ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ
УНИВЕРСИТЕТИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ И.М.МЎМИНОВ НОМИДАГИ
ФАЛСАФА ВА ҲУҚУҚ ИНСТИТУТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК:37.015.4.(575.1)
АЛИКАРИЕВА АЪЛОХОН НУРИДДИНОВНА
ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИДА СОЦИАЛ БОШҚАРУВ
МЕХАНИЗМЛАРИНИ ЯРАТИШ ОРҚАЛИ
ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ
22.00.06 – Маданият, таълим ва фан социологияси
Социология фанлари номзоди
илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация
АВТОРЕФЕРАТИ
Тошкент-2011
2
Диссертация иши Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университети “Социология” кафедрасида бажарилган
Илмий раҳбар:
иқтисод фанлари доктори, академик
Убайдуллаева Раъно Ахатовна.
Расмий оппонентлар:
социология фанлари доктори, профессор
Холбеков Абдуғани Жуманазарович.
социология фанлари номзоди, доцент
Норбеков Анвар Шомурадович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари
университети.
Манзил: Тошкент шаҳри, 100095, Талаблар шаҳарчаси, Мирзо Улуғбек
номидаги Ўзбекистон Миллий университети Фалсафа факультети, 215-хона.
Бирлашган Ихтисослашган кенгаш илмий котиби,
фалсафа фанлари доктори, профессор
Д.Т.Норқулов.
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Тадқиқотнинг долзарблиги.
Демократик ва ҳуқуқий давлат қуриш
ҳамда фуқаролик жамиятини шакллантириш даврида мамлакатимиз таълим-
тарбия соҳасида улкан ютуқларга эришди. Ўзбекистонда таълимнинг ўзига
хос модели яратилиб, кадрлар тайёрлашнинг миллий Дастури амалга
оширилди.
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
И.А.Каримов
таъкидлаганидек, энди «биз яшаётган XXI аср – интеллектуал бойлик
ҳукмронлик қиладиган аср»
1
бўлади. Давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик
муносабатларида ижодий салоҳият ва инсон капитали бош мезон бўлиб
қолади. Жамият салоҳияти ва инсон капиталини юқори даражага кўтаришда
узлуксиз таълимнинг ўрни беқиёсдир. Бугунги кунда таълим сифатини янада
кўтариш энг устувор муаммолар қаторига кирар экан, уни тизимли ва илмий
ўрганиш, айниқса, инсон омили ва унга оид ижтимоий муаммоларни тадқиқ
қилиш ҳамда уларни илмий асосда ҳал қилиш долзарб масалалардан
биридир. Зеро, ҳар қандай ижтимоий тараққиёт марказида таълим ривожи
турар экан, у ҳал қилувчи тизимдир. Таълимни замон талаби даражасида
ислоҳ қилиш унинг сифатини мақбул даражага кўтаришни тақозо этади.
Бунинг учун олий таълим сифатини оширишда ижтимоий бошқарув
механизмларини яратиш ва амалиётга жорий этишнинг илмий асосларини
назарий
ва
амалий
жиҳатлардан
тадқиқ
қилиш
тавсия
этилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, мазкур тадқиқот мавзусининг долзарблигини
қуйидаги фикрлар билан асослаш мумкин:
Биринчидан
,
глобаллашув
даврининг
мураккаб
шароитида
мамлакатимизда таълимнинг янги инновацион тизимини шакллантириш
борасида бир қанча ижобий ислоҳотлар амалга оширилди. Бу эса, жамият
олдига олий ўқув юртларида таълим сифатини оширишнинг социал
механизмларини яратиш ва жорий этишдек муҳим муаммоларни кўндаланг
қўйди. Бу муаммоларни ҳал қилиш учун олий ўқув юртларида социал
бошқарув механизмларини яратишнинг назарий-методологик асосларини
илмий ўрганишни тақозо этади. Ўзбекистон Республикаси Президенти
И.А.Каримов таъкидлаганидек, «истеъмол талабини кенгайтириш мақсадида
социал соҳани ривожлантириш, меҳнатга ҳақ тўлашни янада ошириш, хизмат
кўрсатиш секторини, инфратузилма объектларини ривожлантиришга,
транспорт ва коммуникация лойиҳалари амалга оширилишига алоҳида
эътибор бериш»
2
зарур масаладир.
Иккинчидан,
таълим-тарбия жараёнида юзага келадиган ижтимоий
муносабатлар ва талабларнинг муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда, бу соҳага
мансуб ўтказилган социологик тадқиқотларнинг камлиги туфайли таълим
1
Каримов И.А. Ўзбекистон Конституцияси – биз учун демократик тараққиёт йўлида ва фуқаролик
жамиятини барпо этишда мустаҳкам пойдевордир: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул
қилинганлигининг 17 йиллигига бағишланган тантанали маросимидаги маъруза. – Тошкент: Ўзбекистон,
2009. – 30 б.
2
Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини
ривожлантириш концепцияси: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва
Сенатнинг қўшма мажлисидаги маъруза. – Тошкент: Ўзбекистон, 2010. – 56 б.
4
тизимидаги ижтимоий механизмлар тезроқ такомиллаштирилиши мақсадга
мувофиқдир. Шу жиҳатдан, профессор-ўқитувчилар фаолиятининг ижтимоий
жиҳатларини
социологик
нуқтаи-назардан
тадқиқ
этиш,
талабалар
фаоллигига таъсир этувчи ижтимоий омилларни илмий тадқиқ этиш,
профессор-ўқитувчилар билан талабалар ўртасидаги ижтимоий муносабатлар
ва социал талабларни ўрганиш ҳамда социологик мониторинг тизимини
яратиш ва амалиётга жорий этиш билан боғлиқ социологик тадқиқотларни
мунтазам ўтказиб туриш олий ўқув юртларининг жамиятдаги мавқеини
кўтаришга кўмаклашади.
Учинчидан
, XXI асрда жаҳон ҳамжамиятида ижтимоий-иқтисодий
шароитларнинг ўзгариши таълим ва фан соҳаларида ислоҳотларнинг
чуқурлашувига олиб келди. Шу боис, олий таълимни модернизациялаш
зарурати пайдо бўлди. Бу масалаларни илмий ҳал қилишда муҳим омил
бўлган ижтимоий ахборот базасини шакллантириш ва олий ўқув юртларида
таълим самарадорлигини ошириш, ижтимоий-математик моделларни яратиш
ҳамда уни амалиётга жорий қилиш амалий аҳамият касб этиб, таълимнинг
бугунги мазмуни, келажагини прогнозлашга ва сифатини оширишга олиб
келади.
Тўртинчидан
, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов
кўрсатганидек, «ўқув жараёнига янги ахборот ва педагогик технологияларни
кенг жорий этиш, болаларимизни комил инсонлар этиб тарбиялашда
жонбозлик кўрсатадиган ўқитувчи ва домлаларга эътиборимизни янада
ошириш, қисқача айтганда, таълим-тарбия тизимини сифат жиҳатидан
бутунлай янги босқичга кўтариш диққатимиз марказида бўлиши даркор»
1
лигини республика таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар кўлами
профессор-ўқитувчиларнинг малакавий салоҳиятини ва устозлик обрўсини
янада ошириб боришни тақозо қилади.
Бешинчидан
, интеллектуал салоҳият, замонавий билимларга эга
авлодгина халқимиз эришган мустақилликни асрай олади, илм-фан,
маънавий ва иқтисодий тараққиётга муносиб ҳисса қўша олади. Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
И.А.Каримов
таъкидлаганидек:
«Биз
халқимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаслиги, фарзандларимизнинг
биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта, бахтли бўлиб яшаши учун бор
куч ва имкониятларимизни сафарбар этаётган эканмиз, бу борада маънавий
тарбия масаласи, ҳеч шубҳасиз, беқиёс аҳамият касб этади. Агар биз бу
масалада хушёрлик ва сезгирлигимизни, қатъият ва масъулиятимизни
йўқотсак, бу ўта муҳим ишни ўз ҳолига, ўзибўларчиликка ташлаб қўядиган
бўлсак, муқаддас қадриятларимизга йўғрилган ва улардан озиқланган
маънавиятимиздан, тарихий хотирамиздан айрилиб, охир-оқибатда ўзимиз
интилган умумбашарий тараққиёт йўлидан четга чиқиб қолишимиз
1
Каримов И.А. Ўзбекистон Конституцияси – биз учун демократик тараққиёт йўлида ва фуқаролик
жамиятини барпо этишда мустаҳкам пойдевордир: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул
қилинганлигининг 17 йиллигига бағишланган тантанали маросимидаги маъруза. – Тошкент: Ўзбекистон,
2009. – 30 б.
5
мумкин»
1
.
Шу боис, жамият тараққиётида таълим сифатининг алоҳида
аҳамиятга эга эканлиги баҳс талаб қилмайди.
Олтинчидан
, маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори билан 2011-2016 йилларда олий таълим муассасаларининг моддий-
техник базасини модернизациялаш ва мутахассислар тайёрлаш сифатини
тубдан яхшилаш бўйича дастури қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси
Президенти И.А.Каримов қайд қиладики: «Дастурдан кўзланган асосий
мақсад – олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини янада
мустаҳкамлаш, уларни замонавий ўқув, лаборатория ва илмий ускуналар
билан жиҳозлаш, пировардида ўқув дастурларини такомиллаштириш, тобора
кучайиб бораётган замон талабларига жавоб берадиган кадрларни
тайёрлашда сифат жиҳатидан янгича ёндашувларни ҳаётга татбиқ этишдан
иборатдир»
2
. Демак, олий таълим соҳасидаги ислоҳотларни тўла амалга
ошириш учун илмий асосланган бошқарув тизими, айниқса, ижтимоий
механизм зарур бўлиб ва шу билан боғлиқ социологик тадқиқотларни
мунтазам ўтказиб туриш илмий-амалий аҳамият касб этади.
Муаммонинг
ўрганилганлик
даражаси.
Таълим
инсон
ижтимоийлашувининг муҳим таркибий қисми ҳисобланиб, жамиятдаги
муаммоларни ҳал этишда асосий ўрин эгаллайди. Таълимни ривожлантириш
билан бир қаторда жамиятни яна бир муҳим масала – таълим сифатини
ошириш муаммоси доимо ташвишга солиб келган. Зеро, таълим маҳсулоти
ҳисобланган мутахассисларнинг салоҳияти жамият ижтимоий-иқтисодий
ривожи билан чамбарчас боғлиқ.
Таълим-тарбия ҳақидаги фикрлар илк бор зардуштийлик динининг
муқаддас китоби «Авесто»
3
да келтирилган. Қадимги давлатлар ва уларнинг
цивилизациялари эришган ютуқлар бутун дунёга маълум. Ўша даврлардаги
алломалар илм-фан, санъат ва маданиятни ривожлантиришга алоҳида
эътибор қаратган. Таълим инсон ҳаётининг ажралмас бир бўлаги сифатида
инсонга жамият ҳаётида муҳим ўрин тутишини англашида муҳим восита
сифатида қараш асрлар давомида, яъни, антик даврдан ҳозирги давргача
тарихий шароит ва имкониятга қараб мунтазам ўзгариб борди. Бироқ,
таълимнинг бу борада тутган ўрни кўпинча маънавий-интеллектуал нуқтаи-
назардан кўриб чиқилган, холос.
Ижтимоий ҳаётнинг ривожланиши қонунларини, таълим, бошқарув
масалаларини илмий ўрганишга қаратилган таълимотлар, илк социологик
қарашлар эрамиздан аввалги IV асрдаёқ юнон файласуфлари Платон,
Аристотель, Цицерон, Протагор
4
асарларида ёритилган.
Таълим, ижтимоий бошқарув, маънавият ва ахлоқий тарбия
1
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Тошкент: Маънавият, 2011. – 176 б.
2
Каримов И.А. Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, халқимиз
фаровонлигини
оширишга
хизмат
килади:
2010
йилда
мамлакатимизни
ижтимоий-иктисодий
ривожлантириш якунлари ва 2011 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларга бағишланган
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маъруза. – Тошкент: Ўзбекистон, 2011. –
48 б.
3
Маҳмудов Т. «Авесто» ҳақида. – Тошкент: Шарқ НМБК, 2000. – 63 б.
4
Қаранг: Платон. Законы. – М.: Наука, 1993. – 114 с.; Аристотель. Метафизика. – М.: Наука, 1964. – 124 с.;
Цицерон. О государстве. – М.: Прогресс, 2000. – С. 28.
6
масалалари,
таълимнинг
ҳамда
ижтимоий
муносабатларнинг
шахс
ижтимоийлашувида ўрни тўғрисидаги ғоялар Ўрта Осиё мутафаккирларидан
Имом ал-Бухорий, Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Сино, Абдулҳолиқ
Ғиждувоний, Абу Райҳон Беруний, Ҳожа Аҳмад Яссавий, Жалолиддин
Давоний, Кайковус, Нажмиддин Кубро Хивақий, Баҳоуддин Нақшбанд,
Ҳусайн Воиз Кошифий, Амир Темур, Алишер Навоий, Жалолиддин Румий,
Юсуф Хос Хожиб, Имом Ғаззолий асарларида талқин қилинган бўлиб,
уларнинг асарларидаги социологик нуқтаи-назар ва қарашларида ўз аксини
топган. Жамиятдаги ижтимоий жараёнларда таълим-тарбия сифатини
ошириш орқали комил инсон қиёфасини яратиш масалалари муқаддас
Қуръони карим ва ҳадисларда алоҳида ўрганилган
1
.
Таълим муаммоларига, ўз даврининг таълим тизими хусусиятларига,
айниқса, «янги усул» жадид мактаблари фаолиятига, уларнинг имкониятлари
ва ривожланиш босқичларида маърифий-маънавий юксалиш даври бўлган
жадидчилик ҳаракати намоёндаларидан Абдулла Авлоний, Маҳмудхўжа
Беҳбудий, Абдурауф Фитрат ва бошқалар ижтимоий жараёнларда шахс
ижтимоийлашуви
нуқтаи-назаридан
ёндашган
2
.
Албатта,
шахснинг
комилликка эришишида унинг ижтимоийлашуви муҳим аҳамият касб этади,
бунда таълим сифатини давр талаблари асосида кўтариш, ижтимоий
бошқарув механизмларини яратиш масалалари тарихий давр талаблари
нуқтаи-назаридан муҳим амалий аҳамиятга эгадир.
Жамиятнинг бир бутунлигини таъминловчи ижтимоий механизмларни
илмий
ўрганишга,
ижтимоий
бошқарув
ва
таълим
сифатини
такомиллаштириш масалаларига ғарб классик социологларидан М.Вебер,
Э.Гидденс, Э.Дюркгейм, Ж.Дьюи, О.Конт, Г.Спенсерлар
3
ўз асарларида
эътибор қаратишган. Глобаллашув жараёнлари ва социал эволюциянинг
замонавий босқичларини таҳлил, талқин ҳамда илмий асосларда тадқиқ
1
Ал-Бухорий. Ҳадис. Ал-жомиъ Ас-саҳиҳ. – 4 жилдлик. – Тошкент: Қомуслар бош таҳририяти, 1996. – 595
б.; Форобий Абу Наср. Фозил одамлар шаҳри. – Тошкент: Халқ мероси, 1998. – 186 б.; Ибн Сино. Тиб
қонунлари. – 3 жилдлик. – Тошкент: А.Қодирий номидаги халқ мероси, 1993. – 304 б.; Беруний Абу Райҳон.
100 ҳикмат. Ибратли сўзлар. – Тошкент: Фан, 1993. – 21 б.; Яссавий А. Девони ҳикмат. – Тошкент:
Мовароуннаҳр, 2004. – 208 б.; Жалолиддин Давоний. Аҳлоқи Жалолий. – Тошкент: Ўзбекистон, 1992. – 72
б.; Кайковус. Қобуснома. – Тошкент: Истиқлол, 1994. – 176 б.; Кубро Шайх Нажмиддин. Қутби даҳр. –
Тошкент, 1998. – 396 б.; Ҳусайн Воиз Кошифий. Футувватномаи султоний ёхуд жавонмардлик тариқати /
Н.Комилов таржимаси. – Тошкент: Халқ мероси, 1994. – 112 б.; Амир Темур. Темур тузуклари. –Тошкент:
Адабиёт ва санъат, 1991. – 12 б.; Навоий А. Маҳбуб ул-қулуб // Мукаммал асарлар тўплами. – 20 жилдлик. –
Тошкент: Фан, 1997. – 14-жилд. – 111 б.; Румий Жалолиддин. Ичиндаги ичиндадир. – Тошкент: Ёзувчи,
1997. – 290 с; Юсуф Хос Хожиб. Қутадғу билиг. – Тошкент: Юлдузча, 1990. – 189 б.; Ғаззолий И. Мисбиҳун
нажоҳ ёҳуд тарбия / А.Абдуллаев тарж. – Тошкент: Истиқлол, 2007. – 297 б.; Қуръони Карим. Масъул
муҳаррир Ш.Миноваров. – Тошкент: Тошкент ислом университети, 2006. – 624 б.
2
Авлоний А. Туркий гулистон ёҳуд аҳлоқ. – Тошкент: Ўқитувчи, 1992. – 160 б.; Беҳбудий М. Танланган
асарлар. – Tошкент: Маънавият, 1999 (иккинчи нашри). – 74 б.; Абдурашидхонов М. Танланган асарлар. –
Tашкент: Маънавият, 2003. – 304 б.; Фитрат А. Танланган асарлар. – Тошкент: Маънавият, 2003. – 256 б.
3
Вебер М. Избранные произведения. Пер. с нем. / Сост. общ. ред. и послесл. Ю.Н.Давыдова; предисл.
П.П.Гайденко. – М.: Прогресс, 1990. – 808с.; Гидденс Э. Социология. – Тошкент: Шарқ, 2002. – 847 б.;
Дюркгейм Э. Социология образования / Под ред. В. С. Собкина и В. Я. Нечаева. – М.: ИНТОР, 1996. – 47 с. ;
Дьюи Дж. Демократия и образование / Пер. с англ. – М.: Педагогика-Пресс, 2000. – 384 с; Конт О. Дух
позитивной философии: слово о положительном мышлении. Пер. с фр. – Изд. 2-е. – М.: Либроком, 2011. –
80 с.; Спенсер Г. Основания социологии. – М.,1998. – 60 с.
7
қилишнинг концептуал асослари Т.Парсонс, П.А.Сорокин
1
асарларида
ўрганилган.
Олий таълимни барқарор ривожлантириш механизмларини ҳамда
таълим бошқарув тизимлари мониторингини яратиш, ижтимоий прогнозлаш
ҳамда таълим жараёнларини математик моделлаштириш масалалари
Россиялик олимлардан И.В.Бестужев-Лада, А.Е.Карпухин, Г.Ф.Ромашкина,
М.В.Сыготина, Ф.Э.Шереги
2
, социал бошқарув механизмлари, инновацион
университетларни социал бошқариш механизмларини яратиш масалалари,
олий ўқув юртлари талабаларининг маънавий қиёфаси, ҳаёт тарзларини
илмий ўрганиш, талабаларнинг ўзини ўзи бошқариши масалалари эса
Т.Ю.Баландина,
А.О.Грудзинский,
Т.И.Заславская,
В.Т.Лисовский,
Л.А.Миндибекова, В.Г.Романова, В.И.Франчук
3
ва бошқа социолог-
олимларнинг илмий-тадқиқот ишларида намоён бўлганлигини кўриш
мумкин.
Ўзбекистонда олий ўқув юртларини бошқаришни такомиллаштириш
масалалари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим Вазирлигининг меъёрий
ҳужжатлар тўпламида, Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги
Қонуни ҳамда «Кадрлар тайёрлаш Миллий Дастури»да, Вазирлар
Маҳкамасининг таълимни ривожлантиришга оид Қарорларида ҳамда
республика ва хориждаги конференциялардаги маърузаларда қайд қилинган
4
.
Олий таълим муаммолари республикамизнинг социолог, файласуф,
иқтисодчи, педагог олимлари томонидан ҳам ўрганилган. Таълим тизимини
такомиллаштириш, ижтимоий муҳит, талаба ва профессор-ўқитувчиларнинг
1
Парсонс Т. Система современных обществ. – М.: Аспект Пресс, 1997. – 270 с.; Сорокин, П.А. Человек.
Цивилизация. Общество. – М., 1992. – 543 с.
2
Бестужев-Лада И.В., Наместникова Г.А. Социальное прогнозирование. Курс лекций. М.: Педагогическое
общество России, 2002. – 386 с.; Мониторинг непрерывного образования: инструмент управления и
социологические аспекты / Науч. рук. А.Е. Карпухина. Сер. «Мониторинг. Образование. Кадры». – М.:
МАКС Пресс, 2006. – 340 с.; Ромашкина Г.Ф. Моделирование в системе управления социальными
процессами: региональный аспект: автореф. дис. ... д-ра. соц. наук. – Тюмень, 2003. – 40 с.; Сыготина М.В.
Моделирование процесса обучения в высшем учебном заведении: автореф. дис. ... канд. тех. наук. – М.,
2005. – 17 с.; Шереги Ф.Э. Социология образования: прикладные аспекты. – М.: Aкадемия, 2001. – 245 с.
3
Баландина Т.Б. Студенческое самоуправление как социокультурный феномен: социологический анализ:
автореф. дис. ... канд. соц. наук. – Екатеринбург, 2006. – 18 с.; Грудзинский А.О. Социальный механизм
управления инновационным университетом: автореф. дис. ... д-ра социол. наук. – Санкт-Петербург, 2005. –
39 с.; Заславская Т.И. Современное российское общество: социальный механизм трансформации. М., 2004. –
118 с.; Лисовский В.Т. Социология молодежи. – СПб, 1996. – 329 с.; Миндибекова Л.А. Управление
системой образования в транзитивной России (социолог.анализ): автореф. дис. ... д-ра. соц. наук. – М., 2005.
– 35 с.; Романова В.Г. Социальный механизм управленческих инноваций: автореф. дис. ... канд. соц. наук. –
М., 2007. – 16 с.; Франчук В.И. Основы современного социального управления. – М., 2001. – 180 с.
4
Олий таълим. Меъёрий-ҳуқуқий ва услубий ҳужжатлар тўплами. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта
махсус таълим вазирлиги. – Тошкент: Истиқлол, 2004. – 511 б.; Ўзбекистон Республикаси Олий таълим
тизимини ислоҳ қилиш бўйича меъёрий ҳужжатлар. 1-қисм. – Тошкент, 1998. – 135 б.; Ўзбекистон
Республикаси Олий таълим тизимини ислоҳ қилиш бўйича меъёрий ҳужжатлар. 2-қисм. – Тошкент, 1998. –
235 б.; Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида» ги қонуни. Ўзбекистоннинг янги қонунлари. 6-
сон. – Тошкент: Адолат,1998. – 289 б.; Ўзбекистон Республикасининг «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури
тўғрисида»ги қонуни. Ўзбекистоннинг янги қонунлари. 18-сон. – Тошкент: Адолат, 1998. – 281 б.;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таълим тўғрисидаги қарорлари. 1-сон. – Тошкент, 1998.
– 106 б.; Брунер Х.Х. Высшее образование в Центральной Азии: Задачи модернизации // Национальный
отчет Республики Узбекистан по развитию образования МБРР // ВБ. – Washington, DCИ: The worldbank,
2007. – 214 с.; Инсон тараққиёти тўғрисида маъруза // Ўзбекистонда таълим: талаб ва таклиф мутаносиблиги
// БМТ Ривожланиш дастури (БМТРД). – Тошкент, 2007-2008. – 201 б.
8
ижтимоий ҳолатлари, турли социал омилларнинг маълум даражадаги
жиҳатлари тадқиқ қилинган. Жумладан, З.Давронов, С.Мамашокиров,
З.М.Муҳамедова, Қ.Назаров, Г.Х.Тиллаева, Г.Ж.Туленова, Н.Х.Хакимов,
С.Шермуҳамедов, А.Қ.Қодиров, З.Р.Қодировалар
1
ўз илмий ишларида
юқорида
қайд
этилган
муаммоларнинг
ижтимоий-фалсафий,
Қ.Ҳ.Абдураҳмонов, О.С.Обидов, М.Х.Саидов, С.С.Ғуломовлар
2
фикр
юритилаётган муаммоларнинг иқтисодий, Ю.Н.Абдуллаев, О.Мусулмонова,
Э.Сейтхалилов, Ш.Қурбоновлар
3
педагогик, М.Ш.Давлетова
4
эса сиёсий
жиҳатларига эътибор қаратишган.
Профессор-ўқитувчилар
ва
талабаларнинг
ижтимоий
қиёфаси,
бошқарув масалалари Н.С.Алиқориев, М.Б.Бекмуродов, М.Х.Ганиева,
К.К.Колонов, Н.М.Латипова, А.Ш.Норбеков, Ш.М.Содиқова, А.А.Умаров,
Р.А.Умурзоқова, Б.А.Фарфиев, А.Ж.Холбеков, А.Б.Юнусов
5
каби социолог
олимлар томонидан ўрганилган. Олий ўқув юртларида профессор-
ўқитувчилар ҳамда талабалар ҳаёти махсус институтлар ва «Ижтимоий
1
Давронов З. Илмий ижод методологияси. – Тошкент: Иқтисод-молия, 2007. – 216 б.; Кадырова З.Р.
Проблемы повышения социальной активности молодежи Узбекистана в условиях всестороннего
реформирования общества: автореф. дис. ... д-ра.филос.наук. – Ташкент: Институт философии и права, 2000.
– 45 б.; Мамашокиров С. Экологик таълим-тарбиянинг методологик масалалари. – Тошкент: Нур, 1993. – Б.
11.; Муҳамедова З.М. Философско-методологические основания гуманизации образования в республике
Узбекистан: автореф. дис. ... док.филос.наук. –Ташкент, 2007. – 49 б.; Назаров Қ. Бугунги дунёнинг
мафкуравий манзараси. – Тошкент: Ижод дунёси, 2002. – 24 б.; Тиллаева Г.Ҳ. Ижтимоий муҳит ва ёшлар
тарбияси. – Тошкент: Фалсафа ва ҳуқуқ ин-ти, 2009. – 166 б.; Туленова Г.Ж. Ёшлар ижтимоий фаоллигини
оширишда маънавий омилнинг роли (ижтимоий-фалсафий таҳлил) : фалс. фан. док. ... дис. автореф. –
Тошкент: ЎзМУ, 2006. – 45 б.; Хакимов Н.Х. Ижтимоий экология. – Тошкент, 2007. – Б.7.; Шермуҳамедов
С. Фалсафа ва ижтимоий тараққиёт. – Тошкент: Фан, 2005. – 51 б.; Қодиров А.Қ. Социология. – Тошкент,
2006. – 117 б.
2
Абдурахманов Қ.Х., Абдуллаев А.М., Зокирова Н.К. Методы социологического исследования. – Ташкент,
2008. – 264 с.; Обидов О.С. Олий таълим тизимида бошқарувни такомиллаштиришнинг ижтимоий-
иқтисодий механизми. – Тошкент: Фан ва технология, 2007. – 195 б.; Саидов М.Х., Перегудов Л.В. Олий
таълим менежменти ва иқтисодиёти. – Тошкент: Молия, 2002. – 184 б.; Ғуломов С. Менеджмент: бошқарув
санъати назарияси ва амалиёти. – Тошкент, 2002. – 270 б.
3
Абдуллаев Ю.Н. Хорижий олий таълим: тажриба ва тараққиёт йўналишлари. – Тошкент:Ўзбекистон, 2000.
– 199 б; Мусулмонова О. Ўқитувчининг ижодкорлиги – давр талаби. – Тошкент, 1990. – 20 б.; Курбанов Ш.,
Сейтхалилов Э. Ответственность образования в предупреждении и преодолении вызовов современности. –
Тошкент : Академия, 2003. – 94 с.
4
Давлетова М.Ш. Ўзбекистон давлатининг олий таълим соҳасидаги сиёсати ва унинг ривожланиши: сиёс.
фан. номз. ... дисс. – Тошкент, 2007. – 148 б.
5
Алиқориев Н.С. Умумий социология. Дарслик. – Тошкент, 1999. – 183 б.; Бекмуродов М.Б. Молодежь –
сила и двигатель прогресса // Узбекистан. – Тошкент, 2008. – № 1-2.
– С. 23.; Ганиева М.Х. Формирование
правовой культуры молодежи Узбекистана // Ж. Общественное мнение. Права человека. – Ташкент, 2004. –
№3. – С. 48-51.; Колонов К.К. Ўзбекистонда ўзини ўзи бошқарув тизими динамикасини таҳлил қилишда
авторитетнинг тутган ўрни (Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти маҳаллалари мисолида): соц. фан. номз.
дис... автореф. – Тошкент: ДИТАФ, 2000. – 20 с.; Латипова Н.М. Роль молодых специалистов в
трансформации социальной структуры узбекистанского общества: автореф. дис. ... канд. социолог. наук. –
Ташкент, 2009. – 29 с.; Латипова Н.М., Умурзақова Р.А. Ўзбекистон ёшларига жамиятдаги ижтимоий
ўзгаришларнинг таъсири // Иқтисод ва таълим. – Тошкент, 2006. – №3. – 24-28 б.; Норбеков А.Ш.
Ўзбекистонда ижтимоий кафолат тизимини яратиш муаммолари: сиёсий-социологик таҳлил: соц. фан. номз.
дис...автореф. – Т., 2004. – 28 б.; Содиқова Ш.М. Авлодлараро ворисликни таъминлашда қарияларнинг ўрни.
(социологик таҳлил): соц. фан. номз. ... дис. автореф. – Тошкент, 2007. – 26 б.; Умаров А.А. Ижтимоий-
маданий тараққиётни таъминлаш ва комил инсон шахсини шакллантиришда мутолаанинг роли: дис. ...
социол. фан. д-ри. – Тошкент, 2005. – 274 б.; Фарфиев Б.А. Ўзбекистонда жамиятни демократиялаштириш
жараёнида тафаккур тарзининг ижтимоий-маданий хусусиятлари (сиёсий-социологик таҳлил): соц.фан.номз.
... дис. – Тошкент, 1999. – 23 б.; Холбеков А.Ж. Бошқарув социологияси. – Тошкент: Академия, 2007. – 184
б.; Юнусов А.Б. Ўсмир ёшларда ижтимоий девиантлик ҳолатларининг социологик хусусиятлари: соц. фан.
номз. ... дис. автореф. – Тошкент, 2004. – 25 б.
9
фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан ҳам ўрганилган.
Жумладан,
И.Х.Аъзамхўжаев,
О.Б.Ота-Мирзаев,
Р.А.Убайдуллаева,
Ў.К.Қаюмов
1
каби олимларнинг илмий ишларини қайд қилиб ўтиш мумкин.
Тадқиқотимиз давомида маълум бўлдики, республикамиз олий ўқув
юртларида социал бошқарув механизмларини яратиш орқали таълим
сифатини оширишнинг социологик жиҳатлари махсус илмий-тадқиқот
мавзуси сифатида комплекс тадқиқ этилмаган. Шу боис, олий ўқув юртлари
бошқаруви ижтимоий механизмини амалий тадқиқ этиш ва у орқали таълим
сифатини оширишнинг назарий жиҳатларини илмий таҳлил қилиш,
ривожланиш
қонуниятларини
аниқлаш
ҳамда
таълим
жараёнлари
бошқарувини ижтимоий-математик янги моделларини яратиш зарурияти
ушбу диссертациянинг мақсади ва тадқиқот вазифаларини танлашга асос
бўлди.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Тадқиқот мавзуси Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон
Миллий университети Фалсафа факультети Социология кафедрасининг
«Жамиятнинг барқарор ривожланиши концепцияси контекстида ижтимоий
ҳодиса ва жараёнларни тадқиқ этиш» номли илмий тадқиқот дастурлари
доирасига киради. Ушбу диссертация Фан ва техника Давлат қўмитаси
томонидан ажратилган «Олий таълим социал бошқарувининг методолик
асосларини яратиш», «Педагогик жамоа фикрини ўрганиш асосида олий
таълим тизимида таълим мазмуни, сифатини ошириш ва шахс камолотини
шакллантириш», «Олий ўқув юртларида социал механизмларни яратиш
орқали таълим сифатини ошириш» мавзуларида республика миқёсида
бажарилган илмий лойиҳалар таркибида амалга оширилган. Грантлар
таркибида олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари ва ижтимоий
ахборотлар базаси асосида олий ўқув юртлари социал бошқаруви масалалари
чуқур таҳлил этилиб, илмий-амалий асосланган таклиф ва тавсиялар
берилди.
Тадқиқот мақсади
– олий таълим сифатини оширишда ижтимоий
бошқарув механизмларини яратиш ва амалиётга жорий этишнинг илмий
асосларини назарий ва амалий жиҳатлардан тадқиқ этишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
олий ўқув юртларида социал бошқарув механизмларини яратишнинг
назарий-методологик асосларини таҳлил қилиш;
олий ўқув юртларида таълим сифатини оширишнинг социал
механизмларини назарий асослаб, амалий жиҳатдан талқин ва таҳлил этиш;
профессор-ўқитувчилар
меҳнат
фаолиятининг
ижтимоий
жиҳатларини тадқиқ қилиш;
талабалар фаоллигига таъсир этувчи ижтимоий омилларни илмий
тадқиқ ва таҳлил этиш;
1
Убайдуллаева Р.А. ва бошқалар. Ўзбекистон ёшлари: ижтимоий қиёфа. – Тошкент: Ижтимоий фикр, 2008. –
130 с.; Ата-Мирзаев, О.Б.Аъзамхўжаев И.Х., Ганиева М.Х., Каюмов У.К., Латипова Н.М., Убайдуллаева Р.А.
и др. Молодёжь независимого Узбекистана (социологическое исследование). – Ташкент: Ижтимоий фикр,
2010. – 146 с.
10
олий
ўқув
юртларида
таълим-тарбия
тизимининг
амалий
мониторингини яратиш ва амалиётга жорий этиш билан боғлиқ бўлган
социологик тадқиқотларни ўтказиш;
олий ўқув юртларида таълим сифатини такомиллаштиришга
қаратилган мажмуавий математик моделларини яратиш.
Тадқиқот объекти ва предмети.
Тадқиқот объекти:
олий ўқув
юртларида социал бошқарув механизмлари самарадорлигини ҳамда
социологик тадқиқотлар орқали таълим сифатини оширишга қаратилган
жараёнлардир. Тадқиқот предмети:
мажмуавий илмий тадқиқотлар ўтказиш
ва социал бошқарув механизмлари мазмуни ва вазифаларини таҳлил қилиш.
Тадқиқот методлари.
Ушбу
диссертацияда
назарий-методологик ва
тарихий-қиёсий таҳлил, ҳужжатларни ўрганиш ва умумлаштириш, кузатиш,
суҳбат, социологик сўровнома, математик моделлаштириш ҳамда математик-
статистик таҳлилнинг нопараметрик, кўпомилли, корреляция, регрессия ва
дисперсия усуллари қўлланилди.
Тадқиқот фарази
шундан иборатки, олий ўқув юртларидаги мавжуд
таълим сифати жамиятни юқори малакали кадрлар билан талаб даражасида
таъминлашида камчиликлар мавжуд. Бу камчиликларни бартараф этиш олий
ўқув юртлари, талаба ва профессор-ўқитувчиларнинг фаоллиги, талаб ва
истаклари, уларнинг ижтимоий ҳолати, ўзаро муносабатлари, олий ўқув
юртидаги социал бошқарув даражаси каби масалаларнинг ҳамда социологик
ахборотлардан ўқув жараёнида самарали фойдаланишига кўпроқ боғлиқ.
Бунга олий таълим муассасаларидаги социал бошқарув механизмларини
илмий тадқиқотлар орқали такомиллаштириш ва амалиётга жорий этиш
ўрганилаётган муаммонинг мақбул даражада ҳал қилинишига олиб келади.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
–
олий ўқув юртларида социал бошқарув механизмларини яратишнинг
назарий ва методологик асослари таҳлили;
–
олий ўқув юртлари бошқарувида тизимли ёндашувнинг илмий
таҳлили;
–
олий ўқув юртларида социал бошқарув механизмларининг назарий
асослари илмий таҳлили;
–
профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг фаоллигини ошириш
бўйича тадқиқий тажрибалар ҳамда олинган натижаларнинг социологик
таҳлили;
–
олий
ўқув
юртларида
таълим-тарбия
тизими
социологик
мониторингини яратиш ва амалиётга жорий этиш бўйича илмий тадқиқотлар
таҳлили;
–
олий таълим сифатини социологик таҳлил этиш ва унинг
истиқболини белгилашга қаратилган жараёнларнинг кўпомиллик математик
моделлари.
Илмий янгилиги:
олий таълим социал бошқарув механизмларини тадқиқ қилишда
назарий-методологик асослари яратилган;
11
олий ўқув юртларида социал бошқарувнинг дастлабки механизмлари
шакллантирилган;
профессор-ўқитувчилар меҳнат фаолиятининг ижтимоий жиҳатлари-
омиллари тадқиқотлар орқали ўрганилган ва уларнинг таълим сифатига
таъсири илмий таҳлил қилинган;
талабалар ижтимоий фаоллигини кучайтириш таълим сифатини
оширишнинг асосий омили эканлиги илмий асосланган;
олий
ўқув
юртлари
таълим-тарбия
тизими
социологик
мониторингини яратишнинг йўллари илмий асослаб берилган;
–
олий ўқув юртлари таълим жараёнини социологик таҳлил этиш ва
унинг истиқболини белгилашга қаратилган ижтимоий жараёнларнинг
математик моделлари тавсия этилган;
олий ўқув юртларида социал бошқарувни такомиллаштириш ва у
орқали таълим сифатини оширишнинг аниқ таклиф ва тавсиялари ишлаб
чиқилган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Олий ўқув
юртларида социал бошқарув механизмларини яратиш орқали таълим
сифатини ошириш муаммоларини тадқиқ этишнинг назарий аҳамияти
Ўзбекистонда таълим сифатини давр талабларига мос ҳолда янги даражага
кўтариш ва мунтазам равишда социологик тадқиқотлар ўтказиш асосида
ижтимоий фикр ролини оширишдир. Шунингдек, олий таълим социологик
мониторинг тизимини яратиш натижасида таълим муассасаларида ижтимоий
ахборотлар базасини кенгайтиришдан иборат. Ўтказилган илмий тадқиқот
натижалари, ижтимоий ахборотлар базасидан самарали фойдаланиб, олий
ўқув
юртларида
социал
бошқарувнинг
дастлабки
механизмлари
шакллантирилди ва улар орқали таълим сифатини янада юқори даражага
кўтариш
мумкинлиги
исботланди.
Тадқиқотнинг
амалий
аҳамияти
профессор-ўқитувчилар ва талабалар фикрини ҳар томонлама ўрганиш,
махсус дарсликлар, қўлланмалар ва услубий кўрсатмаларнинг янги авлодини
яратиш лозимлигини тақозо қилади.
Диссертациянинг назарий ва амалий хулосалари, илмий-услубий
тавсияларидан маданият, таълим, фан социологияси йўналишларидаги илмий
изланишларни янада кенгайтиришда, ижтимоий жараёнларни математик ва
статистик моделлаштириш ҳамда олий таълим келажагини прогнозлашда,
олий ўқув юртларида «Социал сиёсат», «Социал бошқарув», «Социал
прогноз», «Таълим социологияси», «Социологик тадқиқотларда ўлчов»,
«Социал жараёнларни моделлаштириш» ва бошқа ижтимоий-гуманитар
фанларни ўқитиш, маънавий-маърифий ташвиқот ва тарғибот ишларини олиб
боришда фойдаланиш мумкин. Шунингдек, диссертацияда асосланган
дастурий
ишланмалар,
усуллар,
тавсиялардан
“Ижтимоий
фикр”
жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказида ва бошқа ташкилотларда амалий
тадқиқотлар олиб боришда қўлланма тарзида фойдаланиш мумкин.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Тадқиқот натижасида ишлаб
чиқилган амалий тавсиялар, якуний хулосалардан Мирзо Улуғбек номидаги
12
Ўзбекистон Миллий университети бакалавр босқичи талабалари учун олиб
бориладиган «Меҳнат социологияси», «Таълим социологияси», «Социал
сиёсат», «Социология» ва бошқа ижтимоий фанлардан маърузалар ўқиш ва
махсус курсларни ўрганиш жараёнида фойдаланилди. Тадқиқот натижалари
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети «Социология»
кафедраси,
Бухоро
Давлат
Университети
«Социология
ва
маданиятшунослик» кафедраси ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Ижтимоий
фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази фаолиятида жорий этилган.
Ўзбекистон республикаси Давлат Фан-техника Қўмитаси ва Фан
технологияси Марказларида бажарилган грант-лойиҳалари натижалари
бўйича ҳисоботлар таркибида муҳокама қилинган ва муаллифнинг тавсия-
таклифлари қабул қилиниб, ижобий баҳоланган.
Ишнинг синовдан ўтиши (апробацияси).
Диссертация Мирзо
Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети фалсафа факультети
«Социология» кафедрасида (2009 йил 18 ноябрь, 7-сонли мажлис
баённомаси) ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университети ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси И.Мўминов
номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти ҳузуридаги фалсафа фанлари бўйича
фан доктори (номзоди) илмий даражасини олиш учун диссертациялар
ҳимояси бўйича Д 067.02.01 рақамли Бирлашган Ихтисослашган Кенгаш
қошидаги илмий-назарий семинарда (2011 йил 23 май, 2-сонли мажлис
баённомаси) муҳокамадан ўтган ва ҳимояга тавсия қилинган.
Натижаларнинг
эълон
қилинганлиги
.
Тадқиқот
натижалари
муаллифнинг умумий ҳажми 15,6 босма тобоқдан иборат илмий ишларида,
жумладан, 5 та республика илмий журналларида, 31 та республика, 4 та
хорижий ва 8 та ЎзМУ илмий-амалий анжуман материалларида, 1 та ўқув
қўлланма, (ҳаммуаллифликда) 1 та маърузалар матнида (ҳаммуаллифликда)
эълон қилинган – жами 48 та мақолада ўз ифодасини топган.
Диссертациянинг тузилиши.
Ушбу диссертация таркибий жиҳатдан
кириш, учта боб, 9 та параграф, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати
ва иловалардан иборат. Диссертациянинг умумий ҳажми 157 бетдан иборат
бўлиб, унда 16 та жадвал, 35 та расм иловада келтирилган.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Диссертациянинг
«
Кириш
»
қисмида
мавзунинг
долзарблиги,
муаммонинг ўрганилганлик даражаси, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари,
объекти ва предмети, методлари, тадқиқот фарази, ҳимояга олиб чиқилаётган
асосий ҳолатлар, илмий янгилиги, тадқиқот натижаларининг илмий ва
амалий аҳамияти, натижаларнинг жорий қилиниши, синовдан ўтиши,
натижаларнинг эълон қилинганлиги ҳамда диссертациянинг тузилиши ва
ҳажми баён этилган. Тадқиқот ишининг биринчи боби «
Олий ўқув
юртларида социал бошқарув механизмларини яратишнинг назарий-
методологик асослари»
деб
номланиб, унда социал бошқарув фаолият,
таълим сифатини оширишда унинг моҳияти, тизимлари ва вазифалари, олий
13
ўқув юрти социал бошқарувига тизимли ёндашув ҳамда таълим сифатини
оширишда ижтимоий механизмларнинг назарий ва методологик асослари
ёритилган. Мазкур бобнинг биринчи параграфи
«Олий ўқув юрти социал
бошқарувининг назарий асослари»
деб номланган. Мазкур параграфда
социал бошқарув муаммосини ўрганишдаги турли билимлар, ёндашувлар,
фикрлар таҳлил қилинган. «Социал бошқарув», «Социал механизм»
тушунчалари назарий жиҳатдан тадқиқ қилинган. Улар таҳлил этилиб,
социологик нуқтаи-назардан тавсифланган. Муаллифнинг фикрича, социал
механизм тузилмавий элементлари қаторига инновацион жараёнларни
киритиш зарурдир. Демократик жараёнларни чуқурлаштириш шароитида
олий ўқув юртларини социал бошқариш, таълимни модернизациялаш
талабидан келиб чиқиб, самарали бошқарув механизмларини яратишни ва
уни амалиётга жорий этишни тақозо қилади. Зеро, кучайиб бораётган
ижтимоий-иқтисодий характердаги интеграцион жараёнлар ва ахборотлар
тизимининг глобаллашуви, рақобатнинг кучайиши социал бошқарувга
бўлган муносабатни кескин ўзгартиради ва бошқарув тизимида ижтимоий
ўзгаришларга бўлган мослашувни тезлаштиради. Шунинг учун «Социал
бошқарув»
ва
«Социал
механизм»
тушунчалари,
уларга
тегишли
қарашларнинг таҳлили муҳим ўрин тутади. Жаҳон тажрибасидан маълумки,
бугунги кунда инсоният учун меъёрда яшаш шарти, социал ривожланиш
суръатини жадаллаштириш, ижтимоий муаммоларни ҳал этишда муштарак
ақл-идрокни жалб этиш, социал маконни бошқаришнинг инновацион
ресурсларидан фойдаланиш, бутун мамлакат бўйлаб социал мувозанатга
эришишдан иборатдир. Инсониятнинг асосий яшаш ресурси – бошқарувдан
янада тўлиқроқ фойдаланиш ўта зарурдир. Жумладан, ҳар бир олий ўқув
юрти бошқарув субъекти сифатида нафақат ички, балки ташқи муҳит
ўзгаришларига муносабатини доимий такомиллаштириб бориш зарурияти
кучайиб бормоқда. Бу ўз навбатида, социал бошқарувга янада жиддий
эътиборни талаб этади, зеро, усиз самарали таълим сифатини муқобил
даражага кўтариш мумкин эмас.
Ушбу бобнинг «
Олий ўқув юртини бошқаришга тизимли ёндашув
»
деб номланган иккинчи параграфи социал бошқарувга тизимли ёндашув
муаммоларига бағишланган бўлиб, унинг амалий жиҳатлари илмий таҳлил
этилган. Диссертант фикрича, бошқарувда тизимли ёндашув аввало
бошқарув объекти мураккаб ижтимоий-иқтисодий, ўзгарувчан тизим, ички
тартиб ва ўзаро алоқага бир бутун яхлитликни ташкил этувчи элементлар
йиғиндиси сифатида ўрганилишини ифодалайди. Тизимли ёндашув
бошқариладиган объектнинг барча таркибий қисмлари узвий амал қилишини
таъминлайди, бир томонлама ёндашувни инкор этади, тизимнинг турли
элементлари ўртасида номутаносиблик ва қарама-қаршиликларни бартараф
этишга ёрдам беради. Натижада ушбу жараён фақат бошқарув объектига
нисбатан эмас, балки бошқарувнинг ўзига нисбатан ҳам амалга оширилиши
керак. Олий ўқув юртларини бошқаришда шаклланган ва талаб этилаётган
ҳолати ўртасидаги тафовутни бартараф этишга қаратилган тадбирлар
мажмуи биринчи даражали аҳамият касб этади. Кўп омилли жараён
14
ҳисобланмиш таълим соҳаси мажмуавий ёндашувни ҳамда уни амалга
ошириш усулларини ва ўзига хос хусусиятларини мунтазам тизимли таҳлил
қилишни талаб этади. Муаллиф фикрича, тизимли ёндашув олий ўқув
юртидаги бўлинмалар фаолиятининг барча йўналишларини яққол жамланган
кўринишда тасаввур қилиш имконини беради ҳамда фаолиятнинг бирор бир
қисмини назоратдан чиқариш эҳтимолини камайтиради, истиқболни
белгилашга ҳамда уни амалга ошириш йўлларини такомиллаштиришга
имкон беради.
«Олий ўқув юртларида таълим сифатини оширишнинг
социал механизмлари»
деб номланган учинчи параграфда ўзини-ўзи ва
жамоат ишларини бошқаришда субъектнинг иштироки – демократиянинг
очиқ шакли эканлиги таҳлил қилинган. Талаба ўзини-ўзи жамиятда
талабларга мувофиқ бошқариши учун унда қуйидаги фазилатлар бўлмоғи
лозим:
қизиқувчанлик,
ижобий
ҳулқ-атвор,
имкониятларининг
чегарасизлиги, турли қарама-қарши ҳаётий муносабатларга тайёрлик.
Диссертация ишида олий ўқув юртларини гуманитарлаш муаммолари ҳам
таҳлил қилиниб, бошқарувчининг гуманитар билим даражаси муҳим
аҳамиятга эга эканлиги, у фақатгина гуманитар билимларнинг қандайдир бир
қисмини эгаллабгина қолмасдан, балки ушбу билимлар орқали мунтазам
равишда ўз интеллектини мукаммаллаштириши лозимлиги исботланган.
Шунингдек, ушбу параграфда ижтимоий жараёнлар бошқарувининг
мукаммаллашуви
фуқаролик
жамияти
шароитида
таълим
тизими
ахборотларини таҳлил қилиб, социологик мониторинг яратишни талаб
қилиши исботланган. Диссертациянинг иккинчи боби «
Профессор-
ўқитувчилар ва талабалар ижтимоий фаоллигини кучайтириш таълим
сифатини оширишнинг асосий омили сифатида»
деб номланган бўлиб,
учта параграфдан иборат. Олий таълимни ривожлантириш, қисқа муддатда
ижобий ўзгаришларга эришиш ҳамда бошқа йўналишларга ҳам ўзининг
ижобий таъсирини ўтказиши мумкинлиги сабаблари баён қилинади. Мазкур
бобда профессор-ўқитувчилар ҳамда талабаларнинг ижтимоий қиёфаси кўп
йиллар давомида ўтказилган бир неча социологик тадқиқотлар орқали
ўрганилган ва илмий таҳлил этилган бўлиб, олий ўқув юртларида таълим-
тарбия тизимининг социологик мониторинги натижалари таҳлили баён
қилинган.
Биринчи
параграф
«
Профессор-ўқитувчилар
меҳнат
фаолиятининг ижтимоий жиҳатлари»
га бағишланган. Маълумки, ҳозирги
кунда профессор-ўқитувчиларни ўрганиш ва уларга етарли даражада
ижтимоий шарт-шароитлар яратиб бериш муҳим аҳамият касб этиб,
давлатимиз томонидан жуда катта эътибор қаратилмоқда. Профессор-
ўқитувчилар ва талабалар ўртасидаги ижтимоий, расмий, норасмий, руҳий
муносабатларнинг ижобий тарзда таъминланиши ва мунтазам равишда
ривожланиб бориши таълим сифатини оширишда энг муҳим аҳамиятга
эгадир. Бу муаммони ечиш профессор-ўқитувчиларнинг фикрини мунтазам
ўрганиш ва улар ҳақида турли ахборотлар банкини ташкил қилиб,
мажмуавий тадқиқотлар олиб боришни тақозо этади. Ана шу мақсадларни
амалга ошириш учун олий ўқув юртларида профессор-ўқитувчиларнинг
ижтимоий фикрини ўрганиш бўйича мажмуавий социологик тадқиқотлар
15
ўтказилган. Тадқиқотлар орқали профессор-ўқитувчиларнинг танлаган
соҳаси, касб-кори унинг табиати, жисмоний-ижодий қувватига ҳамда унинг
руҳиятига мос келиши даражаси ўрганилган. Чунки бу омиллар ҳам
талабаларнинг таълим-тарбия самарадорлиги даражасига таъсир этади. Ушбу
ҳолатларни социология нуқтаи-назаридан ўрганиш мақсадида социологик
дастур ҳамда сўровнома яратилиб, профессор-ўқитувчилар фаолиятига
таъсир этувчи мажмуавий омиллар социологик тадқиқотлар орқали
республикамиз бешта олий ўқув юртларида – Мирзо Улуғбек номидаги
Ўзбекистон
Миллий
университети,
Тошкент
давлат
педагогика
университети, Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника
университети, Тошкент молия институти, Тошкент автомобиль йўллари
институти мисолида таҳлил қилинган
1
.
Маълумки, ҳар қандай инсонга жумладан, профессор-ўқитувчига ҳам
унинг танлаган соҳаси, касб-кори унинг табиатига, жисмоний ва ижодий
қувватига ҳамда унинг руҳиятига мос келиши керак. Агар мос келмаса,
ундаги салоҳият даражаси ҳам паст бўлади ва ўқитувчининг берадиган
фойдаси ҳам кам бўлади. Шу фикрни таҳлил қилиш учун «Сиз танлаган соҳа
ўзингизга ёқадими?», - деган савол профессор-ўқитувчиларга берилди.
Олинган илмий натижалар таҳлили шуни кўрсатдики, кўпгина профессор-
ўқитувчилар касбий жиҳатдан тўла қонли, яъни, юқори малакали мутахассис
сифатида шаклланган. Бу ҳол ўқитувчининг олдига қўйган вазифасини ўз
вақтида мамнуният билан юқори даражада бажара олаётганлигидан
далолатдир.
Профессор-ўқитувчиларнинг ўз касбларига бўлган муносабатларини
ўрганиш юзасидан саволлар асосида олинган натижаларга кўра 76,6%
респондент ўқитувчи касбининг обрўси тушганлигини кўрсатган. Бунинг
сабабларини изоҳлашга келганда, респондентларнинг ҳозирги вақтда
ўқитувчилик касбининг обрўсини кўтариш чораси сифатида «Жамиятда фан
ва олий таълим обрўсини кўтариш», - деб билиши маълум бўлди. «Сизда
дарсдан сўнг қандай ҳолатлар мавжуд?»,- деган саволга ўқитувчиларнинг
87,7% чарчаш аломатларини сезишини, 16,4% асабийлашиш ҳолатлари юз
беришини, 9,0% эса ўзларида умидсизлик аломатларини ҳис қилишини
белгилашган. Тўғри, ўқитувчилар режалаштирилган ўқув юклама ва
мажбуриятларини бажаришлари лозим. Аммо, ўқув юкламалари ҳажмининг
катталиги, олий ўқув юртларида профессор-ўқитувчилар меҳнатининг
самарадорлигига
салбий
таъсир
кўрсатиши
мумкинлиги
тадқиқот
натижаларида ўз аксини топди. Интеллектуал меҳнат ҳар қандай кишида
чарчаш ва қисман асабийлашиш ҳолатини келтириб чиқаради. Аммо,
ўзларида чарчаш ҳолатини сезган профессор-ўқитувчилар, эртанги кунги
дарсларининг сифатли бўлишига шубҳа билан қарашади. Демак, бу жиҳатдан
профессор-ўқитувчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилишни мақсад қилиб
қўйган касаба уюшмалари олдида ҳам анчагина вазифалар турибди. Тадқиқот
1
Манба
: сўров усули қўлланилган мазкур социологик тадқиқотлар муаллиф томонидан олий ўқув
юртларида 2001-2009 йилларда ўтказилган.
16
давомида профессор-ўқитувчиларнинг овқатланиш шароитлари ҳам илмий
ўрганилди.
Респондентлардан
«Олий
ўқув
юртингиз
ошхоналаридан
фойдаланасизми?»,-деган саволга уларнинг 44,0% «Йўқ», - деган жавобни
танлашган. Уларга «Овқатланмасангиз, сабаби нимада?», - деган савол
қўйилганда, уларнинг 13,0% олий ўқув юрти ошхоналари гигиена
талабларига жавоб бермаслигини, 21,5% ошхоналарда овқатлар талаб
даражасида
эмаслигини,
баъзан
жуда
қимматлигини,
профессор-
ўқитувчиларнинг каттагина қисми эса – 39,0% яқин атрофда овқатланишга
имкон йўқлигини, 6,0% бошқа сабабларни келтиришган. Бундан кўриниб
турибдики, олий ўқув юрти ошхоналаридан фойдаланмасликнинг асосий
сабаби,
профессор-ўқитувчининг
вақти
етишмаслиги
ва
баъзи
факультетларда овқатланишга шароитлар талаб даражасида эмаслигидир.
Демак, олий ўқув юртларининг баъзи факультетлари ошхоналарида касаба
уюшмалари ёрдами билан махсус арзонлаштирилган тушликлар ташкил этиш
фойдадан ҳоли бўлмас эди.
Энг
муҳим
омиллардан
бири
профессор-ўқитувчиларнинг
саломатлигидир. Шу сабабдан респондентларга ушбу масала бўйича
саволлар берилди. «Соғлиқни сақлаш муассасалари ишидан мамнунмисиз?»,
- деган саволга уларнинг 5,6% мамнунликларини, 32,0% ҳозирги даврга мос
эмаслигини, 29,0% соғлиқни сақлаш муассасалари ишини
тубдан
ўзгартиришни, 37,0% эса мамнун эмасликлари ҳақида фикр билдиришган.
Маълум бўлдики, профессор-ўқитувчилар, ходимлар орасида соғлиқни
сақлаш бўйича ҳам алоҳида социологик тадқиқот ишларини олиб бориш
мақсадга
мувофиқ.
Респондентлардан
дам
олиш
масканларидан
фойдаланганликлари
сўралганда,
уларнинг
18,0%
масканлардан
фойдаланганликларини, респондентларнинг жуда катта қисми, яъни, 82,0%
масканлардан фойдаланмаслигини билдиришган. Бундан келиб чиқадики,
баъзи ОЎЮ касаба уюшмасининг ушбу соҳадаги ишлари талаб даражасида
эмас. Улардан ўз олий ўқув юртлари касаба уюшмаси йўлланмаларидан
фойдаланишларини сўраганимизда, улар қуйидагича жавоб беришди:
фойдаланганлар 17,0% бўлиб, булардан, 10,0% 1 маротаба, 5,0% 2 маротаба,
2,0% 3 маротаба фойдаланганликларини айтишган, фойдаланмаганлар
уларнинг катта қисмини 69,9% ни ташкил этиб, 14,0% эса бундай
йўлланмалар борлигини эшитмаганликларини билдиришган. Бинобарин,
ушбу маълумотлар юқоридаги фикрни яна бир тасдиқлайди. Устозларнинг
дам олишига эътибор кучайтирилиши долзарб масаладир.
Тадқиқот натижаларидан маълум бўлишича, кўпчилик профессор-
ўқитувчиларнинг маълум бир қисми бир вақтнинг ўзида бир нечта жойда
ишлайдилар. Респондентлардан «Олий ўқув юртингиздан ташқари бошқа
жойда ишлайсизми?», - деган саволга 29,8% респондент «Ҳа», - деб жавоб
беришган. Бинобарин, профессор-ўқитувчиларнинг кўпчилиги олийгоҳнинг
ўзида фаолият кўрсатар экан, уларга ижтимоий-иқтисодий ёрдам бериш
чораларини излаш лозим. «Ишлашингизга сабаб нима?» деган очиқ саволга
уларнинг аксарияти қўшимча пул топиш, оилани моддий таъминлаш ва
17
бошқа жиддий сабабларни келтирганлар. Профессор-ўқитувчиларнинг
асосий қисми доимо иш билан банд бўлиб, уларнинг бўш вақти камроқ
эканлиги маълум бўлди. Профессор-ўқитувчилар ишдан бўш вақтда
жисмоний ва ақлий меҳнат билан, болалар тарбияси билан шуғулланишини,
уларнинг жуда катта қисми, яъни, 55,0% турли хил иш билан банд
бўлишларини билдиришган. Профессор-ўқитувчилардан «Ҳозирги таълим
сифатига сизнинг муносабатингиз», деб сўралганда, «Аъло», - деб жавоб
берганлар озчиликни ташкил этиб, респондентларнинг ярми «Қониқарли»,
деб жавоб беришди. Бундан хулоса шуки, таълим тизимидаги ислоҳотларни
давом эттириш ва мақбул даражага олиб чиқиш талаб қилинмоқда.
Ўқув-тарбия
жараёнини
ташкиллаштириш,
бошқариш
ва
такомиллаштиришни профессор-ўқитувчилар, биринчи навбатда, олий ўқув
юртининг моддий-техник базасини ривожлантириш – компьютерлаштириш,
видеотехника билан таъминланганлик, замонавий кутубхона – ахборот
тизимини барпо қилиш, ҳар бир ўқитувчига тўғри келадиган талабалар
сонини таълим сифати нуқтаи-назаридан мақбул меъёрларини тузиш, бундан
ташқари, барча ўқув жараёнини гуманитарлаш зарурлигини қайд этишди. Шу
билан бирга устоз-шогирд тизимини қайта кўриб чиқиш, ижтимоий-
гуманитар фанлар блоки ролини кучайтириш, таълим жараёнида қариндош-
уруғчиликка, маҳаллийчиликка, таъмагирликка қарши шафқатсиз тўсиқ
қўйиш каби тавсияларини беришди. Буларнинг ҳаммаси, шубҳасиз, олий
ўқув юртлари бошқарув фаолиятини инновация ва социал йўналтирилганлик
асосида такомиллаштиришни талаб этади. Шундай қилиб, таълим сифатини
ошириш ҳамда таълим жараёнини такомиллаштириш бўйича социологик
тадқиқот натижалари аниқ йўналтирилган ижтимоий ва иқтисодий
муаммоларни ечишга қаратилиши лозим ва бу эса, ўз навбатида, талабаларни
ўқитишнинг энг мақбул технологиясини ўзлаштиришга, олий ўқув
даргоҳининг ривож топишига ва бунинг натижасида таълим сифатини талаб
даражасига кўтаришга олиб келади.
«Талабалар фаоллигига таъсир этувчи омиллар мажмуаси ва
уларнинг социологик тадқиқи»
деб номланган иккинчи параграфда
талабаларнинг ижтимоий қиёфаси муаллиф томонидан социологик сўров
натижалари асосида таҳлил қилинган
1
. Ўзбекистоннинг келажаги кўп
жиҳатдан ҳозирги талаба ёшларнинг меҳнат, сиёсий ва ижтимоий фаоллиги
билан боғлиқдир. Талабаларнинг ижтимоий фаоллиги уларнинг етук
мутахассис ва юксак гражданлик сифатларига эга шахс бўлиб етишишига
ижобий таъсир қилувчи муҳим омилдир. Ўтган 20 йил мустақиллик даврида
барча соҳаларда бўлганидек, таълимда ҳам ижобий жараёнлар кузатилди.
Кадрлар тайёрлаш миллий Дастури жорий этилди. Лекин, инсон
тафаккурини, капиталини замонга мослаш анча вақт ва меҳнат сарфини талаб
қилади. Ҳозирги даврда олий ўқув юртларидаги яратилган шароитлар қисман
талабаларни қониқтирмаслиги маълум бўлди. Респондентларнинг ўртача
1
Манба
: сўров усули қўлланилган мазкур социологик тадқиқотлар муаллиф томонидан олий ўқув
юртларида 2001-2009 йилларда ўтказилган.
18
73,0% га яқини «Қониқтиради», - деб жавоб берган бўлса, уларнинг 21,0%
«Қониқтирмайди», - деб жавоб беришган. Олий ўқув юртини битиргандан
сўнг келажакда талабаларни ташвишга солаётган нарсалар, уларнинг
фикрича, қуйидагилардан иборат экан: ўқитишнинг паст даражадалиги –
14,1%;
зарур
илмий-услубий
адабиётлар
билан
етарли
даражада
таъминланмаганлиги – 28,1%; назарий билимларнинг ҳаддан ташқари
кўплиги – 23,3%; ўқитувчилар билим даражасининг пастлиги – 11,2%; ишлаб
чиқариш амалиётининг камлиги - 35,7%; талабалар билимини баҳолашдаги
нуқсонлар – 22,5%; иқтисодий етишмовчилик – 19,3%; яхши иш топиш -
39,8%; олий маълумотлиларнинг моддий аҳволи – 48,0%, касб бўйича иш
топишнинг қийинлиги – 36,0%, ишсизлик - 17,0%, истиқболнинг ноаниқлиги
– 6,0%. Сўров натижаларидан маълум бўлдики, талабаларни асосан
келажакда яхши иш топиш масаласи ҳамда олий маълумотлиларнинг моддий
аҳволи кўпроқ ташвишга солар экан.
Маълумки,
профессор-ўқитувчиларда
ижобий
ҳислатларнинг
шаклланиши талабалар фаоллигига ва ўқиш даражасига катта таъсир
кўрсатади. 1-расмда талабаларнинг уларга муносабати берилган. Таълимда
ислоҳотларнинг энг катта қисми ва маъсулияти профессор-ўқитувчилар
зиммасида эканлиги ҳаммага маълум. Уларнинг таълим тараққиётидаги
вазифаси улкандир. Уларга баҳо бериш ҳуқуқи, асосан, талабаларга берилган.
«Қайси фан ўқитувчисининг олиб бораётган дарслари Сизга кўпроқ манзур
бўлмоқда?», - деган саволга талабалар ҳар олий ўқув юртидан ҳаммаси бўлиб
1500 га яқин профессор-ўқитувчиларнинг рўйҳатини беришган. Бу рақам
олий ўқув юртидаги ўқитувчиларнинг деярли кўпчилигини ташкил этади ва
бу қувонарли ҳолдир.
Таълим ва унинг сифат даражаси ундаги бошқарув механизмларининг
такомиллигига ва раҳбар ходимларнинг ишбилармонлиги, қобилияти,
ташкилотчилик даражаси, ҳалоллиги, одоб-аҳлоқи, адолатлилиги, қонун
доирасида туришлигига боғлиқдир. Ректорат ходимлари ва айниқса, декан,
декан муовинларининг фаолияти катта аҳамият касб этади. Олий ўқув
юртлари факультет декани ва декан муовинлари юқоридан тайинланмасдан,
балки факультет ўқитувчилари ва талабалари билан ҳамкорликда яширин
овоз билан сайланса, катта самара берган бўлар эди. Бугунги факультет
декани фан доктори, профессор бўлса, илм-фан ҳам тезроқ ривож топар эди.
Талабалар томонидан факультет декани ва декан муовинлари 9 та кўрсаткич
орқали баҳоланган. Таҳлил натижасида маълум бўлишича, декан ва
муовинларида ҳар хил камчиликлар мавжуд, баъзи олийгоҳларда шунингдек,
талабаларнинг социал кайфиятига ҳам уларнинг маълум даражадаги таъсири
сезилган.
Талабаларнинг социал кайфиятига уларнинг иқтисодий аҳволи ҳам ўз
таъсирини кўрсатиши аён. Талабалар фикрини ўрганиш натижасида,
уларнинг иқтисодий ҳолати таҳлил қилинган. «Сиз ўзингизни иқтисодий
аҳволингизни қандай баҳолайсиз?», деган саволга 2-расмда кўрсатилганидек
жавоб олинди. Гарчанд билим талаба учун экан, уларнинг шу тўғрисидаги
фикрини ўрганиш ва у орқали бошқарув тизимини такомиллаштириб бориш
19
катта аҳамият касб этади. Шу мақсадда респондентларга бир қатор савол
берилганда, улардан аниқ ва объектив жавоблар олинди.
1-расм. Профессор-ўқитувчилардаги 2-расм. Талабаларнинг иқтисодий ҳолати
ижобий ҳислатлар
Талабаларнинг фикрича, маърузани фақат тажрибали профессор ва
доцентлар ўқигани маъқул – 26,0%, талабаларнинг мустақил ишлашларига
эътиборни кескин кучайтириш лозим – 25,2%, хорижий мамлакатларнинг
профессорларини
маърузалар
ўқишга
таклиф
қилиш
–
26,8%,
ўқитувчиларнинг малакасини доимо ва ҳар томонлама ошириб бориш –
11,7% лозим. Олий ўқув юртларида баъзан таъмагирлик ҳолатларининг учраб
туриши олий ўқув юртлари шаънига доғ тушириши мумкин. Тадқиқот
давомида бу салбий иллатга талабалар бефарқ эмаслиги аниқ кўринди.
Тадқиқот натижалари таъмагирлик асосан мутахассислик билан боғлиқ
бўлмаган фан ўқитувчилари томонидан содир қилаётганлигини кўрсатди.
Шунинг учун номутахассислик фанларнинг ўқитувчилари факультетлар
деканларининг қатъий назоратида бўлишини таъминлаш зарурлиги тавсия
этилган. Олий ўқув юрти ректорати ва факультет деканатлари олдидаги энг
устувор вазифа бу ўқув жараёнини янада яхшилаш ва бунга асос бўладиган
омилларни топиб, ҳаётга қўллашдир. Айни шу жиҳатдан қараганда, ўқув
жараёнининг энг фаол ва асосий субъекти ҳисобланган талабанинг ушбу
масала бўйича фикрлари муаммонинг ечимига пойдевор бўлиши мумкин. Шу
мақсадда «Ўқув жараёнини яхшилаш учун нималарни таклиф этган бўлар
эдингиз?», - деган савол билан талабаларга мурожаат қилинган. Сўровда
иштирок этганларнинг 48,0% дан ошиғи бунинг учун маърузаларни
тажрибали
профессор
ва
доцентларгина
ўқишсин;
хорижий
университетлардан профессорларни маъруза ўқишга таклиф қилиш керак, -
деган жавобларни қайтаришган. Ўқув жараёнини янада яхшилаш учун ҳар уч
респондентдан бири «Ўқитувчилар малакасини мунтазам равишда назорат
қилиб бориш керак», деган бўлса, ҳар тўрт талабаларнинг бири «Мустақил
ишларига эътиборни кескин кучайтириш, ва амалий ва лаборатория
ишларини кўпайтириш керак», - деган талабни қўйган.
Талабалар ўртасида ўтказилган социологик сўров натижасида шуниси
маълум бўлдики, талаба ёшларнинг ижтимоий фаоллиги бугунги кунда талаб
даражасида эмас. Бунга асосий сабаб олий ўқув юртларида социал
бошқарувнинг ва таълим жараёнларининг ҳозирги замон руҳида ташкил
этилмаганлигидадир. Бу камчиликлар асосан олий ўқув юртларида моддий
ресурсларнинг танқислиги, ўқитувчиларнинг ўз меҳнати ва касбидан
қониқмаслиги,
улар
меҳнатининг
оғирлиги,
меҳнатга
яраша
ҳақ
тўланмаётганлиги, фан билан шуғулланишга ва малака оширишга шароитлар
етарли эмаслиги, талабаларнинг моддий аҳволлари қониқарли даражада
16,70%
32%
12,30%
26,40%
4,60%
7,40%
16,30%
Қатъиятлилик
Зиёлилик
Меҳнатсеварлик
Билимдонлик
Ишчанлик
Тартиблилик
Ҳалоллик
6,40%
27,30%
56,20%
0,80%
4,80% 4,40%
Жуда яхши
Яхши
Ўрта,меъёрий ҳолатда
Жуда ёмон
Ёмон
Жавоб беришим қийин
20
эмаслигидир. (Булар социологик тадқиқот натижаларини таҳлил қилиш
асосида аниқланган). Тўпланган ахборотларни илмий таҳлил қилиш
натижасида профессор-ўқитувчилар, талабаларнинг ижтимоий меҳнат
шароити етарли даражада эмаслиги яққол далиллар билан асослаб берилган
ва шу билан бирга бундай салбий ҳолларни бартараф этишнинг илмга
асосланган йўллари қидириб топилган ва аниқ чора-тадбирлар мажмуи
ишлаб чиқилган.
Ушбу бобнинг учинчи параграфи «
Олий ўқув юртларида таълим-
тарбия тизимининг мониторинг тадқиқотлари»
деб номланган бўлиб,
унда ижтимоий жараёнлар бошқарувининг мукаммаллашуви ҳозирги
шароитда таълим тизими ахборотларини таҳлил қилиб, йиғиш тизимини,
яъни, «социологик мониторинг» ни яратиш модернизациялаш талаби
эканлиги ўрганиб чиқилган. Диссертацияда профессор-ўқитувчилар ва
талабалар ижтимоий ҳолати, фаолияти, фаоллиги, ижтимоий муносабатлари,
билим даражаси, касбий йўналиш ва таълим тизимидаги бошқа ижтимоий
омиллар тадқиқ этилган ва унинг натижалари асосида социологик
мониторинг яратишга уриниб кўрилган. Муаллиф томонидан 2004-2009
йилларда ўтказилган социологик тадқиқот натижалари олий ўқув юрти
ҳақида талабалар фикрининг ўзига хос индикатори сифатида бир қатор
саволлар мажмуасини ташкил этган. Масалан, талабаларнинг фаоллигини
оширишдаги асосий омиллардан бири олий ўқув юртларида талабаларга
деканат томонидан ғамхўрлик кўрсатилиши, ижодий муҳитнинг яратилиши
ва улар ўртасидаги норасмий дўстона мулоқотнинг мавжудлигидан
иборатдир, (3-расм).
3 – расм. Талабаларнинг фаоллигини оширишга таъсир этувчи омиллар
Тадқиқот
давомида
талабаларнинг
нафақат
ижтимоий
муносабатлардаги қониқиш даражаси, балки уларни олий ўқув юртини
битиргандан сўнг келажакда ташвишга солувчи айрим ҳолатлар ҳам
ўрганилган. Тадқиқот натижаларидан маълум бўлдики, талабаларни асосан
олий ўқув юртини битиргандан сўнг келажакда олий маълумотлиларнинг
моддий аҳволи, касб бўйича иш топишнинг қийинлиги, ишсизлик муаммоси
ва жамиятдаги унинг истиқболи ноаниқлиги кўпроқ безовта қилар экан, (4-
расм).
4 – расм. Келажакда талабаларни ўйлантирувчи омиллар
0%
20% 40% 60% 80% 100%
ЎзМУ
ТДПУ
ТАЙИ
ТМИ
ТДТУ
29,2
30
25,5
26,3
9,4
48,2
21,6
21,4
34
22,7
35,5
32,4
23
29,4
52
деканат ғамхўрлиги
ижодий муҳит
талаба-ўқититувчи муносабати
0
10
20
30
40
50
60
ЎзМУ ТДПУ ТАЙИ ТМИ ТДТУ
49,7
59
36,2
44,9
32,6
53,5
23,3
47,9
45,1
38,7
17,5
5,1
15,3
5,8
39,7
7
13,3
8,5
16,2
10,5
Олий маълумотлиларнинг моддий ахволи
Касб буйича иш топишнинг кийинлиги
Ишсизлик
Истикболнинг ноаниклиги
21
Ўтказилган тадқиқотлар натижаси чуқур таҳлил қилинган ва
талабаларнинг ўқишдаги фаолликларини кучайтириш борасида туркум илмга
асосланган таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Бу тавсиялар олий
таълим тизимини янада такомиллаштиришни тезроқ амалга оширишга
йўналтирилган бўлиб, талабаларнинг асримизга мос социал қиёфаларини
яратишга ва охир оқибатда олий ўқув юртларида тайёрланаётган «маҳсулот»
– мутахассисларни мамлакатимиз ва дунё меҳнат бозорига мос, ҳар қандай
рақобатга бардош бера оладиган қилиб тарбиялашга эришиш мўлжалланган.
Диссертациянинг учинчи боби
«Олий ўқув юртларида таълим
сифатини
оширишда
математик
усуллар»
деб
аталиб,
унда
моделлаштиришнинг назарий асослари, хусусан таълим жараёнини
моделлаштириш
таҳлил
қилинган.
Ижтимоий
йўналтирилган
бозор
иқтисодиёти шароитида олий ўқув юртларида бошқарув механизмларини
яратиш орқали таълим сифатини ошириш учун олдиндан тезкор чоралар
кўриш заруриятини ҳисобга олган ҳолда ҳозирги замон ҳисоблаш техникаси
ёрдамида яратилган автоматлаштирилган бошқарув тизимлари доирасида
ишлатиладиган таълим сифатини такомиллаштиришнинг мақбул моделини
ишлаб чиқиш бошқарув, хусусан, социал бошқарувнинг энг долзарб масаласи
ҳисобланади. Ушбу бобнинг биринчи параграфи
«Олий ўқув юртлари
профессор-ўқитувчиларининг салоҳиятини прогнозлашнинг математик
модели»
деб номланган. Диссертация доирасида ўрганилган профессор-
ўқитувчилар фаолияти ва меҳнат жараёнини бошқаришнинг модели тўртта
босқич: мониторинг, бошқарув, бошқарув самарадорлигини баҳолаш,
профессор-ўқитувчилар салоҳияти даражасини прогнозлаш ва турли
тенденцияларни аниқлашдан иборат. Бу босқичларнинг ҳар бири ўзаро
боғланган бошқарув фаолиятлари ва иш тартибларидан ташкил топган. 2001-
2009 йиллар даврида юзага келган тенденцияларни экстраполяция усулига
асосланиб яратилган прогноз орқали аниқланган. Иккинчи параграф эса
«
Таълим
технологияларини
такомиллаштириш
ва
тузилмавий
оптималлаш усуллари»
деб номланиб, бошқарув жараёнининг аниқ
моделига мисол сифатида билимларни эгаллаш ҳамда маҳоратни ошириш
оралиғидаги вақт модели кўриб чиқилган. Бундан ташқари талабалар
билимининг информацион моделини талабаларни билимлар даражаси бўйича
тақсимлаш ва матрица-устун кўринишида ёзиш орқали тавсифлаш ҳамда
таълим жараёни технологияси тузилишини кодлаш тизими таклиф қилинган.
Тақдим этилган моделлар ва усуллардан турли фанларни масофавий
ўқитишда,
ўқув-назорат
дастурлари
мажмуини
яратишда
амалий
фойдаланиш мумкин. Ниҳоят учинчи параграф «
Профессор-ўқитувчилар ва
талабаларнинг ижтимоий фаолиятини бошқаришнинг математик
модели»
деб аталади. Моделлаштириш ва у асосида прогнозлаш компьютер
технологияларидан фойдаланган ҳолда, ўқитувчи ва талабалар ижтимоий
аҳволининг
ривожланиш
жараёнларини
ҳисоблаш
экспериментлари
мажмуини ишлаб чиқиш олий таълим тизимида ўқув-тарбиявий ва ташкилий
ишларни яхшилашнинг илмий асосланган йўлларини яратиш имконини
бериши илмий асосланган. Диссертацияда таълим сифатига таъсир қилувчи
22
ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, педагогик-психологик, анатомик-биологик
омилларни миқдорий баҳолашга уринилган. Ҳисоблаш натижасида қуйидаги
муҳим статистик кўрсаткичлар –
кўрсаткичларининг ўртача арифметик,
ўртача квадратик оғиш,
вариация коэффициенти қийматлари олинди,
(1-жадвал)
1
. Корреляциянинг жуфт ва хусусий коэффициентлари шуни
кўрсатдики, барча ҳисобга олинган омиллар талабалар ўзлаштиришига
сезиларли таъсир ўтказар экан, (2-жадвал).
1-жадвал
2-жадвал
Вариация коэффициенти Корреляциянинг жуфт ва
Қийматлари хусусий коэффициентлари
Талабалар
ўзлаштиришининг
умумий
модели
стандартлашган
масштабда тўққизта омил иштирокидаги кўриниши ҳисобланган:
t
1,2,…,10
= 0,6638 t
2
– 0,4101 t
3
+ 0,7298 t
4
– 0,2546 t
5
– 0,0696 t
6
+ 0,1111 t
7
+ 0,2571 t
8
+
0,5389 t
9
+ 0,1122 t
10
Масалани ечиш натижасида олий ўқув юртларидаги талабаларнинг
ўзлаштиришини тавсифловчи натурал масштабдаги тенглама ҳосил
қилинган:
Ү = 0,9422 + 0,0032 x
1
– 0,0027 x
2
+ 0,0029 x
3
– 0,0030 x
4
+ 0,0008 x
5
– 0,0002 x
6
+
0,0024 x
7
– 0,00001 x
8
+ 0,0031 x
9
Тақдим этилган талабалар ўзлаштиришининг кўпомилли модели
маълум бир эҳтимолликда олий ўқув юртларидаги профессор-ўқитувчилар
меҳнат унумдорлиги даражасини аниқлайди. Ушбу моделнинг иқтисодий-
социологик интерпретацияси олий ўқув юртларида ўқув-тарбия ишларини
яхшилаш учун аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имконини беради.
ХУЛОСА
Олий ўқув юртлари социал бошқарувининг асосий вазифаси
профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун муҳим бўлган меҳнат ва ўқиш
шароитларини яратиб бериш ва уларнинг доимий равишда такомиллашуви
ҳамда ушбу шароитнинг таълим сифатини оширишга ижобий таъсирига
эришишдан иборатдир. Олий таълимнинг мазмуни, мақсади мамлакатимизда
демократик ислоҳотларнинг чуқурлашуви билан чамбарчас боғлиқдир.
Кадрлар тайёрлаш биринчи даражали ижтимоий-иқтисодий муаммо бўлиб, у
аввало шахс, жамият ва иқтисодий тараққиёт билан узвий боғлиқдир. Бундай
1
Манба
: муаллиф томонидан олий ўқув юртларида ўтказилган аниқ социологик тадқиқотлар натижалари
асосида ҳисобланган.
x
i
у
i
г
i
0,96
0,04
4,34
x
1
38,54
11,67
30,29
x
2
32,30
6,81
30,55
x
3
15,28
10,42
61,63
x
4
3,21
1,49
45,46
x
5
6,57
2,86
43,52
x
6
37,97
21,33
56,16
x
7
7,61
5,72
75,07
x
8
247,65
187,26
71,55
x
9
287,84
254,64
88,10
Y
1
1
x
1
0,0569
0,3335
x
2
–0,3574
–0,4617
x
3
0,0007
0,3668
x
4
–0,3282
–0,3316
x
5
–0,0685
–0,0745
x
6
0,1146
0,1317
x
7
0,0155
0,3016
x
8
–0,5681
0,5395
x
9
0,0687
0,5392
23
долзарб, мураккаб муаммони ҳал қилишда социал бошқарув механизмини
яратиш асосий вазифалардандир. Муаллиф фикрича, бу механизм
қуйидагилардан иборатдир:
–
олий таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишни давом эттириш, олий
ўқув юртлари фаолиятини такомиллаштириш ҳамда модернизация шароити
ва замонавий технологияларда ишлай оладиган мутахассисларни тайёрлашга
хизмат қиладиган социал-иқтисодий базани яратиш;
–
глобаллашув шароитида олий ўқув юртлари ўқув тарбия жараёни
сифатини жаҳон меъёрлари даражасига кўтариш, таълимда замонавий
педагогик ва ахборот технологияларнинг янги усулларини амалиётга жорий
этиш;
–
олий ўқув юртлари тузилмаларини такомиллаштириш, хусусан
тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва у орқали қўшимча даромад
топиб, ижтимоий характердаги ҳаражатларга сарфлаш;
–
олий ўқув юртларига талабалар қабул қилиш масаласини махсус
социологик тадқиқот натижалари асосида ижобий ҳал қилиш ва
такомиллаштириш;
–
олий таълимни гуманитарлаш орқали талабаларни миллий ғурур,
умуминсоний қадриятлар, ватанпарварлик, илм-фан ва ижодий меҳнатга
муҳаббат руҳида тарбиялаш;
–
олий ўқув юртларини модернизациялаш орқали талабаларга талаблар
даражасида профессионал олий таълим олиш учун шароит яратиш;
–
кундалик муаммоларни тезкорлик билан еча оладиган юксак
малакали, мослашувчан мутахассислардан иборат салоҳиятли кадрлар
корпусини яратиш;
–
олий ўқув юртларининг ахборотлар ва моддий техника базасини янги
авлоди ўқув адабиётлари, замонавий, ўқув, тарбиявий жиҳозлар, алоқа –
компьютер техникаси билан жиҳозлашни такомиллаштириш;
–
жамиятда педагогик касбга ҳурматни ошириш, устозларнинг
улуғлигини тиклаш, магистрлар орасида профессор-ўқитувчилар меҳнатига
қизиқишини кучайтириш, улар учун зарур ижтимоий, иқтисодий шарт-
шароитлар яратиш каби муаммоларни ҳал қилиш;
–
олий ўқув юртларида узоққа мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш дастурини яратиш ва амалиётга жорий этиш.
Тўпланган ахборотларни илмий таҳлил қилиш натижасида ўқитувчи ва
талабаларнинг ижтимоий меҳнат шароитида бир қанча камчиликлар
борлигини асосли, ишончли далиллар билан асосланган ва шу билан бирга
бундай салбий ҳолларни бартараф этишнинг илмий асосланган йўлларини
топиш таклифлари берилган ва аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.
Юқоридаги хулосалардан келиб чиқиб, тадқиқотда қуйидаги
амалий
тавсиялар
берилган:
1.
Кутубхона фаолиятини автоматлашган ресурс Марказларига
айлантириш ва улар фаолияти бўйича ижтимоий фикрни мунтазам ўрганиб
туриш.
24
2.
Касбни тўғри танлашни уюштириш, абитурентларни қабул вақтида
улар билан факультетлардаги мавжуд ихтисосликлар бўйича мутахассислар
учрашувини ташкил этиш, бўлажак касб бўйича суҳбатлар ўтказиш.
3.
Кафедраларнинг техника таъминотини замон талаби даражасига
кўтариш.
4.
Компьютер синфларидан унумли, яъни, дарс ҳамда илмий
тадқиқотлар учун фойдаланишни ташкил этиш.
5.
Олий ўқув юртларини замонавий лаборатория ва ўқув жиҳозлари
билан тўла таъминлаш.
6.
Фанлардан
энг
долзарб
мавзулар
бўйича
илмий-методик
қўлланмалар яратиш.
7.
Маънавият ва маърифат бўйича талабалар тафаккурига сингадиган
маърузалар ва учрашувлар ташкил қилиш ва уларнинг самарадорлигини
таъминлаш.
8.
Кафедраларда илмий-тадқиқот ишлари бўйича истиқболли режа ва
дастурларни мунтазам такомиллаштириш.
9.
Профессор-ўқитувчиларнинг чет эл олий ўқув юртлари билан
алоқасини – ижодий, илмий ҳамкорлигини ривожлантириш.
10.
Таъмагирлик ҳолатларига батамом чек қўйиш учун ҳар семестр
натижаси бўйича алоҳида сўров ўтказиб туриш ва кескин чора-тадбирлар
кўриш.
11.
Ўқитувчиларнинг
малакасини
тубдан
оширишнинг
доимий
графигини уюштириш ва профессор-ўқитувчиларга категориялар белгилаб,
шу асосда қўшимча ҳақ тўлаш.
12.
Талабалар бўш вақтини унумли ўтказишни доимо ўрганиб бориш
ва комиллаштиришнинг чора-тадбирларини яратиш.
13.
Талабаларни ва ўқитувчиларни спорт тадбирларига кўпроқ жалб
этиш.
14.
Талабаларни миллатни, она тилини севиш руҳида тарбиялашни
амалда таъминлаш, миллий онг ва тафаккурни шакллантириш, диннинг
инсон маънавияти шаклланишидаги аҳамиятини ҳисобга олиб, уларга динлар
тарихини ўрганишни ташкил этиш.
15.
Факультетда умумий овқатланиш тизими сифатини янада яхшилаш.
Умуман ижтимоий қадриятлар, ижтимоий онг, ижтимоий талабларни
доимий равишда шакллантириб ва амалга ошириб борилса, таълим сифати
ҳам, инсон капитали ҳам сўзсиз ошиб бораверади.
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Аликариева А.Н. Управление трудовыми ресурсами в условиях
рыночной экономики / Проблемы профессиональной подготовки и
повышения квалификации кадров в условиях рыночной экономики: тезисы
докладов
и
выступлений
республиканской
научно-практической
конференции. – Фергана, 1991. – С. 138-139.
2.
Аликариева А.Н. Ходимлар потенциали, унинг ҳозирги аҳволи ва
келажаги / Бозор шароитида ёшларни, катта ёшдаги аҳолини ҳунарга
25
тайёрлашнинг ижтимоий-педагогик асослари: республика илмий-амалий
конференцияси материаллари. – Тошкент, 1993. Б. 26-27.
3.
Алиқориев Н.С., Алиқориева А.Н. Меҳнат социологияси /
Социология. Маърузалар матни. – Тошкент, 2000. – Б.127-133.
4.
Алиқориева А.Н. Олий таълим тизимида социологик мониторинг
яратишнинг баъзи бир назарий, услубий ва амалий масалалари // Ижтимоий
фикр. Инсон ҳуқуқлари. – Тошкент, 2001. – № 2 (14). – Б. 98-101.
5.
Алиқориева А.Н. Талаба ёшларда фаолликни кўтаришнинг
ижтимоий омиллари // Педагогик таълим. – Тошкент, 2001. – № 3. – Б. 14-16.
6.
Алиқориева А.Н. Талабанинг ҳозирги ижтимоий қарашлари
тадқиқотига доир // Педагогик таълим. – Тошкент, 2002. – № 2. – Б. 41-44.
7.
Алиқориев Н.С., Алиқориева А.Н. Меҳнат социологияси /
Социология. Ўқув қўлланма. – Тошкент, 2002. – Б. 142-148.
8.
Алиқориева
А.Н.
Кадрлар
тайёрлашнинг
миллий
дастури
доирасидаги долзарб социал муаммолар / Ёшлар муаммолари ва уларнинг
ечими: ҳолат ва истиқбол: II республика илмий-амалий анжумани
материаллари. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2002. – Б. 88-90.
9.
Алиқориев Н.С., Алиқориева А.Н. Талабалар ижтимоий фаоллигини
оширувчи омиллар / Ёшлар муаммолари ва уларнинг ечими: ҳолат ва
истиқбол: III республика илмий-амалий анжумани материаллари. – Тошкент:
Ёшлар муаммолари институти, 2003. – Б. 45-48.
10.
Алиқориев Н.С., Алиқориева А.Н. Олий ўқув юртларида социал
бошқарув механизмларини яратиш / Замонавий таълимнинг ташкилий ва
илмий-методик муаммолари. – Тошкент, 2005. – Б. 9-13.
11.
Алиқориев Н.С., Алиқориева А.Н. Ўзбекистонда социологиянинг
ўтмиши, бугуни ва келажаги / Социологиянинг долзарб муаммолари. ЎзМУ
социология кафедрасининг илмий тўплами. – Тошкент, 2005. – Б. 12-21.
12.
Алиқориев Н.С., Алиқориева А.Н. Олий ўқув юртларида таълим
сифатини ошириш муаммолари / Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни
ривожлантиришнинг долзарб вазифалари: республика илмий-назарий
услубий конференцияси материаллари. – Тошкент, 2005. – Б. 26-30.
13.
Алиқориева А.Н. Олий ўқув юртларида социал бошқарув
механизмларини яратиш орқали таьлим сифатини ошириш / Социологиянинг
долзарб муаммолари. ЎзМУ Социология кафедрасининг илмий тўплами. –
Тошкент, 2005. – Б. 201-208.
14.
Алиқориев Н.С., Алиқориева А.Н. Узлуксиз таълим тизимида сифат
муаммоси / Конституция ва узлуксиз таълим тизими: республика илмий-
амалий анжумани материаллари. – Тошкент, 2005. – Б. 4-6.
15.
Алиқориев Н.С., Алиқориева А.Н. Талаба ёшларда миллий
истиқлол ғоясини шакллантириш орқали таьлим сифатини яхшилаш /
Миллий
истиқлол
ғояси:
миллатлараро
тотувлик
ва
динлараро
бағрикенгликни ўқувчи ва талаба ёшлар дунёқарашини шакллантиришдаги
роли: республика илмий-амалий конференцияси материаллари. – Самарқанд,
2006. – Б. 35-38.
26
16.
Алиқориев Н.С., Алиқориева А.Н. Ёшларга миллий истиқлол ғояси
ва мафкурани сингдиришнинг ижтимоий омиллари / Миллий истиқлол ғояси
бўйича педагоглар малакасини ошириш бўйича долзарб масалалар: илмий-
услубий семинар материаллари. – Тошкент, 2006. – Б. 13-16.
17.
Алиқориева А.Н. Таълим талаба назарида // Таълим ва тарбия
журнали. – Тошкент, 2006, – №1-2. – Б. 63-66.
18.
Алиқориев Н.С., Алиқориева А.Н. Миллий ғоя ва мафкурани
шакллантиришнинг ижтимоий асослари / Ўзбекистон республикаси
Конституцияси – ҳуқуқий давлат қуришнинг назарий асоси: республика
илмий-услубий анжумани материаллари. – Тошкент, 2007. – Б. 6-9.
19.
Аликариева А.Н. Актуальность и ведущие подходы к исследованию
вне-учебной работы в вузе / Ўзбекистон республикаси Конституцияси –
ҳуқуқий давлат қуришнинг назарий асоси: республика илмий-услубий
анжумани материаллари. – Тошкент, 2007. – Б. 108-109.
20.
Аликариев Н.С., Аликариева А.Н. Самочувствие и социальное
положение
студента
//
Вестник
Жалалабатского
Государственного
Университета. – Киргизия, Жалалабат, 2008. – № 2 (21). – С. 98-102.
21.
Алиқориев Н.С., Алиқориева А.Н. Ўзбекистон социал-иқтисодий
тараққиётнинг ўзига хос модели / Педагоглар малакасини оширишда таълим-
тарбиянинг замонавий усуллари: илмий-услубий ва амалий мақолалар
тўплами. – Тошкент, 2008. – Б. 9-11.
22.
Алиқориев
Н.С.,
Алиқориева
А.Н.
Ўзбекистон
кадрлар
тайёрлашнинг ижтимоий масалалари / Миллий ғоя, маънавият асослари ва
ҳуқуқ таълими бўйича педагоглар малакасини ошириш ва уларни касбий
қайта тайёрлаш: республика илмий-услубий анжумани материаллари. –
Тошкент, 2008. – Б. 6-7.
23.
Алиқориев Н.С., Алиқориева А.Н. Формирование инновационной
культуры вузовской молодежи в процессе обучения / Таълимда инновацион
технологиялар: илмий-амалий мақолалар тўплами. – Тошкент, 2008. – Б. 104-
106.
24.
Алиқориев Н.С., Алиқориева А.Н. Инновацион жараёнлар
ривожланишининг умумий йўналишлари / Педагогик технологиялар –
педагогик жараённи бошқариш омили: республика илмий-услубий анжумани
материаллари. – Тошкент, 2009. – Б. 239-240.
25.
Алиқориева А.Н. Таълим сифатини оширишда инновацион
технологиялар // Педагогик технологиялар – педагогик жараённи бошқариш
омили: республика илмий-услубий анжумани материаллари. – Тошкент,
2009. – Б. 240-241.
26.
Алиқориев Н.С., Алиқориева А.Н. Ўзбекистон олий ўқув юртларида
«таълим ва талаба» тизимидаги ижтимоий муносабатлар / Кадрлар тайёрлаш
ва малака оширишда конституциянинг ҳуқуқий кафолати: республика илмий-
услубий анжумани материаллари. – Тошкент, 2009. – Б. 81-83.
27.
Аликариева А.Н. Теоретико-методологические основы оценки
качества образовательно-воспитательных процессов / Кадрлар тайёрлаш ва
27
малака оширишда конституциянинг ҳуқуқий кафолати: республика илмий-
услубий анжуман материаллари. – Тошкент, 2009. – Б. 95-96.
28.
Алиқориева А.Н. Банк-молия тизимида таълим сифатини ошириш
давр талабидир / Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида молия бозорини
такомиллаштириш: Республика илмий-амалий анжумани тезислар тўплами. –
Тошкент: ТДИУ, 2009. – Б. 276-278.
29.
Аликариева
А.Н.
Социально-экономические
основы
оценки
качества образования / Двадцать вторые Международные Плехановские
чтения: Тезисы докладов. – М.: ГОУ ВПО РЕА им. Г.В.Плеханова, 2009. – С.
22-23.
30.
Аликариева А.Н. Социальные механизмы управления вузами в
условиях глобализации экономики / Социально-экологические проблемы
развития интеграционных процессов в условиях глобализации экономики:
сборник научных трудов. – М.: МГЭИ, 2009. – С 29-30.
31.
Аликариева А.Н. Роль и перспективы развития дистанционного
обучения в вузах / Масофавий ўқитиш – давр талаби: республика илмий-
услубий анжумани материаллари. – Тошкент, 2009. – Б. 47-48.
32.
Аликариева А.Н. Роль вузовского образования в решении
социально-экологических проблем / Проблемы и пути повышения
эффективности
взаимодействия
регионов
в
условиях
глобализации
экономики: сборник научных трудов. – М.: МГУ, 2009. – С. 87-88.
33.
Алиқориева А.Н. Шахс фаоллигини оширишда таълимнинг роли /
«Шахс ва жамият» фанини ўқитишнинг долзарб масалалари: республика
илмий-амалий конференцияси материаллари. – Тошкент, 2009. – Б. 172-175.
34.
Аликариева А.Н. Профессиональное образование как фактор
формирования и развития человеческого капитала / Жаҳон молиявий-
иқтисодий инқирози: миллий манфаатлар ва инновацион сиёсат: республика
илмий-амалий конференцияси материаллари. – Тошкент: Молия, 2009. –
Ж.ΙΙ. – Б. 98-102.
35.
Алиқориев Н.С., Алиқориева А.Н. Малака ошириш тизимида Олий
ва ўрта махсус ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларининг касб билимлари
ва кўникмаларини янги педагогик технологиялар асосида такомиллаштириш
/ Педагогик кадрларни малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашнинг
замонавий шаклларини жорий этиш муаммолари: республика илмий-амалий
конференцияси материаллари. – Тошкент, 2009. – Б. 30-31.
36.
Алиқориев Н.С., Алиқориева А.Н. Таълим тизими ва жамият
тараққиётининг ривожланиш жараёнлари / Малака ошириш тизимида
тарихий хотира ва педагогик-психологик асослар: республика илмий-
услубий анжумани материаллари. – Тошкент, 2009, – Б. 206.
37.
Аликариева А.Н. Системный подход в управлении современным
образованием – как основа повышения его эффективности / Малака ошириш
тизимида тарихий хотира ва педогогик-психологик асослар: республика
илмий-услубий анжумани материаллари. – Тошкент, 2009, – Б. 122-123.
38.
Алиқориева А.Н. Олий ўқув юртларида таълим ва талаба //
Ижтимоий фикр. Инсон ҳуқуқлари. – Тошкент, 2009. – № 3 (47). – Б. 175-180.
28
39.
Алиқориева А.Н. Баркамол авлодни шакллантиришда таълим
сифатини ошириб боришнинг аҳамияти / ΧΧΙ асрда шахс камолоти
муаммолари: республика илмий-услубий анжумани материаллари. –
Тошкент, 2010, – Б. 41-42.
40.
Аликариева А.Н. Особая миссия образования в условиях
преоделения
последствий
мирового
экономического
кризиса
/
Трансформация экономических отношений в условиях преодоления
последствий глобального финансово-экономического кризиса: тезисы и
доклады международной научно-практической конференции. – М.: МГУ,
МГЭИ, 2010. – С. 301-302.
41.
Алиқориева А.Н. Таълим сифатини ошириш баркамол авлодни
шакллантириш гаровидир / Баркамол авлод тарбиясининг маънавий-аҳлоқий,
ҳуқуқий, экологик, валеологик, акмеологик ва иқтисодий масалалари:
республика илмий-амалий конференцияси материаллари. – Тошкент, 2010, –
Б. 243-244.
42.
Алиқориева А.Н. Социологик тадқиқотларда моделлаштириш ва
башоратлашнинг ўрни / Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда социология
тараққиётининг
долзарб
муаммолари:
республика
илмий-амалий
конференцияси материаллари. – Тошкент, 2010. – Б. 129-132.
43.
Алиқориева А.Н. Талаба ёшларни етук шахс сифатида қарор
топдириш масалалари / «Шахс ва жамият» фанини ўқитишнинг долзарб
масалалари: республика илмий-амалий конференцияси материаллари. –
Тошкент, 2010, – Б. 75-76.
44.
Алиқориев Н.С., Шаропов Ш.Ш., Алиқориева А.Н. Замонавий
таълим ва малака ошириш сифатини кўтаришнинг мажмуавий омиллари /
Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитишни такомиллаштириш ва уларнинг
тарбиявий таъсирини оширишнинг долзарб масалалари: республика илмий-
услубий анжумани материаллари. – Тошкент, 2010. – Б. 6-12.
45.
Алиқориева А.Н. Олий ўқув юртларини гуманитарлаштириш
таълим сифатини оширишнинг механизми сифатида / Ижтимоий-гуманитар
фанларни ўқитишни такомиллаштириш ва уларнинг тарбиявий таъсирини
оширишнинг долзарб масалалари: республика илмий-услубий анжумани
материаллари.– Тошкент, 2010. – Б. 86-90.
46.
Алиқориева А.Н. Акмеологический подход к социальному
управлению высшим образованием / Кичик бизнес ва тадбиркорликни
ривожлантиришда акмеологик билимларнинг роли: республика илмий-
амалий конференцияси материаллари. – Тошкент, 2011. – Б. 168-170.
47.
Алиқориев Н.С., Алиқориева А.Н. Шахс ва жамият тараққиётида
инновацион жараёнлар ва малака оширишнинг роли / «Шахс ва жамият»
фанини ўқитишнинг долзарб масалалари: республика илмий-амалий
конференцияси материаллари. – Тошкент, 2011, – Б. 78-81.
48.
Алиқориева А.Н. Шахс ва жамият тараққиётида таълим сифатини
оширишнинг роли / «Шахс ва жамият» фанини ўқитишнинг долзарб
масалалари: республика илмий-амалий конференцияси материаллари. –
Тошкент, 2011, – Б. 148-150.
29
Социология фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Аликариева
Аълохон Нуриддиновнанинг 22.00.06 – Маданият, таълим ва фан
социологияси ихтисослиги бўйича «Олий ўқув юртларида социал бошқарув
механизмларини яратиш орқали таълим сифатини ошириш» мавзусидаги
диссертациясининг
Р Е З Ю М Е С И
Таянч (энг муҳим) сўзлар:
таълим;
социал бошқарув механизми;
тизимли ёндашув; талабалар фаоллиги; профессор-ўқитувчилар фаолияти;
ўз-ўзини бошқариш; таълимни гуманитарлаш; таълим мониторинги; таълим
сифати; салоҳият даражаси; ўқув жараёнини бошқариш модели.
Тадқиқот объектлари:
олий ўқув юртларида социал бошқарув
механизмлари самарадорлигини ҳамда социологик тадқиқотлар орқали
таълим сифатини оширишга қаратилган жараёнлардир.
Ишнинг мақсади:
олий таълим сифатини оширишда ижтимоий
бошқарув механизмларини яратиш ва амалиётга жорий этишнинг илмий
асосларини тадқиқ этишдан иборат.
Тадқиқот методлари:
назарий-методологик ва тарихий-қиёсий таҳлил,
социологик сўров, индукция, дедукция, математик моделлаштириш,
шунингдек, математик-статистик таҳлилнинг нопараметрик, кўпомилли,
корреляция, регрессия ва дисперсия усуллари қўлланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
профессор-ўқитувчилар
ва
талабалар
ижтимоий
ҳолати,
фаолияти,
фаоллиги,
ижтимоий
муносабатлари, таълим даражаси, касбий йўналиш ва бошқа таълим
тизимидаги ижтимоий омилларни социологик ва математик усуллар
ёрдамида тадқиқ этиш орқали олий ўқув юртларида социал бошқарув
механизмлари яратилди, кўп йиллар давомида ўтказилган социологик
тадқиқотлар натижалари асосида социологик мониторинг яратишнинг
назарий ва амалий томонлари ишлаб чиқилди.
Амалий аҳамияти:
олий ўқув юртларида талабалар ва профессор-
ўқитувчилар фикрини аниқ социологик тадқиқотлар асосида ўрганиш орқали
олий таълим бошқарувининг социал механизмларини яратишнинг асоси
ҳамда социал бошқарувни такомиллаштириш ва у орқали таълим сифатини
оширишнинг аниқ тавсиялари ишлаб чиқилди.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
Тадқиқот
натижалари Ўзбекистон Миллий университети «Социология» кафедраси,
Бухоро Давлат Университети «Социология ва маданиятшунослик» кафедраси
ҳамда «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази
фаолиятида жорий этилган. Тавсиянома асосида яратилган чора-тадбирлар
мажмуининг ижроси таълим сифатини оширишга ёрдам беради.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:
тадқиқот натижаларидан олий ўқув
юртларини бошқаришни такомиллаштиришда, олий ўқув юртлари ўқув-
тарбиявий ишларида ҳамда «Таълим социологияси», «Социал сиёсат»
«Социал бошқарув», «Социал жараёнларни моделлаштириш» бўйича
талабаларга ўқиладиган курсларда фойдаланиш мумкин.
30
РЕЗЮМЕ
диссертации Аликариевой Аълохон Нуриддиновны на тему: «Повышение
качества образования путем разработки механизмов социального управления
в вузах» на соискание ученой степени кандидата социологических наук по
специальности 22.00.06 – Социология культуры, образования и науки
Ключевые слова
: образование,
механизм социального управления,
системный подход, активность студентов, деятельность преподавателей,
самоуправление, гуманитаризация образования, мониторинг образования,
качество образования, интеллектуальный уровень, модель управления
образовательными процессами.
Объекты исследования:
процессы, направленные на повышение
эффективности механизмов социального управления в вузах и качества
образования социологическими исследованиями.
Цель работы:
исследование научных основ разработки и внедрения
механизмов социального управления в повышении качества высшего
образования.
Методы
исследования
:
теоретико-методологический,
историко-
сравнительный анализ, социологический опрос, индукция, дедукция,
математическое моделирование, также непараметрические, многофакторные,
корреляционные, регрессионные и дисперсионные методы математической
статистики.
Полученные результаты и их новизна:
разработаны механизмы
социального управления в вузах по изучению социального положения и
различных видов деятельности преподавателей и студентов вузов с помощью
социологических и математических методов, а также выработаны
теоретические
и
практические
основы
создания
социологического
мониторинга учебного процесса на базе результатов многолетнего
социологического исследования.
Практическая значимость:
разработаны основы создания механизмов
социального управления в вузах на базе конкретных социологических
исследований изучения мнений студентов и преподавателей, также
выработаны конкретные рекомендации, направленные на повышение
качества образования путем совершенствования социального управления.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
результаты
исследования внедрены в деятельность кафедры «Социологии» НУУз,
кафедры «Социологии и культурологии» Бухарского Государственного
университета и ЦИОМ «Ижтимоий фикр». Исполнение комплекса
рекомендаций по совершенствованию социального управления способствует
повышению качества образовательного уровня в вузах.
Область
применения
:
результаты
исследования
могут
быть
использованы в совершенствовании социального управления в вузах, в
улучшении учебно-воспитательной работы вузов, при преподавании курсов
«Социология
образования»,
«Социальная
политика»,
«Социальное
управление», «Моделирование социальных процессов».
31
RESUME
Thesis of Alikariyeva A’lokhon Nuriddinovna on the scientific degree competition
of the doctor of philosophy in sociology on speciality 22.00.06 – Sociology of
culture, education and science, subject: «Improving of education quality by means
of development of social management mechanisms in institutes of higher
education»
Key words
: education, social management mechanism, system approach;
activity of students; activity of faculty; self-management; humanization of
education, monitoring of education, education quality, intellectual level;
educational processes management model.
Subjects of research:
processes directed on improving of effectiveness of
social management mechanisms in institutes of higher education and education
quality by sociological researches.
Purpose of work:
research of scientific foundations of development and
introduction of social management mechanisms in improving of education quality.
Methods of research
: theoretic-methodological, historic-comparative
analysis, sociological survey, induction, deduction, mathematical modeling, also
nonparametric, multiple-factor, correlation, regression and dispersive methods of
mathematical statistics.
The results obtained and their novelty:
social management mechanisms in
institutes of higher education on studying of social status and various kinds of
lecturers’ and students’ activity are developed by means of sociological and
mathematical methods, also theoretical and practical foundations of creation of
sociological monitoring of educational process are worked out on the basis of long-
term sociological research results.
Practical value:
foundations of creation of social management mechanisms
in institutes of higher education are developed on the basis of concrete sociological
researches by studying of students’ and lecturers’ opinions, also the concrete
recommendations directed on improving of education quality by means of
improvement of social management are developed.
Degree of embed and economic effectivity:
research results have been
accepted to the activity of «Sociology» department of the National University of
Uzbekistan, «Sociology and culturology» department of the Bukhara State
University and «Ijtimoiy fikr» Center of public opinion survey. Implementation of
complex of recommendations on improvement of social management promotes
improving of quality of education level in institutes of higher education.
Field of application
: research results can be used in improvement of social
management in institutes of higher education, in perfection of teaching and
educational work of institutes of higher education at lecturing on courses
«Sociology of education», «Social policy», «Social management», «Modeling of
social processes».
