Authors

  • Эргашев Алишер Зайнуллаевич
    Жиноят ишлари бўйича Ширин шаҳар судининг раиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.aijmr.109157

Keywords:

Раебилитация мулкий зиён маънавий зарар шахсга етгазилган зиённи қоплаш.

Abstract

Ушбу мақолада раебилитация тушунчаси, унинг ҳуқуқий асослари, жиноят содир этгани учун жазо берилиши натижасида йўқолган ҳуқуқларини қайта тиклаш, суд амалиёти баён этилган.


background image

Acumen:

International Journal of

Multidisciplinary Research

ISSN: 3060-4745

IF(Impact Factor)10.41 / 2024

Volume 2, Issue 6

339

Acumen: International Journal of Multidisciplinary Research

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИНИНГ

“РЕАБИЛИТАЦИЯ ЭТИЛГАН ШАХСГА ЕТКАЗИЛГАН ЗИЁННИ

ҚОПЛАШ ВА УНИНГ БОШҚА ҲУҚУҚЛАРИНИ ТИКЛАШ БЎЙИЧА

СУД АМАЛИЁТИНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ГИ 18-

СОНЛИ ҚАРОРИНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ ВА СУД АМАЛИЁТИ.

Эргашев Алишер Зайнуллаевич

Жиноят ишлари бўйича Ширин шаҳар судининг раиси

Аннотация:

Ушбу мақолада раебилитация тушунчаси, унинг ҳуқуқий

асослари, жиноят содир этгани учун жазо берилиши натижасида йўқолган
ҳуқуқларини қайта тиклаш, суд амалиёти баён этилган.

Калит сўзлар:

Раебилитация мулкий зиён, маънавий зарар, шахсга

етгазилган зиённи қоплаш.

Abstract:

This article describes the concept of rehabilitation, its legal basis,

restoration of rights lost as a result of punishment for committing a crime, judicial
practice.

Key words:

Rehabilitation, property damage, moral damage, personal injury

compensation.

Аннотация:

В статье рассматривается понятие реабилитации, ее правовые

основы, восстановление прав, утраченных в результате наказания за совершение
преступления, судебная практика.

Ключевые слова:

Реабилитация, имущественный вред, моральный вред,

возмещение вреда здоровью.

Реабилитация – бу шахснинг ҳуқуқлари ва эркинликларини тиклаш

жараёни бўлиб, у жиноят содир этгани учун жазо берилиши натижасида
йўқолган ҳуқуқларини қайта тиклашни ўз ичига олади.

Шахснинг реабилитацияси оддий сўз билан, жиноят содир этгани учун

жазога асоссиз равишда тортилгани аниқлангандан сўнг, унинг ҳуқуқларини
тиклашни назарда тутади.

Реабилитациянинг ҳуқуқий асослари Конституциямиз, жиноят кодекси,

жиноят-процессуал кодекси ва бошқа ҳуқуқий нормалар билан белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 28-моддасида:
- Жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда

тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва
суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб


background image

Acumen:

International Journal of

Multidisciplinary Research

ISSN: 3060-4745

IF(Impact Factor)10.41 / 2024

Volume 2, Issue 6

340

Acumen: International Journal of Multidisciplinary Research

ҳисобланади. Айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар
таъминланади;

- Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш

имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг,
судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак;

-Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини

исботлаши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши
мумкин;

- Ҳеч ким ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур

эмас;

- Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у

айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас каби нормалар
белгиланган.

Ҳуқуқни қўллаш амалиётида фуқароларни ноқонуний жиноий

жавобгарликка тортиш ҳамда ҳукм қилиш ҳолатлари учраб туради. Бундай
салбий ҳолатларни бартараф этиш мақсадида Жиноят процессуал кодексининг
83-моддасида гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчини реабилитация қилиш
асослари мустаҳкамланган.

Реабилитация институти - тергов ва суд хатоларини бартараф этишга,

айбсиз деб топилган фуқаронинг барча ҳуқуқларини, номини ҳамда обрўсини
тиклашга хизмат қилади. (ЖПК 301-моддаси)

ЖПКнинг 302-моддасига биноан реабилитация этилган шахс қонунга

хилоф равишда ушлаб турилгани, эҳтиёт чораси сифатида қонунга хилоф
равишда қамоқда сақлангани, вазифасидан четлаштирилгани ёхуд тиббий
муассасага жойлаштирилгани натижасида унга етказилган мулкий зарарни
ундириш ҳамда маънавий зиён оқибатлари бартараф этилишини талаб қилиш
ҳуқуқига эга. Жиноят процессуал кодексининг 38-бобида реабилитация этилган
шахсга қонунга хилоф ҳаракатлар натижасида етказилган зиённинг тўла ҳажмда
қопланиши ва унинг бошқа ҳуқуқларини тиклаш тартибининг мустаҳкамланиши
шахс ҳуқуқларининг қўшимча кафолатларидир.

ЖПК 303-моддасида шахснинг

қисман реабилитация

этилишига

қуйидагилар асос бўлиши кўрсатилган, яъни:

1) шахснинг қамоқда ёки уй қамоғида сақлаб турилганига қараганда камроқ

муддатга озодликдан маҳрум этишга ёки озодликни чеклашга ёхуд озодликдан
маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинганлиги;


background image

Acumen:

International Journal of

Multidisciplinary Research

ISSN: 3060-4745

IF(Impact Factor)10.41 / 2024

Volume 2, Issue 6

341

Acumen: International Journal of Multidisciplinary Research

2) ҳукмдан айбловнинг қисман чиқариб ташланганлиги ва бунинг натижасида

қонунга кўра қамоқда ёки уй қамоғида сақлаш ёхуд озодликдан маҳрум қилиш
ёки озодликни чеклаш мумкин эмаслиги;

3) озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш муддатининг юқори суд

томонидан ҳақиқатда ўталган муддатга қараганда камайтирилганлиги ёхуд бошқа
енгилроқ жазо тури билан алмаштирилганлиги;

4) жиноий жазо тайинламай ҳукм чиқарилган ҳолларда ушлаб туриш, қамоққа

олиш ёки уй қамоғининг, тиббий муассасага жойлаштиришнинг асоссизлиги.

Қисман реабилитация этиш айбланувчига ёки маҳкумга етказилган мулкий

зиённинг асоссиз қисми қопланишига ва маънавий зиён оқибатларининг асоссиз
қисми бартараф қилинишига сабаб бўлади.

ЖПКнинг 304-моддасига мувофиқ реабилитация этилган шахсга ушбу

Кодекснинг 302 ва 303-моддаларида кўрсатилган қонунга хилоф ҳаракатлар
билан етказилган мулкий зиён тўла ҳажмда қопланади.

Қуйидагилар қопланиши лозим бўлади:

1) реабилитация этилган шахс ўзига нисбатан содир этилган қонунга хилоф

ҳаракатлар натижасида маҳрум бўлган иш ҳақи ва меҳнатдан топиладиган бошқа
даромадлар;

2) пенсия ва нафақалар, башарти уларни тўлаш тўхтатиб қўйилган бўлса;
3) пуллар, пул жамғармалари ва уларга тўланадиган фоизлар, давлат заёми

облигациялари ва уларга чиққан ютуқлар, акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар,
шунингдек суднинг ҳукми, ажримига (қарорига) асосан мусодара қилинган ёхуд
давлат фойдасига ўтказилган ашёлар ёхуд бошқа мол-мулкнинг қиймати;

4) суриштирув, дастлабки тергов органлари ёки суд томонидан олинган ва

йўқотилган мол-мулк қиймати;

5) суд ҳукмини ижро қилиш чоғида ундирилган жарималар ва суд чиқимлари;
6) юридик ёрдам кўрсатилиши учун шахс томонидан адвокатлар бюросига,

ҳайъатига ёки фирмасига тўланган пул, шунингдек унга нисбатан содир этилган
қонунга хилоф ҳаракатлар натижасида қилинган бошқа харажатлар.

ЖПКнинг 306-моддасига кўра мулкий зиённи ундириш ҳуқуқи ва унинг

миқдори масаласини ҳал қилиш тартиби белгиланган унга кўра, ЖПКнинг 83-
моддасида назарда тутилган асосларга кўра чиқарилган оқлов ҳукмида ёки ишни
тугатиш ҳақидаги ажримда суд, ишни тугатиш тўғрисидаги қарорда эса
суриштирувчи, терговчи, прокурор реабилитация этилган шахснинг ўзига
етказилган мулкий зиённи ундириб олиш ҳуқуқини эътироф этишлари лозим.
Ҳукм, ажрим ёки қарорнинг нусхаси реабилитация этилган шахсга топширилади
ёки почта орқали юборилади. Айни вақтда унга ҳукм, ажрим ёки қарор устидан


background image

Acumen:

International Journal of

Multidisciplinary Research

ISSN: 3060-4745

IF(Impact Factor)10.41 / 2024

Volume 2, Issue 6

342

Acumen: International Journal of Multidisciplinary Research

шикоят қилиш тартиби, шунингдек мулкий зиённи қоплаш ва бошқа
ҳуқуқларини тиклаб олиш тартиби тушунтирилади.

Шунингдек ЖПКНинг 306-моддасида реабилитация этиш тўғрисида қарор

чиқарган суд, прокурор, терговчи ёки суриштирувчи реабилитация этилган
шахсдан ариза тушган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмасдан зиён
миқдорини аниқлайди, зарурат туғилганда бунинг учун молия органларидан ва
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси бўлимларидан ҳисоб-китоб талаб қилиб олади. Иш
апелляция кассация ёки тафтиш тартибида кўриш чоғида суд томонидан
тугатилган бўлса, зиён миқдорини ҳукм чиқарган суд аниқлайди деб
кўрсатилган.

Реабилитациянинг яна бир тури маънавий зиён оқибатларини бартараф

қилиш бўлиб, ЖПКнинг 309-моддасида шахс ушлаб турилганлиги, қамалганлиги
ёки уй қамоғида турганлиги, лавозимидан четлаштирилганлиги, тиббий
муассасага жойлаштирилганлиги ёки ҳукм қилинганлиги тўғрисидаги
маълумотлар матбуотда эълон қилинган, радио, телевидение ёки бошқа оммавий
ахборот воситалари орқали тарқатилган бўлса, реабилитация этилган шахснинг,
у вафот этган бўлса, қариндошларининг, суд, прокурор, терговчининг ва
суриштирувчининг талабига кўра тегишли оммавий ахборот воситалари унинг
реабилитация этилганлиги тўғрисида бир ой ичида хабар беришлари шарт деб
кўрсатилган.

Реабилитация этилган шахсларга етказилган зиённи қоплаш ва уларнинг

ҳуқуқларини тиклаш бўйича халқаро тажриба турли мамлакатлардаги
қонунчилик ва ижтимоий сиёсатларга асосланган. Қуйидаги муҳим аспектларни
кўриб чиқиш мумкин:

1. Компенсация механизмлари: Кўплаб мамлакатларда реабилитация

этилган шахсларга молиявий компенсация бериш механизми мавжуд. Масалан,
Европа Иттифоқи мамлакатларида давлат, жиноят содир этилганидан кейин,
қурбонларга компенсация тўлашни мажбурий қилиб белгилаган.

2. Ижтимоий хизматлар: Реабилитация этилган шахсларга ижтимоий

хизматлар, психология ёрдами, медицина хизматлар ва касб таълими таклиф
этилади. АҚШда, масалан, реабилитация дастурлари доирасида ижтимоий
интеграцияни таъминлаш учун махсус дастурлар мавжуд.

3. Қонунчилик асослари: Ҳар бир мамлакатда реабилитация жараёнини

тартибга солувчи қонунлар мавжуд. Мисол учун, Канадада "Жиноятчиларни
реабилитация қилиш тўғрисида"ги қонунлар асосида реабилитация жараёнини
самарали ташкил этишга ҳаракат қилинмоқда.


background image

Acumen:

International Journal of

Multidisciplinary Research

ISSN: 3060-4745

IF(Impact Factor)10.41 / 2024

Volume 2, Issue 6

343

Acumen: International Journal of Multidisciplinary Research

4. Психологик ва эмоционал ёрдам: Кўпгина мамлакатларда реабилитация

этилган шахсларга психологик ёрдам кўрсатиш учун махсус марказлар ташкил
қилинган. Германияда, масалан, қурбонларга психологик ёрдам кўрсатиш бўйича
махсус дастурлар амалга оширилади.

5. Ижтимоий интеграция ва таълим: Реабилитация этилган шахсларнинг

ижтимоий ҳаётга қайтиши учун таълим дастурлари ва касб тайёрлаш курслари
таклиф

этилади.

Норвегияда

реабилитация

дастурлари

доирасида

маҳкумларнинг таълим олишлари ва иш билан таъминланишлари учун
кўмаклашилади.

6. Ҳуқуқларни ҳимоя қилиш: Халқаро ҳуқуқ ҳужжатлари, масалан,

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва БМТнинг Инсон
ҳуқуқлари бўйича конвенцияси, реабилитация этилган шахсларнинг
ҳуқуқларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Ушбу тажрибалардан фойдаланиш Ўзбекистонда реабилитация жараёнини

такомиллаштиришга ёрдам бериши мумкин.

Илгари, суд амалиётида реабилитация этилган шахсга етказилган зиённи

қоплаш ва унинг бошқа ҳуқуқларини тиклаш юзасидан масалалар Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Раёсатининг 2019 йил 26 сентябрдаги “Оқлов ҳукми
чиқарилган ёки реабилитация асосида тугатилган жиноят ишлари бўйича суд
амалиёти тўғрисида”ги РС-63-19-сонли қарори талабларига мувофиқ ҳал
этиларди, бироқ охирги даврларда оқлов ҳукмлари кўпайиб бораётганлиги боис
бу борада кўп муаммолар келиб чиққанлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси
Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Реабилитация этилган шахсга
етказилган зиённи қоплаш ва унинг бошқа ҳуқуқларини тиклаш бўйича суд
амалиётининг айрим масалалари тўғрисида”ги 18-сонли Қарори қабул қилинди.

Реабилитация ва этилган шахсга етказилган зиённи қоплаш бўйича Олий

суд Пленумининг 18-сонли Қарори муҳим аҳамиятга эга. Ушбу қарорнинг асосий
мақсади – суд амалиётидаги камчиликларни бартараф этиш ва ҳуқуқий
механизмларни такомиллаштиришдир.

Ушбу Қарорнинг қабул қилиниши, жамиятдаги ҳуқуқий муносабатларни

тўғри йўналишда ривожлантириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда суд
тизимига бўлган ишончни ошириш мақсадида амалга оширилди.

Пленум Қарорида реабилитация асосларига кўра етказилган зиённи

қопланишини ва бошқа ҳуқуқларини тикланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга
эканлиги белгиланиб, унга кўра:

- шахсга нисбатан жиноий таъқиб ноқонуний ёки асоссиз деб топилиб,

жиноят иши ЖПК 83-моддасининг 1,2,3-бандлари (иш қўзғатилган ва тергов


background image

Acumen:

International Journal of

Multidisciplinary Research

ISSN: 3060-4745

IF(Impact Factor)10.41 / 2024

Volume 2, Issue 6

344

Acumen: International Journal of Multidisciplinary Research

ҳаракатлари ёки суд муҳокамаси ўтказилган иш бўйича жиноят ҳодисаси юз
бермаган бўлса, шахснинг қилмишида жиноят таркиби бўлмаса, шахснинг содир
этилган жиноятга алоқаси бўлмаса);

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 36-моддаси (жиноят сифатида

назарда тутилган қилмишнинг аломатлари мавжуд бўлсада, ўзининг кам
аҳамиятлилиги туфайли ижтимоий хавфли бўлмаган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик
жиноят деб топилмаслиги) асосларида тугатилган шахслар эга бўлади.

Иш бўйича тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари суднинг қарорига кўра

қонунга хилоф равишда асоссиз қўллангани сабабли бекор қилинганда, тиббий
муассасага жойлаштирилган шахслар ҳам реабилитация асосларига кўра
ҳуқуқларини тиклашни талаб қилиши мумкин.

Шунингдек, Пленум қарорига кўра, қисман реабилитация этилган

айбланувчи ёки маҳкум унга фақат асоссиз етказилган ҳажмдаги мулкий зарарни
қопланишини ва маънавий зиённинг оқибатларини бартараф этилишини талаб
қилишга ҳақли бўлади (ЖПК 303-моддаси).

