Концепции, регулирующие взаимоотношения между государством, обществом и религиознами взаимо действиями

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
Поделиться
Дониёров , Х. (2024). Концепции, регулирующие взаимоотношения между государством, обществом и религиознами взаимо действиями . Международный научный журнал «ALFRAGANUS», 1(1), 53–61. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/alfraganus/article/view/29662
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

 В любом государстве уровень социальной стабильности, характеризуется, степенью взаимодействия между государством и религией и, оценивается с помощью двух основных критериев, по особенностям регулирования отношений между религиозными и государственными организациями. Во первых, наличием прямых и косвенных взаимодействий между существующий политической системой общества религии и религиозных институтов. Во вторых, религиозная жизнь общества в данном государстве, к примеру, замечено что религиозные организации имея возможность оказывать влияние на массы, демонстрируют обратные действия. В своем отношении к религиозным организациям государство имеет отдельные привилегии. Эти привилегии оцениваются уровнем обеспечения правовыми основами со стороны государства – это свобода вероисповедания, эффективность деятельности религиозных организаций и обеспечения контроля по соблюдению этих положений государственными органам


background image

53

Alfraganus University

Хушвақт Тожибоевич Дониёров

1

ДАВЛАТ, ЖАМИЯТ ВА ДИН МУНОСАБАТЛАРИНИ ЎЗАРО

ТАРТИБГА СОЛИШГА ОИД КОНЦЕПЦИЯЛАР.

КОНЦЕПЦИИ, РЕГУЛИРУЮЩИЕ ВЗАИМООТНОШЕНИЯ

МЕЖДУ ГОСУДАРСТВОМ, ОБЩЕСТВОМ И

РЕЛИГИОЗНАМИ ВЗАИМО ДЕЙСТВИЯМИ.

CONCEPTS OF RELATIONSHIPS OF THE STATE, SOCIETY

AND RELIGION.

1

PhD, Ижтимоий фанлар факультети декани, ALFRAGANUS UNIVERSITY, Тошкент, Ўзбекистон. e-mail:

xushvaqtdoniyorov82@gmail.com. ORCID: 0009-0004-9555-6497


background image

54

Alfraganus University

Аннотация

ар қандай давлатнинг ижтимоий барқарорлиги давлат ва дин ўртаси

-

даги муносабатларнинг қай даражада тартибга солинганлиги билан боғлиқ. Давлат ва диний

ташкилотлар ўртасидаги алоқадорлик муносабатларнинг икки мезони билан характерланади.

Биринчиси, дин ва диний институтларнинг давлат ҳамда жамиятнинг сиёсий тизимига бўл

-

ган бевосита ҳамда билвосита муносабатлар мажмуидан иборат эканлигидир. Иккинчиси, дав

-

латнинг жамиятни диний ҳаёти, хусусан, диний ташкилотлар таъсир кўрсатиш имкони билан

баҳоланувчи тескари муносабатларни акс эттиради. Диний ташкилотлар билан ўзаро муноса

-

батда давлат алоҳида имтиёзларга эга бўлади. Мазкур имтиёз давлатнинг диний ташкилотлар

фаолияти самарадорлигини таъминлаш имконига эга эканлиги ҳамда эътиқод эркинлиги қо

-

нунчилиги ижроси ва диний ташкилотлар фаолияти давлат органлари назоратида эканлиги

билан баҳоланади.

Ҳ

Аннотация

любом государстве уровень социальной стабильности, характеризует

-

ся, степенью взаимодействия между государством и религией и, оценивается с помощью двух

основных критериев, по особенностям регулирования отношений между религиозными и го

-

сударственными организациями. Во первых, наличием прямых и косвенных взаимодействий

между существующий политической системой общества религии и религиозных институтов.

Во вторых, религиозная жизнь общества в данном государстве, к примеру, замечено что религи

-

озные организации имея возможность оказывать влияние на массы, демонстрируют обратные

действия. В своем отношении к религиозным организациям государство имеет отдельные при

-

вилегии. Эти привилегии оцениваются уровнем обеспечения правовыми основами со стороны

государства – это свобода вероисповедания, эффективность деятельности религиозных органи

-

заций и обеспечения контроля по соблюдению этих положений государственными органами.

В

Аннотация

he social stability of any country depends on the degree to which the

relationship between the state and religion is regulated. The relationship between the state and

religious organizations is characterized by two criteria of relations. The first is that religion and

religious institutions consist of a set of direct and indirect relations to the political system of the state

and society. The second one reflects the opposite relationship, which is assessed by the ability of the

state to influence the religious life of society, in particular, religious organizations. In interaction with

religious organizations, the state will have special privileges. This privilege is evaluated by the fact

that the state has the ability to ensure the effectiveness of the activities of religious organizations

and that the implementation of the legislation on freedom of belief and the activities of religious

organizations are under the control of state.

Т

Калит сўзлар

Конфессия, фуқаролик жамияти, динлараро мулоқот, диний

бағрикенглик, толерантлик, фуқаролар ҳамжиҳатлиги.

Ключевые слова:

Конфессия, гражданское общество, межрелигиозный диалог, веро

-

терпимость, толерантность, гражданская солидарность.

Key words:

Confession, civil society, interreligious dialogue, religious tolerance,

tolerance, civil solidarity.


background image

55

Alfraganus University

КИРИШ

X

XI асрга келиб дунёда инсон маънавиятининг таркибий қисми бўлган дин ва ди

-

ний эътиқод инсониятнинг шахсий ҳуқуқи доирасидан ташқарига чиқиб, нафақат

ижтимоий, балки глобал сиёсий мавқега даъвогарлик қилмоқда. Шу нуқтаи назардан ду

-

нёвийлик ва динийлик ўртасидаги мувозанатни таъминлашнинг янги концепцияларини

ишлаб чиқиш, давлат ва дин ўртасидаги муносабатларни тартибга солишнинг илмий па

-

радигмаларини яратиш долзарб аҳамиятга эга. Диний ташкилотлар ва давлат ўртасидаги

муносабатларнинг тарихий тажрибаси жамиятнинг мавжуд шароитида ҳар қандай таш

-

килотнинг роли ҳамда ўрни қатор омиллар мажмуи асосида белгиланишини кўрсатади.

Диннинг жамиятдаги ўрни муайян маънода диндорлик кучи, диндор ва черков иерархия

-

си ўртасидаги муносабатлар даражаси, шахс, жамият ва давлат билан боғлиқ ахлоқ норма

-

ларига дахлдордир. Давлатнинг ўтмишдаги конфессионал муносабати, диний ташкилот

-

ларни давлатнинг сиёсий ва ижтимоий инқирози билан боғлиқ оғир кечмишига нисбатан

ёндашуви диндорларнинг динга бўлган муносабатига таъсир кўрсатади. Мазкур омиллар

черков ва давлатнинг диний сиёсати хусусиятини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.

Бугун ҳатто, «жамиятнинг диний хавфсизлиги» деган тушунча пайдо бўлди. Чунки

охирги ярим аср давомида диний омилнинг таъсири туфайли айрим мамлакатларнинг

миллий хавфсизлигига путур етгани ҳақиқат.

МЕТОДОЛОГИЯ

М

ақолада умумий ўзаро алоқадорлик, тизимлилик, тарихийлик тамойиллари,

анализ, умумлаштириш, қиёсий таҳлил усулларидан фойдаланилган.

НАТИЖАЛАР

М

устақиллик ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида, жумладан, маънавий ҳаётда

-

ги янгиланиш жараёнини, туб ўзгаришлар даврини бошлаб берди. Динга бўл

-

ган муносабат тубдан ўзгарди: совет тизимининг атеистик ҳужумкорлик сиёсатига барҳам

берилди; виждон эркинлиги қонун орқали кафолатланди. Дин ва дунёвий давлат орасида

-

ги муносабат ҳақида гап кетар экан, энг аввало, диннинг давлатдан ажратилиши тамойили

унинг асосини ташкил этишини таъкидлаш зарур. Бу ҳақда Конституциямизнинг 61-мод

-

дасида шундай дейилади: «Диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратилган

ҳамда қонун олдида тенгдирлар. Давлат диний бирлашмаларнинг фаолиятига аралаш

-

майди» [1]. Бу ҳолат мамлакатимизда диннинг давлатдан ажратилганлиги қонун асосида

мустаҳкамлаб қўйилганлигини англатади.


background image

56

Alfraganus University

Давлат, жамият ва дин муносабатини белгилаб берувчи асосий тамойиллардан би

-

рининг мазмуни дин соҳасида кечаётган ўзгаришларни холис ва илмий ўрганиш, шундан

келиб чиқиб, ижобий жараёнлар ривожига янада кенгроқ имконият яратиш, салбий ҳо

-

латларнинг олдини олишда намоён бўлади. Давлатнинг динга бўлган муносабатини ифо

-

даловчи бошқа бир тамойил шундан иборатки, давлат динни халқ маънавиятининг узвий

қисми сифатида тан олади. Шундан келиб чиқиб, унинг ривожи учун тегишли шарт-ша

-

роит яратади.

МУҲОКАМА

Г

лобаллашув жараёнида кўп жиҳатдан анъанавий ижтимоий институтлар, анъана

-

вий қадриятлар ва анъанавий дунёқараш билан боғлиқ бўлган динлар ҳал қилувчи

аҳамиятга эга омиллардан бири ҳисобланади. Бундан ташқари кўпгина ижтимоий фал

-

сафа бўйича мутахассислар томонидан ҳақли равишда қуйидаги саволлар берилмоқда:

“Глобал жараёнларнинг ижтимоий нуқтаи назаридан диний ташкилотларга нима бўла

-

ди?”, “Янги дунё”да дин ўзгарадими?”, “Дин глобаллашув жараёнига, унинг оқими хусу

-

сиятларига қандай таъсир кўрсатади?”

Глобаллашув ҳақида сўз кетганда, ижтимоий фалсафа нафақат иқтисодий жараён

-

ларга, балки глобал маданият ва глобал қадрият муаммоларига ҳам ўз эътиборларини

қаратади. Ижтимоий фалсафа мутахассислари ва сиёсатшунослар асосий эътиборлари

-

ни динга қаратаётганликлари тасодиф эмас. Сўнгги деярли ўттиз йил давомида дунёнинг

кўпгина ҳудудларида диннинг давлат сиёсатига аралашуви ва ҳатто давлат сиёсатига ай

-

ланиш ҳоллари кузатилмоқда. Дин, совет иттифоқи парчаланиб кетганидан сўнг, Самуэл

Хантингтон таъкидлаб ўтганидек, умумий қабул қилинган маданиятлар сифатида глобал

низоларнинг динамик катализаторларидан бирига айланди.

Динда глобал иқтисодий ва молиявий тенденцияларга таъсир этувчи жараёнлар рўй

берди. Бу ҳодисалар XX асрнинг 90-йилларига қадар эътироф этилганидек, сиёсий-иқти

-

содий ҳодисалар сифатида эмас, балки интеграциялашган глобаллашув сифатида тушу

-

нилди. Дин ва давлат ёки дин ҳамда жамият ўртасидаги муносабатлар биринчи маротаба

эмас, балки бу масала бизгача жуда кўп олимлар, сиёсатчилар, дин ва давлат арбоблари

томонидан муҳокама қилинган. Дунё кўп асрлар давомида давлат энг ибтидоийдан тортиб,

кўринадиган ва кўринмас қарорларни қабул қилиш марказларига эга, давлат органлари

-

нинг турли соҳаларни назорат қилишини таъминлайдиган институтларга эга мураккаб

шаклларда бошқарилди. Масалан, Европада черковнинг икки минг йиллик тарихининг

асосий қисмини давлат билан, яъни Рим императорлари, ўрта аср қироллари ва янги давр

демократик давлатлари билан бўлган муносабатлари ташкил этади.

Инсоният ҳаётида черков ва давлатчилик бошланиши ўртасидаги асосий фарқни би

-

лиш лозим, чунки черковнинг табиати бошқа, давлатники бошқадир.

Шуни унутмаслик керакки, замонавий давлатлараро муносабатларнинг асосий хусу

-

сиятларидан бири динни ижтимоий ҳаётга, сиёсатга сингдиришга интилишдир. Аслида

бу одамларнинг сиёсий фаолияти диний ғоялари билан тобора кўпроқ боғланишини ан

-

глатади. Бундай туртки пайдо бўлишининг муқаррарлиги диний дунёқарашнинг қанча

-

лик яхлит ва холислигига ҳам боғлиқдир. Диний эътиқодга эга бўлган инсон ҳаётининг

асоси бўлган иймон унинг ижтимоий ва шахсий ҳаётининг барча жиҳатларини белгилай

-

ди. Натижада эътиқодли инсонлар сиёсий ҳаётда қанчалик фаол бўлишса, уларнинг ди

-

ний ғоялари халқаро муносабатларга шунчалик таъсир кўрсатади.

Диний ғояларнинг жаҳон сиёсати таъсирига оид ёрқин мисоллардан бири сифатида

дин ниқобидаги экстремистик таълимотлар ва терроризмни келтиришади. Шунингдек,

насронийлик, ислом ва яҳудийликни радикал руҳда ўқитилиши антисемитизм ва сиониз

-

мни келтириб чиқараётганлиги ҳам айтиб ўтилган. Бугунги кунда у ёки бу диний анъана

-

лар атрофида пайдо бўлган бошқа эътиқодга асосланган ғоялар мавжуд. Бунинг натижа

-


background image

57

Alfraganus University

сида кўпинча динлар сиёсат билан ўзаро муносабатларда тинчлик ва инсон ҳаётига таҳдид

солувчи ғояларни ишлаб чиқаришга қодир бўлади. Шу билан бирга, жамиятни бошқа

-

ришда диннинг ижобий роли ва унинг моҳиятида туғилувчи эзгулик ғояларидан самара

-

ли фойдаланиш мумкин, фақат бунда секуляризм тамойилига асосланиш энг мақбул йўл

ҳисобланадаи.

Бугунги кунда эркинлик тўғрисида ҳар қачонгидан ҳам кўп гапирилмоқда. Аммо, қи

-

зиғи шундаки, бугунги кунда инсоннинг шахсий эркинлигига таҳдид соладиган жараёнлар

кўпроқ содир бўлмоқда. Эркинликни юксак қадрият деб ҳисоблайдиган баъзи давлатлар

ва халқаро ҳамжамиятлар анъанавий динга эътиқод қилувчиларнинг ахлоқий нормалари

-

га зид келувчи ижтимоий-сиёсий нормаларни қабул қилмоқдалар. Бир томондан, бу жа

-

миятда инсоннинг шахсий ҳаётига ҳеч ким тажовуз қилмайди, аммо иккинчи томондан,

инсон ўз эътиқодига зид келувчи меъёрларни қабул қилишга мажбур қилинмоқда. Бун

-

дай меъёрларнинг пайдо бўлиши дунёдаги кўплаб мамлакатларга таъсир кўрсатмоқда.

Бундай қадамлар халқаро муносабатлар даражасида ҳам кўзга ташланаётганлигини ку

-

затиш мумкин. Агар бугун қандайдир меъёр Ғарб мамлакатларида қабул қилинса, эртага

уни қабул қилиш ва бажариш бошқа давлатлардан ҳам талаб қилинмоқда.

Давлат, жамият ва дин муносабатларини шакллантиришда секуляризм тамойили

-

га асосланиш энг муҳим фактор ҳисобланади ва кўпгина экспертлар томонидан давлат

ҳамда дин муносабатларини уйғунлаштиришга оид турли концепциялар яратилган. Бу

-

гунги кунда юқорида таъкидланганидек кўпгина давлатларнинг давлат, жамият ва дин му

-

носабатларини ҳал этиш методлари ҳамда механизмлари таҳлил қилиниши натижасида

мутахассислар томонидан уч турга ажратилмоқда: 1) классик; 2) индифференциал; 3) пре

-

ференциал.

Умуман, секуляр давлатнинг афзалликлари кўпроқ унинг классик турида намоён

бўлади. Чунки аввало кўпмиллатли ва кўпконфесссияли мамлакатларда миллий, диний

ва бошқа мансубликдан келиб чиққан ҳолда алоҳида гуруҳ ёки гуруҳ вакилларига имтиёз

берилмайди. Миллати ва динидан қатъий назар барча фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинли

-

клари бирдек таъминланади, акс ҳолда манфаатлар мувозанати бузилади ва ижтимоий

беқарорликнинг келиб чиқишига замин яратилади. Бундан ташқари дунёвийлик давлатга

аҳолининг турли гуруҳлари манфаатларини объектив баҳолаш ва қарорлар қабул қилиш

имкониятини беради, чунки унинг нейтрал позицияси давлат бошқарувини манфаатдор

гуруҳларнинг босимидан ҳимоялайди.

Диний бирлашмаларнинг давлатдан ажратилганлиги бевосита давлатнинг “ней

-

трал”лиги билан тўлдирилишини яхши тушунган тадқиқотчи Е.М.Мирошниковнинг фи

-

крича, давлатнинг диний ташкилотлар ва дунёвий бирлашмаларга бўлган муносабатини

мувозанатда сақловчи “нейтраллик”нинг ҳам ўзига хос учта аттрибутларини санаб ўтган:

1)

аралашмаслик сифатидаги нейтраллик. Давлатнинг олий ҳокимиятга эга

эканлигидан фойдаланиб, диний идораларнинг фаолиятига аралашишлари тақиқланади.

Ўз навбатида бу диний идораларнинг ўзини-ўзи бошқариши ва ўзини-ўзи ислоҳ қилиши

-

ни талаб этади.

2)

идентификация бўлмаган нейтраллик. Идентификация бўлмаслик аралаш

-

маслик тушунчаси билан бир хил маънода келмаган. Яъни, давлат “аралашиш”и мумкин,

фақат “идентификациялашмаган” ҳолатда аралашиши мумкин. Давлат қонунлар чиқа

-

риши, шунингдек, диний идораларга алоқадор қонунлар ҳам чиқариши мумкин, аммо

уларнинг ички ҳаётига аралашмайди. Бу черков фаолиятига қизиқиш уйғотиши ва унга

ёрдам бериши мумкин, лекин буни бевосита давлат фаолияти деб бўлмайди.

3)

имкониятлар тенглигига асосланган нейтраллик. Ҳокимият ҳар бир инсон

-

нинг бирор динга эътиқод қилиши ёки қилмаслигидан қатъий назар тенг ҳуқуқлилиги

принципини таъминлаши керак.

Имкониятлар тенглиги, тадқиқотчи К.Е.Мирошниковнинг фикрича, ҳар бир диний

ташкилот ўзининг қарори бўйича аниқ ҳаракатларни амалга ошириш имкониятига эга

бўлишини билдиради. Шу билан бирга, бирор бир диний уюшмага қўшилишга ҳаракат


background image

58

Alfraganus University

қилса, агар бошқалари бундай ҳуқуқга эга бўлсалар ҳам, имтиёздан воз кечиш сифатида

бетарафликни тан олмайди. Имтиёзлар умумий қоидалар доирасида ўзига хос тартибга

солишнинг махсус ҳуқуқи сифатида тушунилади [2].

Аммо бир нарсани таъкидлаш лозимки, тадқиқотчи К.Мирошниковнинг давлат ди

-

ний уюшмаларнинг ички ишларига аралашмаслиги керак деган даъволари шубҳалидир.

Бизнинг назаримизда, давлат диний уюшмаларнинг ички ишларига аралашмаслиги ке

-

рак, деган назария қачонки, диний уюшмалар давлат қонунларини бузмаган тақдирдагина

аҳамиятлидир. Шунинг учун ҳаммасидан олдин виждон эркинлиги соҳасида давлатнинг

аралашуви чегараси аниқ белгиланган бўлиши керак. Фақат ҳужжатларда қатъий белги

-

ланган ҳолларда аралашиш мумкинлиги бу бошқа масаладир. Ўзбекистонда жамиятнинг

катта қисми дунёвий ва маълум қисми диний ҳаёт кечирадилар, шунинг учун давлатнинг

барча динларга бўлган муносабатида тенглик тамойилининг устуворлиги жуда муҳим ва

адолатлидир. Диний монополияда ҳар доим аниқ бир хавф яширинган бўлади. Давлат

-

нинг аралашмаслик принципи ва барча диний ташкилотларга нисбатан тенг муносабатда

бўлиши ниҳоятда муҳим омиллардан бири ҳисобланади.

Бизнинг фикримизча, “диний уюшмаларнинг давлатдан ажратилган”лиги дунёвий

давлатнинг асосий атрибутларидан бири ҳисобланади.

Давлатнинг динга оид сиёсати жамият ҳаётида кафолатланган ва ҳуқуқий тизим би

-

лан таъминланган эътиқод эркинлиги тамойилларига асосланади, булар: давлатнинг ду

-

нёвий характери, таълим, оммавий-ҳуқуқий институтлар ва ижтимоий-сиёсий ҳаётдир.

Давлат ва (черков) диний ташкилотлар тарихдан энг муҳим ҳокимият институтлари экан

-

лиги ҳамда жамиятни бошқариш ҳуқуқини қўлга киритиш учун кўп маротаба кураш олиб

борганликлари бизга маълум. Чунки, айнан давлат ва черков жамоат онгига, идеаллар ва

қадриятлар тизимига, хатти-ҳаракат қоидаларига жиддий таъсир кўрсата олади. Давлат ва

черков тарихий даврларда турли шаклдаги муносабатларга киришганлар ва бу давлатнинг

ўзига хос характерини белгиловчи асосий атрибутлардан бири ҳисобланган.

Россиялик олим И.В.Понкин томонидан диний уюшмаларнинг давлатдан ажратил

-

ганлигини кўрсатувчи қуйидаги атрибутлар санаб ўтилган:

1) диний уюшмалар, унинг бошқарув органи ва бошқарувчилари давлат ҳокимияти

ва маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари тизимига қўшилмайди, шунингдек, давлат

ҳокимияти органларида, бошқа давлат органлари ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш орган

-

ларида диний уюшмалар тизими шакллантирилмайди;

2) давлат, унинг бошқарув органлари, бошқарувчилари, давлат ҳокимияти органла

-

рининг юқори лавозимли шахслари ва хизматчилари диний уюшмаларга вакиллик қил

-

майди ҳамда давлат ҳокимияти органлари, бошқа давлат органлари, давлат муассасалари

ва маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органларидан диний уюшмаларнинг вазифаларини ба

-

жаришни талаб қилмайди;

3) диний уюшмалар, унинг бошқарув органлари ва мутасадди раҳбарлари давлат ҳо

-

кимияти органлари, бошқа давлат органлари, давлат муассасалари ва маҳаллий ўзини-ўзи

бошқариш органларининг фаолиятига аралашмайди ҳамда уларнинг вазифаларини ба

-

жармайди;

4) давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларининг ваколатлари

доирасида амалга ошириладиган ҳар қандай қарори ёки хатти-ҳаракати диний уюшмалар

билан келишилган ёки улар томонидан тасдиқланган ҳолда амалга оширилмайди;

5) давлат, унинг органлари ва юқори лавозимли шахслари, маҳаллий ўзини-ўзи бо

-

шқариш органлари қонун доирасида фаолият юритувчи диний уюшмаларнинг ички

ишларига, жумладан, диний уюшмаларнинг ички иерархик тузилмалари масаласига ҳам

аралашмайди;

7) диний уюшма ва унинг бошқарув органлари, шунингдек, уларнинг бошқарувчила

-

ри, диний уюшмаларнинг расмий вакиллари сифатида хизмат қилувчилар давлат орган

-

лари ва маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органларининг сайловларида қатнашмайдилар;

8) давлат суд тизимида қандайдир махсус диний судлар ёки диний уюшмаларнинг


background image

59

Alfraganus University

ўз юрисдикцияларини барча фуқароларга ўтказувчи судлари мавжуд бўлмайди; давлат

диний уюшмалар аъзоларининг қарорларини амалга оширишда иштирок этмайди;

9) диний ташкилотлар нормалари (ички-конфессионал, ички- детерминацион нор

-

малар, диний қонун, каноник қонун, шариат қонунлари ва ҳ.к.) давлатда қонунчилик ман

-

баси эмас (бир қатор давлатларда махус белгиланганлари, жумладан, никоҳ муносабатла

-

ри бундан мустасно);

10) давлат, унинг органлари ва мансабдор шахслар, маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш

органлари фуқароларнинг динга нисбатан ўз муносабатларини белгилаш масаласига ара

-

лашмайдилар;

11) давлат диний уюшмаларнинг фаолиятини молиялаштирмайди, бироқ айни пай

-

тда диний уюшмаларнинг ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ҳайрия ва маданий-маърифий

тадбирларини ўтказишларига ёрдам беради, диний уюшмаларга солиқ ва бошқа имтиёз

-

ларни бериш ҳамда уларни қонуний тартибга солиш, диний уюшмаларнинг объектлари

ва биноларини тиклаш, қўриқлаш ҳамда сақлаш учун молиявий ёрдам беради [3]. Биз

-

нинг фикримизча, И.В.Понкин томонидан келтирилган диний уюшмаларнинг давлатдан

ажралганлигини билдирувчи белгилар рўйхати тўлиқ, барча нарсаларни қамраб олувчи

ва қатъий эмас, чунки дунёда бу рўйхатнинг баъзи қисмлари мос келмайдиган элемент

-

ларни ўз ичига олувчи диний уюшмалар ва давлат ўртасидаги муносабатларнинг ўзига хос

ҳуқуқий моделлари ҳам бор.

Яна бир немис олимаси Гудрун Кремер таъкидлашича, халифалик давлатини қуриш

тарафдорлари “Худо томонидан белгиланган тақводорларга ҳаётнинг меъёрлари янги

тартибда эмас, балки илоҳий амрлар ва тақиқлар фақат “ислом низоми” (низом ал-ислом)

доирасида тўлиқ амалга ошади” деган ғояни исботлашга уринадилар [4]. Аммо масала

-

нинг нозик томони шундаки, шариат талабларини мусулмон фуқаролар бажариши учун

муайян давлат ва институт мақомига эга бўлган ташкилот тақозо этилади. Якка тартибда,

индивидуал тарзда ислом арконларини айрим сиёсий тарғиботлар шароитида адо этиш

қийинчилиги ёки собиқ СССРда бўлгани каби диний эътиқод эркинлиги сиқув ва таъқиб

остида бўлиши диний давлатчиликка, унинг ҳуқуқий кафолатига эҳтиёжни юзага келти

-

ради. Бугунги кунда маълум бир кучлар дунёвий давлат ўрнига шариат қонунларига асо

-

сланган диний давлат – халифаликни танлашга даъват қилаётирлар.

Бундай кучлар хавфига қарши кураш маърифий ўзанда бўлмоғи, уларнинг сафлари

-

ни кенгайиши олдини олиш учун мусулмон фуқароларга диний-маърифий билим бериш

илмий парадигма мақомини олиши лозим. Гап шундаки, ИШИД (Ироқ ва Шом ислом

давлати), “Ал-Қоида”, “Ҳизб-ут-Таҳрир” ёки ваҳҳобийлик ҳам “Биз Ислом учун кураш

-

моқдамиз” деб даъво қилар экан, асосан салафийлик, яъни қадамчилик таълимотига та

-

янадилар. Бунинг учун улар фақат битта йўлни – мавжуд давлат ҳокимиятини қўпориб

ташлаб, унинг ўрнига фақат шариат қонунлари асосида иш юритувчи диний давлатчилик

тартибларини ўрнатиш лозим, деган йўлни танлашади. Бундай йўл жамиятдаги ижтимо

-

ий мувозанатнинг бузилишига олиб келади, жамиятда табиий равишда бўлиниш, парча

-

ланиш, қарама-қаршилик, ўзаро низо ва охир-оқибатда фуқаролар уруши юзага келади.

Бугун Ироқ, Сурия, Яман ва бошқа араб мамлакатларида юз бераётган ҳодисалар ана

шу йўл оқибатидир. Илмий ва концептуал жиҳатдан масалага фалсафий ёндашувгина

бундай чигалли, мураккаб ҳодисаларнинг асосий сабабини, парадигмалар алмашинуви

-

даги муҳим категорияни топишга ёрдам беради.


background image

60

Alfraganus University

ХУЛОСА

Ш

ундай илмий-фалсафий парадигмалардан бири, сабаб ва оқибат диалектика

-

сидир. Фундаментализм ҳам ўз-ўзидан келиб чиқмаган, улар муайян сабабий

боғланишлар билан боғлиқ. Агар асосий мақсад – дин ва маърифат, демократик давлат

ўртасида ўзаро мувозанат, барқарорлик муносабатини яратиш бўлса, унга эришиш, фал

-

сафий нуқтаи назардан қараганда, муайян восита ва усулларни ҳам тақозо этади. “Демо

-

кратия”, “тинчлик”, “барқарорлик“ деган билан бу тушунчалар муайян хатти-ҳаракат,

фаолиятсиз ўз-ўзидан ижтимоий воқеликда қарор топмайди. Шундай экан дин ва давлат

ўртасидаги муносабатларда ўзаро мувозанатни сақлаш, уни мустаҳкамлаш, бизнинг наза

-

римизда, қуйидаги илмий парадигмаларга асосланади:

1. Дин ва давлат муносабатларида рационал мувозанатни сақлашда дин табиатидан

эмас, балки инсон табиатидан келиб чиқиш лозим. Инсон табиати зиддиятлидир. Инсон

бир вақтнинг ўзида ҳам яратувчи ва ҳам яксон қилувчи мавжудот эканлигини унутмаслик

лозим. Инсоният тарихида жуда кўп қонли урушлар рўй берган. Демак, инсон табиатида

агрессивлик, зўравонликк ва куч ишлатишга мойиллик хусусиятлари мавжуд.

2. Дин ва давлат муносабатларида рационал мувозанатни сақлаш, умуман, давлат ва

дин ўртасидаги мувозанатни сақлаш узлуксиз ва мунтазам тарбияни тақозо этади. Зеро

инсон ва жамият муносабатлари ичидаги зиддият (ички зиддият) Худо томонидан белги

-

ланган қоидаларнинг бузилишга олиб келади, рационаллик ўрнига ушбу зиддият асосида

ҳис-туйғуга берилиш устуворликка эришади. Диний таълимотга биноан бундай ҳодиса

Одам ато билан момо Ҳавонинг Яратганнинг амрига қарши яқинлик қилиб қўйганлиги,

Яратган амрига шак келтирганлигидан бошланади. Демак, инсон зотида қонун, қоида,

амрга итоат этмаслик қусури азалдан мавжуд.

3. Дин ва давлат дихотомиясида инсон ички зиддияти фақат маърифий усулда ҳал қи

-

линиши мумкин. Зеро маърифатпарвар Алихонтўра Соғуний таъкидлаганидек, “инсон

демак шундоқ мураккаб нарсадир-ки, унинг вужуди шу уч турлик – раҳмоний, ҳайвоний,

шайтоний қувватлар билан яратилишидир” [5]. Демак, маърифат инсоннинг ички зидди

-

ятини бартараф этиш учун энг маъқул йўлдир.

4. Дин ва давлат муносабати дин учун ҳаётий аҳамиятга эга бўлиб, бу муносабат узоқ

тарихий анъанага эга – исломнинг илк даврида хорижийлар деган рационал исломий

оқимни вужудга келишининг ўзи буни тасдиқлайди. Бундай оқимнинг асосий мақсади

ҳокимиятга эришишдир. Бугун Мисрда фаолият кўрсатаётган “Ат-такфир вал Ҳижра” ва

“Ал-Жиҳод” каби диний радикал ташкилотлар хорижийлар оқими билан боғлиқ [6]. Айни

пайтда ислом дини анъаналарини сақлаш ва уни ҳокимият бошқарувига аралашмаслиги

-

га эришиш учун замонавий секуляризм тамойилларидан фойдаланиш лозим. Зеро секу

-

ляризм – бу жамиятнинг диний анъаналар усулида бошқаришдан рационал нормаларга

асосланадиган дунёвий бошқарув усулига ўтишини ўзида ифодалайди.

5. Дин ва давлат ўртасидаги мувозанатга фақат маърифий, демократик давлат ша

-

роитидагина эришилади. Бу дегани демократик давлат шароитида виждон эркинлиги

ҳуқуқий жиҳатдан таъминланади, диний эътиқод тақиқ ва таъқиб остида бўлмайди. Би

-

роқ диннинг сиёсийлашувига, яъни сиёсий ҳокимият даражасига эришишига йўл қўйил

-

майди. Бундай мувозанатни сақлаб қолиш учун дунёвий давлат ташкилотлари тизимида

дин, эътиқод ишлари билан шуғулланувчи алоҳида институт бўлиши лозим. Демокра

-

тик давлат шароитида давлатнинг дин ишларидан узоқлашиши, унинг ичида бўлаётган

жараёнлардан бехабар қолиши хавфли. Ушбу жиҳатни аниқ ва тўғри тушуниш учун дин

серқирра ва сермазмун ижтимоий ҳодиса эканлигини, у бир вақтнинг ўзида ҳам эътиқод,

ҳам ахлоқ ва ҳам ҳуқуқ бўлган қадрият эканлигини ҳисобга олиш зарур.

Умуман олганда бизнинг фикримизча, дин, давлат ва жамият ўртасидаги муноса

-

батларнинг янги конфигурацияси бутун бир ижтимоий-сиёсий маконни қайта шакл

-


background image

61

Alfraganus University

лантиришни акс эттиради, бу ижтимоий тараққиётнинг имкониятлари ҳақида кенгроқ

ахборотни рағбатлантириш, аниқлик ва универсаллик муносабатларига боғлиқ. Бугунги

глобаллашув жараёнида замоннинг мураккаблиги ва қийинчиликлари экстремистик таҳ

-

дидлардан ижтимоий қадриятларгача, динийлик ва дунёвийлик ўртасидаги мувозанат

масаласини, дунёвийлик тамойилининг нозик чегараларини кўриб чиқишдан ижтимоий

жиҳатдан синалган маънавий-ахлоқий меъёрларгача кўплаб диний зиддиятларда ўз акси

-

ни топмоқда. Онтологик, институционал ва цивилизациялашган прогнозлардаги диний

ҳамда конфессионал параметрлар янги ижтимоий структураларни яратишнинг усуллари

ва маънолари сифатида талқин қилинади. Бугунги кунда баъзи давлатларда давлат, жа

-

мият ва дин ўртасидаги муносабатларда динийлик ва дунёвийлик мувозанатини таъмин

-

лаш механизмларининг яратилмаганлиги ёки тўғри йўлга қўйилмаганлиги фақат илмий

тадқиқотларни амалга оширибгина қолмай, балки давлат, жамият ва дин ўртасидаги му

-

носабатларнинг янги механизмларини яратиш ҳамда такомиллаштириш масалаларини

кун тартибига қўймоқда.

Диний бағрикенглик азал-азалдан ўзбек халқи менталитетининг ажралмас қисми

бўлиб келган. Тарихнинг мураккаб даврларида юртимиз мусулмонлари православ хри

-

стианларига меҳр-шафқат ва хайри саҳоват кўрсатиб, беғараз ёрдам ва кўмак берганлар.

“Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, ҳаётимизда бағрикенглик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқи

-

бат тамойилларини чуқур қарор топтириш, диний эътиқод эгаларининг ҳуқуқларини ҳи

-

моя қилиш мақсадида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда” [7]. Яъни диний

бағрикенглик ижтимоий ҳаётда 16 та диний конфессиянинг самарали фаолият юритиши

-

га замин яратмоқда.

1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Тошкент, “Ўзбекистон”, 2017- Б. 21.

2. Мирошникова Е.М. Мировой опыт государственно-церковных отношений. Москва, 1999.

С.83-84.

3. Понкин И.В. Правовые основы светскости государства и образования. Москва, Про-

пресс. 2003.- С 45.

4. Кремер Г. Анъанавий мусулмон жамиятида динийлик ва дунёвийлик муаммоси.//Ис

-

лом ва дунёвий-маърифий давлат. Тошкент, 2003. – Б. 55.

5. Алихонтўра Соғуний, Аҳадхон тўра Ғаффоров. Биздан эмасдирлар, ватанни севмаган

-

лар. – Тошкент, “Моварауннаҳр”, 2005.- Б. 16.

6. Ёвқочев Ш. Сиёсат ва дин. – Тошкент, Тошкент ислом университети, 2011. - Б.46-95.

7. Мирзиёев Ш.М. Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий

баҳодир. Жилд 2. Тошкент, “Ўзбекистон”, 2018.- Б. 451-452.

References

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов