ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИСИ
И.М.МЎМИНОВ НОМИДАГИ ФАЛСАФА ВА ҲУҚУҚ ИНСТИТУТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК 340.11 (575.1)
ҚЎЧҚОРОВА ФАЗИЛАТ ХОНКЕЛДИЕВНА
ЎЗБЕКИСТОНДА ФУҚАРОЛАРНИНГ ВИЖДОН ЭРКИНЛИГИНИ
БУЗИШГА ОИД ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ВА УЛАРНИНГ ОЛДИНИ
ОЛИШ ЙЎЛЛАРИ
09.00.12 – Ҳуқуқ фалсафаси
Фалсафа фанлари номзоди илмий даражасини
олиш учун ёзилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
Тошкент-2011
2
Иш Алишер Навоий номидаги Самарқанд Давлат университети “Миллий
ғоя, фалсафа ва фан методологияси” кафедрасида бажарилган.
Илмий раҳбар:
фалсафа фанлари доктори, профессор
Абдухолиқов Сафар Оқназарович
Расмий оппонентлар:
Етакчи ташкилот:
Диссертация ҳимояси 2011 йил “___” _________ соат ____
да Мирзо
Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Ўзбекистон
Республикаси Фанлар академияси И.М.Мўминов номидаги фалсафа ва ҳуқуқ
институти ҳузуридаги фалсафа фанлари доктори (номзоди) илмий даражасини
олиш учун ёзилган диссертациялар ҳимояси бўйича Д.067.02.01 рақамли
Бирлашган ихтисослашган кенгаш йиғилишида ўтказилади. Манзил: Тошкент
шаҳри, 100095, Талабалар шаҳарчаси, Форобий кўчаси 16, Мирзо Улуғбек
номидаги Ўзбекистон Миллий университети Маданият саройи мажлислар зали.
Диссертация билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университетининг ахборот ресурс марказида танишиш мумкин. Манзил:
Тошкент шаҳри, 100095, Талабалар шаҳарчаси, Форобий кўчаси, 16-уй.
Автореферат 2011 йил “___” ___________ да тарқатилди.
Авторефератга ёзилган тақризларингизни тамғали муҳр билан
тасдиқланган ҳолда Бирлашган ихтисослашган кенгаш илмий котибига
(Тошкент шаҳри, 100095, Талабалар шаҳарчаси, ЎзМУ, Фалсафа факультети
319-хона) юборишингизни сўраймиз.
Бирлашган ихтисослашган кенгаш
илмий котиби, фалсафа фанлари доктори, профессор Д.Т. Норқулов
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А.
Каримов минтақавий можаролар, диний экстремизм ва фундаментализм, буюк
давлатчилик шовинизми ва агрессив миллатчилик, этник ва миллатлараро зид-
диятлар, коррупция ва жиноятчилик, маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчилик муно-
сабатлари ва экомуаммоларни мамлакатимиз мустақиллигига таҳдид солувчи
омиллар сифатида кўрсатган эди. Хавфсизлигимизга таҳдид солувчи бу омил-
лар бевосита ва билвосита биз тадқиқ қилаётган мавзу – фуқароларнинг виждон
эркинлигини бузишга оид ҳуқуқбузарликлар
1
ва уларнинг олдини олиш муам-
моларига ҳам хосдир. “Биз яхши биламизки, - дейди Юртбошимиз И.А.Кари-
мов, - дин давлатдан ажратилгани билан жамиятдан ажратилган эмас. Биноба-
рин, жамиятнинг маънавий ҳаёти билан диний муносабатларни уйғунлашти-
риш тақозо этилади”.
2
Диний маданиятлар негизида ёки таъсирида қатор мусул-
мон, христианлик, буддистик цивилизацияларнинг таркиб топиши – уларнинг
жамиятда қандай роль ўйнаганлиги барчага маълум. Ҳозирги даврда Шарқи-
жанубий Европа ва Яқин Шарқ мамлакатларида юз берган ижтимоий низолар
айни вақтда динлар ўртасидаги низолар ҳамдир. Бу фактлар диннинг ижтимоий
муносабатларни тартибга солишда катта куч эканлигини кўрсатади ва биз тан-
лаган мавзунинг долзарблигини келтириб чиқарган омиллардан ҳисобланади.
Ҳар қандай мамлакатда бир тузумдан иккинчисига ўтишда моддий,
социал, сиёсий, ҳуқуқий ва маънавий ҳаётларга хос, алоҳида турдаги муаммо-
лар ҳам келиб чиқади. Хусусан, бизнинг юртимизда ҳам тоталитар тузумдан
қутулиб, демократик фуқаролик жамият сари борилмоқда. Шундай вазиятда -
ўтиш даврида барча соҳаларда ўзига хос бўшлиқлар ҳам юзага келади. Жумла-
дан, собиқ совет халқининг эмас, балки Ўзбекистон аҳолиси, хусусан, унинг
асосий туб халқи – ўзбек халқининг манфаатларини ифодалайдиган миллий
мафкурага эҳтиёжнинг юзага келганлиги бунинг исботидир. Мамлакатимизда
ўтиш даврида мафкуравий бўшлиқнинг юзага келганлиги, қатор миллий муам-
моларнинг тўпланиб қолганлиги, уларни гўёки ислом халифалигини ўрнатиш
орқали ҳал қилиш мумкиндек кўриниши ислом фун-даментализми ва экстре-
мизмининг ўрнашишига имкон бердики, натижада у билан боғлиқ қатор ҳу-
қуқбузарликлар, жумладан, мураккаб, мажмуа жиноятлар юз берди. Диний экс-
тремизмда “ислом динидан сиёсий кураш учун, омманинг сиёсий онгига таъсир
кўрсатиш воситаларига эга бўлиши учун қурол сифатида фойдаланилади”.
3
Ушбу диний сиёсий жараёнлар билан боғлиқ ҳолда юзага келган жиноятларни
таҳлил қилиш ҳам тадқиқот мавзуимизнинг долзарблигини белгилаб берди.
Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи, авваламбор, эътиқод эркин-
лиги ҳуқуқини ўз ичига олади. Кишиларнинг қандай ва нимани фикрлаётган-
лигига ҳеч ким аралашмайди. Бу умумий манфаат – конституцион ҳуқуқдир.
1
Диссертацияда бундан кейин мазкур жумлалар …ҳуқуқбузарликлар деб ёзилади.
2
Каримов И.А. Истиқлол ва маънавият. –Тошкент: «Ўзбекистон», 1994. – Б.73.
3
Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт
кафолатлари. – Тошкент: «Ўзбекистон», 1997. – Б.41.
4
Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи, иккинчидан, диний ва даҳрийлик
фаолияти эркинликларини ўз ичига олади. Худди шу борада мустақиллик
йилларида ҳам фуқаролар виждон эркинлиги ҳуқуқини суистеъмол қилишлар,
диндорларнинг объектив ҳуқуқий манфаатларга зид ҳаракатлар ҳам юз берди.
“Кейинги пайтда, – дейди Президентимиз И.А.Каримов, – халққа берилган
диний эркинликлардан ғаразли сиёсий мақсадларда фойдаланишга уриниш
ҳоллари ҳам сезилиб қолдики, бу нарса барчамизни беҳад ранжитмоқда ва
ташвишга солмоқда… Айрим жойларда баъзи нопок кимсалар томонидан
ҳаром-хариш топилган пуллар эвазига ҳашаматли масжидлар қуриш пойгаси
бошлангани сир эмас”.
1
Диний ҳаёт соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни ҳам таҳлил
қилиш, уларнинг объектив ва субъектив сабабларини аниқлаш мавзунинг
долзарблигини келтириб чиқарган навбатдаги омил бўлди.
Ижтимоий ҳимоя, мулкдорлар синфини, ҳуқуқий давлатни шаклланти-
риш, парламент ролини кучайтириш, ҳокимиятнинг қонунчилик, ижро ва суд
тармоқлари ўртасида мутаносибликка эришиш, кучли давлатдан кучли демо-
кратик жамият сари бориш, суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш, тинчликни
мустаҳкамлаш ва хавфсизликни таъминлаш, мулк хилма - хиллиги асосида
юзага келган иқтисодимизни эркинлаштириш, маънавий қадриятларимиз ва
жаҳон тажрибаси ютуқларидан фойдаланиш каби социал, моддий, сиёсий,
ҳуқуқий ва маънавий-маданий қисмлар бирлигидан иборат маданий борлиғи-
мизни босқичма-босқич яратиш тенденцияси ҳам … ҳуқуқбузарликларни
тадқиқ қилишда мавзунинг долбзарблигини белгилади.
… ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва бартараф этишда ҳам ҳуқуқий
нормаларни амалга ошириш (фойдаланиш, бажариш, риоя қилиш, қўллаш),
ҳуқуқий профилактика, жумладан, ҳуқуқий тарбиянинг ўрни ва роли катта. Бу
соҳада ҳам ҳуқуқий нормалар ва уларни ҳаётга татбиқ этиш самарадорлигини
ошириш билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Бунинг учун “янги қабул қилина-
ётган қонун ҳужжатларида аҳолининг кундалик турмушига сингиб кетган халқ
анъаналари, урф-одатлари, шахслараро ва миллатлараро муомала ҳамда диний
эътиқодларнинг асрий тарихидан мерос қилиб олинган, умуминсоний қадрият-
ларга, одамларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига зид бўлмаган ахлоқий нормалар
албатта акс эттирилиши керак”
2
. Бу ҳолат виждон эркинлигига оид қонунларни
ижод қилиш ва реализация қилишга ҳам бевосита тааллуқли бўлиб, биз тадқиқ
қилаётган мавзунинг долзарблигини белгилайди.
… ҳуқуқбузарликлар ва уларни келтириб чиқарган объектив ва
субъектив сабабларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ўз моҳият-мазмунига
кўра методологик характер касб этади. Совет даврида ижтимоий ҳодисалар,
жумладан, ҳуқуқбузарликларни тадқиқ этиш тарихни материалистик тушуниш
доирасида олиб борилган эди. Бу чекланган илмий жараён ҳозир ҳам баъзи
адабиётларда давом этмоқда.
3
Демак, ижтимоий воқеликни тушунишни
1
Каримов И.А. Истиқлол ва маънавият. – Тошкент: «Ўзбекистон», 1994. – Б.74-75.
2
Каримов И.А. Ўзбекистон - бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли. –Тошкент: «Ўзбекистон», 1993.
– Б.68.
3
Уголовное право. Общая часть. Учебник. – Москва: «Новый юрист», 1997; Ветров Н.И. Уголовное право. Об-
щая часть. Учебник для ВУЗов. – Москва: ЮНИТИ-ДАНА, «Закон и право». 1999; Курс уголовного право. Об-
5
ўзгартириш лозим. Юртбошимиз И.А.Каримов бу ҳақда шундай деб ёзади:
“Тафаккурнинг мафкуравий ақидаларидан холи бўлган, ҳар бир мамлакатнинг
ва бутун жаҳон маърифатпарварлигининг сифат жиҳатидан янги ҳолатга ўтиш
шакллари ва йўлларининг хилма-хиллигини кўрсатиб берадиган янги тури ва
услубини яратиш зарурияти етилди”
1
.
Стихияли диалектика, идеалистик диа-
лектика, табиатни диалектик материалистик тушуниш, тарих, жумладан, ҳу-
қуқни материалистик тушуниш, тарих, жумладан, ҳуқуқни диалектик маданий
тушунишлар диалектик тафаккур услубининг босқичлари ва турлари ҳисобла-
нади. Булардан сўнггисининг шаклланиши республикамизда Юртбошимиз
И.А.Каримов фаолияти билан боғлиқ ҳолда бошланган.
2
Мавзунинг
методологик асосларини қидириш билан боғлиқ бу зарурият ҳам унинг дол-
зарблигини белгилаган омил - сабаблардан бири бўлди. Шу сабабдан биз ҳам ўз
тадқиқот мавзуимизни ворисийлик асосида шаклланган тушуниш - тарих, жум-
ладан, ҳуқуқни диалектик маданий тушуниш ва унинг пировард мақсади -
цивилизацион ёндашиш доирасида олиб бордик.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Виждон эркинлиги ҳуқуқи бир
неча фанларнинг тадқиқот объектларидан ҳисобланади. Жумладан, собиқ СССР
даврида диншуносликда тарихий материализм ва атеизм доирасида фалсафий
йўналишда Л.И.Барменков, В.Н.Савельев ва бошқалар
3
томонидан тоталитар
тузум шароитида виждон эркинлиги ҳуқуқининг таъминланиши муаммолари
ўрганилди. Юридик фанлар соҳасида Н.П.Гаевая, В.А.Куроедов, Ю.А.Розен-
баум ва бошқалар
4
виждон эркинлиги ҳуқуқининг тоталитар тузум шарои-
тидаги кафолатларини тадқиқ қилишган. Собиқ СССР даврида Н.Ф.Кузнецова,
В.К.Звербуль каби тадқиқотчилар
5
дин ниқоби остида диний ибодатлар тўғ-
рисидаги совет қонунчилигига нисбатан юз берган жиноят турлари ва сабаб-
ларини ўрганишган. Аммо улар ҳам ислом дини билан боғлиқ виждон эркин-
щая часть. Ташкент; Учение о преступлении. – Москва: «Зерцало», 1999.
1
Каримов И.А. Ўзбекистон – бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли. – Тошкент: «Ўзбекистон». 1993. –
Б.4.
2
Қаранг: Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида -Тошкент: «Ўзбекистон»,
1995. – Б.139-144; Унинг: Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. – Тошкент: «Ўзбекистон», 1992.-
Б.10; Пўлатов Ҳ. Ўзбекистон - келажаги буюк давлат. Давра суҳбати // «Мулоқот» журнали, 1993. 3-4 -
сонларда. – Б.2-11; Туйчиев Б.Т. Политическая культура и демократизация общества. Монография. – Ташкент:
2010. 248 с.; Шарапов Ш., Абдухолиқов С. Мафкура: диалектик маданий ёндашув// Шарқона босиқлик сири. –
Тошкент: «Ўзбекистон», 1994. – Б.17-23; Крапивинский С.Э. Социальная философия – Москва: Изд. центр
ВЛАДОС, 1998. – С. 151-176; Одилқориев Х.Т.; Ғойибназаров Ш.Ғ. Сиёсий маданият. – Тошкент: ЎзР ИИВ
Академияси, 2004; Назаров Қ. Қадриятлар фалсафаси (аксиология). – Тошкент: Файласуфлар миллий жамияти
нашриёти, 2004; Рустамбоев М.Х., Абдухолиқов С.О. Ҳуқуқ методологияси: ҳуқуқни фалсафий тушуниш
бўйича изланишлар. I китоб. – Тошкент: ТДЮИ нашриёти, 2005; уларнинг: Ҳуқуқ методологияси: тарих ва
ҳуқуқни диалектик маданий тушуниш асослари. II китоб. – Тошкент: ТДЮИ нашриёти, 2005; Давронов З. Де-
терменизм и его сущность. Автореф. …дисс. док. филос. наук. – Ташкент: 1997: Маматқулов Р.П. Ўзбек халқи
ахлоқий қадриятларида табиатга оқилона муносабат ва унинг ҳозирги кундаги аҳамияти. Фалс. фан.номз.
…дисс.автореферати. –Тошкент, 2006.
3
Барменков Л.И. Свобода совести в СССР. – Москва: «Мысль», 1986; Бражник И.И. Право, религия, атеизм.
Правовое содержание научного атеизма. – Киев, 1983; Фуров В.Г. Буржуазные конституции и свобода совести.-
М.:
«
Политиздат
»
, 1983; Савельев В.Н. Свобода совести: история и теория. – Москва:
«
Высшая школа
»
, 1991.
4
Қаранг: Гаевая Н.П. Советское законодательство о свободе совести. – Киев: «Науково думка», 1988; Куроедов
В.А. Религая и церковь в советском обществе. – Москва: «Политиздат», 1984; Розенбаум Ю.А. Советское госу-
дарство и церковь. – Москва: « Наука», 1985.
5
Қаранг: Звирбуль В.К. Роль социального планирования в предупреждении. – Москва: «Знание». 1977; Кузне-
цова Н.Ф. Проблемы криминологической детерминации. – Москва: Изд. МГУ, 1984.
6
лигига оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида мукаммал монографик тадқиқот олиб
боришмаган. Ғарбий Европада О.Лухтерханд виждон эркинлиги ҳуқуқини
психологик, Ж.Маритен, Й.Месснер, А.Ауэр, Э.Жилсон, А.Ф.Утцлар
1
неото-
мистик йўналишда ўрганишган. Улар виждон эркинлиги ҳуқуқини фақат
индивид ва ижтимоий гуруҳлар ҳиссиётидан келтириб чиқарганлар. Ҳуқуқий
ҳодисаларни билишнинг ҳам фалсафий ва фалсафий бўлмаган методологик
даражалари мавжуд.
Ўзбекистонда мустақиллик йилларида файласуфлар ва ҳуқуқшунослар
илмий-назарий тадқиқотларда методология масалаларига алоҳида эътибор бе-
ришган. Масалан, А.Абдусамедов, С.О.Абдухолиқов, Ў.Абилов, Б.Алиев,
С.Атамуратов, К.В.Джавакова, З.Давронов, Р.М.Имомалиева, Ф.Ю.Исмоилов,
Б.Каримов, И.Каримов, Ш.О.Мамадалиев, Ф.Мусаев, Н.Маматов, Т.Маҳмудов,
С.Мамашокиров, Қ.Назаров, А.Очилдиев, С.С.Сангинов, И.Саифназаров,
Т.Тошланов, Ж.Туленов, Г.Ж.Туленова, Б.Тўйчиев, Б.Тўраев, И.Хўжамуродов,
С.Шермухаммедов, Н.Шермуҳаммедова, Х.Шайхова, И.Эргашев, Ж.Яхшили-
ков, А.Қодиров, З.Қ.Қодирова, Э.Ҳошимова, Х.Ҳайдаров, Н.Ҳ.Ҳакимов ва
бошқа файласуф олимларимиз,
2
С.М.Одилхўжаева, З.М.Исламов, Х.Т.
Одилқориев, Ф.Раҳимов, У.Таджиханов, А.Х.Саидов, Ж.Тошқулов, М.Файзиев,
Э.Халилов, Ш.Ўразаев каби олимларимиз умумий хуқуқ назариясида, Қ.Р.Аб-
дурасулова, Ш.Я.Жумамуратов, О.Зокирова, Б.А.Миренкий, Э.Х.Норбўтаев,
Й.М.Каракетов, Р.Р.Қобулов, М.Х.Рустамбоев, Р.А.Зуфаров, М.Ражабова,
М.С.Собуров, Б.Х.Пўлатов, Ю.С.Пўлатов, Э.Х.Ҳакимов, А.С.Якубов ва
бошқалар жиноий-ҳуқуқий фанлар
3
соҳасида тафаккур услубини ўзгартиришни
ва эски методологик қоидалардан холи бўлишни таъкидладилар. Уларнинг
асарларида мустақиллик даврдан бошлаб, умуминсоний ва миллий қадриятлар
уйғунлиги асос сифатида белгиланди. Профессор Ҳ.Бобоев тарихий матери-
ализм, совет давлати ва ҳуқуқи назарияси, хуллас, пролетар синфийлигига
1
Қаранг: Maritain J. The Rights of Man and Natural Law. – N.Y.: 1947; Messner J. Das Naturrecht.7.Aufl. – Berlin:
1984; Auer A. Der mensch und das Recht// Naturrecht oder Rechtspositivismus. – Daemstadt: 1981; Gilson E. Introduc-
tion a la phylosophie chretine.- Paris: 1960; Uts A. Die Antwert der katolischen Soziallehre die Serschidenen Formuli-
runden der Freiheirsdee.P.Hanctein. Freiheit und christlische Soziallehve. – Koln: 1977.
2
Қаранг: Абилов Ў. Миллий ғоя шаклланиши ва маънавий шаклланиш жараёнларининг муштараклик
хусусиятлари. // Мустақил Ўзбекистон - фалсафа фанларининг долзарб муаммолари. VII – Тошкент: ЎзР ФА Фал-
сафа ва ҳуқуқ институти. 2000. – Б.27-33; Абдураҳмонов Ф. Мустақиллик ва миллий манфаатлар – Тошкент:
«Фан», 1994; Атамуродов С. Национальная культура и национальное самосознание и процессе обновления обще-
ства. – Ташкент: 1992; Имомалиева Р.М. Дунёқараш ва алоқадорлик. // Ўзбекистон мустақиллиги ва фалсафа. I-
китоб. Тошкент: Университет, 1995, – Б.15-16; Каримов Б. Миллатлараро ва конфессиялараро муносабатларни
мувофиқлаштиришда миллий ғоянинг ўрни. // Мустақил Ўзбекистон: фалсафа фанларининг долзарб муаммолари.
VII. – Тошкент: ЎзР ФА Фалсафа ва ҳуқуқ институти. 2000. – Б.44-47; Назаров Қ. Аксиология - қадриятлар
фалсафаси. – Тошкент: «Маънавият», 1998; Туленов Ж.Т. Ҳаёт фалсафаси. – Тошкент: «Ўзбекистон», 1993;
Хайдаров Х.Ф. Исторический закон в структуре социального познания и управления. – Тошкент: «Фан», 1994 ва
бошқалар.
3
Қаранг: З.Исломов. Общества государство, право, тенденции и перспективы развития. – Ташкент: «Адолат»,
1997; Х.Т.Одилқориев. Ўзбекистон Республикасида қонун чиқариш жараёни. – Тошкент: «Ўзбекистон», 1993;
А.Саидов. Мустақиллик қомуси. – Тошкент: «Ўзбекистон», 1993; А.Х.Саидов, О.Т.Юнусова. Ўзбекистон
Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунига шарҳлар. – Тошкент:
«Адолат», 1993; У.Тожихонов, А.Х.Саидов. Хуқуқий маданият назарияси. 1-том. – Тошкент: ЎзР ИИВ
Академияси, 1998; М.Файзиев Ўзбекистонда ҳуқуқий давлат қарор топишининг айрим муаммолари. // Мустақил
Ўзбекистон: Фалсафа ва ҳуқуқ фанларининг долзарб муаммолари. – Тошкент: «Фан», 1994. – Б.184-185 ва
бошқалар.
7
таяниш фан ва мафкура соҳасида нималарга олиб келишини қуйидагича
изоҳлайди: “Ҳамма
нарса, шу жумладан, давлат, ҳуқуқ, қонун, сиёсат ҳам фақат
ягона ўлчов билан ўлчаниши ва ягона усул билан, яъни материалистик нуқтаи
назардан ва марксизм-ленинизм таълимотига биноан ўрганилиши керак эди.
Унга мос келмайдиган ҳар қандай таълимот ва шу жумладан, давлат ва ҳуқуқ
ҳақидаги дунёқараш шафқатсиз танқид қилиниб, “бошқача” фикрловчилар
таъқиб остига олиндилар”.
1
Шунинг учун биз ўз тадқиқот ишимизда, юқорида
таъкидлаганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов аъмо-
ли билан боғлиқ ҳолда юзага келаётган ижтимоий, жумладан, ҳуқуқий
ҳодисаларни янгича тушуниш
–
тарих ва ҳуқуқни диалектик маданий тушуниш
ва унинг пировард мақсади
–
цивилизацион ёндашишдан ижтимоий-фалсафий
ва ҳуқуқий-фалсафий методологик тамойиллар сифатида фойдаландик.
Ж.А.Керимов, С.А.Алексеев,
В.С.Нерсесянц, Ю.В.Тихонравов
2
ва
бошқаларнинг ҳуқуқий фалсафий қарашларидан …ҳуқуқбузарликлар, улар-
нинг сабаблари ва уларни бартараф этиш масалаларини диалектик маданий
тушуниш доирасида таҳлил қилишда фойдаланилди.
СССР – тоталитар тузум емирилиб, унинг ўрнида мустақил давлатлар
ҳамдўстлиги ҳудудида постсоциализм даврида виждон эркинлиги ҳуқуқига
бевосита ва бавосита оид адабиётлар нашр этилди ва диссертациялар ҳимоя
қилинди. Жумладан, 1994 йилда А.Х.Саидов муҳаррирлигида рус тилида
мусулмон ҳуқуқи бўйича фундаментал асар “Ҳидоя. Мусулмон ҳуқуқига шарҳ-
лар”нинг биринчи томи ва илмий жамоатчилик асосида тайёрланган “Ислом:
бағрикенглик ва мутаассиблик”
китоби нашр этилди. Шу сингари асарлар
орқали ҳам маълумки, ҳудудимизда виждон эркинлиги термини ишлатилмаган
бўлса-да, қадимдан то ҳозирги кунларгача ўзга динларга нисбатан бағрикенглик
мавжуд бўлган. Ш.А.Ёвқочев номзодлик ишида диннинг сиёсийлашуви ва
диний экстремизм ўртасидаги боғланишларни таҳлил қилган.
3
Ф.Раҳмоновнинг
номзодлик диссертациясида эса асосий эътибор Ўзбекистонда демократик ва
ҳуқуқий давлат барпо этиш тизимида виждон эркинлиги муаммосининг тутган
ўрни ва фалсафий моҳиятига қаратилди.
4
Ғ.С.Кароматов ўз номзодлик ишида
ислом фундаментализмининг экстремистик руҳдаги оқимлар учун ғоявий манба
ролини ўйнаётганлигини ўрганди.
5
З.М.Ҳусниддиновнинг номзодлик диссерта-
циясида ҳудудимизда диний адоватнинг олдини олишда диний бағрикенгликни
мустаҳкамлашнинг аҳамияти кўрсатилган.
6
С.С.Абдуллаевнинг тадқиқотла-
1
Бобоев Ҳ. Амир Темур ва унинг қарашлари. – Тошкент: «Ўзбекистон», 1992. – Б. 3.
2
Қаранг: Алексеев С.С. Право. – Москва: «Статут», 1999; Керимов Дж.А. Философские основания политико-
правовых исследований. – Москва: «Мысль», 1986; Основы философии права. – Москва, 1992; Нерсесянц В.С.
Философия права. – Москва: «Норма», 1997; Тихонравов Ю.В. Основы философии права. – Москва: «Вестник»,
1997. – 604 с.
3
Ёвқочев Ш.А. Политизация религии и проблемы религиозного экстремизма. Автореф. дисс. …канд. полит. на-
ук. – Ташкент, 1993. – 38 с.
4
Раҳмонов Ф. Ўзбекистон давлат барпо этишда виждон эркинлигининг кафолатланиши. Фалс. фан. ном. ...дисс.
автореферати. – Тошкент, 1993.– 18 б.
5
Кароматов Ғ.С. Ислом фундаментализми ва унинг ижтимоий - сиёсий моҳияти. Фалс. фан. ном. ...дисс.
автореферати, – Тошкент, 1999. – 21 б.
6
Хусниддинов З.М. Ўзбекистонда диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш омиллари ва муаммолари. Фалс. фан.
ном. …дисс. автореферати, – Тошкент, 2001. – 20 б.
8
рида мустақил Ўзбекистонда виждон эркинлигини кафолатлаш жараёнида соф
ислом таълимоти билан радикал диний оқимлар орасидаги фарқлар
ўрганилган.
1
С.О.Абдухолиқовнинг тадқиқот ишида виждон эркинлиги ҳуқуқи
мисолида ижтимоий, жумладан, ҳуқуқий ҳодисаларни билишнинг ижтимоий ва
ҳуқуқий - фалсафий методологияси - тарих ва ҳуқуқни диалектик маданий
тушуниш асослари ишлаб чиқилган.
2
Юридик фанлар соҳасида Ҳ.Бобоевнинг
тадқиқот ишларида Марказий Осиёда Темурийлар давридаги сиёсий-ҳуқуқий
қарашлар ва унинг тизимида динга бўлган муносабат,
3
З.Муқимовнинг доктор-
лик диссертациясида Ўзбекистонда VIII-XIX асрларда ҳуқуқ манбалари,
4
А.Т.Юнусованинг номзодлик ишида виждон эркинлигининг давлат томонидан
тартибга солиниши,
5
А.Р.Раҳмоновнинг докторлик диссертациясида вақф мул-
ки ва диний ташкилотларнинг мулкларидан фойдаланиши масалалари,
6
Б.А.Но-
гаевнинг тадқиқотида диний ташкилотларнинг юридик шахс сифатида ҳуқуқий
мақоми,
7
Д.З.Деҳқонованинг номзодлик диссертациясида мустақил Ўзбекис-
тонда демократик ўзгаришларни ривожлантиришда ҳуқуқий, ахлоқий мероси-
миз, менталитетимизнинг аҳамияти
8
ёритилган.
Кейинги илмий ва илмий-амалий ишлар ичида биз ўрганаётган мавзуга
бевосита алоқадор асарлар ҳам нашр этилди. Жумладан, Р.Ҳ.Қодиров ва
Т.Мирзаевлар ўзларининг бир қатор ишларида диний экстремизм ва терроризм
билан боғлиқ бўлган жиноятларни таҳлил қилишган ва уларни тергов қилиш-
нинг амалий жиҳатларини ёритишган.
9
Бу борада М.Ражабованинг илмий-
тадқиқот ишлари диққатга сазовордир.
10
Унинг “Диний экстремизм ва
терроризмга қарши кураш муаммолари” номли монографик тадқиқот ишида
мамлакатимизда кейинги йилларда дин ниқоби остидаги экстремистик
,
фунда-
менталистик, сепаратистик жиноий уюшмаларнинг жиноий ишлари жиноят-
ҳуқуқий фани циклида таҳлил қилинган, уларни бартараф этиш борасида қо-
нунчиликни такомиллаштириш, ихчамлаштириш масалалари баён этилган.
М.Х.Рустамбоев томонидан тарих, жумладан, ҳуқуқни диалектик маданий ту-
шунишнинг жиноий иш ҳуқуқи соҳасида қўллаши асосида жиноят ҳуқуқининг
1
Абдуллаев С. Ўзбекистонда эътиқод эркинлиги ва ислом. Фалс. фан. ном. ...дисс. автореферати, – Тошкент,
2002. – 25 б.
2
Абдухолиқов С. О. Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқининг методологик
муаммолари. Фалс. фан. докт. …дисс. автореферати, – Тошкент, 2002. – 45 б.
3
Бобоев Ҳ. Политическая и правовая мысль Узбекистана в XIV-XV веках. Автореф.дисс. ...докт. юрид. наук. –
Ташкент, 1993. – 41 с.
4
Муқимов З. Основные исторические источники права в Узбекистане. (VIII-XIX в.в.) Автореф. дисс. ... докт.
юрид. наук. – Ташкент, 1997. – С.40.
5
Юнусова А.Т. Развитие государственного правового регулирования свободы совести. Автореф. дисс. ... канд.
юрид. наук. – Ташкент, 1995. – С.20.
6
Рахмонов А.Р. Права вакуфной собственности по шариату и вопросы собственности религиозных организаций
по законодательству РУз. Автореф. дисс. …канд. юрид. наук. – Ташкент, 1997. – С.21.
7
Ногаев Б.А. Религиозные организации как юридические лица. Автореф. дисс. …канд. юрид. наук. – Ташкент,
2000. – С.26.
8
Деҳқонова Д.З. Ўзбекистонда демократик жараёнларни ривожлантиришнинг ҳуқуқий ва маънавий-ахлоқий
негизлари. Юрид. фан. ном. …дисс. автореферати. – Тошкент, 2000. – 24 б.
9
Қаранг: Қодиров Р.Х. Диний экстремизм ва терроризм билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишнинг айрим
хусусиятлари. (Амалий қўлланма) – Тошкент: «Ўқитувчи», 2000; Т.Мирзаев. Диний экстремизм ва терроризм
билан боғлиқ бўлган жиноятларни тергов қилишнинг айрим жиҳатлари ва ушбу жиноят ишларининг ўзига хос
хусусиятлари. – Тошкент: «Янги аср авлоди», 2000. – 27 б.
10
Ражабова М. Диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш муаммолари. – Т.: «Ўзбекистон», 2003. – 400 б.
9
мавжудлиги ва такомиллашишининг субстанционал элементлари ва қонунлари
илмий адабиётда илк бора ёритилган.
1
Қ.М.Муҳаббатов Тожикистон Республи-
каси материаллари асосида “Ҳизбут таҳрир” диний-сиёсий ташкилотининг
амалга оширган қўпорувчилик ишларининг моҳиятини сиёсатшунослик фанла-
ри доирасида таҳлил қилган.
2
Россия Федератив Республикасида кейинги йилларда виждон эркинлиги
ҳуқуқи ва унга боғлиқ жараёнлар бўйича диншунослик
3
,
сиёсатшунослик
4
,
давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи, сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи
5
,
давлат ҳуқуқи ва бошқаруви, маъмурий ҳуқуқ
6
ва жиноят ҳуқуқи
7
фанлари
циклларида қатор диссертациялар ҳимоя қилинди ва адабиётлар нашр қилинди.
Юқорида таҳлил қилинган ва кўрсатилган адабиётлар, жумладан, диссерта-
цияларда, мустақил Ўзбекистон Республикасида …ҳуқуқбузарликлар, улар-
нинг объектив ва субъектив сабаблари ва олдини олиш чоралари махсус, ҳуқу-
қий-фалсафий йўналишда таҳлил қилинмаган. Шунинг учун биз ўз тадқиқот
объектимизни ҳуқуқий-фалсафий ҳолда таҳлил қилар эканмиз, ҳуқуқ, юридик
қонун ва ҳуқуқбузарликлар, уларнинг сабаблари ва олдини олиш масалаларини
ҳар бир конкрет жамият цивилизициялар негизи – маданий борлиғи даражаси
ва характеридан, диний маданият диний ҳаётнинг ва ҳуқуқий маданият ҳуқуқий
ҳаётнинг ядроси эканлигидан, виждон эркинлиги ҳуқуқининг ҳам ўз ички
диалектикаси – субъектив ҳуқуқдан объектив ҳуқуқ (ҳуқуқий институт)қа ва
ундан реализация томон бориш жараёнларидан, тарих, жумладан ҳуқуқни
диалектик маданий тушуниш концепциясига таянган ҳолда таҳлил қилишга
ҳаракат қилдик.
Диссертация
ишининг
илмий-тадқиқот
ишларининг
тематик
режалари билан боғлиқлиги.
Диссертация мавзуси Алишер Навоий номли
1
Қаранг: Рустамбоев М.Х., Абдухоликов С.О. Ҳуқуқ методологияси: тарих ва ҳуқуқни диалектик маданий
тушуниш асослари. (Виждон эркинлиги ҳуқуқи ва жиноят ҳуқуқи фани материаллари асосида). 2-китоб –
Тошкент: ТДЮИ нашриёти, 2005. – 403 б.
2
Қаранг: Муҳаббатов М. Социально политические факторы образования религиозно-политической организа-
ции «Ҳизбут-таҳрир» и её реакционная сущность (по материалам Таджикистана), Дисс. …канд. полит. наук. –
Душанбе, 2004. – 174 с.
3
Қаранг: Бебиева Е.А. Религиозная виртуальная реальность: философско-религиоведческий анализ. Дисс.
…канд. филос. наук. – Москва, 2004. – 161 с.; Самошонков К.Н. Религиозный конфликт как объект социально-
философского анализа. Дисс. …канд. филос. наук. – Москва, 2004. – 140 с.
4
Қаранг: Мухаметзанова Р.М. Политика современного российского государства в сфере свободы совести: про-
цесс формирования новой модели. Дисс. …канд. полит. наук. – Уфа, 2004. –181 с.
5
Дорская А.А. Проблема законодательного закрепления свободы совести в России в начале ХХ века. Дисс.
…канд. юрид. наук. – Санкт Петербург, 2001. – 184 с.; Ефимовских В.Л. Религиозные преступления в русском
праве Х - начала ХХ вв. Дисс. …канд. юрид. наук: – Екатеринбург, 2002. – 229 с.; Лёвина А.А. Институт «сво-
боды совести и вероисповедания»: историко-правовой опыт России. Дисс. …канд. юрид. наук. – Новгород,
2003. – 182 с; Тетерятников Н.Ю. Теоретико-правовые аспекты свободы совести. Дисс. …канд. юрид. наук. –
Екатеринбург, 2002. – 205 с.
6
Қаранг: Симорот С.Ю. Правовые регулирование реализации свободы совести в Российской Федерации. Дисс.
…канд. юрид. наук. – Хабаровск, 2000. – 215 с.; Петров Э.А. Государственно-политические конфликты инсти-
тутов Российского и мусульманского права в процессах реализации социальной доктрины ислама. Дисс.
…канд. юрид. наук. – Ростов на Доне, 2003. – 145 с.; Саломатин И.В. Проблемы обеспечения свободы совести в
Российской Федерации. Дисс. …канд. юрид. наук. – Сургут, 2003. – 207 с.; Белявский Д.С. Проблемы реализа-
ции права на свободы совести в субъектах Российской Федерации, находящихся в пределах Южного
федерального округа. Дисс. ...канд. юрид. наук. – Ставропорль, 2004. – 236 с.
7
Қаранг: Кунц Е.В. Преступность на почве межнациональных и религиозных конфликтов и уголовно-
правовые меры борьбы с нею. Дисс. ...канд. юрид. наук: – Челябинск, 1998. – 188 с.; Шевкопляс Е.М. Уголов-
но-правовая охрана свободы совести в России. Дисс. …канд. юрид. наук. – Омск, 1999. – 194 с.; Башкатов Л.Д.
Религиозная преступность: уголовно-правовые и криминологические проблемы. Дисс. …канд. юрид. наук. –
Москва, 2001. –224 с.; Димитрова Е.А. Уголовная ответственность за организацию религиозного объединения,
посягающего на личность и права граждан. Дисс. ...канд. юрид. наук. – Красноярск, 2004. – 188 с.; Старков
О.В., Башкатов Л.Д. Криминология: религиозная преступность. – Санкт Петербург: Изд-во Р.Асланова
«Юрид.центр Пресс», 2004. – 386 с.
10
Самарқанд Давлат университети ҳуқуқшунослик факультетининг миллий
қонунчилигимизни яратиш ва такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот
ишлари таркибига киради. Мавзу Самарқанд Давлат университети тарих-
фалсафа факультети Илмий кенгашининг 2003 йил 21 сентябрдаги мажлиси
2-сон баённомаси, Самарқанд Давлат университети Илмий кенгашининг 2003
йил 24 октябрдаги 3-сон баённомаси билан тасдиқланган.
Тадқиқотнинг мақсади.
Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг
виждон эркинлигини бузишга оид ҳуқуқбузарликлар, уларнинг сабаблари ва
олдини олиш масалаларини ўрганиш ҳисобланади.
Тадқиқот вазифалари
сифатида қуйидагилар белгиланди:
-…ҳуқуқбузарликлар ва уларни олдини олишни тадқиқ қилишнинг ижти-
моий-фалсафий ва ҳуқуқий фалсафий методологик асосларини таҳлил этиш;
-…ҳуқуқбузарликлар, жумладан, жиноятларни жамиятнинг структурасига
боғлиқ ҳолда юз берганларини аниқлаш;
- …ҳуқуқбузарликлар, жумладан, жиноятларнинг муайян қисми сиёсий
фаолият билан боғлиқ ҳолда юз берганлиги ва уларнинг ўзига хос жиҳатларини
кўсатиш;
- …ҳуқуқбузарликларнинг объектив сабабларини ёритиш;
- …ҳуқуқбузарликларнинг субъектив сабаблари ва уларнинг объектив
сабаблари билан боғлиқлигини таҳлил этиш;
- …ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва бартараф этишнинг сиёсий ва
ҳуқуқий асосларини ёритиш;
- …ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва бартараф этишнинг моддий,
социал ва маънавий омилларини таҳлил қилиш.
Тадқиқотнинг объекти –
мустақил Ўзбекистон Республикасида фуқа-
роларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи, диний ҳаёт ва уларнинг ижтимоий
ҳаётнинг барча соҳалари билан боғлиқ ҳолда юз берадиган муносабатларини
ҳуқуқий тартибга солишнинг таъминланиши ҳисобланади.
Тадқиқотнинг предмети
сифатида мамлакатимизда …ҳуқуқбузарлик-
ларнинг кўринишлари, сабаблари ва уларнинг олдини олиш танланди.
Тадқиқотнинг назарий-методологик асослари.
Ўзбекистон Респуб-
ликаси Президенти И.А.Каримов асарлари, файласуф, ҳуқуқшунос олимлар-
нинг виждон эркинлиги ҳуқуқи ва ҳуқуқбузарликларга оид қарашлари, Ўзбе-
кистон Республикаси Конституцияси, виждон эркинлиги ҳуқуқига оид юридик
нормалар тадқиқот ишининг назарий ва норматив асослари бўлиб хизмат
қилди. … ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг олдини олишни тарихни диалектик
маданий тушуниш ва унинг пировард мақсади – цивилизацион ёндашиш
доирасида ўрганиш тадқиқот ишининг ижтимоий ва ҳуқуқий-фалсафий
методологик асоси вазифасини ўтади.
Тадқиқот методлари.
Илмий ишнинг ишончлилиги ва асослан-
ганлигини
таъминлаш мақсадида диалектик таълимот тамойиллари, илмий
билишнинг таҳлил қилиш ва умумлаштириш, тизимлаштириш, қиёслаш каби
умумий методларидан тарих, жумладан, ҳуқуқни диалектик маданий тушуниш
доирасида ижодий фойдаланилди.
11
Тадқиқотнинг илмий фарази
шундан иборатки, соҳага оид тадқиқот-
чиларнинг тафаккур услубини ўзгартиради ва бу билан илмий ишларнинг сама-
радорлигини оширади. Шунингдек, ижтимоий ҳаёт соҳаларидаги низолар ман-
баларини ва уларни ҳал қилишнинг умумий йўлларини кўрсатиш билан …ҳу-
қуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича профилактика ишларининг умумий
стратегик йўлларини ишлаб чиқишга кўмаклашади.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
-…ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг олдини олишнинг ижтимоий ва ҳуқуқий -
фалсафий методологик асосларини таҳлил қилиш илмий самарадорликни
ошириш омили сифатида тақдим этиш;
- ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги умумий ҳуқуқий назарий таълимотнинг но-
фалсафий методологик аҳамиятини кўрсатиш;
-…ҳуқуқбузарликларнинг жамиятнинг социал, моддий, сиёсий-ҳуқуқий ва
маънавий ҳаёт соҳалари билан боғлиқ кўринишлари ва ўзига хос хусусият-
ларини кўрсатиш;
-…ҳуқуқбузарликлар юзага келишининг объектив сабабларини кўрсатиш;
-…ҳуқуқбузарликларни юзага келтирувчи субъектив сабаблар ва уларнинг
объектив сабаблари билан алоқадорликларини ёритиш;
-…ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг олдини олишнинг юридик омилларини
таҳлил қилиш;
- …ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг олдини олишнинг ноюридик омил-
ларидан фойдаланиш зарурлигини асослаб бериш.
Тадқиқот ишидаги илмий янгиликлар қуйидагилар:
- …ҳуқуқбузарликлар ва уларни олдини олишнинг тарихни диалектик
маданий тушунишга асосланган ижтимоий ва ҳуқуқий фалсафий концепцияси
берилди;
- фуқаролар виждон эркинлигининг фалсафий-ахлоқий ва ҳуқуқий
мазмунлари ўртасидаги тафовут ва бирликларни аниқлашнинг назарий аҳамия-
ти кўрсатилди;
-…ҳуқуқбузарликларнинг сабабларини ҳуқуқий-фалсафий билишнинг
жиноий-ҳуқуқий ва криминологик ёндашишлардан фарқи кўрсатилди;
-…ҳуқуқбузарликлар, уларнинг сабаблари ва олдини олишни билишнинг
методологик даражалари кўрсатилди;
-…ҳуқуқбузарликлар ижтимоий ҳаётнинг социал, моддий, сиёсий-ҳуқуқий
ва маънавий ҳаёт соҳалари билан боғлиқ ҳолда туркумланди;
-…ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий ҳаётнинг асосий соҳалари билан
боғлиқ ҳолдаги ўзига хос хусусиятлари ёритилди;
-… ҳуқуқбузарликларнинг объектив сабаблари таҳлил қилинди;
-…ҳуқуқбузарликларнинг субъектив сабаблари кўрсатилди;
-…ҳуқуқбузарликларнинг кўринишлари ва сабабларининг социализм ва
постсоциализм даврларидаги қиёсий таҳлили берилди;
-…ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишнинг асосий йўллари кўрсатилди.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқот
натижалари ижтимоий фалсафа, диншунослик, ҳуқуқ фалсафаси, юридик,
12
социология, конституциявий ҳуқуқ, жиноят ҳуқуқи, криминология фанлари,
инсон ҳуқуқлари ўқув курсларини виждон эркинлиги ҳуқуқи, ҳуқуқбузарлик,
диний экстремизм, терроризм ва сепаратизмларни илмий билишнинг чеклан-
ган методологик тамойилларидан тозалайди. …ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг
олдини олиш муаммоларини тадқиқ этишни янги – тарих, жумладан, ҳуқуқни
диалектик маданий тушунишга асосланган методологик билимлар билан
қуроллантиради. Шунингдек, ушбу тадқиқот иши ютуқларидан диний ишлар
бўйича шуғулланувчи мутасадди шахслар, ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари
ҳам фойдаланишлари мумкин.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилинганлиги.
Диссертациянинг
илмий натижаларидан 2005-2010 йиллар мобайнида Алишер Навоий номидаги
Самарқанд Давлат университетида фалсафа, диншунослик, жиноят ҳуқуқи ва
криминология, конституциявий ҳуқуқ фанларини ўқитишда, Республика
Маънавият ва маърифат жамоатчилик маркази Самарқанд вилояти бўлимида
маърузаларни ташкил этишда ижодий фойдаланилди.
Тадқиқот натижаларининг синалганлик даражаси.
Диссертациянинг
асосий мазмуни “Ўзбекистон ёшларининг ҳуқуқий тарбиясини юксалтириш-
нинг долзарб муаммолари” мавзуидаги Республика илмий конференциясида
(Самарқанд, 2004), “Ҳуқуқ илмининг долзарб масалалари” (Самарқанд, 2006),
“Мустақиллик йилларида суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолия-
тини янгича асосда шакллантириш” (Тошкент, 2007), “Фуқаролик жамиятини
шакллантиришда ёшларнинг роли” (Самарқанд, 2008), “Конституционно-
правовое развитие субъектов Российской Федерации: проблемы и перспек-
тивы” (Уфа, 2009), Олималарнинг қишлоқда тараққиёт ва фаровонликни
таъминлашдаги роли мавзусидаги (Самарқанд, 2009) Республика илмий-амалий
конференцияларида маърузалар қилинган.
Диссертация Алишер Навоий номидаги Самарқанд Давлат университети
ҳуқуқшунослик ва тарих-фалсафа факультетлари “Умумий ҳуқуқшу-нослик”
ва “Миллий ғоя, фалсафа ва фан методологияси” кафедраларининг 2010 йил 14
сентябрдаги кенгайтирилган қўшма семинарида (2-сон баённомаси), Мирзо
Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Д.067.02.01-
рақамли Бирлашган ихтисослашган кенгаш қошидаги назарий-методологик
семинарда (2011йил 21 апрель, баённома №1) муҳокама қилинган ва ҳимояга
тавсия этилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги.
Тадқиқот натижалари
илмий-амалий анжуманларда, муаллифнинг чоп этилган мақолаларида баён қи-
линган. Диссертация мавзусига оид, 4 та илмий журналларда ва 8 та илмий
тўпламларда, мақолалар нашр этилган.
Диссертациянинг тузилиши:
кириш, уч боб, тўққизта параграф, хулоса
ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан ташкил топган.
Диссертациянинг асосий матни 149 саҳифадан иборат.
13
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Диссертациянинг
“Кириш”
қисмида танланган мавзунинг долзарблиги,
ўрганилганлик даражаси, мақсади ва вазифалари, илмий янгиликлари, тадқиқот
объекти, предмети, методологик - назарий манбаи, назарий ва амалий аҳамияти,
синовдан ўтганлиги, тузилиши асослаб берилган.
“Виждон эркинлигини бузишга оид ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг
олдини олишнинг методологик тамойиллари”
номли биринчи бобнинг
биринчи параграфи
“Виждон эркинлигининг фалсафий-ахлоқий ва ҳуқуқий
мазмунлари ўртасидаги тафовут ва бирликлар”
деб юритилади.
Илмий
адабиётларда виждон эркинлигига фалсафий ва ҳуқуқий йўналишларда таъриф-
тавсиф беришда ҳанузгача бир хилликка эришилгани йўқ. “Виждон эркинлиги”
фалсафий-ахлоқий ва ҳуқуқий категориялар сифатида “виждон”, “масъулият”,
“эътиқод”, “эркинлик”, “эътиқод эркинлиги”, “мажбурият”, “бурч”, “виждон
эркинлиги ҳуқуқи” каби мазмунларни ўз ичига олган мураккаб ижтимоий ҳоди-
садир. Жамият асоси
– маданий борлиқ негизида юзага келадиган ижтимоий
алоқадорликлар ҳар бир кишига умумий ва муайян мажбурият, бурч ва
масъулиятларни юклайди. Тадқиқотда киши виждони, қўйилган мажбурият,
бурчларни ҳис этиши туйғуси ва ўзи масъул деб билиши, аввало бор ҳар бир
жамият, яъни цивилизацияларнинг негизи – маданий борлиғи, жумладан
шахснинг воқеаликни тушуниши ва унга бўлган эътиқоди каби детерминант-
ларга боғлиқлиги таҳлил қилинган.
Масъулият эркинлиги эътиқод эркинлигидан келиб чиқади. Масъулият
эркинлиги айни вақтда амалий ҳаракат эркинлиги ҳамдир. Виждон эркинлиги
эса, кенг маъно – фалсафий-ахлоқий аспектда, биринчидан, асосан кишининг
ички дунёси билан боғлиқ эътиқод эркинлигини ўз ичига олади. Эътиқод
эркинлиги илмий адабиётлар ва кундалик ҳаётда виждон эркинлиги маъносида
талқин қилинди. Эътиқод эркинлиги нафақат диний ёки даҳрийлик ғояларига
нисбатан, балки шу билан бирга “давлат даражасига кўтарилган” ахлоқий ва
фалсафий ғоя ва нормаларга нисбатан ҳам бўлиши мумкин. Иккинчидан
виждон эркинлиги кенг маънода, масъулият эркинлигини, ўз-ўзини назорат
қилиш, ҳатти-ҳаракатларни бошқаришларни ўз ичига олади. Диссертацияда
виждон эркинлиги ахлоқий ҳодиса сифатида инсоннинг ички, маънавий
қиёфасидан, ҳуқуқий ҳодиса сифатида эса ташқи мажбурийликдан, заруриятдан
келиб чиқиши кўрсатилган.
Ҳуқуқ субъектлар ўртасидаги асосий бўғинлардир. Агар тенглик, адолат
ва эркинлик ижтимоий муносабатлари ўзларининг кафолатланишини тақозо
этса, бундай муносабатларга ҳуқуқ дейилади. Кафолатлаш эса “ҳокимият”лар
орқали амалга ошади. Ҳуқуқ субъектларининг биринчи томони – ҳуқуқ
лаёқатидан тенглик, иккинчи томони – муомала лаёқатидан адолат муносабат-
лари келиб чиқади. Адолат тенгликнинг тўлдирилиши ва расмийлашишидир.
Шу асосда ҳуқуқнинг учинчи сифат белгиси – эркинлик юзага келади.
Эркинлик, ҳуқуқий маънода, субъектнинг тенглик ва адолат негизида фаолият
юритиши, ўз ҳуқуқларидан фойдаланишидир. Шунинг учун ҳам диссертацияда
14
юридик адабиётлардаги ушбу ҳуқуқий фалсафий методологик ғоялардан келиб
чиққан ҳолда виждон эркинлиги, тор маънода, ҳукмрон дин ёки даҳрийликка
нисбатан, уларнинг ташқи тазйиқига нисбатан тушунилади. Виждон эркинлиги
қадимги даврда ахлоқий бурч, сўнгра ҳукмрон мафкурага нисбатан талаб ва
кейинги даврларда ҳукмрон динга, инквизицияга нисбатан ҳуқуқ сифатида
шаклланган.
Киши виждонининг эркин бўлиши инсоннинг унинг эътиқодига зид
хатти-ҳаракатларнинг мажбурийлигидан ва янглишишларга олиб борадиган
бузилишлардан озод бўлишини тақозо этади. Демак, виждон эркинлигининг
фалсафий-ахлоқий мазмуни унинг ҳуқуқий мазмунига нисбатан белгиловчи
бўлса-да, ҳуқуқий мазмуни унинг ахлоқий мазмуни шаклланиши учун замин
яратади. Ушбу параграфда юриспруденцияда виждон эркинлиги ҳуқуқи бир
неча аспектларда ўрганилар экан, унинг фалсафий-ахлоқий ва ҳуқуқий
мазмунлари ўртасидаги тафовут ва бирликларини билиш ҳам соҳага оид
ҳуқуқбузарликларнинг ечимини аниқлашда катта назарий ва амалий аҳамиятга
эгалиги кўрсатилди.
Биринчи бобнинг иккинчи параграфи
“Виждон эркинлигини бузишга
оид ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг олдини олишни билишнинг ижтимоий
ва ҳуқуқий-фалсафий методологик масалалари”
деб юритилади. Ушбу
параграфда ҳар қандай ҳуқуқ ва ҳуқуқбузарликларни билишнинг фалсафий ва
нофалсафий методологик даражалари мавжудлиги, уларнинг ўқ илдизини
воқеаликни тушуниш ташкил этиши ва бунда фалсафий методология нофал-
сафий методология учун манба ва дунёқараш вазифасини ўташи таҳлил қилин-
ган. Шу вақтга қадар …ҳуқуқбузарликлар ҳам тарихни материалистик тушу-
нишнинг пировард мақсади – формацион ёндошиш асосида ўрганиб келинди.
Лекин мазкур тушуниш ва ёндашиш илмий тадқиқот ишларида ҳануз
қўлланилмоқда
1
. Айни вақтда ундан воз кечилган ҳолда МДҲда чоп этилаётган
ишларда христиан экзистенциализми ҳуқуқий ҳодисаларни билишнинг методо-
логик асоси сифатида талқин қилинмоқда
2
. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон
Республикаси Президенти
И.А.Каримов нашр этилаётган китоблар қайси
мафкурадан озиқланмоқда
3
, деган саволни ўртага ташлаган эди. Методология
ҳар қандай тадқиқот учун трамплин вазифасини ўтар экан, совет юриспруден-
циясининг методологик асосини тарих, жумладан, ҳуқуқни диалектик матери-
алистик тушуниш ташкил этган эди. Ҳолбуки, фуқароларнинг виждон эркин-
лиги ҳуқуқи маданий ҳодиса бўлиб, унинг бевосита негизини иқтисодий
маданият, жумладан иқтисодий муносабатлар эмас, балки диний маданият
ташкил этади. Шунингдек, виждон эркинлиги ҳуқуқи объектив муносабат
бўлиб, устқурма эмас, балки “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар
тўғрисида”ги қонун диний эҳтиёж, муносабатларга нисбатан устқурмадир,
1
Қаранг: Уголовное право. Общая часть. Учебник. – Москва: «Новый юрист», 1977; Ветров Н.И. Уголовное
право. Общая часть. Учебник для вузов. – Москва: ЮНИТИ-ДАНА, Закон и право, 1999; Курс уголовного пра-
ва. Общая часть. Т.1. Учение о преступлении. – Москва: «Зерцало», 1999.
2
Қаранг: Жигарёв Е.С., Петухов В.И. Философия криминологии. – Москва: «ОЛМА-ПРЕСС», 2006. - 381 с.
3
Қаранг: Каримов И.А. Донишманд халқимизнинг мустақил иродасига ишонаман.//”Фидокор” газетаси. -2000. -
8 июль –Б. 1.
15
холос. Виждон эркинлиги ҳуқуқи ҳуқуқий маданиятнинг томонидир. Жамият
ҳуқуқий маданияти эса жамият асоси – маданий борлиқнинг томони, таркибий
қисмидир. Виждон эркинлиги ҳуқуқининг манбаи – диний маданият маънавий
маданият томонидир. Маънавий маданият эса жамият асоси – маданий
борлиқнинг таркибий қисмидир. Демак, барча ижтимоий ҳодисалар, жумладан
виждон эркинлиги ҳуқуқини фақат ва бевосита иқтисодий муносабатлардан
излайвериш бир томонлама фикрлашга олиб боради.
Жамият табиатдан воқеаликка ишлов бериш орқали ажралиб чиққан,
чунки ҳайвонлар табиий тайёр маҳсулотларни ўзлаштирадилар, инсонлар эса
ўзгартириб ўзлаштирадилар. Ушбу ишлов бериб яратилган борлиқ маданият-
дир, яъни маданий борлиқдир. Маданий борлиқнинг биринчи томони инсонлар
ва уларнинг бирликларидир. Иккинчи томони – моддий маданият, учинчи
томони – сиёсий ва ҳуқуқий маданиятлар ва тўртинчи томони маънавий
маданият ва унинг таркибий қисмларидир. Маданий борлиқнинг барча
томонлари бир-бирларини тақозо қиладилар, яъни корреляциядадирлар. Бунда
функционал ҳолатларига кўра биринчи томон қолган томонларга нисбатан
социал асос қонунини, иккинчи томон моддий асос қонунини, учинчи томон
бошқариб турувчилик ва тартибга солиб турувчилик қонунларини ва тўртинчи
томон маънавий асос қонунини бажарадилар. Ушбу томонларнинг бир
бутунлигидан маданий борлиқнинг бир бутунлиги, маданий борлиқнинг бир
бутунлигидан эса жамиятнинг бир бутунлиги келиб чиқади. Маданий борлиқ
бўлмаса, жамият ва унга хос тенденциялар ҳам бўлмайди. Жамиятнинг ҳолати
маданий борлиқнинг даражаси билан белгиланади. Маданий борлиқнинг
томонлари негизларида ҳам ўзига хос ҳаёт соҳалари бошланади. Масалан,
диний маданият негизида диний ҳаёт, ҳуқуқий маданият негизида ҳуқуқий
ҳаётлар бошланади. Жамиятнинг асоси – маданий борлиқ даражаси ва
томонлари, тўртта корреляцион-функционал қонунлари ўртасидаги номувофиқ-
ликлар ҳуқуқбузарликларнинг ҳам манбаи ҳисобланадилар. Шунинг учун ҳам
диссертацияда ушбу ижтимоий қарашлар тадқиқотда таянилган биринчи
тартибдаги тарихни диалектик маданий тушунишга асосланган методологик
тамойиллар ҳисобланиши асослаб берилди.
Жамият асоси – маданий борлиқ ўз ривожланишида тарихий типларига
эга. Маданий борлиқнинг ушбу тарихий типларига боғлиқ ҳолда цивилиза-
циялар, яъни ўзига хос жамият, мамлакатлар келиб чиқади. “Цивилизация”
лотинчада “фуқароликка оид”, “давлатга оид”, дегани. Демак, жамият форма-
циялардан, формациялар эса цивилизациялардан иборат бўлиб, цивилизация ўз
фуқаролари ва давлатига эга жамиятдир. Ҳуқуқбузарликларда, улардаги
тенденцияларда, ўзгаришларида умумийликлар билан биргаликда ўзига
хосликлар мавжуд бўлади. Ишда ушбу ҳолат ижтимоий ҳодисалар, жумладан
ҳуқуқбузарликларга цивилизацион ёндашиш тадқиқотда биз таянадиган
иккинчи тартибдаги ижтимоий-фалсафий тамойил эканлиги кўрсатилди.
Тарих, жумладан ҳуқуқни диалектик маданий тушунишга мувофиқ,
жамият
асо
си
– маданий борлиқнинг тўртала томонларини система сифатида
юзага келтирувчи субстанционал элементлари – инсон ва унинг бирликлари,
16
англанган ижтимоий эҳтиёж ва манфаат, ушбу ижтимоий эҳтиёжни англаш,
яъни ижтимоий онг, яратувчилик фаолияти, яратувчилик фаолияти натижалари,
яратувчилик фаолияти натижаларининг ўзлаштирилишидан иборат субстанцио-
нал элементларнинг бир-бирини келтириб чиқарувчи генетик боғланишлари-
дан, биринчидан, маданий борлиқнинг бир бутунлиги қонуни келиб чиқади ва
ундан жамиятнинг бир бутунлиги таркиб топади. Иккинчидан, уларнинг
генетик кетма-кет боғланишидан маданий борлиқнинг доиравий айланиши
қонуни келиб чиқади. Ва унга боғлиқ ҳолда жамиятнинг эволюцион, нормал
ривожланиши юз беради. Инсонлар эҳтиёжи доимо ўзгаришда. Учинчи
субстанционал қонун – эҳтиёжнинг ошиб бориши қонунидан жамиятнинг
инкорни-инкор асосидаги тараққиёти (прогресси) келиб чиқади. Диссертацияда
маданий борлиқ ва умуман жамиятга хос учта субстанционал қонунлар
тўғрисидаги ушбу таълимот ҳам тадқиқотда таянилган учинчи тартибдаги
ижтимоий-фалсафий методологик тамойиллар эканлиги таҳлил қилинди.
Диний ҳаёт асоси – жамият диний маданияти ҳам бир-бири билан генетик
тартибда боғланган қуйидаги олтита субстанционал элементлар бирлигидан
иборат: диндор; диний эҳтиёж; диний онг; диний ижодкорлик; диний ижод-
корлик натижалари; диний ижодкорлик натижаларидан фойдаланилиши. Диний
ҳаёт уларнинг бир бутунлиги, ҳолати, низоларига боғлиқ ҳолда мавжуд бўлади.
Диссертацияда …ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг олдини олишни тадқиқ
қилишда, тўртинчидан, ушбу ижтимоий фалсафий методологик тамойилларга
таянилганлиги кўрсатилди.
Ҳуқуқий ҳаётнинг асоси – жамият ҳуқуқий маданияти ҳам бир-бири
билан генетик тарзда боғланган қуйидаги олтита субстанционал элементлардан
иборат: ҳуқуқ субъекти; ҳуқуқий эҳтиёж; ҳуқуқий онг; ҳуқуқ ижодкорлиги;
ҳуқуқ ижодкорлиги натижалари; ҳуқуқни амалга ошириш. Ҳуқуқий ҳаёт тарзи
ушбу олтита субстанционал элементларнинг бир-бирларига мувофиқлиги ёки
номувофиқлигига, низоларига, ҳолатига боғлиқ бўлади. Ишда …ҳуқуқбузар-
ликлар ва уларнинг олдини олишни тадқиқ қилишда, бешинчидан, ушбу
ҳуқуқий-фалсафий тамойилларга таянилганлиги ёритилди.
Ҳуқуқ субъектникидир. Ҳуқуқий институт, яъни ҳуқуқий нормалар
тизимлари ҳуқуқий шакл сифатида ҳуқуқий мазмунга мос келиши керак. Чунки
ҳуқуқ объектив мазмундир. Ҳуқуқий институт шахсга нисбатан объективдир,
жамиятга нисбатан ҳосиладир, ҳуқуқ ижодкорлиги натижасидир. Шунинг учун
ҳам, еттинчидан, тадқиқотда субъектив ҳуқуқдан ҳуқуқий институтга ва ундан
реализация томон бориладиган диалектик жараёнга, шу ҳақдаги ҳуқуқий-
фалсафий тамойилларга таянилганлиги ҳам ёритиб берилди.
Биринчи бобнинг учинчи параграфи
“Фуқароларнинг виждон эркинли-
гини бузишга оид ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг олдини олишнинг
умумҳуқуқий-назарий асослари”
деб юритилади. Ҳуқуқбузарликнинг маъно-
моҳияти, белгилари, таркибий қисмларининг таҳлили кўрсатмоқдаки, уларга
ҳам мақсадга мувофиқлик, онглилик хос, демакки улар ҳам салбий маданий
ҳодисалардир. Ҳуқуқбузарликнинг сабаблари ва олдини олиш муаммолари
умумий ҳолатда жамиятнинг умумий даражасини белгиловчи омил – муайян
17
макон ва замонга эга маданий борлиқ даражасига хос умумий тенденциялари ва
социал, сиёсий, ҳуқуқий, маънавий, жумладан, диний ва моддий маданиятларга
хос йўналишларидан қидирилади. Диссертацияда ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги
умумий ҳуқуқий-назарий ва криминологик қарашлар ҳам биз тадқиқ қилаётган
соҳани билишда нофалсафий методологик таянч ҳисобланиши кўрсатилди.
Хулоса қилиб айтганда, диссертациянинг биринчи бобида фуқароларнинг
виждон эркинлигининг фалсафий-ахлоқий ва ҳуқуқий мазмунлари ўртасидаги
тафовут ва бирликларни аниқлашнинг тадқиқот иши учун назарий аҳамият
ёритилиб, …ҳуқуқбузарликлар, уларнинг сабаблари ва олдини олишни билиш-
нинг тарих, жумладан, ҳуқуқни диалектик маданий тушунишга асосланган
ижтимоий фалсафий, ҳуқуқий фалсафий ва умумҳуқуқий назарий методологик
даражалари асослаб берилди.
Диссертациянинг
“Ўзбекистонда фуқароларнинг виждон эркинлигини
бузишга оид ҳуқуқбузарликларнинг кўринишлари”
номли иккинчи бобнинг
“Ўзбекистонда советлар даврида фуқароларнинг виждон эркинлигини
бузишга оид ҳуқуқбузарликлар”
номли биринчи параграфида, биринчидан,
Ўзбекистоннинг тоталитар тузум - совет мустамлакачилиги даврида жамият--
нинг социал сферасига боғлиқ ҳолда, динга муносабатидан қатъи назар
фуқароларнинг тенглиги бузилганлиги, диний соҳага оид кадрлар тайёрлаш-
нинг қисқартирилганлиги, рўйхатдан ўтмаган чаласавод муллаларнинг фаолият
юритишлари, диний таассублар таъсирида одам ўлдиришлар, баданга шикаст
етказишлар юз берганлиги, миллий, диний, ва ирқий камситиш (геноцид) –
хуллас, бешта ҳуқуқбузарликлар, жумладан, жиноятлар юз берганлиги,
иккинчидан, жамиятнинг маънавий ҳолатига боғлиқ ҳолда эса фуқароларнинг
эътиқод эркинлиги, диний ибодатлар эркинлиги ва диний ижод эркинлиги
бузилганлиги, ижозатсиз, бойиш мақсадида диний китоблар нашр этилганлиги,
ижозатсиз диний таълим уюштирилганлиги, диний-маърифий ишларнинг
оммавий ахборот воситалари таянишда тақиқланганлиги ёки чекланганлиги –
жами олтита ҳуқубузарликлар, жумладан, жиноятлар амалга ошганлиги,
учинчидан, диний-хўжалик ҳаёти соҳасида рухсатсиз ибодат бинолари
қурилганлиги ва уларни ўзлаштиришлар юз берганлиги, рухсатсиз диний
буюмларни солиқдан яширган ҳолда тайёрланганлиги, масжид учун
келтирилган қурилиш материалларининг ўзлаштирилиши ва газ, электр
энергияси
ҳисоб-китобларининг
яширилганлиги,
масжидга
диндорлар
томонидан хайрия мақсадида келтирилган пул ва бошқа буюмларнинг
ўзлаштирилганлиги, жами тўртта ҳуқуқбузарликлар, жумладан, жиноятлар юз
берганлиги, тўртинчидан, сиёсий ҳаёт соҳасида норасмий ҳолда диний
жамоаларнинг ташкил топганлиги, диний жамоага мажбурий ундашлар
бўлганлиги, яширин диний-экстремистик гуруҳларнинг пайдо бўлганлиги,
контрабанда, жами тўртга ҳуқуқбузарлик ҳолатлари, жумладан жиноятлар
мавжуд бўлганликлари моҳият-мазмуни ила таҳлил қилинган. Диссертацияда
Ўзбекистонда собиқ социализм даврида фуқароларнинг виждон эркинлиги оид
ўн тўққизта тур-типлардаги ҳуқуқбузарликлари ижтимоий ҳаётнинг асосий
сфераларига боғлиқ ҳолда ойдинлаштирилган, маъно-мазмуни ва ўзига хос
18
хусусиятлари баён қилинди.
Диссертация ушбу бобининг
“Ўзбекистонда мустақиллик даврида
фуқароларнинг виждон эркинлигини бузишга оид ҳуқуқбузарликларнинг
жамиятнинг
социал,
маънавий
ва
моддий
ҳаёт
соҳаларидаги
кўринишлари”
номли иккинчи параграфида, Ўзбекистонда постсоциализм –
мустақиллик даврида, биринчидан, диний ҳаёт соҳасида жамиятнинг социал
ҳаёт соҳаси билан боғлиқ ҳолда рўйхатдан ўтмаган, норасмий муллаларнинг
фаолият юритишлари, диний таасублар замирида баданга шикаст етказиш ёки
одам ўлдириш, диний мансублигига қараб бир гуруҳ кишиларнинг ўлдириб
юборишлари каби ҳуқуқбузарликлар, жумладан жиноятлар, иккинчидан, диний
ҳаёт соҳасида жамиятнинг маънавий ҳаёти билан боғлиқ ҳолда ижозатсиз
диний варақа, адабиётларнинг чоп этилиши ва тарқатилиши, ижозатсиз диний
таълимдан сабоқ берилиши, ижозатсиз кўчама-кўча, уйма-уй юриб диний
тарғибот, жумладан, миссионерлик фаолияти билан шуғулланиш каби ҳуқуқбу-
зарликлар, жумладан, жиноятлар, учинчидан, диний ҳаёт соҳасида жамиятнинг
моддий ҳаёти билан боғлиқ ҳолда ижозатсиз ибодат биноларининг қурилиши ва
ерларнинг ўзлаштирилиши, диний ибодатлар учун зарурий буюмларни солиқ-
дан яширган ҳолда тайёрлашлар, ибодатхона бинолари учун қурилиш мате-
риалларини, газ ва электр энергияси ҳисоб-китобларини яшириш, масжидларга
диндорлар томонидан хайрия қилинган буюм ва пулларни ўзлаштиришлар,
жами ўнта ҳуқуқбузарликлар, жумладан, жиноятлар юз берганликлари
кўрсатилган ва уларнинг моҳият-мазмуни ва ўзига хос хусусиятлари ёритилган.
Диссертация иккинчи бобининг
“Ўзбекистонда мустақиллик даврида
фуқароларнинг виждон эркинлигини бузишга оид ҳуқуқбузарликларнинг
сиёсий ва ҳуқуқий ҳаётлар соҳаларидаги кўринишлари”
номли учинчи
параграфида Ўзбекистонда мустақиллик йилларида диний ҳаёт соҳасида
жамиятнинг сиёсий ҳаёт соҳаси билан боғлиқ ҳолда диний жамоалар ва улар
фаолиятларининг норасмий мавжуд бўлишлари, диний жамоалар ва улар
фаолиятларида қатнашишга ундашлар, фуқароларнинг жамоат жойларида
ибодат либосларида юришлари, диний йиғилиш, митинг, намойишлар уюшти-
риш ва уларни ўтказиш тартибини бузишлар, диний экстремистик ва бошқа
тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга аъзо бўлиш, улар фаолиятида
қатнашиш, жумладан одам ўлдириш, диний экстремизм билан йўғрилган
материалларни тайёрлаш, тарқатиш ва контрабанда қилиш жами олтита
ҳуқуқбузарликлар, жумладан, жиноятлар юз берганлиги, уларнинг моҳият-
мазмуни, ўзига хос хусусиятлари ёритилган.
Хуллас, диссертациянинг иккинчи бобида мамлакатимизда …ҳуқуқ-
бузарликларнинг, биринчидан социализм ва постсоциализм, мустақиллик
даврларидаги ижтимоий ҳаётнинг ҳар бир соҳаси - социал, моддий, маънавий
ва сиёсий ҳаёт соҳалари билан боғлиқ ҳолдаги кўринишлари матбуот ва ҳуқуқ
тартибот органларининг фактик материаллари асосида туркумланди, иккинчи-
дан, …ҳуқуқбузарлиларнинг моҳият-мазмуни ва ўзига хусусиятлари ёритилди
ва учинчидан, …ҳуқуқбузарликларнинг кўринишларининг социализм ва пост-
социализм – мустақиллик даврларидаги қиёсий таҳлили берилди.
19
Диссертациянинг “
Ўзбекистонда фуқароларнинг виждон эркинлигини
бузишга оид ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва уларнинг олдини олиш
йўллари”
номли учинчи бобининг биринчи параграфи
“Ўзбекистонда
советлар даврида фуқароларнинг виждон эркинлигини бузишга оид
ҳуқуқбузарликларнинг объектив ва субъектив сабаблари”
деб юритилади.
Пролетариат, сўнгра ишчи-деҳқонлар синфи, социалистик ижтимоий
мулкчилик асосида социалистик хўжалик маданияти, социалистик сиёсий
маданият, жумладан, пролетариат диктатураси, социалистик ҳуқуқий маданият,
жумладан, социалистик қонунчилик, социалистик маънавий маданият, хусусан
коммунистик мафкураларнинг бир-бирларининг мажбурий корреляциясидан
бир-бутун социалистик маданий борлиқ таркиб топдики, у истиқболсиз
социалистик ижтимоий муносабатларнинг келиб чиқиши ва амал қилишини
таъминлади, ҳар бир шахсга нисбатан ўзига хос тоталитар система сифатида
объектив шарт-шароитига айланди. Диссертацияда ушбу социалистик реаллик-
лар, уларнинг ҳар бирига хос чекланиш, низолар, номутаносиблик, социалистик
тенденциялар Ўзбекистонда ҳам тоталитар тузум даврида юзага келган турли
кўринишдаги ҳуқуқбузарликлар келиб чиқишининг объектив шарт-шароитлари
ҳисобланиши таҳлил қилинди. Шунингдек, диссертацияда давлат мафкураси
даражасида, зиёлилар онгида тарихни материалистик тушунишнинг, синфий,
партиявий ёндашишнинг устунлиги, совет давлатининг дастлабки йилларида
диний фанатизмнинг, сўнгра большевистик шовинизмнинг мавжудлиги, қата-
ғон қилинишлар туфайли диний кадрларнинг камлиги, социализмнинг кейинги
йилларида ҳам шахсий бойиш мақсадида қонунга зид қилмишлар, XX асрнинг
70-йилларидан бошлаб чет элдаги “Ҳизбут-таҳрир” каби ташкилотлар билан
яширин алоқалар, оммавий ахборот воситаларининг КПСС ва Совет давлати
томонидан доимий жанговар атеизм билан қуроллантирилиши, мадрасада
ўқимаган муллалар диний билими даражаси пастлиги, ҳуқуқ-тартибот
органлари томонидан таркиб топаётган диний гуруҳ-жамоаларнинг рўйхатга
мунтазам равишда олинмаслиги Ўзбекистонда ҳам …ҳуқуқбузарликларнинг
субъектив сабаблари сифатида ёритилди. Албатта, бунда объектив ва субъектив
сабаблар бир-бирлари билан боғлиқ ҳолда …ҳуқуқбузарликларнинг ҳам замин-
лари вазифасини ўтаган.
Диссертациянинг учинчи бобининг иккинчи параграфи
“Ўзбекистонда
мустақиллик даврида фуқароларнинг виждон эркинлигини бузишга оид
ҳуқуқбузарликларнинг объектив сабаблари ва уларнинг ўзига хос
хусусиятлари”
деб номланган.
Ижтимоий борлиқнинг ижтимоий онгни белгилаб келиши қонунининг
тарихни диалектик маданий тушунишга асосланган концепциясига мувофиқ,
жамиятдаги объективлик индивиднинг навбатдаги фикрлаши ва хатти-
ҳаракатига замин бўлган моддий, сиёсий-ҳуқуқий ва маънавий борлиқлар, яъни
мавжуд жамият ва унинг томонлари, бошқача сўз билан айтганда ижтимоий
борлиқдир. Ижтимоий борлиқнинг негизини эса маданий борлиқ ташкил этади
ва шу асосда ижтимоий алоқадорликлар юз беради. Субъективлик эса
индивиднинг мавжуд ижтимоий борлиқ негизида фикрлаши ва хатти-ҳаракат-
20
ларига боғлиқ бўлган жиҳатлардир. Диссертацияда …ҳуқуқбузарликларнинг
объектив сабаблари ушбу концепцияга таянилган ҳолда умумийлик, хусусий-
лик ва алоҳидаликларга бўлиб таҳлил қилинди.
Маданий борлиқнинг биринчи типидан иккинчи типига ўтиш бир
цивилизациядан иккинчи цивилизацияга ўтишга олиб келади. Мана шу ўтиш
даврида жамиятнинг асоси – маданий борлиқда “артериал қон тизими
томирлари” узилади, жамиятнинг субстанционал ривожланиши секинлашади,
маданий борлиқнинг субстанционал элементлари ўртасида низо ва ислоҳотлар
даври бошланади. Ўзбекистонда ҳам ўтган асрнинг 80-йилларининг охири ва
90-йилларида худди шундай умумий ҳолат юз берди. Диссертацияда худди
мана шу ҳолат мамлакатимизда …ҳуқуқбузарликларнинг биринчи тартибдаги
объектив умумий ички манбаи ва сабаби сифатида ёритилди. Ўзбекистоннинг
мустақил давлат ва халқаро ҳуқуқнинг субъекти сифатида халқаро муносабат-
лар тизимидаги манфаатлари ҳам келиб чиқади. Тадқиқот ишида Ўзбекистон-
нинг ташқи муносабатларида юзага келган муаммолар мамлакатимизда …ҳу-
қуқбузарликларнинг объектив умумий ташқи манбаи ва сабаби ҳисобланиши
ҳам кўрсатилган.
Ўзбекистонда ҳам жамиятнинг асоси – маданий борлиқнинг таркибий
қисми ва социал асоси – субъекти ва ҳаракатлантирувчи кучларида ўзгаришлар
юз берди: совет халқи ўрнини мустақил Ўзбекистон аҳолиси, хусусан ўзбек
халқи жамиятимизнинг субъектига айланди, унинг ўзига хос эҳтиёж ва
манфаатлари эътироф этилди. Моддий ҳаётнинг таркибий қисми – хўжалик
ҳаёти
асо
си
– хўжалик маданиятида социалистик хўжалик маданияти ўрнини
Ўзбекистоннинг кўп мулкчиликка асосланган хўжалик маданияти эгаллади ва
унга боғлиқ хўжалик муаммолари, жумладан низолари келиб чиқди. Сиёсий
ҳаёт соҳасида унинг марказий қисмида социалистик сиёсий маданият ўрнини
янги миллий сиёсий маданият, хусусан ҳуқуқий давлат эгаллади ва уларга
боғлиқ муаммо юзага келди. Ҳуқуқий ҳаёт соҳасида унинг асосий таркибий
қисмида ҳам ўзгаришлар юз берди. Совет социалистик ҳуқуқий маданияти
ўрнида янги миллий ҳуқуқий маданият шаклланди, ҳуқуқий бўшлиқлар юзага
келди. Маънавий ҳаёт соҳасида ҳукмрон совет социалистик маънавий
маданияти
ўрнида
миллий
маънавий
маданий
қадриятларимиз
-
умуминсонийликка
мос
ахлоқий,
эстетик,
диний,
илмий,
маърифий
қадриятларимиз қарор топа бошлади. Миллий мафкурага эҳтиёж кучайди.
Ўтиш даврида ижтимоий ҳаётимиздаги муаммолар ва уларни ўз вақтида англаб
олмаслик кундалик онг ва назарий онг даражасида муайян низоларнинг келиб
чиқишига олиб келди. Мафкура муайян тушунишга асосланмас экан, у тугал,
бир-бутун ҳолига келмайди.
Хуллас, диссертацияда мамлакатимизда мавжуд субъектларнинг ўз
ечимини кутган эҳтиёжлари, хўжалик ҳаёти асоси – хўжалик маданий, сиёсий
ва ҳуқуқий ҳаётлар асосилари –жамият сиёсий ва ҳуқуқий маданиятлари,
маънавий ҳаёт асоси – жамият маънавий маданияти ва унинг тармоқлари
субстанционал
қонунларига
хос
муаммо,
жумладан
низолар
21
…ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқишининг объектив хусусий (энг умумий
эмас, балки умумий) тартибдаги манбалари ва сабабалари сифатида ёритилди.
Тадқиқот ишида мамлакатимиздаги диний ҳаёт асоси –жамият диний
маданиятининг субстанционал элементлари ўртасидаги номувофиқликлар,
хусусан диндорларнинг диний эҳтиёж ва диний ижодкорлик натижаларининг
ўзлаштирилиши ўртасидаги муаммолар, тоталитар тузум даврида диний
ғурурнинг
камситилганлиги, натижада диний қадриятларни
тиклашга
эҳтиёжнинг
кучайиши,
ўтган
даврда
йиғилиб
қолган
жамиятимиз
муаммоларини гўёки “халифаликни ўрнатиш орқали ҳал қилиш мумкин”, деган
ҳаракатлар …ҳуқуқбузарликлар, жумладан жиноятлар келиб чиқишининг
объектив ички ва ташқи алоҳида тартибдаги манбаи ва сабаблари эканликлари
ойдинлаштилаштирилди.
Диссертациянинг учинчи бобининг учинчи параграфи
“Ўзбекистонда
мустақиллик даврида фуқароларнинг виждон эркинлигини бузишга оид
ҳуқуқбузарликларнинг субъектив сабаблари ва уларнинг олдини олиш
йўллари”
деб аталади.
Тадқиқот ишида ЎзР Прокуратураси материаллари ва социологик савол-
жавоблар орқали мамлакатимизда …ҳуқуқбузарликларнинг мақсадлари ножўя
ҳаракат қилиб моддий манфаатдорлик, “ҳужра”ларга қатнаб диний таълим
олиш ва “ислом давлати тузиш” экан, бунинг асосий, умумий субъектив сабаби
муайян шахсларнинг ҳуқуқбузарликка йўналтирилган фаолияти эканлиги
аниқланди. Тадқиқотда худди шу жойда ҳуқуқбузарликларнинг объектив ва
субъектив сабабларининг ўзаро боғлиқлигини, уларнинг бир-бирисиз юз
бермаслигини кўриш мумкинлиги кўрсатилди.
Диссертацияда мамлакатимизда …ҳуқуқбузарлар, жумладан жиноят-
чиларнинг барча томонлари – ёши, характери, маълумоти ва дунёқараш-
ларидаги деярли бирхилликлар, маҳалла, меҳнат ва ота-она, фарзандларга
деярли бир хил салбий муносабатлари, деярли бир хил ҳолатлардаги ишсизлик
ва турмуш шароити қийинчиликларига чидамаслик ёки иймонини йўқотиш-
ликлар бир-бирлари билан генетик боғланган бўлиб, бу умумийликлар
хусусийлик даражасидаги субъектив сабаблар эканлиги, улар юқорида
таъкидлаган асосий умумий субъектив сабаб атрофида айланиши ва уни
тўлдириб келиши аниқланди. Уларнинг маълумоти асосан ўрта, дунёқараши эса
тор бўлганлиги фактларидан келиб чиқиб қуйидаги фикр-тавсиялар ҳам илгари
сурилди: коллежларда ўқитувчиларнинг илмий савиясини кучайтириш
уларнинг ўқувчилар билан кўпроқ ва сифатлироқ ишлашининг таъсирчан
стимули бўлиб хизмат қилади.
Тадқиқот ишида баъзи кишилар, жумладан ҳуқуқбузарларда ахлоқ-
сизликларга нисбатан “иймоннинг йўқлигидан”, деган ўзига хос норозилик-
ларнинг мавжудлиги, маҳалла қўмиталари, ишхона маъмурияти ва тегишли
ташкилотлар мутассадидларининг ва маҳалла фаолларининг “қўнгилчанлик-
лари”, ота-она, ака-ука, опа-сингил, дўсти-биродарларнинг “бепарволиклари”
…ҳуқуқбузарликларнинг алоҳида кўринишдаги субъектив сабаблари эканлик-
лари кўрсатилди.
22
Инсон ва унинг эҳтиёжлари билан яратувчилик фаолияти натижала-
рининг ўзлаштирилиши маданий борлиқнинг бир-бирларини тақозо этувчи
икки қутблари ҳисобланадилар. Уларнинг бир-бирларига мувофиқ келишлари
маданий борлиқ ва умуман жамиятнинг нормал, эволюцион маданиятли
тараққиётини келтириб чиқаради. Диссертацияда худди шу мувофиқлик,
жамиятнинг нормал ривожланиши …ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишнинг
энг асосий, умумий ва объектив йўли ҳисобланиши асослаб берилди.
Диний ҳаёт ўз субстанционал ривожланиши қонуниятларига эга экан,
диний ижодкорлик натижалари (диний норма ва бошқалар)нинг социал,
моддий, маънавий, сиёсий ва ҳуқуқий соҳаларда амал оширилиши
диндорларнинг диний эҳтиёжларига мос келиши лозим. Диссертацияда бу
субстанционал жараён …ҳуқуқбузарликларининг олдини олишнинг иккинчи
асосий йўли ва омили ҳисобланиши баён этилди. Тадқиқот ишида мамлакати-
мизнинг барча соҳаларини акс эттирувчи қонун ва қонуности актларининг
ҳуқуққа мос келиши, яъни ҳуқуқий шаклнинг ҳуқуқий мазмунга мос келиши
…ҳуқуқбузарликларнинг
олдини
олишнинг
навбатдаги
учинчи
йўли
ҳисобланиши ҳам кўрсатилди.
Умумий манфаатлар тармоқ манфаатлари устидан устуворлик қилади.
Шунинг учун ҳам тармоқ ҳуқуқ нормалари, қонуности актлари конституцияга
зид келмаслиги керак. Диссертацияда мазкур ҳолат …ҳуқуқбузарликларининг
олдини олишнинг тўртинчи, легистик йўли сифатида асослаб берилди.
Тадқиқот ишида …ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишнинг бешинчи
йўли хўжалик ҳаётининг ядроси – хўжалик маданиятининг доиравий
айланишида юз берадиган низолар, хусусан хўжалик субъектлари эҳтиёжлари
ва ишлаб чиқариш натижаларининг ўзлаштирилиши, хусусан тақсимот
ўртасидаги низо ва муаммоларни, ва уларнинг диний хўжалик ҳаёти соҳасидаги
намоён бўлишини бартараф этиш билан боғлиқлиги ҳам ёритилган.
Тадқиқот сиёсий ҳаётнинг асоси – жамият сиёсий маданиятининг
доиравий айланиши қонунидаги номувофиқлик, сиёсий эҳтиёж ва унинг
қондирилиши, яъни сиёсий норма, воситалардан фойдаланиш ўртасидаги
муаммо, низоларни, оддий сўз билан айтганда, давлат даражасидаги
бошқаришдаги суиистеъмолчи-ликлар, ҳокимият талашишларни, коррупцияни
бартараф этишлар ҳам мамлака-тимизда …ҳуқуқбузарликларнинг олдини
олишнинг олтинчи йўли эканлигига ҳам тўхталди.
Маънавий ҳаёт ва унинг тармоқлари – диний, ахлоқий, эстетик ва илмий
ҳаётларга, таълим-тарбия ва оммавий ахборот воситалари (ОАВ) тизимларига
хос муаммо, жумладан низоларни, ижтимоий онгга хос муаммоларни бартараф
этиш мамлакатимиздаги …ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишнинг навбатдаги
йўлларидир. Диссертацияда ахлоқий ҳаётнинг ўзаги – ахлоқий маданиятнинг
доиравий айланиши қонуниятидаги номувофиқликлар, низолар, ахлоқсизлик-
лар, ушбу ахлоқсизликларга нисбатан шаклланган норозиликларни бартараф
этиш ҳам, нафосатда мутаносибликларга эришиш ҳам мамлакатимизда …ҳу-
қуқбузарликларнинг олдини олишнинг еттинчи йўли ҳисобланиши кўрсатилди.
Илмий ҳаётнинг доиравий айланишига хос муаммоларни, таълим-тарбия
23
тизими муаммоларини ҳал қилиш ва ОАВ тизимида иймонли инсонни тарбия-
лашга ва …ҳуқуқбузарликларнинг фош этишга мўлжалланган кўрсатув, эшит-
тириш ва нашр ишларини кучайтириш ҳам мамлакатимизда …ҳуқуқбузарлик-
ларнинг олдини олишнинг саккизинчи йўлидир.
Бу борада илмий ҳаёт ва таълим-тарбия тизими соҳасида муайян
тушунишга асосанланган фалсафий мафкураларнинг бир-бутунлиги – умумий-
ликларига эришиш лозим. Диссертацияда диний қадриятлар негизида иймонли
авлодни тарбиялашда “Диншунослик” фанини ўқитиш бўйича тавсиялар
берилди.
Биз демократик фуқаролик жамияти сари бормоқдамиз. Шундай экан, гап
шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш устида бориши керак. Мазкур жараён
ҳуқуқий тарбияни кучайтиришни долзарб қилиб қўймоқда. Бу борада ҳуқуқ
тартибот органлари ходимлари жонбозлик кўрсатишлари лозим.
Диссертацияда …ҳуқуқбузарликларни олдини олишнинг омил ва восита-
лари, хусусан ҳуқуқ-тартибот органлари ҳуқуқбузарликларни олдини олишда
назоратни кучайтиришлари, диний соҳанинг махсус билимдон кадрлари,
экспертларини тайёрлашлари лозим, деган фикр илгари сурилди.
Тадқиқот ишида маҳалла қўмиталари, туман ва вилоят ҳокимиятлари-
нинг тегишли бўлим ва мутасадди шахслари ўз ваколатлари даражасида мас-
жиддаги жараёнлар, масалан, газ ва электр энергияси ҳисоб-китобларини ўз
вақтида назорат қилишлари ва огоҳ бўлишлари лозимлиги ҳам таъкидланди.
Демак, бу борада ҳокимият ва ҳуқуқ-тартибот органларининг мутасадди ходим-
ларининг жавобгарликларини кучайтириш, уларнинг хотиржамликларига бар-
ҳам бериш ҳам зарур. Маҳалла қўмиталарида ички ишлар нозири томонидан
ҳуқуқбузарликларнинг алоҳида карточкаларини очиш фойдадан холи бўлмас
эди.
ХУЛОСА
Диний ҳаёт, уни юридик тартибга солиш синкретик характерга эга экан,
…ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг сабабларининг олдини олиш жамиятимиз-
нинг барча соҳаларида юзага келган низоларни бартараф этиш билан боғлиқ
ҳолда қаралмоғи керак.
Юқоридаги назарий ва амалий фикрларни умумлаштирган ҳолда
қуйидаги таклиф ва тавсияларни бериш мумкин: 1. Ҳар қандай ҳуқуқ ва
ҳуқуқбузарликларни тадқиқ қилишнинг методологик тамойилларининг қайси
тушунишдан озиқланганлигини билиш ва тизимлаштириш зарур. 2.Тадқиқот-
чиларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи мисолида ҳуқуқбузарликнинг тарихни
диалектик маданий тушуниш ва унинг пировард мақсади - цивилизацион
ёндашишга асосланган ижтимоий-фалсафий, ҳуқуқий фалсафий ва ҳуқуқнинг
умумий назарий концепциясидан хабардор бўлишлари муайян назарий
аҳамиятга эга. 3. …ҳуқуқбузарликларни жамият асоси – маданий борлиқ
даражаси билан боғлиқ ҳолда ва цивилизация – ўз фуқароси ва давлатига эга
муайян мамлакат тизимида ўрганишимизни криминология ва жиноят ҳуқуқи
фанларига, давлат ва ҳуқуқ назариясига, фалсафа ва социологиянинг “Инсон
фалсафаси” ва “Ижтимоий оғишлар” бўлимига қўллаш муҳим дунёқараш ва
24
методологик аҳамиятга эга бўлади. 4. …ҳуқуқбузарликларни ижтимоий
ҳаётнинг асосий соҳаларининг маданий қисмлари билан боғлиқ ҳолда
туркумлаш тадқиқ қилишни чуқурлаштиради, уларнинг ўзига хос хусусият-
ларини билишга имкон беради. 5. …ҳуқуқбузарликларнинг объектив ва
субъектив сабабларини жамият асоси – маданий борлиқ даражаси ва унинг
таркибий қисмлари – социал, моддий, сиёсий, ҳуқуқий, маънавий, жумладан
диний маданиятлардаги мавжуд низолардан, субъектлардаги мавжуд “дефект”-
лардан қидириш лозим. Мазкур ижтимоий ва ҳуқуқий фалсафий билишни
чуқурлаштириш – давр талаби. Шунингдек, ...ҳуқуқбузарликнинг асосий
субъектив сабаби – шахснинг ҳуқуқбузарликка йўналтирилган фаолиятини
комплекс социологик, психологик ва криминологик ўрганиш лозим. 6. …ҳуқуқ-
бузарликлар ва уларнинг сабабларининг олдини олиш йўллари жамиятнинг
асоси – маданий борлиқ ва унинг таркибий қисмлари, авваламбор, диний ҳаёт
негизи – диний маданият ва ҳуқуқий ҳаёт негизи – ҳуқуқий маданиятга хос
муаммо, бўшлиқ ва низоларни бартараф этиш орқали амалга ошар экан, бу
борадаги бошқа фанлар ютуқ тавсияларини ҳуқуқий-фалсафий умумлаштириш
муҳим назарий ва амалий аҳамиятга эга. Қонун устуворлигини таъминлашда
унинг барча омил ва воситаларидан фойдаланиш лозим. 7. …ҳуқуқбузарлик,
жумладан, жиноятчиликнинг сабабларидан бири – мафкуравий бўшлиққа тўлиқ
барҳам бериш мақсадида тарихни диалектик маданий тушунишга асосланган
фалсафий, сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий, эстетик, иқтисодий-назарий мафкура-
ларнинг бир бутун яхлитлигига эришиш лозим. 8. Демократик фуқаролик
жамияти қурилиши жараёнида ҳуқуқий тарбиянинг долзарблиги биринчи
ўринга чиқади. Шунинг учун ҳар қандай инсонни тарбиялашни, тарғибот
ишларини ҳуқуқий тарбия билан боғлаб олиб бориш давр тақозосидир. 9.
Социологик тадқиқотларга асосан жиноятчиларнинг дунёқараши тор, маълумо-
ти ўрта эканлигидан келиб чиқиб, қуйидагиларни таъкидлаймиз: биринчидан,
адашишларнинг олдини олиш мақсадида ўрта махсус ва олий ўқув юртларида
“Диншунослик” фанини “Мусулмон ҳуқуқи” фани ютуқларидан фойдаланган
ҳолда “Юридик диншунослик”ка айлаштириш, иккинчидан, мазкур фанни
Ислом университетини тугатган ёки “Диншунослик” ихтисослигига эга бўлган
олий малакали ўқитувчилар ўқитишлари лозим. 10. Мамлакатимиздаги бошқа
динлар (масалан, христианлик) ёки даҳрийлик бўйича ҳам юз берган
ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг сабабларини тадқиқ қилишни бошлаш
лозимлиги ҳозирги куннинг талабларидан ҳисобланади. 11. Диссертацияда
кўрсатилган бир қатор ҳуқуқбузарликларни акс эттирувчи ҳуқуқий нормаларни
ЎзР Маъмурий жавобгарлик ва Жиноят кодексларида шакллантиришни лозим,
деб ҳисоблаймиз. 12. Ҳокимиятлар, ҳуқуқ-тартибот органлари ва маҳалла
қўмиталари ходимларининг диний ишлар бўйича назорат ишлари масъулияти
ва жавобгарликларини кучайтириш лозим. 13. Ҳуқуқ тартибот органлари
тизимида виждон эркинлигига оид жиноятларга қарши кураш мақсадида
махсус диншунос-эксперт ходимларни тайёрлаш зарур. 14. Уламолар
томонидан диндорларга диний йиғинларда, ОАВ тизимидаги чиқишларда
диний ижоддаги чалкашликлар тушунтириб берилиши лозим.
25
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
1. Қўчқорова Ф.Х. Гиёҳвандликка қарши кураш барчанинг инсоний
бурчи. // Ўзбекистон ёшларининг ҳуқуқий тарбиясини юксалтиришнинг
долзарб муаммолари: Республика илмий конференцияси материаллари. –
Самарқанд: СамДУ, 2002. –Б. 30-32.
2. Қўчқорова Ф.Х. Қуръони каримда аёллар сиймоси ва сиёсий ўзлик
хусусиятлари.
// Университет олималарининг илм-фан тараққиётига қўшган
ҳиссаси. Минтақавий илмий-назарий конференция материаллари. – Самарқанд:
СамДУ, 2004. –Б. 71-73.
3. Қўчқорова Ф.Х. Диний ҳаёт соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг
олдини олиш.
// Ҳуқуқ илмининг долзарб масалалари: Илмий мақолалар
тўплами. – Самарқанд: СамДУ, 2006. –Б. 165-167.
4. Қўчқорова Ф.Х. Криминология ва фалсафий методологияга зарурият.
//Мустақиллик йилларида суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолия-
тини янгича асосларда шакллантириш: Республика илмий конференцияси
материаллари. – Тошкент: ТДЮИ, 2007. – Б. 95-97.
5. Қўчқорова Ф.Х. Виждон эркинлигига оид ҳуқуқбузарликлар
сабабларини ҳуқуқий-фалсафий билишнинг жиноий-ҳуқуқий ва криминологик
ёндошишлардан фарқи. // СамДУ илмий тадқиқотлар ахборотномаси. –
Самарқанд , 2007. -№6. –Б.44-47.
6. Қўчқорова Ф.Х. Виждон эркинлигига оид ҳуқуқбузарликларнинг
олдини олиш йўллари. // СамДУ илмий тадқиқотлар ахборотномаси. –
Самарқанд, 2008. -№2. –Б.38-40.
7. Қўчқорова Ф.Х. Ёшлар ўртасида виждон эркинлигига оид ҳуқуқ-
бузарликларни ўрганишнинг баъзи методологик тамойиллари. //
Фуқаролик
жамиятини шакллантиришда ёшларнинг роли: Республика илмий конферен-
цияси материаллари. – Самарқанд: СамДУ, 2008. –Б. 56-59.
8. Қўчқорова Ф.Х. Виждон эркинлиги: фалсафий-ахлоқий ва ҳуқуқий
мазмунлар бирлиги ва фарқлари. // Республика илмий-назарий конференцияси
материаллари. – Самарқанд: СамДУ, 2008. –Б. 138-139.
9. Кучкарова Ф.Х. Эволюция правовых взглядов в Узбекистане. // Кон-
ституционно-правовое развитие субъектов Российской Федерации: проблемы и
перспективы. Сборник научных статей республиканской научно-практической
конференции. – УФА, РИЦ БашГУ, 2009.-С.162-164.
10. Қўчқорова Ф.Х. Ўзбекистонда виждон эркинлигига оид ҳуқуқбузар-
ликларнинг сиёсий, ҳуқуқий ҳаёт соҳаларидаги кўринишлари. // Олималарнинг
қишлоқда тараққиёт ва фаровонликни таъминлашдаги роли: Республика илмий-
амалий конференцияси материаллари. – Самарқанд: СамДУ, 2009. – Б. 76-79.
11. Қўчқорова Ф.Х. Виждон эркинлигига оид ҳуқуқбузарликларнинг
олдини олиш йўллари. // Фалсафа ва ҳуқуқ. – Тошкент, 2009. – №1. –Б.58-59.
12. Қўчқорова Ф.Х. Виждон эркинлигига оид ҳуқуқбузарликларнинг объ-
ектив сабаблари. // СамДУ илмий тадқиқотлар ахборотномаси. – Самарқанд,
2010. -№6. –Б.16-20.
26
Фалсафа фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Қўчқорова Фазилат
Хонкелдиевнанинг 09.00.12 - Ҳуқуқ фалсафаси ихтисослиги бўйича
“Ўзбекистонда
фуқароларнинг
виждон
эркинлигини
бузишга
оид
ҳуқуқбузарликлар
ва
уларнинг
олдини
олиш
йўллари”
мавзусидаги
диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч (энг муҳим) сўзлар:
виждон эркинлиги, ҳуқуқбузарлик, жиноят,
объектив ва субъектив сабаблар, тарихни диалектик маданий тушуниш,
ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш йўллари, ҳуқуқий-фалсафий билиш, диний
маданият, ҳуқуқий.
Тадқиқот объектлари:
фуқароларнинг виждон эркинлигини бузишга
оид ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг олдини олиш йўллари.
Ишнинг мақсади
: фуқароларнинг виждон эркинлигини бузишга оид
ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг олдини олиш йўлларини ижтимоий ва ҳуқуқий
фалсафий таҳлил қилишдан иборат.
Тадқиқот усули:
диалектик тамойиллари ва илмий билишнинг умумий
усулларига тарих, жумладан ҳуқуқни диалектик маданий тушуниш ва унинг
пировард мақсади – цивилизацион ёндошиш доирасида таянилди. Шунингдек,
социологик тадқиқот материалларидан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги
: фуқароларнинг виждон
эркинлигини бузишга оид ҳуқуқбузарликларнинг мазмун-моҳияти, кўриниш-
лари, сабаблари ва уларнинг олдини олиш йўллари тўғрисида тарихни
диалектик маданий тушуниш ва унинг пировард мақсади – цивилизацион
ёндошишга асосланган ижтимоий ва ҳуқуқий фалсафий концепция яратилди.
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти
: тадқиқот натижалари ҳуқуқбузар-
ликлар, уларнинг сабаблари ва уларнинг олдини олиш тўғрисидаги эскича
фалсафий мафкуравий қарашлардан озод қилади, диний ҳуқуқбузарликка оид
барча ижтимоий муносабатларни билишга имкон беради, мавзу доирасида
ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги мавзу доирасида ҳуқуқ фалсафаси, криминология,
жиноят ҳуқуқи, диншунослик, давлат ва ҳуқуқ назарияси, фалсафа ва
социология
фанларини
ўқитишда
фойдаланиш
мумкин.
Шунингдек,
диссертация ютуқларидан мутасадди давлат ташкилотлари, хусусан ҳуқуқ-
тартибот органлари вакиллари ҳам фойдаланишлари мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
тадқиқот
натижаларидан ҳуқуқ фалсафаси, криминология, жиноят ҳуқуқи, диншунослик
каби фанлар, фалсафа, социология фанларининг “Инсон фалсафаси” ва
“Ижтимоий оғишлар” бўлимлари ва ҳуқуқ-тартибот органлари тизимида диний
соҳадаги жиноятчилик бўйича назарий ва амалий машғулотларни ташкил
қилиш мумкин.
Қўлланиш соҳаси
: тадқиқот натижаларининг қўлланиш соҳалари илмий-
тадқиқот ва мутасадди давлат ташкилотлари, хусусан ҳуқуқ-тартибот
органлари фаолиятлари, олий, ўрта махсус ва умумтаълим муассасаларидаги
ўқув жараёнлари ва ҳуқуқий тарғибот ишлари ҳисобланадилар.
27
Р Е З Ю М Е
диссертации Кучкаровой Фазилат Хонкелдиевны на тему: “Правонарушения в
сфере свободы совести граждан в Узбекистане и пути их предупреждения” на
соискание ученой степени кандидата философских наук по специальности
09.00.12 – Философия права
Ключевые слова
: свобода совести, правонарушение, преступление, объек-
тивные и субъективные причины, диалектико-культурное понимание истории,
пути предупреждения правонарушений, философско-правовое познание, рели-
гиозная культура, правовая культура.
Объекты исследования
: правонарушения в сфере свободы совести граж-
дан и пути их предупреждения.
Цель работы
: социальный и правовой философский анализ правонару-
шений в сфере свободы совести граждан и пути их предупреждения.
Метод исследования:
Использованы диалектические принципы и общие
методы научного познания, в системе диалектико-культурного понимания ис-
тории, в частности права и его конечной целью – в цивилизационном подходе.
Также использованы материалы социологических исследований.
Полученные результаты и их новизна:
создана социальная и правовая
философская концепция о содержании – сущности, видов, причин, и путей пре-
дупреждения правонарушений в сфере свободы совести граждан, основанная на
диалектико-культурное понимание истории, в частности права и его конечный
цель – цивилизационный подход.
Практическая значимость:
результаты исследования позволяют изба-
виться от старых философско-идейных взглядов о правонарушениях, их причин
и их предупреждения, позволяют познаванию всех социальных отношений по
религиозным правонарушениям. Они могут быть использованы в преподавании
соответствующих разделов таких предметов, как философия права, криминоло-
гия, уголовное право, религиоведение, теория государства и права, философия
и социология. Также достижений диссертации могут использовать в своей ра-
боте государственные учреждения, в частности работники правоохранительных
органов.
Степень внедрения и экономическая эффективность
: результаты иссле-
дования могут быть внедрены при усовершенствовании и обновлении разделов
“философия человека” и “социальные отклонения” таких предметов, как фило-
софия, социология а также в предметах философия права, криминология, рели-
гиоведение. Кроме того, они могут быть внедрены при организации теоретиче-
ских и практических занятий по изучению религиозной преступности в системе
повышения квалификации и переподготовки сотрудников правоохранительных
органов.
Область применения
: результаты исследования могут быть применены в
научно-исследовательских и государственных учреждениях, в частности в дея-
тельности правоохранительных органов, а также в учебном процессе и в право-
вой пропаганде в высших, средне-специальных учебных заведениях и в обще-
образовательных школах.
28
R E S U M E
Thesis of Fazilat Kuchkarova on the scientific degree competition of the candidate of
sciences in philosophy on speciality 09.00.12 – Philosophy of right, subject: "Of-
fenses in sphere freedom of religion people in Uzbekistan and way of their preventive
maintenance
"
Key words:
freedom of religion, offense, crime, objective and subjective rea-
sons, dialectical cultural understanding to histories, way of the prevention the of-
fenses, legal philosophical cognition, religious culture, legal culture and others
Subject of the research:
offenses in sphere freedom of religion people and
way of their prevention.
Aim of the research:
social and legal philosophical analysis of the offenses in
sphere freedom of religion people and ways of their prevention.
Methodology of the research:
Dialectical principles and the general methods
of the scientific cognition, dialectical cultural understanding to histories, in particular
right and its long-run objective - civil approach. Also used material of the sociologi-
cal studies.
Achieved results and their novelty:
is created social and legal philosophical
concept, founded on dialectical cultural understanding the histories, in particular right
and its long-run objective - civil approach about contents - essence, type, reasons, and
ways of the prevention the offenses in sphere freedom of religion people.
Practical value
: results of the study allow to dispose of old philosophical-
ideological glance about offenses, their reasons and their prevention, allow cognition
all social relations on religious offenses. They can be used in teaching corresponding
to sections such subject, as philosophy of right, criminology, criminal right, theory of
state and right, philosophy and sociology. Also achievements to thesis’s can use in its
work state institutions, in particular workman’s law-enforcement organ.
Level of introduction and economic effectiveness:
results of the study can be
introduced at improvement and renovation of the sections " Human philosophy" and
"social deflections" such subject, as philosophy, sociology as well as in subject phi-
losophy of right, criminology, Besides, they can be introduced at organizations theo-
retical and practical occupation on study of religious criminality in system of increas-
ing to qualifications and refresher courses employee law-enforcement organ.
Sphere of application
: results of the study can be applying in research and
state institutions, in activity law-enforcement organ in particular, as well as in scho-
lastic process and in legal propaganda in high, fair-special educational institutions
and in general school.
29
30
31
