Авторы

  • Хуршида Кенжаева
    Академия наук Узбекистана image/svg+xml

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.autoabstract.37092

Ключевые слова:

социальная активность политический строй активность женщин институты гражданского общества политическая партия институты махалли процесс модернизации и активность женщин интеллектуальный статус политико-правовая культура

Аннотация

Объекты исследования: участие женщин Узбекистана в социально-политической жизни и их деятельность
Цель работы: философский анализ роли политических партий Республики Узбекистан в повышении социальной активности женщин
Методы исследования: анализ и синтез, посредственное и эмпирические наблюдение, интервью, ретроспективный анализ, опрос, анализ документаций, контент-анализ
Полученные результаты и их новизна: дано научно-теоретическое пояснение, разъяснение сути и сущности понятия социальная активности женщин.
При исследовании раскрыта роль политических партий, а также совместная работа негосударственных некоммерческих организаций, средств массовой информации, махалли, массово-творческих обществ в привлечении женщин в социально-политическую жизнь республики. Раскрыты региональные и демографические особенности женщин, их социально-политической активности. В работе обоснована диалектическая взаимосвязь между развитием парламентаризма и укрепление национальной государственности при активности социально-политической деятельности женщин.
Практическая значимость: заключение диссертации обогащает и дополняет философию гендера, науки занимающиеся проблемами социальной активности женщин.
Степень внедрения и экономическая эффективность: практические рекомендации и итоговые заключения разработанные при исследовании применяется в деятельности местных советах политических партий и учреждений, Бухарском областном отделении Республиканского духовно просветительского центра
Область применения: результаты исследования применяются в деятельности женского крыла политических партий, ННО и органов самоуправления


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА

МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ

И. МЎМИНОВ НОМИДАГИ ФАЛСАФА ВА ҲУҚУҚ ИНСТИТУТИ


Қўлёзма ҳуқуқида

УДК:396.9 (575.1)



КЕНЖАЕВА ХУРШИДА ПУЛАТОВНА


АЁЛЛАР ИЖТИМОИЙ ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШДА СИЁСИЙ

ПАРТИЯЛАРНИНГ ЎРНИ (ФАЛСАФИЙ ТАҲЛИЛ)


09.00.11 – Ижтимоий фалсафа


Фалсафа фанлари номзоди илмий даражасини

олиш учун ёзилган диссертация

А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И











Тошкент – 2012


background image

2

Диссертация Бухоро давлат тиббиёт институти «Ижтимоий фанлар»

кафедрасида бажарилган.

Илмий раҳбар

-

фалсафа фанлари доктори

Ҳусейнова Абира Амоновна

Расмий оппонентлар:

Фалсафа фанлари доктори, профессор

Саифназаров

Исмоил

Саифназарович


Фалсафа фанлари номзоди, доцент

Агзамходжаева Шаҳноза Саидовна


Етакчи ташкилот - Қарши давлат университети

Ҳимоя 20__ йил _____ ойининг «____» куни соат ______ да Мирзо

Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Ўзбекистон
Республикаси Фанлар академияси И. Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ
институти ҳузуридаги фалсафа фанлари доктори (номзоди) илмий даражасини
олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича Д.067.02.01. рақамли Бирлашган
ихтисослашган кенгаш йиғилишида ўтказилади. Манзил: Тошкент шаҳри,
100095, Талабалар шаҳарчаси, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университети, Фалсафа факультети, 215-хона.


Диссертация билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий

университети ахборот ресурс марказида танишиш мумкин. Манзил: Тошкент
шаҳри, 100095, Талабалар шаҳарчаси, Форобий кўчаси, 16-уй.


Автореферат 20____ йил « ____ » ______ да тарқатилди.

Тамғали муҳр билан тасдиқланган тақризларингизни Бирлашган

ихтисослашган кенгаш илмий котибига (Тошкент шаҳри, 100095, Талабалар
шаҳарчаси, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети,
Фалсафа факультети, 319-хонага) юборишингизни сўраймиз.



Бирлашган Ихтисослашган Кенгаш
илмий котиби, фалсафа фанлари доктори,
профессор:

Д.Т.Норқулов


background image

3

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги.

Ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш ва

фуқаролик жамиятини ривожлантириш йўлидан бораётган мамлакатимизда
фуқароларимизнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришда, эркин ва озод
Ватан, бахтли ва фаровон ҳаёт барпо этишда фаол иштирокини назарда
тутадиган туб ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий-маданий ислоҳотлар
ўтказилмоқда. Ушбу улкан миқёсдаги ишларимизнинг самарасини оширишда,
Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

И.А.Каримов

таъкидлаганидек,

«одамларга ислоҳотларнинг маъно-моҳиятини аниқ-равшан тушунтириб бериш,
шу асосда жамият аъзоларида ишонч уйғотиш, уларни бунёдкорлик сари
сафарбар этиш муҳим аҳамиятга эга»

1

.

Тадқиқот мавзуининг долзарблигини бир қатор омиллар билан

асослаш мумкин.

Биринчидан

,

фуқаролик

жамиятини

ривожлантириш

даврида

Ўзбекистон хотин-қизларининг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий-
маданий ҳаётдаги иштирокини кенгайтириш бўйича тарихий аҳамиятга молик
қуйидаги ишлар амалга оширилди: 1) аёллар ижтимоий-сиёсий фаоллигини
таъминлашнинг ҳуқуқий-норматив базаси шакллантирилди; 2) аёлларнинг
ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий-маданий ҳаётдаги иштирокини
таъминлайдиган ижтимоий тизим яратилди; 3) жамиятда аёлларнинг
ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш учун демократик қадриятларни қўллаб-
қувватловчи маънавий муҳит шакллантирилди. Ушбу ўзгаришларнинг
ижтимоий-фалсафий моҳиятини ёритиш орқали аёлларнинг сиёсий фаоллигини
янада ошириш йўлларини аниқлаш муҳим илмий-амалий масаладир.

Иккинчидан

, республикамизда кўппартиявийлик тизими шаклланган

бўлиб, сиёсий партияларнинг жамиятни демократлаштириш жараёнларидаги
иштироки муҳим ижтимоий-сиёсий фаолиятдир. «Шуни унутмаслигимиз
керакки, – деган эди Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов, – мазкур
ислоҳотларнинг

муваффақияти,

авваламбор,

мамлакатимизни

демократлаштириш ва либераллаштириш йўлидаги саъй-ҳаракатларимиз
суръати, фуқароларимизнинг ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий маданиятининг
юксаклигига ва ўз-ўзидан аёнки, биринчи навбатда, сиёсий партияларнинг
етакчилик даражасига, уларнинг Ўзбекистонимиз тақдири ва келажагига
дахлдор бундай масъулиятли ваколатларни ўз зиммасига олишга қай даражада
тайёр эканлигига бевосита боғлиқдир»

2

. Шундай экан, сиёсий партияларнинг

жамиятни

демократлаштириш,

ислоҳотлар

жараёнидаги

иштирокини

такомиллаштириш вазифаси вужудга келди.

Учинчидан

, сиёсий партиялар аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини

юксалтиришга оид бир қатор тадбирларни амалга ошираётган (масалан, сиёсий
партияларда аёллар қаноти ташкил этилган) бўлса-да, уларнинг фаолияти ва

1

Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: Маънавият, 2008. – Б. 103.

2

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш

концепцияси. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма йиғилишидаги маърузаси // Халқ сўзи. – 2010. – 13 нояб.


background image

4

аёлларнинг сиёсий маданиятини юксалтиришга таъсири ҳали давр талаблари
даражасида эмас. Ҳозирги даврда сиёсий партиялар фаолиятида иштирок
этаётган аёллар 10-12% ни ташкил этмоқда.

Тўртинчидан

, сиёсий партиялар, аслида, жамиятда сиёсий демократияни

ривожлантиришга қаратилган жамоат бирлашмаларидир. Сиёсий демократия
эса ҳозирги кунда аёлларнинг ҳам сиёсий тажриба, сиёсий онг, сиёсий билим ва
сиёсий маданиятга, кенг маънодаги сиёсий интеллектга эга бўлишини тақозо
этмоқда. Аммо сиёсий демократия аёлларнинг ижтимоий жараёнларда шунчаки
иштирокини эмас, балки ижтимоий-сиёсий фаоллигини ҳам тақозо этади.

Бешинчидан

, сиёсий интеллектга эга бўлмаган субъект (масалан, сиёсий

партия) кишиларни деструктив мақсадларга йўналтириши, жамиятда носоғлом
кучларни шакллантириши, ҳатто уларни ғайриқонуний йўллар билан
ҳокимиятни

эгаллашга

бошлаши

мумкин.

Демак,

сиёсий

партиялар

лидерларида сиёсий интеллектни шакллантириш орқалигина улар аёлларнинг
ижтимоий-сиёсий фаоллигига ижобий таъсир қилиши мумкин. Ушбу масала
мамлакатимизда чоп этилган ижтимоий-сиёсий мавзудаги адабиётларда,
фалсафий тадқиқотларда сиёсий интеллект, унинг аёллар ижтимоий-сиёсий
фаоллигини оширишга таъсири жараёни тадқиқ этилмаган.

Мавзунинг ўрганилганлик даражаси

. Сиёсий партияларнинг юзага

келиши, уларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги иштироки, жамиятда
демократик

қадриятларни

шакллантиришдаги

ўрни,

парламентаризмни

ривожлантириш ва давлат ҳокимиятининг тақсимланишига таъсири
масалалари бўйича хорижий мамлакатларда қатор тадқиқотлар ўтказилган. Бу
борада янги даврда сиёсий таълимотлар яратган классиклар Г. Гроций,
Б. Спиноза,

Т. Гоббс,

Ж. Локк,

Г. В. Лейбниц,

Вольтер,

Ж. Ж. Руссо,

Ш. Монтескьё, Ж. Мелье, Г. Мабли, Т. Пейн, И. Кант, И. Фихте, Гегель,
Ж. Фурье, А. И. Герцен, В. Г. Белинский, Н. А. Добролюбов, Г. Кельзен,
Л. И. Петражинский, Г. Спенсер, Л. Дюги, М. Орик, Дель Веккио, Ж. Маритен,
Алексис де Токвиль, К. Поппер, Ф. А. Хайек, Ф. Фукуяма, Р. Ж. Барроу,
В. Хаккард, Хосе Ортега и-Гассет, Э. Каннета, Р. Даль, М. Фуконинг илмий
асарларини

1

таъкидлаш ўринлидир. Ушбу асарларда сиёсий партиялар бевосита

1

Қаранг: Гроций Г.О. О праве войны и мира. – М.: Госиздат юрид. лит-ры, 1956. – 868 с.; Спиноза Б.

Политический трактат / Сочинения в двух томах. Т. 2. – М.: Гослитиздат, 1958. – 498 с.; Гоббс Т. О гражданине.
О свободе и необходимости / Сочинения в двух томах. Т. 1. – М.: Мысль, 1989. – С. 219-611; Лейбниц Г.В.
Сочинения в двух томах. Т. 2. – М.: Мысль, 1989. – 488 с.; Вольтер. Избранные произведения. – М.: Наука,
1989. – 486 с.; Руссо Ж.Ж. Об общественном договоре или принципы политического права. – М: Гослитиздат,
1938. – 700 с.; Монтескье Ш. Избранные произведения. – М.: Мысль, 1975. – 502 с.; Мелье Ж. Завещание. – М.:
АН СССР, 1954. – 208 с.; Мабли Г. Избранные произведения. – М.: АН СССР, 1950. – 506 с.; Пейн Т.
Избранные сочинения. – М.: АН СССР, 1959. – 248 с.; Кант И. Идеи всеобщей истории. Вечный мир /
Сочинения в шести томах. Т. 4. – М.: Мысль, 1972. – 482 с.; Фихте И. Основные черты современной эпохи. –
СПб.: Радуга и К., 1903. – 188 с.; Гегель. Философия истории. Сочинения. Т. 8. – М.: Гослитиздат, 1935. –
408 с.; Фурье Ш. Новый промышленный и общественный мир. – М.: Гослитиздат, 1939. – 288 с.; Герцен А.И.
Избранные философские произведения. Т. 2. – М.: Госполитиздат, 1948. – 602 с.; Белинский В.Г. Избранные
философские произведения. Т. 1. – М: Госполитиздат, 1948. – 608 с.; Добролюбов Н.А. Избранные
философские сочинения. Т. 2. – М.: Госполитиздат, 1948. – 600 с.; Спенсер Г. Опыты научные, политические и
философские. – Мн.: Современ. литератор, 1999. – 1408 с.; Дюги Л. Право социальное и преобразование
государства. – М.: Сотоварицество М.К., 1909. – 184 с.; Ориц М. Основы публичного права. – М.: Гослитиздат,
1929. – 146 с.; Дель Веккио. Философия права. – М.: Юристъ, 1998. – 604 с.; Маритен Ж. Человек и
государство. – М.: Юристь, 1999. – 484 с.; Алексис де Таквиль. Демократия в Америке. – М.: Прогресс, 1992. –


background image

5

ўрганилмаса-да, улардаги сиёсий-фалсафий ғоялар, концепциялар методологик
жиҳатдан муҳимдир.

Кейинги йилларда ижтимоий-сиёсий жараёнлар, шу жумладан сиёсий

партиялар фаолияти МДҲга кирувчи давлатлар тадқиқотчилари томонидан
кенг ўрганилмоқда. Р. Абдулатипов, Г. Арбачев, А. Ахнезер, К. С. Гаджиев,
В. Краснов, Ю. Левада, М. Т. Мухаев, А. В. Отолонский, Е. В. Охотский,
А. С. Панарин,

А. В. Понезелков,

В. П. Пугачёв,

А. И. Соловьёв,

Л. А. Тихомиров каби файласуфларнинг илмий изланишлари

1

ана шулар

жумласидандир. Уларда ижтимоий-сиёсий жараёнлар ва сиёсий партияларнинг
кишилар онги, дунёқарашига таъсири, ҳокимиятга бўлган муносабатлари
таҳлил қилинган, лекин сиёсий партияларнинг аёллар ижтимоий-сиёсий
фаоллигига таъсири масалалари тадқиқ этилмаган. Тўғри, ушбу масалаларга
оид илмий публицистик, бадиий-оммабоп мақолалар ва бошқа асарлар

2

чоп

этилган, бироқ уларда муаммо тўлиқ ва ҳар томонлама ўрганилмаган.
К.Амундсен, Ж.Желли, Е.И.Калинина, А.Коллонтайнинг асарларида

3

эса аёл ва

сиёсат, бошқарувнинг айрим масалалари ўрганилган.

Ўзбекистонлик

тадқиқотчилар

ҳам

республикамизда

кечаётган

ижтимоий-сиёсий

жараёнлар,

кўппартиявийлик

тизими,

Ўзбекистон

Республикаси сиёсий партияларининг фаолияти, уларнинг сиёсий тизимдаги

532 с.; Поппер К. Открытое общество и его враги. Т. 1-2. – М.: Культурная инициатива, 1990. –608 с.; Хайек
Ф.А. Дорога к рабству // Вопросы философии. – 1990. – № 10. – С. 99–150; Локк Дж. О государственном
правлении // Избр. философ. произведения. – М.: Соц. эконом. лит-ра, 1960. – 540 с.;

Фукуяма Ф. Сильное

государство. Управление и мировой порядок в ХХI веке. – М.: АСТ, 2006. – 206 с.; Barroy P.J. Determinants of
Economic Growth: A.Crosscountry Survey. – Cambridze, MA: MIT Press, 1997. – 407 p.; Haggard S. The political
Demokratic Transitions. – Princeton University Press, 1995. – P. 188; Ортега и-Гассет Хосе. Дегуманизация
искусства. – М.: Прогресс, 1990. – 408 с.; Каннети Э. Человек нашего столетия. – М.: Прогресс, 478 с.;
Даль А.Р. Введение в экономическую демократию. – М.: Наука, 1991. – 124 с.; Фуко М. История безумия в
классическую эпоху. – СПб, 1997. – 576 с.

1

Ахнезер А. Россия: критика исторического опыта. Т. 1. – М.: Логос, 1991. – 288 с.; Арбатов Г. Власть и

оппозиция. Российский политический процесс ХХ столетия. – М.: Центр-К., 1995. – 288 с.; Левада Ю. и др.
Секрет, нестабильности самой стабильной эпохи // Погружение в трясину. – М.: Новость, 1994. – 186 с.;
Отолонский А.В. Драма Российской политической истории: система против личности. – М.: Феномен, 1994. –
302 с.; Тихомиров Л.А. Монархическая государственность. – СПб.: Питер, 1992. – 292 с.; Понеделков А.В.
Политическая элита: генезис и проблемы ее становления в России – Ростов на-Дону, Феникс, 1995. – 388 с.;
Охотский Е.В. Политическая элита. – М.: Луг, 1993. – 308 с.; Пугачев В.П., Соловьев А.И. Введение в
политологию. – М.: Инфра М., 1996. – 488 с.; Краснов В. Система многопартийности в современной России. –
М.: Феникс, 1995. – 286 с.; Гаджиев К.С. Политическая философия. – М.: Экономика, 1999. – 508 с.;
Мухаев Р.Т. Политология. – М.: Приор, 1997. – 482 с.; Панарин А.С. Политология. О мире политики на Востоке
и на Западе. – М.: Университет, 1999. – 320 с.

2

Қаранг: Пригожина С.В. Женский портрет на фоне Востока и Запада. – М.: Вост. лит-ра, 2006. – 478 с.;

Лубченков Ю., Романов В. Женщина и власть. – Ярославль, Нард, 1990. – 54 с.; Хамитов Н. Философия и
психология пола. – Киев: Ника-центр, 2001. – 224 с.; Иванов Н.Н. Что раздражает мужчин в женщинах: секреты
семейного счастья. – Ростов на Дону, Феникс, 2007. – 211 с.; Юрчук В.В. Мужчине о женщине: жизнь, общение
или искусство не оставаться в дураках. – Мн.: Современное слово, 1997. – 480 с.; Великие женщины ХХ века. –
М.: Мартин, 2002. – 447 с.; Грошев И.В. Гендерные образы рекламы // Вопросы психологии. – 2000. - № 6. – С.
38-49; Клецина Н.С. Гендерная социализация. – СПб.: Питер, 1998. – 392 с.; Ожигова Л.Н. Гендерная
интерпретация самоактуализации личности в профессии. – Краснодар, НИКС, 2000. – 108 с.; Попова Л.В.
Проблема самореализации одаренных женщин // Вопросы психологии . – 1996. - № 2. – С. 31-41.; Усачева Н.А.
Женщина: Ее статус, судьба и образ в мировой культуре. – Алматы, 1994. – 202 с.

3

Қаранг: Амундсен К. Женщины и американская демократия: Большинство, которое заставляют молчать. – М.:

Прогресс. 1976. – 262 с.; Желли Ж. «Я, Клер…» Общественное положение женщин во Франции. – М.: Наука,
1981. – 324 с.; Калинина Е.И. Женщина и управление: Формула успеха. – СПб.: Питер, 2000. – 302 с.;
Коллонтай А. Социальные основы женского вопроса. – СПб.: Питер, 1999. – 182 с.; Феминизм в общественной
мысли и литературе. – М.: Грифон, 2006. – 400 с.


background image

6

ўрни каби масалаларни А. Жалолов, Р. Жумаев, С. Жўраев, Қ. Жўраев,
Т. Раҳматуллаев, Ж. Тошқулов, И. Эргашев, А. Қодиров сингари бир қанча
олимлар мунтазам тадқиқ қилиб келмоқдалар

1

.

Аёлларнинг ҳуқуқлари, жамиятдаги мавқеи масалаларини В. Алимасов,

С. Аҳрарова,

Т. Жўраев,

М. Каримова,

Г. Маткаримова,

Н. Муравьёва,

О. Нишанова, Д. Ортиқова, С. Сафаева, С. Тўйчиев, К. Хасанов, С. Ходжаева,
А. Хусейнова, К. Хўжагелдиев, Х. Шайхова каби олимлар ўрганганлар. Аммо
улар ҳам сиёсий партияларнинг аёллар ижтимоий-сиёсий фаоллигига таъсири
масалаларини махсус тадқиқ қилмаганлар.

Юқоридаги таҳлилларга асосланиб, аёлларнинг ижтимоий-сиёсий

фаоллигини оширишда сиёсий партияларнинг роли тадқиқот мавзуси сифатида
танланди.

Диссертация

мавзусининг

илмий

тадқиқот

режалари

билан

боғлиқлиги

. Диссертация мавзуси Бухоро давлат тиббиёт институти

Ижтимоий фанлар кафедрасининг «Ўзбекистонда демократик ислоҳотларнинг
ижтимоий йўналишлари ва моҳияти» мавзусидаги илмий тадқиқот режасига
киритилган.

Тадқиқотнинг мақсади.

Ўзбекистондаги сиёсий партияларнинг аёллар

ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишдаги ролини ижтимоий-фалсафий
тадқиқ этишдир.

Тадқиқотнинг вазифалари

:

– «ижтимоий фаоллик» тушунчасига оид илмий ёндашувларни таҳлил

қилиш ва унга, муаммо нуқтаи назаридан мустақил таъриф бериш;

– сиёсий демократия ва уларнинг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий

фаоллигига таъсирини тадқиқ этиш;

– Шарқ ва Ғарб фалсафасидаги назарий-фалсафий концепцияларни,

улардаги дифференциал ёндашиш ҳақидаги ғоялар мазмуни, моҳиятини очиб
бериш;

– шарқона демократия ва уларнинг Ўзбекистондаги сиёсий партиялар

фаолиятида намоён бўлиш хусусиятларини таҳлил қилиш;

– шарқона демократиянинг ўзбек аёллари ижтимоий-сиёсий фаолиятида

намоён бўлишининг этномаданий белгиларини аниқлаш;

сиёсий

партиялар

фаолиятида

аёлларнинг

иштироки

социодинамикасини,

жамият

ва

давлат

ишларини

бошқаришга

оид

муносабатларининг фалсафий талқини;

1

Джураев С. Время повышать активность // Народное слово. -2002. -20 декабрь; Жалолов А. Халқ билан

ҳамнафас партия // Мустақиллик масъулияти (фалсафий-сиёсий қирралар). – Тошкент: Ўзбекистон, 1996. –Б. 7-
12; Жумаев Р.З. Политическая система Республики Узбекистан: становление и развитие. – Ташкент: Фан, 1996.
- 207 с.; Жураев С., Ташкулов Ж. Многопартийность в структуре политической системы Республики
Узбекистан // Правовое государство – независимость, нация, экономика, идеология, политика. – Ташкент:
Адолат, 1994. – С. 116–153; Жўраев Қ.А. Ривожланган давлатларда кўппартиявийликнинг шаклланиши –
демократик тараққиётнинг муҳим омили сифатида (Франция сиёсий тажрибаси мисолида). – Тошкент: ЖИДУ,
1999. – 25 б.; Раҳматуллаев Т. Сиёсий партия ва демократик тамойиллар. – Самарқанд: Зарафшон, 1989. -80 б.;
Эргашев И. Сиёсий партиялар ва ижтимоий қатламлар // Фидокор. – 2000. – 3 май; Қодиров А. Ўзбекистонда
кўппартиявийлик тизимини шакллантиришнинг концептуал муаммолари // Ҳуқуқ-Право-Law. – Тошкент, 2002.
– №4. – Б. 51–53.


background image

7

– аёллар сиёсий интеллектини оширишнинг сиёсий партиялар фаолияти

билан боғлиқлик масалаларини тадқиқ қилиш;

– сиёсий партиялар сафидаги аёллар қаноти ва унинг ижтимоий-сиёсий

жараёнларда тутаётган ўрнини таҳлил қилиш;

– сиёсий партияларнинг аёллар ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш

борасидаги

объектив

имкониятлари,

ҳуқуқий

ва

ижтимоий-педагогик

механизмларини аниқлаш, шу асосда амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.

Тадқиқотнинг объектини

Ўзбекистон аёллари ижтимоий-сиёсий

фаоллигини оширишнинг фалсафий муаммолари,

предметини

эса сиёсий

партияларнинг аёллар ижтимоий фаоллигини оширишдаги ўрни ташкил этади.

Тадқиқотнинг илмий-назарий ва методологик асослари.

Тадқиқотнинг

назарий-фалсафий

асосларини

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

И.А.Каримовнинг фармонлари, асарлари, муаммога оид илмий изланишлар
олиб борган тадқиқотчиларнинг концептуал ғоялари ва фундаментал аҳамиятга
эга хулосалари ташкил этади.

Тадқиқот методлари.

Диссертацияда илмий билишнинг диалектик,

тарихийлик ва мантиқийлик,

анализ ва синтез, бевосита ва билвосита

кузатувлар, интервью, ретроспектив таҳлил, оммавий сўров, ҳужжатлар
таҳлили (контент анализ), фокс (махсус кузатув остидаги) гуруҳни кузатиш
каби усулларидан фойдаланилди.

Социологик сўров фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш

мустақил институтининг Бухоро бўлими ёрдамида ўтказилди.

Тадқиқотнинг илмий фарази

қуйидагилардан иборат:

Сиёсий партиялар аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда:
– ўзбек аёллари ва миллий менталитетнинг ўзига хос этномаданий

хусусиятларига таянса;

– аёлларни сиёсий партиялар фаолиятини бошқаришга кенг жалб этса;
– аёлларнинг сиёсий интеллектини юксалтиришга асосий вазифалардан

бири сифатида қараса, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга
эришиши мумкин.

Ҳимояга олиб чиқиладиган асосий ҳолатлар

қуйидагиларда кўринади:

– сиёсий партияларнинг жамият аъзолари ижтимоий-сиёсий фаоллиги-

нинг юксалишини таъминловчи бирлашма сифатида ўрганилганлиги;

– сиёсий партияларнинг мақсадлари, дастурлари ва вазифаларини амалга

оширишда аёлларнинг иштироки мамлакатни модернизациялаш талабларини
такомиллаштиришга қаратилган жараён эканлигининг ёритилганлиги;

– сиёсий партиялар фаолиятида аёллар иштирокининг юқори даражада

эмаслиги сабаблари фалсафий тадқиқ этилгани;

– аёлларнинг сиёсий интеллектини юксалтириш ижтимоий фаолликни

ошириш омилларидан бири бўлиб қолаётгани асослангани;

сиёсий

партияларнинг

аёллар

ижтимоий-сиёсий

фаоллигини

юксалтиришга қаратилган вазифаларини ижтимоий-фалсафий нуқтаи назардан
тадқиқ этиш ва бу борада иқтисодий, маданий, ташкилий-ҳуқуқий


background image

8

механизмлардан унумли фойдаланиш йўллари, восита ва усулларини илмий
асослаш зарурлиги.

Тадқиқотдаги илмий янгиликлар

қуйидагилардан иборат:

– «ижтимоий фаоллик» тушунчасининг илмий-назарий талқинлари ва

мазмун-моҳияти мустақил ўрганилган;

– сиёсий партияларнинг республикамиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги

ҳамда аёлларни жамият ва давлат ишларини бошқаришга жалб қилишдаги ўрни
асослаб берилган;

– сиёсий партиялардаги «Аёллар қаноти» ва унинг ички тизими,

профессионал ва демографик тузилиши тадқиқ этилган;

– сиёсий партияларнинг аёлларни ижтимоий-сиёсий ҳаётга жалб қилишда

нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, маҳаллалар,
ижодий уюшмалар билан ҳамкорлиги ўрганилган;

– сиёсий интеллект аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш

кафолати эканлиги боис, сиёсий партияларнинг аёллар сиёсий интеллектини
ривожлантиришга қаратилган фаолияти фалсафий асослаб берилган;

– аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигидаги демографик ва регионал

фарқлар, уларни юзага келтирган сабаблар аниқланди;

– ўзбек хотин-қизларининг сиёсий демократияга, унинг республикамизда

шаклланиш жараёнларига муносабатлари (оммавий социологик сўровлар
орқали) ўрганилди;

– аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги билан миллий давлатчиликни

мустаҳкамлаш,

парламентаризмни

ривожлантириш

ўртасида

диалектик

боғлиқлик очиб берилди;

аёлларнинг

ижтимоий-сиёсий

фаоллигини

оширишда

сиёсий

партияларнинг фаолиятини такомиллаштиришга оид илмий асосланган
тавсиялар ишлаб чиқилди.

Тадқиқот натижаларининг илмий-назарий ва амалий аҳамияти

.

Тадқиқотнинг илмий-назарий хулосалари гендер фалсафаси, ижтимоий
фаоллик муаммолари билан шуғулланувчи фанлар, педагогика ва психологияни
муаммога оид янги қарашлар, ёндашувлар билан бойитади. Ушбу илмий-
назарий хулосалар келгуси тадқиқотлар учун таянч, назарий асос бўлиб хизмат
қилиши мумкин.

Диссертация натижаларидан сиёсий партиялар, нодавлат ташкилотлари,

хотин-қизлар қўмиталари, маҳаллалар, ижтимоий-тарбиявий муассасалар
ўзининг амалий фаолиятида фойдаланишлари мумкин.

Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши

. Тадқиқот натижалари

олий таълим муассасаларининг ўқув-тарбиявий ишлар жараёнига, сиёсий
партияларнинг амалий фаолияти ва дастурларига жорий этилди. Шунингдек,
улар аёллар нодавлат ташкилотларига кундалик фаолиятида фойдаланиш учун
тавсия қилинди.

Тадқиқотнинг синовдан ўтиши (апробацияси).

Диссертация Бухоро

давлат тиббиёт институти «Ижтимоий фанлар» кафедрасининг йиғилишида
(2010 йил 29 ноябрь, 2011 йил 28 март), Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон


background image

9

Миллий университети ва ЎзР ФА И.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ
институти қошидаги Д.067.02.01 рақамли Бирлашган ихтисослашган кенгаш
ҳузурида ташкил этилган илмий семинар йиғилишида (2012 йил 28 март)
муҳокама қилиниб, ҳимояга тавсия қилинган.

Диссертация натижаларидан Ўзбекистон Халқ демократик партияси,

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси, Ўзбекистон Адолат
социал-демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати –
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси

1

, нодавлат нотижорат ташкилотлари,

хотин-қизлар қўмиталари, маҳаллалар, ижтимоий-тарбиявий муассасаларнинг
амалий фаолиятида фойдаланиш мумкин.

Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши

. Диссертациянинг асосий

мазмуни тадқиқотчи томонидан Тошкент, Навоий, Бухоро, Жиззах ва Андижон
шаҳарларида

бўлиб

ўтган

республика

миқёсидаги

илмий-назарий

анжуманларда жамоатчилик ҳукмига ҳавола қилинган. Тадқиқот натижалари
1 та рисола ва 16 та илмий мақолада (жумладан, 4 та журнал мақоласи ва 12 та
республика илмий-назарий анжуманларидаги тезисларда) ўз аксини топган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми

. Диссертация Кириш, тўққизта

параграфни ўз ичига олган учта боб, Хулоса, Фойдаланилган адабиётлар
рўйхати ва Иловадан иборат. Умумий ҳажми 151 бетни ташкил этади.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Тадқиқотнинг

«Кириш»

қисмида мавзунинг долзарблиги асосланган,

муаммонинг ўрганилганлик даражаси аниқланган, диссертациянинг мақсад ва
вазифалари, объекти, илмий-методологик асоси ва тадқиқот усуллари, ҳимояга
олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар кўрсатилган, диссертациядаги илмий
янгиликлар, тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти ёритилиб,
унинг тузилиши ва ҳажми ҳақида маълумот берилган.

Диссертациянинг биринчи боби

«Ижтимоий фаолликнинг назарий-

фалсафий ва методологик масалалари»

деб номланган.

Бобнинг биринчи параграфида

«Ижтимоий фаоллик: тушунчаси ва

талқинлари»

ёритилган. Ҳозирги замон ижтимоий фалсафасида «фаолият»,

«фаоллик», «ижтимоий фаоллик» тушунчалари кенг қўлланилади. Илмий-
фалсафий адабиётларда баъзан «амалиёт» ва «фаолият» айний тушунчалар
сифатида талқин қилинади ёки «амалиётнинг фаолиятга оид талқини»

2

деган

иборани илмий муомалага киритишга ҳаракатлар учрайди.

Нашр қилинган илмий-фалсафий адабиётларда «фаолият» деганда «у ёки

бу моддий тизимнинг мавжудлик усули (хатти-ҳаракати, функциялари)»
назарда тутилади. Инсон фаолиятининг табиий хусусияти шундаки,
детерминизм қонуниятларига мувофиқ, унда ижтимоий муносабатлар етакчи
таъсирга эга бўлади, шахс ижтимоий фаолиятини ана шу қонуниятлар

1

Бундан буён Ўзбекистон сиёсий партияларининг номлари – ХДП, АСДП, МТДП, ЛиДеП тарзида берилади –

муаллиф.

2

Қаранг: Гречко П.К. Практика человека. Опыт философско-методологического анализа. – М.: Ун-т дружбы

народов, 1988. – С. 48.


background image

10

талабларига монанд олиб боради. Ушбу қонуниятларнинг бузилиши ёки рад
этилиши, нигилизмга берилиш нафақат ижтимоий фаолият, балки ҳар қандай
амалиётга ҳам салбий таъсир кўрсатади.

Ижтимоий фаоллик билан ижтимоий фаолият ўртасида ҳам маълум бир

фарқлар мавжуд. Ижтимоий фаолият эл-юртга, кишиларга, жамият равнақи
йўлида беминнат хизмат қилишни назарда тутади

1

. Демак, ижтимоий фаоллик

негизида беминнат хизмат, ўз вақти, кучи ва билимини жамият манфаатлари
йўлида сарфлаш ётади. Республикамиз Президентининг ибораси билан
айтганда фидойилик, маънавий жасорат ижтимоий фаолликнинг бош
белгисидир

2

.

Ижтимоий фаоллик фаол ҳаётий позиция, жамиятга хизмат қилиш каби

омиллар натижасидир. Ижтимоий фаоллик ва унинг шахс ҳаётида намоён
бўлиш хусусиятлари ўзбекистонлик олимлар томонидан тадқиқ этилган.
Жумладан,

сиёсатшунослик

фанлари

доктори

В. Қўчқоров

ижтимоий

фаолликни – миллий ўзликни англашда

3

, Р. З. Жумаев – ижтимоий-сиёсий

жараёнларда

иштирок

этишда,

фалсафа

фанлари

докторлари

Ш. О. Мамадалиев, К. В. Джавакова – халқ ҳокимияти, сиёсий партиялар ва
нодавлат ташкилотларининг фуқаролик жамиятини барпо этишда қатнашишида
кўрадилар

4

. З. Р. Қодирова эса ижтимоий фаолликка «кишининг ёки ижтимоий

гуруҳнинг ижтимоий жараёнларда онгли тарзда қатнашишга интилиши,
ижтимоий муносабатларни ташқи тазйиқсиз ўзгартиришга интилиши»

5

, деб

таъриф беради. Шу билан бирга, у ижтимоий фаоллик бунёдкор ва бузғунчи
хусусиятга эга бўлиши мумкинлигини таъкидлайди.

Ихтиёрийлик – ижтимоий фаолликнинг энг муҳим белгиси. Ташқи тазйиқ

остида амалга ошириладиган фаолиятни ижтимоий фаоллик деб бўлмайди,
чунки шахс уни амр, ҳукм, тазйиқ, қўрқув асосида бажаради. Ташқи тазйиқ
остида амалга ошириладиган фаолият бир кун келиб норозилик, ҳатто исён
келтириб чиқаради

6

.

Тадқиқот хулосасига кўра, ижтимоий фаоллик – субъектнинг жамият

ҳаётида онгли, мустақил қатнашиши, ижтимоий ҳаётда вужудга келадиган
муаммоларни ҳал этишга лаёқатида кўринади. Бу – фуқаролик жамиятининг
муҳим шартларидан бири. Фаоллик субъектнинг маълум бир фаолият тури
билан шуғулланишга мойиллигининг ифодаланишидир.

Хулоса қилиб айтганда, биринчидан, ижтимоий фаоллик «фаолият»,

«амалиёт», «тажриба» каби тушунчалар билан боғлиқ бўлса-да, у ушбу
тушунчаларга айнан мос эмас. Иккинчидан, ижтимоий фаоллик, бир томондан,
кўпчиликнинг, жамиятнинг манфаатларига мос келади, бошқа томондан эса, у
жамиятни

оқилона

бошқаришга

тўсқинлик

қилаётган

кўникмаларга

1

Қаранг: Ануформева Г.М. Социальный статус и активность личности. – М.: Мысль, 1984. – С. 17.

2

Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: Маънавият, 2008. – Б. 164-165.

3

Қаранг: Қўчқоров В. Миллий ўзликни англаш ва сиёсий-ижтимоий жараёнлар. – Т.: Академия, 2008.

4

Мамадалиев Ш.О. Халқ ҳокимияти: назария ва амалиёт. – Т.: ИИВ Академия, 2004; Жавакова К.В.

5

Кадырова З. Проблемы повышения социальной активности молодежи Узбекистана в условиях всестороннего

реформирования общества. – Т.: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 1999. – С. 10.

6

Қаранг: Фромм Э. Анатомия человеческой деструктивности. – М.: Республика, 1996. – С. 247-248; Камю А.

Бунтующий человек. – М.: Республика, 1998. – С. 64-65.


background image

11

(стереотипларга) зид келади. Учинчидан, ижтимоий фаоллик ихтиёрийлик ва
ижодийлик принципига таянади. Ҳеч қандай ташқи тазйиқ шахсни ижтимоий
фаол қилолмайди, фақат ихтиёрийлик ва ижодийлик фаолиятга ижтимоий
йўналтирилганлик бахш этади.

Ушбу бобнинг иккинчи параграфи

«Ижтимоий фаолликнинг моҳияти ва

функционал хусусиятлари»

деб номланган. Инсоннинг ижтимоий борлиқдаги

ўрнини англашга, ижтимоий фаолиятнинг моҳияти ва хусусиятларини
аниқлашга интилиши доимо илм аҳлининг диққат марказида бўлган.
Файласуфлар ушбу муаммони турлича ҳал этиб келганлар. Масалан,
муаммонинг ечимини хитой файласуфлари – жамият, давлат ишларини урф-
одатлар, Осмон ҳукмлари, тартибларига мувофиқ бошқаришда

1

, ҳинд-

буддавийлик тарафдорлари – қайта ва қайта туғилиб, «азоб-уқубатларга тўла
дунёдан нирванага ўтиш»да

2

, Платон ва Аристотель – эйдос ёки историцизм

3

принципларига мувофиқ етук жамиятга боришда кўрганлар, ислом фалсафаси
эса инсонни Аллоҳ тартибларига итоат этиш орқали маънавий-руҳий камолотга
эришишга буюрган

4

.

Узоқ йиллар давомида антропосоциогенез шундай англанган ҳаракат

шаклларини яратдики, эндиликда инсон ўзини, келажагини ушбу шакллардаги
ҳаракатларсиз тасаввур этолмайди

5

. Ижтимоий фаоллик ҳам ана шундай

ҳаракат шаклларидан бири бўлиб, инсон ва жамият тараққиётининг муҳим
шартидир.

Ижтимоий фаолликнинг энг ёрқин кўриниши шахснинг ижтимоий ишлаб

чиқариш жараёнларида бевосита қатнашишидир.

Ишлаб чиқариш билан боғлиқ ижтимоий фаолият инсоннинг нафақат

социологик интилишларини шакллантирди, балки, шу билан бирга, унинг
антропологик тузилишига ҳам таъсир этди. Профессор А. Н. Леонтьевнинг
фикрича, термачилик билан кун кечирган ибтидоий одам миясининг ҳажми
600 см

3

бўлган, ижтимоий фаолиятга ўрганган замонавий кишининг мияси эса

1400 см

3

ни ташкил этади. Худди шундай антропологик ўзгаришлар одам

организмининг бошқа қисмларида ҳам рўй берганини кузатамиз

6

. Ушбу хулоса

ҳам ижтимоий фаоллик инсон мавжудлиги ва камолотининг атрибутига
айланганини тасдиқлайди.

Ижтимоий фаолликнинг иккинчи функционал хусусияти шундаки, у

инсонга ўзининг моддий эҳтиёжларини қондириш, маълум бир урбанизацион
қулайликларни яратиш имконини беради. «Ўз жонини сақлашга интилиш
инстинкти»

7

тамойилига мувофиқ, ижтимоий фаоллик инсонни ўзини биологик

1

Қаранг: История Китайской философии. – М.: Прогресс, 1989. – С. 78-79.

2

Қаранг: Радхакришнан С. Индийская философия. Т.1. – М.: Изд-во иностр. лит-ры, 1956. – С. 12-18.

3

Қаранг: Платон. Сочинение в трех томах. Т. 3. Часть 1. – М.: Мысль, 1971. – С. 224-225; Аристотель.

Сочинения в четырех томах. Т. 4. – М.: Мысль, 1983. – С. 60-63.

4

Қаранг:Игнатенко А.А. В поисках счастья. Общественно-политические воззрения арабо-мусульманских

философов средневековья. – М.: Мысль, 1989. – С. 52-58.

5

Қаранг: Проблема человека в современной философии. – М.: Мысль, 1999. – С. 42-47; Современная наука:

познание человека. – М.: Наука, 1988. – С. 141-148.

6

Қранг: Ўша жойда. – Б. 273-274.

7

Тейер де Шарден. Феномен человека. – М.: Прогресс, 1984. – С. 17.


background image

12

тур сифатида асраб қолиш, бунинг учун эса энг муҳим нарсалар, маҳсулотларни
яратиш, ишлаб чиқариш билан шуғулланишни шарт қилиб қўяди.

Ижтимоий фаолиятни ихтиёрий фаоллик сифатида талқин қилганда, ушбу

умумфалсафий қонунни унутмаслик лозим. Акс ҳолда ихтиёрийлик тамойили
ижтимоий фаолликни муайян ҳаётий заминдан ажратиб олган, уни ғайри
ҳаётий истак, хоҳиш ва саъй-ҳаракатларга айлантирган бўларди.

Ижтимоий

ҳаётда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар

кишиларнинг онги, ҳаёт тарзи ва ижтимоий фаоллигига таъсир этмай қолмайди,
чунки демократия том маънода халқ манфаатларига, кўпчиликнинг орзу
тилакларини

рўёбга

чиқаришга

имкон

беради.

Айниқса

демократия

умуминсоний қадрият сифатида эътироф этилаётган ҳозирги вақтда ижтимоий
фаоллик билан демократик ўзгаришлар бир-бирини тақозо этувчи воқеликка
айланди.

Хулоса қилиб айтганда, биринчидан, ижтимоий фаоллик ижтимоий

тараққиётнинг шартидир. Ҳеч бир жамият кишиларнинг, халқнинг фаол
ҳаракати,

жамият

ва

давлат

ишларини

бошқаришдаги

иштирокисиз

ривожланмайди. Демократик тараққиётга интилаётган ҳар бир жамият,
ижтимоий тузум ушбу қонуният мазмунини яхши англайди. Иккинчидан,
ижтимоий фаоллик ижтимоий фаолиятнинг олий кўриниши, поғонасидир. Ҳар
қандай ижтимоий фаоллик – ижтимоий фаолият ифодаси, лекин ҳар қандай
ижтимоий фаолият ҳам ижтимоий фаоллик бўлавермайди. Учинчидан,
ижтимоий фаоллик жамият, давлат ва ижтимоий муҳит иштирокчилари
томонидан қўллаб-қувватланиши лозим.

Биринчи бобнинг учинчи параграфи «

Аёллар ижтимоий фаоллигининг

хусусиятлари ва намоён бўлиши

» деб номланган. Ижтимоий фаолиятнинг ранг-

баранглиги, инсон ҳаётининг ушбу фаолият билан чамбарчас боғлиқлиги
баъзан ижтимоий фаолликни таснифлашни қийинлаштиради. Илмий-фалсафий
адабиётларда объектни таснифлаш орқали билиш жараёни, усули иккита –
бевосита ва билвосита – тарларга ажратилади

1

. Ижтимоий фаолиятни

таснифлашда бир қанча қийинчиликлар мавжуд. Биринчидан, ижтимоий
фаолият бирлаштирувчи хусусиятга эга, у соф ҳолда учрамайди, балки мудом
англанган ва англанмаган (ёки чала англанган), рационал ва иррационал,
объектив ва субъектив омиллар таъсири натижаси сифатида намоён бўлади.
Ижтимоий фаолиятнинг бу хусусияти унга турлича ёндашиш мумкинлигини,
натижада ҳеч бир ёндашиш мутлақ ҳақиқат бўлолмаслигини кўрсатади

2

.

Иккинчидан, ижтимоий фаолият инсон ва жамият мавжудлигининг шарти
ҳисобланса-да, унинг таснифлашга ёрдам берадиган мезонлари, объектив ва
субъектив ўлчовлари ҳали ишлаб чиқилмаган

3

. Учинчидан, ижтимоий фаолият

ҳар доим ҳам шу онда, бугун кечавермайди, гоҳо ретроспектив воқелик
сифатида ўтмишда, бугун, эртага ёки бир неча ой, йилдан кейин ҳам давом

1

Қаранг: Подкорытов Г.А. О природе научного метода. – Ленинград: Ленинград. ун-т, 1988. – С. 45.

2

Каган М.С. Человеческая деятельность. Опыт системного подхода. – М.: Политиздат, 1977. – С. 112-18.

3

Ўша асар. – Б. 24-25.


background image

13

этиши мумкин. Бу ўринда экстрополяция, тарихийлик каби тадқиқот усуллари
қўлланилади

1

.

Кейинги пайтларда аёллар ва эркаклар ижтимоий фаолиятини ўрганишга

қаратилган кўпгина тадқиқотлар, диссертациялар пайдо бўлди. Демак,
аёлларнинг жамиятдаги ўрни файласуфлар томонидан қизғин ўрганилмоқда ва
муҳокама қилинмоқда. Ушбу муаммони ўрганган фалсафа фанлари доктори
В. А. Алимасовнинг «Гендер фалсафаси» асарида аёлларнинг фикрлашидан,
ҳаёт тарзидан, ижтимоий фаолияти, ҳатто биологик тузилишидан «ўзига
хослик» излаш яққол кўзга ташланади. Олимнинг ёзишига кўра, аёллар
ижтимоий ҳаётда енгилроқ, оғзаки (вербал) ҳал қилинадиган, ҳатто ижрочилик
билан боғлиқ фаолият турларини танлашга мойилдирлар

2

.

Таъкидлаш лозимки, шахснинг ижтимоий ҳаётда ўз ўрнини топиши,

унинг ижтимоий фаол шахс сифатида шаклланиши учун унда англанган
манфаатларни, қизиқишларни шакллантириш зарур. Шунингдек, шахснинг
амалий фаолиятигина эмас, балки барча хатти-ҳаракатлари чуқур англанган
қизиқиш ва манфаатлари асосига қурилади. Демак, шахснинг қизиқишлари,
манфаатлари ҳар қандай фаолият, фаолликка асос қилиб олиниши даркор.
Ушбу ёндашув ижтимоий-сиёсий фаолиятга ҳам тааллуқлидир.

Бизнинг фикримизча, сиёсатни ҳаракатлантирувчи бош мотив эзгу

тилаклар ёки ғоявий қарашлар, ахлоқий ёхуд бошқа тасаввурлар эмас, балки,
энг аввало, манфаатлардир.

Илмий-фалсафий

тадқиқотлар

натижасига

биноан

чоп

этилган

адабиётларда мунтазам қайд этилаётганидек, ижтимоий-сиёсий ҳаракат,
айниқса сиёсий партиялар ҳокимият учун курашиши зарур

3

. Ушбу ҳаракатнинг

субъектлари мазкур вазифани ўз фаолиятига асос қилиб олади ва барча хатти-
ҳаракатларини ушбу мақсадга йўналтиради. Агар жаҳон сиёсий фалсафасида
тан олинган ушбу аксиомадан келиб чиқсак, ижтимоий-сиёсий ҳаракатларга
қўшилган хотин-қизлар ҳам ҳокимият учун курашишларини ижтимоий
фаолиятининг мақсадига айлантиришлари лозим.

Хулоса

қилиб

айтганда,

биринчидан,

фуқаролик

жамиятини

ривожлантириш шароитида аёлларнинг ижтимоий фаоллиги нафақат ранг-
баранг кўринишларга, балки, шунингдек, уюшқоқлик, қонуний тарзда ташкил
этилиш хусусиятига ҳам эга. Иккинчидан, уюшқоқлик, ҳуқуқий асосда ташкил
этилганлик уларни фуқаролик институтларига айлантиради, ҳокимият
вакиллари томонидан қайд этилганлик эса уларнинг тўла қонли фаолият
кўрсатишига имкон беради. Учинчидан, жамият ва давлат ишларини
бошқаришда иштирок этиш учун алоҳида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий
ҳаракати ёки сиёсий партиясини тузиш шарт эмас.

Диссертациянинг иккинчи боби «

Аёлларни давлат ва жамиятни

бошқариш ишларига жалб этишда фуқаролик институтларининг роли»

ни

таҳлил қилишга бағишланган. Мазкур бобда фуқаролик институтлари бўлган

1

Қаранг: Подкорытов Г.А. О природе научного метода. – Ленинград: Ленинград. ун-т, 1988. – С. 46.

2

Алимасов В. Гендер фалсафаси. – Т.: Фалсафа ва ҳуқуқ нашр., 2008. – Б. 24-26.

3

Қаранг: Гаджиев И.О. Политическая философия. – М.: Экономика, 1999. – С. 185-186.


background image

14

сиёсий партиялар, нодавлат ташкилотлари, оммавий бирлашмалар, маҳалла ва
ўзини ўзи бошқариш органларининг аёлларни жамият ва давлат ишларини
бошқаришга жалб қилиш борасидаги тажрибалари баён этилган. Иккинчи
бобнинг биринчи параграфи

«Сиёсий партиялар ва ҳокимият: диалектик

боғлиқлигининг таҳлили»

деб номланган.

Ижтимоий-сиёсий фаоллик, аслида, шахснинг жамият ва давлат

ишларини ташкил қилиш, бошқаришда қатнашишини ифодалайди. Шунинг
учун ҳам махсус фалсафий адабиётларда ижтимоий-сиёсий фаолиятга жамият
ва давлатни бошқариш сифатида қаралади, унинг элементларига: 1) ҳокимият;
2) сиёсий муносабатлар; 3) сиёсий ташкилотлар; 4) сиёсий манфаатлар ва
ғоялар киритилади

1

.

Сиёсий партиянинг моҳияти унинг маълум бир «ижтимоий синф ёки

гуруҳнинг туб манфаатларини ўз фаолиятида ифода этувчи, уларнинг энг илғор
ва энг фаол вакилларини ўз атрофида жипслаштирувчи ҳамда уларнинг муайян
мақсад-манфаатлари, орзу-умидларига эришишлари учун курашларида уларга
сиёсий раҳбарлик қилувчи сиёсий ташкилот»

2

эканлиги тушунилади.

Аёллар бевосита иштирок этаётган сиёсий партияларнинг ҳокимиятга

интилиши карьеризм эмас, балки жамият ва давлатни бошқаришдаги
иштирокининг маҳсулидир. Бундай интилиш инсоннинг бошқаларни ўзига
бўйсундиришга қаратилган табиатига боғлиқ

3

.

1995-2005 йилларда ижтимоий-сиёсий фаол аёлларнинг аксарияти

(74,1%) Ўзбекистон халқ демократик партияси (ЎзХДП)нинг аъзоси
ҳисобланганлар.

Ўзбекистонлик

аёллар

ўзларининг

ижтимоий-сиёсий

фаоллигини энг аввал ХДП билан боғлаганлар. Моддий-техник база ва ҳаётий
тажрибага эга ушбу партия аёллар диққатини ўзига жалб қилганлиги табиий
ҳолдир. Мазкур йилларда ХДПнинг етакчи мавқега эга эканини академик
Р.А.Убайдуллаева

келтирган

социологик

тадқиқот

маълумотлари

ҳам

тасдиқлайди. Унинг ёзишича, бирор партияга киришни хоҳловчиларга «Сиз
қайси сиёсий партияга киришни хоҳлайсиз?» деган аниқ савол берилганида,
уларнинг деярли ярми (44,3 %) – ЎзХДП, тўртдан бири (24,7%) – «Адолат»
партиясини, ўндан биридан сал кўпроғи (11,5%) «Миллий тикланиш»
партиясини танлаган

4

.

Сайловларда қатнашиш сиёсий партиялар ҳаётидаги энг муҳим

воқеалардан биридир. Махсус социологик тадқиқотларнинг кўрсатишича,
Ўзбекистон хотин-қизлари сайлов жараёнларида фаол иштирок этиб келадилар.

Ўзбекистонлик аёлларнинг ХДП билан ҳамкорлик қилиш, унинг

ёрдамида мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида қатнашиш истаги кучли бўлса-
да, ушбу истакни рўёбга чиқариш учун аёлларга зарур имкониятлар яратиб
бериш борасида сиёсий партия ҳали катта тажрибага эга эмас. Масалан,
2009 йилда Олий Мажлисга ўтказилган сайловлар пайтида Навоий вилоятидаги

1

Қаранг: Гобозов И.А. Философия политики. – М.: ТЕИС, 1998. – С. 94.

2

Шарипов Ф.Ш. Сиёсатшунослик. – Т.: Ўзбекистон, 1992. – Б. 247-248.

3

Қаранг: Гаджиев К.С. Политическая философия. – М.: Экономика, 1999. – С. 261-262.

4

Ўша асар. – Б. 54.


background image

15

ЎзХДП бўлимларидан атиги икки нафар аёл депутатликка номзод қилиб
кўрсатилган. Бу эса номзодларнинг атиги 6 фоизини ташкил қилади. Шундай
ҳолатни Бухоро, Хоразм, Сурхондарё вилоятларида ҳам кузатамиз.

Сиёсий партиялар қошида Аёллар қанотининг ташкил этилганлиги

ижобий ҳол. Айнан ушбу қанотнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ва партия
етакчиларининг ҳаракатларига таъсири туфайли аёлларнинг ижтимоий-сиёсий
жараёнлардаги иштироки кенгайди. Ҳозирги кунга келиб, партия сафидаги
аёллар «Адолат» СДП ва «Миллий тикланиш» ДПда – 50,0% дан ортиқни,
ЎзЛиДеП ва ХДПда эса 40,0% ни ташкил қилмоқда

1

. Экспертларнинг фикрича,

«Адолат» СДПнинг «Аёллар қаноти» бошқа партиялар аёллар қанотига
нисбатан анча кучли. «Адолат» СДП ва ЎзЛиДеП хотин-қизларнинг сиёсий
фаоллигини оширишга қаратилган самарали тадбирларни амалга ошириб
келмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, сиёсий партияларнинг ҳокимиятга интилиши

уларнинг қабул қилинган қонунлар асосида жамият ва давлатни бошқаришга
интилишининг маҳсулидир. Аммо «ҳокимият учун кураш» ички низоларни
кучайтириш, ғайриқонуний хатти-ҳаракатларни келтириб чиқариш, жамиятдаги
барқарорлик, тинчликни ва аҳилликни бузишга эмас, аксинча, ҳокимиятни
мустаҳкамлаш, унинг фаолияти, ижрочилик функциясини такомиллаштиришга
хизмат қилмоғи керак.

«Аёлларнинг ижтимоий-сиёсий

фаоллигини

оширишда

фуқаролик

институтларининг роли»

деб номланган иккинчи параграфда ижтимоий-

сиёсий ҳаётда, фуқаролик жамиятини барпо этишда фуқаролик институтлари –
нодавлат ташкилотлари, халқ ҳаракатлари, оммавий ахборот воситалари,
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ижодий уюшмалар, маданий-
маърифий уюшмаларнинг роли очиб берилган.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И.А.Каримов таъкидлага-

нидек, «демократик институтларни ривожлантиришдан бош мақсад –
кўпчиликни мумкин қадар жамият қурилишига жалб этиш, уларни ўз
тақдирлари, ўз келажакларининг тўлақонли эгаларига айлантиришдан
иборатдир»

2

.

Демак,

фуқаролик

институтлари

жамиятда

демократик

қадриятларни шакллантириш орқали ижтимоий-сиёсий ҳаётни янгилашга,
жамият ва давлат ишлари бошқарувини такомиллаштиришга хизмат қилади.
Шунинг учун ҳам фуқаролик институтларини аёлларнинг ижтимоий-сиёсий
фаоллигини ташкил этиш ва юксалтириш билан бевосита ва билвосита
шуғулланувчи ташкилотларга ажратиш мумкин

3

.

«Ижтимоий-сиёсий фаоллик» ёки «ижтимоий-сиёсий фаолият» ҳаёт ва

фаолиятнинг турфа хил соҳаларини ўз ичига оладиган тушунчалардир. Улар
ҳокимиятни қўлга киритишга йўналтирилган хатти-ҳаракатлар эмас, балки
фаолиятнинг жамият ва давлат ҳаётини бошқаришга қаратилган турларидир.

1

Қаранг: Хасанова М. Актуальные вопросы повышения роли женщин в избирательной кампании и участия в

общественно-политической жизни страны // Ижтимоий фикр. Инсон ҳуқуқлари. – 2011. – №4. – С. 32.

2

Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. Т.7. – Т: Ўзбекистон, 1999. – Б. 159-160.

3

Хусейнова А.А. Фуқаролик жамияти ва аёллар. – Бухоро: Бухоро давлат тиббиёт институти, 2009. – Б. 61.


background image

16

Демак, давлат ва жамиятнинг ҳаёти, ишларини ташкил қилиш ва бошқаришга
қаратилган фаолият турлари ижтимоий-сиёсий хусусиятга эгадир

1

.

Аёлларни

иш

билан

таъминлаш

республикамиз

учун

муҳим

муаммолардан биридир. Ўзбекистон Республикаси ишбилармон аёлларининг
«Тадбиркор аёллар» ассоциациясида аёлларни тадбиркорликка жалб этиш
борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 2012 йилда Ассоциация
14 та ҳудудий, 78 та туман ва шаҳар бўлимлари орқали 8 мингдан зиёд
аёлларни ўз атрофига бирлаштирган. Республикамизда бугун фаолият
кўрсатаётган 500 мингдан зиёд тадбиркорлик субъектларининг 150 мингдан
ортиғига аёллар раҳбарлик қилмоқда

2

. Эътиборли жиҳати шундаки, аёллар

орасида қатъиятли, аниқ мақсад, таклиф билан ташкилотга келаётганлар сони
ортиб бормоқда.

Жамиятнинг ҳаёти оила ва оилавий муносабатлар билан бевосита

боғлиқдир. Оиланинг мустаҳкамлиги, барқарорлиги ижтимоий муҳитга таъсир
этмай қолмайди. Айнан шунинг учун ҳам жамият бошқарувини оилавий
муносабатларнинг барқарор бўлишини таъминлашсиз тасаввур этиш қийин.
Агар фуқаролик институтлари оилага, оилавий муносабатларга ижобий таъсир
этса, гендер тенгликни таъминлаш борасида давлатга, жамиятга ёрдам берса,
демак, улар ижтимоий ҳаётни бошқаришда иштирок этган бўладилар. Улар
ижтимоий-амалий фаолияти, оилаларга бераётган маслаҳати билан жамиятдаги
маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлашга ҳисса қўшган бўладилар.

Хулоса қилиб айтганда, биринчидан, фуқаролик институтлари аёлларни

ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётга жалб этиш борасида маълум
бир ишларни амалга ошираётган бўлсалар-да, улар ҳаётида давр талаблари
даражасидаги ўзгаришлар ҳали рўй берганича йўқ. Аёлларнинг ижтимоий-
сиёсий фаоллигини оширишга бир қатор омиллар тўсиқ бўлиб қолаётганини
сезмаслик мумкин эмас. Иккинчидан, ушбу (этномаданий, ҳуқуқий, иқтисодий,
оилавий)

тўсиқларни

бартараф

этишга

фуқаролик

институтлари

ўз

имкониятлари доирасида ҳаракат қилаётган бўлсалар-да, бу борада, энг аввало,
аёлларнинг

дадил

ҳаракатлари,

сиёсий-ҳуқуқий

имкониятлардан

кенг

фойдаланиш истаклари, жамият ва давлатни бошқариш ишларида фаол
қатнашиш учун дунёвий билим, кўникмалар зарурдир.

«Аёллар

ижтимоий

фаоллигининг

намоён

бўлишида

маҳалла

институтлари ва сиёсий партиялар ҳамкорлиги»

деб номланган учинчи

параграфда аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини маҳалла орқали ҳам
тадқиқ этиш масаласи ёритилган.

Фуқаролик жамиятини ривожлантириш даврида маҳалла институтлари

раҳбариятининг маълумотлилик даражаси анча ошди. Масалан, 2008 йилнинг
ноябрь-декабрь ойларида бўлиб ўтган сайловдан кейин маҳалла раислари
ўртасида олий маълумотлилар 7 фоизга, ўринбосарлар орасида махсус ўрта
маълумотга эга бўлганлар 15 фоизга ошди ва 53 фоизга етди. Аёллар
2006 йилги сайловда қатнашган номзодларнинг атиги 12 фоизини ташкил

1

Ўша асар. –Б. 65.

2

Турғунбоева Г. Аёл – фаол, шижоатли, тадбиркор // Қишлоқ ҳаёти. – 2012. – 29 март.


background image

17

қилган бўлса, 2008 йилги сайловларда уларнинг ҳиссаси 38 фоизга етган. Тўғри,
фуқаролар йиғинлари раҳбарлигида аёллар атиги 8,7 фоизни ташкил этади,
аммо фуқаролар йиғинлари маслаҳатчиларининг 85 фоизга яқини аёллардир. Бу
эса маҳалла ҳаётини бошқариш ишларида аёлларнинг фаоллиги ошиб
бораётганининг ёрқин далилидир

1

.

Ҳозирги кунда республикамизда 10 мингга яқин маҳалла ва қишлоқ

фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб, 2011 йил май-июнь ойида бўлиб ўтган
сайловлар натижасида биргина ЎзЛиДеП партиясидан сайланган 4445 нафар
маҳалла “оқсоқоли” (раиси)нинг 459 нафари хотин-қизлардир.

Маҳалла ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида амалга

оширилаётган аёлларни ўз фаолиятига, жамият ва давлатни бошқариш
ишларига жалб қилиш ишларини бир қанча йўналишларда ўрганиш мумкин.
Аёллар,

биринчидан

, маҳалла ва фуқаролар йиғинининг фаолиятини олиб

борувчи бўлимлар, комиссиялар таркибига кирадилар;

иккинчидан

, фуқаролар

йиғинининг раиси ва унинг маслаҳатчиларини сайлашда, ички бошқарув
органларининг фаолиятини белгилаб берувчи Низомни тасдиқлаш, масъул
котибни тайинлаш ҳамда ҳисоботларни муҳокама қилишда иштирок этадилар;

учинчидан

, фуқаролар йиғини орқали фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш

органининг фаолият дастури ва харажатлар сметасини, ҳудудни комплекс
ривожлантириш, аҳоли пунктларини ободонлаштириш ва уларнинг санитария
ҳолатини яхшилашга қаратилган тадбирлар режасини тасдиқлайдилар;

тўртинчидан

, фуқаролар йиғини фаолияти орқали Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган қонунлар ва маҳалла қўмитаси
қарорларининг ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга
оширишда қатнашадилар;

бешинчидан

, ўз вакиллари, маслаҳатчилари орқали

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мулкидан фойдаланадилар, уни
тасарруф этадилар, молиявий маблағларнинг сарфланиши устидан назоратни
ташкил қиладилар.

Фуқаролар йиғинларида диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия

масалалари бўйича маслаҳатчи вазифасининг жорий этилиши жойларда
маънавий-маданий ҳаётни давр талабига мувофиқ ташкил қилишга имкон
яратди. Бу борада «Маҳалла» хайрия жамғармаси, фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқариш органлари ҳамкорликда махсус Низом ишлаб чиқишган. Унга кўра
маслаҳатчилар туман (шаҳар) ҳокимлари ҳамда тегишли фуқаролар йиғини
кенгашининг қарори билан тайинланади. Улар Ўзбекистон Республикаси
Президентининг «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-
қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-3434-сонли
Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 июндаги 299-сонли
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги «Ўзбекистон
Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ-3434-сонли Фармони ижросини таъминлаш
чора-тадбирлари дастури ҳақида»ги Қарори, «Фуқароларнинг ўзини ўзи

1

Қаранг: Кожагелдиев А. Қорақалпоғистон Республикаси сиёсий институтларининг вужудга келиши ва

ривожланиши. – Т.: Янги аср авлоди, 2009. – Б. 78-79.


background image

18

бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонун асосида иш олиб боради. Низомга
кўра, маслаҳатчи лавозимига тайинланадиган шахс ўзи фаолият кўрсатадиган
ҳудудда доимий истиқомат қилиши шарт. У ўз ваколати доирасида туман
(шаҳар) хотин-қизлар қўмиталари, фуқаролар йиғини кенгаши, фуқаролар
йиғини таркибидаги хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси фаолиятларини
такомиллаштиришга ёрдам беради.

Фикримизча, худди шу тажрибани сиёсий партиялар фаолиятида ҳам

қўллаш мумкин. Яъни, ҳар бир сиёсий партия қошида ахлоқий тарбия
масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимлари киритилса, бу аёлларнинг
ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилар эди.

Маҳаллий ҳокимият ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

сиёсий партиялар фаолиятини такомиллаштириш, жамиятни модернизациялаш
талабларига мувофиқ келадиган муассасалар, инфратузилмани яратиш, уларни
қўллаб-қувватлаш орқали маҳалла ҳаётига жалб қилишдир. Аёлларнинг
ижтимоий-иқтисодий фаоллигига таянган ҳолда, уларнинг манфаатлари,
кўникма ва билимларига мувофиқ келадиган хусусий корхоналарни барпо
этишни қўллаб-қувватлаш сиёсий партиялар ва маҳалла қўмиталарининг асосий
вазифаларидан биридир. Таъкидлаш лозимки, аёлларни иш жойи билан
таъминлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини таъминлашга йўналтирилган
ишлар олиб борилган. Бу ишлар сиёсий партияларнинг вакиллари билан
ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, биринчидан, маҳалла ва фуқароларнинг ўзини

ўзи бошқариш органлари аёлларни жамият ва давлат бошқарувига кенг жалб
қилишнинг иқтисодий, ҳуқуқий ва маънавий механизмларига эга бўлиши
лозим. Ушбу механизмларнинг самарали амал қилиши аёлларнинг ижтимоий-
сиёсий фаоллигини ошириш ишлари билан боғлиқ. Иккинчидан, сиёсий
партияларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлиги аёлларни иш
билан таъминлаш, ижтимоий ҳаётга жалб қилишга қаратилган аниқ мақсадли
дастурлар асосида амалга ошириши лозим. Бизнинг фикримизча, бундай
мақсадлар ва дастурларни яратишда илмий ташкилотлар, зиёлилар, миллий ғоя
тарғиботи билан шуғулланувчи муассасалар вакиллари фаол иштирок
этишлари керак.

Тадқиқотнинг учинчи боби

«Сиёсий тизимни модернизациялаш

жараёнида аёлларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш масалалари»

деб

номланган.

Бобнинг биринчи параграфи «

Сиёсий тизимни модернизациялаш

жараёни ва аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги»

деб аталади.

«Модернизация ўзгаришларни ботинан англаб етиш, объект, институт

ривожланишининг мантиқий мазмунидан келиб чиқади. Фақат имманент
шароит модернизация жараёнларига ижобий таъсир кўрсатиши, ташқи
даъватларни

қўллаб-қувватлаши

мумкин.

Объект

ривожининг

ўзига

хосликларини ифода қилмайдиган ислоҳотларни инкор қилади. Шунинг учун


background image

19

модернизация жамиятнинг этносиёсий ва этномаданий анъаналарига таяниши
лозим»

1

.

Тадқиқотчи А.Кожагелдиев ёзганидек, «модернизация глобализациянинг

ўзига хос хусусиятидир. Ҳозирги кунда глобализация ўз сафига янги-янги
халқлар, давлатлар, институтларни жалб қилиб қолмай, балки уларнинг
мазмун-моҳиятига ҳам чуқур кириб бориб, шу йўл билан модернизацияни
ўзининг имманент хусусиятига айлантирмоқда»

2

. Демак, модернизация ташқи

омилларнинг таъсири ёки маҳсули эмас, у жамият тараққиётининг ички
хусусияти, талабидир. Ўзбекистонда амалга оширилаётган модернизациялаш
жараёнлари ҳам республикамиздаги ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маданий
ривожланишнинг ифодасидир.

«Модернизация» тушунчаси «янги», «замонавий» деган маънони беради.

Сиёсий модернизация деганда эса «анъанавий жамиятдан замонавий жамиятга
ўтиш даврида сиёсий ҳаётнинг тизимли сифатлари ва сиёсий тузум
институтлари вазифаларидаги ўзгаришлар жараёни»

3

тушунилади.

Сиёсий тизимни модернизация қилиш марказида ҳокимият ва шахс,

гуруҳ, жамиятнинг ҳокимиятга муносабати туради. Демак, сиёсий тизимни
ислоҳ қилиш, модернизациялашнинг ҳар қандай назарий ёки эмпирик
муаммолари ҳокимият ва шахс, гуруҳ, жамиятнинг ҳокимиятга муносабати
орқали ўрганилиши лозим

4

.

Аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда этномаданий

омилларни, халқимиз турмуш тарзи ва менталитетини ҳисобга олмай бўлмайди,
чунки демократияни ҳам, феминизацияни ҳам ташқаридан жорий қилиш
мумкин эмас. Мутахассислар фикрича, «феминизм – хотин-қизларнинг
иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маданий соҳаларда эркаклар билан тенг
ҳуқуққа эга бўлиши учун курашни, шунингдек ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаол
иштирок этишини тарғиб этади»

5

.

Хулоса қилиб айтганда, жамиятнинг сиёсий модернизациялашуви,

аввало, хотин-қизларга нисбатан, уларнинг жамиятни янгилашдаги тенг
ҳуқуқли иштирокини таъминлашга; иккинчидан, давлат органлари фаолиятини
демократлаштириш ва патерналистик анъанани сусайтириш орқали бошқарув
тизимини янгилашга; учинчидан, шахс ва сиёсий ҳокимият ўртасида замонавий
талабларга

мос

келадиган

ижтимоий

алоқаларни

шакллантиришга;

тўртинчидан, аёлларнинг ижодий қобилияти ва имкониятларидан унумли
фойдаланишга;

бешинчидан,

демократик

тамойилларни

шахслараро

муносабатларга, оилага, жамиятга (социумга) олиб киришга қаратилгандир.

1

Қаранг: Кожагелдиев А. Қорақалпоғистон Республикаси сиёсий институтларининг вужудга келиши ва

ривожланиши. – Т.: Янги аср авлоди, 2009. – Б. 137; Кодиров А. Политическая модернизация – фактор
демократизации и обновлении общества // Жамиятни демократлаштириш, янгилаш ва ислоҳ қилиш
муаммолари. – Т.: ТДЮИ, 2005. – Б. 41.

2

Ўша жойда.

3

Мухаев Р. Политология. – М.: Приор, 1997. – С. 305.

4

Қаранг: Хўжагелдиев А. Қорақалпоғистон Республикаси сиёсий институтларининг вужудга келиши ва

ривожланиши. – Т.: Янги аср авлоди, 2009. – Б. 156

5

Қаранг: Ҳусейнова А.А. Фуқаролик жамияти ва аёллар. – Бухоро: Бухоро давлат тиббиёт институти, 2009. – Б.

52.


background image

20

Бобнинг иккинчи параграфи

«Сиёсий партияларнинг аёллар сиёсий-

ҳуқуқий маданиятини оширишдаги роли»

га бағишланган. Кейинги йилларда

сиёсий-ҳуқуқий маданият муаммоларига бағишланган диссертациялар ва
монографик тадқиқотлар пайдо бўлди. Бунга мисол қилиб Э. М. Абзалов,
В. Алимасов,

С. Аҳрарова,

Ҳ. Б. Бобоев,

З. Р. Зарипов,

З. М. Исломов,

Г. А. Маткаримова,

Н. А. Муравьёва,

Ф. Мусаев,

О. Насриддинова,

Х. Т. Одилқориев, Н. Сабуров, А. С. Саидов, С. Сафаева, У. Таджиханов,
Р. Турдибоева, Э. Х. Халилов, А. Ҳусейнова каби тадқиқотчиларнинг чоп
этилган асарлари ва амалга оширган диссертация ишларини келтириш мумкин.
Аммо ушбу илмий изланишларда аёлларнинг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини
ошириш масалалари алоҳида тадқиқ этилмаган, балки бошқа муаммолар
доирасида тилга олинган.

«Давлат ва жамиятнинг ҳал қилувчи кучлар сифатида эътироф этилиши, –

деб ёзади Ф.Мусаев, – ижтимоий-сиёсий фаолиятга, унинг йўналишлари ва
функцияларига алоҳида талаб қўяди. Бу талаблар сиёсий маданиятнинг ўзагини
ташкил этади. Ўз навбатида, ана шу ўзак нодавлат нотижорат ташкилотлари,
фуқаролик институтлари, шахслар, сиёсий партиялар томонидан қўллаб-
қувватланса, бойитилса, ижтимоий-сиёсий тузумга оид сиёсий маданият юзага
келади. Демак, сиёсий маданиятни юксалтиришнинг бош шарти давлат ва
жамият белгилаб олган ижтимоий-сиёсий тараққиёт моделининг фуқаролар
томонидан қўллаб-қувватланиши ва ижодий бойитилишидир. Айни мана шу
шарт ижтимоий-сиёсий ҳаётга ҳам, давлат ва жамият фаолиятига ҳам
ҳаракатчанлик бахш этади, уларни мудом муросага, келишувга ва муаммоларга
ечим топиш учун иттифоқ бўлиб изланишга ундайди. Демак, сиёсий-ҳуқуқий
маданият деганда жамият ва давлат ўзининг стратегик мақсади қилиб
белгилаган, кишиларни, сиёсий-ижтимоий кучларни ушбу мақсад атрофида
бирлаштирадиган билимлар, ғоялар, нормалар мажмуи тушунилади.

Муаммони тадқиқ этиш билан шуғулланган юридик фанлар докторлари,

профессорлар

У. Таджиханов

ва

А. Х. Саидов

ҳуқуқий

маданиятнинг

хусусиятларини ўрганиб, уни шакллантиришга табақалашган (дифференциал)
ҳолда ёндашиш зарурлигини қайд этадилар

1

. Айнан шундай ёндашув аёллар

ижтимоий, сиёсий-ҳуқуқий маданиятини шакллантириш муаммоларини илмий
ўрганиш, ушбу муаммоларнинг мустақил ечимларини топишда ёрдам беради.

Аёлларнинг

ижтимоий-сиёсий

фаоллиги,

аввало,

ташкилотчилик,

етакчилик хислатларида намоён бўлади. Шу боис бунда ўзини ўзи ташкил
қилишнинг ўзи етарли бўлмайди, балки фаоллар зиммасига жамият аъзоларини
зарур ишларга жалб қилиш, яъни уюштириш муҳимдир. Бу ўринда уларнинг
фаоллигини бошқаришга эҳтиёж сезилади.

Хулоса қилиб айтганда, биринчидан, аёлларнинг ижтимоий-сиёсий

маданияти нафақат ижтимоий-сиёсий воқеликнинг хусусиятларини, шунингдек
аёлларнинг

муайян

қизиқишлари,

социобиологик

имкониятлари,

этнопсихологияси ва этномаданиятини ҳам ҳисобга олиши талаб этилади.
Иккинчидан, аёлларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги фаоллиги қанчалик

1

Таджиханов У., Саидов А. Ҳуқуқий маданият назарияси. Т.2. – Т.: ИИВ Академияси, 1998. – Б. 108.


background image

21

муҳим бўлса, уларнинг жамиятимиз тараққиётини таъминловчи этномаданияти,
маънавиятининг юксаклиги ҳам шу даражада муҳимдир. Учинчидан,
ижтимоий-сиёсий фаоллик жамият ва давлат қурилишига оид масалаларни ҳал
этишдангина иборат эмас, пировард натижада, у аёлларда юксак дунёвий
билим, интеллектуал салоҳият ва маънавиятни шакллантиришга хизмат қилади.

Бобнинг учинчи параграфи «

Аёллар ижтимоий-сиёсий фаоллигини

оширишда маънавий-ахлоқий императивларнинг ўрни»

га бағишланган.

Аёлларнинг

ижтимоий-сиёсий

фаоллигини

ошириш

зарурати

Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик давлат барпо этилаётгани билан боғлиқдир.
Президент И. А. Каримов таъкидлаганидек, Ўзбекистонда “демократик ҳуқуқий
давлат барпо этиш, адолатли фуқаролик жамиятини шакллантиришда миллий
тарихий давлатчилик тажрибасига, халқимизнинг азалий бой, маънавий-
ахлоқий, руҳий анъаналарига, сиёсий-ҳуқуқий таълимотларимиз ғояларига
таянишимиз лозим”

1

. Чунки ҳар қандай ижобий ижтимоий ўзгариш, ислоҳот,

айниқса халқ анъаналари ва маънавий-ахлоқий мероси эъзозланадиган элда,
юртда,

халқнинг

ижтимоий-тарихий

меросига,

маънавий-ахлоқий

қадриятларига асосланмай, таянмай муваффақиятли амалга оширилмайди.

Фалсафа

фанлари

доктори

С. Агзамходжаева

маънавий-ахлоқий

императивнинг моҳияти, мақсади борасида тўхталиб шундай ёзади: «Шарқона
маънавий-ахлоқий императив ижтимоий-ахлоқий идеални шакллантиришга
йўналиш берган, уни тарихий-маданий парадигма, ўзбек халқининг маънавий
мероси билан боғлаган. Маънавий-ахлоқий императивда инсонда ижтимоий-
ахлоқий идеални шакллантириш, эзгулик, инсонпарварлик, ватанпарварлик,
оилапарварлик, ижтимоий аҳиллик ва дўстлик, адолатпешалик, бағрикенглик,
олижаноблик, меҳр-муҳаббат каби фазилатлар билан боғлиқдир»

2

. Демак,

маънавий-ахлоқий императив аёлларда ижобий фазилатлар шакллантиришга
қаратилган тарихий-маданий анъаналар, тартиблар, қонун-қоидалар мажмуига
киради. Таъкидлаш лозимки, шарқона демократия ўз хусусиятлари ва
белгиларига эга бўлиб, улар аёллар фаоллигига ҳам боғлиқдир.

Аёлларнинг турмуш тарзида, оиласида ва хулқ-атворида этномаданий

анъаналарга таяниш ворисийлик принципини акс эттиради. Фалсафа фанлари
номзоди, доцент О. Нишонова ёзганидек, «ўзбек халқи этномаданияти
қадимдан интеграция ва инновацияга мойил социодинамик ҳодиса сифатида
шаклланиб, ривожланиб келган»

3

.

Аёллар ҳаёт мазмунини, барча саъй-ҳаракатларининг моҳиятини

фарзандларининг тарбиясида, камолотида кўради. Шунинг учун у топганини
уйига, оиласига, фарзандларига ташийди, ўзи емай уларнинг оғзига тутади.
Фарзанд кўриш, ҳаётнинг абадийлигини таъминлаш учун аёл ўзининг
бокиралигидан, соғлиғидан, оромидан воз кечади. В.Алимасов ёзганидек,

1

Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. Т. 7. – Т.: Ўзбекистон, 1999. – Б. 131.

2

Агзамходжаева С.А. Ижтимоий идеал ва Ўзбекистонда маънавий тараққиёт муаммолари: Фалсафа фанлари д-

ри ... дисс. автореф. – Т., 2008. – Б. 24.

3

Нишонова О.Ж. Ўзбек аёллари этномаданияти: генезиси, хусусиятлари, муаммолари (фалсафий-маданий

ёндашув): Фалсафа фанлари номзоди ... дис. автореф. – Т., 2005. – Б. 12.


background image

22

«мангулик учун ўз бокиралигидан аёл воз кечгач, дунёнинг бокиралиги ҳақида
афсоналар тўқишга ҳожат қолмади»

1

.

Аёлларнинг фаол ҳаётий позицияси билан ахлоқий қиёфаси шаклланиши

бир-бирига диалектик боғлиқ жараёндир. Шунинг учун шахс ахлоқий
қиёфасининг ўзагини унинг ижтимоий позицияси, яъни ижтимоий-сиёсий,
иқтисодий ва маънавий ҳаётда фаол қатнашиши ташкил этади. Демак,
шахснинг маънавий-ахлоқий шаклланиши ва ижтимоий-сиёсий фаоллиги бир-
бирини диалектик тарзда тўлдириб, уйғун тарзда содир бўладиган ижтимоий
воқеликлардир.

Хулоса қилиб айтганда, биринчидан, маънавий-ахлоқий императив аёллар

ижтимоий-сиёсий фаоллигининг негизидир. Иккинчидан, ижтимоий-тарихий
жараёнларда шаклланган ахлоқ-одоб нормалари, анъаналар, қадриятлар
ижтимоий-сиёсий фаолликни белгилаб бериши билан бирга, диалектик боғлиқ
тарзда юксак маънавий-ахлоқий фазилатларнинг шаклланишига хизмат қилади.
Демак, пировард мақсад ижтимоий-сиёсий фаолликнинг ўзи эмас, балки юксак
фазилатларга, инсоний хислатларга эга баркамол авлодни вояга етказишдир.

1

Алимасов В. Фалсафа ёхуд фикрлаш чанқоғи. – Т.: Фалсафа ва ҳуқуқ институти, 2007. – Б. 277.


background image

23

Х У Л О С А

Фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги демократик тараққиётнинг

асосий шарти, мезони ва натижасидир. Шунинг учун демократик ривожланиш
йўлига ўтган Ўзбекистонда ҳам ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик
жамияти қуриш учун фуқароларнинг, шу жумладан, хотин-қизларнинг
ижтимоий-сиёсий

фаоллигини

ошириш

асосий

вазифалардан

бири

ҳисобланади.

Ўтказган илмий тадқиқотларимиз бизни қуйидаги хулосаларга олиб

келади.

1.

Мамлакатни,

ижтимоий-сиёсий

тизимни

модернизациялаш

такомиллашиб бораётган мураккаб, кўп қиррали жараёндир. Унинг самарали
амалга ошиши фуқароларимизнинг, жумладан, аёлларимизнинг давлат
сиёсатини, ислоҳотларни амалда, ижтимоий фаолиятда қўллаб-қувватлашига
бевосита боғлиқдир.

Ижтимоий-сиёсий фаоллик ижтимоий фаолиятнинг бир йўналиши

сифатида ижтимоий-сиёсий институтлар фаолиятида иштирок этишни ифода
этади. Унинг мақсади ижтимоий-сиёсий институтларнинг фаолиятини
юксалтириш, давлат ва маъмурий идораларнинг халқ манфаатларига хизмат
қилишига эришишдир. Фуқаролар, аёллар ижтимоий-сиёсий ҳаётда ихтиёрий
тарзда иштирок этарканлар, аввало, ушбу мақсаддан келиб чиқадилар ва
билими, салоҳиятини ана шу мақсадга йўналтирадилар.

2. Демократик ҳокимият институтлари ижтимоий-сиёсий фаолиятнинг

объектларидир. Ушбу институтларни шакллантиришда, улар фаолиятини
уйғунлаштиришда аёллар сиёсий партиялар, нодавлат нотижорат ташкилотлар,
фуқароларнинг

ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида қатнашиш орқали

амалга оширадилар. Модернизациялашаётган жамиятда мазкур институтлар
бир томондан, аҳоли, аёллар ижтимоий ташаббусини, фаоллигини ташкил этса,
уюштирса, иккинчи томондан, мавжуд бошқарув тизимини мунтазам ва
самарали ишлашга ундайди. Натижада жамоатчилик назоратини уюштириш
орқали бошқарувдаги тўрачилик, уруғ-аймоқчилик, коррупция каби иллатларни
бартараф этишга ёрдам беради.

3. Сиёсий партиялар қошидаги «Аёллар қаноти» ва бўлимлари бугун

хотин-қизларни ижтимоий-сиёсий жараёнларга, фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқариш органлари фаолиятига жалб этишнинг самарали институти бўлиб
қолмоқда. Шу билан бирга, улар аёллар номзодини сайловларда иштирок
этишга тавсия қилиш, уларни парламент қошидаги фракцияларга жалб этишга
анъанавий ёндашмоқдалар. Шунинг учун ҳам ҳокимият бошқарув тизимлари
фаолиятида ва парламентда аёллар ҳали кўп эмас.

4. Сиёсий партиялар аёллардан лидерлар, ташкилотчилар етишиб

чиқишига алоҳида эътибор беришлари зарур. Айнан аёл-лидер бошқа аёлларни
ижтимоий-сиёсий ҳаётга жалб этишда намуна, ташкилотчи ролини бажаради,
хотин-қизларнинг ҳаётий мақсадларни танлашига ижобий таъсир этади.


background image

24

5. Маҳалла, ўзини ўзи бошқариш органлари аёллар ҳаётига, оилаларга энг

яқин институтлар сифатида хотин-қизларни жамият ва давлат ишларини
бошқаришга жалб қилишда кенг имкониятларга эгадирлар. Бироқ мазкур
фуқаролик институтларининг моддий, ҳуқуқий имкониятлари ҳали чекланган,
шунинг учун улар аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш
вазифасини қониқарли даражада амалга ошираётганлари йўқ. Бинобарин,
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг моддий базасини
мустаҳкамлаш, ҳуқуқий ваколатларини кенгайтириш мақсадга мувофиқ.

6. Маънавий-ахлоқий императив ижтимоий-сиёсий фаолиятнинг шарқона,

миллий ахлоқ-одоб, анъаналар, қадриятлар доирасида кечишини таъминлайди.
Акс ҳолда сиёсий рақобат чоғида юзага келадиган плюрализм, тўқнашув,
низолар ва баҳслар салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Ижтимоий-
сиёсий фаолиятни ахлоқ-одоб, маънавий императив талаблари асосида қуриш
жамиятда тотувликни, иттифоқни, тинчликни асрашга, юксак маънавиятли
баркамол авлодни шакллантиришга ёрдам беради.

Тадқиқот натижаларидан келиб чиқиб қуйидагиларни амалга ошириш

тавсия этилади:

1)

ижтимоий-сиёсий фаолиятнинг назарий-методологик масалалари янги,

эмпирик материал ва тажрибалар, гносеологик изланишлар асосида фалсафий
тадқиқ этилишини такомиллаштириш;

2)

жамиятни модернизациялаш натижасида юзага келадиган оқибатларни,

миллий-анъанавий қадриятларда юз берадиган ижобий ўзгаришларни фалсафий
тадқиқ этиш;

3)

модернизациялашнинг

ижтимоий

хусусиятларини,

аёлларнинг

жамиятдаги ўрни ва аҳамияти ошиб бораётганлигини ва ижтимоий-иқтисодий
соҳаларга таъсирини махсус ўрганиш;

4)

сиёсий партиялар дастурларига аёл-лидерлар тайёрлашни асосий

вазифалардан бири сифатида киритиш;

5)

сайловларда аёлларнинг иштирокини таъминлашга қаратилган халқаро

талаблар бўлишини таъминлайдиган ҳуқуқий механизмни яратиш;

6)

аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга хизмат қиладиган

намунавий образлар, моделлар, портретлар яратиш ва оммавий ахборот
воситаларида кенг тарғиб этиш;

7)

аёллардан бадиий-эстетик тимсол қидиришни ижтимоий-сиёсий

ҳаётнинг фаол субъекти портретини яратиш билан бойитиш;

8)

аёлларнинг

хусусий

мулк

эгалари

бўлиш

борасидаги

саъй-

ҳаракатларини қўллаб-қувватловчи ва ҳимоя қилувчи дастурлар мазмунини
такомиллаштириш.








background image

25

ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ

1. Кенжаева Х. П., Кенжаев Р. Аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини

юксалтириш – давр талаби // Аёл, тарих, тақдир: Илмий-амалий анжуман
материаллари. – Бухоро, 2007. – Б.105–106.

2. Кенжаева Х. П. Демократия ва инсон ҳуқуқлари // Бухоро давлат

университети илмий ахбороти. – Бухоро, 2007. – № 4. – Б. 24.

3. Кенжаева Х. П. Жамиятни ислоҳ қилиш ва модернизациялаштиришда

сиёсий партияларнинг роли // Тилнинг лексик-семантик тизими ва қиёсий-
типологик изланишлар: синхрония, диахрония: Илмий-назарий анжуман
материаллари. –Бухоро, 2009. – Б. 287–289.

4. Кенжаева Х. П. Аёллар ижтимоий фаоллигини ошириш – бағрикенглик

тимсолидир // Глобаллашув, модернизация ва толерантлик: муаммолар,
ечимлар ва истиқболлар: Илмий конференция материаллари. – Тошкент, 2009. –
Б. 24–25.

5. Кенжаева Х. П. Ёшлар маънавий тарбияси таъсирини оширишда ўзаро

ҳамкорлик // Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитишни такомиллаштириш ва
уларнинг тарбиявий таъсирини оширишнинг долзарб масалалари: Илмий-
услубий анжуман материаллари. – Тошкент, 2010. – Б. 107–113.

6. Кенжаева Х. П. Аёллар ижтимоий фаоллигини оширишнинг айрим

масалалари // Оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш масалалари:
Илмий-назарий анжуман материаллари. –Бухоро, 2010. – Б. 99–103.

7. Кенжаева Х. П. Навоий асарларида одил подшоҳ ва аёл мадҳи // Алишер

Навоий – буюк давлат арбоби ва қомусий олим: Илмий-назарий конференция
материаллари. –Навоий, 2011. – Б. 63–65.

8. Кенжаева Х. П. Фуқаролик институтлари ва аёллар ижтимоий-сиёсий

фаоллиги // Фалсафа таълими ва фанининг равнақи: Академик Иброҳим
Мўминов фалсафий ўқишларининг республика илмий-назарий семинари
материаллари. – Навоий, 2011. – Б.124–125.

9. Кенжаева Х. П. Замонавий ахлоқий тарбиянинг асосий воситаси ва

йўллари // Баркамол авлодни тарбиялаш ва юксак малакали мутахассис кадрлар
тайёрлашда таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг алоқадорлиги: тажриба,
муаммо ва ечимлар: Илмий-амалий конференция материаллари. – Тошкент,
2011. –Б. 302–304.

10. Кенжаева Х. П. Сиёсий тизимни модернизациялаш жараёни ва

аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги // ЎзМУ хабарлари. – Тошкент, 2011. –
№1. – Б 34–36.

11

.

Ҳусейнова А.А., Кенжаева Х. П. Маҳаллада аёллар ижтимоий фаоллиги

// Жамият ва бошқарув. – Тошкент, 2011. – № 1. – Б. 46–48.

12.

Кенжаева Х. П. Аёллар ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширишда

маҳалланинг ўрни // Тадбиркорлик – халқ фаровонлигининг гарови: Республика
илмий-назарий конференцияси материаллари. – Бухоро, 2011. – Б. 211–213.

13.

Кенжаева Х. П. Маънавий-ахлоқий императив ва аёллар ижтимоий-

сиёсий фаоллигини оширишнинг долзарб масалалари

//

Репродуктив


background image

26

саломатликни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асосини такомиллаштириш –
соғлом

жамият

кафолати:

Республика

илмий-амалий

конференцияси

материаллари. – Бухоро, 2011. – Б. 15–20.

14.

Кенжаева Х. П. Фуқаролик институтларини ривожлантириш: муаммо ва

ечимлар // Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти
барпо этишда илм-фан, технологиянинг ўрни: Республика илмий-техник
анжумани материаллари. – Андижон, 2011. – Б 400–402.

15.

Кенжаева Х. П. Аёллар сиёсий-ҳуқуқий маданиятини ошириш //

Жамият ва бошқарув. – Тошкент, 2011. – № 2. – Б. 42–44.

16.

Кенжаева Х. П. Ижтимоий фаоллик: тушунчаси ва талқинлари //

Мустақилликнинг

ижтимоий-фалсафий

негизлари:

Академик

Иброҳим

Мўминов фалсафий ўқишларининг республика илмий-назарий семинари
материаллари. – Бухоро, 2011. – Б 110–113.

17. Кенжаева Х. П. Сиёсий партияларнинг аёллар сиёсий-ҳуқуқий

маданиятини оширишдаги роли: Рисола. – Бухоро, 2012. – 40 б.









background image

27

Фалсафа фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Кенжаева Хуршида
Пулатовнанинг 09.00.11 – Ижтимоий фалсафа ихтисослиги бўйича «Аёллар
ижтимоий фаоллигини оширишда сиёсий партияларнинг ўрни (фалсафий
таҳлил)» мавзусидаги диссертациясининг

РЕЗЮМЕСИ

Таянч (энг муҳим) сўзлар:

ижтимоий фаоллик, аёллар ижтимоий-сиёсий

онги ва фаоллиги, фуқаролик жамияти институтлари ва аёллар, сиёсий партия,
маҳалла институтлари, модернизациялаш жараёни ва аёллар фаоллиги,
интеллектуал салоҳият, сиёсий-ҳуқуқий маданият.

Тадқиқот объектлари:

Ўзбекистон аёллари ижтимоий-сиёсий

фаоллигини оширишнинг фалсафий муаммолари.

Ишнинг мақсади:

Ўзбекистон Республикасида аёллар фаоллигини

оширишда сиёсий партияларнинг ролини ошириш масалаларини ижтимоий-
фалсафий таҳлил қилиш.

Тадқиқот усуллари:

анализ ва синтез, бевосита ва билвосита кузатувлар,

интервью, ретроспектив таҳлил, оммавий сўровнома, ҳужжатлар таҳлили
(контент анализ), фокс (махсус кузатув остидаги) гуруҳни кузатиш.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

«ижтимоий фаоллик»

тушунчасининг илмий-назарий талқинлари ва мазмун-моҳияти очиб берилган.
Сиёсий партияларнинг республикамиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни,
аёлларни ижтимоий-сиёсий ҳаётга жалб қилишда нодавлат нотижорат
ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, маҳаллалар, оммавий-ижодий
уюшмалар билан ҳамкорлиги тадқиқ этилган. Аёлларнинг ижтимоий-сиёсий
фаоллигидаги демографик ва регионал фарқлар, уларни юзага келтирган
сабаблар очиб берилган. Аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги билан миллий
давлатчиликни мустаҳкамлаш ва парламентаризмни ривожлантириш ўртасида
диалектик боғлиқлик асосланган.

Амалий аҳамияти:

Диссертация хулосалари гендер фалсафаси,

ижтимоий фаоллик муаммолари билан шуғулланувчи фанларни муаммога оид
қарашлар, ёндашувлар билан бойитади. Ушбу илмий-назарий хулосалар
келгуси тадқиқотлар учун таянч, назарий асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

Тадқиқот

натижасида ишлаб чиқилган амалий тавсиялар, якуний хулосалар сиёсий
партияларнинг фаолиятида, Республика маънавият тарғибот маркази Бухоро
вилоят бўлими фаолиятида қўлланилган.

Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:

тадқиқот натижаларидан сиёсий

партияларнинг аёллар қанотлари, ННТлар, ўзини ўзи бошқариш органларини
жараёнида қўлланилган.


background image

28

РЕЗЮМЕ

диссертации Кенжаевой Хуршиды Пулатовны на тему: «Роль политических
партий в повышении социальной активности женщин (философский анализ)»
на соискание ученой степени кандидата философских наук по специальности
09.00.11 - Социальная философия

Ключевые слова:

социальная активность, политический строй,

активность женщин, институты гражданского общества, политическая партия,
институты

махалли,

процесс

модернизации

и

активность

женщин,

интеллектуальный статус, политико-правовая культура

Объекты исследования:

участие женщин Узбекистана в социально-

политической жизни и их деятельность

Цель работы:

философский анализ роли политических партий

Республики Узбекистан в повышении социальной активности женщин

Методы исследования:

анализ и синтез, посредственное и эмпирические

наблюдение, интервью, ретроспективный анализ, опрос, анализ документаций,
контент-анализ

Полученные результаты и их новизна:

дано научно-теоретическое

пояснение, разъяснение сути и сущности понятия социальная активности
женщин.

При исследовании раскрыта роль политических партий, а также

совместная работа негосударственных некоммерческих организаций, средств
массовой информации, махалли, массово-творческих обществ в привлечении
женщин

в

социально-политическую

жизнь

республики.

Раскрыты

региональные и демографические особенности женщин, их социально-
политической активности. В работе обоснована диалектическая взаимосвязь
между

развитием

парламентаризма

и

укрепление

национальной

государственности при активности социально-политической деятельности
женщин.

Практическая значимость:

заключение диссертации обогащает и

дополняет философию гендера, науки занимающиеся проблемами социальной
активности женщин.

Степень внедрения и экономическая эффективность:

практические

рекомендации и итоговые заключения разработанные при исследовании
применяется в деятельности местных советах политических партий и
учреждений, Бухарском областном отделении Республиканского духовно
просветительского центра

Область применения:

результаты исследования применяются в

деятельности женского крыла политических партий, ННО и органов
самоуправления




background image

29

R E S U M E

Thesis of Kenjayeva Khurshida Pulatovna on the scientific degree competition of the
Candidate of Philosophy, specialty 09.00.11 – «Social Philosophy» on the subject
"The role of political parties in increase of active social activity of women"

Key words

: social activity, sociopolitical reason and activity of the women, of

a civil society and women, political party, institutes mahalla, process of
modernization and activity of the women, the intellectual status, politico-legal culture

Objects of the inquiry

: participation of the women of Uzbekistan in a

sociopolitical and their activity

Aim of the inquiry

: the philosophical analysis of a role of political parties of

Republic Uzbekistan in increase of active social activity of the women

Methods of the inquiry

: the analysis and synthesis, mediocre and direct

supervision, interview, the retrospective analysis, mass interrogation, the analysis of
documentation, the content-analysis

The results achieved and their novelty

: the scientific-theoretical explanatory

and an explanation to essences and essence of consept «social activity» are given.
At research the role of political parties, and teamwork of nongovernment
organizations are also opened, mass media, mahallas, in large quantities-creative
societies in attraction of women in a sociopolitical life of republic. Regional and
demographic features of women are opened at sociopolitical activity and also the
reasons of their occurrence are specified. In work the dialectic interrelation between
development of parliamentary and government distribution, strengthening of national
statehood is proved at activity of sociopolitical activity of women.

Practical value

: the dissertation conclusion enriches and supplements

philosophy of a gender, a science dealing with problems of social activity, develops
outlook of pedagogy and psychology corresponding to a problem

Degree of embed and economic efficiency:

practical recommendations and

the total conclusions developed at research it is applied in activity local councils of
political parties and establishments, Bukhara regional department of Republican
spiritually educational centre

Sphere of usage

: results of research are applied in activity of a female wing of

political parties, NNO and self-government institutions.

Библиографические ссылки

Кенжаева X. П., Кенжаев Р. Аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини юксалтириш - давр талаби // Аёл, тарих, такдир: Илмий-амалий анжуман материаллари. - Бухоро, 2007. - Б. 105-106.

Кенжаева X. П. Демократия ва инсон хукуклари // Бухоро давлат университети илмий ахбороти. - Бухоро, 2007. - № 4. — Б. 24.

Кенжаева X. П. Жамиятни ислоҳ қилиш ва модернизациялаштиришда сиёсий партияларнинг роли // Тилнинг лексик-семантик тизими ва қиёсий-типологик изланишлар: синхрония, диахрония: Илмий-назарий анжуман материаллари. -Бухоро, 2009. - Б. 287-289.

Кенжаева X. П. Аёллар ижтимоий фаоллигини ошириш - бағрикенглик тимсолидир И Глобаллашув, модернизация ва толерантлик: муаммолар, ечимлар ва истиқболлар: Илмий конференция материаллари. - Тошкент, 2009. -Б. 24-25.

Кенжаева X. П. Ёшлар маънавий тарбияси таъсирини оширишда ўзаро ҳамкорлик // Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитишни такомиллаштириш ва уларнинг тарбиявий таъсирини оширишнинг долзарб масалалари: Илмий-услубий анжуман материаллари. - Тошкент, 2010. - Б. 107-113.

Кенжаева X. П. Аёллар ижтимоий фаоллигини оширишнинг айрим масалалари // Оилада соглом турмуш тарзини шакллантириш масалалари: Илмий-назарий анжуман материаллари. -Бухоро, 2010. - Б. 99-103.

Кенжаева X. П. Навоий асарларида одил подшоҳ ва аёл мадхи И Алишер Навоий - буюк давлат арбоби ва комусий олим: Илмий-назарий конференция материаллари. -Навоий, 2011. - Б. 63-65.

Кенжаева X. П. Фуқаролик институтлари ва аёллар ижтимоий-сиёсий фаоллиги // Фалсафа таълими ва фанининг равнақи: Академик Иброҳим Мўминов фалсафий ўқишларининг республика илмий-назарий семинари материаллари. - Навоий, 2011. - Б. 124-125.

Кенжаева X. П. Замонавий ахлоқий тарбиянинг асосий воситаси ва йўллари // Баркамол авлодни тарбиялаш ва юксак малакали мутахассис кадрлар тайёрлашда таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг алоқадорлиги: тажриба, муаммо ва ечимлар: Илмий-амалий конференция материаллари. - Тошкент, 2011.-Б. 302-304.

Кенжаева X. П. Сиёсий тизимни модернизациялаш жараёни ва аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги // ЎзМУ хабарлари. - Тошкент, 2011,-№1,-Б 34-36.

Ҳусейнова А.А., Кенжаева X. П. Маҳаллада аёллар ижтимоий фаоллиги // Жамият ва бошқарув. - Тошкент, 2011. - № 1. - Б. 46-48.

Кенжаева X. П. Аёллар ижтимоий-иктисодий фаоллигини оширишда маҳалланинг ўрни И Тадбиркорлик - халк фаровонлигининг гарови: Республика илмий-назарий конференцияси материаллари. - Бухоро, 2011. - Б. 211-213.

Кенжаева X. П. Маънавий-ахлоқий императив ва аёллар ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишнинг долзарб масалалари И Репродуктив саломатликни муҳофаза қилишнинг ҳукуқий асосини такомиллаштириш -соғлом жамият кафолати: Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. - Бухоро, 2011. - Б. 15-20.

Кенжаева X. П. Фуқаролик институтларини ривожлантириш: муаммо ва ечимлар // Мамлакатимизни модернизация килиш ва купли фуқаролик жамияти барпо этишда илм-фан, технологиянинг ўрни: Республика илмий-техник анжумани материаллари. - Андижон, 2011. - Б 400-402.

Кенжаева X. П. Аёллар сиёсий-ҳуқуқий маданиятини ошириш И Жамият ва бошқарув. - Тошкент, 2011. - № 2. - Б. 42-44.

Кенжаева X. П. Ижтимоий фаоллик: тушунчаси ва талқинлари // Мустакилликнинг ижтимоий-фалсафий негизлари: Академик Иброхим Мўминов фалсафий ўқишларининг республика илмий-назарий семинари материаллари. - Бухоро, 2011. - Б 110-113.

Кенжаева X. П. Сиёсий партияларнинг аёллар сиёсий-ҳуқуқий маданиятини оширишдаги роли: Рисола. - Бухоро, 2012. - 40 б.