Эффективное использование возможностей цифровой экономики и искусственного интеллекта в Узбекистане

CC BY f
3-11
0
0
Поделиться
Абдурахмонов, К., & Шакаров, З. (2024). Эффективное использование возможностей цифровой экономики и искусственного интеллекта в Узбекистане. Международный научный журнал «ALFRAGANUS», 1(1), 3–11. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/alfraganus/article/view/29509
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье представлены решения для эффективного использования возможностей цифровой экономики и искусственного интеллекта в Узбекистане. В Узбекистане разработана стратегия «Цифровой Узбекистан – 2030» с целью обеспечения опережающего цифрового развития социальной сферы и системы государственного управления, в том числе дальнейшего совершенствования механизмов оказания электронных государственных услуг. Подробно описаны внедрение электронных сервисов и других программных продуктов, развитие цифровой экономики, автоматизация управленческих, производственных и логистических процессов на предприятиях, развитие цифрового образования. Также обсуждаются основные тенденции развития рынка искусственного интеллекта на данный момент.


background image

3

Alfraganus University

Abstract

his article presents solutions for effective use of digital economy and

artificial intelligence opportunities in Uzbekistan. In the article, the «Digital Uzbekistan - 2030»

strategy has been developed in Uzbekistan in order to ensure the rapid digital development of

the social sector and the public administration system, including the further improvement of the

mechanisms for the provision of electronic public services, introduction of electronic services

and other software products, development of digital economy, automation of management,

production and logistics processes in enterprises, development of digital education are described

in detail. The main trends in the development of the Artificial Intelligence market at the moment

are also discussed.

T

ЎЗБЕКИСТОНДА РАҚАМЛИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА СУНЪИЙ

ИНТЕЛЛЕКТ ИМКОНИЯТЛА

-

РИДАН САМАРАЛИ ФОЙДА

-

ЛАНИШ

Қаландар

Абдураҳмонов

Ходжаевич

1

Шакаров

Зафар

Гаффорович

2

Аннотация

шбу мақолада Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт ва сунъий интел

-

лект имкониятларидан самарали фойдаланиш йўллари ечимлари келтирилган. Мақо

-

лада иқтисодиёт тармоқларини рақамлаштириш, меҳнатни рақамлаштириш, ижтимо

-

ий соҳа ва давлат бошқаруви тизимининг жадал рақамли ривожланишини таъминлаш,

жумладан, электрон давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини янада такомил

-

лаштириш мақсадида Ўзбекистонда “Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегияси ишлаб

чиқилган бўлиб, унда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг турли соҳаларида

ахборот тизимлари, электрон хизматлар ва бошқа дастурий маҳсулотлар жорий этиш,

рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, корхоналарда бошқарув, ишлаб чиқариш ва

логистика жараёнларини автоматлаштириш, рақамли таълимни ривожлантириш ҳақи

-

да фикрлар атрофлича баён этилган. Шунингдек, Сунъий интеллект бозори ривожлани

-

шининг ҳозирги пайтдаги асосий тенденциялари ҳақида фикрлар келтирилган.

У

EFFECTIVE USE OF THE

OPPORTUNITIES OF THE

DIGITAL ECONOMY AND

ARTIFICIAL INTELLIGENCE IN

UZBEKISTAN

ЭФФЕКТИВНОЕ ИСПОЛЬ

-

ЗОВАНИЕ ВОЗМОЖНОСТЕЙ

ЦИФРОВОЙ ЭКОНОМИКИ

И ИСКУССТВЕННОГО ИН

-

ТЕЛЛЕКТА В УЗБЕКИСТАНЕ

1

Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги, иқтисодиёт фанлари доктори, Тошкент шаҳридаги

Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети филиали ректори, Тошкент, Ўзбекистон. e-mail:

Kabdurakhmanov@yandex.ru. ORCID: 0000-0002-8887-5754

2

PhD, мустақил тадқиқотчи, Тошкент шаҳридаги Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт универси

-

тети филиали, Тошкент, Ўзбекистон. e-mail: zafarshakarov@mail.ru. ORCID: 0009-0001-0750-4637


background image

4

Alfraganus University

Аннотация

данной статье представлены решения для эффективного исполь

-

зования возможностей цифровой экономики и искусственного интеллекта в Узбеки

-

стане. В Узбекистане разработана стратегия «Цифровой Узбекистан – 2030» с целью

обеспечения опережающего цифрового развития социальной сферы и системы го

-

сударственного управления, в том числе дальнейшего совершенствования механиз

-

мов оказания электронных государственных услуг. Подробно описаны внедрение

электронных сервисов и других программных продуктов, развитие цифровой эко

-

номики, автоматизация управленческих, производственных и логистических про

-

цессов на предприятиях, развитие цифрового образования. Также обсуждаются ос

-

новные тенденции развития рынка искусственного интеллекта на данный момент.

