“Тико” ва “Дамас” автомобилларининг ички ёнув двигателларини ташхислаш | Каталог авторефератов

“Тико” ва “Дамас” автомобилларининг ички ёнув двигателларини ташхислаш

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
1-81
0

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Икромов, Н. (2023). “Тико” ва “Дамас” автомобилларининг ички ёнув двигателларини ташхислаш. Каталог авторефератов, 1(1), 1–81. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/36530
0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мавзунинг долзарблиги. Узбекистан мустақил бўлгач, жадал ривожланиш, давлат ва ижтимоий ҳаётининг барча сохаларини тубдан ўзгартириш, бозор муносабатига ўзига хос йўл танлаб, босқичма-босқич ўтиш тамойилини тутди.
Халқ хўжалигининг барча тармоқлари фаолияти янги босқичига ўтишни ўзаро манфаатдорлик, ташқи иқтисодий алоқалар асосида кўрмокда. Хорижий мамлакатлар билан иктисодий ва сиёсий алокаларнинг жадал ривожланаётган шу даврида республика автотранспорт сохаси тараққиёти мухим ахамиятга эта.
Давлатимиз рахбарияти ва президентимиз автомобилсозликни ривожлантириш ва транспортдан самарали фойдаланиш масалаларига катта эътибор бермокдалар.
Шу мақсадда Республикамизда бир катор автомобил компаниялари барпо қилиниб, уларнинг ишга туширилиши Узбекистан халқининг мухим ютукларидан биридир. Андижоннинг Асака шаҳрида "УзДЭУ авто Со" компаниясида сигил автомобилларнинг ишлаб чиқарила бошлаши Узбекистан аҳолисининг транспорт мустақиллигига эришишига олиб келибгина колмай, Республикамизни автомобил ишлаб чикарувчи стакчи давлатлар билан бир қаторда туришига имкон яратади. Албатта, бундай холат, бир томондан аҳолининг моддий, маданий бойлигини оширади, унинг транспорт воситаси хизматига бўлган талабини кондириб, турмуш фаолиятида бир катор кулайликлар яратса, иккинчи томондан снгил автомобилларга техник хизмат кўрсатиш (ТҲК), таъмирлашлар, ёнилғи- мойлаш махсулотлари, эҳтиёт қисмлари ва бошқалар билан таъминлаш каби бўлган ишларга эхтиёж орттиради.
ТҲК ва таъмирлаш ишларини бажариш учун автомобил эксплуатацияси давридаги умумий харажатлар ичида асосий кисмини, яъни 90 % га якинини ташкил этади. Мсхнат сарфини олиб ҳарасак, автомобилнинг хизмат даврида ТҲК ва таъмирлаш ишлари учун кстган меҳнат сарфи 96,5... 98,5 % ташкил этади.
Демак, автомобилларни самарали ишлатиш учун автомобилларни мунтазам равишда ташхислаш ва ўз вактида носозликларни бошланишидаёк бартараф этиш ксрак бўлади. Ватанимизда ишлаб чиқарилаётган автомобилларимиз жахон бозорида ўз ўрнига эга бўлиши учун уларнинг конструкцией ва эксплуатацион ишончлилиги халқаро стандартларга тўла жавоб берадиган даражада бўлиши зарур.
Республикамиз худуди ўзига хос иқлим ва йўл шароитларига эга бўлганлиги сабабли, автомобилларнинг эксплуатацией ишончлилиги мўтадил иқлим ва йўл шароитига нисбатан бир капча пасаяди, чунки Ватанимиз худуди қуруқ иқлим шароити, то\ли зоналари, чўл зоналаридан иборат бўлганлиги, хаво босими ва хароратининг ксскин ўзгариши ва энг асосийси хаво таркибида чанг миқдорининг кўплигидир. Чанг таркибидаги абразив зарралар автомобил деталлари ейилишини жадаллаштиради ва бунинг оқибатида уларнинг эксплуатацион ишончлилиги пасаяди. Шунингдек, абразив зарралар сую клик ва хаво билан бирга ишчи органлар ичига тушиб, уни ишдан чиқишини тезлаштиради. Шундай килиб Республикамиз иқлим ва йўл шароитида “Тико”, “Дамас” ва “Матиз” автомобилларининг эксплуатацион ишончлилигини таъминлаш учун махсус тадқиқот ишларини амалга оширишни такозо этади.
Рсспубликамизда автомобиллар ишончлилигини тадқикотлаш ишлари талаб даражасида эмас, чунки автомобил ишлаб чикариш мустақиллик даврига тў\ри келиб, энди ривожланмоқда. Рсспубликамизда бир қатор олимлар бу йўналишда илмий-тадқиқот ишлари олиб боришган ва олиб бормокдалар. Булардан: академик О.В.Лебедсв, профессор С.М.Қодиров, К.Х.Махкамов, доцент Я.П.Назаркулов, аспирант Б.Қаюмов, магистрант О.Эргашев ва бошқаларни кўрсатиб ўтиш мумкин. Бу сохадаги мавжуд илмий изланишлар натижалари замонавий автомобиллар, жумладан, “Тико”, “Дамас” ва “Матиз” автомобиллари эксплуатацион ишончлилигини бахолашда етарли имкон беради. Лскин ушбу автомобиллар ИЁДларини ташхислаш бўйича етарли маълумотлар камлик қилади, шунингш учун бу борада илмий-тадқиқот ишларини тезлаштириш зарур.
Тадқиқотнинг максади ва вазифалари. Ушбу илмий тадқиқот ишларини бажаришдан максад, Узбекистан Республикасининг иқлим ва йўл  шароитларини хисобга олган холда, “Тико”, “Дамас” ва “Матиз” автомобилларининг ИЁДларини ташхислаш бўйича маълумотлар тўплаш ва унга таъсир этувчи етакчи омилларни аниқлаш асосида илмий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдир. Бу изланиш ва тавсияларнинг умумий мазмуни ва йўналиши қуйидагилардан иборат бўлади:
1. Узбекистоннинг турли иқлим ва йул шароитларида “Тико”, “Дамас” ва “Матиз” автомобиллари ИЁДларининг ишдан чикиши ва унинг сабабларини аниқлаш.
2. “Тико”, “Дамас” ва “Матиз” автомобилларининг ИЁДларини ташхислаш йўллларини аниклаш.
3. “Тико”, “Дамас” ва “Матиз” автомобилларининг ИЁДларини ташхислаш эвазига автомобилларнинг ёнил\и тсжамкорлигини ошириш.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги. Изланиш ва тажрибалар шуни кўрсатдики, шу пайтгача автомобил ИЁДлари бирор носозликка учраб, улар тўхтаб қолганда, ишлаганда ҳам ночор ишлаганда, ёки улардан бирор бир ўзгача шовқин эшитилгандагина уларга ташхис қўйилар эди. Дархақиқат, уларни носозликка учрашининг бошланғич босқичларида ташхислаб ўтирилмас эди, балки навбатдаги ТҲКда рсжалаштирилган ишларни бажариш билан кифояланар эди. ТҲКларда эса ташхислаш рсжалаштирилмаган эди. Мазкур магистрлик дисссртациясининг илмий янгилиги- автомобил ИЁДлари ишлатилаётган, ёки уларга навбатдаги ТҲК пайтларида келгусида авж олиши кутилаётган носозликларни бошлангич боскичларидаёк аниқлаб бсришга мўлжалланган замонавий электрон ташхислаш воситасининг конструкциясини яратилиши ва унинг ёрдамида ИЁДда содир бўлаётган кимёвий ва иссиқлик жараёнларининг миқдорий катталикларини аниқлаш имкониятини мужассам этишдир.
Диссертация ишининг илмий янгилиги қуйидаги натижаларда акс этади:
Ҳозирги мавжуд ташхислаш воситалари замонавий автомобиллар учун тўғри келмайди, бунинг сабаби- улар асосан ИЁД бирор носозликка учрагандан сўнг уни аниклаш учун қўлланилади. Мазкур магистрлик дисссртациясининг вазифаси- ИЁДларини ишлатиш мобайнида ишончлилигини тадқиқотлаш, таҳлил этиш ва бошкариш учун ташхислашнинг янги самарали усул ва техник воситаларини топишдир.
ИЁДларининг ишончлилик кўрсаткичларини, иш жараёнида носозликка учрашини физик ва тасодифий хусусиятларини ташхислаш эвазига уларнинг кўрсаткичларини дунё ва Европа андозаларига етказиш Узбекистан автомобилсоз олимларнинг асосий мақсадидир.
Мазкур магистрлик дисссртацияси хам шу асосий мақсадни рўёбга чикаришга бир оз бўлсада ҳисса қўшишга бағишланган бўлиб, бунда бажариладиган ишларнинг асосий мақсади ва вазифалари қуйдагилардан иборатдир:
Енгил автомобиллар ИЁДларига ТҲК ва уларни таъмирлаш даврийрилигини оширишда ташхислаш усул ва воситаларининг ахамиятини
аниқлаш.
Носозликка учраган ИЁДини ташхислаш воситалари ва усулларини тахлил қилиш.
Ишлатилаётган ИЁДини ташхислаш воситалари ва усулларини тахлил қилиш.
Замонавий сигил автомобиллар ИЁДлари учун янги ташхислаш воситалари ва усулларини топиш.
Мавжуд ва янги ташхислаш воситалари ва усулларини ўзаро тақкослаш.
«Узавтотсххизмат» х/ж учун янги ташхислаш воситалари ва усуллари бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИ

АНДИЖОН МУҲАНДИСЛИК – ИҚТИСОДИЁТ ИНСТИТУТИ

Қўлёзма ҳуқуқида

УДК 621.89

Икромов Нурилло Авазбекович

“ТИКО” ВА “ДАМАС” АВТОМОБИЛЛАРИНИНГ ИЧКИ ЁНУВ

ДВИГАТЕЛЛАРИНИ ТАШХИСЛАШ

Ихтисослик: 5А521208 ”Автомобил сервиси”

Техника магистри даражасини олиш учун

Д И С С Е Р Т А Ц И Я

А Н Д И Ж О Н - 2 0 0 5 й

Магистрлик диссертациясининг бажарилиш варақаси

________________________________________факультети

_________________________________мутахассислиги бўйича
_____________________________кафедрасининг магистранти
_____________________________________________нинг

Диссертация кыриб чи=илди
ва химояга =ыйилди
Баённома № ____ «___»_____200__й
Кафедра мудири: т.ф.н., доцент
Т.О.Алматаев___________________

Илмий ращбар:

т.ф.н., доцент И.З.Носиров

___________________

( и м з о )


background image

2

(магистрантнинг исми ва шарифи)

Магистрлик диссертацияси мавзуси________________________

Диссертация раҳбари:_________________________________

(илмий даражаси ва унвони, исми ва шарифи)



Институт илмий кенгашининг диссертация мавзусини тасдиқлаш ва раҳбарни

бириктирилиши ҳақидаги қарори №_____ «____»______йил


Диссертациянинг бажарилиши ҳақида маълумотлар

Ҳисобот санаси

Қилинган

ишларнинг

қисқача мазмуни

Имзолар (илмий раҳбари

кафедра мудири)







Диссертациянинг кафедрага топширилган вақти «____»______200__йил

Имзолар___________________________________________

(Магистрант, илмий раҳбар, кафедра мудири)

Диссертацияни ҳимояга тавсия қилиш ҳақида кафедра йи\илишининг қарори
_____________________________ ______________

(имзо ва сана)

Ишни

тақризга юборилган вақти__________________________

тақриз қилинган вақти_____________________________

__________________________________________________

____________________________________нинг иши ДАКга

(магистрантнинг исми ва шарифи)

«____» _______200__йилдаги йи\илишида ҳимояга тавсия қилинди.

Имзо:___________________

(Магистратура директори)

МУНДАРИЖА

КИРИШ__________________________________________5

I. МАВЗУНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ ВА ИЗЛАНИШ ВАЗИФАЛАРИ


background image

3

1.1. Енгил автомобилларга ТХК ва уларни таъмирлаш даврийлигига таъсир

этувчи омиллар.

1.2. Енгил автомобиль ИЁДлари деталларининг ишдан чикиш сабаблари ва

турлари.

1.3. Енгил автомобиллар ИЁДларини ташхислаш усул ва воситаларининг шархи

1.4. ИЁДларини ташхислаш усул ва воситаларини топиш буйича ишчи гипотеза

1.5. Ташхислаш усул ва воситаларини топиш буйича изланишларнинг дастури.

II. НАЗАРИЙ ҚИСМ.

2.1. ИЁД холатини ташхислаш буйича олиб борилган илмий- лойихавий ишлар

шархи ва тахлили.

2.2. ИЁДларини ташхислашнинг курсаткичларини хисоблаш.

2.3.

Таклиф

этилаётган

ташхислаш

воситасининг

улчамлари

ва

курсаткичларини хисоблаш.

2.4. Мавжуд ва янги ташхислаш воситасини куллаганда ИЁДларга ТХКлар ва

уларни таъмирлашлар даврийлигини хисоблаш.

III. ТАЖРИБА ҚИСМИ.

3.1. Мавжуд ташхислаш воситаларини куллаб ИЁД холатини тахлил килиш.

3.2. Янги ташхислаш воситаларини куллаб ИЁД холатини тахлил килиш.

3.3. Мавжуд ва янги ташхислаш воситаларини куллаб ИЁД холатини киёсий

синови натижалари.

3.4. Янги ташхислаш воситаларининг улчамлари ва курсаткичларини

оптималлаш.

3.5. Янги ташхислаш воситаларининг иктисодий самарадорлигини аниклаш.

ХУЛОСАЛАР______________________________________________________87

АДАБИЁТЛАР_________________________________________________

ИЛОВАЛАР________________________________________________________94

КИРИШ

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигини қўлга киритгандан

сўнг мамлакатимизда ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Уларнинг натижасида


background image

4

иқтисодиётимизда сифат ўзгаришлари рўй бермоқда. Мамлакатимизни

ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиётни эркинлаштириш ва

ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнлари амалга оширилмоқда. Ўзгариб

бораётган бозор муносабатларини такомиллаштириш, бозор инфратузилмасини

институтлар фаолиятини ра\батлантириш, ҳақиқий мулкдорлар синфини

шакллантириш, эркин тадбиркорликни ривожлантириш, чет эл сармоясини

жалб этишни кўпайтириш борасидаги вазифалар ҳозирги кун долзарб

масалаларидан бирига айланмоқда.

Эндиликда миллий иқтисодиётимизнинг турли йўналишларининг

таркибий қисмларни жаҳон бозори билан қиёсий ўрганиш муҳим аҳамият касб

этади. Ўзбекистон миллий иқтисодиёти – жами соҳалар, ассоциациялар,

корхоналар, ташкилотларниниг йи\индиси бўлиб, улар иқтисодий тизимга

умумий қонунлар ва ривожланиш мақсадларига асосланган ҳолда бирлашган.

1996 йил Ўзбекистонда давлатимиз президенти И.А.Каримов сайър-

ҳаракатлари эвазига Жанубий Қуриянинг “DAEWOO avto” LTD билан

ҳамкорликда Андижон вилоятининг Асака шаҳрида “ЎзДЭУ авто” ЁТҲЖ

қўшма корхонаси ишга туширилиб, уч ҳил русумдаги: “Тико”, “Тико”, “Дамас”

ва “Матиз” ва “Нексия” автомобиллари ишлаб чиқарила бошлаши Ўзбекистони

дунёнинг «Автомобиллар тарихи» зарварақларидан 28- автомобил ишлаб

чиқарувчи.давлати сифатида жой олишини таъминлади.

Бугунги кунда “ЎзДЭУ авто” ЁТҲЖ «Матиз», «Дойч» ва «Ласетти»

русумли автомобилларни ҳам ўз конвеерларидан чиқармоқда. Якин кунларда

яна бошқа янги русумли автомобиллар чиқарилиши ҳам режалаштирилмоқда.

Президентимиз И.А.Каримовнинг автомобилсозликка эътибори янада

кучайиб, 1999 йилда Самарқандда Туркия давлати билан ҳамкорликда “Сам

Кочавто” қўшма корхонаси ишга туширилди. Бу корхонадан ўрта си\имли

автобуслар, кичик ва ўрта си\имли юк автомобиллари чиқарилмоқда. Лойиха

қуввати хозирча йилига 3000 дона автобус ва 1000 дона юк автомобиллари

чиқаришга қодир.

Ушбу автомобил заводларида ишлаб чиқарилаётган енгил автомобиль,

автобус ва юк автомобиллари нафақат Ўзбекистон аҳолисининг эхтиёжларини

қондирмоқда, балки Россия, бошқа МДҲ аъзолари, ҳамда бошқа чет эл

давлатларига ҳам экспорт қилиш бошланди.


background image

5

И.А.Каримов.“Ўзбекистон XXI аср бўса\асида, ҳавсизликка тахдид ва

барқарорлик шартлари, тараққиёт кафолатлари” асарида транспорт сохасига

муносабатига шундай дейди: — “Ўзбекистон Республикаси қонунчилик

асосининг транспорт муносабатларини тартибга солувчи қисмини умуман қабул

этилган халқаро меёр ва қоидаларига яқинлаштириш бўйича фаол иш олиб

бормоқда. Масалан, автомобилда юк ташиш борасида МДП гувоҳномасини

қўллаган ҳолда халкаро юк ташиш тў\рисидаги баённома конвенцияси, халкаро

юк ташиш шартномаси тў\рисидаги конвенция, йўл белгилари ва сигналлари

тў\рисидаги конвенция ва йўл ҳаракати тў\рисидаги конвенция ратификация

қилинди” [1-2].

Ўзбекистон БМТ нинг “Транзит юк ташишда ҳамкорликни

ривожлантириш орқали савдони кенгайтириш” дастурида бевосита иштирок

этиб, “Буюк ипак йўлини” тиклаш учун катта амалий ишлар бажарилмоқда.

Буларнинг ҳаммаси ватанимиз автомобилсозлигини ривожлантириш ва

ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг сифат кўрсаткичларини дунё

стандартларига тўла жавоб беришини таъминлаш зарурлигини кўрсатиб

турибди. Автомобилларимиздан дунёнинг қайси чеккасида фойдаланилса ҳам,

уларни узоқ вақт бузилмай ишлашини таъминлашимиз керак бўлади.

Бу борадаги ишлар «Автомобилсозлик» сохасида тинмай илмий-

конструкторлик ишларини олиб бораётган мутахассислар зиммасига юкланади.

