www.sci-p.uz
II SON. 2025
798
ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ БОШҚАРИШ ХУСУСИЯТЛАРИ
и.ф.н.
Насирова Камола
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Аннотация.
Мақолада тадбиркорликни жараёнли бошқариш услуби ва
технологияси баён қилинган. Тадбиркорлик бошқарувининг элементлари тавсифланган,
ўзаро боғлиқ ҳаракатлар тўплами, жараёнга кириш ва чиқиш, тадбиркорлик ғояси ва
фойда олиниш жараёни тадқиқ этилган. Ушбу жараённинг натижаси ўлароқ,
Ўзбекистонда “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси”нинг ташкил қилиниши,
бунинг натижасида бизнес муҳитнинг яхшиланиши, тадбиркорликнинг ривожланиши
жараёнидаги силжишлар таҳлил қилинган. Бу борада тадбиркорликни бошқариш
механизмини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
Калит сўзлар:
тадбиркор, тадбиркорлик фаолияти, тадбиркорликни жараёнли
бошқариш, кичик тадбиркорлик, ўрта тадбиркорлик, йирик тадбиркорлик,
тадбиркорликни молиявий қўллаб
-
қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш
компанияси.
ОСОБЕННОСТИ УПРАВЛЕНИЯ ПРЕДПРИНИМАТЕЛЬСКОЙ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ
к.э.н.
Насирова Камола
Ташкентский государственный экономический университет
Аннотация.
В статье описаны метод и технология управления процессами
предпринимательства. Описываются элементы предпринимательского менеджмента,
исследуется совокупность взаимосвязанных видов деятельности, входы и выходы
процесса, предпринимательская идея и процесс получения прибыли. Результатом
данного процесса стало создание «Компании по развитию предпринимательства» в
Узбекистане, в результате деятельности которой были проанализированы улучшение
деловой среды и прогресс в развитии предпринимательства. В связи с этим разработаны
рекомендации по совершенствованию механизма управления бизнесом.
Ключевые слова:
предприниматель, предпринимательская деятельность,
управление процессами предпринимательства, малое предпринимательство, среднее
предпринимательство, крупное предпринимательство, финансовая поддержка
предпринимательства, компания по развитию предпринимательства.
UOʻK:
346.26
798-807
www.sci-p.uz
II SON. 2025
799
FEATURES OF ENTREPRENEURIAL ACTIVITY MANAGEMENT
PhD
Nasirova Kamola
Tashkent State University of Economics
Abstract.
The article describes the method and technology of process management of
entrepreneurship. The elements of entrepreneurship management are described, a set of
interrelated actions, entry and exit from the process, the entrepreneurial idea and the process of
making a profit are studied. As a result of this process, the organization of the "Entrepreneurship
Development Company" in Uzbekistan, as a result of which the improvement of the business
environment, and the progress in the development of entrepreneurship are analyzed. In this
regard, recommendations are developed for improving the mechanism of entrepreneurship
management.
Keywords:
entrepreneur, entrepreneurial activity, process management of
entrepreneurship, small entrepreneurship, medium entrepreneurship, large entrepreneurship,
financial support of entrepreneurship, entrepreneurship development company.
Кириш
.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида кичик ва ўрта бизнесни фаол
ривожлантириш учун барча шароитлар яратилмоқда. Кичик ва ўрта бизнесни ҳар
томонлама қўллаб
-
қувватлаш юзасидан мақсадли ва изчил сиёсатни амалга ошириш
республика иқтисодий ривожланишининг
устувор йўналиши ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 2024 йил 20 декабрь куни
мамлакатимиздаги фаол тадбиркорлар билан учрашувда сўзлаган мулоқотда соҳани
қўллаб
-
қувватлаш бўйича 2025 йилга мўлжалланган режалар, бу борадаги асосий
мақсад ва натижаларни кўрсатиб, жумладан, шундай дедилар: “
Тадбиркорликни
ривожлантириш –
биз учун стратегик вазифа. Бизнинг таянчимиз ҳам, суянчимиз ҳам,
энг катта кучимиз ҳам шу соҳада мужассам. Шу боис тадбиркорларни қўллаб
-
қувватлаш
марказдан тортиб энг қуйи бўғингача –
барча раҳбарларнинг кундалик иши бўлиши шарт.
Айниқса, жойларда ҳокимлар ҳар бир тадбиркор билан кўпроқ мулоқот қилиб,
корхоналарга бориб, уларнинг дарди билан яшаши керак. Биз катта иқтидор эгалари
бўлган бизнес вакилларини асрашимиз, авайлашимиз зарур. Улар биз учун жуда қадрли
инсонлар
(
Мирзиёев
, 2024)
.
Ушбу аҳамиятдан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида
Тадбиркорликни қўллаб
-
қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши тузилган. Бу кенгаш
давлат ва тадбиркорлар ўртасида кўприк бўлиб, аниқ таклифларни билдириб келмоқда.
