ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК 94 (575)008+ (575)(09)
АЛИХОЖИЕВ МУХАММАДЖОН ОДИЛЖОН ЎҒЛИ
ҚЎҚОН ХОНЛИГИНИНГ МАДАНИЙ ҲАЁТИДА МАКТАБ ВА
МАДРАСАЛАРНИНГ ТУТГАН ЎРНИ
(1800-1876 йй.)
07.00.01 – Ўзбекистон тарихи
Тарих фанлари номзоди илмий даражасини
олиш учун тақдим этилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
ТОШКЕНТ-2012
2
Диссертация иши Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон давлат
университетининг “Ўзбекистон тарихи” кафедрасида бажарилган
Илмий раҳбар
тарих фанлари доктори, профессор
Алимов Иброҳим Абдугаппарович
Расмий оппонентлар:
тарих фанлари доктори, профессор
Воҳидов Шодмон Ҳусейнович
тарих фанлари доктори
Исмоилова Жаннатхон Ҳамидовна
Етакчи ташкилот
Фарғона давлат университети
Ҳимоя 2012 йил _______ ойининг ______ куни соат ________ да Мирзо
Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги 07.00.01-
“Ўзбекистон тарихи” ихтисослиги бўйича тарих фанлари номзоди илмий
даражасини олиш учун К.067.02.12 рақамли Ихтисослашган кенгаш
мажлисида бўлади. Манзил: 100174, Тошкент шаҳри, Талабалар шаҳарчаси,
ЎзМУ. е- mail: kengash @ nuu. uz.
Диссертация билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университети илмий кутубхонасида танишиш мумкин (100174, Тошкент
шаҳри, Талабалар шаҳарчаси, ЎзМУ).
Автореферат 2012 йил _____________ ойининг ____ куни тарқатилди.
Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби т.ф.н., доц. А.А.Одилов
3
I. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Мустақиллик шарофати туфайли ўзбек халқи
ўзлигини том маънода англаб, жаҳонга юз тутди, ўзи белгилаб олган
истиқболли тараққиёт йўлидан жадал илгарилаб бормоқда. Истиқлол
йилларида Ўзбекистон тарихининг кўпгина масалалари ўзининг янги, илмий
жиҳатдан холис ва ҳаққоний ечимини топа бошлади. Бу айниқса, бир неча ўн
йиллар давомида сохталаштирилиб, бир ёқлама талқин қилиб келинган
хонликлар даври тарихини ўрганишда ҳам яққол кўзга ташланади.
Ўзбекистон тарихининг хонликлар даври билан боғлиқ масалаларига
бугунги кун нуқтаи - назаридан холисона баҳо бериш долзарб аҳамият касб
этади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 16
декабрдаги “Ўзбекистоннинг янги тарихи”ни тайёрлаш ва нашр этиш
тўғрисидаги ва 1998 йил 27 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Фанлар
Академияси Тарих институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги
қарорлари ҳамда мамлакат Президенти И.А. Каримовнинг бир гуруҳ тарихчи
олимлар билан бўлган учрашувида таъкидлаб ўтилганидек, Ўзбекистоннинг
ҳаққоний тарихини яратиш Ватан тарихшунослиги олдида турган долзарб
вазифалардан бири ҳисобланади.
Истиқлол йилларида Ватан тарихини ҳаққоний, илмий асосда ўрганиш
давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти
И.А. Каримов эътироф этганидек, “Ўз тарихини билмаган жамият истиқболга
элтувчи йўлни топа олмайди. Тарихга беписанд халқнинг келажаги йўқ”
1
.
Тарихдан маълумки, Ўрта Осиё халқларининг ижтимоий-сиёсий,
иқтисодий, маданий-маънавий ҳаёти ўзига хос ривожланиш, турғунлик ва
таназзул даврларини бошидан кечирган. Хусусан, IX-XII асрларда минтақада
юз берган ренессанс Араб халифалигида юз берган Шарқ уйғониш давридаги
юксалиш билан ҳамоҳанг эди. Бу юксалиш Урганчдаги Маъмун академияси
фаолиятида яққол кўзга ташланади. XIV асрнинг II ярмидан XV аср
бошларига қадар давом этган Амир Темур ва темурийлар ҳукмронлиги
йилларидаги Самарқанд ҳамда Ҳиротда кечган маданий юксалиш ҳам
диққатга сазовордир. Ана шу икки даврдаги илм-фан ва санъат соҳаларидаги
ривожланишнинг асосида бевосита таълим соҳаси турганини алоҳида
таъкидламоқ зарур. Зеро, ижтимоий-иқтисодий барқарор муҳитда турли
соҳаларнинг ривожланишида таълим тизими, хусусан, мактаб ва мадрасалар
фаолияти ҳам ўзининг муносиб ўрнига эга бўлган. Президент И.А.Каримов
таъкидлаганидек, “Албатта ҳар қайси халқ ёки миллатнинг маънавиятини
унинг тарихи, ўзига хос урф-одат ва анъаналари, ҳаётий қадриятларидан айри
ҳолда тасаввур этиб бўлмайди”
2
.
XIX асрга келиб, Ўрта Осиё хонликларида, хусусан, Қўқон хонлигида
сиёсий, иқтисодий, маданий-маърифий ўзгаришлар рўй берди-ки, бу жараён
таълим соҳасини ҳам четлаб ўтмади. Гарчи, хонликда аниқ ва табиий фанлар,
1
Каримов И.А. Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари – олий қадрият. 14-жилд. – Тошкент:Ўзбекистон, 2006.
– Б.219.
2
Каримов И.А. Юксак маънавият - енгилмас куч. – Тошкент: Маънавият, 2008. – Б.30.
4
диний илмлар ривожланмаган бўлса-да, адабиёт ва санъат, меъморчилик
маълум маънода тараққий этишда давом этди. Айниқса, хонликдаги марказий
ҳокимият кучайган XIX асрнинг биринчи ярмида мамлакатда ижтимоий-
иқтисодий ўсиш кузатилади-ки, бу ҳолат маданий ҳаётнинг ҳам
жонланишига туртки берди. Натижада, минтақада Аштархонийлар сулоласи
инқирозидан кейинги ярим асрлик турғунлик даври тугаб, маданий-маънавий
соҳаларда ижобий томонга ўзгариш юз берди. Шубҳасиз, бу соҳалардаги
ривожланиш бевосита хонликдаги мактаб ва мадрасалар фаолияти билан
чамбарчас боғлиқдир.
Шу сабабли тарихий воқеликни асл манбалар ёрдамида илмий жиҳатдан
холисона ёритиш бугунги кунда тарих фани олдида турган долзарб
вазифалардан бири ҳисобланади. Масаланинг долзарблик жиҳатидан келиб
чиқиб тақдим этилаётган диссертация Қўқон хонлигида мактаб ва мадрасалар
фаолияти, минтақанинг маданий-маънавий ҳаётида таълим муассасаларининг
тутган ўрнини тадқиқ этишга бағишланган.
Тадқиқотнинг даврий чегараси
сифатида Қўқон хонлигининг XIX аср
бошидан то 1876 йилгача, яъни хонликнинг тугатилишига қадар бўлган давр
белгиланди. Мазкур даврда Қўқон хонлигида давлатчилик эволюцияси,
хонликнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётида, шу жумладан,
мактаб ва мадрасалар фаолиятида юксалиш, турғунлик ва инқироз
жараёнлари кечади.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Қўқон хонлигининг маданий
ҳаётида мактаб ва мадрасаларнинг тутган ўрни махсус ўрганиш объекти
сифатида танлаб олинмаган бўлса-да, Ўрта Осиё, жумладан Қўқон
хонлигининг ижтимоий-сиёсий ва маънавий ҳаётига бағишланган айрим
тадқиқотларда зикр этилган бўлиб, мавзуга оид фикр-мулоҳазалар тарқоқ ва
умумлаштирилмаган. Бу борада амалга оширилган ишларнинг мақсади,
мазмун-моҳияти ва характеридан келиб чиқиб, шартли равишда уларни
қуйидаги тўрт гуруҳга ажратиш мумкин:
1. Россия империяси мустамлакачилиги даврида чоп этилган адабиётлар.
2. Совет ҳукмронлиги даврида нашр этилган адабиётлар.
3. Мустақиллик давридаги тадқиқотлар ва чоп этилган адабиётлар.
4. Хорижий адабиётлар.
Диссертациянинг биринчи бобида мавзунинг ўрганилиши тилга олинган
тўрт гуруҳ бўйича масаланинг тарихшунослиги доирасида батафсил тадқиқ
этилган.
Тадқиқ этилаётган даврдаги хонлик маданий ҳаётида мактаб ва
мадрасаларнинг тутган ўрни масаласи ҳақида унинг барча жиҳатларини
ўзида акс эттирувчи, тарихийлик тамойили асосида ёзилган яхлит илмий
тадқиқот ҳанузгача яратилмади. Қўқон хонлиги маданий-маънавий ҳаёти
маълум даражада ўрганилган бўлса-да, бу соҳани ҳаракатлантирувчи
кучлардан бири бўлган мактаб ва мадрасалар фаолияти шу вақтга қадар
Ватан тарихшунослигида комплекс тарзда махсус ўрганилмаган.
5
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Диссертация иши Андижон давлат университети илмий-
тадқиқот ишлари режасидан ўрин олган.
Тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари.
Қўқон хонлиги маданий-
маънавий ҳаётининг муҳим тармоқларидан бири – мактаб ва мадрасалар
фаолияти ҳамда уларнинг давлат ва жамият тараққиётида тутган ўрнини
ўрганиш тадқиқотнинг асосий мақсади сифатида белгилаб олинган.
Диссертацияга қўйилган мақсаддан келиб чиққан ҳолда қуйидаги асосий
вазифалар
ни ҳал этиш белгилаб олинди:
– мавзу тарихшунослигини ўрганиш;
– мавзуга оид бирламчи манбаларни тадқиқ қилиш орқали янги
маълумотларни илмий муомалага киритиш;
– Қўқон хонлиги маданий-маънавий ҳаётида мактаб ва мадрасалар
фаолиятининг тутган ўрнини ўрганиш;
– XIX асрда Қўқон хонлиги мактаб, мадрасалари тизими, мавқеи
масаласини ва ривожланишининг таҳлили;
– тадқиқотда хонликдаги мавжуд бўлган мактаб, мадрасаларнинг сонига
оид бирламчи ва бошқа тарихий манбаларни келтириш орқали уларнинг
маҳаллий аҳоли саводхонлик даражасини ошириб борганлиги ҳақида
тушунча бериш;
– хонликдаги мактаб, мадрасалар фаолиятида вақф мулклари
аҳамиятини кўрсатиш;
– ижтимоий-иқтисодий муҳофаза тизимини ва унинг фаолият юритиш
механизмларини ёритиш;
– мавзуга оид манбаларни ўрганиш ва таҳлил этиш натижасида илмий
хулосалар чиқариш, истиқлолнинг ҳозирги босқичида ижтимоий-иқтисодий
ва маънавий-маданий тараққиётига ёрдам берадиган амалий таклиф ва
тавсиялар бериш.
Тадқиқотнинг манбавий асослари.
Диссертация кенг кўламдаги хилма
– хил бирламчи, ёрдамчи манбалар асосига қурилган. Бу масала тадқиқот
биринчи бобининг алоҳида манбалар таҳлили қисмида батафсил шарҳланган.
Тадқиқот объекти.
Тадқиқот объектини Қўқон хонлигининг маданий
ҳаётида мактаб ва мадрасалар фаолияти муаммолари ташкил этади.
Тадқиқот предмети
ни
Ўрта Осиё халқларининг анъанавий таълим
тизими ва таълим-тарбия муассасалари фаолияти, мактаб ва мадрасалар, вақф
мулклари, таълим, Қўқон хонлиги тарихи, маданий ҳаёт, саводхонлик каби
мавзу ва муаммолар
ташкил этади.
Диссертациянинг назарий ва услубий асослари.
Тадқиқот
доирасидаги асосий илмий концепция мавзуга тарихий ҳақиқат асосида
ёндашиш бўлиб, унда ижтимоий-сиёсий ва маданий-маънавий жараёнлар
тарихий ва қиёсий таҳлил ҳамда холислик, илмийлик, статистик, қиёсий-
тарихий таҳлил, танқидий ёндашув назарий-услубий тамойилларга таянган
ҳолда тадқиқ қилинди.
Жаҳон тарих фани ва тарихшунослигида қўлланилаётган методология ва
услублар, ўзбекистонлик олимлар томонидан илгари сурилаётган назарий
6
фикр ва мулоҳазалар ҳамда Президент И.А.Каримовнинг мамлакат тарихини
ҳаққоний ёритиш тўғрисида билдирган фикр-мулоҳазалари диссертациянинг
назарий – методологик асосини ташкил этди.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
– биринчидан, X-XII асрлар ҳамда Амир Темур ва темурийлар
ҳукмронлик йиллари таълим соҳасининг энг ривожланган даври бўлди. XVI-
XVII асрдан кейинги даврга келиб маълум омил ва сабабларга кўра
мадрасалардаги таълим, ўқув ва дарслик тизимида ҳам турғунлик ҳолати
кузатилди;
– иккинчидан, XVIII аср бошида ташкил топган Қўқон хонлигидаги
мактаб ва мадрасалар ҳам асрий анъаналар асосида ўз фаолиятини давом
эттириб, хонлик маданий-маънавий ҳаётида ўзининг муносиб ўрнига эга
бўлгани маълум бўлди;
– учинчидан, Қўқон хонлигидаги таълим соҳаси турли ижтимоий-сиёсий
тузумлар даври шарт-шароитлари асосида ёритилган. Бу борада XIX асрнинг
иккинчи ярмидан бошланган тадқиқотлар сиёсий тузум мафкураси
манфаатлари доирасида амалга оширилиб, тарихий воқеликлар мавжуд
мафкура манфаатларига йўналтирилди, хориж тарихшунослигида эса Қўқон
хонлигидаги таълим соҳаси тадқиқига алоҳида эътибор қаратилмади;
– тўртинчидан, Қўқон хонлигида таълим муассасаларининг фаолиятига
тегишли тарихий ҳужжатлар (вақфномалар, ёрлиқ ва иноятномалар, олди-
сотди ҳужжатлари ва ҳ.) мавзуга оид манбаларнинг энг муҳим қисмини
ташкил этгани маълум бўлди. Уларнинг аксарияти мадрасаларга тегишли
бўлиб, мактаблар фаолиятига оид ҳужжатлар эса жуда кам. Мазкур тарихий
ҳужжатлар ўз навбатида, европалик сайёҳлар кундаликлари ва расмий
ҳисоботлари ҳамда махсус давлат муассасалари фаолиятига оид ҳужжатлар
билан бирга кенг кўламли қиёсий-таҳлилий тадқиқотга жалб этилиб,
назарий-амалий хулосалар олишга, муаммонинг истиқболли йўналишларини
кўрсатишга доир таклиф ва тавсиялар бериш учун асос бўлди.
Ишнинг илмий янгилиги.
Тадқиқотда Қўқон хонлигидаги мактаб ва
мадрасалар фаолияти, вақф мулкларининг мусулмон ўқув юртлари
машғулотларини ташкил қилишдаги аҳамияти ҳамда вақфларнинг мактаб ва
мадрасалар иқтисодий негизини ташкил этганлиги илк бор уларнинг ташкил
этилиши ва фаолияти тегишли тарихий ҳужжатлар асосида тадқиқ этилди.
Хусусан, диссертациянинг илмий янгилиги мавзунинг бирламчи манбалари,
яъни илк маротаба муомалага киритилаётган архив ҳужжатлари,
ҳужжатларда акс этган янги материаллар ҳамда улар асосида келиб чиққан
қуйидаги илмий хулосаларда кўринади:
– Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви фондида олиб
борилган изланишлар жараёнида бевосита мавзуга алоқадор бўлган янги
тарихий маълумотлар илмий муомалага киритилди. Мактаб ва
мадрасаларнинг қурилиш санаси, асосчилари, фаолият кўлами билан боғлиқ
маълумотлар аниқланди;
– Қўқон хонлигидаги мактаб ва мадрасалар фаолияти ва анъаналари,
бирламчи манбалардаги маълумотлар умумийликда, қиёсий ва танқидий
7
таҳлиллар
асосида
ўрганилди. Натижада хонлик
шаҳарлари
ва
қишлоқларидаги таълим муассасаларининг сони, фаолият йўналиши билан
боғлиқ маълумотларга аниқлик киритилди;
– хонлик даврида мактаб ва мадрасалар фаолиятининг регионал
хусусиятларини ўрганиш асосида шаҳар ва қишлоқ ҳудудларидаги таълим
муассасалари фаолияти, ўқитиш услуби, самарадорлик, сифат ҳамда кадрлар
масаласи, мавжуд муаммолар ва ютуқлари ёритиб берилди;
– Қўқон хонлигида таълим муассасаларининг ижтимоий-иқтисодий
муҳофазаси масалалари, хусусан, мактаб ва мадрасаларга тегишли вақф
мулклари, улардан фойдаланиш ҳамда ўқув юртлари фаолиятини
кенгайтиришда тутган ўрни ўрганилди;
– хонликдаги мактаб ва мадрасаларнинг иқтисодий таянчи бўлган вақф
мулкларининг қишлоқ хўжалиги ҳамда савдо-саноат соҳасига тегишли
вақфлари алоҳида тадқиқ этилиб, уларнинг фаолият жараёни ва таълим
соҳаси ривожидаги аҳамияти ўрганилди.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Диссертация
қўлёзма манбалар, Қўқон хонлиги ҳамда Туркистон генерал-губернаторлиги
бошқарув тизимига тегишли расмий-ҳуқуқий характерга эга бўлган тарихий
ҳужжатлардаги мавзуга оид маълумотларнинг муомалага киритилиши,
мамлакатнинг XIX аср тарихига оид саҳифаларини янги маълумотлар билан
бойитиши
билан эътиборга молик.
Диссертациядаги материаллардан Ўрта Осиёда таълим тизими, хусусан,
Қўқон хонлигида таълим-маориф соҳасини ташкил этувчи мактаб ва
мадрасалар фаолияти, мазкур таълим муассасаларининг ижтимоий-
иқтисодий муҳофазаси, моддий базаси, яъни вақф хўжалиги ҳамда уларнинг
хонлик маданий-маънавий ҳаётида тутган ўрнини ўрганишда, шунингдек,
Ўзбекистон тарихи ҳамда ўлкашунослик фанларидан ўқув-услубий
қўлланмалар ва маърузалар тайёрлашда, амалий машғулотлар олиб боришда
фойдаланиш мумкин.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Диссертация натижаларидан Ватан
тарихининг хонликлар даври бўйича дарслик ва ўқув қўлланмаларининг
тегишли қисмларини ёритишда, олий ўқув юртлари талабалари учун махсус
курслар тайёрлашда фойдаланиш мумкин. Шунингдек, иш натижаларидан
Андижон давлат университети ўқув жараёнларида кенг фойдаланилмоқда.
Ишнинг апробацияси.
Диссертациянинг асосий мазмуни ва хулосалари
муаллиф томонидан Республика миқёсидаги илмий-амалий анжуманлар
тезис ва материалларида, тўплам ва илмий журналларда эълон қилинган
мақолаларда ўз аксини топган. Иш Андижон давлат университети
“Ўзбекистон тарихи” кафедраси йиғилишида муҳокама қилиниб, ҳимояга
тавсия қилинган. Шунингдек, диссертация Мирзо Улуғбек номидаги
Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги К.067.02.12 рақамли
Ихтисослашган кенгаш қошидаги илмий семинар мажлисида муҳокама
этилиб, ҳимояга тавсия этилган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Диссертация юзасидан
жами 10
та иш эълон қилинган. Жумладан, тадқиқотнинг асосий мазмуни, хулоса ва
8
натижалари диссертант томонидан эълон қилинган 6 та илмий мақола ва 4 та
илмий-амалий анжуман материалларида чоп этилган мақола ва тезисларда ўз
аксини топган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Тадқиқот кириш, уч боб,
хулоса, фойдаланилган манба ва адабиётлар рўйхати ҳамда иловадан иборат.
Диссертациянинг умумий ҳажми 159 бетни ташкил этади.
II. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Диссертациянинг
кириш
қисмида
мавзунинг
долзарблиги,
тадқиқотнинг даврий чегараси, муаммонинг ўрганилиш даражаси, мақсад ва
вазифалари, манбавий асослари, илмий янгилиги асослаб берилган,
шунингдек, диссертациянинг назарий-услубий асослари, амалий аҳамияти,
ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар, ишнинг апробацияси,
натижаларнинг эълон қилинганлиги, таркибий тузилиши ва ҳажми
тавсифланган.
Тадқиқотнинг
“Қўқон хонлиги таълим тизими тарихшунослиги ва
мавзуга оид манбалар таҳлили
” номли биринчи бобида мавзунинг
тарихшунослиги ва манбашунослик асослари тадқиқ этилган.
Юқорида таъкидланганидек, мавзу тарихшунослигини даврийлик ва
характери жиҳатидан тўрт гуруҳга бўлиш мақсадга мувофиқ.
Биринчи
гуруҳ
га мансуб ишлар асосан Россия империясининг Туркистон ўлкасида
хизмат қилган шарқшунос-маъмурлари ва ўлкашунослари томонидан амалга
оширилган бўлиб, уларнинг асосий мақсади ўлкадаги таълим тизимини
ўрганиш, ислоҳотлар ўтказиш орқали тартибга солишга қаратилган эди. Шу
сабабли ҳам бу гуруҳдаги тадқиқотларни кўпроқ аниқ натижалар олишга
қаратилган амалий характердаги изланишлар сифатида баҳолаш ўринли
бўлади. Туркистон ўлкаси ўқув юртлари бошқармасида мусулмон
мактаблари устидан инспектор бўлиб ишлаган В.П.Наливкин мактаб ва
мадрасаларни текшириб, уларнинг ўқув жараёни билан яқиндан танишган. У
кузатувлар натижасида мадрасалар фаолиятида муҳим аҳамиятга эга бўлган
вақф мулкларининг моҳияти, мулкнинг масжид, мадраса ва бошқа диний
ташкилотларга вақф қилиниш тартиби, унинг келиб чиқиш тарихига оид
маълумотларни тўплаб бу соҳада расмий ҳисоботлар тайёрлади, китоблар ва
мақолалар нашр қилди
1
. Империя маъмурларидан бири Ф.М.Керенский
биринчилардан бўлиб айнан маҳаллий таълим тизимини тадқиқ этишга
эътибор қаратди
2
. Жумладан, Ф.М.Керенский ўз рисоласида Қўқон
хонлигининг йирик шаҳарлари Тошкент, Марғилонда хонлик даври ва
1
Наливкин В.П. Краткая история Кокандского ханства.– Казань: Типог. Император ун-та, 1886. – 230 с.;
Наливкин В.П., Наливкина М. Очерки быта оседлого туземного населения Ферганы. – Казань: Б.И,1886 –
245 с.; Его же. Что дает Средне-Азиатская мусульманская школа в образовательном и воспитательном
отношениях ? – СПб.: Б.И,1900. – 480 с.; Ўша муаллиф. Положение вакфного дела в Туркестанском крае до
и после его завоевания // Ежегодник Ферганской области. Том III. – Новый-Маргелан, 1904. – С.1-56; Ўша
муаллиф. Туземцы раньше и теперь. – Ташкент:Тип.А.Л.Кирснера,1913. – 144 с.; Ўша муаллиф. Сведения о
состоянии туземных медресе Сырдарьинской области в 1890-91 учебном году. – Ташкент: Б.И, 1916. –
16 с.
2
Керенский Ф.М. Медресе в Туркестанском крае. – СПб.: Б.И,1892. – 37 с.
9
империя мустамлакачилиги бошқаруви йилларидаги мадрасаларнинг вақф
мулкларини ижарага бериш, улардан олинган даромаднинг тақсимот
қоидалари
ҳақида
кўплаб
аниқ
маълумотлар
келтириб
ўтган.
С.М.Граменицкий, К.К.Пален, Н.А.Бобровников қаламига мансуб
ҳисобот ва тадқиқот шаклидаги нашрларнинг айнан таълим соҳасига
қаратилгани эътиборга молик
1
. Айниқса, Сирдарё вилояти ҳалқ билим
юртлари директори вазифасида фаолият олиб борган С.М.Граменицкий ва
Н.П.Остроумов изланишларида Қўқон хонлигининг Қўқон, Наманган,
Андижон, Тошкент ва бошқа шаҳарларидаги мактаб, мадрасалар ҳақида
маълумотлар жамланиб, ўқув жараёнига баҳо берилган. В.И.Кушелевский
ўзининг Фарғона вилояти тўғрисидаги асарида ўлкадаги анъанавий
мактаблар билан рус – тузем мактаблари фаолиятини қиёсий таҳлил этса
2
,
А.Л.Кун ўз ишида хонликдаги халқ таълими масаласига катта эътибор
қаратади ва Қўқон хонлигининг йирик шаҳарларидаги мактаб ва мадрасалар
бўйича статистик маълумотлар тўплайди, мадрасалар фаолиятида муҳим
аҳамият касб этган вақф мулкларига асосий эътиборни жалб этади
3
.
Н.С. Ликошин, П.В. Знаменский, Э.С. Вульфсон, М.Н.Ростиславов,
Н.Н.Пантусов, Н.Емельянов каби бир қатор амалдорларнинг асарлари,
мақола ва кундаликлари, эсдаликларида
4
ҳам акс этганлигини таъкидлаб
ўтиш жоиз.
Иккинчи гуруҳ
га мансуб, совет даврида ёзилган мактаб ва мадрасалар
фаолиятини ёритувчи нашрлар таҳлили шуни кўрсатади-ки, 20-йиллар
нашрларида мавзуни ёритишда муаллифларнинг нисбатан холисона мулоҳаза
юритганликларини кўрсатади. Шунга қарамай, айрим муаллифлар мактаб ва
мадрасалар фаолиятидаги камчиликларни ҳаққоний очиб беришга, уларни
бартараф этишни илгари сурсалар, баъзилари бундай таълим муассасаларига
1
Граменицкий С.М. Очерки развития народного образования в Туркестанском крае // Сборник материалов
для статистики Сыр-Дарьинской области. Издание Сыр-Дарьинского Областного Статистического
Комитета. Под.ред. И.И.Гейера. – Ташкент: Типо-литография торгового дома Ф. и Г. Бр. Каменские, 1896.
Т.4. – С.2-104; Ўша муаллиф. Положение инородческого образования в Сыр-Дарьинской области. –Ташкент,
1916. –159 с; Остроумов Н.П. К истории народного образования в Туркестанском крае. К.П.фон Кауфман,
устроитель Туркестанского края. Личные воспоминания Остроумова (1867-1881 гг.). – Ташкент, 1899. – 287
с.; Ўша муаллиф. К вопросу о государственном языке в инородческих школах Туркестанского края //
Туркестанский сборник. – Т.477. – Ташкент, 1908. – С.2-4; Ўша муаллиф. Исламоведение. Введение в курс
исламоведения. – Ташкент: Издание Туркестанских ведомостей. – 1914. – 216 с; Пален К.К. Отчет по
ревизии учебного дела Туркестанского края. – СПб.: Сенатская типография, 1910. –
270 с.; Бобровников
Н.А. Русско-туземные училища, мектебы и медресе в Средней Азии. – СПб.: Б.И, 1913. – 90 с.
2
Кушелевский В.И. Материалы для медицинской географии и санитарного описания Ферганской области. –
Новый-Маргелан. Т.II. 1891. – С.361-370.
3
Кун А.Л. Вакуфы // Туркестанские ведомости. 1872. – № 21.
4
Ликошин Н.С. Пол жизни в Туркестане. Очерки быта туземного населения. – Петроград: Литография
В.А.Бероз, 1916. – 415 с.; Знаменский П.В.Участие Н.И. Ильминского в деле инородческого образования в
Туркестанском крае. – Казань: Казанский университет, 1900. –116 с.; Вульфсон Э.С. Как живут сарты. –
Москва:Б.И, 1908. – С.96-103; Ростиславов М.Н. Очерк о видах земельной собственности и поземельный
вопрос в Туркестанском крае. – СПб., 1876. – 335 с.; Пантусов Н.Н. Архив Кокандского хана //
Туркестанские ведомости, 1876. – №12; Его же. О податях и повинностях, существовавших в бывшем
Кокандском ханстве и последнее время правления Худаярхана // Туркестанские ведомости, 1876. – №16; Его
же. Податные сборы в Коканде // Туркестанские ведомости, 1876. – №13; Его же. Сборы и пошлины в
бывшем Кокандском ханстве // Туркестанские ведомости, 1876. – №17; Емельянов Н. Численность вакфов
Туркестанского края // Туркестанский сборник. Том. 461. – С.3-6.
10
синфийлик нуқтаи - назаридан ёндашиб салбий баҳо берадилар
1
.
Н.Архангельский, Ш.Раҳимий каби таълим соҳаси вакиллари эса ўз
чиқишларида республикада аввалги замонлардан қолган мактаб ва
мадрасаларда ўқитиш услублари ва дарслик билан боғлиқ муаммоларни ҳал
қилишни илгари сурдилар
2
. Аксарият совет давридаги адабиётлар,
тадқиқотларда мавзуга бир ёқлама, коммунистик руҳда баҳо бериш устунлик
қилади. Қолаверса, “эскилик сарқити” сифатида қаралган диний мактаб ва
мадрасалар тарихи алоҳида тадқиқ этишдан кўра синфий масалалар
доирасида, умумий равишда ўрганилиб, масалага бир томонлама баҳо
берилди
3
. Бу даврда амалга оширилган бевосита таълим ва маориф соҳаси
тадқиқига қаратилган ишлар муаллифлари маҳаллий тарихий-педагогик
материалларга асосланиб мактаб ва мадрасалар фаолиятини таҳлил қилишга
интилган
4
. Бундан ташқари, ўлканинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти ҳамда ер-
сув
масалалари,
архитектура
ёдгорликларини
ўрганган
айрим
изланувчиларнинг ишларида ҳам тадқиқот мавзуига оид фикр-мулоҳазалар
билдириб ўтилган
5
.
Совет ҳукмронлигининг “қайта қуриш” деб номланган даврига келиб,
ўлкадаги мактаб ва мадрасаларни анъанавий маҳаллий таълим маскани
сифатида ижобий аҳамияти эътироф этиш жараёни бошланди. Масалан,
П.Г.Ким биринчилардан бўлиб, мактаб ва мадрасаларнинг ўзбек халқи
маънавий-маданий ҳаётидаги ўрнига янгича ижобий қараш масаласини
матбуот орқали кўтариб чиқди
6
. Ҳ.Н.Бобобековнинг “Ўтмишда ўзбеклар
1
Шукуров А. Мусульманские школы в Туркестане // Наука и просвещение. – Ташкент, 1922. – №1. – С.31-
35; Билик В. Роль конфессиональной школы в жизни Туркестана // Наука и просвещение. – Ташкент,1922. –
№ 1.– С.27.
2
Архангельский Н. Учебная литература на узбекском языке // Наука и просвещение. – Ташкент, 1922. – №2.
– С.8-10; Ш.Рахимий. Просвещение узбеков // Наука и просвещение. – Ташкент, 1922. – №2. – С. 16-19;
Раҳим Ш. Ўзбек маорифининг ўтгандаги ва ҳозирги ҳоли (Маориф ҳафтаси муносабати билан чиққан). –
Тошкент: Туркдавнашр, 1923. – 441 б.
3
Қориниёзов Т.Н. Совет Ўзбекистони маданияти тарихидан очерклар. – Тошкент: Ўз ССР ФА, 1956. – 514 б.
Муминов И.М. Из истории развития общественно - философской мысли в Узбекистане. (Конец XIX и
начало XX вв.) – Ташкент: Узгосиздат, 1957. – 215 с.
4
Ардаширов А.Ф. Очерки истории школ Андижанской области (1876-1918): Дисс. ...канд. пед. наук.-
Андижан, 1958. – 156 с.; Бендриков К.Е. Очерки по истории народного образования в Туркестане (1865-1924
гг.). – М.: Академ.пед.наук РСФСР, 1960. – 509 с.; Сагинтаев И.С. История развития школы народного
образования на юге и юго-востоке Казахстана (1860-1930 гг.): Автореф. …канд.пед.наук. – Ташкент,1978.–
25 с.; Исмаилов Ш. Народное образование в Туркестане в конце XIX - начала XX века: Автореф. дисс.
…канд.ист.наук. – Ташкент, ИИ АН Уз ССР 1981. – 27 с.; Мухаммаджанов А. Школа и педагогическая
мысль узбекского народа XIX - начала XX века. – Ташкент: Фан, 1978. – 104 с; Рахимов Р. Традиционное
начальное школьное обучение детей у народов Средней Азии (конец XIX-начала XX вв) // Сборник Музея
антропологии и этнографии. Вып.43. – Л.,1989. – С.109-132.
5
Бартольд В.В. История культурной жизни Туркестана / Собр. соч. Т.II. Ч.1. - М.: Наука, 1963. – С.314-315;
Дембо Л.И. Земельний строй Востока. – Л.: Б.И.1927. – 117 с; Савицкий А.П. Поземельный вопрос в
Туркестане. – Ташкент: САГУ, 1963. – 123 с.; Кастельская З.Д. Из истории Туркестанского края. – М.:Наука,
1980. – 112 с.; Писарчик А.К. Строительные материалы и приемы мастеров Ферганской долины //
Среднеазиатский этнографический сборник. – М., 1954.– С.52-57; Ўша муаллиф. Некоторые данные по
исторической топографии города Ферганы // Сборник статей, посвященный искусству таджикского народа.
– Сталинабад, 1956. – С.19 –23; Азимов И. Архитектурные памятники Ферганской долины. – Ташкент:
Узбекистан, 1982. – 78 c.
6
Ким П. Г. Уйдирма ва ҳақиқат // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. 1989. 29 октябрь.
11
саводсиз бўлганми?” номли мақоласи эса П.Г.Ким мақоласининг мантиқий
давоми бўлди
1
.
Учинчи гуруҳ
га мустақиллик йилларида чоп этилган адабиётлар, олиб
борилаётган тадқиқотлар туркуми киради. Мустақиллик даврига келиб Қўқон
хонлиги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий тарихи билан бирга маданий-маънавий
ҳаёт соҳалари ҳам замонавий концептуал методологик ёндашув асосида
тадқиқ этиш бошланди. Б.М.Расулов, Г.Солижонова диссертацияларида,
И.Алимов ва И.Акрамовнинг мақолаларида ўлкадаги хонликлар даври ҳамда
Туркистон генерал - губернаторлиги бошқаруви йилларидаги мактаб ва
мадраса таълими хусусиятлари, тадрижий ривожи, ютуқлари билан
биргаликда камчиликлари ҳамда вақф мулклари билан таъминланиш
жараёнлари
атрофлича
ўрганилган
2
.
И.Шамсиева,
Н.Мустафаева,
А.Сулаймонов каби бир қатор тадқиқотчилар ҳам мақолаларида
ўрганилаётган мазкур мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб
ўтганлар
3
. Ў.Султоновнинг тадқиқотларида эса Тошкент шаҳрининг XIX-XX
аср бошларидаги мадрасалар фаолияти тарихи, уларнинг вақф мулклари ёзма
манбалар ва тарихий ҳужжатлар асосида ўрганилган.
4
.
Энг янги адабиётлар қаторида Б.М. Бабаджановнинг Қўқон хонлиги
тарихига доир асарларини тилга олиш мумкин. Айниқса, мазкур
муаллифнинг “Кокандское ханство: власть, политика, религия” номли
1
Бобобеков Ҳ.Н. Ўтмишда ўзбеклар саводсиз бўлганми ? // Фан ва турмуш. – Тошкент, 1989. – №5. – Б. 12-
13.
2
Расулов Б.М. Ўзбекистондаги мусулмон мактаб ва мадрасалари тарихидан (ХIХ аср охири - ХХ асрнинг 20-
йиллари): Тарих фан. номз. ...дисс. – Андижон: АДУ, 1996. – 173 б.; Салижонова Г.Ф. Учебно-
просветительские очаги в Туркестане, их общественные значение (конец XIX - начало XX вв.): Автореф.
дисс. … канд. ист. наук. – Ташкент: ИИ АН РУз, 1998. – 34 с; Яна қаранг: Гульнор ал-Фарғоний. Туркистон
ўлкаси маҳаллий мактаблари тарихидан // Ўзбекистонда ижтимоий фанлар. – Тошкент, 1997.– №5. – Б.52-57;
Солижонова Г. Ўрта асрларда Ўрта Осиё мадрасалари ўқув дастурлари ҳақида // O’zbekistоn tarixi. –
Тошкент, 2000. – №3. – Б.24-35; Акрамов
И. XIX аср охири ва XX аср бошларида Самарқанд вилояти
мадрасалари // Ўзбекистонда ижтимоий фанлар. – Тошкент, 1994. – №3-4. – Б.54-58; Алимов И.А. Эски
мактаб ислоҳоти ташаббускори // Халқ таълими. – Тошкент, 1993. – №10-12. – Б.5-8; Ўша муаллиф. Из
истории мактабов и медресе Ферганской долины / Тезисы докладов международного форума студентов и
молодых учёных: «Кыргызская государственность в государственности тюркоязычных государств и степной
зоны в целом». Ош (Кыргызистан), 22-23 апреля, 2003 г. – Ош, 2003. – С.12-14; Ўша муаллиф. XVI-XVIII
асрларда Наманган беклигидаги мадраса, қорихона ва мактаблар тарихидан // Тарих тилга кирганда…
(Мақолалар тўплами). Даврий тўплам. – №2. – Наманган, 2008. – Б.5-16; Ўша муаллиф. XIX аср Қўқон
хонлигининг Андижон беклигидаги мактаб ва мадрасалар // O’zbekiston tarixi. – Тошкент, 2007. – №.1. –
Б.13-19; Ўша муаллиф. Ўзбекистонда вақф мулкларининг тугатилиши (1917-1929 йиллар). – Тошкент: Фан,
2009. – 222 б.; Яна қаранг: Алимов И., Тўхтабоев Б., Эркаев Э. Андижон мадраса ва мактаблари тарихидан. –
Тошкент: Вектор-Пресс, 2009. – 23 б; Алимов И. XVI-XVIII асрларда Наманган беклигидаги мадраса,
қорихона ва мактаблар тарихидан // O’zbekiston tarixi. – Тошкент, 2010. – №4. – Б.3-9.
3
Шамсиева И. Ўрта Осиёда олий таълим тизимини шаклланиши тарихига доир мулоҳазалар // ТошДУ
хабарлари, – Тошкент, 1999. – №3. – Б.49-58; Мустафаева Н. Туркистонда миллий маориф тарихининг
ўқилмаган саҳифалари // O’zbekistоn tarixi. – Тошкент, 2000. – №1-2. – Б.37-46; Сулаймонов А. Олий таълим
тарихига доир лавҳалар // Халқ таълими. – Тошкент, 2005. – №2. – Б.41-42.
4
Султонов Ў. Хожа Аҳрорнинг Тошкентдаги мадраса ва масжидлари // Имом ал-Бухорий сабоқлари. –
Тошкент, 2004. – №3. – Б.185-186; Ўша муаллиф. XIX асрда Тошкент мадрасаларининг ҳолати // O’zbekiston
tarixi. – Тошкент, 2005. – №3. – Б.64-72; Ўша муаллиф. Қўқон хони Султон Саъидхоннинг Тошкентдаги бир
вақфномаси хусусида / Фарғона водийси тарихи янги тадқиқотларда. – Фарғона, 2009. – Б.194-199.
Шунингдек, ушбу муаллифнинг Тошкентда Қўқон хонлиги даврида қурилган Бекларбеги, Жуманбий,
Исахўжа қози, Маҳмуд дастурхончи, Эшонқули додхоҳ мадрасалари тарихига бағишланган мақолалари
“Тошкент” энциклопедиясининг 2009 йилги нашрида эълон қилинган. Қаранг: Тошкент. Энциклопедия. –
Тошкент: ЎзМЭ, 2009. – Б.109, 220, 258, 668 ва бошқ.
12
асарида Қўқон хонлигидаги мактаб ва мадрасалар ҳамда таълим-тарбия
мусулмон уламолари қўлида экани асослаб берилади. Бундан ташқари ушбу
асарда Қўқон хонлиги маданий ҳаётига оид манба ва адабиётлар кенг таҳлил
қилинган
1
.
Тадқиқот мавзуига бевосита алоқадор бўлган хонлик маданий-маънавий
ҳаёти доирасида айрим фикр-мулоҳазалар тарзида билдирилган илмий –
тадқиқот ишлари
2
ва адабиётлар
3
эътиборга моликдир.
Мавзу тарихшунослигининг
тўртинчи гуруҳи
га мансуб ишлар хорижий
тадқиқотлардан иборат бўлиб, изланишлар жараёнида таълим соҳасига оид
бир қатор хорижий адабиётлар билан ҳам танишиб чиқилди
4
. Хорижий
адабиётларда Қўқон хонлигидаги мактаб, мадрасалар ва вақф мулклари
ҳақида маълумотлар жуда кам бўлиб, улар хонликнинг маданий-маънавий
ҳаёт ва таълим масалалари юзасидан умумий фикр-мулоҳазаларда қисқа баён
этилган
5
.
Ватан тарихини холисона ва аниқ тарихий маълумотларга таянган ҳолда
ёритиш концепциясидан келиб чиқиб, ушбу тадқиқотга ҳам мавзуга бевосита
алоқадор манбалар асос қилиб олинди. Диссертациянинг манбавий асослари
ҳам айнан шу бобда ўз аксини топган. Биринчи гуруҳ манбалар туркуми,
айнан мактаб ва мадрасалар фаолиятига тегишли тарихий ҳужжатлар –
1
Қаранг: Бабаджанов Б.М. Кокандское ханство: власть, политика, религия. – Токио-Ташкент: Yangi nashr,
2010. – C.568-625.
2
Болтабоев С.Д. XIX асрнинг 2-ярми XX аср бошларида Туркистон ўлкасида вақф мулклари. Тарих фан.
номз. ...дисс. – Тошкент: ЎзР ФА ТИ, 1995. – 158 б.; Воҳидов Ш. Қўқон хонлигида тарихнависликнинг
ривожланиши: Тарих фан. докт. ...дисс. – Тошкент: ЎзР ФА ШИ, 1998. – 305 б.; Маллабоев Б.Б. Чоризмнинг
Туркистонда вақф мулкчилик сиёсати (Хожа Аҳрор авлодлари вақф мулклари мисолида): Тарих фан. номз.
...дисс. автореф. – Тошкент: Ўз МУ, 2004. – 27 б.; Султонов Ў.А. Муҳаммад Солиҳхўжа ва унинг “Тарихи
жадидайи Тошканд асари” муҳим тарихий манба сифатида. Тарих фан.номз. ...дисс. – Тошкент: ЎзР ФА
ШИ, 2007. – 173 б.; Қўлдошев Ш.Т. Қўқон хонлиги ва Шарқий Туркистон ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва
маданий алоқалар (XVIII-XIX асрнинг ўрталари): Тарих фан. номз. ...дисс. – Тошкент: ЎзР ФА ТИ, 2009. –
169 б.; Худойқулов Т.Д. XIX асрда Қўқон хонлигининг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаёти:
Тарих фан. номз. ...дисс. –Тошкент: Ўз МУ, 2009. – 172 б.; Исабоева Г.С. XIX асрда Қўқон хонлигида
маданий ҳаёт: Тарих фан. номз. ...дисс. автореф. – Тошкент: Ўз МУ, 2010. – 26 б.; Бобожонова Ф.Х. Бухоро
амирлигида таълим тизими (XIX аср охири - XX аср бошларида): Тарих фан. номз. ... дисс. автореф. –
Тошкент Ўз МУ, 2011. – 30 б.
3
Қосимов Й. Қўқон хонлиги тарихи очерклари (1709-1876). – Наманган, 1994. – 135б.; Бобобеков Ҳ.Н.
Қўқон тарихи. – Тошкент: Фан, 1996. – 240 б.; Қайюмов П. Тазкираи Қайюмий. –Тошкент, 3 жилдда. 1999. –
720 б.; Юсупов Ш. Хуфия қатламлар. – Тошкент: Маънавият, 1999. – 144 б.; Алимов И.А. Ўзбекистонда
вақф мулкларининг тугатилиши (1917-1929 йиллар). – Тошкент: Фан, 2009. – 222 б.; Воҳидов Ш. Қўқон
хонлигида тарихнавислик. – Тошкент: Akademnashr, 2010. – 315 б.; Султонов Ў. Муҳаммад Солиҳхожа ва
унинг “Тарихи жадидайи Тошканд” асари. – Тошкент: O’zbekiston, 2009. – 262 б.; Ўша муаллиф. Тошкент
масжидлари тарихи. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2010. – 160 б.
4
Hillenbrand R. Madrasa // The Encyclopedia of Islam. Vol.5. Khe-Mahi. – Leiden: E.J.Brill, 1986. – Р.1123-1154;
Makdisi George. Мuslim Institutions of Learning in Eleventh Century Baghdad // Bulletin of the School of Oriental
and African Studies, University of London, Vol.24, 1961. – №.1. – Р.1-56; Makdisi George. Law and
Traditionalism in the Institutions of Learning of Medieval Islam // The Theology and Law in Islam. – Wiesbaden:
Otthe Harrassowitz, 1971. – P.75-88; Subtelny E.M. A Timurid Educational and Charitable Foundation: The
Ikhlasiyya Complex of Ali Shir Navai in 15
th
-Century Herat and Its Endowment // Journal of the American Oriental
Society. 1991/111 – №1. – Р. 38-61; Subtelny E. M. Timurids in Transition. Turko-Persian Politics and
Acculturation in Medieval Iran. – Leiden-Boston: Brill, 2007. – Р.167-171.
5
Holdsworth M. Turkestan in the Nineteenth Centry. A Brief History of the Khanates of Bukhara, Kokand and
Khiva. – Oxford, 1959. – 81 p; Saray M. Ozbek turkleri tarihi. – Istanbul, 1993; Saray M. Rus isqali devrinda
Osmanli devleti ila Turkistan hanliklari asarindaki ilsiliklar. – Ankara, 1994 – 74 s.; Bregel Y. Khoqand Khanate //
The Oxford Encyclopedia of the Modern Islamic World. J.L.Esposito (ed.). Vol.2. – Oxford, 1995. – Р. 430-431.
13
вақфномалар, ҳукмдорларнинг ёрлиқ, фармон ва иноятномалари, олди-сотди
ҳамда ижара шартномаларидан иборат. Ҳозирда уларнинг аксарияти
Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви ва Ўзбекистон
Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги
Шарқшунослик институти фондида, вилоятлар ўлкашунослик музейларида
сақланган бўлиб, уларнинг бир қисми таржима ва тавсиф шаклида чоп
этилган
1
.
Иккинчи гуруҳ манбалар Туркистон генерал-губернаторлиги фаолият
йилларини қамраб олувчи иш ҳужжатлари бўлиб, ўз навбатида расмий-
статистик аҳамиятга эгалиги билан ажралиб туради. Ушбу туркумдаги
ҳужжатлар асосан Марказий давлат архивида сақланаётган И-1-фонд.
Туркистон генерал-губернаторлиги канцелярияси, И-17-фонд. Сирдарё
вилояти бошқармаси, И-19-фонд. Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда И- 47-
фонд. Туркистон ўлкаси ўқув юртлари бошқармаси иш фаолиятига тегишли.
Айрим материаллар эса собиқ Қўқон хонлиги ҳудудларида ташкил этилган
Фарғона ва Сирдарё вилояти таркибига киритилган Қўқон, Андижон,
Наманган, Марғилон, Қурама, Тошкент уезд бошқармалари фондларидан ҳам
ўрин олган.
Мавзуга оид манбаларнинг учинчи гуруҳини Қўқон тарихнавислик
мактабига тегишли маҳаллий тарихий асарлар ташкил этади. Ушбу гуруҳга
мансуб манбаларнинг аксарият қисми ҳозирда ЎзР ФА Шарқшунослик
институти, айримлари Россия Федерацияси, Тожикистон Республикасидаги
қўлёзмалар фондларида сақланади. Фазли Фарғонийнинг “Умарнома” (1821),
Мушриф Исфарагийнинг “Шоҳномаи нусратпаём” (1822), Муҳаммад
Ҳакимхонтўранинг “Мунтахаб ат-таворих” (1843), Имомали Қори
Қундузийнинг “Таворихи манзума” (1857), Абдулғафурнинг “Зафарномайи
Худоёрхоний” (1859), Тожир Хўжандийнинг “Ғаройиби сипоҳ” (1864),
Бекназарнинг “Амирлашкар жангномаси”, Абу Убайдуллоҳ Тошкандийнинг
“Хулосат ал-аҳвол” (1864–1865), Ниёз Муҳаммад Хўқандийнинг “Тарихи
Шоҳрухий” (1872), Аваз Муҳаммад Аттор Хўқандийнинг “Тарихи
жаҳоннамойи” (1874), Мирзоолим Мушрифнинг “Ансоб ас-салотин” (1884),
Муҳаммад Юнус Тоибнинг (Мулла Юнусжон мунший) “Ҳадиқат ал-анвор”
(1887), “Тарихи Алимқули Амирлашкар” (тахм. 1903 й.), Муҳаммад Азиз
Марғилонийнинг “Тарихи Азизий” (1902–1903), Муҳаммад Фозилбек
Муҳаммад Отабек қози ўғлининг “Мукаммал тарихи Фарғона” (XX аср
1
ЎзР МДА. И-1043 фонд. Қўқон хонлари архиви; ЎзР МДА. И-17 фонд. Сирдарё вилояти бошқармаси, ЎзР
МДА. И-19 фонд. Фарғона вилояти бошқармаси; Яна қаранг: Мухтаров А. Материалы по истории Ура-
Тюбе. Сборник актов XVII-XIX вв. – М.: Изд-во Восточной литературы. 1963. – 135 с.; Жувонмардиев А.
XVI-XIX асрларда Фарғонада ер-сув масалаларига доир. – Тошкент: Фан, 1965. – 181 б.; Троицкая А.Л.
Материалы по истории Кокандского ханства XIX век / По документам архива Кокандских ханов. – М.:
Наука, 1969. – 155 с; Ўша муаллиф. Каталог архива Кокандских ханов XIX века. – М.: Наука, 1968. – 583 с;
Каталог среднеазиатских жалованных грамот. Из фонда Института востоковедения им. Абу Райхана Беруни
Академии Наук Республики Узбекистан. Составители: А.Урунбаев, Г.Джураева, С.Гуломов.
Orientwissenschaftliche Hefte. 23/2007. – 114 с.; Набиев Р.Н. Вакфное хозяйство Кокандского ханства. –
Ташкент: Институт истории народов Средней Азии имени Махпират, 2010. – 639 с.
14
боши) каби асарлари шулар жумласидандир
1
. Бугунги кунда уларнинг
кўпчилиги таржима, асл матни ва табдил шаклида нашр этилган, айримлари
интернет сайтларида жойлашган бўлиб, диссертация доирасида ушбу
нашрлардан унумли фойдаланилди. Қўлёзма ҳолидаги манбаларнинг эса улар
асосида олиб борилган тадқиқот натижаларига мурожаат қилдик. Ишда
биринчи маротаба Муҳаммад Умар – Умидийнинг “Тарихчайи Туроний”
асаридаги мавзуга доир маълумотлар илмий истеъмолга киритилди
2
. (хонлик
тарихнавислигига тегишли манбалар нашрлари диссертациянинг биринчи
боб иккинчи бўлимида батафсил таҳлил этилди).
Тўртинчи гуруҳ манбаларини Туркистон ҳамда Россия империясининг
ўша давр матбуотида, хусусан, “Туркестанские ведомости”, “Туркистон
вилояти газети”, “Ежегодник Ферганской области”, “Туркестанский
сборник” каби газета ва журналларда чоп этилган материаллар, сайёҳлар,
элчилар ва империя маъмурларининг кундаликлари, расмий ҳисоботларини
киритиш мумкин.
Ишнинг
“Хонлик маданий ҳаётида мактаб ва мадрасалар: турлари
ва фаолияти”
деб номланган иккинчи бобида хонликдаги мактаб ва
мадрасалар ҳолати ҳамда фаолияти тадқиқ этилди. Маълумки, ислом дини
бошқа ўлкалар каби Мовароуннаҳрда ҳам маҳаллий халқ ижтимоий-маданий
ҳаёти, кундалик маиший турмушига, айниқса, таълим-тарбия соҳасига бир
қатор ўзгаришлар олиб келди. Хусусан, мусулмон мамлакатларида араб
тилини ва дин асосларини ўргатишга ихтисослашган мактаблар ва кўп ўтмай
олий таълим соҳаси сифатида мадрасаларнинг шаклланиши муҳим тарихий
воқеа бўлди.
XIX аср бошларида Қўқон хонлигида бошланган илмий, маданий-
адабий муҳитнинг шаклланиши ва ривожланишида бевосита хонликдаги
мактаб ва мадрасаларнинг ўрни аҳамиятга моликдир. Улар халқни
маърифатли қилиш, анъанавий таълимни ва маданий-маънавий ҳаётни
юксалтиришда катта роль ўйнаган. Туркистон генерал-губернаторлиги архив
фондларидаги маълумотлар ва империя маъмурларининг фикрича, XIX асрда
маҳаллий мактаблар икки хил бўлган. Биринчиси, қуйи мактаб бўлиб,
масжидларда фаолият юритган. Иккинчиси юқори мактаблар, фақат
шаҳарларда, катта қишлоқларда иш олиб борган
3
. Аксарият тадқиқотчилар
мактабларнинг фаолият характерига кўра жамоат, хусусий, шаҳар ва қишлоқ
мактабларига бўлганлар. Хусусий мактаблар одатда ўзига тўқ оилалар
томонидан ўз фарзандлари таълими учун ташкил этилган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архивининг Фарғона
вилояти бошқармасига тегишли 19-фондда сақланаётган Қўқон, Андижон,
Наманган уездлари бошлиқлари маҳкамаларида тузилган мусулмон
1
Хонлик тарихига оид манбалар Ш.Воҳидовнинг тадқиқотларида батафсил ёритилган. Қаранг: Воҳидов Ш.
Қўқон хонлигида тарихнависликнинг ривожланиши: Тарих фан. док. ...дисс. – Тошкент: ЎзР ФА ШИ, 1998.
– 305 б.; Воҳидов Ш. Қўқон хонлигида тарихнавислик. – Тошкент: Akademnashr, 2010. – 315 б.
2
Умидий – Муҳаммад Умар Марғилоний. Тарихчайи Туроний // Қўлёзма. Ш. Воҳидовнинг шахсий
кутубхонаси. – № 250. – 146 вар.
3
Вульфсон Э.С. Как живут сарты. – М.: Б.И., 1908. – С. 99-100.
15
мактаблари тўғрисидаги статистик ҳисоботларда Қўқон хонлиги ҳудудида
фаолият юритган ўрта асрлар, хонлик даври ва у тугатилгандан кейин ташкил
этилган мактаблар ҳақида батафсил маълумотлар ўрин олган. Уларга
қараганда, мактаблар пойтахт Қўқонда хонликнинг бошқа шаҳарларига
нисбатан кўп бўлган. Қўқон шаҳрида 51 мадраса, 260 та мактаб фаолият олиб
бораётганлиги қайд этилган бўлиб, уларнинг аксарияти ўз фаолиятини 1876
йилга қадар бошлаган. Худди шунингдек, Андижон шаҳри ва уездида 28 та
мадраса ва 169 та мактаб рўйхати берилган
1
. Рўйхатга олинган 169 та
мактабдан 117 таси хонлик даврида, яъни 1801-1876 йилларда очилган бўлса,
қолган 52 таси XIX асрдан илгари ва Қўқон хонлиги Россия империяси
томонидан босиб олингандан кейинги йилларига оид ҳисобланади
2
.
Тадқиқот жараёнида хонликдаги мактаблар ҳақидаги бир қанча расмий
статистик ҳисоботлардаги маълумотлар Қўқон, Андижон, Наманган,
Марғилон каби хонликдаги йирик шаҳарлар мисолида қиёсий-таҳлил асосида
ўрганиб чиқилди. Натижада мактаблар ўқувчилар сонига кўра, уч туркумга
бўлиниши маълум бўлди. Биринчиси 10 тага, иккинчиси 10-15 тагача,
учинчиси 15-25 тагача ўқувчи таълим оладиган мактаблар. Мактабларда ёш,
балоғатга етмаган ўғил болалар ва қизларни домулла ёки отинойи истисно
тарзида бирга ўқитган. Одатда отинойилар қизларни ўз хонадонларида
ўқитган. Бундай қизлар мактаби империя мустамлакачилиги бошқаруви
даврида ҳам мавжуд бўлган. Лекин, уларни рус маъмурлари томонидан
ҳисобга олиш қийин бўлган ва шу сабабли бундай мактаблар расмий
ҳисоботларга кирмай қолган
3
.
Мактаб, қорихоналарнинг вақфномалари маълумотларига қараганда,
уларнинг вақф мулклари мадрасаларникига нисбатан кам бўлган. Масалан,
1832 йилда Андижон шаҳрининг Олайлик даҳаси Домулла Салимбобо қози
маҳалласида қурилган Охунд домулла Салимбобо қози мактаби
вақфномасида кўрсатилишича, битта ер участка, битта тегирмон вақф қилиб
берилган
4
. Қўқон хонлиги Қўқон беклигидаги мактабларда ўқув, таълим-
тарбия ишларини яхши йўлга қўйишда вақф мулки ва даромадининг ўрни
катта бўлган. Вақф даромади мактабнинг моддий базаси ҳисобланган. Вақф
мулки бор мактабларда ўқитувчи маоши, мактаб биносини таъмирлаш
ишлари вақф даромади ҳисобидан амалга оширилган.
Мактабларда ўқитувчига болаларни ўқитгани учун ҳақ тўлаш тартиби
ҳар хил бўлган. Ўқитувчига ҳақ тўлашнинг қатъий белгиланган меъёри
бўлмаган. Мактабга ажратилган мулк эгаси – воқиф ҳам кўп ҳолларда ўзи
мутавалли бўлиб, мактабдор фаолиятини назорат қилиш ваколатини олишга
ҳаракат қилган. Масалан, 1290 йил жумодул аввал ойида (1873 йил июнь-
июль) Андижондаги Девонабой мадрасаси мактабига Далварзин мавзеидаги
1,5 таноб ер ва шу номдаги ариқда жойлашган обжувозни вақф қилган
1
ЎзР МДА, И.19-фонд, 1-рўйхат, 11206-иш, 1-15-варақлар.
2
ЎзР МДА, И.19-фонд, 1-рўйхат, 12206-иш, 2-13-варақлар.
3
ЎзР МДА, И.19-фонд, 1-рўйхат, 12206-иш, 2-11-варақлар.
4
ЎзР МДА, И.19-фонд, 1-рўйхат, 34205-иш, 2-6-варақлар.
16
Обилбой Мурод сўфи ўғли мактабдор ҳеч бир дарсни қолдирмасагина ўз
улушини олишини шарт қилиб қўйган
1
.
Қўқон хонлиги бошқаруви йилларида мадрасаларнинг умумий сонини
аниқлаш мақсадида уларни рўйхатга олиш ишлари бажарилгани ҳақида
маълумотлар йўқ. Тарихий асарларда ҳам хонлик шаҳарларидаги
мадрасаларнинг умумий сони билан боғлиқ аниқ маълумотни олиш қийин.
Фақатгина у ёки бу шаҳар хусусида тўхталган маҳаллий муаллифлар айни шу
шаҳарлардаги мадрасаларни тилга олиб ўтган. Шу сабабли улардаги мавжуд
маълумотлар таҳлилигина бу борада тахминий тасаввурни бера олади.
Тарихчи олим Ш.Воҳидов Қўқон хонлиги тарихнавислигига бағишланган
тадқиқотларида маҳаллий тарихий асарлар ва бошқа туркум манбалардаги
маълумотларнинг қиёсий таҳлили асосида XIX аср ўрталарида Қўқон
хонлигининг ўзида 350 дан ортиқ мадраса мавжуд бўлгани ҳақида ёзади
2
.
Табиийки, бу мадрасаларнинг аксарияти хонлик шаҳарлари, қисман йирик
қишлоқлари ҳиссасига тўғри келган. Масалан, мамлакат пойтахти Қўқон
шаҳри 540 та маҳалладан ташкил топган бўлиб, XIX асрнинг биринчи ярмида
15 та йирик мадраса фаолият кўрсатган
3
. Ёзма манбалар, тарихий ҳужжатлар
ҳамда архив материаллари устида олиб борган изланишлар жараёнида эса
XVIII аср иккинчи ярмидан XIX асрнинг 70 – йилларига қадар Қўқон
шаҳрида қурилиб ишга туширилган 40 га яқин мадрасалар аниқланди.
Бундан ташқари, диссертацияда хонликнинг Андижон, Марғилон, Наманган,
Ўш каби шаҳарларидаги мадрасалар сони ва фаолияти ҳақида ҳам батафсил
тўхталиб ўтилди.
Ўрганилаётган даврда Ўрта Осиёдаги, шу жумладан, Қўқон хонлигидаги
буюртмачининг талабига кўра бунёд этилган мадрасалар бугунги кунгача
бўлган тадқиқотчилар томонидан характерига кўра учта катта турга
бўлинган. Булар хон мадрасалари, эшон мадрасалари ва мулкдорлар
қурдирган мадрасалардир
4
. Албатта, уларнинг нима мақсадда қурилгани
кейинчалик фаолият кўламига ва тақдирига ҳам катта таъсир ўтказган.
Таъкидлаш жоиз-ки, мадрасаларни туркумлашда уларнинг юзага келиш
шарт-шароитларини ҳам ҳисобга олиш зарур. Масалан, айрим мадрасалар
жомеъ масжидларда талабаларга дарслар ташкил этиш мақсадида қўшимча
ҳужраларнинг очилиши билан ҳам юзага келган.
Мадрасалар фаолиятида мударрисларнинг салоҳияти катта аҳамият касб
этган. Ўрта Осиёнинг бошқа минтақаларида бўлганидек, Қўқон хонлигида
ҳам мадраса мударрислари давлат ва жамиятнинг энг кўзга кўринган,
маданий-маънавий муҳит ривожига ҳамда мамлакат ижтимоий-сиёсий
ҳаётига катта ҳисса қўшган фаол шахслар бўлганлар. Уларнинг аксарияти
диний мансаб эгалари бўлиш билан бирга мадрасаларда талабаларга сабоқ
бериш билан ҳам машғул бўлганлар. Катта мавқега эга бўлган пойтахт
1
ЎзР МДА, И.19-фонд, 1-рўйхат, 34488-иш, 10-варақ.
2
Воҳидов Ш. Қўқон хонлигида тарихнавислик. – Тошкент: Akademnashr, 2010. – Б. 109.
3
История Узбекистана. Т. III (XVI - пер.пол. XIX вв.) – Ташкент: Фан, 1993. – С. 220
4
Расулов Б.М. Ўзбекистондаги мусулмон мактаб ва мадрасалари тарихидан (XIX аср охири - XX асрнинг 20
- йиллари): Тарих фан. номз. ... дисс. – Андижон: АДУ, 1996. – Б. 46.
17
мадрасалари мударриси одатда хон томонидан, бекликлардаги катта
мадрасалар мударриси эса жойлардаги ҳокимлар томонидан тайинланган ва
бу хусусда махсус ёрлиқлар чиқарилган. Кўп ҳолларда кучли билимга эга
бўлган мударрислар аълам, муфтий, қозилик амалларига кўтарилган. Мавжуд
тарихий ҳужжатларга қараганда, бундай вақтда уларнинг мадрасалардаги
мударрислик мақоми уларнинг хоҳишига кўра сақланиб қолинган. Масалан,
1864 йилда Султон Саъидхон томонидан Домулла Мансурхўжанинг Қўқон
раиси мансабига тайинлангани ҳақидаги ёрлиқда унинг янги лавозимга
ўтишига қарамай, аввалги аъламлик ва мударрислик вазифаларининг
сақланиб қолиши ҳақида эслатиб ўтилган
1
.
Албатта, совет даври тадқиқотларида қайд қилинганидек, ҳар доим ҳам
мадрасани тугаллаб олган “чаласавод мулаваччалар” турли йўллар билан
мударрис бўлиб олавермаган. Манбалардаги аниқ маълумотлар аксарият
мударрислар диний илмларни мукаммал эгаллаган, зеҳни ўткир шахслар
орасидан танлаб олинган. Уларнинг бир вақтнинг ўзида диний мансабларда
хизмат қилиши ва айни вақтда диний илмларда асарлар ёзганликлари ҳақида
маълумотлар етарли. Масалан, “Тарихи жадидайи Тошканд” асари муаллифи
Муҳаммад Солиҳхўжа Тошкент мадрасалари мударрисларини ўз даврининг
илм-маърифатли кишилари XIX асрнинг фиқҳий илмлар билимдонлари,
муфассир ва муҳаддислари сифатида тилга олади
2
.
Қўқон хонлигидаги мадрасалар таълими ҳам қўшни хонликлардан
деярли фарқ қилмаган ҳолда – адно (қуйи), авсат (ўрта) ва аъло (юқори)
босқичларида олиб борилган. Мадрасалардаги ҳар бир босқичда қанча
муддат ўқиш қатъий белгиланмаган. Бу кўпроқ талабанинг қобилиятига ва
мударрисга боғлиқ бўлган. Талаба ҳар бир босқич учун белгиланган
асарларни қандай ўзлаштирганига қараб, босқичдан – босқичга ўтказилган.
Одатда бир босқичда 3-4 йил ўқилган. Баъзан турли сабабларга кўра, 10
йиллаб бир босқичда қолиб кетган талабалар ҳам бўлган
3
. Битирганларга
диплом ёки гувоҳнома берилмас эди. Фақат қозилик ва девонхона
лавозимларига даъвогар бўлганлар имтиҳон қилиниб, сўнг номзодлик
гувоҳномаси берилган.
Барча мадрасаларда дарслик ва ўқув қўлланмалар ўқувчиларга мусулмон
халқлари учун илмий тил араб тилида, одоб-ахлоққа оид китоблар эса форс
тилида ўқитилган, туркий тилда уларга изоҳ берилгани боис асосий эътибор
араб-форс тилларини мукаммал ўрганишга қаратилган. Агар мадраса
таълимдаги уч босқич давомида ўқитилган дарсликларнинг соҳалари
(грамматика, тафсир, фиқҳ, ақоид, мантиқ ва бошқ.) кўлами таҳлил
қилинганда ўқитиш тизими “анчайин пасайган” дея таъриф берилувчи XIX
аср мадрасаларида тилга олинган ўрта аср мусулмон Шарқида машҳур
1
Каталог среднеазиатских жалованных грамот. Из фонда Института востоковедения им. Абу Райхана
Беруни Академии Наук Республики Узбекистан. Составители: А.Урунбаев, Г.Джураева, С.Гуломов.
Orientwissenschaftliche Hefte. 23/2007. – С.51.
2
Бўриев О., Султонов Ў. Тошкентнинг XIX асрдаги маънавий-маърифий ҳаёти тарихидан (Муҳаммад
Солиҳхўжанинг “Тарихи жадидайи Тошканд” асари асосида) // Тошкент 2007 йилда ислом маданияти
пойтахти. Тошкент коллекцияларида ислом қўлёзмалари. 2007. – Б. 16-18.
3
Остроумов Н.П. Исламоведение. Введение в курс исламоведения – Ташкент, 1914.– С.192 .
18
муаллифларнинг кўплаб асарлари билан таъминланиши масаласи эътиборни
тортади.
Таъкидлаш лозимки, мадрасаларда ўқитиладиган дарсликлар бутун Ўрта
Осиё минтақасида деярли бир хил анъанада давом этса-да, хонлик пойтахти
Қўқон ёки йирик шаҳарлар ҳамда қишлоқлардаги мадрасалар ўқитиш
тизими, таълим стандартлари ва сифат даражалари бир хилда бўлмаган. Бу
борада, айниқса, шаҳар ва қишлоқ мадрасалари фаолиятидаги ҳар жиҳатдан
регионал (ҳудудий) хусусиятлар алоҳида кўзга ташланади. Бу хусусиятлар
мадрасаларнинг сони, мударрис – педагог салоҳияти, талабаликка номзодлар,
молиявий таъминот каби бир қатор омиллар билан боғлиқ бўлган.
Пойтахт Қўқондаги мадрасалар бекликлардаги ёки қишлоқлардаги
мадрасалардан фақатгина ҳашаматли бинолари билан эмас, ўқитиш савияси,
таълими сифати билан ҳам ажралиб турган ва бу фарқни рус маъмурлари ҳам
таъкидлаб ўтганлар. В.П.Наливкиннинг эътироф этишича, Қўқон ва
Марғилондаги мадрасалар алоҳида ажралиб турган. Хусусан, XIX асрнинг
70-80
йилларига келиб Қўқон шаҳридаги мадрасалар мусулмон
университетлари сифатида Бухоро билан рақобатлаша оладиган даражага
етган. Талабалар фақат Туркистон ўлкасидан эмас, балки Бухоро
ҳудудларидан ҳам кела бошлаган
1
.
Мадрасаларнинг ҳудудий хусусиятлари билан боғлиқ фарқлари
уларнинг жойлашган ўрни ва обрўйида ҳам яққол кўзга ташланади. Шу
сабабли ҳам пойтахт, йирик шаҳарлар ва қишлоқлардаги мадрасалар
битирувчилар тамомлаган мадраса мавқеидан келиб чиқиб ўзига иш топган.
Баъзилари эса, янада чуқурроқ билим олиш мақсадида Қўқон ёки Бухоро
мадрасаларига бориб таҳсилни давом эттирганлар.
Юқорида билдирилган фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб таъкидлаш
мумкин-ки, XVIII-XIX аср бошида юзага келган Қўқон хонлигидаги
мадрасалар фаолияти ҳам ана шу даврларда юз берган ижтимоий-сиёсий,
иқтисодий жараёнлар ҳамда маданий-маънавий ҳаётда юз бераётган
ўзгаришлар билан ҳамоҳанг эди. Олимхон (1798-1810) ва Умархон (1810-
1822) бошқаруви йилларида мамлакатда марказлаштириш сиёсатининг
якунига етказилиши ва олий ҳокимиятнинг қарор топиши мамлакатнинг
турғунлик давридан деярли барча соҳаларда ривожланиш даврига ўтишига
туртки берди. Гарчи, олдинги асрлардагидек аниқ ва табиий фанлар, китобат
санъати юксак даражада ривож топмаса-да, адабиёт, меъморчилик, амалий
санъатнинг бир қатор соҳаларида ўзига хос ўсиш юз берди.
Диссертациянинг
“Қўқон хонлиги мактаб ва мадрасалари
фаолиятида вақф мулкларининг тутган ўрни”
деб номланган учинчи боби
таълим тизимининг ҳар томонлама юқори савияда фаолият кўрсатишида ҳал
қилувчи аҳамият касб этган вақф мулкларини ўрганишга қаратилган. Ушбу
бобнинг иккита бўлимида қишлоқ хўжалигига тегишли ерлар ҳамда савдо-
саноат соҳасига тегишли вақф мулклари сифатида алоҳида тадқиқ этишга
ҳаракат қилинди.
1
ЎзР МДА, И.47-фонд, 1-рўйхат, 328-иш, 19, 23- варақлар орқаси.
19
Қўқон хонлигида “вақфи махсус” – мактаб ва мадрасалар очиб, вақф
таъсис этиш кенг тарқалган бўлиб, бундай мулкларни истисно қилинган
ҳолатлардан бошқа вазиятларда сотиш ёки совға қилиш мумкин эмас эди
1
.
Вақфлар, шунингдек, мадраса, мактаб, қорихона, шифохона, ногиронлар
уйлари, кутубхоналар учун васият қилинар эди. Улар орасида энг кенг
тарқалгани мактаб ва мадрасалар вақф ерлари бўлиб, улар таълим
муассасаларининг фаолият кўрсатишида асосий омил ҳисобланарди. Бу
анъана, айниқса, ишлаб чиқаришнинг асосий тармоғини деҳқончилик ташкил
этувчи Мовароуннаҳр минтақасида кенг тарқалган бўлиб, Қўқон хонлигида
ҳам вақф қилинган экин ерлар катта ўринни эгаллаган.
А.Л.Троицкаянинг ёзишича, хонликда давлат ерлари даромад
олинадиган махсус ерлар, даҳлсиз ерлар ва хон оиласи вакилларига тегишли
ерлардан иборат бўлган. Шулардан биринчиси хосс, хосса ёки мирий,
иккинчиси қўриқ, учинчиси эса чек ерлар деб аталган
2
. Хонлар ва хон
оиласидаги шахслар вақф мулки ажратишда ана шу ер турларидан,
амалдорлар ёки юқори табақа вакиллари ўзларининг хусусий мулки бўлган
ерларни вақф тарзида ажратганлар. Масалан, хонларнинг меросий ер-
мулклари жойлашган Ермасжиддаги қишлоқларнинг айримлари, жумладан,
Зиғирқишлоқ, Чўнқайма, Олимқишлоқ, Бекобод, Қияли, Қақирқишлоқ,
Янгиқишлоқ каби ўнга яқин қишлоқлар асосан пойтахтдаги мадрасаларга
вақф қилиб берилган эди
3
.
Вақф қилинган деҳқончилик ерларининг катта қисми хонлар ва унинг
оиласига мансуб шахслар ҳамда давлат амалдорлари томонидан ўзлари
қурдирган ёки хоҳишларига кўра таълим муассасаларига вақф қилганлар.
Туркистон генерал - губернаторлиги маҳкамаларидан олинган статистик
қайдномаларга кўра, Қўқон, Марғилон, Андижон, Ўш шаҳарлари ва айрим
қишлоқларда жойлашган жами 101 та мадрасанинг 120 дан зиёд вақф
қилинган қишлоқлар рўйхати келтирилган
4
. Масалан, Қўқондаги Минг Ойим
мадрасасига карвонсарой, 14 та дўкон ва турли қишлоқлардаги майда
ерлардан ташқари, 15 та қишлоқ ерларининг хирож ва таноб солиқлари вақф
қилиб берилган эди
5
. Мусулмонқул мингбошининг Андижон беклигининг
Авушка қишлоғидаги мадрасаси учун 1845 ва 1852 йилларда Найман
қишлоғидаги ерлар вақф қилинган
6
.
Шунингдек, тасаввуф намояндалари томонидан бунёд қилинган
мадрасалар ҳам катта миқдордаги вақф ерларга эгалик қилган. Албатта,
бунинг сабаби аввало, бу тоифадаги шахсларнинг ҳукмдорлар ва уларнинг
оиласи ҳамда юқори табақа вакиллари орасида обрў-эътиборга эга бўлиши
билан боғлиқ. Бундай мадрасалар кўп ҳолларда эшонларнинг хонақоҳи,
1
ЎзР МДА, И.1-фонд, 12- рўйхат, 79-иш, 5- варақ.
2
Троицкая А.Л. Материалы по истории Кокандского ханства /По документам архива Кокандских ханов. –
М.: Наука, 1969. – С. 4.
3
Набиев Р.Н. Из истории Кокандского ханства (Феодальное хозяйство Худояр-хана). Приложения №3
а
. –
Ташкент: Фан, 1973. – С. 372-385.
4
ЎзР МДА, И.47-фонд,1-рўйхат, 328-иш, 57-59 -варақлар орқаси.
5
ЎзР МДА, И.19-фонд,1-рўйхат, 34527-иш, 6-варақ.
6
ЎзР МДА, И.19-фонд,1-рўйхат, 34221-иш, 7-варақ.
20
масжиди ёки бирор бир мақбара ёнида ташкил этилган бўлиб, уларнинг
молиявий манбаси ва харажатлари умумий вақф хўжаликлари ҳисобидан
қопланган. Жумладан, Эшон Аюбхўжа минглаб таноб ерларни Қўқоннинг
Идрисқули маҳалласидаги хонақоҳига вақф қилган. Хонақоҳ таркибида 12
ҳужралик мадраса ҳам бўлган. Ушбу хонақоҳнинг 1812 йилда тузилган
вақфномасида Қўқон шаҳри атрофида жойлашган Кичик Оқтепа мавзеида
575 таноб, Катта Оқтепада 20 таноб, Ҳавзак қишлоғида 100 таноб, Олаҳамак
қишлоғида 300 таноб, жами 1007 таноб ер вақф қилинган
1
. Бундай вақф
ерлар деҳқонларга ижарага берилган. Ижара ҳақи одатда етиштирилган
ҳосилнинг бешдан икки қисмини ташкил этган.
Тадқиқот
жараёнида
хонликнинг
йирик
шаҳарлари
ҳамда
қишлоқлардаги ўнлаб ана шундай мактаб ва мадрасаларнинг вақф ерлари
уларнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви И. 17 ва И. 19 -
фондларида сақланган йиғма жилдлари асосида ўрганилиб, тегишли
хулосалар берилди. Хонлар ёрлиқ ва иноятномалар асосида солиқлардан озод
қилинган вақф ерлар (“оқ вақфлар”) ҳамда солиқ тўлайдиган вақф ерлар
(“қора вақфлар”) мадрасаларнинг иш ҳужжатлари ва империя маъмурлари
ҳисоботлари асосида ўрганилди
2
.
Хонликдаги анъанавий ўқув юртлари фаолиятида савдо – саноат вақф
мулклари ҳам ўзининг муносиб ўрнига эга бўлган. Бу туркумдаги вақф
мулкларини карвонсарой, бозор, дўкон, раста, тегирмон, обжувоз, ҳаммом
каби кўчмас мулклар ташкил этган. Бир неча асрлардан буён амалда
қўлланилиб келаётган анъана ички ва ташқи савдо муносабатларининг
ривожланиб бориши билан сердаромад соҳалардан бирига айланган эди.
Ўрта Осиё бозорлари турли савдо ва ҳунармандчилик соҳаларига
ихтисослашган дўкон ва расталардан иборат бўлиб, ўрта асрларда Бухоро ва
Самарқанд шаҳарларида тим, тимча, тоқ, чахорсук ва каппон сингари кўплаб
махсус бозор иншоотлари кенг тарқалган
3
. Қўқон хонлиги вақф хўжалигида
савдо–саноат вақф мулкларига кирувчи объектларни характерига кўра
қуйидаги учта катта туркумга киритиш мумкин: 1) савдо объектлари–
бозорлар ва расталар, карвонсарой, каппон, тим, савдо дўконлари; 2)
ҳунармандчилик ва баққоллик дўконлари; 3) ижтимоий хизмат кўрсатиш
объектлари – ҳаммом, тегирмон, обжувоз ва бошқалар.
Савдо-саноат вақф мулклари орасида энг кўп тарқалгани, шубҳасиз,
савдо-ҳунармандчилик ва баққоллик дўконларидир. Бозорлардаги савдо-
ҳунармандчилик дўконларининг хилма-хиллиги, сердаромадлиги бозор
инфратузилмаси ва унинг қанчалик фаол ишлаши билан боғлиқ бўлган.
Йирик шаҳарлардаги бозорлар, табиийки, жуда гавжум, сердаромад бўлган
ва бу ердаги вақф дўконлар ижарасидан катта фойда кўрилган.
Бу турдаги вақф мулклари орасида карвонсаройлар, ҳаммомлар,
тегирмон ва обжувозлар ҳам бўлиб, улар дўконларга нисбатан камроқ
1
ЎзР МДА, И.19-фонд, 1- рўйхат, 34465-иш, 10-варақ.
2
Наливкин В.П. Положение вакуфного дела в Туркестанском крае до и после его завоевания // Ежегодник
Ферганском области. – Новый-Маргелан, 1904. Т.3. – С. 11.
3
Мукминова Р.Г. К истории аграрных отношений в Узбекистане XVI в. – Ташкент: Фан, 1966. – С. 29.
21
тарқалган. Масалан, Қўқондаги Норбўтахон мадрасасига 19 та савдо дўкони
ва 1 та карвонсарой вақф қилинган. Таркиби 57 ҳужрадан иборат бу
мадрасада 120 га яқин талаба таҳсил олиб, уларга 7 нафар мударрис сабоқ
берган
1
. Минг Ойим мадрасаси эса битта карвонсарой ва 14 та вақф дўконига
эгалик қилган
2
. Бу ҳолат хонликдаги бошқа йирик шаҳарлар бозорлари учун
ҳам хос. Жумладан, XIX аср ўрталарига келиб, катта бозорларга эга бўлган
Марғилоннинг марказий бозорида 2246 та савдо расталари мавжуд бўлиб,
шундан 489 таси давлатга қарашли, 686 таси вақф мулки, 1071 таси хусусий
бўлган
3
. Тошкент шаҳрида йирик савдо мавзелари – Чорсу, Регистон,
Гулбозор мавзелари, Қаффол Шоший, Шайх Хованд Таҳур мозорлари
яқинидаги
майдонларда
минглаб
савдо-ҳунармандчилик
дўконлари
жойлашган бўлиб, уларнинг ҳам аксарияти эгалари томонидан шаҳардаги
мадраса ва масжидларга вақф қилиб берилган эди. XIX асрнинг 70-80-
йилларига келиб Тошкентдаги айрим мадрасаларнинг 100 тадан 300 тагача
ижарага берилган вақф дўконлари, турли дўконлари, карвонсарой, ҳаммом,
тегирмон ва обжувозлари бор эди
4
. Диссертацияда хонликдаги таълим
муассасаларининг савдо-саноат вақфлари ва уларнинг таълим жараёнига
таъсири батафсил таҳлил қилинди.
Хонлик миқёсида савдо-саноат вақф мулклари асосан йирик шаҳарлар
ҳамда савдо яхши йўлга қўйилган кичик шаҳарлар ҳамда катта қишлоқларда
кўпчиликни ташкил қилган. Қўқон хонлари, уларнинг оила аъзолари,
амалдорлари, мулкдорлар орасида ўзларининг шахсий маблағидан мадраса
қурдириб, унинг фаолиятини моддий жиҳатдан таъминлаш учун экин ерлар
билан бир қаторда савдо-саноат вақфларини - бозорлар, расталар, дўконлар,
карвонсарой, тегирмон ва ҳаммомлар эҳсон қилиш кенг тарқалган. Савдо-
саноат вақфлари кўпроқ мадрасалар фойдасига ажратилган бўлиб,
мактабларнинг бундай вақфлари ҳақида маълумотлар жуда кам.
III. ХУЛОСА
XIX аср Қўқон хонлигининг маданий ҳаётида мактаб ва мадрасаларнинг
тутган ўрнини ўрганишга қаратилган илмий изланишлар натижасида
қуйидаги
хулосалар
га келинди:
1.Ўрта
Осиё минтақасида мадрасаларнинг таълим муассасаси
сифатидаги фаолияти X асрга бориб тақалади. Бир неча асрлар давомида
мадрасалардаги таълим тизими гоҳ ривожланиб, гоҳ турғунлик даврини
бошидан кечирди. Хусусан, X-XII асрларда Бухоро, Самарқанд, Урганчдаги
мадрасалар нафақат таълим, балки илм-фан марказлари сифатида фаолият
юритди, уларда ўз даврининг таниқли уламолари диний ва дунёвий
1
ЎзР МДА, И.47-фонд, 1-рўйхат, 328-иш, 32-варақ.
2
ЎзР МДА, И.19-фонд, 1-рўйхат, 34527-иш, 6-варақ.
3
Набиев Р.Н. Из истории Кокандского ханства (Феодальное хозяйство Худояр-хана). – Ташкент: Фан, 1973.
–
С. 226.
4
ЎзР МДА, И.17-фонд, 1-рўйхат, 32653-иш, 24-варақ.
22
фанлардан дарс берганлар. Бу соҳадаги ривожланиш Амир Темур ва
темурийлар даври мадрасаларида ҳам давом этди.
2. Жаҳон цивилизациясидан узоқлашув, халқаро савдо йўлларини Ўрта
Осиё ҳудудини тарк этиши, ўзаро парокандалик натижасида XVI асрга келиб
жамият ҳаётининг барча жабҳаларида тушкунлик жараёни юзага келди. Шу
даврга келиб мадрасалардаги таълим сифати пасайиб, ўқув ва дарслик
тизимида салбий томонга ўзгаришлар юз берди. Аниқ ва табиий фанларга
нисбатан диний фанларга эътибор кучайтирилиб, мадрасалар кўпроқ диний-
схоластик дарсликларни ўқитишга мослашиб қолди. XVIII аср бошида юзага
келган Қўқон хонлигидаги мадрасалар фаолияти ҳам ана шу даврларда юз
берган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий жараёнлар ҳамда маданий-маънавий
ҳаётда юз берган ўзгаришлар билан ҳамоҳанг эди.
3. Қўқон хонлигининг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий тарихи, маданий-
маънавий ҳаётига оид изланишларда хонликдаги таълим тизими, маҳаллий
анъанавий таълим соҳаси деярли тадқиқ этилмаган. Хусусан, хонликдаги
мактаб ва мадрасалар фаолияти, ўқитиш тизими ва услублари, таълим
муассасалари фаолиятининг регионал жиҳатлари, иқтисодий таъминот
масалаларини бирламчи манбалар асосида тадқиқ этиш тарих фанининг
долзарб вазифаларидан саналади.
4. Россия империяси мустамлакачилиги даврида ўлкада, жумладан,
Қўқон хонлиги ҳудудининг маданий-маънавий ҳаёти ва таълим соҳасини
ўрганишга қаратилган барча тадқиқотлар биринчи галда империянинг
мустамлакачилик сиёсатига хизмат қилгани маълум. Совет ҳукмронлиги
даврида эса тарихий воқеалар, ҳужжатли манба ва архив материаллари
асосида кенг ёритишга киришилган бўлса-да, ҳукмрон коммунистик
мафкуранинг кучли таъсири туфайли мактаб ва мадрасалар “дин ўчоқлари”,
“хурофот уяси” деб баҳоланиб, бир томонлама хулоса чиқарилгани ўз
исботини топди. Фақатгина Ўзбекистон мустақилликка эришгач, халқнинг
бой ўтмиши ва маданий-маънавий мероси унга холисона, ҳаққоний баҳо
бериш асосида атрофлича ўрганилди.
5. Қўқон хонлигида таълим тизими тадқиқига оид бирламчи манбалар
орасида тарихий ҳужжатлар (айниқса, мактаб ва мадрасаларнинг
вақфномалари) алоҳида ажралиб тургани билан, шу нарса аниқландики,
уларнинг аксарияти мадрасаларга тегишли бўлиб, мактаблар фаолиятига оид
ҳужжатлар эса камчиликни ташкил этади. Манбаларнинг яна бир қисми,
яъни европалик сайёҳлар кундаликлари ва империя маъмурларининг расмий
ҳисоботларида ҳамда махсус давлат муассасалари фаолиятига оид иш
ҳужжатларида, маҳаллий тарихий асарларда мавзуга доир маълумотлар
тарқоқ ҳолда ўз аксини топгани маълум бўлди.
6. Фарғона водийси ҳудудларида мактаб ва мадрасалар анъанавий
таълим масканлари сифатида асрлар давомида фаолият кўрсатган. Хонлик
ташкил топганидан кейин мактаб ва мадрасаларни ҳукмдорлар ва унинг
яқинлари, ҳокимлар, тариқат пешволари ва ўзига тўқ кишилар томонидан
қурилгани аниқланди. Қўқон хонлиги ҳукмронлиги йилларида мамлакат
шаҳар ва қишлоқларида 400 га яқин катта-кичик мадрасалар бўлганки,
23
улардан Қўқон, Тошкент, Марғилон, Хўжанд, Ўратепа каби йирик
шаҳарларда 20 тадан 50 тагача, Наманган, Ўш, Чуст, Шаҳрихон, Асака,
Тўрақўрғон қатори кичик шаҳарларда 3-10 та атрофида мадрасалар тўғри
келади. Қишлоқ мадрасалари, асосан, аҳолиси кўп қишлоқ марказида, одатда,
1-2 та бўлган. Бошланғич таълим берувчи оддий услубдаги мактаблар эса
хонлик даврида деярли барча масжидлар қошида ишлаб тургани манбалар ва
архив маълумотлари асосида аниқланди.
7. Мадрасалардаги таълим тизими уч босқичли бўлиб, у адно (қуйи),
авсат (ўрта) ва аъло (юқори) босқичларга бўлинган. Дарслар ҳам босқичлар
орасида белгиланган тартибда олиб борилиб, “Мулла Жалол” (мантиқ ва
теология), “Мишкоти Шариф” (ҳадислар ҳақида), “Тафсири Қози Бойвазий”
(Қуръон тафсири), “Тавзиҳ” (ислом ҳуқуқининг манбалари бўлмиш
“Қуръон”, ҳадис, ижмо ва қиёс ҳақида умумий маълумотлар берувчи фан,
аниқроғи олий мантиқ фани), “Фиқҳи Кайдоний”, “Мухтасар ул-виқоя”,
“Шарҳ ул-виқоя”, “Ҳидоя” каби дарсликлар махсус мударрисларнинг таълим
ҳавзаларида ўзлаштирилгани маълум бўлди.
8. Мактаб ва мадрасалар фаолиятида улар ўртасидаги ҳудудий
хусусиятлар алоҳида эътиборга моликлиги ҳам аниқланди. Пойтахт Қўқон
ҳамда йирик шаҳарлардаги мактаб ва мадрасалар бекликлардаги ёки
қишлоқлардаги бундай таълим муассасаларидан фақатгина ҳашаматли
бинолари билан эмас, ўқитиш савияси, таълим сифати ҳамда Ўрта Осиё
мадрасалари орасидаги мавқеи билан ҳам ажралиб турган. Йирик шаҳар
мадрасаларига мударрислар шахсан хон ёки ҳокимлар томонидан ўз билими
ва қобилияти билан танилган шахслардан тайинланган. Қишлоқ
мадрасаларида эса бу ҳолат деярли кўзга ташланмагани, таълим билан
масжид имоми, унинг муовини (имом ноиби), баъзан эса шаҳарлардан
таклиф қилинган йирик ва обрўли мадрасаларнинг толибул-илмлари машғул
бўлган.
9. Чорвадор, кўчманчи аҳолининг бой қатлами, қабила ва уруғ
бошлиқлари ёз ойларида шаҳарлардан мударрисларни чақириб, ўз
фарзандалари қаторида қабиладошларнинг болаларини ҳам саводхон
қилишга ҳаракат қилганлар.
10. Вақф мулклари хонликдаги мактаб ва мадрасаларнинг ташкил
этилиши ва узоқ йиллар хизмат қилишида ҳал қилувчи роль ўйнаган. Гарчи
мактаблар вақф мулкларисиз ҳам фаолият олиб борса-да, мадрасалар алоҳида
молиявий таъминоти бўлмаса, иш олиб бора олмаган. Одатда, хусусий
мактаблар, баъзан бадавлат кишиларнинг мактаблари вақф билан
таъминланган. Мадрасаларга ажратилган вақф мулклар орасида узоқ вақт
сақланиб туриши мумкин бўлган ер майдонлари – экин ерлар, боғлар ва ҳали
ўзлаштирилмаган қўриқ ерлар кўпчиликни ташкил этган. Савдо-саноат
вақфлари туркумига савдо, ҳунармандчилик, маиший хизмат кўрсатиш
соҳалари билан бевосита боғлиқ бўлиб, асосан, шаҳарларда кенг тарқалган.
11.Мадрасаларнинг
моддий таянчи вақф мулкидан тушадиган
даромадларнинг бир қисми, аввало, вақф мулкини сақлаб туриш, мадраса
биносини таъмирлаш (шикасту рихт) учун ажратилган. Қолган қисмининг
24
ўндан бири (тавлият) хўжалик ишларини юритувчи мутаваллига, унинг учдан
ёки тўртдан бир қисми мадрасада ўқув ишларини ташкил этувчи
мударрисларга берилган. Қолган қисми муллалар (талабалар), мадраса
қошидаги масжид имоми, сўфиси, сартароши ва фарроши ўртасида
тақсимланган.
Диссертация тадқиқоти хулосаларидан келиб чиқиб қуйидаги
таклиф
ва
тавсиялар
ишлаб чиқилди:
- Қўқон хонлигидаги анъанавий таълим тизимига бағишланган махсус
илмий тўплам ва монография нашр этиш;
- Қўқон хонлигида мактаб ва мадраса таълими хусусиятлари, тадрижий
ривожи, ютуқ ва камчиликлари ўрганилиши натижаларини ўрта мактаб, касб
–ҳунар коллежлари ўқувчилари ва олий таълим талабалари учун “Ўзбекистон
тарихи” фанидан яратиладиган ўқув қўлланмалари ва дарсликларда акс
эттириш;
- хорижий давлатлардаги кутубхона, илмий марказларда сақланаётган
анъанавий таълим тизимига доир илмий асар, рисола ва мақолаларни олиб
келиб, уларни илмий истеъмолга киритиш мақсадга мувофиқдир.
IV. ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
1.
Алихожиев М.О. Миллий маорифимиз // Ёшлик. – Тошкент, 2001. –
№3-4. – Б. 45.
2.
Алихожиев М.О. Қўқон хонлиги мадрасалари фаолияти тарихидан //
Халқ таълими. – Тошкент, 2001. – №5. – Б. 43-47.
3.
Алихожиев М.О. Боболаримиз дорулфунун кўрганми ? // Фан ва
турмуш. – Тошкент, 2001. – №5-6. – Б. 14-15.
4.
Алихожиев М.О. Зиё масканлари // Ҳидоят. – Тошкент, 2001. – №10. –
Б. 12-13.
5.
Алихожиев М.О. Архитектурные памятники Кокандского ханства /
Тезисы докладов международной научной конференции студентов и
молодых учёных. – Ош, 2004. – Б. 232-233.
6.
Алихожиев М.О. Қўқон маданияти тарихидан / Буюк ипак йўли ва
Фарғона водийси. Республика - илмий амалий анжумани материаллари. –
Тошкент, 2004. – Б. 143-146.
7.
Алихожиев М.О. Памятники архитектуры города Маргилана в период
Кокандского ханства / Марғилон асрлар силсиласида. Республика илмий –
амалий семинар материаллари. – Фарғона, 2005. – Б. 84-85.
8.
Алихожиев М.О. Коканд – культурный центр ханства // ФарДУ илмий
хабарлари. – Фарғона, 2006. – №1. – Б. 55-56.
9.
Алихожиев М.О. Қўқон хонлигида вақф ерларидан фойдаланиш //
Жамият ва бошқарув. – Тошкент, 2010. Махсус сон. – Б. 133-134.
10.
Алихожиев М.О. Қўқон хонлиги: вақф ва таълим // Тафаккур. –
Тошкент, 2011. – №1. – Б. 122-123.
25
Тарих фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Алихожиев
Мухаммаджон Одилжон ўғлининг 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи
ихтисослиги бўйича “ Қўқон хонлигининг маданий ҳаётида мактаб ва
мадрасаларнинг
тутган
ўрни
(1800-1876
йй)”
мавзусидаги
диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч (энг муҳим) сўзлар:
Қўқон хонлиги, маданий ҳаёт, анъанавий
таълим, ўқув тизими, мактаб, мадраса, мударрис, вақф мулклари, савдо-
саноат вақф мулклари, оқ вақфлар, қора вақфлар.
Тадқиқот объекти:
Қўқон хонлигида мактаб ва мадрасалар ҳамда
уларнинг хонлик маданий-маънавий ҳаётида тутган ўрни.
Ишнинг мақсади:
Қўқон хонлиги маданий-маънавий ҳаётининг
муҳим тармоқларидан бири – мактаб ва мадрасалар фаолияти ҳамда уларнинг
давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрнини ўрганиш.
Тадқиқот усуллари:
тадқиқотни амалга оширишда диалектик,
холислик, тарихий-ретроспектив, қиёсий-таҳлил усулларидан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
диссертацияда Қўқон
хонлигидаги мактаб ва мадрасалар фаолияти ҳамда уларнинг мамлакат
ижтимоий-иқтисодий ва маданий-маънавий ҳаётидаги ўрни, ўқув
муассасалари фаолиятида вақф мулкларининг аҳамияти илк бор тадқиқ
этилди. Тадқиқот илмий янгилиги иш жараёнида ушбу ўқув
муассасаларининг таълим ва ўқитиш тизими, жамият тараққиёти ҳамда аҳоли
билим савияси, маданий ҳаётини юксалтиришдаги ўрнини аниқлаш
борасидаги фикр-мулоҳазалар ўз аксини топган.
Амалий аҳамияти:
диссертация материалларидан Ўрта Осиё
халқларининг ижтимоий-сиёсий ўтмиши, жумладан, Қўқон хонлиги
маданий-маънавий ҳаёти, минтақа халқлари таълим тизими тарихини
ўрганишга доир тадқиқиқотларда, Ўзбекистон тарихи ҳамда ўлкашунослик
фанларидан ўқув-услубий қўлланмалар ва маърузалар тайёрлашда, амалий
машғулотларда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ
этиш
даражаси
ва
иқтисодий
самарадорлиги:
Диссертациянинг асосий мазмуни муаллиф томонидан эълон қилинган 6 та
илмий мақола ва 4 та тезис ҳамда материалларда ўз ифодасини топган.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:
диссертация материалларидан
Қўқон хонлигининг XIX асрдаги тарихи, Ўрта Осиёда анъанавий таълим
тизими, мактаб ва мадрасалар фаолияти ҳамда вақф муносабатларини
ўрганишда, шунингдек, олий ўқув юртлари учун дарслик, ўқув-услубий
қўлланмалар яратишда фойдаланиш мумкин.
26
РЕЗЮМЕ
диссертации Алихожиева Мухаммаджона Одилжон угли на тему:
“Роль мактабов и медресе в культурной жизни Кокандского ханства
(1800-1876 гг)” на соискание учёной степени кандидата исторических
наук по специальности 07.00.01 – История Узбекистана
Ключевые
слова:
Кокандское
ханство,
культурная
жизнь,
традиционное образование, система обучение, мактабы, медресе, мударрисы,
вакуф, торгово-промышленное вакуфное имущество, белый вакуф, чёрный
вакуф.
Объект исследования:
мактабы и медресе
в Кокандском ханстве и их
место в духовно-культурной жизни ханства.
Цель работы:
изучение деятельности мактабов и медресе – одной из
важной отрасли духовно-культурной жизни Кокандского ханства, а также их
места в жизни государства и общества.
Методы исследования:
в процессе исследования были использованы
диалектический, сравнительно-аналитический, историко-ретроспективный
методы.
Полученные результаты и их новизна:
в диссертации впервые
исследована деятельность мактабов и медресе в Кокандском ханстве, их
место в социально-экономической и духовно-культурной жизни государства,
а также значение вакуфной собственности в деятельности учебных
заведений. В процессе освещения системы образования и обучения в данных
учебных заведениях, уровня образованности населения и развития общества,
роли и места мактабов и медресе в повышении уровня культурной жизни
нашла свое отражение и научная новизна исследования.
Практическая
значимость:
материалы
диссертации
можно
использовать на практических занятиях, при подготовке текстов лекций и
учебно-методических пособий по дисциплинам “Истории Узбекистана”,
“Историческое краеведение”, а также в процессе научных исследований,
посвященных социально-политическому прошлому народов Средней Азии, в
том числе при изучении духовно-культурной жизни Кокандского ханства и
истории системы образования народов региона.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
содержание
диссертации отражено в опубликованных автором 6 статьях и 4 тезисах.
Область применения:
материалы диссертации могут быть применены
при изучении истории Кокандского ханства XIX века, системы
традиционного образования в Средней Азии, при изучении деятельности
мактабов и медресе, а также вакуфно-имущественных отношений, а также
при создании (издании) учебников и учебных пособий для вузов.
27
RESUME
Thesis of Alikhojiev Mukhammadjon Odiljon ugli on the scientific
degree competition of the doctor of philosophy in history on speciality
07.00.01 − History of Uzbekistan on the subject: “The role of schools and
medreses in the cultural life of Kokand khanate (1800-1876)”
Key words
: Kokand khanate, the cultural life, traditional formation, system
training, schools, medrese, teachers (mudarrises), vakf (religion property), trading-
industrial vakf property, white vakf, black vakf.
Subjects of research:
schools and medreses in Kokand khanate and their
place in spiritually-cultural life of khanate.
Purpose of work:
studying of activity the schools and medreses – one of
important branch spiritually – cultural life of Kokand khanate and also their place
in life of the state and a society.
Methods of research:
in the process of research have been used dialectic,
rather-analytical, historical-retrospective methods.
The results obtained and their novelty:
in the dissertation problems on
activity schools and medreses in Kokand khanate, their role and a place in social
and economic and spiritually-cultural life of the state, and also value vakf the
property in activity of educational institutions are investigated. In the course of
illumination of an education system and training in the given educational
institutions, level of erudition of the population and development of a society, a
role and a place schools and medreses in increase of level of cultural life has found
the reflexion and scientific novelty of research.
Practical value:
materials of the dissertation can be used on a practical
training, by preparation of texts of lectures and teaching-methodical grants on the
subjects “History of Uzbekistan”, “Historical study of local lore”, and also in the
course of the scientific researches devoted to the sociopolitical past of the people
of Central Asia, including at studying of spiritually-cultural life of Kokand khanate
and history of an education system of the people of region.
Degree of embed and economic effectivity:
the maintenance of the
dissertation is reflected in 6 articles published by the author and 4 theses.
Field of application
: materials of the dissertation can be applied at creation
of textbooks and manuals to high schools and at studying of history of Kokand
khanate in XIX century, system of traditional formation in Central Asia, at
studying of activity schools and medreses, and also vakf property relations.
