Authors

  • Сайёра Тўйчиева
    фалсафа фанлари доктори, профессор Ўзбекистон халқаро ислом академияси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.aijmr.104397

Keywords:

озодлик миллат жадидчилик қадрият уйғониш матбуот маърифатпарвар зиёлиларимиз ЯнгиЎзбекистон миллатпарварлар адабиёт

Abstract

Мазкур  мақолада  Ватан озодлиги, истиқлол йўлида, миллат саводхонлиги учун  умрини бахшида этган  маърифатпарвар  зиёлиларимиз, авлодларни эрк ва озодликка, маърифат ва тараққиётга етаклаб жадидлар номи билан тарихга кирган  фидойи ватандошларимиз  фаолиятлари ҳақида фикр юритилади.


background image

Acumen:

International Journal of Multidisciplinary Research

ISSN: 3060-4745

IF(Impact Factor)10.41 / 2024, VOLUME-2, ISSUE-6

105

Acumen: International Journal of Multidisciplinary Research

МУТАФАККИРЛАРНИНГ МАЪРИФИЙ ҚАРАШЛАРИ

Сайёра Тўйчиева

фалсафа фанлари доктори, профессор
Ўзбекистон халқаро ислом академияси

Аннотация.

Мазкур мақолада Ватан озодлиги, истиқлол йўлида, миллат

саводхонлиги учун умрини бахшида этган маърифатпарвар зиёлиларимиз,
авлодларни эрк ва озодликка, маърифат ва тараққиётга етаклаб жадидлар номи
билан тарихга кирган фидойи ватандошларимиз фаолиятлари ҳақида фикр
юритилади.

Калит сўзлар:

озодлик, миллат, жадидчилик, қадрият, уйғониш, матбуот,

маърифатпарвар, зиёлиларимиз

,

ЯнгиЎзбекистон, миллатпарварлар, адабиёт.

Annonation.

In this article ,freedom of the Motherland,on the way to

independence,our enlightened intellectuals who sacrificed their lives for the literacy of
the nation ,we will reflect on the activities of our self-sacrificing compatriots who went
down in history in the name of Jadids,leading generations to freedom ,enlightenment
and development.

Key words:

freedom, nation, jadidism, value, revival, press, enlightener, our

intellectuals, New Uzbekistan, nationalists, literature.

Аннотация.

В данной статье размышляется о деятельности нашей

просвещенной интеллигенции, отдавшей свою жизнь за свободу Родины,
независимость

и

грамотность

нации,

и

наших

самоотверженных

соотечественников, вошедших в историю во имя джадидов, ведущих поколения к
свободе. и развитие свободного просвещения.

Ключевые слова:

свобода, нация, модернизм, революция, возрождение,

пресса, просветитель, наша интеллигенция, Новый Узбекистан, националисты,
литература.


Қадимгилар “мозийга қараб иш кўрмоқ хайрлидир” дейдилар, зотан

юртимизнинг уч минг йиллик тарихида Ватан ва миллат учун қайғурган
инсонларнинг боқий фаолиятларини бугунги ёшларга ибрат қилмоқ шундай
хайрли амаллардан ҳисобланади.

“Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг етти йўналишида маданий-

маърифий ислоҳотларнинг “йўл хариталари” миллатпарвар, маърифатпарвар,
жадид боболаримизнинг бой тарихларини ўрганмоқ борасидаги ислоҳотларнинг
акс-садоси сифатида кўрсатилади.


background image

Acumen:

International Journal of Multidisciplinary Research

ISSN: 3060-4745

IF(Impact Factor)10.41 / 2024, VOLUME-2, ISSUE-6

106

Acumen: International Journal of Multidisciplinary Research

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев таъбири билан айтганда, “...бизнинг

инсоний қадр-қимматимизни, ғурур ва шаънимизни, дину диёнатимизни, миллий
давлатчилигимизни тиклаб берган мустақиллик куни Ватанимизнинг шонли
тарихида ҳамиша энг ёрқин саҳифа бўлиб қолади”

1

.