Жумладан, Андижон Мухандислик- иқтисодиёт институтининг «Транспорт

воситаларидан

фойдаланиш»

кафедраси

олимлари

ҳам

бу

борада

Андижонннинг Асака шаҳрида жойлашган “УзДЭУ авто” ЁТҲЖ да ишлаб

чиқарилаётган ва чиқарилиши режалаштирилаётган автомобиллар устида

тинмай, уларинг конструктор- изланувчилари билан автомобилларнинг

конструкцияси

ва

ишончлилигини

ошириш

бўйича,

ҳамда

«Андижонавтотеххизмат» (АТҲКС) ҳиссадорлик жамияти мутахассислари

билан ушбу автомобилларга техник ҳизмат кўрсатиш (ТҲК) ва уларни

таъмирлашлар бўйича ҳамкорликда изланишлар олиб бормоқдалар [3-11].

Шунинг учун ҳам институтимизнинг «Транспорт воситаларини ишлатиш ва

таъмирлаш» йўналишидаги бакалаврлари транспорт воситаларини ишлаб

чиқариш, ишлатиш, таъмирлаш усулларини тўлик билиши керак бўлса,

«Автомобиллар сервиси» мутахассислигини магистрантлари юқоридагилардан


background image

6

ташқари автомобиллар сервиси турларини билиши ва янги усулларини топиши

зарур бўлади.

Мазкур магистрлик диссертациясида асосий мақсад “Тико», “Дамас” ва

“Матиз”

русумли

автомобиллар

ИЁДларини

ишлатиш

мобайнида

ишончлилигини тадкикотлаш, тахлил этиш ва бошкариш учун ташхислашнинг

янги самарали усул ва техник воситаларини топишдир.

Мавзунинг долзарблиги

. Ўзбекистон мустақил бўлгач, жадал

ривожланиш, давлат ва ижтимоий ҳаётининг барча сохаларини тубдан

ўзгартириш, бозор муносабатига ўзига хос йўл танлаб, босқичма-босқич ўтиш

тамойилини тутди.

Халқ хўжалигининг барча тармоқлари фаолияти янги босқичига

ўтишни ўзаро манфаатдорлик, ташқи иқтисодий алоқалар асосида кўрмокда.

Хорижий мамлакатлар билан иқтисодий ва сиёсий алоқаларнинг жадал

ривожланаётган шу даврида республика автотранспорт сохаси тараққиёти

мухим аҳамиятга эга.

Давлатимиз раҳбарияти ва президентимиз автомобилсозликни

ривожлантириш ва транспортдан самарали фойдаланиш масалаларига катта

эътибор бермоқдалар.

Шу мақсадда Республикамизда бир қатор автомобил компаниялари барпо

қилиниб, уларнинг ишга туширилиши Ўзбекистон халқининг мухим

ютуқларидан биридир. Андижоннинг Асака шаҳрида "УзДЭУ авто Со"

компаниясида енгил автомобилларнинг ишлаб чиқарила бошлаши Ўзбекистон

аҳолисининг транспорт мустақиллигига эришишига олиб келибгина қолмай,

Республикамизни автомобил ишлаб чиқарувчи етакчи давлатлар билан бир

қаторда туришига имкон яратади. Албатта, бундай ҳолат, бир томондан

аҳолининг моддий, маданий бойлигини оширади, унинг транспорт воситаси

ҳизматига бўлган талабини қондириб, турмуш фаолиятида бир қатор

қулайликлар яратса, иккинчи томондан енгил автомобилларга техник ҳизмат

кўрсатиш (ТҲК), таъмирлашлар, ёнилғи- мойлаш махсулотлари, эҳтиёт

қисмлари ва бошқалар билан таъминлаш каби бўлган ишларга эхтиёж

орттиради.

ТҲК ва таъмирлаш ишларини бажариш учун автомобил

эксплуатацияси давридаги умумий харажатлар ичида асосий қисмини, яъни 90

% га яқинини ташкил этади. Меҳнат сарфини олиб ҳарасак, автомобилнинг


background image

7

ҳизмат даврида ТҲК ва таъмирлаш ишлари учун кетган меҳнат сарфи 96,5...

98,5 % ташкил этади.

Демак, автомобилларни самарали ишлатиш учун автомобилларни

мунтазам равишда ташхислаш ва ўз вақтида носозликларни бошланишидаёк

бартараф

этиш

керак

бўлади.

Ватанимизда

ишлаб

чиқарилаётган

автомобилларимиз жахон бозорида ўз ўрнига эга бўлиши учун уларнинг

конструкцион ва эксплуатацион ишончлилиги халқаро стандартларга тўла

жавоб берадиган даражада бўлиши зарур.

Республикамиз худуди ўзига хос иқлим ва йўл шароитларига эга

бўлганлиги сабабли, автомобилларнинг эксплуатацион ишончлилиги мўтадил

иқлим ва йўл шароитига нисбатан бир қанча пасаяди, чунки Ватанимиз худуди

қуруқ иқлим шароити, то\ли зоналари, чўл зоналаридан иборат бўлганлиги, ҳаво

босими ва ҳароратининг кескин ўзгариши ва энг асосийси ҳаво таркибида чанг

миқдорининг кўплигидир. Чанг таркибидаги абразив зарралар автомобил

деталлари ейилишини жадаллаштиради ва бунинг оқибатида уларнинг

эксплуатацион ишончлилиги пасаяди. Шунингдек, абразив зарралар суюқлик ва

ҳаво билан бирга ишчи органлар ичига тушиб, уни ишдан чиқишини

тезлаштиради. Шундай қилиб Республикамиз иқлим ва йўл шароитида “Тико”,

“Дамас” ва “Матиз” автомобилларининг эксплуатацион ишончлилигини

таъминлаш учун махсус тадқиқот ишларини амалга оширишни тақозо этади.

Республикамизда автомобиллар ишончлилигини тадқиқотлаш ишлари

талаб даражасида эмас, чунки автомобил ишлаб чиқариш мустақиллик даврига

тў\ри келиб, энди ривожланмоқда. Республикамизда бир қатор олимлар бу

йўналишда илмий-тадқиқот ишлари олиб боришган ва олиб бормоқдалар.

Булардан: академик О.В.Лебедев, профессор С.М.Қодиров, К.Х.Махкамов,

доцент Я.П.Назарқулов, аспирант Б.Қаюмов, магистрант О.Эргашев ва

бошқаларни кўрсатиб ўтиш мумкин. Бу сохадаги мавжуд илмий изланишлар

натижалари замонавий автомобиллар, жумладан, “Тико”, “Дамас” ва “Матиз”

автомобиллари эксплуатацион ишончлилигини баҳолашда етарли имкон

беради. Лекин ушбу автомобиллар ИЁДларини ташхислаш бўйича етарли

маълумотлар камлик қилади, шунингш учун бу борада илмий-тадқиқот

ишларини тезлаштириш зарур.

Тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари.

Ушбу илмий тадқиқот

ишларини бажаришдан максад, Ўзбекистон Республикасининг иқлим ва йўл


background image

8

шароитларини ҳисобга олган ҳолда, “Тико”, “Дамас” ва “Матиз”

автомобилларининг ИЁДларини ташхислаш бўйича маълумотлар тўплаш ва

унга таъсир этувчи етакчи омилларни аниқлаш асосида илмий ва амалий

тавсиялар ишлаб чиқишдир. Бу изланиш ва тавсияларнинг умумий мазмуни ва

йўналиши қуйидагилардан иборат бўлади:

1. Ўзбекистоннинг турли иқлим ва йўл шароитларида “Тико”, “Дамас” ва

“Матиз” автомобиллари ИЁДларининг ишдан чиқиши ва унинг сабабларини

аниқлаш.

2. “Тико”, “Дамас” ва “Матиз” автомобилларининг ИЁДларини ташхислаш

йўллларини аниқлаш.

3. “Тико”, “Дамас” ва “Матиз” автомобилларининг ИЁДларини ташхислаш

эвазига автомобилларнинг ёнил\и тежамкорлигини ошириш.

Тадқиқотнинг предмети ва объекти

. Маълумки, автомобилда ИЁД энг

асосий ва мураккаб вазифани, яъни автомобилни ҳаракатлантириш вазифасини

ўтайди, худди жонли двигателлардаги, жумладан инсондаги юрак каби. Демак,

ИЁДнинг бир маромда теккис ишлаши худди инсондаги юрак каби доимо соз

ҳолатда бўлиши керак. Ўзбек инсонларида фақат бирор касалликка учраб ётиб

қолгандагина шифокорга мурожат қилиш одат бўлиб қолган. Бу кўпинча кеч

бўлиб қолади, натижада бу бемор гоҳо ҳаётдан кўз юмади, гоҳо уни яна оёққа

тургазиш учун унга турли ташхислар қўйиб., сўнгра даволанади. Бу ташхислар

хулосасига кўра кўпинча инсоннинг кўп организмлари ишдан чиққан бўлади ва

уларни тузатиш ғоятда сермашаққат бўлади. Агар инсон соғ пайтида ҳам унинг

юрагини ва бошқа органларини ташхислаб турилганда эди, бу инсон нобуд

бўлмаган, оғир касалликка учрамаган, натижада касаллик бошланмай туриб

осонроқ тузатилар эди. Шунингдек, автомобилда ҳам унинг ИЁДни узоқ вақт

бузилмай ишлаши учун, уни ўз пайтида мунтазам равишда ташхислаб турилса у

яроқсиз ҳолатга келмас ва носозликлар бошланишидаёк осонгина бартараф

этилар эди.

Мазкур магистрлик диссертациясининг предмети сифатида «УзДЭУ

авто» компаниясининг «Дамас» ва «Тико» автомобитллари ИЁДлари танланди,

чунки биринчидан, ушбу автомобилларнинг ИЁДлари нисбатан кам

таъмирлашлар даврийлигига эгадир, иккинчидан уларни ишлатиш мобайнида ва

ТҲК пайтида ташхислаш учун у автомобилларга ўнатилган электрон

ташхислаш мажмуаси мавжуд эмас. Изланишлар объекти сифатида эса, ушбу


background image

9

ИЁДларини ишлатиш ва уларга ТҲК жараёнида кузатиш ва бошқариш учун

ташхислаш усуллари ва воситалари қабул қилинди.

Тадқиқотнинг илмий янгилиги.

Изланиш ва тажрибалар шуни

кўрсатдики, шу пайтгача автомобил ИЁДлари бирор носозликка учраб, улар

тўхтаб қолганда, ишлаганда ҳам ночор ишлаганда, ёки улардан бирор бир

ўзгача шовқин эшитилгандагина уларга ташхис қўйилар эди. Дархақиқат,

уларни носозликка учрашининг бошланғич босқичларида ташхислаб ўтирилмас

эди, балки навбатдаги ТҲКда режалаштирилган ишларни бажариш билан

кифояланар эди. ТҲКларда эса ташхислаш режалаштирилмаган эди. Мазкур

магистрлик диссертациясининг илмий янгилиги- автомобил ИЁДлари

ишлатилаётган, ёки уларга навбатдаги ТҲК пайтларида келгусида авж олиши

кутилаётган носозликларни бошлангич боскичларидаёқ аниқлаб беришга

мўлжалланган замонавий электрон ташхислаш воситасининг конструкциясини

яратилиши ва унинг ёрдамида ИЁДда содир бўлаётган кимёвий ва иссиқлик

жараёнларининг миқдорий катталикларини аниқлаш имкониятини мужассам

этишдир.

Диссертация ишининг илмий янгилиги қуйидаги натижаларда акс этади:

Ҳозирги мавжуд ташхислаш воситалари замонавий автомобиллар учун

тўғри келмайди, бунинг сабаби- улар асосан ИЁД бирор носозликка учрагандан

сўнг уни аниқлаш учун қўлланилади. Мазкур магистрлик диссертациясининг

вазифаси- ИЁДларини ишлатиш мобайнида ишончлилигини тадқиқотлаш,

таҳлил этиш ва бошқариш учун ташхислашнинг янги самарали усул ва техник

воситаларини топишдир.

ИЁДларининг ишончлилик кўрсаткичларини, иш жараёнида носозликка

учрашини физик ва тасодифий хусусиятларини ташхислаш эвазига уларнинг

кўрсаткичларини дунё ва Европа андозаларига етказиш Ўзбекистон

автомобилсоз олимларнинг асосий мақсадидир.

Мазкур магистрлик диссертацияси ҳам шу асосий мақсадни рўёбга

чиқаришга бир оз бўлсада ҳисса қўшишга бағишланган бўлиб, бунда

бажариладиган ишларнинг асосий мақсади ва вазифалари қуйдагилардан

иборатдир:

Енгил

автомобиллар

ИЁДларига

ТҲК

ва

уларни

таъмирлаш

даврийрилигини оширишда ташхислаш усул ва воситаларининг аҳамиятини

аниқлаш.


background image

10

Носозликка учраган ИЁДини ташхислаш воситалари ва усулларини таҳлил

қилиш.

Ишлатилаётган ИЁДини ташхислаш воситалари ва усулларини таҳлил

қилиш.

Замонавий енгил автомобиллар ИЁДлари учун янги ташхислаш воситалари

ва усулларини топиш.

Мавжуд ва янги ташхислаш воситалари ва усулларини ўзаро таққослаш.

«Узавтотеххизмат» х/ж учун янги ташхислаш воситалари ва усуллари

бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

I. МАВЗУНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ ВА ИЗЛАНИШ ВАЗИФАЛАРИ

1.1. Енгил автомобилларга ТҲК ва уларни таъмирлаш даврийлигига

таъсир этувчи омиллар

Ўзбекистон БМТ нинг “Транзит юк ташишда ҳамкорликни

ривожлантириш орқали савдони кенгайтириш” дастурида бевосита иштирок

этиб, “Буюк ипак йулини” тиклашга киришди.

Республикамизда автомобиль транспорти билан юк ташиш 1990 йилда

300 млн т. ни ташкил қилган бўлса, 1995 йилга келиб бу кўрсаткич 420 млн т. га

етди. У умумий юк ташиш ҳажмининг 50% ни ташкил этди. Келажакда бу

кўрсаткич янада ортиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон «Буюк Ипак» йули - Европа ва Осиё мамлакатларининг

ўзаро алоқа ва ҳамкорлик қадимги магистралининг марказий таянч

нукталаридан бири ҳисобланади. Аммо Республика денгиз ва океан портларига

бевосита чиқиш имкониятига эга эмас. Шу муносабат билан 1996 йил апрелида

«TRASECA» дастурига мувофиқ идоралараро ишчи гуруҳ тузилиб, бу гуруҳ

транспорт коридорларини ташкил қилиш ва уларни умумлаштириш

масалаларини ҳал қилди.

“Буюк ипак йўли”ни тикловчи лойихалаштирилаётган Шарқ-/арб

транспорт йўлагининг таркибий қисмидир. Тошкентдан бошланадиган

магистраль йўл Андижон, Қир\изистоннинг Ўш ва Хитойнинг Қашқар

шаҳарлари орқали ўтиб, Тинч океанига чиқиши керак. Ҳозирда Тошкент-


background image

11

Андижон-Ўш йўлининг 116-195 километридаги қисмида йўл қурилиш ишлари

ва Резак-Қамчиқ довонларида умумий узунлиги 2480 метр бўлган тунеллар

қуриб битказилди.

Яна шуни инобатга олиш керакки, республикамиз қайта тикланаётган

“Буюк Ипак йўли”нинг асосий бў\инларидан бири бўлиб бормоқда. Бу йўл

Осиёдан Европагача чўзилган бўлади. Мавжуд ва қурилаётган Тошкент-

Самарканд-Бухоро,

Тошкент-Термиз,

Тошкент-Андижон-Ўш-Қашқар

магистраль йўлларининг халкаро аҳамияти кескин ошди. Бугунги кунга келиб,

“Ўзавтойул” давлат акционерлик концерни томонидан 1991 йилдан бошлаб 34

минг км йўл қайта таъмирланган

Халқаро юк ташиш жараёнларини такомиллаштириш Осиё ва Европа

мамлакатларидан транзит юк ташишига буюртмалар кўпайишига олиб келади.

Йўловчи ташишнинг ривожланиши Узбекистонда сайёхлар окимининг ўсишини

таъминлайди.

Ягона транспорт тизимида (темир, автомобиль, сув ва ҳаво транспорти)

юк ташиш ҳажмининг энг кўпи автомобиль транспорти орқали амалга

оширилади.

Халқ хўжалигининг энг мухим муаммоларидан бири автомобиль

йўлларининг мустахкам халқасини яратишдан иборат. Ҳозирги даврда халқ

хўжалиги юкларини нотеккис ва тупроқ қопламали йўллар орқали ташишдан

зарар кўрмоқда. Натижада техник тезликнинг пасайиши, ёнил\и сарфининг

кўпайиши, шиналарнинг ортиқча ейилиши, техник холатни ёмонлашиши,

ишлаб

чиқаришнинг

пасайишига

олиб

келади.

Ундан

ташқари

автомобилларнинг носоз йўллардан юриши оқибатида уларнинг ҳизмат қилиш

муддати камаяди ва йўл транспорт ходисаларини содир бўлишига олиб келади.

Ўзбекистонда автомобилларга ТҲК ва уларни таъмирлаш ишлари

бўйича қабул қилинган “Низом” (тартиб ва қоида), “Ўзавтосаноат” уюшмаси

розилиги билан “Ўзавтотранс” корпорацияси томонидан тасдиқланади.

Автомобиль транспортига ТҲК ва таъмирлаш ишлар учун чиқарилган “Низом”

га асосан қуйидагилар амалга оширилади [12,13]:

1.

Кундалик ТҲК (КТҲК)

2.

Биринчи ТҲК (1-ТҲК)

3.

Иккинчи ТҲК (2-ТҲК)

4.

Мавсумсий ТҲК (МТҲК)


background image

12

5.

Жорий таъмирлаш (ЖТ)

6.

Капитал таъмирлаш (КТ).

Ушбу ТҲК ва таъмирлашларнинг барчасида ИЁДлар турли даражада

ташхисланади. Ташхислашда бажариладиган ишлар аввало

Ўзбекистон иқлим

шароитининг

автомобиллар

эксплуатацион

хусусиятларига

таъсирига

боғлиқдир.

Автомобилларнинг узел ва деталларининг иш қобилиятига бевосита

таъсир этадиган иқлим шароитларига қуйидагилар киради: атроф- муҳит

ҳарорати, ҳавонинг нисбий намлиги, чанг,, атмосфера босими, қуёш

радиацияси, ташқи мухит агрессивлиги.

Булардан атроф- муҳит ҳарорати автомобиль двигателларининг ишлаши

учун айниқса кўп таъсир ўиказади. Чунки ҳарорат юқори ва кундуз ва тундаги

ҳароратнингш тубдан фарқ қилиши. Ёз фаслс 115-160 кун давом этади. Бунда

ўртача ойлик ҳарорат Қ 40

0

ни, максимал суткали ҳарорат эса Қ 80

0

гача борган.

Ҳавонинг нисбий намлиги- 43-75% ни ташкил этади. Чангнинг

солиштирма қиймати сифатида 1 м

3

ҳаводаги чангнинг масси қабул қилинган.

Эксплуатация шароитларига қараб чингнинг миқдори 0,01 дан 15 г/м

3

гача

бўлиши мумкин. Чанг таркибидаги ҳар қандай қаттиқ заррача автомлобиль

двигатели учун ҳавфли ҳисобланади, улардан айниқса Кремний оксиди

ишқаланувчи деталларнинг тез ейилишига олиб келади (жадв. 2).

Жадв. 1

Ҳаводаги чанг зарралари, %

Йўлдан

баландли

к, м

Заррача таркиби

Заррача ўлчами, мкм

SiO

2

Al

2

O

3

FeO

CaO

Бошқа

элементл

ар

5 гача

5-10

10-50

50

дан

катта

0,45

30-50

55-65

5-10

8,9

38

41,5

11,6

0,65

50-60

40-45

0-5

19

48

28,7

5,3

Атмосфера босими двигател иши учун бош омиллардан ҳисобланади.

Айниқса баланд то\ йўлларида атмосфера босими камайиб двигатель иши учун

етарли ҳаво етказиб бериш қийин бўлиб қолади. Масалан баландлик денгиз


background image

13

сатҳидан 0 дан 2000 м гача ортса атмосфера босими 0,098 мПа дан 0,077 мПа

гача, ҳарорат Қ15 дан Қ2 гача ва ҳавонинг зичлиги 20% гача камаяди.

Қуёш радиацияси автомобиль кузовларига салбий таъсир ўтказади.

Қуёшнинг чарақлаши йилига 2690 дан 2750 соатгача, қуёш радиацияси эса 280

дан 300 Вт/м ни ташкил этади.

Ватанимиз худудининг иқлим шароити қуруқ, то\ли ва чўл зоналаридан

иборат бўлганлиги, ҳаво босимини ўзгариши ва энг асосийси ҳаво таркибидаги

чанг миқдорининг кўплигидир. Чанг таркибидаги абразив зарралар автомобиль

деталларининг ейилишини жадаллаштиради ва бунинг оқибатида уларнинг

эксплуатацион ишончлилиги пасаяди. Шунингдек, абразив зарралар ёнил\и

билан бирга двигатель цилиндрлари ичига тушиб, уни ишдан чиқишини

тезлаштиради. Чанг зарралари ёнил\и таркибига ҳаво орқали, ёнил\ини бир

жойдан иккинчи жойга ташишда, автомобилга қуйишда ва бошқа бир қанча

шароитларда тушиши мумкин. Шунинг учун “УзДЭУавто” қўшма корхонасида

ишлаб чиқрилаётган автомобилларнинг Ўрта Осиё, хусусан Ўзбекистон иқлим

шароитида эксплуатацион ишончлилигини ошириш муаммолари долзарб

масалалардандир. Айниқса, “Nexia” ва «Матиз» автомобилларига ўнатилган

инжектор қурилмаси мураккаб ва аниқ жихоз бўлганлиги сабабли, унга

малакали ҳизмат кўрсатиш ва ишлатиш \оятда мухимдир.

Маълумки, автомобиль узел ва қисмларни одатда мўътадил иқлим

шароитлар учун лойихаланади ва ишлаб чиқарилади, лекин уларни

эксплуатация қилиш даврида ҳар ҳил экстремал шароитларда ишлатишга тў\ри

келади. Айниқса, бундай ҳолларда автомобилнинг ИЁДларининг асосий

кўрсаткичлари ўзгаради. Шунинг учун ҳам, ИЁД ва унинг қисмларини бизнинг

шароитимизда, яъни, иқлими иссиқ, атмосфера босими паст ва ҳавода чанг

миқдори кўп шароитда ишлаши туфайли уларнинг эксплуатацион

кўрсаткичларни салбий томонга ўзгариш сабабларини аниқлаш ва уларни

бартараф этиш усулларини яратиш зарур. Юқоридагиларни ҳисобга олиб, биз

Асака шаҳрида ишлаб чиқарилган «Нексия», «Дамас», «Тико» ва «Матиз»

автомобилларининг ИЁДларининг иш ресурси, ишдан чиқиш сабабларини

аниқлаш ва хосил бўлган носозликларни бартараф қилиш йўлларини яратиш

бўйича илмий- тадқиқот ишларини олиб бормоқдамиз.

Олиб борилган тадқиқот ишлари натижалари ва статистик маълумотлар

таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, ушбу автомобиллар ИЁДларининг иш ресурслари


background image

14

нисбатан юқори, яъни уларни 200 000 км масофа ва ундан ортиқ юргандан сўнг

таъмирлашга тў\ри келмоқда, айрим ҳолларда «Тико» ва «Матиз»

автомобилларининг ИЁДлари 300 000 км, «Нексия» автомобиллариники эса-

500 000 км масофада ҳам эксплуатацион хусусиятларини йўқотмай

ишламоқда.(21) Бироқ, ҳамма нарсанинг чегараси бўлганлигидек, ҳозирги

кунга келиб бу русумли автомобилларнинг ИЁДлари юқорида кўрсатилган

масофаларни босиб ўтди ва уларнинг ишқаланувчи қисмлари таъмирланмоқда.

Таъмирлаш учун эса, кўплаб эҳтиёт қисмлар, ускуналар, мабла\ ва иш кучи

сарфлашни тақозо этади.

Ушбу автомобиллар ИЁДлари деталларининг ишқаланувчи сиртларини

қайта тиклашнинг мураккаблиги шундан иборатки, бу деталларнинг

конструктив

ўлчамлари,

материаллари

ва

юкланиш-ҳаракатланиш

режимларининг ўзига хослигидир. Уларни заводда дастлабки чиқарилганидек

ўлчам, сирт тозалиги ва каттиқликларига олиб келишнинг деярли имкони йўқ,

бўлса

ҳам

серхаражатдир.

Ушбу

ҳаражатларни

камайтириш

учун

автомобилларга ТҲК ва таъмирлашлар даврийлигини орттириш даркор. Бунинг

учун ИЁДларни тў\ри эксплуатация қилиш, ишончлилигини ва ҳизмат

муддатини оширишни тадқиқотлаш, ҳамда шу борада махсус илмий тадқиқот

ишлари олиб бориш зарур. Бу долзарб муаммоларни ҳал этиш учун «ЎзДЭУ

авто» ва «ЎзАвтотехҳизмат» х/ж мутахассислари билан биргаликда олиб борган

тадқиқотларимиз шуни кўрсатдики, ҳозирги кунда ишлаб чиқарилётган 4 ҳил

автомобиллардан

«Матиз»

автомобили

техник

тавсифномасида

кўрсатилганидан анча кўп ёнил\и сарфига эга. Бунинг сабабларни аниқлаш учун

ушбу автомобилларнинг эксплуатацион ишончлилигини аниқлашимиз керак

бўлади. Шу мақсадда аввало ушбу автомобилнинг бошқа русумдаги «УзДЭУ

авто» автомобилларининг хусусиятлари билан таққослаб кўришимиз керак.

Ватанимиз иқлим ва йўл шароитларини ҳисога олган ҳолда қатор

олимлар томонидан автомобил ИЁДларини ташхислашни тадқиқотлаш бўйича

илмий

изланишлар

олиб

борилган,

булардан

С.М.Кодиров

(22),

М.М.Мукадировлар

(23),

В.А.Акопов

(24),

Н.Т.Каримходжаев

(25),

К.Иброхимов, Х.Расулов (26) лар, ҳамда бошқалар олимларни келтириб

ўтишимиз мумкин. Аммо, бу олимлар олиб борган ишлар мустақиллигимизгача,

яъни "собиқ Иттифоқ" автомобилларининг ИЁДларини ташхислаш бўйича

бажарилганлиги ва у автомобилларда ҳозирги кунда қўлланилаётган замонавий


background image

15

инжекторли

ёнил\и

тизими

мавжуд

эмаслиги

сабабли,

замонавий

автомобилларнинг эксплуатацион ишончлигини етарли даражада тахлил этиш

имконини бермайди.

1.2. Енгил автомобиль ИЁДлари деталларининг ишдан чикиш

сабаблари ва турлари

ГОСТ 27.002-83 га мувофиқ машиналарнинг ишончлилиги қуйидаги

тўртта асосий хоссаларни ўз ичига олади:

бузилмасдан ишлаш— машинанинг узлуксиз ишлаш давомийлиги (биринчи

ёки навбатдаги ишламай қолгунга қадар);

чидамлилик— машина (элемент) нинг охирги ҳолатга етгунга қадар ишлаш

давомийлиги;

таъмирлашга яроқлилик — машина (элемент) нинг ТҲК ни ўтказишга,

ишламай

қолишларни

аниқлашва

бартараф

этишга,

таъмирлашга

мослашганлиги;

сақловчанлик — машина (элемент) нинг сақлаш ва ташиш чоғида ишга

яроқлилигини сақлаб туриш хоссаси.

Машинанинг чидамлилиги ва бузилмасдан ишлаши уни тайёрлаш

жараёнида деталларни ясаш учун ашёларни танлаш, уларнинг ишқаланувчи

сиртларини мустахкамлаш, ёнилғи- мойлаш ашёларининг энг мақбул навларини

танлаш ва бошқа йўллар билан таъминланади. Машинанинг ишончлилиги


background image

16

конструктив тадбирлар тизими орқали таъминланади. Бу тадбирларда

қуйидагилар кўзда тутилади:

машиналарни ишлатиш ва таъмирлаш жараёнида қисмларга ажратиш —

йиғиш ишларини ўтказишнинг осонлиги;

тез ейиладиган детал ва туташмалар ресурсини тиклашнинг иқтисодий

жихатдан мақсадга мувофиқлиги;

ТҲК ишларининг осонлиги ва ҳажмининг кичиклиги;

узел ва механизмларни юксак даражада бир хиллаштириш (унификациялаш),

махкамлаш, деталлари сони, тури ва ўлчамларини камайтириш;

таъмирланадиган деталларда марказлаш тешиклари, ҳамда ўрнатиш

текисликларининг мавжудлиги ва хоказо.

Машиналарнинг сақловчанлиги ва ташишга мослашганлигини

яхшилаш мақсадида коррозияга қарши чидамли қопламалар, машиналарнинг

иш бўшликларини сув ва чанг киришидан асрайдиган махсус тиқма ва

тиқинлар, юқори сифатли лок-бўёқ қопламалари қўлланилади.

ГОСТ 27.002-83 га кқра ишончлилик кқрсаткичлари якка ва комплекс

хилларга ажратилади. Якка кўрсаткич битта хоссага, комплекс кўрсатгич эса

бир нечта хоссаларга таълуқлидир. Якка кўрсаткичларга, масалан, машинанинг

бузилмасдан ишлаш эхтимоллиги, ўртача ресурси, ҳамда ўртача ҳизмат

муддати, ишламай қолгунга қадар бажарадиган иши ва шу кабилар киради.

(L)

f(L)


background image

17

0

(L)

1-расм. Ишдан чиқишлар жадаллигининг наъмунавий ўзгариши.

Бузилмасдан ишлаш кўрсаткичлари. Машиналарнинг бузилмасдан

ишлашини баҳолаш кўрсаткичлари қуйидагилардан иборат:

1.

Ишламай қолгунга, ёки бир марта эксплуатацион ишламай қолгунга қадар

бажарилган иш — Т

и.к.

, бажарилган иш бирлиги (ишламай қолиш);

2.

Ишламай қолишлар оқими параметри, ёки эксплуатацион ишламай қолишлар

окими параметри Т

и.к.о

, (эксплуатацион ишламай қолишлар частотаси, ёки

тезлигини ифодалайди) — ишламай қолиш (бажарилган иш бирлиги);

3.

Бузилмасдан ишлаш эхтимоллиги.

Ишламай қолишлар оқимининг параметри фойдаланиш чоғида

машиналар ишламай қолишларининг умумий ҳисобидан чиқарилади. Бунда

уларнинг фақат пайдо бўлиши онлари қайд қилинади. У машина иш бажаргани

сари ишламай қолишларининг пайдо бўлиш тезлигидан иборат бўлиб,

бажарилган иш бирлигига тўғри келадиган ишламай қолишларда ўлчанади.

Бузилмасдан ишлаш эхтимоллиги белгиланган бажарилувчи иш доирасида

кўриб чиқилаётган объектнинг ишламай қолиш юз бермайди (вақт функцияси).

Статистика нуқтаи назаридан у муайян ишни бажаргунга қадар бузилмасдан

ишлаган объектлар сонини объектларнинг умумий сонига бўлиб аниқланади.

Бузилмасдан ишлаш кқўсаткичларини аниқлаш. Бунда ишламай

қолишлар олиб келадиган оқибатлар ва ишлаш қобилиятини тиклашнинг

мураккаблиги ҳисобга олинади; бу ҳолда ишламай қолишлар мураккаблигига

қараб уч гуруҳга ажратилади.

Биринчи гуруҳга деталларни, ташқарида жойлашган узел ва

агрегатларни қисмларга ажратмасдан таъмирлаш, ёки алмаштириш йўли билан

бартараф этиладиган ишламай қолишлар, шунингдек, бартараф этиш учун

навбатдан ташқари 1-ТҲК ва 2-ТҲК ни талаб қиладиган ишламай қолишлар

киритилади.

Иккинчи гуруҳга қулай ерда жойлашган узел ва агрегатларни

таъмирлаш, ёки алмаштириш орқали йўқотиладиган ишламай қолишлар,


background image

18

шунингдек, бартараф этиш учун ички бўшлиқларни очиш талаб этиладиган

ишламай қолишлар киритилади.

Учунчи гуруҳдаги ишламай қолишларни йўқотиш учун асосий

агрегатларни қисмларга ажратишга тўғри келади.

Рақамли маълумотларга кўра объектлар сони кўп бўлганда уларнинг

бузилмасдан ишлаш эхтимоли қуйидаги ифода билан баҳоланади.

P(t)қN

o

--n(t)/N

o

қ 1-n(t)/N

o

,

бу ерда P(t) — бузилмасдан ишлаш эхтимолининг рақамли баҳоси;

N

o

— синов бошида объектлар сони;

n(t) — вақт ичида ишламай қолган объектлар сони.

Амалиётда баъзан ишламай қолиш эхтимоллиги энг қулай тавсиф бўлиб

қолиши мумкин.

Ишламай қолишлар эхтимоллиги муайян иш шароитида берилган вақт

интервалида ёки белгиланган бажарилувчи иш доирасида лоақал битта ишламай

қолиш бўлиши мумкинлиги эхтимоллигидир.

Q(t) — бўлганда ишламай қолиш эхтимоллиги нолга тенг бўлиб, 0 дан

1,0 гача ўзгаради ва ушбу формулага асосан ҳисоблаб топилади:

Q(t) қ 1 — P(t).

Статистик усулда аниқлаш учун қуйидаги формуладан фойдаланилади:

Q(t) қ 1 — P(t) қ 1 — (N

o

-N(t)/N

o

) қ n(t)/N

o

.

бу ерда n(t) — вақт мобайнида ишламай қолган объектлар сони.

Ишламай қолишлар жадаллиги тикланмайдиган объект ишмалай

қолиши содир бўлиши эхтимоллигининг шартли зичлиги бўлиб, кўриб

чиқилаётган вақт унинг учун шу шарт билан аниқланадики, шу онга қадар

ишламай қолиш юз бермаган бўлиши зарур.

Мазкур атамани ГОСТ бўйича тарифлашда ишончлилик назариясида

қўлланиладиган t— он да ишламай қолиш эхтимоллигининг зичлиги

тушунчасига асосланади. t— он деганда t— дан tҚ

t гача вақт оралиғида

ишламай қолиш эхтимоллигининг

t

0 бўлгандаги оралиҳ катталигига нисбати

тушунилади. Ишламай қолиш эхтимоллиги зичлигининг физик маъноси

вақтнинг анча кичик бирлиги ичида ишламай қолиш эхтимоллигидан иборат.

Маълумки двигател ишлаганда тирсакли вал юқори частотали

айланишлар сонида (0 дан 5 минг айл/мин) ва катта юкланишда ишлайди.


background image

19

Двигателни узоқ муддатга иш қобилятини сақлаш хусусан кривошип- шатун

механизмига, мой насоси ва редукцион клапанларнинг тўғри ишлаши билан

бирга мой магистралидаги босимга боғлиқдир. Двигател салт ишлаганда

босимнинг 0.5 кг/см

2

дан пастлаб кетиши подшипникларда конструктив

параметрларни ўзгаришига ва уларни ейилишига олиб келади. Бу ҳолатни

олдини олиш учун тирсакли вал диаметрини, подшипник ва тирсакли вал

орасидаги тирқишни ўлчаш керак. Тирсакли вал ўзак бўйинчасини алмаштириш

керак бўлган тақдирда вкладишларни қалинлиги бўйича ейилиши ва диаметрал

тирқиш аниқланади. Агар қалинлиги бўйича тирқиш 0,05 мм дан ортиқ бўлса ва

диаметрал тирқиш 0,20 мм дан ортиқ бўлса вкладишлар янгисига

алмаштирилади. Вкладиш ва ўзак бўйинча орасидаги энг катта диаметрал

тирқиш 0,007….0,12 мм, вкладиш ва шатун бўйинчаси эса– 0,006….0,11 мм

(двигател маркасига боглик холда) бўлиши керак. Оваллик, конуссимонлик, ва

тирсакли вал бўйинларининг ейилиши 0,05 мм дан ортмаслиги керак.

Тирсакли вал буйинининг рухсат этилгандан куп ейилиши, тиркиши

булса вкладишларни алмаштиришни хожати йук. Бу холатда двигателни

капитал таъмирлашга юбориш керак.

Ейилмаслик эффектининг мохияти. Узок вакт мобайнида ейилишнинг

ва ишкаланиш кучи камайишининг олдини олиш максадида машина деталлари

ишкаланувчи сиртини каттиклиги ошириб келинди. Бу холда бир сиртнинг

бошка сиртга ботиб кириши камаяди, кайишкок деформациялар ва оксидловчи

жараёнлар, шунингдек, абразивнинг таъсири камаяди. Хозиргача деталлар

каттиклигини оширишнинг цианлаш, сиртни тоблаш, каттик металларни

эритиб коплаш каби жуда куп усуллари ишлаб чикилган. Куп йиллик тажриба,

бу усуллар ишкаланувчи деталларнинг ишончлилиги ва чидамлилигини

ошириш имконини берганлигини курсатди. Масалан, ИЁД цилиндрларини

электролитда хромлаш цилиндр-поршень халкаси жуфтлигининг ейилишга

чидамлилигини чуян цилиндрникига нисбатан 4-5 баравар оширибгина колмай,

двигателларнинг цилиндр-поршенли гурухидаги ишкаланишда буладиган

исрофларни хам бир неча марта камайтиради, пахта териш машиналари териш

аппаратлари шпинделларини хромлаш эса тишларни ейилишга чидамлилигини

оширади ва узок вакт саклаш жараенида коррозияланишдан химоялайди.

Маълумки автомобиль ИЁД цилиндр-поршень гурухи (ЦПГ) таркибига

цилиндр, поршень, унинг (сикувчи ва мой сидиргич) халкалари, поршень


background image

20

бармоги ва шатуннинг юкори каллаги киради. Янги автомобилларнинг ЦПГ

бирикмаларида маълум микдорда тиркишлар мавжуд булиб автомобилларни

ишлаш жараёнида уларнинг улчами ортиб боради. Хар бир автомобилни ЦПГ

тиркиши шу автомобилни ишлаб чикарган завод томонидан тавсия этилган

чегаравий микдори мавжуд булиб, автомобилни ишлаши жараёнида ЦПГнинг

тиркиши улчами белгиланган чегаравий микдордан ортмаслиги лозим. Агар

ЦПГнинг тиркишини микдори белгиланган чегаравий микдордан ортиб кетса

автомобиль двигателининг кувватини камайишига, ёнилги ва мой сарфини

ортиб кетишига, хамда ут олиш сифати пасайиб ажралиб чикадиган зарарли

моддалар микдорини ортиб кетишига олиб келади. ЦПГнинг таркибий

курсаткичларини ишлаш шарооитида нуксонлик даражасини аниклашни хар-

хил ташхислаш усуллари билан аникланади.

Ишкаланишга сарфлар мойнинг физик-кимёвий хоссалари, ишкаланиш

сиртлар юзаларига боглик.

1.3. Енгил автомобиллар ИЁДларини ташхислаш усул ва воситаларининг

шархи

Дастлаб ташхислаш хакидаги билимлар факат тажрибага асосланган

булиб, хунарнинг сирлари тарикасида авлоддан авлодга утиб келган. XIX асрда

жадал ривожланди, чунки бу даврда машина ва курилмалар яратиш оммавий

тусга айланди. Дастлабки вактларда хисоб - китоблар деталларни куйилган

юкланиш таъсирида синмайдиган килиш учунгина хизмат киларди, холос.

XIX асрнинг охирига келиб буюмларнинг хизмат муддати тугрисида тасаввур


background image

21

пайдо булди. Деталларнинг ишкаланиш сабабли ейилишини текшириш, бу

ейилишни камайтириш усулларини излаш ишлари бошлаб юборилди. Лекин,

барибир, агар араванинг уки мулжалдагидан олдин ишдан чикадиган булса, уни

аввалгидек, факат йугонрок килиб ясашар ва шу билан муаммони хал килинган

деб хисоблашар эди. Бундай ёндашув авиация пайдо булгунига кадар хукм суриб

келди. Самолётнинг канотини калин пулатдан жуда мустахкам килиб тайёрлаш

мумкин, аммо бундай самолёт ердан кутарила олмаган булур эди.

Ташхислаш муаммоси кандай пайдо булди? Машиналардаги унумдорлик,

самарадорлик ортиб бориши билан, улар мураккаблашиб борди. Масалан, урок

билан галла уриш комбайни таккослаб курилса, огир кул мехнатини йукотиш,

самарадорлик, юкори унумдорлик яккол кузга ташланади. Урок утмас булиб

колса уни чархлаш кифоя, галла уриш комбайни ишламай колса, унинг куп

сонли деталларидан кайси бири ишдан чикканини аниклаш керак булади.

Машинанинг мураккаблашиб бориши, унинг улчамлари ва огирлигининг

камайиши, мустахкамлик захирасини иложи борича камайтириш, тезлик,

кучланиш, босим ортиши, машинани тайёрлашда жуда куп сонли ишчилар ва

корхоналар катнашиши, янги материаллар ва технологиялар пайдо булиши,

техниканинг янгиланиш даврини кискариши ва бошка сабаблар ишончлилик

муаммосини келтириб чикарган.

Ташхислаш фаннинг мустакил сохаси килиб ажратиш зарурияти пайдо

булди. Бу соха турли курилмаларнинг узок муддат хизмат килишини

таъминловчи умумий конуниятларни тахлил этиб, машиналар ишламай

колишларини олдини олиш усулларини ишлаб чикиш билан шугулланиши керак

эди. Мухандислар хамма вакт машиналар ишончлилигини таъминлаш билан

боглик масалаларни турлича хал килишган, лекин кейинги бир неча ун йил

ичидагина Ташхислашнинг микдорий курсаткичларини аниклаш имконини

берувчи статистик ва жисмоний усуллари узил-кесил юзага келди.

Статистик усулнинг мақсади- унинг параметрларини тарқалиш

қонунларини аниқлашдир. Статистик кўрсаткичларга асосан двигателнинг иш

ресурсини, эхтиёт қисмларга эхтиёжини аниқлаш мумкин. Лекин бу усул пассив

усулга киради. Жисмоний усул бу усулга кўра самаралироқ ва аниқроқ

қисобланади лекин бу усул учун ИЁД ишлаш жараёни, қар бир деталь, узел ва

бирикма тў\рисида маълум вақт орали\идаги ахборот керак бўлади. .


background image

22

Автомобиллларни текшириш ва ташхис қўйиш ишлари автомобилни

агрегат ва уни қисмларини бўлакларга ажратмасдан туриб, ҳамда хизмат

кўрсатишни технологик жараёнларини бошқариш элементларини техник

холатини аниқлашга ёрдам беради. Текшириш ва ташхис ишларини ҳажми

хозирги замон автомобиллари ишловчи қисмларига нисбатан 30% ни ташкил

этади.

Автомобилларни ташхислаш усуллари ташхислаш параметрларининг

физик маъноси билан тавсифланади. Улар икки гурухга булинади:

автомобилларнинг ишлатиш хусусиятларини белгиловчи параметрлари

[харакатланувчанлиги (динамичность), ёнилгини кам сарфлаши, хавфсиз

харакатланиши, ташки мухитга таъсири] ни автомобиль хамда унинг агрегат ва

механизмларини ишлаш жараёнида кузатиладиган жараён параметрлари

(кизиш, тебраниш, товуш ва бошкалар) ни улчаш. Ундан ташкари автомобиль

механизмлари техник холатини бевосита тавсифловчи геометрик улчовларини

улчайдиган ташхислаш услуби гурухи хам бор.

Агар биринчи услуб гурухи автомобилнинг тулалигича ишончлик ва

ундан фойдаланиш хусусиятига бахо берса, иккинчи ва учинчи гурухлар

бузукликларни аник сабабларини очиш имконини беради. Шунинг учун

ташхислашда “тулаликдан кисмларга утиш” коидаларига асосан олдин умумий

ташхислашни амалга оширувчи биринчи гурух услуби, кейин эса автомобиль

техник холатига аниклик киритиш учун махаллий ташхислашни амалга

оширувчи иккинчи ва учинчи гурух услублари кулланилади.

Ташхислаш воситалари ташхислаш параметрларини у ёки бу услубда

улчаш вазифаларини бажарувчи техник курилмалардан иборат.

Уларнинг таркибига куйидагилар киради:

-тестли иш тартибини берувчи курилма;

-кайта ишлаш ёки ундан бевосита фойдаланиш имконини берувчи (одатда

электр дараклагич куринишида) ташхислаш параметрини кабул килиш датчиги;

-ташхис куйиш натижаларини кайд килиш (индекация), уларни саклаш ёки

бошкарувчи кисм (орган)га узатиш учун зарур булган даракларни кайта

ишловчи (кучайтирувчи тахлил килувчи, сиркишловчи (фильтрация)) курилма.

Ташхислаш воситалари ташки, яъни автомобиль тизимига кирмайдиган ва

бирга курилган, яни автомобиль тузилиши таркибидаги воситьалардан иборат

булади (- расм).


background image

23

Ташхис куйишнинг ташки воситалари уларнинг технологик вазифаларига

асосан зарур улчов курилмалари билан жихозланган кучиб юрадиган станция ва

олиб юриладиган хамда муким стентлардан иборат булишҳи мумкин.

Автотранспорт корхоналари, автосервис устахоналарида стендлар, олиб

юриладиган асбоблардан, доимий базасидан ажралган жойларда эса кучиб

юрадиган ташхислаш станциялари ва стендсиз ташхислаш воситалари

кулланилади. Ташки ташхислаш воситалари автомобиль техник холати

тугрисидаги ахборотни олади, кайта ишлайди ва уларга техник хизмат

курсатиши, таъминлаши учун зарур булган хулосани беради.

Бирга курилган ташхислаш воситалари автомобиль конструкциясида кузда

тутилган ташхислаш даракларини кайта ишловчи (кучайтирувчи, меъёр

курсаткичлари бюилан солиштирувчи) ва автомобиль технике холатини

тухтовсиз ёки вакти вакти билан улчовчи датчиклар, асбоблар (электрон

хислбаш асбоби, таъминлаш булаги) ни уз ичига олади. Бирга курилган

ташхислаш воситасининг энг оддийси хайдовчи пештахтасига куйилгшан

курсаткич асбоблари хисобланади. Мураккаб килиб ишланган ва бирга

курилган ташхислаш воситалари хайдовчига тормоз холати, ёнилги сарфи,

ишлаб чиккан тутуннинг захарли даражасини доимий назорат килиш,

шунингдек автомобилнинг хавфсиз ва хисобли иш тартибини танлаш ёки

фалокатли холатларда харакатни уз вактида тухтатиш имконини беради. Ундан

ташкари бундай воситаларнинг борлиги хайдовчига бевосита йулда

ишлаётганда двигателни озиклантириш ва ут олдириш тизимларида содир

этилган бузукликларни уз вактида бартараф этиш имконини беради.

Аралаш туридаги ташхислаш воситалари хам мавжуд балиб, улар бирга

курилган ва ташки воситаларнинг узаро аралаш ишидан ташкил топган булади.

Бу аралашмадан бирга курилган датчиклар ташхислаш дараклари чикикларини

марказлашгган ажратгичлар улаш ва ташки воситалар электр даракларини

олиш, уларни улчаш, кайта ишлаш хамда олинган ахборатни синиктириш

(индексация) учун фойдаланилади.

Бирга курилган мураккаб ташхислаш воситаларининг камчиликлари хам

бир автомобилни кимматбахо асбоблар билан жихозлаш зарурлиги билан

белгиланади.


background image

24

Бундай бирга курилган ташхислаш воситаларини биринчи навбатда,

юкори даражада бузилмасдан ишлаши зарур булган мураккаб конструкцияга эга

булган махсус автомобилларда куллаш максадга мувофик булади. Бирга

курилган ташхислаш воситаларидан автомобилни иктисоди ва хавфсиз

бошкаришни ургатишда вактинча айтиб берувчи мослама сифатида ишлатиш

хам мумкин.

Ташхис қўйишда автомобиллар учун қуйидагилар аниқланади., ҳаракат

хавфсизлиги талабларига жавоб бера олмайдиган холатларни, ТХ (техник

хизмат) дан олдин уни камчиликларини йўқотиш ёки ремонт қилиш

кераклигини аниқлайди. ТХ ёки (навбатдаги ремонт) сифатини текширади.

Текшириш муддатлари орасида автомобил агрегатлари ва механизмларини

ишлаш имкониятларини аниқлайди. Ишлаб чиқаришни бошқариш учун керакли

бўлган информацияларни қайта ишлайди ва тўплайди.

Таххис қилиш АТК (автотранспорт корхона)ни ТХ бошқариш

системасида информацион-текширув бўлаги бўлиб, ишлаб чиқаришни

бошқаришни бўлимига бўй сунади.

Аввал

кўрсатилганидек

ташхис

қўйиш

ишлатишига

қараб

такрорланишини, кўп меҳнат талаб қилишлигини, ТХ ва ТР ни технологик

жараёнларини ҳисобга олган холда Д-1 ва Д-2 турларига бўлинади.

Д-1, Автомобилларни хавфсизлигини таъминловчи механизмлари

(тормози,

бошқариш

механизми,

олдинги

\илдиракларни

ўрнатиш

бурчакларини, ёритиш қисмлари) ишлаб чиқарилган газни зарарлигини ва

ёқил\ини тежашини аниқлаш учун ишлатилади у машинани, яна ишлатиш

яроқлилигини ёки асосий камчиликларини аниқлаш учун ишлатилади. Д-1

машиналар машина паркига ишдан келган пастида ёки биринчи ТХ дан олдин

ўтказилади. Биринчи ТХ ни ўтказишда ташхислаш материалларидан ҳам

фойдаланилади.

Д-2, ни автомобилни тортиш тежамкорлик кўрсатгичларини ва уни

асосий агрегатларини камчиликларини аниқлашда фойдаланилади. Д-2

режалаштирилган 2- ТХ ни ўтказишшдан олдик автомобилни ТХ вақтида узоқ

вақт ушлаб турмаслик учун ўтказилади. Д-2 ни яна ТР дан олдим талаб жоиз

бўлса ўтказилади. «-ТХ ва ремонт учун маълумотларни ташхислаш стендлар

ва кўчирма асбоблар ёрдамида олинади. 2.ТХ ва ТР ўтказиш вақтида топилган


background image

25

камчиликларни аниқлаш учун тезкор техник ташхислаш ишлатилади. Катта

АТК наларида тезкор ташхислаш махсус жихозларга эга бўлган стендлар

ёрдамида талаблар асосида ўтказилади.

Созлаш ишлари деталларни алмаштирмасдан ва механизацияларга

қўйилган техник талабларни хужжатларда кўрсатилгандек амалга оширилади.

(оралиқлар катталиги, эркин йўллари, мофтлар) бу ишларни ТХ ёки ремонт

сифатли текширишда ташхислашдан фойдаланилади.

Таъмирланган

двигателларни

ташхислаш

аввало

двигател

компрессиясини текширишдан бошланади. Бу иш тирсакли вални аккумулятор

айлантира олиш частотасида цилиндрда ·хосил булган босимни аниклашдан

иборат. Компрессияни аниклаш киздирилган двигателда бажарилади.

Двигателларнинг турига караб бу курсатгич, карбюраторли двигателлар учун

0.44-0.78 мПа ни, дизель двигателлари учун ками билан 2 мПа ни ташкил

килади. Компрессия компрессометр (2- расм) (юкори босимни фиксация

киладиган монометр), ёки компрессограф (3- расм) ёрдамида,свеча ёки

форсунка урнидан аникланади (меёрий курсатгичдан 30-40 % дан ортикам

булмаслиги керак).


background image

26

2- расм. Компрессометр

3- расм. Компрессограф


background image

27

4- расм. Ваккумметр

Киритиш

тактидаги

вазнсизлик-

ҳаво

тулдириш

тезлигига,

компрессияга, хаво тозалагич каршилигига, клапанларнинг эгарида тулик

утирмаслигига ва иш жараёнининг нотекис боришига боглик булади. Шунинг

учун вазнсизлик ва унинг доимийлиги двигателни техник холатини

характерлайди.

Вазнсизлик ваккумметр ёрдамида, киритиш коллектори оркали

аникланади (4- расм0. Двигател механизмларини олатини аниклаш, таъминот ва

ут олдириш тизимлари созлангандан сунг бажарилади.

Двигателнинг соз холида, уни стартер билан айлантирганда курсатгич

0.5-0.57 мПа ни, хамда салт юришда 0.64-0.745 мПа ни ташкил этиши ва бу

курсатгич узгармай туриши керак.

Сикилган хавони цилиндрлардан чикиб кетишида поршень юкори, ёки

пастки четки нуктада булиб, клапанлар беркилган холатда булади. Ташхис

натижасида поршен халкаларнинг ейилганлигини, уларнинг эгилувчанлигини

йуколганилиги, синган ёки курум босиб колганлигини, цилиндирнинг

ейилганлигини, клапанлар ва поршенлар герметиклиги бузилганлигини

аниклаш мумкин.

Мойлаш тизимини ташхислашда двигателни ташки нигох билан

текшириш керак, бунда кистирмалар 1 (5- расм), таксимлаш вали 2, цилиндрлар

блоки 3, мой фильтри 4, мой куйиш копкоги 5, датчик штуцери 6 ва мой

сатхини улчаш жойидан 7 мой окмаётганлиги текширилади

Мой оз микдорда хам окмаслиги керак, чунки бу уша оккан жойдаги

кистирма, котириш деталлари, сольникларни ишдан чикканидан далолат

беради.

Мойлаш тизимини текширишдаги асосий вазифа- мой сатхини

текширишдир. Мой сатхзини двигатель тухтагандан сунг камида 5-7 минкт

утгандан сунг текширилади.

Соз двигателларида шупдаги мойнинг изи «мах» ва «мин» оралигида

булиш керак.


background image

28

Мойнинг сифати, ёки ифлосланганлиги шупдаги мойнинг шаффофлиги

билан нигох ташлаб аникланади. Агар мой корамтир булса уни алмаштириш

керак.

Мойда совутиш суюклиги излари булса, бу цилиндр блоки

кистирмасининг тешилганлигини билдиради. Мойнинг ифлослигини аникрок

текшириш учун мойни тоза ок когозга томдириш кераек. Бунда томчи изининг

уртаси кора дог, ёки кора чизикча булса мойни алмаштириш керак.