37
ПРОЦЕССЕ ОБУЧЕНИЯ ИНОСТРАННЫМ ЯЗЫКАМ. In
Россия-Узбекистан. Международные
образовательные и социально-культурные технологии: векторы развития
(pp. 220-221).
ФРАНЦ КАФКА АСАРЛАРИДА АЙБ ВА ЖАЗО МАВЗУЛАРИ ИФОДАСИ
Куванова Шаҳноза Омоновна
Қарши давлат университети
немис тили ва адабиёти кафедраси
катта ўқитувчи, мустақил тадқиқотчи
Аннотация
Кафка услубидаги модернистик қарашлари орқали юзага келган қаҳрамоннинг руҳий
изоляцияси азоби ва гуноҳкорлик туйғуси тасвири мақолада кенг ёритилган.
Таянч сўзлар:
ёзувчи, жазо, айбдор, образ, изтироб, услуб, тасвир, гуноҳкор, туйғу.
Аннотация
Модернистский образ в кафкианском стиле изображает за душевную замкнутость главного
героя, создаваемую ужасным и отвратительным внешним видом.
Ключевые слова:
писатель, наказание, вина, образ, страдание, стиль, описание, грешник,
эмоция.
Annotation
The modernist image in the Kafkaesque style for the spiritual isolation of the protagonist, created by a
terrible and disgusting appearance.
Key words:
writer, punishment, guilt, image, suffering, style, description, sinner, emotion.
Франц Кафка «Жазо колониясида» ва «Эврилиш» эсселари орқали модернизм йўналишига асос
солди дейиш мумкин. Ташқи дунё олдидаги ожизлик ва унга кўниколмаслик ҳисси, адибга улкан
уқубат етказарди. Айни шу туйғу унда ҳаёт ва одамлар олдида айбдорлик ҳиссини уйғотарди. Кафка,
отасининг ишончини оқлай олмагани учун ҳам бир умр ўзини-ўзи койиб, бундан қийналиб яшади.
Айнан шу азобу қийноқларини ёзувчи ўзининг «Эврилиш» эссесида ёрқин номоён этди. Айни шу
масалада, „Эврилиш” автобиографик характерга эга. Бунда ёзувчи гўё қалбидаги оиласи ва отаси
олдидаги катта айбдорлик ҳисси улкан тошнинг юкини кўтариб юрганини сездиради. Эсседа айб ва
жазо борасидаги савол шу тариқа ўз ўрнини эгаллайди. Кафка асарларидаги ҳодисалар, образлар,
фикрлар, одамларнинг қилмишлари гўё рўёга, уйқудаги алаҳсирашга ўхшайди, аммо бу тасаввурлар
жамиятнинг энг оғир шароитларида юзага келади.
Бир қатор адабиётшунослар Кафканинг ижодини қоралайдилар, унинг азобларини, юрагига
жамият етказган яраларни хаоснинг эстетик таъкиди, маънисиз эмоциялар дея эътироф қилишади.
Аммо иккинчи тоифа адабиётшунослар Кафка ижтимоий ёвузликни қораловчи аёвсиз танқидчи дея
таърифлайдилар. У эса инсон ва инсониятнинг қисматига ачинади ва бу фалокатларини Кафка нореал
муносабат ва алоқаларда акс эттиришни хуш кўради, яъни туш, сароб, фантастик ва мистик
тимсоллар орқали билдиради. Шу боис адибнинг дунёсига кириш осонмас, образлар бир-бирини
инкор қилади, чунки Кафка ҳақиқий модернист-рассом бўлган.
Кафка оламидаги инсоннинг қисмати ниҳоятда қийин кечади, ниҳоятда уқубатли ҳаёт, ниҳоят
даражада даҳшатли ҳамдир, бу ёввойи ҳаётда ўрин топишга уриниш, шафқатсиз қонунларнинг
исканжасидан қутулиш деярли иложсиз ҳамдир. Шунга қарамай инсон халос бўлишга уринади, энг
аянчли ҳолати шундаки, кўп ҳолларда бу эркинлик ўлим ортидан келади. Эҳтимол, ёзувчининг дунё
қиёфасини тасаввур қилиш ва қабул қилишида ўлим, сўнгги нуқта эмас, балким халоскор образдир.
Ахир деярли барча қаҳрамонларини чексиз азобу қўрқув исканжасидан фақат ўлим халос этади, шу
тариқа, уларнинг ташқи дунё билан боғлиқ тушунарсиз ва шафқатсиз алоқасини узади.
Кафканинг ижодидаги мазкур метод ўз-ўзидан пайдо бўлмаганини кўпгина тадқиқотчилар
эътироф этишади. У яшаган олам, атрофидаги одамларнинг муносабати, адибга дунёнинг мантиқсизу
ёвуз қиёфасини кўрсатган. Бугун Кафка феномени адабиётда ўзига хос оламга айланиб улгурди.
Унинг асарлари борасидаги тортишувлар ҳам деярли тинган, эҳтимол, Кафкани ўқийдиган хослар
адабиётини тушунадиган китобхон, шубҳасиз, „Мен ҳаммасини англадим”, дея олишига ишончимиз
38
комил. Бундайлар оз эмас, чунки Кафка бугунги инсонга руҳан ва маънан ниҳоятда яқин. У адиб
сингари дунёни ёрқин рангларда тасаввур қилмай қўйганига анча бўлди, ҳатто келажак борасида ҳам
хаёлларга берилмайди. Айримлар, ҳатто „Наҳотки, ҳаётдан охири яхшилик билан тугайдиган
ҳикояларни кутасиз, бунинг учун дунё ҳаддан ортиқ тажовузу бузғунчиликка тўлиб тошган.
Ниҳоясиз урушлар, ҳатто бугун ҳам гоҳ Ғазо секторидан, гоҳ Афғонистон чегараларидан, гоҳ
Хитойнинг қайта тарбияловчи жазо калонияларидан овоз бериб туради. Энг ҳайратланарлиси,
уларнинг нолалари Кафканинг нолишларига ниҳоятда ўхшайди. Уруш етказган изтироблар ҳамиша
бир хил, ўзгармас ва вайронакорлигига шубҳа қолмайди. Айни мана шу жиҳатдан Кафканинг
изтироблари эскирмайди, улар бир миллатни қириб юборишга қодир жазо калонияларида,
бюрократик тузумларнинг зулми ҳаддидан ошганида, қайта тирилади, шу жиҳатдан ҳам адибнинг
дарди умумбашарий, бутун инсониятга, кишилик жамиятига, ҳамма замон ва маконларга
алоқадордир.
Франц Кафканинг «Жазо колониясида» эссесида тасвирланган «Жазо машинаси», аслида,
қаҳрамонни қуршаб турган муҳит. Фақат ҳамма ҳам бу муҳитнинг жазо машинаси эканини
англайвермайди. Зобит жазо машинасини шунчалик берилиб, завқ-шавқ билан тавсифлайдики, худди
санъат асарини яратгандек, санъат асарига маҳлиё бўлгандек таассурот уйғонади [2:200]. Аслида ҳам
шундай. ХХ аср бошида мафкура ва сиёсат инсонни хўрлаш ва жазо беришни санъат даражасига
чиқарди ва жазо беришдан, хўрлашдан, зулм қилишдан санъат каби завқ олди. Ҳикоя нашр этилганда
ҳеч қандай эътиборга тушгани йўқ. Аммо фашистлар концлагерларидаги жазолаш усуллари дунёга
маълум бўлгач, ҳамма бирдан Кафканинг ҳикоясини эслаб қолди, ўшанда бутун дунё ёзувчи қарийб
чорак аср олдин бу хатардан одамзодни огоҳлантирганини англади. Таассуф жойи шундаки, отаси
туфайли муносабатлари унчалик илимаган Кафканинг учала синглиси ҳам ёзувчи башорат қилган
фашистлар концлагерларининг, адиб тасвирлаган «Жазо машинаси»нинг қурбонига айланди. Шундан
сўнггина инсониятнинг кейинги 25 – 30 йиллик тарихи Кафка асарларида тасвирлаган йўналишда
кечганини билиб қолишди. [9:1]
Шунингдек, юқорида эътироф этганимиздек, Кафка ижодидаги муҳим мавзулардан бири бу айб
ва жазо, адабиётшунос олимлар мазкур мавзу адибнинг отаси билан боғлиқ муносабатларидан қолган
ёқимсизу аламли хотираларининг меваси эканлигига ишонадилар. Ёзувчи асарларидаги мазкур
мавзуларнинг ҳукмронлигидан ижоди ҳақида гап кетганда «виктимлик»
1
деган тушунчани
қўллайдилар. Боиси Кафка бу хотиралардан фақат азият чеккан ва қийноқларидан қутулолмаган.
Эҳтимол, шундай аламлар туфайли Кафканинг деярли ҳамма қаҳрамонлари эрксизликдан азият
чекади, уларнинг бари ўзларини ўраб турганларига, яшаётган маконларига тобе, гарчанд кўп
ҳикояларда макон ва замон аниқ эмас, бироқ шуниси аниқки, Кафканинг ижодида дунё қиёфаси
тамоман ёв, ёввойи, ёвуз ва бегона каби сифатларга эга.
Айбдорлик категорияси экзистенциал этикада муҳим қийматга эга. Унда айбдорлик
жавобгарлик билан тенглаштирилади. Экзистенциал тушунчада «инсон бошқаларга нисбатан қарши
қилинган жиноят юзасидан, балки ахлоқий ёки ижтимоий қоидалар, ҳатто инсоннинг ўз-ўзига қарши
содир этилган жиноят учун айбни кўтариб юради».
Асардаги офицер инсон калонияга тушиб қолдими, айбдор, уни қатл қилишга ҳукм
қилишдими, демак, айби исботланган ва, шубҳасиз, ҳукм ижро қилиниши керак. Қурбонлар бундай
шафқатсиз жазодан қочиб қутулолмайдилар. Уларни ўлдиришдан бурун машина сон-саноқсиз
игналари ёрдамида маҳкумнинг танасига айбини ёзади. Энг даҳшатлиси, офицер жараённи худди
спектакл саҳнасини тасвирлаб бергандай, завқ ила ҳикоя қилади. Эсседаги саёҳатчи-олимнинг
бефарқлиги эса тамоман китобхонни ҳайратга солади, атрофда содир бўлаётганларини деярли ҳиссиз,
худди тушда кўраётгандек, кузатиб туради. Маҳкум ўзини ўлимга ҳукм қилганларидан бехабар. Олим
бу ҳақда сўраганида: «унга ҳукм ҳақида хабар бериш бефойда, у буни танаси билан ҳис қилади-ку,
барибир», [1:24] дея жавоб қилади.
Бу билан Кафка ХХ асрда актуаль мавзуга айланган қатл ижроси борасидаги мунозаралар авж
олмасидан, «Инсон бошқа инсоннинг жонини олишга ҳақлими? Бу қасос бўлиб қолмайдими?
Жиноятчини ўзимиз ҳам у каби оддий инсон бўлиб туриб, жазолашга ҳақлимизми?» деган бир қатор
саволлар гуманизм олдига кўндаланг бўлмасидан бурунроқ, уни биринчилардан бўлиб, ўртага
ташлади. Айни шу жиҳатдан асар яна ҳам дорлзарбдир.
Биринчи ва Иккинчи Жаҳон урушлари ва ундан кейинги даврларда диний, ижтимоий, инсоний,
ахлоқий тушунчаларнинг аҳамияти ер билан битта бўлди. Инсон ижтимоий ҳимоя деган туйғуни
йўқотди. Ҳимоясизлик ва қўрқув туйғулари тириклик абсурдликдан бошқа нарса эмаслигига олиб
1
Виктим — инглиз тилидан олинган бўлиб, қурбон деган маънони беради.
39
келиши мумкинлигини Кафка ижоди бутун инсониятга кўрсатишга эришган ёзувчилардан биридир.
Чунки адиб яшаган даврларда инсонни қатл қилиш метафорик характерга эга бўлди. Жамият ўзига
ғалати туюлганни қатл қилиши мумкин! Бу авж ола бошлаганда, ёзувчилар қарши чиқа бошладилар,
тўғри, бундай кураш илгариги замонларда ҳам бўлган, бироқ ХХ асрдагидек, дорлзарб бўлмаган,
чунки урушлар даврида ниҳоятда кўп қурбонлар ҳеч қандай сабабсиз ўлдирилган. Кафка атрофда
кечган талотўплардан азият чеккан ва бегуноҳларнинг ўлими ёзувчини мана шундай барча
замонларга алоқадор асар яратишига сабаб бўлган. Афсуски, адибнинг хавфсирашлари бугунги кунга
ҳам бегона эмас [5:163]. Франц Кафка асарларида севги, муҳаббат мавзуси бошқа адибларники каби
етакчи ўринга чиқмай, балки жазо, айб, гуноҳкорлик, бегоналашув каби туйғуларнинг кенг кўламда
берилиши модернизм даври адабиётига асос солинганидан дарак беради.
Адабиётлар руйхати
1.
Franz Kafka. In der Strafkolonie. Essay. Fischer Taschenbuch Verlag. Frankfurt am Main, 2008
2.
Franz Kafka Ein Landarzt und andere Drucke zu Lebzeiten. Fischer Taschenbuch Verlag. Frankfurt
am Main, November 1994
3.
Franz Kafka. Tagebücher 1910-1923. Fischer Taschenbuch Verlag GmbH. Frankfurt am Main,
März 1983
4.
Шавкат Каримов. Немис адабиёти тарихи. Мумтоз сўз. Тошкент, 2010
5.
Муҳаммаджон Холбеков . ХХ аср модерн адабиёти манзаралари. Мақолллар тўплами. —
Тошкент: Мумтоз сўз, 2012
6.
Улуғбек Ҳамдамов. Жаҳон адабиёти: модернизм ва постмодернизм. Ўқув қўлланма. –
Тошкент: Академнашр, 2020
7.
Қозоқбой Йўлдошев. Ёниқ сўз. Янги аср авлоди. Тошкент, 2006
8.
Акмал Саидов. Франц Кафка — Телба Дунёнинг Даҳоси. Давр Пресс. Тошкент, 2015
9.
Назар Эшонқул “Франц Кафка” https://ziyouz.uz/ilm-va-fan/adabiyot/frants-kafka/.
10.
Yusupov, O., Yoqubjonova, S., & Abduvokhidova, S. (2022). THE BENEFITS OF HAVING
OVERALL 7.0 FROM IELTS IN DIFFERENT AREAS OF LIFE.
Eurasian Journal of Academic
Research
,
2
(5), 213-215.
11.
Сулайманова, Н. Ж. (2016). СПОСОБЫ ВЫРАЖЕНИЯ ЛОКАТИВНОСТИ В СОВРЕМЕННОМ
АНГЛИЙСКОМ ЯЗЫКЕ.
Актуальные научные исследования в современном мире
, (9-3), 74-77.
THE INFLUENCE OF SAMUEL TAYLOR COLERIDGE AS A POET, CRITIC AND
PHILOSOPHER TO ENGLISH LITERATURE
Nurimukhammatova Sabina
SamSIFL, Student
Scientific supervisor: S.U.Rasulova
SamSIFL, Teacher
Key words:
Samuel Taylor, John Coleridge, Ann Bowden, Christ’s Hospital, College Cambridge, Browne
Gold Medal, Slave trade, William Wordsworth, Tom Evans, Mary Evans, Sonnet: To my own Heart, Lyrical
Ballads, Kubla Khan.
Annotation:
In this thesis, the famous poet, philosopher and critic Samuel Taylor Coleridge
influences to the English
literature by his romantic poems with his friend and also the poet William
Wordsworth by publishing their well-known collection of poems “Lyrical Ballads” at that time.
Samuel Taylor Coleridge was born on October 21
st
1772 in the country town of Ottery in England.
Samuel’s father the Reverend John Coleridge was a rail respected vicar of the parish and a headmaster of
Henry 8’s free Grammar School at Ottery. He was a tenth and youngest child of Ann Bowden and John
Coleridge. Samuel considered himself as lonely kid often choosing to stay at home rather than go play ball
with his friends. On the death of his father, he was sent to school at Christ’s Hospital School in London,
where he stayed there for most of his childhood studying and writing poetry. From 1791 until 1794
Coleridge attended Jesus College Cambridge. In 1792 he won the Browne Gold Medal for the poem that he
wrote on slave. Later he met his future wife Sarah Fricker. Their marriage was not a very happy one for the
most part, but it did last until his death.
Coleridge met William Wordsworth in 1795 who once proclaimed him as the best poet of the age.
After their joint publication of “Lyrical Ballads” in 1798, Coleridge and Wordsworth went to Germany to
begin studying German philosophers and critics such as Conte and Fichte which helped them to alter their