Жадидлар таълимоти–ўз замонасининг ҳақиқий таълимоти эди. Бу ҳақда
филолог олим, профессор Бегали Қосимов Туркистон тарихининг XX аср
бошидаги энг муҳим ҳодисаҳисобланган жадидчилик ҳаракатига катта баҳо
берди: “Жадидчиликҳаракати миллатни ҳам тарбиялаб борди. Жадидлар
миллатнинг яшамоғи, тараққий топмоғи учун, биринчи навбатда, озод, мустақил
бўлмоғи лозимлигини англаб етдилар ва кенг халқни уйғотишга алоҳида эътибор
бердилар”

2

.

Халқимизнинг маърифатпарвар фарзандлари Маҳмудхўжа Беҳбудий,

Мунаввар Қори, Абдулла Авлоний, Абдурауф Фитрат, Чўлпон, Усмон Носир,
Абдулла Қодирий каби буюк боболаримиз васиятлари ва улар қолдирган улкан
маънавий-тарихий меросдан ўрнак ва ибрат олиб, бу ғоявий таълимотни ёшлар
онгига қанчалик даражада сингдира олсак, уларнинг тарихимизга бўлган ҳурмат-
эҳтиромини янада оширган бўламиз.

Маҳмудхўжа Беҳбудий Туркистон жадидларининг тан олинган раҳнамоси,

истиқлол ғоясининг яловбардори, янги мактаб ғоясининг назариётчиси ва
амалиётчиси, ўзбек драмачилигини бошлаб берган биринчи драматург, ношир,
журналист эди. Жадидчилик ҳаракатининг таниқли намояндаларидан бири,
маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудий 1874 йилнинг 30 январида Самарқандда
туғилди. У тоғаси Муҳаммад Сиддиқ ёрдамида хат-саводини чиқарди. Эски
мактаб-мадрасада ўқиди. Араб тилини ўрганди. Қозихоналарда мирзалик,
қозилик вазифаларида ишлади. 1893-1900 йилларда Яқин Шарқ мамлакатларига,
жумладан, Маккага ҳаж сафарига боради.

1903-1904 йилларда Москва, Петербург, кейинроқ Қозон, Уфа шаҳарларида

бўлиб, таълим-тарбия масканлари билан танишади. 1914 йилда Арабистон, Миср,
Туркия каби бир қатор мамлакатларда бўлади. Беҳбудий ўз даврининг йирик
алломаларидан бири, муфтий бўлишига қарамай, ҳамиша бидъат ва хурофотга
қарши кураш олиб борди, ўз асарларида ислом динининг асл моҳиятини тўғри
тушуниш лозимлигини уқтирди, миллий масалага кенг эътибор берди.
Беҳбудийнинг Туркистонда янги усулдаги мактабларни ташкил этишдаги ва
жадидчилик ғояларини матбуот орқали тарғиб қилишдаги хизматлари ғоят катта.
У 1903-1904 йилларда ўзбек ва тожик тилларида “Қисқача умумий география”

1

https://nrm.uz/contentf?doc=612866_o%E2%80%98zbekiston_respublikasi_prezidenti_shavkat_mirzieevning_oliy_m

ajlisga_murojaatnomasi(2020_yil_24_yanvar)&products=1_vse_zakonodatelstvo_uzbekistana

2

Қосимов.Б. Миллий уйғониш:жасорат, маърифат, фидойилик.–Т.:Маънавият, 2002.–Б.4.


background image

Acumen:

International Journal of Multidisciplinary Research

ISSN: 3060-4745

IF(Impact Factor)10.41 / 2024, VOLUME-2, ISSUE-6

107

Acumen: International Journal of Multidisciplinary Research

асарини, янги усулдаги мактаблар учун дарслик ва қўлланмаларни ёзди.
“Беҳбудий” номли нашриётни ташкил этиб, унда ўзбек тилида дарсликлар босиб
чиқарди.

Буюк Шекспирнинг “Ҳаёт –саҳна ҳар бир инсон унда ўз ролини ўйнайди”

деган гапи бор. Саҳнада кўрсатилган қувончу камчиликлар инсонни тўғри йўлга
солишга хизмат қилади, хатодан сабоқ, ютуқдан шукроналик фазилатини беради.
“Театр бу ибратхонадир” ҳикматига амал қилган аллома ўзбек адабиётида
биринчи бўлиб, “Падаркуш” (1913) асарини, яъни муаллифнинг фикрига кўра
“Миллий фожеа” деб атаган 3 парда, 4 манзарали бу драма ҳажман ихчам,
мазмунан ниҳоятда содда асар ўша даврнинг катта ижтимоий воқеасига айланди.
Чўнтагида пули бўла туриб, хат-савод чиқармаган, ўқимаган боланинг бузуқ
йўлларга кириб, ўз отасини ўлдиргани, нодонлик ва жаҳолат панд бергани
ҳақидаги драма Самарқанду Фарғона водийси аҳолисига ниҳоятда катта таъсир
кўрсатди. 1914 йилнинг 15 январида Самарқандда, Авлонийнинг “Турон” театр
труппаси томонидан Тошкентда 1914 йилнинг 27 февралида намойиш қилинади.
Бой ролини Абдулла Авлоний ижро этади. Ўз маишатига ўралиб, дунёни унутган
миллатдошларга мазкур спекталь кучли таъсир кўрсатди. «Падаркуш» драмасида
туркистонлик ёшларни Оврўпо илмгоҳларида ўқитиш ғояларига ҳам дуч келиш
мумкин. Мазкур асар ўз даврида Абдулла Қодирийнинг «Бахтсиз куёв»,
Мирмуҳсин Фикрийнинг «Бефарзанд Очилдибой», Ҳамза Ҳакимзоданинг «Янги
саодат» каби асарларининг яратилишига ҳам таъсир кўрсатган эди. Бу асарни
Американинг

Калифорния

дорилфунунида

таржима

ҳам

қилиниб,

саҳналаштирилганлигинини яхши биламиз.

Беҳбудий миллий маънавият ва маданият, санъат ва адабиётни

ривожлантириш, аёлларнинг тенг ҳуқуқлилиги, руҳонийларнинг фаолиятини
қайта ташкил этиш, мактабларда миллий тилда ўқитиш, мамлакатнинг сиёсий
тизимини ислоҳ қилиш учун мақсадида 1913 йил “Самарқанд” рўзномасини
ўзбек ва тожик тилларида нашр этгани, «Ойна» журнали чиқара бошлагани,
ҳафталик, суратли бу журнал асосан ўзбекча бўлиб, шеър, мақола, эълонлар ҳам
бериб борилгани ва бу журнал Кавказ, Татаристон, Эрон, Афғонистон,
Ҳиндистон, Туркиягача тарқалгани ўша даврларда маърифатнинг ўзига хос
ҳикмати, ўзига хос дарси эди.

Беҳбудий “Нашриёти Беҳбудия” аталмиш хусусий нашриётида Фитратнинг

«Баёноти сайёҳи ҳинди» асарини рус тилига таржима қилдириб 1913 йилда нашр
эттиргани, мақолаларида миллат ва унинг ҳақ-ҳуқуқлари, тарихига, тил-адабиёт
масалаларига, дунё аҳволига доир қизиқарли мақолалар, баҳслар бериб
борилгани ката воқеа саналган.


background image

Acumen:

International Journal of Multidisciplinary Research

ISSN: 3060-4745

IF(Impact Factor)10.41 / 2024, VOLUME-2, ISSUE-6

108

Acumen: International Journal of Multidisciplinary Research

Беҳбудий миллат ўзини англагандагина ижтимоий-сиёсий масалаларни
бошқалар билан тенг муҳокама эта олади, деган фикрда бўлди. Шунинг учун ҳам
тарихга алоҳида эътибор берди. Умуман Беҳбудийнинг публицист сифатида
фаолияти адиб истеъдодини жуда ёрқин бир қиррасини ташкил этади. У ўз умри
давомида юзлаб мақолалар ёзди. Ўзининг Миллат ва Ватан, жамият ва ахлоқ
ҳақидаги фикрларини кўпроқ мақола ва чиқишларида ифода этди. Унинг
мақолалари 300 дан ортиқ. Муҳими шундаки, у XX аср бошидаги Туркистоннинг
йирик сиёсий арбоби эди. Унинг Миллат ва Ватан тақдири ҳақидаги барча
қарашлари, аввал, мана шу мақолаларида акс этган эди. Бу жиҳатдан, унинг 1906
йил 10 октябрда «Хуршид» (6-сон) газетасида босилган «Хайрул умури
авсотуҳо» («Ишларнинг яхшиси ўртачасидур») мақоласи диққатга сазовордир.
Бу мақола узоқ йиллар Совет тарих фани нуқтаи назаридан баҳоланиб,
Беҳбудийни қоралаш учун нишон бўлиб келди. Гап шундаки, Беҳбудий ўша 1906
йилдаёқ социалистик таълимотни ва уни Русияда амалга оширишга бел боғлаган
Ленин партиясини кескин рад этган эди. У ҳамустози И. Гаспринский каби
социализмни зўравонлик ҳисоблайди, социал тенгликни адолатсизлик деб билди.
Шахс манфаатдорлигида, миллат равнақида тараққиётнинг буюк омилини кўрди.
Худди шу эътиқод уни Туркистоннинг мустақиллиги учун курашга етаклади.

Самарқандда маҳаллий аҳоли учун қироатхона очишга бошчилик қилди.

Беҳбудий 1913 йилнинг апрелида “Самарқанд” газетасини, ўша йилнинг август
ойидан бошлаб эса “Ойна” газетасини чиқаришга киришди. У миллат тараққиёти
ва истиқболи, Туркистоннинг келажаги ҳақида ўйлар экан, халқни жаҳолат ва
нодонлик, эрксизлик ва қашшоқлик ботқоғидан қутқариб олишнинг бирдан бир
йўли илм-маърифатли бўлишдир, деган хулосага келди

3

.

Ушбу тарихий даврда яшаган олим М.Беҳбудий ва А.Фитрат каби

маърифатпарварларнинг миллий тараққиёт учун аввало, дунё тажрибасини
ўрганмоқ даркор деб, замона ёшларини илм-маърифатга, чет тилларни пухта
эгаллашга чақиргани, уларнинг асарларида акс этади

4

. Бироқ, бу даврда ўзига хос

йўналиш сифатида майдонга келган маърифатпарварлик ҳаракати мазкур
масалада янгилик киритишга уринди. Уларнинг асарларида хорижий тилларни
ўрганишга бўлган эҳтиёж асосланди. Хусусан, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Чўлпон,
Фитрат, Мунаввар қори Абдурашидхонов, Абдулла Авлоний, Исҳоқхон Ибрат ва
уларнинг бошқа сафдошлари ўзларининг серқирра фаолиятида тил ўрганиш
масаласини илгари сурдилар.

3

Мустақиллик. Изоҳли илмий-оммабоп луғат. – Т.:Шарқ, 2009. – Б.48.

4

Беҳбудий М. Танланган асарлар (Нашрга тайёрловчи Б.Қосимов). –Тошкент:Маънавият, 1997. –60 б.; Абдурауф

Фитрат. Танланган асарлар. 1-жилд.–Т.: Маънавият. 2000. –256 б.


background image

Acumen:

International Journal of Multidisciplinary Research

ISSN: 3060-4745

IF(Impact Factor)10.41 / 2024, VOLUME-2, ISSUE-6

109

Acumen: International Journal of Multidisciplinary Research

Беҳбудий ўзи асос солган ва муҳаррирлик қилган “Ойина”журналининг

1913 йил 13 август 1-сонида

5

камида 4 тилни билиш лозим, деган ғояни илгари

сурди. Шунингдек, фаолияти давомида журнални тўрт тилда номлагани ҳам чет
тилларни билиш ва эгаллаш фавқулотда зарурлигидан далолат беради.
М.Беҳбудий бу масалада шахсан ўзи ибрат бўлган.

Даврий матбуот саҳифаларида замонасининг долзарб мавзуларига

бағишланган ижтимоий-сиёсий, тарихий-адабий мақолалари билан фаол
иштирок этди. Беҳбудийнинг 1915 йилдан бошлаб, Россия, Туркия, Туркистон
матбуотида 300 га яқин мақоласи, 13 та дарслик, бадиий ва таржима асарлари
эълон қилинган. Ушбу мақолаларнинг асосини таълим-тарбия, маданият,
маърифатпарварлик ғоялари ташкил этади. 1913 йилда у Самарқандда маърифат,
маданият, миллат ва озодлик ғояларини тарғиб этадиган “Самарқанд” газетаси ва
“Ойна” журналини нашр этди. 1911 йили “Падаркуш” номли биринчи ўзбек
драмасини яратди. Беҳбудий янги усулдаги мактабларнинг илк тарғиботчиси ва
асосчиларидан бири, шунингдек, ана шу мактаблар учун дарсликлар яратган
йирик маърифатпарвардир. Беҳбудий 1917 йилги февраль инқилоби ва октябрь
тўнтаришидан кейин Туркистоннинг мустақил ва озод бўлиши учун тинимсиз
курашди ва бу улуғ мақсад йўлида ўз жонини фидо қилди. У Туркистонда миллий
давлат қуриш ғоясини илгари сурди. Ўз халқи тараққиётини маърифатда, унинг
сиёсий мақоми юксалишида, миллий мустақилликни қўлга киритишида деб
билди. Унинг “Ҳақ олинур, берилмас!” деган сўзлари жадидларнинг шиорига
айланди. У Туркистон Мухториятини олқишлади, ҳукумат аъзолигига сайланди.
Беҳбудий ўз вақтида чор Россияси ва жаҳон сиёсий саҳнасида рўй бераётган
ўзгаришларни зийраклик билан кузатади ва ватанпарвар инсон сифатида
Туркистоннинг келажаги ҳақида чин дилдан қайғуради. У бор куч-ғайратини
миллатни уйғотишга бағишлади. Беҳбудий публицистик мақолаларида тарих
фанига алоҳида урғу бериб, “Мозий – истиқболнинг тарозусидир”, деган эди.

“Биз ўз қисматимизни биламиз... агар бизнинг ҳаётимиз ҳуррият ва халқнинг

бахт-саодати учун керак бўлса, биз ўлимни ҳам хурсандчилик билан кутиб
оламиз... Мумкин қадар кўпроқ яхши мактаблар очиш, шунингдек, маориф ва
халқ саодатини таминлаш соҳасида тинмай ишлаш бизга энг яхши ҳайкал бўлади”
(М.Беҳбудийнинг қатл олдидан ёзган “васиятнома”сидан).

Ватан тақдири кун тартибига қўйилган 1917 йилнинг 16—23 апрелида

Беҳбудий Тошкентда бўлиб ўтган Туркистон мусулмонларининг 150 вакили
иштирок этган қурултойида ҳаяжонли нутқ сўзлади. Миллатни ўзаро
ихтилофлардан воз кечишга, буюк мақсад йўлида бирлашишга, иттифоқ бўлишга

5

Беҳбудий М. Танланган асарлар // Тўпловчи, сўзбоши ва изоҳлар: Б.Қосимов. – 2-нашри, тузатилган ва

тўлдирилган. – Т.: Маънавият, 1999. – Б.150.


background image

Acumen:

International Journal of Multidisciplinary Research

ISSN: 3060-4745

IF(Impact Factor)10.41 / 2024, VOLUME-2, ISSUE-6

110

Acumen: International Journal of Multidisciplinary Research

чақирди. Худди шу ихтилофимиз сабабли «мустамлакот қоидаси ила бизни идора
этурлар» деб очиқ айтди.

Шу йили 26 ноябрида Қўқонда ўлка мусулмонларининг IV фавқулодда

қурултойи иш бошлади. 27 ноябрга ўтар кечаси «Туркистон мухторияти» эълон
қилинди. Бу мустамлакадан мустақиллик томон қўйилган жиддий ва жасоратли
қадам эди. Унинг маънавий отаси, шуҳбасиз, Беҳбудий эди. Бироқ у Советлар
томонидан хоинона бостирилди. 19—20 феврал кунлари шаҳар тўпга тутилди. 10
минг туркистонлик ўлдирилди, 180 қишлоққа ўт қўйилди.

Исҳоқхон Ибрат илмий асар ва мақолаларида замондошларига шарқ

тиллари билан бир қаторда ғарб тилларини ҳам ўрганишни тарғиб этди.
Адибнинг ўзи ҳам Шарқ мамлакатларидан ташқари Истанбул, София, Афина,
Рим каби Европанинг марказий шаҳарларида истиқомат қилди

6

.

Макка шаҳридан

Қизил денгиз ва Ҳинд океани орқали Ҳиндистонга келган. 1892-1896 йилларда
Ҳиндистоннинг энг катта порт шаҳарларидан Бомбей ва Калькуттада яшаб, бу
ерда кўп ишлатиладиган арбаилисонни, яъни тўрт тилни: араб, форс, ҳинд-урду
ва инглиз тилларини мукаммал ўрганади.

Мунаввар қори Абдурашидхонов ўзбек халқининг миллий озодликка

эришиш йўлида фаолият кўрсатган педагог, журналист, жамоат арбобидир. ХХ
аср бошларида ўлкада юз бераётган воқеалар туфайли, халқнинг руҳи тушиб
кетганини, зиёлиларнинг эса маънавий таназзул томон юз ўгирганини кўрган
Мунаввар қори бу ҳолатларнинг ижтимоий илдизини текширишга уринади.
Ушбу уриниш унинг мактаб ва мадраса фаолиятини тамоман ислоҳ қилиш зарур
деган хулосага келишига туртки бўлди. Мунаввар қори мактаб маориф ислоҳоти,
том маънодаги миллий мактаб яратиш ниятидан сира қайтмаган. Мунаввар қори

Усули жадид”

“миллий мактаб” асосчиси бўлиб қолиш билан бирга, чет элга

болаларни ўқишга юбориш масаласини кўтарди. Тошкентда бўлиб ўтган
йиғилишда Мунаввар қори, “ўзбек зиёли болаларини Германияга юбориб
ўқитишга жуда мухтожмиз. Болалар ўқиб, илм таҳсил қилиб келсалар, миллатга
катта хизмат қила оладилар”, деб маъруза қилган.

Фитрат асарларида халқни жаҳолат ва нодонликдан қутқазиш, илм-

маърифатга чорлаш, миллий мустақилликка эришиш, халқнинг ўзлигини
таниши, онгининг ўсиши, кучли ва ривожланган давлат тузиш, халқнинг
билимдон бўлиб, тижорат ва тадбиркорлик билан шуғулланиши, Европанинг фан
ва техника ютуқларини ўрганиш каби ғоялар илгари сурилади. Абдурауф Фитрат
асарларида чор Россияси томонидан Туркистон зўрлаб босиб олиниб
мустамлакага айлантирилганлиги, кескин қораланган. У бу ҳақида ўзининг “Юрт

6

Ибрат И. Танланган асарлар (Ибрат И. Сиддиқий-Ажзий. Сўфизода). //Тўпловчи, нашрга тайёрловчи сўзбоши ва

луғат муаллифлари: Б.Қосимов, С.Аҳмедов, У.Долимов. – Т.: Маънавият, 1999.–Б.8.


background image

Acumen:

International Journal of Multidisciplinary Research

ISSN: 3060-4745

IF(Impact Factor)10.41 / 2024, VOLUME-2, ISSUE-6

111

Acumen: International Journal of Multidisciplinary Research

қайғуси” шеърий тўпламида “Кўрдим, ёздим, эшитдим, ўқидим. Мамлакатлар
орасида Туркистонимиз каби бахтсиз бир мамлакат йўқдир”,- деб ёзган эди.
Фитрат ёш авлодни тўлақонли тўғри йўлдан тарбияламасдан жамиятни ислоҳ
қилиш унинг ривожини тараққиёт сари йўналтириш мумкин эмас, миллат
тақдири унинг оиласининг ҳолатига боғлиқ, деган ғояни илгари суради:“ҳар бир
миллатнинг саодати ва иззати, албатта, шу миллат оилаларининг интизомига
таянади. Қаерда оила муносабати кучли интизомга таянса, мамлакат ва миллат
ҳам шунча кучли бўлади”, деб ёзади

7

у.