В

Калит сўзлар:

рақамли иқтисодиёт, сунъий интеллект, ахборот тизимлари,

электрон хизматлар, рақамли таълим, янги иш ўринлари, дастурий

маҳсулот, ақлли миллат.

Ключевые слова:

цифровая экономика, искусственный интеллект, информацион

-

ные системы, электронные услуги, цифровое образование, новые рабочие

места, программный продукт, умная нация.

Key words:

digital economy, artificial intelligence, information systems, e-services,

digital education, new jobs, software product, smart nation.

КИРИШ

Ў

збекистонда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва давлат бошқаруви ти

-

зимининг жадал рақамли ривожланишини таъминлаш, шу жумладан электрон

давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини янада такомиллаштириш мақсадида

“Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегияси ишлаб чиқилган бўлиб, унда ижтимоий-иқти

-

содий ривожлантиришнинг турли соҳаларида ахборот тизимлари, электрон хизматлар

ва бошқа дастурий маҳсулотлар жорий этиш, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш,

корхоналарда бошқарув, ишлаб чиқариш ва логистика жараёнларини автоматлаштириш,

рақамли таълимни ривожлантириш, барча туман ва шаҳарларда рақамли технологиялар

ўқув марказларини ташкил этиш вазифалари белгиланган [1].

“Рақамли иқтисодиёт” атамасини белгилашда икки хил ёндашувни ажратиб кўрса

-

тиш мумкин: биринчи ёндашув, буни рақамли технологияларга асосланган электрон маҳ

-

сулотлар ва хизматлар ишлаб чиқариши бўйича иқтисодиёт тармоқларининг кластери,

деб ифода этишади. Ана шу ёндашувда рақамли технологиялар имкониятлари самарасиа

ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва хизматлар кўриб чиқилади. Бу амалда иқтисодий наза

-

риянинг мавжуд қоидаларига амалий жавобдир.

Иккинчи ёндашувда, рақамли иқтисодиёт рақамли технологиялар ривожланиши жа

-

раёнида илмий-техникавий тараққиёт таъсирида шаклланадиган иқтисодий муҳитнинг

янги шакли сифатида кўрилади. Бунда ижтимоий-иқтисодий фаолиятнинг барча соҳала

-

рида янги имкониятлар ушбу технологиялар орқали ривожлантирилади.

Сунъий интеллект, бу — инсоннинг когнитив функцияларини тақлид қилиш (шу

жумладан, ўз-ўзига ўргатиш ва олдиндан белгиланган алгоритмсиз ечимларни топиш)

ва энг камида интеллектуал фаолият билан таққосланадиган муайян вазифаларни бажа

-

ришда натижадорлик имконини берувчи технологик ечимлар мажмуаси. Бундан ташқа

-

ри, технологик ечимлар мажмуаси ахборот-коммуникация инфратуз-илмаси, дастурий

таъминот (шу жумладан, автоматик ўрганиш усуллари), маълумотларни қайта ишлаш ва

ечимларни топиш бўйича жа-раёнлар ва хизматларни ўз ичига олади. Оддий тил билан

айтганда, сунъий интеллект муайян вазифаларни бажариш учун инсон хатти-ҳаракатла

-

рига тақлид қила оладиган ҳамда тўплаган маълумотлардан фойдаланиб, аста-секин ўз

билимини бойитадиган тизим ёки ақлли машинадир [2].


background image

5

Alfraganus University

Илм-фан ва ахборот-коммуникация технологиялари жадал тараққий этиб бораётган

бугунги шароитда дунёнинг ривожланган мамлакатларида давлат ва жамият бошқаруви,

иқтисодиёт, саноат, ижтимоий ҳимоя, таълим, тиббиёт, иш билан бандлик, қишлоқ ҳўжа

-

лиги, мудофаа, хавфсизлик, туризм ва бошқа соҳаларда замонавий ахборот технологияла

-

ри ва сунъий интеллект имкониятларидан кенг фойдаланиш зарурдир.

ТAДҚИҚOТ МЕТOДИКAСИ

М

амлакат иқтисодиёти тармоқларига рақамли иқтисодиёни кенг жалб этишнинг

самарали ташкил этиш масалалари, шунингдек, сунъий интеллект бўйича мав

-

жуд бўлган илмий тадқиқотларни хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш, стати

-

стик маълумотларни ва иқтисодий жиҳатдан таққослаш ва таҳлил қилиш, мантиқий фи

-

крлаш, илмий абстракциялаш, маълумотларни гурухлаш, анализ ва синтез, индукция ва

дедукция усулларидан кенг фойдаланилган.

ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР

Р

ақамли иқтисодиётга ўтиш шунчаки технологияни ўзгартириш ёки навбатдаги

технологик инқилобигина бўлиб қолмасдан, иқтисодий тараққиётнинг янги юк

-

сак босқичидир. Иқтисодий тараққиётнинг ўзгариши билан меҳнат тақсимоти хусуси

-

яти ҳам тубдан янгиланади. Рақамли иқтисодиёт бу фақат аввалги ишлаб чиқариш жа

-

раёнларининг самарадорлигини оширадиган янги технологиялардан фойдаланибгина

қолмасдан ўзига хос тизимли янгиланишдир. У иқтисодиётнинг сифат жиҳатидан янги

босқичга кўтаради, бунинг натижасида ижтимоий-меҳнат соҳаси тубдан ўзгаради.

Рақамли технологик ўзгаришлар тизимли хусусият касб этмоқда. Улар макрожараён

-

га таъсир кўрсатиб, рақобат, соҳаларни ўзгартиради, микродаражада эса асосан рақамли

маълумотлар, ахборот технологияларга асосланган компаниялар шаклланади. Бу корхо

-

наларни бошқаришда ҳам сифат жиҳатидан ўзгаришларга олиб келди. Инсон капиталига

келганда эса яқин келажак рақамлаштириш ва рақамли иқтисодиёт истиқболлари билан

боғлиқдир. Зеро, рақамли иқтисодиёт – бу алоҳида ҳар бир шахсга мўлжалланган, кам

миқдорда тайёрланадиган махсус маҳсулотлар иқтисодиёти бўлиб бунинг учун юқори си

-

фатли инсон капитали талаб қилинади [3].

Факт:

Жаҳонда меҳнат фаолияти жараёнида робототехника, сунъий интеллект,

рақамлаштириш технологиялари устувор даражада қўлланилаётгани шароитида сифатли

меҳнат капитали меҳнатни рақамлашувининг асосий ҳаракатлантирувчи кучи сифатида

қаралмоқда. Жаҳон тараққиёти тенденцияларига кўра меҳнатнинг рақамлашуви тобора

жадал суръатлар билан ривожланиб, яқин келажакда сифат ўзгаришлари бўйича турли

фикрлар билдирилмоқда. ХМТ, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ),

Жаҳон Банки маълумотларига кўра “дунёда тахминан 6 млн. иш жойлари йўқотилади,

айни пайтда яқин 10 йил ичида 24 млн. янги иш ўринлари барпо этилади. ИҲТТ мам

-

лакатларида иш ўринларининг фақатгина 10% автоматлаштириш ва ишчиларнинг тўлиқ

алмаштирилишига оид юқори таваккалчиликка тўқнаш келиши мумкин, аммо ишчилар

-

нинг тўлиқ алмашинуви содир бўлмайди. Ривожланаётган мамлакатлардаги барча иш

ўринларининг 2/3 қисми автоматлаштирилиши мумкин. Автоматлаштирилган ҳар 10 иш

ўрни бўйича дастурлаш, дизайн, хизмат кўрсатиш ёки таълим соҳасида 1 та янги иш ўрни

яратилади. 2033 йилга келиб, АҚШ да бутун ишчи кучининг 47% компьютерлаштирили

-

ши кутилмоқда” [4].

Иқтисодчи олим О.Қ.Абдураҳмонов рақамли иқтисодиётни турли нуқтаи назардан

қуйидагича баҳолайди:

а) ахборотни тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш ва узатиш жараёнида рақамли техноло

-

гиялардан фаол фойдаланиш хусусиятига эга бўлган иқтисодиётнинг янги тури;


background image

6

Alfraganus University

б) ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамидаги ижтимоий-иқтисодий муно

-

сабатларнинг тизими;

в) иқтисодий шериклар ўртасида ўзаро иш кўришнинг техникавий, ташкилий, дасту

-

рий инфратузилмасининг мураккаб тизими [5].

