ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ
ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИЛМИЙ -ИШЛАБ ЧИҚАРИШ
МАРКАЗИ
ЎЗБЕКИСТОН ПАХТАЧИЛИК ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ
(ЎзПИТИ)
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК: 635.65+631.51
Негматова Сурайё Тешаевна
Турли муддатларда ва меъёрларда анғизга экилган мошнинг ўсиши,
ривожланиши, ҳосилдорлиги
06.01.09-Ўсимликшунослик
Қишлоқ хўжалик фанлари номзоди илмий
даражасини олиш учун ёзилган диссертация
АВТОРЕФЕРАТИ
ТОШКЕНТ-2010
2
Диссертация иши 2001-2008 йилларда Қарши муҳандислик иқтисодиёт
институтида бажарилган.
Илмий раҳбар:
Қишлоқ хўжалик фанлари номзоди
Ирназаров Шуҳрат
Исматуллаевич
Расмий оппонентлар:
Қишлоқ хўжалиги фанлари доктори,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган
қишлоқ хўжалик ходими
Назаров Ренат Саидович
Қишлоқ хўжалиги фанлари
номзоди, доцент
Юлдашева Зулфия Камоловна
Етакчи ташкилот:
Ўзбекистон Шоличилик илмий-
тадқиқот институти
Ҳимоя Ўзбекистон Пахтачилик илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги
Д.020.44.01
рақамли
Бирлашган
ихтисослашган
кенгашнинг
«___»_____________ 2010 йил, соат ___ да ўтадиган мажлисида бўлади.
Манзил:
111202, Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Оққовоқ а/б,
Ўзбекистон Пахтачилик илмий-тадқиқот институти (ЎзПИТИ)
Диссертация билан Ўзбекистон Пахтачилик илмий-тадқиқот институти
кутубхонасида танишиш мумкин.
Автореферат 2010 йил «___»___________ да тарқатилди.
Бирлашган
ихтисослашган
кенгаш илмий котиби, қишлоқ
хўжалиги фанлари доктори:
Б.М.Халиков
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ
мамлакатимизда деҳқончилик тараққиёти – фаровонлик манбаи эканлигига
бўлган эътиборнинг кучайтирилиши натижасида қисқа муддатларда ғалла
мустақиллигига эришилди.
Президентимиз
И.А.Каримовнинг
“Жаҳон
молиявий-иқтисодий
инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва
чоралари” (2009) асарида озиқ-овқат ва бошқа қишлоқ хўжалик
маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш, иқтисодий инқирозни
бартараф этишнинг асосий йўлларидан бири эканлиги ва ушбу масалага
бўлган эътиборни янада кучайтириш лозимлиги таъкидланган.
Ўзбекистоннинг тупроқ-иқлим шароити суғориладиган ерлардан йил
давомида узлуксиз фойдаланиб, бир йилда бир неча марта ҳосил етиштириш
имкониятини яратади (Малицкий, 1969; Горелов, 1972; Орипов, 1980;
И.Ирназаров, 1990; Ботиров, 1991; Ш.Ирназаров, 2002; Халиков, 2007 ва
бошқалар). Айниқса, жанубий минтақалар шароитида вегатация даврининг
давомийлиги ва ҳаво ҳароратининг юқори бўлиши ердан йил давомида
узлуксиз фойдаланиб, бир йилда бир неча марта ҳосил етиштириш
имкониятларини янада оширади. Ана шундай имкониятлардан бири
суғориладиган ерларда кузги бошоқли дон экинлари ҳосили йиғиштирилиб
олинганидан сўнг ёзнинг иккинчи ярми мобайнида анғизда такрорий экин
сифатида мош етиштириш бўлиши мумкин.
Илмий манбалардан маълум бўлишича, мош ўзининг вегетация даврида
тупроқда 50-100 кг/га соф азот ва органик моддалар тўплаб, тупроқнинг
табиий унумдорлигини ошириши билан бирга оқсил ва витаминларга бой
бўлган шифобахш дон берадиган экин ҳисобланади (Когай, 1973; Пилов,
1978; Балашов, 1981; Мирзовалиев, 1983; Жумаев, Сиримов, 1995;
И.Ирназаров, 1998; Орипов, Халилов, 2006; Халиков, 2007).
Мош етиштириш агротехнологиясига бағишланган тадқиқотлар
етарлича бўлмасдан уни ёзнинг иккинчи ярми мобайнида анғизда
етиштиришнинг назарий ва амалий асосларини ишлаб чиқиш масаласининг
ечими муаммолигича қолмоқда.
Мошни анғизда етиштиришда экиш муддати ва меъёрини ҳар бир
тупроқ-иқлим шароитида аниқлашнинг ўта муҳимлиги шундаки, мош
иссиқсевар ўсимлик бўлганлиги сабабли ёзнинг иккинчи ярми мобайнида
кузги биринчи совуқларигача пишиб улгурмаслиги мумкин.
Шу сабабли ҳам тупроқ унумдорлигини оширувчи ва юқори сифатли
дон манбаи сифатида мошни ғўза ва бошоқли дон экинлари алмашлаб экиш
тизимида кузги буғдой анғизига экиш муддати ва меъёрини аниқлаш муҳим
назарий ва амалий аҳамиятга молик бўлган долзарб муаммо ҳисобланади.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Мош донининг озиқалик
қиймати юқорилиги ва тупроқ унумдорлигини оширувчи экин бўлганлиги
сабабли ундан самарали фойдаланиш масаласи олимлар эътиборини
илгаридан ўзига жалб этиб келган муаммолардан ҳисобланади.
4
Дастлаб Р.Р.Шредер ва М.М.Бушуевлар Мирзачўл шароитида 1907-1911
йилларда мошни кўкат ўғит сифатида етиштириб, 70 ц/га гача қуруқ модда
тўплаб, 100 кг/га гача азот билан тупроқни бойитиши ва ерга ҳайдаб
ташланганида гўнг қўллашнинг йиллик меъёрига тенг даражада бўлишини ва
ғўза ҳосилдорлигини 40-60% оширишини аниқлаганлар (Пилов, 1978).
Суғориладиган ерлар ва сув таъминоти чегараланган шароитда ғўза-
бошоқли дон экинлари алмашлаб экиш тизимида тупроқ унумдорлигини
сақлаш ва оширишга бағишланган қатор илмий-тадқиқот ишларда мошнинг
ўрни жуда катта эканлиги кўрсатилган (Когай, 1973; Пилов, 1978; Балашов,
Земан, 1981; Мирзовалиев, 1983; Жумаев, Сиримов, 1995; Садықов, Реимов,
2006; Кенжаев, Орипов, 2007; Халиков, 2007; Равшанова, 2008).
Бутун дунёда озиқ-овқат танқислиги содир бўлаётган ҳозирги даврда
ғўза ва бошоқли дон экинлари майдонини камайтирмаган ҳолда сув
таъминоти чегараланган шароитда ёзнинг иккинчи ярми мобайнида мўл ва
сифатли мош дони етиштириш ва тупроқ унумдорлигини оширувчи такрорий
экин сифатида етиштириш агротехнологиясини ҳар бир тупроқ иқлим
шароитида янада такомиллаштириш зарурияти туғилмоқда.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режаси билан
боғлиқлиги.
Диссертация иши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Махкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни
мувофиқлаштириш қўмитаси томонидан 01.990007239 рақами билан
рўйхатга олинган. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг «Донли
экинларни етиштириш, дастлабки ишлов бериш ва сақлаш технологияси»
мавзуидаги илмий-тадқиқотларнинг таркибий қисмига киради (ҚМИИ Баён
№8, 10.04.2006 й).
Тадқиқот мақсади.
Ишнинг асосий мақсади Қашқадарё вилоятининг
тоғ олди текислиги типик бўз тупроқлари шароитида кузги буғдой анғизида
ёзнинг иккинчи ярми мобайнида такрорий экин сифатида турли муддат ва
меъёрларда экиб, мошдан мўл ва сифатли дон етиштириш билан бирга ғўза
ва бошоқли дон экинлари навбатлаб экиш тизимида мош етиштириш йўли
билан тупроқ унумдорлигини оширишнинг мақбул усулини ишлаб чиқишдан
иборат.
Тадқиқот вазифалари.
Қайд этилган мақсадни амалга ошириш учун
қуйидаги вазифаларни бажарилиши режалаштирилган:
1. Турли муддат ва меъёрларда кузги буғдой анғизида такрорий экин
сифатида етиштирилган мошнинг ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлигини
ўрганиш;
2. Турли муддат ва меъёрларда кузги буғдой анғизида етиштирилган
мошнинг туганаклар ҳосил қилиши ва органик масса тўплаш даражасини
аниқлаш;
3. Кузги буғдой анғизига турли муддатларда ва меъёрларда экиб
етиштирилган мошнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш;
4. Қашқадарё вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида ғўза ва
бошоқли дон экинлари навбатлаб экиш тизимида кузги буғдой анғизида
5
ёзнинг иккинчи ярми мобайнида мош етиштириш бўйича тавсиянома ишлаб
чиқиш.
Тадқиқот объекти ва предмети.
Тажриба объекти сифатида Давлат
реестрига киритилиб (2001-2003), Қашқадарё вилоятида етиштириш учун
районлаштирилган мошнинг (phаsеolum aurens Roxb, фасоль золотистая)
“Радость” нави тадқиқ қилинган. Тажрибада экиш муддатлари (1.07; 15.07;
1.08) ва экиш меъёрлари (260, 330, 400, 470, 540 минг/дона/га) ўрганилган.
Тадқиқот методлари.
Дала ва ишлаб чиқариш тажрибалари «Методика
Государственного сортоиспытания сельскохозяйственных культур» (1971) ва
Б.А.Доспеховнинг «Методика полевого опыта» (1985) услубиятлари бўйича
ўтказилди.
Тадқиқот гипотезаси.
Мош ёзнинг иккинчи ярми мобайнида кузги
буғдой анғизида такрорий экин сифатида етиштирилганда фотопериодизм
даври экиш муддатлари ва меъёрларига мутаносиб ҳолда мослашиб, эрта
экилганда мўл ва сифатли дон ҳосили етиштирилади, кеч экилганида эса дон
ҳосили пастроқ бўлиб, кузги биринчи совуқларгача пишиб улгуради ва
тупроқ унумдорлигига ҳам ижобий таъсир этади.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар.
Ҳимояга қуйидаги
ҳолатлар қўйилди:
- Қашқадарё вилоятининг тоғ олди текислиги типик бўз тупроқлари
шароитида ғўза ва бошоқли дон экинлари навбатлаб экиш тизимида кузги
буғдой анғизида ёзнинг иккинчи ярми мобайнида турли муддатларда ва
меъёрларда экиб етиштирилган мошнинг ўсиши, ривожланиши ва
ҳосилдорлиги;
-
Мош
дуккакларининг
шаклланиши,
жойлашиши,
тўла
қийматлилигининг экиш муддатлари ва меъёрларига боғлиқлиги;
- Анғизда такрорий экин сифатида етиштирилган мошнинг дон сони,
салмоғи ва сифатининг экиш муддатларига ва меъёрларига боғлиқлиги;
- Турли муддатларда ва меъёрларда кузги буғдой анғизида
етиштирилган мошнинг туганаклар ҳосил қилиши ва органик масса тўплаши;
- Кузги буғдой анғизида турли муддат ва меъёрларда мош
етиштиришнинг иқтисодий самарадорлиги.
Илмий янгилиги.
Қашқадарё вилоятининг тоғ олди текислиги типик
бўз тупроқлари шароитида ғўза ва бошоқли дон экинлари навбатлаб экиш
тизимида кузги буғдой анғизида ёзнинг иккинчи ярми мобайнида мош
етиштириш агротехникаси илк бор ўрганилган.
Мош кузги буғдой анғизига июл ойининг бошида (1.07) 400
минг/дона/га меъёрда экилганида мўл ва сифатли дон ҳосили етиштириш,
экиш бирмунча кечиктирилганида ҳам (15.07 ва 1.08) ҳосилдорлиги паст
бўлсада, кузнинг биринчи совуқларигача пишиб улгуриши ҳамда тупроқнинг
унумдорлик даражасига ҳам ижобий таъсир этиши аниқланган ва илмий
асослаб берилган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Қашқадарё
вилоятининг тоғ олди текислиги типик бўз тупроқлари шароитида мош
ёзнинг иккинчи ярми мобайнида кузги буғдой анғизида такрорий экин
6
сифатида 400 минг/дона/га меъёрда 1 июлда экиб етиштирилганида ёруғлик
радиацияларидан самарали фойдаланиши ҳисобига ҳосилдорлиги ошиб, кеч
экилганида ҳам (15.07 ва 1.08) дон ҳосилининг бирмунча пасайиши содир
бўлсада, кузнинг биринчи совуқларигача пишиб улгуриши ҳамда тупроқ
унумдорлигига ижобий таъсир этишига оид бўлган ушбу илмий ечим
соҳадаги илмий-амалий тушунчалар доирасини янада кенгайтириб,
суғориладиган ерларнинг самарадорлигини янада ошишига ёрдам беради.
Кузги буғдой анғизида ёзнинг иккинчи ярми мобайнида такрорий экин
сифатида мошнинг “Радость” нави ҳар гектар ерга 400 минг донадан уруғ
сарфланиб, июл ойининг бошида экилиши иқтисодий жиҳатдан самарали
бўлиб, соф фойда 48783 сўм/га гача, рентабеллик эса 12,6% гача бўлиши
таъминланади.
Натижаларнинг жорий этилиши.
2001-2003 йилларда ўтказилган дала
тажрибалари натижалари ишлаб чиқариш шароитида 2004-2006 йилларда
Шаҳрисабз туманидаги «Замин фидойиси» ва «Дилмурод қизи Лида» фермер
хўжаликларида ҳар бири 4 гектардан иборат бўлган майдонларда ўтказилди.
Шунингдек, тажриба натижалари Қашқадарё вилоятининг Қамаши, Китоб,
Чироқчи, Шаҳрисабз ва Яккабоғ туманларида 2006 йилда 5,4 минг/га, 2007
йилда 6,1 минг/га, 2008 йилда 6,5 минг/га майдонга жорий этилди.
Ишнинг синовдан ўтиши (апробацияси).
Тажрибалар ўтказилган
йилларда ҚарМИИ ва Андижон суғориладиган ерларда ғалла ва дуккакли
дон экинлар илмий-тадқиқот институти Ғаллаорол филиали ўртасида
тузилган шартнома асосида ҳар йили апробация ўтказилди.
«Донли экинлар етиштириш, сақлаш ва дастлабки ишлов бериш
технологияси» илмий мавзу доирасида ҳар йили ҳисобот берилди. ҚарМИИ
профессор-ўқитувчиларининг ҳар йилги илмий-амалий конференцияларида
диссертация материаллари бўйича маърузалар қилинди.
Шунингдек, «Ўзбекистон жанубида ер ва сув ресурсларидан
фойдаланиш самарадорлигини ошириш муаммолари» мавзуидаги Республика
илмий-амалий конференциясида (2004 йил), «Аграр соҳада иқтисодий
ислоҳотларни устивор йўналишлари» мавзуидаги халқаро илмий-амалий
конференцияда (2006 йил), «Ўзбекистон жанубида фермерчиликни
ривожлантириш муаммолари» мавзуидаги республика илмий-амалий
конференцияда (2006 йил), «Донли экинлар етиштириш ва уларни қайта
ишлашда
замонавий
технологиялардан
фойдаланиш
муаммолари»
мавзуидаги республика илмий-амалий конференцияда (2008 йил) маърузалар
қилинган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Тадқиқот натижалари бўйича
жами 10 та илмий ишлар чоп этилган бўлиб, шундан 4 таси ОАК
рўйхатидаги мамлакатимиз ва хориж давлатларининг қишлоқ хўжалигига
оид нуфузли илмий журналларида ва илмий анжуманларнинг тўпламларида
чоп этилган.
Диссертация тузилиши ва ҳажми.
Диссертация иши 157 бет, 4 бобдан,
кириш (ишнинг умумий таърифи), адабиётлар шарҳи, тажрибалар ўтказилган
минтақанинг тупроқ-иқлим шароити, тажриба услубиятлари, тажриба
7
натижалари, тажриба натижаларининг ишлаб чиқариш синови, иқтисодий
самарадорлик, хулосалар, ишлаб чиқаришга тавсиялар ва иловалардан
иборат.
Диссертацияда 21 жадвал, 9 расм, 16 илова, фойдаланилган адабиётлар
рўйхати 174 та, шундан 11 таси хориж муаллифларининг илмий ишлари
келтирилган..
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Тажриба ўтказиш шароити ва услублари.
Тажриба Ҳисор тоғ
тизмаларининг шимолий-шарқ томонида жойлашган Шаҳрисабз туманидаги
А.Бобомуродов фермер хўжалигида ўтказилиб, ушбу ер денгиз юзасидан
550-600 м баландликда жойлашган. Бу ерда ёғингарчиликнинг кўп йиллик
ўртача миқдори 450-500 мм ни ташкил этади. Ҳавонинг ўртача йиллик
ҳарорати 14,9
0
С ни ташкил этиб, вилоятнинг бошқа ҳудудларидагига
нисбатан 1,3
0
С паст бўлади. +10
0
С дан юқори бўлган йиллик ҳарорат
йиғиндиси ўрта ҳисобда 25,9
0
С ни ташкил этади.
1-жадвал
Тажриба тизими
№
Тажриба вариантлари
Экиш
муддатлари
Экиш
меъёрлари,
минг/дона/га
Экиш
меъёрлари,
кг/га
1
I вариант (назорат)
1.07
260
10
2
II вариант
330
13
3
III вариант
400
16
4
IV вариант
470
18
5
V вариант
540
21
6
VI вариант (назорат)
15.07
260
10
7
VII вариант
330
13
8
VIII вариант
400
16
9
IX вариант
470
18
10
X вариант
540
21
11
XI вариант (назорат)
1.08
260
10
12
XII вариант
330
13
13
XIII вариант
400
16
14
XIV вариант
470
18
15
XV вариант
540
21
Тажриба минтақаси тупроғининг зичлиги 1,22 г/см гача бўлиб,
ғоваклиги 55% гача, тупроқнинг ҳайдалма қатламидаги чиринди (гумус)
миқдори ўртача 1,2-1,5% дан ошмайди. Азот миқдори 0,10-0,11% гача,
фосфор 0,15-0,25%, калий 2,1-3,0% гача бўлиб, тупроқнинг сингдириш
сиғими 10-12 мг/эквга тенг. Тупроқда сингдирилган кальций 90% гача,
магний 15% гача, натрий 1-2% гачани ташкил этади [Горбунов, Кимберг,
Конобаева, 1972; Сучков, 1957].
8
Дала тажрибаси бир ярусда, тўрт қайтариқда ўтказилган бўлиб, ҳисоб
майдончасининг катталиги 50 м
2
дан иборат бўлган эди.
Тажрибалар 1-жадвалда келтирилган тизим бўйича ўтказилди.
Гумус И.В.Тюрин усулида (ГОСТ-262-13); нитрат ион селектив усулида
(ГОСТ-13495-10), ҳаракатчан фосфор 1% ли аммоний карбонат эритмасида
Б.П.Мачигин (1963) усулида; алмашинувчи калий оловли фотометрда
П.В.Протасов (1963) усулида тажрибадан олдин ва 400 минг/дона/га меъёрда
июл ойининг бошида (1.07) мош экилган тажриба вариантидан мош пишиб
етилган майдончалардан олинган тупроқларда аниқланди.
Оқсил миқдори мош донида Кеьлдалъ усулида аниқланди.
Тажриба вариантлари ва қайтариқларидан олинган дон ҳосили бўйича
Б.А.Доспеховнинг (1985) дисперцион усулида математик таҳлил қилинди.
Тажриба ўтказилган йиллардаги мош донининг ўртача бозор нархи
сарфланган ҳаражатлар ва олинган соф фойда бўйича рентабеллик ва бошқа
иқтисодий самарадорлик аниқланди.
Анғизда мош уруғининг униб чиқиш суръати.
Тажриба минтақаси
шароитида мош уруғи анғизга эрта экилганда (1.07) униб чиқиш суръати
экилган уруғлар меъёрларига боғлиқ равишда ўртача 3,6 кундан 4,0 кунгача
давом этиб, 400 минг/дона/га меъёрда экилганида сезиларли даражада
бўлиши кузатилди.
Мош анғизга июл ойининг ўртасида (15.07) экилганида уруғининг униб
чиқиш суръатининг ошиши сарфланган уруғлар меъёрлари 470-540
минг/дона/га гача оширилганда кузатилиб, 3,6 кундан 4,5 кунгача давом
этишини кўрсатди.
Мош анғизга август ойининг бошида (1.08) экилганида ҳам уруғининг
униб чиқиш суръатининг давомли бўлиши 470-540 минг/дона/га уруғ
сарфланган тажриба вариантларида кузатилиб, 4,0 кундан 5,0 кунгача давом
этиши кузатилди. Мош ёзнинг иккинчи ярмида кузги буғдой анғизида
етиштирилганда июл ойининг бошида (1.07) 400 минг/дона/га уруғ
сарфланиб экилганда яхши натижа олинди.
Анғизда
етиштирилган
мошнинг
вегетация
даврининг
давомийлиги.
Мош ёзда кузги буғдой анғизида такрорий экин сифатида
етиштирилганда ҳаво ҳароратининг ошиши ва куннинг қисқаришига бўлган
реакциясининг кучайиши сабабли вегетация даврининг давомийлиги кескин
ўзгариб бориб, эрта экилганда (1.07) вегетация даврининг давомийлиги
юқори бўлиб 83-87 кунни ташкил этгани ҳолда, кечроқ экилганида (1.08) эса
қисқароқ бўлиб 73-77 кунни ташкил этиши кузатилди.
Мош анғизга июл ойининг бошида (1.07) ҳар гектар ер ҳисобига 260
минг донадан уруғ сарфлаб, экилганда вегетация даврининг давомийлиги 83
кунни ташкил этгани ҳолда, ҳар гектар ер ҳисобига 70 минг донадан уруғ
миқдори оширилиб борилгани сайин майсаларнинг қалинлашиши ҳисобига
вегетация даврининг давомийлиги 1 кундан 4 кунгача давомли бўлиши
кузатилди.
Кузги буғдой анғизида такрорий экин сифатида мош ёзнинг иккинчи
ярми мобайнида етиштирилганида фенологик фазаларнинг давомийлиги
9
бўйича ўзгаришлар кўпроқ вегетация даврининг гуллаш-мева ҳосил қилиш,
мева ҳосил қилиш-ўртача пишиш ва ўртача пишиш-тўлиқ пишиш фазаларида
кузатилиб, мошни экиш муддатлари ва меъёрларига боғлиқ равишда 10
кунгача қисқариши кузатилди.
Мошнинг унувчанлик ва сақланувчанлик даражаси.
Анғизга
экилган мош уруғининг унувчанлик даражаси экиш муддатлари ва
меъёрларига боғлиқ равишда 93,4% дан 97,0% гача, униб чиққан
майсаларининг ҳосил йиғинигача сақланувчанлик даражаси 91,1% дан 97,2%
гача бўлиши кузатилди.
Мош уруғи анғизга эрта экилганда (1.07) дала унувчанлиги 94,9-97,0%
ни, июл ойининг ўртасида экилганида (15.07) 95,4-96,3% ни ва август
ойининг бошида (1.08) экилганда эса 93,4-96,3% ни ташкил этиши кузатилди.
Мош уруғи эрта экилганда (1.07) дала унувчанлилик даражаси сезиларли
даражада юқори бўлиб, кеч экилганда бирмунча паст бўлиши кузатилди.
Мош уруғи анғизга эртачи экилиб (1.07) қониқарли даражада кўчат
олиниши, вегетация даврининг охиригача сақланувчанлик даражасининг
юқори бўлишлигига мутаносиб бўлишлиги кузатилди. Айниқса, мош уруғи
анғизга
июл
ойининг
бошида
(1.07)
экилганида
кўчатларнинг
сақланувчанлик даражаси кеч экилгандагига (1.08) нисбатан сезиларли
даражада юқори бўлиши кузатилди.
Мошнинг гуллаши ва дуккаклар тугиши.
Мош анғизга июл ойининг
бошида экилганида (1.07) кўчатлар қалинлигига боғлиқ равишда ҳар бир туп
мошда ҳосил бўладиган гуллар сони 47-66 донани ташкил этиб, ҳар гектар ер
ҳисобига 260 минг дона уруғ сарфланиб экилганида бир туп мошдаги гуллар
сони 66 донани ташкил этгани ҳолда, ҳар гектар ерга 400 минг дона уруғ
сарфланганда 7 донага, 540 минг дона уруғ сарфланганда эса ҳар бир туп
мош кўчатидаги гуллар сони 19 донага кам бўлиши кузатилди. Ушбу
кўрсаткичга мутаносиб ҳолда мош уруғи 260 минг/дона/га сарфланганда
тугилган дуккаклар сони 16 донани ёки ҳосил бўлган гулларга нисбатан
24,2% ни ташкил этганлиги кузатилган бўлса, ушбу кўрсаткич ҳар гектар
ерга 400 минг донадан уруғ сарфланиб экилганда ҳар бир туп мош
кўчатидаги гуллар сони 59 тани, ундан ҳосил бўлган дуккаклар сони эса 12
донани ёки 20,3% ни ташкил этиши кузатилди. Мош уруғи 540 минг/дона/га
сарфланиб экилгандаги ҳар бир туп мош кўчатидаги гуллар сони 47 донани,
улардан ҳосил бўлган дуккаклар сони эса 9 донани ёки 19,1% ни ташкил
этишини кўрсатди.
Мош анғизга июл ойининг ўртасида (15.07) экилганида ҳар бир туп мош
кўчатида ҳосил бўлган гуллар ва дуккаклар сони июл ойининг бошида (1.07)
экилгандагига нисбатан бирмунча кам бўлиши кўрсатди. Яъни, мош анғизга
июл ойининг ўртасида (15.07) экилганидаги гуллар сони июл ойининг
бошида (1.07) экилгандагига нисбатан уруғ сарфига мутаносиб ҳолда 2
донадан 10 донага, тугилган дуккаклар сони 1 донадан 2 донагача кам
бўлишлиги кузатилди.
Мошнинг бўйи ва биринчи дуккакларининг ердан баландлиги.
Мош анғизга июл ойининг бошида экилганда (1.07) уруғини экиш
10
меъёрларига мутаносиб ҳолда 57-60 см ни ташкил этиб, июл ойининг
ўртасида (15.07) экилганида 55-58 см ва август ойининг бошида (1.08)
экилганда 53-56 см ни ташкил этиши кузатилди. Агарда ушбу рақамларнинг
бир-биридан фарқини таҳлил этсак, қуйидаги ҳолатларнинг гувоҳи бўламиз.
Яъни, мош анғизга июл ойининг бошида экилгандаги (1.07) бўйи июл
ойининг ўртасида (15.07) экилгандагига нисбатан 2-3 см; август ойининг
бошида (1.08) экилгандагига нисбатан эса 3-4 см баланд бўлиши кузатилди.
Мош июл ойининг бошида экилганидаги (1.07) остки биринчи
дуккакларининг ерга нисбатан баландлиги мош кўчатларининг қалинлик
даражасига мутаносиб ҳолда бўлиб, 13-16 см, июл ойининг ўртасида
экилганида (15.07) 11-14 см ва август ойининг бошида экилганида (1.08) 10-
13 см ни ташкил этиб, июл ойининг бошида экилганида июл ойининг
ўртасида экилгандагига нисбатан 1-2 см ва август ойининг бошида
экилгандагига нисбатан 3 см баланд бўлиши кузатилди.
Мош анғизга июл ойининг бошида (1.07) ҳар гектар ер ҳисобига 260
минг донадан унувчан уруғ сарфланиб экилганидаги мош ўсимлигининг
ўртача бўйи 57 см ни ташкил этгани ҳолда, 330 минг дона уруғ сарфланганда
1 см, 400 минг дона уруғ сарфланганда 2 см, 470 минг дона уруғ
сарфланганда 2 см ва 540 минг дона уруғ сарфланганда эса 3 см баланд
бўлиши кузатилди.
Мош анғизга июл ойининг ўртасида экилганда ўсимликларнинг ўртача
бўйи 55 см ни ташкил этгани ҳолда, 330 минг/дона/га уруғ сарфланиб
етиштирилган кўчатларнинг бўйи 1 см, 400 минг/дона/га уруғ сарфланганда 2
см, 470 минг/дона/га уруғ сарфланганда 2 см ва 540 минг/дона/га уруғ
сарфланганда эса 3 см баланд бўлиши кузатилди. Худди шундай ҳолат мош
анғизга август ойининг бошида экилганида ҳам такрорланиб, сарфланган
уруғ меъёри ошгани сайин ўсимлик бўйини ошиши ҳам кузатилди.
Мош анғизда такрорий экин сифатида етиштирилганда июл ойининг
бошида ҳар гектар ер ҳисобига 260 минг донадан уруғ сарфланиб экилганда
биринчи дуккакларининг ерга нисбатан баландлиги 13 см ни ташкил этгани
ҳолда, ҳар гектар ерга 330-400 минг донадан уруғ сарфланганда биринчи
дуккакларининг ерга нисбатан баландлиги 1-2 см ва 470-540 минг/дона/га
уруғ сарфлангандаги фарқ эса 2-3 см ни ташкил этишини кўрсатди. Мош
анғизга июл ойининг бошида экилганидагига нисбатан июл ойининг
ўртасида ва август ойининг бошида экилганда биринчи дуккакларнинг ерга
нисбатан баландлиги янада паст бўлиб, уруғнинг экиш меъёрлари ошиши
билан ерга нисбатан жойлашишининг юқорилашиб бориши кузатилди.
Мошнинг умумий ва тўла қийматли дуккаклари.
Мош анғизга
эртачи экилганда (1.07) умумий дуккаклар сони ҳар бир ўсимликда ўрта
ҳисобда экиш меъёрларига боғлиқ ҳолда 12 донадан 16 донагача бўлиб, тўла
қийматли дуккаклар сони 9 донадан 13 донагача бўлишини кўрсатди.
Мош анғизга июл ойининг ўртасида экилганда дуккакларнинг умумий
сони бирмунча пасайиб 10 донадан 13 донагача бўлишини кўрсатиб, тўла
қийматга эга бўлган дуккаклар сони эса 7 донадан 11 донагача бўлди.
11
Мош кузги буғдой анғизига янада кечиктирилиб экилганида (1.08)
дуккакларининг умумий ва тўла қийматлиларининг сони янада камайиб
кетиб, битта ўсимликда шаклланган дуккакларининг умумий сони 7 донадан
10 донагача бўлиб, тўла қийматли дуккаклари сони эса 5 донадан 9 донагача
бўлишини кўрсатди.
Мош кузги буғдой анғизига июл ойининг бошида (1.07) уруғ меъёрини
камайтирилиб экилганида умумий ва тўла қийматли дуккаклари кўп бўлиб,
уруғ меъёри оширилганида эса ҳар бир ўсимликда шаклланган
дуккакларнинг умумий ва тўла қийматлилари сонининг пасайиши кузатилди.
Масалан, мош кузги буғдой анғизига июл ойининг бошида ҳар гектар ер
ҳисобига 260 минг донадан сарфланиб экилганидаги дуккакларининг умумий
сони ҳар бир мош ўсимлигига ўрта ҳисобда 16 донага тўғри келиб, тўла
қийматли дуккаклари сони эса ҳар бир ўсимликда ўрта ҳисобда 13 донадан
тўғри келиши кузатилди.
Мош уруғи ҳар гектар ер ҳисобига 330-400 минг донадан сарфланиб,
июл ойининг бошида (1.07) экилганидаги дуккакларининг сони ҳар бир
ўсимликка ўрта ҳисобда 15-16 донадан тўғри келиб, шундан тўла
қийматлиларини 12-13 донадан тўғри келиши кузатилди.
Мош кузги буғдой анғизига июл ойининг ўртасида (15.07) ҳар гектар ер
ҳисобига 260 минг донадан уруғ сарфланиб экилганида бир ўсимликдаги
дуккакларининг умумий сони ўрта ҳисобда 13 донага тўғри келиб, уруғ
меъёрини 330-400 минг/дона/га гача оширилиши дуккакларининг умумий
сони ўрта ҳисобда ҳар бир ўсимликда 12-13 донага тўғри келишини
кўрсатди.
Лекин, мош уруғи ҳар гектар ер ҳисобига 470-540 минг донадан
сарфланиб экилганда ҳар бир ўсимликдаги дуккакларнинг ўртача сони 10-11
донага тўғри келиб, шундан тўла қийматлилари 7-9 донага тўғри келиши
аниқланди.
Мош анғизга ҳар гектар ер ҳисобига 260 минг донадан сарфланиб,
август ойининг бошида (1.08) экилгандаги дуккакларининг умумий сони ҳар
бир ўсимликда ўрта ҳисобда 10 донага тўғри келиб, тўла қийматлилари 9
донага тўғри келишини кўрсатди. Мош уруғи шу муддатда ҳар гектар ер
ҳисобига 330-400 минг донадан сарфланиб экилгандаги дуккакларнинг
умумий сони ҳар бир ўсимликда ҳисобда 9-10 донага тўғри келиб, шундан
тўла қийматлилари 7-8 донани ташкил этди. Бироқ, мошнинг экиш меъёри
470-540 минг/дона/га гача оширилса, битта ўсимликдаги дуккакларнинг
умумий сони ҳар бир 7-8 донагача, тўла қийматлилари эса 5-6 донагача
камайишини кўрсатди.
Мош дуккакларидаги донлар сони ва 1000 дона дон оғирлиги.
Мош
кузги буғдой анғизига июл ойининг бошида (1.07) ҳар гектар ер ҳисобига
260-400 минг донадан уруғ сарфланиб экилганида дуккаклардаги ўртача уруғ
сони 14 донани ташкил этгани ҳолда, худди шу меъёрда июл ойининг
ўртасида (15.07) экилганида 13 донани, август ойининг бошида (1.08)
экилганда эса 11 донани ташкил этганлиги кузатилди.
12
Кузги буғдой анғизига мош уруғи 400 минг/дона/га гача июл ойининг
бошида (1.07) экилса, дуккаклардаги донларнинг сони ўрта ҳисобда 14
донани ташкил этгани ҳолда, мош шу муддатда 470 минг/дона/га меъёргача
оширилиб экилган 1000 та дон вазни 42 граммни ташкил этиши кузатилиб,
мошни экиш меъёри 540 минг/дона/га гача оширилганида атиги 1 г
камайганлиги кузатилди.
Қашқадарё вилоятининг тоғ олди текислиги типик бўз тупроқлари
минтақаси шароитида кузги буғдой анғизида етиштирилган мошнинг
дуккаклар сони ва салмоғининг экиш меъёрларига боғлиқлик даражаси кам
бўлиб, экиш муддатларига боғлиқлиги сезиларли даражада бўлиб, эртачи
(1.07) экилганда дуккаклардаги донлари сони кеч экилгандагига (1.08)
нисбатан 3-4 донагача 1000 та дон вазни ҳам 4-5 г юқори бўлади.
Мошнинг ер устки қисми массаси ва илдизида туганаклар ҳосил
бўлиши.
Тажрибалар натижаларидан аниқланишича мош кузги буғдой
анғизига июл ойининг бошида (1.07) экиб етиштирилганидаги битта
ўсимликда ҳосил бўлган қуруқ органик модданинг миқдори экиш
меъёрларига боғлиқ равишда ўрта ҳисобда 70 граммдан 81 граммгача
бўлишлигини кўрсатди. Мош анғизга июл ойининг ўртасида (15.07)
экилганида эса ушбу кўрсатгич 67-78 граммни, август ойининг бошида
экилганда (1.08) эса 49-61 граммни ташкил этди.
Мош анғизга ҳар гектар ерга 260 минг донадан уруғ сарфланиб июл
ойининг бошида (1.07) экилганида битта ўсимликда тўпланган ўртача
миқдордаги органик модда 81 граммни ташкил этгани ҳолда, 330
минг/дона/га уруғ сарфланганда бир ўсимликда тўпланган органик модда
миқдори 2 граммга, 400 минг/дона/га уруғ сарфланганида 3 граммга, 470
минг/дона/га уруғ сарфлангандаги миқдори 6 граммга ва 540 минг/дона/га
уруғ сарфланганда 11 граммгача пасайиши кузатилди. Мош кузги буғдой
анғизига такрорий экин сифатида июл ойининг ўртасида (15.07) экилганда
ҳам эртачи экилганидагига нисбатан кеч экилганида органик моддаларнинг
тўпланиш даражаси пасайиб бориб, сийрак бўлгандаги битта ўсимликда
тўпланган органик моддалар миқдори 77-78 граммни ташкил этгани ҳолда
кўчат қалинлигининг янада оширилганда (470-540 минг/дона/га) бир
ўсимликда органик моддалар тўпланиш даражаси 67-68 граммгача пасайиши
кузатилди. Мошнинг анғизга янада кечиктирилиб экилиши битта ўсимликда
тўпланган органик моддаларнинг уруғни экиш меъёрларига мутаносиб ҳолда
пасайишини кўрсатди.
Кузги буғдой анғизига мош июл ойининг бошида (1.07) экилганида
дуккаклаш фазасида ўрта ҳисобда битта ўсимликдаги туганаклар сони уруғни
экиш меъёрларига боғлиқ равишда 26-28 донани, июл ойининг ўртасида
экилганида (15.07) 24-26 донани ва август ойининг бошида (1.08) экилганида
20-23 донани ташкил этиши аниқланди.
Мош уруғи ҳар гектар ер ҳисобига 260-400 минг донадан сарфланганда
ҳар бир ўсимлик илдизидаги туганаклар сони 27-28 донани ташкил этгани
ҳолда, экиш меъёрини 470-540 минг/дона/га гача оширилганидаги сони 26-27
донагача камайиши кузатилди. Мош уруғи 470-540 минг/дона/га меъёрда
13
июл ойининг ўртасида (15.07) экилганида битта ўсимлик илдизидаги
туганаклар сони ўртача 24 донани ташкил этган бўлса, мош уруғи анғизга
август ойининг (1.08) бошида экилганидаги сони 20-23 тани ташкил этди.
Мош анғизга эртачироқ 400 минг/дона/га гача экилса, битта ўсимликда
шаклланадиган туганакларнинг қуруқ модда ҳисобидаги ўртача миқдори 16,6
граммни ташкил этгани ҳолда, кеч экилгандагига нисбатан 3,3 грамм юқори
бўлиши кузатилди.
Мошнинг ҳосилдорлиги.
Мош кузги буғдойнинг анғизида ёзнинг
иккинчи ярми мобайнида етиштирилганда июл ойининг бошида (1.07)
экилгандаги дон ҳосилдорлиги 16,7 ц/га дан 19,3 ц/га гача бўлиб, ушбу
кўрсаткич мош 15 июлда экилганида 15,6 ц/га дан 17,4 ц/га гача; 1 августда
экилганида эса 14,0 ц/га дан 15,6 ц/га гача бўлиши аниқланди (2-жадвал).
Мош эртачи экилганида ҳар гектар ер ҳисобига 400 минг дона унувчан
уруғ сарфланганда, 15 июл ва 1 август саналарида ҳар гектар ер ҳисобига 330
минг дона унувчан уруғ сарфланганда дон ҳосилдорлигининг бирмунча
юқори бўлишлиги аниқланди.
Мош кузги буғдой анғизида етиштирилганда 1 июлда ҳар гектар ер
ҳисобига 400 минг донадан унувчан уруғ сарфланганда ҳосилдорлик энг
юқори, яъни, 19,3 ц/га ни ташкил этди.
Мошнинг дон ҳосили назорат варианти билан таққосланганда экиш
меъёри 70 минг/дона/га оширилиб экилганида 1,9 ц/га ёки 11,4%; 140
минг/дона/га гача оширилганда 2,6 ц/га ёки 15,5% гача; 210 минг/дона/га гача
оширилганда 1,7 ц/га ёки 10,2% гача ва 280 минг/дона/га гача оширилганда
эса атиги 0,8 ц/га ёки 4,8% гача ошганлиги кузатилди.
Мош кузги буғдой анғизига 15 июлда экиб етиштирилганидаги экиш
меъёри бўйича юқоридаги қонуният такрорлансада, ҳосил салмоғини
бирмунча пасайиши кузатилди. Яъни, мош анғизга июл ойининг бошида
экилгандагига нисбатан қўшимча ҳосил назорат вариантига нисбатан 0,4-1,8
ц/га ни ташкил этгани ҳолда, 1 августда экилганда атиги 0,5-0,8 ц/га ни
ташкил этди, Мош июл ойининг бошида экилганида эса назорат вариантига
нисбатан қўшимча ҳосил 2,6 ц/га гача юқори бўлиши кузатилди.
Ҳосилдорлик бўйича олинган маълумотлар Б.А.Доспехов (1985) усулида
математик таҳлил этилганида А фактор (экиш муддати) бўйича энг кичик
фарқ (ЭКФ
05
) 0,24-0,30 ц/га ни ташкил этиб, экиш меъёри Б фактор бўйича
фарқ (ЭКФ
05
) 0,18-0,24 ц/га ва АБ факторлар бўйича эса фарқ (ЭКФ
05
) 0,10-
0,14 ц/га ни ташкил этди. Ушбу ҳолат мошни анғизда етиштириб,
ҳосилдорлик бўйича олинган маълумотларнинг ишончли эканлигини
кўрсатади ва ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш имкониятини оширади.
Мош анғизда ёзнинг иккинчи ярми мобайнида етиштирилганида ҳар
гектар ер ҳисобига 330-400 минг дона унувчан уруғ сарфланиб экилиши энг
юқори ҳосил олиш манбаи бўлди.
14
2-жадвал
Турли муддат ва меъёрларда анғизда экиб етиштирилган мошнинг
ҳосилдорлиги
Экиш
муддати
Экиш меъёри,
минг/дона/га
Ҳосилдорлик, ц/га
Назоратга
нисбатан фарқ,
+-
2001
2002
2003
ўртача
ц/га
%
1.07
260 (st)
15,9
16,9
17,3
16,7
-
-
330
17,8
18,7
19,3
18,6
+1,9
111,4
400
18,7
19,1
20,1
19,3
+2,6
115,5
470
17,3
18,6
19,3
18,4
+1,7
110,2
540
16,6
17,7
18,2
17,5
+0,8
104,8
15.07
260 (st)
14,9
15,5
16,4
15,6
-
-
330
16,7
17,3
18,2
17,4
+1,8
111,5
400
16,5
17,0
18,1
17,2
+1,6
110,2
470
15,8
15,9
17,2
16,3
+0,7
104,5
540
15,8
15,1
17,1
16,0
+0,4
102,5
1.08
260 (st)
13,7
15,5
15,2
14,8
-
-
330
14,9
15,5
16,4
15,6
+0,8
105,4
400
14,8
14,8
16,3
15,3
+0,5
103,3
470
14,1
15,1
15,2
14,8
-
-
540
13,5
14,0
14,5
14,0
-0,8
94,6
ЭКФ
05
=ц/га
А фактор-экиш муддати
0,30
0,24
0,26
ЭКФ
05
=ц/га
Б фактор-экиш меъёри
0,24
0,18
0,20
ЭКФ
05
=ц/га
АБ фактор-экиш муддати
ва меъёрининг ўзаро
таъсири
0,14
0,10
0,12
Мош донидаги оқсил миқдори.
Мош кузги буғдой анғизига эртачи
(1.07) ҳар гектар ер ҳисобига 260-400 минг донадан уруғ сарфланиб
етиштирилганда дон таркибидаги оқсил миқдори 27,5-28,3% ни ташкил этиб
470-540 минг донадан уруғ сарфланганда оқсил миқдори 25,0-25,8% бўлди,
яъни, 2,0-2,5% гача камайиши кузатилди.
Мош анғизга июл ойининг ўртасида (15.07) ҳар гектар ер ҳисобига 260
минг донадан 400 минг донагача экиб етиштирилганда дон таркибидаги
оқсил миқдори 26-3-26-6% ни ташкил этгани ҳолда, шу муддатда ҳар гектар
ер ҳисобига сарфланган мош уруғи 470-540 минг донани ташкил этганда
оқсил миқдорини 1,3-1,9% гача пасайиши кузатилди.
Мош анғизга янада кечиктирилиб (1.08) экилганида дон таркибидаги
оқсил миқдорининг янада пасайиб бориши аниқланди. Айниқса, мош
уруғининг сарфи ошган сайин дон таркибидаги оқсилнинг экиш муддатига
мутаносиб равишда пасайиб бориши кузатилди.
15
Мош анғизга август ойининг бошида (1.08) ҳар гектар ер ҳисобига 260-
400 минг донадан унувчан уруғ сарфланиб экилганидаги дони таркибидаги
оқсил миқдори 25,4-25,7% ни ташкил этгани ҳолда, ҳар гектар ер ҳисобига
470-540 минг донадан мош уруғи сарфланиб, август ойининг бошида (1.08)
экилганда 24,0-24,3% ни ташкил этиши, яъни 1,4% пасайиши кузатилди.
Анғизда мош етиштиришнинг иқтисодий самарадорлиги.
Мош кузги
буғдой анғизига эрта экиб (1.07), уруғ меъёрини 260 минг/дона/га дан 400
минг/дона/га гача, яъни 70 минг/дона/га данга оширилганда иқтисодий
жиҳатдан самарали бўлиб, кечиктирилиб экилганида (15.07 ва 1.08) экиш
меъёрига ҳам боғлиқ бўлмаган ҳолда иқтисодий жиҳатдан самарасиз бўлиши
кузатилди.
Мош анғизга 1 июлда 260 минг/дона/га дан 400 минг/дона/га гача уруғ
сарфлаб экилганда соф фойда ўрта ҳисобда 8783 сўм/га дан 48783 сўм/га гача
ошиб бориб, 15 июлда уруғ меъёрини 260 минг/дона/га дан 540 минг/дона/га
гача, яъни 70 минг/дона/га ошириб борилганида 18550 сўм/га дан 72217
сўм/га гача зарар кўрилди. 1 августда ҳам шу меъёрларда экилганида 38550
сўм/га дан 129383 сўм/га гача зарар кўрилиб, мошни кузги буғдой анғизига
июл ойининг бошида (1.07) 400 минг/дона/га меъёрда экилиши энг юқори
иқтисодий самара бериши аниқланди.
Анғизда етиштирилган мошнинг тупроқ унумдорлигига таъсири.
Мош экилишидан олдинги гумус миқдорига нисбатан кузги буғдой анғизида
ёзнинг иккинчи ярми мобайнида июл ойининг бошида (1.07) 400
минг/дона/га меъёрда экилган тажриба вариантидаги миқдори ҳайдалма
қатламда (0-30 см) 0,044%, ҳайдалма қатлам остида (30-40 см) 0,022%
ошганлиги кузатилди. Шунингдек, нитрат миқдори ҳайдалма қатламда (0-30
см) 0,029%, ҳайдалма қатлам остида (30-40 см) 0,024%, ҳаракатчан фосфор
ҳайдалма қатламда (0-30 см) 14 мг/кг, ҳайдалма қатлам тагида (30-40 см) 10
мг/кг, алмашинувчи калий ҳайдалма қатламда (0-30 см) 14 мг/кг, ҳайдалма
қатлам остида (30-40 см) 6 мг/кг ошганлиги аниқланиб, анғизда
етиштирилган мошнинг тупроқ унумдорлигига ижобий таъсир этишини
исботлади.
Тадқиқот натижаларининг ишлаб чиқариш синови ва амалиётга
тадбиқ этилиши.
Июл ойининг бошида кузги буғдой анғизига мошнинг
“Радость” навининг 400 минг/дона/га уруғи сарфланиб экилганида тажриба
натижаси бўйича ҳосилдорлик ўртача 19,3 ц/га ни ташкил этгани ҳолда,
2004-2006 йилларда Шаҳрисабз туманидаги «Замин фидоийси» ва
«Дилмурод қизи Лида» фермер хўжаликларида 4 гектардан 8 гектар ерда
ишлаб чиқариш синови ўтказилгандаги фарқ ўртача 0,8 ц/га кам бўлиб,
стационар тажриба натижаси билан ишлаб чиқариш синовининг
натижаларида деярли бир хил қонуният кузатилди.
Қашқадарё вилоятининг суғориладиган ерларини нафақат тоғ олди
текислик типик бўз тупроқлари шароитида, балки вилоятнинг бошқа
минтақалари шароитида ҳам ушбу усулда мош етиштирилиши радио,
телевидение, газеталар, семинарлар ва суҳбатларда тушунтирилиши
16
натижасида охирги уч йилда 18 минг гектарда мош кузги буғдой анғизида
заҳира сув воситасида етиштириш технологияси жорий этилди.
Ҳозирги вақтда Қашқадарё вилоятининг суғориладиган ерларида кузги
буғдой анғизида ёзнинг иккинчи ярми мобайнида такрорий экин сифатида
мошни заҳира сув воситасида етиштириш йилдан-йилга ошиб бормоқда.
Масалан, 2006 йилда вилоятда 5,4 минг гектар мош экилган бўлса, ушбу
кўрсаткич 2008 йилда 6,5 минг гектаргача ошди.
Хулосалар
Қашқадарё вилоятининг тоғ олди текислиги типик бўз тупроқлари
шароитида турли муддатларда ва меъёрларда экиб, анғизда етиштирилган
мошнинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигини ўрганиш бўйича
ўтказилган илмий-тадқиқот ишлар натижаларига асосланиб, қуйидаги
хулосаларни чиқариш мумкин:
1. Қашқадарё вилоятининг тоғ олди текислиги типик бўз тупроқлари
шароитида мош кузги буғдой анғизига июл ойининг бошида (1.07)
экилганида уруғининг униб чиқиш суръати 1,0-1,4 кунгача тезлашади.
2. Кузги буғдой анғизида етиштирилган мош экиш муддатлари ва
меъёрларига мутаносиб ҳолда вегетация даврининг давомийлиги ўзгариб
бориб, июл ойининг бошида (1.07) экилганда вегетация даврининг
давомийлиги кўчат қалинлигига боғлиқ равишда 83-87 кунни ташкил этгани
ҳолда, июл ойининг ўртасида экилганда (15.07) 6-7 кунга, август ойининг
бошида (1.08) экилганида эса куннинг қисқаришига мутаносиб ҳолда 10
кунгача қисқариши аниқланди.
3. Мош уруғи кузги буғдой анғизига июл ойининг бошида (1.07) 400
минг/дона/га гача меъёрларда экилганида ўсимликнинг пишиб етилишигача
бўлган даврларда сақланувчанлик даражаси юқори бўлиб, уруғнинг экиш
меъёри паст бўлганда ушбу кўрсатгич юқори бўлиб, уруғнинг экиш меъёри
оширилганда паст бўлиши кузатилади.
4. Кузги буғдой анғизида мош ёзнинг иккинчи ярми мобайнида
етиштирилганда кўчат қалинлиги 400 минг/дона/га гача бўлиши
таъминланса, гуллар ва тугилган дуккаклар сонини кўп бўлиши
таъминланиб, мўл ва сифатли ҳосил шаклланиши учун қулай шароит
яратилади.
5. Мош кузги буғдой анғизида такрорий экин сифатида ёзнинг иккинчи
ярми мобайнида етиштирилганда сарфланган уруғлар меъёрлари ошиши
билан ўсимликнинг бўйи баланд бўлиши билан бирга остки биринчи
дуккакларни ерга нисбатан жойлашиши юқори бўлиб, ҳосилни механизмлар
воситасида йиғиб олиш имконияти яратилади.
6. Мош уруғи кузги буғдой анғизига июл ойининг бошида (1.07) уруғ
меъёри камайтирилиб экилганида ўсимликларда дуккакларнинг умумий ва
тўла қийматлиларининг максимал даражада шаклланиши кузатилади.
7. Кузги буғдой анғизида мош ҳар гектар ерга 400 минг донагача уруғ
сарфланиб, июл ойининг бошида (1.07) экилганда дуккакларида дон ҳосил
17
бўлиши юқори даражада бўлиб, ушбу муддатда уруғ сарфи 470 минг/дона/га
гача оширилиб экилганда 1000 дона дон вазни ҳам юқори бўлади.
8. Мошнинг уруғ сарфи 400 минг/дона/га ни ташкил этгани ҳолда, июл
ойиинг бошида (1.07) экилганда ҳар бир ўсимликда тўпланган органик
моддаларнинг қуруқ модда ҳисобидаги ўртача миқдори 78-81 граммни
ташкил этиб, экиш меъёри 470-540 минг/дона/га ҳисобда кеч экилганидагига
нисбатан (1.08) 60% гача пасайиб бориши кузатилади.
9. Анғизга мош эрта экилса (1.07) кеч экилгандагига нисбатан битта
ўсимлик илдизида ҳосил бўлган дуккаклар сони ўрта ҳисобда 26-28 донани
ташкил этгани ҳолда, кеч экилгандагига нисбатан (1.08) 5-6 та кўп бўлиб,
битта ўсимликда ҳосил бўлган туганаклар оғирлиги эртачи (1.07) ҳар гектар
ер ҳисобига 400 минг донадан уруғ сарфлаб экилганида 16,6 граммдан
иборат бўлиб, бир ой кечикиб (1.08) ҳар гектар ер ҳисобига 540 минг дона
уруғ сарфлаб экилгандаги туганаклар оғирлиги 3,3 граммгача пасайиши
кузатилади.
10. Кузги буғдой анғизи икки ярусли плуг билан ағдарилиб ҳайдалиб,
заҳира сув билан суғорилиб, мош уруғи 400 минг/дона/га меъёрда июл
ойининг бошида экилиши мошдан юқори дон ҳосили олиш имкониятини
яратиб, дон ҳосилдорлиги 19,3 ц/га гача бўлиши таъминланади.
11. Мош анғизга ҳар гектар ер ҳисобига 400 минг/дона/га меъёрда уруғ
сарфлаб эрта (1.07) экиб етиштирилганда дондаги оқсил миқдори 27,8% ни
ташкил этиб, кечиктириб уруғ сарфи оширилиб (540 минг/дона/га) август
ойининг (1.08) бошида экилганда оқсил миқдорини янада пасайиши (24,3%)
кузатилади.
12. Кузги буғдой анғизига такрорий экин сифатида мошнинг “Радость
“нави заҳира суви билан ҳар гектар ерга 400 минг донадан уруғ сарфланиб,
июл ойининг бошида (1.07) экилса, иқтисодий жиҳатдан самарали бўлиб, соф
фойда 48783 сўм/га гача, рентабеллик эса 12,6% гача ошиши таъминланади
ва тупроқнинг унумдорлилик даражасига ҳам ижобий таъсир этади.
Ишлаб чиқаришга тавсиялар
Қашқадарё вилоятининг тоғ олди текислиги типик бўз тупроқлари
шароитида кузги буғдой анғизига такрорий экин сифатида экилган мошдан
сифатли ва юқори дон ҳосили олиш учун июл ойининг бошида (1.07)
гектарига 400 минг\дона (16кг) меъёрда экиш тавсия қилинади.
18
Эълон қилинган илмий ишлар рўйхати
1. Негматова С.Т., Ирназаров Ш.И. Маш на пожнивном посеве // Ж
«Зерновые хозяйство».-Москва, 2004.- №5.-С.30.
2. Эрназаров Ш.И., Негматова С.Т. Мош ерни самарадорлигини
оширувчи қимматбаҳо анғиз экини // “Ўзбекистон жанубида ер ва сув
ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш муаммолари”
мавзусидаги Республика илмий-амалий конференцияси.- Қарши, 2004.-Б.176-
177 .
3. Эрназаров Ш.И., Негматова С.Т. Анғиз – унумдорликни ошириш
манбаи // «Ўзбекистон жанубида фермерчиликни ривожлантириш
муаммолари» мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияси
маърузалари тўплами.- Қарши, 2006.-Б.59-60 .
4. Эрназаров Ш.И., Негматова С.Т. Мош – қимматбаҳо анғиз экини //
Ўсимликшунослик маҳсулотлари етиштириш, дастлабки ишлов бериш ва
сақлаш технологияси. Илмий мақолалар тўплами.- Тошкент, ЎзР ФА «Фан»
нашриёти. 2007.-Б.50-51
5. Негматова С. Мош эккан кам бўлмайди // Ўзбекистон қишлоқ
хўжалиги журнали.-Тошкент, 2007.-№7.-Б.18 .
6. Эрназаров Ш., Негматова С., Рўзиев З., Нортошев Н. Анғизда
такрорий экин етиштириш // «Агроилм» - Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги
журнали илмий иловаси. Нишона (август) сон – 1(1). .-Тошкент, 2007.-Б.13 .
7. Негматова С.Т., Эрназаров Ш.И. Турли муддатларда ва меъёрларда
анғизга экилган мошнинг ҳосилдорлиги // «Донли экинлар етиштириш ва
уларни қайта ишлашда замонавий технологиялардан фойдаланиш
муаммолари» мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияси
материаллари тўплами.- Қарши, 2008.-Б.10-11 .
8. Негматова С.Т. Такрорий мош етиштиришнинг иқтисодий
самарадорлиги // «Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш шароитида қишлоқ
аҳолиси фаровонлигини оширишнинг стратегияси ва истиқболлари»
мавзусида 2009 йил 18-19 март кунлари ўтказилган Республика илмий-
амалий конференцияси материаллари тўплами.- Қарши, 2009.-Б.141-142
9. Эрназаров Ш.И., Негматова С.Т. Анғизда етиштирилган мошнинг
ҳосилдорлиги ва самарадорлиги // «Агроилм» - Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги
журнали илмий иловаси, №1,- Тошкент, 2009.-Б.25 .
10.Негматова С.Т., Эрназаров Ш.И. Кузги буғдой анғизида мош
етиштириш агротехнологияси // “Бошоқли дон экинларида сариқ занг
касаллигининг ривожланиш фенологияси ва эпидемологияси ҳамда уларга
қарши курашнинг илмий асослари” мавзусида 2010 йил 30 апрел-1 май
кунлари ўтказилган Халқаро илмий - амалий конференцияси материаллари
тўплами.- Қарши, 2010.-Б.171-173 .
19
Қишлоқ хўжалик фанлари номзоди илмий даражасига талабгор
Негматова
Сурайё
Тешаевнанинг
«06.01.09-Ўсимликшунослик»
ихтисослиги бўйича «Турли муддатларда ва меъёрларда анғизга экилган
мошнинг
ўсиши,
ривожланиши,
ҳосилдорлиги»
мавзуидаги
диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч сўзлар:
Муддат, меъёр, анғиз, мош, такрорий экин, бошоқли
экин, алмашлаб экиш, симбиоз, туганак бактериялар, дуккаклар,
азотобактериялар, атмосфера азоти, биологик азот, , ўсиш фазалари,
ривожланиш, тоғ олди, типик бўз , ҳосилдорлик.
Тадқиқот объекти:
Мошнинг “Радость” нави
Ишнинг мақсади:
Ишнинг асосий мақсади Қашқадарё вилоятининг тоғ
олди текислиги типик бўз тупроқлари шароитида кузги буғдой анғизида
ёзнинг иккинчи ярми мобайнида такрорий экин сифатида мош етиштириб,
мўл ва сифатли ҳосил етиштириш ва тупроқ унумдорлигини оширишга
мақбул экиш муддати ва меъёрининг таъсирини аниқлаш ва ишлаб
чиқаришга тавсиялар беришдан иборат.
Тадқиқот услуби:
Дала ва ишлаб чиқариш тажрибалари «Методика
Государственного сортоиспытания сельскохозяйственных культур» (1971) ва
Б.А.Доспеховнинг «Методика полевого опыта» (1985) услублари бўйича
ўтказилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
Қашқадарё вилоятининг
тоғ олди текислиги типик бўз тупроқлари шароитида мошнинг “Радость”
нави кузги буғдой анғизига июл ойининг (1.07) бошида ҳар гектар ер
ҳисобига 400 минг донадан уруғ сарфланиб экилганида уруғни униб чиқиш
суръатининг ошиши, вегетация даврининг кеч экилгандагига нисбатан
давомли бўлиши, кўчатларининг сақланувчанлик, гуллаш, тўла қийматли
дуккаклар, дон, қуруқ модда, туганаклар ҳосил қилиш, мўл ҳосил етиштириш
ва тупроқ унумдорлигини оширишга таъсири илк бор аниқланди.
Амалий аҳамияти:
Суғориладиган ерларда ғўза ва бошоқли дон
экинлари алмашлаб экиш тизимида мошни анғизда етиштириш тўғрисидаги
илмий-амалий назария бойитилди. Мошни кузги буғдой анғизига такрорий
экин сифатида экишнинг мақбул муддати, меъёри аниқланди, ишлаб
чиқаришга тавсия берилди ва жорий этилди.
Тадбиқ этилиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
Дала ва
ишлаб чиқариш тажрибаси натижалари асосида берилган тавсиялар
Қашқадарё вилоятида охирги уч йил мобайнида 18 минг/га майдонга жорий
этилди. Кузги буғдой анғизига ёзнинг иккинчи ярми мобайнида такрорий
экин сифатида мошнинг “Радость” нави заҳира сув билан ҳар гектар ерга 400
минг донадан (16кг)уруғ сарфланиб, июл ойининг бошида экилса, иқтисодий
жиҳатдан самарали бўлиб, соф фойда 48783 сўм/га гача, рентабеллик эса
12,6% гача бўлиши таъминланди.
Қўлланиш соҳаси:
Тоғ олди текислигидаги типик бўз тупроқлар
минтақасида жойлашган фермер, деҳқон ва бошқа хўжаликлар.
20
РЕЗЮМЕ
Диссертации Негматовой Сурайё Тешаевны на тему «Рост, развитие и
урожайность маша в зависимости от норм и сроков посева по стерне»
представленной на соискание ученой степени кандидата
сельскохозяйственных наук по специальности «06.01.09-
Растениеводство»
Ключевые слова:
Срок, норма, стерна, маш, повторная культура,
колосовая культура, севооборот, симбиоз, клубенковые бактерии, бобы,
азотобактерии, атмосферный азот, биологический азот, рост растений,
развитие, предгорье, типичный серозем, урожайность.
Объекты исследования:
сорт маша “Радость”
Цель работы:
Основной целью исследования является определение
сроков и нормы высева семян маша в условиях типично-сероземной почвы
на равнинах предгорья Кашкадарьинской области по стерне озимой пшеницы
при выращивании во второй половине лета в качестве повторного посева для
получения высокого и качественного урожая семян маша, повышения
плодородия почвы и выдача рекомендации производству.
Методика исследования:
Полевые и производственные опыты
проводились
по
«Методике
Государственного
сортоиспытания
сельскохозяйственных культур» (1971) и Б.А.Доспехова «Методика полевого
опыта» (1985).
Полученные результаты исследований и их новизна:
В условиях
типично-сероземной почвы предгорной равнины Кашкадарьинской области в
первые определени сроки посева маша по стерне озимой пщеницы в начале
июля (1.07) с нормой 400 тысяч/семян/га, способствует интенсивному
прорастанию семян уменьшению, продолжительности вегетационного
периода по сравнению с поздними посевами (1.08), что способствует
сохранению растений, а также интенсивному цветению, образованию
полноценных бобов семян, сухих веществ, клубней, повышению
урожайности и плодородия почвы.
Практическая
значимость:
Дополнена
научно-практическая
концепция по выращиванию маша в системе севооборота хлопково-
колосовых культур путём посева его по стерне озимой пщеницы.
Определены сроки и нормы высева семян маша по стерне озимой пшеницы в
качесве повторного посева, а также даны рекомендации производству.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
Результаты
полевых и производственных опытов проведенные в течении трёх лет
внедрены в производство Кашкадарьинской области на площади 18 тысяч
гектар.
Посев сорта маша «Радость» по стерне озимой пшеницы в качестве
повторного посева с запасными поливами с нормой высева 400
тысяч/семян/га в начале июля является экономически выгодным, что даёт
чистый доход до 48783 сум/га, а рентабельность составляет до 12,6%.
Область применения:
Фермерские, дехканские и другие хозяйства в
зоне типичного серозема предгории.
21
RЕSUME
Thesis of SurayyoTeshaeva Negmatovna on the scientific degree
competition of the candidate in agriculture, on.specialty: 06.01.09-“Plant
growing ”
Subject: “Growth, development and yield of lentil beans grown in different
times and rates in stubble remains”
Key words:
Time, rate, stubble, lentil, double cropping, cereal crops, crop
rotation, symbiosis, tuber bacteria, beans, nitrous bacteria, atmospheric nitrogen,
biological nitrogen, growth stage, development, foothills, typical sierozem soil,
yield .
Subject of research:
The lentil bean sort of “Radost”.
Purpose of work:
The aim of research is to determine the influence of times
and rates of lentil seed sown on stubble remains from winter wheat as double crop
in typical sierozem soil condition of foothill plains in Kashkadarya region to high
yield and quality achievement and soil fertility, and to give recommendation.
Method of research
Field and industrial experiments were conducted by the
methods of “Methodics of State Variety Test for agricultural crops”(1971) and
“Methodics for field experiments”(1985)
The results obtainad and their novelty:
There were first determined seed
germination, exceed of vegetation period comparing with later sowing (August.1.),
plant keeping and flowering abilities, full forming of beans and tubers, dry mass of
“Radost” sown on stubble on July.1, and high yield achieved and soil fertility in
the typical sierozems of foothills in Kashkadarya
Practical value:
Scientific-practical theory was furthered on applying lentil
beans in the cotton-cereal crop rotation system by growing lentil on stubble of
winter wheat. Times and rates of sowing lentil seeds were also determined in
double crop, and recommendations were given, as well as, applied in wide range.
Degree of embed and economic effictivitu:
Results from field and
industrial experiments for last three years were introduced in Kashkadarya for the
18000 hectare area.
Sowing the “Radost” in winter wheat stubble with resource water at the 400000
seeds/hectare rate in early July is economic profit giving 48783 soums/hectare of
net income, and profitability consists in 12.6 percent
Field of application:
farming economies in foothill plains with typical
sierozem soils
