Одил Ёқубов романларидаги миллийликнинг туркча таржималарда акс этиши

Annotasiya

Тадқиқот объсктлари: Одил Ёқубовнинг “Улуғбек хазинаси”, “Кўхна дунё” романлари ҳамда ушбу романларнинг туркча таржималари.
Ишнинг мақсади Одил Ёқубовнинг “Улуғбек хазинаси” ва “Кўхна дунё” романларида акс этган миллийликнинг туркча таржималарда ифодалаш хусусиятлари ва таржимон маҳорати масалаларини ўрганишдан иборат.
Тадкиқот усули: Тарихий-қиёсий ва қиёсий-типологик методлар.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Бадиий гаржимада, хусусан, О.Ёкубов романларининг туркча таржимасида миллийликни сақлаш ва уларни бадиий таржимада бериш маҳорати монографии планда тадқиқ этилди. Қардош тиллардан таржима қилишнинг усул ва воситалари аниқланди.
Амалий ахамияти: Тадқиқот нагижаларидан филолог-таржимонлар тайёрлашда, “Таржима назарияси ва амалиёти”, “Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик”, “Бадиий таржима амалиёти”, “Таржима маҳорати” “Таржима тарихи” сингари фанларни ўқитишда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси: Тадкикот натижалари «Таржима амалиёти», «Турк тилининг амалий курси» фанларини ўқитишда жорий этилди. Диссертация мавзуи юзасидан 2001-2010 йилларда ТошДШИ ирофессор-ўқитувчиларининг илмий-амалий конференцияларида, Истанбул (2007, 2009), Анкара (2008)да ўтказилган халкаро илмий анжуманларда маърузалар килинган. Тадқиқот мавзуига оид 14 та макола, жумладан. учта макола чет эл матбуотида нашр этилган.
Қўлланиш (фойдаланиш) со.хаси: адабиётшунослик, киёсий адабиётшунослик, таржимашунослик.

Manba turi: Tezislar
Yildan beri qamrab olingan yillar 1992
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
CC BY f
1-25
34

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Иброҳимова, Ш. (1970). Одил Ёқубов романларидаги миллийликнинг туркча таржималарда акс этиши. Avtoreferat Katalogi, 1(1), 1–25. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/31262
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Тадқиқот объсктлари: Одил Ёқубовнинг “Улуғбек хазинаси”, “Кўхна дунё” романлари ҳамда ушбу романларнинг туркча таржималари.
Ишнинг мақсади Одил Ёқубовнинг “Улуғбек хазинаси” ва “Кўхна дунё” романларида акс этган миллийликнинг туркча таржималарда ифодалаш хусусиятлари ва таржимон маҳорати масалаларини ўрганишдан иборат.
Тадкиқот усули: Тарихий-қиёсий ва қиёсий-типологик методлар.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Бадиий гаржимада, хусусан, О.Ёкубов романларининг туркча таржимасида миллийликни сақлаш ва уларни бадиий таржимада бериш маҳорати монографии планда тадқиқ этилди. Қардош тиллардан таржима қилишнинг усул ва воситалари аниқланди.
Амалий ахамияти: Тадқиқот нагижаларидан филолог-таржимонлар тайёрлашда, “Таржима назарияси ва амалиёти”, “Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик”, “Бадиий таржима амалиёти”, “Таржима маҳорати” “Таржима тарихи” сингари фанларни ўқитишда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси: Тадкикот натижалари «Таржима амалиёти», «Турк тилининг амалий курси» фанларини ўқитишда жорий этилди. Диссертация мавзуи юзасидан 2001-2010 йилларда ТошДШИ ирофессор-ўқитувчиларининг илмий-амалий конференцияларида, Истанбул (2007, 2009), Анкара (2008)да ўтказилган халкаро илмий анжуманларда маърузалар килинган. Тадқиқот мавзуига оид 14 та макола, жумладан. учта макола чет эл матбуотида нашр этилган.
Қўлланиш (фойдаланиш) со.хаси: адабиётшунослик, киёсий адабиётшунослик, таржимашунослик.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА

МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ

Қўлёзма ҳуқуқида

УДК: 821.512.133

81`255.2





ИБРОҲИМОВА ШАҲИНА БОБОХОНОВНА



ОДИЛ ЁҚУБОВ РОМАНЛАРИДАГИ МИЛЛИЙЛИКНИНГ ТУРКЧА

ТАРЖИМАЛАРДА АКС ЭТИШИ


10.01.07 –

Адабий алоқалар, қиёсий адабиётшунослик, таржимашунослик






Филология фанлари номзоди илмий даражасини олиш

учун тақдим этилган диссертация

АВТОРЕФЕРАТИ









Тошкент – 2010


background image

2


Тадқиқот Тошкент давлат шарқшунослик институти Туркий тиллар

кафедрасида бажарилган.


Илмий раҳбар:

филология фанлари номзоди, доцент

Алимбеков Адҳамбек Камолович


Расмий оппонентлар:

филология фанлари доктори, профессор

Болтабоев

Ҳ

амидулла

филология фанлари номзоди

Қаҳҳоров Тоҳир

Етакчи ташкилот:

ЎзР ФА Тил ва адабиёт институти


Ҳимоя Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети

ҳузуридаги К. 067.02.10. рақамли ихтисослашган кенгашнинг 2010 йил ____

ойининг _____куни соат_____да ўтадиган мажлисида бўлади.

Манзил: 100174 Тошкент ш. С.Раҳимов тумани, А.Форобий кўчаси, 400, Мирзо

Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети, хорижий филология

факультети.

Диссертация билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий

университетининг кутубхонасида танишиш мумкин.




Автореферат 2010 йил “____” ойининг ______ куни тарқатилди



Ихтисослашган кенгаш илмий котиби,

филология фанлари номзоди, доцент О.П.Казакова


background image

3

ИШНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги.

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка

эришганидан сўнг турли давлатлар билан сиёсий, иқтисодий ва маданий

алоқаларни ўрнатиш ҳамда ривожлантириш давр талабига айланди. Бундай

алоқалар тараққиётида ўзбек халқини бошқа халқлар, ўз навбатида, бошқа

халқларни ўзбек халқи ҳаёти, тарихи, маданияти ва санъати ютуқлари билан

таништириш орқали ўзаро дўстлик ва ҳамкорлик ришталарини мустаҳкамлаш ва

миллий адабиётларни ўзаро бойитишда бадиий таржиманинг аҳамияти ниҳоятда

муҳимдир. Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек: “Бугунги

кунда халқаро ҳамжамият сафидан муносиб ва мустаҳкам ўрин эгаллаб бораётган

Ўзбекистонимизга, унинг тарихан қисқа даврда қўлга киритган улкан

марраларига, эл-юртимизнинг маънавий илдизлари, урф-одат ва анъаналарига,

бир сўз билан айтганда, ўзбек характери, ўзбек табиатига бутун дунёда қизиқиш

ва ҳурмат тобора ортиб бормоқда. Табиийки, узоқ-яқиндаги хорижий дўсту

биродарларимиз, жаҳон жамоатчилиги, энг аввало, бизнинг замонавий

адабиётимиз ва санъатимиз орқали ўзларини қизиқтирадиган ана шундай

саволларга жавоб топишни истайди. Кейинги йилларда миллий адабиётимизнинг

энг яхши намуналарини чет тилларга таржима қилиш ва шу асосда

халқимизнинг ҳаёт тарзи ва инсоний фазилатларини кенг намойиш этиш

борасида ҳам катта имкониятлар пайдо бўлмоқда”

1

.

Мустақиллик даврида таниқли ўзбек адибларининг асарларини хорижий

тилларга, ўз навбатида, дунё адабиёти дурдоналарини ўзбек тилига таржима қилиш

борасида кўплаб диққатга сазовор ишлар амалга оширилди. Мустақиллик меваси

сифатида нашр этила бошлаган “Жаҳон адабиёти” журнали ўзбек ўқувчисини жаҳон

адабиёти намуналари билан таништирадиган, ўзбек таржимонларининг машаққатли

меҳнатини юзага чиқарадиган бир минбарга айланди

2

.

Бадиий таржима туфайли бир халқ иккинчи халқни теранроқ тушунади,

унинг эзгулик, адолат, яхшилик идеаллари ўзга халқлар дилидан жой олади ва

пировардида бу ғоялар инсониятни ҳаракатга келтирувчи кучга айланади.

Муайян миллий муҳитда юзага келган у ёки бу муаммолар ва хусусиятларни

акс эттирадиган миллий бадиий асар ана шу жиҳати билан байналмилал,

умуминсоний характер касб этади. Шунинг учун ҳам бадиий таржиманинг ўрни

ва роли жаҳон адабиётшунослигида юксак баҳоланган. Таржимашунос олим

Ғайбулла Саломов: “Бадиий асарлар таржимасининг хусусияти шундаки, у

чинакам нафис нарсадан баҳраманд этишдан ташқари, хусусан, эстетик туйғуни

ўстиришга, дид пайдо қилишга ва нафис нарса тўғрисида ҳаққоний тушунча

тарқалишига хизмат қилади”

3

деб ёзган эди. Турк таржимашуноси Мина Язижи

бўлса: “Иқтисодий, сиёсий, илмий ва бадиий адабиёт соҳасида маълумот

алмашиниш ниҳоятда тараққий этган бир даврда таржиманинг халқаро

муносабатлардаги роли беқиёсдир”

4

, деб таъкидлайди. Ўз навбатида, ўзбек

1

Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: Маънавият, 2008. – Б.138-139.

2

“Жаҳон адабиёти” журнали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 27 февралдаги

Қарорига биноан ўша йили май ойидан эътиборан чиқа бошлаган.

3

Саломов Ғ. Адабий анъана ва бадиий таржима. – Т.: Фан, 1980. – Б. 11.

4

Yazıcı Mine. Çeviribilime Giriş. – İstanbul: İstanbul yayınları, 2001. –S.9.


background image

4

олими Нажмиддин Комилов, таржима асари – бу бошқа халқ яратган нарсадан

айнан кўчирилган нусха эмаслиги, балки “таржима бошқа тилдаги бадиий

гўзалликни ўз халқи учун ижодий ўзлаштириш, янги тилнинг қуввати ва

қудратини намойиш этиб, асарни шу тилнинг санъат ҳодисасига айлантириш”

5

,

дея қайд қилади.

Демак, таржима миллийлик ва байналмилаллик ўртасидаги кўприкдир.

Бинобарин, илғор миллий ғояларни тарғиб этиш, маданий қадриятларни

айирбошлаш, бир халқни бошқа халқнинг миллий тафаккури билан

таништириш воситаси сифатида бадиий таржимага бутун жаҳонда, айниқса,

мамлакатимизда катта аҳамият берилаётганлиги тамомила қонуний ва

тушунарли ҳолдир.

Мир Алишер Навоийнинг тенги йўқ асарлари шоир ҳаёт вақтидаёқ Ўрта

Осиё, Афғонистондан ташқари Ҳиндистон, Туркия, Эрон ва бошқа қатор

мамлакатларга кенг тарқалиб, адабиёт аҳлида зўр қизиқиш уйғотганлиги

маълум. Шунингдек, Рашит Раҳмати Арат томонидан “Бобурнома”нинг турк

тилига бир неча марта таржима қилинганлиги ва мавжуд таржималари асосида

танқидий матн яратишга ҳаракат қилингани, айниқса эътиборга лойиқ

6

.

Тиллар ва таржималар баҳсида туркийзабон халқларнинг ўзаро илмий

ҳамда маданий айирбошлаш, бойиш ва бойитиш жараёнини тадқиқ қилиш

бениҳоят муҳим иш. Бу жиҳатдан истиқлол йилларида бадиий таржима иши

жиддий ютуқларни қўлга киритди. Айниқса, қардош халқлар, хусусан, турк

адабиётидан ўзбек тилига, ўзбек адабиётидан турк тилига таржима қилиш

адабий жараённинг фаол бир йўналишига айланди. Абдулла Қодирий, Ойбек,

Одил Ёқубов, Шукрулло, Пиримқул Қодиров, Худойберди Тўхтабоев сингари

истеъдодли ўзбек адибларининг асарлари қисқа вақт ичида турк тилига

ўгирилиб, нашр қилинди ва бу ижод намуналари турк китобхонлари томонидан

илиқ кутиб олинди. Ўзбек насрини таржима қилиб, нашр эттиришда эса

туркиялик таржимон – Аҳсан Ботурнинг ҳиссаси катта.

Аҳсан Ботур 1992-1996 йиллар давомида ўзбек насрининг гўзал

намуналаридан бир нечтасини – А.Қодирийнинг “Ўткан кунлар”, О. Ёқубовнинг

“Улуғбек хазинаси”, “Кўҳна дунё”, “Адолат манзили”, Шукруллонинг “Кафансиз

кўмилганлар”, П.Қодировнинг “Юлдузли тунлар” романларини таржима қилиб (бу

ишлари учун таржимон 1994 йилда республикамизнинг Алишер Навоий мукофоти

билан тақдирланди), Туркияда нашр эттирди. Кейинчалик Ойбекнинг “Навоий”,

О.Ёқубовнинг “Муқаддас”, Х.Тўхтабоевнинг “Сариқ девни миниб”, “Сариқ

девнинг ўлими”, Н.Қобулнинг “Унутилган соҳиллар” асарларини туркчада чоп

эттирди.

Ушбу таржима асарлари орасида О.Ёқубов қаламига мансуб тарихий

романлар алоҳида ўрин эгаллайди. Бу романлар ўзбек халқининг маънавий дунёси

ва миллий руҳиятини яққол намоён этган бадиий юксак асарлар сифатида турк

китобхони диққатини жалб этди. Мазкур асарларнинг Туркияда чоп этилиши ўзбек

адабиётига бўлган қизиқишни янада кучайтирди. Биргина “Улуғбек хазинаси”

романи икки марта чоп этилди. “Улуғбек хазинаси” романи турк китобхонлари

5

Комилов Н. Бу қадимий санъат. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 1988. – Б.5.

6

Отажонов Н, Хошимова Д. Бобурнома – шарқ элчиси. – Т.: МUMTОZ SO’Z, 2010. – Б.3; Gazi Zahiruddin

Muhammed Babur. Vekayi. – Ankara, 1987. –

Б.371.


background image

5

ўртасида қўлма-қўл бўлиб кетди, – деб ёзади Туркиянинг ART нашриёти

вакилларидан бири Яшар Дуру. – Инсонлар орасида энг мустаҳкам кўприклар

санъат асарлари воситасида қурилишига ишонганимиз ҳолда ҳозирги замон ўзбек

адабиётининг йирик намояндаларидан бири бўлган О.Ёқубовнинг “Улуғбек

хазинаси” номли романини турк китобхонларига тақдим этар эканмиз, бунинг илк

одим эканлиги ва бундан кейин янада равнақ топишига умид қиламиз”

7

.

Энг кўп нусхада чоп этиладиган “Тürkiye” газетаси О.Ёқубовнинг

“Улуғбек хазинаси” ва “Кўҳна дунё” романларига бадиий баркамол асарлар

сифатида баҳо берди ва адибни Чингиз Айтматовлар билан бир қаторда

турадиган дунёга машҳур ёзувчилардан бири дея эътироф этди

8

. Ҳозирги

вақтда ўзбек адабиёти, хусусан, О.Ёқубов романларининг туркча

таржималарини таржимашунослик нуқтаи назаридан тадқиқ қилиш, бу

таржималарда миллийликнинг акс эттирилиши, таржимоннинг ютуқ ва

камчиликларини таҳлил этиш адабиётшунослигимиз олдидаги долзарб

муаммолардан биридир. Бинобарин, О.Ёқубов романлари таржималарида

миллийликнинг акс этиши масаласини таржимашунослик фани ютуқларига

суянган ҳолда илмий-назарий тадқиқ этиш бугунги кундаги долзарб вазифадир.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси

.

Ўзбек таржимашунослигида

бадиий таржиманинг турли жиҳатлари Ж.Шарипов, Ғ.Саломов, Н.Комилов,

Н.Владимирова, К.Жўраев, Н.Отажонов, М.Холбеков, Ҳ.Болтабоев, Г.Хўжаев,

Р.Файзуллаева,

Қ.Мусаев,

Ш.Абдуллаев,

Ҳ.Ҳамраев,

М.Жавбўриев,

З.Исомиддинов, Ҳ.Умаров, Я.Эгамова, Э.Нормамедов, У.Сотимов, З.Қосимов,

Н.Ғиёсов, Н.Исамуҳамедова, Л.Хусаинова, Э.Очилов, Н.Ўрмонова, Ш.Исакова,

С.Комилова, З.Худойберганова, Ю.Мезенцева, З.Содиқов каби олимлар ва

тадқиқотчиларнинг монография, диссертация ва илмий мақолаларида ўз аксини

топган

9

.

7

Yakupoğlu A. Uluğbeyin hazinesi. – Istanbul : Art yayınları, 1993. – S. 2.

8

Türkiye gazetesi. 1993. 14 Temmuz. – S.1.

9

Бу ҳақда қаранг: Бадиий таржима дўстлик қуроли. –Т.: Ўқитувчи нашриёти, 1974. – Б. 128; Бадиий

таржиманинг актуал масалалари. –Т.: Фан, 1977. – Б. 227; Хусаинова Л. Национальное своеобразие и перевод:

Автореф. дис. … канд. филол. наук. – Т., 1987. – 22 с; Хамраев Х. Воссоздание национального колорита

произведений узбекской советской прозы во французских переводах: Автореф. дис. …канд. филол. наук. – Т.,
1988. – 22

с; Жавбуриев М. Воссоздание национального характера и исторического колорита в художественном

переводе: Автореф. дис. …канд. филол. наук. – Т., 1991. – 22 с; Джураев К. Сопоставительное изучение

поэтических переводов в контексте межлитературных и межфольклорных связей: Автореф. дис. … док. филол.

наук. – Т., 1991. – 35 с; Холбеков М. Узбекско-французкие литературные взаимосвязи: Автореф. дис. … док.

филол. наук. – Т., 1991. – 54 с; Отажонов Н. “Бобурнома” жаҳон адабий жараёнида: Филол. фан. док.... дисс.

автореф. – Т., 1994. – Б. 45; Болтабоев Ҳ. Туркий тамаддун ибтидоси // Мумтоз сўз қадри. – Т.: Адолат, 2004. –

Б. 169-176; Исомиддинов З. Алдоқчи сўзлар билан баҳс // Таржима санъати. 5-китоб. – Т., 1980. – Б. 154-174;

Исакова Ш.И. Бадиий таржимада миллийлик ва тарихийликнинг акс эттирилиши: Филол. фан. номз.... дисс.

автореф. – Т., 2004. – 22 с; Абдуллаев Ш.Д. Таржима асарларида фразеологизмлар семантикаси: Филол. фан.

номз.... дисс. автореф. – Т., 2006. – 21 с; Мезенцева Ю. Воссоздание национальной картины мира в русских

переводах поэмы А.Мицкевича “Пан Тадеуш”:

Автореф. дис. …канд. филол. наук. – Т., 2007. – 26 с; Содиқов З.

“Қутадғу билиг” таржималарининг қиёсий- типологик таҳлили. –Т.:Фан, 2007. – Б. 176; Исамухамедова Н.

Стилистическая адекватность перевода художественного текста: Автореф. дис. … канд. филол. наук. – Т., 2007.
– 26

с; Ўрмонова Н.М. Таржимада тарихий-архаик лексикани акс эттириш принциплари ва таржима аниқлиги:

Филол. фан. номз. ... дисс. автореф. – Т., 2008. – 26 с; Камилова С. Нравственно-психологические искания в

художественной литературе 70-90-х

годов XX века: Автореф. дис. … канд. филол. наук. – Т., 2008. – 27 с;

Худойберганова З. Ҳар сўзнинг ўз ўрни бор // Ёшлик. – 1999. – № 6. – Б. 36; Худойберганова З. Таржима

маҳорати // Ёшлик. – 2001. – № 5-6. – Б. 34.


background image

6

Юқорида тилга олинган тадқиқотлар орасида ўзбек тилидан туркчага

таржима қилиш муаммолари бўйича ҳанузгача йирик монографик тадқиқотлар

яратилмаганини ҳам эътироф этиш лозим.

О.Ёқубов романларининг туркча таржималари хусусида фақатгина турк

олими Ўрхон Сўйлемезнинг “Турк дунёси адабиётлари: роман” номли

тадқиқотида ҳамда Тоҳир Қаҳҳорнинг мақоласида О.Ёқубов романларининг

туркча таржималари хусусида айрим фикрлар билдирилган

10

.

Мазкур тадқиқот шу йўналишдаги изланишларнинг давоми сифатида

дунёга келди.

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги.

Диссертация мавзуси Тошкент давлат шарқшунослик институти

қиёсий адабиётшунослик, таржимашунослик соҳасидаги илмий-тадқиқот

ишлари режалари доирасида амалга оширилган бўлиб, таржимашунослик

соҳасидаги илмий-тадқиқот ишлари билан боғлиқ. Мавзу мазкур институт

Илмий кенгашининг 2001 йил 3 май ойидаги йиғилишида (7-сон баённома)

тасдиқланган.

Тадқиқотнинг мақсади

Одил Ёқубовнинг “Улуғбек хазинаси” ва “Кўҳна

дунё” романларида акс этган миллийликнинг туркча таржималарда берилиш

усуллари ва воситаларини аниқлаш, характер яратишнинг бадиий воситалари –

портрет, пейзаж, интерьер, персонажлар нутқи, ибора ва мақолларда акс этган

миллийликни туркча таржимада ифодалаш баробарида таржимон маҳорати

масалаларини ўрганишдан иборат.

Тадқиқот вазифалари:

миллийликни бадиий таржимада беришнинг мавжуд тажрибаларини

умумлаштириш, бу борада амал қилиш лозим бўлган муайян меъёрларни

белгилаш;

турк олимлари томонидан ўзбек адабиётига доир олиб борган

тадқиқотлари доирасида ҳозирги насримизга оид илмий асарларнинг

аҳамиятини очиш;

қиёсий-типологик таҳлил асосида О.Ёқубов асарларининг асл

нусхаларига турк тилига қилинган таржима асарларининг мувофиқлиги

даражасини аниқлаш;

таржимашуносликнинг бугунги масалалари билан боғлиқ ҳолда ўзбек

тилидан турк тилига таржима қилиш борасида амалий таклифлар бериш;

ўзбек тилидан турк тилига таржима қилиш борасидаги айрим

мунозарали масалалар учун назарий ечимлар таклиф қилиш;

ёзувчи услуби ва у яратган бадиий образларни таржимада акс

эттиришда таржимоннинг ютуқ ва камчиликларини кўрсатиш;

муаллиф ва таржимоннинг руҳан ва услубан яқинлигига ҳамда унинг

таржимага таъсири масалаларини тадқиқ этиш;

10

Orhan Söylemez. Türk dü

nyası edebiyatları: roman. Ankara: – Akcağ yayınları. 2005. –S. 170-181; Каhhar T.

Türkçe`den Özbekçe`ye ve Özbekçe`den Türkçe`ye çeviri meseleleri. // Kardeş kalemler. Ankara. 2009. – № 33 Eylül.
– S. 88-92.


background image

7

таржимада муаллиф-асар-таржимон муносабатларининг адабий-эстетик

жиҳатларини аниқлаш;

асл нусхани қайта тиклашда таржимон қўллаган усуллар ва воситаларни

тадқиқ этиш ҳамда мутаржимнинг маҳоратини баҳолаш.

Тадқиқот объекти

қилиб таниқли ўзбек адиби

Одил Ёқубовнинг “Улуғбек

хазинаси” ва “Кўҳна дунё” тарихий романлари ҳамда бу асарларнинг Аҳсан

Батур томонидан турк тилига таржима қилинган нусхалари белгиланди.

Тадқиқот предмети

сифатида Одил Ёқубов тарихий романларининг турк

тилига қилинган таржималарида миллийликни акс эттирувчи асосий поэтик

элементлар (портрет, пейзаж, интерьер ва ҳ.к.) ва таржимон маҳорати

масалалари белгиланди.

Тадқиқотнинг методологик ва назарий асослари сифатида

Ўзбекистон

Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг миллий мафкура назариясини

ўзида акс эттирган асарлари белгиланди. Таҳлил жараёнида адабий-назарий

масалаларни ўрганишда Ғ.Саломов, Ж.Шарипов, Н.Комилов, К.Жўраев,

Н.Владимирова, Н.Отажонов, М.Холбеков, Ҳ.Болтабоев, Р.Файзуллаева,

З.Исомиддинов, А.Федоров, А.Лилова, В.Виноградов, С.Влахов, С.Флорин

сингари олимларнинг бадиий таржима муаммоларига бағишланган илмий

тадқиқотларидаги муҳим назарий хулосаларига суянилди.

Тадқиқот методлари.

Тадқиқотда таҳлил усули сифатида тарихий-қиёсий

ва қиёсий-типологик методлар белгиланди.

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:

1.

Бадиий асарда яратилган характер ва образларни таржимада аслиятга

уйғун ҳолда ифодалаш, таржима асарида миллий руҳ ва колоритни акс эттириш

орқали миллий хусусиятларини сақлаб қолиш таржима амалиётининг муҳим

масалаларидан бири сифатида майдонга келади. Одил Ёқубов романлари ва

уларнинг туркча таржимасидаги ўзбек ва турк тилларида сўзларнинг маънолари

орасидаги ўхшаш ва фарқли жиҳатларни, иккала тилдаги эквивалент

ибораларни аниқлаш лозим.

2.

Одил Ёқубов тарихий романлари таржимасида йўл қўйилган

камчиликлар гуруҳлаштирилган ҳолда кўрсатилди, уларнинг юзага келиш

сабаблари аниқланди, асл нусхадаги образларга хос эмоционаллик, давр руҳини

беришда фақат сўзма-cўз таржима орқали иш кўриш каби қусурлар адиб бадиий

маҳоратини таржимада акс этишига монелик қилган жиҳатлар эканлиги

англатилди.

3.

Тарихий асарлар таржимасининг замонавий асарлар таржимасига

нисбатан мураккаблиги аслиятда тасвирланган давр руҳини бериш билан боғ-

лиқдир. Шу боис, таржимада мукаммаллик (адекватлик)ка эришиш тадрижиёти

жараёни катта ижодий ва илмий-тадқиқий меҳнат эканлигини кўрсатилди.

4.

Аслиятдаги миллий характер ва тарихий давр хорижий тилларда,

жумладан турк тилида ҳам тўлалигича акс эттирилиши лозим. О. Ёқубов

романларини туркчага ўгириш давомида барча таржималар тажрибаси

умумлаштирилди.

5.

Таржимада персонаж характери, унинг нутқини индивидуаллаштириш

ва типиклаштиришнинг асосий усулларидан бири бўлган нутқий


background image

8

характеристиканинг ўрни муҳим. Персонаж нутқида учрайдиган ҳар бир

сўзнинг контекст мазмунидан узилмасдан ўгирилиши кераклиги муҳим аҳамият

касб этади. Тадқиқотда персонажлар нутқи аслиятга яқин ҳолда бериш орқали

таржима асарида миллий руҳ ва тарихий давр қай даражада ҳаққоний акс

эттирилганлиги кўрсатилди.

6.

Таржимон бадиий асарни бошқа тилда қайта “яратар” экан, асл

нусханинг руҳи, ёзувчининг қарашларини ҳис қилиши, муаллиф услуби ва

маҳоратини ўрганиши, ҳар бир образнинг ўзига хослигини англаши,

персонажлар нутқи, портрет ва пейзажга хос жиҳатларга эътибор қаратиши

зарур. Таржимоннинг ижодий маҳорати ана шу сифатларни бир бутунликда

бера олишда акс этар экан, тадқиқотда турк таржимонининг бу мақсадларга

эришилганлик даражаси кўрсатилди.

7.

Персонаж характерининг у ёки бу қирраларини, хусусан, муайян

вазиятдаги руҳий ҳолатини ифода этишнинг воситаларидан бири ҳисобланиб,

пейзаж муайян халқнинг миллий спецификасини кўрсатишда муҳим ўрин

тутади. Пейзаж тасвирини таржимада асл нусхадаги каби акс эттиришдан

чекланилса, таржиманинг муҳим шартларидан бири бажарилмай қолади,

натижада, таржима асарининг бадиийлигига путур етади. Диссертацияда

таржимон пейзаж ва унинг ифода усулларини қанчалик муваффақиятли акс

эттирганлиги масаласи таҳлил қилинди.

8.

Аслиятдаги миллий колоритнинг таржимада тўла сақланишида

интерьер тасвири таржимаси муҳим ўрин тутади. Интерьернинг таржимада

қайта тикланишида йўл қўйилган эътиборсизлик таржиманинг ишончсиз

чиқишига олиб келади. Шу жиҳатдан таржимоннинг турк тилининг бой луғат

имкониятларидан моҳирона фойдалана билмаслиги, шунингдек, мақол, матал

ва иборалар таржималаридаги эътиборсизлик

каби ҳоллар аниқланди.

Ишнинг илмий янгилиги:

-

мазкур диссертацияда илк бор Одил Ёқубовнинг тарихий романлари турк

тилидаги таржималари билан солиштирилиб, улар ўртасидаги муштарак ва

фарқли жиҳатлари аниқланди;

-

аслиятда акс этган миллийликнинг туркча таржималарда берилиш

масалалари таҳлил этилди;

-

миллий ўзига хосликни турк тилида акс эттиришда таржимон Аҳсан

Батур эришган асосий ютуқлар таъкидланди;

-

таржима жараёнида ижодкор қўллаган бадиий усул ва воситалар аниқ

мисоллар асосида аниқланди;

-

туркча таржималарда йўл қўйилган камчиликларнинг сабаблари

аниқланиб, тарихий асарларни ўзбек тилидан турк тилига таржима қилиш

борасида назарий ҳамда амалий таклифлар берилди;

-

таржимада миллийликни акс эттиришда муҳим ҳисобланган поэтик

унсурларнинг (портрет, пейзаж, интерьер, қаҳрамон нутқи ва б.) берилиши

масалалари тадқиқ этилди.

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.

Диссертация

натижалари қардош тиллардан таржима қилишнинг назарий асосларини ишлаб

чиқишга, таржимашуносликдаги аслият ва адекват таржимага оид назарий


background image

9

муаммоларнинг ечилишига ёрдам беради.

Тадқиқотдан келиб чиқадиган

хулосалардан ХХ аср ўзбек адабиёти тарихига оид дарслик ва қўлланмалар

яратишда, қиёсий адабиётшунослик, адабиётлараро муштараклик юзасидан

олий ўқув юртлари учун тадқиқотлар яратишда, олий ўқув юртларида

“Таржима назарияси ва амалиёти”, “Қиёсий адабиётшунослик ва

таржимашунослик”, “Бадиий таржима амалиёти”, “Таржима маҳорати”

“Таржима тарихи” сингари фанларни ўқитишда фойдаланиш мумкин.

Диссертацияда амалга оширилган конкрет асарлар таҳлили бадиий

асарларни ўзбекчадан туркчага ўгираётган таржимонлар учун амалий қўлланма

вазифасини ҳам ўташи мумкин.

Натижаларнинг жорий қилиниши.

Диссертация мавзуси юзасидан 2001-

2010 ТошДШИ профессор-ўқитувчиларининг йиллик илмий-амалий

анжуманларида, шунингдек, Истанбул (“Турк маданияти: инсон ва унинг

вужуди”, 2007; “Туркий тиллар орасидаги таржима муаммоларининг бугунги

аҳволи ва дуч келинадиган муаммолар”, 2009), Анқара (“VI. Халқаро Турк тили

Қурултойи”, 2008) шаҳарларида бўлиб ўтган халқаро анжуманларда маърузалар

қилинган. Шунингдек, ТошДШИда турк тили ва адабиётини ўқитиш

амалиётида, битирув малакавий ишлари ҳамда магистрлик диссертациялари

ёзишда ушбу тадқиқот натижаларидан фойдаланилмоқда.

Ишнинг синовдан ўтиши (апробацияси).

Диссертация Тошкент давлат

шарқшунослик институти Туркий тиллар, Мумтоз филология ҳамда Хорижий

шарқ мамлакатлари адабиёти кафедраларининг кенгайтирилган йиғилишида
(17.04.2009

й., 2-сонли баённома), Тошкент давлат шарқшунослик институти

ҳузуридаги Фан доктори илмий даражасини олиш учун диссертацияларни

ҳимоя қилишга мўлжалланган Д.067.70.02 рақамли Ихтисослашган Кенгаш

қошидаги Илмий семинарда (28.04.2010 й., 2-сонли баённома), шунингдек

Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги диссертацияларни ҳимоя

қилишга мўлжалланган К. 067.02.10 рақамли Ихтисослашган Кенгаш қошидаги

Назарий семинарда (18.06.2010 й., 10-сонли баённома) муҳокама қилинган ва
10.01.07 –

Адабий алоқалар, қиёсий адабиётшунослик, таржимашунослик

ихтисослиги бўйича ҳимояга тавсия этилган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Диссертация мавзусига оид ўн

тўртта илмий мақола, шулардан еттитаси ОАК рўйхатига кирган илмий

журналларда, учтаси хорижда, тўрттаси турли илмий тўпламлардаги мақолаларда

ҳамда илмий анжуманлар материалларида ўз аксини топган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Диссертация кириш, уч боб,

хулоса, фойдаланилган адабиётлар ҳамда интернет манбалари рўйхатидан

иборат. Диссертациянинг умумий ҳажми 129 бетни ташкил этади.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Тадқиқотнинг

Кириш

қисмида мавзунинг долзарблиги, муаммонинг

ўрганилганлик даражаси, диссертациянинг мақсад ва вазифалари,

методологик асоси, ишнинг илмий янгилиги, илмий-назарий ва амалий

аҳамияти, объекти, предмети, жорийланиши ва тузилиши ҳақида маълумот

берилган.


background image

10

Диссертациянинг

биринчи

боби

«

Таржимада

бадиий

асар

миллийлигини сақлаш тамойиллари»

деб номланган бўлиб, мазкур боб икки

бўлимдан ташкил топган. Унинг

Таржимада миллийликнинг ифодаланиши”

деб номланган бўлимида таржимада бадиий асар миллий спецификасини

ифодалаш маҳорати масаласи ўрганилган.

Адабиётнинг миллийлигини кўрсатадиган бир қанча белги-хусусиятлар

мавжуд. Булардан энг муҳимлари – бадиий адабиётда акс этган халқ

психологияси, турмуш тарзи, маиший ва маданий ҳаёти, миллий анъана ва урф-

одатлари ва ҳ.к. Қайд этилган белгилар бир бутун ҳолда асар миллий

колоритини юзага келтиради. Айни шу ўзига хосликлар истеъдодли

ёзувчиларнинг асарларида табиий равишда образ, характер, сюжет,

композиция, тил ва услуб таркибига сингиб кетади.

Инсон бирор миллат вакили сифатида ўзига хос муайян руҳий-маънавий

белгиларга эга бўлади. Бадиий образларнинг миллий индивидуал белгилари

асар персонажлари, уларнинг портретлари, хатти-ҳаракатлари, кечмишлари,

руҳий ҳолати, ҳис-туйғулари тасвирида кўринади. Таржимашунос олима

Н.Владимирова таъкидлаганидек, “Асл нусханинг миллий шакли” ёки “асл

нусханинг миллий ўзига хослиги” дейилганда, миллий тил, у ёки бу халқ

турмуш тарзига хос миллий белгилар, миллий маданият, миллий либослар,

реалиялар ва бошқалар тушунилади”

11

.

Шундай экан, муайян ижтимоий-

моддий муҳит ва ҳаёт шароитининг инъикоси бўлган миллий характер орқали

ўша миллатнинг ҳаёт тарзи, ўзига хос миллий маданий ва адабий анъаналари

китобхонга етказилиши мумкин. Ёзувчи ўзи яратган образлар воситасида

маълум бир миллат вакилининг характерига хос белгиларни ўз ҳис-туйғусига

хос шаклда ифода этишини унутмаслик зарур. Шунинг учун асл нусханинг

миллий хусусиятларини сақлаб қолиш таржима амалиётининг муҳим

масалаларидан бири сифатида майдонга чиқади. Ушбу бўлимда А. Лилова

12

,

Н.Я. Галь

13

, В.С. Виноградов

14

,

С. Влахов, С. Флорин

15

,

Е.М. Верешчагин ва

В.Г. Костомаров

16

,

А.В. Федоров

17

каби олимларнинг реалиялар таржимаси

борасидаги фикрларига муносабат билдириш орқали уларнинг асосий

хусусиятларига доир қарашлари акс этган.

Демак, адекват таржиманинг асосий шарти – асл нусханинг бадиий ўзига

хослигини, унинг миллий руҳини ва муаллифнинг индивидуал ижодий услуби-

ни ифодалаш, деб тушуниш мумкин. Бироқ бу қоидага ҳар доим риоя

қилинавермайди. Ҳатто асар мазмунини деярли аниқ бера оладиган малакали

таржимонлар ҳам баъзан муаллифнинг ўзига хос услубини тўла акс эттира

олмай қолган ҳолатлар учраб туради. Маълум бўладики, таржимада

миллийликни акс эттириш масаласи таржимон олдига қатор талаблар қўяди.

11

Владимирова Н. Некоторые вопросы художественного перевода с русского на узбекский язык. – Т.: Фан,

1957. - C.67.

12

Лилова А. Введение в обшую теорию перевода. – М.: Высшая школа, 1985. – C.110.

13

Галь Н. Я. Слово живое и мертвое. Из опыта переводчика. – М.: Книга, 1972. – C.24.

14

Виноградов В.С. Лексические вопросы перевода художественной прозы. – М.: Изд. МГУ, 1978. – C. 87.

15

Влахов С., Флорин С. Непереводимое в переводе. Реалии. В сб.: Мастерство перевода. 1969. – М., 1970. – C.

432-456.

16

Верещагин Е.М., Костомаров В.Г. Язык и культура. – М., 1973. – C. 53.

17

Федоров А.В. Введение в теорию перевода. - М., 1953. - C.139.


background image

11

Бобнинг

Портрет таржимасининг ўзига хос хусусиятлари”

деб номланган

бўлимида ана шу масалалар таҳлил объекти қилиб белгиланган.

Ёзувчи

Одил Ёқубов “Улуғбек хазинаси”, “Кўҳна дунё” романларида

қаҳрамонларнинг портрети, ҳолати, хатти-ҳаракатини акс эттиришда ўзига хос

услуби билан эътиборни жалб этади. Ташқи қиёфа тасвиридаги айрим

чизгиларда қаҳрамон характерини кўрсатишни мақсад қилган муаллиф бир

вақтнинг ўзида икки жиҳатни назарда тутади, биринчидан, у воқеа ривожи

давомида асар қаҳрамонининг ташқи кўринишини, унинг руҳий ҳолати ёки

маълум бир воқеага муносабати уйғунлигида тасвирлайди. Масалан, ёзувчи

қаҳрамоннинг кўзлари, юзининг тузилиши ҳақида маълумот берар экан, унинг

нигоҳи, қарашидаги маънога, юзида зоҳир бўлган ифодаларга китобхон диққа-

тини йўналтиради. Иккинчидан, бу билан ўқувчи кўз ўнгида асар

қаҳрамонининг портрети унинг ҳис-туйғулари билан йўғрилган ҳолда жонли

кўринишда намоён бўлади. Ёзувчи услубидаги портрет характеристикасининг

бундай хусусиятлари таржимон олдига алоҳида муҳим вазифалар қўяди.

Мазкур бўлимда таржимоннинг бу борада қўлга киритган муваффақияти ва йўл

қўйган камчиликларини бир неча эркак ва аёл қаҳрамонлар портретлари

кўринишлари мисолида кўздан кечирилади.

Портретни акс эттираётган таржимон ёзувчи урғу берган, мазкур персонаж

психологиясининг ифодаси бўлган унинг ўзига хос белгиларини ҳисобга

олмоғи ва таржимада тўғри ифодаламоғи лозим. Бундай ўзгармас белгиларга

“Улуғбек хазинаси” романидаги Мирзо Улуғбек кўзларидаги ўйчанлик, унинг

қорамтир юзи ва айни пайтда темурийларга хос бўлган шиддат, Хуршида

бонунинг нозик қўллари, доимо ҳаёдан ял-ял ёнган мулойим юзи, “Кўҳна дунё”

романидаги Ибн Сино ва Берунийнинг илм

-

маърифатни қадрловчи инсон

бўлганлиги, ҳар қандай вазиятда ўзларини жиддий тутиши ва бошқа

жиҳатларни мисол сифатида келтириш мумкин. Бу каби ўзгармас белгилар

кўпроқ портретни индивидуаллаштириш эмас, балки характернинг асосий

жиҳатларини, персонажнинг турли руҳий ҳолатлар, ички кечинмалари ва

туйғуларини очиб беришга хизмат қилади. Таржимада бу белгиларни

ифодалашнинг муҳим шарти шундан иборатки, мазкур белги орқали

қаҳрамоннинг ҳиссиётлари ва кечинмалари қандай акс эттирилганини кўрсатиб

бериш даркор. Негаки, О.Ёқубов услубига хос бўлган қаҳрамон тавсифида

унинг руҳий ҳолати тасвири айни мана шу жиҳатларга боғлиқ. “Кўҳна дунё”

романидаги Маликул Шароб портретини характерловчи лавҳага эътибор

қилайлик: “Маликул Шароб, бошида

кулоҳсимон эски қалпоқ,

эгнида эски бўлса

ҳам гард қўнмаган тоза

бўз яктак,

шоирона

тўзғиган соқол-мўйловларини

тутамлаб, майхона аҳлининг бетартиб баҳс-мунозараларига жимгина қулоқ

солиб ўтирар экан, кўз олдига лоп этиб устод Абулқосим Фирдавсий келди”

(КД, 6). Бу тасвирдан, “кулоҳсимон эски қалпоқ”, “бўз яктак”, “тўзғиган соқол-

мўйловлар” каби деталлардан нуроний, дилкаш, улфат, суҳбатлардан завқ

оладиган ўзбек қариялари қиёфаси кўз олдингизда гавдаланади. Таржимада эса:

Melikul Şarab başında

külaha benzeyen eski kalpak,

sırtında biraz eski de olsa

yakasız boz renkli bir gömlek

ile

şairlere yakışır bir şekilde bıraktığı sakal ve

bıyıklarını

okşayarak, akşamcıların birbirleriyle tutuştuğu münakaşa ve dedişmelerini


background image

12

sessizce dinlerken, nedense birden ustad Abdulkasim Firdevsi yadına düştü” (КD,13).

Таржимадаги кийим-бош масаласига диққат қаратсак. Аслиятдаги “тоза бўз

яктак” таржимада “ёқасиз бўз рангли кўйлак”ка айланиб қолган. Албатта,

яктак” ўзбекларнинг миллий кийими бўлиб, турк тилида унинг муқобили йўқ.

Бу ўринда таржимон сўзнинг транслитерациясини бериб, матн тагида изоҳ

бериб ўтганида қаҳрамоннинг миллий қиёфасини тўлароқ акс эттириш

имконияти бўлар эди. Чунки “яктак” сўзини ҳам таржима қилиш ўринсиздир.

Ёзувчи Маликул Шароб қиёфасини чизар экан, унинг шоирона тўзғиган соқол-

мўйловига урғу бериб ўтади. Яъни аслида шоир бўлмаган, умри шароб тайёр-

лаш билан ўтган инсоннинг шоиртабиат эканига ишора қилади. А. Батур эса

таржимада асар қаҳрамонининг соқол-мўйловига “şairlere yakışır” – шоирларга

ярашадиган, деб таъриф беради. Натижада турк китобхони қаршисида шоир

бўлмаса-да, ёшига номуносиб тарзда (олтмиш ёшда!) шоирларга тақлид қилиб

соқол қўядиган Маликул Шароб қиёфаси намоён бўлади.

Муаллиф “Кўҳна дунё” романидаги Хатлибегим портретини олим нигоҳи

билан қуйидагича таърифлайди: “Ўн йил ичида ўзини анча

олдириб қўйибди

.

Чакка суяклари туртиб чиққан юмалоқ қорамтир юзида, ҳатто упа аралаш нозик

бўёқ суртилган ёноқларида билинар-билинмас ажин нишоналари кўзга

чалинади…” (КД, 23). Таржимада: “On yıl içinde

fazla değişmemişti

. Purçekleri

dışarı doğru fırlamış karayağız tombul yüzünde, hatta pudra sürülmüş gibi boyanmış

yanaklarında belli belirsiz hafif çizgiler oluşmuş…” (KD, 32).

Ўзбек тилидаги

“ўзини олдириб қўймоқ” ибораси “кўриниши ёмонлашмоқ, кексаймоқ, ҳолдан

кетмоқ, озмоқ, аввалги аҳволидан анча заифлашмоқ” маъноларини ифодалайди.

Туркча матнда эса ушбу ибора “fazla değişmemişti”, яъни “унчалик кўп

ўзгармаган эди”, “деярли ўша-ўша қиёфаси сақланибди” деб ўгирилади.

Натижада ёзувчи айни ибора билан назарда тутган маъно, яъни

Хатлибегимнинг ҳаётнинг турли ўйинлари, оғир дамлари, қийналишларини

ифода этмоқчи бўлгани ҳолда турк китобхони наздида акс ҳолат намоён

бўлади. Ҳолбуки, турк тилида “kendini bırakmak” ибораси мавжуд бўлиб, у

“ўзига етарлича эътибор бермаслик”, “ўзини олдириб қўймоқ” мазмунини

ташийди. Айни ибора контекстга кўра, бизнингча, “ўзини олдириб қўймоқ”

иборасининг муқобили сифатида қўлланиши мумкин: “Ўн йил ичида ўзини

анча олдириб қўйибди” / “On yıl içinde kendini bırakmıştı” ёки “On yıl içinde

çökmüştü”.

Одил Ёқубовнинг “Улуғбек хазинаси” романи таржимаси Туркияда икки

марта нашр қилинган. А. Батур таржиманинг бадиий савиясини ошириш учун

иккинчи нашрига анчагина ўзгартиришлар киритади. Хусусан, таржимон роман

таржимаси аслиятга янада яқинроқ бўлиши учун айрим деталлар, образлар

портретидаги ифодаларни қайта кўриб чиққан ва биринчи таржимада йўл

қўйган нуқсонларини тузатган. Тарихий романлардаги портрет тасвири А.

Батур томонидан, асосан, аслиятга мос ҳолда ўгирилган.

Диссертациянинг иккинчи боби

«

Миллий колорит ва таржима»

деб

номланади. Бобнинг

«

Таржимада пейзажнинг акс этиши»

номли биринчи

бўлимида Одил Ёқубов асарларидаги пейзажнинг таржимада акс этиши

масалалари таҳлилга тортилган. Адиб асарларида пейзаж бевосита


background image

13

қаҳрамонларнинг ички кечинмалари, кайфияти, характери билан боғлиқ экани

кўзга яққол ташланади. Пейзаж қаҳрамоннинг маълум пайтдаги руҳий

ҳолатини ҳисобга олган ҳолда чизилади. Қайд этиш керакки, “пейзаж давр

руҳини, характерини беришнинг ҳам муҳим ифода воситасидир”

18

.

О.Ёқубов табиатни тасвирлар экан, ўхшатишлар, сифатлашларни кўп

қўллайди. Масалан, “Улуғбек хазинаси” романидан олинган қуйидаги лавҳада

ҳар бир деталь такрорланмас ўхшатишлар билан берилган: “Боя хуфтонда

қуюқлашган булутлар тарқаган,

бахмалдай майин

, тиниқ осмон юлдузга тўлиб

кетган эди... Ана, энг тепада,

зардай

сочилиб ётган сомон йўлининг устида,

Дубби акбар” ситоралари

битта-битта

бўлиб чарақлаб турибди. Ана, ўнг

томондаги тоғ чўққилари чўғдай яллиғланиб,

Самарқанд нонидай

юм-юмалоқ

тўлин ой кўринди.

Ой чиқиши билан борлиқ бўлакча бир улуғворлик касб

этди…

(УХ, 302-303). Ушбу лавҳа таржимасини асл нусха билан қиёслаб

кўрайлик: “Akşamdan beri gökyüzünü saran kara bulutlar dağılmış,

berrak semada

yıldızlar parlamaya başlamıştı. İşte tepede

altın tozları

gibi saçılmış olan saman

yolunun üstünde Büyük Ayı

ışıl ışıl

yanıyordu.

Aha, sağ taraftaki tepeler ateş gibi

kızarmaya başlamış,

Semerkand pidesi

gibi yusyuvarlak dolunay görünmüştü.

Dolunay çıkmasıyla birlikte etraf bir ziya dalgası altında kalmış

” (UH, 343-344).

Таржимадаги ютуқлар шундан иборатки, ёзувчи осмонни бахмалдай майин

ва тиниқ деб таърифлайди, таржимада ушбу ифода “berrak sema” – “мусаффо,

тоза осмон” деб берилган. Бу ҳолатни ижобий баҳолаш мумкин. Ўзбек

тилидаги «зар» сўзининг турк тилидаги муқобили “yaldız” сўзи бўлса-да,

таржимон “altın tozları” – “олтин кукунлари” бирикмасини қўллайди ҳамда

тасвирнинг бетакрор чиқишига хизмат қилади. Асл нусхада “Дубби акбар”

ситоралари”нинг дона-дона бўлиб ёниб туриши акс эттирилган бўлса, турк

тилида “битта-битта” – “birer-birer”, “дона” – “tane” сўзларининг қайд этилган

маънода қўлланиши қабул қилинмаган. Шу сабабли, таржимон юлдузларни “ışıl

ışıl yanıyordu” – “ярқ-ярқ ёнарди” дея таърифлашда адашмаган. “Ой чиқиши

билан борлиқ бўлакча бир улуғворлик касб этди” жумласи “Dolunay çıkmasıyla

birlikte etraf bir ziya dalgası altında kalmış” – “Тўлин ой чиқиши билан атроф бир

нур тўлқини остида қолган” шаклида ўгирилади. Демак, бу ҳолда “бўлакча

улуғворлик касб этмоқ” ифодаси “нур тўлқини остида қолмоқ” шаклида

ўгирилар экан, шакл ва маъно нуқтаи назаридан асл матнда назарда тутилган

мазмун таржима нусхада тўла қамраб олинган. Зотан, турк тилидаги нусхада

қўлланган мазкур “ziya dalgası” – “зиё, нур тўлқини” ифодаси бўлакча, бетакрор

улуғворликни беришга хизмат қилган.

Асарда келтирилган айрим лавҳалар таржимасида камчиликлар

кузатилади. Масалан, асл матнда тўлин ой “Самарқанд нони”га ўхшатилган.

Таржимада эса мазкур ўхшатиш “Semerkand pidesi” деб берилади. Бу ўринда

аслида “нон” маъносидаги “ekmek” сўзини қўллаш мақсадга мувофиқ бўларди.

Чунки “pide” турк нони тури бўлиб, шаклан узунчоқ бўлади ва муаллиф назарда

тутган тасвирдан узоқлашади. Иккинчидан, асарнинг миллийлигига путур

етказмаслик учун турк миллий нон тури бўлган “pide” номини қўлламаслик

18

Нуриддинов М. Проблема пейзажа в узбекской советской поэзии: Автореф. дисс. ... канд. филол. наук. –

Самарканд, 1973. - С.12.


background image

14

мақсадга мувофиқ келар эди.

Иккинчи бобнинг

Интерьер тасвири таржимаси

” номли иккинчи

бўлимида О.Ёқубов романларида қўлланилган интерьер деталлари ва унинг

таржимада берилиши масалалари ўрганилган.

Муаллиф тарихий давр колоритини яратишда тарих нуқтаи назаридан

муҳим ҳисобланган тарихий ва архаик сўзларни ўз ўрнида фаол қўллайди.

“Ҳужра” сўзи “киши яшайдиган кичкина хона, уйча” ҳамда “мадраса, қорихона

ва масжидда шогирдлар, домлалар яшаши учун ажратилган кичик хоналар”

маъносини ифода этади

19

. Турк тилида ҳам “кичик хона” маъносини англатувчи

“hücre” сўзи мавжуд бўлиб, тарихий асарларда у масжид, мадрасаларнинг

хонаси маъносида қўлланилади. Шунингдек, туркчадаги “hücre” сўзи ҳозирда

қамоқхоналардаги махсус хоналарга нисбатан ишлатилади. А.Батур бу ҳолатни

ҳисобга олиб “hücre” сўзидан эмас, балки “oda” сўзидан фойдаланишни афзал

кўради ва табиий равишда тўғри йўл тутади: “

Ҳужрада

биттагина шам

милтиллаб турар, Мирам Чалабий ўзи йўқ, энаси Тиллабиби ғира-шира

ҳужранинг тўрида тиззаларини қучоқлаганича пинакка кетган эди” (УХ, 25).

Таржимаси:

“Odada

bir mum yanıyordu fakat Miram Çalabi yerinde yoktu. Anası ise

odanın sağ tarafında bir yere bağdaş kurmuş oturmuş uyuklamaktaydı” (UH, 33). Бу

ҳолат О. Ёқубовнинг тарихий асарларида бошдан-охир қўлланилган.

Ўзбек тилидаги “меҳмонхона” меҳмонларга мўлжаллаган хона демакдир.

Ҳозирги турк тилида айни маънода “salon” ва “misafir odası” сўзлари қўллани-

лади (бунда, асосан, биринчи сўз кўп ишлатилишини алоҳида таъкидлаб ўтиш

зарур). Таржимон ҳам “меҳмонхона” сўзи учун таржимада айнан “salon” сўзига

мурожаат қилади. Масалан: “Хуршидабону бирдан ёпирилиб келган аллақандай

шубҳадан эти увишиб, гандираклаганича

меҳмонхонадан

чиқди” (УХ, 240).

Таржимада: “Hurşide birden yumruklanan şüpheyle adeta uyuştu kaldı. Ağır ağır
yürüyerek

salondan

dışarı çıktı” (UH, 271). Бироқ шуниси борки, “salon” сўзи

турк тилига ХХ асрда француз тилидан кириб келган. Шу сабабли тарихий

руҳдаги асарда “меҳмонхона” сўзи учун “salon” сўзидан фойдаланиш ўринли

бўлмайди. Айрим вазиятларда А.Батур “меҳмонхона” маъносида “misafirhane”

сўзига мурожаат қилади. Лекин бундай таржимани ҳам, фикримизча, ижобий

баҳолаш қийин. Айни ҳолатда гипонимик таржима усулидан фойдаланиш

мақсадга мувофиқ бўлур эди: турк тилида “меҳмон” маъносида форс тилидан

кириб келган “mihman” (эск.), туркча “konuk” ҳамда арабча “misafir” сўзлари

мавжуд бўлиб, улардан биринчисига “hane” сўзини қўшиш орқали
“mihmanhane”

сўзини ҳосил қилиш мумкин эди. “Mihmanhane” сўзи ўзбек

тилидаги тарихий асарда қўлланиладиган “меҳмонхона” тушунчаси учун тўла

мос келади. Зотан, “mihman” ҳозирги турк тилида истеъмолдан чиққан бўлиб,

фақат тарихий асарлардагина учрайди. “Misafirhane” сўзи эса “меҳмонхона
(

отел)” ёки “йўловчилар ётиб қоладиган жой, карвонсарой” маъносини

англатгани

20

сабабли “уйнинг меҳмонларни қабул қиладиган ҳашаматли

хонаси” маъносини ифода этмаслиги аниқ. Қайд этиб ўтиш лозимки, таржимон,

умуман, “катта хона”, “машваратхона” сўзлари учун ҳам “salon” сўзини

19

Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Ж.2. – Т.: ЎзМЭ, 2006. – Б.709.

20

Türkçe Sözlük. – Ankara: TDK, 2005. – S. 1401.


background image

15

қўллаган.

Пейзаж ва интерьер тасвирини таржима қилишда таржимон халқимиз

ҳаёти, турмуш тарзи, урф-одатлари, шунингдек, мамлакатимиз табиати, геогра-

фик шароитига хос жиҳатлар билан яхши танишгани кўзга ташланади. Бу эса

таржимада пейзаж тасвирининг тўғри берилиши ва таржима сифатининг бадии-

ят талаблари даражасида бўлишини таъминлаган. Учрайдиган камчиликлар

мутаржимнинг юқорида тилга олинган омилларни етарли ҳисобга олмаганлиги,

тушунчаларнинг маъносини чуқур тушуниб етмаганлиги ҳамда турк тилининг

бой имкониятларидан тўлиқ фойдалана олмаганлиги натижасидир.

Диссертациянинг

Бадиий тил воситалари ва уларнинг таржимадаги

ифодаси

деб номланган учинчи бобининг биринчи бўлими

Персонажлар

нутқи таржимаси ва таржимон маҳорати”

деб номланган.

Маълумки, персонаж нутқи характеристикаси бадиий образни

индивидуаллаштириш ва типиклаштиришнинг асосий усулларидан биридир.

Асарда қаҳрамон нутқи унинг характерини очиб берувчи, ижтимоий-руҳий

моҳиятини намоён этувчи восита сифатида хизмат қилади. Шу сабабли

персонаж нутқи таржимаси образни тўлиқ акс эттиришнинг гарови сифатида

майдонга чиқади. Қаҳрамоннинг нутқий характеристикаси миллий характерни

намойиш этишда образ яратишнинг асосий шартларидан бири бўлгани сабабли

нутқнинг миллийлигини таржимада бериш бутун асарнинг миллийлигини

қайта акс эттириш масаласининг таркибий қисми ҳисобланади”

21

.

Одил Ёқубов нутқий характеристика орқали ўз қаҳрамонлари образларини

реал тасвирлашга, уларнинг нутқини индивидуаллаштиришга эришган.

Масалан, О.Ёқубов “Кўҳна дунё” романи қаҳрамонлари номидан уларнинг

севган аёлларига бўлган мурожаати давомида ҳурмат, эркалаш маъносини

билдирувчи “бегим” сўзини қўллайди. “Бегим” сўзи “бек” сўзининг биринчи

шахс бирлик шаклида бўлиб, “ўз беги ёки хўжайинига мурожаатда ёки улар

ҳақида гапирилганда ишлатиладиган сўздир”

22

. Хусусан, бу сўз ўтган асрларда

аёллар исмига қўшиб ишлатилган. Ҳурмат ва эркалаш маъносида эса

аёлларнинг исми тушириб қолдирилади. Бу ҳолатда А.Батур эгалик шаклидаги

kadın” – “аёл” сўзи ёрдамида вазиятдан чиқади. Албатта, бу ўринда бегим

сўзининг таъсирчанлиги йўқолган, мутаржим бундан мақбул сўзни топа

олмаган. Чунки “kadınım” сўзида сўзловчининг мурожаат қилинувчи шахсга

нисбатан меҳру муҳаббати ҳам, кўнглига яқин олиши маъноси ҳам акс этган,

дейиш мумкин. Ҳолбуки, таржимон бу ерда турк тилида кенг қўлланиладиган

хоним (hanım, hanımefendi) сўзини қўлласа, янада мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Қиёсланг: “От чопишни ўрганибсиз, ҳазратим! – Йўқ, чавандозликда сизга бас

келолмайман,

бегим! - Бегим

дедингиз.. тағин бир айтинг!.. » (КД, 163).

Таржимада: “Ata binmesini biliyorsunuz hazretim! – Yok! Bu konuda sizinle

yarışamam

kadınım!

Kadınım

dediniz. Bir daha söyleyin!”

(КD,183)

Персонажлар нутқининг туркча таржимасида А.Батур йўл қўйган асосий

камчилик шуки, у муайян сўзларнинг арабча ёки форсча муқобил варианти

бўлгани ҳолда, ғарб тилидан ўзлашган cўзларни ишлатган. Масалан, юқорида

21

Владимирова Н. Некоторые вопросы художественного перевода с русского на узбекский язык. – C. 67.

22

Ўзбек тилининг изоҳли луғати. - Т.: ЎзМЭ, 2006. Ж.1. – Б.213.


background image

16

келтирилган матнда асл нусхадаги “ҳаким” сўзининг фонетик муқобили

“hekim” айни маънода қўлланса-да, А.Батур инглиз тилидан кириб келган

доктор” сўзини ишлатади. У “табиб” сўзи ўрнига ҳам шу сўзни келтиришни

маъқул кўради. Ҳолбуки, турк тилида “ҳаким, табиб” маъносида араб тилидан

ўзлашган “tabip” сўзи ҳам мавжуд. Ушбу сўзнинг қўлланилиши матнга

тарихийлик руҳини бағишлаган бўлар эди: “ Қалайсен?

Табибга

кўриндингму?”

(УХ, 35) Таржимада: “Hasta mısın?

Doktora

göründün mü?” (UH, 44).

“Улуғбек хазинаси” романида Салоҳиддин заргар Мовароуннаҳрдаги энг

нуфузли, салобатли одамлардан бири, ёши етмишга бориб қолган бўлса ҳам

қадди қомати тик инсон сифатида гавдаланади. Асар қаҳрамонидаги ана шу

хусусиятларни бериш учун ёзувчи унинг нутқи ва хатти-ҳаракатларини пухта

ишлаган. Аммо таржима жараёнида таржимоннинг арзимаган хатоси туфайли

ёзувчи тасвирлаган Салоҳиддин заргарнинг нутқига путур етган, натижада

унинг нутқи баъзи ўринларда қўпол, маданиятсиз бир одамнинг гапларига

айланиб қолган: “ Мавлоно Али Қушчи, – деди чол, оппоқ қошларини силаб. –

Сиз кўп

баландпарвоз

, кўп улуғ сўз айтдингиз. Аммо, осий бандани афв этинг,

бу сўзни сиздай кўпни кўрган закий мавлоно эрмас, илм даргоҳида энди қадам

ранжида қилган ўн беш яшар ёш талаба сўзласа ярашур эди... Салоҳиддин

заргар Али Қушчининг гапирмоқчи эканини кўриб,

қўлини кўтарди

” (УХ, 40).

Таржимаси: “ Меvlana Ali Kuşçu, dedi ihtiyar kaşlarını silerek, – Siz çok büyük

laf,

çok

ulu sözlar

söylediniz. Siz bu asi bendenizi affediniz fakat bu sözlari sizin gibi çok

görmüş zeki birinin değil, ilim dergahına yeni ayak basmış onbeş yaşındaki genç
talebelerin söylemeleri gerekirdi...

Selahiddin Zerger Ali Kuşçunun bir şey

söylemeye çalıştığını hissederek

elini salladı!

” (UH, 49).

Юқорида берилган ўзбекча “баландпарвоз” сўзи бу ўринда контекстдан

келиб чиқиб, “виқор билан сўзлаш” маъносини билдиради. Уни туркчада “лоф”

сўзи билан берилиши мантиқан ноўрин. Боиси туркчадаги “laf” сўзи ўрнига

қараб “сўз”, “гап” ёки бирикмага нисбатан ишлатилади. Шунга кўра матндаги

“баландпарвоз” сўзи туркчада “büyük konuşmak”, “havadan konuşmak” деб

ўгирилганлиги маъқул. Ўзбекчадаги “қўлини кўтармоқ” бирикмаси кексаларга

хос қўлини оҳиста, вазминлик билан кўтариб, бирор нарсага унсиз ишора

қилиш маъносини англатади. Бироқ бу бирикманинг туркчадаги сўзма-сўз

эквиваленти –

elini sallamak

эса “қўлини кўтариб силкитмоқ” маъносини

билдиради. Кўриниб турибдики, ҳар икки тилдаги бирикмалар маъноси ўзаро

тенг эмас. Шу ўринда ўзбек тилидаги иборани туркчада

elini kaldırıp,

beklemesine işaret etti”

деб таржима қилинса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Қаҳрамонлар тилидаги оғзаки нутққа оид сўз ва бирикмалар маълум

услубий мақсадларга хизмат қилади ҳамда асар тилига жонлилик, табиийлик

бағишлайди. Таржимада жонли нутқни чиқариб ташлаш мумкин эмас, бусиз

муаллиф тили ҳам, қаҳрамонлар нутқи ҳам хиралашади, асл нусха ўз бадиий

жилосидан маҳрум бўлади. Персонажлар нутқидаги жонли нутқ элементларини

муваффақиятли ўгириш учун расмий луғатларга эмас, халқ тилига таяниш

керак. Негаки, жонли тилга оид сўзлар, кўпинча, луғатларда акс этмаган,

маълумлари эса муайян контекстга мос келавермаслиги мумкин. Шу сабабли

таржиманинг асл нусхага нечоғлик яқин бўлиши таржимон маҳоратига, халқ


background image

17

тилини қай даражада эгаллаганига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади. О. Ёқубов ўз

романларида кўп персонажлар нутқида жонли тил элементларини моҳирлик

билан қўллаган. Ёзувчи асарда персонажлар тилининг индивидуаллигига

эришиш ва асарнинг бадиий таъсир кучини ошириш учун қаҳрамон нутқида

турли шеваларга хос сўзларни қўллаган. А. Батур ҳам ўз таржималарида халқ

тилидан кўпроқ фойдаланишга ҳаракат қилган, айни пайтда аслиятга хос

миллий хусусиятларини сақлаб қола олган.

Бобнинг “

Таржимада ибораларни бериш йўллари”

номли иккинчи

бўлимида аслиятдаги иборалар ҳамда уларни таржимада бериш муаммолари

тадқиқ қилинади.

Таржимон Батур О.Ёқубов асарларини турк тилига ўгирар экан, иборалар

таржимасига алоҳида эътибор қаратади. Мутаржим ўзбекча ибораларни турк

тилида беришнинг қуйидаги усулларини қўллаган: аслият матнидаги иборанинг

турк тилида мавжуд бўлган эквивалентини қўллаш; аслият матнидаги

иборанинг турк тилида муштарак маъноли муқобил вариантидан фойдаланиш;

аслият матнидаги иборанинг маъносини берувчи жумлаларни қўллаш.

Одатда, бир тилдаги ибораларни иккинчи тилга эквивалент ёрдамида

таржима қилиш адекват таржима яратишнинг энг яхши усули ҳисобланади,

чунки эквивалент бирикмаларнинг фақат маъноси эмас, балки шакли, таркиби,

ҳатто объектлари ҳам бир-бирига мувофиқ тушади. Шуни таъкидлаш керакки,

бир-бирига ҳар томонлама мос келадиган ўзбекча ва туркча эквивалентлар жуда

кўп. Бундай бўлиши табиий, албатта, чунки ҳар иккала тил ҳам бир оилага

мансуб бўлиб, улардаги грамматик қурилиш ва лексик бойликлар ўзаро жуда

ўхшаш. Масалан, қуйидаги мисолда мутаржим ўзбек тилидаги

“юз ўгирмоқ”

ибораси учун сўзма-сўз эквиваленти мавжуд бўлган

“yüz çevirmek”

иборасини

қўллаган: “Бобоси соҳибқирон васиятларидан

юз ўгириб,

аҳкоми динни оёқости

қилди, даҳрийлик йўлини тутиб, фоний дунё лаззатларига шўнғиди” (УХ, 62).

Туркчада: “Dedesi

sahipkıranın vasiyetinden

yüz çevirip

din adamlarını ayağa

düşürdü” (UH, 74). Ушбу гап таржимасида ўзбекча ибора таржимон томонидан

муваффақиятли туркчалаштирилган.

Бир тилдаги ибораларни иккинчи тилга эквивалент ёрдамида таржима

қилишнинг иложи бўлмаганда, яъни таржима тилида аслиятдаги иборага мос

эквивалент топилмаганда, таржимон муқобил вариантларга мурожаат қилади.

Чунки, кўпинча ибораларнинг бошқа тилда эквиваленти бўлмаса ҳам, у бирон-

бир муқобил вариантларга эга бўлиши мумкин. Муқобил вариантлар деганда,

таркиби бўлак, маъноси бир хил иборалар назарда тутилади. Муқобил

вариантлар ёрдамида таржима қилинганда эквивалент ёрдамида таржима

қилгандагига нисбатан ҳам кўпроқ эҳтиёт бўлиш зарур.

Чунки икки тил

иборалари юзаки қараганда баъзан бир-бирига муқобилдай кўринса-да, аслида

улар маъно ва услуб жиҳатларидан бир-биридан фарқ қилиши, ҳатто ўзаро

сохта вариантлар пайдо бўлиш хавфи бор. Асарда шундай синонимик

ибораларни учратамизки, улар ҳам маъно ёки услуб жиҳатидан бир-биридан

жиддий фарқ қилади. Мутаржим аслиятдаги иборани тўғри таржима қилиш

учун таржима тилидаги мавжуд бўлган синонимик иборалардан мақсадга

мувофиқини танлаб олиши керак. Баъзан ҳатто бир-бирига жуда яқин қардош


background image

18

тилларда ҳам бир хил маънода ишлатилган ибораларнинг тузилиши, шакли ва

образли асослари бутунлай бошқа маъноларда келиши мумкин. Ғ.Саломов

фақат маънолари контекст ичидагина бир-бирининг ўрнини қоплай оладиган

ибораларни муқобил бирикма деб ҳисоблаган. “Баъзан, – деб таъкидлайди

олим, – бир бирикмага айни контекст ичида бир эмас, бир неча бирикма

мувофиқ келиши мумкин. Бирикманинг муқобиллари ёки муқобил вариантлари

фақат контекст ичидагина бир-бирини алмаштира олар экан, бунда уларнинг

маъноси тўғри келса ҳам, кўпинча, шакллари ва, айниқса, объектлари мувофиқ

тушмайди”

23

.

А.Батур асл матндаги иборанинг турк тилидаги муштарак маъноли

муқобил вариантидан фойдаланишга ҳаракат қилган. Масалан:

Оғзига талқон

солмоқ”

ибораси ўзбек тилида

индамай ўтирмоқ”

маъносини ифода этишга

хизмат қилади. Мазкур ибора таркибидаги

талқон”

сўзи ўзбек миллий

егуликларидан бирининг номидир. Демак, бу ҳолатда таржимон мутаносиб

келадиган иборани танлаши керак эди. У “ağzına kelepçe vurulmak” – “оғзига

кишан солмоқ”, “ağzı kilitlenmek” – “оғзи қулфланмоқ” ибораларини қўллайди

ҳамда маънонинг тўлиқ, аниқ ва бадиий бўёқда тасвирлашга эришади.

Солиштиринг: “Ҳа, букри, нечун

оғзингга талқон солиб олдинг?”

(КД, 210).

“Evet kambur!

Ağzına kelepçe mi vuruldu?”

(KD, 233).

“…буни биладиган

саройбон эса,

оғзига талқон солгандай

индамай олдинда от чоптириб борарди”

(УХ, 264). Таржимада: “...fakat bunu hisseden sarayban

ağzı kilitlenmiş

gibi at

koşturup duruyordu” (UH, 299-300). Таржимон айни иборани икки ўринда икки

хил таржима қилиб, тўғри йўл тутган. Чунки биринчи вазиятда сўзловчи шахс

мурожаат қилинаётган шахсга нисбатан қўпол ва ҳақоратловчи муносабатда

бўлади. Иккинчисида эса, ёзувчи томонидан тавсифланаётган ҳолатга қўшимча

эмоционал-экспрессив маъно юкланмайди, балки нейтрал муносабат намоён

бўлади. Шу сабабли таржимон биринчи мисолдаги “оғзига талқон солмоқ”

иборасини “ağzına kelepçe vurulmak” – “оғзига кишан солинмоқ” деб ўгиришни,

иккинчисида эса “ağzı kilitlenmek” – “оғзи қулфланмоқ” иборасига мурожаат

қилишни маъқул кўрган. Шуни таъкидлаш керакки, туркчада “гаплашмаслик”

маъносидаги “ağzına bakla almak”, “ağzına çakıl taşı almak”, “ağzına kilit vurmak”,

“ağzında dili yok (olmamak), “ağzını kiraya vermek”, “ağzını bıçak açmamak”, “dili
kesilmek”

каби бир неча ибора бор.

Ўзбек тилидаги “юзини шапатиламоқ” ибораси яқинларини, қариндошини

бирор фалокат туфайли йўқотган инсонларга нисбатан қўлланилади. Одатда,

аёлларнинг ўзини-ўзи уриши, юзини шапатилаши орқали яқинидан ажралиш

қайғуси, изтиробининг нақадар кучли экани ифодаланади. Бу ҳолат ўзбек

миллий менталитетига хосдир: “Ўғлим Али Қушчи!.. Кўзимнинг нури,

нуридийдам, набирам, жон бераётиб тавалло қилган эди... – кампир гапира

олмай

юзини шаппатилаганича

уввос тортди” (УХ, 311). Турк тилида ушбу

ҳолат шундай берилган: “Gözümün nuru.. nurudidem torunum can çekişirken.. –

ihtiyar kadın sözünü tamamlayamadı.

Elleriyle yüzünü silerek

saçlarını düzeltti” (UH,

353).

Таржимада “юзини шаппатилаб, уввос тортганлик” ҳаракати “elleriyle

yüzünü silerek saçlar

ını düzeltmek” – “қўллари билан юзини артиб, сочларини

23

Саломов Ғ. Тил ва таржима. – Т.: Фан, 1966. – Б. 267.


background image

19

тузатмоқ” ҳаракатига айланиб қолган. Натижада ўлим, кулфат, қайғуни ўзбек

миллатига хос бир шаклда ифода этиш тамомила ўзгача тарзда, яъни “ўзини

тартибга солмоқ” шаклида берилган. Бу эса, китобхонлар томонидан ёзувчи

назарда тутган мазмуннинг нотўғри тушунилишига сабаб бўлган. Аслида турк

тилида “dizlerini dövmek” – “тиззаларига урмоқ»” ибораси мавжуд. Мазкур

ибора “юзини шапатиламоқ” бирикмасига жуда яқин. Демак, А.Батур бу

вазиятда “юзини шапатиламоқ” бирикмасини таржимада тўғри бера олмаган.

Бобнинг

Мақолларда миллийлик инъикоси ва уни таржимада бериш

усуллари”

номли учинчи бўлимида мақол ва матал таржималари ўрганилган

бўлиб, таржимон

А.Батурнинг О.Ёқубов романларидаги мақол ва маталлар

таржимасида 1) туркча эквивалент ва муқобиллар ёрдамида ва 2) тасвирий йўл

билан ўгириш йўлидан боргани ўрганилган.

Маълумки, ўзбек тилидаги “Эгилган бошни қилич кесмас” мақоли “хатога

йўл қўйиб, янглишганини тушунганларни кечириш керак” маъносида

қўлланади. Турк тилида мазкур мақолнинг эквиваленти “Eğilen baş kesilmez” –

“Эгилган бош кесилмас”, муқобили “Aman dileyene kılıç kalkmaz” – “Омонлик

тилаганга қилич кўтарилмайди”

24

кўринишларига эга. О.Ёқубовнинг

асарларида қўлланган мазкур мақол таржимада ҳам деярли айнан берилади: “У

аввало, шаҳзодани ўғлим деб, қолаверса,

эгилган бошни қилич кесмас

деб,

ҳамиятини букиб келган эди, бу қузғун эса...” (УХ, 95) Таржимаси: “Ne de olsa

oğlumdur diyerek

eğilen başı kılıç kesmez

diye düşünerek hamiyetli bir şekilde

yaklaşmış, ama bu kuzgun...” (UH,110).

Бир қинга икки қилич сиғмайди”

мақоли ҳам романнинг туркча нусхасида

эквивалент ёрдамида таржима қилинади: “

Бир қинга икки қилич сиғмайди

,

деб

қўрқадур. О, дўсти нодон. Кошкийди, кўзим кўр бўлса-да, сени кўрмасам!..»

(УХ, 96). “

Bir kına iki kılıç sığmaz diye korkuyor.

Ah cahil oğlum. Keşke gözlerim

kör olsaydı da seni görmeseydim” (UH, 111). Турк тилида мазкур мақолга

мазмунан мос келувчи “İki aslan bir postuna sığmaz” “Икки арслон бир терига

сиғмайди” каби “İki koçun kafası bir kazanda kaynamaz” – “Икки қўчқорнинг

калласи бир қозонда қайнамас” муқобиллари ҳам мавжуд. Бироқ аслиятдаги

вариантни сақлаш қаҳрамон тилига хос индивидуалликни, давр руҳини очишга

хизмат қилган. Ўзбек ва турк тилларида бир-бирига айни ўхшаш бўлган

мақоллар билан бир қаторда, қисман фарқланувчи ёки буткул фарқланувчи

мақоллар ва маталлар мавжуд. Шубҳасиз, бу борада муайян ютуқларга эришган

бўлса-да, айрим ўринларда камчиликларга ҳам йўл қўйган.

Демак, бадиий наср, хусусан, тарихий романлар таржимасида аслиятдаги

мазмунни сўзма-cўз ўгириш камлик қилади. Айниқса, тарихий давр руҳини

беришда ўша даврдаги фаол сўз ва бирикмалардан, ибора ва мақоллардан

муаллиф унумли фойдаланар экан, таржимон ҳам айни давр руҳини беришда

имкон қадар аслиятга яқинлашишга ҳаракат қилиши лозим.

ХУЛОСА

1.

Одил Ёқубов романларининг турк тилидаги таржималари таҳлили асл

нусханинг миллий хусусиятларини сақлаб қолиш, миллийликни қайта акс

24

Atas

özleri ve Değimleri Sözlüğü. Ankara: TDK, 1984. – S. 256.


background image

20

эттириш таржима амалиётининг муҳим масалаларидан бири эканлигини

кўрсатади. Асл нусхадаги образнинг тўлиқ акс эттирилиши қаҳрамон портрети,

нутқи, у яшаётган муҳит (интерьер), либоси, феъл-атвори, хатти-ҳаракатлари

таржимада тўғри берилишига боғлиқ.

2.

Таржимон бадиий образни қайта “яратар” экан, асл нусханинг руҳи,

ёзувчининг қарашларини юракдан ҳис қила олиши, унинг услубини ўрганиши,

персонажлар нутқини таҳлил эта олиши, ёзувчи акс эттирган портрет, ҳаракат,

пейзажнинг ҳар бир деталини таржимада бера олиши зарур. Шу билан бирга,

том маънодаги таржиманинг асосий шарти – асл нусханинг бадиий ўзига

хослигини, унинг миллий хусусиятларини ва муаллифнинг индивидуал ижодий

усулларини бера олишдан иборат.

3.

Одил Ёқубов романлари таржимасида мутаржим портрет-

характеристикани муаллиф мақсади, унинг она тилидаги бадиий воситаларни

қўллаш орқали эришилган бадиийликни турк китобхонига етказишда, мазкур

қиёфани индивидуаллаштиришга ёки тасвирланаётган характернинг

хусусиятларини очиб беришга хизмат қилувчи деталларни эътибордан четда

қолдирмасликнинг уддасидан чиққан. Тасвирдаги воқеа-ҳодисанинг таъсирчан-

лигини ифодалашда портретнинг аҳамиятини тўғри англаган ҳолда таржимон

матнга ижодий ёндашиш орқали қиёфани қайта тиклашга эришган.

4.

Пейзаж тасвири таржимасида ҳар бир бадиий деталь маълум маънога эга

бўлиб, муайян мақсадлар учун қўлланилганини унутмаслик лозим. Пейзажнинг

асл матни ва туркча таржимасини солиштириб таҳлил этиш таржимон қатор

ютуқларга эришганини таъкидлашга асос беради. Жумладан, А.Батурнинг

сўзма-сўз таржимадан кўра мазмунан мувофиқ келувчи муқобил сўз ва

бирикмаларни ишлатишга интилганлиги эътиборга моликдир. Бироқ пейзаж

таржимасида ҳам асл матндаги турли бадиий воситалар билан тавсифланган

нарса-ҳодисаларнинг хиралаштирилиши; “транслитерация” усулини ўринсиз

қўллаши; матн мазмунини тўлиқ ифода эта олмаслиги; сўзнинг туркча

эквиваленти бўлса-да, ҳозирги замонда фаол қўлланилаётган бошқа тиллардан

кириб келган сўзларни қўллаш каби камчиликлар кузатилади.

5.

Романда интерьерни ташкил этувчи жиҳозлар тасвири кўп учрайди.

Адиб табиат манзаралари, уй-жой жиҳозларини акс эттирар экан, воқеалар

кечаётган даврга хос деталларни асарга киритади. Таржимон ёзувчи берган

манзараларни аслиятга яқин вазиятда таржима қилишга интилган бўлса-да,

айрим жойлар таржимасида тарихийлик принципига риоя этмайди, давр коло-

ритини диққатдан четда қолдиради. Зотан, тарихий мавзуда ёзилган бадиий

асарларни бир тилдан иккинчи тилга ўгиришда давр руҳини қайта тиклаш жуда

мушкул иш бўлиб, бунда тарихий даврни сифатловчи интерьер жиҳозлари

тасвирлари муайян даражада тарих картинасини ёритишга хизмат қилади.

6.

Ёзувчи ўз асарларида персонажларнинг нутқини қандай давр, қандай

кишилар, қайси тоифа вакиллари тасвирланишига қараб яратади. Персонажлар

нутқидаги оғзаки сўзлашув тилига хос хусусиятларни беришда расмий

луғатларга эмас, халқ тилига таяниш керак. Одил Ёқубов романларидаги

персонажлар нутқида жонли тил элементлари моҳирлик билан қўлланилган.

Муаллифнинг ўз тил бойлигидан тасвирий воситаларда ижодий фойдаланиши


background image

21

натижасида шаклланадиган индивидуал услуби бадиий таржимада, асосан, тўла

акс этган. Таржимон аслият муаллифининг тил қурилиши ва услубини, унда

миллий тилнинг умумадабий меъёрлари ва муаллифнинг дунёқарашларини

ифодаловчи индивидуал услубини фарқлай олган.

7.

Таржима – санъат бўлгани учун унда шакл ва мазмун бир-биридан ажра-

тилмасдан, бир бутун ҳолда тикланади. Бинобарин, тарихий асар таржимасида

персонажлар нутқи турк тилида ҳам тарихий сўзлар билан бойитилиши керак

бўлиб, имкон қадар замонавий ёки ғарбча сўзлар қўлланувидан тийилиш талаб

қилинади. А.Батур аслият муаллифи қўллаган давр тилининг ўзига хос хусу-

сиятларини, адабий тил услубини, асосан, ҳисобга олиб иш кўрган.

Персонажлар нутқининг туркча таржимасида А.Батур йўл қўйган асосий

камчилик – муайян сўзларнинг арабча ёки форсча муқобил варианти бўлгани

ҳолда мазкур сўзларнинг ғарб тилидан ўзлашган муқобилларини

ишлатганидадир.

8.

Ўзбек ва турк тиллари қардош тиллар бўлганлиги сабабли ҳар икки тил

учун ҳам умумий бўлган ибораларнинг бўлиши табиий ҳол. Шу сабабли ушбу

иборанинг айни эквиваленти ёки муқобили мавжуд бўлса, улардан фойдаланиш

мақсадга мувофиқ. А.Батур ҳам турк тилига таржима қилинаётган асарларда

кўриниш, ҳолат, вазиятларни тавсифлашда қўлланилувчи ибораларнинг туркча

эквивалент ёки муқобилларини қўллай олган. Бунда қардош тиллардаги шаклан

ўхшаш, бироқ бошқа маънони ифодаловчи “алдоқчи” сўзлар, ибораларга алоҳи-

да эътибор бериши ва аслиятдаги сўз, ибораларнинг маъноси, бадиий, услубий,

миллий ва эстетик вазифаси ҳисобга олиниши лозим.

9.

Таржимон А.Батур асл матндаги иборанинг турк тилидаги муштарак

маъноли муқобил вариантидан фойдаланиш усулига ҳам кўп мурожаат қилган.

Бу вазиятда ибораларни тўғри тушуниш ва унинг туркча муқобилини топиш

турк таржимони учун анча мушкул вазифадир. Шундай бўлса-да, таржимон

мақол, матал, ибораларнинг эмоционал-экспрессив бўёқдорлигини сақлашга

эришиб, бу вазифани муваффақиятли бажара олган.

10.

Ўзбек ва турк тиллари орасида муайян фарқлар мавжуд бўлиб, бу

тиллардан бирида мавжуд бўлган мақоллар иккинчи тилда маъно жиҳатидан

бутунлай фарқланиши мумкин. Бу борада таржимон айрим камчиликларга йўл

қўйган бўлса-да, асосан, аслият руҳини турк тилида тўғри акс эттира олган,

муаллиф услубини сақлашга эришган. Айни чоғда О.Ёқубов тарихий

романлари таржимаси туфайли ўзбек халқи ҳаётига хос муайян элементлар

таржима тилига кирган ва ўзбек тилидаги сўзлар, тушунчалар, иборалар турк

тилини бойитишга ҳам хизмат қилган.

ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Иброҳимова Ш.Б. Улуғбек хазинаси турк тилида // Шарқшунослик. –

Тошкент, 2001– №1. – Б. 22–27.

2.

Иброҳимова Ш.Б. Бадиий таржимада миллийликнинг ифодаланиши

масалаларига доир // Шарқшунослик. – Тошкент, 2003 – № 2. – Б. 40–45.


background image

22

3.

Иброҳимова Ш.Б. Характерлар портретининг таржимадаги талқини

(ёзувчи О. Ёқубовнинг асарларининг таржималари асосида) / Филология янги

юз йилликда: фаннинг тугун ва ечимлари. – Тошкент, 2003. – Б. 103–105.

4.

Иброҳимова Ш.Б. Бадиий матнларни ўзбек тилидан туркчага ўгириш

муаммолари (О. Ёқубовнинг «Кўҳна дунё» асари мисолида) // Филология

масалалари. – Тошкент, 2004 – № 1. – Б. 20–22.

5.

Иброҳимова Ш.Б. Бадиий таржимада персонажлар нутқини бериш

масаласи // Ўзбек тили ва адабиёти – Тошкент, 2004 – №3. – Б. 55–58.

6.

Иброҳимова Ш.Б. Таржимада пейзаж тасвири // Тил ва адабиёти

таълими. – Тошкент, 2004 – №6. – Б. 65–68.

7.

İbrahimova Şahina. Çeviride atasözleri, ibareler ve kelime oyunlarını Özbek

Türkçe`sinden Türkiye Türkçe`sine çevirme meselesi // T.C. Malatya.

İnönü

Üniversitesi «Edebiyat topluluğu». – 2004. – Bahar. – S. 35–38.

8.

Иброҳимова Ш.Б. Бадиий таржимада аёллар портретининг берилиши

(Одил Ёқубов асарларининг туркча таржимаси асосида) // Шарқ машъали. –

Тошкент, 2006 – № 1–2. – Б. 37–40.

9.

Иброҳимова Ш.Б. Бадиий таржимада соматик ибораларни ўгириш

масаласи (О. Ёқубовнинг «Улуғбек хазинаси» романининг туркча таржимаси

асосида) / Тилшуносликнинг долзарб масалалари. – Тошкент, 2006 – № 3. – Б.
50–53.

10.

Иброҳимова Ш.Б. Мақол ва маталларда миллийликнинг инъикоси ва

уларнинг таржимаси (О. Ёқубовнинг «Улуғбек хазинаси» ва «Кўҳна

дунё» романларининг туркча таржималари асосида

) //

«

Шарқшунослик» –

Тошкент, 2008. №1–2. – Б.45–51.

11.

Иброҳимова Ш.Б. Интерьер таржимасида миллийликни акс эттириш

масалалари / Туркшунослик тадқиқотлари. Биринчи китоб. – Тошкент, 2009. –

Б. 50–64.

12.

İbrahimova Şahine. Deyimlerimiz // Güncel Sanat. – T.C.

Antalya,

2010 –

№ 1. – S. 40–41.

13.

Иброҳимова Ш.Б. Туркча бадиий таржимада ибораларнинг берилиши /

Ўзбек шарқшунослиги: бугуни ва эртаси. Илмий тўплам. – Тошкент, 2010. –Б.
145–148.

14.

İbrahimova Şahine. Özbekçe`den Türkçe`ye çeviri sorunları // Güncel Sanat.

– T.C.

Antalya,

2010 –

№ 4. – S. 42–44.


background image

23

Филология фанлари номзоди илмий даражасига талабгор

Иброҳимова Шаҳина Бобохоновнанинг 10.01.07 – Адабий алоқалар,

қиёсий адабиётшунослик, таржимашунослик ихтисослиги бўйича

“Одил Ёқубов романларидаги миллийликнинг туркча таржималарда акс

этиши” мавзусидаги диссертациясининг

Р Е З Ю М Е С И

Таянч (энг муҳим) сўзлар:

бадиий таржима, аслият, тарихий роман,

миллий ўзига хослик, адекватлик, миллий колорит, образ, портрет, пейзаж,

интерьер, персонаж нутқи, мақол.

Тадқиқот объектлари:

Одил Ёқубовнинг “Улуғбек хазинаси”, “Кўҳна

дунё” романлари ҳамда ушбу романларнинг туркча таржималари.

Ишнинг мақсади

Одил Ёқубовнинг “Улуғбек хазинаси” ва “Кўҳна дунё”

романларида акс этган миллийликнинг туркча таржималарда ифодалаш

хусусиятлари ва таржимон маҳорати масалаларини ўрганишдан иборат.

Тадқиқот усули:

Тарихий-қиёсий ва қиёсий-типологик методлар.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

Бадиий таржимада, хусусан,

О.Ёқубов романларининг туркча таржимасида миллийликни сақлаш ва уларни

бадиий таржимада бериш маҳорати монографик планда тадқиқ этилди. Қардош

тиллардан таржима қилишнинг усул ва воситалари аниқланди.

Амалий аҳамияти:

Тадқиқот натижаларидан филолог-таржимонлар

тайёрлашда, “Таржима назарияси ва амалиёти”, “Қиёсий адабиётшунослик ва

таржимашунослик”, “Бадиий таржима амалиёти”, “Таржима маҳорати”

“Таржима тарихи” сингари фанларни ўқитишда фойдаланиш мумкин.

Татбиқ этиш даражаси:

Тадқиқот натижалари «Таржима амалиёти»,

«Турк тилининг амалий курси» фанларини ўқитишда жорий этилди.

Диссертация мавзуи юзасидан 2001-2010 йилларда ТошДШИ профессор-

ўқитувчиларининг илмий-амалий конференцияларида, Истанбул

(2007, 2009),

Анқара (2008)да ўтказилган халқаро илмий анжуманларда маърузалар

қилинган. Тадқиқот мавзуига оид 14 та мақола, жумладан, учта мақола чет эл

матбуотида нашр этилган.

Қўлланиш

(фойдаланиш)

соҳаси:

адабиётшунослик,

қиёсий

адабиётшунослик, таржимашунослик.










background image

24

Р Е З Ю М Е

диссертации Иброхимовой Шахины Бабахановны на тему: “Отображение

узбекского национального колорита в переводах романов Адыла Якубова

на турецкий язык” на соискание ученой степени кандидата

филологических наук по специальности: 10.01.07. – Литературные

взаимосвязи, сравнительное литературоведение, переводоведение

Ключевые слова:

художественный перевод, оригинал, исторический

роман,

национальное своеобразие,

адекватность, национальный колорит, образ,

портрет, пейзаж, интерьер, речь персонажа, пословица.

Объекты исследования:

романы Адыла Якубова “Сокровищница

Улугбека” и “Древний мир” и их переводы на турецкий язык.

Цель работы:

Выявить способы и средства передачи национального

колорита в переводах романов А. Якубова “Сокровищница Улугбека” и

“Древний мир” на турецкий язык, а также определить адекватности перевода и

мастерство переводчика.

Методы исследования:

Сравнительно-исторический и сравнительно-

типологические методы.

Полученные результаты и их новизна:

В работе в монографическом

плане исследуется мастерство художественного перевода, в частности

проблема передачи национального колорита и способах его сохранения в

переводах романов А.Якубова на турецкий язык; поставлена проблема

адекватности перевода в структуре текста. Определены способы и пути

перевода с близкородственных языков.

Практическая значимость:

Результаты диссертационного исследования

могут быть использованы при подготовке филологов переводчиков,

также при

чтении курсов “Теория и практика перевода”, “Сопоставительное

литературоведение и переводоведение”, “Практикум по художественному

переводу”, “Мастерство перевода”, “История перевода” и др.

Степень внедрения:

Результаты диссертационного исследования были

внедрены в практику преподавания курсов “Практикум по переводу”,

“Практический курс турецкого языка”, доложены на научно-практических

конференциях профессорско-преподавательского состава Ташкентского

государственного института востоковедения в 2001-2010 годах, на

международных конференциях в Стамбуле (2007, 2009) и Анкаре (2008).

Опубликовано 14 научных статей по теме диссертации.

Область применения:

литературоведение, сопоставительное литературо-

ведение и переводоведение.






background image

25

R E S U M E

Thesis of Ibrakhimova Shakhina Babaxanovna on the scientific degree

competition of the candidate of philology science. Speciality: 10.01.07. –

Literary links, comparative study of literature and translation. Subject: “The

reflection of Uzbek national color in translations of Adil Yakubov`s novels into

the Turkish language”

Key words:

Literary translation, original, historical novel, national peculiarity,

adequacy, national color, image, portrait, landscape, interior, personage (character)`s
discourse, proverb.

Subject of the research:

A. Yakubov`s novels “Ulughbek`s treasury” and “The

Ancient World” and their translations in the Turkish language.

Purpose of work:

To reveal and depict the methods and means of transmitting

(rendering) national color in the translations of A.Yakubov`s novels “Ulughbek`s
treasury” and “The Ancient World” into the Turkish language as well as to determine
the accuracy and adequacy of the translation, individual manner of the translator.

Methods of research:

Comparative-Historical and Comparative-Typological

methods.

The results obtained and their novelty:

Preservance of national color and its

transmission in literary translation, particularly in the translation of O.Yakubov`s
novels in the Turkish language have been researched. Methods and means of
translating from closely related languages have been determined.

Practical value:

The results of the thesis can be used in training philologists of

wide profile, including translators and also in preparation and conducting courses of
“The Theory and Practice of Translation”, “Comparative – Translation studies”, “The
practice of Literary Translation”, “Translation mastery (skills)”, “The History of
Translation”.

Degree of embed:

The results of the thesis have been introduced into practice of

conducting the courses “Practical work on translation”, “Practical course of the
Turkish language”. They have been presented at scientific – practical conferences of
Professors Staff of Tashkent State Institute of Oriental Studies during 2001-2010
years, as well as at the International Conferences and symposia, held in Istanbul
(2007, 2009) and Ankara (2008). On the thesis there have been published 14 papers.

Field of application:

Literary Criticism, Comparative Literary Criticism and

Translation studies.


Тадқиқотчи_______

Bibliografik manbalar

Иброхимова Ш.Б. Улуғбек хазинаси гурк тилида // Шаркшунослик. -Тошкент, 2001-№1. - Б. 22-27.

Иброхимова Ш.Б. Бадиий таржимада миллийликнинг ифодаланиши масалаларига дойр // Шаркшунослик. - Тошкент, 2003 - № 2. - Б. 40-45.

Иброхимова Ш.Б. Характерлар портретининг таржимадаги талкини (ёзувчи О. Ёқубовнинг асарларининг таржималари асосида) / Филология янги юз йилликда: фаннинг тугун ва ечимлари. - Тошкент, 2003. - Б. 103-105.

Иброхимова Ш.Б. Бадиий матнларни узбек тилидан туркчага ўгириш муаммолари (О. Ёқубовнинг «Кўҳна дунё» асари мисолида) // Филология масалалари. - Тошкент, 2004 - № 1. - Б. 20-22.

Иброхимова Ш.Б. Бадиий таржимада персонажлар нуткини бериш масаласи // Узбек тили ва адабиёти - Тошкент, 2004 - №3. - Б. 55-58.

Иброхимова Ш.Б. Таржимада пейзаж тасвири // Тил ва адабиёти таълими. - Тошкент, 2004 - №6. - Б. 65-68.

ibrahimova $ahina. Qeviride atasozleri, ibareler ve kelime oyunlanni Ozbek TiirkQe'sinden Tiirkiye Turk<?e'sine cevirme meselesi // T.C. Malatya. inonii Universitesi «Edebiyat toplulugu». - 2004. - Bahar. - S. 35-38.

Иброхимова Ш.Б. Бадиий таржимада аёллар портретининг берилиши (Одил Ёкубов асарларининг туркча таржимаси асосида) // Шарк машъали. -Тошкент, 2006 - № 1-2. - Б. 37-40.

Иброхимова Ш.Б. Бадиий таржимада соматик ибораларни ўгириш масаласи (О. Ёқубовнинг «Улугбек хазинаси» романининг туркча таржимаси асосида) / Тилшуносликнинг долзарб масалалари. - Тошкент, 2006 - № 3. - Б. 50-53.

Иброхимова Ш.Б. Мақол ва маталларда миллийликнинг иньикоси ва уларнинг таржимаси (О. Ёқубовнинг «Улугбек хазинаси» ва «Кўхна дунё» романларининг туркча таржималари асосида) И «Шаркшунослик» -Тошкент, 2008. №1-2. - Б.45-51.

Иброхимова Ш.Б. Интерьер таржимасида миллийликни акс эттириш масалалари / Туркшунослик тадқиқотлари. Биринчи китоб. - Тошкент, 2009. -Б. 50-64.

ibrahimova §ahine. Deyimlerimiz // Giincel Sanat. - T.C. Antalya, 2010 — № I.-S. 40-41.

Иброхимова Ш.Б. Туркча бадиий таржимада ибораларнинг берилиши / Узбек шарқшунослиги: бутуни ва эртаси. Илмий тўплам. - Тошкент, 2010. -Б. 145-148.

ibrahimova $ahine. Ozbek<?e'den Tiirk<?e'ye ceviri sorunlan // Giincel Sanat. - T.C. Antalya, 2010 - № 4. - S. 42-44.