Авторы

  • Илҳом Сайфиддинов
    Академия банковского дела и финансов Республики Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.autoabstract.37097

Ключевые слова:

платёж платёжная система платёжный оборот принципы платёжного оборота неплатежи дебиторские и кредиторские задолженности наличный денежный оборот безналичный денежный оборот

Аннотация

Объектом исследования является платёжный оборот между хозяйствующими субъектами.
Цель работы: разработка научных предложений и практических рекомендаций, направленных на эффективное регулирование платёжного оборота в Республике Узбекистан.
Методы исследования: наблюдение, обобщение, группировка, сравнение, индукция, дедукция и экономико-статистические.
Полученные результаты и их новизна: обоснована необходимость совершенствования и обеспечения эффективного регулирования платёжного оборота в условиях и модернизации экономики, определено несоответствие практики механизма реализации платёжного оборота к требованиям современной рыночной экономики; дано авторское определение, описывающее сущность понятия «платёжного оборота»; определена система показателей, характеризирующих состояние денежного оборота; разработаны научные предложения и практические рекомендации, основные пути выводы улучшения состояния платёжного оборота в республике в условиях мирового финансово-экономического кризиса.
Практическая значимость: научные предложения и практические рекомендации диссертационной работы могут применяться в решении проблемы платёжного оборота между хозяйствующими субъектами.
Степень внедрения и экономическая эффективность: основные научные результаты исследования приняты Центральным банком Республики Узбекистан для внедрения на практике. Материалы диссертационной работы могут быть использованы в совершенствовании учебных программ курсов «Деньги, кредит и банки», «Финансы» и в процессе их преподавания в высших учебных заведениях.
Область применения: Центральный банк, хозяйствующие субъекты, высшие учебные заведения.


background image

1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНК-МОЛИЯ АКАДЕМИЯСИ




Қўлёзма ҳуқуқида

УДК: 336.258.3 (575.1)




Сайфиддинов Илҳом Файзиддинович



ТЎЛОВ АЙЛАНМАСИ, УНИНГ МУАММОЛАРИ ВА

ҲАЛ ЭТИШ ЙЎЛЛАРИ


08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит»


Иқтисод фанлари номзоди

илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация



А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И








Тошкент – 2012


background image

2

Диссертация иши Тошкент молия институтида бажарилган.



Илмий раҳбар:

иқтисод фанлари номзоди, доцент

Норқобилов Соатмурод Хурсандович.

Расмий оппонентлар:

иқтисод фанлари доктори, профессор

Иминов Одилжон Каримович;

иқтисод фанлари номзоди

Раҳимова Ҳавахон Усманжановна.

Етакчи ташкилот:

Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки



Ҳимоя Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ҳузуридаги

иқтисод фанлари доктори илмий даражасини олиш учун диссертациялар
ҳимояси бўйича Д.005.25.01 рақамли Бирлашган ихтисослашган кенгашнинг
2012 йил “____” ______________ соат ____да ўтадиган мажлисида бўлади.


Манзил

: 100000, Тошкент шаҳри, Ҳ.Орипов кўчаси, 16-уй.


Диссертация

билан

Ўзбекистон

Республикаси

Банк-молия

академияси кутубхонасида танишиш мумкин.




Автореферат 2012 йил “___” ______________ да тарқатилди.



Бирлашган ихтисослашган
кенгаш илмий котиби,

иқтисод фанлари доктори

Ф.И.Мирзаев



background image

3

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг

долзарблиги

. Мамлакат

иқтисодий

ҳаётининг

барча

соҳаларига ва такрор ишлаб чиқариш босқичларига тўлов айланмаси таъсир
кўрсатади. Иқтисодиётнинг юксалиши ёки унинг таназзулга юз тутишини акс
эттирувчи кўтарилиш, гуллаб-яшнаш, таназзул ва депрессиялар унда ўз
ифодасини топади. Тўлов айланмаси капиталнинг доиравий айланиши ва
айланиши, даромадларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш, пул муомаласи,
кредит ва молиявий бозор учун асос бўлиб хизмат қилади. Тўлов айланмаси
туфайли корхоналарнинг тармоқ ичидаги ва тармоқлар ўртасидаги ўзаро
боғлиқлиги, шунингдек, мамлакат турли минтақаларининг ягона тўлов
маконига бирлашиши амалга оширилади. Ҳар қандай хўжалик юритувчи
субъект, тармоқ ва минтақанинг молиявий жиҳатдан соғломлиги тўлов
айланмасидаги тўловларнинг оқими ва маблағларнинг келиб тушиши
ўртасидаги нисбатга ҳал қилувчи даражада боғлиқдир.

Мамлакатимизнинг бозор иқтисодиёти сари юз тутиши муносабати билан

мустақиллик йилларида тўлов айланмасидаги ҳолатни кескин яхшилаш борасида
маълум ишлар қилинди ва улар ўзининг ижобий самарасини бераяпти. Бироқ,
шундай бўлишига қарамасдан, мамлакатимиз тўлов айланмасидаги ҳолат ҳамон
нозиклигича қолмоқда, жумладан, у етарли даражада барқарор эмас, айрим
ҳолларда унинг асосларига путур етказилиб, тўлов нисбатлари бузилишига йўл
қўйилмоқда, тўловларнинг иқтисодий жиҳатдан чекиниш ҳоллари содир
бўлаяпти, пул ва кредит муомала муносабатлари мураккаблашмоқда, тўловсиз-
ликлар даражаси айрим ҳолларда юқори кўринишга эга бўлаяпти, тўлов
интизомига доимо риоя қилинмаяпти. Шунинг учун ҳам, мамлакатимиз
Президенти И.А. Каримов томонидан: «тўлов интизомини мустаҳкамлаш муам-
мосини тубдан ҳал қила олмаганлигимизни ва ўзаро ҳисоб-китобларнинг бозор
иқтисодиётига хос маърифий тизимини йўлга қўя олмаганимизни тан олиш
керак»

1

лиги, ҳамда «банклар кредитлари бўйича тўлов муддати ўтган ва жорий

қарзлар миқдорини қайта кўриб чиқиш, бюджетга тўланадиган тўловларнинг
пенясидан кечиш ва бошқа муҳим имтиёз ва преференциялар бериш»

2

зарурлиги

бежиз таъкидланмаяпти.

Жаҳон амалиётида, жумладан, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози

шароитида тўлов айланмасининг ролига эътибор кучайтирилиши лозим.
Кредитлар тўловларнинг илғор усулларидан узоқлашиб қолганлиги натижасида
хўжалик юритувчи субъектларни етарли миқдорда кредитлашнинг иложи
бўлмаяпти. Тўлов айланмаси корхона ва ташкилотларни кредитлашнинг субъекти
сифатида фойдаланилмаётганлиги оқибатида тижорат банкларининг кредит
рисклари устун даражада шунга боғлиқ бўлиб қолаяпти. Тўлов айланмаси
барқарорлигини ошириш мақсадида банклараро кредитларни ривожлантириш
учун шарт-шароитлар етарли даражада яратилмаяпти. Шунингдек, тўловларнинг

1

Каримов И.А. Озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт - пировард мақсадимиз. - Т.: Ўзбекистон, 2000. - 53

б.

2

Каримов И.А. Мамлакатни модернизация қилиш ва янгилашни изчил давом эттириш - давр талаби // Т.:

Ўзбекистон, 2009

- 12 б.


background image

4

узлуксизлиги тижорат банки капиталининг етарлилиги тўғрисидаги мунозарали
масаланинг ечилишига бевосита боғлиқ бўлиб қолмоқда. Тўловсизлик хусусида
эълон қилинган ишларнинг аксариятида уларнинг асосий сабаблари ва
хўжаликдаги эскириб қолган муддати ўтган кредиторлик қарзларининг
реструктуризация қилиш масалаларини аниқлаш ўз ечимини талаб қилаётган
муаммолардандир.

Юқорида қайд этилган муаммолар республикамизда тўлов айланмасини ҳал

қилишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишнинг
зурурлиги танлаб олинган мавзунинг долзарблигини белгилайди.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси

. Тўлов айланмасининг назарий

асослари хорижлик иқтисодчи олимлар - Г.А. Шварц, М.П. Березина, Б.А.
Райзберг, Л.Ш. Лозовский, Е.Б. Стародубцева, А.М. Косой, Г.Б. Поляка, В.В.
Иванова, В.В. Ковалевалар томонидан тадқиқ қилинган.

Тўлов айланмаси ва муаммоларининг баъзи бир жиҳатлари хусусида

мамлакатимиз иқтисодчи - олимларидан

3

Ш.З. Абдуллаева, Т.С. Маликов, Т.И.

Бобақулов, С.Х. Норқобилов, О.Ш. Намозов, Т.М. Қоралиев, З.А. Холмахмадов,
Ш.М. Тошмурадов, А.Ҳ. Норқулов, Б.М. Душаев, Х.У. Рахимова, М.И. Юлдашев,
А.А. Аҳмедов, М.Ю. Юсупов, Б.Ф. Эйвазов ва бошқалар

4

томонидан илмий

изланишлар олиб борилган. Жумладан, Ҳ.У. Раҳимованинг номзодлик диссер-
тацияси замонавий бозор иқтисодиётида тўлов тизимини ташкил қилиш, унинг
ҳозирги ҳолатини таҳлил қилиш ва Ўзбекистон тўлов тизими фаолият
кўрсатишининг самарадорлигини ошириш йўлларига бағишланган. Б.Ф.Эйвазов-
нинг номзодлик диссертациясида эса, Ўзбекистондаги нақд пулсиз пул
айланмасида пластик карточкаларнинг қўлланиш кўламини кенгайтириш
масалалари кўриб чиқилган. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида
дебиторлик - кредиторлик қарзлари ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш
муаммолари А.Ҳ. Норқуловнинг номзодлик диссертациясида таҳлил қилинган.
Мамлакатимизда пул массасини тартибга солишнинг асосий йўналишлари Б.М.

3

Шварц Г.А. Безналичный оборот и кредит в СССР. - М.: Госфиниздат, 1963.- 49 c.; Березина М.П. Безналичные расчёты

в экономике России. Анализ практики. - М.: АО «Консалтбанкир», 1997. - 5 c.; Райзберг Б.А., Лозовский Л.Ш.,
Стародубцева Е.Б. Современный экономический словарь. - М.: Инфра - М, 2000. - 288 c.; Косой А.М. Управление
безналичным платежным оборотом. - М.: Финансы, 1978. – 178 с. Косой А.М. Платежный оборот: исследование и
рекомендации. - М.: Финансы и статистика, 2005. - 264 с. Финансы. Денежное обращение. Кредит. Учебник / Под ред.
проф. Г.Б. Поляка. – М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2001.- 419 с.; Финансы (в вопросах и ответах). Под ред. проф. В.В. Иванова и
проф. В.В. Ковалева. – М.: Проспект, 2003. - 131 с.

4

Абдуллаева Ш.З. Пул, кредит ва банклар. -Т.: Иқтисод-молия, 2007. - 344 б.; Маликов Т.С., Холмахмадов З.А.,

Тошмурадов Ш.М. Платежная система. - Т.: Маънавият, 2001. - 91 с.; Қоралиев Т.М., Норқобилов С.Х., Бобақулов Т.И. ва
б. Пул-кредит орқали мувофиқлаштириш. -Т.: Иқтисод-молия, 2008. - 116 б.; Бобақулов Т.И. Миллий валютанинг
барқарорлигини таъминлаш: муаммолар ва ечимлар. -Т.: Фан ва технология, 2007. - 184 б.; Бобакулов Т.И. Актуальные
вопросы взаимосвязи платежного баланса и валютного курса // Актуальные проблемы современной науки. – М.: 2003. - №
4 (13). – с .61-62; Рахимова Х.У. Организация и развитие платежной системы Республики Узбекистан. Автореферат дисс.
на соиск. уч. степени к.э.н. -Т.: БФА,2006. - 24 с.; Норқулов А.Х. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида дебиторлик-
кредиторлик қарзлари ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш муаммолари. Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасини...
диссертация. - Тошкент, 2004. - 128 б; Эйвазов Б.Ф. Расширение масштабов применения пластиковых карт в безналичном
денежном обороте Узбекистана. Автореферат дисс. на соиск. уч. степени к.э.н. - Т.: БФА, 2008. - 22 с.; Эйвазов Б.Ф.
Современное состояние рынка пластиковых карт в Республике Узбекистан // Экономическое обозрение. - Т.: 2008. - С. 64-
68; Душаев Б.М. Основные направления регулирования денежной массы в Республике Узбекистан. Автореферат дисс. на
соиск. уч. степени к.э.н. -Т.: 2004. - 22 с; Душаев Б.М. Монетарная политика. - Т.: Иқтисод-молия, 2005. - 120 с; Намозов
О.Ш. Монетарная политика в переходной экономике:

концептуальные подходы и программные направления (на

примере Республики Узбекистан).

Автореферат дисс. на соиск.

… д.э.н. - Т., 2001. - 306 с.; Юлдашев М.,

Ахмедов А. Способы преодоления просроченной дебиторской задолженности // Рынок, деньги и кредит, 1998.
№ 1. - С. 37-42.


background image

5

Душаев томонидан тадқиқ қилинган. М.И. Юлдашев, А.А. Аҳмедов ва М.Ю.
Юсуповларнинг илмий изланишларида эса, дебиторлик ва кредиторлик
қарзлари, тўловсизликларга тегишли бўлган муаммоларнинг айрим жиҳатлари
ўрганилган. Юқоридаги муаллифлар ишлари илмий жиҳатдан танланаётган
мавзуга маълум даражада тааллуқли бўлса-да, уларда тўлов айланмаси, унинг
муаммолари ва ҳал этиш йўллари мустақил махсус тадқиқот объекти сифатида
тадқиқ этилмаган.

Диссертация ишининг илмий - тадқиқот режалари билан боғлиқлиги.

Диссертация иши Тошкент молия институтининг илмий - тадқиқот ишлари
режаси доирасида амалга оширилган.

Тадқиқотнинг мақсади -

Ўзбекистон Республикасида тўлов айланмасини

тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий
тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Тадқиқот вазифалари

:

-

тўлов айланмаси назарий асосларини тадқиқ этиш, нақд пулсиз ҳисоб-

китоблар принциплари тўлов айланмасининг ҳам принциплари эканлигини
асослаш;

-

тўлов

айланмаси

ҳолатини

тавсифлайдиган

кўрсаткичларнинг

кенгайтирилган тизимини ишлаб чиқиш ва уларни таҳлил қилиш асосида баҳолаш
ва ривожлантириш тенденцияларини аниқлаш;

-

тўлов айланмаси муаммолари ва уларнинг келиб чиқиш сабабларини

аниқлаш;

-

иқтисодиётни модернизациялаш шароитида

Ўзбекистон Республикасида

тўлов айланмасини яхшилашнинг устувор йўналишларини аниқлашга қаратилган
илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш;

-

тўлов айланмаси муаммоларини ҳал этишга доир илмий таклиф ва амалий

тавсиялар ишлаб чиқиш.

Тадқиқотнинг объекти

сифатида мамлакатимизда хўжалик юритувчи

субъектлар ўртасидаги тўлов айланмаси танланган.

Тадқиқотнинг предмети

- тўлов айланмасини амалга ошириш жараёнида

вужудга келадиган молиявий муносабатлар ташкил этади.

Тадқиқот методлари

. Диссертацияда кузатиш, умумлаштириш, гуруҳлаш,

таққослаш, индукция, дедукция ва бошқа иқтисодий-статистик методлар
қўлланилди.

Тадқиқот гипотезаси.

Тадқиқот ишида ишлаб чиқилган илмий таклиф ва

амалий тавсияларнинг амалиётда қўлланилиши хўжалик юритувчи субъектлар
ўртасидаги тўлов айланмасини самарали тартибга солишни таъминлаши ва унинг
янада такомиллашувига олиб келиши мумкин.

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар

:

-

бозор муносабатларини ривожлантириш ва иқтисодиётни модерни-

зациялаш шароитида хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги тўлов айланмаси
самарали тартибга солинишини таъминлаш ва уни такомиллаштириш
йўналишлари асослаб берилди;

-

тўлов айланмасини амалга ошириш амалиётининг ривожланган бозор

иқтисодиёти талабларига етарли даражада жавоб бераолмаётганлиги аниқланди;


background image

6

-

иқтисодиётда ўзаро қарзлар барҳам берилишига ижобий таъсир кўрсатиши

мумкин бўлган чора-тадбирлари тизими ишлаб чиқилиши натижасида ўзаро
ҳисоб-китобларни тезлаштириш, қарздорликлар ва улар бўйича тўланаётган
молиявий жарималарни камайтириш ҳисобига кутилаётган йиллик самара 15,6
млрд. сўмни ташкил этади;

-

тўлов айланмаси ва унинг муаммолари хусусида илмий хулосалар

шакллантирилди;

-

тўлов айланмаси ҳолатини тавсифловчи кўрсаткичларнинг кенгайтирилган

тизими ишлаб чиқилди;

-

тўлов айланмасини яхшилаш мақсадида уни амалга ошириш механизмини

янада такомиллаштириш йўналишларини белгилаш орқали ҳисоб-китобларни
тезлаштириш ва нақд пулсиз тўловлар тизимини кенгайтириш натижасида 25-30
млрд. сўмлик иқтисодий самара олиш мумкинлиги асосланди.

Илмий янгилиги:

- мавжуд таърифларни қиёсий таҳлил қилиш ва уларнинг умумий кесишув

нуқталарини инобатга олган ҳолда «тўлов», «тўлов оқими» ва «тўлов айланмаси»
тушунчаларига такомиллашган муаллифлик таърифи берилди;

- тўлов ва тўлов айланмасининг моҳияти очиб берилди, нақд пулсиз ҳисоб-

китоблар принциплари тўлов айланмасининг ҳам принциплари эканлиги
асосланди, тўлов усули тўлов айланмасининг муҳим элементи сифатида талқин
қилинди;

- тўлов айланмаси ҳолатини ифодаловчи кўрсаткичларнинг кенгайтирилган

тизими ишлаб чиқилди ва уларни таҳлил қилиш асосида тўлов айланмасининг
ҳолати баҳоланди ва ривожланиш тенденциялари аниқланди;

- тўлов айланмасининг муаммолари ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари

аниқланди;

- инқирозга қарши чоралар дастурини амалга ошириш шароитида Ўзбекистон

Республикасида тўлов айланмаси ҳолатини яхшилашнинг устувор йўналишлари
аниқланди.

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.

Тадқиқот

натижаларининг илмий аҳамияти илмий ишда илгари сурилган илмий-назарий ва
амалий

ғоялар, ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялардан тўлов

айланмасини самарали тартибга солишни таъминлашга қаратилган келгусидаги
махсус илмий - тадқиқот ишларида фойдаланиш мумкинлиги билан белгиланади.

Тадқиқот ишининг амалий аҳамияти - Ўзбекистон Республикасида тўлов

айланмаси самарали тартибга солинишини таъминлашга қаратилган илмий
таклиф ва амалий тавсиялардан тўлов айланмасини такомиллаштириш мақсадида
махсус давлат дастурлари ишлаб чиқилишида фойдаланиш мумкин. Диссертация
материалларидан олий ўқув юртларида «Пул, кредит ва банклар» ва «Молия»
фанлари ўқув дастурларини такомиллаштириш ва ўқитиш жараёнида фойдаланса
бўлади.

Натижаларнинг жорий қилиниши.

Диссертация натижалари бўйича ишлаб

чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Марказий
Банки (2012 йил 26 мартдаги №35-36/265-02-сонли далолатнома) томонидан
амалиётга жорий қилиш учун қабул қилинган. Диссертация натижаларидан


background image

7

Тошкент молия институтида «Пул, кредит ва банклар» ва «Молия» фанлари (2010
йил 10 майдаги №05-сонли далолатнома) ўқув дастурини такомиллаштириш ва
ўқитиш жараёнида фойдаланилмоқда.

Ишнинг синовдан ўтиши.

Диссертациянинг асосий мазмуни ва натижалари

«Молия

инженериясининг фундаменталь

асосларини

тадқиқ

этиш

ва

ривожлантириш» (Тошкент, 2009), «Социально-экономические проблемы
развития интеграционных процессов в условиях либерализации национальной
экономики» (Ташкент, 2008), Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт
академиясидаги ХVI, ХХ халқаро Плеханов ўқишларида (Москва, 2003, 2007),
«Банковская система: современные механизмы минимизации контроля рисков»
(Ташкент, 2009), «Иқтисодий оқимлар доиравий айланиш жараёнининг ижтимоий
йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришдаги роли: назарий қарашлар
ва замонавий талқинлар» (Тошкент, 2009), «Трансформация экономических
отношений в условиях преодоления последствий глобального финансово-
экономического кризиса» (Ташкент, 2010), «Миллий иқтисодиётни модернизация-
лаш шароитида инновацион фаолиятни инвестициялаш» (Тошкент, 2010)
мавзуларидаги халқаро ва республика илмий-амалий конференцияларида маъруза
кўринишида баён қилинган ва маъқулланган.

Диссертация иши Тошкент молия институти кафедралараро илмий семинар

(10.05.2010 й. №5-сонли баённома) ва Ўзбекистон Республикаси Банк-молия
академияси ҳузуридаги Бирлашган ихтисослашган кенгаш қошидаги илмий
семинар мажлисларида (26.01.2012 й. №25-сонли баённома) муҳокама қилинган
ва ҳимояга тавсия этилган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Диссертация ишининг асосий

натижалари нашр этилган 21 та илмий мақола, тезисларда ўз аксини топган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Диссертация иши таркибий

жиҳатдан кириш, уч боб, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар
рўйхати ва иловалардан иборат. Тадқиқот ишининг матни 156 бетдан иборат
бўлиб, ўнта жадвал ва тўртта расмни ўз ичига олган.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Иқтисодий адабиётда «тўлов айланмаси», «пул айланмаси», «тўлов тизими»,

«пул тизими» тушунчалари аксарият ҳолларда, бир хил маъно-мазмунни акс
эттирувчи иборалар сифатида ишлатилади. Бир томондан, юқорида келтирилган
ибораларнинг бирини бошқалардан ажралган ҳолда тасаввур этиш мураккаб
ҳисобланади. Бунинг сабаби шундаки, таъкидланган ибораларнинг ҳар бири
бошқалари билан узвий боғланганидир. Шунингдек, ушбу ибораларнинг ҳар бири
алоҳида маъно-мазмунга ва ҳаракат доирасига эга ва бошқаларидан айрим
ҳолларда, принципиал жиҳатдан фарқ қилади. «Тўлов айланмаси», «тўлов
тизими», «пул айланмаси» ва «пул тизими» иборалари ўзига хос характерли
белгиларга эга бўлган иқтисодий воқеликни, ҳодисани, ҳолатни ва моҳиятни
ифодалашга хизмат қилади.

Тўлов айланмасининг моҳияти иккиёқламалик характерга эга бўлиб, у бир-

биридан нисбатан мустақил бўлган икки моҳиятнинг мантиқий қўшилишидан


background image

8

таркиб топади. Демак, бу ерда гап «Тўлов» ва «айланма» тушунчаларининг
нисбатан мустақил моҳиятга эга эканлиги хусусида кетаяпти. Юқоридагилардан
келиб чиққан ҳолда фикримизча, тўлов айланмасининг моҳиятини аниқлашда
унинг моҳиятини аниқлашдан бошлаш керак.

Азалдан амалиётда «тўлов» дейилганда, одатда, қандайдир бир мажбуриятга

мувофиқ пулнинг тўланиши тушунилади. Замонавий талқин қилиниш нуқтаи-
назаридан эса сотиб олинган товарлар, фойдаланилаётган ресурслар, тақдим
қилинган кредитлар учун қонунга мувофиқ ўрнатилган бадаллар кўринишидаги,
мажбуриятлар бўйича ҳисоб-китоблар шаклидаги пул маблағлари тўловдир.

Тўловнинг намоён бўлиш шакллари у ҳаракатланишининг хусусиятларида ва

турли тўлов воситалари орқали амалга ошириладиган ҳисоб-китобларда акс
эттирилади. Яъни, ҳар бир тўлов горизонтал ва вертикал шаклларда амалга
оширилади. Горизонтал шаклдаги тўлов дейилганда, тўловчидан маблағларнинг
олувчига ўтиши тушунилади. Вертикал шаклдаги тўлов дейилганда эса, тўлов
контрагентлари мажбуриятлари ва тўлов ресурсларининг ўзгариши назарда
тутилади. Ҳаракатланишнинг горизонтал шакли тўловларни амалга ошириш ва
уларни тенглаштириш учун мўлжалланган. Ўз навбатида, ҳаракатланишнинг
вертикал шакли эса тўловларни тенглаштиришнинг интенсивлиги орқали
аниқланади.

Тўлов айланмаси масалалари бўйича йирик мутахассис ҳисобланган

Г. Шварц: «Тўлов айланмасини пулдан тўлов воситаси сифатида фойдаланиш
билан боғлиқ бўлган тўловларнинг мажмуи сифатида аниқлаш мумкин»

5

, дея

таъкидлайди. Бундан кўринадики, тўлов айланмаси пулнинг бир функцияси, яъни
тўлов воситаси функцияси билан боғланган. Юқоридагиларни ҳисобга олган
ҳолда, у «Тўлов айланмаси пул айланмасининг бир қисми ҳисобланади». Бу
хулосага кўра, тўлов айланмаси ҳар доим миқдор ва ҳажм жиҳатидан пул
айланмасидан кичик бўлиши керак деган мантиқий хулосага келган.

Иқтисодий адабиётда: «Тўлов айланмаси пул айланмасининг бир қисми

бўлиб, унда пуллар тўлов воситаси сифатида амал қилиб, мажбуриятларни узиш
учун фойдаланилади»

6

, деган ёндашув ҳам мавжуд.

Ш. Абдуллаева тўлов айланмасига нисбатан ўз муносабатини билдириб:

«Тўлов айланмаси деб пулнинг тўлов воситаси сифатидаги ҳаракати туфайли
вужудга келган пул айланмасига айтилади. Тўлов айланмасининг таркибий қисми
бўлиб, тўлиқ нақд пулсиз айланма ва нақд пул айланмасининг пулнинг тўлов
воситаси функцияси туфайли юзага келувчи қисми ҳисобланади»

7

, деб

таъкидлайди.

Иқтисодчи олим М.Березинанинг фикрига кўра, «...пул айланмасининг

асосий қисмини тўлов айланмаси ташкил этиб, унда пуллар тўлов воситаси
сифатида амал қилади»

8

. Бошқа бир гуруҳ иқтисодчи - олимларнинг қарашларига

биноан «тўлов айланмаси компаниялар ва корхоналар пул айланмасининг бир

5

Шварц Г.А. Безналичный оборот и кредит в СССР. – М.: Госфиниздат, 1963. - С. 49.

6

Финансово-кредитный словарь. Т. 2. - М.: Финансы и статистика,1986. - С. 428.

7

Абдуллаева Ш.З. Пул, кредит ва банклар. - Т.: Иқтисод-молия, 2007. - Б 31.

8

Березина М.П. Безналичные расчёты в экономике России. Анализ практики. - М.: АО «Консалтбанкир»,

1997. - С. 5.


background image

9

қисми бўлиб, унда пулнинг тўлов воситаси, мажбуриятларни узиш (қайтариш)
воситаси сифатидаги ҳаракати акс этади»

9

.

Иқтисодий адабиётда тўлов айланмасининг моҳиятини аниқлашга хизмат

қилувчи юқоридаги ёндашувлардан фарқланувчи бошқача қарашлар ҳам мавжуд.
Масалан, А.Косой пулнинг тўлов воситаси сифатида фойдаланиш асосида
вужудга келадиган тўловлар мажмуи содир бўлаётган тўловларнинг бир қисмидан
иборат эканлигини, пул айланмасининг ҳар қандай қисми пулнинг турли
функциялари бажарилишига асосланганлигини исботлаб берган

10

. Дарҳақиқат,

ҳар бир мамлакат иқтисодиёт тармоқлари бўйича тўланган маҳсулотларнинг
таркибий тузилмаси таҳлил қилинадиган бўлса, тўловларнинг маълум бир қисми
пул маблағлари, иккинчи қисми - ўзаро талабларни ҳисобга олиш, учинчи бир
қисми - векселлар

11

, тўртинчи бир қисми - тўғридан-тўғри товарларни

алмаштириш (бартер), бешинчи бир қисми - пул мажбуриятларини талаб қилиш
ҳуқуқини бошқа бир субъектга бериш (сотиш) ва ниҳоят, қимматли қоғозлар
ҳисобидан амалга оширилаётганлигини амалиётнинг ўзи яққол кўрсатиб турибди.

Фикримизча, тўлов айланмаси пулнинг бир функциясига, яъни тўлов

воситаси функциясига асосланиши тўғрисидаги тезис тўловлар ҳаракатининг -
горизонтал - шакли ҳисобга олинган, холос. Ҳолбуки, ҳар бир тўлов ўзида
ҳаракатланишнинг икки - горизонтал ва вертикал шаклларини мужассам
этганлиги учун, пул маблағларини олувчида тўлов, аксарият ҳолларда, жамғариш
воситаси сифатида пул суммаларининг ортиши билан якунланади. Шундай қилиб
ушбу ҳолатда тўлов ўзида пулнинг икки - тўлов воситаси ва жамғариш воситаси -
функцияларини бирлаштиради.

Айрим иқтисодчи олимлар «тўлов айланмаси» тушунчасига аниқлик

киритиш мақсадида унинг тўлов воситаси сифатида пулнинг ягона функцияси
билан боғланганлиги хусусидаги анъанавий тасаввурлардан воз кечганликларини
ҳам аниқлашимиз мумкин. Масалан, В.Карчевскийнинг фикрига кўра, «барча пул
тўловларининг мажмуи тўлов айланмасини ташкил этади»

12

. Тўлов айланмасига

нисбатан

берилган

бундай

таъриф,

фикримизча,

«тўлов

айланмаси»

тушунчасининг тузилмавий элементларини аниқлаш - тиришнинг зарурлигини
кун тартибига қўяди. Ушбу ҳолат қуйидагилар билан изоҳланади:

-

биринчидан, тўлов айланмаси тўловларни оддий тарзда бирлаштирмасдан,

балки тўлов оқимларини бирлаштиради. Тўлов оқимларида эса, тўловлар бир хил
иқтисодий мазмунга мувофиқ концентрация қилинади ва ҳаракатланишлар
горизонтал ва вертикал шакллар бўйича бир-биридан фарқланади;

-

иккинчидан, тўлов айланмасини қандайдир мажмуа кўринишида тушуниш

ҳам шубҳали, чунки тўлов айланмаси, аввало, тўлов оқимларининг ичида ва улар
ўртасида иқтисодиётда узлуксиз такрорланадиган тўлов алоқаларида ўз аксини

9

Райзберг Б.А., Лозовский Л.Ш., Стародубцева Е.Б. Современный экономический словарь. - М.: Инфра - М,

2000. - С. 288.

10

Косой А.М. Управление безналичным платежным оборотом. - М.: Финансы, 1978. - С 178; Косой А.М.

Платежный оборот: исследование и рекомендации. – М.: Финансы и статистика, 2005. - С 264.

11

Ҳозирча Ўзбекистонда тўловларни амалга ошириш ушбу дастагидан амалиётда баъзи сабабларга кўра

фойдаланилмасдан келинаяпти.

12

Финансы. Денежное обращение. Кредит. Учебник / Под ред. проф. Г.Б. Поляка. - М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2001.

- 419 с.


background image

10

топади. Тўлов айланмасига берилаётган таърифда тўлов оқимларининг фақат
алоқаси эмас, балки уларнинг ўзаро алоқалари, бир-бирларига ҳар томонлама, шу
жумладан, ўзаро таъсир қилишини ҳам ҳисобга олиш керак;

-

учинчидан, тўлов айланмаси таърифида тўлов айланмасидаги тўлов

оқимларига хизмат қиладиган иқтисодий муносабатларнинг характери ҳам ўз
аксини топиши керак.

Тўлов айланмасининг моҳиятини очиб беришда принципиал аҳамиятга эга

қатор хулосалар чиқариш мумкин. Биринчидан, тўлов айланмаси моҳиятининг
негизини тўлов иқтисодий категорияси ташкил этади, иккинчидан, тўлов
айланмасининг моҳиятини тўлов оқимларисиз тасаввур этиб бўлмайди,
учинчидан, тўлов айланмасининг моҳиятини ифодаловчи таъриф берилаётганда
яна қуйидагилар ҳисобга олиниши керак: тўлов айланмаси пулнинг тўлов
воситаси сифатидаги энг асосий функциясини сақлаб қолган ҳолда, унинг барча
функцияларидан фойдаланилган ҳолда содир бўлади; тўлов айланмаси тўлов
оқимларини бирлаштиради; тўлов айланмаси, дастлаб, ўзига хос бўлган шакл
бўлиб, одатда, тўлов оқимларининг ичида ва улар ўртасида узлуксиз
такрорланадиган тўлов алоқаларида ўз аксини топади; тўлов айланмасининг
таърифида тўлов айланмасидаги тўлов оқимларига хизмат қиладиган иқтисодий
муносабатларнинг характери ўз аксини топиши керак.

Фикримизча, тўлов айланмасининг моҳиятини очиб беришга хизмат қилувчи

асосий ҳолатларни 1-расмда кузатиш мумкин.

Юқоридагилардан келиб чиқиб: товарлар қиймати, капиталлар ва

даромадларнинг реализация қилиниши, тақсимланиши ва муомалада бўлиши
содир бўладиган пул ва кредит тўлов оқимлари ўзаро боғлиқлигининг ташкил
этилиш шаклига тўлов айланмаси дейилади, деган хулоса қилишимиз мумкин.

Нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг принциплари - тўлов айланмасининг

принциплари

сифатида,

биринчидан,

нақд

пулсиз

ҳисоб-китобларнинг

принциплари, бир вақтнинг ўзида, пулнинг нақд пулсиз ҳисоб-китоблардаги тўлов
воситаси сифатида фаолият кўрсатишининг принциплари ҳамдир, иккинчидан,
банк соҳасида бу принципларнинг ҳаракатланиши нақд пулсиз ҳисоб-китоблар уч
иштирокчи - маблағларни тўловчи, маблағларни олувчи ва банк ўртасидаги
иқтисодий муносабатлардан келиб чиқади, учинчидан, одатда, мақсадсиз
бошланишнинг мавжуд бўлиши мумкин эмас.

Ҳар қандай иқтисодий муносабатларда асосий бошланишлар ва якуний

мақсадларнинг органик қўшилиши, яъни бир бутун шаклга бириктирилиши унинг
сифати ёки хусусиятларини акс эттиради. Барча иқтисодий муносабатлар икки
томонламалик характерга эга. Шунинг учун ҳам, тўловларнинг хусусиятлари
уларнинг содир бўлаётган манбалари ва иқтисодий шарт-шароитларига боғлиқ
равишда ижобий ёки салбий характерга эга бўлиши мумкин.

Юқорида қайд этилганларни ҳисобга олган ҳолда, фикримизча, нақд пулсиз

ҳисоб-китоблардаги пулнинг тўлов воситаси сифатида фаолият кўрсатишининг
асосий конструктив бошланиши ва мақсадларига нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг
принциплари, дейилади.


background image

11

1-расм. Тўлов айланмасининг моҳиятини ифодаловчи ҳолатлар, омиллар, белгилар

13

13

Расм тадқиқот натижаларига биноан диссертант томонидан тузилган.

Тўлов айланмасининг моҳиятини ифодаловчи ҳолатлар, омиллар, белгилар

Тўлов

Тўлов оқими

Тўлов айланмаси

п

у

л

в

а

кр

ед

и

т

к

ат

ег

о

р

и

яс

и

к

ў

р

и

н

и

ш

и

д

аг

и

м

о

д

д

и

й

ш

ак

л

л

ан

м

ал

ар

м

ав

ж

у

д

л

и

ги

у

м

у

м

и

й

ш

ак

л

д

ан

и

б

о

р

ат

.

Я

ъ

н

и

т

ў

л

о

вг

а

п

у

л

э

м

и

сс

и

я

қи

л

и

ш

ж

ар

аё

н

л

ар

и

д

а,

у

н

и

н

г

б

ар

ч

а

ф

у

н

кц

и

ял

ар

и

б

аж

ар

и

л

и

ш

и

д

а,

м

у

о

м

ал

ад

ан

п

у

л

о

л

и

н

га

н

д

а,

к

р

ед

и

т

ву

ж

у

д

га

к

ел

га

н

д

а,

у

н

и

н

г

ҳ

ар

т

о

м

о

н

л

ам

а

ам

ал

қ

и

л

и

ш

и

в

а

қ

ай

та

р

и

л

и

ш

и

д

а

н

ам

о

ён

б

ў

л

ад

и

.

Ҳ

ат

то

, п

у

л

з

ах

и

р

ад

а

б

ў

л

га

н

и

д

а

ҳ

ам

п

о

те

н

ц

и

ал

т

ўлов

ла

рн

и

н

г

б

елг

и

си

н

и

ўз

и

д

а

м

уж

ас

са

м

э

та

д

и

м

аъ

лум

б

и

р

д

ав

рд

а,

б

и

р

в

ақ

тн

и

н

г

ўз

и

д

а

гори

зон

та

ль

в

а

в

ерт

и

к

аль

ш

ак

лла

рд

а

ам

ал

қ

и

ла

д

и

га

н

ҳ

ам

д

а

и

қ

ти

сод

и

й

м

аз

м

ун

и

га

к

ўра

б

и

р

хи

л

б

ўлг

ан

т

ўло

в

ла

р

м

аж

м

у

и

д

и

р

тов

арл

ар

қ

и

й

м

ат

и

,

к

ап

и

та

лла

р

в

а

д

аром

ад

ла

рн

и

н

г

ре

али

за

ц

и

я

қ

и

л

и

н

и

ш

и

,

та

қ

си

м

ла

н

и

ш

и

в

а

м

уом

ала

д

а

б

ўли

ш

и

с

од

и

р

б

ўла

д

и

га

н

п

ул

в

а

к

ре

д

и

т

тўлов

о

қ

и

м

ла

ри

ўз

аро

б

о

ғли

қ

л

и

ги

н

и

н

г

та

ш

к

и

л

эт

и

ш

ш

ак

ли

п

улн

и

н

г

тўло

в

в

ос

и

та

си

с

и

ф

ат

и

д

а

эн

г

ас

ос

и

й

ф

ун

к

ц

и

я

си

н

и

с

ақ

ла

б

қ

олг

ан

ҳ

олд

а,

ун

и

н

г

б

арч

а

ф

ун

к

ц

и

я

ла

ри

д

ан

ф

ой

д

ала

н

и

лг

ан

ҳ

олд

а

сод

и

р

б

ўла

д

и

тўлов

ла

рн

и

од

д

и

й

т

арз

д

а

б

и

рла

ш

ти

рм

ас

д

ан

,

б

алк

и

т

ўлов

о

қ

и

м

ла

ри

н

и

б

и

рла

ш

ти

ра

д

и

ўз

и

га

х

ос

ш

ак

л

б

ўли

б

,

т

ўл

ов

о

қ

и

м

ла

ри

и

ч

и

д

а

в

а

и

қ

ти

сод

и

ёт

д

а

уз

лук

си

з

та

к

рорла

н

ад

и

га

н

т

ўло

в

ало

қ

ала

ри

д

а

ўз

а

к

си

н

и

т

о

п

ад

и

..

и

н

г

та

ъ

ри

ф

и

д

а

тўло

в

а

й

ла

н

м

ас

и

д

аг

и

т

ўло

в

о

қ

и

м

ла

ри

га

х

и

зм

ат

қ

и

ла

д

и

га

н

и

қ

ти

сод

и

й

м

ун

ос

аб

ат

ла

р

ха

ра

к

те

ри

д

а

ўз

а

к

си

н

и

т

оп

и

ш

и

к

ера

к


background image

12

Тадқиқотлар кўрсатишича, тўлов айланмасида қўлланилиши лозим бўлган

тўлов усуллари икки томонламалик характерга эга. Ушбу ҳолат, бир томондан,
тўлов усулларининг узлуксиз фаолият кўрсатиши шартнома шартларига риоя
этиш, пул муомаласини мустаҳкамлаш, бюджетни ижро этиш, кредит ва фонд
бозорлари ривожланишининг омили ҳисобланади. Иккинчи томондан эса,
баъзи тўлов усулларининг таназзулли ҳолати хўжалик алоқаларининг
узилишига, ишлаб чиқаришнинг пасайишига, бюджет даромадларининг
қисқаришига ва инфляциянинг ўсишига олиб келиши мумкин.

Ҳозир амалиётда мавжуд бўлган тўлов усуллари баъзи бир мезонлар

асосида қуйидагиларга бўлиш мумкин:

- пул ёрдамида тўлов усули;
- кредит мажбуриятларини бериш йўли билан тўлов усули;
- клиринг ёки ўзаро талабларни ҳисобга олиш бўйича тўлов усули;
- тўловнинг факторинг усули.
Тадқиқот натижаларига таянган ҳолда, тўлов айланмасидаги тўловнинг ҳар

бир манбаига хос бўлган ҳаракатнинг ўзига хос шаклига тўлов усули сифатида
таъриф бериш мумкин.

Тадқиқот ишида мамлакатимизда тўлов айланмасининг амалдаги ҳолати

таҳлил этилган ҳолда, Ўзбекистон Республикасида тўлов айланмасининг
ҳолатини тавсифлайдиган кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқилди.

Ана шундай кўрсаткичларнинг дастлабкиси корхоналар ва ташкилотлар

ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларнинг ҳолати орқали характерланиб, уни
дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ёрдамида ифодалаш мумкин. Уларга доир
мазкур маълумотлар 1-жадвалда ўз ифодасини топган.

1-жадвал

Ўзбекистон Республикаси корхона ва ташкилотлари ўзаро ҳисоб-

китоблари ҳолати

14

(ЯИМга нисбатан, %да)

Кў р с а т к и ч л а р

Й и л л а р

2007 2008 2009 2010 2011

1. Дебиторлик қарзлари – жами

шу жумладан, тўлаш муддати ўтганлари

41,1

2,3

44,6

2,4

44,8

1,6

44,5

0,5

42,8

0,3

2. Кредиторлик қарзлари – жами
шу жумладан, тўлаш муддати ўтганлари

47,6

2,7

52,4

2,1

49,8

1,6

49,0

1,2

50,1

0,8


1-жадвалда келтирилган маълумотларни таҳлил қилиш асосида 2007-2011

йилларда республикамиз тўлов айланмасига хос тенденцияларни аниқлаш
мумкин. Биринчидан, корхона ва ташкилотлар дебиторлик қарзларининг
даражасига хос қатъий бир тенденция мавжуд эмас. Уларнинг даражаси 2007-
2009 йиллар оралиғида ортган ва 2009-2011 йиллар оралиғида эса, аксинча
пасайиш тенденциясига эга бўлган. Корхона ва ташкилотларнинг тўлаш
муддати ўтган дебиторлик қарзлари даражаси пасайиб бориш тенденциясига

14

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги маълумотлари асосида диссертант томонидан тузилган.


background image

13

эга. Иккинчидан, корхона ва ташкилотларнинг кредиторлик қарзлари
даражасига нисбатан қатъий бир тенденция хос эмас. Уларнинг даражаси 2007-
2011 йиллар оралиғида ортиш тенденциясига эга бўлгани ҳолда, 2007-2011
йилларда корхона ва ташкилотлар тўлаш муддати ўтган кредиторлик
қарзларининг даражаси узлуксиз равишда пасайиб бориш тенденциясига эга.
Учинчидан,

2007-2011 йилларда мамлакатимиз корхона ва ташкилотларининг

дебиторлик ва кредиторлик қарзлари умумий даражаси мамлакат ЯИМга
нисбатан, мос равишда, ўртача 43,6% ва 49,8%га тенг бўлган, бу эса, тўлов
айланмасидаги вазиятнинг носоғлом эканлигидан далолат беради. Бу
кўрсаткич-ларнинг даражаси билан тўлов айланмасининг ҳолати ўртасида
бевосита тескари пропорционал боғлиқлик мавжуд. Унга кўра, юқоридаги
кўрсаткичларнинг даражаси қанча паст бўлса, тўлов айланмасидаги ҳолати
шунча яхши бўлади ва аксинча.

Мамлакатимиз тўлов айланмасининг ҳозирги ҳолатини баҳолаш ва унга

хос бўлган тенденцияларни аниқлаш нуқтаи - назаридан дебиторлик ва
кредиторлик қарзларининг умумий суммаси мазкур ҳолатда муҳим бўлиб
қолмасдан, балки уларнинг тўлаш муддатлари ўтиб кетган қисмлари
принципиал аҳамиятга эгадир. Бунга тааллуқли маълумотлар 2-жадвалда акс
эттирилган.

2-жадвал

Ўзбекистон корхона ва ташкилотлари ўзаро

ҳисоб-китоблари ҳолати

15

(йил бошида, %да)

Кў р с а т к и ч л а р

Й и л л а р

2007 2008 2009 2010 2011

1.

Тўлаш

муддати

ўтган

дебиторлик

қарзлари ЯИМга нисбатан, %да

2,3

2,4

1,6

0,5

0,3

2.

Тўлаш

муддати

ўтган

дебиторлик

қарзларининг

умумий

дебиторлик

қарзларига нисбатан салмоғи, %да

5,6

5,4

3,6

1,1

0,7

3.

Тўлаш муддати ўтган кредиторлик
қарзлари ЯИМга нисбатан, %да

2,7

2,1

1,6

1,2

0,8

4.

Тўлаш муддати ўтган кредиторлик
қарзларининг

умумий

кредиторлик

қарзларига нисбатан салмоғи, %да

5,7

4,0

3,2

2,4

1,6


Юқоридаги маълумотларга кўра тўлаш муддати ўтган дебиторлик

қарзларининг умумий дебиторлик қарзларига нисбатан салмоғи 2007-2011
йилларда ўртача 3,3%га тенг бўлиб, улар 0,7%дан (2011 йил) 5,6 гача (2007 йил)
оралиқда тебранган. Шу йилларда улар учун узлуксиз равишда пасайиб бориш
тенденцияси характерли бўлиб, унинг даражаси 1,7 мартага тенг бўлган; ўз
навбатида, тўлаш муддати ўтган кредиторлик қарзларининг умумий
кредиторлик қарзларига нисбатан салмоғи 2007-2011 йиллар оралиғида ўртача

15

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги маълумотлари асосида диссертант томонидан тузилган.


background image

14

3,4%га тенг бўлиб, улар 1,6%дан 5,7%гача оралиқда тебранган. Ушбу йилларда
улар учун барқарор пасайиб бориш тенденцияси характерли бўлиб, унинг
даражаси 3,6 мартага тенг бўлган; таҳлил қилинаётган йилларда тўлаш муддати
ўтган дебиторлик қарзларининг пасайиш суръатлари умумий дебиторлик
қарзларининг пасайиш суръатларидан, жумладан, тўлаш муддати ўтган
кредиторлик

қарзларининг

пасайиш

суръатлари

умумий

кредиторлик

қарзларининг пасайиш суръатларидан паст бўлган.

Ушбу тенденциянинг вужудга келганлиги салбий ҳолат ҳисобланади.

Чунки соғлом умумий дебиторлик ва умумий кредиторлик қарзларининг
даражаси, уларнинг қандай тенденцияга эга эканлиги, тўлов айланмасининг
ҳолатини характерлаш нуқтаи - назаридан унчалик принципиал аҳамиятга эга
эмас. Бу ерда принципиал аҳамиятга молик бўлган масала тўлаш муддати ўтган
дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг пасайиш суръатлари умумий
дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг пасайиш суръатларидан юқори
бўлишидир. Шунинг учун ҳам, уларга нисбатан юқоридаги салбий ҳолатнинг
характерли эканлиги мамлакатимиз тўлов айланмаси муаммоларининг
мураккаб эканлигидан далолат беради.

Амалга оширилган тадқиқотларимиз натижаларининг кўрсатишича, тўлов

айланмасининг муаммолари, аввало, уни амалга ошириш амалиётининг
замонавий бозор иқтисодиёти талабларига етарли даражада жавоб бера
олмаётганлиги билан белгиланишини кўрсатди ва уларнинг қуйидагилардан
иборат эканлигини аниқлаш имконини берди: тўлов айланмасининг етарли
даражада барқарор эмаслиги; тўлов нисбатларининг бузилишига йўл
қўйилаётганлиги; тўловларнинг иқтисодий асосларидан чекиниш ҳолларининг
содир

бўлаётганлиги;

пул

ва

кредит

муомала

муносабатларининг

мураккаблашаётганлиги; тўловсизликлар даражасининг, айрим ҳолатларда,
хавфли кўринишга эга бўлаётганлиги; амалиётда тўлов айланмасининг ролига
етарли даражада баҳо берилмаётганлиги; тўлов айланмаси корхона ва
ташкилотларни кредитлашнинг субъекти сифатида фойдаланилмаётганлиги
оқибатида тижорат банкларининг кредит рисклари, устун даражада, ана шунга
боғлиқ бўлиб қолаётганлиги; тўловсизликнинг асосий сабабларини ва
хўжаликдаги эскириб қолган муддати ўтган кредиторлик қарзларининг
реструктуризация

қилиш

масалаларини

аниқлаш

ўз

ечимини

талаб

қилаётганлиги; мамлакатимизда монетизация коэффициентининг амалдаги
даражасини халқаро амалиётда қабул қилинган андозавий даражага (камида
60%) нисбатан сезиларли даражада паст эканлиги.

Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида

тўлов айланмасидаги

тўловсизликлар билан боғлиқ бўлган муаммоларнинг энг муҳими - хўжалик
юритувчи субъектларнинг бюджет қарзларини реструктуризация қилишга
тегишли

ҳолатлар

(2-расм)

ҳисобланади.

Бунда

хўжалик

юритувчи

субъектларнинг бюджетга тўлаши лозим бўлган солиқ тўловлари бўйича
қарзларининг қисқа муддатда тўлашнинг иложи йўқ эканлиги ҳам кўрсатаяпти.


background image

15

2-расм. Ўзбекистон Республикасида хўжалик юритувчи субъектларнинг

бюджетга солиқлар бўйича қарзлари

16

, (йил бошида, млрд. сўмда)

Бир вақтнинг ўзида ушбу субъектлар солиқ тўловлари бўйича қарзларини

тўлашдан ташқари жорий мажбурий тўловларни муддатида ва тўлиқ
суммаларда амалга оширишлари кераклиги инобатга олинадиган бўлса, ушбу
қарзларни реструктуризация қилиш муаммоси янада ўткирлашганлиги маълум
бўлади. Бунинг устига ҳар бир йилнинг маълум санасида бюджет олдидаги
солиқ тўловлари бўйича қарзларни реструктуризация қилиш масаласида
мурожаат қилган хўжалик юритувчи субъектларнинг қарздор субъектлар
умумий сонига нисбатан салмоғи ва реструктуризация қилиниши сўралган
қарзларнинг бюджет олдидаги солиқ тўловлари бўйича умумий қарзларга
нисбатан салмоқлари аниқланиб, уларнинг паст даражада эканлиги инобатга
олинадиган бўлса, қарзларни реструктуризация қилиш борасида таклиф этилган
схеманинг «ишламаётган»лиги хусусида аниқ бир хулосага келиш мумкин.
Бундай ҳолат вужудга келишининг сабабини, фикримизча, мазкур жараённи
расмийлаштириш ва қонунчилик тартибининг мураккаблиги билан боғлаш
мақсадга мувофиқ эмас. Яъни, учун ушубу ҳолат, бир томондан, қарзларни
реструктуризация қилишнинг ўрнатилган меъзонларига аксарият корхоналар-
нинг жавоб бераолмаётганлиги ва иккинчи томондан эса, янгидан пайдо
бўлиши мумкин бўлган тўловларни реструктуризация қилишни аниқлаш билан
белгиланади.

Миллий хўжаликда тўловсизликлар тизимининг вужудга келишига кўп

омиллар ўз таъсирини кўрсатади. Фикримизча, уларни шартли равишда
қуйидаги икки гуруҳга ажратиш мумкин:

16

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан ҳисобланган.


background image

16

3-расм. Миллий хўжаликда нотўловларнинг вужудга келиш сабаблари ва уларнинг таснифланиши

17

17

Тадқиқот натижаларига мувофиқ диссертант томонидан ишлаб чиқилган.

Тўловсизликлар даражаси ўсишига жиддий таъсир

кўрсатувчи, ўткинчи характерга эга бўлган омиллар

Тўловсизликларнинг вужудга келиш сабаблари

Тўловсизликларнинг сақланиб қолишига ва

кўпайишига таъсир этувчи омиллар

и

ш

ла

б

ч

и

қ

ари

ш

оли

я

в

и

й

а

ло

қ

ала

р

и

уз

и

ли

ш

и

ю

қ

ори

и

н

ф

ля

ц

и

я

н

и

н

г

с

уръ

ат

ла

ри

б

аҳ

ола

р

эрк

и

н

ла

ш

ув

и

б

ю

д

ж

ет

д

аром

ад

л

ари

в

а

ха

ра

ж

ат

ла

ри

м

ув

оф

и

қ

ла

ш

ти

р

и

лм

аг

ан

ли

ги

к

и

ч

и

к

т

ехн

оло

ги

к

а

ло

қ

ала

рн

и

н

г

м

ав

ж

уд

ли

ги

ай

ла

н

м

а

м

аб

ла

ғла

рн

и

н

г

«

й

ў

қ

от

и

л

и

б

»

қ

ўй

и

ли

ш

и

и

ш

ла

б

ч

и

қ

ари

ш

ха

ра

ж

ат

ла

ри

н

и

н

г

м

ук

ам

м

ал

б

ўлм

аг

ан

т

арк

и

б

и

й

т

уз

и

лм

ас

и

н

ақ

д

п

улс

и

з

ҳ

и

соб

и

тоб

ла

р

ш

ак

лла

ри

ри

в

ож

ла

н

и

ш

и

ю

м

ш

о

қ

б

ю

д

ж

ет

ч

ек

ла

н

м

ала

р

и

в

а

«

я

ш

и

ри

н

»

суб

си

д

и

я

ла

ш

ти

ри

ш

та

б

и

и

й

м

о

н

оп

оли

я

ла

р

м

аҳ

сулот

л

ари

б

аҳ

ола

рн

и

н

г

та

рт

и

б

га

с

оли

н

и

ш

и

м

оли

я

в

и

й

б

оз

ор

н

и

н

г

и

қ

ти

сод

и

ёт

ре

ал

се

к

тори

д

ан

а

ж

ра

ли

б

қ

оли

ш

и

Б

ош

қ

а

ом

и

лла

р

б

ош

қ

а

ом

и

лла

р


background image

17

ХУЛОСА


Тадқиқот жараёнида қуйидаги

илмий хулосалар

олинди:

1.Тўлов айланмасининг моҳияти иккиёқламалик характерга эга бўлиб,

мустақил бўлган икки тушунча моҳиятнинг («тўлов» ва «айланма») мантиқий
қўшилишидан таркиб топади. Иқтисодий категория сифатида, тўлов умумий
шаклда корхоналар, корхоналар ва уй хўжаликлари, улар ва давлат, банклар,
корхоналар ва аҳоли, жисмоний шахслар, мамлакатнинг минтақалари ва
мамлакатлар ўртасидаги тўлов муносабатларининг хусусий шаклларини ўзида
намоён этади. Тўловнинг намоён бўлиш шакллари у ҳаракатланишининг
хусусиятларида ва турли тўлов воситалари орқали амалга ошириладиган ҳисоб-
китобларда акс эттирилади.

2.Тўлов айланмасининг моҳиятини очиб беришда қуйидагилар принципиал

аҳамиятга эга: а) тўлов айланмаси моҳиятининг негизини тўлов иқтисодий
категорияси ташкил этади; б) тўлов айланмасининг моҳиятини тўлов оқимларисиз
тасаввур этиб бўлмайди; в) тўлов айланмаси пулнинг тўлов воситаси функцияси
муҳимлигини сақлаб қолган ҳолда, унинг барча функцияларидан фойдаланилган
ҳолда

содир

бўлади;

г)

тўлов

айланмаси

тўловларни

оддий

тарзда

бирлаштирмасдан, балки тўлов оқимларини бирлаштиради; д) тўлов айланмаси,
тўлов

оқимларининг

ичида

ва

улар

ўртасида

иқтисодиётда

узлуксиз

такрорланадиган тўлов алоқалари ифодаланади.

3.Келгусида тўлов айланмасида нақд пуллар билан тўловнинг шакли қисқариш

характерига эга. Банклар томонидан кредит мажбуриятларини бериш йўли билан
нақд пулсиз ҳисоб-китоблар қанчалик кўп амалга оширилса, тўлов айланмасидаги
пулларнинг иқтисод қилиниши юқори бўлиб, банклар фаолияти барқарор бўлади,
улар ишонч ва дадиллик билан ўз ресурслари билан маневр қилишлари мумкин.
Келажакда тўловларнинг факторинг усулини таъминловчи тижорат банклари
факторинг ресурсларининг айланувчанлиги тезлигини ошириши, флоутни
қисқартириши, чекли ҳисоб-китобларни тезлаштириши, электронли чекларга
ўтиши зарур.

4.Тўлов айланмаси ҳозирги ҳолатини таҳлил этиш учун унинг ҳақиқий

ҳолатини ифодаловчи кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқиш ва уларга хос бўлган
тенденцияларни аниқлаш зарур.

5.Таҳлил

қилинаётган

йилларда

тўлаш

муддати

ўтган

дебиторлик

қарзларининг пасайиш суръатлари умумий дебиторлик қарзларининг пасайиш
суръатларидан, шунингдек, тўлаш муддати ўтган кредиторлик қарзларининг
пасайиш суръатлари умумий кредиторлик қарзларининг суръатларидан паст
бўлганлиги салбий ҳолат ҳисобланади. Чунки, соғлом умумий дебиторлик ва
умумий кредиторлик қарзларининг даражаси, уларнинг қандай тенденцияга эга
эканлиги, аслида, тўлов айланмасининг ҳолатини характерлаш нуқтаи-назаридан
унчалик принципиал аҳамиятга эга эмас. Бу ерда принципиал аҳамиятга молик
бўлган масала тўлаш муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг
суръатлари умумий дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг пасайиш
суръатларидан

юқори

бўлишидир.

Ушбу

ҳолатнинг

мавжуд

эмаслиги

мамлакатимиз тўлов айланмаси муаммоларининг мураккаб эканлигини кўрсатади.


background image

18

6.Миллий хўжаликда тўловсизликлар тизимининг вужудга келишига жаҳон

молиявий-иқтисодий инқирози шароитида кўп омиллар таъсир кўрсатади.
фикримизча, уларни шартли равишда қуйидаги икки гуруҳга ажратиш мумкин:
биринчидан, тўловсизликлар даражасининг ўсишига кескин таъсир кўрсатадиган,
бироқ

вақтинчалик,

характерга

эга

бўлган

омиллар

ва

иккинчидан

тўловсизликларнинг сақланиб қолишига ва уларнинг янада ортишига таъсир этувчи
омиллар.

Диссертацияда тўлов айланмаси, муаммолари ва уларни ҳал этишга қаратилган

қуйидаги

илмий таклиф ва амалий тавсиялар

ишлаб чиқилди:

1.Инқирозга қарши чоралар дастурларини амалга ошириш шароитида

мамлакатимизда мавжуд тўловсизликларга барҳам бериш тизими ўз таркибига
қуйидагиларни қамраб олиши мақсадга мувофиқдир: ўзаро тўловсизликларнинг
даражасини тартибга солиб туриш имконини берадиган ҳисоб-китоб-молия
инструментлари ва технологияларини ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга самарали
татбиқ этиш зарур; тўловлар таназзули доимий равишда қайтадан содир
бўлмаслиги учун тўловсизликлар ўсишини аниқлаш ва уларнинг туб моҳиятлари
вужудга келиш сабабларига барҳам бериш зарур.

2. Қуйидаги тадбирларнинг амалга оширилиши Ўзбекистон иқтисодиётида

тўловсизликларни ҳал этишга ўз ижобий таъсирини кўрсатиши мумкин:

- ҳокимиятнинг ижроия органлари орқали солиқлар ва бошқа мажбурий

тўловларнинг пулли шаклда ва белгиланган муддатларда тўлиқ тўланишига
эришиш;

- Иқтисодиёт вазирлиги ва бошқа мутасадди муассасалар иштирокида ишлаб

чиқилиши лозим бўлган корхона ва ташкилотларнинг тўлаш муддати ўтиб кетган
ўзаро қарзларини тартибга солиш, жумладан, уларнинг бюджетга қарзларини
реструктуризация қилиш механизмини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш;

- ўз ривожланишини молиялаштиришнинг қўшимча манбаларини корхоналар

томонидан шакллантирилишида ишлаб чиқаришнинг хусусиятларини, истеъмол
қилинадиган ресурсларни, тадбиркорликнинг мақсадларини, солиқли шартларни ва
бошқа ҳуқуқий меъёрларни ҳисобга олган ҳолда ҳисобот йили ёки даври давомида
ҳисоб сиёсатининг вариантларини тўғри ва иқтисодий жиҳатдан асосланган ҳолда
танлаш керак.

3.Тўлов айланмаси ҳолатини яхшилаш мақсадида унинг механизмини янада

такомиллаштириш қуйидаги йўналишларда амалга оширилиши мақсадга мувофиқ:

- яқин келажакда кредит мажбуриятларини қайта тузиш йўли билан нақд

пулсиз ҳисоб-китобларни ривожлантириш;

- чакана тўловларни нақд пулсиз асосга ўтказиш, тўлов тизимининг таркибий

тузилмасида «Электрон уй»ни яратиш, банк ва мижоз ўртасида электрон
телекоммуникацион алоқалардан кенг кўламда фойдаланиш;

- мамлакатимиздаги нақд пулсиз пул айланмасида пластик карточкалар

қўлланилишининг кўламини янада кенгайтириш мақсадга мувофиқдир.

Фикримизча, юқорида қайд этилган хулосалар ва ишлаб чиқилган илмий

таклиф ва амалий тавсияларнинг инобатга олиниши ва амалиётга татбиқ этилиши
мамлакатимизда тўлов айланмасидаги мавжуд муаммоларни ҳал этишга ўзининг
муносиб ҳиссасини қўшади.


background image

19

ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ

1.

Сайфиддинов И.Ф., Жамолов Х. Экономическая природа резервных требований
как инструмент регулирования деятельности коммерческих банков //
Шестнадцатые международные плехановские чтения. - Москва: 2003. - C. 191-
192.

2.

Сайфиддинов И.Ф. Тижорат банкларининг ликвидлигини бошқариш йўллари. //
Ўзбекистон банк тизимини ислоҳ қилиш ва эркинлаштиришнинг асосий
йўналишлари: халқаро илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами.
Тошкент: «Молия», 2004. - Б. 13-14.

3.

Сайфиддинов И.Ф. К вопросу единства наличных и безналичных денег в
регулировании денежного оборота // Двадцатые международные плехановские
чтения. - Москва, 2006. - С. 112-114.

4.

Сайфиддинов И.Ф. Нақд пулсиз ҳисоб-китобларни такомиллаштиришда пластик
карточкаларнинг тутган ўрни // Социально-экономические проблемы развития
интеграционных

процессов

в

условиях

либерализации

национальной

экономики. Сборник научных трудов. - Москва, 2008. - С. 269 - 270.

5.

Сайфиддинов И.Ф. Хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджетга қарзларини
реструктуризация қилиш - нотўловларга барҳам беришнинг омили // Молия
инженериясининг фундаментал асосларини тадқиқ этиш ва ривожлантириш:
республика илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами. - Тошкент,
2009. ТМИ. - Б.15-16.

6.

Сайфиддинов И.Ф. Тўлов айланмаси нима? // Жамият ва бошқарув. - Тошкент,
2009. - №2. - Б. 108-109.

7.

Сайфиддинов И.Ф. Тўлов усуллари - тўлов айланмасининг муҳим элементи //
Молия. - Тошкент, 2009. - №3. - Б. 41-46.

8.

Сайфиддинов И.Ф. Тўлов айланмасининг моҳиятини аниқлашда тўлов ва тўлов
оқимларининг роли // Иқтисодиёт ва таълим. - Тошкент, 2009. - №3. - Б. 112-115.

9.

Каралиев Т.М., Сайфиддинов И.Ф. Тўлов айланмасининг ҳолати: кўрсаткичлар
тизими ва тенденциялари // Бозор, пул ва кредит. - Тошкент, 2009. - № 5. - Б. 43-
45.

10.

Сайфиддинов И.Ф. Тўловсизликка барҳам бериш - тўлов айланмасидаги
аҳволни яхшилашнинг асосий йўналиши // Банк тизимини такомиллаштириш ва
тижорат банклари инвестицион фаоллигини ошириш: республика илмий-амалий
конференцияси материллари. -Тошкент, 2009. - Б. 187-188.

11.

Сайфиддинов И.Ф. Нотўловларга барҳам бериш-тўлов айланмасидаги аҳволни
яхшилашнинг асосий йўналиши // Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва
аудитнинг назарий ва методологик муаммолари: халқаро илмий-амалий
конференцияси материаллари тўплами, III - китоб. - Самарқанд, 2009. - Б. 104-
105.

12.

Сайфиддинов И.Ф. Тўлов интизоми // Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. - Тошкент,
2009. - №12. - Б. 29.

13.

Сайфиддинов И.Ф. Иқтисодиётнинг реал секторида таркибий ўзгаришларни
амалга ошириш - нотўловларга барҳам беришнинг муҳим шарти //
Иқтисодиётни модернизациялашда солиқ сиёсатини эркинлаштиришнинг


background image

20

устувор йўналишлари ва Ўзбекистон шароитида жаҳон молиявий-иқтисодий
инқирозининг салбий таъсирини бартараф этишдаги солиқ механизмининг
ўрни: республика илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами. -
Тошкент, 2009. - Б.195-196.

14.

Сайфиддинов И.Ф. Хўжалик юритувчи субъектлар айланма маблағларининг

етарли эмаслиги - нотўловлар келиб чиқишининг туб сабаби // Иқтисодий
оқимлар доиравий айланиш жараёнининг ижтимоий йўналтирилган бозор
иқтисодиётини шакллантиришдаги роли: назарий қарашлар ва замонавий
талқинлар. - Тошкент, 2009. - Б. 132-135.

15.

Сайфиддинов И.Ф. Нақд пулсиз ҳисоб-китобларни такомиллаштириш-давр
талаби // Молия. - Тошкент, 2010. - №2. - Б. 85-88.

16.

Сайфиддинов И.Ф. Тўлов айланмасининг муаммолари ва уларнинг келиб
чиқиш сабаблари // Биржа Эскперт. Тошкент, 2010. - №3. - Б. 16-19.

17.

Сайфиддинов И.Ф. Тўлов айланмасининг муаммолари // Иқтисодиётни
модернизациялаш ва ишлаб чиқаришни таркибий қайта қуриш шароитида солиқ
муносабатларини такомиллаштиришнинг долзарб вазифалари: республика
илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами. - Тошкент, 2010. - Б. 95-
96.

18.

Сайфиддинов И.Ф. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида тўлов
айланмасини амалга ошириш механизмини такомиллаштириш йўналишлари //
Инқирозга қарши чоралар дастурини амалга ошириш ва инқироздан кейинги
барқарор ривожланишни таъминлашда банк-молия тизимининг ўрни:
республика илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами. – Тошкент.:
«Молия», 2010. - Б. 181-183.

19.

Сайфиддинов И.Ф. Дебиторлик-кредиторлик қарзларини камайтириш ва тўлов
интизомини мустаҳкамлашнинг асосий йўналишлари // Миллий иқтисодиётни
модернизациялаш шароитида инновацион фаолиятни инвестициялаш: халқаро
илмий-амалий конференцияси материллар тўплами. - Тошкент.: «Молия», 2010.
- Б. 299-302.

20.

Сайфиддинов И.Ф. Укрепление платежной дисциплины - важный фактор
улучшения состояния платежного оборота // Трансформация экономических
отношений в условиях преодоления последствий глобального финансово-
экономического кризиса: международная научно-практическая конференции.
Сборник научных трудов. - Москва, 2010. - С. 366-368.

21.

Сайфиддинов И.Ф. Тўлов айланмасининг муаммолари ва уларни ҳал қилишда
монетизация коэффициентининг ўрни // Мамлакат иқтисодиётини инновацион
ривожлантириш шароитида тижорат банкларининг молиявий барқарорлиги:
республика илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами. - Тошкент:
ТМИ, 2011. - Б. 105-106.


background image

21

Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Сайфиддинов

Илҳом Файзиддиновичнинг 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит»
ихтисослиги бўйича «Тўлов айланмаси, унинг муаммолари ва ҳал этиш
йўллари» мавзусидаги диссертациясининг

РЕЗЮМЕСИ

Таянч сўзлар

: тўлов, тўлов тизими, тўлов айланмаси, тўлов айланмаси

принциплари, тўловсизликлар, дебитор ва кредиторлик қарзлари, нақд пулли
тўлов айланмаси, нақд пулсиз тўлов айланмаси.

Тадқиқот объектлари

: Ўзбекистон Республикасида хўжалик юритувчи

субъектлари ўртасидаги тўлов айланмаси.

Ишнинг мақсади:

Ўзбекистон Республикасида тўлов айланмасини

тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий
тавсиялар ишлаб чиқиш.

Тадқиқот методлари

: кузатиш, умумлаштириш, гуруҳлаш, таққослаш,

индукция, дедукция, иқтисодий-статистик.

Олинган

натижалар

ва

уларнинг

янгилиги:

иқтисодиётни

модернизациялаш шароитида хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги тўлов
айланмасини

самарали

тартибга

солишни

таъминлаш

ва

уни

такомиллаштиришнинг зарурлиги асослаб берилди, тўлов айланмасини амалга
ошириш механизмининг замонавий бозор иқтисодиёти талабларига етарли
даражада

жавоб

бераолмаётганлиги

аниқланди;

«тўлов

айланмаси»

тушунчасининг моҳиятига муаллифлик таърифи берилди; тўлов айланмаси
ҳолатини тавсифловчи кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқилди; мамлакатимизда
иқтисодиётни модернизациялаш шароитида

тўлов айланмаси ҳолатини

яхшилашнинг устувор йўналишлари, муаммолари ва вужудга келиш сабаблари
аниқланди, тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф
ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилди.

Амалий аҳамияти:

тадқиқот ишининг илмий таклиф ва амалий

тавсияларидан хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги тўлов айланмаси
муаммоларини ҳал этишда фойдаланиш мумкин.

Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

тадқиқотнинг

натижалари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан амалиётда
қўллаш учун қабул қилинган. Диссертация материалларидан олий ўқув
юртларида «Пул, кредит ва банклар» ва «Молия» фанлари ўқув дастурларини
такомиллаштириш ва ўқув жараёнида фойдаланиш мумкин.

Қўлланиш соҳаси:

Марказий банк, хўжалик юритувчи субъектлар, олий

ўқув юртлари.


background image

22

РЕЗЮМЕ

диссертации Сайфиддинова Илхома Файзиддиновича на тему:

«Платёжный оборот, его проблемы и пути их решения» на соискание
учёной степени кандидата экономических наук по специальности 08.00.07 –
«Финансы, денежное обращение и кредит»


Ключевые слова:

платёж, платёжная система, платёжный оборот,

принципы платёжного оборота, неплатежи, дебиторские и кредиторские
задолженности, наличный денежный оборот, безналичный денежный оборот.

Объектом

исследования

является

платёжный

оборот

между

хозяйствующими субъектами.

Цель работы:

разработка научных предложений и практических

рекомендаций, направленных на эффективное регулирование платёжного
оборота в Республике Узбекистан.

Методы исследования:

наблюдение, обобщение, группировка, сравнение,

индукция, дедукция и экономико-статистические.

Полученные результаты и их новизна:

обоснована необходимость

совершенствования и обеспечения эффективного регулирования платёжного
оборота в условиях и модернизации экономики, определено несоответствие
практики механизма реализации платёжного оборота к требованиям
современной рыночной экономики; дано авторское определение, описывающее
сущность понятия «платёжного оборота»; определена система показателей,
характеризирующих состояние денежного оборота; разработаны научные
предложения и практические рекомендации, основные пути выводы улучшения
состояния платёжного оборота в республике в условиях мирового финансово-
экономического кризиса.

Практическая значимость:

научные предложения и практические

рекомендации диссертационной работы могут применяться в решении
проблемы платёжного оборота между хозяйствующими субъектами.

Степень внедрения и экономическая эффективность:

основные

научные результаты исследования приняты Центральным банком Республики
Узбекистан для внедрения на практике. Материалы диссертационной работы
могут быть использованы в совершенствовании учебных программ курсов
«Деньги, кредит и банки», «Финансы» и в процессе их преподавания в высших
учебных заведениях.

Область применения:

Центральный банк, хозяйствующие субъекты,

высшие учебные заведения.


background image

23

RESUME

Thesis of dissertation by Sayfiddinov Ilkhom Fayziddinovich presented for

the degree of a candidate of economic sciences on specialty 08.00.07– “Finance,
money circulation and credit”. Subject: “Payment turnover, its problems and
ways of their solutions”.

Key words:

payment, payment system, payment turnover, principles of

payment turnover, non-payments, accounts receivable and accounts payable, cash
money turnover, non-cash money turnover.

Subjects of the inquiry:

are considered payment turnover between legal

entities.

Aim

of the

inquiry:

developing scientific offers and practical

recommendations which are directed on effectively regulating and problem-solving
on payment turnover.

Methods of inquiry:

observation, generalization, classification, comparison,

induction, deduction, correlation and other economic-statistical.

The results achieved and their novelty:

the necessity of refining and

providing effective regulation on payment turnover in the conditions of market
relations development and modernization of the economy are proved; the discrepancy
between modern payment turnover implementation practice and the requirements of
market economy is defined; the author's definition on describing the meaning of
"payment turnover» concept is given; the system of indicators which specify the
conditions of money turnover is identified; the basic ways of developing payment
turnover in the republic on the conditions of world financial-economic crisis are
reached; scientific conclusions on the issues of payment turnover are formed;
scientific offers and practical recommendations which are directed on effective
regulation and problem-solving on payment turnover are developed.

Practical value:

scientific offers and practical recommendations of the

dissertation can be applied on the solution of issues on payment turnover between
legal entities.

Degree of embed and economic effictivity:

The main scientific results of the

research are accepted by the Central bank of the Republic of Uzbekistan for
implementing in the practice. Materials of dissertation can be used on improving
courses of study programs «Money, credit and banks», «Finance» and their teaching
process in higher educational institutions.

Sphere of usage:

Central Bank, legal entities, higher educational institution


Библиографические ссылки

Сайфиддинов И.Ф., Жамолов X. Экономическая природа резервных требований как инструмент регулирования деятельности коммерческих банков И Шестнадцатые международные плехановские чтения. - Москва: 2003. - С. 191-192.

Сайфиддинов И.Ф. Тижорат банкларининг ликвидлигини бошқариш йўллари. // Узбекистан банк тизимини ислоҳ қилиш ва эркинлаштиришнинг асосий йўналишлари: халкаро илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами. Тошкент: «Молия», 2004. - Б. 13-14.

Сайфиддинов И.Ф. К вопросу единства наличных и безналичных денег в регулировании денежного оборота // Двадцатые международные плехановские чтения. - Москва, 2006. - С. 112-114.

Сайфиддинов И.Ф. Накд пулсиз хисоб-китобларни такомиллаштиришда пластик карточкаларнинг тутган ўрни // Социально-экономические проблемы развития интеграционных процессов в условиях либерализации национальной экономики. Сборник научных трудов. - Москва, 2008. - С. 269 - 270.

Сайфиддинов И.Ф. Хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджетга карзларини реструктуризация қилиш - нотўловларга барҳам беришнинг омили // Молия инженериясининг фундаментал асосларини тадқиқ этиш ва ривожлантириш: республика илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами. - Тошкент, 2009. ТМИ.-Б. 15-16.

Сайфиддинов И.Ф. Тўлов айланмаси нима? И Жамият ва бошкарув. - Тошкент, 2009. - №2. - Б. 108-109.

Сайфиддинов И.Ф. Тўлов усуллари - тўлов айланмасининг мухим элемента // Молия. - Тошкент, 2009. - №3. - Б. 41-46.

Сайфиддинов И.Ф. Тўлов айланмасининг моҳиятини аниқлашда тўлов ва тўлов оқимларининг роли // Иқтисодиёт ва таълим. - Тошкент, 2009. - №3. - Б. 112-115.

Каралиев Т.М., Сайфиддинов И.Ф. Тўлов айланмасининг холати: кўрсаткичлар тизими ва тенденциялари И Бозор, пул ва кредит. - Тошкент, 2009. - № 5. - Б. 43-45.

Сайфиддинов И.Ф. Тўловсизликка барҳам бериш - тўлов айланмасидаги аҳволни яхшилашнинг асосий йўналиши // Банк тизимини такомиллаштириш ва тижорат банклари инвестицион фаоллигини ошириш: республика илмий-амалий конференцияси материллари. -Тошкент, 2009. - Б. 187-188.

Сайфиддинов И.Ф. Нотўловларга барҳам бериш-тўлов айланмасидаги аҳволни яхшилашнинг асосий йўналиши // Бухгалтерия хисоби, иктисодий тахлил ва аудитнинг назарий ва методологик муаммолари: халкаро илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами, III - китоб. - Самарканд, 2009. - Б. 104-105.

Сайфиддинов И.Ф. Тўлов интизоми // Узбекистан қишлок хўжалиги. - Тошкент, 2009.-№12.-Б. 29.

Сайфиддинов И.Ф. Иктисодиётнинг реал секторида таркибий ўзгаришларни амалга ошириш - нотўловларга барҳам беришнинг муҳим шарти И Икдисодиётни модернизациялашда солик сиёсатини эркинлаштиришнинг устувор йўналишлари ва Узбекистан шароитида жаҳон молиявий-иктисодий инқирозининг салбий таъсирини бартараф этишдаги солик механизмининг ўрни: республика илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами. -Тошкент, 2009. - Б. 195-196.

Сайфиддинов И.Ф. Хўжалик юритувчи субъектлар айланма маблағларининг етарли эмаслиги - нотўловлар келиб чиқишининг туб сабаби // Иктисодий оқимлар доиравий айланиш жараёнининг ижтимоий йўналтирилган бозор иктисодиётини шакллантиришдаги роли: назарий карашлар ва замонавий талкинлар. - Тошкент, 2009. - Б. 132-135.

Сайфиддинов И.Ф. Накд пулсиз ҳисоб-китобларни такомиллаштириш-давр талаби // Молия. - Тошкент, 2010. - №2. - Б. 85-88.

Сайфиддинов И.Ф. Тўлов айланмасининг муаммолари ва уларнинг келиб чикиш сабаблари // Биржа Эскперт. Тошкент, 2010. - №3. - Б. 16-19.

Сайфиддинов И.Ф. Тўлов айланмасининг муаммолари // Иетисодиётни модернизациялаш ва ишлаб чиқаришни таркибий кайта куриш шароитида солик муносабатларини такомиллаштиришнинг долзарб вазифалари: республика илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами. - Тошкент, 2010. - Б. 95-96.

Сайфиддинов И.Ф. Жахон молиявий-иктисодий инкирози шароитида тўлов айланмасини амалга ошириш механизмини такомиллаштириш йўналишлари // Инқирозга карши чоралар дастурини амалга ошириш ва инкироздан кейинги барқарор ривожланишни таъминлашда банк-молия тизимининг ўрни: республика илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами. - Тошкент.: «Молия», 2010.-Б. 181-183.

Сайфиддинов И.Ф. Дебиторлик-кредиторлик қарзларини камайтириш ва тўлов интизомини мустахкамлашнинг асосий йўналишлари И Миллий иктисодиётни модернизациялаш шароитида инновацион фаолиятни инвестициялаш: халқаро илмий-амалий конференцияси материллар тўплами. - Тошкент.: «Молия», 2010. - Б. 299-302.

Сайфиддинов И.Ф. Укрепление платежной дисциплины - важный фактор улучшения состояния платежного оборота // Трансформация экономических отношений в условиях преодоления последствий глобального финансово-экономического кризиса: международная научно-практическая конференции. Сборник научных трудов. - Москва, 2010. - С. 366-368.

Сайфиддинов И.Ф. Тўлов айланмасининг муаммолари ва уларни хал килишда монетизация коэффициентининг ўрни И Мамлакат иктисодиётини инновацион ривожлантириш шароитида тижорат банкларининг молиявий барқарорлиги: республика илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами. - Тошкент: ТМИ, 2011.-Б. 105-106.