ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК ИНСТИТУТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК 343.13 (043.5)(575.1)
БОТИРОВ ҲАМИД ХАКИМОВИЧ
ЖИНОЯТ ИШИНИ ЮРИТИШНИ ТЎХТАТИШ ВА ҚАЙТА
ТИКЛАШ ИНСТИТУТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
12.00.09 – Жиноят процесси; криминалистика,
тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси
юридик фанлар номзоди илмий даражасини
олиш учун тақдим этилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
Тошкент – 2012
2
Диссертация иши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент
давлат юридик институти “Жиноят-процессуал ҳуқуқи” кафедрасида
бажарилган.
Илмий раҳбар:
юридик фанлар номзоди, доцент
Ҳидоятов Бахтиёр Батирович
Расмий оппонентлар:
юридик фанлар доктори
Мухитдинов Фахриддин Мухитдинович
юридик фанлар номзоди, доцент
Закурлаев Абдумутал Каримович
Етакчи ташкилот:
Алишер Навоий номидаги Самарқанд
давлат университети
Ҳимоя Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент давлат
юридик институти ҳузуридаги юридик фанлар доктори (номзоди) илмий
даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича Д. 016.15.01 рақамли
ихтисослашган кенгашнинг 2012 йил куни соат __
__
даги мажлисида бўлиб
ўтади (100047, Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 35).
Диссертация билан Тошкент давлат юридик институти кутубхонасида
(100047, Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 35) танишиш мумкин.
Автореферат 2012 йил “____”___________да тарқатилди.
Ихтисослашган кенгаш илмий котиби,
юридик фанлар доктори,
профессор
Абдурасулова Қумринисо
Раимқуловна
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Юртимизда мустақиллигимизнинг дастлабки
йилларидан бошлаб демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини
шакллантириш йўлида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бугунги кундаги ислоҳотлар айнан шахс ҳуқуқ ва эркинликларини
кафолатлаш, қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришга қаратилганлиги ҳам
ҳаммага аён. Президентимиз И.А. Каримов таъбири билан айтганда,
“Мамлакатимизни демократик янгилашнинг бугунги босқичидаги энг муҳим
йўналишлардан бири бу – қонун устуворлиги
ва қонунийликни
мустаҳкамлаш, шахс ҳуқуқи ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга
қаратилган
суд-ҳуқуқ
тизимини
изчил
демократлаштириш
ва
либераллаштиришдан иборатдир”
1
. Суд-ҳуқуқ тизимида шахс ҳуқуқ ва
манфаатларини
ҳимоя
қилиш
йўлида
демократлаштириш
ва
либераллаштириш жараёнларида жиноят ишларини тўхтатиш ва қайта
тиклаш ҳуқуқ институтига ҳам ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмади.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси кўплаб хорижий давлатлар билан
жиноят ишлари юзасидан ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, хусусан,
айбланувчиларни ушлаб бериш тўғрисидаги шартномавий муносабатга
киришаётганини ва жиноят ишларини юритиш соҳасида халқаро ҳамкорлик
борасидаги процессуал нормаларнинг қайта ишлаб чиқилганлиги эришилган
ютуқлар сифатида таъкидланса-да, жиноят ишини тўхтатиш ва қайта
тиклашда, тўхтатилган ишлар юзасидан амалга ошириладиган ҳаракатларда
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва суд ишларини, уларнинг ўзаро
ҳамкорлигини тўғри ташкил этиш ҳали ҳам ўз ечимини кутаётган вазифа
бўлиб қолмоқда.
Жиноят процесси назариясида жиноят ишини тўхтатиш ва қайта тиклаш
ҳамда
процессуалист
олимларнинг
диққат
эътиборидаги
асосий
масалалардан бири ҳисобланади. Зеро жаҳоннинг айрим давлатларида
жиноят ишларини юритишни тўхтатишга йўл қўйилмаса-да, аксариятларида
иш юритиш аниқ процессуал муддатлар билан чекланганлиги боис жиноят
ишини тўхтатиш ва қайта тиклаш қоидалари амал қилиб келмоқда. Ҳозирги
миллий қоидаларнинг глобал унификациялашуви ва халқаро қоидаларнинг
миллий қонунларга имплементация қилиниши жараёни жиноят ишини
тўхтатиш ва қайта тиклаш институтининг истиқболига ҳам таъсир этмасдан
қолмайди.
Жиноят-процессуал кодекси ёки унга турдош жиноят ишларини юритиш
тартиб қоидалари тадқиқ қилинган илмий адабиётларда жиноят ишини
юритишни тўхтатишнинг тушунчаси, мазмуни ва моҳияти, асослари ва
шартлари, тўхтатилган жиноят ишини қайта тиклаш, тўхтатилган жиноят
1
Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини
ривожлантириш концепцияси: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва
Сенатининг қўшма мажлисидаги маъруза. 2010 йил 12 ноябрь. –Тошкент: Ўзбекистон, 2010. – Б.56
4
иши бўйича терговчининг ҳаракатлари хусусида турли хил илмий
мунозаралар мавжуд. Бундай мунозараларнинг ечимини топиш жиноят
процесси назариясида жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва қайта
тиклашнинг юридик тушунчаси, аҳамияти ва моҳияти хусусидаги илмий
ёндашувлар ва назарий фикрларни таҳлил қилиш, умумлаштириш ва
тизимлаштиришни
талаб
этади.
Чунки
қонунчилик
ва
амалиётни
такомиллаштириш, давлат ислоҳотларининг йўналишларини белгилаш
жамиятнинг турли жабҳаларида бўлгани каби ҳуқуқий соҳада ҳам илмий
жиҳатдан асосли қоидаларга таянади.
Жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва қайта тиклаш масаласи амалий
нуқтаи назардан ҳам долзарб аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси
жиноятчиликка қарши курашаётган бир неча халқаро ташкилотларга аъзо
эканлигига қарамасдан, айрим ҳолларда жиноят ишида айбланувчи ва
судланувчиларнинг
бевосита
иштирокини
таъминлаш,
уларнинг
иштирокисиз айбловга дахлдор ҳолатларни исбот қилиш жиноят ишини
юритишга масъул бўлган давлат органлари ва мансабдор шахслар
фаолиятида қийинчилик туғдирмоқда.
Амалиётни ўрганиш сўнгги йилларда тергов ва суд органлари томонидан
иш юритишни тўхтатиш ва қайта тиклаш сони бирмунча ортганлигини
кўрсатмоқда. Жумладан, 2011 йилда тўхтатилган ишлар сони 2007 йилда
тўхтатилган ишларга нисбатан бир неча баробар кўпдир. Республикамизда
ички ишлар органларида тўхтатилган ишлар сони 2007 йилга нисбатан
2008 йилда 9% га, 2009 йилда 2,9% га, 2010 йилда 10,9% га ортган. Боз
устига, аксарият ҳоллар жиноят ишини тўхтатишга иш бўйича айбланувчи
тариқасида иштирок этишга жалб қилиниши лозим бўлган шахс
аниқланмаганлиги ва унинг қаерда эканлиги номаълум бўлганлиги сабаб
бўлмоқда
1
. Бу, ўз навбатида, жиноят–процессуал қонун нормаларининг
вазифаси айбдорларни фош этиш ва дастлабки тергов мақсадлари тўлиқ
амалга ошмаётганлигини ҳамда жиноят ишини тўхтатишни тақозо этадиган
ҳолатларни зудлик билан бартараф қилиш чораларини кўриш шартлигини
акс эттиради.
Оз бўлса–да, бу сингари салбий ҳолатларнинг юз беришига, бир
томондан, баъзида жиноят содир этган шахсларни аниқлаш борасида тергов
органлари ходимлари томонидан йўл қўйилаётган масъулиятсизлик, асоссиз
равишда жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ва жиноят ишини тугатиш
хусусида қарорларни қабул қилиниши сабаб бўлса, бошқа томондан, жиноят
ишини юритишни тўхтатиш ва қайта тиклаш институтидаги айрим муаммоли
процессуал нормалар сабаб бўлмоқда, дейиш мумкин. Биргина жиноят
ишини юритишда иштирок этиши керак бўлган асосий иштирокчи
айбланувчининг (судланувчининг) қатнашувисиз ҳам жиноят ишини юритиш
1
Ушбу маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасидаги жиноят ишларини ҳаракатдан
тугатиш ва тўхтатишда жиноят процессуал қонунчилик талабларига риоя қилиниши аҳволини ўрганиш
юзасидан умумлаштириш ва таҳлилий жадвали ҳисоботларидан олинди.
5
мумкин ёки мумкин эмаслиги хусусида ягона ёндашув, аниқ қоидалар ишлаб
чиқилган эмас. Бундан ташқари, жиноят-процессуал нормаларда жиноят
ишини юритишни тўхтатишнинг процессуал шакли, ишдан манфаатдор
бўлган
шахсларнинг
ҳуқуқ
ва
эркинликлари
кафолати
етарлича
белгиланмаган, тўхтатилган жиноят иши юзасидан муайян тергов
ҳаракатларини бажариш зарурияти инобатга олинмаган.
Жиноят ишини тўхтатиш ва қайта тиклаш мавзусидаги мазкур назарий,
амалий муаммолар, жиноят–процессуал қонунчиликдаги номувофиқликларга
сабаб
бўладиган
қоидаларнинг
мавжудлиги
тадқиқот
мавзусининг
долзарблигини белгилайдиган асосий омил ҳисобланади.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Мазкур мавзу юзасидан
мамлакатимиздаги
олимлардан
Ғ.А. Абдумажидов,
М.Х. Рустамбаев,
З.Ф. Иноғомжонова,
Ф.М. Мухитдинов,
М.А. Ражабова,
Б.Х. Пўлатов,
Б.Б. Ҳидоятов,
Г.З. Тўлаганова,
Н.М. Қўшаев,
Ш.Ф. Файзиев,
И.Р. Астановлар ўз илмий ишларида, улар муаллифлигида чоп этилган
дарслик ва бошқа ўқув адабиётларида жиноят ишини тўхтатиш ва қайта
тиклашнинг айрим жиҳатларини умумий тарзда ёритиб ўтганлар.
Ўзбекистонда 1971 йилда Б.Г. Алимджанов собиқ шўро процессуал
қоидалари асосида дастлабки тергов ва суриштирув босқичида иш юритишни
тўхтатиш масалаларини номзодлик диссертацияси тарзида ўрганган.
2001 йилда Ф.З. Насриддинов томонидан ҳимоя қилинган номзодлик
диссертацияси эса жиноят иши бўйича айбланувчи тариқасида жалб
қилиниши лозим бўлган шахс аниқланмаганда дастлабки терговни тўхтатиш
масалаларига бағишланган эди.
Хорижий мамлакатлар жиноят процессида жиноят ишини тўхтатиш ва
қайта тиклаш масаласи В.М. Быков, В.Е. Гущев, А.М. Попов, Л.М. Репкин,
Н.А. Патов, Х.Ж. Кенжаев, М.В. Королев, М.Е. Клюкова, С.М. Кургинян,
А.И. Навиков, В.В. Рябчиков, А.С. Шагинян, К.А. Сергеев, В.Д. Ломовский,
М.С. Егорова, А. Хомовский, В.Д. Холоденко, Н.А. Якубович, К.Д. Шатило,
В.В. Шимановский, Б.П. Коврижных, К.Б. Калиновский, П.Е. Кондратов,
Л. Захожий, С. Долина, С.П. Ефимичев каби кўплаб процессуалист ва
криминалист олимлар томонидан ўрганилган
1
.
Юқорида номлари кўрсатилган ҳуқуқшунос олимларнинг илмий ишлари
жиноят процессуал ҳуқуқи фанининг ривожланишига, ҳеч шубҳасиз, ўз
ҳиссасини қўшади. Лекин Ўзбекистон Республикаси жиноят–процессуал
қонун нормалари асосида жиноят процессининг турли босқичларида ишни
юритишни тўхтатиш ва қайта тиклаш тушунчаси, асослари ва шартлари,
процессуал тартиби, мазкур ҳуқуқ институтининг ривожланиш тарихи,
суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг жиноят ишини тўхтатиш
асосларини бартараф этиш юзасидан фаолиятларига оид масалалар комплекс
тарзда ўрганишга қаратилган монографик тадқиқот иши олиб борилмаган.
Ўзбекистон Республикаси юридик адабиётларда мазкур мавзунинг барча
1
Мазкур муаллифларнинг илмий ишлари диссертациянинг фойдаланилган адабиётлар рўйхатида берилган.
6
масалалари атрофлича тадқиқ қилинмаган.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Диссертация мавзуси Ўзбекистон Республикаси Адлия
вазирлиги Тошкент давлат юридик институтининг илмий – тадқиқот ишлари
режасига киритилган ва Илмий кенгашининг 2009 йил 2 июндаги
йиғилишида тасдиқланган (11-сонли баённома).
Тадқиқот мақсади
жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва қайта
тиклашнинг илмий асосларини ўрганиш, унинг назарий ва амалий
муаммоларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш усулларини ишлаб чиқиш
ҳамда қонун нормаларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқот вазифалари:
- жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва қайта тиклашнинг юридик
тушунчаси, аҳамияти ва моҳияти хусусидаги илмий ёндашувлар ва назарий
фикрларни таҳлил қилиш, умумлаштириш ва тизимлаштириш;
- жиноят процессининг турли босқичларида жиноят ишини тўхтатишни
жиноят ишини тугатиш ва жиноят ишининг муҳокамасини кейинга
қолдириш тушунчаларидан фарқли жиҳатларини ёритиш;
- жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва қайта тиклаш институтининг
ривожланиш тарихини таснифлаш ва тавсифлаш;
- хорижий мамлакатлар жиноят процессуал қонунчилигида мавзуга оид
масалаларнинг илмий ва назарий асосларини қиёсий таҳлил этиш ва
мамлакатимиз тергов ва суд амалиётига қўллаш имкониятларини кўрсатиб
бериш;
- жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва қайта тиклаш борасида тергов
ва суд амалиётини ўрганиш ҳамда уни такомиллаштириш мақсадида
процессуал қонун нормалари доирасида тавсиялар ишлаб чиқиш;
- жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва қайта тиклаш ва бу жараёнда
иштирокчилар
ҳуқуқий
мақомини
кафолатловчи
нормаларни
такомиллаштириш мақсадида ЖПКга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
тўғрисида илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш.
Тадқиқот объекти ва предмети
. Тадқиқотнинг объектини жиноят
ишини тўхтатиш ва қайта тиклаш билан боғлиқ процессуал ҳуқуқий
муносабатлар ташкил этади.
Тадқиқот предмети жиноят процессида жиноят ишини юритишни
тўхтатиш ва қайта тиклашни тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар, мазкур
ҳуқуқий институтга бағишланган концептуал қоидалар, жиноят ишларини
тўхтатилганлиги борасидаги тергов амалиёти ва статистик маълумотлар
ҳисобланади.
Тадқиқот методлари.
Тадқиқотнинг методологик асосини Ўзбекистон
Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг ҳуқуқий демократик давлатни
барпо этиш ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришда суд-ҳуқуқ
ислоҳотларини ўтказиш йўналишлари, шу жумладан, жиноят процессуал
қонунчилиги ва унинг институтларини такомиллаштириш юзасидан
7
билдирган фикр ва ғоялари ташкил қилади.
Тадқиқот олиб боришда диалектик, мантиқий, тизимли, қиёсий-ҳуқуқий,
формал-ҳуқуқий, статистика маълумотларини таҳлил қилиш, ижтимоий
сўровлар ўтказиш, тизимлаштириш ва илмий билишнинг бошқа усулларидан
фойдаланилди.
Тадқиқот иши мавзусига оид амалиётни ўрганиш мақсадида Республика
вилоятларининг тергов ҳамда суд органларида 2009-2011 йилларда 200 дан
ортиқ жиноят ишлари таҳлил қилинди.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
1.
Диссертацияда жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва қайта тиклаш
тушунчасига янгича муаллифлик таърифи берилди. Жиноят ишини
юритишни тўхтатиш деганда, жиноят процессуал қонунчилигига биноан
терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими тўхтатилган жиноят
ишлари бўйича терговчи, прокурор ёки суднинг процессуал фаолияти,
жиноят содир этган шахс аниқлангунга қадар ва яширинган айбланувчи ёки
судланувчи қидириб топилгунга қадар ёки қонунда белгиланган бошқа
ҳолатлар бартараф этилгунга қадар жиноят ишини юритишни амалга ошириб
бўлмаслиги тушунилади. Тўхтатилган жиноят ишини қайта тиклаш – бу
вужудга келган жиноят ишини тўхтатиш ҳолатларининг процессуал ва
ташкилий ҳаракатлар натижасида бартараф этилиши ҳамда қонунчиликда
белгиланган бошқа ҳаракатлар бажарилиши деб баён қилинган.
2.
Жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва қайта тиклашнинг тарихий
ривожланиши бир неча босқичларга бўлиб ўрганилди ва бу борадаги ўтган
давр ва амалдаги қонун нормалари қиёсий таҳлил этилди.
3.
Судда жиноят ишини юритишни тўхтатишга асос бўладиган
ҳолатларни тўла ёритиш ҳамда шахснинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини
ҳимоя қилиш мақсадида жиноят ишини тўхтатилганлик ҳолати юзасидан
манфаатдор шахсларни хабардор қилиш тўғрисида назарий хулосалар ва
қонунчиликка илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқилди.
4.
Жиноят
процессуал
қонунчилигидаги
шикоят
институтининг
амалдаги ҳолати ва унинг талқини жиноят ишини юритишни тўхтатиш
тўғрисидаги қарор ва ажримлар устидан шикоят қилиш мумкинлигини
назарда тутмаганлиги боис унинг устидан шикоят қилиш ҳуқуқини назарда
тутувчи алоҳида ЖПКга норма киритиш зарурлиги илмий асослаб берилди.
5.
Жиноят ишини ҳар томонлама ва тўла тергов қилишда ҳамда иш учун
аҳамиятли бўлган барча ҳолатларни аниқлашда терговчига кўмаклашиш
ҳамда исбот қилишда манфаатдор шахслар иштирокини фаоллаштириш
мақсадида лозим топилганда тўхтатилган жиноят иши материаллари билан
манфаатдор шахсларни таништириш мумкинлиги хусусида амалий тавсия
илгари сурилди.
6.
Дастлабки терговни тўхтатиш эвазига жиноят процесси вазифалари
бажарилмай қолишининг олдини олиш, тўхтатилган ишлар юзасидан
терговчининг мажбурият ва масъулиятини ошириш билан жиноят содир
8
этган
шахсларни
тезкорлик
билан
аниқлаш,
уларнинг
терговдаги
иштирокини таъминлаш ҳамда бошқа жиноятлар содир этишининг олдини
олиш мақсадида иш бўйича айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб
қилиниши лозим бўлган шахс аниқланмаган ёки айбланувчининг қаерда
эканлиги номаълум бўлган ҳолларда дастлабки терговнинг умумий муддати
тугашига ўн сутка қолгунга қадар иш юритишни тўхтатиш мумкин эмаслиги
илмий-амалий асослантирилди ҳамда қонунчиликка таклифлар берилди.
7.
Жиноят ишини тўхтатиш асосларини таҳлил қилиш натижасида юзага
келган назарий ва амалий муаммоларни ҳал қилиш, ЖПКнинг ушбу
масалаларга доир нормаларини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва
тавсиялар ишлаб чиқилди.
8.
Тўхтатилган жиноят ишини қайта тиклаш бўйича ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи органлар фаолиятини яхшилаш ва самарасини ошириш юзасидан
амалий тавсиялар илгари сурилди. Мураккаб ва очилмай қолган жиноят
ишлари, жумладан, жиноят содир этган шахснинг аниқланмаганлиги ҳамда
айбланувчи яширинган ёки қаердалиги номаълум бўлган ҳолларда, уларни
бартараф қилиш фаолиятига уларнинг ихтисослиги, тажрибаси ҳамда ишни
ташкил қилиши боғлиқ. Шунинг учун ҳам Қорақалпоғистон Республикаси,
вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида ҳар бир тергов органларида айнан
тўхтатилган ишлар бўйича шуғулланувчи алоҳида мутахассис терговчилар
тайёрлаш мақсадга мувофиқ. Шубҳасизки, ушбу тартибнинг жорий этилиши
ҳуқуқни
муҳофаза
қилувчи
органлар
фаолиятининг
салмоқли
ривожланишига мустаҳкам замин яратади.
9.
Амалиётда суд ва тергов ходимлари томонидан жиноят ишини
тўхтатиш ва қайта тиклаш юзасидан чиқариладиган процессуал ҳужжатлар
бўйича мавжуд камчиликлар баён қилинди ҳамда уларни бартараф этиш
орқали процессуал ҳужжатларни тавсиявий характердаги ягона шаклларини
ишлаб чиқиш хусусида илмий-амалий тавсиялар берилди.
10.
Тўхтатилган жиноят ишини қайта тиклаш шартлари ва асослари
таҳлил қилинди ҳамда бу борада назарий хулосалар ва амалий таклифлар
берилди.
Илмий
янгилиги
тадқиқот
ишида
мамлакатимизда
амалга
оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида жиноят ишини тўхтатиш ва
қайта тиклаш тўғрисидаги масалалар илк бор монографик тарзда тадқиқ
этилганлиги билан белгиланади. Шунингдек, жиноят –процессуал нормалар
билан бир қаторда мавзуга оид бошқа қонунларни таҳлил қилиш натижасида
жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва қайта тиклашнинг тушунчаси,
мақсади ва вазифалари, жиноят ишини тўхтатишга асос бўлган ҳолатларни
бартараф этиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти
ўрганилди ва мазкур институтни такомиллаштириш юзасидан илмий-назарий
тавсиялар ишлаб чиқилганлигида намоён бўлади.
Хорижий мамлакатларда жиноят ишини тўхтатиш ва қайта тиклаш
институти
қиёсий–ҳуқуқий
жиҳатдан
ўрганилиб,
амалдаги
қонун
9
ҳужжатларини
такомиллаштириш
юзасидан
фикр
ва
мулоҳазалар
билдирилди.
Тадқиқот натижаларига кўра илмий хулосаларга келишда Ўзбекистон
Республикасида жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва қайта тиклаш
амалиёти ва унда йўл қўйилган камчиликлар статистикаси ҳамда бу борада
амалиёт ходимларининг фикрлари ўрганилди.
Тадқиқот
натижаларининг
илмий
ва
амалий
аҳамияти.
Тадқиқотнинг илмий аҳамияти тадқиқот натижасида шакллантирилган
таклиф ва тавсиялар жиноят-процессуал ҳуқуқи фанини назарий жиҳатдан
ривожлантиришга муайян ҳисса қўшади ҳамда жиноят процессининг ушбу
институтига оид қарашларни тизимлаштиришга хизмат қилиши билан
белгиланади.
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва
қайта тиклаш институтини такомиллаштиришга қаратилган қатор таклифлар
ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишда ифодаланади. Диссертация
материалларидан ўқув жараёнида, шунингдек, ўқув ва услубий қўлланмалар
тайёрлашда ҳам фойдаланилиши мумкин.
Тадқиқот ишида баён этилган амалий тавсиялардан жиноят-процессуал
қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленумининг қарорлари, идоравий норматив-
ҳуқуқий
ҳужжатларни
тайёрлашда,
шунингдек,
илмий-тадқиқотлар
ўтказишда фойдаланиш мумкин.
Натижаларнинг жорий қилиниши
. Диссертация муаллифининг
жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва қайта тиклашга оид қонун
нормаларини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг
Жиноят-процессуал
кодексига
ўзгартиш
ва
қўшимчалар
киритиш
тўғрисидаги таклифлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасига (2010 йил 16 декабрдаги №
06-18/884),
Ўзбекистон
Республикаси
Адлия
вазирлиги
ҳузуридаги
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг
қилиш марказига (2011 йил 6 январдаги №19-004-07-02-331) юборилган ва
улар
томонидан
қонунларни
такомиллаштириш
ишлари
доирасида
фойдаланилиши мумкинлиги маълум қилинган. Диссертациядаги асосий
қоидалардан
Ўзбекистон
Республикаси
Адлия
вазирлиги
ТДЮИ
талабаларига “Жиноят-процессуал ҳуқуқи” фанини ўқитиш жараёнида
фойдаланилмоқда.
Ишнинг синовдан ўтиши (апробацияси).
Диссертация Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент давлат юридик институти “Жиноят
- процессуал ҳуқуқи” кафедраси мажлисида (20.01.2011й.), Наманган давлат
университети ҳуқуқшунослик факультети илмий-назарий семинарида
(22.04.2011 й.), Тошкент давлат юридик институти ҳузуридаги Д 016.15.01
рақамли ихтисослашган кенгаш қошидаги Илмий семинарда (07.10.2011 й.)
муҳокама қилиниб, ҳимояга тавсия этилган.
10
Тадқиқотнинг асосий мазмуни ва хулосалари юзасидан “Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси Жиноят процессуал қонунининг ҳуқуқий асоси
сифатида” (Тошкент, 2009), “Суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг истиқболлари: кеча
ва бугун” (Тошкент, 2010), “Ўзбекистон Республикасида суд-ҳуқуқ
соҳасидаги
қонунчиликни
демократлаштириш
ва
либераллаштириш
муаммолари” (Наманган, 2010), “Ўзбекистон Республикаси Жиноят
процессуал қонунчилиги: кеча, бугун ва истиқболлари” (Тошкент, 2010),
“Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва
фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси – ёш олимлар нигоҳида”
(Тошкент, 2010) мавзуларида ўтказилган илмий – назарий ва илмий-амалий
конференцияларда маъруза қилиниб, синовдан ўтказилган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Тадқиқот натижасида олинган
хулоса ва илмий - амалий тавсиялар муаллиф томонидан чоп эттирилган
монография ва 20 та илмий мақолада ўз аксини топган. Ушбу мақолаларнинг
7 таси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ОАК
рўйхатидаги илмий журналларда эълон қилинган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация кириш, еттита
параграфни ўз ичига олган уч боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар
рўйхати ва иловалардан иборат. Ишнинг ҳажми 156 бет. Ишда 150 та манба
ва адабиётлардан фойдаланилган. Иловалар 20 бет.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Диссертациянинг
кириш
қисмида
илмий-тадқиқот
мавзусининг
долзарблиги, муаммонинг ўрганилганлик даражаси, тадқиқотнинг мақсад ва
вазифалари, объекти ва предмети, методлари, ҳимояга олиб чиқилаётган
асосий ҳолатлар, илмий янгилиги, тадқиқот натижаларининг назарий ва
амалий аҳамияти, уларнинг жорий қилиниши, ишнинг синовдан ўтиши
(апробацияси),
натижаларнинг
эълон
қилинганлиги
ва
диссертация
тадқиқотининг тузилиши ёритилган.
Тадқиқот ишининг
“Жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва қайта
тиклашнинг умумий тавсифи”
деб номланувчи биринчи боби икки
параграфдан ташкил топган. Биринчи параграф
“Жиноят ишини юритишни
тўхтатиш ва қайта тиклаш тушунчаси, аҳамияти”
деб номланиб, унда
жиноят ишини юритишни тўхтатишнинг юридик тушунчаси, мазмун-
моҳияти таҳлил этилиб, жиноят-процессуал қонунчиликдаги ўрни ва ўзига
хос хусусиятлари очиб берилди ҳамда бу борадаги назарий қарашлар тадқиқ
этилди. Уларнинг турлича ҳуқуқий процессуал тушунчаларини англатиш
хусусияти баён қилинди.
Шунингдек, мазкур параграфда жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва
қайта тиклаш тушунчаси процессуал фаолият ва процессуал институт
сифатида кўриб чиқилди. Ушбу институтнинг тушунчаларини назарий ва
амалий таҳлил этиш орқали, жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва қайта
11
тиклаш билан боғлиқ муносабатларни такомиллаштириш зарурияти очиб
берилди. Бунинг натижасида жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва қайта
тиклаш тушунчасига муаллифлик таърифи берилди.
Жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва қайта тиклаш институтининг
жиноят ишларини юритиш муддатлари ўтишининг олдини олиш, тергов
идораларида ишларни самарали ташкил этиш ҳамда жиноят ишидан
манфаатдор шахсларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш каби
аҳамиятли жиҳатлари кўриб чиқилди.
Ушбу бобнинг иккинчи параграфи
“Жиноят ишини юритишни
тўхтатиш ва қайта тиклаш институтининг тарихий ривожланиши”
деб
номланиб, жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва қайта тиклаш
институтининг пайдо бўлиши ва ривожланиш тарихи, ривожланиш
жараёнида ўзига хос хусусиятлари атрофлича таҳлил қилиниб, тарихий ва
ҳуқуқий жиҳатлари ёритиб берилди.
Жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва қайта тиклаш институтининг
тарихий ривожланиши тўрт босқичга бўлинган ҳолда тадқиқ этилди:
Биринчи
босқич
. Чор Россияси давридаги 1864 йилдан (Жиноят судлов ишларини
юритиш Низоми) 1917 йилга қадар мазкур институтнинг шаклланишига оид
дастлабки қарашлар келтириб ўтилган. Бу даврда жиноят ишини тўхтатиш
алоҳида институт сифатида том маънода шаклланмаган бўлса-да, лекин
унинг
илк
тарихий
кўринишлари
айрим
нормаларда
ёритилган.
Иккинчи босқич.
1917 йил октябрь тўнтаришидаги “Судлар тўғрисида”ги
декретнинг қабул қилиниши билан бошланиб, 1922, 1923 йилги РСФСР
ЖПКларини ва Ўзбекистоннинг 1926 ва 1929 йилги ЖПКларини ўз ичига
олган. Гарчанд, ушбу даврда кўплаб масалаларда демократик институтлар
чеклаб қўйилган бўлса–да, биринчи маротаба жиноят ишини қайта тиклашни
тартибга солувчи нормалар белгиланди. Шу билан бирга процессуал ҳуқуқда
тўхтатилган жиноят ишини қайта тиклашнинг асослари ва шартлари
келтирилди.
Учинчи босқич.
Мазкур босқич 1959 йилги ЖПКнинг қабул
қилиниши билан бошланади. Ушбу даврда жиноятчиликнинг олдини олиш
ҳамда процессуал қонунчиликни салмоқли ривожлантириш мақсадида
жиноят содир этган шахс аниқланмаганлиги асоси жиноят ишини тугатиш
институтидан олиниб, жиноят ишини тўхтатиш институти асосига
киритилганлиги маълум бўлди.
Тўртинчи босқич.
Мустақилликдан кейинги
миллий кодексимиз (1994 йил) қабул қилингандан то ҳозиргача бўлган
даврда амалдаги ЖПКда жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва қайта
тиклаш институти процессуал жиҳатдан тартибга солинди, чунончи,
фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари янада таъминланишига замин
яратилди.
Диссертациянинг иккинчи боби
“Жиноят ишини юритишни тўхтатиш
асослари, шартлари ва процессуал тартиби”
деб номланган бўлиб, унинг
биринчи параграфи
“Жиноят ишини юритишни тўхтатишнинг асослари
”
деб номланган. Унда қонунчилик ва амалиётни такомиллаштириш бўйича
12
жиноят ишини тўхтатиш асосларининг мазмун-моҳияти ва уларни бартараф
этишнинг хусусиятлари ёритиб берилди.
Диссертант иш бўйича айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб
қилиниши лозим бўлган шахс аниқланмаганлиги ҳолатида жиноят ишини
тўхтатишни икки вазиятда кўриб чиққан. Булар: 1) тергов қилинаётган
жиноят иши бўйича жиноят содир этган шахс ҳақида ҳеч қандай маълумот
мавжуд эмаслиги ҳолати (на далил, на тезкор маълумот билан); 2) тергов
қилинаётган жиноят бўйича жиноят содир этганлигини исботлаш учун
шахсни гумон қилиш ҳақида маълумот (далил) мавжуд бўлса-ю, улар шахсни
айблаш учун етарли бўлмаганда, жиноят ишини тўхтатиш ҳолатларидир. Ҳар
иккала вазиятда терговчи процессуал вазифаларининг ўзига хослиги
кўрсатиб берилган.
Фанда узоқ йиллардан буён жиноят ишини тўхтатишдан олдин
бошланган айрим тергов ҳаракатларини иш тўхтатилгандан кейин ҳам амалга
ошириш мумкинлиги хусусида турли хил қарашлар билдириб келинган
(В. Дорошков,
Б.Т. Безлепкин).
Тадқиқотчи
амалиётдаги
ҳолатларни
ўрганган ҳолда жиноят ишини тўхтатишдан олдин бошланган зарур тергов
ҳаракатларини жиноят иши тўхтатилган даврда ҳам ўтказилишини ёқлайди.
Хусусан, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш, кўздан кечириш ва
олиб қўйиш, телефон ҳамда бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб
бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш каби тергов ҳаракатлари шулар
тоифасига киритилган. Зеро, бундай процессуал ҳуқуқий тартибнинг жорий
қилиниши, айни вақтда жиноят содир этган шахсларни аниқлашни ва
яширинган айбланувчиларни қидириб топишни тезлаштиради ҳамда ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органлар фаолияти самарадорлигининг ошишига хизмат
қилади.
Жиноят ишини тўхтатишга асос бўладиган айбланувчи (судланувчи)
суддан ёки терговдан яширинганлик ёки қаерда эканлиги номаълум бўлган
ҳолларда ҳам икки хил вазият юз бериши таҳлил қилинди. Булар “қаерда
эканлиги номаълум” ҳамда “яширинганлиги” бўлиб, бундай вазиятларда
жиноят ишини тўхтатиш билан бир пайтда айбланувчининг ҳуқуқ ва
манфаатларини ҳимоя қилишга эътибор қаратилди. Бунда терговчи жиноят
ишини тўхтатиш тўғрисидаги қарор қабул қилишда айбланувчига нисбатан
“қаерда эканлиги номаълум” ёки “яширинганлиги” ҳолатларини тўғри
қўллай билиши ва бунинг натижасида жиноят учун жавобгарликка тортиш
муддатларининг ўтиш–ўтмаслик масаласига жиддий аҳамият қаратиши
лозим.
Тадқиқот ишида айбланувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб
кетган, башарти унинг терговга келишини таъминлаш имконияти
бўлмаганда, жиноят ишини юритишни тўхтатишнинг амалдаги ҳуқуқий
ифодаси етарлича эмаслиги ва амалиётда бошқача ҳолатлар ҳам юз бериши
таъкидлаб ўтилди. Айбланувчи тариқасида жалб қилиниши лозим бўлган
шахсни иммунитетдан маҳрум этиш масаласи ҳал этилгунга қадар кечадиган
13
узоқ жараён, шунингдек, айбланувчининг фавқулодда ҳолат эълон қилинган
муайян ҳудудда бўлганлиги ҳам жиноят ишини тўхтатишга олиб келиши
изоҳлаб берилган. Бундан ташқари, ЖПК 364–моддасининг биринчи қисми
3–бандида “айбланувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетган”
ҳолатида айбланувчининг хорижда бўлганлик ҳолатлари тўлиқ қамраб
олинмаган. Шу боис юқоридаги ҳолатлар ечимини аниқлаш мақсадида, ЖПК
364-моддасининг биринчи қисми 3–бандига “айбланувчи Ўзбекистон
Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлган ёки чиқиб кетган ёки қаерда
эканлиги маълум, башарти унинг терговга келишини таъминлаш имконияти
бўлмаса” деган қўшимча ва ўзгартириш киритиш зарурлиги асослантирилди.
Диссертант
томонидан
айбланувчи
ёки
судланувчи
касалликка
чалинганида жиноят ишини юритишни тўхтатиш учун эксперт хулосаси
муҳим процессуал ҳужжат ҳисобланиши борасида илмий ёндашувлар
(З.Ф. Иноғомжонова, Г.З. Тўлаганова) маъқулланиб, эксперт хулосаси
ҳисобланмаган бошқа тиббий маълумотномалар асосида жиноят ишини
тўхтатиш мумкин эмаслиги илмий асослаб берилди.
Шунингдек, жиноят ишини тўхтатишга асос бўлиб хизмат қилувчи
эксперт хулосаси икки шаклга бўлиб ўрганилди: амбулатор ва стационар
экспертизалар. Диссертант бунда асосан жиноят ишини тўхтатишдан олдин
бошланган стационар суд-психиатрия экспертизасини ўтказишни иш
тўхтатилгандан кейин ҳам давом этиши тўғрисида ва эксперт хулосаси
олинмасдан туриб жиноят ишини тўхтатиш мумкинлиги хусусида
келтирилган илмий-назарий мулоҳазаларни маъқуллайди. Чунки бу турдаги
экспертиза хулосасини олиш учун узоқ муддат талаб этилиши мумкин.
Иккинчи
бобнинг
“
Жиноят
ишини
юритишни
тўхтатишнинг
шартлари
” деб номланувчи иккинчи параграфида жиноят ишини тўхтатиш
учун имкон берадиган ҳолатлар хусусидаги фикрлар ўрганилди ва
муаллифнинг ёндашуви илгари сурилди.
Жиноят ишини юритишни тўхтатишнинг шартлари бу терговчи ва суд
томонидан ишни юритишга тўсқинлик қиладиган асосларнинг вужудга
келиши орқали жиноят ишини тўхтатиш тўғрисидаги қарорнинг қабул
қилиниши билан бир пайтда мавжуд бўлиши талаб этиладиган ҳолатлардир.
Диссертант бундай ҳолатларни шартли равишда иккига бўлиб, жиноят
ишини юритишни тўхтатишнинг умумий ва махсус шартларини кўрсатган.
Жиноят ишини юритишни тўхтатишнинг умумий шартлари жиноят
ишини тўхтатишнинг барча асосларига тааллуқли бўлиб, муаллиф бундай
шартлар тоифасига, биринчи навбатда, жиноят ишини тугатиш асослари
мавжуд бўлмаслигини кўрсатади. Жиноят ишини юритишни тўхтатишнинг
мазкур шарти жиноят процессуал қонунчилигида бевосита назарда
тутилмаган бўлса-да, лекин бундай ҳолатларнинг мавжудлиги ишнинг
кейинги йўналишини белгилайди. Жиноят ишини тугатишга асос бўладиган
ЖПК 83 ва 84-моддаларида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлса, жиноят
иши тугатилади. Бундай вазиятларда жиноят ишини юритишни тўхтатиш
14
мумкин эмас, гарчанд уни амалга оширишга асослар бўлса-да.
Жиноят ишини юритишни тўхтатишнинг иккинчи умумий шарти
сифатида айбланувчининг йўқлигида бажарилиши лозим бўлган барча тергов
ва процессуал ҳаракатлар амалга оширилиши кўрсатилган (ЖПК 364-модда
иккинчи қисми). Мазкур шартга амал қилиш ниҳоятда амалий аҳамиятга эга.
Ушбу ҳаракатлар терговчини иш ҳолатларидан қатъи назар жиноят ишини
тўхтатишга қадар далилларни аниқлаш ва мустаҳкамлашнинг барча
чораларини кўришга ундайди. Акс ҳолда, вақт ўтиши билан айрим
далилларнинг йўқолиши, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кетиб қолиши,
шоҳидларнинг аҳамиятли воқеа ҳолатларини унутиши натижасида булар
жиноят ишини очишга ва айбдорларни фош этишга салбий таъсир этиши
мумкин.
Муаллиф жиноят ишини тўхтатишнинг учинчи умумий шарти
сифатида жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплаш чоралари
кўрилганлигини келтиради. Боиси шахсни айблаш ва ҳукм қилиш учун
жиноят натижасида етказилган зиённинг хусусияти ва миқдори исботланиши
шарт (ЖПК 82-модда 1-банди). Бундай ҳолатнинг юз берганлиги ва қоплаш
манбаларининг жиноят иши тўхтатилгунга қадар аниқлаганлиги, ишда
фуқаровий жавобгар тариқасида иштирок этишга жалб қилиш ва ЖПК 290-
моддаси тартибида мол-мулкни хатлаш чораларини кўриш талаб этилади.
Жиноят ишини тўхтатиш вақтида бундай чораларни қўриш имкони бўла
туриб, уларни амалга оширмаслик, биринчидан, терговчи, прокурор ва
суднинг қонуний талабларини бажармаслик деб қаралса, бошқа томондан,
кейинчалик ҳукм ижросини хавф остида қолдиради.
Жиноят ишини тўхтатишнинг тўртинчи умумий шарти жиноят иши
тўхтатилгандан кейин прокурорнинг (ЖПК 364-модда учинчи қисми),
жабрланувчининг, фуқаровий даъвогарнинг, фуқаровий жавобгарнинг ва
уларни вакилларининг хабардор этилишидир (ЖПК 369-модда иккинчи
қисми). Тўхтатилган жиноят ишлари юзасидан манфаатдор шахсларни
хабардор этиш ҳамда ушбу тўхтатилган жиноят ишлари юзасидан шикоят
қилиш ҳуқуқларини амалга ошириш учун муҳим аҳамият касб этади.
Диссертантнинг фикрича, тўхтатилган жиноят ишлари юзасидан манфаатдор
шахсларни хабардор этиш ҳамда шикоят институтининг процессуал
тартибини қонунчиликда (ЖПКнинг 399 ва 420-моддаларига) мустаҳкамлаш
зарур.
Ушбу параграфда жиноят ишини тўхтатишнинг умумий шартлари билан
бир пайтда жиноят ишини тўхтатишнинг муайян асосига тегишли махсус
шартларининг мавжуд бўлиш ҳолатлари батафсил қўриб чиқилди.
1) Муаллиф айбланувчи тариқасида жалб этилиши лозим бўлган шахс
аниқланмаган ҳолларда дастлабки терговни тўхтатишдан олдин қуйидаги
шартлар мавжуд бўлишини асослаб берган:
а) айбланувчи тариқасида жалб этилиши лозим бўлган шахсни
аниқлашга қаратилган барча чоралар кўрилганлиги;
15
б) дастлабки тергов муддатининг тугаши. Муаллиф айбланувчининг
шахси аниқланмаган, яширинган ёки қаерда эканлиги номаълум бўлган
ҳолларда дастлабки тергов муддати тугашига ўн сутка қолгунига қадар
жиноят ишини тўхтатиш мумкин эмаслиги хусусида илмий асосланган
таклифни илгари сурган.
2) Айбланувчи яширинганда ёки қаерда эканлиги номаълум бўлганда
жиноят ишини тўхтатишнинг махсус шартлари сифатида:
а) айбланувчининг қаердалигини аниқлашга қаратилган барча чоралар
кўрилганлиги, жумладан, қидирув эълон қилинганлиги (ЖПК 365-моддаси);
б) дастлабки тергов муддатининг тугаши;
в) айбловнинг мавжудлиги келтирилган.
3) Айбланувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетган,
башарти унинг терговга келишини таъминлаш имконияти бўлмаган ҳолларда
жиноят ишини тўхтатиш учун:
а) Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида ва айнан қаердалиги маълум бўлган
айбланувчининг жиноят ишида иштирокини таъминлаш имкониятининг
мавжуд эмаслиги;
б) айбланувчининг
иштирокини
таъминлаш
учун
чораларнинг
кўрилганлиги, жумладан, хорижий давлат ҳудудида бўлган шахсни ушлаб
бериш тўғрисида сўровнинг юборилиши (ЖПК 599-моддаси);
в) айбловнинг мавжудлиги шарт саналади.
4)Айбланувчи касаллиги туфайли жиноят ишини тўхтатиб туришда:
а) айбловнинг мавжудлиги;
б) жиноят содир этилгандан кейин касалликка чалинганлиги;
в) айбланувчининг касаллиги вақтинча, оғир, лекин соғаядиган
касалликлар тоифасига кириши;
г) айбланувчининг касаллиги тўғрисида суд-тиббиёт ёки психиатрия
экспертизаси хулосалари зарур ҳисобланади.
Мазкур бобнинг учинчи параграфи
“Жиноят ишини юритишни
тўхтатишнинг процессуал тартиби”
деб номланиб, унда терговчи ва суд
томонидан жиноят ишини тўхтатиш тўғрисида қабул қилинадиган
қарорларнинг (ажримларнинг) хусусияти ва унинг ҳуқуқий оқибати ҳамда
қарорда баён қилиниши лозим бўлган маълумотлар ҳақида фикр юритилган.
Шунингдек, жиноят ишини тўхтатишнинг процессуал тартиби доирасида
жиноят ишини тўхтатиш тўғрисида қарор (ажрим) чиқаришда, агар бир қанча
айбланувчилар бўлса, жиноят ишларини ажратиб ёки батамом тўхтатиш
хусусида ҳамда мазкур қарор ва уни қабул қилиш учун асос бўлган иш
материаллари билан манфаатдор шахсларни таништириш каби масалалар
ёритилди.
Процессуал ҳужжат тартиби бузилганда – олинган далилларга таъсир
этиши, шунингдек, тергов жараёнида ҳамда процессуал ҳаракатларда
иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузиладиган
ҳолатларга олиб келиши тадқиқ этилган.
16
Жиноят ишини тўхтатиш хусусидаги қарор ва ажримнинг таркибий
тузилишига хос қоидалар ва илмий ёндашувлар ўрганилиб, муаллифлик
позицияси илгари сурилган.
Тадқиқотчи жиноят иши маълумотлари ошкор этилишининг олдини
олиш мақсадида ишдан манфаатдор шахсларни тергов якунига қадар
хабардор қилинмаслиги ҳақидаги қоидаларни инкор қилувчи амалий
тавсияни ёқлаган, терговчи иш ҳолатидан келиб чиқиб, лозим деб топган
ҳолларда жиноят ишини тўхтатиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш
заруриятини белгиловчи иш материаллари билан манфаатдор шахсларни,
хусусан, жабрланувчини таништириш мумкинлигини асослаб берган. Бундан
кўзланган асосий мақсад жиноят ишларини тўхтатишни тақозо этувчи
ҳолатларни тез бартараф этишдан иборат.
Тадқиқот ишининг учинчи боби “
Тўхтатилган жиноят иши бўйича
суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг фаолияти ҳамда
тўхтатилган жиноят ишини қайта тиклаш
” деб номланиб, икки
параграфни ўз ичига олган. Биринчи параграф
“Тўхтатилган жиноят иши
бўйича суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг фаолияти”
деб
номланиб, унда тўхтатилган жиноят иши юзасидан ҳаракатларни амалга
оширишга масъул бўлган ҳар бир давлат органи ва мансабдор шахснинг
индивидуал ва ўзаро ҳамкорликдаги ҳаракатлари доираси таҳлил этилди.
Асосий эътибор ягона процессуал-ҳуқуқий фаолият асосида юқори даражада
ва тезкорлик билан жиноятларни очиш, жиноят содир этган шахсларни
аниқлаш, қидириб топиш ҳамда уларнинг иштирокини таъминлаш юзасидан
суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ўзаро ҳамкорликдаги
самарадорлигини оширишга, вақт ва харажатлар тежамкорлигига эришишга
қаратилди.
Тергов амалиёти учун ҳозирда муҳим аҳамият касб этадиган тўхтатилган
ҳар бир жиноят иши бўйича ҳаракатлар режасини тузиш ва уни вақти-вақти
билан ўзгартириш, янгилаб бориш шартлиги хусусида амалий тавсия асослаб
берилди. Тадқиқотчи амалиётда тўхтатилган жиноят ишлари бўйича
ҳаракатлар режасининг мавжудлиги ҳолатини ўрганганида, айрим ҳолларда
бундай режаларнинг тузилмаслиги маълум бўлган. Тўхтатилган жиноят
ишлари юзасидан ҳаракатлар режасининг мавжудлиги ва унда тергов
органлари ўзаро ҳамкорлигининг режалаштирилиши жиноятни очиш ва
айбланувчи иштирокини таъминлашни осонлаштиради.
Мазкур параграфда айбланувчи тариқасида жалб қилиниши лозим
бўлган шахс аниқланмаган ва айбланувчининг қаердалиги номаълум бўлган
ҳолатларда тўхтатилган жиноят ишлари бўйича терговчилар фаолиятини
ихтисослаштириш зарурати ёритиб берилди.
Ушбу бобнинг иккинчи параграфи
“Тўхтатилган жиноят ишини қайта
тиклаш асослари ва тартиби”
деб номланган бўлиб, унда жиноят ишини
юритишни қайта тиклаш мустақил ҳуқуқ институти сифатида мавжуд
бўлмаслиги, ҳар доим жиноят ишини юритишни тўхтатиш юз бергандан сўнг
17
уни қайта тиклаш мумкинлиги андозасида жиноят ишини тўхтатиш ва қайта
тиклаш институти мазмунида ўрганиш лозимлиги илмий асослантирилган.
Диссертацияда бир қанча ривожланган мамлакатлар қонунчилигига
мурожаат этган ҳолда миллий қонунчилигимизни такомиллаштириш,
чунончи, тўхтатилган жиноят ишини қайта тиклаш устидан прокурор
назорати ва ваколат доирасини кенгайтириш хусусида илмий ва амалий
хулосалар ишлаб чиқилди. Тўхтатилган жиноят иши юзасидан айрим тергов
ҳаракатларини ўтказишга йўл қўйиш имкониятларидан келиб чиқиб,
тўхтатилган жиноят ишини қайта тиклаш асослари муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, ишдан манфаатдор шахсларнинг
ҳуқуқ ва
манфаатларини таъминлаш, уларнинг фаол иштирок этишига шароит яратиш
мақсадида тўхтатилган жиноят ишлари қайта тикланганлиги ҳақида хабардор
қилиш кераклиги хусусида тавсия илгари сурилган.
ХУЛОСА
Амалга оширилган тадқиқот якуни бўйича илгари сурилган хулосалар уч
гуруҳга бўлинди:
I. Жиноят-процессуал ҳуқуқи назариясини ривожлантириш бўйича:
1. Жиноят ишини тўхтатиш институтининг аҳамияти жиноят ишларини
юритиш муддатлари ўтишининг олдини олиш, тергов идораларида ишларни
самарали ташкил этиш ҳамда жиноят ишидан манфаатдор шахсларнинг
қонуний манфаатларини таъминлашдан иборат.
2. Тарихи ўрганилганда қуйидаги ривожланиш босқичлари кўрсатилиши
мақсадга мувофиқ:
Биринчи
босқич 1864 йилда Жиноят судлов ишларини юритиш низомида
жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва қайта тиклаш институтига дастлабки
қарашлар
келтириб
ўтилган,
лекин
мустақил
институт
сифатида
шаклланмаган эди;
Иккинчи
босқич 1917-1959 йилларни ўз ичига олиб, жиноят ишини
юритишни тўхтатиш ва қайта тиклаш институти ҳақидаги айрим
нормаларнинг процессуал қонунда мустаҳкамланганлигини кўришимиз
мумкин;
Учинчи
босқич 1959 йилдан 1994 йилгача жиноят ишини юритишни
тўхтатиш ва қайта тиклаш институти шаклланиб, ҳозирги кундаги жиноят
ишини юритишни тўхтатиш ва қайта тиклаш институтининг юзага
келганлиги маълум бўлди;
Тўртинчи
босқич мустақилликдан кейинги миллий кодексимиз қабул
қилингандан ҳозиргача бўлган даврда амалдаги ЖПКда жиноят ишини
юритишни тўхтатиш ва қайта тиклаш институти процессуал жиҳатдан
18
тартибга солинди ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларининг
янада ҳимоя қилинишига замин яратилди.
3. Жиноят ишини юритишни тўхтатишнинг шартлари бу терговчи ва суд
томонидан иш юритишга тўсқинлик қиладиган асосларнинг вужудга келиши
орқали жиноят ишини тўхтатиш тўғрисидаги қарорнинг қабул қилиниши
билан бир пайтда мавжуд бўлиши талаб этиладиган ҳолатлардир.
4. Жиноят ишини юритишни тўхтатишнинг
умумий шартлари
тўрт
гуруҳга бўлиб тавсифланди: 1) жиноят ишини тугатиш асослари мавжуд
бўлмаслиги; 2) айбланувчининг йўқлигида бажарилиши лозим бўлган барча
тергов ва процессуал ҳаракатларнинг амалга оширилиши (ЖПКнинг 364-
моддаси 2-қисми); 3) жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплаш
чоралари кўрилганлиги; 4) жиноят иши тўхтатилгандан кейин прокурорнинг
(ЖПК
364-модда
учинчи
қисми),
жабрланувчининг,
фуқаровий
даъвогарнинг, фуқаровий жавобгарнинг ва уларнинг вакиллари хабардор
этилишидир (ЖПК 369-модда иккинчи қисми).
5. Жиноят ишини тўхтатишнинг умумий шартлари билан бир пайтда
жиноят ишини тўхтатишнинг муайян асосига тегишли
махсус шартлар
ҳам
батафсил қўриб чиқилди: 1) айбланувчи тариқасида жалб этилиши лозим
бўлган шахс аниқланмаган ҳолларда дастлабки терговни тўхтатишдан олдин
қуйидаги шартлар: а) айбланувчи тариқасида жалб этилиши лозим бўлган
шахсни аниқлашга қаратилган барча чоралар кўрилганлиги; б) дастлабки
тергов муддатининг тугаши; 2) айбланувчи яширинганда ёки қаерда эканлиги
номаълум бўлганда жиноят ишини тўхтатишнинг махсус шартларига: а)
айбланувчининг қаердалигини аниқлашга қаратилган барча чоралар
кўрилганлиги (ЖПК 365-моддаси); б) дастлабки тергов муддатининг тугаши;
в) айбловнинг мавжудлиги; 3) айбланувчи Ўзбекистон Республикаси
ҳудудидан чиқиб кетган, башарти унинг терговга келишини таъминлаш
имконияти бўлмаган ҳолларда жиноят ишини тўхтатиш учун: а) Ўзбекистон
ҳудудидан ташқарида ва айнан қаердалиги маълум айбланувчининг жиноят
ишида
иштирокини
таъминлаш
имкониятининг
мавжуд
эмаслиги;
б) айбланувчининг иштирокини таъминлаш учун чораларнинг кўрилганлиги
(ЖПК 599-моддаси); в) айбловнинг мавжудлиги; 4) айбланувчи касаллиги
туфайли жиноят ишини тўхтатиб туришда; а) айбловнинг мавжудлиги;
б) жиноят
содир
этилгандан
кейин
касалликка
чалинганлиги;
в) айбланувчининг касаллиги вақтинча, оғир, лекин соғаядиган касалликлар
тоифасига кириши; г) айбланувчининг касаллиги тўғрисида суд-тиббиёт ёки
психиатрия экспертизаси хулосалари талаб этилади.
6. Жиноят процессуал қонунчилигидаги “қаерда эканлиги номаълум”
ҳамда “яширинганлик” деган жумлалар бир-биридан фарқ қилади:
айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум дейилганда
– жиноят иши
юзасидан айбланувчининг қаердалиги ҳақида суриштирувчи, терговчи
муайян маълумотга эга эмаслиги тушунилади (ЖПКнинг 364-моддаси
биринчи қисми, 2-бандига кўра, жиноят содир этган шахс аниқ, бироқ унинг
19
қаерда эканлиги номаълум ва айрим сабабларга кўра айбланувчи ўзининг
қидирилаётганлигидан бехабар. Бундай ҳолатда айбланувчи яшаш жойини ва
иш жойини ўзгартирган бўлиши ёки узоқ сафарга кетган бўлиши ҳам
мумкин);
айбланувчи(судланувчи)нинг яширинганлиги дейилганда
– жиноят иши
юзасидан айбланувчи ёки судланувчи ҳақида суриштирувчи, терговчи, суд
муайян маълумотга эга (яъни, унинг қаерда туриши, уй ёки иш манзили
ҳақидаги маълумотлар), бироқ айбланувчи ёки судланувчи ўзининг
қидирилаётганлигини
билиб,
қасддан
қочишга
қилинган
ҳаракати
тушунилади (ЖПК 399-моддаси иккинчи, 420-моддаси биринчи қисмларида
айбланувчининг(судланувчининг) суддан яширинишга қилинган қасддан
ҳаракати тушунилади).
II. Жиноят процессуал қонунчилигини такомиллаштириш бўйича:
1. ЖПК 364-моддасининг биринчи қисми 2- бандини қуйидаги таҳрирда
баён этиш мақсадга мувофиқ:
“
айбланувчи яширинган
ёки қаерда эканлиги номаълум бўлган”.
2. Жиноят ишини юритишни тўхтатиш муддатларини белгилаш
мақсадида, ЖПК 364-модданинг тўртинчи қисмига “
Дастлабки терговнинг
умумий муддати тугашига ўн сутка қолганида ушбу модда биринчи қисм 1
ва 2-бандларида назарда тутилган ҳолатлар бўйича дастлабки терговни
тўхтатиш мумкин
” деган қўшимча киритиш мақсадга мувофиқ.
3. ЖПК 369-моддасининг иккинчи қисмини қуйидаги таҳрирда тўлдириш
лозим:
“Терговчи дастлабки терговни тўхтатгач, бу ҳақда жабрланувчини,
фуқаровий даъвогарни, фуқаровий жавобгарни ва уларнинг вакилларини
хабардор қилади ҳамда
уларга шикоят қилиш ҳуқуқига эга эканликларини
тушунтиради
”.
4. ЖПКнинг 370-моддаси қуйидаги мазмунда учинчи қисм билан
тўлдирилиши мақсадга мувофиқ:
“
Почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш, кўздан кечириш ва
олиб қўйиш, телефон ҳамда бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб
бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш каби тергов ҳаракатлари
жиноят иши тўхтатилган даврда ҳам ўтказилиши мумкин
”.
5. ЖПК 371-моддасининг биринчи қисми 2-бандини қуйидаги таҳрирда
тўлдириш лозим:
“
2) иш бўйича айбланувчининг иштирокисиз бажарилиши мумкин бўлган
қўшимча тергов ҳаракатларини ўтказиш зарурати туғилганда қайта
тикланади,
ушбу Кодекснинг 370-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган
ҳолатлар бундан мустасно
”.
6. ЖПК 399 ва 420-моддаларининг учинчи қисмларига қуйидагича
қўшимча киритиш зарур: “
Суд ишни тўхтатгач, бу ҳақда жабрланувчини,
20
фуқаровий даъвогарни, фуқаровий жавобгарни ва уларнинг вакилларини
хабардор қилади ва бунинг устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга
эканликларини тушунтиради
”.
7. ЖПКнинг 569-моддаси биринчи қисмидаги нормадан “
гумон
қилинувчи
” сўзини ҳамда “
бошқа тиббий ҳужжатлар
”
иборасини олиб
ташлаш даркор деб ҳисоблаймиз.
III. Суд-тергов амалиётига оид илмий мулоҳаза ва тавсиялар:
1. ЖПКда айбланувчи ва унинг ҳимоячисини тўхтатилган иш юзасидан
хабардор этиш ўз аксини топмаган. Амалиётда тергов ҳодимлари томонидан
айбланувчи ва унинг ҳимоячиси мазкур ҳолат тўғрисида хабардор этилиши
айбланувчининг процессуал ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланишига хизмат
қилади.
2. Тўхтатилган жиноят ишлари бўйича режа тузиш ва вақти-вақти билан
унга ўзгартиришлар ва янгилашлар киритиш лозим. Чунки бу одил судлов
манфаатларини рўёбга чиқаришга, суриштирув ва тергов органлари ўзаро
ҳамкорлигини пухта йўлга қўйишга, пировардида жиноятни очиш ва
айбланувчи иштирокини таъминлашга кўмаклашади.
3. Жиноят ишини ҳар томонлама ва тўлиқ тергов қилишда ҳамда иш
учун аҳамиятли бўлган барча ҳолатларни аниқлашда терговчига кўмаклашиш
ҳамда исбот қилишда манфаатдор шахслар иштирокини фаоллаштириш
мақсадида лозим топилганда тўхтатилган жиноят иши материаллари билан
манфаатдор шахсларни таништириш мақсадга мувофиқ. Бундан кўзланган
асосий мақсад жиноят ишларини тўхтатишни тақозо этувчи ҳолатларни тезда
бартараф этишидан иборат.
4. Мураккаб ва очилмай қолган жиноят ишлари, жумладан, жиноят
содир этган шахснинг аниқланмаганлиги ҳамда айбланувчи яширинган ёки
қаердалиги номаълум бўлган ҳолларда уларни бартараф қилиш фаолиятига
тергов органларининг ихтисослиги, тажрибаси, ишни ташкил қилиши боғлиқ.
Шунинг учун ҳам Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент
шаҳри миқёсида ҳар бир тергов органларида айнан тўхтатилган ишлар
бўйича шуғулланувчи алоҳида мутахассис терговчилар тайёрлаш мақсадга
мувофиқ. Шубҳасиз, ушбу тартибнинг жорий этилиши ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи органлар фаолиятининг салмоқли ривожланишига мустаҳкам замин
яратади.
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИЛМИЙ ИШЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ботиров Ҳ.Х. Дастлабки терговни тўхтатиш ва қайта тиклашда
конституциявий ҳуқуқларнинг таъминланиши. // Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси Жиноят-процессуал қонунининг ҳуқуқий асоси сифатида.
(мавзусидаги илмий-амалий конференция материаллари. –Тошкент, ТДЮИ.
21
2009. – Б. 59-61.
2.
Ботиров Ҳ.Х. Тўхтатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов
органларининг фаолияти. // Ёш олимларнинг илмий мақолалар тўплами –
Тошкент, ТДЮИ. 2009. - № 4. – Б. 157-159.
3.
Ботиров Ҳ.Х. Айбланувчининг шахси аниқланмаганлиги асоси билан
дастлабки терговни тўхтатиш тартиби // ТДЮИ Ахборотномаси. –Тошкент,
2009. - № 6. – Б. 106-107.
4.
Ботиров Ҳ.Х. Дастлабки тергов тўхтатилгандан кейинги ҳолат бўйича
терговчининг ҳаракатлари. // Суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг истиқболлари: кеча
ва бугун (илмий-амалий конференция). –Тошкент: ТДЮИ, 2010. – Б. 340-343
5.
Ботиров Ҳ.Х. Айбланувчи тариқасида жалб қилинган шахснинг
Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетган ҳолларда дастлабки терговни
тўхтатишнинг айрим процессуал хусусиятлари.// Ўзбекистон Республикасида
суд-ҳуқуқ
соҳасидаги
қонунчиликни
демократлаштириш
ва
либераллаштириш муаммолари (илмий-назарий конференция материаллари)
– Наманган, НамДУ. 2010. – Б. 130-134.
6.
Ботиров Ҳ.Х. Жиноят ишини тўхтатиш умумий шартларининг
тушунчаси. // Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал қонунчилиги:
кеча ва бугун истиқболлари. Мавзусидаги илмий-амалий конференция
материаллари тўплами. –Тошкент, ТДЮИ. 2010. – Б. 156-159.
7.
Ботиров Ҳ.Х. Айбланувчи Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетиши
муносабати билан дастлабки терговни тўхтатиш. // ТДЮИ Ахборотномаси. –
Тошкент, 2010. - № 1. – Б. 124-125.
8.
Ботиров Ҳ.Х. Субинститут сифатида тўхтатилган ишни қайта
тиклашнинг айрим жиҳатлари. // Фан ва ёшлар. – Тошкент, ТДЮИ, 2010. - №
2. – Б.94-95.
9.
Ботиров Ҳ.Х. Айбланувчи касал бўлганда дастлабки терговни
тўхтатишнинг айрим жиҳатлари. // ТДЮИ Ахборотномаси. –Тошкент, 2010. -
№ 3. – Б.141-142.
10.
Ботиров Ҳ.Х. Дастлабки тергов тўхтатилгандан кейинги ҳолат
бўйича терговчининг ҳаракатлари // ТДЮИ Ахборотномаси. –Тошкент, 2010.
- № 4. – Б. 152-153.
11.
Ботиров Ҳ.Х. Жиноят ишини юритишни тўхтатишда қонунийликни
таъминлашнинг конституциявий жиҳатлари // ТДЮИ Ахборотномаси. –
Тошкент, 2010. - № 6. – Б. 160-162.
12.
Ботиров Ҳ.Х. Жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва қайта
тиклашнинг
процессуал
тартиби.//“Мамлакатимизда
демократик
ислоҳотларни
янада
чуқурлаштириш
ва
фуқаролик
жамиятини
ривожлантириш концепцияси – ёш олимлар нигоҳида” мавзусидаги
аспирантларнинг илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами. –
Тошкент, ТДЮИ. 2010.– Б. 144-148.
13.
Ботиров Ҳ.Х. Жиноят иши тўхтатилгандан кейин терговчи ва
22
суриштирувчининг ўзаро ҳаракати. // Фан ва ёшлар. –Тошкент, ТДЮИ. 2010.
- № 4. – Б. 89-91.
14.
Ботиров
Ҳ.Х.
Дастлабки
тергов:
терговчининг
масъулияти,
айбланувчининг айрим ҳуқуқлари (тафсилот) // Ҳуқуқ ва бурч. – Тошкент,
2010. – № 2. – Б. 24-25.
15.
Ботиров Ҳ.Х. Жиноят ишини юритишни тўхтатишда умумий
шартларнинг айрим жиҳатлари.//“Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни
янада
чуқурлаштириш
ва
фуқаролик
жамиятини
ривожлантириш
концепцияси асосида суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш масалалари” мавзусида
илмий-амалий конференция материаллари тўплами.–Тошкент, ТДЮИ. 2011.
– Б. 90-98.
16.
Ботиров Ҳ.Х. Жиноят ишини тўхтатиш ва қайта тиклашнинг ягона
бир институт сифатида аҳамияти // “Мамлакатимизда демократик
ислоҳотларни
янада
чуқурлаштириш
ва
фуқаролик
жамиятини
ривожлантириш концепцияси – ғоялар ривожи ва ҳозирги давр” мавзусидаги
стажёр-тадқиқотчи – изланувчиларнинг илмий-амалий конференцияси
материаллари тўплами.– Тошкент, ТДЮИ. 2011. – Б. 314-316.
17.
Ботиров Ҳ.Х. Жиноят ишини тўхтатиш ва қайта тиклаш тушунчаси,
аҳамияти. // Фан ва ёшлар – Тошкент, ТДЮИ. 2011. –№1 – Б. 39-41.
18.
Ботиров Ҳ.Х. Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари шароитида жиноят ишини
юритишни тўхтатиш институтини такомиллаштиришнинг айрим масалалари.
// ТДЮИ Ахборотномаси. –Тошкент, 2011. - № 1.– Б. 99-101.
19.
Ботиров Ҳ.Х. Тергов органлари фаолиятида жиноят ишини
юритишни тўхтатиш институтини такомиллаштиришнинг айрим жиҳатлари.
// Фан ва ёшлар – Тошкент, ТДЮИ. 2011. –№2 – Б. 89-91.
20.
Ботиров Ҳ.Х. Айбланувчи ёки судланувчининг касаллиги туфайли
жиноят ишини тўхтатишнинг айрим масалалари. // Ёш олимларнинг илмий
мақолалар тўплами –Тошкент, ТДЮИ. 2011. - № 1. – Б. 145-147.
23
Юридик фанлар номзоди илмий даражасига талабгор Ботиров Ҳамид
Ҳакимовичнинг 12.00.09 – Жиноят процесси; криминалистика, тезкор-
қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси ихтисослиги бўйича “Жиноят ишини
юритишни тўхтатиш ва қайта тиклаш институтини такомиллаштириш”
мавзусидаги диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч (энг муҳим) сўзлар:
жиноят ишини тўхтатиш, қайта тиклаш,
қидирув, жиноят ишини тўхтатиш шартлари, асослари, тартиби, эксперт
хулосаси, ўзаро фаолият.
Тадқиқот объектлари:
жиноят ишини тўхтатиш ва қайта тиклаш билан
боғлиқ процессуал муносабатлар ташкил этади.
Ишнинг мақсади:
жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва қайта
тиклашнинг илмий асосларини ўрганиш, унинг назарий ва амалий
муаммоларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш усулларини ишлаб чиқиш
ҳамда қонун нормаларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқот методлари:
диалектик, мантиқий, тизимли, қиёсий-ҳуқуқий,
формал-ҳуқуқий, статистика маълумотларини таҳлил қилиш, ижтимоий
сўровлар ўтказиш, тизимлаштириш ва илмий билишнинг бошқа усуллари.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
жиноят ишини юритишни
тўхтатиш ва қайта тиклашга оид назарий ва амалий масалалар жиноят-
процессуал ҳуқуқи нуқтаи назаридан комплекс тадқиқ этилганлиги ва у
билан боғлиқ муаммоларнинг ўзига хос ечими сифатида янги тушунчалар,
илмий-назарий
хулосалар,
амалий
таклиф
ва
тавсиялар
ишлаб
чиқилганлигида намоён бўлади.
Амалий аҳамияти:
тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган хулоса ва
таклифлар жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва қайта тиклаш институтини
такомиллаштириш ва самарадорлигини оширишга имкон беради.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
тадқиқот
натижалари бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар, Ўзбекистон Республикаси
Жиноят-процессуал
кодексига
ўзгартиш
ва
қўшимчалар
киритиш
тўғрисидаги қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати қонунчилик ва суд-ҳуқуқ
масалалари қўмитасига тақдим қилинган. Назарий натижалари юридик олий
таълим муассасаларининг ўқув жараёнида қўлланилмоқда.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:
диссертация тадқиқоти натижасида
олинган илмий хулосалар ва тавсиялардан қонун ижодкорлиги ва суд-тергов
амалиётида, ўқув жараёнида, илмий тадқиқот ишларини олиб боришда
фойдаланиш мумкин.
24
Р Е З Ю М Е
диссертации
Ботирова
Ҳамида
Хакимовича
на
тему:
«Совершенствование
института
приостановления
и
возобновления
производства по уголовному делу» на соискание ученой степени кандидата
юридических наук по специальности 12.00.09 – Уголовный процесс;
криминалистика, оперативно-розыскное право и судебная экспертиза
Ключевые слова:
приостановление, возобновление производства по
уголовному делу, розыск, условия, основания, порядок приостановления
производства по уголовному делу, заключение эксперта, взаимодеятельность.
Объекты исследования:
составляют процессуальные отношения,
связанные с приостановлением и возобновлением производства по
уголовному делу.
Цель
работы:
заключается
в
изучении
научных
основ
приостановления и возобновления производства по уголовному делу,
определении его теоретических и практических проблем, выработке методов
их устранения и совершенствовании норм закона.
Методы исследования:
диалектический, логический, системный,
сравнительно-правовой, формально-правовой, метод анализа статистических
данных, проведения социологических опросов, систематизации и иные
методы научного познания.
Полученные результаты и их новизна:
в результате комплексного
исследования проблем по поводу приостановления и возобновления
производства по уголовному делу, с точки зрения уголовно-процессуального
права,
разработаны
новые
понятия,
научно-теоретические
выводы,
практические предложения и рекомендации.
Практическая значимость:
результат исследования дает возможность
усовершенствовать и повысить эффективность института приостановления и
возобновления производства по уголовному делу в уголовном процессе.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
рекомендации,
полученные на основе результатов исследования, проект закона о внесении
изменений и дополнений в Уголовно-процессуальный кодекс Республики
Узбекистан представлены в Министерство юстиции Республики Узбекистан
и Комитет по законадательству и судебно-правовым вопросам Сената Олий
Мажлиса Республики Узбекистан. Теоретические результаты используются в
учебном процессе юридических высших учебных заведений.
Область применения:
полученные в результате диссертации научные
положения, заключения и рекомендации могут быть использованы в
законотворческой, а также судебной и следственной практике, учебном
процессе и в ходе проведения научно-исследовательских работ.
25
RESUME
Thesis of Botirov Khamid Khakimovich оn the scientific degree
competition of the doctor of philosophy in law on speciality 12.00.09 -
Criminal procedure; criminalistics, operative-search law and forensic
expertise, subject: “Improvement of Institute of Stopping and Refreshing of
the Actions on Criminal Cases”.
Key words:
stop, refreshing of the actions on criminal cases, search,
conditions, bases, order of stop, refreshing of the actions on criminal cases, expert's
statement, interaction.
Subjects of research:
to make the remedial relations connected with stop,
refreshing of the actions on criminal case.
Purpose of work:
working out of the scientifically proved offers and
recommendations concerning conditions and bases of elimination of stay of the
inspector and investigator, and their improvement of interaction consists in
definition of role and value of stop, refreshing of the actions on criminal case in
criminal trial, and also.
Methods of research:
dialectic, logic, system, rather-legal, is formal-legal, a
method of the analysis of statistical data, carrying out of sociological
interrogations, ordering and other methods of scientific knowledge.
The results obtained and their novelty:
as a result of complex research of
problems concerning stop, refreshing of the actions on criminal case, from the
point of view criminal procedural law, new concepts, scientific and theoretical
conclusions, practical offers and recommendations were developed.
Practical value:
the research results give chance to improve and develop
efficiency of institute of stay and manufacture renewal on criminal case in criminal
trial.
Degree of embed and economic effectivity:
the received recommendations
on the basis of research, bill about modification and additions in the Criminal
Procedural Code of the Republic Uzbekistan were presented to the Ministry of
Justice of the Republic of Uzbekistan and Committee on the Legislation and to
Judicial and Legal Questions of Senate of the Oliy Majllis of the Republic
Uzbekistan. The theoretical results are used in educational process of legal higher
educational institutions.
Field of application:
the scientific positions received as a result of the
dissertation, conclusion and recommendation, can be used in legislative, and also
judicial and investigatory practice, educational process and during carrying out of
research works.
