Технология периодичности обучения физике в средней школе

CC BY f
1-36
0
0
Поделиться
Каххоров, С. (2023). Технология периодичности обучения физике в средней школе. Каталог авторефератов, 1(1), 1–36. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/31074
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Объект исследования: процесс обучения физике.
Цель исследования: Обоснование закономерности периодичности обучения физике и периодов этого обучения.
Методы исследования: Изучение литературы, связанной с темой исследования; наблюдение за учебным процессом; беседа с учителями и учениками; обобщение опыта передовых учителей школы; анкетирование; организация и проведение педагогического эксперимента, обработка результатов эксперимента.
Научная новизна исследования: закономерности обучения рассмотрены как отдельный предмет исследования, периоды обучения физике охарактеризованы с методической точки зрения; анализированы меры и различие периодов обучения физике, освещена практика организации периодического обучения физике, обоснованы периодичное управление обучением физике в средней школе и технология полного усвоения учебного материала по данному предмету.
Практическое значение исследования. Разработанную периодическую технологию обучения физике можно применять в процессе обучения в средней школе, в создании учебников и учебной литературы, в разработке новых форм самостоятельного и дистанционного обучения и в системе повышения квалификации учителей. Идею периодической технологии обучения физике можно использовать при изучении других предметов в школе и на других этапов обучения.
Степень и эффективность внедрения. По результатам исследования опубликованы монография, брошюры и более 30 научных статьей. Результаты исследования обсуждены на международных и республиканских научно-практических конференциях (Бухара-2000, 2001, 2002, 2003; Карши-2003, 2004; Гулистон- 2002, 2005; Самарканд-2003, 2004; Тошкент-2003, 2005; Термиз-2003, 2004; Наманган-2005; Фаргона-2002, 2004) и на традиционных конференциях профессоров-преподавателей Бухарского государственного университета.
Эффективность по периодическим технологиям обучения физике составляет в среднем 20,8 процентов.
Область применения. Результаты исследования могут быть применены в процессе обучения физике в средней школе, в системе повышения квалификации учителей, в создании учебников и пособий, а также в проведении научных исследований по данной проблеме.


background image


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети


Қўлёзма ҳуқуқида

УДК 53:371-3(07)


Қаҳҳоров Сиддиқ Қаҳҳорович

ЎРТА МАКТАБ ФИЗИКА

ТАЪЛИМИНИНГ ДАВРИЙЛИК

ТЕХНОЛОГИЯСИ

13.00.02 – физика ўқитиш назарияси ва методикаси




Педагогика фанлари доктори илмий даражасини

олиш учун ѐзилган диссертация

А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И






Тошкент – 2005


background image

2

Иш Бухоро давлат университетида бажарилган.




Илмий маслаҳатчи:

физика-математика фанлари доктори,

профессор, ЎзР ФА академиги Муқимов К.М.


Расмий оппонентлар:

физика математика фанлари доктори,

профессор Тўраев Н.

педагогика фанлари доктори Пўлатов Ю.

педагогика фанлари доктори,
профессор Турдиқулов Э. О.

Етакчи ташкилот:

Самарқанд давлат университети



Ҳимоя 2005 йил «___ » _______________ соат «___»








Диссертация матни билан Низомий номидаги Тошкент давлат

университети кутубхонасида танишиш мумкин.



Автореферат 2005 йил «___» _____________ да тарқатилди.




Бирлашган ихтисослашган
кенгаш илмий котиби
ф.м.ф.н., доцент Мадиримов М.


background image

3

ТАДҚИҚОТНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Тадқиқотнинг долзарблиги.

Мустақиллик йилларида халқ таълими

тизимида улкан ўзгаришлар юз берди: таълим жамиятни ривожлантирувчи
асосий кучлардан бирига айланди; ѐшларнинг таълим-тарбияси билан
машғул бўлган ижтимоий институтлар кўпайди; таълимнинг янги
концепциялари асосланиб янги дастур, дарсликлар яратилди; давлат таълим
стандарт (ДТС) лари танланиб, педагогик амалиѐтга жорий этилди;
педагогик назария янги қарашлар билан бойиди; ўқитувчиларнинг
мушоҳадаларида педагогик технология ғоялари ўзига муносиб ўрин
эгаллади.

Республикамиз Президенти Ислом Каримов «Янги дарсликларни,

замонавий педагогик ва ахборот технологиялари ўз вақтида ишлаб чиқариш
ва жорий этилишини таъминлашни алоҳида назорат остига олиш зарур», деб
таъкидладилар

1

. Бу долзарб вазифани ҳал этиш замонавий таълим

жараѐнини таҳлил қилиш, унинг қобиғида яшириниб ѐтган имкониятларни
излаб топиш, мактаб табиати, ўқувчининг реал ўқиш имкониятларига мос
таълим тизимини асослашни тақазо қилади. Педагогик технология назарияси
ва амалиѐтидаги ана шундай долзарб масалалардан бири таълимнинг
даврийлиги муаммосидир.

Таълим даврларини ўрганишнинг қатор афзалликлари бор: таълимни

ташкил этиш, бошқариш, назорат қилиш осонлашади; ҳар бир даврга мос
мақсад, восита, натижаларни аниқ қайд этиш имкониятлари кенгаяди;
таълимни оптимал амалга оширишга шарт-шароит яратилади.

Кейинги йилларда педагогик, психологик тадқиқотларда таълимнинг

даврийлиги муаммоси ўрганила бошланди. Тадқиқотларда «таълимнинг
даврийлиги», «таълим жараѐнининг даврлари», «ўқувчилар фаолиятини
даврий бошқариш», “даврий куч”, даврий вақт”, “даврий ҳаракат”, “даврий
система”, “даврий функция” каби қатор дидактик атамалар қўлланилса-да,
ҳалигача физика таълими даврийлиги, физика таълими даврларини ажратиш
ўлчовлари, физика таълимини даврий ташкил қилиш масалалари алоҳида
тадқиқот предмети сифатида ўрганилмаган.

Таълим даврийлиги назарий ва амалий асосларини ишлаб чиқишда

Ю.К.Бабанский,

Б.Блум,

М.А.Данилов,

А.В.Заньков,

Л.Я.Зорина,

М.В.Кларин, В.В.Краевский, Н.Я.Лернер, А.Д.Ромишовски, О.Р.Розиқов,
Н.С.Саидаҳмедов,

М.Ф.Тализина

каби

олимларнинг

фундаментал

тадқиқотларига таянилди. Физика ўқитиш жараѐнида ўқувчиларнинг ижодий
қобилиятларини ўстириш ҳақида В.Г.Разумовскийнинг назарий концепцияси,
физика таълими мазмунининг инвариант ва вариатив ташкил этувчиларига
оид

Ю.И.Дик,

Б.Мирзахмедовларнинг

тадқиқтолари,

ўқитиш

самарадорлигини оширишда ўқув экспериментларидан фойдаланиш ҳақида
Ю.Пўлатов,

Н.М.Шахмаевларнинг

қарашлари,

физикадан

ўқув

материалларини танлашнинг дидактик ва услубий жиҳатлари юзасидан

1

Каримов И.А. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. -Т.:Ўзбекистон, 1999. 37-38-бетлар


background image

4

Д.Шодиевнинг изланишлари, физика ўқитишда ноанъанавий ѐндашув
ғоясига

оид

А.Бойдедаев,

Ю.Маҳмудов,

Т.Ризаев,

Н.Шодиев,

О.Қувондиқовнинг қарашлари, физика таълими тизимида узвийликни
таъминлашга йўналтирилган Э.Турдиқулов, К.Турсунметовлар ғояларидан,
педагогикадаги янги технология ва улардан таълим жараѐнида фойдаланишга
доир А.Абдуқодиров, Ж.Икромовларнинг ишларидан фойдаланилди.

П.Қ.Ҳабибуллаев, Н.Ю.Тўраевларнинг мактаб физика курсининг

фундаментал назарий асослари, тузилиши ва мазмуни тўғрисидаги,
О.Аҳмаджонов, Б.М.Мирзахмедовларнинг таълим тизимини янги ўқув
адабиѐтлари билан таъминлаш ва дарсликлар назариясига бағишланган
тадқиқотлари, Э.Н.Назиров, Ю.Пўлатов, А.В.Усова, Д.Ш.Шодиев,
Р.А.Юнусов ва бошқаларнинг ўрта мактаб физика таълими билан боғлиқ
ишлари ўрганилди, таҳлил қилинди ва улардан фойдаланилди.

Мактаб ўқитувчилари физика таълимининг даврийлиги қонунияти ва

физика таълими даврлари тўғрисидаги методик билимларга эҳтиѐж
сезишмоқда. Илмий билиш ва педагогик амалиѐт эҳтиѐжларига биноан
диссертация мавзусини «Ўрта мактаб физика таълимининг даврийлик
технологияси» шаклида расмийлаштирдик.

Илмий фараз

. Тадқиқотда қуйидаги илмий фараз назарий ва

экспериментал исботланади: агар физика таълими жараѐни тизимли таҳлил
қилиниб, илмий асосланган ўлчовларга кўра таълим даврлари ажратилса,
таълим-тарбия жараѐнининг модуль характерини олиши таъминланади, ўқув
тадбирларининг самарадорлиги ошади, ўқув мавзуларини тўлиқ ўзлаштириш
имкониятлари кенгаяди, педагогик жараѐн қобиғида яшириниб ѐтган
имкониятлар аниқланиб, ѐшларни ижтимоий муносабатларга тайѐрлашдаги
сифатсизликларнинг олди олинади.

Тадқиқот объекти.

Физика таълими тизимига олиб кириладиган янги

қараш, илмий-амалий ўзгаришлар таълим жараѐнида синовдан ўтказилади.
Шу туфайли физикадан таълим жараѐни тадқиқот объекти сифатида
белгиланди.

Диссертацияда физика таълимининг даврийлиги «таълим жараѐни»

тушунчаси контекстида таҳлил қилинади, экспериментал таълим, унинг
бориши, самарадорлик омиллари таълим жараѐнида текширувдан
ўтказилади. Ана шуларга биноан физика таълимининг даврий ҳаракати

тадқиқот предмети

қилиб белгиланди.

Тадқиқот мақсади

– физика таълими даврийлиги қонунияти ва шу

қонуниятга мувофиқ физика таълими даврларини асослашдан иборат.

Тадқиқот методлари:

Тадқиқот мавзуси билан боғлиқ адабиѐтларни

ўрганиш; ўқув жараѐнини кузатиш, ўқитувчи ва ўқувчи билан суҳбат;
мактабдаги илғор ўқитувчилар тажрибасини умумлаштириш; сўровнома
ўтказиш; педагогик тажрибани ташкил қилиш, ўтказиш ва тажриба
натижаларини статистик қайта ишлаш.


background image

5

Тадқиқот вазифалари

. Тадқиқотда назарий ва амалий исботни тақазо

қиладиган фараз, тадқиқот объекти, предмети, мақсадига мувофиқ қуйидаги
вазифалар ҳал қилинади:

1.

Таълим жараѐнига оид адабиѐтларни ўрганиш.

2.

Физика таълимини ташкил этиш, бошқариш, назорат қилишнинг
ҳозирги анъанавий амалиѐтини таҳлил қилиш.

3.

Физикадан илғор педагогик ғояларни умумлаштириш, педагогик
амалиѐт қобиғида яшириниб ѐтган имкониятларни излаб топиш.

4.

Физика таълими даврларини ташкил этиш, бошқариш, назорат қилиш
тамойиллари, воситалари, ташкилий шаклларини тавсифлаш.

5.

Физика таълимининг даврий ҳаракатини экспериментал ўрганиш ва
назарий асосларини баѐн қилиш.

6.

Физика таълимини даврий ўтказишга оид усулий тавсиялар ишлаб
чиқиш.

Тадқиқотнинг

методологик

асоси

.

Президентимиз

Ислом

Каримовнинг мактаб-маориф тўғрисидаги кўрсатмалари, Ўзбекистон
Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, «Кадрлар тайѐрлашнинг
Миллий дастури», «2004-2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш
давлат-умуммилий

дастури

тўғрисида»ги

Фармони,

«Ўзбекистон

Республикасининг умумий ўрта таълим Концепцияси», табиий фанлар
мутахассислари, файласуф, психолог, педагог, усулшунос олимларнинг
таълим тўғрисидаги қарашлари тадқиқотнинг методологик асослари
саналади.

Тадқиқотлар марказида ўқувчи шахси – таълим субъекти сифатида

туриши лозим. Ўқувчига таълим жараѐни субъектларидан бири сифатида
ѐндашиш фаол таълимга кенг йўл очади.

Тадқиқотда методик изланишнинг самарадорлигини таъминлаш

мақсадида систем таҳлил, тарихийлик ва мантиқийликнинг бирлиги,
абстрактликдан конкретликка кўтарилиш каби методологик изланиш
усулларидан фойдаланилди: систем таҳлил талабларига кўра таълим
субъектлари ўртасидаги муносабат ва боғланишлар ажратилади; тарихийлик
тамойили

мутахассислар

фикрлашининг

ривожланган

нуқтасини

белгилашни, мантиқийлик эса муаммони ўрганишда олимлар фикрлаши
келиб қолган нуқта – тадқиқотни даврийликдан бошлашни англатади;
тадқиқотда таълим акти таълим жараѐнининг генетик ҳужайраси сифатида
ажратилади. Генетик ҳужайра методик тадқиқотда абстрактликдан
конкретликка ўтиш имкониятини беради. Физика таълимида физиканинг
кичик элементини, бўлагини, элементар бирлигини генетик ҳужайра
сифатида қараш мумкин. Бундан физика таълими актларидан таълим
босқичларининг шаклланиши, босқичларнинг эса такомиллашиб даврларга
айланишини кузатиш осонлашади.

Тадқиқотнинг

илмий

янгилиги

.

Таълимнинг

даврийлиги

қонуниятини алоҳида тадқиқот предмети сифатида ажратилиб, физика
таълими даврлари методик жиҳатдан тавсифланди. Шу билан бирга, физика
таълими даврларини ўзаро фарқ қилиш ўлчовлари таҳлил қилинди. Булар яна


background image

6

бир янгилик – физика таълимини даврий ташкил этиш амалиѐтини ѐритишга
замин яратди. Умумий ўрта таълим мактабларида физика таълимини даврий
бошқариш, физикадан ўқув материалини тўлиқ ўзлаштириш технологияси
ишлаб чиқилди.

Тадқиқотнинг амалий аҳамияти.

Тадқиқот натижасида ишлаб

чиқилган

физика

таълимини

бошқариш

йўллари

даврийлик

технологиясидан ўрта мактаб физика таълимида фойдаланилади.

Таклиф этилаѐтган физика таълимининг даврийлик технологиясидан

дидактик адабиѐтлар, дарслик ва ўқув адабиѐтларининг янги авлодини
яратишда фойдаланиш мумкин.

Физика таълимида даврийлик технологияси ғояларини умумий ўрта

мактабдаги бошқа ўқув предметларини ўқитишда ва таълимнинг бошқа
босқичларида ҳам қўллаш мумкин.

Тадқиқотда илгари сурилаѐтган ғоялардан мустақил ва масофавий

таълимнинг янги шаклларини яратиш ва ўқитувчилар малакасини ошириш
тизимида фойдаланилади.

Тадқиқотнинг амалий татбиқи

. Тадқиқот натижалари халқаро ва

республика миқѐсидаги қатор анжуманлар (Бухоро, 2000, 2001, 2002, 2003;
Қарши, 2003, 2004; Гулистон, 2002, 2005; Самарқанд, 2003, 2004; Тошкент,
2003, 2005; Термиз, 2003, 2004; Наманган, 2005; Фарғона, 2002, 2004), Бухоро
давлат университети профессор-ўқитувчиларининг анжуманларида муҳокама
этилди. Монография, илмий-методик мақола, тезис, рисола, усулий
қўлланма, методик тавсиялар шаклида эълон қилинди.

Тадқиқот концепцияси

. Педагогик муаммоларни, айни ҳолатда,

физикадан таълим даврийлигини ўрганиш – тадқиқотчи танлаган

концепцияга кўп жиҳатдан боғлиқ. Биз таълим жараѐни актини «генетик

ҳужайра» – физика таълимининг элементар бўлаги сифатида ажратиб,

актлардан

босқичларнинг,

босқичлардан

таълим

даврларининг

шаклланишини кузатишни мўлжалга олдик.

Анъанавий таълимда ўқувчилар фаолиятига таълимнинг предмети

сифатида қаралади ва унда таълим асосан ўқувчилар хотирасига мўлжаллаб

ўтказилади. Биз ўқувчи ва унинг фаолияти ўқиш, ўрганишга таълимнинг

субъекти деб қараймиз. Бундай қарашда ўқитиш ва ўқиш фаолиятларининг

ўзаро мувофиқлашуви, ҳамоҳанглиги таълимни ташкил этиш, бошқариш,

назорат қилишнинг етакчи принципига айланади. Таълимни бундай ташкил

этиш ҳам ўқувчиларнинг хотираси, ҳам тафаккурига мўлжаллаб ўтказилади.

Шундай йўл билан мустақил фикрлай оладиган, ўқув предметини ўрганишга

астойдил интиладиган, ўз билими, малакаси, ижодий фаолиятини узлуксиз

ривожлантирадиган ѐшларни, комил инсонларни тайѐрлаш мумкин.

Диссертацияда мазкур концепция ғоялари асосида таълим жараѐни

даврийлиги муаммоси ўрганилди.

Ҳимояга тавсия қилинадиган асосий фикрлар

қуйидагилардир:

1.

Физика таълими ўқитиш ва ўқиш фаолиятининг ўзаро таъсиридан

шаклланадиган ижтимоий институтдир.

2.

Физика таълимининг даврийлиги бошланган нуқтага ривожланган

ҳолда қайтиб келадиган ва яна ривожланиш учун ундан узоқлашиб, кўлами,

амплитудаси катталашиб борувчи спиралсимон ҳаракатдир.


background image

7

3.

Физика таълимини даврлар асосида ташкил этиш йўли билан ўқиш-

ўрганишнинг модуль характери таъминланади. Модуль характерини олган

таълимда тўлиқ ўзлаштириш учун керакли такрорлашнинг оптимал

миқдорини олдиндан қайд этиш, самарадорликни ошириш, педагогик

амалиѐтда учраб турадиган сифатсизликларнинг олдини олиш мумкин.

4.

Физика таълими даврларини ажратиш ўлчовларига ўқувчиларнинг

ўқув мақсадлари, воситалари, эришадиган натижалари киради.

5.

Физика таълимида тўртта давр бор: билим ва кўникма, билим-

малакаларни ўрганиш; ўрганилган билим, малакаларга ишлов бериш; билим

ва малакани тушунча даражасида умумлаштириш; таълим натижаларини

назорат қилиш.

6.

Мактаб физика таълими акт, босқич, давр шаклида амал қилади. Акт

физика таълимининг ибтидоси, босқич унинг давомийлиги, давр эса унинг

интиҳосидир.

7.

Ўқувчи

даврдан-даврга

ўтган

сари

микронатижалардан

макронатижаларга қараб боради. Аниқ билим, малака, фаолият усулларини

таълимнинг якуний натижаси сифатида баҳолаш мумкин.

Тадқиқот базаси ва босқичлари

. Умумий ўрта таълим тизимида

физика таълимининг даврийлик технологиясини амалий жиҳатдан асослаш
мақсадида Бухоро, Навоий, Хоразм, Қашқадарѐ вилоятларидан 10 та мактаб
танланиб, 20 та 6-синф жамоаси ажратилди. Педагогик тажрибада 10 нафар
физика ўқитувчиси, 580 дан ортиқ ўқувчи иштирок этишди.

Педагогик тажриба 1996-2004 йилларда уч босқичда ўтказилди.

Биринчи босқич

(1996-1999 йиллар). Бу босқичда «Масса ва унинг

бирликлари», «Зичлик», «Диффузия» мавзулари асосида педагогик тажриба

ташкил этилди. Ўқитувчилар билан физика таълими даврлари, уларни

ажратиш ўлчовлари, ҳар бир даврнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида

суҳбатлар ўтказилди. Тажриба 1996-1997, 1997-1998, 1998-1999 ўқув

йилларида уч марта такрорий ташкил этилди. Педагогик тажрибанинг илк

босқичида методик экспериментни такрор-такрор ўтказишнинг иккита

асосий мақсади бор эди: диссертант ва ўқитувчиларнинг физика таълими

даврийлигига ўз ишончини қатъийлаштириш; мактаб ўқувчиларини физика

таълими даврийлигига одатлантириш. Эпизодик экспериментда ўқувчиларга

ўз мақсадларини мустақил белгилаш, муаммо, топшириқларни бажариш

усулларини айтиб бериш, ўзлари эришган натижаларни бошқаларга

тушунтириш, методик энтимемадан фойдаланиш экспериментал таълимни

бошқаришга оид ўзгарувчан миқдорлар сифатида қайд этилди

1

.

Иккинчи босқич

(1997-2000 йиллар)да тажриба икки марта

такрорланди: биринчи бор 1997/1998 ўқув йилида тайѐрланган методик

ишланма, тавсиялар экспериментдан ўтказилди; тажриба 1998/1999 ўқув

йилида яна такрорланди. Бу босқичга келиб икки субъект – ўқитувчи

фаолияти ва ўқувчи фаолиятига дахлдор ўзгарувчан миқдорлар ажратилди:

ўқитиш фаолиятига оид ўзгарувчан миқдорлар – ўқув материалларини ўқув

элементларига ажратиб ўргатиш, мавзулар бўйича таълим мақсади

таксономиясини туза олиш, таълим жараѐнини таълим эталони воситасида

лойиҳалаш,

тестлар

тўпламини

тайѐрлаш

методикасини

билиш,

1

Ўзгарувчан миқдор – бу педагогик тажрибани ташкил этиш, бошқариш, назорат қилишда риоя

қилинадиган ўлчовлар.


background image

8

ўқувчиларнинг жамоа, гуруҳ, индивидуал ишларини оптимал қўшиб олиб

бориш, билим манбаларини ўзаро уйғунлашириш, таълим натижаларини

огоҳлантирувчи ишора ва баллар билан баҳолаш; ўқиш фаолиятига алоқадор

ўзгарувчан миқдорлар – ақлий фаолият усулларини янгилаш, билимларни

янги шароитларга кўчира олиш, бир физик ҳодисани кўп фактлар билан

исботлаш, мавзуга оид ўлчов бирликларини билиш, бир неча фактнинг

умумий хусусиятларини кўрсата олиш, физикадан ўқув материали

усулларини айтиб бера олиш, ўқув материали устида ишлашнинг мантиқий

усулларини (масалан, таҳлил, қайта қўшиш ва ш.к.) билиш, физикадан

лаборатория машғулоти ўтказиш тартибини билиш, масала, мисол,

муаммоларни бажаришда қўлланган усулларни тавсифлай олиш, мисол,

фактларда қонуниятларни кўриш.

Учинчи босқич

(1999-2003 йиллар). Бу босқичда педагогик тажриба

учун ажратилган ўзгарувчан миқдорларнинг барчасига риоя қилинди: 1999-

2000 ўқув йилида «Механик ҳаракат», 2000-2001 ўқув йилида «Масса ва

зичлик», 2001-2002 ўқув йилида «Энергия» ва «Жисмларнинг мувозанати»,
2003-2004 ўқув йилида «Моддаларнинг тузилиши» мавзулари асосида

тажриба ўтказилди.

Тадқиқот натижасининг чоп этилганлик даражаси

. Диссертация

юзасидан монография, рисолалар, 30 дан ортиқ мақолалар эълон қилинган.

Диссертациянинг тузилиши

. Диссертация кириш, беш боб, умумий

хулосалар, фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати, иловалардан иборат.

ТАДҚИҚОТНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

«Физика таълимининг даврийлик ҳолатларини ўрганиш» деб

номланган 1-бобда физика таълими даврийлиги қонуниятининг моҳияти,
тавсифи берилган бўлиб, физика таълимининг даврийлик қонунияти
сифатида, дидактик ҳодисалар тизими, таълим даврларини ажратиш
мезонлари, физика таълими даврлари тадқиқ қилинади.

Тадқиқотларда «таълим жараѐни даврлари», «таълимнинг даврийлиги»,

«даврий бошқарув» каби атамалар қўлланилган. Гарчанд, таълимнинг
даврийлигига оид атамалар фанда узоқ йиллардан бўѐн ишлатиб келинаѐтган
бўлса-да, у алоҳида тадқиқот предмети сифатида ўрганилган эмас.

Физика таълими даврларини тадқиқ қилишнинг қатор афзалликлари

бор:

Биринчидан, физика таълими жараѐнида амал қиладиган зиддиятларни

қайд этиш маълум даражада осонлашади. Диссертацияда физикадан таълим
жараѐни зиддиятлари икки гуруҳга ажратиб ўрганилди: салбий зиддиятлар.
Зиддиятларнинг бу тури бартараф этилиши зарур; ижобий зиддиятлар –
таълим жараѐнининг оптимал бориши учун керакли зиддиятлар. Ижобий
зиддиятлар муаммо, топшириқ, мустақил таълим ва шу кабиларни физика
таълимига татбиқ қилиш йўли билан махсус ташкил этилади.

Иккинчидан, физика таълими жараѐнида юз берадиган ўзгаришларни

ҳисобга олиш учун қулайликлар туғилади. Тадқиқотда таълим жараѐнида
содир бўладиган ўзгаришларни қайд этиш тартиби қуйидагича белгиланади:
ўқитувчи фаолиятида содир бўладиган ўзгаришлар. Бу ўзгаришлар физика


background image

9

таълимини ташкил қилиш, бошқариш, назорат этиш эҳтиѐжларига кўра амал
қилади. Ўқувчи фаолиятидаги ўзгаришлар. Улар таълим мазмуни – билим,
малака, ижодий фаолият тажрибаси, муносабатларни ўзлаштириш
эҳтиѐжларидан тўғилади. Физика таълими жараѐни нуқтаи назаридан
ажратиладиган ўзгаришлар. Бунда ўзгаришлар ўқитиш ва ўқиш
фаолиятининг ўзаро таъсиридан амал қила бошлайди. Даврлари ажратилган,
даврларга риоя қилиб ташкил этиладиган педагогик жараѐнларни бошқариш
нисбатан осон кечади.

Учинчидан, таълим даврларини илмий асосда ажратиш ва уларга риоя

қилиш

физика

таълими

жараѐни

самарадорлигини

таъминлайди.

Самарадорликни ошириш мактаб олдига қўйилган ижтимоий талаб бўлиб, у
физика таълими жараѐнида қўйилган мақсад ва эришилган натижа
ўртасидаги тафовутга кўра ўрганилади.

Таълим бир даврдан иккинчи даврга ўтгани сари физика таълими

мазмуни, воситаси, натижаларида ҳам ўзгаришлар юз беради: таълим
мазмуни ўқитувчидан ўқувчига томон ҳаракат қилади; дарсликдан ўқувчи
тезаурусига ўтади, билимлар ўрганилиб, фаолиятда қўлланила бошлайди;
кўникмалар малака даражасига кўтарилади, билимлар ижод қилиш
воситасига, ўзлаштирилган муносабатлар нарса-ҳодисаларни ҳиссий баҳолаш
омилига айланади.

Диссертацияда физика таълими даврлари кўлами, амплитудаси

катталашиб борувчи спиралсимон ҳаракатга муқояса қилинади. Спиралнинг
ҳар бир айланаси бошланган нуқта билан боғлиқ бўлганидек, таълим жараѐни
интиҳоси унинг ибтидосига қайтиб келади. Бошланган нуқтага қайтиб келиш
ва ривожланиш учун ундан узоқлашишни физика таълимининг даврий
ҳаракати деб тушунамиз.

Дидактик ҳодиса таълим жараѐни тизимида маълум вақт ва ўринда

содир бўладиган ўзгаришлардир. Ҳар бир дидактик ҳодисанинг амал қилиши
учун уч доимий компонентнинг бўлиши шарт: ўқитиш, ўқиш ва ўқув
материали. Доимий компонентларнинг ўзаро таъсири, бир-бири билан вақтли
кесишувидан таълим акти, босқичи, даври шаклланади. Таълим актлари,
босқичлари, даврларида ўзаро таъсирнинг амал қилишида шаклий ва
мазмуний алоқалар, ўзгаришлар ажратилади.

Физикадан ўқитиш фаолияти ва ўқув материалининг ўзаро таъсирида

икки хил ўзгариш ажратилади: ўқитувчининг ўқув материалига таъсири
шаклий ўзгариш саналади. Шаклий ўзгаришлар ўқитувчининг таъсиридан
физикадан ўқув материали қайта қурилиб, ўқувчиларбоп кўринишга олиб
келинади.

Физикавий ўқув материали таъсирида ўқитувчи фаолиятида мазмун

ўзгаришлари юз беради. Мазмун ўзгаришлари ўқув материали таъсиридан
ўқитувчи фаолиятида амал қила бошлайди. Худди шундай ўқув фаолияти
билан физикадан ўқув материали ўртасида ҳам юз берадиган икки хил
ўзгаришни қайд этамиз: шаклий ўзгариш – ўқувчининг физикадан ўқув
материалига таъсири орқали содир бўлади. Бундай ўзгаришларга ўзгалар
нутқини ўз нутқига, оғзаки, жарангдор нутқни ички нутққа ва аксинча,


background image

10

жарангдор нутқни ички нутққа айлантириш мисол бўлади; мазмун ўзгариши
– бу физикадан ўқув материалининг ўқув фаолиятига таъсиридан юз беради.
Таъриф, қоидаларни ўрганишга қизиқиш, хотира ва тафаккурни ишлатиш,
турли боғланишларни ҳис ва идрок қилиш, уларни берилган ѐки айтилан
ўқув ҳолатларига кўчириш кабилар ўқувчи фаолиятида содир буладиган
мазмун ўзгаришларидир.

Таълимнинг ижтимоий институт шаклида амал қилишида, таълим акти,

босқичи, даврларининг шаклланишида шаклий ва мазмуний ўзгаришлар
содир бўлиб, ўқувчиларнинг физика ўқув материалини ўзлаштиришларини
таъминлайди.

Акт – таълим жараѐнининг энг кичик бирлиги ѐки элементр бўлаги.

Масалан, нотекис ҳаракатни ўрганиш учун тезликнинг нол ҳолати (1-акт),
тезликнинг оша бориши (2-акт), тезликнинг камайиши (3-акт), ўртача тезлик
(4-акт), ўртача тезликни топиш усули (5-акт), ўртача тезликни топиш
усулини берилган ҳолатларга татбиқ қилиш (6-акт).

Актлардан босқичлар шаклланади. Юқорида келтирилган 1 - 4-актлар-

дан таълимнинг бир босқичи – нотекис ҳаракатни ўрганиш, 5 - 6-актлардан
ўрганилган билимларни мустаҳкамлаш босқичи таркиб топади.

Босқичлар даврларнинг шаклланишига олиб келади. Келтирилган 6 акт

ѐки икки босқич физикадан таълим жараѐнининг илк даври – ахборотларни
ўрганиш ва мустаҳкамланиш даврининг амал қилишини таъминлайди.

Шундай қилиб, физика таълими жараѐнининг бошланишини таълим

актида, даврийлигини физикадан таълим босқичида, якунланишини
физикадан таълим даврида кўрамиз. Физикадан таълим жараѐни ўзаро
дахлдор – бир-бирини тақозо қиладиган актларнинг мақсад, восита,
натижаларга кўра бирлашиб, босқичга, босқичларнинг даврга ўтиши
шаклидаги ҳаракатидир.

Физика таълими жараѐнининг акт, босқичлар орқали ҳаракат қилиб,

сезиладиган, баҳоланадиган даражага етиб келгунича қатор дидактик
даврларга риоя қилинади: ахборотларни ўрганиш, ахборотларга ишлов бериш
ѐки трансформация, икки ѐки ундан ортиқ тушунчаларни умумлаштириш,
таълим натижаларини назорат қилиш. Назорат таълим натижаси билан
дахлдор ҳодиса. Натижага эса маълум мақсадни амалга ошириш йўли билан
эришилади. Мақсадни амалга ошириш, натижага эришишда инсон ўз
тасарруфидаги воситаларни ишга туширади. Мақсад, восита, натижа ўқувчи
фаолиятининг етакчи бирликларидир. Шу сабабли уларни физика таълими
даврларини ажратиш ўлчови сифатида қараймиз.

1.

Физика таълими мақсадларини таҳлил қилиш жамиятнинг мактаб

олдига қўйган талабларидан тортиб, мактабнинг шу талабни қандай амалга
оширишигача бўлган ҳодисаларни ўзига қамраб олади. Педагогик
мақсаднинг қуйидаги кўринишларини фарқлаймиз: физика таълимининг
умумий мақсади – бу жамиятнинг илғор фикрлаш намояндалари, давлат
арбобларининг иқтисодий, сиѐсий, ғоявий, маданий қарашларида давлат
буюртмаси сифатида шаклланади; физикани ўқитиш мақсади – ўқувчи
нуқтаи назаридан шакллантирилади. Ўқитиш мақсадларининг физика


background image

11

таълимини ташкил этиш, бошқариш, назорат қилиш каби турлари мавжуд;
ўқиш мақсадлари таълимнинг навбатдаги субъекти – физикани ўқиш
фаолиятига тааллуқли. Бош, оралиқ, ҳаракатга тенг мақсадлар физикани
ўқиш мақсадларининг турларидир; физика таълимининг яқин дидактик
мақсадлари таълим даврларини ажратишда риоя қилинадиган биринчи
ўлчовдир.

2.

Физика таълими воситаси таълим даврларини ажратишда риоя

қилинадиган навбатдаги ўлчов саналади. Восита кенг маънода инсон ўзи
билан меҳнат предмети ўртасига қўйиб, ўз фаолиятини амалга оширадиган
моддий ва номоддий нарсалардир. Худди шундай, ўқувчи ўзи билан ўқув
материали ўртасига моддий ва номоддий нарсаларни қўйиб ўз фаолиятини
амалга оширади. Физикада моддий воситалар – чизма, жадвал, асбоблар,
уларнинг деталлари. Физикада номоддий воситалар сирасига ўрганилган
билим, малакалар, ўқувчида шаклланадиган ақлий меҳнат усуллари киради.

3.

Физика таълими натижалари таълим даврларини ажратишнинг яна

бир ўлчовидир. Таълим натижаси физика таълими жараѐнида қўйилган
мақсадга таққослаб ўрганилади. Шу йўл билан физика таълимининг
самарадорлигини ҳам тушунтириш мумкин. Физика таълимида қўйилган
мақсад ва эришилган натижа ўртасидаги тафовутга биноан самарадорликни
аниқлаш мумкин: эришилган натижа қўйилган мақсадга қанча яқин бўлса,
физика таълими жараѐни шунча самарадор саналади. Физика таълими
жараѐнида ўқувчилар ўзлаштиришининг уч даражаси ва шу даражаларга мос
уч хил натижа фарқ қилинади: 1-даража – кўникмага тенг натижа; 2-даража –
малакага тенг натижа; 3-даража – тушунчага тенг натижа.

Физика таълимининг илк даври ўрганилаѐтган мавзу доирасида

ахборот тўплаш билан характерлидир. Диссертацияда ахборотларни тўплаш
йўллари умумлашган ҳолда уч гуруҳга ажратилади: ахборот тўплашнинг
индуктив йўли – табиат, жамият, онгда амал қиладиган нарса-ҳодисаларни
ажратиш, уларни атрофлича таҳлил қилиш, асосий белгиларини
тушунчаларда умумлаштириш йўлидир; ахборот тўплашнинг дедуктив йўли
– аксиоматик ўқув предметларини, масалан, физика ва математикани ўқитиш
жараѐнида дедукция самарали ҳисобланади; ахборот тўплашнинг аналитик
ва синтетик йўли – унда мавзуга оид билимлар таҳлил ва қайта қўшиш
йўллари билан фаолиятга олиб кирилади.

Физика таълимининг илк даври тўрт босқичдан иборат: ахборот

тўплашга тайѐргарлик, турли манбалардан ахборотларни қабул қилиш;
ахборотларни мустаҳкамлаш; ахборотларнинг ўзлаштирилишини тестлаш;

Физика таълимининг иккинчи даври унинг илк даврида тўпланган

ахборотларга ишлов бериш билан характерлидир. Ахборотларга ишлов
бериш даврида ҳам асосан тўртта босқичга риоя қилинади: ахборотларни
онгли эсга тушириш; ахборотларни турли ўқув ҳолатларига татбиқ қилиш;
мавзу доирасини янги ахборотлар билан кенгайтириш; физикадан ўқув
материалини ўзлаштиришни тестлаш.

Физика таълимининг учинчи даври икки ѐки ундан ортиқ мавзу

доирасида ўтказилади. Учинчи даврнинг натижаси тушунчага монанд


background image

12

бўлиши зарур. Бу давр ҳам қатор босқичларга кўра ташкил этилади: икки ѐки
ундан ортиқ физикавий тушунчанинг умумий хусусиятларини аниқлаш;
ажратилган умумий хусусиятларга риоя қилиб физикавий муаммо,
топшириқларнинг бажарилишидан хулосалар чиқариш; ўқувчиларнинг
ўзлаштиришини тестлаш.

Физика таълимининг якуний даврида физикадан олинган билим ва

малакалар якуний назорат қилинади. Бу даврда билим, малакаларнинг кемтик
жойлари аниқланади, ҳосил қилинган билим ва малакалар устида бундан
кейин қилинадиган ўқув ишлари қайд этилади.

Фанда бўлганидек, физика таълими шароитида ҳам вақтли кесишув

(ВК)

амал қилади. Вақтли кесишув физика таълимида амал қиладиган

дидактик ҳодисаларнинг шаклланишидаги дастлабки туртки саналади.

Физика таълими жараѐнидаги дидактик ҳодисалар – акт, босқич,

даврларнинг зуҳур этиши ва амал қилиши асосий қонуният – ўқитиш
фаолияти, ўқиш фаолияти ва ўқув материали ўртасидаги

ВК

га боғлиқ.

Таълимни унинг доимий компонентларининг ўзаро

ВК

нуқтаи назаридан

таҳлил қилиш дидактик ҳодисаларнинг даврийлиги тизимини асослаш
имкониятини беради.

Физика таълимини даврий тасаввур этиш ва ажратилган таълим

даврлари бўйича ўқув ишларини ташкил қилиш қатор афзалликларга эга:
таълим даврлари бўйича ўқувчиларнинг ўқув мақсадларини белгилаш ва шу
мақсадларни амалга ошириш воситаларини танлаш имкониятлари ошади;
даврлар бўйича таълимда ўқувчилар эришадиган натижаларнинг ривожлана
боришини кузатиш осон. Ўқувчи ўзлаштиришининг кўникма даражаси (1-
давр)дан малака даражаси (2-давр)га ва ундан тушунча даражаси (3-давр)га
ўтган сари таълим жараѐнида амалга ошириладиган ўқув топшириқларининг
мазмуни, йўналиши, мундарижаси ойдинлаша боради; ҳар бир даврда
ижодий ишларни ташкил этиш учун етарли вақт ажратишга шарт-шароит
тайѐрланади; физика таълимининг ташкилий шаклларини ўқувчиларнинг
реал ўқув имкониятларига мослаштиришга илмий асос яратилади.

Таълим манбаларини ўзаро уйғунлаштиришнинг турли (бинар, тринар,

полинар) кўринишлари мавжуд. Буларни қисқача қайд этиш учун ўқитувчи
нутқини «Н», дарсликни «Д», кўргазма қуролни «К» ҳарфи билан
белгилаймиз. Ўқитувчи кўргазма қуролни мустақил таҳлил қилишни
ўқувчиларга топширди, дейлик. Унда таълим вариантларини ўзаро
уйғунлаштириш қуйидаги кўринишга эга бўлади: К→Н→Д. Машғулот
нутқдан бошланган вариант: Н→К→Д. Машғулот дарсликдан бошланган
вариант: Д→Н→К. Бундай вариантларни кўплаб келтириш мумкин.

Дарсда ўқитувчи мустақил иш, ўз нутқи, кўргазма қурол ва дарсликдан

фойдаланади. Мустақил иш ўқитувчи кўргазмалари бўйича бажариладиган
интеллектуал ва амалий ишлардир. Мустақил иш пайтида ўқитувчи бавосита
ўзи таълимга татбиқ этган топшириқ орқали иштирок этади. Бошқача
айтганда, ўқитувчи функциясини таълимга татбиқ этилган интеллектуал ва
амалий топшириқ бажаради. Мустақил ишни «М» ҳарфи билан қайд этамиз.
Унда қуйидагича таълим варианти шаклланади: М→Н→К→Д.


background image

13

Шундай қилиб, физика таълимини даврий (тассавур қилиш ва шу

тасаввурга кўра таълимни) ташкил этиб, бошқариш, назорат қилиш йўли
билан таълим модуль характерини олади. Худди шу йўл билан
ўқувчиларнинг физика ўқув предметини тўлиқ ўзлаштиришларига эришиш,
самарадорликни ошириш, уларни ижтимоий муносабатларга тайѐрлашдаги
сифатсизликларнинг олдини олиш мумкин.

2-боб «Физика таълимида ўқувчилар фаолиятини бошқаришнинг

даврийлиги» деб номланади. Унда физика таълими даврлари тавсифи,
ўқувчилар

фаолиятини

бошқаришнинг

даврийлик

тизими,

ўқув

мақсадларининг такрорланиши, физика таълими воситалари турлари,
ўқувчилар фаолиятида таълим натижаларининг намоѐн бўлиши таҳлил
қилинади.

Бунда дастлаб физика таълими даврлари тавсифи берилган. Физика

таълимини даврий ташкил этиш, бошқариш, назорат қилишда таълимнинг
мақсади, воситаси, натижаси мўлжалга олинади: физика таълими мақсади,
воситаси, эришиладиган натижани олдиндан қайд этиш; физика ўқув
материалларига оид ахборотларни ўрганиш; ахборотларга ишлов бериш;
ахборотларни умумлаштириш; ахборотларнинг ўзлаштирилишини назорат
қилиш.

Тадқиқотда физик ўқув материалларини тўлиқ ўзлаштиришда риоя

қилинадиган ўқувчиларнинг ўқув мақсадлари, ўқув мақсадларини амалга
оширишга мос ўқув воситалари, физика таълимида эришиладиган
натижаларни ўлчов воситасида қабул қилиб, физика таълимининг бир-
бирини тақозо қиладиган тўртта даври ажратилади: ахборотларни ўрганиш
даври. Бу давр таркибига кўра таълим актлари, босқичларидан иборат бўлиб,
унда физика таълими манбаларини ўзаро мувофиқлаштириш ўқитувчининг
педагогик маҳоратига боғлиқ. Диссертацияда физика таълими манбааларини
уйғунлаштиришнинг бинар, тринар, полинар кўришлари таҳлили берилади;
ахборотлар устида ишлаш физика таълимининг иккинчи даври бўлиб, бу
даврда ўқувчилар физикавий мавзуларни малака даражасида ўзлаштириши
тест орқали назорат қилинади; физика таълимининг навбатдаги – учинчи
даврида ўқув материалини тушунча даражасида ўзлаштиришга киришилади.
Билимларни тушунча даражасида ўзлаштирган ўқувчи методик эптемимадан
фойдаланиб физикавий мавзу мазмунини қисқартириб ѐки кенгайтириб
сўзлай олади. Тушунча даражасига кўтарилган билимлар ўқувчиларнинг
физик фикрларини ривожлантиради. Бу даврнинг охирида ҳам
ўқувчиларнинг тайѐргарлиги тест орқали назорат қилинади. Дастлабки
даврларга ўхшаб учинчи даврда ҳам тест натижалари огоҳлантириш
хусусиятига эга бўлиб, ўқувчилар учун эришган натижаларини
англашларини таъминлайди; таълимнинг якунловчи – тўртинчи даврида
ўрганилган физик билим, кўникма, малакаларни таҳлил қилиш учун далил
тўпланади, физик мавзуни тўлиқ ўзлаштирган ўқувчилар тақдирланади.
Шундай қилиб, физика таълими даврлари кўлами, амплитудаси катталашиб
борувчи спиралга ўхшайди. Унинг ҳар бир айланасида таълимнинг мақсади,
воситаси, натижаси такрорланади.


background image

14

Таълим фаолиятини даврий бошқаришнинг икки модели – «қора қути»

ва «шаффоф қутти» бир-биридан ўзига хос хусусиятлари билан фарқланади.
Тадқиқотда бу икки модел қиѐсий таҳлил қилинади ҳамда «шаффоф қутти»
моделидан фойдаланиб ўқувчи фаолиятини бошқаришнинг самарадорлиги
хусусида фикр юритилади.

Ўқувчилар фаолияти – бу ижтимоий қимматли мотивларга кўра

мақсадга йўналган, ўзига оид воситаларга биноан маълум натижа билан
якунланадиган

хатти-ҳаракатлар

тизими.

Диссертацияда

ўқувчилар

фаолиятининг икки томони фарқ қилинади. Физикани ўқиш-ўрганиш.
Фаолиятнинг бу жиҳати генетик шаклланиши жиҳатидан бирламчи бўлиб,
хотирага мўлжаллаб ўтказилади. Физика таълими шароитида билиш.
Фаолиятнинг бу томони пайдо бўлиши жиҳатидан иккиламчи бўлиб,
ўқувчилар тафаккурига мўлжаллаб ташкил этилади. «Шаффоф қути»
моделидан фойдаланиб физика таълимида ўқувчилар фаолиятини даврий
бошқариш йўналишлари аниқланди. Шу тамойил ва моделга кўра физика
таълимида

ўкувчиларнинг

билим

даражасини

даврий

бошқариш

йўналишлари 6-синф физика дарслигидан Паскаль қонунини тушунтиришда,
«Жисмларнинг ўзаро таъсири. Куч», «Ричаг ва унинг мувозанат шартлари»
мавзулари мисолида таҳлил қилиб берилади.

Диссертацияда ўқувчилар фаолиятини илмий асосда ташкил этиш ва

бошқариш учун физикадан ўқувчиларнинг бош, оралиқ, ҳаракатга тенг
мақсадларини олдиндан аниқлаш, уларнинг тайѐргарлик даражаси, реал ўқув
имкониятларини таҳлил қилиш, таълим фаолиятига таъсир қилиш тизимини
белгилаш, ўқувчи фаолиятида тескари алоқани ҳисобга олиш, таълим
фаолиятини коррекциялаш йўллари, воситалари кенг таҳлил қилинади.

Физика таълимининг илк даврида қўйилган мақсад ва уни амалга

ошириш мавзуга оид ахборотлар ўрганилиб, онгда ўрганилаѐтган ҳодиса,
масалан, «Модда тузилиши ҳақида бошланғич маълумотлар»нинг тимсоли,
уни айтиб бериш усуллари шаклланади. Ўқувчи бўлимлар мазмунини сўзлаб
беришга кўникади. Кўникма даражасидаги билим, фаолият усулларидан
фойдаланиш кўп вақтни олади. Бундан физик таълимнинг иккинчи даврини
ўтказишга эҳтиѐж туғилади. Бу даврда ўзлаштириш малака даражасига
кўтарилади. Малака даражасида ўзлаштирилган физик билим, фаолият
усуллари таълим учун ажратилган вақтни тежаш омилига айланади. Ўқувчи
муаммо ва топшириқларни, физикавий лаборатория ишларини, мисол ва
масалаларни тезкорлик билан бажара бошлайди. Бироқ ўқувчи олдин
ўрганилган, етарли машқ қилган ҳодисалардан эндигина малака даражасига
кўтарилган билимни фарқ қилишда қийналади. Яна педагогик эҳтиѐждан
физика таълими жараѐнининг учинчи даври – тушунча даражасида
ўзлаштиришни ташкил этишга ўтилади. Таълимнинг амплитудаси
катталашиб борувчи спиралсимон даврий ҳаракати 1-расмда тасвирланди.




background image

15

Ахборотл

ар ус

ти

да

и

шла

ш

Ахборотларни умумлаштириш


Ўқув материали



Ўқитиш Ўқиш
фаолияти фаолияти





Ахборотларни ўрганиш

1-расм. Физика таълимининг даврий ҳаракати.

Кўринадики, физика таълимининг даврий ҳаракати марказида

таълимнинг уч доимий компоненти – ўқитиш фаолияти, ўқиш фаолияти
ҳамда ўқув материали ва унинг вақтли кесишуви ѐтади. Физика таълими
даврларида ҳаракатга тенг мақсадларни амалга оширишдан таълим актлари,
оралиқ мақсадларни амалга оширишдан таълим босқичлари, босқичларнинг
ўзаро мувофиқлашувидан таълим даврлари шаклланиб, ўқувчиларни бош
мақсадга, масалан, «моддаларнинг тузилишини табиий ҳодисаларни билиш
ва уларни бошқариш учун ўрганиш»га етаклайди. Акт, босқичларда
эришилган натижалар таълим жараѐни даврларида синтезлашади. Бошқача
айтганда, актларда микронатижаларга эришилади, микронатижалар
босқичларда янада йириклашади ва улар даврларда макронатижага айланади.

Физика таълимида ўқувчиларнинг ўқув мақсади асосан икки йўл билан

амалга оширилади: дедуктив йўл. Бунда ўқувчининг фаолияти оралиқ
мақсаддан бошланади. Мактаблар тажрибасида олдин назарий билимлар
ўргатилади, сўнгра назарий билимларнинг амалиѐтда қўлланилиши
тушунтирилади. Дедуктив таълим иккилик қолипида «билим ва адабиѐт»
шаклида амал қилади; индуктив таълим ўқиш-ўрганишнинг фаол йўл билан,
учлик қолипида иш бажаради: амалий фаолият – қоида-таърифларни
ўрганиш – амалий фаолият. Диссертацияда мақсадларни аниқлаш диффузия
ходисаси мисолида таҳлил қилиб берилади.

Физикадан ҳар бир ўқув материали тўрт таркибий қисмдан иборат:

билимлар, кўникма-малакалар, ижодий фаолият тажрибаси, муносабатлар.
Тўлақонли физика дарслари ўқув материалининг ана шу бирликларини
ҳисобга олиб ташкил этилиши зарур.
Диссертацияда ўқув материалининг турли кўринишлари унинг шакллари
сифатида таҳлил қилинган: ўқув топшириғи – ўқитиш ва ўқиш эҳтиѐжига
кўра ўқув материалининг ўзгарган шакли; машқ – бир хил мазмунни

Ахборотл

арн

и н

аз

ора

т

қи

ли

ш


background image

16

айтилган ѐки берилган ўқув ҳолатларига татбиқ қилиш усули; мустақил иш –
ўқитувчи топшириғи, аммо унинг бевосита иштирокисиз бажариладиган
ақлий ва амалий ишлар. Юқоридагиларга ўхшаб тренинг, таълимда қўйилган
савол, физикадан бажариладиган мисол ва масалалар, тест топшириғи ва
ш. к. ҳам ўқув материали шакллари ҳисобланади.

Ўқув материалининг ўзгартирилган шакллари таълим даврларига қанча

мос бўлса, таълим шунча самарали саналади; таълимнинг илк даврига ўқув
топшириғи, ўқув муаммоси, мустақил ишлар; иккинчи даврига машқ,
тренинг,

дастурлаштирилган

материаллар;

тушунча

даражасида

ўзлаштиришга турли объектларни таққослаш, мунозара саволлари, ўткир
зеҳнлилар мушоираси; билим ва малакаларни назорат қилиш даврига тест
топшириқлари тўплами мос келади.

Ушбу тушунчалар физикадан ўртача тезликни топиш, атмосфера

босими, оғирлик кучи, диффузия, газлар ва суюқликлар хоссалари, модда
зичлиги ва унинг бирликлари каби таянч тушунчалар мисолида таҳлил
қилинади.

Ўқувчилар

фаолиятида

физика

таълими

натижаларининг

ҳаракатланиши алоҳида параграфда кўриб чиқилган. Унда идрок, билиш,
тушуниш, таҳлил, қайта қўшиш каби мантиқий-дидактик ҳодисалар тавсифи
ўзлаштириш билан дахлдорликда баѐн қилинган.

Физикадан ўқув материалини ўзлаштириш ўқувчининг ўрганилаѐтган

физик ҳодиса билан дастлабки учрашувидан тортиб, уни ўқувчиларнинг ўз
мулкига айлантиришигача бўлган ҳодисаларни - идрок этиш, билиш,
тушуниш, фикрлаш, таҳлил, қайта қўшиш, татбиқ этиш, баҳолаш каби
ҳодисаларни ўзига қамраб олади.

Идрок қилинган, билиб олинган, тушунилган физик ҳодисалар устида

ишлашнинг ўзига хос шакллари мавжуд. Диссертацияда физик далиллар
устида фикрлаш айтилган ҳодисани далиллар билан тасдиқлаш, таҳлил
қилиш, қайта бирлаштириш, татбиқ этиш, ўз муносабатини билдириб
баҳолаш кабилар мисоллар билан кенг изоҳланган. Ушбу мисоллар механик
ҳаракат, диффузия ҳодисасининг техникадаги, ҳаѐтдаги, тирик организмдаги
роли, босим, қаттиқ, суюқ ва газлар хоссалари, моддаларнинг зичлиги каби
физикавий тушунчалар асосида изоҳланади.

Физик ҳодисаларни билиш ва тушуниш жараѐнларида далил излаб

топиш, таҳлил ва татбиқ кабилар таълим натижаларининг узлуксиз
ҳаракатини таъминлайди.

Шу тарзда физика таълими воситалари, шакллари

кенг таҳлил қилинади ва таълим натижаларининг ҳаракатланиши методик
жиҳатдан баѐн қилинади.

3-боб «Мактаб физика таълими даврийлигини ташкил этиш

технологияси» деб номланиб, унда мактаб физика таълими мазмунининг
таҳлили, физикадан педагогик мақсадлар таксономияси, ўқув материали
мазмунини таълим даврларига мос такроран баѐн қилиш, физикадан таълим
натижаларини қайд этиш технологияси каби қатор ҳодисалар тавсифи
берилган.


background image

17

Диссертацияда методик таҳлил талабларига кўра физика ўқув

материали 8 гуруҳга ажратиб ўрганилади: 1)

илмий назарий билимлар –

ўзига оид ўраганиш объекти, предмети ва нутқий қурилишга эга бўлган ғоя;
2)

илмий физикавий далиллар –

илмий назарияни асослаш, баѐн қилиш,

тасдиқлаш ѐки инкор қилишда ишлатиладиган мисоллар; 3)

илмий қонун –

ўрганилаѐтган физик ҳодисанинг универсаллиги, такрорлаш мумкинлиги,
ташқи қонунлар тизимида тутган ўрни; 4)

илмий физикавий тушунча –

физика таълимида физик фикрлаш шакли; 5)

физикавий тажриба –

физик

қурилмалар воситасида физик ҳодисаларни такрорий ташкил этиш,
бошқариш,

назорат

қилиш

йўллари

мажмуи;

6)

лаборатория

машғулотларига оид билимлар –

у ѐки бу мавзуда лаборатория машғулоти

ўтказиш бўйича маслаҳат, кўрсатмалар, лаборатория асбоблари тавсифи; 7)

техник ва технологик билимлар

физик билимларни техник ва технология

соҳасида ишлатишга оид йўл-йўриқлар; 8)

ўқувчилар фаолиятига оид

билимлар

– у ѐки бу машқ, мисол, масалани бажаришда риоя қилинадиган

талаблар тартиби. Диссертацияда ҳар бир туркум билимни ўқитишнинг ўзига
хос хусусиятлари физикавий далил, мисол, формула ва тушунчалар билан
изоҳланган.

Тадқиқотда физикадан педагогик мақсадлар таксономиясини тузиш

йўллари, воситалари ѐритилган.

Бош мақсад, оралиқ мақсад ва ҳаракатга тенг

мақсадлар «Ричаглар ва унинг мувозанат шартлари» мавзуси мисолида
тушунтирилган.

Диссертацияда физика таълими даврийлиги талабаларига кўра таълим

субъектлари – ўқитиш ва ўқиш мақсадлари алоҳида-алоҳида таҳлил
қилинган.

Ишда физика ўқитишда педагогик мақсадлар тизимини қайд этишнинг

беш даражаси ва шу даражаларга мувофиқ мақсадлар тизими аниқланади: 1-
даража – физика ўқитиш мақсадини жамият даражасида тасаввур этиш.
Бундай тасаввурга кўра физика таълимида комил инсон шахсини тарбиялаш
мақсади ажратилади. Физика ўқитиш мақсадини физика фани даражасида
тасаввур қилиш. Шундай ѐндашув йўли билан физика фани ва физика ўқув
предмети икки хил ижтимоий ҳодиса сифатида қаралади: фан ўзини ва
жамиятни ривожлантиришга, физика ўқув предмети эса ўқувчи шахсини
ривожлантириш мақсадига йўналган; таълим жараѐни даражасида педагогик
мақсадлар мактабда физика ўқитишни лойиҳалаш мақсадига биноан
аниқланади. Физикадан таълим бошлангунча дастур, дарслик, ўқув
қўлланмалари, таълимнинг техник воситалари таълимни лойиҳалаш
мақсадига кўра ишлаб чиқилади. Физика таълимини ўқитиш фаолияти
даражасида конкретлаштириш. Бу даражага асосан ўқитувчининг ташкилий-
бошқарув мақсадлари тизими белгиланади. Физика таълимини ўқиш
фаолияти даражасида тасаввур қилиш. Шундай тасаввурга асосланиб
ўқитувчиларнинг бош, оралиқ, ҳаракатга тенг мақсадлари ишлаб чиқилади.
Физикадан тузиладиган педагогик мақсадлар таксономиясида комил инсон
идеалидан физика таълимини лойиҳалашга, тузилган дастур, дарсликлар
асосида таълим жараѐни субъектлари – ўқитиш ва ўқиш мақсадларини


background image

18

аниқлаштиришга оид вазифалар қамраб олинади. Ана шулар асосида таълим
даврларига мос яқин дидактик мақсадлар қайд этилади. Таълим жараѐнининг
яқин дидактик мақсадлари илк давр учун ўрганилаѐтган физик ҳодисанинг
образини онгда шакллантириш, иккинчи давр учун ахборотлар устида
ишлаш, учинчи давр учун ахборотларни умумлаштириш, сўнгги давр учун
ахборотларни назорат қилиш шаклларида қайд этилади.

Тадқиқотда физикадан мавзу мазмунини таълим даврларига мос

такроран баѐн қилиш методикаси ѐритилган. Ўқувчилар фаолияти ва
физикавий матн ўртасидаги боғланиш (мазмун, мақсад, функционал, усулий
алоқа) лар қаттиқ, суюқ моддалар ва газларнинг хоссалари, ишқаланиш кучи
ва ишқаланишнинг ҳаѐтдаги аҳамияти, иш, қувват, уларнинг ифодалари,
энергия, кинетик энергия тушунчалари асосида таҳлил қилинган. Физик
илмий мавзуни такроран баѐн қилиш эталони тузилиб, педагогик амалиѐтга
татбиқ қилинди. «Модда тузилиши ҳақида бошланғич маълумотлар»
мавзусида тузилган таълим эталонини намуна сифатида келтирамиз.

I давр. Атамалар изоҳи; тарихий маълумот; илмий физик матн

абзацлари мазмуни; физик матнни қайта сўзлаш; кўникма даражасидаги
тестларни бажариш;

II давр. Физик матнни тушуниш воситалари таҳлили; матнда қўлланган

фаолият усуллари таҳлили; физикавий матн буйича янги ахборотлар; матнни
янги физикавий ахборотлар билан тўлдириб такроран баѐн қилиш; малака
даражасидаги тестларни бажариш.

III давр. Физик матнни восита ва фаолият усулларига кўра такрорлаш;

матнга оид физик билимларнинг ишлаб чиқариш, техника, технология билан
боғлиқлиги; матн мазмунини янги физик ахборотлар билан бойитиш; матн
бўйича ўрганилган физик билим, фаолият воситалари ва усулларга муносабат
билдириш; физикавий матнни методик энтимемадан фойдаланиб қайта
сўзлаш; тушунча даражасидаги тестларни бажариш.

IV давр. Қисқа муддатли лаборатория машғулоти; бўлим бўйича

бажарилган мустақил ишларни жамоада таҳлил қилиш; назорат саволларига
жавоб излаш; бўлим бўйича ўрганилган физик билимларга муносабат
билдириб қайта сўзлаш; тест топшириқларини бажариш; бундан сўнг
физикадан бажариладиган индивидуал топшириқлар билан таништириш.

Илмий физикавий матнга оид билимларни физика таълими даврларига

мослаб қайта баѐн қилиш ўқиш-ўрганишнинг самарадорлигини таъминлаб,
мавзуларни тўлиқ ўзлаштириш омилига айланади.

Таълим натижаси қўйилган мақсадга муқояса қилиш йўли билан

аниқланади. Ўқувчиларнинг олдига таълим мақсадларини қўйишнинг қатор
йўллари бор: мақсадни физика дарсларида амалга ошириладиган ишларга
тенглаштириш, мақсадни ўрганилаѐтган мавзу мазмуни орқали аниқлаш,
мақсадни ўқитиш, ўқитиш фаолиятига кўра аниқлаш, мақсадни таълим
мақсадлари орқали тушунтириш, таълим мақсадини ўқувчининг тафаккури,
ҳиссиѐт мотивлари орқали баѐн қилиш, педагогик мақсадни таълим
фаолиятини тушунтириш йўли билан ўқувчиларга етказиш, таълим
мақсадини ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатларида ифодаланган натижа орқали


background image

19

шакллантириш. Булардан таълим мақсадаларини хатти-ҳаракатларда
ифодаланган натижа орқали тушунтириш энг самарали усулдир.

Мақсадни хатти-ҳаракатларда ифодаланган натижа орқали мақсадни

қўйиш жадвал кўринишида ўқувчиларга таклиф қилинади.

1-жадвал

Физика таълими натижаларини аниқлаш.

Олдин фаолиятда учраган мақсад

Мақсадни амалга оширишдан

эришиладиган натижа

Совуқ ва иссиқ чой билан
тўлдирилган икки стаканнинг
қай бирида шакар тез эрийди?

«Иссиқ»

ва

«совуқ»

сўзларининг

маъноларига

кўра молекулалар ҳаракатига
оид

тўғри

ва

тескари

хулосалар чиқаринг.

«Диффузия»

ҳодисасини

суюқлик ва газларда ҳарорат
ўзгаришига

қараб

тушунтиринг.

Иссиқ

чой

билан

тўлдирилган

стаканда шакар тез эрийди.

Модданинг ҳарорати қанча ошса,
молекулалар

ҳаракати

шунча

тезлашади; Модданинг ҳарорати қанча
пасайса, молекулалар ҳаракати шунча
секинлашади.

Ҳарорат ошган сари суюқлик ва
газларда

диффузия

ҳодисаси

жадаллашади. Ҳарорат пасайган сари
суюқлик

ва

газларда

диффузия

ҳодисаси секинлашади.

4-боб «Физика таълими даврийлигини лойиҳалаш технологияси» деб

номланади. Бобда физика таълими даврийлигини лойиҳалаш технологиялари
сифатида ўқув материаллари таҳлили, таълим мазмунини ўргатишнинг
мантиқий схемасини тайѐрлаш, ўқув материалига оид билимларни
ахборотларнинг даврий оқими шаклига олиб келиш, таълим эталонини
лойиҳалаш, мустақил ва масофавий таълим хусусиятлари баѐн қилинган.

Таълим жараѐнида ўқув предметига оид реал ҳодиса ва унга оид

фаолият усули ўқув элементи (ЎЭ) дейилади. ЎЭ физика таълими мазмунини
миқдорий ўлчамга келтириш воситаси бўлиб, ахборотларни ўзлаштириш
жараѐнини оптимал бошқаришнинг энг самарали омили саналади. ЎЭ
миқдорига кўра содда ва мураккаб ўқув материаллари бир-биридан фарқ
қилинади. У ѐки бу ЎЭ ни ажратиш ва уларни таълимга олиб киришда
адекватлик, бир-бирига боғлиқлик, бир-бирини тўлдириш, уларнинг
қийинлиги, оптималлиги каби талабларга риоя қилиб ўқув материали таҳлил
қилинади.

Ўқув материаллари таҳлили «энергия» тушунчаси мисолида

тушунтирилиб, унинг механик, иссиқлик, электромагнит, ядровий энергия
турлари, шамол, Қуѐш энергияси, сув энергияси, ГЭСлар энергиясининг
табиатда мавжудлиги, уларнинг фарқланиши потенциал ва кинетик энергия
мисолларида изоҳлаб берилади.

Физика таълимини ЎЭ бўйича ташкил этиш ўқувчида комил инсон

шахсига оид қатор сифатларни, жумладан, баҳолай олиш, билимларни


background image

20

1

4

3

2

фаолиятда асрай билиш, ворислик, маърифатлилик каби шахсий сифатларни
тараққий эттиришнинг энг унумли йўлидир.

Физикадан таълим мазмунини ўргатишнинг мантиқий схемасини

тайѐрлаш – тўлиқ ўзлаштириш даражалари билан дахлдор ҳодиса.

Ўқув материалини тўлиқ ўзлаштиришнинг уч даражаси фарқланади:

ўзлаштиришнинг кўникма, малака, тушунча даражаси. Шу билан бирга,
мантиқий схемада ўқувчилар ўқув мақсадлари ҳам ҳисобга олинади,
эришиладиган натижалар қайд этилади. 6-синфда «Энергия» мавзуси бўйича
мантиқий схема тузишга мисол келтирамиз.

I. Энергиядан тежамкор фойдаланиш йўлларини ўрганиш.

1.

Энергия сўзининг изоҳини тинглаш.

2.

Энергияга эга жисмларнинг иш бажаришини билиш.

3.

Бажарилган ишнинг сарфланган энергияга тенглигини тушуниш.

4.

Энергиядан тежамкор фойдаланиш зарурлигини англаш.

А. Шарга қамалган ҳавонинг қоғоз парчасини юқорига кўтаришини

тажрибада синаш.

Б. Чўзилган резинанинг ўнг учига боғланган тошни чап қўлга қараб

тортишини кузатиш.

В. Сиқилган пружинанинг юкни баландга кўтариши.
Е. Шамолнинг парракларни айлантириши.
Ё. Қияликдан думалаб тушаѐтган жисмнинг ўз олдидаги тўсиқни

итариши.

Ж. Вертикал тушаѐтган жисмнинг михни ерга санчиши.

Й. Энергияни тўплаш ва сарфлаш усуллари тўғрисида ѐзма ахборот

тайѐрлаш.

(Мавзу бўйича бош (I), оралиқ (1,2,3,4), ҳаракатга тенг (А,Б,В,Г,Д,Е,Ё,

Ж,З,И,Й) мақсадларни ҳисобга олиб, 2-расмда кўрсатилганидек схема
тузилади.

I





А Б В Г Д Е Ё Ж З И Й

2-расм. «Энергия» мавзуси бўйича тузилган мантиқий схема.

Келтирилган схемада ҳаракатга тенг мақсадлар ҳам, оралиқ мақсадлар

ҳам ўқувчиларнинг бош ўқув мақсади – «энергиядан тежамкорлик билан
фойдаланиш йўлларини ўрганиш»га, уларда табиат ҳодисаларидан оқилона


background image

21

фойдаланиш сифатларини тарбиялашга қаратилади. Табиатдаги мавжуд
нарсалардан мақсадга мувофиқ фойдаланиш, ортиқча исрофгарчиликка йўл
қўймаслик комил инсонни тарбиялашдаги асосий омиллардан бири
ҳисобланади.

Физика мавзулари бўйича ўқув материалининг мантиқий схемасини

тузиш; таълим мазмунини нисбатан кичик бирликлар асосида ўрганиш;
ўқувчиларнинг мустақил ақлий фаолиятини ташкил этиш; ўзлаштириш
жараѐнида ўқувчилар фаолиятининг топқирлик лаѐқатини ўстириш; ҳар бир
ўқув элементининг ўрганишга мос иш усулини танлаш; таълим мазмунини
ўзлаштиришда индуктив усулларга етарли ўрин ажратиш; ўқув
материалларини ўрганиш ва мустаҳкамлашни бир пайтда ташкил этиш;
таълим натижаларини аниқ тасаввур қилиш, ўзлаштириш жараѐнини
индивидуаллаштириш имконини оширади. Буларнинг барчаси, шубҳасиз,
таълимнинг самарадорлигини ошириш ва сифатини яхшилашга замин
яратади.

Ўқув материалига оид билимларни ахборотларнинг даврий оқими

шаклига олиб келиш учун аввал ўқув мақсадлари конглемерати – ўқув
мақсадларининг тартибсиз берилган тўплами тайѐрланади, кейин ўқув
мақсадлари турларига биноан бош, оралиқ, ҳаракатга тенг мақсадлар
танланади. «Жисмларнинг механик ҳаракати» мавзусида тузилган мақсадлар
тизими қуйидагича кўринишни олади.

I. Бош мақсад

- ҳаракат физик жисмларнинг яшаш ва тараққиѐт

қонуни эканлигини назарий ва амалий ўрганиш.

II. Оралиқ мақсадлар:

Механик ҳаракат таърифини билиш.

Жисмнинг ҳаракат траекторияси таърифини билиш.

Бирор вақт оралиғида босиб ўтилган йўл таърифини билиш.

Текис ҳаракат таърифини ўқиб ўрганиш.

Нотекис ҳаракат таърифини тушуниш.

III. Ҳаракатга тенг мақсадлар

:

жисмнинг ҳаракатланишини атрофдаги нарсаларга нисбатан
кузатиш, поезднинг нимага нисбатан, вагонда ўтирган одамнинг
нимага нисбатан ҳаракатланаѐтганини тушунтириш каби қатор
ҳаракатга тенг мақсадлар белгиланади.

Физика машғулотларини ўқув ахборотларининг даврий оқими

сифатида лойиҳалашнинг қатор афзалликлари бор: таълимда ўқувчиларнинг
мустақиллиги таъминланади, ўқувчилар фаолияти жадаллашади, ҳар бир
ахборотнинг ўқувчи фаолиятида оқилона такрорлашга эришилади,
ахборотларни ўрганиш ва уларни амалий фаолиятда ишлатишга етарли вақт
ажратилади. Булар таълимнинг самарадорлигини ошириб, ўқувчилар
тайѐргарлигининг сифатини яхшилайди.

Барча ўқув предметларига ўхшаб физика таълимида ҳам таълим

эталони лойиҳалашнинг энг самарали воситаси, шу билан бирга, у физика
таълимининг даврий ҳаракатини атрофлича лойиҳалаш, ўқувчилар


background image

22

фаолиятини оқилона ташкил этиш, бошқариш, назорат қилишнинг қулай
воситасидир.

Таълим эталони тўрт қисмдан иборат бўлиб, унинг дастлабки қисмида

бош мақсад, навбатдаги қисмида таълим натижалари, учинчи қисмида
натижага эришиш шартлари, охирги бўлимида натижани ўлчаш меъѐрлари ва
усуллари кўрсатилади. «Ҳаракат ва жисмларнинг ўзаро таъсири» бўлими (6-
синф физика дарслиги) мавзуси бўйича тузилган таълим эталонини
қисқартирилган ҳолда келтирамиз.

I Таълим эталонининг бош мақсади – ҳаракат физик жисмларнинг

тараққиѐт қонуни эканлигини ўрганиш.

II. Таълим натижалари – механик ҳаракат таърифини билиш,

жисмнинг ҳаракат траекторияси таърифини тушуниш, бирор вақт оралиғида
босиб ўтилган йўл таърифини билиш, текис ҳаракатни тушуниш, нотекис
ҳаракат таърифини билиш.

III. Натижага эришиш шартлари – жисмнинг харакатланишини

атрофдаги нарсаларга нисбатан тушунтириш, нотекис ҳаракатда босиб
ўтилган йўл ва ўртача тезликка кўра вақтни топиш.

IV. Эришилган натижани ўлчаш меъѐрлари ва баҳолаш усули –

мустақил бажариш учун берилган ижодий ишлар натижасини жамоада
муҳокама қилиш, назорат саволларига жавоб қайтариш, текис ва нотекис
ҳаракатга оид масалаларни ечиш, бўлим бўйича тузилган назорат тестлари
тўпламини бажариш.

Таълим эталони таълим натижаси билан дахлдор. Таълим натижасини

аниқлаш текшириш учун ўқувчилар мустақил бажарган ижодий ишлар,
машқлар, топшириқлар текширилади.

Умумтаълим мактаблари физика предмети учун ажратилган вақт уч

қисмга бўлинади: синфда ўқитувчининг бевосита иштирокида ташкил
этиладиган ўқув соатлари. Бундай ўқув соатлари мобайнида ўқитувчи жонли
мулоқотни ташкил этиб, таълимни амалга оширади; мустақил таълим
ўқитувчи раҳбарлигида ташкил этилади. Ўқув предмети дастурининг бирор
бўлими ѐки алоҳида мавзулар бўйича ўқитувчи маслаҳати билан амалга
ошириладиган ақлий ва амалий вазифалардир; мустақил иш; дарслик, ўқув
қўлланмалари, интернет янгиликлари асосида билимларни ўқитувчининг
бевосита иштирокисиз ўрганиш ва мустаҳкамлаш йўлидир. Синфда
ўқитувчининг бевосита мулоқоти, мустақил таълим, мустақил иш йўллари
билан ўқув вазифаларини амалга оширишни тартибга тушириш мақсадида
мактаб дастур ва дарсликлари ўрганиб чиқилиб таянч тушунчалар
ажратилди: 6-синф физика дарслигида шундай тушунчалар 382 та, 7-синфда
397 та, 8-синфда 358 та, 9-синфда 471 та эканлиги аниқланди.
Диссертацияга илова қилинган 1

9- жадвалларда умумий ўрта таълим физика

дарсликларида жами 1608 га яқин таянч тушунча мавжудлиги аниқланди.
Ўқувчининг мустақил билим олишини осон ташкил қилиш мақсадида ўрта
мактабнинг физика дарсликларидаги ўқув материалининг таянч тушунчалар
асосида тақсимланиши 2-жадвалда келтирилган.


background image

23

2-жадвал

Умумий ўрта таълим физика дарсликларида ўқув элементларининг

тақсимланиши.

Т/р Синфлар

Таянч

тушунчалар

сони

Мустақил

ечиш учун

машқлар сони

Мустакил ечиш

учун масалалар

сони

Саволлар

ва тестлар

сони

1

6-синф

382

14

72

31

2

7-синф

397

2

12

28

3

8-синф

358

7

14

38

4

9-синф

471

3

4

47

Жами

1608

26

102

144

Таянч тушунча (иборалар)ларни ажратиб берилишининг аҳамияти

мустақил таълим олишда мавзуни ўзлаштириш жараѐнида олдинги ўтилган
материални эслатиш ва такрорлашда муҳим аҳамиятга эга.

Ўқитувчи таянч тушунчалар асосида мавзуни тушунтиришга кам вақт

сарфлаб, қисқа тушунча бериб, дарснинг қолган қисмини ўкувчини амалий
ишлар бажариш, масалалар ечиш, машқлар бажаришга йўллаши лозим.
Ўқувчилар ўртасида (фанни) мавзуни ўзлаштириш бўйича рақобат муҳитини
юзага келтириш, бир-бири билан савол-жавоб қилишни йўлга қўйиш лозим.

Мактаб ҳаѐтида аста-секин бўлса-да масофали ўқитишга кенг йўл

очилмоқда. Замонавий ўқувчи ахборот манбаалари ва электрон манзиллардан
фойдаланиш, электрон ўқув адабиѐтлар ва маълумотлар омбори билан
ишлаш, интернет тармоғидан мақсадли фойдаланиш ва маълумотлар
захирасини таҳлил қилиш сир-асрорларини бекаму кўст билиши лозим.
Ушбу параграфда мазкур масаланинг методик хусусиятлари очиб берилган.

5-боб «Физика таълимини даврийлик тизими асосида ташкил этишнинг

самарадорлиги» шаклида қайд этилган бўлиб, у педагогик тажрибани ташкил
этиш ва унинг натижалари таҳлилига бағишланган.

Самарадорлик кўп омилли методик ҳодиса бўлиб, унинг иқтисодий

(таълимга кўп маблағ, вақт ажратиш), физиологик (таълим субъектларининг
кўп куч ва энергия сарфлаши), гигиеник (таълимга шарт-шароит яратиш),
ижтимоий-психологик (таълимнинг зарурлигини англаш), педагогик
(таълимда интерфаол усуллардан фойдаланиш) нуқтаи назарлари мавжуд.
Диссертацияда самарадорлик ва сифат ўзаро коррелятив ҳодисалар сифатида
қаралади: самарадорлик – таълим жараѐни контекстида ўрганиладиган,
қўйилган ўқув мақсадларига муқояса қилиб, таҳлил этиладиган, сифат –
ўқувчини – билиш фаолияти контекстида ўрганиладиган, ўқувчилар шахсида
ривожланадиган ҳодисалар шаклида қаралади.

Физика

таълимининг

самарадорлиги

ва

сифати

ўртасидаги

боғланишларни ҳисобга олиб таълим даврийлигига оид қатор ўзгарувчан
миқдорларга риоя қилиб педагогик тажриба ўтказилди. Шундай ўзгарувчан
миқдорлар сирасига таълим воситаларининг таълим даврлари, дарс типлари
ҳамда ўқувчилар фаолиятига мослиги, ўқув ахборотларининг оптимал
такрорланиши, ўқувчиларни ўзлари эришган натижадан огоҳ қилиб туриш,


background image

24

физика таълимини қўшимча ва ўзгартиришлар киритиб такрорлаш,
таълимнинг модуль характери кабилар киради.

Педагогик тажриба 32 ўқув машғулотига мўлжалланган мавзулар,

жумладан, «Ҳаракат ва жисмларнинг ўзаро таъсири», «Жисмларнинг
мувозанати», «Оддий механизмлар», «Модда тузилиши ҳақида бошланғич
маълумотлар» каби бўлимлар бўйича ўтказилди. Педагогик тажриба
материалларини тайѐрлашда таълимнинг даврийлиги қонунияти, ўқувчилар
фаолиятини даврий бошқариш технологияси, таълим жараѐнига мос ўқув
топшириқлари, муаммолар, машқ, мисол, масалаларни, шунингдек, назорат
тестларини таълимга татбиқ қилиш талабаларига риоя қилинди.

Педагогик тажрибада ўқитиш уч вариантда ташкил этилди: 1-вариант

анъанавий таълим амалиѐти асосида ўтказилди. 6 ўқув машғулоти мобайнида
моддаларнинг тузилишига оид тарихий маълумотлар, молекулаларнинг
ўлчамлари, уларнинг ўзаро таъсири, Броун ҳаракати, диффузия ҳодисасига
доир ахборотлар ўрганилди; 2-вариантда ўқув соатлари, бўлимнинг мазмуни
тўлиқ сақланди. Аммо бу вариантда таълимнинг даврийлигига тўлиқ амал
қилинди; 3-вариантда таълим ўқувчиларнинг мустақил таълим фаолиятига
мўлжаллаб ўтказилди. Бўлимни ўқувчиларнинг мустақил ўрганишлари,
якуний баҳонинг мавзуни тўлиқ ўзлаштирилгач қўйилиши, якуний
назоратгача

бажарилган

тестларнинг

ўқувчиларни

огоҳлантириш

характерида эканлиги педагогик тажрибадан олдин тушунтирилди.

Ўқувчиларнинг ўқув материалини ўзлаштириш даражаси миқдор ва

сифат жиҳатидан ўрганилди. Бунда самарадорлик кўрсаткичлари сифатида
қуйидаги мезонлардан фойдаланилди:
1) Тажриба ва назорат гуруҳлари ўзлаштириш баҳосининг ўрта арифметик
қиймати Х = (

х

i

.

m

j

)/N дан аниқланади. Бу ерда х

i

- баҳо қиймати бўлиб, у

2,3,4,5 қийматларини олиши мумкин; m

j

- мос баҳоларнинг такрорланиш

сони; N - тажрибада иштирок этаѐтган ўқувчилар сони.
2) Самарадорлик коэффициенти - баҳоларнинг ўрта арифметик
қийматлари нисбати -

= х

*

т

*

н

дан аниқланади. Бу ерда х

*

т

- синов-

тажриба гуруҳида ўзлаштириш баҳоларининг ўрта арифметик қиймати, х

*

н

-

назорат гуруҳида ўзлаштириш баҳоларининг ўрта арифметик қиймати.

Педагогик

тажриба

жараѐнида

ўтказилган

назорат

ишлари

натижаларининг статистик таҳлили умумлаштирилган ҳолда 3-жадвалда
келтирилди.











background image

25

3-жадвал

Ўқитиш тажрибаси натижаларининг умумлаштирилган ҳолдаги статистик

таҳлили

Ўткази

ла

д

иган

тажр

иб

а

тар

ти

би

Тажрибада

иштирок этган

гуруҳлар

N «5» «4» «3» «2»

Баҳ

он

ин

г

ўр

тача

қи

ймати

И

ш

он

чл

и-

ли

к

эҳти

м

ол

и

ор

алиғ

и

Самар

ад

ор

ли

к

1-тажриба

1-тажриба гуруҳи 100

8 38 48

6 3,48 0,037161

1

=1,12

2-тажриба гуруҳи 100 23 58 18

1 4,03 0,041118

1

=1,30

3-тажриба гуруҳи 100 18 49 29

4 3,81 0,038557

2

=1,23

Назорат гуруҳи

100

2 18 78 12

3,1 0,039461

2-тажриба

2-тажриба гуруҳи 100 14 32 50

4 3,56 0,037208

1

=1,13

3-тажриба гуруҳи 100 19 57 23

1 3,94 0,039929

2

=1,25

Назорат гуруҳи

100

3 21 64 12 3,15 0,038933

3-тажриба

Тажриба гуруҳи

103 38 53 12

0 4,25 0,043468

1

=1,22

Назорат гуруҳи

98 12 36 37 13 3,48 0,037927

4-тажриба

Тажриба гуруҳи

72 36 24 12

0 4,33 0,064615

1

=1,21

Назорат гуруҳи

71 13 25 23 10 3,58 0,052674

5-тажриба

Тажриба гуруҳи

103 43 37 17

6 4,14 0,041487

1

=1,21

Назорат гуруҳи

98 18 29 28 23 3,43 0,037998

Жадвалдан кўриш мумкинки, тажриба гуруҳларидаги баҳоларнинг

ўртача қиймати шунчалик эҳтимоли оралиғида бир-бири билан кесишмайди.

1-тажрибада

2-тажриба

гуруҳи

ўқувчилари

назорат

гуруҳи

ўқувчиларига нисбатан 1,3 баробар, 2-тажрибада 3-тажриба гуруҳи
ўқувчилари 1,25 баробар, 3-тажрибада тажриба гуруҳи ўқувчилари 1,22
баробар, 4- ва 5-тажрибада тажриба гуруҳи ўқувчилари 1,21 баробар
самарадорликка эришган.

Тажриба умумий натижаларининг диаграмма кўриниши 2-расмда

келтирилди.

Диаграммадан

тажриба

гуруҳи

ўқувчиларининг

ўзлаштириш

кўрсаткичи 4-тажрибада энг юқори бўлганлигини, назорат гуруҳи
ўқувчилари ўзлаштириш кўрсаткичи 2-тажрибада энг паст бўлганлигини
кўриш мумкин.

Ўтказилган педагогик тажриба натижалари илмий ўлчовларга риоя

қилиб физика таълими даврлари ажратилса, таълим-тарбия жараѐнининг
модуль

характерини

олиши

таъминланади,

ўқув

тадбирларининг

самарадорлиги ошади, ўқув мавзуларини тўлиқ ўзлаштириш имкониятлари
кенгаяди, деган ишчи фаразнинг тўғрилигини тасдиқлайди.



background image

26

0

0,5

1

1,5

2

2,5

3

3,5

4

4,5

Бахо киймати

1

2

3

4

5

Тажриба номери

- 1-тажриба гуруҳи

- 3-тажриба гуруҳи

- 2-тажриба гуруҳи

- назорат гуруҳи

2-расм. Тажриба умумий натижаларининг диаграмма кўриниши.

ХУЛОСА

Мавзу юзасидан ўтказилган назарий ва амалий изланишлар қуйидагича

хулосалар чиқаришга олиб келди:

1.Таълим жараѐнида амал қиладиган даврийлик қонунияти педагогик

ҳодисалар – акт, босқич, даврларнинг мунтазам такрорланиши ва такрорлана
туриб ривожланишини таъминлайди. Ўқувчи даврдан даврга ўтган сари
унинг билим, кўникма, малака, ижодий фаолият тажрибаси, ўқувчида
шаклланган муносабатлар тараққиѐтида миқдор ўзгаришларидан сифат
ўзгаришларига ўтишлиги таҳлил этилди ва унга ишонч ҳосил қилинди.

2. Тадқиқот натижалари асосида физика таълимининг даврийлигига

таъриф берилди: ўз ҳаракатининг бошланган нуқтасига ривожланган ҳолда
қайтиб келадиган ва яна ривожланиш учун ундан узоқлашдиган
амплитудаси, кўлами катталашиб борувчи спиралсимон ҳаракатга физика
жараѐни даврийлиги дейилади.

3. Ўрта мактаб физика таълимида ўзаро дахлдор, бир-бирини тақозо

қиладиган акт, босқич, даврлар амал қилишлиги биринчи марта кўрсатилди.
Акт – физика таълими жараѐнининг элементар бўлаги, энг кичик бирлиги.
Ҳар бир актда маълум натижага эришилади. Бундай натижалар
микронатижалар деб юритилади. Икки ѐки ундан ортиқ актнинг ўзаро
мувофиқлашувидан физика таълими босқичлари, босқичларининг ўзаро
мувофиқлашувидан физика таълими жараѐни даврлари таркиб топади.
Физика таълими босқичларида микронатижалар янада такомиллашиб,
макронатижаларга айланиши кўрсатилди. Макронатижаларни ўлчаш ва
баҳолаш мумкинлиги тавсифланди.

4. Физика таълими даврларини ажратиш ўлчовлари учта эканлиги

изоҳланди: мақсад, восита, натижа. Шу ўлчовларга асосланиб физика


background image

27

таълими жараѐнида ахборотларни қабул килиш (1), ахборотларга ишлов
бериш (2), ахборотларни умумлаштириш (3), ахборотларни назорат қилиш (4)
даврларини ажратамиз. Физика таълими даврларига риоя қилиш йўли билан
физика

таълимининг

модуль

хусусияти

таъминланиб,

ўқувчи

ўзлаштиришнинг кўникма даражаси (1-давр) дан малака даражаси (2-давр) га
ва ундан тушунча даражаси (3-давр) га ўтган сари ўқув ишларининг моҳияти
ойдинлаша боришлиги илмий асосланди.

5. Физика таълими жараѐнида ўқувчиларнинг ўқув мақсадлари уч

тоифага ажратилиб: бош ўқув мақсади – у ѐки бу мавзуни ўрганишда мўлжал
вазифасини бажаради; оралиқ мақсад - фан дастури ва ДТС ларга кўра
аниқланадиган ўқув мақсадлари; ҳаракатга тенг мақсадлар – ўқувчилар
фаолиятини фактлар билан боғлаш, физика таълимида ўқувчиларнинг фаол
иштирокини таъминлаш, интерфаол усул ва воситалардан фойдаланиш шарт
– шароитларини ҳозирлаш омили эканлиги алоҳида қайд этилганлигига
ишонч ҳосил қилинди.

6. Мактаб физика таълими «физика фани ва физика ўқув предмети»

тизимида таҳлил қилинди, физика ўқув предмети сифатида илмий физик
назария (1), физикавий факт (2), физикавий қонун (3), физикавий тушунча
(4), физикавий тажрибага оид билимлар (5), физикавий лаборатория
машғулотларига доир ахборотлар (6), техник ва технологик билимлар (7),
ўқув-билув фаолиятига мансуб ахборотлар(8)ни ўзига қамраб олишлиги
илмий методик жиҳатдан тавсифланди.

7. Таълим самарадорлигини оширишда ўқувчиларнинг мустақил билим

олишларини ташкил қилиш, уларни турли манбалардан керакли
ахборотларни излаб топиш, таҳлил қилиш, интернетдаги маълумотдан
фойдаланишга ўргатиш муҳим эканлиги илмий жиҳатдан кўрсатиб ўтилди.
Таълимнинг янги шакл ва турлари (мустақил таълим, мустақил иш,
масофавий

таълим)дан

фойдаланиш

ўтилган

мавзуларни

тўлиқ

ўзлаштиришга эришишни таъминловчи омиллардан эканлиги асосланди.

8. Олиб борилган илмий тадқиқот натижасида, биринчи бўлиб, умумий

ўрта таълим мактабларида физика таълими даврийлиги технологияси тизими
ишлаб чиқилди. Тизим

ўқувчиларнинг ўқув мақсадларини аниқлаш ва таълим мақсадлари
таксономиясини тузиш;

физика таълими воситаларини белгилаш, жумладан, тестлар тўпламини
тайѐрлаш, таянч иборалар тизимини ишлаб чиқиш;

физикавий таълим натижаларини олдиндан қайд этиш;

физикавий таълим жараѐнини лойиҳалаш;

лойиҳани амалга ошириш;

таълимни коррекциялаш элементларидан иборат;

9. Физика таълимида педагогик технология ғоялари мактаб ҳаѐтида амалга

оша борган сари ўқувчиларда шахсий сифатлар такомиллаша боришлиги
илмий-методик жиҳатдан асосланди:

ўз-ўзига физикавий тушунча асосида топшириқ бериш;


background image

28

ўз олдига физикавий мавзуни ўзлаштириш учун мақсад қўя олиш;

ҳар бир ўқув материалини ва вазифасини охирига етказиб бажариш;

олдинги физикавий таълимдаги ЎЭ ни тўлиқ ўзлаштиргач навбатдаги
ЎЭ ни ўрганишга ўтиш;

физика таълимида ўзи ва ўзгалар эришган натижаларни холисона
баҳолаш.

10. Тадқиқот натижасида агар физикадан таълим жараѐни тизимли таҳлил

қилиниб, илмий асосланган ўлчовларга кўра таълим даврлари ажратилса,
ўқув-тарбия жараѐнининг модуль характерини олиши таъминланади, ўқув
тадбирларининг самарадорлиги ошади, ўқув мавзуларини тўлиқ ўзлаштириш
имкониятлари кенгаяди, педагогик жараѐн қобиғида яшириниб ѐтган
имкониятлар аниқланиб, ѐшларни ижтимоий муносабатларга тайѐрлашдаги
сифатсизликларнинг олди олинади деган илмий фараз ўз исботини топди.
Умумий таълим мактабларида физика таълими даврийлик қонунияти
асосида ташкил этилганда самарадорлик ўртача 20,8 % га ошиши аниқланди.

Диссертациянинг асосий мазмуни диссертантнинг қуйидаги

ишларида чоп этилган:

А. Монография, усулий қўлланмалар, журналларда чоп этилган

мақолалар.

1.

Механикавий ҳодисаларни тушунтириш. // Ж. Совет мактаби. 1986.

- № 5. –Б. 39-41. (Қ.О.Мўминов билан ҳамкорликда).

2.

Физикадан тест саволлари./ Услубий қўлланма. - Тошкент: 1995. - 28

б. (Қ.О.Мўминов ва М.Р. Назаров билан ҳаммуаллифликда).

3.

Физика таълимини даврий ташкил этишнинг методик концепцияси./

Илмий рисола. - Бухоро, 1998. – 48 б.

4.

Янги педагогик технологиялар асосида физикавий ва техникавий

дарслар самарадорлигини ошириш усули/ Илмий рисола. – Бухоро, 2000. - 55
б. (И.Раҳматов, Қ.О.Мўминов билан ҳаммуаллифликда).

5.

Таълим жараѐнининг даврийлиги қонунияти./ Илмий рисола. –

Бухоро, 2000. -56 б.

6.

Образование слабозатухающего импульса намагниченности в жиг:

Si под действием лазерного излучения // Ж. Бухоро университети илмий
ахборотлари. -2001. -№ 4 –Б. 42-45. (М.Г.Халмуратов, К.М.Мукимов,
О.О.Очилов, З.М.Кенжаев билан ҳаммуаллифликда).

7.

Ўқув мақсадларининг даврий такрорланиши // Ж. Педагогик

маҳорат, 2002. - № 4. -Б. 12-16.

8.

Ахборотларни ўрганишнинг аналитик ва синтетик йўли // Ж. Халқ

таълими. 2003, - № 6. –Б ...

9.

Идеал ўқувчи модели хусусида // Ж. Педагогик маҳорат, 2003. - № 1.

–Б. 14-17.

10.

Ўқувчилар фаолиятини даврий бошқариш // Ж. Педагогик маҳорат, -

2003. -№ 2. –Б 23-27.


background image

29

11.

Натижадан бошланувчи физика таълими// Ж. Педагогик маҳорат, -

2003. - № 4. –Б. 20-24.

12.

Таълим жараѐни даврлари // Ж. Халқ таълими, 2003. -№ 2. –Б 29-32.

13.

Физикадан «таълим натижалари» таҳлили // Ж. Педагогик маҳорат,

2003. - № 3. -Б. 10-14.

14.

Физика таълимида ўқувчиларнинг билув фаолиятини даврий

бошқариш/ Илмий рисола. – Бухоро, -2003, -72 б.

15.

Ўқув жараѐнини ташкил этиш бўйича тавсиялар./ Методик

тавсиялар. – Бухоро, 2004. – 17 б.

16.

Физикадан таълим жараѐни даврларини лойиҳалаш технологияси./

Илмий рисола. – Бухоро, 2004. –55 б.

17.

Умумий ўрта таълим мактабларида физика ўқитишни даврий

ташкил этиш технологияси./ Илмий рисола. – Бухоро, 2004, -56 б.

18.

Физикадан лаборатория ишларини виртуаллаштириш муаммолари //

Ж. Педагогик маҳорат. 2004, - № 3. . –Б -57-60. (М.И.Даминов, Л.ЛСатторов
билан ҳаммуаллифликда).

19.

Физика таълими даврийлиги технологияси./ Монография. –

Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги нашриѐт, 2005. – 160 б.

20.

Фанни ўргатиш жараѐнида мустақил ва масофавий таълим// Ж.

Бухоро университети илмий ахборотлари, 2005, -№ 1 -Б. –75-80.

21.

Физикадан ўқувчиларнинг ўқув мақсадлари // Ж. Педагогик

маҳорат, 2005. - № 2. –Б. 30-33.

22.

Физика таълимида модуль технологиясини қўллаш. // Ж. Бухоро

университети илмий ахборотлари. 2005. - №2. -Б -86-93. (М.И.Даминов билан
ҳаммуаллифликда).

23.

Методическая концепция периодической организации обучения

физике // Ж. Объдиненный научный. Москва, 2005.- № 9. -Б. 38-41.

24.

Физика таълими даврларини ташкил этиш методикаси.// Ж.

Педагогик таълим. 2005, № 1. –Б. 75-80.

Б. Тўпламдаги мақола ва тезислар:

25.

Применение ЭВМ при решении физических задач// Сборник

научных трудов ТашГПИ им. Низами, 1989. (С.Ф.Шодиев, М.С.Соттиқулов
билан ҳаммуаллифликда).

26.

Талабалар билимини рейтинг тизимида баҳолаш // Халқаро

конференция тезислари. – Тошкент, 1999. 36-39 б. (К.М.Муқимов билан
ҳаммуаллифликда).

27.

Тарбия ва таълимнинг ягона рейтинг тизими ҳақида.// Рейтинг

тизими ва уни такомиллаштириш усуллари: Республика усулий ва илмий-
амалий

конференциясининг

тезислари.

–Бухоро,

1999.

81-82-б.

(Қ.О.Мўминов билан ҳаммуаллифликда).

28.

Физика-математика факультетида талабалар билимини компьютер

орқали тест ѐрдамида баҳолаш тажрибасидан. // Рейтинг тизими ва уни
такомиллаштириш усуллари: Республика усулий ва илмий-амалий


background image

30

конференциясининг тезислари. –Бухоро, 1999. 80-81-б. (Мўминов Қ.О. билан
ҳаммуаллифликда).

29.

Dynamics of kink under action of fluktation and dissipation // Ядро

физикасининг замонавий муаммолари; конференция тезислари. –Бухоро, -
1999. –Б 353-354. (М.Р.Жумаев, Н.К.Носирова билан ҳаммуаллифликда).

30.

Instrumental proton activation analysis of some aluminium and

magnesium alloys // 2

nd

Conference on Nuclear and Particle Physcs. 1999, Ciaro,

Egypt. Тезислар тўплами. 555-558-б. (С.Мухаммедов ва А.Васидов билан
хаммуаллифликда).

31.

Тест синовларини ўтказиш ҳолати ва уни такомиллаштириш

усуллари (Бухоро давлат университети мисолида). // Ўзбекистон
Республикасида тест синовларини ўтказишнинг ҳолати ва ривожлантириш
муаммолари: илмий-амалий конференция тезислари тўплами. –Тошкент,
2000 й. (К.М. Муқимов билан ҳаммуаллифликда).

32.

XXI асрда тест тизимини такомиллаштириш// Халқаро конференция

тезислари.

Самарканд,

2003.

158-159-б.

(А.Ғ.Ҳайитов

билан

ҳаммуаллифликда).

33.

Таълим жараѐнининг генетик ҳужайраси.//Педагогик амалиѐтни

ташкил этиш: муаммолар, ечимлар, истиқболлар: Республика илмий-усулий
анжуман тезислари. – Бухоро, 2003 й.

34.

Таълим жараѐнини даврларга ажратиш // Ҳозирги замон

физикасининг долзарб муаммолари: II Республика илмий-назарий
конференцияси тезислари – Термиз, 2004. 198-199 б. (М.И.Даминов билан
ҳаммуаллификда).

35.

Таълим тизимида инновацияларни қўллашнинг ўзига хос

хусусиятлари // Замонавийлик контекстида педагогика фани ва унинг
муаммолари: Республика илмий-назарий конференцияси тезислари. -
Тошкент, -2005. 60-63- б. (М.И.Даминов билан ҳаммуаллифликда).

36.

Масофавий таълимда маълумотларни бошқариш // Меҳнат ва касб

таълими бакалавриат йўналишида муҳандислик фанларини ўқитишнинг
долзарб масалалари: халқаро илмий конференция тезислари. -Наманган,
2005. 26-27 б. (А.Ғ.Ҳайитов, М.И.Даминов билан ҳаммуаллифликда).

37.

Физика таълими самарадорлигини оширишнинг баъзи бир

мезонлари хусусида.// Олий ўқув юртларида физика, математика,
информатика фанларини ўқитиш муаммолари ва ечимлари: республика
илмий-амалий анжуман тезислари. -Гулистон, 2005. (М.И.Даминов билан
ҳаммуаллифликда).

38.

Қишлоқ

хўжалик

касб-ҳунар

коллежларида

гелиофизика

элементларини ўқитиш./ Замонавий физика ва астрономия муаммолари:
Республика илмий-назарий анжумани. -Қарши, 2005. 4748-б. (И.И.Раҳматов,
Ҳ.О.Жўраев билан ҳаммуаллифликда).




background image

31

Педагогика фанлари доктори илмий даражасига талабгор Сиддиқ

Қаҳҳорович Қаҳҳоровнинг 13.00.02—физика ўқитиш назарияси ва

методикаси ихтисослиги бўйича ―Ўрта мактаб физика таълимининг

даврийлик технологияси‖ мавзусидаги диссертациясининг

РЕЗЮМЕСИ

Таянч сўзлар

: Таълим, даврийлик, даврий бошқариш, даврийлик

қонунияти, таълим даврларини ажратиш ўлчовлари, мақсад, восита, натижа,
ўқитувчи ва ўқувчи фаолияти, мақсадлар таксономияси, мантиқий схема,
таълим эталони, таълимни лойиҳалаш, мустақил ва масофавий таълим.

Тадқиқот объекти

: Физика таълими жараѐни.

Тадқиқот мақсади:

физика таълими даврийлиги қонунияти ва шу

қонуниятга мувофиқ физика таълими даврларини асослаш.

Тадқиқот методлари:

Тадқиқот мавзуси билан боғлиқ адабиѐтларни

ўрганиш; ўқув жараѐнини кузатиш, ўқитувчи ва ўқувчи билан суҳбат;
мактабдаги илғор ўқитувчилар тажрибасини умумлаштириш; сўровнома
ўтказиш; педагогик тажрибани ташкил қилиш, ўтказиш ва тажриба
натижаларини статистик қайта ишлаш.

Тадқиқотнинг

илмий

янгилиги

:

Таълимнинг

даврийлиги

қонуниятини алоҳида тадқиқот предмети сифатида ажратиб, физика таълими
даврлари методик жиҳатдан тавсифланди, физика таълими даврларини ўзаро
фарқ қилиш ўлчовлари таҳлил қилинди, физика таълимини даврий ташкил
этиш амалиѐти ѐритилди, ўрта мактабда физика таълимини даврий
бошқариш, физикадан ўқув материалини тўлиқ ўзлаштириш технологиясига
асос солинди.

Тадқиқотнинг амалий аҳамияти:

Тадқиқот натижасида ишлаб

чиқилган физика таълимининг даврийлик технологиясидан ўрта мактаб
физика таълимида; дарслик ва ўқув адабиѐтларини яратишда, мустақил ва
масофавий таълимнинг янги шаклларини ишлаб чиқиш ва ўқитувчилар
малакасини ошириш тизимида фойдаланилади. Физика таълимида даврийлик
технологияси ғояларини умумий ўрта мактабдаги бошқа ўқув предметларини
ўқитишда ва таълимнинг бошқа босқичларида ҳам қўллаш мумкин.

Татбиқ этиш даражаси ва самарадорлиги

: Диссертация юзасидан

монография, рисолалар, 30 дан ортиқ мақолалар эълон қилинган. Тадқиқот
натижалари Халқаро ва республика миқѐсидаги қатор анжуманлар (Бухоро,
2000, 2001, 2002, 2003; Қарши, 2003, 2004; Гулистон, 2002, 2005; Самарқанд,
2003, 2004; Тошкент, 2003, 2005; Термиз, 2003, 2004; Наманган, 2005;
Фарғона,

2002,

2004), Бухоро

давлат

университети профессор-

ўқитувчиларининг анжуманларида муҳокама этилди. Умумий таълим
мактабларида физика таълими даврийлик қонуниятлари асосида ташкил
этилганда самарадорлик ўртача 20,8 % га етади.

Қўлланиш даражаси:

Тадқиқот натижалари ўрта мактабда физика

ўқитиш жараѐнида, ўқитувчилар малакасини ошириш тизимида, дарслик ва
қўлланмалар ѐзишда ҳамда ушбу муаммо билан боғлиқ тадқиқотларни олиб
боришда қўлланилиши мумкин.


background image

32

РЕЗЮМЕ

Диссертационного исследования С.К.Каххорова на соискание ученой

степени доктора педагогических наук на тему: «Технология

периодичности обучения физике в средней школе» по специальности

13.00.02- теория и методика обучения физике.

Ключевые слова и выражения:

обучение, периодичность,

периодичное управление, закономерность периодичности, меры деления

обучения по периодам, цель, средство, результат, деятельность учителя и

ученика, таксономия целей, логическая схема, эталон обучения,

проектирование обучения, самостоятельное и дистанционное обучение.

Объект исследования:

процесс обучения физике.

Цель исследования:

Обоснование закономерности периодичности

обучения физике и периодов этого обучения.

Методы исследования:

Изучение литературы, связанной с темой

исследования; наблюдение за учебным процессом; беседа с учителями и

учениками; обобщение опыта передовых учителей школы; анкетирование;

организация и проведение педагогического эксперимента, обработка

результатов эксперимента.

Научная

новизна

исследования:

закономерности

обучения

рассмотрены как отдельный предмет исследования, периоды обучения

физике охарактеризованы с методической точки зрения; анализированы меры

и различие периодов обучения физике, освещена практика организации

периодического обучения физике, обоснованы периодичное управление

обучением физике в средней школе и технология полного усвоения учебного

материала по данному предмету.

Практическое значение исследования.

Разработанную периодичес-

кую технологию обучения физике можно применять в процессе обучения в

средней школе, в создании учебников и учебной литературы, в разработке

новых форм самостоятельного и дистанционного обучения и в системе

повышения квалификации учителей. Идею периодической технологии

обучения физике можно использовать при изучении других предметов в

школе и на других этапов обучения.

Степень и эффективность внедрения.

По результатам исследования

опубликованы монография, брошюры и более 30 научных статьей.
Результаты исследования обсуждены на международных и республиканских
научно-практических конференциях (Бухара-2000, 2001, 2002, 2003; Карши-
2003, 2004; Гулистон- 2002, 2005; Самарканд-2003, 2004; Тошкент-2003,
2005; Термиз-2003, 2004; Наманган-2005; Фаргона-2002, 2004) и на
традиционных конференциях профессоров-преподавателей Бухарского
государственного университета.

Эффективность по периодическим технологиям обучения физике

составляет в среднем 20,8 процентов.

Область применения.

Результаты исследования могут быть

применены в процессе обучения физике в средней школе, в системе
повышения квалификации учителей, в создании учебников и пособий, а
также в проведении научных исследований по данной проблеме.


background image

33

R E S U M E

Of the dissertation of the Nominee to the Doctoral Degree in Pedagogics Mr.

Siddiq Qahhorrovich Qahhorov on the theme ―Periodical technology of

teaching physics at Secondary Schools‖ on the speciality of theory and

methods of teaching Physics Registered № 13.00.02

Key words:

education, periodic, periodical governance, periodical principles, the

measurement periodic education, the aim, the means, the result, the activity of a
teacher and a pupil, tacsonomy of the aims, logical scheme, education models,
projecting the education, independent and distance education.

Object of the research:

the process of teaching physics

The aim of the research:

The periodical law of physics and the proof of the

physical education according ot the law.

Methods of the research:

To analyze literature regarding the research; to observe

teaching process, conversation with the teacher and a pupil, to observe professional
exprience of school teachers, to prepare questionnaires, to conduct, to work out and
analyse statistically the pedagogical experiment.

Scientific novelty of the research:

Considering the periodic education law as a

separate subject, the periods of physical education were methodically
characterised, the differenciation was analyzed, the practical outcome of physical
periodisation was reflected and the technology of governing physical education
periodically at secondary schools and learning teaching materials were thoroughly
established.

Practical importance of the research:

the periodic technology of teaching

physics which is the result of the research – can be widely used in teaching physics
at secondary schools; in creation of teaching material; in working out new forms of
independent and distance learning and in teachers’ training system. It can also be
used in teaching other subjects at secondary schools and in other stages of
education.

Efficiency and the implementation of the project:

More than 30 articles,

brochures and a monography were published on this dissertation. The results of the
research were discussed and analyzed in the scientific conferences in foreign and
local teachers and professors conferences and meetings at Bukhara State
University and in another educational establishments. (Bukhara – 2000, 2001,
2002, 2003; Karshi city – 2003, 2004; Guliston city 2002, 2005; Samarkand –
2003, 2004, Tashkent city 2003, 2005; Termez city 2003, 2004; Namangan city
2005, Ferghana city 2002, 2004). The efficiency of the research at secondary
schools has reached 20.8% at average.

The degree of implementation:

The results of the research can be used in

teaching physics at secondary schools, in teachers training system, in the creation
of text-books and other teaching materials and in condiction research works
connected to this matter.


background image

34














































background image

35














































background image

36















Библиографические ссылки

Механикавий ҳодисаларни тушунтириш. // Ж. Совет мактаби. 1986. - № 5. -Б. 39-41. (Қ.О.Мўминов билан хамкорликда).

Физикадан тест саволлари./ Услубий қўлланма. - Тошкент: 1995. - 28 б. (Қ.О.Мўминов ва М.Р. Назаров билан хаммуаллифликда).

Физика таълимини даврий ташкил этишнинг методик концепцияси./ Илмий рисола. - Бухоро, 1998. - 48 б.

Янги педагогик технологиялар асосида физикавий ва техникавий дарслар самарадорлигини ошириш усули/ Илмий рисола. - Бухоро, 2000. - 55 б. (И.Раҳматов, Қ.О.Мўминов билан хаммуаллифликда).

Таълим жараёнининг даврийлиги конунияти./ Илмий рисола. -Бухоро, 2000. -56 б.

Образование слабозатухающего импульса намагниченности в жиг: Si под действием лазерного излучения // Ж. Бухоро университета илмий ахборотлари. -2001. -№ 4 -Б. 42-45. (М.Г.Халмуратов, К.М.Мукимов, О.О.Очилов, З.М.Кенжаев билан хаммуаллифликда).

Ўқув мақсадларининг даврий такрорланиши // Ж. Педагогик маҳорат, 2002. - № 4. -Б. 12-16.

Ахборотларни ўрганишнинг аналитик ва синтетик йўли // Ж. Халк таълими. 2003, - № 6. -Б ...

Идеал ўқувчи модели хусусида // Ж. Педагогик махорат, 2003. - № 1. -Б.14-17г

Ўқувчилар фаолиятини даврий бошкариш // Ж. Педагогик махорат, -2003. -№ 2. -Б 23-27.

Натижадан бошланувчи физика таълими// Ж. Педагогик махорат, -2003. - № 4. -Б. 20-24.

Таълим жараёни даврлари // Ж. Халк таълими, 2003. -№ 2. -Б 29-32.

Физикадан «таълим натижалари» тахдили // Ж. Педагогик маҳорат, 2003. -№3. -Б. 10-14.

Физика таълимида ўкувчиларнинг билув фаолиятини даврий бошқариш/ Илмий рисола. - Бухоро, -2003, -72 б.

Ўқув жараёнини ташкил этиш бўйича тавсиялар./ Методик тавсиялар. - Бухоро, 2004. - 17 б.

Физикадан таълим жараёни даврларини лойихалаш технологияси./ Илмий рисола. - Бухоро, 2004. -55 б.

Умумий ўрта таълим мактабларида физика ўқитишни даврий ташкил этиш технологияси./ Илмий рисола. - Бухоро, 2004, -56 б.

Физикадан лаборатория ишларини виртуаллаштириш муаммолари // Ж. Педагогик махорат. 2004, - № 3. . -Б -57-60. (М.И.Даминов, Л.ЛСатторов билан хаммуаллифликда).

Физика таълими даврийлиги технологияси./ Монография. -Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт, 2005. - 160 б.

Фанни ўргатиш жараёнида мустақил ва масофавий таълим// Ж. Бухоро университета илмий ахборотлари, 2005, -№ 1 -Б. -75-80.

Физикадан ўқувчиларнинг ўқув мақсадлари // Ж. Педагогик махорат, 2005. - № 2. -Б. 30-33.

Физика таълимида модуль технологиясини қўллаш. // Ж. Бухоро университета илмий ахборотлари. 2005. - №2. -Б -86-93. (М.И.Даминов билан хаммуаллифликда).

Методическая концепция периодической организации обучения физике // Ж. Объдиненный научный. Москва, 2005.- № 9. -Б. 38-41.

Физика таълими даврларини ташкил этиш методикаси.// Ж. Педагогик таълим. 2005, № 1. -Б. 75-80.

Применение ЭВМ при решении физических задач// Сборник научных трудов ТашГПИ им. Низами, 1989. (С.Ф.Шодиев, М.С.Соттикулов билан хаммуаллифликда).

Талабалар билимини рейтинг тизимида бахолаш // Халқаро конференция тезислари. - Тошкент, 1999. 36-39 б. (К.М.Мукимов билан хаммуаллифликда).

Тарбия ва таълимнинг ягона рейтинг тизими ҳақида.// Рейтинг тизими ва уни такомиллаштириш усуллари: Республика усулий ва илмий-амалий конференциясининг тезислари. -Бухоро, 1999. 81-82-6. (Қ.О.Мўминов билан хаммуаллифликда).

Физика-математика факультетида талабалар билимини компьютер оркали тест ёрдамида бахолаш тажрибасидан. // Рейтинг тизими ва уни такомиллаштириш усуллари: Республика усулий ва илмий-амалий конференциясининг тезислари. -Бухоро, 1999. 80-81-6. (Мўминов Қ.О. билан хаммуаллифликда).

Dynamics of kink under action of fluktation and dissipation // Ядро физикасининг замонавий муаммолари; конференция тезислари. -Бухоро, -1999. -Б 353-354. (М.Р.Жумаев, Н.К.Носирова билан хаммуаллифликда).

Instrumental proton activation analysis of some aluminium and magnesium alloys // 2nd Conference on Nuclear and Particle Physcs. 1999, Ciaro, Egypt. Тезислар тўплами. 555-558-6. (С.Мухаммедов ва А.Васидов билан хаммуаллифликда).

Тест синовларини ўтказиш ҳолати ва уни такомиллаштириш усуллари (Бухоро давлат университети мисолида). // Узбекистан Республикасида тест синовларини ўтказишнинг ҳолати ва ривожлантириш муаммолари: илмий-амалий конференция тезислари тўплами. -Тошкент, 2000 й. (К.М. Мукимов билан хаммуаллифликда).

XXI аерда тест тизимини такомиллаштириш// Халқаро конференция тезислари. - Самарканд, 2003. 158-159-6. (А.Ғ.Ҳайитов билан хаммуаллифликда).

Таълим жараёнининг генетик хужайраси.//Педагогик амалиётни ташкил этиш: муаммолар, ечимлар, истикболлар: Республика илмий-усулий анжуман тезислари. - Бухоро, 2003 й.

Таълим жараёнини даврларга ажратиш // Ҳозирги замон физикасининг долзарб муаммолари: II Республика илмий-назарий конференцияси тезислари - Термиз, 2004. 198-199 б. (М.И.Даминов билан хаммуаллификда).

Таълим тизимида инновацияларни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари // Замонавийлик контекстида педагогика фани ва унинг муаммолари: Республика илмий-назарий конференцияси тезислари. -Тошкент, -2005. 60-63- б. (М.И.Даминов билан хаммуаллифликда).

Масофавий таълимда маълумотларни бошкариш // Меҳнат ва касб таълими бакалавриат йўналишида муҳандислик фанларини ўқитишнинг долзарб масалалари: халқаро илмий конференция тезислари. -Наманган, 2005. 26-27 б. (А.Ғ.Ҳайитов, М.И.Даминов билан хаммуаллифликда).

Физика таълими самарадорлигини оширишнинг баъзи бир мезонлари хусусида.// Олий ўкув юртларида физика, математика, информатика фанларини ўқитиш муаммолари ва ечимлари: республика илмий-амалий анжуман тезислари. -Гулистон, 2005. (М.И.Даминов билан хаммуаллифликда).

Қишлоқ хўжалик касб-хунар коллежларида гелиофизика элементларини ўкитиш./ Замонавий физика ва астрономия муаммолари: Республика илмий-назарий анжумани. -Қарши, 2005. 4748-6. (И.И.Раҳматов, Ҳ.О.Жўраев билан хаммуаллифликда).

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов