www.sci-p.uz
II SON. 2025
444
ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРДА КАПИТАЛ
ИНВЕСТИЦИЯЛАРГА ДОИР БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ АХБОРОТ
ҚАМРОВИНИ КЕНГАЙТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
DSc
Боронов Бобур Фарходович
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
ORCID: 0000-0002-2597-4755
PhD
Мухаммадиев Заррух Умарович
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
ORCID: 0009-0003-3870-2497
Аннотация.
Мақолада
корхоналарда
амалга
ошириладиган
капитал
инвестицияларнинг амалдаги ҳолати, уларнинг ҳисобини юритишнинг амалий
муаммолари,
рақамли
иқтисодиётни
шакллантириш
шароитида
капитал
инвестициялар
ҳисобини
халқаро
тажрибалардан
келиб
чиққан
ҳолда
такомиллаштириш масалалари очиб берилган.
Калит сўзлар:
капитал инвестициялар, капитал инвестициялар ҳисоби,
асосий
воситалар, капитал қурилиш, модернизация, реконструкция, рақамли технология.
ПУТИ РАСШИРЕНИЯ ИНФОРМАЦИОННОГО ОБЪЕМА УЧЕТА КАПИТАЛЬНЫХ
ВЛОЖЕНИЙ
В ХОЗЯЙСТВУЮЩИЕ СУБЪЕКТЫ
DSc
Боронов Бобур Фарходович
Самаркандский институт экономики и сервиса
PhD
Мухаммадиев Заррух Умарович
Самаркандский институт экономики и сервиса
Аннотация.
В статье описано современное состояние капитальных вложений на
предприятиях, практические проблемы их учета, вопросы совершенствования учета
капитальных вложений на основе международного опыта в условиях формирования
цифровой экономики.
Ключевые слова:
капитальные вложения, учет капитальных вложений, основные
средства, капитальное строительство, модернизация, реконструкция, цифровые
технологии.
UOʻK:
657.1
444-450
www.sci-p.uz
II SON. 2025
445
WAYS OF EXPANDING THE INFORMATION SCOPE OF THE ACCOUNTING
OF CAPITAL INVESTMENTS
IN BUSINESS SUBJECTS
DSc
Boronov Bobur Farxodovich
Samarkand Institute of Economics and Service
PhD
Mukhammadiev Zarrukh Umarovich
Samarkand Institute of Economics and Service
Abstract.
The article describes the current state of capital investments in enterprises,
practical problems of their accounting, issues of improving capital investment accounting based
on international experiences in the context of the formation of a digital economy.
Keywords:
capital investment, capital investment accounting, fixed assets, capital
construction, modernization, reconstruction, digital technology.
Кириш.
Ўзбекистон Республикаси Статистика Қўмитаси томонидан тақдим этилган
маълумотларга кўрса, мамлакатимизда 2023 йилда асосий капиталга йўналтирилган
жами инвестициялар ҳажми 2022 йилга нисбатан 122,1 фоизга ошиб, 352 064,1 млрд.
сўмни ташкил этди. Бунда, хорижий инвестициялар ва кредитларнинг улуши қарийб
ярмини, яъни 47,4 %ни, корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобидан киритилган
инвестицияларнинг улуши эса, 24,1 %ни ташкил этган
1
. Ушбу рақамлардан шундай
хулосага келиш мумкинки, мамлакатимизда капитал инвестициялар ҳажми тобора
ошиб бормоқда. Бундай инвестициялар хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида
муҳим аҳамият касб этиб, уларнинг ҳисобини юритиш ҳам ўзига хос хусусиятларга
эгадир. Бу эса, рақамли иқтисодиёт шароитида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи олдида
турган муҳим вазифалардан бири бўлиб ҳисобланади. Зотан,
бугунги кунда, турли
тармоқларда фаолият юритиб келаётган ҳар бир хўжалик юритувчи субъект томонидан
амалга оширилаётган капитал инвестицияларга оид ахборотларни ички ва ташқи
ахборот фойдаланувчиларга ошкора этиш, улар тўғрисида реал кўрсаткичларни ўз
вақтида етказиб бериш каби долзарб вазифалар ушбу йўналишда чуқур тадқиқот
ишлари олиб боришни тақозо этди.
Адабиётлар шарҳи.
Олиб борилган тадқиқотлар давомида хорижий ва маҳаллий олимларнинг илмий
асарлари ҳамда турли ахборот манбаларида келтирилган капитал инвестицияларга
доир таъриф ва тавсифлар тадқиқ этилди. Хоссатан, Титовнинг
(1997)
тадқиқот ишида
қуйидагича таъриф келтирилган “капитал қўйилмалар –
бу капитал қурилиш тизимида
ижтимоий ишлаб чиқаришнинг ривожланиш суръати ва характерига бевосита таъсир
кўрсатадиган асосий фондларга айлантириладиган таннарх ва моддий омилларнинг
мураккаб иқтисодий категорияси”. Қурилиш ташкилотлари субъект сифатида олинган
ушбу таъриф капитал инвестицияларнинг ижтимоий аҳамиятини ўзида мужассам этиб,
таърифда капитал инвестициялар бўйича амалга оширилган барча харажатлар асосий
воситаларнинг пайдо бўлишига олиб келиши назарда тутилган.
Забродин
(2000)
“Капитал қўйилма тушунчаси харажатлар кўлами ҳақида
гапиради, уларнинг асосий манбаи корхонанинг ўз маблағлари –
соф фойда (жамғарма
фонди) ва амортизация. Хўжалик юритувчи субъектлар кўпинча ўз маблағлари ва қарз
маблағларининг етишмаслигини бошдан кечираётган замонавий шароитда капитал
қўйилмалар харажатларини ҳисобга олиш ва назорат қилишга эътиборни кучайтириши
керак”. Корхоналарда капитал қўйилмалар ҳисоби ва аудитини ташкил этиш
1
Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси расмий веб
-
сайти.
www.sci-p.uz
II SON. 2025
446
масалаларига бағишланган илмий тадқиқот ишида келтирилган ушбу тавсиф капитал
қўйилмаларнинг корхонанинг фойдаси эвазига қилинадиган харажатлари натижасида
жорий этилиши ифодаланади.
Мамлакатимиз олимларидан Ахмедованинг
(2022)
фикрича, “Замонавий рақамли
иқтисодиёт ва инновацион иқтисодиёт шароитида республика иқтисодий
ривожланишини
таъминлайдиган
инвестицияларни
кўпайтиришнинг
янги
ёндашувлари ва усулларини излаш энг долзарб муаммолардан биридир”. Ушбу тавсиф
бугунги иқтисодиёт шароитида капитал инвестицияларнинг аҳамиятини очиб бериб,
ушбу йўналишда илмий тадқиқот ишларини олиб боришнинг муҳим эканлигини
исботлайди.
Очилов
(2021)
эса, “Капитал инвестициялар –
бу келгусида иқтисодий
-
ижтимоий
наф келтирадиган, хусусий активларни миқдор ва сифат жиҳатдан оширишга
қаратилган мақсадли қўйилмалар”, деб ҳисоблайди.
“Капитал қўйилмалар –
бир йил ёки ундан кўпроқ давом этадиган инвестициялар
ҳисобланиб, компаниянинг даромадлилигини ва унинг акциядорлари учун қиймат
барпо этишда асосий рол ўйнайди”
(Capital Investments., n.d.).
“Капитал қўйилмалар –
бу бизнес мақсадларига эришиш ёки бизнес учун узоқ
муддатли активларни сотиб олиш учун ишлатиладиган пул миқдори”
(debitoor.com.,
n.d.).
“Корхона ўзини модернизация қилишга инвестиция қилаётган маблағлар
капитализация харажатлари ёки капитал қўйилмалар деб аталади”
(Buxgalter.uz., 2021).
“Капитал қўйилмалар деганда, компанияга ўз бизнес мақсадларини амалга
ошириш учун қўйилган маблағлар тушунилади. Ушбу инвестициялар одатда молиявий
активлар кўринишида амалга оширилади, аммо улар компания ёки лойиҳани
ривожлантириш учун вақт ва куч сарфлашни ҳам ўз ичига олиши мумкин”
(Tamplin,
2023).
Тадқиқот методологияси.
Капитал инвестицияларнинг иқтисодий категория сифатидаги илмий қарашлар
тадқиқи ҳамда бухгалтерия ҳисоби объекти тавсифи, хусусан яшил иқтисодиётни
шакллантириш шароитида
корхоналарда бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва
юритиш бўйича олиб борилган тадқиқот ишида илмий абстракциялаш, иқтисодий
таҳлил, монографик кузатув, қиёслаш, индукция ва дедукция каби тадқиқот
усулларидан фойдаланилган.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси
.
Юқорида зикр қилиб ўтилган бухгалтерия ҳисоби олдидаги вазифаларнинг амалга
оширилиши, аввало, капитал инвестициялар тўғрисидаги ахборотларни ўзида
мужассам этувчи счётлар режасига боғлиқдир. Шу боис, бугунги кунда, корхоналарда
амалга оширилаётган капитал инвестициялар бўйича бухгалтерия ёзувларини
уларнинг амалий мисоллари ёрдамида кўриб чиқамиз.
Мазкур тадқиқот давомида ўрганилган “Сатурн Метал Қайта Ишлаш” масъулияти
чекланган жамияти хом
-
ашё маҳсулотларини қайта ишлаш фаолияти билан
шуғулланиб, ушбу жараёнда асосан йирик замонавий асбоб
-
ускуналардан фойдаланади.
Шу боис, ушбу жараёнларни амалга оширувчи корхоналар бошқа турдаги
корхоналардан фарқли равишда корхонага капитал инвестицияларни киритишга
муҳтожроқ ҳисобланишади.
Корхонада капитал инвестициялар ҳисобига оид бухгалтерия ёзувларини
қуйидаги амалий мисоллар орқали кўриб чиқамиз:
www.sci-p.uz
II SON. 2025
447
1-
жадвал
“Сатурн Метал Қайта Ишлаш” МЧЖда капитал инвестициялар
ҳисоби бўйича бухгалтерия ёзувлари
2
№
Операция мазмуни
Д
-
т
К
-
т
Сумма
Асос бўлувчи
ҳужжатларлар
0810-
счёт бўйича бухгалтерия операциялари
1
Маъмурий бинонинг қурилиш жараёнига
қурилиш материаллари сарфланди ва
ҳисобга олинди
0810
1050
78 000 000
Қабул қилиш
-
топшириш
далолатномаси,
накладнойлар
2
Мавжуд ишлаб чиқариш цехи биносини
кенгайтириш ва реконструкция қилишга
қурилиш материаллари сарфланди ва
ҳисобга олинди
0810
1050
64 000 000
Қабул қилиш
-
топшириш
далолатномаси,
накладнойлар
3
Маъмурий бинонинг қурилиш жараёнига
банд бўлган ходимларга иш ҳақи ҳисобланди
0810
6710
20 000 000
Буйруқ, иш ҳақи
ведомости
4
Маъмурий бинонинг қурилиш жараёнига
банд бўлган ходимларга ҳисобланган иш
ҳақи бўйича ижтимоий солиқ ҳисобланди
0810
6510
2 400 000
Буйруқ, иш ҳақи
ведомости
5
Мавжуд ишлаб чиқариш цехи биносини
кенгайтириш ва реконструкция қилишга
банд бўлган ходимларга иш ҳақи ҳисобланди
0810
6710
16 000 000
Буйруқ, иш ҳақи
ведомости
6
Мавжуд ишлаб чиқариш цехи биносини
кенгайтириш ва реконструкция қилишга
банд бўлган ходимларга ҳисобланган иш
ҳақи бўйича ижтимоий солиқ ҳисобланди
0810
6510
1 920 000
Буйруқ, иш ҳақи
ведомости
7
“Изготовлении и установка двери из алюмин.
профиля.
Размером
770х2270мм”
ўрнатиладиган асбоб
-
ускуналар маъмурий
бинонинг қурилиш жараёнига топширилди
ва ҳисобга олинди
0810
0710
15 790 000
Қабул қилиш
-
топшириш
далолатномаси,
накладнойлар
8
“Jakhongir Ingineering” МЧЖдан “Услуга по
проектно
-
изыскательной работе” хизмати
кўрсатилганлиги бўйича далолатнома қабул
қилинди ва ҳисобга олинди
0810
6010
10 000 000
Шартнома,
хизмат кўрсатиш
бўйича
далолатнома
9
Маъмурий бино қурилиш жараёни тугаб,
фойдаланишга топширилди
0120
0810
724 914 547
Қабул қилиш
-
топшириш
далолатномаси,
накладнойлар
10
Мавжуд ишлаб чиқариш цехи биносини
кенгайтириш ва реконструкция жараёнлари
тугади
ҳамда
харажатлар
бинонинг
бошланғич қийматига қўшилди
0120
0810
194 718 694
Қабул қилиш
-
топшириш
далолатномаси,
накладнойлар
0820-
счёт бўйича бухгалтерия операциялари
11
“MELYA BEST” МЧЖдан “Штабелер MS 2016”
асбоб
-
ускунаси сотиб олинди ва асосий
омборга кирим қилинди
0820
6010
18 803 600
Шартнома,
ҳисоб
-
фактура
12
“Штабелер MS 2016” асбоб
-
ускунаси асосий
омбордан
ишлаб
чиқариш
цехига
топширилди
0130
0820
18 803 600
Қабул қилиш
-
топшириш
далолатномаси,
накладнойлар
13
“CEBILON AURA” компаниясидан сувни
тозалайдиган
“CEBILON”
замонавий
технология сотиб олинди ва асосий омборга
кирим қилинди
0820
6010
16 666 200
Шартнома,
ҳисоб
-
фактура
14
сувни тозалайдиган “CEBILON” замонавий
технология асосий омбордан ишлаб чиқариш
цехига топширилди
0130
0820
18 803 600
Қабул қилиш
-
топшириш
2
Корхона маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси.
www.sci-p.uz
II SON. 2025
448
далолатномаси,
накладнойлар
15
“Kayumov Suxrob Zafarovich” жисмоний
шахсдан “Hyundai Porter II” русумли юк
ташувчи автомашина харид қилинди
0820
6010
300 000 000
Шартнома,
ҳисоб
-
фактура
16
“Hyundai Porter II” русумли юк ташувчи
автомашина фойдаланишга топширилди
0160.2
0820
300 000 000
Қабул қилиш
-
топшириш
далолатномаси,
накладнойлар
17
“BEKOLE
-
BIZNES” МЧЖдан электро
-
энергия
билан ҳаракатланадиган транспорт воситаси
харид қилинди
0820
6010
293 000 000
Шартнома,
ҳисоб
-
фактура
18
Электро
-
энергия билан ҳаракатланадиган
транспорт
воситаси
фойдаланишга
топширилди
0160.1
0820
293 000 000
Қабул қилиш
-
топшириш
далолатномаси,
накладнойлар
19
“Universal Logistics Services” ҚК МЧЖдан
“Гидравлический пресс станок WC67K
-
63T/2500” маркали ишлаб чиқариш станоги
харид
қилинди
ва
асосий
омборга
топширилди
0820
6010
119 766 130
Шартнома,
ҳисоб
-
фактура
20
“Гидравлический пресс станок WC67K
-
63T/2500” маркали ишлаб чиқариш станоги
асосий омбордан ишлаб чиқариш цехига
фойдаланишга топширилди
0130
0820
119 766 130
Қабул қилиш
-
топшириш
далолатномаси,
накладнойлар
21
“INTEGRITY
TRADE
GROUP”
МЧЖдан
“Компьютер в комплекте” компьютер
жиҳозлари харид қилинди ва асосий омборга
топширилди
0820
6010
119 766 130
Шартнома,
ҳисоб
-
фактура
22
“Компьютер в комплекте” компьютер
жиҳозлари асосий омбордан маъмурият
бўлимига фойдаланишга топширилди
0150
0820
119 766 130
Қабул қилиш
-
топшириш
далолатномаси,
накладнойлар
23
“ALL STORES” МЧЖдан “Плоскопанельный
телевизор ARTEL. Модель
-
UA43H3502” офис
мебеллари харид қилинди ва асосий омборга
топширилди
0820
6010
3 000 000
Шартнома,
ҳисоб
-
фактура
24
“Плоскопанельный
телевизор
ARTEL.
Модель
-
UA43H3502” офис мебеллари асосий
омбордан
маъмурият
бўлимига
фойдаланишга топширилди
0140
0820
3 000 000
Қабул қилиш
-
топшириш
далолатномаси,
накладнойлар
25
“HONG KONG MERGE STAINLESS STEEL” CO.,
LTD хорижий корхонадан “Станок для
лазерной резки (част станка)” ишлаб
чиқариш станогининг эҳтиёт қисми сотиб
олинди ва асосий омборга кирим қилинди
0820
6010.2
362 238 465
Шартнома,
ҳисоб
-
фактура
26
“Станок для лазерной резки (част станка)”
ишлаб чиқариш станогининг эҳтиёт қисми
реконструкция қилиш мақсадида монтаж
жараёнига ўтказилди ва ҳисобга олинди
0810
0820
362 688 820
Қабул қилиш
-
топшириш
далолатномаси,
накладнойлар
27
“Станок для лазерной резки (част станка)”
ишлаб чиқариш станогининг эҳтиёт қисми
реконструкция қилиш жараёнлари бўйича
харажатлар
мавжуд
объектларнинг
бошланғич таннархига олиб борилди
0130
0810
362 688 820
Қабул қилиш
-
топшириш
далолатномаси,
накладнойлар
*0160.1-
“Енгил авторанспорт воситалари”, 0160.2
-
“Юк ташувчи авторанспорт
воситалари”, 6010.2
-
“Хорижий таъминотчилар” счётлар режаси ва уларнинг номланиши
корхонанинг ҳисоб сиёсатида акс эттирилган.
Манба:
корхона маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси.
www.sci-p.uz
II SON. 2025
449
Юқорида келтирилган жадвал маълумотлари ички ва ташқи ахборот
фойдаланувчиларга корхоналарда амалга оширилган капитал инвестицияларга доир
ахборотларни тақдим этсада, бироқ капитал инвестицияларга доир бошқа мезонлар
бўйича батафсил ва ёрқинроқ ахборот бермаябди. Бу эса, бухгалтерия ҳисоби олдида
маълум вазифаларни юклаб, капитал инвестициялар ҳисобини такомиллаштиришга
доир илмий хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқишни зарурият қилиб қўймоқда.
Хулоса
ва таклифлар
.
Мазкур илмий тадқиқот иши асосида хулоса қилиш мумкинки, корхоналарда
капитал инвестициялар ҳисоби ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, олиб борилган
тадқиқот натижалари асосида қуйидаги фикр
-
мулоҳазаларга келинди:
Биринчидан,
корхонанинг бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида
келтирилган капитал инвестицияларга оид бухгалтерия ёзувлари натижасида аниқ
бўлдики,
корхоналарда
0800
-
счёт
таркибидаги
счётлар
режаси
капитал
инвестицияларни ҳисобга олиш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш мақсадида
фойдаланилади.
Иккинчидан,
корхоналарнинг амалий маълумотлари асосида олиб борилган
тадқиқот натижаларидан шуни қайд этиб ўтиш жоизки, бугунги кунда, корхоналар
томонидан капитал инвестицияларни ҳисобга олишга мўлжалланган бухгалтерия
счётлари таркибида 0810
-
“Тугалланмаган қурилиш” ва 0820
-
“Асосий воситаларни
харид қилиш” счётлар режаси капитал инвестицияларни ҳисобга олишга мўлжалланган
бошқа счётларга нисбатан бухгалтерия ҳисобида кенгроқ ишлатилганлигига гувоҳ
бўлдик. Шундай бўлсада, ушбу бухгалтерия ёзувларидан кўриш мумкинки,
корхоналарда асосий воситаларга киритилган капитал инвестицияларнинг барчаси
асосий воситаларнинг туридан қатъий назар битта счётда акс эттирилган ҳамда
уларнинг ҳисоби умумий тарзда юритилган. Хоссатан, корхонанинг 0810
-
счётида барча
турдаги объектлар қурилиш жараёнига сарфланган турли хил кўринишдаги ва
йўналишдаги харажатлар жамланганлигига гувоҳ бўлдик. Зотан, корхонада
“Тугалланмаган
қурилиш”
счётида
ҳисоби
юритилаётган
бухгалтерия
операцияларининг мақсади турлича бўлиб, улар мазмун ва шакл жиҳатидан ҳам бир
-
бири билан фарқ қилади. Мисол, юқоридаги жадвал маълумотларидан кўриш
мумкинки, корхонада бир вақтнинг ўзида икки хил объект, яъни маъмурий ва ишлаб
чиқариш бинолари бўйича қурилиш жараёнлари амалга оширилган бўлиб, уларнинг
барчаси 0810
-
“Тугалланмаган қурилиш” счётида ҳисобга олинган. Шунингдек, ушбу
объектларнинг қурилишига банд бўлган ходимларга ҳисобланган меҳнат ҳақи ва у
бўйича ҳисобланган ижтимоий солиқлар ҳам ҳар бир объект тури бўйича қандай
тартибда тақсимланганлигини юқоридаги бухгалтерия ёзувларидан ажратишнинг
умуман имконияти йўқ.
Учинчидан,
юқорида тадқиқ этилган 0810
-
“Тугалланмаган қурилиш” счёти каби
корхонанинг 0820
-
“Асосий воситаларни харид қилиш” счётида ҳам турли хил
кўринишдаги асбоб
-
ускуналар, ишлаб чиқариш станоклари, компьютер ва бошқа
ҳисоблаш техникалари, офис жиҳозлари, енгил ва юк ташувчи автотранспорт
воситалари, маъмурият ва бошқа хўжаликларда фойдаланиладиган турли хил
кўринишдаги асосий воситаларга киритилган капитал инвестициялар акс эттрилган
бўлиб, амалдаги бухгалтерия ёзувлари орқали уларнинг ҳар бири тўғрисида батафсил
ахборотларни олиш мушкул бўлиб қолган. Қолаверса, эски асбоб ускуналар бўйича
амалга оширилган модернизация жараёнлари ҳам айнан ушбу счётда ҳисобга олинган
бўлиб, ушбу бухгалтерия операцияларидан корхонада рўй бераётган модернизация
жараёнларини ҳам бошқа кўринишдаги капитал инвестициялардан фарқлаб бўлмайди.
Корхоналар бухгалтерия ҳисобида юритилаётган бундай тизим бизнинг фикримизча,
www.sci-p.uz
II SON. 2025
450
капитал инвестициялар ҳисоби бўйича тадқиқот ишлари олиб боришни зарурият қилиб
қўймоқда.
Ушбу хулоса ва тавсияларимиз корхоналарда капитал инвестициялар ҳисобини
такомиллаштиришга амалий жиҳатдан кўмаклашиб, капитал инвестициялар ҳисобини
назарий томондан бойитади,
деб ҳисоблаймиз.
Адабиётлар/Литература/Reference:
Buxgalter.uz. (2021). Асосий воситалар таркибида операцион харажатларни
оширмасдан, нимани капитализациялаш мумкин | BUXGALTER.UZ. [online] Available at:
https://buxgalter.uz/ru/publish/doc/text171564_asosiy_vositalar_tarkibida_operacion_harajatl
arni_oshirmasdan_nimani_kapitalizaciyalash_mumkin
Capital
Investments.
(n.d.).
www.cfainstitute.org.
[online]
Available
at:
debitoor.com. (n.d.). Capital investment - What is a capital investment? [online] Available at:
https://debitoor.com/dictionary/capital-investment
Tamplin, T. (2023). Capital Investment: Definition, Types, Decisions and Budgeting. [online]
Nasdaq.com. Available at:
https://www.nasdaq.com/articles/capital-investment-definition-
Ахмедова Ю.С. (2022) Инвестицион муҳит –
иқтисодиёт ривожининг муҳим омили
сифатида // Молия бозорини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, замонавий
тенденциялари ва истиқболлари. Республика илмий
-
амалий конференция материаллари
тўплами
.
–Т.: ТДИУ. 956 б. 492
-
бет.
Забродин И.П. (2000) Организация учета и аудита капитальных вложений
хозяйствующих субъектов. Автореферат диссертации на соискание ученой степени
кандидата экономических наук
.
–
Краснадар: 19
-
с.
Очилов О.И. (2021) Хўжалик юритувчи субъектларда инвестициялар ҳисоби ва
таҳлилини такомиллаштириш. Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси. –Т.: 228 б. 33
-
бет.
Титов В.И. (1997) Фактор времени в оценке экономической эффективности
капитальных вложений. Автореферат диссертации на соискание ученой степени
доктора экономических наук
.
–
Орёл: 19
-
с.
