Авторы

  • Эркин Шадманов
    Ташкентский финансовый институт image/svg+xml

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.autoabstract.36833

Ключевые слова:

экономическое равновесие и пропорциональность полезность валовый внутренний продукт национальный доход экономические соотношения рыночное равновесие общеэкономическое равновесие совокупный спрос и совокупное предложение экономический кризис экономическая эффективность экономический рост бережливость

Аннотация

Объекты исследования: структура экономики Республики Узбекистан, экономические соотношения и процессы обеспечения стабильного экономического равновесия, пропорциональности и экономического роста.
Цель работы: разработка научных предложений и практических рекомендаций по совершенствованию механизма равновесного и пропорционального развития экономики в условиях модернизации страны.
Методы исследования: диалектический, научная абстракция, анализ и синтез, логический и исторический, макроэкономический и микроэкономический анализы, математический, статистический, сравнительный анализы, группировка, наблюдение.
Полученные результаты и их новизна: раскрыто содержание экономического равновесия и пропорций как общеэкономической категории на основе эволюционно непрерывного анализа различных теорий; при их изучении обоснована необходимость подхода с точки зрения стоимости и полезности; сформировано авторское определение понятий экономическое равновесие и пропорциональность; оценена диалектическая взаимосвязанность сфер производства и услуг при их развитии, а также тенденция установления оптимальных пропорций между ними; разработаны научные предложения по дальнейшему совершенствованию инструментов рыночного механизма обеспечения экономического равновесия и пропорциональности; предложена объединенная структура государственного регулирования экономики и комплекса корпоративных мер в качестве единого механизма; рекомендован специальный алгоритм, выражающий непрерывную последовательность, по организации механизма регулирования государством равновесного и пропорционального развития обеспечения эффективного использования экономических ресурсов.
Практическая значимость: научные результаты диссертации могут применяться при определении стратегических направлений социально-экономического развития страны и разработке целевых государственных программ, связанных с эффективным использованием экономических ресурсов.
Степень внедрения и экономическая эффективность: Научные предложения и практические рекомендации диссертации приняты для применения Министерством экономики Республики Узбекистан, Министерством сельского и водного хозяйства Республики Узбекистан, Министерством труда и социальной защиты населения Республики Узбекистан. Материалы исследования могут быть применены при совершенствовании и обучении учебных программ «Экономическая теория», «Макроэкономика», «Государственное регулирование экономики» в высших учебных заведениях.
Область применения: Министерство экономики, Министерство сельского и водного хозяйства, Министерство труда и социальной защиты населения, высшие учебные заведения.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ


Қўлёзма ҳуқуқида

УДК: 330.366

338(575.1)


ШАДМАНОВ ЭРКИН ШЕРКУЛОВИЧ



МАМЛАКАТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ЖАРАЁНИДА

ИҚТИСОДИЁТНИ МУВОЗАНАТЛИ ВА МУТАНОСИБЛИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ




08.00.01 – «Иқтисодий назария»




Иқтисод фанлари доктори

илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация


АВТОРЕФЕРАТИ








Тошкент – 2011


background image

2

Диссертация иши Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган.


Илмий маслаҳатчи:

иқтисод фанлари доктори, профессор

Ҳамроев Одил Ҳамзаевич

Расмий оппонентлар:

иқтисод фанлари доктори, профессор

Абулқосимов Ҳасан Пирназарович

иқтисод фанлари доктори, профессор

Ваҳабов Абдураҳим Васиқович

иқтисод фанлари доктори

Усмонов Анвар Саидмахмудович


Етакчи ташкилот:


Ўзбекистон

Республикаси

Фанлар

Академияси Иқтисодиѐт институти

Ҳимоя Тошкент молия институти ҳузуридаги иқтисод фанлари доктори

илмий даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича Д.067.60.01
рақамли Бирлашган ихтисослашган кенгашнинг 2011 йил «____»__________
соат_____да ўтадиган мажлисида бўлади.


Манзил: 100000, Тошкент шаҳри, А.Темур кўчаси, 60-А уй.

Диссертация билан Тошкент молия институти кутубхонасида

танишиш мумкин.



Автореферат 2011 йил «____»____________да тарқатилди.




Бирлашган ихтисослашган
кенгаш илмий котиби
география фанлари номзоди, доцент

Ш.А.Азимов


background image

3

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги.

Мамлакатимизда ижтимоий йўналтирилган

бозор иқтисодиѐтини босқичма-босқич шакллантириш вазифаси ҳал
этилишида, бир томондан, собиқ иқтисодий тизимдан мерос бўлиб қолган
ҳомашѐ тайѐрлашга ихтисослашган ишлаб чиқаришга барҳам бериш ва узилган
хўжалик алоқаларини тиклаш, иккинчи томондан эса, иқтисодиѐтнинг тармоқ,
соҳа ҳамда бўлинмалари ўртасидаги иқтисодий мутаносиблик ва
мувозанатликни йўлга қўйишни тақозо этилар эди.

Мустақиллик

йилларида

иқтисодиѐтда

эркинлаштириш,

диверсификациялаш ҳамда таркибий ўзгаришлар амалга оширилиши
натижасида кўп тармоқли ва тўлақонли миллий иқтисодиѐт барпо этилишига
эришилди. Фаолият тарзимизга замонавий бозор муносабатлари, яъни талаб ва
таклиф ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни ташкил
этиш, турли даражадаги рақобат, нарх шаклланишининг бозор механизми,
иқтисодий эркинлаштириш, истиқболни белгилаш, дастурлаштириш каби
муносабатлар кириб келди.

Миллий иқтисодиѐтда бозор муносабатлари иқтисодий ҳаѐтнинг реал

воқелигига айланиши билан бир қаторда, бозор иқтисодиѐтига хос
бўлган айрим нохуш ҳолатлар, яъни: ривожланишнинг тўлқинсимон ҳолда
содир бўлиши, цикллик тавсифига эга бўлиши, иқтисодий беқарорлик,
«номувозанатлик», «номутаносиблик», «инқироз» каби салбий ҳолатлар ҳам
намоѐн бўла бошлади. Бундан ташқари, жаҳон хўжалигида рўй бераѐтган
интеграцион жараѐнлар жадаллашуви, ишлаб чиқаришнинг марказлашуви,
байналминаллашуви, экологик, демографик вазиятнинг кескинлашуви миллий
иқтисодиѐтда мувозанатли, мутаносибли ривожланиш масаласига алоҳида
эътибор бериш заруратини келтириб чиқарди.

Жаҳон иқтисодиѐтида содир бўлаѐтган глобал молиявий-иқтисодий

инқироз ҳам объектив иқтисодий қонунлар талабларига риоя этмаслик, уларни
қўпол тарзда бузилиши оқибатида юзага келди. Президентимиз И.Каримов
таъкидлаганидек, «Бугунги куннинг энг долзарб муаммоси – бу 2008 йилда
бошланган жаҳон молиявий инқирози, унинг таъсири ва салбий оқибатлари,
юзага келаѐтган вазиятдан чиқиш йўлларини излашдан иборат»

1

.

Глобал инқирознинг олдини олиш ѐки унинг салбий таъсирини

камайтириш, юмшатиш йўлларини аниқлаш учун дастлаб унинг келиб чиқиш
сабабларини билиш зарур. Фикримизча, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози
келиб чиқишининг муҳим сабабларидан бири - иқтисодиѐтнинг турли
қисмлари, соҳалари, тармоқлари ўртасидаги ўзаро алоқадорлик ва
боғлиқликнинг ниҳоят даражада кучайиши ва улар ўртасидаги мутаносиблик ва
нисбатларнинг бузилиши оқибатидир.

Ҳозирда иқтисодчи олимлар, турли даражадаги мутахассис ва раҳбарлар,

барча фуқароларни иқтисодий инқирознинг содир бўлиши, ишлаб чиқариш

1

Каримов И. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқрози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва

чоралари. -Т.: Ўзбекистон, 2009. – Б.4.


background image

4

ҳажмининг кескин пасайиши, ишсизликнинг авж олиши, миллий валютанинг
қадрсизланиш сабаблари, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга оид
саволлар қизиқтирмоқда. Айниқса, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози юз
бериб турган, фан ва техника жадал суръатлар билан ривожланаѐтган, меҳнат
тақсимоти чуқурлашаѐтган ва мураккаблашаѐтган, иқтисодий жараѐнлар
глобаллашаѐтган, иқтисодиѐтни модернизациялаш, диверсификациялаш,
таркибий ўзгартириш давом этаѐтган мураккаб шароитда иқтисодий
мутаносиблик ва мувозанатликни таъминлаш масаласи алоҳида аҳамият касб
этмоқда.

Бозор муносабатлари шаклланаѐтган миллий иқтисодиѐтимиз таркибий

жиҳатдан мураккаблашиб ва барқарор суръатлар билан ривожланиб
бораѐтганлиги сабабли, мамлакатимизда олиб борилаѐтган иқтисодий
сиѐсатнинг устувор вазифаси иқтисодиѐтни модернизациялаш ва таркибий
ўзгаришлар амалга оширилаѐтган шароитда бозор ислоҳотларини янада
чуқурлаштириш, иқтисодиѐтнинг барқарор ва ўзаро мутаносиб таркибий
тузилмасини шакллантириб боришдан иборат. Мамлакатимиз Президенти
И.Каримов томонидан «Биз бугун 2010 йил якунларини баҳолар эканмиз,
аввало, мамлакатимиз иқтисодиѐтининг юқори барқарор ўсиш суръатлари ва
макроиқтисодий мутаносиблиги сақланиб қолаѐтганини қайд этишимиз
зарур»

2

, деб таъкидланиши ҳам ушбу масаланинг нақадар долзарблигини

кўрсатади.

Ҳозирги даврда миллий иқтисодиѐтимиз ривожланишининг ўзига хос

хусусияти шундаки, у бир томондан, бозор механизмини шакллантириш
шароитида баъзи тармоқлар, соҳалар ва бўлинмалар ўртасидаги бузилган
нисбатларни, мутаносибликларни тиклашни тақозо этса, иккинчи томондан эса,
ишсизлик, инфляция ва бошқа салбий ижтимоий-иқтисодий жараѐнларни
жиловлаш, ишлаб чиқариш ҳажмининг истеъмол миқдори, таркиби ва сифатига
мос келишини, яъни ялпи талаб билан ялпи таклиф мувозанатини таъминлаш
заруриятини келтириб чиқарди.

Иқтисодиѐтни модернизация қилиш шароитида номувозанатликлар

чегарасини аниқлаш ва мавжуд мувозанатликни сақлаш катта аҳамиятга эга.
Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш босқичида мавжуд ишчи кучларини
иш билан таъминлаш, миллий валюта харид қобилияти ва барқарорлигини
сақлаш, ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланиш, иқтисодий ўсиш
суръатларини барқарорлаштириш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш
масалаларини

янада

такомиллаштириш

зарурати

сезилмоқда.

Буни

Президентимиз И.Каримовнинг «...шу билaн биргa, xолисонa тaҳлил,
ислоҳотлaримизнинг мaнтиқи вa изчиллиги, улaрнинг энг зaмонaвий бозор
нормaлaригa мувофиқлигини бaҳолaш иқтисодиѐтни бошқaриш тизимини янaдa
чуқурлaштириш, тaкомиллaштириш вa либерaллaштириш бўйичa жиддий
эҳтиѐж мaвжудлигини кўрсaтмоқдa»

3

, деган сўзлари яна бир бор тасдиқлайди.

2

Каримов И.А. Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиѐтини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини

оширишга хизмат қилади. –Т.: Ўзбекистон, 2011. –Б.5.

3

Каримов И.А. Мaмлaкaтимиздa демокрaтик ислоҳотлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaролик жaмиятини

ривожлaнтириш концепцияси. –Т.: Ўзбекистон, 2010. –Б.48.


background image

5

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, айтиш жоизки, мазкур

диссертацион тадқиқотнинг мавзуси бозор муносабатлари шароитида
иқтисодий мутаносиблик ва мувозанатликнинг назарий асосларини тадқиқ
этиш ҳамда уларни таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш
масалаларига қаратилганлиги билан долзарб муаммо ҳисобланади.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Иқтисодий мувозанатнинг

назарий асослари ва уни таъминлаш муаммоси таниқли ғарб олимлари Ф.Кенэ,
А.Смит, Т.Мальтус, Ж.Милль, Ж.Сэй, А.Курно, Г.Госсен, Л.Вальрас,
А.Маршалл, В.Парето, Ж.Кейнс, М.Фридмен, П.Самуэльсон, Ж.Гэлбрейт
Л.Эрхард, В.Леонтьев, Р.Харрод, К.Ховард, С.Кузнец, Р.Солоу

4

ва бошқалар

томонидан ўрганилган. Мазкур иқтисодчилар иқтисодий мувозанат масаласини
ишлаб чиқарувчи кучлар билан ишлаб чиқариш муносабатлари, ишлаб чиқариш
ва истеъмолнинг тадрижий ривожланиши нуқтаи-назаридан кўриб чиқиб,
асосан иқтисодий мувозанатнинг моҳияти, уни таъминлашнинг айрим
томонларини таҳлил қилган.

Ўтиш

иқтисодиѐти

мамлакатларида

инқирозга

қарши

чоралар

дастурларини

амалга

ошириш

шароитида

иқтисодий

мувозанатни

таъминлашнинг назарий ва амалий масалаларини ўрганишга бўлган қизиқиш
кучайди. Россиялик Ю.Тарануха, Д.Земляков, И.Николаева, С.Цветкова,
Е.Щетинино, А.Войтов, С.Мочерный, Я.Ядгаров, В.Козырев, Д.Николаев,
М.Сажина, Г.Чибриков, Л.Тарасевич

5

каби иқтисодчи олимларнинг илмий-

тадқиқот ишларида иқтисодий мувозанатнинг ички мазмуни, шакллари ва амал
қилиш механизмлари ўз аксини топган. Ушбу иқтисодчилар замонавий ишлаб
чиқариш, фан-техника тараққиѐти шароитида иқтисодий мувозанатнинг
мақсади ва ички зиддиятларини аниқлаштиришга ўзларининг салмоқли
ҳиссасини қўшди.

Ўзбекистонда иқтисодиѐтни мувозанатлаштириш ва барқарорлаштириш

ғоялари илк бор Президентимиз И.А.Каримов асарларида баѐн этилган.
Мамлакатимизнинг қатор иқтисодчи олимлари иқтисодий мувозанатлик ва
мутаносиблик муаммосининг айрим жиҳатларини ўзларининг назарий
қарашлари билан бойитдилар. Улар жумласига А.Абдуғаниев, А.Ўлмасов,

4

Смит А. Исследование о природе и причинах богатство народов. –М.: 1976. -332 с.; Мальтус. Т. Опыт о

законе народонаселения. –М.: Эконов, 1993. -486 с.; Милль Ж. Основы политической экономики. Т.П.М., 1980.;
Сей Ж. Трактат политической экономии. –М.: Экономика. 1980. –С.217.; Маршалл А. Принципы
экономической науки. В 3-х томах. – М.: Издательская группа «Прогресс», 1993; Парето В. Чистая экономия. -
Воронеж, 1912.; Кейнс Ж. Избранные произведения. –М.: Экономика, 1993.; Фридман М. Если бы деньги
заговорили… /Пер. с. англ. –М.: Дело, 1998. -160 с.; Самуэлсон П., Нордхаус В. Экономика.: Учебник / 18-е
изд.: Пер с англ. –М.: ООО “Вильямс”, 2009. -1360 с.; Гелбрейт Ж. Экономические теории и цели общества. –
М.: Прогресс, 1976. -406 с.; Леонтьев В. Межотреслевая экономика /Пер. с англ. Автор предисл. и науч. ред.
А.Г.Гранберг. –М.: Экономика, 1997. -479 с.; Ховард К. и др. Экономическая теория: Теория свободного рынка.
Учебник для вузов. –М.: Банки и биржы. ЮНИТИ, 1998. -278 с.

5

Тарануха Ю. Земляков Д. Микроэкономика. Под общей редакцией д.э.н., проф. Сидоровича А.В. –М.: «Дело и

Сервис», 1999. -304 с.; Николаева И. Экономическая теория: учебник. –М.: КноРус, 2006. -224 с.; Войтов А.
Экономика. –М.: Маркетинг, 2002. -584 с.; Мочерный С., Некрасов В. Экономическая теория. Учебник для
вузов. –М. 2000.; Ядгаров Я. История экономических учений: учебник. /4-е изд. перераб. и доп. –М.: ИНФРА-
М, 2006. -480 с.; Козырев В. Основы современной экономики. 2-е изд. Учебник для вузов. –М.: Финансы и
статистика, 2001. -432 с.; Сажина М., Чибриков Г. Экономическая теория: учебник для вузов. –М.: Норма, 2007.
-672 с.; Экономическая теория. Учебник. /Изд. испр. и доп. Под общ. ред. акад. В.Видяпина, А.Добрынина,
Г.Журавлевой, Л.Тарасевича. -М.: ИНФРА-М, 2005. -672 с.


background image

6

Ш.Шодмонов, С.Ғуломов, М.Шарифхўжаев, А.Ваҳобов, Ш.Йўлдошев,
Х.Баракаев, А.Усмонов

6

ва бошқаларни киритиш мумкин.

Илмий адабиѐтлар таҳлили кўрсатишича, ғарб мамлакатлари олимлари

томонидан охирги 400-500 йил давомида яратилган ва бизгача етиб келган
илмий манбаларда асосан иқтисодий мувозанатни таъминлаш муаммосига
эътибор берилиб, мутаносибликни таъминлаш масалаларига етарлича эътибор
берилмади.

Бир қатор россиялик М.Б.Мазанова, М.З.Бор, С.С.Шаталин, Т.Г.Бродский,

Д.К.Трифанов

7

каби

иқтисодчи

олимлар

томонидан

иқтисодий

мутаносибликнинг мазмунини ѐритишга ҳаракат қилинган. Улар томонидан
ѐзилган илмий ишларда иқтисодий мутаносиблик фақат социалистик тизимга
хос ҳодиса деб кўрсатилган ва ўша шароитга мослаб унинг мазмуни, шакллари
ва амал қилиши хусусиятлари ѐритилган, мутаносиблик категориясига тор
доирада ѐндашилиб, унинг асосий мазмуни фақат ишчи кучи ресурсларини
ишлаб чиқариш таркибига мос равишда тақсимлашдан иборат, деб қаралган.

Бозор иқтисодиѐтига ўтиш даврида МДҲ мамлакатларида бу борада

амалга оширилган илмий-тадқиқот ишларида ғарб иқтисодчиларига кўр-кўрона
тақлид қилиниб, мувозанатликка маълум даражада эътибор берилмоқда, холос.
Унинг мазмуни, намоѐн бўлиш шакллари, амал қилиш механизмлари ѐритилган
ҳолда, мутаносиблик категориясига бозор иқтисодиѐти тизимига тегишли эмас
деб қаралиб, унга етарли даражада эътибор берилмасдан келинмоқда.

Бугунги кунда мамлакатимизда иқтисодиѐт назарияси бўйича яратилган

дарсликлар, ўқув қўлланмалар ва илмий ишларнинг аксарият қисмида
иқтисодий мутаносибликнинг мазмуни, амал қилиш шарт-шароитлари ҳамда
хусусиятлари тадқиқ этилмаган. Бир қатор адабиѐтларда бозор мувозанати ва
макроиқтисодий

мувозанат

тўғрисида

фикр

юритилсада,

уларни

таъминлашнинг муҳим шарти ва таркибий қисми ҳисобланган иқтисодий
мутаносиблик назардан четда қолган

8

. Баъзи адабиѐтларда эса, иқтисодий

мутаносибликни мувозанатлик билан чалкаштириш ҳолатлари мавжуд

9

.

6

Абдуғаниев А. Темпы и пропорции воспроизводства общественного продукта в Узбекистане. –Т.: Фан, 1973.;

Ўлмасов А., Ваҳобов А. Иқтисодиѐт назарияси. Дарслик. –Т.: Шарқ, 2006. -480 б.; Ўлмасов А., Шарифхўжаев
М. Иқтисодиѐт назарияси. Дарслик. –Т.: Меҳнат, 1995. -528 б.; Вахобов А. Бозор муносабатлари тизимидаги
ижтимоий фондлар. –Т.: Шарқ, 2003. -319 б.; Шодмонов Ш., Ғофуров У. Иқтисодиѐт назарияси. Дарслик. –Т.:
IQTISOD-MOLIYA, 2010. -728 б.; Ғуломов С. Бозор иқтисодиѐти назарияси ва амалиѐти. Дарслик. –Т.:
Ўқитувчи, 2000. -280 б.

7

Мазанова М. Территориальные пропорции народного хозяйства СССР. –М., 1970.; Бор М. Эффективность

общественного производства и проблемы оптимального планирования. –М.: Мысль, 1972. -336 с.; Шаталин С.
Функционирование экономики развитого социализма. –М., 1982.; Трифанов Д. Общие экономические законы. –
Л.: Изд. ЛГУ, 1964.

8

Куликов Л.М. Экономическая теория: учеб. - М.: ТК Велби, Изд-во Проспект, 2005. – 432 с.; Борисов Е.Ф.

Экономическая теория: учеб. /2-е изд., перераб. и доп. – М.: ТК Велби, Изд-во Проспект, 2005. – 544 с.; Иохин
В.Я. Экономическая теория: учебник. –М.: Экономистъ, 2005. -861 с.; Экономика: Учебник. 3-е изд., перераб. и
доп. /Под ред. д-ра экон. наук проф. А.С.Булатова. – М.: Экономистъ, 2005. – 896 с.; Экономическая теория:
Учебник для студентов высших учебных заведений // Колл. авт.: К.Абдурахмонов и др. – Т.: «Шарк», 1996.-640
с.; Экономическая теория: Учеб. для студ. высш. учеб. заведений / Под ред. В.Д.Камаева. – 10-е изд., перераб. и
доп. – М.: Гуманитар. изд. центр ВЛАДОС, 2004. – 592 с.; Экономическая теория: учебник. / Изд. испр. и доп.
Под общ.

ред. акад. В.И.Видяпина, А.И.Добрынина, Г.П.Журавлевой, Л.С.Тарасевича. – М.: ИНФРА-М, 2005. –

672 с. ва бошқ.

9

Экономическая теория: учебник. / Под ред. А.Г.Грязновой, Т.В.Чечелевой. – М.: Издательство «Экзамен»,

2004. – С.415-417.


background image

7

2001 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

Идоралараро Мувофиқлаштирувчи Кенгаши мажлисида мамлакатимиз
Президенти И.А.Каримов томонидан иқтисодиѐтнинг турли томонлари
ўртасида жиддий номутаносибликлар борлиги таъкидланиб, уларни бартараф
қилиш зарурлиги ва йўллари кўрсатилганидан кейин МДҲ мамлакатлари
орасида биринчилардан Ўзбекистонда бу масалага эътибор берила бошланди ва
айрим тадқиқотлар олиб борилди

10

.

Юқорида қайд этилган илмий ишларда иқтисодий мутаносиблик ва

мувозанатлик муаммосининг баъзи жиҳатларига эътибор берилган бўлсада,
инқирозга қарши чоралар дастурини амалга ошириш иқтисодиѐтни
модернизациялаш шароитида уларнинг мазмуни, вазифаси, амалга ошириш
механизмлари ва иқтисодий дастаклари яхлит ҳолда етарли даражада
ѐритилмаган. Ушбу муаммонинг назарий ва амалий жиҳатларини чуқур тадқиқ
этишнинг зарурлиги мавзунинг долзарблигини белгилайди ва тадқиқот мавзуси
сифатида танланишга асос бўлди.

Диссертациянинг

илмий-тадқиқот

ишлари

режалари

билан

боғлиқлиги.

Диссертация иши Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент

Давлат иқтисодиѐт университети илмий-тадқиқот ишлари режалари (ИТД ОТ-
Ф8.

Ижтимоий-гуманитар

фанлар

дастури

доирасидаги

ОТ-Ф7-121

«Иқтисодиѐтда тежамкорлик ва мутаносибликни таъминлашнинг назарий-
услубий асослари») доирасида бажарилган.

Тадқиқот мақсади -

мамлакатни модернизациялаш шароитида

иқтисодиѐтни мувозанатли ва мутаносибли ривожлантириш механизмини
такомиллаштиришга оид илмий таклиф ҳамда амалий тавсиялар ишлаб
чиқишдан иборат.

Тадқиқотнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

- иқтисодиѐтни мутаносиб ва мувозанатли ривожлантириш тўғрисидаги

илмий назарияларни тарихийлик ва мантиқийлик тамойиллари нуқтаи-
назаридан таҳлил қилиш;

- иқтисодий мувозанатлик ва мутаносиблик жараѐнларининг мазмуни,

мақсад ва вазифаларини аниқлаш, уларнинг амал қилиш механизмлари
моҳиятини очиб бериш;

- иқтисодий мутаносиблик категориясининг моҳиятини тўлароқ очиб

бериш, намоѐн бўлиш шаклларини ўрганиш ва иқтисодий мувозанатни
барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашдаги ўрнини аниқлаш;

- иқтисодий мутаносибликнинг бузилиш сабаблари ва унинг ижтимоий-

иқтисодий оқибатларини таҳлил қилиш;

- бозор иқтисодиѐтига хос иқтисодий нисбатлар таркибини аниқлаш,

туркумлаш ҳамда иқтисодий мувозанат ва мутаносибликнинг ўзаро
алоқадорлигини асослаш;

- иқтисодиѐтни модернизациялаш шароитида иқтисодий мувозанатлик ва

мутаносибликни таъминлашга доир бозор механизми дастакларининг ишлаш

10

Ҳамроев О.Ҳ. Иқтисодий мувозанат ва уни таъминлаш механизмлари. –Т.: ТДИУ, 2004. -192 б.; Ўринов А.А.

Мутаносиблик – барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашнинг муҳим омили. - и.ф.н. илмий даражасини олиш
учун диссертация автореферати. –Т.: ТДИУ, 2005. -23 б.


background image

8

тамойилларини таҳлил қилиш, уларнинг самарали амал қилиш йўлидаги
муаммоларини аниқлаш;

- иқтисодий мувозанатлик ва мутаносиблик таъминланишида давлат ва

бозор механизмлари уйғунлашувига эришиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш
ҳамда ҳал этиш йўлларини ишлаб чиқиш;

- миллий иқтисодиѐтнинг макро ва микродаражаларида иқтисодий

мувозанатлик ва мутаносибликни таъминлаш асосида барқарор иқтисодий
ўсишга эришишга оид илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.

Тадқиқот объекти

бўлиб, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиѐти таркиби,

хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти, макроиқтисодий ва микроиқтисодий
нисбатлар ҳамда барқарор иқтисодий мувозанатлик, мутаносиблик ва
иқтисодий ўсишни таъминлаш жараѐнлари хизмат қилади.

Тадқиқотнинг

предмети

бўлиб,

миллий

иқтисодиѐтни

мувозанатлаштириш ва мутаносиблаштириш жараѐнларида юзага келадиган
иқтисодий муносабатлар йиғиндиси ҳисобланади.

Тадқиқотнинг методи сифатида

диалектик, илмий абстракция, таҳлил ва

синтез, мантиқийлик ва тарихийлик ҳамда макроиқтисодий ва микроиқтисодий
таҳлил усуллари қўлланилди. Бунда ҳар бир иқтисодий воқеа, ҳодиса ва
жараѐнларни таҳлил қилишда икки томонлама ѐндашув, яъни, ҳам қиймат ва
нафлилик жиҳатидан таҳлил қилиш усулига алоҳида эътибор берилди. Назарий
ѐндашиш билан бир вақтда математик, статистик, қиѐсий таҳлил, гуруҳлаш,
кузатув усулларидан фойдаланилди.

Тадқиқот гипотезаси.

Диссертация ишида ишлаб чиқилган илмий таклиф

ва амалий тавсиялар иқтисодиѐтни модернизация қилиш шароитида
иқтисодиѐтни мувозанатли ва мутаносибли ривожлантиришга ҳамда
мамлакатни

ижтимоий-иқтисодий

ривожлантиришнинг

стратегик

концепциясини ишлаб чиқишда хизмат қилиши мумкин

Ҳимояга олиб чиқилаѐтган асосий ҳолатлар:

- иқтисодий мувозанат тўғрисидаги назарий қарашлар тарихийлик ва

мантиқийлик тамойили нуқтаи назаридан тадрижий изчилликда таҳлил
қилинди, умумлаштирилди ва янгича назарий қарашлар ишлаб чиқилди.
Иқтисодий мувозанат категориясига иқтисодиѐтни модернизациялаш, таркибий
ўзгартириш, барқарор ва жадал ривожлантириш жараѐнларини ўзида
мужассамлаштирган таъриф шакллантирилди;

- иқтисодий мутаносиблик мазмуни, шакллари, турлари бозор иқтисодиѐти

талаблари асосида икки томонлама ѐндашув нуқтаи-назаридан таҳлил қилинди,
бойитилди ва унинг бузилиш сабаблари аниқланиб, инқирозга олиб келиши
мумкинлиги асосланди;

- иқтисодий мутаносиблик ва мувозанатлик мустақил категориялар

бўлсада, улар доимо бир-бири билан ўзаро алоқада, боғлиқликда ва таъсирда
бўлиши кўрсатиб берилди;

- иқтисодиѐтда мутаносиблик ва мувозанатликнинг бузилиши иқтисодий

инқироз келиб чиқиши ва такрорланишининг асосий сабабларидан бири
эканлиги, уларнинг таъминланиши эса, молиявий-иқтисодий инқирозларнинг


background image

9

олдини олиш ѐки таъсирини юмшатишнинг муҳим воситаси сифатида хизмат
қилиши кўрсатилди.

Тадқиқотнинг илмий янгилиги -

иқтисодиѐтни мувозанатли ва

мутаносибли ривожлантириш муаммосининг назарий ва амалий жиҳатлари
таҳлил қилиниб, иқтисодиѐтни барқарор ривожлантириш бўйича илмий таклиф
ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилганлиги билан белгиланади.

Ишнинг илмий янгиликлари қуйидагилардан иборат:

- иқтисодий мувозанатлик тўғрисидаги турли назарий қарашлар

тарихийлик ва мантиқийлик тамойиллари нуқтаи-назаридан тадрижий
изчилликда таҳлил қилиниб, умумиқтисодий категория сифатидаги мазмуни
очиб берилган;

- мувозанат ва мутаносиблик категорияларини тадқиқ қилишда фақат бир

томонлама - қиймат нуқтаи-назаридан ѐндашув усулига танқидий қаралиб,
уларнинг таъминланиши учун иқтисодий жараѐн ва ҳодисалар қиймат жиҳати
билан биргаликда нафлилик жиҳатидан ҳам таҳлил қилиниши лозимлиги
асосланган;

- иқтисодий ҳодиса ва жараѐнлар таҳлилига икки томонлама ѐндашув

усули қўлланилган ҳолда иқтисодий мувозанатлик амал қилиш тамойиллари
мазмуни тадқиқ этилиб, шу асосда муаллифнинг иқтисодий мувозанатга
нисбатан иқтисодий ривожланишнинг барқарорлиги ва яхлитлигини ўзида
мужассамлаштирган таърифи шакллантирилган;

- иқтисодий мувозанат намоѐн бўлиш шакллари иқтисодий адабиѐтларда

амалга оширилган туркумланиши танқидий ўрганилиб, у иқтисодиѐтнинг соҳа
ва тармоқлари, қисмлари, ҳодиса ва жараѐнларни қамраб олиш даражасига кўра
янгича тизимга солинган;

- иқтисодий мутаносибликнинг мазмунига такомиллашган муаллифлик

таърифи шакллантирилган;

- иқтисодиѐтда мутаносибликни таъминлашнинг объектив зарурлиги

умумиқтисодий аҳамият касб этувчи ҳамда

миллий иқтисодиѐтнинг самарали

таркибий тузилмасини шакллантириш ва макроиқтисодий барқарорликни
таъминлаш

мақсадидан келиб чиқувчи қатор омиллар орқали асосланган;

мазкур омиллар ҳисобига иқтисодий мутаносибликларнинг мамлакатдаги
ижтимоий-иқтисодий ривожланишни жадаллаштириш ва барқарор ўсиш
суръатларини таъминлашдаги ижобий таъсирини янада ошириш йўналишлари
кўрсатиб берилган;

- тадқиқот ишида таҳлиллар асосида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш

соҳалари ривожланишидаги ўзаро диалектик боғлиқлик даражаси баҳоланди ва
улар ўртасидаги оқилона мутаносибликнинг шаклланиш тенденциялари очиб
берилган;

- ишлаб чиқариш ичидаги мутаносибликларнинг оптимал ва самарали

таркиб топишини белгиловчи меҳнат тақсимоти, ишлаб чиқаришнинг
ихтисослашуви,

кооперациялашуви,

комбинациялашуви,

уни

диверсификациялаш, ишлаб чиқариш функцияси каби омилларнинг
мутаносибликка таъсири очиб берилган;


background image

10

- иқтисодий мувозанат ва мутаносибликни таъминлашда бозор механизми

асосий дастакларининг амал қилиш тамойиллари ўрганилиб, уларни янада
такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ишлаб чиқилган. Иқтисодий
мувозанат ва мутаносибликни таъминлашнинг бозор механизми билан бир
қаторда давлат механизми мажмуасининг таркиби тавсия этилган;

- иқтисодий мувозанатни таъминлашнинг тармоқ ва ҳудудий дастурларини

ишлаб чиқиш зарурлиги асосланиб, ушбу дастурларни мувофиқлаштириш
орқали миллий иқтисодиѐтнинг мувозанатли ва мутаносиб ривожланишини
таъминлаш чора-тадбирлари мажмуини ифодаловчи комплекс мақсадли давлат
дастурини ишлаб чиқиш таклиф қилинган;

- иқтисодиѐтни модернизациялаш шароитида миллий иқтисодиѐтнинг

мувозанатли ва мутаносиб ривожланишини таъминлашнинг устувор
йўналишларидан бири - ресурслардан тежамли фойдаланиш жараѐнини давлат
томонидан тартибга солишни ташкил этиш тамойиллари ишлаб чиқилиб,
мазкур механизмни йўлга қўйишнинг изчил кетма-кетлигини ифодаловчи
махсус тартиб (алгоритм) тавсия этилган.

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти

. Тадқиқот иши

натижаларининг илмий аҳамияти шундаки, диссертация ишидан олинган илмий
ва амалий тавсиялардан иқтисодиѐтни модернизация қилиш шароитида
иқтисодиѐтни мувозанатли ва мутаносибли ривожлантиришнинг устувор
йўналишларини келажакда чуқур ўрганишга бағишланган махсус тадқиқот
ишларида, ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган мамлакатни ижтимоий-
иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик концепцияси ишлаб чиқилишида
манба сифатида фойдаланиш мумкин. Тадқиқот иши натижаларининг амалий
аҳамияти, диссертациянинг илмий таклифи ва амалий тавсиялари
иқтисодиѐтимиз

ижтимоий-иқтисодий

ривожланишнинг

стратегик

йўналишларини, иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланиш билан боғлиқ
мақсадли давлат дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланиш билан белгиланади.

Диссертация материалларидан олий ўқув юртларида «Иқтисодиѐт

назарияси», «Макроиқтисодиѐт», «Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга
солиш» фанлари дастурини такомиллаштириш ва ўқитишда фойдаланиш
мумкин.

Натижаларнинг жорий қилиниши.

Тадқиқот жараѐнида ишлаб чиқилган

илмий таклиф ва амалий тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиѐт
вазирлиги (2010 йил 4 июндаги 2-1-20/20-533-маълумотнома), Ўзбекистон
Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (2011 йил 14 апрелдаги
06/03-04-297-далолатнома) ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини
ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги (2011 йил 30 апрелдаги 02-06/1303-
далолатнома) томонидан фойдаланиш учун қабул қилинган. Тошкент Давлат
иқтисодиѐт университети (2010 йил 10 февралдаги далолатнома) ва Ўзбекистон
Миллий университети (2010 йил 5 апрелдаги №07-1235-далолатнома)
томонидан «Иқтисодиѐт назарияси», «Макроиқтисодиѐт» фанлари дастурини
такомиллаштириш ва ўқитишда фойдаланиш учун қабул қилинган. Ишдаги
амалий ва услубий ишланмалар Тошкент Давлат иқтисодиѐт университети
томонидан (2010 йил 25 мартдаги 04-1051-маълумотнома) ИТД ОТ-Ф8.


background image

11

Ижтимоий-гуманитар фанлар дастури доирасидаги ОТ-Ф7-121 «Иқтисодиѐтда
тежамкорлик ва мутаносибликни таъминлашнинг назарий-услубий асослари»
мавзусидаги фундаментал тадқиқотлар дастурини бажаришда қўлланилган.

Ишнинг синовдан ўтиши.

Тадқиқот жараѐнида олинган диссертациянинг

асосий ғоялари ва илмий ҳулосалари «Международный опыт создания
финансово-промышленных

групп

и

проблемы

совершенствования

корпоративного управления в Узбекистане» (Москва, 2008), «Иқтисодиѐтнинг
таркибий қисмлари ўртасидаги мутаносиблик ва мувозанатни таъминлашнинг
назарий асослари» (Тошкент, 2008), «Социально-экономические проблемы
развития интеграционных процессов в условиях либерализации национальной
экономики» (Москва, 2008), «Ўзбекистон иқтисодиѐти: эришилган ютуқлар,
муаммолар ва ривожланиш истиқболлари» (Тошкент, 2008), «Социально-
экологические проблемы развития интеграционных процессов в условиях
глобализации экономики» (Москва, 2009), «Жаҳон молиявий-иқтисодий
инқрозининг Ўзбекистон иқтисодиѐтига таъсирини юмшатиш омиллари ва уни
бартараф этиш йўллари» (Тошкент, 2009), «Иқтисодий оқимлар доиравий
айланиш жараѐнининг ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиѐтини
шакллантиришдаги роли: назарий қарашлар ва замонавий талқинлар»
(Тошкент,

2009),

«Проблемы

и

пути

повышения

эффективности

взаимодействия регионов в условиях глобализации экономики» (Москва, 2009),
«Трансформация экономических отношений в условиях преодоления
последствий глобального финансово-экономического кризиса» (Москва, 2010),
«Реализации антикризисной программы – основа дальнейшего развития
национальной экономики и повышения его конкурентоспособности» (Москва,
2010), «Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий тараққиѐтида кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорликнинг ўрни ва аҳамияти» (Тошкент, 2011) мавзуларида
ўтказилган халқаро ва республика илмий-амалий конференцияларида маъруза
кўринишида баѐн қилинган ва маъқулланган.

Диссертация иши Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий

университети

иқтисодиѐт факультети «Иқтисодиѐт назарияси» кафедрасининг

кенгайтирилган мажлисида ва Тошкент Молия институти ҳузуридаги Ўзбекистон
Миллий университети ҳамкорлигида Д.067.60.01 рақамли Бирлашган
Ихтисослашган кенгаш қошидаги Илмий семинарда муҳокама қилиниб,
ҳимояга тавсия қилинган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Диссертациянинг асосий илмий

ғоялари ва натижалари 28 номдаги илмий ишлар кўринишида нашр этилган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Диссертация таркиби кириш, беш

боб, хулоса ва фойдаланилган адабиѐтлар рўйхатидан иборат. Тадқиқот иши
матни 321 бетдан иборат бўлиб, 41 та жадвал ва 42 та расмни ўз ичига олган.


ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Иқтисодиѐт мураккаб таркибий тузилмага эга бўлиб, унинг яхлит тизим

сифатида самарали амал қилиши кўп жиҳатдан турли тармоқ ва соҳалар,


background image

12

бўлинмалар, ҳудудлар, ҳодиса ва жараѐнлар, яъни иқтисодиѐт таркибий
қисмлари ўртасида ўрнатилган мувозанатлик ва мутаносиблик ҳолатига
боғлиқдир. Иқтисодий мувозанатлик ва мутаносиблик таъминланган
мамлакатларда инқирознинг олди олиниб, барқарор иқтисодий тараққиѐтга
эришилади. Мамлакатимиз Президенти И.Каримов таъкидлаганидек, «...Жаҳон
иқтисодиѐтининг юксалиши ва инқирозни олдиндан кўриш имконини
берадиган ҳар томонлама чуқур ўйланган, аниқ мақсад ва устувор
йўналишларни ўз ичига олган тараққиѐт дастури ва уни амалга ошириш
стратегиясига эга бўлган мамлакат ва халқ пировард натижада муваффақиятга
эришади»

11

.

Иқтисодий мувозанат ва унинг амал қилиши билан боғлиқ ҳодиса ва

жараѐнларнинг моҳиятини чуқурроқ тушуниш, уни таъминлашнинг асосий
йўналишларини аниқлаш, усуллар ва воситаларидан самарали фойдаланиш
мувозанатликнинг умумиқтисодий категория сифатидаги мазмунини тўлароқ
очиб беришни тақозо этади. Шунга кўра, ишда иқтисодий мувозанат
тўғрисидаги турли назарий қарашларни тарихийлик ва мантиқийлик тамойили
нуқтаи-назаридан тадрижий изчилликда таҳлил қилинди.

Тадқиқот жараѐнида иқтисодий мувозанатни таърифлашда қуйидаги

мунозарали жиҳатлар мавжудлиги аниқланди:

- иқтисодий мувозанат тушунчасини умумий мувозанат тушунчаси билан

чалкаштириш ва уларнинг фарқли жиҳатларининг эътибордан четда
қолдирилиши;

- иқтисодий мувозанатни мутаносиблик билан бир хил маънодаги тушунча

сифатида қабул қилиниши;

- иқтисодий мувозанат ва мутаносиблик белгиларининг чалкаштириб

юборилиши;

- умумиқтисодий мувозанатни иқтисодиѐтдаги алоҳида, аниқ бир ҳолат ѐки

томонлар ўртасидаги мувофиқликни ифодалашда, яъни чекланган ҳолда
қўллаш.

Тадқиқот ишида умумиқтисодий мувозанатликка фақат бир томонлама,

яъни қиймат нуқтаи-назаридан ѐндашиб келинганлиги, бу эса мазкур
ижтимоий-иқтисодий воқеликнинг мазмунини тўлиқ намоѐн эта олмаслиги
аниқланди ва илмий жиҳатдан асосланди. Чунончи, умумиқтисодий
мувозанатнинг ифодаси бўлган ялпи талаб ва ялпи таклифнинг қиймат
жиҳатидан тенглиги доимо иқтисодиѐтда мувозанатга эришилганлигини
англатавермайди. Чунки, маълум қийматни намоѐн этувчи ялпи талабни фақат
шунча қийматга тенг товар ва хизматлар ишлаб чиқариш орқали қондириш у
қадар мушкуллик туғдирмайди. Масаланинг муҳим томони шундаки, ҳақиқий
маънодаги умумиқтисодий мувозанат таъминланиши учун ялпи талаб ва ялпи
таклиф қиймат ва нафлилик, яъни таркиби, сифати ва миқдори жиҳатидан ўзаро
тенг бўлиши лозим. Тадқиқот ишида иқтисодий мувозанатга икки томонлама
ѐндашилиб, бу борадаги мавжуд назариялар янгича назарий қарашлар билан

11

Каримов И.А. Мaмлaкaтимиздa демокрaтик ислоҳотлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaролик жaмиятини

ривожлaнтириш концепцияси. – Т.: Ўзбекистон, 2010. -Б.6.


background image

13

умумлаштирилган. Иқтисодий мувозанатликнинг қиймат ва нафлилик
жиҳатидан таркиби чизма шаклида тасвирланган (1-расм).

































1-расм. Умумиқтисодий мувозанатнинг қиймат ва нафлилик жиҳатидан

таркибий тузилиши

12

Ишда иқтисодий мувозанатлик амал қилиши унинг маълум даражада

нисбий аҳамият касб этиши; иқтисодий жараѐн ва ҳодисалар томонларининг
бир-бирига тенглик ҳолати; мунтазам равишда издан чиқиб ва қайта

тикланиб

туриши; унга турли даражадан ѐндашиш мумкинлиги; иқтисодий барқарорлик

12

Муаллиф томонидан тузилган.

Умумиқтисодий мувозанатлик

Жамият барча эҳтиѐжлари – ялпи талабнинг

нафлилик жиҳатидан таркиби

Истеъмол товарлари қиймати

Истеъмол товарлари

тури,

миқдори ва сифати

Уй хўжаликлари томонидан

истеъмол қилинувчи товар ва

хизматлар тури, миқдори ва сифати

Уй хўжаликлари истеъмол сарфлари

қиймати

Жамият барча эҳтиѐжлари – ялпи талабнинг

қиймат жиҳатидан таркиби

Инвестиция товарлари тури,

миқдори ва сифати

Соф экспорт таркибидаги товар ва

хизматлар тури, миқдори ва сифати

Давлат томонидан харид қилинувчи

товар ва хизматлар тури, миқдори ва

сифати

Соф экспорт қиймати

Давлат харид қиймати

Инвестиция сарфлари қиймати

Миллий ишлаб чиқариш ҳажми – ялпи

таклифнинг қиймат жиҳатидан таркиби

Миллий ишлаб чиқариш ҳажми – ялпи

таклифнинг нафлилиги

Инвестиция товарлари ва ишчи

кучи қиймати

Инвестиция товарлари тури,

миқдори ва сифати


background image

14

ва иқтисодий ўсишни таъминлашга йўналтирилганлиги; кенг қамровлиги,
турли-туман

жиҳатларни

намоѐн

этиши;

иқтисодий

субъектлар

манфаатларининг юқори даражада таъминланиши каби тамойилларни тадқиқ
этиш асосида муаллифнинг иқтисодий мувозанатга нисбатан замонавий
хўжалик юритишда ишлаб чиқарувчи кучларнинг жадал ривожланиши ва
яхлитлигини ўзида мужассамлаштирган қуйидаги таърифи шакллантирилди:
иқтисодий мувозанат – иқтисодиѐтнинг турли даражасида рўй берадиган воқеа,
ҳодиса ва жараѐнларнинг икки ѐки бир неча томонларининг тенглиги бўлиб,
самарали, барқарор иқтисодий ўсиш ва халқ фаровонлигини оширишнинг
моддий асоси ҳисобланади.

Иқтисодий мувозанатнинг мазмуни ва уни таъминлашнинг объектив

зарурлигини тадқиқ этиш мувозанатликнинг намоѐн бўлиш шаклларини
ўрганиш орқали амалга оширилиб, у тадқиқот учун қуйидаги имкониятларни
вужудга

келтиради:

иқтисодий

ҳодиса

ва

жараѐнлар

ўртасидаги

мувозанатликнинг таркиб топиши ва амал қилиш хусусиятлари тўлиқ намоѐн
бўлиши; иқтисодиѐтнинг турли даражасида мувозанатликни таъминлашнинг
ўзига хос хусусиятлари, йўллари ва усулларини аниқлаш; иқтисодий
жараѐнларнинг доимий ва ўзгарувчи ҳолатларида мувозанатликка эришиш
шарт-шароитларини аниқлаш; иқтисодий мувозанатликни таъминлашнинг
муддат жиҳатидан тафовутлари ва хусусиятларини очиб бериш; иқтисодий
мувозанатликни давлат томонидан тартибга солишнинг усул ва воситаларини
ишлаб чиқиш ва ҳ.к.

Иқтисодий мувозанатнинг намоѐн бўлиш шакллари иқтисодиѐтнинг соҳа

ва тармоқлари, қисмлари, ҳодиса ва жараѐнларни қамраб олиш даражасига кўра
туркумлаш мақсадга мувофиқ, деб ҳисобланиб, иқтисодий мувозанат умумий
ва қисман мувозанатга ажратилган (2-расм).



2-расм. Иқтисодий мувозанатнинг намоѐн бўлиш шакллари

13

13

Муаллиф томонидан тузилган.

Иқтисодий мувозанат

Умумий

мувозанат

Қисман

мувозанат

Идеал

мувозанат

Реал

мувозанат

Макроиқ-

тисодий

мувозанат

Микроиқ-

тисодий

мувозанат

Статик

мувозанат

Динамик

мувозанат

Таъминланиш муддатлари

бўйича

Ўрта

муддатли

Қисқа

муддатли

Бир

лаҳзалик

Узоқ

муддатли

Қамраб олиш даражасига

кўра

Иқтисодиѐт даражасига кўра

Иқтисодий тизимнинг

ўзгаришига кўра

Амалга ошиш

тавсифига кўра

Метаиқ-

тисодий

мувозанат


background image

15

Бозор шароитида умумий иқтисодий мувозанат, аввало, ялпи талаб ва ялпи

таклифнинг тенг бўлишида намоѐн бўлади. Ялпи талаб ва ялпи таклиф нисбати
қатор омиллар таъсирида шаклланиб, уларнинг таҳлили орқали функционал
алоқалар, мувозанатлик шартлари ва беқарорлик сабаблари ўрганилади. Бозор
иқтисодиѐтида бир вақтнинг ўзида ҳам мувозанатлик ва номувозанатлик
кучлари амал қилади. Номувозанатлик фан-техника тараққиѐтининг объектив,
узлуксиз ривожланиши, ялпи талаб ва ялпи таклифнинг миқдор ва сифат
жиҳатларининг вақт бўйича мос келмаслиги туфайли вужудга келади.
Иқтисодиѐтдаги номувозанатликларнинг вужудга келиши миллий хўжаликда
салбий ижтимоий-иқтисодий оқибатларга, яъни иқтисодий танглик, инқироз ва
банкротликка олиб келади. Жумладан, 2008 йилда АҚШнинг ипотека
кредитлаш тизимидан бошланган ҳамда кейинчалик иқтисодий ва ижтимоий
соҳаларни қамраб олиб, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозига айланган
глобал жараѐнлар ҳам узоқ йиллар давомида мавжуд бўлган номувозанатлик ва
номутаносибликлар натижаси ҳисобланади.

Фикримизча, «Қисман иқтисодий мувозанат – бу иқтисодий ҳодиса ва

жараѐнлар, соҳа ва тармоқлар ҳамда томонларнинг муайян қисмининг ўзаро
тенглик ҳолатидир».

Қисман иқтисодий мувозанат ҳодиса ва жараѐнларнинг қуйидаги

томонлари ўртасида намоѐн бўлади: ишлаб чиқариш ва истеъмол; аҳолининг
харид қилиш қобилияти ва товарлар таклифи массаси; бюджет даромадлари ва
харажатлари; алоҳида товарларга талаб ва таклиф.

Иқтисодий мувозанатнинг қайси даражада таъминланишига кўра

макроиқтисодий ва микроиқтисодий мувозанатга ажратиш мумкин.
Макроиқтисодий мувозанат – бу иқтисодиѐт асосий кўрсаткичларининг
тенглиги ва мутаносиблиги, хўжалик фаолияти иштирокчиларининг мавжуд
ҳолатни ўзгартиришга рағбати мавжуд бўлмаган вазият ҳисобланади.
Микродаражадаги мувозанат эса бу алоҳида иқтисодий объектлардаги жараѐн
ва ҳодисалар, томонларнинг тенглик ҳолатидир.

Фикримизча, иқтисодий мувозанатлик шаклларини таъминланиш

муддатлари бўйича

туркумлаш жараѐнида қатор илмий хулосалар олинди.

Биринчидан, иқтисодий мувозанатни муддатларга ажратиш нисбий баҳолаш
асосида амалга оширилади. Шунга кўра, иқтисодий мувозанатни муддати
жиҳатидан даврларга ажратишдаги асосий мезон – ушбу даврлаштириш
жараѐнлари илмий-тадқиқот натижаларининг аниқлиги ва самарасини
оширишга йўналтирилган бўлиши лозим; Иккинчидан, қисқа муддатли
мувозанатни беқарор, узоқ муддатлиси эса – барқарор мувозанат деб
баҳоланиши илмий абстракликка хос воқеликдир. Таҳлиллар кўрсатишича,
иқтисодий мувозанатнинг бузилиши ва тикланиши доимий такрорланиб
турадиган объектив жараѐндир.

Ижтимоий-иқтисодий тараққиѐтнинг турли даражаларида иқтисодий

мувозанатлик таркиб топиши ва амал қилишининг тадқиқ этилиши бошқа
мувозанатлик шаклларининг мавжудлигини намоѐн этиши мумкин.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, иқтисодий мувозанатнинг классик ва

замонавий назарияларида асосий эътибор иқтисодиѐтнинг турли даражасидаги


background image

16

мувозанатликнинг бузилиш сабабларини ўрганишга қаратилган. Умуман
олганда, иқтисодий фанда мувозанатнинг бузилиши деганда, иқтисодий
манфаатларнинг бир-бирига зид келиши ѐки ялпи ички маҳсулот, соф миллий
маҳсулот,

бандлик

даражаси

ва

инфляция

каби

макроиқтисодий

кўрсаткичларнинг салбий томонга ўзгариш ҳолати тушунилади.

Макроиқтисодий даражада мувозанатнинг бузилиш сабаблари сифатида

ижтимоий эҳтиѐжларнинг чексиз ўсиши билан уларни қондириш учун талаб
қилинадиган иқтисодий ресурсларнинг чекланганлиги; мавжуд эҳтиѐжларни
қондириш билан тегишли неъматларни ишлаб чиқариш вақтининг мос
келмаслиги; иқтисодий тараққиѐтнинг циклик ривожланиши; макроиқтисодий
сиѐсатни самарасиз юритилиши; яширин иқтисодиѐт мавжудлиги; ташқи савдо
таркибининг

мақсадга

мувофиқ

эмаслиги

ажратиб

кўрсатилади.

Микроиқтисодиѐт даражасидаги мувозанатликнинг бузилиш сабаблари
сифатида эса,

хўжалик субъектларида макроиқтисодий барқарорлаштириш

сиѐсатини, иқтисодий ва юридик қонунларни амалга ошириш бўйича
иқтисодий

механизмларнинг

тўлиқ

ишлаб

чиқилмаганлиги

ва

микроиқтисодиѐтга татбиқ этилмаганлиги; корхоналарда асосий фондлар
эскирганлик даражасининг юқорилиги, техник ва технологик қолоқлик,
айланма маблағларининг етишмаслиги; хўжалик субъектлари фаолият
юритаѐтган ҳудудларда мавжуд ижтимоий муаммолар қайд этилади.

Иқтисодий мувозанатнинг мазмун-моҳиятини англашда иқтисодий

мувозанатликни таъминлашнинг объектив зарурлигини асослаш муҳим
ҳисобланади.

Тадқиқот

давомида

мамлакатда

иқтисодий

ўсишнинг

таъминланиши; иқтисодий ресурсларнинг тўла бандлиги; иқтисодий эркинлик
тамойилларининг амал қилиши; аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш
тадбирларининг амалга оширилиши; ижтимоий-иқтисодий самарадорликка
эришиш; нархларнинг барқарор даражасини таъминлаш; даромадларнинг
адолатли тақсимланишини таъминлаш; жаҳон бозорида иштирок этиш, ижобий
савдо балансига эришиш каби омилларнинг иқтисодий мувозанатни
таъминлашдаги ўрни чуқур таҳлил қилинган.

Иқтисодиѐтнинг барқарор, самарали ва мувозанатли ривожланишини

таъминлаш унинг турли тармоқлари, соҳалари ва бўлимлари ўртасида муайян
мутаносибликнинг мавжуд бўлишини тақозо этади. Иқтисодий мутаносиблик
алоҳида иқтисодий категория бўлиб, у ўз табиати, келиб чиқиш сабаблари, ички
ривожланиш қонуниятлари ва намоѐн бўлиш шаклларига эгадир.

Иқтисодий адабиѐтларда мутаносибликнинг мазмунини ифодалашда

қуйидаги ѐндашувлар мавжуд: 1) ижтимоий меҳнатнинг ижтимоий эҳтиѐжга
мос равишда тармоқлар ва соҳалар бўйича тақсимланиши; 2) ишлаб чиқариш
муносабатлари тизимининг таркибий қисмлари ўртасидаги миқдорий
боғлиқлик ва ушбу тизимнинг мақсадини рўѐбга чиқаришнинг таъминловчи
воситаси; 3) турли иқтисодий қонун ва жараѐнларни (масалан, вақтни тежаш
қонуни, ишлаб чиқариш самарадорлиги, иқтисодий ресурслардан оқилона
фойдаланиш ва бошқалар) амалга ошиш шарти; 4) иқтисодий жараѐн ва
ҳодисаларнинг тартиблашган нисбати, улар ўртасидаги мувозанатликни
таъминловчи ва ўзаро алоқани ифодаловчи восита; 5) инсон фаолиятининг


background image

17

соҳаларини (моддий ва номоддий) қамраб олувчи умумиқтисодий ва
умуминсоний категория.

Ушбу ѐндашувлар фикримизча қуйидаги камчиликларга эга: 1) бу

ѐндашувларда мутаносибликка хос бўлган ички зиддиятлар ифодаланмаган; 2)
тадқиқот ишлаб чиқариш муносабатлари тизимининг таркиби билан чекланиб
қолган; 3) мутаносиблик хусусиятлари айрим иқтисодий қонун ва жараѐнларга
татбиқан ўрганилиб, иқтисодиѐтнинг бошқа жабҳалари назардан четда қолган;
4) баъзи ѐндашувлар фалсафий-ижтимоий тавсифга эга бўлиб, уларда
иқтисодий жиҳатларга эътибор қаратилмаган.

Диссертация ишида умумиқтисодий, тармоқлараро, тармоқ ичидаги, ишлаб

чиқариш ичидаги, ҳудудий, мамлакатлараро мутаносибликларнинг мазмуни ва
намоѐн бўлиш шакллари алоҳида жадвал орқали ифодаланган.

Иқтисодий мутаносиблик ўз мазмунига кўра, турлича ѐндашувлар

умумлаштирилган ҳолда ишда унинг қуйидаги таърифи шакллантирилган:
иқтисодий мутаносиблик – иқтисодиѐтнинг турли соҳалари, тармоқлари,
томонлари ва бўлимлари ўртасидаги миқдор ва сифат жиҳатидан муайян
нисбатлардаги ўзаро мослиги бўлиб, барқарор равишда такрорланиб турувчи
доимо ривожланишда, ўзгаришда бўладиган иқтисодий ҳодиса ва жараѐнларни
ифодаловчи умумиқтисодий категориядир. Унинг талабларини ҳисобга олган
ҳолда амалда қўлланиши иқтисодиѐтнинг тебранишларсиз, барқарор
ривожланишининг муҳим шарти ҳисобланади.

Тадқиқотчи ишида иқтисодий мутаносибликнинг қуйидаги вазифалари

тадқиқ этилган:

- иқтисодий ўсиш ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг барқарор

суръатларни таъминлаш учун асос яратиш;

- ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараѐнининг узлуксизлигини

таъминлаш;

- иқтисодий ресурсларнинг миллий иқтисодиѐт тармоқ ва соҳалари,

ҳудудлари ва бошқа таркибий қисмлари бўйича оқилона ҳамда самарали
тақсимланишига имкон яратиш;

- жамиятдаги мавжуд ишчи кучи ресурсларини иқтисодиѐт тармоқлари,

соҳалари ва ҳудудлари ўртасида оқилона тақсимлаш ва ҳ.к.

Иқтисодий мутаносибликнинг мазмуни қуйидаги белгилар орқали намоѐн

бўлади: иқтисодий муносабатларнинг ўзига хос кўриниши эканлиги;
ижтимоий-иқтисодий тизимнинг ўзгариши билан боғлиқлиги; иқтисодиѐтнинг
турли томонлари ва соҳалари ўртасида амал қилиши;

ҳодиса ва жараѐнларнинг

миқдор ва сифат жиҳатларини қамраб олиши; маълум бир жараѐннинг турли
томонлари ўртасида тенглик бўлишининг шарт эмаслиги, улар мос келувчи
нисбатларда бўлиши мумкинлиги; умуман иқтисодий ҳодиса ва жараѐнларни
тартибга

солишга

йўналтирилганлиги;

турли

омиллар

таъсирида

ўзгарувчанлиги;

бузилган нисбатларнинг ўз-ўзидан қайта тикланишга

интилиши; турли хусусиятларига кўра фарқланувчи муайян тизимга эгалиги.

Тадқиқот ишида иқтисодиѐтда мутаносибликни таъминлашнинг объектив

зарурлиги миллий иқтисодиѐтнинг самарали таркибий тузилмасини
шакллантириш ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш

мақсадидан


background image

18

келиб чиқувчи қатор омиллар орқали асосланган. Фикримизча, умумиқтисодий
аҳамият касб этувчи омилларга қуйидагилар киради: чекланган ресурслар
шароитида эҳтиѐжларни юқори даражада қондириш; ижтимоий меҳнат
тақсимотининг вужудга келиши ва ривожланиши; ижтимоий такрор ишлаб
чиқариш жараѐнининг амал қилишини таъминлаш; ишлаб чиқариш кучлари ва
муносабатларининг ривожланишини таъминлаш. Миллий иқтисодиѐтнинг
самарали таркибий тузилмасини шакллантириш ва макроиқтисодий
барқарорликни таъминлаш омиллари сифатида эса қуйидагиларга эътибор
қаратилган: иқтисодиѐтнинг самарали таркибий тузилмасини шакллантириш;
барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш; инвестиция жараѐнларини
жадаллаштириш, инвестицион фаолликни рағбатлантириш; миллий валюта
тизими барқарорлигини ошириш, инфляция жараѐнларини жиловлаш;
иқтисодий

циклларнинг

олдини

олиш,

иқтисодиѐтнинг

барқарор

ривожланишини таъминлаш; аҳоли фаровонлиги ва турмуш даражасини
тўхтовсиз ошириш; иқтисодий ресурслардан тежамли ва самарали фойдаланиш.