Турли мамлакатлардаги ривожланиш Лотин Америкси ёки Африкада бўлгани каби

даврий ўсиш хусусиятига эга. Россия ва Шарқий Европада эса бу унча катта бўлмаган

барқарор ўсиш бўлди. Шу тарзда ана шу мамлакатлар “ҳаёт мақоми”, яъни мамлакатнинг

ривожланишидан орқада қолиши деб аталадиган гуруҳ ташкил этди. “Ҳаёт мақоми гу

-

руҳи” статистика тадқиқотларига асосланган назариядир. Ушбу концеация муаллифлари

-

дан бири - П.Дэвид бу атамани қуйидагича изоҳлаган: “Ҳаёт мароми самараси аввалги ри

-

вожланишга боғлиқлик бўлиб, эҳтимол тутилган натижага ўтмишнинг ҳодисалари муҳим

таъсир кўрсатиши мумкин бўлиб, ушбу ҳолат доимий объектив қонунийлик бўлмасдан,

балки тасодифдир” [6].

Ривожланишнинг “юқори” гуруҳига мансуб мамлакатларда иқтисодий ўсишнинг

барқарор суръатлари билан бирга у қуйидаги умумий хусусиятларга ҳам эгадир:

1. Юқори даромад. Тараққий этганг мамлакатларда аҳоли жон бошига тўғри келади

-

ган ялпи ички маҳсулот 50 минг доллардан кўпроқдир.

2. Илмли аҳолининг қариши. Буни ўртача 45 ёшдагиларнинг 60% олий маълумотга

эгалиги тасдиқлайди.

3. Инсонни ривожлантириш индексининг юқорилиги.

Технологик ва ижтимоий ўзгаришларнинг жадаллашиши корхоналарни мунтазам

равишда такомиллаштириш, улар фаолиятига янги технологияларни жорий қилиш, ин

-

сон капиталини самарали бошқаришни талаб этади. Бунга ҳар бир ходим мунтазам би

-

лимларини оширишга тайёр бўлмасидан, таълимни иш жараёнинг таркибий қисмига ай

-

лантирмасдан эришиб бўлмайди.

Корхоналарни бошқариш жараёнлари 1980-йиллардан бошлаб тубдан фаол ўзгара

бошлади. Унинг янги модели устуворликларни янгилади: даромаднинг асосий манбаи

ҳисобланган моддий активлар камая бошлади. Ривожланиб бораётган рақамли жамият

-

да иқтисодий субъектлар ўртасидаги муносабатлар ахборот ресурсларт ва билим ҳамда

унинг элтувчиси бўлгаи инсон капиталига боғлиқ бўлиб қолди.

Рақамли иқтисодиёт ривожланишининг босқичлари 1-расмда ифода этилган.

1-расм. XX ва XXI асрда жаҳон ривожланишининг босқичлари ва ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши


background image

7

Alfraganus University

1-расмда тақдим этилган жаҳон иқтисодиётининг ривожланиш хусусияти ХХ асрда

жаҳон ялп ички маҳсулоти ўсишида энг юқори суръат йилига – 2,97% га эришилди. Ҳолбу

-

ки ана шу кўрсаткичга тараққиётга етакчилик қилаётган 25 мамлакат энг катта ҳисса қўш

-

ди.

Корхоналарни бошқариш жараёнлари 1980-йилларда бошқаришнинг янги моделла

-

ри устуворликлар рақамли ўзгаришлар натижасида бошқача ўрнатилганида – моддий

неъматларнинг даромаднинг асосий манбаи камайганда фаол босқичга кўтарилди. Риво

-

жланиб бораётган рақамли жамиятда иқтисодий субъектлар ўртасида билим ва инсон

капитали каби ахборот ресурслари ва номоддий неъматларга боғлиқ бўлиб қолди.

Сунъий интеллект — рақамли технологиянинг, инноватиканинг алоҳида соҳаси бў

-

либ, одатда инсон онги билан боғлиқ имкониятлар: тилни тушуниш, ўргатиш, муҳокама

қилиш, масалани ечиш, таржима ва шу каби имкониятларга эга компьютер тизимларини

яратиш билан шуғулланади. Ҳозирда СИ турли амалларни бажаришга мўлжалланган да

-

стурий тизимлардан иборат ва у инсон онги бажариши мумкин бўлган бир қанча вазифа

-

ларнинг уддасидан чиқа олади.

Сунъий интеллект иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларнинг деярли барчасида – банк,

чакана савдо, соғлиқни сақлаш, таълим, энергетика, саноат, логистика ва қишлоқ хўжа

-

лигида қўлланилади. Сунъий интеллект ривожланиш учун тасаввур қилиб бўлмайдиган

салоҳият ва имкониятларга эга. Инсоният сунъий интеллект орқали XXI аср глобал муам

-

моларига илм-фанда янги имкониятларни кашф этиши орқали ижобий ечимлар топиши

билан бир қаторда ҳаёт тарзининг тиббиёт, таълим ва бошқа барча соҳаларида сифатли

хизмат кўрсатиш имкониятларига эришмоқда [7].

Сунъий интеллект технологияларида машиналар инсон миясидан бошқача тарзда

қайта ишлайди ва мулоқот қилади. Табиий тилни яратиш — бу тузилган маълумотларни

она тилига айлантирадиган замонавий технология. Машиналар маълумотларни фойда

-

ланувчига керакли бўлган форматга айлантириш учун алгоритмлар билан дастурлашти

-

рилган. Табиий тил — бу сунъий интеллектнинг кичик тўплами бўлиб, у контентни ишлаб

чиқувчиларга контентни автоматлаштириш ва керакли форматда етказиб беришга ёр

-

дам беради. Контент ишлаб чиқувчилари мақсадли аудиторияга эришиш учун турли хил

ижтимоий медиа платформаларида ва бошқа медиа платформаларда реклама қилиш

учун автоматлаштирилган контентдан фойдаланишлари мумкин. Маълумотлар керакли

форматларга айлантирилиши сабабли инсон аралашуви сезиларли даражада камаяди.

Маълумотлар диаграммалар, графикалар ва бошқалар шаклида кўрсатилиши мумкин.

Сунъий интеллект технологиялари ривожланиши замон талабидир. Шу маънода,

Президентимизнинг 2021 йил 17 февралдаги “Сунъий интеллект технологияларини жа

-

дал жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори

-

га кўра, 2021-2022 йилларда қишлоқ хўжалиги, солиқ, банк-молия, транспорт, соғлиқни

сақлаш, фармацевтика, энергетика ва электрон ҳукумат каби соҳаларда амалга оширила

-

диган сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича пилот лойиҳалар рўйха

-

ти тасдиқланди. Бу жараён Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик

парки резидентларини жалб қилган ҳолда амалга оширилмоқда [8].

Шунингдек, Президентимизнинг 2022 йил 28 январдаги фармонига мувофиқ, сунъий

интеллект технологияларини жадал жорий этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш,

кенг татбиқ этиш, рақамли маълумотларнинг юқори сифатини таъминлаш, малакали ка

-

дрлар тайёрлаш мақсадида 2023–2030 йилларга мўлжалланган Сунъий интеллект техноло

-

гияларини ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилди.

Сунъий интеллект инсон интеллектига ўхшаш муаммолари билан шуғулланадиган

илмий йўналиш бўлиб, унинг доирасида инсон интеллектуал фаолияти тамойиллари ва

механизмларидан фойдаланиш назариялари ва моделлари шакллантирилади. Унинг ҳа

-

ракатланиши ҳам ўзига хосдир (2-расм)


background image

8

Alfraganus University

Сунъий интеллект технологиялари рақамлаштиришда энг муҳим роль ўйнайди, у

мавжуд ижтимоий-иқтисодий моделни тубдан ўзгартиради. СИни моделлаштиришда та

-

рихан уч асосий йўналиш шаклланган.

Уларнинг биринчисига ёндашувда инсон мияси таркиби ва механизмини таҳлил қи

-

лиш тадқиқот объети ҳисобланади, пировард мақсад эса фикрлаш сирини очишдир. Ушбу

йўналишдаги тадқиқотларнинг зарур босқичлари руҳий-физиолдогик маълумотлар асо

-

сида моделларни шакллантириш, бу соҳада тажрибалар ўтказиш, интеллектуал фаолият

механизмлари ҳақида янги фаразларни илгари суришдан иборатдир.

Иккинчи ёндашувда инсоннинг интеллектуал фаолияти компьютер ёрдамида модел

-

лаштирилади. Ушбу йўналишдаги тадқиқотларнинг мақсади интеллуктуал вазифаларни

инсондан ҳам самаралироқ ҳал этадиган алгоритмларни ва ҳисоблаш машиналарининг

дастурий таъминлашдир.

Учинчи ёндашув инсон-машина аралаш тизимини, яъни интерфаол тизимларни

яратишдир. Ушбу тадқиқотларда асосий муаммо табиий ва сунъий вазифвларни оқилона

тақсимлаш, инсон ва машина ўртасида мулоқотни ташкил этишдир [9].

Таҳлилчиларнинг ҳисоблашича, 2025 йилга бориб жаҳонда сунъий интеллектнинг

ҳажми 23 триллион АҚШ долларига етиши кутилмоқда. Унинг жаҳон ялпи ички маҳсу

-

лотидаги улуши ҳозирги 17,1 фоиз дан 24,3 фоизга ошади. Рақамли ўзгаришларни рағбат

-

лантириш учун уланишлар, яъни булутли технологиялардан фойдаланадиган корхоналар

сони 85, сунъий интеллектдан фойдаланувчилар 86, рақамли катта маълумотлар билан

ишловчи муассасалар 80 фоизга етади. Ҳозирги даврда рақамли технологиялар корхона

-

ларни бошқаришни ҳам тубдан сифат жиҳатидан ўзгартириб, улар ишлаб чиқариши рен

-

табеллигини ва бозордаги рентабеллигини оширади.

Сунъий интеллект бозори ривожланишининг ҳозирги пайтдаги асосий тенденцияла

-

ри қуйидагилардан иборатдир:

- сунъий интеллект ёрдамида роботлаштирилган хизматларни ривожлантириш “ин

-

сон омили” таъсиридан ҳоли бўлишинитаъминлайди ва ходимларни бир маромдаги зе

-

рикарли ишлардан ҳалос қилади;

- муайян вазифаларни бажариши мумкин бўлган мухтор агентларнинг ишлаб чиқа

-


background image

9

Alfraganus University

рилиши меҳнат унумдорлигини оширишга хизмат қилади;

- такомиллашган ҳисоблаш тизимларидан фойдаланиш соҳасидаги дастурлар ҳисо

-

блаш имкониятларини янада оширади;

- маълумотлар миқдори чегараланган шароитларда сунъий интеллект соҳасида қа

-

рорларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш машинада ўқитиш янги усулларини пайдо

қилади;

- кўп сонли ҳисоблаш тизимлари асосида машинада ўқитишни қўллаш нейрон тар

-

моқларидан фойдаланиш натижасида технологик қарорлар сифати ортади;

- сунъий интеллект технологиялари бозорининг кенгайиши машинада ўқитиш ва

маълумотларни таҳлил қилиш технологиялари томонидан тақдирланади;

- “ашёлар интернети”ни жорий этиш маълумотлар ҳажмини кўпайтириши натижа

-

сида фойдали ахборотни топиш ва ишлатиш имкониятлари кенгаяди.

2021–2022 ўқув йилидан бошлаб Муҳаммад ал Хоразмий номидаги Тошкент ахбо

-

рот технологиялари университетида, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий уни

-

верситетида, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида, Шароф

Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида, Рақамли технологиялар ва сунъ

-

ий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институтида, Тошкент давлат иқтисо

-

диёт университетида, Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиа

-

лида ҳамда «Alfraganus University» нодавлат олий таълим муассасасида босқичма-босқич

“Сунъий интеллект” йўналиши бўйича грант ва шартнома асосида кадрлар тайёрлаш

ишлари бошланди.

Шунингдек, сунъий интеллект соҳасида илмий изланишлар амалга оширилмоқда.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузури

-

даги Ахборот-коммуникация технологиялари илмий-инновацион маркази ҳамда Мирзо

Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Интеллектуал дастурий

тизимлар илмий-амалий маркази негизида, Ахборот технологиялари ва коммуникация

-

ларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологиялар ва сунъий интел

-

лектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти ташкил қилинган. Институт рақамли

технологиялар ва сунъий интеллект соҳасини ривожлантириш бўйича қуйидаги фунда

-

ментал, амалий тадқиқотлар олиб боради ҳамда дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқишни

амалга оширади, жумладан:

- рақамли технологиялар ва сунъий интеллект соҳаларида дунёда эришилган илмий

натижалар таҳлил қилинади;

- сунъий интеллект технологиялари соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқот ишла

-

рини амалга ошириш ва унинг натижаларини амалиётга жорий этилишини ташкил эти

-

лади;

- институт сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича қишлоқ хўжа

-

лиги, банк, молия, солиқ, транспорт, энергетика, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, элек

-

трон ҳукумат соҳаларида амалга ошириладиган тажриба-синов лойиҳаларини амалга

оширишда иштирок этади;

- дастурий маҳсулот ва ахборот технологиялари технологик парки билан биргалик

-

да электрон ҳукумат, таълим, соғлиқни сақлаш, коммунал соҳа, ақлли шаҳар, қишлоқ хў

-

жалиги соҳаларида ахборот технологиялари ва сунъий интеллект технологиялари бўйича

қўшма лабораторияси очилади;

- институтда сунъий интеллект соҳасида олий таълимдан кейинги таълим ташкил

этилади;

- институт қошида рақамли технологиялар ва сунъий интеллект бўйича фалсафа док

-

тори (PhD) ва фан доктори (Dsc) илмий даражаларини берувчи илмий даражалар берувчи

Илмий кенгаш ташкил этилади;

-хорижий мутахассисларнинг иштирокида сунъий интеллект йўналишига доир ил

-

мий-техникавий анжуманлар ташкил этилади;

- Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети


background image

10

Alfraganus University

Фарғона филиали ҳузурида Рақамли технологиялар илмий-инновацион маркази ташкил

қилинган [10].

Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот

институти томонидан маълумотларни интеллектуал таҳлил қилиш, матнлар, тасвирларни

ва нутқ сигналларини қайта ишлаш, машинали ўқитиш ва билимларни намойиш қилиш,

рақамли технологиялар, алгоритмлаштириш, моделлаштириш ва оптималлаштириш

каби илмий йўналишларда тадқиқот ишлари бошлаб юборилган. Шунингдек, институт

олимлар хорижлик ҳамкасблари билан бирга таълимда электрон ахборот ресурслари ва

инновацион технологиялардан фойдаланиш ва ахборот технологияларини интеллекту

-

аллаштириш соҳасидаги долзарб илмий муаммоларни ҳал этиш учтида илмий излани

-

шларни амалга оширмоқдалар.

Мутахассисларнинг фикрича, яқин йилларда сунъий интеллект технологиялари ва

машинада ўқитиш бутун таълим тизими тадрижий ривожланишининг асосий омили

бўлади. Бунда сунъий интеллектдан фойдаланишни тубдан такомиллаштиришнингқуйи

-

даги асосий усусиятлари мавжудлиги таъкидланади:

1. Ҳар бир ўқувчига яккама-якка ёндашиш сунъий интеллект учун синфда нечта ўқув

-

чи бўлишнинг аҳамияти йўқ. У ўқувчилар сонидан қатъий назар ўз зиммасига юклатилган

вазифаларни амалга ошира олади. Сунъий интеллектнинг бу воситаси ўқувчиларни таъ

-

лимга жалб қилиш даражасини ошириш билан бир қаторда билимларни такомиллашти

-

ришга ҳам хизмат қилади.

2. Ўқитувчи учун тавсиялар. Таълим жараёни – ўқитувчи билан ўқувчи ўртасидаги

мулоқотдир. Бунда фақат ўқувчининг ўзигагина ёрдам бериши етарли эмас. Ўқитувчилар

ҳам ҳамма каби инсонлардир ва улар ҳам хато қилишлари мумкин. Сунъий интеллект

ўқитувчиларга дарс беришга ёндашувда нималарни ўзгартириш зарурлиги тўғрисида тав

-

сиялар бера олади.

3. Уй вазифаларини текшириш. Ўқитувчининг бу ҳам зерикарли, ҳам кўп вақтни

оладиган вазифасини сунъий интеллект бажарадиган бўлади. Ўқитувчиси эса авваллари

унинг учун сарф қиладиган вақтини бўлғуси машғулотларга мукаммалроқ тайёрлаш им

-

кониятини яратади.

4. Ғояларни илгари суриш. Сунъий интеллект уй вазифаларини текшира оларкан ун

-

дан ана шу вазифаларни ўзи яратишини ҳам сўраш мумкин. Бунда сунъий интеллектнинг

бошқача фикрлай олиши жуда муҳим аҳамятга эгадир. У ҳозиргача одамлар ўйига келма

-

ган мутлақо янги ғояларни тақдим этишга қодир бўлади.