Жорий йилнинг ўзида тадбиркорлар фаолияти учун ғоят муҳим бўлган 5 та қонун, 101
та фармон ва қарорлар қабул қилинди.
Сўнгги йилларда иқтисодиётимизда пул
кўпайди. Бу инвестиция лойиҳаларини барқарор молиялаштиришга асос бўлмоқда.
Жумладан, корхоналарнинг банклардаги маблағлари 20 триллион сўмга ошиб, 107
триллион сўмга, аҳоли омонатлари 25 триллион сўмга кўпайиб, 105 триллион сўмга
етган
(
Мирзиёев
, 2024).
Йил якуни билан ажратилган жами кредитлар 275 триллион сўмни ташкил қилади.
2025 йилда бу 300 триллион сўмдан ошиши ҳисоб
-
китоб қилинган. Айниқса, кичик
бизнесга бериладиган кредитлар улуши ҳозирги 28 фоиздан 40 фоизга оширилиб, 120
триллион сўмга етказилади.
Бизнес учун йўл, сув, электр, газ, темир йўл каби
инфратузилмалар учун бу йил 35 триллион сўм йўналтирилган. Келгуси йил яна 43
триллион сўм режалаштирилган
(
Мирзиёев
, 2024).
Тадбиркорликнинг мураккаб иқтисодий ҳодиса сифатидаги аҳамияти маълум
назарий қоидалар ва изоҳлашларни тақозо
қилади. Унинг моҳияти ва таркибий
тузилишини аниқлаш, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг
www.sci-p.uz
II SON. 2025
800
самарадорлигини таъминлашга қаратилган чора
-
тадбирларни ишлаб чиқиш талаб
этилади.
Адабиётлар шарҳи.
Ибтидоий тузум даврида тадбиркорликнинг ривожланиши одамнинг овчилик ва
табиатдаги тайёр неъматларни териб олишдан узоқлашиши ҳамда деҳқончиликнинг
пайдо бўлиши давридан келиб чиққан. Бу эса унга маълум бир ер участкасида мустаҳкам
ўрнашиш имкониятини берган. Ушбу давр нафақат одамларнинг эҳтиёжларини
қондириш, балки ортиқча ишлаб чиқаришнинг пайдо бўлиши билан ҳам тавсифланади,
бу эса ўз навбатида, айирбошлаш ва тадбиркорлик элементларининг пайдо бўлишига
олиб келди
(
Котелевская, Блажевич
, 2016)
.
Кўпгина олимларнинг тадқиқотлари тадбиркорликнинг моҳиятини назарий ва
амалий жиҳатдан ўрганишга бағишланган. А.А.Галаганнинг фикрича, тадбиркорлик
-
бу
янги натижаларга эришиш, шахсий ва ижтимоий эҳтиёжларни қондиришга қаратилган
таваккалчилик, масъулият ва рақобат билан боғлиқ иқтисодий
эркинлик асосидаги
инновацион фаолиятдир
(
Котелевская, Нехайчук
, 2019)
.
Ж.Шумпетер тадбиркорлик фаолиятига замонавий шарҳловчилар тақдим
этаётгандек бир маънода ёндашмади. Олим тадбиркорлик фаолиятини оддий, интенсив
ижодкорлик ва сезиларли таваккалчилик билан боғлиқ бўлмаган ва инновацион
фаолият сифатида талқин этди
(
Асташова
, 2015)
.
Ж.Шумпетернинг фикрича, тадбиркорлик иқтисодиётнинг ривожланиши ва
такомиллашувини таъминлаш, унинг доимий янгиланиши, анъанавий тузилмаларни
бузиб, янгиликка йўл очувчи инновацион муҳитни яратишнинг алоҳида функциясини
бажаради
(
Асташова
, 2015)
. Ушбу талқиндан бизнесни даромад ёки шахсий фойда
келтирадиган ҳар қандай фаолият тури сифатида қараш келиб чиқади.
Ж.Шумпетернинг тадқиқотлари кўрсатишича, бизнесни ишлаб чиқаришни
ташкил этиш ва бошқариш билан боғлиқ бўлган мунтазам юз бериб турувчи фаолият,
деб ҳисоблаш керак, унинг ижодий таркибий қисми эса тадбиркорликдир. Бозордаги
юқори рақобат туфайли юзага келган замонавий тадбиркорлик фаолияти шароитида
маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишни ташкил этишда инновацион ёндашувлардан
фойдаланмасдан, шунингдек, тадбиркорлик субъектини бошқармасдан туриб, уни
янада ривожлантириб бўлмайди. Бу иқтисодий фаолиятнинг даромад келтирадиган
инновацион таркибий қисмини биринчи ўринга олиб чиқади. Шундай қилиб, бугунги
кунда даромад олишга қаратилган тадбиркорлик фаолияти тадбиркорнинг ижодий
ёндашувисиз амал қилиши мумкин эмас
(
Асташова
, 2015)
.
Л.Мизеснинг фикрича, тадбиркорнинг муваффақияти шундаки, у умуман, фойда
олиш учун эмас, балки унинг инновацияларни жорий этиш орқали, яъни кўпчиликда
етишмаётган ғоя ёрдамида қўлга киритилган қисми учун махсус ҳаракат қилади. Шу
нуқтаи назардан, биз ортиқча фойда олиш, рақобатчиларникидан кўпроқ фойда олиш
ҳақида гапирамиз
(
Аликаева
, 2019)
.
Шундай қилиб, Ўзбекистон
Республикасининг 2012 йил 2 майдаги ЎРҚ
-328-
сонли
“Тадбиркорлик
фаолияти
эркинлигининг
кафолатлари
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси Қонунига
(2012)
ўзгартиш
ва
қўшимчалар
киритиш
ҳақида” ги
Қонунининг 3
-
моддасига мувофиқ, тадбиркорлик фаолияти (тадбиркорлик)
тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга
ошириладиган, ўзи таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда)
олишга қаратилган ташаббускорлик фаолиятидир», деб таъриф берилган.
Ўзбекистон
Миллий энциклопедиясида “Тадбиркорлик” тушунчасига қуйидагича таъриф берилган:
“Тадбиркорлик
-
капитал сарфлаб товар ва хизматлар яратиш билан фойда топишга
қаратилган иқтисодий фаолият, бизнеснинг асосий тури;
Тадбиркорлик
-
мулкчилик
субъектларининг фойда олиш мақсадида таваккал қилиб ва мулкий жавобгарлиги
www.sci-p.uz
II SON. 2025
801
асосида амалдаги крнунлар доирасида ташаббус билан иқтисодий фаолият
кўрсатишидир. Тадбиркорлик ноёб қобилият, ер, меҳнат, капитал, ахборотлар билан бир
қаторда иқтисодиёт ва ишлаб чиқаришнинг бош омилларидан бири…
(
Энциклопедия
,
2024)
.
Замонавий адабиётда "тадбиркор" ва "тадбиркорлик" тушунчаларига кўплаб
таърифлар мавжуд. "Тадбиркор" тушунчасини кўриб чиқишда тадқиқотчилар
томонидан келтирилган талқинга мурожаат қилиш керак. Масалан, В.Н.Наумовнинг
талқинига кўра, тадбиркор
-
бу қонун чиқарувчи, тараққиёт двигатели, янги жамият
қурувчиси ва бошқалардир
(
Башкирцева
и др
., 2016)
.
Тадбиркорлик ҳақида ҳар бир ҳолат ўзининг бетакрор хусусиятига эга бўлган
фаолият соҳаси сифатида гапиришимиз мумкин. Шу муносабат билан барча
эҳтимолликларни ҳисобга олиш мумкин эмас. Шунга асосланиб, инсоннинг бирор бир
вазият ҳақида муайян мулоҳаза юрита олиши унинг тадбиркор сифатидаги
муваффақиятини белгиловчи омил ҳисобланади. Айнан шу қобилият туфайли
тадбиркор даромад олади. Питер Фердинанд Друкер тадбиркор учун асосий нарса
ташқи муҳит томонидан унга берилган ҳар қандай имкониятдан максимал фойда олиш,
деб ҳисоблаган
(
Котелевская, Блажевич
, 2016)
.
П.Ф.Друкер назарияси қуйидагиларга асосланади: П.Ф.Друкер ўзининг ахборот
жамияти ҳақидаги назариясининг асосий хусусияти Д.Беллнинг доимий ўзгаришлар
жараёни ҳақидаги таълимотига асосланиб, баён қилади. Ж.Шумпетердан фарқли
равишда, у бу ўзгаришлар нафақат иқтисодий муносабатлар соҳасига, балки бутун
жамиятга таъсир қилади, деб ҳисоблаган
(
Башкирцева и др.,
2016)
.
Бошқача айтганда, фақат ҳозирги тенденцияларни тушуна оладиган ва уларга тез
мослаша оладиганларгина ахборот жамиятида ўз бизнесларини сақлаб қолишлари
мумкин. Бизнесдаги энг катта муваффақиятга нафақат ушбу тенденцияларни қўлга
кирита оладиган, балки уларни ўз бизнесида амалга ошира оладиганлар ҳам
эришадилар. П.Ф.Друкер таъкидлаганидек, энг муваффақиятли инновациялар техник
ёки технологик такомиллаштириш эмас, балки бошқа потенциал фойдаланувчилар
эътиборидан четда қолган иқтисодий фаолиятнинг мавжуд воситалари ва усулларини
жорий этиш ҳисобланади
(
Котелевская, Блажевич
, 2016)
.
Бундан келиб чиқадики, тадбиркор –
бу ноаниқ вазиятларда ўзи қабул қилган
қарорлардан фойда оладиган хўжалик фаолияти билан шуғулланувчи шахсдир. Даромад
даражасининг ўзи бозордаги вазиятга ва субъектнинг ташаббусига боғлиқ, аммо асосий
омиллар шахснинг ўз қобилияти ва омадига боғлиқ бўлиб қолади. Тадбиркорнинг
моҳияти, Аликаевнинг
(2019)
таъкидлашича, маълум функцияларни бажариш эмас,
балки унинг ноаниқлик шароитида ишлаш, таваккал қилиш ёки "шубҳали ва
қўрқоқларни суғурталаш", ташқи муҳитдаги ўзгаришларга тезда жавоб бериш, яъни
маълум бир бошқарув техникасини қўллаш қобилиятидир.
Тадбиркорликнинг ривожланишини кўриб чиқишда тадбиркорлик фаолиятини
бошқаришда жараёнли ёндашувнинг ролини айтиб ўтмасдан бўлмайди. Е.Ф.Зеернинг
фикрига кўра, бошқарув услубияти сифатида жараёнли ёндашув ташкилотга тизим
жараёнларининг ўзаро боғлиқлиги ва ўзаро
алоқадорлигини бошқаришга имкон
беради, бунинг натижасида унинг фаолиятининг умумий натижалари яхшиланиши
мумкин
(
Котелевская, Блажевич
, 2016)
.
Ушбу ёндашув кўзланган натижаларга эришиш учун жараёнларни ва уларнинг
ўзаро таъсирини тизимли равишда аниқлаш ва бошқаришни ўз ичига олади. Маълумки,
ижтимоий
-
иқтисодий тизим, деганда моддий ва номоддий ресурсларни тақсимлаш ва
истеъмол қилиш, товарлар ва хизматларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва
истеъмол қилиш билан боғлиқ ўзаро боғлиқ ва ўзаро таъсир қилувчи ижтимоий ва
иқтисодий институтлар (субъектлар) ва муносабатларнинг яхлит мажмуи тушунилиши
керак.
www.sci-p.uz
II SON. 2025
802
Демак, тадбиркорлик ижтимоий
-
иқтисодий тизим сифатида тизим элементлари
ўртасида вужудга келадиган ҳамда унинг яхлитлиги ва бирлигини таъминловчи
муносабатлар
мажмуидир.
Тадбиркорликнинг
элементлари
тадбиркорлик
фаолиятининг қуйидаги субъектлари ва объектларидан иборат: тадбиркорлик ғояси,
технологиялар, меҳнат ресурслари, молиявий ресурслар, тадбиркорлик фойдаси,
тадбиркорлик рисклари. Тадбиркорликни ижтимоий
-
иқтисодий тизим сифатида
бошқаришда жараёнли ёндашувни қўллаш тизим элементларини уларнинг ўзаро
боғлиқлиги ва ўзаро алоқадорлиги асосида бошқариш орқали кўзланган натижаларга
эришиш (фойда олиш) имконини беради.
Бугунги кунда деярли барча олимлар бизнес тузилмаларини чинакам самарали
бошқаришга жараёнларни бошқариш элементларидан фойдаланмасдан туриб эришиб
бўлмайди, деган фикрга қўшиладилар. Бундай шароитда тадбиркорлик фаолияти
элементларга бўлинган, кўлами бошқарув ва мониторинг мақсадлари учун мақбул
бўлган ягона, кўп босқичли жараён сифатида қаралади. Тадбиркорлик фаолиятини
бошқаришнинг технологик ёндашуви асосий элементларнинг мавжудлигини назарда
тутади, уларсиз буни амалга ошириш мумкин эмас.
1-
расмда тадбиркорлик фаолиятини бошқаришга жараёнли ёндашувнинг
диаграммаси кўрсатилган. Бизнесни бошқаришда жараёнли ёндашувнинг асосий
элементларига қуйидагилар киради: жараёнга кириш, жараён натижаси, жараён
ресурслари, жараён истеъмолчилари ва етказиб берувчилари, жараён кўрсаткичлари.
Жараёнга кириш
-
бу ҳаракатларни бажариш жараёнида ўзгаришларга дучор
бўладиган
элементдир.
Тадбиркорлик
фаолиятини
бошқаришга
жараёнли
ёндашувнинг киритувчиси бизнес ғоя (тадбиркорлик ғояси) бўлиб, унинг ташқи
етказиб берувчиси бозор, ички етказиб берувчиси эса ғоя муаллифи сифатида
тадбиркорнинг ўзи ҳисобланади.
Ташқи етказиб берувчи ресурсларни етказиб берувчи
Ички етказиб берувчи
Жараёнга кириш
Жараёндан чиқиш
Ўзаро боғлиқ ҳаракатлар тўплами
1-
расм. Бизнесни бошқаришда жараёнли ёндашув чизмаси
(
Котелевская и др.,
2017)
Жараёнли ёндашув ресурслари жараён учун зарур бўлган элементлардир.
Тадбиркорлик фаолияти ресурсларига молиявий, меҳнат, интеллектуал ресурслар,
шунингдек, жараён ва фойдаланиладиган технологиялар амалга ошириладиган
инфратузилма киради.
Ҳар бир жараёнда етказиб берувчилар ва истеъмолчилар (мижозлар) бўлиши
керак. Етказиб берувчиларнинг роли жараёнга кириш элементларини тақдим этиш,
истеъмолчиларнинг роли эса чиқиш элементларини олишдир. Тадбиркорлик
фаолиятига келсак, етказиб берувчилар ҳам, истеъмолчилар ҳам ташқи ва ичкига
бўлинади. Таъкидланганидек, ташқи етказиб берувчилар бозорни, ички етказиб
берувчилар эса бўлинмаларни ўз ичига олади. Тадбиркорлик фаолияти жараёнларини
Бозор
Тадбиркорлик
ғояси
2-
бў
лим
1-
бў
лим
3-
бў
лим
4-
бў
лим
Тадбиркорлик
фойдаси
www.sci-p.uz
II SON. 2025
803
бошқаришда истеъмолчилар ҳам ички истеъмолчилар
-
бўлинмаларга ва ташқи
истеъмолчилар
-
бозорга бўлинади.
Агар жараёнда етказиб берувчилар бўлмаса, жараён бажарилмайди. Агар жараёнда
истеъмолчилар (мижозлар) бўлмаса, жараён талабга эга бўлмайди. Бошқача айтганда,
тадбиркор томонидан амалга оширилаётган тадбиркорлик ғоясининг шаклланишига
бозор таъсир кўрсатади ва бозордаги талаб кўрсаткичлар (рентабеллик, ўзини оқлаш
муддати, бозорни қоплаш ва бошқалар) орқали фойда олиш имконияти билан
таъминланади. Юқорида айтилганларнинг барчасидан келиб чиқадики, жараённи
бошқариш тадбиркорлик каби мураккаб бозор ҳодисасига нисбатан оптимал ва
мантиқий жиҳатдан асослидир.
Тадқиқот методологияси
.
Тадқиқотнинг услубий асосини диалектиканинг асосий қоидалари ва
тамойиллари ташкил этди. Тадбиркорликни жараёнли бошқариш технологиясини
ўрганишда тадбиркорликни ривожлантиришнинг асосий иқтисодий кўрсаткичлари
бўйича маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш услубига таянилди.
Маълумотлардан хулоса чиқаришда мантиқий таҳлил, синтез, умумлаштириш,
индукция ва дедукция,
статистик гуруҳлаш, иқтисодий ҳодиса ва жараёнларга тизимли
ёндошув усулларидан фойдаланилди.
Таҳлил ва натижалар
муҳокамаси.
Ўзбекистон Республикасининг молия бозорида ресурсларнинг юқори фоиз
ставкалари сақланиб қолаётган бир шароитда ҳамда глобал иқтисодий ноаниқликлар
оқибатида тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштиришнинг янгича ва муқобил
инструментларини яратишга, молия бозорида ривожланишнинг замонавий
тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда ўсиб бораётган эҳтиёжларни қондириш ва
молиявий қўллаб
-
қувватлаш тизимининг янада мутаносиб ривожланишини
таъминлаш мақсадида «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ нинг 2024
-
2026 йилларга мўлжалланган ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилди.
Шу билан бирга, Халқаро молия институтларининг ҳисоботлари, кичик ва ўрта
бизнес вакилларини қўллаб
-
қувватлаш юзасидан хорижий давлатлар тажрибалари,
шунингдек, макроиқтисодий кўрсаткичларнинг миллий прогнозлари ўрганилди.
Стратегия ўз таркибига келгусида Компания томонидан қўллаб
-
қувватлаш борасидаги
жиҳатлар, айниқса, ёрдамлар самарадорлигини ошириш, натижадорликни таъминлаш,
яшил лойиҳаларни молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш, фаолият
очиқлигини таъминлаш каби масалалар киритилган. Стратегик мақсадларга эришиш
Компаниянинг тижорат ташкилоти сифатида барқарор ривожланиш даражасини
таъминлаш, унинг рақобатбардошлигини янада ошириш, таваккалчиликларни қабул
қилиш ва уни бошқариш тизимини такомиллаштириш имконини беради.
Мазкур Стратегия компаниянинг реал истиқболлари ва салоҳиятини ҳисобга олган
ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, стратегик корпоратив мақсадларга эришишга
йўналтирилган барча ҳаракаларни мувофиқлаштирган ҳолда, 20
24-
2026 йилларга
мўлжалланган ва аниқ қўйилган корпоратив вазифаларни ўз ичига олган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги «Кичик ва ўрта
бизнесни молиявий қўллаб
-
қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора
-
тадбирлари
тўғрисида» ПФ
-193-
сон Фармонига
(2023)
асосан, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб
-
қувватлаш давлат жамғармаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги таъсисчилигида
«Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамияти шаклида қайта
ташкил қилинди. Компаниянинг устав фондини 300 млрд сўмга етказиш белгиланган.
Устав фондидаги давлат улуши 100% бўлиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Компаниянинг ягона акциядори ҳисобланади.
www.sci-p.uz
II SON. 2025
804
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2023 йилда тадбиркорлар ва
бизнес вакиллари билан ўтказилган очиқ мулоқотида Тадбиркорлик фаолиятини
қўллаб
-
қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш ва янги
механизмлар асосида иш бошлаши ҳамда «Тадбиркорликни ривожлантириш
компанияси» акциядорлик жамиятини ташкил этиш юзасидан вазифалар белгиланган.
Ушбу вазифаларнинг бажарилиши бўйича амалга ошириладиган ишлар Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2023 йил 4 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси
Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган
вазифаларни амалга ошириш чора
-
тадбирлари тўғрисида” ПҚ
-292-
сон қарорида
(2023)
белгиланди. Бунда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб
-
қувватлаш давлат жамғармасини
ҳалқаро стандартларга мослаштириш борасида Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки
томонидан берилган тавсиялар инобатга олинди.
Жаҳон банкининг Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб
-
қувватлаш давлат
жамғармаси кредитларнинг жаҳон кафолатлаш принципларига мувофиқлигини
баҳолаш ишлари қуйидаги йўналишларда амалга оширилган:
-
меъёрий
-
ҳуқуқий базанинг етарлилиги;
-
корпоратив бошқарув ва
риск (таваккалчилик)ни бошқариш амалиёти;
-
амалиёт структураси;
-
лойиҳаларни баҳолаш ва мониторинг қилиш.
Бугунги кунда, Компаниянинг бошқарув органи ҳисобланган Кузатув кенгаши
аъзолари 9 нафарга етказилди.
Компаниянинг асосий мақсади Республика даражасидаги ижтимоий –
иқтисодий
ривожланишнинг
устувор
йўналишлари
бўйича
бизнес
лойиҳаларини
молиялаштиришдан иборат.
Компаниянинг устувор йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:
1) кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларининг талаб ва эҳтиёжларидан келиб
чиқиб, уларни комплекс қўллаб
-
қувватлашга қаратилган қўшимча ёрдам
инструментларини жорий этиш, тадбиркорларнинг қўллаб
-
қувватлаш чораларидан
фойдаланиш имкониятини ошириш.
2) маҳаллий ва халқаро капитал бозорларида молиявий ресурсларни, шу жумладан,
халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг
маблағларини жалб қилиш.
3) кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш орқали иш ўринлари яратиш
имконини берадиган давлат, тармоқ ва ҳудудий дастурлар, лойиҳалар ҳамда
тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш.
4) кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларининг инновацион фаолиятини қўллаб
-
қувватлаш, янги турдаги маҳсулотлар яратиш ва ишлаб чиқаришни рағбатлантириш,
шунингдек, ишлаб чиқариш фаолиятига самарали янги технологияларни жорий этиш.
5) ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар)
турларидан келиб чиқиб, уларнинг лойиҳаларига молиявий кўмаклашиш.
6) хизматлар кўрсатиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ва етиштириш соҳасида «яшил»
ва энергия тежовчи технологиялар ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларини
жорий этишни кенг қўллаб
-
қувватлаш.
7) халқаро ва маҳаллий экспертлар билан бирга иқлим ўзгаришининг олдини олиш
юзасидан ишларни жадаллаштириш.
8) жойларда аёллар, ёшлар ва олис ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларини
қўллаб
-
қувватлашга эътибор қаратиш.
Компания кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб
-
қувватлаш ва аҳоли
фаровонлигини ошириш соҳасидаги давлат иқтисодий сиёсатининг асосий
йўналишларида ишларни давом эттиради. Иқтисодий ўсишнинг асоси узоқ муддатли
маҳсулдорликни ошириш, инновацион ривожланиш, ишлаб чиқариш ва экспортни
www.sci-p.uz
II SON. 2025
805
диверсификация қилиш, шунингдек, ташқи ва ички ресурсларни жалб қилиш ва улардан
фаол фойдаланиш орқали мамлакат бизнес тармоқларини ривожлантириш
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 февралдаги
“Тадбиркорлик субъектларини тоифаларга ажратиш мезонлари ҳамда солиқ сиёсати ва
солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги
ПФ
-21-
сонли Фармонига асосан, тадбиркорлик субъектлари тоифалари белгиланди
(1-
жадвал).
1-
жадвал
Тадбиркорлик субъектларининг тоифалари
Кичик тадбиркорлик
субъектлари*
Ўрта тадбиркорлик
субъектлари
Йирик тадбиркорлик
субъектлари
•
якка
тартибдаги
тадбиркорлар
• микрофирмалар
• кичик корхоналар
•жами даромади календарь
йил давомида 10 млрд
.
сўмдан
100 млрд
.
сўмгача бўлган
тадбиркорлик субъектлари
• жами даромади календарь
йил давомида 100 млрд
.
сўм
ва ундан юқори бўлган
тадбиркорлик субъектлари
*микрофирмалар —
таъсисчилари жисмоний шахслар бўлган ҳамда жами даромади
календарь йил давомида 1 млрд сўмгача бўлган тадбиркорлик субъектлари шунингдек,
кичик корхоналар —
жами даромади календарь йил давомида 1 млрд сўмдан 10 млрд
сўмгача бўлган ҳамда таъсисчилари юридик шахслар бўлган тадбиркорлик субъектлари
ҳисобланади
.
Манба:
“Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” акциядорлик жамиятининг 2024
-
2026 йилларга мўлжалланган РИВОЖЛАНТИРИШ СТРАТEГИЯСИ. Тошкент, 2024 йил. 10
-11-
б.
Барча туман ва шаҳарлар 5 та тоифага ажратилди. Уларда солиқ, субсидия, кредит
фоизлари учун компенсация ва кафиллик бериш, инфратузилмага улаш бўйича алоҳида
тартиблар белгиланди. Бизнес муҳит яхшилангани натижасида тушумлари 1 млн
.
доллардан ошган тадбиркорлик субъектлари сони 5 мингтага кўпайиб, 26 мингтага
етган. Яна минг нафари товар айланмасини 1 млндан 10 млн
.
долларгача етказган, 220
нафарининг тушумлари эса 100 миллион долларга етган. Экспорт қилувчи корхоналар
сони 7,5 мингта бўлган, умумий экспорт ҳажми 30 фоизга кўпайган. Амалга оширилган
ислоҳотлар натижасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони изчил
кўпайган
(2-
жадвал)
.
Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб
-
қувватлашни кенгайтириш ва яхлит экотизим
яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги
“Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб
-
қувватлаш
чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ
-306-
сон
қарори, 2023 йил 11 ноябрдаги “Аҳолини
кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишнинг қўшимча чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги
қарори қабул қилинди.
Компания Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб
-
қувватлаш давлат жамғармаси
(Жамғарма)нинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади. Жамғармадан 2018
-
2023 йилларда жами
46,9 мингта лойиҳага ажратилган 16,9 трлн
.
сўмлик молиявий ёрдам (10,3 трлн
.
сўмлик
кафиллик, 6,6 трлн
.
сўмлик компенсация) кўрсатилди.
Ёрдамлар натижасида 376,5 минг янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.
Тадбиркорларнинг 33369 та лойиҳасига 3,1 трлн
.
сўмлик компенсация тўловлари
амалга оширилди.
www.sci-p.uz
II SON. 2025
806
2-
жадвал
Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган тадбиркорлик
субъектлари сони
Ҳудудлар номи
2021
2022
2023
Ўзгариши
2022 йилнинг
2021 йилга
нисбатан
2023 йилнинг
2022 йилга
нисбатан
Жами
475197 528929 592371
111%
112%
Тошкент шаҳри
95951
105603 117812
110,1%
111,6%
Тошкент вилояти
46 173
50 296
55 472
108,9%
110,3%
Самарқанд вилояти
38 946
46 667
54 163
119,8%
116,1%
Фарғона вилояти
42 241
46 622
52 746
110,4%
113,1%
Андижон вилояти
36 726
40 474
44 658
110,2%
110,3%
Қашқадарё вилояти
30 180
36 168
41 612
119,8%
115,1%
Наманган вилояти
30 882
33 422
36 914
108,2%
110,4%
Бухоро вилояти
28 233
31 160
33 686
110,4%
108,1%
Сурхондарё вилояти
25 367
28 291
31 427
111,5%
111,1%
Хоразм вилояти
21 979
25 160
28 904
114,5%
114,9%
Қорақалпоғистон Республикаси
21 968
23 721
26 692
108,0%
112,5%
Жиззах вилояти
20 993
22 714
25 847
108,2%
113,8%
Навоий вилояти
20 133
22 711
25 179
112,8%
110,9%
Сирдарё вилояти
15 425
15 920
17 259
103,2%
108,4%
Манба:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат статистика агентлиги
маълумотлари.//
www.stat.uz.
Хулоса
ва таклифлар
.
Бизнесни
бошқаришда
жараёнли
ёндашувдан
фойдаланиш
уларнинг
самарадорлигини ошириш учун бизнес жараёнларини оптималлаштириш имконини
беради. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, тадбиркорлик ҳодисасининг моҳияти турли
функцияларнинг йиғиндиси бўлиб, уларни амалга ошириш нафақат иқтисодий фаолият
субъектига, давлат томонидан қўллаб
-
қувватлашга, балки жараёнли ёндашувга
асосланган бошқарувнинг амалий методологиясига ҳам боғлиқ эканлигини таъкидлаш
керак.
Кичик ва ўрта корхоналарнинг бизнес
-
жараёнларини бошқариш ахборот
тизимларини жорий этиш, кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш учун
ахборот технологиялари ва иловаларини
шакллантиришни ҳар томонлама таҳлил
қилиш имконини беради.
Мавжуд ёндашувлардан фарқли ўлароқ, ҳудудий даражада тадбиркорлик
фаолияти инфратузилмасини қўллаб
-
қувватлаш элементларига қўшимчалар ишлаб
чиқиш, кичик ва ўрта тадбиркорликнинг ривожланаётган ахборот эҳтиёжларини
қондиришга йўналтирилган минтақавий давлат тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлик
қилиш, мақсадга мувофиқ.
Бизнес жараёнларини такомиллаштиришда кичик ва ўрта тадбиркорлик
эҳтиёжларини баҳолаш тартибини расмийлаштириш ва самарадорлигини ошириш,
аниқ ташкилотнинг талабларини таққослаш, ахборот тизимларининг функционал
имкониятларини, етказиб берувчиларнинг рақобатбардошлигини оширишга хизмат
қилади.
Адабиётлар
/
Литература/Reference:
Аликаева М.В.
(2019)
Стратегическое развитие малого бизнеса и формы поддержки
индивидуального предпринимательства: монография [Электронный ресурс]. Режим
доступа: http://scipro.ru/conf/monographbusiness.pdf (дата обращения: 06.03.2019)
.
www.sci-p.uz
II SON. 2025
807
Асташова Ю.В.
(2015)
Показатели процесса в системе менеджмента качества //
Менеджмент в России и за рубежом.. №1. C. 86–
96.
Башкирцева Д.С., Броварь С.И., Гусев Е.Г., Захарян А.В., Мызникова М.Н., Нехайчук Д.В.
(2016)
Экономика сегодня: новые вызовы –
новые решения / под ред. Э.Ю. Черкесовой.
Ставрополь, Т. Книга 3
.
Котелевская Ю.В., Блажевич О.Г.
(2016)
Особенности финансирования
деятельности компаний в современных условиях хозяйствования // Научный вестник:
финансы, банки, инвестиции. №4 (37). С. 102–
107.
Котелевская Ю.В., Нехайчук Д.В.
(2019
) Особенности процессного управления в
предпринимательстве // Вестник Алтайской академии экономики и права. № 5
-
3. С. 77
-
81.
Котелевская Ю.В., Нехайчук Д.В., Тарасов В.И.
(2017)
Состояние и перспективы
дальнейшего развития рекламного рынка России // Экономика и предпринимательство.
№3
-
2 (80). С. 779–
784.
Қарор (2023) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 4 сентябрдаги
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ
мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора
-
тадбирлари тўғрисида” ПҚ
-
292-
сон Қарори.
Қонун (2012) Ўзбекистон
Республикасининг
2012 йил 2 майдаги ЎРҚ
-328-
сонли
“Тадбиркорлик
фаолияти
эркинлигининг
кафолатлари
тўғрисида”ги
ўзбекистон
республикаси
қонунига
ўзгартиш
ва
қўшимчалар
киритиш
ҳақида” ги Қонуни.
Мирзиёев Ш. (2024) Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2024 йил
20 декабрдаги тадбиркорлар билан учрашувдаги “Тадбиркорнинг ютуғи –
бутун
халқимизнинг ютуғи” мавзусидаги
https://president.uz/uz/lists/view/7778.
Нехайчук Д.В. Регулирование инвестиционного процесса: государственный и
региональный подходы: монография. К.: ДКС «Центр», 2016. 336 с
.
Нехайчук Д.В. Финансовое обеспечение предприятий коммунальной собственности
// Научный вестник: финансы, банки, инвестиции. 2009. №1 (2). С. 66–
69.
Нехайчук Ю.С., Нехайчук Д.В. О проблемах бюджетного регулирования социально
-
экономического развития // Стратегии устойчивого развития мировой и национальной
экономики: сборник статей Международной научно
-
практической конференции / ответ.
ред.: А.А. Сукиасян. 2015. С. 21–
24.
Ўзбекистон
Миллий
энциклопедияси.
(2024)
//
D0%BB%D0%B8%D1%8F%D1%82%D0%B8/page/2/.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 февралдаги “Тадбиркорлик
субъектларини тоифаларга ажратиш мезонлари ҳамда солиқ сиёсати ва солиқ
маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ПФ
-21-
сонли Фармони.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 ноябрдаги “Аҳолини кичик ва
ўрта бизнесга кенг жалб қилишнинг қўшимча чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги Қарори.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги “Кичик бизнесни
ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб
-
қувватлаш чора
-
тадбирлари
тўғрисида”ги ПҚ
-306-
сон Қарори.
Фармон (2023) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги
«Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб
-
қувватлаш тизимини такомиллаштириш
чора
-
тадбирлари тўғрисида» ПФ
-193-
сон Фармони.