Тадқиқот

жараѐнида

мазкур

омиллар

орқали

иқтисодий

мутаносибликларнинг

мамлакат

ижтимоий-иқтисодий

ривожланишини

барқарор ўсиш суръатларини таъминлашга ижобий таъсирини кучайтиришда
қуйидаги йўналишларга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги асосланди:

- мамлакатнинг ЯИМ ўсишида турли тармоқлар улуши ўртасидаги оптимал

мутаносибликни таъминлаш;

- мамлакатнинг ЯИМ ҳажмида саноат ишлаб чиқариши, шу жумладан,

қайта ишлаш тармоқлари улушини ошириш;

-

иқтисодиѐтнинг

турли

соҳа

ва

тармоқлари

ўртасидаги

мутаносибликларни таъминлашда хомашѐ етказиб берувчи тармоқлар билан
уни қайта ишловчи саноат тармоқлари ўртасидаги нисбатларнинг оқилона
даражасига эришиш;

- қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш, маҳаллий хомашѐдан

самарали фойдаланиш ҳисобига қурилиш тармоғи ички номутаносибликларини
бартараф этиш;

- мутаносибликни таъминлашда мамлакатда ишлаб чиқарилаѐтган

маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш нуқтаи-назаридан ѐндашиш;

- иқтисодий мутаносибликларни таъминлашда иқтисодий ресурслар

сарфининг замонавий илмий меъѐрларини ишлаб чиқиш;

- мамлакат ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши даражалари

ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш.

Иқтисодий мувозанатлик ва мутаносиблик категориялари мазмунан ўзаро

боғлиқликда ва таъсирда, доимий ҳаракат ва ўзгаришда, ривожланишда деб
ѐндашиш уларнинг яхлит иқтисодий жараѐн сифатидаги моҳиятини очиб
беришга имкон яратади.

Иқтисодий

мутаносибликнинг

мувозанатлик

категорияси

билан

боғлиқлиги ва уларнинг ўзаро таъсирини ўрганиш орқали қуйидагиларга
эришиш мумкин:

- ҳар иккала иқтисодий категориянинг моҳиятини ўрагишда уларни намоѐн

этувчи белги ва жиҳатларни аниқлаш;


background image

19

-

иқтисодий мувозанат ва мутаносибликнинг ишлаб чиқариш

муносабатлари тизимидаги ўрнини аниқлаш, бунда уларнинг ўзаро муносабати,
бир-бирини тақозо этиши ва таъсири йўналишлари моҳиятини очиб бериш.

Иқтисодий мутаносибликнинг мувозанатлик билан ўзаро боғлиқлиги ва

таъсирини очиб беришда дастлаб уларни тақозо этувчи омилларнинг ўзаро
боғлиқлигидан келиб чиқиш муҳим аҳамиятга эга. Иқтисодий мувозанат ва
иқтисодий мутаносибликни тақозо этувчи омиллар ўз-ўзича мустақил, алоҳида
хусусиятга эга бўлиб, муайян иқтисодий жараѐннинг объектив зарурлигини
ифодалайди. Шунингдек, яхлит ижтимоий-иқтисодий тизимда амал қилиши
сабабли улар бир-бири билан турли даражада ўзаро боғлиқ ҳисобланади. Ишда
умумий ҳолда ҳар иккала жараѐнни тақозо этувчи омилларнинг ўзаро
боғлиқлиги чизма орқали ифодалаб берилган (3-расм).

Шартли белгилар:
Т – яхлит иқтисодиѐт, иқтисодий ҳодиса ва жараѐнларни мувозанатлаштирувчи муҳим
томонлари;
ТҚ – муайян иқтисодий ҳодиса, жараѐн ва иқтисодиѐт томонларининг таркибий қисмлари;
М – таркибий қисмлар ўртасидаги мутаносиблик.

3-расм. Иқтисодий мувозанат таъминланишининг мутаносиблик билан

боғлиқлиги

14

Маълумки, иқтисодий мувозанатлик яхлит иқтисодиѐт ѐки унинг алоҳида

олинган ҳодиса ва жараѐнларининг ҳар иккала томонлари ўртасидаги
тенгликни ифодалайди. Бироқ, бунда ҳар қандай ҳодиса ѐки жараѐн,
иқтисодиѐтнинг таркибий қисми ўзаро тенглаштирилиши мумкин эмас. Бу
борадаги муҳим шарт – уларнинг мантиқан ва миқдоран ўзаро мос бўлиши,
иқтисодий жараѐннинг яхлит мазмун-моҳиятини таркиб топтиришда тенг
иштирок

этадиган

томонлар

ҳисобланиши

зарур.

Шунингдек,

мувозанатлашувчи томонларнинг ўзаро тенглигини таъминлаш натижасида
иқтисодиѐтда маълум миқдор ва сифат ўзгариши таъминланиши, уни
ривожлантирувчи, ҳаракатга келтирувчи куч, шарт-шароит ҳосил бўлиши ҳам
муҳим ҳисобланади.

Ўз навбатида, мувозанатлаштирувчи томонларнинг ҳар бири ўзига хос,

алоҳида ва мустақил муайян ички таркибий тузилмага эга. Иқтисодий

14

Муаллиф томонидан тузилган.



Т


Т

ТҚ

ТҚ

ТҚ

ТҚ

ТҚ

ТҚ

мувозанат

М

М

М

М


background image

20

мувозанатликка эришиш учун таркибий қисмларнинг маълум даражада ўзаро
мувофиқлашуви тақозо этилади.

Айни вақтда иқтисодий мувозанатнинг мутаносибликка таъсири масаласи

ҳам муҳим ҳисобланади. Иқтисодий мувозанат барқарор жараѐн бўлмай,
кўплаб омиллар ва сабаблар таъсири остида вақти-вақти билан бузилиб туради.
Муҳими, иқтисодий мувозанат қайта тикланиши учун унинг таркибий
қисмлари ўртасидаги мутаносибликлар мувофиқ равишда ўзгариши тақозо
этилади.

Шунинг

учун

ҳам,

мамлакатимиз

Президенти

И.А.Каримов

«Ўзбекистоннинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш ва
мавқеини мустаҳкамлашга йўналтирилган таркибий ўзгаришлар ва юксак
технологияларга асосланган замонавий тармоқлар ва ишлаб чиқариш
соҳаларини жадал ривожлантириш сиѐсатини 2011 йилдаги асосий устувор
йўналишлардан бири»

15

, деб таъкидлаб ўтдилар.

Ушбу иқтисодий сиѐсат амалга оширилиши туфайли, иқтисодиѐтни

модернизация қилиш шароитида барқарор иқтисодий ўсиш суръатлари
таъминланмоқда ва чуқур таркибий ўзгаришлар амалга оширилмоқда (1-
жадвал).

1-жадвал

Ўзбекистонда ЯИМнинг таркибий тузилиши

16

(фоизда)

Йиллар

ЯИМ

Шу жумладан

Саноат

Қишлоқ

хўжалиги

Қурилиш

Хизматлар

соҳаси

тармоқлари

Соф

солиқлар

2000

100

14,2

30,1

6,0

37,2

12,5

2001

100

14,1

30,0

5,8

38,2

11,9

2002

100

14,5

30,1

4,9

37,9

12,6

2003

100

15,8

28,4

4,7

37,4

13,7

2004

100

17,5

26,4

4,8

37,2

14,1

2005

100

21,1

26,3

4,8

37,2

10,6

2006

100

21,8

25,1

5,1

37,9

10,1

2007

100

21,0

23,0

5,9

39,8

10,1

2008

100

23,0

18,9

6,1

44,2

7,3

2009

100

23,6

18,2

7,4

44,1

6,8

2010

100

23,9

17,5

1,8

49,0

7,8


1-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, Ўзбекистонда ишлаб

чиқарилаѐтган ЯИМни тармоқ таркибида жиддий силжишлар содир бўлмоқда.
Унда саноат маҳсулотлари абсолют миқдори ўсиши билан бирга ЯИМдаги
улуши ҳам ўсиш тенденциясига эга. Агар унинг ЯИМдаги улуши 2000 йилда
14,2 фоизни ташкил этган бўлса, 2010 йилда 23,9 фоизга етди. Қишлоқ
хўжалиги ишлаб чиқаришида эса маҳсулотнинг абсолют ҳажми ўсиб, 2000
йилдаги 980,0 млрд. сўмдан 2010 йилда 10820,5 млрд. сўмни ташкил этди. Шу

15

Каримов И.А. Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиѐтини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини

оширишга хизмат қилади. –Т.: Ўзбекистон, 2011. –Б.23.

16

Муаллиф томонидан тузилган. Манба: Ўзбекистон Республикаси йиллик статистик тўплами 2007 /

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси. – Т., 2008; Ўзбекистон Республикасининг статистик
ахборотномаси 2009, 2010.


background image

21

билан биргаликда унинг ЯИМдаги улуши шу давр мобайнида 30,1 фоиздан 17,5
фоизга камайди.

Мамлакатимиз Президенти И.Каримов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасидаги маърузасида 2010 йилда ЯИМдаги саноатнинг улуши 24 фоизга
етганлигини таъкидлаб ўтдилар ва кейинги беш йил ичида - 2015 йилгача
саноатда ишлаб чиқариш ҳажмини 60 фоизга ошириб, унинг ЯИМдаги
улушини 28 фоизга етказиш вазифаси қўйилди. Бунда машинасозлик,
автомобилсозлик, кимѐ, озиқ-овқат, фармацевтика, қурилиш материаллари
саноати ва бошқа айрим соҳаларда икки баробардан зиѐд ўсишни таъминлаш
вазифаси белгиланган

17

. Буларнинг барчаси келажакда иқтисодиѐтимиз

таркибида жиддий ўзгаришлар содир бўлиши, унда саноатнинг салмоғи янада
юксалиб бориши ва самарадорлиги янада ошиши мумкинлигидан далолат
беради.

Миллий

иқтисодиѐтнинг

турли

таркибий

қисмлари

ўртасидаги

мутаносибликларни

тадқиқ

этишда

энг

аввало,

умумиқтисодий

мутаносибликларнинг мазмуни ва намоѐн бўлиш шаклларини кўриб чиқиш
мақсадга мувофиқ. Умумиқтисодий мутаносибликлар – бу миллий
иқтисодиѐтнинг барча тармоқ ва соҳалари, ҳудудлари ва бошқа белгиларига
кўра фарқланувчи таркибий қисмлари учун тааллуқли бўлган муайян
нисбатлардаги ўзаро мосликдир. Умумиқтисодий мутаносибликлар миллий
иқтисодиѐтнинг ҳар томонлама ривожланишини таъминлаб, барқарор
иқтисодий ўсиш учун шарт-шароит яратади.

Умумиқтисодий мутаносибликлар хилма-хил бўлиб, уларнинг миллий

иқтисодиѐт барқарорлигини таъминлашдаги ўрни ҳар бир мамлакатнинг
муайян шарт-шароитларидан келиб чиққан ҳолда фарқ қилиши мумкин.
Иқтисодий адабиѐтларда умумиқтисодий мутаносибликларнинг қуйидаги
шакллари фарқланади: иқтисодиѐтнинг моддий ишлаб чиқариш ва хизмат
кўрсатиш соҳалари ўртасидаги мутаносибликлар; истеъмол ва жамғариш
ўртасидаги мутаносибликлар; иқтисодиѐтдаги товар ва хизматлар массаси
билан пул массаси ўртасидаги мутаносибликлар; аҳоли даромадлари билан
харажатлари ўртасидаги мутаносибликлар; ижтимоий ишлаб чиқаришнинг
асосий бўлинмалари ўртасидаги мутаносибликлар ва ҳ.к.

Таҳлиллар кўрсатишича, моддий ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш

соҳалари ривожланишида ўзаро диалектик боғлиқлик мавжуд, яъни, ишлаб
чиқаришни ривожлантирмай туриб, хизмат соҳасини кенгайтириб бўлмайди. Ўз
навбатида, хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланиши ишлаб чиқариш
ривожида янги имкониятларни очиб беради. Мамлакатимиз Президенти
И.Каримов айтганларидек, «Аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасини янада
кенгайтириш ғоят муҳим аҳамиятга эга. Бундай тармоқлар ташқи
конъюнктурага ҳам, об-ҳаво шароитига ҳам боғлиқ эмас, яъни ташқи
омилларнинг ўзгариши уларга таъсир кўрсата олмайди. Айни пайтда бу
хизматлар ўзимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг кўплаб турларига

17

Каримов И. Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиѐтини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини

оширишга хизмат қилади. –Т.: Ўзбекистон, 2011. –Б.23.


background image

22

ички талабни оширади, шунингдек, истеъмол бозорида мутаносибликни
сақлашда муҳим роль ўйнайди»

18

.

Таҳлиллар кўрсатишича, жаҳон иқтисодиѐтида ишлаб чиқариш соҳаси ва

жадал суръатлар билан ўсиб бораѐтган хизмат кўрсатиш соҳаси ўртасида ўзаро
оқилона мутаносибликнинг шаклланиш жараѐни давом этмоқда. Ушбу нисбат
қуйидаги омиллар таъсирида шаклланмоқда:

- ривожланган мамлакатлар иқтисодиѐтида асосий эътиборнинг маҳсулот

ишлаб чиқаришдан хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришга қаратилиши;

- хизмат кўрсатиш соҳаларида янги иш ўринларини ташкил этиш

имкониятининг нисбатан кенглиги;

- моддий ишлаб чиқариш соҳасидан бўшаган ортиқча ишчи кучининг

хизмат кўрсатиш соҳасига ўтиши;

- ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш учун хизмат кўрсатиш

соҳасига бўлган эҳтиѐжнинг ўсиши;

- моддий ишлаб чиқариш соҳаси технологик даражасининг юксалиши

хизмат кўрсатиш соҳалари меҳнат салоҳиятининг ўсишига олиб келиши.

Ўзбекистонда иқтисодиѐтни эркинлаштириш шароитида хизмат кўрсатиш

соҳасининг жадал суръатлар билан ривожланиши кузатилмоқда (2-жадвал).

2-жадвал

Ўзбекистонда моддий ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари

ўртасидаги нисбат

19

Йиллар

Жами

ялпи ички

маҳсулот,

%

Шу жумладан

Ишлаб чиқариш ва

хизмат кўрсатиш

соҳалари

ўртасидаги нисбат

Моддий ишлаб

чиқариш соҳасининг

ЯИМдаги улуши, %

Хизмат кўрсатиш

соҳасининг

ЯИМдаги улуши,

%

2000

100

50,3

37,2

1:0,74

2001

100

49,9

38,2

1:0,77

2002

100

49,5

37,9

1:0,77

2003

100

48,9

37,4

1:0,76

2004

100

48,7

37,2

1:0,76

2005

100

52,2

37,2

1:0,71

2006

100

52,0

37,9

1:0,73

2007

100

49,9

39,8

1:0,80

2008

100

48,0

44,2

1:0,92

2009

100

49,2

44,1

1:0,90

2010

100

43,2

49,0

1:1,13


Жадвалдаги маълумотлардан кўриниб турибдики, республика ЯИМ

таркибида хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши 2000 йилдаги 37,2 фоиздан 2010
йилда 49,0 фоизга етган, яъни 1,3 баравар ўсган. Натижада, ишлаб чиқариш ва
хизмат кўрсатиш соҳаларининг ЯИМдаги улуши ўртасидаги нисбат 2000
йилдаги 1:0,74 дан 2010 йилда 1:1,13 даражага қадар ўзгарган.

18

Каримов И.А. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиѐти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир.

–Т.: Ўзбекистон, 2010. –Б.63.

19

Ўзбекистон Иқтисодиѐти. Ахборот таҳлилий бюллетень 2009 йил ва Ўзбекистон Республикаси статистик

ахборотномаси 2010 маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.


background image

23

Шунингдек, 2010 йилда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида 13,4 фоиз

ўсишга эришилган ва «истиқболга мўлжалланган иқтисодий дастуримизда
инфратузилмани, транспорт ва коммуникация қурилишини комплекс ва жадал
ривожлантириш устувор йўналишга айланиши» кўзда тутилган

20

.

Бу эса, мамлакатимиз иқтисодиѐти таркибий тузилмасининг такомиллашиб

бораѐтганлиги,

хизмат

кўрсатишнинг

иқтисодиѐт

етакчи

соҳасига

айланаѐтганлигидан дарак беради. Бироқ, ривожланган мамлакатлар
даражасига етиш учун ушбу нисбатни 1:1,5-2,5 даражага қадар ошириш зарур
(3-жадвал).

3-жадвал

Жаҳон мамлакатларида

ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари

ўртасидаги нисбат

21

(2008 йил маълумоти)

Мамлакатларнинг жон

бошига ЯММ ишлаб

чиқариш бўйича гуруҳлари

Қўшилган қиймат, ЯИМга

нисбатан %да

Ишлаб чиқариш ва

хизмат кўрсатиш

соҳалари ўртасидаги

нисбат

Қишлоқ

хўжалиги

Саноат

Хизмат

кўрсатиш

Жаҳон бўйича

3

28

69

1:2,2

Юқори даромадли

1

26

73

1:2,7

Ўрта даромадли

10

37

53

1:1,1

Кам даромадли

25

29

46

1:0,9


3-жадвалдан кўриниб турибдики, хизмат кўрсатиш соҳаси моддий ишлаб

чиқаришга нисбатан жаҳон миқѐсида 2,2, ривожланган мамлакатларда 2,7
баробар устундир.

Ишда умумиқтисодий мутаносибликларнинг муҳим кўринишлари

ҳисобланган ялпи ички маҳсулотдаги қоплаш фонди ва соф маҳсулот
(яратилган миллий даромад) ўртасидаги нисбат; миллий даромаддаги
жамғариш фонди ва истеъмол фонди ўртасидаги нисбат; иқтисодиѐтдаги товар
ва хизматлар массаси билан пул массаси ўртасидаги мутаносибликнинг
Ўзбекистон шароитида таъминланиши масалалари чуқур таҳлил қилинган.

Тармоқлараро мутаносибликларнинг зарурлиги қуйидагилар орқали

ифодаланади:

- муайян тармоқда яратилган маҳсулотнинг бошқа тармоқ учун хомашѐ,

ярим тайѐр маҳсулот ѐки бутловчи қисм бўлиб хизмат қилиши;

- тармоқ ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган

асбоб-ускуна, жиҳозлар ва техника воситаларининг бошқа тармоқларда
яратилиши;

- баъзи тармоқлар ишлаб чиқариш самарадорлигининг хизмат кўрсатиш

тармоқлари фаолиятига боғлиқлиги;

- иқтисодиѐтнинг яхлит тизим сифатида фаолият кўрсатиши ва тараққий

этишининг турли тармоқлар ривожланиши ўртасидаги оптимал нисбатга
боғлиқлиги ва ҳ.к.

20

Каримов И.А. Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиѐтини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини

оширишга хизмат қилади. –Т.: Ўзбекистон, 2011. –Б.31-32.

21

Selected World Development Indicators 2010 маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.


background image

24

Турли мамлакатлар иқтисодиѐтидаги соҳа ва тармоқлар ўртасидаги

мутаносибликлар бир-биридан фарқланиши мумкин. Бунда муайян мамлакатда
мазкур турдаги мутаносибликнинг вужудга келишига таъсир этувчи қуйидаги
омиллар муҳим ўрин тутади: ижтимоий-иқтисодий ривожланганлик даражаси;
иқтисодий салоҳияти ва ундан фойдаланиш даражаси; табиий-географик
жиҳатдан жойлашуви; ташқи иқтисодий фаолиятда иштирок этиш даражаси;
халқаро меҳнат тақсимотида тутган ўрни.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш кўп

жиҳатдан тармоққа моддий-техника ресурсларини етказиб берувчи соҳаларнинг
мутаносиб ривожланишига боғлиқ. Ўзбекистон қишлоқ хўжалигидаги мулкий
ислоҳотлар, жумладан, дастлаб жамоа ва давлат хўжаликларининг ширкат
хўжаликларига, кейинчалик уларнинг фермер ва деҳқон хўжаликларига
айлантирилиши тармоқнинг моддий-техника ресурсларига бўлган эҳтиѐжининг
миқдор ва сифат жиҳатидан кескин ўзгаришига олиб келди. Бироқ, саноатнинг
моддий-техника ресурслари етказиб берувчи тармоқлари бундай ўзгаришларга
тезлик билан мослаша олмади, бунинг оқибатида турли номутаносибликлар
вужудга келди.

Бошқача қилиб айтганда, қишлоқ хўжалиги техникалар ва минерал ўғитлар

билан таъминланиш даражаси замон талабидан орқада қолди. Шунинг учун
ҳам, мамлакатимиз Президенти И.Каримов, «Чопиқ тракторларининг 55
фоиздан ортиғи ва ер ҳайдайдиган тракторларнинг 46 фоизи 15 йилдан ортиқ
вақт мобайнида ишлатилаѐтгани, бошқача айтганда, улар белгиланган
фойдаланиш муддатини аллақачон ўтаб бўлгани, қуввати, иш унуми ва ѐқилғи
истеъмол қилиш бўйича замонавий стандартларга жавоб бермайдиган эски
техникалар экани ташвиш уйғотмасдан қолмайди»

22

, деб таъкидлаган.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, қишлоқ хўжалик техникалари ва маъданли

ўғитлар керакли миқдорда етказиб берилмаслигининг асосий сабабларидан
бири – уларни етказиб берувчи соҳаларда мавжуд ишлаб чиқариш
қувватларидан тўлиқ фойдаланмаслик оқибатидир. 2009 йилда ишлаб чиқариш
қувватларидан йиллик ўртача фойдаланиши даражаси - тракторлар ишлаб
чиқариш бўйича 22,8 фоиз, культиваторлар ишлаб чиқариш бўйича – 61,2 фоиз,
сеялкалар ишлаб чиқариш бўйича – 23,2 фоиз, минерал ўғитлар ишлаб чиқариш
бўйича – 85,1 фоизни ташкил этган

23

. Ишлаб чиқаришнинг мавжуд

қувватларидан фойдаланишнинг бундай даражаси билан ушбу воситаларга
бўлган талабни қондириш мумкин эмаслиги тушунарли ҳолдир.

Айни пайтда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ўз вақтида сотилиши ва

қўшимча даромад олинишини таъминлашнинг муҳим йўналиши – қишлоқ
хўжалик

маҳсулотларини

саноат

корхоналарида

қайта

ишлашни

ривожлантириш ҳисобланади. Бу қуйидаги имкониятларни вужудга келтиради:
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ўз вақтида сотилиши; уларнинг
омборларда туриб қолиб, сифатининг бузилиши ва исроф бўлишининг олдини

22

Каримов И.А. Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиѐтини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини

оширишга хизмат қилади. –Т.: Ўзбекистон, 2011. –Б.28.

23

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси 2010 йил 15 октябрдаги 01/2-05-05/5-190-сонли

маълумотномаси.


background image

25

олиш; маҳсулотларни омборларда сақлаш харажатларининг қисқариши; қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларига талабнинг ошиши натижасида нарх ҳамда тегишли
равишда рентабелликнинг юқори даражасини таъминланиши; қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларининг тайѐр саноат маҳсулотига айланиши билан
улардаги қўшилган қиймат ҳажмининг ошиши ва ҳ.к.

Маълумотлар шуни кўрсатадики, мамлакатдаги қишлоқ хўжалиги

маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналарнинг аксарияти мавжуд ишлаб
чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланмаяпти. Бу эса, ҳали қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини қайта ишловчи янги корхоналар барпо этмасдан, мавжуд
қувватлардан тўлиқ ва самарали фойдаланишни амалга ошириш орқали ишлаб
чиқариш ҳажмини сезиларли даражада ошириш имконияти мавжудлигини
кўрсатади.

Иқтисодий мутаносибликлар тизими таркибида ишлаб чиқаришнинг ички

мутаносибликлари муҳим ўрин тутади. Ишлаб чиқаришнинг ички
мутаносибликлари – бу ишлаб чиқариш жараѐнининг турли томонлари,
таркибий қисмлари ва омиллари ўртасидаги миқдор ва сифат жиҳатларининг

муайян нисбатлар орқали намоѐн бўлувчи маълум даражада мослигидир.
Ишлаб чиқариш ичидаги мутаносибликлар ишлаб чиқариш жараѐнининг бир
маромда кечишини таъминлаб, ишлаб чиқариш самарадорлиги учун шарт-
шароит яратади.

Ишлаб чиқариш жараѐнининг турли томонлари ўртасидаги нисбатлар

миқдор ва сифат кўрсаткичлари орқали аниқланади. Одатда, бундай
кўрсаткичлар сифатида қуйидагилардан кенг фойдаланилади: корхона (унинг
муайян бўлинмалари)да банд бўлган ишчилар сони; асбоб-ускуна, техник
воситалар миқдори; асосий капитал миқдори; ишлаб чиқариш қувватлари
ҳажми; ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулот миқдори; кўрсатилаѐтган хизматлар
ҳажми ва ҳ.к.

Шунга кўра, ишлаб чиқаришнинг ички мутаносиблигини таъминлашнинг

асосий шакллари сифатида турли бўлим (цехлар)даги иш ўринлари ва
ишловчиларнинг сони; турли бўлим ва цехлардаги асбоб-ускуналар миқдори;
бевосита ишлаб чиқариш ва бошқарув ходимлари сони; турли бўлим ва
цехлардаги маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ўртасидаги мутаносибликларни
келтириш мумкин.

Ишлаб чиқаришнинг ички мутаносибликларини ифодаланиш шаклларидан

яна бири – бу ишлаб чиқариш омилларининг бирикиши жараѐнида улар
ўртасидаги

нисбатлар

жиҳатидан

ўзаро

мувофиқликдир.

Бундай

мутаносибликлар ишлаб чиқаришнинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда
илмий, ташкилий ва амалий жиҳатдан таркиб топган ўзаро алоқа ва
боғлиқликлар мажмуи ишлаб чиқариш технологиясида ифодаланади. Демак,
технология ишлаб чиқаришнинг асосий омиллари ўртасидаги ўзаро таъсирни,
шунингдек, фан ва амалиѐт томонидан кашф этилган ҳамда ишлаб чиқариш
воситаларининг механик, физик ва кимѐвий хоссаларига асосланган инсоннинг
меҳнат предметларига таъсири усулларини ифодалайди.

Умуман

олганда,

ишлаб

чиқариш

ички

мутаносибликларини

таъминлашнинг зарурлигини қуйидаги ҳолат ва жараѐнлар орқали ифодалаш


background image

26

мумкин: юқори иқтисодий самарадорликни таъминлаш; бўш туриб қолишлар,
ишлаб чиқаришда «заиф жойлар» пайдо бўлишининг олдини олиш;
корхонанинг ташкилий ва бошқарув тузилмаси такомиллашуви; тежамкорликни
таъминлаш; маҳсулот ва хизматлар сифатини ошириш ва бошқалар.

Тадқиқот

ишида

ўз

эътиборини

ишлаб

чиқариш

ичидаги

мутаносибликларнинг оқилона ва самарали таркиб топишини тақозо этувчи
қуйидаги омилларга: меҳнат тақсимоти, ишлаб чиқаришнинг ихтисослашуви,
кооперациялашуви, комбинациялашуви, уни диверсификациялаш, ишлаб
чиқариш функциясига қаратган ва уларнинг мутаносибликка таъсирини очиб
берган. Фикримизча, баъзи бир маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг тўлиқ
технологик жараѐнлари битта корхона доирасида, бошқа турдагилари эса бир
неча корхоналарда амалга оширилиши мумкин. Агар маҳсулотнинг тўлиқ
технологик жараѐнлари битта корхона доирасида амалга оширилса, у ҳолда шу
корхона фаолияти чегарасидаги мутаносибликнинг таъминланиши назарда
тутилади. Мисол учун, автомобиль ишлаб чиқариш корхонасини 3 та таркибий
қисмдан – асосий ишлаб чиқариш бўлинмалари (металл эритмалардан деталлар
қуйиш цехлари, деталларни штамплаш цехлари, автомобиль двигателлари ва
бошқа қисмларини йиғиш цехлари ва ҳ.к.), ѐрдамчи ишлаб чиқариш
бўлинмалари (пардозлаш цехлари, бўяш цехлари, қўшимча ишлов бериш
цехлари) ва турли хизматлар (хомашѐ ва материаллар, бутловчи қисмлар
омборлари, тайѐр маҳсулот омборлари, энергия таъминоти, лабораториялар,
тажриба участкалари, техник назорат хизмати ва ҳ.к.)дан иборат бўлса, улар
ўртасидаги мутаносибликнинг чизмадаги кўринишини қуйидагича ифодалаш
мумкин (4-расм).

4-расм. Корхонанинг ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш бўлинмаларида

мутаносибликни таъминлаш механизми

24

24

Муаллиф томонидан тузилган.

Асосий ишлаб чиқариш бўлинмалари

Ёрдамчи ишлаб чиқариш бўлинмалари

Деталь

қуйиш

цехи

Штамп-

лаш

цехи

Йиғиш

цехи

Пардоз-

лаш

цехи

Бўяш

цехи

Қўшимча

ишлов

бериш цехи

Хизматлар

Омборлар

Хом ашѐ ва

материаллар

Тайѐр

маҳсулот

Лабора-

тория-

лар

Тажриба

участка-

лари

Техник

назорат

хизмати

Энергия

таъми-

ноти


background image

27

Ишлаб чиқариш ичидаги мутаносибликлар муайян маҳсулот ишлаб

чиқаришда иштирок этувчи корхона фаолияти доирасидан ташқарига чиқиши
ҳам мумкин. Бу ўринда ишлаб чиқариш ичидаги мутаносибликни таъминлаш
алоҳида, ташкилий-иқтисодий жиҳатдан мустақил корхоналар фаолиятининг
ўзаро мувофиқлигини таъминлашни ҳам назарда тутади. Маҳсулот тайѐрлаш
технологик жараѐнларининг айрим қисм ѐки босқичлари алоҳида корхоналарда
амалга оширилса, у ҳолда бир-бирига ўзаро бутловчи қисм ѐки ярим тайѐр
маҳсулот етказиб берувчи корхоналар ѐки уларнинг бўлинмалари ўртасидаги
мутаносибликни ҳам таъминлаш муҳим ҳисобланади.

Ҳудудлараро мутаносиблик – бу мамлакат ҳудудлари иқтисодиѐтининг

турли томонлари ва соҳалари ўртасида миқдор ва сифат жиҳатдан шаклланган
муайян нисбатлардир.

Ҳудудлараро мутаносиблик таъминланиши қатор нисбатларнинг мавжуд

бўлишини тақозо этади. Масалан: 1) кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш
турли фазаларининг узлуксизлигини таъминловчи нисбатлар; 2) ижтимоий
такрор ишлаб чиқариш жараѐнларининг меъѐрда амалга ошишини таъминловчи
соҳа ва тармоқларнинг мамлакат ҳудудлари бўйича ривожланганлик нисбати;
3) ишлаб чиқариш инфратузилмаси (транспорт, автомобиль ва темир йўл
хўжалиги, алоқа, ахборот-коммуникация тизими ва бошқалар)нинг нисбати; 4)
ижтимоий инфратузилма объектлари (шифохоналар, поликлиникалар,
амбулаториялар, санаторийлар, таълим муассасалари, дам олиш уйлари ва
бошқалар)нинг нисбати ва ҳ.к.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, ҳудудларнинг иқтисодий ривожланганлик

жиҳатидан табақалашув даражаси билан мамлакат ялпи ички маҳсулотини ишлаб
чиқариш суръатлари ўсиши ўртасида тескари мутаносиблик мавжуд. Чунки,
табақалашув даражасининг кучайиши:

- миллий иқтисодиѐтнинг яхлит иқтисодий организм сифатида амал қилиш

самарадорлигини пасайтиради;

- ҳудудлараро иқтисодий фаолият ва маҳсулот алмашувига тўсқинлик

қилади;

-

иқтисодий ресурслар, жумладан, ишчи кучидан фойдаланиш

самарадорлигини пасайтиради;

- турли ҳудудлардаги аҳоли даромадлари ва турмуш даражасининг кескин

фарқланиши оқибатида ижтимоий-руҳий мувозанатга салбий таъсир кўрсатади
ва ҳ.к.

Шунингдек, ҳудудларнинг табақаланиши турли соҳа ва тармоқларда бир-

биридан фарқланади. Бундай табақаланиш миллий иқтисодиѐтдаги ишлаб
чиқариш ихтисослашуви жараѐнлари таъсирида узоқ йиллар давомида амал
қилиб келган анъанавий тармоқ ва соҳаларда у қадар кучли бўлмайди. Аксинча,
фан-техника тараққиѐти, жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашув ва глобаллашув
жараѐнлари таъсирида жадал тарзда шаклланиб ва ривожланиб борувчи соҳа ва
тармоқлар бўйича ҳудудларнинг табақаланиши сезиларли даражада рўй беради.
Бу фикрни Ўзбекистон вилоятларининг ялпи ҳудудий маҳсулот, саноат, қишлоқ
ҳўжалиги ва экспорт ҳажми бўйича табақаланиш даражаси ҳам тасдиқлайди.


background image

28

Иқтисодиѐт эркинлашуви шароитида вилоятларнинг ялпи ҳудудий маҳсулот

ишлаб чиқариш бўйича табақаланиш даражаси кучайиб бормоқда. Республика
учун анъанавий тармоқ ҳисобланувчи қишлоқ хўжалигида эса, бу кўрсаткичнинг
нисбатан барқарорлиги кузатилади. Мустақилликка эришилгандан сўнг
иқтисодий сиѐсатнинг муҳим йўналишларидан бири бўлган саноат тармоқларини
жадал суръатларда ривожлантириш ҳамда бунинг натижасида, экспорт
салоҳиятининг ошиши ҳудудлараро табақаланиш даражасининг жиддий
ўзгаришига олиб келди. Маълумотлар кўрсатишича, республикамизда
минтақаларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида фарқланиш даражаси
(индекс бўйича аҳоли жон бошига) 2000 йилда 3,4 бараварни ташкил этган
бўлса, 2009 йилга келиб бу кўрсаткич 5,0 бараварни ташкил этган

25

.

Ҳудудлараро номутаносибликларнинг кучайиши қуйидаги салбий

жараѐнларнинг вужудга келиши ва кенгайишига таъсир кўрсатади:

-

турли ҳудудларда яшовчи аҳолининг турмуш даражасидаги

тафовутларнинг кучайиб бориши;

- мамлакат аҳолисининг турмуш даражаси паст ҳудудлардан турмуш

даражаси юқори бўлган ҳудудларга кўчиб ўтиши, яъни ички миграциянинг
кучайиши;

- аҳоли турли қатламлари даромадларининг табақаланиши кучайиб, давлат

ижтимоий сиѐсатининг самарадорлигига салбий таъсир кўрсатиши;

- иқтисодий жиҳатдан турли даражада бўлган ҳудудлар ўртасида маҳсулот,

хизмат ва фаолият алмашинувида ноэквивалент айирбошлашнинг содир
бўлиши;

- айрим ҳудудларнинг етарли даражада ривожлана олмай, давлат

томонидан берилувчи дотация ва субвенцияларга муҳтожлигининг ошиши.

Таъкидлаш лозимки, иқтисодий мувозанатлик ва мутаносиблик доимий

амал қилмай, маълум вақт мобайнида турли омиллар таъсирида ўзгариб туради.
Бу омиллар ўз мазмуни ҳамда таркибига кўра мувозанатлик ва
мутаносибликларни тақозо этувчи омиллардан фарқ қилади.

Умумиқтисодий мувозанатлик ўзгаришини тадқиқ этишда дастлаб ялпи

талаб ва ялпи таклифнинг ҳажмига таъсир кўрсатувчи омиллар кўзда тутилиб,
уларни нархлар даражасининг ўзгариши билан боғлиқ ҳамда нархлар
даражасининг ўзгаришидан ташқари омилларга ажратиш мумкин. Нархлар
даражасининг ўзгариши билан боғлиқ омиллар таркибига фоиз ставкаси
самараси, бойлик (реал касса қолдиқлари) самараси, импорт товарлар хариди
самараси киритилса, нархлар даражасининг ўзгаришидан ташқари омиллар
таркибига истеъмол сарфларидаги ўзгаришлар (истеъмолчи фаровонлиги,
истеъмолчининг кутиши, истеъмолчининг қарзлари, солиқлар ўзгариши),
инвестицион сарфлардаги ўзгаришлар (фоиз ставкалари, инвестициялардан
кутиладиган фойда, солиқлар, технология, ортиқча қувватлар), давлат сарфлари,
соф экспортдаги ўзгариш, валюта курслари ўзгаришини киритиш мумкин.

25

Ўзбекистон иқтисодиѐти //Ахборт тахлилий бюллетень 2009 йил. Иқтисодий тадқиқотлар маркази, 2010. –

Б.64.


background image

29

Ўзбекистонда тижорат банклари кредитлари ўртача йиллик фоиз ставкаси

пасайиб боришининг кредитлар ҳажмига таъсири, даромад солиғи ставкаси
пасайишининг асосий капиталга инвестициялар ҳажмига таъсири, пахта толаси
ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси ошиши натижасида пахта
хомашѐсига бўлган талабнинг ортиши орқали таҳлил қилиниб, тегишли
хулосалар чиқарилган.

Шунингдек, ялпи таклиф ҳажмининг ўзгаришига таъсир кўрсатувчи

омилларни ҳам нархлар умумий даражасининг ўзгариши билан боғлиқ омиллар
(бозор нархлари даражаси билан ижтимоий қиймат миқдори ўртасидаги
нисбатнинг ўзгариши) ҳамда нархлар умумий даражасининг ўзгаришидан
ташқари омиллар (масалан, ресурслар нархининг ўзгаришига таъсир кўрсатувчи
омиллар, бозордаги ҳукмронлик даражасининг ўзгариши, самарадорликнинг
ўзгариши, ҳуқуқий меъѐрларнинг ўзгариши)га ажратган ҳолда ўрганилган.

Мувозанатлик билан бир қаторда иқтисодий мутаносибликлар ҳам ўзгариб

туради. Чунки, ижтимоий-иқтисодий ҳаѐтдаги ўзгаришлар ҳодиса ва
жараѐнларнинг мазмунидаги сифат ва миқдор кўрсаткичларнинг ўзгариши
орқали намоѐн бўлади. Иқтисодий мутаносибликларнинг ўзгаришига таъсир
кўрсатувчи энг муҳим ва умумий омиллар қаторига қуйидагиларни киритиш
мумкин: 1) фан-техника тараққиѐти ютуқларининг ишлаб чиқариш жараѐнига
жорий этилиши; 2) илғор замонавий техника ва технологиялардан фойдаланиш;
3) иқтисодий ресурслардан самарали ва тежамли фойдаланиш даражасининг
ўсиши; 4) ишчи кучи малакасининг ошиши натижасида меҳнат
унумдорлигининг ўсиши ва ҳ.к.

Ишда

мувозанатлик

ва

мутаносибликни

таъминлашнинг

бозор

механизмларини тадқиқ этишда энг аввало, қисман мувозанатликнинг типик
кўриниши бўлган алоҳида товарлар бозори механизмининг амал қилиши
ўрганилган. Мувозанатлик ва мутаносибликни таъминлаш бозор механизмлари
амал қилишининг асосий сабаби айнан шундай ҳолатда иқтисодий субъектлар
аксарият қисмининг иқтисодий манфаатлари рўѐбга чиқиши ҳисобланиши
таъкидланган.

Умумий иқтисодий мувозанатни таъминлашнинг бозор механизмлари

алоҳида олинган бозор мувозанатини таъминлаш механизмлари билан
мазмунан бир хил бўлсада, бироқ амал қилиш ва таъсир доираси кўлами
жиҳатидан фарқланади.

Иқтисодчи-олим О.Ҳамроев табиат, жамият ва иқтисодиѐтда рўй берадиган

барча воқеа ва ҳодисалар ўзларининг мавжудлик ва яшаш шакли бўлган
мувозанатликка «интилиш-яқинлашиш-тенглашиш» томон ҳаракат қилиш
тенденциясига эгалигини таъкидлаб, бунинг сабабини иқтисодий мувозанатлик
қонунининг амал қилиши билан изоҳлайди. У иқтисодий мувозанатлик
қонунини реализация қилишнинг бозор механизми иқтисодий дастаклари
қаторига ялпи талаб ва ялпи таклиф, рақобат, фоиз ставкаси, бозор нархи ва
банкротликни киритади

26

. Тадқиқот ишида ушбу механизмнинг амал қилиш

26

Ҳамроев О.Ҳ. Иқтисодий мувозанат ва уни таъминлаш механизмлари. – Т.: ТДИУ, 2004. - Б.51


background image

30

тамойилларини таҳлил қилиниб, уни янада такомиллаштириш юзасидан
қуйидаги илмий таклифлар илгари сурилади:

- иқтисодий мувозанатликни таъминлаш бозор механизми дастаклари

сифатида ялпи талаб ва ялпи таклифни эмас, балки умумий бозор талаби ва
таклифини кўрсатиш.

- фоиз ставкаси билан бир қаторда иш ҳақи, рента, нарх даражаси каби

тартибга солувчи дастакларнинг бозор нархи таркибида кўрсатиш.

- банкротликни бозор механизмидан кўра кўпроқ давлат механизми

дастаги сифатида ифодалаш.

Ушбу фикр-мулоҳазаларга асосланган ҳолда, тадқиқотда иқтисодий

мувозанатликни таъминлашда бозор механизмларининг нисбатан тўлиқ ва
аниқлаштирилган таркиби тавсия этилган.

Реал ҳаѐтда иқтисодий мувозанат ва мутаносибликни таъминлашнинг

фақат бозор механизмларидан фойдаланишнинг ўзи кифоя қилмайди. Ўз
аниқлиги ва катта самарадорликка эгалигига қарамай, бозор механизми
дастакларининг амал қилишида маълум камчиликлар вужудга келади.

Бозор хўжалиги тизимида миллий иқтисодиѐтнинг мутаносибли,

мувозанатли ривожланишини таъминлаш муаммоси бозор механизми,
иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солиш механизми ва умумиқтисодий
тавсифдаги чора-тадбирлар мажмуасидан иборат яхлит механизм ѐрдамида ҳал
этилади. Мазкур механизмлар нисбатан мустақил бўлсада, бир-бирини тақазо
этади, тўлдиради ва ўзаро боғлиқдир.

Мувозанатлик ва мутаносибликни таъминлаш давлат механизмининг

моҳиятини кўриб чиқишда бозордаги бир зумлик, қисқа муддатли ва узоқ
муддатли мувозанат ҳолатларини фарқлаш зарур. Чунки, бундай фарқланиш
уларни таъминлашда давлатнинг иқтисодий сиѐсати ва мувозанатни таъминлаш
усулларининг турли хиллигини тақозо этади.

Миллий иқтисодиѐтнинг умумий мувозанатини таъминлашда ялпи талаб ва

ялпи таклифнинг тенглигига хусусий мувозанатларни таъминламасдан эришиб
бўлмаслиги; иқтисодий мувозанатга эришиш учун иқтисодиѐтнинг турли
соҳалари ва таркибий қисмлари ўртасидаги мутаносибликларни таъминлаш
зарурлиги; иқтисодиѐтни модернизациялаш шароитида тармоқ ичидаги ва
тармоқлараро мутаносибликлар долзарб аҳамият касб этиб, бу борада муайян
тармоқ ва ҳудудлар бўйича мувозанатни тақозо этувчи жиҳатларни аниқлаш ва
уларни таъминлашга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш муҳим
ҳисобланиши асослаб берилган. Ушбу тармоқ ва ҳудуд дастурларини
мувофиқлаштириш

ҳамда

умумлаштириш

асосида

республикада

иқтисодиѐтнинг мувозанатли ва мутаносибли ривожланишини таъминлаш
чора-тадбирлари мажмуини ифодаловчи комплекс дастурни ишлаб чиқиш
тавсия этилган.

Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солишнинг зарурлиги иқтисодий

мувозанат ва мутаносибликни таъминлаш жараѐнлари соҳаларини янада
кенгайтиради. Ишда иқтисодий мувозанат ва мутаносибликни таъминлашнинг
бозор механизми дастакларига қўшимча равишда давлат механизми ҳамда


background image

31

корпоратив тадбирлар мажмуининг иқтисодий дастаклари ҳам киритилиб,
уларнинг ягона механизм сифатидаги таркиби тавсия этилган (5-расм).




































5-расм. Иқтисодий мувозанатлик ва мутаносибликни таъминлашнинг

турли механизмлари

27

Иқтисодиѐтни мувозанатли ва мутаносиб ривожлантириш орқали барқарор

иқтисодий ўсишни таъминлаш иқтисодий фаннинг долзарб муаммоларидан

27

Муаллиф томонидан қуйидаги манба асосида тузилган: Ҳамроев О.Ҳ. Иқтисодий мувозанат ва уни

таъминлаш механизмлари. –Т.: ТДИУ, 2004. -Б.51-52

.

Корпоратив тадбирлар мажмуи

Иқтисодий дастаклари

Ички

мутано-

сибликни

таъминлаш

Бизнес

дастур-

лар

Бизнес

-режа

Истиқ-

боллаш

Дас-

тур-

лаш

Давлатнинг иқтисодиѐтни тартибга солиши

Иқтисодий дастаклари

Фискал с

иѐс

ат

И

нд

икат

ив ре

ж

алар

ни

т

ақд

им

э

т

иш

Антимо

нопол

сиѐ

сат

Бож

-таъриф с

иѐ

сати

Б

юд

ж

ет си

ѐс

ат

и

Тад

биркорл

ик ш

арт

-

ш

ароит

ларини

нг

яратил

иш

и

Б

ала

нслаш

т

ириш

дастурл

арин

и иш

лаб

чиқ

иш

Иқтисодий мувозанат ва мутаносибликни таъминлашнинг бозор

механизми

И

қ

тисодий дастаклари

Талаб ва таклиф

Нарх

даражаси

Бозор нархи

Фоиз

ставкаси

Ра

қ

обат

Рента

Иш ҳақи


background image

32

ҳисобланади. Шунга кўра, ишда иқтисодий ўсишнинг кўплаб моделлари,
хусусан, Кобб-Дуглас модели, Я.Тинбергеннинг ишлаб чиқариш функцияси,
Харрод-Домарнинг иқтисодий ўсиш моделларининг мазмуни баѐн этилиб,
мувозанатлик ва мутаносибликнинг иқтисодий ўсишга таъсири бўйича маълум
хулосалар ишлаб чиқилган.

Ишда мувозанатлик ва мутаносибликнинг иқтисодий ўсишга таъсирини

баҳолашдаги муҳим йўналишлар сифатида истеъмол, жамғариш ва инвестиция
ҳажмлари ўртасидаги оқилона нисбатларнинг таъминланиши, ишчи кучи
ресурслари

ва

улардан

фойдаланиш

борасидаги

мутаносибликнинг

таъминланиши, фан-техника тараққиѐти ютуқларидан фойдаланиш, мавжуд
ресурслар тақсимотини яхшилаш, ишлаб чиқарувчи кучларни самарали
жойлаштириш масалаларига эътибор қаратилган.

Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ҳар қандай иқтисодий

тизимнинг асосий мақсадларидан бири ҳисобланади. Айниқса, глобаллашув
жараѐнлари кенгайиб, жаҳон бозорида рақобат кучайиб бораѐтган ҳозирги
шароитда иқтисодий самарадорликни ошириш масаласи янада долзарб аҳамият
касб этмоқда.

Бутун иқтисодиѐт миқѐсида иқтисодий самарадорликнинг асосий

кўрсаткичларидан бири бўлган меҳнат унумдорлиги ўртача даражасининг
ўсишига эришиш учун қуйидаги жиҳатлар бўйича ҳар бир тармоқ ва ҳудуд
ичидаги,

шунингдек,

тармоқ

ва

ҳудудлараро

мутаносибликларнинг

таъминланиши зарур бўлади:

- ишчи кучи билими, малакаси ва сифатининг муайян касб, лавозим ва иш

ўрни бўйича талаб қилинаѐтган кўрсаткичларга мувофиқлиги;

- меҳнат жараѐнларининг тегишли замонавий техника ва технология

воситалари билан таъминланганлиги;

- меҳнат тақсимоти, ихтисослашув ва кооперациялашув даражасининг

мақбуллиги ва мақсадга мувофиқлиги;

- иқтисодий ресурслардан оқилона ҳамда тежамли фойдаланиш даражаси

ва ҳ.к.

Диссертацияда иқтисодий номутаносибликларнинг ишлаб чиқариш

натижаларига салбий таъсири (яъни, маҳсулот ҳажмининг пасайиши, турли
кўринишдаги йўқотишларнинг рўй бериши) республикадаги пахта хомашѐсини
етиштириш ҳамда уни саноат корхоналарида турли даражада қайта ишлаш
жараѐнлари ўртасидаги номутаносиблик орқали таҳлил қилинган.

Пахта хомашѐси етиштириш ва уни қайта ишлаш бўйича тахминий нисбат

ўртача 1:0,3-0,35 ни ташкил этади. Ҳолбуки, пахта хомашѐсининг сифатини
яхшилаш ва уни қайта ишлаш технологиясини такомиллаштириш орқали бу
кўрсаткичларни сезиларли даражада ошириш мумкин бўлиб, ҳозирги пайтда бу
борада ҳукуматимиз томонидан тармоқни техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва
модернизациялаш ишлари олиб борилмоқда. Кейинги йилларда пахта толасини
мамлакатимизда қайта ишлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Пахта
толасининг сезиларли қисми енгил саноат корхоналарида қайта ишлашга
йўналтирилиши натижасида унинг экспортдаги солиштирма салмоғи йилдан-
йилга пасайиб бормоқда.


background image

33

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

И.А.Каримов

таъкидлаб

ўтганларидек, «Тўқимачилик саноатида экспортбоп рақобатдош маҳсулотлар
тайѐрлашга йўналтирилган, якуний ишлаб чиқариш шаклига эга бўлган янги,
замонавий тўқимачилик комплексларини ривожлантириш устувор аҳамият касб
этиши зарур»

28

, деган эдилар. Бу эса, пахта толасини ўзимизда қайта ишлаш

ҳажмини 2 баробардан кўпроққа, калава ишлаб чиқаришни 2,6 баробар, тайѐр
трикотаж ва тикувчилик буюмларини 3 баробар

29

ошириш имконини беради.

Статистик маълумотлар шуни кўрсатадики, мамлакатимизда пахта

толасини қайта ишлаб, ундан турли даражадаги тайѐр маҳсулотлар олиш ҳажми
ошиб бораѐтган бўлсада, мавжуд имкониятлардан етарлича фойдаланилмоқда,
деб бўлмайди. Буни биргина пахта толаси ва ундан ишлаб чиқарилган ип-
калава маҳсулоти ўртасидаги нисбатдан ҳам кузатиш мумкин (4-жадвал).

4-жадвал

Ўзбекистонда тайѐрланган пахта толаси ва ундан ишлаб чиқарилган

ип-калава маҳсулоти ўртасидаги нисбат

30

Йиллар

Пахта толаси,

минг тонна

Газлама тўқийдиган ип-калава

миқдори, минг

тонна

пахта толаси

ҳажмидаги

улуши, %

пахта толаси билан

ип-калава

ўртасидаги нисбат

2000

1013,6

135,1

13,3

1:0,13

2001

1015,0

149,5

14,7

1:0,15

2002

1000,6

168,1

16,8

1:0,17

2003

943,9

168,6

17,9

1:0,18

2004

977,0

171,4

17,5

1:0,18

2005

1184,2

170,8

14,4

1:0,14

2006

1171,2

164,6

14,1

1:0,14

2007

1124,8

179,6

16,0

1:0,16

2008

1174,0

167,5

14,3

1:0,14

2009

1049,5

173,9

16,6

1:0,17

2010

1125,4

246,3

21,9

1:0,22


4-жадвалдаги рақамлар таҳлили шуни кўрсатадики, кейинги йилларда

пахта толасидан ип-калава ишлаб чиқариш жонланиб, 2010 йилда унинг
салмоғи 21,9 фоизни ташкил қилган ҳамда пахта толаси билан ип-калава ишлаб
чиқариш ўртасидаги нисбатнинг 1:0,22 га етганлигини кўришимиз мумкин.
Бизга маълум бўлишича, 1 кг пахта толасидан 0,85 кг га қадар ип-калава ишлаб
чиқарилиши мумкинлиги эътиборга олинса, пахта толаси ва ундан ишлаб
чиқарилган ип-калава маҳсулоти ўртасидаги нисбат 1:0,85 га қадар етиши
мумкин.

Мамлакатда пахта хомашѐсини етиштириш ҳамда уни саноат

корхоналарида турли даражада қайта ишлаш жараѐнлари ўртасидаги

28

Каримов И. Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиѐтини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини

оширишга хизмат қилади. –Т.: Ўзбекистон, 2011. –Б.23.

29

Каримов И. Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиѐтини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини

оширишга хизмат қилади. –Т.: Ўзбекистон, 2011. –Б.24.

30

Муаллиф томонидан тузилган. Манба: Ўзбекистоннинг йиллик статистик тўплами. – Т., 2009.; Ўзбекистон

Республикасининг статистик ахбортномаси 2009, 2010.


background image

34

мутаносибликни таъминлаш миллий даромаднинг сезиларли равишда ошишига
олиб келиши мумкин. Чунки, миллий саноат корхоналарида пахта хомашѐсини
чуқур қайта ишлаш натижасида қўшилган қийматнинг салмоқли даражада
ошиб бориши пировардида тармоқда ва бинобарин, мамлакатдаги ялпи миллий
даромаднинг ўсишига таъсир кўрсатади.

«Бурсел Тошкент Текстил» қўшма корхонаси фаолиятига оид

маълумотларга кўра

31

, пахта толасини қайта ишлаш орқали олинадиган

маҳсулотлар (жумладан, 1 кг пахта толасидан 0,85 кг ип-калава, ѐки 0,82 кг

трикотаж мато, ѐки 5 дона футболка ишлаб чиқариш мумкин)нинг тайѐрлик
даражаси ортиб бориши билан уни ишлаб чиқаришда яратилган қўшилган
қиймат миқдори сезиларли даражада ўсиб боради. Агар 1 кг пахта толасининг
жаҳон бозоридаги ўртача нархи (2007 йилда) 1,2 АҚШ долл.га тенг бўлса, 1 кг
пахта толасидан олиш мумкин бўлган ип-калаванинг (0,85 кг) нархи 2 долл.га,

трикотаж матонинг (0,82 кг) нархи 2,2 долл.га, футболканинг (донаси 2,5 долл.)
нархи 12,5 долларга тенг бўлади. Агар пахта толасининг нархи ошса, шунга мос
равишда ундан тайѐрланадиган кейинги босқичдаги маҳсулотлар нархи ва
олинадиган даромадлар ҳам ошиб боради.

Ушбу маълумотлардан мамлакатимизда пахта толасини ишлаб чиқариш ва

уни қайта ишлаш соҳалари ўртасидаги оптимал мутаносибликка эришмаслик
оқибатида вужудга келаѐтган тахминий йўқотишларни таҳлил қилиш мумкин.
Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатадики, агар пахта толаси ва ундан ишлаб
чиқарилган ип-калава маҳсулоти ўртасидаги нисбат 1:0,35 га етказилган
тақдирда, 2009 йилда тармоқда олиниши мумкин бўлган даромад миқдори
347,8 млн. долл.га, пахта толаси ва ундан ишлаб чиқарилувчи трикотаж
буюмлари ўртасидаги нисбатни 1:0,3 даражага етказилган тақдирда, тармоқда
ишлаб чиқариладиган трикотаж буюмлари сони 1274,2 млн. донага етиб
(амалдагидан 37,5 баравар кўп), даромад миқдори қўшимча равишда 3175,5
млн. долл.га ортган бўлар эди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва хомашѐ ресурсларини етказиб бериш

ҳамда уларни саноатда чуқур қайта ишлаш тармоқлари ўртасидаги
номутаносиблик

оқибатида

бундай

катта

йўқотишлар

мавжудлиги

иқтисодиѐтнинг барқарор ўсиш суръатларига салбий таъсир кўрсатиши
муқаррардир. Шунга кўра, бундай ҳолатларга барҳам бериш мақсадида
Президентимиз томонидан «...биринчи навбатда енгил, тўқимачилик ва озиқ-
овқат саноатида пахта толаси, бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва
хомашѐ ресурсларини чуқур қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқаришни, қурилиш
материаллари саноатини янада ривожлантириш, сифатли ва барқарор талабга
эга бўлган тайѐр маҳсулотлар тайѐрлайдиган корхоналар ташкил этишга
алоҳида эътибор қаратиш даркор»

32

, деб белгилаб берилди.

Ҳозирги глобал молиявий-иқтисодий инқироз шароитида миллий

иқтисодиѐт самарадорлигини таъминлашда ички талабни рағбатлантириш
муҳим йўналишлардан бири бўлиб ҳисобланади. Чунки, глобал даражадаги

31

“Ўзбекенгилсаноат” ДАК маълумотлари. – Манба: http://www.legprom.uz.

32

Каримов И.А. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиѐти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир.

–Т.: Ўзбекистон, 2010. –Б.60.


background image

35

ялпи талабнинг қисқариши ҳам ташқи, ҳам ички бозорлардаги мувозанатнинг
бузилишига олиб келмоқда. Шунга кўра, Ўзбекистоннинг Инқирозга қарши
чоралар дастурида асосий йўналишлардан бири – бу маҳсулотларга ташқи
талаб қисқараѐтган бир шароитда ички талабни ҳар томонлама қўллаб-
қувватлашдан иборат.

Ўзбекистонда ички талабни қўллaб-қуввaтлaш орқали мувозанат ва

мутаносибликни таъминлашнинг асосий йўналишлари сифатида қуйидагиларни
келтириш мумкин: маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларининг
рақобатбардошлигини ошириш; уларни имтиѐзли кредитлар ажратиш орқали
қўллаб-қувватлаш; экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарга
бюджет-солиқ имтиѐзлари бериш; экспорт салоҳиятини ривожлантириш ҳамда
маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга олиб чиқишга кўмаклашиш;
маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотига бўлган ички талабни
рағбатлантириш.

Ички талабни рағбатлантиришда аҳолининг ялпи ва реал даромадларини

ошириш, унинг харид қобилиятини барқарор суръатда ўстиришга алоҳида
эътибор қаратилмоқда. Маълумотларга кўра, 2009 йилда 2000 йилга нисбатан
ўртача иш ҳақи 28,5 баробар, пенсияларнинг ўртача миқдори қарийб 18
баробар, аҳоли жон бошига нисбатан пул даромадлари 12 баробар ошган.
«Бундай шароитда аҳолининг ўсиб бораѐтган тўлов қобилияти билан
мамлакатимиз корхоналарида ишлаб чиқарилаѐтган истеъмол товарлари ҳажми
ўртасида ички бозорда мутаносибликни таъминлаш, бундай маҳсулотлар
турини кенгайтириш, бозорларимизни улар билан ишончли тарзда тўлдириб
бориш алоҳида аҳамият касб этади»

33

.

Ҳозирги шароитда иқтисодиѐтни ҳар томонлама ривожлантириш ҳамда

барқарор ўсиш суръатларини таъминлаш мавжуд ресурслардан оқилона ва
тежамли фойдаланишни тақозо этади. Бу ўз навбатида иқтисодиѐтнинг
мувозанатли ва мутаносиб ривожланишининг хўжалик юритувчи субъектлар
олдига қўядиган асосий талабдир (6-расм).







6-расм. Иқтисодий мувозанат ва мутаносибликнинг тежамкорлик билан

боғлиқлиги

34

Расмдан кўринадики, иқтисодиѐтдаги мувозанатлик ва мутаносибликнинг

тежамкорлик билан ўзаро боғлиқлиги икки томонлама йўналишга эга.
Биринчиси, мақсад сифатидаги тежамкорлик, яъни иқтисодиѐтнинг турли

33

Каримов И.А. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиѐти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир.

–Т.: Ўзбекистон, 2010. –Б.25.

34

Муаллиф ишланмалари асосида тузилган.

Иқтисодий

мувозанат

Турли

даражадаги

иқтисодий

мутаносибликлар

На

ти

жа

си

фати

да

ги

те

жа

м

корли

к

Мақс

ад

си

фа

ти

да

ги

те

жа

м

корли

к


background image

36

даражаларидаги мувозанатлик ва мутаносибликнинг ўзини таъминлаш учун
ҳам энг аввало, тежамкорлик тақозо этилади. Иккинчи йўналиш – натижа
сифатидаги тежамкорлик, яъни иқтисодиѐтнинг турли даражаларидаги
мувозанатлик

ва

мутаносибликнинг

ўрнатилиши

пировардида

тежамкорликнинг кучайишига олиб келади.

Масалан, бугунги кунда давом этаѐтган жаҳон молиявий-иқтисодий

инқирози оқибатида дунѐ буйича ишсизлик даражасининг кескин равишда
ошиб кетиши ишчи кучи бозоридаги мувозанатни таъминлашда давлатнинг
тартибга солиш функциясидан фойдаланишни қатъий талабга айлантирди.
Агар, ишчи кучи бозорида мувозанат таъминланмас экан, у ҳолда ишчи
кучидан тежамли фойдаланиш тўғрисида умуман сўз бўлиши мумкин эмас.
Айниқса, ишчи кучидан тежамли фойдаланишда иқтисодиѐтнинг турли соҳа ва
тармоқларида белгиланган илмий меъѐрларга мувофиқлик муҳим ўрин тутади.

Таҳлиллар кўрсатишича, ҳозирда қишлоқ хўжалигида мавжуд бўлган ишчи

кучи белгиланган илмий меъѐрлардан бир неча марта юқори бўлмоқда (5-
жадвал).

5-жадвал

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида банд бўлган ишчи кучи

сони билан илмий асосланган меъѐрлар ўртасидаги номутаносиблик

35

Йил-

лар

1 га ер

майдонига

белгиланг

ан ишчи

кучи сони

Экин

майдони,

минг га

Меъѐр

бўйича зарур

бўлган ишчи

кучи сони,

минг киши

Амалда

бандлар

сони,

минг

киши

Меъѐрдан

ортиқча

ишчи кучи

сони, минг

киши

Ишчи кучи

сонининг
меъѐрдан

ортиб кетиши,

марта

2000

0,38

3778,3

1436

3093

1657

2,15

2001

0,38

3444,5

1309

3062

2053

2,34

2002

0,38

3540,8

1346

3046

1700

2,26

2003

0,38

3790,1

1440

3063

1623

2,13

2004

0,38

3695,7

1404

3043

1639

2,17

2005

0,38

3647,5

1386

2967

1581

2,14

2006

0,38

3637,4

1382

2936

1554

2,12

2007

0,38

3560,3

1353

2998

1645

2,22

2008

0,38

3609,3

1372

3037

1665

2,21

2009

0,38

3608,5

1371

3030

1659

2,21


Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, агар ушбу ортиқчалик 2000

йилда 2,15 мартани ташкил этган бўлса, 2009 йилга келиб 2,21 мартага етган.

Фикримизча, бозор муносабатларини шакллантириш шароитида дастлабки

паллада тежамли хўжалик юритиш механизмларининг давлат томонидан
шакллантирилиши, тартибга солиниши ва рағбатлантириб турилиши мақсадга
мувофиқдир. Чунки, тежамкорликнинг объектив иқтисодий муносабат
сифатидаги табиий шаклланиши ва амал қилиш жараѐни узоқ муддатни тақозо
этиб, бу даврда жуда кўплаб табиий ресурс ва моддий бойликлар хўжасизларча
ишлатилиши натижасида беҳуда сарф бўлиб кетиши мумкин.

35

Жадвал муаллиф томонидан тузилган. Манба: Ўзбекистон Республикаси йиллик статистик тўплами 2008

/Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси. – Т., 2009.; Ўзбекистон Республикасининг статистик
ахбортномаси 2009, 2010.


background image

37

Меъѐрлар талабга жавоб бермаса

Номувофиқлик аниқланса

Номувофиқлик аниқланса

1

ло

к

2

ло

к

3

ло

к




























7-расм. Иқтисодий ресурслардан тежамли фойдаланишда мувозанатли ва

мутаносибли ривожланишни таъминлаш

алгоритми

Шунга кўра, бозор муносабатлари ривожланишининг ҳозирги даврида

иқтисодий ресурслардан тежамли фойдаланишни таъминлашнинг мувозанатли
ва мутаносибли ривожланиш механизмини ишлаб чиқиш ва уни давлат
томонидан тартибга солиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Иқтисодий
ресурслардан тежамли фойдаланишни таъминлашнинг мувозанатли ва
мутаносибли ривожланиш механизмини ишлаб чиқиш ва уни давлат томонидан
тартибга солиш жараѐнни ташкил этишда қуйидаги тамойилларга амал қилиш
тавсия этилади:

- иқтисодий ресурслардан тежамли фойдаланишда мувозанатли ва

мутаносибли ривожланишни таъминлашнинг бутун иқтисодиѐт, яъни унинг
барча соҳа ва тармоқлари бўйича яхлит жараѐн сифатида амал қилиши;

Иқтисодий ресурс турлари бўйича

сарфларнинг оптимал илмий

меъѐрларини ишлаб чиқиш

Номувофиқликларни бартараф

этиш чора-тадбир (дастур)ларини

ишлаб чиқиш

Аниқланган номувофиқликларни

таҳлил қилиш

Мавжуд иқтисодий ресурслар

сарфининг ўрнатилган оптимал илмий

меъѐрларга мослигини аниқлаш

Иқтисодий ресурсларнинг сифат ва

миқдор жиҳатидан табақалаштирувчи

муҳим кўрсаткичларини аниқлаш

Ҳудуд

бўйича

Тармоқ

бўйича

Муайян давр оралиғида ѐки

муҳим ФТТ янгиликлари рўй

бериши муносабати билан

меъѐрларни қайта кўриб чиқиш

Ҳудуд

бўйича

Тармоқ

бўйича

Тежамкорликни рағбатлантирувчи

иқтисодий мувозанат ва

мутаносибликларни доимий равишда

таъминлаб туриш

Ҳудуд

бўйича

Тармоқ

бўйича


background image

38

- мазкур жараѐнни ҳам ҳудуд, ҳам тармоқ кесимида ташкил этиш ва бунда

ҳудудий жиҳатдан ѐндашув бирламчи тартибда амалга оширилиши;

- иқтисодий мувозанатлик ва мутаносибликни таъминлаш иқтисодий

ресурсларнинг турли сифат ва миқдор кўрсаткичлари бўйича амалга
оширилиши зарур.

Тадқиқот ишида иқтисодий ресурслардан тежамли фойдаланишни

таъминлашнинг мувозанатли ва мутаносибли ривожланиш механизмини йўлга
қўйишнинг изчил кетма-кетлигини ифодаловчи махсус тартиб (алгоритм)
ишлаб чиқилган ва тавсия этилган (7-расм).

Расмдан кўринадики, иқтисодий ресурслардан тежамли фойдаланишни

таъминлашнинг мувозанатли ва мутаносибли ривожланиш механизми уч
блокдан иборат бўлади:

1-блок – иқтисодий ресурслардан тежамли фойдаланишни таъминлашнинг

махсус кўрсаткич ва илмий меъѐрларини ишлаб чиқиш;

2-блок – мавжуд иқтисодий ресурслар сарфининг ўрнатилган оптимал

илмий меъѐрларга мослигини аниқлаш;

3-блок – тежамкорликни рағбатлантирувчи иқтисодий мувозанат ва

мутаносибликларни доимий равишда таъминлаб туриш.

Ушбу иқтисодий ресурслардан тежамли фойдаланишни таъминлашнинг

мувозанатли ва мутаносибли ривожланиш механизмининг амал қилиши
иқтисодиѐтимизда самарадорликни ортишига ва барқарор ривожланишга олиб
келади.

ХУЛОСА

Мамлакатни модернизациялаш жараѐнида иқтисодиѐтни мувозанатли ва

мутаносибли ривожлантириш йўналишларини тадқиқ этиш асосида қуйидаги
илмий

хулосалар

олинди:

1. Ижтимоий-иқтисодий тараққиѐтнинг бир маромда кечишида

мувозанатлик ҳамда уни таъминлашнинг асосий шарти бўлган турли даража ва
кўринишдаги мутаносибликлар муҳим роль ўйнайди. Иқтисодиѐтда
мувозанатлик ва мутаносиблик таъминланмай туриб, уни ижтимоий-иқтисодий
жиҳатдан ривожлантириб бўлмайди. Инқирозга қарши чоралар дастури амалга
оширилаѐтган шароитда иқтисодиѐтда салбий ҳодисалар келиб чиқишининг
олдини олишнинг муҳим йўли – иқтисодиѐтнинг турли даражасидаги мувозанат
ва мутаносибликни таъминлаш ҳисобланади.

2. Иқтисодий мувозанатни таъминлаш кўп жиҳатдан унинг амал қилиш

тамойиллари ва намоѐн бўлиш шаклларига боғлиқ. Агар иқтисодий
мувозанатнинг амал қилиш тамойилларини билиш, риоя этиш унинг
барқарорлиги ва самарадорлигини оширса, мувозанатнинг намоѐн бўлиш
шаклларини ўрганиш эса, иқтисодиѐтнинг турли даражасидаги мувозанатни
таъминлашнинг ўзига хос хусусиятлари, йўллари, шарт-шароитлари ва
усулларини аниқлаш ҳамда уни давлат томонидан тартибга солиш усул ва
воситаларини ишлаб чиқиш имконини беради.


background image

39

3. Узоқ йиллар давомида миллий иқтисодиѐтнинг таркиби асосан моддий

ишлаб чиқариш ва номоддий ишлаб чиқариш соҳаларига ажратиб ўрганилиб
келинди. Қиймат фақат ишлаб чиқариш соҳасида яратилади деб қаралган,
хизмат кўрсатиш соҳасининг аҳамияти етарлича эътироф этилмади. Бу эса,
кўпгина мамлакатларда моддий ишлаб чиқаришга устуворлик берилиб, хизмат
кўрсатиш соҳасининг эътибордан четда қолиши ҳамда иқтисодиѐтнинг бир
томонлама ривожланишига олиб келди.

4. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ўз вақтида сотилиши ва қўшимча

даромад олинишини таъминлашнинг муҳим йўналиши – қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини саноат корхоналарида қайта ишлашни ривожлантириш
ҳисобланади. Ўзбекистонда яратилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта
ишлаш даражаси паст бўлиб, уни ривожлантириш ўта долзарб бўлиб турган
пайтда корхоналарнинг аксарияти ишлаб чиқариш қувватларининг ярмидан ҳам
фойдаланаѐтганлари йўқ. Бу эса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта
ишловчи янги корхоналар барпо этмай, мавжуд қувватлардан тўлиқ ва
самарали фойдаланишни йўлга қўйиш орқали ишлаб чиқариш ҳажмини
сезиларли даражада ошириш имконияти мавжудлигини кўрсатади.

5. Ишлаб чиқариш ичидаги мутаносибликларнинг оқилона ва оптимал

равишда таркиб топишига меҳнат тақсимоти, ихтисослашув, кооперациялашув,
комбинациялашув, диверсификациялаш, ишлаб чиқариш функцияси каби
омиллар таъсир кўрсатади.

6. Ҳудудлараро мутаносибликнинг бузилиши улар ўртасидаги иқтисодий

табақалашувнинг вужудга келиши ва кучайишига олиб келади. Бу эса, ҳудудлар
иқтисодий ривожланишининг табақалашув даражаси ва мамлакат ялпи ички
маҳсулоти ишлаб чиқариш ўсиш суръатлари ўртасидаги номутаносиблик
мамлакатнинг умумий ижтимоий-иқтисодий ривожланишига салбий таъсир
кўрсатади.

7. Иқтисодий мувозанат ва мутаносиблик таъминланишининг бозор

механизмларининг мустақил фаолияти назарий жиҳатдан эътироф этилсада,
реал ҳаѐтда уларнинг самарали амал қилишини давлат механизмининг
иштирокисиз тасаввур этиб бўлмайди. Давлат томонидан иқтисодий мувозанат
ва мутаносибликни таъминлашда номувозанатлик ҳолатларининг сабаби,
даражасини фарқлаш зарур. Чунки, бундай фарқлаш уларни таъминлашда
давлатнинг тегишли иқтисодий сиѐсати ва мос дастакларидан самарали
фойдаланиш стратегиясини ишлаб чиқиш имконини яратади.

8. Тежамкорликнинг объектив иқтисодий муносабат сифатидаги табиий

шаклланиш ва амал қилиш жараѐни узоқ муддат тақозо этилиб, бу даврда жуда
кўплаб табиий ресурс ва моддий бойликлар хўжасизларча ишлатилиши
натижасида беҳуда сарф бўлиб кетиши мумкинлиги сабабли, бозор
муносабатларини шакллантириш шароитида дастлабки палласида тежамли
хўжалик юритиш механизмларининг давлат томонидан шакллантирилиши,
тартибга солиниши ва рағбатлантириб турилиши мақсадга мувофиқ.

Диссертация ишида иқтисодиѐтни модернизациялаш жараѐнида миллий

хўжаликни мувозанатли ва мутаносиб ривожлантиришнинг концептуал


background image

40

асосларини такомиллаштиришга қаратилган қуйидаги илмий

таклиф ва

амалий

тавсиялар

ишлаб чиқилди:

1. Иқтисодиѐтни модернизациялаш шароитида ижтимоий-иқтисодий

тараққиѐтнинг барқарор суръатларини таъминлашда мутаносибликнинг
қуйидаги амалий жиҳатларидан фойдаланишга эътибор кучайтириш лозим:
иқтисодий ўсиш ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг бир маромда,
барқарор равишда кечиши учун асос яратиш; ижтимоий такрор ишлаб чиқариш
жараѐни узлуксизлигини таъминлаш; иқтисодий ресурсларнинг давлат, миллий
иқтисодиѐт тармоқ ва соҳалари, ҳудудлари ва бошқа таркибий қисмлари бўйича
оқилона ва самарали тақсимланишига имконият яратиш; мамлакатдаги мавжуд
ишчи кучини иқтисодиѐт тармоқлари ва соҳалари ўртасида оқилона тақсимлаш
ва ҳ.к.

2. Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари ривожланишида ўзаро

диалектик боғлиқлик мавжуд бўлиб, ишлаб чиқаришни ривожлантирмай туриб
хизмат соҳасини кенгайтириб бўлмайди. Ўз навбатида, хизмат кўрсатиш
соҳасининг ривожланиши ишлаб чиқариш ривожида янги имкониятлар очиб
беради. Шунга кўра, ҳозирда тарихан узоқ йиллар давомида ривожланиб келган
ишлаб чиқариш соҳаси ҳамда жадаллик билан ўсиб бораѐтган хизмат соҳаси
ўртасида ўзаро оқилона мутаносибликнинг шаклланиш жараѐни давом этмоқда.
Ўзбекистон ривожланган мамлакатлар даражасига етиши учун ишлаб чиқариш
ва хизмат кўрсатиш соҳалари ўртасидаги нисбатни ҳозирги 1:0,74 даражадан
1:1,5-2,5 даражага қадар ошириш зарур бўлади.

3. Мамлакатда ҳудудлараро мутаносибликни таъминлаш учун қуйидаги

чора-тадбирлар тизими тавсия этилади: ҳудудлараро мутаносибликни
таъминлашнинг оқилона нисбатларини аниқлаш; ушбу нисбатлар таркиб
топишига таъсир кўрсатувчи турли омилларни, уларнинг амал қилиш шарт-
шароитларини тадқиқ этиш; минтақавий сиѐсатни амалга оширишда
ҳудудлараро мутаносибликни таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;
ягона минтақавий сиѐсатни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда ҳудудлар
даражасидаги чора-тадбирларни уларнинг табиий-иқтисодий салоҳияти ва
имкониятлари билан ўзаро боғлаш; мамлакат бўйича ягона муҳандислик-
коммуникация ва транспорт тармоғини шакллантиришда барча ҳудудларнинг
ички имконият ва иқтисодий салоҳиятидан юқори даражада фойдаланиш
имконини берувчи лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
модернизация қилиш ва техник қайта қуроллантириш жараѐнларидан самарали
фойдаланиш; мамлакатдаги йирик саноат корхоналарининг ҳудудий жиҳатдан
оқилона жойлашувини кучайтириш ва уни ҳудудларнинг комплекс ижтимоий-
иқтисодий ривожланиши билан боғлиқ ҳолда олиб бориш ва ҳ.к.

4. Ўзбекистонда ЯИМ ҳажмининг йилдан-йилга ошиб бораѐтганлигига

қарамай унинг таркибий қисми ялпи талаб таркибий қисмига мувофиқ келиши
масалаларига етарлича эътибор қаратилмаяпти. Мамлакатда иқтисодий
мувозанатни таъминлаш учун: 1) ялпи ички маҳсулот таркибий қисмлари
ўртасидаги ўзаро оқилона нисбатларнинг аниқланганлиги ҳамда амалда уларга
мувофиқ келиш даражаси; 2) ялпи талаб ва ялпи таклиф таркибий
қисмларининг қиймат ва нафлилик жиҳатидан ўзаро мослиги даражаси; 3) ялпи


background image

41

ички маҳсулот ҳар бир муайян таркибий қисми (масалан, шахсий истеъмол
товарлари, инвестиция товарлари ва ҳ.к.)нинг нафлилиги жиҳатидан мавжуд
эҳтиѐжларга мослиги бўйича таҳлил ишларини олиб бориш зарур.

5. Ўзбекистонда мувозанатлик ва мутаносибликни таъминлаш орқали

иқтисодий ўсишни янада юксалтиришнинг қуйидаги йўналишларидан
фойдаланиш мақсадга мувофиқ: миллий иқтисодиѐт тармоқ ва соҳалари
ўртасидаги ўзаро оқилона нисбатни таъминлаш, улар ўртасидаги ишлаб
чиқариш ва технологик боғлиқликни оптималлаштириш ҳисобига маҳсулот
ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш; иқтисодий жараѐнлар ўртасидаги муайян
мутаносиблик ва мувозанатни таъминлаш; мамлакатдаги ишчи кучи ресурслари
ва

улардан

фойдаланиш

борасидаги

мутаносибликни

таъминлаш;

инновациялардан фойдаланиш, илмий-техникавий салоҳиятни юксалтириш
орқали юқори технологик маҳсулотларни ишлаб чиқариш; мавжуд ресурслар
тақсимотини яхшилаш, ишлаб чиқарувчи кучларни самарали жойлаштириш ва
ҳоказо.

6. Иқтисодиѐтда мувозанатли ва мутаносибли ривожланишни таъминлашда

қуйидаги йўналишларда ресурслардан тежамли фойдаланиш зарур: иқтисодий
ресурсларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда улардан
самарали фойдаланишга мажбур этувчи механизмни янада такомиллаштириш
ва уларга мақсадли ѐндашиш; тежамкорликка таъсир этувчи омиллар ва
уларнинг иқтисодий мувозанат, мутаносибликка таъсирини аниқлаш;
ресурслардан тежамли фойдаланиш меъѐрларининг илмийлик даражаси,
объективлигини оширишда жаҳоннинг илғор фан-техника ютуқлари ва
янгиликларини ишлаб чиқариш амалиѐтига тадбиқ этиш мақсадга мувофиқдир.

ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ

Монография ва илмий журналларда чоп этилган мақолалар

1.

Шадманов

Э.Ш.

Мамлакатни

модернизациялаш

жараѐнида

иқтисодиѐтни мувозанатли ва мутаносибли ривожлантиришнинг асосий
йўналишлари //Монография. – Тошкент, «IQTISOD-MOLIYA». 2010. -228 б.

2. Шадманов Э., Шодмонов Ш., Ғафуров У., Ҳамроев О. Иқтисодиѐтда

тежамкорлик ва мутаносибликни таъминлашнинг назарий-услубий асослари
//Монография. – «ADIB NASHRIYOTI» МЧЖ. 2010. -256 б.

3. Шодмонов Э.Ш., Хамроев О.Ҳ. Банкротлик механизми ва унинг

иқтисодий мувозанатни таъминлашдаги роли // Бозор, пул ва кредит. –
Тошкент, 2002. – № 11-12. – Б.77-79.

4. Шадманов Э.Ш., Хамроев О.Ҳ. Пропорциональность экономики и

современные формы еѐ проявления // Экономика и финансы. – Москва, 2003. –
№ 1. – С.70-72.

5. Шодмонов Э.Ш. Иқтисодий мувозанатликнинг намоѐн бўлиш шакллари

// Иқтисодиѐт ва таълим. – Тошкент, 2008. – №4. – Б. 10-13.

6. Шодмонов Э.Ш. Иқтисодий мутаносибликни таъминлаш // Жамият ва

бошқарув. – Тошкент, 2009. – №2. – Б. 85-87.


background image

42

7. Шодмонов Э.Ш. Иқтисодий мувозанатлик ўзгаришига таъсир этувчи

омиллар // Иқтисодиѐт ва таълим. – Тошкент, 2009. - №3. –Б 7-10.

8. Шодмонов Э.Ш. Иқтисодий мутаносиблик зарурати // Жамият ва

бошқарув. –Тошкент, 2009. – №3. – Б. 93-95.

9. Шадманов Э.Ш. Структурные преобразования и их финансовые

источники в Узбекистане // Перспективы инноваций, экономики и бизнеса.
Международный научный бюллетень. – Прага, 2009. – Выпуск 1. – С. 41-44.

10. Шодмонов Э.Ш. Қишлоқ хўжалиги ва саноатнинг мутаносиблиги //

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. – Тошкент, 2009. – №10. – Б. 26.

11. Шодмонов Э.Ш. Мувозанатлик ва мутаносибликни таъминлашнинг

давлат механизмлари // Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. – Тошкент, 2009. – №11.
– Б.33-34.

12. Шадманов Э.Ш. Тенденции роста удельного веса сферы услуг в

структуре производства // Экономика и финансы. – Москва, 2009. – №15. – С. 8-
13.

13. Шодмонов Э.Ш. Иқтисодий самарадорлик омили // Жамият ва

бошқарув. – Тошкент, 2010. – №1. – Б. 85-87.

14. Shadmanov E.Sh. Issues of balanced development in Uzbekistan economy //

Perspectives of Innovations, Economics and Business. –Praga, 2010. Volume
№5(Issue 2). PР.43-44. www.pieb.cz

15. Шодмонов Э.Ш. Иқтисодиѐтни мувозанатли ва мутаносибли

ривожлантириш // Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. –Тошкент, 2010. -№5. –Б. 41.

16. Шодмонов Э.Ш., Рахимов Э. Реал сектор корхоналарини қўллаб-

қувватлаш // Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. –Тошкент, 2010. №10. -№10. –Б. 26.

Илмий тўпламларда чоп этилган мақолалар ва анжуманларда

қилинган маъруза тезислари

17. Шодмонов Э.Ш. Миллий иқтисодиѐтнинг мутаносиб ривожланишига

халқаро интеграция жараѐнларининг таъсири // Социально-экономические
проблемы развития интеграционных процессов в условиях либерализации
национальной экономики. Сборник научных трудов. – Москва: МГЭИ, 2008. –
С. 310-312.

18. Шодмонов Э.Ш. Иқтисодиѐтни мутаносибли ривожланишини

бошқариш // Международный опыт создания финансово-промышленных групп
и проблемы совершенствования корпоративного управления в Узбекистане.
Материалы международной научно-практической конференции. – Москва:
МГЭИ, 2008. – С. 198-200.

19. Шодмонов Э.Ш. Иқтисодий мувозанатликни бошқаришда давлатни

тутган ўрни // Иқтисодиѐтнинг таркибий қисмлари ўртасидаги мутаносиблик ва
мувозанатни таъминлашнинг назарий асослари. Республика илмий-амалий
анжумани маърузалар тезислари тўплами. – Тошкент: ТДИУ, 2008. – Б. 83-84.

20. Шодмонов Э.Ш. Мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида

ҳудудлараро мутаносибликларни таъминлашнинг роли // Ўзбекистон
иқтисодиѐти: эришилган ютуқлар, муаммолар ва ривожланиш истиқболлари.


background image

43

Республика илмий-амалий анжумани маърузалар тўплами. – Тошкент: ТДИУ,
2008. – Б. 100-102.

21. Шодмонов Э.Ш. Соотношение секторов – основа устойчивого и

постоянного развития национальной экономики // Социально-экологические
проблемы развития интеграционных процессов в условиях глобализации
экономики. Сборник научных трудов. – Москва: МГЭИ, 2009. – С. 151-154.

22. Шодмонов Э.Ш., Хафизов Э. Иқтисодий имкониятларнинг мазмуни ва

ишчи кучидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш // Жаҳон молиявий-
иқтисодий инқрозининг Ўзбекистон иқтисодиѐтига таъсирини юмшатиш
омиллари ва уни бартараф этиш йўллари. Илмий ишлар тўплами. – Тошкент:
ЎзМУ, 2009. – Б. 171-172.

23. Шадманов Э.Ш. Устойчивое развитие экономики – залог повышения

уровня жизни населения // Проблемы и пути повышения эффективности
взаимодействия регионов в условиях глобализации экономики. Сборник
научных трудов. – Москва: МГУ, 2009. – С. 141-144.

24. Шодмонов Э.Ш., Бабабекова Д.Ш. Рақобат ва унинг иқтисодий

мувозанатликка таъсири // Рақобат муҳитини таъминлаш ва жадаллашган
амортизация шароитида меҳнатга ҳақ тўлашнинг назарий муаммолари.
Республика илмий-амалий семинари материаллари. – Тошкент: ТМИ, 2009. – Б.
72-74.

25. Шодмонов Э.Ш., Бабабекова Д.Ш. Ижтимоий йўналтирилган бозор

иқтисодиѐтида мувозанатлик // Иқтисодий оқимлар доиравий айланиш
жараѐнининг

ижтимоий

йўналтирилган

бозор

иқтисодиѐтини

шакллантиришдаги роли: назарий қарашлар ва замонавий талқинлар. Олий
ўқув юртлараро республика илмий-амалий семинари материаллари. – Тошкент:
ТМИ, 2009. – Б. 282-283.

26. Шадманов Э.Ш. Регулирование соотношения ресурсов рабочей силы и

еѐ занятостью в условиях мирового кризиса // Трансформация экономических
отношений в условиях преодоления последствий глобального финансово-
экономического кризиса. Тезисы и доклады международной научно-
практической конференции. -Москва. МГУ, 2010. –С. 237-239.

27. Шадманов Э.Ш., Юлдашева К. Влияние мирового финансового кризиса

на экономику Узбекистана и полученные результаты после предпринятых мер //
Реализация антикризисной программы – основа дальнейшего развития
национальной экономики и повышения еѐ конкурентоспособности. Сборник
научных трудов. -Москва. МГЭИ, 2010. –С. 141-142.

28.

Шодмонов

Э.Ш.

Иқтисодий

мувозанатликни

таъминлашда

тадбиркорлик

фаолиятини

ривожлантиришнинг

асосий

вазифалари

//Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий тараққиѐтида кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликнинг ўрни ва аҳамияти. Республика илмий-амалий конференцияси
материаллари. – Тошкент: ЎзМУ, 2011. –Б. 15-19.


background image

44

Иқтисод фанлари доктори илмий даражасига талабгор Шадманов Эркин

Шеркуловичнинг 08.00.01 – «Иқтисодий назария» ихтисослиги бўйича «Мамлакатни

модернизациялаш жараѐнида иқтисодиѐтни мувозанатли ва мутаносибли

ривожлантиришнинг асосий йўналишлари» мавзусидаги диссертациясининг

РЕЗЮМЕСИ

Таянч сўзлар:

иқтисодий мувозанат ва мутаносиблик, нафлилик, ялпи ички маҳсулот,

миллий даромад, иқтисодий нисбатлар, бозор мувозанати, умумиқтисодий мувозанат, ялпи
талаб ва ялпи таклиф, иқтисодий инқироз, иқтисодий самарадорлик, иқтисодий ўсиш,
тежамкорлик.

Тадқиқот объектлари:

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиѐти таркиби, иқтисодий

нисбатлар ҳамда барқарор иқтисодий мувозанатликни, мутаносибликни ва иқтисодий
ўсишни таъминлаш жараѐнлари.

Ишнинг мақсади:

мамлакатни модернизациялаш шароитида иқтисодиѐтни

мувозанатли ва мутаносибли ривожлантириш механизмини такомиллаштиришга оид илмий
таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.

Тадқиқот методлари:

диалектик, илмий абстракция, таҳлил ва синтез, мантиқийлик ва

тарихийлик, макроиқтисодий ва микроиқтисодий таҳлил, математик, статистик, қиѐсий
таҳлил, гуруҳлаш, кузатув.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

иқтисодий мувозанатлик ва

мутаносиблик тўғрисидаги турли назарий қарашларни тадрижий изчилликда таҳлил қилиш
орқали уларнинг умумиқтисодий категория сифатидаги мазмуни очиб берилган; уларни
тадқиқ қилишда қиймат ва нафлилик жиҳатидан ѐндашиш лозимлиги асосланган; иқтисодий
мувозанатлик ва мутаносиблик тушунчаларига такомиллашган муаллифлик таърифи
шакллантирилган; ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари ривожланишидаги ўзаро
диалектик боғлиқлик ҳолати баҳоланган ва улар ўртасидаги оқилона мутаносибликнинг
шаклланиш тенденциялари аниқланган; иқтисодий мувозанатлик ва мутаносибликни
таъминлаш бозор механизми дастакларини янада такомиллаштириш юзасидан илмий
таклифлар ишлаб чиқилган; давлатнинг иқтисодиѐтни тартибга солиши ҳамда корпоратив
тадбирлар мажмуининг ягона механизм сифатидаги таркиби тавсия этилган; иқтисодий
ресурслардан тежамли фойдаланишни таъминлашнинг мувозанатли ва мутаносибли
ривожланишни давлат томонидан тартибга солиш механизмини йўлга қўйишнинг изчил
кетма-кетлигини ифодаловчи махсус алгоритм тавсия этилган.

Амалий аҳамияти:

диссертациянинг илмий натижалари иқтисодиѐтимиз ижтимоий-

иқтисодий ривожланишнинг стратегик йўналишларини аниқлашда ва иқтисодий
ресурслардан самарали фойдаланиш билан боғлиқ мақсадли давлат дастурларни ишлаб
чиқишда қўлланилиши мумкин.

Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

диссертация ишининг илмий

таклиф ва амалий тавсиялари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиѐт вазирлиги, Ўзбекистон
Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва
аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан фойдаланиш учун қабул
қилинган. Тадқиқот материалларидан олий ўқув юртларида «Иқтисодиѐт назарияси»,
«Макроиқтисодиѐт», «Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солиш» фанлари ўқув
дастурларини такомиллаштириш ва ўқитишда фойдаланиш мумкин.

Қўлланиш соҳаси:

Иқтисодиѐт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Меҳнат

ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, олий ўқув юртлари.


background image

45

РЕЗЮМЕ

диссертации Шадманова Эркина Шеркуловича на тему: «Основные направления

равновесного и пропорционального развития экономики в процессе модернизации

страны» на соискание ученой степени доктора экономических наук по специальности

08.00.01 – «Экономическая теория»

Ключевые слова:

экономическое равновесие и пропорциональность, полезность,

валовый внутренний продукт, национальный доход, экономические соотношения, рыночное

равновесие, общеэкономическое равновесие, совокупный спрос и совокупное предложение,

экономический кризис, экономическая эффективность, экономический рост, бережливость.

Объекты

исследования:

структура

экономики

Республики

Узбекистан,

экономические соотношения и процессы обеспечения стабильного экономического

равновесия, пропорциональности и экономического роста.

Цель работы:

разработка научных предложений и практических рекомендаций по

совершенствованию механизма равновесного и пропорционального развития экономики в

условиях модернизации страны.

Методы исследования:

диалектический, научная абстракция, анализ и синтез,

логический и исторический, макроэкономический и микроэкономический анализы,

математический, статистический, сравнительный анализы, группировка, наблюдение.

Полученные результаты и их новизна:

раскрыто содержание экономического

равновесия и пропорций как общеэкономической категории на основе эволюционно
непрерывного анализа различных теорий; при их изучении обоснована необходимость
подхода с точки зрения стоимости и полезности; сформировано авторское определение
понятий экономическое равновесие и пропорциональность; оценена диалектическая
взаимосвязанность сфер производства и услуг при их развитии, а также тенденция
установления оптимальных пропорций между ними; разработаны научные предложения по
дальнейшему совершенствованию инструментов рыночного механизма обеспечения
экономического равновесия и пропорциональности; предложена объединенная структура
государственного регулирования экономики и комплекса корпоративных мер в качестве
единого механизма; рекомендован специальный алгоритм, выражающий непрерывную
последовательность, по организации механизма регулирования государством равновесного и
пропорционального развития обеспечения эффективного использования экономических
ресурсов.

Практическая значимость:

научные результаты диссертации могут применяться

при определении стратегических направлений социально-экономического развития страны и

разработке целевых государственных программ, связанных с эффективным использованием

экономических ресурсов.

Степень внедрения и экономическая эффективность:

Научные предложения и

практические рекомендации диссертации приняты для применения Министерством

экономики Республики Узбекистан, Министерством сельского и водного хозяйства

Республики Узбекистан, Министерством труда и социальной защиты населения Республики

Узбекистан. Материалы исследования могут быть применены при совершенствовании и

обучении

учебных

программ

«Экономическая

теория»,

«Макроэкономика»,

«Государственное регулирование экономики» в высших учебных заведениях.

Область применения:

Министерство экономики, Министерство сельского и водного

хозяйства, Министерство труда и социальной защиты населения, высшие учебные заведения.








background image

46

RESUME

Thesis of Shadmanov Erkin Sherqulovich on scientific degree competition of the doctor

of economic sciences on specialty 08.00.01 – «Theory of Economics» sabject: «The main
priority directions of proportional and balanced development of economy in conditions of
modernization of the country»

Key words:

economic equilibrium and proportionality, utility, gross domestic product,

national income, economic ratios, market equilibrium, general equilibrium, aggregate demand and
aggregate supply, economic crisis, economic efficiency, economic development, thrift.

Subject of research:

the structure of economy of the Republic of Uzbekistan, economic ratios

as well as processes that provide stable economic equilibrium, proportions and economic
development.

Purpose of work:

to develop scientific suggestions and practical recomendations on

improvement of proportional and balanced development mechanisms of the economy in conditions
of modernization of the country.

Methods of research:

the dialectic, scientific abstraction, analyisis and synthesis, logical and

historic as well as macroeconomic and microeconomic analysis, mathematic, statistical,
comparative analysis, grouping, investigation methods.

The results obtained and their novelty:

by thorough evolutional analysis of different

theoretic views the meaning of economic equilibrium and proportionality as an economic category
is revealed; an authors definition of concepts economic equilibrium and proportionality is formed;
mutual dialectic relationship between production and services in their development as well as the
tendencies which form optimum proportionality between them is assessed; scientific
recommendations on further development of instruments of market mechanism that provide
economic equilibrium and proportionality is elaborated. Joint structure of government regulation of
the market and the economic instruments of corporative measures as a single mechanism is
recommended; a special algorithm which reflects thorough sequence, on formation of regulation
mechanizm by government of balanced and proportional development of provision of thrifty use of
economic resources is recommended.

Practical value:

the scientific results of the dissertation can be used in forming strategic

directions of socio-economic development of the country and in developing special government
programs related with efficient use of economic resources.

Degree of embed and economic effectivity:

scientific suggestions and practical

recommendations of the dissertation are accepted for use by the Ministry of Economy of the
Republic of Uzbekistan, Ministry of Agriculture and Water Resources of the Republic of
Uzbekistan, Ministry of Labor and Social Protection of the Republic of Uzbekistan. The materials
of the dissertation can be used in teaching and developing study programs “The theory of
Economics”, “Macroeconomy”, “The government regulation of the economy” at higher education
institutions.

Faeld of application:

The Ministry of Economy, The Ministry of Agriculture and Water

Resources, Ministry of Labor and Social Protection, higher education institutions.



Тадқиқотчи_____







background image

47


































Босишга рухсат этилди 18.05.2011. Қоғоз бичими 60х84 1/16

Ҳисоб-нашр табоғи 3,0. Адади 140.

Буюртма рақами № 12


«HUMOYUNBEK-ISTIQLOL MO’JIZASI» босмахонаси

100003, Тошкент. Олмазор, 171-уй.


Библиографические ссылки

Шадманов Э.Ш. Мамлакатни модернизациялаш жараёнида иқтисодиётни мувозанатли ва мутаносибли ривожлантиришнинг асосий йўналишлари //Монография. - Тошкент, «IQTISOD-MOLIYA». 2010. -228 б.

Шадманов Э., Шодмонов Ш., Ғафуров У., Ҳамроев О. Иктисодиётда тежамкорлик ва мутаносибликни таъминлашнинг назарий-услубий асослари //Монография. - «ADIB NASHRIYOTI» МЧЖ. 2010.-256 6.

Шодмонов Э.Ш., Хамроев О.Ҳ. Банкротлик механизми ва унинг иқтисодий мувозанатни таъминлашдаги роли // Бозор, пул ва кредит. -Тошкент, 2002.-№ 11-12. - Б.77-79.

Шадманов Э.Ш., Хамроев О.Ҳ. Пропорциональность экономики и современные формы её проявления // Экономика и финансы. - Москва, 2003. -№1,-С.70-72.

Шодмонов Э.Ш. Иқтисодий мувозанатликнинг намоён бўлиш шакллари // Иктисодиёт ва таълим. - Тошкент, 2008. - №4. - Б. 10-13.

Шодмонов Э.Ш. Иқтисодий мутаносибликни таъминлаш // Жамият ва бошқарув. - Тошкент, 2009. - №2. - Б. 85-87.

Шодмонов Э.Ш. Иқтисодий мувозанатлик ўзгаришига таъсир этувчи омиллар // Иктисодиёт ва таълим. - Тошкент, 2009. - №3. -Б 7-10.

Шодмонов Э.Ш. Иқтисодий мутаносиблик зарурати // Жамият ва бошкарув. -Тошкент, 2009. - №3. - Б. 93-95.

Шадманов Э.Ш. Структурные преобразования и их финансовые источники в Узбекистане // Перспективы инноваций, экономики и бизнеса. Международный научный бюллетень. - Прага, 2009. - Выпуск 1. - С. 41-44.

Шодмонов Э.Ш. Қишлоқ хўжалиги ва саноатнинг мутаносиблиги // Узбекистан қишлоқ хўжалиги. - Тошкент, 2009. - №10. - Б. 26.

Шодмонов Э.Ш. Мувозанатлик ва мутаносибликни таъминлашнинг давлат механизмлари // Узбекистан қишлоқ хўжалиги. - Тошкент, 2009. - №11. - Б.33-34.

Шадманов Э.Ш. Тенденции роста удельного веса сферы услуг в структуре производства // Экономика и финансы. - Москва, 2009. - №15. - С. 8-

Шодмонов Э.Ш. Иқтисодий самарадорлик омили // Жамият ва бошкарув. - Тошкент, 2010. - №1. - Б. 85-87.

Shadmanov E.Sh. Issues of balanced development in Uzbekistan economy // Perspectives of Innovations, Economics and Business. -Praga, 2010. Volume №5(Issue 2). PP.43-44, www.picb.cz

Шодмонов Э.Ш. Иқтисодиётни мувозанатли ва мутаносибли ривожлантириш // Узбекистан қишлоқ хўжалиги. -Тошкент, 2010. -№5. -Б. 41.

Шодмонов Э.Ш., Рахимов Э. Реал сектор корхоналарини қўллаб-кувватлаш // Узбекистан қишлоқ хўжалиги. -Тошкент, 2010. №10. -№10. -Б. 26.

Шодмонов Э.Ш. Миллий иқтисодиётнинг мутаносиб ривожланишига халкаро интеграция жараёнларининг таъсири // Социально-экономические проблемы развития интеграционных процессов в условиях либерализации национальной экономики. Сборник научных трудов. - Москва: МГЭИ, 2008. -С. 310-312.

Шодмонов Э.Ш. Иқтисодиётни мутаносибли ривожланишини бошқариш // Международный опыт создания финансово-промышленных групп и проблемы совершенствования корпоративного управления в Узбекистане. Материалы международной научно-практической конференции. - Москва: МГЭИ, 2008.-С. 198-200.

Шодмонов Э.Ш. Иқтисодий мувозанатликни бошқаришда давлатни тутган ўрни // Иктисодиётнинг таркибий қисмлари ўртасидаги мутаносиблик ва мувозанатни таъминлашнинг назарий асослари. Республика илмий-амалий анжумани маърузалар тезислари тўплами. - Тошкент: ТДИУ, 2008. - Б. 83-84.

Шодмонов Э.Ш. Мамлакатнинг ижтимоий-иктисодий ривожланишида худудлараро мутаносибликларни таъминлашнинг роли // Узбекистан иқтисодиёти: эришилган ютуқлар, муаммолар ва ривожланиш истиқболлари. Республика илмий-амалий анжумани маърузалар тўплами. — Тошкент: ТДИУ, 2008.-Б. 100-102.

Шодмонов Э.Ш. Соотношение секторов - основа устойчивого и постоянного развития национальной экономики // Социально-экологические проблемы развития интеграционных процессов в условиях глобализации экономики. Сборник научных трудов. - Москва: МГЭИ, 2009. - С. 151-154.

Шодмонов Э.Ш., Хафизов Э. Иктисодий имкониятларнинг мазмуни ва ишчи кучидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш // Жахон молиявий-иқтисодий инкрозининг Узбекистан иқтисодиётига таъсирини юмшатиш омиллари ва уни бартараф этиш йўллари. Илмий ишлар тўплами. - Тошкент: ЎзМУ, 2009.-Б. 171-172.

Шадманов Э.Ш. Устойчивое развитие экономики - залог повышения уровня жизни населения // Проблемы и пути повышения эффективности взаимодействия регионов в условиях глобализации экономики. Сборник научных трудов. - Москва: МГУ, 2009. - С. 141-144.

Шодмонов Э.Ш., Бабабекова Д.Ш. Рақобат ва унинг иктисодий мувозанатликка таъсири // Рақобат муҳитини таъминлаш ва жадаллашган амортизация шароитида меҳнатга ҳақ тўлашнинг назарий муаммолари. Республика илмий-амалий семинари материаллари. - Тошкент: ТМИ, 2009. - Б. 72-74.

Шодмонов Э.Ш., Бабабекова Д.Ш. Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётида мувозанатлик // Иктисодий окимлар доиравий айланиш жараёнининг ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришдаги роли: назарий карашлар ва замонавий талкинлар. Олий ўкув юртлараро республика илмий-амалий семинари материаллари. - Тошкент: ТМИ, 2009.-Б. 282-283.

Шадманов Э.Ш. Регулирование соотношения ресурсов рабочей силы и её занятостью в условиях мирового кризиса // Трансформация экономических отношений в условиях преодоления последствий глобального финансово-экономического кризиса. Тезисы и доклады международной научно-практической конференции. -Москва. МГУ, 2010. -С. 237-239.

Шадманов Э.Ш., Юлдашева К. Влияние мирового финансового кризиса на экономику Узбекистана и полученные результаты после предпринятых мер // Реализация антикризисной программы - основа дальнейшего развития национальной экономики и повышения её конкурентоспособности. Сборник научных трудов. -Москва. МГЭИ, 2010. -С. 141-142.

Шодмонов Э.Ш. Иктисодий мувозанатликни таъминлашда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг асосий вазифалари //Узбекистоннинг ижтимоий-иктисодий тарақкиётида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни ва ахамияти. Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. - Тошкент: ЎзМУ, 2011. -Б. 15-19.