ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА–МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ АРХИТЕКТУРА-ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК: 72.03
Султонова Дилшода Намозовна
ЎЗБЕКИСТОН МЕЪМОРЧИЛИГИДА
ТАСВИРИЙ ВА БАДИИЙ ВОСИТАЛАРНИ
УЙҒУНЛАШТИРИШ УСЛУБИЯТИ
Ихтисослик -18.00.01
Архитектура назарияси ва тарихи, архитектура
ёдгорликларини таъмирлаш
Архитектура доктори илмий даражасини
олиш учун тақдим этилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
Тошкент – 2012
2
Иш Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш
институтида бажарилган
Илмий маслаҳатчи
: архитектура фанлари доктори, профессор
Аҳмедов
Муҳаммад Қосимович
Расмий оппонентлар
: архитектура доктори, профессор
Ҳидоятов
Тимур Аброрович
архитектура доктори, профессор
Уролов
Ахтам Синдорович
техника фанлари доктори, профессор
Рахимов
Камол Жалолович
Етакчи ташкилот:
Тошкент архитектура-қурилиш институти
Ҳимоя “ ”__________2012 йил, с.__ да
Тошкент архитектура-қурилиш институти қошидаги К. 067.03.02.
рақамли бир марталик архитектура фанлари доктори илмий
даражасини ҳимоя қилиш учун
ихтисослашган илмий кенгашида
бўлиб ўтади.
Манзилгоҳ: 100011, Тошкент шаҳри, Навои кўчаси, 13 уй.
тел.: (99871) 241-18-78, Факс: (99871) 241-80-00.
Диссертация иши билан Тошкент архитектура-қурилиш институти
кутубхонасида танишиш мумкин.
Автореферат “ ..... ” _________ 2012 йилда юборилган.
Ихтисослашган илмий кенгаш котиби,
архитектура фанлари номзоди, доцент:
Ш.З. Нурмуҳамедова
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка эришуви кўпгина соҳа
мутахассислари қаторида, меъморчилик олдига ҳам мамлакат тараққиётида
янгича йўлларни белгилаш масаласини қўйди. Айни пайтда жамият ҳаётида
муҳим ўзгаришларни амалга ошириш учун имкониятлар яратилиб, эндиликда
Ўзбекистон
меъморшунослиги
халқаро
рақобатбардош
поғонага
кўтарилаётганлигини эътироф этиш мумкин. И.А.Каримов таъкидлаганидек:
“Халқимизнинг тарихий руҳи уйғонмоқда, маънавиятнинг кўзи очилмоқда,
шу туфайли одамлар қалбида миллий ғурур, она заминга меҳр-муҳаббат
туйғулари камол топмоқда”.
1
Сўнгги 20 йилда, Ўзбекистон Республикаси халқаро ҳамжамиятда ўзига
муносиб ўрни ва мавқеига эга бўлиб, дунё давлатлари билан самарали ва
тўлақонли ҳамкорлик ва маданий алоқаларни йўлга қўймоқда. Буни шаҳар ва
қишлоқларнинг янгича, кўркам қиёфага эга бўлиб бораётганлигида кўриш
мумкин. Қисқа муддат ичида янги йўналишдаги ландшафт архитектураси
юзага келди, қатор янги-янги иншоотларва меъморий мажмуалар бунёд
этилди. Меъморчилик янги поғонага кўтарилиб бормоқда.
Маълумки, меъморчилик ривожи
жамият тараққиёти жараёни билан
чамбарчас боғлиқ. Меъморчиликда тасвирий ва бадиий воситаларни, хусусан
ташвиқот-тарғиботнинг тасвирий воситаларини (ТТТВ) қўллаш, унинг
бадиийлигини ва мафкуравий кучини янада оширади. Бундан ташқари,
бугунги кун меъморчилигида дизайн, реклама воситаларининг тобора кенг
қўлланилиши ҳам кузатилмоқда. Бундай эҳтиёж-талаблар республикада
«Реклама ҳақида» ги қонуннинг қабул қилинишига асос бўлди. Унинг 3
бандига мувофиқ “Реклама берувчилар, реклама ишлаб чиқарувчилар,
реклама тарқатувчилар жаҳон стандартларига ва миллий анъаналарга зид
бўлмаган манфаатларга риоя қилиш” шу соҳа ҳар бир мутахассисларининг
дастурул амали бўлиб қолди. Мустақиллик неъматлари бўлмиш ўзбек
халқининг ўзлигини англаш, аслий ва азалий қадриятларни тиклаш,
маънавият асосларини тушуниб етиш жараёнларида улуғ аждодлар, буюк
алломалар табаррук номларининг тикланиши, уларга атаб ҳайкаллар,
зиёратгоҳлар, мажмуалар, майдонлар яратиш шаҳарсозликда янги
йўналишни шакллантирди.
Тарихдан маълумки, меъморчиликда тасвирий ва бадиий воситаларни
қўллашга катта аҳамият берилган. Масалан: қадимги Миср сфинкслари,
иероглифлари,
пирамидалар
подшоҳ
(фиръавн)
қудратини,
давр
мафкурасини, худди шунингдек, қадимги Грециядаги ибодатхоналар,
худолар ҳайкаллари, ҳукмдорлар қудратини ифодалаган. Тасвирий
воситаларни уйғунлаштириш туфайли меъморчиликнинг эмоционал таъсир
кучи оширилган. Амир Темурнинг Оқсарой пештоқига ёздирган “Агар
бизнинг донолигимиз ва шон-шуҳратимизни билмоқчи бўлсанг, барпо этган
1
Каримов И.А. Ватан барчамиз учун муқаддасдир. Т.: “Ўзбекистон”, 1996. - 27 бет.
4
биноларимизни кўр!” мазмунидаги эпиграфик битиклар, деворий суратлар,
масжид-мадрасалар ташқи ва ички деворларида Қуръон оятлари ва
ҳадислардан келтирилган матнлар ислом динини барқарорлаштиришга,
собиқ шўролар даврида доҳийлар ҳайкал ва расмлари, коммунистик
шиорлар, деворий расм ва паннолар эса коммунистик мафкурани
сингдиришга қаратилган бўлган. Шуни таъкидлаш лозимки, шўролар
мафкураси истиқлолнинг соғлом мафкурасига зид ўлароқ, асосан иккинчи
жаҳон урушининг босқинчилик тимсоллари (танк, аскар, совуқ қуроллар) ни
тарғиб этган.
Юқоридаги фикрлардан шу нарса англашиладики, ўрта асрларга мансуб
мадраса, масжид сингари иморатлар пештоқи, гумбаз ва деворларидаги
Қуръони карим оятлари, ҳадисдан олинган ёзувлар, Оллоҳга ҳамду санолар
ислом динининг барқарорлашувини ташвиқот этган ва таъминлаган. Мана
шу ёзувлар ва деворий суратлар орқали архитектура воситасида замон ва
жамият мафкураси ифодаланган. Анъанавий шаҳарсозлик ва меъморчиликда
ТТТВни қўллаш орқали сиёсий тузум мафкурасини тарғибот этишда кенг
фойдаланилган. Бироқ, илмий тадқиқотларда бугунги кунда шаҳарсозлик ва
меъморчиликда тасвирий-бадиий воситаларни қўллаш масаласини ўрганиш
давр талаби даражасида эмас. Шаҳарсозликдаги ҳажмий-фазовий
композициянинг таҳлили шуни кўрсатдики, меъморий муҳитда бадиий
воситаларни қўллашда узвийлик ва тизимлилик шартларига риоя қилиш
ғоявий яхлитликка эришишга имкон беради.
Шаҳар муҳитининг бадиий ва тасвирий воситалар билан уйғунлашуви
муайян жойнинг табиийлигини, тарихий ва бошқа бир қанча омилларни ўз
ичига олади. Академик Н.М. Демин бу масалада шундай деган: «Янги
шаҳарларни биз яратмаймиз, балки эскисини янги шарт-шароитларга
мувофиқлаштириш муаммоси доимо мавжуддир. Жумладан бу, муҳитни
замонавий моделда шакллантириш муаммосидир»
2
.
Буни истиқлол йилларида Ўзбекистон меъморчилиги янги йўналишда
ривожланаётганлиги ва унда ТТТВни кенг қўлланилаётганлигида кўриш
мумкин. Унинг ўзига хос хос рамзлари ва тимсоллари юзага келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси пойтахти Тошкент шаҳрининг Мустақиллик
майдонидаги тинчлик, осойишталик тимсоллари бўлган турналар, лайлак,
Бахтиёр Она, Эзгулик аркаси сингари барқарорликка, ҳамжиҳатликка
етакловчи тимсолларни тарғиб этади ва истиқлол мафкурасини ташвиқ этиш
ҳамда сингдиришга кўмаклашади. Шаҳарсозликда тасвирий ва бадиий
воситаларни қўллаш унга бўлган эҳтиёж зарурияти билан белгиланади.
Унинг
ёрдамида
умумшаҳар
муҳитида
анъанавий
меъморчилик,
«конгломерат» сифатида эмас, балки «яхлит» маънавий ҳосила сифатида
шаклланишини таъминлаш мумкин. Юқорида айтиб ўтилган баъзи
муаммолар бу масалага янгича, илмий ёндошмоқни тақозо этади. Бунинг
2
Демин Н.М. Управление развитием градостроительных систем. Киев.: Будивельник. 1992, 186
бет.
5
учун, тарихий шаҳар композициявий тузилишининг келиб чиқиш асослари,
уларнинг бадиий, узвий тараққий этишининг ўрганилиши, эски
шаҳарларнинг тараққиёт ғояси ва тарҳий лойиҳаси тузилиши, бадиий
воситаларнинг қўлланилиш ўрни белгилаб берилиши лозим.
Мазкур тадқиқот ишида Ўзбекистон меъморчилигида тасвирий ва
бадиий воситаларни «уйғунлаштириш» тушунчаси кенг илмий-фалсафий
мушоҳада маҳсули сифатида кўтарилган. Бунда унинг ҳудудларда (мамлакат,
шаҳар, кичик шаҳар ва туман) якка ансамбль, мажмуа, бино тарзида
мувофиқлашуви сингари босқичларда намоён бўлиши, анъанавий
меъморчиликда рангтасвир, наққошлик, амалий санъат турларини замонавий
шаҳарсозлик ҳамда улардан тарғибот ва ташвиқот бадиий воситаларини
уйғунлаштириш сифатида фойдаланиш масаласи илм-фанда илк бор кўтариб
чиқилган. Тадқиқотда меъморий-бадиий муҳит яратиш муаммоси очиқ ва
ёпиқ фазо мисолида кўриб чиқилган. Айни пайтда тасвирий ва бадиий
муҳитнинг вужудга келиши ҳамда ТТТВнинг шаҳар тизими шаклланишидаги
ўрни таҳлил этилиб, унинг ривожланиш услубияти белгилаб берилган. Ўзбек
халқининг миллий-маънавий қадриятлари ва мустақиллик мафкурасини
оммалаштиришда меъморчиликда ТТТВни уйғунлаштиришдан фойдаланиш
асослари илмий-назарий жиҳатдан илк бор асослаб берилган. Шаҳарсозлик
ва меъморий-бадиий муҳит яратишда реклама тасвирий ва бадиий
воситаларини уйғунлаштирилиш борасида илмий-амалий тавсиялар
берилган.
Тадқиқотнинг ҳудудий – географик чегаралари
Замонавий Ўзбекистон ва қисман Ўрта Осиё ҳудудларини ўз ичига
олиб, қадимги давр, илк ўрта асрлардан то бугунгача бўлган давр мисолида
таҳлил ўтказилган. Ундаги илмий натижалар замонавий меъморчиликда
тасвирий
ва
бадиий
воситаларни
уйғунлаштириш
амалиётини
ривожлантиришга қаратилган.
Ишнинг долзарблиги
Меъморчилик фан ва санъат тури сифатида жамият дунёқараши ва
сиёсий-ижтимоий ғояларини ўзида ифодалаб келган. Айни пайтда
меъморчилик
ривожи
халқ
амалий
санъати,
тасвирий
санъат,
ҳайкалтарошлик билан ўзаро боғлиқликда тараққий этганлиги маълум.
Айниқса, шаҳар муҳитини бундай бадиий воситалар ҳамда, тарғибот ва
ташвиқот бадиий воситаларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам
шаҳарсозлик лойиҳаларида тасвирий ва бадиий воситаларнинг қўлланилиши
алоҳида тадқиқ этилиши лозим.
Бундан ташқари, истиқлол мафкурасини
кенг оммага сингдиришда меъморчиликда замонавий тасвирий ва бадиий
воситаларни уйғунлаштириш, ривожланиш тамойиллари ва қўллаш
услубиятини илмий асосларини ишлаб чиқишни тақозо этмоқда. Шундай
қилиб, бугунги кунда шаҳар муҳитида бадиий воситаларни қўллаш ва уларни
меъморчиликда уйғунлаштириш услубиятини илмий жиҳатдан ишлаб чиқиш
долзарб масала ҳисобланади. Мазкур тадқиқот мавзусининг долзарблиги
икки муҳим муаммонинг ҳал этилиши билан белгиланади:
6
- меъморчиликни тасвирий ва бадиий воситалар билан ўзаро уйғунлаштириш
услубиятини илмий ишлаб чиқиш;
- истиқлол мафкурасини оммалаштиришда меъморчиликнинг тасвирий ва
бадиий жиҳатларидан фойдаланишнинг назарий асосларини тадқиқ этиш.
Юқоридаги таҳлил Ўзбекистон меъморчилигида тасвирий ва бадиий
воситаларни
уйғунлаштириш
муаммоси
ҳануз
етарлича
махсус
ўрганилмаганлигини кўрсатмокда. Республика меъморчилигида меъморий
муҳит яратиш ва бадиий воситаларни қўллаш соҳасида махсус диссертацион
тадқиқот ўтказилишини тақозо этди ва мазкур иш мавзусини белгилаб берди.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси
Меъморий муҳит яратишдаги уйғунлик масаласини тадқиқ этиш ўтган
асрдаёқ кўтарилган. Бу соҳадаги илмий изланишлар дастлаб Воронина В.Л,
Гринович Е.Г., Засыпкин Б.Н., Маньковская Л.Ю., Массон М.Е., Щусев А.В.,
Яралов Ю.С. номлари билан боғлиқ. Меъморий меросни ўрганишда
Виноградов Я.П., Коваленко О.С., Моор В.К., Нильсен В.А., Пугаченкова
Г.А., Ремпель Л.И., Рўзиев М.А, Суханов И.С. каби бир қатор тадқиқотчи
олимларнинг изланишлари алоҳида эътиборга молик. Мазкур масаланинг
меъморчиликка оид томонларини ёритишда Аҳмедов М.Қ., Арапов А.В.,
Азимов И.М., Асқаров Ш.Ж., Бобожонова Г.И., Булатов М.С., Зоҳидов П.Ш.,
Қодирова Т.Ф., Мадаметов М.Ф., Маҳкамов А., Ноткин И.И., Нозилов Д.А.,
Салимов О.М., Тоштемиров Р.Т., Пўлатов Х.Ш., Убайдуллаев Ҳ.М., Ўролов
А.С., Ҳакимов А.А., М.А. Юсуповаларнинг ҳиссалари бор.
Кўриб
чиқилаётган
муаммонинг
шаҳарсозлик
жиҳатларининг
ечилишида Бархин М.Г., Баранов Н.В., Глаудинов Б.А., Колли Н., Королёв
Ю.К., Лежава И.Г., Лавров В.А., Латипов Д.В., Мамажонова С.М., Муқимов
Р.С., Ранинский Ю.В., Светлов И.Е., Степанов Т.И., Толстой В.П., Турсунов
Ҳ.К., Швидковский О.А., В.Шквариков ва бошқа олимларнинг илмий
ишлари пойдевор бўлиб хизмат қилди. Шунингдек тадқиқотчилардан –
Бородина И.Ф., Воронов Н.В., Гапоненко Т.К., Куспангалиев Б.У., Кобейсси
Хуссейн Кассем, Пономарёва Е.С., Перфильёв В., Павлов О.Б., Соколовский
В.М., Тревер А., Хирочи Оучи, Ф.М.Чекаева ва Л.М. Шокинкалар
изланишлари бугунги кунда халқаро миқёсда амалга оширилаётган меъморий
йўналишларни аниқлаш имконини беради.
Хорижий мамлакатлар олимларидан Воличенко О.В., Жалил Акбар,
Клаус Хердак, Кристиане Кайзер, Лайло Бахтиёр, Г.Г. Ганбарова, Мартина
Абри, Нодир Ордалон, Рональд Люкок, германиялик (Потсдам университети)
Свен Валлаш, А.Сабитов, Токмагамбетов Е.Е., Н.Фатуллаева каби қатор
мутахассисларнинг мусулмон Шарқи шаҳарсозлигида шакллар ва
қиёфаларнинг вужудга келиши муаммолари билан шуғулланишини эътироф
этмоқ зарур. Бунда ташқари, 1990-йилда Бухорода халқаро меъморлар
уюшмаси томонидан ўтказилган семинар, 1991-йили Самарқандда Улуғбек
маркази учун халқаро Оғахон ташкилоти ёрдамида ва 1994-йили
Оксфорддаги Ислом динини тадқиқ этиш маркази ташкилотчилигидаги
7
ўтказилган Имом ал-Бухорий меъморий танловлар катта илмий-услубий
маълумот берди.
Шунингдек, Самарқанд шаҳрининг 2750 йиллиги, Қарши, Шаҳрисабз
шаҳарларининг 2700 йиллиги ва Авестонинг 2700 йиллиги, Бухоро, Хива ва
Термиз шаҳарлариниг 2500 йиллиги, Камолиддин Беҳзод таваллудининг 545
йиллиги, Ал-Фарғоний ва Абу Мансур Мотуридий юбилейлари, Амир
Темурнинг 670 йиллиги, Марғилоннинг 2000 йиллиги ҳамда Тошкент шаҳри
2200 йиллиги нишонланиши меъмрочиликда муҳим воқеалар ҳисобланади.
Шу билан бирга қуйидаги тадбирлар бу соҳада муҳим маълумотлар берди:
СамДАҚИда ўтказилган «Ўзбекистон архитектура ёдгорликларидан
фойдаланиш ва таъмирлаш муаммолари» мавзусидаги халқаро илмий-амалий
анжуман (2004, сент.), «Ўзбекистон Республикаси архитектура ва қурилиш
таълимига 75 йил» мавзусидаги конференция (ТАҚИ - 2004, ноябрь),
СамДАҚИда (2005, 1-2 апрел) Кейо (Япония), Синьхуа (Хитой), Сеул (Корея)
архитектура мактаблари ва СамДАҚИ ва халқаро ЮНЕСКО бўлими
ҳамкорлигида ўтказилган «Шарқий ва Марказий Осиё тарихий
шаҳарларининг тарх ва иморат тузилишлари» мавзусидаги II халқаро
симпозиуми, ТАҚИнинг 15 йиллигига бағишлаб ўтказилган «Архитектура-
қурилиш ва давр» мавзусидаги XV илмий-амалий конференцияси, (2006, 5-6
май), «Олима аёлларнинг фан-техника тараққиётида тутган ўрни»
мавзусидаги Республика илмий-амалий анжумани маърузалари тўплами
(ЎзМУ, Тошкент 2006, 12-13декабрь), “Марказий Осиёда дизайнни
ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги республика илмий-назарий
анжумани (МРДИ Тошкент-2007, 7-ноябрь), “Самарқанд шаҳрининг
умумбашарий маданий тараққиёт тарихида тутган ўрни” мавзуидаги халқаро
илмий симпозиум (СамДУ, 24-26 май, Тошкент-Самарқанд-2007), Аспирант,
докторант ва тадқиқотчиларнинг республика илмий-амалий анжумани
маърузалари тўплами (ТДТУ, 15-17 март, Т.-2007), «Олима аёлларнинг фан-
техника тараққиётида тутган ўрни» мавзусидаги анъанавий республика
илмий-амалий анжумани, “Мирзо Улуғбекнинг жаҳон илм-фани ривожига
қўшган ҳиссаси” халқаро илмий конференцияси (СамИСИ, 9-10 июнь Сам.-
2009), Ўзбекистон Республикаси архитектура ва қурилиш таълимининг 80
йиллигига бағишлаб “Кузги илм-фан кунлари” мавзусидаги илмий-амалий
анжумани (ТАҚИ, 8-10 октябрь, Т.-2009). “Ўзбекистон анъанавий
меъморчилик ва ландшафт архитектурасини тадқиқ этишнинг янги
масалалари” мавзуидаги респ. илмий-амалий анжумани (СамДАҚИ, 28-29
май, Сам.-2010), “Баркамол авлодни тарбиялашда олималарнинг роли” респ.
илмий-амалий анжумани (СамИСИ, 15-декабрь. С.-2010), Архитектура ва
қурилиш таълими муаммоларига бағишланган 1-илмий-услубий семинар
(ТАҚИ 28-апрель, Т.-2011,), “Архитектура ва шаҳарсозлик муаммолари”
илмий-амалий конф-си матер-лари (ТАҚИ -25-26 ноябрь, Т.-2011). Бу каби
анжуманларнинг ташкил этилиши ҳамда давлат томонидан бу изланиш ва
тадқиқотлар Ўзбекистон меъморчилигида тасвирий ва бадиий воситаларни
8
уйғунлаштириш масаласи ҳали етарлича махсус илмий ўрганилмаганлигини
кўрсатмоқда.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги
Диссертация иши Ўзбекистон Республикаси приоритети ва давлат
фундаментал ҳамда илмий-техник тадқиқотлари дастурлари асосида
СамДАҚИ ва ТАҚИда олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларига мос
келади.
Мазкур
диссертация
мавзуси
республика
бюджетидан
молияланаётган қуйидаги давлат грантларига мос келади ва муаллиф
уларнинг иштирокчисидир:
1. “Ўрта асрлар меъморчилигидаги анъанавий “Хатаба” усулини тадқиқ этиш
ва таъмирчиликда қўллаш назариясини ишлаб чиқиш” номли ОТ. Ф-8 (2007-
2011 й.й.);
2.“Анъанавий иморатсозликнинг рақобатбардош меъморий-конструктив
усулларини тадқиқ этиш ва уларнинг меъёрий маълумотлар банкини яратиш”
мавзусидаги 16-017 ДИТД амалий тадқиқот (2009-2011й.й.);
3.“Ўзбекистон
архитектурасининг
мустақиллик
мафкураси
асосида
шаклланиш қонуниятларини тадқиқ этиш ва самарали ривожлантириш
тамойилларини ишлаб чиқиш” номли Ф.1-86 фундаментал тадқиқот (2012-
2016 й.й.).
Тадқиқот мақсади
Ўзбекистон шаҳарсозлиги ва меъморчилигида тасвирий ва бадиий
воситаларни уйғунлаштириш услубиятининг илмий асосларини ишлаб
чиқиш.
Тадқиқот вазифалари
- Ўрта Осиё меъморчилигидаги тасвирий ва бадиий воситаларни қўллаш
ибтидоси ва уларнинг қўлланилиш қонуниятларини ўрганиш;
- меъморчиликда тасвирий воситалардан (рангтасвир, амалий санъат;
наққошлик ва ҳайкалтарошлик КМШ, ТТТВ, рамзий дарвозалар)
фойдаланиш қонуниятларини таҳлил қилиш;
- шаҳарсозликда тасвирий ва бадиий воситаларни қўллаш амалиётини
ўрганиш;
- ТТТВларнинг шаҳарсозлик ва меъморчиликда қўлланилиши бўйича
тавсиялар ишлаб чиқиш;
- шаҳар ҳудудини лойиҳалашда бадиий воситаларни уйғунлаштиришнинг
босқичма-босқич жойлашувининг илмий услубиятини аниқлаш;
- шаҳарсозлик режасининг яратилишида бадиий ва тасвирий воситаларни
қўллаш ҳақидаги усулларни умумлаштириб, унинг илмий методологик
асосларини кўрсатиб бериш;
- истиқлол мафкурасини ташвиқот этувчи меъморий воситаларни аниқлаш.
Тадқиқот объекти ва предмети
Тадқиқот объекти
- шаҳарсозлик ва меъморчиликда тасвирий-бадиий
воситалар, ички ва ташқи меъморий муҳитлар, тасвирий-бадиий воситаларни
қўллаш борасидаги илмий-лойиҳавий ва амалий ишланмалар.
9
Тадқиқот предмети
- шаҳарлар муҳитидаги тарихий ва замонавий бинолар
мажмуаси, бино, кичик меъморий шаклларда қўлланилган ва қўлланилиши
мумкин бўлган тасвирий ва бадиий воситаларни уйғунлаштириш усуллари.
Тадқиқот методлари
Изланиш комплекс таҳлилга таянилган ва ўтмишдан то бугунга қадар
бўлган архив ҳужжатлари, илмий ва бадиий манбалар, фотосуратли ва натура
материалларига асосланган. Тарихий ва замонавий меъморий объектларда
шаҳарсозлик тизимига боғлаб кузатув олиб борилди (фактологик
маълумотлар асосида). Ёндош ва хорижий халқлар меъморчилик
анъаналарини қиёсий таҳлил этиш, таснифлаш орқали архитектуравий
графоаналитик услубида маълумотларни умумлаштириб, ёзма манбалар,
меъморий лойиҳалар, анкета сўрови, тарихий ва замонавий мавжуд бино ва
иншоотлардаги меъморий-бадиий муҳитни ўрганиш ва қиёсий-таҳлилий
тизимлаш услуби қўлланилди.
Тадқиқот гипотезаси
Бугунги кунда республика, вилоятлар, шаҳарлар, туманлар, йирик
иншоотлар ҳудудига кириш белгилари, ташвиқот ва тарғибот воситалари,
бадиий ишланмаларини қўллашда ягона тизимли ёндошув йўқ. Ўзбекистон
ҳудудида тасвирий ва бадиий воситаларнинг қўлланилиши тарихи ва
амалиётини ўрганиб чиқиш. Уни яхлит бадиий тизимли олиб келиш
йўлларини аниқлаш, шаҳарсозлик ва меъморчиликда қўллаш услубияти
ишлаб чиқиш.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар
-
Ўрта аср меъморчилигида бадиий ва тасвирий воситаларнинг
қўлланилишини илмий ўрганиш натижалари;
- бадиий воситаларнинг ибтидоси, поғоналаниши ва ривожи хусусидаги
тарихий-назарий схема ва жадваллар, диаграммалар;
- рамзий ва амалий, тасвирий ҳамда бадиий воситаларнинг Ўзбекистон
меъморчилиги ва шаҳарсозлигидаги бадиий аҳамияти ҳақидаги назарий
фикрлар;
- шаклланган тарихий шаҳар тизимида тасвирий ва бадиий воситалар
муҳитини ташкил этиш асослари;
- замонавий шаҳарсозлик амалиётида бадиий-тасвирий воситаларни
босқичма-босқич уйғунлаштириш тамойиллари;
-миллий-маънавий
қадриятлар
ва
мустақиллик
мафкурасини
оммалаштиришда бадиий уйғунлаштиришнинг аҳамияти;
- бадиий-фазовий борлиқнинг уйғунлаштириш услубияти ҳақидаги илмий
хулосалар ва таклифлар.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги
Ўзбекистон меъморчилигида тасвирий ва бадиий воситаларни
«уйғунлаштириш» масаласи фанда илк маротаба ягона иерархия - мамлакат,
шаҳар, кичик шаҳар ва туман ҳудудлари, уларнинг қисмлари, маркази ва
алоҳида иморатларда қўлланилиши, илмий таҳлил қилиниб, унинг
ривожланиш услубияти диссертацион тадқиқот шаклида ишлаб чиқилди.
10
Меъморчиликда тасвирий ва бадиий воситаларни меъморий муҳитда қўллаш
ва уйғунлаштириш услубияти илк бор илмий асослаб берилди.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти
Ишнинг илмий аҳамияти
Шаҳарсозлик ва меъморчиликда бадиий ва тасвирий воситаларни
уйғунлаштириш соҳасида мазкур маълумотлар ва илмий хулосалар
Ўзбекистон шаҳарсозлиги, тасвирий санъат ва меъморчилик назарияси
соҳасида янги йўналиш ҳисобланади ва мавжуд билимларни бойитади.
Илмий хулосалардан шаҳарсозлик, меъморий лойиҳалаш амалиётида, дизайн
ва рассомлик таълим йўналишларида назарий ва амалий мутахассислик
фанларини ўтишда фойдаланиш мумкин.
Ишнинг амалий аҳамияти
Аҳоли яшаш пунктларининг меъморий лойиҳаларни яратишда
тасвирий ва бадиий воситаларни, бинолар билан уйғунлаштириш ва
босқичма-босқич жойлаштириш борасида илмий-амалий тавсиялар берилган.
Диссертация материаллари «Ўзбекистон тасвирий санъат тарихи», “Тасвирий
санъат умумий тарихи”, “Санъат ва маданият тарихи” ва «Санъат,
архитектура ва шаҳарсозлик тарихи» фанларидан олий ўқув юртларида
дарслик ва ўқув қўлланма сифатида ўқув-педагогик таълим жараёнида
қўлланилган. Хулосалардан шаҳарсозлик, меъморий лойиҳалаш амалиётида
фойдаланиш мумкин.
Натижаларнинг жорий қилиниши
Диссертация доирасида ишлаб чиқилган илмий натижа ва хулосалар
қуйидаги тарзда жорий қилинган:
1. Давлат дастуридаги илмий-тадқиқот ишларида:
1.1. “Ўрта асрлар меъморчилигидаги анъанавий “Хатаба” усулини тадқиқ
этиш ва таъмирчиликда қўллаш назариясини ишлаб чиқиш” номли ОТ. Ф-8
(2007-2011) илмий-тадқиқот иши ҳисоботида;
1.2. “Анъанавий иморатсозликнинг рақобатбардош меъморий-конструктив
усулларини тадқиқ этиш ва уларнинг меъёрий маълумотлар банкини яратиш”
мавзусидаги 16-017 ДИТД амалий тадқиқот (2009-2011) илмий-тадқиқот иши
ҳисоботида;
1.3. “Ўзбекистон архитектурасининг мустақиллик мафкураси асосида
шаклланиш қонуниятларини тадқиқ этиш ва самарали ривожлантириш
тамойилларини ишлаб чиқиш” номли Ф.1-86 фундаментал тадқиқот (2012-
2016) ишида;
2.ТАҚИ талабаларига олимпиада дастурини тузишда ва битирув малакавий
ишларининг мавзуларини танлашда;
3. Самарқанд шаҳрини бадиий безатиш лойиҳа-концепциясида;
4. СамДМҚИ ўқув жараёнига 2004 йилдан буён талабаларга “Санъат тарихи”
фанлари бўйича маъруза ва амалий дарслар ўтишда;
5. Ўз ФА Археология институти фойесини Афросиёб деворий суратларидан
олинган нусхалар билан безатишда (М.Н. Султонова, С.З. Дўсанова);
11
6. Самарқанднинг 2750 йиллигига бағишлаб “Муқаддас қоғоз” номли
ҳужжатли фильм сценарийсини тузишда (М.Қ. Аҳмедов ҳаммуаллифлигида);
7. Муаллиф чоп этган 2 та илмий монография, 50 дан ортиқ илмий мақола ва
тезислар, 4 та ўқув услубий кўрсатма чоп этишда.
Ишнинг синовдан ўтиши (апробацияси)
Мазкур тадқиқот натижалари СамДУ, СамДЧТИ, СамИСИ, ЎзМУ,
ТДТУ, МРДИ, СИ, АИ, ТАҚИ ва СамДМҚИда ўтказилган республика ва
халқаро конференцияларда (2002-2010) маъруза қилинди (Аспирант,
докторант ва тадқиқотчиларнинг республика илмий-амалий анжумани
маърузалари тўплами (ТДТУ, 15-17 март, Т.-2007), “Бино, иншоотлар ва
меъморий обидаларнинг техник ҳолатини баҳолаш” мавзусидаги халқаро
илмий-амалий конф. (СамДАҚИ, 16-17май, С.-2008), Баркамол авлодни
тарбиялашда олималарнинг роли” республика илмий-амалий анжумани
(СамИСИ-2010, 15-декабрь) ҳамда ОАК эътироф этган журналларда ва
илмий нашрларда ва тўпламларда мақола сифатида чоп эттирилди.
Муаллифнинг олган илмий натижалари кафедра семинарида мунтазам
ёритиб борилди. Бундан ташқари, диссертантнинг тадқиқот натижалари
илмий, махсус ва республика (ОАК) оммавий очиқ матбуотда бир қатор
мақолалар тарзида эълон қилинган, 4 дан ортиқ ўқув-услубий қўлланмалари
ҳамда илмий тадқиқот иши асосида монографиялар чоп этилган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги
Муаллифнинг илмий иши натижалари матбуотда 70дан ортиқ мақолалар
тарзида эълон қилинган, бир неча ўқув-услубий қўлланмалари бажарилган.
Номзодлик ва магистрлик диссертация ишига илмий раҳбарлиги, гуруҳ
талабаларига мураббийлик, бир қатор курс лойиҳаларида, илмий монография
ва дарс маърузаларида ўз аксини топган. Номзодлик диссертацияси
ҳимоясидан кейинги асосий илмий ишлари 55 тани ташкил этади. Шундан, 2
та монография, 4та услубий кўрсатма, 13 та ОАК журналида, 2 та халқаро
хорижий илмий тўпламларда (Бишкек-Самарканд, Санкт-Петербург), 34та
мақола республика конференциялари тўпламларида ўз аксини топган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми
Диссертация ўзбек тилида ёзилган бўлиб, кириш, 5 та боб (ҳар бирида 3
та параграф), хулоса ва таклифлар, 261 номдаги адабиётлар рўйхати,
қисқартмалар рўйхати ҳамда иловада келтирилган анкета ва тасвирий
материаллардан ташкил топган.
Умумий ҳажми 386 саҳифа, шундан 288 саҳифа асосий матн ва
жадвалларда 200 дан ортиқ чизма, сурат, схемалар келтирилган. Ҳимоя
стендини ташкил этиш учун 61 та А2 форматдаги таблицаларда иллюстратив
кўргазма тайёрланган ва диссертация матнига илова қилинган.
12
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Биринчи боб
ЎЗБЕКИСТОН МЕЪМОРЧИЛИГИДА БАДИИЙ
ВОСИТАЛАРНИНГ ШАКЛЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ
деб номланиб, уч
бўлимдан иборат. Ушбу боб асосан архитектура тарихига бағишланиб,
меъморчиликда тасвирий ва бадиий воситаларнинг вужудга келиш йўллари,
бино экстерьери ва интерьерида безакларнинг пайдо бўлиши ва Ўрта Осиё
ҳудудида ўрта асрлар меъморчилигида бадиий воситаларнинг қўлланилиш
тажрибаларини тадқиқ этишга бағишланган.
1.1. Меъморчиликда тасвирий ва бадиий воситаларининг вужудга
келиши
. Бу ерда дастлабки тасвирий ва бадиий воситаларнинг вужудга
келиш ибтидоси, унинг тараққиёт йўллари кўриб чиқилган. Муаллиф
томонидан Ўзбекистон рангтасвирининг архаик давридан тортиб, то илк ўрта
асрларгача бўлган давр ўрганилиб, тасвирий воситаларнинг илк тарихи -
мезолит давридаги Зараутсой ғори рангли суратлари ва қоя суратларидан
бошланиши аниқланган.
Ўзбекистон рангтасвирининг кейинги босқичи бир қатор археологик
ёдгорликлар билан чамбарчас боғлиқ. Уларнинг асосийлари - Варахша,
Панжакент, Афросиёб, Болаликтепа саройларидир. Илк ўрта асрларда
аслзодаларнинг уйлари, саройларининг ташқи ва ички девори турли тасвирий
ва бадиий воситалар билан безатиш кенг расм бўлган. Бу объектлардаги расм
ранглари уйғунлиги, асар мазмуни, композициянинг тугаллиги ва уларнинг
фазовий қонуниятлари қиёсий таҳлил этилган.
Тасвирий ва бадиий воситаларидан бири саналадиган деворий
сураткашлик девордан миниатюрага кўчиши, унинг сабаб ва натижалари
мулоҳаза этилган. Қўлёзмалардаги нақшлар эса ўз вақтида секин-аста сарой
ва мадрасалар деворига ўтганлиги ўрганиб чиқилган. Ислом даврида диний
ақидаларга қарамасдан, мадрасалар, саройлар, мақбаралар ички деворлари,
шифт-гумбазлари ўсимлик нақшлари табиат ва жонзот тасвирлари билан
безатилди. Демак, илк ўрта асрлар даврида ҳукмдорлар ва аслзода
бойларнинг уйлари, жамоатчилик биноларининг деворий юзаларини
маҳобатли рангтасвир билан безаш кенг одат бўлган. Расм ва нақшлар
олдинига лой қоришма билан сувоқ қилиниб, кейин елим билан ишлов
берилган қуруқ оқ девор юзасига чизилган. Ўрта Осиё мусаввирлари Европа
“фреска” санъатидан фарқли ўлароқ, нам деворда эмас, балки яхши
қуритилган ва оқланган девор сатҳида чизишган. Бу ерда ёруғ-соя
нисбатлари, қонуниятлари ёрқин бўлмасада, ишланган композициялар
чизиқларнинг алоҳида мусиқавийлиги, нақшлар ва унсурларнинг жуда
аниқлиги билан, бўёқларнинг софлиги ва ҳамоҳанглиги билан фарқ қилади.
Юқорида айтиб ўтилган тасвирлар тасодифий эмас, чунки дастлаб
ибтидоий одамларнинг ғорларни безаган бу мавзудаги тасвирлари энди
муҳташам қасрларга кўчди. Бу каби сюжетли тасвирларни Орлот
пластиналарида ҳам яққол кўриш мумкин. Тасвирий санъат турли
воситаларининг ўз йўналишини интеръерда топиши, меъморчиликдаги
13
қонуниятларга бўйсуниши, ўзаро ёнма-ён тараққий этган санъат:
ҳайкалтарошлик, амалий санъат билан якунланадиган бу давр илк ўрта
асрлар Ўрта Осиё шаҳар маданиятининг ўзига хос тараққиёт даври деб
саналади.
1.2. Интерьер ва экстерьерлар тадрижий ривожида бадиийлик
номидаги 2-бўлимда
одамнинг доимий ҳамроҳи бўлиб келган маскан (турар-
жой, қабулхона, корхона, ибодатхона) нинг ички ва ташқи бадиий
безакларининг қўлланилиш йўллари ўрганиб чиқилган. Қандай ёндошишдан
қатъий назар, иморат ўзининг асосий тузилиши бўлган тўрт деворлигича
қолиб, фақат бир оз такомиллашади, катта-кичиклигига қараб ажратилади.
Ҳар бир авлод ўз эзгу туйғуларини уйининг интерьери ва экстерьерлари
бадиий буюм безагида ифодалайди, ундаги нақшу нигорларга янгича мазмун
беради. Қадимий меъморчиликкаа назар ташланар экан, уларнинг
композициявий жиҳатдан ўзига хослигига гувоҳ бўлиб, бир сония бўлса ҳам
ўша муҳитда бўлиш истаги туғилади. Ана шундай интерьерларнинг график
реконструкциясини В.Л. Воронина, В.А. Нильсен, Д.А. Нозилов, Г.А.
Пугаченковалар ижодида кузатиш мумкин.
Меъморлар масжиду-мадрасаларнинг ички ва ташқи кўриниши,
меҳроблари, эшиклари, устунлари ва пойустун, шифт, минораларга алоҳида
ёндошиб безатишган. Масалан, меҳроб ўзининг кўркам ёзув безаги билан
ибодатчи дилида ислом динига нисбатан ҳурмат, ишонч уйғотган. Бу
йўсиндаги рангли ажойиб меҳроблар исломгача бўлган даврларда ҳам
мавжуд бўлган. Ислом даври мавжуд маънавий бойликлар тизимини тубдан
ўзгартириб, фақат ҳайкалтарошликнигина бир оз тўхтатди. Ислом дини
инсон ва жонзотлар тасвирини чизишни ман этган бир пайтда, наққошлик ва
эпиграфика меъморий ёдгорликларни безашда тасвирий восита вазифасида
уларнинг ўрнини деярли тўлиқ эгаллади. XVI асрга келиб, Марказий Осиёда
тирик жонзотлар акс эттирилган рангтасвирларнинг ҳар қандай тури, ҳатто
сарой зийнатларида ҳам таъқиқ остига олинади. Натижада унинг
қўлланилиши мумкин бўлган ягона соҳаси - китоб миниатюраси бўлиб
қолди. Оқибатда меъморчиликда деворий тасвирли монументал нақшлар
ўрнини орнаментал безаклар, айниқса, эпиграфик нақшлар эгаллай бошлади.
IX-XII асрларда, масжид ва мақбараларнинг интерьери ва экстерьерида
адиий ғишт териш усуллари - пардозли, шаклли ғиштлардан фойдаланилган.
Интерьерлар композициясига девор юзаси бўйлаб ғиштлар арчасимон,
шахматсимон, жуфт-жуфт қилиб терилган (масалан, Сомонийлар мақбараси).
XIV асрдан бошлаб, интерьерлар монументал нақш билан безатила
бошланди. Ғишт девор юзасига деворий рангтасвир ўрнига ўсимликсимон ва
ҳандасавий
шакллар
турли
ранглар
билан
ишланади.
Безак
композициясининг кўп қисмини зарҳал юритилган нақшлар эгаллаган.
Мисол тариқасида Бухородаги XVI асрга оид Хўжа Зайниддин ва Баланд
маҳалла масжидлари ичининг безаги, XII асрга оид Афросиёб Қорахонийлар
саройи нақшлари, Самарқанддаги Тиллакори мадрасаси интерьери ҳамда
Гўри-Амир мақбарасининг тилларанг безаклари кўрсатиб ўтилган.
14
1.3. Ўрта Осиё ўрта асрлар меъморчилигида бадиий воситаларнинг
қўлланилиш тажрибалари
Ислом динининг Ўрта Осиёда ўрнатилиши меъморчиликда ҳам ўзининг
сезиларли аксини топди. Бунда юқорида айтилган ғиштли бадиий
безакларидан ташқари, ХI-ХII асрларга келиб, меъморчиликда “П”
шаклидаги пештоқ тури кенг тарқалди. Масжидларга композицион қисм
сифатида минора қуриш санъати шаклланди. Айниқса, минораларга шаклли
ғиштлардан терилган ритмик нақшлар дастлаб монохромик, кейинроқ,
полихромик шаклга ўтди.
Амир Темур даврида шаклланган пештоқ ва анфилада тарзидаги
гумбазли хоналар композицияси Шаҳрисабз, Самарқанд, Бухоро, Тошкент,
Ҳирот ва Туркистон шаҳарларида кенг қўлланилган. Темурийлар ренессанси
даврида фан-техниканинг юксак тараққий этиши бинолар қурилишида
турлича қурилиш материаллари ва конструкцияларни қўллашни тақозо этган,
шу тариқа янги усуллар пайдо бўлган. Масалан, ҳар бир гумбаз, ўз бадиий
безаги ва қурилиши жиҳатидан бошқасини такрорламайди. Бу даврда 50 дан
ортиқ гумбаз турлари қўлланилган, масалан: туркистоний, балхий, мирзоий,
чортарх. Бинолар пардозида – парчин, кошин, кошинбуруш, кундал, қирма,
ганч ўймакорлиги, оддий ва чархланган ғиштни турлича ҳолатда териш
усуллари, тош, мармар, сопол, ёгоч каби ашёлардан турли бадиий
воситаларда фойдаланган.
16-20 асрларда маҳалла масжидларида хонақоҳ, унинг ташқи
деворларига туташ ёзги намоз ўқиш жойлари, айвонлар, ҳовуз, минора ёки
мезана, ҳужралар, қўшимча хоналар қурила бошланган. Бунга мисол қилиб
Қўшҳовуз масжидини олиш мумкин. Самарқанд меъморий ёдгорликларини
Ўрта Осиёда энг сара намуналар дейиш мумкин. Зеро, ўрта асрлар меъморий
ёдгорликлари орқали бугунгача катта ҳажмда машҳур девор ва шифт
наққошлиги етиб келган. Улкан саройлар, шаҳар четидаги қасрлар, масжид-
мадрасалар, айвон устунлари ўзига хос безатилган. Мана шундай оригинал
обидалардан бири – Ишратхонадир. Унинг яратилиши ва функционал
вазифаси бўйича устозлар дунёқарашини учга бўлиш мумкин:
1. Пугаченкова Г.А.- Мақбара деб ҳисоблайди;
2. Зоҳидов П.Ш. - Кўшк-сарой бўлган деб ҳисоблайди;
3. Аҳмедов М.Қ. - Дастлаб Амир Темур қурдирган кўшк бўлган, XV асрда
вайрон ҳолига келгач, сўнгги Темурийлар даврида мақбара шаклида қайта
тикланган деб ҳисоблайди. Диссертация иши мана шу масалага ойдинлик
киритилган ва ундаги бадиий воситалар - кундал ва деворий нақшлар ўзига
хослиги тадқиқ қилинган. Боб бўйича олинган илмий натижалар 1-боб
хулосалари шаклида берилган.
Иккинчи бобда
ЎРТА АСРЛАР МЕЪМОРЧИЛИГИДА ТАСВИРИЙ
ВА БАДИИЙ ВОСИТАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ АНЪАНАЛАРИ
кенг
ўрганилган бўлиб, уч бўлимни ўз ичига олади. Биринчи
2.1. Деворий
рангтасвирнинг меъморчиликда узвий ривожланиш босқичлари
номли
15
бўлимида меъморчиликда деворий рангтасвирнинг келиб чиқиши ва ривожи
жараёни тўлиқ ўрганиб чиқилган. Ўзбекистон тасвирий санъати тарихида
ҳайкалтарошлик ва графика турлари нисбатан суст ривожланган бўлиб,
доимо дастлабки ўринларни рангтасвир эгаллаган. Деворий расмлар асосан,
ибодатхоналар, саройлар ва қалъалар интерьерларини безаган. Шу аснода
моҳир ҳайкалтарошлар қўллари билан яратилган будда ва унинг аъёнлари,
масхарабоз, жангчи, турли ёшдаги эркак ва аёллар қиёфасидаги ҳайкалчалар
ҳам бинонинг ички кўринишига жозиба бағишлаган. Шу нарса диққатга
сазоворки, бу давр ибодатхоналари ва қасрларидаги деворий суратлар
меъморчиликка чамбарчас боғлиқ. Кўплаб меҳмонхона деворларига
тўлдириб расм ишланган, рассомлар ҳар ер-ҳар еридан эшиклар билан
бўлиниб турувчи яхлит манзара яратишган, деса бўлади. Тантанали
маросимларга мўлжалланган бундай улуғвор хоналар дераза-дарчалардан
холи бўлиб, ёруғлик фақат юқоридан тушиб турган.
3
Бунда архитектура, ҳайкал, амалий санъат ва деворий сурат
уйғунлигини кўриш мумкин. V-VI асрларнинг охирларида кўплаб янги
қалъа-шаҳарлар бунёд этилдики, уларнинг интерьерлари ҳайкалтарошлик,
ёғоч ўймакорлиги ва деворий суратлар билан зийнатланган. Шимолий
Бақтриядаги бу анъналар Болаликтепа, Жумалактепа, Зангтепа, Зартепа,
Далварзинтепа,
Хоразмда
Тупроққалъа
каби
кўплаб
ёдгорликлар
харобаларида учрайди. Далварзинтепа рангтасвири колдиқларида одамлар
қиёфаси натурани яхши билган мусаввир томонидан бажарилган, колорити
“илиқ” тусда. Болаликтепа (V-VI) деворий рангтасвир мавзуси эса зиёфат
базмидан иборат. Варахша (VII-VIII) даги деворий суратларда эса “яхшилик
ва ёмонлик” тимсоллари, уларнинг ўзаро кураши тасвирланган.
Деворий монументал рангтасвирнинг меьморий муҳит яратишда
бирламчи вазифаси бадиийлик бўлса, унинг сюжети воситасида тарих ва
миллий маданиятни акс эттириб, ғоявий ва мафкуравий масалаларни ечиш
мумкин. Масалан, Афросиёбдаги Ихшид (ҳоким) Вархуманнинг саройидаги
ҳаётини, давлатини, қудратини, халқаро алоқаларини ва салтанат
маданиятини акс эттирувчи деворий суратлари бўлган
Ўрта Осиё деворий сураткашлиги анъаналари ўрта асрларда ҳам
йўқолиб кетмаган эди. Бу даврга келиб, тасвирий санъат икки йўналишда
ривожланди: - саройлар интерьерларида ва китоб миниатюрачилигида
Самарқанд мусаввирлари бинолар тасвирларини фақат вертикал ва
горизонтал жиҳатларига урғу бериб, ҳамма нарсани текисликлар орқали
симметрик тарзда акс эттирганлар. Кишиларнинг гавдалари ҳам вертикал
жойлашган бўлиб, бу бинолар ва дарахтлар тик чизиқларга мутаносибдир.
Тасвир чизиқларининг услуби кечки ўрта асрлар (ХVII аср) мўъжаз
рангтасвирчиси Мурод Муҳаммад Самарқандийнинг услубига жуда яқин
туради. Шубҳасиз, бу суратлар орасида маълум бир боғлиқлик борлиги
аниқланди.
3 Нильсен В.А. Архитектура Средней Азии 5-8 века. Т.: 1980, 154 бет
16
Замонавий меъморчиликда гумбаз қўлланилиши алоҳида ўрин
эгаллайди. Шу боис ҳам унда деворий сурат шифт нақш безаклари билан
уйғунлиги замирида қуйидаги вазифалар ўз ечимини топиши керак:
микроиқлимни яратиш; акустикани яхшилаш; конструктив меъморий
элемент, анъанавий безак. Хулоса қилиб айтганда, маҳобатли рангтасвирнинг
тасвирий, бадиий ғоявий ва техник колористика асослари шарқ мактаби
анъаналари билан боғлиқ тарзда ривожланиб келмоқда. Замонавий
меъморчиликда бадиий ва тасвирий воситалар қўлланилишининг шаклланиш
йўлларида деворий рангтасвир жанри ўз узвийлигини сақлаб келмоқда.
2.2.
бўлимда
Бадиий-меъморий
муҳитда
орнаментларнинг
мутаносиблиги
масалалари
тадқиқ этилган. Меъморий нақшинкорликнинг
замонавий ҳолатига эътибор берилса, унинг бугунги кунда ҳам кенг ривож
топиб, ўзига хос замонавий йўналишлардаги бардавомлигини кўриш мумкин.
Шундай экан, меъморлар ва халқ меъморлари меъморий нақшларнинг
қўлланилишидаги уйғунлик қонуниятларини ўрганишлари долзарбдир.
Маълумки, Марказий Осиё меъморий нақшларни ўрганишга дастлаб
Б.Н.Денике, Г.И.Гагановлар, кейинчалик, Л.И.Ремпель, Г.Н.Томаев,
Ш.Е.Ратия, Г.А.Пугаченкова, Л.Ю.Маньковская, П.Ш.Зоҳидов, И.И.Ноткин,
Ю.З.Шваб, А.Зайнитдинов, И.Е.Плетнёв, М.С.Булатовлар киришиб, уларни
ҳар томонлама таҳлил этишган.
Ўрта Осиёда меъморий безакларнинг асосан тўрт хилдаги йирик гуруҳи
– гириҳ, ислимий ва ёзувий (хушхат, эпиграфика) ва зооморф (ҳайвонлар,
жониворлар) турлари кенг тарқалган. Гириҳ (тугун) - ҳандасавий шакллардан
иборат бўлиб, улар намоён, мунаббат, мадоҳил, турунж, қисмлари эса – рута,
раппорт, бофта, занжира деб эритилади.
Пишиқ ғиштни мусулмонча услубда териш 9 асрларда юзага келган.
Сомонийлар мақбараси худди шу даврда барпо этилган бўлиб, устидан
қараганда квадрат шаклида кўринади. Уни безатишда ёғоч ўймакорлиги
услубларидан фойдаланилган; ташқарисида ҳам, ичкарисида ҳам “қалама”
мусулмон ғиштни бўрттириб чиқариш усулида нақшлар яратилган. Нақшлар
композицияси қатор тамойиллар: симметрияли, раппортли ёки эркин
текисликда жойлаштирилган безакли шакл асосида қурилган. Унинг
қурилиши қандай бўлишидан қатъий назар, барча элементлари босиқ,
мутаносиб ҳолда уйғунлашган ва колористик ечими ҳамоҳангдир. Нақшнинг
ритмик тизими безакли шаклнинг ягона услуби билан ўзаро боғлиқдир.
Ёзувий (хушхат) гуруҳга биноларнинг ташқи ва ички қисмларида нақш
тарзида қўлланиладиган эпиграфик безаклар киради. Ушбу турдаги нақшлар
Ўрта Осиё меъморчилигида асосан Х-ХI асрлардан бошлаб кенг тарқалган.
Улар одатда иморат ташқи қисми - пештоқидаги қаносига, алоҳида
китобаларга, гумбаз устивонига, дарвоза ва эшиклар юзаларига, иморат ички
қисми – эшик, тобадон, деворда китоба шаклида ва шифт шарафаси, меҳроб,
устунлар ҳамда қабртошларда (эпитафия) қўлланилган. Ёзувлар араб
алифбосида (куфий, сулс, насх, шикаста) хатида ишланиб, қуръон ва
ҳадислардан лавҳалар олинган бўлиб, мазмуни жиҳатидан – диний,
17
фалсафий, тарбиявий мавзуларни ташкил этади. Эпиграфик безаклар асосан
диний, маърифий обидаларда, баъзида тураржойларда, масжид, мадраса,
мақбара, хонақоҳ, меҳмонхона ҳам учрайди. Жумладан, Шоҳизинда
ансамблидаги Қусам ибн Аббос мақбараси ва Хожа Аҳмад Яссавий мақбара-
хонақоси эшиклари устидаги китобаларда шундай безаклар мавжуд.
Эпиграфика – масжид ва мадрасаларда қуръон ва ҳадис, меҳмонхоналарда
меҳмоннавозлик, таълим–тарбия байтлари, шундан келиб чиққан. Бу
лавҳалар асосан қуръон ва ҳадислардан олинган. Бухоро, Самарқанд,
Тошкент уйларининг меҳмонхона интерьерида сақланиб қолган ёзувларнинг
идиш-товоқлардаги байтларга ўхшашлиги, балки IX-X асрлардаги бу каби
байтлар дастлаб амалий санъат (коса, лаган, пиёла) буюмларида қўлланилиб,
сўнг секин–аста деворга ҳам кўчиб ўтмаганмикин, деган тахминни келтириб
чиқаради.
Зооморф кошинли безаклари эса кўпинча жамоат бинолари
пештоқларининг қаносларида учрайди. Масалан, Эрондаги Ўқотар тасвирли
мадрасаси, Самарқанддаги Шердор ҳамда Нодир Девонбеги (мини-Регистон)
мадрасаси (ХVII аср), Туркманистондаги илон тасвирли Анау масжиди,
Бухородаги қуш тасвирли Нодир Девонбеги ҳамда Абдулазизхон
мадрасалари (ХVII аср) да афсонавий ва реал жониворлар – семурғ, аждар,
кийик, шер, боши одамга айланиб кетган шер ва оҳу тасвирлари бор.
Тадқиқотлар натижасида, меъморчилик иншоотларини кузатувчи
томонидан қабул қилинишини уч ўлчамли масофадани ташкил этиши
аниқланди:
- энг узоқ масофа (панорама);
- бир ёки икки кўча нариги масофада;
- яқиндан кўриниш.
Орнаментларнинг қўлланилиши бўйича, Гўри Амир ва Амир Темур
Жоме масжиди (Биби хоним) дан ташқари, Оқсарой кўшкининг бадиий
воситалари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш ўринли. Амир Темур даврида
қурилиш жараёнининг жадаллашиб кетиши самараси ўлароқ, янгича услуб
ички гумбазнинг катта бўш ётган ҳажмини бадиий безак билан тўлдириш
лозим эди. Бу даврда айниқса, кундал техникаси янги йўналиш бўлди.
Кундал – бино ичига ишланадиган, тилло суви юргизилган рельеф, у деворий
расмлари архитектура интерьер безагига анъанавий бадиий каштачиликдан
кўчиб ўтган. Зарурий нақшли рельефни кундал учун уста наққош аввал
деворда қизил кесак лойи орқали бир неча марта суртиб, бўртма шакл
тайёрлаган.
Хулоса қилиб айтганда, деворлардаги ушбу бадиий манзаралар,
халқнинг маънавий шаклланиши ва ривожланишидаги тарихий жараёнларни
қамраб олган бўлиб, унда миллий ўзликни англаш, миллий тафаккур тарзи
мўйқалам усталари томонидан маҳорат билан чизилган. Ушбу деворий
рангтасвирлар ёшларни миллий истиқлол ғояси руҳида тарбияда -
“шартлилик,” “рамзийлик” муҳим миллий анъанавий хусусиятлашда муҳим
аҳамиятга эга. Маҳобатли рангтасвирнинг тасвирий, бадиий ғоявий ва техник
18
колористика асослари шарқ мактаби анъаналари билан боғлиқдир. Асарнинг
бадиий жиҳатларига келинса, асосан миниатюра асарларидан бири бўлиши
лозим. Замонавий маҳобатли рангтасвир мактабларининг юзага келиши
бевосита ва билвосита ана шуларга боғлиқдир.
2.3. Тасвирий ва амалий санъатни меъморчиликда қўллашнинг ғоявий,
назарий ва амалий асослари
деб номланган учинчи бўлимда, тасвирий ва
амалий санъатнинг ғоявий-назарий асослари кўриб чиқилган.
Эр. дан аввалги IV ва эр. нинг VIII асрларида санъатнинг маънавий-
ғоявий вазифаси кучая борди. Эндиликда у жамият, давлат манфаатларини
ифодалай бошлади. Буни Кушон, Бақтрия, Хоразм, Сўғд маданияти
намуналарида акс этади. Бироқ, санъатнинг мақсадга йўналтирилган
мустаҳкам ғоявий вазифаси Амир Темур даврида амалга оширилди.
Шаҳрисабз Оқсаройидаги “Қудратимизга шубҳанг бўлса, биз қурдирган
иморатларга боқ”, Бибихоним Жоме масжиди гумбазидаги “Бу дунё
ўткинчидир, уни эзгу ишларга бағишланг”, Бухородаги Мирзо Улуғбекнинг
мадрасаси пештоғидаги “Ҳар бир мусулмон ва муслима учун илм олиш
фарздир” каби ғоявий ташвиқот сўзлари, буюк соҳибқирон ва
темурийларнинг фан, санъат ва ҳунармандчиликка катта эътибор
берганлигида, раҳнамолигида намоён бўлади. Вақт ўтиши билан санъатдаги
ғоявий вазифа давлат қурилишининг муҳим асосига, маънавий базасига
айланди. Маҳобатли рангтасвирнинг бирламчи вазифаси бадиийлик бўлса,
унинг сюжети воситасида тарих ва миллий маданиятни акс эттириб, ғоявий
ва мафкуравий масалаларни ечиш мумкин. Масалан, Афросиёбдаги Ихшид
(ҳоким) Вархуманнинг саройидаги ҳаётини, давлатини, қудратини, халқаро
алоқаларини ва салтанат маънавиятини акс эттирувчи деворий суратлари
бўлган. Амир Темур саройидаги деворий суратлар, эпиграфик ёзувлар ҳам
худди мазкур суратлар сингари, салтанатдаги китобларни тушуниб олиш
қийин бўлган меҳмонларга, унинг қудратини, ғоясини тасвирий ифодада
намоён этган, масжид-мадраса ва бошқа жамоат иншоотларидаги бадиий
воситалар биринчи ўринда салтанат мафкурасига хизмат қилган. Бу тасвирий
санъатнинг тарбиявий-ахборот воситаси эканлигини кўринади. Бу далил
давлатчилик тарихи учун бениҳоя муҳим. Қолаверса, 2002 йил осори-
атиқалар ихлосманди, Франциянинг собиқ президенти, жаноб Франсуа
Миттеран, 2009-йил эса Корея давлати раҳбари ушбу Афросиёб деворий
суратларини кўриш учун махсус ташриф буюришган эди. Тажриба шуни
кўрсатадики, деворий асар ўрта савиядаги томошабинга мўлжалланмаслиги,
аксинча бадиий асар яратишда рассом барча илғор тушунча инсоний юксак,
руҳий баркамол ғояларидан келиб-чиқиб, ўзининг барча ижодий
қарашларининг руҳий-ҳиссий талқини асосига таяниши лозим. Зеро, санъат
қадимдан инсон турмушида иштирок этиб, ҳар бир тарихий жараёнларда
давр руҳини белгилаб келмоқда. Миллий ғояни шакллантиришда холисона
миллатга ғурур бера оладиган тарих ва қадимий цивилизациянинг аҳамияти
муҳимдир.
19
Шундай қилиб, бундай санъат намуналари халқни миллий ғоя ва
мафкура асосида бирлаштирувчи бўлиб, уларни амалга оширишга чорловчи
қалбларда
истиқлолга
ва истиқболга
ишонч, ғурур
туйғуларни
мустаҳкамловчи восита эканлиги илмий асослаб берилди. Тасвирий санъат
асарлари орасида шундай ижод маҳсуллари борки, бўёқ ва ранг орқали олға
сурилган ғоя илмий асосланиши ҳали етарлича тадқиқ этилмаган.
Дарҳақиқат, бадиий асарларнинг кўп асрларга мўлжалланиб яратилиши ҳам
шундадирки, у шубҳасиз абадиятга дахлдордир.
Диссертантнинг томошабинлар бино интерьерига ундаги деворий
суратни кўриш учун ҳам киришлари лозимлиги ҳақидаги ғояси
интерьерларни лойиҳалаш мезони бўлмоғи даркор. Бундан ташқари,
бизнингча бажарилган маҳобатли деворий суратларни сарҳисоб қиладиган,
яъни уларни бажарилиш савиясига кўра тоифаларга таснифлаш зарур.
Асосий илмий натижалар 2-боб хулосалари шаклида келтирилган.
Учинчи бобида
ШАҲАРСОЗЛИКДА ТАСВИРИЙ ВА БАДИИЙ
ВОСИТАЛАРНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШ ТАҲЛИЛИ
ўрганилган, боб уч
бўлимдан иборат.
3.1.
бўлимда
Тасвирий ва амалий санъат воситаларини ташқи муҳитда
уйғунлаштириш масалалари
кўриб чиқилган. Жумладан, қоя суратларида
одамлар ўз ички ҳиссиётларини ифодалаб, кейинчалик, улар илоҳий кучга
нисбатан бўлган муносабатини, муножотларини шу восита орқали
билдиришган. Натижада улар ўзлари яратган сурат ва ҳайкалларга сиғиниб
келишган. Тасвирий воситаларнинг оммага таъсир қилиш кучидан ўз вақтида
инқилобий тўдалар усталик билан фойдаланишган. Ислом динида дастлаб
тасвир ва ҳайкалларга қаршилик бўлмаган. Шунинг учун Қуръонда тирик
мавжудотларни тасвирлаш ёки ҳайкалларни ишлаш ман этилмаган. Бундан
фойдаланган айрим халифалар 9-10 асрларда ўз саройларини жозибадор
рангли деворий рангтасвир ва ҳайкаллар билан безатганлар. Бироқ, кейинроқ
X аср охири - XII асрга келиб, исломда ҳадислар ва шариат тўла кучга кирган
даврларда, ислом дини ҳар қандай жонзот ва ҳайкалларнинг сиғинишга
мойил тарзда ва аниқ тасвирланишига қарши бўлган. Чунки буни ислом
шариати ўзига қарши турган бутпарастликка очилган кенг йўл деб тушунган
эди.
Ҳайкалтарошликнинг илдизлари Шарқда, жумладан Марказий Осиёда
жуда қадим замонда юзага келган санампарастлик, бутпарастлик,
оташпарастлик ва бошқа динларга бориб тақалади. Уларнинг фаолиятлари
давомида ибодатхона ва зодагонлар меҳмонхоналарида маҳобатли
рангтасвир асарлари уйғунликда маҳобатли ўлчамларда бажарилганлигини
археология топилмалари далиллайди. Масалан, Кофирқалъада (II-аср)
одамнинг лойдан ясалган ҳаққоний ҳайкали топилган эди. Турли жамоат
бино хоналарида бутун бўй-басти билан ҳайкаллар супада ёки горельеф
кўринишида токчалар ва девор юзасида жойлаштирилган. Улар хона
меъморчилиги билан узвий боғлиқ бўлган.
20
Ўзбекистон ҳайкалтарошлигининг дастлабки Уйғониш даври 1920-30
йилларга тўғри келади. Бу даврдан далолат берувчи белгилар – асарлар
ташкилотлар буюртмалари асосида яратилган бўлиб, соф функционал
аҳамиятга эга, боғ-парк ансамблига кирувчи, гипсдан ишланган
ҳайкалтарошлик, дастгоҳли ва декоратив ҳайкаллар тарзида намоён бўлади.
Монументал пропаганда асосида бажарилган кам сонли маҳобатли
ҳайкалтарошлик асарлари – “пролетариатчи” лардан иборат эди (чидамсиз
ашёлардан ясалганлиги сабабли сақланиб қолмаган). Айнан 1960-70 йиллар
санъати ривожи “ҳайкалтарошлик мактаби” терминининг пайдо бўлишига
олиб келди. Бу даврда, кадрларни етиштиришга катта аҳамият берилди.
Харьков, Тбилиси, Ленинград, Москва, Тошкентда таълим олиб қайтган
ҳайкалтарошлар ижоди кўзга ташланди. Бу даврда Самарқанд мактаби (ягона
бадиий тили, услубий йўналиши билан ажралиб турувчи ижодкорлар
гуруҳи), бошқа ҳудуд мактабларидан тафовутли ва характерли тарзда бадиий
хусусиятга эга бўлди. Н.Бандзеладзе, В.Дегтярёв, Н.Цой, Т.Эсанов,
Т.Ёрқулов, А.Шаймуродов каби санъаткорлар ижодида майда пластика,
меъморий ҳайкалтарошлик безаги турларининг синтези, ҳайкалтарошлик
санъатининг шаҳарсозлик санъати билан уйғунлашуви намоён бўлди.
Ҳайкалтарошлик санъати истиқлол даврида мафкуравий, ғоявий,
маънавий оламнинг таркибий қисми сифатида миллат ҳаётидаги сиёсий ва
ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларга плакат каби тезкорлик билан жавоб бера
олмаса-да, тадрижий ривожида миллий ва тарихий мавзулар устиворлигида
монументал ҳажмдаги бадиий ёдгорлик ҳайкаллар пайдо бўлди. Шуниси
диққатга сазоворки, Тошкентдан фарқли равишда, Самарқанд муҳитида ушбу
жанр ўзига хос мавқега эга. Самарқанд ҳайкалтарошлик мактабининг ўзига
хос анъаналари ҳақида сўз юритилганда, асосий жанр сифатида портрет,
гуруҳий композиция, баъзан эса анимал жанр етакчилик қилади. Бунда улар
икки йўналишга:
1. ижтимоий жиҳатдан муҳим шахсларни;
2. ҳиссиёт ва ички маънога урғу беришга таянадилар. Бундай ёндошув
эски шаҳарнинг янги объекти танасига мутаносиб уйғунлашувлик касб этади.
1990 йилларда яратилган ижодий асарларда янги ғоявий-мафкуравий
муҳит таъсири, миллий ҳамда тарихий мавзулар, яъни тарихий шахслар
тасвири устиворлиги ўз аксини топди. Мустақиллик даври ҳайкалтарошлик
санъатида ҳам кўп асрли бадиий, миллий ҳамда хорижий анъаналар
мужассамдир. Уларда академик реализм, авангард, постмодернизм каби
услубий йўналишлар ўз аксини топмоқда. Демак, шаҳарсозликда монументал
ҳайкалтарошликнинг анъанавий жанрларидан – портрет-статуя, портрет-
бюст, полифигура ва бирфигурали, кўпфигурали ёдгорлик композициялар,
уларнинг декоратив ва рамзий-аллегорик турлари қўлланилиши кўплаб
кузатилмоқда. Бу ҳақда Президент: “Самарқанднинг мовий гумбазлари,
осмонўпар миноралари, улардаги бетакрор ранглар, олам-олам мазмунга эга
нақшу-нигорлар бизни ерга қараб эмас, бошимизни баланд кўтариб, қадр-
қимматимизни билиб яшашга ундайди”, - деган эди. Мана шу сўзларда
21
анъанавий меъморчиликдаги бадиий воситаларнинг аҳамияти ўз ифодасини
топган. Унинг асосида диссертацион тадқиқотнинг мазкур қисмида янги
илмий натижалар ишлаб чиқилган.
3.2.
бўлим
Шаҳар муҳитида ташвиқот ва тарғибот тасвирий воситалари
(ТТТВ) дан фойдаланиш меъёрий асослари
ни ўрганишга бағишланган.
Меъморчиликда ташвиқот ва тарғибот тасвирий воситаларини қўллаш,
уни
шаҳарсозликда
бино
ва
иншоотлар
экстерьерида
ўзаро
уйғунлаштиришдан жуда қадим замонлардан бошлаб фойдаланиб келинган.
Улар турли-туман шиорлар ўйлаб топиб, бино ва иншоотларга илишган ва
баъзиларини ўчмайдиган қилиб ёзиб қўйишган. Дастлабки йилларда собиқ
шўролар эмблематикаси яратила бошланди: турли рамзлар – (ўроқ ва болға,
беш қиррали қизил юлдуз, картуш, модульон, РСФСР вензели, лангар,
машъал, “1917” санаси рассом М.Добужинский томонидан бажарилган),
декоратив композицияда эса, классика санъатининг характерли атрибутлари
– лавр гулчамбарларидан кенг фойдаланилди. Улар ўз ўрнида,
архитектуравий
орнаментлар
ва
анъанавий
мотивлар
билан
уйғунлаштирилган.
Шундай қилиб, шўро инқилобини намойишкорона нишонлаш
байрамлари 1918-йилдан то 1990-йилгача давом этиб келди. ТТТВ сифатида
эса, герб, қизил байроқлар, плакатлар, деворий газеталар, деворий сурат ва
шиорлар қўлланилган. Бугунга келиб, собиқ советларнинг сийқа шиорлари ва
доҳийлари портретлари ўрнига янгича тинчликпарвар характеридаги
тасвирий воситалар, реклама, дизайн элементлари кириб келди.
Республика мустақилликка эришгач, собиқ коммунистик мафкура
талабларига кўра яратилган сохта, плакат йўсинидаги юзаки пафос ечимлари
ўрнини мустақиллик руҳида суғорилган, маданиятнинг аньанавий
тамойилларига таянган, мусаввирнинг ҳиссий дунёси акс этган ишлар
эгаллади. Шаҳарсозликда байрамларни бадиий безаш (БББ) бугунги кунда
республика шаҳарларида - Мустақиллик куни, Наврўз миллий байрамида,
бундан ташқари, даврий фестиваллар (“Шарқ тароналари”) ва кўрик-
танловлар (“Келажак овози”,“Стайл Уз”, “Базар-Арт”) ўтказилиш вақтида
шаҳар майдонлари рангли матолар, давлат байроғи ва герби белбортли
плакатлар билан безатилмоқда.
Албатта, ташқи рекламанинг Ўзбекистонга кириб келишига атиги 20
йил тўлган бўлсада, тарғибот–ташвиқот тасвир воситаларининг гўзал
бўлишида дизайннинг ўз ўрни бор. ТТТВларнинг шаҳарсозликдаги бош
тархида шаҳар кўчаларини безатиш режаси қуйидаги элементлар ўз ичига
олади: шаҳарсозлик тармоқлари (турли майдонлар) уч тоифада (маҳаллий,
туман ва умумшаҳар аҳамиятидаги); магистрал йўллар ва кўчаларнинг
йўналишини бирлаштириш. Тематик жиҳатдан ТТТ воситалари билан
безатиш услуби 4гуруҳга (тарихий ва байналминал байрамларга, меъморий-
бадиий ёдгорликлар, истиқлол ютуқлари) бўлинади.
22
3.3.
бўлим
Тарихий ва рамзий тоқ-дарвозаларнинг шаҳарсозликдаги
меъморий-бадиий аҳамияти
ни ўрганади.
Меъморчиликда композициянинг бошланиши (унинг авжга чиқиши
(акценти) ва тугалланишини белгилаб берувчи омиллар мавжуд. Ўрта Осиё
ўрта асрлар меъморчилигида бу вазифа кўпроқ пештоқ, гумбаз, кайвон, тоқ
ва равоқ, баъзида эса чортоқ ва минора, (доминанта) ёки махсус бадиий
жиҳатдан ишлов берилган орнаментли деворлар орқали бажарилган. Одатда,
дарвоза ва миноралар шаҳар қалъасига боғланмасдан, алоҳида бирон бир
тадбирлар, тантанали воқеа ёки ҳодисага бағишлаб, монументал ёдгорлик
сифатида қурилган. Улар шаҳар структурасида бинолар силуэти билан узвий
боғланган. Баъзида шу тасвирий воситалардан фойдаланиш мақсадида тоқ,
чортоқ, гумбаз, миноралар алоҳида иншоот сифатида бунёд этилган.
Масалан, «Зафар тоқлари» бунга мисол бўла олади.
Рамзий дарвозаларнинг асосий вазифаси – шаҳарнинг ҳудудий
чегаралари, яъни шаҳарга «кириш» ва «чиқиш» белгилари бўлиб хизмат
қилиш. Ўз навбатида улар муайян шаҳарнинг меъморий анъаналарини ўзида
мужассам этиши лозим. Шаҳар йўлларини ва транспорт йўлини сув ҳавзаси
кесиб ўтадиган жойларда кўприк меъморий ансамбль тусини олади. Бунда
монументал ҳайкалтарошлик ва меъморий шакллар ҳамоҳанглигида (Москва
каналининг шлюзи, Волга-Дон кема ўтиш канали, қайта тикланган 7метр
узунликдаги Қарши каналининг кўприги) кўринади.
Рамзий дарвозаларнинг Шарқ меъморчилигида сақланиб қолмаганлиги
сабабли, улар прототипини қадимий Сарой ва шаҳар дарвозаларидан
излайди. Қадимги Мисрдаги Карнак ибодатхонаси дарвозаси, Бобил
шаҳридаги Иштар дарвозаси (эр.ав.VI аср), Персополдаги Доро I марказий ва
ҳамма халқлар дарвозаси (эр.ав.Vаср), Дур-Шаррукин (ҳозирги Хорсобод)
шаҳридаги Саргон II саройининг реконструкцияси, Қоҳирадаги Баб-ан Наср
шаҳар дарвозаси, эр.дан аввалги V-XV асрлардаги майяликларнинг тоқли
дарвозаси бу ҳақда бир қадар тасаввур беради. Ўрта Осиё меъморчилиги
тарихида шаҳар дарвозалари ўзида «рамзийлик» касб этмаган, балки мудофаа
ва ҳимоя функциясини бажарган. Ўтмишда ҳар бир шаҳар ўзининг махсус
дарвозаларига эга бўлган. Шаҳар рамзи фақат дарвоза эмас, балки минора
кўринишида ҳам бўлган.
Демак, илгари рамзий дарвозалар шаҳар ичида бўлган. Зафар тоқлари
эса махсус ёдгорлик сифатида қурилган бўлиб, рамзий дарвозаларга
кирмайди. Қадим заминдаги бундай шаҳар дарвозалари: биринчидан - давлат
ва ҳукмдорларнинг мавқеи, куч-қудратини ифодаласа, иккинчидан -
шаҳарсозликда шаҳарга кириш ва чиқиш белгиларидан бири ҳисобланган.
Зеро, Ватан «остона»дан бошланганидек, шаҳарлар ҳам ўтмишда ўша
дарвозалардан бошланган ва остона вазифасини ўтаган. Бундай маҳобатли ва
бадиий безакли дарвозалар ҳукмдорлар маблағи ҳисобига, уларнинг махсус
буюртмаси билан меъмор-мухандис, усталар ҳамда маҳаллий аҳоли кучи
билан ҳашар ёрдамида тикланган.
23
Мустақиллик шарофати билан Тошкент, Бухоро ва Самарқанд
шаҳрининг тарихий дарвозаларининг айрим намуналарини қайта тиклаш ва
улардан рамзий маънода фойдаланиш масалалари илгари сурилди. Бунга
сабаб,
пойтахтга
кириш
жойида
рамзий
дарвозаларнинг
ўрнатилмаганлигидир. Ўз вақтида керакли хулоса чиқариб олган Республика
Президенти «Шаҳарларимиз бедарвоза бўлмаслиги керак», деган иборани
қўллади. Ушбу мафкуравий ғоя асосида республикада 1992 йил, дастлаб
Фарғона шаҳри рамзий дарвозаси бунёд этилди. Дарвоза замонавий талқинда
мустақиллик рамзи, чунки ҳар бир хонадонда ўз дарвозаси борки, у
душмандан ҳимоя воситасидир. Бу изланишлардан шундай хулоса келиб
чиқадики, вилоятлар шаҳрининг ўрта асрлар қалъа деворларини график қайта
тикланишнинг илмий имконияти мавжуд.
Умуман
олганда,
бугунги
кунда
республика
шаҳарларига
кираверишдаги шоҳкўчаларга рамзий тоқ-дарвозалар, кўприк-дарвозалар
қуриш тажрибалари кенг қўлланилмоқда. Хусусан, Жомбой, Ургут,
Ғаллаорол, Андижон, Бухоро, Наманган рамзий дарвозаси (шаҳарга кириш
белгиси, марказий спорт мажмуасининг рамзий тоқи, Бобур боғига кириш
дарвозаси, Каттақўрғон шаҳрига кириш белгиси, Сурхондарё вилоятидаги
Музробод ва Қизириқ дарвозаси), Қарши, Навоий ва Фарғона, Бухоро
вилояти, Қашқадарё вилояти каби кўплаб шаҳар ва туманларига кираверишда
дарвозалар ёки «кириш» ва «чиқиш» белгилари ўрнатилган. Тошкент,
Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах ҳудудларида кириш белгиси бўлса-да, бу каби
махсус рамзий дарвозалар мавжуд эмас. Шунинг учун, ушбу шаҳарларга
тарихий дарвозалари номларидан фойдаланиб, шаҳарсозлик нуқтаи-
назаридан вилоят, шаҳар, кичик шаҳар ҳамда туманлар миқёсида ва муайян
вилоят тизимида комплекс равишда рамзий дарвозалар, йўл белгилари ва
мемориал ёдгорликлардан иборат меъморий-бадиий яхлит муҳит яратиш
меъморлар олдида турган долзарб муаммодир. Бугунги кунда вилоятлар боғ
ва хиёбонларида, бозорларда кириш рамзий дарвозалари бунёд этиш
анъанаси турли меъморий ечимда бажарилган ва шаҳарсозликнинг ўзига хос
визиткаси ҳисобланади. Уни маълум тизимга солиш таклиф қилинган ҳамда
3-боб хулосалар билан якунланган.
Тўртинчи
боб
МЕЪМОРЧИЛИКДА
БАДИИЙ
ВОСИТАЛАРНИ
ҚЎЛЛАШНИНГ ПРОГРЕССИВ УСУЛАРИ
деб номланиб, у уч бўлимга
бўлинади.
Биринчи
4.1. Марказий Осиё меъморчилик амалиётида умумий
ва хос хусусиятлар
бўлимида ўрта асрлардаги тасвирий ва бадиий
воситаларни қўллаш масалалари кўриб чиқилган. Ислом динининг Ўрта
Осиёда ўрнатилиши меъморчиликда ҳам ўзининг сезиларли аксини топди.
Масжидлар ва ҳар хил диний аҳамиятга эга бинолар қуриш ҳамда уларнинг
ташқи ва ички қурилишига эътибор шариат талабларидан келиб чиққан эди.
Ўз даврида бу каби талаблар ҳалқни динга, ибодатга эътиқод қилиш учун
зарур бўлган.
24
Меъморлар масжиднинг ички ва ташқи қурилишини ва меҳробларини
ўзининг бежирим, тантанавор безаклари билан ягона кўринишда
уйғунлаштиришган. ХI-ХII асрларга келиб, меъморчиликда “П” шаклидаги
пештоқ тури, найзасимон ички равоқли тарзи, минорага ғиштдан нақш териш
Ўрта Осиёга хос услублардан бўлиб қолди. Бинолар тархи асосан тўғри
тўртбурчак, квадрат шаклга эга бўлган. Маҳобатли қурилмалар тарзини
безатиш учун ўйма терракотали ғиштлар (хом ғиштда қуритмасдан,
пиширмасдан олдин ўйма бажарилган, бу эса нозик пардозни бажаришга
имкон берган) кенг тарқала бошлаган. ХII асрга келиб, масжид ёнида
миноралар қуриш санъати кенг тарқалди. Ташқи безак сифатида
пардозланган безакли ғиштлар IX-XII асрлардан масжидлар ички ва ташқи
деворларида, минораларда фойдаланилганлиги маълум. Бу анъана ХХ
асргача давом этди.
Ўрта Осиёда XIV асрдан бошлаб, мураккаб ва маҳобатли бинолар катта
ўлчамларда қурила бошланди. Меъморчиликда кўпрангликка ўтишнинг
якуни шу аср охиридаги меъморий безак санъатининг энг улкан ютуқларидан
ҳисобланади. Ўрта Осиё экстерьери мозаикаларида услублаштирилган гулли
мотивлар устун бўлиб, кўпгина ҳолларда тўқ кўк заминда, кўп рангли
тантанали нақшлар яратилади. Шу билан бирга, пилонларни ва ҳашаматли
равоқли монументал пештоқларни тўлдирувчи мозаикалар учун, уларнинг
безаги кўп қирралилигига қарамай, ҳар бир нақшнинг композицион
қурилиши асосида жиддий мантиқ, аниқ математик ҳисоб ва
геометриялаштириш ётади.
Маҳобатли безакли наққошлик ва деворий расмлар бино интерьери
бадиий безагида катта аҳамиятга эга. Деворий нақш ганч ўймакорлиги билан
ҳамоҳангликда бажарилиб, сўнг нақшли ва бўртмали намоёнлар алмашиниб,
рангин композицияни яратади. Интерьерда шифт безакларига алоҳида ўрин
ажратилган. Нақшин шифтлар - тураржой меъморчилигида маҳобатли
биноларнинг хона ва айвонларида кенг қўлланилган.
Мустақиллик илк йилларидан бошлаб, қадимий шаҳарлардаги тарихий
обидаларни тиклаш, таъмирлаш ишларига катта эътибор берилмоқда. Баъзи
бир йирик обидалар бўйича бундан 15-20 йил олдин бошланган таъмирлаш
ишлари ҳозиргача бажарилмоқда. Хусусан, Самарқанд шаҳридаги 11-15
асрлар ёдгорлиги бўлмиш, қадим замонлардан буён бутун мусулмон
дунёсининг эътиборини ўзига тортиб келаётган Шоҳизинда мажмуасида
бошланган кенг кўламли ишлар прогрессив усуллардан бири ҳисобланади.
4
4.2. Ёндош ва хорижий мамлакатлар амалиётини ўрганиш
номли
иккинчи бўлимда чет эл меъморчилиги амалиёти тажрибалари ўрганилган.
Европаликлар учун Ўзбекистон турли халқлар ва маданият вакиллари
яшайдиган, кўп минг асрлик тарихга эга бўлган ва ислом маданияти, санъати
юқори даражада ривожланган давлатдир. Буюк ипак йўлидан асрлар
давомида сон-саноқсиз карвонлар мағриб ва машриқ ўртасидаги савдо-
4 Президент И.А.Каримовнинг «Туркистон-пресс» Миллий Ахборот Агентлиги мухбирига берган
интервьюсидан. «Зарафшон» газетаси. – Самарқанд, 25 .02.2007, - 1 бет.
25
сотиқни ривожлантиришган. Шу муносабат билан юзага келган давлатлар
орасидаги алмашинувлар иқтисодий ривожланиш учун имкониятлар билан
бир қаторда, маданий ривожланиш учун, меъморчилик, ёки масалан,
рассомчиликнинг ривожланиши учун асос бўлди.
Маълумки, сўнгги ўн йилликда қардош халқлар, Қозоғистон ўлкаси
шаҳарсозлиги ва меъморчилиги айниқса изчиллик билан ривожланиб
келмоқда. Алмати, Астана, Тараз, Чимкент, Туркистон шаҳарларида
реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Айниқса, 2008 йили янги пойтахти
бўлган Астана шаҳрининг 10 йиллик юбилейи нишонланиши, унда
меъморчилик ва шаҳарсозлик соҳасидаги улкан ютуқларига ишорадир.
Қардош Россия давлатининг шаҳарсозлик ва меъморчилик амалиёти
тарихига назар ташланса, бадиий муҳитни уйғунлаштиришнинг яна бир ўзига
хос ноанъанавий тажрибанинг гувоҳи бўлиш мумкин. Бундай тенденция 1939
йил Москвада очилган Бутунниттифоқ қишлоқ хўжалик кўргазмаси
меъморчилигида яққол намоён бўлди.
ХХ аср “Бунёдкорлик даври” бўлиб, қурилиш санъатининг илгариги юз
йилликларга қиёслаб бўлмайди. ХХ аср меросида “ёдгорлик” тушунчаси
бугунги кунда нафақат тарихий, балки моддий ва маънавий, ижтимоий
қадриятларни ўз ичига олади.
4.3. Замонавий меъморчилик ва шаҳарсозликда тасвирий ва бадиий
воситаларни қўллашнинг илғор йўналишлари
номли учинчи бўлим
асосан истиқлол даврига бағишланган. Мана, 20 йилдирки Республика
мустақил демократик, ижтимоий-маънавий ҳаёт, сиёсий, мафкуравий ва
иқтисодий тараққиёт йўлларини босиб келмоқда. Мустақиллик даврида
шаҳарнинг ҳар иккала, яъни янги ва эски шаҳарлар марказий қисмлари ва
уларга туташувчи магистрал кўчалар йўналишлари тўғриланди, уларнинг эни
кенгайтирилди, янги кўчалар қурилди, улар тасвирий ойналар ва бадиий
реклама элементлари билан безалди.
Бу йилларда шаҳарларда кўплаб замонавий банк, лицей, ва коллеж
бинолари қурилиб, уларга хос архитектуравий ечимлар шаклланди.
Авваламбор, бу уларнинг кириш, яъни “остона” қисмининг меъморий
бўрттирилиши бўлди. Аксарият коллеж ва лицей бинолари, шаҳарда
қурилган бошка жамоат бинолар бош тарзларидаги кириш шаклларининг
ўзига хос меъморий-бадиий ечимларда ишланиши эътиборга лойиқдир.
Маълумки, бу йўналишларнинг барчаси меъморчилик ва шаҳарсозлик ҳамда
шаҳар қурилиши ишлари билан боғлиқдир. Айнан шу мақсадда Мустақиллик
йилларида
Самарқанд
шаҳрини
ривожлантиришнинг
2025-йилгача
мўлжалланган шаҳарсозлик бош режаси тасдиқланиб фойдаланишга
топширилди. Унда юқорида кўрсатилган барча йўналишлардаги ишлар ўз
аксини топган. Энди эътиборни ушбу йўналишларда Самарқанд шаҳрида
мустақиллик даврида бажарилган ишлар таҳлилига қаратилса, дастлаб шаҳар
кўчалари архитектурасига катта эътибор берилди. Уларнинг функционал ва
бадиий-эстетик муҳити яхшиланди, меъморий сифат даражаси ошди.
Самарқанд шаҳрида қурилган бино ва иншоотлар баландлиги ўрта ҳисобда
26
1,5-2 қаватни ташкил қилар эди. Айниқса, шаҳар марказий қисми бинолари
қаватлилигини кўтармоқ зарурлигига эътибор берилиб, кўча бўйидаги
иншоотларнинг 2-4 қаватлилиги ва ўзаро бадиий узвийлигига эришилди. Боб
якунида унга тегишли хулосалар берилган.
Бешинчи бобда
ЎЗБЕКИСТОН МЕЪМОРЧИЛИГИДА ТАСВИРИЙ-
БАДИИЙ ВОСИТАЛАРНИ УЙҒУНЛАШТИРИШНИНГ УСЛУБИЙ
АСОСЛАРИ
батафсил ёритилган бўлиб, боб уч бўлимни ўз ичига қамраб
олади.
5.1.
бўлимда
Республика, вилоят, шаҳар тизимида бадиий муҳитнинг
таснифи ва тавсифи
тадқиқ этилган.
Марказий
Осиёда,
жумладан
Ўзбекистонда
эски
шаҳарлар
тараққиётининг муаммоси ХХ асрнинг 2-ярмида минтақанинг Чор Россияси
томондан босиб олинишидан кейин юзага келди. Сиёсий, иқтисодий, шу
жумладан мафкуравий жиҳатдан тамоман ўзга мақсад ва дунёқарашга эга
бўлган халқнинг келиб жойлашуви алоҳида ҳудудларда барқарорлашувини
тақозо этиши натижасида эски ва янги шаҳар тушунчалари келиб чиққан.
Меъморчилик ва тасвирий санъатнинг органик синтезига эришиш учун
кўчаларнинг турли фазовий текисликлардаги аниқ боғланиши авваламбор:
1.
шаҳарсозликдаги асарнинг меъморий ансамбллар тизимида муҳитни
шакллантириш жиҳатидан, ҳаракат йўналиши ва кузатувга қулайлиги;
2.
меъморчиликнинг монументал санъат билан бино экстерьери сатҳида;
3.
меъморий интерьер сатҳида эканлигига боғлиқ.
Бунда янги қурилишлар мавжуд тарихий шаҳар элементлари билан
уйғунлашиши лозим. Шаҳарсозлик тамойиллари бутун ҳаётий муҳитни
бадиий идрок этишни талаб этади. Чунки, барча янгиланишлардан ягона
мақсад – муҳит тамаддунидир. Қисқа муддат ичида қулай, ҳаётий зарур
муҳит
яратишнинг
биринчи
шарти
–
шаҳар
қурилишининг
мажмуавийлигидир. Ушбу шарт янги шаҳарлар (Навоий, Зарафшон,
Учқудуқ) қурилишида муваффақиятли қўлланилди, дейиш мумкин. Бугунги
предметли меъморий муҳит, доимий қайта қуриш, янгиланишга мойилдир.
Бунёдкорлик ишлари аниқ мажмуавий режа асосида босқичма-босқич олиб
борилмоқда.
5.2. Меъморчиликда бадиий муҳитни қайта ташкил этиш масалалари
номли бўлимда Ўзбекистонда қабул қилинган ўзига хос ислоҳот ва
модернизация модели орқали меъморлар олдига узоқ ва давомли миллий
манфаатларни амалга ошириш вазифаси қўйилди. Маъмурий буйруқбозлик
тизимидан бошқарувнинг бозор тизимига ўтиш жараёнида тадрижий
ёндашувни, “Янги уйни қурмасдан, эскисини бузманг” деган ҳолда,
ислоҳотларни изчил ва босқичма-босқич амалга ошириш йўли танланди.
Демак, меъморчиликнинг ўзига хос хусусиятлари шундаки, у ҳам техникани,
ҳам санъатни ўзида мужассам этади, чунки:
1.Лойиҳа ишлари инженер-техник билимлар асосида олиб борилади;
2.Меъмор ижодий жараён пайтида асосан, геометрик жисмларни қўллаб,
27
бадиий фикрлаш, эмоционал ҳис қилиш орқали образларни яратади.
Бинонинг ғоявий мазмуни ва унинг бадиий пластик образи, рангтасвир ҳамда
ҳайкаллардан фойдаланиш архитектура билан биргаликда маҳобатли санъат
турларини қўллашга ёрдам беради ва улар бир-бири билан чамбарчас боғлиқ
бўлган “санъат синтези”ни келтириб чиқаради.
Бундан ташқари, безакбозликка берилиш, ўтмиш мероснинг шакл ва
услублари (бўртма карнизлар, кронштейнлар, нақшинкор рельефлар,
мураккаб классик ва маҳаллий устунлар базалари) ни нотанқидий равишда
ўзлаштирилиши, йил сайин ҳажми ўсаётган индустриал услубларни ҳаётга
тадбиқ этишга тўсқинлик қила бошлади. Шу сабабли, 1954-йилда меъмор-
қурувчиларнинг умумиттифоқ чақириғида қурилишни завод методларига
ўтишни, бунда эса айниқса илғор қурилиш усулларини, меъморчиликнинг
бадиий йўналиши ва ундаги ортиқча безакбозликни сабаб қилиб
кўрсатилганди.
Бироқ, бу замонавий меъморчиликда илғор миллий бадиий
анъаналардан воз кечиш керак, дегани эмас. Меъморий асарлар яратишдаги
энг сермаҳсул йўл - бу меъморларнинг рассомлар, халқ усталари билан
ҳамкорликда ишлаши, бунда кўпрежали бадиий образ яратиш мақсадида
турли санъат турларини бирлаштирувчи санъат синтезини юзага келиши
муҳимдир. Миллий нақшлар ва рангтасвирли безакларнинг қўлланилиши
меъморий шаклларга замонавий меъморий ўзига хослик беради.
Истиқлолгача бўлган меъморчиликда “Шаклан миллий, мазмунан
социалистик” шиори остида яратилган асарлар, аслида шакл ва мазмуни
бўйича интернационаллик ва қиёфасиз ҳолатга келиб қолган эди. Кўпинча,
меъморлар бинога индивидуал қиёфа бериш, уларни шаҳарсозликда ажралиб
туриши учун анъанавий меъморий шакллар ва безак элементларидан
фойдаланилади. Бунда ҳар доим ҳам унинг меъёрига амал қилинмайди.
Натижада эса мураккаблашиб, ортиқча безакларга тўлдириб юборилишига
олиб келади. Айниқса, бино фасадига акцент бачканалик ва рекламалилик
“методи” асосида бажарилганлиги жуда нотўғридир. Зеро, бунда меъморий
жиҳатдан зерикарли бўлган бино тарзини ёппасига безатиш – кўримсиз
кафеларга, йирик пештоқларни ўрнатиб қўйиш каби ачинарли ҳолатларга
олиб келган. Сўнгги йилларда шаҳарлар ҳуснини бузиб келган яна бир ҳолат
ҳақида айтиш жоизки, ҳокимлик қарори асосида шаҳар кўчалари юзасидаги
ва марказий ва маҳалла квартал йўлларидаги “пристройка”, яъни ўрта ва
кўпқаватли уйлар олдидаги қўшимча қурилишлар бузиб ташланди. Айни
пайтда 1-2 қаватли “қасрсимон” қўлбола лойиҳалар асосида безакдор, кўп
ҳолларда бадиий дидсиз қурилган, ҳашаматли хусусий уйлар аллақачон
тартибга солинди. Бундай ижобий ҳолатларни республиканинг барча
шаҳарлари ва туман марказларида ҳам бирдек кузатиш мумкин.
Охирги
5.3.
бўлимда
Меъморчиликда бадиий воситаларни уйғунлаш-
тиришнинг истиқболий масалалари
ўрганилган.
Меъморчиликда назариянинг асосий мақсади – социал башоратдир,
яъни назария амалиётнинг мураккаб муаммоларидан ажралиб қолмаслиги
28
учун амалиётда айниқса муҳимдир. Қачонки, назария ва амалиёт орасидаги
боғлиқлик узилса, улар ўртасидаги ишонч йўқолиб, назариянинг ғализ ва
ноаниқ хулосалари ва таҳлиллари қуруқ бўлиб қолади. Шаҳарсозлик
муҳитида тасвирий ва бадиий воситаларни мувофиқлаштириш масалалари
кўриб чиқилган. Бунда меъморий композициядаги яхлитлик ёки унинг
уйғунлик қонуни нафақат шаҳарсозликда, архитектурада, балки амалий
санъатда, рангтасвирда, ҳайкалтарошликда ҳам бирдек мавжуддир.
Республиканинг кўпгина шаҳарларида энг муҳим жамоат иншоотлари –
мозаика, деворий сурат, рельеф, витраж, гобеленлар билан зийнатланди.
Меъморчиликни рассом ва меъмор ўртасидаги яккакураш деб қараш мумкин,
бунда рассомнинг роли бўйсунувчи бўлиб, интерьерни “жонлантириш”, яъни
зерикарли девор текислигига эмоционал ёки дидактик мазмун берилади. Шу
билан бирга, зарур жойларни “кучайтириш” ва аксинча “енгиллаштириш”,
“йиғиш” ёки “кенгайтириш” мумкин. Бу ҳолда меъморчиликни тақсимлаш,
миқёслар нисбати воситасида акцент яратиш мумкин бўладики, булар
ҳаммаси бинонинг конструктив, ғоявий-функционал тизимига мувофиқ
амалга оширилади. Бир сўз билан айтганда, девор юзасининг “ҳажмий” ёки
“ясси”лигига ундов берилади. 70-йиллар меъморчилигида ўзининг
новаторлиги билан фарқ қилиб, маҳаллий табиий-иқлим шароитини ҳисобга
олган ҳолда, бино фасади бадиий пластикасида қуёш нурини қайтарувчи
панжарали қурилмаларни қўллаш кенг тарқалди. Ниҳоят, 80-йиллар охири ва
90-йиллар бошига келиб, меъморчиликда ижодга нисбатан чуқур эстетик
ёндошув меъморий ечимда чуқур образлиликнинг ошишига интилиш, шаҳар
муҳитининг экологик муаммоларга эътибори кучайди.
Шаҳар муҳити меъморий тузилишининг ижтимоий жиҳатлари аввало
аҳоли учун қулайлик яратишга боғлиқдир. Меъморлик – инсон ва шаҳар
муҳити ўртасидаги муносабатни яратиб, шаҳар каби мураккаб ижтимоий
организмнинг муҳим функциясини рўёбга чиқаради. Шаҳарни ташкил
этишда икки омилга эътибор қаратилади:
- доимийликка интилиш;
- янгиланишга интилиш.
Айниқса, шаҳар эстетикаси ҳақида гап кетганда у ердаги
меъморчиликни
бошқа
соҳалар
билан
синтез
элементи
ва
шаҳарсозликколористикасига ягона умумшаҳар муаммоси деб қаралди.
Юқорида келтирилган мулоҳазаларга асосан шуни айтиш мумкинки,
шаҳарнинг эстетик деганда, нафақат уй-жойлар, жамоат бинолари, балки
монументал ҳайкалтарошлик, кичик меъморий шакллар, шаҳарсозликнинг
муҳим қисми бўлган рамзий дарвозалар, кириш белгилари, ташқи реклама
воситаларининг ўзаро уйғунлигида ҳал қилишнинг методологик асослари
аниқлаб берилган.
Демак, бутун меъморий шаҳарсозлик тизими ҳар қандай кўринишда,
ҳар қандай даражада ягона, тизим сифатида ўзининг элементлари билан
алоқада бўлади, бунда иерархия (кичикнинг каттага бўйсуниши) ҳолати
методологик нуқтаи-назардан қуйидаги изчилликни ташкил этади:
29
-
Рамзий ва тарихий дарвозаларнинг жойлашуви;
-
Тарғибот, ташвиқот ва тасвирий воситаларнинг жойлашуви;
-
Меъморликда - бино экстерьерларидаги тасвирий (деворий сурат) ва
бадиий (безак, орнаментлар) ни уйғунлаштириш;
-
Бино интерьерларидаги тасвирий (деворий сурат) ва бадиий
меъморий безак, орнаментлар;
-
Ҳайкаллар (монументлар), шаҳарсозликда мажмуалар;
-
Амалий санъат намуналари; кичик меъморий шакллар (КМШ),
Ранглар ечимининг дастури.
-
Шаҳарсозликда меъморчилик ва тасвирий санъат турлари синтезидан
бебаҳо методологик асос сифатида фойдаланилади ва ижтимоий ҳаёт билан
санъатнинг узвий боғлиқлиги тўғрисидаги, санъатнинг нотекис тараққиёти ва
мутаносиблиги хусусидаги қонунларни ўрганади.
Шаҳарсозлик ва меъморчиликда ўзига хослик бўлиши учун қуйидаги
уйғунлаштириш воситаларидан фойдаланиш тавсия этилади:
1. Санъат синтезига эришишда шаҳар тарихига боғлиқ бўлган асл
манбалардан фойдаланиш;
2. Эскиликни стилизация қилиш ва маҳаллий анъаналарга таяниш;
3. Шаҳарга фақат миллий эмас, замонавий интернационал ўзига хослик
хусусиятини уйғунлаштириш (гигант-шаҳарлар лойиҳасида);
4. Монументал санъат асосида меъморий объектларда ифодавийликни
бериш. Бунда ранг воситасида янги шаҳарнинг меъморий композицияси
объектларини ҳажмий ўлчамларда “узоқлаштириш” ва “яқинлаштириш” ёки
“кичрайтириш” ёки “катталаштириш”, у ёки бу ҳолатда ҳам кузатувчига
эмоционал таъсир этувчи ҳолатни ҳосил қилиш лозим.
Шаҳарнинг
бетакрор
меъморий-бадиий,
монументал-декоратив
қиёфасини яратишда меъморчилик ва санъат синтези ажралмас восита
ҳисобланади. Шаҳар мураккаб ва турли қиёфали меъморчилик ва тасвирий-
бадиий воситалар уйғунлашуви маскани ҳисобланади. 5-боб якунида унга
тегишли хулосалар келтирилган.
УМУМИЙ ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
Мазкур илмий изланишлар шуни кўрсатдики, меъморчилик ва
шаҳарсозликда тасвирий ва бадиий воситаларни (Т ва БВ) қўллаш жуда
қадим замонлардан бошлаб муҳим ўрин тутиб келган. Уларнинг меъморий
объектлар билан узвий боғланиши фазовий ва бадиий уйғунликни ташкил
этган. Масалан, қадимги Миср фиръавнлари ўзларининг енгилмас куч-қудрат
эгаси эканлигини кўрсатиш учун бениҳоя катта мақбаралар - пирамидаларни,
бир неча ўн метр баландликдаги сфинкс ва ибодатхоналарни, бениҳоя
маҳобатли пештоқларни бунёд этишган. Ўрта асрларда Ўрта Осиёда ҳам
давлат ва унинг мафкурасини кўрсатиш мақсадида баланд пештоқ, гумбаз,
30
миноралар қуришган. Фасадлар ўша давр мафкурасини ифодаловчи ҳаттотий
орнаментлар билан безатилган.
Худди шунга ўхшаш мисолларни Ўрта Осиёнинг қадимги даврлардаги
меъморчилиги мисолида ҳам кўриш мумкин. Мисол учун Афросиёбда
очилган машҳур VII аср деворий суратлари маҳаллий ҳоким Вархуманнинг
сиёсати, қудратини акс этишда қўшимча восита сифатида қўлланилган. Амир
Темурнинг эса ўз иморатларини маҳобатли қилиб қуриб, Шаҳрисабздаги
Оқсарой пештоқига “Агар бизнинг донолигимиз ва шон-шуҳратимизни
билмоқчи бўлсанг, барпо этган биноларимизни кўр!”- деб ёздиргани ва Боғи
Нав қасрида ҳарбий сафарларини тасвирлаганлигини кўрсатиб ўтиш мумкин.
Амир Темурнинг саройи деворларидаги жанг лавҳалари кузатувчида
унинг салтанати ва қудрати ҳақида тушунча берган. Ўрта асрлардаги
масжидлар, меҳробларидаги ҳамда мадрасалар, миноралар ва гумбазлардаги
Қуръон оятлари, ҳадисдан келтирилган лавҳалар ислом динини чуқурроқ
сингдиришга хизмат кўрсатган. Мана шу таҳлилий материаллар асосида
диссертацияда
меъморчиликда
тасвирий
ва
бадиий
воситаларни
уйғунлаштириш туфайли унинг социал имкониятларини ошириш
мумкинлиги тўғрисида муҳим илмий хулосага келинди.
Тадқиқот доирасида мана шу соҳада олиб борган илмий изланишлар
қуйидаги хулоса ва таклифларни ишлаб чиқиши билан якунланди:
1. Маҳобатли рангтасвирнинг меъморчиликда қўлланилиши ҳар бир давр
мафкурасини оммага кенгроқ сингдиришга кўмаклашган. Бу айниқса
маҳаллий тил ва унинг ёзувини тушунмайдиган хорижий элчи ва
меҳмонларга шу мафкурани ташвиқот ва тарғибот этишда жуда ҳам зарур
бўлган. Шунингдек, кўплаб масжид, хонақоҳ, мадраса, мақбара ва бошқа
иморатлар сирти ва ичида каллиграфик санъат ва безак воситасида “Оллоҳ”,
“Мулк ул-Оллоҳ”, “Муҳаммад” сўзлари, Қуръон оятлари ва ҳадислар
битилиб, Ислом рукнлари кенг тарғибот этишда хизмат қилган. Ислом
меъморлигида Оллоҳнинг ягоналиги, унинг қудрати ва бошқа Қуръон
қадриятлари, меъморий шакллар ва улардаги тасвирий воситалар (нақш
ҳамда ҳаттотлик)ни қўллаш воситасида амалга оширилган.
2. Меъморликда ТТТВ ва бадиий воситаларини қўллаш жуда қадим
замонларда – палеолит даврида юзага келган. Қоятош суратлари дастлабки
масканлар, ғор ва бошпаналар деворий сураткашликнинг келиб-чиқишида
асосий манба ролини бажарган. Ўрта Осиё деворий сураткашлиги маҳаллий
тамаддунга асосланган ва барқарор узвийликка эга. Шунга кўра,
меъморчиликда тасвирий воситаларнинг келиб чиқиши, ибтидоий жамият
оилалари яшаган ғорларни бадиий безатиш чоғидан бошланган, деб
ҳисоблаш мумкин;
3. Деворий сураткашликдаги тасвир миқёси (масштаби) одам ва хона
ўлчамларининг кўламига ўзаро мутаносиблигига боғлиқ бўлган. Кузатиш
масофасининг узоқ-яқинлиги, девор сатҳи ва баландлигининг катта-
кичиклигига қараб, одам тасвирининг катталиги ярим натурадан икки
натурагача қабул қилинган. Деворий суратлар паст ва юқоридан лентасимон
31
нақш билан чегараланган. Бундай восита тасвирий санъат асарининг
меъморий шакл билан боғланишини таъминлаган.
4. Орлот қўрғонида топилган суяк парчасидаги чавандозлар, Афросиёб
деворий суратидаги жангчилар ва элчилар суратлари, ўрта асрлар китоб
миниатюрасида чангчи ва чавандозлар тасвирларида чизиқ, чизги ва бошқа
элементларда бадиий узвийлик борлиги аниқланди. Улар меъморчиликда
тасвирий-бадиий воситаларни қўллашнинг асосий мезонини ташкил этган.
5. Биноларнинг ташқи безак аломатлари ҳар қайси иморатнинг ўзига
хослигини белгилаб беришга қаратилган. Меъморликда бадиий ва тасвирий
воситаларни қўллаш, бинонинг бадиийлигини ошириш жамият мафкурасини
акс эттиришга қаратилган бўлади. Бадиий воситаларни қўллаш дастлаб бино
интерьерида деворий суратлар чизишдан бошланиб, кейинчалик амалий
санъат намуналари қўшилган.
6. Амир Темур ўз сарой мафкурасини ифодалаш учун меъморчиликдан
унумли фойдаланган. Бунда у меъморий шакл монументаллиги ва унда
тасвирий ҳамда бадиий воситаларни қўшиб уйғунлаштириш воситаларидан –
сюжетли рангтасвир ва ёзув матнларидан кенг фойдаланган.
7. Ўзбекистоннинг замонавий меъморчилигида ўзбек халқи қадриятларининг
тикланиши ва истиқлол очиб берган демократик тамойиллар ҳам бино
композициясида, ҳам қўлланиладиган бадиий ва тасвирий воситаларда ўз
аксини топмоқда. Улар туфайли мустақиллик мафкурасини тарғибот этишда
фойдаланиш тавсия этилади: Тошкентдаги Мустақиллик майдони,
Термиздаги Алпомиш, Ургенчдаги Жалолиддин Мангуберди, Қувадаги ал-
Фарғоний, Бухородаги “Кўҳна ва боқий Бухоро” ва бошқа иншоотлар ҳар
томонлама ўрганилиб, дастур сифатида қабул қилиниши лозим.
8. Тасвирий ва бадиий воситаларни шаҳарсозликда уйғунлаштиришда рамзий
дарвозалар қуриш анъаналари шаклланаётганлиги аниқланди. Рамзий
дарвозалар ва рамзий белгилар шаҳарсозлик ва меъморий жиҳатдан қуйидаги
йўналишларда шаклланмоқда:
- Мамлакатлар (масалан, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлар чегарасида),
вилоятлар оралиқларида, шаҳар ва туманларга кириш олдида рамзий
дарвозалар;
Тоқ–дарвозаларни қўлланилишига кўра қуйидагича таснифлаш мумкин:
- Республика чегарасидаги ва ичидаги, вилоят, шаҳар, туманларга киришдаги
тоқ-дарвозалар ва кириш–чиқиш белгилари;
- Боғ-хиёбонлар ва маҳалла маркази тоқлари;
- Спорт мажмуалари (стадион, сарой);
- Бозорларга киришдаги тоқ-дарвозалар ёки белгилари;
- Корхона ва ташкилотлар дарвозалари ёки рамзлари;
- Жамоат иншоотлари рамзий тоқлари (олий ўкув юртлари, ресторанлар,
меҳмонхоналар, шифохоналар ва амфитеатрлар). Уларнинг ҳар бирида ўзига
хос масштаб, хоналар таркиби ва бадиий восита асосида шаклланмоқда.
32
9. Республика, вилоят, шаҳар, туман ва бошқа аҳоли пунктларининг бадиий
қиёфасида умумийлик бўлиши керак. Шаҳар тизимидаги асосий рамзларни
қуйидаги иерархик жойлаштирув тавсия этилади:
- Шаҳар структурасида ТТТВнинг жойлашуви;
-Турар жойлар маркази→ Майдон→даҳа ёки маҳалла маркази → кўча →
бинолар;
- Бино сирти ва ичи;
10. Тасвирий ва бадиий воситаларни меъморчилик ва шаҳарсозликда қўллаш
бўйича ШНҚ яратиш тавсия қилинади.
11.
Меъморчилик ва шаҳарсозликда мустақиллик ғояси ТТТВни
уйғунлаштириш туфайли кенгроқ ифодаланиши лозим.
Ташқи муҳитда, майдонларда эзгулик, эркинлик рамзлари шаклида кичик
архитектура шакллари ва бадиий композициялар, бино фасадларида Т ва Б
воситаларни қўллаш тавсия этилади. Интерьерида Ўзбекистон табиати
меъморий ёдгорликлари тарихига оид паннолар қўлланилиши тавсия
қилинади.
12. Шаҳарни меъморий-бадиий безатишда мажмуавий режа тузиш ва уни
бош режага мувофиқлаштириш лозим. Мажмуавий режа яратишда 1-ўринда
асосий кўча ва ҳудудларнинг мавзувий йўналиши ишлаб чиқилиши лозим.
Бунда шаҳар тарихи ва замонавийлиги ва келажак мақсади аниқ қўйилиши
лозим;
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
Монография ва брошюралар:
1
. Султонова Д.Н. Ўзбекистон меъморчилигида тасвирий ва бадиий
воситаларни
уйғунлаштириш
(Гармонизации
изобразительных
и
художественных средств в архитектуре Узбекистана). Монография (узб.).
CамГАСИ. Т.:Санъат, 2010. -232 бет.
2
. Султонова Д.Н. Намоз Султонов, китоб-альбом. “Зарафшон” нашриёти,
Самарқанд-2011. -172 бет.
3
. Султонова Д.Н. Ўзбекистонда деворий сураткашликнинг вужудга келиши
ва тараққиёти босқичлари. -Услубий кўрсатма.: Самарқанд, 2004. СамДАҚИ.
- 28 бет.
4.
Султонова Д.Н. Меъморчиликда маҳобатли рангтасвирни қўллаш бўйича
илмий-услубий тавсиялар. – Услуб.кўрсатма.: Самарқанд, 2004. СамДАҚИ,
- 30 бет.
5
. Султонова Д.Н. «Ўзбекистон тасвирий санъат тарихи» фанидан талабалар
мустақил ишини бажариш учун услуб. кўрсатма. Самарқанд, 2006.
СамДАҚИ, - 24 бет.
6
. Султонова Д.Н. «Санъат тарихи» фанидан талабалар мустақил ишини
бажариш учун услубий кўрсатма. Самарқанд,. 2006. - СамДАҚИ, - 24 бет.
33
7.
Султонова Д.Н. Мунира Султонованинг илк шахсий кўргазма каталоги,
услубий қўлланма, СамДАҚИ.- Самарқанд, 2007. 2 б.т. - 24 бет.
8
. Султонова Д.Н. Намоз Султонов / Юбилей-кўргазмаси каталоги.
- Самарқанд, 2008. - 24 бет.
Илмий журналлар мақолалари:
9
. Султонова Д.Н. Самарқанд ўрта асрлар деворий сураткашлиги ва
миниатюра мактабининг ўзаро таъсирини тадқиқ этишнинг баъзи масалалари
// Меъморчилик ва қурилиш муаммолари, (илмий-техник журнал)
СамДАҚИ.- Самарқанд, 2002. 4 сон. – Б. 58-61.
10
. Султонова Д.Н. Тириклик тимсоли // Тафаккур журнали. Тошкент, 2003. 2
сон. – Б. 87.
11.
Султонова Д.Н. Анъаналардан илҳомланиб // Соғлом авлод учун журнали
Тошкент, 2003. 2 сон, - Б. 21.
12
. Султонова Д.Н. Ўзбекистон меъморчилигида маҳобатли рангтасвирнинг
қўлланиш хусусиятлари // Илмий тадқиқотлар ахборотномаси ( илмий-
назарий услубий журнал). СамДУ. – Самарқанд, 2003. 3 сон. – Б. 41-42.
13.
Султонова Д.Н. Метрополитен меъморчилигида тасвирий санъат
синтезининг баъзи масалалари // Ўзбекистон архитектураси ва қурилиши
журнали Тошкент: 2003, 1-2 сон. – Б. 30.
14
. Султонова Д.Н. Самарқанд деворий сураткашлиги ва миниатюра
мактабининг ўзаро таъсири // Мозийдан садо журнали. Т., 2003. 09. 3-4сон. –
Б. 44-47.
15
. Султонова Д.Н. Применение художественных средств в зданиях лицеев
Республики Узбекистан // Меъморчилик ва қурилиш муаммолари журнали.
СамДАКИ. - Самарқанд, 2005. 3 сон. – Б. 28.
16
. Султонова Д.Н. Преемственность изобразительного искусства в
архитектуре Узбекистана // Меъморчилик ва қурилиш муаммолари журнали.
СамДАҚИ. Самарканд, 2006. 1 сон. – Б. 30-33.
17
. Султонова Д.Н. Взаимодействие изобразительных и художественных
средств в интерьере // Меъморчилик ва қурилиш муаммолари журнали.
СамДАҚИ. Самарканд, 2006. 2 сон. – Б. 29-33.
18
. Султонова Д.Н. Меъморий муҳит яратилишида монументал санъатнинг
ўрни // Меъморчилик ва қурилиш муаммолари журнали. СамДАҚИ. Сам.,
2006. 3 сон. –Б. 27-30.
19.
Султонова Д.Н. Рамзий дарвозаларнинг келиб чиқишида тарихий
дарвозаларнинг аҳамияти // Архитектура, қурилиш, дизайн (илмий-амалий
журнали). ТАҚИ. Тошкент-2006, 2-4 сон. - Б. 13-16.
20
.
Султонова
Д.Н.
Практика
применения
художественных
и
изобразительных средств в архитектуре Казахстана // Меъморчилик ва
қурилиш муаммолари илмий-техник журнал, Тош., 2008. 2 сон. – Б. 18-20 .
21
. Султонова Д.Н. Ишратхона саройининг яратилиши тарихи //
Меъморчилик ва қурилиш муаммолари» (илмий-техник журнал). СамДАҚИ.
Самарқанд, 2009. 3 сон. – Б. 21-24.
34
22
. Султонова Д.Н. Возникновение ворот в градостроительстве Узбекистана
(на примере города Ташкента) // “Меъморчилик ва қурилиш муаммолари”
(илмий-техник журнал). СамДАҚИ. - Самарқанд, 2009. 4 сон. –Б. 22-29.
23
. Султонова Д.Н. Ишратхонанинг меъморий сирлари ёхуд Боғи-
Дилкушодаги машҳур кўшк // Ўзбекистон архитектураси ва қурилиши.
Тошкент, 2009. 6 сон. – Б. 36-37.
24
. Султонова Д.Н. Мирзо Улуғбек расадхонаси мемориал мажмуаси ва
унинг бадиий жиҳатлари // Меъморчилик ва қурилиш муаммолари (илмий-
техник журнал). СамДАҚИ. – Самарқанд, 2010. 2 сон. – Б. 28.
25
. Султонова Д.Н. Тураржойларнинг бадиий жиҳатларини яратишда
меъморчилик услубларининг аҳамияти // Архитектура, қурилиш, дизайн
илмий-амалий журнали. ТАҚИ. Тошкент, 2010. 3 сон. – Б. 7-12.
26
. Султонова Д.Н. Бунёдкор шоҳнинг расадхонаси // Ўзбекистон
архитектураси ва қурилиши. Тошкент, 2011. 6 сон. – Б. 42-43.
27
.Султонова
Д.Н.
Ўзбекистон
меъморчилигида
тасвирий-бадиий
воситаларни уйғунлаштиришнинг услубий асослари // Меъморчилик ва
қурилиш муаммолари” (илмий-техник журнал). СамДАҚИ. - Самарқанд,
2012. 1 сон. –Б. 28-33.
Илмий тўплам мақолалари ва тезислари:
28.
Султонова Д.Н. Деворий рангтасвир санъатининг келиб чикишида
кадимги қоятош ва ғор суратларининг ўрни // Олий таълим фанининг
Ўзбекистон
Республикаси
қурилиши
ва
меъморчилигини
ривожлантиришдаги ўрни: илмий-амалий конф. матер-и. СамДАҚИ:
Самарқанд, 2002, 26-28 июн. – Б. 60.
29
. Султонова Д.Н. Ўрта Осиё деворий суратлари сарчашмаларини тадқиқ
этишнинг баъзи масалалари // СамДАҚИ: Самарқанд, 2002. – Б. 62-63.
30.
Султонова Д.Н. Самарқанд рассомчилик мактабида деворий рангтасвир
ва миниатюра // Олий, ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими самарадорлигини
оширишнинг долзарб муаммолари: респ. илмий-назарий конф. матер.
СамДУ: Самарқанд, 2002. 28-29 май. – Б. 27-29.
31
. Султонова Д.Н. Ўзбекистон меъморчилигида маҳобатли рангтасвирнинг
қўлланиш хусусиятлари. Илмий тадқиқотлар ахборотномаси илмий-назарий
услубий журнал. Самарқанд, 2003. 3 сон. – Б. 41-42.
32.
Султонова Д.Н. Ўзбекистон меъморчилигида жамоат бинолари интерьери
ва деворий рангтасвир уйғунлиги // Архитектура ва қурилиш муаммолари
(илмий ишлар тўплами). ТАҚИ: Тошкент, 2003. – Б. 63-66.
33
. Султонова Д.Н. Деворий рангтасвир тараққиётининг ғоявий масалалари //
Ўзбекистон архитектураси ва шаҳарсозлиги муаммолари: респ. илмий-
амалий конф. тезислари. ТАҚИ, Тошкент, 2003. – Б. 30-34.
34
. Султонова Д.Н., Султонов Н.Т. Амир Темур даврида тасвирий санъатнинг
юксалиши //«Амир Темур ва темурийлар даврида толерантлик» республика
илмий назарий конференция материаллари. Самарканд, 2004. – Б. 32-34.
35.
Султонова Д.Н., Султонов А.Н. Маҳобатли рангтасвирнинг ўрта асрларда
қайта тикланишини ўрганишда Афросиёб янги топилмаларининг аҳамияти //
35
Амир Темур ва темурийлар даврида толерантлик республика илмий-назарий
конф-ция матер-лари. СамДАҚИ, Самарқанд, 2004. – Б.116-118 .
36.
Султонова Д.Н., Самандаров А.Ҳ. Меъморий иншоотлар тарзини
шаклланиш моделларининг хандасавий асослари. «Олий таълим фанининг
қурилиш ва меъморчиликни ривожлантиришдаги ўрни» мавзусидаги
профессор-ўкитувчи ёш олимлар ва талабаларнинг анъанавий XX-XII илмий-
назарий конфер. материаллари, 2-май // Сам., 2004. - СамДАҚИ, - Б.7-8 бет.
37.
Султонова Д.Н. Жамоат биноларидаги ташқи ва ички безакнинг
мутаносиблиги масалалари // Труды XII международной научно-
теоретической и учебно-методической конференции по естественным,
техническим, общественно-гуманитарном экономическим наукам. Южно-
Казахстанский Открытий Университет. Чимкент, 2004. – Б. 252-253.
38
. Султонова Д.Н. Чингиз Аҳмаровнинг ижодидан бир лавҳа // Ёш
олималарнинг фан-техника тараққиётида тутган ўрни мавзусидаги
профессор-ўқитувчи, ёш олималар ва талабаларнинг илмий-назарий конфер.
СамДАҚИ, Самарқанд, 2004. – Б. 25-28.
39
. Султанова Д.Н. Ўзбекистонда очиқ кургазма павильонларини жорий
этишнинг замонавий талаблари // Ёш олимлар, магистрантлар ва
бакалавриантларнинг
анъанавий
2-илмий-назарий
конференцияси
материаллари тўплами. СамДАҚИ. Самарқанд, 2005. – Б. 19-22.
40.
Султонова Д.Н., Раимқулов А. Города и селения монгольского и
тимуридского времени в долине Кашкадарьи // (Археологическое изучение,
интерпретация, локализация). Цивилизации скотоводов и Центральной Азии.
Международный Институт Центральноазиатских исследований. Самарканд-
Бишкек, 2005. – Б. 215-225.
41.
Султонова Д.Н. Зарафшон воҳасида меъморчилик ва тасвирий санъатнинг
уйғунлашуви // Магистрларнинг 2005-йилги илмий-тадқиқот ишлари
якунлари бўйича VI-конференцияси тўплами. СамДУ, Самарқанд, 2006. –
Б.123-125.
42
. Султанова Д.Н. Амир Темур ва Темурийлар даврида маънавият,
меъморчилик, қурилиш ва илму-фан // «Амир Темур ва Темурийлар
салтанатининг интеллектуал салоҳияти» мавзусидаги Республика илмий
назарий конференцияси материаллари тўплами (А.Темур таваллуди 670
йиллигига бағишланган), СамДАҚИ. Самарқанд, 2006. – Б.121-123.
43.
Султонова Д.Н. Гўри-Амир макбарасининг яратилиши тарихи ва бадиий
жиҳатлари // Амир Темур ва Темурийлар салтанатининг интеллектуал
салоҳияти
мавзусидаги
Республика
илмий-назарий
конференцияси
материаллари тўплами (А.Темур таваллудининг 670 йиллигига бағишланган),
СамДАҚИ. Самарқанд, 2006 5-6 апрел. – Б.119-120.
44
. Султонова Д.Н. Деворий рангтасвирни интерьерда қўллашда маҳаллий
усуллар ва меъморий ашёлар тавсифи // Қурилиш ашё буюмлари ва уларни
ишлаб чиқариш муаммолари мавзусидаги халқаро илмий-назарий
конференцияси, 26-27 апрел. СамДАҚИ, Самарқанд, 2006. - Б. 184-187.
36
45
. Султонова Д.Н. Самарқанд шаҳри ҳудудида реклама ТВ ҳамда
монументал суратларни қўллаш амалиёти // Ёш олимлар, магистрант ва
бакалавриатларнинг
анъанавий
Ш-илмий-назарий
конференцияси
материаллари тўплами, 2-июн. СамДАҚИ, Самарқанд, 2006. – Б. 46-49.
46.
Султонова Д.Н. Зарафшон тоғли ҳудудларида кам қаватли
тураржойларнинг бадиий жиҳатлари хусусида. Ёш олимлар, магистрант ва
бакалавриатларнинг
анъанавий
Ш-илмий-назарий
конференцияси
материаллари тўплами, 2-июн. СамДАҚИ, Самарқанд, 2006. – Б. 127-129
.
47.
Султонова Д.Н. История возникновения символических ворот в
градостроительстве Узбекистана // Маънавий баркамол инсон тарбиясининг
тарихий ва замонавий муаммолари (Самарқанд шаҳрининг 2750 йиллиги ва
СамДАҚИнинг 40 йиллигига бағишланган республика назарий ва амалий
анжумани) материаллари тўплами. СамДАҚИ, Самарқанд, 2006, (15-16
декабрь). – Б. 60-63.
48
. Султонова Д.Н. Регистон – ёхуд Самарқанд маркази // Маънавий
баркамол инсон тарбиясининг тарихий ва замонавий муаммолари (Самарқанд
шаҳрининг 2750 йиллиги ва СамДАҚИнинг 40 йиллигига бағишланган
республика назарий ва амалий анжумани материаллари тўплами. СамДАҚИ,
Самарқанд 2006, (15-16 декабрь). – Б. 91-92.
49
.
Султонова Д.Н. Некоторые вопросы художественного образа
национального театра имени Алишера Навои в Ташкенте // «Олима
аёлларнинг фан-техника тараққиётида тутган ўрни» мавзусидаги республика
илмий-амалий анжумани маърузалари тўплами // ЎзМУ. (12-13 декабрь).
Тошкент, 2006. – Б. 240-243.
50
. Султонова Д.Н. Художественно-практическая роль исторических и
символических ворот в Узбекистане // Аспирант, докторант ва
тадқиқотчиларнинг республика илмий-амалий анжумани маърузалари
тўплами ТДТУ. - Тошкент, 2007. – Б.195-198.
51
. Султонова Д.Н. “Муқаддас қоғоз” ёхуд Самарқанд қоғозининг қайта
тикланиши // Самарқанд шаҳрининг умумбашарий маданий тараққиёт
тарихида тутган ўрни мавзуидаги халқаро илмий симпозиум. Илмий тўплам.
СамДУ.- Тошкент-Самарқанд, 2007. – Б. 162-164.
52
. Султонова Д.Н. Сведения о деятельности производства ручной бумаги
Частной Предприятии “Кони Гил Мерос” города Самарканда. СамДАҚИ 40
йиллигига бағишланган магистрлар илмий-назарий конференцияси тўплами.
- Самарқанд, 2007. -3 жилд. –Б. 49-50.
53
. Султонова Д.Н. Шахарсозликда реклама ташвиқот ва тарғибот
воситаларидан фойдаланиш омиллари // “Марказий Осиёда дизайнни
ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги республика илмий-назарий
анжумани // МРДИ 7-ноябрь, Тошкент-2007. – Б. 37- 42.
54.
Султонова Д.Н. Замонавий Ўзбекистон шаҳарсозлигида монументал
ҳайкалтарошлик. «Олима аёлларнинг фан-техника тараққиётида тутган ўрни»
мавзусидаги республика илмий-амалий анжумани // ТДТУ, 23 ноябрь.
Тошкент-2007. – Б. 242-247.
37
55
. Султонова Д.Н. Замонавий меъморчиликда миллий ғоя ва эстетик бадиий
воситаларни қўллаш // Талаба ёшларни миллий мафкура ва ватанпарварлик,
инсонпарварлик руҳида тарбиялашда ижтимоий-гуманитар фанларнинг роли
республика илмий-амалий конф. СамДАҚИ.- Самарқанд, 2007. - Б. 182-184.
56.
Султонова Д.Н. Ўзбекистонда меъморий санъатнинг тарбиявий ғоявий ва
маънавий аҳамияти // Талаба ёшларни миллий мафкура ва ватанпарварлик,
инсонпарварлик руҳида тарбиялашда ижтимоий-гуманитар фанларнинг роли
республика илмий-амалий конф. СамДАҚИ.- Самарқанд, 2007. – Б. 178-181.
57
. Султонова Д.Н. Применение художественных средств в архитектуре
Узбекистана // Магистрантлар 7-илм. анжум. матераллари. СамДУ. –
Самарқанд, 2007. – Б. 148-159
.
58.
Султонова Д.Н. Чингиз Ахмаров ижодий услубида деворий
рангтасвирнинг тарбиявий ўрни // Доц.С.Норовнинг 60йиллиги ва “Талаба-
ёшларнинг маънавий-мафкуравий тафаккурини ривожлантиришнинг долзарб
муаммолари” илмий-амалий конф. илмий тўплами. СамДАҚИ. – Самарқанд,
2008. – Б. 99-103.
59.
Султанова Д.Н. Анализ применения средств прикладного и
декоративного искусств в архитектуре средневекового Узбекистана // “Бино,
иншоотлар ва меъморий обидаларнинг техник ҳолатини баҳолаш” халкаро
илмий-амалий конф. СамДАҚИ, 16-17 май, 2008. –Б.100-102.
60.
Султонова Д.Н. Реклама тасвирий воситаларининг маънавий аҳамияти //
Иқтидорли ёшлар – келажак бунёдкорлари (иқтидорли талабалар ва
магистрантларнинг илмий-амалий анжумани матер). СамИСИ. - Сам., 2009. –
Б. 513-519.
61
. Султонова Д.Н. Ишратхонанинг меъморий сирлари хусусида
«Олималарнинг қишлоқда тараққиёт ва фаровонликни таъминлашдаги роли»
республика илмий-амал. анжумани материаллари СамИСИ. - Сам., 2009. – Б.
133-137.
62.
Султонова Д.Н. Амур Темур ва темурийлар даврида Самарқанд
меъморчилиги анъаналари // Архитектура ва шаҳарсозлик муаммолари
мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияси тезислари тўплами,
ТАҚИ. - Тошкент, 2008. – Б. 25-29.
63.
Султонова Д.Н. Художественно-символическая роль исторических арок-
ворот
в
современном
Узбекистане
//
Материалы
Х-Ежегодной
международной научно-практической конференции “Архитектор. Город.
Время., 17-19 апреля, 2008г. Великий Новгород – Санкт Петербург. Санкт
Петербург, 2008. - С.132-137.
64.
Султонова Д.Н. Шаҳар муҳитида ранглар ечими ва анъанавийлик //
Ўзбекистон анъанавий меъморчилик ва ландшафт архитектурасини тадқиқ
этишнинг янги масалалари мавзуидаги респ. илмий-амалий анжумани
материаллари. СамДАҚИ. - Самарқанд, 2010.- Б. 63-66.
65.
Султонова Д.Н. Меъморчиликда бадиий муҳитни қайта шакллантириш
масалалари // “Баркамол авлодни тарбиялашда олималарнинг ўрни”
38
мавзусидаги республика илмий-амалий конф. тўплами. СамИСИ. -
Самарқанд, 2010. – Б. 93-98.
66.
Султонова Д.Н. Самарқанд тасвирий санъат мактабида замон ва макон //
Баркамол авлодни тарбиялашда олималарнинг ўрни мавзусидаги республика
илмий-амалий конф. тўплами. СамИСИ. - Самарқанд, 2010. – Б. 80-89.
67.
Султонова Д.Н. Масжид ва мадрасалар меъморчилигида эпиграфиканинг
ўрни // Касб таълими соҳасида мутахассислар тайёрлашнинг долзарб
масалалари. респ.ил-ам. конф., СамДАҚИ. Сам., 2011. – Б. 100-101.
68.
Султонова Д.Н. Меъморчиликда хориж амалиётини ўрганиш // Касб
таълими соҳасида мутахассислар тайёрлашнинг долзарб масалалари. респ.ил-
ам. конф. СамДАҚИ. - Самарқанд, 2011. – Б. 101-103.
69.
Султонова Д.Н. Республика, вилоят, ва шаҳар тизими меъморчилигида
бадиий муҳитнинг тавсифи ва таснифи // Самарқанд шаҳри архитектураси
замонавий шаҳарсозлик ва шаҳар қурилиши муаммолари респ. ил-ам. конф.
СамДАҚИ. -Самарқанд, 2011. – Б. 30-35.
70
. Султонова Д.Н. Самарқанд шаҳарсозлигида ҳайкалларни уйғунлаштириш
//
Самарқанд шаҳри архитектураси замонавий шаҳарсозлик ва шаҳар
қурилиши муаммолари респ. ил-ам. конф. СамДАҚИ. - Самарқанд, 2011. - Б.
236-241.
71.
Султонова Д.Н. Буюк шахслар ҳайкалларининг ёшлар тарбиясида миллий
ғурурни
шакллантиришдаги
роли
//
Талаба
ёшларни
миллий
маънавиятимизнинг буюк даҳолари намунаси руҳида тарбиялашнинг долзарб
муаммолари респ.ил-ам. конф. СамДАҚИ. - Сам., 2011. – Б.167-170.
72
. Султонова Д.Н. Ўзбекистонда меъморчилигида замонавий савдо
марказларининг меъморий-бадиий ечими // “Архитектура ва шаҳарсозлик
муаммолари” илмий-амалий конф-си матер-лари. ТАҚИ - 25-26 ноябрь,
Тошкент, 2011. – Б. 68-71.
39
Архитектура фанлари доктори илмий даражасига талабгор Султонова
Дилшода Намозовнанинг 18.00.01.-«Меъморчилик назарияси ва тарихи, меъ
морий ёдгорликлар таъмири» ихтисослиги буйича “Ўзбекистон меъморчи-
лигида тасвирий ва бадиий воситаларни уйғунлаштириш услубияти”
мавзусидаги диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч (энг муҳим) сўзлар:
Меъморчиликда тасвирий ва бадиий воситалар,
меъморчиликда деворий рангтасвир, қоятош ва ғор суратлари, миниатюра, фреска,
уйғунлаштириш услубияти, мусулмон ренессанси, монохромия ва полихромия,
деворий сурат, ўрта асрлар архитектураси, темурийлар даври архитектураси,
эпиграфик орнамент, тарихий ва рамзий дарвозалар, тарғибот ва ташвиқот
воситалари, интерьер ва экстерьер, шаҳарсозлик муҳити.
Тадқиқот объектлари:
Шаҳарсозлик ва меъморчиликда тасвирий-бадиий
воситалар ички ва ташқи меъморий муҳитлар, тасвирий ва бадиий воситаларни
қўллаш борасидаги илмий-амалий ишланмалар. Ғор суратлари тарзида юзага
келган тасвирий намуналардан бошлаб, тасвирий ва бадиий воситалар қўлланилган
замонавий жамоа меъморчилиги.
Ишнинг мақсади:
Ўзбекистон шаҳарсозлиги ва меъморчилигида тасвирий ва
бадиий воситаларни уйғунлаштириш услубиятининг илмий асосларини ишлаб
чиқишдан иборат. Тарихий, илмий манбаларни тадқиқ этиб, Ўзбекистон
меъморчилигида тасвирий ва бадиий воситаларининг қўлланилишини ўрганиш.
Тадқиқот методлари
: Ёндош ва хорижий халқлар меъморчилик анъаналарини
қиёсий таҳлил этиш, таснифлаш орқали архитектуравий графоаналитик услубида
маълумотларни умумлаштириб, ёзма манбалар, меъморий лойиҳалар, анкета
сўрови, тарихий ва замонавий мавжуд бино ва иншоотлардаги меъморий-бадиий
муҳитни ўрганиш ва қиёсий-таҳлилий тизимлаш услуби қўлланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
Илмий изланишлар натижасида
уйғунлаштириш тамойиллари бўйича ишланмалар яратилган. Янгилиги сифатида
меъморчилик ва шаҳарсозликда барча воситаларни умумлаштириб тизимга солиш
таклиф этилган.
Амалий аҳамияти:
Шаҳарсозлик ва меъморий лойиҳаларни яратишда реклама
тарғибот воситалари, наққошлик, ҳайкалтарошлик ва амалий санъат воситаларини
ҳудудларда қўллаш ҳамда уйғунлаштирилиши борасида илмий-амалий тавсиялар
беришдан иборат.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
бир катор
конференцияларда ва кафедра семинарида мунтазам равишда маъруза килиниб,
илмий монография, услубий кўрсатмаларда, ишнинг мазмуни 50дан ортиқ
мақолалар тарзида чоп этилган ва меъморчилик амалиёти ҳамда ўқув жараёнида
қўлланилган. Тадқиқотлар натижалари ижтимоий аҳамиятга эга бўлиб, уларни
иқтисодий нуқтаи-назарда баҳолаб бўлмайди.
Қўлланилиш (фойдаланиш) соҳаси:
Меъморий-бадиий олий таълим масканлари,
ўрта-махсус касб-ҳунар коллежларида, меъморий-лойиҳавий бошқармалар, лойиҳа
ва ободонлаштириш ташкилотларида таълим жараёнида қўлланилишида асос
бўлади.
40
РЕЗЮМЕ
диссертации Султановой Дилшоды Намазовны на тему: «Методология
гармонизации изобразительных и художественных средств в архитектуре
Узбекистана» на соискание учёной степени доктора архитектурных наук по
специальности 18.00.01- «Теория и история архитектуры, реставрация
памятников архитектуры»
Ключевые слова:
Изобразительные и художественные средства в архитектуре,
настенная живопись в архитектуре, наскальные и пещерные рисунки, миниатюра,
фрески, методология синтеза, мусульманский ренессанс, средневековая
архитектура, настенная роспись, архитектура эпохи темуридов, эпиграфический
орнамент, исторические и символические ворота, изобразительные средства
агитации и пропаганды, интерьер и экстерьер, градостроительная среда.
Объекты
исследования:
Изобразительные-художественные
средства
в
архитектуре и градостроительстве, внутренние и внешние архитектурные средства,
научно-практические
разработки
по
их
применению.
Возникновение
изобразительных и художественных средств в архитектуре и развитие настенных
росписей, начиная от пещерных живописных образцов до современных
изобразительных и художественных средств общественной архитектуры.
Цель работы:
Cоздать разработку научных основ методологии гармонизации
изобразительных и художественных средств в градостроительстве и архитектуре
Узбекистана. Изучить применения изобразительных и художественных средств в
архитектуре Узбекистана на основе научного анализа исторических, научных
источников.
Методы исследования:
Сравнительный анализ архитектурных традиций
сопредельных и зарубежных народов.
Комплексное изучение по графо-
аналитическому методу архивные материалы, чертежей, рисунков, фотографий,
сохранившихся памятников и интерьеров современных зданий. Метод
исследования основан на изучении и критическо-сравнительном анализе,
проведены беседы с известными специалистами и учёными, анкетные опросы.
Полученные результаты и их новизна:
Разработаны рекомендации и принципы
синтезирования изобразительных и художественных средств в архитектуре
Узбекистана. Новизной является предлагаемая научная методология использования
их в архитектуре и градостроительстве.
Практическая значимость:
В создании
градостроительных и архитектурных
проектов, рекламно-агитационные средства, орнамент, скульптура, средства
прикладного искусства, применение их на местах, а также давать научно-
практические рекомендации по их гармонизации. Разработаны научные
рекомендации использования изобразительных и художественных средств в
архитектуре, в градостроительстве в комплексных масштабах.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
Результаты научного
исследования регулярно докладывались на конференциях и семинарах кафедры.
Содержание работы освещено в свыше 50 научных статьях в центральных
журналах и сборниках и в виде монографий. Внедрены в учебный процесс и
архитектурную практику. Результаты исследования не поддаются экономической
оценке и выражаются в социальном аспекте.
Область применения:
Учебный процесс архитектурно-художественных вузов,
средних специальных профессиональных колледжей, архитектурно-планировочные
управления, проектные организации, управления благоустройства и др.
41
RESUME
Thesis of Sultanova Dilshoda Namazovna on the scientific degree competition
of the doctor of Sciences philosophy in architectural science, on speciality 18.00.01-
“Theory and History of architecture, Restoration of Architectural Monuments”
Subject of the thesis: «The Methodology of Harmonization of Fine Arts and Artistic
Means in the Architecture of Uzbekistan»
Key words:
Fine and artistic means in architure, cliff, stone petroglifs, cave
pictures, a miniature, fresco, synthesis methodology, Muslim Renaissanse,
monochrome and polichrome, medieval architecture, wall painting, architecture of
Timurids period, epigrafical ornaments, historical and symbolical gates, the means
of agitation and propoganda, interior and exterior, town-building facilites.
Subject of research:
Fine-artistic means in the architecture and town-building,
inward and outward architectural environments, scientific-practical elaborates of
their applications. Rise of fine and artistic means in architure, evolution of wall
painting, beginning from skale and cave picture samples up to modern fine and
artistic means of public architecturе.
Purpose of work:
To investigate the application of fine and artistic style, means in
Uzbekistan on the basis of scientific analysis of historical, scientific sourses.
Having generalized experiense of syntesis of the fine arts in architecture.
Methods of research:
Critical-comparative analisys architectural traditions of the
neigbouring and foreign people. We used complex grapho-analitic methods of
archival materials study, drawings, pictures, photos, the kept ancient monuments
achitecture and interiors of modern buldinds. The research method is based on the
study and critical-comparative analyses of the results of research debates,
discussions and questionnaires with well known for experts and, scientists.
The results achieved and their novelty:
We have elaborated the
recommendations and principles of synthesing of fine and artistic means in
architure of Uzbekistan. The
novelty investigation is in its scientific
methodology
of town bulding achitecture and restoration works in achitectural monuments of
Uzbekistan.
Practical value:
In
investigate the town-bulding and architectural projects, means
of agitation, ornament, sculpture and applied arts, application their in the
territoryes, gived scientific-practical recommendations the elaborated for
harmonization
and usage of fine and artistic means in architecture and town-
bulding methodology.
Degree of embed and economic effectivity:
Results of scientific research work
were regularly reported at conferences and chair seminars. The contens of work
were published in 50 scientific articles in central magazines and collections and as
metodogical recommendations for teaching process and architectural practice. The
results of research cannot be evaluated economically and are expressed in social
aspect.
Field of application:
Recommended to teaching process at architecture and
Fine art institutes, at secondary special professional colleges, architecture planning
institutions, project-design organizations of public services and amenities.
42
43
44