Шахс қисман реабилитация этилганда, унга тайинланган жазодан ортиқ

муддат қамоқда, уй қамоғида сақланган, озодликдан маҳрум қилиш ёхуд
озодликни чеклаш жазосини ўтаган қисмлари асоссиз деб топилади, зарар
қоплангани муносабати билан озодликдан маҳрум қилиш ёхуд озодликни чеклаш
тариқасидаги жазоларни ўзгартириш ҳолатлари бундан мустасно.

Жиноий жазо тайинламасдан ҳукм чиқарилган ҳолларда ушлаб туриш,

қамоққа олиш ёки уй қамоғининг, тиббий муассасага жойлаштиришнинг
асоссизлиги аниқланганда, шахсни ушлаб туриш, қамоқда ёки уй қамоғи, ёхуд
тиббий муассасага жойлаштирилиб сақланган бутун муддати асоссиз деб
эътироф этилади.

Пленум қарорнинг 6-бандида мулкий зиёнларни ундириш юзасидан бир

қатор тушунтиришлар берилган,

Жумладан, реабилитация этилган шахсга ЖПК 304-моддасига мувофиқ

ЖПК 302 ва 303-моддаларида кўрсатилган қонунга хилоф ҳаракатлар билан
етказилган қуйидаги мулкий зиёнлар тўла ҳажмда қопланади:

реабилитация этилган шахс ўзига нисбатан содир этилган қонунга хилоф

ҳаракатлар натижасида маҳрум бўлган иш ҳақи ва меҳнатдан топиладиган бошқа
даромадлар;

пенсия ва нафақалар, башарти уларни тўлаш тўхтатиб қўйилган бўлса;
пуллар, пул жамғармалари ва уларга тўланадиган фоизлар, давлат заёми

облигациялари ва уларга чиққан ютуқлар, акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар,


background image

Acumen:

International Journal of

Multidisciplinary Research

ISSN: 3060-4745

IF(Impact Factor)10.41 / 2024

Volume 2, Issue 6

345

Acumen: International Journal of Multidisciplinary Research

шунингдек суднинг ҳукми, ажримига (қарорига) асосан мусодара қилинган ёхуд
давлат фойдасига ўтказилган ашёлар ёхуд бошқа мол-мулкнинг қиймати;

суриштирув, дастлабки тергов органлари ёки суд томонидан олинган ва

йўқотилган мол-мулк қиймати;

суд ҳукмини ижро қилиш чоғида ундирилган жарималар ва суд

чиқимлари;

юридик ёрдам кўрсатилиши учун шахс томонидан адвокатлар бюросига,

ҳайъатига ёки фирмасига тўланган пул, шунингдек унга нисбатан содир этилган
қонунга хилоф ҳаракатлар натижасида қилинган бошқа харажатлар.

Реабилитация этилган шахс вафот этган тақдирда тўхтатиб қўйилган

пенсия ва нафақалар бўйича зиённи ундириш ҳуқуқига боқувчисини
йўқотганлик пенсияси билан таъминланиши лозим бўлганлар жумласига
кирувчи оила аъзолари, қолган барча ҳолатлар бўйича зиённи ундириш ҳуқуқига
унинг меросхўрлари эга бўлади.

Пленум

қарорининг

7-8-бандларида,

ЖПК 83-моддасида назарда

тутилган асосларга кўра чиқарилган оқлов ҳукмида ёки ишни тугатиш ҳақидаги
ажримда суд, ишни тугатиш тўғрисидаги қарорда эса суриштирувчи, терговчи,
прокурор реабилитация этилган шахснинг ўзига етказилган мулкий зиённи
ундириш, меҳнат қилиш, пенсия олиш ва уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқларини
тиклаш, шунингдек мол-мулкни қайтариш ёки унинг қийматини тўлаш
тўғрисидаги талаби бўйича ЖПКнинг 304-313-моддаларида назарда тутилган
тартибда бартараф қилиш ҳуқуқини эътироф этади (ЖПК 306-моддаси 1-
қисми ва 311-моддаси).

