Ўсмир қизларни китобхонлик асосида шарқона дунёқарашларини шакллантиришнинг зарурати

CC BY f
326-329
4
Поделиться
Кочкарова, А. (2022). Ўсмир қизларни китобхонлик асосида шарқона дунёқарашларини шакллантиришнинг зарурати. Анализ актуальных проблем, инноваций, традиций, решений и художественной литературы в преподавании иностранных языков, 1(01), 326–329. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/analysis-problem/article/view/13042
Айша Кочкарова, Самаркандский государственный медицинский университет

 преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу мақолада ўсмир қизларни китобхонликка жалб этиш орқали шарқона маънавий-ахлоқий қарашларини шакллантиришнинг назарий асосларини ишлаб чиқиш, педагогик – психологик имкониятларини таҳлил қилиш ва замонавий ёндашувлар асосини такомиллаштириш
ўсмир қизларда комиллик сифатларини таркиб топтириш ҳамда глобал тафаккур ривожи ҳақида гап
боради

Похожие статьи


background image

326

language in their country have become proverbial. Many sages knew only their native language. Therefore,
after all, you should not “overdo it” with a foreign language, as you should not teach it to a child only for
prestigious reasons. Of course, a child who speaks the language of his parents at home, but on the street in
the language of peers of another nationality, is not in danger. Both languages are a living everyday life for
him, mastering them proceeded naturally, by itself.

The third language should be studied only after successful and solid mastering of the second and

during the period when the formation of personality reaches a new qualitative level, i.e. from the age of
twelve. As K.D. Ushinsky pointed out, “... foreign languages should be studied one after the other and never
two at the same time ...” [10, p. 32].

Apparently, this provision remains fully relevant today. And, most importantly, a third language

should be studied by a child who has felt a craving and vocation for this!

If the parents are fluent in a foreign language, they will also speak it with the child no earlier than

five years.

How many days a week should a child be taught in a language group and what is the optimal

duration of the lesson? Criteria - the power of motivation (the desire of the child!) and individual endurance.
So, if a load of one or two classes per week is permissible for one preschooler (at least once a week!) with
one or two lessons of 30 minutes each, the other is able to study three to five times a week for two or three
lessons lasting 30-35 minutes each without prejudice [6, p. 35-36].

LIST OF USED LITERATURE

1.

Бахталина Е.Ю. Об интегрированном обучении английскому языку в детском саду //

Иностранные языки в школе. -2000.-№6- 44 с.

2.

Витоль А.Б. Нужен ли дошкольникам иностранный язык?// Иностранные языки в школе, -

2002. № 3. – 42 с.

3.

Возрастная и педагогическая психология / Под ред. А. В. Петровского. 2-е изд. М., 1979. –

243 с.

4.

Гальскова Н.Д. Об итогах второго года экспериментального обучения иностранным

языкам в начальной школе. М. 1997. – 342 с.

5.

Зарандия М. И. К вопросу об умственных возможностях детей дошкольного возраста.— В

кн.: Экспериментальные исследования по проблеме перестройки начального обучения. Тбилиси,
1969. – 232 c.

6.

Кабардов М. К. Роль индивидуальных различий в успешности овладения иностранным

языком. М., 1983. – 32 c.

7.

Леонтьев А.А. Психологические предпосылки овладения иностранным языком. М. ,1985. –

54 с.

8.

Махина О.Е. Обучение иностранному языку дошкольников: обзор теоретических позиций

// Иностранные языки в школе.- 1990.- №1- С. 38 - 42.

9.

Негневицкая Е.И., Никитенко З.Н., Ленская Е.А. Обучение английскому языку детей 6 лет

в 1 классе средней школы: Методические рекомендации: В 2 ч. - М.,: Просвещение, 2002-300с.

10.

Ушинский К. Д. Собрание сочинений в 12 тт. М., 1952. 11 c.

ЎСМИР ҚИЗЛАРНИ КИТОБХОНЛИК АСОСИДА ШАРҚОНА ДУНЁҚАРАШЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ЗАРУРАТИ

Қўчқорова Ойша Олтибоевна

СамДТУ ўқитувчиси

Аннотация.

Ушбу мақолада ўсмир қизларни китобхонликка жалб этиш орқали шарқона

маънавий-ахлоқий қарашларини шакллантиришнинг назарий асосларини ишлаб чиқиш, педагогик –
психологик имкониятларини таҳлил қилиш ва замонавий ёндашувлар асосини такомиллаштириш
ўсмир қизларда комиллик сифатларини таркиб топтириш ҳамда глобал тафаккур ривожи ҳақида гап
боради.

Калит сўзлар:

глобаллашув, ахборот-коммуникация, китобхонлик, санъат, ўсмир қизлар,

ёшлар, тарбиялаш.

Annotation.

This article discusses the development of theoretical foundations for the formation of

Eastern spiritual and moral views through the involvement of adolescent girls in reading, analysis of


background image

327

pedagogical and psychological capabilities and the development of modern approaches to the formation of
perfection in adolescent girls and the development of global thinking.

Keywords:

globalization, information and communication, reading, art, teenage girls, youth,

upbringing.

Жаҳонда ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг жадал суръатлар билан ривожланиши шарқона

миллий аҳлоқий тарбия тизимни ислоҳ қилиш ва аждодларимиз мероси асосларини чуқур
ўзлаштиришга эҳтиёж туғдирмоқда. Ахборот-коммуникация ва глобаллашув асрида жамият
тараққиёти билан педагогика тарихини такомиллаштириш масаласи илғор давлатлар тажрибасидаги
янгича йўналишлар, хусусан, китобхонлик санъатини эгаллашга йўналтирилган методика ва махсус
мутолаа курслари мазмуни тадқиқ этиш орқали ёш авлод маънавий камолоти ҳамда интеллектуал
салоҳиятини ўстириш билан боғлиқ долзарб муаммолар кун тартибига қўйилмоқда.

Дунёнинг етакчи давлатларидаги педагогика тарихи тенденциялари асосида миллий аҳлоқий,

маънавий тарбия мазмунини модернизация қилиш жамиятнинг маънавий ва маданий ривожланишига
пойдевор вазифасини ўтайди. Шунга кўра ўсмир қизларни китобхонликка жалб этиш орқали шарқона
маънавий-ахлоқий қарашларини шакллантиришнинг назарий асосларини ишлаб чиқиш, педагогик –
психологик имкониятларини таҳлил қилиш ва замонавий ёндашувлар асосини такомиллаштириш
ўсмир қизларда комиллик сифатларини таркиб топтириш ҳамда глобал тафаккур ривожига доир
технологияларни тадқиқ этиш ушбу тадқиқотнинг туб моҳиятини ташкил этади.

Республикамизда цивилизация ютуқларидан авлодларимиз меросидан шарқона тарбия

мезонларидан кенг кўламда фойдалана оладиган, халқаро алоқалар ва маданий маърифий мулоқотда
фаол иштирок этадиган ёшларни тарбиялаш мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятига мустаҳкам
интеграциялашуви омилидир.

Ўсмир ёшдаги қизларни шарқона аҳлоқий-маънавий руҳда тарбиялашда китобхонлик

маданиятини шакллантириш муаммоси турли йилларда умумтаълим мактаблари дастурида бадиий
асар мазмунини ўзлаштириш, бадиий- эстетик тарбия, таҳлил ёзма ва оғзаки нутқ ўстириш
масалалари доирасида ўрганилган.

Мутолаа муаммосининг айрим жиҳатларини педагог олимлардан С.Димемов, А.Зуннунов,

М.Мирқосимова ўқувчиларда адабий таҳлил малакасини шакллантириш тизими, Қ.Йўлдошев адабиёт
ўқитишда янгиланган педагогик тафаккур, С.Матчонов адабиётдан мустақил ишларнинг асоси,
Қ.Ҳусанбоева мустақил фикрлашга ўргатиш, Р.Ниёзметова таълим рус тилида олиб бориладиган
мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг ўзбек тили дарс (машғулот)ларида адабий
материалларни ўрганиш, С.Нишонова, М.Абдуллаева, О.Мусурмонова, М.Махмудова ва бошқа
педагог олимлар. М.Нигматова мактабгача ёшдаги болаларда китобхонлик кўникмаларини ўстириш,
Б.Макулова бошланғич синфларда синфдан ташқари ўқишни изчиллик ва тизимлилик тамойиллари
асосида ташкил этиш, А.Болибеков ҳадислар орқали ўқувчилар ахлоқий фазилатларини камол
топтириш усуллари мажмуи тарзида тадқиқ қиладилар. Миллий истиқлол ғоясини ёшлар онгига
сингдириш жараёнида мутолаа маданиятидан мақсадли фойдаланишни оптималлаштиришнинг
назарий асослари, жамият тараққиёти ва комил инсон тарбияси, оила китобхонлиги, кутубхоналардан
мақсадли фаоллаштиришни белгилаб берувчи мъёрий ҳужжатларни яратиш муаммоларни А.Умаров,
С.Чиниева, Д.Ғаниеваларнинг изланишларида алоҳида таҳлилга тортилгани кузатилади.

Китобхонлик маданиятини шакллантиришнинг педагогик ва психологик асослари рус

олимларидан О.Богданова,

А.Леонтев,

Г.Пранцова,

Н.Сметанникова,

Р.Декушевалар

тадқиқотларида, асосан, синфдан ташқари мутоала маданиятига жалб этишнинг педагогик-назарий
асослари асосан рус адабиёти намуналари мисолида талқин этилади.

Мустақил китобхонлик маданиятини фаоллаштириш усуллари ёшларга мўлжалланган асар ва

китобхон ўртасидаги алоқадорлик масалалари хорижлик С.Clark, A.Lipson, E.Hirsch (АҚШ),
C.Hodges, M.Barrs, P.Benton (Англия) каби олимларнинг педагогик ўқув ўз аксини топган. Мавжуд
илмий - методик манбаларда умум ўрта таълим тизимида ўқувчиларнинг мустақил мутолаа
маданиятини шакллантиришга бағишланган. Аммо, ўсмир қизларнинг шарқона муаммоси тўлиқ
тадқиқ этилмаганлиги маънавий-аҳлоқий руҳда тарбиялашда китобхогликнинг ўрни, муаммоси
тўлиқ тадқиқ этилмаганлигига боис махсус илмий тадқиқот ишларини олиб боришни бугунги кун
тақозо этади.

Қуйидагиларни амалга ошириш мақсад қилиб олинди:
-

ўсмир қизларни китобхонлик асосида миллий, шарқона маънавий-ахлоқий дунёқарашларини

шакллантиришда

мустақил

мутоала

маданиятини

педагогик-психологик

хусусиятларини

аниқлаштириш;


background image

328

-

ўсмир қизларнинг мустақил мутолаасига раҳбарлик қилишда шарқона анъанавий мезонларни

белгилаш;

-

шарқона маънавий-ахлоқий тарбияда миллий урф-одатлар ва китобхонликнинг ўсмир-қизлар

фаолиятида тутган ўрнининг мазмунини ишлаб чиқиш;

-

ўсмир қизларни мустақил мутоала маданиятини шакллантиришда cамарали бўлган ёндашув

ва фаолият турларини қўллаш йўлларини такомиллаштириш.

Шарқона маънавий-ахлоқий масалаларни аксарият ҳолларда тарихий асарлар ўз ичига олади.

Шу ўринда, Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар”, “Меҳробдан чаён” романлари, ўзбек ҳалқ
достонлари Ҳ.Назир, Мирмуҳсин, Ш.Холмирзаев, С.Аҳмад, М.Осим, Тохир Малик, А.Қаҳҳор,
С.Зуннунова, Х.Султонов хикоя ва романларни тавсия этиш мумкин. Кейинги йилларда,
ёшларимизнинг шарқона тарбиясига оид панднома руҳидаги публицистик жанрдаги асослар
яратилмоқда. Айниқса, ёзувчи Тоҳир Маликнинг, шоира ва моҳир сухандон Турсуной Содиқованинг
айнан ўсмир қизлар тарбиясига оид асарлар ва телевидениядаги чиқишлари диққатга созавордир.
Жумладан, шоира Афруз, Қутлибека Раҳимбоева, Замира Рўзиева ва бошқаларнинг қатор
публицистик мақолалари ҳам айнан шу масалага бағишланган. Ғарб ёшларининг китобхонлик
даражалари, бевосита шиддат билан илгарилаб бораётган замонавий қулай онлайн тизимлари
тармоқлари воситасида амалга оширилмоқда. Ёшларнинг қизиқтирган асарлар махсус сайтларга
жойлаштирилмоқда. Яна бир муҳим ҳолат, транспорт, метро, жамоат жойларида газета, журнал ёки
китоб ўқиш, ёки айрим ёшлар гавжум жойларда дунё адабиёти қаҳрамонлари либоси кўринишида
воситаси китоб мутоаласи тарғиботи олиб борилмоқда. Францияда эса бизнинг халқимиз тарихидаги
анъанага ўхшаш яъни айрим хонадонларда кўпчилик бўлиб, болаларга китоб ўқиб бериш ёки
катталарнинг мутоала мактаби қиссахонлик, ғазалхонлик кечаларига ўхшаш анъана мавжуддир.
Яъни, кўчаларда китоб ўқиб бериш хизматлари жорий этилган экан. Бугунга келиб, бизнинг
юртимизда ҳам, асарлар матнини электрон почта воситасида китобхоналарга етказиш хизмати ёшлар
орасида кенг тарқалиб бормоқда. Айрим ҳолларда, ёшлар китобмутоаласини куй, қўшиқлар
уйғунлигида олиб бориш ва тинглаш ҳам урфга айланаётгани атрофдаги кишиларни ажаблантирмай
қўйди. Аммо, ўрта замонавий китоб ўқиш йўлларининг амалда қўлланиши бир томондан ижобий
натижалар бериши билан бир қаторда, бизнинг ёшларимиз, хусусан қизларимизнинг
дунёқарашларини ғарбона шаклланишга олиб келаётгани ҳам сир эмас.

Ғарб маданиятининг ёшларимиз ҳаётига шиддат билан кириб келаётганида, бевосита Ғарб

телевиденияси, интернет тармоқлари, турли ҳужжатли ва бадиий фильмлар ва оммавий ахборот
воситаларининг ўрни сезиларли даражада кўзга ташланмоқда. Бу оммавий маданият ниқоби остида
олиб борилаётган тарғибот ёшларимизнинг онги-шуурига салбий таъсир этиб келаётгани ташвишли
ҳолатни вужудга келтирмоқда. Бу ҳол асосан жамоат жойларида, оилада, ёшларнинг турли баҳоналар
билан тўпланадиган давраларида кўзга ташланмоқда. Айниқса, Ғарб модасига бўлган қизиқиш,
меъёрни билмай кийиниш, бўяниш, ўзини тутабилмаслик ҳоллари кўзга яққол ташланмоқда. Тўғри,
ёшларимиз глобаллашув ва “оммавий маданият” кенг тарғиб қилинаётган даврда ўқимоқда, вояга
етмоқдалар. Айрим ҳолларда миллий урф-одат ва тарбияга зид, меъёр ва чегара ҳаракатларига
қарама-қарши ҳаракатлар кўзга ташланмоқда.

Балоғат ёшдаги қизларнинг дунёқарашини бойитишга ҳамиша она маъсулдир. Чунки, болага

онанинг феъл-атвори ўтади.

Дейлик, қизингиз ўжар, қайсар бўлиб қолди. Сиз зўр бериб атрофдагиларни, дугоналарини

айблайсиз. “Дугоналаридан ўрнак олиб шундай бўлиб қолди” дейсиз. Аслидачи, қизингиздаги бу
ўзгариш оилангиздан бошланган. Унга ўринсиз танбеҳ беравериб унинг асабини издан
чиқаргансизлар. Яна қизингизни ака-ука, опа-сингиллари олдида бирини мақтаб, уни камситган
бўлгандирсиз. Бу эса унинг нафратини ўйғотган. Бугунги ёшлар аввалгидай эмас, деб баъзан катталар
замондан нолийди. Аксинча, уларга тарбия бераётган катталар кўнгилдагидай эмас. Узимиз
тарбиялаган қизимиз ўзимизга сапчияптими, унинг гувоҳлигида қилган хатоларимизга қайтарилган
жавобдир.

Онанинг муҳаббати беғароз, беғубор эканлигини сезган қизлар, уларга тақлид қиладилар.

Оналарнинг ўз қизлари билан чин дилдан, самимий мулоқот қилиши тарбиянинг муҳим
жиҳатларидан биридир. Қиз бола ота-онага Ҳақдан ҳадя этилган жаннатнинг измидир. Уни авайлаб-
асраб, яхши тарбия бериб ўз эгасига топшириш учун маъсул шахслар ҳисобланади.Бир сўз билан
айтганда, ўсмир қизларнинг китобхонлик асосида шарқона маънавий-аҳлоқий дунёқарашларини
шакллантириш билан боғлиқ педагогик муаммолар мавжудлигидан кўз юмиб бўлмайди. Бинобарин,
юқорида тилга олинган муаммоларни ҳал қилиш, ота-она, маҳалла, ўқитувчилар ва жамоатчилик,
олдига муҳим вазифаларни юклайди. Ўсмир қизларни шарқона рўҳда тарбиялаш, энг аввало улар


background image

329

шахсига инсонпарварлик назаридан ёндашиш муҳим тарбиявий омил эканлигини унутмасликни
талаб қилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Улфат Маҳкамов. Ахлоқ-одоб сабоқлари. Тошкент, Фан 1994 9-бет

2.

М.Жакбаров. Ш.Аббосова. Миллий ғоя ва миллий манфаатлар (Илмий-маърифий

адабиёт)Тошкент, Сано-стандарт нашриёти 2014, 42-бет

3.

С.Нишонова Эзгулик йўли Тошкент. Маънавият 2001, 20-бет

4.

Султонмурод Олим.Тўй-маросимлар ва миллий маънавият.Тошкент, Маънавият,214, 22-бет

THE MOST EFFECTIVE TACTICS TO IMPROVE READING SKILL

Ergasheva Nilufar

SamSIFL, student

Abstract:

Many people have trouble with reading. Reading well takes time, patience, and practice!

The most important thing to figure out is the purpose of your reading: looking at instructions to build
furniture and studying a textbook are not the same thing! Once you’ve figured out your purpose, you can
choose to focus on what are known as intensive reading techniques that stress things like vocabulary and
speed, or instead on extensive techniques that will help you engage with the meaning of a text in a deeper
way.

Key words:

practicing phonics skills, reading comprehension skill, instructions, intensive reading

Developing reading comprehension skills is incredibly important for early readers, starting as early

as picture books. As school-aged children get older, it will help them understand textbooks, newspapers, and
other more complex texts.

Scholastic offers plenty of grade-appropriate reading comprehension activity books that can help

your child practice, but in addition, here are six tips to sharpen reading comprehension skills in your early
reader.

1.

Have them read aloud.

This encourages them to go slower, which gives them more time to

process what they read and in turn improves reading comprehension. Plus, they're not only seeing the words

they're hearing them, too! You can also take turns reading aloud.

2.

Provide books at the right level.

Make sure your school-aged reader gets lots of practice reading

books that aren't too hard. They should recognize at least 90 percent of the words without any help. Stopping
any more often than that to figure out a word makes it tough for kids to focus on the overall meaning of the
story.

If your child needs help transitioning from picture books to chapter books, try Scholastic's Branches

books, which are designed to bridge that gap for growing readers.

3.

Reread to build fluency.

To gain meaning from text and encourage reading comprehension, your

child needs to read quickly and smoothly — a skill known as fluency. By the beginning of 3rd grade, for
example, your child should be able to read 90 words a minute.

Rereading familiar, simple books gives your child practice at decoding words quickly, so they'll

become more fluent in their reading comprehension. Learn more about the multiple benefits of rereading
books!

4.

Talk to the teacher.

If your child is struggling with reading comprehension, they may need more

help with building their vocabulary or practicing phonics skills. (This Peppa Pig Phonics Box Set and this
Pete the Cat Phonics Box Set are fun ways to help your child build necessary phonics skills.) A teacher can
weigh in on the best next steps to take.

5.

Supplement their class reading.

If your child's class is studying a particular theme, look for easy-

to-read books or magazines on the topic. Some prior knowledge will help them make their way through
tougher classroom texts and promote reading comprehension.

6.

Talk about what they're reading.

This "verbal processing" helps them remember and think

through the themes of the book. Ask questions before, during, and after a session to encourage reading
comprehension. (Read about all the questions you should ask during story time here!) Forexample:

Before:

"What are you interested in about this book? Whatdoesn'tinterestyou?"

During

: "What's going on in the book? Is it turning out the way you thought it would?

Whatdoyouthinkwillhappennext?"

Библиографические ссылки

Улфат Махкамов. Ахлок-одоб сабоклари. Тошкент, Фан 1994 9-бет

М.Жакбаров. Ш.Аббосова. Миллий гоя ва миллий манфаатлар (Илмий-маърифий адабиёт)Тошкент, Сано-стандарт нашриёти 2014, 42-бет

С.Нишонова Эзгулик йули Тошкент. Маънавият 2001,20-бет

Султонмурод Олим.Туй-маросимлар ва миллий маънавият.Тошкент, Маънавият,214,22-бет

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов