Лингвистик хавфсизлик йўналиши

CC BY f
152-153
0
0
Поделиться
Сафаров, Ш. (2022). Лингвистик хавфсизлик йўналиши. Анализ актуальных проблем, инноваций, традиций, решений и художественной литературы в преподавании иностранных языков, 1(01), 152–153. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/analysis-problem/article/view/12882
Ш Сафаров, Самаркандский государственный институт иностранных языков

профессор

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада маданий-нутқий меьёрлар аслида коммуникатив андозалар, прагматик
кўрсаткичлар, этикет қоидаларининг умумлашмаси эканлиги, улар касбий ахлоқ талаблари билан
ўзаро муносабатга киришиши, шу боис, қадрият, баҳо, меьёр кабилар лингвистик хавфсизлик
йўналишининг асосий тушунчалари, коммуникатив меьёр бузилиши ҳақида қайд этилган


background image

152

7.

Brockett, Oscar G. and Franklin J. Hildy. 2003. History of the Theatre. Ninth edition,

International edition. Boston: Allyn and Bacon. ISBN 0-205-41050-2. P. 110

8.

Burrow, Colin, William Shakespeare: Complete Sonnets and Poems, Oxford University Press,

2002, p. 210

SHO’BA II

XORIJIY TILLARNI O'QITISHDA AXBOROT TEХNOLOGIYALAR, MASOFAVIY

TA'LIM, ELEKTRON RAQAMLI TA'LIM

ЛИНГВИСТИК ХАВФСИЗЛИК ЙЎНАЛИШИ

Ш.С.Сафаров

СамДЧТИ, профессор

Аннотация:

мақолада маданий-нутқий меьёрлар аслида коммуникатив андозалар, прагматик

кўрсаткичлар, этикет қоидаларининг умумлашмаси эканлиги, улар касбий ахлоқ талаблари билан
ўзаро муносабатга киришиши, шу боис, қадрият, баҳо, меьёр кабилар лингвистик хавфсизлик
йўналишининг асосий тушунчалари, коммуникатив меьёр бузилиши ҳақида қайд этилган.

Калит сўзлар:

руҳий фаолият, ахборот, ҳавфсизлик, нутқ меьёри

“Ҳавфсизлик” тушунчаси одатда сиёсат ва ҳуқуқшунослик соҳалари доирасида талқин

қилинади. Бироқ, кейинги пайтларда ушбу тушунчанинг тилшуносликка ҳам тааллуқли еканлиги
ойдинлашиб бормоқда. Зеро нутқий фаолият руҳий фаолиятнинг алоҳида тури сифатида инсоннинг
ижтимоий мавжудлигини таьминлаётиб алоҳида мамлакатлар ва умуминсоний жамиятнинг фойдаси
учун хизмат қилиши талаб қилинади. Замонавий ахборот технологияларининг ривожи ва
узатилаётган ахборот ҳажми ҳамда мундарижасининг кенгайиб бориши, биринчидан, нутқий фаолият
ҳарактеридаги ўзгаришларга сабаб бўлса, иккинчидан, ахборотнинг таьсир кўрсатиши меьёрини
кучайтирмоқда. Буларнинг барчаси нутқий фаолият хавфсизлиги муаммосини долзарблаштирмоқда.
Оқибатда, лисоний (лингвистик) ҳавфсизлик умумий тилшуносликнинг тадқиқ обектига айланди.

Мазкур ҳодисани ўрганишда қандай муаммолар долзарблашади?
Биринчидан, ахборот технологияларининг ривожи ва улардан фан, таьлим, кундалик ҳаёт,

оммавий ахборот воситаларида (айниқса, Интернетда) фойдаланиш кўламининг кенгайиши миллий
тил тизимига таьсир ўтказмасдан қолмайди. Ушбу тизимда турли кўринишдаги “бузилиш” лар юзага
келиши муқаррар. Тил ва нутқдаги меьёрни сақлаш миллий менталитет, унинг ўзига хослиги ва
оламни билиш андозаларини сақлаб қолиш демакдир. Бусиз миллатнинг ўзлиги, этник яхлитлигини
ҳимоя қилиш имконияти сусаяди.

Иккинчидан шахслар ва жамоа онгига лисоний-рухий таьсир ўтказувчи ахборот воситаларидан

фойдаланишни назорат остига олиш эҳтиёжи мавжуд. Ахборий таьсирнинг лингвопсихологик
усулларидан назоратсиз фойдаланиш (масалан, реклама матнларида) кутилмаган натижаларга олиб
келиши мумкин.

Учинчидан, миллий тил меьёрларига нисбатан эҳтиётсиз муносабатда бўлишининг (айниқса,

ОАВ да) оқибати барчага маьлум. Шундай экан, тилнинг ҳар қандай назоратисиз
“демократлаштириш” ҳаракатига қарши мукаммал мундарижага эга лойиҳани ишлаб чиқиш
лозим бўлади.

Тўртинчидан, тажовузкарона руҳга эга бўлган матнларни таҳлил қилиш тамойиллари ва

усулларини шакллантиришга эга матнлар ОАВ, иқтисодиёт, ҳуқуқий амалиётда тобора кенг
тарқалмоқда. Улар инсоннинг шахснинг ор-номуси, касбий салоҳиятига таьсир кўрсатиб, жамиятдаги
инсонлараро муносабатларнинг моҳиятини пасайтиради.

Айтиш жоизки, мазкур йўналишнинг назарий асослари жадал ривожланмоқда, Зотан, нутқий

тажоввуз ва инсон онгига зарар етказишнинг лисоний амаллари фаоллашган сари лингвистик
экология жамият учун аҳамияти тобора равшанлашмоқда. Бу борада, айниқса, юрист-лингвистика
соҳасида бажарилаётган ишларни алоҳида таькидлаш лозим.

Шунинг билан биргаликда сўнгги пайтларда ушбу йўналишнинг кўп жихатли табиатга эгалиги

ҳам аниқ бўлиб бормоқда. Матннинг нутқий ҳушёрлик тамойили талабларига амал қилган ҳолда
яратиш ва қабул қилишнинг назарий ҳамда амалий асосларини аниқлаштиришга бўлган эхтиёжнинг
ўсиши алоҳида лисоний маданият доирасида ҳамда маданиятлараро мулоқотда етакчи ўринга
чиқадиган коммуникатив категориялар тадқиқини долзарблаштиради. Қайд этиб муаммолар у ёки бу
даражада ўрганилаётган бўлса-да, лекин улар ягона бир назарий- методологик асосга эга эмас. Гарчи
матнни лисоний хавфсизлик нуқтаи-назаридан таҳлил қилишга йўналтирилган тадқиқотлар сони ўсиб


background image

153

бораётганига қарамасдан, таҳлил воситалари ва амаллари етарли даражада шакллантирилмаганлиги
аниқ бўлиб қолмоқда. Шу жумладан, соҳага тегишли терминологик аппарат ҳам тўлиқ ишлаб
чиқилмаган.

Лисоний ҳавфсизлик назариясининг терминологик аппарати ҳақида сўзлаётиб, дастлабки

ўринда “Лисоний ҳуқуқ” ва “лисоний ҳуқуқнинг бузилиши” тушунчаларининг қўлланиши масаласига
тўхталиш лозим бўлади. Чунки ҳуқуқшуносликда лисоний ҳуқуқ кўпинча инсон ҳуқуқининг
мустақил қисми сифатида қайд этилмаган. Тўғри, қабул қилинган қонунларда инсоннинг мулоқот ва
таьлим тилини танлаш ҳуқуқига эгалиги таькидланган. Бироқ, тилдан фойдаланишнинг меьёри
борасидаги фикр аниқ эмас.

Тил ва нутқий меьёрлар жамият томонидан белгиланади ва узоқ таркибий давр мобайнида

шаклланади, сайқал олади. Ушбу меьёрлар миллий маданиятнинг бойлиги ҳисобланади ва умумий
қадриятлар қаторидан муносиб ўринни эгаллайди. Демак, улардан фойдаланиш ҳуқуқий асосга эга
бўлиши, қўллаб-қувватлаши керак.

Ҳуқуқшуносликда “лисоний ҳуқуқнинг бузилиши” тушунчаси акс топмаган. Лекин бундай

қоида бузилишини бошқа турдаги қоида бузилишлар билан бир қаторда талқин қилиш эҳтиёжи
табора долзарблашмоқда. Масалан, бировни ҳақорат қилиш ёки жамоа жойларида ножўя сўзларни
қўллашнинг бошқа безорилик ҳаракатларидан нима фарқи бор?! Нутқий безорилик ҳам
атрофдагиларга руҳий шикаст етказади. Психологлар одамлар салбий маьнодаги сўзлардан
фойдаланиш орқали организмнинг ишлаш меьёринин ўзгартириш мумкинлигини қайд этадилар.
Бундай ҳолатда тингловчига етказилаётган маьнавий таьсир яққол кўзга ташланади.

Тилдан реклама, сиёсат, тиббиёт соҳаларида маккорона фойдаланиш қаллоблик ёки

товламачилик бир туридир. Аммо афсуски жамият, замонавий ҳуқуқ тизими бундай нутқий
фирибгарликларга ҳозиржавоб эмас. Айни пайтда тилшуносликда, айниқса прагмалингвистика
соҳасида лисоний фирибгарликнинг турлари баьзан тадқиқ қилинмоқда ва ушбу ҳодисани рўёбга
келтирувчи омиллар, улар билан боғлиқ мулоқот стратегияси ўрганилмоқда.

Лингвистик хавфсизлик йўналишининг назарий-методологик асосини шакллантириш

ҳаракатининг қийин кечиши мулоқот меьёрларининг қадриятлар, ахлоқий-этик қоидалар билан
боғлиқлигида намоён бўлади. Маданий-нутқий меьёрлар аслида коммуникатив андозалар, прагматик
кўрсаткичлар, этикет қоидаларининг умумлашмаси бўлиб, улар касбий ахлоқ талаблари билан ўзаро
муносабатга киришади. Шу боис, қадрият, баҳо, меьёр кабилар лингвистик хавфсизлик
йўналишининг асосий тушунчаларига айланади, коммуникатив меьёр бузилиши ҳақида гап кетганида
қоида чекиниш ҳолатлари далиллар асосида изоҳланиши лозим.

МУЛЬТИМЕДИАЛИ ВОСИТАЛАР АСОСИДА ВИЗУАЛИЗАЦИЯЛАНГАН ЎҚИТИШ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

М.Х. ЛУТФИЛЛАЕВ СамДЧТИ, ПРОФЕССОР

Ф.М.ЛУТФИЛЛОЕВА СамДЧТИ, ДОЦЕНТ

Таълим тизимида ўқувчиларининг таълим қобилиятларини ривожлантириш муаммоси ҳар

доим энг долзарб муаммолардан бири бўлиб келган. Таълимни фаоллаштиришнинг самарали
технологияларидан бири бу замонавий талабларга жавоб берадиган ўқув маълумотларини
визуализация қилиш усулидир.

Визуализация нима? Таълим жараёни ахборотни узатишга асосланган бўлиб маълум бир

ахборотни ўрганишда визуал тасвирлашнинг роли катта. Кўргазмалилик принципи педагогикада
етакчи ҳисобланади. Жадваллар, диаграммалар, чизмалардан фойдаланиш ўрганилаётган материални
тез эслаб қолиш ва тушунишга ёрдам беради. Замонавий техник имкониятларни ҳисобга олган ҳолда,
ўқув жараёнида ахборотни визуализация қилиш ғояси янги хусусиятларга эга бўлади. Визуализация -
(кенг маънода) маълумотларни тушуниш қулайлигини максимал даражада ошириш учун тасвир,
график аудио, видео ва анимациялар шаклида тақдим этиш жараёнидир.
Ўқув материалларининг визуализация технологияси инсон учун визуал идрокнинг аҳамиятига, инсон
ва унинг онгини визуализация қилинган дунё шароитларига тобора зарур бўлган тайёргарликни
билиш ва англаш жараёнларида хаёлий идрокнинг етакчи ролига ва ахборот юкининг ошишига
асосланади. Ўқув ахборотларини визуализация қилиш технологияси қуйидаги таркибий қисмларни ўз
ичига олган тизимдир:
*

таълимий билимлар мажмуи;

*

уларни тақдим етишнинг визуал усуллари;

Hepagreen - восстановление нормальной работы печени Androgard — препарат для настоящих мужчин Androgard — препарат для настоящих мужчин Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Maksimus - Натуральный продукт, для бодрости и энергии Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Avicenna’s Lab inLibrary — это научная электронная библиотека UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации Gulyamov - Гулямов Саид Саидахрарович MUVI24 - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Интернет-аптека >METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг All.Tube - Смотрите онлайн видео бесплатно в хорошем качестве Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды UMAR PROEKT - Комплексное проектирование UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана