Barcha maqolalar

4-5 128 0

Қорамоллар туберкулезини аллергик ташхисида ППД- туберкулин ва СКЖ — туберкулинларнинг ўзаро қиёсий самарадорлиги

Olimjon Djurayev, Г Мамадуллаев, М Рўзимуродов
Ушбу мақолада қорамоллар туберкулезини аллергик ташхисида Ппд - туберкулин ва скж — туберкулинларнинг ўзаро қиёсий самарадорлиги баён қилинган
109-111 179 0

Қорамоллар туберкулёзини аллергик ташхисида ППД — туберкулин ва СКЖ — туберкулинларнинг узаро қиесий самарадорлиги

Olimjon Djurayev, G Mamadullayev, M Ruzimurodov
Ушбу мақолада қорамоллар туберкулезини аллергик ташхисида ППД — туберкулин ва СКЖ — туберкулинларнинг узаро қиесий самарадорлиги баён қилинган
240-247 99 0

Қорамоллар туберкулёзи эпизоотияси ва эпидемияси пайдо бўлишининг ўзига хос хусусиятлари

У Файзиев, А Саидов, О Джуракулов, Г Мамадуллаев
Мақолада ҳайвонлар сил касаллигининг епидемиологик, епизоотологик ва ижтимоий-иқтисодий муаммолари, одам ва сигир турларининг сил касаллигини ҳайвонлар ва қушларнинг турли турларига, одамлар учун ҳаддан ташқари юқтириш, шунингдек касалликнинг олдини олиш ва олдини олиш чоралари келтирилган.
226-229 111 0

Қорамоллар трихофития касаллигининг профилактикаси ва даволаш услубларини такомиллаштириш

Xadicha Usmonova
Ушбу мақолада қорамоллар трихофития касаллигини келиб чиқиш сабаблари ва даволаш ва олдини олиш чоралари таҳлил килинган. Тадқиқотлар жараёнида қорамолларнинг Trichophton verrucozum замбуруғи томонидан чақирилган трихофития касаллигини сўнги йилларда тез-тез учраб туриши, ушбу касалликни даволаш 100 г бир хлорли йод ҳамда 40г левомиколь мази аралашмалари самараси ўрганилди.
100-105 243 0

Қорамоллар трихофития касаллигини даволаш ва олдини олиш услуб

Gulmurod Mamadullayev, Хадича Усмонова
мақолада қорамоллар трихофитиясини 1%-ивермектин ва мультивитамин препаратларининг комбинацияси билан даволаш ва профилактика қилишнинг такомиллаштирилган услубини жорий ҳақида баён қилинган.
101-104 142 0

Қорамоллар сутининг кислоталилигини аниқлаш

Воҳид Дускулов, Аббос Нарзуллаев, Жаҳонгир Рахматов
Мақолада турли ҳудудлардан олиб келинган сут намунасини лаборатория шароитида текшириш натижалари келтирилган
1-20 58 0

Қорамоллар пироплазмозини маҳаллий препаратлар асосида профилактика қилиш ва даволаш

Санобар Қўчқорова

Тадқиқот объектлари: P.bigeminum ва у билан зарарланган қорамоллар, B.calcaratus канаси, унинг личинкаси, кимёвий препаратлар, хайвонлар кони, кон таркибидаги гемоглобин, эритроцитлар, лейкоцитлар, паразитлар.
Ишнинг мақсади: Республикамизнинг турли вилоятлари шароитида қорамоллар пироплазмозининг мавсумий динамикасини ўрганиш, касалликни даволаш ва профилактика килишда маҳаллий хом-ашёлар асосида замонавий талабларга мос равишда ишлаб чиқилган дори воситаларининг самарадорлигини аниқлаш ҳамда амалиётга жорий этиш.
Тадқиқот методлари: эпизоотологик, клиник, паразитологик, гематологик.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Республиканинг турли вилоятлари шароитларида корамоллар пироплазмозининг мавсумий динамикаси ўрганилди. Илк бор синтез килинган диамидин ва ўзбикарб препаратларининг пироплазмозни даволаш ва профилактика килишдаги самарадорлиги аниқланди. Полиамидин-п парепаратини касаллик тарқатувчи Boophilus calcaratus канаси ва корамоллар организмини P.bigeminum дан холи килишдаги таъсири ўрганилди. Биринчи марта ишлаб чикилган полиамидин-п препаратининг пироплазмозни профилактика килишдаги самарадорлиги юқори даражада бўлиши экспериментал тажрибаларда ва ишлаб чикариш шароитида исботланди.
Амалий ахамияти: Олинган тадқиқот натижалари диамидин, ўзбикарб, полиамидин-п препаратларини ветеринария амалиётида қўллаш асосида пироплазмоздан носоғлом қорамолчилик хўжаликларини ушбу касалликдан ҳоли килишда муҳим аҳамият эга. Пироплазмоз қўзғатувчиси P.bigeminum ни криоконсервациялаш усулидан унинг штаммлар коллекцияларини яратишда, экспериментал усулда тажрибалар ўтказишда ва махсус биопрепаратлар ишлаб чиқишда фойдаланилади.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқикот натижалари корамоллар пироплазмозини самарали даволаш ва профилактика килишда асос бўлади. Тадқиқотлар асосида Узбекистан Республикаси ҚСХВнинг ДВББ томонидан тасдиқланган «Қорамолларнинг пироплазмидоз касалликларига карши полиамидин-п препаратини қўллаш бўйича Йўрикнома» (Тошкент, 2010) ветеринария амалиётига тадбиқ килинган. Тизимли равишда полиамидин-п препаратини қўллаш бир бош корамолга сарфланган 1 сўм ҳаражат эвазига 234 сўм иқтисодий самара олишга имкон беради. Тадкикот натижаларидан ветеринария паразитологияси бўйича илмий ишлар бажаришда, талабаларни ва магистрларни ўқитишда фойдаланиш мумкин.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: ветеринария.

470-472 155 0

Қорамоллар пироплазмоз қўзғатувчиси рiroplasma bigеminum ни криоконсервация қилиш усули

С Қўчқорова, Қ Ғойибназаров, Н Каримова
пироплазмоз қўзғатувчиси P.bigeminumni криоконсервалашнинг қиммат ускуналар ва реагентларни талаб қилмайдиган маҳаллий хомашё асосида янги усулини ишлаб чиқиш.
89-93 165 0

Қорамол туберкулёзининг кимёпрофилактикаси

Gulmurod Mamadullayev
Ушбу мақолада туберкулёз касаллигига қарши курашиш учун янги препарат ишлаб чиқариш, ҳайвонларга қўллаш, кимёпрофилактика ёрдамида қарши кураш услубини жорий этиш натижасида чорвачилик фермаларини туберкулёздан соғломлаштириш муддатлари кескин қисқариши, кўплаб инкубацион даврни кечираётган ва латент микробизм ҳолатидаги зотли қорамолларни туберкулёз инфекциясидан асраб қолиш ва носоғлом фермаларда шартли соғлом моллар организмини санация қилиш ҳақида баён қилинган.
159-162 145 0

Қорамол жунхўрларининг экологияси

Ф Пулотов, К Сайфиддинов
Ушбу мақола экология материаллари ва Чорва моллари билан чорва молларини юқтириш даражаси.
354-357 87 0

Қорамол гўштини таркибида кечадиган биокимёвий ўзгаришлар

С Муродов, А Неъматуллаева, Р Арзимуродова, Д Абдуллаева
Ушбу мақолада қорамол гўштидан олинган гўшт
намуналарини биокимёвий текшириш натижалари ҳақида баён қилинган.
1-30 54 0

Қоракўлчиликда қўзи гўштини етиштириш ва унинг ресурсларини ошириш технологияси

Абдулло Абдурахмонов

Practical value: The practical value of the investigation was seen in the priority in the field of karakul sheep breeding to increase rapidly the male lambs which don’t satisfy the requirements of sheep market, to get a rational use from the energy of young organism, embedding little labour; pecuniary-technical means and finance to work out the technological system of increasing the productivity as well as profitability and efficiency of the system.
Application degree and economical efficiency: The result of investigation is utilized in karakul sheep breeding plant: “Karnab ota” of Pakhtachi region of Samarkand. The net profit received from one lamb of the II group makes 27151,8 sums while the lambs of the I and controlled group makes 19167,1; 10282,6 sums, profitability level constitutes correspondingly 54,1,42,1; and 25, 01 percents.
Utilizing sphere: All types of estate forms concerning with karakul sheep breeding.
Амалий ахамияти. Қоракўлчиликда биринчи бор, барра сифати бозор талабларига жавоб бермайдиган эркак қўзиларни жадал ўстириш, ёш организмнинг ўсиш энергиясидан рационал фойдаланиб, кам мехнат сарфи, моддий - техник воситалари ва маблағ сарфланиб қўзи гўшти ва жун махсулдорлигини оширувчи технология тизими ишлаб чиқилишида хамда тармоқнинг самародарлиги ва рентабеллиги ошишида намоён бўлди.
Тадбиқ этиш даражаси ва иктисодий самарадорлиги: Тадқиқотлар натижалари Самарканд вилоятининг Пахтачи туманидаги “Қарнаб ота” қоракўлчилик наслчилик заводида тадбиқ этилган. II гурухдаги бир бош қўзидан олинган соф фойда 27151,8 сўмни ташкил этиб, I ва назорат гурухдаги қўзиларда 19167,1; 10282,6 сўмни Рентабеллик даражаси эса мос равишда 54,1 42,1; ва 25,01 фоизни ташкил этди.
Қўлланиш сохаси: Қоракўлчилик билан шугилланадиган барча мулкчилик шаклидаги хўжаликлар

263-267 140 0

Қоракўлчиликда янги завод типлари ва уларнинг ҳуқуқий муҳофазаси

Лола Ахмадалиева, Насилло Бобокулов, Дурдонахон Абдузоирова, Асрор Хатамов
Мақолада қоракўл қўйларининг янги завод турларини яратиш, уларни ҳуқуқий муҳофаса гилиш ва амалиётда қўллаш натижалари келтирилган
465-469 124 0

Қоракўлчиликда озуқа базасини мустаҳкамлашда кўшимча озуқалардан фойдаланиш

С Юсупов , Б Яхяев
Ушбу мақолада қоракўлчиликда озуқа базасини
мустаҳкамлашда пробиотиклар, микросувўтлари, гилмоя ва азот сақловчи синтетик моддалардан фойдаланиш тўғрисида фикр юритилган.
196-199 117 0

Қоракӯл қӯйларининг тирик вазнининг йил фаслига боғликлиги

Р Турганбаев, А Избосарова
Ушбу мацолада турли рангдаги катта ёшдаги крракул куйларининг тирик вазни курсаткичларининг йил фаслига богликлиги ва мавсумий узгариишар хусусиятлари келтирилган.
1-22 47 0

Қовун уруғи ва анжир дарахтидан биоцид оқсилларни ажратиш ва уларнинг структура - функционал тавсифи

Хуршида Убайдуллаева

Тадқиқот объектлари: Қовун уруғи ва ниҳол-ўсимтаси, анжир дарахтининг латекси, зарпечак (Cuscuta L.).
Ишнинг мақсади: антимикроб, инсектицид фаолликка эга ўсимлик оқсилларини ажратиш, ҳамда уларнинг ғўза ва бошка кишлоқ хўжалик ўсимликлари биотехнологияси мақсадлари учун аҳамиятини ўрганиш.
Тадқиқот методлари: ион алмашиниш ва гидрофоб хроматография, ЮССХ, Эдман усулида кетма-кетликни аниқлаш, икки ўлчамли электрофорез, MALDI-TOF, Q-TOF MS/MC орқали гелдан оқсилни секвенслаш, оксилларни биоинформатика ёрдамида идентификациялаш, фунгицид фаолликни, рак хужайраларида цитозаҳарлиликни ва сичконларда заҳарлиликни аниқлаш.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: қовун уруғи ва ниҳол-ўсимтасидан тритионинлар гуруҳига мансуб молекуляр оғирлиги 7597 Да ва анжир дарахти латексидан PR-гуруҳига мансуб 6481 Да молекуляр оғирликка эга оксил ажратиб олинди. Анжирнинг PR-оқсили ғўза вилти қўзғатувчилари F.oxysporium ва V.dahliae замбуруғларига қарши фунгицид фаолликка эгалиги ҳамда ковун тионини кузги тунлам (Scotia segetum), ғўза кўсаги қурти (Heliotis armigerd) ва Колорадо қўнғизи (Leptinotarsa decemlineata) личинкаларига карши инсектотоксик хусусиятга эгалиги кўрсатилди. Қовун тионини фракцияси уруғ заҳира оксилларининг бир нечта фрагментлари билан аралашгани ва улар хам биоцид фаолликка эгалиги кўрсатилди.
Ўсимликлар дефенсин ва тионинлар қаторида биоцид фаолликка эга бошқа моддалар ҳам тутиши, улар оксилларни ажратиш жараёнида биотестлар натижаларига таъсир қилиши, шу ўринда, зарпечак мисолида, рак ҳужайраларига цитотоксик таъсир қиладиган гликозидлар тионинларнинг ушбу фаоллигини экранлаштириши мумкинлиги кўрсатилди.
Амалий ахамияти: биоцид оксилларни ажратиш ва тозалаш методлари ишлаб чиқилди, уларнинг физик-кимёвий тавсифи ва қишлоқ хўжалиги биотехнологияси учун ахамияти ўрганилди. Ҳайвонлар учун захарли эмаслиги кўрсатилди. Ўрганилган оқсиллар зараркунандаларга ва касалликларга чидамли трансген ўсимликлар олишда муҳим ахамиятга эга.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: натижалар зараркунандаларга ва патогенларга чидамли трансген ғўза ўсимлиги олиш жараёни учун дастлабки маълумот сифатида тавсия қилинди.
Қўлланиш сохаси: қишлок ҳўжалиги биотехнологияси, геномика ва протеомика, биоорганик кимё, ўкув жараёни.

1-41 62 0

Қовун пашшасининг биологияси, зарари ва унга қарши кураш тадбирларини ишлаб чиқиш

Рысназар Юсупов

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунё ахолисининг ўсиб бориши жараёнида озиқ-овқатга бўлган эҳтиёж, хусусан сабзавот-полиз маҳсулотларига бўлган талаб йилдан-йилга тобора ортиб бормокда. Бугунги кунда жахонда сабзавот-полиз маҳсулотларини етиштириш кўрсаткичи 1150 млн. тонна деб бахоланмокда. Дунё бўйича кенг тарқалган сабзавот-полиз экинлари турларини ишлаб чиқариш хажмида тарвуз 109,3 млн. тонна ва қовун 29,5 млн. тоннани ташкил этмокда1.
Дунёнинг кўпчилик мамлакатларида ковун пашшасининг келтирадиган салбий зарари натижасида етиштирилаётган полиз экинлари хосилдорлиги ва уни сифатининг пасайиши кузатилмокда. Шу боне, полизчилик билан шуғулланадиган Туркия, Эрон, Ҳиндистон, Покистон, Россия, Озарбайжон, Арманистон ва Грузия каби мамлакатларида полиз экинларига зарар келтирадиган зараркунандалардан асосан, ковун пашшасидан ҳимоя қилишга қаратилган қарши кураш тадбирларини ишлаб чиқиш масаласи долзарб муаммо бўлиб ҳисобланади.
Узбекистан шароитида 2001 йилдан бошлаб ковун пашшасининг пайдо бўлиши ва унинг айрим ҳудудларда кескин кўпайиши натижасида полиз экинларига катта зарар етказмокда. Маълумки, полиз экинлари майдонларида пайдо бўлган бу зараркунандага карши курашмасдан туриб юкори ва сифатли ҳосилдорликка эришиб бўлмайди. Шуни ҳисобга олиб, республикамизда етиштирилаётган полиз экинлари далаларида пайдо бўлган ковун пашшаси зараркунандасининг биологик ривожланиш хусусиятлари, зарарлилиги ва унга карши агротехник, кимёвий кураш, юкори самара берадиган усулларни ишлаб чикиш талаб этилмокда. Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида мамлакат озик-овқат хавфсизлигини янада мустахкамлаш, экологик тоза махсулотни етиштириш, бошқа экинлар майдонларини қисқартириш, ҳисобига картошка, сабзавот-полиз ва бошқа кишлок хўжалиги экинларини жойлаштириш; ўсимликларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя килиш чораларини ишлаб чикиш ва жорий этиш бўйича устувор вазифалар белгиланган. Қоракалпоғистон республикаси шароитида полиз экинлари майдонларидан юқори ҳосил олишга салбий таъсир кўрсатадиган зараркунанда ковун пашшасининг ривожланиш биоэкологиясини ҳисобга олган ҳолда, полиз экинлари далаларида ковун пашшасига карши кураш олиб бориш, унинг турли шаклларига карши кураш тадбирларини ишлаб чикиш долзарб муаммо ҳисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабридаги «2016-2020 йилларда кишлок хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2460-сон қарорлари ва Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2004 йил 29 мартдаги 148-сон «Ўсимликларни ҳимоя килиш хизматини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Қишлок хўжалигида ўсимликларни зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуни мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади қовун пашшасининг биоэкологик ривожланиши, тарқалиш муддатлари, авлодлар сони ва бошка хусусиятларини аниқлаш асосида келтирадиган зарари ҳамда зараркунанда ривожининг дастлабки авлодларида бартараф этишни таъминлайдиган усулларни ишлаб чикишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор қовун пашшасининг Қоракалпоғистон Республикаси шароитида тарқалиш ареали аниқланган;
зараркунанданинг озика ўсимликлари ва уларнинг ўзаро боғликлиги ҳамда биоэкологик хусусиятлари асосида мавсумий ривожланиш даврлари аникланган; 
зараркунанданинг ривожланиш фенограммаси тузилган ва унинг зарар келтириш мезонлари аниқланган;
зараркунандага қарши курашда кимёвий препаратларни қўллашнинг мақбул муддати ва қўллаш меъёрлари ишлаб чиқилган;
ковун пашшасининг курти ва гумбакларини бартараф этиш технологияси яратилган.
Хулосалар
1. Қоракалпоғистон Республикаси шароитида полиз экинлари мевасига катта зарар келтирадиган тур Myiopardalis pardalina Big. эканлиги аникланиб, зараркунанда қурти қовун, тарвуз, ковоқ ва бодринг мевалари ичида озиқланади.
2. Қовун пашшаси ғумбаклик фазасида тупроқнинг 3-20 см чуқурлигида қишлаб, баҳор эрта келган йиллари май ойининг учинчи ўн кунлиги, баҳор кеч келганда эса июн ойининг I-ўн кунлигида, қовуннинг эртапишар навлари гуллаши билан қишловдан етук зотининг учиб чиқиши кузатилади.
3. Ғумбакдан чиқкан етук зотлари полиз экинлари шираси билан қўшимча озикланиб, жуфтлашгандан сўнг, тухумларини экин мевалари пўсти остига қўйиб, урғочи зотининг серпуштлиги 60-110 дона тухумни ташкил килди.
4. Пашша бир авлодининг ривожи учун, об-ҳаво шароитига қараб, 28-35 кун талаб этилади, тухумнинг эмбрионал ривожланиши учун 3-4 кун, қурти -9-18 кун ва ғумбаги - 12-18 кун керак бўлиб, вегетация даврида 3-4 марта авлод беради.
5. Қовун пашшаси қуртларининг зарарлаш даражаси мевадаги қуртлар тешган сонига боғлиқ бўлиб, мевада 1-2 дона қуртлар ривожланганида: «Гурвак» навида 24,0-33,4%, «Зар гулоби» навида 20,3-26,3%, «Бишак» навида 18,4-24,7% қисми истеъмолга яроқсиз бўлиб қолади.
6. Қовун пашшасига қарши кимёвий кураш тадбирларини ўтказиш учун иқтисодий зарарли микдор мезони (ИЗММ) 100 та ўсимликда ўртача 1-2 ва ундан кўп дона зоти мавжудлиги ҳисобланади.
7. Полиз экинларида олиб бориладиган агротехник тадбирлардан ноябр ойида далани 30-35 см чукурликда шудгорлаш ҳамда шўр ювиш ишларини ўтказиш қишловга кетган ғумбакларнинг 63,5-92,1% нобуд этади.
8. Айрим ковун меваларида турли сабабларга кўра зарарланиш аникланса, қурт ва ғумбакларни йўқ этиш мақсадида, мевалар тагига «тутқич» ускуна қўйилганда, ёки кимояловчи воситаларга жойлаштирилганда, курт ва гумбаклари кириб ташланади, келгуси авлоди ривожининг олди олинади.
9. Қовун ўсимликлари кийғос гуллай бошлаб, косил найчалари пайдо бўлган пайтда тавсия этилган инсектицидлардан: Децис - 0,4-0,7 л/га, Фуфанон-0,4-1,0 л/га, сарф-меъёрида қўлланилса, ишлов берилгандан 85,9-96,4% биологик самарадорликка эришилади. Препарат ва меъёрлари ўсимликнинг гуллаши ва мева ҳосил қилишига салбий таъсир кўрсатмайди.
10. Қовун пашшасининг 1-чи авлоди етук зотига қарши инсектицид препаратлар ишлатиб, айрим сабабларга кўра самараси етарлича бўлмаган мевалардан курт ва ғумбакларини териб олишга мўлжалланган «тутқич» ускуна ишлатиш кар гектардан 67,6-77,0 центнер кўшимча косил олиш мумкин. Олинадиган иқтисодий самарадорлик гектарига 1176200 - 1361400 сўмни ташкил этиб, сарфланган кар 1 сўм каражат эвазига 2,34-2,50 сўмлик қўшимча максулот олинади. Тадбир ишлаб чиқаришга жорий этилмокда.

1-24 54 0

Қобиқли сўталарнинг донларини ажратувчи қурилма параметрлари ва иш режимларини асослаш

Ботир Қодиров

Тадқиқот объектлари: қобикли сўталарни янчиб, донни ажратиб олиш технологик жараёни ҳамда уни амалга оширадиган сўтаянчгич курилманинг иш органлари параметрлари ва режимлари.
Ишнинг мақсади: қобиқли сўталарни янчиб, донини ажратиб олувчи сўтаянчгич курилма ишлаб чиқиш хамда иш органларининг ўлчамлари ва режимларини асослаш.
Тадқиқот методлари: қобиқли сўталарни янчиб, донини ажратиб олиш технологик жараёни бўйича назарий тадқикотлар назарий механика ва математик тахлил асосида, тажрибавий тадқиқотлар эса сўтаянчгич курилманинг тажриба нусхасида стандарт услублар асосида ўтказилди. Сўтаянчгич курилма иш органларининг параметрлари ва режимларини мақбуллаштиришда кўп омилли тажрибаларни математик режалаштириш усулидан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: қобиқли сўталарнинг физик-механик хоссалари асосида сидирувчи планкалар таъсирида улар қобиқларининг титилиши ва сўталарнинг барабанли янчиш-ажратиш қурилмасида ҳаракатининг механик-математик моделлари ишлаб чиқилди.
Қобикли сўталарга ишлов бериб донини ажратиб олувчи сўтаянчгич курилма иш кўрсаткичлари унинг ўлчамлари ва иш режимларига боғлиқ холда ўзгариши аниқланди. Сўтаянчгич курилманинг конструктив янгилиги Ўзбекистон Республикасининг FAP № 00470 патента билан тасдикланган.
Амалий ахамияти: тавсия этилаётган сўтаянчгич қурилмадан фойдаланиш маккажўхорини донга йигиштириш жараёнидаги сарф-ҳаражатларни 15-20 фоизга кисқартириш, иш унумдорлигини 1,1-1,2 мартага ошириш имконини беради.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари “БМКБ-Агромаш” ОАЖ ва “Янгийўл-Агромаш” АЖлар томонидан сўтаянчгични ишлаб чикиш учун кабул килинди. Ишлаб чикилган сўтаянчгич курилмадан фойдиланганда бир йилда 1340623,4 сўм иктисодий самара олинади.
Қўлланиш сохасн: қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, қишлок хўжалиги.

33-36 177 0

Қишлоқ ҳайвонларида гинекологик касалликларни даволаш ва профилактикаси учун препаратларнинг полимер шакллари

Т Бабаев, О Эрматова
Яллиғланишга қарши дори воситалари ва карбоксиметилселулоза, пектин ва полиметакрил кислота каби функционал полимерлар асосида ишлаб чиқилган полимер композициялари ва кўпикли доривор моддаларни узайтириш учун қўшимчалар сифатида мос келади ва улар адабиётда тавсия этилган полиглюксинга нисбатан бир қатор афзалликларга эга.
89-94 261 0

Қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг протозоозларини ўрганиш давонлари ва протозоология фанининг юксалиш омиллари

А Гафуров, Н Каримова
Қишлоқ ҳайвонлари протозоология фанининг 95 йил
давомида эришган ютуқлари муқаддасдир.Чорвачиликни ривожлантиришда протозояли касалликларнинг аҳамияти ва бу касалликларни бартараф этишда фан ютуқлари натижалари ҳамда олимларнинг хизматлари.
256-262 84 0

Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари ва паррандалар туберкулёзининг эпидемиологик ва эпизоотик муаммолари

У Файзиев, А Саидов, О Джуракулов, Г Мамадуллаев
Мақолада ҳайвонлар ва қушлар туберкулёзининг епидемиологик, епизоотик ва ижтимоий-иқтисодий муаммолари, одам ва сигир туберкулёзининг ҳар хил турдаги ҳайвонлар ва қушларга, одамларга юқиши, шунингдек касалликнинг олдини олиш чоралари келтирилган.
144-147 82 0

Қишлоқ хўжалик ўсимликларнинг касалликлари ва зараркунандаларига қарши кимёвий кураш усули

Б Эргашев , Б Рустамов

Мақолада қишлоқ хўжаликларида ўсимликларнинг касалликлари ва зараркунандаларига қарши кимёвий курашда қўлланиладиган турли хил конструкциядаги пуркагичларнинг тахлили, классификацияси ва камчиликлари тўғрисида хулосалар келтирилган.

1-24 120 0

Қишлоқ хўжалигида транспорт-логистик жараёнларни оптималлаштириш

Фирюза Галимова

Тадқиқот объектлари: қишлоқ хўжалик корхоналари ва логистик инфратузилмалар фаолияти.
Ишнинг мақсади: иктисодиётни модернизациялаш шароитида қишлоқ хўжалигида гранспорт-логистик жараёнларни оптималлаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чикишдан иборат.
Тадқиқот методлари: тизимли, монографик, иқтисодий-статистик, иктисодий-математик, эксперт, хисоблаш-конструктив, абстракт-логик.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ташишни ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари аниқланган ва оптималлаштириш омиллари тизимлаштирилган; қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ташишни амалга оширишнинг назарий-методологик асослари такомиллаштирилган; кишлок хўжалик маҳсулотларини ташишни оптималлаштиришда ахамиятли бўлган логистик ахборот таъминотини ахборот-маслаҳат маркази ва махсус “Агропортал” тизими орқали амалга ошириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чикилган; транспорт-логистик таъминот сифатининг қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши самарадорлигини бахолаш меъзони эканлиги аниқланган; қишлоқ хўжалик юкларини манзилга етказиш тизимини лойиҳалаштириш алгоритми ишлаб чиқилган ва ҳал этилган.
Амалий ахамияти: диссертация тадқиқотлари ахамияти кишлок хўжалик корхоналари ва логистик инфратузилмалар фаолиятини, транспорт-логистик таъминотини оптималлаштириш, максадли дастурларни ишлаб чикишга каратилган хулоса ва амалий тавсиялардан фойдаланиш билан ифодаланади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: диссертация ишида ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар Узбекистан Республикаси Қишлок ва сув хўжалиги вазирлиги қошидаги Узбекистан қишлоқ хўжалик илмий-ишлаб чиқариш марказининг (2010 йил 8 февралдаги 06/02-04-114а- сонли далолатномаси), Тошкент вилояти савдо-саноат палатасининг Қибрай тумани ахборот-маслаҳат маркази (2010 йил 4 февралдаги 10-сонли далолатномаси), ОАЖ «Кибрай МТП» (2012 йил 10 январдаги 15-сонли далолатномаси) томонидан тадбиқ этиш учун кабул қилинган.
Қўлланилиш сохаси: фермер хўжаликлари, агрофирмалар, МТП, олий ўқув юртлари.