Особенности микробного пейзажа периферической крови и перитонеальной жидкости при экспериментальной кишечной непроходимости

1
0
Поделиться
Сувонов, К. (2020). Особенности микробного пейзажа периферической крови и перитонеальной жидкости при экспериментальной кишечной непроходимости. in Library, 20(2), 187–189. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/13977
Кайим Сувонов, Ташкентский государственный стоматологический институт

Научно-исследовательский институт санитарии, гигиены и профзаболеваний

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Цель — оценить микробный пейзаж периферической крови и перитонеальной жидкости лабораторных животных при экспериментальной кишечной непроходимости. Установлено, что при экспериментальной непроходимости тонкой и толстой кишок в периферическую кровь высевалось мало микроорганизмов, а заметных изменений микробного ландшафта в зависимости от времени обтурации не наблюдалось. В обеих моделях микроорганизмы были высеяны в перитонеальную жидкость на порядок больше, чем в кровь, и микробный ландшафт был разнообразным.

Похожие статьи


background image

186 2020, №1 (116)

Проблемы биологии и медицины

УДК: 616.34-002-002.3:579.61-092-4

ТАЖРИБАВИЙ ЎТКИР ИЧАК ТУТИЛИШЛАРИДА ПЕРИТОНЕАЛ СУЮҚЛИК ВА
ПЕРИФЕРИК ҚОНДАН УНГАН МИКРОБЛАР МАНЗАРАСИНИНГ ЎЗИГА ХОС
ХУСУСИЯТЛАРИ

Сувонов Қайим Жахонович
ЎзР ССВ санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ, Ўзбекистон Республикаси

ОСОБЕННОСТИ МИКРОБНОГО ПЕЙЗАЖА ПЕРИФЕРИЧЕСКОЙ КРОВИ И
ПЕРИТОНЕАЛЬНОЙ ЖИДКОСТИ ПРИ ЭКСПЕРИМЕНТАЛЬНОЙ КИШЕЧНОЙ
НЕПРОХОДИМОСТИ

Сувонов Кайим Жахонович
НИИ санитарии, гигиены и профзаболеваний МЗ РУз, Республика Узбекистан

FEATURES OF THE MICROBIAL LANDSCAPE OF PERIPHERAL BLOOD AND PERITONEAL
FLUID IN EXPERIMENTAL INTESTINAL OBSTRUCTION

Suvonov Qayim Jakhonovich
Research Institute of sanitation, hygiene and occupational diseases of the Ministry of health of Uzbekistan

e-mail:

suvanov1962@mail.ru

Резюме.

Олиб борилган тадқиқотнинг мақсади тажрибавий ўткир ингичка ва йўғон ичак тути-

лишларида лаборатория ҳайвонлари периферик қони ва перитонеал суюқлигидан унган микроблар ман-
зарасига баҳо бериш бўлди. Натижалар таҳлили, тажрибавий ўткир ингичка ичак тутилиши ва ўткир
йўғон ичак тутилишида периферик қонда микрооганизмлар кам унди ва обтурация муддатларидан
қатъий назар микроб манзарасида ўзгаришлар кузатилмади. Перитонеал суюқликда ҳар иккала модел-
да периферик қонга нисбатан микроорганизмлар ишонарли кўп аниқланди ва микроб манзараси турли
туманлиги билан ажралиб турди

Калит сўзлар:

тажрибавий ичак тутилиши, қон, перитонеал суюқлик, микроб манзараси, бак-

териал транслокация.

Abstract.

The goal was to assess the microbial landscape of peripheral blood and peritoneal fluid of la-

boratory animals in experimental intestinal obstruction. It was found that in the case of experimental obstruc-
tion of the small and large intestines, few microorganisms were sown in the peripheral blood, and there were
no noticeable changes in the microbial landscape depending on the time of obturation. In both models, micro-
organisms were seeded in the peritoneal fluid by an order of magnitude greater than in the blood, and the mi-
crobial landscape was diverse.

Keywords:

experimental intestinal obstruction, blood, peritoneal fluid, microbial landscape, bacterial

translocation.

Долзарблиги.

Бактериал транслокация бу

тирик бактерияларнинг ошқозон ичак тракти
шиллиқ қавати орқали организмнинг экстраинте-
стинал қисмларига ўтиши. Улар билан бирга ор-
ганизм ички муҳитига эндотоксинлар ҳам тушади
[6]. Бактериал транслокацияга ичак нормал мик-
рофлорасидан кўпинча E.coli, Proteus spр,
Enterobacteriaceae оиласининг бошқа вакиллари,
транзитор

штаммлардан

B.subtillus

(пичан

тайёқчаси), граммусбат аэроблар қодир, облигат
анаэробларнинг транслокация даражаси пастлиги
қайд этилган [1, 5].

Шуни таъкидлаш лозимки, касалликнинг

муҳим патогенетик жиҳатлари - ичак нормал
микрофлораси ҳолати, шиллиқ қават маҳаллий
иммун тизими дефицити доим ҳам ҳисобга оли-
навермайди. Шу сабабли ҳам ЎИТ да эндоген
микрофлоранинг ичакдан транслокация бўлишига
олиб келувчи омилларни мажмуавий ўрганиш
муҳим аҳамият касб этади. Клиник нуқтаи назар-
дан ушбу жараёнларни ўрганиш, ЎИТ патогенези
асосий бўғинларидаги ўзгаришларни динамикада

аниқлаш ва қадамба қадам таҳлил қилиш амалий
жиҳатдан мушкуллигини ҳисобга олиб, тажриба-
вий тадқиқотлар ўтказиш мақсадга мувофиқ.

Иш мақсади.

Тажрибавий ўткир ингичка ва

йўғон ичак тутилишларида лаборатория ҳайвон-
лари периферик қони ва перитонеал суюқлигидан
унган микроблар манзарасига баҳо бериш.

Материал ва усуллар.

Илмий ишни бажа-

ришда экспериментал материал билан ишлашнинг
биологик хавфсизлик қоидалари ва этик тамойил-
ларига амал қилдик. Тадқиқотларни амалга оши-
риш мақсадида 368 та оқ, зотсиз сичқонлар ишла-
тилди, улар оғирлиги 25 грамм ва ундан юқори
бўлди. Лаборатория ҳайвонларини парваришлаш,
боқиш, гуруҳларга ажратиш ва тажрибаларга тай-
ёрлаш анъанавий усулларда амалга оширилди.

Тажрибавий ўткир ингичка ва йўғон ичак

тутилишлари

моделларини

шакллантиришда

Круглянский Ю.М. [3] таклиф этган ўткир обту-
рацион ичак тутилиши тажрибавий моделидан ўз
модификацияларимизни киритган ҳолда фойда-
ландик. Тадқиқотларнинг жами 3 серияси ўтка-


background image

К.Ж. Сувонов

Биология ва тиббиёт муаммолари

2020, №1 (116)

187

зилди. Тажрибага жалб қилинган ҳайвонлар 4 гу-
руҳга бўлинди: 1 гуруҳ - ўткир ингичка ичак ту-
тилиши (ЎИИТ) чақирилганлар, n=72; 2 гуруҳ -
ўткир йўғон ичак тутилиши (ЎЙИТ) чақирилган-
лар, n=72; 3 гуруҳ - таққослаш гуруҳи (қорин
бўшлиғи очилиб, ичак тутилиши чақирилмаган-
лар, n=72); 4 гуруҳ - назорат гуруҳи (интакт лабо-
ратория ҳайвонлари, n=24).

Шунингдек, 1 ва 2 гуруҳлар ўз навбатида

гуруҳчаларга бўлинди: 1а ва 2а - ЎИИТ ва ЎЙИТ
24 соат давом этганлар (n=8 тадан); 1б ва 2б -
ЎИИТ ва ЎЙИТ 48 соат давом этганлар (n=8 та-
дан); 1в ва 2в - ЎИИТ ва ЎЙИТ 72 соат давом эт-
ганлар (n=8 тадан).

Ушбу муддатлар ичаклар деворида обтура-

ция натижасида энг кўп патологик, морфологик,
клиник ўзгаришлар бўлишига қараб [2, 3] танлан-
ди. Бактериологик текширишлар лаборатория
ҳайвонлари қони ва перитонеал суюқлигидан ун-
дирилган микроорганизмларга нисбатан ўтказил-
ди. Улар идентификацияси Bergey's [4] бўйича
олиб борилди. Бактериологик текширишлар учун
“HiMedia” фирмаси (Ҳиндистон) озиқ муҳитлари-
дан фойдаланилди.

Олинган натижаларни статистик ишлаш

“Pentium-4” процессорли персонал компьютер-
ларда тиббий-биологик текширишлар учун мах-
сус “Exsel” дастури қўлланилган ҳолда амалга
оширилди.

Олинган натижалар ва муҳокама.

Тажри-

бавий ЎИИТ моделида обтурациядан 24 соат ўт-
гач, периферик қонда микрооганизмлар иденти-
фикация қилинмагани ҳолда, 48 соатдан сўнг
баъзи штаммларнинг униши кузатилди. Уларга
грамманфий бактерияларни (Escherichia spp мо-
нокультура ва ассоциация шаклида 14 ҳолатда,
Proteus spp 3 ҳолатда) ва граммусбат коккни

(Staphylococcus spp 2 ҳолатда) мисол қилишимиз
мумкин. Тажриба бошлангач 72 соатдан сўнг
микроб манзарасида жиддий ўзгаришлар куза-
тилмади, фақатгина олдинги муддатда учрамаган
Enterobacter spp ва Bacteroides spp лар (n=1 дан)
идентификация қилинди. Фикримизча, периферик
қонда микроорганизмларнинг жуда кам аниқла-
ниши уларнинг асосан мезентериал лимфа тугун-
лари ва жигарда кўп миқдорда емирилиши, шу-
нингдек, қондаги бактерицид моддаларнинг
таъсиридир.

Тажрибавий ЎИИТ да перитонеал суюқлик

кўрсаткичлари ўзгача тус олганига гувоҳ бўлдик.
Периферик

қондан

фарқли

хусусиятлар

қуйидагича: перитонеал суюқликда микроорга-
низмлар миқдор жиҳатдан бир неча ўн баравар
кўп аниқланди; монокультура кўринишида 4 та
микроорганизм идентификация қилинди (қонда 1
та); ассоциация шакли монокультурага нисбатан
ишонарли равишда кўп учради (қонда унинг ак-
си); Staphylococcus spp монокультура ва ассоциа-
ция шаклларида тажрибанинг барча муддатларида
учради ва муддат ошиб бориши билан унинг
аниқланиш миқдори ҳам кўпая борди; Escherichia
spp нинг бошқа микроорганизмларга нисбатан
учраш фоизи 72 соатдан кейин периферик қонга
нисбатан ишонарли кам бўлди (мос равишда
39,2±4,4% га қарши 50,0±14,4%); ҳар иккала ҳо-
латда ҳам Bacteroides spp фақат ассоциация ша-
клида учради. Периферик қон бўйича тажрибавий
ЎЙИТ да олинган натижалар ўзгаришлар тенден-
цияси бўйича ЎИИТ дан амалий жиҳатдан фарқ
қилмади. Асосий тафовут Staphylococcus spp нинг
аниқланмагани ва Enterococcus spp штаммлари-
нинг бошқа микроорганизмлардан кўп миқдорда
(Escherichia spp дан ташқари) идентификация
қилинганлиги билан тавсифланди.

Расм. 1.

Тажрибавий ЎИИТ ва ЎЙИТ да 72 соатдан сўнг перитонеал суюқликдан унган микроб

пейзажи қиёсий кўрсаткичлари, %.


background image

Особенности микробного пейзажа периферической крови и перитонеальной жидкости…

188 2020, №1 (116)

Проблемы биологии и медицины

Бу натижалардан фарқли равишда ЎЙИТ да

перитонеал суюқликда микроб манзараси турли
туманлиги билан ажралиб турди. Бунда ҳам
ЎИИТ каби монокультура шаклининг ассоциация
кўринишидан кўра сезиларли даражада кам учра-
ши эътиборли бўлди. Кузатув даврининг охирида
(72 соат) Escherichia spp нинг учраш фоизи бошқа
муддатларга нисбатан камайди, фикримизча, бу
граммусбат кокклар миқдорининг кўпайиши би-
лан боғлиқ.

Тажрибавий ЎИИТ ва ЎЙИТ да 72 соатдан

сўнг перитонеал суюқликдан унган микроблар
манзарасининг бир биридан фарқлари расмда кел-
тирилган. Кўриниб турибдики, асосий фарқ
Proteus spp, Staphylococcus spp ва Enterococcus spp
учраш фоизларида бўлди. ЎЙИТ да ЎИИТ га нис-
батан Proteus spp (13,5±2,9% дан 9,0±2,5% га) ва
Staphylococcus spp (18,4±3,3% дан 6,0±2,1% га)
фоизлари сезиларли пасайиб, Enterococcus spp
фоизи ишонарли равишда ошган (4,3±1,7% дан
20,3±3,5% гача).

Хулосалар.

1. Тажрибавий ЎИИТ да 24 со-

ат ўтгач, периферик қонда микрооганизмлар
идентификация қилинмагани ҳолда, 48 ва 72 со-
атдан сўнг униш кузатилди, аммо микроб манза-
расида обтурация муддатларидан қатъий назар
жиддий ўзгаришлар кузатилмади, Тажрибавий
ЎЙИТ да олинган натижалар ўзгаришлар тенден-
цияси бўйича ЎИИТ дан фарқ қилмади.

2. Тажрибавий ЎИИТ да перитонеал

суюқликда периферик қонга нисбатан микроорга-
низмлар ишонарли кўп аниқланди. Staphylococcus
spp монокультура ва ассоциация шаклларида
тажрибанинг барча муддатларида учради ва муд-
дат ошиб бориши билан улар аниқланиш миқдори
кўпая борди. Escherichia spp нинг бошқа микроор-
ганизмларга нисбатан учраш фоизи 72 соатдан
кейин периферик қонга нисбатан ишонарли кам
бўлди. Тажрибавий ЎЙИТ да перитонеал
суюқликда микроб манзараси турли туманлиги
билан ажралиб турди.

Адабиётлар:

1.

Галеев Ю.М., Попов М.В., Салато О.В. Мето-

ды исследования распространения бактериальных
клеток // Сибирский медицинский журнал. - Ир-
кутск, 2011. - №3. - С.18-23.

2.

Гостищев А.Н., Афанасьев Ю.М. Круглянский

Д.Н., Сотников В.К. Бактериальная транслокация
в условиях острой непроходимости кишечника //
Вестник РАМН. - Москва, 2006. - №9-10. - C.34-
38.
3.

Койшибаев Ж. М., Аманова Д. Е. Феномен

бактериальной транслокации при острой кишеч-
ной непроходимости//Медицина и экология. Ка-
раганда, 2017 №2 с.56-62
4.

Круглянский Ю.М. Бактериальная транслока-

ция при обтурационной непроходимости кишеч-
ника (экспериментальное исследование): Авто-
реф. дис. канд. мед. наук. - Москва, 2007. - 24 с.
5.

Определитель бактерий Берджи. Под редакци-

ей Хоулта Дж., Крига Н., Снита П., Стейли Дж.,
Уилямса С. - Москва: «Мир». - 1997. - Т.1-2.
6.

Эргашев В.А., Нуралиев Н.А. Бактериал

транслокация феномени ва унинг шаклланишида
турли микроорганизмларнинг ўрни // Инфекция,
иммунитет и фармакология. - Тошкент, 2014. -
№3. - Т.2. - 236-239 б.

ОСОБЕННОСТИ МИКРОБНОГО ПЕЙЗАЖА

ПЕРИФЕРИЧЕСКОЙ КРОВИ И

ПЕРИТОНЕАЛЬНОЙ ЖИДКОСТИ ПРИ

ЭКСПЕРИМЕНТАЛЬНОЙ КИШЕЧНОЙ

НЕПРОХОДИМОСТИ

К.Ж. СУВОНОВ

НИИ санитарии, гигиены и профзаболеваний МЗ

РУз, Республика Узбекистан

Резюме.

Целью было оценка микробного

пейзажа периферической крови и перитонеальной
жидкости лабораторных животных при экспери-
ментальной кишечной непроходимости. Установ-
лено, что при экспериментальной непроходимо-
сти тонкого и толстого кишечника в перифериче-
ской крови высеяны мало микроорганизмов и
ощутимых изменений в микробном пейзаже в за-
висимости от сроков обтурации не наблюдалось.
В обеих моделях в перитонеальной жидкости
микроорганизмы высеяны на порядок больше,
чем в крови и микробный пейзаж отличался раз-
нообразием.

Ключевые слова:

экспериментальная ки-

шечная непроходимость, кровь, перитонеальная
жидкость, микробный пейзаж, бактериальная
транслокация.

Библиографические ссылки

Галеев Ю.М., Попов М.В., Салато О.В. Методы исследования распространения бактериальных клеток // Сибирский медицинский журнал. - Иркутск, 2011. - №3. - С. 18-23.

Гостищев А.Н., Афанасьев Ю.М. Круглянский Д.Н., Сотников В.К. Бактериальная транслокация в условиях острой непроходимости кишечника // Вестник РАМН. - Москва, 2006. - №9-10. - С.34-38.

Койшибасв Ж. М., Аманова Д. Е. Феномен бактериальной транслокации при острой кишечной пепроходимости//Медицина и экология. Караганда, 2017 №2 с.56-62

Круглянский Ю.М. Бактериальная транслокация при обтурационной непроходимости кишечника (экспериментальное исследование): Авто-рсф. дис. канд. мед. наук. - Москва, 2007. - 24 с.

Определитель бактерий Берджи. Под редакцией Хоулта Дж., Крига Н., Спита П., Стейли Дж., Уилямса С. - Москва: «Мир». - 1997. - Т. 1-2.

Эргашев В.А., Нуралиев Н.А. Бактериал транслокация феиомени ва упинг шакллаиишида турли микроорганизмларнинг урни // Инфекция, иммунитет и фармакология. - Тошкент, 2014. -№3. - Т.2. - 236-239 б.

Hepagreen - восстановление нормальной работы печени Androgard — препарат для настоящих мужчин Androgard — препарат для настоящих мужчин Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Maksimus - Натуральный продукт, для бодрости и энергии Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Avicenna’s Lab inLibrary — это научная электронная библиотека UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации Gulyamov - Гулямов Саид Саидахрарович MUVI24 - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Интернет-аптека >METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг All.Tube - Смотрите онлайн видео бесплатно в хорошем качестве Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды UMAR PROEKT - Комплексное проектирование UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана