Педагогический мониторинг в личностно-ориентированном образовательном процессе в системе высшего образования (на материале педагогических дисциплин)

CC BY f
1-17
0
0
Поделиться
Юзликаева, Э. (2023). Педагогический мониторинг в личностно-ориентированном образовательном процессе в системе высшего образования (на материале педагогических дисциплин). Каталог авторефератов, 1(1), 1–17. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/31097
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Объекты исследования: образовательный процесс в педагогическом вузе в условиях инновационных изменений, основанный на личностно-ориентированной парадигме.
Предмет исследования: педагогический мониторинг обученности студентов как совокупности знаний, условий и средств реализации технологии личностноориентированного образования в педвузе.
Цель работы: изучить теорию и практику педагогического мониторинга как научнопедагогического явления и разработать комплекс мер его внедрения в технологии личностно-ориентированного образования в педагогическом вузе.
Методы исследования: изучение и анализ литературы по проблеме; анкетирование и ранжирование, тестирование, педагогический эксперимент, методы математической статистики.
Полученные результаты и их новизна: разработана и внедрена' система педагогического мониторинга обученности студентов в педвузе; сконструирована организационная модель системы педагогического мониторинга; феномен педагогического мониторинга рассматривается в контексте парадигмы личностноориентированного образовательного процесса.
Практическая значимость: разработаны методические рекомендации педагогического мониторинга; индивидуальные учебные планы, диагностические методики, сценарии уроков; показаны пути, формы и методы внедрения педагогического мониторинга в личностно-ориентированный образовательный процесс педагогического вуза.
Степень внедрения: результаты исследования отражены в 12 публикациях; основные выводы и положения обсуждались на международных, республиканских и межвузовских конференциях.
Область применения: общая средняя, средняя специальная, профессиональная (колледжи и академические лицеи) и высшая школа.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИ

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика

университети



Қўлёзма ҳуқуқида

УДК: 378:504



ЮЗЛИКАЕВА Эльзара Решатовна

ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ШАХСГА-ЙЎНАЛТИРИЛГАН ТАЪЛИМ

ЖАРАЁНИДА ПЕДАГОГИК МОНИТОРИНГ

(

Педагогик фанлар материаллари мисолида)




13.00.01 –

Педагогика назарияси ва тарихи





Педагогика фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун диссертация

А В Т О Р Е Ф Е Р А ТИ















Тошкент – 2006



background image

2

Тадқиқот иши Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика

университети умумий педагогика кафедрасида бажарилган

Илмий раҳбар:

Педагогика фанлари доктори,

профессор

Э. Сейтхалилов

Расмий оппонентлар:




Педагогика фанлари доктори,

Б. Адизов

Педагогика фанлари номзоди,

Б.Рахимов

Етакчи ташкилот:

Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат

университети




Автореферат 2007 йил «____» __________да тарқатилди















Ихтисослаштирилган кенгаш

Илмий котиби,

Педагогика фанлари номзоди

А.Сулаймонов

Диссертация ҳимояси 2007 йил _1 _февраль_ куни соат ___ да, Педагогика фанлари

доктори илмий даражасини бериш бўйича Д. 113.20.01

Ихтисослаштирилган кенгаш

мажлисида, Т.Н. Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон

педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтида бўлиб ўтади.

Манзил: 700027, Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 98.

Диссертация билан Республика илмий-педагогика кутубхонасида танишиш

мумкин.


background image

3

1.

ТАДҚИҚОТ ИШИНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Тадқиқот муаммосининг долзарблиги

. Мамлакат ривожи ҳозирги замон

босқичининг ўзига хос хусусиятлари - ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг характери ва

йўналишини белгилаб берувчи муҳим омиллар сифатидаги ахборотлар роли ҳамда

аҳамиятининг ўсиб бораётганлиги билан белгиланади. Ахборотлар, хусусан, таълим

тизимларида ҳам нафақат муҳим омил сифатида, балки тарбиявий, бошқарув, статистик,

эксперт ва бошқа фаолият турларининг такомиллаштириш шартлари бўлиб қолишда

давом этмоқда. Ахборотлардан фойдаланишга бундай ёндашув юқори даражадаги

субъективизм хусусиятига эга бўлиб, ахборот жамияти ривожланишининг асосий

тамойиллари ҳамда тенденцияларига қарама-қарши фикрларни вужудга келтиради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг ХIХ сессиясидаги нутқида (1997) педагогик кадрлар тайёрлаш

тизимини ташкил этиш ва унинг мазмунини шакллантириш, кадрлар тайёрлаш тизими

бошқарарувини такомиллаштириш, етук кадрларни тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси

«Таълим тўғрисида» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»

1

ги қонунларга

мувофиқ таълим жараёнининг илмий ҳамда илмий–методик таъминоти сифатини

оширишга алоҳида эътибор қаратилганди.

Мазкур муаммо замонавий ахборот-педагогик технологияларни таълим жараёнига

татбиқ этиш билан муваффақиятли ҳал этилиши мумкин. Бундай технологиялар сирасига

педагогик мониторингни киритамиз.

Мониторинг ижтимоий бошқарув назариясидаги бошқарув циклида муҳим,

нисбатан мустақил қисмлардан бири сифатида қаралади. Мониторинг бошқарувнинг

ҳақиқий омили бўлиб қолиши учун зарур

даражада фаолиятнинг маълум тизимидан

ташкил этилиши

керак.

Мониторингнинг ташкил этилиши аниқ ўқув педагогик вазият хусусиятларини

ҳисобга олиш билан мониторингнинг турли шакллари, турлари ва усуллари мос равишда,

бирлигини аниқлаш ҳамда танлаш билан боғлиқ.

Ҳозирги кунда таълим мақсадларига эришиш учун зарур бўлган шароитларни

шакллантириш, шахсга йўналтирилган таълим жараёнида педагогик мониторинг муаммоси

етарлича ишлаб чиқилмаган. Олий ўқув юрти даражасида таълим жараёнини самарали

бошқариш учун айрим

қарама-қаршиликлар

ни ҳал этиш зарур, улар қуйидагилардан иборат:

1.

олий мактаб тизимида педагогик мониторингни қўлланилиши ва бу жараённинг етарлича

илмий асосланмаганлиги;

2.

шахсга йўналтирилган таълим ва педагогик мониторингда кўплаб категориялар,

тушунчалар, терминлардан фойдаланиш, шунингдек, тушунчавий-терминологик аппаратни

тизимлаштириш ҳамда умумлаштириш зарурлиги;

3.

педагогика олий ўқув юртида педагогик мониторинг учун шароитларнинг турли –туманлиги

ва ундан таълимда фойдаланиш тизимининг мавжуд эмаслиги;

4.

Республика педагогикa олий ўқув юртларининг шахсга йўналтирилган таълим педагогик

мониторинги тизимини ташкил этишга объектив эҳтиёжлар ва унинг воситалари мавжуд эмаслиги.

Кўрсатиб ўтилган қарама-қаршиликларни ҳал этиш тадқиқот муаммосини ташкил

этади. Шу сабабли

тадқиқот муаммоси

ни қуйидагича шакллантирдик: «

Олий таълим

тизимидa шахсга йўналтирилган таълим жараёнида педагогик мониторинг (педагогик

фанлар мисолида

)»,

бу шахсга-йўналтирилган парадигмага асосланган таълимдаги

инновацион ўзгаришлар шароитларида талабалар билимдонликлари педагогик

мониторинги моҳиятини аниқлашни талаб этади.

Тадқиқот объекти:

педагогика олий таълим муассасасида таълимдаги инновацион

ўзгаришлар шароитидаги шахсга йўналтирилган парадигмага асосланган таълим жараёни.

1

И.А. Каримов. Баркамол авлод – тараққиёт пойдевори. Ўзбекистон. Т.: Шарк, 1997.


background image

4

Тадқиқот предмети:

педагогика олий таълим муассасасида талабаларнинг

билимлар мажмуасини эгаллаш даражаси ҳамда шахсга йўналтирилган технологияларни

амалга ошириш шароитлари ва воситаларининг педагогик мониторинги.

Тадқиқот мақсади

илмий-педагогик ҳодиса сифатида педагогик мониторингни

ҳар томонлама назарий ва амалий ўрганиш ҳамда педагогик олий таълим муассасасида

уни шахсга йўналтирилган таълим технологиясига татбиқ этиш тадбирларi тизимини

ишлаб чиқиш.

Тадқиқот фарази.

Диссертация тадқиқотларини амалга ошириш даврида шахсга

йўналтирилган таълим парадигмасида педагогик мониторинг тизимини педагогик олий

ўқув юрти таълим муҳитига татбиқ этиш фақат билимларни ўзлаштириш жараёни бориши

тўғрисида объектив маълумот олишга имкон бериб қолмай, балки талаба субъекти

тажрибасининг шаклланишига ёрдам беради, шахснинг ўзини ривожлантиришга бўлган

мотивациясини оширади, деган тадқиқот

фарази

илгари сурилди. Агарда миллий ва чет

эл таълимида педагогик мониторинг назарияси ҳaмда амалиёти генезиси таҳлил қилиб

чиқилса, ўрганилаётган ҳодиса тушунчавий аппарати аниқлаштирилса ва шунинг асосида

педагогик мониторинг асоси сифатида педагогик олий ўқув юртида педагогик мониторинг

фаолияти тизими ҳамда «модели» лойиҳалаштирилса, натижаларни баҳолаш учун

объектлар ва шахсга йўналтирилган таълим парадигмасига ўтиш инновацион даврида,

талабалар билимларини ўлчаш тaшҳис (диагностик) воситаларини ажратиб кўрсатилганда,

бунга эришиш мумкин бўлади.

Қўйилган мақсад ва фараз асосида қуйидаги

тадқиқот вазифалари

илгари

сурилди:
1.

Тадқиқот муаммоси бўйича фалсафий, ижтимоий, психологик-педагогик ҳамда

методик адабиётларни таҳлил қилиш.

2.

Миллий ва чет эл таълимида педагогик мониторинг назарияси ва амалиёти

ривожланиши ҳамда ҳозирги ҳолатини таҳлил қилиш, мана шу таҳлил асосида

“мониторинг”, “педагогик мониторинг” ва “мониторинг тизими” тушунчалари

мазмунини, уларнинг таркибий қисмларини кўрсатиб аниқлаштириш ҳамда

умумлаштириш;

3.

Шахсий-йўналтирилган таълимга мувофиқлигини эътиборга олиб, чет эл “портфель”

методикасини таърифлаш, уни мазкур тадқиқот вазифаларига мослаштириб,

модификациялаштириш ҳамда синовдан ўтказиш;

4.

Педагогик олий таълим муассасаларида талабаларнинг билимларини педагогик

мониторинги тизими ташкилий моделини ишлаб чиқиш ва тажриба-синов орқали

текшириш;

5.

Ушбу тадқиқотда қўлланилган шахсга йўналтирилган таълим жараёни натижаларини

баҳолаш учун мониторинг объектларини ажратиб олиб, педагогик мониторинг

тизимини татбиқ этиш шарт-шароити сифатида инновация жараёнларини таҳлил

қилиш.

Тадқиқот методлари:

муаммо бўйича фалсафий, ижтимоий, психологик-

педагогик ҳамда методик адабиётларни ўрганиш ва таҳлил қилиш, директив-меъёрий

ҳужжатларни таҳлил қилиш, педагогик кузатиш, анкета сўровномалари, тест синовлари

(прогностик ташҳис) ўтказиш, терминологик метод; педагогик тажриба (эксперимент),

тадқиқот материалларини корреляцион ва омилли ташҳис қилиш методлари ҳамда

математик статистика методларидан иборат.

Тадқиқот ишининг асосий босқичлари.

Тадқиқот иши бир неча босқичда амалга

оширилди.

Биринчи назарий–изланиш босқичи (1998-2000 йиллар)да таълим муаммолари бўйича

фалсафий, ижтимоий, психологик-педагогик, илмий-методик ва бошқа адабиётлар ўрганиб

чиқилди. Республикада педагогик мониторингни татбиқ этган педагогика олий ўқув

юртлари фаолияти ўрганиб чиқилди. Тадқиқотнинг дастлабки ҳолати белгилаб олинди,


background image

5

тушунчавий аппарати ишлаб чиқилди, тадқиқот фарази ишлаб чиқилди, шунингдек,

педагогик мониторинг таркибий қисмлари аниқлаб олинди.

Иккинчи – тажриба (экспериментал) босқичида – (2000-2003 йиллар) педагогик

мониторинг ташкилий модели ишлаб чиқилди ва амалиётга татбиқ этилди. Тасдиқловчи

педагогик тажрибалар ўтказилди. Педагогик мониторингни амалга ошириш услублари ва

усулларини синовдан ўтказиш бўйича тажриба–синов ишлари ўтказилди, шундан сўнг ушбу

жараёнга зарур бўлган тузатишлар киритилди.

Тадқиқотнинг иккинчи босқичи натижалари, ишлаб чиқилган: педагогик мониторинг

модели, тизими, методик тавсиялар, умуман, уларга қўйилган талабларга жавоб беришини

ва педагогик олий таълим тизимида фойдаланиш мумкинлигини кўрсатди.

Учинчи – умумлаштирувчи босқич (2003-2005 йиллар)да асосий ҳолатлар

самарадорлигини аниқлаш мақсадида шакллантирувчи педагогик тажрибалар ўтказилди,

унинг натижасида диссертация тадқиқотларининг асосий ғоялари ва вазифаларини

аниқлаштириб, белгилаб олинди.

Мазкур босқичда қуйидаги: тадқиқотнинг асосий натижаларини таҳлил қилиш ва

умумлаштириш; уларни ўқитувчилар, илмий ходимлар ҳамда методистлар ўртасида

муҳокама қилиш; педагогик тажриба натижаларини ишлаб чиқиш; хулосаларни

шакллантириш шунингдек, амалий тавсиялар ишлаб чиқиш каби фаолиятлар амалга

оширилди.

Тадқиқот натижалари миқдор ва сифат кўрсаткичлари ишлаб чиқилган педагогик

мониторинг тизими самаралилигини тасдиқлади. Диссертация тадқиқотларида илгари

сурилган илмий фараз ва асосий қоидалар фақат назарий асосланиб қолмай, балки тажриба

асосида тасдиқланди. Тажриба-синов ишларининг асосий қисми Низомий номидаги

Тошкент давлат педагогика университети умумий педагогика кафедрасида амалга

оширилди.

Тажриба жараёнида педагогик мониторинг қуйидаги шаклларда амалга оширилди:

талабаларнинг асосий шахсий хусусиятлари ва сифатлари шаклланганлигини ҳамда

билимдонлилик даражасининг дастлабки ташҳиси;

педагогика олий ўқув юртларида ўқиш даврида шахсга йўналтирилган таълим

технологияси таъсири остида талабаларнинг билиш ва касбий муҳим сифатлари

кўрсаткичлари ривожланишининг экспресс-ташҳиси («кундалик назорат»);

бўлажак педагогик касбий фаолият субъекти сифатида педагогик олий ўқув юрти

талабаси учун зарур бўлган билимлар, малака ва кўникмалари ривожланганлиги

даражасига ҳамда шахсий хусусият ҳамда сифатлари ривожланганлиги даражасига

шахсга йўналтирилган таълим технологиясининг таъсирини аниқлаш мақсадида,

битирувчи курс талабаларининг якуний ташҳиси («якуний назорат»).

Тадқиқотнинг илмий янгилиги

қуйидагилардан иборат:

педагогик мониторинг ҳодисаси миллий ва жаҳон таълимида таълим жараёни шахсга

йўналтирилганлиги парадигмаси мазмунида қаралади;

талабаларнинг билимдонлилиги, уларнинг ўқишдаги ютуқларининг тараққиёти ва

натижалилиги мос равишдаги ўлчами сифатида - “портфель” (“тўплам”)ни ажратиш

билан педагогик мониторинг воситалари таҳлил қилинади;

шахсга йўналтирилган олий ўқув юрти педагогик таълими илмий-асосланган модели

ишлаб чиқилди ва амалга оширилdi.

педагогик олий ўқув юрти битирувчисини касбга йўнaлтирилгунгача бўлган давр

педагогик тизимини яратиш тажрибавий фаолияти амалга оширилди.

Тадқиқотнинг назарий аҳамияти

қуйидагилардан иборат:

“педагогик мониторинг”, “шахсга йўналтирилган таълим”, “шахсга йўналтирилган

таълим технологияси”, “педагогик мониторинг тизими” тушунчалари аниқлаштирилди

ва тизимлаштирилди;


background image

6

педагогик олий таълим муассасаларида талабаларни касбий тайёрлаш шароитларида

шахсга йўналтирилган таълим технологиясининг туб моҳиятлари очиб берилди;

шахсга йўналтирилган таълим парадигмасида таълим технологияларини амалга ошириш

психологик-педагогик шароитлари ва воситалари тўғрисидаги тасаввурлар

кенгайтирилди.

Тадқиқотнинг амалий аҳамияти

индивидуал ўқув режалари, ташҳис

методикалари, ўқув-машғулотлари сценарийлари, педагогик олий ўқув юрти шахсга

йўналтирилган таълим жараёнида педагогик мониторинг методик тавсиялари билан

тақдим этилди.

Тадқиқотлар жараёнида олинган маълумотлар ва баён этилган хулосалар “Kадрлар

тайёрлаш миллий дастури” ғоялари ва қоидаларини амалга оширишга имкон беради.

Диссертацияда илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқилди. Тадқиқот материалларидан

педагогикa олий ўқув юрти, турли таълим муассасалари раҳбарлари ва ўқитувчилари

фойдаланишлари мумкин

Олинган илмий натижаларнинг ишончлилиги ва асосланганлиги

қуйидагилар

билан таъминланади: интегратив, фаолиятли ёндошишлар методологияси билан; назарий ва

тажриба-тадқиқотлари мантиқий тузилиши билан; муаммони чуқур ўрганиш ва таҳлил

қилиш билан; валидлик ва ишончлилигини текширишни таъминловчи методларни қўллаш

билан; педагогик олий ўқув юртида тадқиқотчининг шахсий иш тажрибаси билан.

Ҳимояга қуйидаги

ҳолатлар

олиб чиқилди:

1.

Педагогик мониторинг тизимли таълимни ифода этади. Педагогик мониторинг тизими

фаолиятининг асоси педагогик мониторинг ташкилий модели ҳисобланади.

2.

Мониторинг кузатув, бошқарув, назоратни кўзда тутувчи, мақсадга мувофиқ ўрганиб

бориш жараёнидир ва таълимда педагогик мониторинг ҳамда таълим мониторинги

сифатида амалга оширилади.

3.

Ўқитишда инновацион ўзгаришлар шароитида, педагогикa олий ўқув юртида шахсга

йўналтирилган таълим жараёни педагогик мониторинг объекти ҳисобланади.

4.

Ўқув муассасаларининг инновацион ривожланиш режимига ўтишлари педагогик

мониторингни татбиқ этиш шарт-шароити ҳисобланади.

Тадқиқотни синовдан ўтказиш

ишлари Низомий номидаги Тошкент давлат

педагогика университетида, Самарқанд педагогика университетида ҳамда муаллифнинг

олий ўқув юртларда, минтақавий ва республика илмий конференциялар, семинарлар,

давра суҳбатлари, Низомий номидаги ТДПУ умумий педагогика кафедраси

йиғилишларида чиқишлар йўли билан амалга оширилди.

Диссертация материалларининг эълон қилинганлиги:

тадқиқотнинг назарий

қоидалари ва амалий хулосалари 12 та мақолада, улардан 6 таси илмий журналларда ўз

аксини топди.

Диссертация натижаларининг татбиқ қилинганлиги:

Тадқиқот натижалари

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети таълим-тарбия жараёнига

татбиқ этилган.

Тадқиқот ишининг тузилмаси ва ҳажми

.

Диссертация кириш, уч боб, хулоса,

глоссарий, адабиётлар рўйхати ва иловалардан ташкил топган. Тадқиқот ишининг

мазмуни 151бетда баён этилган бўлиб, унда 17 та расм ва 13 та жадвал мавжуд. 127

номдаги фойдаланилган адабиётлар рўйхатини ўз ичига олган.








background image

7

2. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Кириш қисмида

тадқиқотнинг долзарблиги, уни ўрганиш зарурлиги асослаб

берилди, муаммонинг ҳолати ва унинг ишлаб чиқилганлик даражаси тахлил қилинди,

тадқиқотнинг вазифаси, мақсади, объекти ҳамда муаммолари аниқланди, ишчи фарази

илгари сурилди, тадқиқот методологияси ва методикаси ёритилди, тадқиқотнинг илмий

янгилиги, амалий ҳамда назарий аҳамияти очиб берилди, ҳимояга олиб чиқилаётган

асосий қоидалар шакллантирилди.

Педагогик мониторинг назарий ва методик-амалий асослари

” мавзуси баён

этилган

биринчи бобида,

“педагогик мониторинг” тушунчасининг мазмуни таҳлил

қилинган ва ифодаси аниқлаштирилган, “мониторинг” тушунчаси этимологик ва

терминологик таҳлили ўтказилиб, унинг тушунчавий-терминологик аппарати кўриб

чиқилган.

Мониторингни мақсадга мувофиқ йўналтирилган кузатиш, тахминий кузатиш,

бошқариш ва назорат жараёни сифатида ифода этиш мумкин. Хусусан, педагогик

мониторинг

вазифаларига

қуйидагилар киради:

1)

педагогик тизимлар ривожланишини тахмин қилиш мумкинлигини таъминлаш

(А. Н. Майоров);

2)

педагогик тизимлар ривожланишини ўз вақтида тузатиш, йўналтиришни

таъминлаш (В. М. Антипова);

3)

кутилган натижаларни ҳақиқий натижага мослиги тўғрисидаги ахборотни

таъминлаш (С. Е. Шишов, В. А. Кальней);

4)

мана

шу

мосликни

баҳолаш

(С.

