Авторы

  • М.А. Абдуназарова
    I курс эндокринология йўналиши магистри
  • М.М. Каримова
    т.ф.н. Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.arims.64608

Аннотация

Қандли диабетнинг кам ўрганилган ва долзарб йўналишларидан бири инсонлар кўриш хусусияти билан боғлиқ бўлиб , бир қатор саволлар ҳалигача ўз йечимини топмаган. Диабетик   ретинопатиянинг   ривожланишида беморнинг ёши,   қандли  диабетнинг  бошланиши  ва  унинг  давомийлиги  муҳим аҳамиятга эга.  Фарғона вилоятида яшовчи 2-тур қандли диабет бемор аёлларда ретинопатия кечиши беморлар кўриш ўткирлиги пасайишига сабаб бўлаётганлигини ўрганиш мақсад қилиб олинди.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

162

ҚАНДЛИ ДИАБЕТ 2-ТУР АЁЛЛАРДА РЕТИНОПАТИЯ КЕЧИШИ

ХУСУСИЯТЛАРИ

Абдуназарова М.А.

I курс эндокринология йўналиши магистри

Каримова М.М.

т.ф.н.

Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти

abdunazarovamadinabonu247@gmail.com

https://doi.org/10.5281/zenodo.14777837

Аннотация.

Қандли диабетнинг кам ўрганилган ва долзарб

йўналишларидан бири инсонлар кўриш хусусияти билан боғлиқ бўлиб ,
бир қатор саволлар ҳалигача ўз йечимини топмаган. Диабетик
ретинопатиянинг ривожланишида беморнинг ёши, қандли диабетнинг
бошланиши ва унинг давомийлиги муҳим аҳамиятга эга. Фарғона
вилоятида яшовчи 2-тур қандли диабет бемор аёлларда ретинопатия
кечиши беморлар кўриш ўткирлиги пасайишига сабаб бўлаётганлигини
ўрганиш мақсад қилиб олинди.

Илмий иш мақсади:

Фарғона вилоятида яшовчи 2-тур қандли диабет

аёлларда ретинопатиянинг кечишини бахолаш.

Тадқиқот материали ва текшириш усуллари.

Тадқиқот объекти

сифатида Фарғона вилояти эндокринология диспансерида Д назоратида
турган 40 нафар 2-тур қандли диабет аёллар тахлил қилинди.

Бу беморларда офтальмолог кўруви, ЭКГ, нахорги қонда қанд

миқдори, овқатдан 2 соат кейинги қанд миқдори, гликирланган
гемоглобин, мочевина, креатинин миқдори, пешобдаги қанд миқдори,
липид спектри текширув натижалари тахлил қилинди. Текшириш
ўтказилишида асосий холатни офтальмолог ташхиси ва беморларнинг
умумий ва биохимик тахлилларига бахо берилди.

Тадқиқот натижалари ва уларнинг мухокамаси.

Фарғона

вилоятида яшовчи 2-тур қандли диабет бемор аёлларда ретинопатия
кечиши беморлар кўриш ўткирлиги пасайишига сабаб бўлаётганлигини
ўрганиш мақсад қилиб олинди.

Текширув жараёнида кўриш ўткирлиги - 70% дан юқори беморлар 12

нафар, кўриш ўткирлиги 50-70% бўлган беморлар – 15 нафар, кўриш
ўткирлиги 30-50% бўлган беморлар-8 нафар, кўриш ўткирлиги 10-30%
бўлган беморлар 4 нафар ва 2 нафар бемор кўриш қобилияти
йўқолганлиги аниқланди. Қандли диабет 2-тур аёллар офтальмолог
қабулига жўнатилганида 40% беморда нопролифератив диабетик


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

163

ретинопатия, 20% беморда препролифератив ретинопатия, 5% беморда
пролифератив ретинопатия , 20% беморда глаукома ва 15% беморда
катаракта аниқланди.

Қандли диабет 2-тур аёллар текширилганда касаллик аниқланганига

6-10 йил бўлганлар-нопролифератив диабетик ретинопатия, 12-20 йил
бўлганларда препролифератив ретинопатия, 20-йилдан ошган узоқ
муддат гипергликемия холатида юрган беморда пролифератив диабетик
ретинопатия аниқланди.

Хулоса.

Фарғона вилоятида истикомат килувчи

қандли диабет 2-тур аёллар кўрув аьзоларидаги ўзгаришлар офтальмолог
орқали аниқланди. Беморлар кўзидаги ўзгаришлар - кўз тубини
текшириш, кўриш ўткирлигини аниқлаш ва офтальмоскопия орқали
аниқланди. Текширув натижаларига кўра 26(65%) нафар беморларда
диабетик ретинопатия ривожланганлиги аниқланди.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Williams Textbook of Endocrinology.

2.

Вашингтонский справочник Эндокринология-2024.

3.

Эндокринология А.С.Аметов.

4.

Болезни органов эндокринной системы-Дедов 2000.

5.

Эндокринология – Шагазатова адабиёти.

Библиографические ссылки

Williams Textbook of Endocrinology.

Вашингтонский справочник Эндокринология-2024.

Эндокринология А.С.Аметов.

Болезни органов эндокринной системы-Дедов 2000.

Эндокринология – Шагазатова адабиёти.