ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ
ВАЗИРЛИГИ
НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА
УНИВЕРСИТЕТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК 371.3:372:681.14
САБЫРОВ Бахтияр Ешбаевич
БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИ ИНФОРМАТИКА ТАЪЛИМИГА
ТАЙЁРЛАШ МЕТОДИКАСИ
13.00.02 – Аниқ фанларни ўқитиш методикаси (информатика)
Педагогика фанлари номзоди илмий даражасини олиш
учун тақдим этилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
Тошкент-2012
2
Иш Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий
тадқиқот институтида бажарилган
Илмий раҳбар
педагогика фанлари номзоди, доцент
Азларов Турғун Раҳматович
Расмий оппонентлар:
Етакчи ташкилот
педагогика фанлари доктори
Закирова Феруза Махмудовна
педагогика фанлари номзоди, доцент
Жумаев Маманазар Эргашевич
Гулистон давлат университети
Ҳимоя Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети
ҳузуридаги
К.067.18.01
рақамли
Ихтисослашган
кенгашнинг
2012
йил
“___”_________ соат ____ да ўтадиган мажлисида бўлади. Манзил: 100070,
Тошкент ш., Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси, 103-уй. Тел.: 254-92-02, факс: 215-54-18,
е-mail: tgpu_info@edu.uz.
Диссертация билан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика
университети ахборот-ресурс марказида танишиш мумкин.
Автореферат 2012 йил “___”___________ да тарқатилди.
Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби, педагогика фанлари
номзоди, доцент Р.Г.Муллахметов
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Ўзбекистон Республикасининг жаҳон ҳам-
жамиятига интеграцияси таълим соҳасида нафақат янги имкониятларни очди,
балки ўқувчи ёшларга таълим ва тарбия беришда юқори сифатга эришишни
таъминлашни тақозо этмоқда. Бундан келиб чиққан ҳолда узлуксиз таълим тизими
олдида турган долзарб вазифалардан бири юқори интеллектуал салоҳиятга эга
бўлган малакали кадраларни тайёрлаш, бунда, албатта таълим соҳасида эришилган
бой тажриба, прогрессив илмий-техник ютуқлар, замонавий таълимий, ахборот ва
коммуникацион технологияларга таяниш лозим. Компьютер технологияларини
таълимнинг барча бўғинларига татбиқ этиш бу борада муҳим аҳамият касб этиб
бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Асосий вазифамиз
– Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир” ном-
ли маърузасида фарзандларимизнинг нафақат жисмоний ва маънавий соғлом
ўсиши, балки уларнинг энг замонавий интеллектуал билимларга эга бўлган, XXI
аср талабларига тўлиқ жавоб берадиган баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун
зарур барча имконият ва шароитларни яратишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўй-
ганмизни алоҳида қайд этиб ўтган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкама-
сининг 2001 йил 23 майдаги “2001-2005 йилларда компьютер ва ахборот техно-
логияларини ривожлантириш, “Интернет”нинг халқаро ахборот тизимларига кенг
кириб боришини таъминлаш дастурини ишлаб чиқиш, ташкил этиш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларининг келгусидаги
ривожланиши ҳақида”ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг “2002-2010 йилларга
мўлжалланган ўрта таълим тизимини ахборотлаштириш дастури” тўғрисидаги
қарори (№200, 06.06.2002 й.) бу борада амалга ошириладиган ишларнинг мазмуни,
кўлами ва йўналишларини белгилаб берди.
Умумий ўрта таълим тизимидаги информатика ўқув фани бўйича Давлат
таълим стандартни (ДТС) такомиллаштириш, ўқув дастури ва режаси тузишда
ўқувчилар эгаллайдиган билим, малака ва кўникмаларга ҳамда уларга қўйилган
талаблар ишлаб чиқилишида информатиканинг бошқа умумтаълим фанлари билан
интеграциясини инобатга олиш ҳамда уларнинг узвийлик ва узлуксизлигини таъ-
минлаш муҳим аҳамиятга эга.
Ўқувчиларга информатика таълимини беришда маълум маънода кечикишга
йўл қўйилаётгани ва таълимнинг бу босқичида табақаланишга эришилмагани фан-
нинг мақсадларини тўлиқ амалга ошириш, фан мазмунинг замонавий ахборот тех-
нологиялари ҳақида эгалланиши керак бўлган билимларни етказишга имконият
бермаяпти. Дунё ҳамжамиятининг таълим тизимида информатика фанини ўқи-
тилишига назар ташланадиган бўлса, информатика таълимига тайёрлаш ёки ин-
форматика асослари бўйича таълимнинг 1-4-синфлардан жорий этилганлигини
ҳамда бу соҳада қизғин илмий-методик тадқиқот ишлари олиб борилаётганлигини
кузатиш мумкин.
Республикамизда информатика таълимига тайёрлаш бошланғич синфлардан
бошлаб олиб боришга доир илмий-тадқиқот ишлари, ўқув-услубий қўлланмалар,
4
илмий-методик мақолалар ва уларнинг ёш ва психофизиологик хусусиятлари ҳам-
да санитария-гигиена қоидаларига тўлақонли жавоб берадиган, дидактик ва техник
талабларга кўра яратилган педагогик дастур воситаларининг етарли даражада
эмаслигини эътироф этиш мумкин.
Масалани ижобий ҳал қилиш жиҳатларидан бири сифатида Халқ таълими
вазирлигининг 2011 йил 9 июндаги “Умумтаълим мактаблари учун 2011-2012 ўқув
йилига мўлжалланган ўқув режани тасдиқлаш тўғрисида”ги 123-сонли буйруғига
кўра, 2-4-синфларда ўқув режада белгиланган мактаб ихтиёридаги соатлар ҳисоби-
дан ҳафтасига бир соат, йил давомида эса жами 34 соат ҳажмда инглиз тили ёки
информатика дарсларини етарлича шарт-шароит яратилган, малакали кадрлар
билан таъминланган мактаблардагина ўтиш тавсия қилинмоқда. Буйруқда кўр-
сатилган вазифаларни бажариш, яъни, бошланғич таълимда компьютер ва ахборот
технологиялардан фойдаланишнинг тизимини ишлаб чиқиш, информатика фанига
доир тушунчаларни ўзлаштиришга, уларнинг компьютер саводхонлик даражасини
оширишга қаратилган информатика таълимини бошланғич синфлардан жорий
этиш юзасидан мақсадли тадқиқотлар ўтказиш лозимлигини англатади.
Информатика таълимни бошланғич синфларнинг бошқа ўқув предметлари
таркибида интеграцион тарзда бериб бориш, бошланғич синф ўқувчилари томони-
дан осон ўзлаштириладиган атама ва тушунчалар мажмуасини танлаш, бу тушун-
чаларни қайси бир фанлар доирасида берилишини аниқлаш, танланган атама ва
тушунчаларни узлуксиз, тизимли равишда ўқувчилар онгига сингдириб бориш
методикаси, информатика элементларини ўрганишга доир уларнинг ўқув фаолият
тузилмаси, педагогик дастур воситаларини яратишда уларга қўйилувчи психо-
физиологик, дидактик ва техник талаблар ҳамда информатика элементларини
ўргатишга қаратилган машқлар тизимини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш
методикаси, хориж ва ҳамдўстлик давлатларида олиб борилаётган тадқиқотларда
ҳамда республикамиз миқёсида нашр эттирилган ўқув-методик адабиётларда ҳам
етарлича ўз аксини топмаган. Бу омиллар тадқиқот муаммосини долзарблигини
белгилаб беради.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Тадқиқот мавзусига алоқадор ман-
баларнинг таҳлили шуни кўрсатдики, бошланғич синф ўқувчиларини инфор-
матика таълимига тайёрлаш муаммоларининг муайян жиҳатлари хорижлик ва ҳам-
дўстлик давлати олимлари томонидан тадқиқ этилган. Жуладан, бошланғич синф-
ларда информатикани алоҳида ўқув фани сифатида жорий этиш А.В.Горячев,
М.А.Плаксин, Ю.А.Первин, А.Л.Семенов, С.Н.Тур, С.Пейперт, С.А.Бешенков ва
бошқаларнинг ишларида ўз аксини топган. Бошланғич синф ўқувчиларининг турли
ўқув фанларини ўрганишда компьютердан восита сифатида фойдаланиш масала-
лари Н.А.Королева, Е.В.Тихонов, Н.А.Пионтковская, В.И.Варченко, Н.Булгаков,
К.Ж.Аганина, Т.Сергеева, Б.Б.Қодирова, С.Рах, Б.Сидиқов, Б.Хантер ва бошқалар
томонидан тадқиқ этилган. Ўқув-билиш фаолиятининг универсал турларини (ёзув,
ҳисоб, расм,...) ўзлаштиришда компьютер ва ахборот технологиялардан восита
сифатида фойдаланишнинг илмий-методик ечимлари Д.В.Зарецкий, Н.Д.Щеткина,
Ю.А.Иванов, И.В.Левченко ва бошқаларнинг ишларида тақдим этилган.
