ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
БАНК-МОЛИЯ АКАДЕМИЯСИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК: 634.8:633.252.1:631.1(043.3)
ШАФКАРОВ БАҲРОМ ХУДОЙБЕРДИЕВИЧ
УЗУМ ЕТИШТИРИШ ВА УНИ ҚАЙТА ИШЛАШНИНГ
ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИГИ
(Тошкент вилояти мисолида)
08.00.04- «Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти»
Иқтисод фанлари номзоди
илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация
АВТОРЕФЕРАТИ
Тошкент-2012
2
Диссертация иши Тошкент ирригация ва мелиорация институтида ба-
жарилган.
Илмий раҳбар:
иқтисод фанлари доктори, профессор
Умурзаков Ўктам Пардаевич.
Расмий оппонентлар:
иқтисод фанлари доктори, профессор
Хушматов Норқул Садуллаевич;
иқтисод фанлари номзоди, доцент
Жумаев Отабек Толипович.
Етакчи ташкилот:
Тошкент давлат аграр университети.
Ҳимоя Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ҳузуридаги
иқтисод фанлари доктори илмий даражасини олиш учун диссертациялар
ҳимояси бўйича Д.005.25.01 рақамли Бирлашган ихтисослашган кенгашнинг
2012 йил «……»……………….соат …. да ўтадиган мажлисида бўлади.
Манзил: 100000, Тошкент шаҳри, Ҳ.Орипов кўчаси, 16-уй.
Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси
кутубхонасида танишиш мумкин.
Автореферат 2012 йил “.......”...........................да тарқатилди.
Бирлашган ихтисослашган
кенгаш илмий котиби, и.ф.д.
Ф.И.Мирзаев
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Ўзбекистон аграр секторида олиб борилаётган
иқтисодий ислоҳотлар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини барқарор
ривожлантириш асосида республикамиз аҳолисининг турмуш фаровонлигини
оширишга қаратилган. Ушбу мақсадга эришишда агросаноат мужмуида етакчи
соҳалардан бири ҳисобланган узум етиштириш ва уни қайта ишловчи саноат
корхоналари фаолиятини самарали ташкил этиш муҳим аҳамият касб этади.
Зеро, бу тармоқ аҳолини сифатли узум маҳсулотлари, саноат корхоналарини эса
хомашё ресурсларига бўлган талабини узлуксиз қондириш имкониятини беради.
Бугунги кунда ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотида узумчиликнинг улуши 4,5
фоизни ташкил этади
1
. Узумни қайта ишлаш жараёни ҳам қўшиб ҳисобланганда
ушбу соҳанинг республикамиз иқтисодиётида тутган ўрни янада юқори эканлиги
намоён бўлади. Шу сабабли, тармоқни модернизациялаш ва диверсификациялаш
орқали узум етиштириш ва уни қайта ишлаш самарадорлигини ошириш
республикамиз иқтисодиётини барқарор ривожлантиришга ижобий таъсир
кўрсатиш билан бирга, бандлик ва аҳоли даромадларини ошириш каби муҳим
ижтимоий масалаларни ҳал этишга ижобий таъсир кўрсатади.
Сўнгги йилларда аграр секторда амалга оширилаётган иқтисодий
ислоҳотлар натижасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан, узум ва
узум маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида қатор ижобий натижаларга
эришилганлигига
қарамасдан,
республикамизнинг
айрим
ҳудудларида
узумчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш самарадорлигининг пасайиши
кузатилмоқда. Хусусан, 2000-2010 йилларда Тошкент вилоятида узум
ҳосилдорлиги 24,5 фоизга пасайган бўлса, Ўртачирчиқ туманида бу пасайиш
50,7 фоизни, Паркент туманида 27 фоизни ташкил этган
2
. Етиштирилган
ҳосилнинг ўз вақтида йиғиб олинмаслиги, маҳсулотга ҳақиқий эгалик
муносабатларининг
йўқлиги,
навларни
илмий
асосланган
ҳолда
жойлаштирилмаганлиги узум етиштириш самарадорлигига салбий таъсир
кўрсатмоқда.
Бугунги кунда узумчилик маҳсулотлари бозорида тайёрловчи, қайта
ишловчи ва ресурслар етказиб берувчи корхоналарнинг монопол мавқега эга
эканлиги узумчилик соҳасининг барқарор ривожланишига салбий таъсир
кўрсатиб, маҳсулот нобудгарчиликлари ортишига олиб келмоқда. Соҳани
таркибий ислоҳ қилиш натижасида собиқ узумчиликка ихтисослашган давлат
хўжаликлари (совхозлар)нинг жамоа хўжаликларига ва кейинчалик уларнинг
қишлоқ хўжалик кооперативлари (ширкат хўжаликлари)га айлантирилиши
ички хўжалик юритиш механизмининг такомиллашмаганлиги туфайли
кўзланган натижани бермади. Узум, жумладан, винобоп узум маҳсулотларига
бўлган нархларнинг қайта ишлаш корхоналари томонидан сунъий равишда
пасайтирилиши оқибатида айрим ҳудудларда узум экиладиган майдонларнинг
қисқариш ҳолатлари кузатилди.
1
Основные тенденции и показатели экономического и социального развития Республики Узбекистан за годы
независимости (1990-2010 гг.) и прогноз на 2011-2015 гг. Стат. сб. – Т.: «Узбекистан», 2011. – С. 46.
2
Тошкент вилояти статистика бошқармаси маълумотлари.
4
Юқоридаги салбий оқибатларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2006 йил 9 январдаги ПФ 3709-сонли «Мева-
сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони асосида сурункали зарар кўрувчи ва
паст рентабелли узумчиликка ихтисослаштирилган ширкат хўжаликларини
фермер хўжаликларига айлантириш ва маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ва қайта
ишловчи
корхоналар
ўртасидаги
ташкилий-иқтисодий
муносабатларни
такомиллаштириш учун агрофирмалар ташкил этиш чора-тадбирлари амалга
оширилди. Аммо, ташкил этилган агрофирмалар фаолияти қўйилган мақсад
доирасида ўз самарасини бермаяпти. Таҳлиллар кўрсатишича, аксарият
агрофирмаларнинг солиқ ва бошқа ташкилотлардан қарзлари юқори бўлиб, улар
фермерлар томонидан етказиб берилган узум маҳсулотлари учун тўловларни ўз
муддатида амалга ошира олмаяптилар. Бу эса, ўз навбатида, узумчиликка
ихтисослашган фермер хўжаликлари фаолиятига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Шунингдек, 2007 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси томонидан мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари
ишлаб чиқариш ва фойдаланиш баланси йўлга қўйилган бўлиб, жаҳон
молиявий-иқтисодий инқирози шароитида тармоқнинг экспорт салоҳиятини
қўллаб-қувватлаш,
маҳсулот
таннархини
камайтириш
каби
ташкилий
тадбирларни амалга ошириш муҳим масалалардан бири бўлиб қолмоқда.
Шу нуқтаи назардан қишлоқ хўжалиги корхоналарида узумчилик
соҳасининг
иқтисодий
самарадорлигини
ошириш,
сифатли
маҳсулот
етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш, сотиш жараёнларида шаклланаётган
ташкилий-иқтисодий муносабатларни такомиллаштириш бўйича илмий-амалий
тавсиялар ишлаб чиқиш бугунги кундаги муҳим масалалардан ҳисобланади.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Республикамизда мева-сабзавот
ва
узум
маҳсулотлари етиштириш
ва
қайта
ишлашнинг иқтисодий
самарадорлигини ошириш муаммолари Ҳусанов Р.Ҳ., Юнусова М.Р., Тўйчиев
Ш., Фармонов Т.Ҳ., Хушматов Н.С., Хушвақтова Х.С., Султанов Б., Дадабоев Т.,
Эргашев Э.И.
3
каби олимларнинг илмий ишларида тадқиқ этилган.
Юқорида қайд этилган олим ва мутахассислар томонидан ишлаб
чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар муҳим илмий ва амалий аҳамиятга
эга. Шу билан биргаликда, улар томонидан амалга оширилган илмий
тадқиқотларнинг аксарияти режали иқтисодиёт даврига ва ислоҳотларни амалга
оширишнинг дастлабки йилларида ўтказилган бўлиб, муаммонинг умумий
жиҳатларига алоҳида аҳамият берилган.
Ушбу муаммо иқтисодиётни модернизациялаш ва ишлаб чиқаришни
диверсификациялаш шароитида янада долзарблик касб этганлиги сабабли,
3
Хусанов Р.Х. Аграрная реформа: теория, практика, проблемы – Т.: Узбекистан, 2002. – 766 с.; Юнусова М.Р. Издержки
производства в виноградарстве и резервы повышения рентабельности (на примере садово-виноградарских совхозов Минп-
лодоовощхоза Уз ССР). Авт. дисс. на соиск. уч. ст. к.э.н., 1984. С. 26; Туйчиев Ш. Повышение рентабельности производства
и переработки винограда (на материалах Самаркандской области). Авт. дисс. на соиск. уч. ст. к.э.н. 1989. - С. 26;
Хушвақтова Х.С. Бозор шароитида мева-сабзавот кичик мажмуасида агросаноат интеграциясини ривожлантиришнинг
ташкилий-иқтисодий муаммолари. Иқт. фан. ном. илм. дар. олиш учун ёзилган дис. автореф.– Т:, 2005. - 25 б.; Султанов Б.,
Дадабоев Т. Маҳсулотни сотиш тизими // O`zbekiston qishloq xo`jaligi. 2006, № 9, 72-75 б.; Эргашев Э.И. Иқтисодиётни
эркинлаштириш шароитида боғдорчилик ва узумчилик тармоғини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари. Иқт. фан. ном.
илм. дар. олиш учун ёзилган дисс. автореф .– Т. 2010. - 26 б.
5
тадқиқот мавзуси сифатида танлаб олинди. Аграр соҳани модернизациялаш
шароитида диверсификациялаш тадбирларини амалга ошириш тармоқда ишлаб
чиқариш самарадорлигини ошириш ва ижтимоий масалаларни ҳал қилиш
имкониятини яратади.
Диссертациянинг
илмий-тадқиқот
ишлари
режалари
билан
боғлиқлиги.
Диссертация иши Тошкент ирригация ва мелиорация институти-
нинг илмий-тадқиқот ишлари режаси доирасида бажарилган.
Тадқиқот мақсади -
иқтисодиётни модернизациялаш шароитида узум
етиштириш ва уни қайта ишлашнинг иқтисодий самарадорлигини оширишга
қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқот вазифалари:
- қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида узум етиштириш ва уни қайта иш-
лаш тармоғининг ўрни, уларни ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятларини
аниқлаш;
- узум етиштириш ва қайта ишлаш соҳаларини ривожлантиришнинг
иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини тизимлаштириш;
- қишлоқ хўжалиги корхоналарида узумчилик ва қайта ишлаш тармоғи
ривожланишининг иқтисодий самарадорлик ҳолатини баҳолаш;
- қишлоқ хўжалиги корхоналарида узум навларининг ҳудудий жойлаши-
ши ва уни такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ишлаб чиқиш;
- республика қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг ўзига хос хусусият-
ларини ҳисобга олган ҳолда, ривожланган узум ва узумчилик маҳсулотлари
ишлаб чиқарувчи мамлакатларнинг илғор тажрибаларини жорий этиш бўйича
илмий таклифлар ишлаб чиқиш;
- узум маҳсулотлари етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш бўйича логистик
тизимларини шакллантириш ва уларнинг экспорт қилиш тизимларини тако-
миллаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг объекти ва предмети.
Тадқиқотнинг объекти сифатида
Тошкент вилояти деҳқон ва фермер хўжаликларида узум етиштириш ва уни
қайта ишлаш корхоналари танланган. Тадқиқотнинг предмети эса, қишлоқ
хўжалиги корхоналарида узум маҳсулотлари етиштириш ва уни қайта ишлаш
жараёнида юзага келадиган иқтисодий муносабатлар йиғиндиси ҳисобланади.
Тадқиқот методлари.
Тадқиқот жараёнида иқтисодий таҳлил қилиш,
қиёсий таққослаш, статистик гуруҳлаш, монографик кузатиш, мантиқий ва аб-
стракт фикрлаш усулларидан фойдаланилди.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
- барқарор иқтисодиётни шакллантириш шароитида узум маҳсулотларини
етиштириш ва қайта ишлаш тармоғини ривожлантиришнинг ўзига хос хусуси-
ятлари ва назарий асослари очиб берилган;
- иккиламчи хомашё ресурсларидан самарали фойдаланиш асосида тармоқ
самарадорлигини ошириш имкониятлари баҳоланган;
- инқирозга қарши чоралар Дастури доирасида тармоқнинг экспорт
салоҳиятини янада ошириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб
чиқилган.
6
Ишнинг илмий янгилиги
:
- қишлоқ хўжалиги, жумладан, узум етиштириш самарадорлигини
ифодаловчи кўрсаткичлар тизимлаштирилган;
- узум ва узумчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича хорижий
мамлакатларнинг илғор тажрибалари ўрганилиб, улардан Ўзбекистонда ижодий
фойдаланиш имкониятлари асосланган;
- узум етиштириш ва уни қайта ишлаш ҳолатини таҳлил қилиш асосида
тармоқда мавжуд муаммолар аниқланган ва уларни ҳал этиш бўйича илмий
таклифлар ишлаб чиқилган;
- узум маҳсулотларини сақлаш ва уларни экспорт қилиш тизимини
такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ишлаб чиқилган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Диссертациянинг илмий хулосаси ва амалий таклифларидан узум
етиштириш ва уни қайта ишлашнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш орқали
республика
озиқ-овқат
хавфсизлигини
таъминлаш
ва
мамлакатимизда
узумчиликни барқарор ривожлантиришга қаратилган тизимли назарий ва амалий
чора-тадбирлар ишлаб чиқишда кенг фойдаланиш мумкин. Тадқиқотнинг
амалий
аҳамияти -
илмий изланишлар натижасида олинган илмий таклиф ва амалий
тавсиялардан
тармоқда
амалга
оширилаётган
иқтисодий
ислоҳотларни
чуқурлаштириш, маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш, сақлаш, ташиш ва
сотиш тизимини такомиллаштириш, моддий-техника таъминоти ва хизмат
кўрсатиш тизимини яхшилаш ҳамда мамлакатда узумчиликни барқарор
ривожлантириш асосида жаҳон бозори талабларига мос келадиган рақобатбардош
маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга имконият яратади.
Диссертация иши материалларидан олий ўқув юртларида «Қишлоқ
хўжалиги иқтисодиёти», «Фермер хўжалиги иқтисодиёти» фанларининг ўқув
дастурларини такомиллаштириш ва ўқитиш жараёнида фойдаланиш мумкин.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Тадқиқотлар асосида ишлаб чиқилган
илмий таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги
вазирлиги (02.07.2010 й., 03/197-сонли далолатнома) томонидан амалиётга жорий
этиш учун қабул қилинган.
Ишнинг синовдан ўтиши.
Диссертациянинг асосий ғоя ва хулосалари
қуйидаги халқаро ва республика илмий-амалий конференцияларида маъруза
кўринишида баён этилган ва маъқулланган: «Двадцатые международные пле-
хановские чтения» (Москва, 2007), «Глобаллашув шароитида Ўзбекистон иж-
тимоий-иқтисодий тараққиётининг долзарб муаммолари» (Тошкент, 2009),
«Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози: миллий манфаатлар ва инновацион
сиёсат» (Тошкент, 2009).
Диссертация иши Тошкент ирригация ва мелиорация институти кафедра-
лараро илмий семинари ва Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси
ҳузуридаги Бирлашган ихтисослашган кенгаш қошидаги илмий семинар
мажлисида муҳокама қилинган ва ҳимояга тавсия этилган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Тадқиқот натижалари ва асосий
ғоялари еттита илмий мақола ва тезисларда ўз аксини топган.
7
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация иши таркибий
жиҳатдан кириш, уч боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва илова-
лардан иборат. Тадқиқот ишининг умумий ҳажми 146 бетни ташкил этиб, 18 та
жадвал ва тўққизта расмни ўз ичига олган.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган иқтисодий
ислоҳотларнинг пировард мақсади - мавжуд меҳнат ва табиий-иқтисодий
ресурслардан оқилона фойдаланиш, аграр секторнинг барча тармоқларида ишлаб
чиқариш самарадорлигини ошириш орқали аҳолининг сифатли озиқ-овқат
маҳсулотларига, саноат корхоналарининг эса, хомашёга бўлган эҳтиёжларини
узлуксиз қондиришга қаратилган. Ушбу мақсадга эришишда қишлоқ
хўжалигининг асосий тармоқларидан бири ҳисобланган узумчилик тармоғи
муҳим аҳамиятга эга бўлиб, у аҳолини зарур истеъмол маҳсулоти - узум меваси,
виночилик саноатини эса хомашё маҳсулотлари билан таъминлайди. Узумчилик
маҳсулотлари етиштириш ва уни қайта ишлаш самарадорлигини ошириш, бир
томондан, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши, иккинчи томондан, узумчилик
тармоғи, учинчидан, узумни қайта ишлаш соҳасининг ўзига хос хусусиятларини
ҳисобга олишни тақозо этади (1-расм).
1-расм.
Узумчилик тармоғининг ўзига хос хусусиятлари
4
4
Муаллифнинг илмий тадқиқотлари асосида тузилган.
Узумчилик тармоғининг ўзига хос хусусиятлари
Қишлоқ хўжалигига хос
бўлган хусусиятлар:
Узум етиштиришга хос
бўлган хусусиятлар:
Узумни қайта ишлашга
хос бўлган хусусиятлар:
-
ернинг асосий ва алмашинмай-
диган ишлаб чиқариш воситаси
эканлиги;
-
қишлоқ
хўжалигига
яроқли
ерларнинг чекланганлиги;
-
ер ресурсларининг сув ресурслари
билан боғлиқлиги;
-
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқа-
ришининг
асосан
суғориладиган
ерларда амалга оширилиши;
-
иш ҳақи даромадларнинг асосий
қисмини ташкил этмаслиги;
-
қишлоқ хўжалиги такрор ишлаб
чиқаришининг биологик жараёнлар
билан боғлиқлиги;
-
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши-
нинг табиий омилларга боғлиқлиги;
-
молиявий
натижаларнинг
йил
охирида бир марта шаклланиши;
-
етиштирилган маҳсулотнинг бир
қисмини ишлаб чиқаришнинг ке-
йинги жараёнларида ишлатилиши;
-
иш вақтининг ишлаб чиқариш даври
билан мос келмаслиги.
- асосий фондлар таркибида
токларнинг мавжудлиги;
- ҳосилга киргунга қадар
тугалланмаган ишлаб чиқа-
риш ҳисобланиши;
- токлардан бошқа тармоқда
фойдаланиш
имконияти
йўқлиги;
- тўлиқ амортизацияга қа-
дар токларнинг жойларидан
кўчириш мумкин эмаслиги;
-
фойдаланишига
қараб
узум навларининг турли-
туманлиги;
- асосий ишлаб чиқариш
жараёнининг тўлиқ механи-
зациялашмаганлиги.
- паст транспортабеллиги
(узумни ташиш радиуси 25-
30 км дан ортиб кетмаслиги
лозим);
- иккиламчи маҳсулот ишлаб
чиқариш имкониятининг
мавжуд эканлиги;
- соҳада инвестицион
фаоллик яратиш борасида
имкониятнинг юқорилиги;
- виночилик учун хомашё
сифатида қўлланиладиган
узум ҳосилини йиғишдан
вино заводигача боргунча
кетадиган вақтнинг
чекланганлиги, (4 соат).
8
Маълумки, қишлоқ хўжалиги тармоғининг муҳим хусусиятларидан бири
бўлган ер - асосий ва муқобили бўлмаган ишлаб чиқариш воситаси
ҳисобланади. Шу муносабат билан, узумчилик соҳасининг иқтисодий
самарадорлигини ошириш, аввало, ерга бўлган мулкчилик муносабатларининг
тўғри йўлга қўйилишига бевосита боғлиқ. Айни вақтда ер ресурсларининг
чекланганлиги, республикамиз аҳолисининг юқори суръатларда ўсиши, аҳоли
жон бошига тўғри келадиган қишлоқ хўжалигига яроқли ерлар ҳажмининг
қисқариш тенденциясига эгалиги қишлоқ хўжалиги экинлари таркибини
такомиллаштириш ва ерлардан фойдаланиш самарадорлиги оширилишини
талаб қилади. Ушбу шароитда узумчилик тармоғини ривожлантириш турли хил
узум навлари учун ажратиладиган ер майдонлари танланиши бўйича илмий
ёндашувлар талаб қилинади.
Узумчилик қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоғи сифатида узум
маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан боғлиқ қатор хусусиятларга эга бўлиб,
ушбу тармоқда иқтисодий самарадорликни аниқлашда мазкур хусусиятларни
ҳисобга олиш талаб этилади. Узумчиликка хос бўлган муҳим хусусиятлардан
бири унинг асосий фондлари таркибида кўп йиллик ўсимлик – токнинг
мавжудлиги билан боғлиқ. Ҳосилга кирган токлар бошқа қишлоқ хўжалиги
экинларидан фарқли ўлароқ, асосий фондлар ҳисобланади, улар ишлаб
чиқариш жараёнида кўп марта иштирок этади ва ўз қийматини маҳсулотга аста-
секинлик билан ўтказиб боради. Шу билан биргаликда узумчилик хўжаликлари
асосий фондлари таркибида токлар салмоқли ўринга эга.
Маълумки, узумни янги узилган вақтида истеъмол қилиш, саноатда қайта
ишлаш ва ундан виночилик, алкоголсиз маҳсулотлар ишлаб чиқаришда
фойдаланиш мумкин. Шунинг учун ҳам, узумчилик тармоғининг иқтисодий
самарадорлигини баҳолашда қайд этилган жиҳатларни эътиборга олган ҳолда
кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиш талаб этилади. Фикримизча, тармоқнинг
иқтисодий самарадорлигини баҳолашда асосий кўрсаткичлар қуйидаги тизим
асосида амалга оширилиши мақсадга мувофиқ (2-расм).
Узумчилик соҳасининг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш услубиёти
иқтисодий адабиётда турлича талқин қилинган. Қатор олимлар томонидан
узумчилик тармоғининг иқтисодий самарадорлигига маҳсулот ишлаб чиқариш
харажатлари нуқтаи назаридан қаралган бўлса, иккинчи гуруҳ олимлар
етиштириш жиҳатидан, учинчи гуруҳ олимлар томонидан эса асосан қайта
ишлаш жиҳатлари алоҳида кўрсатиб ўтилади. Аммо, тизимни комплекс
баҳолашда, фикримизча, ишлаб чиқаришнинг асосий омиллари бўлган ер,
меҳнат
ресурслари,
ишлаб
чиқариш
фондлари
ва
ишлаб
чиқариш
харажатларининг
самарадорлигини
тўлиқроқ
ифодаловчи
кўрсаткичлар
тизимини қўллаш мақсадга мувофиқдир. Яъни, тизим самарадорлигини
баҳолашда ялпи ва товар маҳсулотининг натурал ва пул ифодасидаги ўсиши,
шунингдек, мутлақ ва нисбий рақамлардаги даромадлар ўсиши; узум токининг
ҳосилдорлиги; бир га экин майдонидан виноматериал хомашёси чиқиши;
капитал пул маблағи ва жорий ишлаб чиқариш харажатларини қоплаш; фонд
самарадорлиги ва жадаллашуви даражаси; ишлаб чиқариш қувватидан
9
фойдаланиш коэффициенти; узум таркибида қанд моддасининг кўплиги;
меҳнатнинг фонд билан таъминланганлиги ўсиши ва ишлаб чиқариш меҳнат
сиғимкорлигининг пасайиши; узумчилик тармоғининг асосий жараёнларини
механизациялаш даражаси каби кўрсаткичлардан фойдаланиш узумчиликнинг
иқтисодий самарадорлигини тўлиқ ифодалайди.
ИК – интеграл кўрсаткич; УК – умумий кўрсаткичлар; РС – ресурс самарадорлиги;
ХтС – харажатлар самарадорлиги; ИМУ – ижтимоий меҳнат унумдорлиги; АС – активлар
самарадорлиги; МХС – моддий харажатлар самарадорлиги; ХК – хусусий кўрсаткичлар.
2-расм.
Узумчиликда ишлаб чиқариш самарадорлигини ифодаловчи
кўрсаткичлар тизими
5
Умуман олганда, қайд этилган интеграл кўрсаткич узум етиштириш
самарадорлигини яхлит ифодаласа, умумлаштирувчи кўрсаткичлар эса узум
етиштириш самарадорлигини мавжуд ресурслар ва сарфланган харажатлар
нуқтаи назаридан ифодалайди. Хусусий кўрсаткичлар эса, узум етиштириш
самарадорлиги даражасига таъсир қилувчи омилларни аниқлаш имконини
беради.
Маълумки,
узум
ва
узумчилик
маҳсулотлари
ишлаб
чиқариш
иқтисодиётнинг энг сердаромад тармоқларидан бири бўлганлиги боис, бу
борада дунё бўйича етакчи илғор тажрибалар тўпланган. Ҳозирги вақтда ғарбий
Европа мамлакатларида қўлланилаётган технология қишлоқ хўжалиги
хомашёсидан фойдаланиш ва қайта ишлашда деҳқончиликда кам чиқиндили
5
Муаллифнинг илмий тадқиқотлари асосида тузилган.
ИК
УК
РС
ХтС
ИМУ
АС
МХС
ХК
2
1
3
4
……
N
10
ишлаб чиқаришга ўтиш имконини беради. Чунки, бугун бу жараён хориж
мамлакатларида бирламчи ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги хомашёсидан
ва бир хил қийматдаги иккиламчи аграр чиқиндиларидан фойдаланишни жорий
этиш йўналишларида ривожланмоқда. Масалан, узумни қайта ишлангандаги
пўстлоғи, уруғи ва бошқа чиқиндилари қуритилганидан кейин чорвачилик учун
комбинацияланган озуқа компонентлари сифатида фойдаланиш кенг йўлга
қўйилган.
Шунинг учун ҳам, фикримизча, узумчиликни ривожлантиришнинг
хорижий мамлакатлар тажрибаларидан республикамиз иқтисодиётида қуйидаги
йўналишларда фойдаланиш мақсадга мувофиқ (3-расм).
-
3-расм.
Узум етиштириш ва уни қайта ишлаш бўйича хорижий
мамлакатлар тажрибасидан Ўзбекистонда фойдаланиш йўналишлари
6
6
Муаллифнинг илмий тадқиқотлари асосида тузилган.
Узум етиштириш ва уни қайта ишлаш бўйича хорижий тажрибалардан Ўзбекистонда фойдала-
ниш йўналишлари
Узум ва узум маҳсу-
лотлари таннархини
пасайтириш бўйича
Маркетинг
тадқиқотлари бўйича
Экспорт тизимини такомиллаш-
тириш бўйича
Механизациялашганлик
даражасини ошириш
Ички ва ташқи бозорлар-
да узум ва узум
маҳсулотларига бўлган
талабни ўрганиш
Узум ва узум маҳсулотлари етиштирув-
чилар иштирокида экспортни қўллаб-
қувватлашга йўналтирилган фонд,
уюшма шаклидаги нодавлат марказла-
рини ташкил этиш
Узумчилик хўжаликлари
ва узумни қайта ишлаш
корхоналарини оқилона
жойлаштириш
Узумни қайта ишлаш
корхоналарини модерни-
зациялаш
Узум етиштирувчи-
ларнинг моддий ман-
фаатдорлигини ошириш
Узум етиштиришда табиий-
иқтисодий омилларни
ҳисобга олиш ва агротехника
талабларига риоя қилиш
Қўшни мамлакатларда узум ва узум маҳсулотлари ишлаб чиқариш
ҳажми ва сифатини тадқиқ этиш
Узумчилик мажмуаси экспорт салоҳиятини ошириш учун халқаро яр-
марка ва кўргазмаларда иштирок этиб, тажриба орттириш ҳамда рес-
публикада ярмарка ва кўргазмалар ташкил этиш
Узум ва узум маҳсулотларини республика ва хорижда реклама қилиш
Узум маҳсулотларига бўлган
нархлар коньюнктурасини
кузатиб бориш
Хорижий мамлакатларда савдо
уйлари ва ихтисослашган мага-
зинлар ташкил этиш
Узумчилик мажмуаси ривожланишининг меъёрий-ҳуқуқий
асослари
Узумчиликда иккиламчи хомашё
маҳсулотларидан фойдаланиш
мониторингини тадқиқ этиш
11
Cўнгги йилларда республикамизда узум етиштириш ва узумчилик
тармоғи ривожлантирилишини рағбатлантиришга қаратилган қатор чора-
тадбирлар
амалга
оширилмоқда.
Хусусан,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг 2006 йил январь ойидаги «Мева-сабзавотчилик ва узумчилик
соҳасидаги
иқтисодий
ислоҳотларни
чуқурлаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида»ги Фармонида мева-сабзавот ва узум маҳсулотлари ишлаб чиқариш,
қайта ишлаш ва сотишга ихтисослаштирилган агросаноат фирмалари ташкил
этилиши ва фаолият йўналишлари соҳанинг устувор йўналиши сифатида
белгилаб берилди.
Мазкур тадбирлар амалга оширилиши натижасида, 2000-2010 йиллари
узум ишлаб чиқариш 624,2 минг тоннадан 987,3 минг тоннагача, яъни, 58,1
фоизга ўсган. Токзорлар эса, 119,9 минг гектардан 123,5 минг гектаргача, яъни,
уч фоизга ўсгани ҳолда, ҳосил берадиган токзорлар 98,9 минг гектардан 77,0
минг гектаргача, яъни, 12,2 фоизга қисқарган (1-жадвал) .
1-жадвал
Ўзбекистон Республикасида токзорлар майдони, ҳосилдорлиги ва
ялпи ҳосилини ўзгариши
7
Йиллар
Ялпи ҳосил,
минг тонна
Токзорлар майдони, минг гектар
Ҳосилдорлик,
ц/га
Жами
Ш.ж.: ҳосил
берадиган
ёшдагиси
2000
624,2
119,9
98,9
63,1
2001
573,1
120,5
99,6
57,6
2002
516,4
118,9
101,3
51,0
2003
401,5
118,2
97,5
41,2
2004
589,1
117,1
96,8
60,8
2005
635,8
119,5
99,2
64,5
2006
803,6
119,1
101,2
79,4
2007
878,9
123,9
103,2
85,2
2008
791,0
125,4
102,2
77,4
2009
899,6
125,4
76,4
117,7
2010
987,3
123,5
77,0
118,2
2010 йилда 2000
йилга нисбатан,
% ҳисобида
158,1
103,0
77,8
182,6
Умуман олганда, соҳадаги иқтисодий ислоҳотлар натижасида фермер
хўжаликлари томонидан ишлаб чиқарилган узум ҳажми қарийб 1,5 баробарга
ошди. Бундай сифат ўзгаришлари фермер хўжаликларида мулкка эгалик
муносабатларини шаклланиши, тармоқдаги иқтисодий ислоҳотлар натижасида
фермерлик ҳаракатини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали
ташкил этилгани билан бевосита боғлиқ. Гарчи, республикамизда 2010 йили
узум етиштириш ҳажми ва ўртача ҳосилдорлик ўтган йилларга нисбатан анча
ўсган бўлса-да, аммо, у аҳолини узум ва узум маҳсулотларига бўлган
эҳтиёжини тўлиқ қондира олмайди. Тиббиёт меъёрлари нуқтаи-назаридан
7
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тузилган.
12
аҳоли жон бошига узум билан таъминлаш учун ҳосилдорликни камида 1,5-2
марта ошириш талаб этилади.
Худди шунингдек, монографик тадқиқ этилган Тошкент вилоятида 2000-
2010 йилларда қишлоқ хўжалиги корхоналарида амалга оширилган тадбирларга
қарамасдан, экинлар ҳосилдорлиги пастлиги, баъзи йилларда эса умумхўжалик
иқтисодий фаолияти зарар билан якунланиши ва деҳқонлар даромадининг паст
бўлиш ҳолатлари кузатилган.
Таҳлиллар кўрсатишича, вилоятда узум маҳсулотлари етиштириш асосан
Бўстонлиқ, Зангиота, Қибрай, Паркент, Тошкент, Янгийўл туманлари улушига
тўғри келади. 2010 йилда 2000 йилга нисбатан узум майдонлари Бўстонлиқ
туманида 1653 гектардан 1340 гектарга, яъни, 18,9 фоизга камайган. Аммо,
ялпи маҳсулот 21,6 фоизга, ҳосилдорлик эса 23,6 фоизга ошган. Зангиота
туманида мазкур йилларга мос равишда экин майдони 18,8 фоизга камайган
ҳолда, ялпи ҳосил 70,5 фоизни, ҳосилдорлик эса 78,4 фоизни ташкил этган. Бу
ҳолат Тошкент, Янгийўл туманларида ҳам учрайди. 2010 йилда 2000 йилга
нисбатан Тошкент туманида узум экин майдони ва ялпи ҳосил 7,5 фоизга,
ҳосилдорлик эса 47,5 фоизга камайган бўлса, бу ҳолат Янгийўл туманида
аксинча экин майдони 9,9 фоизга, ялпи ҳосил 2,8 фоизга кўпайгани ҳолда
ҳосилдорлик 26,2 фоизга камайганини кўриш мумкин (2-жадвал).
2-жадвал
Тошкент вилояти туманларида узум етиштириш асосий
кўрсаткичлари
8
Туманлар
Экин
майдони, га
2010
й
.
2000
й
.
га
н
и
сб
ат
ан
,
%
Ялпи ҳосил,
тонна
2010
й
.
2000
й
.
га
н
и
сб
ат
ан
,
%
Ҳосилдорлик,
ц/га
2010
й
.
2000
й
.
га
н
и
сб
ат
ан
,
%
2000
й.
2010
й.
2000
й.
2010
й.
2000
й.
2010
й.
Оққўрғон
79
83
105,0
658
891
135,4
83,3
107,3
128,8
Оҳангарон
350
487
140,0
1721
3102
180,0
61,0
63,7
104,4
Бекобод
30
130
4,3 м
255
1073
4,2 м
85,0
82,5
75,2
Бўстонлиқ
1653
1836
111,1
7735
15813
2 м
56,8
86,1
97,0
Бўка
63
70
111,1
261
427
163,6
60,7
61,0
100,5
Зангиота
741
2000*
2,7 м
7408
18922
2,5 м
110,6
94,5
85,4
Қибрай
1240
985
79,4
8998
7676
85,3
99,0
77,9
78,7
Қуйичирчиқ
658
499
75,8
5180
4980
96,1
83,7
99,8
119,2
Паркент
4947
7390
149,4
34066 39603
116,2
85,1
53,6
63,0
Пскент
350
300
85,7
786
2018
2,6 м
29,4
67,3
2,3 м
Тошкент
1217
-
-
14834
-
-
153,1
-
-
Ўртачирчиқ
128
253
2 м
537
1066
198,5
85,3
42,1
49,3
Чиноз
200
115
52,5
1198
1197
85,8
60,8
104,1
171,2
Юқоричирчиқ
284
329
116
2288
2764
99,9
84,1
84,0
100,0
Янгийўл
1496
2031
135,7
8666
10936
126,2
73,4
53,8
73,3
Жами
13436 16508
122,9
94591 110468
116,8
88,6
66,9
75,5
*Изоҳ: 2010 йилдан бошлаб Зангиота ва Тошкент туманлари қўшилган.
8
Тошкент вилояти статистика бошқармаси маълумотлари асосида ҳисобланган.
13
Шунингдек, монографик ўрганилган Паркент туманида 11 та ҳудуд
бўлиб, мазкур ҳудудларда ўзига хос узум етиштириш хусусиятлари мавжуд.
Яъни, тумандаги иккита турли ҳудудларда жойлашган Бойқозон ҳудудидаги
«Байналмилал плюс» ва Хисорак ҳудудидаги «Хисорак Эргашали» фермер
хўжаликлари иқтисодий кўрсаткичлари таҳлиллари кўрсатишича, уларда
винобоп узум етиштириш бўйича 2008-2010 йилларда экин майдонлари деярли
ўзгармаган ҳолда гектаридан «Байналмилал плюс» фермер хўжалигида 60-93
центнердан, «Хисорак Эргашали» фермер хўжалигида эса, 74-89 центнердан
ҳосил олинган. Шу билан бирга, мазкур фермер хўжаликларида рентабеллик
даражаси ўртача 36,6-43,4 фоиз ва 29,1-18,9 фоизни ташкил этган (3-жадвал).
3-жадвал
Паркент туманида винобоп узумчиликка ихтисослашган фермер
хўжаликларининг иқтисодий кўрсаткичлари
9
Кўрсаткичлар
«Байналмилал плюс»
фермер хўжалиги
«Хисорак Эргашали»
фермер хўжалиги
2008 й.
2010 й.
2008 й.
2010 й.
Экин майдони, га
4,5
32,8
2,9
2,9
Ш.ж.: ҳосилли майдон, га
3,0
29,8
2,9
2,9
Ялпи ҳосил, тонна
27,9
181,8
25,8
21,5
Ҳосилдорлик, ц/га
93
61
89
74
Маҳсулот қиймати, млн.сўм
5,6
58,2
5,2
6,9
Ш.ж.: бўнак (30 фоиз)
1,7
17,5
1,5
2,1
Жами харажатлар, млн.сўм
4,1
51,3
4,0
5,8
Фойда, млн. сўм
1,5
6,87
1,16
1,09
Рентабеллик, %
36,6
43,4
29,1
18,9
«Байналмилал плюс» фермер хўжалиги 2008 йилда йилни 1,5 млн. сўм
даромад билан якунлаган бўлса, бу кўрсаткич 2010 йилда 6,9 млн. сўмни, яъни,
умумий ҳолда хўжаликнинг фойдаси мос йилларда 4,5 мартадан ортиқ ошган.
«
Хисорак Эргашали
»
фермер хўжалиги эса, мазкур йилларда олинган фойдаси
деярли ўргармаган, яъни, 2008 йилда 1,2 млн. сўм, 2010 йилда эса йил якунини
1,1 млн. сўм фойда билан якунлаган.
Мазкур хўжаликларнинг винобоп узум етиштиришда ишлаб чиқариш
харажатлари таркиби таҳлили кўрсатишича,
«
Байналмилал плюс
»
фермер
хўжалигида винобоп узум етиштириш учун 2008 йилда 4,1 млн.сўм сарфланган
бўлса, бу кўрсаткич 2010 йилда 51,3 млн. сўмни ташкил қилган.
«
Хисорак
Эргашали» фермер хўжалигида эса, мазкур йилларда 4,0 млн. сўмдан 5,8 млн.
сўмгача маблағ сарфланган (4-жадвал).
9
Тошкент вилояти Паркент тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси маълумотлари асосида муаллиф
томонидан ҳисобланган.
14
4-жадвал
Паркент туманида винобоп узумчиликка ихтисослашган фермер
хўжаликларида маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари таркиби
10
Кўрсаткичлар
«Байналминал плюс»
фермер хўжалиги
«Хисорак Эргашали»
фермер хўжалиги
2008 й.
2010 й.
2008 й.
2010 й.
Жами харажатлар, млн. сўм
4,1
51,3
4,0
5,8
%да
100
100
100
100
Меҳнат
ҳақи
(ажратмаси
билан), млн. сўм
1,95
20,4
1,81
2,4
Жамига нисбатан, %да
47,6
39,8
45,2
41,4
ЁММ, млн. сўм
0,5
9,9
0,5
1,0
Жамига нисбатан, %да
12,2
19,3
12,5
17,2
Минерал ўғитлар, млн. сўм
0,2
3,3
0,3
0,7
Жамига нисбатан, %да
4,9
6,4
7,5
12,0
Ш.ж.: азот, млн. сўм
0,12
1,81
0,2
0,43
Жамига нисбатан, %да
2,9
3,5
5,0
7,4
Фосфор, млн. сўм
0,08
1,48
0,13
0,25
Жамига нисбатан, %да
1,9
2,9
3,2
4,3
Калий, млн. сўм
-
-
-
-
Жамига нисбатан, %да
-
-
-
-
Химикатлар, млн. сўм
0,30
3,58
0,29
0,35
Жамига нисбатан, %да
7,3
7,0
7,2
6,0
Техника хизматлари, млн. сўм
0,54
6,71
0,52
0,65
Жамига нисбатан, %да
13,1
13,1
13,0
11,2
Бошқа харажатлар, млн. сўм
0,54
7,45
0,52
0,73
Жамига нисбатан, %да
13,1
14,5
13,0
12,6
Шунингдек, ушбу хўжаликларда 2008-2010 йилларда винобоп узум
етиштириш харажатлари таркибида меҳнат ҳақига сарфлар (ажратмалари
билан), ўртача 40 фоизни ташкил этган. Мазкур ҳолатда меҳнат ҳақига сарфлар
улуш жиҳатдан юқори бўлгани ҳолда унинг ҳажми жуда кам миқдорни ташкил
этади.
Паркент
туманидаги
узумчиликка
ихтисослаштирилган
фермер
хўжаликларининг аксариятида минерал ўғитлар, яъни, азот ва фосфор ўғитлари
билан таъминлаш жами харажатларнинг ўртача 5,0-8,0 фоизини ташкил
қилгани ҳолда калий ўғитлари умуман ишлатилмаган. Зеро, калий ўғитлари
узум етиштиришда новдалар пишишига, ўсимликнинг совуққа чидамлилигига
ва ҳосил сифатига ижобий таъсир кўрсатади ҳамда узум таркибидаги шира
миқдорини кўпайтиради. Калий етишмаганда ўсимликнинг чидамлилиги
камаяди, новдалар яхши пишмайди, барглар четида жигарранглар пайдо
бўлади. Бу эса, айниқса, қайта ишловчи корхоналарнинг сифатли узум
маҳсулотлари билан таъминлаш имкониятларини чеклайди.
Фикримизча,
минерал
ўғитларни
давлат
эҳтиёжлари
учун
етиштириладиган пахта ва ғалла экинлари сингари бошқа қишлоқ хўжалик
10
Тошкент вилояти Паркент тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси маълумотлари асосида ҳисобланган.
15
экинларини парваришлаш учун ҳам бир хил шартлар асосида реализация этиш
тизимини жорий қилиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Чунки, минерал
ўғитлар давлат эҳтиёжлари учун нақд пулсиз шаклда, имтиёзли кредит
ҳисобидан лимит бўйича етказиб берилса, бошқа қишлоқ хўжалик экинлари,
хусусан, узум етиштириш учун эса эркин савдо орқали, яъни биржа орқали
бозор баҳосида асосан нақд пулга реализация қилинади. Бу молиявий жиҳатдан
имконияти чекланган аксарият фермер хўжаликларида минерал ўғитлардан
самарали фойдаланиш имкониятини чеклайди.
Таҳлилларимиз кўрсатишича, узум етиштириш жами харажатларининг
таркибида техник хизмат ва ЁММларига сарфлар ўртача 12-13 фоизини ташкил
этмоқда.
Шунингдек, 2005-2010 йилларда винобоп узумнинг эркин бозор нархи
бор - йўғи ўртача 1,5-2 мартага оширилиб, бир тонна узумнинг бозор нархи
ўртача 150-300 минг сўмни ташкил этган. Аксинча, мазкур йилларда бир тонна
дизель ёқилғисининг нархи 6,2 баробарга (255-587,9 минг сўм), бир тонна
аммиакли селитранинг нархи эса, 3,6 баробарга (169,5-618,3 минг сўм)
ошганлигини кузатиш мумкин. Муаммо шундаки, моддий-техника ресурслари
ва хизмат харажатлари билан винобоп узумчиликка ихтисослаштирилган
фермер
хўжаликларидан
узум
харид
қилиш
нархлари
ўртасидаги
номутаносиблик тизимга самарали фаолият юритиш имконини бермайди.
Умуман олганда, вилоятда токзорлар ҳосилдорлигини ошириш, маҳсулот
сифатини яхшилаш, узум ялпи маҳсулотини кўпайтириш ҳамда тармоқ
иқтисодий самарадорлигини ошириш қуйидаги ташкилий ва агротехник
тадбирлар
амалга
оширилишини
талаб
қилади.
Яъни,
узумчиликка
ихтисослашган фермер ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини қайта ишловчи
корхоналар иштирокидаги ўзаро манфаатдорлик асосида ягона тузилмага
бирлаштириш узумчилик стратегиясини белгилаб олиш; мавжуд токзорлар
парваришини кескин яхшилаш ва барча илмий асосланган агротехник
тадбирларни юқори савияда бажариш; реконструкцияни талаб этадиган
эскирган ва сийракланган токзорларни фақат янги токлар билан янгилаб, барча
токзорлар сийраклигини йўқотиш; винобоп токзорлар майдонини рўйхатлаш,
лицензиялаш каби бошқа саноат узумчилигини ҳимояловчи тадбирлар ўтказиш;
токларни реконструкция қилиш, янгилаш ва кенгайтириш учун инвестиция
манбаларини излаб топиш, имтиёзли кредитлар ажратиш; узумчиликни
механизациялаш даражасини кўтариш; узум маҳсулотларини саралаш,
идишларга жойлаш ва қадоқлаш бўйича хизматлар ташкил этиш, ушбу соҳа
корхоналарини зарур асбоб-анжомлар, мутахассислар билан таъминлаш; узум
маҳсулотларини замонавий омборхоналарда сақлаш тизимини ривожлантириш
ва улгуржи бозорларни ривожлантириш лозим.
Маълумки, узумчиликни барқарор ривожлантириш уни қай даражада
қайта ишлаш тармоғи билан уйғун тарзда шаклланаётганига бевосита боғлиқ
ҳисобланади.
Таҳлиллар кўрсатишича, 2000-2010 йилларда республика бўйича
етиштирилган узум маҳсулотларини қайта ишлаш миқдори қарийб бир мартага
16
ошган бўлиб, 2000 йилда жами узум маҳсулотларининг 19,4 фоизи қайта
ишланган бўлса, 2010 йилга келиб бу кўрсаткич 24,4 фоизни ташкил қилган (5-
жадвал).
5-жадвал
Узум етиштириш ва уни қайта ишлаш динамикаси
11
Йиллар
Узум етиштириш,
минг тонна
Ш.ж.: қайта ишлаш
миқдори, минг
тонна
Қайта ишлаш
улуши, %да
2000
624,2
121
19,4
2005
635,8
113
17,8
2010
987,3
241
24,4
2010 йилда 2000 йилга
нисбатан, %да
158,2
2 м
+ 5 пункт
Республикамизда узум етиштириш ва уни қайта ишлаш салоҳияти юқори
бўлишига қарамасдан, мазкур салоҳиятдан етарлича фойдаланилмоқда, деб
бўлмайди. Мисол учун, Тошкент вилояти саноат корхоналарининг мавжуд
қувватлардан фойдаланиш ҳолатининг таҳлиллари кўрсатишича, вилоят бўйича
жами 74,2 минг тонна узумни қайта ишлаш имконияти мавжуд бўлиб, ундан
2009 йилда 79,3 фоиз фойдаланилган бўлса, 2010 йил учун бу кўрсаткич 30,9
фоизни ташкил қилган холос (6-жадвал).
Шунингдек, компания таркибидаги «Келес-Шароб» МЧЖ, «Паркент-
шароб» ОАЖлар 2010 йилда иқтисодий жиҳатдан банкротлик ҳолатига келиб
қолган.
Албатта,
компания
таркибидаги
қайта
ишлаш
корхоналари
қувватлардан 100 фоизлик фойдаланиш имкониятлари чекланган бўлиб,
технологик жиҳатдан ўртача 80 фоиз фойдаланиш самарали ҳисобланади.
Ишлаб чиқариш имкониятларидан паст даражада фойдаланиш одатда
икки ҳолатда кузатилади. Биринчидан, республикамизда қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари, хусусан, узум маҳсулотларининг асосий қисми деҳқон бозорлари
орқали истеъмолчиларга етиб борса, 27,8 фоизи қайта ишланмоқда. Шунинг
учун ҳам, узумни қайта ишловчи корхоналарнинг ишлаб чиқариш
қувватларидан фойдаланиш ҳолати паст даражада бўлмоқда.
Қишлоқ хўжалигида узум маҳсулотлари етиштириш ва саноат йўли билан
қайта ишлаш жараёнини уйғунлаштириш, уларни ҳудудий жиҳатдан
ихтисослаштириш мазкур турдаги маҳсулотлар аҳоли талабларини қондиришда
асосий ўрин эгаллашга хизмат қилади. Чунки, ушбу соҳани ҳудудий жиҳатдан
ихтисослаштиришдан асосий мақсад - узум маҳсулотлари ишлаб чиқариш
самарадорлигини ошириш ва қайта ишлашни самарали, чиқиндисиз бўлишини
таъминлаш орқали нобудгарчиликка йўл қўймаслик, ҳар бир ҳудуд, шунингдек,
республика миқёсида узум маҳсулотлари бозорини барқарор таъминлаш
ҳисобланади.
Иккинчидан, компания таркибидаги қайта ишлаш корхоналарининг
асосий қисми собиқ иттифоқ даврида ташкил қилинган бўлиб, уларнинг
11
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тузилган.
17
аксариятининг моддий-техник таъминоти бугунги кун талабларига тўлиқ жавоб
бермайди. «Тошкентвино комбинати» ОАЖ, «Меҳнат» агрофирмаси ва
«Заркент агромир» ҚКлари эса, вилоятда узум маҳсулотларини қайта ишловчи
йирик корхоналар саналиб, 2009 йилда мазкур корхоналар томонидан мос
равишда ўз қувватидан 93,8, 110,2, 154,5 фоизгача фойдаланишга эришилди.
Чунки, мазкур корхоналарда мустақиллик йилларида қатор модернизация,
техник ва технологик қайта жиҳозлаш ишлари амалга оширилди.
6-жадвал
Тошкент вилояти бўйича «Ўзвиносаноат-холдинг» компанияси
тизимидаги виночилик корхоналарида узумни қайта ишлаш динамикаси
12
№
Қайта ишлаш
корхоналар номи
Қуввати,
минг
тонна
Қайта
ишланган
узум, минг
тонна
Жами шароб,
минг дал
Қайта ишлаш
имкониятидан
фойдаланиш
даражаси, %
2009
йил
2010
йил
2009
йил
2010
йил
2009
йил
2010
йил
1
«
Конвин» ҚК
8,5
1,0
0,169
70,44
11,86
11,8
2,0
2
«
Келес-шароб» МЧЖ
2,7
0,37
0
26,3
0
13,7
0
3
«
Ҳамкор» ЁАЖ
2,2
1,49
0,777
104,8
54,2
67,7
35,3
4
«
Тошкентвино
комбинати» ОАЖ
22,5
21,1
4,45
1489
317,2
93,8
19,8
5
«
Меҳнат» агрофирмаси
19,5
21,5
11,16
1500
780,2
110,2
57,2
6
«
Паркент-шароб» ОАЖ
4,5
0
0
0
0
0
0
7
«
Матонат» МЧЖ
3,3
2,95
0,88
206,3
61,82
89,4
26,6
8
«
Мева-шарбат» ИЧК
0,8
0,24
0,11
17,3
7,8
30,0
13,7
9
«
Мева-шарбат» ТВУК
3,0
1,4
0,46
97,13
31,55
46,6
15,3
10
«
Файз» МЧЖ
0,8
0,76
0,296
53,61
20,7
95,0
37,0
11
«
Навдак» ш/к
1,5
1,1
0,154
78,17
10,6
73,3
10,2
12
«
Заркент агромир» ҚК
3,3
5,1
3,025
354,6
208,4
154,5
91,6
13
«
Суқоқ-шароб» МЧЖ
1,1
1,86
1,44
130,4
100,5
169
131,0
14
«
Қуёш нури» МЧЖ
0,5
0,082
0,02
5,6
0
16,4
4,0
ЖАМИ
74,2
58,9
22,94
4134
1605
79,3
30,9
Шунинг учун ҳам, тизимдаги корхоналарда халқаро стандартларга
мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизими жорий этилса, корхоналарни
модернизациялаш орқали саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватлари
ошади, маҳсулот сифати яхшиланади, янги иш ўринлари яратилиб, ижтимоий
масалани яхшилаш имконияти яратилади. Шунингдек, истиқболда вилоятда
узум қайта ишлангандан кейин ҳосил бўладиган иккиламчи маҳсулотларни
қайта ишлаш тармоғини шакллантириш орқали узумчилик соҳасини
ривожлантиришнинг янги йўналишларини яратиш имкониятлари мавжуддир.
Вилоят саноат корхоналари хомашёни асосан тумандаги барча
агрофирмаларга аъзо бўлган фермер хўжаликларидан шартнома асосида олади.
12
Ўзбекистон Республикаси «Ўзвиносаноат-холдинг» компанияси маълумотлари асосида ҳисобланган.
18
Аммо, агрофирмаларнинг фаолияти бугунги кунда умуман самара бермаяпти.
Маълумки, агрофирма ёки саноат корхоналари фермер хўжалигига харид
қилинаётган маҳсулот баҳосининг 30 фоиздан кам бўлмаган фоиз миқдорида
одатда ҳар йилнинг 1 апрелига қадар бўнак берилишини ва уни харид
қилишини таъминлашни ўз мажбуриятига олиши белгиланган. Аммо,
ўтказилган сўровномалар натижалари кўрсатишича, мазкур шарт вилоят
агрофирмалари
томонидан
бажарилмаётганлиги
фермер
хўжаликлари
фаолиятида молиявий қийинчиликларини келтириб чиқармоқда. Чунки,
аксарият агрофирмаларнинг солиқ ва бошқа ташкилотлардан қарзлари
юқорилигача қолмоқда, натижада эса, фермер томонидан етказиб берилган
узум маҳсулотлари учун тўлов ўз муддатида амалга оширилмаяпти.
Шунинг учун фикримизча, биринчидан, қайта ишлаш корхоналарига
зарур бўлган узум хомашёсини фермерлар томонидан ўз вақтида етказилишини
таъминлаш мақсадида, йилма- йил узум хомашёсига шартномалар тузиш ва
белгиланган ҳажмларга мувофиқ бўнак маблағларини тегишли йилнинг 1
апрелига қадар ўтказиб беришни таъминлаш талаб этилади;
Иккинчидан эса, эркин бозорни шакллантириш мақсадида жойларда
«Ўзвиносаноат-холдинг» компанияси тизимидаги ҳамда «Мевасабзавот-
тайёрловсавдо» корхоналари билан узумчиликка ихтисослашган фермер ва
деҳқон хўжаликлари ўртасида тўғридан-тўғри шартномалар тузиш, узум
маҳсулотларини қабул қилиш пунктларида ҳисоб-китобларни тўғридан-тўғри
амалга ошириш тизимини жорий қилиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.
Маълумки, виночилик саноатининг барпо этилган моддий-техник базаси
республикамиз аҳолисини ва экспорт эҳтиёжларини қондирадиган ҳажмда
қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш имконини беради. Ички бозор
эҳтиёжларини тўлиқ қондириш учун республикада қайта ишланган узумчилик
маҳсулотларининг 30 фоизи етарли. Шунинг учун маҳсулот сотишда ташқи
бозорларни эгаллаш холдинг компаниясининг асосий стратегик вазифаларидан
бири ҳисобланади. Бугунги кунда компания томонидан ишлаб чиқарилаётган
виночилик маҳсулотлари экспорт қилинаётган қисмининг асосий улуши Россия
Федерациясига
тўғри
келади,
(60
фоиз).
Қозоғистон,
Қирғизистон,
Туркманистон ва Украина мамлакатлари ҳам маҳсулотлар сотишнинг барқарор
бозорлари ҳисобланади.
Шунингдек, узоқ хориж мамлакатларига мазкур маҳсулотларни экспорт
қилиш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида 2004 йилда
компания томонидан 3890,8 минг АҚШ доллари қийматидаги маҳсулот экспорт
қилинган бўлса, 2010 йили бу кўрсаткич 11532,2 минг АҚШ долларини ташкил
қилди, 2010 йилда 2004 йилга нисбатан қарийб уч мартага ошган (7-жадвал).
Таҳлилларимиз кўрсатишича, 2004-2010 йилларда экспорт қилинган
маҳсулотлар таркибида вино материаллари, коньяк спирти ва концентрланган
соклар етакчи ўрин тутган. Хусусан, 2004 йилда 398,2 минг дал вино
материаллари (1008,1 минг АҚШ доллари) экспорт қилинган бўлса, 2010 йилга
келиб бу кўрсаткич мос равишда 1142,9 минг дални (4225,2 минг АҚШ
доллари) ташкил этган, яъни, қарийб уч бараварга ошган. Концентрланган
19
соклар экспортида ҳам жиддий ўзгаришлар кузатилиб, 2004 йилда 849,8 тонна
концентрланган сок (544,92 минг АҚШ доллари) экспорт қилинган бўлса, 2010
йилга келиб бу кўрсаткич 2350,8 тоннани (1812,2 минг АҚШ доллари) ташкил
этган. Концентрланган сок экспорти бўйича 2010 йилда 2004 йилга нисбатан
қарийб уч баробарга кўпайгани ҳолда, мос йилларда 2010 йилда 2004 йилга
нисбатан 1267,3 минг АҚШ долларлик маҳсулот кўп экспорт қилинган.
7-жадвал
«Ўзвиносаноат-холдинг» холдинг компанияси бўйича маҳсулот
экспорти динамикаси («Ўзспиртсаноат» АК биргаликда)
13
Маҳсулот
турлари
Экспорт ҳажми
2004 й.
2006 й.
2008 й.
2010 й.
миқдори
минг
долл.
миқдори
минг
долл.
миқдори
минг
долл.
миқдори
минг
долл.
Жами экспорт
3890,8
7750
8267,9
11532,2
Вино материалла-
ри, минг дал
398,2
1008,1
2282,85
4812,4
1240,44
3828,21
1142,9
4225,2
Вино, минг шиша
-
-
-
-
-
-
115,7
96,6
Коньяк
спирти,
минг дал
69,86
900,54
78,36
1221,2
75,69
1376,6
34,4
802,5
Виноконцентрати,
тонн
-
-
-
-
244,9
140,44
717,4
952,05
Этил ва озик-овқат
спирти, минг дал
240,22
1314,1
168,5
884,74
-
-
-
-
Ликер-ароқ
маҳсулотлари,
минг шиша
1,5
17,8
-
-
-
-
-
-
Концентратланган
соклар, тонн
849,8
544,92
1269,01
770,34
1558,45
1062,1
2350,8
1812,2
Шиша
идишлар,
минг дона
5042,2
655,5
Коньяк, минг шиша
10
17,5
Соҳада экспорт салоҳиятини ошириш учун, энг аввало, экспорт қилувчи
субъектларга ташкилий имконият ва ички бозорда хомашё етказиб беришни
рағбатлантириш лозим. Аммо, таҳлиллар кўрсатишича, узум маҳсулотлари
экспорт қилинганда уларнинг экспорт баҳолари турли вилоятлар бўйича
турличадир. Мисол учун, бир тонна виноматериалнинг экспорт харажати учун
Самарқанд вилоятида 153,5 доллар сарф қилинган бўлса, Фарғона вилоятида
эса 186,4 доллар, Тошкент вилоятида 133,4 доллар сарфланган. Шунингдек,
ички бозорда виноматериалларини ташиш харажатлари экспорт қилинаётган
маҳсулотларнинг ташқи бозорга чиқариш харажатларига нисбатан арзон
ҳисобланади. Бундай ҳолат тайёр маҳсулотларни экспорт қилишни иқтисодий
жиҳатдан рағбатлантирмайди.
Умуман олганда, тармоқ самарадорлигини ошириш ва субъектлар
ўртасидаги муносабатларни мувофиқлаштириш учун қуйидаги тадбирларни
амалга ошириш мақсадга мувофиқ:
13
Ўзбекистон Республикаси «Ўзвиносаноат-холдинг» холдинг компанияси маълумотлари асосида ҳисобланган.
20
-
ҳудудий интеграллашган мажмуа тизимини жорий этиш ва унинг
таркибида иш юритиш учун қулай ташкилий-иқтисодий шароитлар яратиш;
-
ҳудудий ва туман даражаларида хўжаликлараро интеграцияда
корхоналарни шакллантириш ва иш юритишнинг замонавий механизмини
ишлаб чиқиш;
-
ишлаб чиқариш ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминловчи
интеграция ролини ошириш.
Ҳудудий интеграциялашган мажмуа маҳсулотни ишлаб чиқариш, сақлаш,
қайта
ишлаш
ва
сотиш
бўйича
технологик
занжирнинг
ҳамма
иштирокчиларини ўз ичига олади. Бу мажмуага кирадиган корхоналар ўзининг
ҳуқуқий мустақиллигини сақлаб қолади, яъни, ишлаб чиқилган шартнома
битимлари асосида унинг ҳар бир ҳамкори тенг хуқуқли тарзда хўжалик
юритишни таъминловчи ёпиқ тизим тарзида шаклланади. Вино ишлаб
чиқарувчи ҳудудларда интеграциялашган мажмуани яратишнинг асосий
мақсади узумни тўғридан-тўғри реализациясини жорий этишдан иборатдир.
Туман узумчилик интеграциялашган мажмуасининг ташкилий-иқтисодий
таркиби, бизнингча, қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади:
- йирик узумчиликка ихтисослашган фермер ва деҳқон хўжаликлари;
вертикал кооперация тамойиллари асосида ташкил этилган узумни қайта
ишловчи саноат корхоналари ва узумчилик ҳамда виночиликнинг иккиламчи
ресурсларидан фойдаланиш бўйича саноат корхоналари;
-
мижозлар
ҳисобидаги
маблағлар,
суғурта
бадаллари,
тизим
иштирокчиларининг пай бадаллари манбаи бўлган маблағлар билан ҳудудий
интеграллашган мажмуага хизмат кўрсатадиган молиявий-кредит муассасалари
ва бошқалар;
-
иштирокчилар томонидан пайчилик асосида ташкил этилган туман
интеграциялашган мажмуа маҳсулотларини реализация қилиш бўйича савдо
корхоналари;
-
туман интеграллашган мажмуанинг маркетинг хизмати.
Шу
аснода
туман
узумчилик
интеграция
мажмуасида
бозор
муносабатларининг ҳамма унсурларини ўз таркибига киритадиган тизимга эга
бўлган корхонанинг ривожланиши ва уларни сармоя билан таъминлаш,
молиявий, ишлаб чиқариш ва товар маҳсулотларини ишлаб чиқиш, йиғиш,
концентрацияси ва муомаласи амалга оширилади (4-расм).
Ҳудудий интеграллашган мажмуа ривожланиш ҳолатидан келиб чиққан
ҳолда, алоҳида узумчилик туманининг аниқ шарт-шароити учун мос келадиган
хусусий модель ишлаб чиқиш мумкин. Шунга кўра, ҳудудий узумчиликка
интеграллашган мажмуанинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатидан келиб чиқиб,
бутун ҳудуднинг агросаноат мажмуаси ва алоҳида узумчилик корхоналарида
ишлаб чиқариш жараёнини барқарорлаштиришга эришилади. Бу эса,
интеграллашган мажмуанинг якуний маҳсулотини реализация қилиш бўйича
корхонада ва ишлаб чиқаришда сармоялаш масалаларини фаол ҳал қилиш
имконияти пайдо бўлишига ижобий таъсир кўрсатади.
21
4-расм.
Ҳудудий узумчиликка интеграллашган мажмуа модели
14
Бошқача қилиб айтганда, агросаноат интеграцияси – бу, агросаноат
бирлашмаси доирасида ўзаро боғлиқ бўлган қишлоқ хўжалиги, саноат ва бошқа
корхона ҳамда ташкилотларнинг техник, технологик, ташкилий-бошқарув
бирлигини ифодаловчи ташкилий жараёндир. Бу эса, ўз-ўзидан ўзаро боғлиқ
тармоқларни бирлаштиришга, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида табиий-
иқлим, ер ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланишга, қайта ишлаш
саноатининг самарали фаолият юритишига имконият яратади.
ХУЛОСА
1. Узумчиликнинг иқтисодий самарадорлигини тавсифлаш учун ишлаб
чиқаришнинг асосий омиллари бўлган ер, меҳнат ресурслари, ишлаб чиқариш
фондлари ва ишлаб чиқариш харажатлари самарадорлигини тўлиқроқ
ифодаловчи кўрсаткичлар тизимини қўллаш мақсадга мувофиқдир. Чунки,
ердан фойдаланиш самарадорлигини аниқлаш учун ҳосил олинадиган
экинларнинг гектар ҳисобига ялпи узум маҳсулоти ҳажми ва нархи (қиёсий
нархларда) кўрсаткичи қўлланилиши талаб этилса, узумчиликнинг асосий
ишлаб
чиқариш
фондларидан
сарф
қайтими,
меҳнат
ресурсларидан
фойдаланиш самарадорлигини аниқлаш учун биз, узумни реализация қилишдан
олинган даромадни одам-соатлардаги жорий меҳнат харажатларига тўғри
14
Муаллиф томонидан тузилган.
Ҳудудий интеграллашган мажмуа
Молиявий-кредит
муассасаси
Узумчиликка
ихтисослашган деҳқон
ва фермер хўжаликлари
Узум маҳсулотларини
қайта ишловчи саноат
корхоналари
Узумчилик ва
виночилик иккиламчи
хомашё ресурсларини
қайта ишлаш бўйича
саноат корхоналари
Савдо корхоналари
Узумнинг хўраки
навларини сақловчи
омборхоналар
Виночилик
маҳсулотларини
реализация қилиш
бўйича дўконлар ва
савдо уйлари
Маркетинг хизмати
22
муносабатини танлаш лозим, деб ҳисоблаймиз. Шу жиҳатда танланган
кўрсаткичлар узумчиликнинг иқтисодий самарадорлигини бирмунча тўлиқ
ифодалайди.
2. Қишлоқ хўжалигини ва озиқ-овқат мажмуаси таркибидаги маҳсулотни
қайта ишлаш саноат тармоғини оптималлаштириш орқали, энг юқори самарага
эришиш аграр иқтисодиёти ривожланган Европа мамлакатлари тажрибасида
кузатилмоқда. Узум етиштириш бўйича хорижий тажрибаларни ўрганиш,
уларни республикамиз узумчилик тармоғида учта йўналиш: узум ва узум
маҳсулотлари таннархини пасайтириш бўйича, маркетинг тадқиқотлари бўйича,
экспорт тизимини такомиллаштириш бўйича тадбиқ этиш мақсадга мувофиқ,
деб ҳисоблаймиз.
3. Республикамизда 2010 йили узум етиштириш ҳажми ва ўртача
ҳосилдорлик ўтган йилларга нисбатан анча ўсган бўлса-да, аммо, у аҳолини
узум ва узум маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини қондира олмайди. Чунки,
республикамизда аҳоли жон бошига узум маҳсулотларининг йиллик истеъмоли
таҳлиллари шуни кўрсатадики, мазкур кўрсаткич 1990 йилда 36,3 кг ни ташкил
қилгани ҳолда 2010 йилда бу кўрсаткич 1990 йилга нисбатан 42,7 фоизга
камайган, яъни, аҳоли жон бошига истеъмол ўртача 20,8 кг ни ташкил қилган,
холос.
4. Монографик тадқиқотлар кўрсатишича, винобоп узум етиштириш
харажатлари таркибида меҳнат ҳақига сарфлар (ажратмалари билан) юқори
улушга эга бўлиб, ўртача 40 фоизни ташкил этган. Мазкур ҳолатда меҳнат
ҳақига сарфлар улуш жиҳатдан юқори бўлгани ҳолда унинг ҳажми жуда кам
миқдорни ташкил этади. Минерал ўғитларлар билан таъминлаш жами
харажатларнинг ўртача 5,0-8,0 фоизини ташкил қилгани ҳолда, калий ўғитлари
умуман ишлатилмаган. Бу эса, айниқса, қайта ишловчи корхоналарни сифатли
узум маҳсулотлари билан таъминлаш имкониятини чеклайди.
5. Таҳлилларимиз кўрсатишича, узум етиштириш жами харажатлари
таркибида асосий техник хизмат ва ЁММларига сарфлар бўлиб, бу -
хўжаликлар жами харажатларининг ўртача 12-13 фоизини ташкил этмоқда.
Муаммо шундаки, моддий-техника ресурслари ва хизмат харажатлари
узумчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларидан узум харид қилиш
нархлари ўртасидаги номутаносибликлар тизимга самарали фаолият юритиш
имконини бермайди.
6. Таҳлиллар кўрсатишича, 2005-2010 йилларда винобоп узумнинг эркин
бозор нархи бор-йўғи ўртача 1,5-2 мартага оширилиб, бир тонна узумнинг
бозор нархи ўртача 150-300 минг сўмни ташкил этган. Аксинча, мазкур
йилларда бир тонна дизель ёқилғисининг нархи 6,2 баробарга (255-587,9 минг
сўм), бир тонна аммиакли селитранинг нархи эса 3,6 баробарга (169,5-618,3
минг сўм) ошганлигини кузатиш мумкин.
7. Ишлаб чиқариш, қайта ишланган маҳсулотларни реализация қилишда
туман узум-виночилик интеграциялашган мажмуасининг ташкилий-иқтисодий
алоқалари қуйидагиларни ўз ичига олади: йирик узумчиликка ихтисослашган
фермер ва деҳқон хўжаликлари; вертикал кооперация тамойиллари асосида
23
ташкил этилган узумни қайта ишловчи саноат корхоналари; мижозлар
ҳисобидаги маблағ, суғурта бадаллари, тизим иштирокчиларининг пай
бадаллари манбаи бўлган маблағлар билан туман интеграллашган мажмуага
хизмат
кўрсатадиган
молиявий-кредит
муассасалари
ва
бошқалар;
иштирокчилар
томонидан
пайчилик
асосида
ташкил
этилган
туман
интеграциялашган мажмуа маҳсулотларини реализация қилиш бўйича савдо
корхоналари; узум ва виночилик иккиламчи ресурсларидан фойдаланиш бўйича
корхоналар; туман интеграллашган мажмуанинг маркетинг хизмати.
Тадқиқот ишида узум етиштириш ва уни қайта ишлаш самарадорлигини
ошириш,
тармоқ
фаолиятини
барқарор
ривожлантиришни
иқтисодий
рағбатлантиришга қаратилган қуйидаги
илмий таклиф ва амалий тавсиялар
ишлаб чиқилди:
- тармоқ фаолиятида минерал ўғитларни давлат эҳтиёжлари учун
етиштириладиган пахта ва ғалла экинлари ҳамда бошқа қишлоқ хўжалик
экинларини парваришлаш учун бир хил шартлар асосида реализация этиш
тизимини жорий қилиш;
- узум маҳсулотларини саралаш, идишларга жойлаш ва қадоқлаш
хизматларини ташкил этиш, ушбу соҳа корхоналарини зарур асбоб-анжомлар,
мутахассислар билан таъминлаш;
- узум маҳсулотлари экспорт қилинишида хомашё сифатидаги
виноматериалларни эмас, балки, мазкур имкониятдан етарлича фойдаланган
ҳолда пировард маҳсулотни экспорт қилиш;
- узумчилик саноат корхоналари маҳсулотларини ички бозорга чиқариш
харажатлари билан уларни экспорт харажатлари ўртасидаги номутаносибликни
бартараф этиш;
- узум маҳсулотлари етиштирувчи ва уни қайта ишловчи субъектлар
ўртасидаги ортиқча бўғинларни камайтирган ҳолда, «Ўзвиносаноат-холдинг»
компанияси ва «Мевасабзавоттайёрловсавдо» корхоналари билан узумчиликка
ихтисослашган фермер ва деҳқон хўжаликлари ўртасида тўғридан-тўғри
шартномалар тузиш ва ҳисоб-китоб ишларини амалга ошириш тизимини жорий
этиш.
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
1. Шафкаров Б. Узумчилик сердаромад соҳа // Ўзбекистон қишлоқ
хўжалиги. – Тошкент, 2006. – № 12. – Б. 9.
2. Шафкаров Б. Тенденции развития производства винограда в Узбеки-
стане //Двадцатые международные плехановские чтения. – Москва, 2007. – С.
430-431.
3. Шафкаров Б. Основные направления экономических реформ в вино-
градарстве Узбекистана // Экономика и финансы. – Москва, 2007. – № 11(136).
– С. 49-50.
4. Шафкаров Б. Ўзбекистонда узум етиштиришнинг ҳозирги ҳолати ва
истиқболлари // Глобаллашув шароитида Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий
24
тараққиётининг долзарб муаммолари мавзусидаги республика илмий-амалий
анжумани. – Тошкент, 2009. – Б. 48-50.
5. Шафкаров Б. Узум маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорти //
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. – Тошкент, 2009. - № 7. – Б.31.
6. Шафкаров Б. Развитие производства продукции экспорта в виноградар-
ской отрасли Республики Узбекистан // Экономика и финансы. – Москва, 2009.
- № 8. – С. 31-33.
7. Шафкаров Б. Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили давлат дастури
– фермер хўжаликларини ривожлантиришнинг муҳим омили // Жаҳон
молиявий-иқтисодий инқирози: миллий манфаатлар ва инновацион сиёсат II-
жилд. – Тошкент: «Молия», 2009. – Б. 304-306.
25
Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Шафкаров
Баҳром Худойбердиевичнинг 08.00.04- «Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти»
ихтисослиги бўйича «Узум етиштириш ва уни қайта ишлашнинг
иқтисодий самарадорлиги (Тошкент вилояти мисолида)»
мавзусидаги диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч сўзлар:
узумчилик, узумни қайта ишлаш ва сақлаш, иқтисодий
самарадорлик, интеграл кўрсаткич, модернизация, диверсификация, узум
навларини
жойлаштириш,
маркетинг,
экспорт
салоҳияти,
ҳудудий
интеграллашган мажмуа.
Тадқиқот
объектлари:
Тошкент
вилояти
деҳқон
ва
фермер
хўжаликларида узум етиштириш ва уни қайта ишлаш корхоналари танланди.
Ишнинг мақсади:
иқтисодиётни модернизациялаш ва ишлаб чиқаришни
диверсификациялаш шароитида узум етиштириш ва уни қайта ишлашнинг
иқтисодий самарадорлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий
тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқот методи:
иқтисодий таҳлил, таққослаш, статистик гуруҳлаш,
монографик кузатиш, мантиқий ва абстракт фикрлаш.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
қишлоқ хўжалиги, шу
жумладан, узум етиштириш самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар
тизимлаштирилди; узум ва узумчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича
хорижий мамлакатлар тажрибалари ўрганилиб, улардан Ўзбекистонда ижодий
фойдаланиш
йўналишлари
илмий
жиҳатдан
асосланди;
узумчилик
самарадорлиги таҳлил қилиниши асосида тармоқда мавжуд муаммолар
аниқланди ва уларни ҳал этиш бўйича илмий таклифлар ишлаб чиқилди; узум
маҳсулотларини сақлаш ва уларни экспорт қилиш тизимини такомиллаштириш
бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилди.
Амалий аҳамияти:
тадқиқотнинг илмий таклиф ва амалий тавсияларидан
тармоқда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш,
маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш, сақлаш, ташиш ва сотиш тизимини
такомиллаштириш, моддий-техника таъминоти ва хизмат кўрсатиш тизимини
яхшилаш, тармоқ иқтисодий самарадорлигини ошириш ҳамда мамлакатда
узумчиликни барқарор ривожлантириш асосида жаҳон бозори талабларига мос
келадиган рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда
фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
муаллиф
томонидан ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (02.07.2010 й., 03/197- сонли далолатнома)да
амалиётга жорий этиш учун қабул қилинган.
Қўлланиш соҳаси:
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги
вазирлиги, узумчиликка ихтисослашган фермер ва деҳқон хўжаликлари, олий
ўқув юртлари.
26
РЕЗЮМЕ
диссертации Шафкарова Бахрома Худойбердиевича на тему:
«Экономическая эффективность выращивания винограда и его
переработки (на примере Ташкентской области)» представленной на
соискание ученой степени кандидата экономических наук по
специальности 08.00.04 – «Экономика сельского хозяйства»
Ключевые слова:
виноградарство, переработка и хранение винограда, эко-
номическая эффективность, интегральный показатель, модернизация, диверсифи-
кация, размещение сортов винограда, маркетинг, экспортный потенциал, террито-
риальный интегрированный комплекс.
Объект исследования:
выбраны дехканские и фермерские хозяйства по выра-
щиванию винограда и перерабатывающие его предприятия в Ташкентской области.
Цель работы:
разработка научных предложений и практических рекоменда-
ций, направленных на повышение эффективности выращивания винограда и его
переработки в условиях модернизации экономики и диверсификации производст-
ва.
Методы исследования:
экономический анализ, сравнение, статистическая
группировка, монографическое наблюдение, логическое и абстрактное мышление.
Полученные результаты и их новизна:
систематизированы показатели, ха-
рактеризующие эффективность сельского хозяйства, в том числе выращивания ви-
нограда; на основе изучения опыта зарубежных стран по производству винограда
и продукции виноградарства научно обоснованы направления его практического
применения в Узбекистане; на основе анализа современного состояния экономиче-
ской эффективности производства винограда выявлены существующие проблемы
в данной сфере и разработаны научные предложения по их решению; разработаны
научные предложения и практические рекомендации по совершенствованию сис-
темы хранения и экспорта продукции виноградарства.
Практическая значимость:
результаты научных предложений и практиче-
ских рекомендаций исследования могут быть применимы при углублении проис-
ходящих в данной отрасли экономических реформ, росте производства, совершен-
ствовании системы хранения, перевозки и реализации продукции, улучшении ма-
териально-технического обеспечения и сферы услуг, повышении экономической
эффективности отрасли, а также на основе устойчивого развития виноградарства в
стране позволит производить соответствующую потребностям мирового рынка
конкурентоспособную продукцию.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
научные предложе-
ния и рекомендации, разработанные автором, приняты для практического исполь-
зования Министерством сельского и водного хозяйства Республики Узбекистан
(свидетельство № 03/197 от 02.07.2010 г.).
Область применения:
Министерство сельского и водного хозяйства, специа-
лизированные на выращивании винограда дехканские и фермерские хозяйства,
высшие учебные заведения.
27
Resume
Thesis of Shafkarov Bakhrom Khudoyberdievich
On the scientific degree competition of the doctor philosophy in economics on
specialty 08.00.04.-.”Еconomiy of Аgriculture ” ,
on the subject :”Еconomic efficiency of growing grapes and its processing” .
Key words
: Viticulture ,vine-growing, processing and storing of grapes, eco-
nomic efficiency, integral index ,modernization ,subversive activity, placing sorts of
vine marketing ,export potencial , territory integral complex.
Object of research
: farming economy in growing vine and its processing en-
terprise in Tashkent province are considered as the object of research.
Purpose of work
: elaboration of scientific offers and practical recommenda-
tion directed to increasing efficiency of grape growing and its processing in the con-
dition of economy modernization and subversive activity of industry.
Methods of research
: economical analysis , comparative comparing , making
statistic groups ,monographic watching, logical and abstract thinking.\The obtained
results and their novelty:\the indices showing efficiency of agriculture including
growing vine are systematized; on basis of researching experiences of foreign coun-
tries in producing grapes and production of viticulture the direction of its application
in Uzbekistan is substantiated scientifically;
On basis of analyzing modern condition of economic efficiency of producing
grapes the problems which exist in this sphere are showed and scientific offers in
solving them are elaborated ;
Scientific offers and practical recommendation in improving the systems of
storing and exporting the production of viticulture are elaborated;
Practical value
: the results of scientific offers and practical recommendation
of research can be used in dееping economic reforms which held in this branch ,in
increasing of producing , improving of storage system, transporting and selling pro-
duction, improving material-technical support and service sphere , increasing eco-
nomic efficiency of branch ,and on the basis of stable developing of viticulture in our
country it makes produce the production which meets the world requirements.
Degree of introduction and economic efficiency
:
Scientific offers and recommendation elaborated by the author are accepted for
practical using by the ministry of agriculture and water economy of the Republic of
Uzbekistan.(certificate № 03/197 , 02.07.2010).
Field of application
: the Ministry of agriculture and water economy, ,farming
economy specialized for growing vine higher education institutes and universities .
Тадқиқотчи :______________________
