ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК ИНСТИТУТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК 342.1;342.9=161.1(575.1)
МИРЗАЕВ РАҲМАТУЛЛА ИБОДУЛЛАЕВИЧ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ ТИЛИНИНГ
ҲУҚУҚИЙ МАҚОМИ
12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ; маъмурий ҳуқуқ; молиявий ҳуқуқ.
Юридик фанлар номзоди илмий даражасини
олиш учун тақдим этилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
Тошкент – 2011
2
Диссертация иши Алишер Навоий номидаги Самарқанд Давлат
университети ҳуқуқшунослик факультетининг “Давлат ҳуқуқи” кафедрасида
бажарилган.
Илмий раҳбар:
юридик фанлар доктори
Турсунов Ахтам Саломович
Расмий оппонентлар:
юридик фанлар доктори, профессор
Адилкариев Хожимурод
Тухтамуродович
юридик фанлар номзоди
Рахманов Акмал Эргашевич
Етакчи ташкилот:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
ҳузуридаи юристлар малакасини ошириш маркази
Ҳимоя Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги Тошкент давлат
юридик институти ҳузуридаги юридик фанлар доктори (номзоди) илмий
даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича _________________
рақамли ихтисослашган кенгашнинг 2011 йил “___”_____________ куни соат
___даги йиғилишида бўлиб ўтади (100047, Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси,
35).
Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги
Тошкент давлат юридик институти кутубхонасида танишиш мумкин (100047,
Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 35).
Автореферат 2011 йил “___”_____________ тарқатилди.
Ихтисослашган кенгаш илмий котиби,
юридик фанлар номзоди, доцент Зулфиқоров Шерзод
Хуррамович
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Мустақил Ўзбекистон Республикаси – кўп
миллатли давлат. Унинг барқарорлиги ва гуллаб-яшнашида дўстона
муносабатлар муҳим ўрин тутади. Чунки бир давлатда яшовчи миллат ва
элатлар ўртасида самимий ва дўстона муносабатларнинг қарор топиши
фуқаролик жамиятининг ҳолатига, давлатчиликнинг мустаҳкамланишига
самарали таъсир кўрсатади. Бу муносабатларни йўлга қўйишнинг кўплаб
омиллари мавжуд. Шулардан бири, шубҳасиз, фуқароларнинг бир-бирини
тушуна олишларидир. Бунинг учун жамиятнинг барча аъзоларига бирдек
тушунарли бўлган умумий тил – давлат тили керак.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги Қонуни
билан ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди.
1
Давлат тилининг таъсис
этилганлиги Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ҳам ўз
ифодасини топди.
2
Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикаси тарихида
биринчи марта давлат қурилишининг энг муҳим институтларидан бири
таркиб топди.
Давлат тили мақоми масаласи ҳар қандай мамлакат учун ҳам ғоят
муҳим аҳамият касб этади. Аммо у ёки бу тилнинг давлат тили деб эълон
қилиниши у билан боғлиқ муаммолар узил-кесил ҳал қилинди, дегани эмас.
Бунинг учун Ўзбекистон каби кўп миллатли Республиканинг давлат тилига
хос хусусиятларини, унинг амал қилиши ва бошқа миллий тиллар билан
муносабати масалаларига бағишланган жиддий тадқиқотлар зарур.
Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилганлиги ижтимоий-
ҳуқуқий тараққиётни сунъий жадаллаштириш тарзида тушунилмаслиги керак.
Чунки
у
Ўзбекистонда
истиқомат
қиладиган
миллат
ва
элатлар
тараққиётининг қонуний ва объектив ҳосиласидир. Тилларнинг ҳуқуқий
ҳимояси, уларнинг фаолиятини тартибга солиш эса ижтимоий-ҳуқуқий
заруриятдир.
Тил нафақат давлатни мустаҳкамлайди, шунингдек, халқнинг маънавий
емирилишдан омон қолишини ҳам таъминлайди. Буни эса мустаҳкам эътиқод
ва баркамол ҳуқуқий онг тараққиётисиз тасаввур қилиш қийин. Ўзбекистон
Республикаси Президенти И.А.Каримов ўзининг шу муносабат билан
сўзлаган нутқида алоҳида таъкидлаб айтган эдиларки, “Халқимизнинг
ҳуқуқий маданиятини ошириш ишини давлат сиёсати даражасига кўтариш
керак. Чунки мустақиллик тушунчаси ўз ичига катта, улкан ҳуқуққа эга
бўлишни ҳам англатади. Яъни мустақиллик нафақат озодлик, эркин ҳаёт
туйғусини, балки ўз тақдирини ўзи яратишнинг онгли ҳуқуқини ҳам
яратади”.
3
1
Қаранг: Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасининг Қонуни. “Ўзбекистон ССР нинг Давлат тили ҳақида”, 1989,
21 октябрь.//Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонунига оид ҳужжатлар. –Тошкент, Адолат,
2004. –Б.13
2
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси . –Тошкент, Ўзбекистон, 2009. 4-моддасига Қаранг.
3
Каримов И.А. Хавфсизлик ва тараққиёт барқарорлиги йўлида. 6-жилд. –Тошкент, Ўзбекистон, 1998. –27-б.
4
Давлат тилининг қўлланиши билан боғлиқ ҳолатларни, жумладан,
тиллардан фойдаланишни ҳуқуқий тартибга солишнинг йўл ва усулларини
ўрганиш уларни сақлаб, асраб-авайлаш ва ривожлантиришда, турли мақомга
эга бўлган тиллар учун бир хил шароит яратиш эса давлатчиликни,
миллатлараро муносабатларни барқарорлаштиришда алоҳида аҳамият касб
этади, фуқаролик жамиятининг муваффақият билан амал қилишида асос
вазифасини ўташини кўрсатади.
Шундай қилиб, демократик давлат қураётган бизнинг юртимизда ҳам
тилнинг ҳуқуқий масалаларини ўрганишга, давлат тили мақомини
такомиллаштиришга, тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни Ўзбекистон
Республикасида
амалда
бўлган
тиллар
ҳақидаги
қонунчиликни
ривожлантириш билан боғлиқ ҳолда ишлаб чиқишда илмий асосланган
ёндашувларни излашга эҳтиёж сезилади ва бу биз танлаган мавзунинг
долзарблигини кўрсатади. Мазкур иш натижаларининг келгусида олиб
бориладиган тадқиқотлар учун ҳам асос вазифасини ўташи мумкинлиги ушбу
мавзуни янада долзарб қилиб қўяди.
Мавзунинг долзарблиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Давлат
тили ҳақида”ги Қонунининг мазкур ишда илк марта монографик тарзда
ўрганилаётганлиги, унда нафақат соф таҳлилий, балки давлат тилининг амал
қилиш механизмини такомиллаштиришга ва фуқароларнинг тиллардан
фойдаланиш ҳуқуқларини таъминлашнинг самарали моделини яратишга
қаратилган назарий - амалий вазифалар ҳам қўйилганлиги билан белгиланади.
Оддий мантиққа кўра ҳам, бирор нарса ва ҳодиса ҳақида гапиришдан
аввал шу нарса ва ҳодисанинг моҳиятини, қонун-қоидаларини билиш талаб
этилади. Бу ҳолат, тилнинг ҳуқуқий масалаларини ўрганишни ўз олдига
мақсад қилиб қўйган тадқиқотчидан орфография ва пунктуациядан тортиб
синтаксис ва стилистикагача чуқур билишини талаб этади. Қонун тилининг
ҳозирги ҳолатини ўрганиш бу талабнинг инкор этиб бўлмайдиган далили
эканлигини кўрсатади
1
.
Мавзунинг ўрганилганлик даражаси.
Ўзбекистон Республикаси
қонунларида тил сиёсатининг, Ўзбекистон Республикасида яшаётган турли
миллат ва элатлар тилларини сақлаш, эркин ривожлантириш ва қўллаш
тамойиллари белгиланган, давлат тилидан фойдаланишнинг ҳуқуқий
асослари, бошқа тилларнинг қўлланиш тартиби кўрсатилган. Юридик
амалиётда биринчи марта тиллар ҳакидаги қонунлар кўплаб соҳаларни
қамраб олди. Шу билан бирга, ҳуқуқшунослик фани томонидан тил
тартиботи масалаларининг назарий жиҳатлари ҳозиргача тўлиқ ёритилмаган,
мазкур йўналишда монографик характердаги назарий умумлашмалар йўқ.
2
Давлат тилининг ҳуқуқий мақоми ва тиллардан фойдаланишнинг
айрим жиҳатлари тилшунос, ҳуқуқшунос, файласуф ва тарихчи олимларнинг
ишларида ўрганилган. Масалан,
қонун ва тил масалалари
А.О.Аъзамхўжаев,
1
Қаранг: Саидов А., Қосимов М., Каримова Л. Ўзбек ҳуқуқий атамалари муаммолари // Ўзбек тили ва адабиёти. –
Тошкент, 1993. -№2. –Б.38-42; Кўчимов Ш.Н. Ҳуқуқий нормаларни ўзбек тилида ифодалашнинг илмий-назарий
муаммолари. Филол. фан. док. дис. автореф. –Тошкент, 2004.
2
Қаранг: Каримова Л.А. Правовые и нравственные аспекты законов о языках. Автореф. дис. …канд. юрид наук.
–Тошкент: 1991.–С.3-4.
5
Ғ.Абдураҳмонов, М.Аширбеков, Н.Жумахўжа, Н.Каримова, Л.А.Каримова,
З.Ю.Муқимов, А.Х.Саидов, Ш.З.Ўразаев, С.У.Усмонов, М.М.Файзиев,
Э.Фозилов, Қ.Хоназаров.,Э.Юсупов ва б.
1
; рус олимларидан А.А.Алексеев,
Г.Н.Андреева, В.Воробьев, Г.-Р.Де Гроте, Ц.М.Годерзишвилли, Т.В.Губаева,
Е.М.Доровских,
В.Н.Дурденевский,
Г.Г.Ермошин,
К.А.Катаян
ва
Л.Н.Сидорова, В.С.Кашо, А.Н.Кокотов ва Е.Н.Тренин, И.С.Крылова,
Н.В.Ляшенко, Э.М.Мирский, К.Л.Моралева, М.О.Раннут каби
2
;
қонун тили
масалалари
Л.М.Бойко, Ш.Н.Кўчимов, Б.Мамедов, А.Х.Саидов, Г.Саркисянц,
С.Хасанов ва б; рус олимларидан Н.А.Власенко, Е.А.Крюкова, А.С.Пиголкин,
Ю.А.Тихомиров ва б.
3
; У.Альтерматт, Ф де Варенн, Ф.Капопарти, Р.Сакко
1
Агзамходжаев А. О статусе государственного языка // Правда Востока, -Тошкент, 1989, 28 июня; Абдумажидов Ғ.
“Ўзбекистон Республикаси Давлат тили ҳақида”ги Қонунига шарҳлар. –Тошкент, Адолат. 2004. –Б . 64 (ўзбек ва рус тилларида.);
Абдумажидов Ғ., Саидов А. Қонун ва давлат тили: муаммолар ва ечимлар // Туркистон, -Тошкент, 1992. 8 октябр; Абдураҳмонов Ғ.
Қонун ижодкорлиги ва қонун тили услуби // Ҳуқуқ. -Тошкент, 2003. - №1. –Б.10-14; Абдураҳмонов Ғ. Қонун тили ва қонун ижодкорлиги
// Қонун ҳимоясида. -Тошкент, 2003. -№1. –Б. 26-27.; Абдураҳмонов Ғ. Миллий тил сиёсати муаммолари // Халқ сўзи. -Тошкент, 1991.
1-февраль; Аширбеков М. Реализация принципа национального языка уголовного судопроизводства//Советская юстиция,
- М. 1988. - №11. -С.1-8.; Жумахўжа Н.А. Истиқлол ва она тилимиз. –Тошкент, Шарқ, 1998. -Б. 3-78.;. Жумахўжа Н.A. Давлат
тилининг ҳуқуқий, назарий ва амалий муаммолари // Тил ҳуқуқи – эл ҳуқуқи. Илм. мақолалар тўплами. –Тошкент,
ТДЮИ, 2006. –Б.3-8.; Каримова Н. Всеобщий переход на латиницу неизбежен// Независимая газета, - М.: 2001,
7 августа. – С.8.; Каримова Л.А. Некоторые аспекты правового статуса языка // Общественные науки в Узбекистане,
-Тошкент, 1990. -№7. –С.41-43.; Муқимов З.Ю. Давлат тили ва иш юритиш тарихидан // СамДУ илмий тадқиқотлар
ахборотномаси. –Самарқанд, 2001. -№4. –Б.32-36.; Ўразаев Ш.З. Тил ҳақидаги қонуннинг ахлоқий жиҳатлари /Совет
Ўзбекистони, -Тошкент, 1989. 18 октябрь.; Уразаев Ш.З. Власть и закон. –Тошкент, Фан. –С.26.; Усмонов С.У. Давлат
тили ва расмий услуб // Тил ҳуқуқи – эл ҳуқуқи. Илм. мақолалар тўплами. –Тошкент, ТДЮИ, 2006. –Б.41-46.; Файзиев
М.М. Тил ва қонун. -Тошкент, 1989. –Б.31-33; Ханазаров К.К. Сближение нации и национальные языки в СССР.
-Тошкент, 1963. –С.148.; Ханазаров К.К. Сближение нации и развитие языков народов СССР. – М.,1964. –С.164.;
Ханазаров К.К. Решение национально-языковой проблемы в СССР.– М., 1982. –С.58.; Юсупов Э., Искандаров М. Тил
сиёсатида ижтимоий адолат учун // Совет Ўзбекистони, -Тошкент, 1989. 15-октябрь.; Фазылов Э. Закон о языках // Правда
Востока. -Тошкент, 1989. 5 сентября;
2
Алексеев А. А. Действующее законодательство и проблемы русского языка как государственного языка Российской
Федерации. // Аналитический вестник. Государственная Дума. 1997, вып. 14, ч. 1.; Андреева Г.Н. Государственный язык
в современном конституционном праве зарубежных стран. – М.: Институт стран СНГ. 2003.; Воробьев В.
Государственный язык России. //Народное образование, - М.:1998. - №5..; Герар–Рене де Гроте. Язык и право//
Российское право, – М.: 2002, №7. –С.14-18.; Годердзишвили Ц.М. Эволюция государственно-правового оформления
статуса языков в истории России и Советского государства // Вестник Московского университета. Серия Права. 1992.
-№ 6.; Губаева Т.В., Малков В.П. Государственный язык и его правовой статус//Государство и право, - М.:1999. -№ 7.–С.
5-13.; Доровских Е.М. Национальное равноправие и государственный язык// Советское государство и право, - М.:1991.
-№ 6. –С.127-133.; Дурденевский В.Н. Равноправие языков в советском строе. – М. 1927. -С.244.; Ермошин Г.
Государственно-правовые аспекты языковых отношений // Российская юстиция. – М.:1998. -№ 3. –С.48-54.; Катанян
К.А., Сидорова Л.Н. Союзное законодательство о языке: замечания с комментариями // Советское государство и право, -
М.: 1990. -№ 12. –С.58-64.; Кашо B.C. Сравнительно-правовой анализ законодательства о языках союзных республик
//Советское государство и право, – М.: 1990. -№2. –С.23-26.; Кокотов А., Тренин Е. Родная речь Законодательства о
языке: возможные подходы //Российская Федерация. – М., 1996. -№3. –С.58-59.; Крылова И.С. Национальная
самобытность народа и правовое регулирование: язык, образование, культура// Государство и право и межнациональные
отношения в странах западной демократии. – М., 1993. -С.100-112.; Лященко Н.В. Русский язык как государственный
язык Российской Федерации: конституционно-правовой анализ. Дисс. … канд. юрид. наук. – М., 2004. –163 с.; Мирский
Э.М. Национальная идеология и язык // Высшее образование в России, – М.: 1999. -№3. –С.105-108.; Моралева К.А.
Правовые проблемы государственного языка // Обновление: межнациональные отношения и перестройка. – Ленинград,
1989. –С. 132-135.; Раннут М.О. О законе о языке. – Таллин.: Общество знания, 1989. –С.21.
3
Бойко Л.М. Законодательная техника (теория и практика). Автореф. ... канд.юрид.наук. -Тошкент, 1984. –22 с.;
Кўчимов Ш.Н. Ўзбекистон Республикаси қонунларининг тили. Филол. фанлари номзоди дисс. -Тошкент, 1995.; Кўчимов
Ш.Н. Ҳуқуқий нормаларни ўзбек тилида ифодалашнинг илмий-назарий муаммолари: Филол.фанлари доктори дис. ...
автореф. -Тошкент, 2004. –50 б.; Мамедов Б. Қонун тили қандай бўлиш керак? // Давлат тили: муаммолар ва ечимлар.
-Тошкент, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, 1999. –Б.103.; Саидов А., Саидова Л.,
Кучимов Ш. Қосимова М. Қонун ва тил. –Тошкент, Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси. 1997. –Б.; Саидов А., Кучимов Ш. Қонунчилик
техникаси асослари. –Тошкент, Адолат, 2001. – 272 б.; Саидов А.Х., Саркисянц Г. Юридик тил ва ҳуқуқшунос нутқи. -Тошкент:
Адолат, 1994. –Б.32; Хасанов В.Х. Механизм введения и
реализации Закона о языках в Казахской ССР и пути внедрения
государственного языка в различные сферы жизни. – Алма-Ата, 1990. –С. 182.; Власенко Н.А. Язык права. – Иркутск, 1997. –
С. 176.; Крюкова Е.А. Язык и
стиль законодательства. Дисс. ... канд. юрид. наук. – М.: РАГИС, 2003. –139 с.; Пиголкин
А.С. Языки народов СССР - правовые проблемы // Общественные науки в Узбекистане, -Тошкент, 1989. -№ 4. –С. 33-41.;
Пиголькин А.С. Государственный язык: правовые аспекты // Коммунист Молдавии, -Кишинёв, 1989. -№5. –С.56-63.;
Тихомиров Ю.А. и др. Законодательная техника. – М., 2000. -С. 272.
6
каби хорижлик олимларнин
1
;
ҳуқуқ терминологияси масалалари
Г.Аҳмедов,
Ҳ.Бектемиров, Ҳ.А.Дадабоев, Л.А.Каримова, А.Х.Саидов, М.Қосимова,
Г.Й.Ғуломова ва б.
2
;
реклама тили масалалари
Э.Лазереванинг
3
;
давлат
тилини ўқитиш масалалари
М.А.Аленин
4
сингари олимларининг
тадқиқотларида ўрганилган.
Юқорида баён қилинганлардан Ўзбекистон Республикасининг “Давлат
тили ҳақида”ги Қонуни (1989 йил 21 октябрь, янги таҳрири 1995 йил 21
декабрь) ва уни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар монографик
тадқиқот объекти бўлмаганлигини кўрсатади. Л.А.Каримованинг номзодлик
диссертацияси эса тиллар ҳақидаги қонунларнинг
ҳуқуқий
ва
ахлоқий
аспектлари таҳлилига бағишланган бўлиб, унда Ўзбекистон Республикасида
“Давлат тили ҳақида” Қонун қабул қилгунга қадар ва ундан кейин ўтган бир
неча йил давомида ОАВ ва даврий журналларда мавзуга доир эълон
қилинган мақола ва рисолаларга ҳам муносабат билдирилган. Шунингдек,
ёзувчи П. Қодиров, профессорлар А. Абдумажидов, Н.Жумахўжа,
Н.Маҳмудов, Ғ.Зикриллаев, Б.Менглиев ва бошқаларнинг ишларида “Давлат
тили ҳақида”ги Қонун, унинг амал қилиши ва такомилига доир қимматли
фикрлар билдирилган.
5
Диссертация ишининг илмий тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Тадқиқот мавзуси Самарқанд Давлат университети Илмий
кенгашининг 2004 йил 24-октябрь кунидаги 2-рақамли мажлис қарори билан
тасдиқланган ва Самарқанд Давлат университети илмий тадқиқот ишлари
режасига киритилган.
Тадқикот
мақсади
– мавжуд материаллар асосида тилнинг ҳуқуқий
масалалари,
унинг
Ўзбекистон
Республикаси
ҳудудида
қўлланиш
хусусиятлари, тиллараро муносабатларни қонунчилик асосида тартибга
солиш амалиёти, унинг роли ва аҳамияти, қўлланиш самарадорлиги ва
қонунийлигини таҳлил қилиш, Республикамизда тилнинг ҳуқуқий мақоми
ривожининг асосий йўналишларини аниқлаш, тил меъёрларининг ҳаётга
татбиқ этилиши билан боғлиқ тавсиялар, қонунчилик бўйича таклифлар
ишлаб чиқиш, вазифаларни келгусида такомиллаштириш усуллари ва
1
Альтерматт У. Этнонационализм в Европе.- М., 2000. -С.367; Варенн Ф. Языки национальных меньшинств.- М., 2002. -С.110;
Капоторти Ф. Исследование по вопросу о правах лиц, принадлежащих к этническим, религиозным и языковым меньшинствам. – Нью
- Йорк, 1979. - С.127; Sacco R. Diversity and Uniformity in the Law // The American Journal of Comparative Law, 2001. -№ 2.- P.
171-179.
2
Ахмедов Г., Саидов А. Терминология – это важно //Народное слово, -Тошкент, 1991, 16 август.; Бектемиров Ҳ.,
Холмедов Ҳ.,Содиқов С. Ҳуқуқшуносликка оид ўзлашма терминлар. –Тошкент, Адолат, 1999.; Дадабоев Х.А. Военная
лексика в староузбекском языке.: Автореф. Дисс. ... канд. филол. наук. -Тошкент, 1981. –21 с.; Дадабоев Х.А.
Общественно-политическая и социально-экономическая терминология в тюркоязычных письменных памятниках Х1-
Х1У в.в.: Автореф. Дисс. ... докт. филол. наук. -Тошкент, 1992. –55 с.; Саидов А., Қосимов М., Каримова Л. Ўзбек ҳуқуқий
атамалари муаммолари // Ўзбек тили ва адабиёти, -Тошкент, 1992. -№2, -Б.38.; Ғуломова Г.Ё. Ўзбек юридик
терминологиясининг истиқлол даври тараққиёти: Филол.фанлари номзод дис. ... автореф. -Тошкент, 2005. –28 б.
3
Лазарева Э. Каким языком говорит наша реклама // Уральский рабочий, - Екатеринбург, 1996. 30 мая.
4
Алинин М.А. Как обучают государственному языку в США// Этнополитический вестник. 1995. -№ 5. –С.164-174.
5
Қодиров П. Тил ва дил.
-Тошкент,
1972. -40 б.; Қодиров П. Тил ва эл: Термурийлар давридаги мумтоз адабий
тилмиз муаммолари: Илмий бадиа. Ғ.Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи.
-Тошкент,
2005, -248 б.;
Жумахўжа Н. Фикр қуюшқони: ёхуд ўлик нутқ, фикрий бўшлиқ салтанати // Фидокор,
-Тошкент,
2004. 21
октябр; Маҳмудов Н. Тил.
-Тошкент,
1998. -40 б.; Маҳмудов Н. Мустақил давлатнинг муқаддас тимсоли:
“Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг 20 йиллиги // Ўзбек тили ва адабиёти.
-Тошкент,
2009. -№5 -Б.3.
7
эҳтимолий ривож йўлларини кўрсатишдир. Ушбу мақсад қуйидаги
вазифаларни ҳал қилишни тақоза этади:
тилнинг давлатчиликни мустаҳкамлаш, шахсий ва миллий
ўзликни англашдаги ролини ўрганиш;
“давлат тили” тушунчаси ва унинг асосий белгиларини аниқлаш;
“давлат тили” тушунчасининг юридик ва фактик томонларини
ўрганиш;
“давлат тили”, “расмий тил”, “миллий тил”, “миллатлараро
муомала тили”, “муайян ҳудуд кўпчилик аҳолиси тили” каби
тушунчаларга аниқлик киритиш;
“она тили”, “давлат тили”,“иккинчи (чет) тил” тушунчаларини
ўрганиш;
“тил эгалари” тушунчасини илмий-ҳуқуқий муомалага олиб
кириш;
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида”ги Қонуни
ва унинг Янги таҳририни ижтимоий-ҳуқуқий нуқтаи назаридан
қиёслаб ўрганиш;
лотин
ёзувига
асосланган
ўзбек
алифбоси
ҳақидаги
қонунчиликни ўрганиш ва Ўзбекистон Республикасининг бу
ҳақдаги қонуни дастлабки ва кейинги матнларини қиёслаш;
ўзбек тилининг Ўзбекистон Республикаси давлат тили сифатида
оқилона қўлланиши масалаларининг етарли даражада тартибга
солинмаганлиги сабабларини таҳлил қилиш;
оммавий
ахборот
воситалари
тилидан
фойдаланишни
қонунчилик асосида тартибга солиш билан боғлиқ долзарб
муаммоларни ёритиш;
Ўзбекистон
Республикасининг
«Давлат
тили
ҳақида”ги
Қонунини
такомиллаштириш
билан
боғлиқ
масалаларни
ўрганиш;
Республикамизда тил соҳасидаги қонунчиликнинг истиқболдаги
тараққиёт йўлларини кўрсатиб бериш, амалдаги айрим меъёрий-
ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича
таклифлар ишлаб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси “Давлат тили ҳақида”ги Қонунининг
янги таҳрири лойиҳасини ишлаб чиқиш ва илова қилиш кабилар.
Тадқиқот объекти ва предмети.
Ўзбекистон Республикасининг
“Давлат тили ҳақида”ги Қонуни ижроси билан боғлиқ ҳолда давлат ва
фуқаро ўртасида юзага келадиган ҳуқуқий муносабатлар тадқиқотнинг
объектини
ташкил этади.
Ўзбекистон
Републикасининг
Конституцияси,
Ўзбекистон
Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни, хорижий давлатлар
конституциялари,
конституциявий
қонунлар,
кодекслар,
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
Фармонлари
ва
Қарорлари,
Ўзбекистон
8
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа меъёрий-
ҳуқуқий ҳужжатлар тадқиқотнинг
предметини
ташкил қилади.
Тадқиқотда Россия империяси ва собиқ иттифоқнинг миллий ва тил
сиёсатига доир ҳуқуқий актлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлиси материалларидан, миллий ва хорижлик олимларнинг ишларидан
ҳам фойдаланилди.
Тадқиқот методлари.
Ишда қиёсий-ҳуқуқий, тарихий, тизимли-
тузилмавий, социологик, техник-юридик, функционал, статистик ва бошқа
методлардан фойдаланилди.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
1.
“Давлат тили”, “Расмий тил” каби тушунчаларни қонун асосида
таърифлашнинг лозимлиги. Маънодош бўлмаган бу атамаларни қўллаш,
кўпинча, англашилмовчиликларга олиб келади.
2.
Давлат тили, бу – давлатнинг асосий белгиларидан бири, унинг
(давлат тилининг) тўла-тўкис амал қилишини таъминловчи энг муҳим
омиллардан бири.
3.
Ўзбекистон Республикасида тилларнинг тенг ҳуқуқлилиги
тамойили миллий тилларнинг ишлатилиши асоси сифатида мавжуд. Маъно
ва мазмун моҳиятидан келиб чиқиладиган бўлса, ушбу тамойилни “тенг
имкониятлар тамойили” тарзида бериш мақсадга мувофиқдир. Шунда
тиллардан фойдаланишнинг ҳуқуқий вазияти юзага келади.
4.
Диссертацияда давлат тилига шундай таъриф берилган: “Давлат
тили, бу давлат қонунларига мос равишда барча расмий доираларда
мажбурий тарзда амал қиладиган ва шу доираларда интеграцияловчи
функция бажарадиган тилдир”.
5.
Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ҳуқуқий мақомини
белгилашда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари,
меъёрий-ҳуқуқий актларига таянилган. Бу ҳужжатларда ўзбек тилидан
расмий
фойдаланадиган
доиралар,
фуқароларнинг
давлат
тилидан
фойдаланишларини таъминлашнинг ҳуқуқий механизмлари, ўзбек тилининг
давлат томонидан ҳимоя қилиниши бўйича кўриладиган чора-тадбирлар ва
бошқалар қайд этилган.
6.
Ўзбек тилининг софлигини сақлаш, айниқса, оммавий ахборот
воситалари фаолиятини қонун йўли билан бошқаришни талаб қилади. Ўзбек
тилининг софлиги ҳақидаги қоидаларни Ўзбекистон Республикасининг
“Давлат тили ҳақида”ги Қонунига киритиш мақсадга мувофиқ. Бунда,
албатта, “тилнинг софлиги” тушунчаси ҳам ўз ифодасини топган бўлиши
керак.
7.
Ўзбекистонда Республика давлат тизимини мустаҳкамлаш
жараёнида ўзбек тилининг интеграцияловчи таъсирини таҳлил қилиш
асосида ўзбек тили Ўзбекистон Республикаси давлат тили сифатида ягона
ахборот, таълим ва маданият тизимини шакллантириш ва сақлаб қолиш,
миллатлараро муносабатларни яхшилашнинг энг муҳим омилларидан бири
эканлиги ҳақида хулосага келинди.
9
8.
Ўзбек тили олдига давлат тили сифатида қўйиладиган
меъёрлаштирилганлик, унификациялашганлик, илмийлик каби талаблар
умумлаштирилган. Ўзбек тилини кундалик турмушимизга асоссиз равишда
кириб келаётган ажнабий атама, ибора, клише(бир қолипдаги гап)лардан,
ғайримеъёрий ва шевага хос сўзлардан қонун йўли билан ҳимоя қилишнинг
комплекс тадбирлари ўрганиб чиқилди ва бунда “Давлат тили ҳақида”ги
Қонуннинг 7–бандига сўзсиз амал қилиш устувор вазифа эканлиги
таъкидланди.
9.
Давлат тилидан қонун тили сифатида фойдаланишга қўйиладиган
талаблар белгиланди: ҳозирги ўзбек адабий тили меъёрларига сўзсиз амал
қилиш, қонунчилик актларини ишлаб чиқишда терминологик яхлитликка
эришиш, меъёрий кўрсатмалар баёнида аниқлик, тушунарлилик ва қулайлик
тамойилларига риоя этиш ҳамда қонунларнинг ўзбек тилидан Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида қўлланаётган бошқа тилларга таржимасида аслиятга
мос расмий ҳолатини ташкил қилиш.
10.
Қонунчилик актларини эълон қилиш борасида ўзимизда ва чет
элларда тўпланган тажрибани таҳлил қилиш асносида Ўзбекистон
Республикаси давлат тилидан қилинадиган қонунлар таржималарининг метод
ва усулларини қонун йўли билан тартибга солишнинг ягона ёндошувларини
жорий этиш ҳамда ҳокимликлар қошида таржималар аслият билан бир
хиллигини назорат қилувчи ва истеъмолчиларга ташкилий, услубий, ҳуқуқий
ҳамда бошқа турдаги ёрдам кўрсатувчи махсус орган тузиш зарурияти
мавжуд, деган фикрга келинди ва б.;
Илмий янгилиги
ушбу диссертациянинг Ўзбекистон Республикасида
давлат тилининг ҳуқуқий мақоми таҳлилига бағишланган дастлабки
монографик тадқиқот эканлиги билан белгиланади. Унда ўзбек тилининг
Ўзбекистон Республикасининг давлат тили сифатида тўлиқ амал қилиши
билан боғлиқ тил сиёсатининг юридик адабиётларда етарли даражада
ўрганилмаган
конституциявий-ҳуқуқий
жиҳатлари
комплекс
тарзда
ўрганилди, давлатнинг тил соҳасидаги сиёсатини белгилашда, бу соҳага доир
амалдаги қонунчиликни такомиллаштиришда фойдаланиш мумкин бўлган
қатор тавсия, назарий хулоса ва лойиҳалар ўз ифодасини топган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Ишнинг
асосий ҳолатлари ўзбек тилининг Ўзбекистон Республикаси давлат тили
сифатида қўлланиш хусусиятларини ифодалаш ҳамда бошқа тилларнинг тенг
ҳуқуқлилик асосида ривожланиши, ўрганилишини таъминлаш заруриятини
асослаш имконини берди.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти тилнинг ҳуқуқий
муаммоларига доир бўшлиқларни тўлдиришда намоён бўлади. Диссертация
материалларидан Ўзбекистон Республикасининг давлат тили мақомини
ҳамда тил сиёсати асосларини яратишда, “Конституцион ҳуқуқ”, “Маъмурий
ҳуқуқ”, “Давлат ва ҳуқуқ назарияси”, “Давлат ва ҳуқуқ тарихи” фанлари
бўйича дастур, ўқув қўлланма ҳамда махсус курслар тайёрлашда, қонун
чиқарувчи органлар амалиётида, шунингдек, “Ўзбек тили”, “Юристнинг нутқ
маданияти”, “Ўқитувчининг нутқ маданияти”, “Соҳавий терминология ва
10
ҳужжатчилик асослари” фанларини ўқитишда, Ўзбекистон Республикасининг
“Давлат тили ҳақида”ги, “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий
этиш
тўғрисида”ги
ҳамда
“Реклама
тўғрисида”ги
Қонунларини
такомиллаштиришда, давлат тилининг софлиги ҳақида давлат Дастурини
ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкин.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Тадқиқот натижаларидан Алишер
Навоий номидаги Самарқанд Давлат университети ҳуқуқшунослик
факультетида бакалавриат талабаларига “Юристнинг нутқ маданияти” (2009
йилгача), шу университетнинг рус ва тожик гуруҳлари талабаларига “Ўзбек
тили”, барча факультетлари ўзбек ва рус гуруҳлари талабаларига
“Ўқитувчининг нутқ маданияти” ҳамда “Соҳавий терминология ва
ҳужжатчилик асослари” фанларидан назарий ва амалий машғулотлар
ўтказишда, мазкур фанлар бўйича ўқув-услубий мажмуалар яратишда,
“Ўзбекистон Республикаси Конституциявий ҳуқуқи,” “Ўқитувчининг нутқ
маданияти” фанларини илмий хулосалар билан бойитишда фойдаланилмоқда.
Ишнинг синовдан ўтиши (апробацияси).
Тадқиқот натижалари
Самарқанд Давлат университети ҳуқуқшунослик факультети давлат ҳуқуқи
ва фуқаролик ҳуқуқи кафедраларининг қўшма йиғилишида (30.08.2004 й.даги
1-мажлис баёни, 29.01.2010 й.даги 5-мажлис баёни), шу университет
ҳуқуқшунослик факультети Илмий кенгаши йиғилишида (30.08.2004 й.даги
1-мажлис баёни), Самарқанд Давлат университети филология факультети
Илмий-услубий кенгаши йиғилишида (24.04.2009 й.даги 4-мажлис баёни),
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курслари
Илмий Кенгаши йиғилишида (03.05.2010 й.даги 23-мажлис баёни) муҳокама
қилинган ва ҳимояга тавсия этилган.
Ушбу тадқиқотнинг асосий мазмуни ва натижалари Самарқанд Давлат
университети
профессор-ўқитувчиларининг
анъанавий
илмий
анжуманларида (2002-2010) қилинган маърузалар, тезис ҳамда қатор илмий
мақолаларда ўз ифодасини топган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Диссертациянинг асосий
мазмуни ва ишлаб чиқилган амалий тавсиялар муаллиф томонидан чоп
этилган 10 илмий мақолада аксини топган. Улардан 3 таси СамДУ “Илмий
тадқиқотлар ахборотномаси”да, 1 таси Россия Федерацияси илмий
журналида, 1 таси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Huquq va
burch” журналида, 5 таси илмий тўпламларда эълон қилинган.
Диссертациянинг тузулиши ва ҳажми
мақсад ва вазифаларига мос ва
у
кириш, уч боб,тўққиз параграф, хулоса, фойдаланилган адабиётлар
рўйхати
ҳамда
иловалардан
иборат. Иш компьютер ёзувида 164 саҳифани
ташкил қилади. Фойдаланилган адабиётлар рўйхатига ўзбек, рус ва инглиз
тилларидаги 250 дан ортиқ манбалар киритилган.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Тадқиқот
ишининг
кириш
қисмида
мавзунинг
долзарблиги,
муаммонинг ўрганилганлик даражаси, диссертация ишининг илмий тадқиқот
режалари билан боғлиқлиги, мақсади ва вазифалари, тадқиқотнинг объекти
11
ва предмети, методлари, ҳимояга олиб чиқиладиган асосий ҳолатлар,
тадқиқотнинг илмий янгилиги, тадқиқот натижаларининг назарий ва амалий
аҳамияти,
натижаларнинг
жорий
қилиниши,
натижаларнинг
эълон
қилинганлиги ёритилган.
Диссертациянинг биринчи боби
–
“
Тиллардан фойдаланишнинг
ижтимоий-ҳуқуқий асослари
” деб номланиб, унинг “
Тил миллат ва
давлатни
шакллантирувчи,
уларнинг
истиқболини
белгиловчи
омил
сифатида
” номли параграфида “тил” атамасининг юзага келиши, мазмун-
моҳияти очиб берилган.
Тил: 1) товуш, луғат ва грамматик воситалар тизими, жамият
аъзоларининг ўзаро алоқага киришиш, фикр алмашиниш, тушуниш қуроли;
2) ахборот узатувчи белгилар тизими; 3) халқ, миллат.
1
Демак, тил – шахсий ва миллий ўзликни англаш, ривожлантириш ва
асраб-авайланишнинг муҳим шарти. Чунки халқнинг ўзлигини англаш
туйғуси, энг аввало, унинг тилида намоён бўлади. Ўзликни англаш
тарихини ўрганиш эса халқ тараққиётининг асосий босқичларини аниқлаш
имконини беради.
Мазкур бобнинг иккинчи параграфи “
Тиллардан фойдаланишнинг
ҳуқуқий асослари
” деб номланган. Тилларнинг тенг ҳуқуқлилиги масаласи
давлат ҳуқуқининг энг қийин ва чигал муаммоларидан саналади. Бунинг
сабаби, бизнингча, тил тараққаёти тушунчаси ва жараёнини баҳолашнинг
объектив мезонлари йўқлиги ёки ишлаб чиқилмаганлигидир. Шунинг учун
бу
ҳақда
билдирилган
фикр-мулоҳазалар
ҳам
субъектив
ёндашув
ҳосилаларидир. Бундай фикр ва ғоялар тилшунослик ва давлат ҳуқуқи
тарихида кўп бўлган. Шулардан бири атоқли
ҳуқуқшунос олим
В.Н.Дурденевский қаламига мансуб. Унинг фикрича, тиллар тараққиёти
ҳақидаги назарияларни икки асосий гуруҳга бўлиш мумкин: а) плюралистик
назария ва б) монистик назария. Бу назариялар тиллар тенг ҳуқуқлилиги
тамойили, уларнинг нафақат давлат доирасида фаолият кўрсатишига ва ХХ
аср бошида Европада демократик жараёнларнинг такомиллашувига ижобий
таъсир қилган куч сифатидаги моҳиятини, шунингдек, тиллар ассимиляцияси
ва халқларнинг келгусида эҳтимолий аккультурациясини ҳам ўрганади.
2
Ҳуқуқ илмида “тенг ҳуқуқлилик” ва “тенг имкониятлар
тамойили” атамалари ўзаро фарқланмайди. Шунинг учун уларни маънодош
тушунчалар сифатида қўллашни мантиқан тўғри деб бўлмайди. Чунки
тилларнинг тенг ҳуқуқлилиги тамойили билан тенг имкониятлар тамойили
бир нарса эмас. Тенг имкониятлар тамойили шундай ҳуқуқий вазиятни юзага
келтирадики, унда тиллардан сиёсий, маданий ва маънавий ҳаётда
фойдаланиш учун яратилган шарт-шароитлар бошқа миллий тилларда
сўзлашувчиларнинг шу имкониятлардан фойдаланишини чекламайди.
Бошқача айтганда, Ўзбекистон Республикаси ҳар бир кишига унинг келиб
чиқиши, ижтимоий ва мулкий ҳолати, ирқи ва миллати, жинси, маълумоти,
1
Ожегов С.И. Словарь русского языка. – М., 1973. –C.840.
2
Дурденевский В.Н. Равноправие языков в советском строе. – М.,1927. –С.25.
12
дини ва яшаш жойидан қатъи назар, она тилидан фойдаланиш ҳамда мулоқот
тилини эркин танлаш ҳуқуқини кафолатлайди.
Диссертация иши биринчи боби
учинчи
параграфи тилнинг ҳуқуқий
таҳлилига бағишланган.
Кўп миллатли давлатда, табиийки, тиллар ҳам кўп бўлади. Бу ҳолат шу
тилларни асраб-авайлаш ва ривожлантириш билан боғлиқ шарт-шароитларни
яратиш вазифасини кўндаланг қилиб қўяди. Бу вазифани эса давлатнинг
изчил аралашувисиз ҳал қилиб бўлмайди. Шунинг учун давлат ўз ҳудудида
фаолият кўрсатаётган тиллардан фойдаланишни қонун йўли билан тартибга
солиш ишларини ўз зиммасига олади.
Кузатишлар, Ўзбекистон Республикасида турли ҳудудий тартибда амал
қиладиган, турлича мақомга эга бўлган тиллар қўлланаётганини кўрсатади:
давлат тили, миллий тил, миллатлараро муомала тили, маълум ҳудудда зич
бўлиб яшайдиган аҳоли тили.
Тил тадқиқида объекти ва таҳлил йўсини билан ўзаро фарқ қилувчи
бир неча йўналишни кўрсатиш мумкин. Булар
соф лингвистик
ва
интердисциплинар
йўналишлардир.
Тилнинг ҳуқуқий масалалари интердисциплинар (фанлар кесишган)
сатҳда ўрганилади. Бу ҳолат, тилни ҳуқуқшунослик нуқтаи назардан таҳлил
қилиш учун соф юридик билимларнинг ўзи етарли эмаслигини кўрсатади.
Шунингдек, юридик технология фани ҳам бундай масъулиятли вазифани ўз
зиммасига ололмайди. Чунки юридик технология моҳиятан лингвистик фан.
Бунинг устига, тилни ҳуқуқшунослик аспектида ўрганиш узоқ тарихга ҳам
эга эмас: собиқ иттифоқ даврида ленинчилар бирорта тилга давлат тили
мақоми
берилмаслиги
керак,
чунки
бу
мамлакатда
миллатлараро
муносабатни кескинлаштиради, деган сафсаталарни олға сурганлар.
Диссертациянинг
“
Ўзбекистон Республикасида давлат тили ва
унинг ҳуқуқий мақоми
” деб номланувчи
иккинчи боби “Давлат тили”
тушунчаси ва унинг асосий белгилари, давлат тили мақомининг тарихий-
ҳуқуқий таҳлили, Ўзбекистон Республикасининг “Лотин ёзувига асосланган
ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Қонунининг лингво-юридик
таҳлилига бағишланган.
Ушбу бобнинг
биринчи
параграфи “
“Давлат тили”тушунчаси ва
унинг асосий белгилари
”деб номланиб, унда “давлат тили” тушунчаси тарихи,
мазкур тушунча ва терминни ўзаро фарқлашга ҳаракат қилинган.
Ўзбекистон Республикасида “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун қабул
қилиниши
муносабати
билан
Ўзбекистон
Республикаси
амалдаги
Конституциясига ўзгартишлар киритилди ва 1992 йилда қабул қилинган
Конституциямизнинг 4-моддасида ўз ифодасини топди: “Ўзбекистон
Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир”.
1
Қорақалпоғистонда бундай
мақом қорақалпоқ тилига берилди.
1
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. – Тошкент: Ўзбекистон, 2009. 4-модда.
* Термин ва тушунчани муштарак нарсалар деб тушунмаслик керак. Бу икки категория ўзаро шакл ва мазмун
муносабатида бўлади: тушунча-мазмун, термин-шакл. Бу фикрни бошқача ҳам ифодалаш мумкин: тушунча термин
орқали воқеланади. Чунки у фақат тушунчани ифодалайди. Бу фикрнинг асосли эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун
13
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига давлат тили билан боғлиқ
ўзгартишлар киритилгандан кейин монографик характердаги ишларда ҳам
“давлат тили” атамаси ва тушунчасига* муносабат билдирила бошланди. Ана
шундай ишлардан бири Л.А.Каримованинг юқорида қайд этилган номзодлик
диссертациясидир. Унда “миллатлараро муомала тили”, “мазкур ҳудуд
аҳолисининг аксарият тили”, “расмий тил” тушунчаларига ҳам таъриф
берилган.
Истиқлол даврида “давлат тили” тушунчаси юридик атама сифатида
луғатларда ҳам ўз ифодасини топа бошлади. Масалан, ЎзМЭда проф.
Ғ.Абдумажидовнинг “Давлат тили” номли мақоласи эълон қилинди.
1
Бу
атама юридик луғатшунослик
2
тарихида биринчи марта алоҳида мақола
сифатида берилди.
Давлат ҳокимияти, қоидага кўра, мамлакатда тил вазиятини назорат
қилишга ҳаракат қилади. У доимо мавжуд вазиятни қўллаб-қувватлайди ёки
бир тилни рағбатлантириб, бошқаларини тийиб туради. Бунга давлатнинг тил
сиёсати дейилади. Тил сиёсати, айниқса, расмий лисоний муносабатларда
янада яққол намоён бўлади. Расмий муносабатлар, деганда эса биз шу
муносабатлар томонларидан бири сифатида давлат, унинг органлари ёки
маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари амал қиладиган муносабатларни
тушунамиз. Расмий муносабатларда қўлланувчи расмий тил деб Ўзбекистон
Республикаси давлат органлари ва маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари
тили эътироф этилади. Бироқ оммавий лисоний муносабатларни тартибга
солиш мақсадида ишлатилиб келинган “расмий тил” атамаси кўп маъноли
бўлганлиги учун “давлат тили” атамасидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ
топилган ва у қонун йўли билан мустаҳкамланган.
3
Ишда ўзбек тилининг Ўзбекистон Республикаси давлат тили мақомини
олишга имкон берган асосий омилларини белгилашга ҳаракат қиламиз.
1.
Ўзбек тили – Ўзбекистон Республикаси аксарият аҳолисининг
она тили ҳисобланади. Шунинг учун ундан иқтисодий-маданий алоқаларда
фойдаланиш қулай ва манфаатли.
2.
Ўзбек тили шеваларининг ўзаро тушунарлилиги.
2.1. Ўзбек жонли - сўзлашув тилининг ёзма-адабий тилга яқинлиги.
2.2.
Ўзбек тилида имло ва талаффузнинг нисбатан яқинлиги. Бу ҳолат
миллатларо мулоқот тил соҳиби бўлмаган кишиларга саводхонлик
кўникмаларини тез ва пухта эгаллаб олиши учун қулай омил ҳисобланади.
3.
Марказий Осиё туркий тилларининг ўзаро яқинлиги.
4.
Ўзбек тилининг жозибали ва бой тил эканлиги.
Ушбу тадқиқотнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, юридик
адабиётларда деярли ўрганилмаган масалага – тил эгалари тушунчасига ҳам
таъриф берилди.
қуйидаги ихтибосни келтирамиз: “Термин (лот – terminus – чек-чегара) – 1. Фан, техника, санъат ва ш.к.ларнинг
муайян
тушунчасини
қайд этувчи бир маъноли сўз...”. [қаранг: Фалсафа луғати. 1976. -Б.482.].
1
Абдумажидов Ғ. Давлат тили // ЎзМЭ, 5-жилд. – Тошкент, 2002. –Б.165.
2
Давлат тили // Ўзбекистон юридик энциклопедияси. – Тошкент, Адолат, 2009. –Б.111.
3
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. – Тошкент, Ўзбекистон, 2009. 4-модда.
14
Тил эгалари (шу тилда сўзловчилар) бу – ижтимоий-лисоний
муносабатларга киришувчи шахслардир. Бу таърифни давлат тилига
нисбатан қўлламоқчи бўлсак, унинг эгалари кимлар, деган саволга жавоб
излашга тўғри келади. Агар давлат тилининг икки хил – юридик ва фактик
(амалдаги) табиатини ҳисобга оладиган бўлсак, тил эгалари икки хил
бўлиши мумкинлигини ҳам қайд этишга тўғри келади:
1.
Давлат тилини асраб-авайловчи, ўзининг умуммиллий тилга эга
бўлишдек табиий ҳуқуқини амалга оширувчи субъектлар;
2.
Конституция ва қонун билан ижод қилишга, давлат тилида
фаолият юритишга, ўз ишини давлат тилининг ҳуқуқий мақомига мувофиқ
тарзда ташкил этишга ваколатланган субъектлар.
Юқорида баён қилинганларни умумлаштириб айтиш мумкинки,
Ўзбекистон Республикасининг тилга оид асосий муаммолари, бизнингча,
қуйидагилардир:
-
“давлат тили” тушунчасини юридик тадқиқотлар доирасига кенг
кўламда олиб кириш;
-
Ўзбекистон
Республикасида
амал
қилаётган
тилларнинг
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва “Давлат тили ҳақида”ги
Қонуни билан кафолатланган тенг ҳуқуқлилигига оғишмай амал қилиш;
-
давлат тилининг мақомини ҳуқуқ ва норматив ҳужжатлар асосида
изчил такомиллаштириш;
-
давлат тилини Ўзбекистон Республикасининг умуммиллий
бойлиги, давлатчилигимиз рамзи сифатида Ўзбекистон Республикаси
ҳудудида амал қилмайдиган тиллар, реклама тили таъсиридан ҳимоя қилиш
ва бошқалар.
Мазкур бобнинг 2-параграфи «Давлат тили мақоми: тарихий-ҳуқуқий
таҳлил» деб номланади
Ўзбек тили дунёнинг энг ривожланган тилларидан биридир.
1
У мумтоз
адабий анъанага, кенг тармоқли лексикага ва бой ифода воситаларига эга.
2
Маълумки, ўтмишда ўзбек тили турли мақомларда амал қилган. Ҳусайн
Бойқаро даврида (ХV асрнинг иккинчи ярми – ХVI асрнинг боши) камроқ,
амирликлар даврида кўпроқ ҳужжатлар ва иш юритишда (баъзан форс-тожик
тили билан бирга) қўлланган.Собиқ иттифоқнинг дастлабки даврларида,
аниқроғи, 1918 йилда гўё тиллар тенглигини таъминлашга ҳаракат
этилгандек йўл тутилган – Туркистон АССРнинг давлат тили деб туркий
(ўзбек) тили эълон қилинган. 1922 йилда имзоланган иттифоқ шартномасида
тил масалалари алоҳида модда сифатида қайд этилмаган. Унинг 17-
моддасида юридик актларнинг иттифоқдош республикаларнинг кўпчилик
аҳолиси тилларида эълон қилиниши кўрсатилган. СССРнинг 1924 йилги
Конституциясида бу ҳолат СССР гербига бағишланган моддада ўз ифодасини
топган.
1
Бу ҳақда қаранг: Алишер Навоий. Муҳокамат ул-луғатайн // Мукаммал асарлар тўплами. 16-том. –Тошкент, Фан, 2000.
-Б.7-40.
2
Рус тилшунослиги асосида шаклланган ўзбек тилшунослиги эмас, балки ўзбек тили назарда тутилмоқда.
15
СССРнинг 1936 йилда қабул қилинган Конституциясида “иттифоқдош
республика ёки автоном область тили” атамаси қўлланган. СССРнинг 1977
йилда эълон қилинган Конституциясида эса мазкур атама билан бирга
“автоном округ тили”, “мазкур ҳудуд кўпчилик аҳолиси тили” атамалари ҳам
ишлатилган. Мазкур Конституция 1924 йилда эълон қилинган СССР
Конституциясининг юридик актларни иттифоқдош республикалар тилида
ёзилиши мумкинлиги ҳақидаги моддани қайта тиклади ва бу 1978 йилда
қабул қилинган иттифоқдош республикалар Конституцияларида ҳам ўз
ифодасини топган.
1
1987 йилга келиб, СССРда тил сиёсати фақат “марказ” қарорлари билан
белгиланадиган сиёсат сифатида барҳам топди: 1987 йилнинг май ойида
Молдавияда, 1989 йилнинг 18 январида Эстония, 25 январида Литва, 5-
майида Латвия тил ҳақида қонунлар қабул қилган бўлса, Ўзбекистонда 1989
йилнинг 21 октябрида “Давлат тили ҳақида”Қонун қабул қилинди.
Бу жараённи 1990 йилнинг 6 майида қабул қилинган “СССР халқлари
тиллари тўғрисида” Қонун ҳам тўхтатиб қололмади. Чунки собиқ
иттифоқдош республикаларда тиллар ҳақида қонунларнинг қабул қилиниши
ва уларда давлат тили мақомининг қайд этилганлиги нафақат миллий тиллар
тараққиётида,
шунингдек,
миллий
давлатчиликни
қайта
тиклаш,
мустақилликни қўлга киритишда янги давр бошланганлигини кўрсатди.
Иккинчи бобнинг
учинчи
параграфи “
Ўзбекистон Республикасининг
“Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги
Қонуни: лингво-юридик таҳлил
” деб номланган. Унда лотин ёзувига
асосланган ўзбек алифбосини жорий этишнинг ижтимоий, маънавий ва
ҳуқуқий асослари, ҳақиқатан ҳам, лотин ёзуви ўзбек тили қонун-қоидалари
ва талаффуз меъёрларини илгари истеъмолда бўлган ёзувларга қараганда
(араб ва кирилл) анча тўлиқ ва мукаммал ифодалаши билан эътиборга
моликлиги, Ўзбекистон Республикаси мустақилликнинг илк йилларидаёқ бу
ёзувга ўтиш масаласини биринчилардан бўлиб кўтариб чиққани ва ўтгани
ҳақидаги фикрлар баён қилинган. 1993
ва 1995 йилларда қабул қилинган
Ўзбекистон Республикасининг «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини
жорий этиш тўғрисида»ги Қонунлари
қиёслаб ўрганилган, бу борадаги
камчиликларни тузатиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.
Мазкур диссертация ишининг
учинчи
боби “
Давлат тили ҳақидаги
амалдаги қонунчилик ва уни такомиллаштириш масалалари
” деб
номланиб, унда давлат тили ҳақида амалдаги қонунчиликнинг ҳуқуқий-
қиёсий таҳлили, Ўзбекистон Республикасида давлат тилининг ҳуқуқий
асосларини, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги
Қонунини такомиллаштириш масалалари ёритилган.
Ушбу бобнинг
биринчи
параграфи
давлат тили ҳақида амалдаги
қонунчиликнинг ҳуқуқий-қиёсий таҳлили
га бағишланган. Унда Ўзбекистон
Республикасининг 1989 йил 21 октябрда қабул қилинган “Давлат тили
тўғрисида” ва 1995 йил 21 декабрида қўшимча ва ўзгартишлар билан қабул
1
Каримова Л.А. Правовые и нравственные аспекты законов о языках. Дисс. ...канд.юрид.наук. –Ташкент, 1991. –Б.11-12.
16
қилинган “Давлат тили тўғрисида”ги Қонунлари ҳуқуқий-қиёсий таҳлил
қилинган.
Мазкур параграфда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили
ҳақида”ги Қонунининг дастлабки ва янги таҳририни қиёслаш масаласи
аллақачон
олимларимиз
эътиборини
тортганлиги,
масалан,
проф.
Н.А.Жумахўжа ўзининг “Истиқлол ва она тилимиз” номли китобида бу
жиддий ва шарафли ишга қўл урган биринчи олимлардан эканлиги, бироқ
унинг: “Назаримизда, янги таҳрирдаги қонунни аввалгиси билан сўзма-сўз,
бандма-банд таққослашга эҳтиёж йўқ”,
1
-деган сўзларига қўшилиш қийинлиги
таъкидланади, ишда қонуннинг дастлабки ва кейинги таҳририни жиддий,
моддама-модда, бандма-банд қиёслаб ўрганиш қилинадиган хулосаларнинг
асосли бўлиши учун имконият яратади – деган фикр илгари сурилади.
Ўзбекистон Республикасида давлат тилининг ҳуқуқий асосларини
такомиллаштиришга
доир
масалалар
диссертациянинг
“
Ўзбекистон
Республикасида давлат тилининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш
масалалари
” деб номланган параграфида ўрганилган.
1998 йил 25 декабрида қабул қилинган, 2002 йил 30 августда
тузатишлар билан қайта эълон қилинган Ўзбекистон Республикасининг
“Реклама тўғрисида”ги Қонуни 5-моддаси реклама тилига бағишланган.
Қиёсланг: “Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида реклама Ўзбекистон
Республикаси давлат тилида ёки реклама берувчининг хоҳишига кўра бошқа
тилларда тарқатилади. Белгиланган тартибда рўйхатга олинган товар
белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари), босма усулда терилган бўғинли
белгилар (логотиплар) асли қайси тилда бўлса, шу тилда келтирилиши
мумкин”.
Бироқ бу Қонунда рекламанинг, ҳатто, қайси тилда берилиши
лозимлиги ҳам кўрсатилмаган. Унга кўра, рекламани давлат тилида ҳам,
бошқа исталган тилда ҳам бериш мумкин. Шунинг учун бўлса керак,
шаҳарларимиз кўчалари, баланд бинолар деворлари, метро ва автобус
бекатлари, ҳатто, уларнинг ичлари ҳам хорижий, жуда катта қисми аксарият
фуқароларимизга тушунарли бўлмаган тилларда, кўпинча, услубий-имловий
хатолар билан берилмоқда.
Ўзбекистон Республикасида “Давлат тили ҳақида”ги Қонун ишлаяпти.
Бироқ давр талаб қилаётган даража бу суръатдан анча паст. Мазкур ишда
бунинг айрим сабабларини кўрсатишга ҳаракат қилинди ва шу мақсадда
давлат тили ҳақидаги мавжуд
қонунчиликни
такомиллаштиришга қаратилган
таклифлар ишлаб чиқилди. Улар, бизнингча, қуйидагилардан иборат:
мазкур қонуннинг ўзини ҳам, унинг ижроси талаби билан амалга
оширилган ишларни танқидий ўрганиш;
ушбу қонуннинг тўлиқ амал қилиши йўлида учраб тураётган ғов
ва тўсиқларни халқаро тажриба ва тамойилларни инобатга олган ҳолда
бартараф этиш;
1
Жумахўжа Н.А. Истиқлол ва она тилимиз. – Тошкент, Шарқ, 1998. –Б . 4.
17
бир
қарашда
майда
ёки
арзимайдигандек
туюладиган
эътирозларга ҳам ҳурмат билан қараш, ғайриқонуний, ножўя ҳаракатларнинг
олдини олиш;
қонун ижроси, авваламбор, очиқлик, эркинлик, ҳаққонийлик,
виждон ва юртга садоқат намунаси экан, у ҳам шунга мос тарзда амалга
ошмоғи лозим. Зеро, бизнинг Ўзбекистонимиз, бизнинг жамиятимиз,
Муҳтарам Юртбошимиз таъкидлаганларидек, кечаги давлат, кечаги жамият
эмас. Улар ўртасида ер билан осмонча фарқ бор. Бу фарқни кўрмаслик,
сезмаслик, англамаслик мумкин эмас.
1
“
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонунини
такомиллаштириш масалалари
” деб номланган мазкур бобнинг учинчи
параграфи Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги
Қонунини
такомиллаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазаларини ўз ичига олган.
Диссертантнинг фикрича, бу таклиф ва мулоҳазаларни икки катта
гуруҳга бўлиш мумкин.
Биринчи гуруҳ
га тил билан боғлиқ қонунлар тамойиллари, яъни соҳага
доир қонунчиликнинг энг муҳим ғоялари, назарий база яратишга алоқадор
таклифлар киради. Улар қуйидагилар:
1.
Эркинлик ва шахсий масъулиятга асосланадиган ёнбосиш
(муросасизлик) тамойили.
2.
Амалийлик тамойили.
3.
Тилнинг тенг ҳуқуқлилиги тамойили.
4.
Тил ҳақидаги қонунчиликнинг яхлитлиги тамойили.
5.
Тилларнинг софлиги тамойили.
6.
Воқеликка асосланганлик тамойили.
Давлат
тили
мақоми
тўғрисидаги
қонун
ҳужжатларини
такомиллаштириш билан боғлиқ таклифларининг
иккинчи гуруҳи
Ўзбекистон
Республикасида тил қонунчилигига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш
бўйича бериладиган таклифларни назарда тутади.
ХУЛОСА
Ушбу тадқиқот натижалари қуйидаги хулосаларга олиб келди:
1. Кўп миллатли Ўзбекистон Республикасида: давлат тили, расмий тил,
миллий тил, ғуж бўлиб яшайдиган аҳоли тили, миллатлараро мулоқот тили ва
б. тиллар фаолият кўрсатади. Бу тилларни ифодоловчи тушунчалар
ҳуқуқшуносликда ўзининг аниқ ва лўнда ифодасини топмаган. Шунинг учун
ушбу ишда Ўзбекистон Республикаси “Давлат тили ҳақида”ги Қонунини
янги таҳририда, энг аввало, “давлат тили”, “расмий тил”, “миллий тил”
тушунчалари аниқ таъриф ва тавсифланиши лозимлиги қайд этилди.
2. Ўзбекистон Республикасида тилларнинг тенг ҳуқуқлилиги тамойили
изчил амал қилмоқда. Бунинг ёрқин исботи Асосий Қонунимиз бўлмиш
Конституцияда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилувчи барча
1
Қаранг: Каримов И.А. Ўзбекистон Конституцияси – биз учун демократик тараққиёт йўлида ва фуқаролик жамиятини
барпо этишда мустаҳкам пойдевордир // Turkiston. –Toshkent, 2009. 16-dekabr. –B.3.
18
миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат
қилинишининг таъминланиши, уларнинг ривожланиши учун шароит
яратишнинг
кафолатланганлигидир.
Диссертант
тилларнинг
тенг
ҳуқуқлилиги
тамойилини
тенг
имкониятлар
тамойили
тарзида
қаралгандагина давлат тили билан бир қаторда бошқа миллий тилларнинг
кенг кўламда ривожланиши учун шароит яратиш мумкинлигини алоҳида
таъкидлайди.
3. Тарихий тараққиёт бир давлатда бир миллий тилнинг давлат тили
сифатида таркиб топганини ҳам, давлат тили билан бир қаторда бошқа
тилнинг (масалан, собиқ иттифоқда рус тилининг) устувор бўлганлигини
ҳам яхши билади. Кейинги ҳолат давлат тилининг қонунда белгиланган
тартибда амал қилишига монелик қилади, уни ўрганишга бўлган эҳтиёж ва
заруриятни йўққа чиқаради. Таҳлил бу ҳолатга ўткинчи нарса сифатида
қараш ва айни пайтда давлат тилининг оммалашувига кенг имкониятлар
яратиш лозимлигини кўрсатди. Бироқ давлат тилининг умумийлиги
тамойили Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган бошқа миллий
тилларни чегаралаш дегани эмас. Аксинча, миллий тилларнинг тараққиёти
давлат тилининг ўзи учун ҳам фойдали. Чунки миллий тиллар ва шевалар
давлат тилига янги сўз, ибора ва, ҳатто, синтактик шакллар улашиб, уни
давлат учун умумий бўлган маданиятнинг кучли қуролига айлантиради.
4. Давлат тили нафақат маданий-тарихий, шунингдек, миллий-
маънавий жабҳаларда ҳам интеграцияловчи функция бажаради. Шунинг учун
давлат тили фаолиятини қонун йўли билан бошқариш ҳам интеграцион
характерда бўлмоғи лозим.
5. Давлат тили давлат рамзи, муҳтарам Президентимиз сўзлари билан
айтганда, миллатнинг руҳидир. Давлат бор экан, давлат тили айрим
фуқароларнинг унга нисбатан муносабатидан қатъи назар, давлат рамзи,
миллат руҳи бўлиб қолаверади.
6. Тадқиқот натижалари Ўзбекистон Республикасида давлат тилининг
ҳуқуқий мақомини ўрганиш билан боғлиқ масалаларини икки асосий
қисмга –
назарий
ва
амалий
қисмларга бўлиб ўрганиш самарали эканлигини
кўрсатади. Бу қисмларнинг моҳияти ва вазифалари ушбу ишнинг 2-боби
хулосаларида ўз ифодасини топган.
7. Тадқиқот натижалари миллий тиллар тенглиги билан давлат тили деб
эълон қилинган тил устуворлиги орасида айрим зиддиятлар кузатилиши
мумкинлигини кўрсатади. Бу зиддият, бизнингча, икки эҳтиёжнинг зидлиги
сифатида намоён бўлади. Булар тенглик ва ўзаро тушунилишлик
эҳтиёжларидир.
8. Глобаллашув даврида халқаро алоқалар кескин кучаяди ва, кўпинча,
таржимон хизматидан фойдаланиш самара бермай қўяди. Натижада халқаро
тилга эҳтиёж пайдо бўлади. Ҳозир бундай тил вазифасини инглиз тили
бажармоқда. Кўплаб кишилар, айниқса, тижорат ва илм аҳли бу тилни
ўрганишга ҳаракат қилмоқдалар. Телекоммуникация ва интернетнинг шиддат
билан ривожланаётгани халқаро тилга бўлган эҳтиёжни янада кучайтирмоқда.
Буни табиий бир ҳолат сифатида қабул қилиш лозим, чунки унинг ёрдамида
19
кишиларнинг янги ва нисбатан мураккаб шароитларда ўзаро тушунилиш
зарурияти қондирилади. Аммо бу жараёнда тескари томоннинг
мавжудлигини ҳам унутмаслик керак: зўрлаш элементи юзага келади, кўплаб
кишиларнинг миллий туйғулари таҳқирланади. Шунинг учун қатор
мамлакатларда, масалан, Францияда давлат ўз тилини америка-инглиз
хуружидан ҳимоялаш чора-тадбирларини кўрмоқда.
Муҳтарам Президентимизнинг “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”
қабул қилиниши муносабати билан ўзининг “Баркамол авлод – Ўзбекистон
тараққиётининг пойдевори” номли маърузаларида хорижий тилларни
ўрганиш минбаъд она тилини унутиш ҳисобидан бўлмаслиги керак, деган
даъватларини унутмаслигимиз керак. Шунга асосланиб, биз ўзбек халқи
вакиллари, этник ўзбекларга ўзбек тилини нафақат давлат тили, шунингдек,
миллий тил – она тили сифатида ўқитишни замон талаблари даражасига
кўтариш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири эканлигини алоҳида
таъкидлаймиз.
9. Муаллиф давлат тилини ўрганиш Ўзбекистон Республикасининг
геополитик ва геостратегик манфаатларига мос эканлигини, этник ўзбеклар
қадимдан яшаб келаётган хорижий мамлакатларда ҳам ўзбек тилининг она
тили сифатида ўқитилиши ва асраб-авайланиши лозимлигига эътибор
қаратади.
10. Ўзбекистон Республикасида миллий тилларнинг қўлланиши,
фуқароларнинг
таълим
тилини
эркин
танлашдек
конституциявий
ҳуқуқларини таъминлаш билан боғлиқ қатор долзарб муаммоларга алоҳида
эътибор қаратилмоқда. Чунончи:
собиқ
иттифоқда,
айниқса,
унинг
туркий
тилли
республикаларида янги алифболарнинг қабул қилинганлиги бир этнос
вакилларининг лисоний яккаланиб қолиш ҳолатларини келтириб чиқарди:
тожикистонлик ва қирғизистонлик ўзбекларнинг кирилл, қозоғистонлик ва
ўзбекистонлик ўзбекларнинг лотин, афғонистонлик ўзбекларнинг араб
ёзувларидан фойдаланишаётганликлари бунинг яққол мисолидир. Бу қатор
нохуш ҳолатларга, жумладан, қўшни давлатларда истиқомат қилаётган
ўзбекларнинг, пировард натижада, бошқа миллатга сингиб кетишига, ўзбек
тилининг давлат тили сифатида ўзининг бойиш манбаларидан қисман
маҳрум бўлишига, турли юртларда яшайдиган ўзбек миллатига мансуб
қариндош-уруғларнинг, қуда-анда ва ёру биродарларнинг ёзма мулоқот
қилиш имкониятларининг кескин чегараланишига олиб келади.
инглизча-ўзбекча, ўзбекча-инглизча; русча-ўзбекча, ўзбекча-
русча; немисча-ўзбекча, ўзбекча-немисча;арабча-ўзбекча, ўзбекча-арабча
каби икки тилли луғатлар ва сўзлашгичлар тез-тез ва катта миқдорда чоп
этилиб келинаётгани ҳеч кимга сир эмас. Аммо Ўзбекистонда истиқомат
қилаётган миллат ва элатлар тиллари билан ўзбек тили асосида тузилган
луғат ва сўзлашгичлар йўқ ҳисоби. Худди, шунингдек, ўзбек тили инглиз,
рус, француз, немис ва бошқа тиллар билан қиёслаб ўрганилаётгани ҳолда,
давлат тилининг бошқа миллий (масалан, тожик, қозоқ, қирғиз) тиллар билан
қиёсан ўрганилмаётганини ҳам ижобий ҳолат ҳисоблаш қийин. Ҳолбуки,
20
бундай изланишлар нафақат соф лингвистик, балки катта ижтимоий-сиёсий,
керак бўлса, миллатларни жипслаштирувчи аҳамиятга ҳам эга. Давлат тилида
ва бошқа миллий тилда сўзлашиш билан боғлиқ қийинчиликлар ҳам қисман
шу йўллар билан бартараф этилиши мумкин.
11. Ишда оммавий ахборот воситаларида миллий тиллардан
фойдаланишнинг долзарб муаммолари ҳам кўтарилган. Бу соҳада қайд
этилган муаммолардан бири – миллий тилларда чоп этилаётган нашрлар
истеъмолчилари миқдорини аниқлаш лозимлигидир. Бунда маълум этносга
мансуб шахсларнинг ҳаммаси ҳам миллий (она) тилда эълон қилинаётган
нашрлардан бирдек фойдалана олмаслигини эътиборга олиш жуда муҳим.
12. Шунингдек, мазкур тадқиқот ишида ОАВ ҳамда реклама тилини
тартибга солиш билан боғлиқ масалалар ҳам кўтарилган. Аслида ОАВ аҳоли
саводхонлигини ошириш ва тил ифода воситаларини сайқаллаштириш
воситаси бўлмоғи лозим. Бироқ уларни кузатиш бунинг акси эканлигини
кўрсатмоқда. Бинобарин, ОАВ ва реклама роликларида давлат тили
софлигини қонун йўли билан тартибга солиш бугунги куннинг кечиктириб
бўлмайдиган вазифаларидан биридир. Шу нуқтаи назардан айни пайтда
Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонуни янги
таҳрирининг муҳокама этилаётгани айни муддаодир.Унда ўзбек тилининг
софлиги ҳақидаги моддани киритиш ва улар билан боғлиқ ҳуқуқий актларни
ишлаб чиқиш лозим.
13. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ўзбек тили ва ўзбек нутқи
маданиятини асраб-авайлаш ҳақида деярли ҳеч нарса дейилмайди ва бу
давлат тили мақомига эга бўлган ўзбек тилининг бугунги ҳолатига таъсир
этмасдан қолмади. Кейинги йилларда бозор иқтисодиёти ва глобаллашувнинг
кучайиши, ҳамда халқаро интеграцион жараёнларнинг жадал суръатлар
билан кенгайиб бораётганлиги туфайли аксарият расмий шахсларнинг
оммавий чиқишларида, айниқса, ОАВ ва рекламада ўзбек адабий тили
меъёрларига, хусусан, унинг орфографик ва орфоэпик қоидаларига амал
қилмаслик, шевалар “жило”сини кўз-кўз қилишга ошкора интилиш,
хорижий сўз ва атамалардан ноўрин ва асоссиз фойдаланиш тенденцияси
сезиларли даражада кучайди.
14. Муаллиф Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги
Қонуни янги таҳририни ишлаб чиқишда ва унинг Ўзбекистон Республикаси
бутун ҳудудида амал қилишини ҳуқуқ йўли билан тартибга солишнинг
Истиқлол ғояларига асосланган усулларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ
деб ҳисоблайди ва бунда, энг аввало, аниқ мақсадни кўзлаб тузилган “Ўзбек
тили” Дастурини ишлаб чиқиш алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлайди.
15.
Муаллиф
Ўзбекистон
Республикасида
лотин
алифбосига
ўтилганлигини ва Ўзбекистон Республикасининг бу ҳақдаги Қонуни қабул
қилинганлигини,
унга
давр
талаблари
асосида
ўзгартишлар
киритилганлигини мамнуният билан қайд этади ва шу билан бирга, мазкур
Қонунда ўзбек тилининг ўзига хос фонетик, орфографик ва орфоэпик
хусусиятларининг акс этмаганлигини таъкидлайди ҳамда Ўзбекистон
Республикаси “Лотин алифбосига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш
21
тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрири лойиҳасини кенг жамоатчилик
эътиборига тақдим этади (иловага қаранг).
16. Давр давлат тилининг оғзаки ва ёзма рекламаларда ўз ифодасини
топмаётгани, давлат тилида берилаётган рекламаларда ўзбек тилининг
қонун-қоидаларига амал қилинмаётгани Ўзбекистон Республикасининг
“Реклама тўғрисида”ги қонунини, хусусан, унинг “Реклама тили ” ҳақидаги
5-моддасини Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни
талабларига мослаштириш зарурияти туғилганлигини кўрсатмоқда. Шуни
ҳисобга олиб, биз ушбу моддани қуйидаги тартибда таҳрир қилишни таклиф
қиламиз.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Реклама
тўғрисида”ги
Қонуни
5-моддаси янги таҳрири:
“Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реклама матнлари давлат тилида
ёзилади ва эълон қилинади. Шу жумладан, тегишли тартибда рўйхатга
олинган товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари), босма усулда
терилган бўғинли белгилар (логотиплар) ҳам. Бошқа тилларда реклама бериш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг рухсати билан амалга
оширилади”.
17. Яна шуни ҳам таъкидлаш жоизки, ҳуқуқий демократик жамиятда
қонун йўли билан ўрнатилган миллатлараро муомала тилига ўрин йўқ.
Шунинг учун давлат тили ҳақидаги Қонуннинг дастлабки нашрида 1-
модданинг Ўзбекистон ССР ҳудудида рус тилини СССР халқларининг
миллатлараро муомала тили сифатида ривожлантириш ва ундан эркин
фойдаланишни
таъминланишини
кафолатлаган
3-бандининг
кейинги
таҳрирда тушириб қолдирилганлиги шу ҳақиқатнинг ёрқин ифодасидир.
18. Фан, техника, саноат, маданият, ижтимоий ва сиёсий ҳаётда
инсоният қўлга киритган ютуқларни қабул қилиш, сақлаш, мустаҳкамлаш ва
узатиш учун, биринчи навбатда, пухта ишланган атамашунослик, тараққий
этган лексика, чуқур ишланган грамматик тизим, бой синонимия, омонимия
ва ш.к. керак. Бу эса миллий атамалар тизимини шакллантиришни, шу
мақсадда мумтоз илм-фан ва маданият намуналалари бўлган асарлардан
уларни излаб топиш, саралаш, таснифлашни ва тегишли тартибда (“Давлат
тили ҳақида”ги Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ) муомалага киритишни,
давлат тилини рус тили қонун-қоидалари негизида тузилган дарсликлар
асосида эмас, балки унинг ўзига хос хусусиятлари акс этган дарсликлар
асосида ўрганиш ва ўргатиш, она тилимизнинг ички нафосатини тўлиқ
намоён этиб бериш ва, энг муҳими, даврга мос ижодий тафаккур эгаси –
баркамол авлодни тарбиялаш, унда она тилига нисбатан чексиз эҳтиром,
бошқа тилларга нисбатан ҳурмат туйғуларини шакллантириш бугунги
куннинг энг долзарб вазифаларидандир.
19. Татқикот натижалари Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунининг 19-моддасидаги “Эскирган
ҳамда кўп маънони англатадиган сўз ва иборалар, жумлалар, мажозий
таққослашлар, сифатлашлар, киноялар қўлланишга йўл қўйилмайди” деган
банд, бизнингча: “синоним, омоним, кўп маъноли атамаларнинг, шевага хос
22
ва кўчма маъноли сўз ва ибораларнинг, сифатлаш, қочирим ва кинояларнинг
қўлланишига йўл қўйилмайди” тарзда берилиши керак.
Ушбу таҳрирда “эскирган” сўзининг тушириб қолдирилганлиги унинг
нисбий характерда эканлиги билан изоҳланади. Шунга кўра,
жумҳурият,
тузук, афвнома, огоҳнома
каби атамаларга “эскирган” тамғасини босиш
мақсадга мувофиқ эмас. Мазкур Қонуннинг ўзини эса “Ўзбекистон
Республикасининг “Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари тўғрисида Қонуни”
тарзида қайта номлаш мақсадга мувофиқдир.
20. Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунида ҳужжатларни қайси тилда тайёрлаш
лозимлиги кўрсатилмаган. Шундан келиб чиқиб ва истеъмолчилар ҳуқуқини
ҳимоя қилишда Ўзбекистон Республикаси “Давлат тили ҳақида”ги
Қонунининг изчил амал қилишини таъминлаш мақсадида мазкур Қонуннинг
2-моддасидан кейин янги, 3-модда киритиш лозим:
“3-модда. Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги
қонун хужжатлари тили.
Ўзбекистон Республикасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя
қилувчи органлар ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг “Давлат
тили ҳақида”ги Қонунига мувофиқ амалга оширади”.
21. Шунингдек, давлат ва нодавлат органлари, мансабдор шахслар,
жамоат бирлашмалари, ўз-ўзини бошқариш идоралари ҳамда фуқароларнинг
Ўзбекистон Республикаси “Давлат тили ҳақида”ги Қонунига сўзсиз амал
қилишлари, тил сиёсати билан боғлиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг
мазкур қонун талабларига зид келишининг олдини олиш шу қонуннинг бутун
Республикамиз ҳудудида тўлиқ амал қилишининг кафолати эканлигини ва
қонун ижроси учун айнан улар масъул эканлигини яна бир марта таъкидлаш
ўринлидир. Бугина эмас, Муҳтарам Президентимизнинг буюк жасорати,
халқимиз хоҳиш-иродасининг ёрқин ифодаси ўлароқ қабул қилинган мазкур
Қонун ижроси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг
эътиборидан четда қолаётганини эса, умуман, тушуниш қийин. Зеро, давлат
тили ҳақидаги қонун ҳам бошқа қонунлар каби ўзига алоҳида эътиборни
талаб қилади.
22. Модомики, тил қонунни юзага келтирар ва қонун тил воситасида
амал қилар экан, давлат тили мақоми билан боғлиқ масалалар тилшунослик
ва ҳуқуқшунослик фанларининг сўнгги ютуқлари асосида таҳлил қилинмоғи
лозим. Бу келгусида юрист-лингвистлар тайёрлаш масаласини ҳам кун
тартибига олиб чиқади.
23. Муаллиф томонидан Ўзбекистон Республикаси “Давлат тили
ҳақида”ги Қонунининг янги таҳририни тайёрлашда, мавжуд қонунчиликни
такомиллаштиришда фойдаланиш мумкин бўлган қатор инновациялар
таклиф қилинди. Улар, ўз навбатида, бошқа меъёрий-ҳуқуқий актларни ҳам
давр талабларига мослаштириш имконини беради.
24. Илмий фаолият маҳсули, хусусан, диссертациялар ҳам давлатнинг
интеллектуал мулки. Бу мулкни бошқа халқларга қўш-қўллаб узатиш
Ўзбекистонга қандай моддий ва маънавий зарар келтириши мумкинлиги
23
ўзининг ҳуқуқий баҳосини топмоғи лозим. Иккинчидан, бу ҳолат мазкур
соҳалар мутахассисларининг давлат тилини етарли даражада билмасликлари,
ўз фанлари атамашунослиги устида ишламаётганликларига ҳам яққол
далилдир.
Бизнинг фикримизча, юқоридаги каби ҳолатларга барҳам бериш илмий
ходимларнинг давлат тили ва унинг атамаларини чуқур ўрганишга мажбур
қилади. Ишни эса (диссертация ёки авторефератни) давлат тилида ёзишдан
бошлаш мақсадга мувофиқ. Бу борадаги кейинги қадам малакавий битирув
иши, магистрлик, номзодлик ва докторлик диссертацияларининг давлат
тилида ҳимоя қилинишига эришишдир. Бу хориждан келиб илмий иш
қиладиганларга ҳам тегишли бўлмоғи лозим. Чунки, масалан, Оксфордда
диссертация ёзиб, уни ўша жойда ўзбек тилида ҳимоя қилиш қандай
ғайритабиий бўлса, Ўзбекистонда диссертация ёзиб, уни давлат тилида ҳимоя
қилмаслик ҳам шунчалик ғайриқонуний ва ғайримантиқийдир.ушбу
таклифлар инобатга олинса, хорижлик дўстларимиз учун ўзбек тилини чуқур
эгаллаш ва у орқали бой ва бебаҳо миллий, маънавий, илмий, тарихий
қадриятларимиз билан яқиндан танишиш имконияти туғилади.
25. Тилнинг ҳуқуқий масалаларида энг ишончли стратегия – турли
миллат ва элат вакилларининг барча зиддиятли эҳтиёжларини ўрганиш,
оғриқсиз муросага ҳаракат қилишдир. Миллий приоритет ҳуқуқини
чегаралаш фақат умуммиллий, умуминсоний қадриятлар устуворлиги
тамойили асосидагина кечиши мумкин. Аммо умуминсоний қадриятлар
миллий қадриятларга нисбатан бирламчими? Бу саволга жавоб бериш учун
умуминсоний ва миллий қадриятлар диалектикаси билан шуғулланувчи
ҳозирги илмий методологиянинг гносеологик сабоқларига мурожаат қилиш
лозим. Биз Нильс Борнинг илмий методологиясини назарда тутмоқдамиз. Бу
метологияга кўра, зиддият томонларидан бирортасининг устунлиги ҳақида
гапириш мумкин эмас, чунки уларнинг бири иккинчисидан “яхши эмас”,
иккаласи ҳам ўзича ҳақ. Шунинг учун бу томонлар диалектикаси бирининг
иккинчиси устидан “ғалаба”си эмас. 26. Кузатишлар ўзбек тилининг ифода
воситаларини бойитишнинг мумтоз манбаларидан бири туркий тиллар
эканлигини, бу тиллар эгалари илгари таржимонларсиз ҳам бир-бирини яхши
тушунганликларини, бинобарин, бугунги кунда ўша манбадан фойдаланиш
лозимлигини кўрсатади. Бунинг ҳозирча ягона йўли, бизнингча, туркий
тилларда яратилган фильмларни таржима қилмасдан, аслият тилида
беришдир. Шундай йўл тутилса, туркий халқлар бир-бирларини тушуниш
учун янги имконият туғилади, тилларимиз бойийди, Навоийни таржимасиз
ўқийдиган бўламиз ва, ниҳоят, давлатнинг жуда катта миқдордаги маблағи
тежалади. Фильмлар аслиятда берилганда, халқаро амалиётдан келиб чиқиб,
субтитрдан фойдаланиш бу борадаги дастлабки ишлардандир.
24
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Мирзаев Р.И. Маъмурий ҳуқуқ тушунчаси ва унинг тадқиқи
билан боғлиқ айрим муаммолар // Ҳуқуқ илмининг долзарб масалалари/
Илмий мақолалар тўплами. – Самарқанд, СамДУ, 2006. –Б.83-86.
2.
Мирзаев Р.И. Закон о государственном языке как важнейшая
разновидность источника право //Филология VIII. Илмий мақолалар
тўплами. – Самарқанд, СамДУ, 2006. –Б.124-129.
3.
Мирзаев Р.И. Юриснинг нутқ маданияти//Ҳуқуқ илмининг
долзарб масалалари. Илмий мақолалар тўплами. – Самарқанд, СамДУ,
2006. –Б.90-94.
4.
Мирзаев
Р.И.
Юриспруденция
ва
лексикография
//
Лингвопоэтика, структур филология ва когнитив таълим муаммолари.
Халқаро илмий анжуман материаллари. –Самарқанд, СамДУ, 2007.–Б.145-
149.
5.
Мирзаев Р.И. Давлат тили давлат мавжудлигининг белгиси
сифатида // СамДУ Ахборотномаси. – Самарқанд, СамДУ, 2007. -№2. –Б.40-
41.
6.
Мирзаев Р.И. Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси ва уни
такомиллаштиришнинг ҳуқуқий асослари // СамДУ Ахборотномаси.
-Самарқанд, СамДУ, 2009. -№4. –Б.31-35.
7.
Мирзаев Р.И. Социально – правовое расслоение национального
языка // Право: теория и практика. -М., 2009. -№ 6-7. –C.49-51.
8.
Мирзаев Р.И. Давлат тили ва унинг ҳуқуқий таҳлили асослари //
СамДУ Ахборотномаси. – Самарқанд, СамДУ, 2010. -№2. –Б.40-44.
9.
Мирзаев Р.И. Ўзбекистон Республикасида «Давлат тили
ҳақида»ги қонунни такомиллаштириш билан боғлиқ айрим мулоҳазалар //
«Давлат тили ҳақида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни талаблари
нуқтаи назаридан диалектологиянинг замонавий масалалари. Республика
илмий конференцияси материаллари. – Самарқанд, СамДУ, 2010. –Б.115-118.
10.
Мирзаев Р.И. Давлат тили мақоми: тарихий-ҳуқуқий таҳлил //
Huquq va Burch. –Тошкент, 2011. -№5. –Б.46-47.
25
Юридик фанлар номзоди илмий даражасига талабгор Мирзаев
Раҳматулла Ибодуллаевичнинг 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ;
маъмурий ҳуқуқ; молиявий ҳуқуқ ихтисослиги бўйича “Ўзбекистон
Республикасида давлат тилининг ҳуқуқий мақоми” мавзусидаги
диссертациясининг
Р Е З Ю М Е С И
Таянч (энг муҳим) сўзлар:
давлат, тил, нутқ, давлат тили, расмий тил,
миллий тил, миллатлараро муомала тили, оммавий ахборот воситалари,
аҳоли зич яшайдиган ҳудуд тили, реклама тили, тил соҳиблари, глоболлашув,
ҳуқуқ устуворлиги, ҳуқуқий мақом.
Тадқиқот объектлари:
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили
ҳақида”ги Қонуни ижроси билан боғлиқ ҳолда давлат ва фуқаро орасида
юзага келадиган ҳуқуқий муносабатлар.
Ишнинг мақсади:
Ўзбекистон Республикасининг давлат тили
мақомини, унинг амал қилиш хусусиятларини, лисоний муносабатларни
қонун
йўли
билан
тартибга
солиш
амалиётини
таҳлил
қилиш,
мамлакатимизда давлат тили мақомини такомиллаштиришнинг асосий
тенденцияларини аниқлаш, тил меъёрларига амал қилиш бўйича таклиф ва
лойиҳалар ишлаб чиқиш.
Тадқиқот методлари:
қиёсий-ҳуқуқий, тарихий-ҳуқуқий, тизимли-
тузилмавий, социологик, лингво-юридик, техник-юридик, функционал,
статистик ва бошқа методлар.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
ўзбек тилининг
Ўзбекистон Республикасининг давлат тили сифатида тўлиқ амал қилиши
билан боғлиқ конституциявий-ҳуқуқий масалалар илк марта монографик
тарзда ўрганилди, давлатнинг тил соҳасидаги сиёсатини белгилашда, бу
соҳага доир амалдаги қонунчиликни такомиллаштиришда фойдаланиш
мумкин бўлган қатор тавсия, назарий хулоса ва лойиҳалар ишлаб чиқилди.
Амалий аҳамияти.
Тадқиқот натижаларидан тилнинг ҳуқуқий
муаммоларини ўрганишга доир бўшлиқларни тўлдиришда, давлат тили, янги
ўзбек алифбоси ҳамда реклама тўғрисидаги қонунларни такомиллаштиришда,
давлат тилининг софлиги ҳақида давлат Дастурини ишлаб чиқишда,
“Конституциявий ҳуқуқ”, “Маъмурий ҳуқуқ”, “Ўзбек тили”, “Юристнинг
нутқ маданияти”, “Ўқитувчининг нутқ маданияти”, “Терминология ва
ҳужжатчилик асослари” фанлари бўйича дастур, ўқув қўлланма, дарслик,
махсус курслар тайёрлашда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
тадқиқот
натижалари Самарқанд давлат университетида “Конституциявий ҳуқуқ”,
“Юристнинг
нутқ
маданияти”,
“Ўқитувчининг
нутқ
маданияти”,
“Терминология ва ҳужжатчилик асослари” фанларини ўқитиш жараёнига
тадбиқ этилган ва улар замонавий дарслик ва қўлланмалар яратишда
сезиларли иқтисодий самаралар бермоқда.
Қўлланиш
(фойдаланиш)
соҳаси:
қонун
ижодкорлигида,
ҳуқуқшуносликда, ҳуқуқ илми соҳасидаги махсус курслар.
26
РЕЗЮМЕ
диссертации Мирзаева Рахматулла Ибодуллаевича на тему: «Правовой
статус государственного языка в Республики Узбекистан» на соискание
ученой степени кандидата юридических наук по специальности
12.00.02
–
Конституционное
право;
административное
право;
финансовое право.
Ключевые слова:
государство, язык, речь, государственный язык,
официальный язык, межнациональный язык общения, средства массовой
информации, реклама, носители языка, глобализация, главенства права,
правовой статус.
Объекты исследования:
правоотношения, возникающие между
государством и гражданином в процессе реализации законодательства о
государственном языке Республики Узбекистан
Цель работы:
проанализировать правовой статус государственного
языка Республики Узбекистан, особенности его функционирования, практику
правового регулирования языковых отношений, определить основные
тенденции развития правового статуса языка в нашей стране, выработать
рекомендации
по
практическому
применению
языковых
норм,
законодательные предложения
Методы исследования:
сравнительно-правовой, историко-правовой,
системно-структурный, лингво-юридический, социологический, технико-
юридический, функциональный, статический методы.
Полученные результаты и их новизна:
конституционно-правовые
вопросы связанные и изучением состояния реализации закона Р.Уз. о
государственном языке в первые стали объектом монографического
исследования; разработаны рекомендации, теоретические выводы и
законотворческие предложения, которые могут быть использованы при
совершенствовании языковой политики государства.
Практическая значимость
заключается в восполнении пробела в
изучении
вопросов
правового
статуса
государственного
языка
и
законотворчестве, составлении учебных программ, пособий, учебников и
спецкурсов по предметам «Конституционное право», «Административное
право», «Узбекский язык», «Культура речи юриста», «Культура речи
учителя», «Основы терминологии и делопроизводства».
Степень внедрения и экономическая эффективность:
материалы
исследования могут быть внедрены в учебный процесс СамГУ при чтении
курсов «Конституционное право», «Культура речи юриста», «Культура речи
учителя», «Основы терминологии и делопроизводства» и они дают
ощутимый экономический эффект при составлении современных учебников
и учебных пособий.
Область применения:
законотворчество,
юриспруденция, спецкурсы
по юридическим наукам.
27
RESUME
Thesis of Mirzayev Rahmatulla Ibodullaevich on the scientific degree
competition of the doctor of sciences (philosophy) in law on speciality
12.00.02 – Constitutional law; administrative law; financial law, subject:
«The Legal status state language in Republics Uzbekistan»
Key words
: state, constitution, law, multinational state, language, state
language, state language status, official language, national language, international
communicative language, the principle of equality of languages, mass media,
advertising language, language users, law priority, globalization, juridical
regulation, law creativeness, lingua-juridics.
Subjects of research:
the juridical relation
between the state and its citizens
connected with fulfillment of the Law about “The State Language” of the Republic
of Uzbekistan.
Purpose of work:
to analyze the juridical issues of the state language based
on existed materials, the practice of regulating interlingua relation based on law, its
role and significance, the degree of its implementation.
Methods of research:
comparative-juridical, historical-juridical, technical-
juridical, system-structural, lingua-juridical, functional, statistical and etc.
The results obtained and their novelty:
The constitutional-juridical issues
connected with the absolute functioning of the Uzbek language as the state
language of the Republic of Uzbekistan. Several recommendations, theoretical
conclusions and projects have been worked out for the improvement of functioning
legality relating to the sphere of determination of the state language policy of
Uzbekistan.
Practical value
: the improvement of the investigation of the juridical status
of the state language and law creativeness issues, creating educational programs,
textbooks and special courses on the following subjects: “Constitutional Law”,
“Administrative Law”, “Uzbek language”, “Speech culture of lawyer”, “Speech
culture of teacher”, “Basis of terminology and office work”.
Degree of embed and economic effectivity:
The results of the scientific
research work are applied on the process of teaching “Constitutional Law”,
“Speech culture of a lawyer”, “Speech culture of teacher”, “Basis of terminology
and office work”. They are giving their effects on creating modern textbooks and
special courses.
Field of application:
Laws, law-creativeness, special courses on juridical
science.