Шунингдек, реабилитация этилган шахс меҳнат қилиш, пенсия олиш ва

уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқларини тиклаш тўғрисидаги талаб билан тегишли
корхона, ташкилот, муассасага мурожаат қилиши лозим. Корхона, ташкилот,
муассаса томонидан шахснинг бу тоифадаги талаби қаноатлантирилмаган
ҳолларда ёхуд шахс қабул қилинган қарор (буйруқ, фармойиш ва в.х.)га рози
бўлмаса, у тегишли тартибда (фуқаролик ёки маъмурий суд иш юритуви
тартибида) судга мурожаат қилишга ҳақли.

Бундан ташқари, Пленум қарорининг 13-бандида мулкий зиён миқдорини

аниқлашда судлар нафақат жиноят-процессуал қонунчилиги, балки фуқаролик
қонунчилиги нормаларига ҳам (ФК 14-моддаси) амал қилишлари лозимлиги,
бунда мулк ноль қийматда бегоналаштирилган ёки йўқотилган ҳолларда
мулкнинг баҳоланган қийматидан келиб чиқилиши, бегоналаштирилган ёки
йўқотилган мулкнинг қиймати зарур ҳолларда баҳолаш экспертизаси ўтказиш


background image

Acumen:

International Journal of

Multidisciplinary Research

ISSN: 3060-4745

IF(Impact Factor)10.41 / 2024

Volume 2, Issue 6

346

Acumen: International Journal of Multidisciplinary Research

йўли билан аниқланиши ёки мулк натура шаклида эгасига қайтарилиши ҳақида
тушунтиришлар берилган.

Пленум қарори 6,9-бандларида

маънавий зиённи

пул кўринишида

ундириш ҳуқуқи реабилитация қилинган шахс билан боғлиқлиги сабабли
реабилитация этилган шахс вафот этган ҳолларда унинг меросхўрлари пул
кўринишида маънавий зиённи ундиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлмайди.

Реабилитация этилган шахсга етказилган

маънавий зарар

Ўзбекистон

Республикаси Фуқаролик кодекси 57-боби, 4-параграфи талаблари ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 28 апрелдаги
«Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни кўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида»ги 7-сонли қарори тушунтиришларидан келиб чиқиб,
фуқаролик иш юритуви тартибида ҳал этилади.

Пленум қарорининг 14-бандида ЖПК 304-моддасининг 1, 3, 4, 5 ва 6-

бандларида кўрсатилган зиён реабилитация қилинган шахс ишлаган ҳудуддаги,
агар шахс ишламаган бўлса, жиноят содир этилган деб топилган ҳудуддаги молия
органлари

(Қорақалпоғистон

Республикасининг

республика бюджети,

вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетидан
(Бюджет кодекси 71-моддасининг олтинчи қисми) томонидан, 2-бандида
кўрсатилган зиён Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан
давлат бюджети ҳисобидан қопланишини аниқ кўрсатиши лозимлиги қайд
этилган.

Пленум Қарорининг 11-бандида мулкий зиён миқдорини аниқлаш

мажбурияти суд, реабилитация этиш тўғрисида қарор чиқарган прокурор,
терговчи ёки суриштирувчига юклатилган бўлиб, мулкий зиённи ундириш
тўғрисидаги аризага етказилган зиён миқдори ҳақидаги маълумотларнинг илова
қилинмаганлиги ушбу аризанинг қайтарилиши ёки рад қилинишига асос
бўлмаслиги қайбд этилиб, бунда суд, реабилитация этиш тўғрисида қарор
чиқарган прокурор, терговчи ёки суриштирувчи реабилитация этилган шахсга
етказилган зиён миқдорини аниқлаш чораларини кўриши, бунинг учун молия
органларидан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимларидан ҳисоб-китоб
талаб қилиб олиши, зарурат туғилганда мутахассис жалб қилиши лозимлиги
кўрсатилган.

Пленум Қарорининг 12-бандида шахснинг маҳрум бўлган иш ҳақи ва

меҳнатдан топиладиган бошқа даромадлар, тўхтатиб қўйилган пенсия ва
нафақалар миқдорини аниқлашда, ушбу шахс қонунга хилоф равишда ушлаб


background image

Acumen:

International Journal of

Multidisciplinary Research

ISSN: 3060-4745

IF(Impact Factor)10.41 / 2024

Volume 2, Issue 6

347

Acumen: International Journal of Multidisciplinary Research

турилган, эҳтиёт чораси сифатида қонунга хилоф равишда қамоқда ёки уй
қамоғида сақланган, тиббий муассасага жойлаштирилган ёки ноқонуний қарор
(ҳукм, ажрим) чиқарилганлиги натижасида иш ҳақи ёки пенсия ва нафақалар
тўлаш тўхтатилган ёки қонуний даромадларидан маҳрум бўлган пайтдан
реабилитация қилиш ҳақида қарор чиқарилган пайтга қадар бўлган даврни
инобатга олиши лозимлиги белгиланган.

Пленум қарорининг 12-банди 2-хатбошисида Реабилитация этилган

шахсга тўланиши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадлар миқдори унинг
илгари ишлаган лавозимига тўланган иш ҳақи ва бошқа даромадларини
ҳисоблаш орқали аниқланади. Бунда шахснинг иш ҳақи ва бошқа
даромадларидан маҳрум бўлган вақтдан, реабилитация ҳақида қарор
чиқарилгунга қадар бўлган бутун даври учун шахс бошқа даромадга эга бўлган,
бўлмаганидан қатъий назар ойлик иш ҳақини ўсиб бориши ҳисобга олинган
ҳолда ундирилиши лозимлиги кўрсатилган.

Юқоридаги 2 та ҳолат бўйича асосий камчиликлар судлар томонидан йўл

қўйилганлиги кўриш мумкин (қуйида мисолларда келтирилган).

Бундан ташқари, Пленум қарори 15-18-бандларида мулкий зиённинг

миқдорини қоплаш учун пул тўловларини амалга ошириш тўғрисида суд ажрим,
суриштирувчи, терговчи ёки прокурор қарор чиқарилиши ҳамда ажрим ёки
қарорнинг нусхаси гербли муҳр ёки электрон имзо билан тасдиқланиб, тўловни
амалга ошириши лозим бўлган органларга тақдим этиш учун реабилитация
этилган шахсга, у вафот этган бўлса, ЖПКнинг 304-моддаси учинчи
қисмида
кўрсатилган шахсларга берилади ва ижро қилиш учун тегишли органга
юборилиши, шунингдек пул тўловларни амалга ошириш ҳақидаги ажрим ёки
қарорни олган пайтдан эътиборан икки йил мобайнида талаб қилишлари
мумкинлиги, шахс олдин ишлаган ишига (лавозимига) тикланиши лозим,
корхона, муассаса, ташкилот тугатилган ёки қонунда назарда тутилган бошқа
асослар уни олдинги ишлаб турган ишига (лавозимига) тиклаш имкониятини
бермаган тақдирда унга аввалгисига тенг бошқа иш (лавозим) берилиши
лозимлиги, қамоқда ва уй қамоғида бўлган вақти, жазо ўтаган вақти,
лавозимидан четлаштирилганлиги туфайли ишламай юрган вақти, тиббий
муассасада сақланган вақти умумий меҳнат стажига ва ихтисослик бўйича иш
стажига қўшилиши, ўқув юртидан ҳайдалган шахс илтимосига кўра ўқишга
тикланиши, паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилиши
тикланишини кўрсатилиши ҳақида тушунтиришлар берилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 18-сонли Қарори,

реабилитация жараёнини такомиллаштириш ва этилган шахсларга етказилган


background image

Acumen:

International Journal of

Multidisciplinary Research

ISSN: 3060-4745

IF(Impact Factor)10.41 / 2024

Volume 2, Issue 6

348

Acumen: International Journal of Multidisciplinary Research

зиённи қоплаш механизмларини мустаҳкамлаш мақсадида қабул қилингани ва
ушбу қарорнинг амалга оширилиши, жамиятда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш,
суд тизимига бўлган ишончни ошириш ва адолатни таъминлашга хизмат қилади.

Амалиётда реабилитация этилган шахсларга етказилган зиённи молиявий

компенсация қилиш амалиёти етарли даражада асосли эмаслиги. Бундан
ташқари, компенсация миқдори кўпинча шахснинг илгари ишлаган иш жойидан
олиниши керак бўлган ойлик иш ҳақини ўсиб бориши ҳисобга олинган ҳолда
тўғри аниқланишига боғлиқ. Ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун қонунчиликни
такомиллаштириш, ижтимоий дастурларни яратиш ва реабилитация жараёнини
яхшилаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилиши зарур.