Acumen:
International Journal of
Multidisciplinary Research
ISSN: 3060-4745
IF(Impact Factor)10.41 / 2024
Volume 2, Issue 8
20
Acumen: International Journal of Multidisciplinary Research
МАСТ ҲОЛДА ТРАНСПОРТ БОШҚАРГАНЛИК УЧУН ЖИНОИЙ
ЖАВОБГАРЛИК БЕЛГИЛАНГАН.
Р.Корабаев
ЖИБ Ширин шаҳар суди
тергов судьяси
Бугунги кунда кундалик ҳаётимиздаги юмушларни бажаришда
автомашинанинг ўрни беқиёслигини эътироф этиш лозим.
Дарҳақиқат, автомашиналарнинг XXI асрга келиб такомиллашган шакли
инсониятга хавфсизлик ва кенг имкониятлар билан бир қатор қулайликларни
олиб келган бўлса-да, бироқ ундан фойдаланувчига белгиланган қоидаларига
риоя қилиш масъулиятини ҳам юклайди.
Автотранспорт воситаларидан йўлларда фойдаланишнинг қоидаларини
ҳар қандай бузилиши оғир оқибатларга олиб келиши ҳеч биримизга сир эмас.
Хусусан, 2024 йил давомида Ўзбекистонда 9.364 та йўл-транспорт
ҳодисаси расман қайд этилган бўлиб, уларда 8.901 киши жароҳатланган бўлса
2.203 киши ҳалок бўлган.
Йўл ҳаракати қатнашчиларининг маст ҳолатда бўлиши йўл транспорт
ҳодисасини келтириб чиқарувчи асосий омиллардан бири ҳисобланади ва бу
қонун билан қатъий тақиқланиб, бугунги кунда жиноий жавобгарликни келтириб
чиқармоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги “Йўл
ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига
қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 1033-сонли Қонуни билан бир
қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Юқоридаги қонун билан жиноят қонунчилиги “Транспорт воситасини
мастлик ҳолатида бошқариш ёки текширувдан ўтишдан бўйин товлаш” учун
жиноий жавобгарликни белгилайдиган ЖК 261
1
-моддаси билан тўлдирилди.
Унга кўра, ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини мастлик ҳолатида
ёки гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёки шахснинг ақл-
идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсири остида бошқариши,
шундай қилмиш ёхуд мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, уларнинг
аналоглари, психотроп ёки шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа
моддалар таъсири остида эканлигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан
бўйин товлаганлиги учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган
бўлса,
уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, икки йилдан уч йилгача ахлоқ
тузатиш ишлари ёки икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш,
Acumen:
International Journal of
Multidisciplinary Research
ISSN: 3060-4745
IF(Impact Factor)10.41 / 2024
Volume 2, Issue 8
21
Acumen: International Journal of Multidisciplinary Research
Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг мастлик ҳолатида ёки
гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёки шахснинг ақл-
идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсири остида эканлигини
аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши, шундай қилмиш ёхуд
транспорт воситаларини мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари,
уларнинг аналоглари, психотроп ёки шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи
бошқа моддалар таъсири остида бошқарганлиги учун маъмурий жазо
қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса,
уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, икки йилдан уч йилгача ахлоқ
тузатиш ишлари ёки икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан
жазоланиши белгиланди.
Шунингдек, ушбу қонун билан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 131-
моддаси қуйидаги таҳрирда ўзгартирилди.
Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан мастлик
ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёки
шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсири остида
бошқариши, —
транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан уч йил муддатга маҳрум
қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ баравари миқдорида жарима
солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи
бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима
солишга ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Шахсни маст ҳолда транспорт воситасини бошқарганлиги учун
жавобгарликни бу каби қатъийлашишига Республика миқёсида 2021 йилда
40.542 та, 2022 йилда 47.365 та, 2023 йилда 41.866 та ва 2024 йилда 31.436 та
ҳолатда транспорт воситасини маст ҳолда бошқарган шахслар аниқланганлиги
сабаб бўлди.
Хусусан, жиноят ишлари бўйича Ширин шаҳар суди томонидан
2021 йил давомида 36 нафар, 2022 йил давомида 74 нафар, 2023 йил давомида 43
нафар, 2024 йил давомида 11 нафар ва 2025 йил 1-чорагида 8 нафар шахс
транспорт воситасини маст ҳолда бошқарганлиги учун маъмурий жавобгарликка
тортилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, шуни айтиш мумкинки транспорт
воситасини маст ҳолда бошқариб, оилангизни моддий аҳволини оғирлашишига
ёки жиноий жавобгарликка тортилишга сабаб бўлиб қолманг.