Е.Шишов,

В.

А.

Кальней).

Педагогик мониторинг предмети –

деб, қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:

1)

шахс ва жамоани тарбиялаш, таълим бериш, ривожлантириш мақсадлари, мазмуни,

шакли,

методлари,

дидактик

ва

техник

воситалари

шароитлари ҳамда натижалари (Д. 3. Ахметова);

2)

шахснинг ўқишдаги ютуқлари, ўқув имкониятлари, маънавий ривожланиши ва

ижтимоийлашиши, психик ҳамда жисмоний ривожланиши, саломатлик ҳолати (В.

В.Швагер).

Ўтказилган таҳлиллар қуйидаги

хулосаларга

келиш имконини берди

.

1.

Тилга оид таҳлиллар «мониторинг» сўзи ясовчиларининг ўзаги «moneo» феъли

асосидаги лотинча феъллашган от - «monitor» эканлигини аниқлаб берди,

эслатиш,

кўндириш, ишонтириш, ўргатиш, насиҳат қилиш, чақириш, огоҳлантириш, эҳтиёт

қилиш, назорат қилиш

унинг лексик тушунчалари тўплами ҳисобланади.

2.

«Monitoring»

оти инглиз тилида ҳосил қилинган сўзга процессуаллик берувчи

(жараёнга ишора қилувчи) «-ing» замон суффиксини «monitor» феъллашган от ўзагида

қўшиш йўли билан ҳосил қилинган, шу билан бирга, замонавий инглиз тили феълида

насиҳат қилиш, маслаҳат бериш, назорат қилиш, текшириш, бошқариш, кузатиш,

меъёрлаштириш мазмунларига эга

.

3.

Рус тилида «мониторинг» сўзи инглиз тилидан олинган бўлиб, четдан кирган

сўз сифатида, чекланган мазмунга эга.

4.

Педагогикада мониторинг ўқув-тарбиявий жараён билан этимологик боғланган,

ривожланувчи тушунча ҳисобланади, чунки унинг лексик мазмунига «устозлик,

мураббийлик /таълимот» семантик маъно улуши ҳам қўшилади.

5. «Monitor»

инглиз феълига мос келувчи русча сўзлар: кузатиш; устозлик,

мураббийлик қилиш /ўқитиш; бошқариш/раҳбарлик қилиш; назорат қилиш/ текшириш

сўзлари тўплами педагогикада аниқ мазмунга эга бўлиб, педагогик мониторингни -

маълум ҳаракатлар кетма-кетлиги сифатида тасаввур этишга имкон беради.

6.

Мониторинг тушунчасининг энг мос келувчи ифодаси - кузатиш, бошқариш ва

назоратни кўзда тутувчи, мақсадга мувофиқ кузатиб бориш бўлиб ҳисобланади.


background image

8

Адабиётлар таҳлили ҳозирги даврда, педагогик мониторингни таърифлаш учун

педагогик экспертиза, (мониторинг) хизмати, ахборотлар манбаи, (мониторинг)

натижаларидан фойдаланувчилар ва шу каби

педагогик квалиметрия ўзига хос

тушунчаларидан кенг фойдаланилишини кўрсатмоқда.

Диссертацияда таълимда педагогик мониторинг пайдо бўлишининг тарихий шарт-

шароитлари ўрганилди ва уни таълим тизимига татбиқ этиш тажрибалари умумлаштирилди.

Педагогик мониторинг ғоясининг ривожланиши тарихи кўриб чиқилди ҳамда жаҳон таълимида

таълим жараёни мониторинги воситалари ўрганилди. АҚШ амалий тажрибасида ўқувчилар илм

олишлари жараёни ва натижаси сифатида «портфель» методи ажратиб кўрсатилади.

Шахсга йўналтирилган таълимда педагогик мониторинг тизими

мавзусидаги

иккинчи бобда

мақсадга мувофиқ кузатиш жараёни сифатида, мониторинг

тизими элементларининг таърифи берилади. Энг муҳимлари сифатида “модель” ва

ўлчамлар тўплами” кўрсатилади. “Педагогик мониторинг” ва “таълим мониторинги”

тушунчаларининг фарқи асослаб берилади.

Ўзбекистонда, таълим соҳасида содир бўлаётган ўзгаришлар хусусиятлари таълим

ва шахсий ҳаёт субъекти сифатида ўқувчи шахсига эътибор қаратишдан иборат.

Тажрибалар кўрсатишича, ушбу ёндашув фақат инновация фаолияти шароитларида

амалга оширилиши мумкин. Шу билан бирга, шахсга йўналтирилган таълим жараёни

анъанавий бўлмаган таълим натижаларини баҳолаш услубларини талаб этади. Мана

шунинг учун ҳам унинг натижалари ўзгариш динамикаси бўйича сифатини баҳолаш

долзарб бўлиб қолмоқда, бу ўз навбатида, натижаларни мунтазам мониторинг қилиб

боришни талаб этади.

Тизимли шакл сифатида мониторинг қатор таркибий қисмлардан ташкил топган.

Шу билан бирга, мақсадга мувофиқ кузатиш жараёни сифатида у кузатилаётган объектдан

қатъий назар, ўз элементлари тўпламини сақлаб қолади, яъни мониторинг – бу таркибига

бир-бири билан қонуний боғлиқ бўлган таркибий қисмлардан иборат, мақсадга мувофиқ

тизимли ташкил этилган кузатиш жараёнидан иборат. Шу билан бир вақтда, кузатилаётган

объект мониторинг тизими элементларининг мазмунини белгилайди. Айнан, мана шунинг

учун тиббиёт мониторинги, атроф-муҳит мониторинги, педогогик таълим ва шу каби

мониторинглар мавжуд. Бизнинг фикримизча, мониторинг тизими таркибий қисмлари

қаторига қуйидагилар киради (1-расм):

1)

фаолият алгоритми ёки мониторинг ташкилий модели сифатида берилган

ҳаракатлар кетма-кетлиги;

2)

ахборотларни тўплаш амалга ошириладиган ўлчамлар пакети (банки);

3)

ахборотлар манбалари;

4)

манбалардан тўпланган ахборот сифатида маълумотлар базаси;

5)

ахборотни математик ишлаб чиқиш воситаларини ўз ичига олувчи ахборотларни

ишлаб чиқиш воситалари;

6)

ишлаб чиқилган ахборотларни сақлаш учун ахборот –методик банки;

7)

улар орқали ахборотни тарқатиш содир бўлувчи ахборотдан фойдаланувчилар

Бизнинг фикримизча, барча учта ташкил этувчилари яхлит бўлиб, бирлашганда, тизим

ишлай бошлайди, яъни мониторинг жараёнининг ўзи мақсадга мувофиқ кузатиш каби,

мониторинг тизими эса таркибий қисмлари қонуний тўплами сифатида тақдим этилган.

Шу билан бир вақтда, кузатувчи ташкил этиш бўйича фаолият билан малакали

мутахассислар гуруҳидан ташкил топган хизмат билан шуғулланади.

Диссертацияда педагогик мониторинг олий ўқув юртида таълим жараёнида мақсадга

мувофиқ кузатиш сифатида педагогик мониторинг ташкилий моделини ишлаб чиқиш

ишлари батафсил тасвирланган.

Таълим муассасасини бошқариш концепцияси ушбу бошқарув тизимининг

хусусиятларини асосий белгиловчи кўплаб амал қилиш ғоялари, унинг қурилиши ва

ишлашини таъминловчи асосий омиллардан иборат ташкилий модель шаклида тақдим

этилиши мумкин, деган нуқтаи назар мавжуд.


background image

9

Педагогик мониторинг маълум ташкилий модель шакли каби тақдим этилиши

мумкин.

педагогик мониторинг ташкилий модели асосий ғояларни ўз ичига олади ва унинг

қурилиши ҳамда ишлашини таъминловчи асосий хусусиятларини белгилайди. (2-расм.)







































1-

расм. Педагогик мониторинг тизими элементлари






пе

даг

ог

ик

м

он

ит

ори

нг

т

из

им

и

Мониторинг модели

(

мақсадга мувофиқ kузатишни

ташкил этиш ва ўтказиш кетма-кетлиги ёки

ҳаракатлар алгоритми)

Ўлчовлар пакети

(

фанлар, анкеталар, ўлчов

шкалалари бўйича матн териш)

Ахборот манбаи

(

талабалар ҳамда ота-оналар, ўқитувчилар,

психологлар, тиббиёт ходимлар бўлиши

мумкин.)

Маълумотлар базаси

(

ўлчов воситалари ёрдамида

талабалар билимдонлиги ёки тарбиялилиги тўғрисида

олинган ахборот

)

Ишлаб чиҳиш воситалари

(

баҳолаш мезонлари,

математик формулалар, компьютер дастурлари ва

ҳоказолар.)

Ахборотли-методик банк

(

файллар, графиклар,

диаграммалар ва бошқаларда кўрсатилган

каталоглаштирилган ахборотлар.)

Ахборотдан фойдаланувчилар


background image

10

1-

жадвал. Педагогик мониторинг тизимининг қўлланилиши

Кузатиш объекти

Шахсга йўналтирилган таълим жараёни

Кузатишпредмети

Инновация фаолияти жараён ва натижа сифатида

Мониторинг жараёнининг таркиби

Жараённи кузатиш, бошқариш, натижаларни

назорат қилиш

Мониторинг тизимининг таркиби

Ҳаракатлар модели - алгоритми,

Ўлчовлар пакет (банк) и

Ахборот манбаи

Маълумотлар базаси

Ишлаб чиқиш воситалари

Ахборотли-методик банк

Ахборотдан фойдаланувчилар

Педагогик мониторинг хизмати

таркиби

Экспертлар гуруҳи

ОЎЮ маъмурияти

Кафедра мудири

Психолог

Социолог

Куратор (мураббий) / ўқитувчи





















2-

расм. Педагогик мониторинг ташкилий модели

пе

да

го

ги

к

м

он

ит

ори

нг

т

аш

ки

лий

мо

де

ли

Дастлабки босқич

Тайёргарлик

босқичи

Operativ

амалий

босқич

Таҳлилий босқич

Қайта алоқа босқичи

Ахборотларни қайд

этиш босқичи

Фаолиятни режалаштириш

кузатиш

жараёни ишчи режасини ишлаб чиқиш

Ҳаракат

-

Ахборотлaр тўплашни ташкил

этиш ва амалга ошириш

Олинган ахборотларни ишлаб чиқиш

маълумотлар таҳлили.

Қарор қабул қилиш.

Натижаларни текшириш

стандарт билан

солиштириш, ҳаракатларни мувофиқлаштириш

Сақлаш ва манфаатдор фойдаланувчиларга

тақдим этиш учун ҳужжатларни

расмийлаштириш.

Мотивни англаш

,

мақсад қўйиш


background image

11

“Педагогик мониторинг тизимини педагогик олий таълим муассасасида

тажриба-синов ишлари

” мавзусидаги

учинчи бобда

тадқиқотнинг амалий натижалари

келтирилган, педагогик олий ўқув юртида педагогик мониторинг тизимини тажриба-

тадқиқот синовларини ўтказилиши ўрганилган вa натижалар таҳлил қилинган.

Тажрибанинг биринчи босқичида омилли таҳлил методлари билан маълумотларни

статистик ишлаб чиқиш ишлари ўтказилди. Маълумотларни ишлаб чиқишдан мақсад,

“Ижтимоий педагогика” фани ўқув материалларини талабалар ўзлаштиришлари

хусусиятларини аниқлашдан иборат бўлди. Талабалар билимларини текшириш ёзма

назорат иши ёрдамида ўтказилди.

Талабалар бажарган ишларнинг натижаларини омилли таҳлил қилиш асосида ўқув

материали алоҳида саволларини ўзлаштиришлари ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш ва

мана шу боғлиқликка сабаб бўлувчи ҳамда шу билан мазкур мавзуни ўзлаштиришга

таъсир кўрсатувчи, яширин омилларни аниқлаш кўзда тутилди.

Маълумотларга асосий таркибий қисмлар методи қўлланилди. Кайзер ўлчамига

биноан фақат бешта асосий таркибий қисмлар талабалар жавоблари умумий

дисперсиясига катта таъсир кўрсатади. Айтиб ўтилган бешта таркибий қисмларини

“Варимакс” усули бўйича ўзгартириш натижасида, бешта янги таркибий қисмлар олинди.

Ушбу омилларнинг ҳар бири учун талабалар жавобларининг умумий дисперсияга

ҳиссалари” аниқланди: F

1

- 18%, F

2

– 13,7%, F

3

– 11,8%, F

4

– 10,6%, F

5

– 9,6%.

Шундай қилиб, бешта мазкур омиллар 63,9% фоиз дисперсияни ҳосил қилади ва

асосан, ушбу назорат иши натижаларини белгилайди. 11ta топшириқларнинг ҳар бири

учун олинган бешта омилларнинг юкламалари ҳисоблаб чиқилди.

Шундан сўнг латент омилларни тушунтиришга қабул қилинган ёндашишга биноан

θ

ва 0,999 дан кичик бўлмаган, ишончлилиги даражасига эга юкламалар сақланиб қолинади.

ζ

кр

.=0,42

дан катта бўлган корреляция коэффициентлари статистик аҳамиятга эга бўлади.

55

кўрсаткичлардан фақат 16 таси аҳамиятли бўлиб қолди.

Ушбу топшириқлар учун омиллар юкламалари ижобий кўрсаткичлари омилнинг

таъсири топшириқни яхши бажаришга ёрдам беришини англатади. № 1, 5, 6 ва 9

топшириқлар мазмунини ҳисобга олиб, F

1

талабалар хабардорликлари омили, F

2

ўқитувчининг талабалар олдига мақсадни тўғри қўйганлиги омили, F

3

-

мотивация омили,

F

4

ва F

5

-

талабалар шахсий хусусиятлари омили эканлиги тўғрисида тахминни айтиш

мумкин.

Шундай қилиб, “Ижтимоий педагогика” фани бўйича талабалар топшириқларни

ўзлаштириш даражасига таъсир кўрсатувчи омиллар (хабардорлиги, мақсадга интилиш,

мотивация ва талабанинг шахсий сифатлари) аниқланди.


2-

жадвал.

Аҳамиятли

омиллар юкламалари жадвали

T

опшириқлар

Омиллар юкламалари

F

1

F

2

F

3

F

4

F

5

1

0,668

2

0,712

3

0,431

0,467

4

-0,505

0,558

5

0,498

-0,592

6

0,43

7

0,449

8

-0,486

0,562

9

0,657


background image

12

10

0,49

0,43

11

0,510

Диссертация тадқиқот ишида таклиф этилаётган педагогик мониторинг

методикаси самаралилигини намойиш этиш учун назорат ва тажриба гуруҳлари

маълумотлари статистик ишлаб чиқилган натижаларини келтирамиз.

Қуйидаги тест натижалари олинди: (3-расм).

0

20

40

60

80

100

120

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

ЭГ

КГ

3-

расм. ТГ НГ

Назорат (НГ) ҳамда тажриба (ТГ) гуруҳлари бу кўрсаткичлар мос равишда

i

x

ва

i

y

белгилари билан ифода этилди.

Кузатишлар

i

x

ва

i

y

боғланган жуфтликлари фарқини исботлаш учун Вилкоксон

кўрсаткичлар мезонларини қўллаймиз.

Нолинчи илмий фаразга

0

:

0

=

d

Me

H

ни, муқобил илмий фараз учун -

0

:

1

d

Me

H

ни қабул қиламиз.

Аҳамиятлилик даражаси

05

,

0

=

α

.

i

x

ва

i

y

бир хилдаги кўрсаткичлари билан жуфтликлар мавжуд бўлмаганлиги учун

танлаб олиш ҳажми

13

=

n

,

i

x

ва

i

y

жуфтликларидан тенгсизликлар ҳосил қиламиз.

i

i

i

y

x

d

=

,

шундан кейин

i

d

тенгсизликлар авсолют кўрсаткичлари билан

i

d

R

рангини

топамиз.

Тенгсизликлари мусбат ва манфий кўрсаткичлари билан рангларни белгилаймиз.

Алоҳида R(+) ва R(-) ларни топамиз.
R(+) =0

ва R(-) =91.

Текшириш: R(+) + R(-) =0 + 91=13(13+1)/2.
W = R(+) =0

Жадвалдан аҳамиятлилиги даражаси

05

,

0

=

α

ва танлов ҳажми n=13 бўлганида, W

α

ни топамиз. W

0,05

= 18.

W = 0 < W

0,05

= 18,

демак, нолинчи илмий фараз

0

Н

ни тушуриб қолдирамиз ва

илмий фараз

1

Н

ни қабул қиламиз. Боғлиқ танловлар кузатилаётган фарқи

05

,

0

=

α

даражасида статистик аҳамиятли ҳисобланади. Демак, назорат ва тажриба гуруҳларида


background image

13

якуний тест синовлари натижалари аниқ фарқ қилади. Тажриба гуруҳларида улар назорат

гуруҳига нисбатан юқори бўлди.

Шундай қилиб, таклиф этилаётган педагогик мониторинг ташкилий моделининг

самаралилиги тўғрисидаги фаразларимиз исботланди.

3.

ХУЛОСА ВА АМАЛИЙ ТАВСИЯЛАР

Назарий ва тажрибавий тадқиқотларнинг асосий натижалари қуйидаги

хулосаларга олиб келди:

1.

Таълимда монторингнинг пайдо бўлиши таълим тизимида маълум инновацион

жараёнлар мавжудлигини кўрсатади.

2.

“Педагогик мониторинг” тушунчасининг назарий жиҳатдан ишлаб чиқилмаган, шу

сабабли унинг амалий ва янги хусусиятлaрини, янада кенгроқ ишлаб чиқилиши

зарурлигини кўзда тутади.

3.

Таълим сифатини баҳолаш хизматини яратиш ўқув юрти даражасида педагогик

мониторинг фаолияти тизимини ишлаб чиқиш долзарблигини тасдиқлайди.

4.

«Мониторинг» умумий тушунчаси, хусусан, «педагогик мониторинг» тушунчаси

аниқлаштирилди. Ўтказилган лингвистик ва терминологик таҳлил асосида мониторинг

тушунчасининг илмий этимологияси аниқланди ҳамда мақсадга мувофиқ кузатиш

сифатида, уни энг мос рaвишда ифодаловчи тушунчаси кўрсатилди, бу тиббиёт мони-

торингi, атроф-муҳит мониторинги ва бошқалар мавжудлиги билан асосланади.

Ўтказилган тадқиқотлар жараёнида педагогик мониторингнинг тушунчавий терминологик

аппаратини тўплаш ва тизимлаштиришга эришилди, унинг объекти, мақсади, вазифаси,

методлари, шакллари ҳамда шу каби педагогик мониторинг тушунчалари ажратиб

кўрсатилди. Педагогик мониторинг предмети ва вазифалари аниқланди. Шу билан бирга,

мониторинг объекти педагогик мониторинг мақсадлари, вазифалари, йўналлишини

белгиловчи тушунча ҳисобланиши аниқланди.

5.

Таълимда мониторинг биринчи навбатда, педагогик мониторинг ва таълим

мониторинги каби амалга оширилади. Ҳозирги даврда мониторинг таълимни бошқариш

маълум даражаларига хизмат қилиши керак: миллий, минтақавий ва маҳаллий таълим

муассасалари даражаси. Педагогик мониторинг хусусан, ўқув муассасаси даражасида

амалга оширилади, таълим мониторинги барча юқори турувчи даражалар бошқарув

аппаратига “хизмат қилади.”

6.

Таълим шахсга йўналтирилган парадигмасига ўтиш дунё миқёсида кузатилмоқда.

Таълим жараёни мониторинги инновацион ўзгаришлар шароитларида таълим тизимини

ислоҳ қилишга ўтишда бошланади. Педагогик мониторингни ташкил этиш учун “унинг

амал қилиш даражаларини” ажратиш етарли эмас. Бунинг учун таълим муассасаларининг

ҳар қандай турида педагогик мониторингни “ишлашига” имкон берувчи механизмни

ишлаб чиқиш зарур. Мана шу мақсадларда педагогик мониторинг тизими ўрганилади,

унинг тушунчаси аниқлаштирилади ва таркибий қисмлари ажратиб кўрсатилади,

ҳаракатлар алгоритми ҳамда ўлчовлар тўплами сифатида модель улардан асосийси

ҳисобланади. Педагогик мониторинг фаолияти тизимида ташкилий модели ишлаб

чиқилди. Педагогик мониторинг фаолияти тизимининг ўзи эса учта ташкил этувчилари

мазмунли ва процессуал томонлилиги ҳамда яхлит ҳoлда тақдим этилди: жараён таркиби,

тизим таркиби, педагогик мониторинг таркиби.

7.

Тадқиқотлар мобайнида шахсга йўналтирилган таълим жараёни педагогик

мониторинги объектлари – сўзнинг кенг маъносида ўқиш сифати ва ўқувчи шахси

аниқланди. Шундай қилиб, шахсга йўналтирилган педагогик мониторинг объектлари – бу

миқдор (стандартларга мувофиқ) билан сифат (субъект тажрибaси ва шахсий мазмундаги

ўқувчи сифатида) жиҳати билан ифодалананадиган таълим жараёни ҳамда натижасидир.

Тадқиқотлар натижасида қуйидаги амалий вазифалар бажарилди: педагогик

мониторинг тизими асоси сифатида ишлаб чиқилган модель ва шахсга йўналтирилган


background image

14

таълим жараёнини мос ўлчови сифатида «Портфель» методи тажриба-синов йўли билан

синовдан ўтказилди.

Ишлаб чиқилган педагогик мониторинг ташкилий модели ҳар бирида маълум

ҳаракатлар амалга ошириладиган ва педагогик мониторинг тизими таркибий қисмлари

яратиладиган кетма-кет босқичлар тўпламидан иборат. Педагогик мониторингни ташкил

этиш бўйича фаолият мотиви англаб етиладиган ҳамда ўқув муассасаси имкониятларини

тахмин қилиш билан таъминланадиган фаолият мақсади аниқланиши, содир бўладиган

дастлабки босқичдан бошланиши исботланди. Шундан кейин барча бошқа (тайёргарлик,

оператив, таҳлилий, қайта алоқа, ахборотларни қайд этиш) босқичларидан ўтилади.

8.

Ўлчовлар пакети педагогик мониторингнинг зарур таркибий қисми ҳисобланади.

Ўлчов ўлчанаётган объектга мос бўлиши зарур, бу айниқса, биргина тестлар тўплами

етарли бўлмаган, фақат натижаси эмас, балки жараённи ҳам кузатиш талаб этиладиган

шахсга йўналтирилган таълимда жуда мураккабдир. «Портфель» методикаси шундай мос

келадиган ўлчам ҳисобланишини, чунки унинг хусусиятлари педагогик мониторинг

кўрсаткичларига мос келишини («портфель» ўқувчилар ишлари намуналарини тўплайди,

ўзи одатланишини, сақлаш мумкинлиги ва бошқаларни назарда тутишини) исботладик.

9.

Баён этилган фикрлар тадқиқотлар мобайнида қўйилган мақсад амалга оширилди,

деб айтишга имкон беради: педагогик мониторинг илмий ҳодиса сифатида ҳар томонлама

назарий жиҳатдан ўрганиб чиқилди. Унинг моҳияти, асосий кўрсаткичлари аниқланди,

терминологик аппарати умумлаштирилди. Педагогик мониторинг тизимини яратиш ва

амал қилишининг асоси сифатида мониторингнинг ташкилий модели ишлаб чиқилди.

Шахсга йўналтирилган таълим педагогик мониторингининг мос равишда, воситалари

асослаб берилди.

Тадқиқотнинг илмий янгилиги, назарий аҳамияти ва фарази тасдиқланди: педагогик

мониторинг тизимини татбиқ этиш билимларни ўзлаштириш жараёнининг бориши

тўғрисида объектив ахборотларни олишга имкон берди, шунинг натижасида ўқувчилар

билимлари умумий даражаси ошганлиги маълум бўлди.

10.

Олиб борилган тадқиқот ишларининг истиқболлилиги бизнинг фикримизча,

таълим муассасалари педагогик мониторинги тизимини ривожлантириш, педагогик олий

ўқув юрти педагогик мониторинг хизматини яратиш мумкинлиги, кейинчалик шахсга-

йўналтирилган таълимни баҳолашнинг муносиб воситаси сифатида педагогик

мониторингни ташкилий моделини таълим муассасаси амалиётига татбиқ этилиши

мумкинлигидан иборатдир.

4.

Диссертация тадқиқотларининг асосий мазмуни қуйидаги нашр ишларида ўз

ифодасини топган:

1.

Юзликаева Э.Р. Теоретические основы педагогического мониторинга в личностно-

ориентированном образовательном процессе //Педагогик таълим// 2004/4.- С.17-18.

2. Юзликаева Э.Р. Основные аспекты индивидуализации и дифференциации

учебного процесса в профессиональных колледжах и академических лицеях //Педагогик

таълим// 2003/4.- С.7-9.

3.

Юзликаева Э.Р. Информационные технологии в системе университетского

педагогического образования // «Качество педагогического образования: проблемы и

перспективы развития». Материалы междун. конференции. Казахстан, 18-19мая 2004г.// -

С.340-344.

4.

Юзликаева Э.Р. Проблемы индивидуализации и дифференциации учебного

процесса в профессиональных колледжах и академических лицеях //Педагогика фани

буйича Республика илмий-услубий конференция материаллари. Тошкент, май 2003 г.//-

С.52-53.

5.

Юзликаева Э.Р. Педагогический мониторинг в формировании личностно-

ориентированного образовательного процесса. //Педагогик таълим мазмунига илғор

технологияларни киритишнинг илмий-методик асослари». 2004 г. 25май.//


background image

15

6.

Юзликаева Э.Р. Мониторинг высшего педагогического образования: инновации и

стандарты //Халқ таълими// 2005/2.- С.130-136.

7.

Юзликаева Э.Р. Информационно-методическое обеспечение педагогического

мониторинга- как условие успешности развития учащихся //Педагогик маҳорат// 2005/1.-

С.6-10.

8.

Юзликаева Э.Р. Педагогический мониторинг устойчивого развития учащихся в

условиях непрерывного образования // Узлуксиз таълим// 2005/1.- С.56-61.

9.

Юзликаева Э.Р. Роль информационных технологий в педагогическом мониторинге

/

/Педагогик таълим мазмунига илғор технологияларни киритишнинг илмий-методик

асослари// 2006г 27 май.

10.

Юзликаева Э.Р. Современные подходы к системе педагогического мониторинга в

образовании //«Личностно-ориентированное обучение и воспитание на современном этапе

(содержание, формы, методы)». Сборник научно-методических статей в 7 частях //2006/ 1.

11.

Юзликаева Э.Р. Инновационная деятельность как предпосылка внедрения

системы педагогического мониторинга //«Личностно-ориентированное обучение и

воспитание на современном этапе (содержание, формы, методы)». Сборник научно-

методических статей в 7 частях// 2006/3.

12.

Юзликаева Э.Р. Психолого-педагогические основы технологии личностно-

ориентированного образования в педагогическом лицее //«Личностно-ориентированное

обучение и воспитание на современном этапе (содержание, формы, методы)». Сборник

научно-методических статей в 7 частях// 2006/7.







РЕЗЮМЕ

диссертации Юзликаевой Эльзары Решатовны на тему

Педагогический мониторинг в личностно-ориентированном образовательном

процессе в системе высшего образования

(

на материале педагогических дисциплин)”

на соискание ученой степени кандидата

педагогических

наук по специальности

13.00.01 –

Теория и история педагогики

Ключевые слова

:

педагогический мониторинг, образовательный мониторинг,

личностно-ориентированный образовательный процесс, педагогические технологии.

Объекты исследования:

образовательный процесс в педагогическом вузе в

условиях инновационных изменений, основанный на личностно-ориентированной
парадигме.

Предмет исследования

:

педагогический мониторинг обученности студентов как

совокупности знаний, условий и средств реализации технологии личностно-

ориентированного образования в педвузе.

Цель работы:

изучить теорию и практику педагогического мониторинга как научно-

педагогического явления и разработать комплекс мер его внедрения в технологии

личностно-ориентированного образования в педагогическом вузе.

Методы исследования:

изучение и анализ литературы по проблеме; анкетирование

и ранжирование, тестирование, педагогический эксперимент, методы математической

статистики.


background image

16

Полученные результаты и их новизна:

разработана и внедрена: система

педагогического мониторинга обученности студентов в педвузе; сконструирована
организационная

модель

системы

педагогического

мониторинга;

феномен

педагогического мониторинга рассматривается в контексте парадигмы личностно-
ориентированного образовательного процесса.

Практическая

значимость:

разработаны

методические

рекомендации

педагогического мониторинга; индивидуальные учебные планы, диагностические

методики, сценарии уроков; показаны пути, формы и методы внедрения педагогического

мониторинга в личностно-ориентированный образовательный процесс педагогического

вуза.

Степень внедрения:

результаты исследования отражены в 12 публикациях;

основные выводы и положения обсуждались на международных, республиканских и
межвузовских конференциях.

Область применения:

общая средняя, средняя специальная, профессиональная

(колледжи и академические лицеи) и высшая школа.



Юзликаева Эльзара Решатовнанинг

13.00.01 –

Педагогика назарияси ва тарихи ихтисослиги бўйича педагогика фанлари

номзоди илмий даражасини олиш учун

“Олий таълим тизимида шахсга йўналтирилган таълим жараёнида педагогик

мониторинг” (педагогик фанлар материаллари асосида)

мавзусидаги диссертациясининг

ХУЛОСАСИ

Таянч сўзлар:

педагогик мониторинг, таълим мониторинги, шахсга йўналтирилган

таълим жараёни, педагогик технологиялар.

Тадқиқот объекти:

педагогика олий таълим муассасасида таълимдаги инновацион

ўзгаришлар шароитидаги шахсга йўналтирилган парадигмага асосланган таълим жараёни.

Тадқиқот предмети:

педагогика олий таълим муассасасида талабаларнинг

билимлар мажмуасини эгаллаш даражаси ҳамда шахсга йўналтирилган технологияларни

амалга ошириш шароитлари ва воситаларининг педагогик мониторинги.

Тадқиқот мақсади:

педагогик мониторингни илмий ҳодиса сифатида ҳар

томонлама назарий ва амалий ўрганиш ҳамда уни шахсга йўналтирилган парадигмада

педагогика олий таълим муассасасига татбиқ этиш тизимини ишлаб чиқиш.

Тадқиқот усуллари:

муаммо бўйича адабиётларни ўрганиш ва таҳлил қилиш,

сўровномалар ўтказиш ва уларни баҳолаш, тест ўтказиш, педагогик тажриба, математик

статистика усуллари.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

педагогика олий таълим муассасасида

талабалар билим даражасини педагогик мониторинг ўтказиш тизими ишлаб чиқилди ва

татбиқ қилинди; педагогик мониторинг тизимининг ташкилий модели ишлаб чиқилди;

педагогик мониторинг ҳодисаси шахсга йўналтирилган таълим жараёни парадигмаси

контекстида кўрилади.

Амалий аҳамияти:

индивидуал ўқув режалари; ташҳис қўйиш методикаси,

дарслар сценарийси; педагогик мониторинг бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқилди;

педагогик мониторингни педагогика олий таълим муассасасининг шахсга йўналтирилган

таълим жараёнига татбиқ этиш йўллари, шакллари ва усуллари кўрсатилди.


background image

17

Татбиқ қилинганлик даражаси:

тадқиқот натижалари 12 та мақолада ўз аксини

топди; асосий хулосалар ва қоидалар халқаро, республика ва институтлараро

конференцияларда муҳокама қилинди.

Татбиқ қилиш соҳаси:

умумий ўрта, ўрта-махсус, ҳунар (коллежлар ва академик

лицейлар) ва олий мактаблар.


SUMMARY


of the Thesis of Yuzlikaeva Elzara Reshatovna on the theme:

“Pedagogical Monitori

нг duriнг Person-Oriented Educational Prosses in the System

of Higher Education (on the materials of pedagogical subjects)”

for awarding academic degree of Candidate of Pedagogical Sciences on the Specialty

13.00.01 – Theory and History of Pedagogics

Key words

:

pedagogical monitori

нг, educational monitoriнг, person-oriented educational

process, and pedagogical technologies.

Objects of research:

educational process in the Institute of Pedagogy in the conditions of

innovation changes in teaching based on the person-oriented paradigm.

Subject of research

:

pedagogical monitori

нг of the students’ training as a complex of

knowledge, conditions, and methods for realization of technology of the person-oriented
education in the Pedagogical Institution.

Objective of the work:

comprehensive theoretical and practical study of the pedagogical

monitoring as a scientific event and development of the system for its implementation in the
paradigm of

the

person-oriented education in the Pedagogical Institution.

Methods of research:

study and analysis of the literature on the problem; questionnaire

design and ranking, testing, pedagogical experiment, methods of mathematical statistics.

Obtained results and their novelty:

has been developed and introduced: pedagogical

monitori

нг of the students’ training in the Pedagogical Institution; designed organizational model

of the pedagogical monitori

нг system; phenomenon of the pedagogical monitoriнг has been

considered in the context of

the

person-oriented educational process paradigm.

Practical significance:

have been developed methodical guidelines for pedagogical

monitori

нг; individual curriculums, diagnostic methodic, and lesson scenarios; have been

demonstrated ways, forms and methods of introduction of the pedagogical monitoring during
person-oriented educational process in the Pedagogical Institution.

Degree of introduction:

research findings have been reflected in 12 publications; basic

conclusions and provisions have been discussed at the International, Republican and Inter
institutional conferences.

Sphere of application:

secondary school of general education, secondary specialized

school, vocational schools (colleges and academic lyceums), and higher school.


Библиографические ссылки

Юзликаева Э.Р. Теоретические основы педагогического мониторинга в личностноориентированном образовательном процессе //Педагогик таълим// 2004/4,- С. 17-18.

Юзликаева Э.Р. Основные аспекты индивидуализации и дифференциации учебного процесса в профессиональных колледжах и академических лицеях //Педагогик таълим// 2003/4,- С.7-9.

Юзликаева Э.Р. Информационные технологии в системе университетского педагогического образования // «Качество педагогического образования: проблемы и перспективы развития». Материалы междун. конференции. Казахстан, 18-19мая 2004г.// -С.340-344.

Юзликаева Э.Р. Проблемы индивидуализации и дифференциации учебного процесса в профессиональных колледжах и академических лицеях //Педагогика фани буйича Республика илмий-услубий конференция материаллари. Тошкент, май 2003 г.//-С.52-53.

Юзликаева Э.Р. Педагогический мониторинг в формировании личностноориентированного образовательного процесса. //Педагогик таълим мазмунига илгор технологияларни киритишнинг илмий-методик асослари». 2004 г. 25май.//

Юзликаева Э.Р. Мониторинг высшего педагогического образования: инновации и стандарты //Халк таълими// 2005/2.- С. 130-136.

Юзликаева Э.Р. Информационно-методическое обеспечение педагогического мониторинга- как условие успешности развития учащихся //Педагогик маҳорат// 2005/1.-С.6-10.

Юзликаева Э.Р. Педагогический мониторинг устойчивого развития учащихся в условиях непрерывного образования //Узлуксиз таълим// 2005/1,- С.56-61.

Юзликаева Э.Р. Роль информационных технологий в педагогическом мониторинге //Педагогик таълим мазмунига илгор технологияларни киритишнинг илмий-методик асослари// 2006г 27 май.

Юзликаева Э.Р. Современные подходы к системе педагогического мониторинга в образовании //«Личностно-ориентированное обучение и воспитание на современном этапе (содержание, формы, методы)». Сборник научно-методических статей в 7 частях //2006/ 1.

Юзликаева Э.Р. Инновационная деятельность как предпосылка внедрения системы педагогического мониторинга //«Личностно-ориентированное обучение и воспитание на современном этапе (содержание, формы, методы)». Сборник научно-методических статей в 7 частях// 2006/3.

Юзликаева Э.Р. Психолого-педагогические основы технологии личностноориентированного образования в педагогическом лицее //«Личностно-ориентированное обучение и воспитание на современном этапе (содержание, формы, методы)». Сборник научно-методических статей в 7 частях// 2006/7.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов