Глобаллашув шароитида диний соҳа ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари

Annotasiya

Тадқиқот объектлари: диний глобаллашувнинг моҳияти ва намоён бўлиш хусусиятлари, диний таълим ва диний тарғибот технологияларининг ривожланиш тенденциялари, диний интеграциянинг геосиёсий хусусиятлари.
Ишнинг мақсади: глобаллашув шароитида диний соҳа ривожланишининг ўзига хос хусусиятларини фалсафий тахлил этиш.
Тадқиқот методлари: илмий билишнинг объективлик, тизимлилик, ворисийлик, қиёсий таҳлил, анализ ва синтез, умумлаштириш, тарихийлик ва мантиқийлик методлари.
Олинган натнжалар ва уларнинг янгилиги: диний глобаллашув фалсафий муаммо сифатида тадқиқ этилган, «диний глобаллашув» тушунчаси таърифланган; диний глобаллашувнинг феномен сифатидаги моҳияти очиб берилган; диний тарғибот ҳамда таълим тизимида диний омил ролининг ўсиб бориш хусусиятлари ҳамда бу жараёнда замонавий технологияларнинг ўрни аниқланган; геоконфессионал жараёнлар диний глобаллашувнинг мухим йўналиши сифатида илмий асосланган; глобал диний макондаги муаммоларнинг олдини олиш имкониятлари ва улардан окилона фойдаланишга доир амалий тавсиялар ишлаб чикилган.
Амалий ахамияти: диссертациянинг амалий аҳамияти ишлаб чикилган назарий хулосалар ва умумлашмалар, конкрет амалий таклиф-тавсиялардан диний сохадаги глобаллашув жараёнларининг мазмуни ва асосий йўналишларини аниқлашга бағишланган ижтимоий-сиёсий, илмий-амалий тадбирларни ташкил этиш, шунингдек, Ўзбекистонда диний ҳаётни ривожлантиришнинг устувор тамойиллари ва уларни ижтимоий-сиёсий ҳаётда инъикос этиш хусусиятларини ўрта махсус ва олий таълим муассасаларида тегишли ўқув курсларини ўқитишда хам фойдаланиш мумкинлиги билан белгиланади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари илмий-назарий анжуманларда ўқилган маърузаларда, Тошкент ислом университета талабалари билан олиб борилган маъруза ва амалий машғулотларда, муаллиф томонидан эълон қилинган жами 10 та илмий нашрларда ўз ифодасини топтан.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси: тадқиқот натижаларидан илмий изланишларни олиб боришда, педагогик фаолиятда, диний глобаллашувнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлашга каратилган тадбирларни амалга оширишда фойдаланиш мумкин.

Manba turi: Tezislar
Yildan beri qamrab olingan yillar 1992
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
CC BY f
1-23
45

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Камилов, К. (2023). Глобаллашув шароитида диний соҳа ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари. Avtoreferat Katalogi, 1(1), 1–23. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/36911
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Тадқиқот объектлари: диний глобаллашувнинг моҳияти ва намоён бўлиш хусусиятлари, диний таълим ва диний тарғибот технологияларининг ривожланиш тенденциялари, диний интеграциянинг геосиёсий хусусиятлари.
Ишнинг мақсади: глобаллашув шароитида диний соҳа ривожланишининг ўзига хос хусусиятларини фалсафий тахлил этиш.
Тадқиқот методлари: илмий билишнинг объективлик, тизимлилик, ворисийлик, қиёсий таҳлил, анализ ва синтез, умумлаштириш, тарихийлик ва мантиқийлик методлари.
Олинган натнжалар ва уларнинг янгилиги: диний глобаллашув фалсафий муаммо сифатида тадқиқ этилган, «диний глобаллашув» тушунчаси таърифланган; диний глобаллашувнинг феномен сифатидаги моҳияти очиб берилган; диний тарғибот ҳамда таълим тизимида диний омил ролининг ўсиб бориш хусусиятлари ҳамда бу жараёнда замонавий технологияларнинг ўрни аниқланган; геоконфессионал жараёнлар диний глобаллашувнинг мухим йўналиши сифатида илмий асосланган; глобал диний макондаги муаммоларнинг олдини олиш имкониятлари ва улардан окилона фойдаланишга доир амалий тавсиялар ишлаб чикилган.
Амалий ахамияти: диссертациянинг амалий аҳамияти ишлаб чикилган назарий хулосалар ва умумлашмалар, конкрет амалий таклиф-тавсиялардан диний сохадаги глобаллашув жараёнларининг мазмуни ва асосий йўналишларини аниқлашга бағишланган ижтимоий-сиёсий, илмий-амалий тадбирларни ташкил этиш, шунингдек, Ўзбекистонда диний ҳаётни ривожлантиришнинг устувор тамойиллари ва уларни ижтимоий-сиёсий ҳаётда инъикос этиш хусусиятларини ўрта махсус ва олий таълим муассасаларида тегишли ўқув курсларини ўқитишда хам фойдаланиш мумкинлиги билан белгиланади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари илмий-назарий анжуманларда ўқилган маърузаларда, Тошкент ислом университета талабалари билан олиб борилган маъруза ва амалий машғулотларда, муаллиф томонидан эълон қилинган жами 10 та илмий нашрларда ўз ифодасини топтан.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси: тадқиқот натижаларидан илмий изланишларни олиб боришда, педагогик фаолиятда, диний глобаллашувнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлашга каратилган тадбирларни амалга оширишда фойдаланиш мумкин.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ

ҲУЗУРИДАГИ ТОШКЕНТ ИСЛОМ УНИВЕРСИТЕТИ

Қўлёзма ҳуқуқида

УДК: 297

К-12

КАМИЛОВ КАМАЛДЖАН САБИТДЖАНОВИЧ

ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА ДИНИЙ СОҲА

РИВОЖЛАНИШИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

24.00.01 - Диншунослик

Фалсафа фанлари номзоди илмий

даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация

А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И

ТОШКЕНТ - 2011


background image

2

Диссертация Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Тошкент ислом университети «Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий
ўрганиш ЮНЕСКО» кафедрасида бажарилган.



Илмий раҳбар:

фалсафа фанлари доктори, профессор

Ачилдиев Абдувоҳид Соҳибназарович



Расмий оппонентлар:

фалсафа фанлари доктори, профессор

Шермухамедова Нигина Арслоновна

фалсафа фанлари номзоди, доцент

Валиев Ботир Носирович


Етакчи ташкилот:

Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши

академияси


Диссертация ҳимояси 2011 йил «____» __________куни соат ____ да

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом
университети қошидаги Д 005.11.01 рақамли Ихтисослашган кенгаш
йиғилишида ўтказилади (Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, А. Қодирий
кўчаси, 11).

Диссертация

билан

Тошкент

ислом

университетининг

илмий

кутубхонасида танишиш мумкин (100011, Тошкент шаҳри, А. Қодирий
кўчаси, 11).





Автореферат 2011 йил «___» __________ да тарқатилди.

Д 005.11.01 Ихтисослашган
кенгаш илмий котиби

т.ф.н., доц. Д.А.Рахимджанов


background image

3

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги.

Глобаллашув шароитида диний соҳа

ривожланишининг ўзига хос хусусиятларини тадқиқ этиш муҳим назарий ва
амалий аҳамият касб этади. Тезкорлик, очиқлик, эркинлик тамойилларига
асосланган интеграция жараёнларининг чуқурлашиши, ўз навбатида, жамият
барча соҳаларининг шиддат билан ривожланишига кенг йўл очмоқда. Бироқ,
шундай бўлса-да, ҳозирги давр умумбашарий аҳамиятга молик жиддий
муаммоларнинг чуқурлашиб бораётгани билан ҳам ўзига хос жиҳатга эга
бўлиб, «Жаҳоннинг турли нуқталарида ҳамон давом этаётган урушлар ва
қарама-қаршиликлар сақланиб қолаётгани, давлатлараро, миллатлараро ва
динлараро

зиддиятлар,

Мингйиллик

ривожланиш

декларациясида

таъкидланганидек,

қашшоқлик,

очлик,

оналар

ва

болалар

ўлими,

эпидемиялар ва инсониятнинг бошқа муаммоларига қарши кураш борасидаги
энг жиддий тўсиқлар бўлиб қолмоқда»

1

. Бир томондан янги ташкил топган

давлатлардаги миллий ва диний ўзликни англаш жараёнлари кечаётган бўлса,
иккинчи томондан, маданиятлараро ўзаро таъсирлашиш кучайиб, жамият
соҳалари доирасида глобал яхлитлашиш тенденцияси вужудга келмоқда.
Айни пайтда, турли сиёсий кучлар томонидан диний омилдан ғаразли
мақсадлар йўлида фойдаланишнинг янги

усул

ва

воситаларининг

қўлланилиши диний экстремизм, халқаро терроризм муаммоларининг
чуқурлашиб боришига олиб келмоқда.

Мавзунинг долзарблиги глобаллашув шароитида кўп конфессияли

Ўзбекистоннинг глобал диний маконда тутган ўрни ва унга таъсир этувчи
объектив ва субъектив омилларни аниқлаш зарурияти билан боғлиқ.

Тадқиқот

мавзусининг

долзарблиги

яна

қуйидагилар

билан

ифодаланади:

Биринчидан

, глобаллашув шароитларида маънавий ҳаётнинг мазмун-

мундарижаси ўзгармоқда. Бу жараёнга диний соҳада содир бўлаётган
ҳодисалар алоҳида таъсир кўрсатади. Чунки эндиликда иқтисодий, сиёсий,
мафкуравий шаклларда бўлгани каби диний глобаллашув ҳам мустақил
феномен сифатида шаклланди. Шунинг учун «диний глобаллашув»
тушунчаси мазмунини очиб бериш, диний глобаллашувнинг бошқа
соҳалардаги яхлитлашув ва ўзаро таъсир жараёнлари билан умумий ва
фарқли томонларини аниқлаш муҳим аҳамият касб этади.

Иккинчидан,

диний глобаллашув

жараёни чуқурлашиб бормоқда.

Бунда тезкорлик, юксак технологик имкониятлар туфайли конфессионал
даражадаги ҳамда жаҳон динлари ўртасида ўзаро таъсирнинг кучайиши,
диний ташкилотлар сонининг ортиб бориши каби ҳодисалар муҳим ўрин
тутмоқда. Шу нуқтаи назардан қараганда, ушбу омилларни комплекс таҳлил
қилиш диний соҳадаги глобаллашувнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш
имконини беради.

1

Каримов И.А. БМТ саммити мингйиллик ривожланиш мақсадларига бағишланган ялпи мажлисдаги нутқ //

Халқ сўзи. – Тошкент‚ 2010 йил 21 сентябрь.


background image

4

Учинчидан,

сўнгги ўн йилликларда жаҳон миқёсида диний таълим

жадал суръатлар билан ривожланиб бормоқда. Бу диний эътиқоднинг қайта
фаоллашуви,

диний

маърифатга

бўлган

муносабатнинг

ўзгариши

ҳосиласидир. Бироқ, диний экстремистик оқимлар фаолиятининг кенгайиб
бориши ҳам ушбу жараён билан бир вақтда содир бўлмоқда. Бу эса, ўз
навбатида,

диний

таълим

соҳасининг

ривожланиш

хусусиятларини

атрофлича тадқиқ этишни тақозо этади.

Тўртинчидан

, ахборот узатишнинг илғор технологиялари диний

мазмундаги маълумот ва хабарнинг глобал аҳамиятини таъминламоқда.
Диний ахборот инсон, жамият ва давлат ҳаётининг муҳим стратегик
ресурсларидан бири бўлиб қолмоқда. Шу нуқтаи назардан қараганда, ҳозирги
даврда ғаразли мақсадларни амалга оширишга қаратилган ахборот
хуружларини бартараф этиш, диний тарғибот тизимининг замонавий
технологияларини таҳлил этиш муҳим аҳамият касб этади.

Бешинчидан

, замонавий геостратегик жараёнларда диний омил билан

шартланган тенденциялар кучайиб бормоқда. Бундай шароитда, диннинг
интегратив функциясидан ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини қуриш,
эътиқод умумийлиги асосидаги турли ҳамкорлик алоқаларининг позитив
геосиёсий мазмунини очиб бериш алоҳида аҳамият касб этади.

Олтинчидан

, дин ниқоби остидаги вайронкор хатти-ҳаракатлар шу

йўналишдаги зиддиятларнинг авж олишига сабаб бўлмоқда. Демократлашув
жараёнлари кечаётган бугунги кунда ғаразли мақсадларни амалга оширишда
диний омилдан фойдаланиш ҳаракатлари ҳам давом этмоқда. Бу эса, ўз
навбатида, диний асосдаги зиддиятларнинг олдини олиш имкониятлари ва
йўлларини аниқлаш, масалага демократик нуқтаи назардан ёндашиш
зарурлигини англатади.

Умуман олганда эса, тадқиқот мавзусининг долзарблиги глобаллашув

шароитида диний соҳа ривожланишининг ўзига хос хусусиятларини
диний-фалсафий тадқиқ этиш зарурияти билан белгиланади.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси

. Диннинг ижтимоий ҳодиса

сифатидаги моҳияти, динлараро муносабатлар, диний омилнинг жамият
ҳаёти соҳаларига таъсири каби масалалар барча даврларда ижтимоий фанлар
вакилларининг диққат эътиборида бўлиб келган. Глобаллашув шароитида
эса, ушбу масалаларга бўлган илмий қизиқиш узлуксиз кучайиб бормоқда.

Шу нуқтаи назардан қараганда, тадқиқ этилаётган муаммо бўйича

глобаллашув жараёнининг ижтимоий-тарихий моҳияти, жамият соҳаларида
намоён бўлиш хусусиятлари билан боғлиқ масалаларнинг атрофлича
таҳлили, энг аввало, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов
асарларида ўз ифодасини топганини алоҳида қайд этиш лозим

1

.

1

Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. 1-жилд. – Т.: Ўзбекистон, 1996. –

364 б.; Каримов И.А. Биздан озод ва обод Ватан қолсин. 2-жилд. – Т.: Ўзбекистон, 1996. – 380 б.; Каримов
И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. 3-жилд. – Т.: Ўзбекистон, 1996. – 366 б.; Каримов И.А. Бунёдкорлик
йўлидан. 4-жилд. – Т.: Ўзбекистон, 1996. – 349 б.; Каримов И.А. Янгича фикрлаш ва ишлаш давр талаби. 5-
жилд. – Т.: Ўзбекистон, 1997. – 384 б.; Каримов И.А Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлидан. 6-жилд. –
Т.: Ўзбекистон, 1998. – 429 б.; Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. 7-жилд. – Т.:
Ўзбекистон, 1999. – 410 б.; Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард


background image

5

Сўнгги йилларда глобаллашувнинг турли жиҳатларини ёритишга

бағишланган тадқиқотлар республикамиз олимлари томонидан ҳам амалга
оширилмоқда. Бу борада С.М.Адилходжаева

1

, Р.Алимов

2

, Баҳодир Зокир

3

,

З.Мунавваров

4

, Т.Жўраев, Ш.Пахрутдинов

5

, У.Идиров, С.Тошхўжаев

6

,

И.Каримов

7

, С.Мамашокиров, А.Холбеков, Ш.Тоғаев

8

, А.С.Очилдиев

9

,

С.Отамуродов

10

,

М.Ражабова

11

,

Ш.Сирожиддинов

12

,

М.Холбеков

13

,

И.Р.Хўжамуродов,

Ю.М.Якубов

14

,

А.Қодиров

15

каби

олимлар

ўз

тадқиқотларида глобаллашувнинг турли қирраларини ёритганлар. Уларда
глобаллашувнинг минтақавий хусусиятлари, сиёсий жиҳатлари, динийлик ва

мақсадимиз. 8-жилд. – Т.: Ўзбекистон, 2000. – 538 б.; Каримов И.А. Ватан равнақи учун ҳар биримиз
масъулмиз. 9-жилд. – Т.: Ўзбекистон, 2001. – 432 б.; Каримов И.А. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашамиз.
10-жилд. – Т.: Ўзбекистон, 2002. – 432 б.; Каримов И.А. Биз танлаган йўл демократик тараққиёт ва
маърифий дунё билан ҳамкорлик йўли. 11-жилд. – Т.: Ўзбекистон, 2003. – 320 б.; Каримов И.А. Тинчлик ва
хавфсизлигимиз ўз куч-қудратимизга, ҳамжиҳатлигимиз ва қатъий иродамизга боғлиқ. 12-жилд. – Т.:
Ўзбекистон, 2004. – 400 б.; Каримов И.А. Ўзбек халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди. 13-жилд. – Т.:
Ўзбекистон, 2005. – 262 б.; Каримов И.А. Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари – олий қадрият. 14-жилд. –
Т.: Ўзбекистон, 2006. – 280 б.; Каримов И.А. Жамиятимизни эркинлаштириш, ислоҳотларни
чуқурлаштириш, маънавиятимизни юксалтириш ва халқимизнинг ҳаёт даражасини ошириш – барча
ишларимизнинг мезони ва мақсадидир. 15-жилд. – Т.: Ўзбекистон, 2007. – 320 б.; Каримов И.А. Юксак
маънавият – енгилмас куч. – Т.: Маънавият, 2008. – 176 б.; Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий
инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. – Т.: Ўзбекистон, 2009. – 54
б.; Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини
ривожлантириш концепция. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузаси. – Т.:
Ўзбекистон, 2010. – 56 б.

1

Адилходжаева С.М. Глобализация и стратегия государства. – Ташкент: ТГЮИ, 2007. – 132 с.

2

Алимов Р.М., Арифханов Ш.Р., Азизов С.Ш., Кадыров Р.К., Касымова Н.А., Нематов Г.Э., Сабиржанов

А.С., Сатиболдиев Т.Б., Толипов Ф.Ф., Уманский Я.С., Хайдаров А.А., Ходжаев А.Х. Центральная Азия:
экономика, геополитика, безопасность / Под ред. Р. Алимова, Ш. Арифханова, Ф. Толипова. – Ташкент:
Шарк, 2002. – 223 с.

3

Баҳодир Зокир. Глобаллашув зиддиятлари // Тафаккур. – Тошкент‚ 2004.

4

Мунавваров З. Ўзбекистон Республикасида дунёвийлик билан динийлик ўртасидаги янги нисбатнинг

шаклланиши // Ислом ва дунёвий-маърифий давлат / З.И.Мунавваров ва В.Шнайдер-Детерснинг умумий
таҳрири остида. – Т.: Имом ал-Бухорий жамғармаси нашриёти, 2003. – Б. 133-140; Диний таълим тизими
нима учун керак? // Имом ал-Бухорий сабоқлари. – Тошкент, 2006. – № 1. – Б. 3-4; Мунавваров З.
Ўзбекистон – ислом цивизилациясининг муҳим маркази // Имом ал-Бухорий сабоқлари. – Тошкент‚ 2007, –
№ 3. – Б. 163-171.

5

Жўраев Т., Пахрутдинов Ш. Дунёвий давлатчилик ва сиёсийлашган динийлик: азалий мухолифат. – Т.:

“Akademiya”, 2008. – 84 б.

6

Идиров У., Тошхўжаев С. Халқаро глобаллашувнинг чуқурлашуви // Жамият ва бошқарув, – Тошкент‚

2007. – № 2.

7

Каримов И. Ноосфера: геосиёсат ва мафкура. – Т.: Фан, 2007. – 246 б.

8

Отамуродов С., Мамашокиров С., Холбеков А. Марказий Осиё: ғоявий жараён ва мафкуравий таҳдидлар. –

Т.: Янги аср авлоди, 2001. – 31 б.; Мамашокиров С., Тоғаев Ш. Эркин ва фаровон ҳаёт қурилишининг
ғоявий-мафкуравий масалалари. – Т.: Маънавият, 2007. – 80 б.

9

Очилдиев А.С. Миллий ғоя ва миллатлараро муносабатлар. – Т.: Ўзбекистон, 2004. – 133 б.; Очилдиев А.

Маданият фалсафаси. – Т.: Муҳаррир, 2010. – Б. 40-41; Очилдиев А. Глобаллашув ва мафкуравий жараёнлар.
– Т.: Муҳаррир, 2010. – 52 б.

10

Отамуродов С. Глобаллашув ва миллат. – Т.: Янги аср авлоди, 2008. – 304 б.

11

Ражабова М. Диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш муаммолари. – Т.: Ўзбекистон, 2003. – 400 б.

12

Сирожиддинов Ш. Бағрикенглик – динларнинг маърифий асоси. – Тошкент: “Тошкент ислом

университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2010. – 127 б.

13

Холбеков М. Адабиётда глобаллашув жараёни // Тафаккур. – Тошкент‚ 2006. – № 4.

14

Хўжамуродов И.Р., Якубов Ю.М. Ислом: жамият ва шахс. – Т.: Фалсафа ва ҳуқуқ институти нашриёти,

2007. – 111 б.

15

Қодиров А. Сиёсат фалсафаси. – Т.: ТДЮИ, 2005. – 124 б.


background image

6

дунёвийлик билан алоқадорлик хусусиятлари каби масалаларга асосий
эътибор қаратилган.

Халқлар ва маданиятлар ўртасидаги ўзаро таъсир ва тақозоланганлик

даражасининг ортиб бориши шароитида турли диний тизимлар ҳаётида
содир

бўлаётган

ўзгаришлар,

динлараро

соғлом

мулоқотни

шакллантиришнинг

асосий

йўналишлари,

шунингдек,

глобаллашув

феноменига

хос

бўлган

тенденцияларнинг

таҳлилига

хорижлик

мутахассислар томонидан ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Ушбу
йўналишда Т.Алексеева

1

, Д.Н.Барышников

2

, А.Л.Буряковский

3

, Л.Е.Гринин

4

,

А.Дерябина

5

,

С.Г.Еремеев

6

,

А.Журавский

7

,

Н.Карр

8

,

Н.А.Костин

9

,

Р.Г.Ланда

10

, С.Д.Лебедев

11

,

Б.Марков

12

,

В.Немыченков

13

, А.А.Нуруллаев

14

,

М.Орлов

15

,

А.С.Панарин

16

,

М.М.Решетников

17

,

В.Третьяков

18

,

Н.А.Трофимчук, М.П.Свищевлар

19

, С.Хантингтон

20

, Ю.В.Яковец

21

томонидан

олиб борилган тадқиқотлар бунга мисол бўла олади. Глобалистика фани

1

Алексеева Т. «Реванш кочевников» или ценностное осмысление глобализации // Космополис. – Москва,

2003. – № 2 (4). – С. 41-46.

2

Барышников Д.Н. Международный терроризм в условиях глобализации. // Международная жизнь. –

Москва, 2002. – № 12. – С. 52-56.

3

Буряковский А.Л. Глобализация и философия религии как прикладная дисциплина // Глобализация в

социально-философском измерении. Сборник материалов конференции. – СПб.: Санкт-Петербургское
философское общество, 2003. – С. 25-28.

4

Гринин Л.Е. Глобализация и национальный суверенитет // История и современность. – Москва, 2005. – №1,

– С. 8-11.

5

Дерябина А. Ислам как фактор внешней политики Пакистана // Ближний Восток и современность. Сборник

статей (выпуск двадцать третий). – М.: Глаголь, 2004. – С. 195-210.

6

Еремеев С.Г. Вызовы глобализации: этнический и религиозный экстремизм в современном мире //

http://anthropology.ru/ru/texts/eremeev/terror.html.

7

Журавский А. Религиозный фактор как элемент геополитики России // http://www.sedmitza.ru/index.html.

8

Карр

Н.

Бездушность

Веб

2.0

//

Компьютерра

online,

21

ноября

2005

г.

//

http://www.computerra.ru/think/239597/

9

Костин Н.А. Геополитический характер информационной борьбы в современном мире и ее проблемы

накануне XXI века // Безопасность информационных технологий / Под. ред. Грачева Р.К. – М.: Мысль, 1999.
– С. 21-33.

10

Ланда Р.Г. Политический ислам: предварительные итоги. – М.: Мысль, 2005. – 226 с.

11

Лебедев

С.Д.

Светско-религиозная

синергия

как

проблема

культурной

глобализации

//

http://www.portalus.ru/modules/philosophy.

12

Марков Б. Человек и глобализация мира // Отчуждение человека в перспективе глобализации мира / Вып.

I / Под ред. Б.Маркова, Ю.Солонина, В.Парцвания. СПб.: Петрополис, 2001. – С. 100-122.

13

Немыченков В. Использование религиозного фактора в целях разложения стран с традиционной

культурой. // Вестник Мирового общественного форума «Диалог Цивилизаций». – Москва, 2004. – № 3. – С.
103.-110.

14

Нуруллаев А.А. Проблемы диалога религий в эпоху глобализации. // Вестник Российского университета

дружбы народов. – Cерия: Политология. – Москва, 2001. – № 3. – С. 28-35.

15

Орлов М. Место и роль религии в глобальных процессах современности // Власть. – Москва, 2008. № 4. –

С. 91-94.

16

Панарин А.С. Искушение глобализмом. – М.: ЭКСМО-Пресс, 2002. – 416 с.

17

Решетников М.М. Глобализация – самый общий взгляд. Часть 1. – СПб.: Восточно-Европейский институт

психоанализа, 2002. – 76 с.

18

Третьяков В. Церковь – это естественная монополия // http://religion.russ.ru/blanche/20020628-tretiak.html.

19

Трофимчук Н.А., Свищев М.П. Экспансия. – М.: Страна, 2000. – 112 с.

20

Хантингтон С. Столкновение цивилизаций? // ПОЛИС. – Москва, 1994. – № 1. – С. 33-48.; Кто мы?:

Вызовы американской национальной идентичности / Пер. с англ. А. Башкирова. – М.: ООО Издательство
АСТ: ООО Транзиткнига, 2004. – 635 с.

21

Яковец Ю.В. Глобализация и взаимодействие цивилизаций. – М.: Мысль, 2001. – 167 с.


background image

7

доирасида яратилган луғат

1

мазкур соҳада амалга оширилган изланишлар

натижаларини ўзида мужассам қилган.

Глобаллашув шароитида таълим тизимида рўй бераётган ўзгаришлар

тадқиқига бағишланган асарларда ҳам ушбу илмий иш йўналишига тегишли
айрим масалалар ёритилган

2

. Уларда, асосан, дунёвий мактабда диний

маданият, диний таълим каби масалалар ўрганилган.

Диний соҳада глобаллашув ўз навбатида, ижтимоий, сиёсий, иқтисодий

ва маънавий-маданий омиллар билан бевосита боғлиқ. Шу нуқтаи назардан
қараганда,

мавзуга

доир

баъзи

масалалар

бўйича

изланишлар

А.А.Абдисатторов,

А.П.Азизов,

М.О.Альмаганбетов,

Д.Х.Аминова,

О.С.Борисов, Л.Н.Гагарина, О.Н.Ганин, А.С.Зайцева, Т.Н.Клементьева,
У.Р.Кушаев, А.Р.Мажитова, Д.А.Мещеряков, М.О.Орлов, Н.В.Падалка,
И.М.Подзигун, А.М.Соколова, М.Р.Торбург томонидан ҳимоя қилинган
номзодлик ва докторлик диссертацияларида ҳам ўз аксини топган

3

.

Шундай бўлса-да, мавжуд илмий адабиётлар, тадқиқотлар ва манбалар

таҳлили глобаллашув шароитида диний соҳа ривожланишининг ўзига хос
хусусиятлари яхлит диний-фалсафий изланишнинг мустақил тадқиқот
объекти сифатида алоҳида ўрганилмаганини кўрсатади.

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги

. Диссертация иши Тошкент ислом университети «Диншунослик

ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш ЮНЕСКО» кафедрасининг «Динларни
қиёсий

ўрганиш»

мавзусидаги,

Исломшунослик

илмий-тадқиқот

1

Глобалистика: международный междисциплинарный энциклопедический словарь. – Москва-Санкт-

Петербург-Нью-Йорк, 2006.

2

Галицкая И.А., Метлик И.В. Религиозная культура в светской школе // Религия в самосознании народа

(религиозный фактор в идентификационных процессах) / Отв. ред. М.П.Мчедлов. – М.: Институт социологии
РАН, 2008. – С. 323-346; Козырев Ф.Н. Религиозное образование в светской школе // Теория и международный
опыт в отечественной перспективе. – СПб.: Апостольский город, 2005. – 334 с.; Мельникова Н.С.
Глобализация и образование. – М.: Наука, 2006. – 146 с.

3

Абдисатторов А.А. Форс кўрфази араб давлатлари ташқи сиёсатида «ислом омили»нинг сиёсий таҳлили:

Сиёс. фан. номз. ... дис. автореф. – Т.: 2005. – 24 б.; Азизов А.П. Научная политика в эпоху глобализации
(Философско-методологические аспекты): Дис. ... канд. филос. наук. – М., 2002. – 135 c.; Альмаганбетов
М.О. Феномен мифа в условиях глобализации: Автореф. дис. … канд. филос. наук. – М., 2008. – 27 с.;
Аминова

Д.Х.

Глобаллашув

шароитида

маданиятлараро

интеграция

ва

сиёсий

маданиятни

такомиллаштириш муаммолари (Миср Араб Республикаси мисолида): Сиёс. фан. номз. ... дис. автореф. –
Тошкент, 2010. – 24 б.; Борисов О.С. Религиозное сознание как объект философского исследования: Дис. ...
канд. филос. наук. – М., 2000. – 146 с.; Гагарина Л.Н. Роль Интернета в процессе глобализации: Дис. ... канд.
полит. наук. – Бишкек, 2003. – 156 c.; Ганин О.Н. Гражданское общество в контексте глобализации: Дис. ...
канд. филос. наук. – Саранск, 2005. – 162 c.; Зайцева А.С. Проблема идентичности в эпоху глобализации:
социально-философский аспект: Дис. ... канд. филос. наук. – М., 2007. – 149 с.; Клементьева Т.Н. Проблема
сближения научного и религиозного мировоззрения: религиоведческий анализ: Автореф. дис. ... канд.
филос. наук. – Екатеринбург, 2001. – 20 с.; Кушаев У.Р. Геостратегик манфаатларнинг моҳияти амалга
ошириш йўллари (ижтимоий-фалсафий таҳлил): Фалс. фан. номз. ... дис. – Тошкент, 2008. – 155 б.;
Мажитова А.Р. Человеческое измерение глобализации: Дис. ... канд. филос. наук. – Уфа, 2007. 166 с.;
Мещеряков Д.А. Глобализация в религиозной сфере общественного бытия: Дис. ... канд. филос. наук. –
Омск, 2007. – 143 с.; Орлов М.О. Социальная динамика: философско-методологические основания
дискурсивного управления в условиях глобализации: Автореф. дис. ... докт. филос. наук. – Саратов, 2009. –
306 с.; Падалка Н.В. Глобализация как феномен современной культуры: философско-антропологический
аспект: Дис. ... канд. филос. наук. – Санкт-Петербург, 2004. – 162 с.; Подзигун И.М. Глобализация и
глобальные проблемы: философско-методологический анализ: Дис. … докт. филос. наук. – М., 2003. – 384
с.; Соколова А.М. Информационные войны в условиях глобализации: социально-философский анализ: Дис.
... канд. филос. наук. – Красноярск, 2007. – 174 с.; Торбург М. Р. Проблемы религии в постмодерниcтской
философии: Дис. … канд. филос. наук. – М., 2002. – 152 с.


background image

8

марказининг «Диний-конфессионал жараёнлардаги ўзига хосликларни
қиёсий ўрганиш» илмий-тадқиқот дастури доирасига киради.

Тадқиқот

мақсади

глобаллашув

шароитида

диний

соҳа

ривожланишининг ўзига хос хусусиятларини фалсафий таҳлил этишдан
иборат.

Тадқиқот

вазифалари:

-

глобаллашувнинг

вужудга

келиш

шарт-шароитлари

таҳлили

контекстида «диний глобаллашув» тушунчасининг мазмунини очиб бериш;

- диний соҳада глобаллашувнинг намоён бўлиш шакллари, ривожланиш

қонуниятларини аниқлаш;

- диний таълим тизимининг шаклланиши ва ривожланишининг асосий

йўналишларини таҳлил этиш, соғлом диний маърифатни таъминлаш
омилларини аниқлаш;

- замонавий ахборот технологияларининг диний тарғибот тизимининг

муҳим элементи сифатидаги хусусиятларини очиб бериш;

-

геосиёсий

муносабатларда

диний

омилнинг

инъикос

этиш

хусусиятларини таҳлил этиш;

- глобаллашув жараёнлари ва диний соҳа ривожланишининг ўзаро

алоқадорлигига доир назарий хулосалар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш,
уларни ҳаётга татбиқ этиш имкониятларини аниқлашдан иборат.

Тадқиқотнинг

объекти.

Глобаллашув

жараёнлари,

диний

глобаллашувнинг моҳияти ва ўзига хос хусусиятлари, диний таълим ва диний
тарғибот

технологияларининг

ривожланиш

тенденциялари,

диний

интеграциянинг геосиёсий хусусиятлари тадқиқот объектини ташкил этади.

Тадқиқотнинг предмети.

Диний глобаллашувнинг намоён бўлиш

шакллари ва йўналишлари тадқиқотнинг предмети ҳисобланади.

Тадқиқот методлари.

Диссертацияда илмий билишнинг объективлик,

тизимлилик, ворисийлик, қиёсий таҳлил, анализ ва синтез, умумлаштириш,
тарихийлик ва мантиқийлик каби методларига таянилди.

Тадқиқот фарази

. Диний глобаллашувнинг истиқболи унинг бошқа

соҳалар билан ўзаро таъсирлашувининг хусусиятларидан келиб чиқади.
Соғлом ва қонуний асослардаги ўзаро алоқа ва муносабатлар ушбу
йўналишдаги барқарорликнинг муҳим шарти сифатида намоён бўлади.

Дин ниқоби остидаги бузғунчи ғоялар турли шаклларда кўпайиб,

тарафдорларининг сони ортиб боргани билан уларнинг жамият маънавий
ҳаёти ва соғлом диний муносабатларни издан чиқаришда акс этадиган
ғаразли моҳияти ўзгармайди.

Диний омилдан ғаразли мақсадларни амалга ошириш йўлида

фойдаланишнинг олдини олиш борасидаги ижобий натижалар кўлами ушбу
йўналишда соғлом эътиқодни мустаҳкамлашга қаратилган илғор тарғибот
технологияларининг давр талабига мос равишда мунтазам такомиллаштириб
борилишига боғлиқ бўлади.

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:

1)

ҳозирги кунда диний соҳа глобаллашуви муаммоси мавжуд ва «диний

глобаллашув» тушунчаси ўзининг таърифига эга;


background image

9

2)

диний глобаллашувнинг мазмунан бойиб бориш хусусиятлари ва

ривожланиш тенденциялари мавжуд;

3)

диний таълим ва тарғибот диалектикасига доир фикр-мулоҳазалар ва

диний омилнинг таълим тизимида тутган ўрнининг фалсафий таҳлили амалга
оширилди;

4)

диний тарғиботни амалга оширишнинг замонавий усул ва воситалари

ҳамда технологияларининг ривожланиш хусусиятлари ёритилди;

5)

диний омилдан ғаразли геостратегик мақсадларни амалга ошириш

йўлида фойдаланишнинг сабаб ва оқибатларига доир илмий фикр-
мулоҳазалар таҳлил қилинди;

6)

мамлакатимизда кечаётган конфессионал жараёнларнинг ўзига хос

хусусиятлари ва диний асосдаги зиддиятларнинг олдини олиш йўллари,
диннинг маънавий маданият тизимидаги ўрни ва аҳамияти таҳлилий
тадқиқотлар асосида ёритиб берилди.

Илмий янгилиги.

Мавзунинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:

- диний глобаллашув фалсафий муаммо сифатида тадқиқ этилган,

«диний глобаллашув» тушунчаси таърифланди;

- диний глобаллашувнинг феномен сифатидаги моҳияти очиб берилди;
- «диний таълим» тушунчасига таъриф берилган, диний тарғибот ҳамда

таълим тизимида диний омил ролининг ўсиб бориш хусусиятлари ҳамда бу
жараёнда замонавий технологияларнинг ўрни аниқланди;

- геоконфессионал жараёнлар диний глобаллашувнинг муҳим йўналиши

сифатида илмий асосланди;

- диний асосдаги зиддиятларнинг олдини олиш имкониятлари ва

улардан оқилона фойдаланишга доир аниқ амалий тавсиялар ишлаб чиқилди.

Тадқиқот

натижаларининг

илмий

ва

амалий

аҳамияти

.

Тадқиқотнинг илмий аҳамияти унда ўз аксини топадиган хулосаларнинг
диний соҳа глобаллашувининг моҳиятини чуқурроқ англаб етишга хизмат
қилишида намоён бўлади. Унда ўрганилган масалаларнинг ечимларидан
глобал ва минтақавий миқёсда ва хусусан, Ўзбекистонда диний соҳада
кечаётган жараёнларни ижтимоий-фалсафий тадқиқ этишда ижодий
фойдаланиш мумкин.

Диссертациянинг амалий аҳамияти унда ишлаб чиқилган назарий

хулосалар

ва

умумлашмалар,

конкрет

амалий

таклиф-тавсиялардан

глобаллашув, диний соҳадаги глобаллашув жараёнларининг мазмуни ва
асосий йўналишларини аниқлашга бағишланган ижтимоий-сиёсий, илмий-
амалий тадбирларни ташкил этиш, шунингдек, Ўзбекистонда диний ҳаётни
демократик асосларда ташкил этишнинг устувор тамойиллари ва уларни
ижтимоий-сиёсий ҳаётда инъикос этиш хусусиятларини ўрта махсус ва олий
таълим муассасаларида тегишли ўқув курсларини ўқитишда ҳам фойдаланиш
мумкинлиги билан белгиланади.

Натижаларнинг жорий қилиниши

. Диссертацияда келтирилган

умумий хулосалардан Тошкент ислом университетида диний соҳа
мутахассислари ҳамда маънавий-маърифий соҳада фаолият кўрсатувчи
ташкилотлар раҳбарлари ва масъул ходимлари учун ташкил этилган малака


background image

10

ошириш курсларида «Миссионерликнинг фаолият услублари ва молиявий
манбалари», «Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатлари», «Виждон
эркинлигининг ҳуқуқий кафолатлари», «Жамоат ва диний ташкилотлар
билан алоқалар бўйича ҳоким ўринбосарининг меҳнат мажбуриятлари ва
фаолиятининг асосий йўналишлари», Республика байналмилал маданият
марказида бўлиб ўтган «Ёшларни миллатлараро тотувлик ва диний
бағрикенглик руҳида тарбиялаш – фуқаролик жамияти шакллантиришнинг
муҳим омили» мавзуидаги илмий-амалдий анжуманда «Ёшларни диний
бағрикенглик руҳида тарбиялашнинг асосий омиллари» (10.12.2010),
Тошкент ислом университетида БМТ томонидан эълон қилинган «Динлараро
муносабатлар уйғунлиги Бутунжаҳон ҳафталиги»га бағишлаб ўтказилган
илмий-амалий семинарда «Ўзбекистон – диний бағрикенглик диёри»
мавзуида (03.02.2011), Ўзбекистон мусулмонлар идораси қошидаги Тошкент
ислом институтида бўлиб ўтган «Ислом маърифатида дунёвий ва диний
қадриятлар уйғунлиги» мавзуидаги илмий-амалий конференцияда «Диний
глобаллашув: мазмун ва моҳият» (31.05.2011) мавзуидаги маърузаларда
тадқиқотнинг асосий ғоялари ўз аксини топган.

Ишнинг синовдан ўтиши (апробацияси).

Диссертация Тошкент ислом

университети «Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш
ЮНЕСКО» ва «Фалсафа» кафедраларининг кенгайтирилган қўшма
йиғилишида (14.01.2011, баённома № 12), шунингдек, Тошкент ислом
университети ҳузуридаги Д.005.11.01 рақамли Ихтисослашган кенгаш
қошидаги Илмий семинар мажлисида (12.05.2011) муҳокама этилиб, ҳимояга
тавсия этилган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Тадқиқот натижалари муаллиф

томонидан 3 та илмий журнал, 3 та илмий тўплам, ҳаммуаллифликдаги 2 та
маърифий-услубий қўлланма, 1 та ҳаммуаллифликдаги савол-жавоблар
тўплами, шунингдек

www.ziyonet.uz

сайтидан ўрин олган 1 мақолада эълон

қилинган, жами 10 та илмий нашрларда ўз ифодасини топган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Диссертация «Кириш», учта

боб, олтита параграф, «Хулоса» ҳамда «Фойдаланилган адабиётлар ва
манбалар рўйхати»дан иборат. Матннинг умумий ҳажми 154 бет.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Диссертациянинг «

Кириш

»

қисмида танланган мавзунинг долзарблиги,

муаммонинг ўрганилганлик даражаси, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари,
объекти, предмети, методлари, гипотезаси, ҳимояга олиб чиқилаётган асосий
ҳолатлар, илмий янгилиги, тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий
аҳамияти,

натижаларнинг

жорий

қилиниши,

синовдан

ўтиши,

натижаларининг эълон қилинганлиги ҳамда диссертациянинг тузилиши ва
ҳажми баён этилган.

Диссертациянинг

«Диний соҳада глобаллашувнинг моҳияти»

деб

номланган биринчи бобида диннинг жамият ҳаётида тутган ўрни, ижтимоий-


background image

11

тарихий моҳияти билан боғлиқ масалалар ҳамда глобаллашув ҳодисасининг
категориал таҳлили амалга оширилган.

Тадқиқотчи фикрича, глобаллашув ижтимоий, иқтисодий, сиёсий тизим

ва

ижтимоий

бирликларнинг

интенсив

интеграцияси

асосида,

коммуникациянинг инновацион усул ва воситаларига таянган ҳолда
кечадиган комплекс характерга эга муқаррар, ортга қайтмас обьектив
ҳодисадир.

Бобда глобаллашувнинг диний соҳада намоён бўлиши билан боғлиқ

масалаларнинг тадқиқи учун «глобаллашув – бу аввало ҳаёт суръатларининг
беқиёс даражада тезлашуви...»

1

экани ҳақидаги методологик асосга таянган

ҳолда, диний глобаллашув, моҳият эътибори билан жаҳон саҳнидаги мавжуд
динлар

ўртасидаги

ўзаро

алоқаларнинг

интенсивлашуви

тарзида

тавсифланган.

Муаллиф томонидан диний глобаллашув билан боғлиқ масалалар

қаторида «жаҳон дини» тушунчасининг мазмунига ойдинлик киритилган.
Бунга кўра, ушбу тушунча дунё бўйича салмоқли миқдордаги тарафдорларга
эга ва конкрет этномиллий ёки сиёсий бирлик билан боғлиқ бўлмаган
ижтимоий институтдир.

Дин глобал феномен сифатида миллиардлаб кишиларни ягона бирликка

бирлаштириш хусусиятига эга бўлган ижтимоий институтлардан биридир.
Унинг глобал аҳамияти аввало, ушбу муҳим жиҳат билан изоҳланади.

Диний глобаллашув, аввало, онгнинг ўзгариши билан характерланади.

Зеро, диний соҳадаги глобал аҳамиятга молик жиҳатлардан бири инсонлар
онгида рўй бераётган ўзгаришлар билан боғлиқ. Шу муносабат билан бобда
ахборотлашув жараёни ушбу ўзгаришларнинг асосий сабаби сифатида олиб
қаралган ва бу йўналишда виждон эркинлигининг такомиллашуви
натижасида бошланган ўзига хос диний уйғониш жараёни ва бевосита диний
ахборотларнинг ҳаммабоп бўлиб боришидан иборат иккита тенденция
ажратиб кўрсатилган.

Тадқиқотчи фикрича, ҳозирда инсоният ўз тарихи мобайнида илк

маротаба бир вақтнинг ўзида барчанинг эътиборига ҳар бир диннинг
универсал моҳиятини етказиб бериш имкониятига эга бўлди. Шунинг учун,
дин ниқоби остида фаолият кўрсатишга уринаётган мутаассибларга матбуот
ва интернет саҳифалари, теле- ва радиоэфир каби глобал ахборот
инфратузилмаси имкониятларидан ғаразли мақсадлар йўлида фойдаланишга
йўл қўймаслик, уларни динларнинг чинакам эзгу ғояларининг мазмуни билан
бойитиш алоҳида аҳамият касб этади.

Айни пайтда, бобда глобал миқёсда динлараро соғлом мулоқотни

барқарор қилиш билан боғлиқ масалалар таҳлил этилган, динлараро
мулоқотни таъминлаш борасида амалга оширилаётган айрим ишлар
танқидий таҳлил қилинган ва диний йўналишда глобал миқёсда конструктив
мулоқот маданияти шаклланаётгани ҳақида хулоса чиқарилган.

1

Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: Маънавият, 2008. – Б. 111.


background image

12

Муаллиф диний глобаллашувнинг икки асосий сабаб таъсирида юзага

келганини таъкидлайди. Биринчи сабаб, диннинг ижтимоий ҳодиса
сифатидаги дунёқараш функцияси бўлса, иккинчи сабаб, очиқ жамият
тамойилларининг

жорий

этилиши,

ахборотлашув

ва

бошқа

қатор

интеграцион жараёнларда ўз ифодасини топган демократиянинг бош ғояси –
эркинликнинг амалий ҳаётда ўз ифодасини топиб боришидир.

Тадқиқотчи томонидан,

диний глобаллашув, бир томондан, виждон

эркинлиги ва бағрикенглик тамойиллари асосида динлараро соғлом
мулоқотнинг

интенсивлашуви,

диний

онг

ва

маданиятнинг

ривожланиши, иккинчи томондан, дин ниқоби остидаги ғаразли кучлар
ҳамда сохта диний оқимлар фаолиятининг кучайиб боришидан иборат
мураккаб ва зиддиятли ҳодиса

сифатида таърифланган.

Айни

пайтда,

глобаллашувнинг

диний

соҳада

намоён

бўлиш

хусусиятларини ўрганиш ҳам ўз навбатида, икки мураккаб жиҳат билан
шартланган:

биринчидан

, дин ўзида турли этномаданий, лисоний бирликларни

бирлаштириши мумкин. Шу маънода, дин, айниқса у жаҳон дини бўлса,
глобал миқёсда тарқалиш учун улкан потенциалга эга. Бироқ, динлар пайдо
бўлиш, ривожланиш, анъана ва маросимлар тизимига кўра турличадир. Бу ўз
навбатида глобаллашувнинг ҳар бир дин ҳаётида ўзига хос тарзда инъикос
этишини англатади;

иккинчидан

, глобаллашув турли олимлар томонидан турлича талқин

этилади ва илмий адабиётларда ушбу феноменнинг моҳиятини ташкил
этадиган жиҳатлар борасида якдиллик мавжуд эмас. Бу эса, глобаллашув
муаммоси

юзасидан

тадқиқот

олиб

боришда

назарий-методологик

мураккабликни келтириб чиқаради.

Динга бўлган эҳтиёж билан бир қаторда, инсоният ақлий салоҳияти

туфайли борлиқнинг турли жиҳатларини рационал таҳлилига бағишланган
фанлар ҳам ривожланиб келмоқда. Бу инсонларнинг бошқа мавжудотлардан
фарқланувчи энг асосий жиҳати, яъни маънавиятининг шаклланиши ва
такомиллашувига хизмат қилади. Шунинг учун, дин билан боғлиқ ҳар қандай
масала таҳлили ана шу муҳим методологик ёндашув асосида амалга
оширилиши зарур.

Диний соҳада глобаллашувнинг моҳиятини тадқиқ этиш асосида

қуйидаги назарий-методологик хулосалар баён этилган:

- жамият ҳаётининг барча соҳаларига таъсир кўрсатиш глобаллашувнинг

муҳим хусусиятларидан биридир. Зеро, глобаллашув халқаро ҳуқуқий
нормаларнинг қайта кўриб чиқилиши, минтақа ва ҳудудлардаги иқтисодий
укладлар характерининг ўзгариши, мамлакат сиёсий ҳаётига халқаро
ташкилотлар таъсирининг кучайиши, турли маданият элементларининг ўзаро
бир-бирига бирикиши, мулоқотнинг виртуаллашиб боришини англатади;

- ҳозирги даврда анъанавий динлар ўрни ва ролининг ошиб бориши

ҳамда турли янги диний эътиқод шаклларининг пайдо бўлиши натижасида
диний омил янгича услуб ва шакллар орқали сиёсий, геосиёсий мақсадларни
амалга ошириш жараёнига тобора кўпроқ жалб этилмоқда;


background image

13

- диний глобаллашув турли маданият ва цивилизациялар ўртасида

умумий манфаатлар доирасида ўзаро ҳурматга асосланган ҳамкорлик ва
ҳамжиҳатликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлашнинг муҳим омилидир;

- диндан ғаразли мақсадларда фойдаланиш ҳолларининг олдини олиш

глобал миқёсда диний ҳаётни тартибга солиш мақсадида қабул қилинаётган
қарорларнинг ижросини таъминлаш механизмларининг реал воқелик
талабларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштирилишига боғлиқдир.

Тадқиқотнинг иккинчи боби

«Диний таълим ва тарғибот: ҳолат ва

ривожланиш тенденциялари»

деб номланган. Бобда таълим тизимида

диний омилнинг ўсиб бориш хусусиятлари ва диний тарғиботнинг замонавий
технологиялари билан боғлиқ масалалар тадқиқ этилган.

Таълим ва тарбия давлат ҳамда диний уюшмалар манфаатлари

кесишадиган соҳалар ҳисобланади. Давлатнинг бўлажак фуқаролари, диний
ташкилотларнинг аъзолари айнан ушбу соҳаларда шаклланади. Таълим
олувчиларга бериладиган билим, дунёқараш элементлари охир-оқибатда
давлат ва дин муносабатлари ва умуман, жамият ҳаётига кучли таъсир
кўрсатади.

Тадқиқотчи фикрича, давлат ва диний уюшмаларнинг ҳар бири таълим

соҳасида ўз позицияларини мустаҳкамлашга интилади. Дунёвий таълим
муассасалари фаолияти диний ташкилотлар билан боғлиқ бўлса-да, умумий
дунёвий

таълим беришга ихтисослашгандир. Шу маънода, диний

ташкилотларнинг таълим фаолияти ва диний таълим соҳаси ўзаро айнан
ҳодисалар эмас.

Ҳозирги даврда кечаётган умумий тенденциялардан бири таълим

соҳасининг дунёвийлашиб бораётгани билан боғлиқ. Бироқ, бу жараённи
диннинг таълим соҳасидан сиқиб чиқарилиши эмас, балки ҳар бири алоҳида
хусусиятларга эга бўлган таълим жараёнларига доир масъулиятнинг
тақсимланиши тарзида тушуниш мақсадга мувофиқ.

Диссертант фикрича,

диний таълим – диний билим, қадрият, ҳаёт ва

дунёни тушуниш тарзини махсус профессионал тайёргарликка эга
шахслар

томонидан

ўқувчиларга

тизимли

равишда

етказишга

қаратилган фаолиятни ифода этади.

Муаллиф фикрича, ўтган асрда глобал миқёсда диний таълим соҳасида

ўзига хос депсиниш ҳолати вужудга келган. Бу, биринчидан, дунёвий жамият
принципларининг устувор бўлиб бориши, иккинчидан, собиқ социалистик
қутбга мансуб давлатларда олиб борилган атеистик сиёсатнинг натижаси эди.

Асримиз бошида, айниқса, 2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан сўнг

жаҳон миқёсида соғлом диний маърифат тарқатишни қўллаб-қувватлаш
билан боғлиқ вазифаларга барча давлатларда жиддий эътибор берилмоқда.
Ушбу соҳани ривожлантириш, қайта ташкиллаштириш, зарур моддий-
техник, маънавий-маърифий воситалар билан таъминлаш аксарият давлатлар
сиёсатининг асосий йўналишларидан бирини ташкил этади.

Бобда мустақиллик йилларида Ўзбекистонда диний таълим тизимини

жаҳон андозаларига мос равишда ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича
амалга оширилган эътиборга молик ишлар таҳлил қилинган. Хусусан,


background image

14

«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг дунёвий,
демократик характери ҳамда «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар
тўғрисида»ги Қонуннинг нафақат диний таълим тизими, балки умуман
фуқароларнинг динга ўз муносабатларини белгилаш ва ифодалаш хуқуқини
таъминловчи,

диний

ташкилотларнинг

фаолияти

билан

боғлиқ

муносабатларни тартибга солиш учун мустаҳкам ҳуқуқий замин бўлгани
аниқ мисоллар орқали асослаб берилган.

Шунингдек, бобда глобаллашув шароитида ахборот соҳаси, хусусан

интернет ривожланишининг диний ҳаётдаги инъикоси билан боғлиқ
масалалар ҳам тадқиқ этилган.

Ҳозирда оммавий коммуникациянинг турли каналлари ахборот оқими

нафақат динлараро диалог майдони ёки анъанавий динларнинг миссионерлик
макони, балки сохта диний ғояларни тарқатиш воситаси сифатида ҳам
намоён бўлмоқда.

Диссертант

фикрича,

ҳозирда

интернет

юқори

технологик

имкониятларга эга жиддий ахборот маконидир. Бу глобал тармоқнинг диний
ҳаёт ривожланишидаги муҳим хусусиятларидан бирини ташкил этади. Зеро,
реал

ҳаётда

турли

дин

вакиллари

бир-бирларини

қизиқтирадиган

масалаларни муҳокама қилиш учун камдан-кам учрашишади. Интернетда
эса, улар интерфаол форумлар ва тегишли сайтларда материаллар эълон
қилиш орқали ягона маконга бирлашиш имкониятига эгадирлар.

Айни пайтда, бобда виртуал оламда интернет ҳамжамиятлари

иштирокчиларининг диний ва маданий идентиклигининг белгиланиши билан
боғлиқ масалалар таҳлил этилган.

Интернет динийликни ифода этишнинг трансформациялашувига хизмат

қиладиган технологик восита сифатида диний тарғибот самарадорлигини
ошириш, диндорлар ва диний уюшмалар ўртасидаги мулоқотни янада
мустаҳкамлашга

имкон

берадиган

диний

фаолиятнинг

ўзига

хос

тўлдирувчиси сифатида намоён бўлмоқда.

Сирасини айтганда, оригинал технологик имкониятларга эга интернет

диний ҳаёт ривожланишига ижобий ва салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Зеро, тармоқ, бир томондан, сохта, дин ниқоби остидаги экстремистик ва
террористик оқим ва ҳаракатлар учун ҳам асосий тарғибот-ташвиқот макони
вазифасини ўтаётган бўлса, иккинчи томондан, соғлом диний эътиқод
эгалари интернет орқали расмий конфессиялар етакчилари томонидан ҳаётий
муҳим масалалар юзасидан эълон қилинаётган кўрсатмалар ва қарорлар,
уларнинг позициялари билан ўз вақтида ва батафсил танишиш, бир сўз билан
айтганда, диний маърифатни юксалтириш имкониятига эга бўлмоқдалар.

Диний таълим ва тарғиботнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш

тенденциялари бўйича билдирилган фикр-мулоҳазаларга таянган ҳолда
қуйидаги хулосалар баён этилган:

- диний таълим умумий таълим тизимининг узвий қисми сифатида

давлатлар сиёсатининг устувор йўналишларидан бирини ташкил этади.
Дунёвий давлат тамойиллари устувор бўлиб бораётган шароитда диний
эътиқод

ва

умуман,

виждон

эркинлигини

таъминлаш

борасидаги


background image

15

муаммоларнинг барҳам топиши диний таълимга дахлдор масалаларни
оқилона ҳал этиш йўллари ва механизмларини яратиш билан бевосита
боғлиқдир;

- таълим соҳасида, шу жумладан, нодавлат таълим йўналишида ҳам

давлат назоратининг кучайиб боришини ушбу соҳадаги секулярлашувнинг
асосий белгиси сифатида чиқишини қайд этиш жоиз. Хусусан, бу борада
диний ташкилотларнинг таълим бўйича фаолияти таълим жараёнига дахлдор
амалдаги давлат стандартлари ва талаблари асосида ташкил этилиши зарур;

- ҳозирда интернет динлараро мулоқот кечадиган яхлит майдонни ифода

этади. Шу нуқтаи назардан қараганда, диний ҳаётни интернет тизимида
намоён бўлиши билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр юритиш, таҳлиллар
олиб бориш жараёнида виртуал оламдаги ушбу ўзаро қарама-қарши
тенденциянинг бир вақтнинг ўзида ягона виртуал маконда мавжудлигини
инобатга олиш муҳим методологик аҳамият касб этади;

- мамлакатимизда диний таълим тизимини замон талаблари даражасида

ривожлантириш маърифатсевар халқимизнинг диний онги ва маданиятини
тўғри шакллантириш, ёш авлодни дин ниқоби остидаги оқимлар таъсиридан
ҳимоя қилишдек эзгу мақсадларимиз йўлидаги стратегик вазифалардан
ҳисобланади. Зеро, таълим, шу жумладан, диний таълим ва тарбия инсон
камолоти ва миллат равнақининг энг асосий шартларидан биридир.

Тадқиқотнинг

«Глобаллашув

шароитида

диний

соҳада

барқарорликни таъминлашнинг устувор вазифалари»

деб номланган

учинчи бобида геосиёсий жараёнларда диний омилнинг инъикоси ва
геоконфессионал жараёнларнинг асосий йўналишлари билан боғлиқ
масалалар таҳлил қилинган.

Дин нозик ва мураккаб ҳодиса бўлгани сабаб, ундан турли ёвуз кучлар

ўзларининг тор доирадаги ғаразли эҳтиёжлари йўлида геостратегик омил
сифатиа фойдаланишга ва бунда диний, конфессионал ҳолатларга урғу
беришга ҳаракат қиладилар. Шу нуқтаи назардан қараганда, улкан
интеграциявий ҳодиса бўлган диндан, айни пайтда дезинтеграция
мақсадларида фойдаланиш ҳолатлари ҳам тез-тез учраб турибди.

Тадқиқотчи

фикрича,

ҳозирда

глобаллашув

жараёни

таъсири

натижасида терроризм ҳам ўзгариб, қабиҳлашиб бормоқда. Мураккаб
геосиёсий жараёнлар билан параллел кечаётган террористик хуружлар
дунёда демократик асосларда қайта тузилаётган кучлар нисбатининг
шаклланишига жиддий салбий таъсир кўрсатмоқда.

Терроризм турли омиллар таъсирига кўра, ўзгаришга мойил серқирра

ҳодисадир. Зеро, бир томондан, террор, унинг усул ва механизмлари
устамонлик билан сир сақланса, иккинчи томондан, ушбу муаммо хусусида
жуда кўплаб ўзаро зиддиятли нуқтаи назарларнинг пайдо бўлиши ҳам бу
борадаги таҳлилий ишларнинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатади.

Шу нуқтаи назардан қараганда, бобда ислом дини ниқоби остидаги

экстремистик уюшмаларнинг бузғунчи фаолияти диний кесимда кечаётган
замонавий геосиёсий жараёнларнинг муҳим йўналиши сифатида атрофлича
таҳлил қилинган.


background image

16

Диссертант фикрича, ислом омилидан глобал миқёсда террористик

фаолиятни олиб боришда фойдаланилаётганига доир мисолларнинг
мавжудлиги халқаро терроризмнинг фақат ислом дини билан боғлиқ ҳодиса
экани ҳақидаги нотўғри хулосага асос бўлмаслиги керак.

Ҳозирги даврда бошқа жаҳон динлари орасида энг кейин шаклланган

дин сифатида ислом дини ривожланишнинг навбатдаги ўзига хос босқичини
бошдан кечирмоқда. Ислом оламида рўй бераётган институционал
ўзгаришлар унинг дунё сиёсий-мафкуравий манзарасини белгиловчи асосий
феноменлардан бирига айланишини таъминламоқда.

Дин

маънавий

яқинлик

ва

руҳий

ҳамоҳангликни

таъминлаш

функциясига кўра, интеграциянинг муҳим омили ҳисобланади ва геосиёсий
жараёнларда

алоҳида

ўрин

тутади.

Албатта,

дин

интеграциявий

жараёнларнинг бирдан-бир сабаби эмас. Чунки иқтисодий, ижтимоий,
демографик, этник ва бошқа йўналишдаги жараёнлар ҳам давлатчиликда
шундай хусусият ва аҳамиятга эга.

Тадқиқотчи фикрича, ҳозирда диний умумийлик, бир томондан,

замонавий геосиёсат ва геостратегиянинг ажралмас қисми бўлиб қолаётган
оммавий

қирғин

қуролларининг

яратилишига,

иккинчидан,

қатор

мамлакатларнинг геосиёсий манфаат ва мақсадлар йўлида бирлашишига
омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Бобда ислом дунёсининг муҳим бўғини сифатидаги Ўзбекистоннинг

минтақа ва дунёдаги нуфузининг ошиб бориши ҳамда диний йўналишда ички
ва ташқи геосиёсий муносабатларда барқарорликка эришиш йўлида амалга
оширилаётган тадрижий ва тизимли ишлар аниқ мисоллар орқали таҳлил
этилган.

Юксак диний бағрикенглик маданияти мустақиллик йилларида

давлатимизнинг мустаҳкамланишида диний омилдан демократик йўллар
орқали оқилона фойдаланишга кенг имкониятлар яратмоқда.

Умумэътироф этилган демократик тамойилларга асосланган ҳолда

ташқи геосиёсий фаолият юритиш ва бу жараёнда диний омилдан соғлом
манфаат ва мақсадлар йўлида фойдаланиш, жаҳондаги айрим куч ва
давлатлардан фарқли равишда, Ўзбекистон Республикасининг стратегик
мақсадлари доирасида устувор тамойиллардан ҳисобланади.

Давлатимиз учун ташқи геосиёсатда диний яқинлик тамойилига

асосланган ўзаро алоқалар муҳим аҳамият касб этади. Бироқ, бунда ислом
динига эътиқод қиладиган давлатлар билан турли йўналишдаги ҳамкорлик
муносабатларини ташкил этишга кўпроқ урғу бериш, ислом дунёси
давлатлари учун алоҳида имтиёзлар бериш Ўзбекистон ташқи сиёсий,
геосиёсий фаолиятидан кўзланган мақсадлар сирасига кирмайди.

Тадқиқотчи фикрича, давлатимиз геосиёсатида диний омилга холис ва

тўғри ўрин берилган. Хусусан, ислом олами мамлакатлари билан
ўрнатилаётган ўзаро алоқалар Ўзбекистон ташқи муносабатлари тизимининг
ажралмас қисмидир. Биз учун ислом оламига интеграциялашув, бир
томондан, конкрет мусулмон мамлакатлар билан ҳамкорлик алоқаларини


background image

17

ўрнатиш, иккинчи томондан эса, халқаро исломий ташкилотларнинг тенг
ҳуқуқли аъзосига айланишни англатади.

Бундан ташқари, бобда Ўзбекистоннинг ислом дунёси халқаро

тузилмалари билан ҳамкорлик алоқалари тобора кенгайиб бораётгани
фактлар орқали исботлаб берилган.

Глобаллашув шароитида диний соҳада барқарорликни таъминлашнинг

устувор йўналишлари таҳлили асосида қуйидаги хулосалар баён қилинган.

- замонавий ижтимоий муносабатларда диннинг маънавий-маданий

функциясини ривожлантириш глобал демократик тараққиёт манфаатларига
мос келади. Диндан дезинтеграция мақсадларида фойдаланиш эса, дунё
халқларининг эзгу мақсадларига зиддир.

- геостратегик муносабатларнинг диний омил билан шартланган

йўналишлари тегишли халқаро ташкилотлар томонидан назоратга олиниши
конфессиялар ўртасидаги зиддиятлар, ғаразли геоконфессионал хатти-
ҳаракатларнинг олдини олиш, бартараф этишнинг муҳим шартидир. Зеро,
глобал диний макон сиёсий «ўйин»ларга эмас, балки халқлар маънавий
эҳтиёж ва манфаатларининг оқилона қондирилишига хизмат қилиши керак.

-

диний

бағрикенгликни

рағбатлантириш,

қўллаб-қувватлаш

геоконфессионал муносабатлар барқарорлигининг асосий шартидир. Диний
бағрикенгликнинг дунё давлатлари сиёсатининг муҳим тамойилига
айланиши, ўзга дин ва эътиқоддаги гуруҳларнинг геостратегик мазмундаги
ҳудудий даъволари ва бундан келиб чиқадиган пинҳона конфессионал
экспансиясига барҳам беришнинг самарали йўлидир.

- Ўзбекистоннинг объектив равишда ислом оламининг ажралмас қисми

экани мамлакатимиз равнақи учун улкан маънавий-маданий, ижтимоий-
стратегик

ресурсни

ҳам

ифодалайди.

Зеро,

ислом

омилининг

республикамизнинг жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашуви жараёнининг
чуқурлашуви, шунингдек, маънавий-маърифий йўналишда ташқи геосиёсий
фаолиятни ривожлантиришда улкан конструктив куч сифатида чиқаётгани
ҳам ана шу ҳақиқатни тасдиқламоқда.


background image

18

ХУЛОСА

Ҳозирги даврда ижтимоий гуруҳ, халқ, миллат ва элатлар дини ва

маданиятини асраб-авайлаш, ривожлантириш дунё давлатлари ва халқаро
ташкилотлар доирасидаги асосий сиёсий масалалар сирасига киради. Бир сўз
билан айтганда, диний соҳада барқарорликни таъминлаш ва мустаҳкамлаш
жамият ҳаётининг муҳим стратегик йўналишини ташкил этади.

Диний

глобаллашувнинг

объектив

ва

субъектив

омиллари

диалектикасини теран англаш диний соҳадаги мавжуд муаммоларни ҳал
этиш йўлларини топишга имкон беради. Ҳар қандай кўринишдаги
зўравонлик ёки террорчилик чинакам диний эътиқод ифодаси эмас. Шу
маънода, диний глобаллашув фақатгина дин ниқоби остидаги воқеа-
ҳодисалардан иборат жараён эмас. Конфессиялараро муносабатларни
мамлакат ижтимоий маконига мос равишда тартибга солиб борилиши орқали
диний макон барқарорлиги мустаҳкамланиб боради.

Таълим тизимида диний сегмент ҳажмининг кенгайиб бораётгани

фуқаролик жамияти шароитида ҳар томонлама баркамол инсонни
шакллантириш унинг соғлом диний ва дунёвий билимлар билан уйғун ҳолда
қуроллантиришни тақозо этаётгани билан ифодаланади. Шунинг учун диний
ва дунёвий билимларни ўқитишга ихтисослашган академик муассасалар
сонининг глобал миқёсда ортиб бориши, диний таълим меъёрий-ҳуқуқий
базасини мустаҳкамлашга қаратилган ишларнинг ривожлантирилаётгани ҳам
ана шу муҳим жиҳат билан изоҳланади.

Ахборот узатиш илғор технологияларининг ривожланиши, диний

ахборот ва билимларнинг янада оммабоплашиб бориши диннинг бунёдкор
моҳиятини кенг тарғиб қилишда қулай, камхарж, тезкор технологиялардан
фойдаланиш тизимини шакллантиришни стратегик аҳамиятга молик масала
эканини кўрсатади.

Диний глобаллашувнинг таҳлили асосидаги хулосалардан яна бири

шундаки, миллий давлатлар стратегияси ўз ичига жамият диний макони
билан муносабатларни такомиллаштириш, зарур бўлса, тубдан қайта кўриб
чиқиш каби жиҳатларни олишини тақозо этади.

Ўзбекистонда диний вазият барқарорлигини мустаҳкамлаб бориш

жараёни ҳам мураккаб ижтимоий-сиёсий шароитларда кечмоқда. Бу йўлда
давлатимиз томонидан ишлаб чиқилган сиёсий-ҳуқуқий шарт-шароитлар
ҳамда

халқимизга

хос

бағрикенглик

маданияти,

бир

томондан,

конфессиялараро соғлом мулоқотни ривожлантиришга мустаҳкам асос бўлиб
хизмат қилаётган бўлса, иккинчидан, диний эътиқод умумийлиги асосида
турли давлатлар билан ҳар томонлама алоқаларни ривожлантириш,
интеграцияни чуқурлаштиришнинг омили бўлиб хизмат қилмоқда. Диний
ҳаётни тартибга солишга қаратилган оқилона давлат сиёсати туфайли дин,
жамият ва давлат муносабатлари тизимида манфаатлар уйғунлиги
таъминланмоқда.

Юқоридаги хулосалардан келиб чиқиб, тадқиқотда қуйидаги

тавсиялар берилган

:


background image

19

- диний глобаллашувнинг комплекс характерга эга серқирра ҳодиса

эканини инобатга олган ҳолда, у билан боғлиқ ижтимоий, сиёсий, иқтисодий
ва маънавий мазмундаги муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этиш
йўлларини ишлаб чиқиш зарур. Бунинг учун ҳуқуқий, политологик,
социологик, культурологик, йўналишларда диний глобаллашув таҳлилига
бағишланган кенг кўламли изланишлар олиб бориш мақсадга мувофиқ.

- диссертацияда ёритилган масалаларнинг ечимларидан Ўзбекистон

маънавий ҳаётидаги воқеа ва ҳодисаларни таҳлил этишда ижодий
фойдаланиш мумкинлигидан келиб чиқиб, унинг хулосаларидан диний-
маърифий соҳадаги давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда олиб
бориладиган тарғибот-ташвиқот ишларида фойдаланиш тавсия этилади.

- диний соҳадаги глобаллашувнинг позитив ривожланишида халқаро

диний ташкилотлар, уларнинг структураси ва функциялари алоҳида
аҳамиятга эга. Шуни инобатга олган ҳолда, олий ва ўрта махсус ўқув
юртларида турли динлар доирасидаги халқаро ташкилотлар тўғрисида
батафсил билим беришга қаратилган махсус курслар ташкил этиш, уларни
тегишли ихтисосликлар тақозо этган кўламларда ўқитишни йўлга қўйиш
мақсадга мувофиқ.

- мамлакатимизнинг олий ва ўрта махсус таълим босқичларида

ўқитилаётган

фалсафий,

иқтисодий,

социологик,

сиёсатшунослик,

диншунослик йўналишларидаги, жумладан, фалсафа, ижтимоий фалсафа,
миллий

ғоя,

сиёсатшунослик,

геосиёсат,

иқтисодиёт

назарияси,

диншунослик, социология каби фанлар таркибига диний глобаллашув
масалалари билан боғлиқ мавзуларни киритиш муҳим аҳамиятга эга.

- диний глобаллашув ҳодисаси мураккаб, зиддиятларга бой бўлиб, у

мунтазам равишда ижтимоий-фалсафий таҳлил қилиб боришни тақозо этади.
Шу нуқтаи назардан Тошкент ислом университети Ислом тарихи ва
фалсафаси факультети ўқув режасига «Диний глобаллашувнинг фалсафий
масалалари» номли махсус курсни киритиш зарур.

Умумий хулоса сифатида таъкидлаш жоизки, дин соҳасига доир

глобаллашув жараёнлари билан боғлиқ масалаларнинг назарий жиҳатларини
ўрганишни чуқурлаштириш диний бағрикенгликни таъминлаш, диний
экстремизм ва фундаментализмга қарши кураш ва, умуман, диний вазият
барқарорлигини мустаҳкамлаш йўлидаги ислоҳотлар самарадорлигининг
муҳим шартидир.


background image

20

ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Камилов К.С. «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва унинг диний экстремизмга қарши
курашдаги тутган ўрни // Огоҳлик – тинчлик гарови. – Т.: Нур-
полиграф, 2008. – Б. 4-13.

2.

Камилов К.С. Миссионерлик ва прозелитизм: мақсадлар, усуллар,
молиявий манбалар // Маънавий ва диний етуклик – давр талаби. – Т.:
«Тошкент ислом университети» нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2009. –
Б. 400-406.

3.

Камилов К., Ҳасанбоев Ў., Ҳошимов Н. Ўзбекистон барқарор тараққиёт
йўлида. Маърифий-услубий қўлланма. – Т.: «Тошкент ислом
университети» нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2009. – 22 б.

4.

Камилов К., Ҳасанбоев Ў., Ҳошимов Н. Диний экстремизм ва халқаро
терроризм – жамият тараққиётига таҳдид. Маърифий-услубий
қўлланма. – Т.: «Тошкент ислом университети» нашриёт-матбаа
бирлашмаси, 2009. – 30 б.

5.

Камилов К. Диний бағрикенглик ва мутаассиблик (юз саволга – юз
жавоб). – Т.: «Тошкент ислом университети» нашриёт-матбаа
бирлашмаси, 2009. – 156 б. (О.Юсупов, Н.Абулҳасан, Ў.Ҳасанбоев,
У.Алимов, А.Мансуров, Ҳ.Йўлдошхўжаев, А.Очилдиев, А.Ҳасанов,
У.Ғафуров, Д.Раҳимжоновлар билан ҳаммуаллифликда).

6.

Камилов К. Диний глобаллашувнинг мазмун ва моҳияти // ТИУ илмий-
таҳлилий ахбороти. – Тошкент, 2009. – № 4. – Б. 15-18.

7.

Камилов К. Диний глобаллашув: моҳият ва талқин // Баркамол авлодни
шакллантириш – маънавий тараққиёт омили. 2010 йил 30 апрель. –
Тошкент, 2010. – Б. 249-251.

8.

Камилов К. Диний глобаллашувнинг ривожланиш тенденциялари //
Жамият ва бошқарув. – Тошкент, 2010. – № 2. – Б. 18-21.

9.

Камилов К. Давлатлараро ҳамкорликда диний омилнинг моҳияти //
Фалсафа ва ҳуқуқ. – Тошкент, 2010. – № 3. – Б. 7-10.

10.

Камилов К. Диний ҳаётнинг интернет тармоғида акс этиш
хусусиятлари //

http://zuyonet.uz/uzc/library/book/28719/libid/












background image

21


Фалсафа фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Камилов Камалджан
Сабитжановичнинг

24.00.01

Диншунослик

ихтисослиги

бўйича

«Глобаллашув шароитида диний соҳа ривожланишининг ўзига хос
хусусиятлари» мавзусидаги диссертациясининг

РЕЗЮМЕСИ

Таянч (энг муҳим) сўзлар:

глобаллашув, диний глобаллашув, диний

макон, геоконфессия, диний таълим, диний тарғибот, диний бағрикенглик
маданияти.

Тадқиқот объектлари:

диний глобаллашувнинг моҳияти ва намоён

бўлиш хусусиятлари, диний таълим ва диний тарғибот технологияларининг
ривожланиш тенденциялари, диний интеграциянинг геосиёсий хусусиятлари.

Ишнинг

мақсади:

глобаллашув

шароитида

диний

соҳа

ривожланишининг ўзига хос хусусиятларини фалсафий таҳлил этиш.

Тадқиқот методлари:

илмий билишнинг объективлик, тизимлилик,

ворисийлик, қиёсий таҳлил, анализ ва синтез, умумлаштириш, тарихийлик ва
мантиқийлик методлари.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

диний глобаллашув

фалсафий муаммо сифатида тадқиқ этилган, «диний глобаллашув»
тушунчаси таърифланган; диний глобаллашувнинг феномен сифатидаги
моҳияти очиб берилган; диний тарғибот ҳамда таълим тизимида диний омил
ролининг ўсиб бориш хусусиятлари ҳамда бу жараёнда замонавий
технологияларнинг ўрни аниқланган; геоконфессионал жараёнлар диний
глобаллашувнинг муҳим йўналиши сифатида илмий асосланган; глобал
диний макондаги муаммоларнинг олдини олиш имкониятлари ва улардан
оқилона фойдаланишга доир амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

Амалий аҳамияти:

диссертациянинг амалий аҳамияти ишлаб чиқилган

назарий хулосалар ва умумлашмалар, конкрет амалий таклиф-тавсиялардан
диний соҳадаги глобаллашув жараёнларининг мазмуни

ва асосий

йўналишларини аниқлашга бағишланган ижтимоий-сиёсий, илмий-амалий
тадбирларни ташкил этиш, шунингдек, Ўзбекистонда диний ҳаётни
ривожлантиришнинг устувор тамойиллари ва уларни ижтимоий-сиёсий
ҳаётда инъикос этиш хусусиятларини ўрта махсус ва олий таълим
муассасаларида тегишли ўқув курсларини ўқитишда ҳам фойдаланиш
мумкинлиги билан белгиланади.

Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

тадқиқот

натижалари илмий-назарий анжуманларда ўқилган маърузаларда, Тошкент
ислом университети талабалари билан олиб борилган маъруза ва амалий
машғулотларда, муаллиф томонидан эълон қилинган жами 10 та илмий
нашрларда ўз ифодасини топган.

Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:

тадқиқот натижаларидан илмий

изланишларни олиб боришда, педагогик фаолиятда, диний глобаллашувнинг
ўзига хос хусусиятларини аниқлашга қаратилган тадбирларни амалга
оширишда фойдаланиш мумкин.


background image

22

РЕЗЮМЕ

диссертации Камилова Камалджана Сабитджановича на тему: «Особенности
развития религиозной сферы в условиях глобализации» на соискание ученой
степени кандидата философских наук по специальности 24.00.01. –
Религиоведение

Ключевые

слова:

глобализация,

религиозная

глобализация,

религиозное

пространство,

геоконфессия,

религиозное

образование,

религиозная пропаганда, культура религиозной толерантности.

Объекты

исследования:

сущность и особенности проявления

религиозной глобализации, тенденции развития религиозного образования и
религиозной

пропаганды,

геополитические

особенности

религиозной

интеграции.

Цель работы:

философский анализ особенностей развития религиозной

сферы в условиях глобализации.

Методы

исследования:

объективность,

последовательность,

преемственность, сравнительный анализ, анализ и синтез, также, такие
методы научного познания как обобщение, историческое и логическое.

Полученные результаты и их новизна:

религиозная глобализация

исследована как философская проблема,

разработано определение

понятии

«религиозная глобализация»; определены особенности возрастания роли
религиозного фактора в системе религиозной пропаганды и образования, а
также, место современных технологий в этом процессе; научно обоснованы
важность

геоконфессиональных

процессов

как

особое

направление

религиозной глобализации; разработаны практические рекомендации
направленные на предотвращение возникновения проблем в религиозном
пространстве.

Практическая значимость:

основные идеи, выводы и практические

рекомендации, нашедшие свое отражение в диссертации, могут быть
использованы при разработке и изучении соответствующих учебных
предметов и курсов в средне-специальных и высших учебных заведениях, в
организации и проведении научных мероприятий, посвященных проблемам
глобализационных процессов в сфере религии.

Степень внедрения и экономическая эффективность:

основные идеи

диссертации изложены в докладах и выступлениях на научно-теоретических
конференциях, использованы в проведении лекционных и практических
занятий со студентами Ташкентского исламского университета, отражены в
10 научных публикациях, опубликованных диссертантом.

Область применения:

результаты работы можно использовать в

научных исследованиях, в преподавательской деятельности, в проведении
мероприятий, направленных на определение сущности и особенностей
религиозной глобализации.


background image

23

RESUME

Thesis of Kamaldjan S. Kamilov, ‘Features of development of religious

sphere in the conditions of globalization’, on the scientific degree competition of

the Doctor of Philosophy in philosophy on the speciality 24.00.01 – Religious

Studies

Key words

:

globalization, religious globalization, religious space, geofaith,

religious education, religious propagation, culture of religious tolerance.

Subjects of the inquiry

:

essence and features of religious globalization, the

tendency of development of religious education and religious propagation,
geopolitical features of religious integration.

Purpose of the inquiry

:

The philosophical analysis of features of

development of religious sphere in the conditions of globalization.

Methods of the inquiry

: The applied methods reflect objectivity, system,

inheritance, comparative-analysis, analysis and synthesizing, generalization,
historical basis and logicality of scientific vigilance.

The results obtained and their novelty:

Religious globalisations has been

investigated as philosophical question, definition of the concept of «religious
globalisation» has been developed; features of increase of a role of the religious
factor in the systems of religious propagation and education, and also, a place of
modern technologies in this process have been defined; religious processes are
scientifically proved as the important direction of religious globalization; practical
recommendations directed on prevention of issues in religious space have been
worked out.

Practical value:

The basic ideas, conclusions and practical recommendations

which have found ther reflexion within the dissertation, can be utilized: by
working out and studying of corresponding subjects and courses at special and
higher educational institutions, in an organization and carrying out of the scientific
actions focused on the problems of globalization of processes in the sphere of
religion.

Degree of embed and economic efficacy:

The basic ideas of the thesis have

been stated in reports and the performances of scientific-theoretical conferences,
applied while carrying out lectures and a practical training with students of the
Tashkent Islamic university, and as well, it is elucidated within 10 scientific
articles by the author.

Field of application:

Results of the work can be widely used during scientific

researches, pedagogic activity, while carrying out works aimed at defining the
essence of religious globalization.

Bibliografik manbalar

Камилов К.С. «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Узбекистан Республикаси Қонуни ва унинг диний экстремизмга карши курашдаги тутган ўрни // Огохлик — тинчлик гарови. - Т_: Нур-полиграф, 2008. - Б. 4-13.

Камилов К.С. Миссионерлик ва прозелитизм: максадлар, усуллар, молиявий манбалар // Маънавий ва диний етуклик - давр талаби. - Т.: «Тошкент ислом университета» нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2009. -Б. 400-406.

Камилов К., Ҳасанбоев Ў., Ҳошимов Н. Узбекистан баркарор тараққиёт йўлида. Маърифий-услубий қўлланма. - Т.: «Тошкент ислом университета» нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2009. - 22 б.

Камилов К., Ҳасанбоев У., Ҳошимов Н. Диний экстремизм ва халқаро терроризм - жамият тараккиётига тахдид. Маърифий-услубий қўлланма. - Т.: «Тошкент ислом университета» нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2009. - 30 б.

Камилов К. Диний багрикенглик ва мутаассиблик (юз саволга - юз жавоб). — Т.: «Тошкент ислом университета» нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2009. - 156 б. (О.Юсупов, Н.Абулҳасан, Ў.Ҳасанбоев, У.Алимов, А.Мансуров, Ҳ.Йўлдошхўжаев, А.Очилдиев, А.Ҳасанов, У.Ғафуров, Д.Раҳимжоновлар билан ҳаммуаллифликда).

Камилов К. Диний глобаллашувнинг мазмун ва мохияти // ТИУ илмий-тахдилий ахбороти. - Тошкент, 2009. - № 4. - Б. 15-18.

Камилов К. Диний глобаллашув: моҳият ва талқин // Баркамол авлодни шакллантириш — маънавий тараққиёт омили. 2010 йил 30 апрель. -Тошкент, 2010. - Б. 249-251.

Камилов К. Диний глобаллашувнинг ривожланиш тенденциялари // Жамият ва бошқарув. - Тошкент, 2010. - № 2. - Б. 18-21.

Камилов К. Давлатлараро ҳамкорлиқда диний омилнинг моҳияти // Фалсафа ва ҳуқуқ. - Тошкент, 2010. - № 3. - Б. 7-10.

Камилов К. Диний ҳаётнинг интернет тармоғида акс этиш хусусиятлари // http://zuvonet.uz/uzc/library/book/28719/libid/