Авторы

  • Курбанбай Тахиров
    Ташкентский государственный юридический университет image/svg+xml

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.autoabstract.36813

Ключевые слова:

государство общество поведение человека государственные служащие нормы шариата идеи о справедливости социальный слой права и обязанности

Аннотация

Объект исследования: идеи Юсуфа Хос Хожиба о государстве, обществе, поведении человека, государственных служащих, нормах шариата, справедливости, а также его взгляды о правах и обязанностях разных социальных слоев.
Цель работы: опираясь на требования времени, провести научное исследование политико-правовых взглядов Юсуфа Хос Хожиба и, по мере возможности, внести вклад в создание теоретических основ использования взглядов Юсуфа Хос Хожиба в развитии национальной государственности.
Методы исследования: в исследовании были использованы такие методы научного познания, как диалектический, логический, историкосравнительный, правовое сопоставление и другие.
Полученные результаты и их новизна: на основе научного изучения и анализа источников по данной проблематике впервые в Узбекистане на монографическом уровне исследованы политико-правовые взгляды Юсуфа Хос Хожиба и сделаны выводы, а также разработаны предложения и рекомендации по использованию взглядов Юсуфа Хос Хожиба в развитии национальной государственности.
Практическая значимость: пути решения поставленных в диссертации задач, а также фундаментально сформулированные предложения служат одним из важных источников всестороннего идеологического укрепления национальной государственности.
Степень внедрения и экономическая эффективность: сведения, приведенные в исследовании, используются в преподавании в вузах юридического профиля таких дисциплин, как «История политических и правовых учений», «История государства и права Узбекистана», «История Узбекистана».
Область применения: научные исследования по изучению перспектив развития в Узбекистане политических и правовых учений, учебный процесс в высших учебных заведениях юридического профиля, правовая пропаганда и агитация.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК ИНСТИТУТИ


Қўлёзма ҳуқуқида

УДК 340.12 (042.3) (575.1)



ТАХИРОВ КУРБАНБАЙ ХАЙИТБОЕВИЧ



ЮСУФ ХОС ҲОЖИБНИНГ СИЁСИЙ-ҲУҚУҚИЙ

ҚАРАШЛАРИ



12.00.01 – Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи;

сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи


Юридик фанлар номзоди илмий даражасини

олиш учун тақдим этилган диссертация



АВТОРЕФЕРАТИ










Тошкент – 2011


background image

2

Диссертация иши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент

давлат юридик институтининг “Давлат ва ҳуқуқ назарияси” кафедрасида
бажарилган.


Илмий раҳбар –

юридик фанлар доктори, профессор

Тошқулов Жўрабой Ўринбоевич


Расмий оппонентлар:


юридик фанлар доктори, профессор

Бобоев Ҳалимбой Бобоевич


юридик фанлар номзоди, доцент

Азизов Ниғмон Пардаевич

Етакчи ташкилот –

Ўзбекистон

Республикаси

Фанлар

академияси

И.Мўминов

номидаги

Фалсафа ва ҳуқуқ институти


Ҳимоя Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент давлат юридик

институти ҳузуридаги фан доктори (номзоди) илмий даражасини олиш бўйича
Д.016.15.03 рақамли ихтисослашган кенгашнинг 2012 йил “___” ____________
куни соат ____ да ўтадиган мажлисида бўлади (Манзил: 100047, Тошкент
шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 35.).



Диссертация билан Тошкент давлат юридик институтининг кутубхонасида

танишиш мумкин (Манзил: 100047, Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 35.)



Автореферат 2012 йил “___” ____________да тарқатилди.






Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби,

Зулфиқаров Шерзод

юридик фанлар номзоди, доцент

Хуррамович


background image

3

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақил-

лигига эришганидан сўнг, халқимиз ўз миллий давлатчилигини тиклаш,
инсонпарвар, демократик ҳуқуқий давлат барпо этишни олий мақсад қилиб
қўйди. “Биз учун истиқлол – давлатчилигимизни мустаҳкамлаш, буюк
келажагимизнинг пойдеворини қуриш, миллий онгимиз ва фахримизни юк-
салтириш, жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрнимизни эгаллашдир”, – деб
таъкидлайди

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

И.А.Каримов

1

.

Мустақиллик туфайли кечаги кунимизга танқидий ёндошиб, асл миллий
давлатчилигимиз негизларини аниқлаб, қадимий ва бой сиёсий-ҳуқуқий
меросимизни чуқур ўрганиб, янги демократик ҳуқуқий давлат қурилишига
татбиқ этиш имконияти пайдо бўлди. Улкан тажрибага эга бўлган миллий
давлатчилигимизнинг ғоявий, сиёсий ва ҳуқуқий асосларини теран илмий
тадқиқ этиш, бугунги кунда долзарб муаммолардан биридир. Назаримизда,
миллий давлатчиликни шакллантириш ва ривожлантириш қуйидаги маънавий -
ҳуқуқий негизларга асосланади:

Биринчидан, умуминсоний ва миллий сиёсий-ҳуқуқий мерос ва

қадриятларга содиқлик. Чунки “Маданиятимиз, тарихимиз – бизнинг энг катта,
кўз қорачиғидек асрайдиган бойлигимиз. Улар ҳеч қачон эскирмайди,
инқирозга юз тутмайди, яроқсиз ҳолга келмайди. Улар одамни, жамиятни
маънан ёшартириб турадиган бебаҳо неъматлардир”

2

. Қолаверса, тарихимиз ва

бой маданиятимиз каби миллий давлатчилигимизнинг таянч нуқталари ҳам
салкам 3 минг йиллик тарих ва тажрибага эга. Шунингдек, Турон –
Мовароуннаҳр – Туркистон ҳудудларида равнақ топган давлатлар жаҳон
цивилизациясида ёрқин из қолдирган.

Иккинчидан, халқимизнинг тарихан қарор топган маънавий-ҳуқуқий

меросини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш. Маълумки, ҳозирги пайтда
миллий давлатчиликни ривожлантиришнинг янги босқичи бошланди.
Ижтимоий-сиёсий ҳаётни эркинлаштириш жараёнида тарихий асоснинг
илдизларига таянган

ҳолда янги замонавий ғоялар ва ёндошувлар

шаклланмоқда.

Учинчидан, Ўзбекистон жаҳон сиёсий жараёнларининг тўлақонли

субъектига айланган бир пайтда, ўз миллий ва маънавий манфаатларимизни
ҳимоя қилишда чуқур ва ҳар томонлама кенг ёритилган давлатчилигимиз
тарихига оид илмий тадқиқотларга эҳтиёж туғилмоқда. Адолат негизидаги
давлатчилик, давлат қурилиши ва бошқаруви масаласи ҳозирги пайтда катта
сиёсий аҳамиятга эга бўлган муаммолардан биридир. Бу ҳақда Ўзбекистон
Республикаси Президенти И.А.Каримов “Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир”
номли асарида шундай ёзади: “Адолат ва ҳақиқатга интилиш эса халқимиз
табиатининг энг муҳим фазилатларидан биридир. Ўтмишда олий адолат ғояси
мансабдор шахсларга қўйиладиган талаб ва баҳонинг асоси бўлган. У
давлатчилик

негизларини

белгилаш,

исломий

қоидалар

ва

шариат

1

Каримов И.А. Биздан озод ва обод Ватан қолсин. Т.2. –Тошкент: Ўзбекистон, 1996. –Б.284.

2

Ўша асар. –Б.310.


background image

4

мезонларининг пойдеворини ташкил этган. Биз тарихимиздаги ана шу
жиҳатларни ҳисобга олмасак, қудратли, эркин, демократик давлат қура
олмаймиз. Адолат ва ҳақиқат ғояси ижтимоий ҳаётимизнинг барча соҳаларини
қамраб олмоғи даркор. Адолат ва ҳақиқат ғояси қонунчилик фаолиятимизнинг
замини, бош йўналиши бўлмоғи шарт”

1

.

Тўртинчидан, миллий давлатчилигимизнинг тарихий-ғоявий негизларини

ўзлаштириш, ундан демократик жамият ва давлат қуриш йўлида илмий
асосланган ҳолда фойдаланиш мамлакатимиз хавфсизлигини таъминлашнинг
асосий омилига айланаётир. Чунки кейинги вақтларда халқаро терроризм
жаҳон мамлакатлари тинчлигига хавф солмоқда. Мустақиллигимизга қарши
ғоявий, сиёсий ва амалий курашувчи кучлар пайдо бўлмоқда. Айрим сиёсий
кучлар, айниқса, мустақиллигимизни кўролмаётган сиёсий оқимлар миллий
тарихимизни бузиб кўрсатишга ҳаракат қилмоқдалар. Шунинг учун уларга
қарши миллий давлатчилигимизнинг тарихий тажрибалари фахримиз ва
ғуруримиз бўлган буюк жамоат ва давлат арбобларимиз, мутафаккирларимиз-
нинг сиёсат, давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги илғор, ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини
йўқотмаган ғоялари билан қуролланиш ва уларга таянган ҳолда ғояга қарши ғоя
билан курашиш нафақат амалий жиҳатдан, балки сиёсий ва илмий нуқтаи
назардан ҳам катта аҳамиятга эгадир.

Бешинчидан, Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг, халқимиз

онги-руҳияти, хусусан, айрим ёшларимиз тарбиясига диний экстремистик
ғоялар ўз салбий таъсирини кўрсата бошлагани сир эмас. Бундай сиёсий
кучларнинг Марказий Осиёда диний ақидапарастлик ғояларига асосланган
теократик давлат қуришга бўлган ҳаракатлари кўзга ташланмоқда ва диний
ақидапарастлар ҳамда илғор сиёсий-ҳуқуқий фикрлар вакиллари ўртасида
ғоявий кураш авж олган. Шу боис, қорахонийлар даври давлатчилик тарихини
ҳам сиёсий, ҳам ҳуқуқий нуқтаи назардан ўрганиш ва илмий баҳолаш бугунги
юридик фанимиз учун заруриятга айланди. Бу соҳада ўша даврнинг илғор,
кўзга кўринган мутафаккири Юсуф Хос Ҳожибнинг сиёсат, давлат бошқаруви
ва ҳуқуқ ҳақида қарашларини илмий тадқиқ қилиш ўта долзарбдир.
Донишманднинг “Қутадғу билиг” (Саодатга йўлловчи билим) асари қарийб
минг йиллар муқаддам яратилганига қарамасдан, бугунги кунда ҳам китобхон
учун ҳаётий муаммоларни ҳал этишда муҳим манба бўлиб хизмат қилиши
табиийдир.

Бу борада тадқиқотчи Қ.Каримовнинг қуйидаги фикрлари, айниқса,

аҳамиятлидир: “Исломнинг Ўрта Осиёда мустаҳкамланган бир даврида ёзилган
Юсуфнинг асарида теизм руҳи равшан кўриниб туради. Юсуф худони эътироф
қилиш ва дин, шариат йўлини бир дам ҳам унутмасликни тарғиб қилади. Лекин
дунёвий, ҳаётий масалаларда, ҳаёт учун кураш масалаларида динга муте бўлиб
қолмасликка,

дунёвий

тадбирларни

диний

эътиқодга

қурбон

қилиб

юбормасликка чақиради, диннинг ўзи ҳам дунёдан воз кечишни тақозо
қилмайди, оламдан юз ўгириб тарки дунё қилиш бетайинлик, унда дунё бўш

1

Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир, маърузалар, нутқлар, суҳбатлар. –Тошкент: Ўзбекистон,

1995. –Б.179.


background image

5

бир нарса бўлиб қолади, дунё неъматларидан воз кечмаслик, ундан баҳраманд
бўлиш ва бошқаларни ҳам баҳраманд қилиш лозим, қуруқ тоат-ибодат қилиш
билан худо карамига эришиб бўлмайди, энг аввал тўғри, адолатли, инсофли
бўлиш, билим ва заковатга тинмай интилиш керак, деган таълимни изчиллик
билан илгари суради”

1

.

Юсуф Хос Ҳожиб ўз асари билан нафақат жаҳон адабиёти ривожига,

балки бу асарда кун тартибига қўйилган сиёсат, давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги
қарашлари билан илм-фан тараққиётига ҳам муносиб ҳисса қўшди. У ўрта
асрлар шароитида илм-фан ривожи, инсонпарварлик, адолат ва ҳақиқат
ғояларининг тантанаси учун курашиб, бутун инсоният маданиятининг
ривожланишида муҳим роль ўйнади. Бу ҳақда Ҳ.Бобоев ва З.Ғофуровларнинг
қуйидаги фикрлари эътиборга моликдир: “Юсуф Хос Ҳожиб Ўрта Осиё
халқлари маънавият ва маърифат ҳақида таълимотларининг пайдо бўлиши ва
ривожланиши тарихида ўзига хос мавқега эга бўлган буюк мутафаккирдир.
Унинг маънавият-маърифат, одоб-ахлоқ, таълим ва тарбия ҳақида қолдирган
илмий-фалсафий мероси ва таълимоти Ўзбекистон давлат мустақиллиги
маънавий заминларини мустаҳкамлашда, миллий ўзлигимизни танишимизда,
истиқлол мафкурасини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда”

2

.

Олтинчидан, Марказий Осиё халқлари тарихида ўчмас из қолдирган

жамоат ва давлат арбоби, мутафаккир Юсуф Хос Ҳожибнинг сиёсий- ҳуқуқий
қарашларини ўрганиш, унинг бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган
ғояларидан миллий давлатчиликни барпо этиш ва мустаҳкамлашда танқидий
фойдаланиш, улардан улғайиб келаётган ёш авлодни хабардор қилиш, ўзликни
англаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган Ўзбекистон Республикасида
алоҳида маънавий - маърифий ва амалий аҳамият касб этади. Ўзликни англашда
давлатимиз раҳбари И.А.Каримов шундай дейди: “Ўзликни англаш тарихни
англашдан бошланади. Исбот талаб бўлмаган ушбу ҳақиқат давлат сиёсати
даражасига

кўтарилиши

зарур”

3

.

Шунингдек,

Юртбошимиз

алоҳида

таъкидлаганларидек, “Ватан, миллат тақдири ҳал бўлаётган қалтис вазиятларда
тўғри йўлни танлаб олиш учун аввало, тарихни ва ҳаётнинг аччиқ-чучугини
билиш керак... ўзлигимизни англаш, маънавий илдизларимизни унутмаслик
катта аҳамиятга эга”

4

.

Еттинчидан, Юсуф Хос Ҳожибнинг давлатчилик ва ҳуқуқ ҳақидаги

қарашларини ўрганиш, жаҳон жамоатчилигини унинг ҳозирги кунда ҳам ўз
аҳамиятини йўқотмаган ғоялари билан таништириш муҳим сиёсий аҳамиятга
эга. Бу хусусида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов эътироф
этганларидек, “Давлатчилик бугунги кунда ўта сиёсий масала бўлиб турибди.
Нега деганда, Ўзбекистонда давлатчилик бўлмаган, деб орқаваротдан ташвиқот
юритаётган, шу фикрни онгимизга сингдирмоқчи бўлаётган, керак бўлса,
халқаро жамоатчиликни шунга ишонтиришга уринаётган кучлар ҳам бор”

5

.

1

Каримов Қ. Илк бадиий достон. –Тошкент: Фан,1976. –Б.26.

2

Бобоев Ҳ., Ғофуров З. Ўзбекистонда сиёсий ва маънавий-маърифий таълимотлар тараққиёти. –Тошкент: Янги

аср авлоди, 2001. –Б.225.

3

Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. Т.7. –Тошкент: Ўзбекистон, 1999. –Б.134.

4

Ўша асар. –Б.293-295.

5

Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. Т.7. –Тошкент: Ўзбекистон, 1999.–Б.139.


background image

6

Саккизинчидан, ғоявий кураш шиддатли тус олган, кишилар онгини забт

этиш сиёсий курашнинг асосий шакли сифатида ўзини намоён этаётган,
бизнинг ўтмишимизни сохталаштиришга, ёш авлодни бой ва серқирра
тарихимиздан жудо қилишга уринишлар бўлаётган бир шароитда Юсуф Хос
Ҳожибнинг давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги қарашларини ўрганиш алоҳида
мафкуравий аҳамият касб этади. Халқимизнинг сиёсий-ҳуқуқий таълимотлари
тарихида ўчмас из қолдирган Юсуф Хос Ҳожибнинг сиёсат, давлат ва ҳуқуқ
ҳақидаги қарашларига Юртбошимизнинг қуйидаги сўзлари бевосита тааллуқли:
“Модомики, ўз тарихини билган, ундан руҳий қувват оладиган халқни енгиб
бўлмас

экан,

биз

ҳаққоний

тарихимизни

тиклашимиз,

халқимизни,

миллатимизни ана шу тарих билан қуроллантиришимиз зарур. Тарих билан
қуроллантиришимиз, яна бир бор қуроллантиришимиз зарур”.

1

Шунингдек,

давлатимиз раҳбари алоҳида қайд қилганларидек, “Ким бўлишидан қатъи назар,
жамиятнинг ҳар бир аъзоси ўз ўтмишини яхши билса, бундай одамларни
йўлдан уриш, ҳар хил ақидалар таъсирига олиш мумкин эмас. Тарих сабоқлари
инсонни ҳушёрликка ўргатади, иродасини мустаҳкамлайди”

2

.

Юқоридаги фикрлардан аён бўладики, миллий давлатчилигимиз, давлат

бошқаруви ва ҳуқуқий ҳаётимизнинг ғоявий илдизларини ўрганиш нафақат
илмий аҳамият касб этади, балки, сиёсий, мафкуравий ва амалий нуқтаи
назардан ҳам долзарбдир.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Юсуф Хос Ҳожибнинг илмий

меросини кўп жиҳатдан адабиётшунослик, тилшунослик, манбашунослик ва
ислом дини тарихи нуқтаи назаридан тадқиқ этиш борасида салмоқли ишлар
қилинган. Бу борада В.Бартольд, Е.Бертельс, А.Валитова, Ҳ.Вамбери,
Қ.Каримов, Ф.Кўпрулу, С.Малов, Қ.Содиқов, Б.Тўхлиев, А.Фитрат, А.Қаюмов
каби олимларнинг тадқиқотлари таҳсинга сазовордир.

3

Юқорида номлари қайд

қилинган олимларнинг заҳматли меҳнатини ҳурмат билан эътиборга олган
ҳолда қайд этиш лозимки, Юсуф Хос Ҳожибнинг сиёсий-ҳуқуқий қарашлари
илмий жиҳатдан ҳали етарлича тадқиқ этилгани йўқ. Бу соҳада мустақиллик
даврида А.Ёқубовнинг “Қутадғу билиг”да давлатчилик концепцияси” рисоласи
ҳамда А.Пардаевнинг “Давлат ва давлатчилик ғояси” асари яратилди. Бу
тадқиқот ишларида ҳам Юсуф Хос Ҳожибнинг сиёсий-ҳуқуқий қарашлари ҳали

1

Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. Т.7. –Тошкент: Ўзбекистон, 1999. –Б.149.

2

Ўша асар. –Б.137.

3

Қаранг: Бартольд В.В. Сочинения. Т. 1. –М.: Вост. лит, 1963. –С. 286-287; Бартольд В.В. История культурной

жизни Туркестана. Соч, Т. 2, ч.I. –М.: Вост. лит, 1963; Бартольд В.В. Очерк истории Семиречия, Соч. Т. 2, ч. I. –
М.: Вост. лит, 1963. – С.1020; Бартольд В.В. Баласагун, Соч., Т. 3. –М.: Наука,1965. –С.711;
Бартольд В.В. Двенадцать лекций по истории турецких народов Средней Азии. Соч., Т. 6. –М.: Наука, 1966. –
С.784; Бартольд В.В. Богра – хан, упомянутый в “Кутадгу билиг”. Соч., Т. 5. –М.: Наука, 1968. –С.419;
Бертельс С.Э. Сочинения. Т.4. –М.: “Советское востоковедение”, 1947. –С.79; Бертельс С.Э., Кабус – наме, –М.:
Вост. лит, 1958.–С.295; Бертельс С.Э., Подготовка к изданию наманганской рукописи “Кутадгу билиг”,
“Литературная газета”, 10 марта 1945 г; Валитова А.З. К воросу о классвой природе Караханидского
Государсва. Труды Киргизского филиала АН СССР. Т. 1.–Фрунзе, 1983; Валитова А.З. Юсуф Баласагунский и
его “Кутадгу билиг”, М., 1951; Вамбери Х. Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи. –Тошкент: Адабиёт ва санъат,
1990.–Б.96; Каримов Қ. Илк бадиий достон. - Тошкент: Фан, 1976.–Б.224; Малов С.Е. Из третьей рукописи
“Кутадгу билиг”, –М-Л.: АНСССР, 1929; Малов С.Е. Памятники древнетюркской письменности. –М-Л.:
АНСССР, 1951. –С.452; Содиқов Қ. “Қутадғу билиг” //“Ватан” газетаси, 1995йил, –№86; Тўхлиев Б.”Қутадғу
билиг”да ранг рамзига доир. //“Ўзбек тили ва адабиёти” –Тошкент, 2001, –№3. –Б.34-38; Фитрат А. Танланган
асарлар // Масъул муҳаррир: Н.Каримов, жилд II. Илмий асарлар. –Тошкент: “Маънавият”, 2000. – Б.208.


background image

7

тўлақонли даражада ёритилмаган. Шу боис, мазкур тадқиқот ишида ёритилиши
лозим бўлган муаммонинг айнан шу томонларига асосий эътибор қаратилди.
Негаки, демократик ҳуқуқий давлат шакллантирилаётган ҳозирги бир даврда
миллий давлатчиликнинг илк тамал тошлари қўйилган давр сиёсий ва ҳуқуқий
жиҳатдан илмий тадқиқ этилса, фойдадан ҳоли бўлмайди.

Юсуф Хос Ҳожибнинг ижтимоий-фалсафий ва ахлоқий қарашларининг

айрим

жиҳатлари

Х.А.Алиқулов,

П.М.Амирхонов,

И.М.Мўминов

ва

Ю.Ж.Жумабоевлар томонидан, “Қутадғу билиг” асарининг мазмуни, асосий
ғоялари ҳамда уларнинг Шарқ халқлари ижтимоий-сиёсий фикрларининг
шаклланиши ва ривожланишидаги роли С.Н. Иванов, А.Н. Кононовлар

1

томонидан, сиёсий-ҳуқуқий қарашларининг баъзи қирралари эса А.Какеев,
С.Арсал, А.Пардаев каби олимлар томонидан таҳлил этилган.

2

“Қутадғу

билиг”

достонида

давлатчилик,

давлат

бошқаруви

масалаларининг қўйилиши ҳамда уларга ҳал этилиши нуқтаи назаридан
ёндошиш анча мураккаб ва меҳнатталаб вазифадир. Бу асар ҳаёт юзини
кўрганидан кейинги ўтган асрлар мобайнида ҳам давлатчилик ижтимоий
тараққиётининг омили бўлиб келмоқда. Давлатчилик, давлат қурилиши ва
бошқарув тизими, айниқса, ислом цивилизациясида катта аҳамият касб этади.
Давлатни одатда, адолатпарвар ҳукмдорлар тузадилар. Уларга давлат,
давлатчилик соҳасида фозиллар, донишмандлар, зукко маслаҳатчилар ўз ғоя ва
фикр-мулоҳазаларини берадилар. Давлатчилик, айниқса, маърифат ва ҳуқуққа
асосланган давлатчилик асрлар мобайнида инсон дунёқарашини шакллантириб,
ривожлантириб келмоқда.

Қорахонийлар даврида туркийларнинг қадимий миллий илдизларига эга

бўлган пойдор давлатчилиги янада такомиллашди. Чунки бу даврда
туркийларнинг

ижтимоий-ҳуқуқий

қарашида

маънавиятга,

маърифат-

парварликка катта эҳтиёж туғилди. Натижада, маънавият-маърифатнинг
юксалишида турли қарашлар ўзаро уйғунлашиб, жамият мувозанатини юзага
келтирди. “Қутадғу билиг” асарининг айнан шу даврда ёзилиши маънавий
юксалишдан далолат берибгина қолмай, балки миллий давлатчиликнинг
қорахонийлар сулоласига хос тараққиётидан ҳам далолат беради. Юсуф Хос
Ҳожиб ўз даврининг ижтимоий, сиёсий ва ҳуқуқий қонуниятларини очиб
берган йирик файласуф ва донишманд ҳамдир. Шу боис, унинг “Қутадғу

1

Қаранг: Аликулов Х. А. Этические воззрения мыслителей Средней Азии и Хорасана. –Ташкент: “Фан”, 1992. –

С.138;

Амирханов Р.М. Тюрко-татарская философская мысль средневековья (XIII-XVI вв.). Монография.–

Казань.: “Мастер-Лайн”, 2001 –С.174; Муминов И.М. Народы Средней Азии /10-20вв/ В кн. “История
философий” в СССР. Том 1. –М., 1966; Муминов И.М. Выдающиеся мыслители Средней Азии. –М.: “Знание”
1966. –С.47; Иванов С.Н. “Благодатном знаний” Юсуфа Баласагуна// Юсуф Баласагунский. Благодатное знание.
М.: Наука, 1983.–С.518-538; Кононов А.Н. Поэма Юсуфа Баласагунского “Благодатное знание”//Юсуф
Баласагунский. Благодатное знание, - М.: Наука,1983. – С.495-517.

2

Қаранг: Какеев А.Ч. Этика государственного управления в трактате Джусупа Баласагына «Благодатное

знание»// Кантовские чтения в КРСУ (22 апреля 2004 г.); Общечеловеческое и национальное в философии: II
международная научно-практическая конференция КРСУ (27-28 мая 2004 г.).Материалы выступлений / Под
общ.ред. И.И. Ивановой.–Бишкек, 2004.–С.114-120; Арсал С.М. Тюркская история и права. –Казань: “ФЕН”,
2002. – С.89-116; Пардаев А. Давлат ва давлатчилик ғояси. –Тошкент:. “Фан”, 2007. –Б.75-96.


background image

8

билиг” асари хорижий тилларга ўгирилиб, кўплаб нусхаларда нашр қилинган.
Айниқса, бу асар Шарқ мамлакатларида чуқур ўрганилган.

1

Ҳозирги пайтда Юсуф Хос Ҳожиб илмий меросини кенг ўрганиш ва

унинг сиёсий-ҳуқуқий қарашларини тадқиқ этишнинг янги даври бошланди.
Бунга сабаб, биринчидан, миллий давлатчилигимизнинг ғоявий асосларини
чуқур ўрганиш ва ундан амалиётда кенг фойдаланиш бўлса, иккинчидан, бошқа
хорижий мамлакатларда ҳам Юсуф Хос Ҳожиб илмий меросини ва
давлатчиликка доир қарашларини янги давр руҳида тадқиқ этмоқдалар. Бундан
уларнинг кўзлаган асосий мақсади, ҳозирги пайтда тамал тошларини
мустаҳкамлаётган миллий давлатчилигимизнинг қандай ғоявий асосларга ва
маънавий-маърифий илдизларга эга эканлигини билишдир. Ана шулардан
келиб чиқиб, республикамизда миллий давлатчилик тарихи, сиёсий ва ҳуқуқий
тафаккур тарихини кенг тадқиқ этишга катта эътибор берилмоқда. Хусусан, бу
соҳада фундаментал илмий асарлар ёзган ватандошларимизнинг илмий ва
адабий мероси кенг қамровда ўрганила бошланди. Жумладан, кўпгина олий ва
ўрта махсус ўқув юртларида ўтиладиган маънавият - маърифат дарсларида
Юсуф Хос Ҳожибнинг илғор сиёсий-ҳуқуқий ва фалсафий қарашлари ҳақида
маърузалар қилинмоқда. Ана шулардан келиб чиқиб, биз мавжуд адабиётларни,
илмий манбаларни ўрганиш орқали Юсуф Хос Ҳожибнинг сиёсий-ҳуқуқий
қарашларини тадқиқ қилишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик.

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги.

Диссертация ишининг мавзуси Тошкент давлат юридик

институтининг илмий тадқиқот ишлари режасига киритилган ва институт
Илмий кенгаши мажлисининг 1998 йил 1 июндаги 8-сонли баённомаси билан
тасдиқланган ҳамда 2010 йил 1 июлдаги 11-сонли баённомаси билан қайта
тасдиқланган.

Тадқиқот мақсади.

Юсуф Хос Ҳожибнинг сиёсий-ҳуқуқий қарашларини

мустақиллик даври талабларидан келиб чиққан ҳолда, илмий тадқиқ қилиш ва
шу асосда Юсуф Хос Ҳожибнинг сиёсий-ҳуқуқий қарашларидан миллий
давлатчилигимиз тараққиётида фойдаланишнинг назарий асосларини яратишга
баҳоли қудрат ҳисса қўшади.

Тадқиқот вазифалари.

Тадқиқот ишида қуйидаги вазифаларнинг

бажарилиши кўзда тутилган:

– Юсуф Хос Ҳожиб ҳаёти ва илмий меросини ўрганишнинг асосий

йўналишларини белгилаб олиш;

– Юсуф Хос Ҳожибнинг давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги қарашлари

шаклланишига таъсир этган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий шарт-шароитларни
ҳамда омилларни кенг ва атрофлича ўрганиш;

1

Қаранг: Кўпрулу Ф. Турк адабиётинда илк мутасаввифлар. 3-нашр. Анқара, 1976; Vambery H. Vigurische

Sprachmonumente und das Kudatku Bilik, Innsbruk, 1870; Arat. R.R. Kutadgu Bilig.I, Metin, Istanbul, 1947; Arat R.R.
Kutadgu Bilig. II, Tercűme. Ankara, 1959; Благова Г.Ф. «Кутадгу билиг», «Бабур-наме» и методика историко-
лингвистического сопоставления //«Советская тюркология». Баку, 1970. –№4; Кляшторный С.Г. Эпоха
«Кутадгу билиг» //«Советская тюркология». Баку, 1970. –№4;
Стеблева И.В. Поэтика «Кутадгу билиг» //«Советская тюркология». Баку, 1970. –№4.


background image

9

– Юсуф Хос Ҳожибнинг сиёсий-ҳуқуқий қарашларини, хусусан, давлат ва

жамиятнинг моҳияти, уларни бошқариш шакллари тўғрисидаги фикр-
мулоҳазаларини таҳлил қилиш;

– Юсуф Хос Ҳожибнинг давлат ва жамиятда шахс ахлоқи ҳақидаги

қарашларини чуқур ва атрофлича тадқиқ этиш;

– Юсуф Хос Ҳожибнинг давлат хизматчилари ҳамда уларнинг хислат ва

фазилатлари ҳақидаги қарашларини ўрганиш;

– Юсуф Хос Ҳожибнинг қорахонийлар давридаги ислом ҳуқуқи тизимига

муносабатини аниқлаш ва таҳлил этиш;

– Юсуф Хос Ҳожибнинг ўз давридаги халқаро муносабатларга доир

қарашларини ёритиш.

Тадқиқот объекти ва предмети.

Тадқиқотнинг

объектини

қуйидагилар

ташкил қилади: 1) Юсуф Хос Ҳожибнинг давлат ва жамият ҳақидаги, шахс
ахлоқи ҳамда давлат хизматчилари тўғрисидаги ғоялари; 2) Юсуф Хос
Ҳожибнинг шариат меъёрлари, адолат ҳақидаги ғоялари ҳамда турли ижтимоий
табақалар ҳуқуқ ва бурчлари тўғрисидаги қарашлари. Тадқиқотнинг

предметини

Юсуф Хос Ҳожибнинг ҳозир кун учун ҳам долзарб бўлган илғор

сиёсий-ҳуқуқий қарашларини илмий жиҳатдан ўрганиш ташкил қилади.

Тадқиқот методлари.

Тадқиқот ишини ёзиш жараёнида илмий

билишнинг диалектик, мантиқий, тарихий-қиёсий, ҳуқуқий таққослаш ва бошқа
методларидан

фойдаланилди.

Алоҳида

баҳсли

фикр-мулоҳазаларга,

муаммоларга баҳо беришда халқаро ва республика миқёсидаги илмий
анжуманлар кўрсатмаларига

ҳамда таниқли файласуф, адабиётшунос,

сиёсатшунос ва ҳуқуқшунос олимларнинг шу масалага доир қарашларига,
ғояларига таянилди.

Тадқиқотни

ёритишда

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

И.А.Каримовнинг асарларида асослаб берилган хулосаларга, аждодларимиз
қолдирган бой илмий ва маданий меросга, миллий давлатчилик қурилиши ва
давлат бошқарувига доир фикр-мулоҳазаларга ҳамда кўрсатмаларга алоҳида
эътибор қаратилди.

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:

1. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, миллий давлатчилигимизнинг

тарихий негизларига асосланиб, унинг ғоявий йўналишларини миллий
манфаатлар нуқтаи назаридан тадқиқ этиш бугунги кунда юриспруденция
фанининг долзарб мавзуларидан бири бўлиб қолди. Барча тараққий этган
давлатлар каби Ўзбекистоннинг ҳам ўз йўли ва ривожланиш босқичларида
муайян маданий, тарихий ва ҳуқуқий изчиллик тамойиллари мавжуд.
Мустақилликдан кейин республикамиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида кечаётган
жараёнлар бевосита халқимиз тарихи ва ҳуқуқий маданиятининг ўзига хос
миллий жиҳатларини акс эттириши табиийдир. Хусусан, ўзбек давлатчилиги
тарихининг асрлар давомида тўплаган тажрибалари, анъаналари синчиклаб
тадқиқ этилиб ва ўрганилиб, бу миллий-маънавий бойлигимизнинг энг яхши,
сара жиҳатлари амалиётга татбиқ этилмоқда.

2. Юсуф Хос Ҳожибнинг сиёсий-ҳуқуқий қарашлари, давлатчилик ва

давлат бошқаруви, миллий ҳуқуқ тизими ҳақидаги фикр-мулоҳазалари


background image

10

ривожланган фуқаролик жамиятининг нормал фаолият юритишга ҳал қилувчи
таъсир кўрсатадиган омиллар: ижтимоий адолат, инсон бахт-саодати, жамият ва
шахс, ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини, шунингдек, ислом ҳуқуқининг тарихий
негизи асослари ва уларнинг фуқаролик жамиятидаги ролини тадқиқ этиш ва
таҳлил доирасига тортиш натижаларига асосланади. Юсуф Хос Ҳожиб сиёсий-
ҳуқуқий қарашлари ва ижтимоий-сиёсий ҳаётдан келиб чиққан муайян
хулосаларнинг шаклланишига ундан олдин яшаб ўтган мутафаккирларнинг
ғоялари ўз таъсирини кўрсатган.

3. Юсуф Хос Ҳожиб сиёсий-ҳуқуқий қарашларида эътиборни жамият

аъзоларининг икки тамойил асосида гуруҳларга бўлинишига қаратади.
Биринчиси, моддий бойликнинг тақсимланиши, мулкка эгалик жиҳатидан. Бу
жиҳатдан жамият аъзолари яна уч асосий гуруҳларга ажратилади:

1) бойлар;
2) ўрта ҳоллар;
3) чиғойлар (камбағаллар, йўқсиллар).
Иккинчиси, асосий машғулотлари, касб-корлари ва ижтимоий меҳнатнинг

жамият аъзолари ўртасида тақсимланиши жиҳатидан. Бу ўз навбатида ҳукмрон
синфлар, амалдорлар, мансабдорлар, сарой хизматчилари, авомлар, аълавийлар,
олимлар, табиблар, муаззимлар ва бошқаларга бўлинади. У ижтимоий
табақаланишнинг турли томонлари ва усулларини тадқиқ қилиб, қорахонийлар
давлатини, давлат сиёсатини мустаҳкамлаш борасидаги ўз қарашларини бадиий
йўсинда баён қилади. Юсуф Хос Ҳожиб яхши ҳаёт ва бахт-саодат
тушунчаларининг асосини билим, адолат, ақл ва қаноат тушунчалари билан
боғлайди. Юсуф Хос Ҳожиб бахт-саодат тушунчаси, нафақат, ахлоқий
категория, балки ижтимоий-сиёсий мазмунга эга бўлган ва амал қилиши учун
маълум ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилишининг талаб қилувчи категория
эканлигини асослаб беради.

4. Илк бор туркий тилда яратилган “Қутадғу билиг” асари, нафақат,

минтақа адабиёти тараққиётининг гултожига айланди, балки сиёсий-ҳуқуқий
билимлар учун ҳам муайян маънода дастуриламал вазифасини ўтади.
Қорахонийлар даври миллий ва адабий муҳитининг икки жиҳатини қайд этиш
лозим: биринчидан, бу даврда илм-фан ва ёзма адабиёт, сиёсий-ҳуқуқий
қарашлар тадрижи ҳукмдорлар саройи қошида, улар ҳомийлигида тараққий
этади. Иккинчидан, бу давр илмий-адабий, сиёсий-ҳуқуқий фикрлар тараққийси
асосан, маърифатпарварликка асосланади. Нафақат адабиёт, балки бу даврнинг
бутун маънавиятида етакчи руҳни ақлга таяниш, билимга чорлаш, ижтимоий
адолат ва ҳуқуқ, ахлоқни ақл ва заковат кучи билан мустаҳкамлашга ишонч
руҳи устувордир.

5. “Қутадғу билиг” асари қорахонийлар давлатининг аниқ бир тарихий

даврдаги миллий манбалар мажмуи ҳамдир. Юриспруденция фанининг тарихий
манбалари орасида “Қутадғу билиг” асарининг ҳам ўзига хос ўрни ва роли
мавжуд. Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” асарида ҳуқуқий давлат, фозил
ва демократик жамият барпо этишнинг асослари ҳамоҳанг ғояларнинг илгари
сурилганлиги сабабли, ўтмиш манбалари қаторида алоҳида ўрнига эга. Шу
жиҳатдан олганда, миллий давлатчилигимиз ривожланишининг ҳозирги


background image

11

босқичида бу асарни “Сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи” фани нуқтаи
назаридан янада чуқурроқ ўрганиш ва илмий жиҳатдан тадқиқ этиш, ўз
ечимини кутаётган муаммолардан биридир.

6. Юсуф Хос Ҳожибнинг билим, унинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги тутган

ўрни ва роли, тарбия, шу жумладан сиёсий-ҳуқуқий тарбия ҳақида бугунги
кунда ҳам долзарб бўлган ғояларини кенг жамоатчиликка етказиш, ундан
фуқароларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда ҳар томонлама
фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

Илмий янгилиги

шулардан иборатки, манбаларни илмий ўрганиш ва

таҳлил этиш асосида Юсуф Хос Ҳожибнинг сиёсий-ҳуқуқий қарашлари билан
боғлиқ назарий ва сиёсий - ҳуқуқий масалалар “Сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар
тарихи” фани нуқтаи назаридан монографик даражада тадқиқ этилди.

Хусусан, Ўзбекистонда илк бор Юсуф Хос Ҳожибнинг сиёсий-ҳуқуқий

қарашлари кенг ва атрофлича тадқиқ этилди.

– Мустақиллик берган имкониятлардан ва бугунги кун илм-фани

талабларидан келиб чиқиб, Юсуф Хос Ҳожибнинг давлатчиликка оид
қарашлари ҳамда унинг шаклланишига таъсир кўрсатган ижтимоий-сиёсий ва
иқтисодий шарт-шароитлар ҳамда омиллар таҳлил қилинди.

– Юсуф Хос Ҳожибнинг давлат ва жамиятнинг моҳияти, уларни

бошқариш шакллари ҳамда давлат хизматчиларининг фазилатлари ва касб
маҳорати ҳақидаги ғоялари очиб берилди.

– Юсуф Хос Ҳожибнинг қорахонийлар даври ҳуқуқ тизимига муносабати

ҳамда уни ижтимоий ҳаётга жорий этишнинг асосий тамойиллари ҳақидаги
қарашлари ёритиб ўтилди.

– Юсуф Хос Ҳожибнинг халқаро муносабатлар тўғрисидаги қарашлари

“Қутадғу билиг” достони таҳлили ва тарихий манбаларни қиёсий ўрганиш
натижасида очиб берилди.

– Юсуф Хос Ҳожиб сиёсий-ҳуқуқий қарашларида сиёсий-ҳуқуқий

маданият, шахс ахлоқи ва таълим-тарбия муаммоларининг акс этиши
атрофлича ёритилди.

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.

Тадқиқотда

кўтарилган масалаларнинг ечимларини, кенг ва атрофлича баён қилинган фикр-
мулоҳазаларни,

миллий

давлатчилигимизни

ҳар

томонлама

ғоявий

мустаҳкамлашда муҳим бир манба сифатида баҳолаш мумкин.

Диссертациядаги хулоса, таклиф ва тавсиялардан қуйидаги ҳолларда

фойдаланиш мумкин:

– “Ўзбекистон тарихи”, “Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи”, “Сиёсий

ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи”, “Сиёсатшунослик” фанларини ўқитишда;

– қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда;
– жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга йўналтирилган чора

тадбирларни белгилаш ва амалга оширишда;

– олий ва ўрта махсус ўқув юртларида маънавият ва маърифат

дарсларини ўтишда;


background image

12

– Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият

қурилиши академияси тингловчилари учун мўлжалланган маъруза матнларини
тайёрлашда;

– юриспруденция ихтисослиги бўйича таҳсил олаётган талабалар ва

магистрантлар битирув малакавий ишларини ҳамда диссертацияларни ёзишда
манба сифатида фойдаланиш мумкин.

Натижаларининг

жорий

қилиниши.

Тадқиқотда

келтирилган

маълумотлардан юриспруденция йўналиши бўйича ўтиладиган “Сиёсий ва
ҳуқуқий таълимотлар тарихи”, “Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи”,
“Ўзбекистон тарихи” каби фанларини ўқитишда фойдаланилмоқда.

Ишнинг синовдан ўтиши (апробацияси).

Тадқиқот натижалари ва

назарий хулосалари, давлатчилик ва ҳуқуққа оид халқаро ҳамда республика
миқёсидаги илмий-назарий анжуманларда, шунингдек, Тошкент давлат юридик
институти, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети профессор-
ўқитувчиларининг илмий-амалий анжуманларида (1998–2011) қилинган
маърузалар ва тезисларда ўз аксини топган.

Тадқиқотнинг хулосалари Тошкент давлат юридик институти “Давлат ва

ҳуқуқ назарияси” ҳамда “Давлат ва ҳуқуқ тарихи” кафедраларининг 2010 йил
18

мартдаги

қўшма

мажлисида,

Ўзбекистон

Миллий

университети

ҳуқуқшунослик факультетининг

2011 йил 24 июндаги илмий-назарий

семинарида (16-сонли баённома) ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Тошкент давлат юридик институти ҳузуридаги фан доктори (номзоди) илмий
даражасини олиш бўйича Д 016.15.03 рақамли Ихтисослашган кенгаш
ҳузуридаги 12.00.01 – Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи; сиёсий ва ҳуқуқий
таълимотлар тарихи; 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ; маъмурий ҳуқуқ;
молиявий ҳуқуқ ихтисослиги бўйича 2011 йил 27 сентябрдаги Илмий
семинарда (5-сонли баённома)

муҳокама қилиниб, ҳимояга тавсия этилган.

Натижаларнинг

эълон

қилинганлиги.

Диссертациянинг

асосий

хулосалари ва ишлаб чиқилган амалий тавсиялар тадқиқотчи томонидан 1998–
2011 йилларда чоп эттирилган 20 га яқин илмий мақолалар ва тезислар
тўпламларида ўз ифодасини топган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Диссертация кириш, тўққизта

параграфни ўз ичига олган учта боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар
рўйхатидан иборат бўлиб, унинг ҳажми 137 бетни ташкил қилади.
Диссертацияда тадқиқот мавзусига оид 170 га яқин манбалар ва

адабиётдан

фойдаланилган.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Диссертациянинг

“Кириш”

қисмида танланган мавзунинг долзарблиги

асосланган,

муаммонинг

ўрганилганлик

даражаси

таҳлил

қилинган,

тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари, объект ва предмети белгиланган ҳамда
тадқиқот методлари, ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар, илмий
янгилиги, илмий ва амалий аҳамияти, натижаларнинг жорий қилиниши,


background image

13

тадқиқот ишининг синовдан ўтганлиги, натижаларнинг эълон қилинганлиги,
диссертациянинг тузилиши ва ҳажми кўрсатиб ўтилган.

Диссертациянинг биринчи боби

“XI–XII асрларда Ўрта Осиёдаги

ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаёт”

, деб номланган бўлиб, унинг биринчи

параграфи – “XI–XII асрларда Ўрта Осиёдаги ижтимоий-сиёсий вазият”га
бағишланган. Мазкур параграфда қорахонийлар давлатининг ташкил топиши ва
ривожланиши, қорахонийлар давлатининг ташкил топишида чигил ва қарлуқ
қабилалари катта роль ўйнаганлиги, улар давлат бошқарув тизимининг юқори
мансаблари ва қўшин таркибида юқори лавозимларни эгалласалар-да, хонлик
тахтига яғмо бийлари ўтирганлиги, қорахонийлар давлатининг ҳукмдорлари
“арслонхон” ва “буғрахон” унвонлари билан юритилганлиги ҳамда бу икки
атама олий даражадаги ҳукмдор маъносини англатганлиги ҳақида сўз
юритилган. “Арслон” чигил қабиласининг тотеми – аждоди-ибтидоси
ҳисобланган, “буғро” – яғмолар қабиласининг тотеми бўлган. Бундан ташқари,
давлатни бошқаришда қорахонийлар қабилавий удумининг оғалик тартибига
қатъий риоя қилишганлиги ва бу удумга кўра, қабила бошлиқлари орасида энг
ёши улуғини “арслонхон” ёки “буғрохон” даражасига кўтариб, ҳукмдор, яъни
Қорахон қилиб сайлашганлиги, “Қорахон” бу ерда “Улуғ хон”, “Буюк хон”

1

ни

англатган ҳақида тўхталиб ўтилган.

Шунингдек, мазкур параграфда бошқа давлатлар тарихида бўлгани каби

қорахонийлар давлатчилигида ҳам даргоҳдаги (саройдаги) бошқарув тизимига
катта эътибор қаратилганлиги, дастлаб қорахонийларнинг ғарбий хоқонлиги
бошқарув тизими қуйидагича бўлганлиги кўрсатиб ўтилган:

1. Бош вазир девони. Бутун ижроия ҳокимияти ҳамда қолган тўққиз девон

устидан раҳбарлик ва назорат худди шу вазирлик томонидан амалга оширилган.

2. Молия (кирим-чиқим) ишлари девони. Давлатнинг молиявий ишлари,

сарф-харажатларига оид ҳисоб-китоб ишлари билан шуғулланган.

3. Давлат расмий ҳужжатларини тайёрлаш девони. Бу махсус девон

саналиб, унинг хизматчилари давлат аҳамиятига молик барча ҳужжатларни
тайёрлаб берганлар. Бундан ташқари, мазкур девонга дипломатик тадбирларни
тайёрлаш ва амалга ошириш каби вазифа ҳам юклатилган.

4. Соқчилар бошлиғи девони. Ушбу бошқарма махсус сараланган ҳарбий

қисмларга бошчилик қилиб, уларнинг тайёргарлиги, тартиб-интизоми, озиқ-
овқати, умуман, хўжалик таъминоти, маоши масалалари билан шуғулланиб
келган. Масалан, маош бир йилда тўрт марта – ҳар уч ойда тўлаб турилган.

5. Хат-хабарлар мутасаддиси девони. Бу девон даргоҳ, ҳукумат, маҳаллий

ҳокимият билан боғлиқ алоқа ишлари билан машғул бўлиб, пойтахтда қабул
қилинган муҳим қарорлар, ҳужжатлар ва бошқа расмий кўрсатмаларни
вилоятлар,

шаҳарларга

етказиш

ҳамда

жойлардаги

шу

қабилдаги

маълумотларни марказга етказиб бериш каби тадбирлар билан банд бўлган. Шу
билан бирга, мазкур девоннинг жойлардаги бўлимлари маҳаллий давлат
идоралари, ҳокимлар фаолияти ҳақида ҳаққоний маълумотлар тўплаб,
тўғридан-тўғри даргоҳга юборишга ҳам масъул бўлганлар. Шу тариқа олий

1

Древнетюркский словарь // Под ред. Наделяев В.М. – М-Л.: Наука, 1969. – С.422-424.


background image

14

ҳукмдор жойлардаги бор аҳволдан воқиф бўлиб турган ва тегишли чоралар
кўрган.

6. Сарой ишлари бошқарувчиси девони. Даргоҳ таъминоти билан боғлиқ

сарф-харажатлар устидан назорат олиб бориш шу девонга юклатилган.

7. Давлат мулклари девони ҳукмдор сулоласига тегишли мол-мулк

бошқаруви, назорати, ҳисоб-китоби билан шуғулланган.

8. Муҳтасиб девони жамият ва давлат ҳаётида муҳим ўрин эгаллаб келган

хизматлар сирасига кирган. Унинг хизматчилари шаҳар ва қишлоқларда, кўча
ва бозорларда тартибни назорат қилиш, диний маросимларни амалга оширишда
чегарадан чиқмасликни таъминлаш, савдо-сотиқ ишларида харидорларга
хиёнат қилмаслик, маҳсулотлар сифатини қатъий кўрсатилган даражада
тутишни текшириш, нарх-навони белгиланган миқдордан оширмасликни
назорат қилиш билан шуғулланганлар. Бундай масъулиятли вазифага
кўпчиликнинг эътиборини қозонган, ҳаммага бирдай муносабатда бўладиган
кишилар тайинланган.

9. Вақфлар девони, яъни турли йўллар билан диний муассасалар

ихтиёрига ўтказилган мол-мулк, ер-сув ишлари билан шуғулланувчи вазирлик.

10. Қозилик ишлари девонига қозиларнинг фаолиятини назорат қилиш

юклатилган. Баъзи ҳолларда, яъни иши қозига оширилганлар орасида юқори
лавозимда ишлайдиганлар бўлса, қозилик қилишни олий ҳукмдорнинг шахсан
ўзи ё унинг тарафидан тайинланган ҳукмдор сулола вакили амалга оширган.
Бундан мақсад мартабадорларнинг қозиларга тайзиқ қилишларига йўл
қўймаслик бўлган

1

.

Биринчи бобнинг иккинчи параграфи “XI–XII асрларда Ўрта Осиёдаги

иқтисодий ва маданий ҳаёт” деб номланиб, унда ўша даврдаги иқтисодий ва
маданий шарт-шароитлар, қорахонийлар давлат бошқарувида даргоҳ, яъни
олий ҳукмдор билан илигхонлар, фуқаролар ўртасидаги алоқалар ва
муносабатларда ҳожиблар воситачи ролини ўйнаганлиги, қорахонийлар
ҳукмронлик қилган юртнинг ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётида муайян
ўзгаришлар юз берганлиги, аслида қорахонийлар давлатининг пойтахти
Болосоғун шаҳри бўлса-да, кўпинча хонлар Қошғарда яшаганлиги баён
қилинган. Шунингдек, 1072 йилда қорахонийлар Ўзган шаҳрини пойтахт
қилишганлиги ва XI асрда бу шаҳар қорахонийлар салтанатининг Фарғона
вилояти марказига айланганлиги, бу даврда маркази Самарқанд шаҳри бўлган
Мовароуннаҳр илигхони бошқа илигхонларга нисбатан кўпроқ нуфуз ва
эътиборга эга бўлганлиги ҳамда қорахонийлар қудратга тўлган XI асрнинг
биринчи ярмида Шарқий Туркистон ва Ғарбий Туркистонни бир марказдан
бошқариш имкони туғилганлиги, лекин ички сулолавий зиддиятлар кучайиб
борганлиги натижасида қорахонийлар давлати заифлашиб, парчаланганлиги
ёритиб берилган.

Ушбу бобнинг “Юсуф Хос Ҳожиб сиёсий-ҳуқуқий қарашларининг

шаклланиши ва у яшаган даврдаги давлат - ҳуқуқ тизими” деб номланган
учинчи параграфида Юсуф Хос Ҳожиб сиёсий - ҳуқуқий қарашларининг

1

Азамат Зиё. Ўзбек давлатчилиги тарихи. –Тошкент: Шарқ, 2000. –Б.94-96.


background image

15

шаклланишига таъсир қилган омиллар, хусусан, у яшаб, ижод этган даврдаги
илмий ва адабий муҳит, шунингдек, олдин яшаб ўтган олимларнинг ғоялари
таъсир кўрсатганлиги тўғрисида сўз юритилган.

Бундан ташқари, XI-XII асрлар Ўрта Осиё сиёсий муҳити, давлат

бошқарув тизими асосан, монархия, яъни якка ҳокимлик шаклида бўлганлиги,
давлатни идора этиш усуллари эса урушлар натижасида ўзгариб турганлиги
ҳамда давлат аппарати (аркони давлат) асосан ҳарбий қисмга таянганлиги,
аркони давлат тепасида мутлақ ҳуқуққа эга бўлган шоҳ, амир, хон, бек ва
султонлар турганлиги, аркони давлат таркибида айрим маслаҳатли ишларни
ўтказиш мақсадида олимлардан иборат кенгашлар фаолият кўрсатганлиги
ҳақидаги фикр-мулоҳазалар баён қилинган. Шунингдек, ҳуқуқ тушунчасига
нисбатан

“фиқҳ”

сўзи ишлатилганлиги, барча ислом давлатлари каби Ўрта

Осиёдаги давлатлар халқлари ижтимоий ҳаётида ҳам ислом ҳуқуқи асосий роль
ўйнаганлиги, XI-XII асрлар ҳуқуқ тизими мусулмонлар ўртасидаги ижтимоий
муносабатларни тартибга солувчи меъёрлар мажмуасидан иборат эканлиги,
қорахонийлар давлатидаги тузук ва қонунлар фақатгина давлат аппаратининг
(аркони давлат) кучига таяниб қолмасдан, балки дин марказлари бўлмиш
масжид ва мадрасаларда халқ орасида дин арбоблари томонидан тарғибот ва
ташвиқот тарзида тарқатилганлиги тўғрисида ҳам фикрлар юритилган.

Диссертациянинг иккинчи боби

“Юсуф Хос Ҳожибнинг сиёсий

қарашлари”

га бағишланган бўлиб, мазкур бобнинг биринчи параграфи–

“Юсуф Хос Ҳожиб давлат ва жамият ҳақида” деб номланган. Унда Юсуф Хос
Ҳожибнинг давлат ва жамият тўғрисидаги фикр-мулоҳазалари баён қилинган.
Хусусан, мутафаккирнинг давлатни ўз маъносида (сиёсий институт),
шунингдек, бойлик (давлат) тушунчаси ўрнида қўллаганлиги, баъзи ўринларда
У давлатни – Элиг, қут, замона каби номлар билан ҳам атаганлиги, демак,
давлат ҳокимиятининг мазмуни ҳамиша ҳам бир хил бўлмагани каби, унинг
давлатчилик тарихида турли номлар билан аталганлиги баён қилинган. Бундан
ташқари, ушбу параграфда жамият асосини ташкил қилган фуқароларни
бошқариш ўз-ўзидан амалга ошмаслиги, уни ҳокимият бошқариши, ҳокимият
жамиятни тартибга солиши, ижтимоий ҳокимият уруғ, қабила, гуруҳ ёки халқ
томонидан ташкил этилган куч бўлиб, одамларни ўзига бўйсундирган ҳолда
ишонтириш ва мажбурлаш усуллари орқали умумий манфаатни таъминлаш
учун хизмат қилиши масалалари ёритилган. Шунингдек, қорахонийлар давлати
бошқарув тизими ҳақидаги қимматли фикр-мулоҳазалар акс этган “Қутадғу
билиг” асарида ҳокимият (аркони давлат) борасида фикрлар учрашлиги, Юсуф
Хос Ҳожиб ҳокимиятнинг уруғчилик (авлоддан-авлодга ўтиш-меросхўрлик)
анъанасига асосланганлигини эътироф этганлиги, давлат бошқарувида хон, бек
ўз фуқаросига таянса, яъни ҳокимият халққа суянса, унинг ишончига сазовор
бўлса, кучли бўлиши, ҳокимият жамиятнинг негизи сифатида унга таъсирини
ўтказишга ҳаракат қилиши табиийлиги ёритилган. Мазкур параграфда
ҳокимият (бошқарув тизими) мамлакатни бошқарган сиёсий куч ёки айрим
шахс (уруғ вакили)ларининг эркларига, ғоя ва мақсадларига боғлиқ бўлиб,
жамият тараққиётида ижобий ёки салбий роль ўйнаши мумкинлиги, агар ғоя ва
мақсадлар илғор-умумбашарий манфаатларга қаратилган бўлса, сўзсиз ижобий


background image

16

самара беришлиги, аксинча, мақсад-муддао муайян гуруҳ ёки табақа
манфаатига қаратилса, бундай ҳокимият зўравонлик ҳамда жабр-зулмга олиб
келиши мумкинлиги тўғрисидаги қарашлар ҳам ўз аксини топган.

Ушбу бобнинг “Юсуф Хос Ҳожиб шахс ахлоқи тўғрисида” деб номланган

иккинчи параграфида шахс, шахс ахлоқи, унинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни ва
ижтимоий вазифаси ҳамда фаоллиги Юсуф Хос Ҳожиб томонидан турли
йўналишларда таҳлил доирасига тортилганлиги, бироқ бу йўналишларнинг
ҳаммаси туташадиган бир нуқта борки, у ҳам бўлса, инсоннинг инсон учун
яшаши, инсоннинг инсоният учун хизмат қилиши, тирикликнинг, ҳаёт
кечиришнинг асосий бош маъноси бу – инсонларнинг бошқаларга нафи
тегишида ва жамиятга фойда келтириши тўғрисидаги қарашлар баён қилинган.
Шунингдек, мутафаккирнинг билим ҳақида, билимнинг инсонга нечоғлик
фойда келтириши тўғрисидаги, “инсон билим билан кўкка ҳам йўл топади” дея
башорат қилиши, билим машъала эканлиги, у инсонга рўшнолик бериши,
билимсиз киши нобийно (кўзи кўр) одам каби эканлиги, нобийно қоқилгудай
бўлса, ундан ўпкаламаслик тўғрисидаги фикр – мулоҳазалар ҳамда ”Қутадғу
билиг” асаридан мазкур масалага оид шеърий парча келтириб ўтилган:

“Билим тегмаса кимка эрса улуғ,
Тириг тега бўлмас, ани тут ўлуг,
(Кимгаки билимдан ҳисса тегмаган экан,
(Уни) тирик деса бўлмайди, уни ўлик ҳисобла)”

1

.

Билимсиз киши бир ҳовуч кепакдан енгил, билимдон эса қадр-қиммат

эгаси эканлиги ҳақидаги хулосавий фикрлар ўз ифодасини топган.

Иккинчи бобнинг “Юсуф Хос Ҳожиб давлат хизматчилари ҳақида” деб

номланган учинчи параграфида давлат арбоблари ва турли амал соҳиблари
бўлган мансабдорларнинг халқ оммаси билан ўзаро муносабатлари масалалари
ёритилиб ўтилган. Шунингдек, Юсуф Хос Ҳожибнинг давлат ҳокимиятини
амалга ошириш ҳақидаги қарашлари асарнинг бош рамзий қаҳрамонлари
Кунтуғди, Элиг, Ойтўлди, Ўгдулмиш ва Ўзғирмишлар ўртасидаги баҳс-
мунозара асносида улар тилидан баён қилинганлиги, достон мазмуни
мутафаккир тасаввуридаги шундай бир бадиий оламни акс эттирган. Асарнинг
асосий қаҳрамонлари Кунтуғди (Адолат тимсоли) бош ҳукмдор, у барчага
баробар қуёшдек нур тарқатиши, Ойтўлди (Давлат, Қут рамзи) бош вазир, Қут
ёки давлат ички мазмуний тушунча бўлиб, Бойлик, Барака, Омад, Бахт, Қудрат,
маъноларини ўзида жамлаганлиги, ҳукмдорнинг таянчи, унинг белига қувват,
кўзига нур, мулкига фаровонлик бахш этувчи бош маслаҳатчи ва нозир
эканлиги ҳақидаги фикр-мулоҳазалар ўз аксини топган. Бундан ташқари, ушбу
параграфда давлат хизматчилари, хусусан, давлат маслаҳатчиси ва котибларга
қўйиладиган талаблар тўғрисида ҳам сўз юритилган. Жумладан, Юсуф Хос
Ҳожибнинг таъкидлашича, давлат маслаҳатчисининг иши нозик иш бўлганлиги
учун, ушбу ўн хислатли кишиларни бу лавозимга муносиб, деб ҳисоблайди:

1.

Йети кўз-ўткир нигоҳли (фаросатли).

2.

Сақ қулоқ-тўғри эшитувчи (тушунувчи).

1

Юсуф Хос Ҳожиб. Қутадғу билиг. –Тошкент: Фан, 1972. –Б.398-399.


background image

17

3.

Кенг кўнгил-бағри кенг.

4.

Юзи кўркли.

5.

Келишган қоматли.

6.

Ширин сўзли.

7.

Ўткир зеҳнли.

8.

Ақли расо.

9.

Комил илмли.

10.

Соғлом ақлли.

Зеро, давлат маслаҳатчиси ҳукмдорнинг, яъни шоҳнинг кўрар кўзидир.

Негаки, у давлат хизматини энг кўп бажарувчи киши ҳисобланади.
Шикоятларни тинглаш, тақдирлаш ва эзгу ишларга ташаббускорлик унинг
ишидир. Улар ушбу нарсаларни қатъий қилиб қўйишлари керак:

1.

“Шоҳ сўзини сир сақлаши.

2.

Ўткинчи ҳою ҳавасни чеклаши.

3.

Сўзлашда эҳтиёткорлик йўлини тутиши.

4.

Порахўрни сўкувчи ва узоқлашганларни шоҳга яқинлаштирувчи.

5.

Шоҳ айб қилса, уни элга ёймовчи.

6.

Шоҳ истасагина улар ҳузурига кирувчи.

Давлат маслаҳатчиси шундай хислатларни ўзида жам этсин”

1

.

Юсуф Хос Ҳожиб котиблар ва уларнинг қандай фазилат эгалари бўлиши

кераклиги ҳақида жиддий фикр юритади ва айни пайтда, унинг котиб ҳақидаги
мулоҳазалари орадан неча асрлар вақт ўтса-да, ҳамон ўз аҳамиятини
йўқотмаган, балки дастуриламал бўлиб келмоқда. Маълумки, котибнинг
вазифаси ўзига хос давлат ишларини юритиш билан боғлиқ бўлганлиги учун,
улар аввало, сир сақлай билишлари лозим бўлган, чунки котиб туфайли
шоҳнинг сири фош бўлиши мумкин. Шоҳ одатда, икки кишига ўз сирини
очади:

1. Котибга; 2. Вазирга.
Ўз навбатида, бу иккаласи сўз нозиклиги ва масъулиятини ҳис қилишлари

керак. Адибнинг қарашларига кўра, оғиз бир ўрадирки, унда икки хил сўз
сақланган:

1.Кераксиз сўз, у олов сингари оламни куйдиради.
2.Эзгу сўз, у сув мисоли оламга тириклик бахш этади.
3.Котиб билим ва заковатли, ҳуснихат соҳиби, сўзга уста ва мулойим

феълли бўлиши лозим. Шунингдек, ҳукумат котиби – бу дунё котибларининг
такомил иши ёзувдадир.

Агар қилич халқларни қўлга киритса, котибларнинг қалами хазинани

қўлга киритади. Мутафаккирнинг давлат ва давлат бошқаруви, давлат
хизматчилари ҳақидаги қарашлари, ҳукмдор ва амалдорлар тўғрисидаги фикр-
мулоҳазалари мазмун-моҳияти билан туркийларнинг сиёсий ҳаётдаги ўрни ва
ролини, қорахонийлар манфаатини ҳимоя

қилишга, жумладан, улар

ҳукмдорлигининг тарих саҳнасида янада пойдор ва мустаҳкам қолишига
қаратилган эди. У орзу қилган давлат фозил давлат, ҳоким эса фозил ҳоким эди.

1

Юсуф Хос Ҳожиб. Қутадғу билиг. –Тошкент: Фан, 1972. –Б.397-409.


background image

18

Диссертациянинг учинчи боби эса

, “Юсуф Хос Ҳожибнинг ҳуқуқий

қарашлари” ни

ёритишга қаратилган бўлиб, унинг “Юсуф Хос Ҳожиб шариат

меъёрлари ҳақида” деб номланган биринчи параграфида қорахонийлар давлати
ислом давлатларидан бири бўлганлиги боис, давлат бошқарув тизими ва қонун-
қоидалари тўлалигича ислом ҳуқуқи манбаларига асосланганлиги, ислом
ҳуқуқи – шариатни халққа тушунтириш, Оллоҳни улуғлаш, пайғамбар ва
чоҳорёрларни ҳурмат билан тилга олиш каби ҳолатлар кузатилганлиги ҳамда
Юсуф Хос Ҳожиб ўз асарида бундай ғояларга содиқ қолганлиги батафсил очиб
берилган.

Шунингдек, диссертацияда Юсуф Хос Ҳожиб қорахонийлар даври ҳуқуқ

тизимини ислом дини ва унинг меъёрлари, тартиблари билан чамбарчас
боғлиқликда, деб билганлиги, у ўз даврининг фақиҳлари томонидан яратилган
қонунлар илоҳий қонунлар қаторида давлатнинг равнақи учун хизмат қилишга,
хусусан, тартиб-интизом ўрнатишга, фозил инсонларнинг камол топиши ва
бахт-саодатга эришиш учун хизмат қилиши лозимлигини таъкидланганлиги
ҳақида тўхталиб ўтилган.

Бундан ташқари, мазкур параграфда Юсуф Хос Ҳожибнинг мамлакатни

қаттиққўллик билан бошқариш кераклиги ҳақидаги, жиноят ва жазо
тўғрисидаги қизиқарли фикр-мулоҳазалари, хусусан, Ўгдулмиш (вазир)
қариндоши тоғда танҳоликда ҳаёт кечираётган Ўзғурмиш (зоҳид)нинг
касаллигини эшитиб, унинг ёнига борар экан, касалликни Оллоҳнинг бандасига
юборган жазоси, бу жазони ўташ, қилган гуноҳларининг тўкилишига олиб
келиши ҳақидаги қарашлари, ҳақни тиклашда қатъиятлик кўрсатиш, адолатли
сиёсат юритиш Элигнинг вазифаси эканлиги шариат нуқтаи назаридан келиб
чиқиб асосланганлиги тўғрисида сўз юритилган. Шунингдек, Элиг айрим
инсонийликка зид бўлган хислатлардан сақланиши лозимлиги, ўз ўрнида
Элигнинг ҳам фуқароларига нисбатан ҳуқуқлари борлиги ҳақида ҳамда Элиг
ҳалқни назорат қила билиши, фармонларини мамлакатда тўлиқ жорий қилиши
борасида тўхталиб ўтилган.

Учинчи бобнинг “Юсуф Хос Ҳожибнинг адолат ғоялари тўғрисидаги

қарашлари” деб номланган иккинчи параграфида мутафаккирнинг сиёсий
қарашларидаги бош ғоя – адолат ғоялари тўғрисидаги қарашлари хусусида
фикр-мулоҳазалар келтирилган. Жумладан, “Қутадғу билиг”да давлатни
бошқариш сиёсати ва мавжуд ҳуқуқий амалиёт асосида икки нарса ётиши: бири
адолат кўрсатиш бўлса, иккинчиси, ҳар қандай жабр-зулмга барҳам бериб,
жамият аъзоларидан эзгулик ва меҳрибонликни аямаслик ҳақидаги қарашлар
баён қилинган:

“Адолатдин олар сиёсат барор,
Адолат туфайли Элиг барқарор.
Билим берди доно дидига монанд,
Бу сўз ишга солсанг, нафи беадад.
Узатмоқ тиласанг бу беглик қўлин,
Одил бўл, тут одил одамлар йўлин.
Адолат учун деб тиклашди сени,


background image

19

Одил бўл, адолат узра тур, қани!”

1

Юсуф Хос Ҳожибнинг таъкидлашича, беклар адолатли сиёсат

юргизсалар, мавжуд қонун-қоидаларга риоя қилсалар, ўз халқи, миллати
тараққиёти учун нафи тегади, давлати пойдор бўлади, салтанати узоқ муддат
барқарор туради:

“Қайси элнинг беги тутса эзгуни,
Ўша эл бошида туғади куни.
Бекка бойлик бўлур эли бойлиги,
Тиласанг буни қил, тиласанг уни”,
Шаҳар, қишлоғингда ёмонни арит,
Мусофир карвонлар осойишин эт!
Эл ичра қолмасин зўравон, ёмон,
Ташингда топмасин қароқчи макон.
Ёмонларга бергин аямай жазо.
Ёмонга ёмонлик бўлар мос, раво”

2

.

Ушбу бобнинг “Юсуф Хос Ҳожибнинг турли ижтимоий табақалар ҳуқуқ

ва бурчлари ҳақидаги қарашлари” га бағишланган учинчи параграфида маош
билан халқ ва хизматчиларни вақтида таъминланиши, ҳунармандлар,
деҳқонлар, чорвадорлар ва савдогарлар фаолияти ҳамда ижтимоий келиб
чиқиши билан бевосита боғлиқ бўлган Юсуф Хос Ҳожибнинг сиёсий-ҳуқуқий
қарашлари қорахонийлар даврида иқтисодий, сиёсий ва маънавий-ҳуқуқий
муносабатларнинг ривожланиши билан боғлиқ ҳолда баён этилгани
диссертацияда кўрсатиб берилган.

Шунингдек, “Қутадғу билиг”да илм-фан аҳллари, яъни олимлар

улуғланганлиги, зиёлилар тоифаси давлатни адолатли сиёсат билан бошқариш,
қонунлар лойиҳасини тузиш жараёнида, кенгашларда фойдали маслаҳатлар
олишда давлат бошлиқларига ҳар томонлама зарурлиги уқтирилиши, ҳукмдор
ўз қиличи билан мамлакатда адолатли сиёсат юритса, олимлар эл-юртни ақл ва
донишмандлик - қалам билан бошқариши, халққа тўғри йўл-йўриқ кўрсатиши
ҳақида тўхталиб ўтилган. Бундан ташқари, Юсуф Хос Ҳожибнинг сиёсий-
ҳуқуқий қарашларида Шарқнинг бошқа мутафаккирлари сиёсий-ҳуқуқий
қарашлари учун хос бўлган умумий хусусиятлар, яъни: эркинлик, тенглик,
инсонни улуғлаш ва уни қадрлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва
мамлакатда адолат ўрнатиш, ҳар қандай зўравонликка барҳам бериш
чораларини қидириш, келажакка ишонч билан қараш каби ғоялари ҳам ўз
ифодасини топган.

Диссертациянинг хулоса қисмида боблар бўйича чиқарилган илмий

хулосалар умумлаштирилиб, мантиқий изчилликда баён қилинган ҳамда
диссертантнинг мавзуни ўрганиш натижасида муаллифнинг ҳосил қилган фикр-
мулоҳазалари, илмий-назарий ва илмий-амалий таклиф ҳамда тавсиялари баён
қилинган.


1

Юсуф Хос Ҳожиб. Қутадғу билиг. –Тошкент:Ўзбекистон, 1991. –Б.46-47.

2

Юсуф Хос Ҳожиб. Қутадғу билиг. –Тошкент: Фан, 1972. –Б.817.


background image

20

ХУЛОСА

Ҳозирги даврда Ўзбекистонда инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат

қуриш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш мақсадларидан келиб чиқиб,
бой тарихий

ва маънавий қадриятларимизни, илғор сиёсий-ҳуқуқий

қарашларни, хусусан, Юсуф Хос Ҳожибнинг сиёсий-ҳуқуқий қарашларини
миллий давлатчилигимиз нуқтаи назаридан тадқиқ этиш, ўз навбатида, бир
қатор назарий хулосалар ҳамда амалий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишга
асос бўлди.

I. Илмий – назарий хулосалар

1. Етук давлат арбоби ва донишманд шоир Юсуф Хос Ҳожибнинг сиёсий-

ҳуқуқий қарашлари у қолдирган маънавий мероснинг муҳим йўналишларидан
биридир. Мутафаккирнинг сиёсий-ҳуқуқий қарашлари шаклланиши у яшаб,
ижод қилган давр – қорахонийлар сулоласининг тарих саҳнасига чиққан ва
ҳукмронлик қилган йилларга тўғри келади.

2. Тарихий манбаларга асосланиб шуни қайд этиш лозимки, Ўрта Осиё

ҳудудларида ота-оналар фарзандларини жуда эрта, яъни 5 ёшидан бошлаб
мактабларга савод чиқариш учун беришган. Демак, Юсуф Хос Ҳожиб ҳам
мактабга эрта борган ва ёшлигидан зеҳни ўткир бўлганлиги ҳамда турли фан
соҳаларига қизиққанлиги учун фанларни яхши ўзлаштирган.

Хусусан, адибнинг номини асрлар давомида улуғлаб келган машҳур

асари “Қутадғу билиг”ни ёзиш учун жуда катта тайёргарлик кўргани, шубҳа-
сиздир. Юсуф Хос Ҳожиб мазкур асарига манба тўплаш мақсадида, Чин
(Хитой), Мочин (Шарқий Туркистон), Эрон ва Турон (Туркистон ва умуман
Туркий халқлар яшайдиган ўлкалар) бўйлаб саёҳат қилади. Юсуф Хос Ҳожиб
бу ўлкалардаги одамлар ва уларнинг ҳаёти, турмуш тарзи, урф-одатлари билан
танишади, турли миллат ва диний эътиқодга мансуб олиму уламолардан
фаннинг қатор соҳалари бўйича таълим олади, ўзига керакли бўлган илмий ва
ҳаётий

хулосалар

чиқаради.

Турфа

хил

маданий-адабий,

тарихий

ёдгорликларни ўрганади. Шунинг учун ҳам у асарга ўз даври учун ғоят зарур ва
аҳамиятли бўлган турли мавзуларни танлайди. Муҳими, асарда давлат
бошқаруви, уни амалга ошириш усуллари, оддий фуқародан тортиб, давлат
бошлиқлари–юксак мартабали мансабдорлар, бошқа турли табақа ва тоифа
вакилларининг феъл-атворлари баён қилинган ҳамда муайян сиёсий-ҳуқуқий
қарашлари ўз аксини топган.

3. Юсуф Хос Ҳожибнинг сиёсий-ҳуқуқий қарашлари илоҳий онг билан

кишилик жамиятининг мукаммал тузилмаси фуқароларнинг ўзаро ва доимий
ҳамкорликка асосланган жамият ўртасидаги узвий уйғун боғлиқликни излаш
натижасида рўёбга чиққан хулосалардир. Унинг сиёсий ва ҳуқуқий қарашлари
жамиятнинг мукаммал шаклланиши учун асосий роль ўйновчи муҳим омиллар:
адолат тушунчаси, инсон бахт-саодати, жамият ва шахснинг ҳуқуқий
мажбуриятлари

қонунларнинг

жамиятидаги

ролини

тадқиқ

қилиш

натижаларига

ҳам

асосланади.

Юсуф

Хос

Ҳожиб

сиёсий-ҳуқуқий

қарашларининг шаклланишига ва бу борада муайян илмий хулосалар
чиқаришига, албатта, у яшаб, ижод этган даврдаги илмий ва адабий муҳит,


background image

21

шунингдек, олдин яшаб ўтган олимларнинг ғоялари ҳам таъсир кўрсатганлиги
табиийдир.

4. “Қутадғу билиг” асари ижтимоий, сиёсий-ҳуқуқий панднома жанри-

нинг йирик ва ноёб намунасидир. Юсуф Хос Ҳожиб ижтимоий ҳаётнинг қайси
бир тармоғи ҳақида ёки қайси бир касб-ҳунар эгаси тўғрисида фикр юритмасин,
панд-насиҳат бериш, инсонни тўғри йўлга солиш, фойдали маслаҳат беришни
бош мақсад қилиб олди. Шу боис, Юсуф Хос Ҳожиб таълимотини фаннинг
турли соҳалари бўйича тадқиқ ва таҳлил қилиш мақсадга мувофиқдир.

5. Юсуф Хос Ҳожиб туркий адабиётда илк бадиий достон ҳисобланган ва

юриспруденция фани тарихида ҳам қимматли манба ҳисобланган “Қутадғу
билиг” асарида қорахонийлар салтанати доирасида ўша давр Ўрта Осиё сиёсий
ҳамда маданий муҳитини ва маънавий-маърифий тараққиётини чуқур таҳлил
қилган. Бу асар мисолида мавжуд ижтимоий-сиёсий муаммоларни ҳал этиш
учун зарур ахлоқий, сиёсий ва ҳуқуқий меъёрлар тизимини ишлаб чиқишга
интилган. Шу муносабат билан, у шахс ва унинг жамиятда тутган ўрни
ҳақидаги ўз таълимотини яратган. Инсон унинг бахт-саодати, хислат-
фазилатлари ва ҳаёт тарзи ҳамда ижтимоий муаммоларини ҳуқуқий жиҳатдан
ҳал қилиш вазифасини кўтариб чиққан.

6. Шахс, жамият ва давлатнинг муайян муаммоларидан ҳамда тадқиқот

объектининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, Юсуф Хос Ҳожибнинг
сиёсий-ҳуқуқий қарашларидаги икки муҳим масалага эътибор қаратиш
жоиздир:

Биринчидан, мутафаккир бахт-саодат ва адолат тушунчаларининг

индивидуал ҳамда ижтимоий, сиёсий ва ҳуқуқий моҳиятини ҳамда бахт -
саодатга эришиш ва ижтимоий ҳаётдаги ўрнини таҳлил доирасига тортган.

Иккинчидан, жамият ва давлатнинг қарор топишида эътиборга молик

ижобий фаолиятларни ташкил этиш усуллари борасида фикр-мулоҳаза
юритилади, далилга бой хулосалар чиқарилади. Юсуф Хос Ҳожиб бахт-саодат
ва адолат тушунчаларининг нафақат ахлоқий тушунча, балки ижтимоий-сиёсий
ва ҳуқуқий мазмунга эга бўлган муайян тушунча эканлигини ҳам асослаб
берган.

7. Шарқнинг қатор мутафаккирлари сингари Юсуф Хос Ҳожиб ҳам

мукаммал жамият ва давлат қуриш, давлат бошқаруви ва аркони давлат
борасида фикр юритар экан, бу масалаларнинг барчаси оқил ва адолатли, эзгу
ҳамда сахий ҳукмдорларга, ҳокимларга кўп жиҳатдан боғлиқлигини
таъкидлайди. Унинг давлат бошқаруви борасидаги қарашлари ўша давр сиёсий-
ҳуқуқий тизими билан бевосита боғлиқдир. Шунинг учун ҳам мутафаккир
давлат ва жамиятни такомиллаштириш йўлларини излашга ҳаракат қилган. У ўз
асарида давлат қурилиши борасидаги ғояларини илгари сурар экан, тўраларча
зўравонликка асосланган тузумни танқид қилиш баробарида, инсонпарвар
тартиб-қоидаларга асосланган тузум ҳақидаги ғояларни илгари сурган.

8. Юсуф Хос Ҳожиб ўз даврининг мутафаккири, фаннинг турли соҳалари

бўйича баҳслашишга қодир олим, илғор фикрли сиёсий арбобдир. У “Қутадғу
билиг” асарида илм-фан, касб-ҳунар ҳақида, уларнинг инсон ҳаётида беқиёс
фойда фазилатлари ҳақида ибратли фикр-мулоҳазаларни баён қилади. Юсуф


background image

22

Хос Ҳожибнинг таълимотига кўра, ақл-идрокли, эзгу-адолатли киши иш
бошида туришга лойиқдир. Жоҳил ва беғам кишилар иш бошидан йироқ
тургани маъқул, деган ғоя илгари сурилган.

9. Юсуф Хос Ҳожиб таълимотининг ўзагини ўз даври учун хаёлий

мукаммал жамият ва давлат қуриш, етук, фазилатли ҳамда касб-ҳунар этагини
тутган шахсни тарбиялаш ҳақидаги қарашлар ташкил қилади. Инсонпарварлик
ғоялари билан суғорилган ушбу сиёсий-ҳуқуқий таълимот адиб ҳаётининг эзгу
мақсад йўлидаги натижавий таълимоти бўлиб, ундан Юсуф Хос Ҳожибнинг
умри давомида амалга оширилган ижтимоий-фалсафий, сиёсий-ҳуқуқий
кузатишлари умумлаштирилган тарзда ўзининг илмий ифодасини топган. У
ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий ва маънавий-маърифий ҳамда моддий масалалар
ҳақида фикр юритар экан, бу борада муайян хулоса-якунларга келиш учун ўз
давридаги муаммоларни ҳам тадқиқ ва баён қилишга ҳаракат қилган.

10. Юсуф Хос Ҳожиб қорахонийлар даври ҳуқуқ тизимини ислом дини ва

унинг меъёрлари, тартиблари билан чамбарчас боғлиқликда, деб билган. Ўз
навбатида диний ва меъёрий ақидаларда ҳам ҳуқуқий тамойиллар табиатини
кўрган. У ўз даврининг фақиҳлари томонидан яратилган қонунлар илоҳий
қонунлар қаторида давлатнинг тараққийси учун хизмат қилишга, хусусан,
тартиб-интизом ўрнатишга, фозил инсонларнинг камол топиши ва бахт -
саодатга эришиш учун хизмат қилиши лозимлигини таъкидлаган.

II. Илмий - амалий таклиф ва тавсиялар

1. Мустақиллик даврида яратилган имкониятлардан фойдаланиб,

дунёнинг турли мамлакатлари кутубхоналарида сақланаётган Юсуф Хос Ҳожиб
асарларининг қўлёзмаларини (ёки фотонусхаларини) юртимизга олиб келиш ва
кенг жамоатчиликка етказиш;

2. Юсуф Хос Ҳожиб яшаган даврни, яъни қорахонийлар сулоласи

тарихини атрофлича ва кенг миқёсда ўрганиш ҳамда жиддий илмий
тадқиқотларни фундаментал тарзда олиб боришни йўлга қўйиш;

3. Юсуф Хос Ҳожибнинг сиёсий-ҳуқуқий қарашларига бағишланган

махсус давра суҳбатлари ва илмий анжуманлар ўтказиш;

4. Юриспруденция ҳамда сиёсатшунослик йўналишидаги олий ва ўрта

махсус ўқув муассасаларида Юсуф Хос Ҳожибнинг сиёсий-ҳуқуқий
қарашларини алоҳида мавзу сифатида ўқув дастурларига киритиш;

5. Давлат хизматчилари тўғрисидаги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда

Юсуф Хос Ҳожибнинг илғор сиёсий-ҳуқуқий қарашларидан фойдаланиш;

6. Сиёсатшунослик ва ҳуқуқшунослик соҳасига оид матбуот нашрларида

Юсуф Хос Ҳожибнинг ҳаёти ва ижоди, илмий мероси, хусусан, сиёсий-ҳуқуқий
қарашларини ёритиб берувчи мақолалар туркумининг чоп этилишини ташкил
қилиш;

7. Юсуф Хос Ҳожибнинг сиёсий-ҳуқуқий қарашларига бағишланган

рисола ҳамда ўқув қўлланмаларини чоп этиш;

8. Юсуф Хос Ҳожибнинг сиёсий-ҳуқуқий қарашларини

унинг

ўтмишдошлари ва замондошларининг сиёсий-ҳуқуқий қарашлари билан қиёсий
ўрганишга бағишланган кенг қамровли илмий тадқиқот ишларини амалга
ошириш.


background image

23

9. Юсуф Хос Ҳожиб сиёсий-ҳуқуқий қарашларининг Шарқ халқлари

сиёсий-ҳуқуқий фикрлари ривожланишига таъсирини ўрганишга бағишланган
алоҳида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш.

ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ

1.

Тахиров К.Х. Тўғриликка таянч – адолат // Қонун номи билан.

–Тошкент, 1999. – №3–4.–Б. 52–55.

2.

Тахиров К.Х. Қутадғу билиг – адолатга даъват // Давлат ва ҳуқуқ.

–Тошкент, 2000. – №1.–Б. 53–56.

3.

Тахиров К.Х. Адолат – эзгулик машъали // Инсон ва қонун.

–Тошкент, 2001 йил 16 ноябрь.

4.

Тахиров К.Х., Тахиров Ф. Билимни буюк бил, уқувни улуғ // Ҳаёт ва

қонун. –Тошкент, 2002. – №5. –Б. 29–31.

5.

Тахиров К.Х., Усмонов С.Б. Қонун тили ҳақида баъзи мулоҳазалар. //

Давлат ва ҳуқуқ. –Тошкент, 2005. – №4 .–Б. 90–92.

6.

Тахиров К.Х. Юсуф Хос Ҳожиб турли ижтимоий табақаларнинг ва

ҳуқуқ бурчлари ҳақида // Давлат ва ҳуқуқ. –Тошкент, 2005. – №5. –Б.86–88.

7.

Тахиров К.Х. XI–XII асрларда Қорахонийлар давлати ва бошқарув

тизими // Давлат ва ҳуқуқ. –Тошкент, 2005. – №6. –Б. 91–94.

8.

Тахиров К.Х. Ҳуқуқий мерос ва қадриятларга содиқлик – буюк

келажак пойдевори // ТДЮИ Ахборотномаси. –Тошкент, 2006. –№3.
–Б. 141–142.

9.

Тахиров К.Х. Аждодларимиз мероси – келажак пойдевори // ТДЮИ

Ахборотномаси, –Тошкент, 2006. – №5. –Б. 138–140.

10.

Тахиров К.Х., Нурлибоев Ф. Давлат ва жамиятнинг мустаҳкам

пойдевори – адолатли сиёсатдир // ТДЮИ Ахборотномаси. –Тошкент, 2008.
– №4. –Б. 112–115.

11.

Тахиров К.Х. Қорахонийлар давлат қурилишидаги ўзига хослик //

ТДЮИ Ахборотномаси. –Тошкент, 2008. – №2. –Б. 94–96.

12.

Тахиров К.Х., Ҳамроев Т. Заҳириддин Муҳаммад Бобур – буюк адиб,

йирик давлат арбоби // ТДЮИ Ахборотномаси. –Тошкент, 2009. –№1
–Б. 118-120.

13.

Тахиров К.Х. Юсуф Хос Ҳожиб давлат ва жамият ҳақида // Ёш

олимларнинг илмий мақолалар тўплами. – Тошкент. ТДЮИ, 2011. -№2. –Б. 3–8.


background image

24

Юридик фанлар номзоди илмий даражасига талабгор Тахиров

Курбанбай Хайитбоевичнинг 12.00.01 – Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва
тарихи; сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи ихтисослиги бўйича
“Юсуф

Хос

Ҳожибнинг

сиёсий-ҳуқуқий

қарашлари”

мавзусидаги

диссертациясининг

РЕЗЮМЕСИ


Таянч (энг муҳим) сўзлар:

давлат, жамият, шахс ахлоқи, давлат

хизматчилари, шариат меъёрлари, адолат ғоялари, ижтимоий табақа, ҳуқуқ ва
бурч.

Тадқиқот объектлари:

1) Юсуф Хос Ҳожибнинг давлат ва жамият

ҳақидаги, шахс ахлоқи ҳамда давлат хизматчилари тўғрисидаги ғоялари;
2) Юсуф Хос Ҳожибнинг шариат меъёрлари, адолат ҳақидаги ғоялари ҳамда
турли ижтимоий табақалар ҳуқуқ ва бурчлари ҳақидаги қарашлари.

Ишнинг мақсади:

Юсуф Хос Ҳожибнинг сиёсий-ҳуқуқий қарашларини

мустақиллик даври талабларидан келиб чиққан ҳолда илмий тадқиқ қилиш ва
шу асосда, Юсуф Хос Ҳожиб қарашларидан миллий давлатчилигимиз
тараққиётида фойдаланишнинг назарий асосларини яратишга боҳоли қудрат
ҳисса қўшиш.

Тадқиқот методлари:

тадқиқот ишини ёзиш жараёнида илмий

билишнинг диалектик, мантиқий, тарихий-қиёсий, ҳуқуқий таққослаш ва бошқа
методларидан фойдаланилди.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

мавзуга оид манбаларни

илмий ўрганиш ва таҳлил этиш асосида Ўзбекистонда илк бор Юсуф Хос
Ҳожибнинг сиёсий-ҳуқуқий қарашлари монографик даражада тадқиқ этилди ва
бу борада тегишли илмий хулосалар ишлаб чиқилди ҳамда таклиф ва тавсиялар
илгари сурилди.

Амалий аҳамияти:

тадқиқотда кўтарилган масалаларнинг ечимлари,

кенг

ва

атрофлича

баён

қилинган

фикр-мулоҳазалар,

миллий

давлатчилигимизни ҳар томонлама ғоявий мустаҳкамлашда муҳим манба бўлиб
хизмат қилади.

Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

тадқиқотда

келтирилган маълумотлардан юрипруденция йўналиши бўйича ўтиладиган
“Сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи”, “Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи
тарихи”,

“Ўзбекистон

тарихи”

каби

фанларини

ўқитиш

жараёнида

фойдаланилмоқда.

Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:

диссертациядан

Ўзбекистонда сиёсий

ва ҳуқуқий таълимотларнинг ривожланиш истиқболларини таҳлил қилишга оид
илмий тадқиқотлар, олий юридик ўқув юртларидаги ўқув жараёни ҳамда
ҳуқуқий тарғибот ва ташвиқот ишларида фойдаланиш мумкин.


background image

25

РЕЗЮМЕ


диссертации Тахирова Курбанбая Хайитбаевича на тему «Политико-
правовые взгляды Юсуфа Хос Хожиба» на соискание ученой степени
кандидата юридических наук по специальности 12.00.01 – Теория и
история государства и права; история политических и правовых учений

Ключевые

слова:

государство,

общество,

поведение

человека,

государственные служащие, нормы шариата, идеи о справедливости,
социальный слой, права и обязанности.

Объект исследования:

идеи Юсуфа Хос Хожиба о государстве,

обществе, поведении человека, государственных служащих, нормах шариата,
справедливости, а также его взгляды о правах и обязанностях разных
социальных слоев.

Цель работы:

опираясь на требования времени, провести научное

исследование политико-правовых взглядов Юсуфа Хос Хожиба и, по мере
возможности, внести вклад в создание теоретических основ использования
взглядов Юсуфа Хос Хожиба в развитии национальной государственности.

Методы исследования:

в исследовании были использованы такие

методы научного познания, как диалектический, логический, историко-
сравнительный, правовое сопоставление и другие.

Полученные результаты и их новизна:

на основе научного изучения и

анализа источников по данной проблематике впервые в Узбекистане на
монографическом уровне исследованы политико-правовые взгляды Юсуфа Хос
Хожиба и сделаны выводы, а также разработаны предложения и рекомендации
по использованию взглядов Юсуфа Хос Хожиба в развитии национальной
государственности.

Практическая значимость:

пути решения поставленных в диссертации

задач, а также фундаментально сформулированные предложения служат одним
из

важных

источников

всестороннего

идеологического

укрепления

национальной государственности.

Степень внедрения и экономическая эффективность:

сведения,

приведенные в исследовании, используются в преподавании в вузах
юридического профиля таких дисциплин, как «История политических и
правовых учений», «История государства и права Узбекистана», «История
Узбекистана».

Область применения:

научные исследования по изучению перспектив

развития в Узбекистане политических и правовых учений, учебный процесс в
высших учебных заведениях юридического профиля, правовая пропаганда и
агитация.


background image

26

RESUME


Thesis of Takhirov Kurbanbay Khaitbaevich on the scientific degree

competition of the doctor of sciences (philosophy) in law on specialty 12.00.01 –
Theory and history of state and law; history of political and legal studies

subject:

“Political and Legal Sights of Yusuf Khas Khajib”


Key words:

state, society, behaviour of person, civil servants, norms of

Shariyat, idea about justice, social stratum, rights and duties.

Subject of research:

ideas of Yusuf Khas Khajib about state and society,

behaviour of person, civil servants, norms of Sheriyat, justice, and also its sights
about rights and duties of different social strata.

Purpose of work:

investigating political and legal sights of Yusuf Khas Khajib

by the requirements of independence time and to create theoretical bases of use of
sights Yusuf Khas Khajib in the development of national statehood.

Methods of research:

the methods of scientific knowledge, dialectic, logic,

historical and comparative, legal comparison and other methods have been used.

The results obtained and their novelty:

on the basis of scientific

investigation and analysis of sources on the given theme politic-legal sights Yusuf
Khas Khajib were investigated for the first time at monographic level in Uzbekistan
and conclusions were worked out, and also offers and recommendations about use of
sights Yusuf Khas Khajib in the development of national statehood are developed.

Practical value:

the solusions of inquiry problems, widely stated notions can

serve ideologically copley developing the national statehood.

Degree of embed and economic effectivity:

the research resultes can used in

teaching process the courses “History of political and legal doctrines”, “History of
state and right of Uzbekistan”, “History of Uzbekistan”.

Field of application:

in

scientific researches devoted to study political and

legal doctrines development in Uzbekistan, educational process at higher legal
institutions, legal propagation and propaganda.

Библиографические ссылки

Тахиров К.Х. Тўғриликка таянч — адолат // Қонун номи билан. -Тошкент, 1999. -№3-4.-Б. 52-55.

Тахиров К.Х. Қутадғу билиг - адолатга даъват И Давлат ва ҳуқуқ. -Тошкент, 2000. -№1.-Б. 53-56.

Тахиров К.Х. Адолат — эзгулик машъали И Инсон ва конун. -Тошкент, 2001 йил 16 ноябрь.

Тахиров К.Х., Тахиров Ф. Билимни буюк бил, укувни улуғ // Ҳаёт ва конун. -Тошкент, 2002. - №5. -Б. 29-31.

Тахиров К.Х., Усмонов С.Б. Қонун тили ҳақида баъзи мулохазалар. // Давлат ва ҳуқуқ. -Тошкент, 2005. - №4 -Б. 90-92.

Тахиров К.Х. Юсуф Хос Ҳожиб турли ижтимоий табакаларнинг ва ҳукуқ бурчлари ҳақида // Давлат ва хуқуқ. -Тошкент, 2005. - №5. -Б.86-88.

Тахиров К.Х. XI—XII асрларда Қорахонийлар давлати ва бошқарув тизими // Давлат ва хукук. -Тошкент, 2005. - №6. -Б. 91-94.

Тахиров К.Х. Ҳуқуқий мерос ва қадриятларга содиклик - буюк келажак пойдевори // ТДЮИ Ахборотномаси. -Тошкент, 2006. -№3. -Б.141-142.

Тахиров К.Х. Аждодларимиз мероси - келажак пойдевори // ТДЮИ Ахборотномаси, -Тошкент, 2006. - №5. -Б. 138-140.

Тахиров К.Х., Нурлибоев Ф. Давлат ва жамиятнинг мустахкам пойдевори - адолатли сиёсатдир И ТДЮИ Ахборотномаси. -Тошкент, 2008. - №4.-Б. 112-115.

Тахиров К.Х. Қорахонийлар давлат қурилишидаги ўзига хослик // ТДЮИ Ахборотномаси. -Тошкент, 2008. - №2. -Б. 94-96.

Тахиров К.Х., Ҳамроев Т. Захириддин Мухаммад Бобур - буюк адиб, йирик давлат арбоби И ТДЮИ Ахборотномаси. -Тошкент, 2009. -№1 -Б. 118-120.

Тахиров К.Х. Юсуф Хос Ҳожиб давлат ва жамият ҳақида // Ёш олимларнинг илмий маколалар тўплами. - Тошкент. ТДЮИ, 2011. -№2. -Б. 3-8.