Организация турецких государств: новый уровень дипломатических отношений между Турцией и Узбекистаном

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
Поделиться
Тожиев , Д. (2024). Организация турецких государств: новый уровень дипломатических отношений между Турцией и Узбекистаном . Международный научный журнал «ALFRAGANUS», 1(2), 40–45. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/alfraganus/article/view/29756
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье история взаимных дипломатических отношений между Республиками Узбекистан и Турцией, являющимися равноправными членами Организации тюркоязычных государств, договоры о сотрудничестве и информация об их деятельности сначала в Совете сотрудничества тюркоязычных государств, а затем в рамках Организации тюркских государств, а также представлены мнения о взаимных договоренностях по развитию региона. В качестве основной цели предпринята попытка освещения новых интеграционных процессов между тюркскими странами. Результаты социального, экономического, культурного, научного и политического сотрудничества отражены в развитии отношений взаимного сотрудничества.


background image

40

Alfraganus University

Аннотация

Ушбу мақолада Туркий давлатлар ташкилотининг тенг ҳуқуқли аъзолари бўлган Ўзбекистон ва Туркия

Республикаларининг ўзаро дипломатик алоқалари тарихи, ҳамкорлик келишувлари ва дастлаб Туркий тил

-

ли давлатлар ҳамкорлик кенгашидаги сўнгра Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги фаолиятларига

доир маълумотлар ҳамда минтақа ривожидаги ўзаро келишувлар тўғрисида фикрлар келтириб ўтилган.

Асосий мақсад сифатида Туркий давлатлар ўртасидаги янги интеграцион жараёнларни кенгроқ ёритишга

ҳаракат қилинган. Ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг ривожида ижтимоий, иқтисодий, маданий, илмий ва

сиёсий ҳамкорликларнинг натижалари баён этилган.

Организация турецких государств:

НОВЫЙ УРОВЕНЬ ДИПЛОМАТИЧЕСКИХ ОТНОШЕНИЙ

МЕЖДУ ТУРЦИЕЙ И УЗБЕКИСТАНОМ

Organization of turkish states:
A NEW LEVEL OF DIPLOMATIC RELATIONS
BETWEEN TURKEY AND UZBEKISTAN

Достонжон Бекназар ґІли Тожиев

¹

¹ Ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчиси, Alfraganus university, Тошкент, Ўзбекистон. Почта: dostonjontojiyev26@gmail.com, ORCID:

0009-0009-1614-802X

ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР ТАШКИЛОТИ:

ТУРКИЯ ВА ¤ЗБЕКИСТОН
¤РТАСИДАГИ ДИПЛОМАТИК
АЛОЈАЛАРНИНГ ЯНГИ БОСЈИЧИ

УДК: 32(575.1)


background image

41

Alfraganus University

Аннотация

В данной статье история взаимных дипломатических отношений между Республиками Узбекистан

и Турцией, являющимися равноправными членами Организации тюркоязычных государств, договоры о

сотрудничестве и информация об их деятельности сначала в Совете сотрудничества тюркоязычных

государств, а затем в рамках Организации тюркских государств, а также представлены мнения о взаим

-

ных договоренностях по развитию региона. В качестве основной цели предпринята попытка освещения

новых интеграционных процессов между тюркскими странами. Результаты социального, экономического,

культурного, научного и политического сотрудничества отражены в развитии отношений взаимного

сотрудничества.

Abstract

In this article, the history of mutual diplomatic relations between the Republics of Uzbekistan and Turkey, which are

equal members of the Organization of Turkic States, cooperation agreements and information on their activities first

in the Cooperation Council of Turkic-speaking States and then within the framework of the Organization of Turkic

States, as well as opinions on mutual agreements on the development of the region are presented. As the main goal, an

attempt was made to cover the new integration processes between the Turkic countries. The results of social, economic,

cultural, scientific and political cooperation are described in the development of mutual cooperation relations.

Калит сўзлар:

Туркия, Ўзбекистон, Ислом Каримов, Шавкат Мирзиёев, Ражаб Тоййип Эрдоған, Туркий

тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши, глобализация, Чўлпон ота саммити, Боку саммити, Марказий Осиё.

Ключевые слова:

Турция, Узбекистан, Ислам Каримов, Шавкат Мирзиёев, Реджеп Тайип Эрдоган, Со-

вет сотрудничества тюркоязычных государств, глобализация, Чолпон-Атинский саммит, Бакинский

саммит, Центральная Азия.

Keywords:

Turkey, Uzbekistan, Islam Karimov, Shavkat Mirziyoev, Rejep Tayyip Erdogan, Cooperation Council

of Turkic Speaking States, globalization, Cholpon-Ata Summit, Baku Summit, Central Asia.

Кириш.

XXI асрнинг дастлабки йигирма йилидаёқ бутун

дунёда глобализациялашув тезлашиб кетди. Барча

соҳалар кенг қамровли ўзгаришларга учради. Бу-

тунжаҳон иқтисодий, сиёсий, маданий интегра-

ция ва унификация (ўзаро бир-бирига яқинлашув

жараёнлари) жараёнига кириб бормоқда. Ишлаб

чиқаришда янги нанотехнологияларнинг жорий

этилиши ва роботлар меҳнатидан фойдаланиш

бошланди ҳамда инсоннинг космосга чиқиши-

га ҳам деярли тўсиқ қолмади. Бу давр ўзининг

халқаро меҳнат тақсимоти, капитал, ишчи кучи ва

ишлаш чиқариш ресурсларининг эркин ҳаракат-

лари, қонунчилик, иқтисодий ва технологик жа-

раёнларнинг стандартлашиши, шу қаторда, турли

минтақалардаги мамлакатларнинг маданиятлари

қўшилиш ҳамда яқинлашувининг олдинги давр-

ларга нисбатан фарқли кўриниши асосий хусуси-

ятлар сифатида эътироф этилмоқда. Жумладан,

глобаллашув жараёнидан Марказий Осиё ҳам четда

қолган эмас. Айни даврда туркий тилли мамла-

катларнинг янада яқинлашуви тезлашиб бор-

моқда. Бу ҳолат туркий дунё учун қувонарли ҳамда

узоқ кутилган тарихий-сиёсий воқейликдир.

Ўзбекистон Республикасининг Туркия Ре-

спубликаси билан ўзаро иқтисодий-ижтимоий

ҳамкорлиги ўтган йиллар давомида ривожланиб

борди. Собиқ Иттифоқ қулаб, янги республикалар

шаклланаётган ва бу давлатларнинг жаҳон ҳам-

жамияти билан интеграцияси энди бошланган бир

даврда Туркия Республикаси Ўзбекистоннинг суве-

рен давлат сифатидаги мустақиллигини биринчи

бўлиб тан олди. Ўзбекистон учун Яқин ва Ўрта

Шарқ мамлакатларининг ҳар томонлама – ҳам

тарихий, ҳам диний, ҳам урф-одату анъаналари ва

тил-маданият жиҳатидан бир қадар яқинлиги бор.

Материал ва метод.

Туркия 1991 йилда ўзининг иттифоқчилари-

ни Ўзбекистонни тан олишга жуда фаол даъват

этган эди. Глобаллашаётган дунёда давлатлар

ва жамиятлар яшовчанлигини таъминлашнинг

асосий шарти шуки, кучлар ва имкониятларни

бирлаштириш керак бўлади. Ишончли бирла-

шув, иттифоқлар замирида эса, яқин ёки айни

ўзликлар туради [1]. Туркия ва Ўзбекистон-

нинг тарихан бир-бири билан кўплаб умумий

жиҳатларга эгалиги, тил ва маданият яқинлиги

ҳам бу жараёнда илк истиқболли қадамлар-

нинг ташланишига туртки вазифасини ўтади.

Сиёсат – бу жамиятни қандай қонунлар асосида

бошқаришни аниқлаш жараёнидир. Сиёсат оддий

сабабга кўра институтлар билан алоқадор: мамла-

катнинг иқтисодий тараққиёти учун инклюзив

институтлар (аҳолининг жамият манфаати учун

жавлат бошқарувида иштирок этишига ёрдам

беради. Улар майда гуруҳларнинг ресурсларни

бутун жамият зарарига (сайлов институти, суд

ҳокимияти мустақиллиги кабилар) ўз фойдаси


background image

42

Alfraganus University

учун қайта тақсимлашига йўл қўймайди) яхшироқ

бўлгани ҳолда, айрим шахслар ёки гуруҳлар учун

экстрактив институтлар (давлат элитасига мам-

лакатнинг қолган аҳолисини ўз манфаати йўлида

эксплуатация қилишга (масалан, ҳокимиятни

меросий қолдириш, жамиятдаги табақаланишни

ошириб юбориш, лоббизм каби) имкон беради.

Бундай институтлар, қоида тариқасида “тепадан

пастга” қилиб яратилади ва уларнинг барқарор-

лигини ҳукмрон “синф” қўллаб-қувватлайди)

яхшироқ бўлиши мумкин [2]. ХХ асрнинг сўнгги

ўн йиллигида тарихан қардош бўлган мамлакатлар

ўзаро яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатдилар.

Инклюзив бошқарувни устун билган ҳукуматлар

ҳар томонлама яқинлашиш, ўртадаги тўсиқларни

олиб ташлаш йўлидан боришга ҳаракат қилди.

Ўзбекистон мустақилликнинг дастлабки кунлари-

дан бошлаб пухта ўйланган ҳаракатларни амалга

оширишга интилди, ташқи сиёсатда ҳам энг аввало

ўзига ҳар томонлама яқин бўлган мамлакатлар

билан параллел тарзда кучли иқтисодиётга эга

бўлган ривожланган давлатлар билан изчил си-

ёсат юритишнт бош анъанасига айлантира олди.

Икки мамлакат ўртасидаги илк ҳамкорликнинг

бошланиш тарихи ҳам самарали бўлди. Ўзбеки-

стоннинг давлат суверенитетини илк тан олган

мамлакат – Туркия Республикасига 1991 йил 16-

19 – декабрь кунларида Биринчи президент Ислом

Каримов бошчилигидаги делегация йўл олди. Ушбу

расмий ташриф давомида Туркия президенти

Турғут Ўзол, бош вазир Сулаймон Демирэл ва

бошқа раҳбарлар, ишбилармонлар билан амалий

учрашувлар, суҳбатлар бўлиб ўтган эди. Илк давлат

ташрифи доирасида давлат раҳбарлари давлатла-

раро муносабатларнинг асослари ва мақсадлари

тўғрисида шартнома, консуллик ваколатхонала-

рини айирбошлаш тўғрисида Протокол, иқтисодий

ва савдо соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим,

маданият, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт

ва туризм соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик тўғри-

сидаги битим, транспорт ва коммуникациялар

соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битим, ахборот

айирбошлаш, телевидение ва радио эшиттириш

бўйича ҳамкорлик қилиш ҳақида протоколлар ва

бошқа қатор ҳужжатлар расман имзоланганди [3].

Бу жараёнлар ўзаро қадриятларга асосланган

ҳамкорликнинг тикланиши, бошланган кенг

кўламли ишларнинг бундан кейин ҳам тўхтовсиз

давом эттирилишига пойдевор бўлди. Юксак дара-

жадаги ташрифлардан кўзланган бош мақсад ҳам

аслида тарихан қардош мамлакатларнинг глобал-

лашаётган дунёда бир-бирини қўллаши, ҳар қан-

дай вазиятда ҳам ўзаро ёрдамни аямаслик, ижти-

моий-иқтисодий жиҳатдан тажриба алишиш эди.

Илк ташланган қадамлар бесамар кетмади.

Кейинги йилларда икки ўртадаги муносабатлар

илиқлашиб, ривожланиб, янги босқичга чиқиб бор-

ди. 1992 йилнинг апрелида Тошкентда Туркия эл-

чихонаси, 1993 йилнинг январида Анқарада Ўзбе-

кистон элчихонаси расмий фаолиятини бошлади.

Истанбулда эса Ўзбекистон Республикасининг Бош

консулхонаси очилиб, фаолият юрита бошлади [4].

Ўзбекистон Республикаси Биринчи президенти

И.Каримов бмр неча маротаба расмий ташрифлар

билан Туркияга сафарлар уюштирди. 1998 йил

октябрида Туркия Республикасининг 75 йиллигига

бағишланган расмий тантаналарда ҳам иштирок

этди. Яна бир қувонарли ҳолат, Туркиянинг ўтган

даврдаги барча президент ва ҳукумат раҳбарлари

– Турғут Ўзол, Сулаймон Демирэл, Тансу Чиллер,


background image

43

Alfraganus University

Месут Йилмазар, Аҳмет Сезер, Ражаб Тоййип

Эрдоған – бир неча бора Ўзбекистонда расмий

давлат ташрифлари доирасида меҳмон бўлиш-

ган. Ўзаро тил, дин ва маданият яқинлиги икки

ўртадаги ҳамкорликнинг ўсиб боришида доимий

замин ҳозирлаган. Туркия ва Ўзбекистон ўрта-

сида имзоланган “Абадий дўстлик ва ҳамкорлик

тўғрисида”ги шартнома ҳам бугунги кунда юксак

аҳамиятини сақлаб келмоқда. Ўзбекистон ва Тур-

кияни боғлаб турувчи бу нафақат айни ўзликлар

ҳисобланади, балки тарихий бирлик ҳамдир [5].

Унутмаслик керак-ки, Туркиянинг иқтисо-

дий-сиёсий алоқалари фақат Ўзбекистон билан

чегараланмаган. Дипломатик алоқаларнинг ри-

вожи давомида Марказий Осиёнинг бошқа мам-

лакатлари ва тил яқинлиги бўлган Озарбойжон

билан ўзаро ҳамкорликнинг юқори босқичи бўлган

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг

ҳам тузилишига эришилган. Бу давлатларнинг

тил, дин, маданият ва тарихан яқинлиги уларнинг

бир ташкилот байроғи остида бирлашишига ҳамда

ҳар томонлама шериклик ёрдамини беришга шай

эканлигини кўрсатди. Тарихан олиб қараганда, 1992

йилдан бошлаб, туркий тилли давлат раҳбарлари-

нинг саммитлари ўтказила бошланганди. Мазкур

давлатлар раҳбарлари ташаббуси билан 1993 йил-

да Туркий тилли халқлар маданияти ташкилоти

(ТуркСой) таъсис этилди [6]. Туркий тилли давлат-

лар ҳамкорлигида ТуркПА (Туркий тилли давлат-

лар парламентар ассамблеяси) Туркий маданият ва

мерос жамғармаси, илмий тадқиқотлар учун мўл-

жалланган Туркий академия сингари қатор тарки-

бий тузилмалар фаолият кўрсатиб келган эди [7].

Мунозара.

Ушбу ташкилот Туркий тилли давлатлар ҳам-

корлик кенгаши сифатида илк бора бу ташкилот

2009 йил 3 октябрда Озарбойжоннинг Нахичеван

шаҳрида тузилган эди [8]. Дастлаб бу кенгаш-

нинг асосчилари ва тўлақонли аъзолари Туркия,

Озарбойжон, Қозоғистон ва Қирғизистон мам-

лакатлари эди. Дастлабки даврда бу ҳамкорликда

фаол бўлган Ўзбекистон янги аср бошидан ушбу

расмий ташкилотда деярли иштирок этмаган.

Бу халқаро ташкилотнинг асосий мақсади

аъзо мамлакатлар ўртасида азалий қардошликни

мустаҳкамлаш баробарида жаҳон ва минтақа-

вий муаммолар бўйича сиёсий маслаҳатла-

шувларни кучайтириш, иқтисодий ва техни-

кавий ҳамкорликни, илм-фан, санъат ва ма-

даният соҳасида ҳамда Туркий тилли дунёнинг

моддий ва маънавий маданиятини асраш ва

янада ривожлантириш борасида ҳамкорлик-

ни юқори савияга кўтаришдан иборат бўлди.

Ўзбекистон биринчи маъмурият даврида ташқи

дунёдан деярли иҳоталанган ҳолда иқтисодий

ривожланишни ўз кучи асосида амалга ошириш-

га ҳаракат қилди. Лекин тадқиқотчилар фикрига

кўра бу йўл ўзини оқламади. Биринчи президент

И.Каримов янги аср бошида геосиёсий майдонда

“ёпиқлик”ка интилиши сабабидан қардош давлат-

лар билан ҳам алоқаларда масофа сақлашга интил-

ди. Бир томондан ушбу “эҳтиёткорлик” тўғри хам

эди. Марказий Осиёнинг тобора шимолда Россия,

Шарқда эса Хитой таъсирига тушиб қолиш эҳти-

моли ошиб бораётган бу глобализация даврида ҳар

томонлама чеклов қўйиш маълум вақт давомида

тўғридир. Бироқ бу жараён қанчалик узоқ чўзилса

якуни мамлакатнинг ҳар тарафлама ривожлани-

шида тўсиқ бўлиши аниқ. Ўзбекистонниг Иккинчи

маъмурияти эса, барча тарафлар билан имкон

қадар ишончли, геосиёсий зўриқишлардан холи

ёки бундай зўриқишларга урғу бермаган ҳолда гео-

иқтисодий муносабатларни жадал ривожлантириш

йўлини танлади [1]. Ўтган 6 йиллик даврда Прези-

дент Шавкат Мирзиёев Шимол ва Шарқ билан ҳар

тарафлама ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш

баробарида Марказий Осиёдаги ўз қўшнилари

билан ҳам ўтган даврларда юзага келган барча

“совуқлик”ларни бартараф этишга эришди. Ғарб

билан эса муносабатлар ўзининг юқори чўққисига

чиқиб бормоқда. Ташқи сиёсатда пухта-пишиқ

режаларнинг бош мақсадга айлантирилиши Ўз-

бекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига муаммо-

сиз, эркин интеграциялашувига сабаб бўлмоқда.

Бугун Ўзбекистоннинг геосиёсий, хавфсиз-

лик борасидаги муносабатларини тақсимлаш,

жумладан, Туркия мисолида ишончли ҳамкор ва

норасмий ёки расмий иттифоқчи шакллантириш

вазифаси турибди. Бунда ташқи кучларнинг таъ-

сиридан эҳтиёт бўлиш, ўзининг геосиёсий пози-

циясини бой бермаслик ва тўғри танланган йўлдан

қайтмаслик каби вазифалар ўз ижросини кутади

[9]. Жаҳон майдонида ҳар бир мамлакатнинг мақо-

ми унинг геосиёсий ўрни билан бевосита боғлиқ.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг кенг кўлам-

ли, фаол ва самарали олиб борган ташқи сиёсати

қардош мамлакатлар билан муносабатларни му-

стаҳкамлай олди. Туркия Жумҳурияти Президен-

ти Ражаб Тоййип Эрдоған 2018 йилда Тошкентга

расмий ташрифи давомида Туркий Кенгашга

Ўзбекистоннинг ҳам аъзо бўлишини ва Қирғи-

зистондаги саммитга таклиф этгани аҳамиятли

воқейлик бўлганди. Яна бир муҳим жиҳати, 2018

йилнинг 3 сентябрида Қирғизистон Республика-

сининг Чўлпон ота шаҳрида бўлиб ўтган Туркий

тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг олтинчи

саммитида Ўзбекистон Республикасининг Прези-

денти Шавкат Мирзиёев ҳам мамлакатимиз но-

мидан илк маротаба иштирок этгани бўлди. Ушбу

саммитда Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев ва Венгрия Республикаси Бош

вазири Виктор Орбан анжуманда фахрий меҳмон

сифатида қатнашган бўлсаларда, Ўзбекистоннинг

расмий аъзо мақомини олиш жараёнига тамал

тоши қўйилди. Давлатимиз раҳбари саммитда

сўзлаган нутқида халқларимизни ўзаро ўхшаш

тил, муштарак маънавий-маданий қадриятлар

ва мустақил ҳамкорлик ришталари бир-бирига

боғлаб келаётгани, бугунги кунда Кенгашнинг

сиёсий кун тартибида ҳеч бир муаммо ёки ке-

лишмовчилик мавжуд эмаслигини қайд этди. Бу


background image

44

Alfraganus University

жараён Ўзбекистонни Туркий тилли давлатлар

ҳамкорлик кенгашига янада яқинлаштириши ба-

робарида тили ва дини бир қардош мамлакатлар

билан ҳамкорлик алоқаларини ҳам мустаҳкам-

лаш учун пойдевор вазифасини ўтаб берди [10].

Туркий тилли давлатларнинг ўзаро яқин ҳам-

корлиги уларнинг сиёсий ва иқтисодий ҳаётлари

ривожида ҳам кўриниш бермоқда. Биргина 2017

йилда Ўзбекистоннинг Туркий тилли давлат-

лар ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатлар билан

ўзаро савдо ҳажми 40 фоиздан зиёдга ўсган. Бу

ҳали Ўзбекистон ушбу ташкилотга аъзо бўлмаган

даврдаги статистика, холос. 2018 йил сўнггида

эса Ўзбекистон ушбу ташкилотнинг расмий аъзо-

сига айланишига бир қадам қолган даврда ўзаро

савдо-иқтисодий ҳажм аввалги йилгидан икки

баробарга ошгани эътироф этилганди [11]. Бун-

дан ташқари Туркияда 2018 йил маълумотларига

кўра, ўттиз мингдан зиёд қонуний мақомдаги

ўзбекистонликлар иш ва ўқиш билан бандлар.

Озарбойжон ва Туркия билан ҳам мамлакат-

лар ўртасидаги иқтисодий-ижтимоий ҳамкор-

лик алоқалари 2018 йилга қадар юқори даражада

бўлмаса-да давом этиб келаётган эди. Президент

Ш.Мирзиёев ҳокимиятга келган дастлабки дав-

риданоқ ташқи сиёсат масалаларини мутлақ

қайтадан кўриб чиқди. Кейинги йилларда мазкур

давлатлар билан алоқалар тобора мустаҳкам-

ланиб борди. Олий ва юқори даражадаги икки

томонлама ташрифлар амалга оширилди. 2019

йилнинг 15-16 октябрида Озарбойжонда Тур-

кий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг

еттинчи саммити бўлиб ўтди. Боку саммити

Ўзбекистонни Туркий Кенгашнинг тенг ва тўла

ҳуқуқли аъзоси сифатида ташкилотга қўшили-

шини таъминлади. “Туркий тилли давлатлар

ҳамкорлик Кенгашини тузиш тўғрисидаги Нахи-

чеван Битимини ратификация қилиш ҳақида”ги

Ўзбекистон Республикаси қонуни 2019 йил 14

сентябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат

Мирзиёев томонидан томонидан Олий Мажлис

Сенатининг йигирма иккинчи ялпи мажлисида

маъқулланган ва имзоланганди. Бу жараён 2019

йилга қадар давом этган ўзаро ҳамкорлик алоқа-

ларининг янги даврини бошлаб берди. Бошлан-

ганда ҳам шиддатли тарзда ўсиш, ҳар томон-

лама алоқаларнинг мустаҳкамланиши, Туркий

дунёнинг азалий бирлигини қайта тикланиши

(2021 йилги Истанбул саммитида Ўзбекистон Пре-

зиденти Туркманистонга Туркий Давлатлар Таш-

килотининг кузатувчиси мақоми берилганлигини

қўллаб-қувватлади) сифатида жаҳон ҳамжамияти

кўз ўнгида ташкилотнинг нуфузини оширди.

Ўзбекистоннинг ўтган беш йилдаги даври

ўзини олдинги йилларга нисбатан қайта тиклаш,

ёпилган эшикларни очиш, ҳамма томонлама ўзига

дўст-ҳамкорлар излаш, ривожланган давлатлар

тажрибасидан самарали фойдаланиш учун са-

лоҳиятли кадрлар етиштиришга бор эътиборини

қаратиш даври бўлди, десак муболаға бўлмайди.

Бугунги Туркия ишлаб чиқариши билан бир

қаторда ҳарбий салоҳияти ҳам анчайин ўсган

мамлакат (бу Озарбойжон-Арманистон урушида

яққол намоён бўлди). Ана шундай қудратли дав-

лат билан ҳамкорлик қилиш мамлакатимизнинг

миллий манфаатларига тўлиқ мос тушади. Ўз

навбатида, Ўзбекистон ҳам Туркия ташқи сиёса-

тида муҳим ўрин тутади. Мамлакатимиз бугунги

кунда Туркиянинг Марказий Осиёдаги энг асосий

шерикларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистоннинг

улкан бозори, тобора либераллашиб бораётган

иқтисодиёти, қулай инвестициявий муҳити, та-

рихий шаҳарлари, муқаддас диний қадамжолари

Туркияда катта қизиқиш уйғотмоқда. Демак, ҳам-

корликни мустаҳкамлашдан ҳар икки томон ҳам

манфаатдор бўлиб, бу эса ўзаро муносабатларнинг

истиқболи порлоқ эканлигидан далолат беради [12].

Юксалиш сари ташланган эзгу қадамлар келажак

учун самарасини беришни бошлайди. Мустақил

ташқи сиёсатда ҳар томонлама ҳамкор, керак бўлса

стратегик шерик бўла оладиган дўст-мамлакат

бугун барча давлатларга табиий эҳтиёжлар каби

зарур. Ҳозирда Ўзбекистоннинг олиб бораётган

ташқи сиёсатдаги фаоллиги, халқаро муносабат-

ларда муносиб позицияга эгалиги ҳам халқаро

майдонда мамлакатимизнинг нуфузини оши-

шидаи самарали ҳаракатларнинг натижасидир.


background image

45

Alfraganus University

Хулоса.

Жаҳон мамлакатларида сиёсий-иқтисодий,

маданий-ижтимоий жабҳаларда интеграция ва

глобаллашув жараёнлари кучайиб бораётган бир

даврда дунё мамлакатларининг асосий ривожла-

ниш тенденция ҳамда йўналишларини аниқлаб

олиш муҳим аҳамият касб этади. Жаҳон сиёсати

ва иқтисодиётида интеграцион жараёнларнинг

ривожланиш аломатлари ўзгариб бораётган

бир даврда Ўзбекистон Республикаси ҳам жаҳон

ҳамжамиятига чуқур интеграциялашиб, ушбу

мамлакатлар билан ижтимоий-иқтисодий, си-

ёсий ва маданий соҳалардаги муносабатларини

тобора кенгайтириб бориш ҳаракатини жадал-

лаштирган.

Жаҳоннинг йирик интеграцион марказлари,

шу қаторда, амалда мамлакатимизнинг азалий

ҳамкорлари бўлган давлатлар ривожланишининг

ижобий ва салбий томонларини ўрганишдаги

ёндашувлар республикамиз иқтисодиётида,

сиёсий-ижтимоий алоқаларида муҳим аҳами-

ятга эга бўлиб бормоқда. Бугунги кунда Туркий

давлатлар ташкилоти билан Ўзбекистон Респу-

бликасининг ўзаро ҳамкорлик алоқалари ҳам

юқори босқичли ривожланишга ўтди. Ушбу таш-

килотнинг барча аъзо давлатлари ўзаро қардош

халқлар сифатида азалий дўстлик алоқаларини

янада юқори поғонага кўтариш стратегиялари

минтақа ва жаҳонда тинчлик, барқарорлик ҳамда

ҳамкорликни таъминлаш йўлида муҳим аҳамият

касб этишини дунё афкор оммасига намоён этиб

келмоқдалар.

Adabiyotlar:

1. https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-59259663

2. Ажемўғли Д., Робинсон Ж.А. Мамлакатлар таназзули сабаблари: қудрат, фаровонлик

ва камбағаллик манбалари. Тошкент: Nihol, 2021. – Б. 122.

3. Ўзбекистоннинг энг янги тарихи (фан доктори илмий даражасига талабгорлар

учун ўқув қўлланма). Муаллифлар: Қ.Э.Эргашев, А.Т.Замонов, А.Т.Замонов, Н.Т.Талипова,

У.В.Ғафуров, Қ.Э.Эргашев, Р.Шамсутдинов, Э.З.Нуриддинов, Т.Х.Норқобилов, А.Х.Холов, А.Т.

Сабиров. Тошкент – 2013. – С. 288.

4. Ўзбекистон Миллий энциклопедияси. Тошкент: Ўзбекистон, 2000-2005. Б. 327.

5. https://uz.wikipedia.org/wiki/O%CA%BBzbekiston_%E2%80%94_Turkiya_munosabatlari

6. https://www.turkkon.org/tr/organizasyon-tarihcesi

7. https://uz.wikipedia.org/wiki/Turkiy_davlatlar_tashkiloti

8. SPECIAL PUBLICATION – Turkic Council: 10th Anniversary of the Nakhchivan Agreement. Baku –

2019. – Р. 49.

9. Назарова Г., Халилов Х. ва бошқ. Халқаро иқтисодий интеграция. Тошкент: Тафаккур, 2010.

– С. 69.

10. https://uza.uz/uz/posts/turkiy-kengash-arorgo-ida-zbekiston-bayro-i-ilpiraydi-14-10-2019

11. https://president.uz/uz/2939

12. Жўраев Қ. Ўзбекистон – Туркия: ҳамкорликнинг янги саҳифаси. http://www.adolatgzt.uz/policy/

munosabat1/4890 № 44, 2017.

Библиографические ссылки

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-59259663

Ажемўғли Д., Робинсон Ж.А. Мамлакатлар таназзули сабаблари: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Тошкент: Nihol, 2021. – Б. 122.

Ўзбекистоннинг энг янги тарихи (фан доктори илмий даражасига талабгорлар учун ўқув қўлланма). Муаллифлар: Қ.Э.Эргашев, А.Т.Замонов, А.Т.Замонов, Н.Т.Талипова, У.В.Ғафуров, Қ.Э.Эргашев, Р.Шамсутдинов, Э.З.Нуриддинов, Т.Х.Норқобилов, А.Х.Холов, А.Т. Сабиров. Тошкент – 2013. – С. 288.

Ўзбекистон Миллий энциклопедияси. Тошкент: Ўзбекистон, 2000-2005. Б. 327.

https://uz.wikipedia.org/wiki/O%CA%BBzbekiston_%E2%80%94_Turkiya_munosabatlari

https://www.turkkon.org/tr/organizasyon-tarihcesi

https://uz.wikipedia.org/wiki/Turkiy_davlatlar_tashkiloti

SPECIAL PUBLICATION – Turkic Council: 10th Anniversary of the Nakhchivan Agreement. Baku – 2019. – Р. 49.

Назарова Г., Халилов Х. ва бошқ. Халқаро иқтисодий интеграция. Тошкент: Тафаккур, 2010. – С. 69.

https://uza.uz/uz/posts/turkiy-kengash-arorgo-ida-zbekiston-bayro-i-ilpiraydi-14-10-2019

https://president.uz/uz/2939

Жўраев Қ. Ўзбекистон – Туркия: ҳамкорликнинг янги саҳифаси. http://www.adolatgzt.uz/policy/ munosabat1/4890 № 44, 2017

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов