www.sci-p.uz
II SON. 2025
684
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ
ИХТИСОСЛАШИШИ ВА УНДА
ИНТЕНСИВ РИВОЖЛАНИШНИ ТАЪМИНЛАШ
Сабуров Жуманазар
Тошкент гуманитар фанлар университети
ORCID: 0009-0006-7419-2772
Аннотация.
Мақолада қишлоқ хўжалигининг янги шароитда самарали фаолият
юритишига, иқтисодиётни ривожлантиришни асосан экстенсив усуллардан
фойдаланишдан, эндиликда соҳа самарадорлигини оширишнинг асосий воситаси ва
йўналиши сифатида интенсивлаштириш жараёнини фаоллаштиришга ўтиш йўли билан
эришиш лозимлигига эътибор қаратилади. Мақолада соҳада мева
-
сабзавот
етиштиришнинг асосий жиҳатлари, қишлоқ хўжалиги муаммолари ва уларни бартараф
этиш йўллари ёритилган.
Калитли сўзлар:
ялпи ҳудудий маҳсулот, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти, деҳқон
хўжалиги, чорвачилик, таркибий ўзгаришлар, инвестиция, ҳудуд иқтисодиёти,
диверсификация, аграр ислоҳотлар.
СПЕЦИАЛИЗАЦИЯ СЕЛЬСКОХОЗЯЙСТВЕННОЙ ПРОДУКЦИИ И
ОБЕСПЕЧЕНИЕ ЕЁ ИНТЕНСИВНОГО РАЗВИТИЯ
Сабуров Джуманазар
Ташкентский гуманитарный университет
Аннотация.
В статье обращено внимание на то, что эффективное
функционирование сельского хозяйства в новых условиях должно осуществляться путем
перехода от использования преимущественно экстенсивных методов развития аграрной
экономики к активизации процесса интенсификации как основного средства и на
-
правления повышения эффективности отрасли. В статье описаны основные аспекты
плодоовощного производства в области проблем сельского хозяйства и пути их
преодоления.
Ключевые слова:
валовой региональный продукт, сельскохозяйственная
продукция, сельское хозяйство, животноводство, структурные изменения, инвестиции,
региональная экономика, диверсификация, аграрные реформы.
UOʻK:
351.773.13
684-689
www.sci-p.uz
II SON. 2025
685
SPECIALIZATION OF AGRICULTURAL PRODUCTS AND ENSURING
ITS INTENSIVE DEVELOPMENT
Saburov Jumanazar
Tashkent University of Humanities
Abstract.
The article draws attention to the fact that the effective functioning of agriculture
in the new conditions should be carried out by moving from the use of predominantly extensive
methods of developing the agrarian economy to activating the intensification process as the main
means and direction for increasing the efficiency of the industry. The article describes the main
aspects of fruit and vegetable production in the field of agricultural problems and ways to
overcome them.
Keywords:
gross regional product, agricultural products, peasant farming, livestock,
structural changes, investment, regional economy, diversification, agrarian reforms.
Кириш.
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020
-2030
йилларга мўлжалланган стратегиясида
(
Фармон
, 2019)
аграр соҳада тадбиркорлик
фаолиятини
ривожлантириш
ва
диверсификациялашни
қўллаб
-
қувватлаш
масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Фермер хўжалиги фаолиятини юритиш ва
уни олиб бориш тўғрисидаги меъёрий
-
ҳуқуқий хужжатларга Ўзбекистон
Республикасининг «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги
Қонуни ва бошқа қонуности
хужжатларидан иборатдир. Юртимизда ўсимликчиликни ривожланиши аҳоли талабини
қондириш билан бирга, ушбу тармоқнинг экспорт таркибидаги улушининг ҳам ортиб
боришига замин яратиб, охирги вақтларда ушбу фаолиятга мослашган деҳқон хўжалиги
фаолиятини янада ривожлантириш ва уларни фаолиятига етарли даражада эътибор
қаратиш ва рағбатлантириш ҳукуматимиз диққат марказидаги масалалардан бири
бўлиб келмоқда. Кутилмаган ноқулай иқтисодий шароитларда аҳоли талабини
етарли
даражада қондириш имкониятини кенгайтириш борасида соҳада яна кўплаб илмий
изланишлар олиб борилиши зарурияти ушбу соҳанинг иқтисодий
-
ижтимоий жиҳатдан
долзарб аҳамиятга эга эканлигин англатади.
Адабиётлар шарҳи
.
Иқтисодиёт соҳасининг таркибий қисмларидан бири бўлган қишлоқ хўжалигида
маҳсулотлар етиштириш, сотиш бозорларини ривожлантириш, хусусан қишлоқ
хўжалигини ривожланиши муаммолари республикамиздаги ҳамда хорижий
мамлакатларда кўплаб илмий ва илмий
-
услубий ишлар қилинган. Хорижий олимлардан
Т.Веблен, Р.Коуз, Д.Норт, О.Уильямсон, Й.Шумпетер, Т.Эггертссон асарларида
институционал назария ва унинг таркибий унсурларининг хусусиятлари, қоида ва
меъёрлари, турли иқтисодиётда уларнинг ўзгариши ҳамда ривожланиш қонуниятлари
бўйича назарий ва услубий ёндошувлар берилган. Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги
мамлакатлари олимларидан А.Н.Олейник, Р.И.Капелюшников, В.М.Полтерович,
В.Л.Тамбовцев, А.Е.Шаститко, А.А.Аузан
ва бошқаларнинг сўнгги йиллардаги чоп
этилган илмий ишлари интенсив тадқиқотларнинг янги йўналишларини белгилаб
беради. Мамлакатимизда турли соҳаларда амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлар
натижалари, аграр соҳада мулк муносабатларини ҳамда фермер хўжаликларини қўллаб
-
қувватловчи ва рағбатлантирувчи институтларни ривожлантириш муаммолари
Р.Ҳусанов, Қ.Чориев, Ў.Умурзоқов, Б.Салимов, Н.Хушматов, Т.Фармонов, Н.Хамрахуджаев,
Б.Акрамов каби олимларнинг илмий
-
назарий ва илмий
-
амалий ишларини келтириш
мумкин. Аммо
шу билан бирга, республикамизда фермер хўжаликларини
ривожлантириш ва улар фаолиятини рағбатлантириш ҳамда қўллаб
-
қувватлаш бўйича
www.sci-p.uz
II SON. 2025
686
кўп илмий
-
методологик ишлар қилинган бўлса ҳам, уларнинг интенсив
механизмларини ривожланиши нуқтаи назаридан чуқур ўрганилмаган
(
Бердиқулов
,
2021).
Юртимиз иқтисодчи олимларидан Утанов
(2019)
ўзининг “Кўп тармоқли фермер
хўжаликлари фаолиятини самарадорлигини ифодаловчи интеграл кўрсаткичлар”
мавзусидаги илмий мақоласида республикамизда кўп укладли фермер хўжаликлари
фаолиятини ифодаловчи ва уларнинг иқтисодий аниқлаш ва интеграл кўрсаткичлар
тизими илмий асосланган ҳолда баён этилган.
Кучли рақобат ва иқтисодий шаффофлик таъминланган ҳозирги кунда турли
мулкчилик ва хўжалик юритиш шакллари фаолиятига баҳо якуний рентабеллик
даражаси билан белгиланади. Шу сабабли, ушбу иқтисодий категорияларнинг ўхшаш ва
фарқли томонлари ва улар фаолиятининг молиявий самарадорлигини баҳолашдаги
ролини аниқлаб олиш зарур.
Стратегик режалаштиришнинг агроозиқ
-
овқат комплексига ва бевосита қишлоқ
хўжалигига нисбатан назарий, услубий ва амалий жиҳатларни Умрзоқовнинг
(2008)
илмий изланишларидан кўришимиз мумкин бўлади. Қишлоқ хўжалигини
ривожлантириш муаммолари бўйича кўплаб тадқиқотлар мавжудлигига қарамай,
маҳсулотлар турлари бўйича стратегик режалаштириш тизимини ташкил этиш, унинг
назарий, услубий ва ахборот
-
таҳлилий таъминотини ишлаб чиқиш, минтақавий
даражада
режалаштириш
ва
ҳисоб
-
китобларни такомиллаштириш усуллари
ўзгарувчан операцион муҳитда қўшимча ишлаб чиқиш ва янгилашни талаб қилади.
Тадқиқот методологияси.
Ушбу тадқиқот ишининг объекти бўлиб,
республикамиз ҳудудларида ва хусусан,
Тошкент вилоятида ўсимлик маҳсулотлари етиштириш фаолияти билан шуғулланувчи
деҳқон ва фермер хўжаликлари танланган.
Тадқиқотни ўтказишдан мақсад, юртимизда ўсимлик маҳсулотлари етиштириш,
уларда содир бўлаётган иқтисодий ўзгаришлар ва тенденцияларнинг асосий
жиҳатларини статистик усуллар ёрдамида чуқур таҳлиллар ўтказиш, унинг
макроиқтисодий даражада таъсирини статистик
баҳолаш ҳамда келгуси даврларга
асосий йўналишларини белгилаб олиш учун зарурий бўлган илмий таклиф ва амалий
тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
Таҳлил ва натижалар
муҳокамаси
.
Мамлакатимизда
қишлоқ
хўжалиги
тармоғи
ва
унинг
соҳаларини
ривожлантиришга ва рентабеллигини
оширишга алоҳида эътибор бериб келинмоқда.
Бу борада бир қатор қонунлар, Президент Фармонлари
(2019)
, Вазирлар Маҳкамаси
қарорлари ва бошқа соҳани ривожлантиришга оид меъёрий –ҳуқуқий хужжатлар қабул
қилиниб, тадбиркорлик соҳасини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатиб келмоқда
.
2022-
2026 йилларга мўжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида
қишлок хўжалигини илмий асосда интенсив ривожлантириш орқали деҳқон ва
фермерлар даромадини камида 2 баравар ошириш, қишлоқ хўжалигининг йиллик
ўсишини камида 5 фоизга етказиш мақсади қўйилган
(
Фармон
, 2018)
. Шу максад
доирасида кишлок хужалигини илмий асосда интенсив ривожлантириш оркали йиллик
ўсиш суръатларини камида 5 фоизга етказиш ва даромадни камида 2 баравар ошириш,
уруғчилик ва кўчат етиштириш бўйича миллий дастурни амалга ошириш; нуфузли
халқаро илмий марказлар ва олий таълим муассасалари билан биргаликда халқаро
қишлоқ хўжалиги университетини ташкил этиш; аграр соҳада илм
-
фан ва амалиёт
интеграциясини чуқурлаштириш; аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш
тадбирлари амалга оширилиши мўлжалланган.
Юртимизда қишлоқ хўжалиги тармоғида кўп
-
укладли фермер хўжаликлари
www.sci-p.uz
II SON. 2025
687
фаолиятини такомиллаштиришдан энг асосий мақсад соҳада ишлаб чиқарилаётган
маҳсулотлар ҳажмини ошириш билан бир қаторда кўп тармоқли иқтисодий
ривожланиш шароитида мавжуд иқтисодий ва табиий ресурслар бўлган ишлаб чиқариш
воситалари, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш орқали нарх воситасида
рақобатлашишни кўзлаган ҳолда, маҳсулот таннархини камайтириш ва соф фойда
миқдорини кўтариш билан қишлоқ хўжалиги тармоғида фаолият юритаётган
субъектлар фаолиятининг рентабеллик кўрсаткичларини ошириш ҳисобланади.
Самарадорлик кўрсаткичи эса мураккаб иқтисодий категория ҳисобланади ва у
турли иқтисодий қонуниятлар ва турли омиллар натижасида ишлаб чиқариш
фаолиятининг асосини англатувчи пировард натижаларда ўз ифодасини топади.
Барча корхоналарда кузатилгани каби, ўсимлик
маҳсулотлари етиштиришга
ихтисослашган қишлоқ хўлажалиги субъектларининг ишлаб чиқариш самарадорлиги
кўрсаткичлари ҳам натура ва қиймат кўринишида бўлиб, иқтисодий самарадорликнинг
натура кўрсаткичлари орқали ушбу субъектларнинг иқтисодий самарадорлигига ва
ишлаб чиқариш жараёнининг самарали ташкил қилинганлигига тўлиқ баҳо бериб
бўлмайди. Шу сабабли, ўсимлик
маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган деҳқон
-
фермер хўжаликларида ишлаб чиқариш самарадорлигини баҳолаш тизимида
иқтисодий ва натура кўрсаткичларни қуйидагича туркумлаштириш мақсадга мувофиқ
.
Ушбу тармоқда фаолият олиб борувчи иқтисодий субъектлар барча турдаги
қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланади. Аммо,
Жумаевнинг
(2021)
таъкидлашича услубий хатоликни келтириб чиқаришини олдини олиш
мақсадида, турли ҳил маҳсулотларни натура кўрсаткичда ҳисобланган ялпи ҳосил билан
солиштириб бўлмайди. Шу сабабли ҳам, турли ҳилдаги тайёр маҳсулотларнинг ишлаб
чиқариш жараёнига умумий баҳо бериш, шунингдек, ҳар бир турдаги маҳсулот
етиштириш учун қилинган сарф
-
харажатни салбий ва ижобий натижа беришини
баҳолаш иқтисодий самарадорликнинг қиймат кўрсаткичлари орқали амалга
оширилади.
Назарий
-
услубий жиҳатдан алоҳида қишлоқ хўжалиги фаолияти субъектлари учун
рентабеллигини, пировардида ишлаб чиқариш рентабеллигини микроиқтисодий
даражада аниқлаш тегишли иқтисодий
-
ишлаб чиқариш кўрсаткичлари иштирокида
қуйидаги кетма
-
кетлик асосида амалга ошириш мумкин, яъни, ўсимлик
маҳсулотлари
етиштиришга ихтисослашган иқтисодий субъектларда бир ишлаб чиқариш йилида
етиштирилган тайёр маҳсулот ҳажмини Q ва нархини (ўзгармас) Р деб белгилаб олсак,
уларнинг кўпайтмаси фермер хўжалигининг ялпи маҳсулот қиймати (ТР)ни ифода
этади ва унинг формуласи ТR = Р х Q кўринишга эга бўлади.
Ўзбекистон миллий иқтисодиётни ривожлантиришнинг узоқ муддатларга
мўлжалланган стратегиясини, унинг соҳалар ва тармоқлар бўйича таркибий
тузилишини шакллантиришда келажакда жаҳон аҳолисининг, жумладан Ўзбекистон
аҳолисининг озиқ
-
овқат хавфсизлигини таъминлашда юзага чиқиши муқаррар бўлган
муаммоларни ҳисобга олган ҳолда ёндашиш мамлакат миллий иқтисодиёти
юксалишига эришишнинг муҳим шарти ҳисобланади. Чунки айнан қишлоқ хўжалиги
соҳасида улкан салоҳиятга эга бўлган Ўзбекистон келажакда озиқ
-
овқат маҳсулотлари
бўйича халқаро меҳнат тақсимотида асосий ўйинчилардан бири сифатида фаол
иштирок этиши, энг муҳими қишлоқ хўжалигини иқтисодий юксалишнинг рақобатда
тенги йўқ соҳага айланиши мумкин
Ҳудудларда
ўсимчиликка
ихтисослашган
хўжаликлар
фаолиятини
такомиллаштириш, илғор инновацияларини жорий этиш ҳудудлардаги ўсимчиликка
ихтисослашган фермер хўжаликлари фаолиятини янада такомиллаштиришга сабаб
бўлади
Ўзбекистон ўсимчилик ва узумчилик қуйи мажмуаси рақобат афзалликларига эга,
яъни булар: табиий
-
иқлим шароитларининг қулайлиги; ўсимчилик маҳсулотлари сифат
www.sci-p.uz
II SON. 2025
688
даражаси юқорилиги; юқори малакали ишчи кучининг арзонлиги; инфратузилманинг
(транспорт коммуникацияси, электрлаштириш) нисбатан ривожланганлиги
.
Ўзбекистон ўсимчилик мажмуаси маҳсулотларининг ҳудудий жиҳатдан яқин
мамлакатлар бозорларида рақобатбардошлик даражасини ошириш бўйича катта
имкониятларга эга.
Қорақалпоғистон республикасида ўсимчиликка ихтисослашган
фермер хўжаликлари фаолиятида соҳа ривожланишида салбий томонлар ҳам мавжуд
бўлиб, уларни бартараф қилиш шу куннинг муҳим вазифаларидан биридир. Ўсимчилик
маҳсулотлари экспортини ривожлантиришни иқтисодий сиёсатнинг устувор
йўналишларидан бири сифатида кўриб чиқиш ва бугунги шароитда айрим товар ва
хизматлар экспортининг қисқариши туфайли камайиб бораётган валюта тушумининг
янги манбаига айланиши лозим.
Ўзбекистонда
ўсимчилик
маҳсулотлари
етиштиришда
хўжаликларни
ривожлантириш ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ўсимчилик ва ток
селекциясини ривожлантириш мажмуасининг ривожланиш дастурларини амалга
ошириш, қайта ишловчи корхоналарни модернизациялаш лозим бўлади. Ўсимчилик
маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш тизимини замонавий технологиялар билан
таъминлаш, турли манбалар ҳисобига инвестицияларни жалб қилишни йўлга қўйиш
керак бўлади.
Ўсимчилик маҳсулотлари етиштириш имкониятларини янада оширишда
инвестициялар миқдори кўпайишини рағбатлантириш, кооперация тизимида
ташкилий
-
иқтисодий механизмларни жорий этиш, транспорт тизими ва сотиш
тармоқларининг иқтисодий ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ҳозирги
глобаллашув даврида нечоғлик зарур эканлигини қайд қилиш лозим.
Бошқа соҳа ва тармоқларга нисбатан анча паст бўлган қишлоқ хўжалигида
ресурслар танқислиги муаммосини ечишнинг муҳим йўналишларидан бири –
давлатнинг
тармоқни
молиялаштириш
ва
қўллаб
-
қувватлаш
сиёсатини
такомиллаштиришдан иборат. Бунда асосий эътибор тармоқни субсидиялаш
механизмлари ёрдамида қўллаб
-
қувватлашдан тармоқда ишлаб чиқариладиган
маҳсулот ҳажмини кўпайтириш ва ресурслар самарадорлигини ошириш асосида унинг
бозордаги нархини пасайтиришга қаратилган бўлмоғи лозим. Бундай сиёсат маҳсулот
таннархини
пасайтириш, унинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини таъминлаш,
ишлаб чиқариш рентабеллигини ошириш имконини беради.
Хулоса
ва таклифлар.
Юқоридагиларни инобатга олиб, мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги тармоғи
субъектларини фаолиятини янада такомиллаштириш ва рентабеллигини ошириш
борасида қуйидагилар таклиф сифатида ишлаб чиқилди:
мазкур тармоқ бўйича барча маълумотлар ҳисобини юритиш услубиётини
қуйидаги асосий вазифаларини амалга ошириш орқали такомиллаштириш зарур:
тармоқ фаолияти устидан ёппасига, танланма, анкета орқали, монографик
кузатишларни амалга ошириш лойиҳасини ишлаб чиқиш;
юртимизда ушбу тармоқда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳажмини асосий
кўрсаткичлари бўйича турли иқтисодий усулларда (иқтисодий индекслар,
корреляцион
-
регрессион таҳлил ва бошқалар) қиёсий таҳлил қилиш;
фаолият кўрсаткичларини вақтли қаторларда моделлаштириш ва уларни ўрта
муддатли прогноз қилиш лозим бўлади.
Адабиётлар/Литература/Reference:
Фармон
(2019)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги
“Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020
-
2030 йилларга
мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ
-5853-
сонли Фармони
www.sci-p.uz
II SON. 2025
689
Фармон
(2018)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 мартдаги
«Ўзбекистон Республикасида ўсимликчиликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча
чора
-
тадбирлар тўғрисида»ги ПФ
-5388-
сонли фармони.
Утанов Б.
(2019)
Кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини
самарадлорлигини ифодаловчи интеграл кўрсаткичлар //Ўзбекистон статистика
ахборотномаси илмий электрон журнали, 1
-
сон.
Умурзоқов Ў.П. ва бошқалар.
(2008)
Фермер хўжалиги иқтисодиёти. Т.: IQTISOD
-
MOLIYA.
Жумаев Қ.Х.
(2021)
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришнинг иқтисодий
-
статистик таҳлили //Ўзбекистон статистика ахборотномаси илмий электрон
журнали, 4
-
сон.
Бердиқулов Қ.Ғ.
(2021)
Қишлоқ хўжаликида амалга оширилаётган таркибий
ўзгаришни статистик таҳлили //Ўзбекистон статистик аҳборотномаси илмий
электрон журнали, 1
-
сон.