Янги Ўзбекистонда тарихимиз, энг аввало ўтган буюк сиймолар,

аждодларимиз, маърифатпарвар боболаримиз меросини чуқур ўрганиш
масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Маҳмудхўжа Беҳбудий, Исҳоқхон Ибрат, Мунаввар Қори тўғрисида бадиий

фильмлар яратилди. Умуман, биз жадидчилик ҳаракати, маърифатпарвар
боболаримиз меросини чуқур ўрганишимиз керак. Бу маънавий хазинани қанча
кўп ўргансак, бугунги кунда ҳам бизни ташвишга солаётган жуда кўп саволларга
жавоб топамиз.

Адабиётлар

1.

Абдулҳамид Фитрат. Оила. – Т.:Маънавият, 2000. – Б. 32-37.

2.

Беҳбудий М. Танланган асарлар (Нашрга тайёрловчи Б.Қосимов). –

Тошкент:Маънавият, 1997. –60 б.; Абдурауф Фитрат. Танланган асарлар. 1-
жилд.–Т.: Маънавият. 2000. – 256 б.

3.

Беҳбудий М. Танланган асарлар // Тўпловчи, сўзбоши ва изоҳлар:

Б.Қосимов. – 2-нашри, тузатилган ва тўлдирилган. – Т.: Маънавият, 1999. – Б.
150.

4.

Ибрат И. Танланган асарлар (Ибрат И. Сиддиқий-Ажзий. Сўфизода).

//Тўпловчи, нашрга тайёрловчи сўзбоши ва луғат муаллифлари: Б.Қосимов,
С.Аҳмедов, У.Долимов. – Т.: Маънавият, 1999.–Б.8.

5.

Қосимов.Б.

Миллий

уйғониш:жасорат,

маърифат,

фидойилик.–

Т.:Маънавият, 2002. – Б.4.

6.

Мустақиллик. Изоҳли илмий-оммабоп луғат. – Т.: Шарқ, 2009. – Б. 48.

7.

https://nrm.uz/contentf?doc=612866_o%E2%80%98zbekiston_respublikasi_p

rezidenti_shavkat_mirzieevning_oliy_majlisga_murojaatnomasi(2020_yil_24_yanvar
)&products=1_vse_zakonodatelstvo_uzbekistana

7

Абдулҳамид Фитрат. Оила. – Т.:Маънавият, 2000. – Б. 32-37.

References

Абдулҳамид Фитрат. Оила. – Т.:Маънавият, 2000. – Б. 32-37.

Беҳбудий М. Танланган асарлар (Нашрга тайёрловчи Б.Қосимов). –Тошкент:Маънавият, 1997. –60 б.; Абдурауф Фитрат. Танланган асарлар. 1-жилд.–Т.: Маънавият. 2000. – 256 б.

Беҳбудий М. Танланган асарлар // Тўпловчи, сўзбоши ва изоҳлар: Б.Қосимов. – 2-нашри, тузатилган ва тўлдирилган. – Т.: Маънавият, 1999. – Б. 150.

Ибрат И. Танланган асарлар (Ибрат И. Сиддиқий-Ажзий. Сўфизода). //Тўпловчи, нашрга тайёрловчи сўзбоши ва луғат муаллифлари: Б.Қосимов, С.Аҳмедов, У.Долимов. – Т.: Маънавият, 1999.–Б.8.

Қосимов.Б. Миллий уйғониш:жасорат, маърифат, фидойилик.– Т.:Маънавият, 2002. – Б.4.

Мустақиллик. Изоҳли илмий-оммабоп луғат. – Т.: Шарқ, 2009. – Б. 48.