Авторы

  • Азизахон Максумханова
    Банковско-финансовая академия Республики Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.autoabstract.36800

Ключевые слова:

рынок труда оптимальная занятость безработица демография спрос предложение рабочая сила трудоустройство

Аннотация

Объекты исследования: сельскохозяйственные предприятия, основанные на различных видах собственности и центры по трудоустройству населения.
Цель работы: разработка научных предложений и практических рекомендаций, направленных на развитие рынка труда и рост занятости населения в сельской местности.
Методы исследования: экономический анализ, сравнительный анализ, системный анализ, монографическое наблюдение, статистическая группировка
Полученные результаты и их новизна: внесены уточнения и дано обоснованное авторское определение в понятия рынка труда и занятости населения; обосновано влияние действенного механизма сельского рынка труда на занятость населения; развитие в селе таких сфер как малое и частное предпринимательство, ремесленничество, сервисное обслуживание обосновано как фактор обеспечивающий оптимальной занятости населения; оценён механизм упорядочивания государством занятость населения и рынка труда в селе в условиях либерализации экономики и определены тенденции развития рынка труда и повышения занятости населения, также определены прогнозные показатели.
Практическая значимость: результаты исследования можно использовать при разработке государственных целевых программ, постановлений по развитию рынка труда в сельской местности.
Степень внедрения и экономическая эффективность: результаты исследования приняты для практического использования Министерством сельского и водного хозяйства и Ассоциацией фермерских хозяйств Республики Узбекистан.
Материалы диссертации могут быть использованы при совершенствовании учебных программ и в процессе преподавания курсов «Экономика труда и социология», «Экономика агропромышленного комплекса», «Экономика сельского хозяйства» в высших учебных заведениях.
Область применения: Министерство труда и социальной защиты населения, центры по трудоустройству населения, высшие учебные заведения.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНК-МОЛИЯ АКАДЕМИЯСИ


Қўлёзма ҳуқуқида

УДК 330.342.146.:331.5.(-22)




Максумханова Азизахон Мукадировна




ҚИШЛОҚ ЖОЙЛАРДА МЕҲНАТ БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ОРҚАЛИ АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛЛАРИ


08.00.04-«Агросаноат мажмуи иқтисодиёти»





Иқтисод фанлари номзоди

илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация

АВТОРЕФЕРАТИ






Тошкент- 2011


background image

2

Диссертация иши Тошкент ирригация ва мелиорация институтида

бажарилган.


Илмий раҳбар:

иқтисод фанлари доктори

Юлдашев Муталиб Ибрагимович.

Расмий оппонентлар:

иқтисод

фанлари

доктори,

профессор

Абдуллаев Равшан Ваҳидович:

иқтисод фанлари номзоди, доцент

Толаметова Зилола Абдужаббаровна.

Етакчи ташкилот:

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва
аҳолини

ижтимоий

муҳофаза

қилиш

вазирлиги.






Ҳимоя Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ҳузуридаги

иқтисод фанлари доктори илмий даражасини олиш учун диссертациялар
ҳимояси бўйича Д.005.25.01 рақамли Бирлашган ихтисослашган кенгашнинг
2011 йил «___» _______соат «____» да ўтказиладиган мажлисида бўлади.



Манзил:

100000, Тошкент шаҳри, Ҳ. Орипов кўчаси, 16-уй.




Диссертация

билан

Ўзбекистон

Республикаси

Банк-молия

академияси кутубхонасида танишиш мумкин.




Автореферат 2011 йил «_____» ______ да тарқатилди.


Бирлашган ихтисослашган
кенгаш илмий котиби, и. ф.д.

Ф. И. Мирзаев


background image

3

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги.

Республикамизда амалга оширилаётган

ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлардан кўзланган мақсад аҳолининг турмуш
даражасини яхшилаш, ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланиш,
меҳнат унумдорлигини ошириш натижасида айрим соҳалардан ортиқча ишчи
кучларини бўшатиб, ишсиз ва аҳолининг ўсиб бораётган ишга яроқли
қатламларини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоялашга қаратилган.

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

И.А.Каримов

таъкидлаб

ўтганларидек, «аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил
қилиш муаммосини ҳал этиш 2011 йил ва яқин истиқболда мамлакатимизни
муваффақиятли ва барқарор ривожлантиришнинг алоҳида устувор йўналиши
ва ҳеч муболағасиз энг муҳим шартидир.

2011 йилга мўлжаллаб қабул қилинган ва мамлакатимиз Парламенти

томонидан маъқулланган Республика дастурида 950 мингдан ортиқ янги иш
ўрнини, асосан, қишлоқ жойларда яратиш кўзда тутилган»

1

.

Маълумки, Ўзбекистонда амалга оширилаётган «Қишлоқ тараққиёти ва

фаровонлиги» Давлат дастури

2

да қишлоқ хўжалиги корхоналарини ислоҳ

қилиш ва шу асосда деҳқон меҳнатининг нуфузини ошириш, мамлакатимиз
қишлоқ жойларида қулай яшаш шароитларини таъминлаш асосий
масалалардан бири қилиб белгиланди.

Бугунги кунда қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган фермер

хўжаликларининг ер участкаларини оптималлаштириш қишлоқда бандлик
муаммосини янада кучайишига ва ортиқча ишчи кучини бошқа соҳаларга
ўтказилиши заруриятини тақозо этмоқда. Юқоридаги сабабларга кўра
иқтисодиётни модернизациялаш шароитида қишлоқда меҳнат бозорини
ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган илмий таклиф
ва амалий тавсияларни ишлаб чиқиш зарурлиги танлаб олинган мавзунинг
долзарблигини белгилайди.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Ижтимоий ривожланиш ва

аҳолини иш билан таъминлашнинг асослари иқтисодчи олимлар Ж.Кейнс,
А.Маршалл, Д.Рикардо, А.Смит, Р.Холл

3

ва рус олимларидан Б.М.Генкин,

М.Котлер,

Л.Кондратьев,

Е.Леонтьев,

И.С.Маслова,

А.Б.Наумов,

В.Ф.Онищенко, В.Переведенцев, А.И.Поповлар

4

томонидан тадқиқ қилинган.

Ўзбекистонда меҳнат бозорини ривожлантириш, меҳнат ресурсларидан

самарали фойдаланиш, қишлоқда бандлик масалаларини ҳал қилишнинг
назарий ва амалий жиҳатлари А.Абдуғаниев, Қ.Абдураҳмонов, А.В.Вахабов,

1

Каримов И.А. Барча режа ва дастурларимиз ватанимиз тараққиётини юксалтириш, халқимиз

фаровонлигини оширишга хизмат қилади-Т.: Ўзбекистон, 2011.-42б.

2

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги «Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги

йили» Давлат дастури тўғрисида» ги ПҚ 1046-сонли Қарори.

3

Кейнс Дж. М. Общая теория занятости, процента и денег. Пер. с англ.- М.: Прогресс, 1978.- с. 352.;

Маршалл А. Принципы экономической науки. Т. 2 - М: 1993.- с. 396.

4

Маслова И.С. Эффективная занятость и рынок рабочей силы.- М.:Наука,1992.- с. 8-89; Генкин Б.М.

Экономика и социология труда.- М.: 1999.- с. 361.; Попов А.И. Экономическая теория.- М.: 2001.- с. 531.


background image

4

В.Вороновский, Ф.К.Қаюмов, Л.Максакова, Қ.Мамараимов, Ч.Муродов,
Д.Расулова,

З.Х.Собирова,

Р.А.Убайдуллаева,

З.Худойбердиев,

М.И.Юлдашев, Р.Ҳ.Ҳусанов, А.Ҳолмўминов

5

томонидан таҳлил этилган.

Ушбу

олимларнинг

илмий

ишларида

мамлакатимиз

қишлоқ

хўжалигининг иқтисодиётни эркинлаштириш шароитидаги ўзига хос
хусусиятлари, қишлоқ хўжалигида хўжалик юритишнинг янги шаклларини
ташкил этилиши, ишчи кучини тармоқларга қайта тақсимланиши, аҳоли
бандлигини самарали ҳал қилиниши, янги иш жойлари яратилиши каби
масалалар кўриб чиқилган. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида
қишлоқ жойларида ишчи кучларидан оқилона фойдаланиш муаммолари
комплекс тарзда тадқиқ этилмаган. Ушбу муаммонинг долзарблиги, илмий-
амалий аҳамиятга эгалиги мазкур ишнинг мустақил диссертация мавзуси
сифатида танланишига асос бўлди.

Диссертациянинг

илмий-тадқиқот

ишлари

режалари

билан

боғлиқлиги.

Диссертация иши Тошкент ирригация ва мелиорация институти

илмий-тадқиқот ишлари режаси доирасида бажарилган.

Тадқиқот

мақсади:

қишлоқ

жойларида

меҳнат

бозорини

ривожлантириш ва аҳоли бандлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва
амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Тадқиқот вазифалари:

иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида қишлоқ меҳнат бозорининг

амал қилиш қонуниятларини таҳлил қилиш ва унинг хусусиятларини очиб
бериш;

қишлоқ жойларда меҳнат ресурслари ва бандлик даражасининг

ҳолатини баҳолаш асосида муаммоларни аниқлаш ва уни хал этишга
қаратилган илмий таклифлар ишлаб чиқиш;

қишлоқда кичик ва хусусий тадбиркорликни, касаначилик ва сервис

хизмати кўрсатиш соҳасини ривожлантириш асосида аҳолини иш билан
оқилона бандлик даражасини ошириш бўйича илмий таклиф ва амалий
тавсиялар ишлаб чиқиш;

меҳнат бозорини ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш

бўйича ривожланган мамлакатлар тажрибаларини ўрганиш ва ушбу илғор
тажрибалардан

мамлакатимиз

амалиётида

ижодий

фойдаланиш

имкониятларини аниқлаш;

меҳнат бозори ва аҳоли бандлигини давлат томонидан тартибга солиш

механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ишлаб чиқиш.

5

Абдураҳмонов Қ. Меҳнат иқтисоди.- Т.: 2004. 534 б.; А.Абдуғаниев, А.А.Абдуғаниев. Қишлоқ хўжалиги

иқтисоди. Ўзбекистон-«Адабиёт» - Тошкент. 2004. 302 б.; Мамараимов Қ. Аграр соҳада иқтисодиётни
эркинлаштириш шароитида меҳнат ресурсларидан фойдаланишнинг ижтимоий-иқтисодий муаммолари.
Иқтисод фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати.– Т.: 2002.;
Юлдашев М.И. Меҳнат потенциалига сафарбар этиладиган инвестициялар ва улар самарадорлиги.-Т.
Молиячи, 2007.- 206 б.; Юлдашев М.И. Особенности рыночного механизма формирования занятости.
Двадцать вторые Плехановские чтения.- М. 2009.- 26-27 с.; Холмўминов Ш.Р., Балаханова Д.К., Муртазаева
Б.Ч. Рынок труда: проблемы формирования и регулирования.- Т.: Фан, 1994.- с. 64.; Ҳусанов Р.Ҳ.,
Мамараимов Қ. Особенности сельскохозяйственного труда. Экономический вестник Узбекистана - Ташкент,
- № 3. 2002.-с. 2.


background image

5

Тадқиқотнинг объекти ва предмети.

Тадқиқотнинг объекти бўлиб

турли мулкчиликка асосланган қишлоқ хўжалик корхоналари ва Бандликка
кўмаклашиш марказлари фаолиятлари ҳисобланади.

Қишлоқ жойларида меҳнат бозорини ривожлантириш ва аҳолининг

бандлик даражасини оширишда вужудга келадиган ижтимоий-иқтисодий
муносабатлар тадқиқотнинг предметини ташкил қилади.

Тадқиқот методлари.

Диссертация ишида иқтисодий таҳлил, қиёсий

таққослаш, монографик кузатиш, статистик гуруҳлаш, тизимли таҳлил
усулларидан фойдаланилди.

Тадқиқот гипотезаси.

Тадқиқот ишида қишлоқда меҳнат бозорининг

ҳозирги ҳолатини баҳолаш унинг сегментларини ҳисобга олган холда
ривожлантириш истиқболда қишлоқ аҳолисининг оқилона бандлигини
таъминлаши мумкин.

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:

-

иқтисодиётни

эркинлаштириш

шароитида

қишлоқда

меҳнат

бозорининг шаклланиш қонуниятларининг намоён бўлиш хусусиятлари
аниқланган;

- иқтисодий ислоҳотларнинг қишлоқ меҳнат бозорига кўрсатаётган

таъсири баҳоланган;

- қишлоқ меҳнат бозорида мавжуд бозордаги номутаносиблик, бозор

сегментларини аниқлаш ва унга асосан чора-тадбирлар оширишнинг
зарурлиги асосланган;

- қишлоқда кичик ва хусусий тадбиркорлик, касаначилик, сервис

хизмати кўрсатиш соҳаларининг ривожлантирилиши аҳолининг оқилона
бандлигини таъминловчи асосий омиллар эканлиги асосланган;

- қишлоқда меҳнат бозори ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг давлат

томонидан тартибга солиш механизмини такомиллаштириш зарурлиги
асосланган.

Илмий янгилиги:

- меҳнат бозори ва аҳоли бандлиги тушунчаларига аниқлик киритилиб,

такомиллашган муаллифлик таърифи берилган;

- иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида қишлоқ меҳнат бозорининг

амал қилиш механизмини аҳоли бандлигига таъсири асосланган;

- қишлоқда кичик ва хусусий тадбиркорлик, касаначилик, сервис хизмати

кўрсатиш соҳаларининг ривожлантирилиши - аҳолининг оқилона бандлигини
таъминловчи омиллар эканлиги асосланган;

- иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида қишлоқда меҳнат бозори ва

аҳоли бандлигини давлат томонидан тартибга солиш механизми баҳоланган
ва уни такомиллаштириш йўналишлари аниқланган;

- меҳнат бозорини ривожланиши ва аҳоли бандлигини ошириш

тенденциялари аниқланган ва истиқбол кўрсаткичлари белгилаб берилган.

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.

Тадқиқот

натижаларининг илмий аҳамияти шундаки, диссертация ишида олинган
илмий хулоса ва амалий таклифлардан келажакда меҳнат бозорини амал


background image

6

қилишича кўрсатишига бағишланган амал қилишини махсус, чуқур
ўрганишга мўлжалланган илмий - тадқиқот ишларида фойдаланиш мумкин.
Ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсияларнинг жорий этилиши
қишлоқда меҳнат бозорини ривожланишига ва аҳолини иш билан оқилона
бандлик даражаси шаклланишига ёрдам беради.

Тадқиқот ишининг амалий аҳамияти, тадқиқот ишининг амалий

тавсияларидан қишлоқ меҳнат бозорини ривожлантиришга масъул бўлган
вазирликлар ва идоралар томонидан давлатнинг мақсадли дастурлари,
ҳукумат қарорларини ишлаб чиқишда фойдаланиш билан белгиланади.
Диссертация материалларидан олий ўқув юртларида «Меҳнат иқтисодиёти ва
социологияси», «Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти», «Қишлоқ хўжалиги
иқтисодиёти» фанлари ўқув дастурларини такомиллаштириш ва ўқитишда
фойдаланиш мумкин.

Натижаларнинг жорий қилиниши.

Диссертацияда ишлаб чиқилган

илмий таклиф ва амалий тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув
хўжалиги вазирлиги (2009 йил 29 июндаги № 02/18-234-сонли

далолатнома),

Ўзбекистон Фермер хўжаликлари уюшмаси (2008 йил 25 июндаги № 03/03-
215-сонли далолатнома) томонидан амалиётда фойдаланиш учун қабул
қилинган.

Ишнинг синовдан ўтиши.

Диссертациянинг асосий ғоя ва хулосалари

«Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида республика аграр сиёсати»
(Тошкент, 2000), «Проблемы эффективного фукционирования АПК в
условиях новых форм собственности и хозяйствования» (Харьков, 2001),
«Иқтисодиётни эркинлаштириш ва аграр ислоҳотларни чуқурлаштириш
шароитида деҳқон хўжаликларини ривожлантириш муаммолари» (Тошкент,
2003), «Қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантирш муаммолари»
(Тошкент, 2003), «Олима аёлларнинг фан-техника тараққиётида тутган ўрни»
(Тошкент,

2008),

«Иқтисодиётни

модернизациялаш

шароитида

минтақаларнинг барқарор ривожланиши» (Тошкент, 2008) мавзуларида
ўтказилган халқаро ва республика илмий-амалий конференцияларида маъруза
кўринишида баён этилган ва маъқулланган.

Диссертация иши Ўзбекистон Бозор ислоҳотлари илмий-тадқиқот

институти илмий семинари ва Ўзбекистон Республикаси Банк-молия
академияси ҳузуридаги Бирлашган ихтисослашган кенгаш қошидаги илмий
семинарда муҳокама қилинган ва ҳимояга тавсия этилган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Илмий ишнинг мазмуни ва

асосий ғоялари, жами 2,0 босма табоқ ҳажмдан иборат 15 та илмий мақола ва
тезис кўринишида чоп этилган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Тадқиқот иши таркибий

жиҳатдан кириш, уч боб, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар
рўйхатидан иборат. Диссертация матни 135 бетни ташкил этиб, 10 та жадвал,
8 та расмни ўз ичига олган.



background image

7


ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Меҳнат бозори ва бандлик тушунчаларининг назарий асосларини

ўрганиш шуни кўрсатадики, иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида
меҳнат бозори тушунчасига умумлашган тарзда таъриф берилмаган.

Айрим иқтисодчи олимлар бозорда меҳнатнинг ўзи эмас, инсоннинг

меҳнат қилиш қобилияти, яъни ишчи кучи сотилади, ҳали йўқ нарсани сотиб
ҳам бўлмайди, бинобарин, «ишчи кучи бозори» атамасини қўллаш лозим, деб
ҳисоблайдилар

6

. Яъни, уларнинг фикрича, меҳнат буюм бозоридаги товарлар

каби сотилади ва сотиб олинади, шунинг учун ҳам, «меҳнат бозори»
тушунчасини қўллаш нотўғридир. Ўзбекистонлик иқтисодчи олимлардан
Л.П.Максакова меҳнат бозори тушунчасининг ўрнига «Ишчи кучи бозори»
тушунчасини қўллашни зарур деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, «Меҳнат
ресурслари бозори» тушунчаси қўлланилса, янада тўғри бўлишини алоҳида
таъкидлаган.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, Америка Қўшма Штатларида собиқ

меҳнат вазири вазирликнинг эълон қилинадиган ҳисобот материалларидан
«меҳнат бозори» тушунчасини чиқариб ташлашга ҳаракат қилган. Унинг
фикрича, меҳнат пахта, дон, ёқилғи материаллари ёки пўлат каби сотилади ва
сотиб

олинади,

шунинг

учун

«меҳнат

бозори»

тушунчаси

ишга

ёлланувчиларнинг обрўсини туширади, деб ҳисоблайди

7

.

Фикримизча, меҳнат бозорининг товар бозоридан қуйидаги фарқлари

мавжуд:

- иш берувчи ва ишга ёлланувчи ўртасидаги муносабатларда тенглик ва

эркинликнинг мавжудлиги;

- меҳнат бозорида ишга ёлланувчилар ўз меҳнатини таклиф этиши, иш

берувчилар, эса меҳнатга ўз талабини билдириши;

- ишга ёлланувчилар эркин шахс бўлиб, улар ўзи хоҳлаган жойда

ишлаши ёки ишламаслиги уларнинг ихтиёрида бўлиши;

- ишга ёлланувчи меҳнатининг пировард натижасига кўра, ҳақ олиши,

иш берувчи ҳам меҳнатдан наф кутганлиги учун унга ҳақ тўлаши.

Ушбу фарқланишлар меҳнатнинг товар ва ишлаб чиқариш ресурслари

билан бир нарса эмаслигини кўрсатади. Бизнингча, меҳнат бозорида аввалига
сотувчи билан харидор ўртасида шартнома тузилади ва ушбу шартнома
меҳнат қилинганидан кейин амалга оширилади. Яъни, сотувчи билан харидор
бўлажак меҳнат шартлари тўғрисида шартлашиб оладилар ва меҳнат
натижасига асосан харидор ҳақ тўлайди. Шундай қилиб, меҳнат бозорида
бўлажак меҳнат натижасининг олди-сотди жараёни амалга оширилади.
Фикримизча, меҳнат бозорида меҳнат натижасининг олди-сотди жараёни

6

Маслова И.С. Эффективная занятость и рынок рабочей силы.- М.: Наука, 1992.- с. 8-89.

7

Эренберг Р.Ж., Смит Р.С. Современная экономика труда: теория и государственная политика. М.: 1996.- с

267.


background image

8

икки босқичда амалга оширилади, яъни биринчи босқичда харидор (иш
берувчи) ва сотувчи (ишга ёлланувчи) ўртасида шартнома тузилади, иккинчи
босқичда эса, бу тузилган шартнома амалга оширилади.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, меҳнат бозорида инсоннинг

меҳнат қилишига бўлган ақлий ва жисмоний қобилияти эмас, балки унинг
натижаси сотилади, ишчи кучи эса фақатгина ёлланилади. Шунинг учун
бизнингча, «меҳнат бозори» тушунчасини қўллаш мақсадга мувофиқдир.

Фикримизча, меҳнат бозори ва оқилона бандликни қуйидагича

таърифлаш мумкин. Яъни, меҳнат бозори - меҳнатга лаёқатли бўлган
аҳолининг маълум қисмини меҳнат қилиш қобилияти ва малакаларини
инобатга олган ҳолда, улар ва иш берувчилар ўртасида ишлаб чиқариш ва
хизмат кўрсатиш ҳажмидан келиб чиқиб, ишчи кучи ва унинг салоҳиятидан
фойдаланиш соҳасида содир бўладиган муносабатлар тизимидир.

Оқилона бандлик эса, аҳолининг ишга бўлган эҳтиёжлари билан иш

ўринлари ўртасидаги миқдор ва сифат кўрсаткичлари мутаносиблигидир.

Тадқиқотлар

кўрсатишича,

Ўзбекистон

шароитида

демографик

вазиятнинг ўзига хослиги аҳолининг тез суръатлар билан ўсишида намоён
бўлмоқда. Маълумки, аграр соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар бозор
иқтисодиётига хос бўлган кўп мулкчилик муносабатларини ташкил этиши
билан бирга, хўжалик юритиш фаолиятида ҳам туб ўзгаришларга олиб келди.
Натижада, ушбу муносабатлар шаклланиши туфайли қишлоқ хўжалигида
мавжуд бўлган ортиқча ишчи кучини иқтисодиётнинг бошқа соҳаларига
ўтказиш заруратини юзага келтирди. Ўзбекистон шароитида аҳоли ва меҳнат
ресурслари барқарор иқтисодий ўсишни таъминловчи муҳим омиллардан
бири ҳисобланади. Мамлакатимиз аҳолиси 2010 йил бошига келиб 28,0 млн.
кишини ташкил этди. Бу қишлоқ аҳолиси сонининг ва ортиқча ишчи
кучларининг ўсишига олиб келмоқда. 2009 йилда иқтисодиётда банд бўлган
меҳнат ресурсларининг сони 11328,1 минг кишини ташкил қилди.

Қишлоқда замонавий меҳнат бозори шаклланишини белгилаб берувчи

тенденциялар ичида кўп мулкчилик шакллари бўйича бандлик тизими
ҳисобланади. Шунингдек, қишлоқларда шаҳар жойларга нисбатан бандлик
муаммосининг кескинлиги сақланиб қолмоқда. Меҳнат ресурслари қишлоқ
жойларда шаҳарга нисбатан тез кўпайиб бормоқда. Меҳнат билан бандлик
даражаси жуда секинлик билан ўзгармоқда. Мамлакатимизда ушбу масалалар
бўйича кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан қишлоқ жойларда
яратилаётган иш ўринлари етишмайди. Малакасига мос иш жойларининг
йўқлиги меҳнат билан банд бўлганларга демографик юкламанинг ўсиши ва
аҳолининг иқтисодий фаоллигини пасайтиришга олиб келмоқда. Аҳоли
сонининг ўсиши натижасида мамлакат меҳнат бозорида ишчи кучи таклифи
унга бўлган талабдан ошиб кетмоқда.

Меҳнат бозоридаги ишчи кучига бўлган талаб ва таклифнинг охирги 10

йилдаги таҳлилига кўра, талабга нисбатан таклифнинг ўсиши ўртача 30,8
фоизни ташкил қилган. Натижада, ишсизлар сони сезиларли даражада ўсиб
борган. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида ушбу муносабатларнинг


background image

9

яхшиланиш тенденцияси кузатилмоқда. Ҳозирги кунда ишчи кучига бўлган
таклифнинг талабдан юқорилиги 10-12 фоизни ташкил қилмоқда (1-жадвал).

Расмий маълумотларга қараганда, Бандликка кўмаклашиш марказларига

мурожаат қилаётганларнинг 72,1 фоизи, иш билан таъминланганларнинг 87,7
фоизи қишлоқ аҳолисини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси
Президенти

И.А.Каримов

қишлoқ

xўжaлиги

ишлaб

чиқaришининг

сaмaрaдoрлигини янaдa oшириш принципиaл муҳим aҳaмиятгa эгa
эканлигига алоҳида тўхталиб, фeрмeр xўжaликлaригa aжрaтилaётгaн eр
мaйдoнлaрини

oптимaллaштириш

бoрaсидa

зaрур

ишлaр

aмaлгa

oширилганлигини, дaстлaб зaрaр кўриб ишлaйдигaн, рeнтaбeллиги пaст вa
истиқбoлсиз ширкaт xўжaликлaрини тугaтиш нeгизидa тaшкил этилгaн
xусусий фeрмeр xўжaликлaри бугунги кундa ҳaқли рaвишдa қишлoқдa eтaкчи
бўғингa – қишлoқ xўжaлик мaҳсулoтлaрини ишлaб чиқaрувчи aсoсий кучгa
aйлaнганлигини таъкидлаб ўтдилар

8

.

1-жадвал

Ўзбекистонда меҳнат бозори конъюнктураси ўзгариши

9

Йиллар

Ишчи кучининг

таклифи, минг киши

Ишчи кучига талаб, минг киши

Таклиф ва талаб

ўртасидаги нисбат, %

ҳисобида

Қондирилган

Қондирилмаган

Жами

1996

275,4

178,8

38,8

217,6

126,6

1997

298,8

197,4

39,4

218,8

136,6

1998

313,8

207,9

34,6

242,5

129,4

1999

387,9

246,4

32,9

279,3

138,9

2000

421,4

280,6

26,9

307,5

137,0

2001

462,7

318,0

26,9

345,0

134,1

2002

448,2

322,2

34,8

357,0

125,5

2003

430,5

317,4

32,2

349,6

123,1

2004

440,6

315,8

31,7

347,5

126,7

2005

410,3

325,1

26,5

351,6

125,7

2006

391.5

320.6

29.1

349.7

112,0

2007

557.4

486.5

23.2

509.7

109,4

2008

623,3

546,6

22,9

569,5

109,4

2009

658,2

566,3

20,1

586,4

112,2

Ривожланган мамлакатларда фермер хўжалиги узоқ муддат ичида

ўзининг самарадорлиги, рақобатбардошлиги, бозор конъюнктурасига тез
мослаша олиши каби хусусиятларини намоён эта олди. Шунга кўра,
Ўзбекистонда фермер хўжаликлари ривожланишига катта эътибор қаратилиб,

8

Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг

йўллари ва чоралари . – Т: Ўзбекистон, 2009. – 56 б.

9

«Бандликка кўмаклашиш маркази» маълумотлари асосида ҳисоб-китоб қилинган.


background image

10

уларнинг эркин фаолият юритиши учун зарур иқтисодий шарт-шароитлар
яратилди, меъёрий-ҳуқуқий асослар ишлаб чиқилди.

Ўзбекистонда

бозор

муносабатларига

ўтиш

шароитида

фермер

хўжаликлари шаклланишига эътибор қаратилиши аграр ислоҳотларнинг
асосий мазмунини ташкил этди. Фермер хўжаликлари ташкил этилиши
босқичма-босқич ва изчиллик асосида олиб борилди. 2009 йилда
мамлакатимизда

ишлаб

чиқарилаётган

ялпи

қишлоқ

хўжалиги

маҳсулотларининг 34,9 фоизи фермер хўжаликлари улушига тўғри келиб, ўз
навбатида пахтанинг 99,1 фоизи, ғалланинг 79,2 фоизи улар томонидан
ишлаб чиқарилмоқда. 2009 йил ҳолатига 103,1 минг фермер хўжаликлари
5828,5 минг гектар ер майдонида фаолият кўрсатаётган бўлиб, уларда 1,5
мингдан ортиқ киши меҳнат қилмоқда. Фермер хўжаликларида банд
бўлганлар сони 2000-2009 йилларда 1483,4 минг кишига кўпайгани ҳолда,
ушбу даврда бир фермер хўжалигига тўғри келган ер майдони 20,3 гектардан
57,0 гектаргача ортди. 2000 йилда бир фермер хўжалиги аъзосига 2,9 гектар
ер майдони тўғри келган бўлса, 2009 йилда бу кўрсаткич 3,9 гектарни ташкил
этди (2-жадвал).

2-жадвал

Фермер хўжаликлари фаолият кўрсаткичлари ўзгариши

10

Кўрсаткичлар

Йиллар

2000

2001

2002

2003

2004

2005

2006

2007

2008

2009

Фермер

хўжаликлари

сони, минг та

43,7

55,4

72,4

87,5

103,9

125,7

189.2

217.1

105,9

103,1

Уларга бириктирилган
ер майдони, минг га

889,6

1054,7

1591,7

2148,1

2935,4

3775,3

4953,2

5787,8

5896,6

5828,5

Фермер хўжалигида иш
билан банд бўлганлар,
минг киши

305,9

376,7

506,8

603,0

765,3

954,1

1364

1621,4

1754

1521,6

Ялпи қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларида
фермер
хўжаликларининг
улуши, %

5,5

6,9

9,9

14,8

20,4

24,3

31,4

33,4

32,5

34,5

Бир

фермер

хўжалигига

тўғри

келадиган ер майдони,
га

20,3

19,0

22,0

24,5

28,2

30,0

26,2

26,7

56,0

56,2

Бир

фермер

хўжалигида
ишловчиларнинг
ўртача сони, та

7,0

6,8

7,0

6,9

7,4

7,5

7,0

7,0

16,0

15,0

Бир фермер хўжалиги
аъзосига

тўғри

келадиган ўртача ер
майдони, га

2,9

2,7

3,1

3,5

3,8

2,5

2,6

2,6

3,3

3,9

10

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан

тузилган.


background image

11

Ушбу

натижаларга

эришишнинг

қуйидаги

сабаблари

мавжуд:

биринчидан, минерал ўғит, ёқилғи, ишчи кучи ва бошқа бир қатор ишлаб
чиқариш ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланиши, иккинчидан,
ишлаб чиқариш натижаларини эркин тасарруф этиш орқали манфаатдорлик
ошиши ва ниҳоят, учинчидан, фермер хўжаликларининг фаолиятига
давлатнинг аралашувини қисқарганлиги билан изоҳланади. Мустақиллик
йилларидан бошлаб, мамлакат қишлоқ хўжалигида амалга оширилган ер
ислоҳоти, аҳолини шахсий томорқа хўжалиги ерларини кенгайтириш
ҳисобига хусусий секторни ривожлантириш йўналишидаги ҳукумат сиёсати
қисқа муддатда ўзининг ижобий самарасини берди. Натижада, ўтиш даврида
кўпроқ зарар кўриш эҳтимоли катта бўлган қишлоқ аҳолиси иш билан
таъминланди ва томорқа хўжалиги ерларининг ошиши ҳисобига уларнинг
ишлаб чиқариш наижаларидан олинадиган даромадларини ошириш
имконияти вужудга келтирилди.

Ҳозирда мамлакатимизда 4,6 млн. дан ортиқ деҳқон хўжаликлари

фаолият кўрсатиб, ушбу хўжалик юритиш шаклида 1420,6 минг нафар аҳоли
458 минг гектар майдонда меҳнат қилишмоқда. Кейинги йилларда
республикада

ишлаб

чиқарилаётган

ялпи

қишлоқ

хўжалиги

маҳсулотларининг умумий ҳажмида деҳқон хўжаликларининг салмоғи тобора
ортиб бормоқда. Жумладан, 2000 йилда деҳқон хўжаликларининг ялпи
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги улуши 47,5 фоизни
ташкил этган бўлса, 2009 йилга келиб 64,8 фоизга етди. Ўз навбатида, бир
деҳқон хўжалигига тўғри келадиган ер майдони 2000 йилда 0,12 гектарни
ташкил қилган бўлса, деҳқон хўжаликларининг ер майдонлари кўпайиши
ҳисобига бугунги кунга келиб, ҳар бир хўжаликка ўртача 0,24 гектардан ер
майдонлари тўғри келмоқда (3-жадвал).

2009 йилда деҳқон хўжаликлари учун ажратилган ер майдони 458 минг

гектарни ташкил этиб, унинг республика умумий экин майдонидаги улуши
27,1 фоизни ташкил қилмоқда. Юқоридаги ижобий ўзгаришлар билан
биргаликда, хусусий мулкчиликка асосланган деҳқон ва фермер хўжаликлари
фаолиятида ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар ҳам мавжуд. Ушбу
муаммоларни ҳал этиш учун қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш
қишлоқ жойларда меҳнат бозорини ривожлантириш ва аҳоли бандлигини
оширишга хизмат қилади:

- деҳқон хўжаликларида банд бўлган меҳнат ресурсларини ҳисоблашда

ёки уларни қайта рўйхатга олишда ягона статистик тизимни жорий қилиш;

- деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан ишлаб чиқарилаётган

маҳсулотларни сотиш бозорларини шакллантириш;

- маҳсулот сотиш тизими яхши ривожланмаган қишлоқ жойларида,

истеъмолчилардан узоқ жойлашган ҳудудларда деҳқон хўжаликлари
томонидан етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини қабул қилиш
пунктларини очиш ва қайта ишлаш цехларини ташкил қилиш;

- деҳқон ва фермер хўжаликларига техника таъминоти хизматлари

кўрсатиш ва уларни юқори навли элита уруғликлари билан таъминлашда
Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси ролини ошириш;


background image

12

- деҳқон ва фермер хўжаликларини наслдор чорва моллари, техника

воситалари сотиб олиш ҳамда ишлаб чиқариш кўламини ошириш учун узоқ
муддатли, нисбатан паст фоизларда мақсадли кредит бериш тизимини
ривожлантириш;

- хўжалик юритиш субъектлари ходимлари касб малакасини ошириш ва

уларга хориж тажрибаларини ўргатиш учун чет эл мамлакатларига юбориш
бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

- қишлоқда деҳқон ва фермерлар маҳсулотларини шартномавий

нархларда сотиб оладиган, қишлоқ аҳолисига зарур товарлар, асбоб
ускуналар ва материаллар етказиб берадиган инфратузилма тармоқларини
яратиш;

-

деҳқон

ва

фермер

хўжаликлари

томонидан

етиштирилган

маҳсулотларни мустақил тарзда экспорт қилиш тизимини ривожлантириш.

3-жадвал

Деҳқон хўжаликлари фаолияти кўрсаткичлари ўзгариши

11

Кўрсаткичлар

Йиллар

2002

2003

2004

2005

2006

2007

2008

2009

2009

йилда

2002

йилга

нисбатан,

%

ҳисобида

Деҳқон хўжаликлари
сони

, мингта

3090,0

3243,6

3512,4

4377,1

4481,7

4544,4

4631,7

4673,2

151,0

Уларга бириктирил-
ган ер майдони,

минг

гектар

401,5

386,8

456,6

676,2

433,3

441,9

454,8

458,0

114,1

Деҳқон хўжалигида
иш

билан

банд

бўлганлар,

минг киши

882,6

910,2

940,5

1230,2

1247,1

1380,4

1386,4

1420,6

160,9

Ялпи

қишлоқ хў-

жалиги маҳсулотла-
рида деҳқон хўжа-
ликларининг улуши,

%

52,4

52,6

58,6

63,0

62,1

64,1

65,3

63,3

Х

Бир

деҳқон

хўжалигига

тўғри

келадиган

ер

майдони,

гектар

0,13

0,12

0,13

0,15

0,15

0,22

0,22

0,24

184,6

Бир деҳқон хўжа-
лигида ишловчилар-
нинг ўртача сони,

киши

0,28

0,28

0,27

0,28

0,27

0,30

0,30

0,31

110,7

Деҳқон ва фермер хўжаликларининг ривожланиши рақобатбардош,

юқори сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтиради
ва ушбу маҳсулотларни экспорт қилиш имконияти туғилади. Шу билан бир
қаторда, деҳқон ва фермер хўжаликлари ривожланиши қишлоқ оилалари
даромадларини

ошириши

ҳисобидан

ёшларни

меҳнатга

ҳурмати,

тадбиркорлик ва тежамкорлик руҳида тарбиялашга замин яратади. Ушбу

11

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан

тузилган.


background image

13

хўжаликларнинг ривожланиши қишлоқ жойларда бозорга хос бўлган
инфратузилма корхоналари ривожланишига сабаб бўлмоқда. Бу эса қишлоқ
хўжалигида воситачилик ва таъминотчилик билан шуғулланувчи, транспорт
хизматлари кўрсатувчи, қайта ишловчи хусусий ва кичик корхоналар
мақомидаги тизимлар юзага келишига олиб келади. Хусусий тармоқда
даромадларнинг пайдо бўлиши давлат бюджети даромад қисмида ижобий
ўзгаришлар юз беришига ва қишлоқларда ижтимоий соҳа объектлари сони
кўпайишига замин яратади.

Фикримизча, қишлоқ жойларида аҳоли табиий ўсишининг ортиши,

ишсизликнинг

ўсиши,

меҳнат

унумдорлигининг

пасайиши,

қишлоқ

хўжалигида кўп мулкчиликнинг вужудга келиши «Қишлоқ жойларда аҳоли
бандлигини ошириш концепцияси»ни ишлаб чиқишни тақозо этмоқда (1-
расм).

Фикримизча, ушбу концепция иккита мақсадни ўз ичига олиши лозим.

Биринчидан, ижтимоий йўналтирилган меҳнат бозорини босқичма-

босқич шакллантириш ва ушбу мақсадга эришиш учун қуйидагиларни амалга
ошириш талаб этилади:

- меҳнатга лаёқатли иш билан банд бўлмаган аҳолини иш билан

таъминловчи, ишчи кучига талаб ва таклифни тартибга солувчи маҳаллий ва
хорижий бандлик хизмати ташкилотлари тизимини такомиллаштириш;

- маҳаллий ходимлар малакасини, рақобатбардошлигини ошириш,

хорижга малакасини ошириш учун юбориш ва уларда янги иқтисодий
тафаккурни шакллантириш;

- ишчи кучи таклифи ҳудудий тақсимланишининг минтақавий

иқтисодиёт самарадорлиги оширилиши бўйича рағбатлантириш.

Иккинчи мақсад қишлоқ хўжалик корхоналарида ортиқча бўлган

меҳнат ресурсларини босқичма-босқич ишдан бўшатиш ва бошқа
тармоқларга йўналтириш қуйидагиларни ўз ичига олади:

- қишлоқ хўжалиги тармоқларида меҳнат ресурсларига бўлган талабнинг

меъёр даражасини аниқлаш;

- меҳнат ресурсларини қишлоқ хўжалик корхоналаридан босқичма-

босқич бўшатиш моделини тузиш ва амалга ошириш, яъни тармоқлараро
меҳнат тақсимоти ҳисобга олинган ҳолда, ҳар бир ҳудуд бўйича пахтачилик,
чорвачилик, сабзавотчилик соҳаларида, мева, узум ва картошка
етиштиришда талаб қилинадиган оқилона бандлик даражасидаги меҳнат
ресурсларини аниқлаш ва ортиқчасини қисқартириш;

- қишлоқ хўжалик корхоналарида меъёр даражасида қолган ишчиларни

ижтимоий ҳимоялаш, давлат томонидан ижтимоий-иқтисодий имтиёзлар
бериш (меҳнатни суғурталаш, дотация ажратиш).

Бандлик ва меҳнат бозорининг ҳолати, унинг истиқбол кўрсаткичлари

мамлакатнинг

ижтимоий-иқтисодий

ривожланишининг

омилларидан

келиб чиққан ҳолда аниқланади. Меҳнат бозори ривожланиши ва
аҳолининг

бандлик

даражаси

иқтисодиётда амалга оширилаётган

ўзгаришларнинг самарадорлик даражасини белгилаб беради. Мамлакат
иқтисодиётида амалга оширилаётган чора-тадбирлар асосан, ижтимоий


background image

14

муаммоларни ҳал қилишга, шу жумладан, аҳолининг бандлик даражасини
оширишга қаратилган.

Иқтисодиётни

модернизациялаш

қишлоқ

меҳнат

бозорини

ривожланишига ва қишлоқ аҳолиси бандлик даражасини оширишга
жиддий таъсир кўрсатмоқда. Иқтисодиёт ривожланиши ва унда содир
бўлаётган таркибий ўзгаришлар қишлоқ меҳнат бозори ва аҳоли бандлик
даражаси шаклланишининг узоқ муддатга таъсир этувчи омиллари
ҳисобланади.

Концепцияни амалга ошириш

механизми

Қишлоқ жойларда меҳнат бозорини

босқичма-босқич шакллантириш

Меҳнат ресурсларини қишлоқ

хўжалик корхоналарида босқичма-

босқич ишдан бўшатиш

Меҳнатга лаёқатли иш билан банд

бўлмаган аҳолини иш билан

таъминловчи, ишчи кучига талаб ва

таклифни тартибга солувчи маҳаллий

ва хорижий бандлик хизмати

ташкилотлари тизимини

такомиллаштириш

Маҳаллий ходимлар малакасини,

рақобатбардошлигини ошириш ва

хорижга малака ошириш учун

жўнатиш, уларда янги иқтисодий

тафаккурни шакллантириш

Янги иш жойлари ташкил этишга,

аҳоли бандлик даражасини оширишга

ва ишлаб чиқариш салоҳиятидан

самарали фойдаланиш имконини

берувчи чуқур таркибий ислоҳотларни

амалга ошириш

Ишчи кучи таклифи ҳудудий

тақсимланишининг минтақавий

иқтисодиёт самарадорлиги

оширилиши бўйича рағбатлантириш

Қишлоқ хўжалиги тармоқларида

меҳнат ресурсларига бўлган талабни

меъёр даражасини аниқлаш

Меҳнат ресурсларини қишлоқ

хўжалик корхоналарида босқичма-

босқич ишдан бўшатиш моделини

тузиш

Қишлоқ хўжалик корхоналаридан

бўшатилган ишчиларни бошқа

тармоқларга йўналтириш, ишга

жойлаштириш, ижтимоий ҳимоя

қилиш

Қишлоқ хўжалик корхоналарида

ишлашга лойиқ, деб топилган

ишчиларни ижтимоий ҳимоялаш,

(меҳнатни суғурталаш, дотациялар

ажратиш)

Ишчи кучини сифатини ошириш,

кадрларни касбга ўқитишга доир

ишларни бюджет маблағлари

ҳисобидан рағбатлантириш

Ижтимоий инфратузилма

объектларини кўпайтириш ва

хусусий тадбиркорликни, жумладан,

фермер хужаликларида ноқишлоқ

хўжалик фаолиятларини

ривожлантириш орқали қишлоқда

янги иш жойлари яратиш


background image

15

1-расм. «Қишлоқ жойларда аҳоли бандлигини таъминлаш концепцияси»

ни амалга ошириш механизми

12

Мамлакат

иқтисодиёти

реал

сектори

ва

ижтимоий

соҳа

тармоқларининг

умумиқтисодий

кўрсаткичлари,

макроиқтисодий

шароитдан келиб чиққан ҳолда, меҳнат бозорини ривожлантириш орқали
аҳолининг бандлик даражасини башорат қилиш асосида уларнинг
ривожланиш

истиқбол

кўрсаткичлари

ҳисобланди.

Истиқбол

кўрсаткичларни башорат қилиш иккита вариантда олиб борилди (4-
жадвал). Биринчи вариант, бу - инерцион вариант бўлиб, бунда истиқбол
кўрсаткичлар меҳнат ресурсларининг ҳар 1000 киши ҳисобига бандлик
даражасининг охирги 5 йил давомидаги кўрсаткичларини йилма-йил
ошишини ўртача коэффициентидан келиб чиқиб ҳисобланди.

4-жадвал

Ўзбекистон Республикасида аҳолининг тармоқлараро бандлик

даражасини 2015 йилга бўлган башорат кўрсаткичлари

13

(минг киши)

ЙИЛЛАР

Тармоқлар

2004

2005

2006

2007

2008

2009

2015

I в.

II в.

Жами бандлар сони

9910,6 10196,3 10467 10735 11035,3 11328,1 12087,5 13074,4

Шу жумладан:

- саноатда

1283,9

1347,5

1402

1446

1487

1472,7

1854

2023

- қурилишда

808,1

848,5

877

910

944

1019,5

1148

1283

- қишлоқ хўжалигида

3042,5

2969,5

2936

2998

3036

3058,6

2856

2800

- савдо, сақлаш, умумий

овқатланиш

857,6

903,9

977

1055

1136

1132,8

1195

1324

- алоқа ва транспорт

461,0

488,1

507

528

550

566,4

551,3

561,8

- уй-жой - коммунал

хўжалиги ва аҳолига
маиший хизмат кўрсатиш

301,1

316,4

331

346

363

339,8

415

468

- соғлиқни сақлаш,

спорт, ижтимоий
таъминот

689,0

735,5

768

801

841

906,2

916

1126

- таълим, маданият,

амалий санъат, илм-фан
соҳалари

1321,0

1385,1

1435

1482

1533

1585,9

1738

1995

- молия-кредит соҳаси

52,8

54,2

55

58

61

113,3

169

210

- бошқа соҳалар

1093,6

1147,6

1179

1111

1084

1132,8

1245,2 1283,6


Изо :

I вариант- инерцион, II вариант-мобилизацион

Иккинчи вариант, бу - мобилизацион вариант бўлиб, бунда истиқбол

кўрсаткичлар саноат ривожланиши, қишлоқ хўжалигида хусусий сектор

12

Муаллиф томонидан тузилган.

13

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан

ҳисобланган.


background image

16

ривожланиши ва унинг улуши ошиши натижасида ортиқча ишчи
кучларини бошқа соҳаларга ўтказилиши, шунингдек, аграр секторга
сервис хизмати кўрсатиш соҳасининг тез суръатларда ривожланишини
ҳисобга олган ҳолда ҳисоб-китоб қилинди. Тадқиқотлар жараёнида
истиқбол кўрсаткичларни башорат қилишда мобилизацион вариант етакчи
бўлиб, инерцион вариант эса, бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнлари
ўзгариш даражаларини солиштириш ва баҳолаш учун ҳисоб-китоб
қилинди.

Бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, келажакда иш билан банд

аҳоли сонининг ўсиши мамлакат иқтисодиётининг реал сектори ҳисобига
таъминланади. Келгуси 5 йил давомида мобилизацион вариантга асосан,
реал сектор корхоналарида, жумладан, саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш
соҳаси, савдо, соғлиқни сақлаш, умумий овқатланиш, ҳамда алоқа ва
транспорт соҳаларида бандлар сони 1046,8 минг кишига ортади, бу жами
бандлик даражаси кўрсаткичи ўсишининг 55,3 фоизини ташкил қилади.
Башоратнинг мобилизацион вариантига кўра, саноатда бандлар сони
бошқа реал сектор тармоқларига нисбатан сезиларли даражада ошиши
мумкин.

Ушбу ҳолат қуйидагилар билан изоҳланади:

-ёшларни бу соҳага жалб қиладиган юқори технологияга асосланган

ишлаб чиқаришни ривожлантирилиши;

-саноат тармоғи ривожланмаган ҳудудларда янги ишлаб чиқариш

технологиялари киритишнинг такомиллаштирилиши;

-қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишловчи саноатни жадал

суръатлар билан ривожлантирилиши;

-саноат тармоғидаги бандларнинг моддий манфаатдорлик даражасини

кучайтириш орқали ушбу соҳага қизиқишни ошириш;

-меҳнат сиғимкорлиги юқори қайта ишлаш, енгил, озиқ-овқат ва

машинасозлик саноат корхоналарини ривожланиши.

Келажакда давлат томонидан меҳнат бозорини тартибга солиш чора-

тадбирларини ишлаб чиқиш ва самарали амалга ошириш, мамлакатимиз
қишлоқ жойларида меҳнат бозорини тартибга солиш, қишлоқ аҳолисини иш
билан таъминлаш ва моддий фаровонлигини ошириш имконини беради.

ХУЛОСА

Қишлоқда меҳнат бозорини ривожлантириш ва аҳоли бандлигини

ошириш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқотлар жараёнида қуйидаги

илмий хулосалар

олинди:

1. Меҳнат бозори ва оқилона бандлик категорияларини қуйидагича

таърифлаш мумкин. Яъни, меҳнат бозори - меҳнатга лаёқатли бўлган
аҳолининг маълум қисмини меҳнат қилиш қобилияти ва малакаларини
инобатга олган ҳолда, улар ва иш берувчилар ўртасида ишлаб чиқариш ва
хизмат кўрсатиш ҳажмидан келиб чиқиб ишчи кучи ва унинг салоҳиятидан
фойдаланиш соҳасида содир бўладиган муносабатлар тизимидир. Оқилона


background image

17

бандлик эса, аҳолининг ишга бўлган эҳтиёжлари билан иш ўринлари
ўртасидаги миқдор ва сифат кўрсаткичи мутаносиблигидир.

2. Ривожланган мамлакатлар тажрибалари кўрсатишича, меҳнат бозори

моделлари мунтазам такомиллашиб боради ва ижтимоий–иқтисодий
ривожланишнинг хусусиятларига боғлиқ бўлади. Меҳнат бозорининг
самарадорлиги иш билан бандлик соҳасида амалга ошириладиган сиёсатга,
иқтисодиётда юз бераётган ўзгаришларга мослашувчанлигига боғлиқдир.

3. Мамлакатимизда меҳнат ресурслари бандлигини таъминлашда ўзини-

ўзи бандлаш тизмини ривожланиши муҳим аҳамиятга эгадир. Республикада
ўзини-ўзи бандлашни таъминлаш учун меҳнат ресурслари ва уни
кенгайтириш учун етарли заҳиралар мавжуд. Мамлакатимиз ушбу фаолиятни
амалга оширишнинг бирдан-бир йўли давлатни микрокредитлаш тизимини
ривожлантириш ҳисобланади. Аҳоли қўлида етарли маблағларни йўқлиги ва
бошланғич фаолиятни амалга ошириш учун ўз сармояларини камлиги
сабабли ўзини-ўзи бандлаш формасининг ривожи суст ривожланмоқда. Ушбу
жараёнларни ривожлантиришда аҳолига микрокредитлар бериш тизимини
янада ривожлантириш мақсадга мувофиқ.

Изланишлар натижасида шундай хулосаларга келиндики, бандликни

бошқариш масаласини республикада ишсизликни назорат қилиш чораларини
кўриб чиқиш, аниқланмаган ишсизлар сонини аниқлаш ва яширин
ишсизларни очиш чораларини ишлаб чиқиш лозим. Ушбу чораларни амалга
оширилиши

мамлакатимиздаги

мавжуд

меҳнат

ресурсларидан

ва

салоҳиятидан самарали фойдаланиш имконини беради.

4. Республикамиз аҳолисининг 48,3 фоизи, меҳнатга яроқли аҳолининг

эса, 61,4 фоизи қишлоқ жойларда яшайди. Иқтисодиётда банд бўлганларнинг
27,0 фоизи қишлоқ хўжалигига жалб этилган ҳолда, улар ялпи ички маҳсулот
ишлаб чиқаришга бирмунча кам улуш қўшмоқдалар, (18,2%). Меҳнатга
яроқли аҳолини ўсиш суръати тезлашиши, қишлоқ хўжалигида амалга
оширилаётган ислоҳотлар ва қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни
мавсумий эканлиги натижасида ишсизлик юзага келмоқда. Бу муаммони
қишлоқда тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш жойларини яратиш,
хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш орқали ҳал этиш мумкин.

5. Мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида оқилона

бандликни таъминлаш масаласи муҳим ижтимоий-иқтисодий муаммолардан
бири ҳисобланади. Қишлоқ жойларида аҳолининг айрим қатламлари
ижтимоий жиҳатдан кам ҳимояланган. Бу эса, меҳнат ресурсларидан
самарали фойдаланиш, бандлик даражасини меъёрлаштириш, аҳоли турмуш
даражасини оширишга салбий таъсир кўрсатмоқда.

Мамлакатимизда

аҳоли

бандлиги

ҳисоб-китоби

тўлиқ

йўлга

қўйилмаганлиги сабабли, ишсизлик ўсиши ва бандликка кўмаклашиш
марказларида рўйхатдан ўтмаганлигининг маълум даражада таъсири бор,
албатта. Ўзбекистон меҳнат бозорида ўзини-ўзи иш билан таъминлаш меҳнат
бозорининг кўлами юқори ҳисобланади, шунингдек, қайд қилинмаган
меҳнатга лаёқатли аҳолининг сезиларли қисми хорижда ишламоқда.


background image

18

Тадқиқот ишида меҳнат бозорини ривожлантириш ва аҳоли бандлигини

оширишга қаратилган қуйидаги

илмий таклиф ва амалий тавсиялар

ишлаб

чиқилди:

1. Аҳолини иш билан таъминлаш ва қишлоқда хусусий тадбиркорликни

ривожлантириш бўйича қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш лозим:

- меҳнатга лаёқатли аҳолини туман, вилоят ва республика миқёсида иш

билан таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар, кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликни ривожлантириш учун берилаётган имтиёзлар билан
таништириб боришни йўлга қўйиш;

- тадбиркорларга ўз фаолиятини йўлга қўйишга фаол ёрдам берадиган

бизнес инкубаторларининг фаолиятини кучайтириш;

- хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича инвестиция лойиҳалари

танловини ўтказиш ва танловда ғолиб бўлган лойиҳаларни моддий қўллаб-
қувватлашни йўлга қўйиш.

2. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида қишлоқ жойларда меҳнат

бозори ва аҳоли бандлигини давлат томонидан тартибга солишни қуйидаги
йўналишларда амалга ошириш мақсадга мувофиқ:

Биринчидан, ишчи кучига талабни ошириш учун таклифни бандлик

инфратузилма

объектларини

ташкил

этиш

ва

ривожлантириш,

тадбиркорликни ривожлантириш асосида янги иш жойлари яратилишига
асосий эътибор қаратилади.

Иккинчидан, қишлоқ хўжалик корхоналаридан меъёрдан ортиқча ишчи

кучларини бўшатиш, улардан бўшатилган ишсизларни ижтимоий ҳимоялаш,
тўлиқ банд бўлган, ёлланма ва мавсумий ишчиларнинг иш ҳақини минимал
истеъмол бюджетидан кам бўлмаган ҳолда белгилаш, шартнома асосида
ишлаётган ишчиларни суғурта, дотация орқали ижтимоий ҳимоялашни ўз
ичига олади.

Учинчидан, малакали меҳнат бозорини шакллантиришнинг мақсади

ишсизларни ўқитиш, малакасини ошириш, уларни бошқа тармоқларга
йўналтириш орқали тармоқлараро тўғри тақсимлашдан иборат бўлади.

3.Қишлоқ жойларда аҳолининг оқилона бандлигини таъминлаш

мақсадида меҳнат ресурслари малакасини ошириш, қайта тайёрлаш ва уларни
таркибий ўзгаришларга мувофиқлаштириш лозим.

4.Қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгаришлар амалга оширилаётган

шароитда меҳнат бозорини ривожлантириш ва бандликни оширишга
қаратилган давлатнинг мақсадли «Қишлоқ жойларда аҳоли бандлигини
таъминлаш концепцияси»ни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш.

ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙҲАТИ

1.

Максумханова А. Меҳнат бозорини бошқаришни такомиллаштириш

йўллари // Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида республика аграр
сиёсати мавзусидаги илмий-амалий конференция маърузалар тўплами. -
Тошкент, 2000, - Б. 75-77.


background image

19

2.

Максумханова А. Предложение по организации занятости и социальной

защиты населения Ташкентской области // Проблемы эффективного
функционирования АПК в условиях новых форм собственности и
хозяйствования. Международная научно-практическая конференция. -
Харьков, 2001, - С.722-724.

3.

Максумханова А. Деҳқон хўжаликларининг қишлоқ ижтимоий

ҳаётидаги ўрни // Иқтисодиётни эркинлаштириш ва аграр ислоҳотларни
чуқурлаштириш

шароитида

деҳқон

хўжаликларини

ривожлантириш

муаммолари

мавзусидаги

илмий–амалий

конференцияси

маърузалар

тўплами. - Тошкент, 2003, - Б. 103-104.

4.

Собирова З., Максумханова А. О занятости сельского населения //

Экономика и класс собственников. - Тошкент, 2003.- № 3.- Б. 49-50.

5.

Максумханова

А. Хусусий секторни ривожлантириш оқилона

бандликнинг муҳим омили // Қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш
муаммолари мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция. - Тошкент,
2003.- Б. 337.

6.

Максумханова А. Меҳнат ва бандлик // Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. -

Тошкент, 2003.- № 9. - Б. 34.

7.

Максумханова А. Оқилона бандлик иқтисодиётни ривожлантиришнинг

муҳим омили // Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. - Тошкент, 2005.- № 6.- Б. 36.

8.

Максумханова А. Меҳнат бозорини шакллантиришда аёлларнинг ўрни

// Илм фан тараққиётида аёлларнинг ўрни мавзусидаги илмий-амалий
конференция. - Тошкент, 2005.- Б.18-19.

9.

Максумханова А. Алишер Навоий талқинида меҳнат // Алишер Навоий

таваллудининг 565 йиллиги муносабати билан олий ўқув юртлариаро илмий-
амалий конференция материаллари тўплами. - Тошкент, 2007.- Б. 26-28.

10.

Максумханова А. Қишлоқ хўжалигида эркин меҳнат бозорини

шаклланиши ва бандлик муаммосини ҳал этишнинг асосий йўналишлари //
Ер

ва

сув

ресурсларидан

фойдаланишда

бозор

муносабатларини

шакллантиришнинг иқтисодий муаммолари мавзусидаги Республика илмий–
амалий анжуманининг мақолалар тўплами. - Тошкент, 2007. -Б. 104-107.

11.

Худойберганов

З.,

Максумханова

А.

Қишлоқ

хўжалиги

маҳсулотларини

тайёрлаш,

қайта

ишлаш

ва

сотиш

тизимининг

самарадорлигини ошириш йўллари // Олима аёлларнинг фан-техника
тараққиётида тутган ўрни мавзусидаги илмий-амалий анжуманининг
мақолалар тўплами. - Тошкент, 2008.- Б. 209-213.

12.

Максумханова А. Меҳнат бозори ва аҳоли бандлигини давлат

томонидан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш // Иқтисодиётни
модернизациялаш шароитида минтақаларнинг барқарор ривожланиши
мавзусидаги республика илмий-амалий конференция материаллари. -
Тошкент, 2008.- Б. 262-264.

13.

Максумханова А. Қишлоқда кичик ва хусусий тадбиркорликни

ривожлантириш ва аҳолини иш билан таъминлаш // Ўзбекистон қишлоқ
хўжалиги. - Тошкент, 2008.- № 10.- Б. 34.


background image

20

14.

Юлдашев М.И., Максумханова А.М. Фермер хўжаликларида оқилона

бандлик муаммоларини ҳал қилиш йўллари // Қишлоқ хўжалигини
инновацион ривожлантиришда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим
муассасалари ёш олимларининг роли мавзусидаги республика илмий-амалий
анжуманининг мақолалар тўплами, II-қисм. - Тошкент, 2010.- Б. 383-385.

15.

Максумханова А.М. Қишлоқда кичик бизнес ва хизматлар кўрсатиш

соҳасини ривожлантиришнинг молиявий манбаларини мустаҳкамлаш //
Инқирозга қарши чоралар дастурини амалга ошириш ва инқироздан кейинги
барқарор ривожланишни таъминлашда банк-молия тизимининг ўрни
мавзусидаги республика илмий-амалий конференция материаллари. -
Тошкент, 2010.- Б. 301-303.






Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Максумханова

Азизахон Мукадировнанинг 08.00.04-«Агросаноат мажмуи иқтисодиёти»

ихтисослиги бўйича «Қишлоқ жойларда меҳнат бозорини

ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш йўллари»

мавзусидаги диссертациясининг

РЕЗЮМЕСИ

Таянч сўзлар:

меҳнат бозори, оқилона бандлик, ишсизлик, демография,

талаб, таклиф, ишчи кучи, иш билан таъминлаш.

Тадқиқот объектлари:

турли мулкчиликка асосланган қишлоқ хўжалик

корхоналари ва Бандликка кўмаклашиш марказлари ҳисобланади.

Тадқиқот

мақсади:

қишлоқ

жойларида

меҳнат

бозорини

ривожлантириш ва аҳоли бандлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва
амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Тадқиқот

методлари:

иқтисодий

таҳлил,

қиёсий

таққослаш,

монографик кузатиш, статистик гуруҳлаш, тизимли таҳлил.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

ме нат бозори ва

а оли бандлиги тушунчаларига ани лик киритилиб такомиллашган
муаллифлик таърифи берилди; и тисодиётни эркинлаштириш шароитида

ишло ме нат бозорининг амал

илиш механизмини а оли бандлигига

таъсири асосланди;

ишло да кичик ва хусусий тадбиркорликни,

касаначилик, сервис хизмат

и

кўрсатиш со аларининг ривожлантириш -

а олининг о илона бандлигини таъминловчи омил сифатида асослан

ди;

и тисодиётни эркинлаштириш шароитида

ишло да ме нат бозори ва

а оли бандлигини давлат томонидан тартибга солиш механизми ба олан

ди

ва уни

такомиллаштириш йўналишлари ани лан

ди;

ме нат бозори

ривожланиши ва а оли бандлигини ошириш тенденциялари ани лан

ди

ва

исти бол кўрсаткичлари белгилаб берил

ди

.


background image

21

Амалий аҳамияти:

тадқиқот ишининг амалий аҳамияти олинган илмий

таклиф ва амалий тавсиялардан қишлоқда меҳнат бозорини ривожлантириш
бўйича давлатнинг мақсадли дастурлари, ҳукумат қарорларини ишлаб
чиқишда фойдаланиш мумкин.

Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

тадқиқот

жараёнида ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялардан
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон
Фермер хўжаликлари уюшмаси томонидан амалиётга татбиқ этиш учун қабул
қилинган.

Диссертация

материалларидан олий ўқув юртларида «Меҳнат

иқтисодиёти ва социологияси», «Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти»,
«Қишлоқ

хўжалиги

иқтисодиёти»

фанлари

ўқув

дастурларини

такомиллаштириш ва ўқитишда фойдаланиш мумкин.

Қўлланиш соҳаси:

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш

вазирлиги, Бандликка кўмаклашиш марказлари, олий ўқув юртлари.




РЕЗЮМЕ

диссертации Максумхановой Азизахон Мукадировны на тему: «Пути

обеспечения занятости населения через развитие рынка труда в сельской

местности» на соискание ученой степени кндидата экономических наук

по специальности 08.00.04.- «Экономика агропромышленного комплекса»

Ключевые слова:

рынок труда, оптимальная занятость, безработица,

демография, спрос, предложение, рабочая сила, трудоустройство.

Объекты

исследования:

сельскохозяйственные

предприятия,

основанные на различных видах собственности и центры по трудоустройству
населения.

Цель работы:

разработка научных предложений и практических

рекомендаций, направленных на развитие рынка труда и рост занятости
населения в сельской местности.

Методы исследования:

экономический анализ, сравнительный анализ,

системный

анализ,

монографическое

наблюдение,

статистическая

группировка

Полученные результаты и их новизна:

внесены уточнения и дано

обоснованное авторское определение в понятия рынка труда и занятости
населения; обосновано влияние действенного механизма сельского рынка
труда на занятость населения; развитие в селе таких сфер как малое и частное
предпринимательство,

ремесленничество,

сервисное

обслуживание

обосновано как фактор обеспечивающий оптимальной занятости населения;
оценён механизм упорядочивания государством занятость населения и рынка
труда в селе в условиях либерализации экономики и определены тенденции
развития рынка труда и повышения занятости населения, также определены
прогнозные показатели.


background image

22

Практическая

значимость:

результаты

исследования

можно

использовать

при

разработке

государственных

целевых

программ,

постановлений по развитию рынка труда в сельской местности.

Степень внедрения и экономическая эффективность:

результаты

исследования приняты для практического использования Министерством
сельского и водного хозяйства и Ассоциацией фермерских хозяйств
Республики Узбекистан.

Материалы

диссертации

могут

быть

использованы

при

совершенствовании учебных программ и в процессе преподавания курсов
«Экономика труда и социология», «Экономика агропромышленного
комплекса», «Экономика сельского хозяйства» в высших учебных
заведениях.

Область применения:

Министерство труда и социальной защиты

населения, центры по трудоустройству населения, высшие учебные
заведения.



RESUME

Thesis of Maksumhanova Azizahon Mukadirovna on the scientific degree

competition of the doctor philosophy in economics on speciality 08.00.04-

Agroindustrial complex economics, subject: “The ways of providing the

population with the place of empeloyment and developing the labour market in

rural area”


Key words:

labour market, reasonable employment, unemployment,

demography, demand, offer, workforce, to provide smb with employment.

Subjects of research:

agricultural offices based on private proparty and

“Supporting employment centre” are considered as the object of reseach.

Purpose of work:

Elaboration of scientific based and practical

recommendations and proposals on developing labour market in rural areal and
providing the population with reasonable employment in agro industrial complex.

Methods of research:

economical analysis, comparative comparing,

monographic watching, making statistic groups, scientific generalizing and thinking
logically.

The results obtained and their novelty:

The characteristics of developing

labour market in rural, area in market economy are determined and the rules are
discovered;developing of service, handicraft, small and private Entepreneurship
fields in rural area are substantiated as a factor of population; in free market
economi labour market and regulating employment of population by the stale in the
villajer are substantiated and shown; the developing of labour market and tendency
of improving of populationemployment are markesele, and progressive bvels are
shown.


background image

23

Practical value:

Pratical importance of the reseach work consists of using

practical recommendation of the reseach work in elaborating programmes,
resolutions, methodic directives of state on developing labour market in rural area.

Degree of embed and economic effektivity:

a number of proposals and

recommendations elaborating during the experiment were accepted by the Ministry
of agriculture and water Economy of the Republic of Uzbekistan.

Dissertation materials can be used in teaching and emproving academic

programmes of subjects such as “Labour economy and sociology”, “Economy of
agriculture”.

Field of application:

the Ministry of Labour and social protecting of the

population, Supporting employment Centres, institutions.



Библиографические ссылки

Максумханова А. Меҳнат бозорини бошқаришни такомиллаштириш йўллари // Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида республика аграр сиёсати мавзусидаги илмий-амалий конференция маърузалар тўплами. -Тошкент, 2000, - Б. 75-77.

Максумханова А. Предложение по организации занятости и социальной защиты населения Ташкентской области И Проблемы эффективного функционирования АПК в условиях новых форм собственности и хозяйствования. Международная научно-практическая конференция. Харьков, 2001,-С.722-724.

Максумханова А. Деҳқон хўжаликларининг қишлоқ ижтимоий ҳаётидаги ўрни // Иқтисодиётни эркинлаштириш ва аграр ислоҳотларни чуқурлаштириш шароитида дехкон хўжаликларини ривожлантириш муаммолари мавзусидаги илмий-амалий конференцияси маърузалар тўплами. - Тошкент, 2003, - Б. 103-104.

Собирова 3., Максумханова А. О занятости сельского населения // Экономика и класс собственников. - Тошкент, 2003.- № 3,- Б. 49-50.

Максумханова А. Хусусий секторни ривожлантириш оқилона бандликнинг муҳим омили // Қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш муаммолари мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция. - Тошкент, 2003.-Б. 337.

Максумханова А. Меҳнат ва бандлик // Узбекистан қишлоқ хўжалиги. -Тошкент, 2003,- № 9. - Б. 34.

Максумханова А. Оқилона бандлик иқтисодиётни ривожлантиришнинг мухим омили // "Узбекистан қишлоқ хўжалиги. - Тошкент, 2005,- № 6.- Б. 36.

Максумханова А. Меҳнат бозорини шакллантиришда аёлларнинг ўрни // Илм фан тараққиётида аёлларнинг ўрни мавзусидаги илмий-амалий конференция. - Тошкент, 2005,- Б. 18-19.

Максумханова А. Алишер Навоий талқинида меҳнат // Алишер Навоий таваллудининг 565 йиллиги муносабати билан олий ўкув юртлариаро илмий-амалий конференция материаллари тўплами. - Тошкент, 2007,- Б. 26-28.

Максумханова А. Қишлок хўжалигида эркин меҳнат бозорини шаклланиши ва бандлик муаммосини ҳал этишнинг асосий йўналишлари // Ер ва сув ресурсларидан фойдаланишда бозор муносабатларини шакллантиришнинг иктисодий муаммолари мавзусидаги Республика илмий-амалий анжуманининг мақолалар тўплами. - Тошкент, 2007. -Б. 104-107.

Худойберганов 3., Максумханова А. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш ва сотиш тизимининг самарадорлигини ошириш йўллари // Олима аёлларнинг фан-техника тараккиётида тутган ўрни мавзусидаги илмий-амалий анжуманининг мақолалар тўплами. - Тошкент, 2008,- Б. 209-213.

Максумханова А. Меҳнат бозори ва ахоли бандлигини давлат томонидан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш // Иктисодиётни модернизациялаш шароитида минтақаларнинг баркарор ривожланиши мавзусидаги республика илмий-амалий конференция материаллари. -Тошкент, 2008,- Б. 262-264.

Максумханова А. Қишлокда киник ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолини иш билан таъминлаш И Узбекистан қишлок хўжалиги. - Тошкент, 2008,- № 10,- Б. 34.

Юлдашев М.И., Максумханова А.М. Фермер хўжаликларида оқилона бандлик муаммоларини ҳал қилиш йўллари // Қишлоқ хўжалигини инновацион ривожлантиришда олий ва ўрта махсус, касб-хунар таълим муассасалари ёш олимларининг роли мавзусидаги республика илмий-амалий анжуманининг мақолалар тўплами, П-қисм. - Тошкент, 2010,- Б. 383-385.

Максумханова А.М. Қишлокда кичик бизнес ва хизматлар кўрсатиш соҳасини ривожлантиришнинг молиявий манбаларини мустахкамлаш // Инқирозга карши чоралар дастурини амалга ошириш ва инкироздан кейинги барқарор ривожланишни таъминлашда банк-молия тизимининг ўрни мавзусидаги республика илмий-амалий конференция материаллари. -Тошкент, 2010,- Б. 301-303.