ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ
ТОШКЕНТ ИСЛОМ УНИВЕРСИТЕТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
Удк: 297(091):89(091)
УЛУГБЕКОВА ЗАХРО АБДУГАНИЕВНА
ХХ АСР БОШИДА ТУРКИСТОН ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ВА
ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ ҲАЁТИДА “АЛ-ИСЛОҲ”
ЖУРНАЛИНИНГ ТУТГАН ЎРНИ
24.00.02 - Ислом тарихи ва манбашунослиги
Тарих фанлари номзоди
илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация
А В Т О Р Е Ф ЕР А Т И
ТОШКЕНТ-2011
2
Диссертация
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамаси
ҳузуридаги Тошкент ислом университети “Диншунослик ва жаҳон
динларини қиёсий ўрганиш ЮНЕСКО” кафедрасида бажарилган.
Илмий раҳбар:
тарих фанлари доктори, профессор
Агзамходжаев Саидакбар Саидович
Расмий оппонентлар:
тарих фанлари доктори, профессор
Расулов Абдулла Нуритдинович
тарих фанлари номзоди
Бекмирзаев Илхомжон Исроилжонович
Етакчи ташкилот:
Ўзбекистон
Республикаси
Фанлар
академияси Тарих институти
Диссертация ҳимояси 2011 йил “___” _________ куни соат ____да
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом
университети қошидаги Д.005.11.01 рақамли Ихтисослашган кенгаш
йиғилишида ўтказилади. (Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, А.Қодирий
кўчаси, 11).
Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Тошкент ислом университети Ахборот-ресурс марказида
танишиш мумкин. (Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, А.Қодирий кўчаси, 11).
Автореферат 2011 йилнинг «___» _________ да тарқатилди.
Д.005.11.01 рақамли Ихтисослашган
кенгаш илмий котиби т.ф.н., доц. Д.Раҳимжонов
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Ўзбекистон Республикаси мустақилликни
қўлга киритганидан кейин барча соҳаларда бўлгани каби, тарихчи олимлар
зиммасига ҳам масъулиятли вазифалар юкланди. Совет ҳукмронлиги
йилларида сохталаштирилган тарихни турли тазйиқлардан холи равишда
ҳаққоний ёритиш асосий талаблардан бирига айланди. Мустақилликнинг илк
давридан бошлаб Ўзбекистон тарихини ўрганиш давлат сиёсати даражасига
кўтарилди ва кун тартибига тарихни бирламчи манбалар асосида яратиш, уни
холисона талқин этиш, баҳс ва мунозаралар асосида тарихий ҳақиқатни
тиклаш вазифаси қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “... тарихий
хотира туйғуси тўлақонли равишда тикланган, халқ босиб ўтган йўл ўзининг
барча муваффақият ва зафарлари, йўқотиш ва қурбонлари, қувонч ва
изтироблари билан холис ва ҳаққоний ўрганилган тақдирдагина чинакам
тарих бўлади”
1
, – деган фикри муҳим амалий ва назарий-методологик
аҳамият касб этмоқда. Шу нуқтаи назардан қараганда, Ўзбекистоннинг
мустамлака даври тарихини ўрганишда даврий матбуот материаллари катта
аҳамиятга эга, зеро, муҳим тарихий маълумотлар билан бирга, унда воқеа
замондошларининг ва гувоҳларнинг фикр-мулоҳазалари ҳамда жараёнларга
муносабати мужассамлашганлиги унинг нафақат тарихий манба сифатида,
балки ўша даврдаги ижтимоий-сиёсий қарашларни акс эттирган объект
сифатида уларга нисбатан жамиятнинг турли тоифа вакиллари муносабатини
аниқлаш имконини беради. Матбуот материалларининг бу хусусияти ўша
даврдаги мураккаб ва зиддиятли жараёнлар динамикасини кузатишга, унинг
ўзгариб боришини ўрганишга ёрдам беради.
Тадқиқ этилаётган муаммонинг долзарблиги шундаки, унда илк бор
“Ал-Ислоҳ” журнали саҳифаларида ўз аксини топган ижтимоий-сиёсий,
диний-маърифий ҳаётга оид маълумотлар ислом тарихи ва манбашунослиги
нуқтаи назаридан тадқиқ этилган.
Ўзбекистон
тарихида
Чор
Россияси
мустамлакачилиги
даври
ҳисобланган XIX аср охири – XX аср бошлари Туркистоннинг ижтимоий-
сиёсий, диний-маърифий ҳаётида ислоҳотчилик фаолиятининг кенг
кўламлилиги билан ажралиб туради. Матбуот соҳаси ҳам давр ҳаётидаги
янгиланишларнинг ўзига хос кўриниши сифатида намоён бўлди ва ўзбек
миллатининг уйғонишида муҳим роль ўйнади.
XX асрнинг дастлабки ўн йиллигида газеталар илм-маърифат ва
тараққиёт жарчисига айланган бўлса, иккинчи ўн йилликка келиб, “Ойина”,
“Ал-Изоҳ”, “Ал-Ислоҳ” каби журналлар диний маърифат, миллат бирлиги,
ислоҳот ва тараққиёт учун фаол тарғиботчилик вазифасини бажара бошлади.
Гарчи ислоҳотчилик ва ислоҳотчилар фаолияти тарихий нуқтаи назардан
ўрганилган бўлса-да, бироқ мазкур даврий нашрларни ўрганишга эътибор
етарли даражада эмас. Шу маънода ХХ аср бошида Туркистон ижтимоий-
1
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. − Тошкент: Маънавият, 2008. − Б. 97.
4
сиёсий ва диний-маърифий ҳаётида “Ал-Ислоҳ” журналининг тутган ўрнини
ўрганиш мавзунинг долзарблиги ва илмий аҳамиятини белгилаб беради.
Тадқиқот мавзусининг долзарблиги яна қуйидагилар билан белгиланади:
биринчидан,
Ўзбекистон тарихини ўрганишда у билан бевосита
боғлиқ бўлган дунёвий ва диний омилларнинг ўзаро муносабати ва
уйғунлашуви жараёнларига етарлича эътибор берилмаган. Миллат ва ватан
тақдирига оид долзарб муаммолар кун тартибига қўйилган бир пайтда “Ал-
Ислоҳ” журнали дунёвий ва диний масалаларни кенг ёритиб, Туркистон
миллий матбуотида ўз ўрнига эга бўлди. Тадқиқот мавзуси доирасида
ўрганилаётган масалаларни тадқиқ этиш дунёвийлик ва динийлик ўртасидаги
нозик муносабатларнинг моҳиятини ҳар томонлама тўғри тушунтириб
бериш, динлар ҳақидаги мантиқий асосланган билимларни шакллантириш ва
дунёвийлик тушунчасини чуқурлаштириб боришда алоҳида эътиборга эга.
Шунингдек, тарих сабоқларидан тегишли хулосалар чиқариб, бу борада
давлатимиз томонидан юритилаётган сиёсатнинг ижобий моҳиятини чуқур
англашга хизмат қилади;
иккинчидан,
журнал
саҳифаларида
биринчи
жаҳон
уруши,
Туркистонда мардикорликка олиш сиёсатига қарши маҳаллий халқнинг
оммавий чиқишлари, 1917 йилдаги февраль ва октябрь давлат тўнтаришлари,
Туркистон Мухториятининг тузилиши, шўролар тузумининг ўрнатилиши,
мустабид тузумга қарши маҳаллий аҳолининг қўзғалиши каби муҳим
воқеаларга доир муносабатнинг акс этгани тарихимизни ҳаққоний ва
холисона ёритишга ёрдам беради;
учинчидан,
“Ал-Ислоҳ”да ёритилган илғор фикрли жадидлар
ижоди, давр уламо ва мударрисларининг ислом тарихи, мазҳаблари юзасидан
олиб борган мунозаралари, диний ислоҳотчилик масалалари, ижтимоий,
адабий-эстетик баҳсларга доир мақолаларни таҳлил этиш асосида
журналнинг жадидчилик ва қадимчилик ёки турли диний оқимларга
нисбатан
муносабатини
ўрганиш,
бу
ҳақдаги
мавҳум
фикрларни
ойдинлаштириш имкони пайдо бўлади;
тўртинчидан,
журналда кундалик турмушда учрайдиган урф-одатлар
ислоҳи муаммосининг кўтарилиши тадқиқот мавзусининг бугунги кундаги
долзарблигини оширади. Тадқиқотда янги ижтимоий воқелик шароитида
халқнинг турмуш тарзига оид фиқҳий масалалар таҳлил ва талқин этилиб,
зарур ўринларда уларга ислоҳ киритиш юзасидан таклифлар билдирилади.
Натижада мазкур нашрнинг диний-маърифий қарашлар ривожида ҳам
муайян аҳамиятга молик экани аён бўлади. Бу жараённи ўрганиш маънавий
тафаккур тадрижини аниқлашга кўмаклашади. Айни пайтда, журналнинг
тадқиқ этилиши ислом тарихи ва манбашунослигида муҳим илмий қийматга
эга.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Илмий адабиётларнинг
тизимли таҳлили шуни кўрсатадики, Туркистоннинг ижтимоий-сиёсий ва
диний-маърифий ҳаётида “Ал-Ислоҳ” журналининг ўрни алоҳида тадқиқот
объекти сифатида махсус ўрганилмаган. Бироқ тадқиқотларда диссертация
мавзуси қамраган масалаларнинг айрим қирралари, жиҳатлари ёритилган.
5
Шу сабабли мазмунан мураккаб ва даврий фарқларга эга бўлган илмий
адабиётларни илмий-концептуал нуқтаи назардан қуйидаги уч гуруҳга
ажратиб таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ деб топилди:
1.
Совет даври нашрлари;
2.
Мустақиллик йилларида яратилган тадқиқотлар;
3.
Хорижий муаллифларнинг асарлари.
Биринчи гуруҳга
оид адабиётларга миллий матбуот тарихи бўйича
дастлабки маълумотлар учрайдиган олим, журналист ва ёзувчи Зиё Саиднинг
1927 йилда нашр этилган “Ўзбек вақтли матбуотига оид материаллар (1870-
1927)” номли асари киритилди
2
. Бунда ўзбек миллий матбуотининг пайдо
бўлишидан бошлаб ўтган ярим асрлик даври марксистик дунёқараш асосида
ёритилган.
“Ал-Ислоҳ” журнали ҳақидаги қисқача маълумотлар Абдулла
Авлоний, Абдулҳамид Чўлпон асарларида ҳам учрайди
3
.
Совет тарихшунослигида журнал ҳақидаги айрим фикр-мулоҳазалар
В.Абдуллаев, Б.Валихўжаев, З.Ражабов тадқиқотларида келтирилган бўлиб,
муаллифлар маълумотларни коммунистик мафкура талаблари ҳамда атеистик
дунёқараш асосида баҳолаб, уни диний-хурофий журнал сифатида талқин
этганлар
4
.
М.Вахабов, Х.Вахидовнинг тадқиқотларида XIX аср охири
–
XX аср
бошларидаги Туркистонда матбуот орқали маърифатпарварлик ғояларининг
тарқалиши борасида муайян хулосаларга келинган
5
.
Иккинчи гуруҳга
Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейинги
йилларда нашр этилган илмий адабиёт, тадқиқот ва мақолалар киритилди.
Н.Абдуазизова, С.Аҳмедов, Б.Дўстқораев, Р.Тожибоев, М.Худойқулов,
Б.Қосимов тадқиқотларида “Ал-Ислоҳ” журнали ҳақида объектив фикр ва
қарашлар билдирилди
6
. C.Шодмонованинг “Туркистон тарихи – матбуот
кўзгусида”
номли
китобида
миллий
матбуот
ва
унинг
ўлкадаги
тараққийпарварлик роли очиб берилиб, унда 1870-1917 йилларда нашр
этилган газеталар билан бир қаторда “Ойина” ва “Туркестанское сельское
хозяйство” журналларидаги мақолаларининг таҳлили амалга оширилган
7
.
2
Зиё Саид. Ўзбек вақтли матбуотига оид материаллар (1870-1927). – Тошкент: Туркистон, 1927.
3
Авлоний А. Бурунги ўзбек вақтли матбуотининг тарихи //Миллий уйғониш ва филология масалалари. −
Тошкент: Университет, 1993. – Б. 122; Чўлпон. Туркистонда матбуот // Жамият ва бошқарув. − Тошкент,
1998. – № 2. – Б. 56.
4
Абдуллаев В., Валихўжаев Б. Улуғ октябрь социалистик революциясининг арафаси ва гражданлар уруши
даврида ўзбек позицияси. Алишер Навоий номидаги Ўзбек давлат университетининг асарлари, янги серия. –
Самарқанд: ЎзДУ, 1958. – Б. 10.; Ражабов З. Из истории общественной и политической мысли таджикского
народа. – Сталинабад, 1951. – С. 409.
5
Вахабов М. Формирование узбекской социалистической нации. – Ташкент: Госиздат, 1961.; Вахидов Х.
Просветительская идеология в Туркестане. – Ташкент: Узбекистан, 1979.;
6
Абдуазизова Н. Туркистон матбуоти тарихи. − Тошкент: Академия, 2000. – Б. 197; Аҳмедов С. Мунаввар
қори Абдурашидхонов. Танланган асарлар. − Тошкент: Маънавият, 2003. – Б. 32; Дўстқораев Б. Ўзбекистон
журналистикаси тарихи (1-қисм. 1870-1917 йил ноябрь). – Тошкент: Ғафур Ғулом, 2009. – 380 б.;Тожибоев
Р. XX аср бошида ўзбек адабий танқиди тарихидан: Фил. фан. номз. ... дисс. − Тошкент, 1993. – Б. 108.;
Худойқулов М. Ўзбек ҳажвий публицистикаси шаклланиш ва ривожланиш тамойиллари. − Тошкент:
Университет, 1995. – Б. 45.; Қосимов Б. Миллий уйғониш. – Тошкент: Маънавият, 2002. – 398 б.
7
Шодмонова С. Туркистон тарихи – матбуот кўзгусида (1870 – 1917 йиллар). – Тошкент: Yangi nashr, 2011.
– 293 б.
6
Тадқиқот жараёнида маълум бўлдики, тарихшуносликда XIX аср охири
ва XX аср бошларидаги Туркистоннинг ижтимоий-cиёсий, диний-маърифий
ҳаётига
бағишланган
кўпгина
адабиётлар
мавжуд.
Жумладан,
Н.Абдурахимова,
С.Аъзамхўжаев,
Д.Алимова,
Д.Зияева,
Б.Коханов,
А.Мингноров, Р.Раджапова, Қ.Ражабов, Б.Расулов, Г.Рустамова, М.Хайдаров,
Б.Қосимов, Т.Қозоқов, Х.Қуллиев
каби тарихчи олимларнинг
8
илмий
ишларида давр ижтимоий-сиёсий ва маданий тараққиёти Туркистон
маърифатпарварлари ижоди асосида ёритилган. Бу илмий адабиётларда
Туркистон халқлари босиб ўтган мураккаб ижтимоий-тарихий йўл ҳақида
жуда қимматли ва муҳим маълумотлар тўпланган.
ХХ аср бошида Туркистон миллий матбуотидаги даврий нашрларда ўз
даврининг долзарб муаммолари юзасидан кўплаб таҳлилий мақолалар, баҳс-
мунозара материаллари чоп қилинганига қарамай, улар тарих фани
тадқиқотлари
объекти
сифатида
махсус
ўрганилмаган.
Масалан,
Қ.Пардаевнинг
9
номзодлик
диссертациясида
журналнинг
ўзбек
публицистикаси шаклланишидаги ўрни ва адабий манба жиҳатидан
аҳамиятини ёритиш, Зафархон Жавҳарий, Баҳриддин Азмий, Мулла Ҳошим
Ҳайратий,
Мубашширхон
сингари
ижодкорлар
ишларини
адабий
манбашунослик нуқтаи назаридан ўрганиш устувор туради. Бироқ мазкур
тадқиқотда “Ал-Ислоҳ” журналининг Туркистон ижтимоий-сиёсий, диний-
маърифий ҳаётида тутган ўрни очиб берилмаган.
Учинчи гуруҳга
хорижий муаллифларнинг ижоди киритилди.
Туркистон тарихини ўрганиш масаласига хорижда ҳам қизиқиш кучли
бўлгани сабабли, рус, инглиз, француз, немис, турк ва бошқа тилларда эълон
қилинган тадқиқотларда Ўзбекистон тарихига доир муҳим маълумотлар,
қимматли қарашлар, турли хулосалар мавжуд. Германияда 1930–1940
йилларда чоп этилган Й.Бензинг, Г.фон Менде, К.Окай, Р.Олцша, К.Штелин,
Б.Шпулер
сингари
немис
тарихчиларининг
10
илмий
изланишлари
8
Абдурахимова Н.А., Рустамова Г. Колониальная система власти в Туркестане во второй половине XIX-I
четверти XX вв. – Ташкент: Университет, 1999. – 160 с.; Аъзамхўжаев С. Туркистон Мухторияти: миллий
демократик давлатчилик қурилиши тажрибаси. – Тошкент, 2000. – 168 б.; Алимова Д.А. Ўзбекистон
мустабид тузум даврида: сиёсий ва мафкуравий тазйиқ оқибатлари (1917−1990 йиллар). – Тошкент, 2000. –
44 б.; Зияева Д. Туркистон миллий-озодлик ҳаракати. – Тошкент: Ғофур Ғулом, 2000. – 174 б.; Коханов Б.А.
Большевики в Туркестане 1917 – 1922 гг. Доктрина и реальность.: Автореф. …док. ист. наук. – Москва,
1994. – 26 с.; Мингноров А.Т. Туркистонда миллий озодлик ҳаракати масалалари даври миллий матбуотида
(1917 йил февраль-1918 йил ўрталари): Тар. фан. номз. ...дисс. – Тошкент, 2000. – 158 б.; Ражабов Қ.
Мустақиллик учун мужодалалар (1917 – 1935 й) // Жамият ва бошқарув. – Тошкент, 1998. – № 3. – Б.46-49;
– 4. – Б.58-64.; Расулов Б. Туркистонда мактаб ва мадрасалар тарихи (XIX асрнинг охири-XX аср бошлари).
− Андижон, 1995. – 200 б.; Рустамова Г.К. Колониальная сущность царской и большевисткой власти в
Туркестане (1867-1924 гг.): Автореф. дис. … канд. ист. наук. – Ташкент, 1999. – 32 с.; Хайдаров М.
Туркистонда совет ҳокимиятининг марказлаштириш сиёсати (1917 – 1924 й): Тар. фан. номз. ...дисс.
автореф. – Тошкент, 1998. – 28 б; Қозоқов Т.Қ. XX аср бошларида Фарғона водийсидаги ижтимоий-сиёсий
аҳвол ва жадидчилик ҳаракати: Тар. фан. номз. ...дисс. – Тошкент: ЎзР ФА Тарих институти, 2001. – 170 б;
Қуллиев Х.Г. Туркистонда мустабид тузумнинг иқтисодий ва маънавий асосларининг юзага келиши (1917-
1920 йиллар): Тар. фан. номз. дисс... – Тошкент, 1998. – 160 б.
9
Пардаев К.У. Миллий уйғониш даври манбаларида адабий ва публицистик муаммолар талқини (“Ал-
Ислоҳ” журнали материаллари асосида): Фил. фан. номз. ... дисс. − Тошкент, 2008.
–
134 б.
10
Benzing J. Turkestan. – Berlin, 1942.; Mende G. Von. Der nationale Kampf der Russlandtuerken. Ein Beitrad zur
Nationalen Frage in der SU. – Berlin, 1936.; Okay K. Enver Pascha, der Gross Freund Deutschlands. – Berlin,
1935.; Olsha R., Cleinow G. Turkestan. Die politische − historischen und Wirtschaftlichen Probleme Centralasiens.
7
воқеаларнинг таҳлил қилиниши батафсиллиги билан ажралиб туради. Немис
олимаси И.Балдауфнинг
11
“ХХ аср ўзбек адабиётига чизгилар” номли
китобида ислоҳотчиларнинг жадидчилик ҳаракатидаги ўрнига юқори баҳо
берилган.
Шунингдек, Туркияда яшаб, ижод қилган тадқиқотчилар Закий
Валидий Тўғон, Меҳмет Сарай, Боймирза Хайит
12
томонидан Туркистон
тарихи катта қизиқиш билан ўрганилган. Инглиз тилидаги тадқиқотлар
орасида Адиб Халиднинг
13
китобида эса “Ал-Ислоҳ” журнали ҳақида қисқача
маълумотлар келтириб ўтилган.
Француз олимларидан А.Беннигсен, Лемерсье Келкенсе ва А.Стефан
Дюдуаньоннинг
14
ишларида “Ал-Ислоҳ” журнали ҳақида қисқача қайд
этилган.
Россия
олимларининг
илмий
фаолиятига
таяниб,
Туркистон
ислоҳотчилигининг тарихий илдизларига оид масалаларни ўрганиш
мумкин
15
. Умуман олганда, барча юқорида қайд этилган тадқиқотларда XX
асрнинг биринчи ярмида Туркистондаги ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий
ҳаёт, диндорларнинг қатағон қилиниши, совет тузумининг диний сиёсатига
оид баъзи фактик материаллар мавжуд. Аммо Туркистоннинг ижтимоий-
сиёсий, диний-маърифий ҳаётида “Ал-Ислоҳ” журналининг тутган ўрнини
тадқиқ этишга оид жиддий ва комплекс илмий изланиш олиб борилмаган.
Тадқиқотнинг даврий чегараси.
Диссертациянинг хронологик даври
қилиб, XIX аср охиридан 1918 йил май ойига қадар бўлган давр белгиланди.
Айнан шу даврда ислоҳотчилик ғоялари Туркистонда тарқалиб, “Ал-Ислоҳ”
журнали (1915–1918) нашр эттирилган.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Тадқиқот
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Тошкент ислом университетининг илмий тадқиқот режалари
доирасида амалга оширилган бўлиб, илмий иш мавзуси Тошкент ислом
университети Илмий кенгашининг 2006 йил 12 октябрдаги мажлисида
тасдиқланган.
2 Auflage. – Leipzig, 1943.; Staklin K. Geschichte Russlande. – Berlin, 1930.; Spuler B. Geschichte Mittelasiens. –
Kolen, 1966.
11
Балдауф И. ХХ аср ўзбек адабиётига чизгилар. − Тошкент: Маънавият, 2001. − Б. 16, 37; Қаранг: Ўша
муаллиф. Джадидизм в Центральной Азии в плане реформизма и модернизма в мусульманском мире //
Марказий Осиё ХХ аср бошида: ислоҳотлар, янгиланиш, тараққиёт ва мустақиллик учун кураш. − Тошкент:
Маънавият, 2001. − Б. 44-51.
12
Togan V.Z. Bugunki Turkeli (Turkistan) ve yakin Tarihi. – Istanbul, 1981.; Mehmet Saray. Ozbek turkleri tarihi.
– Istanbul, 1993.; Hayit B. Turkestan devletlerinin milli musadeleri tarihi. – Ankara, 1995.
13
Khalid A. The Politics of Muslim Cultural Reform. – California, 1998. − Р. 100, 124, 125, 150-151, 154, 228.
14
Bennigsen A. et Lemercier Quelquejay Ch. La press et le mouvement national chez les musulman de Russie avant
1920. – Paris-La Yaye: Mouton & Co, 1964. − Р. 165.; Стефан А. Дюдуаньон. Кадимизм: элементы социологии
мусульманского традиционлизма в татарском мире и в Мавераннахре (конец XVIII-нач. XX вв.) // Ислам в
татарском мире: история и современность. – Казань, 1997. − С. 62-65.
15
Амирханов Р. Татарская дореволюционная пресса в контексте «Восток − Запад». − Казань: Татарское
книжное издательство, 2002. – 238 с; Кириллина С. Ислам в общественной жизни Египта (вторая половина
XIX − начало XX вв.). − Москва: Наука, 1989; Мухаметшин Р. Татары и ислам в XX веке. − Казань: Фэн,
2003. – 304 с; Хавутдинов А., Мухетдинов Д. Общественное движение мусульман-татар: итоги и
перспективы. – Нижний Новгород, 2005. – 107 с; Хайруллин А.Н., Марджани Ш., Фахрутдинов Р.
Марджани: ученый, мыслитель, просветитель. – Казань: Татарское книжное издательтво, 1990. – 190 с.
8
Тадқиқотнинг мақсади:
XX аср бошида Туркистон ижтимоий-сиёсий
ва диний-маърифий ҳаётида “Ал-Ислоҳ” журналининг тутган ўрнини очиб
бериш.
Тадқиқот вазифалари.
Тадқиқотда қўйилган мақсадни амалга
ошириш учун қуйидаги вазифалар ечимини топиш кўзда тутилди:
− XX аср бошида
Туркистондаги ислоҳотчилик ҳаракатининг тарихий
илдизлари ва манбаларини илмий тамойиллар асосида ўрганиш;
− Туркистонда ислоҳотчилик фаолиятининг йўналишларини аниқлаш;
−
“Ал-Ислоҳ” журналига тарихий манба сифатида ёндашиб, ундаги
ислоҳотчилик ғояларининг турли талқинлари асосида ўлкадаги ижтимоий-
сиёсий жараёнларнинг мазмунини очиб бериш;
− журнал саҳифаларида ёритилган Туркистон ижтимоий-сиёсий
ҳаётига доир материалларни таҳлил қилиш;
− диний маърифат, таълим-тарбия масалаларига оид мавзулар, баҳс-
мунозараларнинг ёритилишини тадқиқ этиш;
− халқ маросимлари, урф-одат ва анъаналарини ислоҳ қилиш
йўлларининг ифодаланишини илмий асослаш.
Тадқиқот объекти:
XX аср бошида Туркистон ижтимоий-сиёсий ва
диний-маърифий ҳаёти.
Тадқиқот предмети:
1915–1918 йилларда Тошкентда Абдураҳмон
Сайёҳ муҳаррирлигида нашр этилган “Ал-Ислоҳ” журнали ва унинг
ижтимоий тараққиётга таъсири.
Тадқиқотнинг манбавий асослари.
Бу даврга оид манбалар икки
гуруҳга ажратиб ўрганилди:
–
Архив ҳужжатлари;
–
Даврий матбуот нашрлари.
Биринчи
гуруҳга
Ўзбекистон
Республикаси
Марказий
давлат
архивидаги (ЎзР МДА) ҳужжатлар киритилди. Диссертациядаги асосий
маълумотлар мазкур архивнинг қуйидаги фондларидан тўпланиб, таҳлил
этилди: И-1-фонд – Туркистон генерал-губернатори канцелярияси, И-2-фонд
– Туркистон генерал-губернатори ҳузуридаги дипломатик амалдор, И-47-
фонд − Туркистон ўлкаси ўқув юртлари бошқармаси, И-461-фонд –
Туркистон район муҳофаза бўлими, Р-34-фонд – Туркистон халқ маорифи
комиссарлиги ва асосан И-461-фондидаги фактик материаллар.
Иккинчи гуруҳга тадқиқотда фойдаланилган
“Таржимон” газетаси
(1906 йил, № 15), “Туркистон вилоятининг газети” (1908 йил, № 56), “Шўро”
журнали (1908 йил, № 1), “Вақт” газетаси (1908 йил, № 282; 1913 йил, №
1324), “Самарқанд” газетаси (1913 йил, 30 июл), “Садойи Фарғона” газетаси
(1915 йил, 12 февраль), “Ойина” журнали (1915 йил, № 13) каби миллий
матбуот нашрларидан ҳамда тадқиқотнинг асосий манбаси бўлиб хизмат
қилган “Ал-Ислоҳ” (1915– 1918) журналидан иборат.
Тадқиқотнинг илмий-назарий ва методологик асослари.
Тадқиқот
жараёнида илмийлик, холислик, тарихийлик тамойилларига таянилди.
Диссертация мавзуси доирасида ўрганилаётган масалаларга миллий ва
умуминсоний қадриятлар уйғунлиги ҳамда миллий мафкуранинг асосий
9
ғоясидан келиб чиққан ҳолда ёндашилди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом
Каримовнинг тарихимизнинг долзарб муаммолари, ўзликни англаш, миллий-
маънавий
қадриятларнинг
жамият
тараққиётидаги
ўрни
таҳлилига
бағишланган қатор асарлари, маъруза ва нутқлари тадқиқотнинг услубий
концепциясини ишлаб чиқишда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Хусусан,
“Тарихий хотирасиз келажак йўқ”
16
, “Юксак маънавият енгилмас куч”
17
асарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тарих фанини
ривожлантириш борасида қабул қилган қарори
18
ишнинг назарий-
методологик асоси бўлиб хизмат қилди.
Тадқиқот гипотезаси:
1. Оммавий ахборот воситалари орасида матбуот асосий тарғибот усули
ҳисобланади. Унинг ролини даврнинг актуал масалалари, илғор ғояларини
кенг ёритиш, жамоатчиликда мустақил фикрни шакллантириш орқали
ижтимоий-тарихий тараққиётга муайян даражада таъсир этишида кўриш
мумкин.
2. XX аср бошидаги Туркистон миллий матбуотини тадқиқ этиш ислом
тарихи ва манбашунослигига оид илмий-маърифий, тарихий меросни ўрганиш
ҳамда тарғиб қилишни назарда тутади. Шунингдек, тарих давомида ҳануз
ечимини кутаётган бир талай муаммоларни ҳал қилишда муҳим босқич
бўлиши кутилади.
3. Ислоҳотчилик ғоялари жамият ҳаётининг маънавий қиёфасига
белгиловчи таъсир этиши мумкин.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
1.
XIX аср охири
–
XX аср бошларида шаклланган жадидчилик
ҳаракати ислоҳотчилик ғояларининг кучли таъсири остида вужудга келди.
Чунки жадидлар ҳаракатидан кўзланган мақсад: ислом ғояларини XX аср
ижтимоий талабларига мослаб, дунёвий тараққиётга хизмат қилдириш ва
халқни дунёвий маърифатли қилиш йўли билан озодликка олиб чиқишдан
иборат эди. Шунинг учун жадидларнинг ислоҳотчилик ғоялари асосан
диний-маърифий ва ижтимоий-сиёсий йўналишда амалга ошди.
2.
“Ал-Ислоҳ” журнали Туркистоннинг XX аср бошларидаги
ижтимоий-сиёсий ва диний-маърифий ҳаётини ўрганишда ноёб тарихий
манба ҳисобланади.
3.
Журналда
ёритилган
ижтимоий-сиёсий,
маданий-маърифий
характердаги масалалар нафақат ўз даври учун, балки ҳозирги кун нуқтаи
назаридан ҳам долзарб саналади. Шу боис, бугунги кунда “Ал-Ислоҳ”
журналини тадқиқ этиш жамият ҳаётидаги қатор муаммоларни ечишда
амалий ёрдам беради.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги
қуйидагилардан иборат:
16
Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ // Биз келажакни ўз қўлимиз билан қурамиз. − Тошкент:
Ўзбекистон, 1998. Ж.7. − Б. 132-155.
17
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. − Тошкент: Маънавият, 2008. – 176 б.
18
Ўзбекистон Республиси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Тарих
институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори // Ўзбекистон овози. – 1998 йил. – 28 июль.
10
– “Ал-Ислоҳ” журнали илк бора ислом тарихи ва манбашунослиги
нуқтаи назаридан алоҳида таҳлил объекти сифатида махсус ўрганилиб, XX аср
бошида Туркистон ижтимоий-сиёсий, диний-маънавий муҳитининг ўзига хос
хусусиятлари очиб берилди;
− Туркистонда ислоҳотчилик
ҳаракатининг юзага келиши
ва
ривожланишига аниқ тарихий, табиий ва ижтимоий омиллар асос бўлгани,
унинг ислом маърифатпарварлари ғоялари билан уйғунлиги ҳамда фаолият
диний-маърифий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотчилик йўналишларида амалга
оширилгани илмий асосланди;
−
журналга тарихий манба сифатида ёндашилиб, ундаги ислоҳотчилик
ғояларининг турли талқинлари ёрдамида ўлкадаги ижтимоий-сиёсий
жараёнларнинг мазмунига ойдинлик киритилди. Шунингдек, нашрнинг ислом
тарихи ва манбашунослиги нуқтаи назаридан қиймати белгилаб берилди;
− “Ал-Ислоҳ” саҳифаларида ёритилган ижтимоий-сиёсий, таълим-
тарбия, диний-маърифий масалаларга доир материаллар таҳлил қилиниб,
журналнинг давр жамият ҳаётида тутган мавқеи ва роли очиб берилди;
− нашрнинг диний оқим ва мазҳабларга муносабати тадқиқ этиш
асносида унинг ҳанафий мазҳаби асосида бўлганлиги аниқланди.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқот
натижалари тарихий меросни ўрганиш бўйича мамлакатимизда олиб
борилаётган тадқиқот ишларини илмий-назарий, услубий нуқтаи назардан
бойитишга ёрдам беради. Шунингдек, ундаги фактик материаллар, хулоса ва
назарий умумлашмалардан Ўзбекистоннинг янги тарихини яратиш, тарихга
оид ўқув қўлланма ва дарсликлар тайёрлашда фойдаланиш мумкин.
Диссертациянинг хулоса ва амалий тавсияларидан Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамаси
ҳузуридаги
Тошкент
ислом
университети, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим
вазирлигига қарашли ўқув юртлари, фалсафа ва ижтимоий соҳа
факультетлари, академик лицей, касб-ҳунар коллежларида “Ўзбекистон
тарихи”,
“Манбашунослик”,
“Ислом
тарихи
ва
манбашунослиги”
“Диншунослик”, “Маданиятшунослик”, “Маънавият асослари”, “Миллий
истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар” каби фанларни ўқитишда
истифода этиш мумкин.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Диссертация натижаларидан
Тошкент ислом университетида “Ўзбекистон тарихи”, “Манбашунослик”,
“Ислом тарихи ва манбашунослиги” фанлар бўйича машғулотларда
фойдаланилди.
Тадқиқот илмий мавзуси доирасида Тошкент ислом университетида
анъанавий тарзда ўтказиладиган “Диншуносликнинг долзарб муаммолари”
мавзуидаги Республика илмий анжумани ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Фанлар академияси И.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти
томонидан ташкил этилган “Соғлом турмуш тарзини шакллантиришда
ахлоқий қадриятларнинг ўрни” мавзуидаги илмий-амалий конференциясида
маърузалар билан иштирок этилди.
Ишнинг апробацияси.
Диссертация 2010 йил 17 апрелда Тошкент
11
ислом университетининг “Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий
ўрганиш ЮНЕСКО”, “Исломшунослик” ва “Тарих” кафедраларининг қўшма
мажлиси, 2010 йил 10 ноябрда Тошкент ислом университети ҳузуридаги
Д.005.11.01 Ихтисослашган кенгаш қошидаги илмий семинар мажлисларида
муҳокама қилиниб, ҳимояга тавсия этилган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Тадқиқот натижа ва хулосалари
муаллифнинг 9 та илмий ишларида ўз ифодасини топган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация кириш, олти
қисмни ўз ичига олган уч боб, хулоса, фойдаланилган манба ва адабиётлар
рўйхати ҳамда иловалардан иборат бўлиб, умумий ҳажми 176 бетни ташкил
этади. Тадқиқотда 162 та манба ва адабиётдан фойдаланилган.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Диссертациянинг “Кириш” қисмида танланган тадқиқот мавзусининг
долзарблиги, илмий жиҳатдан ўрганилганлик даражаси, мақсад ва
вазифалари, даврий чегараси, назарий услубий асослари, ҳимояга олиб
чиқилаётган асосий ҳолатлари, манбавий асослари, илмий янгилиги, амалий
аҳамияти, апробацияси, натижаларнинг эълон қилинганлиги, шунингдек,
таркибий тузилиши тавсифланган.
“
XX аср бошида Туркистондаги ислоҳотчилик ғояларининг
мазмун-моҳияти”
деб номланган биринчи боб икки бўлимдан иборат бўлиб,
унда Туркистондаги ислоҳотчилик тарихи ҳамда намояндалари ҳақида
маълумотлар келтирилган.
Ушбу бобнинг биринчи
“Ислоҳотчилик ҳаракатининг тарихий
илдизлари”
бўлимида ислоҳотчиликнинг тарихи ёритиб берилган.
XIX аср охири − XX аср бошларида Туркистоннинг ижтимоий-сиёсий
ҳаётида жуда мураккаб ва зиддиятли воқеалар кузатилди. Хусусан, бу даврда
Қрим, Волга бўйлари, Миср, Туркия, Эрон, Афғонистон ва Ҳиндистонда
нашр этилган газеталар ўлкага турли йўллар билан кириб кела бошлади.
Уларда
эълон
қилинган
материаллар
орқали
жаҳоннинг
турли
мамлакатларида рўй бераётган миллий-озодлик ҳаракатлари, фан ва
техникада эришилаётган ютуқлар, маориф, мактаб ислоҳотига оид
янгиликлар билан танишиш имконияти пайдо бўлди. Натижада Россия,
Миср, Туркия ва Эронда вужудга келган янгиланиш, ислоҳотчилик
ҳаракатлари Туркистонни ҳам четлаб ўтмади.
XIX аср охиридаги Волгабўйи ва Туркистондаги ислоҳотчилик
ҳаракати тарихда катта из қолдирди. Бунда мутафаккир ва маърифатчилардан
Абу Наср Курсавий, Шаҳобиддин Маржоний, Ҳусайн Файзхонов, Қаюм
Носирий ва Ризоуддин Фахрутдиновлар илмий фаолият юритдилар
19
.
Туркистонда ислоҳотчилик ғояларини тарқатишда катта ҳисса қўшган
19
Хайруллин А.Н., Ш.Марджани и Р.Фахрутдинов// Марджани: ученый, мыслитель, просветитель. – Казань:
Татарское книжное издательтво, 1990. – С. 57.
12
Шаҳобиддин Маржоний ҳаёти давомида йирик маърифатпарвар ва файласуф,
тарихчи ва илоҳиётчи олим, татар халқи илмий тарихининг асосчисига
айланди. Маржоний Бухорода олим бўлиб шаклланди ва Курсавий илмий
мероси билан танишди. У Курсавийнинг исломдаги ислоҳотчилик
фаолиятини давом эттириб, Бухоро мадрасаларидаги ўрта асрларга хос ўқув
тизимини
танқид
қилди,
Аҳмад
Дониш
билан
ҳамкорликда
маърифатпарварлик ғояларини тарқатишда фаол иштирок этди. Татар
ислоҳотчиларининг аксарияти Бухоро, Самарқанд ёки Хива мадрасаларида
таҳсил кўриб, ўрта асрларда яшаб ижод этган мовароуннаҳрлик
алломаларнинг асарлари билан чуқур танишиб, Марказий Осиё ҳудудларида
пайдо бўлган муайян бир ислоҳот йўлини тутган эдилар. Ислоҳотчилар
ўзларининг илғор ғоялари билан Туркистон ислоҳотчик ҳаракатига катта
таъсир кўрсатдилар.
Диссертацияда
Туркистон
ўлкасидаги
ислоҳотчилик
ғоялари
тарғиботчиларининг илмий ва амалий фаолияти атрофлича тадқиқ этилди.
Жумладан, Бухорода мавжуд тартибларни ислоҳ қилиш лойиҳасини олға
сурган Аҳмад Донишнинг (1827-1897) ижтимоий-сиёсий қарашлари
“Наводир ул-вақое”, “Рисолаи мухтасаре аз тарихи салтанати хонадони
манғития” каби асарларида ўз аксини топган. Бу икки асар орқали Аҳмад
Дониш ижтимоий тараққиётга тўсқин бўлган ижтимоий-сиёсий тузум, тартиб
ва муносабатларни танқид остига олади. Бухоро хонлигини Европа
мамлакатлари, хусусан, Россия билан қиёслаган Аҳмад Дониш ўз Ватанини
иқтисодий, маданий жиҳатдан орқада қолганини кўрсатиб беради ва бу
қолоқликдан чиқиш учун ижтимоий-сиёсий тузумда ислоҳотлар қилиш
зарурлигини тушунтиради. Курсавий, Маржоний, Аҳмад Донишларнинг
ислом динини ислоҳ қилиш ва маърифатпарварлик ғоялари кейинчалик
жадидчилик ҳаракатини вужудга келишига муайян даражада таъсир қилди.
Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунаввар қори Абдурашидхонов, Убайдулла
Хўжаев, Исҳоқхон Ибрат каби Туркистон жадидлари халқни тараққий
этишини истадилар. Буни амалга оширишни бирдан-бир йўли мактаб ва
мадрасаларни ислоҳ этишда, деб билдилар. Шу боис, Исҳоқхон Ибратнинг
“усули жадид” ва “усули қадим” мактабларига бағишланган туркум
мақолалари “Туркистон вилоятининг газети”да босилиб чиқди. Ибрат 1907
йили ўз уйида “усули савтия” методига асосланган мактаб очиб, унда 30
нафар қишлоқ болаларини ўқитди.
Туркистон
маърифатпарварларининг
қарашлари
А.Курсавий,
Ш.Маржоний, Ж.Афғоний, М.Абду, И.Гаспринский, О.Баруди, Р.Фаҳриддин,
Х.Файзхонов каби ислоҳотчиларнинг ғоялари билан уйғунлашди.
Биринчи бобнинг иккинчи бўлими
“Туркистонда ислоҳотчилик
фаолиятининг йўналишлари”
деб номланган. XIX аср охири − XX аср
бошларига келиб мустамлака халқлари орасидан ўзлигини таниган, ўзлари ва
атрофдаги қардош ўлкаларнинг аянчли аҳволини англаб етган ҳамда бунинг
сабабини излаб, ўз ғояларини ишлаб чиққан ва уни амалга оширишга ҳаракат
қилган бир қатор ислоҳотчи, маърифатпарвар жадидлар
етишиб чиқди. Улар
жамиятни тубдан ислоҳ қилиш, ён-атрофдаги одамларни билимсизлик ва
13
ғафлат ботқоғидан олиб чиқиш, асли ислом динида бўлмаган ва муайян
сабабларга кўра таркибий қисмига кириб қолган бидъат ва хурофотлардан
тозалаш, исломнинг ўзи том маънода тараққиёт дини эканини диндошларига
тушунтиришга бел боғладилар.
Биринчи босқичда мазкур ҳаракат иштирокчилари асосий эътиборни
бутун ижтимоий тизимни ўзгартиришдан кўра, маънавият соҳасини
янгилашга қаратдилар. Ислоҳотчиларнинг асосий қисмини ташкил этган
жадидлар янги усулдаги мактабларни очиш, газеталар чиқариш, табиий
фанлар бўйича ўқув қўлланма ва дарсликларни нашр этиш, Ғарб техника ва
технологиясини ўрганиш заруриятини, Европа маданияти ютуқларидан
фойдаланишни тарғиб этиш орқали миллий дунёвий таълимни юзага
келтириш, маънавий ҳаётни янгилаш ва бойитиш, миллий ўзликни англашни
юксалтиришга замин яратдилар.
Диссертацияда ислоҳотчилик ҳаракати йўлбошчиларининг қотиб
қолган диний таълимга қарши чиққанлари, янги усулдаги таълим учун
курашганлари ҳақида маълумотлар берилган.
Ислоҳотчилик юзага келган пайтдан бошлаб, анъанавий исломга зид
равишда, динни маънавий ва иқтисодий тараққиёт вазифаларига мослаган
ҳолда унинг айрим эскирган қоидаларини ўзгартиришга интишлар кузатилди.
Тадқиқотда
ислоҳотчилик
фаоллашувининг
муҳим
кўрсаткичи
ҳисобланган нашриёт, хусусан, матбуот фаолиятининг кескин жонлангани
кўрсатилган.
Тадқиқот
натижаларига
кўра
ислоҳотчиларнинг
янги
шароитлардаги фаолиятлари бир неча йўналишлар бўйича кечгани
аниқланди. Маърифатпарварлик устувор йўналишлардан бири экани
таъкидланди. Жумладан, улар чор тузумининг зулми нисбатан юмшаган
шароитда янги усулдаги мактабларни ташкил этиш бўйича куч-ғайратларини
сезиларли даражада кучайтирдилар. 1910 йилга келиб бундай мактаблардан
ўлканинг турли жойларида 50га яқини ташкил этилди. Тошкент ва Қўқон
шаҳарлари жадид мактабларининг йирик марказлари бўлиб қолди.
1908-1916 йилларда ислоҳотчилар орасида сиёсий ажралиш рўй берди.
Шунда “жадид”, “тараққийпарвар”, “қадимчи” деган тушунчалар юзага
келди. Айнан шу даврда, яъни 1915 йил январь ойидан бошлаб, “Ал-Ислоҳ”
журнали чиқа бошлади.
1917 йил Россиядаги февраль инқилоби Туркистон ўлкасидаги мусулмон
аҳолисининг сиёсий уйғонишида, ўсиб келаётган демократик жараёнларга
бошчилик қилишга ўзининг интилувчан янги кучларнинг сиёсий майдонга
чиқишида бурилиш босқичи бўлди, дейиш мумкин. Унинг таъсири остида
миллий сиёсий партия ва ташкилотлар ташкил этилди, “Турон”, “Улуғ
Туркистон”, “Нажот”, “Кенгаш”, “Ҳуррият” ва бошқа янги газеталар нашр
этила бошлади. Улар демократик кайфиятдаги миллий зиёлилар ва маҳаллий
аҳоли турли қатламларининг қарашлари, манфаатларини акс эттирди.
Ислоҳотчилар дастурий ҳужжатлар, амалий ҳаракатлар стратегияси ва
тактикасини фаол ишлаб чиқа бошладилар. Шу билан бирга, таъкидлаш
лозимки, 1914-1915 йиллардаёқ пайдо бўлган ислоҳотчилик ҳаракатидаги
14
бўлиниш февраль инқилобидан сўнг сезиларли кучайди ва 1917 йил октябрь
арафасига келиб яққол қиёфага эга бўлди.
Диссертациянинг
иккинчи
боби
“Ал-Ислоҳ”
журналида
Туркистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг ёритилиши”
деб
номланиб, у ҳам икки бўлимдан иборат. Биринчи бўлим
“Ислоҳотчилик
ғояларининг турли талқинлари”
га бағишланган бўлиб, унда Туркистон
матбуоти Россия мусулмон матбуоти билан қадам-бақадам боргани, ўлка
аҳолисининг турмуши, бу ердаги диний аҳвол, одамларнинг турли
хурофотларга берилиб кетганлиги ва миллий тараққиёт билан боғлиқ
масалаларни кўтариб чиққани ва уларнинг ечимини топишга интилгани
таҳлил этилган.
Тадқиқот объекти бўлган “Ал-Ислоҳ” журнали илғор фикрли уламолар
томонидан чоп этилди. Журналнинг иккинчи сонида унинг мақсад ва
вазифалари
қуйидагича
баён
қилинади:
“...“Ал-Ислоҳ”
−
замон
мусулмонлариға диний, дунёвий хизмат қиладурғон мажалладур. “Ал-Ислоҳ”
− мусулмонларни китоб ва суннат тарафиға чақирадурғон мажалладур. “Ал-
Ислоҳ” − мусулмонларни номашруъ ишлардан қутқарадурғон мажалладур.
“Ал-Ислоҳ” − мусулмонларни масалаи фиқҳ ва эътиқоди заруриядан
хабардор қиладурғон мажалладур. “Ал-Ислоҳ” − олим ва ағниёларнинг
истаклари ила нашр бўладурғон исломий мажалладур”
20
.
Тошкент уламо ва бойларининг ҳиммати билан нашр этиладиган,
асосий моҳияти дин, шариат ҳукмларини тушунтириб беришга мўлжалланган
бу нашрнинг “Ал-Ислоҳ” деб номланишининг сабаби эса ўша давр, яъни XX
аср бошларидаги ижтимоий ҳаётнинг асосий йўналиши бўлган жамият ҳаёти,
маданият ва маънавиятда туб ўзгариш ва ислоҳотлар ўтказиш шиорининг
қўйилиши билан изоҳланади. Бундай шароитда узоқ асрлар давомида
ҳукмрон мафкура даражасига кўтарилган дин намояндалари ҳам ўз ғоялари
ва диний қарашларини маълум даражада ислоҳ қилиш заруриятини сездилар
ва натижада мазкур журнал дунёга келди. Бу эса, шубҳасиз, XIX–XX асрлар
давомида ўзгармас ақида бўлиб келган диний мутаассибликка қарши
нисбатан олға қараб қўйилган бир қадам эди. “Ал-Ислоҳ” тез орада ўз
ўқувчиларига эга бўлди ва унда ўша даврнинг кўзга кўринган уламолари,
мударрислари, адиблари ўз мақолалари билан иштирок этдилар. Мазкур
мақолаларда дин, имон-эътиқодни ҳимоя қилиш, шу билан бирга диний
ҳаётда ислоҳотлар ўтказиш лозимлиги ҳақидаги масалалар акс этган
21
.
Диссертацияда “Ал-Ислоҳ” журналини ғоявий-тематик таҳлил қилиш
орқали унда нашр этилган мақолалар шартли равишда 4 гуруҳга бўлиб
ўрганилди:
Биринчи гуруҳ − ислом таълимотини шарҳлаб беришга қаратилган
диний-маърифий мақолалар;
Иккинчи гуруҳ − миллатнинг маданий савиясини оширишга қаратилган
маданий-маърифий мақолалар;
20
Идора. Ал-Ислоҳ вазифалари // Ал-Ислоҳ. – Тошкент, 1915. – № 2. – Б. 1.
21
Худойқулов М. Ўзбек ҳажвий публицистикаси. – Тошкент: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университети, 2001. – Б. 18.
15
Учинчи гуруҳ − Туркистон халқининг сиёсий онгини юксалтиришга
йўналтирилган ислоҳотчилик ғоялари сингдирилган ижтимоий-сиёсий
мақолалар;
Тўртинчи гуруҳ − иқтисодий масалалар баён этилган мақолалар.
“Ал-Ислоҳ” журнали таҳририяти ўз саҳифаларини қизиқарли, оммабоп
бўлиши учун барча усуллардан фойдаланди. Шунга қарамай, у ўз
фаолиятини узоқ давом эттира олмади. “Ал-Ислоҳ” қисқа умр кўрган бўлса-
да, ўлка ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ҳаётида муҳим ўрин эгаллай
олди ва бугунги кунда ХХ аср бошларидаги Туркистон тарихини ўрганишда
ноёб манба бўлиб хизмат қилади.
Тадқиқотда журнал саҳифаларида чоп этилган ислоҳотчилик ғоялари
билан йўғрилган мақолалар атрофлича таҳлил қилинган. Олимжон
Шокирхўжа ўғлининг “Ал-Ислоҳ вазифалари” номли мақоласида қуйидаги
фикрлар баён этилган: “...Тошкент олим ва фозиллари томонидан майдонга
чиққан “Ал-Ислоҳ” саҳифалари ақида, ибодат ва амалиёт масалалари билан
барчани баҳраманд этиб турибди... Ислоҳнинг жузълари беадад кўп бўлса
ҳам, умуман ислоҳни 3 турга бўлишимиз мумкин: 1. Диний ислоҳ; 2. Илмий
ислоҳ; 3. Амалий ислоҳ
22
”.
Туркистоннинг 1915 йилги маданий ҳаётида ислоҳ лозим бўлиб, уни
ислоҳ қилишнинг воситаси айнан “Ал-Ислоҳ” журнали бўлганлигини кўриш
мумкин.
Ислоҳотчилар мавжуд муаммоларни ҳал этишнинг йўлларидан бири
таълим ислоҳоти деб билдилар ва шу сабабли тадқиқ этилаётган манбада илм
олиш, уламоларнинг вазифалари ва мадрасаларда ўқитиш тизимини
ўзгартириш каби масалалар кўтариб чиқилган.
Хусусан, “Уламоларнинг вазифалари” деб номланган мақолада журнал
таҳририяти қуйидаги вазифаларни санаб ўтган:
“1. Холиқнинг руҳоний ишларини (талоқ, никоҳ, мерос, жаноза, закот,
имомат ва бошка шу каби масалалар) суннатга қараб идора этиш;
2. Жамоатни, мусулмон болаларини илмсизликдан кутқариб, ўқишга
тарғиб этиш;
3.
Халқ
ўртасида
тарқалган
бидъатларни,
ёмон
одатларни,
саййидларнинг ахлоқсизликларини насиҳат ва хутбалар билан тузатиш;
4. Ўзларининг шахсий манфаатларидан умуммиллат манфаатини устун
қўйиш”
23
.
Мақола давомида ушбу вазифаларни бажариш уламоларга фарз
эканлиги уқтирилган. Журнал жамиятни тубдан ислоҳ қилишни ҳам ўз
олдига мақсад қилиб қўйган эди. Унинг саҳифаларида мамлакат
таназзулининг асосий сабаби илмсизлик, беэътиборлик, ташқи алоқаларнинг
узилиб қолганлиги, бош айбдор сифатида эса сусткаш уламолар экани ҳақида
кенг ёритилган. Шу сабабли таълим-тарбия билан бир қаторда уламоларнинг
вазифаларига алоҳида эътибор қаратилган. Бунда “Ал-Ислоҳ” мусулмонлар
22
Олимхон Шокирхўжа ўғли. Ал-Ислоҳ вазифалари // Ал-Ислоҳ. – Тошкент, 1915. – № 9. – Б. 283-286.
23
Идора. Уламоларнинг вазифалари // Ал-Ислоҳ. – Тошкент, 1917. – № 17. – Б. 1072.
16
орасида беадабликларга барҳам бериш ва яхши хулқларни камол топтиришда
муайян бир даражада мураббий вазифасини бажарган.
Шу билан бирга, журналнинг ҳар бир сонида танқидий дунёқараш
билан ёзилган мақолалардаги баҳс-мунозарали мавзулар журналнинг
долзарб, қизиқарли бўлишини таъминлади. Бу, айниқса, фиқҳий мазҳабга оид
масалаларда кўпроқ кўзга ташланади. Ўз навбатида, жавобларнинг ҳанафий
мазҳабига асосланиб берилиши талаб этилган. Юқоридаги ҳолат қадимчилик
ва жадидчилик хусусидаги фикрларга ҳам тааллуқлидир. Шу ўринда нашрда
тараққийпарвар уламолар билан бирга қадимчи уламолар ўз мақолалари
билан иштирок этганларини алоҳида қайд этиш зарур. Демак, журнал
ҳурфикрлилик тамойилига асослангани сабабли ҳар қандай қарашни
мунозара майдонига олиб чиқа олди. Натижада жамият аъзоларида миллат ва
Ватан тараққиётига хизмат қилувчи мустақил, холис фикрлар юзага келиб,
ривожланди.
“Туркистон ижтимоий-сиёсий ҳаётининг акс этиши”
деб
номланган
иккинчи бўлимда “Ал-Ислоҳ” журналида келтирилган ижтимоий-сиёсий
мазмундаги мақолаларга нисбатан бўлган талаб ёки тазйиқлар хусусида
изланиш олиб борилган.
“Ал-Ислоҳ”да берилган мақолалар ўша давр мутафаккирларининг
Туркистондаги
ижтимоий-сиёсий
ва
иқтисодий
ҳаётга
бўлган
муносабатларини аниқлаб олиш имконини беради. Дарҳақиқат, ўлка
ижтимоий-сиёсий жараёнларни ўз даврининг матбуоти воситасида ўрганиш
тўғри хулосалар чиқариб, холисона фикр билдиришга замин яратади.
Журналнинг 1916 йил 4-сонида нашр этилган “Банк хусусидаги
саволларга жавоб” номли мақолани ўрганиш шуни кўрсатдики, мақолада
банкда пул жамғариш рибо
24
ҳисобланиб, банк муомаласидан ҳосил бўлган
пулларни шаръий ишларга ҳам сарф этиш ҳаромдир, дейилади. Таржимон
Мамедов бу мақолани ҳукумат раҳбарларига рус тилига таржима қилиб
беради
25
. Ушбу мақола сабаб Абдураҳмон Сайёҳ устидан тергов иши
очилади. ЎзР МДАдаги ҳужжатлар ушбу мақола босилиб чиққандан кейинги
тарихий воқеалар хусусида атрофлича маълумот беради.
Сирдарё
вилояти
ҳарбий
губернатори
вақтинча
вазифасини
бажарувчиси Туркистон генерал губернаторига мазкур “Банк ҳусусидаги
саволларга жавоб” номли мақолани нашр эттиргани учун журнални ёпиб,
унинг хуфёна асосчиси ва йўлбошчиси Мунаввар қорини Туркистондан
сургун қилинишини сўрайди
26
.
Волковнинг 1916 йил 15 апрелдаги махфий ҳисоботида “Тошкентлик
сартлардан
Абдураҳмон
Сайёҳ
Содиқов
Мунаввар
қори
Абдурашидхоновнинг махфий бошқаруви остида икки ҳафтада бир марта
“Ал-ислоҳ” номли сарт тилидаги диний-ахлоқий журнални нашр этилишини
таъминлаган”
27
, деб ёзилган. Подполковник П.П.Волков банк тўғрисидаги
24
Рибо (арабча) – пулга фойда олиш – судхўрлик ( З.У.). .
25
ЎзР МДА И. 461-фонд, 1-рўйхат, 1784-иш, 7-варақ.
26
ЎзР МДА И. 461-фонд, 1-рўйхат, 1784-иш, 2-3-варақлар
27
ЎзР МДА И. 461-фонд, 1-рўйхат, 1784-иш, 15-16-варақлар.
17
мақолани сабаб қилиб, журналнинг кейинги сонида банкнинг жоизлиги
ҳақида мақола нашр эттириб, сўнгра уларни Туркистондан ташқарига сургун
қилинишларини сўрайди. Бу билан у Мунаввар қорини сургун қилиб,
жазоламоқчи бўлади. “Ал-Ислоҳ”да босилган мақола унга яхши баҳона
бўлган эди.
Аммо Волков ишни янада чигаллаштириш учун охранканинг махсус
топшириқлар бўйича ходими Михаил Наришкинни ишга солади. У Россия
императорининг 1881 йил 14 августда қабул қилинган “Давлат тартиби ва
тинчлигини сақлаш чоралари тўғрисида”
28
деб номланган Низомига мувофиқ
Мунаввар қори Абдурашидхоновни сўроқ қилади. Мунаввар қори “Ал-
Ислоҳ”да баён қилинган фикрларга қўшилмаслигини айтар экан, Қуръони
каримда “судхўрлик қилманглар” деган оят бор, деб зимдан барибир
мақолада айтилган фикрни маъқуллайди. Волков ҳам, Наришкин ҳам
жавобдан қониқмагач, Мунаввар қоридан қуйидагича тилхат ёздириб
олишади: “1916 йил 23 апрель. Туркистон туман махфий бўлимида ул баланд
даражалик Туркистон генерал-губернаторининг амрига мувофиқ менга
маълум қилинади: “Ал-Ислоҳ” журналини нашр этишда иштирок этиб, унинг
саҳифаларида Россия империясининг манфаатларига зид, хусусан, “Банклар
хусусидаги саволга жавоб”га ўхшаш мақолаларни жойлаштирсам, мен
Туркистон ўлкасидан сургун қилинадурман. Мунаввар қори Абдурашидхон
ўғли”
29
.
Волковнинг талаби бўйича, банк тўғрисидаги мақолага раддия
сифатида журналда мақола чоп этилади
30
. Лекин мақола нашр эттирилгунга
қадар, 1916 йил 7 июнда давлат хизматчиси Наришкин Туркистон район
муҳофазаси бўлимининг буйруғига кўра императорнинг Низомига мувофиқ
Мунаввар қори Абдурашидхоновни сўроқ қилади. Номаълум сабабларга
кўра, берилган саволларга Мунаввар қори журнал тарафдори эмаслигини
таъкидлайди
31
. Мазкур ҳолат жазодан омон қолишга қаратилган бўлиши
мумкин.
Худди шу куни 1916 йил 7 июнда тузилган баённомада журнал
муҳаррири Абдураҳмон Сайёҳ (Содиқов) ҳам сўроқ қилинади. Унда
Абдураҳмон Сайёҳ Россияга вафодор бўлиб, уни ўз Ватаним деб ҳисоблаши,
унга ёшликдан фойда келтиришга ҳаракат қилганлиги ва бундан буён ҳам
фойда келтиришга сўз беришини айтиб ўтади
32
. Диссертациядаги бу ҳақидаги
батафсил маълумотлар архив ҳужжатларига асосланиб берилган
33
.
28
“Давлат тартиби ва тинчлигини сақлаш чоралари тўғрисида” деб номланган низом марказий ва маҳаллий
органларнинг идора ҳудудларини кенгайтиришга хизмат қилган. Ушбу “Низом”га кўра, ҳукумат ўз раъйи
бўйича “кучайтирилган” ёки фавқулодда хавфсизлик ҳимоясини эълон қилар эди. Қайси бир ҳудудда
амалдаги давлат тузуми ёки фуқаролар хавфсизлиги, ҳаёти ва мулкига жиноий ҳуружлар томонидан хавф
туғилган тақдирда, жорий қонунлар жамоат тартибини сақлай олмасликлари етарли эмаслиги аниқ бўлганда
“кучайтирилган ҳимоя” жорий қилинар эди.
29
Қаранг: ЎзР МДА И. 461-фонд, 1-рўйхат, 1784-иш, 17-варақ.
30
Идора. Банк билан муомала қилиш. // Ал-Ислоҳ. – Тошкент, 1916. – №10. – Б. 304.
31
ЎзР МДА. И. 461-фонд, 1-рўйхат, 1784-иш, 78-варақ.
32
ЎзР МДА. И. 461-фонд, 1-рўйхат, 1784-иш, 80-варақ.
33
ЎзР МДА. И. 461-фонд, 1-рўйхат, 1784-иш, 80-варақ.
18
Абдураҳмон Сайёҳнинг таржимаи ҳолидан маълум бўлишича, у
Россия, Ҳиндистон, Ҳитой, Япония, Туркия, Монте-Карло мамлакатларга
сафар қилган, бу эса унинг дунёқарашини шаклланишида катта рол ўйнаган.
У ўз ҳаёти давомида ислом тарихи ва таълимотига оид бир қатор китоблар
ёзиб қолдирган. У “Тарихи ислом”, “Туҳфат ал-аном тарихи байт ал-Ҳаром”,
“Тарихи изолат ал-ғайн ан-қиссат ал-Зулқарнайн, “Танвир ал-ахлоқ фи
макорим ил-ахлоқ”, “Меъёр ул-ахлоқ” номли асарларни ёзганлиги бизга
маълум
34
. Мазкур асарлар журналнинг 1915 йилги 11-12-14 сонларида “Янги
асарлар” рукнида таништириб ўтилган.
“Ал-Ислоҳ” журнали таҳририяти Туркистонда бўлиб ўтаётган сиёсий
можароларга бефарқ қараб тура олмаганлиги мақолаларда ўз исботини
топган. Мақолалар мавжуд сиёсий тузумни қўллаб-қувватлаш маъносида
ёзилганлиги журналнинг назорат остида бўлганлигидан бўлса керак.
Журнални тадқиқ этиш жараёнида 1917 йил Россиядаги февраль
инқилобидан сўнг 1 апрелдан бошлаб, ҳуррият ҳақида мақолалар кетма-кет
нашр этилгани кўзга ташланди. Шундай мақолалардан бири “Яшасин
ҳуррият”
35
номи остида берилиб, унда ҳуррият икки қисмга, малакий
ҳуррият, диний ҳурриятга бўлиб шарҳланади. Малакий ҳуррият давлат,
миллат озодлиги маъносида бўлса, диний ҳуррият эса, динни маҳкам тутиб,
уни бидъат ва хурофотлардан тозалаб, уни замон саодатига хизмат қилишини
исботлашдан иборат деб талқин этилади. Шу сонда эълон қилинган Иброҳим
Тоҳирийнинг “Ҳуррият” номли мақоласида “Миллатлар ҳақ ҳурриятни
илмлар ва маориф нури баракасинда топарга муваффақ бўлурлар”
36
, деб
ҳуррият сўзини талқин этади. Шунинг учун муаллиф мақоласида Бухоро,
Ҳўқанд, Тошкент, Самарқанд шаҳарларидаги мадрасалар таълимига алоҳида
эътибор беришни таъкидлайди. Бунинг баробарида инсон ҳуқуқи ва давлат
ҳуқуқи
қонунларини
барча
англаши
лозимлигини
уқтириб
ўтади.
Журналнинг 1917 йилда чиққан 8-16–сонларида “Диний ҳуррият” мавзусида
мақолалар чоп этилган.
Журналда Туркистоннинг сиёсий аҳволи, давлат қурилиши, ижтимоий-
иқтисодий муаммоларига кенг ўрин берилган. Ўлка матбуотининг миллий
уйғониш билан боғлиқ долзарб масалалари, янги китоблар хабарлари, муайян
асар ҳақидаги адабий мулоҳазалар бериб борилган. Тарих ҳақидаги
мақолаларда тарихий маълумотлар, осори атиқалар, муқаддас қадамжолар
ёритиб борилган. Буларнинг барчаси Туркистондаги ижтимоий-сиёсий
ҳаётни “Ал-Ислоҳ” журнали воситасида ўрганиш имконини берди.
Диссертациянинг
““Ал-Ислоҳ”да диний маърифатнинг асосий
жиҳатларига эътибор”
деб номланган учинчи бобининг биринчи бўлимида
“Диний маърифат масалаларига оид мавзулар, баҳс-мунозараларнинг
ёритилиши”
ҳақидаги мақолаларнинг илмий таҳлили амалга оширилган.
Диссертацияда журналдаги ислом динига бағишланган материаллар
шартли равишда 3 гуруҳга тақсимланиб, тадқиқ этилган:
34
Қаранг: Аҳмедов С. Йўқолган одам // Гулистон. – Тошкент, 1999. – № 4. – Б. 41.
35
Қаранг: Идора. Яшасин ҳуррият //Ал-Ислоҳ. – Тошкент, 1917. – № 7. – Б. 812-817.
36
Иброҳим Тоҳирий. Ҳуррият //Ал-Ислоҳ. – Тошкент, 1917. – № 7. – Б. 818.
19
1. Ислом тарихига оид мақолалар;
2. Ислом ақидавий таълимотини ўзида акс эттирган мақолалар;
3. Ислом шариатини баён қилувчи мақолалар.
Ислом
тарихига
бағишланган
“Тарихи
ислом”,
“Муҳаммад
алайҳиссаломнинг туғилишлари”, “Тарихи Хадича”, “Тарихи ислом”,
“Арабларнинг жоҳилият замонлари”, “Исломнинг ўтгандаги ва ҳозирги
ҳоли”, “Ислом тарафига чақирувчининг ибтидоси” каби мақолалар
киритилган.
Ислом ақидавий таълимотини акс эттирган материалларга эса,
“Куфриятга танбеҳ”, “Имон ва танқид”, “Ислом надур?”, “Имон надур?”,
“Имон маҳлуқми ёки ғойри маҳлуқми?”, “Имон неча қисм бўлур?”, “Имон
зиёда ва кам бўлурми?”, “Имон ижмоли надур?”, “Имон тафсили надур?” деб
номланган мақолалар киритилган.
Ислом шариатини акс эттирган мақолалар журналда етакчилик
қилганлиги аниқланди. Зеро, Туркистон мусулмонлари кундалик ҳаётларида
учрайдиган турли масалаларнинг шаръий жиҳатларини “Ал-Ислоҳ”
журналига савол йўллаш орқали уларга берилган жавоблардан билиб
олганлар. Бу эса, журналнинг янада қизиқарли бўлишига замин яратган.
Журналдаги баъзи мақолалар журнал таҳририяти
37
томонидан ёзилган
бўлса, аксарияти мударрис, муфтий, мулла ва қориларнинг қаламига мансуб.
Буларга Фазлулваҳҳоб қори, Олимхон, Холмуҳаммад Тўрақули, Абдураҳмон
муфтийзода, Олимжон Борудий, Мир Абдуллоҳ муфтий, мударрис Исахон
Аълам,
мударрис
Аҳмадхўжаларни
киритиш
мумкин.
Мақолаларда
жадидларнинг ҳам, қадимларнинг ҳам фикрлари баробар акс этган. Зеро,
журналнинг ўзида муаллифлар жадид ва қадим деб ажратилишига қарши
бўлганликларини кўриш мумкин
38
.
“Ал-Ислоҳ” журналида ислом тарихи ва таълимотини акс эттирган
материаллар салмоқли қисмни ташкил этади. Ислом тарихига бағишланган
мақолаларда илк ислом давридан бошлаб тадқиқ этилаётган давргача муддат
қамраб олинган бўлиб, уларда ислом оламида машҳур шахслар ҳаёти ва
ижодий фаолиятига алоҳида ўрин берилган.
“Ал-Ислоҳ” таҳририяти мазҳаб масаласига алоҳида эътибор билан
қараган. Ҳар бир шаръий масалада ислом динининг ҳанафий мазҳабига доир
фатво китобларидан жавоб берилишини ёқлаган. Бундан барча мақолалар
мазкур мазҳабига мувофиқ, деган хулосага келмаслик лозим. Чунки айрим
ўринларда бошқа мазҳаб манбаларига суяниш ҳолатлари ҳам учрайди.
Журналдаги ислом дини тарихи, ақидаси, урф-одатлар ислоҳига бағишланган
аксарият мақолалар ҳанафий мазҳаби асосида ёритилган. Бошқа мазҳаб
манбаларини далил қилиб келтирилган ҳолатларда дарҳол мунозара
уюштирилиб, танқидий мақолалар чоп этилган.
“Халқ маросимлари, урф-одат ва анъаналарини ислоҳ қилиш
йўлларининг ифодаланиши”
деб номланган учинчи бобнинг иккинчи
37
“Ал-Ислоҳ”даги мақолаларда журнал таҳририяти “идора” деб юритилади ( З.У.).
38
Қаранг: Лутфулло Фаҳриддинов. Маҳдий ва дажжол // Ал-Ислоҳ. – Тошкент, 1916. – № 6. – Б. 162-167.
20
бўлимида XIX аср охири-XX аср бошларида тарих сахнасига келган
ислоҳотчилар
халқ
ва
миллатнинг
маънавий-маърифий
савиясини
юксалтириш, бу йўлда ислом динини бидъатлардан тозалаш, бу борада
Қуръон, ҳадисларга таяниб, ижтимоий-сиёсий жараёнларни тўғри тадқиқ
этиш, халқ орасида тушунтириш ишларини олиб борганлари таҳлил этилган.
Шунингдек, улар ўз нашрлари орқали ҳашамдор тўйлар, серхаражат ва
сермашаққат азадорлик маросимларини риёкорлик, дабдабабозлик билан
ўтказишга жиддий қарши чиққанлар.
Журналда мазкур масала юзасидан Хайитхўжа Ҳизрхўжа тарафидан
берилган саволга Мулла Олимхон Шокирхўжа ўғли қуйидагича жавоб
беради: “Агар никоҳ тўйи бўлса, бидъат ва ғайри шаърий ишларнинг
ҳаммасидан ҳолис бўлган тақдирда, никоҳ жумласидан саналиб, шаръий
яхши иш бўлур. Фиқҳ ва ҳадис китобларидан маълумдир. Агар хатна тўйи
бўлса, асли шаръий санади борлиги маълум эмас. Агар исроф, риё, миннат,
фахрга ўхшаш ношаръий ишлардан холи тутилиб, ҳамда тўй соҳиби шукрона
ва барчага эҳсон ниятида шу ишни қилса, бу суратда мусулмонлар учун
зиёфат жумласидан бўлур. Шаръан ва ақлан яхши иш деб аталса керак.
Лекин, айни замонда шуҳрат топган, халқ кўзида лозим даражасида кўринган
маърака оши, йил ошига ўхшаш майитнинг учида, қирқида тайин қилиб,
берилган ошлар бидъат ва беаслдир. Шариат китобларида бирор санади
шаръийси йўқдир, балки макруҳ, бидъатдир. “Фатҳул қодир”да айтилган:
Маййитнинг уйида таомланиш макруҳ, чунки зиёфат хурсандчиликда жорий
қилинган, хафагарчиликда эмас”
39
.
1916 йилнинг 5-сонида чоп этилган Мулла Саййид Мубашширхоннинг
“Жаҳолатимизга бир назар” номли мақоласида маъракада йиғлаш одати
қаттиқ танқид остига олинади. Журналнинг кейинги сонида чоп этилган
ҳудди шу номдаги мақолада маъракаларда эшик олдида бел боғлаб ўтириш,
етти, йигирма, қирқ ошларини қилиш, Бибисешанба одати қаттиқ танқид
қилинган
40
”.
Журналдаги марҳумлар хотирасини ёд этишга қаратилган маросимлар,
Бибисешанба одати, авлиёларга назр қилиш ёки шаръий никоҳда куёв
томондан қиз тарафнинг пул ва озиқ-овқат талаб қилиш одати, қориларнинг
Қуръон ўқиш эвазига пул олиши, қарз беришнинг фазилати, талоқ, иҳтикор
41
,
ноҳақ қасам ичганнинг ҳукми каби масалаларнинг ислоҳи бугунги кунда ҳам
ўз аҳамиятини йўқотмаган. Бу муаммоларни ечимини топишга қаратилган
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 1998 йил 28
октябрда “Тўй ҳашамлар, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотираларига
бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги ПФ-
2100 Фармони шунингдек, 2002 йили ушбу Фармоннинг янги таҳрири қабул
қилинди. Мазкур Фармон юзасидан Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг
39
Қаранг: Савол-жавоб //Ал-Ислоҳ. – Тошкент, 1916. – № 1. – Б. 22-23.
40
Мулла Саййид Мубашширхон. Жаҳолатимизга бир назар //Ал-Ислоҳ. – Тошкент, 1916. – № 6. – Б. 181-
185.
41
Иҳтикорнинг маъноси – халқ ҳаёти учун зарур нарсаларни сотиб олиб, сақлаб бу нарсаларга эҳтиёж
тушганда қиммат нархда сотиш ( З.У.).
21
“Тўй маросим ва маъракаларни меъёрида ўтказиш ҳақида Фатво”си эълон
қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг “Тўй маросим ва маъракаларни
меъёрида ўтказиш ҳақида Фатво”сида талаблардан бири этиб, марҳумлар
дафн этилгандан кейин одат тусига айланган етти, йигирма, қирқ, йил, ҳайит
кунларидаги фотиҳахонлик каби маросимларнинг шаръий эмаслиги, балки
бидъат ишлардан эканлиги тушунтириб, киши вафот бўлгандан сўнг таъзия
уч кун эканлиги кўрсатиб ўтилган.
Журналдаги халқ маросимлари, урф-одат, анъаналарни ислоҳотига
доир мақолалар ўз даврининг етук дин уламолари томонидан ислом шариати
нуқтаи назаридан, манбаларга суянган ҳолда ёритилган бўлиб, ҳозирги кунда
ҳам долзарблиги билан аҳамиятлидир.
ХУЛОСА
Диссертацияда ХХ аср бошида Туркистон ижтимоий-сиёсий ва диний-
маърифий ҳаётида “Ал-Ислоҳ” журналининг тутган ўрни тадқиқ этилиб,
қуйидаги илмий-назарий хулосаларга келинди:
– 1905-1918 йилларда даврнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, диний-
маърифий муҳити ҳақида ҳамда ислоҳотчилик ғояларининг юзага келиши ва
ривожини ўрганишда ўзбек вақтли матбуоти – “Туркистон вилоятининг
газетаси”, “Тараққий”, “Хуршид”, “Шуҳрат”, “Садойи Туркистон”, “Садойи
Фарғона” газеталари, “Ойина”, “Ал-Изоҳ”, “Ал-Ислоҳ” журналлари
маълумот берувчи муҳим манба сифатида хизмат қилди. Чунки ХХ аср боши
Туркистон миллий матбуоти ижтимоий-маънавий ҳаётдаги янгиланишнинг
ўзига хос кўриниши сифатида майдонга келди ва халқнинг уйғонишида
муҳим роль ўйнади. Айнан “Ал-Ислоҳ” журнали ислоҳотчилик ғояларини
тушунтириб бериш манбаси бўлиб хизмат қилди.
– XIX аср охири − XX аср бошида юзага келган ислоҳотчилик деб
аталмиш ижтимоий, сиёсий, маърифий ҳаракатнинг тарихий илдизлари
Россия, Кавказ ва Волга бўйидаги тараққийпарварлик ҳамда Шарқ
мамлакатлари
диний
ислоҳотчилик
ҳаракатларига
бориб
тақалади.
Ислоҳотчилик ғоялари туркистонлик маърифатпарварлар томонидан янада
ривожлантирилгач, даврга мослашиб, конкрет мазмун ва аҳамият касб этди.
Бугунги кунда мустақиллик туфайли жамиятнинг барча жабҳаларида туб
ўзгаришлар ясаш, модернизациялаш имконияти пайдо бўлди. Шу боис,
Ўзбекистон тарихида мустақиллик даврини ислоҳотчилик ғоялари тадрижий
ривожининг узвий давоми, юксак даражадаги кўриниши сифатида баҳолаш
мумкин.
– Ислоҳотчилар ўз халқини маърифатли ҳолда кўришни истади, ҳар
қандай қуллик, хурофотга берилиш, миллий биқиқликдан озод бўлишга
интилди. Улар ўз фаолияти бошларидаёқ Туркистон аҳолисига жаҳон
цивилизацияси ютуқлари билан ошно бўлишнинг ўз йўлини таклиф этдилар.
Бу йўл миллий ва диний-маънавий қадриятлардан воз кечиш эмас, балки
аксинча, улар асосида, бундан кейинги ривожланиш ва тараққиётга ҳалақит
22
берувчи эскирган ақида ва хурофотлардан тозаланиш ва ўзгаришлар йўлига
аста-секин,
зўравонликларсиз
ўтишни
таклиф
этдилар.
Туркистон
ислоҳотчилари ўз ғояларини диний-маърифий
ва ижтимоий-сиёсий
йўналишларда амалга оширдилар. Уларнинг асосий фаолият соҳаларидан
бири таълим тизимини ислоҳ қилиш бўлса, иккинчисидир.
– Журнал доимо Чор ҳукуматининг назорати остида бўлганига
қарамасдан, унда бир қатор ижтимоий-сиёсий, тарихий мазмундаги
мақолалар чоп этилган. Бу эса, “Ал-Ислоҳ” таҳририяти Туркистонда бўлиб
ўтаётган сиёсий можароларга бефарқ қараб тура олмаганлигини исботлайди.
Мавжуд сиёсий тузумни қўллаб-қувватлаш маъносида ёзилган мақолалар
журналнинг фаолияти тугатилишидан чўчиган ҳолда қўлланилган нозик
сиёсий йўллардан биридир.
– “Ал-Ислоҳ” журналининг йўналишини илғор фикрли зиёлилар,
тараққийпарвар
уламолар
белгилаши
туфайли
нашр
ҳурфикрлилик
тамойилига
асосланиб,
даврнинг
энг
долзарб
масалаларини
халқ
манфаатлари нуқтаи назаридан ёритишга интилди. Журналда ижтимоий-
сиёсий, диний-маърифий, маданий-маиший мавзулардан баҳс юритилар экан,
маориф, маданият ва матбуот соҳаларини ислоҳ қилиш заруриятига урғу
берилди. Шунинг учун мақолаларда “илмсиз жамият қулликка маҳкум”,
“дунёвий ва диний илмлар уйғунлигини таъминлаш”, “дунёвий фан
асосларини чуқур эгаллаш ислом динига хилоф эмас, балки, унинг асосий
талабидир” деган ғоялар илгари сурилди. Диний маърифат масалаларига эса
“дунёвийлик – даҳрийлик эмас” тамойилидан келиб чиқиб ёндашилди.
Демак, диний илмларнинг миллат маънавий қиёфасини сақлаш учун хизмат
қилишини эътиборга олсак, уларни ўрганиш маънавий қадриятларимизни
англашнинг муҳим воситаларидан биридир.
– Маориф ва мактаб ислоҳотига доир мақолаларда ислом динининг
мазмун-моҳиятини тўғри талқин қилиш, бошланғич мактабларнинг сифатига
эътибор бериш, шунингдек, ўзлик, дин-диёнатни ушлаш, Европа илм-фанини
эгаллаш, дарсларнинг замон ва маконга мувофиқ бўлиши каби масалалар
кўтарилди. Бу эса Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов
томонидан илгари сурилган мамлакат келажагини белгилаб берувчи дунёвий
тараққиёт йўли концепцияси билан ҳамоҳангдир. Мазкур концепция миллий
ўзликка асосланиш, жаҳон фалсафий ва илмий тафаккури ютуқларига
таяниш, диний қадриятларимизга, шу жумладан, исломгача бўлган диний
қадриятларга ҳам алоҳида ҳурмат билан муносабатда бўлиш ҳамда халқаро
муносабатларда умуминсоний манфаатларнинг устиворлигини эътироф
этилишини назарда тутади.
– “Ал-Ислоҳ”да маданий-маиший мавзуларга кенг ўрин берилиб,
уларда аҳлоқий тарбия, халқ урф-одати ва анъаналарини ислоҳ қилиш
ғоялари илгари сурилди. Ҳолбуки, ҳар қандай диний ва миллий маросим
ҳамда урф-одатни миллий қадрият тизимига киритиб бўлмайди. Буни теран
англаб етган муаллифлар мазкур муаммоларни талқин ва таҳлил қилишда
ислом динининг муқаддас манбаларига таяниб иш тутдилар. Улар матбуот
саҳифаларига олиб чиққан баҳс-мунозаралар жамиятнинг маданий-маиший
23
ҳаётини ислоҳ қилишга қаратилганлиги билан диққатга сазовордир
.
Демак,
миллатнинг ўзига хослиги аждодлар таълимоти, тарихий сабоқлари, улар
фаолиятининг туб асосига қўйилган ғояларнинг мазмун ва моҳияти билан
узвий боғлиқ бўлиб, бунда, албатта, ижтимоий-сиёсий вазият, таълим-тарбия
тизими, миллий интеллектуал салоҳият, ижтимоий ҳамкорлик, миллатлараро
тотувлик ва (ижтимоий, сиёсий, этник, диний) бағрикенглик масалаларининг
ҳар бири алоҳида омил сифатида миллий мафкурамизнинг дунёвий
мазмунини белгилашини доим эътиборда тутиш зарур.
– Ислоҳотчилар фаолияти ижтимоий ҳаракат тусини олгани билан
аҳамиятли. Улар бу йўлда нафақат курашдилар, балки фидоийлик
кўрсатдилар. Шу боис, жадидлар нафақат орзу қилган, балки унинг учун
қурбон берган даврда яшаётган бугунги авлод мустақиллик деган неъматнинг
қадрига етиши, унинг мустаҳкамлиги йўлида фидоийлик кўрсатиши лозим.
Тадқиқот хулосаларидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги тавсиялар
берилади:
1. Ўзбекистоннинг янги тарихини ўрганиш мураккаб жараён. Бу соҳада
илмий изланишларни кўпайтириш ва миллий ғоя билан боғлиқ жиҳатларини
илмий таҳлил этиш; ислом тарихи ва манбашунослиги йўналишида янги
лойиҳаларни амалга ошириш учун илмий-ижодий гуруҳлар тузиш лозим;
2. Ватанимиз мустақиллиги йўлида нафақат курашган, балки қурбон
бўлганларнинг
номларини
тиклаш,
шахсини
аниқлаш,
тегишли
маълумотларни тўплаш, ислом тарихи ва манбашунослигига оид нодир
қўлёзма асарларни тадқиқ этиш ҳамда келажак авлодга етказиш олдимизда
турган
вазифалардандир.
Шуни
назарда
тутиб,
Тошкент
ислом
университетида очилган янги “Ислом тарихи ва манбашунослиги” таълим
йўналиши бўйича кадрларни тайёрлаш ишларини кучайтириш муҳим;
3. “Уламоларнинг маърифий фаолияти: ўтмиш ва ҳозирги замон”
мавзусида илмий-назарий тўпламни нашр этиш зарур;
4. Туркистон ислоҳотчилари ҳақида кенг оммага мўлжалланган
маърифий кўрсатув ва эшиттиришлар, ҳужжатли фильмлар, мақола ва
рисолалар тайёрлаш, фан соҳаларининг етакчи мутахассислари билан жонли
мунозаралар, учрашувлар ташкил этишни тизимли амалга ошириш, муҳим
илмий тадқиқотлар натижаларини кенг жамоатчиликка етказишга хизмат
қилади;
5. Замонавий технологиялар ёрдамида ўлкамиз тарихидаги муҳим
воқеалар, ижтимоий, сиёсий, маърифий ҳаракатлар, миллий-озодлик
курашлари, халқ қаҳрамонлари ҳақида ҳикоя қилувчи ўқув фильмлар яратиш,
харита, схема, фотосуратлар чоп эттириш Ўзбекистон тарихи предметини
ўқитишнинг самарадорлигини таъминлайди;
6. Республикамиз таълим тизимининг барча йўналиш ва босқичлари,
маҳаллалар, нодавлат, нотижорат ташкилотлар фаолиятида бағрикенглик,
маърифат, тинчлик ва инсонпарварлик ғояларини ўсиб келаётган авлод
онгига сингдириш юзасидан амалий дастурлар ишлаб чиқишга эътиборни
кучайтириш зарур.
24
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
1.
Назарова З. “Ал-Ислоҳ” журнали – Туркистоннинг диний-маърифий
ҳаётини ўрганишда ноёб манба // ТИУ Илмий-таҳлилий ахборот. – Тошкент,
2006. – № 3. – Б. 34-36.
2.
Назарова З. Диний ва дунёвий масалалар уйғунлиги (“Ал-Ислоҳ”
журнали мисолида) // Имом ал-Бухорий сабоқлари. – Тошкент, 2007. – № 3. –
Б. 232-234.
3.
Назарова З. Диний-маърифий мақолаларни ёритишга бўлган талаб ва
эҳтиёж // ТИУ Илмий-таҳлилий ахборот. – Тошкент, 2008. – № 3. – Б. 42-45.
4.
Назарова З. Ўзбек халқи ҳаётида диний қадриятларнинг аҳамияти //
Тошкент ислом университети аспирантлар илмий-амалий анжумани маъруза
тезислари тўплами. – Тошкент, 2008. – Б. 43-45.
5.
Назарова З. “Ал-Ислоҳ” журналининг Туркистон мусулмонлари
ҳаётида тутган ўрни ва аҳамияти // Ўзбекистонда дунёвий ва диний
қадриятлар уйғунлиги. – Тошкент, “Тошкент ислом университети” нашриёт-
матбаа бирлашмаси, 2009. – Б. 127-131.
6.
Улуғбекова
(Назарова)
З.
Жамиятни
модернизациялашда
Туркистондаги ислоҳотчилик ғояларининг ўрни // ЎзР ФА И.М.Мўминов
номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти илмий-амалий анжумани маъруза
тезислари тўплами. – Тошкент-Ангрен, 2009. – Б. 217-218.
7. Улуғбекова (Назарова)З. Аллоҳ таоло адолат ва яхшиликка буюради //
Ҳидоят. – Тошкент, 2010. – № 3. –Б. 4.
8. Улуғбекова (Назарова) З. Туркистондаги ислоҳотчиликнинг фаолият
йўналишлари // Тошкент ислом университети аспирантлар илмий-амалий
анжумани маъруза тезислари тўплами. – Тошкент, 2010. – Б.
233-237.
9. Улуғбекова (Назарова) З. “Ал-Ислоҳ” журналида халқ турмуш-тарзи, урф-
одат,
анъаналарини
ислоҳ
қилиш
муаммоларининг
баҳси.
http://www.ziyonet.uz/uzc/library/libid/20203/tn/typeid/tv/31/fs/views/ds/desc.
25
Тарих фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Улугбекова Захро
Абдуганиевнанинг 24.00.02. - «Ислом тарихи ва манбашунослиги»
ихтисослиги бўйича «Туркистон ижтимоий-сиёсий ва диний-маърифий
ҳаётида
“Ал-Ислоҳ”
журналининг
тутган
ўрни»
мавзусидаги
диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч (энг муҳим) сўзлар:
Туркистон, ХХ аср бошлари, “Ал-Ислоҳ”,
ислоҳотчилик, ижтимоий-сиёсий диний-маърифий ҳаёт, матбуот, жадидлар,
уламолар, ислом тарихи, ҳуррият, қадимчилар.
Тадқиқот объекти:
Туркистоннинг ХХ аср бошларидаги ижтимоий-
сиёсий, диний-маърифий ҳаёти.
Ишнинг мақсади:
XX аср бошидаги Туркистон ижтимоий-сиёсий,
диний-маърифий ҳаётида “Ал-Ислоҳ” журналининг тутган ўрнини очиб
беришдан иборат.
Тадқиқот методлари:
қиёсий таҳлил, даврий-муаммовий, мазмунли
таҳлил усулларидан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
Диссертацияда “Ал-
Ислоҳ” журналидаги мақолалар мавзулар бўйича таҳлил қилиниб, XX аср
бошида
Туркистон
ижтимоий-сиёсий
ва
диний-маърифий
ҳаётида
журналнинг
катта
ўрин
тутганлиги,
унинг
ислом
тарихи
ва
манбашунослигида муҳим аҳамиятга эга эканлиги ва Туркистондаги
ислоҳотчилик ғояларига таъсир кўрсатганлиги очиб берилган. Туркистондаги
ислоҳотчиликнинг тарихий илдизлари Қрим, Волга бўйлари, Миср, Туркия
ва Эрондаги ислоҳотчик ҳаракати билан уйғунликда юзага келгани тадқиқ
этилган.
Амалий аҳамияти:
тадқиқот натижалари ва илмий хулосалари
Туркистон тарихидаги ислоҳотчилик ҳаракатини янада чуқурроқ ўрганишга
хизмат қилади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
мавзу бўйича
5 та илмий мақола, 4 та тезис ва “ZiyoNET” интернет-порталида 1 та мақола
чоп этилди. Диссертация материаллари асосида илмий-амалий анжуманларда
3 та маъруза қилинди.
Қўлланилиш
(фойдаланиш)
соҳаси:
Диссертациядаги
фактик
материаллардан Туркистоннинг XX аср бошлари тарихи, даврий матбуот
бўйича умумлаштирувчи асарлар тайёрлашда, тарихий тадқиқотларни
ривожлантиришда, “ислом тарихи ва манбашунослиги” бўйича дарсликлар ва
ўқув қўлланмалари яратишда, махсус курслар ўқитишда фойдаланиш
мумкин.
26
РЕЗЮМЕ
диссертации Улугбековой Захро Абдуганиевны на тему «Место журнала
«Ал-Ислах»
в
общественно-политической
и
религиозно-
просветительской жизни Туркестана» на соискание ученой степени
кандидата исторических наук по специальности 24.00.02 – История и
источниковедение ислама.
Ключевые слова:
Туркестан, начало ХХ века, «Ал-Ислах»,
реформация, общественно-политическая и религиозно-просветительская
жизнь, печать, джадиды, уламо, история ислама, свобода, консерваторы.
Обьект исследования:
общественно-политическая и религиозно-
просветительская жизнь Туркестана в начале ХХ века.
Цель работы:
раскрыть
место и роль журнала «Ал-Ислах» в
общественно-политической
и
религиозно-просветительской
жизни
Туркестана в начале ХХ века.
Методы
исследования:
историко-сравнительный,
проблемно-
хронологический и метод контент-анализа.
Полученные результаты и их новизна:
В диссертации на основе
тематического анализа статей журнала «Ал-Ислах» раскрыто важное место
журнала в социально-политической и религиозно-просветительской жизни
Туркестана в начале XX века, его значение в изучении истории и
источниковедения ислама, освещено влияние журнала на реформаторские
идеи в регионе. Вместе с тем исследованы исторические корни
Туркестанского
реформаторства,
возникшего
одновременно
с
реформаторским движением в Крыму, Поволжье, Египте, Турции и Иране.
Практическая значимость:
Результаты исследования и научные
выводы послужат более глубокому изучению реформаторского движения в
Туркестане.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
По теме
диссертации опубликовано 5 научных статей, 4 тезиса и 1 публикация в
интернет-портале «ZiyoNET». Также по материалам научной работы сделаны
3 доклада на научно-практических конференциях.
Область применения:
Фактические материалы диссертации могут
быть использованы при подготовке обобщающих трудов по истории
Туркестана начала XX века, при изучении истории периодической печати,
развитии историографических исследований, подготовке спецкурсов,
учебников и учебных пособий по “истории и источниковедению ислама”.
27
RESUME
Thesis of Ulughbekova Zakhro Adbughaniyevna on the scientific degree
competition of the doctor of history, specialty 24.00.02. – History and Source
Studies of Islam, on the subject: The Role of the Journal ‘Al-Islakh’ in the
Socio-political and Religious-educational Life of Turkistan’
Key words:
Turkistan, the beginning of 20
th
century, ‘Al-Islakh’,
reformation, socio-political and religio-educational life, the press, reformers,
scholars, history of islam, freedom, conservatives.
Subject of research:
socio-political and religious-educational life of
Turkistan in the beginning of the 20
th
century.
Purpose of work:
to reveal the importance and role of the journal ‘Al-
Islakh’ in socio-political and religious-educational life of Turkistan.
Methods of research:
historical-comparative, problem-chronological and
method of content-analysis.
The results obtained and their novelty:
In the dissertation
on
the
basis of
thematic analysis of the articles published in the journal ‘Al-Islakh’ it has been
revealed the importance of the journal in the socio-political and religious-
educational life of Turkistan in the beginning of the 20
th
century, it’s value in
historical and source studies of Islam, the impact to the region. Also it was studied
that the historical roots of reforms in Turkistan were originated simultaneously
with the reformers movements in Crimea, Volga Basin, Egypt, Turkey and Iran.
Practical value:
the results of the researches and scientific conclusions can
be used in deeper studying of the movements of reformers in Turkistan.
Degree of embed and economic efficiency:
Оn a dissertation subject
5
scientific articles and 4 thesis’s have been published. 1 articles in internet portal
«ZiyoNET». Also, in accordance with materials of the researches 3 reports have
been done on the scientific and practical conferences.
Field of application:
actual materials of the dissertation can be used in
preparing of generalizing works on the history of Turkistan in the beginning of
20
th
century, in studying history of the press, in extension historiographical
researches, preparation of special courses, text books and study guides on history
and source study of Islam.
