Innovative educational interaction methods

CC BY f
232-233
13
Поделиться
Миразимова, С. (2022). Innovative educational interaction methods. Анализ актуальных проблем, инноваций, традиций, решений и художественной литературы в преподавании иностранных языков, 1(01), 232–233. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/analysis-problem/article/view/12936
0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Relevance. President of the Republic of Uzbekistan Sh. M. Mirziyoyev in his report at an expanded meeting of the Cabinet of Ministers on the results of the country's socio-economic development in 2016 and the most important priority areas of the economic program for 2017 noted: “It is necessary to radically revise the curricula and programs, attracting this by experienced educators and professionals

Похожие статьи


background image

222

ПРАГМАТОНИМЛАРНИНГ НОМИНАТИВ ХУСУСИЯТЛАРИ

Аҳмадалиева Сабохон Муродовна, ҚДПИ ўқитувчиси

Аннотация:

Ушбу мақолада прагматонимлар таркибига кирувчи машҳур бренд номларининг

шаклланиш асослари ёритилди. Топонимлар, мева номлари, асосида шаклланган, таркибидаги
элементлари номидан олинган бренд номлари, маҳсулот таъсир кўрсатадиган касаллик номи билан
боғлиқ бренд номлари, сонлар асосида шаклланган бренд номлари, мифологик номлар асосида
шаклланган бренд номларининг ижтимоий, психологик ва лингвистик омиллари аниқланди.

Таянч сўз ва иборалар:

ономастика, эргоним, прагмоним, товароним, прагматоним.

Прагматонимлар, уларнинг семантик, лингвокультурологик, синтактик хусусиятлари ва

бажарадиган функциялари Е.Г. Беляевская, И.И.Исангузина, И.С.Карабулотова, А.А.Исакова, З.П.
Комолова, И.В.Крюкова, Н.В. Подольская каби олимлар томонидан ўрганилган. Лекин бу ҳодиса
ўзбек тилшунослигида махсус тадқиқ объекти бўлган эмас. Прагматонимлар таркибига кирувчи
бренд номларини таснифлаш, тавсифлаш, қиёслаш ва прагматик таҳлил усуллари асосида ёритиш
мазкур ҳодисани тўлақонли ёритиш имконини беради.

Бренд номини танлаш мураккаб ва кўп босқичли жараён бўлиб, айрим ҳолларда бренд

номлари антропонимлар асосида, баъзан зоонимлар ёрдамида ясалади. Шунингдек, топонимлар
асосида шаклланган бренд номлари ҳам мавжуд.

Дунёга машҳур электоротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Nokia компанияси ва

маҳсулотлари номи шу номдаги шаҳарча ва Нокиавирта дарёси номидан олинган бўлиб, компания шу
дарё соҳилларида ташкил этилган. Дарё номининг ўзи эса фин тилида “турғун” деган маънони
англатади.

Компьютер фойдаланувчилари Adobe дастуридан фойдаланишади, аммо бу номнинг қандай

маъно англатишини, этимологиясини билмасликлари мумкин. Мазкур бренд номи ҳам жой номи
бўлиб, Калифорниядаги сой номидан олинган.

Fuji Япониядаги машҳур транспорт воситалари ишлаб чиқарувчи компания номи бўлиб, бу

ном Япониядаги энг баланд тоғ – Фужи тоғи номидан олинган.

KFC (Kentucky Fried chickens) бренд номида зооним билан бирга, топоним ҳам иштирок этган

бўлиб, Кентуки АҚШнинг ғарбий штатларидан бирининг номидир.

Юқорида келтирилган бренд номлари дунёга машҳур бренд номлари бўлиб, Ўзбекистонда

ишлаб чиқариладиган машҳур маҳсулот ва хизматлар номларига ҳам топонимлар асос бўлганини
кузатиш мумкин: Ўзбекистон ҳаво йўллари АЖ, Ўзбекистон меҳмонхонаси, Asia Hotel, Asaka Bank,
G‘ijduvon Premium, Oqtepa Lavash ва шу каби номларнинг шаклланиши учун жой номлари асос
бўлган.

Айрим бренд номларининг шаклланишига меваларнинг номлари ҳам асос бўлган. Дунёга

машҳур Apple брендининг номи бунинг яққол далилидир. Apple бренд номининг шаклланиши ҳақида
турли тахминлар мавжуд. Улардан бирида кўп компьютер ва электротехника ишлаб чиқарувчи
компанияларнинг номлари “совуқ” бўлганлиги сабабли жонлироқ ва қизиқроқ ном танлаш эҳтиёжи
асосида бу ном танлангани келтирилади. Айрим манбаларда эса Стив Жобснинг олма етиштирувчи
фермада ишлаганлиги ва олмаларни жуда яхши кўргани бренд номини танлаш учун асос бўлгани
келтирилади. Демак, дунёдаги энг машҳур электроника воситалари ишлаб чиқарувчи компания
номига олма меваси асос бўлган.

Blackberry электротехника воситалари ишлаб чиқарувчи компания сифатида фаолият

кўрсатган, бренд номининг шаклланишида Blackberry – тут мевасининг номи асос бўлган.

Mango бренди ҳам дунёга машҳур аёллар ва эркаклар кийимлари ишлаб чиқарувчи компания

ҳисобланади, бренд номига манго меваси асос бўлган.

Ўзбекистонда фаолият юритувчи Anor bank, Apelsin мобил иловаси каби бренд номлари ҳам

мева номлари асосида шаклланган.

Айрим бренд номлари маҳсулот таркибидаги элементи номидан ҳам олинади. Бунда маҳсулот

таркибий қисми кимёвий элемент ёки товарнинг асосини ташкил қилувчи маҳсулот бўлиши ҳам
мумкин. Мисол учун, машҳур кир ювиш кукуни номи – Persil унинг таркибидаги кимёвий элементлар
номининг қисқартмасидан олинган. Бу кимёвий элементлар содиум перборат (sodium

per

borate) ва

силикат (

sil

icate) бўлиб, пер+сил қўшилмасидан Persil номи ясалган.

Kentucky Fried Chicken (KFC) номи ҳам маҳсулотнинг асосий таркибий қисми – қовурилган

жўжалар номидан олинган.


background image

223

Дунёга машҳур салқин ичимлик номи – Pepsi даставвал фармацевт Калеб Бредхем томонидан

ўйлаб топилган. Даставвал ичимлик Brad’s Drink деб аталган. Кейинчалик эса маҳсулотнинг фойдали
хусусияти – диспепсияни даволаши хусусиятидан келиб чиқиб, Pepsi Cola номи шаклланган.
Маҳсулот рекламасида ҳам унинг овқат ҳазм қилишга ёрдам бериш функцияси таъкидланган. Вақт
ўтиб, бу ном ҳам қисқартирилиб, Pepsi номи шакллантирилган.

Бренд номлари сонлар асосида ҳам шаклланади. Seven-up салқин ичимлигининг номи

даставвал “Bib-Label Lithiated Lemon-Lime soda” деб аталган. Вақт ўтиб, маҳсулот номи “7 Up
Lithiated Lemon Soda” номига, кейинчалик эса “7 Up” номига қисқартирилади. 7 рақамининг қандай
маъно англатиши тўғрисида турлича қарашлар мавжуд бўлиб, баъзи манбаларда маҳсулотнинг 7 та
асосий таркибий қисми мавжудлиги, айримларида эса оригинал рецептда қўлланган lithium кимёвий
элементининг атом массаси 7 га тенг эканлиги келтирилади. Бундан ташқари, "7 Up” маҳсулотлари
Кола ва бошқа ичимликлар каби 6 унсли эмас, 7 унсли идишларга қадоқлангани ҳам маҳсулот номи
билан боғланади.

Айрим бренд номлари мифологик характерга эга бўлиши ҳам мумкин. Nike спорт кийимлари

ишлаб чиқарувчи бренд номи ҳисобланади. Бу ном юнонларнинг ғалаба худоси – Nike номидан
олинган бўлиб, спорт кийимлари учун бу номнинг қўлланилиши спортчиларни ғалабага ундаш
вазифасина ҳам бажаради. Pandora ҳам юнон мифологиясида аёл жангчи ҳисобланади. Бу мифологик
қаҳрамон номига асосланган ҳолда Pandora номли дунёга машҳур аёллар тақинчоқлари бренд номи
шаклланган.

Лада Россиянинг автомобиллар ишлаб чиқарувчи бренди ҳисобланади. Манбаларда

келтирилишича, Лада словаклар худоси саналган ва шу сабабли ҳам бу ном бренд номи сифатида
танланган.

Хулоса қилиб айтганда, прагматонимлар тилшуносликнинг ономастика соҳаси доирасида

ўрганилади. У ишлаб чиқарилган маҳсулот, товар ёки хизмат номини англатади. Прагматонимлар
фарқловчи, информатив, “асровчи”, кафолат, психологик функцияларни бажаради.

АДАБИЁТЛАР:

1.

Rozikova, G. Z. (2019). SEMANTIC FEATURES OF LEXEMES BELONG TO THE GROUP OF

NAMES OF PERSON APPLIED IN “DEVONU LUGOTIT TURK”. Scientific Bulletin of Namangan State
University, 1(12), 136-141.
2.

Gulbakhor, R. (2020). Expression of temporality and locality through noun lexemes in Mahmud

Kashgari's “devon”. ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research Journal, 10(11), 1648-
1653.
3.

Roziqova, G. (2020, December). MAHMUD KASHGARI'S" DEVONU LUG'OTIT TURK" NAMES OF

HOUSEHOLD ITEMS USED IN THE WORK EXPRESSIVE SYNONYM LEXEMAS. In Конференции.
4.

Yusupova, S. T., & Anvarova, F. A. (2020). Linguoculturological investigation of zoonyms in English and

Uzbek. ISJ Theoretical & Applied Science, 11 (91), 78-80.
5.

kizi Yusupova, S. T. (2019). STUDY OF RELIGIOUS FUNCTIONAL STYLE IN THE WORLD

LINGUISTICS. Scientific Bulletin of Namangan State University, 1(12), 173-178.

6.

Qizi, Y. S. T. (2020). Religious speech and phonetic interference. ACADEMICIA: An International

Multidisciplinary Research Journal, 10(6), 679-683.
7.

Rozikova, G. Z., & Yusupova, S. T. (2021). METAPHOR AS A LINGUOCULTUROLOGICAL

PHENOMENON. Theoretical & Applied Science, (12), 1086-1088.
8.

kizi Yusupova, S. T., & Sayidrahimova, D. S. (2022). ABOUT THE CLASSIFICATION OF RELIGIOUS

TEXTS. Eurasian Journal of Academic Research, 2(2), 63-65.

THE WAYS OF IMPROVING WRITING SKILLS OF STUDENTS

Sitora Xudayorova

SamSIFL, student

Abstract:

Writing has always been seen as an important skill in English language acquisition. This

importance is due to the fact that it reinforces grammatical structures and vocabulary that educators strive to
teach their students. It is the area in which learners need to be offered adequate time to develop their writing
skill, therefore more time should be devoted to it in classrooms containing ELLs so that they will be prepared
to effectively communicate in real life as well as academic situations. Exposing them to the writing process
itself through various venues is an excellent way to reach this goal.

Key words:

Writing skills, first impression, interaction, key points, coworkers, quality control,

Библиографические ссылки

Alova N.N. Preparation and use of pharmaceutical personnel (XIX - XX - XXI centuries) on the example of St. Petersburg: the dissertation ... of a candidate of pharmaceutical sciences. - St. Petersburg, 2004 .- 263 p.

Sostevaeva S. L., Bondarenko E. G., Khasnutdinova S. L., Stukova G. M., Kalgin V. V., Savelyev M.

Yu., Gemet I. N. Motivation of students of medical schools for physical education // Journal of the Russian Association for Sports Medicine and Rehabilitation of Patients and Disabled. 2005. No. 4. P.20-22.

Stanislavova I.L. The humanistic concept of health E. Fromm // Alley of science. 2018. Vol. 1. No. 1 (17). S. 341-346.

Mirsolieva M., Khoshimova M. Modernization and implementation of innovative technologies in the educational and methodological process of higher education institutions. Tashkent, 2016

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов