Авторы

  • Барно Умарова
    Ташкентский государственный юридический университет image/svg+xml

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.autoabstract.36869

Ключевые слова:

наркомания наркотическое средство токсикомания притон психотропные вещества цель сбыта группа лиц отягчающие наказание признаки

Аннотация

Объекты исследования: отягчающие наказание признаки преступлений с целью сбыта наркотических средств и уголовно-правовые и другие отношения, возникающие в результате совершения этих преступлений.
Цель работы: изучение отягчающих наказание признаков преступлений с целью сбыта наркотических средств и их значения при квалификации деяния, разработка предложений, рекомендаций по совершенствованию норм УК, устанавливающих ответственность за данные преступления и улучшению судебно-следственной практики.
Методы исследования: системные, статистические, сравнительноправовые, диалектические, исторические, социологические, логические и другие методы научного познания.
Полученные результаты и их новизна: отягчающие наказание признаки преступлений, совершенных с целью сбыта наркотических средств, изучены на основе анализа следственно-судебной практики. По результатам исследования разработаны предложения по совершенствованию норм Уголовного кодекса, устанавливающих ответственность за незаконный оборот наркотических средств.
Практическая значимость: результаты исследования могут быть использованы в научной деятельности, при осуществлении государственной политики по исследуемым направлениям, в процессе обучения уголовному праву и криминологии, при совершенствовании норм, устанавливающих ответственность за анализируемые преступления, а также в деятельности правоохранительных органов.
Степень внедрения и экономическая эффективность: разработанные по результатам исследования предложения и рекомендации по совершенствованию Уголовного кодекса и судебной практики представлены в Министерство юстиции и Министерство внутренних дел Республики Узбекистан.
Область применения (использования): научные положения, выводы и рекомендации могут быть использованы в правотворческом процессе и правоприменительной практике, учебном процессе, проведении научно-исследовательских работ.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК ИНСТИТУТИ

Қўлёзма ҳуқуқида

УДК 343. 241+343. 575(575. 1)

УМАРОВА БАРНО АКБУТАЕВНА

ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИНИ ЎТКАЗИШ МАҚСАДИДА СОДИР

ЭТИЛГАН ЖИНОЯТЛАРНИНГ ЖАЗОНИ

ОҒИРЛАШТИРУВЧИ БЕЛГИЛАРИ

12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи ва криминология;

жиноят-ижроия ҳуқуқи

Юридик фанлар номзоди илмий даражасини

олиш учун тақдим этилган диссертация

АВТОРЕФЕРАТИ

Тошкент – 2012


background image

2

Диссертация Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент

давлат юридик институти «Жиноят ҳуқуқи ва криминология» кафедрасида
бажарилган.




Илмий раҳбар:

юридик фанлар доктори, профессор
Абдурасулова Қумринисо Раимкуловна



Расмий оппонентлар:

юридик фанлар доктори,

Неъматов Жасур Аминжонович

юридик фанлар номзоди

Утениязов Мырзабай Куанышбаевич


Етакчи ташкилот:

Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Академияси




Ҳимоя Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент давлат

юридик институти ҳузуридаги юридик фанлар доктори (номзоди) илмий
даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича Д.016.15.01 рақамли
ихтисослашган кенгашнинг 2012 йил ____ куни соат ____ даги мажлисида
бўлиб ўтади. (100047, Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 35).



Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент

давлат юридик институти кутубхонасида (100047, Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ
кўчаси, 35) танишиш мумкин.


Автореферат 2012 йил “ ” да тарқатилди.






Ихтисослашган кенгаш илмий котиби, в.б., Закирова Адина
юридик фанлар доктори, профессор Гулямовна


background image

3

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ

ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги. Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп

моддаларнинг қонунга хилоф муомаласи инсон ҳаёти, соғлиғи ва жамоат
хавфсизлигига жиддий таҳдид солади, мамлакатдаги криминоген вазиятга,
жамиятнинг иқтисодий ва маънавий негизига салбий таъсир кўрсатади,
кўпинча уюшган жиноятчилик билан алоқадорлиги унинг ижтимоий
хавфлилигини янада оширади.

Қонунда тақиқланганига қарамасдан гиёҳвандлик воситалари ишлаб

чиқариш ва у билан савдо қилувчилар сонининг тобора кўпайиб
бораётганлиги сабабларидан бири, “гиёҳвандлик воситалари савдоси жуда
катта бойлик орттириш имкониятига эга бўлиб, унинг иштирокчилари
халқаро ҳуқуқ нормалари билан ҳам, миллий қонунлар мажмуи билан ҳам,
айниқса, “оқ ажал”нинг ҳалокатли оқибатлари билан ҳам ҳисоблашмай,
ҳамма ишни қилишга тайёрдирлар”

1

.

Гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадида содир қилинган

жиноятлар ижтимоий хавфлилиги билан жамоат хавфсизлигига, давлат
манфаатларига ва инсонлар соғлигини сақлаш ва саломатлигини муҳофаза
қилишга жиддий салбий таъсир кўрсатади. Айниқса, гиёҳвандлик
воситаларидан жабр кўраётганларнинг аксариятини жамият келажаги
бўлмиш ёшлар ташкил этаётганлиги янада ачинарлидир. Унинг устига,
гиёҳвандлик воситалари нафақат инсон соғлиғига, балки унинг энг кучли
қуроли бўлмиш онгига ҳам зарар етказади ҳамда пировардида шахс аста
секинлик билан инсонийлик қиёфасини йўқота бошлайди. Гиёҳвандлик
хасталигига дучор бўлганларнинг кўпчилиги 16-29 ёшда эканлиги, 30%ини
24 ёшгача бўлганлар ташкил қилиши фикримизнинг тўғрилигидан далолат
беради.

Ушбу ҳолатлар гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадида содир

қилинган жиноятларга қарши курашни янада кучайтириш лозимлигидан
далолат беради. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 273-моддасида
гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини
кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа
ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказганлик
учун жиноий жавобгарлик белгиланган бўлсада, ушбу жиноятлар сони
йилдан-йилга ошиб бормоқда, гиёҳвандлик воситаларини кўп ва жуда кўп
миқдорда ўтказиш ҳолатлари кўпайиб, тобора халқаро тус олмоқда. Бу эса,
гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадида содир қилинган жиноятларга
нисбатан қонун кучидан тўла фойдаланишни талаб этади.

Жиноят ҳуқуқига оид адабиётларда гиёҳвандлик воситаларининг

ғайриқонуний муомаласи учун жиноий жавобгарликка кўпроқ эътибор
қаратилган бўлиб, жиноятнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ва
бартараф қилиш, ушбу қилмишни содир этганларга жазо тайинлашда

1

Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт

кафолатлари. – Т. Ўзбекистон. 1997. – Б. 92.


background image

4

енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олиш масаласи
тадқиқотчилар томонидан камроқ ўрганилган. Гиёҳвандлик воситаларини
ўтказиш мақсадида жиноят содир қилган шахсларнинг қилмишини тўғри
квалификация

қилиш

ва

жазони

индивидуаллаштиришда

жазони

оғирлаштирувчи ҳолатлар муҳим аҳамиятга эга. Ушбу тадқиқот ишида
гиёҳвандлик

воситаларини

ўтказиш

мақсадида

содир

қилинган

жиноятларнинг жазони оғирлаштирувчи белгиларини тадқиқ қилиш
зарурлиги:

1) гиёҳвандлик воситаларининг ғайриқонуний муомаласи билан боғлиқ

жиноятлар миқдори кўпайиб бораётганлиги: 2003 йилда 8893 та, 2004 йилда
8538 та, 2005 йилда 8367 та, 2006 йилда 8834 та, 2007 йилда 9435 та, 2008
йилда 10200 та, 2009 йилда 8901 та ва 2010 йилда 8750 тани ташкил қилган;
уларнинг аксарияти 2007 йилда 5157 та, 2008 йилда 5764 та, 2009 йилда 6825
та, 2010 йилда 6254 таси айнан гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш ҳиссасига
тўғри келганлиги, шунингдек, гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф
равишда муомала қилганлардан олинган гиёҳвандлик воситалари 2003 йилда
1 т 80 кг, 2004 йилда 1 т 633 кг, 2005 йилда 1 т 221 кг, 2006 йилда 1 т 792 кг,
2007 йилда 2 т 113 кг ни, 2008 йилда 3 тонна 550 кг

1

, 2009 йилда 3 т 488 кг,

2010 йилда 3 т 478 кг

2

ни ташкил қилганлиги;

2) гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш халқаро жиноятчилик даражасига

кўтарилганлиги, ушбу жиноятларнинг аксарияти бошқа мамлакатлардаги
жиноятчилар олами билан алоқаси бўлган уюшган гуруҳлар томонидан,
шунингдек, махфий жойлар ва техника воситаларидан фойдаланган ҳолда
содир этилаётганлиги; гиёҳвандлик воситаларини ташишга кўпинча аёллар
ва ўсмирларнинг жалб этилаётганлиги; гиёҳвандлик туфайли оғир ва ўта оғир
жиноятларнинг содир этилаётганлиги, оилалар ва миллат генофондининг
бузилишига сабаб бўлаётганлиги;

3) ушбу жиноятларнинг жазони оғирлаштирувчи белгиларига юридик

адабиётларда етарли эътибор қаратилмаганлиги;

4) тергов ва суд амалиётида гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш

мақсадида

содир

қилинган

жиноятларни

квалификация

қилишда

камчиликларга йўл қўйилаётганлиги; жазони оғирлаштирувчи белгилар
нотўғри талқин қилиш ҳолларининг мавжудлиги;

5) гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадида содир қилинган

жиноятлар

учун

жавобгарлик

белгиланган

қонун

нормаларининг

такомиллаштирилишга муҳтожлиги билан асосланади.

Юқорида айтилганлар тадқиқот мавзусининг долзарб эканлиги ва

асосли танланганлигидан далолат беради.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Гиёҳвандлик воситаларининг

ғайриқонуний муомаласи билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик, жазо
тайинлаш, уларнинг олдини олиш масалаларига юридик адабиётларда

1

“Информационный бюллетень о наркоситуации в Ценрально-азиатском регионе за 2003-2008 г.г. Ташкент,

2003, 2008. – С. 45.

2

Информационный бюллетень о наркоситуации в Ценрально-азиатском регионе за 2010. – С. 48.


background image

5

эътибор

берилган.

Жумладан,

Ғ.Абдумажидов,

М.Х.Рустамбоев,

Ю.М.Каракетов, А.С Якубов, З.С.Зарипов, Р.А.Зуфаров, Қ.Мирзажонов,
Г.А.Ахмедов, Р.Қобулов, И.Исмаилов, М.Собиров, Ф.Тоҳиров, О.Зокирова,
Б.Аҳроров, М.Усмоналиев, П.Бакунов каби олимлар томонидан гиёҳвандлик
воситаларининг ғайриқонуний муомаласи билан боғлиқ жиноятлар учун
жавобгарлик ва уларни олдини олишнинг айрим жиҳатлари бўйича илмий
ишлар чоп этилган.

М.Г. Икромова, М.М. Қодиров Х.Д. Таджибаев, М. Утениязовлар

гиёҳвандлик воситаларининг ғайриқонуний муомаласига қарши курашнинг
жиноят-ҳуқуқий, маъмурий-ҳуқуқий жиҳатлари ва вояга етмаганлар
гиёҳвандлигининг олдини олиш масалаларини монографик тадқиқот
даражасида ўрганганлар.

Гиёҳвандликнинг ижтимоий ва тиббий жиҳатлари

Л.С. Қўчқорова,

Р.Н. Султонов, Ж.Т. Сидиқов,

С.Т. Ахмедова, Э.С. Шамсиев, Б.Каримов,

В.Щепоткин, Б.Кумаев, Ш.Шавахабов ва бошқалар томонидан тадқиқ
қилинган.

Гиёҳвандлик билан боғлиқ масалаларнинг жиноят ҳуқуқий жиҳатлари

Н. Абдиров, Б.Б.Ногойбаев, А.Б.Ногойбаев, Э.Г. Гасанов, Г.Н. Драган, Б.Ф.
Калачев, Е.И. Каиржанов, С.А. Исимов, К.Ш.Курманов, А.А. Габиани,
В.М.Алиев, В.В. Князев, А.И. Лукашев, Г.М.Миньковский, Э.Ф. Побегайло,
В.П. Ревин, Н.И.Огилец, А.А. Орлова, К.М. Осмоналиев, С.А. Роганов, Л.И.
Романова, А.А. Темирбеков, Г.Х. Феткулов, Е.Л.Харковский, Р.М.Хакимов,
тиббий

жиҳатлари

Э.А.Бабаян,

А.В.

Вальдман,

В.В.

Дунаевский,

В.Д.Стяжкин, О.Немировский, И.И.Пятницкая каби хорижий муаллифлар

1

томонидан тадқиқ этилганлигига қарамай, гиёҳвандлик воситаларини ёки
психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ғайриқонуний равишда
муомалага киритишнинг жазони оғирлаштирувчи белгилари ва бошқа
ҳозирги давр нуқтаи назаридан баҳсли жиҳатлари, жазо чораларининг ушбу
иллатнинг олдини олишдаги самарадорлиги етарли даражада ўрганилмаган.

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги. Диссертация мавзуси Ўзбекистон Республикаси Адлия
вазирлиги Тошкент давлат юридик институти илмий тадқиқот ишлари
режасига киритилган ва Илмий кенгашнинг 2007 йил 26 декабрдаги
йиғилишида тасдиқланган (4-сонли баённома).

Тадқиқотнинг мақсади гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадида

содир қилинган жиноятларнинг жазони оғирлаштирувчи белгиларини ва
уларнинг қилмишини квалификация қилишдаги аҳамиятини ўрганиш, ушбу
жиноятлар

учун

жавобгарлик

белгиланган

ЖК

нормаларини

такомиллаштириш ва суд-тергов амалиётини яхшилашга оид таклиф,
тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.

Тадқиқот вазифалари

:

1

Ушбу олимларнинг илмий ишлари рўйхати диссертацияда тўлиқ берилган.


background image

6

- гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадида содир қилинадиган

жиноятлар тушунчасининг мазмунини очиб бериш;

- гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадида содир қилинадиган

жиноятларни юридик таҳлил қилиш;

- гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадида содир қилинадиган

жиноятларнинг

жазони

оғирлаштирувчи

белгиларини

илмий-амалий

жиҳатдан тадқиқ қилиш;

- гиёҳвандлик ва бошқа жиноятчиликнинг ўзаро боғлиқлигини ўрганиш

асосида уларни бартараф қилиш бўйича чора-тадбирлар тизимини
такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

- хорижий мамлакатларнинг гиёҳвандлик воситаларининг ғайриқонуний

муомаласига қарши кураш борасидаги тажрибаларини ўрганиш;

- гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадида содир қилинадиган

жиноятларнинг

олдини

олишга

қаратилган

ҳуқуқий

чораларнинг

самарадорлигини, қонун ва амалиётда мавжуд камчиликларини ўрганиш
асосида жиноят қонуни нормаларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва
тавсиялар ишлаб чиқиш;

- ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа ваколатли давлат органларининг

гиёҳвандлик воситаларининг ғайриқонуний муомаласи билан боғлиқ
жиноятларнинг олдини олиш борасидаги фаолиятини ўрганиб, уларнинг бу
борадаги фаолияти самарадорлигини ошириш ва такомиллаштириш бўйича
чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқишдан иборат.

Тадқиқотнинг объекти гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп

моддаларни ўтказиш мақсадида содир қилинадиган жиноятларнинг жазони
оғирлаштирувчи белгилари ва ушбу қилмишлар содир этилиши натижасида
юзага келадиган жиноят-ҳуқуқий ва бошқа муносабатлар ҳисобланади.

Тадқиқотнинг

предметини

гиёҳвандлик

воситаларини

ўтказиш

мақсадида содир қилинган жиноятлар учун жавобгарликнинг ўзига хос
хусусиятлари,

ушбу

жиноятлар

жавобгарликни

оғирлаштирувчи

белгиларининг қилмишни квалификация қилишдаги аҳамиятини илмий,
амалий нуқтаи назардан ўрганиш ташкил қилади.

Тадқиқот методлари. Тадқиқотда илмий билишнинг диалектик ва

тарихий, хусусий илмий методлар - қиёсий, мантиқий, тизимли–таркибий,
социологик, психологик ва статистик методлари қўлланилган.

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар

:

- гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадида содир қилинадиган

жиноятларнинг жазони оғирлаштирувчи белгиларини алоҳида тадқиқот
объекти сифатида ўрганиш ушбу жиноятларга қарши кураш доимий тарзда
олиб борилишига қарамасдан улар миқдори ва кўламининг ошиб
бораётганлиги, жамоатчиликни ушбу муаммонинг ижтимоий хавфидан
огоҳлантириш,

ушбу

қилмишлар

учун

жиноий

жавобгарликни

такомиллаштириш; ушбу жиноятларга қарши курашишда ҳуқуқий воситалар
доирасини кенгайтириш лозимлиги билан ифодаланади;


background image

7

- гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадида содир қилинадиган

жиноятлар нафақат гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан
қонуний муомала қилиш тартибини бузади, балки фуқароларнинг соғлигини
муҳофаза қилиш, жамоат ва давлат хавфсизлигини таъминлашга ҳам салбий
таъсир кўрсатади;

- Ўзбекистоннинг 1926 йилги, 1959 йилги ва 1994 йилдаги Жиноят

кодексларини таҳлил қилиш натижасида гиёҳвандликка қарши курашда
асосан жиноят ҳуқуқий таъсир чораларига эътибор қаратилиб, ушбу
жиноятларни олдини олиш масаласига кам аҳамият берилганлиги асослаб
берилди;

- гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадида содир қилинган

жиноятларнинг бугунги кунда уюшган жиноятчилик хусусиятига эга
эканлиги сабабли юқори даражада уюшганлиги, таркибига янгидан янги
аъзоларнинг жалб қилиниб бориши, техник жиҳатдан юқори даражада
таъминланганлиги, халқаро алоқаларга эга эканлиги туфайли унга қарши
олиб борилаётган кураш ҳуқуқий ва ташкилий жиҳатдан кутилган самарага
эришилмаётганлиги кўрсатилди;

- гиёҳвандлик воситаларининг ғайриқонуний муомаласи билан боғлиқ

жиноятлар

учун

жавобгарлик

кўпроқ

гиёҳвандлик

воситаларини

ўтказувчидан уни истеъмол қилувчиларга қараб олиб борилганлигидан
далолат беради. Ушбу тенденция гиёҳвандлик воситаларини йирик
миқдорларда

ўтказувчи

наркобизнес

корчалонларининг

жиноий

жавобгарликка тортилмай қолишларига олиб келмоқда;

- муаллиф томонидан гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадида

содир қилинган жиноятларнинг объектив ва субъектив белгилари
тавсифловчи мезонларга ажратилиб, таҳлил қилинди;

- гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадида содир қилинадиган

жиноятлар учун жавобгарлик белгиланган ЖК 273-моддасида жавобгарлик
белгиланган жиноятлар:

а) ушбу қилмишларни квалификация қилишда камчиликларнинг

борлиги аниқланган ва уларни бартараф этиш бўйича;

б) гиёҳвандлик воситаларини ўтказганлик учун жавобгарликни

оғирлаштирувчи белгилар тўлиқ эмаслиги сабабли ва уларни тўлдириш;

в) гиёҳвандлик воситаларини ўтказганлик учун назарда тутилган жазо

чораларини такомиллаштириш зарурлиги асослаб берилди.

- 1997-2010 йиллардаги суд амалиётини ўрганиш асосида гиёҳвандлик

воситаларини ўтказиш билан боғлиқ жиноятларни квалификация қилишдаги
камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф қилиш юзасидан таклиф ва
тавсиялар ишлаб чиқилди;

- Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Гиёҳвандлик

воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала
қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида”ги Қарорига
тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш зарурлиги асослаб берилди.


background image

8

Тадқиқотнинг илмий янгилиги Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп

моддаларнини ўтказиш мақсадида содир қилинадиган жиноятларнинг жазони
оғирлаштирувчи белгилари алоҳида тадқиқот объекти сифатида ўрганилди,
ЖК 273-моддасида жавобгарлик белгиланган жиноятларнинг жазони
оғирлаштирувчи белгилари объектив ва субъектив мезонлар асосида таҳлил
қилиб берилди. Гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадида содир қилиш
гиёҳвандлик воситаларининг қонунга хилоф муомаласи билан боғлиқ
жиноятлар орасида ижтимоий хавфлилиги юқори эканлигига асосланиб,
ушбу қилмишларнинг олдини олишга оид махсус адабиётларда ўз ечимини
топа олмаган мунозарали масалаларга аниқлик киритиш, гиёҳвандлик
воситалари тарқалишининг олдини олиш бўйича комплекс чоралар ишлаб
чиқиш,

жамоатчиликни

ушбу

муаммонинг

ижтимоий

хавфидан

огоҳлантириш,

ушбу

жиноятлар

учун

жиноий

жавобгарликни

такомиллаштириш каби йўналишларда тадқиқот амалга оширилди. 1997-2010
йиллардаги суд амалиётини ўрганиш асосида гиёҳвандлик воситаларини
ўтказиш билан боғлиқ жиноятларни квалификация қилишда мавжуд
камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф қилиш ва жиноят қонунини
такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқотнинг

илмий аҳамияти гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадида содир
қилинадиган жиноятларнинг жазони оғирлаштирувчи белгиларига нисбатан
янгича ёндашувда акс этади.

Тадқиқот

натижаларидан

илмий

фаолиятда,

ўрганилаётган

йўналишларда давлат сиёсатини амалга оширишда, илмий тадқиқот
ишларини олиб боришда, жиноят ҳуқуқи, криминология фанларини ўқитиш
жараёнида, ушбу жиноятлар учун жавобгарлик белгиланган нормаларни
такомиллаштиришда, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятида
фойдаланиш мумкин.

Натижаларнинг жорий қилиниши. Диссертация муаллифининг Жиноят

кодексини такомиллаштириш ва суд-тергов амалиётини яхшилашга оид
таклиф ва тавсиялари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги,
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига юборилиб, тегишли
далолатномалар олинган.

Тадқиқот натижаларидан Тошкент давлат юридик институти ва

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курслари ўқув
жараёнида фойдаланилмоқда.

Ишнинг синовдан ўтиши (апробацияси). Диссертация иши Ўзбекистон

Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент давлат юридик институти “Жиноят
ҳуқуқи ва криминология” кафедрасида (18.12.2010 йил), Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш Марказида
(11.04.2011 йил), Тошкент давлат юридик институти ҳузуридаги Муаммовий
кенгашда (06.05.2011 йил) муҳокама қилиниб, ҳимояга тавсия этилган.

Ҳимояга қўйилаётган қоидалар ва тавсиялар ҳақида илмий-амалий

конференцияларда маърузалар қилинган.


background image

9

Натижаларнинг эълон қилинганлиги. Тадқиқот натижасида олинган

назарий хулосалар ва амалий таклифлар муаллифнинг 1 та ўқув-амалий
қўлланмаси, 9 та илмий мақолаларида ўз аксини топган бўлиб, уларнинг 3
таси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ОАК
рўйхатидаги илмий журналларда эълон қилинган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, саккизта

параграфни ўз ичига олган учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар
рўйхати ва иловалардан иборат. Диссертациянинг умумий ҳажми 152 бет
бўлиб, 183 та адабиётлардан фойдаланилган. Иловалар 25 бет.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ


Диссертациянинг кириш қисмида танланган мавзунинг долзарблиги

асосланиб, тадқиқ этилаётган муаммонинг ўрганилганлик даражаси
ифодаланган, тадқиқотнинг объекти ва предмети, унинг мақсад ва
вазифалари, методологик ва назарий асослари, илмий янгилиги ва ҳимояга
олиб чиқилаётган асосий хулосалар, тавсия ва қоидалар шакллантирилган,
шунингдек, диссертация ишининг илмий ва амалий аҳамияти асослаб
берилган.

Диссертациянинг

"Гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадида

содир этилган жиноятларнинг ижтимоий хавфлилиги ва ушбу қилмишлар
учун жиноий жавобгарлик белгиланган нормаларнинг ривожланиш
тарихи"

деб номланган биринчи боби учта параграфдан ташкил топган.

Биринчи параграф

“Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар

тушунчаси”

деб номланиб, унда гиёҳвандлик воситалари тушунчаси,

ҳуқуқий асослари, уни ўтказиш билан боғлиқ вужудга келадиган ҳуқуқий
муносабатларнинг назарий ва амалий жиҳатлари таҳлил қилинган.

Диссертацияда гиёҳвандлик воситаси тушунчасига ҳуқуқшунос олимлар

томонидан берилган таърифлар назарий жиҳатдан таҳлил қилинган.

Бир қатор муаллифлар «

гиёҳвандлик воситаси

» атамаси ўз мазмунига

кўра «

гиёҳвандлик моддаси

» тушунчаси билан бир хил, шунинг учун ҳам

«

гиёҳвандлик моддалари

» атамасини қонунда «

гиёҳвандлик воситалари

»

атамаси билан алмаштиришнинг ҳожати йўқ, деб ҳисоблайдилар. Бу
атамаларнинг «

ўхшашлиги

»ни инкор этмаган ҳолда, муаллиф ушбу

ўзгартириш мутлақо тўғри бўлган, деб ҳисобламайди, чунки «

модда

»

тушунчаси гиёҳвандлик предмети, деб топилган предметларга ҳам, халқаро
Конвенцияларда келтирилган рўйхатларга ҳам мос келмайди, чунки фақат
моддаларгина эмас, суюқликлар, ўсимликлар ёки бу ўсимликларнинг
қисмлари ва дори-дармонлар ҳам гиёҳвандлик предметини ташкил этиши
мумкин. Ўзбекистон Республикасининг «Гиёҳвандлик воситалари ва
психотроп моддалар тўғрисида»ги қонунининг номида ҳам гиёҳвандлик
воситалари, деб тўғри берилганлиги асослаб берилган.

Тақиқланган ўсимликларни экиш ва етиштириш келгусида гиёҳвандлик

воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб тайёрлаш, сақлаш, ташиш,


background image

10

жўнатиш, шунингдек, ўтказиш ёки сотиш билан боғлиқ бўлса, бундай
ҳаракатлар ЖК 270-моддаси ва ЖК 273-моддасида назарда тутилган
жиноятлар мажмуи билан квалификация қилиниши кераклиги асосланган.

Биринчи бобнинг иккинчи параграфи “Гиёҳвандлик воситалари,

психотроп моддаларни ўтказиш мақсадида содир этилган жиноятлар учун
жиноий жавобгарлик белгиланган қонунларнинг ривожланиш тарихи” хақида
бўлиб, гиёҳвандлик воситаларининг тарқатилишига қарши қаратилган
ҳуқуқий нормаларни шакллантириш ва мустаҳкамлашда халқаро нормалар ва
ЎзССР Жиноят кодекслари ва мустақил Республикамиз қонунларининг
ривожланиш тарихи акс эттирилган.

Муаллиф

мазкур

параграфда

гиёҳвандлик

ва

гиёҳвандлик

воситаларининг ғайриқонуний муомаласи билан боғлиқ масалаларни
тартибга солувчи халқаро ҳужжатларни ўрганиб, 1934 йил 27 октябрдаги
“Опий маки ва ҳинд коноплясини ўстириш тўғрисида”ги қарори қабул
қилингунга қадар ушбу ўсимликларни ўстириш таъқиқланмаганлигини
кўрсатади. Ўз ССРнинг 1926 йилги ЖКнинг гиёҳвандлик воситалари билан
боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик белгиланган 184-моддасининг
“бошқарув

тартибига

қарши

жиноятлар”

бобига

киритилганлиги

ўрганилаётган

жиноятлар

объекти

ҳақидаги

тасаввурнинг

тўғри

бўлмаганлигидан далолат беради.

Диссертацияда гиёҳвандлик воситаларининг тарқатилишига қарши

қаратилган ҳуқуқий нормаларнинг яратилишида халқаро ҳуқуқ нормалари ва
Ўз ССРнинг 1959 йилги ЖК катта роль ўйнаганлиги таъкидланади. 1959
йилги жиноят қонунининг 216- (9та прим модда билан бирга); 217-, 218-
моддаларида гиёҳвандлик воситалари, кучли таъсир қиладиган ва заҳарли
моддаларнинг ғайриқонуний муомаласи учун жавобгарлик назарда тутилган
эди.

1959 йилги ЖКдан фарқли равишда Ўзбекистон Республикасининг

1994 йилги жиноят қонунининг гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп
моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат
жиноятлар алоҳида бобда берилганлиги ушбу қонун нормаларининг
ривожланиб,

такомиллашиб

бораётганлигининг

кўрсаткичи

эканлиги

таъкидланган.

Ушбу бобнинг учинчи параграфи

“Гиёҳвандлик воситалари ва

психотроп моддаларни ўтказиш мақсадида содир этилган жиноятларнинг
ижтимоий хавфлилиги”

деб номланиб, унда гиёҳвандлик воситалари ёки

психотроп моддаларни истеъмол қилиш, ишлаб чиқариш, тарқатиш ва
тиббий мақсадлардан ташқари фойдаланиш юзасидан келиб чиқадиган
жиноятларнинг ижтимоий хавфлилиги таҳлил қилинган.

Ишда XX асрга келиб гиёҳвандлик муаммосининг умумжаҳон

даражасидаги долзарб масалага айланишига сабаб бўлган омиллар: фан-
техниканинг жадал ривожланиши; кўпчилик давлатларда гиёҳвандлик
муаммосига етарли эътибор берилмаганлиги; унга қарши курашда ягона
ёндашувнинг бўлмаганлиги; интеграция жараёнининг кучайганлиги; минтақа


background image

11

ва жаҳон миқёсида ҳарбий тўқнашувларнинг авж олиши ва ҳ.к.лар
ўрганилган.

Гиёҳвандликнинг ижтимоий хавфлилиги гиёҳвандлик воситаларига

қарамлик натижасида инсон ҳулқ-атворида рўй берадиган ўзгаришларнинг
криминоген омил эканлиги; гиёҳвандлик ва жиноятчиликнинг бевосита
алоқадор эканлигида намоён бўлади, яъни: 1) гиёҳвандлик воситалари ва
психотроп моддаларни тарқатиш билан боғлиқ жиноятларнинг содир
этилиши; 2) ушбу моддаларни харид қилиш учун маблағ топиш; 3)
гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг таъсирида жиноят содир
этилиши; 4) ўрганилаётган моддаларни истеъмол қилганларнинг жиноят
жабрланувчиси бўлишида намоён бўлади.

Мазкур параграфда гиёҳвандликнинг жиноятчилик билан бевосита

алоқадор эканлиги, унга қарши барча давлат органлари, айниқса, ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органлар ва кенг жамоатчиликнинг ҳамкорлиги зарур
эканлиги ва барча манфаатдор субъектларнинг эътибори, аввало, вояга
етмаганлар гиёҳвандлигининг олдини олиш бўйича муакммал тизимнинг
яратилишига қаратилиши зарурлиги асослаб берилган.

Диссертациянинг “Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни

ўтказиш мақсадида содир этилган жиноятларнинг жиноят-ҳуқуқий тавсифи”,
деган иккинчи бобида ушбу жиноятнинг объектив ва субъектив томонларини
тавсифловчи белгилар ўрганилган.

Ушбу бобнинг биринчи параграфи

“Жиноят таркиби объектив

белгиларини тавсифловчи аломатлар”

деб номланган бўлиб, унда тажовуз

объектини тўғри аниқлаш, гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадида
содир этилган жиноятларнинг моҳиятини, ижтимоий хавфлилик даражасини
аниқлаш, ушбу жиноятлар учун жавобгарлик назарда тутилган жиноят-
ҳуқуқий нормаларни аниқ қўлланишига хизмат қилиши асослаб берилган.

Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларнинг ғайриқонуний

муомаласи билан боғлиқ жиноятларнинг объекти тўғрисидаги масалага
нисбатан

ёндашувларнинг

ҳар

хиллиги

объект

ҳақида

мукаммал

таълимотнинг ишлаб чиқилмаганлиги билан боғлиқдир. Кўриб чиқилган
ёндашувларнинг муаллифлари жиноят объектини тавсифлашда объектларни
“вертикал йўналишда” таснифлаш ҳақидаги анъанавий ёндашувлардан келиб
чиқадилар. Сўнгги йилларда жиноятнинг умумий, махсус ва бевосита
объектларининг ўзаро нисбати масаласига анъанавий ёндашувдан ташқари,
адабиётларда янги ёндашув ҳам берилган. Объектнинг хусусий белгилари эса
муайян жиноятга хос бўлган йўналишни тавсифлайди ва мустақил жиноят
таркиби мавжуд, деб топиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадида

содир этилган жиноятларнинг объекти аввало жамоат хавфсизлиги, давлат
томонидан белгиланган гиёҳвандлик воситаларининг муомаласига оид
тартиб қоидалар ҳисобланади, аҳолининг соғлиги эса бу ерда қўшимча
объект сифатида амал қилади, чунки гиёҳандлик воситаларини ўтказиш
жиноятида ўтказилганлик фактини ўзи жавобгарлик

ва жиноятни


background image

12

квалификация қилиш учун асос бўлади, унинг келтириб чиқарадиган
оқибатлари ушбу жиноятни калификациясига таъсир қилмайди.

Ушбу параграфда гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни

ўтказиш мақсадини кўзлаб, қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш ёки
жўнатишнинг ўзига хос хусусиятлари таҳлил қилинган.

Тергов ва суд амалиётининг таҳлили гиёҳвандлик воситалари ёки

психотроп моддаларни сотиш ҳолатларини асоссиз равишда бошқа
жиноятлар билан квалификация қилиш ҳолатлари мавжудлигидан далолат
беради. Хусусан айбдор гиёҳвандлик воситаларини сотиш вақтида
ушланганида, ундан тинтув вақтида ёки яшаш жойидан яна гиёҳвандлик
воситалар топилган тақдирда тергов органи унинг айбини ЖК 276-моддаси
билан ҳам квалификация қилган. Бундай ҳолларда айбдорнинг умумий
мақсадидан келиб чиқиб, унинг айбини ЖКнинг 273-моддаси билан
калификация қилишнинг ўзи етарли бўлади.

Амалдаги

қонун

ҳужжатлари

нуқтаи

назаридан,

гиёҳвандлик

воситаларини тайёрлаш бундай воситаларни олишнинг мустақил шакли
ҳисобланади.

Аммо,

гиёҳвандлик

воситаларини

тайёрлаш

уларни

етиштиришга қарши қўйилиши мумкин эмас, чунки муайян ҳолларда
етиштириш тайёрлашнинг босқичи (шакли) ҳисобланади. Бу айбдор
гиёҳвандлик

воситаларини

ўзи

етиштирган

таркибида

гиёҳвандлик

воситалари бўлган ўсимликлардан тайёрлаган ҳолларга ҳам тааллуқлидир.
Лекин кўрсатилган ҳаракатлар ЖКнинг турли моддаларидан ўрин олганлиги
туфайли, ўхшаш ҳаракатлар жиноятлар жами бўйича квалификация
қилинмоқда. Тадқиқотчининг фикрича, пировард натижаси гиёҳвандлик
воситаларини тайёрлашдан иборат бўлган кўрсатилган ҳаракатлар кетма-кет
содир этилган ҳолларда, бу ҳаракатларни гиёҳвандлик воситалари ёки
психотроп моддаларни тайёрлаш сифатида баҳолаш ўринлироқ бўлади.

273-моддасидан бангихона ташкил этиш ёки сақлаш чиқарилиб, алоҳида

модда сифатида берилиш мақсадга мувофиқ, чунки Россия Федерацияси ва
Қозоғистон Республикаси ЖК ушбу қилмиш учун алоҳида моддада
жавобгарлик назарда тутилган ва фоҳишахона, қиморхона сақлаш каби
қилмишлар учун ЎзР ЖКнинг алоҳида моддасида жавобгарлик белгиланган.
Юқоридагиларни эътиборга олиб ЖКга янги 276¹-модданинг киритилиши
таклиф этилади.

Иккинчи бобнинг иккинчи параграфи

“Жиноят таркиби субъектив

белгиларини тавсифловчи аломатлар”

деб номланиб, унда субъектга ёки

субъектив томонга тегишли белгилар таҳлил қилинган.

Гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш билан боғлиқ жиноятларнинг

субъектив томонини ўрганишда мазкур жиноятларнинг мақсади тўғрисидаги
масалага алоҳида эътибор берилган.

Ўзбекистон Республикаси ЖКда гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп

моддаларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш, ташиш,
жўнатиш ҳаракатларини гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадида
содир этиш ЖК 273-моддасининг биринчи қисми билан баҳоланади. Умуман


background image

13

олганда, жиноятлар гуруҳига мансуб қилмишларда жиноий ҳаракатларни
содир этишдан кўзланган мақсад алоҳида аҳамиятга эга эканлигини инкор
этмаган ҳолда, диссертант бу масалага иккита аниқлик киритилиши лозим,
деб топган:

1) ҳозирги вақтда қонун чиқарувчи томонидан гиёҳвандлик воситалари

ёки психотроп моддаларни ўтказиш тушунчаси кенгроқ талқин қилинган.
Муаллифнинг фикрича, гиёҳвандлик воситаларини сотиш, ҳадя қилиш,
айирбошлаш, қарз ўрнига тўлаш, қарзга бериш, гиёҳвандлик воситаси
эгасининг бошқа шахсга инъекциялар қилиши ва ҳоказолар билан боғлиқ
ҳаракатлар гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш сифатида баҳоланиши лозим.

2) гиёҳвандликнинг кўпайиши омили бўлган гиёҳвандлик воситалари

ёки психотроп моддаларни ғайриқонуний муомаласи учун назарда тутилган
жазонинг муҳим роль ўйнашини тан олган ва шахсан фойдаланиш, баъзан
улардан бошқа ҳар қандай тарзда фойдаланиш доим ҳам ушбу воситаларни
ўтказиш ҳисобланавермаслигини назарда тутиб, ЎзР ЖК 273-моддаси
диспозициясидаги: “ўтказиш мақсадида” сўзларини “шахсан фойдаланиш
мақсадини кўзламай” сўзлари билан алмаштиришни таклиф қилади.
Муаллифнинг фикрича, масалани бундай ҳал қилиш мақсадга мувофиқроқ
бўлади, чунки у суд амалиёти эҳтиёжларига кўпроқ мос келади; гиёҳвандлик
воситаларини ғайриқонуний муомалага киритиш билан боғлиқ қилмишлар
учун жавобгарликнинг дифференциация қилиш зарурлиги ҳақидаги фикрни
янада аниқроқ акс эттиради.

Илмий ишнинг учинчи боби “Гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш

мақсадида

содир

этилган

жиноятларнинг

жазони

оғирлаштирувчи

белгилари”га бағишланган. Ушбу бобнинг биринчи параграфи

“Жиноят

объектив томонини тавсифловчи оғирлаштирувчи белгилар”

деб номланиб,

унда гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш билан боғлиқ жиноятларнинг
жазони оғирлаштирувчи белгиларини тавсифлари таҳлил этилган. Муаллиф
асосан икки муҳим масалага: а) бундай белгининг ҳажми ва мазмуни
қандайлигига; б) ушбу моддага жавобгарликни оғирлаштирувчи белгилар
киритилиши қай даражада ўринли эканлигига эътиборни қаратиш
кераклигини таъкидлайди.

ЖК 273-моддасида жиноятнинг обьектив белгиларини ифодаловчи

оғирлаштирувчи белгилар ҳам ўз навбатида қуйидаги турларга ажратилиши
мумкин: 1) гиёҳвандлик воситаларининг миқдорига боғлиқ оғирлаштирувчи
ҳолатлар - озгинадан кўпроқ миқдорда содир этиш (273-модда иккинчи
қисми) ва гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда
қонунга хилоф равишда сотиш (ЖК 273-моддаси бешинчи қисм); 2) жиноят
содир этилган жой билан боғлиқ оғирлаштирувчи ҳолатлар - озодликдан
маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўташ жойларида содир этиш (273-модда
учинчи қисми “в” банди); ўқув юртларида ёки ўқувчилар, студентлар ўқув,
спорт ва жамоат тадбирларини ўтказадиган бошқа жойларда содир этиш
(273-модда учинчи қисми “г” банди); гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп
моддаларни лабораторияларда ёҳуд ўзганинг мулки ҳисобланган воситалар


background image

14

ва асбоб-ускуналардан ёки прекурсорлардан фойдаланган ҳолда қонунга
хилоф равишда тайёрлаш ёки қайта ишлаш шунингдек, бундай воситаларни
истеъмол қилиш ёки тарқатиш учун бангихоналар ташкил қилиш ёки сақлаш
(273-модда тўртинчи қисми), жиноят содир этиш усулига боғлиқ
оғирлаштирувчи ҳолатлар - бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил
бириктириб (273-модда учинчи қисми “б” банди); уюшган гуруҳ томонидан
ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса (273-модда тўртинчи
қисми “б” банди).

Ушбу параграфда қонунда жазони оғирлаштириш учун асос сифатида

кўрсатилган белги – озгинадан кўпроқ ва кўп миқдорнинг мазмуни ва
жиноят-ҳуқуқий аҳамиятига тўхталиб ўтилган. Кўп миқдор белгиси таҳлил
қилинаётган жиноят учун жавобгарлик белгиланган ЖК 273-моддаси
иккинчи қисмида (озгинадан кўп миқдор) ва бешинчи қисмида (кўп миқдор)
берилган.

Жиноят қонунининг гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар

учун жавобгарлик назарда тутилган ва кўп миқдор белгиси киритилган
бошқа моддалардаги сингари, бу ерда ҳам қиймат ва бошқа шунга ўхшаш
мезонлар эмас, балки одам организмига гиёҳвандлик воситаларининг таъсир
даражаси назарда тутилади. Амалда бу даража гиёҳвандлик воситасининг
ҳажми (оғирлиги)га қараб белгиланади. Мазкур ёндашув гиёҳвандлик
воситалари миқдорини аниқлаш мезонларини расмийлаштириш имконини
беради. Гиёҳвандлик воситаларининг кўп бўлмаган ёки кўп миқдорини ким
белгилаши лозимлиги (тиббиёт ходимлари, юристлар ёки тиббиёт ходимлари
билан юристлар биргаликда), гиёҳвандлик воситаси муайян турининг айнан
қандай ҳажми (оғирлиги)ни қайд этилган миқдорларга киритиш кераклиги
ҳақида баҳслашиш мумкин, лекин шу нарса шубҳасизки, расмийлаштирилган
мезонларнинг мавжудлиги, мавжуд камчиликларидан қатъи назар жиноят-
ҳуқуқий нормаларни бир хилда қўллашга имконият яратади (айниқса, айни
бир атама бир хил маънода қўлланган ҳолларда).

Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалардан қонунга хилоф

равишда фойдаланишдаги озгинадан кўпроқ ва кўп миқдор - тегишли давлат
органининг хулосасига яъни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги наркотиклар устидан назорат қилиш миллий маркази хулосасига
мувофиқ белгиланади. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни
озгинадан кўпроқ ёки кўп миқдорга мансублиги масаласини хал этиш тергов
органи ва суднинг ваколати доирасига киради, бунда улар наркотик
моддаларни назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат
комиссиясининг 2010 йил 6 апрелдаги 10/10-рақамли қарори билан
тасдиқланган "Қонунга хилоф сақлашда ёки муомаладаги гиёҳвандлик
воситалари ва психотроп моддаларнинг оз, озгинадан кўпроқ ва кўп
миқдорига оид Рўйхати"даги тавсияга амал қилишлари зарур.

Ушбу

бобнинг

“Жиноят

субъектив

томонини

тавсифловчи

оғирлаштирувчи белгилар”

деб номланган иккинчи параграфида жиноятнинг


background image

15

субъектив белгиларини ифодаловчи оғирлаштирувчи ҳолатлар таҳлил
қилинган.

Гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш билан боғлиқ жиноятлар учун

жавобгарлик белгиланган айрим моддаларда у жазони оғирлаштирувчи белги
сифатида қайд этилган бўлса, айрим моддаларда қонун чиқарувчи уни
бундай белги сифатида кўрсатмаган. Шу нуқтаи назардан такроран жиноят
содир этиш жазони оғирлаштирувчи махсус белгиларга, яъни барча
жиноятларга эмас, балки айрим жиноятларнинг таркибларига хос бўлган
белгиларга киради. Муаллифнинг фикрича, ушбу ҳолатга махсус белги
сифатида эмас, балки гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятларнинг
барча таркибларига хос бўлган жазони оғирлаштирувчи умумий белги
сифатида қараш ўринли бўлади. Бошқача қилиб айтганда, шахсни
гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай кўп бўлмаган
миқдорда уларни қонунга хилоф равишда эгаллаш ёки сақлаш учун жазога
ҳукм қилишда гиёҳвандлик воситалари истеъмол қилиш ёки уларни
тарқатиш учун бангихоналар ташкил этиш ёки сақлаш учун ҳукм қилишда
ҳам такроран жиноят содир этишни жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар
қаторига киритилиши зарур. Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ
жиноятларни илгари бир неча марта содир этган, лекин бу қилмишлар учун
судланмаган

шахсларга

нисбатан

юқорида

зикр

этилган

жазони

оғирлаштирувчи белгининг қўлланилмаслигини тушуниш мумкин. Бироқ,
илгари шунга ўхшаш қилмишлар, яъни махсус рецидив учун жиноят-ҳуқуқий
таъсир чоралари қўлланилган шахсларга нисбатан жавобгарликнинг
кучайтирилишидан воз кечилганлигини гиёҳвандлик воситалари билан
қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши кураш долзарб бўлиб
турган ҳозирги шароитда ўринли, деб бўлмайди.

Диссертант:
ЖК 273-моддаси учинчи қисми "а" бандини қуйидаги таҳрирда баён

қилиш керак деб ҳисоблайди:

а) такроран, илгари гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар

билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятни содир
этган шахс томонидан.

Шу ўринда ушбу жиноятларга қарши курашни такомиллаштириш

юзасидан

ўтказилган

сўров

натижалари

ҳамда

ўрганилган

архив

материаллари

таҳлили

келтирилган.

Кўпчилик,

аниқроғи

сўралган

терговчиларнинг 75% (100 нафар)и ҳамда судьяларнинг 30% (85 нафар)и ЎзР
ЖК 273-моддасига ушбу жиноятнинг такроран содир этишни алоҳида банд
сифатида киритишни таклиф этганлар.

- иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг

“Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф
равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти
ҳақида”ги Қарорида такроран, илгари гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп
моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат
жиноятни содир этган шахс томонидан гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш


background image

16

мақсадида қилинган жиноятларни квалификация қилишга оид тушунтириш
берилиши керак.

"

Гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадида содир этилган

жиноятлар учун жазо тайинлашни такомиллаштириш масалалари

" деб

номланган учинчи параграфда диссертант гиёҳвандликка қарши курашда
қонунчиликни такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини қуйидагича:

- жиноят, жиноят-процессуал ҳамда жиноят-ижроия қонунчилигини

такомиллаштириш борасида комплекс таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

- гиёҳвандлик воситаларининг ғайриқонуний муомаласи ва аҳолини

гиёҳвандлик таъсиридан холи этишга доир халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар
қоидаларини миллий қонунчиликка инкорпорация ва имплементация қилиш
бўйича таклифлар тайёрлаш;

-

бир

вақтнинг

ўзида

гиёҳвандлик

моддалари

ғайриқонуний

муомаласидан тушган даромадларни легаллаштиришга қарши кураш
борасидаги қонунчиликни ҳам такомиллаштириб бориш кўринишида бўлиши
керак, деб таъкидлайди.

Муаллиф жиноят ишларини ўрганиш асосида судлар ғиёҳвандлик

воситаларини ўтказиш мақсадида содир қилинган жиноят ишларига баҳо
беришда қонун кучидан тўла фойдаланмаганликларини таъкидлаб, жазо
тайинланаётганда қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасига ҳамма вақт
ҳам эътибор берилмайди, дейди. Қилмишнинг хусусияти ва ижтимоий
хавфлилик даражасини, айбдорнинг шахсига оид маълумотларни, жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни эътиборга олмасдан,
асоссиз равишда енгил ва ҳаддан ташқари қаттиқ жазо чоралари
қўлланилганлик ҳолатларини аниқлаган.

2009 йилда апелляция инстанциясида 125 нафар шахсга нисбатан 115 та

жиноят ишлари бўйича чиқарилган ҳукмлар ўзгартирилган ёки бекор
қилинган.

Судлар томонидан жами судланганларнинг 1441 нафари (23,2%)га

ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, қонунда белгиланганидан ҳам енгилроқ
жазо тайинланган. Бундан ташқари 476 нафар (7,6%) судланувчига ЖКнинг
72-моддаси қўлланилиб, улар шартли ҳукм қилинган.

Гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадида содир қилинадиган

жиноятларга қарши курашнинг жиноят ҳуқуқий чораларини амалга татбиқ
этишда ушбу тоифадаги ишлар бўйича суд амалиётини систематик равишда
умумлаштириш, уларнинг натижалари билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш
органлари ходимлари ва жамоатчиликни таништириб бориш ижобий
аҳамиятга эгадир. Ушбу ишлар бўйича амалиётни таҳлил қилиш:
биринчидан,

терговчилар

ва

судъяларнинг

маҳоратини

оширишга;

иккинчидан, барча ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари учун бир хил нуқтаи
назарни ишлаб чиқишга; учинчидан, криминоген омилларга қарши кураш ва
профилактика субъектлари фаолиятининг умумий йўналишларини аниқлаш
имконини беради.


background image

17

Бугунги кунда гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадида содир

қилинаётган

жиноятларига

қарши

курашда

жиноят

қонунини

такомиллаштириш ва суд амалиётини яхшилаш, гиёҳвандлик воситаларининг
мамлакатимиз ҳудудига кириб келишини олдини олишда халқаро
ҳамкорликни кучайтириш долзарб аҳамият касб этади.

ХУЛОСА


Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра қатор назарий ва амалий

аҳамиятга эга бўлган, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди, мавжуд фикрлар,
хулосалар кенгайтирилди ҳамда жиноят қонунини либераллаштириш
шароитида қўйидаги хулосаларга келинди:

Назарий хулосалар:
1) Ҳозирги даврда гиёҳвандликка қарши кураш глобал, умумбашарий

аҳамият касб этмоқда. Чунки гиёҳвандлик муаммоси ҳудудий, миллий, диний
ёки жинсий чегараларни билмайди ва борган сари ушбу моддалар билан
боғлиқ жиноятлар сони ва кўлами кенгайиб бормоқда. Турли халқаро
ташкилотларнинг маълумотларига кўра ер юзи аҳолисининг икки юз
миллиондан ошиқ кишининг турли гиёҳвандлик воситалари ва психотроп
моддаларни истеъмол қилиши гиёҳвандлик воситалари тарқалишига қарши
қатъий кураш олиб боришни тақозо этади.

2) Ўзбекистоннинг 1926 йилги, 1959 йилги ва 1994 йилдаги Жиноят

кодексларининг таҳлили гиёҳвандликка қарши курашда асосан жиноят
ҳуқуқий таъсир чораларига эътибор қаратилиб, ушбу жиноятларни олдини
олиш масаласига кам аҳамият берилмаганлигини кўрсатади.

3) Гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадида содир қилинадиган

жиноятлар бугунги кунда асосан уюшган жиноятчилик томонидан содир
этилаётганлиги, ўзининг юқори даражада уюшганлиги, таркибига янгидан
янги аъзоларнинг жалб қилиниб бориши, юқори даражада техник
таъминланганлиги, халқаро алоқаларга эга эканлиги туфайли унга қарши
курашнинг ҳуқуқий ва ташкилий жиҳатлари самарадорлигига салбий таъсир
кўрсатмоқда.

4) Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ғайриқонуний

муомаласи билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик кўпроқ гиёҳвандлик
воситаларини ўтказувчидан уни истеъмол қилувчиларга қараб олиб
борилганлигини кўрсатади. Ушбу тенденция гиёҳвандлик воситаларини
йирик

миқдорларда

ўтказувчи

наркобизнес

корчалонлари

жиноий

жавобгарликка тортилмай қолишларига олиб келмоқда.

5) ЖК 273-моддасида кўрсатилган жиноятларнинг таҳлили шуни

кўрсатадики, бу жиноятларнинг асосий қисми бошқа мамлакатлар билан
алоқаси бўлган, уюшган гуруҳлар томонидан, махфий жойлардан ва техника
воситаларидан

фойдаланган

ҳолда

содир

этилмоқда.

Гиёҳвандлик

воситаларини ўтказиш мақсади ва ташишда аёллар ҳамда вояга етмаганлар
жалб этилиши ҳолатлари кўпайиб бормоқда.


background image

18

6) Гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш содир этилган жиноятларнинг

объекти аввало жамоат хавфсизлиги, давлатнинг гиёҳвандлик воситалари
муомаласига оид тартиб қоидалари ҳисобланади, кишиларнинг соғлиги эса
бу ерда қўшимча объект сифатида амал қилади, чунки гиёҳвандлик
воситаларини ўтказиш жиноятида ўтказилганлик фактининг ўзи жавобгарлик
ва жиноятни квалификация қилиш учун асос бўлади, унинг келтириб
чиқарадиган

оқибатлари

ушбу

жиноятни

квалификациясига

таъсир

қилмайди.

7) Тергов ва суд амалиётида гиёҳвандлик воситаларини сотиш

ҳолатларини асоссиз равишда бошқа жиноятлар учун жавобгарлик
белгиланган ЖК нормалари билан квалификация қилиш ҳолатлари
учрамоқда. Жумладан, айбдор гиёҳвандлик воситаларини сотиш вақтида
ушланганида, ундан тинтув вақтида ёки яшаш жойидан яна гиёҳвандлик
воситалар топилган тақдирда тергов органи унинг айбини ЖКнинг 276-
моддаси билан ҳам квалификация қилиш ҳолатлари мавжуд. Бундай
ҳолларда айбдорнинг умумий мақсадидан келиб чиқиб, унинг айбини
ЖКнинг 273-моддаси билан квалификация қилишнинг ўзи етарли бўлади.

8) Амалдаги қонун ҳужжатлари нуқтаи назаридан, гиёҳвандлик

воситаларини тайёрлаш (тақиқланган экинларни етиштириш) бундай
воситаларни олишнинг мустақил шакли ҳисобланади. Аммо, гиёҳвандлик
воситаларини тайёрлашни уларни етиштиришга қарши қўйиш мумкин эмас,
чунки муайян ҳолларда етиштириш тайёрлашнинг босқичи (шакли)
ҳисобланади. Бу айбдор гиёҳвандлик воситаларини ўзи етиштирган
таркибида гиёҳвандлик воситалари бўлган ўсимликлардан тайёрлаган
ҳолларга ҳам тааллуқлидир. Лекин кўрсатилган ҳаракатлар ЖКнинг турли
моддаларидан ўрин олганлиги туфайли, ўхшаш ҳаракатларни жиноятлар
мажмуи бўйича асоссиз равишда квалификация қилинмоқда. Диссертантнинг
фикрича, пировард натижаси гиёҳвандлик воситаларини тайёрлашдан иборат
бўлган кўрсатилган ҳаракатлар кетма-кет содир этилган ҳолларда, бу
ҳаракатларни гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш сифатида баҳолаш
ўринлироқ бўлади.

9) Юридик адабиётларда гиёҳвандлик воситаларини топшириш эвазига

пул кўринишида моддий ҳақ олиш гиёҳвандлик воситаларини ўтказишнинг
зарурий белгиси ҳисобланади, деган фикр билдирилган. Тадқиқотчи, ўтказиш
тушунчасини таърифлашга нисбатан бундай ёндашув ўринли эмаслигини
асослаб, моддий ҳақ олиш содир этилган ҳаракатлар мазмунини
белгиламаслигини таъкидлайди. Зотан, ўтказиш моддий ҳақ олиниши билан
эмас, балки гиёҳвандлик воситаларининг тарқатилиши билан хавфли.
Шунинг

учун

ҳам

содир

этилган

ҳаракатларнинг

ҳақ

тўлашга

асосланганлигини ўтказишнинг зарурий белгиси, деб топиш гиёҳвандлик
воситаларини

ёки

психотроп

моддаларни

ўтказиш

билан

боғлиқ

ғайриқонуний ҳаракатлар доирасини ўринсиз равишда торайтиради, деб
ҳисоблайди.

Жиноят қонунини такомиллаштириш бўйича таклифлар:


background image

19

1) Гиёҳвандликнинг тарқалиш омили гиёҳвандлик воситаларини

ғайриқонуний муомалага киритиш учун оғирроқ жазолар назарда
тутилишида муҳим роль ўйнашини тан олган ва шахсан фойдаланишга
нисбатан гиёҳвандлик воситаларидан бошқа ҳар қандай тарзда фойдаланиш
доим ҳам гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш ҳисобланавермаслигини
назарда тутган ҳолда, ЎзР ЖК 273-моддасининг таърифини ўзгартиришни,
чунончи: “ўтказиш мақсадида” сўзларини “шахсан фойдаланиш мақсадини
кўзламай” сўзлари билан алмаштириш таклиф қилинади. Масаланинг бундай
ҳал қилиниши мақсадга мувофиқроқ бўлади, чунки у суд амалиёти
эҳтиёжларига кўпроқ мос келади; гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп
моддаларни ғайриқонуний муомалага киритиш билан боғлиқ қилмишларни
янада оғирроқ жазолаш зарурлиги ҳақидаги фикрни аниқроқ акс эттиради.

2) ЖК 273-моддаси учинчи қисми "а" бандида илгари гиёҳвандлик

воситалари билан боғлиқ жиноятларни содир қилган шахс дейилган, бироқ
ушбу бандда уларнинг аввал содир қилган қилмиши учун судланган ёки
судланмаганлигини ҳисобга олиниши масаласи очиқ қолган. ЖК 273-
моддаси учинчи қисмида эса такроран содир қилинган жиноят кўзда
тутилганми ёки илгари содир қилинган жинояти учун судланган бўлиши
керакми? деган савол туғилади. Бундан ташқари илгари гиёҳвандлик
воситалари билан боғлиқ жиноятни содир этган шахс жавобгарликка тортиш
муддати ўтганлиги муносабати билан жавобгарликдан ёки жазодан озод
қилинган бўлса, унинг ҳаракатлари ЖК 273-моддаси учинчи қисми "а" банди
билан жавобгарликка тортиш учун асос бўладими? деган савол ҳам очиқ
қолган. Ва ниҳоят илгари гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар
билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятни содир
этган шахс дейилганида, айнан қайси жиноятлар кўзда тутилади, фақат ЖК
270-276 моддаларида кўрсатилган жиноятларми ёки ЖК 127-моддаси ва
бошқа моддаларида кўрсатилган жиноятларни содир қилган шахслар ҳам
ушбу тоифага кирадими?

Ушбу саволларнинг ечимини топиш учун:
- биринчидан, ЖК 273-моддаси учинчи қисми "а" бандини қуйидаги

таҳрирда баён қилиш керак:

а) такроран, илгари гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар

билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятни содир
этган шахс томонидан.

Шу ўринда ушбу жиноятларга қарши курашни такомиллаштириш

юзасидан

ўтказилган

сўров

натижалари

ҳамда

ўрганилган

архив

материалларининг таҳлили ҳам юқоридаги фикрнинг тўғрилигини кўрсатади.
Кўпчилик, сўралган терговчиларнинг 75%и ҳамда судьяларнинг 30%и ЎзР
ЖК 273-моддасига ушбу жиноятнинг такроран содир этилишини алоҳида
банд сифатида киритиш зарурлигини таъкидлаганлар.

- иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг

“Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф
равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти


background image

20

ҳақида”ги Қарорида такроран, илгари гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп
моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат
жиноятни содир этган шахс томонидан гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш
мақсадида содир қилинган жиноятларни квалификация қилинишига оид
тушунтириш берилиши керак.

3) Гиёҳвандлик воситаларини тунги клублар, дискотекалар шу каби

кўнгилочар тадбирлар бўладиган ёшлар кўп йиғиладиган жойларда тарқатиш
ҳоллари кўпайиб бораётганлиги сабабли ушбу жойларда гиёҳвандлик
воситаларининг ўтказилишини оғирлаштирувчи ҳолат сифатида ЖК 273-
моддаси учинчи қисми “г” бандида белгилаш таклиф қилинади:

г) ўқув юртларида ёки ўқувчилар, студентлар ўқув, спорт, жамоат ва

кўнгилочар тадбирларини ўтказадиган бошқа жойларда содир этилган бўлса;

4) ЖК 273-моддасида уюшган гуруҳ ёки унинг манфаатларини кўзлаб

содир этилган жиноятлар учун жавобгарлик белгиланган. Бу ҳолат жиноий
уюшма раҳбарларининг жавобгарликдан қутилиб қолишларига сабаб
бўлмоқда. Шу сабабли ушбу жойда айнан жиноий уюшма ёки унинг
манфаатларини кўзлаб содир этилган жиноят учун ҳам жавобгарлик
белгиланиши керак. Ана шунда, тергов ва суд органлари жиноий
уюшмаларнинг фаолиятини аниқлашга мажбур бўлишади ва ўз навбатида
жиноий уюшмаларга қарши кураш самарадорлиги ошади.

5) Суд амалиётида гиёҳвандлик воситаларини сотганлик учун

жавобгарлик масаласини ҳал қилишда айрим тушунмовчиликлар мавжуд.
Унинг сабаби ЖК 273-моддаси бешинчи қисмида гиёҳвандлик воситаларини
кўп миқдорда сотганлик учун жавобгарлик белгиланганлигидир. Ушбу
модданинг бошқа қисмларида эса сотганлик учун, яъни кўп бўлмаган
миқдорда сотганлик кўрсатилмасдан, балки ўтказганлик учун жавобгарлик
белгиланган. Бироқ гиёҳвандлик воситаларини кўп бўлмаган миқдорда
сотганлик қандай квалификация қилиниши қонунда аниқ кўрсатилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Гиёҳвандлик

воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала
қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида”ги қарори 5-
бандида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф
равишда сотиш уларни ўтказишни энг хавфли кўринишларидан ҳисобланади
деб белгиланганидан келиб чиққан ҳолда гиёҳвандлик воситаларини кўп
бўлмаган миқдорда сотганлик учун миқдорга қараб, ЖК 273-моддаси
биринчи ёки иккинчи қисмлари билан квалификация қилиниши керак, деган
таклиф асосланган ва муаллиф амалиётда бундай ҳолатларнинг олдини олиш
учун ЖК 273-моддасига қуйидаги иккита йўналишда ўзгартиш киритилиши
лозимлигини таъкидлайди:

1) ЖК 273-моддаси биринчи қисмига ўтказиш сўзидан кейин сотиш сўзи

киритилиши, яъни, “Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни
ўтказиш мақсадини кўзлаб кўп бўлмаган миқдорда қонунга хилоф равишда
тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, шунингдек уларни кўп


background image

21

бўлмаган миқдорда қонунга хилоф равишда ўтказиш, сотиш” деб баён
қилиниши керак.

2) Гиёҳвандлик воситаларини сотиш ўтказишнинг кўринишларидан

бири эканлигини

ҳисобга олиб,

ЖК 273-моддасидан гиёҳвандлик

воситаларини сотиш сўзини чиқариб ташлаш ва ЖК 273-моддаси бешинчи
қисмини “Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда
қонунга хилоф равишда ўтказиш” деб баён қилиш. Чунки юқорида
таъкидлаган Пленум қарорида ҳам сотиш ўтказишнинг бир тури эканлиги
кўрсатилган.

6)

Наркотик

моддаларни

назорат

қилиш

бўйича

Ўзбекистон

Республикаси Давлат комиссиясининг 2010 йил 6 апрелдги 10/10-рақамли
қарори билан тасдиқланган "Қонунга хилоф сақлашда ёки муомаладаги
гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг оз, озгинадан кўпроқ ва
кўп миқдорига оид Рўйхати"да гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар
ва прекурсорларнинг рўйхати берилган.

Ўзбекистон Республикаси ЖК ХIХ бобида гиёҳвандлик воситалари ва

психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан
иборат жиноятлар учун жавобгарлик назарда тутилган, бироқ прекурсорлар
билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш учун жиноий жавобгарлик
белгиланмаган.

Амалдаги ЖКда Наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича

Ўзбекистон

Республикаси

Давлат

комиссиясининг

қарори

билан

тасдиқланган рўйхатидаги прекурсорларни қонунга хилоф равишда
муомалага киритганлик учун жавобгарлик мавжуд эмас. Шу мақсадда
тадқиқотчи томонидан ЖКга 273

1

-модда киритилиши таклиф қилинган:

“273

1

-модда. Прекурсорларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш,

эгаллаш, сақлаш ва бошқа харакатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга
хилоф равишда ўтказиш

Прекурсорларни ўтказиш мақсадини кўзламасдан қонунга хилоф

равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш

- энг кам ойлик ҳақининг эллик баробаригача жарима, икки йилгача

ахлоқ тузатиш ишлари, олти ойгача қамоқ, ёки уч йилгача озодликдан
маҳрум қилиш билан жазоланади.

Прекурсорларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда

тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, шунингдек уларни қонунга
хилоф равишда ўтказиш

- уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
7) Жиноят кодекси 273-моддасининг 6-қисми ва 276-моддасининг 3-

қисмига кўра гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўз ихтиёри
билан айбини бўйнига олиш тўғрисида ҳокимият органларига арз қилса ва
гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни топширса, жазодан озод
қилинади, дейилган.

Олий суд Пленумининг “Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп

моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят


background image

22

ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида”ги 1995 йил 27 октябрь кунги 21-сонли
қарорининг 9-бандида Жиноят кодекси 273-моддаси 6-қисми ва 276-
моддасининг 3-қисмига кўра гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп
моддаларни ўз ихтиёри билан топширилган шахс топширилган гиёҳвандлик
воситалари

ёки

психотроп

моддаларни

тайёрлаганлиги,

олганлиги,

шунингдек уларни сақлаганлиги, ташиганлиги ва жўнатганлиги учун жиноий
жавобгарликдан озод қилинади, деб кўрсатилган.

8) Жиноят кодекси 273-моддаси 6-қисмида “Ушбу модданинг биринчи

қисмида назарда тутилган қилмишларни содир этган шахс ўз ихтиёри билан
айбни бўйнига олиш тўғрисида ҳокимият органларига арз қилса ва
гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни топширса, жазодан озод
қилинади”, дейилган.

“Жазодан озод қилинади” сўзларини “жавобгарликдан озод қилинади”

деган сўзлар билан алмаштириш таклиф қилинди.

Мазкур бандда гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни

ўтказиш мақсадини кўзлаб, кўп бўлмаган миқдорда қонунга хилоф равишда
тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш ва ўтказган шахснинг
ушбуларни ҳокимият органларига топширганлиги учун жавобгарликдан озод
қилиниши назарда тутилган. Аммо шахс озгинадан кўпроқ миқдордаги ёки
кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўз
ихтиёри билан хокимият органларига топширсачи? деган савол очиқ қолади.
Агар шахс озгинадан кўпроқ миқдордаги ёки кўп миқдордаги гиёҳвандлик
воситалари ёки психотроп моддаларни ўз ихтиёри билан хокимият
органларига топширса, жавобгарликдан озод қилинмайдими? деган савол
туғилади. Шунга кўра, ЖК 273-моддаси 6-қисмини қуйидаги таҳрирда баён
қилишни таклиф қилинади:

273-модда 6-қисми:
Миқдоридан қатъий назар гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп

моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб, уларни қонунга хилоф равишда
тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш, жўнатиш ёки ўтказиш қилмишларини содир
этган шахс ўз ихтиёри билан айбини бўйнига олиш тўғрисида ҳокимият
органларига арз қилса ва гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни
топширса, жавобгарликдан озод қилинади.

9) 276

1

-модда. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни

истеъмол қилиш учун бангихоналар ташкил қилиш ёки сақлаш

- уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум

қилиш жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:
а) такроран;
б) мансаб мавқеидан фойдаланиб;
в) уюшган гуруҳ томонидан содир этилган бўлса,-
- уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоланади.
ЖКга 276

1

-модда - Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни

истеъмол қилиш учун бангихоналар ташкил қилиш ёки сақлаш, деб


background image

23

номланган янги модда киритилиши муносабати билан ЖК 273-моддаси 4-
қисми чиқарилиши лозим.

10) Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш

мақсадини кўзлаб кўп бўлмаган миқдорда қонунга хилоф равишда тайёрлаш,
олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, шунингдек уларни кўп бўлмаган
миқдорда қонунга хилоф равишда ўтказиш учун асосан озодликдан маҳрум
этиш жазоси қўлланилмоқда, чунки ЎзР ЖК 273-моддасида ушбу қилмиш
учун фақат қамоқ ёки озодликдан маҳрум этиш жазоси кўзда тутилган.
Республикамизда жиноят қонуни, жиноий жазолар либераллаштирилаётган
бир шароитда мазкур жиноят вояга етмаганлар, аёллар, ҳомиладор аёл,
кексалар томонидан ёки биринчи марта содир қилинганида ушбу қилмиш
учун муқобил жазо чораси сифатида жарима ва ахлоқ тузатиш ишларини
ҳам киритиш ҳамда ЖК 273-моддаси биринчи қисми санкциясини қуйидаги
таҳрирда баён этиш таклиф этилади:

“энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваридан 300 бараваригача жарима,

бир йилгача аҳлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ ёхуд уч йилдан
беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади”.

Суд амалиётини яхшилашга қаратилган таклифлар:

1) Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Гиёҳвандлик

воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала
қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида”ги Қарорида
такроран, илгари гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан
қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятни содир этган
шахс томонидан гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадида содир
қилинган жиноятларни квалификация қилинишига оид тушунтириш
берилиши керак.

2)

Жиноят

кодекси

273-моддаси

6-қисми

ва

276-моддаси

3-қисмига кўра, ушбу қилмишларни содир этган шахс ўз ихтиёри билан
айбини бўйнига олиш тўғрисида ҳокимият органларига арз қилса ва
гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни топширса, жазодан озод
қилинади, дейилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Гиёҳвандлик

воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала
қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида”ги 1995 йил 27
октябрь кунги 21-сонли қарори 9-бандида Жиноят кодекси 273-моддаси 6-
қисми ва 276-моддаси 3-қисмига кўра гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп
моддаларни ўз ихтиёри билан топширган шахс топширилган гиёҳвандлик
воситалари

ёки

психотроп

моддаларни

тайёрлаганлиги,

олганлиги,

шунингдек уларни сақлаганлиги, ташиганлиги ва жўнатганлиги учун жиноий
жавобгарликдан озод қилинади, деб кўрсатилган.

Ушбу Пленум қарорида “жавобгарликдан” сўзининг ишлатилиши

мантиқан тўғри қўлланилган бўлса-да, лекин амалдаги Жиноят кодексида
белгиланган нормаларни нотўғри талқин қилинган деб баҳолаш мумкин.


background image

24

Шунга кўра, Жиноят кодекси 273-моддаси 6-қисми ва 276-моддаси 3-

қисмидаги “жазодан озод қилинади”, деган сўзларни “жавобгарликдан озод
қилинади”, деган сўзлар билан алмаштирилиши тавсия қилинади.

ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ:


Умарова Б.А. Гиёҳвандлик воситаларининг ғайриқонуний муомаласи

билан боғлиқ жиноятларнинг объекти // Фан ва ёшлар –Тошкент, 2008. -№1. -
Б 89-92.

Умарова

Б.А.

Жиноятнинг

объектив

томонини

тавсифловчи

оғирлаштирувчи белгилар // Фан ва ёшлар –Тошкент, 2009. -№4. -Б 92-99.

Умарова Б.А. Гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадида содир

этилган жиноятларнинг субъектив томонининг белгилари // ТДЮИ
Ахборотномаси. –Тошкент, 2009. -№6.-Б 81-85.

Умарова

Б.А.

Гиёҳвандлик

жиноятлари

учун

жавобгарликни

такомиллаштириш муаммолари// Ёш олимларнинг илмий мақолалар
тўплами.-Тошкент, 2009.-№3. –Б 145-152.

Умарова Б.А. Гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадида содир

этилган

жиноятлар

учун

жавобгарлик

белгиланган

қонунларнинг

ривожланиш тарихи хусусида // “Давлат ва ҳуқуқнинг долзарб муаммолари
ёш тадқиқотчилар нигоҳида” илмий-амалий конференция материаллари
тўплами. –Тошкент.: ТДЮИ, 2009. –Б 177-186.

Умарова Б.А. Ажал тўри // Ҳуқуқ ва бурч. -Тошкент, 2009. -№10 (46). -Б

42-44.

Умарова Б.А. Гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш билан боғлиқ

жиноятлар учун жавобгарлик. Амалий қўлланма.//. Ўзбекистон Файласуфлари
миллий жамияти. –Тошкент, 2010. 64 б.

Умарова Б.А. Гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадида содир

этилган жиноятларнинг ижтимоий хавфлилиги // ТДЮИ Ахборотномаси. -
Тошкент, 2010. -№1. -Б 108-110.

Умарова Б.А. Баркамол ва соғлом авлод - миллатимиз келажагидир.

Фан ва ёшлар –Тошкент, 2010. -№4. -Б 52-53.

Умарова

Б.А.

Гиёҳвандлик

воситаларини

ўтказиш

жиноятини

квалификация

қилиш

масалалари

//Прокуратура

фаолиятининг

самарадорлигини ошириш масалалари// Илмий-амалий мақолалар тўплами. -
Тошкент, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Олий ўқув курслари.
2010. -Б 74-82.


background image

25

Юридик фанлар номзоди илмий даражасига талабгор Умарова Барно

Акбутаевнанинг 12.00.08– Жиноят ҳуқуқи ва криминология; жиноят-ижроия
ҳуқуқи ихтисослиги бўйича «Гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадида
содир этилган жиноятларнинг жазони оғирлаштирувчи белгилари»
мавзусидаги диссертациясининг

РЕЗЮМЕСИ

Таянч (энг муҳим) сўзлар: гиёҳвандлик, гиёҳвандлик воситаси,

заҳарвандлик, бангихона, психотроп моддалар, ўтказиш мақсади, бир гуруҳ
шахслар, жазони оғирлаштирувчи белгилар.

Тадқиқот объектлари: гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадида

содир қилинадиган жиноятларнинг оғирлаштирувчи белгилари ва ушбу
қилмишлар содир этилиши натижасида юзага келадиган жиноят-ҳуқуқий ва
бошқа муносабатлар ҳисобланади.

Ишнинг мақсади: гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадида содир

қилинган жиноятларнинг жазони оғирлаштирувчи белгиларини ва уларнинг
қилмишини квалификация қилишдаги аҳамиятини ўрганиш, ушбу жиноятлар
учун жавобгарлик белгиланган ЖК нормаларини такомиллаштириш ва суд-
тергов амалиётини яхшилашга оид таклиф, тавсиялар ишлаб чиқишдан
иборат.

Тадқиқот методлари: тизимли, статистик, қиёсий-ҳуқуқий, диалектик,

тарихий, социологик, мантиқий ва илмий билишнинг бошқа методлари.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: гиёҳвандлик воситаларини

ўтказиш мақсадида содир қилинган жиноятларнинг жазони оғирлаштирувчи
белгилари тергов-суд амалиётини таҳлил қилган ҳолда ўрганилган. Тадқиқот
натижалари бўйича Жиноят кодексининг гиёҳвандлик воситаларининг
ғайриқонуний муомаласи учун жавобгарлик белгиланган нормаларини
такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.

Амалий аҳамияти:

тадқиқот

натижаларидан илмий фаолиятда,

ўрганилаётган йўналишда давлат сиёсатини амалга оширишда, илмий
тадқиқот ишларини олиб боришда, жиноят ҳуқуқи, криминология
фанларини ўқитиш жараёнида, ушбу жиноятлар учун жавобгарлик
белгиланган нормаларни такомиллаштиришда, ҳуқуқни муҳофаза қилиш
органлари фаолиятида фойдаланилиши мумкин.

Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот

натижалари асосида Жиноят кодексини такомиллаштириш ва суд амалиётини
яхшилашга оид таклиф ва тавсиялари Ўзбекистон Республикаси Адлия
вазирлигига ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига тақдим
этилган.

Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:

илмий қоидалар,

хулоса ва

тавсиялардан қонун ижодкорлиги ва қонунни қўллаш амалиётида, ўқув
жараёнида, илмий-тадқиқот ишларини олиб боришда фойдаланиш мумкин.


background image

26

РЕЗЮМЕ


диссертации Умаровой Барно Акбутаевны на тему «Отягчающие

наказание признаки преступлений с целью сбыта наркотических средств» на
соискание ученой степени кандидата юридических наук по специальности
12.00.08 – Уголовное право и криминология; уголовно-исполнительное право


Ключевые слова: наркомания, наркотическое средство, токсикомания,

притон, психотропные вещества, цель сбыта, группа лиц, отягчающие
наказание признаки.

Объекты исследования: отягчающие наказание признаки преступлений с

целью сбыта наркотических средств и уголовно-правовые и другие
отношения, возникающие в результате совершения этих преступлений.

Цель работы: изучение отягчающих наказание признаков преступлений

с целью сбыта наркотических средств и их значения при квалификации
деяния, разработка предложений, рекомендаций по совершенствованию норм
УК, устанавливающих ответственность за данные преступления и
улучшению судебно-следственной практики.

Методы исследования: системные, статистические, сравнительно-

правовые, диалектические, исторические, социологические, логические и
другие методы научного познания.

Полученные результаты и их новизна: отягчающие наказание признаки

преступлений, совершенных с целью сбыта наркотических средств, изучены
на основе анализа следственно-судебной практики. По результатам
исследования разработаны предложения по совершенствованию норм
Уголовного кодекса, устанавливающих ответственность за незаконный
оборот наркотических средств.

Практическая значимость: результаты исследования могут быть

использованы в научной деятельности, при осуществлении государственной
политики по исследуемым направлениям, в процессе обучения уголовному
праву и криминологии, при совершенствовании норм, устанавливающих
ответственность за анализируемые преступления, а также в деятельности
правоохранительных органов.

Степень внедрения и экономическая эффективность: разработанные по

результатам

исследования

предложения

и

рекомендации

по

совершенствованию Уголовного кодекса и судебной практики представлены
в Министерство юстиции и Министерство внутренних дел Республики
Узбекистан.

Область применения (использования): научные положения, выводы и

рекомендации могут быть использованы в правотворческом процессе и
правоприменительной практике, учебном процессе, проведении научно-
исследовательских работ.


background image

27

RESUME

Thesis of Umarova Barno Akbutayevna on the scientific degree competition

of the of doctor philosophy in law on speciality 12.00.08 - Criminal law and
criminology; criminal-executive law, subject «The Signs of Heavy Punishment of
Committed Crime for the Purpose of Narcotics Transportation»


Key words: narcotism, narcotic remedy, poisonousness, haunt, use not to suit

own ends, group of persons.

Subjects of research: criminal-legal relations arising as a result of fulfillment

of offences and signs of heavy punishments of committed crimes for purpose of
narcotics transportation.

Purpose of work: to study signs of heavy punishments of committed crimes

for the purpose of narcotics transportation and to investigate value of offence
qualification. These positions serve in the perfection of efficiency of criminal-legal
means in struggle for fulfillment of crimes for purpose of narcotics transportation,
the decision of having lacks of practice of criminal laws enforcement.

Methods of research: systematic, statistical, comparative-legal, dialectic,

historical, sociological, logic and others were used in the dissertation.

The results obtained and their novelty: as a result of analysis of investigatory-

judiciary practice the signs of heavy punishments of perfect crimes for the purpose
of narcotics transportation were studied. By results of research offers on perfection
of norms of the Criminal code established by responsibility for the illegal relation
narcotic means are developed.

Practical value: research results can be used in scientific activity, realisation

of state policy of studied directions, scientific works, in teaching the courses
Criminal law and Criminology, in perfection of norms established by the
responsibility for these crimes, in activity of law enforcement bodies.

Degree of embed and economic effectivity: offers and recommendations

about perfection of Criminal code and judiciary practice were submitted to the
Ministry of Justice and the Ministry of Internal Affairs of the Republic of
Uzbekistan.

Field of application: scientific rules, conclusions and recommendations can

be used in the practice of lawmaking and law enforcing, educational process and
research works.

Библиографические ссылки

Умарова Б.А. Гиёхвандлик воситаларининг ғайриқонуний муомаласи билан боғлиқ жиноятларнинг объекта // Фан ва ёшлар -Тошкент, 2008. -№1. -Б 89-92.

Умарова Б. А. Жиноятнинг объектив томонини тавсифловчи огирлаштирувчи белгилар // Фан ва ёшлар -Тошкент, 2009. -№4. -Б 92-99.

Умарова Б.А. Гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадида содир этилган жиноятларнинг субъектив томонининг белгилари // ТДЮИ Ахборотномаси. -Тошкент, 2009. -№6.-Б 81-85.

Умарова Б. А. Гиёхвандлик жиноятлари учун жавобгарликни такомиллаштириш муаммолари// Ёш олимларнинг илмий маколалар тўплами.-Тошкент, 2009.-№3. -Б 145-152.

Умарова Б.А. Гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадида содир этилган жиноятлар учун жавобгарлик белгиланган қонунларнинг ривожланиш тарихи хусусида // “Давлат ва хукукнинг долзарб муаммолари ёш тадкиқотчилар нигоҳида” илмий-амалий конференция материаллари тўплами. -Тошкент.: ТДЮИ, 2009. -Б 177-186.

Умарова Б.А. Ажал тўри // Ҳукуқ ва бурч. -Тошкент, 2009. -№10 (46). -Б 42-44.

Умарова Б.А. Гиёхвандлик воситаларини ўтказиш билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик. Амалий қўлланма.//. Ўзбекистон Файласуфлари миллий жамияти. -Тошкент, 2010. 64 б.

Умарова Б.А. Гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадида содир этилган жиноятларнинг ижтимоий хавфлилиги И ТДЮИ Ахборотномаси. -Тошкент, 2010. -№ 1. -Б 108-110.

Умарова Б.А. Баркамол ва соглом авлод - миллатимиз келажагидир. Фан ва ёшлар -Тошкент, 2010. -№4. -Б 52-53.

Умарова Б. А. Гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш жиноятини квалификация килиш масалалари //Прокуратура фаолиятининг самарадорлигини ошириш масалалари// Илмий-амалий маколалар тўплами. -Тошкент, Узбекистан Республикаси Бош прокуратураси Олий ўкув курслари. 2010.-Б 74-82.