Г.Г.Брусницина, Т.Ю.Ильина, Л.В.Занковларнинг ишлари компьютердан фойда-
ланишнинг психологик ҳамда педагогик жиҳатлари, шунингдек, психолог ва
5
педагогларнинг таълим жараёнларини компьютер воситаларидан фойдаланган ҳол-
да ташкил этиш муаммоларига бағишланган. Шунингдек, республикамиз узлуксиз
таълим тизимига компьютер ва ахборот технологияларини жорий этиш ҳамда уни
ўқитиш методикасининг қатор масалалари олимлардан А.А.Абдуқодиров,
М.Арипов, Н.И.Тайлақов, У.Юлдашев, Ф.М.Закирова, Т.Р.Азларов, Р.Р.Боқиев,
Б.Ж.Болтаев, С.Раҳмонқулова ва И.Исаковларнинг ишларида ўз ифодасини топган.
Юқорида номлари қайд этиб ўтилган хорижий ва ҳамдўстлик давлатлари
олимлари муайян ютуқларга эришган бўлсаларда, республикамиз таълим тизими
чуқур ислоҳотлар натижасида ўзига хос тузилмага, талаб ва меъёрларга эга бўлган-
лиги сабаб, улар олиб бораётган тадқиқот натижаларидан биз фақат билвосита
фойдаланишимиз мумкин.
Тадқиқот муаммоси юзасидан амалга оширилган тадқиқотларни таҳлили бир
нечта методологик масалалар етарли даражада ўз илмий ечимини топмаганлигини
кўрсатади: бошланғич синф ўқувчилари томонидан осон ўзлаштириладиган атама
ва тушунчалар мажмуасини танлаш ва бу тушунчаларни қайси фанлар доирасида
берилиши аниқланмаганлиги; танланган атама ва тушунчаларни узлуксиз, тизимли
равишда ўқувчилар онгида шакллантириш методикасини ишлаб чиқилмаганлиги;
бошланғич синф ўқувчиларининг информатика элементларини ўрганишга доир
ўқув фаолият тузилмасини аниқланмаганлиги; педагогик дастур воситаларини яра-
тишда уларга қўйиладиган психофизиологик, дидактик ва техник талаблар тизими-
ни яратилмаганлиги; информатика элементларини ўргатишга қаратилган машқлар
тизими ва улардан фойдаланиш методикаси ишлаб чиқилмаганлиги.
Бу масалаларни ҳал этиш учун мақсадли тадқиқот ўтказилиши лозимлиги
диссертация иши мавзусини долзарб педагогик муаммога йўналтирилганлигини
англатади.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Тадқиқот Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 9 июндаги 123-сон-
ли буйруғида белгиланган вазифаларни амалга ошириш йўналишида ҳамда
Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот инс-
титутнинг ИТД-1-8 “Кичик мактаб ёшидаги болаларни компьютер саводхонлигига
ўргатишнинг дидактик имкониятлари ва методологияси” мавзусидаги илмий тад-
қиқот дастури асосида амалга оширилган.
Тадқиқот мақсади:
бошланғич синф ўқувчиларини информатика таълимига
тайёрлашнинг мазмуни ва методикасини ишлаб чиқиш.
Тадқиқот вазифалари:
1. Бошланғич синф ўқувчиларини информатика таълимига тайёрлашнинг
психологик ҳамда педагогик хусусиятларини аниқлаш.
2. Бошланғич таълимда ўқувчиларга информатика элементларини ўргатиш-
нинг ижтимоий-педагогик хусусиятларини аниқлаш.
3. Бошланғич синфларда информатика элементларига оид дастлабки билим
ва кўникмаларни шакллантиришнинг дидактик имкониятларини аниқлаш.
4. Бошланғич синф ўқувчиларига информатика элементларини ўрганишга
қаратилган ўқув фаолият тузулмасини ишлаб чиқиш.
5. Бошланғич синф ўқувчиларига информатика элементларини ўқитишнинг
мазмуни ва методик тизимини ишлаб чиқиш.
6
6. Бошланғич синфларда информатика элементларига оид дастлабки билим
ва кўникмаларни шакллантиришга қаратилган педагогик дастур воситалар маж-
муасини тайёрлаш.
Тадқиқот объекти:
бошланғич синф ўқувчиларини информатика таълимига
тайёрлашга қаратилган ўқув жараёни.
Тадқиқот предмети:
бошланғич синф ўқувчиларини информатика таълими-
га тайёрлашнинг мазмуни, методикаси, восита ва шакллари.
Тадқиқот методлари:
илимий-назарий, педагогик-психологик таҳлил, ман-
тиқий, илмий-методик манбаларни ўрганиш ва қиёсий таҳлил, бевосита ва бил-
восита кузатиш, таққослаш, ташҳис методлари, анкета, тест-сўровлар ўтказиш,
эксперт баҳолаш, педагогик тажриба-синов, натижаларга математик-статистик иш-
лов бериш.
Тадқиқотнинг илмий фарази:
информатика таълимини бошланғич синф-
лардан жорий этиш ўқувчиларнинг информатика фанига доир тушунчаларни тўла-
қонли ўзлаштиришларига замин бўлади агарда:
- бошланғич синф ўқувчиларини информатика таълимига тайёрлаш маз-
муни, метод, восита ва шакллари методик тизим сифатида қаралса ва амалиётга
жорий этилса;
- бошланғич синфларда информатика таълимига доир психологик ва педа-
гогик талабларнинг назарий ва амалий жиҳатлари тадқиқ этилиб, асосланса ва
шакллантирилса;
- бошланғич синф ўқувчиларида информатика таълимига доир билим,
малака ва кўникмаларни шакллантириш мақсадида фикрлаш фаолият усуллари,
информатика элементларини шакллантиришга оид машқлар тизими, самарали
педагогик дастур воситалардан фойдаланиш методикаси ишлаб чиқилса ва ундан
амалиётда фойдаланилса;
- бошланғич синфларда олиб бориладиган дарсларни ташкил этишда
компьютер технологияси имкониятларидан унумли фойдаланилса;
- бошланғич синф ўқувчисининг информатика элементларини ўрганиш
бўйича ўқув фаолияти тузилмаси ишлаб чиқилса ва тадқиқ этилиб шакллан-
тирилса.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
1. Бошланғич синф ўқувчиларига информатика элементларини ўқитишга
қаратилган методика мазмуни.
2. Бошланғич синф ўқувчиларига информатика элементларини ўрганиш-
нинг ўқув фаолият тузилмаси.
3. Бошланғич синф ўқувчиларида информатика элементларини шакллан-
тиришга оид машқлар тизими ва ундан фойдаланиш методикаси.
4. Бошланғич синфларда информатика элементларига оид дастлабки билим
ва кўникмаларни шакллантиришга қаратилган педагогик дастур воситалари маж-
муаси.
Илмий янгилиги:
1.
Бошланғич синф ўқувчиларини информатика таълимига тайёрлаш зарура-
ти ва мақсадга мувофиқлиги назарий асосланган.
7
2. Бошланғич синф ўқувчиларга информатика элементларини ўргатишнинг
дидактик имкониятлари очиб берилган.
3. Бошланғич синф ўқувчиларини информатика таълимига тайёрлашнинг
методик тизим ишлаб чиқилган.
4. Бошланғич синф ўқувчисига информатика элементларини ўргатишга
йўналтирилган ўқув фаолият тузилмаси ишлаб чиқилган.
5. Бошланғич синфларда информатика таълимига доир педагогик дастур
воситаларини яратишга қўйиладиган психофизиологик, дидактик ва техник талаб-
лар ишлаб чиқилган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти:
-
информатика элементларини ўрганишга қаратилган бошланғич синф ўқув-
чисининг ўқув фаолият тузилмаси асосида уни амалга оширувчи методик тизим
ишлаб чиқилди;
- бошланғич синфларда информатика элементларига оид дастлабки билим ва
кўникмаларни шакллантиришга қаратилган методик тавсиялар берилди;
- бошланғич синф ўқувчиларида информатика элементларини шакллан-
тиришга оид машқлар тизими ишлаб чиқилди;
- бошланғич синф ўқувчиларда информатика таълимига доир педагогик дас-
тур воситалар мажмуаси тайёрланди ва уларга қўйилувчи психофизиологик, дидак-
тик ҳамда техник талаблар ишлаб чиқилди.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Тадқиқот натижалари Тошкент шаҳри
ва вилояти, Қорақалпоғистон Республикасидаги умумтаълим мактабларида синов-
дан ўтказилган ҳамда натижалар амалиётда қўлланилмоқда.
Ишнинг синовдан ўтиши.
Тадқиқ этилаётган муаммога илмий-педагогик ва
методик ёндашув, унинг мақсади, вазифалари ва илмий фаразларига мос келувчи
методлар, воситалар мажмуасидан фойдаланиш, информатика ўқитувчилари учун
мўлжалланган “Бошланғич синфларда алгоритмга оид тушунчаларни шакллан-
тириш” номли методик тавсияномада, турли даражадаги республика миқёсидаги
илмий-методик семинар ва конференцияларда ўқилган маъруза ҳамда тезисларда,
Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот
институти ИТД-1-14 “Узлуксиз таълим тизимида математика ва табиий фанларни
ўқитишда узвийликни таъминлаш модели ва унинг дидактик таъминоти” ва ИТД-
1-8 “Кичик мактаб ёшидаги болаларни компьютер саводхонлигига ўргатишнинг
дидактик имкониятлари ва методологияси” лойиҳалари ҳамкорлигидаги қўшма
йиғилиш ҳамда ихтисослашган кенгаш қошидаги илмий семинарда муҳокама
қилинган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Тадқиқот ишининг асосий мазмуни
ва натижалари 1 та ўқув дастури, 1 та методик тавсиянома, ОАКнинг рўйхатига
кирувчи илмий-методик журналларда 12 та, хорижий журналлардаги 1 та илмий
мақола, республика, халқаро илмий-назарий, илмий-амалий анжуманлар тўплам-
ларидаги 5 та маъруза тезисларида ўз ифодасини топган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация кириш, уч боб,
умумий хулоса ва тавсиялар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан
иборат. Ишнинг умумий ҳажми 152 саҳифани ташкил этади.
8
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Диссертациянинг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, муаммонинг ўр-
ганилганлик даражаси, диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари
билан боғлиқлиги, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари, объекти ва предмети, қўл-
ланилган методлар, тадқиқотнинг илмий фарази, ҳимояга олиб чиқиладиган асосий
холатлар, илмий ва амалий аҳамияти, тадқиқот иши хулосаларининг ишончлилиги
ва асосланганлиги, натижаларнинг жорий қилинганлиги, тадқиқот ишининг омма-
лаштирилганлиги, натижаларнинг эълон қилинганлиги, диссертациянинг тузилиши
ва ҳажми баён қилинган.
Диссертациянинг биринчи боби
“Бошланғич синф ўқувчиларини инфор-
матика таълимига тайёрлашнинг илмий-методик асослари”
деб номланиб, ун-
да ўқувчиларнинг информатика таълимини самарали ўзлаштиришларига омил
бўлувчи фундаментал билимларнинг бошланғич асосини ва фаолият усулларини
шакллантиришга йўналтирилган таҳлилларга ҳамда илмий-методик манбалар ва
таълим методикасига оид адабиётлар таҳлили натижасида келтирилган фикр-
мулоҳазалар, бошланғич синфларда информатика таълимининг методик жиҳатдан
мақсадга мувофиқлиги, унинг имкониятлари, жорий этишнинг ўзига хос хусуси-
ятлари ва информатика элементларини ўрганишга қаратилган бошланғич синф
ўқувчисининг ўқув фаолият тузилмасига оид муаммолар тадқиқ этилган.
Бошланғич таълим тизимида компьютер техникасидан фойдаланишнинг
хориж ва ҳамдўстлик давлатларидаги олиб борилаётган иш тажрибаларининг
таҳлили бошланғич таълимда мустақил ўқув фани сифатида информатикани ўқи-
тишда хронологик босқичларни ажратиб олиш имконини берди. Мазкур босқич-
ларда бошланғич синфда информатика таълими ва унинг воситаларидан фойда-
ланиш имконияти ва зарурлиги ҳақида хулосалар асосида фикр билдирадиган бўл-
сак, бошланғич синф ўқувчиларида нафақат компьютер саводхонлигининг айрим
элементларини шакллантиришнинг мақсадга мувофиқлиги, балки информатика
асослари бўйича бирламчи билимларни бериш зарурати масаласи олиб борган
илмий-тадқиқот ишимизнинг ўзагини ташкил этди. Тадқиқот юзасидан таклиф
этилаётган методик тизимга кўра, бошланғич синф ўқувчиларида ахборотни қайта
ишлашда компьютернинг ўрни (чизиш, ҳисоблаш, ёзиш) ва ахборотни сақлашда
компьютернинг ўрни (расм, сон, матнли маълумотларни хотирада сақлаш) ва
ахборотни узатишда компьютернинг ўрни ҳамда компьютернинг имкониятлари
борасидаги тасаввурлари шаклланади.
Бошланғич таълим жараёнида дастур воситаларнинг қўлланилиши ўқувчи-
ларнинг универсал фаолият турларини (ҳисоб, ёзув, расм чизиш, ахборот тўплаш,
қидириш ва сақлаш) бевосита қўллаб-қувватлаши лозим. Лекин бу бўғинга дастур
воситаларини жорий қилишда маълум даражада юқори имкониятли дастур восита-
ларидан фойдаланиш жоизми, ёки юқори имкониятли ихтисослаштирилган дастур
воситаларнинг айрим амалий имкониятларини ўзида акс эттирган махсус дастур
воситаларини яратиш лозимми деган саволга амалий тажрибалардан жавоб олиш
мумкин. Лекин бир нарса равшанки, дастур воситалар бошланғич синф ўқувчилари
учун фаолият универсал турларини англаш воситаси каби, айни дақиқада яна кенг
имкониятли дастур воситасидан фойдаланиш элементларини ўзлаштириб бориш
учун ҳам муҳимдир. Уларнинг бевосита татбиқлари, компьютердан ёрдамчи
9
восита сифатида анъанавий дидактик масалалар тизимини ечишда фойдаланишга
имкон туғдиради.
Компьютер кенг имкониятли қурилма бўлишига қарамасдан, агар мукаммал
ишланган дастурлар бўлмаса ёки улардан фойдаланилмаса кутилган педагогик
самарадорликка олиб келмайди. Шунинг учун уларга нисбатан муайн талаблар
ишлаб чиқилган бўлиб улар учта катта гуруҳга бўлинади: дидактик, психо-
физиологик ва техник.
Дидактик талаблар таълим принциплари билан бевосита боғлиқ бўлиб, унга
баён қилинаётган ўқув материалининг асосий ва муҳим бўлмаган элементларни
ажратиб кўрсатиш, баён қилишда соддалик ва аниқлик, баён қилиш суръатининг
ўқувчилар ўзлаштириш суръатига мослиги, кўп вариантликга оид талаблар кирса,
психофизиологик талаблар тайёрланадиган дастур воситаларининг экрандаги тас-
вирларининг рангига, маълумотларнинг тузилишига, объектларнинг кўринишига,
товуш эффектлари ва интерфейснинг қулайлигини эътиборга олишни назарда тута-
ди. Техник талаб эса ўз ичига дастурнинг универсаллиги, дастур ҳажмининг
чегараланганлиги, ўқувчи учун ортиқча маълумотларнинг беркитилиши, ўқитувчи
ва ўқувчи вақтини мумкин қадар тежаш кабилардан иборат бўлади. Ушбу умумий
талаблардан келиб чиққан ҳолда, бошланғич синфлар учун яратиладиган дастур
воситаларга қўйилувчи талаблар ишлаб чиқилди. Дастур воситалари бевосита дарс
жараёнига кириб келишида яна бир муҳим талаб қўйиладики бу санитария ва
гигиеник талаблари бўлиб унига амал қилишимиз ўта муҳим.
Информатика фанининг ўзига хос тафаккур усуллари ва компьютер техника-
сини қўллашга кўра, формаллаштириш, моделлаштириш, алгоритмлаш ва конс-
трукциялаш каби умум илмий методлари бошланғич синфларда қўлланилмоқда,
ҳар бир ўқув фанининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, формаллаштириш
математикада жорий қилинди, шунингдек, рус тили, атроф-олам билан таниш-
тириш, моделлаштиришнинг турли-туман фаолият турлари орқали, алгоритмлаш,
масалалар ечиш методини, фаолият усулларини ўзлаштириш билан амалга ошир-
илмоқда. Тадқиқот ишимизнинг вазифаларидан бири ҳам атаб ўтилган метод-
ларни ўқувчиларга “компьютерли тус”да ҳавола қилишдан иборат.
Бошланғич синф ўқувчилари учун ахборот технологиясининг ўзига хос
жиҳатларига кўра компьютер муҳитида ишлашни таъминловчи ва уларнинг билим
ҳамда ёш хусусиятларини эътиборга олган ҳолда мослаштирилган “Kichkintoylar
olami” номли педагогик дастур воситалар тўплами тайёрланди. Тўплам ўз ичига
тўққизта дастурни жамлаган.
Бошланғич синфларда дастур воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўл-
ган энг муҳим масала ўқувчиларга таълимнинг ҳар бир босқичида нимани қай
даражада таклиф қилишни аниқлаштириш ҳисобланади. Фикримизча, ушбу ма-
салани ҳал қилиш ўқувчиларга таклиф қилинадиган масалаларнинг мураккаблик
даражаларига боғлиқ бўлиши керак. Баъзан шундай ҳоллар юз берадики, ўқувчи
бошланғич синфда 4 йил давомида фақат биргина дастур воситаси билан ишлайди,
лекин бажариладиган масалаларнинг мураккаблик даражасида бир хиллик сақлан-
масдан улар доим ўсиб боради. Шундай ҳолат ҳам бўладики, йилдан-йилга дастур
воситалари ва масалаларнинг мазмундорлик даражаси ўзгариб туради.
10
Диссертациянинг “
Бошланғич синф ўқувчиларини информатика таъ-
лимига тайёрлашнинг методик тизими
” деб номланган иккинчи бобида бош-
ланғич синф ўқувчисининг информатика элементларини ўрганишга қаратилган
ўқув фаолият тузилмаси, бошланғич синфларда ўқувчиларни информатика таъ-
лимига тайёрлашнинг методик тизим тузилмаси ва мазмуни, бошланғич синф
ўқувчиларида информатика элементларини шакллантиришга оид машқлар тизими
ва педагогик дастур воситаларидан фойдаланиб бошланғич синф ўқувчиларининг
ўқув фаолиятини ташкил этиш методикаси баён этилган.
Ўқувчиларнинг ўқув фаолиятини ташкил этиш таълимнинг ихтиёрий тизим-
ини ишлаб чиқишда етакчи масалалардан бири саналади. Ўқув фаолиятининг аниқ
шакллантирилган баъзи бир ўзига хос хусусиятларини келтирамиз: таълим олувчи
ўқув фаолиятида нафақат субъект (объектив дунёни идрок этувчи онгли шахс),
балки фаолиятнинг объекти ҳамдир; масала ечиш фаолияти – бу ҳам мақсад, ҳам
ўқув фаолиятини бошқариш воситасидир. Ўқувчиларнинг информатика элемент-
ларини ўрганишга мўлжалланган ўқув фаолияти тузилмасини ишлаб чиқишда (1-
расм), биз ўқув фанлари дастури талаблари, шунингдек, дастур воситалари асосида
ишлаб чиқилган дастлабки билимлар мажмуи тизимларининг белгиланган ком-
понентларига, таълимнинг бошланғич бўғинида янги ахборот технологияларни
жорий қилишнинг асосий принциплари талабларига асосландик.
Бошланғич синф ўқувчисининг информатика элементларини
ўрганиш бўйича ўқув фаолияти тузилмаси
Тафаккур ва нутқ
кўникмалар
Ахборот-ўқув
кўникмалар
Ташкилий ўқув
кўникмалар
-
ш
артлар тарзида қўл-
ланиладиган мулоҳаза-
ларини эгаллаб олиши;
- алгоритм турларига хос
содда тузилмавий
мулоҳазаларни эгаллаб
олиши;
- тизимга солиш, умум-
лаштириш, моделлаш-
тириш, конструкциялаш
кўникмаларини эгаллаши;
- информатикага доир ту-
шунчаларни тўғри талаф-
фуз этиш, ёзиш ва қўл-
лаш.
- зарур материални топиш
ва ўрганиш учун дарслик
ёки компьютердан фойда-
ланиш;
- ўз ечимларини дарслик
жавоблари орқали назорат
қилиш ёки компьютер
дастурида текшириш;
- дарсликда тавсия қилин-
ган ёки компьютердаги
турли изоҳ ва мисолларни
муҳокама қилиш;
- содда алгоритмлар туз-
иш.
-
д
афтар ва компьютерда
масалалар ечишда якка
тартиблилика аҳамият
бериш, қўйилган вазифа-
ни тушуниш;
- компьютерда ўқувчи-
ларнинг биргаликдаги
фаолиятида, иш ва амал-
лар тақсимланиши, ўқув-
чилар орасидаги ўзаро
муносабат, уларни муво-
фиқлаштириш ҳамда
ўзаро назоратни йўлга
қўйиш.
1-расм. Бошланғич синфларда информатика элементларини ўрганиш
тузилмаси
11
Таълимнинг бошланғич синфлар бўғинига янги ахборот технологияларини
жорий қилиш ўқувчилар ахборот-ўқув фаолиятининг мазмунини сезиларли ўзгар-
тириши мумкин. Бу аввало, компьютер дастурларидан фойдаланишда уларнинг
бойиш имкониятларининг юқорилига дахлдордир. Шунинг учун биз ахборот-ўқув
фаолиятининг асосий хусусиятларини белгиловчи тўртта муҳим омилни ўз қара-
шимизга кўра аниқладик.
Ташкилий ўқув фаолиятда, ўқувчиларнинг дафтар ва компьютерда масала
ечиши якка тартибда бўлишлиги, намуна сифатид кўрсатилган фаолият усул-
ларини ўзлаштириш, ўз-ўзини назорат қилиш элементларини эгаллаш ва компью-
тер билан мулоқат даврида ўқувчиларнинг ҳамкорликдаги фаолияти назарда
тутилади.
Методик тизимни яратишда, ишлаб чиқилган бошланғич синф ўқувчи-
ларининг ўқув фаолияти тузилмасига, информатика фанининг келажакда ривож-
ланишига ҳамда информатика ўқув фанига доир мос тушунчалар мажмуасини
ўзлаштириш ва фанга оид фаолият усулларини шакллантиришга таянилди.
Методик тизимга кўра, таълим мақсади ахборотни қайта ишлаш соҳасидаги
компьютернинг имкониятлари, ахборотни сақлаш ва ахборотни узатиш ҳақидаги
тасаввурларни шакллантиришдан иборат бўлади. Таълим мазмунини танлашда биз
таълимдаги даврийлик принципига амал қилдик, бунда ўқувчи синфдан-синфга
ўтган сари ечиладиган масалаларнинг мураккаблик даражаси ўсиб боради, шакл-
ланувчи фаолият усуллари эса инвариант бўлади. Баъзида бундай имконият-
ларнинг кенгайиши, дастур воситаларининг ўзгариши баробарида юз беради.
Ўқитиш воситаси сифатида мақсадга йўналтирилган дастур воситалар тўплами
иштирок этади. Таълим методларини танлашда уларнинг классификациясига оид
ягона ёндашувнинг йўқлиги назарда тутилган ҳолда, ахборот-рецептив, репродук-
тив, муаммоли методларни информатика ўқув фани учун характерли бўлган
тушунчавий фаолиятни шакллантиришга имкон беради. Компьютер техникасидан
фойдаланиш жараёнида бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув фаолиятининг
ташкилий шакли ўқувчилар билан якка тартибда ишлашдир. Ихтиёрий тавсия
қилинувчи дастур воситаси ўқувчилар иш фаолиятини ташкил қилишнинг фақат
ана шундай ёндашувига қаратилган бўлиши керак. Шу билан бирга, ўқувчи-
ларнинг биргаликдаги фаолияти, ҳар бир бажарган амали ва масала ечиш босқич-
ларини оғзаки шарҳлаб бориш тажрибаси, тадқиқот давомида ўз самарасини берди.
Бошланғич таълимда математик масалаларнинг роли жуда катта. Матем-
атикада масалалар орқали тушунчалар шаклланади, кўникмалар ўзлаштирилади ва
малакалар мустаҳкамланади. Айни пайтда, масала таълим воситаси бўлиши
кераклиги ҳақидаги фикр ҳукм сурмоқда. Бизнинг фикримизча, масалага оид
қарашларда қатъийлик ҳар доим ҳам ўзини оқламайди. Мўайян шароитда тавсия
қилинувчи ҳар бир масала ҳам мақсад, ҳам восита бўлиши лозим. Бу инфор-
матикани ўқитишда, айниқса, яққол намоён бўлади. Соҳага оид масалалар турли
хилда учрайди. Ҳақиқатдан, масалан, алгоритм тузишни назарда тутувчи масала,
бир хил типдаги масалаларнинг ечиш қоидаларини ўзлаштиришни ҳам талаб
этади. Бунда масаланинг ифодаланиши кўпроқ умумий характерга эга. Компью-
тердан фойдаланишда, одатдаги масалалар синфи, компьютер муҳитида ечилувчи
масалалар билан тўлдирилади. Булар компьютер дастур воситаларидан фойда-
12
ланган ҳолда ечилувчи масалалар, ечими ўргатувчи ёки назорат қилувчи дастур
муҳитида туғиладиган масалалар, компьютер қандайдир маълумот олишга ёки
ечим элементларини амалга оширишга жалб қилинувчи сифатида қаралган масала-
лар тарзида келади. Компьютер дастур воситалари таъкидланганидек, бошланғич
синф ўқувчиларининг ўзлаштиришлари учун оддийдан мураккабга тамойили
талабларига амал қилиш керак. Тадқиқот натижалари бундай вазиятда ҳар бир тип
масала, ўз дастур воситасига эга бўлиши мақсадга мувофиқ. Қуйилган масалани
ечиш учун дастур воситаси таклиф қилиниши ёки ўқувчилар томонидан мос
дастур восита танланиши мумкинлигини кўрсатди. Масалан, “Jadval” номли дастур
воситасидан бевосита фойдаланишга кўра бажарилувчи туркум масалалар орқали,
ўқувчилар алгоритм тушунчасини ўзлаштириб олиш билан биргалликда уни
бажаришга қаратилган фаолиятга бутунлай киришиб кетадилар. Мазкур масала-
ларни ечиш орқали ўқувчилар янги тушунчалар ва жадвалларни тўлдириш
алгоритми, жадвалдан берилган қийматларни топиш, жадвалларни саралашни
ўрганадилар. Бу келажакда катта имкониятли электрон жадвал дастур воситалари
билан самарали ишлаш учун керакли замини ҳозирлайди. Ўқувчиларнинг ўқув
фаолиятига масалаларни жорий қилиш, таълимнинг мақсадларидан бири бўлиб,
уларнинг ҳар бирини ечиш жараёнида, кўпгина умумий масалаларнинг ечимлари
маълум бўлади, бу компьютер саводхонлигига эришишда зарур ҳисобланган,
билим, кўникма ва малакаларни шакллантиради. Асосийси, ўқувчилар дастур
воситалари билан ишлаш амалий муҳитида масалаларни ечишга қаратилган
алгоритмларни излаш ва бажариш учун хос бўлган фаолият усулларини ўрганиб
билиб оладилар.
Тадқиқот муаммосига оид манбаларнинг таҳлили, айниқса психологик ва
педагогик мазмундаги адабиётларнинг таҳлили компьютердан фойдаланиш
шароитида ўқувчиларнинг ўқув фаолиятини ташкил қилиш масаласи энг долзарб
ва мураккаб муаммолардан бири сифатида қаралишини кўрсатади. Муаммони ҳал
қилишнинг мураккаблиги, аввало компьютер муҳитидаги ўқув фаолият хусусияти-
нинг ўзгариши билан боғлиқ, яъни бир томондан, ўқув фаолиятининг баъзи бир
анъанавий компонентлари компьютерга ўтиши, бошқа томондан, компьютердан
фойдаланиш ўқув фаолиятининг янги компонентларини назарда тутиши мумкин.
Таниқли психолог Н.Ф.Тализина ўқувчилар фаолиятини асосий, бирламчи ва
ёрдамчи каби шартли номланган бўлакларга бўлиб қарашни мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблайди. Тадқиқот жараёнида таъкидланган фикрдан информатика элементлар-
ини ўрганишга қаратилган дастур воситаларини бошланғич таълим амалиётига
жорий этиш шароитида ўқувчиларининг ўқув фаолиятини таҳлил қилишда асос
сифатида фойдаланилди. Дастур воситасидан фойдаланиш мисол ва масалалар
ечишга ўргатиш методикасида баъзи бир ўзгаришларни назарда тутади. Одатда
масалалар ечишда ўқувчилар учун асосий мақсад натижага эришиб сонли қиймат
ҳосил қилишдан иборат. Унга эга бўлиш учун арифметик ифода тузилади ёки
амаллар бўйича мос ҳисоб ишлари қилинади. Тадқиқот натижаларидан, шунинг-
дек, амалиётни кузатишдан аён бўлдики, масаладаги аниқ катталиклар билан унга
мос келувчи сонли қийматлар, баъзан ўқувчиларда беқарор муносабатни юзага
келтиради. Анъанавий масалалар ечиш методикасида ўқувчиларнинг асосий
фаолияти шундан иборат бўладики, улар масаланинг шартини қисқача ёзадилар ва
13
сонли ифода ҳосил қиладилар. Тузилган ифодага оид ҳисоблашларни ёрдамчи
фаолиятга киритиш мумкин. Лекин шуни такидлаш керакки, шартларни таҳлил
қилишга боғлиқ бўлган фаолият сон билан кўрсатилган ифодани ёзишдан фарқ
қилади. Шу сабабли у ўқувчилар учун баъзан янги масалани келтириб чиқаради.
Бу шунга олиб келадики, ўқувчилар миқдорлар билан эмас, балки сонлар билан иш
кўришни бошлайдилар. Худди шу омил масалани ечишда турли-туман хатолар-
нинг юзага келишига сабаб бўлади. Олиб борилган тадқиқот иши натижалари
асосида яратилган “Yosh matematik” номли дастур воситасидан фойдаланиш
бундай хатоликларнинг олдини олишга кўмак бериши тажриба-синов жараёнида ўз
исботини топди. Яратилган “Kichkintoylar olami” номли педагогик дастур восита-
лар тўпламига тегишли “Qalam” график ва “Yozuv” матн муҳаррирлари “профес-
сионал” имкониятларга эга муҳаррирларнинг баъзи функционал имкониятлари
моделлаштириб асос қилиб олинган бўлиб, ўқувчиларнинг уларни ўқув фаолияти
жараёнида тўла қонли ўзлаштириб олишлари учун турли тип мисоллар тавсия
этилди. Тадқиқот жараёнида синаб кўрилган “Qalam” график муҳаррири ёрдамида
амалга оширилувчи уч хил типдаги мисоллар тажрибадан ўтказилди.
Матн муҳаррирлари билан ишлай билиш ўқувчиларда ахборот олиш
маданиятини шакллантиришнинг муҳим омилларидан бири саналади. Компьютер-
да матн ёзишни билиш, лозим бўлган ҳолатларда уни таҳрир қилиш таълимнинг
ажралмас қисми бўлиши керак. Тадқиқот жараёнида ўқувчиларни компьютерда
матн билан ишлашга жалб қилиш тарзида таҳририй фаолиятга доир билим,
кўникма ва малакалар шаклланиши ва бунда компьютер мулоқоти афзаллигини
кўрсатди. Амалиёт натижалари ўқувчиларни мазкур муҳаррирнинг таҳрир этиш
имкониятлари билан таништиришга ёрдам берадиган мисол ва топшириқлар
етарли даражада турли-туман бўлиши мумкинлигини кўрсатди.
Ўқувчилар дастлаб сўзларни эслаб қолиш (хотирада сақлаш) ва жойларини
ўзгартириш (нусха кўчириш) каби амаллар билан танишадилар. Бу амаллар маълум
машқлардан кейин кўникма даражасига етади. Ҳар бир бажарилувчи амал кетма-
кетлиги йўриқнома шаклида ўқувчининг қўлига берилиши кутилган натижаларга
тезроқ эришишга имкон яратади. Муҳаррирнинг мавжуд имкониятлари ичида
терилган матннинг хатоларини излаш каби имконияти компьютерда диктант ёзиш
машқини ташкил этишга имкон беради. Яратилган турли педагогик дастур восита-
ларидан фойдаланиш ўқув фаолиятини янги мазмун билан бойитади. Яъни, жавоб-
лари алгоритмик тузилмали шаклда олинувчи янги тип масалаларини жорий этиш
ва уларни компьютерда бажариш, ўқувчининг компьютерни ўз амалий фаолият-
нинг воситаси тарзида фойдаланиши, компьютерга оид бўлган конструкциялаш
жараёнига етарлича киришга ёрдам беради.
Диссертациянинг
“Педагогик тажриба-синов ишларини ташкил этиш ва
унинг натижалари таҳлили”
номли учинчи бобида педагогик тажриба-синов иш-
ларини ташкил этиш, ўтказиш, натижалар олиш ва уларни статистик таҳлил қилиш
масалалари ҳал қилинган.
Тадқиқотнинг тажриба қисмида синаб кўриш учун ишлаб чиқилган методик
тизим турли метод ва ташкилий шаклларни, педагогик дастур воситалар тўп-
ламини, мазмуни жиҳатидан аниқ бир нарсага қаратилган мақсадлар мажмуини ўз
ичига олади. Шунинг учун ўтказилган тажрибаларнинг мақсади унинг ҳар бир
14
компонентини амалий равишда синовдан ўтказишни назарда тутган. Бунинг учун
педагогик тажриба-синов ишлари тўрт босқичда амалга оширилди.
Ташхис ва башорат қилиш босқичи (1997-1999 йй.). Педагогик тажриба-
синов ишларини ўтказишга тайёргарлик ишлари амалга оширилди ҳамда
бошланғич синфларда амалга оширишга мўжалланган турли таълим дастурлари ва
ДТСларида кўрсатилган таълим материаллари билан танишиб чиқилди. Шу билан
бирга бошланғич синф ўқувчиларини информатика таълимига тайёрлашга қара-
тилган ўқув дастурида кўрсатилган мавзуларни ўрганиш учун ажратилган соатлар
аниқланди. Масалан, 2-4-синфларида ўқув режада белгиланган мактаб ихтиёридаги
соатлар ҳисобидан ҳафтасига бир соат, йил давомида эса жами 34 соат ҳажмда
информатика дарсларини ўқитиш.
Тадқиқотнинг ташкилий тайёргарлик босқичида (2000-2004 йй.) тажриба-
синов ишларини амалга ошириш методикаси, жумладан, самарадорлик мезони,
тажриба-синов ишларини қайд этиш усуллари, педагогик жараён компьютерли
таълимига асослангани учун педагогик дастур воситаларини тайёрлаш усуллари
ишлаб чиқилди ва “Kichkintoylar olami” номли педагогик дастур воситалар
пакетининг намунаси, тест топшириқлари, тарқатма материаллар ва бошланғич
синф ўқувчиларида информатика элементларини шакллантиришга йўналтирилган
методик тавсия, дарс ишланмалари яратилди ва улардан ўқув жараёнида фойда-
ланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.
Таълимий шакллантирувчи босқичда (2005-2009 йй.) тажриба-синов майдон-
ларида информатика таълимига қаратилган мавзулар бўйича таъкидловчи, шакл-
лантирувчи ва назорат қилувчи тажриба-синов ишлари ўтказилди. Тажриба-синов
ишларини ўтказиш жараёнида машғулотлар тажриба ва назорат гуруҳларида
параллел ўтказилди. Машғулот ўтказишда тадқиқотчининг режалари, методик
тавсиялари, кўрсатмалари ва чоп этилган мақолаларидан фойдаланилди.
Ушбу босқичда ўтказилган тажриба-синов ишлари педагогик дастур восита-
ларининг татбиқ этилиши натижасидаги таълим самарадорлигининг оширил-
ишини аниқлашга қаратилди.
Тадқиқотнинг умумлаштирувчи якуний босқичида (2010-2011 йй.) тажриба-
синов ишларининг барча босқичларида олинган натижаларни умумлаштирувчи
якуний ишлар амалга оширилди ва тажриба-синов ишлари асосида олинган
натижалар таҳлил этилиб, бошланғич синф ўқувчиларини информатика таълимига
тайёрлашга қаратилган методик тизимнинг амалиётда қўллаш имкониятларини
аниқлаш мақсадида олинган натижалар математик статистика методи (Стъюдент-
Фишер) ёрдамида таҳлил қилинди.
Тажриба-синов ишлари Тошкент шаҳар ва вилояти, Қорақалпоғистон
Республикасининг қатор умумтаълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчилар
ўртасида амалга оширилди. Мазкур таълим муассасаларидан жами 362 нафар
ўқувчи (шу жумладан, назорат гуруҳида 173 нафар ўқувчи, тажриба гуруҳида 189
нафар ўқувчи) тажриба-синов ишларига жалб этилди. Ўқувчиларнинг инфор-
матика таълимига оид билимларни ўзлаштириш даражасини таққослаш мақсадида
тажриба ва назорат гуруҳларидан олинган натижаларга мос келган диаграммани
чизамиз (2-расм).
15
2-расм. Тажриба ва назорат гуруҳидаги умумий кўрсатгичлар
диаграммаси
Қайд этилган диаграммадан кўриш мумкинки, тажриба ва назорат гуруҳлари
учун танланма модал қийматлари мос равишда М
т
5
ва
М
н
3, яъни улар
орасидаги фарқ етарли даражада бўлиб, М
т
М
н
экан. Бундан фойдаланиб тан-
ланмалар учун мос ўрта қийматларни ҳисоблаймиз:
23
,
4
X
78
,
3
Y
Демак, тажриба гуруҳи ўртача ўзлаштириш назорат гуруҳидагидан катта экан.
Бу натижалардан ўртача квадратик четланишларни топамиз:
66
,
0
т
72
,
0
n
Булар асосида ҳар икки гуруҳ учун вариация кўрсатгичларини ҳисоблаймиз:
16
,
0
т
19
,
0
n
Агар статистик аломатнинг қийматдорлик даражасини
0,05 деб олсак, у
ҳолда Лаплас функцияси жадвалидан статистика учун критик нуқта
t
кр
ни аниқ-
лаймиз
t
кр
1,67. Бундан баҳонинг ишончли интерваллари тажриба гуруҳи учун
4,18 ≤
a
x
≤ 4,28, назорат гуруҳида эса 3,71 ≤
a
y
≤ 3,85 га тенг. Олинган
натижалардан
х
= 0,05 қийматдорлик даражаси билан айтиш мумкинки, тажриба
гуруҳида ўртача баҳо назорат гуруҳидаги ўртача баҳодан юқори экан.
Юқоридагилардан самарадорлик ва билим даражаларининг фарқини кел-
тирамиз:
08
,
1
усб
К
>1,
46
,
0
буб
К
>0. Олинган натижалардан ўқитиш самарадор-
лигини баҳолаш мезони бирдан, билиш даражасини баҳолаш мезони нолдан
катталигини кўриш мумкин. Тажриба синфидаги кўрсатгич назорат синфидаги
кўрсатгичдан юқори экан. Олинган статистик маълумотлар бошланғич синф
ўқувчиларини информатика таълимига тайёрлашга қаратилган методик тизимни
амалиётда жорий қилиш мақсадга мувофиқ эканлигини ва қўйилган фараз тўғри
эканлигини исботлади.
68
25
75
96
30
68
0
10
20
30
40
50
60
70
80
90
100
ўқувчи-
лар сони
1
2
3
паст ўрта юқори
назорат гуруҳи
тажриба гуруҳи
16
ХУЛОСА
Умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчиларини
информатика таълимига тайёрлаш методикасига оид тадқиқотнинг назарий-
таҳлилий ва тажриба-синов ишлари натижалари асосида мазкур йўналишда амал
қилиниши мақсадга мувофиқ бўлган қуйидаги хулосаларни илгари суриш имкони-
ни берди.
1. Бошланғич синф ўқувчиларини информатика таълимига тайёрлашда
компьютер техникасидан фойдаланишнинг психологик ҳамда педагогик хусусият-
ларнинг айрим жиҳатлари очиб берилди.
2. Узлуксиз таълимнинг барча босқичларини ҳам мазмун, ҳам методика
жиҳатидан ривожлантириш, такомиллаштириш тенденциялари бошланғич таълим
амалиётида компьютер технологияларидан унумли фойдаланиш бугунги куннинг
ижтимоий-педагогик талабларидан бири эканлигини кўрсатди.
3. Информатика элементларини ўрганишга қаратилган бошланғич синф ўқув-
чиларининг ўқув фаолият тузилмаси асосида амалга оширилувчи методик тизимга
кўра, бошланғич таълимда ўқув фанларини ўқитишда бир қатор дидактик
имкониятлар юзага келади.
4. Назарий ва эмпирик тадқиқотларимиз асосида бошланғич синф ўқувчи-
сининг информатика элементларини ўрганиш бўйича ўқув фаолияти тузилмаси
ишлаб чиқилди.
5. Ишлаб чиқилган бошланғич синф ўқувчиларини информатика элемент-
ларига ўргатиш мазмуни ва методикага кўра, танланадиган назарий ва машқлар
тизими уларни зўриқтирмаслик, уни ечишга ортиқча вақт сарфламаслик мақсадида
дарсликда бериладиган ўқув материаллари билан узвий боғлиқлигини таъминлаш
ҳамда дарс жараёнини ўқувчиларнинг ўқув, ташкилий, ахборот-ўқув кўникма-
ларини шакллантириш нуқтаи назардан ташкил этиш лозим.
6. Ўтказилган тажриба-синов ишлари воситасида бошланғич синфларда
қўлланиладиган педагогик дастур воситалари (ПДВ) ва ўқувчиларни информатика
таълимига тайёрлашга қаратилган методик тизим воситаларининг функционал
жиҳатдан мазмундорлиги аниқланди. Унинг натижалари асосида ПДВ мажмуаси
тайёрланди.
Ўтказилган тадқиқот ишлари қўйилган муаммонинг барча масалаларини
ўзига қамраб ололмайди, албатта. Назарий ва амалий изланишларнинг натижа-
ларидан истиқболда бошланғич синфларда информатика таълимини олиб бориш ва
таълимни жадаллаштиришга йўналтирилган изланишларда фойдаланиш мумкин.
Тадқиқот натижалари қуйидаги
тавсиялар
ни ишлаб чиқиш имконини берди:
1. Информатика таълимини бошланғич синфлардан жорий этиш мумкин-
лигини ҳисобга олган ҳолда, ўқув фани юзасидан ДТС ва дастурларини такомил-
лаштириш, таълим турлари ва босқичлари ўртасидаги узлуксиз таълим мазмуни ва
унинг узвийлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратишни талаб этади.
2. Бошланғич синф ўқувчиларига информатика элементларини ўргатишга
доир тайёрланувчи ҳар қандай педагогик дастур восита уларга қўйилувчи психо-
физиологик, дидактик ва техник талабларга қаътий амал қилиши зарур.
3. Тадқиқот моҳиятига кўра, бошланғич синф ўқувчиларига информатика
элементларини ўргатишнинг концептуал йўналишини ривожлантирадиган назарий
17
тадқиқотдир. Бу йўналишдаги ишларни келгусида давом эттириш, такомиллаш-
тирилган дастур воситаларини яратишга оид мақсадга йўналтирилган ишларни
янада такомиллаштириш лозим.
4. Бошланғич синфларда информатика таълими юзасидан концепция тайёрлаш
ва уни жорий этиш мақсадга мувофиқ.
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
1. Абдуқодиров А.А., Сабыров Б.Е., Бегимкулова Г.К. ИҲТА бўйича модел-
лардарсда ўқувчиларнинг фаоллигини ошириш воситаси сифатида // Иқтидорли
ўқувчиларни танлаш ва уларни махсус йўналишлар бўйича чуқур ўқитиш муам-
молари: Республика илмий-услубий анжуман материаллари. – Янгиер: ГулДУ
қошидаги академик лицейи, 1995. – Б. 13.
2. Азларов Т.Р., Сабыров Б.Е. Бошланғич синфларда информатика таълими.
Ўқув дастури. – Тошкент: ЎзПФИТИ, 1996. - 12 б.
3. Азларов Т.Р., Сабыров Б.Е. Информатика таълими (Биринчи синфлар учун)
// Бошланғич таълим. – Тошкент, 1997. – №2. – Б. 26-28.
4. Сабыров Б.Е. Компьютер бизнинг ҳаётимизда // Бошланғич таълим. –
Тошкент, 1997. – №3. – Б. 15-16.
5. Азларов Т.Р., Сабыров Б.Е. Компьютер хонасига саёҳат // Бошланғич
таълим. – Тошкент, 1997. – №5. – Б. 16-17.
6. Сабыров Б.Е. Бошланғич синф ўқувчиларини информатика таълимига
тайёрлаш // Миллий педагогика равнақи ва маънавиятни шакллантириш муам-
молари: ЎзПФИТИ аспирант ва докторантларининг III анъанавий илмий-амалий
анжумани материаллари. – Тошкент: ЎзПФИТИ, 1997. – Б. 42-44.
7. Сабыров Б.Е. Компьютер сабоқлари // Ғунча. – Тошкент, 1998. №3. – Б. 7.,
№4. – Б. 7., №5. – Б. 7., №8. – Б. 12., №10. – Б. 2.
8. Сабыров Б.Е. Тугма курси билан танишув // Бошланғич таълим. – Тошкент,
1999. – №1. – Б. 12-13.
9. Сабыров Б.Е. Информатика таълимидан тест саволлари // Бошланғич
таълим. – Тошкент, 1999. – №3. – Б. 42-43.
10. Сабыров Б.Е. “Информатика ва ҲТ асослари” фанини ўқитишнинг аҳволи
ҳақида айрим мулоҳазалар // Умумтаълим фанларини ўқитишда таълим сифати ва
самарадорлигини оширишнинг долзарб вазифалари: Республика илмий-амалий
семинар материаллари. – Тошкент: ТДТУ қошидаги Чилонзор академик лицейи,
2002. – Б. 17-20.
11. Сабыров Б.Е. Компьютер ўйинларининг таълимдаги ўрни // Халқ таълими. –
Тошкент, 2006. – №6. – Б. 91-94.
12. Сабыров Б.Е. Дидактик ўйинлар асосида информатика элементларига
ўргатиш // Бошланғич таълим. – Тошкент, 2006. – №9. – Б. 24.
13. Сабыров Б.Е. Бошланғич синф тасвирий санъат дарсларида график муҳар-
рир дастур воситаси элементлари билан танишув // Узликсиз таълим. – Тошкент,
2007. – №1. – Б. 33-38.
14. Сабыров Б.Е. Бошланғич синфларда алгоритмга оид тушунчаларни шакл-
лантириш / Методик тавсиянома. – Тошкент: ТДПУ, 2010. – 40 б.
18
15. Сабыров Б.Е. Информатика таълим мазмунини модернизациялаш давр
талаби // Таълим мазмунини модернизациялаш: муаммолар, истиқболлар, ечимлар:
Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. – Тошкент: ЎзПФИТИ,
2010. – Б. 181-184.
16. Сабыров Б.Е. “Атрофимиздаги олам” дарсини компьютерли ўқитиш // Халқ
таълими. – Тошкент, 2010. – №6. – Б. 80-84.
17. Сабыров Б.Е. Ўқувчиларни бошланғич информатика таълимига тайёрлаш
хусусиятлари // Проблемы информатики и энергетики Узбекистана. – Тошкент,
2010. – №4. – Б. 54-59.
18. Сабыров Б.Е. Бошланғич синф ўқув предметлари мазмунига информатика
таълими интеграцияси // Муғаллим ҳем узликсиз билимлендириў. – Нукус, 2010. –
№6. – Б. 29-32.
19. Сабыров Б.Е. Компьютерное обучение предмету «Окружающий мир» //
Начальная школа До и После. – Москва, 2011. – №5. – С. 53-56.
20. Сабыров Б.Е. Особенности внедрения новых информационных технологий
в начальную школу // Формирование гармонично развитого поколения в
современных условиях: сборник научно-методических статей, часть 8. – Ташкент:
УзНИИПН, 2011. – С. 138-142.
19
Педагогика фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Сабыров Бахтияр
Ешбаевичнинг 13.00.02 – Аниқ фанларни ўқитиш методикаси (информатика)
ихтисослиги бўйича
“Бошланғич синф ўқувчиларини информатика таълимига
тайёрлаш методикаси”
мавзусидаги диссертациясининг
Р Е З Ю М Е С И
Таянч сўзлар:
бошланғич таълим, ўқув фаолияти, умумўқув кўникмалар,
тузилма, педагогик дастур воситалар, алгоритм, компьютер, ахборот, компьютер
саводхонлиги, ахборот маданияти, масалалар туркуми.
Тадқиқот объектлари:
бошланғич синф ўқувчиларини информатика
таълимига тайёрлашга қаратилган ўқув жараёни.
Ишнинг мақсади:
бошланғич синф ўқувчиларини информатика таълимига
тайёрлашнинг мазмуни ва методикасини ишлаб чиқиш.
Тадқиқот методлари:
диссертация мавзусига оид информатик, илмий-
методик, психологик-педагогик адабиётларни, ўқув дастурий ҳужжатларни таҳлил
қилиш, шунингдек улардаги педагогик кузатув, анкета ва тест сўровлари, ёзма
ишлар, савол-жавоб, суҳбат ва тадқиқот натижаларини математик-статистик қайта
ишлаш ва умумлаштириш.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
бошланғич синф ўқувчи-
ларини информатика таълимига тайёрлаш зарурати ва мақсадга мувофиқлиги
назарий асосланди; бошланғич синф ўқувчиларга информатика элементларини
ўргатиш имкониятлари очиб берилди; бошланғич синф ўқувчиларини инфор-
матика таълимига тайёрлашга қаратилган методик тизим ишлаб чиқилди; бош-
ланғич синф ўқувчисига информатика элементларини ўргатишга қаратилган ўқув
фаолият тузилмаси ишлаб чиқилди; бошланғич синфларда информатика таълимига
доир педагогик дастур воситалари яратилди ва уларга қўйилувчи психо-
физиологик, дидактик ҳамда техник талаблар ишлаб чиқилди.
Амалий аҳамияти:
тадқиқот ғоялари умумтаълим мактабларининг бош-
ланғич синф ўқувчиларни информатика таълимига тайёрлашга қаратилган зарур
тавсиялар ишлаб чиқишга ва олинган натижалар информатика таълимининг
самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
тадқиқотнинг асосий
мазмуни ва натижаларини ёритувчи методик тавсиянома ва илмий мақолаларнинг
чоп этилганлиги ва улардан айни вақтда таълим муассасалари амалиётида фойда-
ланиб келинаётганлиги билан изоҳланади.
Қўлланиш соҳаси:
тадқиқот натижаларидан умумтаълим мактабларининг
информатика таълимида, бошланғич синф ўқитувчиларининг иш тажрибасида,
педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтлари ва
факультетларида фойдаланиш мумкин.
20
Р Е З Ю М Е
диссертации Сабырова Бахтияра Ешбаевича на тему
«Методика подготовки
учеников начальных классов обучению информатике»
на
соискание ученой
степени кандидата педагогических наук по специальности 13.00.02 – Методика
обучения точным наукам (информатика)
Ключевые слова:
начальное образование, учебная деятельность, обще-
учебные навыки, структура, педагогические программные средства, алгоритм,
компьютер, информация, компьютерная грамотность, информационная культура,
типы задач.
Объекты исследования:
учебный процесс, направленный на подготовку
учеников начальных классов обучению информатике.
Цель работы:
разработка методики и содержания подготовки обучению
информатике учеников начальных классов.
Методы
исследования:
анализ
учебно-программной
документации,
информационной, научно-методической, психолого-педагогической литературы по
теме диссертации, а также педагогическое наблюдение, анкетирование,
тестирование, контрольные работы, вопрос-ответ, собеседование, математико-
статистическая обработка и обобщение результатов исследования.
Полученные результаты и их новизна:
теоретически обоснована
необходимость и целесообразность подготовки к обучению информатике учеников
начальных классов; раскрыты возможности обучения элементам информатики
учеников начальных классов; разработана методическая система, направленная на
подготовку обучению информатике учеников начальных классов; разработана
структура учебной деятельности направленная на подготовку обучению
информатике
учеников
начальных
классов;
разработаны
педагогические
программные средства для обучения информатике учеников начальных классов и
психофизиологические, дидактические, а также технические требования к ним.
Практическая значимость:
идея и результаты исследования служат
разработке необходимых рекомендаций по подготовке обучению информатике
учеников начальных классов и повышению эффективности обучения учеников
начальных классов общеобразовательных школ.
Степень внедрения и экономическая эффективность
: опубликованы
методические рекомендации и научные статьи, освещающие основное содержание
и результаты исследования, которые в настоящее время используются на практике
образовательных учреждений.
Область применения:
результаты исследования могут быть использованы в
обучении информатике общеобразовательных школ, в практической деятельности
учителей начальных классов, институтах и факультетах повышения квалификации
и переподготовки педагогических кадров.
21
R E S U M E
Thesis of Sabyrov Bakhtiyar Yeshbaevich on the scientific degree competition of the
candidate of pedagogical sciences in specialty 13.00.02 – Methods of teaching exact
sciences
“Initial classes pupils' preparation to education on informatics and
computing machinery”
Key words:
initial education, scholastic activity, general scholastic skills, structure,
pedagogical program means, algorithm, computer, information, computer literacy,
information culture, task’s types.
Subjects of the
inquiry:
scholastic process, directed on initial classes pupils'
preparation to education on informatics.
Aim of the inquiry:
development of the methodic and content of the initial classes
pupils' preparation to education on informatics.
Methods of inquiry:
analysis of the scholastic-program documentation,
information, scientific-methodical, psychology-pedagogical literature on thesis subject,
also pedagogical observation, questionnaire, testing, checking tasks, question-answer,
conversation, mathematic-statistical processing and generalization of inquiry results.
The results achieved and their novelty:
need and practicability of initial classes
pupils' preparation to education on informatics were theoretically motivated; possibilities
of the initial classes pupils' teaching of informatics elements were opened; methodical
system, directed on initial classes pupils' preparation to education on informatics was
designed; structure of scholastic activity, directed on initial classes pupils' preparation to
education on informatics was designed; pedagogical software for initial classes pupils'
preparation to education on informatics were designed as well as psycho-physiology,
didactic and specifications for them.
Practical value
: the idea and results of the inquiry serves the development of
necessary recommendation on initial classes pupils' preparation to education on
informatics and education efficiency increasing of the general schools initial classes
pupils.
Degree of embed and economic effectivity:
methodical recommendations and
scientific articles, illuminating main contents and results of the study, which are at
present used in practice educational institutions were published.
Sphere of usage:
the results of the inquiry can be used in informatics education at
general schools, in practical activity of the teachers of the initial classes, at Institutes and
faculties of qualification increasing and refresher courses of the pedagogical personnel.
