ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ
ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ИНСТИТУТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК 796.42
ОЛИМОВ МУХСИНБЕК СОТИВОЛДИЕВИЧ
ЎРТА МАСОФАГА ЮГУРУВЧИ СПОРТЧИ-ТАЛАБАЛАРНИ
МУСОБАҚАЛАРГА ТАЙЁРЛАШ УСЛУБИЯТИ
13.00.04-Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси
ва методикаси
Педагогика фанлари номзоди илмий
даражасини олиш учун ѐзилган диссертация
АВТОРЕФЕРАТИ
ТОШКЕНТ-2011
2
Иш Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида бажарилган
Илмий раҳбар:
педагогика фанлари номзоди, доцент
Курбонов Омилжон Абдуллаевич
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори, профессор
Керимов Фикрат Азизович
педагогика фанлари номзоди
Хайдаров Бахтияр Тожиевич
Етакчи ташкилот:
Қўқон давлат университети
Ҳимоя Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ҳузуридаги
К.050.10.01 рақамли ихтисослашган кенгашнинг «____»__________ 2011 йил
соат «____» ўтадиган мажлисида бўлади.
Манзил: 100052, Тошкент шаҳри, Оққўрғон кўчаси, 2-уй.
Диссертация билан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти
Ахборот-ресурс мараказида танишиш мумкин.
Автореферат 2011 йил «____»___________ да тарқатилди.
Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби
педагогика фанлари номзоди,
доцент
Эштаев А.К.
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Мустақиллик туфайли юртимизда жисмоний
тарбия ва спорт нафақат юқори спорт кўрсаткичлари, балки миллат
генофондини шакллантириш ва баркамол авлодни тарбиялашда кафолатли
восита сифатида давлат сиѐсатининг устувор йўналишлари доирасидан жой
олиб, Президентимиз ва ҳукумат томонидан қабул қилинган фармон ҳамда
қарорлар асосида юксак чўққи сари қанот ѐзмоқда. Кечаги ѐш спортчи
болалар, бугун нафақат ўзбек спортида, балки Олимпиада ўйинлари, жаҳон
ва Осиѐ чемпионатлари мусобақаларида ўз натижалари билан фахрли
шоҳсупалардан жой олиб, юртимиз шон-шуҳратини жаҳон ҳамжамияти
олдида тараннум этмоқда.
Лекин тараққиѐт «ғилдираги» тўхтаб қолиши мумкин бўлмаганидек,
спорт натижалари ҳам ўсмай қолмайди. Бинобарин, рақобатбардош
спортчиларни тайѐрлаш тизими ва услубларини шакллантириш ҳамда
такомиллаштириш, инновацион технологияларни яратиш ва улардан
фойдаланиш зарур бўлади. Ушбу муаммолар ўз навбатида соҳа бўйича
юқори малакали кадрлар тайѐрлаш, ўқув-машғулот ва мусобақа
жараѐнларини илмий асосда ташкил қилиш, истеъдодли спортчиларни
тарбиялаш кўламини кенгайтириш муҳимлигига этибор қаратади.
Албатта, бу борада сўнгги йилларда қатор илмий масканларда
арзигулик илмий-тадқиқот ишлари амалга оширила бошлади (В.Н.Платонов,
1997; Г.Г.Арзуманов, 1998; Ю.В.Верхошанский, 1998; Ф.П.Суслов, 2001;
Л.П.Матвеев, 2001; А.А.Умаров, 2003; Ф.А.Керимов, 2003; Л.Р.Айрапетьянц,
2005; В.Н.Селуянов, 2007; Ю.М.Юнусова, 2007; Р.Д.Халмухамедов, 2008).
Шунга қарамай, ҳали жойлардаги спорт мактабларида, таълим
муассасаларида фаолият кўрсатаѐтган спорт тўгаракларида ўтказилаѐтган
машғулотлар, туман, шаҳар ва вилоятлар миқѐсида ташкил этилган
мусобақалар сифати ва самарадорлигини етарли деб бўлмайди. Жумладан,
азалдан Олимпия ўйинлари дастуридан жой олган енгил атлетика
Республикамиз бўйлаб мунтазам ўтказилиб келинаѐтган барча мусобақалар,
хусусан «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод», «Универсиада» каби
мусобақалар таркибидан жой олган бўлса-да, ҳали ушбу спорт тури бўйича
халқаро миқѐсга лойиқ спорт усталари етиштирилмаяпти.
Машғулотлар кўп йиллик спорт тайѐргарлигининг даврийлиги,
табақалаштирилган
услублар
ва
воситаларга
дидактик
таркибда
асосланмайди. Ушбу муаммо, айниқса, ўрта масофага югурувчи спортчилар
тайѐрлаш жараѐнига тааллуқлидир. Агар енгил атлетиканинг мазкур
ихтисослиги бўйича ўқув-машғулот ва такомиллаштирув гуруҳларида
шуғулланаѐтган спортчиларнинг тайѐргарлик даврига мансуб умумий
жисмоний ва махсус жисмоний босқичларида ўтказилаѐтган машғулотлар
мазмуни, ҳажми, шиддати ва йўналиши нисбатан мақсадга мувофиқ деб тан
4
олинса, тайѐргарликнинг мусобақаолди босқичи замон талаблари даражасида
шаклланмаган.
Мазкур жараѐннинг дастури (МОТ), айниқса жисмоний тарбия ва
спортга ихтисослашган ОЎЮлар ҳамда факултетларнинг функционал
фаолиятига (ўқув йили, ўқув режаси, ўқув жадвали, ўқув-машғулот
юкламалари) илмий асосда мослаштириб ишлаб чиқилмаган. Бинобарин,
ўрта масофага югурувчи спортчи талабаларни олий ва ўрта махсус таълим
муассасалари шароитида мусобақаларга тайѐрлаш масаласи илмий объект
сифатида ўта долзарб назарий ва амалий аҳамият касб этади.
Муаммонинг
ўрганилганлик
даражаси.
Юқори
малакали
спортчиларни тайѐрлаш тизими, жумладан кўп йиллик тайѐргарлик
жараѐнининг даврлари, босқичлари, шу давр ҳамда босқичларда умумий ва
махсус жисмоний тайѐргарлик, техник ва тактик тайѐргарлик бўйича
қўлланиладиган машғулот цикли (микро-, мезо- ва макроцикллар), машқлар
ҳажми ва шиддати, уларнинг нисбати, мусобақа олдидан иш қобилияти ва
спорт формасини шакллантириш, вақтинчалик сақлаб туриш, «пасайтириш»,
уни қайта тиклаш, янада ўстириш каби масалалар бугунги кунда соҳа
олимлари
томонидан
илмий
асослаб
берилган
(Д.Харре,
1971;
Ю.В.Верхошанский, 1980; 1988; 1991; Л.П.Матвеев, 1997; В.Н.Платонов,
1997, 2004; В.П.Филин, 1995; Ф.П.Суслов, 1986; Г.Г.Арзуманов, 1998;
А.Н.Макаров, 1986; Н.Г.Озолин, 1989; Н.Г.Никитушкин ва бош. 1989;
Ж.К.Холодов, В.С.Кузнецов, 2000; Ф.А.Керимов, 2001; М.А.Годик, 2005;
Р.М.Маткаримов, 2005; Л.Р.Айрапетьянц, 2006; Р.С.Саломов 2007). Шу
билан бир қаторда жисмоний тарбия институтлари ва факультетларида
таълим олувчи, ўқув режаси ҳамда ўқув жадвалларига асосан назарий-амалий
машғулотларда иштирок этувчи спортчи-талабаларни мусобақаларга
тайѐрлаш тизими илмий жиҳатдан етарли ишлаб чиқилмаган.
Енгил атлетиканинг югуриш турларига ихтисослашган спортчи-
талабалар учун ўқув йилига мослаштирилган мусобақаолди тайѐргарлик
цикли, машғулотлар ҳажми, шиддати ва йўналиши илмий объект сифатида
деярли ўрганилмаган.
Кўп йиллик педагогик кузатувлар ва амалий тажриба шундан далолат
берадики, жисмоний тарбия ва спортга ихтисослаштирилган таълим
муассасаларида
спортчи-талабаларни
мусобақаларга
тайѐрлаш,
машғулотларнинг йиллик юклама ҳажмини режалаштиришда ўқув режасига
киритилган назарий ва амалий машғулотлар юкламалари эътиборга
олинмайди. Ваҳоланки, ўқув режаси бўйича ўтказиладиган назарий ва
амалий (сузиш, гимнастика, спорт ўйинлари, оғир атлетика ва ҳоказо)
машғулотлар қўшимча юклама сифатида шуғулланувчи спортчи-талабалар
иш қобилиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Мазкур диссертацион иш Ўзбекистон Давлат Маданият ва
спорт ишлари вазирлиги ҳамда ЎзДЖТИнинг 2008-2011 йилларга
5
мўлжалланган «Юқори малакали спортчиларни тайѐрлаш физиологик-
гигиеник ва психологик-педагогик асослари ҳамда ўсмирлар спорти» илмий-
тадқиқот ишлари концепцияси ва истиқболли режаси доирасида амалга
оширилди.
Тадқиқот мақсади:
ўрта
масофага югурувчи спортчи-талабаларнинг
ўқув йили давомида мусобақаларга тайѐрлаш дастурини ишлаб чиқиш ва
илмий асослаб бериш.
Тадқиқот вазифалари:
1. 800 м масофага югурувчи спортчи-талабаларнинг МОТ босқичида
қўлланиладиган машғулотлар циклини ўрганиш.
2. Ўрта масофага югурувчи спортчи-талабаларда спорт натижалари,
жисмоний ва функционал тайѐргарлик кўрсаткичлари динамикасини таҳлил
қилиш.
3. ЎзДЖТИда енгил атлетиканинг ўрта масофага югуриш ихтисослиги
бўйича таълим олувчи спортчи-талабалар учун ўқув режасидаги
машғулотлардан ажралмаган МОТ дастурини ишлаб чиқиш ва уни
самарадорлигини педагогик тажриба асосида аниқлаш.
Тадқиқот объекти ва предмети:
сифатида ўрта масофаларга
югурувчи енгил атлетикачиларни мусобақага тайѐрлашда мусобақаолди
тайѐргарлик босқичи машғулотларини ЎзДЖТИ ўқув дастуридаги назарий ва
амалий машғулотларни инобатга олган ҳолда спортчи-талабаларнинг йиллик
машғулот юкламаларига мослаштириб ишлаб чиқиш ва уни қўллаш
услубияти танлаб олинган.
Тадқиқот методлари.
Ушбу вазифаларни ҳал этиш учун қуйидаги
тадқиқот услубларидан фойдаланилди:
1. Мавзу йўналишига оид адабиѐтлар, меъѐрий хужжатлар ва МОТ
цикллари андозаларининг қиѐсий таҳлили.
2. Жисмоний тайѐргарлик даражасини тест машқлари ѐрдамида
аниқлаш:
- 100, 200, 400, 600, 1000, 3000, 5000, 10 000 м., масофаларга югуриш;
- жойдан туриб узунликка сакраш;
- жойдан туриб 3, 5 ва 10 ҳатлаб узунликка сакраш.
3. Функционал тайѐргарлик даражасини физиологик тестлар ѐрдамида
аниқлаш:
- артериал қон босимини ўлчаш;
- юракнинг қисқариш частотасини ўлчаш;
- нафас олиш частотасини аниқлаш;
- нафас сақлаб туриш муддатини Штанге ва Генчи тест синовлари
асосида аниқлаш.
4. Педагогик тажриба.
5. Вариацион-статистик услублар.
Тадқиқот фарази.
Фараз қилинадики, ЎзДЖТИнинг енгил атлетика
ихтисослигида таълим олаѐтган ўрта масофага югурувчи спортчи-
6
талабаларга мўлжалланган МОТ босқичига хос машғулотлар ҳажмини
институт ўқув режасига мослаштириб ишлаб чиқиш, машғулотлар давомида
оѐқ мушаклари тезлик-кучини ривожлантирувчи ва машғулотлардан сўнг
мушаклар фаолиятини орқага ѐтиб оѐқларни вертикал кўтарган ҳолатда ижро
этиладиган релаксацион машқлар ѐрдамида тиклаш мусобақаларда самарали
иштирок этиш имконини яратади.
Ҳимояга олиб чиқилаѐтган асосий ҳолатлар:
1. Ўрта масофага югурувчиларга мўлжалланган йиллик тайѐргарлик
циклларида қўлланиладиган юкламалар ҳажми ва мазмуни.
2. Ўрта масофаларга югурувчиларда жисмоний ва функционал
тайѐргарлик кўрсаткичлари ҳамда спорт натижалар динамикаси.
3. 800 м масофага югурувчи спортчи-талабалар учун ишлаб чиқилган
МОТ намунавий дастури ва шу дастур бўйича ўтказиладиган машғулотлар
давомида қўлланиладиган ноанъанавий ўйинсимон югуриш ва релаксацион
машқлар самарадорлиги.
4. Анъанавий ва экспериментал мазмунли машғулотлар давомида
жисмоний ва функционал тайѐргарлик кўрсаткичлари ҳамда спорт
натижаларининг ўсиш суръати.
Ишнинг илмий янгилиги.
Жисмоний тарбия ва спортга
ихтисослашган институт ва факультетларда енгил атлетика ихтисослиги
бўйича таълим олаѐтган ўрта масофага югурувчи спортчи-талабаларни
мусобақаларга тайѐрлаш тажрибасини ўрганиш, ушбу йўналиш бўйича
ЎзДЖТИ талабалари мисолида ўтказилган жорий тадқиқотлар ва педагогик
тажриба натижалари илк бор қуйидаги илмий хулосаларни қайд этиш
имконини берди:
- жисмоний тарбияга ихтисослашган ОЎЮ ва факультетларда таҳсил
олувчи спортчи-талабаларни мусобақага тайѐрлаш ва машғулотларни ташкил
қилишда ўқув режасида қайд этилган жадвал бўйича қўлланиладиган турли
назарий ва амалий юкламаларни этиборга олмаслик спорт натижасини (спорт
формасини ҳам) ўз вақтида максимал даражага кўтариш имкониятини
чегаралаб қўйиши аниқланди;
- ушбу вазиятни эътиборга олган ҳолда ўрта масофага югурувчи
спортчи-талабаларни мусобақаларга тайѐрлаш бўйича амалда қўлланилиб
келинаѐтган дастурни ихтисослашмаган машғулотлар юкламалари ҳажми
ҳисобига қисқартирилган мазмун ва йўналиш жиҳатидан қайта ишлаб
чиқилган МОТ цикли педагогик тажриба якунларига кўра самарали натижа
берди: тажриба гуруҳидаги спортчи-талабалар жисмоний ва функционал
тайѐргарлиги ҳамда спорт натижалари назорат гуруҳидаги спортчи-
талабаларникидан юқорироқ даражада ифодаланди;
- ўрта масофага ихтисослашган югурувчилар машғулотларида узоқ
масофаларга югуриш (3000 м, 5000 м, 10000 м) машқларини сурункали
қўллаш шуғулланувчиларнинг шу масофаларга мослашиб қолишига, 800 м ва
7
1500 м масофаларга югуришдаги натижаларининг пасайишига олиб келиши
қайд этилди;
- ишлаб чиқилган МОТ дастури спортчи-талабаларни ўқишдан (ўқув
режасидаги назарий ва машғулотлардан) ажратмаган ҳолда расмий
мусобақаларга самарали тайѐрлаш мумкинлиги ўзининг илмий исботини
топди.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Ўқув ва
илмий адабиѐтларда жисмоний тарбия ва спорт йўналишига ихтисослашган
ОЎЮлар, факультетлар ва коллежларда таълим олувчи талаба (ўқувчи) -
спортчиларни академик дарслардан ажратмаган ҳолда мусобақаларга
тайѐрлаш дастури, услублари, воситалари, юкламалар ҳажми, шиддати ва
йўналиши ҳақида илмий асосланган маълумотлар деярли учрамайди.
Ваҳоланки, амалдаги тажриба бўйича спортчи-талабалар ўқув режасида қайд
этилган назарий ва амалий (услубий ва семинар машғулотлари ҳам)
машғулотларда иштирок этиш билан бир қаторда алоҳида йиллик дастур
бўйича ўтказиладиган машғулотларда ҳам иштирок этишади. Натижада
умумий юкламалар ҳажми кескин ортиб кетади ва спортчи-талабаларни
мусобақаларга тайѐрлаш самарадорлигини етарлича таъминламайди.
Ихтисослашмаган юкламалар ҳажмини қисқартириш эвазига уларнинг
мазмуни ва йўналиши жиҳатидан қайта ишлаб чиқилган йиллик (ўқув йилига
мослаштирилган) дастури спортчи-талабаларни мусобақаларга тайѐрлаш ва
спорт натижаларининг шаклланиш суръатини кучайтиради. Бинобарин,
жорий тадқиқот ва педагогик тажриба натижалари ҳамда хулосалар ўта
муҳим назарий ва амалий аҳамият касб этади. Диссертация материаллари,
тажриба якунлари ва статистик маълумотларни енгил атлетика ихтисослиги
бўйича ўтказиладиган назарий ва амалий машғулотлар жараѐнига татбиқ
этиш ўрта масофага югурувчи спортчи-талабаларни янгича илмий услубий
ѐндашув асосида мусобақаларга самарали тайѐрлаш имкониятини оширади.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Тадқиқот натижалари ЎзДЖТИ
енгил ва оғир атлетика кафедраси ихтисослик талабалари ўқув жараѐнларида
«СПМО» машғулотларида ва Андижон Давлат университети жисмоний
тарбия ва жисмоний маданият кафедраси енгил атлетика ихтисослиги
талабалари ўқув-машғулот жараѐнларига татбиқ қилинган бўлиб, бу ҳақда
тадбиқ қилиш далолатномалари мавжуд.
Ишнинг синовдан ўтиши.
Тадқиқотнинг асосий ҳолатлари
ва
натижалари юзасидан халқаро ҳамда Республика миқѐсидаги анжуманларда
маърузалар қилинган. Диссертация ТАТУ ва ЎзДЖТИ илмий семинарларида
муҳокамадан ўтказилган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Диссертациянинг асосий
натижалари турли нашрлардаги илмий мақолаларда эълон қилинган. Мавзу
бўйича 1 та услубий қўлланма, 9 дан ортиқ илмий иш ва улардан 3 таси ОАК
Президиуми томонидан тасдиқланган илмий журналларда нашир этилган.
8
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация 159 саҳифадан
иборат компьютерда терилган матнда баѐн қилинган ва кириш, тўртта боб,
хотима, хулосалар, амалий тавсиялар, адабиѐтлар рўйхати, 3 илова, 12
жадвал, 21 расм ва 3 жорий этиш далолатномасини ўз ичига олган.
9
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Ўрта масофаларга югурувчиларда жисмоний, функционал ва мусобақа
тайѐргарлиги кўрсаткичлари динамикаси
Сўнгги йилларда талаба ѐшлар спорти жадал ривожланаѐтгани, унинг
глобал миқѐсда оммавийлаша бориши талабалар ўртасида ўтказилаѐтган
маҳаллий ва халқаро мусобақалар (ҳудудий, мамлакат, континентал ва жаҳон
универсиадалари, таълим муассасаларининг ички мусобақалари, «Баркамол
авлод», «Универсиада» ва ҳокозо) салоҳиятининг йилдан-йилга кучайиб
бораѐтганлиги йиллик тайѐргарлик циклининг ўқишдан ажратилмаган
вариантини ишлаб чиқиш зарурлигига эътибор қаратмоқда. Маълумки,
маҳаллий (ҳудудий) мусобақалар тақвим режаси астрономик йил давомида
ўтказиладиган асосий халқаро мусобақалар (Осиѐ ва жаҳон чемпионатлари,
Осиѐ ва Олимпиада ўйинлари) муддатига асосланади. Таъкидлаш жоизки,
ҳудудий мусобақаларда ҳам, халқаро мусобақаларда ҳам аксарият жисмоний
тарбия ва спорт йўналишига ихтисослашган таълим муассасалари талаба -
ѐшлари иштирок этади. Ушбу тоифага мансуб спортчилар (ЎзДЖТИ
спортчи-талабалари)
эса
аслида
йиллик
тайѐргарлик
циклида
режалаштирилган спорт машғулотларига хос юкламалардан ташқари йил
давомида ўқув режаси бўйича ўтказиладиган амалий ўқув машғулотлари
(спорт турлари бўйича академик ва факультатив машғулотлар) билан боғлиқ
юкламаларни ҳам бажаришлари талаб қилинади (1-жадвал). Бинобарин,
спорт тайѐргарлиги ва ўқув режаси бўйича бажариладиган барча юкламалар
ҳажми жисмоний ва функционал механизмларга салбий таъсир кўрсатиши
(керак муддатда спорт формасининг юксак шаклланмаслиги ва спорт
натижаларининг тушиб кетиши) эҳтимолдан ҳоли эмас.
Мазкур муамммоалар ЎзДЖТИда таълим олувчи енгил атлетика
бўлимининг 800 м масофага югуриш турига ихтисослашган спортчи-
талабалар мисолида ўрганилди ва олинган натижалар асосида институт ўқув
режаси бўйича ўтказиладиган академик ва факультатив машғулотлар
ҳажмини эътиборга олган МОТ дастурлари ишлаб чиқилди ҳамда шу
дастурлар асосида қўлланиладиган экспериментал мазмунли машғулотлар-
нинг ялпи (кумулятив) самарадорлиги аниқланди.
Йиллик машғулотлар ҳажмининг бундай тартибда қисқартирилиши,
тайѐргарлик даврлари ва босқичлари (УЖТ, МЖТ, МОБ, МД, ЎД)
муддатларининг ўзгартирилиши спортчи-талабаларнинг институт ўқув
режаси асосида таълим олиши, амалий ва назарий машғулотларда иштирок
этиши ҳамда билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштириши зарурлиги билан
боғлиқдир.
10
1-жадвал
ЎзДЖТИнинг ўқув режасига мувофиқ 4 йил давомида спорт турлари
бўйича ўтказиладиган академик машғулотлар ҳажми (соатда)
Фанлар номи
1 курс
2 курс
3 курс
4 курс
Жами
Уму-
мий
Н
А
Н
А
Н
А
Н
А
Н
А
Гимнастика
20
42
14
38
-
-
-
-
34
80
114
Сузиш
12
38
8
20
-
-
-
-
20
58
78
Енгил атлетика
16
42
16
40
-
-
-
-
32
82
114
Волейбол
16
20
-
-
-
-
-
-
16
20
36
Баскетбол
16
20
-
-
-
-
-
-
16
20
36
Футбол
-
-
-
-
12
24
-
-
12
24
36
Гандбол
-
-
12
24
-
-
-
-
12
24
36
Мил. ва ҳар. ўй.
16
20
-
-
-
-
-
-
16
20
36
Миллий кураш
-
-
12
24
-
-
-
-
12
24
36
Туризм
-
-
-
-
10
26
-
-
10
26
36
Оғир атлетика
-
-
-
-
10
30
-
-
10
30
40
Бокс
-
-
10
30
-
-
-
-
10
30
40
Теннис
-
-
-
-
10
30
-
-
10
20
30
ТСТН ва У
52
70
52
66
44
58
24 124
172
318
490
СПМО
6
116
6
106 12 310 20 130
44
662
706
Умумий
154
368 130 348 98 478 44 254
426 1438
1864
Жами
522
478
576
298
1864
Ўтказилган жорий тадқиқотлар шуни кўрсатдики, амалдаги йиллик
тайѐргарлик цикли давомида ўрта масофаларга югурувчи спортчиларда
жисмоний ва функционал ҳамда мусобақа тайѐргарлигини акс эттирувчи
кўрсаткичлар суст суръатлар билан шаклланган. Жумладан, 800 м масофага
югурувчи спортчи-талабаларда махсус жисмоний тайѐргарликнинг мусобақа
циклларидан аввал йилдан - йилга шаклланиш динамикаси (2-жадвал)
ўрганилган кўрсаткичлар бўйича ўта кам миқдорда прогрессив йўналишда
қисқариб борган бўлса-да, йиллик ўсиш фарқи миллисекундларда ва
миллиметрлар миқдорида қайд этилган. Жумладан, 100 м.га югуриш бўйича:
дастлабки кўрсаткичлар (тайѐргарлик циклининг бошида) - 13,03±00,86; 1-
йил мусобақа циклларидан аввал - 12,92±00,44; 2-йил - 12,82±00,38; 3-йил -
12,64±00,40.
200 м мувофиқ равишда: 26,54±00,98; 26,42±00,86; 26,34±00,62;
25,92±00,54.
400, 600 ва 1000 м югуриш бўйича олинган кўрсаткичлар ҳам айнан
қайд этилган йўналишга хос динамика билан ифодаланди.
Узунликка сакраш бўйича кузатилган натижалар эса нисбатан жадал
ўсиб борганлигига эътибор қаратилди. Шу билан бир қаторда, агар
А.С.Чинкин ва бошқалар (2008) томонидан тавсия этилган модель
11
кўрсаткичларга асосланилса, унда (югурувчиларнинг жойдан узунликка
сакраш натижаси 260 см, 3 ҳатлаб сакраш 750 см.га тенг) тадқиқотимизда
иштирок этган 800 м га югурувчи спортчиларнинг кўрсаткичлари жойдан
узунликка сакраш бўйича 3 йил давомида ҳам паст бўлган, 3 ҳатлаб сакраш
бўйича эса 2 йилгача ушбу модель кўрсаткичидан кам намойиш этганлиги
кузатилади.
2 жадвал
800 м масофага югурувчи спортчи-талабаларда махсус жисмоний
тайѐргарликнинг шаклланиш динамикаси (
х
± δ)
Тестлар
Дастлабки
кўрсаткичлар
МЦ дан аввалги кўрсаткичлар
1 йил
2 йил
3 йил
Югуриш машқлари (сония)
100 м
13,03±00,86
12,92±00,44
12,84±00,38
12,64±00,40
200 м
26,54±00,98
26,42±00,86
26,34±00,62
25,92±00,54
400 м
56,4±01,09
56,24±00,98
55,72±00,81
55,16±00,76
600 м
1.29,4±0.08,0
1.29,10±0.11,2 1.28,1±0.09,3 1.27,2±0.11,2
1000 м
2.39,0±0.24,8
2.38,0±0.19,4
2.37,0±0.22,6 2.36,2±0.21,8
Узунликка сакраш машқлари (см)
Жойдан туриб
сакраш
231,62±4,08
234,56±5,12
239,68±4,44
227,48±5,02
Жойдан 3
ҳатлаб сакраш
723,84±6,12
730,67±5,66
738,72±5,74
755,66±4,94
Жойдан 5
ҳатлаб сакраш
1266,48±7,44
1271,52±6,12
1290,56±5,82 1305,48±5,12
Жойдан 10
ҳатлаб сакраш
2572,26±9,36
2590,34±7,48
2645,30±8,06 2675,38±7,24
Кўп йиллик тайѐргарлик циклларида қўлланиладиган барча турдаги
юкламаларни
ўзлаштириш,
жисмоний,
руҳий
ва
техник-тактик
имкониятларни шакллантириш самарадорлиги ҳамда спорт натижаларининг
ўсиб бориши тўғридан-тўғри функционал тайѐргарлик даражасига боғлиқдир
(В.Н.Платонов, 2004; Л.П.Матвеев, 1999; Ю.В.Верхошанский, 1988;
М.А.Годик, 2006; Ф.П.Суслов, Н.Г.Озолин, 2004; В.Н.Селуянов, 2007).
Дарҳақиқат, спортчи қандай ҳаракат ѐки ҳаракатларни (сифатлар,
кўникма ва малакалар) ижро этмасин, шу ҳаракатларнинг хажми, шиддати ва
сифати (координацияси, техникаси ва тактикаси) организмнинг функционал
заҳираси ва биоэнергетик имкониятлари билан белгиланиши исбот талаб
қилмайди.
Енгил атлетиканинг югуриш турларида тезлик-куч чидамкорлиги
12
устивор сифатлар таркибига мансуб бўлгани сабабли юксак натижаларга
эришиш имконияти шу чидамкорликни таъминловчи «марказий» (МНТ,
НОТ, ЮТТ) ва «периферик» (оѐқ мушаклари) компонентларнинг функционал
ресурсларига боғлиқдир.
Жорий тадқиқотларда иштирок этган ўрта ва узоқ масофаларга
югурувчи спортчиларда ўрганилган физиологик кўрсаткичлар ўзига хос
хусусиятлар билан қайд этилди (3-жадвал).
3 жадвал
800 м масофага югурувчиларда функционал тайѐргарликнинг
шаклланиш динамикаси (
х
±δ)
Ушбу йўналишда ўрта масофага югурувчилар устида ўтказилган
тадқиқотлар шуни кўрсатадики, олинган дастлабки кўрсаткичлар ва уларнинг
йил давомида ўзгариш динамикаси юрак - томир ва нафас олиш тизимлари
суст, айрим ҳолларда нотекис шаклланганлигидан далолат беради. Чунончи,
дастлабки кўрсаткичлар бўйича СБ 121,2±4,4 мм/с.у.га, кузги МОЦ да
127,4±5,8, қишки МОЦ да 122,7±4,4, баҳорги МОЦ да 119,6±4,2, ѐзги МОЦ
да 129,2±5,6 мм/с.у.га тенг бўлди. ДБ мувофиқ равишда 62,4±3,2, 65,8±4,7,
67,6±3,2, 71,4±3,4 ва 74,2±3,2 мм/с.у.га тенг миқдор билан ифодаланди.
ЮҚС: 72,2±3,4; 70,4±3,6; 68,0±2,9; 74,6±3,8; 77,5±3,0 марта/дақ.ни ташкил
этди.
Эътиборга лойиқ жойи шундаки, МКИҚ бўйича олинган дастлабки
заиф кўрсаткич кузги, қишки, баҳорги ва ѐзги мусобақаолди цикллари бўйлаб
суст бўлса-да, «зинапоясимон» йўналишда ўсиб борди ва йиллик циклнинг
сўнгги мусобақаолди босқичида 5168,9±187,6 мл/дақ.гача етди. Ўсиш фарқи
ўртача 1182,7 мл/дақ.ни ташкил етди.
Генчи синовига асосланган нафас сақлаш билан боғлиқ ва ЎТС ни
аниқлашга қаратилган тестлар натижалари ҳам айнан юқорида қайд этилган
Тестлар
n
Дастлабки
кўрсаткичлар
Кузги
МОЦ
Қишки МОЦ
Баҳорги
МОЦ
Ёзги МОЦ
АҚБ
(мм/с.
у)
СБ
21
121,2±4,4
127,4±5,8
122,7±4,4
119,6±4,2
129,2±5,6
ДБ
21
62,4±3,2
65,8±4,7
67,6±3,2
71,4±3,4
74,2±3,2
ЮҚС
(марта/дақ)
21
72,2±3,4
70,4±3,6
68,0±2,9
74,6±3,8
77,5±3,0
МКИҚ
(мл/дақ)
19
3986,2±136,7
4198,6±142,2
4356,4±128,6
4726,8±179,4
5168,9±187,6
НС - Генчи
синови (сек)
19
17,6±1,9
22,2±1,4
23,8±2,1
27,6±3,2
38,4±3,6
НОС
(марта/дақ)
23
16,4±1,2
15,6±1,7
14,8±0,8
16,8±1,5
15,4±2,2
ЎТС (мл)
23
4834,6±126,2
4883,4±134,9
5016,2±148,6
5177,8±141,4
5312,5±152,6
13
кўрсаткичлар динамикасига ўхшаш йўналишда ифодаланди.
Чуқур нафас чиқариб нафасни сақлаб туриш (Генчи синови) қобилияти
организмнинг гипоксик имкониятини акс эттирувчи мезон бўлиб, ўрта ва
узоқ масофаларга югурувчилар учун муҳим аҳамият касб этади. Агар турли
статик ҳолатларда кучаниб, чуқур нафас олиб ва чуқур нафас чиқариб
нафасни сақлаб туриш муддатини оширишга қаратилган нафас машқлари
гипоксик режимда югуриш машқлари билан қўшма принципда қўлланилиб
борилса, биринчидан, организмнинг аэроб-анаэроб режимда ишлаш
имконияти ортади, иккинчидан марказий ва периферик органлар, толалар,
тўқималар ва ҳужайраларда кислородни тежамли сарфлаш қобилияти
тарбияланади.
Мусобақаларда қайд этиладиган спорт натижаси жисмоний, техник-
тактик, функционал ва психологик тайѐргарликнинг ягона интеграл
мезонидир.
Агар барча мусобақалар бўйича кузатилган ўртача ялпи статистик
кўрсаткичлар қиѐсланадиган бўлса, қуйидаги динамика кўзга ташланади:
1 мусобақа - январ 2008 йил - 1.57,41±0.02,74;
2 мусобақа - феврал 2008 йил - 1.59,83±0.03,13;
3 мусобақа - апрел 2008 йил - 1.58,41±0.02,77;
4 мусобақа - май 2008 йил - 1.57,38±0.02,76;
5 мусобақа - май 2008 йил - 2.05,45±0.03,54;
6 мусобақа - сентябр 2008 йил - 1.58,73±0.02,64;
7 мусобақа - октябр 2008 йил - 1.58,49±0.01,81.
Ушбу натижалар жаҳоннинг етакчи спортчилари кўрсаткичларига
таққосланганда, қуйидаги фарқ кўзга ташланади:
- 2008 йилда Испаниянинг Валенсия шаҳрида ўтказилган қишки жаҳон
чемпионати - 1.45,49±0.00,63;
- 2008 йилда Пекин шаҳрида ўтказилган Олимпиада ўйинлари -
1.45,51±0.00,87.
Юқорида қайд этилган натижалар ва уларнинг қиѐсий таҳлили шундан
далолат берадики, 800 м масофага югурувчи юртимиз спортчилари
натижалари мусобақадан мусобақага кескин ўзгарувчан динамика билан
ифодаланиб борган. Афсусланарли жойи шундаки, намойиш этилган
натижалар халқаро миқѐсдаги мусобақалар кўрсаткичларидан анча паст
даражада ифодаланган. Айрим мусобақаларда эса спортчиларимиз, ҳатто
ғолиб ва совриндор югурувчилар, спорт усталигига номзод меъѐрий
талабларини ҳам бажара олишмаган. Диққатни тортувчи яна бир ҳолат
шундан иборатки, мусобақадан мусабақага спортчи - иштирокчилар таркиби
60-90% гача ўзгариб турган.
Жисмоний ва функционал тайѐргарлик бўйича эътироф этилган
натижалардан шу нарса маълум бўлдики, амалдаги тайѐргарлик дастурига
мувофиқ қўлланилган турли ҳажм, функционал тайѐргарликни ҳам етарли ва
бир текис шакллантирмаган. Эҳтимол қилиш мумкинки, ўрта масофага
14
югурувчи спортчиларда қайд этилган айнан шу ҳолатлар бир йил давомида
ўтказилган мусобақаларда кўрсатилган спорт натижалари турғунлик хусияти
билан ифодаланади. Чунончи, 2008 йил январда ўтказилган мусобақаларда
иштирок этган барча спортчиларнинг ўртача статистик кўрсаткичи (
х
)
1:57,41 с.ни ташкил қилган бўлса, шу йил февралдаги мусобақада ўртача
натижа 1:59,42 с.га тенг бўлди. Май ойида ўтказилган биринчи мусобақада
1:57,38 с. натижа қайд этилди, иккинчи мусобақада эса 2:05,45 с. натижа
намойиш этилди.
Сентябрдаги мусобақада спорт натижаси яна бир оз яхшиланди
(1:58,81 с.).
Агар ушбу спорт натижалари Пекинда ўтказилган Олимпиада
ўйинларида иштирок этган ўрта масофа югурувчи (800 м) спортчилар
кўрсаткичлари (1:45,38 с.) билан таққосланадиган бўлса, унда Ўзбекистон
биринчиликларида қайд этилган натижалар 12,0 с.дан 20,07 с.гача кам фарқ
билан ифодаланади. Ўзбек спортчилари томонидан намойиш этилган
натижалар даражаси ва уларнинг қиѐсий таҳлили йиллик тайѐргарлик
дастурида режалаштирилган машғулотлар мазмуни, йўналиши, эҳтимол,
ҳажми ва шиддатини ҳам қайта кўриб чиқиш зарурлигига эътибор қаратади.
Диққатни тортувчи яна бир ҳолат шундан иборатки, мусобақадан
мусабақага спортчи - иштирокчилар таркиби 60-90% гача ўзгариб турган.
Бошқача қилиб айтганда, ҳар мусобақада «янги меҳмонлар» пайдо бўлиб,
«эски» иштирокчилар «йўқолиб» қолиши спорт натижаларининг «паст»
кўрсаткич даражасида кескин ўзгарувчан динамика билан ифодаланишига
туртки берганлиги эҳтимолдан ҳоли эмас.
Ўрта масофаларга югурувчи спортчи-талабаларни ЎзДЖТИ ўқув
режасига мослаштирилган МОТ дастури бўйича мусобақаларга
тайѐрлаш самарадорлиги
Замонавий спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришиш
тайѐргарлик циклларини мақсадли режалаштириш, машғулотлар мазмунини
шакллантириш, юкламалараро иш қобилиятини таклаш, жисмоний ва
функционал имкониятлар заҳирасини таъминлаш билан боғлиқдир. Ўрта
масофаларга югурувчи юқори малакали спортчи-талабаларни мусобақаларга
тайѐрлаш амалиѐтида қўлланилиб келинаѐтган тайѐргарлик дастури
жисмоний тарбия ва спортга ихтисослашган таълим муассасалари ўқув
режалари асосида ўтказиладиган академик (амалий) ва факультатив
машғулотларига ўзаро мослаштирилган. Ушбу ҳолат машғулотлар
юкламасининг ялпи ҳажми ортиб кетишига сабаб бўлиб, жисмоний ва
функционал тайѐргарлик ҳамда спорт натижаларининг самарали ўсишига
салбий таъсир кўрсатади.
Мазкур омилларни эътиборга олган ҳолда йиллик мусобақаолди
тайѐргарлик
циклларида
қўлланиладиган
машғулотлар
ҳажми
15
қисқартирилди.
Машғулотлар
таркибига
югуриш
шиддатини
шакллантирувчи ноанъанавий ўйин машқлари ва иш қобилиятини тикловчи
релаксацион машқлар киритилди:
Оѐқ мушаклари тезлик - куч чидамлилигини шакллантирувчи
ноанъанавий ўйинсимон машқлар («кенгуруча», «қурбақача», «чумчуқча»,
«оѐқдан-оѐққа» сакраб югуриш ва шу машқлар киритилган «овчилар ва
ўрдаклар» ўйини) ва машғулот давомидаги тўхталишларда ҳамда
машғулотлар якунида орқага ѐтиб оѐқларни вертикал кўтарган ҳолатда
бажариладиган релаксацион нафас машқлари.
Ўтказилган тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики тажриба
бошланишидан аввал олинган натижалар назорат гуруҳида ҳам, тажриба
гуруҳида ҳам бир - биридан деярли фарқ қилмади. Жумладан, 100 м.га
югуриш назорат гуруҳида 12,92±0,32 с, тажриба гуруҳида 13,03±0,36 с.ни
ташкил этди. 200 м - мувофиқ равишда 26,37±0,39 с, 26,48±0,88 с; 400 м -
56.61±1,04 с, 56,44±1,96 с; 600 м - 93,42±6,11 с, 89,42±4,83 с; 1000 м -
161,75±5,64 с, 159,42±66,68 с; 3000 м - 588,00±25,05 с, 590,50±24,63 с; 5000 м
- 1025,42±27,10 с, 1023,25±32,97 с; 10000 м - 2113,17±79,21 с, 2097,25±72,70
с; миқдорида қайд этилди (4-жадвал).
Маълумки, турли масофаларга югуриш техникаси бўйича спортчи
муайян муддат оралиғида таянчсиз ҳолатда бўлади. Бошқача қилиб айтганда,
югурувчи бир оѐқ билан депсиниб, горизонтал йўналишда сакрайди ва
иккинчи оѐққа қўниб, яна депсинади ва цикллар иш тарзда давом этади.
Бинобарин, югурувчи оѐқларидаги букувчи ва ѐзувчи мушакларининг
портловчи (тезкор) кучи югуриш тезкорлигини белгилайди. Албатта, ушбу
жараѐнда қўл ҳаракати ҳам роль ўйнайди. Демак, ишонч билан таъкидлаш
мумкинки, югурувчи спортчилар учун сакровчанлик қобилиятлари (айниқса
узунликка сакраш ѐки оѐқдан оѐққа сакраш) яхши ривожланган бўлса, бу
ҳолат югуриш шиддатига ҳам ижобий таъсир кўрсатиши муқаррар.
Ана шу вазиятни эътиборга олган ҳолда 800 м масофага югурувчи
назорат ва тажриба гуруҳларида сакраш тестлари қабул қилинди.
Олинган натижалар шунга эътиборни қаратадики, тажрибадан аввал
қайд этилган сакровчанлик кўрсаткичлари икки гуруҳда ҳам бир-биридан
деярли кескин фарқ қилмаган бўлиб, ушбу гуруҳларнинг жисмоний жиҳатдан
бир хил тайѐргарликка эга эканлигидан далолат беради.
Чунончи, жойдан узунликка сакраш назорат гуруҳида 251,0±7,87 см,
тажриба гуруҳида 249,75±13,73 см.
Уч ҳатлаб сакраш мувофиқ равишда 738,25±10,22 см; 739,00±19,14 см,
5 ҳатлаб сакраш - 1303±43,76 см; 1316,58±53,77 см, 10 ҳатлаб сакраш -
2536,25±106,62 см; 2571,17±116,79 см.ни ташкил этди.
16
4-жадвал
800 м масофага югурувчи назорат ва тажриба гуруҳларида ўтказилган
педагогик тажриба давомида тезлик-куч ва чидамкорлик
сифатларининг шаклланиш динамикаси
Югуриш
тестлари
Тажрибадан
аввал
х
±δ
Тажриба
ўртасида
х
±δ
Тажриба
якунида
х
±δ
t
P
100 м, (с)
12,92±0,32
12,72±0,24
12,87±0,29
0,40
P>0,05
13,03±0,3
12,69±0,35
12,45±0,31
4,66 P<0,001
200 м, (с)
26,37±0,39
26,08±0,56
26,21±0,53
0,84
P>0,05
26,48±0,88
26,32±0,98
25,91±1,08
1,42
P<0,05
400 м, (с)
56,61±1,04
56,27±1,11
55,83±1,25
1,66 P>0,001
56,44±1,96
55,77±2,02
55,17±2,39
1,42 P>0,001
600 м, (с)
93,42±6,11
91,67±5,05
90,92±4,85
1,11
P<0,05
89,42±4,83
88,18±4,57
87,30±4,89
1,07
P<0,05
1000 м, (с)
161,75±5,64
159,33±5,04
158,25±4,67
1,66 P>0,001
159,42±6,68
157,58±6,47
154,58±3,42
2,23
P<0,05
3000 м, (с)
588,0±25,05
587,08±22,07
588,50±21,13
0,05
P>0,05
590,50±24,63
590,75±23,70
585,08±23,82
0,55
P>0,05
5000 м, (с)
1025,42±27,10
1021,17±27,29
1023,12±28,29 0,20 P>0,05
1023,25±32,97
1019,33±27,15
1011,75±34,07 0,84 P<0,05
10000 м,
(с)
2113,17±79,21
2099,58±60,75
2076,58±65,51
1,23
P<0,05
2097,25±72,70
2086,08±70,23
2071,92±69,11
0,87
P<0,05
Сакраш тестлари
Жойдан
узунликка
сакраш, см
251,0±7,87
251,08±4,21
254,67±5,60
1,32
P<0,05
249,75±13,73
253,83±19,62
264,0±16,86
2,20
P<0,05
3 ҳатлаб
сакраш, см
738,25±10,22
745,25±13,42
746,33±17,60
1,38
P<0,05
739,00±19,14
748,17±20,93
769,67±20,84
3,76
P<0,05
5 ҳатлаб
сакраш, см
1303,08±43,76
1312,33±49,71
1316,92±38,20
0,83
P<0,05
1316,58±53,77
1336,35±71,44
1348,25±42,41
1,60
P<0,05
10 ҳатлаб
сакраш, см
2536,25±106,62 2548,42±107,55 2549,83±125,30 0,29
P>0,05
2571,17±116,79
2592,0±110,80
2620,58±57,43
1,32
P<0,05
Педагогик тажриба давомида сакровчанлик кўрсаткичлари у гуруҳда
ҳам, бу гуруҳда ҳам «зинапоясимон» йўналишда ўсиш динамикаси билан
ифодаланди. Аммо мазкур кўрсаткичларнинг ўсиш суръати тажриба
гуруҳида янада жадал кўринишга эга бўлди. Жумладан, назорат гуруҳида
тажриба бошланишида жойдан узунликка сакраш тести бўйича қайд этилган
кўрсаткич (251,0 см) тажриба ўртасига келиб 0,08 см.га ўсди холос. Тажриба
17
бошида
олинган
ва
якунида
кузатилган
кўрсаткичлар
бўйича
сакровчанликнинг ўсиш фарқи эса 3,67 см.га тенг бўлди (5-жадвал).
Тажриба гуруҳида жойидан узунликка сакрашнинг дастлабки
кўрсаткичи 249,75 см.ни ташкил этган бўлса, тажриба ўртасида ушбу
кўрсаткич 4,08 см.га, тажриба якунида сакровчанлик дастлабки кўрсаткичга
нисбатан 14,25 см.га ортди (P>0,05).
3 ҳатлаб сакраш тести бўйича назорат гуруҳида кўрсаткичларнинг
ўсиш фарқи мувофиқ равишда 7,00 см ва 8,08 см.ни ташкил этди. Тажриба
гуруҳида сакровчанликнинг ўсиш фарқи - 9,17 см ва 30,67 см.га тенг бўлди
(P>0,05).
5 ҳатлаб сакраш мувофиқ равишда - 9,25 см, 13,84 см, 19,77 см, 31,67
см (P>0,05).
10 ҳатлаб сакраш - 12,17 см, 13,58 см; 20,83 см, 49,41 см (P>0,05).
5 жадвал
Педагогик тажриба давомида қўлланилган анъанавий ва экспериментал
мазмунли машғулотларнинг физиологик қиймати ва организмнинг
тикланиш суръати
Функцио-
нал
тестлар
Тажриба бошида
Тажриба якунида
Машғулот-
дан олдин
Машғулотдан
кейин
10'
тикланишда
н сўнг
Машғулот-
дан олдин
Машғулот-
дан кейин
10'
тикланиш-
дан сўнг
СБ
118,6±3,2
186,02±10,1
152,6±8,6
124,2±6,2
192,6±9,4
160,5±8,8
120,8±4,1
192,4±9,6
146,2±4,8
116,4±3,4
183,8±5,6
136,6±4,8
ДБ
63,4±1,8
68,2±4,6
64,5±1,6
67,2±2,2
70,0±3,6
68,7±5,6
65,6±2,6
70,6±4,2
64,8±2,0
62,6±2,6
67,6±3,2
63,4±3,2
ЮҚС
марта/дақ
66,2±2,0
179,8±7,6
112,2±5,6
68,4±4,4
189,6±6,6
138,2±5,2
64,7±2,6
186,4±6,6
106,4±4,0
60,8±2,4
181,4±4,2
124,6±3,8
НОЧ
марта/дақ
16,4±1,6
44,6±3,4
21,4±2,2
17,8±2,4
46,6±5,8
26,9±5,2
14,8±1,0
42,8±3,2
17,6±1,2
13,2±1,1
40,4±3,6
16,2±2,2
Штанге
синови
33,7±1,4
28,4±3,8
36, ±2,2
38,2±4,2
32,6±3,4
34,7±4,8
36,8±1,8
25,2±2,8
42,2±3,4
62,4±3,4
39,8±3,6
56,4±4,4
Генчи
синови
14,2±0,6
14,4±1,6
16,8±2,8
16,4±2,2
15,0±3,4
17,4±3,2
13,4±0,4
12,8±2,2
17,2±3,4
26,2±2,6
19,6±2,8
38,2±3,6
Физиологик тадқиқотлардан шу кузатилдики, тажриба бошланишида
ўтказилган 1 - машғулотдан аввал олинган функционал кўрсаткичлар 2 -
гуруҳда ҳам бир-биридан деярли фарқ қилмади (5-жадвал). Аммо шу
машғулот якунида ва 10 дақиқадан сўнг ҳамда тажриба якунида ўтказилган
машғулотдан аввал, кейин ва 10 дақиқадан сўнг қайд этилган кўрсаткичлар
турли даража ва динамик йўналиш билан ифодаланганлиги кузатилди.
Чунончи, йиллик анъанавий дастур бўйича шуғулланган назорат гуруҳида СБ
18
тажриба бошидаги машғулотдан олдин 118,6±3,2 мм/с.у.га тенг бўлган бўлса,
машғулот якунида 186,2±10,1 мм/с.у.гача ортди. Машулотдан 10 дақиқа
ўтганидан кейин СБ 152,6±8,6 мм/с.у.гача пасайди.
Педагогик тажриба якунида ўтказилган машғулотдан аввал СБ
124,2±9,4 мм/с.у.га тенг миқдор билан ифодаланди. Кўриниб турибдики,
ушбу кўрсаткич даражаси дастлабки СБ миқдордан 5,6 мм/с.у.гача
кўтарилган. Ушбу фарқни қисман бўлса-да, йиллик тайѐргарлик цикли
давомида ўтказилган машғулотларнинг ялпи юкламаси қон айланиш
тизимида маълум зўриқиш ҳолатини вужудга келтирган деб эҳтимол қилиш
мумкин. Машғулот тугаган заҳоти қайд этилган СБ 192,6±9,4 мм/с.у.га тенг
бўлди. Бу кўрсаткич ҳам тажриба бошидаги машғулот якунида кузатилган
(186,2 мм/с.у.) СБ дан бир оз ортиқдир. 10 дақ.дан сўнг қайд этилган СБ
(160,5±8,8 мм/с.у.) ҳам гемодинамик механизмларнинг тикланиш фаоллиги
сусайганидан дарак бериб, ҳақиқатан ҳам юрак - томир тизимида толиқиш
аломатлари мавжуд эканини тасдиқлайди.
Тажриба гуруҳида кузатилган кўрсаткичлар эса, аксинча, анча ижобий
гемодинамик акс таъсир (реакция) билан ифодаланди. Жумладан, тажриба
бошида кузатилган дастлабки СБ ушбу гуруҳда 120,1±4,1 мм.с.у.га тенг
бўлди. Машғулот сўнгида СБ 192,4±9,6 мм.с.у.гача кўтарилди. 10 дақ.дан
кейин олинган кўрсаткич эса (146,2±4,8 мм.с.у.) тажриба гуруҳидаги
спортчилар қон айланиш тизимида тикланиш жараѐни нисбатан анча жадал
кечганидан далолат беради. Тажриба якунида ўтказилган машғулот давомида
қайд этилган СБ кўрсаткичлари мазкур гуруҳда гемодинамик механизмлар
нисбатан
тежамли
фаолият
«кўрсатганлигига»
эътибор
қаратади.
Машғулотдан 10 дақ. ўтгандан кейин кузатилган СБ (136,6±4,8 мм.с.у.)
даражаси ушбу тизимда тикланиш суръати фаоллашганидан дарак беради.
Мазкур эътирофни мантиққа лойиқлиги икки гуруҳда қайд этилган ДБ
ва ЮҚЧ га оид кўрсаткичлар билан ҳам тасдиқланяпти.
Нафас олиш частотасини аниқлаш тести бўйича олинган натижалар
шуни кўрсатдики, тажриба бошида ўтказлган машғулотдан аввал кузатилган
кўрсаткичлар назорат гуруҳида 16,6±1,6 марта/дақ, машғулотдан кейин
44,6±3,4 ва машғулот тугаганидан 10 дақ.ўтгач НОЧ 21,4±2,2 марта/дақ.ни
ташкил этди.
Тажриба якунида ўтказилган машғулотдан олдин НОЧ ушбу гуруҳда
17,8±2,4 марта/дақ, машғулот тугаган заҳоти - 46,6±5,8 ва 10 дақ.ўтгач
26,9±5,2 марта/дақ билан ифодаланди. Қайд этилган кўрсаткичлар
динамикаси деярли кескин фарқ билан намойиш этилган бўлса-да, тажриба
бошида ва якунида олинган кўрсаткичлар таққосланганда йиллик
тайѐргарлик цикли сўнгида ўтказилган машғулот юкламаси НОЧ нинг анча
ортиши ва тикланиш жараѐнининг анча сусайишига олиб келди. Эҳтимол
қилиш мумкинки, йил бўйи тажриба муддати давомида қўлланилган
машғулотлар юкламалари мувофиқ органларда (тўқима, ҳужайра ва мушак
толалари) толиқиш асоратлари кучайганидан дарак беради.
19
Тажриба гуруҳида НОЧ динамикасини ифодаловчи кўрсаткичлар
нисбатан прогрессив йўналишда кузатилди. Чунончи, тажриба бошида
ўтказилган машғулотдан аввал НОЧ ушбу гуруҳда 14,8±1,0 марта/дақ,
машғулот тугаган заҳоти - 42,8±3,2. 10 дақ.дан сўнг эса 17,6±1,2 марта/дақ.га
тенг бўлди. Кўриниб турибдики, НОЧ нинг тикланиш суръати тажриба
гуруҳида назорат гуруҳида қайд этилган кўрсаткичга нисбатан жадал
кўринишга эга бўлди ѐки машғулотдан аввал олинган дастлабки кўрсаткичга
анча яқинлашди (14,8 марта/дақ - дастлабки кўрсаткич, 17,6 марта/дақ -
тикланиш кўрсаткичи).
Чуқур нафас олиб, нафас сақлаб туриш (Штанге синови)
назорат
гуруҳида тажриба бошида ўтказилган машғулотдан олдин
33,7±1,4 с.
машғулот тугаган заҳоти 28,4±3,8 с, машғулотдан 10 дақиқа ўтгач 36,6±2,2
с.ни ташкил этди. Тажриба якунида ўтказилган машғулот олдидан эса ушбу
кўрсаткич 38,2±4,2 машғулотдан кейин 32,6±3,4 с. Машғулот тугагандан 10
дақ. ўтгач 34,7±4,8 с.ни ташкил этди.
Тажриба гуруҳида чуқур нафас олиб, нафас сақлаб туриш мувофиқ
равишда 36,8±1,8; 25,2±2,8; 40,2±3,4 с. (тажриба бошидаги машғулот
давомида) 62,4±3,4; 39,8±3,6; 56,4±4,4 с. (тажриба якунидаги машғулот
давомида) билан ифодаланди. Ушбу кўрсаткичлар динамикасидан шу нарса
кўзга ташланадики, тажриба гуруҳида тажриба бошида ўтказилган
машғулотдан 10 дақ. ўтгач НСТ 40,2 с. ѐки назорат гуруҳидаги мувофиқ
кўрсаткичдан 6,2 с.га ортиқ бўлди. Айниқса, бу кўрсаткич тажриба якунида
ўтказилган машғулотдан 10 дақ ўтганидан кейин 56,4 с.гача ортди. Эътироф
этиш мумкинки, бундай прогрессив динамика билан ифодаланган
кўрсаткичлар тажриба давомида ўтказилган ҳар бир машғулот якунида
қўлланилган оѐқ мушаклари фаолиятини тикловчи экспериментал мазмунли
машқлар нафақат мушаклар фаолиятига ижобий таъсир этганлигидан дарак
беради, балки тажриба гуруҳидаги спортчи-талабаларда гипоксик
имкониятлар анча кучайганлигини ҳам тасдиқлайди.
Назорат ва тажриба гуруҳларига мансуб 800 м масофага югурувчи
спортчиларда йиллик тайѐргарликнинг турли даврларида ўтказилган
мусобақа натижаларидан шу нарса кўзга ташландики (6-жадвал), амалдаги
дастур бўйича ўтказилган машғулотларда шуғулланган назорат гуруҳига
мансуб спортчиларда 800 м.га югуриш тезлиги ТД нинг бошида олинган
кўрсаткич (биринчи базавий цикл) - 2:11,28; қишки мусобақада - 2:09,02 с.ни
ташкил этди.
Иккинчи базавий тайѐргарлик даврининг бошида олинган натижалар
бўйича ўртача статистик кўрсаткич (2:09,86±2,52 сек) дастлабки
кўрсаткичдан (2:11,28±2,95 с.) 1,42 с.га яхшиланди.
Ёзги мусобақада - 2:05,67 с; учинчи базавий тайѐргарлик даврининг
бошида кўрсаткич - 2:07,91 с; кузги мусобақада - 2:03,27 с.ни ташкил этди.
Тажриба гуруҳида мувофиқ равишда: 2:12,26; 2:00,88; 2:11,31; 1:59,53;
2:06,76; 1:58,60 с.
20
6-жадвал
Назорат ва тажриба гуруҳларига мансуб 800 м масофага югурувчиларда
спорт натижасининг ўзгариш динамикаси (
х
±δ)
Спорт натижаси қайд этилган
давр ва босқичлар
Назорат гуруҳи
Тажриба гуруҳи
1 - БТД
ТД бошида
131,28±2,95
132,26±3,31
МОТБ бошида
-
131,40±3,20
МОТБ якунида
-
128,29±3,21
Қишки мусобақа
129,02±4,13
120,88±2,13
2 - БТД
ТД бошида
129,86±2,52
131,31±2,28
МОТБ бошида
-
127,17±2,49
МОТБ якунида
-
123,88±1,78
Ёзги мусобақа
125,67±2,75
119,53±1,88
3 - БТД
ТД бошида
127,91±2,98
126,76±2,61
МОТБ бошида
-
123,53±2,28
МОТБ якунида
-
120,73±2,16
Кузги мусобақа
123,27±3,00
118,60±1,77
Юқорида таҳлил қилинган натижалардан кўриниб турибдики, тажриба
гуруҳидаги спортчиларда югуриш натижалари барча кўрсаткичлар бўйича
(min - max кўрсаткичлар фарқи ва ўртача статистик кўрсаткичлар) назорат
гуруҳига мансуб спортчиларникига нисбатан юксак даражада намойиш
этилди.
Бинобарин, хулоса қилиш мумкинки, тажриба гуруҳига мансуб
югурувчилар машғулотлари давомида эстафета-ўйин тартибида қўлланилган
ноанъанавий сакраш машқлари ва ҳар бир машғулот якунида ижро этилган
оѐқ мушаклари иш қобилиятини тикловчи релаксацион машқлар
машғулотдан машғулотга спорт натижасини ошириш қийматига эга экан.
21
ХОТИМА
Муаммони назарий фикрлаш ва тажриба ишларини умумлаштириш
қуйидаги
хулосаларни
эътироф этиш имконини берди:
1. Ўзбекистон ва жаҳон спорт амалиѐтига жорий этилган йиллик
тайѐргарлик дастурлари ҳамда шу дастурларга биноан қўлланилиб
келинаѐтган МОТ машғулотлари ўз самарадорлиги жиҳатидан ҳеч қандай
шубҳа уйғотмайди. Аммо халқаро спорт мусобақаларида рақобатнинг
кескинлашуви ва спорт натижаларининг узлуксиз ўсиб бориши ушбу
дастурлар бўйича ўтказиладиган машғулотларни илмий асосда ташкил
қилиш зарурлигига эътибор қаратади.
2. Халқаро мусобақаларда иштирок этиб келаѐтган аксарият спортчи
ѐшлар жисмоний тарбия ва спортга ихтисослашган таълим муссасаларида
таҳсил олади. Демак, бундай тоифага мансуб спортчи-талабалар йиллик
тайѐргарлик дастури бўйича режалаштирилган машғулот юкламаларидан
ташқари таълим билан боғлиқ бўлган академик машғулотлар юкламаларини
ҳам ўзлаштиришлари даркор. Ўрта масофага югурувчи малакали
спортчиларга мўлжалланган тайѐргарлик дастурларини ўрганиш шуни
кўрсатадики, йиллик машғулотлар ҳажми 3190-3420 км.дан 4200 (аѐллар) -
4500 (эркаклар) км.гача деб белгиланган. Шу жумладан, МОТ машғулотлари
камида 989 км.гача бориб етар экан. Агар ушбу йиллик юкламалар ҳажмига,
масалан, ЎзДЖТИ ўқув режаси бўйича бир йиллик режалаштирилган 522
соат академик машғулот юкламалари қўшиладиган бўлса, йиллик
машғулотлар ҳажми икки баробарга ортиб кетади. Бинобарин, бундай
юкламани ўзлаштириш асло мумкин эмас. Демак, ишонч билан таъкидлаш
мумкинки, спортчи-талабалар амалдаги тайѐргарлик дастури бўйича
қўлланиладиган машғулотлар юкламасини бажаришади, лекин таълим билан
боғлиқ
академик
машғулотлар
юкламасининг
қандай
даражада
ўзлаштирилиши номаълумдир.
3. Амалдаги дастур асосида шуғулланувчи енгил атлетикачилар устида
ўтказилган тадқиқотлардан шу нарса аниқландики, ўрта масофага югурувчи
спортчи-талабаларда тезлик-куч, чидамкорлик сифатлари ва сакровчанлик
қобилиятлари югуриш ҳамда сакраш тестлари бўйича модель кўрсаткичларга
нисбатан анча кам даражада шаклланганлиги қайд этилди. Тезкорлик
сифатлари (100, 200, 400 м.га югуриш) бўйича энг яхши кўрсаткичлар
узунликка сакровчиларда кузатилди (мувофиқ равишда 11,51±0,32;
23,7±0,92; 56,12±2,27 с.). Чидамкорлик сифатлари бўйича, кутилганидек, энг
яхши натижалар узоқ масофага югурувчиларда намойиш этилди. Ўрта ва
узоқ масофаларга югурувчиларда ўрганилган сакровчанлик кўрсаткичлари
таққосланадиган бўлса, энг яхши натижалар ўрта масофага югурувчиларга
хос экан.
Анъанавий дастур асосида шуғулланиб келган 800 м масофага
югурувчи спортчи-талабаларда тезкорлик сифатлари ва сакровчанлик
22
(узунликка сакраш) қобилиятлари йилдан - йилга прогрессив йўналишда
шакллана борганлиги маълум бўлди. Лекин, 3 йил давомида ушбу
сифатларнинг ялпи ўсиш суръати мувофиқ равишда 3,38% дан, 3,50% гача
ортгани кузатилди, холос. Мазкур ҳолат йиллар давомида қўлланилган ўқув
машғулотлари самарадорлиги етарли бўлмаганлигидан далолат беради.
Педагогик тажриба натижаларидан шу нарса аниқландики, анъанавий
мазмунли машғулотлар билан шуғулланган спортчиларда (назорат гуруҳига
мансуб 800 м масофага югурувчилар) 800 м.га югуриш спорт натижалари бир
йилда 8,01 с.га яхшиланган бўлса, машғулотлар давомида ноанъанавий
сакраш машқлари ва ҳар бир машғулотдан сўнг оѐқ мушаклари фаолиятини
тикловчи релаксацион машқларни бажарган тажриба гуруҳида спорт
натижаларининг ўсиш фарқи 13,6 с.ни ташкил этди (Р<0,05). Демак, тажриба
гуруҳида қўлланилган экспериментал мазмунли ноанъанавий сакраш ва
бажарилган релаксацион машқлар 800 м.га югурувчилар махсус иш
қобилиятини прогрессив шакллантириш салоҳиятига эга экан.
4. Ўрта ва узоқ масофаларга югуриш самарадорлиги оѐқ
мушакларининг функционал фаолиятига боғлиқ бўлиб, шу мушаклар
биоэнергетикасини таьминловчи вегетатив органлар фаоллиги билан
белгиланади. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, амалдаги дастур
асосида шуғулланган ўрта масофаларга югурувчиларда функционал
фаолликни акс эттирувчи физиологик кўрсаткичлар (АҚБ, ЮҚС, МКИҚ, НС,
НОЧ, ЎТС) узоқ масофага югурувчиларникидан нисбатан кам миқдор билан
ифодаланганлиги кузатилди. Йиллик тайѐргарлик цикли давомида ўтказилган
тадқиқотлар 800 м масофага югурувчилар функционал тайѐргарлиги нотекис
шакллана борганлигини кўрсатди. Агар ЮТТ фаолиятини ифодаловчи
кўрсаткичлар дастлаб (СБ - 121,2 мм.с/у.; ДБ - 62,4 мм.с/у.; ЮҚЧ - 72,2
дақ/марта) физиологик меъѐр чегарасида қайд этилган бўлса, тайѐргарлик
якунида уларнинг даражаси салбий тамонга ўзгарди (мувофиқ равишда -
129,2; 74,2; 77,5). Лекин шу давр ичида нафас олиш функцияси прогрессив
шаклланганлиги кузатилди.
Педагогик тажриба давомида қўланилган анъанавий ва экспериментал
мазмунли машғулотлар бошида, тугаган заҳоти ва 10 дақ.дан сўнг олинган
физиологик кўрсаткичлар тажриба гуруҳидаги спортчиларда функционал
тайѐргарлик нафақат самарали шаклланганлигини кўрсатди, балки
организмнинг тикланиш суръати янада жадаллашганлигига эътибор
қаратади. Эҳтимол қилиш мумкинки, тажриба гуруҳида ўтказилган ҳар бир
машғулотдан сўнг қўлланилган ноанъанавий релаксацион машқлар
функционал фаолликка ҳам, иш қобилиятининг тикланиш сурътига ҳам
ижобий таъсир этганидан дарак беради.
5. Спорт натижаси спортнинг тайѐргарлик даражасини акс эттирувчи
ягона интеграл мезондир. Амалдаги тайѐргарлик дастури бўйича шуғилланиб
келган ва республика биринчиликларида иштирок этган 800 м.га
югурувчилар спорт натижалари кескин ўзгарувчан фарқлар билан
23
ифодаланганлиги кузатилди. 2008 йил январда ўтказилган мусобақаларда
иштирок этган барча спортчиларнинг ўртача статистик кўрсаткичи (
х
)
1:57,41 с.ни ташкил қилган бўлса, шу йили февралдаги мусобақада ўртача
натижа 1:59,42 с.га тенг бўлди. Май ойида ўтказилган биринчи мусобақада
натижа 1:57,38 с.ни ташкил этган бўлса, иккинчи мусобақада 2:05,45 с.
натижа намойиш этилди. Сентябрдаги мусобақада натижа яна бир оз
яхшиланди (1:58,81 с.). Агар ушбу спорт натижалари Пекинда ўтказилган
Олимпиада ўйинларида иштирок этган ўрта масофага югурувчи (800 м)
спортчилар кўрсаткичлари (1:45,38 с.) билан таққосланган бўлса, унда
Ўзбекистон биринчиликларида қайд этилган натижалар 12,0 с.дан 20,07
с.гача кам фарқ билан ифодаланади. Педагогик тажриба натижаларидан шу
нарса аниқландики, тажриба гуруҳида ўтказилган ҳар бир машғулот
давомида қўлланилган ноанъанавий сакраш машқлари ва машғулотлардан
сўнг ижро этилган, релаксацион машқлар шу гуруҳга мансуб спортчиларда
800 м масофага югуриш тезлигининг ортишига имкон яратади. Агар
тайѐргарлик бошида ўртача тезлик назорат гуриҳида 2:11,28 с.ни ташкил
этган бўлса, тайѐргарлик якунида (кузги мусобақада) ушбу натижа 8,01 с.га
яхшиланди, холос. Тажриба гуриҳида эса дастлабки кўрсаткич 132,26 с.
билан ифодаланган бўлса, сўнгги мусобақада натижа 1:58,66 с.ни ташкил
этди. Демак, ушбу гуруҳда спорт натижалари ўсиш фарқи 13,6 с.га тенг
бўляпти. Бошқача қилиб айтганда йиллик тайѐргарлик циклининг якунида
ўтказилган кузги мусобақада назорат гуруҳидаги энг яхши ўртача спорт
натижалари кўрсаткичи 2:03,27 с.ни ташкил этган бўлса, тажриба гуриҳида
бу кўрсаткич 1:58,66 сек билан ифодаланди. Бинобарин, тажриба гуруҳида
спорт натижасининг бундай ўсиши шу гуруҳ машғулотларида қўлланилган
ноанъанавий сакраш машқлари ва ҳар бир машғулотдан сўнг орқага ѐтиб,
оѐқлар вертикал кўтарилган ҳолатда бажарилган оѐқ мушаклари фаолиятини
тикловчи релаксацион машқлар самарадорлиги билан боғлиқ бўлган деб
айтиш мумкин.
6. Педагогик тажриба натижаларидан шу нарса маьлум бўлдики,
амалдаги дастур ҳамда МОТ циклларида қўлланиладиган аньанавий
машғулотлар 800 м.га югурувчи спортчи-талабалар жисмоний ва функционал
имкониятларни жадал шакллантириш «кучига» эга эмас экан. Эҳтимол,
айнан шу ҳолат ушбу спортчиларда спорт натижаларининг ҳам суст
ўсганлигига асос бўлган.
Академик машғулотлар юкламаларини эьтиборга олган ҳолда ишлаб
чиқилган ва тажриба гуруҳида синаб кўрилган йиллик тайѐргарлик дастури
қисқартирилган мусобақа олди цикллари, ҳар бир машғулот давомида ўйин
эстафета тарзида қўлланилган сакровчанлик машқлари ва машғулот якунида
ижро этиладиган оѐқ мушаклари, юрак-томир ва нафас олиш органлари
фаолиятини тикловчи релаксацион машқлар жисмоний ва функционал
имкониятларни ҳам спорт натижаларини ҳам самарали ўстириш қудратига
эга эканлиги аниқланди.
24
А
малий тавсиялар
Жисмоний тарбия ва спортга ихтисослашган таьлим муассасаларида
юқори малакали спортчилар тайѐрлаш тажрибаларини ўрганиш шунга
эьтибор қаратадики, йиллик спорт тайѐргарлигини амалга оширишга
мўлжалланган дастурлар тақвим йилига мўлжалланган бўлиб, уларда
белгиланган машғулотлар ҳажми академик машғулотлар билан боғлиқ
юкламаларга
мувофиқлаштирилмайди.
Жорий
тадқиқотлар
шуни
кўрсатадики, бундай ҳолатлар аксарият умумий жисмоний юкламалар
хажмининг меъѐридан ошиб кетишига сабаб бўлиб, пировардида иш
қобилиятининг сусайиши ва спорт натижаларининг нотекис ўсишига олиб
келар экан.
Педагогик тажриба натижаларидан шу ҳолат аниқландики, агар йиллик
тайѐргарлик дастурлари ўқув режасидаги амалий машғулотлар хажмига
мувофиқлаштирилса, МОТ циклларида қўлланиладиган машғулотлар ҳажми
қисқартирилса, ҳар бир машғулот таркибига ўйин-эстафета тарзида ижро
этиладиган ноаньанавий сакраш машқлари киритилса ҳамда машғулот
якунида оѐқ мушаклари, юрак-томир ва нафас олиш фаолиятини тикловчи
релаксацион машқлар жорий этилса, жисмоний ва функционал имкониятлар
ҳам, спорт натижалари ҳам жадал сурьатлар билан шаклланиши мумкин
экан. Бундай машқлардан фойдаланишнинг афзаллиги шу билан
асосланадики, биринчидан, енгил атлетиканинг югуриш турларида асосий
жисмоний юклама оѐқ мушакларига тушади, иккинчидан, югуриш турларида
спорт натижаси оѐқ мушакларининг тезлик-куч чидамкорлиги билан
белгиланади, учинчидан, катта ҳажмли ва шиддатли югуриш юкламалари оѐқ
мушакларида вужудга келадиган толиқиш аломатларини кучайтиради.
Ушбу фикр - мулоҳазаларни эътиборга олган ҳолда жисмоний ва
функционал тайѐргарликни самарали шакллантириш ҳамда мусобақа
натижаларини прогрессив йўналишда ўстириш имкониятларини яратиш
мақсадида ўрта масофага югурувчи спортчилар тайѐрлаш амалиѐтига
қуйидаги дастур ва анъанавий машқлар мажмуаларини жорий этиш тавсия
этилади (7,8-жадваллар).
7-жадвал
800 м.га югурувчи талаба–спортчиларнинг биринчи ўқув йилига мўлжалланган йиллик юкламалар ҳажми
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
Сентябр
Октябр
Ноябр
Декабр
Тайѐрлов даври
МОТ
МД
ЎД
умумий
46
46
31
46
48
32
48
50
27
46
31
30
15
17
20
18
26
аэроб
37
35
23
35
37
22
36
36
19
35
21
20
8
11
13
12
24
аралаш
7
6
4
6
7
5
7
8
5
7
5
6
4
3
4
4
1,2
анаэроб
2
4
3
4
4
4
4
5
3
4
4
4
3
2
2
2
0,4
сакраш
0
1
1
1
0
1
1
1
0
0
1
0
0
1
1
0
0
ўйин (с)
0
2
1
2
0
0
1
2
0
1
1
0
1
1
0
0
0
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
Январ
Феврал
Март
Апрел
Тайѐрлов даври
МОТ
МД
умумий
52
50
36
48
51
32
52
53
31
52
53
32
51
52
35
34
17
24
аэроб
36
36
25
34
36
21
34
36
18
35
36
20
37
37
24
25
10
16
аралаш
9
9
7
8
9
6
10
9
7
10
10
7
9
9
6
6
4
5
анаэроб
6
5
4
5
5
3
6
6
4
6
6
4
5
5
4
2
2
2
сакраш
1
0
0
1
1
2
2
2
2
1
1
1
0
1
1
1
1
1
ўйин (с)
1
1
0
0
0
0
0
0
0
1
0
0
1
1
1
1
1
1
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52
Май
Июн
Июл
Август
МД
ЎД
Тайѐрлов даври
МОТ
МД
умумий
23
19
32,2
53
52
32
54
53
52
29
50
52
50
38
32
32
18
2003,2
аэроб
16
14
30
38
36
23
36
37
36
20
34
38
36
36
22
22
12
1426
аралаш
5
3
0
9
9
5
9
9
9
6
9
9
9
8
5
6
2
341,2
анаэроб
2
1
1,6
4
6
3
6
6
6
3
5
5
4
4
3
3
1,5
198,5
сакраш
0
1
0,6
2
0
1
1
1
1
0
2
0
1
0
2
1
0
41,6
ўйин (с)
1
0
0
0
1
1
1
1
0
1
1
0
0
1
1
1
1
32
26
8-жадвал
800 м. масофага югурувчи тажриба гуруҳида қўлланиладиган тезлик-куч
чидамлилигининг периферик ва марказий компонентларини тикловчи
машқлар (барча машқлар орқа билан ѐтган ҳолатда бажарилади)
№
Машқлар мазмуни
Машқлар
меъѐри
ТУК
1.
Оѐқларни
вертикал
кўтариб
силкитиш
4 марта
30 с.дан
Оралиқ дам 30 с
2.
Вертикал кўтарилган оѐқларни бир
оз
тиззадан
букиб,
силкитиб
депсиниш
10 х 4 марта
Оралиқ дам 30 с
3.
Оѐқларни
вертикал
кўтариб
«велосипед» машқини бажариш
4 марта
30 с.дан
Оралиқ дам 30 с
4.
Оѐқларни
вертикал
кўтариб
кўндаланг
йўналишда
«қайчи»
машқини бажариш
4 марта
30 с.дан
Оралиқ дам 30 с
5.
Оѐқларни вертикал кўтариб, тўғри
йўналишда
«қайчи»
машқини
бажариш
4 марта
30 с.дан
Оралиқ дам 30 с
6.
Вертикал
кўтарилган
оѐқларни
навбатма-навбат (ўнг ва чап оѐқни)
максимал букиб ѐзиш
10х4 марта
30 с.дан
Оралиқ дам 30 с
7.
Ўнг оѐқни вертикал кўтариб, ўнг ва
чап томонларга айланма
ўнг 10х4 марта
чап 10х4 марта
Оралиқ дам 30 с
8.
Чап оѐқни вертикал кўтариб, ўнг ва
чап
томонларга
айланма
ҳаракатланиш
ўнг 10х4 марта
чап 10х4 марта
Оралиқ дам 30 с
9.
2 машқни бажариш
10 х 4 марта
Оралиқ дам 30 с
10. 1 машқни бажариш
10 х 4 марта
Оралиқ дам 30 с
11.
Ўтирган ҳолатда чуқур нафас олиб,
олдинга
эгилиб
чуқур
нафас
чиқариш
10х2 марта
Оралиқ дам 30 с
12.
Турган ҳолатда чуқур нафас олиб,
чуқур нафас чиқариш
10х2 марта
Оралиқ дам 30 с
Ўрта масофага югурувчи тажриба гуруҳи спортчиларининг йиллик
тайѐргарлик циклидаги юкламаларининг тақсимланиши қуйидагича ифодаланди.
1. Умумий югуриш ҳажми 2003-2500 км. 2. Аэроб режимда югуриш 1500-
1800 км (кросслар, узоқ муддатли югуришлар). 3. Аэроб ва анаэроб режимда
27
югуриш 340-500 км (200 м.дан 600 м.гача). 4. Анаэроб режимда югуриш 200-240 км
(50-200 м). 5. Сакраш машқлари 40-45 км. 6. Ўйинлар 30-35 соат.
ДИССЕРТАЦИЯ МАВЗУСИ БЎЙИЧА ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР
РЎЙХАТИ
1. Олимов М.С., Тўхтабоев Н.Т. Ўрта масофага югурувчи қиз болалар
чидамлилигини ривожлантириш //«Болалар спортини ривожлантиришнинг
минтатқавий, педагогик-психологик, тиббий-биологик муаммолари» илмий-амалий
анжумани материаллари. (1-китоб), 23-24 май. - Фарғона, 2003. - Б. 159-161.
2. Олимов М.С., Ўрта ва узоқ масофаларда югурувчиларнинг қишки
мусобақаолди тайѐргарлиги //«Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришнинг
долзарб муаммолари». Республика илмий-амалий анжумани материаллари.
(Самарқанд, 2004 й. 27 август). - Самарканд, 2004. - Б. 41-44.
3. Олимов М.С. Анализ выполнения нагрузки в годичном цикле тренировки
легкоатлетов, специализирующихся в беге на средние и длинные дистанции
//Республика илмий-амалий анжумани «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида
таълимнинг ҳозирги замон муаммолари» 2007 йил 18-19 май. - Т., 2007. - С. 104.
4. Олимов М.С. Бег на средние и длинные дистанции - взгляд на основе
комплексной перспективности //«Соғлом авлод давлатимиз келажаги» мавзуидаги
илмий-амалий анжуман материаллари. 6 январ 2007 йил. ТошДШИ. - Т., 2007. -
С. 22-24.
5. Олимов М.С., Шакиржанов Б.А. Енгил атлетика машғулотларида ўргатиш
ва билимларни назорат қилишда мантиқий фикрлашни ривожлантириш //Халқаро
илмий-амалий анжумани «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида инновцион
технологиялар» анжуман тезислар тўплами 2008 й. 14-15 ноябр. - Т., 2008. -
Б. 22-24.
6. Олимов М.С. Ўрта масофага югурувчилар мусобақаолди цикли ва унда
қўлланиладиган машғулотлар самарадорлиги //Фан-спортга илмий-назарий
журнал. - Тошкент, 2009. - №3. - Б. 40-44.
7. Олимов М.С. Ўрта масофаларга югурувчи-ларда функционал тайѐргарлик
крсаткичлари динамикаси //Фан-спортга илмий-назарий журнал. - Тошкент, 2010. -
№3. - Б. 11-15.
8. Олимов М.С., Худойберганов С. Ўрта масофага югурувчиларни қишки
мусобақаолди тайѐргарлиги //«Баркамол авлод» йилига багишланган талаба,
магистрант ва аспирантларнинг илмий-услубий анжумани. Анжуман материаллари
тўплами 2010 й. 26 январ, ЎздЖТИ. - Тошкент, 2010. - Б. 257-258.
9. Олимов М.С., Сайтметова З.Т. Особенности планирования и рекомендаций
средства годичного цикла подготовки бегунов на средние дистанции, обучающихся
в физкультурном вузе /Педагогические науки. - М., 2011. - №4. - С. 92-95.
28
Педагогика фанлари номзоди илмий даражасига талабгор
М.С.Олимовнинг 13.00.04-«Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва
методикаси» ихтисослиги бўйича «Ўрта масофага югурувчи спортчи-талабаларни
мусобақаларга тайѐрлаш услубияти» мавзусидаги диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч (энг муҳим) сўзлар:
жисмоний ва функционал тайѐргарлик,
релаксацион нафас олиш машқлари, мусобақаларга тайѐрланиш.
Тадқиқот объектлари:
ЎзДЖТИнинг ўрта масофага югурувчи спортчи-
талабаларининг мусобақаолди тайѐргарлик босқичи машғулотлари.
Ишнинг мақсади:
ўрта масофага югурувчи спортчи-талабаларни ўқув йили
давомида мусобақаларга тайѐрлаш дастурини ишлаб чиқиш ва илмий асослаб
бериш.
Тадқиқот методлари:
адабиѐтлар таҳлили; кузатиш, суҳбат ва назорат
жисмоний ва функционал тайѐргарлик даражасини тест машқлари ѐрдамида
аниқлаш; спорт натижаларини қайд этиш; педагогик тажриба; математик-статистик
услублар.
Олинган натажалар ва уларнинг янгилиги:
- жисмоний тарбияга ихтисослашган ОЎЮ ва факультетларда таҳсил олувчи
800 м масофага югурувчи талаба-спортчиларни мусобақага тайѐрлашда, йиллик
машғулотларида ўқув режасида қайд этиладиган турли назарий ва амалий
юкламаларни этиборга олмаслик спорт натижасини шаклланишига салбий таъсир
кўрсатиши илк бор аниқланди;
- ушбу вазиятни эътиборга олган ҳолда ўрта масофага югурувчи спортчи-
талабаларни мусобақаларга тайѐрлаш бўйича амалда қўлланилиб келинаѐтган
дастурни ихтисослашмаган машғулотлар ҳисобига қисқартирилган юкламалари
ҳажми релаксацион машқларни амалга жорий қилиниши юксак самара билан
аниқланди.
Амалий аҳамияти:
ихтисослашмаган юкламалар ҳажмини қисқартириш
эвазига мазмун ва йўналиш жиҳатидан қайта ишлаб чиқилган йиллик тайѐргарлик
дастури талаба-спортчиларни мусобақаларга тайѐрлаш, тавсия этилаѐтган
ноанъанавий сакраш ва релаксацион машқларни енгил атлетика ихтисослиги
бўйича ўтказиладиган машғулотлар жараѐнига тадбиқ этиш ўрта масофага
югурувчи спортчи-талабаларни янгича илмий услубий ѐндошув асосида
мусобақаларга самарали тайѐрлаш имкониятини оширади.
Татбиқ этилиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
тадқиқот
материаллари ўрта масофаларга югуришга ихтисослаштиради ЎзДЖТИ
талабаларининг ўқув-машғулот жараѐнига татбиқ этилган, бу учта татбиқ этиш
далолатномаси билан тасдиқланади.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:
жисмоний тарбияга ихтисослашган ОЎЮ
факультетларидаги талаба-спортчиларнинг ўқув-машғулот жараѐни.
29
РЕЗЮМЕ
диссертации Олимова М.С. на тему: «Методика подготовки к соревнованиям
студентов-бегунов на средние дистанции» на соискание учѐной степени кандидата
педагогических наук по специальности 13.00.04-«Теория и методика физического
воспитания и спортивной тренировки»
Ключевые слова:
физическая и функциональная подготовленность,
релаксационно-дыхательные упражнения, подготовки к соревнованиям.
Объекты исследования:
объектом исследования явились спортсмены-
студенты УзГИФК, специализирующиеся в беге на средние дистанции.
Цель работы:
разработка и научное обоснование программы подготовки
студентов-бегунов к соревнованиям.
Методы исследования:
анализ литературы, наблюдение, беседа и контроль,
тестирование физической и функциональной подготовленности, регистрация
спортивных результатов, педагогический эксперимент, методы математической
статистики.
Полученные результаты и их новизна:
- недостаточная эффективность процесса подготовки студентов-бегунов на
800 метров, занимающихся по традиционной программе, рассчитанный на учебный
год, слабый учет академической нагрузки, предусмотренные учебным планом
института;
- значительное повышение физических и функциональных возможностей, в
том числе роста спортивных результатов, у бегунов, процесс подготовки которых
был организован на основе экспериментальной программы, разработанной с
учетом оптимизации соотношения объемов основных тренировочных и
академических
нагрузок,
включающий
восстановительно-развивающие
упражнения.
Практическая
значимость:
разработанная
программа
подготовки
спортсменов-студентов к соревнованиям, предусматривающая оптимизацию
основных тренировочных и академических нагрузок за счет уменьшения объема
неспецифических нагрузок, увеличения диапазона использования нетрадиционных
и релаксационно-дыхательных упражнений, выполняемых в различных
положениях тела, зарекомендовала себя эффективней, что имеет практическое
значение для целенаправленной подготовки спортсменов, обучающихся в
образовательных учреждениях спортивно - педагогического профиля.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
материалы
исследований внедрены в процесс учебно-тренировочных занятий студентов
УзГИФК, специализирующихся в беге на средние дистанции, что подтверждается
тремя актами внедрения.
Область применения:
учебно-тренировочный процесс спортсменов,
обучающихся в вузах спортивно-педагогического профиля.
30
RESUME
Thesis of M.S.Olimov on the scientific degree competition of the candidate of
pedagogical sciences on a specialty 13.00.04-«Theory and methodic of physical
education and sport training».
Subject: «Technique of competitive preparation of students-runners on average
distances»
Key words:
physical and functional preparation, relaxation -respiratory exercises,
precompetitive stage of preparation.
Subjects of research:
object of research were sportsmen-students of Uz.SIof PC,
specializing in run on average distances.
Purpose of work:
it is directed on working out and to a scientific substantiation of
the program of preparation of students-runners on average distances to competitions during
academic year.
Methods of research:
the literature analysis, testing of physical and functional
preparation, the account of sports results, pedagogical experiment, methods of
mathematical statistics
The results obtained and their novelty:
- insufficient efficiency of process of preparation of students-runners on the
average distances, engaged under the traditional program, calculated for a calendar year,
and not considering the academic loadings provided by the curriculum of institute;
- substantial increase physical and functionality, including growth of sports results
at runners of EG (experimental groups), which process of preparation has been organized
on the basis of the experimental program developed taking into account optimization of a
parity of volumes of the basic both academic loadings and including the regenerative-
developing exercise, carried out in antistatic positions a div.
Practical value:
the program of preparation of sportsmen-students developed by
us to the competitions, providing optimization of the basic and academic loadings at the
expense of reduction of volume of nonspecific loadings and increase in a range of use of
the nonconventional and relaxations-respiratory exercises which are carried out in antistatic
positions of a div, was enough more effective and consequently has the important
practical value for purposeful preparation of the sportsmen trained in educational
institutions of a sports profile.
Degree of embed and economic affectivity:
materials of researches have been
introduced in process of study-training lessons of students of Uz.SIofPC, specializing in
run on average distances, there are 3 certificates of introduction.
Field of application:
study-training process of the sportsmen trained in high schools
of a sports profile.
