Авторы

  • Дилфуза Насретдинова
    Национальный университет Узбекистана имени Мирзо Улугбека

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.autoabstract.36863

Ключевые слова:

русско-туземные школы женские гимназии деятельность татаро-башкирских женщин в джадидских школах театральная труппа “Общество образования мусульманок” женские школы по ликвидации безграмотности женщины политика «раскрепощения»

Аннотация

Объект исследования: история исследования роли и деятельности татаро-башкирских женщин в культурной жизни Туркестана конца XIX -начала XX вв.
Цель работы: на основе первичных источников осветить участие татаро-башкирских женщин в колониальной образовательной системе, джадидском движении, культурных процессах и формировании советской системы женского образования, а также в проведении политики “раскрепощения” женщин.
Методы исследования: в работе были использованы исторический, сравнительный, системно-хронологический и объективный методы.
Полученные результаты и их новизна: В исследовании впервые проанализирована деятельность татаро-башкирских женщин в Туркестане. На основе источников всесторонне освещена их деятельность в русско-туземных школах, женских гимназиях, в качестве преподавателей, участие в появлении развитии театрального искусства и периодической печати, в формировании советской системе просвещения, в осуществлении политики раскрепощении и привлечении местных женщин в социально-культурной жизни края.
Практическая значимость работы заключается в возможности её использования при дальнейших исследованиях истории колониального и советского периодов. Материалы и выводы исследования также могут быть использованы при подготовки спецкурсов, учебников и учебных пособий по истории Узбекистана, а также в работе исследователей, занимающихся историей гендерных вопросов в колониальный и советский периоды .
Степень внедрения и экономическая эффективность: основные положения и выводы исследования отражены в 7 научных статьях, опубликованных в научных журналах и 6 тезисах докладов на республиканских конференциях.
Область применения: материалы диссертации могут быть использованы в исследовании истории Узбекистана конца XIX - первой четверти XX вв., а также при подготовки спецкурсов, учебников и учебных пособий, монографий по истории Узбекистана.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ


Қўлёзма ҳуқуқида

УДК 94(5751)





НАСРЕТДИНОВА ДИЛФУЗА МУХАММАДИНОВНА



ТУРКИСТОННИНГ МАДАНИЙ ҲАЁТИДА ТАТАР-БОШҚИРД

АЁЛЛАРИНИНГ ТУТГАН ЎРНИ

(XIX АСР ОХИРИ - XX АСРНИНГ БИРИНЧИ ЧОРАГИ)

07.00.01 – Ўзбекистон тарихи

Тарих фанлари номзоди илмий даражасини

олиш учун тақдим этилган диссертация

А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И


Тошкент – 2011


background image

2

Диссертация иши Наманган давлат университетининг “Ўзбекистон

тарихи” кафедрасида бажарилган.

Илмий раҳбар

тарих фанлари доктори, профессор

Расулов Абдулла Нуритдинович

Расмий оппонентлар:

тарих фанлари доктори, профессор

Агзамходжаев Саидакбар Саидович

тарих фанлари доктори

Исмоилова Жаннат Ҳамидовна


Етакчи ташкилот

Ўзбекистон давлат жаҳон

тиллари университети





Ҳимоя 2011 йил _____________ ойининг ______ куни соат ______да

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги
07.00.01- “Ўзбекистон тарихи” ихтисослиги бўйича тарих фанлари номзоди
илмий даражасини олиш учун К.067.02.12 рақамли Ихтисослашган кенгаш
мажлисида бўлади. Манзил: 100174, Тошкент шаҳри, Талабалар шаҳарчаси,
ЎзМУ. e-mail:

kengash@nuu.uz

.




Диссертация билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий

университети кутубхонасида танишиш мумкин (100174, Тошкент шаҳри,
Талабалар шаҳарчаси, ЎзМУ).



Автореферат 2011 йил ____________ ойининг ____ куни тарқатилди.







Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби т.ф.н., доц. А.А.Одилов


background image

3

I. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги.

Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг

Ватан тарихини турли мафкуравий тазйиқлардан ҳоли тарзда ѐритиш учун
имкониятлар яратилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов
тарихий ҳақиқатни тиклашга асосий эътиборини қаратиб: “Давлатимиз, мил-
латимизнинг ҳаққоний илмий тарихини яратиш кенг жамоатчилигимиз учун
ғоят муҳим ва долзарб масалага айланиши лозим

1

”, – дея таъкидлаган эди.

Мустақиллик йилларида тарих фанига эътибор давлат сиѐсати

даражасига кўтарилди. Ўтган йиллар мобайнида Ўзбекистон Республикаси
Президенти

И.А.Каримов

кўрсатмалари

асосида

Ватан

тарихини

мустақиллик руҳи билан суғорилган ҳолда халққа етказиш бўйича кўплаб
ишлар амалга оширилди. Зеро, И.А.Каримов ҳақли равишда “… ўз тарихини
билмайдиган, кечаги кунини унутган миллатнинг келажаги йўқ”, деб
таъкидлаган эди

2

.

Истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ хотин-қизлар масаласи ва

уларнинг жамиятда тутган ўрнини янада юксалтириш ва меҳнатига
тўланадиган ҳақларга имтиѐзлар бериш ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Президенти томонидан “Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини
қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги”
фармонини қабул қилиниши

3

хотин-қизларнинг жамиятнинг ижтимоий-

сиѐсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаѐтида фаол иштирок этишлари
учун ўзига хос ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Хотин-қизларнинг ижтимоий ҳаѐтдаги ўрни масаласи Ватан тарихининг

кўплаб даврларида долзарб муаммолардан бири сифатида қараб келинган.
Россия империяси томонидан Туркистон босиб олингач, мустамлакачилик
тартиботини ўрнатиш жараѐнида ўлка аҳолисини тўла-тўкис бўйсундириш,
унинг нафақат иқтисоди, балки маданиятига ҳам тажовуз ўтказиш асосий
стратегик мақсадлардан бири сифатида белгилаб олинди. Бу сиѐсат маориф
соҳасида ҳам яққол кўзга ташланди. Жумладан, 1903 йилдан ўлкада хотин-
қизлар учун ҳам рус-тузем мактаблари ва гимназиялари ташкил этилди.
Маҳаллий хотин-қизларни рус-тузем мактаблари ва гимназияларга жалб
этиш мақсадида мазкур билим даргоҳларга муаллималар сифатида рус
миллатига мансуб аѐллар билан бир қаторда мазкур вазифага татар ва
бошқирд аѐллари ҳам таклиф этилди. Мустамлака ҳукумати томонидан
татар-бошқирд аѐлларини маориф тизимига жалб этишнинг асосий мақсади,
улар воситасида империя манфаатлари учун хизмат қиладиган фуқароларни
тайѐрлаш эди.

1

Каримов И.А. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда // Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. 7-жилд.

- Тошкент: Ўзбекистон, 1999. - Б. 385.

2

Каримов И.А. Юксак маънавият - енгилмас куч. – Тошкент: Маънавият, 2008. – Б. 4.

3

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қуввватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар

тўғрисида 2004 йил 25 май. Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, - Тошкент, 2004. -№18.
- Б. 19-21.


background image

4

Таъкидлаш жоизки, Россия империяси томонидан Туркистонда олиб

борилган мустамлакачилик сиѐсати ҳамда унинг оқибатларидан хавфсираган
татар ва бошқирдлар ўлка тараққийпарварлари билан ҳамкорлик йўлини
тутиб, маорифни ислоҳ қилиш орқали мазкур хавфдан қутилиб қолиш
мумкин, дея ҳисоблаганлар. Жадид мактабларидаги ўқитиш услубининг эски
усул мактабларидан тубдан фарқ қилиши ва маълум бир йўналишда мува-
ффаққиятларни қўлга киритиши маҳаллий аҳоли орасида катта обрў
қозонишига олиб келган. Мазкур даврда ўлкада отинойилар

1

томонидан

очилган янги усул мактаблари ҳам фаолият кўрсатган. Татар-бошқирд
аѐлларининг ўлкадаги фаолияти нафақат жадид мактабларини ташкил
этишда, айни пайтда ўлкага театр санъатини тарғиб этиш, даврий матбуот
мухбирлари сифатида, большевиклар ҳокимиятни қўлга киритгач эса совет
мафкураси асосидаги хотин-қизлар маорифини ривожлантириш, янги сиѐсат
тарғибот-ташвиқот ишларида йўлбошчилик қилишда намоѐн бўлди.

Мустақиллик йилларида Ватан тарихининг кўплаб соҳталаштирилган

қисмлари миллий мафкура асосида қайта ўрганилиб, тадқиқ этилди. Бироқ,
ҳозирга қадар Туркистоннинг мустамлака ва совет тузумининг дастлабки
давридаги тарихий жараѐнларида ўзига хос из қолдирган татар-бошқирд
аѐлларининг кўплаб жабҳалардаги кенг қамровли фаолияти алоҳида тадқиқот
объекти сифатида ўрганилмаган. Мавзунинг долзарблиги мустамлака ва
совет ҳукуматининг дастлабки даврида Туркистонда фаолият кўрсатган
татар-бошқирд аѐлларининг амалга оширган ишларини турли хил манбалар
асосида чуқур ўрганиш, таҳлил қилиш ва илмий хулосалар ишлаб чиқиш
зарурияти билан изоҳланади.

Тадқиқотнинг даврий чегараси

сифатида XIX аср охири - ХХ асрнинг

биринчи чорагига қадар бўлган давр белгиланди. Мазкур даврда татар ва
бошқирдларнинг Туркистон ижтимоий-сиѐсий, маданий ҳаѐтдаги ўрни
муҳим аҳамиятга эга. Чунки, Россия истилосидан сўнг империя томонидан
олиб борилган босқичма-босқич мустамлакачилик сиѐсати ҳамда унинг
оқибатларига бефарқ қарамаган татар ва бошқирдларнинг намояндалари
мазкур хавфдан қутилиб қолиш йўлларидан бири Туркистон билан маданий-
маърифий муносабатларни изга солиш деб билиб, ўлка тараққийпарварлари
билан ҳамкорлик алоқаларига эътибор қаратдилар. Татар ва бошқирдларнинг
Туркистон халқлари билан тил, дин ва маданий муштараклиги Россия
империяси даврида ва кейинчалик коммунистик сиѐсатни ўрнатиш ва
мустаҳкамлашда совет ҳокимияти томонидан фойдаланишга асос бўлган эди.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Муаммонинг ўрганилганлик

даражаси.

Ишнинг маълум жиҳатлари республика тадқиқотчилари

томонидан ўрганилган бўлсада, мустамлака ва совет тузумининг дастлабки
даврида Туркистон маданий ҳаѐтида татар-бошқирд аѐлларининг тутган ўрни
масаласи яхлит тарзда ўрганилмаган.

1

Мактабхонада қизлар ўқитувчиси. Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 6- жилд. – Тошкент: Давлат илмий

нашри, 2003. –Б. 599.


background image

5

Мавзуга доир чоп этилган адабиѐтлар, олиб борилган тадқиқотлар ва

нашр этилган илмий мақолаларни янги концептуал методологик талаблари
асосида даврий нуқтаи назардан тўрт гуруҳга ажратиш мумкин:

1. Россия империяси даврида чоп этилган адабиѐтлар ва даврий матбуот

нашрлари

2. Совет даврида чоп этилган адабиѐтлар ва амалга оширилган илмий

тадқиқотлар

3. Ўзбекистон мустақиллиги йилларида яратилган илмий адабиѐтлар ва

тадқиқотлар.

4. Хорижий муаллифларнинг асарлари.

Биринчи гуруҳга

XIX аср охири XX аср бошларидаги чоп этилган

адабиѐтлар киритилиб, В.Наливкин ва М.Наливкиналарнинг асарларида
маҳаллий аѐлларнинг урф-одатлари ва ижтимоий ҳаѐтдаги тутган ўринлари
ҳақида сўз юритилган

1

.

Епископ Алексейнинг Россия ҳудудидаги мусулмонлар жадидчилик

ҳаракатига бағишланган китобида Туркистонда татар ва бошқирд
зиѐлиларининг маърифатпарварлик фаолиятлари ҳақида ѐзилиб, уларни
маҳаллий аҳолига бўлган таъсири хавфидан огоҳ бўлиш зарурлиги ҳақида
қайд қилинган

2

.

Сенатор К.К. Паленнинг Туркистонда ўқув ишларига бағишланган

ҳисоботида айни пайтда ўлкада мавжуд мустамлака маориф тизими, хусусан,
қизлар гимназияларининг ташкил топиши ва уларнинг ўша даврдаги
руслаштириш сиѐсатини олиб боришдаги аҳамияти ҳақидаги қизиқарли
тарихий фактлар келтирилган

3

.

А.Добромысловнинг Тошкент шаҳри тарихига бағишланган китобида

биринчи ўзбек жадид мактаби 1904-1905 йилларда Мунаввар Қори Абду-
рашидхонов томонидан очилган бўлиб, ундан олдинги даврда ўлкада татар
усули жадид мактаблари мавжуд бўлганлигини таъкидлаб ўтган

4

. Сирдарѐ

вилояти текширувлари юзасидан тайѐрланган низомда татар ва бошқирд
маърифатпарварларининг олиб борган усули жадид мактабларидаги фаолия-
тига мустамлака маъмуриятининг муносабати акс эттирилган

5

. Юқорида кел-

тирилган асарларнинг барчасида Туркистон аѐлларининг ижтимоий ҳаѐтдаги
тутган ўринлари ва ўлкада татар-бошқирд маърифатпарварларининг фаолия-
тига доир қизиқарли маълумотлар келтирилсада, бевосита тадқиқ этилаѐтган
мавзуга оид маълумотлар учрамайди.

1

Наливкин В., Наливкина М. Очерк быта женщины оседлого туземного населения. Казань: Типография

императорского Университета, 1886. -С.220.

2

Епископ Алексей. Современное движение в среди русских мусульман. Казань.: Издание П.В.Шипинкина

Центральная типография, 1910. -С.15.

3

Учебное дело. Отчет ревизии Туркестанского края по высочайшему повелению сенатором гофмейстером

графом К.К. Паленомь. СПб.: Сенатская типография, 1910. –С. 113-115.

4

Добромыслов А.И. Ташкент в прошлом и настоящем. -Ташкент: Элнаров.Типог.литер. О.А. Порцеве, 1912.

-С. 49-55.

5

Граменицкий С. Положение инородческого образование в Сыр-Дарьинской области. –Ташкент: Типо-

графия при Канцелярии .Туркестанского генерал-губернатора, 1916. -С.70-71.


background image

6

XX аср бошида чоп этилган рус тилидаги даврий матбуот нашрларида

ўлкада татар-бошқирд зиѐлиларининг маориф соҳасидаги фаолиятлари ва
мустамлака маъмуриятининг уларга бўлган муносабати ҳамда маҳаллий ва
рус аѐлларининг ижтимоий ҳаѐтдаги иштироки масалалари ѐритилган, бироқ
уларда ҳам татар-бошқирд аѐлларининг маданий ҳаѐтдаги иштироки маса-
ласига оид маълумотлар учрамайди

1

. Мазкур даврда чоп этилган маҳаллий

вақтли матбуот нашрларида татар-бошқирд аѐлларининг маданий ҳаѐтдаги
иштироки масалалари ѐритилган

2

.

Иккинчи гуруҳга

оид адабиѐтлар таҳлили шуни кўрсатдики, уларда

коммунистик мафкура асосидаги ѐндашув, яъни ўтмишда Туркистон аѐлла-
рининг “мутлақо саводсиз” бўлганлиги, жиддий қаршиликларга қарамай,
Шарқ аѐлларининг озодликка чиқиш учун уларнинг ўзида ички интилишлар
кучли бўлганлиги таъкидланган. Туркистондаги маърифатпарварлик ҳарака-
ти намояндалари олиб борган фаолиятини салбий баҳолаб, ўқитиш ишлари
ҳам сезиларли даражада тараққий этмаган деб қайд этилган. Жумладан, совет
даврида чоп этилган адабиѐтларда янги усул мактабларида жорий қилинган
янгиликларга қарамай, олинган билим даражаси қамрови юқори бўлмай, маз-
кур билим масканларида ягона илмий фан арифметика ўқитилган деб
нотўғри маълумот келтирилган

3

.

Татар-бошқирд

аѐлларининг тўгараклар, бадиий ва театр кечаларни

ташкил этишда фаол иштироки, хотин-қизлар орасида тарғибот ишларини
олиб боришда жонбозлик кўрсатганликлари ҳақидаги бир қатор маълумотлар
совет ҳокимиятининг илк йилларида Ўрта Осиѐда хотин-қизлар масаласи
бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида нашр этилган “Беш йиллик ичида”
номли тўпламда келтирилган

4

.

Мавзу тарихшунослигида И.И.Умниковнинг тадқиқоти алоҳида ўрин

тутади. У ўз мақоласида Туркистон, жумладан Бухоро амирлиги ва Хива
хонлигидаги янги усул мактаблари ҳақида батафсил тўхталар экан, бу ердаги
кўплаб жадид мактабларининг асосчилари татарлар бўлганликларини қайд
этган. Шу билан бирга у мазкур мактабларда фаолият кўрсатган татар

1

Извлечение из отчета амбулаторной лечебницы для туземных женщин и детей в г. Андижане за 1889.

// Туркестанские ведомости 1889, 28 ноября; Женщины в политехникуме // Свет, 1911. 1 октября; О
постановке инородческого образование в Туркестанском крае // Туркестанские ведомости, 1905, 18 ноября,
Остроумов Н. Что делать с новометодными мактабами? // Туркестанские ведомости, 1909, 1 января,
Политика игнорирования // Новое время, 1911, 26 август; Андреев Г. Сартовская печать // Туркестанские
ведомости, 1916, 14 февраля; Андреев Г. Экзамены в новометодном мактабе // Туркестанские ведомости,
1916. -№ 106.

2

Татарлар // Садои Туркистон, 1914, 29 июль; Мусулмон хотун табиби // Садои Туркистон, 1914, 20 август;

Маориф // Садои Туркистон, 1915, 12 январь; Тохирий И. Тошканд // Вақт, 1916, 3 январь; Марҳума
Комила Музаффария // Сўз, 1916, 26 июнь; Савидбой М. Мухбирлардан // Вақт, 1917, 12 апрель; Зайтуна Э.
Муслималар нашр маориф жамиятининг йиғилиши // Улуғ Туркистон, 1917, 20 май; Қизлар мактаби // Улуғ
Туркистон, 1917, 18 октябрь; Абдуллина К. Ўлка мусулмон бюроси қошида хотинлар шўъбаси
// Иштирокиюн, 1919, 6 февраль.

3

История Узбекской ССР. - Ташкент: Фан, 1974. – С.190- 191.

4

За пять лет. Сборник по вопросам работы Коммунистической партии среди женщин Средней Азии. – М.,

1925. – С. 82-122


background image

7

маърифатпарвар аѐллари фаолияти ҳақида ҳам қисқача маълумотларни
келтириб ўтган

1

.

М.Рахмонов ва Х.Л. Кумысниковларнинг театр тарихига оид асарларида

“Нур” ва “Сайѐр” театр труппаларининг Туркистондаги фаолияти ҳамда
дастлабки татар актрисалари Соҳибжамол Иззатуллина-Волжская, Гулсум
Болгарская, Наима Таирова, Фотима Ильскаялар ҳамда уларнинг театр
санъатини тарғиб этишдаги ҳаракатлари тўғрисида маълумот берилган

2

.

Амалга оширилган илмий тадқиқотлар орасида профессор Д.А.Алимова-

нинг тадқиқотлари ҳам алоҳида эътиборга лойиқ. Мазкур тадқиқотларда
муаллиф ҳукмрон компартия томонидан олиб борилган хотин-қизларни
“озодликка чиқариш” ва уларни маданий-маърифий ишларга жалб этиш
масаласида қўйилган хато ва камчиликларни кўрсатиб ўтган. Д.А.Алимова-
нинг тадқиқотида маҳаллий аѐллар орасида тарғибот ишларини олиб
боришда хотин-қизлар бўлимлари асосий ўрин тутганлиги ҳақида сўз
юритилиб, бу бўлимлар фаолиятини ташкил этишда М.Юсупова, З.Бурна-
шева, Хусанбаева, Ш.Каримова каби аѐллар қатнашганлигини қайд этган

3

.

Шунга қарамасдан, хотин-қизларни “озодликка чиқариш” сиѐсатини амалга
оширилишида матбуотнинг ўрни ҳамда саводсизликни тугатиш курслари
фаолиятидаги ютуқ ва камчиликлар кўрсатиб ўтилганлиги татар-бошқирд
аѐлларининг ўлкадаги фаолиятини баҳолаш ва ўрганишда муҳим саналади.

Учинчи гуруҳга

мустақиллик йилларида амалга оширилган тадқиқотлар

киритилиб, улар Ўзбекистон давлатчилиги тарихини ѐритиш концепциясида
белгиланган асосий талаб ва холислик, ҳаққонийлик, тарихийлик
тамойиллари асосида ѐзилгани билан ажралиб туради. Хусусан, республика
олимлари томонидан Ўзбекистоннинг турли тарихий даврларида унинг
ижтимоий, сиѐсий, иқтисодий ва маданий ҳаѐтида аѐлларнинг тутган ўрнини
ѐритишга бағишланган.

XIX аср охири – XX асрдаги қорақалпоқ аѐлларининг ижтимоий-сиѐсий

аҳволини тадқиқ этган Я.А. Абдуллаева Россия империяси мустамлакачилиги
ва совет ҳокимияти йилларида татар маърифатпарвар аѐлларининг мазкур
ҳудуд хотин-қизлари ҳаѐтига таъсирини ҳам кўрсатиб ўтган. Жумладан,
унинг маълумотига кўра, 1907 йили Амударѐ бўлимида татарларнинг янги
усул қизлар мактаби мавжуд бўлган ва бу ерда татар муаллиммаси Бону
Салимова фаолият кўрсатган

4

.

1

Умников И. К истории новометодной школы в Бухаре. Бюллетень САГУ. – Ташкент, 1927. - № 16. - С.86.

2

Рахмонов М. Ҳ.Ҳ.Ниѐзий ва ўзбек совет театри. – Тошкент: Ўздавнашр, 1959. –Б.63; Кумысников Л.

Истоки сценического реализма. Очерк истории до октябрьского татарского театра. – Казань: Татарское
книжное издательство, 1982. – С.69- 95.

3

Алимова Д.А. Решение женского вопроса в Узбекистана. - Ташкент: Фан, 1987. -С.14-15; Унинг ўзи.

Женский вопрос в советской историографии Средней Азии: Автореф. дисс. ... докт. ист. наук. – Ташкент,
1991. –С.40; Унинг ўзи. Женский вопрос в Средней Азии: история изучения и современные проблемы.
- Ташкент: Фан, 1991. –С.41.

4

Абдуллаева Я.А. Қорақалпоғистон хотин-қизлари: кеча ва бугун (XIX аср охири ва ХХ аср). – Тoshkent:

Ijod dunyosi, 2004. –Б.23; Унинг ўзи. XIX аср охири ва ХХ асрда Қорақалпоғистонда хотин-қизлар
масаласи (ижтимоий-сиѐсий аспект): Тарих фан. докт. … дисс. – Тошкент, 2005. – Б.65.


background image

8

Қ.В. Нишонбоеванинг тадқиқотида эса Ўзбекистонда киноматография

соҳасида дастлабки суратга олинган фильмлар Л. Сайфуллинанинг “Иккинчи
хотин” ва “Ичкари” номли асарлари асосида тайѐрланганлиги таъкидлаб
ўтилган

1

.

Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаѐтида хотин–

қизларнинг тутган ўрни бўйича тадқиқот олиб борган Н.Жўраева ўз ишида
хотин-қизлар масаласи бўйича қизиқарли маълумотларни келтирган.
Жумладан, унда қайд этилишича, ХХ асрнинг 20-йилларида ҳам маҳаллий
хотин-қизларни билим олишларида “отинойи мактаблари” асосий ўрин
эгаллаган. Анъанавий турмуш тарзи туфайли маҳаллий миллат аѐлларида
“очиқ ўқитувчилар”дан кўра, “ѐпиқ ўқитувчилар” мактабларида таълим
олишга интилиш кучли бўлган

2

. Шу сабабли 1925 йили Марғилон уезди

Чимѐн қишлоғида татар муаллимаси дарс бериши учун очилган хотин-қизлар
мактабига ўқувчилар келишмаган. Шу ўринда бунга асрлар давомида
сақланиб қолган диний ва миллий урф-одатларнинг йўл бермаганлиги ҳамда
хотин-қизларнинг ижтимоий ҳаѐтда ҳеч қандай ҳуқуққа эга бўлмаганлиги
ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз.

Туркистон жадидларининг аѐллар ва ѐшлар масаласи бўйича қарашлари

юзасидан тадқиқот олиб борган Д. Ражабова маҳаллий хотин-қизларнинг
дастлабки билим масканлари - отинойи мактабларидаги ўқитиш тизими,
ўқитилган фанлар ҳамда Қўқон шаҳридаги янги усул мактабида фаолият
кўрсатган дастлабки ўзбек муаллимаси Солияхон Абдулхолиқ қизи ҳаѐти ва
фаолияти ҳақида маълумот берган

3

.

Мавзуга доир тадқиқотлар орасида А.Н. Расуловнинг илмий изланиш-

ларини ҳам алоҳида кўрсатиб ўтиш мақсадга мувофиқ. Туркистон ва
Волгабўйи, Уралолди халқлари ўртасидаги муносабатлар тарихига оид олиб
борган тадқиқотларида татар-бошқирд аѐлларининг ўлкадаги ижтимоий-
сиѐсий, маданий фаолиятини ѐритишга ҳам эътибор қаратган

4

. Жумладан,

муаллиф октябр тўнтариши (1917й.)дан сўнг ўлкада маориф ва маданият
соҳасида фаолият кўрсатган Зоҳида Бурнашева, Ханифа Пантошева, Лола

1

Нишонбоева Қ. В. Ўзбекистонда хотин-қизлар масаласини ҳал этишнинг маданий жиҳатлари (20-30 йиллар

тажриба ва оқибатлар). Тарих. фан. номз. ... дисс.. – Тошкент, 1998. -Б.144

2

Жўраева Н. Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиѐсий ва маданий ҳаѐтида хотин-қизларнинг тутган ўрни: Тарих.

фан. номз. ... дисс. – Тошкент, 2004. – Б.125.

3

Ражабова Д. Туркистонда жадид қарашларида аѐллар ва ѐшлар масаласи: Тарих фан. номз. ... дисс.

– Тошкент, 2003. – Б.106.

4

Расулов А.Н. Интернциональная помощь партийных организаций трудящихся Средневолжского региона

народам Туркестана (1918-1924 гг.): Дисс. … канд. ист. наук. -Казань, 1990. - С.221-224; Туркистон ва
Татаристон матбаачилари ҳамкорлиги тарихидан // Ўзбекистонда миллатлараро муносабатлар тарихидан.
– Тошкент, 1998. –Б.105-109; Унинг ўзи. Тақдир тақозоси билан Туркистонга келиб қолган татарлар
// Жамият ва бошқарув, 2003. -№ 10. –Б.52-54; Унинг ўзи. Туркистон маданий ҳаѐтида татарлар // Ижтимоий
фикр-инсон ҳуқуқлари. 2004. -№ 1. –Б.88-89; Унинг ўзи. История взаимоотношений народов Туркестана,
Поволжья и Приуралья (1917-1924 гг.): Автореф. дисс. … докт. ист. наук. – Ташкент, 2005. – С.25-28; Унинг
ўзи. Туркистон ва Волгабўйи, Уралолди халқлари ўртасидаги муносабатлар (1917-1924 йй.). –Тошкент:
Университет, 2005. –Б.103-108.


background image

9

Тухватова, Зинаида Қулмаматова, Ойша ва Марям Саиновалар ҳақида
маълумотлар берган.

XIX аср охири – ХХ аср бошларида Туркистонда татар-бошқирд

маърифатпарварлари фаолиятини атрофлича ўрганган А.А. Исоқбоев ўлкада-
ги янги усул мактабларида фаолият кўрсатган татар муаллималари – Б.Чани-
шева, Т. Файзираҳмонова, Р. Даутова, Г. Хисматуллина, М. Шигабутдино–
валар ҳақида тўхталиб ўтган

1

. Айни пайтда мазкур тадқиқотчи томонидан

эълон қилинган ишларда ҳам мавзуга доир қимматли маълумотлар
мужассамлашган

2

.

Тўртинчи гуруҳга

оид бир қатор ишлар муаллифлари - Гаил

Варшофский Лапидус

3

, Аллендорф Марлис

4

, А.Беннингсен

5

ва Эрика

Биллетер

6

асарларида совет тузуми даврида Ўзбекистонда хотин-қизлар

саводсизлигини тугатиш борасида олиб борилган ислоҳатлар ва ҳукумат
томонидан маҳаллий аҳолининг миллий қадриятлари ва урф-одатларини
ҳисобга олмай қабул қилган қарорларнинг аянчли оқибатларга олиб
келганлиги ҳақида сўз юритилган.

Жумладан, Г.В. Лапидус большевиклар ҳокимиятни қўлга киритгандан

сўнг асосий эътиборни хотин-қизлар маорифига қаратганликлари ҳамда
ўзбек хотин-қизлари орасида тарғибот ишларида татар-бошқирд аѐллари ҳам
иштирок этганлиги ҳақида маълумот бериб ўтган

7

.

А. Марлис асарида Туркистонда мусулмон секциясини ташкил топиши

ва унинг фаолиятида татар аѐллари М.Бахтиѐрова ҳамда З.Бурнашеваларнинг
алоҳида ўрин эгалаганликларини таъкидлаб ўтган

8

.

А.Беннингсеннинг тадқиқотида октябр давлат тўнтариши (1917 й.) дан

кейин совет ҳукуматининг “маданий инқилоб” режасини амалга ошириш
йўлида маҳаллий миллатнинг маданий ва тарихий меросини инкор этиши
каби нотўғри ҳаракатлари қораланиб, мазкур жараѐнларда рус, маҳаллий
яҳудий ва татар аѐлларининг иштироки ҳақида сўз юритилган

9

.

1

Исокбоев А.А. Туркистон ижтимоий-сиѐсий ва маданий ҳаѐтида татар-бошқирд маърифатпарварларининг

фаолияти (ХIХ аср охири ХХ аср бошлари): Тарих. фан. номз. ... дисс. автореф. – Тошкент, 2008. -Б.13.

2

Исоқбоев А.А. Туркистонда миллий матбуот ва таълимни ривожлантиришда татар маърифатпарварлари

// Ўзбекистонда миллатлараро муносабатлар: тарих ва ҳозирги замон. Республика илмий-амалий анжумани
материаллари. –Тошкент, 2003. – Б.116-119.; Унинг ўзи. Фарғона водийсида татар маърифатпарварлари фао-
лияти хусусида // Илм сарчашмалари. – Урганч, 2004. -№ 1. – Б.41-43; Унинг ўзи. Туркистонда татар
муаллимларининг маърифатпарварлик фаолияти хусусида // СамДУ илмий тадқиқотлар ахборотномаси.
–Самарқанд.: 2004. –№ 2. –Б.37-38; Унинг ўзи. Маданий-маърифий тараққиѐт учун кураш // Жамият ва
бошқарув. – Тошкент, 2005. -№ 1. –Б.75-76; Унинг ўзи. Мозийнинг муҳтарам муаллимлари // Таълим ва
тафаккур. – Наманган, 2005. -№ 2. – Б. 22-23; Унинг ўзи. Туркистон матбуоти фидойилари // Жамият ва бош-
қарув. – Тошкент, 2007. -№ 4. –Б.105-107; Унинг ўзи. Фарғона вилоятидаги янги усул мактаблари тарихига
доир // Фарғона водийси тарихи янги тадқиқотларда. Республика илмий амалий анжумани материаллари.
– Фарғона, 2009. – Б.289-294.

3

Lapidus G.. Women in Soviet Society. - Los angeles: University of California Press, 1979. – P.54-55.

4

Marlis A. Die frau im Sozialismus. - Leipzig, 1975. – P.162-168.

5

Benningsen A. Muslims of the Soviet Empery. - Indiana University Press. 1985. – P. 200 – 210.

6

Billeter E. Uzbekistan (1925-1945). 1997. – P. 45-46.

7

Қаранг: Lapidus G. Women in Soviet Society ... – P. 54- 55.

8

Marlis A. Die frau im Sozialismus ... – P. 162-168.

9

Benningsen A. Muslims of the Soviet Empery... – P. 200-210.


background image

10

Таниқли шарқшунос Ҳерман Вамбери ўз даврида “...татар аѐллари

орасида вужудга келган ижтимоий фаоллик ва озодлик учун ҳаракат, ѐш
авлод тарбиясига ҳамда татарлар ўртасида Ғарб маърифатини ривожла-
нишига фақат самарали таъсир этиши мумкинлиги” ни қайд этган эди

1

.

Мавзу тарихшунослиги таҳлили шуни кўрсатадики, ушбу масала ҳозирга

қадар тарих фанида алоҳида тадқиқот объекти сифатида ўрганилмаган.
Совет даврида чоп этилган адабиѐтлар мавжуд тузум ва мафкура таъсирида
ѐзилиб, уларда келтирилган маълумотлар бир ѐқламалилик асосида ѐритил-
ган. Фақатгина мустақиллик йилларида бир қатор олимларнинг тадқиқот-
ларида татар-бошқирд аѐлларининг Туркистондаги фаолиятига доир қисқа
маълумотлар учрайди. Адабиѐтлар таҳлили мавзуни бирламчи манбаларни
илмий муомалага киритиб, кенгроқ ѐритиш ва асосли илмий хулосалар
чиқариш заруриятини кўрсатиб беради.

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги.

Диссертация иши Наманган Давлат университети илмий

тадқиқот ишлари режасидан ўрин олган.

Тадқиқотнинг асосий мақсади XIX аср охири ХХ аср биринчи чорагида

Туркистон ўлкаси маданий ҳаѐтида татар-бошқирд аѐлларининг тутган
ўрнини очиб беришдан иборатдир. Мазкур мақсадни амалга оширишда қуйи-
даги

вазифалар

белгилаб олинди:

– Туркистонни Россия империяси томонидан босиб олинганидан сўнг

мустамлака сиѐсатни амалга оширишда татар-бошқирд аѐлларидан фойдала-
ниш жараѐни ва ундан кўзланган мақсадларни очиб бериш;

– XIX аср охири - ХХ аср бошларида татар муаллималарининг

Туркистон ўлкасида очилган янги усул мактабларидаги фаолиятини ўрганиш
ва таҳлил этиш;

– Туркистонга театр санъатини кириб келиши ва ривожланишида татар

актрисаларининг тутган ўрни ҳамда маҳаллий матбуотда татар мухбир
аѐлларининг иштирокини ѐритиб бериш;

– совет ҳукмронлиги даврида хотин-қизлар маорифи масаласини ҳал

этилишида татар-бошқирд зиѐли аѐлларининг иштирокини очиб бериш;

– хотин-қизларни ижтимоий ҳаѐтга кенг жалб этиш мақсадида ҳукмрон

партия томонидан олиб борилган “аѐлларни озодликка чиқариш” сиѐсатини
амалга оширилишида татар-бошқирд аѐлларидан фойдаланишдан кўзланган
асосий мақсадни кўрсатиб бериш;

– тадқиқот натижаларига кўра, якуний илмий хулосалар чиқариш ва

амалий таклифлар беришдан иборат.

Тадқиқотнинг манбавий асослари.

Диссертациянинг манбавий

асосларини уч гуруҳга ажратиш мумкин:

1. Архив ҳужжатлари.
2. Вақтли матбуот нашрлари.

1

Вамбери Ҳ. Маърифат йўлидаги уйғониш. Озод Обид таржимаси // Тафаккур, 2000. – № 2. – Б.79.


background image

11

3. Хотираномалар.
Биринчи гуруҳ манбаларини Ўзбекистон Республикаси Марказий

Давлат архиви (ЎзР МДА) да сақланаѐтган тарихий ҳужжатлар ташкил этади.

Тадқиқот жараѐнида ЎзР МДАнинг И-1-фонд Туркистон генерал-губер–

натори девонхонаси, И-17-фонд-Сирдарѐ вилояти бошқармаси, И-47-фонд
Туркистон ўлкаси ўқув юртлари бошқармаси, И- 57-фонд Тошкент Маринск
хотин-қизлар гимназияси, И-461-фонд Туркистон район муҳофаза бўлими
фондларидан Туркистоннинг рус-тузем мактаблари ва гимназияларида
фаолият кўрсатган ҳамда таҳсил олган татар-бошқирд муаллималари ва
ўқувчи қизлари, янги усул мактабларида фаолият кўрсатган татар-бошқирд
муаллималарининг кенг кўламли фаолияти ўрганилди. Шунингдек, Р-17-
фонд Туркистон Совет Социалистик Республикаси Ишчи Деҳқон ва Қизил
армия депутатлари Кенгаши Марказий Ижроя Қўмитаси, Р-25-фонд Тур-
кистон АССР Халқ Комиссарлари Кенгаши, Р-34-фонд Туркистон халқ
маорифи комиссарлиги, Р-40-фонд Туркистон АССР Халқ Комиссарлари
Кенгаши қошидаги Соғлиқни Сақлаш Халқ Комиссарлиги, Р-86-фонд
Ўзбекистон ССР Ишчи, Деҳқон ва Қизил Армия Депутатлари Кенгаши
Марказий Ижроя қўмитаси, Р-94-фонд Ўзбекистон ССР Маориф Вазирлиги,
Р-792-фонд Ўзбекистон ССР Маданият ходимлари профессионал уюшмаси
марказий бошқармаси фондларидаги совет ҳокимияти даврига оид манбалар
диссертациянинг илмий аҳамиятини оширувчи ҳужжатлари борлиги билан
муҳим аҳамият касб этди.

Тадқиқот иши манбаларнинг иккинчи гуруҳи

ҳам муҳим аҳамиятга эга

бўлиб, уларни XIX аср охири -ХХ аср бошларида чоп этилган вақтли матбуот
нашрлари - «Туркестанские ведомости» (1870-1917), «Новое время» (1911),
«Свет»(1911), «Самарқанд» (1913), «Садои Туркистон» (1914-1915), «Садои
Фарғона» (1914), «Вақт» (1912-1916-1917), «Сўз», «Ойна» (1914) (1916),
«Улуғ Туркистон» (1917-1918), «Иштирокиюн» (1919-1920), «Известия»
(1920), «Туркистон» (1923-1924), «Қизил байроқ» (1922-1924), «Туркес-
танская правда» (1924) ва бошқалардан тарихий жараѐнларни холисона
ѐритишда, адабиѐтлар билан қиѐсий таҳлил қилишда фойдаланилди.

Россия империяси давридаги жадид вақтли матбуот нашрлари

1

ва совет

ҳукуматининг дастлабки йилларида чоп этилган газеталарда хотин-қизлар
маорифи ва ижтимоий ҳуқуқсизлиги масалалари бевосита татар-бошқирд
хотин-қизлари ҳамда тараққийпарварлар томонидан ѐритиб борилган

2

.

1

Бизнинг мактаблар ва муаллимлар // Вақт, 1912. 23 июль; Абдурашидова Ф. Муслималар учун мактаб

// Самарқанд, 1913, 9 август; 1914, 20 август; Махмудов О. Мусулмон хотунларининг мурожаати // Садои
Фарғона, 1914, № 54; Музаффария С. Айб ўзимизда // Садои Туркистон, 1914. 23 август; Тохирий И.
Тошканд // Вақт, 1916. 3 январь; Марҳума Комила хоним Музаффария // Сўз, 1916, 26 июнь.

2

Зайтуна Э. Муслималар йиғилиши // Улуғ Туркистон, 1917, 5 май; Лутфий. Ўлка муаллималар курси

ҳақида // Иштирокиюн, 1919, 30 апрель; Каримова Л. Хотин-қизлар орасида ишлаш керак // Иштирокиюн,
1920, 21 март; Ой Сулув. Хотинлар съезди // Иштирокиюн, 1920, 16 май; Серожий. Ерли халқ учун очилган
тартибли мактаб // Туркистон, 1923, 29 июль; Маъсума. Беш йилнинг неъматлари //Туркистон, 1923, 6
ноябрь; Эрмат. Юсуф ва Зулайҳо // Туркистон, 1924, 24 ноябрь; Тоҳир ва Элбек. Ўзбек хотин-қизлар билим
юртининг ҳозирги аҳволи // Қизил байроқ, 1924, 18 декабрь.


background image

12

Учинчи гуруҳ манбаларини бевосита мазкур даврда фаолият юритган

шахсларнинг хотираномалари ташкил этади

1

.

Тадқиқот

объекти

ва

предмети.

Россия

империяси

ва

большевикларнинг Туркистонда маданий соҳадаги сиѐсати ва мазкур
жараѐнларда татар-бошқирд аѐллари иштирокини таҳлил этиш тадқиқот
объекти ва предмети сифатида танлаб олинган.

Диссертациянинг назарий ва услубий асосларини

Ўзбекистон

мустақиллиги даврида тикланган илмий-услубий (методологик) тамойиллар
– объективлик, тарихийлик, сабаб ва оқибатнинг диалектик боғлиқлиги
ҳамда миллий истиқлол мафкурасининг меъѐрлари ташкил этади. Мавзунинг
моҳиятини,

маҳаллий (локал) хусусиятларини чуқур англашда, тадқиқ

қилишда Ўзбекистон мустақиллиги шароитларида мустаҳкамланиб бораѐтган
янги тарихий тафаккур ва миллий манфаатлар мавқеидан ѐндашиш ҳам
жиддий аҳамиятга эга бўлди. Тадқиқот жараѐнида мавзуга миллий ва
умуминсоний қадриятлар, миллий истиқлол мафкурасидан келиб чиққан
ҳолда ѐндашилди.

Муаммонинг турли масалаларини аниқ ва бевосита тадқиқ этиш

борасида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг ижтимоий-
гуманитар соҳаларга оид ва методологик аҳамиятга молик қўрсатмаларидан
дастур сифатида фойдаланилди. Тадқиқотнинг назарий асосини, шунингдек,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тарих фанини
ривожлантириш юзасидан қабул қилган қарорлари ташкил этади.

Ҳимояга олиб чиқилаѐтган асосий ҳолатлар:

– биринчидан, тадқиқот жараѐнида XIX аср охири - ХХ аср биринчи

чорагидаги Туркистоннинг ижтимоий ва маданий ҳаѐтида татар-бошқирд
маърифатпарвар аѐлларининг алоҳида ўрин тутганлиги аниқланди;

– иккинчидан, тадқиқотда Россия империяси мустамлакачилиги даврида

рус гимназияларини тамомлаган татар-бошқирд хотин-қизлари совет
ҳукуматини ўрнатилиши йилларида аѐллар маорифи масаласини йўлга
қўйишда муваффақият гарови бўлганлиги кўрсатиб берилди;

– учинчидан, Туркистон ўлкасидаги янги усул мактабларида кўплаб

татар муаллималари фаолият юритганлиги маҳаллий хотин-қизлар замонавий
тафаккурининг шаклланишига бир қадар таъсир кўрсатганлиги аниқланди;

– тўртинчидан, татар-бошқирд аѐлларининг театр саҳнасидаги ва миллий

матбуот саҳифаларида ўз мақолалари билан чиқишлари совет мафкурасига
асосланган хотин-қизлар маорифини шакллантиришда ҳамда “аѐлларни

1

Абдурашидхонов М. Хотираларимдан /нашрга тайѐрловчи С.Холбоев. –Тошкент: Шарқ, 2001.–128 б;

Алматинская А. Минувшее. Воспоминание. –Ташкент: Изд-во литературы и искусства имени Г. Гуляма,
1971. –174 с; Финкельштейн И., Шукурова Х.С. Пробуждѐнные Великим Октябрем / Сборник очерков и
воспоминаний.– Ташкент: Госиздат, 1961. 270 с; ЎзР МДА Р-2854–фонд, 1-рўйхат, 8-иш, 1-варақ; Гадилов
Л.З., Амири Г.Г. Воспоминания о Кариме Хакимове. –Уфа: Башкирское книжное издательство, 1982.–72 с.;
Тоган З.Б. Воспоминание (Борьба народов Туркестана и других восточных мусульман – тюрков за нацио–
нальное бытие и сохранение культуры). Книга I. –Уфа: Китап, 1994.–224 с.; Қодирий Ҳ. Отам ҳақида
(Хотиралар). – Тошкент: Ғ.Ғулом номидаги Адабиѐт ва санъат нашриѐти, 1993. – 224 б.


background image

13

озодликка чиқариш” сиѐсатини амалга оширилишида муҳим ўрин тутганлиги
манбалар орқали исботланди.

Ишнинг илмий янгилиги.

Мавзуни ѐритиш жараѐнида бирѐқлама

талқинлардан воз кечиб, архив манбалари, тарихий адабиѐтлар ва вақтли
матбуот нашрлари маълумотларининг умумлашган таҳлили натижасида
қуйидаги янгиликлар илмий муомалага олиб кирилди:

– XIX аср охири - ХХ аср бошларида Туркистонда татар ўқитувчилари

билан бир қаторда татар муаллималарининг жадид мактабларидаги фаолияти
ва ўз навбатида маҳаллий муаллималарни етишиб чиқишида қўшган
ҳиссалари манбалар орқали асосланди;

– вақтли матбуот нашрларида татар-бошқирд мухбир аѐлларининг

чиқишларидан

Россия

“Муслималар

маориф

жамият”лари

ҳамда

Туркистондаги “Муслималар маориф жамият”ларининг фаолиятлари ва
мазкур жамиятлар ўртасидаги ўрнатилган ҳамкорликда уларнинг муҳим рол
ўйнаганликлари ҳақидаги маълумотлар илк маротаба илмий муомалага
киритилди;

– Туркистонга театр санъатининг кириб келиши ва тараққий этишида

татар-бошқирд актрисаларининг маҳаллий ҳаваскорлик труппалари билан
қилган ҳамкорликлари муҳим роль ўйнаганлиги кўрсатиб берилди;

– совет ҳукуматининг хотин-қизлар маорифи ва уларни маданий ва

ижтимоий ҳаѐтга тезроқ жалб этиш мақсадида уларни “озодликка чиқариш”
сиѐсатини олиб борилишида татар-бошқирд зиѐли аѐлларининг иштироки
илк бор манбалар асосида ѐритилди.

Тадқиқот

натижаларининг

илмий

ва

амалий

аҳамияти.

Диссертацияда илк бор Россия империяси мустамлакачилиги ва совет
ҳокимиятининг дастлабки йилларидаги маданий ҳаѐтда татар-бошқирд
аѐлларининг алоҳида тутган ўрни ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди.
Тадқиқотда келтирилган маълумотлар илмий асосга эга бўлиб, ундан
ўлканинг Россия империяси ва совет мустамлакачилиги даври тарихига
бағишланган монографиялар, ўқув қўлланмалар, дарсликлар чоп этишда
ҳамда олий ўқув юртлари, малака ошириш курсларида Ўзбекистон
тарихининг мазкур даврига оид махсус курс ва семинарлар ташкил этишда
фойдаланиш мумкин.

Натижаларнинг

жорий қилиниши.

Тадқиқот натижаларидан

Ўзбекистон тарихининг мустамлакачилик ва совет тузумининг илк даври
бўйича дарслик ва ўқув қўлланмаларнинг тегишли бўлимларини тайѐрлашда,
олий ўқув юртлари, академик лицей, коллеж талабаларига «Ўзбекистон
тарихи» фанини ўқитиш жараѐнида фойдаланиш мумкин.

Ишнинг апробацияси.

Диссертант томонидан эълон қилинган илмий

мақолалар ва тезисларда тадқиқотнинг асосий мазмуни ва хулосалари ўз
аксини топган. Иш Наманган давлат университети «Ўзбекистон тарихи»
кафедраси йиғилишида муҳокама қилиниб, ҳимояга тавсия этилган.
Диссертация шунингдек, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий


background image

14

университети ҳузуридаги К.067.02.12 рақамли Ихтисослашган кенгаш
қошидаги илмий семинар мажлисида муҳокама қилиниб, ҳимояга тавсия
этилган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Диссертациянинг асосий маз-

муни ва хулосалари муаллиф томонидан эълон қилинган

7 та илмий мақола

ва 6 та тезис ҳамда конференция материалларида ўз аксини топган.

Натижаларнинг

жорий

қилиниши.

Тадқиқот

натижаларидан

Ўзбекистон тарихининг мустамлакачилик даври бўйича дарслик ва ўқув
қўлланмаларнинг тегишли бўлимларини тайѐрлашда, олий ўқув юртлари,
академик лицей, коллеж талабаларига «Ўзбекистон тарихи» фанини ўқитиш
жараѐнида фойдаланиш мумкин.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Диссертация кириш, уч боб,

хулоса, фойдаланилган манба ва адабиѐтлар рўйхатидан иборат.
Диссертациянинг умумий ҳажми 166 бетни ташкил этади.

II. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Тадқиқотнинг

кириш

қисмида танлаб олинган тадқиқот мавзусининг

долзарблиги, даврий чегараси, илмий жиҳатдан ўрганилиш даражаси, мақсад
ва вазифалари, манбавий асослари, илмий янгилиги, назарий-услубий
асослари, амалий аҳамияти, ҳимояга олиб чиқилаѐтган асосий ҳолатлар,
апробацияси, натижаларнинг эълон қилинганлиги, шунингдек таркибий
тузилиши тавсифланган.

Диссертациянинг биринчи боби

«XIX аср охири - XX аср бошларида

Туркистондаги мустамлака ва миллий маорифи тизимида татар-
бошқирд аѐлларининг тутган ўрни»

деб номланган. Мазкур бобда

Туркистонни Россия империяси томонидан босиб олинганидан сўнг
мустамлакачилик сиѐсатини амалга оширишда татар-бошқирд аѐлларидан
муаллималар сифатидаги фойдаланиш жараѐни ва ундан кўзланган
мақсадлар, ўлкада усули жадид хотин-қизлар мактабларини ташкил топиши
ва тараққий этишида татар-бошқирд муаллималарининг фаолияти очиб
берилган.

Мустамлака империясининг рус-тузем мактаблари ва гимназиялари

муаллималарини тақдирлаб бориши татар-бошқирд хотин-қизларини
ўқитувчилик лавозимларида фаолият юритишларига туртки бўлган. Мазкур
ҳолат эса мустамлакачилик сиѐсатини амалга ошириш жараѐнида империя
манфаатлари учун хизмат қиладиган фуқароларни тарбиялашда асосий омил
бўлиб хизмат қилди. Жумладан, Туркистонда 1893 йилдан меҳнат
фаолиятини бошлаган Мария Бахтина “Александр лентасининг кумуш
нишони” ва “император Александр III нинг ҳукмронлиги шарафига” номли
нишон билан тақдирланган. У 1902 йил 14 августдан Тошкент қизлар


background image

15

гимназиясига ўқитувчи вазифасида ишлаган эди

1

. Мустамлака ҳукумати

мазкур йўл билан ҳам ҳукуматни қўллаб-қувватловчи тарафдорларни
кўпайтириш ва ҳокимиятни мустаҳкамлашни кўзлаган эди.

Манбалар таҳлилидан маълум бўлдики, мустамлака даврида рус-тузем

мактаблари ва гимназияларини тамомлаган татар-бошқирд хотин-қизларидан
большевиклар ҳокимиятни эгаллагандан кейин совет мафкурасига асосланган
хотин-қизлар маорифини шакллантиришда фойдаланилган. Маҳаллий миллат
билан тили, дини ва маданияти муштарак бўлган татар-бошқирд хотин-
қизлари маориф тизимида юқори лавозимларга тайинланганлар.

Тошкентдаги Михайловский номли хусусий гимназияни 1916 йили

тамомлаган қуйидаги собиқ ўқувчилар Туркистон халқ маорифи
комиссарлигининг 1919-1920 ва 1923 йиллардаги буйруғига биноан
тегишли тарздаги ишга тақсимланганлар. Хусусан, Тоифа Актуганова 1919
йил 5 декабрдаги буйруққа биноан, Туркистон халқ маорифи комиссарининг
иш бошқарувчиси ѐрдамчиси вазифасига

2

, Биби-Ойша Ахмерова 1920 йил 3

сентябрдаги буйруқ асосида мактабгача таълим мусулмон курслари интер-
натининг раҳбарлигига

3

, Шоҳида Бойбурова 1923 йилдан ўзбек хотин-қизлар

билим юртида лаборатория раҳбарлигига

4

тайинланган. Большевиклар татар-

бошқирд хотин-қизлари воситасида маҳаллий миллат аѐлларини ижтимоий
фаолликларини ошириш ва маданий-маърифий ишларга жалб этишни мақсад
қилди.

Маърифатпарварлар,

Россия

империясининг

олиб

борган

мустамлакачилик сиѐсати, хусусан маданият ва маърифатга тажовуз
хавфидан қутилиб қолишнинг ягона йўли, маориф тизимида ислоҳотлар олиб
бориш деб ҳисоблади ва усули савтия услубидаги мактаблар ташкил этди.
Жадидчиликнинг ғоявий асосчиси бўлган татар маърифатпарвари И.
Гаспринский ўз асарларида маориф тизими олдидаги ҳал этилиши керак
бўлиб турган вазифалардан бири сифатида қизлар маорифига ҳам алоҳида
эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлаб ўтган эди

5

.

Ўлкада маҳаллий миллатнинг “отинойи” мактаблари ҳам фаолият олиб

борган. Масалан, 1884 йилги маълумотга кўра, Чуст шаҳридаги муаллима
Комила Бибининг қизлар мактабида 8 нафар ўқувчи, Умруя Биби мактабида
12 нафар қизлар таълим олган

6

. Чуст уездидаги Қўрғонча маҳалласида

Забида Бибининг қизлар мактабида 5 нафар

7

ўқувчи қизлар ўқиган. Лекин

уларда фақат диний фанлар ўқитилиб, дунѐвий фанлар умуман ўргатилмаган.
Туркистоннинг айрим жойларида маҳаллий отинойи мактаблари етарли

1

ЎзР МДА, И.57- фонд, 1- рўйхат, 17- иш, 1- варақ.

2

ЎзР МДА, Р.34- фонд, 1- рўйхат, 177- иш, 96- варақ.

3

ЎзР МДА, Р.34- фонд, 1- рўйхат, 510- иш, 38- варақ.

4

ЎзР МДА, Р.34- фонд, 1- рўйхат, 1333- иш, 224- варақ ва орқаси.

5

Ражабова Д. Туркистонда жадид қарашларида аѐллар ва ѐшлар масаласи. Тарих фан. номз. ... дисс.

- Тошкент, 2003.- Б. 102.

6

ЎзР МДА, И.47- фонд, 1- рўйхат, 150- иш, 562- варақ ва орқаси.

7

ЎзР МДА, И.47- фонд, 1- рўйхат, 150- иш, 178- варақ ва орқаси.


background image

16

даражада бўлмаганлиги сабабли мазкур ҳудуд аҳолиси ўз қизларини ўша
пайтда оммалашаѐтган татар муаллималари томонидан очилган янги усул
мактабларида ўқитишган. Жумладан, “Саодат” журналининг мухбирларидан
бири бўлган Саодат Полвон қизи ўз пайтида Тўрткўл туманининг Хўжаѐл
қишлоғида ўзбек қизлар мактаби бўлмаганлиги сабабли, татар муаллимаси
Зайтуна Обстойнинг мактабида уч йил давомида ўқиб савод чиқарган

1

.

Янги усул мактабларида қисқа вақт ичида савод чиқариш

имкониятининг мавжудлиги унинг халқ орасида тез оммалашишига олиб
келди. Статс маслаҳатчи

2

Миллернинг Туркистондаги янги усул

мактабларини ўрганиш юзасидан ҳисоботида қайд этишлича, жадид
мактабларининг эски мактаблардан устунлик томони шунда эдики, маҳаллий
муллалар 3-4 йилда ҳам шогирдларни саводини чиқара олмаган бўлса, янги
усул мактабларда бу ҳол атиги 3-4 ой давомида амалга оширилган

3

.

Янги усул мактабларининг оммалашиши эски усул ва рус-тузем

мактаблари истиқболига хавф туғдира бошлади. Мазкур хавфнинг олдини
олиш мақсадида мустамлака маъмурияти усули жадид мактаблари
фаолиятини тақиқлашга оид 1907, 1911,1912 йиллардаги қарорларида жадид
мактаблари Халқ маорифи бўлими нозирининг рухсати билан очилиши ҳамда
мактаб муаллими ва ўқувчилари бир миллатга мансуб бўлиши лозим эди.
Барча тазйиқларга қарамай, ўлкада усули жадид хотин-қизлар мактаблари
фаолияти давом этиб келди. Жумладан, Еттисув вилояти ва Верний шаҳар
ҳарбий бўлими бошлиғининг Туркистон район муҳофаза бўлими бошлиғига
1912 йил 6 мартдаги юборган хабарномасида қайд этилишича, Копал
шаҳрида “Синф” номли усули жадид мактаби рухсатсиз фаолият олиб
борган. Унда араб тилидан Вятск губерниясидаги мусулмон мадрасасини
тамомлаган татар аѐли Гулписа Атнабаева, рус тилидан эса Наталия Усова
дарс берган. Мактаб 4 бўлимдан иборат бўлиб, араб тили, дин тарихи,
арифметика, география ва рус тили каби фанлар ўқитилган

4

.

Ўз навбатида татар муаллималарининг фаолияти дастлабки усули жадид

мактабида маҳаллий миллат хотин-қизлардан ўқитувчиларни етишиб
чиқишига туртки бўлди. Жумладан, Қўқон шаҳрининг Ғалчасой маҳалласида
Муҳаммаджон Холиқий 1913 йил янги усулдаги қизлар мактабини ташкил
этган. Мактабда синглиси Солияхон Абдулхолиқ қизи ўқувчиларга сабоқ
берган

5

.

Жадид қизлар мактабларининг халқ орасида оммалашишининг асосий

сабабларидан бири имтиҳонларга оналар ҳамда яқин атрофдаги зиѐли
кишиларни таклиф этилиши бўлди. Айни пайтда мазкур очиқ имтиҳонлар
ўқувчиларни ўз устиларида янада кўпроқ ишлашга ҳамда тўлақонли билим

1

ЎзРМДА Р. 2854 - фонд,1-рўйхат, 8-иш, 1-варақ

2

Статский советник-Россия имперясидаги бешинчи даражали мартаба. Қаранг: Русча-ўзбекча луғат.

5-жилд. - Тошкент: ФА, 1955. –Б.239.

3

ЎзР МДА, И.461- фонд, 1- рўйхат, 1406

А

- иш, 162- варақ.

4

Ўзр МДА, И.461- фонд, 1- рўйхат, 1021- иш, 31- варақ ва орқаси.

5

Ражабова Д. Туркистонда жадид қарашларида аѐллар ва ѐшлар масаласи… – Б.106.


background image

17

эгаллашларига туртки берган. Хусусан, 1914 йил 22 май куни ана шундай
имтиҳонлардан бирини Тошкентнинг Себзор даҳаси Тахтапул маҳалласи

Раҳимия” мактабидаги 15 нафар қизларига ўтказилган. Имтиҳон эрта соат 8

дан бошланиб, тушки соат 13 га қадар давом этган. Имтиҳонга кўп маҳаллий
аѐллар йиғилиб, улар ҳар бир ўқувчининг синовлардан ўтиш жараѐнларини
кузатиб боришган

1

.

Умуман олганда, XIX аср охири – ХХ аср бошларида татар-бошқирд

муаллималари мустамлака ҳукуматига хизмат қилиб, рус-тузем мактаблари
ва гимназияларида уларнинг ѐрдамида ҳокимиятни қувватловчи фуқаролар
етишиб чиқди. Татар-бошқирд аѐлларининг бундай хизмат қилишларига
подшо ҳукумати уларни мунтазам равишда тақдирлаб бориши асосий омил
бўлган эди. Татар муаллималарининг янги усул мактабларида ѐки шахсий
хонадонларда маҳаллий аҳоли қизларини ўқитишлари оммавий тус олмаган
бўлсада, амалда самарали натижаларни берди. Тадқиқ этилаѐтган даврдаги
мавжуд давлат тасарруфига оид рус-тузем мактаблари ва гимназияларда
таҳсил олиш учун маҳаллий аҳоли диний эътиқоди нуқтаи назаридан
ижтимоий замин етарли эмас эди. Шу боисдан ҳам мусулмон татар-бошқирд
аѐлларининг янги усулдаги ўқитиш ишлари муваффақият қозонди.
Туркистон ўлкасида татар муаллималарининг маориф соҳасидаги фаолияти
изсиз кетмади. Маҳаллий аҳоли хотин-қизларининг улар ѐрдамида замонавий
билимларни эгаллашлари натижасида янгича дунѐқараш шаклланди. Ўзбек,
қозоқ, қирғиз, туркман, тожик каби Туркистон аѐллари орасидан фан, санъат
ва бошқа соҳа вакилларининг етишиб чиқишида ўзига хос замин ҳозирлади.

Диссертациянинг

«XX аср бошларида Туркистонда театр ва матбуот

тараққиѐтида татар-бошқирд аѐллари»

деб номланган иккинчи бобида

ўлкага театр санъатининг кириб келиши ва тараққий этиши ҳамда матбуот
саҳифаларида ўз мақолалари билан фаол иштирок этган татар-бошқирд
аѐлларининг фаолияти ѐритиб берилган.

Ўлка халқлари учун янгилик ҳисобланган театр санъатининг кириб

келиши ва тараққий этишида Туркистон маърифатпарварлари билан татар
тараққийпарварларининг ҳамкорлиги асосий омиллардан бири бўлди.
Тошкентда яшовчи истеъфодаги генерал С.Г.Еникеев хонадонида доимий
равишда санъат кечалари ўтказиб келинган. 1904 йилнинг 4 апрелида шу
хонадонда Навмиқ Камолнинг «Ишқ балоси» спектакли Туркистонда яшовчи
татар ҳаваскорлари томонидан намойиш қилинган

2

. Мазкур спектакль

намойиши бошланишидан олдин полковник Абубакр Диваев

3

сўзга чиқиб,

Европа театрининг ижобий томонлари ҳақида маъруза қилган. Хонадон эгаси

1

Раҳимия мактабинда қиз болалар имтиҳони // Садои Туркистон, 1914, 30 май.

2

Гулям Г. Габдулла Тукай и наш поэт // Слово о Тукае. – Казань: Татарское книжное издательство, 1986.

– С.19-20; Яна қаранг: Турдиев Ш. Среднеазиатские татары: роль и значение в культурной и политической
жизни Туркестана первой четверти XX в. // Ислам в татарском мире: история и современность. – Казань:
1997. – С.175.

3

Кенгроқ маълумот олиш учун қаранг: Исокбоев А.А. Туркистон ижтимоий-сиѐсий ва маданий ҳаѐтида ...

– Б. 174- 175.


background image

18

С.Г.Еникеев бошқирдистонлик татарлардан эди. Унинг турмуш ўртоғи
Саодат Еникеева Тошкент аѐллар гимназиясида таҳсил олган эди. У европача
тарбия олган, рояль чалишни биладиган маърифатпарвар аѐллардан бўлган

1

.

1909 йили Еникеевлар хонадонида Саодат ташаббуси билан бўлиб ўтган
бадиий кечада ўзбек тараққийпарвари А.Авлоний ҳам иштирок этган

2

.

Туркистон маҳаллий аҳолисининг татар театр санъатига бўлган

қизиқиши, томошаларга оммавий равишда йиғилишига олиб келган. Бунда
татар актѐрлари маҳаллий театр труппалари билан ҳамкорликда асарларни
саҳнага қўйишлари муваффаққиятнинг гарови бўлган. Масалан, 1916 йил 20
декабрда Тошкент шаҳридаги “Колизей” театрида маҳаллий “Турон” театр
труппаси тарафидан татар артисти Руҳуллоҳ Сидқий раҳбарлигида “Лайли ва
Мажнун” олти пардали операси саҳнага қўйилган. Мажнун ролини татар
актѐри Руҳуллоҳ Сидқийнинг ўзи ижро қилган. Мақолада операни
муваффаққиятли чиқишида 50 га яқин актѐрнинг иштирок этганлиги, улар
орасида 8 нафар татар актрисалари мавжуд бўлганлиги ҳақида қайд этилган.
Томоша муваффаққиятли бўлиб, жуда кўп мухлислар йиғилган. Томоша
ниҳоясида тушган фойда 2852 сўм миқдоридаги маблағ гимназияда ўқиѐтган
камбағал маҳаллий миллат болаларига сарфланиши айтиб ўтилган

3

. Ўз

навбатида бундай томошалар маҳаллий миллат хотин-қизларининг санъатга
бўлган қизиқишини ортирган.

Большевиклар ҳокимиятни эгаллагандан кейин ҳам ўлкада татар театри

фаолияти давом этган. Туркистонда қуролли қаршилик ҳаракати, очарчилик
давом этаѐтган қийин бир шароитда ҳам театр санъати ривожланиб борди.
Татар театр труппаси билан маҳаллий ҳаваскорлик труппаларининг
ҳамкорликда саҳна асарларини намойиш этишлари ўлкада миллий театр
санъатининг маълум даражада тараққий этишига омил бўлди. Бундай
ижодий ҳамкорликда татар актрисаларининг иштирокини кузатамиз. “Сайѐр”
труппасининг илк актрисаларидан бўлган Фотима Ильская 1917 йил октябр
ойи

Тошкент

шаҳрида

ижодий

сафардалик

вақтида

маҳаллий

ҳаваскорларнинг “Чўлпон” труппаси билан ҳамкорликда “Сотилган қиз”
номли пьесасини саҳнага қўйган

4

. Маҳаллий ҳаваскорлик труппалари билан

ҳамкорлик ўзининг ижобий натижаларини берган. Ф. Ильская Туркистонда
кўп маротаба бўлган ва мухлислар эътиборига тушган.

Ф. Ильская маҳаллий ҳаваскорлар билан ижодий ҳамкорликни давом

эттириб, 1918 йилнинг 21 май куни Қозоли овулида маҳаллий ҳаваскорлар
труппаси билан Аѐз Исҳоқийнинг “Муаллима” драмаси ва “Бир соатлик
хотин” пьесаларини саҳнага қўйган. Томоша халқ оммаси томонидан қизғин
қарши олинган

5

.

1

Ризаев Ш.Т. Ўзбек жадид драматургиясининг шаклланиш манбалари. Филол. фан. номз. … дисс.

– Тошкент, 1995. – Б.31.

2

Рахмонов М. Ҳ.Ҳ. Ниѐзий ва ўзбек совет театри... – Б. 61- 62.

3

Тошканд // Вақт, 1917, 17 январь.

4

Фотима хоним Ильская // Улуғ Туркистон, 1917, 26 октябрь.

5

Қозоли // Улуғ Туркистон, 1918, 4 июнь.


background image

19

Ўлкада қўйилган саҳна кўринишларидан тушган фойданинг хайрия

ишларига сарф қилиниши иқтисодий муаммоларни маълум даражада ҳал
этишга ѐрдам берган. 1918 йилнинг 6 июнида Тошкентда татар аѐллари
томонидан маданий кеча ва буфет

1

уюштирилган. Тушган маблағ очларга

ѐрдам кўрсатиш жамияти фойдасига юборилган

2

.

Матбуот саҳифаларида татар-бошқирд аѐллари Туркистон хотин-

қизларининг жамиятда ҳеч қандай ижтимоий ўринга эга эмасликлари, бу
ҳолат эса миллатнинг тараққий этишидаги асосий тўсиқлардан бири
эканлигини таъкидлаганлар. Масалан, татар аѐли Сора Музаффария “Айб
ўзимизда” номли мақоласида: “Эй турк хотуни! Халқимиз бизга саломат ақл
ва фикрий бўлғон истеъдод ва қобилият бергонку! Они дунѐға чиқоришни
маън қилмоққа кимнинг ҳаққи бор? Маън қилувчилар бўлса, қиѐматда
жазоларин кўрурлар. Динимиз ва пайғамбаримиз бизга ҳам илмни фарз
қилди”

3

дея, маҳаллий аѐлларни маърифатли бўлишга чақиради. Туркистон

хотин-қизлари маорифи фидойилардан бири бўлган Сора Музаффария ўлкада
мактаб ишларини ташкил этишда фаол курашчилардан бўлди. 1921 йил
маълумотларига кўра, у ўз даврининг нуфузли илм даргоҳларидан бири
бўлган ўзбек хотин-қизлар билим юртида география ва ўзбек тили
фанларидан талабаларга дарс берган

4

.

Туркистонлик тараққийпарварлар ҳам маҳаллий хотин-қизларнинг

ҳуқуқсизликлари ҳақида матбуотда чиқишлар қилиб, уларнинг жамиятдаги
ҳақ-ҳуқуқларини тиклашга ҳаракат қилганлар. Улар фақат илм-маърифатли
оналаргина жамиятга комил инсон тарбиялаб етказиши мумкинлигини
олдиндан тушуниб етганлар. Тараққийпарварлардан бирининг мақоласида
аѐлни одамзотнинг иккинчи бўлаги деб, агар уни маърифатли қилиб
тарбияланмаса, бу келажак авлоднинг тарбиясиз ҳамда илмсиз ҳолга тушиб
қолишига олиб келиши мумкинлиги таъкидланган

5

.

Матбуот соҳасида керакли малака ва кўникмага эга бўлган татар-

бошқирд зиѐли аѐлларидан совет ҳокимияти йилларида ҳам мавжуд сиѐсий
тузумни тарғиб этиш, ижтимоий-сиѐсий жараѐнларни матбуот саҳифаларида
ѐритиб боришда фойдаланилган. Масалан, 1919 йил 19 декабрда Туркистон
мусулмон бюроси қошидаги тарғибот ва ташвиқот шўъбасининг ташаббуси
билан хотин-қизлар бўлими ташкил этилган. Шўъбанинг мақсад ва
вазифалари, олиб борилаѐтган ташкилий ишларни матбуотда доимий ѐритиб
бориш К.Абдуллина зиммасига юклатилган

6

.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, татар-бошқирд хотин-қизларининг

ҳаваскорлик театр труппалари билан қилган ҳамкорликлари ўлкада театр

1

Енгил овқатлар, ичимликлар сотадиган кичкина дўконча. Қаранг: Русча-ўзбекча луғат. I-жилд, -Тошкент:

Фанлар Академияси нашриѐти, 1955. –Б. 153.

2

Тиѐтр // Улуғ Туркистон, 1918, 8 июнь.

3

Музаффария С. Айб ўзимизда // Садои Туркистон, 1914, 23 август.

4

ЎзР МДА, Р.34- фонд, 1- рўйхат, 1333- иш, 3- варақ ва орқаси.

5

Алимова Д. История как история, история как наука. – ошкент: Узбекистан, 2009. т II. – С.62.

6

Абдуллина К. Ўлка мусулмон бюроси қошида хотинлар шўъбаси // Иштирокиюн, 1919, 6 февраль.


background image

20

санъатининг тараққий этишига ҳамда маҳаллий миллат аѐллари орасидан
Маъсума Қориева, Лутфихоним Саримсоқова, Замира Ҳидоятова, Сора
Эшонтўраева каби театр усталарининг етишиб чиқишига сабаб бўлди.
Уларнинг матбуот саҳифаларидаги ўлка маърифапарварлари қатори
маҳаллий хотин-қизларни илм олиш, ижтимоий ҳуқуқсизликни тиклаш,
ўлкадаги

маданий-маърифий

ишларни

ривожлантириш

борасидаги

чиқишлари ўз самарасини берди.

Тадқиқотнинг учинчи боби

«Совет ҳокимияти дастлабки йилларида

Туркистон маданий ҳаѐтида татар-бошқирд аѐлларининг фаоллашуви»

деб номланади. Мазкур бобда большевиклар томонидан олиб борилган совет
мафкурасига асосланган хотин-қизлар маорифини шакллантириш ҳамда
маҳаллий миллат аѐлларини “озодликка чиқариш” сиѐсатини муваффақиятли
амалга оширилишида татар-бошқирд аѐлларидан фойдаланиш ва ундан
кўзланган мақсадлар манбалар асосида очиб берилган.

Большевиклар хотин-қизлар маорифи масаласини ҳал этишда дастлаб

саводсизликни тугатиш мактабларини ташкил этишга алоҳида эътибор
қаратдилар. 1918 йил 20 майда Тошкентда тўртта саводсизликни тугатиш
хотин-қизлар курслари очилди. Улардан бири Тошкентнинг Янги шаҳар
қисмида очилган. Унга татар аѐли Саодат Еникеева раҳбарлик қилиб, курсда
95 нафар ўқувчи таълим олган. Яна шундай курслардан бири шаҳарнинг
Бешѐғоч даҳасида жойлашган бўлиб, бунга татар аѐли Муршида Исмоилова
раҳбарлик қилган ва 38 нафар хотин-қизлар таҳсил олган. Тошкентдаги
учинчи саводсизликни битириш курси Кўкча даҳасида ташкил этилиб, ушбу
курсга татар аѐли Муҳаммедова (исми манбада кўрсатилмаган - диссертант)
раҳбарлик қилган ва 15 нафар хотин-қизлар ўқиган. Тўртинчиси Тахтапул
даҳасида очилиб, бу курсга татар аѐли С. Раҳимова вақтинча раҳбарлик
вазифасини ўтаган. Мазкур курсда 14 нафар хотин-қизлар таълим олган

1

.

Халқ дорилфунунининг Мусулмон секцияси қошида иккинчи даражали

мактаблар ташкил этилган бўлиб, унинг ѐз ойларидаги фаолияти ҳақида
секция кенгаши раиси Бурхон Ҳабиб ўз ҳисоботида дарслар муваффақиятли
олиб борилганлиги учун маҳаллий аѐлларни қизиқиши ортиб борганлигини
қайд этган. Ҳисоботда келтирилишича, Бешѐғочдаги курсда талабаларга 15
кун муддатда мактабда ўқиш бўлмаслигини билдирилганда, аѐллар
машғулотлар давом эттирилишини талаб қилиб, ҳатто кўпчилик маҳаллий
аѐллар кўз ѐши ҳам қилишган

2

. Мазкур курс ўқитувчиларининг аксарият

қисмини татар муаллималари ташкил этиб, улар томонидан дарслар
маҳаллий миллат тилида олиб борилгани сабабли ерли хотин-қизлар учун
аввало тушунарли ва қизиқарли бўлган. Большевиклар маҳаллий аҳоли
билан тили, дини ва маданияти муштарак бўлган татар-бошқирд хотин-
қизларидан совет мафкурасига асосланган маориф тизимини шакллан-
тиришда фойдаланган.

1

ЎзР МДА, Р.34- фонд, 1- рўйхат, 110- иш, 338- варақ ва орқаси.

2

ЎзР МДА, Р.34- фонд, 1- рўйхат, 110- иш, 337- варақ ва орқаси.


background image

21

Татар-бошқирд аѐлларининг фаолиятини қисқа педагогик курслари,

билим юртлари ва маориф институтларида кузатиш мумкин. Ўзбек хотин-
қизлар институтининг кейинги тараққиѐтига таниқли татар маърифатпарвари
Саодат Еникеева

1

ҳам катта ҳисса қўшган. 1923 йилдан институтга раҳбарлик

қилган

С.Еникеева

касбига

жонкуярлиги

натижасида

катта

муваффақиятларга эришди

2

. Жумладан, илм даргоҳида кутубхона,

қироатхона, театр, адабиѐт ва мусиқа тўгараклари ташкил этилди. Театр ва
адабиѐт тўгараги ўлка хотин-қизлари клубида маҳаллий аѐллар учун спектакл
ва концертлар бериб боришни йўлга қўйилди. Мусиқага қизиқувчилар учун
роял ва балолайка

3

чалишни ўргатувчи тўгараклар ҳам фаолият кўрсатиб,

уларга 30 нафардан ортиқ хотин-қизлар аъзо бўлишган

4

.

Таъкидлаш жоизки, мазкур билим юрти ўзбек хотин-қизларидан фан,

маданият арбобларини етишиб чиқишида пойдевор вазифасини ўтаган.
Жумладан, ўзбек театрининг ѐруғ юлдузлари Ўзбекистон халқ артистлари –
Ҳалима Носирова, Сора Эшонтўраева, Шоҳида Махсумова, Замира
Ҳидоятова, медицина ходимлари – профессор Ҳасана Юнусова, доцент
Лазокат Орифхонова, педагоглар – Тожихон Рустамбекова, Собира
Холдорова, Манзура Собирова, Шарифа Тожиева, шоиралар Ҳосият
Тиллахонова, Саломат Раҳимовалар Ўзбек хотин-қизлар институтининг
собиқ талабалари эди

5

.

Ҳукмрон фирқа томонидан Туркистон хотин-қизларини ижтимоий

ҳаѐтга ҳамда саводсизликни тугатиш мактабларига жалб этиш ишлари кенг
кўламда олиб борилди. 1920 йилдан жойлардаги янги совет мактабларда ўқув
ишларини ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида мактаб йўриқчи курслари
ҳам ташкил этилган. Мазкур курслар тингловчиларининг асосий қисмини
татар-бошқирд хотин-қизлари ташкил этганлигини қуйидаги далилдан ҳам
кўриш мумкин. Масалан, 1920 йили мактаб йўриқчи курсларини тамомлаган
353 нафар тингловчининг 210 нафарини татар аѐллари ташкил этган. Мактаб
йўриқчи

курсларини

тамомлаганлар

Туркистон

халқ

маорифи

комиссарлигининг йўлланмаси билан турли ҳудудларга юборилган.
Жумладан, Афифа Бурнашева Фарғона вилояти Андижон уездига, Хадича
Қурманбаева Еттисув вилояти Верний уездига мактаб йўриқчиси сифатида
жўнатилган

6

. Туркистон халқ маорифи комиссарлиги томонидан йўриқчи

курслари талабаларини моддий таъминланиши мазкур курсларга татар-
бошқирд хотин-қизларини келиб ўқишларига сабаб бўлди. Мазкур ҳолат эса
ҳукмрон фирқа мақсадларини амалга оширишда қўл келган.

1

Қаранг: Эгамназаров А. Сиз билган Дукчи Эшон., Шарқ матбаа нашриѐти. –Тошкент, 1994. -Б.35.

2

ЎзР МДА, Р.34- фонд, 1- рўйхат, 1333- иш, 199- варақ ва орқаси.

3

Уч торли, учбурчакли музика асбоби. Қаранг: Русча-ўзбекча луғат. I-жилд. -Тошкент: ФА, 1955. –Б. 69.

4

За пять лет. Сборник по вопросам работы коммунистической партии среди женщин Средней Азии. – М.,

1925. – С.78.

5

Нишонбоева Қ. Ўзбекистонда хотин-қизлар масаласини... – Б. 110.

6

ЎзР МДА, Р 34-фонд,1-рўйхат, 523-иш, 43-варақ ва орқаси.


background image

22

Туркистон хотин-қизлари орасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб

борувчиларнинг дастлабки вакилларини асосан европа ва рус миллатига
мансуб аѐллар ташкил этган. Табиийки, маҳаллий миллат тилини
билмаганликлари уларнинг фаолияти учун ноқулайликни юзага келтирган.
Дастлабки йўриқчилардан бири Г.Марченконинг таъкидлашича, маҳаллий
миллат хотин-қизлари орасида тарғибот ишларини олиб боришда уларга
татар ва бошқирд аѐллари катта ѐрдам берганлар. Дастлаб улар сафига
қўшилган татар аѐли М.Юсупова маҳаллий миллат хотин-қизлари аҳволи
ҳақида сўзлаб, уларнинг қадриятлари ва урф-одатларини батафсил
тушунтириб берган. Кейинчалик тарғибот гуруҳига Ҳусанбаева, Фотиха
Редкина, Ш.Каримова каби татар аѐллари келиб қўшилганлар

1

.

Маҳаллий хотин-қизлар ўртасида тарғибот ишларини олиб бораѐтган рус

аѐлларига ташвиқот ишларида бошқирд аѐллари ҳам катта кўмак берганлар.
Бошқирд аѐллари ўзбек маҳаллаларида юриб хонадонларда бўладиган
аѐлларнинг маросимларида ўзбек аѐллари билан бирга қатнашганлар, шундай
пайтларда ўзбек аѐллари орасида ташвиқот ишларини ҳам олиб борганлар

2

.

Хулоса ўрнида шуни қайд этиш лозимки, Туркистонда совет мафкураси

асосидаги хотин-қизлар маорифини ташкил этишда татар-бошқирд аѐллари
салмоқли ўринга эга бўлдилар. Мазкур даврда уларнинг фаолиятини
саводсизликни тугатиш мактаблари, муаллималар тайѐрлаш қисқа курслари,
хотин-қизлар маориф институтлари ва бошқа билим даргоҳларида ҳам
кузатиш мумкин. Ўзбек аѐлларидан дастлабки муаллима ва раҳбар
ходимларнинг етишиб чиқишида татар-бошқирд муаллималари фаолият
юритган билим даргоҳларининг катта ҳиссаси бўлган. ХХ асрнинг 20-
йиллари биринчи чорагида Туркистон хотин-қизлари маорифида маълум
даражада олдинга силжишлар кўзга ташланди. Ўзбек хотин-қизлари
саводсизликни тугатиш мактабларида сабоқ олиб ижтимоий ва маданий
ҳаѐтда фаол иштирок эта бошладилар. Тадқиқот таҳлили шуни кўрсатадики,
татар муаллималари большевикча сиѐсатни маҳаллий хотин-қизлар орасида
тарғиб этиб, уларда совет ҳокимиятига нисбатан “хайрихоҳлик руҳини”
шакллантиришда асосий рол ўйнаганлар. Совет ҳокимияти қурилишида
большевикларнинг хотин-қизлар маорифига катта эътибор қаратиш билан
бирга улар орасида янги ҳукуматга бўлган хайрихоҳликни орттириш
мақсадида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришга кучли эътибор
қаратган. Тарғибот-ташвиқот ишларини самарали олиб бориш мақсадида
хотин-қизлар бўлимлари, клублар, “Қизил чойхона”лар, “Қизил бурчак”лар
ташкил этилди. Мазкур уюшмалар шаклан маданий-маърифий кўринишга эга
бўлса-да, аслида улар олдига соф сиѐсий мақсадлар қўйилди.

Маҳаллий миллат хотин-қизларини ижтимоий ҳаѐтга жалб этиш ва

уларни “озодликка чиқариш” режасини муваффақиятли амалга оширилишида

1

За пять лет. Сборник по вопросам работы... – С.118.

2

Финкельштейн И., Шукурова Х. Пробуждѐнные Великим Октябрем. Сборник очерков и воспоминаний.

– Ташкент: Госиздат, 1961. – С.77.


background image

23

татар-бошқирд аѐлларининг йўриқчи, ташвиқотчилар сифатидаги фаолияти
муҳим омил бўлган эди.

III. Х У Л О С А

XIX аср охири – ХХ асрнинг биринчи чорагида Туркистонда татар-

бошқирд аѐлларининг маданий соҳадаги фаолияти таҳлили қуйидаги

хулосалар

ни келтириб чиқаради:

1. Россия империяси томонидан Туркистон истило этилгач, мустам-

лакачилар ўлкада ҳокимиятни янада мустаҳкамлаш, ўз ҳукмронликларини
сақлаб туриш саъй-ҳаракати билан боғлиқ сиѐсатни олиб борганлар. Мазкур
сиѐсатни амалга оширишда қизлар учун ҳам рус-тузем мактаблари ва
гимназиялари ташкил этилган. Мустамлака манфаатлари йўлида рус-тузем
мактаблари ва гимназияларда татар-бошқирд аѐлларидан ўқитувчи кадрлар
тайѐрлаш устивор вазифалардан бири сифатида қаралган. Чунки диний
эътиқоди, маданияти ва тили жиҳатидан Туркистон маҳаллий халқлари билан
муштарак бўлган татар-бошқирдларнинг ѐрдамисиз империя ҳокимиятини
қўллаб-қувватловчи фуқароларни тарбиялашнинг иложи бўлмаган. Шу
боисдан ҳам мустамлака ҳукумати татар-бошқирд қизларини рус-тузем
мактаблари ва гимназияларда таҳсил олишлари учун маълум бир
имтиѐзларни яратган. Ўша давр менталитетидан келиб чиққан ҳолда
маҳаллий аҳоли қизларини оммавий тарзда европача усулдаги билим
даргоҳларига жалб этиш имконияти бўлмагани учун татар-бошқирд
муаллималаридан “уй ўқитувчилари ва тарбиячилари” сифатида иқтисодий
жиҳатдан бақувват мусулмон хонадонларида ўқитиш ишлари ташкил
этилган. Мустамлака ҳукумати томонидан ўқитувчиларни мунтазам
тақдирлаб борилгани кўплаб татар-бошқирд хотин-қизларини мавжуд
тузумга хизмат қилишига сабаб бўлган эди.

2. Тадқиқот натижасида рус гимназияларини тамомлаган татар-бошқирд

қизлари большевиклар ҳокимиятни қўлга киритгач, совет мафкурасига
асосланган хотин-қизлар маорифини шакллантиришда муҳим рол
ўйнаганликлари аниқланди. Улар фаолиятини асосан, ўша даврда долзарб
муаммо ҳисобланган мусулмон билим юртлари ва курслари ўқитувчилари
ҳамда юқори раҳбар лавозимларида кузатилади.

3. XIX аср охирида татар аѐллари томонидан маҳаллий аҳоли қизларини

янги усулда ўқитиш ишлари ташкил этилган. ХХ аср бошларида жадидчилик
ҳаракатининг кенг ѐйилиши, янги усул мактаблари учун дарсликларнинг
ѐзилиши билан татар муаллималари томонидан ўқитиш ишларини ташкил
этилиши янада кучайган. Сирдарѐ, айниқса Еттисув вилоятида татар
муаллималари томонидан очилган янги усул мактаблари самарали фаолият
кўрсатган. Бу даврда хотин-қизлар маорифи асосини ташкил этувчи “отинойи
мактаблари”нинг кўпчилигида, татар муаллималари таъсири остида, янги
усулда ўқитиш ишларини ташкил этилган. 1912 йил 25 январда Туркистон


background image

24

генерал-губернаторининг буйруғи билан татар муаллималарининг янги
усулда мактаб очишлари ѐки шахсий хонадонларда якка тартибда
ўқитишлари расман тақиқланишига қарамай, манбалар таҳлили бу жараѐн
амалда кейинчалик ҳам давом этганлигини кўрсатади. Улар мактабидаги
ўқувчилар сони ҳам ортиб борган. 1917 йил феврал инқилоби янги усул
мактаблари фаолияти учун ижтимоий қулайликни юзага келтирган.
Мактабларни иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида хайрия
жамиятлари ташкил этилган. Мазкур жамиятлар усули жадид мактабларини
маблағ билан таъминлаб турган.

4. Туркистонга европача усулдаги театр санъатининг кириб келишида

татар-бошқирд актрисалари ҳам ўзига хос ўрин тутганлар. Театр саҳналарида
Туркистон аѐлларининг аянчли қисмати, ҳуқуқсизлиги каби масалалар очиб
ташланиб, ҳурлик, озодлик ва тенг ҳуқуқлилик ғоялари илгари сурилган.
Татар-бошқирд актрисаларининг “Чўлпон”, “Турон” каби маҳаллий
ҳаваскорлик труппалари билан қилган ҳамкорликлари ўлкада театр
санъатининг кенг тарқалишига олиб келди. Большевиклар ҳокимиятни қўлга
олгач, ўз ғоялари ва сиѐсатларини театр санъати орқали маҳаллий халқ
онгига сингдиришга уриндилар ва саҳна асарлари ҳам коммунистик
мафкурага ҳамоҳанг тарзда ѐзишга мажбур этилди.

5. Мустамлака даври миллий матбуот саҳифаларида татар-бошқирд

зиѐли аѐллари мусулмон хотин-қизларининг аҳволини кенг ѐритиш билан
бир қаторда уларни илм-маърифат учун курашга чорлади. Улар ўз
мақолаларида Туркистон хотин-қизларининг илм ва маорифдан орқада
қолишлари бош омили сифатида қизлар учун янги усул асосида ўқитадиган
мактабларнинг йўқлигида дея қайд этганлар.

6. 1917 йил феврал инқилобидан сўнг Туркистоннинг айрим шаҳар-

ларида татар-бошқирд зиѐли аѐллари ташаббуслари билан “Муслималар
маориф жамияти” ташкил этилиши ўз даври учун долзарб бўлган масалалар –
хотин-қизлар маорифи, очарчиликка қарши кураш, маданий қурилиш ишлари
билан шуғулланди ва кўплаб ижобий натижаларни қўлга киритди. Россия
“Муслималар жамияти” билан амалга оширилган ҳамкорлик натижасида
хотин-қизлар маорифини жонланишига ҳамда улар орасида саводсизликни
маълум даражада камайишига олиб келди. 1919 йилдан мазкур жамиятлар
“Хотин-қизлар шўъбалари” номи билан юритилиб, совет ҳокимияти
манфаатлари йўлида хизмат қилишга ўтди.

7. Совет ҳокимиятининг дастлабки йиллариданоқ таълим бериш билан

бирга коммунистик мафкурани халқ онгига сингдира оладиган ўқитувчи
кадрларни тайѐрлашга устивор масалалардан бири сифатида қаралди. Шу
мақсадда Тошкентда ва вилоятлар марказларида кўплаб хотин-қизлар
маориф институтлари, педагогик курслари ташкил этилди. Мазкур билим
даргоҳлари раҳбарлари ва муаллималарининг аксарият қисми татар-бошқирд
аѐлларидан иборат бўлган. Муаллималар тайѐрлаш муаммо бўлиб турган бир
вақтда, саводли бўлган татар-бошқирд аѐлларини жойларда ташкил этилган


background image

25

саводсизликни тугатиш курсларига ўқитувчи сифатида кенг кўламда жалб
этилган. Совет мафкураси асосидаги хотин-қизлар маорифини ташкил
этишда татар-бошқирд муаллималаридан унумли фойдаланилган. Татар-
бошқирд хотин-қизлари совет ҳукуматига хизмат қилиб, ҳокимиятни
мустаҳкамлаш ишларида фаол қатнашган.

8. Большевиклар совет давлатини қуришда татар-бошқирд аѐлларидан

Туркистоннинг барча ҳудудларида маҳаллий хотин-қизлар орасида тарғибот-
ташвиқот ишларини олиб боришда фойдаланган. Улар ўз ҳаѐтлари хавф-
хатарларга тўла бўлишига қарамай, “Кўчма қизил ўтовлар”, “Қизил
бурчаклар”, “Қизил чойхоналар” ташкил этиш ва бу ерларда совет
ҳокимиятини кенг тарғиб этиш билан шуғулланганлар. Татар-бошқирд
аѐллари сиѐсий мақсадларни ўз олдига қўйган хотин-қизлар клубларини
ташкил этишга жалб этилган. Бу билан татар-бошқирд хотин-қизлари ўлка
аѐлларини “ озодликка чиқариш” сиѐсатини амалга оширилиш жараѐнини
тезлашишига сабабчи бўлганлар.

9. Татар-бошқирд аѐллари совет ҳокимияти сиѐсатига ҳамоҳанг тарзда

Туркистон хотин-қизларининг тезроқ “озодликка чиқариш” ва ижтимоий
меҳнатга жалб этиш ишларида “жонбозлик” кўрсатганлар. Айни пайтда
татар-бошқирд аѐлларининг Туркистон хотин-қизларига малакали тиббий
хизмат кўрсатилиши, оналик ва болаликни ҳимоя қилишда “Оналар
уйлари”ни ташкил этиш билан боғлиқ фаолиятларини ижобий баҳолаш
мумкин.

Тадқиқот натижаларига асосланган ҳолда қуйидаги

таклиф

ва

тавсиялар

ишлаб чикилди:

– Ўзбекистон ва Россия Федерациясининг Татаристон ва Бошқирдистон

Республикалари ҳамкорлигида “Туркистон маориф тизимида хотин-
қизларнинг тутган ўрни” мавзусида илмий-амалий анжуман ташкил этиш;

– Ўзбекистон, Татаристон ва Бошқирдистон Республикалари тарихчи

олималари ҳамкорлигида илмий тадқиқотлар олиб бориб, “Туркистонда
хотин-қизлар масаласи” номли монографияни нашр этиш;

– XIX аср охири XX асрнинг биринчи чорагида миллий театр санъатини

шаклланиши ва маориф тизимида хотин-қизларнинг иштирокини акс
эттирувчи кўрсатув ва радиоэшиттиришларни тайѐрлаш ва эфирга узатишни
ташкил қилиш;

– “Саодат”, “Санам” ҳамда “Гулчеҳралар” каби журнал ва газеталарда

“Ўзбек аѐли тарих силсиласида” номли рукн очиб, унда XIX аср охири- XX
асрнинг биринчи чорагида хотин-қизларнинг ижтимоий ва маданий ҳаѐтдаги
иштирокини манбаларга асосланган мақолалар орқали ѐритиб бориш;

– Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси веб-сайтида “Ўзбекистонда хотин-

қизлар фаолияти тарихи” номли махсус рукн ташкил этиб, XIX аср охири XX
асрнинг биринчи чорагида Туркистонда вақтли матбуот нашрларида хотин-
қизлар масаласини маърифатпарварлар ва татар-бошқирд хотин-қизлари
томонидан ѐритилиши мавзуларида маълумотлар жойлаштириш.


background image

26

IV. ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ

1. Насретдинова Д.М. Маърифат тарқатиш йўлида // Ижтимоий фикр.

– Тошкент, 2007. – № 3

.

– Б.162-166.

2. Насретдинова Д.М. Маданий тараққиѐт йўлида // Тарих тилга

кирганда. Илмий тўплам. – Наманган, 2007. -Б.55-58.

3. Насретдинова Д.М. Туркистонда татар муаллималари // Жамият ва

бошқарув. – Тошкент, 2007. – № 4. – Б. 33-36.

4. Насретдинова Д.М. Илк қалдирғочлар // Театр. – Тошкент, 2008.

– № 4. – Б.13-14.

5. Насретдинова Д.М. Маориф ишларини ташкил этишда татар аѐллари

// Тарих тилга кирганда илмий тўплам. – Наманган, 2008. – Б.32-34.

6. Насретдинова Д.М. Таълим тараққиѐти йўли // Саховат. – Тошкент,

2008. – № 5-6. – Б.21.

7. Насретдинова Д.М. Туркистоннинг ижтимоий-сиѐсий ҳаѐтида татар-

бошқирд аѐлларининг тутган ўрни // Фалсафа ва ҳуқуқ. – Тошкент, 2009.
– № 1. – Б. 46-47.

8. Насретдинова Д.М. Фарғона водийсида татар аѐлларининг фаолияти

// Фарғона водийси янги тадқиқотларда. Республика илмий анжумани
материаллари. – Фарғона, 2009. -Б.317-320.

9. Насретдинова Д.М. Миллий хотин-қизлар маорифи масаласида татар

аѐллари // Ижтимоий фикр. – Тошкент, 2009. – №1. – Б. 114-118.

10. Насретдинова Д.М. Наманганда хотин-қизлар маорифи // Наманган

тарихидан лавҳалар. Илмий тўплам. – Наманган, 2009. – Б. 68-71.

11. Насретдинова Д.М. Деятельность татарских женщин в учебных

заведениях Туркестана // Семинар Рамазановские чтения. - Москва-Нижний
Новгород, 2009. - С.143-146.

12. Насретдинова Д.М. Хотин-қизлар маорифи масаласини архив

манбаларида ѐритилиши // Тарих фани ва архив иши интеграция
муаммолари. Республика илмий семинар материаллари. – Тошкент, 2010. –
Б. 225-229.

13. Насретдинова Д.М. Туркистонда маориф соҳасида миллий ғоянинг

тарғиботи // Миллий ғоя юксак маънавиятли шахс камолотининг негизи.
Республика илмий анжуман материаллари. – Андижон, 2010. – Б. 300-303










background image

27

Тарих фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Насриддинова
Дилфуза

Мухаммадиновнанинг

07.00.01

Ўзбекистон

тарихи

ихтисослиги бўйича “Туркистоннинг маданий ҳаѐтида татар-бошқирд
аѐлларининг тутган ўрни (XIX аср охири - ХХ аср биринчи чораги)”
мавзусидаги диссертациясининг

РЕЗЮМЕСИ

Таянч (энг муҳим) сўзлар

рус-тузем мактаблари, қизлар гимназиялари,

жадид мактабларида татар-бошқирд муаллималари фаолияти, театр
труппаси, “Муслималар маориф жамияти”, саводсизликни тугатиш хотин-
қизлар мактаблари, хотин-қизлар, “озодликка чиқариш” сиѐсати.

Тадқиқот объекти:

XIX аср охири – ХХ аср бошларида мустамлака ва

совет тузумининг дастлабки даврида Туркистоннинг маданий ҳаѐтида татар-
бошқирд аѐлларининг фаолияти тарихи.

Ишнинг мақсади:

Туркистонда фаолият кўрсатган татар-бошқирд

аѐлларининг мустамлака ва совет мафкурасига асосланган хотин-қизлар
маорифини шакллантириш ҳамда хотин-қизларни “озодликка чиқариш”
сиѐсатини амалга оширишдаги иштроки ва ўрнини бирламчи манбалар
асосида ѐритиб бериш.

Тадқиқот усуллари:

тадқиқотни амалга оширишда тарихийлик,

холислик, даврий изчиллик, қиѐсий таҳлил усуллардан фойдаланилган.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

тадқиқотда татар-бош-

қирд аѐлларининг Туркистондаги фаолияти илк бор таҳлил этилган.
Уларнинг

рус-тузем

мактаблари,

хотин-қизлар

гимназияларидаги

муаллималар сифатидаги фаолияти, театр санъатининг кириб келиши ва
ривожида, даврий матбуотдаги иштироки, совет мафкурасига асосланган
маориф тизимини шакллантириш, хотин-қизларни “озодликка чиқариш”
сиѐсатини амалга оширилиши, маҳаллий хотин-қизларни ижтимоий ва
маданий ҳаѐтга кенг жалб этишда татар-бошқирд аѐлларининг тутган ўрни
манбалар асосида кенг ѐритиб берилган.

Амалий аҳамияти:

тадқиқот натижалари ва илмий хулосалари Ўзбекис-

тон тарихининг мустамлака ва совет даврини мукаммал тарзда ѐритишга
хизмат

қилади.

Тадқиқотдаги

материаллар,

келтирилган

умумий

хулосалардан мустамлака ва совет тузуми даврида хотин-қизлар масаласи
билан шуғулланаѐтган тадқиқотчиларга амалий ѐрдам кўрсатишда ва Ватан
тарихи бўйича махсус курсларда фойдаланиш мумкин.

Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

тадқиқот

мавзуси бўйича 7 та илмий мақола, 6 та тезис конференция тўпламларида
эълон қилинган.

Қўлланиш (фойдаланиши) соҳаси:

диссертация материалларидан

Ўзбекистоннинг XIX аср охири XX асрнинг биринчи чораги тарихи бўйича
олиб борилаѐтган тадқиқотларда, шунингдек, Туркистонда хотин-қизлар
масаласи бўйича дарсликлар, илмий монографиялар, қўлланмалар тайѐрлаш
ва махсус курслар ўқитишда фойдаланиш мумкин.


background image

28

РЕЗЮМЕ

диссертации Насретдиновой Дилфузы Мухаммадиновны на тему:

«Роль татаро-башкирских женщин в культурной жизни Туркестана

(конец XIX - первая четверть ХХ вв.)» на соискание ученой степени

кандидата исторических наук по специальности 07. 00.01 - История

Узбекистана

Ключевые слова:

русско-туземные школы, женские гимназии,

деятельность татаро-башкирских женщин в джадидских школах, театральная
труппа, “Общество образования мусульманок”, женские школы по
ликвидации безграмотности, женщины, политика «раскрепощения».

Объект исследования:

история исследования роли и деятельности

татаро-башкирских женщин в культурной жизни Туркестана конца XIX –
начала ХХ вв.

Цель работы:

на основе первичных источников осветить участие

татаро-башкирских женщин в колониальной образовательной системе,
джадидском движении, культурных процессах и формировании советской
системы женского образования, а также в проведении политики
“раскрепощения” женщин.

Методы исследования:

в работе были использованы исторический,

сравнительный, системно-хронологический и объективный методы.

Полученные результаты и их новизна:

В исследовании впервые

проанализирована деятельность татаро-башкирских женщин в Туркестане.
На основе источников всесторонне освещена их деятельность в русско-
туземных школах, женских гимназиях, в качестве преподавателей, участие в
появлении развитии театрального искусства и периодической печати, в
формировании советской системе просвещения, в осуществлении политики
раскрепощении и привлечении местных женщин в социально-культурной
жизни края.

Практическая значимость

работы заключается в возможности еѐ

использования при дальнейших исследованиях истории колониального и
советского периодов. Материалы и выводы исследования также могут быть
использованы при подготовки спецкурсов, учебников и учебных пособий по
истории Узбекистана, а также в работе исследователей, занимающихся
историей гендерных вопросов в колониальный и советский периоды .

Степень внедрения и экономическая эффективность:

основные

положения и выводы исследования отражены в 7 научных статьях,
опубликованных в научных журналах и 6 тезисах докладов на
республиканских конференциях.

Область

применения:

материалы

диссертации

могут

быть

использованы в исследовании истории Узбекистана конца XIX – первой
четверти XX вв., а также при подготовки спецкурсов, учебников и учебных
пособий, монографий по истории Узбекистана.


background image

29

RESUME

Thesis of Nasretdinova Dilfuza Muhammadinovna on the scientific

degree competition of the doctor of philosophy in history on specialty 07.00.01
- History of Uzbekistan on the subject: “The role of Tatar-Bashkir women in
cultural life of Turkistan (the end of the 19

th

– the first quarter of the 20

th

centuries)”.


Key words

: female teachers of Russian schools for indigenous population and

women High schools, activity in the jadid girls school, theatre group, “Education
society for Muslim women”, girls' schools for liquidation of illiteracy, women's,
the policy of "emancipation" of Women.

Subject of research

: information on the role and activities of Tatar-Bashkir

women in cultural life of Turkestan in the end of the 19

th

– the first quarter of the

20

th

centuries.

Purpose of work

:

integrated study based on primary sources the activities of

tatar-bashkir women in colonial educational system, Jadid movements, cultural
processes and formation of Women's education in Turkistan based on Soviet
ideology, as well as the successful conduct policy of "emancipation" of women.

Methods of researh

: in the dissertation used historical, systematical-

chronology and objective methods.

The results achieved and their novelty:

in the thesis for the first time

complexly investigated the activity of tatar-bashkir women in Turkestan. In part, in
the dissertation is illuminated activities of tatar-bashkir women teachers in Russian
schools for indigenous population and women's gymnasium, participation of tatar-
bashkir women in the development of dramatic art and periodicals and on the
material of sources presented an extensive analysis of the role of tatar-bashkir
women in the wide involvement of indigenous women into social-cultural
processes of the region.

Practical value:

of the investigation with the possibility of its usage in further

inquiry of Woman problems in colonial time and first years of Soviet period in
Turkistan. Materials and conclusions of the investigation also can be used in
preparation of special courses, books and learning aids on history of Uzbekistan.

Degree of embed and economic effectivity:

substantive provisions and

research conclusions are approved by the author of dissertation in 7 scientific
articles, 6 theses.

Field of application:

dissertation

materials can be used in research of history

of Uzbekistan of the end XIX – the first quarter of XX centuries, and also at
preparation of special courses, textbooks and manuals, monographs on history of
Uzbekistan.


Библиографические ссылки

Насретдинова Д.М. Маърифат таркатиш йўлида // Ижтимоий фикр. - Тошкент, 2007.-№ 3. - Б. 162-166.

Насретдинова Д.М. Маданий тараққиёт йўлида // Тарих тилга кирганда. Илмий тўплам. - Наманган, 2007. -Б.55-58.

Насретдинова Д.М. Туркистонда татар муаллималари // Жамият ва бошкарув. - Тошкент, 2007. - № 4. - Б. 33-36.

Насретдинова Д.М. Илк қалдирғочлар И Театр. — Тошкент, 2008. -№ 4. -Б. 13-14.

Насретдинова Д.М. Маориф ишларини ташкил этишда татар аёллари // Тарих тилга кирганда илмий тўплам. - Наманган, 2008. - Б.32-34.

Насретдинова Д.М. Таълим тараққиёти йўли // Саховат. — Тошкент, 2008,-№5-6. -Б.21.

Насретдинова Д.М. Туркистоннинг ижтимоий-сиёсий хаётида татар-бошкирд аёлларининг тутган ўрни // Фалсафа ва ҳуқуқ. — Тошкент, 2009. -№ 1,-Б. 46-47.

Насретдинова Д.М. Фаргона водийсида татар аёлларининг фаолияти // Фаргона водийси янги тадкиқотларда. Республика илмий анжумани материаллари. - Фаргона, 2009. -Б.317-320.

Насретдинова Д.М. Миллий хотин-кизлар маорифи масаласида татар аёллари // Ижтимоий фикр. - Тошкент, 2009. - №1. - Б. 114-118.

Насретдинова Д.М. Наманганда хотин-кизлар маорифи // Наманган тарихидан лавхалар. Илмий тўплам. - Наманган, 2009. - Б. 68-71.

Насретдинова Д.М. Деятельность татарских женщин в учебных заведениях Туркестана // Семинар Рамазановские чтения. - Москва-Нижний Новгород, 2009. - С. 143-146.

Насретдинова Д.М. Хотин-кизлар маорифи масаласини архив манбаларида ёритилиши // Тарих фани ва архив иши интеграция муаммолари. Республика илмий семинар материаллари. - Тошкент, 2010. — Б. 225-229.

Насретдинова Д.М. Туркистонда маориф сохасида миллий гоянинг тарғиботи И Миллий гоя юксак маънавиятли шахе камолотининг негизи. Республика илмий анжуман материаллари. - Андижон, 2010. - Б. 300-303