Xулoca вa тaклифлap: Шунинг учун, фикримизча мамлкатимизда сунъий интеллект

имкониятларидан самарали фойдаланиш учун миллий стратегияни янада такомиллашти

-

риш мақсадга мувофиқдир. Бу стратегия қуйидагиларга хизмат қилиши мумкин:

1. Миллий даражада сунъий интеллектдан янада самарали фойдаланиш имкония

-

тини берадиган соҳаларга аниқлик киритиш ва улар учун истиқбол режаларини ишлаб

чиқиш.

2. Сунъий интеллектдан янада самарали фойдаланиш учун тегишли соҳаларнинг ўза

-

ро интеграциясини таъминлаш.

3. Мамлакатимизда ишлаб чиқилган “Ақлли миллат” лойиҳаси асосида давлат қури

-

лиши, ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни такомиллаштириш чораларини кўриш.

4. Таълим муассасаларининг дастурларида сунъий интеллект тушунчаси ва унинг

моҳиятига кенгроқ ўрин бериш.

Хулоса сифатида шуни алоҳида таъкидлашимиз керакки, рақамли иқтисодиёт ва

сунъий интеллект тараққий этиб бораркан, биз дуч келаётган вазифалардан бири улар

-

нинг имкониятларидан кенг ва адолатли фойдаланишни таъминлаш ҳисобланади.

Ўзгараётган дунёда рақамли иқтисодиёт ва сунъий интеллект асосий ижтимоий му

-

аммоларни ҳал қилиб, улкан саноатга айланмоқда. Шу муносабат билан рақамли иқтисо

-

диёт ва сунъий интеллектни ҳар томонлама ривожлантириш ва уни модернизация қилиш

учун замин яратиш муҳим аҳамиятга эга.


background image

11

Alfraganus University

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги “Рақам

-

ли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга оши

-

риш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-6079-сон фармони // Қонун ҳужжатла

-

ри маълумотлари миллий базаси, 06.10.2020 й., 06/20/6079/1349-сон. www.lex.uz

2. Қаландар Абдураҳмонов. Сунъий интeллeкт: кеча, бугун ва эртага // “Янги

Ўзбекистон” газетаси, № 198 (720), 2022 йил 27 cентябрь

3. Гулямов С.С. Основные тенденции развития цифровой экономики в Уз

-

бекистане: 10 новых технологий.

4. Работать ради лучшего будущего – Глобальная комиссия по вопросам бу

-

дущего сферы труда. – Женева: БМТ, 2019 й. 21-б.

5. Абдурахманов О.К. Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси. Изд.

Фан ва Технология. Учебник. 2014г.

6. David, P. A. Clio and the Economics of QWERTY / P. A. David // American

Economic Review. - 1985. - Vol. 75. - № 2. - Р. 332-337.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Илм-фанни 2030 йилгача ри

-

вожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 29 октябрдаги

ПФ-6097-сон Фармони

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 февралдаги

“Сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш учун шарт-шароит

-

лар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4996-сон қарори //https://lex.uz/

ru/docs/5297046

9. Основы искусственного интеллекта: учебное пособие / Е. В. Боровская, Н.

А. Давыдова. Ч 4-е изд., электрон. Ч М. : Лаборатория знаний, 2020. Ч 130 с.

10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 июл

-

даги “Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш ил

-

мий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 475-сон қаро

-

ри //https://lex.uz/ru/docs/5544451

Фойдаланилган адабиётлар

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-6079-сон фармони // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.10.2020 й., 06/20/6079/1349-сон. www.lex.uz

Қаландар Абдураҳмонов. Сунъий интeллeкт: кеча, бугун ва эртага // “Янги Ўзбекистон” газетаси, № 198 (720), 2022 йил 27 cентябрь

Гулямов С.С. Основные тенденции развития цифровой экономики в Узбекистане: 10 новых технологий.

Работать ради лучшего будущего – Глобальная комиссия по вопросам будущего сферы труда. – Женева: БМТ, 2019 й. 21-б.

Абдурахманов О.К. Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси. Изд. Фан ва Технология. Учебник. 2014г.

David, P. A. Clio and the Economics of QWERTY / P. A. David // American Economic Review. - 1985. - Vol. 75. - № 2. - Р. 332-337.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 29 октябрдаги ПФ-6097-сон Фармони

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 февралдаги “Сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4996-сон қарори //https://lex.uz/ru/docs/5297046

Основы искусственного интеллекта: учебное пособие / Е. В. Боровская, Н. А. Давыдова. Ч 4-е изд., электрон. Ч М. : Лаборатория знаний, 2020. Ч 130 с.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 июлдаги “Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 475-сон қарори //https://lex.uz/ru/docs/5544451

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов