ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ
И.М.МЎМИНОВ НОМИДАГИ ФАЛСАФА ВА ҲУҚУҚ ИНСТИТУТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК 1 (Фрейд)(436) “20 в”
РЎЗМАТОВА ГУЛНОЗ МИРАХРАРОВНА
ФРЕЙДИЗМДА ИНСОН МАСАЛАСИНИНГ
ФАЛСАФИЙ ТАҲЛИЛИ
09.00.03 – Фалсафа тарихи
Фалсафа фанлари доктори илмий даражасини олиш учун
тақдим этилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
Тошкент - 2011
2
Иш Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси И.Мўминов номидаги
Фалсафа ва ҳуқуқ институтининг
«Фалсафа ва ижтимоий фикр тарихи»
бўлимида бажарилган.
Илмий маслаҳатчи:
фалсафа фанлари доктори, профессор
Алиқулов Ҳайдар Алиқулович
Расмий оппонентлар:
фалсафа фанлари доктори, профессор
Наврўзова
Гулчеҳра Нигматовна
фалсафа фанлари доктори
Нуритдинов Махмудҳўжа Низомович
фалсафа фанлари доктори, профессор
Шайхова Хотима Омиловна
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик институти
Дисеертация ҳимояси 2012 йил _______ ойининг « ______ » куни
соат 14.00 да Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси И.Мўминов номидаги Фалсафа
ва ҳуқуқ институти ҳузуридаги фалсафа фанлари доктори (номзоди) илмий
даражасини олиш учун ёзилган диссертациялар ҳимояси бўйича Д.067.02.01
рақамли Бирлашган ихтисослашган кенгаш йиғилишида ўтказилади.
Манзил: Тошкент шаҳри, 100095, Талабалар шаҳарчаси, Мирзо Улуғбек
номидаги Ўзбекистон Миллий университети, маданият саройининг кичик зали.
Диссертация билан ЎзР ФАнинг Асосий кутубхонасида танишиш
мумкин. Манзил: Тошкент шаҳри, И.Мўминов кўчаси, 13-уй.
Автореферат 2012 йил ____________ “_____” да тарқатилди.
Авторефератга
ёзилган
тақризларингизни
тамғали
муҳр
билан
тасдиқланган ҳолда Бирлашган ихтисослашган кенгаш илмий котибига
(Тошкент шаҳри, 100095, Талабалар шаҳарчаси, Мирзо Улуғбек номидаги
Ўзбекистон
Миллий
университети,
Фалсафа
факультети
319-хона)
юборишингизни сўраймиз.
Бирлашган ихтисослашган кенгаш
илмий котиби фалсафа фанлари доктори,
профессор Д.Т.Норқулов
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистонда истиқлол йилларида жамиятнинг
иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий соҳаларини ислоҳ қилиш
йўлида улкан ишлар амалга оширилди. Юртимиздаги туб ўзгаришлар
жараёнида миллий анъана ва қадриятлар эътиборга олиниб, дунёнинг энг
самарали тараққиёт моделлари тажрибасини кузатиб, демократик тараққиёт
стратегияси ишлаб чиқилди. Аммо уларни жамият ҳаётига татбиқ этиш ва
амалга оширишда айрим долзарб масала ва муаммоларга ҳам дуч келинмоқда.
Зеро, жамиятнинг демократик тараққиёти кўп жиҳатдан бу жараёнда иштирок
этаётган фуқароларнинг дунёқараши, руҳий тайёргарлигига, онгу тафаккурига
ҳам боғлиқдир.
Чунки, Президентимиз таъкидлаганларидек: “Ҳеч кимга сир
эмас – биз қураётган янги жамият, ҳаётимизга тобора кириб келаётган
янгиланиш жараёнлари, ислоҳотларнинг тақдири ва келажаги, аввало
халқимизнинг бу ўзгаришларни қўллаб қувватлашига, жойларда шу борада
одамларимизнинг фаоллиги, уларнинг дунёқараши, онгу тафаккурининг
юксалишига боғлиқ. Бу оддий ҳақиқатни ҳеч қачон унутмаслигимиз керак”
1
.
ХХI аср глобаллашув шароитида инсоннинг ҳаёти, яшаш тарзи,
маънавий-руҳий баркамоллиги масалалари биринчи ва асосий ўринга чиқди.
Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг
маъруза ва нутқларининг асосий мазмунини Оллоҳ инъом этган борлиқнинг
бетакрор олий неъмати сифатида инсон маънавияти, руҳияти, ижтимоий-сиёсий
қарашлари, соғлом турмуш тарзи каби муҳим масалалар ташкил этади. Зеро,
Президентимиз таъкидлайдики: “амалга оширилаётган ислоҳотларимиз ...
марказига инсон ва унинг манфаатларини қўйдик. Шунинг учун ҳам бугунги
кунда ана шу жараёнларнинг моҳиятида ислоҳот – ислоҳот учун эмас, аввало
инсон учун, унинг фаровон ҳаёти учун хизмат қилиши керак»
2
.
Ҳозирги замон инсон ҳақидаги таълимотлар бир томондан, ўзидан
олдинги қарашларни ижодий давом эттираётган бўлса, иккинчи томондан,
тарихий тараққиётнинг назарий, методологик, амалий жиҳатларини белгилайди
ва истиқболларини кўрсатади.
Глобаллашув шароитида инсон ҳақидаги
таълимотлар ғоят хилма-хил, муқобил таълимотлардан иборат бўлиб, бир
томондан, комплекс-тизимли тадқиқ этишни, иккинчи томондан, “таълимотлар
уммони”дан инсон маънавий ривожини юксалтиришга, миллий истиқлол
ғоясини мустаҳкамлашга, объектив ҳақиқатга даъвогарлик қилишга, замон
талабига қай даражада жавоб бера олишига қараб ёндошмоқ ва афкор оммага
етказмоқни
тақозо
қилади.
Бу
борада
юртбошимиз
И.А.Каримов
таъкидлайдики, “Биз кўп масалаларда ғарб файласуфларининг фикрлари билан,
айниқса, индивидуализм, эгоизм қарашларини илоҳийлаштириш билан
1
Каримов И.А. Инсон манфаатларини таъминлаш, ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш – устувор
вазифамиздир // ЎзР Конституциясининг 14 йиллигига бағишланган тантанали марисимдаги маъруза/
Жамиятимизни
эркинлиштириш,
ислоҳатларни
чуқурлаштириш,
маънавиятимизни
юксалтириш
ва
халқимизнинг ҳаёт даражасини ошириш – барча ишларимизнинг мезони ва мақсадидир. 15-жилд. – Тошкент:
Ўзбекистон, 2007.–Б. 98.
2
Каримов И. А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Тошкент: Маънавият, 2008. –Б. 105-106.
4
келишмаслигимиз мумкин. Лекин уларни ҳисобга олишимиз, кераклигини
эътироф, кераксизини инкор этишимиз зарур»
3
.
Юқоридаги фикрлардан келиб чиққан ҳолда, ҳозирги замон ғарб
фалсафасида, хусусан, фрейдизм фалсафасида инсон масаласи талқинини
илмий муаммо сифатида тадқиқ этишнинг долзарблиги қуйидагилар билан
белгиланади:
биринчидан,
инсон маънавий-руҳий борлиғининг моҳияти ҳақидаги
ҳозирги замон таълимотлари орасида фрейдизм йўналиши алоҳида ўрин
эгаллаши ва ХХ аср фалсафасига маълум даражада таъсир ўтказганлигини
ёритиш зарурати ҳамда фрейдизмнинг асосчиси З.Фрейднинг “руҳият таҳлили”
таълимоти ХХ аср психология ва фалсафа фанларида янги бир йўналиш
эканлигини илмий асослаш имкониятини яратиш билан;
иккинчидан,
XIX аср охири ва ХХ аср бошларида Ғарбда психология
фанида вужудга келган инсон маънавий-руҳий ҳолатини таҳлил қилишнинг
фалсафий мазмун-моҳияти, илмий аҳамияти кўрсатилишини ҳамда З.Фрейд ва
унинг маслакдошлари томонидан қўлланилган “руҳият таҳлили” усулининг
ижодий ривожланиш жараёнини ёритиш зарурати билан;
учинчидан,
фрейдизм фалсафаси намояндалари томонидан руҳият
таҳлилида қўлланилган турли усулларнинг гносеологик илдизларини ёритиш
муҳим илмий аҳамият касб этиши билан;
тўртинчидан,
инсон руҳий олами ва тафаккур дунёсининг фалсафа
тарихида ханузгача кенг ва тўлақонли таҳлил қилинмаган масаласи – онгсизлик
ва онглилик ўртасидаги муносабатини ёритилишининг маълум илмий аҳамияти
билан;
бешинчидан,
инсон маънавий-руҳий ҳаётининг энг муҳим томонларидан
бири – диний тасаввур ва дунёқарашнинг фрейдизм намояндалари томонидан
талқинидаги маънавий-руҳий жиҳатларини ёритиш ва фрейдизмда замонавий
маънавий-ахлоқий таназзулнинг сабаблари ва уларни бартараф қилиш ҳақидаги
ғояларнинг ҳозирда ёшларга тарбиявий таъсирини кўрсатилишининг аҳамияти
билан;
олтинчидан,
Президентимиз
И.А.Каримов
таъкидлаганидек,
“...Фрейднинг назарий қарашлари, прагматизм ва экзистенциализм ғоялари,
Бердяев ва бошқаларнинг фалсафасини ўргансак, фойдадан холи бўлмас”лиги
4
ва руҳият таҳлили амалиётидан инсоннинг руҳий оламини англашда, поклашда,
мустаҳкамлашда фойдланиш мумкинлиги билан белгиланади.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Инсоннинг ижтимоий
моҳияти, борлиғи, руҳияти, тафаккури, ички салоҳияти, унинг жамият билан
муносабати ҳақидаги фикрларнинг фалсафий таҳлили Шарқ ва Ғарб
намояндалари ижодий меросида ўз аксини топган. Руҳият таҳлили асосчиси
З.Фрейд ва унинг маслакдошлари ижодига бағишланган тадқиқотларни бир
неча асосий йўналишларга ажратиш мумкин:
3
Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз. 8-ж. – Тошкент:
Ўзбекистон, 2000. –Б. 505-506.
4
Ўша ерда. –Б. 506.
5
1. Руҳият таҳлилини соф илмий назария сифатида талқин қилувчи оқим
кенг тарқалган. Унга кўра, руҳият таҳлили бир қанча табиий фанлар чегарасида
ташкил топиб, аниқ тажриба натижаларига асосланган. Бундай нуқтаи назарни
ғарб олимлари Ж.Браун, В.Холличер
5
илгари сурган.
2. Яна бир гуруҳ тадқиқотчилар, илмий-сциентизм нуқтаи назарда қатъий
туриб, фрейдизмда фалсафий чекинишларга ўрин берилганлигига, фалсафий
мулоҳазалар юритилганлигига диққат қаратадилар. Лекин ундаги фалсафий
умумлашмалар тизимли кўринишга эга эмас, яъни ягона тизимни ҳосил
қилмайди, балки аҳён-аҳёнда умумий дунёқарашга хос бўлган фикрлардан
иборат. Шу нуқтаи назардагиларга асосан Россиялик олимлар Ф.Виттельс,
А.М.Руткевич, Ф.В.Бассин, М.Г.Ярошевский, М.А.Попова, Т.А.Кузьмина,
В.И.Колесникова киради
6
.
3. Юқорида келтирилган икки йўналишга қарама-қарши бўлган, учинчи
оқим вакиллари ҳеч қандай илмий назария фалсафий асоссиз мавжуд бўлмайди
деган нуқтаи назарни ҳимоя қиладилар. Худди шундай мулоҳазалар билан
қуролланган тадқиқотчилар руҳият таҳлилини асословчи фалсафий ғояларни
излаб топадилар. Аммо мазкур муаллифларнинг мақсади руҳий таҳлил
фалсафасини холисона шарҳлаб бериш эмас, балки руҳият таҳлилининг баъзи
бир ҳолатларига қарши эътироз билдиришдан иборат. Шу нуқтаи назардан
баҳолаганда
фрейдизм
таълимоти
тўлиқсизликда
ёки
зиддиятлиликда
айбланади. Бундай нуқтаи назар вакилларига Г.Уэллс, В.Н.Волошинов,
С.Л.Рубинштейн, А.Р.Лурия, Л.С.Виготский, К.И.Соболни мисол қилиш
мумкин
7
.
4. Яна бир йўналиш вакиллари руҳият таҳлилини сциентик-илмий
хусусиятлардан холи деб биладилар. Бунга бағишланган асарларнинг сони кам
бўлса ҳам, лекин аҳамияти катта. Тадқиқотчилар фрейдизмни яхлит дунёқараш
сифатида талқин қиладилар. Бошқача сўз билан айтганда, руҳият таҳлили соф
фан ҳам эмас, ёхуд фалсафага хизмат қилувчи фан ҳам эмас, балки унинг ўзи
фалсафадир. Лекин фрейдча дунёқарашнинг айрим жиҳатларини олиб, унинг
5
Brown J. Freud and the Post-Freudians. –Baltimore, 1961. -179 p.; Холличер В. Человек и агрессия. –М.,1975. -72
с.;
6
Виттельс Ф. Фрейд. Его личность, учение и школа. -Л. 1925. -218 с.; Руткевич А.М. От Фрейда к Хайдеггеру.
–М.: Политиздат, 1992. -175 с.; Научный статус психоанализа // Вопросы философии. -2000. -№ 10. –С. 9-14.;
Бассин Ф.В. Проьлема «бессознательного». –М.: Мысль, 1968. -245 с.; Ярошевский М.Г. История психологии. –
М.: Мысль, 1985. -575 с.; Попова Н.Г. Французский постфрейдизм. –М.: Высщая школа, 1986. -121 с.;
Кузьмина Т.А. Человеческое бытие и личность у Фрейда и Сартра. //Проблема человека в современной
философии. –М.: Мысль, 1969. -233 с.; Колесникова В.И. Идеи аналитической психологии К.Г.Юнга в
исследовании проблем личности развития: Автореф. дисс. …канд. психол. наук. –М.: МГУ, 2003. -19 с.
7
Уэллс Г. Крах психоанализа. От Фрейда к Фромму. –М.: Прогресс, 1968. -287 с.; Фрейдизм и его современные
реформаторы //Вопросы философии. 1959. -№ 12. –С. 45-58; Павлов и Фрейд. –М.: Иностранная литература,
1959. -608 с.; Зигмунд Фрейд и его учение //Вопросы философии. -1956. -№ 6. –С. 106-124.; Волошинов В.Н.
Фрейдизм. Критический очерк. –М.-Л.: Госиздат, 1927. -64 с.; Рубинштейн С.Л. Психоанализ и наука о
человеке. –М.: Прогресс-Культура, 1997. -416 с.; Лурия А.Р. Психоанализ в свете основных тенденций
современной психологии. –Казань, 1923. -231.; Мозг человека и психические процессы. –М.: Педагогика, 1970.;
Выготский Л.С. Психология искусства. –М., 1968. -110 с.; Соболь К.И. Философские принципы
психоаналитической теории З.Фрейда. –Горький: Мир, 1969. -212с.
6
тўлиқ манзарасини бермайдилар. Бу тадқиқотларга В.Краус, А.И.Белкин,
М.К.Мамардашвилининг ишлари киради
8
.
5. Бошқа бир йўналишдаги муаллифлар Р.Дадун ва В.М.Лейбин
9
нафақат
фрейдизмга шаклланган ўзига хос фалсафий дунёқараш концепцияси сифатида
ёндошиб, унинг барча унсурларини тўлиқ ҳолда шарҳлаб берадилар. Шу билан
бирга улар руҳият таҳлили фалсафасини тўлиқ реконструкция-қайта қуриб
чиқадилар, унинг тарихий-маданий асосларини очиб берадилар. Бундай
характердаги тадқиқотлар кам бўлиб, ундаги фикрлар илмий жамоатчилик
орасида кенг ёйилмаган.
Юқорида
келтирилган
илмий
тадқиқотларда
фрейдизмда
инсон
масаласининг фалсафий таҳлилига оид ва уни атрофлича ўрганишга йўналиш
ва мулоҳаза берувчи масалалар қисман ёритилган бўлса-да, жумладан мисол
қилиб, В.Алимасовнинг Эрих Фроммнинг ижодига, инсоннинг руҳий таназзули
таҳлилига бағишланган изланиши
10
, Ф.А.Абиджонованинг «Руҳий таҳлил
эстетикаси ва унинг ўзига хос хусусиятлари (Карл Юнг фалсафий мероси
асосида)»
11
номли тадқиқотини келтиришимиз мумкин, аммо муаммони айнан
фалсафий нуқтаи назардан тадқиқ этган илмий тадқиқотлар мавжуд эмас.
Юқорида номлари қайд этилган адабиёт ва илмий тадқиқотлар тажрибалари,
кўпгина илмий фикр ва хулосалари диссертация мавзусини ҳар томонлама,
чуқур ва холис ўрганишга катта имконият яратганини биз мамнунлик билан
эътироф этамиз.
Диссертация мавзуининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Илмий тадқиқот иши диссертант иштирокида ўтказилган
республика миқёсидаги илмий-амалий, инновацион лойиҳалар мавзулари, улар
доирасида олиб борилган изланишлар билан боғлиқликда ўрганилган.
Шунингдек,
Тошкент
давлат
шарқшунослик
институтининг
фалсафа
кафедрасида
“Таълим
тизимида
Фалсафа
фанини
ўқитишнинг
такомиллаштирилган ўқув-методик таъминотини ишлаб чиқиш ва амалиётга
8
Краус В. З.Фрейд и литература //Вопросы философии. -1995. -№ 2. –С.124.; Белкин А.И. Третий пол. –М.,
1990.; Полвека после Фрейда: [Об исслед. в обл. психоанализа]. // Психологический журнал. — 1990. — Т.11. -
№4. — С. 118-121.; Мамардашвили М.К. Сознание как философская проблема //Вопросы философии. -1990. -№
2. –С. 123.; Эстетика мышления. –М., 2000. ; Его же. Мой опыт нетипичен. –Спб., 2000.; Философские чтение.
–Спб.: Азбука-классика, 2002.
9
Дадун Р. Фрейд. — М.: Изд-во АО “Х.Г.С.”, 1994.;
Лейбин В.М. «Модели мира» и образ человека:
критический анализ идей Римского клуба. –М.:Политиздат,1982.-255с.; Психоанализ и философия
неофрейдизма. –М.: Политиздат, 1977. -246 с.; Новые опыты о человеческом разуме. – М.-Л.: Соцекгиз, 1936. –
484 с.; Фрейд, психоанализ и современная западная философия. –М.: Политиздат, 1990. -395 с.; История и
теория психоанализа. –М.: Политиздат, 2000. -235 с.; Эдипов комплекс: инцест и отцеубийство. –М.:
Политиздат, 2000. -127 с.; Лейбин В.М. Классический психоанализ: история, теория, пратика. –М.: Наука, 2001.
-336 с.; Становление психоанализа. –М.: Политиздат, 2005. -321 с.
10
Алимасов В. Инсон таназзули (Эрих Фроммни ўқиб). –Б. 110-122 // Фалсафа ёхуд фикрлаш чанқоғи. –
Тошкент: Фалсафа ва ҳуқуқ институти нашриёти, 2007. -278 б.
11
Абиджонова Ф.А. Руҳий таҳлил эстетикаси ва унинг ўзига хос хусусиятлари (Карл Юнг фалсафий мероси
асосида): Фалсафа фанлари номзоди дисс. –Тошкент: ЎзМУ, 2009. – 139 б.; Унинг Руҳий таҳлил эстетикаси ва
унинг ўзига хос хусусиятлари (Карл Юнг фалсафий мероси асосида): Фалсафа фанлари номзоди дисс. автореф.
–Тошкент: ЎзМУ, 2009. – 22 б.
7
татбиқ этиш” амалий тадқиқотлар йўналишидаги дастур лойиҳаларида илмий
тадқиқот мавзусига тегишли эмпирик ва назарий тадқиқотлар олиб борилган.
Тадқиқот мавзуси Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси
И.М.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти “Фалсафа ва ижтимоий
фикр тарихи” бўлими фундаментал тадқиқот объекти “Ўзбекистон ижтимоий-
фалсафий фикри тарихида адолат ғояси ва фуқаролик жамияти шаклланишида
унинг аҳамияти”, “Ижтимоий-фалсафий тафаккур тарихида илм-фан, маърифат,
гносеология муаммолари ва уларнинг фуқаровий жамият ривожидаги ўрни”
мавзуи ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
фалсафа факультети “Фалсафа тарихи ва мантиқ” кафедрасининг “Илмий
билиш масалалари” тадқиқот мавзуи билан боғланган.
Тадқиқот мақсади
фрейдизм таълимотининг фалсафий асослари,
соҳалари ва унда инсон муаммосини тадқиқ этишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари.
Мақсадни рўёбга чиқаришда қуйидаги
вазифалар амалга оширилди:
- инсон руҳияти таҳлилининг назарий-фалсафий жиҳатларини ёритиш;
- руҳият таҳлили таълимотининг асосий тушунча ва категорияларининг
мазмун-моҳиятига тавсиф бериш;
- З.Фрейднинг ижтимоий-маданий тартиботлар ва уларнинг инсон
руҳиятига таъсири ҳақидаги ғояларини фалсафий таҳлил қилиш;
- З.Фрейднинг диний эътиқодни руҳий асослари ҳақидаги фикрларининг
чекланганлигини фалсафий таҳлил асосида очиш;
- З.Фрейднинг бадиий ижод жараёнларида инсон руҳиятининг акс этиши
масаласидаги қарашларининг назарий-фалсафий жиҳатларини ёритиш;
- А.Адлер “индивидуал психология”сида онг ва онгсизлик муносабатлари
диалектикасини фалсафий жиҳатдан кўрсатиб бериш;
- А.Адлер қарашларида инсон камолоти ижтимоий омиллар билан
шартланганлиги ҳақидаги ғояларининг ижтимоий-фалсафий мазмунини
ёритиш;
-
К.Юнгнинг
“тахлилий
психология”сида
инсоннинг
тимсолий
мақсадлари ҳақидаги қарашларининг ижтимоий ва маънавий-руҳий моҳиятини
фалсафий таҳлил қилиш;
-
К.Юнг
таълимотидаги
“жамоавий
онгсизлик”
ва
“архетип”
тушунчаларининг фалсафий мазмунига тавсифлаш;
- К.Юнг “таҳлилий психология”сида Шарқ ва Ғарб халқлари маданий-
маънавий ҳаётининг қиёсий талқинидаги муштарак жиҳатларни аниқлаш;
- Э.Фромм таълимотида инсон табиатининг биологик, антропологик ва
ижтимоий жиҳатлари ҳақидаги қарашларнинг фалсафий мазмунини очиб
бериш;
- Э.Фромм қарашларида руҳиятнинг шаклланиши ва ривожида диний
ҳиссиётнинг тутган ўрни ҳақидаги фикрларини фалсафий таҳлил асосида
ёритиш;
- Э.Фроммнинг “инсонпарварлик” дини ҳақидаги таълимотининг
ижтимоий-маънавий аҳамиятини асослаб бериш;
8
- Ибн Сино ва Э.Фроммнинг муҳаббат моҳияти ҳақидаги қарашларининг
муштарак жиҳатларини қиёсий таҳлил асосида аниқлаш;
- фрейдизмнинг тарихий тақдири масаласини ёритиш.
Тадқиқотнинг объекти.
Фрейдизмда инсон муаммосининг руҳият
таҳлили асосида ёритилиши тадқиқот
объекти
ҳисобланади. Тадқиқотнинг
предмети
эса фрейдизм намояндалари қарашларининг таҳлили асосида инсон
масаласининг тарих, антропология, социология, психология фанлари доирасида
ёритилишини фалсафий тадқиқ қилишдан иборат.
Тадқиқотнинг назарий ва методологик асослари.
Ўзбекистон
Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг асарларида, турли халқаро
анжуманларда қилган маърузаларида, оммавий ахборот воситалари орқали
чиқишларида қатор маданий-маънавий, ғоявий масалалар, жумладан, халқимиз
дунёқараши, онгу-тафаккурининг ривожлантириш масалалари, мамлакатимизда
амалга оширилаётган ислоҳотларимиз марказига инсон ва унинг манфаатлари
қўйилганлиги, ҳамма нарса инсон фаровон ҳаёти учун ва бу вазифани амалга
оширишда ўтмиш маданий-маънавий, ғоявий меросдан фойдаланиш ҳам
халқимиз дунёқараши, онгу-тафаккурининг ривожланишига хизмат қилиши
ҳақидаги
назарий
хулосалари,
таъкидлари
тадқиқотнинг
назарий
ва
методологик асоси бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, қатор нуфузли хорижий
тадқиқотчиларнинг таҳлил қилишимиз лозим бўлган мавзунинг турли
масалалари бўйича қилган илмий-назарий хулосалари, билдирган фикр-
мулоҳазалари ҳам маълум даражада тадқиқотнинг назарий ва методологик
асослари бўлиб хизмат қилди.
Тадқиқотнинг методлари.
Диссертацияда илмий билишнинг холислик,
тизимлилик, ворисийлик, қиёсий таҳлил, умумлаштириш, тарихийлик ва
мантиқийлик каби усулларга таянилди.
Тадқиқот фарази.
- инсон
маънавий ҳаётининг моҳиятини руҳият таҳлили асосида талқин
қилиниши фақат руҳиятшунослик (психология) фани тамойилларигагина
асосланиб қолмасдан, балки тарих, социология, антропология ва фалсафа фани
тамойиллари нуқтаи назаридан ҳам ёндошишни тақозо қилади;
- диссертацияда амалга оширилган таҳлиллар ва уларга асосланган
хулосаларга суянган ҳолда руҳият таҳлили масаласини фалсафа фанида ҳам
алоҳида тадқиқот объекти сифатида тадқиқ қилиш имконияти туғилади;
- тадқиқот натижаларидан олинган маълумотлардан инсон маънавий-
руҳий ҳолатини назорат қилиш, баркамол инсонни шакллантириш ва уни
такомиллаштириш восита ва усулларининг илмий концепциясини маълум
даражада янги фикр-мулоҳаза ва ғоялар билан кенгайтириш имконияти вужудга
келиши мумкин;
- диссертацияда келтирилган маълумотлардан диншунослик фанининг
айрим масалаларини ёритиш бўйича фойдаланиш мумкин.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
1) Фрейдизм оқими вакилларининг инсон маънавий-руҳий ҳаёти ҳақидаги
қарашлари ривожланган маданий-тарихий жараённинг ажралмас бир қисмини
9
акс эттирувчи таълимот сифатида яхлит маънавий ҳаёт занжирининг муҳим
бўғини нуқтаи-назаридан таҳлил қилинганлиги;
2) Фрейдизм намояндалари асарларида билдирилган инсон маънавий-
руҳий ҳаёти ҳақидаги хулосалари, фикр-мулоҳазалари, уларнинг эмпирик
кузатишлари ва илмий изланишлари натижаси табиий-илмий аҳамиятга эга
эканлиги ва ундаги айрим ғояларнинг баъзи фалсафий таълимотлардаги адекват
ғоялар билан таққосланиши фрейдизмнинг тарихий-фалсафий илдизларини
ёритишни талаб қилади;
3) Ғарбий Европада иррационал оқим сифатидаги фрейдизмнинг ғоявий
илдизлари ва гносеологик моҳиятини ёритиш, унинг диний эътиқод ва
тасаввурларнинг вужудга келиши ҳақидаги таълимотларнинг бири сифатида
фрейдизм вакиллари қарашларини фалсафий таҳлил қилиши тақозо қилиши;
4) Шарқ халқлари маданий-маънавий ҳаётининг айрим жиҳатларини
дунёқараш сифатида Ғарбий Европа иррационал таълимотларига таъсирини
ёритиш масаласи билан боғлиқлиги;
5) “Архетип” ва “жамоавий онгсизлик” тушунчаларининг фалсафий
категориялар сифатидаги гносеологик илдизларини ёритиш ва тавсифлаш
зарурати;
6) Фрейдизмда инсон маънавий-руҳий ҳаётида худбинлик (эгоизм) ва
шахсиятпарстлик (индивидуализм) майлларининг вужудга келиш сабаблари,
маънавий-ахлоқий таназзул ва уни бартараф этишнинг воситалари ҳақидаги
қарашларнинг илдизларини фалсафий таҳлил қилиш имкониятини яратади;
7) Диссертацияда келтирилган маълумотлар ва улар асосида қилинган
илмий хулосалар ҳозирги давримиз учун инсон маънавий-руҳий камолоти
муаммоларини ҳал этишда маълум илмий ва маърифий аҳамият касб этади.
Илмий янгилиги:
- руҳият таҳлили (психоанализ) таълимотининг илмий-назарий моҳияти,
генезиси очилиб, унинг тушунча, категория ва тамойилларига фалсафий нуқтаи
назардан таъриф берилди;
-
Зигмунд
Фрейднинг
руҳият
таҳлилида
ижтимоий-маданий
тузилмаларнинг инсон маънавий-руҳий ҳаётига таъсири, диний эътиқод ва
тасаввурларнинг вужудга келиш сабаблари ҳақидаги қарашлари атрофлича
ўрганилиб, уларнинг чекланган жиҳатлари кўрсатиб берилди;
- Зигмунд Фрейд руҳият таҳлилидаги онгсизлик, онг олди, онг
тушунчаларининг таърифи берилиб, уларнинг фалсафий илдизлари ва мазмун-
моҳияти ёритилди;
- фрейдизм намояндаларининг инсон табиати, ички олами, руҳий
тузилмаси тўғрисидаги фикрларини ўзаро зиддиятли жиҳатлари қиёсий
таққослаш усули орқали ёритиб берилди;
-
фрейдизмнинг вакили бўлган Алфред Адлер таълимотидаги инсоннинг
маънавий юксалишига ижтимоий омилларнинг таъсири ва етук шахсни
тарбиялаш
ҳақидаги
қарашлари
Ўзбекистонда
баркамол
инсонни
шакллантириш дастури билан ҳамоҳанг жиҳатлари қиёсий таҳлил қилинди;
- фрейдизмнинг яна бир йирик намояндаси Карл Юнг “таҳлилий
психология”сининг тушунчалари ва категорияларига таъриф берилиб, инсон
10
табиатининг ўзига хос хусусиятлари, архетипларнинг инсон маънавий-руҳий
ҳаётида тутган ўрни назарий жиҳатдан ёритилди;
- фрейдизм таълимотини янгича йўналишда ривожлантирган Эрих
Фроммнинг фалсафий антропологиясидаги тушунча ва тамойилларига таъриф
берилиб, унинг “муҳаббат ва инсонпарварлик дини” ҳақидаги ғояларини Ибн
Сино қарашлари билан муштарак жиҳатлари очилди;
- фрейдизмнинг руҳият таҳлили таълимотига танқидий ва ижодий
ёндашув асосида инсон маънавий ҳаётини юксалтириш, фалсафий тафаккурни
шакллантириш ва ривожлантиришга оид умумий хулосалар чиқарилди.
Тадқиқот натижаларининг илмий-назарий аҳамияти.
Тадқиқотнинг
илмий аҳамияти унда ўз аксини топган хулосаларнинг инсон руҳияти ҳақидаги
таълимотнинг илмий асосда янада такомиллаштирилишига хизмат қилиши
мумкин. Диссертациядаги хулоса, таклиф ва тавсиялардан ўрта-махсус ва олий
ўқув юртларида ўқувчи ёшларнинг фалсафий тафаккурини шакллантириш ва
ривожлантиришда фойдаланиш мумкин. Тадқиқотнинг илмий аҳамиятларидан
яна бири – унда келтирилган маълумотлардан, улар таҳлили асосида қилинган
хулосалардан психология (руҳиятшунослик) фани ривожи тарихи ҳақида ҳамда
психологиянинг фалсафий масалалари ҳақида монографик тадқиқотларни
амалга
оширишда
фойдаланиш
мумкин.
Шунингдек,
диссертацияда
келтирилган маълумотлар фрейдизм таълимотининг намояндалари – З.Фрейд,
А.Адлер, К.Юнг, Э.Фромм ва бошқаларнинг илмий меросини кенг қамровли
акс эттирувчи тадқиқотлар яратишда хизмат қилиши мумкин.
Диссертациянинг амалий аҳамияти.
Диссертациядаги таклифлардан
олий ўқув юртлари талабалари ўртасида, халқимиз ижтимоий-маънавий
ҳаётида инсонни маънавий-руҳий тарбиялаш билан боғлиқ бўлган турли
маданий-маънавий тарбия соҳасида ташкил қилинадиган тадбирларда ижобий
натижа беради. Шунингдек, ижтимоий фалсафа, фалсафа тарихи, ижтимоий-
фалсафий антропология, социология, сиёсатшунослик, психология фанларидан
дарсликлар, ўқув қўлланмалари яратишда диссертацияда келтирилган
маълумотлардан фойдаланиш мумкин.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Диссертацияда келтирилган илмий
хулосалардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
фалсафа факультети бакалавр босқичи талабалари учун олиб бориладиган “Энг
янги давр Ғарб фалсафаси”, магистр талабалар учун “Ҳозирги замон Ғарб
фалсафасида инсон масаласи”, “Ғарб ноклассик фалсафасининг шаклланиши
(XIX-XX асрлар)”, “Ҳозирги замон Ғарб фалсафасининг йўналишлари ва
муаммолари (ХIХ-ХХ асрлар)”, “Ҳозирги замон Ғарб иррационал фалсафаси
оқимлари” каби фанлар ҳамда махсус курсларда маърузалар ўқиш ва амалий
машғулотлар ўтказишда фойдаланилган. Тошкент Давлат Шарқшунослик
институти фалсафа бўлими бакалавр босқичи талабалари учун олиб
бориладиган “Ғарб фалсафаси тарихи”, магистр талабалари учун “Шарқ ва Ғарб
фалсафасининг ўзаро алоқаси” каби курсларда маърузалар ўқиш ва амалий
машғулот ўтказишда фойдланилган. Шунингдек, муаллифнинг илмий
журналларда, халқаро ва республика миқёсидаги конференциялар тўпламларига
кирган маърузаларида ўз аксини топган.
11
Тадқиқотнинг синовдан ўтиши (апробацияси).
Мазкур тадқиқот ЎзР
ФА Фалсафа ва ҳуқуқ Институтининг «Фалсафа ва ижтимоий фикр тарихи»
бўлимининг 2010 йил 10 декабрь (5-сонли баённома), Мирзо Улуғбек номидаги
Ўзбекистон Миллий университети ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар
академияси И.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти ҳузуридаги
фалсафа фанлари доктори (номзоди) илмий даражасини ҳимоя қилиш бўйича
Д.067.02.01. Ихтисослашган Кенгаш қошидаги 09.00.03. – Фалсафа тарихи
ихтисослиги бўйича ташкил этилган назарий-методологик семинарнинг 2011
йил 3 ноябрь ( 9 - сонли баённомаси) мажлисида муҳокамадан ўтган ва ҳимояга
тавсия этилган.
Натижаларнинг
эълон
қилинганлиги.
Тадқиқот
натижалари
муаллифнинг умумий ҳажми 49 босма табоқдан иборат ишларида, жумладан,
илмий журналлар саҳифаларида чоп этилган 29 дан ортиқ илмий, илмий-
публицистик мақоласида, 59 та республика ва халқаро миқёсдаги илмий-амалий
анжуман тўпламларида, ўқув-услубий характердаги 5 та дастур, 3 та ўқув
қўлланма ва 1 та монографиясида ўз аксини топган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертациянинг умумий
ҳажми 305 бетдан иборат бўлиб, “Кириш”, 14 параграфни ўз ичига олган 5 боб,
“Хулоса”, “Атамалар изоҳли луғати” ҳамда “Фойдаланилган адабиётлар
рўйхати”дан иборат.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Диссертациянинг “
Кириш
” қисмида танланган мавзунинг долзарблиги,
муаммонинг ўрганилганлик даражаси, тадқиқотдан кўзланган мақсад ва
вазифалар, объекти, предмети, методлари, илмий фарази, ҳимояга олиб чиқувчи
асосий ҳолатлар, илмий янгилиги, тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий
аҳамияти, натижаларнинг жорий қилинганлиги, синовдан ўтказилганлиги,
натижаларнинг эълон қилинганлиги ҳамда диссертациянинг тузилиши ва
ҳажми баён этилган.
Диссертациянинг
“Фалсафада
руҳият
таҳлили
таълимотининг
шаклланиши”
деб номланган I бобнинг I бандида фрейдизм фалсафасининг
гносеологик манбаларидан бири бўлган
“Инсон руҳияти тўғрисида фалсафий
қарашлар эволюцияси”
масаласи таҳлил қилинган. Фалсафанинг гносеологик
масаласи даражасига кўтарилган руҳий воқелик муаммоси қадимги даврдан
бошлаб файласуфлар диққатини тортиб келган ва бунда бир-бирига зид икки
хил қараш мавжуд бўлган. Биринчисига кўра, онгда бўлмаган нарсанинг ўзи
инсон руҳиятида ҳам йўқ. Қадимги даврдаги руҳнинг ақлга бўйсуниши
ҳақидаги таълимотлар кейинги даврлардаги фалсафий фикр ривожида инсон
руҳиятининг онгга асосланганлиги ҳақидаги ғояларнинг келиб чиқишига
туртки бўлди.
Ўрта асрлар Марказий Осиёлик мутафаккирлар биринчи қараш
тарафдорлари бўлиб, уларнинг фикрича, инсоннинг руҳий қувватлари сезиш ва
ақлий тафаккур натижасида вужудга келади. Чунончи, Форобий таъкидлашича,
“... “қувваи ҳиссия” (сезиш қуввати) биринчи вужудга келиб, сўнг “қувваи
12
мутаҳаййила” (хотира ва тасаввур) мавжуд бўлган. Улар асосида эса “қувваи
хаёлия” (хаёл) пайдо бўлади. “Қувваи хаёлия” ўз навбатида “қувваий ҳиссия”
(сезиш) билан “қувваи нотифа” (ақл) ўртасида воситадир, яъни пастки руҳий
жараён – сезишдан юқори руҳий жараён – ақлга ўтишда боғловчи занжирдир
12
.
Ибн Сино ҳам шунга ўхшаш фикр билдиради. Унингча, “хотира
томонидан қабул қилинган ҳодисалар ҳаёлга ўтади ва у буларни тафаккурга
ўтказади, тафаккур эса, ҳодисаларнинг тўғри ёки нотўғри эканлигини аниқлаб,
хотирага ўтказади. Керак бўлиб қолганда унга мурожаат қилинади”
13
.
XVII асрда яшаган француз физиги ва файласуфи Рене Декарт руҳият ва
онглиликнинг бир-бирига айнан мос тушишлиги ҳақидаги тезисни илгари
сурди. Кейинги юз йилликларда картезианча руҳиятнинг тўлиқлигича онгли
эканлигини Брентано, Вунд, шунингдек рационал-файласуфлар, социологлар,
психологлар давом эттирди.
Иккинчи қараш тарафдорлари фикрича, инсон руҳиятида онг соҳаси
билан бир қаторда ундан асло аҳамияти кам бўлмаган онгсизлик соҳаси ҳам
мавжуд ва у ўзининг кўлами бўйича онгга нисбатан кўпроқ соҳаларни
эгаллайди. Бу инсон эҳтиросларидир. Инсон ўз эҳтиросларини онг орқали
назорат остига ололмайди, тафаккур эҳтирослар бўҳронини тўхтатолмайди,
унинг ягона нажот йўли, ўзининг улар олдидаги ожизлигини тан олишидан
иборатдир. Эҳтиросларнинг ақлдан юқори туриши “ҳукмронлик шартидир”
14
,
«...ақл аффектларнинг қулига айланиши шарт, ундан устун мавқега эриша
олмайди, унга хизмат қилиши ва итоат этиши керак»
15
. “Эҳтирослар - инсон
англамайдиган «сезги», «билинмайдиган» қабул қилишдир
16
.
Кейинчалик инсон руҳияти муаммосидаги онгсизлик масаласида Ж.Локк,
И.Кант, Г.Гегель, Г.Гельмгольц, А.Шопенгауэр, Ф.Ницше, Э.Гартман каби
файласуфлар томонидан ҳам махсус тадқиқотлар амалга оширилди.
Диссертацияда мазкур файласуфлар асарларидан ушбу масала бўйича асосли
иқтибослар келтирилиб, фалсафий таҳлил қилинган ва хулосалар чиқарилган.
Диссертацияда етарли маълумотлар асосида инсон руҳияти таҳлилининг
ривожи масаласи фалсафа тарихида муҳим маънавият масаласига ҳам айланиб
борганлиги ҳақида хулоса қилинган. Чунончи, уларнинг назарида ҳар доим
инсон табиатан қандай? Инсон ҳақиқатан ҳам табиатан онгли, ақлли
фазилатларга эгами ёки жоҳилми? У ўз хатти-ҳаракатларини назорат қилувчи
ақлли ва иродалими ёки ўз эҳтиросларини жиловлай олмайдиган мавжудотми
каби саволларга жавоб берилган. Улар ушбу масалаларда турлича, ҳатто бир-
бирига зид фикрларни ҳам ўртага ташлаганлар. Шу нуқтаи назардан инсон
руҳияти тўғрисидаги фалсафий қарашлар ривожини ўрганиш маълум илмий
аҳамиятга эгадир.
Мазкур бандда руҳият таҳлили ривожи билан боғлиқ равишда фалсафа
тарихида онгсизлик масаласи ҳам турли файласуфларнинг тадқиқот объектига
12
Хайруллаев М. Абу Наср Форобий. –Тошкент: Ўзбекфанакаднашр, 1961. –Б. 74.
13
Рахимов С. Ибн Синонинг педагогик қарашлари. –Тошкент: Ўқитувчи, 1967. –Б. 77.
14
Қаранг: Спиноза Б. Избранные произведения. Т. 1. –М., 1957. –С. 558.
15
Қаранг: Юм Д. Сочинения. В двух томах. Т. 1. –М., 1965. –С. 556.
16
Қаранг: Лейбниц Г.В. Новые опыты о человеческом разуме. –М.-Л., 1936. –С. 167.
13
айланганлиги ҳақида маълумотлар келтирилган ва юқорида номлари зикр
қилинган файласуфлар асарларидан иқтибослар келтириб фалсафий таҳлил
қилинган. Чунончи, Кантнинг фикрича, «...инсон қалбида «хира» тасаввурлар
мавжудлиги туфайли, ақлни ўзига бўйсиндиришни хоҳлайди, бу тасаввурлар
унга таъсир қилади…»
17
. Ж.Локк «хира» тасаввур ва ғояларнинг мавжудлик
имкониятини қатъий шаклда инкор қилмаган
18
. Г.Гегель ҳам инсон онгсизлиги
ҳақида фикр юритиб, «...онгда мавжуд бўлмаган тасаввур ва таассуротларнинг
чексиз ранг-баранг дунёси сақланади»
19
, - деб таъкидлайди.
А.Шопенгауэр эса, масалага иррационал нуқтаи назардан ёндошган
холда, онгсиз ирода реал объектларни дунёга келтиради, улар тасаввур
воситасида инсон онгида намоён бўлади. Демак, А.Шопенгауэрнинг онгсизлик
ҳақидаги фикрлари фақат гносеологик характерга эга бўлмай, балки онтологик
характерга ҳам эга.
«Онгсизлик – дастлабки ибтидодаги ҳамма нарсаларнинг
табиий ҳолатидир, шундай экан, унда алоҳида турларнинг асоси - онг пайдо
бўлади: шунинг учун ҳам онгсизлик ана шундай юқори даражада устуворликка
эга»
20
. Ана шундай хулосаларга Ф.Ницше
21
ва Э.Гартманлар
22
ҳам келганлар.
Аммо онгланмаган нарсани қандай билиш мумкин деган саволга XIX асргача
фаолият кўрсатган файласуфлар бу мураккаб масалани тўлиқ еча олмаганлар.
Мазкур масалани фрейдизм назариясининг асосчиси, онгли ва онгсиз руҳий
жараёнлар таҳлили бўйича махсус тадқиқотлар олиб борган Зигмунд Фрейд ҳам
узил-кесил еча олмади.
Мазкур бобнинг
“Руҳият таҳлилининг тарихий-фалсафий асослари”
деб номланган II бандида “руҳият таҳлили” усулининг фалсафий тафаккур
тарихида келиб чиқиш даври, асосчиси ва этимологияси (грамматик маъноси)
ҳақида
маълумот
берилган.
Диссертацияда
гарчи
“руҳият
таҳлили”
даволашнинг психоаналитик табобат усулининг асосчиси веналик врач-олим
Йозеф Брайер қўллаган ва унга асос солганлиги ҳақида маълумот берилган
бўлса ҳам, аммо фалсафий тафаккур тарихида у ўз назарий-фалсафий
асосларига эга эканлиги таъкидланган ва ушбу усулни ўз ичига олувчи
жараёнлар ҳақидаги мутафаккирлар ғоялари фалсафий таҳлил қилинган.
Биринчи марта табобатда Йозеф Брайер томонидан қўлланилган ва “катарсис”
деб номланган бу усулнинг назарий-фалсафий асоси Арастунинг “Поэтика”
асарида санъатга нисбатан қўлланилган “катарсис” тушунчасидан келиб чиққан
бўлиб, инсоннинг фожиа аффектларидан (эҳтиросларидан) “покланиш”
маъносида қўлланилган
23
. Диссертацияда қадимги ҳинд фалсафасида ҳам
“руҳият таҳлили” усулига мурожаат қилинганлиги ҳақида маълумотлар
келтирилган.
17
Кант И. Сочинения. В шести томах. Т. 6. –М., 1966. –С. 367.
18
Локк Дж. Избранные философские произведения. В двух томах. Т. 1. –М., 1960. –С. 394.
19
Гегель Г. Сочинения. Т.3. –М., 1956. –С. 256-257.
20
Шопенгауэр А. Мир как воля и представление / Пер. с нем. Айхенвальд. –Мн.: Харвест, 2007. –С. 138.
21
Қаранг: Ницше Ф. Сочинения в двух томах. Т. 2. –М., 1990. –С. 189.
22
Қаранг: Гартман Э.Сущность мирового процесса или философия бессознательного. Выпуск второй. –М.,
1875. –С. 373.
23
Қаранг: Аристотель. Сочинения. В 4-х томах. Т. 4. –М., 1983. –С. 651.
14
Фрейдизмнинг “руҳият таҳлили” назариясида қатор инсоний ҳиссий ва
руҳий-шуурий (эмоционал) ҳолатлар ҳақидаги ғоялари фалсафий тафаккур
тарихида кўпгина фикрлар билдирилган. Чунончи, тарихий-фалсафий таҳлил
шундан далолат берадики, Фрейднинг “босиб чиқариш” ёки “сиқиб чиқариш”
ҳақидаги таълимоти ҳам фалсафий тафаккур тарихида ҳам қатор файласуфлар
дунёқарашида ўз аксини топган. Инглиз файласуфи Ф.Бэкон (1560-1626)
фалсафасида ҳам инсоний эҳтиросларни босиш ҳақидаги мулоҳазалар бор.
Унингча, инсоннинг яширинган ёки бостирилган эҳтирослари ҳеч қачон изсиз
йўқолмайди, қулай вазият келганда юзага чиқади: “Ҳақиқатдан ҳам баъзида
ухлаб қолгандек, ўлгандек туюлади, лекин бунга ҳеч қачон ишониш керак эмас.
Ҳатто улар кўмилган бўлса ҳам, қулай фурсат бўлса, улар албатта тирилади”
24
.
Диссертацияда И.Ф.Гербарт
25
, Фихте
26
, Фейербах
27
, Липпс
28
, М.М. Троицкий
29
каби файласуфлар асарларидан ушбу масала бўйича иқтибослар келтирилиб,
таҳлил
қилинган.
Ушбу
қарашларнинг
тарихий-ғоявий
илдизи
эса,
Афлотуннинг “анамнезис” (хотирлаш) ҳақидаги таълимотига бориб тақалиши
таъкидланган.
Фалсафий таҳлил шундан далолат берадики, фрейдизмнинг “Руҳият
таҳлили” таълимотида муҳим ўрин эгаллаган туш ва уни таъбирлаш ҳақидаги
масала ҳам ўзининг тарихий-фалсафий илдизига эга бўлган. Чунончи, Афлотун
таъкидига кўра, қандайдир ёввойи хоҳишлар инсон ичида яширинган “… худди
шу нарса тушларда намоён бўлади”
30
, И.Кант фикрича, “тушда биз ўтиб кетган
даврга қайтамиз”
31
, А.Шопенгауэр таъкидлашича, туш кўриш - “ўзининг
шахсий ички боғлиқлигидир”
32
, Анри Бергсон қарашларига биноан тушда онг
остидаги эсдан чиққан хотираларни ушлаб турувчи тўсиқ кўтарилади. Бу
хотиралар “уйғониб, жунбушга келади ва қоронғуда онгсизлик оғушида буюк
ўликлар рақсини ижро этади”
33
.
Фрейдизмда муҳим ўрин эгалловчи инсон фаолиятининг рамзийлиги
ҳақидаги қарашлар ҳам тарихий-фалсафий асосга эга бўлиб, И.Кант, Ф.Ницше
асарларида ўз ифодасини топган. Бу ҳақда ҳам диссертацияда етарли даражада
юқоридаги мутафаккирлар асарларидан маълумотлар келтирилган.
Шунингдек, фрейдизмда талқин қилинган хирсий майллар ҳақидаги
қарашлар ҳам ўз тарихий-фалсафий илдизлари жиҳатдан қадимги юнон ва ҳинд
фалсафасига бориб тақалади. Чунончи, ““Бхагаватгита”да “кама” (интилиш),
яъни жинсий майл муҳаббатда ягона эмаслиги”
34
айтилса, Афлотуннинг “Базм”
асарида Эрот ҳамма юксак неъматлар манбаи, “тана табиатининг ўзига хос
24
Бэкон Ф. Сочинения. В двух томах. Т. 1. –М., 1971. –С. 206.
25
Гербарт И.Ф. Психология. –М., 1995. –С. 57.
26
Фихте И.Г. Избранные сочинения. Т. 1.-М., 1956. –С. 248-249.
27
Фейербах Л. Избранные философские произведения. Т. 1. –М., 1955. –С. 106.
28
Липпс Т. Самосознание. –М.: СПб., 1993. –С. 33.
29
Троицкий М.М. Общие свойства и законы человеческого духа. Т. 2. –М., 1982. –С. 83.
30
Қаранг: Платон. Сочинения. В трех томах. Т. 3. Ч. 1. –М., 1971. –С. 391.
31
Кант И. Сочинения. В шести томах. Т. 6. –М., 1966. –С. 428.
32
Шопенгауэр А. Мир как воля и представление / Пер. с нем. Ю.И.Айхенвальд. –Мн.: Харвест, 2007. –С. 18.
33
Бергсон А. Собрание сочинение. Т. 4. –М., 1972. –С. 78.
34
Қаранг: Философские тексты «Махабхараты». Вып. 1. Кн. 1. –М., 1961. –С. 280.
15
ҳолати”, инсон қалбининг “бошқа кўпгина эҳтирослари”да намоён бўлиши
35
таъкидланади. Янги давр файласуфларидан А.Шопенгауэр
36
, Л.Фейербах
37
,
В.Вундт
38
асарларида мазкур масала
ҳақидаги фикрлар мавжудлиги
диссертацияда ўз аксини топган.
Шунингдек, диссертацияда ислом дунёсининг машҳур шайхи қодирия
тасаввуфий тариқатининг асосчиси Абдулқодир Гийлоний (1076-1166)нинг
инсон майлларининг моҳияти, оқибати ҳақидаги фикрларига ҳам эътибор
қаратилиб, муҳим фалсафий моҳияти ёритилган. Гийлоний руҳни Лоҳуд
оламида вужудга келиб, Жабарут, Малакут оламидан ўтиб, Мулк оламига
тушиб инсон жасадига кириши ва тана билан уйғун ҳаракати натижасида
камолотга етишишини баён қилган ҳолда таъкидлайдики, “вақтлар бўладики,
ўшал руҳлар бу жасад билан иртиботларини (ажралдилар – Г.Р.) оширдилар, шу
туфайли аҳдларини (Аллоҳ билан аҳд – Г.Р.) унутдилар... Аслий ватанга
қайтолмадилар”
39
.
Фрейдизм таълимотида муҳим таҳлил объекти бўлган масалалардан бири
қўрқув масаласи ҳам ўзининг чуқур тарихий-фалсафий илдизларига эга бўлиб,
кўпгина файласуф-мутафаккирлар ушбу масалага алоҳида эътибор қаратганлар.
Фрейд таълимотида “ўлимдан қўрқув” сифатида, “тақдирнинг ташқи ва ички
кучини “юқори-Мен”га ўтиш проекцияси”
40
сифатида талқин қилинган қўрқув
муаммоси қадимги ҳинд фалсафасида “ўлим олдидаги қўрқув”
41
тушунчаси
билан ифодаланган. Янги даврда ҳам ушбу масала кўпгина файласуфларнинг
диққат эътиборини ўзига жалб этган. Чунончи, Ф.Бэкон “ўлим қўрқуви
ҳақида”
42
, Кант эса – “ўлим олдидаги қўрқув”
43
ҳақида гапирганлар. Бир сўз
билан айтганда, Фрейддан олдин кўп файласуфлар “ўлим қўрқуви”нинг табиати
ҳақида мулоҳаза юритганлар ва бу мулоҳазалар маълум даражада Фрейд
қарашларининг тарихий-фалсафий манбаи бўлиб хизмат қилган.
Фрейд таълимотида ўзининг тарихий-фалсафий илдизларига эга бўлган
масалалардан яна бири – “руҳий энергия” масаласидир. Айтиш жоизки, XIX
асрнинг охирида кўпгина психолог-файласуфлар “руҳий энергия” тушунчасига
эътибор қаратиб, унга турлича изоҳ беришга ҳаракат қилганлар. Т.Липпс “Жон
фаолиятидан келиб чиқувчи руҳий энергия мавжуд”
44
, - дейди. В.Вунд ҳам
шунга ўхшаш ғояга таянади, “руҳий энергия” тушунчасини қўллади
45
. Рус
файласуфи Н.Я.Грот мазкур масала бўйича алоҳида илмий мақола ёзиб, “Руҳий
35
Қаранг: Платон. Сочинения. В трех томах. Т. 2. –М., 1970. –С. 104, 112.
36
Шопенгауэр А. Мир как воля и представление /Пер. с нем.. Ю.И.Айхенвальд. –Мн.: Харвест, 2007. –С. 527,
530.
37
Фейербах Л. Избранные философские произведения. Т. 1. –М., 1955. –С. 468.
38
Вундт В. Основания физиологической психологии. Вып. 2. –М., 1981. –С. 745.
39
Шайх Саййид Абдулкодир Гийлоний. Сиррул асрор. Мактубот. - Т. Мовароуннаҳр, 2005. - Б. 39.
40
Фрейд З. Страх. –М., 2009. –С. 65.
41
Древнеиндийская философия (начальный период). –М., 1972. –С. 167.
42
Бэкон Ф. Сочинения. В двух томах. Т. 2. –М.1971. –С. 354.
43
Кант И. Сочинения. В шести томах. Т. 6. -М., 1966. –С. 402.
44
Липпс Т. Руководство к психологии. – М., Спб., 1997. –С. 45.
45
Вундт В. Очерк психологии. –М., 1981. –С. 216.
16
энергия фанда шундай қонуниятки, худди физик энергия сингари”
46
, - деб
таъкидлайди.
Диссертацияда фрейдизм таълимотидаги руҳият таҳлилининг инсон
руҳий ҳаёти ҳақидаги деярли барча ғоялар З.Фрейдгача бўлган кўпгина
файласуфлар томонидан илгари сурилганлиги ва улар муҳим тарихий-
фалсафий ва ғоявий асос бўлганлиги ҳақида мантиқий хулоса чиқарилган.
Шунингдек, З.Фрейднинг руҳият таҳлили таълимотининг баъзи бир назарий
жиҳатларини эътиборга олмаган ҳолда, лекин унинг руҳият таҳлили
амалиётини диққатдан қочирмаслик зарур, деб ҳисоблаймиз.
Мазкур
бобнинг
“Руҳият
таҳлили
назариясининг
асосий
категориялари ва тамойиллари”
деб номланган учинчи бандида Фрейд
томонидан ишлаб чиқилган руҳият таҳлилининг марказий категориялари –
онгсизлик, онглилик, онг олди тушунчаларининг талқини, мазмун-моҳияти
ҳамда инсон руҳиятининг ишлаш механизми ҳақидаги қарашлар фалсафий
таҳлил қилинган. Руҳият таҳлилининг асосчиси З.Фрейд таъкидлашича, инсон
руҳияти турли соҳалардан ташкил топган яхлитликни ташкил қилиб, ўз
хусусиятга кўра улар нафақат онгли, балки онгсиз ва онг олди хусусиятларига
эга бўлиши мумкин. Демак, “онглилик”, “онгсизлик”, “онг олди” руҳий-
фалсафий категориялар бир тизимни ташкил қилиб, инсоннинг бор руҳий
ҳаётини қамраб олади.
Фрейдизмнинг
руҳият
таҳлили
таълимотида
юқоридаги
руҳий
жараёнларнинг бир босқичдан иккинчи босқичга ўтиш диалектикаси
ёритилиши билан бирга бу тизимдаги босқичларнинг ишлаш механизми ҳам
ёритилади.
Руҳият таҳлили таълимотининг асосчиси З.Фрейд таъкидлашича,
онгсизлик ҳар бир шахс руҳий фаолиятининг ажралмас зарурий соҳасидир; ҳар
қандай руҳий ҳаракат аввал онгсиз равишда бошланади, кейинчалик англанади;
бироқ ўтиб бўлмас тўсиққа учраса, онгсизлик даражасида қолиб кетиши ҳам
мумкин. Шундай экан, онгсизликдан онглиликка ўтиш жараёни қандай, қайси
тамойил асосида амалга ошади? Бу саволга жавоб бериш учун З.Фрейд “онг
олди” тушунчаси (руҳият таҳлилининг категорияси)дан фойдаланади. Унингча,
“онг олди” тушунчаси аввал онгли равишда қабул қилинган, вақт ўтиб
хотирадан кўтарилган бўлса ҳам, қандайдир даражада из қолдирган руҳий
холатдир. Фрейднинг бу ғояси Афлотуннинг тафаккур қачонлардир жонда
бўлиб ўтган ҳодисаларни хотирлаш (анамнезис) билимини ташкил этади, деган
қарашларига ўхшаб кетади. Лекин Афлотун жоннинг объектив мавжудлиги
ғоясидан келиб чиққан ҳолда ушбу фикрни айтган бўлса, З.Фрейд инсон
руҳиятидан жой олган онгсиз тасаввурлар ҳақида гапиради. З.Фрейд ўзининг
ушбу фикрини асослаш мақсадида “эркин ассоциация” ҳақидаги ғояни илгари
суради. Бу ғоя бўйича, ихтиёрий равишда оғиздан чиқиб кетган ҳар қандай сўз
предметли руҳий онгсизлик мазмунини очишда муайян аҳамиятга эгадир.
Руҳият таҳлили таълимоти бўйича, онгсизлик ва онглилик тузилмасида
46
Грот И.Я. Понятие души и психической энергии в психологии. //Вопросы философии и психологии. 1997.
Кн.37. –С. 266
17
онгсизлик марказий ўринни эгалласа, онглилик, агар таъбир жоиз бўлса,
онгсизликнинг усқуртмасидир. Ўзининг келиб чиқиши билан онглилик
онгсизликка таянади ва руҳиятнинг ривожланиши жараёнида ундан ажралиб
чиқа бошлайди.
Руҳият таҳлилидаги шахс модели уч руҳий ҳолат уйғунлашувидан иборат
бўлиб, улар -
«У»
(Id) – онгсиз интилишларнинг чуқур қатлами, руҳий «ўзлик»,
«Мен»
(Ego) – онг соҳаси ва
«Юқори-Мен»
(Super Ego) – шахс ичидаги
виждондир. Уларнинг биринчиси – фаол шахснинг шундай тўхтов
марказидирки, у фақат ўз шахсий қонунлари билан иш кўради. Иккинчиси –
инсоннинг ички дунёси билан ташқи реаллик ўртасидаги воситачидир.
Учинчиси – жамият мезонларини ўзида мужассам этувчи ўзига хос ахлоқий
цензурадир. У онгсизлик ва онглилик ўртасидаги ҳал қилиб бўлмайдиган
тўқнашувнинг воситачиси сифатида вужудга келади. Диссертацияда ушбу
маълумотлардан келиб чиққан ҳолда руҳият таҳлилининг ушбу категориялари
фақат гносеологик ва психологик мазмун-моҳиятгагина эга бўлиб қолмасдан,
балки маълум даражада ижтимоий-маънавий аҳамият ҳам касб этади.
Диссертацияда ушбу фикрларнинг исботи сифатида манбалардан етарли
даражада иқтибослар келтирилган ва уларнинг фалсафий таҳлили асосида
хулосалар чиқарилган.
“З.Фрейднинг руҳият таҳлили таълимотида инсон мавжудлигининг
маънавий-маданий омиллари ва тамойиллари”
деб номланган II бобнинг I
бандида
“З. Фрейд руҳият таҳлили таълимотининг вужудга келиши”
масаласи ёритилган. Диссертацияда З.Фрейднинг илмий таржимаи ҳоли,
илмий-амалий фаолияти, асарлари ҳақида маълумот келтирилган ҳолда шу
нарса таъкидланадики, З.Фрейд руҳият таҳлили яратилишида ўша даврда
психология (руҳиятшунослик) нисбатан тез суръатлар билан ривожланиб, унда
янги таълимотлар, йўналишлар, инсоннинг руҳий моҳияти ва ҳолатига янгича
ёндошувларнинг вужудга келиши олимнинг руҳият таҳлили ҳақидаги
таълимотнинг вужудга келишига асосий туртки бўлди. Натижада З.Фрейд шу
давригача психология, социология, фалсафа фанларида ҳукмронлик қилиб
келган, одамни ўз хулқини англай оладиган, ақлли мавжудот сифатида талқин
қилувчи қарашларга зид равишда, одамлар доимий зиддиятли ҳолатда бўлиши
ва бунинг сабаби руҳий ҳолатнинг янада кенгроқ соҳаси бўлган –
англанмайдиган майллардир, деган ғояни илгари сурди. Олим психология ва
фалсафа фанларида биринчи бўлиб инсон руҳиятини ҳеч қачон ўзаро келиша
олмайдиган туйғу, мулоҳаза ва онг кучлари ўртасидаги жанг майдони сифатида
талқин қилди.
“Психодинамик” атамаси айнан З.Фрейд таълимоти асосида юзага
келди
47
. Диссертацияда етарли маълумотлар таҳлили асосида З.Фрейднинг
таълимотини эътиборга олмай туриб замонавий шахс камолоти ҳақидаги
назарияларни холисона баҳолаб бўлмаслиги, унинг у ёки бу ғоялари тан олиши
ёки олинмаслигидан қатъий назар, олимнинг ХХ аср табобат, психология,
социология, фалсафа фанлари ривожига таъсирини инкор этиб бўлмаслигини
47
Психоанализ асослари. –Тошкент: Ўзбекистон, 2004. –Б. 7.
18
асослашга ҳаракат қилинди. Чунончи, диссертацияда фалсафий таҳлил асосида
З.Фрейд ўзининг руҳият таҳлили таълимотида табобат соҳасида биринчидан,
шахснинг кенг кўламли назариясини, икккинчидан, ўзининг шифокорлик
тажрибасида ўзини ўзи таҳлил қилишга асосланган клиник кузатишларнинг
кенг кўламли тизимини, учинчидан, асабий (невротик) бузилишларни
даволашнинг ўзига хос усулини, тўртинчидан, бошқа ҳеч қандай усул билан
ўрганиб бўлмайдиган руҳий жараёнларни танқид қилиш услубини яратганлиги
таъкидланади.
Шунингдек, диссертацияда таъкидланишича, антропология ва социология
фанларида З.Фрейд руҳият таҳлили таълимотида қуйидаги тамойилларга
эътибор қаратилган ва фалсафий таҳлил қилинган: биринчидан, ҳамма одамлар
у ёки бу даражада асабий ҳисобланишади, иккинчидан, шахс ўз шахсий
тараққиётида асабийлик босқичидан ўтади, учинчидан, асабийлик босқичи
ибтидоий жамоа учун ҳам хосдир. Унингча, дунё халқлари ўз маданий-тарихий
тараққиётида шу уч босқичнинг барчасини босиб ўтади. З.Фрейд асарларида
ифодаланган “маданият” тушунчаси кўп ҳолларда “жамият” тушунчасига яқин
келадиган маънода ифодаланади. Унинг таъкидлашича, “инсоният маданияти”
табиат кучлари устидан ҳукмронлик қилиш, фаровонликка эга бўлиш ёки
эҳтиёжларни қондириш учун одамлар томонидан ўзлаштирилган билим ва
усулларни қамраб олади
48
.
Шубҳасиз, Фрейд таълимоти юқоридаги масалаларни ҳал қилишда
мукаммалликка даъво қилолмайди, лекин бу таълимот инсоният жамияти
маънавий-руҳий тараққиётини тушуниш ва баҳолашда катта қадам бўлди.
Руҳият таҳлили назариясини яратиб, у инсон руҳиятини англаш ва унинг
қатламларини очишда илгарилаб кетди. Ҳозирги пайтда бу назария янада
такомиллашди. У ўзининг кўплаб издошларига эга бўлди. Жумладан, А.Бергсон
фикрлари ҳам махсус таълимотлар билан бир қаторда руҳият таҳлили
ғояларининг ривожида асосий, зарурий роллардан бирини ўйнаган.
Мазкур бобнинг
“З.Фрейднинг ижтимоий-маданий тартиботлар ва
уларнинг инсон руҳиятига таъсири тўғрисида ”
деб номланган II бандида
З.Фрейд руҳият таҳлили таълимотининг муҳим жиҳатларидан бири бўлган
тарих фалсафаси ва маданиятга бўлган қарашлари ёритилган. Олим инсонни
руҳий жиҳатдан тадқиқ-талқин этиб инсоният тарихи синоатларини ёритиш
мумкин, ҳар бир инсоннинг руҳий ривожи бутун инсоният босиб ўтган тарихий
йўлни қисқартирган ҳолда такрорлайди, деган хулосага келади. Шунингдек,
ушбу масалани ижтимоий-маданий соҳага тадбиқ қилган ҳолда таъкидлайдики,
онгсиз жараёнларнинг содир бўлиши инсон хулқ-атворининг ахлоқий
мезонларини,
ижтимоий
муносабатларининг,
маданий
ютуқларининг,
ижтимоий тузилмаларининг ўзига хос тарзда содир бўлишини келтириб
чиқаради, ибтидоий жамоалардан то ҳозирги жамият тузилмаларигача давом
этган цивилизация жараёни ҳақида далолат беради, деб таъкидлайди. З.Фрейд
маданиятни шахснинг асабийлашган онги орқали изоҳлаб, одамнинг табиий
майлларини ахлоқ ила тартибга соладиган таъқиқлар тизимидан иборат, деб
48
Қаранг: Лейбин В.М. История и теория психоанализа. –М.,2000. –С. 56.
19
ҳисоблайди. Унинг фикрича, майл (ҳислар)ни тийиш (сиқиб чиқариш) – бу
эришилган маданият даражасининг мезони, инсониятнинг маданий тараққиёти
эса, бизнинг “Мен”имизга оддий лаззат берадиган табиий эҳтирослардан воз
кечишдан иборат бўлади. “... ҳар қандай маданият мажбурийлик ва майллардан
воз кечиш ҳисобига қурилиши керак ва уни тушунишда шу нарса маълум
бўладики, оғирлик маркази моддий неъматлардан руҳият томонга сурилади, ҳал
қилувчи масала шундаки, қандай қилиб одамнинг ўз майлларидан воз кечиши
ҳисобига унга тушадиган оғирликни енгиллатиш, бундай йўқотишнинг
мажбурийлигига кўниктириш ва натижада тақдирлаш мумкин”
49
.
З.Фрейднинг фикрича, шахсни тузилмавий ҳаётий жиҳатдан таҳлил
қилинаётганида ахлоқий назорат (цензура) – инсон виждони (“Олий-Мен”)
ўзининг келиб чиқиши жиҳатларидан онгсиз интилишлар (“У”)га боғлиқ
бўлади. Бу инсоният ижтимоийлашуви жараёнида содир бўлади. Олим
инсоннинг ижтимоий фаолиятидаги хулқ-атвори, ахлоқий шартлар табиатини
очишга ҳаракат қилиб, шу қаторда “дастлабки хирсий интилишлар” ҳамда
“ижтимоий интилишлар”ни
50
ҳам кўриб чиқади. Худди шу нуқтада инсоннинг
онгсиз интилишларидан ахлоқий асосларни келтириб чиқаришнинг фрейдча
зиддияти кўринади. Бу зиддият руҳият таҳлилида шахс, маданият ва жамият
ривожи тарихи ҳақидаги қарашларни қиёсий таҳлил қилганда яққол намоён
бўлади.
Шу нарса эътиборга лойиқки, З.Фрейд руҳиятнинг “Мен” ва “У”га
бўлинишини нафақат ҳозирги ва ибтидоий жамият кишиларига нисбатан, балки
ундан ҳам илгарироқ пайдо бўлган барча тирик мавжудотларга ҳам татбиқ
қилади. Бундай бўлиниш унинг фикрича, ташқи дунёнинг тирик организмга
таъсир қилишининг ягона зарурий шарти ҳисобланади.
Диссертацияда З.Фрейднинг юқоридаги фикрларининг таҳлили асосида
олим руҳият таҳлили асосчиси сифатида нафақат инсон руҳий ривожида, балки
бутун инсоният тарихида онгсизликнинг устуворлиги ҳақидаги қоидани ҳимоя
қилишга мажбур бўлганлиги, акс ҳолда унинг руҳият таҳлили биноси яксон
бўлиши ҳақида хулоса қилинган. З.Фрейд икки ҳолатни ҳам ҳимоя қила
бошлади. Чунки улар ўртасидаги зиддиятни кўрмади, балки инсоннинг ички
руҳият дунёсидаги ечиб бўлмайдиган қарама-қарши (антогонистик) хусусиятга
эга бўлган зиддиятлар, деб тушунди.
Маданий ривожланишнинг асосий омилларидан бири сифатида З.Фрейд
ибтидоий жамиятда мавжуд бўлган табиий онгсиз эҳтирослардан воз
кечишликни назарда тутди. Унинг фикрича, онтогенетик жиҳатдан дастлаб
бундай воз кечиш ибтидоий тўдада содир бўлган. Лаҳзали майлларни
қондиришда онгли равишда воз кечиш, унинг ўрнига узоқ давом этадиган
лаззат олиш маданиятнинг кейинги ривожида дастлаб мажбурлаш асосида
содир бўлган.
З.Фрейд ижодининг сўнги йилларида ёзган асарларида инсоният
тарихининг маданий ривожига бошқа ижтимоий омилларни ҳам киритади.
49
Қаранг: Лейбин В.М. История и теория психоанализа. –М.,2000. –С. 60.
50
Қаранг: Фрейд З. Психология масс и анализ человеческого «Я». –С. 4-5.
20
Олим маданиятнинг моддий ва маънавий жиҳатларини инобатга олган ҳолда
инсоннинг меҳнат фаолиятига эътибор қаратиб, бу соҳада муҳим бир қадам
ташлайди. Унинг фикрича, инсоният табиат қонуниятларини чуқур билиши ва
табиий кучларни ўзига бўйсундириши туфайли “инсоний муносабатларни
назорат қилишда шундай тараққиётга эришилди”
51
. Унинг таъкидлашича,
инсоннинг ҳеч қандай бошқа фаолият тури уни ижтимоий реаллик билан
шунчалик чамбарчас боғлай олмайди.
Диссертацияда етарли маълумотлар таҳлили асосида З.Фрейднинг руҳият
таҳлили таълимотида шахс психологияси бир вақтнинг ўзида ижтимоий
психология жиҳатига ҳам эга эканлигига ҳамда улардаги ғоялар социология,
этнография, тарих ва фалсафа фанларининг ҳам муҳим бир масаласини ўзида
ифода этганлиги ва натижада руҳият таҳлили услуби универсал даражага
кўтарилганлиги ҳақида хулоса қилинган.
Шунингдек, диссертацияда З.Фрейднинг замонавий маданият ҳамда
ижтимоий тузилмаларнинг айрим жиҳатларининг номукаммаллигига нисбатан
билдирган танқидий фикрлари ҳозирги пайтда ҳам ўз долзарблигини
йўқотмаганлиги ҳақида ҳам хулоса чиқарилган. Олимнинг таъкидлашича,
инсониятнинг асосий муаммоси – инсоннинг онгсиз интилишлари билан
маданиятнинг ахлоқий манбалари ўртасида, шахснинг руҳий тузилмаси билан
жамиятнинг
ижтимоий
тузилмалари
ўртасидаги
тенгликни
ўрнатиш
заруратидир.
Дарҳақиқат, ҳозирги глобаллашув шароитида тараққиётнинг пала-партиш
ва бошбошдоқлик тамойиллари буни яққол кўрсатиб турибди. Зеро,
Юртбошимиз И.А. Каримов таъкидлайди-ки, “...бугунги шиддатли даврда
чинакам маънавиятли ва маърифатли одамгина инсон қадрини билиши, ...
мустақил давлатнинг жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаши учун
фидоийлик билан кураша олиши мумкин”
52
.
Мазкур бобнинг
“З.Фрейднинг диний эътиқод ва бадиий ижод
жараёнларининг инсон руҳиятида ифодаланиши масалаларини талқин
этиши”
деб номланган III бандида олимнинг диннинг келиб чиқиши ва
моҳияти билан боғлиқ руҳият таҳлилидаги қарашлари ёритилган.
Динга фрейдча ёндошувни аниқлаш унинг
тарихий
тараққиёт
концепциясини кенгроқ англашга ёрдам беради. У “ ... динни энг умумий
ғайриоддий асабийлик ҳолати”
53
сифатида изоҳлайди. Диний маросимлар “...
инсоний хоҳишларни қониқтиришни кечиктиришга йўналтирилган, онгсиз
интилишларни ижтимоий даражада илоҳга сажда қилишга йўналтиради”
54
.
З.Фрейднинг таъкидлашича, айбни англаш ва изтиробланиш оқибатида дин
келиб чиқади.
Дин дастлаб тотемизм шаклида намоён бўлади. Кейинги барча
динлар ҳам худди шу муаммони турлича ҳал қилиш усуллари билан юзага
келган. Улар маданиятга боғланган ҳолда турлича шаклда намоён бўлади.
З.Фрейд шунингдек, диннинг келиб чиқишишга сабаб - табиат кучлари олдида
51
Қаранг: Фрейд З. Будущее одной иллюзии. –М., 2008. –С. 9.
52
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. Т.: “Маънавият”. 2008 . –Б. 16.
53
Қаранг: Фрейд З. Психологические этюды. –С. 15.
54
Қаранг: Попова М.А. Фрейдизм и религия. –М.:Наука, 1985. –С. 94-98.
21
инсоннинг заифлиги, ёрдамга муҳтожлиги эканлиги ётишини ҳам таъкидлайди.
Бу қарашлар ҳам руҳият таҳлили тамойиллари асосида ёритилган. Чунончи,
Фрейд фикрича, гўдак болаларнинг катталар ёрдамига муҳтожлик ҳисси бу
ҳолатда яққол намоён бўлади: гўдак ўз отасида ҳимояни қидиради ва
ғайритабиий кучларга ота шахси хусусиятларини татбиқ қилади, худди шундай
табиат кучларига отанинг характеридаги хусусиятлар жалб қилинади, унга
илоҳий мазмун берилади. Демак, диннинг келиб чиқишининг, шаклланишининг
ҳар икки сабаби ҳақидаги таъкидлари ҳам руҳият таҳлилига асосланган. Бундан
хулоса қилиш мумкинки, З.Фрейднинг диннинг нафақат маънавий-ахлоқий
моҳияти тўғрисидаги фикри, балки ижтимоий-тарихий келиб чиқиши ҳақидаги
қарашлари ҳам чекланган ва методологик нуқтаи назардан хато. Зеро, дин
фақат инсон руҳий ҳолати ўзгаришининггина маҳсули бўлиб қолмасдан, балки
қатор ижтимоий-тарихий, маънавий-ахлоқий заруриятлар орқали келиб чиққан.
Чунончи, Президентимиз И.А.Каримов таъкидлайдики, “Жамият ҳаётининг бир
қисми бўлган дин ижтимоий ҳаётнинг бошқа соҳалари билан муқаррар равишда
муносабатда бўлган. Уларга таъсир кўрсатган ва ўзи ҳам бошқа соҳаларнинг
таъсирига дуч келган”
55
.
З.Фрейд диннинг келиб чиқиш сабаблари ҳақида гапирганда уларнинг
баъзи ижтимоий жиҳатларига ҳам ишора қилади. Масалан, тотемизм ҳақида
тўхталиб, унинг нафақат диний, балки “ижтимоий тизим”
56
ҳам эканлигини
таъкидлайди. Аммо бу масала йўл-йўлакай айтилган бўлиб, унинг руҳият
таҳлилини объекти бўлган эмас. З.Фрейд таъкидлашича, диний ақидаларнинг
асосланмаганлиги ва зиддиятли эканлигига қарамасдан дин сеҳрловчи кучга эга
бўлиб, улар инсон руҳиятига жуда катта таъсир кўрсатади.
З.Фрейднинг руҳият таҳлилидаги динга муносабатининг энг катта салбий
жиҳати – диннинг ижтимоий-маънавий ва ахлоқий-тарбиявий аҳамиятини
инкор этган ҳолда диний тасаввурларни йўқотишнинг руҳият таҳлили
муаммосини ўртага ташлайди. Худди индивидуал асабийликни даволаш усули
каби. Унингча, “Агар дин инсонларга бахт келтирмаган бўлса, уларнинг
маданиятли ва ахлоқли бўлишларига ёрдам бермаган бўлса ...”
57
инсоният
диний тасаввурларни йўқотишдан кўпроқ фойда кўради. Бу ҳам З.Фрейднинг
динга бўлган муносабатининг чекланган ва ғайриилмий жиҳатларидан бири
эканлиги диссертацияда кўрсатиб ўтилган. Ваҳоланки, диннинг руҳий
жиҳатларидан ташқари улкан маънавий ва ахлоқий-тарбиявий аҳамиятини ҳам
унутмаслик керак. Зеро, Президентимиз И.А. Каримов яна таъкидлайдики, “Энг
аввало, жамият, гуруҳ, алоҳида шахс маънавий ҳаётининг муайян соҳаси бўлган
дин умуминсоний ахлоқ меъёрларини ўзига сингдириб олган, уларни
55
Каримов И.А. Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида:
ҳавфсизликка
таҳдид
,
барқарорлик шартлари ва
тараққиёт кафолатлари. –Т.: Ўзбекистон , 1997. -Б. 37.
56
Қаранг: Фрейд З. Тотем и табу. // Психология первобытной культуры и религии. –Харьков: Фелио, 2009. –С.
114
57
Фрейд З. Будущее одной иллюзии. –С. 41.
22
жонлантирган, ҳамма учун мажбурий хулқ-атвор қоидаларига айлантирган.
Маданиятга катта таъсир кўрсатган”
58
.
Фрейднинг руҳият таҳлили услуби бадиий ижод ва санъат ривожини
таҳлил қилишда ҳам кенг қўлланилади. Бу масалада ҳам у дастлаб илгари
сурилган қоидаларга таянади. “Дин, ахлоқ, ижтимоий ҳаёт, санъатнинг
ибтидоси билан бошланади. Санъатнинг негизи ҳаёл оламида намоён бўлади.
Санъат ва бадиий ижодиётда кучли тасаввурларга эга бўлган инсоннинг онгсиз
интилишлари афсонавий шаклга айланади ва ижтимоийлашади. Ҳаёлот ва
афсона яъни ижодкорлик инсон онгсиз интилишларининг ўрнини қоплаш
вазифасини бажаради. Бу онгсизлик тимсолий шаклда ҳаёлотда, афсоналарда,
эртакларда, тушларда, санъат асарларида, бадиий ижодиётда ўз мустақиллигига
эришади”
59
. Фрейднинг умумий хулосаси бўйича санъат бадиий ижодиётда
“воқелик” ва “лаззатланиш” ўртасида зиддиятли қарама-қаршиликларнинг
ўзига хос келишув воситаси бўлиб хизмат қилади. Шу маънода санъат “ўрнини
тўлдириш” (компенсация) вазифасини бажаради. Санъатнинг бу вазифаси
маълум шароитларда биринчи ўринга чиқиши мумкин. Аммо З.Фрейд руҳият
таҳлилида “ўрнини тўлдириш” санъатнинг ягона вазифаси эмас. Агар бадиий
ижодиёт касбий ҳунарга айланиб, ижтимоий талабни қондирса, санъат асарлари
омма мулкига айланса, улар кўнглидан кўнгилхушлик учун жой олса,
санъатнинг “ўрнини тўлдириш” вазифаси тўлиқ бажарилади.
З.Фрейд руҳият таҳлилида бадиий ижоднинг моҳиятини очиб беришга
ҳаракат қилар экан, инсон маънавий-ижодий фаолиятининг дастлабки изларини
боланинг гўдаклик чоғидан топиш мумкин, деб ҳисоблайди. Унингча, шоир
каби гўдак ўзининг ҳаёлот оламини вужудга келтиради. Унинг бу ҳаёлот олами
оддий тасаввур чегарасидан ташқарига чиқиб кетади, шоирона таассуротга эга
бўлмаган инсон уни ҳис қила олмайди, деб таъкидлайди. З.Фрейднинг фикрича,
бундай натижага шоир ўз онгсиз хоҳишлари, тимсолий шакллар орқали
эришади, улар ахлоқий шахснинг эътирозига дучор бўлмайди. Чунки бунда
онгсиз ҳислар очиқдан-очиқ намоён бўлмайди: шоир худбин ва хирсий
интилишларини юмшатади, уларни шоирона ҳаёлот шаклида ифода қилади,
мухлисларида нафосатли ҳузурни уйғотади.
Маданиятнинг бошқа ҳодисаларини таҳлил қилган Фрейд, санъатнинг
негизини назарий асослашга ҳаракат қилади. Бунда у руҳий жўшқинликни
тадқиқ қилиш жараёнида қўллаган ва қабул қилган қоидалардан фойдаланади.
Шу нуқтаи назардан З.Фрейд ўзининг руҳият таҳлили таълимотида Леонардо да
Винчи, Шекспир, Достоевский, Гете, Гофман, Иенсен, Ибсен ва бошқа ижодкор
даҳоларнинг қарашларини таҳлил қилади.
Диссертацияда олимларнинг ушбу ижодкорлар асарлари ва уларда акс
этган ғояларнинг тадқиқи нисбатан батафсил ёритилган. Шуни таъкидлаш
жоизки, санъатга нисбатан фрейдча руҳият таҳлили асосидаги ёндошув бир
гуруҳ ғарб олим ва ижодкорлари томонидан қўллаб-қувватланади. Демак,
санъат асарларига баҳо беришда инсон фаолиятининг онгли ва онгсиз
58
Каримов И.А. Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида:
ҳавфсизликка
таҳдид
,
барқарорлик шартлари ва
тараққиёт кафолатлари. -Т.: Ўзбекистон, 1997. -Б. 35.
59
Қаранг: Фрейд З. Тотем и табу. –С. 165.
23
жиҳатларига эътибор бериш тамойили жиддий ўрганишни талаб қилади.
Санъатга бўлган бундай ёндошув Фрейд ҳаётлиги давридаёқ қатор олимлар
тадқиқотларида ўз аксини топган эди.
“Алфред Адлер инсон руҳиятининг ижтимоий тақозоланганлиги
тўғрисида”
деб номланган III бобнинг I бандида
“А.Адлернинг “индивидуал
психологияси”
да онг ва онгсизликнинг ўзаро муносабати” ҳақидаги қарашлари
ёритилган.
А.Адлернинг фалсафий, психологик, педагогик ва тиббий қарашларини
ўз ичига олган инсон моҳиятига оид қарашлари унинг “Индивидуал
психологиянинг назарияси ва амалиёти” деб номланган асарида ўз ифодасини
топган. Олим томонидан яратилган “идивидуал психология” таълимотининг
ҳаёт учун энг зарур сабабларидан бири – инсонни мақсад сари
интилишларининг мазмун-моҳиятини англашдир. “Ҳар қандай руҳий ҳодиса
гарчи инсонни тушунишига йўл очса ҳам, фақат мақсадга интилиш сифатида
талқин қилиниши мумкин”
60
. Олим фикрича кўп ҳолда мақсадга интилиш
инсон томонидан англанмайди, лекин у инсоннинг хулқини белгилайди,
йўналтиради ва “ҳаётий йўл”ини , “ҳаётий режа”сини ҳамда ҳаёт тарзини
шакллантиради. Инсон ҳаёт йўлини гўдаклик чоғлариданоқ бошлайди. Шунинг
учун, аввало гўдак ўсаётган муҳитни ўрганиш зарур. Гўдаклар катталар билан
ўзини қиёслаш тасаввури пайдо бўлгандан бошлаб,
биринчидан,
ожизлик ва
ёрдамга муҳтожлик ҳисси пайдо бўлади,
иккинчидан,
гўдак онгсиз равишда
ўзини бошқа болалар ҳамда катталарнинг ўзига бўлган муносабати билан
таққослайди. Бу қиёслаш объектив ёки субъектив тарзда унинг фойдасига
бўлмаслиги мумкин.
Учинчидан,
унда жисмоний нуқсонлар бўлиши мумкин.
Бу уни бошқа болалардан ажратиб туради. Шунинг учун у ўз заифлигини
англайди. Буларнинг ҳаммаси йиғилиб кейинчалик “патоген (қусурли) гўдак”
вазиятига олиб келади ва ривожланиб, тартибли номукаммаллик ҳиссиётини
чуқурлаштиради
61
. Шунинг учун гўдак ёшлик чоғиданоқ номукаммаллик
ҳолатидан қутулишни истайди. А.Адлер буни “неврозлик оронжировкаси”
(асабийлик безаниши), деб атайди. Шахс онгсиз равишда асабийлик
белгиларини намоён қилиб, Адлер таъбири бўйича, “касаллик орқасига
беркиниб” ўз мақсадига эришишни хоҳлайди. Диссертацияда А.Адлер
томонидан машҳур тарихий шахслар (Л.Бетховен, Шиллер, Демосфен)
гўдаклигида юз берган “номукаммаллик” ҳолатларининг мисоли билан ушбу
масала таҳлил қилинганлиги ҳақида маълумотлар келтирилган.
А.Адлер фикрича, бундай “номукаммаллик”ни бартараф қилиш
мақсадида инсонга инсоният яхлитлигининг зарурийлиги бўлган ижтимоийлик,
жамоавийлик ҳиссини сингдириш керак. Шу тариқа инсонлар ўртасидаги
муҳаббат, ҳайрихоҳлик, дўстлик, яхшилик тиловчи мутаносиб, беманфаат
ахлоқий муносабатлар келиб чиқади. Айнан ижтимоийлик ва жамоавийлик
ҳиссиётини ривожлантиришни, ҳукмронликка интилишдан қутулишни А.Адлер
индивидуал психологиянинг вазифаси, деб билади.
60
Қаранг: Адлер А. Практика и теория индивидуальной психологии. –М.: Фонд “За экономическую
граматность”, 1995. –С. 9
61
Ўша китоб. –Б. 10.
24
Адлер “номукаммаллик” ҳиссига эътибор қаратар экан, бундай ҳолатда
инсонда, инсон руҳиятида махсус “руҳий ривож ўрнини қопловчи” тузилма
шаклланади, деб таъкидлайди. Бу тузилма ёрдамида шахсда ўз нуқсонини енгиб
ўтиши учун хизмат қиладиган онгсиз ҳаётий фаолият ҳаракатга келади. Бунинг
таъсирида эса, инсон руҳиятининг ички ривожи амалга ошади, онгсиз
жараёнлар мақсадли ҳаракатга айланади ва унинг ўзлигини намоён қилади.
А.Адлернинг таъкидлашича, номукаммалликнинг “ўрнини қоплаш”
ҳиссиёти инсонда онгсиз ҳолда “ҳукмронликка интилиш ифодаси”ни келтириб
чиқаради. Олим бу ғояни немис файласуфи Ф.Ницшедан олади. Улар
қарашларидаги фарқ шундаки, Ницшеда “ҳукмронликка интилиш иродаси”
инсоннинг ижодкор инстинктларини ташкил қилса, Адлердаги “ҳукмронликка
интилиш иродаси” – инсон руҳий ривожининг динамик қувватини кўрсатади,
номукаммаллик ҳиссининг ўрнини қопловчи руҳий тузилмани ташкил қилади.
А.Адлернинг “ҳукмронликка интилиш иродаси” ҳақидаги ғояси
эвалюцияга учраб, ижодининг кейинги йилларини уни “устунликка интилиш”
ғояси билан алмаштирилади. Сўнгги ижодий фаолиятида “етукликка интилиш”
тушунчасини қўллайди. Адлер бу руҳий ҳолатни “ҳар бир шахс учун туғма,
зарурий ва услубий асос”
62
, - деб эътироф этади.
А.Адлернинг таъкидлашича, инсон
бир томондан,
биологик жиҳатдан
тўлиқ бўлмаган мавжудот сифатида намоён бўлиб, ўз номукаммаллигини
“етукликка интилиш” орқали қоплашга ҳаракат қилса,
иккинчи томондан,
ижтимоий мавжудот сифатида бутун инсониятнинг бир қисми эканлигини ҳис
қилади. Диссертацияда А.Адлернинг инсон руҳияти ҳақидаги ғоялари
Шарқнинг буюк мутафаккирлари Форобий ва Ибн Синонинг инсон руҳияти
ҳақидаги ғоялари билан ҳамоҳанг эканлиги ҳам таъкидланган.
Мазкур бобнинг
“Инсон камолотининг ижтимоий омиллар билан
шартланганлиги”
деб номланган II бандида А.Адлернинг руҳият таҳлили
таълимотидаги инсон ўз руҳий ҳолатининг жараёнлари атрофидаги одамлар
билан, табиат билан, ижтимоий тузилмалар, ижтимоий алоқалар ва
муносабатлар билан боғланганлиги ҳақидаги қарашлари ёритилган. “Руҳий
фаолиятни ижтимоий муносабатларни тушунмасдан туриб англаб бўлмайди”
63
,
- деб таъкидлайди олим. Шунинг учун у эътиборни шахснинг ички дунёси
билан ташқи объектив дунё муносабатларининг ўзаро алоқаси жараёнидаги
ҳолатини ўрганишга қаратади. Шу мақсадда олим диққатини меҳнат
тақсимотига,
инсонлар
муносабатларининг
иқтисодий
ва
ижтимоий
тузилмаларнинг шаклланишига, улардаги инсоннинг ички руҳий фаолиятига,
маънавий ҳаётига қандай таъсир қилишига қаратади. Адлернинг фикрича,
инсон руҳий тузилмаларининг шаклланишида ижтимоий шароит ва ижтимоий
муҳит асосий рол ўйнайди. Демак, инсон шахсини, унинг ички руҳий оламини
тушуниш – у мавжуд бўлган муҳитни англашни тақозо қилади. Зеро, инсон бир
томондан, биологик мавжудот сифатида заиф, ҳимоясиз, ўз “номукаммаллик
ҳисси” ўрнини “ҳукмронликка интилиш” билан қоплайди, иккинчи томондан,
62
Adler A. Superiority and social interest: A collection of later writings. N.Y., 1979. P. 39.
63
Adler A. Understandiny Human Nature. –P. 26.
25
ижтимоий мавжудот сифатида “илоҳий ҳиссиёт”га эга ва бутун инсоният зотига
дахлдор бўлган хилқатдир. Инсон мавжудлигининг ана шу томонлари ўртасида
узилмас ришта мавжуд. Бу масалада асосий мезонни, “ижтимоий ҳиссиёт” (ёки
“ижтимоий манфаат”) ўйнайди. ““Ижтимоий ҳиссиёт” – инсонлар ва инсон
жамоалари ўртасидаги алоқани, инсоннинг илоҳий муносабатлар билан
алоқасини билдиради. Адлер фикрича, фақат “ижтимоий ҳиссиёт” ёрдамида
руҳий ҳаёт ҳодисасини самарали ўрганиш мумкин”
64
.
“Ижтимоий манфаат” тушунчаси Адлер талқинида фақат инсонларнинг
ўзаро умуминсоний ва шахсий алоқаларини ўз ичига олибгина қолмай, балки
инсон томонидан ҳаётнинг умумий боғловчи муносабатларини ҳам қамрайди.
Бу шуни билдирадики, ҳар бир шахс ўзини бошқа инсон кўзи билан кўради,
ҳаётий шароитларни ижтимоий қабул қилган жиҳатлар орқали баҳолайди.
Булар инсонларнинг муайян жамоада яшаши натижасида келиб чиққан
маданий, ахлоқий, ижтимоий меъёрлардир. Ҳуқуқий муносабатлар, ахлоқий ва
эстетик баҳолар “ижтимоий манфаатга” асосланади. Зеро, ҳамма назарий ва
амалий “ҳаётий муаммолар ижтимоий манфаатга даҳлдордир”
65
. Диссертацияда
Адлернинг “индивидуал психология” таълимотининг инсонга ана шу
қадриятларни аниқлаш учун ва ҳаётий вазиятларга кўникиш учун ёрдам
бериши ҳақидаги фикрлари фалсафий таҳлил қилинган.
Шунингдек,
диссертацияда
Адлернинг
“индивидуал
психология”
таълимотидаги баъзи ғоялар Ибн Синонинг психологик қарашлари билан
қиёсланиб, ушбу мутафаккирлар қарашларидаги муштарак жиҳатлар ёритилган.
Адлер
ижтимоий
муносабатлар
деганда,
нафақат
оилавий
муносабатларни (Фрейд сингари), рамзий-жамоавий алоқаларни (Юнг каби),
балки қонуний-ҳуқуқий, ахлоқий-ҳуқуқий ва хусусий мулкий меҳнат
муносабатларини назарда тутади. У инсонга хос бўлган ижтимоий ҳиссиёт ва
манфаат ўз негизида биологик туғма хусусиятга эга эканлигини таъкидлайди.
“Номукаммалликни енгишга интилиш қанчалик туғма бўлса, ижтимоийлик
ҳиссиёти ҳам шунчалик туғмадир”
66
.
Адлер таълимотида шахснинг ички руҳий фаолиятининг мазмуни,
шахснинг яширин имкониятлари ўз-ўзидан очилиш сабаблари, охирги мақсадга
эришиш учун интилиш ҳақидаги қарашлари табиий тарзда руҳий тадқиқотлар
чегарасидан чиқиб кетади ва фалсафа соҳасига йўналтирилади. Адлер ана шу
муаммоларни ҳал этишда фалсафий нуқтаи назардан ёндошишга мажбур
бўлади. Шу муносабат билан диссертацияда Адлернинг қарашлари И.Кант,
В.Дильтей, Т.Файхингер каби файласуфлар қарашлари билан қиёсий таҳлил
қилинган ва улардаги ўхшаш ғоялар аниқланган. Мазкур бобда Адлернинг
инсоннинг охирги мақсадга етишиш фалсафаси ҳақидаги таълимот ҳам
фалсафий таҳлил қилинади. Бу таълимот бўйича инсон ички руҳий тузилмасига
хос бўлган, уни бошқариб ва йўналтириб турадиган қандай илоҳий куч мавжуд.
64
Adler A. Understanding Human Nature. –P. 189.
65
Қаранг: Адлер А. Практика и теория индивидуальной психологии. –М.: Фонд “За эконамичискую
грамотность”, 1995. –С. 155.
66
Адлер А. Практика и теория индивидкальной психологии. –М.: Фонд “За эконамическую граматность”, 1995.
–С. 134.
26
Бу ўзига хос рўёвий илоҳиёт таълимоти бўлиб, унга кўра ҳар бир шахс онгсиз
равишда ҳаёлида ўз ҳаётининг илоҳий режасини, рўёни тузади. Бу унинг
хулқини, ўзига хос ҳаёт тарзини бошқаради, унинг ёрдамида охирги мақсадига
эришади. Мазкур режа ёки лойиҳа инсон қалбининг онгсиз қатламларидан ўрин
олади. Шунинг учун ҳам инсонга ана шу дастлабки ғояни англаб етишига ёрдам
бериш зарур. Шунда у охирги мақсадга етишда ўз ҳаёт фалсафасига эришади.
“Идивидуал психология”нинг асосий вазифаси ҳам шу. Диссертацияда
Адлернинг
ушбу
ғоялари
Ж.П.Сартр,
К.Ясперс,
М.Хайдеггер
каби
файласуфларнинг
экзистенциал
фалсафасининг
шаклланишига
таъсир
этганлиги таҳлил қилинган.
Диссертацияда шунингдек, Адлернинг инсон борлиғининг руҳий
ҳолатлари ҳақидаги қарашларининг Фрейд, Юнг қарашларидан фарқли
жиҳатлари
ҳам
таҳлил
қилинган.
Адлер
“индивидуал
психология”
таълимотининг энг эътиборли ва маълум илмий ва маънавий қимматга эга
жиҳати – инсон ҳаётининг фаоллик тамойилини
таъкидлашидир. Адлер
инсонни ўз ҳаётининг тарихий-фалсафий ижодкори сифатида кўради. Ҳар бир
шахс олим учун инсон борлиғининг бетакрорлигидир, “ўзлигининг ижодкор
яратувчисидир”. Инсон ҳам тасаввур, ҳам суратдир. “У – ўз шахсий ҳаётининг
тасаввуридир”
67
. Адлернинг таъкидига кўра, инсон ўзининг ноқислигини тўлиқ
англаши “етукликка интилиш” орқали тўкисликка эришади. Бу инсоний
мавжудликнинг охирги мақсади – “ўзликка” олиб келади, ҳар бир шахс ўзини-
ўзи яратади.
“Карл
Юнг
“таҳлилий
психологияси”да
инсон
табиатининг
фалсафий таҳлили”
деб номланган IV бобнинг I бандида
“Инсоннинг руҳий
мақсадини аниқлашнинг бош вазифаси”
масаласи таҳлил қилинган.
К.Юнг ўз қарашларини назарий асослашда тиббий амалиёт ва фалсафий
таълимотларига таянган ва у ўз таълимотини “таҳлилий психология” деб
атаган. Юнг Ғарб ва Шарқ фалсафаси билан қизиққан ва уларни пухта ўрганган.
К.Юнг ўз “таҳлилий психология”сида инсон хатти-ҳаракатларининг
объектив
ва
субъектив
омилларига,
онг
ва
онгсизликнинг
ўзаро
муносабатларига янгича ёндошган. Унинг таъкидлашича, инсондаги бир хил
хатти-ҳаракатларнинг кўп маротаба такрорланиши натижасида унда муайян
кўникма ҳосил бўлади. Бу кўникма орқали муайян ташқи таъсир қабул
қилинади ва жавоб қайтарилади. Юнг шахсдаги кўникмани шахснинг одатий
ҳаракатини амалга оширишда содир бўладиган руҳий ҳолати билан
солиштиради. Кўникма тушунчаси инсон руҳий ҳолатининг мураккаб ички
ҳодисаларини намоён қилиш учун жуда зарур бўлган омил маъносида
қўлланган. Кўникма таъсирида хулқ-атворнинг муайян тури вужудга келади.
Инсон руҳий ҳолатини белгилашда асосий омил “хирсийликда эмас, балки ҳар
қандай фаолият бўйсунган кўникмадир”
68
.
Юнгнинг фикрича, кўникмада онг билан онгсизлик ўртасида зиддият йўқ,
аксинча улар бир-бирини тақозо қилади. Бундай иккиланганлик руҳиятнинг
67
The Individual Psychology of Alfred Adler. –P. 177.
68
Jung C.G. Two Essays on Analytical Psychology. –P. 184.
27
боғлиқлик мувозанатининг ўрнини тўлдиради, яъни онгсизлик фаолияти онгли
кўникмани
мувозанатлантиради,
онг
фаолияти
эса,
аксинча,
онгсиз
кўникманинг мувозанатини сақлайди. “Онг ва онгсизлик доим зиддиятда
бўлавермайди, аксинча, улар бир-бирини тўлдиради. Биргаликда яхлитликни
ташкил қилади. Мазкур яхлитлик ўзликни намоён қилади”
69
. Юнг бу жараённи
“ўрнини тўлдириш” атамаси билан ифодалайди.
Юнг таъкидлашича, кўникмада инсон муайян шаклланган аниқ
ҳаракатларни амалга ошириш учун объектив ва субъект омилларни эътиборга
олишга интилади. Руҳиятга жиддий таъсир қилувчи омилларга инсоннинг
туғма хислатлари, фазилатлари, тарбия жараёнида олган кўникмалари,
ижтимоий муҳитнинг таъсири, шахснинг фикри ва жамоавий тасаввурлар
киради. Бундай омиллар инсоннинг умумий кўникмасини аниқлайди ва бу ўз
навбатида руҳиятнинг турли вазифаларидаги ўзаро муносабатларининг
ўзгаришига олиб келади. Юнг умумий кўникма билан бир қаторда ташқи
(экстраверт) ва ички (интраверт) кўникмалар ҳам мавжудлигини кўрсатади.
Юнг “таҳлилий психология”да кўникма тушунчасини таҳлил қилар экан,
қуйидаги умумназарий масалаларни ўртага ташлайди:
биринчидан,
мазкур
тушунча орқали олим онг билан онгсизликнинг ўзаро таъсирини, инсон хулқи
омилларини, шахснинг турли руҳий ҳолатларини, руҳиятнинг ташкилий
даражаларини тушунтиришга ҳаракат қилади. Кўникма воситасида инсон
маданий ҳаётининг ҳодисалари ҳам ўрганилади; ижодкорлик фаолияти ички
кўникмалар билан солиштирилади. Дин ҳам ўзига хос руҳий кўникма сифатида
тушунилади,
иккинчидан,
“кўникма” тушунчасини киритиш билан Юнг инсон
руҳиятини белгиловчи чегараларни кенгайтиришга ҳаракат қилади. “Кўникма”
тушунчаси орқали объектив, ташқи шарт-шароит билан инсоннинг субъектив
ички одатларидаги ўзаро алоқани аниқлаш имконияти туғилади. Зеро, Юнг
инсон ҳаракатининг ички йўналишини инкор этмаган ҳолда ташқи вазиятга ҳам
диққатини қаратади,
учинчидан,
муайян ҳаракатларни амалга оширишда
шахснинг умумий кўникмасига айнан объектив омил кўпроқ таъсир қилади.
Ўзгаришларга мойил бўлган объектив омилга нисбатан, доим ўз-ўзига монанд
бўлган субъектив омил ташқи субъектларга нисбатан кўпроқ асосларга эгадир.
Зеро, дунё ўз-ўзича объектив воқелик сифатида бўла олмайди, инсон уни
қандай қабул қилса, шундай бўлади. Юнгнинг таъкидлашича, “таҳлилий
психология”нинг асосий вазифаларидан бири инсоннинг рамзий мақсадини
аниқлашдир.
Юмнинг фикрига кўра, рамзийлик шахсий асосдан келиб чиқмайди,
балки инсоният зотида сақланиб қолган қадимий (архаик) тасаввурлардан келиб
чиқади. “Инсон ўзи билан доим инсониятнинг бутун тарихини кўтариб
юради”
70
. Ўтмишнинг таъсири Юнг учун инсон руҳиятининг меросий маҳсули
бўлиб, “жамоавий” онгсизликнинг биологик мерос қилиб олган маҳсулотидир.
Улар инсон қалбида қадимдан берилган шаклда тажрибагача мавжуд бўлади ва
69
Юнг К.Г. Психологические типы. –М., 1982. –С. 14, 66.
70
Ўша ерда. –Б. 91.
28
тимсол сифатида намоён бўлади. Юнг бу ҳақдаги қарашларини онгсизлик
“архетиплари”ни таҳлил қилганда баён қилади.
Юнг тимсол (образ)ларнинг табиати ва “архетип”ларнинг мазмунини
очар экан, у “тимсол”, “қадимий тимсол”, “дастлабки тимсол”, “ғоя”
тушунчалари турли вазифаларни бажаришини таъкидлайди. Тимсол тушунчаси
Юнгда “ташқи дунёнинг руҳий инъикосини эмас, балки ҳаёлот шакл-
шамойилини англатади. У ташқи объектни қабул қилишда билвосита иштирок
этади”
71
. Юнг фикрича, “тимсол” ўзининг мавжуд бўлишига, келиб чиқишига
кўра шахсийдир.
Афсонавий асослардан келиб чиқадиган, қадимийлик хусусиятига эга
бўлган тимсолларни Юнг “қадимий” ёки “дастлабки” тимсоллар деб атайди.
Ана шу тимсоллар “архетип” тушунчаси орқали ифодаланади. Бу ҳамма
даврлар, халқлар ва инсонларга хос бўлиб, бутун инсоният хотирасининг
жамоавий хотираси сифатида намоён бўлади. Бу маънода унинг табиати –
“жамоавий” онгсизликдир. Шу маънода ўтмиш, ҳозирги ва келажак
авлодларнинг борлиқни ҳаёлий жараёнлар асосида умумлаштиришларининг
маҳсулидир. Юнг “ғоя”ни “дастлабки тимсол”дан фарқлайди. Унингча, “ғоя”
“дастлабки тимсол”да мужассамлашган қатламларидан мавҳумлашиб вужудга
келиши натижасида ҳиссиётдан, афсонавий ранг-барангликдан йироқлашади.
Лекин уларнинг шаклланиши қатъий мантиқийлик ва изчилликка асосланмаган.
Юнг фикрича, “ғоя” бир томондан мавҳумлик хусусиятига эга бўлса, иккинчи
томондан “дастлабки тимсол”нинг муайян маъносини ифодалайди ва тимсолий
тасаввурга эга бўлади.
Мазкур бандда Юнг томонидан илгари сурилган ягоналик концепцияси
масаласида билдирган фикр-мулоҳазалари ҳам таҳлил қилинган. Диссертацияда
Юнгнинг ягоналик концепцияси инсоннинг замонавий маданиятдаги ўрни ва
ролини аниқлаш билан, ўз вазифасини бажариши зарурлиги билан, яхлит руҳий
тузилманинг ривожланиш имкониятлари билан, умуминсоний қадриятлар
билан боғланиб баён қилинганлиги етарли маълумотлар асосида таҳлил
қилинган.
Юнг фикрича, онгсизликнинг “тимсоллари”, “ғоялари”, “архетиплари”
турли
белгилар
шаклида
намоён
бўлади.
Уларнинг
рамзли-белгили
ифодаланган мазмуни мушоҳада юритувчи онгнинг кўникмасига боғлиқ. Унинг
яширинган тимсолий мазмуни субъектнинг мақсадий кўникмаси билан
бегиланади. Бу мазкур шахс мўлжал оладиган тимсолий белгиланган
мақсаддир. Унинг мақсадини аниқлаш зарур. Бу жараёнда асосий ролни
ягоналик тамойили ўйнайди. Юнг таъкидлашича, ягоналик тамойили шахс
яхлитлигининг ривожи, инсон руҳияти камолотининг ҳам ибтидоси, ҳам
интиҳосидир. Ягоналик концецияси замонавий жамиятнинг маънавий ҳаётини
баҳолашда ўзига хос таянч нуқтаси сифатида намоён бўлади.
Мазкур бобнинг II бандида
“Юнг назариясида “жамоавий онгсизлик”
ва “архетип” тушунчаларининг фалсафий моҳияти”
ҳақидаги олим
қарашлари таҳлил қилинган. Юнг “жамоавий онгсизлик” деганда бутун халқ ва
71
Қранг: Юнг К.Г. Психалогические типы. М. 1982. –С. 91.
29
элатга мансуб умуминсоний хусусиятга эга бўлган маданий ворисийликни
тушунади. “Жамоавий онгсизлик” руҳий шаклланган ҳолда “шахсий
онгсизлик”
билан
бир
қаторда
инсон
фаолиятига
сингиб
кетади.
““Жамоавий”онгсизлик тимсоли ҳар доим энг умумий бўлади”
72
, “афсонадан
ташқаридаги инсон эса, оддий статистика маҳсулотига айланади”
73
.
Юнгнинг таъкидлашича, “жамоавий онгсизлик” ўз ичига ўтмишга
айланган инсоният хотираларига тааллуқли бўлган ирқий, миллий, тарихий,
ҳаттоки ҳайвоний мавжудликни ўзига қамраб олади. У бутун ирқлар ва
халқларга тегишли бўлган умуминсоний бўлган тажрибадир. Жамоавий
тузилманинг бундай онгсиз мазмуни Юнг фикрича, инсон руҳияти ва
миясининг генетик-ирсий тузилмасидан келиб чиқади.
Юнг инсон “онгсиз” моҳият сифатида ўз яхлитлигини, тўлақонли
эканлигини диндан, худодан излайди, деган фикрга яқин келади. У инсон
ҳаётида диннинг қадр-қиммати, аҳамияти катта эканлигига алоҳида тўхталади.
Олим христиан динининг моҳиятини ақидавий талқин қилинишига нисбатан,
худога санам ва бут сифатида сиғинишга нисбатан танқидий ёндошади. Бу
динни ўзига хос руҳий тимсол сифатида тушунишга ёрдам беради. Юнг
фикрига кўра, худони бундай англаш ўзликни намоён қилиш йўлини очади.
Зотан, Худо ва Ўзлик инсоннинг ҳақиқий ва яхлитлиги тимсолини билдиради.
Худо – инсон қалбидаги ўзликдир. “Худо – шахсийлашишнинг мақсадидир.
Инсон фақат ва яна фақат Худога монанд бўлсагина тўлиқ ҳаётда яшайди”
74
.
Диний-илоҳий тасаввурлар “жамоавий онгсизлик”нинг мерос қилиб
олинган амалий томонларини эгаллайди. Жамоавий ғоялар афсонавий
тимсолларнинг мажмуаси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам афсонавий жараён ва
ҳодисалар инсон руҳий ҳаётининг асосий жиҳатларини ташкил қилади.
Юнг таълимотига кўра, онгсизлик ўзига хос шакл ва ғояларни “ишлаб
чиқади”. Улар ижтимоий хусусиятга эга бўлиб, инсоннинг бутун тасаввурлари
асосини ҳамда ўзи ҳақидаги фикрини ташкил этади. Бу шакллар ички
мазмундан ҳоли бўлиб, руҳиятнинг шаклий жиҳатларини ифодалайди. Юнг
буларни “архетиплар” деб атайди. “Архетиплар” асосида ички-имманент ҳосил
қилувчи қонуният ётади. Улар “руҳий ҳолатнинг табиий шакллари
75
,
ҳисобланади. Натижада инсон руҳиятининг ҳодисавий тизимида турли
мазмунлар билан тўлган тимсоллар пайдо бўлади. Улар шахс руҳий ҳолатининг
онгли ва онгсиз даражаларини қамраб олади. Инсоннинг ички моҳиятини
ташкил қилади. Юнг таъкидича, “архетип” мавжудот сифатида пайдо бўлади.
Юнг ўз қарашларида “жамоавий онгсизлик” ва “архетип” таълимоти
орқали инсон руҳияти тузилмаларини очишга ҳаракат қилади. “Ҳақиқий”
“Мен” билан “ноҳақиқий белгилар” ўртасидаги фарқни ажратади. Шу мақсадда
бир қанча инсоний персонажлар тушунчаларини – “кўникма”, “шахслик”
(персона), “анима”, “анимус”, “ўзлик” тушунчаларини қўллайди ва бу
72
Қаранг: Юнг К.-Г. Психологические типы. // В кн. Психология индивидуальных различий: Тексты. –М., 1980.
-С. 218
73
Jung C.-G. Speaking: Interviews and Encounters. L. 1978. P. 348.
74
Қаранг: Jung C.-G. Letters. Priceton, 1973, P. 66.
75
Ўша китоб. -Б. 372.
30
тушунчаларга изоҳ беради. “Кўникма” – бу инсоннинг салбий хислатларидир.
Буларга энг тубан, ҳайвоний хислатлар киради. Улар инсон руҳининг энг чуқур
қаърида яшириниб ётади ва хотиржамлик ниқобига бурканади. “Шахсийлик” –
жамоавий руҳият ниқобидир. Бунда шахс жамият аъзолари ўртасидаги
муносабатларни, келишувларни намоён қилади. “Анима” ва “анимус” – аёллик
ва эркаклик “архетиплари” ибтидосини ифодалайди. “Ўзлик” –тўлақонли
шахснинг намоён бўлишидир. Бунга шахснинг ахлоқий-руҳий сифатлари,
эстетик ҳислари, ўзига хос ва такрорланмас фазилатлари киради. “Ўзлик” инсон
руҳияти тизимида марказий ўринни эгаллайди. Бу марказ атрофида инсоннинг
барча якка-шахсий хислатларининг тузилмаси юзага келади. “Ўзлик” инсон
яхлитлигини белгилайди, унинг онгли ва онгсиз мавжудлиги мазмунини
ташкил этади.
К.Юнг “таҳлилий психология”сининг яна бир муҳим масаласини
“комплекслар” назарияси ташкил қилади. Юнг қарашларидаги “комплекслар”
муайян тизим шаклида вужудга келган онгсиз руҳий кучлардир. Улар
ўтмишнинг шахс руҳиятидаги хотиралардир. Уларнинг турли хиллари –
“оилавий комплекслар”, “ҳукмронлик комплекслари”, “тўлиқ ва яхлит
бўлмаганлик комплекси” мавжуд. “Комплекслар” – онгсиз ҳаракатларнинг
кутилмаган пайтда жунбушга келишидир, бир текисда кетаётган руҳий
жараёнларнинг бузғунчиларидир, Юнг таъбири бўйича, ўзига хос “руҳий
девлар”дир. Юнг таъкидлашича, бошқарувга тобе бўлмаган бу кучлар
онгсизликнинг инсон онгли руҳияти устидан ҳукмронлик қилишидан далолат
беради.
К.Юнгнинг “таҳлилий психология”сида “ягоналик” деган тушунча ҳам
муҳим ўринни эгаллайди. Олим бу тушунча орқали инсоннинг жамоавий ва
шахсий мавжудлиги ўртасидаги фарқни очиб беришга ҳаракат қилади. Кўпгина
мезонлар орқали шахснинг ўзига хос жиҳатларини намоён қилиши учун тўлиқ
бўлиши мумкин. Бундай ҳолда инсон ижтимоий мавжуд бўлиши учун шундай
шароит яратилиши зарурки, унда шахснинг жамият билан бирлашиши табиий
ва эркин равишда амалга ошсин. Шахс ривожи жамиятдан ташқарида
бўлмайди, шунинг учун ҳам у ижтимоий мезонларга қарши қўйилиши керак
эмас, аксинча, унга мослаштириб, шундай ўзига хос йўл топиш керакки, унда
инсоннинг ўз-ўзини камол топтириш мезон сифатида қабул қилинсин.
“Ягоналик” шундай ижтимоий мезонларни тақозо қиладики, у шахснинг
мустақил ривожи билан зиддиятга бормайди.
Мазкур бобнинг учинчи бандида
“Карл Юнгнинг “таҳлилий
психология”сида Шарқ ва Ғарб халқлари маънавий ҳаётининг қиёсий
талқини”
масаласи таҳлил қилинган. Карл Юнг дин ва худо тўғрисидаги
қарашларини қадимги Шарқ фалсафаси, хусусан ҳинд фалсафасига мурожаат
қилган ҳолда “либидо” тушунчасини ўзича талқин қилган ҳолда баён қилади. У
“либидо”ни фақат хирс билан чекламасдан, руҳий қувват сифатида талқин
қилади: руҳий қувват коинот миқёсидаги қувват бўлиб, у – ҳаётий жўшқинлик,
тириклик жараёнидир. Ушбу фикрларни асослаш учун К.Юнг қадимги ҳинд
фалсафасига, жумладан, Веда ва Бхагаватгиталарга мурожаат қилади. Бутун
оламни бирлаштирувчи тимсол ва белги сифатида Брахманни олади.
31
К.Юнг таъкидлашича, ҳаётий куч, ҳаётий жўшқинликни Брахмандаги
руҳий қувват ташкил этади. Бу қувватдан бутун борлиқ – юлдузлар, сайёралар,
ўсимликлар, ҳайвонлар ва инсонлар яратилгандир. Агар табиатда бу қувват
онгсиз бўлса, инсон онгида бу қувват ўз-ўзини англаш даражасигача етади.
Лекин бу даражага ҳамма инсонлар ҳам етиша олмайди. Бунинг учун Юнг
фикрича, инсон ўзининг ички оламига кира олиши керак. Бундай кириш учун
инсон ўзининг яшириниб ётган ҳиссиётларини бошқара олиши лозим. Фақат
шу тақдирдагина ўзининг чегараланган тафаккури занжирларини парчалаб, ўз
онгини илоҳий онг - Брахман онги билан бирлаштира олади. Бунинг
натижасида инсон онги чексиз даражада кенгаяди. Бутун борлиққа онги билан
қўшилади. Бизга онгсиз бўлиб туюлган борлиқда қалб кўзи учун Брахманнинг
олтинсимон нур - қуёши кўринади. «Брахман – бу Прана, - деб ёзади К.Юнг, -
яъни, ҳаёт нафаси - коинотнинг ҳаёт тамойили; худди шундай Брахман бу –
«Vayn» - яъни шамолдир. Инсонда ҳам, қуёшда ҳам бу Брахман ягонадир»
76
.
Демак, К.Юнгнинг фикрича, инсон кучи ҳам Брахмандан келиб чиқади.
Ҳаракатчан ижодий
либидо
кучини Брахманнинг чексиз ва сон-саноқсиз
шакллари ташкил этади. Юнг фикрича, коинот ва инсондаги ҳаётий куч
қувватдир. Бу кучда қуйи ва юқори, иссиқ ва совуқ каби қарама-қаршиликлар
бўлганидек, “либидо”да ҳам зиддиятлар мавжуд. Либидодаги зиддиятларни
таҳлил қилиб, Юнг бу ҳол Брахманда ҳам мавжудлигини таъкидлайди. К.Юнг
таъбири билан айтганда, борлиқнинг асосчиси - Дунёвий Онг ўзини икки
қарама-қарши бошланғичга ажратади, булар:
манас – ақл ва «vac» - сўздир.
К.Юнг яна шуни таъкидлайдики, “либидо” жисмоний куч сифатида
хилма-хил шаклларда намоён бўлади. Бу шакллар қадимги афсоналарда
тимсоллар орқали ифода этилади. Улар бир-бирига боғланиб, ягона ҳаётий
оқимни ташкил этади ва натижада инсон тақдирини ҳам белгилайди
77
.
“Либидо” оламдаги умумий тартибни ифода этади. Бу тартиб юнонларда «нoyc,
логос»; хитойларда «дао» тушунчаси орқали ифода қилинган. К.Юнг ҳаётий
юксакликка эришиш “либидо” қонуниятлари орқали юз бериши ҳақидаги
қарашларини қадимги Хитой фалсафасининг “дао” ҳақидаги манбалари ҳамда
қадимги Ҳиндистоннинг илоҳий китобларидан келтирилган иқтибослар билан
асослайди. Умуман унинг қарашлари бутун жаҳон фалсафасининг руҳий
холатлар ҳақидаги ғояларини умумийлаштириш мумкинлиги ҳақидаги фикрни
асослашга қаратилган. Зеро, унда инсоннинг руҳий олами билан борлиқнинг
руҳий олами ягоналиги намоён этилган. Шунингдек, К.Юнг “архетип”ларни
таърифлашда ҳам Шарқ фалсафасига мурожаат этади. Олимнинг фикрича,
қадимги ҳинд фалсафасининг тушунчаси бўлган “карма” (руҳий биринчи асос)
“архетиплар” табиатини тушунишга ёрдам беради.
К.Юнг ўзининг қадимги Шарқ динлари, фалсафаси ва маданияти мазмун-
моҳиятини ўрганиш, таҳлил қилиш тажрибасига суянган ҳолда, “Биз шарқ
қадриятларига ичкаридан кириб боришимиз зарур. Ташқаридан эмас; уларни
онгсизликдан қидиришимиз керак”
78
, - деган хулосага келади. Шарқона инсон
76
Юнг К. Психологические типы. –М., 1982. -С. 231.
77
Ўша ерда. Б. 243.
78
Юнг К. О психологии восточных религий и философий. –М., 1994. –С. 106.
32
ботиний интилиши (интровертлиги) – бу ўз-ўзини инъикос қилиш эмас (яъни,
ўз “Мен”и таҳлили): “...шарқ инсони учун онгни “Мен”сиз тасаввур қилиш
қийинчилик туғдирмайди”
79
. Шарқона онгга хос бўлган ана шу
тасаввурни
Юнг “бизнинг “руҳ”имизга айнан хос бўлмаган руҳ”
80
, - деб ҳисоблайди.
Шунинг учун олим Шарқ маданияти, маънавияти ахлоқ-одоб ва диний
қарашларида, шу жумладан, ислом динида бир зум ҳам Худони унутиш, “ўз
юмушларига кўмилиш” сира ҳам кўзга ташланмаслигини таъкидлаб, Шарқ
фалсафаси донишмандлигига мурожаат қилади. Шу билан бирга Юнг икки
маданиятнинг ҳам бир ёқламалигини таъкидлайди. “Улардан бири онглилик
оламига етарли баҳо бермайди, бошқаси – Ягона Руҳ - якдиллик дунёсини
инобатга олмайди. Натижада иккиси ўзининг хулосалари орқали, яхлитликнинг
иккинчи палласиз қолади; уларнинг ҳаёти яхлит мавжудликдан айрилиб,
сунъий, инсонсиз бўлиб қолади”
81
. Шу билан бирга олим таъкидлайдики, Шарқ
фалсафий қарашларини тўлиғича қабул қилиш ҳам хатоликка олиб келади.
“Мени буюк Шарқ файласуфлари қанчалик ҳайратга солса, уларнинг фалсафий
дунёқараши шунчалик руҳлантирмайди. ... Улар назарда тутган нарсани
фалсафий дунёқараш деб бўлса, унда бундай тушунишнинг келажаги ҳам
йўқ”
82
. Шу билан бирга К.Юнг Шарқ фалсафий қарашларининг диний эътиқод
ва тасаввурларни шакллантиришда психологик нуқтаи назардан эътиборга
лойиқлигини ҳам таъкидлайди. “Агар у психология бўлса, биз уни тушунамиз
ва катта фойда оламиз, шунда бизга уларнинг “фалсафий дунёқараши”
тушунарли бўлади”
83
.
“Эрих
Фромм
фалсафий
антропологиясида
инсон
маънавий
маданияти талқини”
деб номланган V бобнинг биринчи I бандида Фромм
ижтимоий фалсафаси ҳақидаги масала таҳлил қилинган. Э.Фромм ижтимоий
фалсафаси жамиятни ижтимоий қайта қуриш, либерал демократик ислоҳотлар
ўтказиш мафкурасига қаратилган. Унинг асарларида замонавий ғарб
жамиятининг маънавий-руҳий асослари танқид қилинади ва уни ижтимоий-
сиёсий жиҳатдан янгилаш йўллари кўрсатиб берилади. У замонавий жамият
воқелигини тадқиқ қилишда фалсафий антропологик, маданий ва ижтимоий-
сиёсий ёндошувининг таҳлили яққол намоён бўлади. Фрейдчиликнинг йирик
назариётчиси бўлган Фромм “руҳият таҳлили” таълимотининг анъаналарини
ижодий давом эттирди.
Фромм инсоният томонидан яратилган маданиятнинг моҳиятини, унинг
ривожланишини, тизимларини ва зиддиятларини биринчи манбалар асосида
ёритишга ҳаракат қилган олимлардан биридир. Зеро, унинг таъкидлашича,
фақат ана шундагина ижтимоий-сиёсий шароитни тўғри баҳолаш, башорат
қилиш ва яхшилаш мумкин. Фроммнинг ижтимоий фалсафаси “инсон –
маданият-сиёсат” мавзуи йўналишида талқин қилинган. Унинг бу борадаги
қарашларининг таҳлили асосида хулоса қилиш мумкинки, унинг ушбу
79
Ўша ерда. –Б. 108.
80
Ўша ерда. –Б. 108.
81
Ўша ерда. Б. 122.
82
Ўша ерда. Б. 213.
83
Ўша ерда. Б. 213.
33
масаладаги қарашлари олимни экзистенциал фалсафаси назариётчилари билан
яқинлаштирса, иккинчи томондан антропологик фалсафа назариётчилари билан
яқинлаштиради. Зотан, инсон моҳияти ҳақидаги қарашлар Фромм ижтимоий
фалсафасининг асосини ташкил қилади.
Э.Фромм инсон табиати ҳақидаги қарашларини баён қилар экан, инсон
моҳиятига субстанционал, шу жумладан биосубстанционал қарашлар бир
ёқлама эканлигини таъкидлайди. Унингча, биологик асоснинг бўрттирилиши
ўз-ўзидан инсон ва инсоний маданият ривожидаги ижтимоий омилларга етарли
даражада баҳо беролмаслигига олиб келади. Бу эса, ўз навбатида ижтимоий-
руҳий ва сиёсий муаммоларни ҳал қилишда зарурий назарий-услубий асоснинг
етарли эмаслигини намоён қилади. “Инсон нисбатан ўзгарувчандир. У ҳар доим
ижтимоий тузум ҳамда ўзининг шахсий эҳтиёжи ўртасидаги мутаносибликнинг
бузулишига дарров эътибор қилади. Ана шу мутаносибликни бартараф этиш
учун интилиш инсон тарихий ривожи негизини ташкил этади. ... ўзига хос
инсоний эҳтиёжлар ижтимоий тараққиётни жунбушга келтирувчи турткилардан
ҳисобланади”
84
.
Фроммнинг таъкидлашича, инсон деярли ҳамма маданият турларига
мослашувчан мавжудот бўлса ҳам, агар улар ўзининг табиатига зид келиб
қолганда, унда ички маънавий-руҳий ва эҳтиросли тўқнашувлар бошланади.
Бунда инсон ўз табиатини ўзгартира олмаган ҳолда, ўз ҳаёт тарзини
ўзгартиришга мажбур бўлади. Фромм фикрича, бундай шароитни аниқлаш
фалсафий тафаккурнинг таҳлил объекти бўлмай, балки антропология, тарих,
ижтимоий, шахсий, болалар психологиясининг таҳлил объекти бўлиши керак.
Инсонни бундай таҳлил қилиш маънавий соғломлик руҳини яратади. Бу эса,
ҳамма давр ва маданият одамлари учун “умумий” ҳисобланади.
Э.Фромм инсон табиатининг асосий-манбавий тамойилини аниқлаш ва бу
орқали маданият ва сиёсат ҳақидаги таълимотни ривожлантиришга ҳаракат
қилиб, инсон табиатининг икки фундаментал тамойилини –
эга бўлиш
ва
мавжуд бўлиш
(фрейдча Танатос ва Эрос)да кўради. Унинг таълимотича, ана
шу тамойилларнинг ҳар бири ўзининг чуқур биологик асосига эга бўлиш
анъанаси ўзини сақлаш инстинктида намоён бўлади, абадий ҳаётга интилади.
Мавжудлик эса, ўзининг ибтидосини ҳамкорлик инстинктидан, яккаланиб
қолиш қўрқувидан олади. Бу ибтидолар инсонда табиатан бир-бирини
тўлдиради ҳамда бир-бирига зид келади. Шу тарзда Фромм инсоннинг ички
моҳияти ибтидоларини “мавжудлик” ва “эга бўлишлик” категориялари орқали
яратишга ҳаракат қилади. Олимнинг таъкидлашича, улар инсоннинг фалсафий
қараш тимсоли билан маданий ривожини боғловчи занжир сифатида ҳам
намоён бўлади.
Замонавий
ижтимоий
тизим
маданияти
бузилган
“эга
бўлиш”
ибтидосининг намоёни сифатида мавжуд. Шунинг учун ҳам тараққиётнинг
“чексиз ғалабаси” содир бўлмади. Зеро, XVIII асрдан бошлаб ижтимоий
84
Қаранг: Фромм Э. Революция надежды // Фромм Э. Человек для самого себя. Революция надежды. Душа
человека. –М.:АСТ:АСТ МОСКВА, 2009. –С. 25.
34
ахлоқда чексиз худбинлик ва лаззатланиш (гедонизм) етакчи тамойиллар бўлиб
қолди, ахлоқий таълимот даражасига кўтарилди.
Э.Фромм яна шуни таъкидлайдики, хусусий мулк мустаҳкамланиб
боргани сари “эга бўлишлик” ҳисси ҳам кучайиб боради ва кундалик ҳаётнинг
ҳамма соҳаларини қамраб олади. Чўққига чиққан истеъмолчиликда “эга
бўлишлик” ҳиссининг ғалаба қозониши эса, инсоннинг ички дунёсини ҳам
ўзгартириб, нурсиз қилиб қўйди. Маданият тобора “механистик” характерга эга
бўлиб, тимсол даражасида прагматик манфаат учун хизмат қила бошлайди.
“Ҳозирги индустриал маданиятнинг хусусиятли белгилари ҳаётийлик эмас,
балки механизмнинг ишлаш механикаси бўлади ... некрофил ҳаётга бўлган
ижирғаниш, бу механизмлардан ҳайратланиш яққол кўзга ташланди”
85
.
Э.Фромм замонавий Ғарб маданиятининг ахлоқий тамойилларини танқид
қилар экан, Ғарб жамиятининг асосий маданий ва сиёсий вазифаси мазкур
жамиятнинг маданий қадриятларини тубдан қайта кўриб чиқиб, ижтимоий
онгни янги, ҳақиқий инсонпарварлик қадриятларига йўналтириб юборувчи,
жамият “қалбини ўзгартирувчи” ахлоқий тамойиллар қарор топиши, негизада
“эга бўлишлик” тамойили ётувчи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ва
ахлоқий-руҳий пойдевори қайта қурилиши, маданиятнинг инсонпарварлик
қадриятларига
йўналтирилган
сиёсий
утопия
бўлиши
зарурлигини
таъкидлайди.
Э.Фромм “ҳаёлий” ва “фаолий” яъни воқеий, утопияни бир-биридан
фарқлайди. Унингча, биродарликда, тинчликда, иқтисодий устуворликдан
эркинликда, урушлардан ва диний махдудликдан озодликда яшовчи
инсониятнинг ҳамжамияти – воқеий утопиясига эришиш мумкин. “Агар биз
бунинг учун техник утопияларга сарфланган шундай даражадаги кучимизни,
тафаккуримизни, шууримизни, қувватимизни сафарбар қилсак, ғалабага
эришамиз”
86
, - деб таъкидлайди. Э.Фромм фикрича, янги жамият тузувчилар
олдида турган энг биринчи муаммо “соғлом одамлар учун соғлом эҳтиёжларни
қондира оладиган соғлом иқтисодни шакллантиришдан иборат”
87
.
Бу маданий-сиёсий дастур фақат демократик шароитдагина амалга
ошиши мумкин. Ва бунинг учун янги ҳақиқий демократия зарур. Ҳақиқий
демократия, унингча, фаол, ижодий, антибюрократик ва имкони борича
марказлашмаган бўлиши керак. Бундай шароитда тўлиқ ҳолда ҳақиқий ижодий
муносабат амалга ошади, инсон ўз фаолиятининг маҳсулини ошкора тарзда
кўради, ўзлигини намоён қилади. Зотан, “янги демократиянинг мазмуни шунда
очилади. Бу демократия мавжуд замонавий ғарб жамиятининг сиёсий-ҳуқуқий
тизими чегарасида мавжуд бўлади”
88
.
Мазкур бобнинг II бандида
“Э.Фроммнинг “ҳукмрон дин” ва
“инсонпарвар дин”
ҳақидаги қарашлари”
ёритилган. Э.Фроммнинг фикрича,
диний таассуротларнинг келиб чиқиши инсоннинг табиат кучидан ажралиб
чиқиши, ақлли мавжудот сифатида ўз-ўзини англаши билан боғлиқдир. Тана ва
85
Қаранг: Фромм Э. Иметь или быть. –М.: Мысль, 1997. -С. 195-196.
86
Қаранг: Фромм Э. Иметь или быть. –М.: Мысль, 1997. -С. 394.
87
Ўша китоб. Б. 395.
88
Қаранг: Фромм Э. Иметь или быть. –М.: Мысль, 1997. С.397.
35
руҳ ўртасидаги, табиат ва маънавий моҳият ўртасидаги низони бартараф
қилишга уриниб, инсон турли хилдаги тафаккурлаштириш ва ислоҳот қилиш
шаклларига мурожаат қилади. Лекин инсон нафақат фикрловчи, балки ҳис
қилувчи мавжудот ҳамдир. У дунё тузилишининг тафаккур андозаси билан
қониқиб қолмайди. Инсонга қандайдир олий тимсол - объект (ғоя, мақсад)
зарурки, унга ўзини бағишлаш, унга хизмат қилиш, орқали яхлит ўзлигини,
моҳиятини намоён қилсин. Бу борадаги интилишларни Э.Фромм инсоннинг
экзистенциал (ҳаётий) эҳтиёжларига боғлайди ва унда диннинг ички асосини,
манбаини кўради
89
.
Диннинг ижтимоий таскин берувчи вазифасини ёритишда Э.Фромм ўз
нуқтаи назарини илгари сурди. Диний ҳиссиёт табиатини таҳлил қилар экан,
олим инсон ботинидаги дихотомия (баравар иккига бўлиниши)га диққат-
эътиборни қаратади. Бундай ҳолатда инсон атрофдаги инсонлардан ва атроф
муҳитдан бегоналашади. Эътиқод эса, бундай ҳолатда инсоннинг ҳаётдан
ажралиб қолганлигини, ёлғизланишини нисбатан юмшатади.
Э.Фромм умумий қабул қилинган динни худо ҳақидаги дастлабки
тасаввурлар билан айнанлаштиришни инкор қилади, буни динга нисбатан бир
томонлама ва юзаки, деб ҳисоблайди. Зеро, замонавий диний эътиқодда инсон
фақат ҳайвонларга, санамларга ва худоларга сажда қилиб қолмасдан, балки
ҳокимиятга, синфга, партияга, пулга, одамга, кучга, шу билан бир қаторда
муҳаббатга, биродарликка ҳам сиғинади, деб таъкидлайди. Шу нуқтаи назардан
олим тарихий шаклланган дин тушунчаси ва унинг мазмунини инкор қилиб,
динни дунёқараш билан айнанлаштиради
90
. Демак, олим қарашларида “дин”
тушунчаси нафақат анъанавий диний эътиқодни қамраб олади, балки фалсафий
тизимларни, ахлоқий ва ижтимоий-сиёсий маълумотларни ҳам ўз ичига олади.
Турли маълумотлар тизимларига татбиқ қилинган бундай “дин” тушунчаси у
ёки бу даражада инсон мавжудлиги муаммоларига ҳам тегишлидир. Шу нуқтаи
назардан Э.Фромм динни “ҳукмдор дин” ва “инсонпарвар” динга ажратади
91
.
“Ҳукмдор дин” – бу бегоналашган инсон динидир, унинг сиғиниши
объекти (санами, худоси) бегоналашган инсон хислатларидир, у инсондан узиб
олиниб, алоҳида мустақил моҳият сифатида намоён бўлади. Олим бундай
диннинг ҳар қандай шаклларини танқид қилади. Ҳар қандай “ҳукмдор дин”нинг
фожиаси шундаки, улар оммавий тузилмаларга айланишлари билан мазкур
тузилмалар билан бошқарилади. Натижада эса, вақт ўтиши билан дастлаб эълон
қилинган эркинлик, биродарлик, меҳр-муҳаббатлилик, бахтлилик тамойиллари
бузилади.
Э.Фромм таъкидига кўра, “ҳукмдор дин” – бу инсоннинг асосий
эҳтёжларини қондиришнинг энг мақбул усулидир. Унда инсон инсон
томонидан эзилади, шахс мақсад эмас, воситага айланади.
“Ҳукмдор дин”нинг қарама-қаршиси “инсонпарвар” диндир. Унда инсон
юксак қадрият сифатида қаралади. Унинг асосида инсоннинг чексиз
имкониятларига, тафаккурига, интилишларининг эзгулигига ишонч ётади.
89
Қаранг: Фромм Э. Психоанализ и религия // Сумерки богов. –М.: Политическая литература, -С. 147.
90
Фромм Э. Психоанализ и религия. -С. 147.
91
Ўша китоб. –Б. 148
36
Ожизлик эмас, балки инсоннинг чексиз қудрати; бўйсуниш эмас, балки тўлиқ
даражада ўз имкониятларини рўёбга чиқариш; гуноҳкорлик, маъюслик эмас,
қувонч, бахт тўкислиги кабилар “инсонпарвар дин”нинг мазмунини ташкил
этади
92
. Бундай дин “қачонки шахс ўз тақдири учун маъқул бўлганда, ўзини
эркин ҳис қилганда, эркинлик учун курашувчилар орасида бўлганида”
93
вужудга келади. Шу нуқтаи назардан Э.Фромм динга кенг қамровли таъриф
беради. “… дин деганда, мен гуруҳ томонидан қабул қилинган фикрлаш тизими
ва ҳаракатни тушунаман, бу шахсга яшаш йўналиши ва эътиқод қилиш
объектини кўрсатади”
94
. Динни бундай таърифлаш эса, уни тор доирадан
чиқариб, қадрият билан айнанлаштиришга олиб келади.
Шунингдек, Э.Фромм диннинг таскин берувчи вазифасини ҳам алоҳида
таъкидлайди. Унингча, асабийликнинг чуқур илдизинг сева олиш ҳиссиётини
кучайтириш орқали бир тараф қилиш мумкин. Демак, Э.Фроммнинг дин
ҳақидаги таълимотининг асосий хулосаси – унинг моҳияти ва вазифасини
инсонийлаштиришдан иборат бўлади.
Хулоса қилиб, Э.Фроммнинг “инсонпарвар дин” ҳақидаги таълимотига
шундай баҳо бериш мумкин. У ҳар қандай ақидавий махдудликлардан,
чекланишлардан ҳоли бўлган, содда афсонавийлик ва риёкорликдан тозаланган,
дунёнинг илмий манзарасига (инсон билишига) зид келмайдиган, шу билан
мўжизани кутмайдиган, “синоатлилик” ҳиссидан, “жунбушкорлик”дан ва
“ҳузурланиш”дан ҳоли бўлган, лекин эҳтиросли кайфиятни ўзида сақлаб қолган
(бусиз дин фаолият кўрсата олмайди) таълимотдан иборатдир. “Инсонпарвар
дин” – бу тафаккур мулоҳаза юритадиган тузилма эмас, ёпиқ муассасанинг
маҳсули эмас, ижтимоий ва диний фикрлар ривожи тарихида ўз негизига эга
бўлиб, ўзида адолат, эркинлик, биродарлик, тенглик ва бахт тимсолларини
мужассамлантирган. Унинг ғоявий оталари Исо масиҳ, Будда, Лао-Цзи ва
Конфуцийдир. Худди шунинингдек, маърифатпарварликнинг намоёндалари
Суқрот ва Спинозалар ҳам унинг руҳий оталари ҳисобланади
95
.
Э.Фромм фикрига кўра, ҳеч қандай расм-русум, маросим ва ақидавий
мазмун “инсонпарвар дин”нинг ички моҳиятини ташкил қилмайди. Унинг
маркази, ибтидоси ва ўзгармас мазмуни “диний тажрибадир”; яъни инсон
томонидан бевосита ҳис қилинадиган экзистенциал (ҳаётий) вазиятдир.
Э.Фроммнинг бундай таълимоти ХХ асрнинг 60-йилларида бутун Ғарб
зиёлилари ва ёшларининг маънавий-руҳий изланишларининг кенг доирасини
қамраб олган ва ўзига жалб қилган таълимотга айланди.
Мазкур бобнинг сўнгги бандида
“Э.Фроммнинг “инсонпарварлик”
руҳияти таҳлилида маънавий-ахлоқий инқирознинг сабаблари ва уни
бартараф этиш воситалари”
ҳақидаги масала таҳлил қилинган. Ушбу
масалада Э.Фромм ўз замонаси жамиятига хос бўлган Ғарб цивилизациясининг
ижтимоий-иқтисодий ривожланиши омиллари, ўзига хос характер шаклларини
ажратиб кўрсатишга ҳаракат қилади. Унингча, Ғарб цивилизациясининг
92
Қаранг: Фромм Э. Психоанализ и религия // Сумерки богов. –М.: Политическая литература, -С. 145.
93
Ўша китоб. –Б. 155.
94
Ўша китоб. –Б. 146.
95
Қаранг: Ўша китоб. –Б. 150.
37
ривожи қатор зиддиятларнинг шаклланиши, ўз эркинликларини кенгайтиришга
ҳаракат қилган инсоннинг аксинча, эркинлик тазйиқига учраши, ўзидан
бегоналашуви жараёнлари билан уйғунликда давом этади. Эркинлик ва
беганолашув жараёни инсон цивилизациясининг икки қутб нуқтасига айланади.
Э.Фромм таъкидлайдики, ХХ аср шароитида инсоннинг бегоналашуви
масаласи асосий масалага айланиб қолди. Бунинг муҳим сабабларидан бири –
инсонлар ўртасидаги меҳрнинг йўқолиши ва унинг ўрнини моддий манфаат
эгаллашидир. Бундай жамиятда инсон ўз қадр-қимматини йўқотиб, қандайдир
нарсага, мулкка айланиб қолади. Масалан, ибтидоий даврдан бошлаб эркаклар
аёлларга нисбатан мулкчилик муносабатида бўлишган. Аёлнинг ҳис-туйғулари,
эркинликлари поймол бўлган. Ҳозирги жамиятга келиб, бундай муносабатлар
фақат аёлларга эмас, балки барча одамларга ҳам мулк сифатида қараш,
уларнинг қадр-қимматини фақат оилада ёки хизматда келтирадиган фойдасига
қараб белгилаш одат тусига кириб қолган. Натижада инсоннинг ички
оламидаги ҳис-туйғулари умуман эътиборга олинмай қўйилди. Беғараз
муносабат ўрнини эгоизм (худбинлик) эгалламоқда. Лекин худбинлик – инсон
табиатидаги тубан хирс-туйғуларини қаноатлантиради. Худбинлик тушкунлик
ҳолатига ва ҳаётга бўлган қизиқишнинг йўқолишига олиб келади. Натижада
инсоннинг онги остида ўлимга интилиш (танатос кучи) зўраяди. Бундай салбий
кучни некрофилия деб атайди.
Лекин Э.Фромм шуни ҳам таъкидлайдики, булардан қутулиш учун инсон
замонавий шароитда инсонга “умид” ёрдамга келади. Умид ҳар бир шахсга хос,
лекин у моҳиятан зиддиятлидир. Айни пайтда умид сароб ҳам эмас, лоқайд
кутиш ҳам эмас. Умид инсонни ҳали шаклланиб бўлмаган нарсага
тайёрлашдир. Энг аввло “ўзлигига эга бўлишдир, ҳақиқий ҳаётий тузилманинг
ички жиҳатидир, инсон ривожидир, унинг асоси ва моҳияти инсон борлиғининг
шартидир”
96
.
Э.Фроммнинг ишонч билан таъкидлашича, маънавий-руҳий инқирозни
бартараф қилишнинг энг муҳим ва самарали воситаларидан бири –
инсонларнинг бир-бирига бўлган меҳр-оқибатининг юксалиши, муҳаббат
ҳиссиётининг кучайиб бориши ва маънавий оламнинг яна такомиллашишига
бориб тақалади. Зеро, муҳаббат универсал ҳиссиёт бўлиб, бу туйғу инсоннинг
маънавий ва жисмоний дунёсини рўёбга чиқаради
97
. Э.Фромм инсоний
мулоқотнинг фақат биологик ва экзистенсиал жиҳатларига эътибор қаратган.
З.Фрейдга қарши чиқиб, доимий равишда фақат жинсий эҳтиёжни қондиришга
интилиш инсонга бахт олиб келмайди, балки айнан маънавийлик ва руҳийлик
жинсийликнинг тўлақонли очилишига ёрдам беради, деб таъкидлайди.
Э.Фромм фикрича, тафаккур даражасидаги муҳаббат – фаолиятда
ижодкорлик ва ўзлигини намоён қилишни англатади, эҳтирос даражасидаги
муҳаббат – ҳар бир инсон, бутун инсоният ва табиат билан ягоналик ҳиссидир.
Олимнинг кўрсатишича, муҳаббат – бу инсондаги куч-қувватдир. У инсонни
инсондан ажратадиган ҳар қандай тўсиқни қўпориб ташлайди. Инсонларни бир-
96
Қаранг: Фромм Э. Революция надежды. –С. 25, 90.
97
Фромм Э. Ради любви к жизни. –М.: ООО “Фирма “Издательство АСТ””, 2000. –С. 23.
38
бирига яқинлаштиради, муҳаббатнинг мазмуни бутун дунёнинг умумий
ибтидосида намоён бўлади. Олимнинг талқинида муҳаббат дунёга яхлит
муносабатни белгиловчи ҳолатдир. Инсонни дунё билан қўшилиш жараёнидаги
муайян даражадаги одатий йўналишидир
98
.
Э.Фромм муҳаббатни турларга ажратиш билан бир қаторда ҳар бир
даврда муҳаббатга муносабат ўзгарганлигини, ҳар хил ҳаётий қадриятлар
ҳукмронлигида ҳар хил тус олганлигини таъкидлайди. Олимнинг ишонч билан
таъкидлашича, ўзгани севиш ўзни севишни истисно қилади. Зеро, ўзгани севиш
– эзгулик бўлса, ўзни севиш – худбинликдир.
Э.Фроммнинг муҳаббат ҳақидаги қарашларининг улкан маънавий ва
ахлоқий-тарбиявий аҳамияти шундаки, бошқалар учун ўзидан воз кечиш, ўзи
яхши кўрган одам учун ҳар қандай маҳрумиятга, ҳатто қурбон бўлишга ҳам
тайёр бўлиши – инсоний муҳаббатнинг олий даражада намоён бўлиши ва
исботидир.
Муҳаббатли
инсон
ҳаётга
қизиқувчан,
хушфеъл,
ҳайратланиш
қобилиятини йўқотмаган шахсдир. Бундай одамларнинг руҳий ҳолати кучли
бўлади. Бундай шахслар жамиятнинг инқироз ҳолатларида одамларга ёрдам
бериб, жамиятда руҳий кўтаринкилик ҳолатини таъкидлайдилар. Муҳаббат
туйғуси инсонларни бир-биридан ажралиб қолишидан асрайди, инсон
мавжудлиги зиддиятларидан қутқаради, инсоннинг дунё билан уйғунлигини
қайта тиклайди. Муҳаббат – “... инсон мавжудлиги муаммосига қониқарли
ягона жавобни бера олади”
99
.
Диссертацияда Э.Фроммнинг муҳаббат ҳақидаги қарашларининг айрим
қирралари Ибн Сино қарашлари билан таққослаб таҳлил қилинган ва муштарак
жиҳатлари ёритилган.
ХУЛОСА
Илмий изланиш натижалари қуйидаги хулосаларга олиб келди:
1. Зигмунд Фрейд ўзининг бутун илмий фаолияти давомида: биринчидан,
шахснинг кенг кўламли назариясини; иккинчидан, ўзининг терапевтик-
даволовчи тажрибаси ва ўзини ўзи таҳлил қилишга асосланган клиник
кузатишларнинг кенг миқёсли тизимини; учинчидан, асабий бузилишларни
даволашнинг ўзига хос усулини; тўртинчидан, бошқа ҳеч қандай усул билан
ўрганиб бўлмайдиган руҳий жараёнларни тадқиқ қилиш усулларини яратди.
2. Фрейд таълимоти жорий қилингандан кейин шахс камолоти
назариясининг психодинамик йўналишида бир-бири билан изчил боғлиқ
бўлмаган назариялар пайдо бўлиб, уларнинг муаллифлари ё фрейдча
ёндошувни кенгайтиришга ёки уни бутунлай қайта кўриб чиқишга ҳаракат
қилишди.
98
Қаранг: Ўша китоб. –Б. 54
99
Фромм Э. Севиш санъати // Жаҳон адабиёти. -2004, - 4-сон. –Б. 103.
39
3. Альфред Адлер ва Карл Густав Юнг Фрейднинг ҳаддан ташқари хирсга
ва тажовузга инсон ҳаётининг марказий мазмуни сифатида катта аҳамият
бераётганлиги билан улар келиша олмасликларини билдиришди. Шунингдек,
Фрейд таълимоти билан кўплаб фикрларда келишмайдиган ўзаро зиддиятли
мактаблар яратишди.
4. Адлер қарашлари тизимининг марказий нуқтасини индивидуум
шахснинг жамиятдан ажралмаслиги ғояси ташкил қилади. Адлер фикрича,
шахснинг ривожи, унга ижтимоий манфаат хос бўлганлиги учун ижобий
йўналишда кетади ва инсоннинг “эзгу табиати”ни белгилайди. Адлер
таълимотида инсон ҳар томонлама тадқиқ этилган ҳолда унинг мақсадли
интилишларига алоҳида эътибор қаратилади ва инсон мукаммал мавжудот
сифатида намоён бўлади. Адлер фрейдча шахснинг руҳий ҳаёт фаолияти
талқинини қайта кўриб чиқади. Адлернинг фикрига кўра, руҳий тузилмадаги
онгли ва онгсиз жараёнлар бир-бирига боғланиб кетади, ягоналикни ташкил
қилади. Демак, онгли билиш жараёнидаги услубларни онгсиз жараёнларни
талқин қилишда ҳам қўллаш мумкин, деб ҳисоблайди.
5. Юнг одамларнинг ҳар доим келажакка интилишларида ҳаёт
тажрибалари таъсир кўрсатади, деган ғояни илгари суради. К.Юнг шахснинг
руҳий саломатлигига эришиш учун унинг турли йўналишдаги интилишлари
ўзаро мутаносибликдаги бир бутунликка жамланиши керак, деган фикрни
исбот қилди. Бу ғоя К.Юнг назариясида «шахсий ўсиш, камолот» атамаси
билан номланади. Бунда Юнгнинг фикрича, шундай йўл танлаш зарурки,
ижтимоий қонун-қоидаларга бўйсунган ҳолда инсоннинг табиий ўз-ўзини
ривожлантириши ҳам табиий ҳол бўлсин. Замонавий Ғарб маданиятида
инсоннинг шахсий ривожи мутлоқлаштирилиши жараёнида ижтимоий қонун-
қоидалар билан зиддиятли тўқнашуви муқаррар равишда содир бўлади.
Шахснинг бундай ривожи Юнг томонидан фавқулодда руҳий ҳолат сифатида
баҳоланади ва уни ўзликни таниш билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Шунинг учун
инсон ҳаётий жараёнининг шаклланишида шахс билан жамият ўртасидаги
алоқаларни мустаҳкамловчи воситаларни топиш зарур.
6. Э.Фромм ва З.Фрейд таълимотини солиштирар эканмиз, фрейдизмнинг
қанчалик ўзгарганини кўришимиз мумкин. Фрейд таълимотида инсон
руҳиятидаги асосий куч - бу бузғунчиликка интилиш кучидир. Бу кучнинг
асоси «либидо», яъни онг остида яширинган, жамият томонидан таъқиқланган,
инцестуал (қон аралашиши) ҳис-туйғуларидир. З.Фрейд инсоннинг хирсий,
жинсий томонига, хислатларига кўпроқ эътибор бериб, уларни инсон табиатида
асосий куч, деб ҳисоблайди. Э.Фромм эса, бундай қарашни танқид қилиб,
инсон руҳий оламида жинсий алоқалар билан бир қаторда, эзгу ҳис-туйғулар
мавж уриб туриши ва аҳамияти ниҳоятда катта, деб ҳисоблайди. У инсон
табиатидаги беғараз меҳр-муҳаббат туйғусини ҳаётга интилиш билан боғлайди.
Буни нафақат моддий маданият томонидан берилган, балки инсоннинг
ботинида мавжуд бўлган энг кучли туйғу, деган хулосага келади.
40
Юқоридаги хулосалардан келиб чиқиб, тадқиқотда қуйидаги
тавсиялар берилди.
1. 1997 йилда қабул қилинган Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурининг ўн
тўрт йиллик тажрибаси Ватан тақдирига муносабат, маърифатга, ўз тақдири ва
истиқболига муносабат таълим ва тарбия тизими ислоҳотлари орқали тезроқ
сингдирилиши ва тезроқ кириб келиши мумкинлигини кўрсатди. Шу сабабли
ҳам мактабгача, ўрта махсус ва олий таълим тизимида руҳан тетик, баркамол
авлодни шакллантиришнинг маънавий-руҳий дастурларини ишлаб чиқиш
лозим. Бунинг учун инсон руҳий борлиғи ҳақидаги дастлабки тасаввурларни
шакллантиришга қаратилган дастурлар, олий таълим тизимида эса инсоннинг
фалсафий дунёқарашини такомилаштиришда Шарқу Ғарб мутафаккирларининг
инсон ҳақидаги, унинг руҳий борлиғи тўғрисидаги таълимотларини пухта
ўргатувчи дастурларни амалга ошириш тақазо қилинади.
2. Оммавий ахборот воситаларининг жамият ҳаётидаги роли ва
функциясидан фойдаланган ҳолда “ҳар бир инсон бир олам” эканлигини, унинг
ички руҳий салоҳиятини кўрсата олувчи, маънавий-руҳий борлиғини ёритиб
берувчи дастурлар тайёрлаш, умуминсоний ва миллий дунёқараш уйғунлашган
тафаккур тарзини эътиборга олган ҳолда умуминсоний қадриятлардаги
баркамол
авлод
тамойиллари
ташвиқотига
бағишланган
кўрсатувлар
уюштириш лозим.
3. Маҳаллаларда олиб борилган аксарият тадбирларда маҳалла
фуқароларининг
инсон
тарбияси,
оиладаги
ички-руҳий
можаролар,
келишмовчилик
низоларига
тегишли
масалаларда
маҳалла
фуқаролар
йиғинларига мурожаат қилишлари кузатилгани сабабли, маҳалла фуқаролар
йиғини штати бирлигига маслаҳат ва кўрсатмалар берувчи маҳалла педагог-
руҳшуноси иш ўрнини жорий этиш, даврий равишда маҳаллаларда “Инсон ўзи
бир олам” рукнига оид оммавий-маърифий тадбирларни ўтказиш лозим.
4. Нодавлат ташкилотларнинг демократик жамият ривожидаги алоҳида
ўрнини эътиборга олган ҳолда миллатнинг мустаҳкам руҳан баркамол ривожи
ва истиқболига хизмат қилувчи нодавлат мақомидаги илмий, психологик
марказлар, ташкилотлар, хайрия фондлари фаолиятини янада жонлантириш,
уларнинг эркин рақобатини шакллантириш лозим.
5. Ўзбекистонда турли ёш, миллат, дин вакиллари контингентини
эътиборга олган ҳолда инсон руҳий борлиғига оид адабиётлар нашр этиш
тизимини
шакллантириш,
руҳий
таҳлил
йўналишидаги
тарғибот
ва
адабиётларга бағишланган нашриёт ташкил этиш лозим.
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ:
Монографиялар, китоблар, ўқув қўлланмалари ва туркум нашрлар
41
1.
Йўлдошев С., Усмонов М., Каримов Р., Қобулниёзова Г., Рўзматова Г.
Янги ва энг янги давр Ғарбий Европа фалсафаси (XVII-XX асрлар). –Т.:
Шарқ, 2002. -336 б.
2.
Ғарб фалсафаси (Тузувчи ва масъул муҳаррир Қ.Назаров). Ўқув
қўлланма. // “XIX аср ва ҳозирги замон фалсафаси” боби. –Тошкент:
“Шарқ”, 2004. –Б. 510-707 . -720 б.
3.
Фалсафа асослари (Тузувчи ва масъул муҳаррир Қ.Назаров). Ўқув
қўлланма. –Тошкент: Шарқ, 2005. –Б. 145-155. -384 б.
4.
Рўзматова
Г.
Француз
маърифатпарварлари
ижодида
дунёвий
тамойилларнинг шаклланиши. //Дунёвийлик фалсафаси. Мақолалар
тўплами. –Тошкент: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, 2007. –Б.
105-116. -160 б.
5.
Рўзматова Г. Эрих Фроммнинг дунёвийлик фалсафаси. //Дунёвийлик ва
ижтимоийлик. –Тошкент: Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи,
2008. –Б. 95-113. -160 б.
6.
Жалолова Ў., Рўзматова Г. Зигмунд Фрейд диннинг руҳий таҳлилий
асослари ҳақида. //Дунёвийлик ва ижтимоийлик. –Тошкент: Чўлпон
номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2008. –Б. 113-123. -160 б.
7.
Рўзматова Г. Фрейдизмда инсон фалсафаси таҳлили. –Тошкент: Фалсафа
ва ҳуқуқ институти нашриёти, 2009. -144 б.
Журнал мақолалари
1.
Рўзматова Г. Эрих Фроммнинг ижтимоий фалсафаси // Шарқшунослик. –
Тошкент, - 2006. 1-сон. –Б. 136-140.
2.
Рўзматова Г. Зигмунд Фрейднинг маданиятшунослик концепцияси //
Таълим тизимида ижтимоий-гуманитар фанлар. –Тошкент. -2006. 3-сон. –
Б. 143-14.
3.
Рўзматова Г. Эрих Фроммнинг диний концепцияси // Тошкент ислом
университети илмий-таҳлилий ахбороти. –Тошкент. -2006. 4-сон. –Б. 51-
54.
4.
Рўзматова Г. Эрих Фромм орзусидаги шаҳар // Жамият ва бошқарув. –
Тошкент, - 2007. 1-сон. –Б. 71-73.
5.
Рўзматова Г. Инсон қалби – “кичик Коинот” // Ўзбекистонда ижтимоий
фанлар. –Тошкент, - 2007. 2-3-сон. –Б. 72-78.
6.
Рўзматова Г. Алфред Адлер инсон руҳий ривожи ҳақида //
Шарқшунослик. –Тошкент, - 2007. 1-сон. –Б. 103-108.
7.
Рузматова Г. Человек – существо, стремящееся к совершенству // Вестник
кыргызского национального университета им. Жусупа Баласагына. –
Бишкек. -2007. Серия 5. – В. 1. Том 3. –С. 43-46.
8.
Рўзматова Г. Фрейдизм: онг ва онгсизлик муаммоси // Тафаккур. –
Тошкент, - 2007. 1-сон. –Б. 82-88.
9.
Рўзматова Г. Алфред Адлернинг инсон ҳақидаги таълимоти // Таълим
тизимида ижтимоий-гуманитар фанлар. –Тошкент. -2008. 1-сон. –Б. 113-
117.
42
10.
Рузматова Г. Роль и место восточной философии в творчестве К.Юнга //
Вестник Российского философского общество. –Москва. № 4 (48), 2008. –
С. 117-122.
11.
Рўзматова Г. Зигмунд Фрейд диннинг руҳий-таҳлилий асослари ҳақида //
Таълим тизимида ижтимоий-гуманитар фанлар. –Тошкент, - 2009. 1-2-
сон. –Б. 131-135.
12.
Рузматова Г. Альфред Адлер о духовном развитии человека //
Теоретический журнал Credo new. № 3 (59). -2009. –С. 12-19.
13.
Рўзматова Г. Зигмунд Фрейд таълимотида ижод жараёнининг санъат
асослари таҳлили ҳақида // Фалсафа ва ҳуқуқ. –Тошкент. -2009. 3-сон. –Б.
45-48.
14.
Рўзматова Г. Қалб қатламлари // Тафаккур. –Тошкент. -2009. 4-сон. –Б.
56-60.
15.
Gulnoz M.Ruzmatova. Well-known thinkers on the nature of war // Beth
Gavriel. 2010. Август-сентябрь. № 105. –Р. 31.
16.
Рўзматова Г. Ғарб қалбида шарқона нидо // ЎзМУ хабарлари. –Тошкент. -
2010. -№ 3/1. –Б. 11-14.
17.
Ruzmatova G. Love theme in the works of Erich Fromm and Ibn Sino
//AVICENNA. Science and Education in Uzbekistan 3/2011. –Р. 97-102.
18.
Шарқ ва Ғарб мутафаккирларининг қарашларида тана ва руҳ муносабати
// Шарқшунослик. –Тошкент, - 2011. 1-сон. –Б. 101-106.
Конференция материаллари
1.
Рўзматова Г. Ф.Ницше: инсон камолоти ғояси // “Миллий истиқлол ғояси
тарғиботининг илмий асослари” мавзусидаги республика илмий-амалий
конференцияси материаллари: Тошкент, 2002. –Б. 54-56.
2.
Рўзматова Г. Инсон камолоти жаҳон ривожи кафолоти // Маънавият,
илму фан ва иқтисодий билим ёшлар тарбиясига хизмат қилсин.
Мақолалар тўплами. –Тошкент, 2004. –Б. 256-258.
3.
Рўзматова Г. Эркин шахс тарбияси – давр талаби // Замонавий малакали
кадрлар – миллий тараққиёт омили. Респулика илмий-услубий анжумани
материаллари. –Тошкент, 2007. –Б. 94-98.
4.
Рўзматова Г. Диний эътиқоднинг руҳий таҳлилий асоси // “Ёшларда
толерантликни юксалтириш – фуқаролик жамиятини қуриш омили”
мавзусидаги республика илмий-назарий конференцияси материаллари. –
Тошкент-Бухоро, 2007. –Б. 76-78.
5.
Рўзматова Г. Комил инсон тарбияси – давр талаби // Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси – ҳуқуқий давлат қуришнинг назарий
асоси. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг
14 йиллигига бағишлаб ўтказилган илмий-амалий анжуман материаллари.
–Тошкент, 2007. –Б. 141-143.
6.
Рўзматова Г. Э.Фроммнинг демократик жамият тўғрисидаги таълимоти //
Жамият. Цивилизация. Давлат: ижтимоий-тарихий тараққиёт омиллари.
43
Илмий-назарий конференция материаллар тўплами. –Тошкент, 2007. –Б.
108-109.
7.
Рузматова Г.
Социальный гуманизм Эриха Фромма // Научная
конференция молодых ученых «Наука и образование: проблемы и
перспективы». ЦМАНОП КНУ. –Бишкек, 2007. –С. 90-95.
8.
Рузматова
Г.
Эрих
Фромм,
его
утопическое
общество
//
«Общечеловеческое и национальное в философии». V международная
научно-практическая конференция. –Бишкек, 2007. –С. 87-90.
9.
Рўзматова Г. Ғарб тафаккурида демократик жамият ҳақидаги қарашлар //
Ҳозирги замон фалсафаси: ҳолати ва тараққиётининг истиқболлари.
Академик Жондор Туленов таваллудининг 80 йиллигига бағишланади.
Халқаро илмий-назарий анжуман материаллари. –Тошкент, 2008. –Б. 313-
316.
10.
Рўзматова Г. Ғарб тафаккурида диний эътиқод ва толерантлик
масалалари // Глобаллашув ва ёшлар: толерантлик ва миллий ўзликни
англаш. 16 ноябр – Халқаро толерантлик кунига бағишланган республика
илмий-амалий анжумани материаллари. –Тошкент-Бухоро, 2008. –Б. 144-
146.
11.
Рўзматова Г. Карл Юнгнинг инсон ҳақидаги таълимоти // Ижтимоий-
фалсафий фанлар: назария ва амалиёт. Илмий-услубий мақолалар
тўплами. –Тошкент, 2008. –Б. 178-181.
12.
Рўзматова Г.М. Руҳий таҳлилнинг фалсафий асоси // Фалсафа ва
ижтимоий тараққиёт. Илмий конференция (2-китоб). –Тошкент, 2008. –Б.
62-65.
13.
Рузматова Г. Проблема внутреннего мира человека в восточной
философии // Шарқ фалсафаси қадриятлари ва уларнинг Ўзбекистон
маънавий ҳаётидаги ўрни. Илмий мақолалар тўплами. –Тошкент, 2009. –
С. 162-167.
14.
Рўзматова Г. Ғарб тафаккурида комилликка интилиш ғояси // Маънавий-
маданий қадриятлар: назарий-методологик масалалар. –Тошкент: Алишер
Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2009. –Б.
141-145.
15.
Рўзматова Г. Зигмунд Фрейднинг санъат ҳақидаги қарашлари //
Ижтимоий фалсафанинг долзарб муаммолари мавзусидаги илмий-
назарий семинар материаллари (1-китоб). –Тошкент, 2009. –Б. 78-79.
16.
Каримов Р., Рўзматова Г. Қадимги ва Уйғониш даврда рационаллик ва
норационаллик масаласи // Фалсафа ва фанлар методологияси
муаммолари. –Тошкент: Фалсафа ва ҳуқуқ институти нашриёти, 2009. –Б.
62-64.
17.
Рўзматова Г. Ғарб тафаккурида инсон руҳий таҳлили // Фалсафа ва
фанлар методологияси муаммолари. –Тошкент: Фалсафа ва ҳуқуқ
институти нашриёти, 2009. –Б. 170-173.
18.
Рўзматова Г. Э.Фромм таълимотида шахс ва жамият масаласи // “Шахс ва
жамият”
фанини
ўқитишнинг
долзарб
масалалари”
мавзуидаги
44
Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. –Тошкент,
2009. –Б. 22-28.
19.
Рўзматова Г. Қадимги Хитой дунёқарашида инсон руҳияти масаласи
//Материалы научно-практической конференции «Китай и современный
мир», посвященной 60-летию образования КНР и 5-летию узбекско-
китайского института им.Конфуция при ТашГИВ. (Ташкент, 29 сентября
2009 г.). –Ташкент, 2009. –С. 54-57.
20.
Каримов Р., Рўзматова Г. Хитой маорифи манбаларидаги фалсафий
ғоялар // Материалы научно-практической конференции «Китай и
современный мир», посвященной 60-летию образования КНР и 5-летию
узбекско-китайского института им.Конфуция при ТашГИВ. (Ташкент, 29
сентября 2009 г.) –Ташкент, 2009. –С. 57-61.
21.
Рузматова Г. Проблема внутреннего мира человека //Глобаллашув,
модернизация ва толерантлик: муаммолар, ечимлар ва истиқболлар
(Тўплам). –Тошкент: Фалсафа ва ҳуқуқ институти нашриёти, 2009. –Б. 96-
97.
22.
Рузматова Г. Эрих Фромм и его утопическое общество //Ўзбек
шарқшунослиги: бугуни ва эртаси. Илмий тўплам. –Тошкент: Тошкент
Давлат Шарқшунослик институти, 2010. –Б. 275-277.
23.
Рўзматова Г. Инсонийлик муҳаббат-ла ошён бўлади //Баркамол авлод
тарбиясида шарқшунос олималарининг ўрни. Илмий мақолалар тўплами.
–Тошкент: Тошкент Давлат Шарқшунослик институти, 2010. –Б.74-79.
24.
Рузматова Г. Концепция человека в социальной философии Э.Фромма
//Фалсафа ва ҳуқуқ фанларининг долзарб масалалари: Республика илмий-
амалий конференция материаллари тўплами (2009 йил 2 декабр): [2
китобли]. –Тошкент: Фалсафа ва ҳуқуқ институти нашриёти, 2010. –Б. 51-
54.
25.
Рузматова Г. Методологические аспекты воспитания молодого поколения
в духе неприязни к войне // Баркамол авлодни шакллантириш – маънавий
тараққиёт омили. Республика илмий-амалий конференция материаллари.
–Тошкент: NISHON-NOSHIR, 2010. –Б. 342-344.
26.
Рўзматова Г. Инсон камолоти ва унга ижтимоий омиллар таъсири
//Фалсафа.
Фан.
Таълим.
Республика-илмий
конференцияси
материаллари. –Тошкент:
27.
Рўзматова Г. Қадимги Хитой фалсафаси ривожининг айрим қирралари
//Хитойшуносликнинг долзарб масалалари. Республика илмий-амалий
конференциясининг материаллари. 2010 йил 30 сентябрь. –Тошкент:
ТДШИ, 2010. –Б. 138-142.
28.
Каримов Р., Рўзматова Г. “Даоцзецин” таълимотининг методологик
жиҳатлари //Хитойшуносликнинг долзарб масалалари. Республика
илмий-амалий конференциясининг материаллари. 2010 йил 30 сентябрь.
–Тошкент: ТДШИ, 2010. –Б. 127-133.
29.
Рўзматова
Г.
Инсон
камолотининг
ижтимоий
омиллар
билан
шартланганлиги //Ўзбек шарқшунослиги: бугуни ва эртаси. Илмий
мақолалар тўплами – 2. –Тошкент, 2011. –Б. 293-304.
45
30.
Рўзматова Г. Ўрта аср Шарқ фалсафасида руҳият масалалари //Шарқ
фалсафаси қадриятлари ва уларнинг Ўзбекистон маънавий ҳаётидаги
ўрни. Илмий мақолалар тўплами. П Республика илмий-амалий анжумани
материаллари. –Тошкент, 2010. –Б. 152-156.
31.
Рўзматова
Г.
Инсон
камолотининг
ижтимоий
омиллар
билан
шартланганлиги //Ўзбек шарқшунослиги: бугуни ва эртаси. Илмий
мақолалар тўплами – 2. –Тошкент, 2011. –Б. 293-304.
32.
Рўзматова Г. Накаэ Тойи ва Карл Юнг инсон ҳақидаги таълимотларининг
муштараклиги // Японшунослик: филология, фалсафа, тарих ва маданият
масалалари (“Тил, маданият ва жамият цивилизациялар чораҳасида” 8-
Халқаро илмий анжуман доирасида) мавзусидаги халқаро илмий-амалий
анжуман материаллари 2011, 10-11 март. –Т., 2011. –Б. 106-114.
33.
Рўзматова Г. Эрих Фроммнинг “ҳукмрон дин” ва “инсонпарвар дин”
ҳақидаги қарашлари // Фалсафа ва фанлар методологияси муаммолари.
Аллома Омонулла Файзуллаевнинг 90 йиллик юбилей ўқишларига
баҳишланган илмий-назарий ўқишлари материаллари (1-китоб). –
Тошкент: Фалсафа ва ҳуқуқ институти нашриёти, 2011. –Б. 117-120.
34.
Рўзматова Г.М. Инсон ботиний оламининг руҳий асослари //Фалсафий
қадриятларнинг мустақил Ўзбекистон тараққиётидаги ўрни. Республика
илмий-амалий анжуман материаллари. 29 апрель, 2011 йил. –Тошкент,
2011. –Б. 276-281.
35.
Рўзматова Г.М. Бадиий ижод жараёнларининг инсон руҳиятида
ифодаланиши
//Маънавий
янгиланиш
жараёнларида
этика
ва
эстетиканинг долзарб муаммолари. Илмий мақолалар тўплами. 2-қисм. –
Тошкент: NISHON NOSHIR, 2011. –Б. 93-96.
36.
Рўзматова Г. Шарқ ва Ғарб руҳий маданиятининг муштараклиги етук
жамият негизи //Мустақиллик йилларида амалга оширилган ижтимоий-
маънавий
ислоҳатларнинг
моҳияти
ва
аҳамияти.
Ўзбекистон
Республикаси илмий-амалий конференцияси. Илмий мақолалар тўплами.
–Тошкент: Muharrir, 2011. –Б. 61-65.
46
Фалсафа фанлари доктори илмий даражасига талабгор Рўзматова Гулноз
Мирахроровнанинг 09.00.03 – Фалсафа тарихи ихтисослиги бўйича “Фрейдизмда
инсон масаласини фалсафий таҳлили” мавзуидаги диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч (энг муҳим) сўзлар:
онгсизлик, руҳият таҳлили, жамоавий онгсизлик,
руҳий энергия, онглилик, архетип, фрейдизм, Эрос, Танатос, “У”, либидо.
Тадқиқотнинг объекти:
фрейдизмнинг руҳият таҳлили ҳақидаги таълимоти,
руҳият таҳлилининг фалсафий жиҳатларини таҳлил қилиш тадқиқот объекти
ҳисобланади.
Ишнинг мақсади:
фрейдизм таълимотининг фалсафий асослари, соҳалари ва
унда инсон муаммосини тадқиқ этишдан иборат
.
Тадқиқот методлари:
диссертацияда илмий билишнинг объективлик,
тизимлилик,
ворисийлик,
қиёсий
таҳлил,
умумлаштириш,
тарихийлик
ва
мантиқийлик каби усулларига таянилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
фрейдизмнинг руҳият таҳлили
таълимоти илк бор маданий-тарихий контекстда таҳлил этилган; фрейдизм
таълимотининг руҳий, маънавий-маданий илдизлари очиб берилган; фрейдизм
фалсафаси ғояларининг илгариги фалсафий ғоялар билан ўхшаш томонлари очиб
берилган; фрейдизмнинг фалсафий асослари атрофлича таҳлил қилинган; “руҳият
таҳлили”, “У”, “онг”, “руҳият тузилмаси”, “онгсизлик”, “либидо”, “руҳий қувват”,
“Эрос”, “Тонатос”, “тушни таъбирлаш”, “инсон руҳияти қатламлари” каби
тушунчаларнинг қиёсий таҳлили амалга оширилиб, уларнинг таърифларига
аниқликлар киритилган; фрейдизм вакиллари таълимотида онг ва онгсизлик
ўртасидаги муносабатни турлича ҳал қилиниши кўрсатиб берилган; онг ва онгсизлик
ўртасидаги
ўзаро
алоқадорлик
диалектикаси
тадқиқ
этилган;
фрейдизм
вакилларининг инсон руҳиятига оид фикрларини Шарқ мутафаккирларининг инсон
руҳий оламига оид баъзи бир ғоялари билан қиёсий таққосланиб ўрганилган; руҳий
таҳлил таълимотидан келиб чиқиб инсон маънавий борлиғини такомиллаштиришга
оид назарий хулосалар чиқарилган, амалий таклиф-тавсиялар берилган.
Амалий аҳамияти:
Диссертациянинг амалий аҳамияти ундаги хулоса, таклиф
ва тавсиялардан боғча, мактаб, олий ўқув юртлари, маҳалла, ёшлар ташкилотларидаги
маънавий-маданий
тадбир
ва
тарбия
соҳасида
фойдланиш
мумкинлиги,
республикамиз ижтимоий-маъанавий ҳаётидаги инсонни руҳан бойитиш билан
боғлиқ жараёнларни ташкиллаштириш ва такомиллаштиришда қўллаш мумкинлигида
намоён бўлади. Шу билан бирга ижтимоий фалсафа, фалсафа тарихи, ижтимоий-
фалсафий антропология, социология, сиёсатшунослик, психология соҳаларида
маънавий баркамол етук авлодни тарбиялаш, унинг руҳий оламига тегишли ўқув
курсларида ҳам диссертациянинг хулоса ва назарий умумлашмаларидан фойдаланиш
мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
тадқиқот натижалари
илмий назарий анжуманларда ўқилган маърузаларда, ЎзМУ ва ТошДШИ талабалари
билан олиб борилган маъруза ва амалий машғулотларда, нашр этилган илмий ишлар
ва монографияда ўз ифодасини топган.
Қўллаш соҳаси:
тадқиқот натижаларидан ижтимоий фан соҳаларига оид
тадқиқот ишларида, педагогик фаолиятда, шунингдек, миллий маънавият ва таълим-
тарбияни янада такомиллаштириш жараёнида кенг кўламда қўллаш мумкин.
47
РЕЗЮМЕ
Диссертации Рузматовой Гулноз Мирахраровны на тему «Философский анализ
проблемы человека во фрейдизме» на соискание ученой степени доктора
философских наук по специальности 09.00.03 – история философии
Ключевые
слова:
бессознательное,
психоанализ,
коллективное
бессознательное, психическая энергия, сознательное, архетип, фрейдизм, Эрос,
Танатос, «Оно», либидо.
Объект исследования:
объектом исследования является
психоаналитическое
учение З.Фрейда – фрейдизм и проблемное поле философской составляющей этого
учения.
Цель работы:
проанализировать природу человека в системе философии
фрейдизма.
Методы исследования:
принцип единство исторического и логического,
объективности, комплексный и системный подходы, сравнительный и исторический
анализ.
Полученные результаты и их новизна:
впервые проводится анализ
психоаналитического учения фрейдизма в контексте его культурно-исторической
определённости; выявлены схожие моменты между философскими идеями фрейдизма
и предшествующими философскими учениями; проведен всесторонний анализ
философских корней фрейдизма; был проведен сравнительный анализ таких понятий
фрейдизма,
как
«психоанализ»,
«сознание»,
«Оно»,
«структура
психики»,
«бессознательное»,
«либидо»,
«психическая
энергия»,
«Эрос»,
«Танатос»,
«толкование сновидений», «структурные уровни психики» и дано более точное
определение этих понятий; было показана различие в понимание взаимоотношений
между сознательным и бессознательным у представителей фрейдизма; было
исследована диалектика взаимоотношений сознательного и бессознательного; был
проведен сравнительный анализ некоторых взглядов представителей фрейдизма и
представителей восточной философии относящихся внутреннему духовному миру
человека; исходя из теории психоанализа были сделаны некоторые теоретические
выводы и даны практические рекомендации по усовершенствованию внутреннего
духовного мира человека.
Практическая значимость:
основные идеи, выводы и практические
рекомендации, изложенные в диссертации, могут быть использованы в системе
высшего и среднего образования, идеологической и воспитательной работе,
деятельности махаллинских комитетов и молодёжных организаций, а также при
оптимизации процессов демократизации в общественно-политической жизни
республики.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
основные идеи
диссертации нашли своё отражение в публикациях и в монографии, выступлениях на
научно-теоретических и научно-практических конференциях, были использованы при
проведении лекционных и практических занятий со студентами НУУз и ТашГИВ.
Область применения:
результаты диссертации могут быть использованы в
научных исследованиях в системе гуманитарных наук, в педагогической
деятельности, при выработке политики формирования национальной духовности и
воспитания молодёжи.
48
Resume of Ruzmatova Gulnoz Mirakhrarovna’s dissertation for PhD (History of
Philosophy) named “Philosophical Analysis of Human Race in Freudism”
R E S U M E
Key words
: Unconsciousness, Psychoanalysis, Collective Unconsciousness,
Psychic Energy, Consciousness, Archetype, Freudism, Eros, Tanatos, Id, Libido.
Subject matter of the research
: Freudian Psychoanalysis, philosophical
aspects of mental phenomena.
Aim of the work
: Studying of philosophical bases of freudism, philosophically
analyzing ideas of this doctrine on human race.
Methods of the research
: principle of impartiality, comparative analysis,
generalizing, historical and systematical analysis.
Obtained results and their novelty:
For the first time analysis of mental
phenomena of freudism is studied in the contest of culture and history; cultural roots
of freudism are revealed; Shared features of freudism with previous philosophical
ideas are showed; philosophical grounds of freudism are examined in detail; Such
concepts as “psychoanalysis”, “Id”, mind, structure of psyche, unconsciousness,
libido, mental power, Еros, Тanatos, interpretation of dreams, levels of human psyche
are comparatively analyzed and their definitions are clarified; Different views of
representatives of freudism on the relation between consciousness and
unconsciousness
are
disclosed;
correlation
between
consciousness
and
unconsciousness is investigated; Views of freundians are analyzed by comparing to
those of eastern thinkers; theoretical conclusions on improving human spirituality are
drawed from the perspective of psychoanalysis; practical suggestions are submitted;
Practical value.
Conclusions and suggestions of the research can be used in
kindergartners, universities, makhala and youth organizations. Furthermore it is
usable courses of social philosophy, history of philosophy, social anthropology,
sociology, politology, psychology.
Level of practical practicality and economic effectiveness.
Results of the
work have been announced in conferences, lections delivered in NUUZ and Institute
of Oriental Studies of Tashkent.
Sphere of applicability:
Results of the research can be applied in humanities,
social sciences, teaching, as well as in the process of improving national ideology
and education.
