Диний қадриятлар ва тасвирий санъат интеграциясининг шахс маънавиятига таъсири

Annotasiya

Тадқиқот объектлари: Марказий Осиё ҳудудидаги зардуштийлик, буддавийлик ва ислом динлари қадриятлари билан боғлиқ тасвирий санъат асарлари.
Ишнинг мақсади: шахс маънавиятининг юксалишида диний қадриятлар ва тасвирий санъат интеграциясининг назарий-фалсафий асосларини тадқиқ этиш, уларнинг ижтимоий-маданий ҳаётда узвий алоқадорлик қонуниятлари ва механизмларини илмий асослашдан иборат.
Тадқиқотнинг методлари: илмий билишнинг объективлик, тизимлилик, ворислик, қиёсий тахлил, анализ ва синтез, умумлаштириш, тарихийлик ва мантиқийлик каби тамойил ва методларидан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилнги: диний кадрият ва тасвирий санъат интеграциясининг субстанционал компонентлари ва ривожланиш қонуниятлари илмий асосланди; миллий ғояни сингдиришда ислом санъатининг ўрни ва аҳамияти очиб берилди; ислом кадриятлари ва тасвирий санъат интеграциясининг хозирги кунда комил инсонни шакллантиришнинг илмий-фалсафий хамда методологии асослари тадқиқ этилди.
Амалий ахамняти: ғоявий-тарбиявий ишларда дин ва санъат, айникса, ислом кадриятлари ва тасвирий санъат узвийлигини тўғри талкин этиш, мафкуравий ишда “оммавий маданият”нинг асл мохияти, акидапарастлик ва маънавий қадриятларни менсимаслик (нигилизм) зарарини тўғри тушунтириш, глобаллашув даврининг маънавий тахдидларига иммунитет ҳосил килишда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Тадқиқот натижасида олинган хулосалар, диний кадриятлар ва тасвирий санъат интеграциясига оид илмий назарий тушунчалар тарихни диалектик маданий тушуниш концепцияси билан тўлдиради. Бу хулосалар диний кадриятлар ва тасвирий санъат интеграциясининг жамият ва шахе маънавий ҳаётига тадбик килиш жараёнини фалсафий тахлил килишга имкон беради.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: Тадкикот материалларидан “Миллий гоя”, “Маънавият асослари”, “Диншунослик”, “Санъатшунослик” фанларининг ’’Диний кадриятлар ва тасвирий санъат интеграцияси”га оид мавзуларида фойдаланиш мумкин.

Manba turi: Tezislar
Yildan beri qamrab olingan yillar 1992
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
Bilim sohasi
CC BY f
1-26
40

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Эшанова, Г. (2023). Диний қадриятлар ва тасвирий санъат интеграциясининг шахс маънавиятига таъсири. Avtoreferat Katalogi, 1(1), 1–26. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/36964
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Тадқиқот объектлари: Марказий Осиё ҳудудидаги зардуштийлик, буддавийлик ва ислом динлари қадриятлари билан боғлиқ тасвирий санъат асарлари.
Ишнинг мақсади: шахс маънавиятининг юксалишида диний қадриятлар ва тасвирий санъат интеграциясининг назарий-фалсафий асосларини тадқиқ этиш, уларнинг ижтимоий-маданий ҳаётда узвий алоқадорлик қонуниятлари ва механизмларини илмий асослашдан иборат.
Тадқиқотнинг методлари: илмий билишнинг объективлик, тизимлилик, ворислик, қиёсий тахлил, анализ ва синтез, умумлаштириш, тарихийлик ва мантиқийлик каби тамойил ва методларидан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилнги: диний кадрият ва тасвирий санъат интеграциясининг субстанционал компонентлари ва ривожланиш қонуниятлари илмий асосланди; миллий ғояни сингдиришда ислом санъатининг ўрни ва аҳамияти очиб берилди; ислом кадриятлари ва тасвирий санъат интеграциясининг хозирги кунда комил инсонни шакллантиришнинг илмий-фалсафий хамда методологии асослари тадқиқ этилди.
Амалий ахамняти: ғоявий-тарбиявий ишларда дин ва санъат, айникса, ислом кадриятлари ва тасвирий санъат узвийлигини тўғри талкин этиш, мафкуравий ишда “оммавий маданият”нинг асл мохияти, акидапарастлик ва маънавий қадриятларни менсимаслик (нигилизм) зарарини тўғри тушунтириш, глобаллашув даврининг маънавий тахдидларига иммунитет ҳосил килишда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Тадқиқот натижасида олинган хулосалар, диний кадриятлар ва тасвирий санъат интеграциясига оид илмий назарий тушунчалар тарихни диалектик маданий тушуниш концепцияси билан тўлдиради. Бу хулосалар диний кадриятлар ва тасвирий санъат интеграциясининг жамият ва шахе маънавий ҳаётига тадбик килиш жараёнини фалсафий тахлил килишга имкон беради.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: Тадкикот материалларидан “Миллий гоя”, “Маънавият асослари”, “Диншунослик”, “Санъатшунослик” фанларининг ’’Диний кадриятлар ва тасвирий санъат интеграцияси”га оид мавзуларида фойдаланиш мумкин.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ТОШКЕНТ ИСЛОМ УНИВЕРСИТЕТИ


Қўлёзма ҳуқуқида

УДК :297:73/75(575.1)


Эшанова Гулчехрахон Нумоновна

ДИНИЙ ҚАДРИЯТЛАР ВА ТАСВИРИЙ САНЪАТ

ИНТЕГРАЦИЯСИНИНГ ШАХС МАЪНАВИЯТИГА ТАЪСИРИ


09.00.06 – Дин фалсафаси



Фалсафа фанлари номзоди

илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация

АВТОРЕФЕРАТИ














Тошкент – 2011


background image

2

Диссертация

Низомий

номидаги

Тошкент

давлат

педагогика

университетининг “Демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти”
кафедрасида бажарилган.

Илмий раҳбарлар:

– фалсафа фанлари доктори, профессор

Абдусамедов Анвар Эшонхонович,

– санъатшунослик фанлари номзоди,
профессор

Абдуллаев

Неъмат

Убайдуллаевич

Расмий оппонентлар:

– фалсафа фанлари доктори, профессор

Алиқулов Хайдар Алиқулович

– фалсафа фанлари номзоди, доцент

Примова Фотима Абдураҳимовна

Етакчи ташкилот:

Тошкент давлат маданият иститути



Диссертация ҳимояси 2011 йил ____________ ойининг ____ куни соат

____да Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент
ислом университети ҳузуридаги Д.005.11.01 рақамли Ихтисослашган кенгаш
йиғилишида, В-212-хонада ўтказилади. (Манзил: 100011 Тошкент шаҳри,
А.Қодирий кўчаси, 11).



Диссертация билан Тошкент ислом университети кутубхонасида

танишиш мумкин. (Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, А.Қодирий кўчаси, 11-
уй.).

Автореферат 2011 йил “____” ______________да тарқатилди



Д. 005.11.01

рақамли

Ихтисослашган
кенгаш илмий котиби

тарих фанлари номзоди,

доцент Д.А. Рахимджанов


background image

3

КИРИШ

Мавзунинг долзарблиги.

Жамият ҳаётининг турли соҳалари орасидаги

интеграция

нинг кучайиши ҳозирги даврнинг муҳим хусусиятларидан бири

саналади. Интеграция ХХ асрнинг охири ХХI асрнинг бошида энг универсал,
оммавий ва кенг қамровли жараёнга айланди. Айни чоғда у ижтимоий,
сиёсий, ҳуқуқий ва маънавий соҳаларни қамраб олди. Дин ва санъат, хусусан,
ислом қадриятлари билан тасвирий санъатнинг интеграцияси ҳам ўз
қонуниятлари ва тамойилларини намоён қилаётган объектив ҳодиса
сифатида реал воқеликка айланди. Ушбу жараёнларнинг чуқур фалсафий
таҳлили комил инсон тарбиясида муҳим аҳамият касб этади.

Маълумки, бугунги кунда бутун дунёда ислом динига қизиқиш ва

интилиш кучайиб, унинг хайрихоҳ ва тарафдорлари кўпайиб бормоқда.
Бунинг асосий сабаби Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов
таъкидлаганидек, “...муқаддас динимизнинг ҳаққонийлиги ва поклиги,
инсонпарварлиги ва бағрикенглиги, одамзотни доимо эзгуликка чорлаши,
ҳаёт синовларида ўзини оқлаган қадрият ва анъаналарни аждодлардан
авлодларга етказишдаги беқиёс ўрни ва аҳамияти билан боғлиқ”

1

.

Унинг ана шу жиҳатларидан келиб чиққанда диний қадриятлар ва

тасвирий санъат интеграцияси мавзуини тадқиқ қилиш қуйидаги омилларга
кўра ўта муҳим ва долзарб саналади:

биринчидан

, ислом динининг мавқеи мустаҳкамланиб, халқаро нуфузи

ортгани сари унга қарши ташқи ва ички таҳдид ҳам кучаймоқда. Ташқи
мухолифлар жаҳон афкор оммасини ислом ақидапарастлиги ва терроризми
билан қўрқитишга уринса, ички мутаассиб гуруҳлар маданий тараққиётга
қаршилик кўрсатиб, ислом обрўсига путур етказмоқда. Шу нуқтаи назардан
муқаддас ислом динининг тасвирий санъатга муносабатини илмий-назарий
жиҳатдан тадқиқ этиш заруриятга айланмоқда;

иккинчидан

, дин ва санъатнинг ўзаро муносабати ва таъсиридаги

ўзгаришларда янгидан-янги муаммолар, муайян қонуниятлар юзага
чиқмоқдаки, бу жараёнларни таҳлил қилиш диншунослик ва санъатшунослик
фанлари зиммасига долзарб вазифа юкламоқда. Шу маънода диний
қадриятлар ва санъат интеграцияси қонуниятларини, тамойиллари ҳамда
хусусиятларини илмий асослаш давр талабидир;

учинчидан

, ҳозирги глобаллашув даврида умуминсоний ва миллий

қадриятлар нисбати ўзгармоқда, маънавий меросни асраб-авайлаш, уни янада
бойитиш

қадриятшунослик

соҳасидаги

тадқиқотлар

доирасини

кенгайтиришни тақозо этмоқда. Чунки ҳар бир халқнинг қадриятлар тизими
узоқ тарих давомида шаклланади, ўз ичига дунёвий ва диний маданият
элементларини олади. Бу омиллар шахснинг ижтимоийлашуви ва янги авлод
тарбиясида беқиёс аҳамиятга эгадир. Қадриятшуносликнинг бу жиҳати ҳам
мавзунинг долзарблигини белгилайди;

тўртинчидан

, ислом динининг тасвирий санъатга хайрихоҳлиги ўзбек

1

Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Тошкент: Маънавият, 2008. – Б. 36.


background image

4

халқининг тарихида ўз ифодасини топган ва исботланган. Бу тарихий
тажриба ва аждодлар меросидан ижодий фойдаланиш, уни бойитиш ҳамда
халқаро майдонда кенг тарғиб қилиш мавзунинг долзарблигини кўрсатади;

бешинчидан

, Ўзбекистонда ислом маданияти ҳамда исломшунослик

фанида эришилган ютуқларга асосланиб, ислом маданияти ва тасвирий
санъатнинг жамият ривожига ва шахс маънавиятига таъсирини фалсафий
таҳлил қилиш бугун учун ҳам долзарбдир;

олтинчидан

, ижодий ворисийлик қонуниятлари асосида аждодлардан

авлодларга мерос бўлиб ўтиб келаётган юксак маънавиятни асраб-авайлаш,
хусусан, ислом динининг эзгулик ва маърифатпарварлик ғояларидан,
тасвирий санъатдаги юксак эстетик қадриятлардан ёш авлод тарбиясида
самарали фойдаланишнинг назарий-услубий асосларини ишлаб чиқиш
зарурияти ошмоқда;

еттинчидан,

маънавий

маданиятнинг

энг

қадимги

пойдевори

мифологик дунёқараш бўлиб, у кейинги даврлар маънавиятининг илдизи
саналади. Марказий Осиё цивилизациясига хос диний қадриятлар асосида
халқимиз

дунёқараши

ва

маънавиятининг

шакллангани

қадриятлар

тизимидаги инкор ва ворислик диалектикасининг илмий асосланишини
тақозо этмоқда;

саккизинчидан,

тасвирий санъатнинг ёшлар маънавиятига таъсирини

илмий асослаш, айниқса, ҳозирги ақидапарастларнинг тасвирий санъатга
мутлақо нотўғри муносабатини фош этиш, исломни жаҳолатпараст ва
экстремистик

кучлар

хуружидан

ҳимоя

этишнинг

илмий-фалсафий

масалалари ҳам жуда муҳимдир. И.А.Каримов таъкидлаганидек, “ҳозирги
вақтда дунёда кучайиб бораётган турли маънавий таҳдидларнинг олдини
олиш, “оммавий маданият”нинг зарарли таъсиридан фарзандларимизнинг
онгу тафаккурини ҳимоя қилишда илму фан ва маданият жамоатчилиги,
ижод аҳлининг ўрни ва роли тобора ортиб бормоқда”

1

. Яъни диний-эстетик

тарбия

соҳаларидаги

бундай

вазифалар

ҳам

тадқиқот

мавзуининг

долзарблигини белгилайди.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Диний қадриятлар тизими,

тасвирий санъатнинг қонуниятлари ва хусусиятларини ўрганиш барча
даврларда

фалсафий

тадқиқотларнинг

муҳим

объекти

сифатида

мутафаккирлар диққатини тортиб келган. Ислом дини шакллангунга қадар
зардуштийлик динининг маънавий қадриятлари ҳақидаги асосий манба –
“Авесто”да

2

, будда динининг муқаддас матнлари ва манбаларида диний

қадриятлар тизими ўз ифодасини топган.

Ислом динида қадриятлар тизими Қуръони карим ва ҳадисларда

3

идеал

тарзда намоён бўлиб, халқимиз маънавий маданиятига жуда катта таъсир

1

Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Тошкент: Маънавият, 2008. – Б.133.

2

Қаранг: Авесто: тарихий-адабий ёдгорлик. Асқар Маҳкам таржимаси. – Тошкент: Шарқ, 2001. – 384 б.

3

Қаранг: Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва тафсир муаллифи: Шайх

Абдулазиз Мансур. – Тошкент: “Тошкент ислом университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2007. – 617 б.;
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Ал-Бухорий. Ҳадис. Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ. (ишонарли тўплам) 4
жилдлик. – Тошкент: Қомуслар бош таҳририяти, 1991-1999. Т. 1. – 560 б.; Т. 2. – 607 б.; Т. 3. – 559 б.; Т. 4. –
527 б.


background image

5

кўрсатган. Хусусан, ислом динида сиғиниш объекти билан боғлиқ
қадриятлар масаласи Абу Ҳомид Ғаззолий асарларида

1

, Ҳусайин Воиз

Кошифий асарларида

2

диний-ахлоқий қадриятлар кенг ёритилган.

Қадриятларнинг жамият ҳаётидаги ўрни, ижтимоий вазифалари,

муаммолари тўғрисида Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний асарларида
қимматли фикр-мулоҳазалар баён этилган

3

. Алишер Навоий ижодидаги

эркинфикрлилик ғоялари, унинг Камолиддин Беҳзод ижодига ғоявий ва
молиявий раҳнамолиги ислом дини ва санъат интеграциясида янги даврни
бошлаб берди

4

.

Атеизм хукмрон бўлган даврида чоп этилган дин ва санъат

муносабатларига оид бир қатор китоб ва мақолаларни киритиш мумкин

5

.

Буларнинг аксарияти ўша замоннинг ҳукмрон мафкураси қобиғига ўралган
сиёсий атеизм нуқтаи назаридан ёзилган бўлса-да, уларда айрим илмий
фикрларни учратиш мумкин. Хусусан, М.Раҳмонов Марказий Осиёда театр
санъати тараққиёт эволюциясини ёритишда бевосита қадимги ва ўрта
асрларда яратилган тасвирий санъат асарларини тадқиқот объекти сифатида
ўрганган. Шунингдек, Ўрта Осиё тарихида эллинизм санъатида кишиларнинг
турмуш тарзи, диний эътиқодлари, қадриятлари акс этганлиги баён этилган.

Шунингдек, Г.А.Пугаченкова, Л.И.Ремпель ва бошқа олимларнинг

асарлари тадқиқотимиз мавзусига доир қимматли манбалар саналади

6

.

О.Усмонов,

А.Мадраимовларнинг

асарларида

7

ислом

маданиятидаги

1

Қаранг: Имом Абу Ҳомид Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Ғаззолий. Иҳё ул улум ид-дин. 1 – китоб. –

Тошкент: Мовароуннаҳр, 2003. – 231 б.; Имом Абу Ҳомид Ибн Муҳаммад ал-Ғаззолий. Иҳёу улумид-дин. 4-
китоб. – Тошкент: Мовароуннаҳр, 2004. – 174 б.

2

Қаранг: Кошифий Ҳусайн Воиз. Аҳлоқи Муҳсиний. (Яхши хулқлар.) – Тошкент: Ўзбекистон миллий

энциклопедияси Давлат нашриёти, 2010. факсималиеси билан – 664 б.; Ҳусайн Воиз Кошифий.
Футувватномаи Султоний ёҳуд жавонмардлик тариқати. Н.Комилов тарж., – Тошкент: А.Қодирий номидаги
халқ мероси нашриёти, 1994. – 112 б.

3

Қаранг: Абу Наср Форобий. Фозил одамлар шаҳри. – Тошкент: Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси

нашриёти, 1993. – 222 б.; Абу Райҳон Беруний. Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар. – Тошкент: Фан,
1965. – 485 б.; Абу Райҳон Беруний. Ҳиндистон. – Тошкент: Фан, 1968. – 537 б.

4

Қаранг: Алишер Навоий асарларига ишланган расмлар. Ўзбекистон ССР Фан нашриёти, – Тошкент: 1982, –

327 б.

5

Қаранг: Адам Мец. Мусульманский ренесанс. – М.: Наука, 1966. – 455 с.; Раҳмонов М. Ўзбек театри. –

Тошкент: Фан, 1975. – 286 б.; Искусство и религия. Сборник трудов. – Л.: 1979; Культура и религия. – Л.:
1977.; Социальные функции искусства и религии (нравственная характеристика). – Свердловск.: 1977.;
Тенасе А. Культура и религия. – М.: Политиздат, 1977. – 106 с.; Кочетов А.Н. Искусство и религия. – М.:
1984.; Угринович Д.М. Искусство и религия. – М.: Политиздат, 1983. – 287 с.; Яковлев Е.Г. Искусство и
мировые религии. – М.: 1985. – 185 с.; Халчаян. К проблемы художественной культуры Северной Бактрии. –
Тошкент: 1966.; Зодчества Центральной Азии, XV век. Ведущие тенденции и черты. – Тошкент: 1976.;
Искусство Бактрии эпохи Кушан, М.: 1979.; Большяков О.Г. Ислам и изобразительное искусство. ТГЭ,
ТХЛ.: Наука, 1969. – С. 142-156.

6

Пугаченкова Г.А., Ремпель Л.И. История искусств Узбекистана. М.: Искусство, 1965. с илл., – 688 с;

Пугаченкова Г.А. Выдающиеся памятники изобразительного искусства Узбекистана (в соавторстве). –
Тошкент: Узглавиздата Министерства культуры УзССР. 1960. -326 с.; Пугаченкова Г.А., Ремпель Л.И.
Очерки искусства Средней Азии. М.: “Искусства”, 1982.; Пугаченкова Г.А. Халчаён. Шимолий Бақтрия
санъати проблемасига доир. Ўзбекистон ССР –Тошкент: “Фан” нашриёти, 1966. -186 б.

7

Қаранг: Усмонов О., Мадраҳимов А. Камолиддин Беҳзод. Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси

нашриёти. – Тошкент: 2000. – 47 б.; Усмонов О. Камолиддин Беҳзод ва унинг наққошлик мактаби. –
Тошкент: Фан, 1977, – 160 б.; Шарқ миниатюра мактаблари: Мақолалар тўплами. / Тўпловчилар: Мадраимов
А., Норматов Н. – Тошкент: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1989. – 184 б.; A. Madraimov, Sh. Musaev, E.
Ismoilova. Oriantal Miniatures. The Collection of tne Beruni Institute of Oriental Studies of the Academy of
Sciences of the Ripublicof Uzfekistan / Combilers: Vol. I: 14 – 17 Centururies. – Tashkent: 2001. 272 p.


background image

6

тасвирий санъат ҳақида қимматли фикрлар баён қилинган.

Н.Абдуллаев асарларида

1

тасвирий санъат тарихи ва назарияси

ёритилган. Т.Маҳмудов Марказий Осиёдаги зардуштийлик динининг
фалсафий-эстетик ғоялари ҳақида фикр юритади

2

. А.Асқаров китобида

3

Темурийлар даври ислом тасвирий санъати миниатюраларидаги ҳаққа
етишиш ҳақидаги композиция ва образларни соҳа олимлари ўрганиши
зарурлигини таъкидлайди. Профессор А.Ҳакимов ва Э.Гюль Камолиддин
Беҳзоднинг портрет асарларини Европа уйғониш даври рассомларидан
Леонардо да Винчи асарлари билан таққослайди

4

. Шунингдек, А.Ҳакимов

ислом

санъати

асрлар

давомида

юксак

ахлоқий

ғоялар

билан

уйғунлашганини, миниатюра санъатининг глобал аҳамиятга эга маданий
ҳодиса сифатида жаҳон санъатшунослиги контекстида ўрганиш зарурлигини
таъкидлайди.

Япон олими Кендзо Кавасакининг тадқиқотида

5

, шунингдек, япон ва

Ўзбекистон олимлари М.Кояма, Т.Хаяси, Б.Турғунов, Ж.Илясовлар
ҳамкорлигидаги

тадқиқотларда

Ўрта

Осиёдан

топилган

Будда

ҳайкалтарошлик санъати тарихи ўрганилган

6

, немис олими Улрих

Рудольфнинг “Ал-Мотуридий ва Самарқанд суннийлик илоҳиёти” китобида
ислом динида Аллоҳ қиёфаси билан боғлиқ муаммолар хусусида баҳс-
мунозаралар юритилган

7

. Шунингдек, мавзуга оид бошқа хорижий

адабиётларда

8

, интернет материалларида кўплаб мулоҳазалар мавжуд

9

.

Жалолиддин Румийнинг асарларида

10

тасаввуф фалсафасининг комил инсон

ҳақидаги таълимоти, Н. Комилов, Ф.Сулаймонованинг асарларида ҳам тасаввуф

1

Қаранг: Абдуллаев Н. Шарқ халқлари санъати тарихи. – Тошкент: Ўзбекистон файласуфлари миллий

жамияти нашриёти, 2007. – 119 б.; Абдуллаев Н. Ўзбекистон санъати тарихи. – Тошкент: Ўзбекистон
файласуфлари миллий жамияти нашриёти, 2007. – 231 б.

2

Қаранг: Маҳмудов Т. “Авесто” ҳақида. – Тошкент: Шарқ, 2000. – 63 б.; Маҳмудов Т. Эстетика и духовные

ценности. – Тошкент: Шарқ, 1993. – 284 с.

3

Қаранг:Темур ва Улуғбек даври тарихи. А.Асқаров таҳрири остида. – Тошкент: Қомуслар бош таҳририяти,

1998. – 264 б.

4

Қаранг:Хакимов А., Гюль Э. Проблемы изучения искусства Узбекистана исламского времени; Хакимов А.

Исламское искусство Узбекистана: три аспекта // Исламское искусство Узбекистана (сборник статей).
Издательства журналя “Санъат”. – Тошкент: 2009. – С. 5-14.; Ҳакимов А. Ислом санъати жаҳон
маданиятининг бир қисми сифатида // Нақшбандия. – Тошкент, 2009. – № 1(1), – Б. 16-17.

5

Қаранг: Кендзо Кавасаки. Буддийское изобразительное искусство Северной Бактрии-Тохаристана 1-4 вв.

н.э.// Автореф.дисс.....канд.искусст. – Тошкент.: 1999. – 27 с.

6

Кояма М., Хаяси Т., Турғунов Б., Илясов Ж. Далварзинтепа шаҳристони. Сока университети. – Токио.

1989-1993. – 180 б.

7

Қаранг: Рудольф У. Ал-Мотуридий ва Самарқанд суннийлик илоҳиёти. – Тошкент: Имом ал-Бухорий

халқаро жамғармаси, 2001. – 397 б.

8

Қаранг: Timur and Princely Vision. Thomas W. Lentz and Glenn D. Lowry Washington, D.C. 1989, 396 p.;

Nizami Kamsa Miniatures. Бакы. «Jazычы», 1983. 144 p.; A.Surey of Persian Art. A. Pope. Vols. London
NewYork, 1938-1939; Arnold T.W. Painting in Islam. London, 1928.; Bahary E. Bihzad master of Persian Painting.
London-NewYork,1996.; Tne Arts of the Book in Central Asia 14-16 centuries. Gen. ed. B.Gray. Unesco, 1979; La
Peinture Persane Nexte De Basil Gray. Skira. Genève. 1977. –192 p.; Мария Киселинчева. Персидски
миниатюри. Български художник. Lusautor Sofia. 1981. – 104 p.

9

Қаранг: www.ursu.uzpak.uz/ziyonet/resurs/tarix/.; http: // avesta.isatr.org/; mailaddress:info@ccir.ru; http: //

www.refine.com.ru/pageid-649-6.html.; http: //www.popov-lib.narod.ru/social/klimenko/social_5.htm.; http: //
www.binetti.ru.

10

Қаранг: Жалолиддин Румий. Маънавий-маснавий. Куллиёт. – Тошкент: Шарқ, 1999. – 367 б.; Жалолиддин

Румий. Ичингдаги ичингдадир. – Тошкент: Ёзувчи, 1997. – 191 б.


background image

7

адабиёти ва санъатига оид қарашлар таҳлил қилинган

1

.

Мустақиллик йилларида эълон қилинган китоб ва мақолалар, ҳимоя

қилинган докторлик ва номзодлик диссертацияларида бу масалага оид айрим
фикрлар мавжуд. З.М.Собированинг номзодлик диссертациясида жамият
маънавий ҳаёти янгиланиши жараёнида эстетик омилларнинг мазмуни, ўзига
хослиги ва функциялари илмий-фалсафий таҳлил қилинади. О.М.Ғайбуллаев
ёшлар эстетик тафаккурини миллий ва умуминсоний, маънавий-ахлоқий
ҳамда эстетик қадриятлар асосида шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий
масалаларини

ўрганди.

Ф.Примова

“Оилавий

муносабатларни

шакллантиришда миллий ва диний қадриятларнинг ўрни” мавзусидаги
тадқиқотида диний қадриятларга ҳам мурожаат этади. М.А.Каримова
исломий қадриятларда хотин-қизлар мавқеи, жамият ижтимоий-сиёсий ва
ахлоқий муносабатларини ўрганди

2

. Шунингдек, Э.Исмоилова тадқиқотида

3

Мовароуннаҳр

ўрта

аср

миниатюраларидаги

тасаввуф

ғоялари

санъатшунослик нуқтаи назаридан таҳлил қилинган. Н.Ойдинов тадқиқотида
асосан қадимги исломгача бўлган диний тасаввурларнинг тасвирий санъатда
акс этиши, уларнинг дунёқараш тарбиясидаги аҳамияти баён этилган

4

.

Кароматов Х асарида Ўзбекистондаги қадимги эътиқодлар тарихини тадқиқ
этганда тадқиқот объекти сифатида бевосита тасвирий санъат, осори
атиқаларни олганлиги учун қимматли манба хисобланади

5

.

Ш.Қаҳҳорова асарида тараққиётнинг барча даврларида инсоният

маданиятини белгилаб келган фан, фалсафа билан бирга дин ва
мифологиянинг ҳозирги миллий қадриятларимизни тиклашдаги янгича
ёндашув

концепциясини

илгари

сурган,

диний

дунёқарашнинг

интеграциялашув муаммолари ҳақида қимматли фикрларни баён

1

Қаранг: Комилов Н. Тасаввуф. – Тошкент: “Movarounnahr” – “Ozbekiston”, 2009. – 448 б.; Сулаймонова Ф.

Шарқ ва Ғарб. – Тошкент: Ўзбекистон, 1997. – 414 б.; Фаридиддин Аттор. Илоҳийнома: Насрий таржима,
талқин, тафсир. – Тошкент: Ёзувчи, 1994. – 96 б.; Насафий, Азизиддин. Зубдат ул-ҳақойиқ – / Ҳақиқатлар
қаймоғи / Н.Комилов тарж. – Тошкент: Камалак, 1996. – 56 б.

2

Қаранг: Примова Ф. Оилавий муносабатларни шакллантиришда миллий ва диний қадриятларнинг ўрни //

Фалс.фан.номз.… дис.автореф. – Тошкент: 1999. – 24 б.; Раҳматуллаева С.Д. Образ Средневекого зодчества
в миниатюр Мовараннахра 15-17 вв // Автореф.дисс. ... канд.искусств. – Тошкент: 1991. – 18 c.; Аллаярова
М. Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлашда шахс бадиий ижодини ривожлантиришнинг объектив
шароитлари ва субъектив омиллари // Фалс. Фан.ном. ... дисс.автореф. – Тошкент: 1999. – 23 б.; Алимова З.
Ижтимоий адолат тамойилларининг ислом динида намоён бўлиш хусусиятлари // Фалс. фан.номз. …
дис.автореф. – Тошкент: ЎзМУ, 2006. – 33 б.; Якубов Ю.М. Ислом таълимотида шахс ва жамият
муносабатлари масаласи // Фалс.фан.номз. …дис.автореф. – Тошкент: 2009. – 25 б.; Сайдаҳмедова А. Ислом
фалсафасида гносеологик масалалар талқини // Фалс. фан. ном. … дисс. автореф. – Тошкент: 2009. 28 б.;
Собирова З.М. Жамият маънавий ҳаётига янгиланишнинг бадиий-эстетик омиллари // Фалс. фан. ном. …
дисс. автореф. – Тошкент: 2004. – 21 б.; Ғайбуллаев О.М. Ўзбекистон мустақиллиги шароитида ёшлар
эстетик тафаккурининг ривожланиши масалалари // Фалс.фан. ном. … дисс. автореф. – Тошкент: 2005. – 25
б.; Каримова М.А. Ўзбекистонда хотин-қизларни ижтимоий муҳофазалашда исломий қадриятларнинг ўрни.
// Фал.фан. ном. … дисс. автореф. – Тошкент: 2008. – 26 б.

3

Қаранг: Исмаилова Э.М. Рукописная книга Средней Азии поздного периода (XIX в) приемы декора

иллюстрации // Автореф. докт ист. наук. – Тошкент: 1990. – 47 б.; Исмаилова Э.М. Из истории миниатюры
Мовараннахра и стран Среднего Востока. Сборник статей. – Тошкент: 2001. – 99 б.

4

Қаранг: Ойдинов Н. Қадимги тасвирий санъатда диний тасаввурларнинг акс этиши. (Ўзбекистон

материаллари асосида) // Фал. фан. ном. … дисс. автореф. – Тошкент: 1992. – 21 б.; Ўзбекистон тасвирий
санъат тарихидан лавҳалар. – Тошкент: Ўқитувчи, 1997. – 94 б.

5

Кароматов Х. Ўзбекистонда мозий эътиқодлар тарихи. Ғофур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий

уйи. – Тошкент: – 664 б.


background image

8

этган

1

. Профессор Қ.Назаров тадқиқотида қадриятлар тизимининг ижтимоий

тараққиёт билан боғлиқлиги шу билан бирга маълум цивилизация даврига
хос ҳар қандай қадриятлар тизимининг ўзига хос эволюцияси жараёни
таъкидланади

2

.

Бошқа тадқиқотчиларнинг асарларида ҳам ижтимоий воқеликни

материалистик тушунишнинг мақсади формацион ёндашувдан ҳоли фалсафа
фани муаммоларига янгича ёндашишни илгари сурилган

3

. Ҳар қандай илмий

тадқиқотда муайян тушунишларга таяниш қонуниятли жараён экан,
диссертация ишини методологик жиҳатдан асослаш унинг тугал ҳолга
келишининг талабларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун ҳам илмий
изланишларни Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг
назарий ва амалий фаолияти билан боғлиқ ҳолда шаклланаётган тарихни
диалектик маданий тушуниш ва унинг пировард мақсади-цивилизацион
ёндашиш негизида қайта кўриб чиқиш ва уни барча ижтимоий ҳодисаларни
билишга методологик асос сифатида фойдаланишни йўлга қўйиш
долзарблигича қолмоқда. Бу назарий-методологик концепция биз тадқиқ
қилаётган мавзуга ҳам бевосита дахлдор бўлиб, ўз тадқиқот ишимизда ушбу
тушунишга таяндик.

Албатта, юқорида номлари зикр этилган олим ва тадқиқотчилар

асарларида диний қадриятлар ҳамда тасвирий санъат интеграциясининг
жамият ва шахс маънавиятига таъсири масаласи махсус тадқиқ этилмаган,
янгича ёндашувлар асосида монографик ҳолда ҳали ишланмаган. Ушбу
илмий эҳтиёж диссертация мавзуини танлаш учун асос бўлди.

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги.

Диссертация

мавзуси

Низомий

номидаги

ТДПУнинг

“Демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” кафедрасининг
“Ёшларнинг ижтимоий сиёсий ва маънавий саводхонлиги жамиятнинг
модернизация ва демократлаштиришнинг муҳим омили сифатида” илмий
тадқиқот мавзуси ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университети Фалсафа факультети “Маънавият асослари ва диншунослик”
кафедрасининг “Марказий Осиё халқлари маънавий, маданий-диний
қадриятлари ва ҳозирги замон” илмий тадқиқот режалари доирасида
бажарилган.

Тадқиқот мақсади.

Шахс

маънавиятининг юксалишида диний

1

Қаранг: Қаҳҳорова Ш. Глобал маънавият – глобаллашувнинг ғоявий асоси. – Тошкент: Тафаккур, 2009. –

448 б.

2

Қаранг: Назаров Қ. Қадриятлар фалсафаси (Аксиология) – Тошкент: Ўзбекистон файласуфлари миллий

жамияти нашриёти, 2004. – 196 б.

3

Қаранг: Круглова Л.К. Диалектическое мышление и новая Рациональность: история культурологический

аспект // Диалектика. Творчество. Гуманизм. Межвузский сборник. – Л.: Изд. ЛГУ, 1991. – С. 15-26.;
Крапивенская С.Э. Социальная философия. – М.: Гуманит. Изд. Центр Владос, 1998. – С. 151-176.;
Одилқориев Х.Т., Ғоибназаров Ш.Ғ. Сиёсий маданият. – Тошкент: Ўз ИИВ Академияси, 2004. – Б. 6.;
Назаров Қ. Қадриятлар фалсафаси (Аксиология) – Тошкент: Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти
нашриёти, 2004. – 196 б.; Рустамбоев М.Х., Абдухолиқов С.О. Ҳуқуқ методологияси: ҳуқуқни фалсафий
тушуниш бўйича изланишлар. 1 – китоб. – Тошкент: ТДЮИ нашриёти. 2005. – 314 б.; Рустамбоев М.Х.,
Абдухолиқов С.О. Ҳуқуқ методологияси: тарих ва ҳуқуқни диалектик маданий тушуниш асослари. 2 –
китоб. – Тошкент: 2005. – 403 б.; Маматқулов Р.П. Ўзбек халқи ахлоқий қадриятларида табиатга оқилона
муносабат ва унинг ҳозирги кундаги аҳамияти // Фалс.фан.номз....дисс.автореф. – Тошкент: 2006. – 26 б.


background image

9

қадриятлар ва тасвирий санъат интеграциясининг назарий-фалсафий
асосларини тадқиқ этиш, уларнинг ижтимоий-маданий ҳаётда узвий
алоқадорлик қонуниятлари ва ривожланишини илмий асослашдан иборат.

Тадқиқот вазифалари.

Жамият маънавий ҳаётида дин ва тасвирий

санъат корреляцион-функционал қонуниятлари тизимидаги ўрнини аниқлаш
ва уларнинг ўзига хос субстанционал ривожланишини илмий асослаш;

– Марказий Осиё халқлари ҳаётида дин ва тасвирий санъат интеграцияси

эволюциясида ўзига хос ёндашувларни, уларнинг босқичлари ўртасидаги
умумийлик ва тафовутларини ёритиш ҳамда фалсафий таҳлил қилиш;

– зардуштийлик, буддавийлик даври, эллинизм даври тасвирий

санъатини дин билан санъат интеграцияси нуқтаи назаридан ўрганиш;

– исломнинг тасвирий санъатга илк муносабатининг тарихий

шартланганлиги ҳамда ўзига хос хусусиятларини ёритиш;

– тасаввуф тариқати ва тасвирий санъат интеграциясининг шахс

камолотига таъсирини кўрсатиш;

– фуқаролик жамияти маънавиятини шакллантиришда дин ва тасвирий

санъат интеграциясининг роли ва ўрнини илмий асослаш;

– дин ва санъат интеграциясини такомиллаштириш юзасидан илмий

хулосалар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Тадқиқот объекти ва предмети.

Марказий Осиё ҳудудидаги

зардуштийлик, буддавийлик ва ислом динлари қадриятлари билан боғлиқ
тасвирий санъат асарларининг (ҳайкаллар, деворий расмлар, миниатюралар,
рангтасвир асарлар, амалий санъат буюмлари) тадқиқот объекти бўлиб, ўзида
диний қадриятларни акс эттирган санъат асарларининг шахс маънавий
камолотига таъсири тадқиқот предмети ҳисобланади.

Тадқиқот

методлари.

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

И.А.Каримовнинг назарий ва амалий фаолияти билан боғлиқ ҳолда юзага
келаётган тарихни диалектик маданий тушуниш ва унинг пировард мақсади -
цивилизацион

ёндашиш

тадқиқот

иши

учун

ижтимоий-фалсафий

методологик асос қилиб олинди. Шунингдек, диссертацияда илмий
билишнинг объективлик, тизимлилик, ворисийлик, қиёсий таҳлил, анализ,
синтез, умумлаштириш, тарихийлик, мантиқийлик каби тамойил ва
методларидан ушбу тушуниш доирасида фойдаланилди.

Тадқиқот фарази.

Санъат асарларидаги тадқиқ этилган диний

қадриятлар шарқона маънавият мезонлари сифатида ҳозирги вақтда турли
зарарли ғояларга қарши мафкуравий иммунитет сифатида ёш авлоднинг
маънавий-ахлоқий фазилати бўлиб қолади. Бу эса ёшларнинг маънавий
дунёқарашини кенгайтиради ва санъат асарларини тушуниш орқали ўзлигини
англаш имкониятини яратади.

Ҳимояга олиб чиқиладиган асосий ҳолатлар:

– Марказий Осиёда исломгача бўлган зардуштийлик, буддавийлик ва

ислом дини билан боғлиқ санъат асарларида диний қадриятлар тизими санъат
асарлари тимсолида берилгани ҳақидаги илмий-фалсафий хулосалар;

– ислом динида турли йўналиш ва мазҳабларнинг тасвирий санъатга

муносабатини ижтимоий ҳаётда маданият турлари орқали намоён бўлиш


background image

10

хусусиятларининг илмий таҳлили;

– ижодкорларнинг ислом манбалари (Қуръон, Ҳадис)га асосланган

қадриятлардан фойдаланишининг ўзига хос хусусиятлари;

– тасаввуф таълимотида комил инсон дунёқарашини шакллантиришда

тасвирий санъатнинг ўзига хос услубларидан фойдаланиш йўлларининг
илмий асослангани.

Илмий янгилиги:

– диний қадриятларнинг тасвирий санъат билан интеграцияси шахс

маънавий камолотининг муҳим омили эканлиги эскича мафкуранинг
фалсафий негизи - тарихни материалистик тушунишдан ҳоли қилган ҳолда
тарихни диалектик - маданий тушуниш ва унинг пировард мақсади -
цивилизацион ёндашув асосида ўрганилди;

– “маданий борлиқ”, “субстанционал компонентлар”, “субстанционал

қонуниятлар”, “диний қадриятлар”, “диний маданий қадрият”, “диний-
эстетик ҳаёт” ҳақидаги олимларнинг фикрига асосланиб, диний қадриятлар
ва тасвирий санъат интеграцияси тўғрисида янги тавсифлар берилди;

диний

қадриятлар

ва

тасвирий

санъат

интеграциясининг

субстанционал компонентлари ва ривожланиш қонуниятлари илмий
асосланди;

– ўзига хос ижод намуналари бўлган тасвирий санъат асарлари диний

қадриятлар ва тасвирий санъат интеграцияси манбаи ҳамда воситаси
сифатида фалсафий таҳлил қилинди;

– диний қадриятлар ва тасвирий санъат интеграциясининг бир бутунлиги

босқичларининг кетма-кетлигидан, унинг илгарилама доиравий айланиши
ёки йўналиши қонунияти келиб чиқиши аниқланди;

– жамият ривожида диний-бадиий эҳтиёжнинг ошиб бориши диний

қадриятлар ва тасвирий санъат интеграциясининг инкорни-инкор тарзида
ўзгариши объектив жараён экани кўрсатилди;

– Ўзбекистон ҳудудида цивилизацион ёндашишни қўллаган ҳолда дин ва

тасвирий

санъат

интеграциясининг

ривожланиш

босқичлари

даврлаштирилди;

– тасаввуф ва тасвирий санъат интеграциясининг ўзига хослиги, ундан

ижодий фойдаланиш ҳозирги кунда баркамол инсонни шакллантириш
омилларидан бири экани илмий-фалсафий жиҳатдан асосланди.

Тадқиқот

натижаларининг

илмий

ва

амалий

аҳамияти.

Тадқиқотнинг илмий аҳамияти шундаки, илмий изланишлар натижасида
олинган хулосалар, диний қадриятлар ва тасвирий санъат интеграциясига оид
илмий-назарий

тушунчалар

тарихни

диалектик

маданий

тушуниш

концепцияси билан тўлдиради. Шунингдек, бу хулосалар диний қадриятлар
ва тасвирий санъат интеграциясининг жамият ва шахс маънавий ҳаётига
тадбиқ қилиш жараёнини фалсафий таҳлил қилишга имкон беради.

Амалий жиҳати шундаки, диссертациядаги хулоса, таклиф, тадқиқот

иши натижаларидан “Миллий ғоя”, “Маънавият асослари”, “Этика”,
“Эстетика”, “Диншунослик”, “Санъатшунослик” каби фанларни санъат ва
диний қадриятларга оид мавзуларни ўқитишда, дин ва санъат фалсафаси


background image

11

бўйича тегишли курсларни ишлаб чиқиш ва уларни талабаларга етказишда
фойдаланиш мумкин.

Натижаларнинг жорий қилиниши.

Диссертацияда келтирилган илмий

хулосалардан Мирзо Улуғбек номидаги

Ўзбекистон Миллий университети

Фалсафа факультети бакалавр босқичи талабалари учун “Маънавият
асослари”, “Диншунослик”,

“Этика”, “Эстетика”,

“Дин

тарихи

ва

фалсафаси”, “Маънавиятнинг диний асослари” фанларидан маърузалар ўқиш
ва амалий машғулотлар олиб боришда фойдаланилди.

Ишнинг синовдан ўтиши (апробацияси).

Мирзо Улуғбек номидаги

Ўзбекистон Миллий университети Фалсафа факультети “Маънавият асослари
ва диншунослик” кафедраси йиғилишида (2009 йил 17 июн, № 21-сонли
баённома), Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети
“Демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” кафедрасининг ҳамда
“Миллий ғоя ва маънавият асослари” кафедрасининг (2010 йил 24 ноябр, №
5-сонли баённома) қўшма йиғилишида муҳокама қилиниб, Ихтисослашган
кенгашга тавсия қилинган. Тошкент ислом университети ҳузуридаги Д.
005.11.01 рақамли Бирлашган ихтисослашган Кенгаш қошидаги Илмий
семинар мажлисида (28 декабрь 2010 йил, № 4-сонли баённома) муҳокама
қилиниб ҳимояга тавсия этилган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Диссертация натижаларининг

асосий мазмуни тадқиқотчи томонидан нашр этилган жами 19 та мақолада
жумладан, ОАК рўйхатига кирган 4 та илмий, 6 та илмий-оммабоп
журналларда, Республика илмий-назарий конференция материалларига оид 8
та ва 1 та “Ziyonet” тармоғидаги мақолада акс этган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Диссертация кириш, учта боб,

еттита параграф, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда иловадан
иборат. Диссертация матни 149 саҳифа, умумий бети 166, Илова 48 бетни
ташкил қилади.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Диссертациянинг

“Кириш”

қисмида

мавзунинг

долзарблиги,

муаммонинг ўрганилганлик даражаси, тадқиқотнинг мақсади, вазифалари,
объекти ва предмети, методлари, фарази, илмий янгилиги, тадқиқот
натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти билан боғлиқ жиҳатлари
ўрганилган ва асослаб берилган.

Диссертациянинг биринчи боби

“Диний қадриятлар ва тасвирий

санъат интеграцияси қонуниятлари”

деб номланиб, икки параграфдан

иборат. Биринчи параграфда

“Диний қадриятлар ва тасвирий санъатнинг

шахс, жамият маънавий ҳаётидаги ўрни”

тадқиқ этилган. Диний

қадриятлар ҳар бир диннинг муқаддас китоблари, таълимотлари билан
боғлиқ ҳолда изоҳланади. Дин аввало борлиқни Яратувчи, Бошқарувчи,
адолат ва бошқалар орқали нозил бўладиган баркамолликнинг олий намунаси
сифатида Худога нисбатан муносабат буюк руҳий қадриятдир.


background image

12

Диний қадриятлар тизими идеал тарзда намоён бўлади, шунингдек инсон

илоҳий қонунларни муқаддас қадрият сифатида қабул қилади. Диний
эътиқод ҳамиша инсоният ахлоқининг пойдеворини ташкил этиб келган. Ҳар
бир диндаги илоҳий қадриятлар санъатда тимсол сифатида яратилади.

Диссертацияда “Диний қадриятлар ва тасвирий санъат интеграцияси”

тушунчаси орқали бу икки мустақил ижтимоий соҳа орасида шаклланган
уйғунлик, ўзаро таъсир натижасида вужудга келган ички яхлитлик назарда
тутилади. Жаҳон динларидаги барча илоҳий қадриятлар, ҳақиқат, адолат,
эзгулик, гўзаллик, маърифат, саховат каби инсон маънавийлигини
ифодаловчи ижобий ғоялар бадиий образли ҳолда уйғунлашиб кетиши
мазкур тушунчанинг мазмунини ташкил этган.

Тадқиқотда “Интеграция” тушунчаси таҳлил қилинган ва унга

қуйидаги таъриф берилган. “Интеграция” субъектларнинг ўз олдига қўйган
мақсадларини амалга оширишни кўзловчи ўзаро уйғунлашувидан иборат
бўлган жараёндир. Бу таърифлардан келиб чиқиб дин билан санъатнинг
ўзаро интеграцияси деганда, дин ва санъатнинг инсон маънавиятини
шакллантиришдаги, тарбиялашдаги ўзаро ижтимоий яқинлашув жараёни
тушунилади. Айни пайтда диссертацияда бу жараённинг жуда мураккаб
кечиши алоҳида таъкидланади ва унинг эволюцион тарзда намоён бўлиши
илмий асосланади. Яъни, дин ва санъатнинг уйғунлашуви аста-секинлик
билан босқичма-босқич кечади, унда баъзан зиддиятли ҳолатлар ҳам содир
бўлади.

Дин ёки санъатга ёндашишнинг ижтимоий фикрлар ривожида

диалектик, метафизик, материалистик, идеалистик каби ўзига хос
тушунишлари шаклланган.

Қуръони каримда “У – Яратувчи, (йўқдан) Бор қилувчи, (барча нарсага)

Сурат (ва шакл) берувчи Аллоҳдир”

1

каби мукаммаллик ғояси борлиқда 99 та

исмида сифатланиши орқали намоён бўлади. Исломга хос муҳим хусусият
мукаммаллик (идеаллик) ғояси ҳеч қачон тўлалигича битта ҳиссий идрок
этиладиган ҳодисада амалга ошиши

қийин. Шунингдек, Илоҳий қадрият

реалистик бадиий қиёфаси орқали эмас, балки рамзийлик орқали бадиий
ифодаланди. Натижада идеаллик инсон борлиғининг энг олий қадриятлари
бўлган эзгулик, ҳақиқат, адолат, гўзаллик ва бошқа ижобий ғоялар,
тасаввурлар билан уйғунлашиб санъатда объективлашади ва қадриятли тус
олади.

Юртбошимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, “Биз ислоҳотларни

инқилобий усулда, яъни “шок терапияси” йўли билан амалга оширишдан
онгли равишда воз кечиб, тадрижий тараққиёт йўлини танлаб олганмиз...”

2

.

Айни замонда халқнинг маънавияти ва маданияти жамиятимизни
муваффақиятли равишда олға силжишида ҳал қилувчи омиллардандир.

1

Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва тафсир муаллифи: Шайх Абдулазиз

Мансур. – Тошкент: Тошкент ислом университети нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2007. – Б. 548.

2

Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш концепцияси: Ўзбекистон

Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатаси ва сенатининг қўшма мажлисидаги маъруза. 2010 йил 12
ноябрь / И.Каримов. – Тошкент: “Ўзбекистон”, 2010. – Б. 4.


background image

13

Ўзбекистон Республикаси ўтмишимизда ёки хорижий мамлакатларда
тўпланган, яратилган маданий қадриятларни, жумладан, тажрибалардан
фойдаланиш асосида жамиятимиз ўзини маданий борлиғи-техникаси, фани,
санъати, сиёсий ва ҳуқуқий нормалари ва бошқаларини яратишни мақсад
қилиб қўйган. Ушбу ҳолат мамлакатимиз файласуф олимларининг
асарларида ҳам ўз ифодасини топмоқда.

Цивилизациялар характерига мувофиқ диний қадриятлар ва тасвирий

санъат интеграцияси ҳам ўзгариб боради. Диссертацияда ҳар бир динда
қадриятлар тизимининг ўзига хос эволюцияси, ривожланиш жараёни
узлуксиз давом этиши, диний қадриятлар тизими мутлақ идеал тарзда намоён
бўлиб,

ҳар

бир

даврда

қадриятлар

маънавий

мезон,

маънавий

бошқарувчанлик вазифасини бажариши илмий асосланган.

Шунингдек, тасвирий санъатнинг диний қадрият билан омухталиги

кишининг маънавий эҳтиёжларини эмоционал ва интеллектуал йўллар билан
қондириши, бадиий образнинг шахс маънавиятига таъсирининг тезлиги,
оммалашиши ва уюштирувчилиги билан аҳамиятлилиги баён этилган.

Биринчи бобнинг иккинчи параграфи “

Дин ва тасвирий санъат

интеграциясини ташкил этувчи субстанционал компонентлар ва
қонуниятлар”

деб номланади. Диний маданият ўзига хос қадриятлар

тизимини яратади. Жамиятдаги барча соҳа ва тармоқларнинг ўзаро
алоқадорлиги, бир-бирига таъсири ва боғланишлари ҳисобга олинса, диний
қадриятлар ва тасвирий санъат интеграциясининг келиб чиқиши қанчалик
қонуниятли бўлган бўлса, шунчалик объектив жараён экани ҳам аён бўлади.
Дин ва санъат интеграцияси реал ижтимоий эҳтиёж асосида вужудга келган,
ўз ривожида муайян босқичларни босиб ўтган ҳамда маълум бир
қонуниятларни шакллантирган ҳодиса сифатида ўрганилган.

Диний қадриятлар ва тасвирий санъат интеграцияси жараёни ворисийлик

тушунчасида ўз аксини топади. Унинг ворисийликда намоён бўлиши – диний
қадриятлар ва тасвирий санъат интеграциясининг ички, субстанционал
компонентларининг

генетик

боғланишларидан,

яъни

субстанционал

қонунларидан келиб чиқади.

Тадқиқотимиз кўрсатишича, тарихни диалектик маданий тушуниш

доирасида интеграция жараёнини тўлиқ аниқлаш мумкин. Жамиятнинг ўзаги,
асоси бўлган маданий борлиқ тизим сифатида турли субстанционал
компонентлардан ташкил топади. Ушбу ёндашиш бўйича дин ҳодисаси
таҳлил этилганда у қуйидаги компонентлардан иборатлиги аён бўлади: 1)
динлар ва диний жамоалар; 2) диний эҳтиёж; 3) диний онг; 4) диний
ижодкорлик; 5) диний ижод натижалари; 6) диний ижод натижаларидан
фойдаланиш ёки уларнинг шахс маънавиятига таъсири.

Диссертантнинг фикрича, уларнинг генетик боғланишларидан эса диний

қадриятлар ва тасвирий санъат интеграциясига хос қуйидаги субстанционал
қонуниятлар келиб чиқади: 1) диний қадриятлар ва тасвирий санъат
интеграциясининг яхлитлиги қонуни; 2) диний қадриятлар ва тасвирий
санъат интеграциясининг доиравий айланиш қонуни; 3) диний-бадиий
эҳтиёжнинг юксалиб бориш қонуни.


background image

14

Биз тадқиқ этаётган интеграцияга оид қонунларга ҳам нарса ва

ҳодисалар (бу ўринда санъат ва дин) орасидаги моҳиятли, зарурий, нисбий
барқарор ва такрорланувчи муносабатлар тизими сифатида қараш, ҳар қандай
ижтимоий қонунлар каби булар ҳам муайян давр амал қилиб, сўнг ўз ўрнини
бўшатиб бериши ёки ўз кучини йўқотиши мумкинлигини назарда тутиш
лозим.

Диний қадриятлар ва тасвирий санъатнинг яхлитлиги, унинг доиравий

айланиши ҳамда диний-бадиий эҳтиёжнинг ошиб бориши қонуний ҳолдир.
Бундай интеграцион муносабат доимий ҳаракатда ва ўзаро алоқадорликда
содир бўлади. Шу сабабли ҳам дин ва санъат интеграцияси муттасил ўзгариб,
янгиланиб бораверади.

Диссертациянинг иккинчи боби

“Марказий Осиё халқлари ҳаётида

исломгача

бўлган

динлар

ва

тасвирий

санъат

интеграцияси

эволюцияси”

га бағишланган бўлиб, у ҳам икки параграфдан иборат.

Бобнинг

“Зардуштийлик ва тасвирий санъат интеграцияси”

номли

биринчи параграфида Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистон халқлари
ҳаётида диний тасаввурларнинг зардуштийлик қадриятлари ва санъат
интеграциясининг ҳалқимиз маънавий дунёқарашини шакллантиришдаги
аҳамияти баён қилинган. “Авесто”да эзгулик илоҳи Аҳурамаздага олижаноб
фазилат ва ҳислатлар қиёси идеал тарзда берилган. Жумладан, ...

мен

Толибдирман

,–

барча нарсанинг Ҳисобчиси

,–

ҳар нарсани Кўргувчиман

,–

Асрагувчи ҳам ўзим

,–

Яратувчи менинг ўзим

,–

мен Маздаман

1

- дейилади.

Ушбу таълимотнинг тасвирий санъат билан интеграциясида баркамол
инсонни шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятларидан бири – эзгулик ва
ёвузлик кучларини инсон қиёфасидаги руҳлар тимсолида бадиий образли
тасвирлашидир. Шуниндек, Анаҳита – гўзал табиат куйчиси, наботот
оламининг ҳомийси, деҳқонларга мўл-кўлчилик бағишловчи мурувватли аёл,
муқаддас маъбуда тарзида улуғланиб, санъат асарларида тасвирланади

2

.

Диссертацияда шундай хулосалар чиқарилган: биринчидан, ўзбек халқи

тарихида моддий ва маънавий қадриятларни яхлит тизимга солган бу асарда
инсоннинг яратувчилик салоҳияти улуғланган; иккинчидан, ижодкор
бўлишга, дон экиб ҳосил йиғишга, дунёни обод қилишга даъват этилиб,
мардлик,

қаҳрамонлик,

ватанпарварлик

сингари

фазилатлар

Митра

қиёфасида тасвирланган; учинчидан, эзгулик, яратувчилик, яхшилик каби
барча маънавий, ахлоқий категориялар Ахурамазданинг фазилати бўлиб, бу
маънавий фазилатларини инсонга қадрияти бадиий образли тафаккур
сифатида санъат асарларида, аввало, инсон олий қадрият мазмунида
тараннум этилиб, унинг маънавий-ахлоқий қиёфаси, нафосати, гўзаллиги
ҳамда меҳнати, қобилияти ва истеъдоди билан боғлиқ қадриятлар
улуғланган. Зеро, дин ва санъат интеграцияси миллий маънавиятимиз
тарихида муҳим босқич бўлиб, “Авесто” қадриятларини акс эттирган

1

Қаранг: Авесто: тарихий-адабий ёдгорлик. Асқар Маҳкам таржимаси. – Тошкент: Шарқ, 2001. – Б. 167.

2

Қаранг: дис. иловаси. “2.1. 2-расм”. Кароматов Х. Ўзбекистонда мозий эътиқодлар тарихи. “Бақтрия

Анаҳитаси”. Ғофур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи. – Тошкент: 2008. – Б. 314.


background image

15

тасвирий

санъат

асарлари

эса

шахс

маънавиятини

юксалтириш,

халқимизнинг маданиятини ошириш омили бўлиб қолаверади.

Иккинчи бобнинг “

Буддавийлик ва ҳайкалтарошлик санъати”

деб

номланган

иккинчи

параграфида

Ўзбекистонда

буддизм

санъати

қадриятларининг

халқимиз

маънавий

маданияти,

дунёқараши

шаклланишидаги ўрни таҳлил қилинган.

Будда таълимотида инсоннинг ўзи камолотга эришиши ҳақидаги диний

қадриятлари тарғиб қилинган. Будда олий ҳақиқатга етишишнинг ёрқин
тимсоли

сифатида

ҳайкаллари

ибодатхоналарга

қўйилган.

Чунки,

буддавийликда сиғиниш объекти худолар эмас, “қалб кўзи очилган”, борлиқ
ҳақиқатини билишга мушарраф бўлган кишилар Будда ва авлиёлар рамзида
тасвирланган

1

. Бу ҳайкаллар мазкур динга доир қадриятларни намоён этади

2

.

Бодҳисатва эса Будданинг сафдоши, яъни келажакда Будда даражасига

кўтарилиши мумкин бўлган шахс, унга буддавийликда нирванага, яъни олий
лаззатга эришган, бироқ изтироб чекаётган кишиларга ҳамдардлиги туфайли
ундан қайтган киши,

3

деб таъриф берилади.

Хулоса

қилсак,

инсон

камолотида

будданинг

донишмандлик

фазилатлари, ички руҳий хотиржамлиги каби ҳиссиётларини бошқариш дунё
ташвишларидан ғамга тушмаслик, улуғворлик каби маънавий қадриятлар
Будда ва Ботҳисатвалар (авлиёлар) тимсолида ҳайкалларда тасвирланган
бўлиб, авлиёлар ҳайкалларидаги маънавий фазилатлар Будданинг тўртта
олий ҳақиқатида берилган ғояларга асосланган. Ҳайкалтарошлик санъати ўз
даврида Марказий Осиёда, хусусан, Ўзбекистонда кенг ривож топиб,
маҳаллий халқлар дунёқарашига, эстетик дидига, айниқса, шахс камолотига
катта ижобий таъсир кўрсатган.

Уч параграфдан таркиб топган учинчи боб

“Ислом маданиятида диний

қадриятлар ва тасвирий санъат интеграциясининг шахс маънавиятини
шакллантиришдаги ўрни“

деб аталади.

Бобнинг биринчи параграфи

“Ислом динининг тасвирий санъатга

муносабати ва комил инсонни шакллантириш масаласи”

деб номланган.

Ислом маънавияти ва маданиятининг назарий асосларини ислом динининг
муқаддас китоби Қуръон ҳамда ҳадислар ташкил этади.

Қуръони каримда: “Аллоҳ – Ундан ўзга илоҳ йўқдир. (У) ҳамиша

Барҳаёт ва абадий Турувчидир”

4

. Аллоҳнинг ўзигагина ибодат қилинг, деб

буюрилган. Шунингдек, ислом динида Аллоҳга бир сурат ёки ҳайкал
воситасида сиғинишни рад этади: “Ўзларингиз йўниб (ясаб) олган нарсаларга
ибодат қиласизми?! Ҳолбуки, сизларни ҳам, сиғинаётган бутларингизни ҳам

1

Қаранг: дис..иловаси. “2.2. 2–расм”. “Бодҳисатвалар хайкаллари”, “Будда худолари туркуми”, Кояма М., Хаяси Т.,

Турғунов Б., Илясов Ж. Далварзинтепа шаҳристони (қадимшунослик тадқиқотлари институти) Ҳамза номидаги
санъатшунослик институти. (Токио) Сока университети нашриёти, 1989-1993. – Б. 68-69.

2

Қаранг: дис.иловаси. “2.2. 1–расм”. Пугаченкова Г.А., Ремпель Л.И. Очерки искусства Средней Азии. Будда

тасвири туширилган бўртма. Фаёзтепа (Старий Термез) I – II вв. М.: “Искусства” 1982.

3

Қаранг: Тимотти Ж.Уинтер. ХХI асрда ислом Постмодерн дунёда қиблани топиш. – Тошкент: Шарқ, 2006.

– Б. 74.

4

Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва тафсир муаллифи: Шайх Абдулазиз

Мансур. – Тошкент: Тошкент ислом университети нашриёт матбаа бирлашмаси, 2007. – Б. 50.


background image

16

Аллоҳ яратган-ку?!”

1

дейилган эди.

Ислом динида суннийлик, шиалик, калом фалсафаси, мўътазилийлар

ҳамда ҳанбалийлик мазҳаби ўзагида пайдо бўлган салафийлик (ваҳҳобийлик)
таълимоти, тасаввуф диний-фалсафий таълимоти ва файласуфлар ўртасида
тасвирий санъат масаласида турли баҳс-мунозаралар бўлиб ўтган.

Ислом маданияти ва тасвирий санъат муносабатлари таҳлили шуни

кўрсатадики, бу дин илоҳиётида баҳс-мунозаралар Аллоҳ қиёфаси
(антропоморфизм) ҳақида кетади. Чунки ислом маданиятида тасвирий
санъатга муносабат Аллоҳ қиёфаси, унинг бадиий ифодаси масаласини
ойдинлаштиришдан келиб чиқади. Ислом фалсафасидаги тавҳид ғоясидан
диний қадриятларнинг мазмун-моҳияти келиб чиқади.

Қуръоннинг “Нур” сурасида: “Аллоҳ осмонлар ва Ернинг “нури”дир...”

“Аллоҳ ўзининг (бу) нурига ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур”,

2

дейилади. Аллоҳ маънавияти мажозий “Нур” тимсолида тасвирланган.

Исломда Худонинг инъикоси 99 та исмига кўчирилган бўлиб, Унинг

моҳияти буюклик (жалол), гўзал (жамол), раҳмдил (ар-Раҳмон), саҳоватли,
карамли, меҳрли, нурли ва ҳ.зо маънавий тушунчалари орқали англанади.
Шундай экан, Аллоҳ қадрияти субъектив мазмунга эга бўлиб, илоҳий
маънавият бу қадриятдир.

Ўрта аср мусулмон маданиятида тасвирий санъатнинг ўрни ва аҳамияти

ҳақида диссертацияда шундай хулосалар берилган:

– ислом маданиятида тасвирий санъат масаласи Қуръони карим ва

ҳадиси шариф асосида бу диннинг қадриятлари тизимини шакллантириш
босқичларини босиб ўтди;

– кишиларнинг қадриятлар тўғрисидаги тасаввури, қарашлари уларнинг

турмуш шароитлари ва маънавий қиёфасидаги ўзгаришлар билан боғлиқдир.
Маънавий қадриятлар замон ўтиши билан кераксиз бўлиб қолмайди, балки
одамлар уларни янгича талқин қиладилар, уларга мослашишнинг янгича
йўлларини кашф қилиб, ижоднинг турли йўллари орқали ўзгартиришлар
киритиб авлодларга қолдирадилар. Бу жараён ворисийлик тушунчасида
намоён бўлади. Чунки, ворисийлик тараққиётнинг бир босқичидан иккинчи
босқичига ўтишининг асосини ташкил этиб, ҳар қандай ўзгаришнинг зарур
шарти хисобланади;

– ижтимоий қонунлар ҳам маълум давр амал қилиб сўнг ўз ўрнини

янгисига бўшатиб бериши қонуний хол бўлиб, бу қонунлар биз тадқиқ
этаётган интеграцияга оид қонунларда хам мавжуд. Дин ва санъат
интеграциясининг бир бутунлиги асосидаги диний бадиий муҳит-санъат
асари кишилар томонидан қабул қилинмаса, бу бир бутунлик ўзгаришига
ёҳуд ўз ўрнини бошқа йўналишга бўшатиб беришга мажбур бўлади ва бу
билан боғлиқ диний бадиий муҳит шакллана бошлайди;

– демак, кейинчалик мусулмон маданиятида бу диннинг моҳият

1

Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва тафсир муаллифи: Шайх Абдулазиз

Мансур. – Тошкент: Тошкент ислом университети нашриёт матбаа бирлашмаси, 2007. – Б. 449.

2

Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва тафсир муаллифи: Шайх Абдулазиз Мансур. –

Тошкент: Тошкент ислом университети нашриёт матбаа-бирлашмаси, 2007. – Б. 354.


background image

17

мазмунини, қадриятларини акс эттирадиган санъат тизими нафис тасвирий
санъат, меъморчилик, хаттотлик, китобат санъати билан диний қадриятлар
уйғунлаштирилган.

Учинчи бобнинг иккинчи параграфи

“Тасаввуф ва тасвирий санъат

интеграциясида маънавий камолот муаммоси”

деб номланади.

Тасаввуфнинг борлиқ ҳақидаги таълимоти пантеистик характерга эга

бўлиб, Шарқ фалсафасида икки шаклда мавжуддир: 1-чиси, “ваҳдат ул-
вужуд”, 2-чиси, “ваҳдат ул-мавжуд”. “Ваҳдат ул-вужуд”нинг асосий
тамойили Худо ягона, ҳақиқий борлиқ бўлиб, қолган ҳамма нарсалар унинг
шуъласи, нуридир. Аллоҳ бутун гўзаллигини, камолотини, куч-қудратини
борлиқда намоён этади, одамзот ҳам Аллоҳнинг нури таъсирида
жилваланади. “Ваҳдат ул-вужуд”га кўра, инсон гўзаллиги ҳам Унинг
жамолининг жилваси деб таълим беради. Шу боис улар ҳурмат-эҳтиром ва
қадрлашга лойиқ. Инсонга муҳаббат Аллоҳга муҳаббатни англатади.

Суфийларда моддий дунё гўзаллиги инкор этилмайди, аммо моддий

дунё қимматли эмас. Қадрият суфийлар назарида руҳийлик, илоҳийлик билан
боғлиқдир. Руҳсизлик–хунуклик, ўткинчилик, фонийлик. Абадий нарса
руҳдир ва шу сабаб у қимматлидир, гўзалдир

1

.

Тасаввуфдаги комил инсон ғояси инсонни Аллоҳнинг халифаси, ақли

аввал сифатида унинг қадрини улуғлайди; ундаги илоҳий руҳ инсонни
баркамол этувчи ва ҳаракатга келтирувчи деб баҳолайди.

“Тангри таоло илоҳий нурдан илк марта ақли аввални яратди ва унинг

сурату шаклини Комил Инсон қиёфасида зуҳур этди. Шунинг учун:
“Халақаллоҳу одама ало сурат ар-Раҳмон” (Аллоҳ одамни Раҳмон суратида
яратди), деган ҳадис мавжуд. Комил инсон, шу тариқа, Аллоҳнинг Раҳмону
Раҳим сифатларига эга бўлди, дейдилар”. “Ҳақ таоло ўз исми ва сифатларини
фақат комил инсонда кўради”

2

. Муҳаммад пайғамбарнинг суратлари

3

ўрта

аср мусаввирлари томонидан комил инсонларнинг ердаги тимсоли сифатида
тасвирланиб, Аллоҳ раҳматининг Расулуллоҳ орқали зуҳур бўлишидир
мазмунида берилган. Шунингдек, дунёвий ва илоҳий билимларни эгаллаган,
маънавий-руҳий камолотга етган анбиё ва авлиёлар, донишмандлар комил
инсонлар сифатида улуғланиб, тасвирий санъатда тасвирланган

4

.

1

Қаранг: Комилов Н. Тасаввуф. – Тошкент: Ёзувчи, 1996. – Б. 155-156.

2

Комилов Н. Тасаввуф. – Тошкент: Ёзувчи, 1996. – Б. 145-146.

3

Қаранг: дис.иловаси: “3.1. 1–расм”. Thomas W. Timur and Princely Vision. Lentz and Glenn D. Lowry

Washington, D.C. The Prophet Muhammad in a Mosque with His Companions Bukhara c. 1525-30. 1989. –Б. 309.;
A. Madraimov, Sh. Musaev, E. Ismoilova. Oriantal Miniatures. Mi'raj.The Collection of tne Beruni Institute of
Oriental Studies of the Academy of Sciences of the Ripublicof Uzfekistan / Combilers: Vol. I: 14-17 Centururies. –
Tashkent: 200. – Б.132.; Thomas W. Timur and Princely Vision. Lentz and Glenn D. Lowry Washington, D.C. The
Mi'raj of Prophet From a kbamsa of Nizami. 1989. – Б. 276.; Мадраимов А., Норматов Н. Шарқ миниатюра
мактаблари: “Мерож”, “Пайғамбар ва Жаброил”. Ҳирот. 1551 й. Мақолалар тўплами. / Тўпловчилар: –
Тошкент: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1989. – Б. 156-157.; Madraimov A. Musaev Sh. Ismoilova E. Oriantal
Miniatures. Пайғамбар ва Жаброил. The Collection of tne Beruni Institute of Oriental Studies of the Academy of
Sciences of the Ripublicof Uzfekistan / Combilers: Vol. I: 14-17 Centururies. -Tashkent: 2001. - Б.133.

4

Қаранг: дис.иловаси. “3.1. 3–расм”. Шайбонийхон портрети. Беҳзод // Санъат. Ўзбекистон Бадиий

академияси журнали, –Тошкент: 2008. – № 1. – Б. 1.; La Peinture Persane Nexte De Basil Gray. Skira. Sultan –
Husayn Mirza. Iran – or Central Asia. c. 1500-1525. – Б. 243.; Potrait of Mir Ali–Sher Nawa'I. Mashad Imam Riza
Sirine Library. Central Asia. c. 1500-1525. Genève. 1977. – Б. 254. Мария Киселинчева. Персидски миниатюры.
“Адам”, “Идрис”.Български Художник. Lusautor Sofia. 1981. – 104 p.


background image

18

Хулоса шуки, мусулмон маданиятида комил инсон образи пайғамбарлар,

валийлар, авлиёлар, донишмандлар сиймосида бадиий тасвирланган. Илм
ҳам Аллоҳнинг маънавияти, инсонга берилган қадриятидир, инсоннинг
тафаккури гўзаллиги, ахлоқи, маънавий-руҳий гўзаллиги диний қадрият
сифатида тасвирий санъатда рамзий тасвирланди.

Бобнинг учинчи параграфи

“Ҳозирги давр тасвирий санъатида диний

қадриятларнинг бадиий ифодалаш усуллари”

деб номланган бўлиб, унда

ҳозирги кун шахс маънавиятини шакллантиришда диний қадриятлар акс
эттирилган тасвирий санъат имкониятларидан фойдаланиш масаласи
ўрганилган.

Бугунги дунёдаги глобаллашув жараёнларининг ўзига хос салбий

жиҳати шундаки, турли маънавий таҳдидлар гоҳ ошкора, гоҳ пинҳона
кўринишда, “оммавий маданият”

ниқоби остида кириб келмоқда.

Маънавиятга зид бўлган бундай таҳдидлардан, худбинлик, эгоцентризм,
ҳасадгўйлик, нигилизм каби иллатлардан ёшларни асраш, энг аввало,
зиёлилар, санъат ва маданият соҳаси вакилларининг зиммасидадир. “Санъат
ва маданиятдек қудратли куч орқали инсон қалбига йўл топиш ҳақида сўз
юритар эканмиз, ҳаммамиз яхши тушунамизки, ҳар қайси истеъдод эгаси
ўзига хос бир олам, шу сабабли ижод аҳлига қандайдир ақл ўргатиш, энг
асосийси, уларни бошқаришга уриниш мумкин эмас”

1

. Дарҳақиқат, ўзбек

халқининг

маънавий

қадриятлари

етук

замондошларимиз

ижодида

умуминсоний маданият, санъат даражасига кўтарилмоқда.

Ҳозирги кундаги Эрон миниатюра санъатининг буюк мусаввири Маҳмуд

Фаршчиённинг асарларида

2

илоҳий тасаввурлар, илоҳий гўзалликнинг

инсонда акс этиши ҳақидаги қарашлар тасвирлангани бунинг ёрқин
мисолидир. Ислом тасвирий санъатида орқа ўгириб ўтирган ҳолатлар
тасвирланмайди. Диний қадриятларнинг мазмуни асосини ахлоқ ташкил
этиб, унга кўра, бировга орқа ўгириб ўтириш такаббурлик, тарбия
кўрмаганликдир. Инсон чеҳрасида Аллоҳ таоло нури акс этар экан унга
тескари ўтириш Ҳаққа юз ўгириш, яъни гуноҳ саналади каби диний ахлоқий
қадриятлар тасвирланган

3

. Шунингдек, Жамол Усмонов,

4

Файзулла

Аҳмадалиевнинг асарларида тасаввуф қадриятларини пластик образларида
инсталяцион лойиҳаларини яратади.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда Акмал Нур асарларидаги диний

қадриятлар мавзуси саҳоватли, кечиримли, карамли, меҳр-мурувватли,

1

Каримов. И.А Юксак маънавият – енгилмас куч. – Тошкент: Маънавият, 2008. – Б. 158.

2

Қаранг: дис.иловаси. “3.3. 1–расм”. Маҳмудов Т. Миниатюра фалсафаси. ”Саҳоват аҳлининг яхшилиги”, “Тонг

юлдузи”. Маҳмуд Фаршчиён асари // Сино. Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Элчихонаси ҳузуридаги
маданият ваколатхонасининг нашри. – Тошкент, 2002. – № 8. – Б. 37-39.; ўша манба: Маҳмуд Фаршчиён. Муножот.
–Тошкент, 2004. – № 16. – Б.57.; ўша манба: Маҳмуд Фаршчиён. Нур муждаси. –Тошкент, 2002. (Баҳор. 2-фасл.) – Б.
1.

3

Қаранг: Маҳмудов Т. Миниатюра фалсафаси // Сино. – Тошкент, Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги

Элчихонаси ҳузуридаги маданият ваколатхонасининг нашри, 2002. – № 8. – Б. 40.

4

Қаранг: дис.иловаси. “3.3. 6–расм”. Усмонов. Ж. Зикри хуфий. 1994 й // Санъат. Ўзбекистон бадиий академияси

журнали. – Тошкент, 2000. – № 4. – Б. 27.; ўша манба: ”Қушлар”

Тошкент, 1999. №3. – Б.28.; “3.3.7–расм”.

Аҳмадалиев Ф. Яссавийга бағишлов. (2005) Инсталяция // Санъат. Ўзбекистон бадиий академияси журнали, –
Тошкент, 2008. – № 1. – Б. 26.


background image

19

меҳрибон, раҳмли, адолатли, гўзал, нурли, улуғ, буюк каби диний ахлоқий,
эстетик қадриятлар мавзуси кўтарилган

1

. Мусаввир мухаббатни туйғуси

Аллоҳ томонидан инсонга берилган қадрият сифатида кўрсатади. Мухаббат
тушунчаси юксак ахлоқий категория бўлиб, тасаввуфнинг асосий
тушунчаларидан биридир. Хадисларда “Аллоҳ гўзал ва у гўзалликни севади”
шунингдек, Тасаввуф адабиётида “Илоҳий сифатлар кўпроқ аёл сиймосида
зоҳир бўлади”

2

дейилади. Мусаввир асарларида ислом дини улуғлаган аёлни

ўзини илоҳий юксак қадрият сифатида тасвирлайди.

Хулоса шуки, диний қадриятлар мавзуси замонавий тасвирий санъатда

ХХI аср ўзбек мусаввирлари ижодида нафис тасвирий санъат, кубизм,
экспрессионизм, абстракционизм, фотоарт, инсталляция каби услубий
йўналишларидаги шарқона ахлоқ фазилатларининг санъатдаги бадиий
ифодаси бугунги баркамол авлод орзуси (идеали)ни ёритишга миллатимиз
маънавиятининг ривожланишига хизмат қилади. Айниқса, тарбияланаётган
бугунги ёш авлоднинг маънавий баркамол бўлишига ижобий таъсир беради.

Х У Л О С А

Диссертацияда диний қадриятлар ва тасвирий санъат интеграциясининг

шахс

маънавиятига

таъсири

ҳамда

цивилизациялар

ривожланиши

характерига

боғлиқ

ҳолда

зардуштийлик

ва

жаҳон

динларининг

ривожланиши, қадриятлар тарғиботида тасвирий санъат мафкура воситаси
сифатида илмий тадқиқ этилди.

Биринчидан,

диний қадриятлар ҳар бир диннинг муқаддас китоблари,

таълимотлари билан боғлиқ ҳолда изоҳланади. Борлиқни, инсонни Яратувчи,
Бошқарувчи, адолатнинг юксак намунаси сифатида ҳақиқат, адолат, эзгулик,
яхшилик, саховат, гўзаллик ва бошқа маънавий баркамолликнинг олий
намунаси бўлган Аллоҳга муносабат қадриятдир. Аллоҳ яратганлари ичида
инсонни Халифа сифатида қадрини улуғлайди. Инсон Яратган томонидан
юборилган ахлоқий қонунларни муқаддас қадрият сифатида қабул қилади
ҳамда ахлоқий нормалар тизими шаклланади.

Иккинчидан,

“Диний қадриятлар ва тасвирий санъат интеграцияси”

тушунчаси барча динлардаги илоҳий қадриятлар ҳақиқат, адолат, эзгулик,
гўзаллик, маърифат, саховат каби инсон маънавийлигини ифодаловчи
ижобий ғоялар билан уйғунлашиб кетишини англатади.

Учинчидан,

санъатда диний қадриятлар объективлашади ва кишилар

томонидан қабул қилинади. Санъат бу дунёни маънавий – амалий
ўзлаштиришнинг ўзига хос тури бўлиб, унинг қудрати, айниқса, мафкуравий
тарбия соҳасида яққол кўринади. Тасвирий санъатнинг у ёки бу турининг
тараққиёти ёки таназзули жамият мафкуравий ҳаётига боғлиқ бўлган.

1

Қаранг: дис.иловаси. “3.3. 2–расм”. Акмал Нур. Рангтасвир. “Ишқ менинг саждагоҳимдир”, “Илоҳий

ришталар. 2002. –Б.175.; “Севги фариштаси” 2005. –Б.197.; “Кўнгил фаришталари”. 2005-06. –Б.231.;
“Мажозий севги”. 1999.– Б.234., “Илоҳият фаришталар”. 2006 –Б.235. Муаллиф Акилова К. –Тошкент: 2008.
-318 б.; “3.3. 3–расм”. Акмал Нур. Шахсий кўргазма. “Илоҳий севги” 2011, “Жаннатнинг овози”. 2010,
“Севгининг овози”. 2010, “Илоҳий нур”. 2010, “Диний бағрикенглик”. 2011.

2

Аннемарие Шиммел. Жонон менинг жонимда.-Тошкент: “Шарқ”, 1999. –Б.97.


background image

20

Тўртинчидан,

диний қадриятлар ва тасвирий санъат интеграцияси

қуйидаги субстанционал қонун орқали амалга ошиши аниқланди: а) диний
қадриятлар ва тасвирий санъат интеграциясининг яхлитлиги қонуни; б)
интеграциясининг доиравий айланиш қонуни; в) диний-бадиий эҳтиёжининг
ошиб бориши қонуни. Диний қадриятлар ва тасвирий санъат интеграцияси
субстанционал қонунлардан келиб чиқиши аниқланди.

Диний-бадиий

эҳтиёжнинг

такомиллашиб

бориши

эволюцион

характерга эга бўлиб, у янги-янги ижодий ишларга олиб келадики, бу билан
диний қадриятлар ва тасвирий санъат интеграциясининг инкорни-инкор
асосида йўналиши, илгарилаб бориши, эволюцияси, ривожланиб бориши
келиб чиқади. Умуман олганда, ҳар бир динда қадриятлар тизимининг ўзига
хос эволюцияси, ривожланиш жараёнлари мавжуд.

Диний қадриятлар ва тасвирий санъатнинг яхлитлиги, унинг доиравий

айланиши ҳамда диний-бадиий эҳтиёжнинг ошиб бориши қонуний ҳолдир.
Бундай интеграцион муносабат доимий ҳаракатда ва ўзаро алоқадорликда
содир бўлади. Шу сабабли ҳам дин ва санъат интеграцияси муттасил ўзгариб,
янгиланиб бораверади.

Бешинчидан,

санъат тарихи мифологик дунёқарашдан бошланиб,

зардуштийлик динида инсоннинг моддий ва маънавий яратувчанлик
қадрияти улуғланган. “Авесто”да ўзбек халқи моддий ва маънавий
қадриятларини яхлит тизимга солган, санъат асарларида, аввало, инсон олий
қадрият сифатида унинг маънавий-ахлоқий қиёфаси, нафосати, гўзаллиги
ҳамда меҳнати, қобилияти ва истеъдоди билан боғлиқ қадриятлар
улуғланган.

Олтинчидан,

Марказий Осиёда буддавийлик дини Будда ҳаёти билан

боғлиқ ҳайкалтарошлик санъатида диний қадриятлар интеграцияси юксак
даражага етди. Будда ва авлиёларнинг маънавий фазилатлари олий қадрият
сифатида улуғланиб хотиржамлик, моддийликдан тарки дунё қилиш
фазилатлари комиллик сифатида Будда ва Ботҳисатвалар (авлиёлар)
тимсолида ҳайкалларда тасвирланган.

Еттинчидан,

Қуръоннинг биронта сурасида тасвирлаш санъати

таъқиқланмаган. Ислом динида тасвирий санъат муаммоси фақат сиғиниш
объекти

билан

боғлиқ

масалалар

юзасидан

бўлган.

Буддавийлик,

христианликда худога антропоморф, яъни инсоний сифатлар хос деб
кўрсатилса, ислом динида Аллоҳ бундай сифатлардан ҳоли соф руҳий илоҳий
борлиқдир. Шунинг учун Аллоҳ қиёфасини инкор қилади, унинг қиёфаси
тасвирланмайди.

Саккизинчидан,

дин ва санъатни узоқ давом этган ва ўзаро

муносабатлари жараёнида ҳар бир динда ўша диннинг ўзига хос, мазмун-
моҳиятини ифодалайдиган санъат тизими шаклланган ва фаолият кўрсатган.
Демак, у ёки бу динлар ўзлари учун ўша диннинг моҳиятини акс эттирадиган
у ёки бу санъат тизимини шакллантирган. Ислом маданиятидаги ўзига хос
тасвирий санъат тури бу реалистик санъат тури эмас, яъни (нафис тасвирий
санъат, нақш, ёзув санъати, китоб санъати, деворий расмлар санъати,
меъморлик санъати) мажозий санъат дин билан интеграциялашган ва


background image

21

кейинчалик бу билан боғлиқ мусулмон санъати дунёга машҳур бўлган. Бу
“нафис тасвирий санъат”, “ислом тасвирий санъати” ёки “мусулмон санъати”
деб юритилган. Инсон руҳий оламидаги ижобий фазилатлар маънавият
ҳисобланиб, маънавийлик – илоҳийлик деб олинди. Бу тушунчалар, диний
қадрият даражасига кўтарилди. Диний қадриятлар, меъёрлар ва тасвирий
санъат интеграцияси объективлашган ҳолда шахс камолотида муҳим омил
бўлиб хизмат қилади.

Тўққизинчидан,

тасаввуф таълимоти ислом қадриятларини бир тизимга

солишда ва сақлаб қолишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, адабиёт ва санъатда
рамзий усулни қўллайди. Тасаввуф таълимотида: “Ҳақ таоло ўз исми ва
сифатларини фақат комил инсонда кўради” дейилади. Мусаввирлар ислом
дини қадриятлари асосида ўз даврининг етук кишиларини комил инсон
қиёфасида тасвирлашга интилган.

Ўнинчидан

, шиалар Қуръони каримни илоҳий деб эътироф этсалар-да,

дастлабки уч Халифа даврида унинг айрим қисмларини тушириб
қолдирилган, деб даъво қиладилар. Қуръоннинг 114 сурасига “Икки зиё” деб
номланган яна бир сурани қўшган. Биринчи зиё Муҳаммад пайғамбар,
иккинчи зиё сифатида Али тан олинган. Аммо бу даъво бир гуруҳ олимлар
томонидан рад этилган. Шиа илоҳиётчилари Қуръоннинг мазмунини
мажозий талқин қилиш йўли билан ўз таълимотларини асослайди. Шиалар
Али ва унинг тарафдорлари билан боғлиқ тўпламларини “Ахбор” деб аталиб,
уларда Али ва 12 имомлар ҳақидаги ривоятлардан тузилган. Шиаларнинг
Эрондаги мусаввирлари тасвирий санъатнинг келиб чиқишини илоҳий деб
баҳолайдилар ва дин томонидан рухсат берилган дея эълон қиладилар. Али
ва унинг ўғли Ҳусайнни, 12 имомни шаҳид кетган деб мотам маросими
ўтказишади. Тасвирий санъатда барча “шаҳид” кетганларни тасвирлаш
анъанага айланган.

Ўн биринчидан,

салафийлар (ваҳҳобийлар) кейинги даврда киритилган

барча янгиликларни, жумладан, мажозий-рамзий талқин этишни ҳам
янгилик, бидъат деб эълон қилганлар. Суфийларни илоҳийлаштириб
юбормаслик учун тасвирий санъатнинг кўринишлари ҳам маънавий
тараққиётнинг кейинги босқичида кириб келган янгилик деб саналади.

Ўн иккинчидан

, бугунги ХХI аср ўзбек мусаввирлари ижодида кубизм,

экспрессионизм, абстракционизм, фотоарт, инсталяция каби янгича
йўналишлари диний қадриятлар билан уйғунлашиб бугунги баркамол авлод
идеалини ёритишга, миллатимиз маънавиятининг ривожланишига хизмат
қилади.

Диссертация назарий хулосалари асосида муаммо юзасидан

қуйидаги амалий тавсиялар ишлаб чиқилди:

ҳозирги даврдаги маънавий таҳдидлар гоҳ ошкора, гоҳ пинҳона

кўринишларга эга бўлиб, хусусан “оммавий маданият” ниқоби остида
ахлоқий бузуқлик, индивидуализм, худбинлик, тажовузкорлик, миллатчилик,
лоқайдлик, зўровонлик, фанатизм каби шаклларда намоён бўлиб, маънавий
қадриятларни менсимасликка олиб келмоқда. Бундай жараёнда инсон
қалбига, тафаккурига таъсир ўтказувчи, унинг маънавий эҳтиёжларини


background image

22

тўлдирувчи йўл бу санъат соҳасидир. Тарихан диний қадриятлар тасвирий
санъат билан интеграция жараёнларини бошидан ўтказиб, авлоддан-авлодга
ўтиб, кишилар маънавиятига таъсир ўтказиб келган. Шундай экан, санъат
асарларидан умуминсоний қадрият сифатида ҳозирги баркамол авлод
дунёқараши, маънавиятини шакллантиришда самарали фойдаланиш мақсадга
мувофиқ;

– ўзбек халқининг маънавий қадриятларини тиклашга, ўзлигини

англашга интилиши жараёнлари кечаётган ҳозирги даврда миллий
санъатимиз умуминсоний маданият даражасига кўтарилаётганини ҳисобга
олиб, жаҳон санъатидаги янги йўналишларга ижодий ёндашиш ва илмий
тадқиқотларда инобатга олиш муҳим;

– ҳозирги замонавий тасвирий санъатда кубизм, экспрессионизм,

абстракционизм, объект, фотоарт, инсталяция композицияси каби услубий
йўналишлар кенгайиб бормоқдаки, бу йўналишларнинг мазмун моҳияти
ҳақида тарбиявий аҳамиятини ОАВларида соҳа мутахасислари тушунтириш
ишлари олиб бориш мақсадга мувофиқдир;

– телевидениеда “Шарқона қадриятларимиз санъат кўзгусида”,

“Тасвирий санъат фалсафаси“мавзуларида суҳбатлар ўтказиб бориш ижобий
натижа беради;

– интернет тармоғида ислом санъатидан ҳозирда “анъанавийлик” ва

“замонавийлик” руҳида ижод этаётган мусаввирлар асарларидан махсус сайт
ташкил этиш мақсадга мувофиқ;

– миллий маънавиятимиз тимсолини дин ва санъат асарларидан

излашимиз ва уни қадрият сифатида таълим-тарбияда кўпроқ янги педагогик
технологиялар усулида қўллашни тавсия этамиз;

– ушбу тадқиқот материалларидан, фалсафа, ўзбек филологияси,

санъатшунослик,

журналистика,

исломшунослик,

шарқшунослик

факультетларида миллий маънавиятимизнинг ахлоқий, эстетик, диний
асослари, маънавият тизимида санъат, диний қадриятлар ва санъат
хусусидаги фанларни ўқитишда фойдаланиш мақсадга мувофиқ;

– Республика бадиий академияси кўргазмалар залида ва вилоятлар

марказида, шунингдек, туманларда дин ва санъатни ўзаро уйғунлаштирган
кўргазмаларни мунтазам равишда ташкил этиш мақсадга мувофиқ.


ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ


1.

Эшанова Г. Руҳий покланиш ва дин // Саховат. – Тошкент, 1999. –

№ 5. – Б. 11.

2.

Эшанова Г., Б.Шавқиев. Санъат-мафкуравий таъсир воситаси // Ҳаёт

ва қонун. – Тошкент, 2000. – № 1. – Б. 46-49.

3.

Эшанова Г. Санъатда севги ва вафо // ТДПУ докторант, аспирант ва

тадқиқотчиларнинг илмий-назарий анжумани тезислари тўплами. – Тошкент,
2000. – Б. 48-51.


background image

23

4.

Эшанова Г., Х.Суюнов. Беҳзод ижодида тасаввуф ғоялари // Имом

ал-Бухорий сабоқлари. – Тошкент, 2000. – № 2. – Б. 48-49.

5.

Эшанова Г. Зардуштийлик ғоялари бадиий қиёфаларда // Гулистон.

–Тошкент, 2000. – № 1. – Б. 60-61.

6.

Эшанова Г. Маънавиятнинг санъатда моддийлашуви // ЎзМУ,

“Миллий ғоя ва маънавий қадриятлар: назария, методология, амалиёт”.
Республика илмий амалий конференцияси. – Тошкент: Файласуфлар миллий
жамияти нашриёти, 2004. – Б. 229-232.

7.

Эшанова Г. Дин ва тасвирий санъат интеграциясини ташкил этувчи

субстанционал компонентлар // ЎзМУ, фалсафа факультети. Фалсафа: тарих
ва маънавият (илмий мақолалар тўплами.) – Тошкент, 2006. – Б. 169-174.

8.

Эшанова Г. Тасаввуфий ғоялар ва тасвирий санъат // Имом ал-

Бухорий сабоқлари. – Тошкент, 2007. – № 1. – Б. 54 – 55.

9.

Эшанова Г. Абу Ҳомид Ғаззолий // Саховат. – Тошкент, 2007. – № 6.

– Б. 20.

10.

Эшанова Г. Ҳаётнинг муҳим белгиси // Саховат. – Тошкент, 2008. –

№ 1. – Б. 19.

11.

Эшанова

Г.

Ислом

қадриятларининг

тасвирий

санъатдаги

ифодаланиши ҳамда шахс маънавиятига таъсири // Фалсафа ва ҳуқуқ. –
Тошкент, 2008. – № 1. – Б. 35-37.

12.

Эшанова Г. Файзулла Аҳмадалиев ижодида тасаввуф // Санъат. –

Тошкент, 2008. – № 1. – Б. 26-28.

13.

Эшанова Г. Санъат ва дин билан боғлиқ қадриятларнинг инсон

камолотидаги ўрни // Имом ал-Бухорий сабоқлари. – Тошкент, 2008. – № 3. –
Б. 193-196.

14.

Эшанова Г. Диний қадриятлар ва тасвирий санъат интеграциясининг

инсон ва жамият маънавий ҳаётидаги ўрни // ЎзМУ ижтимоий-фалсафий
фанлар: назария ва амалиёт илмий-услубий мақолалар тўплами. – Тошкент,
2008. – Б. 265-268.

15.

Эшанова Г. Ислом тасвирий санъатида комил инсон ғояси // ЎзМУ

Маънавий маданий қадриятлар: назарий-методологик масалалар. – Тошкент,
2009. – Б. 77-82.

16.

Эшанова Г. Исломий қадриятлар ва тасвирий санъат уйғунлашуви //

ЎзМУ хабарлари. – Тошкент, Университет, 2010. – № 1. – Б. 4-5.

17.

Эшанова Г. Замонавий тасвирий санъатда интеграциялашув

жараёнлари // ЎзМУ. Фалсафа. Фан. Таълим. Республика илмий амалий
конференцияси. 15 май 2010. – Тошкент, “Noshir”, 2010. – Б. 518-520.

18.

Эшанова Г. Ислом миниатюраларида диний ва дунёвий қадриятлар.

– Тошкент: “Ziyonet”, 2010.znuz_157_20101213145927

19.

Эшанова Г. Диний-ирфоний қадриятлар тасвирий санъатда //

Диншуносликнинг

долзарб

муаммолари.

(Илмий-амалий

анжуман

материаллари) “Тошкент ислом университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси,
– Тошкент , 2011. – Б. 230-233.


background image

24

Фалсафа фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Эшанова

Гулчеҳра Нумоновнанинг 09.00.06 – Дин фалсафаси ихтисослиги бўйича
“Диний қадриятлар ва тасвирий санъат интеграциясининг шахс маънавиятига
таъсири” мавзуидаги диссертациясининг

Р Е З Ю М Е С И

Таянч (энг муҳим) сўзлар:

дин, санъат, интеграция, шахс, маънавият,

тасаввуф, диний қадрият, комил инсон, ислом, тасвирий санъат, рангтасвир,
ҳайкалтарошлик.

Тадқиқот объектлари:

Марказий Осиё ҳудудидаги зардуштийлик,

буддавийлик ва ислом динлари қадриятлари билан боғлиқ тасвирий санъат
асарлари.

Ишнинг мақсади:

шахс маънавиятининг юксалишида диний қадриятлар

ва тасвирий санъат интеграциясининг назарий-фалсафий асосларини тадқиқ
этиш, уларнинг ижтимоий-маданий ҳаётда узвий алоқадорлик қонуниятлари
ва механизмларини илмий асослашдан иборат.

Тадқиқотнинг

методлари:

илмий

билишнинг

объективлик,

тизимлилик, ворислик, қиёсий таҳлил, анализ ва синтез, умумлаштириш,
тарихийлик ва мантиқийлик каби тамойил ва методларидан фойдаланилди.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

диний қадрият ва

тасвирий санъат интеграциясининг субстанционал компонентлари ва
ривожланиш қонуниятлари илмий асосланди; миллий ғояни сингдиришда
ислом санъатининг ўрни ва аҳамияти очиб берилди; ислом қадриятлари ва
тасвирий санъат интеграциясининг ҳозирги кунда комил инсонни
шакллантиришнинг илмий-фалсафий ҳамда методологик асослари тадқиқ
этилди.

Амалий аҳамияти:

ғоявий-тарбиявий ишларда дин ва санъат, айниқса,

ислом қадриятлари ва тасвирий санъат узвийлигини тўғри талқин этиш,
мафкуравий ишда “оммавий маданият”нинг асл моҳияти, ақидапарастлик ва
маънавий

қадриятларни

менсимаслик

(нигилизм)

зарарини

тўғри

тушунтириш, глобаллашув даврининг маънавий таҳдидларига иммунитет
ҳосил қилишда фойдаланиш мумкин.

Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

Тадқиқот

натижасида олинган хулосалар, диний қадриятлар ва тасвирий санъат
интеграциясига оид илмий назарий тушунчалар тарихни диалектик маданий
тушуниш концепцияси билан тўлдиради. Бу хулосалар диний қадриятлар ва
тасвирий санъат интеграциясининг жамият ва шахс маънавий ҳаётига тадбиқ
қилиш жараёнини фалсафий таҳлил қилишга имкон беради.

Қўлланиш

(фойдаланиш)

соҳаси:

Тадқиқот

материалларидан

“Миллий ғоя”, “Маънавият асослари”, “Диншунослик”, “Санъатшунослик”
фанларининг ”Диний қадриятлар ва тасвирий санъат интеграцияси”га оид
мавзуларида фойдаланиш мумкин.


background image

25

Р Е З Ю М Е

диссертации Эшановой Гулчехры Нумоновны на тему: «Интеграция
религиозных ценностей и изобразительного искусства и ее влияние на
духовность личности» на соискание ученой степени кандидата философских
наук по специальности 09.00.06

Философия религии.

Ключевые

слова:

религия,

искусство,

интеграция,

личность,

духовность, суфизм, религиозные ценности, совершенная личность, ислам,
изобразительное искусство, живопись, скульптура.

Объекты исследования:

произведения изобразительного искусства

связанные с зороастризмом, буддизмом и исламом как религиозные ценности
на территории Центральной Азии.

Цель

работы:

исследование

теоретико–философских

основ

интеграции религиозных ценностей в изобразительном искусстве, научное
обоснование специфики и механизмов воздействия на общественно–
культурную жизнь.

Методы исследования:

использованы такие принципы и методы

научного познания как объективность, системность, сравнительный анализ,
анализ и синтез, обобщение, историчность и логичность.

Полученные результаты и их новизна:

научно обосновано

интеграция религиозных ценностей изобразительного искусства на основе
выявления субстанциональных компонентов и законов развития; показаны
место и значение искусства ислама в системе национальной идеи;
исследованы научно–философские и методологические основы влияния
интеграции исламских ценностей и изобразительного искусства на
формирование совершенной личности.

Практическая значимость:

имеет значение в идейно-воспитательной

работе религии и искусства, в первую очередь ценностей ислама в
изобразительном

искусстве;

в

идеологической

работе

обяснить

суть«массовой культуры», правильно объясняет вредность нигилизма,
формирует иммунитет против глобальных духовных потрясений времени.

Степень внедрения и экономическая эффективность:

выводы

сделанные в результате научного исследования, позволяют лучше понять
концепцию интеграции религиозных ценностей и изобразительного
искусства, раскрывают диалектику процесса. Результаты исследования дают
научную и методологическую базу для дальнейших научных исследований в
области духовных проблем общества и личности.

Область

применения:

результаты

исследования

могут

быть

использованы при чтении предметов «Национальная идея», «Основы
духовности», «Религиоведение», «Искусствоведение» по теме «Интеграция
религиозных ценностей и изобразительного искусства».


background image

26

RESUME


Thesis of Eshanova Gulchehra Numоnovna on the scientific degree competition of
the doctor of Sciences philosophy in Religious philosophy on specialty 09.00.06.
subject: “The role of the integration processes between religious values and fine art
on the spirituality of a person”.

Key words:

religion, art, integration, person, spirituality, Sufism, religious

value, harmonic perfect personality, Islam, fine arts, painting and sculpture

Subject of research:

the works on fine arts, dealing with Zoroasterism,

Buddhism and Islam as spiritual values on the territory of Central Asia.

Purpose of work:

the scientific-philosophical investigation of the basic

integration values in fine arts, the scientific explanation of the specifics and
mechanisms of its impact on social and public life.

Methods of research:

there are used

the methods of scientific estimation

such as analysis and synthesis, induction and deduction, historical and logical
approaches to the research.

The results obtained and their novelty:

in this dissertation paper are

researched the religious values of fine arts on the base of identification
substantional components and laws of the development; are shown the place and
the meaning of Islam arts within the system of national ideas; are investigated the
scientific and philosophical and methodological basics of the influence of
integration of Islamic values and fine arts on formation of perfect personality.

Practical value:

research results have practical importance on growing up

the effect of spiritual-educational work of religion through Islamic moral value
integrated in fine art, on ideological activity against fundamentalism, religious
extremism, and immoral recidivism and forms of the immunity against global
spiritual problems of the time being.

Degree of of embed and economic effectivity:

the

research results give the

opportunity for better understanding first, the concept of integration religious
values in fine arts; open the dialectics of the process. The results of the
investigation give the scientific and methodological base for further scientific
investigation in the area of spiritual problem of the society and person.

Field of application:

research materials can be used in the training process

in preparing lectures, training-aids and programs on the subjects of “National
Idea”, “The basic of Spirituality”, “Spiritual studies” “Art studies”, and other
courses on the main topic“ The integration of religious values and fine arts”.


Bibliografik manbalar

Эшанова Г. Руҳий покланиш ва дин // Саховат. - Тошкент, 1999. -№5.-Б. 11.

Эшанова Г., Б.Шавкиев. Санъат-мафкуравий таъсир воситаси // Ҳаёт ва қонун. - Тошкент, 2000. - № 1. - Б. 46-49.

Эшанова Г. Санъатда севги ва вафо // ТДПУ докторант, аспирант ва тадкиқотчиларнинг илмий-назарий анжумани тезислари тўплами. - Тошкент, 2000.-Б. 48-51.

Эшанова Г., Х.Суюнов. Беҳзод ижодида тасаввуф ғоялари И Имом ал-Бухорий сабоқлари. - Тошкент, 2000. - № 2. - Б. 48-49.

Эшанова Г. Зардуштийлик ғоялари бадиий киёфаларда // Гулистон. -Тошкент, 2000. - № 1. — Б. 60-61.

Эшанова Г. Маънавиятнинг санъатда моддийлашуви // ЎзМУ, “Миллий ғоя ва маънавий кадриятлар: назария, методология, амалиёт”. Республика илмий амалий конференцияси. - Тошкент: Файласуфлар миллий жамияти нашриёти, 2004. - Б. 229-232.

Эшанова Г. Дин ва тасвирий санъат интеграциясини ташкил этувчи субстанционал компонентлар // ЎзМУ, фалсафа факультета. Фалсафа: тарих ва маънавият (илмий мақолалар тўплами.) - Тошкент, 2006. - Б. 169-174.

Эшанова Г. Тасаввуфий гоялар ва тасвирий санъат И Имом ал-Бухорий сабоқлари. - Тошкент, 2007. - № 1. - Б. 54 - 55.

Эшанова Г. Абу Ҳомид Ғаззолий И Саховат. - Тошкент, 2007. - № 6. - Б. 20.

Эшанова Г. Ҳаётнинг муҳим белгиси И Саховат. - Тошкент, 2008. -№ 1.-Б. 19.

Эшанова Г. Ислом қадриятларининг тасвирий санъатдаги ифодаланиши хамда шахе маънавиятига таъсири // Фалсафа ва хукук. -Тошкент, 2008. - № 1. - Б. 35-37.

Эшанова Г. Файзулла Аҳмадалиев ижодида тасаввуф И Санъат. — Тошкент, 2008. - № 1. - Б. 26-28.

Эшанова Г. Санъат ва дин билан боғлиқ кадриятларнинг инсон камолотидаги ўрни И Имом ал-Бухорий сабокдари. - Тошкент, 2008. - № 3. -Б. 193-196.

Эшанова Г. Диний кадриятлар ва тасвирий санъат интеграциясининг инсон ва жамият маънавий ҳаётидаги ўрни И ЎзМУ ижтимоий-фалсафий фанлар: назария ва амалиёт илмий-услубий мақолалар тўплами. - Тошкент, 2008. - Б. 265-268.

Эшанова Г. Ислом тасвирий санъатида комил инсон ғояси // ЎзМУ Маънавий маданий кадриятлар: назарий-методологик масалалар. - Тошкент, 2009. - Б. 77-82.

Эшанова Г. Исломий кадриятлар ва тасвирий санъат уйғунлашуви // ЎзМУ хабарлари. - Тошкент, Университет, 2010. -№ 1. - Б. 4-5.

Эшанова Г. Замонавий тасвирий санъатда интеграциялашув жараёнлари И ЎзМУ. Фалсафа. Фан. Таълим. Республика илмий амалий конференцияси. 15 май 2010. -Тошкент, “Noshir”, 2010.-Б. 518-520.

Эшанова Г. Ислом миниатюраларида диний ва дунёвий кадриятлар. -Тошкент: “Ziyonet”, 2010.znuz_157_20101213145927

Эшанова Г. Диний-ирфоний кадриятлар тасвирий санъатда // Диншуносликнинг долзарб муаммолари. (Илмий-амалий анжуман материаллари) “Тошкент ислом университета” нашриёт-матбаа бирлашмаси, - Тошкент , 2011. - Б. 230-233.