Authors

  • Сапаров Даврон Исаевич
    Термиз муҳандислик ва агротехнологиялар университети Енергетика ва саноат мухандислиги факултети .Еелектр енергетикаси кафедраси ассисенти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.aijmr.76014

Keywords:

Талабалар мустақил ўқитувчи методлар масофавий тезкор топқирлиги

Abstract

Ушбу мақолада таълим-тарбия талабаларнинг ўқув фаолияти жараёнида амалга оширилади. Бундай фаолият дарс ва дарсдан ташқари тадбирларда иштирок этиш, ўқитувчи ва бошқа шахслар билан муносабат, мустақил ишлар, мустақил фикрлаш, турли вазиятларда шахсий муносабат билдириш, талаба ҳулқига ва унинг психологик фаолиятига таъсир этувчи омиллар ёрдамида амалга оширилиши мақолада ёритиб берилган


background image

Acumen:

International Journal of

Multidisciplinary Research

ISSN: 3060-4745

IF(Impact Factor)10.41 / 2024

Volume 2, Issue 3

152

Acumen: International Journal of Multidisciplinary Research

ТАЛАБАЛАРНИНГ МУСТАҚИЛ ЎҚИШ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ,БИЛИМ ОЛИШНИНГ ЮҚОРИ САМАРАДОРЛИК ГАРОВИДИР

Сапаров Даврон Исаевич

Термиз муҳандислик ва агротехнологиялар университети Енергетика ва

саноат мухандислиги факултети .Еелектр енергетикаси кафедраси ассисенти

Аннотация. Ушбу мақолада т

аълим-тарбия талабаларнинг ўқув фаолияти

жараёнида амалга оширилади. Бундай фаолият дарс ва дарсдан ташқари
тадбирларда иштирок этиш, ўқитувчи ва бошқа шахслар билан муносабат,
мустақил ишлар, мустақил фикрлаш, турли вазиятларда шахсий муносабат
билдириш, талаба ҳулқига ва унинг психологик фаолиятига таъсир этувчи
омиллар ёрдамида амалга оширилиши мақолада ёритиб берилган

Калит сўзлар

. Талабалар, мустақил, ўқитувчи, методлар, масофавий, тезкор

,топқирлиги

Мустақил ишлар алохида ахамият касб этади. Талабаларнинг мустақил

ишлари–бу ўқитувчининг бевосита иштирокисиз лекин белгиланган вақтда
унинг топқирлиги ва изланишлари асосида бажариладиган ишлардир. Мустақил
ишлаш

методлари-

ўқитишнинг

таълим

берувчи,

тарбияловчи

ва

ривожлантирувчи

вазифаларни

мувофиқлаштирилган

холда

амалга

оширилишига ёрдам беради. Мустақил иш таълимий жихатдан-назарий билим,
амалий кўникмаларни такрорлаш мустахкамлаш ва чуқурлаштиришга хизмат
қилади. Ўқитишнинг бу методлари талабаларнинг мустақил мехнат фаолиятига
ва ўз эгаллаган касбини мутахассислигини мукаммал давом эттириши учун
ахамият касб этади.

Айниқса хозирги вақтда, талабаларга масофавий таълим платформаларда

берилаётганда, талабалар ўқитувчи берган мавзуларни мустаҳкамлаш учун
кўпроқ мустақил шуғулланишлари лозим.

Талабаларнинг мустақил ишларни бажаришларига имкон яратиш учун

қуйидагилар зарур деб хисобланади:

-

Талабаларга берилган топшириқларни бажариш тартиб қоидалари хақида

кўрсатма бериш;

-

Мустақил ишларни бажариш учун зарур бўладиган қўшимча адабиётлар

билан таништириш;


background image

Acumen:

International Journal of

Multidisciplinary Research

ISSN: 3060-4745

IF(Impact Factor)10.41 / 2024

Volume 2, Issue 3

153

Acumen: International Journal of Multidisciplinary Research

-

Мустақил ишларни бажаришда тезкор ёрдам кўрсатишнинг махсус

усулларини яратиш,видео дарсларни ташкил этиш,кичик тестлар олиш;

-

Мустақил ишни бажарган талабаларни рағбатлантириш қизиқтириш ва

бахолаш;

Бундан мақсад шуки,юқоридаги имкониятлар натижасида талабаларнинг

фикрлаш қобилияти ўсиб,муаммоларни ҳал қилиш,илмий изланишга
одатланиш,янги фикрлаш ва мушохада қилиш орқали инновациага қизиқади ва
ушбу ғоялар билан ихтиролар яратади.Мустақил дарсларни ташкил этиш
методикаси талабаларнинг фанга қизиқишини ошириб ўз-ўзини ривожлантириш
ҳислатларини намоён этади.

Мустақил, онгли ўқув фаолиятини шакллантириш ва ривожлантириш

асосида чуқур ва мустахкам билимга эга бўлиш мумкинлигини, бу билимлар вақт
ўтган сари талабаларнинг тафаккурини ривожлантиришнииг ажралмас қисмига
ва ҳаётий эҳтиёжига айланади.Талабаларнинг мустақил ишларини таснифлаш
бир қатор мунозараларга сабаб бўлиши мумкин. Улар қайси турда бўлишидан
қатъий назар мустақил ишлар маълум бир савол ва топшириқлар ёрдамида
амалга оширилади. Одатда топшириқлар маърузалар давомида бериб борилиб
интелектуал қобилиятини оширишга,янги ғоялар тузишга имкон.

Масалан, электр энергиясини ишлаб чиқариш ва узатиш мавзуси ўқитувчи

томонидан тушунтирилса,унинг аҳолига, ишлаб чиқаришга аҳамиятли томони
мустақил иш сифатида ўрганилади.

Демак, бундай мустақил ўқитиш услубларидан фойдаланиш ўқитувчи

раҳбарлигида талабаларнинг мустақил билим эгаллашлари ва уларда мустақил
ишлаш кўникма ва малакаларини шакллантириш келажакда ўз касбларининг
новатори бўлиб етишишига катта аҳамият касб этади.
- Айтиш жоизки,бу метод талабаларни келажакка етаклаб, ўз курсдошлари ҳамда
хорижлик шу йўналишда таҳсил олаётган тенгдошлари билан бемалол рақобатга
кириша олади ва ўзида билим қай йўсинда эканлигини ҳис этиб, кўп билишга
интилади ва интелектуал кадр бўлиб етишади.

Ўқувчиларнинг мустақил ўқув

фаолиятини ривожлантиришда фикрлаш кўникмасини шакллантириш, уларни
дарсга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида, қизиқарли масалаларни
танлашга алоҳида эътибор бериш лозим. Танланган масалалар аниқ бир тизимни
ташкил қилиши ва аниқ бир мақсадга йўналтирилиши керак. Шунинг учун,
мустақил фикрлаш кўникмасини шакллантиришга қаратилган айрим мавзуга ва
бобга оид масалаларни танлашга алоҳида аҳамият бериш зарур. Эксперементал
ва график масалаларнинг мазмуни ўрта мактабда физика ўқитишнинг мақсад ва
вазифаларидан келиб чиқиши, ДТС талабларига мослиги, масаланинг қўйилиши


background image

Acumen:

International Journal of

Multidisciplinary Research

ISSN: 3060-4745

IF(Impact Factor)10.41 / 2024

Volume 2, Issue 3

154

Acumen: International Journal of Multidisciplinary Research

аниқ ва реал бўлиши, ўқувчи эса аниқ илмий билимга ва амалий кўникмага эга
бўлиши керак.

Экспериментал масалаларни ечишда тажрибалар мактаб демонстрацион
экспериментининг барча шарт-шароитларига амал қилган ҳолда қўйилиши
керак. Бунда асбоблар ва ҳодисаларнинг яхши кўринаётганига алоҳида эътибор
бериш керак. Экспериментни бажариш жараёнига ўқитувчининг ўзи раҳбарлик
қилиш зарурдир. Демонстрацион экспериментал масалаларга мисол келтирамиз.

Гальваник элементлар батареясига 24 Ом қаршилик уланганда занжирдаги
ток кучи 1,5 А эди, 12 Ом қаршилик уланганда эса ток кучи 2,7 А бўлди.
Батареянинг ЭЮК ини ва ички қаршилигини топинг. Имкони бўлса, шу ишни
тажрибада қилиб кўринг. Бунинг учун қаршиликлари маълум бўлган иккита
резистордан ва амперметрдан фойдаланинг.

1 – расм.

Масаланинг шартига кўра

йиғиладиган электр

занжирининг принципиал схемаси

Берилган: R

1

= 24 Ом, I

1

= 1,5 A, R

2

= 12 Ом, I

2

= 2,7 A, ε = ?, r = ?

Масалани ечиш кетма-кетлигини қуйидаги тартибда тизимлаштириш

ўқувчининг масалада кечаётган физик жараённи яққол кўз олдига келтириши
учун ёрдам беради (1 - расм).

Масалани ечиш алгоритми


background image

Acumen:

International Journal of

Multidisciplinary Research

ISSN: 3060-4745

IF(Impact Factor)10.41 / 2024

Volume 2, Issue 3

155

Acumen: International Journal of Multidisciplinary Research

Ҳисоблашларга кўра ε = 27 В, r = 3 Ом эканлигини аниқлаш мумкин.

Экспериментал масалаларни ечишда тажриба ва кузатишларни ўқувчиларни
ўзлари мустақил равишда олиб боришлари натижасида ўқувчиларда мустақил
ишлаш кўникма ва малакалари шаклланади ва ривожланади.

Ўрганиш объекти физик катталикларнинг боғланиш графикларидан иборат
бўлган масалалар график масалалар дейилади.

Баъзи ҳолларда бу графиклар масаланинг шартида берилади, баъзи

ҳолларда эса уларни жамлаш керак бўлади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Султонова Ў.Н., Султонов С. Талабаларни мустақил ўқув фаолиятини ташкил
этишнинг турлари ва шакллари. Инновацион иқтисодиётни шакллантиришда
хизмат кўрсатиш соҳанинг ўрни ва ролини ошириш муаммолари 2018 йил
ноябр СамДУ 18 феврал, 60-62 бет

2.

Бабанский Ю.К. Методика предподавания физики в средней школе. –М.:
Просвещение. 1968. –199 с.

3.

Кабардин О.Ф. Методические основы физического эксперимента. // Ж.

Физика в школе. 1985. № 2. С. 3– 9.

4.

Пёришкин А.В. Физика ўқитиш методикаси асослар. – Т.: Ўқитувчи. 1990. –

320 б.

5.

Юсупов А., Юсупов Р. Физикадан савол ва масалалар тўплами. –Т.: Ўқитувчи.
2000. – 64б.

References

Султонова Ў.Н., Султонов С. Талабаларни мустақил ўқув фаолиятини ташкил этишнинг турлари ва шакллари. Инновацион иқтисодиётни шакллантиришда хизмат кўрсатиш соҳанинг ўрни ва ролини ошириш муаммолари 2018 йил ноябр СамДУ 18 феврал, 60-62 бет

Бабанский Ю.К. Методика предподавания физики в средней школе. –М.: Просвещение. 1968. –199 с.

Кабардин О.Ф. Методические основы физического эксперимента. // Ж. Физика в школе. 1985. № 2. С. 3– 9.

Пёришкин А.В. Физика ўқитиш методикаси асослар. – Т.: Ўқитувчи. 1990. – 320 б.

Юсупов А., Юсупов Р. Физикадан савол ва масалалар тўплами. –Т.: Ўқитувчи. 2000. – 64б.