Функциональная структура системы определения заимствования текстов (плагиата)

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
Поделиться
Каримов , У., & Каримова, М. (2024). Функциональная структура системы определения заимствования текстов (плагиата) . Международный научный журнал «ALFRAGANUS», 1(2), 2–6. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/alfraganus/article/view/29701
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Встатье широко освещена значимость мировых информационных ресурсов в формировании электронной библиотеки научно-образовательных ресурсов, значимость научно-образовательных ресурсов в различных мировых рейтингах и системе образования.


background image

2

Alfraganus University

ФУНКЦИОНАЛЬНАЯ СТРУКТУРА СИСТЕМЫ
ОПРЕДЕЛЕНИЯ ЗАИМСТВОВАНИЯ ТЕКСТОВ (ПЛАГИАТА)

FUNCTIONAL STRUCTURE OF THE SYSTEM FOR
DETERMINING SIMILAR TEXTS (PLAGIARISM)

¤ктам УлуІбекович К

АРИМОВ

,

¹

Мухаббат Файзуллавна К

АРИМОВА

²

¹ PhD, “GST” хорижий корхона техник хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи, Тошкент, Ўзбекистон. e-mail: ukt.karimov@gmail.com. ORCID:

0000-0002-0370-2468

² АРМ директори, ALFRAGANUS UNIVERSITY, Тошкент, Ўзбекистон. e-mail: muxabbato689@gmail.com. ORCID: 0009-0001-1867-5917

М

ақолада, илмий-таълимий ресурслар электрон кутубхонасини шакллантиришда жаҳон ахборот

ресурсларининг аҳамияти, турли глобал рейтинг қайдномаларидаги ҳамда илмий-таълимий

ресурсларнинг таълим тизимидаги аҳамияти кенг ёритилган.

В

статье широко освещена значимость мировых информационных ресурсов в формировании элек-

тронной библиотеки научно-образовательных ресурсов, значимость научно-образовательных

ресурсов в различных мировых рейтингах и системе образования.

T

he article highlights the importance of the global information resources in the formation of the electronic library

of scientific and educational resources, the importance of various global rankings and the role of scientific and

educational resources in the education system.

Калит сўзлар:

электрон кутубхона, плагиат, жахон ахборот-ресурслари, рейтинг, библиометрия

Ключевые слова:

электронная библиотека, плагиат, всемирные информационные ресурсы,

рейтинг, библиометрия.

Key words:

electronic library, plagiarism, world information resources, rating, bibliometrics.

¤ХШАШ МАТНЛАР

¤ХШАШ МАТНЛАР
(ПЛАГИАТНИ)НИ АНИЈЛАШГА

(ПЛАГИАТНИ)НИ АНИЈЛАШГА
М¤ЛЖАЛЛАНГАН ТИЗИМНИНГ

М¤ЛЖАЛЛАНГАН ТИЗИМНИНГ
ФУНКЦИОНАЛ ТУЗИЛМАСИ

ФУНКЦИОНАЛ ТУЗИЛМАСИ

УДК: 001.02:681.142.37


background image

3

Alfraganus University

Р

еспублика олий таълим муассасаларининг (ОТМ) илмий ҳамда педагогик фаолияти даражаси

ва сифатини оширишни, улар томонидан юқори, тегишли халқаро мезонлар ва стандарт-

ларга, олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилар таркибининг илмий салоҳиятидан

фойдаланиш кўрсаткичларига эришишни, ўқитишнинг ҳамда иқтисодиётнинг реал тармоқларида талаб

катта бўлган юқори малакали кадрлар тайёрлаш сифатини оширишни рағбатлантириш, шунингдек

таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси олий таълим

муассасалари рейтингини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида Қарор қабул қилган [1]. Мазкур

Қарорда ОТМ фаолият даражасини баҳолашда қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилган. 1. Ўқитиш

сифати даражасининг индекси. 2. Талабалар ва битирувчилар малакасининг индекси. 3. Олий ўқув

юртининг илмий салоҳияти. 4. Бошқа кўрсаткичлар.

Бутун жаҳон университетларининг нуфузи Times Higher Education (THE), Quacquarelli Symonds

(QS), Academy Ranking of world universities (ARWU) каби тан олинган рейтинг қайдномалари асосида

аниқланади. Рейтинг қайдномаларидаги рейтингни аниқлашда ОТМнининг академик нуфузи, нашр

этиш фаоллиги, битирувчиларнинг нуфузи, таълим олувчилар ва профессор-ўқитувчиларнинг мобил-

лик даражасини аниқловчи каби турли кўрсаткичлардан фойдаланилади.

Ўзига хос хусусиятга эга бўлган кўрсаткичлардан бири бу нашр этиш фаоллиги кўрсаткичидир.

Нашр этиш фаоллиги кўрсаткичи юқори импакт факторлик журналлардаги ОТМга боғлиқ ресурслар

сони, ушбу ресурслардан бошқа илмий тадқиқотларда фойдаланишлар сони (ОТМ тегишли ресурсларга

келтирилган иқтибослар сони), юқори даражада иқтибос қилинадиган профессор-ўқитувчилар сони

каби кўрсаткичлар билан аниқланади ва турли рейтингларда турлича аҳамиятга эга 1-жадвал. Иқтибос

келтириш индексини аниқлашда маълумотлар базасида юқори импакт факторлик илмий журналлар ва

жаҳон ахборот ресурсларини ўзида акс эттирган электрон кутубхоналардан фойдаланилади [3,5]. Web of

Science, Elsevier, EBSCO каби электрон кутубхона тизимлари шулар жумласидандир. (Scopus бу Elsevier

компаниясини аналитик тизими бўлиб иқтибос келтириш индексини аниқловчи тизимдир. Ушбу

электрон кутубхоналарнинг маълумотлар базасига мурожаат қилиб, ҳар бир муассаса ва муаллифнинг

рейтингини анқлайди 1-расм.)

1-расм.

Юқори импакт факторли журналларда нашр этиш фаоллигини аниқлашнинг ахборот модели

1-расмда БМИ ва магистрлик диссертациялари электрон кутубхонасининг маълумотлар базасини

шакллантириш ва ўхшаш матнларни аниқлашга мўлжалланган эксперт тизимининг ахборот модели

келтирилган.

Нашр этиш фаоллиги кўрсаткичини сунъий равишда кўтариб бўлмаслиги билан бошқаларидан

ажралиб туради. Нашр этиш фаоллиги кўрсаткичини ошириш илмий салоҳиятга эга ходимларни жаҳон

ахборот ресурслари билан таъминлаш муаммоси билан боғлиқдир. ОТМ етарлича илмий салоҳиятга эга

бўлиши мумкин аммо илмий салоҳиятга эга ходимларнинг ахборот таъминоти муаммоси ечилмаганлиги

салбий кўрсаткичларга олиб келиши мумкин. Жаҳон ахборот ресурсларни корпоратив тармоқ орқали

илмий тадқиқодчиларга етказиб бериш ушбу муаммонинг ечими сифатида қабул қилиниши мумкин.


background image

4

Alfraganus University

1-жадвал

Қуйида жаҳон тажрибасига асосланган ҳолда, Ўзбекистонда ARMAT++ автоматлаштирилган

ахборот-кутубхона тизими асосида Электрон кутубхона тизими яратилган бўлиб, тизим Муҳаммад

ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети мутахассислари томонидан

ишлаб чиқилган ва Тошкентдаги Турин политехника университети мутахассислари ҳамкорлигида

такомиллаштирилган. Такомиллаштирилган ARMAT++ дастури АРМ мутахассислари учун адабиёт-

ларни қабул қилиш, тизимлаштириш, таснифлаш, фойдаланувчига адабиётларни бериш каби асосий

кутубхона жараёнларини тезкор бажаришда, олинган адабиётни қайтариш муддатини масофадан

узайтириш, электрон ресурсга буюртма бериш, кутубхоначига мурожаат каби интерактив хизматларни

автоматлаштирилган кутубхона тизими асосида жорий қилинганлиги ахборот-ресурс марказини си-

фат кўрсаткичинии янги даражага олиб чиқади. Яратилган электрон кутубхона тизими бугунги кунда

техника йўналишида эълон қилинаётган ресурсларни бир ахборот муҳитида тўплашга мўлжалланган

бўлиб, келгусида миллий иқтибос келтириш индексини (индекс цитирования) ҳисоблаш алгоритмини

интеграция қилиш йўли билан муаллифларнинг нашр қилиш активлигини ҳисоблашга мўлжалланган

миллий дастур яратиш кўзда тутилган.

2-расм.

Илмий тадқиқодчиларни Корпоратив тармоқ орқали ахборот ресурслари билан таъминлаш-

нинг ахборот модели

Автоматлаштирилган ахборот-кутубхона тизими ARMAT++ бешта автоматлаштирилган иш ўрин-

ларидан иборат бўлиб унинг ички тузилмаси ҳалқаро коммуникатив MARC 21 форматига асосланган. Бу

ҳолат келгусида, яратилган электрон кутубхона базасини ихтиёрий электрон кутубхоналар ёки бошқа

турдаги эксперт тизимларнинг маълумотлар базалари билан маълумот алмашиш имкониятини яратади.

Рейтинг қайдномаларининг яна бир кўрсаткичи бу илмий тадқиқод фаолиятининг сифати ва


background image

5

Alfraganus University

шаффофлигидир 2-жадвал. ARMAT++ тизими асосида яратилган БМИ ва магистрлик диссертацияла-

ри электрон кутубхонасининг маълумотлар базасини шакллантириши келгусида ўхшаш матнларни

аниқлашга мўлжалланган эксперт тизими билан ўзаро интеграциясини амалга ошириш имконини ва

интернет тармоғи орқали фойдаланувчиларга БМИ ва МДлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этиш йўли

билан шаффофлик кўрсаткичини ошириш имконини беради.

2- жадвал

БМИ ва магистрлик диссертацияларининг электрон кутубхонаси фойдаланувчиларга қуй

-

идаги имкониятларни беради:

БМИ ва диссертацияларни сарлавҳаси, очқич (калит) сўзлари, муаллифлари ва бошқа библи-

ографик тавсиф элементлари бўйича тезликда қидириб топиш;

Бир маротаба ҳимоя қилинган мавзулар бўйича такрорий БМИ ва магистрлик диссертацияла-

рини бажарилишига йўл қўймаслик:

БМИ ва магистрлик диссертацияларини бажаришда аввал бажарилган мавзулар бўйича об-

зорлар тайёрлаш:

БМИ ва магистрлик диссертация маълумотлари базаси “автоматлаштирилган ахборот кутубхона

тизими” маълумотлар базасидаги ўхшаш матнларни излашга мўлжалланган “эксперт” тизими билан

ҳамкорликда фойдаланилганда ўхшаш матнларни қидириб топиш;

Жаҳон миқёсида олиб бориладиган ОТМларнинг рейтинг қайдномаларида ОТМ рейтингини аниқлашда

нашр этиш фаоллиги, илмий тадқиқод фаолиятининг сифати ва шаффофлиги кўрсаткичларига катта

аҳамият берилишини инобатга оладиган бўлсак, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мавжуд Олий таълим

муассасаларида юқори импакт факторли илмий журналларда нашр этиш фаоллиги кўрсаткичига жиддий

аҳамият бериш зарурдир.

3-расм.

Электрон кутубхонасининг маълумотлар базасини шакллантириш ва ўхшаш матнларни

аниқлашга мўлжалланган эксперт тизимининг ахборот модели


background image

6

Alfraganus University

Бунинг учун, бугунги кундаги ахборот кутубхона муассасаси ходими жаҳон ахборот ресурсларини

ўзида акс эттирган Web of Science, Elsevier, EBSCO каби электрон кутубхоналар тўғрисида тўлиқ маълу-

мотга эга бўлиши, ушбу ресурслар орасида навигаторликни амалга ошира олиши, замонавий талабларга

мос келадиган ва барча стандарларни инобатга олган электрон кутубхона маълумотлар базасини шакл-

лантира олиши шартдир. Шу билан бир қаторда ахборотлаштриш ва кутубхонашунослик йўналишида,

Республикада мавжуд электрон кутубхоналар маълумотлар базаларида илмий таълимий ресурслар сони

ва сифатини ошириш, юқори сифатли илмий мақолаларни жаҳон тилларига таржима қилишни йўлга

қўйиш, имкон қадар кўпроқ жаҳон ахборот ресурсларига обуна бўлиш ва миллий иқтибос келтириш

индексини (индекс цитирования) ҳисоблаш алгоритмини яратиш каби жиддий ислоҳотларни амалга

ошириш зарурдир.

Адабиётлар:

1. Республика олий таълим муассасалари рейтингини баҳолаш тизимини жорий

этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори (Ўзбе-

кистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 1-сон, 10-модда)

2. http://www.shanghairanking.com/index.html

3. http://www.topuniversities.com/qs-world-university-rankings

4. http://www.webometrics.info/en/Asia/Uzbekistan

5. http://www.timeshighereducation.co.uk/world-university-rankings/

Библиографические ссылки

Республика олий таълим муассасалари рейтингини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 1-сон, 10-модда)

http://www.shanghairanking.com/index.html

http://www.topuniversities.com/qs-world-university-rankings

http://www.webometrics.info/en/Asia/Uzbekistan

http://www.timeshighereducation.co.uk/world-university-rankings

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов