Авторы

  • Феруза Бободжонова
    Национальный университет Узбекистана имени Мирзо Улугбека

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.autoabstract.36855

Ключевые слова:

Бухарский эмират традиционная школа медресе мактаб вакуфная собственность система образования ученик мудеррис джадидизм реформа образовательный процесс

Аннотация

Объект исследования: система образования в Бухарском эмирате конца XIX - начала XX в.
Цель работы: по этапный анализа процесса и проблем системы образования в Бухарском эмирате в конце XIX - начале XX в.
Методы исследования: в процессе работы на основе цивилизационного подхода к изучению истории были использованы следующие методы: проблемно-хронологический подход синхронный и сравнительный анализ, системно-структурный метод.
Полученные результаты и их новизна: в диссертации проблема системы образования Бухарского эмирата освещена на основе идеи национальной независимости. Большая часть архивных материалов, использованных в исследовании, в первые введены в научный оборот. В диссертации также использованы материалы периодической печати, мемуары, имеющие непосредственное отношение к изучаемой проблемы. В диссертация впервые на основе широкого круга источников поэтапно освещена начальная и высшая система образования их проблемы и попытки реформирования.
Практическая значимость: полученные результаты исследования и научные заключения способствуют более глубокому изучению проблем общественной, духовно-культурной жизни Узбекистана в рассматриваемый период.
Степень внедрения и экономическая эффективность: главное содержание диссертации нашло отражения в 4 научных статьях и 8 тезисах на научных конференциях.
Область применения: приведенные в диссертации сведения могут быть использованы в создании спецкурсов, учебно-методической литературы по истории культуры и образования в Узбекистане.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ


Қўлёзма ҳуқуқида

УДК 9 (584.4

)



БОБОЖОНОВА ФЕРУЗА ХАЯТОВНА

БУХОРО АМИРЛИГИДА ТАЪЛИМ ТИЗИМИ

(XIX АСР ОХИРИ - ХХ АСР БОШЛАРИДА)


07.00.01-Ўзбекистон тарихи




Тарих фанлари номзоди илмий даражасини

олиш учун тақдим этилган диссертация

АВТОРЕФЕРАТИ







Тошкент – 2011


background image

2

Диссертация иши Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника

институти “Тарих ва фалсафа” кафедрасида бажарилган.


Илмий раҳбар

тарих фанлари доктори

Зияева Доно Ҳамидовна

Расмий оппонентлар:


тарих фанлари доктори, профессор

Абдурахимова Нодира Абдуловна

тарих фанлари номзоди

Эрназаров Файзулло Нарзуллаевич

Етакчи ташкилот

Тошкент давлат педагогика университети





Ҳимоя

2011

йил

________ойининг

____куни

соат____да

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги
07.00.01 – “Ўзбекистон тарихи” ихтисослиги бўйича тарих фанлари номзоди
илмий даражасини олиш учун К.067.02.12 рақамли Ихтисослашган кенгаш
мажлисида бўлади. Манзил: 100174, Тошкент шаҳри, Талабалар шаҳарчаси,
ЎзМУ. е-mail:

kengash@nuu.uz

.


Диссертация билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий

университети илмий кутубхонасида танишиш мумкин (100174, Тошкент
шаҳри, Талабалар шаҳарчаси, ЎзМУ).

Автореферат 2011 йил _____________ ойининг _____куни тарқатилди




Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби т.ф.н., доц.

А.А. Одилов


background image

3

I. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги.

Ўзбекистон Республикасида миллий истиқлол

туфайли нафақат сиѐсий, иқтисодий ва ижтимоий тараққиѐт, балки маънавий
тикланиш ва ўзликни англаш, миллий қадриятларни тиклаш учун ҳам кенг
имкониятлар юзага келди. Жамият тараққиѐтини таъминлашда, айниқса,
юксак маънавиятга эришиш йўлида белгиланган мақсад ва вазифалар, таълим
ислоҳотларининг давлат сиѐсати даражасига кўтарилиши, Ўзбекистон
Республикасида Кадрлар тайѐрлаш Миллий дастури

1

ва Таълим тўғрисидаги

Қонун

2

амалиѐти муҳим аҳамиятга молик бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек,

“Кадрлар тайѐрлаш бўйича Миллий дастур тасодифан пайдо бўлгани йўқ –
бу айнан шу халқимизнинг қон-қонига сингиган маърифат қонуниятининг
давоми”

3

бўлиб, “маънавий жиҳатдан мукаммал ривожланган инсонни

тарбиялаш, таълим ва маорифни юксалтириш, миллий уйғониш ғоясини
рўѐбга чиқарадиган янги авлодни вояга етказиш давлатимизнинг энг муҳим
вазифаларидан бири бўлиб қолди”

4

.

Таълим-тарбия соҳасида амалга оширилаѐтган тадбирлар, дастур ва

қонунларни ишлаб чиқиш ҳамда амалиѐтга татбиқ этишда бу борада Бухоро
амирлигида асрлар давомида ривожланиб келган бой тажриба мактабини
ўрганиш, тегишли сабоқ чиқариш, шубҳасиз, муҳим аҳамият касб этади.
Зеро, маънавий-ахлоқий қадриятлар чуқур тарихий илдизларга эга бўлиб,
уларни шакллантиришда анъанавий таълим тизими муҳим роль ўйнаган.

Аммо совет даври тарихшунослигида Бухоро амирлигидаги маънавий

ҳаѐт ва таълим тизими ҳукмрон мафкура тазйиқи остида бир ѐқлама ѐритиб
келинди. Жаҳон илм-фанига Форобий, Ибн Сино, Беруний, Хоразмий каби
буюк мутафаккирларни етиштириб берган минтақадаги анъанавий
таълимнинг сўнгги ўрта асрларга келиб қолоқликка юз тутиш сабаблари,
уларга таъсир этган омиллар, оқибатлари холисона таҳлил этилмади,
анъанавий таълим масканлари асоссиз равишда жаҳолат ва қолоқлик
намунаси, диний хурофот ўчоғи сифатида қоралаб келинди.

Ваҳоланки, Президент Ислом Каримов эътироф этганидек, “ота-

боболаримиз қадимдан бебаҳо бойлик бўлмиш илму маърифат, таълим ва
тарбияни инсон камолоти ва миллат равнақининг энг асосий шарти ва гарови
деб билган”

5

.

Бухоро амирлигидаги анъанавий таълим тизимида сўнгги асрларда

ҳақиқатан ҳам турғунлик ва замон талабларидан ортда қолиш ҳолатлари

1

Баркамол авлод Ўзбекистон тараққиѐтининг пойдевори. – Тошкент: Шарқ, 1998. – Б. 20-29.

2

Ўша жойда. – Б. 31-62.

3

Баркамол авлод орзуси. – Тошкент: Шарқ, 1998. – Б.106.

4

Ўзбекистоннинг сиѐсий-ижтимоий ва иқтисодий истиқболининг асосий тамойиллари. Президент Ислом

Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг биринчи сессияси мажлисидаги маърузаси
// Халқ сўзи. 1995, 24 февраль.

5

Каримов И.А. Юксак маънавият-енгилмас куч. – Тошкент: Маънавият, 2008. – Б. 60.


background image

4

яққол намоѐн бўла бошлаган эди. Аммо тарихий адабиѐтларда бу ҳолатлар
ўта умумлаштирилган ва танқидий ѐндашув асосида, чекланган доирада,
маиший шаклларда таърифланди, уларни тубдан ислоҳ этиш ҳаракатлари
чуқур ѐритилмади, архив фондларида, қўлѐзма асарларда, даврий
адабиѐтларда мазкур муаммога оид зиддиятли характердаги муҳим тарихий
манбалар эътибордан четда қолди, илмий истеъмолга киритилмади.

Айнан шу ҳолатлар, яъни муаммонинг тарих фанида ҳозиргача ўзининг

чуқур илмий ва холисона баҳосини олмаганлиги, ушбу муаммога оид кўплаб
тарихий манбалар ҳанузгача ўрганилмаганлиги, улар орқали ижтимоий,
маънавий воқеликнинг кўплаб масалаларига ойдинлик киритишга эришиш
мумкинлиги ўрганилаѐтган мавзунинг долзарблигини яна бир бор асослаб
беради.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ўрганилаѐтган даврда Бухоро

амирлигида амал қилган анъанавий таълим муассасалари савод чиқариш
ўчоғи сифатидагина эмас, балки суд тизими, масжидлар, мадрасалар учун
кадрлар тайѐрлаш маскани сифатида, диний-ахлоқий қадриятларни
шакллантириш, жамиятни маънавий қиѐфасини белгилаш билан бир қаторда,
олимлар, уламолар, шоирлар тайѐрлаб берадиган илм-фан маркази сифатида
ҳам муҳим аҳамият касб этган. Улар асрлар давомида бу борада катта
тажриба мактабига эга бўлиш билан бир қаторда ўзига яраша муаммо ва
камчиликлардан ҳам холи бўлмаган.

Бу муаммолар ўз даврининг илғор фикрли маърифатпарвар кишилари

томонидан англаб етилган ва кун тартибига уларни ислоҳ қилиш вазифалари
қўйилган. Бу жараѐн ҳам ўзига яраша муаммо ва қийинчиликлар билан
кечган. Мазкур ҳолатларни ўзаро узвийликда, тарихийлик асосида, турли
манбаларни қиѐсий таҳлил этиш, уларнинг сабаб ва оқибатларини аниқлаш,
ўша даврда кечган ижтимоий-сиѐсий жараѐнлар билан ўзаро боғлиқликда
тадқиқ этиш, шубҳасиз, муҳим илмий аҳамиятга эга бўлиб, бу ҳам мавзунинг
долзарблиги ва аҳамиятини белгилаб беради.

Диссертация мавзусининг долзарблигининг яна бир жиҳати унинг

амалий аҳамиятга моликлиги билан ҳам белгиланади, зеро, юқорида қайд
этилганидек, сиѐсий мутелик шароитида жамиятнинг маънавий ҳаѐти,
ахлоқий тарбияси ва маърифатида муҳим ўрин тутган анъанавий таълим
тизими муаммолари, унинг ижобий ва салбий жиҳатлари тегишли сабоқ
чиқариш имконини беради.

Тадқиқотнинг даврий чегараси

сифатида XIX асрнинг охири ва ХХ

асрнинг боши белгилаб олинди. Чунки ушбу даврда Бухоро амирлигида
тараққийпарвар жадидчилик ҳаракати кучайди, шу ҳаракатнинг амалий иши
сифатида эса янги усул мактаблари ташкил этилди, мадрасалар ва умуман,
таълим тизимини ислоҳ этиш ғоялари пайдо бўлди.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Бухоро амирлигида XIX аср

охири – ХХ аср бошларидаги анъанавий таълим тизими ва уни ислоҳ қилиш


background image

5

масалаларига доир тадқиқотларни шартли равишда уч гуруҳга ажратиш
мумкин.

Биринчи гуруҳга

XIX асрнинг охири ва ХХ аср бошларига мансуб

адабиѐтлар туркуми киради. Бухоро амирлиги ҳақида махсус тадқиқотлар
олиб борган рус муаллифи Д.Н.Логофет асарларида мамлакатнинг маъмурий
бошқарув тизими, иқтисодий аҳволи ҳақида бой маълумотлар билан бир
қаторда, ижтимоий-маданий ҳаѐтга мансуб фактлар ҳам қайд этилади

1

.

Бу даврда чоп этилган тадқиқотлар орасида хизмат бурчи юзасидан

таълим тизими аҳволини махсус тадқиқ этган муаллифларнинг асарлари
алоҳида ўрин эгаллайди. Хусусан, Туркистон ўлкасида мактаб ва мадрасалар
ишлари бўйича Туркистон генерал-губернаторлиги нозири лавозимида
ишлаган В.П.Наливкиннинг асарлари ва мақолаларида мактаб, мадрасалар
тўғрисидаги маълумотларда Бухоро амирлигидаги таълим масканлари ҳақида
ҳам қизиқарли фактлар қайд этилади

2

.

Н.А.Бобровниковнинг мақоласида Ўрта Осиѐдаги анъанавий мактаблар

ва мадрасалар тўғрисида маълумотлар, Н.П.Остроумовнинг асарларида эса
нафақат Туркистон, балки Бухоро амирлигидаги таълим масканлари ҳақида
ҳам маълумотлар ўрин олган

3

.

Бундай маълумотлар Туркистон генерал-губернаторлигида таълим

масалалари билан шуғулланган С.М.Граменицкий, Н.С.Ликошин каби бошқа
муаллифларнинг асарларида ҳам қайд этилади

4

. Хусусан, С.М.Граменицкий

асарларида ўқитиш масканлари ва ўқув юртларининг сони ҳақида
маълумотлар берилган бўлса, Н.С.Ликошин ўз асарларида мактаб ва
мадрасаларнинг маҳаллий аҳоли саводхонлигида тутган ўрнини Туркистон
мисолида ѐритиб берган.

Маҳаллий муаллифларнинг асар ва мақолалари эса асосан Бухорода

таълим тизимини ислоҳ этиш, янги усул мактабларини ташкил этиш
муаммоларига бағишланган эди. Улар орасида Абдурауф Фитратнинг

5

1

Логофет Д.Н. Бухарское ханство под русским протекторатом. – СПб., 1911. – С.340; Шу муаллиф. Страна

бесправия. Бухарское ханство и его современное состояние. – СПб, 1909. – С.240.

2

Наливкин В.П. Азбука для русско-мусульманских школ оседлого населения Туркестанского края. –

Ташкент, 1886; Шу муаллиф. Сборник материалов по мусулманству. – Ташкент, 1900; Шу муаллиф. Что
даѐт средне-азиатская мусульманская школа в образовательном и воспитательном отношениях. – СПб.,
1900; Шу муаллиф. Туземцы раньше и теперь. –Ташкент, 1913.

3

Бобровников Н.А. Русско-туземные училища, мактабы и медресе в Средней Азии // Журнал Министерства

народного просвещения. 1913. – № 45. – С.189-241; – № 46. – С.49-84; Остроумов Н П. К истории народного
образования в Туркестанском крае. – Ташкент, 1899.

4

Граменицкий С.М. Очерк развития народного образования в Туркестанском крае / Сост. Инспектор нар.

уч. в Турк. крае 1-го района С.Граменицкий. – Ташкент: Типо-Литогр. торг. Дома Фи Г. брать Каменских,
1896. – С.88; Шу муаллиф. К вопросу об инородческом образовании в России // Туркестанские ведомости.
1908, 6, 10 сентября; Шу муаллиф. Краткая историческая записка об устройстве инородческого образования
в Туркестанском крае // Туркестанские ведомости. 1908, 16, 17, 24, 26 октября; Лыкошин Н.С. Пол жизни в
Туркестане. Очерки быта туземного населения. – Петроград, 1916. – С.18.

5

Фитрат А. Оила ѐки оила бошқариш тартиблари. – Боку, 1916. – Б. 112; Шу муаллиф. Фитрат А. Рассказы

индийского путешественника. – Самарканд, 1913. –С.98; Шу муаллиф. Спор бухарского мударриса с
европейцем в Индии о новометодных школах / Перевод с персидкого полковника Ягелло. – Ташкент, 1911. –
С.48.


background image

6

асарлари алоҳида ўрин тутади. Унда муаллиф анъанавий таълим-тарбия
масалаларига алоҳида урғу қаратиб, мавжуд муаммоларни кескин танқид
остига

олади.

Ўша

давр

муаллифи

Ражабзода

Ниѐзий

1

ва

М.З.Мирзозодаларнинг

2

мақолаларида бошланғич мактаблардаги таълим

тизими замон талабларидан анча орқада қолганлиги кескин танқид остига
олинган. Таълим тизимини ислоҳ қилиш ҳамда бу соҳадаги муаммоларга
Туркистон жадидларининг ўнлаб мақолалари бағишланган эди.

3

Иккинчи гуруҳга

Совет ҳукмронлик даврида мавзуга оид чоп этилган

адабиѐтлар киради.

Совет даври нашрлари орасида 20 йиллар тадқиқотлари

алоҳида ўрин тутади. Хусусан, Бухоро амирлигида таълим тизимини ислоҳ
қилиш масалаларини кўтарган маҳаллий маърифатпарварлар – Абдурауф
Фитрат, Файзулла Хўжаев, Садриддин Айний, Садри Зиѐ қаламига мансуб
тадқиқотларни алоҳида қайд этиш лозим. Хусусан, Абдурауф Фитратнинг
“Ўзбек адабиѐти намуналари” китобида

4

амирликдаги жадид мактаблари

ҳамда уларда таълим ва тарбия масалалари, Файзулла Хўжаевнинг
мақолалари ва “Бухоро инқилобининг тарихига доир” асарида

5

анъанавий

ўқитиш масканларининг асл моҳияти, ижтимоий аҳамияти, Садриддин
Айнийнинг “Бухоро инқилоби учун материаллар” асарида

6

анъанавий таълим

таълим тизимидаги ўқув-услубий ва тарбиявий муаммолар таҳлил қилинган
бўлиб, бу асарлар масалага холисона ѐндашуви билан ажралиб туради.
Бухоро қозикалони Муҳаммад Шарифжон (Садри Зиѐ) ўз асарларида
Бухоронинг илмий-адабий муҳити, таълим ва мадрасалари тарихига оид
муҳим маълумотларни берган

7

.

Рус шарқшунос олими И.И.Умняковнинг 1927 йилда нашр этилган

мақоласида

8

Бухорода янги усул мактаблари ҳақида илк бор батафсил

маълумот берилади.

Шарқшунос

олим

В.В.Бартольднинг

асарларида

ҳам

Бухоро

амирлигидаги маданий ҳаѐт, айниқса амир Абдулаҳадхон ва амир
Олимхонларнинг ҳукмронлиги давридаги меъморчилик, йирик қурилишлар
ҳақида, Европа услубидаги бинолар қурилиши, техник янгиликлар ва

1

Ниѐзий Ражабзода. Ибтидоий мактабларимизнинг тартибсизлиги ѐхуд тараққийнинг йўли // Ойина, 1914.

-№ 38. – Б. 906.

2

Мирзозода М.З. Илм ва маориф // Садои Туркистон, 1914, 18 июль.

3

Ҳозирги Бухоронинг аҳволи //Садои Туркистон. 1914, 12 июль; Бухоро ҳукуматининг ислоҳкорона

қадамлари // Ойина, 1915. – № 8. – Б.198; Зуҳириддин Фатхуддинзода. Илм ва тараққий // Ойина, 1914. – №
17. – Б. 313; Шамсий П. Улум ва маориф // Ойина, 1915. – № 8. – Б. 54.

4

Фитрат А. Ўзбек адабиѐти намуналари. Биринчи жилд. – Самарқанд-Тошкент, 1928.

5

Ходжаев Ф. О младобухарцах // Историк марксист. – Москва, 1926. -№ 2. – С.7-14; Шу муаллиф. К истории

истории революции в Бухаре. –Ташкент: Узгосиздат, 1926. –С.78; Шу муаллиф. Бухоро инқилобининг
тарихига доир. – Тошкент: Ўздавнашр, 1926. – Б.126.

6

Айний С. Бухоро инқилоби учун материаллар. – Москва, 1926. – Б.148.

7

Қаранг: Вохидов Ш., Чориев З. Садри Зия и его библиотека (Из истории книги и книжной культуры в

Бухаре в начале ХХ века). – Ташкент: Янги аср авлоди, 2008. – С.352.

8

Умняков И.И. К истории новометодной школы в Бухаре // Бюллетень САГУ. – Ташкент, 1927. Вып. 16.

–С.98-99.


background image

7

уларнинг маҳаллий аҳоли илғор қатлами кайфиятига ижобий таъсири
тўғрисидаги маълумотлар қайд этилади

1

.

БХСР

раҳбарларидан

бири

Мусожон

Саиджоновнинг

илмий

тадқиқотларида

2

ҳам мавзуга оид муҳим янгиликлар бор. 1930 йиллардан

бошлаб тарих фанида синфий ѐндашув ва марксча-ленинча мафкуравий
қолипларнинг узил-кесил қарор топиши, жадид маърифатпарварларининг
қатағон қурбонларига айланиши мазкур мавзуларга ҳукмрон мафкура
нуқтаи-назаридан ўта салбий ѐндашувнинг қарор топишига олиб келди.
Натижада кейинги йилларда чоп этилган асарларда ўрганилаѐтган мавзу бир
ѐқлама, ўта танқидий руҳда ѐритилди

3

. Хусусан, Т.Н.Қориниѐзов

4

Ўзбекистон маданияти тарихига оид тадқиқотида мактаб ва мадрасалардаги
ташкилий жараѐнлар моҳиятан диний ғояларни тарғиб қилувчи масканлар
сифатида таърифланади. О.К.Сухарева асарида эса Бухородаги анъанавий
мактаблар ва мадрасалар ҳақида айрим фактлар қайд этилади, холос

5

.

ХХ аср 60-йилларидан бошлаб миллий озодлик ва ислоҳотчилик

ҳаракатларига нисбатан кескин муносабатнинг бир оз юмшаши,
жадидларнинг мактабларни ислоҳ қилиш ҳаракатларининг тан олиниши
мазкур давр адабиѐтларида ҳам намоѐн бўлди. К.Е.Бендриков, И.М.Мўминов,
А.М.Богоутдинов, В.Б.Лунин, Й.Абдуллаев, Г.М.Билолов, А.И.Ишанов

6

кабиларнинг асарларида бу ҳол яққол намоѐн бўлади.

Хусусан, К.Е.Бендриков

7

ва Й.Абдуллаевлар

8

тадқиқотларида Туркистон

Туркистон генерал-губернаторлигидаги анъанавий ва жадид мактаблари
тўғрисидаги маълумотлар қайд этилиши мазкур муаммо талқинига тазйиқлар
нисбатан юмшаганлигини намоѐн этади.

1970 йиллардан бошлаб совет тарихшунослигида анъанавий таълим

тизими тарихига мансуб қатор асарлар юзага келди. Хусусан, И.Иргашев,
А.Муҳаммаджонов,

Ш.Исмоилов,

А.И.Абдусамедов,

Н.М.Раҳмонов,

1

Бартольд В.В. История культурной жизни Туркестана. –Ленинград: АН СССР, 1927. – С.256; Шу муаллиф.

Бухара. Еѐ памятники и их судьба // Академик Бартольд. В.В. Сочинения. Т.IV. –М.: Наука, 1966. – С.72.

2

Саиджонов М. Бухоро шаҳри ва эски бинолари // Маориф ва ўқитувчи, 1927. -№ 3-4. – Б.8-11.

3

Из истории Советского Узбекистана. – Ташкент: АН Уз ССР, 1947. – 512 с; Раҳимов Н. Садриддин Айний

/ Танқидий-биографик очерклар. – Тошкент: Фан, 1954. – Б.6; Из истории Советского Узбекистана.
– Ташкент: АН Уз ССР, 1956. – С. 230.

4

Қориниѐзов Т.Н. Совет Ўзбекистони маданияти тарихидан очерклар. – Тошкент: Фан, 1956. –Б.510; Очерки

Очерки истории культуры Советского Узбекистана. – М.: Академия Наук СССР, 1955. – С.560.

5

Сухарева О.К. Истории городов Бухарского ханства. – Ташкент: Академии наук Уз ССР, 1958.

6

Мўминов И.М. Ўзбекистон ижтимоий-фалсафий тафаккури тарихидан. –Тошкент: ЎзССР Фанлар

Академияси, 1960. – Б.288; Вахабов М.Г. О джадидизме // Правда Востока, 1960. 8 январь; Богоутдинов
А.М. Очерки по истори таджикской философии. – Сталинабад: Таджикгосиздат, 1961. – С.29; Лунин В.Б.
Средняя Азия в дореволюционном и советском востоковедении. – Ташкент: Фан, 1965. –С.408; 160; Билолов
Г.М. Хоразмда халқ маорифи тараққийси. – Тошкент: Ўқитувчи, 1969. –Б.2; Ишанов А.И. Бухарская
Народная Советская Республика. – Ташкент: Узбекистан, 1969. – С. 392.

7

Бендриков К.Е. Очерки по истории народного образования в Туркестане (1865-1924). –Москва, 1960. –

С.592.

8

Абдуллаев Й. Эски мактабда хат-савод ўргатиш. –Тошкент: Ўрта ва олий мактаб, 1966. –Б.149; Шу

муаллиф. Очерки по методике обучения грамоте в узбекской школе. – Ташкент: Учитель, 1966. – С.160.


background image

8

Б.Қосимов, Н.Йўлдошев ва бошқаларнинг тадқиқотларида

1

бошланғич

мактаблар, янги усул мактаблари, мадрасалар тўғрисида кўплаб маълумотлар
илмий истеъмолга киритилган. Аммо уларнинг хулосаларида коммунистик
мафкуранинг таъсири яққол намоѐн бўлиб, масаланинг моҳияти чуқур очиб
берилмаган.

Совет даври нашрлари орасида қайта қуриш йилларига мансуб

тадқиқотлар алоҳида ўрин тутади, улар масалага нисбатан холисона
ѐндашуви билан ажралиб туради. Мамлакатда ҳукм сурган ошкоралик
шароитида бу даврда жадид маърифатпарварлари фаолияти ҳақида илк
холисона фикрлар дадил илгари сурила бошланди. Бу даврда таълим
масканлари масалалари билан шуғулланган тадқиқотчилар қаторига
Р.Раҳимов,

П.Мирза-Ахмедова,

Д.Рашидова,

Э.Каримов

каби

тадқиқотчиларни киритиш мумкин.

2

Учинчи гуруҳга

мустақиллик йилларида нашр этилган адабиѐтлар, олиб

борилаѐтган тадқиқотлар туркуми киради. Мустақиллик йилларига келиб
ҳурфикрлилик, ҳукмрон мафкура тазйиқларидан халос бўлиш, илгари
махфий тутилган тарихий манбалардан фойдаланиш имкони тарихий
ҳақиқатни тиклашда муҳим роль ўйнади. Бу даврда ўрганилаѐтган
масаланинг моҳияти, мазмунига янгича ѐндашувлар шаклланиб, уни
холисона баҳолаш долзарб аҳамият касб эта бошлади.

Ушбу давр тадқиқотчилари қаторига Д.А.Алимова, Г.Турсунметова,

Р.Ҳ.Каримов кабиларни санаб ўтиш мумкин.

3

Масалан, Д.А.Алимова ўз

мақоласида маориф масалаларига тўхталиб, таълимнинг маданий ҳаѐтдаги
мавқеини аниқ фактлар асосида очиб берган.

Бу даврда Б.Эргашев,

Р.Абдуллаев, У.Долимов, Қ.Ражабов, Б.Исмоилов,

Э.Орифжонов, Б.Расулов, Ш.Воҳидов, Н.М.Раҳмонов, Г.Ф.Солижонова,

1

Мухаммаджонов А. Школа и педагогическая мысль узбекского народа XIX – начало ХХ века. –Ташкент,

1978; Ремпель Л И. Далекое и близкое. Страницы жизни быта, строительного дела, ремесла и искусства
Старой Бухары: Бухарские записи. – Ташкент: Изд литературы и искусства, 1981. – С.301; Исмаилов Ш.
Народное образование в Узбекистане в конце XIX–начало ХХ века. Автореф. дисс. ... канд ист. наук.
– Ташкент: 1981; Абдусамедов А И. Социал тараққиѐт ва ислом. – Тошкент: Ўзбекистон, 1984. – Б.151;
Қосимов Б. Абдурауф Фитрат – халқ фарзанди //Саодат. 1989. – № 7. – Б.14; Шу муаллиф. Инсон фожиалари
// Санъат. 1991. – №12.-Б.10-13; Шу муаллиф. Исмоил Ғаспирали // Ўзбегим. –Тошкент, 1992. – Б.146-150;
Миллий уйғониш: жасорат, маърифат, фидойилик. –Тошкент: Маънавият, 2002. – Б.178; Йўлдошев Н.
Маърифат фидойилари // Гулистон. 1991. – № 4-6. – Б.20-21.

2

Рахимов Р. Традиционно-начальное школьное обучение детей у народов Средней Азии (конец XIX –

начало ХХ вв) // Сборник Музея антропологии и этнографии. Вып.43. Памятники традиционно-бытовой
культуры народов Средней Азии, Казахстан и Кавказа. – Ленинград, 1989. – С.109-132; Мирза-Ахмедова П.,
Рашидова Д. Джадиды: кто оны? // Звезда Востока. 1990. – № 9. – С.138-139; Каримов.Н. Жадидчилик нима?
// Санъат. 1990. – №12. – Б.5-10; Болтабоев Ҳ. Номаълум Фитрат // Ёшлик. 1990. – № 4. –Б.34-37; Каримов.Э.
Фитратнинг ҳаѐти ва ижоди ҳақида // Ўзбек тили ва адабиѐти , 1990.-№ 3.

3

Алимова Д.А. Жадидчилик мустақиллик даври тарихчиси талқинида / Ўзбекистон тарихи: янги нигоҳ.

Жадидлар миллий мустақилликка қадар. Давра суҳбати материаллари. – Тошкент: Элдинур, 1998. – Б.3-10;
Каримов Р.Ҳ. ХIХ аср охири-ХХ аср бошлари Бухорода маънавий ҳаѐт // Бухоро тарих саҳифалари. –
Бухоро: Бухоро нашриѐти, 1999. – Б.182-190; Жадидчилик: ислоҳот, янгиланиш, мустақиллик ва тараққиѐт
учун кураш. Даврий тўплам № 1. –Тошкент: Университет, 1999. – Б.219; Турсунметова Г. ХХ аср бошларида
Туркистон таълим-тарбия тизимида жадид мактаблари / Тарихий хотира-маънавият асоси. – Бухоро: Бухоро
нашриѐти, 2008. – Б. 227-228.


background image

9

А.М.Худойқулов, Р.Шамсутдинов, Н.Наимов қаламига мансуб тадқиқотларда
Туркистондаги маърифатпарварлик ҳаракатлари,

уларнинг ғоялари,

ижтимоий-сиѐсий фаолияти ҳамда анъанавий таълим тизимини ислоҳ қилиш
ҳаракатлари ўзининг холисона баҳосини олди, кўплаб янги маълумотлар
илмий муомалага киритилди

1

.

Хусусан, Қ.Ражабовнинг тадқиқотларида тараққийпарвар жадидларнинг

илм-маърифат ғояларини, таълим-тарбияни ислоҳ қилиш масалаларини очиб
берувчи

қимматли

маълумотлар

қайд

этилади

2

.

Ш.Воҳидовнинг

тадқиқотларида Бухоро амирлигидаги мадрасалар фаолияти, мударрис
лавозими ва уларнинг маоши ҳақида қимматли маълумотлар беради

3

.

Д.Зияеванинг мақолаларида анъанавий таълим тизимининг муаммолари,

ўқув жараѐни ва предметлари, ўқитиш услубининг таҳлили орқали бу
соҳадаги қолоқлик сабаблари таҳлил этилди

4

.

Тадқиқотлар таҳлилининг кўрсатишича, мустақиллик даврида ҳам

анъанавий таълим тизими масалаларига турлича ѐндашувлар шаклланди.
Хусусан, юқорида қайд этилган асарларнинг катта қисмида анъанавий
таълимнинг замон талабларидан ортда қолганлиги алоҳида таъкидланди,
аммо бу қолоқлик асосан мактаблардаги шарт-шароит, дунѐвий билимлар
етишмаслиги билан изоҳланди.

Аммо айни пайтда анъанавий таълимни фақатгина ижобий баҳолаб,

муаммоларни

қайд

этмаслик

ѐки

атайин

эътиборсиз

қолдириш

тенденциялари ҳам пайдо бўлди. Хусусан, Э.Орифжонов ва Г.Солижонова
тадқиқотларида анъанавий таълим тизимидаги муаммолар, уларнинг сабаб ва
оқибатлари чуқур таҳлил этилмади. У.Долимов мақоласида анъанавий
мактаблар фаолияти таълим тизими муаммолари тўғрисида бир қатор муҳим
маълумотлар келтирилган ҳолда, улар бутунлай салбий баҳоланган.

1

Эргашев Б. Идеология национально-освободительного движения в Бухарском эмирате. – Ташкент: Фан,

1991. – С. 84; Худойкулов А.М. Просветительская деятельность джадидов Туркестана (конец XIX – начало
ХХ вв). Дисс. канд. ист. наук. –Ташкент, 1995. – 148с.; Шамсутдинов Р., Расулов Б. Туркистон мактаб ва
мадрасалари тарихи (XIX аср охири ХХаср бошлари). – Андижон: Андижон давлат университети, 1995.
– 152 б; Расулов Б. Из истории мусульманских мактабов и медресе Узбекистана (конец ХХ-20-годы XIX).
Автореф. дисс. ... канд.ист. наук. –Андижан, 1996. – С.32; Орифжонов Э.Қ. ХХ аср бошида Бухоро амирлиги
халқ таълимидаги ўзгаришлар ва муаммолар. – Тошкент: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 1997;
Шу муаллиф. ХХ аср бошида Бухородаги жадид мактаблари // Халқ таълими. 1997. –№ 3. –Б.50-53;
Салижанова Г.Ф. Учебно-просветительские очаги в Туркестане, их общественное значение (конец ХIХ
начало ХХ вв ) Автореф. дисс. ...канд. ист. наук. – Ташкент, 1998. –С.38.; Шарипов Р. Туркистон
жадидчилик ҳаракати тарихидан. – Тошкент: Ўқитувчи, 2002. – Б.176.; Долимов У. Туркистонда жадид
мактаблари. – Тошкент: Университет. 2006; Шу муаллиф. Эски мактаб // Тафаккур, 2010. – № 1. – Б.66-73.

2

Ражабов Қ. Жадидлар-истиқлолчилик ҳаракатининг ғоявий раҳнамолари / Ўзбекистон тарихи: янги нигоҳ.

Жадидлар миллий мустақилликка қадар. Давра суҳбати материаллари. – Тошкент: Элдинур, 1998. –Б.11-24;
Шу муаллиф. Ёш бухороликлар // Бухоро мавжлари. 2005. – № 2. – Б.26-29; Шу муаллиф. ХХ аср бошларида
Туркистон ѐшлари // Ҳуқуқ ва бурч. 2008. – № 1. – Б. 40-43; – № 2. –Б. 35-37; Шу муаллиф. Файзулла
Хўжаев. –Тошкент: ABU MATBUOT KONSALT, 2011. – Б.48; Ражабов Қ. Ҳайитов Ш. Усмон Хўжа.
– Тошкент: ABU MATBUOT KONSALT, 2011. – Б.36.

3

Воҳидов Ш. Қўқон хонлиги ва Бухоро амирлигида унвон ва мансаблар. – Тошкент, 1996. – Б.26.

4

Зияева Д. ХIХ аср охири-ХХ аср бошида Туркистонда анъанавий таълим тизими муаммолари / Тошкент

Ислом университети. Илмий-таҳлилий ахборот. 2009. – №.3; Шу муаллиф. ХХ аср бошида Ўзбекистонда
анъанавий таълим тизими. – Б.26-27; ХХ асрда Ўзбекистонда маданият тарихидан очерклар: анъаналар ва
трансформация жараѐнлари. – Тошкент, 2011. – Б.30.


background image

10

Ўрта Осиѐда жадидчилик ва ислоҳотчилик ҳаракатлари қўшни

республика тадқиқотчилар томонидан ҳам ўрганилган. Хусусан, Тожикистон
Республикасида Бухоро тарихи билан кўп йиллар давомида шуғулланган
Н.Гафаров тадқиқотида Бухоро амирлигида жадидларнинг маданий-
маърифий фаолияти ѐритилиши муносабати билан янги усул мактабларига
тегишли бўлган маълумотлар ҳам кўрсатиб ўтилган бўлса, Н.Ҳотамовнинг
тадқиқотларида анъанавий таълим масканлари фаолияти ўз аксини топган

1

.

Хорижий тарихшуносликда Бухоро амирлигидаги анъанавий таълим

тизими масалаларига Боймирза Ҳайит, Меҳмет Сарай турк тилидаги
асарларида, немис олимаси Анке Фон Кюгельген, француз тадқиқотчиси
Элен Каррер д`Энкаус, итальян тарихчиси Паоло Сартори асарларида, Буюк
Британия тадқиқотчиси Ширин Акинер, америкалик олим Эдвард Олворт,
немис шарқшуноси У.Алворс асарларида эътибор қаратилган

2

.

Мазкур тадқиқотларда Бухоро амирлигидаги таълим тизими ислом дини

ва ижтимоий-сиѐсий жараѐнлар билан боғлиқ тарзда, маълум бир даврий
чегараларда, умумий тарзда, қисман таърифланган бўлиб, масаланинг
моҳияти яхлит, атрофлича ва махсус ўрганилмаган.

Юқорида қайд этилган тадқиқотлар таҳлилининг кўрсатишича, XIX аср

охири – XX асрнинг бошларида Бухоро амирлигидаги анъанавий таълим
тизими муаммолари ҳозирга қадар махсус тадқиқот объекти сифатида
комплекс ва чуқур таҳлил этилмаган, мазкур соҳадаги ҳолат, унга таъсир
этган омиллар ҳамда қолоқлик сабаблари, ўқитиш услуби каби масалалар
чуқур ѐритилмаган, тегишли манбалар илмий истеъмолга тўла киритилмаган.

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги.

Диссертация

мавзуси

Бухоро

юқори

технологиялар

муҳандислик-техника институти илмий-тадқиқот ишлари режасидан ўрин
олган.

Диссертациянинг мақсад ва вазифалари.

Тадқиқотнинг асосий

мақсади XIX аср охири ва ХХ асрнинг бошларида Бухоро амирлигидаги
таълим тизими муаммоларини тадқиқ этишдан иборат бўлиб, ушбу
мақсаддан келиб чиқиб қуйидаги

вазифалар

белгиланди:

XIX аср охири ва XX асрнинг бошларида Бухоро амирлигидаги

анъанавий таълимни босқичма-босқич тадқиқ этиш;

бошланғич таълимнинг ҳолати, ўқув жараѐни ва моддий таъминотини

ѐритиш;

1

Хотамов Н. Свержение эмирского режима в Бухаре. – Душанбе: Университет, 1997. – С.348; Гафаров Н.

История культурно-просветительской деятельности джадидов в Бухарском эмирате. – Худжанд: Госиздат,
2000. – С.176.

2

Baymirza Hayit. Sovyetler Birliginde`ki Turklugun ve islamin bazi meseleleri // Turk dunyasi arastirmalari vakfi.

– Istambul, 1987.–260 s; Анке Фон Кюгельген. Легитимация среднеазиатской династии мангитов в
произведениях их историков (XVIII-XIX вв.). – Алматы: Дайк-Пресс. 2004. – С.516.; Paolo Sartori. Altro Che
seta. Corano e progresso in Turkestan (1865-1917). – Prato, 2003. – 158 p; Allworth E. Turkestan. – Kold, 1987.
– P. 95-96; Ahlwardt W. Verzeichniss der Arabischen Handschriften. B.VI. – Berlin, 1992. – S.498-509.


background image

11

бошланғич таълимдаги муаммолар, уларнинг сабаб ва оқибатларини

таҳлил қилиш;

ўрганилаѐтган даврда Бухоро амирлигидаги мадрасалар ҳамда

уларнинг ҳолатини тадқиқ этиш;

мадрасаларнинг молиявий-хўжалик асослари ва моддий таъминотини

ўрганиш;

мадрасалардаги таълим жараѐни, ўқув тартиби, предметлар ва

уларнинг мазмунини таҳлил этиш;

мадрасалардаги қолоқлик сабаблари ва уларга таъсир этган

омилларни тадқиқ этиш;

Бухоро амирлигида таълим тизимини ислоҳ қилиш ғоялари,

маърифатпарварлик ҳаракатининг асосий йўналишлари ва моҳиятини
ѐритиш;

янги усул мактабларининг шаклланиши, фаолияти ва уларга нисбатан

олиб борилган сиѐсатни кўрсатиш.

Тадқиқотнинг манбавий асослари.

Тадқиқотнинг манбавий асослари

олти гуруҳга бўлинади:

1.

Архив ҳужжатлари.

2.

Эълон қилинган ҳужжатлар ва материаллар тўпламлари.

3.

Музей материаллари.

4.

Даврий матбуот нашрлари.

5.

Маҳаллий муаллифларнинг асарлари.

6.

Эсдалик ва хотиралар.

Тадқиқот жараѐнида бирламчи манбалар сифатида архив ҳужжатлари

муҳим аҳамият касб этди. Улар асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий
Давлат архиви (Ўзбекистон МДА) жамғармаларидан олинди.

Мавзуни ўрганишда Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат

Архивининг

тарихий

фондларидан

1-фонди

(Туркистон

генерал-

губернаторлиги маҳкамаси), 2-фонди (Туркистон генерал-губернаторлиги
ҳузуридаги дипломатик амалдор), 3-фонди (Россия империясининг
Бухородаги сиѐсий агентлиги), 11-фонди (Сирдарѐ вилояти, Тошкент
шаҳридаги 1-районо ревизори), 47-фонди (Туркистон ўлкаси ўқув
муассасалари бошқармаси), 48-фонди (Сирдарѐ вилояти халқ билим юрти
директори), 126-фонди (Бухоро амири қўшбегиси бошқармаси), 323-фонди
(Вақф мулклари коллекцияси), 461-фонди (Туркистон райони қўриқлаш
бўлими), 1009-фонди (Остроумов Николай Петровичнинг шахсий фонди)
материалларидан унумли фойдаланилди. Мазкур жамғармаларда таълим
тизимининг ҳолати, моддий таъминоти, вақф мулклари ва ўқув жараѐнлари
ҳақидаги қимматли маълумотлар аниқланди.

Манбаларнинг иккинчи тури эълон қилинган ҳужжатлар ва материаллар

тўпламларидан иборат бўлди. БХСР тарихи ва Туркистон АССРда маданий


background image

12

қурилишга бағишланган ҳужжатлар тўпламларида

1

мавзуга оид баъзи

маълумотлар (мадраса ва мактаблар фаолияти) келтирилади.

Манбаларнинг учинчи турини тарих ва ўлкашунослик музейи

материаллари ташкил қилди. Хусусан, машҳур Бухоро Давлат меъморий-
бадиий музей-қўриқхонаси ҳамда унинг Бухоро шаҳри ва вилоятидаги турли
филиалларида сақланаѐтган экспонатлар (тарихий асарларнинг қўлѐзма
нусхалари, турли расмлар, варақалар ва бошқа ҳужжатлар) муҳим аҳамият
касб этди. Улар тадқиқот мазмунини бойитишда салмоқли роль ўйнади.

Даврий матбуот нашрлари манбаларнинг тўртинчи турини ташкил

қилади. Тадқиқотда Туркистон ва Бухорода чоп этилган миллий матбуот
ҳамда татар зиѐлилари ва рус матбуоти материалларидан унумли
фойдаланилди. Хусусан, Бухорода чоп этилган “Бухоройи Шариф” ва
“Турон” газеталари (1912-1913), Тошкентда нашр этилган “Садойи
Туркистон”(1914), “Туркестанские ведомости” (1870-1917), “Туркистон
вилояти газети” (1870-1916), “Ҳуррият” (1917) газеталари, Самарқандда чоп
этилган “Ойина” (1914-1915) журнали, Оренбургда босилган “Вақт” журнали
(1916) каби даврий матбуот саҳифаларида эълон қилинган материаллардан
мамлакатдаги таълим тизимининг ҳолати, муаммолари ҳамда уни ислоҳ
қилиш билан боғлиқ маълумотларни таҳлил этишда кенг фойдаланилди.

Тадқиқотда ўша даврда яшаб ўтган ва ижод қилган маҳаллий

муаллифларнинг асарларидан ҳам унумли фойдаланилди. Хусусан, таниқли
маърифатпарвар

тарихчи

Аҳмад

Донишнинг

“Бухоролик

манғит

амирларининг қисқача тарихи” асарида Бухоро амирлиги халқларининг
тарихий тараққиѐтдан ортда қолгани сабаблари, уларни ислоҳ қилиш
ҳақидаги таклиф ва ғоялари мамлакатдаги ижтимоий-сиѐсий муҳитни
баҳолашда муҳим аҳамият касб этди

2

.

Мирзо Абдуазим Сомийнинг “Манғит салтанати тарихи” асаридан Амир

Насруллохон, Музаффархон ва Абдулаҳадхон давридаги идора усули ва
маорифи ҳақида маълумотлар олинди

3

.

Муҳаммад Али Балжувонийнинг “Тарихи нофеий” номли асарида ҳам

амирликнинг давлат тизими, идора усули, 1918-1922 йиллардаги юз берган
кескин сиѐсий воқеалар, шунингдек, Бухоро мадрасалари тўғрисида
қимматли маълумотлар келтирилади

4

.

1

История Бухарской Народной Советской Республики (1920 – 1924 гг.). Сборник документов. –Ташкент:

Фан, 1970. –С.484; Культурное строительство в Туркестанской АССР (1917–1924 гг.). Сборник документов.
Т. I. (1917 – 1920 гг.). – Ташкент: Узбекистан, 1973. – С. 572.

2

Аҳмад Махдуми Дониш. Рисола ѐ мухтасаре аз таърихи салтанати хонадони манғития. – Сталинобод:

Нашриѐти давлати Точикистон, 1960. – С.3; Шу муаллиф. Наводир ул-вақое. – Тошкент: Фан, 1964. – Б.409;
Шу муаллиф. Путешествие из Бухары в Петербург. – Сталинабад. Таджикгосиздат, 1960. – С.298.

3

Мирза Абдуазим Сомий. Тарихи салатин-и мангитийа (История мангитских государей). –М.: Восточная

литература, 1962. – С.116.

4

Муҳаммад Али Балжувоний. Тарихи нофеий (Фойдали тарих). Тожик тилидан таржима, сўз боши ва

изоҳлар муаллифлари Ш. Воҳидов, З. Чориев. – Тошкент: Академия, 2001. – Б.122.


background image

13

Мирза Салимбекнинг “Кашкўли Салимий” асарида

1

мактаб ва мадраса

толиблари учун илм фазилатлари баѐни ҳақида, “Тарихи Салимий” асарида
эса маърифатпарварлик ҳаракати, таълим тизими ислоҳотлари тўғрисидаги
қарашлари алоҳида эътиборга лойиқдир.

Шунингдек,

тадқиқотни

тайѐрлашда

Бухородаги

жадидчилик

ҳаракатининг йирик намояндалари бўлган машҳур тараққийпарварларнинг
асарлари ҳам катта аҳамият касб этди. Хусусан, Мирзо Сирожиддин Ҳаким
томонидан 1910 йилда ѐзилган “Туҳфаи аҳли Бухоро” (“Бухоро аҳлига
туҳфа”) асарида Бухородаги маданий ҳаѐт ва мадрасалар хусусида ҳам сўз
боради

2

. Хусусан, Садриддин Айний ва Файзулла Хўжаевнинг 1926 йилда

нашр қилинган ҳамда Бухородаги 1920 йил воқеаларига бағишланган
асарларида

3

ҳам мавзуга оид муҳим маълумотлар мавжуд.

Манбаларнинг сўнгги олтинчи турини эса ўша давр замондошлари,

воқеаларининг бевосита иштирокчилари томонидан ѐзилган турли хотира ва
эсдаликлар ташкил қилади. Бу ўринда айниқса, Бухоронинг сўнгги амири
Саид Олимхон

4

ҳамда жадидчилик ҳаракатининг таниқли намояндаси

Садриддин Айний

5

томонидан ѐзилган хотиралар муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Хуллас, Бухоро амирлигидаги таълим тизимини атрофлича ўрганишда ва

таҳлил этишда бу жараѐнда фаол иштирок этган, анъанавий таълим
масканларида билим олган ва унинг муаммоларини чуқур англаб етиб, ислоҳ
қилиш ғоялари билан чиққан маърифатпарварларнинг эсдалик ва хотиралари
ҳам алоҳида ўрин тутади. Улар Бухородаги тарихий жараѐнларнинг гувоҳи,
шоҳиди ва иштирокчиси бўлганлиги учун уларнинг қарашлари, фикр-
мулоҳазалари, келтирган фактлари жуда муҳим манбавий аҳамият касб
этади.

Тадқиқот объекти.

XIX асрнинг охири – ХХ асрнинг бошида Бухоро

амирлигидаги таълим тизими муаммоларини ѐритиш тадқиқотнинг объекти
ҳисобланади.

Тадқиқот предмети

. Бухоронинг иқтисодий ва ижтимоий аҳволи,

маданий ҳаѐт, мактаб ва мадраслар тарихи, таълим жарѐни, саводхонлик,
янги усул мактаблари ва ислоҳотчилик ҳаракатлари каби масала ва
муаммолар ишнинг предметини ташкил қилади.

Диссертациянинг назарий ва услубий асослари.

Тадқиқотда таҳлил

қилинаѐтган ва ўрганилаѐтган муаммога миллий ва умуминсоний манфаатлар

1

Мирза Салимбек. Кашкўли Салимий. Таворихи мутакаддимин ва муттаахирин (форс-тожик тилидан

ўзбекчага Нарзулло Йўлдошев ўгирган). – Бухоро. 2003. – Б.51; Шу муаллиф. Тарихи Салими (источник по
истории Бухарского эмирата). – Ташкент: Академия, 2009. – С. 207.

2

Мирзо Сирожиддини Ҳаким. Туҳафи аҳли Бухоро (сафарнома). – Душанбе: Адаб, 1992. – С.272.

3

Садриддин Айний. Бухоро инқилоби тарихи учун материаллар. – Москва: СССР халқлари марказий

нашриѐти, 1926. – Б. 126; Файзулла Хўжаев. Бухоро инқилоби тарихига доир. – Тошкент: Ўздавнашр, 1926.
– Б.126.

4

Амир Саййид Олимхон. Бухоро халқининг ҳасрати тарихи. Форсийдан А.Ирисов таржимаси. – Тошкент:

Фан, 1981. – Б. 32.

5

Садриддин Айний. Эсдаликлар. – Тошкент: ЎзССР Давлат нашриѐти, 1953. – Б. 312; Шу муаллиф. Қисқача

таржимаи ҳолим. – Тошкент: Ўз ССР Давлат бадиий нашриѐти, 1960. – Б. 136.


background image

14

ва қадриятлардан келиб чиққан ҳолда ѐндашилди. Тадқиқот жараѐнида
материалларни ўрганиш ва таҳлил этишда тарихийлик, даврий изчиллик,
қиѐсий таҳлил ва танқидий ѐндашув усулларидан фойдаланиш мавзуга оид
кенг турдаги манбалар ва адабиѐтлардаги айрим қарама-қарши ва зиддиятли
қарашларни чуқур ўрганиш ва умумлаштириш ҳамда холисона баҳолашга
асос бўлиб хизмат қилди.

Шунингдек, диссертациянинг назарий ва услубий асосларини

белгилашда ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихи концепцияси ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг асарлари, маъруза
ва нутқларида, тарихчилар билан учрашувларида илгари сурилган мустақил
давлатчилик тараққиѐти ва маънавий юксалиш, маданий-маърифий
ислоҳотлар ҳақида илгари сурилган кўрсатмалари муҳим роль ўйнади.

Ҳимояга олиб чиқилаѐтган асосий ҳолатлар:

биринчидан, XIX асрнинг охири ва ХХ асрнинг бошларида Бухоро

амирлигидаги таълим кўп асрлик анъаналарга кўра икки босқич - мактаблар
(қуйи) ва мадрасалар (юқори) шаклида мавжуд бўлган;

иккинчидан, мактаб ва мадрасалар моддий таъминот жиҳатидан хусусий

ва жамоатчилик маблағлари эвазига фаолият юритган, давлат томонидан
маблағлаштирилмаган, аммо ҳукмдорлар томонидан мадрасалар барпо
этилиб, талабалар рағбатлантириб турилган;

учинчидан, бошланғич таълим мактаблари асосан араб ва форс-тожик

тилларида савод чиқариш, диний-ахлоқий қоидаларни ўзлаштириш, ҳисоб-
китобни ўрганиш, классик адабиѐт намуналари мисолида ахлоқий ва
маънавий тарбиявга йўналтирилган;

тўртинчидан, тадқиқ этилаѐтган даврда Бухоро амирлигидаги

мадрасалар бинолари улуғворлиги ва ҳайбати билан билан ажралиб турган,
уларнинг қурилишига алоҳида эътибор қаратилган. Аммо ўқув дастури ва
жараѐни, предметлари, услуби таълим масканларининг аҳволи замон
талабларидан кескин ортда қолган, дунѐвий билимларга, жаҳон илмий
ютуқларига эътибор қаратилмаган;

бешинчидан, мамлакатда ХХ аср бошида шаклланган тараққийпарварлар

ҳаракати намояндалари бошланғич таълим ислоҳотига жиддий киришиб,
янги усул мактабларини ташкил этдилар, ўз ҳисобларидан уларнинг
фаолиятини йўлга қўйдилар, аммо давлат томонидан таъқиблар бу ҳаракатни
кенг йўлга қўйишга жиддий тўсиқ бўлди;

Ишнинг илмий янгилиги.

Мазкур тадқиқотда XIX асрнинг охири ва

ХХ аср бошларида Бухоро амирлигидаги таълим тизими фаолиятини акс
эттирувчи архив ҳужжатлари, қўлѐзма манбалар, даврий матбуот
материаллари, замондошлар хотираларидан иборат кенг турдаги манбалар
умумлаштирилди ҳамда ўзаро қиѐсий таҳлил этилиб, қуйидаги илмий
янгиликлар қўлга киритилди:

- Бухоро амирлигидаги анъанавий таълим тизими, унинг ўзига хос

хусусиятлари ва муаммолари илк бор комплекс, босқичма-босқич тадқиқ


background image

15

этилди ва мактабларнинг функцияси, иш тартиби, дарс жараѐни, ўқув
адабиѐтлари (дарсликлар), шарт-шароитлари, биноси, моддий таъминотига
оид қимматли маълумотлар тўпланиб, таҳлил этилди, бошланғич
мактабларнинг ташкилий, иқтисодий-молиявий ва ўқув-услубий жиҳатдан
мавжуд муаммолари ва уларнинг сабаб ҳамда оқибатлари аниқланди;

- тадқиқотда илк бор Бухоро мадрасаларидан таълим тизими, ўқув

жараѐни, дарсликлар, уларнинг мазмуни, замон талабларидан ортда
қолишининг объектив ва субъектив сабаблари аниқланди, мадрасалар
таъминоти, талабалар учун шарт-шароитлари, мударрислар фаолиятига оид
манбалар тўпланиб, тарихийлик нуқтаи назаридан таҳлил этилди;

- Бухоро тараққийпарварларининг янги усул (жадид) мактабларини

ташкил қилишдаги саъй-ҳаракатлари, Ёш бухороликлар партияси
аъзоларининг таълим тизимини ислоҳ қилиш ғоялари ва бу борадаги
фаолияти, уларга ҳукуматнинг муносабати ѐритилди;

- ХХ аср бошларига келганда жамият ҳаѐтининг бошқа барча соҳаларида

бўлгани каби Бухоро амирлигидаги таълим тизими жиддий ўзгаришларга
муҳтож эканлигининг объектив сабаблари кўрсатилди.

Тадқиқот

натижаларининг

илмий

ва

амалий

аҳамияти.

Тадқиқотнинг илмий натижалари ва хулосаларидан XIX асрнинг охири ва
ХХ асрнинг бошида Бухоро амирлигидаги маданий ҳаѐт ва таълим тарихи
бўйича тадқиқотлар олиб боришда ҳамда олий ўқув юртлари, ўрта махсус
ўқув юртлари учун махсус курслар тайѐрлашда кенг фойдаланиш мумкин.

Натижаларнинг жорий қилиниши.

Тадқиқот натижасида эришилган

илмий хулоса, амалий таклиф ва тавсиялар Бухоро юқори технологиялар
муҳандислик-техника институтида “Ўзбекистон тарихи” фани бўйича
маъруза ўқиш ва амалий машғулотлар олиб бориш жараѐнида
қўлланилмоқда.

Ишнинг апробацияси.

Диссертациянинг асосий мазмуни ва хулосалари

муаллиф томонидан эълон қилинган илмий мақолалар ва турли
конференцияларда қилинган маърузаларда ўз аксини топган. Диссертация
иши Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти “Ижтимоий
фанлар” кафедрасида муҳокама этилиб, ҳимояга тавсия этилган. Шунингдек,
диссертация Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
ҳузуридаги К.067.02.12 рақамли Ихтисослашган кенгаш қошидаги илмий
семинар мажлисида муҳокама этилиб, ҳимояга тавсия этилган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Диссертациянинг асосий

мазмуни ва хулосалари тадқиқот юзасидан чоп этилган 4 та илмий мақола ва
8 та тезисда ўз аксини топган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Диссертациянинг кириш, 3 та

боб, хулоса, фойдаланилган манба ва адабиѐтлар рўйхати ҳамда иловадан
иборат. Диссертациянинг умумий ҳажми 171 бетни ташкил этади.



background image

16

II. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Диссертациянинг

кириш

қисмда тадқиқот учун мавзунинг долзарблиги,

ишнинг даврий чегаралари, муаммонинг ўрганилиш даражаси, мақсад ва
вазифалари, манбавий асослари, илмий янгилиги асослаб берилган,
шунингдек, диссертациянинг назарий-услубий асослари, амалий аҳамияти,
ҳимояга олиб чиқилаѐтган асосий ҳолатлар, илмий натижалар ва апробацияси
тавсифланган.

Диссертациянинг биринчи боби

“Бухоро амирлигида бошланғич

таълим тизими ва унинг муаммолари”

деб номланиб, унда тадқиқ

этилаѐтган даврда Бухоро амирлиги ҳудудидаги мавжуд бошланғич таълим
тизимининг ҳолати ва ўқув жараѐнлари билан боғлиқ муаммоларга эътибор
қаратилган.

Бобда энг аввало Бухоро амирлигида анъанавий таълим тизимининг

умумий ҳолатида ѐритилди. Мамлакатдаги сиѐсий вазият таҳлилининг
кўрсатишича, бу даврда ҳуқуқсизлик, ташқи алоқалар чекланиши натижасида
кучайган биқиқлик шароити нафақат ижтимоий соҳада, балки маданий
ҳаѐтда ҳам турғунликни кучайтирган. Хусусан, таълим тизимида бу ҳолат
яққол кўзга ташланган.

Ўрта Осиѐ ерлари Араб халифалиги томонидан босиб олинганидан

кейин шаклланган анъанавий таълим тизими икки босқичдан иборат эди:
қуйи (бошланғич таълим) ва юқори (мадраса) босқич. Мактаблар давлат
томонидан маблағлаштирилмаган. Мактаблар идора қилиниши ва таъминоти
жиҳатидан асосан иккига бўлинган: умумий ва хусусий

1

. Бухоро амирлиги

ҳудудларида мавжуд бўлган мактабларда болаларнинг ўқиш муддати
уларнинг иқтидори ва қобилиятига қараб камида 6 йил, узоғи билан 10 йилни
ташкил этган.

Мактаб бинолари зарур шарт-шароитга эга эмас эди. Вақфномаларда

қайд этилишича, улар ѐғоч, хом ва пишиқ ғиштдан бино қилинган

2

. Мактаб

биноси одатда бир хонадан иборат бўлиб, болалар бўйра ѐки шолча устида
ўтиришар,

3

хоналар кичик, тор ва яхши ѐритилмаган, санитария-гигиена

талабларига жавоб бермаган, ўқувчилар ўтирадиган жой нам ва зах бўлган

4

.

Ўша даврда мактабда ўқиган Бухоро маърифатпарварларидан С.Айний,

5

А.Фитрат

6

ҳам ушбу ҳолатни алоҳида таъкидлайдилар.

Бошланғич анъанавий мактабларнинг асосий вазифаси ўқувчиларни

саводли қилиш, ѐзиш ва ўқиш кўникмаларини шакллантириш,

7

1

Ниѐзий Ражабзода. Ибтидоий мактабларимизнинг тартибсизлиги ѐхуд тараққийнинг йўли // Ойина, 1914.

-№ 38. - Б. 908.

2

ЎзР МДА, 323-фонд, 1-рўйхат, 1116-иш, 1-варақ.

3

ЎзР МДА, 47-фонд, 1-рўйхат, 333-иш, 7-варақ.

4

ЎзР МДА, 47-фонд, 1-рўйхат, 333-иш, 9-варақ.

5

Айний С. Эски мактаб // Асарлар. 8 томлик. 4-том. - Тошкент: Бадиий адабиѐт, 1965. - Б.139-140.

6

Фитрат А. Мунозара // Шарқ юлдузи, 1997. - № 1. - Б.121.

7

ЎзР МДА, 47-фонд, 1-рўйхат, 333-иш, 7-варақ.


background image

17

арифметиканинг оддий қоидалари - ҳисоб-китобни ўзлаштириш, атроф-
муҳит, табиат, ислом дини ҳақидаги илк билим ва тушунчалар, ахлоқ-одоб
меъѐрларини ўргатишдан иборат эди. Ўғил болалар мактабларининг
аксарияти масжидлар қошида ташкил этилган ва унда таклиф этилган
масжид имоми, муаззини ѐки мадрасани тугатган зиѐли киши муаллимлик
қилган.

1

Қизлар мактабида ўқитиш ўғил болалар ўқийдиган масжидлар

ҳузуридаги мактабхонадаги ўқитишдан бир мунча фарқ қилган. Бу ерда
дарслар тушликкача давом этган. Қизларнинг ўқиши 7 ѐшдан бошланиб, 13
ѐшда тугар эди

2

. Одатда қизлар уйларида таълим олишган.

1910 йилда Бухорода 350 га яқин анъанавий (бошланғич) мактаблар

фаолият кўрсатган

3

. Мактабхонада ўқишга қабул қилиш ѐши Бухорода 5

ѐшдан 12 ѐшгача бўлган даврни ташкил этган

4

. Таълим жараѐни эса 7-10

йилгача давом этган.

Мактаблардаги дарслар эрталаб қуѐш чиқишидан то аср намозигача

давом этиб, жума ва байрам кунлари ўқувчилар дарсдан озод қилинган

5

.

Анъанавий бошланғич мактабларда дарс жадвали, қатъий дастур ва муайян
ўқув курси бўлмаган

6

. Домла ўтилган мавзуси юзасидан ҳар бир ўқувчини

биттадан ѐнига чақириб, берилган вазифани сўраган

7

.

Бошланғич мактабда таълим олиш араб алифбосини ўрганишдан

бошланиб, ҳарфлар ўқитувчи томонидан алоҳида ѐғоч ѐки қаттиқ лавҳаларга
ѐзиб қўйилган

8

. Ҳарфлар аввал ѐд олинган, кейин эса бўғинлаб ўқишга

ўтилган, сўнгра ўқувчи ҳафтиякни ўрганишга ўтган. Таълим жараѐнида
англаб, тушуниб ўқиш, матн устида ишлаш, қайта ҳикоя қилиш талаб
этилмаган.

Бухоро амирлигидаги мактабларда асосан қуйидаги китоблар ва

дарсликлардан кенг фойдаланилган: “Алифбо” дарслигида ҳарфларнинг
ѐзилиши, қўшилишидаги кўринишлари, ҳарфларнинг турли ўринларидаги
шакллари, ҳарф ости ва устига қўйиладиган диакритик белгилар, уларнинг
қўлланиши, бўғинлар тузиш каби қоидалар баѐн этилган

9

. Савод чиқарилгач,

чиқарилгач, “Ҳафтияк”, яъни ўқиш китобига ўтилган

10

. (“Ҳафтияк” Қуръони

Каримнинг еттидан бир қисми деган маънони англатган). Ёш болаларга
қулай бўлиши учун Қуръон сураларидан бир нечтаси (13-14 та) танланиб,
қироат китоби шаклига келтирилган

11

. Ўқув жараѐнида Қуръони Каримни

1

ЎзР МДА, 1010-фонд, 1-рўйхат, 66-иш, 17-варақ.

2

Наливкин В. Школа у туземцев Среднеѐ Азии // Туркестанские ведомости, 1898, 8 августа.

3

Ниѐзий Ражабзода. Ибтидоий мактабларимизнинг тартибсизлиги ѐхуд тараққийнинг йўли // Ойина, 1914.

-№ 38. - Б. 907.

4

Ханыков Н В. Описание Бухарского ханства. – СпБ, 1843. – С.211.

5

ЎзР МДА, 47-фонд, 1-рўйхат, 333-иш, 17-варақ.

6

ЎзР МДА, 1010-фонд, 1-рўйхат, 66-иш, 19-варақ.

7

ЎзР МДА, 47-фонд, 1-рўйхат, 333-иш, 19-варақ.

8

ЎзР МДА, 1010-фонд, 1-рўйхат, 61-иш, 21-варақ.

9

Бухоро Давлат меъморий-бадиий музей-қўриқхонасининг қўлѐзма фонди. 1078/11 инвентар.

10

Хафтияк Шариф. - Тошкент, 1992. - Б.3.

11

ЎзР МДА, 1010-фонд, 1-рўйхат, 66-иш, 69-варақ.


background image

18

ўрганилишига катта эътибор қаратилган

1

. Шунингдек, мактабларда “Фарзи-

айн” яъни шариатга кўра барча мусулмонларга буюрилган, бажарилиши шарт
бўлган амаллар ҳақида тушунча ва маълумот берилган. Мактабда кенг
қўлланилган дарсликлардан бири “Чаҳор китоб” бўлиб, наср ва назм усули
билан форс-тожик тилида ѐзилган бу китобда ислом динининг асосий
қоидалари ифодаланган

2

. У ўз ичига тўрт китобни бирлаштирган. (“Номи

ҳақ”, “Бидон”, “Муҳумотул муслимин” “Панднома” асарлари)

3

. Мактабларда

Мактабларда Сўфи Оллоѐр деб юритилган, аслида “Сабот ул-ожизин”
китобидан ҳам фойдаланилган

4

. Унда ислом динининг асосий қоидалари

баѐнидан ташқари, инсоний фазилатлар, ахлоқий тарбияга қаратилган
ҳикматлар, ибратли ҳикоялар, шеърлар, достонлар ўрин олган

5

. Мазкур китоб

китоб ғоятда равон, содда тил билан ѐзилган, унда кишини ўйлантирадиган
ва ҳайратлантирадиган сўз ўйинлари мавжуд бўлиб, болалар қунт билан
севиб ўқиган ва ѐд олган. Ислом ақидалари баѐн этилган, назмда битилган,
форс тилида ѐзилган “Маслакул–ал-Муттақин” номли шеърлар тўпламида
эса панд-насиҳат, хушмуомалалик, одоб-ахлоқ ва шариат қонун-қоидалари
баѐн этилган. Шунингдек, мактабларда ўқитилган Хўжа Ҳофиз “Девони”

6

ҳам ўқувчиларни ахлоқий тарбиялашда муҳим аҳамият касб этган. Агар
мактаб ўқувчиларининг кўпчилигини ўзбек тилида сўзлашувчилар ташкил
этса, туркий тилда битилган мумтоз адабиѐтларга мансуб Алишер Навоий,
Машраб ижодидан намуналар ўқитилган

7

.

Анъанавий мактабларда араб алифбосини ўзлаштиришга ҳам эътибор

қаратилган. Китоблардан парчаларни кўчириб ѐзишга жуда кўп вақт
сарфланган. Кейин иншо, дуойи салом (салом хати) ва турли алоқа хатларини
ѐзиш ўргатилган. Ўқувчи дуойи саломни ѐзишни билса, уни “хати чиққан”
деб ҳисоблашган

8

.

XIX аср охири ва ХХ асрнинг дастлабки йилларида Бухоро амирлигида

фаолият кўрсатган бошланғич мактаблар ўз иш тартиби, ташкил этилиши ва
молиявий хўжалик таъминоти жиҳатидан нисбатан тараққиѐтдан орқада
қолган эди. Аммо мактаблар халқнинг саводини чиқариш, араб имлосида
ўқиб ѐзишни, арифметик ҳисобни ўзлаштиришга ўргатувчи маскан сифатида
бу даврда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмади. Мактабларнинг ўқув дастури
бошланғич диний таълим, ислом асослари, диний ибодат, ахлоқий тарбияга
йўналтирилган, атроф-муҳит, жамият ҳақида тушунчалар берган. Аммо
мактаблардаги таълим усули, уларнинг моддий-молиявий таъминоти, ўқув
дастурида дунѐвий билимларга эътиборсизлик, ўқитувчиларнинг билими

1

Маев Н. Туземная школы // Туркестанские ведомости, 1884, 30 октября,

2

Бухоро Давлат меъморий-бадиий музей-қўриқхонасининг қўлѐзма фонди. 26492/11 инвентар; ЎзР МДА,

47-фонд, 1-рўйхат, 333а-иш, 55-варақ.

3

ЎзР МДА, 1010-фонд, 1-рўйхат, 66-иш, 71-варақ.

4

ЎзР МДА, 1010-фонд, 1-рўйхат, 66-иш, 73-варақ.

5

Бухоро Давлат меъморий бадиий музей – қўриқхонасининг қўлѐзма фонди. 12928/11 инвентар.

6

ЎзР МДА, 47-фонд, 1-рўйхат, 333-иш, 16-варақ.

7

Ханыков Н.В. Описание Бухарского ханства. – СпБ 1843. – С.212.

8

ЎзР МДА, 1010-фонд, 1-рўйхат, 63-иш, 11-варақ.


background image

19

етарли эмаслиги уларни замон талабларига ҳамоҳанг бўлишига имкон
бермади.

Тадқиқотларнинг

кўрсатишича,

анъанавий

таълим

тизимининг

бошланғич босқичи бўлган мактаблар фаолиятида қатор муаммолар мавжуд
эди. Бу муаммолар моддий, ўқув-услубий ҳарактерига эга эди.
Мактабларнинг аксарияти махсус биноларга эга бўлмаган. Ўқув дастури ва
дарсликлар услубий ва мазмун жиҳатдан ўқувчи ѐшини, ўзлаштиришни
ҳисобга олмаган, уларнинг аксарияти она тилида эмаслиги, асосан араб
тилида бўлганлиги савод чиқаришни мураккаблаштирган, диний, ахлоқий
қадриятларга урғу берилиши эса дунѐқарашни чекланган доирада
шакллантириб, уларда қўрқув ва итоатгўйлик хислатларини уйғотган. Дарс
жараѐнида ўқувчиларнинг сабоқларини ўзлаштириш жараѐни қатъий талаб
этилмаган ва назорат қилинмаган, шу сабабли хоҳиши ва қобилияти кучли
ўқувчиларни ҳисобга олмаганда, мактабларда таълим жараѐни 10 йилгача
чўзилиб кетган. Шунинг учун ҳам мактаб тизимини тубдан ислоҳ этиш ғояси
кун тартибидаги муҳим вазифа бўлиб қолган эди. Ўша давр
маърифатпарварларининг куюниб қайд этишича, “болалар мактабдан ўқимоқ
ва ѐзмоқдан бошқа ҳеч бир маълумот ололмай қолган эдилар”

1

.

Диссертациянинг иккинчи боби “

Таълим тизимининг юқори босқичи

– мадрасалар фаолияти ва уларнинг муаммолари”

деб номланиб, мазкур

бобда Бухоро мадрасаларининг моддий таъминоти масалалари, мадрасаларда
ўқитиладиган фанлар ва таълим жараѐни таҳлил этилади.

Амирликдаги анъанавий таълим тизимининг юқори босқичи бўлган

мадрасалар тарихи IХ – Х асрларга бориб тақалади

2

. Мадрасалар олий

таълим вазифасини бажариб, мамлакатнинг бошқарув тизими, ҳуқуқ-
тартибот ва таълим тизими учун кадрлар тайѐрлашда муҳим роль ўйнаган.

Мадрасаларнинг умумий сони ҳақида турли хил маълумотлар мавжуд

бўлиб, архив манбаларига кўра, 1914 йилда Бухорода 350 та мадраса борлиги
қайд этилади

3

. ХХ аср бошига келиб уларда таҳсил олувчиларнинг умумий

миқдори 10 минг нафарга етган

4

.

Мадрасалар уларнинг асосчилари номи билан аталган, қишлоқ

мадрасалари эса ўша қишлоқнинг номи билан аталган ва кўпинча
бозорларнинг яқинида жойлашган

5

. Мадрасалар қурилгач, бошқарувчиси

(мутавалли)га топширилган ва уни қурдирган шахснинг тасарруфидан
чиқарилиб, вақф мулкига айлантирилган.

Бухоро мадрасалари ҳужралари сонига қараб кичик, ўрта ва йирик

мадрасаларга бўлинган. Йирик мадрасаларга Кўкалдош (150та ҳужра),

1

Ниѐзий Ражабзода. Ибтидоий мактабларимизнинг тартибсизлиги ѐхуд тараққийнинг йўли // Ойина. 1917.

-№ 38. – Б.906.

2

Абу Бакр Муҳаммад Наршахий. Бухоро тарихи. – Тошкент, Фан, 1966. – Б.84.

3

Ўз Р МДА, 461-фонд, 1-рўйхат, 1720-иш, 76-варақ.

4

Ремпел Л.И. Далекое и близкое. Бухарские записи. – Ташкент, Литературы и искусства, 1981. - С.4.

5

ЎзР МДА, 47-фонд, 1-рўйхат, 333а-иш, 14-15-варақлар.


background image

20

Абдуллахон (141та ҳужра), Аскарбий (121та ҳужра), Мири Араб (111та
ҳужра), Аҳмаджон пўстиндўз (110та ҳужра) кабиларни киритиш мумкин

1

.

Бухородаги мадрасалар таъминоти вақф мулки ҳисобидан амалга

оширилган. Мадрасаларда талабаларнинг моддий таъминоти уч хил
кўринишда амалга оширилган: пул, ғалла ва иккови аралаш ҳолда. Вақф
мулкининг бир қисми мударрис, имом, муаззин, бошқа хизматчилар, сарф-
харажатлардан қолган қисми мадраса талабалари ўртасида тақсимланган.
Масалан, Кўкалдош мадрасасида йиллик даромаднинг тенг ярми талабаларга
берилган

2

.

Мадрасада ўқитиладиган фанларни ўзлаштиришда, шунингдек, таълим-

тарбияда ўзини кўрсатган талабалар давлат маблағини олишган. Бу маблағ
даҳ-як (яъни ўндан бир) деб аталган. Унинг соҳибини “даҳякхўр” деб
аташган. Унга даъвогарлар махсус имтиҳондан ўтказилиб, натижалари
шахсан амирга тақдим этилган

3

.

Вақф мулкининг миқдори ва унинг бир йиллик даромадига қараб

мадрасаларнинг молиявий таъминоти баҳоланган. Масалан, Абдуллахон
мадрасасининг йиллик даромади 50 минг тилла тангадан,

4

Кўкалдош

мадрасасиники эса 150 минг тангадан иборат бўлган.

Бухоро мадрасаларида дарс берувчи мударрисларнинг умумий миқдори

ХХ аср бошида 800 нафарни ташкил этиб, улар уч тоифага бўлинарди: аъло
даражали, ўрта даражали ва паст даражали. Мадрасада таълим олиш уч
босқичда амалга оширилган: бошланғич (адно), ўрта (аврат), юқори (аъло)

5

.

Талабалар

ўқув курсига қараб эмас, балки қайси китобни

ўқиѐтганлигига қараб гуруҳларга ажратилиб, унинг миқдори мадрасадаги
талабалар сонига мутаносиб равишда белгиланарди. Катта мадрасаларда ҳар
бир гуруҳда 5-10 нафардан 20 нафаргача талаба таҳсил олган

6

. Мадрасаларда

дарс бериш билан шуғулланувчи домла-мударрисларнинг иш ҳақи
вақфномада белгиланган маблағдан бериб борилган. Масалан, Жаъфархўжа
мадрасасининг мударриси 2 минг танга маош олган

7

.

Бу бобда мадрасаларда ўқитиладиган фанлар ва таълим жараѐни ҳам

таҳлил қилинади. Мадрасаларда 10 ѐшдан 40 ѐшгача бўлган саводли кишилар
таҳсил олган. Шариатга мувофиқ, бирорта мударриснинг ҳар қандай ѐшда
ҳам ўқиш учун мурожаат қилган кишига рад жавобини бериш ҳуқуқи

1

Муҳаммад Али Балжувоний. Тарихи нофеий (Фойдали тарих). Тожик тилидан таржима, сўз боши ва

изоҳлар муаллифлари Ш. Воҳидов, З. Чориев. – Тошкент: Академия, 2001. – Б. 86-94.

2

ЎзР МДА, 126-фонд, 1-рўйхат, 1995-иш, 3-варақ; Сухарева О.А. К истории городов Бухарского ханства.

– Ташкент:АН Уз ССР, 1958. – С.8.

2

ЎзР МДА, 47-фонд, 1-рўйхат, 333-иш, 10-варақ.

3

Каримов Р.Ҳ. ХIХ аср охири - ХХ аср бошлари Бухорода маънавий ҳаѐт // Бухоро тарих саҳифалари.

Мақолалар тўплами.- Бухоро, 1999. – Б.50.

4

Фитрат А. Ҳинд сайѐҳи. – Б.15.

5

ЎзР МДА, 47-фонд, 1-рўйхат, 333а-иш, 96-варақ.

6

Айний С. Эсдаликлар // Асарлар. 5-жилд. – Тошкент: Бадиий адабиѐт, 1965. – Б.200.

7

Ремпел Л.И. Далекое и близкое. Бухарские записи. – Ташкент: Издательство литературы и искусства имени

имени Г.Гуляма, 1981. – С.49, 142.


background image

21

бўлмаган

1

. Дарс жараѐнлари, ҳар йили октябр ойида бошланиб, апрель

ойигача давом этган

2

. Мадрасада одатда ҳафтада 4 кун таҳсил олинган

3

ва

чоршанба, пайшанба ҳамда жума кунлари дарс бўлмаган. Дарс қуѐш чиқиши
билан (бомдод намозидан кейин) бошланган

4

.

Ўрнатилган қоидага кўра, талаба мадрасада таҳсил олиш, унинг

ҳужрасида яшаш, молиявий таъминот олиш учун ички тартибга риоя этиши
талаб қилинган. Узрсиз сабаб туфайли мадрасани маълум муддатга тарк этиш
таъқиқланган, қоидани бузган талаба ўқиш ва яшаш жойи (ҳужра) дан
маҳрум этилган

5

.

Мадрасалардаги ўқув предметлари таҳлилининг кўрсатишича, кўплаб

диний-фалсафий, диний-ҳуқуқий китоб ва қўлланмаларни, шарҳларни,
уларга ѐзилган шарҳ (ҳошия)ларни талабалар асосан араб тилида
ўзлаштиришга мажбур эдилар.

Бухоро мадрасаларида ўқув курси қуйидаги дарсликлар асосида

ўзлаштирилган. Араб тили грамматикаси (Бидон, Мўъзий, Занжоний, Кофия)
чуқур ўрганилган. Диний таълим-ислом динининг асослари Аввали илм,
Ақойид ва унга шарҳлар, Қуръони-Карим тафсири, Ҳадиси шариф ўқитилган.
Шунингдек, мантиқ илмига алоҳида эътибор қаратилган. Бу борада “Мулло
Жалол” деб юритилган дарсликлардан кенг фойдаланилган

6

.

Мадрасаларда диний билимлардан ташқари мантиқ, нотиқлик, риѐзиѐт

(математика), ҳандаса (геометрия) каби фанларнинг ўқитилганлиги рус
манбаларида ҳам эътироф этилган. Аммо ушбу фанлар бўйича
дарсликларнинг форс, араб тилида ѐзилганлиги ўқув жараѐнини янада
мураккаблаштирган

7

.

Айрим мадрасалар алоҳида ихтисослашганлиги боис, уларда махсус

фанлар ўқитилган. Масалан, табиблар тайѐрлашга мослашган “Дорул-шифо”
мадрасасида Абу Али Ибн Сино, Розий, Абу Ҳасанали бин Ризвон Мисрий,
Субҳонқулихон каби буюк табибларнинг асарлари ўрганилган.

Тадқиқотнинг учинчи боби “

ХХ аср бошларида анъанавий таълим

тизимини ислоҳ қилиш ҳаракати ва уларнинг натижалари”

деб аталиб,

Бухоро тараққийпарварларининг таълим тизимини ислоҳ қилиш йўлидаги
фаолияти, янги усул мактабларининг очилиши ва муаммоларига
бағишланади.

1

ЎзР МДА, 47-фонд, 1-рўйхат, 333а-иш, 5-варақ.

2

ЎзР МДА, 1010-фонд, 1-рўйхат, 20-иш, 5-варақ.

3

ЎзР МДА, 323-фонд, 1-рўйхат, 55а-иш, 1-варақ.

4

Айний С. Эсдаликлар // Асарлар. 5-жилд. – Тошкент, Бадиий адабиѐт, 1965. - Б.169.

5

ЎзР МДА, 126-фонд, 1-рўйхат, 1995- иш, 4-варақ.

6

Абдурауф Фитрат. Танланган асарлар.I жилд.- Тошкент: Маънавият, 2000.-Б.239; ЎзР МДА, 126-фонд,

1-рўйхат, 1995- иш, В.4; 47-фонд, 1-рўйхат, 333а-иш, 58 -варақ; Бухоро Давлат меъморий бадиий музей –
қўриқхонасининг қўлѐзма фонди. 26840/11, 25563, 12062/11, 4826н/в, 12062/11, 24232/11, 26440/11
инвентарлар; СВР АН Уз ССР:-Т IV.- Б.398.

7

Зияева Д. ХIХ аср охири - ХХ аср бошида Туркистонда анъанавий таълим тизими муаммолари // Тошкент

Ислом университети. Илмий-таҳлилий ахборот, 2009. -№.3. - Б.10.


background image

22

Бу боб Бухоро тараққийпарварларининг таълим тизимини ислоҳ қилиш

ғоялари тўғрисидаги маълумотлар билан бошланади. Мамлакат келажагини,
юрт фаровонлигини ўйлаган Бухоро тараққийпарварлари халқ таълимини
ислоҳ қилиш ғоясини илгари сурадилар. Улар янгича усулдаги
мактабларнинг очилиши учун чора-тадбирларни амалга оширишга ҳаракат
қилиб, дастлаб 1908 йилда “Тарбияи-атфол” (“Болалар тарбияси”) номли
махфий жамиятни ташкил этдилар

1

. Унинг аъзолари 28 киши бўлиб, ундан 14

киши мулла ва муллаларнинг ўғли, 3 киши мударрис эди

2

.

Ёш бухороликлар партияси дастлабки давридаги фаолиятида асосан

маориф ва маърифатпарварлик ишлари билан шуғулланди. Бунга таъсир
этган ташқи омиллар шарқ ва мусулмон оламидаги ислоҳотчилик
ҳаракатлари эди. Илгари ислом маърифати маркази ҳисобланган Бухородаги
таълим

тизими

ҳақида

Қримда

нашр

этилаѐтган

газетада

И.Гаспиринскийнинг

“Бухорони

қаѐққа

олиб

бораяпмиз?”

номли

мақоласининг эълон қилиниши бу масалага эътиборни кучайтириб,
маҳаллий ҳокимиятни ғоятда ташвиш ва хавотирга солиб қўйган эди

3

.

Янги усул мактаблари учун дарслик чоп этиш мақсадида 1909 йилда

Бухоро жадидлари томонидан “Ширкати Бухорои Шариф” номидаги жамият
тузилиб, унинг дастлабки иши С.Айнийнинг “Тарти-ул-Қуръон” номли
дарслигини нашр қилдириш бўлди

4

.

1909 йилда Истанбулда А.Фитрат бошчилигида Бухоро маорифи хайрия

жамияти ташкил этилиб, унинг ѐрдамида бухоролик болалар учун алоҳида
мактаб очилди

5

. 1910 йилда мактабга Бухородан 30 бола, 1911 йилда 15 бола,

бола, 1912 йилда 20 бола, 1913 йилда 16 бола ўқишга юборилди

6

.

Лекин шунга қарамай татар талабалари сони кўпайиб борган. 1913 йилда

Бухоро мадрасаларида шундай татар талабаларидан 650 нафари таълим олар
эди

7

. Бухорода маърифатпарварлик ғояларини тарғиб этишда Боқчасаройда

чиқадиган “Таржимон” газетаси, Бокуда чиқадиган “Мулла Насриддин”
сатирик журнали, Ҳиндистонда чиқадиган “Хабеулмати” газетаси, Мисрда
чиқадиган “Чеҳранома” ва “Парвариш” каби журналларнинг сезиларли
даражадаги таъсири бўлган

8

. Масалан, татар газетаси бўлган “Аччиқ сўз” ҳам

ҳам ўз саҳифасида “Бухоро ҳукуматининг Бухородаги янги усул мактаби
ҳаракатига муносабати” номли мақолани эълон қилиб, мутаассиб
руҳонийларни қўллаб-қувватлагани учун Бухоро ҳукуматини қаттиқ танқид
қилади

9

.

1

Ражабов Қ. Ёш бухороликлар // Бухоро мавжлари, 2005. -№ 2. – Б. 26-29.

2

Айний С. Тарихи инқилоби Бухоро. – Душанбе: Адиб, 1987. – С. 232.

3

ЎзР МДА, 3-фонд, 2-рўйхат, 150-иш, 1-3-варақлар.

4

Айний С. Бухоро инқилоби тарихи учун материаллар // Асарлар, 1-том. – Тошкент, Бадиий адабиѐт, 1963.

– Б. 202.

5

ЎзР МДА, 3-фонд, 2-рўйхат, 150-иш, 10-варақ.

6

ЎзР МДА, 2-фонд, 1-рўйхат, 168-иш, 24-варақ.

7

ЎзР МДА, 3-фонд, 2-рўйхат, 150-иш, 34-варақ.

8

ЎзР МДА, 11-фонд, 1-рўйхат, 244-иш, 24-варақ.

9

ЎзР МДА, 2-фонд, 1-рўйхат, 268-иш, 2-варақ.


background image

23

Маҳаллий аҳоли орасида янгиликка қарши кайфиятда бўлган Мулла

Қамар, Мулла Холмурод, Мулла Абдурасул Махсум, Ғиѐсиддин Садр, Қози
Калон Бурҳониддин ва Насрулло Қўшбеги бошчилигидаги консерватив
кучлар янги усул мактаблари очилишига кескин қаршилик кўрсатдилар

1

.

Жадидлар ҳаракатининг етакчиларидан бири бўлган М.Беҳбудийнинг

амирликдаги янги усул мактабларини кучайтиришга қаратилган фикрлар
билан тўлиб-тошган “Янги усул қандай?” номли

2

ва “Бухоройи шариф”

газетасида эълон қилинган “Тартиб лозимдир” номли мақоласида ҳам
Бухородаги мактаб ва мадрасаларда таълим беришни такомиллаштиришга
қаратилган илғор фикрлар берилган эди

3

. Шунингдек, 1912 йилда “Садойи

Туркистон”да “Ҳозирги Бухоронинг аҳволи” номли мақола

4

, 1914 йида

“Ойина”да М.З.Мирзозоданинг долзарб мақоласи чоп этилиши ҳам таълим
тизими ислоҳотига бағишланган эди

5

.

Бухорода янги усул мактабларининг очилишида И.Гаспиринскийнинг

роли катта бўлиб, 1893 йилнинг майида у Бухорога келган ва Амир
Абдулаҳадхон билан янги усул мактаблари хусусида гаплашган эди. Бироқ
Бухорода бундай мактаб очилиши турли сабаблар билан орқага сурилади.

Бухорода янги усулдаги мактаб 1900 йилда Мулла Жўрабой томонидан

ўз туғилган қишлоғида очилади. Янги усул мактабларининг ташкил этилиши
1900-1903 йилларга тўғри келади. Айнан шу йилларда татар ўқитувчилари
томонидан кўплаб мактаблар очилган

6

.

“Озод Бухоро” газетасида Н.Собитов

Бухорода биринчи жадид мактабини очган деган маълумот берилади

7

. 1908-

1910 йилларга қадар ташкил этилган мактабларда татар муаллимлари дарс
беришган. 1903 йилга келиб Бухорода 6 та янги усул мактаби ташкил этилган
эди.

1908 йилда Бухоро амирлигига И.Гаспиринский мактаб ислоҳоти

масалалари юзасидан ташриф буюрди. Бухородаги Н.Собитовнинг татар
мактабини расман татар ва бухороликларнинг болалари учун мактаб
сифатида расмийлаштирмоқчи бўладилар ва ушбу мактабни И.Гаспиринский
шарафига “Исмоилия” деб номлашга қарор қилинади. Аммо И.Гаспиринский
бунга рози бўлмайди ва мактабни марҳум Амир Музаффархон номига
бағишлаб “Музаффария” деб аташни таклиф этади. И.Гаспиринский Амир
Абдулаҳадхон билан учрашиб мактаб очиш, унинг биноси ва бошқа
ташкилий ишлар тўғрисида гаплашиб олади. Бироқ бухоролик мутаассиб
руҳонийларнинг ушбу мактабнинг ислом ақидаларига тўғри келмаслиги ва
халқ учун зарарли эканлиги тўғрисидаги “ривоят”ларини Бухоро
қўшбегисига етказганларидан кейин мактабни расмийлаштириш иши тўхтаб

1

ЎзР МДА, 2-фонд, 1-рўйхат, 268-иш, 8-варақ.

2

Бухоройи шариф, 1912, 28 ноябрь.

3

Беҳбудий М. Тартиб лозимдир / Бухоройи Шариф, 1912. -№.5, 16 март.

4

Ҳозирги Бухоронинг аҳволи // Садои Туркистон, 1914, 12 июль.

5

Фатхуддинзода. З. Илм ва тараққий // Ойина, 1914. -№ 17. -Б.313.

6

ЎзР МДА, 2-фонд, 1-рўйхат, 268-иш, 20-варақ.

7

Собитов дорилмуаллимини / Озод Бухоро, 1923. -№ 3. 21 октябрь.


background image

24

қолади. Собитовнинг бухоролик болалар ҳам ўқиб турган татар мактаби
Ҳомид Бурнашевнинг ҳовлисига кўчирилади ва бир йилга яқин шу тахлитда
фаолият кўрсатади

1

.

1908 йилнинг октябрь ойида Бухоронинг дарбозаи Саллоҳхона гузарида

Мирзо Абдулвоҳид уйида форс тилида ўқиш олиб бориладиган янги усул
мактаби расман очилади ва унга Мирзо Абдулвоҳид муаллим этиб
тайинланади. 1911-1912 йилларда Бухоро амирлиги ҳудудида 57 та янги усул
мактаблари фаолият кўрсатган

2

. 1912 йилнинг 9 октябрида Чоржўйда

Отаулла Хўжаевнинг мусулмон мактаби очилади. Бу мактабга Чоржўй
ҳокими томонидан хайрия қилинганлигини 1912 йил 28 июндаги 1243 рақам
остидаги қўшбеги фармонидан кўришимиз мумкин

3

. 1912 йилнинг

охирларида Латиф Хўжа томонидан Говкушон маҳалласида янги мактаб
очилади. Бухородаги расман иккинчи мактабни Мукомилиддин Бурҳонов
очган бўлиб, унинг мактабида ўқийдиган ўқувчилар сони 40 нафардан ортиқ
бўлган

4

. Учинчи мактабни Мулло Ҳамидхўжа Бозори Нав гузарида ўқитувчи

уйида очади.

Бухоронинг жадид мактабларида товушли ўқитиш билан бирга,

арифметика, география, табиатшунослик, табиий билим асослари, ўлик
табиат (химия ва физика элементлари) ўқитилган

5

.

Янги усул мактаблари тарафдорлари “усули жадидчилар”, унга қарши

бўлганлар эса “усули қадимчилар” деб ном олиб, улар ўртасида кескин
кураш борган. Мутаассиб, диний уламолар амирга мактуб ѐзиб, мактабларни
ѐпишни талаб қилишган: “Олампаноҳ, бохабар бўлинг, сизнинг
подшоҳлигингизга нохушлик бўлмасин”

6

дея огоҳлантиришган. Янги усул

мактаблари бирин-кетин ѐпилиб, ўқитувчилари таъқибга олинади. Аммо
жадидлар ташкил қилган янги усул мактабларининг ѐпилиши амалий ишни
тўхтата олмади. Чунки Бухоронинг илғор фикрли кишилари янги усул
мактабларининг афзаллигини аллақачон англаб етган эдилар. Бухородаги
янги усул мактаблари фаолиятини фаоллаштириш, услубий жиҳатдан
такомиллаштиришда Туркистон жадидларининг ѐрдами катта бўлган.
беришган. Бу ҳолат Бухорода амирлик тузуми қизил армия томонидан
ағдарилгунга қадар давом этди.

Хулоса қилиб айтганда, Бухорода бошланғич таълим тизимини ислоҳ

қилиш анъанавий мактабларни янгилаш эмас, балки янги усул мактабларини
ташкил этиш орқали амалга оширилган. Бу мактабларнинг очилиши муҳим
янгилик бўлиб, таълим тизимини ислоҳ қилишда дастлабки қадамлар эди.

1

Бюллетень САГУ, вып.16. – Ташкент, 1927. -С.85.

2

Бендриков К.Е. Очерки по истории народного образования в Туркестане (1865-1924). -М.: Педнаук

РСФСР, 1960. - С.260.

3

ЎзР МДА, 126-фонд, 1-рўйхат, 1988-иш, 1-варақ.

4

Йўлдошев Н. Маърифат фидойилари // Гулистон, 1991. -№ 4-6. – Б.20-21.

5

Ойина. 1914. -№ 14, 28 январь. – Б.85.

6

ЎзР МДА, 2-фонд, 1-рўйхат, 268-иш, 7-варақ.


background image

25

Улар оммавий тус олмади, таъқибга учради, аммо уларнинг очилиши ва
фаолияти бу борадаги ислоҳотлар зарурлигини янада яққол намоѐн қилди.

III. ХУЛОСА

XIX аср охири ва ХХ асрнинг бошида Бухоро амирлигида таълим

тизими тарихига оид маълумотлар ва тарихий манбалар таҳлили қуйидаги

хулосалар

га асос бўлди:

– Бухоро амирлигида таълим тизими тадқиқ этилаѐтган даврда ҳам

ўтган асрлар анъанаси сингари бошланғич (мактаблар) ва юқори (мадраса)
босқичларидан иборат эди. Бошланғич таълим муассасаларида асосан араб
тили ва алифбосида савод чиқариш, ислом асосларини эгаллаш, ахлоқий
тарбияга урғу берилган. Уларнинг моддий асосини вақф мулклари, айрим
шахслардан тушган хайри-эҳсонлар ташкил этиб, асосан хусусий ва жамоа
маблағлари ҳисобидан таъминланган. Улардаги шарт-шароит санитария-
гигиена талабларига, таълим-тарбия услублари эса замон талабларига жавоб
бермас эди. Хусусан, таълим жараѐнида ҳарфлар ва матнларни араб тилида
ѐд олиш, ўқиш ва ѐзишни алоҳида ўзлаштириш, тан жазоси каби ҳолатлар
шулар жумласидан эди. Айни пайтда мактаблар то ислоҳотлар бошлангунга

қадар савод чиқариш, ахлоқий ва маънавий қадриятларни тарбиялашга

хизмат қилган, ягона ўқув-тарбия муассасаси бўлиб келди;

– бу даврда ҳам Бухоро мадрасаларининг ислом дунѐсидаги мавқеи ва

нуфузи бир қадар сақланган. Жамият тараққиѐти даражасидан келиб чиқиб,
мадрасалар ўша вақтда давлатнинг ҳукмрон сиѐсатига ва ислом таълимотига
хизмат қилган. Бухоро мадрасалари нафақат ўқув юрти, балки ўзига хос
меъморчиликнинг энг нодир намунаси ҳисобланган. Мадрасадаги таълим
тизими ҳокимиятнинг назаридан четда бўлмай, ўз олдига қўйилган вазифаларни
мамлакатнинг тараққиѐт даражасидан келиб чиқиб бажариб турган.
Мадрасаларнинг

молиявий-хўжалик

таъминоти

вақф

мулкчилигига

асосланган. Бухоро амирлиги

мадрасаларининг қурилиши, моддий-хўжалик

таъминоти масалалари давр талабига қай даражада жавоб беришидан қатъий
назар, муайян фаолиятга эга бўлган;

– Бухоро амирлигида таълим тизимининг юқори босқичи бўлган

мадрасалар шариат, таълим ва бошқарув тизимига кадрлар тайѐрлаш, ислом
асосларини ўрганиш, адабиѐт, мантиқ каби фанларни чуқур ўргатувчи маскан
сифатида нафақат Ўрта Осиѐда, балки мусулмон дунѐсида яхши маълум эди.
Амирликдаги мадрасалар ҳам худди бошланғич мактаблар каби ўтган асрлар
анъанаси асосида фаолият юритган. Бу даврда бошқа мусулмон
мамлакатларида мадрасалар фаолияти, ўқув дастури фаол ислоҳ қилинаѐтган
бўлса-да, Бухоро мадрасаларида бу жараѐн деярли кузатилмади;

– Бухоро мадрасаларида ягона ўқув режаси ва ўқув дастурларининг

амалда мавжуд эмаслиги, дарслик ва ўқув қўлланмаларининг замон
талабларига жавоб бермаслиги, таълимнинг маҳаллий халқ тилларида эмас,


background image

26

балки араб тилида олиб борилганлиги, мактабхона таълими билан мадраса
таълими ўртасида давомийлик принципларига риоя қилинмаганлиги, асосий
фанлар эмас, шарҳ ва ҳошияларга зўр берилиши, мутаассиблар ва айрим
уламоларнинг салбий таъсири туфайли мадраса таълими кутилган натижани
бермай, ортда қолди;

– Бухоро амирлигида таълим тизимини ислоҳ қилишда тараққийпарвар

кучларнинг маърифатпарварлик ғоялари фаолияти муҳим рол ўйнади. Ёш
бухороликлар фирқаси фаоллари мамлакатда энг аввало бошланғич
мактабларни ислоҳ қилиш, янги усул мактаблари очиш ғоялари билан чиқиб,
уни амалга ошириш учун турли хайрия ташкилотлари ва ширкатлар очдилар,
дарсликлар ва ўқув қўлланмалари яратдилар. Қрим, Қозон (Россия),
Истанбул (Туркия) ва бошқа шаҳарларга бориб, илм олиб тажриба алмашиб
келдилар. Бухоролик жадидларнинг мактаб ва маориф ишларини йўлга
қўйишларида Исмоил Гаспиринский фаолияти, татар муаллимлари, Ёш
турклар ҳаракати, Туркистон жадидларининг ѐрдами катта рол ўйнади;

Бухоро амирлигида фаолият кўрсатган янги усул мактабларида

ўқувчиларнинг усули савтия, яъни ҳарфларни товуш усулида ўқиш ва ѐзиш
орқали тезда савод чиқариши, машғулотларни синф-дарс тизимида
уюштирилиши, диний билимлар қатори дунѐвий билимларга катта эътибор
қаратилиши, таътил ва имтиҳон тартибларининг жорий этилганлиги,
ўқувчиларни эркин фикрлашга ўргатиш каби омиллар ўша давр учун катта
янгилик эди. Аммо бу мактаблар амирликдаги диний мутаассиблар
томонидан кескин қаршиликка учради ва ўз фаолиятини муваффақият билан
давом эттириш имкониятига эга бўлмади.

Тадқиқот натижасида қуйидагича

таклиф

ва

тавсиялар

ишлаб чиқилди:

XIX аср охири ва ХХ аср бошларида Бухоро мадрасалари ва

бошланғич мактабларда ўз даврининг билимдон муаллим ҳамда
мударрислари дарс беришган. Уларнинг аксарияти 1920 йил сентябрь ойида
рўй берган амирликдаги монархияга қарши тўнтаришдан кейинги даврларда,
ХХ аср 30-йилларидаги қулоқлаштириш сиѐсати, худосизлик учун кураш,
катта террор сиѐсати ва қатағон даврида турли салбий омиллар туфайли
таъқибга учраганлар. Бундай инсонларнинг номларини аниқлаб, ҳаѐти ва
фаолиятлари ҳақида тадқиқотлар яратиш лозим;

Бухоро амирлигидаги таълим тизими ва унинг муаммолари хорижий

тарихчилар томонидан ҳам ўрганилган. Мазкур муаммонинг хориж
тарихшунослиги тадқиқ қилинса ва маҳаллий манбалар изчил равишда
қиѐсий ўрганилса фойдадан холи бўлмасди;

Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви ҳужжатлари ҳамда

Бухоро Давлат меъморий-бадиий музей-қўриқхонаси фондида сақланаѐтган
маълумотларга таяниб, Бухоро амирлиги мактаб ва мадрасалари жойлашган
жойлар билан боғлиқ харита, иллюстрациялар асосида фотоальбом,
мультимедия, визиуал маълумотлар тайѐрлаш мумкин.


background image

27

IV. ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ

1.

Бобожонова Ф. Аҳмад Дониш ғояларида маориф масалалари // Аҳмад

Дониш - ХIХ асрнинг буюк мутафаккири ва тараққийпарвари. Республика
илмий-назарий анжумани материаллари. – Бухоро, 2007. II китоб. - Б. 24-26.

2.

Бобожонова Ф. ХIХ асрнинг охири - ХХ аср бошларида Бухоро

амирлигидаги мадраса тизими // Педагогик маҳорат. – Бухоро, 2007. -№ 2.
- Б.30-35.

3.

Бобожонова Ф. ХХ аср бошларида Бухородаги янги усул жадид

мактаблари фаолияти тўғрисида // Филология ва услубиѐт масалалари.
Илмий мақолалар тўплами. – Тошкент: Фан, 2008. I китоб. - Б.101-104.

4.

Бобожонова Ф. Бухоро мадрасалари – маънавият дурдоналари

// Тарихий хотира – маънавият асоси. Республика илмий-назарий анжумани
материаллари. – Бухоро, 2008. – Б. 44-46.

5.

Бобожонова Ф. Бухоро амирлигидаги янги усул мактаблари

// Бухоро давлат университети илмий ахбороти. – Бухоро, 2008. -№ 2.– Б. 21-
25.

6.

Бобожонова Ф. Бухоро амирлигида таълим тизими (ХIХ асрнинг

охири - ХХ аср бошларида) // Тарихий хотира – маънавият асоси.
Республика илмий-назарий анжумани материаллари. – Бухоро, 2009. - Б.19-
21.

7.

Бобожонова Ф. Бухорода мадраса таълими тарихидан. // Тошкент

Ислом Университети илмий – таҳлилий ахбороти. – Тошкент, 2009. -№ 3.
- Б. 24-28.

8.

Бобожонова Ф. Бухоро амирлиги даврида жадидчилик ҳаракати

// Малака ошириш тизимида тарихий хотира ва педагогик-психологик
асослар. Республика илмий-назарий анжумани материаллари. – Тошкент,
2009. - Б.7-8.

9.

Бобожонова Ф. Бухоро тараққийпарварларининг таълим тизимини

ислоҳ қилиш йўлидаги фаолияти //Тарихий хотира – маънавият асоси.
Республика илмий-назарий анжуман материаллари. – Бухоро, 2010. - Б.40-41.

10.

Бобожонова Ф. Бухорода олий таълим ўтмиши тарихидан // Баркамол

авлод - озод ва обод юрт таянчи. Республика илмий-амалий конференцияси
материаллари. – Бухоро, 2010. - Б. 66-68.

11.

Бобожонова Ф. Бухоро амирлигида бошланғич таълим муаммолари

// ХIХ асрнинг охири - ХХ аср бошларида Бухоро. Республика илмий-
назарий анжумани материаллари. – Бухоро, 2010. - Б.53-56.

12.

Бобожонова Ф. Бухоро амирлигидаги янги усул мактаблари

// Жамият ва бошқарув. – Тошкент, 2010. -№ 1. – Б.110-113.


background image

28

Тарих фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Бобожонова

Феруза Хаятовнанинг 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи ихтисослиги бўйича
“Бухоро амирлигида таълим тизими (XIX аср охири–ХХ аср
бошларида)" мавзусидаги диссертациясининг

РЕЗЮМЕСИ

Таянч (энг муҳим) сўзлар:

Бухоро амирлиги, анъанавий мактаб,

мактабхона, мадраса, вақф мулки, таълим тизими, талаба, мударрис,
маърифатпарварлик, жадидчилик, ислоҳот, таълим жараѐни.

Тадқиқот объекти:

XIX аср охири – ХХ асрнинг бошида Бухоро

амирлигида таълим тизими.

Ишнинг мақсади:

Бухоро амирлиги ҳудудида XIX аср охири ва ХХ

асрнинг бошида таълим тизими ва муаммоларини тадқиқ этиш.

Тадқиқот усуллари:

тарихга цивилизацион ѐндашув асосида тарихий

билишнинг махсус методлари: муаммоли-хронологик, қиѐсий-таҳлилий,
структурали тизим.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

диссертацияда XIX аср

охири ва ХХ асрнинг бошларида Бухоро амирлигидаги таълим тизими ва
унинг муаммолари миллий истиқлол мафкураси асосида ўрганилган.
Тадқиқотда фойдаланилган архив ҳужжатлари ва манбаларнинг асосий
қисми илк бор илмий муомалага киритилди. Даврий матбуот материаллари
ва хотиралардан мавзуга оид маълумотлар олинди. Бухоро амирлигидаги
мавжуд анънавий таълим тизими ва бошланғич таълим тарихий манбалар
асосида ѐритилди. Таълим тизимидаги муаммолар таҳлил этилди.
Мадрасалар фаолияти, таъминоти, ўқитиш жараѐнининг ўзига хос жиҳатлари
кўрсатиб берилди. Таълим тизимини ислоҳ этиш масалалари ва бу ҳаракатда
тараққийпарварларнинг ўрни ва роли архив манбалари ва бирламчи
ҳужжатлар асосида тадқиқ этилди.

Амалий аҳамияти:

тадқиқот натижалари ва илмий хулосалари

Ўзбекистон тарихининг ушбу даврини янада чуқурроқ ўрганишга хизмат
қилади. Улардан олий ўқув юртлари талабалари учун махсус курслар,
дарсликлар ва ўқув қўлланмалари яратишда фойдаланиш мумкин.

Тадбиқ

этиш

даражаси

ва

иқтисодий

самарадорлиги:

диссертациянинг асосий мазмуни тадқиқотчи томонидан эълон қилинган 4 та
илмий мақола ҳамда 8 та илмий анжуманлардаги тезисларда ўз аксини
топган.

Қўлланиш

(фойдаланиш)

соҳаси:

тадқиқот

натижаларидан

“Ўзбекистон тарихи” фанидан турли ўқув қўлланмалари тайѐрлашда ва
махсус курслар ўқишда фойдаланиш мумкин.


background image

29

РЕЗЮМЕ

диссертации Бобожоновой Фирузы Хаятовны на тему: «Система

образования в Бухарском эмирате (конец XIX – начало ХХ века)» на
соискание ученой степени кандидата исторических наук по
специальности 07.00.01 – История Узбекистана.


Ключевые слова:

Бухарский эмират, традиционная школа, медресе,

мактаб, вакуфная собственность, система образования, ученик, мудеррис,
джадидизм, реформа, образовательный процесс.

Объект исследования:

система образования в Бухарском эмирате конца

XIX – начала ХХ в.

Цель работы:

по этапный анализа процесса и проблем системы

образования в Бухарском эмирате в конце XIX – начале ХХ в.

Методы исследования:

в процессе работы на основе цивилизационного

подхода к изучению истории были использованы следующие методы:
проблемно-хронологический подход синхронный и сравнительный анализ,
системно-структурный метод.

Полученные результаты и их новизна:

в диссертации проблема

системы образования Бухарского эмирата освещена на основе идеи
национальной независимости. Большая часть архивных материалов,
использованных в исследовании, в первые введены в научный оборот. В
диссертации также использованы материалы периодической печати,
мемуары, имеющие непосредственное отношение к изучаемой проблемы. В
диссертация впервые на основе широкого круга источников поэтапно
освещена начальная и высшая система образования их проблемы и попытки
реформирования.

Практическая значимость:

полученные результаты исследования и

научные заключения способствуют более глубокому изучению проблем
общественной, духовно-культурной жизни Узбекистана в рассматриваемый
период.

Степень внедрения и экономическая эффективность:

главное

содержание диссертации нашло отражения в 4 научных статьях и 8 тезисах
на научных конференциях.

Область применения:

приведенные в диссертации сведения могут быть

использованы в создании спецкурсов, учебно-методической литературы по
истории культуры и образования в Узбекистане.


background image

30

RESUME

Thesis Bobojonova Feruza Khayatovnа on the scientific degree

competition of the doctor of philosophy in history on speciality 07.00.01-
History of Uzbekistan on the subject: “Educational system in the Bukhara
emirate” “Educational system in the Bukhara emirate (at the end of the XIX
country and at the beginning of the XX centuries)”


Key words:

Bukhara emirate, traditional school, medressah, educational

system, student, teacher, enlightenment, jadidizm, reform, process of education.

Subjects of research:

to reveal the problems of educational system in the

Bukhara emirate at the end of the XIX country and at the beginning of the XX
century.

Purpose of work:

studying the educational system in Bukhara emirate at the

end of the XIX and at the beginning of the XX centuries, and Showing the
problems in the sphere of education.

Methods of research:

special methods of historical knowledge on the base of

civilizational approach to the history: problematic and chronological, comparative
and analytical, structural system.

The results achieved and their novelty:

educational system and its problems

in the Bukhara emirate at the end of the XIX country and at the beginning of the
XX century are revealed on the base national ideology. The great part of the
archive materials used in the research is included in science for the first time. Some
materials on the theme were taken from the periodic press materials and day-
books. The traditional educational system which existed in the Bukhara emirate,
initial educational system were revealed on the base of sources. Problems in the
educational system were analized. There were shown activity, provision of
medressahs and peculiarities of their educational process.

The problems of reforming the educational system and the role jadids in this

movement were explored on the base of archive sources.

Practical value:

the results of the research and scientific conclusions serve to

learn the history of Uzbekistan much deeper. They may be used in compiling
special courses, text-books and educational aids for students of higher educational
institutions.

Degree of embed and economic effectivity:

the main content of the

dissertation was represented in 12 scientific articles and other articles at
conferences written by the researcher.

Field of application:

the results of the research server as a theoretical manual

for the specialists who study the history of Uzbekistan.

Библиографические ссылки

Бобожонова Ф. Аҳмад Дониш ғояларида маориф масалалари // Ахмад Дониш - XIX асрнинг буюк мутафаккири ва тарақкийпарвари. Республика илмий-назарий анжумани материаллари. - Бухоро, 2007. II китоб. - Б. 24-26.

Бобожонова Ф. XIX асрнинг охири - XX аср бошларида Бухоро амирлигидаги Мадраса тизими // Педагогик маҳорат. - Бухоро, 2007. -№ 2.-Б.30-35.

Бобожонова Ф. XX аср бошларида Бухородаги янги усул жадид мактаблари фаолияти тўғрисида И Филология ва услубиёт масалалари. Илмий мақолалар тўплами. - Тошкент: Фан, 2008. I китоб. - Б. 101-104.

Бобожонова Ф. Бухоро мадрасалари - маънавият дурдоналари // Тарихий хотира — маънавият асоси. Республика илмий-назарий анжумани материаллари. - Бухоро, 2008. - Б. 44-46.

Бобожонова Ф. Бухоро амирлигидаги янги усул мактаблари // Бухоро давлат университета илмий ахбороти. - Бухоро, 2008. -№ 2 - Б. 21-25.

Бобожонова Ф. Бухоро амирлигида таълим тизими (XIX асрнинг охири - XX аср бошларида) // Тарихий хотира - маънавият асоси. Республика илмий-назарий анжумани материаллари. - Бухоро, 2009. - Б. 19-21.

Бобожонова Ф. Бухорода Мадраса таълими тарихидан. // Тошкент Ислом Университета илмий - тахдилий ахбороти. - Тошкент, 2009. -№ 3. -Б. 24-28.

Бобожонова Ф. Бухоро амирлиги даврида жадидчилик харакати // Малака ошириш тизимида тарихий хотира ва педагогик-психологик асослар. Республика илмий-назарий анжумани материаллари. - Тошкент, 2009. - Б.7-8.

Бобожонова Ф. Бухоро тараққийпарварларининг таълим тизимини ислоҳ қилиш йўлидаги фаолияти //Тарихий хотира — маънавият асоси. Республика илмий-назарий анжуман материаллари. - Бухоро, 2010. - Б.40-41.

Бобожонова Ф. Бухорода олий таълим ўтмиши тарихидан // Баркамол авлод - озод ва обод юрт таянчи. Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. - Бухоро, 2010. - Б. 66-68.

Бобожонова Ф. Бухоро амирлигида бошланғич таълим муаммолари // XIX асрнинг охири - XX аср бошларида Бухоро. Республика илмий-назарий анжумани материаллари. - Бухоро, 2010. - Б.53-56.

Бобожонова Ф. Бухоро амирлигидаги янги усул мактаблари // Жамият ва бошкарув. - Тошкент, 2010. -№ 1. - Б. 110-113.