Авторы

  • Абдухакимжон Шарипов
    Национальный университет Узбекистана имени Мирзо Улугбека

Биография автора

  • Абдухакимжон Шарипов, Национальный университет Узбекистана имени Мирзо Улугбека
    Академия наук Республики Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.autoabstract.37106

Ключевые слова:

сотрудничество содействие принцип социального партнерства устойчивый прогресс общественные отношения интересы

Аннотация

Объекты исследования: сущность и формы проявления понятия социального партнерства, исторические основы и ступени развития процесса сотрудничества, их роль в обеспечении устойчивого развития
Цель работы: изучение значения современных взглядов о социальном партнерстве в деле укрепления мира и стабильности на основе общественнофилософского анализа
Методы исследования: объективность, систематичность, преемственность, сравнительное анализ, анализ и синтез, обобщения, историчность и логичность
Полученные результаты и их новизна: проанализирована проблема “социального партнерства” как цельного феномена с общественно-философской точки зрения; раскрыта присущая восточным моделям социального партнерства диалектика коллективизма, традиционности и современности; выполнено системазированное изучение подходов к принципу социального партнерства в упорядочении трудовых отношений на Западе; раскрыта сущность приоритетного принципа социального партнерства в процессе формирования демократического общества в Узбекситане.
Практическая значимость: теоретические выводы и обобщения диссертации, а также конкретные практические предложения и рекомендации могут быть использованы в преподавании общественно-политических наук в высших и средне-специальных учебных заведениях; а также в деятельности институтов гражданского общества; в организации круглых столов, переговоров и духовно-просветительских мероприятий в этом направлении для студентов.
Степень внедрения и экономическая эффективность: результаты исследования нашли свое отражение в выступлениях в рамках научно-теоретических конференций, на лекционных и практических занятиях, проведенных со слушателями Бухарского государственного университета и Бухарского технического института высоких технологий и инженерии, а также в научных публикации.
Область применения: выводы и результаты исследования могут быть исследованы в научно-исследовательской, педагогической деятельности, в изучении различных аспектов и направлений социального партнерства и при проведении мероприятий в этой сфере.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ

И.М. МЎМИНОВ НОМИДАГИ ФАЛСАФА ВА ҲУҚУҚ

ИНСТИТУТИ


Қўлёзма ҳуқуқида

УДК:323(575.1)



ШАРИПОВ АБДУХАКИМЖОН ЗИЁИТДИНОВИЧ


ИЖТИМОИЙ ҲАМКОРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ЗАМОНАВИЙ

ҚАРАШЛАРНИНГ ТИНЧЛИК ВА БАРҚАРОРЛИКНИ

МУСТАҲКАМЛАШДАГИ ЎРНИ



09.00.11 – ижтимоий фалсафа



Фалсафа фанлари номзоди

илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация



А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И





Тошкент – 2011


background image

2

Иш Бухоро давлат университетининг Фалсафа кафедрасида бажарилган.

Илмий раҳбар:

фалсафа фанлари доктори, профессор

Назаров Қиём Нормирзаевич

Расмий оппонентлар: фалсафа фанлари доктори, профессор

Алиев Бекдавлат Алиевич


фалсафа фанлари доктори, профессор

Ҳайдаров Хуррам Фармонович

Етакчи ташкилот:

Тошкент давлат аграр университети



Диссертация ҳимояси 2012 йил _______ойининг “__” куни соат ____да

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Ўзбекистон
Республикаси Фанлар академияси И.М.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ
институти ҳузуридаги Д.067.02.01. рақамли Бирлашган ихтисослашган
кенгашнинг йиғилишида ўтказилади. Манзил: Тошкент шаҳри, 100174,
Талабалар шаҳарчаси, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университети Маданият саройининг кичик мажлислар зали.


Диссертация билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий

университети Асосий кутубхонаси (Ахборот-ресурс маркази)да танишиш
мумкин. Манзил: Тошкент шаҳри, 100174, Талабалар шаҳарчаси, ЎзМУ
маъмурий биноси, 2-қават, 4-хона.



Автореферат 2011 йил “___”_____________да тарқатилди.

Автореферат ва диссертацияга ёзилган тақризларингизни тамғали муҳр

билан тасдиқланган ҳолда Бирлашган ихтисослашган кенгаш илмий котибига
Тошкент шаҳри, 100174, Талабалар шаҳарчаси, Мирзо Улуғбек номидаги
Ўзбекистон Миллий университети, Фалсафа факультети 319-хонага
юборишингизни сўраймиз.





Бирлашган ихтисослашган кенгаш илмий котиби,
фалсафа фанлари доктори, профессор Д.Т.Норқулов


background image

3

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги.

Ҳозирги даврда ижтимоий ҳамкорликни

таъминлаш билан боғлиқ масалаларни тадқиқ этиш муҳим илмий-назарий ва
амалий аҳамият касб этади. Зеро, Ўзбекистонда фуқаролик жамияти тобора
мустаҳкамланиб бормоқда. Айни пайтда, эса жамият барқарорлигига хавф
солаётган таҳдидлар жамият аъзолари ўртасида ўзаро турли муносабатларда
ҳамжиҳат ва ҳамкорлик руҳини янада мустаҳкамлашни тақозо этмоқда.
Жаҳон миқёсида сўнгги йиллар молиявий-иқтисодий инқироз ҳолатининг
вужудга келиши билан характерланади. Шундай шароитда, мамлакатимизда
қарор топган ижтимоий муроса муҳити, фуқароларимизнинг умумий мақсад
йўлида ҳамжиҳатлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов
таъкидлаганидек: “Инқирозга қарши чоралар дастурини амалга оширишда
инвестицияларни жалб этиш, аввало, ички манбаларни сафарбар этиш
ҳисобидан иқтисодиётимизнинг муҳим тармоқларини жадал модернизация
қилиш..., ижтимоий инфратузилма объектларини барпо этиш ҳал қилувчи
устувор йўналишга айланди”

1

. Бу эса, аҳолининг турли гуруҳ ва қатламлари

ўртасидаги ўзаро ҳурмат, ҳамкорлик ва ҳамжиҳатлик орқали амалга
оширилади.

Шунингдек, ижтимоий ҳамкорлик стратегик вазифалар қаторида

миллий мафкурамизнинг асосий ғояси сифатида ҳам алоҳида аҳамият касб
этади. Тараққиётнинг “ўзбек модели”га асосланган кўп укладли бозор
муносабатларини янада чуқурлаштириш жараёнида меҳнат муносабатлари
соҳасидаги ижтимоий ҳамкорликнинг жаҳон тажрибасидан ўтган илғор
намуналарини миллий хусусиятларимизни инобатга олган ҳолда жамият
ҳаёти соҳаларига жорий этиш муҳим ижтимоий аҳамият касб этади. Шу
нуқтаи-назардан энг аввало, ижтимоий ҳамкорлик тўғрисидаги замонавий
қарашларнинг мазмун-моҳиятини аниқлаш, Ўзбекистон шароитида уларни
амалиётга

қўллаш

бўйича

зарур

илмий-назарий

аҳамиятга

молик

хулосаларни ишлаб чиқиш заруриятини вужудга келтиради.

Ижтимоий ҳамкорлик дунёқараш тамойиллари тизимида тобора кенг

ўрин эгаллаб бормоқда. Мазкур феномен унинг акси бўлган: низо, зиддият,
қарама-қаршилик, зўравонлик каби ҳодисалар билан ўзаро таъсирдадир.
Инсоният тараққиётининг ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-маданий
соҳалардаги туб ўзгаришлар билан боғлиқ, сифат жиҳатидан янги босқичга
ўтаётгани, эски қадриятларнинг қайта баҳоланиши ва янгиларининг
шаклланиб бораётгани ижтимоий ҳамкорликнинг фалсафа, хусусан,
ижтимоий фалсафа категориал тизимига киритилишини, ижтимоий
ҳамкорликка назария ва амалиётдаги кўп қиррали муаммо сифатида
ёндашишни тақозо этмоқда.

Чунончи, Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов фаолиятида ҳам

мамлакатимиздаги энг бебаҳо бойлик бўлган тинчлик ва осойишталикни

1

Каримов И.А. Жаҳон инқирозининг оқибатларини енгиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ва

тараққий топган давлатлар даражасига кўтарилиш сари. 18-жилд. –Тошкент: Ўзбекистон, 2010. –43-бет.


background image

4

сақлаш, уни кўз қорачиғидай асраш муаммоси муҳим, долзарб ҳамда устувор
йўналиш бўлиб келмоқда. Бу муаммолар халқлар ўртасидаги ҳамжиҳатлик,
миллатлараро тотувлик, шериклик орқали рўёбга чиқади. Давлатимиз
раҳбарининг “Азиз дўстлар! Нима керак бўлса, айтинг, ҳаммасини қилиб
берамиз. Лекин, азиз оналар, опа-сингиллар, отахонлар, дўстлар, укажонлар,
мен Президент бўлсам ҳам сиздан тиз чўкиб сўрайман, илтимос қиламан: шу
масалада ёрдам қилинг!

Ахир Қуръони карим ҳам дўстликка, биродарликка чақиради, низо

чиқаришни қоралайди,”

1

- деган фикрлари бугунги кунда ҳамжиҳатликнинг,

ҳамкорликнинг тинчлик ва осудаликни таъминлаш йўлидаги эзгу ишларимиз
учун дастурул-амал бўла олади.

Шунингдек, демократик жараёнларнинг чуқурлашиб бориши кўп

жиҳатдан, тарихнинг аксарият даврларида бўлгани каби уруш ва низолар
орқали эмас, балки, ижтимоий гуруҳлар ўртасидаги онгли келишув, ўзаро
ҳурмат ва тенглик асосида амалга ошиши аён бўлиб бормоқда.

Шу маънода, танланган мавзунинг долзарблиги жамиятимиз ижтимоий

структураси элементлари ўртасидаги ҳамкорликни таъминлашга таъсир
этувчи объектив ва субъектив омилларнинг ўзига хослиги, маънавий
мазмунга эга бўлган ҳамкорлик технологияларини топиш ва амалий ҳаётга
татбиқ этишнинг самарадор усул ва воситалари, йўлларини аниқлаш
зарурияти билан ҳам изоҳланади.

Шунингдек, тадқиқот мавзусининг долзарблиги қуйидаги омиллар

билан ҳам боғлиқ:

Биринчидан

, ижтимоий ҳамкорлик турли макон ва замон нуқтаи на-

заридан хилма-хил ёндашувларга асосланган ҳолда талқин этилади. Жамият
ҳаёти соҳаларининг кенгайиб бориши шароитида эса дунё бўйича ушбу йў-
налишдаги қарашлар янада бойиб бормоқда. Бу ўз навбатида, “ижтимоий
ҳамкорлик” тушунчаси, унинг назарий-методологик асосларини тадқиқ этиш,
ижтимоий ҳамкорликнинг намоён бўлиш шакллари ва оқибатларига янгича
нуқтаи назардан ёндашишни тақозо этади.

Иккинчидан

,

ижтимоий

барқарорликни

таъминлаш

ҳақидаги

қарашлар файласуф олимлар томонидан қадим даврлардан буён илгари суриб
келинади. Уларни илмий таҳлил қилиш тезкорлик, очиқлик, шиддатлилик
хос бўлган ҳозирги даврда ижтимоий ҳамкорликни таъминлашнинг устувор
йўналишларини аниқлашга имкон беради. Шу нуқтаи назардан, бугунги давр
ижтимоий ҳамкорлик жараёнининг тарихий асослари ва ривожланиш
босқичларини аниқлаш, уларнинг ўзига хос хусусиятларини ижтимоий-
фалсафий жиҳатдан тадқиқ этишни талаб этмоқда.

Учинчидан

, Ўзбекистон Шарқ мамлакати сифатида жаҳонда ўзига хос

муносиб ўрин тутади. Ҳозирги даврга келиб, эътиборга молик ёндашувлар
асосида ижтимоий ҳамкорликни таъминлаш борасида қатор мамлакатлар
улкан муваффақиятларни қўлга киритган. Уларнинг ушбу йўналишдаги бой
тажрибасини танқидий-таҳлилий ёндашиш асосида ўзлаштириш биз учун

1

Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. –Тошкент: Ўзбекистон, 2011. – 20-бет.


background image

5

алоҳида аҳамиятга эга. Ушбу вазифани энг аввало, Шарқ жамиятларида
ижтимоий ҳамкорлик намоён бўлишининг ўзига хос хусусиятларини
аниқлаш орқали амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.

Тўртинчидан

,

мамлакатимиз

жамиятни

модернизациялаш

чуқурлаштириш билан дунёнинг аксарият давлатлари билан ижтимоий-
иқтисодий интеграцияни мустаҳкамлашга интилмоқда. Бу жараёнда, хусусий
секторни ривожлантириш, жамият аъзоларини ижтимоий муҳофаза қилишни
такомиллаштириш, аҳолининг меҳнатда бандлиги даражасини ошириш
устувор масала ҳисобланади. Шунинг учун, Ғарб мамлакатларида ижтимоий
ҳамкорлик тизими ва жамоат шартномалари моделларини илмий таҳлил
этиш,

истиқболда

бу

борадаги

ҳамкорлик

алоқаларининг

асосий

йўналишларини аниқлаш имконини беради.

Бешинчидан

,

фуқаролик

жамиятини

шакллантириш

даврида

Ўзбекистонда мустаҳкам сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маданий, ижтимоий-
иқтисодий асосларга таянган ҳолда барча соҳаларда ижтимоий ҳамкорликни
таъминлаш йўлида эътиборга молик натижаларга эришилди. Бошқача
айтганда, қадим даврлардан буён халқимизга хос бўлган ижтимоий
ҳамкорлик анъаналари ушбу тарихий босқичда янада ривожлантирилди ва бу
борада юртимизда ўзига хос амалиёт шаклланди. Шундай экан, Ўзбекистонда
ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуришда ижтимоий
ҳамкорлик тамойилларини аниқлаш, уларнинг ижтимоий барқарорликни
таъминлашдаги аҳамиятини очиб бериш алоҳида аҳамият касб этади.

Олтинчидан

, ижтимоий ҳамкорлик миллий ғоя тамойилининг асосий

назарий қоидаси ҳамдир. Зеро, миллий мафкура тизимидаги ғоялар
жаҳолатга қарши курашда илмий ёндашув асосида белгилаб олинган асосий
маърифий восита ҳисобланади. Шу маънода, ижтимоий ҳамкорликни юрт
тинчлиги, Ватан равнақи, халқ фаровонлиги тамойиллари билан ўзаро
диалектик алоқадорлигини очиб бериш, бу борадаги амалий ҳатти-
ҳаракатларимиз самарадорлигининг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.

Шу билан бирга, тадқиқотнинг долзарблиги ижтимоий ҳамкорликнинг

жамият барқарорлигининг муҳим омили эканини ижтимоий-фалсафий
тадқиқ этиш зарурияти билан ҳам белгиланади.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Мустақиллик даврида

мамла-катимизда турли ижтимоий воқеликни объектив, фалсафий нуқтаи
назардан таҳлил этиш учун барча имкониятлар яратилди. Шу жиҳатдан,
ижтимоий ҳамкорлик билан боғлиқ илмий тадқиқотлар ҳам мутахассислар
диққат эътиборида бўлиб келмоқда. Тадқиқ этилаётган муаммо бўйича
мамлакатда ижтимоий барқарорликни таъминлашнинг устувор йўналишлари,
тинч ва осойишта ҳаётни турли таҳдидлардан ҳимоя қилишнинг назарий-
методологик

асослари

тизимли

равишда,

энг

аввало,

Ўзбекистон

Республикаси Президенти И.А.Каримов асарларида ўз ифодасини топиб
келаётганини алоҳида қайд этиш лозим

1

.

1

Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. 1-жилд. –Тошкент: Ўзбекистон,

1996. -364 б.; Каримов И.А. Биздан озод ва обод ватан қолсин. 2-жилд. –Тошкент: Ўзбекистон, 1996. -380 б.;


background image

6

Маълумки,

ижтимоий

ҳамкорлик

турли

ижтимоий-гуманитар

фанларнинг тадқиқот предмети ҳисобланади. Хусусан, ижтимоий ҳамкорлик
ҳақидаги замонавий назарий қарашлар педагогика, иқтисодиёт назарияси,
ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, ижтимоий бошқарув каби илмий билимлар
доирасида тадқиқ этилади. Ушбу йўналишларда хорижлик файласуфлар
С.Гринько, В.Михайлова, В.Михеев, А.Зудин, А.Малинкин, Г.Зинченко каби
мутахассисларнинг тадқиқотларидаги ғоялар тадқиқотимиз учун алоҳида
аҳамиятлидир.

1

Шунингдек, замонавий талқиндаги ижтимоий ҳамкорликнинг назарий

жиҳатлари ғарблик файласуфлар томонидан таҳлил этилган. Буларга О.Конт,
Э.Дюркгейм, Т.Парсонс, М.Вебер, Г.Спенсер, В.Парето, Ф.Тённис, Д.Ральф
каби файласуф олимларнинг тадқиқотлари мисол бўла олади

2

.

Ижтимоий ҳамкорлик ҳар бир жамиятнинг макон ва замон

хусусиятларига асосланган ҳолда ўзига хос тарзда шаклланади. Шу
жиҳатдан, Шарқ ва Ғарб жамиятларида ижтимоий ҳамкорлик назарияси ва
амалиёти ўзаро умумий томонларга эга бўлса-да, улар ўртасида тафовутлар,
ўзига хосликлар ҳам мавжуд. Муаммонинг Шарқ мамлакатларида ижтимоий
ҳаётнинг ташкил этилиши ва барқарорликнинг таъминланиш хусусиятлари

Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. 3-жилд. –Тошкент: Ўзбекистон, 1996. -366 б.; Каримов
И.А. Янгича фикрлаш ва ишлаш давр талаби. 5-жилд. –Тошкент: Ўзбекистон, 1997. -382 б.; Каримов И.А
Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида. 6-жилд. –Тошкент: Ўзбекистон, 1998. -429 б.; Каримов И.А. Биз
келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. 7-жилд. –Тошкент: Ўзбекистон, 1999. -410 б.; Каримов И.А. Озод
ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт - пировард мақсадимиз. 8-жилд. –Тошкент: Ўзбекистон, 2000. -528 б.;
Каримов И.А. Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз. 9-жилд. –Тошкент: Ўзбекистон, 2001. -432 б.;
Каримов И.А. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак. 10-жилд. –Тошкент: Ўзбекистон, 2002. -430 б.;
Каримов И.А. Биз танлаган йўл демократик тараққиёт ва маърифий дунё билан ҳамкорлик йўли. 11-жилд. –
Тошкент: Ўзбекистон, 2003. -320 б.; Каримов И.А. Тинчлик ва хавфсизлигимиз ўз куч-қудратимизга,
ҳамжиҳатлигимиз ва қатъий иродамизга боғлиқ. 12-жилд. –Тошкент: Ўзбекистон, 2004. -400 б.; Каримов
И.А. Ўзбек халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди. 13-жилд. –Тошкент: Ўзбекистон, 2005. -448 б.;
Каримов И.А. Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари – олий қадрият. 14-жилд. – Тошкент: Ўзбекистон, 2006. -
280 б.; Каримов И.А. Жамиятимизни эркинлаштириш, ислоҳотларни чуқурлаштириш, маънавиятимизни
юксалтириш ва халқимизнинг ҳаёт даражасини ошириш – барча ишларимизнинг мезони ва мақсадидир. 15-
жилд. –Тошкент: Ўзбекистон, 2007. -320 б.; Каримов И.А. Мамлакатни модернизация қилиш ва
иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш йўлида. 16-жилд. –Тошкент: Ўзбекистон, 2008. -368 б.;
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Тошкент: Маънавият, 2008. -176 б.; Каримов И.А. Жаҳон
молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. –
Тошкент: Ўзбекистон, 2009.-56 б.; Каримов И.А. Ватанимизни босқичма – босқич ва барқарор
ривожланишини таъминлаш – бизнинг олий мақсадимиз. 17-жилд. –Тошкент: Ўзбекистон, 2009.-280 б.;
Каримов И.А. Жаҳон инқирозининг оқибатларини енгиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ва
тараққий топган давлатлар даражасига кўтарилиш сари. 18-жилд. –Тошкент: Ўзбекистон, 2010. –264 б.;
Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. – Тошкент: Ўзбекистон, 2011. – 440 б.

1

Гринько С.Г. Разработка системы профильного обучения как модели социального партнерства. Автореф.

дис.…канд.педагог.наук. – Ростов-на-Дону: 2007.–15 с.;

Михайлова В.В. Некоммерческие организации

(НКО) как субъект социального партнерства в сфере социального обслуживания населения: современные
проблемы и перспективы деятельности. Автореф. дис. …канд.социол.наук. – Нижний Новгород: 2007.–18 с.;
Михеев В.А. Основы социального партнерства: теория и политика. М., 2001, - 243 с.; Зудин А.Ю. Власть и
гражданское общество / А.Ю. Зудин //ОНС. – 2002. – №6. –С. 34 –36.; Малинкин А. Социальное партнерство
в Германии

-

http://www.strana-oz.ru

; Зинченко Г.П. Социальное партнерство: Учебник. М., “Дашков и К”,

2009, - 224 с.

2

Бу ҳақда қаранг: Конт О. Дух позитивной философии. – СПб.: 1998. С.45-49; Дюргейм Э. О разделение

общественного труда; Метод социологии. М., Мысль, 1990. – 134 с.; Добреньков В.И., Кравченко А.И.
История зарубежной социологии. – М.: Наука, 2000. – 32-33 с.; Громов И.А., Мацкевич А.Ю. Западная
теоретическая социология –

http: //polbu.ru

; Гайденко П.П.

Социология Макса Вебера // М. Вебер.

Избранные произведения. – М.: 1990. – С. 9.; Parsons T. The structure of social action. - Glencoe, 1995. –218 р.


background image

7

россиялик олимлар Л.Васильев, В.Малявин, Г.Ткаченко каби мутахассислар
томонидан таҳлил этилган.

1

Жанубий Шарқий Осиё мамлакатлари, шунингдек, Жанубий Корея,

Японияда ижтимоий ҳамкорликни таъминлашга қаратилган назарий
қарашлар ҳамда уларнинг амалий натижалари таҳлилига бағишланган
В.Тюрин, В.Курицын ва Д.Шалягин, Ю.Георгиев, А.Ишикава, Т.Сираиси,
К.Кодера, М.Байгереев каби файласуфларнинг илмий изланишлари ҳам
муаммони тадқиқ этишда муҳимдир.

2

Ғарб жамиятларида ижтимоий ҳамкорликка меҳнат муносабатларини

тартибга солишнинг самарадор механизми сифатида алоҳида эътибор
қаратилган. Германия, Франция, Италия ҳамда Шимолий Америка қитъаси –
АҚШ ва Канада мамлакатларида бу борада ибратли натижаларга эришилган.
Тадқиқот иши доирасида ушбу мамлакатларда ижтимоий ҳамкорлик
моделларининг ўзига хос хусусиятлари таҳлил этилган А.Малинкин,
Г.Лукьянова, Е.Новосёлов, В.Антропов, Л.Лебедева каби олимларнинг
тадқиқотлари бу йўналишда эътиборга молик.

3

Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда ҳам ижтимоий ҳамкорликнинг

турли қирраларининг таҳлилига бағишланган илмий тадқиқотлар амалга
оширилмоқда. Миллий заминда азалий қадриятларимизга таянган ҳолда
шаклланган ижтимоий ҳамкорлик шаклининг ўзига хос хусусиятлари таҳлил
этилган тадқиқотлар С. Шермухамедов, И.Соифназаров, Б.А.Алиев,
Қ.Назаров, Ф.Мусаев, А.Очилдиев, Н.Жўраев, И.Каримов, С.Отамуротов,
А.Иброҳимов, Б.Исоқов, О.Сафаров, М.Махмудов, Ш.Хаитов, О.Йулдашев,
Б.Рахмонов, М.Қирғизбоев, И.Эргашев, М.Жакбаров, А.Ш.Бекмуродов,
Н.Ҳакимов

каби

олимларнинг

номлари

билан

боғлиқдир

4

.

Ушбу

1

Қаранг: Васильев Л.С. История религий Востока. – М.: Университет, 2006. -358 с.; Малявин В.А.

Китайская цивилизация. – М.: 2000. – 165 с.; Ткаченко Г.А. Культура Китая. Словарь-справочник. – М.:
1999. – 106 с.

2

Қаранг: Тюрин В.А. История Индонезии. – М.: Авангард, 2000. – 15 с.; Тюрин В.А. История Юго-

Восточной Азии. –М.: Олма-пресс, 2002. –205 с.; Курицын В.М., Шалягин Д.Д. Опыт становления
конституционализма в США, Японии и России: учебное пособие для вузов. – М.: Трикста, 2004. – 136 с.;
Георгиев Ю. Закулисный реформатор эпохи Мэйдзи. // Электронный журнал “Япония сегодня”
japantoday.ru; Ишикава А., Сираиси Т., Кодера К. Деятельность профсоюзов Японии в условиях
глобализации. //Проблемы теории и практики управления, 2003.-№ 2. - С. 62-67.; Байгереев М. Южная
Корея: модернизация трудовых отношений и социальное партнерство - http://www.chelt.ru

3

Қаранг: Малинкин А. Социальное партнерство в Германии

-

http://www.strana-oz.ru

;

Лукьянова Г.И.

Трудовые отношения в современной Франции. -

http://sormlib.nnov.ru

; Новосёлов Е. Социальное партнёрство

по-итальянски. // Журнал “Социальное партнерство” -

http: //www. oilru.com

; Антропов В.В. Система

социальной защиты населения в Италии // Труд за рубежом. №1 2005. с.41-61.; Лебедева Л.Ф.
Государственная политика социальной защиты населения в США // США-Канада: экономика, политика,
культура. №2 (422) февраль 2005. – С.17-32.

4

Қаранг: Шермухамедов С. Фалсафа ва ижтимоий тараққиёт. –Тошкент: Фан, 2005. -176 б.;Соифназаров И.

Маънавий баркамоллик ва сиёсий маданият. –Тошкент: Шарқ, 2001. -197 б.; Алиев Б. Ижтимоий
шерикликнинг жамият ҳаётидаги ўрни // Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг
ижтимоий-сиёсий, иқтисодий-ҳуқуқий ва маънавий омиллари мавзуидаги республика илмий-амалий
конференция материаллари тўплами. (2011 йил 25 май) –Тошкент: Иқтисодиёт, 2011. –Б.20-23; Назаров Қ.
Аксиология қадриятлар фалсафаси. – Тошкент: ЎФМЖ, 2003. -251 б.; Мусаев Ф. Демократик давлат
қуришнинг фалсафий-ҳуқуқий асослари. –Тошкент: Ўзбекистон, 2007. -173 б.; Очилдиев А.С. Миллий ғоя ва
миллатлараро муносабатлар. – Тошкент: Ўзбекистон, 2004. – 133 б.; Бағрикенглик – барқарорлик ва
тараққиёт омили. / Масъул муҳ. А.Очилдиев. – Тошкент: ТИУ, 2007.-56 б.; Жўраев Н. Янгиланишлар
концепцияси: яратилиши, эволюцияси ва амалиёти. – Тошкент: Маънавият, 2002. -87 б.; Каримов И.


background image

8

муаллифларнинг тадқиқотларида демократик давлат ва фуқаролик жамияти
қуришда ижтимоий ҳамкорликка асос бўладиган турли тамойилларнинг
аҳамияти кенг ёритиб берилган.

Юқорида номлари келтирилган илмий манбаларнинг батафсил таҳлили

ижтимоий ҳамкорлик феноменини ижтимоий фалсафанинг махсус тадқиқот
объекти сифатида ҳали етарлича ўрганилмагани ҳақида хулоса чиқаришга
имкон беради. Шу нуқтаи назардан, тадқиқотда ижтимоий ҳамкорлик
тинчлик ва барқарорликнинг муҳим шарти сифатида ижтимоий – фалсафий
жиҳатдан таҳлил этилган.

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги

. Диссертация мавзуси демократик ҳуқуқий давлат қуриш, одил

фуқаролик жамиятини шакллантириш, мамлакатимизни модернизациялаш ва
ривожлантириш концепцияларига асосан шакллантирилган ҳамда бу
жараёнларни олиб бориш тамойилларига ва устувор йўналишларига мос
келади. Диссертация иши Бухоро Давлат университети “Фалсафа”
кафедрасининг

“Ижтимоий тараққиёт ва фалсафанинг долзарб муамолари

мавзуидаги илмий-тадқиқот дастури доирасига киради.

Тадқиқот мақсади

– ижтимоий-фалсафий таҳлил асосида ижтимоий

ҳамкорлик тўғрисидаги замонавий қарашларнинг тинчлик ва барқарорликни
мустаҳкамлашдаги аҳамиятини ўрганишдан иборат.

Тадқиқот

вазифалари:

- “Ижтимоий ҳамкорлик” тушунчаси, унинг назарий-методологик

асослари, шаклланиши, ривожланиши, намоён бўлишининг ўзига хос
хусусиятларини тарихийлик ва замонавийлик тамойиллари асосида тадқиқ
қилиш;

- тизимли ёндашув асосида ижтимоий ҳамкорлик жараёнининг тарихий

асосларини аниқлаш ва ривожланиш босқичларининг характерли хусуси-
ятларини таҳлил этиш;

- Шарқ жамиятларида ижтимоий ҳамкорлик намоён бўлишининг ўзига

хос хусусиятларини қиёсий таҳлил асосида ёритиш;

- Ғарб мамлакатларида ижтимоий ҳамкорлик тизими ва жамоа шарт-

номалари моделларининг ижтимоий барқарорликни таъминлашга таъсир
этувчи хусусиятларини тадқиқ этиш;

Маънавият, фалсафа ва ҳаёт. –Тошкент: Фан, 2007. -210 б.; Отамуротов С. Миллий ривожланиш фалсафаси.
– Тошкент: Академия, 2005. -196 б.; Сафаров О., Маҳмудов М. Оила маънавияти. – Тошкент: Маънавият,
1998.-308 б.; Хаитов Ш. Муроса фалсафаси оила тинч-тотувлиги асоси // Миллий ғоя ва мафкуранинг
фалсафий-ҳуқуқий фанлар ривожидаги аҳамияти. Илмий-амалий конференция материаллари (2008 йил 2
май). – Тошкент: Фалсафа ва ҳуқуқ институти нашриёти, 2008. – Б. 247.; Алиев Б., Йулдашев О.
Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти. Ўқув қўлланма. –Тошкент: Иқтисодиёт,
2011. –216 б.; Алиев Б., Рахмонов А. Социология. Дарслик. -Тошкент: Иқтисодиёт, 2011. –334 б.;
Қирғизбоев М. Фуқаролик жамияти: генезиси, шаклланиши ва ривожланиши. –Тошкент: Ўзбекистон, 2010. -
255 б.; Эргашев И., Жакбаров М. Жамиятни демократлаштириш ва миллий ғоя. -Тошкент: “Академия”,
2007. -98 б.; Бекмуродов А.Ш. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва
Сенатининг 2010 йил 12 ноябрдаги қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада
чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” мавзусидаги маърузасини ўрганиш
бўйича ўқув-услубий мажмуа. -Тошкент: Иқтисодиёт, 2010. – 280 бет.; Муродов М., Ҳакимов Н.
Қадриятнома. –Тошкент: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 2001. -543 бет.


background image

9

- Ўзбекистонда демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуришда

ижтимоий ҳамкорлик тамойилларининг аҳамиятини тизимли таҳлил қилиш;

- ижтимоий ҳамкорлик ғоясини шахс дунёқарашининг негизига

айлантириш орқали миллий мафкурани мустаҳкамлаш ҳамда жамиятда тинч-
тотувлик ва барқарорликни таъминлашнинг самарали йўлларини ишлаб
чиқиш;

- ижтимоий ҳамкорлик ҳақидаги замонавий қарашларнинг тинчлик ва

барқарорликни таъминлашдаги аҳамиятига доир назарий хулосалар ва
амалий тавсияларни бериш, уларни амалиётга татбиқ этиш имкониятларини
аниқлашдан иборат.

Тадқиқот объекти ва предмети.

Ижтимоий ҳаётдаги турли соҳаларга

оид муносабатлар

тадқиқот объектини ташкил этади. Тадқиқотнинг предмети

ижтимоий ҳамкорликка оид илмий-замонавий қарашлар, уларнинг макон ва
замон хусусиятларидан иборат.

Тадқиқот методлари.

илмий билишнинг объективлик, тизимлилик,

ворисийлик, қиёсий таҳлил, анализ ва синтез, умумлаштириш, тарихийлик ва
мантиқийлик.

Тадқиқот фарази

. Фуқаролик жамияти қурилиши асосларининг мус-

таҳкамланиши барча соҳаларда ижтимоий ҳамкорликни таъминлашга
устувор вазифа сифатида ёндашиш заруриятини вужудга келтиради.

Жамият тараққиёти туфайли субъектлар ўртасида ҳамкорлик,

ҳамжиҳатлик,

ҳамфикрлик,

ўзаро

келишув,

тенгликка

асосланган

шартномаларга бўлган эҳтиёж ортиб боради.

Сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маданий, ижтимоий-иқтисодий муносабат-

ларда барқарорликка эришиш мунтазам равишда ижтимоий ҳамкорликни
таъминлашнинг илмий асосланган янги технологияларини ишлаб чиқишни
тақозо этади.

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:

1)

Ижтимоий ҳамкорлик ҳақидаги замонавий назарий қарашлар ри-

вожланишидаги устувор тенденцияларнинг аниқланиш зарурати борлиги;

2)

Шарқ жамиятларида ижтимоий ҳамкорликни шакллантиришга асос

бўладиган омилларнинг етарлича ижтимоий-фалсафий таҳлил қилинмагани;

3)

Ғарб жамиятларига хос бўлган ҳамкорлик шакллари ва йўналиш-

ларининг танқидий ўрганилиши лозимлиги;

4)

Ўзбекистонда шаклланган ижтимоий ҳамкорлик моделининг маъ-

навий мазмунини очиб бериш эҳтиёжининг мавжудлиги;

5)

Ижтимоий ҳамкорлик муаммосининг талқинига доир ижтимоий-

фалсафий хулосалар беришнинг амалий аҳамияти;

6)

“Ижтимоий ҳамкорлик” тушунчасига муаллифнинг мустақил

таърифи;

Илмий янгилиги:

- “ижтимоий ҳамкорлик” муаммоси яхлит ҳодиса сифатида ижтимоий-

фалсафий таҳлил қилинган;


background image

10

- ижтимоий ҳамкорлик тўғрисидаги замонавий қарашлар қиёсий таҳлил

асосида илмий ўрганилган;

- Шарқ жамиятларида ижтимоий ҳамкорлик моделларига хос жамоа-

вийлик, анъанавийлик, замонавийлик диалектикасининг моҳияти ёритилган;

- Ғарбда меҳнат муносабатларини тартибга солишда ижтимоий

ҳамкорлик тамойилларига нисбатан ёндашувлар тизимли илмий асосда
ўрганилган;

- Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини

ривожлантириш

жараёнида

устувор

бўлган

ижтимоий

ҳамкорлик

тамойилларининг ўзига хос жиҳатлари ижтимоий-фалсафий таҳлил этилган;

- ижтимоий ҳамкорлик миллий ғоямизнинг таркибий қисми сифатида

мамлакатимизда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашнинг муҳим омили
эканлиги асосланган.

Тадқиқот

натижаларининг

илмий

ва

амалий

аҳамияти

.

Диссертацияда ўрганилган масалаларнинг ечимларидан Ўзбекистонда
кечаётган ижтимоий жараёнларни ижтимоий - фалсафий тадқиқ этишда
ижодий фойдаланиш мумкин. Шунингдек, баён этилган муаллифнинг
хулосалари ва таклифлари ушбу йўналишдаги кейинги тадқиқотлар учун
муайян назарий манба бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Диссертациянинг амалий аҳамияти унда ўз аксини топган назарий ху-

лосалар ва умумлашмалар, амалий таклиф-тавсиялардан олий ва ўрта махсус
таълим муассасаларида ижтимоий фанларни ўқитишда, шунингдек,
республикамизда олиб борилаётган ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик
жамиятини қуришга йўналтирилган ислоҳотларда, Республика Маънавият
тарғибот марказининг жойлардаги бўлимларида, фуқаролик йиғинлари,
«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати фаолиятида, талабалар учун
уюштириладиган мулоқот, давра суҳбатларида ҳамда аҳоли орасида ушбу
йўналишдаги маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этишда фойдаланиш
мумкин.

Натижаларнинг

жорий

қилиниши

.

Диссертациянинг

умумий

хулосаларидан Бухоро Давлат университети талабаларига

“Фалсафа”,

“Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар”, “Сиёсат
фалсафаси”, “Ҳуқуқ фалсафаси”, “Ўзбекистонда демократик жамият қуриш
назарияси ва амалиёти”, “Сиёсатшунослик”,

“Ижтимоий фалсафа”, “Жамият

ва инсон”, “Фалсафада инсон муаммоси” каби фанлардан маърузалар ўқиш
ва амалий машғулотлар олиб боришда фойдаланилмоқда. Шунингдек,
тадқиқотнинг илмий-назарий хулоса ва ечимлари муаллифнинг Республика
илмий-амалий, назарий конференцияларида қилган маърузаларида ўз аксини
топган ҳамда илмий мақола, тезислар шаклида эълон қилинган.

Ишнинг синовдан ўтиши (апробацияси).

Диссертация Бухоро давлат

университети Фалсафа кафедраси йиғилишида (17.06.2010, 10-сон баённома)
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият
қурилиши

академияси

“Бошқарув

социологияси

ва

психологияси”

кафедраларининг

(22.09.2010,

22-сон

баённома)

кенгайтирилган


background image

11

йиғилишларида,

Мирзо

Улуғбек

номидаги

Ўзбекистон

Миллий

Университети ҳузуридаги фалсафа фанлари доктори (номзоди) илмий
даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича Д. 067.02.01-
Бирлашган Ихтисослашган Кенгаш қошидаги илмий-назарий семинар
(17.11.2011, 10-сон баённома) мажлисида муҳокамадан ўтган ва ҳимояга
тавсия этилган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Тадқиқот натижалари муал-

лифнинг 1 та илмий рисола, 3 та журнал шу жумладан, 2 та ОАК рўйхатидаги
журналларда, 11 та илмий тўпламда чоп қилинган жами 15 та мақолалар ва
тезислардан иборат материалларда ўз ифодасини топган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Диссертация “Кириш”, учта

боб, етти параграф, “Хулоса” ҳамда “Фойдаланилган адабиётлар рўйхати”дан
иборат. Матннинг умумий ҳажми 141

бет.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Диссертациянинг

“Кириш”

қисмида

мавзунинг

долзарблиги,

муаммонинг ўрганилганлик даражаси, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари,
объекти, предмети, гипотезаси аниқланган. Ҳимояга олиб чиқилаётган
асосий ҳолатлар, илмий янгилиги ва амалий аҳамияти тавсифланган.

Диссертациянинг

биринчи

боби

““Ижтимоий

ҳамкорлик”

тушунчасини илмий-назарий ва фалсафий ўрганиш масалалари”

деб

номланган мазкур бонинг биринчи қисмда “Ижтимоий ҳамкорлик
тушунчаси, унинг назарий-методологик асослари” таҳлил этилган. Унда
ижтимоий ҳамкорлик ижтимоий муносабатларнинг махсус шакли сифатида,
қатор концепциялар, назарияларда “умумий тинчликка асосланган давлат”,
“ижтимоий ҳамкорлик давлати”, “индустриал ва постиндустриал жамият”
каби ғояларнинг илгари сурилиши билан ўзаро боғлиқ равишда олиб
қаралган. Демократик жамиятда социал-сиёсий институт бўлган давлат шахс,
ижтимоий гуруҳ ва қатламлар, жамият ва қолаверса, бутун халқ билан
умумий тараққиёт йўлида ижтимоий ҳамкорлик тамойилларига амал қилади
ва бу замонавий давлатчиликнинг асосий шартларидан бири бўлиб
ҳисобланади.

Ижтимоий ҳамкорлик – ижтимоий меҳнат соҳасида ишчилар, иш

берувчилар (тадбиркорлар), давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўзини-ўзи бош-
қариш органлари манфаатларининг мувофиқлиги ва муҳофазасини ўзаро
шартномага интилиш, консенсусга эришиш, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий
ривожланишнинг муҳим йўналишлари бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва
амалга ошириш орқали таъминлайдиган ижтимоий муносабатларнинг
цивилизациялашган шакли эканлиги асосланган.

Ижтимоий ҳамкорлик моҳиятига доир билдирилган фикр-мулоҳазалар

уни яхлит тизим сифатида тасаввур этиш имкониятини беради. Шундан
келиб чиққан ҳолда, тадқиқотда қуйидагилар ижтимоий ҳамкорлик
тизимининг элементлари сифатида таҳлил қилинган:


background image

12

- жамиятнинг барқарор иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши;
- турли ижтимоий гуруҳ, қатлам, синф вакилларининг хилма-хил ман-

фаатларини акс эттирувчи мустаҳкам ижтимоий тузилманинг мавжудлиги;

- жамиятда келишув, ишонч, толерантлик муҳитининг қарор топиши;
- жамоавий келишув ва шартномаларнинг бажарилишини назорат

қилувчи таъсирчан механизмнинг мавжудлиги.

Миллий мафкура тизимида ижтимоий ҳамкорлик ғоясининг мустаҳкам

ўрин эгаллаши мамлакатимизда ташкилот ва ижтимоий қатламлар, турли
институтлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини таъминлаш зарурати
билан изоҳланади.

Жамиятдаги тотувлик ва унинг барқарор тараққиёти турли шахслар

ҳамда ижтимоий тоифалар ўртасидаги ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликка боғлиқ.
Шахснинг манфаатлари миллат ва жамият манфаатларига уйғунлаштирила-
диган ҳолдагина юксак тараққиётга эришиш мумкин. Аҳолининг турли
қатламлари орасидаги муносабатлар ва ўзаро ҳамкорликни такомиллаш-
тириш жамиятдаги барқарорликни мустаҳкамлашга замин яратади. Аксинча,
ана шу ҳамкорликнинг издан чиқиши ёки муносабатларда салбий ҳолатлар
барқарорликнинг издан чиқишига олиб келади, ижтимоий беқарорлик,
сиёсий бошбошдоқлик ва миллий парокандаликни келтириб чиқаради.

Ижтимоий ҳамкорлик нафақат миллий истиқлол мафкурасининг асосий

ғояси, давлатимиз сиёсатининг муҳим йўналиши сифатида жамиятимиз
ҳаётидан тобора кенг ўрин эгаллаб бормоқда. Мустақиллик йилларида олиб
борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар халқимиз ижтимоий аҳволини
яхшилаш, турмуш даражасини кўтариш ва бу орқали турли ижтимоий гуруҳ
ва қатламлар ўртасида ҳамкорлик ва ҳамжиҳатлиликни таъминлашга
қаратилган.

Бобнинг иккинчи параграфи “Ижтимоий ҳамкорлик жараёнинг тарихий

асослари ва ривожланиш босқичлари” деб аталиб, ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик
жараёнининг пайдо бўлиши, манбалари, тарихий асослари, ривожланиш
босқичлари, Ўрта Осиё мутафаккирларининг ижтимоий ҳамжиҳатлик, ўзаро
якдиллик, ишончга асоланган ижтимоий муносабатларга оид қарашлари
таҳлилига бағишланган.

Қадимий манбалардан бири “Авесто”, Шарқ уйғониш даври тафаккури,

Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али Ибн Сино, Имом
Ғаззолий, Низомулмулк ва Амир Темур ва темурийлар даври ижтимоий-
фалсафий тафаккуридаги ҳамжиҳатлик муносабатлари, жадидчилик ҳаракати
намояндалари М.Беҳбудий, Мунаввар қори, А.Фитрат ижодидаги ушбу
муаммога доир жиҳатлар ўрганилган.

“Авесто” манбасида ижтимоий ҳамкорлик тамойили одамларни буюк

давлатчилик ғояси атрофида бирлаштириш зарурати сифатида намоён
бўлиши, Абу Наср Форобий қарашларида ўзаро бирлик, иттифоқда яшаб,
бир-бирига ёрдам кўрсатувчилар шаҳри фозил одамлар шаҳри эканлиги, Ал
Беруний фикрича, “шартнома” тузиш шакли, тенглик ва адолат ўрнатишда
муҳим омил эканлиги, Амир Темур бу жараённи кенгаш тузиш, машварат


background image

13

билан иш қилиш кўринишида қабул қилгани, Алишер Навоий ҳазратлари
манфаатлар нуқтаи – назаридан қараб, буни жамият қонуни деб билгани,
жадидизм назариясида эса, бу тамойил миллий маҳдудликни рад этиш,
ҳамманинг манфаатларини ҳисобга олувчи қонунлар тизими, оиланинг
барқарорлиги ва тотувлиги асоси эканлиги тадқиқотда кенг ёритилган.

Ижтимоий ҳамкорликнинг илмий-назарий ва фалсафий ўрганиш маса-

лаларининг таҳлилига таянган ҳолда қуйидаги хулосалар чиқарилган:

-

ижтимоий ҳамкорлик моҳиятини унинг демократик ғоя, фуқаролик

жамиятининг асосий тамойилларидан бири, ижтимоий бирлик ва фуқаролик
жамияти институтлари ўртасидаги барқарор алоқалар шарти сифатидаги
хусусиятлари ташкил этади;

-

ижтимоий ҳамкорлик миллий ғоя ва мафкурани мустаҳкамлашнинг

муҳим йўналиши сифатида Ўзбекистонда тинчлик ва осойишталикни сақлаш,
давлатимизнинг ташқи иқтисодий-маданий алоқаларини ривожлантиришда
улкан маънавий имконият бўлиб хизмат қилади;

-

тарихан

ижтимоий

ҳамкорлик

синфий

зиддият

тўғрисидаги

концепциялар ва инқилобий ғояларга нисбатан антитезис шаклида, меҳнат ва
манфаатлар ўртасидаги қарама-қаршиликларни ҳал этишнинг демократик
йўли сифатида вужудга келган.

-

мавжуд ижтимоий, сиёсий, иқтисодий муносабатлар доирасидаги

муаммоларни ҳал қилишга нисбатан фуқаролар ташаббускорлигининг
кучайиши оқибатида, нодавлат ва нотижорат ташкилотлар ва ижтимоий
ҳаракатлар пайдо бўлган.

Тадқиқотнинг иккинчи боби

“Хорижий мамлакатларда ижтимоий

ҳамкорлик тамойиллари”

деб номланган. Иккинчи бобнинг биринчи қисми

“Шарқ жамиятларида ижтимоий ҳамкорлик намоён бўлишининг ўзига хос
хусусиятлари” деб аталиб, унда Хитой, Япония, Малайзия, Индонезия,
Жанубий Корея давлатларида замонавий ҳамкорликнинг кўринишлари ва
ўзига хослиги ўрганилган ва таҳлил этилган.

Хитойда ижтимоий ҳамкорлик миллатлараро муносабатлар, диний

эътиқод эркинлиги, ижтимоий интеграция доирасида сиёсий тизим
даражасига кўтарилган. Малайзияда бу тамойил турли дунёқараш ва
маданиятга эга миллатларнинг, хилма-хил қадриятли мўлжалларга эга бўлган
гуруҳ ва қатламларнинг манфаатларини мувофиқлаштириш, давлат ва
жамият қурилишида ўзаро ҳамкорликни таъминлаш асосида қаралади. Шарқ
мамлакатлари орасида ижтимоий ҳамкорликни таъминлаш бўйича Индонезия
ҳам алоҳида эътиборга молик натижаларга эришган. Бунда диний
бағрикенглик, конфессияларнинг тенглиги, мамлакатнинг шаҳар ва қишлоқ
ўртасидаги бир хил ижтимоий структурага эга эканлигини таъкидлаш лозим.
Касаба уюшмаларининг бир неча тармоқ асосида бирлашгани бу мамлакатда
меҳнат муносабатларини тартибга солингани ва манфаатларнинг тенг
таъминланганидан дарак беради. Японияда ижтимоий ҳамжиҳатлик ўзига хос
тажрибага эга. Чунки, бу ерда амал қиладиган меҳнат келишуви мавжуд
бошқа Шарқ ва Ғарб давлатларидан анча фарқ қилади. Меҳнат келишувлари


background image

14

бу ерда умумий, абстракт характерга эга. Японияда касаба уюшмалари
тўғрисидаги Қонун, Маслаҳат марказлари Низоми ижтимоий ҳамкорлик
механизмларини таъминлашда ҳуқуқий асос ҳисобланади. Жамоавий
шартномалар бу давлатда меҳнат муносабатларини тартибга солади.
Жанубий Кореяда ижтимоий ҳамкорлик жараёни меҳнатнинг миллий
қадрият даражасида улуғланиши, “Демократлаштириш декларацияси”нинг
қабул қилиниши, “Уч томонлама комиссия”нинг тузилиши билан
белгиланган.

Ижтимоий ҳамкорлик тамойилларининг Шарқ жамиятларида намоён

бўлиш хусусиятларини тадқиқ этиш ушбу ижтимоий макондаги социал бир-
ликлар маданияти ва урф-одатлари, эҳтиёж ва манфаатлари, қадриятли мўл-
жаллари ҳақида тасаввур ҳосил қилиб олишни тақозо этади.

Шу нуқтаи назардан, Шарқда шахс, ижтимоий гуруҳ, қатлам, синфлар

ўртасида тараққиёт йўлидаги соғлом ҳамкорлик муносабатларининг
шаклланиши ва ривожланиши ҳам уларнинг маънавий борлиғини характер-
ловчи хусусиятлари, омиллар билан чамбарчас боғлиқдир. Бинобарин,
Шарқда социал структуралар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг қуйидаги
хусусиятлари ажратиб кўрсатилган.

Биринчидан, индивид ҳаётининг у мансуб бўлган жамоага чамбарчас

боғлиқлиги. Ушбу жиҳат Шарқ жамиятларида ижтимоий ҳамкорлик
таъминланишида муҳим омил бўлиб, уни салбий ёки ижобий ҳолат деб эмас,
балки, бизнингча, объектив сабаблар билан шартланган шарқона ижтимоий
ҳолат деб баҳолаш ўринлидир. Бу индивид ва жамоа бирлиги ҳокимият
кучларини қадимдан мавжуд диний-ҳуқуқий нормалар, анъаналар доирасида
ушлаб туриш имкониятини берган. Иккинчи томондан эса, вазият тақозосига
кўра индивид жамоадан ажралган ҳолатга тушиб қолса, айниқса, у хусусий
мулкка эга бўлса, ўз фаолияти ва мустақил яшаши учун етарлича махсус ёки
қонунчиликда тан олинган ҳуқуқ, эркинлик, юридик кафолатга эга бўлмаган.
Мулкдорларни

ўз

атрофига

кўплаб

қариндошлари,

ҳамшаҳарлари,

ёрдамчилари ва мижозларини тўплашга мажбур қилган. Ўз навбатида, улар
мулкдор учун ҳокимият тазйиқига қарши тура оладиган ижтимоий куч
вазифасини бажарган.

Иккинчидан, мулкдорлар ижтимоий мақоми бирор бир расмий

санкциялашган меъёрларга таянмаган. Бу эса, табиий равишда ҳокимият
вакилларига “тинчлик” бермаган. Шарқдаги мулкдор, айниқса, тадбиркорлар
жуда катта бойликка эга бўлганлари ҳолда, уни ижарага бериладиган ерга
ёки яшаши учун сарф қилишга мажбур бўлган. Тўпланган бойликни
капиталга айлантириш учун эса зарур шарт-шароитлар мавжуд бўлмаган.
Шунинг учун, капиталистик хўжалик юритиш тизими ресурсларга бой
Шарқда эмас, балки, ўта чекланган ресурсларга эга бўлган ҳолда, мавжуд
капитални янада кўпайтириш малакасини шакллантира олган ғарбликлар
орасида вужудга келган.

Учинчидан, ушбу хусусият Шарқдаги ижтимоий структураларнинг

корпоративлик сифати билан боғлиқ. Бу ерда, гап шундаки, уруғ, каста,


background image

15

секта, жамоа, гуруҳ, цех-гильдия каби корпорациялар одатга кўра ўз
таркибига бой ва камбағаллар, оддий одамлар ва мансабдорлар, ҳокимият
эгалари ва қул, хизматкорлар каби бир-бирига қарама-қарши манфаатларга
эга структураларни олган. Ушбу вертикал алоқалар тизими Шарқда барча
даврларда сезиларли ўрин тутиб келган. Унинг ижтимоий вазифаси
индивидларни корпорациялар таркибига тўплаш ва давлат деспотизмига
қарши қўйишдан иборат бўлган. Одатий ҳуқуқ меъёрлари ва анъаналар ушбу
корпорацияларга зулмдан сақланиш учун ҳимояни таъминлаган.

Иккинчи бобнинг иккинчи қисми “Ғарб мамлакатларида ижтимоий

ҳамкорлик тизими ва жамоат шартномалари модели”

деб номланган. У

Германия, Франция, Италия, АҚШ ва Канададаги ҳамкорлик тизимига доир
масалалар таҳлилига бағишланган.

Ижтимоий

ҳамкорликнинг

Германия

модели

ўзаро

келишувга

асосланиш, компромисс, ёлланма ишчилар, иш берувчи ва давлат ўртасидаги
ўзаро таъсирлашув тарзида намоён бўлади. Бу давлатда касаба уюшмалари
фаолияти кенг йўлга қўйилган. Жамоавий шартномалар икки: тариф
сеткалари тўғрисидаги ва махсус жамоавий шартномалар тарзида кечади.
Францияда эса бу жараён оилавий муносабатлар, иқтисодиёт, меҳнат
муносабатлари ва таълим тизимида кенг ўринга эга. Ижтимоий ҳимоя тизими
ҳам бу мамлакатнинг ижтимоий ҳамжиҳатликка нақадар кенг ўрин
ажратганини кўрсатади. Италия давлатида бу ижтимоий ҳимоя тизимини
қайта ислоҳ этиш даврида янгича тусга эга бўлди. Касаба уюшмалари
фаолияти ҳам меҳнат муносабатларни тартибга солишдан ташқари
бирлашган аъзолар ўртасида интизомий тартибни амалга ошириш, меҳнат
дунёсида демократик ўзгаришларни таҳлил қилиб, уларни ўрганиб янги
қонун ва қарорларни изоҳлаш ҳамда муносабат билдириш ишларида кенг
фойдаланилади. Таъкидлаш лозимки, АҚШ ва Канада мамлакатлари
ижтимоий шерикликнинг ўзига хос анъаналарига эгадир. Канадада инсон
манфаатлари юқорилиги у ерда яшаётган аҳолининг муайян ҳаёт даражаси
таъминланганлиги кафолатидан билинади. У ижтимоий ҳимоя тизими кучли
давлатлардан бири ҳисобланади. Ишсизлар ва вояга етмаганлар, қарияларга
мўлжалланган

ижтимоий

ёрдам

дастурлари

ижтимоий

ҳамкорлик

тизимининг кучли динамикада ишлашидан далолат беради. Хусусий сектор
учун қулай шарт-шароитларни яратиш давлатнинг асосий вазифаси
ҳисобланади. Ижтимоий сиёсатнинг бозор иқтисодиётига мослашган АҚШда
соғлиқни сақлаш, моддий таъминот, ижтимоий хизматлар кўрсатиш кенг
йўлга қўйилган.

Шарқ ва Ғарб мамлакатларида ижтимоий ҳамкорлик тамойилларининг

таҳлили асосида қуйидаги хулосалар чиқарилган:

-

Шарқда ижтимоий ҳамкорлик, ҳамфикрлилик, ўзаро ҳурмат, тенглик

каби демократик ҳолатларнинг барчаси Шарқ халқлари эътиқодидаги
маънавий омиллар орқали қарор топган. Ҳозирги даврга келиб ижтимоий
бирлик ва институтлар ўртасидаги ўзаро муносабатларда маънавий омил


background image

16

устувор аҳамият касб этиб, Шарқ халқлари ижтимоий ҳаётида ўз аҳамиятини
сақлаб келмоқда.

-

моҳият эътиборига кўра, ижтимоий ҳамкорлик – жамиятдаги гуруҳлар

ва синфлар ўртасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солишнинг тинч,
ўзаро ҳурматга асос бўлувчи мафкура ва амалиёт сифатида Ғарб
мамлакатлари

ҳаётида

асосан

ижтимоий-иқтисодий

ҳамда

меҳнат

муносабатларида барқарорликка эришишнинг зарур шартидир. Шунингдек,
Ғарб мамлакатларда ижтимоий ҳамкорлик асосан, Шарқдаги каби энг аввало,
жамоавийлик руҳи, қадимий анъана ва урф-одатларга эмас, кўпроқ, бу
борадаги ҳуқуқий асосларга қатъий таяниш, уларни вазият тақозосига кўра
такомиллаштириб, ўзгартириб боришга асосланган.

Тадқиқотнинг

“Мустақил Ўзбекистонда ижтимоий ҳамкорлик –

барқарор тараққиёт кафолати сифатида”

деб номланган учинчи бобининг

биринчи қисми “Мустақил Ўзбекистонда демократик давлат ва фуқаролик
жамияти қуришда ижтимоий ҳамкорлик тамойилларининг аҳамияти”нинг
таҳлилига бағишланган. Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик давлат ва
фуқаролик жамиятини барпо этиш - Ўзбекистон тараққиётининг бош
мақсади ҳисобланади. Фуқаролик жамияти

кишиларнинг юксак ахлоқий-

сиёсий ва ҳуқуқий маданиятига асосланадиган демократик жамият
тараққиётининг юқори босқичидир. Бундай жамият эркин уюшмаларнинг
кўпқиррали алоқаси бўлиб, давлат қонунларини ҳурмат қилиб бажарувчи,
жамият таркибига кирувчи элементларнинг нисбий мустақиллигига
асосланувчи, турли зиддият ва ихтилофларни ҳуқуқий асосда ўзаро келишув,
сабр-тоқат ва музокаралар орқали ҳал этишга асосланувчи жамиятдир.

Мамлакатимизда ижтимоий ҳамкорлик жараёни халқимизнинг азалий

урф-одатлар

ва

анъаналари,

қадриятларига

таянади.

Бу

жараён

қариндошчилик ришталари, оила, қўни-қўшничилик муносабатлари, маҳалла
каби такрорланмас тизимларда ўз ифодасини топади. Ўзбекистонда меҳнат
муносабатларида бу тамойилга алоҳида ўрин ажратилган ва мустаҳкам
қонуний асосларга эга. Президент И.А.Каримов томонидан мамлакатнинг
ривожланиш концепциясида бу масалага алоҳида эътибор қаратилиб,
“Ижтимоий шериклик” тўғрисидаги Қонун қабул қилиш таклифи
билдирилди.

1

Меҳнат

кодекси,

Аҳоли

бандлиги

тўғрисидаги,

Ногиронларнинг

ижтимоий

ҳимояланганлиги

тўғрисидаги,

Меҳнат

муҳофазаси тўғрисидаги қонунлар ижтимоий ҳамкорликнинг нақадар
мустаҳкам ҳуқуқий асосга эгалигини кўрсатади. Диний конфессияларнинг
тенг ҳуқуқли фаолият юритиши, барча дин вакилларининг эркин эътиқод
қилиши ҳамжиҳатликка даъват ва ижтимоий мустаҳкамлик ифодасидир.

Бобнинг мазкур қисми бўйича қуйидаги хулосаларга келинган:

-

мамлакатимизда ижтимоий ҳамкорлик тамойиллари халқимизнинг

урф-одатлари ва қадриятлари асосида шаклланган.

1

Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини

ривожлантириш концепцияси. –Тошкент, Ўзбекистон, 2010. –13-бет.


background image

17

-

Ғарб мамлакатларидаги ушбу тизимнинг биздагидан фарқи, улар бу

тамойилни

иқтисодий

муносабатлар

доирасида

таҳлил

этса

ва

индивидуализмни ёқлаб чиқса, Шарқ халқи ҳаётида бу тамойил жамият
ҳаётининг барча соҳалари, иқтисодиёт, маънавият, сиёсат, таълим-тарбия
муносабатларида асосий ўрин эгаллайди.

-

бу

тамойил

нафақат

маънавий

асосларда,

балки,

меҳнат

муносабатларини тартибга солишда, адолатли ва хавфсиз ишлаш жараёнини
юзага келтиришда ҳам асосий омиллардан бири бўлиб хизмат қилади.

Тадқиқот учинчи бобининг иккинчи параграфи “Миллий мафкуранинг

ижтимоий ҳамкорлик ғояси – жамиятда тинч-тотувлик ва барқарорлик
омили” деб номланган. Бу қисмда ижтимоий ҳамкорлик тушунчасининг
бошқа фикрлардан фарқи, моҳияти алоҳида миллий ғоянинг таркиби
сифатида фалсафий таҳлил этилган.

Миллий ғоянинг ижтимоий ҳамкорлик тамойили Ўзбекистонда эзгу мақ-

сад йўлида хизмат қиладиган, сафарбар этувчи кучга эга бўлган ғоялар,
мақсадларни ўзида мужассам этган руҳий, маънавий куч-қувват манбаидир.
Бу тамойил мамлакатда яшайдиган турли халқлар ва миллат вакилларининг
хусусиятларини, мақсади, манфаатлари билан ўзаро муштараклигини
таъминлайди ва шуни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Ўзбекистон
фуқароларини жамият олдида турган мақсадлар йўлида жипслаштиради,
шунга ундайди.

Ижтимоий ҳамкорлик ғояси мустақилликни қўлга киритиш йўлида

халқни, миллатни унга сафарбар этиш, мустақиллик, эркинлик ва демократия
учун бирлаштирувчи, эзгу ғоялар мажмуи сифатида намоён бўлади. Буни биз
мустақилликни мустаҳкамлаш, уни сақлаб қолишга, унга ишонч ва эътиқод,
миллат ва халқнинг унинг атрофида жипслашганлик, уюшганлик ҳолати,
амалий, ижтимоий фаолияти, демократик жамият қурилиши соҳаларини
мустаҳкамлаб бориш, уни турли хавф-хатарлардан ҳимоя қилиш, ягона
миллат бўлиб бирлаша олиш, ўз-ўзини сақлаб қолиш, асраш-авайлаш,
демократик жамиятни қуриш билан боғлиқ ғоялар мажмуи сифатида намоён
бўлиб бораётганлигида англаб олмоқдамиз.

Танланган

мавзу

таҳлили

натижалари

ижтимоий

ҳамкорлик

тушунчасини қуйидагича таърифлаш имконини берган:

Ижтимоий ҳамкорлик – ижтимоий структуралар ҳамда институтлар

ўртасидаги жамият ҳаётининг барча соҳаларига доир муносабатларда
келишув, ўзаро ишонч, ҳурмат, тенгликни таъминлашга қаратилган,
фуқаролик жамияти асосларининг мустаҳкамланишига хизмат қиладиган
назария ва амалиётдир.

Миллий мафкура тизимида ижтимоий ҳамкорлик ғоясининг мустаҳкам

ўрин эгаллаши мамлакатимизда ташкилот ва ижтимоий қатламлар, турли
институтлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини таъминлаш зарурати
билан изоҳланади.


background image

18

Ижтимоий ҳамкорлик жамиятнинг барча соҳалари ва структуралари

ўртасида кечадиган демократик жараён бўлиб, шартли равишда унинг
қуйидаги шаклларини келтириш мумкин:

- миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатлик;
- дин ва конфессиялараро бағрикенглик;
- шахс, ижтимоий гуруҳ, жамият ва давлат (социал структуралар)

ўртасидаги ижтимоий алоқадорлик;

Ижтимоий ҳамкорлик замонавий ижтимоий муносабатларнинг ривож-

ланган тизими бўлиб, шартнома ва келишувлар асосида ишчилар, иш берув-
чилар, тадбиркорлар, турли социал гуруҳ, қатлам, улар уюшмаларининг
манфаатлари ҳимояси ва ўзаро мувофиқлигини таъминловчи, ижтимоий-
иқтисодий ривожланишнинг муҳим йўналишлари бўйича консенсусни
англатади.

Юқоридаги фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб, мазкур бобга доир

қуйидаги хулосалар берилган:

- ижтимоий ҳамкорлик Ўзбекистон жамияти мафкуравий тизимининг

асосий ғояларидан биридир. “Жамиятни сунъий равишда бўлиб, турли
қарама-қаршиликларни мутлақлаштирадиган таълимотлардан фарқли ўлароқ,
ижтимоий ҳамкорлик ғояси бу табиий ранг-барангликни миллий тараққиёт
манфаатларига бўйсундиради”

1

.

- ижтимоий ҳамкорликнинг ривожланган, конструктив муносабатлари

гуруҳ ва қатламлар манфаатларини максимал ҳисобга олиш ва уларни муво-
фиқлаштириш ва имкони борича тўлиқ амалга оширишни назарда тутади.
Акс ҳолда, улар ижтимоий-иқтисодий ривожланишга, ҳамжиҳатлик ва
сиёсий

барқарорликни

таъминлашга

хизмат

қилмайди.

Ўзбекистон

Республикаси Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек: - “Очиқ ва кучли
фуқаролик жамиятини бугунги кунда аҳолининг турли ижтимоий гуруҳлари
ва кенг қатламлари манфаатларини ифода этадиган мустақил ва барқарор
нодавлат нотижорат ташкилотлар, эркин оммавий ахборот воситалари ва
бошқа фуқаролик жамияти институтларининг ривожланган тизимисиз
тасаввур этиб бўлмайди”

2

.

Умуман олганда, ижтимоий ҳамкорлик турли-туман манфаатларнинг

ўзаро мувофиқлигини таъминлашнинг ривожланган шаклларини қарор
топтиришга хизмат қилади. Зеро, давлат ва жамият ўртасидаги чинакам
ҳамкорлик муносабатлари, тенглик асосидаги диалог ҳуқуқий давлат ва
фуқаролик жамиятини янада мустаҳкамлашнинг муҳим шартларидандир.

Бобнинг учинчи параграфи “Фуқаролик жамияти институтлари –

ижтимоий ҳамкорлик тамойилларини таъминлаш ва самарадорлигини
ошириш омиллари” деб аталган. Унда жамиятни модернизациялаш даврида
фуқаролик жамияти институтларига берилаётган эътибор, уларнинг жамият
ҳаётидаги

вазифалари,

ижтимоий

шериклик

ва

ҳамжиҳатликни

таъминлашдаги роли ва вазифалари таҳлил қилинган.

1

Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар. – Тошкент: Ўзбекистон, 2000. – 57 б.

2

Каримов И.А. Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёт йўли. – Тошкент: Ўзбекистон, 2007. – 36-бет.


background image

19

Ўзбекистонда ижтимоий ҳамкорлик халқимизнинг азалий урф-одат ва

анъаналари, қадриятларига асосланади. Миллий хусусиятлар замиридаги иж-
тимоий ҳамкорлик ҳақида гап кетганда, ушбу иборадаги “ҳамкор”
тушунчасига қандай мазмун берилиши алоҳида аҳамият касб этади. Зеро,
ҳамкорликни масалан, Ғарбдаги каби фақатгина, иқтисодий муносабатлар
тизимига хос ҳодиса сифатида талқин этиш бир ёқлама хусусиятга эга.
Чунки, жамият фақат иқтисодий соҳадан иборат бўлган бирлик эмас.
Шунингдек, Ўзбекистон мисолида олиб қаралганда, ижтимоий ҳамкорлик
тамойилларининг аввало, халқимизга хос бўлган жамоавийлик руҳидан келиб
чиқадиган муносабатлар билан шартланганини алоҳида қайд қилиш жоиз.
Таъкидлаш керакки, ижтимоий ҳамкорлик бизнинг жамиятимизда фақат
иқтисодий муносабатлар доираси билан чекланмай, балки, жамият ҳаётининг
барча соҳаларида намоён бўлиб, шахслараро, гуруҳлараро, жамоалараро
ўзаро муносабатлар барқарорлигининг зарурий шарти ҳисобланади.

Жамиятнинг фаол ва уюшган қисмини, унинг ижтимоий қатлам ва гу-

руҳларини бириктирувчи сиёсий партиялар демократик жамиятнинг муҳим
институтидир.

Сиёсий

партиялар

демократик

жараёнлар

шароитида,

жамиятдаги хилма-хил қарашларнинг намоён бўлишига хизмат қилади.

Ижтимоий ҳаракат ва ташкилотлар (ижодий уюшмалар, ёшлар

ташкилотлари, хайрия жамғармалари каби) демократик жамиятнинг таркибий
қисми ҳисобланади. Бу ташкилот ва бирлашмалар турли ижтимоий
гуруҳларнинг манфаатларини ҳимоя қилади, уларнинг ижтимоий-сиёсий
фаоллигининг шаклланиши ва ривожланишини таъминлайди. Ўзларининг
жамиятдаги реал мавқеидан келиб чиққан ҳолда давлат ва жамоат ишларида,
ижтимоий-сиёсий муаммоларни ечишда фаол иштирок этади. Жамиятнинг
ижтимоий ва маънавий ривожланиши, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий
муаммоларнинг ҳал этилиши демократик институтларнинг ривожлангани ва
улар фаолиятининг самарадорлигига боғлиқ бўлади.

Фуқаролик жамияти қанчалик юксак даражада тараққий топган бўлса,

давлатдаги бирдамлик, барқарорлик ва уйғунлик шунчалик мустаҳкам
бўлади.

Мамлакатимиз миллий қонунчилигида фуқаролик жамияти институтла-

рининг ҳуқуқий мавқеи, ҳуқуқ ва бурчлари, масъулияти аниқ белгилаб қў-
йилган.

Фуқароларнинг

ўзини-ўзи

бошқариш

органлари

фаолияти

демократия, ошкоралик, адолат, маҳаллий муаммоларни ҳал қилишда ўз
фикрига эгалик, жамоавий ҳамкорлик асосида ташкил этилган.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар “Ватан равнақи”,

“Юрт тинчлиги”, “Миллатлараро тотувлик”, “Ижтимоий ҳамкорлик”, “Диний
бағрикенглик”, “Комил инсон” каби эзгу ғоя ва тамойиллар асосида олиб
борилаётгани истиқболда бу ҳаракатлар Ўзбекистон халқининг миллий
тараққиёт йўлидаги бош ғояси – мустақилликни мустаҳкамлаш, озод ва обод
Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этишга олиб келади.

Мамлакатимизда

ижтимоий

ҳамкорликнинг

барқарор

тараққиёт

кафолати сифатидаги моҳиятига доир қуйидаги хулосалар чиқарилган:


background image

20

-

Ўзбекистонда ижтимоий ҳамкорлик нафақат, меҳнат соҳасидаги ўзаро

муносабатларни

тартибга солиш,

балки, у айни пайтда, миллий

тараққиётнинг асосий ғояси сифатида ижтимоий институт ва структуралар
ўртасидаги

барқарор

маънавий-мафкуравий,

маданий-маиший

муносабатларнинг ҳам муҳим шартидир.

-

ижтимоий ҳамкорлик ўз моҳиятига кўра, консенсусни шакллантириш,

фуқаролар аҳиллигини таъминлаш, турли ижтимоий гуруҳ, қатламларнинг
ўзаро муносабатларидаги кескинликка барҳам бериш, барча даражалардаги
ҳокимият ва маҳаллий бошқарув органлари орасидаги ижтимоий, сиёсий,
иқтисодий, маънавий масалаларда муросага эришишнинг адолатли ва
самарали йўлидир.

-

Ўзбекистонда ижтимоий ҳамкорлик тамойилларининг амал қилиши

ижтимоий-сиёсий тараққиётнинг объектив жараёни бўлиб, у жамият
ижтимоий-сиёсий тизими билан боғлик. Жамиятда соғломликка, турлича
ёндашувга муқобилликка, соғлом рақобатга ва самарали танқидга олиб
келувчи муҳим омилдир.

-

ижтимоий ҳамкорлик Республика ҳаётида, жамиятни бошкаришда,

фуқароларнинг ўз вазифаларини фаол бажариш билан давлат сиёсатини
амалга оширишга, жамиятни янгилаш ишига тобора кўпроқ ҳисса қўшмоқда
ва жамият аъзолари манфаатларини хар томонлама ифодалашда назарий асос
бўлиб хизмат қилади.

ХУЛОСА


Демократик тараққиёт йўли том маънода муроса фалсафасига таянади.

Ҳозирги давр моҳият эътибори билан инсониятнинг кўп асрлик орзусининг
амалга ошиб бораётган босқичи сифатида намоён бўлмоқда. Зеро, ҳозирда
турли омил ва сабаблар асосида минг йиллар мобайнида кечган қирғин-барот
урушлар, зиддиятларга барҳам бериш, ўзаро ҳамфикр, ҳамжиҳат бўлиб яшаш
учун

улкан

имкониятлар

эшигини

очди.

Фуқаролик

жамияти

институтларининг мустаҳкамланиб бориши билан ижтимоий ҳамкорлик
барча жамиятлар учун бирдек аҳамиятга эга бўлган қадриятга айланиб
бормоқда.

Албатта, ижтимоий, иқтисодий-сиёсий воқелик ҳозирда ҳам жамият

барқарорлигига хавф солаётган турли таҳдидларнинг ҳамон мавжуд эканини
кўрсатмоқда. Бу эса, ижтимоий ҳамкорликка бўлган эҳтиёжни янада
кучайишига сабаб бўлади. Чунки, объ-ектив характерга эга таҳдидларнинг
олдини олиш, зарарли таъсирини камайтириш жамият аъзолари, гуруҳлар ва
қатламлари ўртасидаги ҳамжиҳатлик, ҳамкорликни тақозо этади. Бинобарин,
келажак, ундаги маънавий барқарорликка ҳозирги даврдаги амалий
ҳаракатлар орқали замин яратилади.

Шунинг учун, бу борада барча йўналишлардаги ўзаро муносабатлар

ижтимоий ҳамкорлик тамойиллари асосида қурилишига алоҳида эътиборни
қаратиш жамият аъзолари учун муҳим аҳамиятга эга.


background image

21

Умуман олганда, диссертация олдига қўйилган вазифаларни бажариш

юзасидан олиб борилган таҳлил асосида қуйидаги хулосалар баён қилинган:

1. Ижтимоий ҳамкорлик кишилик жамияти мавжудлигининг бирламчи

шартларидан

ҳисобланади.

Зеро,

ижтимоий

бирликлар

ўртасидаги

ҳамкорлик,

шериклик,

ҳамжиҳатлик

туфайли

жамиятни

ҳаракатга

келтирувчи механизм – ижтимоий муносабатлар қарор топади. Ижтимоий
ҳамкорлик қонунийлик, иҳтиёрийлик, демократия, ўзаро таъсир, рақобат,
мусобақалашув, рақиблик, кураш, компромисс, консенсус ва толерантлик
тамойиллари асосида шаклланади. Шу маънода, демократик жамият
ижтимоий ҳамкорликнинг ҳосиласидир.

2. Ҳамкорлик муносабатлари эҳтиёжлар, ресурслар ва социотизимлар

каби бир-бирига, ҳам бутунлик доирасида, ҳам ҳар бир жараёнга алоҳида
таъсир кўрсатадиган муҳим омилларнинг ўзаро алоқадорлигини ифодалайди.
Шу тариқа, у ҳар бири қўшимча равишда номувофиқ эҳтиёж ва ресурсларга
эга бўлган федерал, минтақавий, соҳавий, соҳалараро, профессионал,
ҳудудий, индивидуал даражадаги муносабатларни вужудга келтиради. Бу
йўналишда амалиётда, айниқса, минтақавий даражадаги ижтимоий ҳамкор-
лик тизимининг шаклланишида ижобий натижаларга эришилганини кўрса-
тади. Бунда, ҳамкорлик муносабатларининг институтлари ва субъектлари,
ҳамкорлик қилиш моделларининг аниқлангани, ўзаро таъсирнинг ҳуқуқий ва
ташкилий механизмларининг шакллангани эътиборга молик.

3. Ижтимоий ҳамкорлик ижтимоий кучларнинг ўзаро таъсирлашувининг

жамият учун минимал йўқотишлар эвазига турли ижтимоий гуруҳлар
манфаатларини мувофиқлаштириш ва зиддиятларни тартибга солиш имко-
ниятини берувчи универсал шакли сифатида намоён бўлади. Ижтимоий ҳам-
корликнинг қарор топиш динамикаси меҳнат муносабатлари ва сиёсатдаги
алоҳида структуравий элементлардан мукаммал ўзаро таъсирлашув тизими
томон

ривожланишни,

ўз

навбатида,

ушбу

тизимнинг

ўзаро

муносабатлардаги

кескинликни

бартараф

этиш

ва

жамиятни

барқарорлаштирувчи механизмга айланишини ифодалайди.

4.

Ижтимоий

ҳамкорлик

ғояси

зиддият

назариясининг

турли

манфаатларнинг

келишувини,

компромисс

ва

консенсусга

эришиш

йўлларини излашга бағишланган қисмидан келиб чиқади. Шу маънода,
ижтимоий ҳамкорлик жамиятни жипслаштирадиган, ижтимоий яхлитликни
шакллантирадиган асосий кучдир. У ижтимоий меҳнат тақсимотининг, яъни
кишиларнинг касбларга тақсимланиши ва ихтисослашишининг мантиқий
ҳосиласи сифатида вужудга келади. Ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик ижтимоий
гуруҳ ёки жамият аъзоларининг умумий маслак ва туйғулари мажмуи бўлган
ижтимоий онгга асосланади. Жамоавий онг халқни, унинг идеаллари ва
анъаналари характерини акс эттиради.

5. Жамият ҳаёти соҳаларининг кенгайиб бориши шароитида турли

манфаатларни мунтазам равишда мувофиқлаштириб бориш кун тартибидаги
асосий масала ҳисобланади. Бу эса, табиийки, мураккаб вазифадир.
Ижтимоий ҳамкорлик жамиятнинг ижтимоий моҳиятини чуқур ижтимоий-


background image

22

фалсафий таҳлил асосида очиб бериш, миллатимиз, жамиятимизнинг порлоқ
истиқболини таъминлаш учун белгилаб олинган ғояларимизнинг бунёдкор
мазмунини жамият аъзолари, айниқса ёшларимиз орасида мақсадга мувофиқ
тарзда тарғиб этишнинг самарали воситасидир.

6. Турли миллат вакиллари яшайдиган Ўзбекистон учун ижтимоий

ҳамкорлик бирламчи заруриятдир. Шунинг учун, фуқаролар ўртасида
ижтимоий ҳамкорликни бузишга қаратилган ҳар қандай уринишлар энг
аввало, маънавий-маърифий йўллар орқали бартараф этилиши керак. Бунга
фақатгина сиёсий қарорлар орқали эришиб бўлмайди. Зеро, ҳамкорликка
интилиш ҳар биримизнинг онг ва қалбимиздан мустаҳкам ўрин олиши,
миллий ғурур ва қадриятларимизнинг асосий тамойилларидан бирига
айланиши зарур.

Умуман олганда, ижтимоий ҳамкорлик ижтимоий структуралар ўртасида

вужудга келиши мумкин бўлган низо ва зиддиятларнинг олдини олиш
йўлидаги саъй-ҳаракатлар орқали такомиллашиб боради. Шу нуқтаи
назардан қараганда, ҳар бир соҳада ҳамкорликка интилиш жамият
барқарорлигининг мустаҳкам асосидир.

Диссертация мазмунидан келиб чиқувчи ушбу умумий хулосалар

қуйидаги амалий тавсияларни бериш учун асос бўлиб хизмат қилади:

1. Мамлакатимизда ижтимоий ҳамкорлик тамойили тинч – тотув яшаш

омили ҳамда барқарор тараққиёт кафолати эканлигини ҳисобга олиб,
ёшларни бағрикенглик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик, тенг ҳуқуқли
шерикчилик руҳида тарбиялаш мақсадида олий ўқув юртларида ўқитила-
диган ижтимоий – гуманитар фанлар блокида “Ижтимоий ҳамкорлик асос-
лари” фанини ўқитиш ва бу фан доирасида дарслик, қўлланмалар чоп этиш;

2. “Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар” фанини

ўқитишда бу мавзуга алоҳида урғу бериб, унинг моҳияти билан
тингловчиларни тўла ва кенг қамровли билимга эга бўлишлари учун ўқув
қўлланмалари, методик тавсиялар ишлаб чиқиш;

3. Турли миллат ва динга мансуб кишилар ўртасида ҳамжиҳатлик,

ҳамкорликни мустаҳкамлаш, вужудга келиши мумкин бўлган низо ва
зиддиятларнинг олдини олишга қаратилган маҳаллий ҳокимликлар қошида
“Ижтимоий ҳамкорлик марказларини” ташкил этиш мақсадга мувофиқ;

4. Меҳнат соҳасидаги ижтимоий ҳамкорлик муносабатларини тако-

миллаштиришга қаратилган маҳалла фуқаролик йиғинлари ҳузурида
меҳнатга лаёқатли ёшларнинг иш билан бандлигини мунтазам равишда
мониторинги билан шуғулланадиган бўлимлар ташкил этиш;

5. Фуқаролик

жамиятининг

асоси

бўлган

нодавлат

нотижорат

ташкилотлари, жамоат кенгашлари фаолиятини олиб боришда ижтимоий
шерикчилик қоидаларига риоя этиш ва уни тарғиб этиш;

6. Радио ва телевиение орқали ижтимоий ҳамкорликнинг фуқаролик

жамиятини мустаҳкамлашдаги аҳамияти, жамият ижтимоий қатламлари
ўртасида барқарор алоқаларни таъминлашдаги ўрнини ёритиб беришга
мўлжалланган маърифий, маънавий-ахлоқий мазмундаги “Ҳамкорлик –


background image

23

тараққиёт гарови”, “Ижтимоий ҳамкорлик – фуқаролик жамияти талаби”
номли кўрсатув ва эшиттиришлар тайёрлаш зарур.

7.

Интернетда бир вақтнинг ўзида бир неча тилларда юритиладиган,

миллий маънавий хусусиятларимизни ҳар томонлама очиб беришга мўлжал-
ланган масалан, www.ijtimoiyhamkorlik.uz, www.milliyg’oya.uz, www.ijtimoiy
taraqqiyot.uz номларидаги веб-сайтлар ташкил қилиш;

8.

Оила ва маҳалланинг ижтимоий ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги

ўрнини ҳисобга олиб, маҳаллаларда “Ҳамфикр маҳалладошлар” клубларини
ташкил этиш; баъзи кишиларга хос бўлган лоқайдлик, ён-атроф-дагилар
ҳаётига бепарволик, дахлсизлик иллатларининг олдини олиш мақ-садида
“Маҳалла – демократия дарсхонаси” мавзусида маърифий тадбирлар
ўтказиш. Бу маҳалладошлар ўртасида ижтимоий ҳамкорлик руҳини
мустаҳкамлайди.

9. Республика байналмилал маданият маркази томонидан олиб

борилаётган турли миллат вакиллари дўстлиги, ҳамкорлигига қаратилган
тадбирларни янада ривожлантириш ва тарғиб этишни кучайтириш мақсадида
ОАВда шу мавзуга доир кўрсатувлар мазмунини такомиллаштириш;

Умуман олганда, мамлакатда ижтимоий - сиёсий барқарорликни сақ-

лашнинг асоси ва энг муҳим омили бу кўп миллат вакиллари ўртасидаги
бирликни, ижтимоий ҳамжиҳатликни таъминлай олишдир. Ижтимоий ҳам-
корлик масаласини назарий ўрганишни чуқурлаштириш ва бу борада эриши-
лаётган илмий натижаларнинг амалий тадбиқини йўлга қўйиш мамла-
катимизда тинч ва осуда ҳаётни мустаҳкамлашнинг ҳамда барқарор
ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлашнинг муҳим шартларидан
биридир.



ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ

1.

Шарипов

А.З.

Ўзбекистонда

миллатлараро

ҳамжиҳатликни

мустаҳкамлашда - Ибн Сино таълимотининг роли. // Абу Али ибн Сино
таваллудининг 1025 йиллигига бағишланган Республика илмий-амалий
семинар материаллари. – Бухоро, 2005. -Б.205-206.

2. Шарипов А.З. Шахсни тарбиялаш жараёнида аждодлар меросига

ҳурмат ҳиссини уйғотиш // Таълим муассасалари тизимида ўқувчи ва
талабалар шахсини ривожлантиришнинг долзарб психологик-педагогик
муаммолари:

Республика

назарий

ва

илмий

амалий

конференция

материаллари. – Бухоро, 2006. -Б.159-160.

3. Шарипов А.З. Ижтимоий ҳамкорлик жамият тарақкиётининг

механизми сифатида // Фалсафа ва ижтимоий тараққиёт: Республика илмий
конференция материаллари. – Тошкент: "Ўзбекистон Файласуфлари миллий
жамияти нашриёти", 2008. -Б.288-290.


background image

24

4. Шарипов А.З. Ижтимоий ҳамкорликнинг жамият тараққиётидаги ўрни

// Ижтимоий фикр. Инсон ҳуқуқлари. -Тошкент, 2009. -№2 (46), -Б.29-32.

5. Шарипов А.З. Ижтимоий ҳамкорлик барқарорлик омили // Жамият ва

бошқарув. -Тошкент, 2009. -№2, -Б.32-34.

6. Шарипов А.З. Ўзбекистонда ижтимоий ҳамкорликни кучайтиришнинг

ижтимоий-фалсафий

аҳамияти

//

Глобаллашув,

модернизация

ва

толерантлик: муаммолар, ечимлар ва истиқболлар: фалсафий нашр. –
Тошкент, Фалсафа ва ҳуқуқ институти нашриёти, 2009. -Б.85-86.

7. Шарипов А.З. Ижтимоий ҳамкорлик - демократик қадрият // Бухоро

давлат университети Илмий ахбороти. -Бухоро, 2009. -№4, -Б.16-18

8.

Шарипов

А.З.

Ижтимоий

ҳамкорлик

тамойили

-

миллий

маънавиятимизнинг таркибий қисми сифатида //Баркамол авлод - озод ва
обод юрт таянчи: Республика илмий - амалий конференцияси материаллари. -
Бухоро, 2010. -Б.28-30.

9. Шарипов А.З. Глобаллашув шароитида Ўзбекистонда ижтимоий

ҳамкорликни

кучайтиришнинг

ижтимоий

-

фалсафий

аҳамияти

//

Инновацион технологиялар - илм фан ва ижтимоий тараққиёт: Республика
илмий - амалий семинари материаллари. -Бухоро, 2010. -Б.118-122.

10. Шарипов А.З. Германия ижтимоий ҳамкорлик тизими // Инновацион

технологиялар - илм фан ва ижтимоий тараққиёт: Республика илмий - амалий
семинари материаллари. -Бухоро, 2010. -Б.101-105.

11. Шарипов А.З. Огюст Конт ижодида ижтимоий ҳамкорлик муаммоси

// Инновацион технологиялар - илм фан ва ижтимоий тараққиёт: Республика
илмий - амалий семинари материаллари. -Бухоро, 2010. -Б.131-134.

12. Шарипов А.З. Ижтимоий ҳамкорлик – барқарорлик омили. –

Тошкент, “Академия”, 2010. – 80 б.

13. Шарипов А.З. Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтлари –

ижтимоий ҳамкорлик тамойилларини таъминлаш омили сифатида //
Фуқаролик

жамиятини

шакллантиришда

ёшларнинг

роли:

Халқаро

конференцияси материаллари. – Бухоро, 2010. –Б.121-124.

14. Шарипов А.З. Фуқаролик жамиятини барпо этишда ижтимоий

ҳамкорлик тамойилларининг аҳамияти // Мустақиллик йилларида амалга
оширилган ижтимоий-маънавий ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамияти:
Республика илмий-амалий конференцияси Илмий мақолалар тўплами. –
Тошкент, “Муҳаррир”, 2011. – Б.137-140.

15.

Шарипов

А.З.

Мамлакатимизда

ижтимоий

ҳамкорликни

таъминлашда “учинчи сектор”нинг ўрни // Маънавият – жамият
тараққиётининг бош мезони: Республика илмий-амалий конференцияси
материаллари тўплами. –Тошкент, Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси, 2011. –Б.283-286.



background image

25

Фалсафа фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Шарипов

Абдухакимжон Зиёитдиновичнинг 09.00.11 – ижтимоий фалсафа ихти-
сослиги бўйича “Ижтимоий ҳамкорлик тўғрисидаги замонавий қараш-
ларнинг тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашдаги ўрни” мавзуси-
даги диссертациясининг

Р Е З Ю М Е С И

Таянч (энг муҳим) сўзлар:

ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик, ижтимоий ҳам-

корлик тамойили, барқарор тараққиёт, ижтимоий муносабатлар, манфаатлар

Тадқиқот объектлари:

ижтимоий ҳамкорлик тушунчасининг моҳияти

ва намоён бўлиш шакллари, ҳамкорлик жараёнининг тарихий асослари ва
ривожланиш босқичлари, унинг барқарор тараққиётни таъминлашдаги ўрни

Ишнинг мақсади:

ижтимоий-фалсафий таҳлил асосида ижтимоий

ҳамкорлик тўғрисидаги замонавий қарашларнинг тинчлик ва барқарорликни
мустаҳкамлашдаги аҳамиятини ўрганишдан иборат.

Тадқиқот методлари:

объективлик, тизимлилик, ворисийлик, қиёсий

таҳлил, анализ ва синтез, умумлаштириш, тарихийлик ва мантиқийлик

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

“ижтимоий ҳамкорлик”

муаммоси яхлит ҳодиса сифатида ижтимоий-фалсафий таҳлил қилинган; у
тўғрисидаги замонавий қарашлар қиёсий ўрганилган; Шарқ жамиятларида
ижтимоий ҳамкорлик моделларига хос жамоавийлик, анъанавийлик,
замонавийлик диалектикаси очиб берилган; Ғарбда меҳнат муносабатларини
тартибга солишда ижтимоий ҳамкорлик тамойилига нисбатан ёндашувлар
тизимли асосланган; Ўзбекистонда демократик жамиятни шакллантириш
жараёнида устувор бўлган ижтимоий ҳамкорлик тамойилининг моҳияти очиб
берилган.

Амалий аҳамияти:

назарий хулосалар ва умумлашмалар, конкрет

амалий таклиф-тавсиялардан олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида
ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитишда, шунингдек, фуқаролик жамияти
институтлари фаолиятида, талабалар учун уюштириладиган мулоқот, давра
суҳбатларида ҳамда ушбу йўналишдаги маънавий-маърифий тадбирларни
ташкил этишда фойдаланиш мумкин.

Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

тадқиқот

натижалари илмий-назарий анжуманларда қилинган маърузаларда, Бухоро
давлат университети, Бухоро юқори технологиялар ва мухандислик техник
институти

талабалари

билан

олиб

борилган

маъруза

ва

амалий

машғулотларда, нашр этилган илмий ишларда ўз аксини топган.

Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:

тадқиқот натижаларидан фалсафий

илмий изланишларни олиб боришда, олий ўқув юртларидаги педагогик
фаолиятда, ижтимоий ҳамкорлик тамойилини ўрганиш ва таъминлашга
қаратилган тадбирларни амалга оширишда фойдаланиш мумкин.


background image

26

Р Е З Ю М Е

диссертации Шарипова Абдухакимжона Зиёитдиновича на тему

“Роль современных взглядов о социальном партнерстве в деле
укрепления мира и стабильности” на соискание ученой степени
кандидата философских наук по специальности 09.00.11 – социальная
философия

Ключевые слова:

сотрудничество, содействие, принцип социального

партнерства, устойчивый прогресс, общественные отношения, интересы

Объекты исследования:

сущность и формы проявления понятия

социального партнерства, исторические основы и ступени развития процесса
сотрудничества, их роль в обеспечении устойчивого развития

Цель работы:

изучение значения современных взглядов о социальном

партнерстве в деле укрепления мира и стабильности на основе общественно-
философского анализа

Методы исследования

: объективность, систематичность, преемствен-

ность, сравнительное анализ, анализ и синтез, обобщения, историчность и
логичность

Полученные результаты и их новизна:

проанализирована проблема

“социального партнерства” как цельного феномена с общественно-фило-
софской точки зрения; раскрыта присущая восточным моделям социального
партнерства диалектика коллективизма, традиционности и современности;
выполнено системазированное изучение подходов к принципу социального
партнерства в упорядочении трудовых отношений на Западе; раскрыта
сущность приоритетного принципа социального партнерства в процессе
формирования демократического общества в Узбекситане.

Практическая значимость:

теоретические выводы и обобщения

диссертации,

а

также

конкретные

практические

предложения

и

рекомендации могут быть использованы в преподавании общественно-
политических наук в высших и средне-специальных учебных заведениях; а
также в деятельности институтов гражданского общества; в организации
круглых столов, переговоров и духовно-просветительских мероприятий в
этом направлении для студентов.

Степень внедрения и экономическая эффективность

: результаты

исследования нашли свое отражение в выступлениях в рамках научно-
теоретических конференций, на лекционных и практических занятиях,
проведенных со слушателями Бухарского государственного университета и
Бухарского технического института высоких технологий и инженерии, а
также в научных публикации.

Область применения:

выводы и результаты исследования могут быть

исследованы в научно-исследовательской, педагогической деятельности, в
изучении различных аспектов и направлений социального партнерства и при
проведении мероприятий в этой сфере.


background image

27

RESUME


Thesis of Sharipov Abduhakimjon on the scientific degree competition of

the candidate of philosophy on specialty 09.00.11 - Social philosophy on the
subject: "Modern views of social partnership on consolidation of peace and
stability"


Key words:

partnership, collaboration, principles of social partnership,

tolerance development, social relations, benefit of equal authority partnership.

Subjects of the inquire:

types of appearance and the meaning of social

partnership, historical bases and development levels of process of partnership, the
role of principles of social partnership in providing tolerant development.

Aim of the inquire:

to approach the meaning of social-philosophical analysis

about the social partnership on modern approach of the social partnership in
consolidating of peace and tolerance.

Methods of inquire:

objectivity, succession, comparative and systematic

analysis, analysis and synthesis, historicity and logic, summarization.

The results achieved and their novelty:

the dialectical views of historicity

and modern cooperation of the eastern people has been disclosed, the order and
condition of social partnership in the problem of labor relation in the eastern
countries have been systematically studied: the essence trends of social partnership
in the questions of formulation of democratic society in the Republic of Uzbekistan

Practical value:

theoretical conclusions and generalisations, concrete

practical offers - recommendations can be used in the work on places of social
movements, structures of a civil society, and also might be used in teaching of
political sciences in high and secondary educational institutions, in the course of
carrying out action during discussion and consideration of various questions
spiritual-educating character.

Degree of embed and economic effectivity:

the results of the research are

described in the reports used in scientific and theoretical events, and also in the
reports, practical trainings were presided over listeners of Bukhara State University
and Bukhara light industry and high technology Institute.

Sphere of usage:

the results of the research can be used on the scientific

research, pedagogical activities, in the events to study principles of social
partnership and providing it with significance.


background image

28

Библиографические ссылки

Шарипов А.З. Ўзбекистонда миллатлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашда - Ибн Сино таълимотининг роли. // Абу Али ибн Сино таваллудининг 1025 йиллигига бағишланган Республика илмий-амалий семинар материаллари. - Бухоро, 2005. -Б.205-206.

Шарипов А.З. Шахсни тарбиялаш жараёнида аждодлар меросига ҳурмат ҳиссини уйғотиш И Таълим муассасалари тизимида ўқувчи ва талабалар шахсини ривожлантиришнинг долзарб психологик-педагогик муаммолари: Республика назарий ва илмий амалий конференция материаллари. - Бухоро, 2006. -Б. 159-160.

Шарипов А.З. Ижтимоий хамкорлик жамият тарақкиётининг механизми сифатида // Фалсафа ва ижтимоий тараққиёт: Республика илмий конференция материаллари. - Тошкент: "Ўзбекистон Файласуфлари миллий жамияти нашриёти", 2008. -Б.288-290.

Шарипов А.З. Ижтимоий ҳамкорликнинг жамият тарақкиётидаги ўрни // Ижтимоий фикр. Инсон хукуклари. -Тошкент, 2009. -№2 (46), -Б.29-32.

Шарипов А.З. Ижтимоий ҳамкорлик баркарорлик омили // Жамият ва бошкарув. -Тошкент, 2009. -№2, -Б.32-34.

Шарипов А.З. Ўзбекистонда ижтимоий хамкорликни кучайтиришнинг ижтимоий-фалсафий аҳамияти И Глобаллашув, модернизация ва толерантлик: муаммолар, ечимлар ва истиқболлар: фалсафий нашр. -Тошкент, Фалсафа ва хукук института нашриёти, 2009. -Б.85-86.

Шарипов А.З. Ижтимоий хамкорлик - демократик кадрият // Бухоро давлат университета Илмий ахбороти. -Бухоро, 2009. -№4, -Б. 16-18

Шарипов А.З. Ижтимоий хамкорлик тамойили - миллий маънавиятимизнинг таркибий кисми сифатида //Баркамол авлод - озод ва обод юрт таянчи: Республика илмий - амалий конференцияси материаллари. -Бухоро, 2010. -Б.28-30.

Шарипов А.З. Глобаллашув шароитида Ўзбекистонда ижтимоий ҳамкорликни кучайтиришнинг ижтимоий - фалсафий ахамияти // Инновацион технологиялар - илм фан ва ижтимоий тараккиёт: Республика илмий - амалий семинари материаллари. -Бухоро, 2010. -Б.118-122.

Шарипов А.З. Германия ижтимоий хамкорлик тизими // Инновацион технологиялар - илм фан ва ижтимоий тараккиёт: Республика илмий - амалий семинари материаллари. -Бухоро, 2010. -Б. 101-105.

Шарипов А.З. Огюст Конт ижодида ижтимоий хамкорлик муаммоси // Инновацион технологиялар - илм фан ва ижтимоий тараккиёт: Республика илмий - амалий семинари материаллари. -Бухоро, 2010. -Б.131-134.

Шарипов А.З. Ижтимоий хамкорлик - баркарорлик омили. -Тошкент, “Академия”, 2010. - 80 б.

Шарипов А.З. Ўзбекистонда фукаролик жамияти институтлари -ижтимоий ҳамкорлик тамойилларини таъминлаш омили сифатида // Фукаролик жамиятини шакллантиришда ёшларнинг роли: Халқаро конференцияси материаллари. - Бухоро, 2010. -Б. 121-124.

Шарипов А.З. Фукаролик жамиятини барпо этишда ижтимоий хамкорлик тамойилларининг аҳамияти // Мустакиллик йилларида амалга оширилган ижтимоий-маънавий ислоҳотларнинг мохияти ва ахамияти: Республика илмий-амалий конференцияси Илмий мақолалар тўплами. -Тошкент, “Мухаррир”, 2011. - Б. 137-140.

Шарипов А.З. Мамлакатимизда ижтимоий хамкорликни таъминлашда “учинчи сектор”нинг ўрни // Маънавият — жамият тараккиётининг бош мезони: Республика илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами. -Тошкент, Узбекистан Республикаси Президента ҳузуридаги Давлат ва жамият курилиши академияси, 2011. -Б.283-286.