1
ЭЛEКТРОН ТИЖОРАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ СИФАТЛИ
ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ
МУҲИМ ОМИЛИ
Содиқов Абдулҳафиз Абдушукурович
Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
ORCID: 0009-0005-9382-6913
Аннотация.
Электрон тижорат миллий иқтисодиётнинг ривожланиш йўналишини
ўзгартириб, аҳоли турмуш тарзига катта таъсир кўрсатди. Ушбу ўзгаришлар ижтимоий
самарадорликни сезиларли даражада оширади. Улкан ахборот тизимига кириш имкониятининг
кенгайиши, маълумотлар ҳажмининг кўпайиши ва уларни қайта ишлаш қобилиятининг
яхшиланиши натижасида электрон тижорат макроиқтисодий ва микроиқтисодий муҳитга
кучли таъсир кўрсатмоқда. Бу иқтисодий фаолиятдаги ноаниқликни камайтиради, ахборотдан
ўз вақтида фойдаланишни таъминлайди, ахборотга эга бўлиш харажатларини пасайтиради,
иқтисодий жараёнларнинг самарадорлигини оширади ва натижада бозор ресурсларини
тақсимлаш механизмини янада самарали қилади. Тадқиқот натижаси шуни кўрсатадики
келгусида рақамлаштириш Ўзбекистон иқтисодиётини самарадорликни ошириш орқали янада
ўзгартиради ва иқтисодиёт етуклик босқичига етган сари кузатилаётган потенциал ўсишнинг
пасайиш тенденциясини юмшатади, лекин тўлиқ тескари йўналишда ўзгартира олмайди.
Ҳукумат рақамлаштиришнинг афзалликларини максимал даражада оширишда ва меҳнат
бозори бузилиши, шахсий ҳаёт дахлсизлигининг бузилиши, монополияларнинг пайдо бўлиши ва
молиявий хавф
-
хатарлар каби муаммоларни минималлаштиришда муҳим роль ўйнаши керак.
Калит сўзлар
:
электрон тижорат, рақамли иқтисодиёт, интернет
-
революция, ЯИМ
.
РАЗВИТИЕ ЭЛЕКТРОННОЙ КОММЕРЦИИ –
ВАЖНЫЙ ФАКТОР КАЧЕСТВЕННОГО
ФОРМИРОВАНИЯ ЦИФРОВОЙ ЭКОНОМИКИ
Содиков Абдулхафиз Абдушукурович
Национальное агентство социальной
защиты при Президенте Республики Узбекистан
Аннотация.
Электронная коммерция изменила направление развития национальной
экономики и оказала значительное влияние на уровень жизни населения. Эти изменения
существенно повысили социальную эффективность. Расширение доступа к крупным
информационным системам, увеличение объема данных и улучшение их обработки привели к
тому, что электронная коммерция оказывает мощное влияние как на макроэкономическую, так
и на микроэкономическую среду. Это снижает неопределенность в экономической
деятельности,
обеспечивает своевременное использование информации, уменьшает затраты на доступ к
данным, повышает эффективность экономических процессов и, в конечном итоге, делает
механизм распределения рыночных ресурсов более эффективным. Результаты исследования
показывают, что в будущем цифровизация еще больше трансформирует экономику Узбекистана
за счет повышения эффективности, а также смягчит тенденцию замедления потенциального
роста по мере достижения зрелости экономики, но не сможет полностью изменить этот
процесс в обратном направлении. Государство должно играть ключевую роль в максимизации
преимуществ цифровизации, а также в минимизации таких проблем, как нарушения на рынке
труда, угрозы конфиденциальности личных данных, рост монополий и финансовые риски.
Ключевые слова:
электронная коммерция, цифровая экономика, интернет
-
революция,
ВВП
.
UOʻK:
347.712.5
358-369
www.sci-p.uz
II SON. 2025
359
THE DEVELOPMENT OF E-COMMERCE
–
AN IMPORTANT FACTOR IN
THE QUALITY FORMATION OF THE DIGITAL ECONOMY
Sodikov Abdulhafiz Abdushukurovich
National Agency of Social Protection
under the President of the Republic of Uzbekistan
Abstract.
E-commerce has changed the course of national economic growth and greatly
raised people
’
s living conditions. These developments have especially raised social efficiency.
Macroeconomic and microeconomic settings have been greatly impacted by e-commerce as access
to large information systems, the volume of data grows, and data processing advances help to
shape both of these environments. This guarantees timely access to information, eliminates
uncertainty in economic operations, lowers the cost of data collecting, increases the efficiency of
economic processes, and finally helps the market resource allocation mechanism to be better.
Though it will not totally reverse this trend, the results of the study show that digitalization would
progressively change Uzbekistanʼs economy by boosting efficiency and reducing the declining
trend of possible development as the economy achieves maturity. Maximizing the advantages of
digitization while limiting problems including labor market disruptions, privacy violations, the
emergence of monopolies, and financial dangers depends on the government acting in a vital role.
Keywords:
e-commerce, digital economy, internet revolution, GDP.
Кириш.
Сўнгги йилларда глобал иқтисодиётда хўжалик субъектлари, тармоқлар ва
минтақаларнинг ахборот ва технологик ривожланишидаги асосий йўналишларда
сезиларли ўзгаришлар кузатилмоқда. Бу жараён рақамли иқтисодиётнинг шаклланиши
билан боғлиқлигини кўрсатади. Рақамли иқтисодиёт (РИ) замонавий ҳодиса сифатида
сиёсатчилар ва иқтисодчиларнинг диққат марказида бўлиб, у дунё миқёсида кенг
эътироф этилмоқда. Кўплаб мамлакатлар ҳукумати ўз ривожланиш стратегияларида
рақамли иқтисодиётни устувор йўналиш сифатида белгилаб, тегишли ташаббусларни
йўлга қўймоқда. Масалан, Жанубий Корея, АҚШ, Буюк Британия, Цингапур, Хитой каби
ривожланган ва тез ривожланаётган мамлакатлар рақамли имкониятлардан
фойдаланиб янги ютуқларга эришишга қаратилган миллий стратегияларни амалга
ошираётгани бунга яққол мисолдир
(Kollmann, & other, 2016).
«Рақамли иқтисодиёт» атамаси назарияда ҳам, амалиётда ҳам кенг қўлланилиб
келинмоқда лекин унинг таърифи бўйича ягона фикр мавжуд эмас. Стан Капланнинг
рискларни таҳлил қилиш методикаларида келтирилган машҳур иборага кўра, дунёда
50% муаммолар бир хил сўзлар турли тушунчаларни ифодалаш учун ишлатилганда
юзага келади ва яна 50% муаммолар бир хил тушунчалар турли сўзлар билан
ифодаланганда пайдо бўлади
(Retail.ru, 2019).
Рақамли иқтисодиётнинг шаклланиши бугунги куннинг долзарб масалаларидан
бири бўлиб, у ижтимоий тармоқлар орқали ижтимоий алоқалар ҳажмининг ортиши ва
рақамли платформаларнинг самарадорлиги билан чамбарчас боғлиқ. Рақамли
платформалар алмашинув жараёнларининг тезлиги ва хилма
-
хиллигини сезиларли
даражада ошириб, дискретлик, дастурлаш ва алгоритмик технологияларга асосланган
ёндашувларни қўллайди. Бу эса ўз навбатида, оммавий ишлаб чиқариш
самарадорлигини ошириш билан бирга иқтисодиёт ва жамиятни ривожлантириш учун
янги ва кенгроқ имкониятлар яратади.
Жаҳон Иқтисодий Форуми экспертларининг фикрига кўра, рақамли
трансформацияларнинг глобал иқтисодий қиймати 100 триллион АҚШ долларидан
ортиқни ташкил этади
(Hausman, 1996)
. Кўплаб мамлакатлар рақамли ривожланишни
стратегик устуворлик сифатида белгилаб, иқтисодиёт ва жамиятни рақамлаштириш
www.sci-p.uz
II SON. 2025
360
бўйича кенг қамровли чора
-
тадбирларни амалга оширмоқда. Бу жараён нафақат
иқтисодий ўсишни тезлаштиради, балки ижтимоий ҳаёт сифатини ҳам яхшилашга
хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикасида ҳам рақамли иқтисодиёт йўналишида бир қатор қарор
ва Фармонлар ишлаб чиқилган бўлиб, буларнинг ичида «Рақамли Ўзбекистон —
2030»
стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора
-
тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони алоҳида аҳамият касб этади
(Lex.uz., 2020)
. «Рақамли Ўзбекистон —
2030» стратегиясини тасдиқлаш ва унинг
самарали амалга оширилиши бўйича мазкур Фармон Ўзбекистон Республикасининг
рақамли иқтисодиёт ва технологиялар соҳасида узоқ муддатли мақсадларни
белгилайди. Ушбу стратегия рақамли трансформацияни кучайтириш, технологик
тараққиёт ва инновацияларни ривожлантиришга қаратилган комплекс дастур бўлиб
ҳисобланади ва у рақамли ривожланиш стратегиясини амалга оширишда аниқ
мақсадлар, чора
-
тадбирлар ва назорат механизмлари орқали мамлакатнинг рақамли
иқтисодиётини ривожлантиришни таъминлайди.
«Рақамли иқтисодиёт» атамаси ҳозирги замоннинг жадаллик билан
ривожланаётган
соҳаларидан
бири
бўлиб,
у
ахборот
-
коммуникация
технологияларининг кенг қамровли қўлланилиши, рақамли технологияларнинг барча
тармоқларга кириб бориши ва катта маълумотларни таҳлил қилиш билан боғлиқ
жараёнларни ўз ичига олади. Бу жараёнлар шу қадар тез ривожланмоқдаки, мавжуд
таърифлар ушбу ўзгаришларга мос келмай қолиши ҳолатлари ҳам учрамоқда. Шу
сабабли, рақамлаштириш тушунчасини аниқ белгилаш, унинг ҳозирги ҳолатини
ўрганиш ва келажакдаги ривожланиш истиқболларини баҳолаш долзарб вазифа
ҳисобланади.
Бу эса ушбу атаманинг тегишли назарий асосларини талаб қилади. Унинг иккита
асосий жиҳатини таъкидлаш керак: рақамлаштириш ва рақамли иқтисодиёт.
Биринчиси, ишлаб чиқариш, бошқарув технологиялари ва ахборот ресурсларини
рақамли қурилмалар ва технологиялардан самарали фойдаланиш учун бўйича узоқ,
мураккаб ва кўп қиррали жараёни бўлиб, қуйидаги мақсадларга эришишни ўз ичига
олади:
1.
Маълумотларни йиғиш, тизимлаштириш, узатиш ва таҳлил қилиш нархини
пасайтириш ва ишончлилигини ошириш: бунга дискрет сенсорлар (масалан, буюмлар
Интернети) ва РФИД технологиялари фойдаланиш орқали эришилади. Ушбу
технологиялар маълумотларни самарали тўплаш, уларни янада қулай ва ишончли
қилиш имконини беради.
2. Иқтисодиёт ва жамиятда алоқа нархини пасайтириш ва соддалаштириш: бунга
контент ва алоқа каналларини рақамлаштириш киради. Рақамли форматлар ва
платформаларга ўтиш харажатларни камайтиради, алоқа ва маълумотлар алмашиш
жараёнларини соддалаштиради.
3.
Вертикал ва горизонталь равишда одамлар ва бизнес
-
жараёнларнинг ўзаро
таъсири
тизимини
яратиш:
бу
бизнес
-
жараёнларнинг
интеграцияси
ва
мувофиқлаштирилишини таъминлаш орқали турли даражалар ва ташкилотлар
ўртасидаги ўзаро алоқаларни яхшилашга имкон берадиган ташкилотлараро рақамли
тизимларни ишлаб чиқишни англатади.
Адабиётлар шарҳи.
Рақамлаштириш, ахборотлаштириш ва автоматлаштириш иқтисодиётнинг
замонавий ривожланишидаги энг муҳим йўналиши доирасига киради. Бу тенденция илк
бор таниқли тадқиқотчи Ж. Неисбитт томонидан тасвирланган. Унинг таърифига кўра,
рақамлаштириш –
бу кибернетик ёндашувларни қўллаш, бошқарув жараёнларини
оптималлаштириш воситалари, шунингдек, катта маълумотларни таҳлил қилиш ва
www.sci-p.uz
II SON. 2025
361
сунъий интеллект технологияларидан фойдаланишга асосланган глобал ривожланиш
йўналишидир
(Retail.ru, 2019).
Бу жараён фақат технологияларни қўллаш билан чекланмай, балки жамият ва
иқтисодиётнинг барча соҳаларига чуқур таъсир кўрсатиб, уларни рақамли муҳитга
мослашувчан қилади. Неисбиттнинг ёндашуви шуни кўрсатадики, рақамлаштириш
нафақат иқтисодий самарадорликни ошириш, балки бошқарув тизимларини янада
интерактив, аниқ ва барқарор қилишда ҳам муҳим ўрин тутади. Бу йўналиш ахборот
-
коммуникация технологияларининг глобаллашув жараёнларида ҳал қилувчи аҳамиятга
эга эканлигини исботлайди.
Шундай қилиб, бугунги кунда электрон тижорат бозори аҳолининг ҳаётида муҳим
таркибий қисмга айланди. Интернет фойдаланувчилари реал вақт режимида товарлар
ва хизматларни буюртма қилмоқда, маҳсулотларни тўлаш ва етказиб бериш
жараёнлари ҳам онлайн амалга оширилади. Ушбу тушунчани қуйидагича таърифлаш
мумкин: электрон тижорат бозори
-
бу турли иқтисодий агентлар ўртасида ўзаро
фойдали ҳамкорликни таъминлаш мақсадида электрон тизимлар орқали алоқалар
амалга ошириладиган виртуал макон туридир
(Atkin, Faber, & other, 2018)
. Ушбу
бозорнинг вақтни тежаш ва фойдаланиш қулайлиги каби аниқ афзалликларидан
ташқари, тадбиркорлар учун электрон тижорат соҳасида ишлашнинг қуйидаги
афзалликларини ҳам таъкидлаш лозим: глобал Интернет, яъни чегараларнинг йўқлиги,
транзакцион ва маркетинг харажатларининг камайиши. Бу эса рақобатбардошликни
сезиларли даражада оширади ва кичик ҳамда ўрта корхоналарни ривожлантиришга
рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, бошқарув объектларининг сони
ортмоқда (масалан, маълумотлар, билимлар, ижодий ва инновацион салоҳият,
мижозлар билан муносабатларни бошқариш ва бошқалар)
(Feenstra, 1994).
Тадқиқот мeтодологияси.
Ушбу тадқиқотда тавсифий ва миқдорий таҳлил усуллари қўлланилиб, рақамли
технологияларнинг иқтисодиётга кириб келиши ва тарқалиш босқичлари, шунингдек,
электрон тижоратнинг иқтисодий кўрсаткичларга қўшган ҳиссаси ўрганилди. Тадқиқот
қуйидаги босқичларда амалга оширилди: асосий иқтисодий кўрсаткичлар ва электрон
тижоратнинг ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)га қўшган ҳиссаси бўйича иккинчи даражали
маълумотлар йиғилди. Бу маълумотлар миллий статистика ҳисоботлари, иқтисодий
таҳлил марказлари ва халқаро тадқиқотлардан олинди. Электрон тижоратнинг ялпи
қўшилган қийматдаги улуши ва чакана бозордаги ҳиссаси бўйича рақамлар
аниқлаштирилди; электрон тижоратнинг иқтисодиётга таъсирини чуқурроқ тушуниш
мақсадида
асосий
кўрсаткичларнинг
динамикаси
ўрганилди.
Рақамли
технологияларнинг иқтисодиётга интеграцияси жараёнидаги асосий босқичлар
аниқлаб берилди; электрон тижоратнинг ЯИМ таркибига ялпи қўшилган қиймати
таҳлил қилинди. Ушбу кўрсаткичлар асосида электрон тижоратнинг иқтисодий
самарадорлиги баҳоланди; тармоқ хизматлари ва маркетинг воситалари электрон
тижорат самарадорлигини оширишдаги асосий омил сифатида баҳоланди. Электрон
тижоратда фойдаланилаётган технологиялар ва хизматлар иқтисодий кўрсаткичларга
таъсир қилиш даражасига кўра ўрганилди; электрон тижорат соҳасидаги долзарб
муаммолар, жумладан, инфратузилма етарли эмаслиги ва ресурсларни самарали
тақсимлаш механизмларининг ривожланиш даражаси аниқлаб чиқилди. Электрон
тижоратнинг иқтисодий самарадорлигини оширишга йўналтирилган стратегик
ечимлар ишлаб чиқилди.
www.sci-p.uz
II SON. 2025
362
Таҳлил ва натижалар
муҳокамаси.
Рақамли технологиялар ва уларнинг ривожланиши бугунги кунда глобал
иқтисодиётнинг ажралмас қисми бўлиб, рақамли иқтисодиётнинг шаклланишига катта
ҳисса қўшмоқда. Рақамли иқтисодиёт ўз ичига турли технологияларни бирлаштиради,
бу эса электрон тижорат, мобил иловалар, сунъий интеллект, булутли ҳисоблаш ва
бошқа инновацион технологиялар орқали амалга оширилади
(1-
расм). Ушбу рақамли
технологиялар вақт ўтиши билан ривожланиб, янги иқтисодий имкониятларни яратган
ва глобал бозорда рақобатни кучайтирган.
Ушбу расмни таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, 1990 йилдан бошлаб Интернет
-
революция ва электрон тижоратнинг шаклланиши
билан рақамли иқтисодиётнинг
ўсиши жадал тус олди. W
eb
1.0 даврида компаниялар интернет орқали маҳсулот ва
хизматларни сотишни бошлади, бу эса электрон тижоратнинг дастлабки босқичларини
белгилади. Интернетнинг кенг тарқалиши нафақат тижоратни, балки бутун иқтисодий
экотизимни рақамли шаклга ўтишга мажбур қилди. 2000 йилларда мобил революция ва
булутли технологияларнинг ривожланиши электрон тижорат ва рақамли
иқтисодиётнинг янги босқичини бошлади. W
eb
2.0 даврида интерактив ва ижтимоий
тармоқлар пайдо бўлиб, мижозлар билан янада яқин алоқалар ўрнатилди ҳамда
шахсларга йўналтирилган хизматлар кўрсатиш имкони яратилди. Бу даврда электрон
тижорат ўз чўққисига чиқди ва глобал рақамли иқтисодиётнинг асосий қисмига
айланди. 2010
-
2020 йилларда оралиғида саноат 4.0
ва рақамлаштириш рақамли
иқтисодиётнинг чуқурлашишини ҳамда электрон тижоратнинг янада инқилобий
ўзгаришлар содир бўлди. Электрон тижоратда бу технологиялар мижозларга аниқроқ
ва тезроқ хизмат кўрсатишни, маълумотларга асосланган қарорлар қабул қилишни
таъминлади.мураккаблашишини таъминлади. Wэб 3.0 даврида сунъий интеллект, ИоТ
(буюмлар Интернети) ва автоматлаштириш технологиялари жадал ривожланиб, ишлаб
чиқариш, логистика ҳамда мижозлар хизматида
Web
3.0 даврида сунъий интеллект, ИоТ
(буюмлар Интернети) ва автоматлаштириш технологиялари жадал ривожланиб, ишлаб
чиқариш, логистика ҳамда мижозлар хизматида
Рақамлаштиришнинг муҳим натижаларидан бири бу бошқарувда қайта алоқа
механизмларидан тўлиқ фойдаланишдир. Ушбу механизмлар белгиланган режаларга
мувофиқ иқтисодий фаолиятнинг барқарорлиги ва самарадорлигини ошириш
чораларини аниқроқ аниқлашга имкон беради
(Atkin, & other, 2018).
Ушбу назарий асосларга таяниб, рақамлаштиришни якуний мақсад сифатида эмас,
балки кенгроқ ва стратегик мақсадларга эришиш воситаси сифатида кўриш лозим. Шу
нуқтаи назардан, рақамли иқтисодиёт иқтисодиётнинг бошқа қисмларидан ажралган
мустақил тизим сифатида эмас, балки умумий иқтисодий фаолиятнинг интеграл
сегменти сифатида қаралиши зарур.
Рақамли иқтисодиёт замонавий дунёнинг ажралмас қисмига айланмоқда. Ушбу
иқтисодий термин, асосан, рақамли технологияларнинг жадал ривожланиши билан
боғлиқ бўлиб, уларнинг иқтисодий жараёнларда тутган ўрни тобора ортиб бормоқда.
Ўзбекистон ҳам ушбу жараёндан четда қолмади ва 2018
-
2023 йиллар оралиғига эътибор
берилса, электрон тижорат ҳажми сезиларли даражада ўсганини кўриш мумкин
(1-
жадвал).
www.sci-p.uz
II SON. 2025
363
1-
расм. Рақамли технологияларнинг иқтисодиётга кириб келиши ва тарқалиш босқичлари
1950
йиллар
1960
йиллар
1970
йиллар
1980
йиллар
1990
йиллар
2000
йиллар
2010
йиллар
2020
йиллар
Ҳозирги
кун
Келажак
Компьютер технологияларининг пайдо бўлиши
Шахсий компьютерларнинг ривожланиши
Интернет
-
революция, электрон тижорат
Мобил революция ва булутли технологияларнинг ривожланиши
Саноат 4.0 ва рақамлаштириш
Квантли ҳисоблаш ва
сунъий интеллект
Ассемблй, ФОРТРАН, CОБОЛ,
УНИВАC, ИБМ 360, УНИХ,
Файллар тизими, ИМС
Те
хно
ло
гия
лар
Йиллар
C, Пасcал,
Басиc,
МС
-
ДОС,
Лотус 1
-2-3,
WордПерфе
cт, дБасе,
Ораcле
WЭБ 0.0
WЭБ 0.0
WЭБ 1.0
ҲТМЛ,
Жава,
ЖаваСcрипт
, ПҲП,
МйСҚЛ,
ПостгреСҚЛ
WЭБ 2.0
Пйтҳон, C#,
Фаcэбоок,
Амазон Wэб
Сервиcэс,
НосСҚЛ,
Амазон
WЭБ 3.0
Го, Котлин, Руст, Солидитй,
ТенсорФлоw, Доcкер,
Кубернетес, Миcрософт Азуре,
Апаче Ҳадооп, Эластиcсеарч,
Амазон Аурора
WЭБ 4.0
Қ#, Жулиа, ИБМ Қ
Эхпериенcэ, ОпенАИ
ГПТ, Квантли
маълумотлар базаси,
Прогноз қилинувчи
сунъий интеллект
-
маълумотлар базаси
II SON. 2025
www.sci-p.uz
II SON. 2025
364
1-
жадвал
Электрон тижоратнинг Ялпи ички маҳсулотдаги
(Ялпи қўшилган қиймат) улуши, млрд.сўм
№
2018 й.
2019 й.
2020 й.
2021й.
2022й.
2023й.
Электрон тижорат
1)
105,2
260,0
591,4
3 907,3 9 694,0 13 918,9
шу жумладан:
1
Товарлар
8,5
64,2
247,9
1 393,3 2 404,7
3 195,9
2
Хизматлар
96,7
195,8
318,4
362,3
1 324,4
3 981,9
3
Ўзи ишлаб чиқарган
маҳсулотларнинг
электрон савдоси
25,1
2 151,7 5 964,9
6 741,1
1)
Ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда тузилган шартномалар бўйича, шу
жумладан, оферта усулида, биржа ва аукционлар орқали ҳамда бошқа электрон савдо
майдонлари ёрдамида маҳсулот (товарлар, ишлар ва хизматлар) сотиш
.
Жадвал таҳлилига кўра, 2018 йилда электрон тижоратнинг ялпи қўшилган
қиймати 105.2 миллиард сўмни ташкил этган бўлса, 2023 йилга келиб бу кўрсаткич
13918.9 миллиард сўмгача ошди. Бу ўсиш рақамли иқтисодиётнинг аҳамияти ортиб
бораётганини ва иқтисодий жараёнлар тобора кўпроқ рақамли платформалар орқали
амалга оширилаётганини кўрсатади.
Юқоридаги жадвални таҳлиллари шуни кўрсатадики, 2018 йилда товарларнинг
электрон савдоси 8.5 миллиард сўмни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2023 йилда
3195.9 миллиард сўмга етган. Товарлар савдоси рақамли иқтисодиётнинг
ривожланишида катта ўрин тутади. Чунки у корхоналар ва истеъмолчилар ўртасидаги
воситачиликни қисқартириб, нархларни пасайтиришга имкон беради. 2018 йилда
хизматларнинг электрон савдоси 96.7 миллиард сўмни ташкил этган бўлса, 2023 йилда
бу кўрсаткич 3981.9 миллиард соʼмга етган. Хизматлар сектори одатда кўпроқ хизмат
кўрсатиш жараёнларига рақамли технологияларни жалб қилиш орқали ўсиб бормоқда.
Шунингдек, ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларнинг электрон савдоси ҳам сезиларли
ўсишга эга бўлган соҳалардан биридир. Бу корхоналарнинг ўз маҳсулотларини бевосита
истеъмолчиларга рақамли платформалар орқали сотиш имкониятларининг кенгайиши
билан ифодаланади.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда электрон тижорат соҳасида сезиларли ўсиш
кузатилмоқда. Электрон тижорат умумий иқтисодиётнинг муҳим қисмига айланиб
бормоқда. Электрон савдо, айниқса, хизматлар ва товарлар ҳамда ўзи ишлаб чиқарган
маҳсулотларни электрон савдоси бўйича сезиларли даражада ўсмоқда. Қуйидаги расмда
келтирилган кўрсаткичлар электрон тижоратнинг ЯИМдаги улушини ва унинг ўсиш
динамикасини кўрсатади
(2-
расм).
Ушбу расмда 2018 йилдан 2023 йилгача бўлган давр учун Ўзбекистон Республикаси
ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ)га нисбатан электрон тижоратнинг турли кўрсаткичлари,
жумладан, товарлар ва хизматлар ҳамда ўзи
ишлаб чиқарган маҳсулотларни электрон
савдоси бўйича кўрсаткичлари бўйича статистик маълумотлар келтирилган. Товарлар
бўйича электрон тижоратнинг ЯИМдаги улуши 2018 йилда 0,002% бўлган ва бу
кўрсаткич 2023 йилга келиб 0,28% га ошган. Хизматлар бўйича ҳам электрон
тижоратнинг ЯИМдаги улуши 2018 йилда 0,02% бўлган бўлса 2023 йилга келиб бу
кўрсаткич 0,35% га ошган. Бу эса хизматлар соҳасидаги электрон тижоратнинг ўсишини
кўрсатади. Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни электрон савдоси бўйича кўрсаткичлар
ҳам 202
1-
2023 йилларда ошганини кўриш мумкин.
www.sci-p.uz
II SON. 2025
365
2-
расм. Электрон тижоратнинг ялпи қўшилган қиймати
(
ЯИМга нисбатан % да
)
Манба:
https://www.imarcgroup.com/e-commerce-market
Жадвалда келтирилган маълумотларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси
иқтисодиётида электрон тижоратнинг аҳамияти йилдан
-
йилга ортиб бораётганлиги,
электрон тижорат товарлар ва хизматлар соҳасида сезиларли даражада ўсаётганлиги
кўриш мумкин. Ушбу ўсиш мамлакатнинг рақамли иқтисодиётга ўтиши ва замонавий
технологиялардан фойдаланиш даражасининг ошиб бораётганидан далолат беради.
Жаҳон электрон тижорат бозори иқтисодиётнинг реал сектор қараганда тезроқ
ривожланаётганини таъкидлаш мумкин. Бу интернет фойдаланувчилари сонининг
ўсиши, онлайн харид қилишга ишончнинг ортиши, логистиканинг яхшиланиши ва
рақамли тўлов тизимларининг кенгайиши каби бир қатор омиллар билан изоҳланади.
2023 йилда жаҳон электрон тижорат бозори ҳажми тахминан 21,1 триллион АҚШ
доллари билан баҳоланди. ИМАРC Гроуп келажакда бу бозор ҳажми 2032 йилга бориб
183,8 триллион АҚШ долларига етишини, 2024
-
2032 йилларда йиллик ўртача ўсиш
суръати (CАГР) 27,16% ни ташкил этишини кутмоқда. Бу соҳанинг ривожланишига
сунъий интеллектни кенг жорий этилиш, халқаро савдо имкониятларининг сезиларли
кенгайиши ва хавфсиз рақамли тўлов тизимларига инновацияларни жорий этилиши
билан боғлиқдир. Ушбу тенденция электрон тижорат бозори ҳажмини ЯИМ билан
таққослашда кузатилади, бу реал сектор фаолияти натижаларини ўлчашнинг энг
умумий кўрсаткичидир
(2-
жадвал).
Жадвални таҳлил қиладиган бўлсак, электрон тижоратнинг ЯИМдаги улуши
бўйича Хитой (7,05%) ва Бразилия (8,54%) етакчилик қилмоқда. Хитойнинг катта бозор
ҳажми ва Бразилиянинг тез ривожланаётган электрон тижорат сектори бу
кўрсаткичларни юқори даражада ушлаб турибди. АҚШ, Буюк Британия ва Японияда
электрон тижоратнинг ЯИМдаги улуши нисбатан юқори. Масалан, АҚШда бу кўрсаткич
3,89%ни, Буюк Британияда эса 3,54%ни ташкил этмоқда. Бу давлатларнинг
ривожланган иқтисодиётлари ва юқори даромадли аҳолиси электрон тижоратнинг кенг
тарқалишини таъминлайди.
Германия (2,01%), Франция (2%) ва Италия (2,27%) каби
Европа давлатларида электрон тижорат улуши нисбатан пастроқ.
0,0
0,1
0,2
0,3
0,4
0,5
0,6
0,7
2018 y.
2019 y.
2020 y.
2021 y.
2022 y.
2023 y.
Yalpi qoʻshilgan qiymat
YaIMga nisbatan % da
Tovarlar
Xizmatlar
Oʻzi ishlab chiqargan mahsulotlarning elektron savdosi
www.sci-p.uz
II SON. 2025
366
2-
жадвал
Электрон тижорат чакана бозорининг ЯИМ га нисбатан улуши
Т/р
Мамлакатлар
ЯИМ (млрд
.,
АҚШ долларс)*
Чакана савдо
электрон тижорат
даромади (млрд.
АҚШ долларс**)
ЯИМдаги
электрон
тижорат
улуши (%)
1.
АҚШ
27360,94
1065,68
3,89
2.
Хитой
17794,78
1255,14
7,05
3.
Германия
4456,08
89,71
2,01
4.
Япония
4212,95
151,03
3,58
5.
Ҳиндистон
3549,92
50,94
1,43
6.
Буюк Британия
3340,03
118,26
3,54
7.
Франция
3030,90
60,59
2
8.
Италия
2254,85
51,1
2,27
9.
Бразилия
2173,67
185,7
8,54
10.
Канада
2140,09
58,69
2,74
Манба:
data.worldbank.org
ва статиста.cом сайтларидан олинган маълумотлар асосида
муаллиф томонидан тузилган.
Бу давлатларда электрон тижорат бозори ривожланаётган бўлсада, уларнинг
ЯИМга таъсири ҳали катта эмас. Ҳиндистон (1,43%) каби ривожланаётган давлатларда
электрон тижорат улуши пастроқ бўлиб, бу улар ЯИМ ва электрон тижоратнинг
ривожланиш босқичида эканлигини кўрсатади. Электрон тижорат чакана бозорининг
ЯИМдаги улуши мамлакатнинг умумий иқтисодий ривожланиш даражаси, аҳолининг
даромад даражаси ва технологик инфратузилмаси билан боғлиқ. Хитой ва Бразилия
каби мамлакатлар бу борада етакчилик қилаётган бўлса, Европа давлатларида бу
кўрсаткич нисбатан пастроқ.
Интернет фойдаланувчилари сонининг ортиши ва интернет технологияларининг
тезкор ривожланиши шароитида тўғри ва самарали интернет платформасини танлаш
электрон тижоратни муваффақиятли бошқаришнинг муҳим омилига айланмоқда.
Интернет платформаси —
бу ноёб манзилга эга бўлган веб
-
саҳифалар тизими бўлиб,
корхоналарга рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш орқали мақсадли
аудитория билан интерактив мулоқот қилиш имкониятини тақдим этади.
Бундай платформалар нафақат маҳсулот ва хизматларни тарғиб қилиш воситаси,
балки истеъмолчилар билан боғланиш, уларнинг эҳтиёж ва истакларини таҳлил қилиш
ҳамда сотув жараёнларини оптималлаштириш учун кучли рақамли восита сифатида
хизмат қилади. Шу сабабли, тўғри платформани танлаш ва уни самарали бошқариш
электрон тижоратда рақобатбардошликни оширишда ҳал қилувчи аҳамият касб этади.
Электрон тижоратнинг самарадорлиги кўп жиҳатдан танланган интернет
платформасининг функционаллиги ва ишлаш сифатига боғлиқ. Шу билан бирга, онлайн
маркетинг воситаларини тўғри танлаш ва уларни самарали қўллаш онлайн муҳитда
товар ва хизматларни муваффақиятли илгари суришда муҳим ўрин тутади.
Шу сабабли, электрон тижоратда юқори натижаларга эришиш учун, бир томондан,
интернет платформасини мос ечимлари билан танлаш, унинг техник имкониятлари ва
мослашувчанлигини таҳлил қилиш, бошқа томондан эса, пухта реклама стратегиясини
ишлаб чиқиш зарур. Бу
ёндашув корхоналарга мақсадли аудиторияга самарали етиб
бориш, рақобатбардошликни ошириш ва бозор талабларига тезкор жавоб бериш
имкониятини беради (3
-
жадвал).
www.sci-p.uz
II SON. 2025
367
3-
жадвал
Электрон тижорат самарадорлигини оширишда тармоқ хизматлари
ва маркетинг воситалари танлови
Восита номи
Хусусиятлари
Афзалликлари
Ижтимоий
тармоқлар
Фойдаланувчилар билан постлар,
изоҳлар, «лайклар» ва улашиш орқали
ўзаро
алоқада
бўладиган
платформалар (масалан,
Facebook,
Instagram).
Кенг аудитория билан бевосита
алоқа, мижоз садоқатини ошириш,
брендни илгари суриш.
Электрон почта
Мижозларга
махсус
таклифлар,
янгиликлар ва реклама акцияларини
тўғридан
-
тўғри жўнатиш воситаси.
Шахсийлаштириш даражасининг
юқорилиги, қайта мақсадлаш
имконияти, маркетинг кампа
-
нияларини автоматлаштириш.
Чатботлар
Реал вақт режимида мижозлар билан
ўзаро алоқа қилиш учун матнли
хабарлар
орқали
ишлайдиган
дастурий
агентлар
(масалан,
WhatsApp).
Мижоз саволларига тезкор жавоб,
24/7 хизмат, мижозларни қўллаб
-
қувватлаш бўлимидаги юкни
камайтириш.
Форумлар ва
жамоалар
Мижозлар ва компания вакиллари
ўртасида маҳсулот ва хизматларни
муҳокама
қилиш
учун
онлайн
платформалар.
Мижозлардан фикр
-
мулоҳазалар
олиш, бренд атрофида жамоа
яратиш,
хизмат
сифатини
яхшилаш.
Вебинар ва
онлайн эфирлар
Маҳсулот ёки хизматларни реал вақт
режимида
тақдим
этишга
мўлжалланган таълимий сессиялар ва
жонли эфирлар.
Мижозларни
жалб
қилиш,
саволларга реал вақт режимида
жавоб
бериш
имконияти,
мутахассислик кўрсатиш.
Шарҳлар
платформалари
Фойдаланувчиларнинг маҳсу
-
лот ва
хизматлар
ҳақида
фикр
билдиришлари учун веб
-
сайтлар
Брендга ишончни ошириш, янги
мижозларни
жалб
қилиш,
шарҳлар
асосида
сифатни
яхшилаш.
Содиқлик
дастурлари
Мижозларни харидлар ва фаол
иштироклари
учун
мукофот
-
лаш
тизимлари (масалан, бонус баллар,
чегирмалар).
Такрорий
харидларни
кўпайтириш,
мижозларнинг
қониқишини
ошириш,
узоқ
муддатли муносабатлар яратиш.
Видеомаркетинг
Маҳсулот ва хизматларни тарғиб
қилиш учун видеоконтент яратиш
(масалан,
YouTube, TikTok).
Юқори визуал жозибадорлик, кенг
аудиторияни
қамраб
олиш,
вирусли маркетинг имконияти.
Мобил иловалар
Компаниянинг
маҳсулот
ва
хизматларига
кириш
имконини
берувчи ва қўшимча функцияларни
тақдим этувчи иловалар.
Фойдаланиш
қулайлиги,
таклифларни шахсийлаштириш,
бошқа рақамли хизматлар билан
интеграция қилиш имконияти.
Ушбу жадвалда электрон тижоратда истеъмолчилар билан ўзаро алоқани
таъминлаш учун қўлланиладиган асосий воситаларни кўриб чиқилган. Ҳар бир восита
турли мақсадларга эришишда муҳим ўрин тутади, бу мижозлар тажрибасини
яхшилашдан тортиб, бренднинг таниқлилигини ошириш ва савдо ҳажмини
кўпайтиришгача бўлган жараёнларни ўз ичига олади. Ушбу воситалар компанияга
кўплаб каналлар орқали мижозларни самарали жалб қилиш ва ушлаб қолиш имконини
беради, истеъмолчиларнинг жалб қилиниши, содиқлиги ва қониқиш даражасини
оширади.
Олиб борилган таҳлилларимиз натижасида ва юқоридаги жадвалга асосланиб,
қуйидаги асосий хулосаларга келдик:
www.sci-p.uz
II SON. 2025
368
1.
Ижтимоий тармоқлар, электрон почта ва видео маркетинг каби воситалар
аудитория қамровини сезиларли даражада кенгайтиришга ва бренд билан алоқа
қилишни яхшилашга ёрдам беради.
2.
Чат
-
ботлар,
мобил
иловалар
ва
содиқлик
дастурлари
қулайлик,
шахсийлаштириш ва кечаю
-
кундуз қўллаб
-
қувватлаш орқали мижозлар тажрибасини
яхшилайди.
3.
СEО ва шарҳ платформалари ташриф буюришларнинг ўсишига, брендга
ишончни оширишга ва маҳсулот ва хизматларнинг сифатини
яхшилашга ёрдам беради.
Ушбу воситалардан мажмуавий фойдаланиш бизнесларга ўз фаолиятини самарали
кенгайтириш, бозордаги ўрнини мустаҳкамлаш ва мижозлар билан алоқани яхшилаш
имконини беради.
Бугунги кунда электрон тижорат фаолиятини юритаётган компаниялар
томонидан амалга оширилаётган трендлардан бири –
бу бизнес жараёнларни
автоматлаштиришдир. Рақамли трансформация даврида рақамли технологиялар аввал
ходимлар томонидан бажариладиган вазифаларни ҳал этишда тобора катта ўрин
эгалламоқда
(Feenstra, 1994).
Электрон тижорат билан шуғулланувчи компаниялар ушбу истиқболларга
муваффақиятли мослашиш учун замонавий технологияларни фаол жорий этиши ва ўз
фаолиятида доимий равишда такомиллашиб бориши керак. Фақат шу йўл билан улар
рақобатда ғалаба қозонишлари
ва электрон савдо бозорида муваффақиятли қолишлари
мумкин.
Рақамли трансформация ҳаётимизга катта таъсир кўрсатмоқда ва бу таъсирни
электрон тижорат соҳасида айниқса сезиш мумкин. Сўнгги йилларда электрон савдо
жадал ривожланмоқда ва рақамли трансформация
бу жараёнда муҳим ўрин тутади. Бу
жараён электрон тижоратнинг келгуси ривожланиши ва такомиллашиши учун катта
истиқболларни тақдим этади.
Шу билан бирга, рақамли платформаларнинг ўсиши билан киберхавфсизлик,
истеъмолчиларни ҳимоя қилиш ва рақобат каби қатор муаммолар ҳам пайдо бўлади. Бу
муаммолар рақамли платформаларнинг электрон савдода янада ривожланиши учун
эътиборга олиниши ва ҳал этилиши лозим.
Шундай қилиб, рақамли иқтисодиётнинг ривожланиши Ўзбекистон иқтисодиёти
учун янги имкониятларни очиб берди.
Электрон тижоратнинг ялпи ички маҳсулотдаги
улуши ортиб бораётганлиги иқтисодий жараёнларнинг тобора рақамли шаклга
ўтаётганини тасдиқлайди. Бу жараённи қўллаб
-
қувватлаш учун рақамли инфратузилма
ва бизнес моделларни ривожлантиришга эътибор қаратиш лозим.
Ушбу таҳлил
келгусида электрон тижоратнинг янада ўсишини ва унинг иқтисодиётдаги аҳамиятини
янада ошишини башорат қилишга асос бўла олади.
Хулоса
ва таклифлар.
Рақамли иқтисодиётнинг моҳияти товарлар ва хизматлар ишлаб чиқаришда
рақамли технологиялардан, хусусан, интернетга боғлиқ соҳаларда, қўшимча қиймат
яратиш мақсадида фойдаланишда акс этади. Бу ёндашув иқтисодиётнинг барча
тармоқларида самарадорликни ошириш, янги бизнес моделларини шакллантириш ва
технологик инновацияларни жорий этиш
имкониятини кенгайтиради. Шу сабабли,
рақамли иқтисодиёт нафақат иқтисодий ўсишга хизмат қилади, балки жамиятнинг
рақамли ривожланиши учун пойдевор яратади.
Рақамли иқтисодиёт рақамли технологиялар ва инфратузилма барча иқтисодиёт
соҳаларида ва бошқарув даражаларида ҳамкорликни қўллаб
-
қувватлаш орқали юзага
келади. Ушбу жараёнда турли хил стартапларнинг пайдо бўлиши, инновациялар ва янги
бизнес моделларини ривожлантиришга ёрдам беради.
www.sci-p.uz
II SON. 2025
369
Олиб борган тадқиқотларимиз шуни кўрсатадики, рақамли иқтисодиёт
рақамлаштириш асосида шаклланади ва у қуйидаги бир қатор хусусиятларга эгадир:
1. Шахснинг қадрланиши: рақамли иқтисодиётда билим ва бу билимларга эга
бўлган одамлар асосий ўрин тутади. Шахс ушбу муҳитда шахсий контентни яратиш ва
назорат қилишда фаол иштирок этади, бу эса билим ва инсон капиталини ривожланиш
омилларига ижобий таъсир кўрсатади.
2. Маълумотларнинг қадрланиши: рақамли иқтисодиётда маълумотлар фаол
ўринга эга бўлиб, реал сектор билан солиштирганда, маълумотлар кўпинча муҳим
хусусиятга эга бўлади. Шу нуқтаи назардан, маълумотлар ишнинг асосий мавзуси ва
қиймат манбаига айланади.
3. Тармоқли тузилма: рақамли иқтисодиётда иқтисодий агентлар асосан тармоқли
тузилмалар доирасида ўзаро фаолият юритишади. Бу, ўз навбатида, янада мослашувчан
ва самарали алоқалар ҳамда ҳамкорликни таъминлайди.
4.
Интеграциялашган
рақамли
платформалар:
рақамли
иқтисодиёт
интеграциялашган рақамли платформалар асосида ташкил этилади. Улар турли
жараёнлар ва маълумотларни бирлаштириб, бизнес учун янги имкониятларни яратади.
5. Сунъий интеллект: рақамли иқтисодиётда сунъий интеллект турли ишлаб
чиқариш воситалари ва ишлаб чиқариш муносабатларини тартибга солишда деярли
чексиз имкониятларни тақдим этади. Бу, инновацион ечимларни яратиш ва
жараёнларни оптималлаштириш имконини беради.
Адабиётлар/Литература/Reference:
E-Commerce Research in Russia (2018) http://www.datainsight.ru/ecommerce.
Retail.ru (2019). Цифровизация в торговле. [online] Retail.ru. Available at:
https://www.retail.ru/rbc/pressreleases/pervaya-sistema-tsifrovizatsiya-v-torgovle.
Hausman, J. A. (1996). Valuation of new goods under perfect and imperfect competition. In
The Economics of New Goods (pp. 207
–
248). University of Chicago Press.
Atkin, D., Faber, B., & Gonzalez-Navarro, M. (2018). Retail globalization and household
welfare: Evidence from mexico. Journal of Political Economy.
Feenstra, R. C. (1994). New product varieties and the measurement of international prices.
American Economic Review, 84(1), 155
–
57.
Kollmann T., Lomberg C., Peschl A. (2016) Web 1.0, Web 2.0, and Web 3.0: The development
of e-business //Encyclopedia of e-commerce development, implementation, and management. IGI
Global, ±P. 1139
-1148.
Lex.uz. (2020). PF-6079-
сон 05.10.2020. “Raqamli O‘zbekiston
-
2030” strategiyasini
tasdiqlash va uni samarali amalga oshirish chora-
tadbirlari to‘g‘risida. [online] Available at:
https://lex.uz/ru/docs/-5030957.
