ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА
МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ
Қўлѐзма ҳуқуқида
УДК: 339.138(575.123)
Дедажанов Бахтиѐр Набижанович
Чакана савдони ривожланишида бошқарув
стратегиясидан фойдаланиш
(Наманган вилояти чакана савдо корхоналари мисолида)
08.00.13 - «Менежмент ва маркетинг»
Иқтисод фанлари номзоди илмий
даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация
АВТОРЕФЕРАТИ
Тошкент-2010
2
Диссертация иши Наманган муҳандислик-иқтисодиѐт институтида
бажарилган.
Илмий раҳбар:
Иқтисод фанлари доктори, профессор
Иватов Ирисбек
Расмий оппонентлар:
Иқтисод фанлари доктори, профессор
Эргашходжаева Шахноза Джасуровна
Иқтисод фанлари нозоди, доцент
Ахмедов Омонуллохон Мидхадович
Етакчи ташкилот:
Самарқанд Иқтисодиѐт ва
сервис институти
Ҳимоя Тошкент давлат иқтисодиѐт университети ҳузуридаги иқтисод
фанлари доктори илмий даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси
бўйича Д.067.06.01 рақамли ихтисослашган кенгашнинг 2010 йил «____»
_______ соат ___ да ўтадиган мажлисида бўлади.
Манзил: 100003, Тошкент шаҳри, Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 49-уй.
Диссертация
билан
Тошкент
давлат
иқтисодиѐт
университети
кутубхонасида танишиш мумкин.
Автореферат 2010 йил «___» ___________да тарқатилди.
Ихтисослашган кенгаш илмий котиби,
иқтисод фанлари
доктори, профессор Б.Б. Беркинов
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Иқтисодиѐтни эркинлаштириш ва турли мулк
шакллари шароитида хўжалик субъектлари фаолиятининг, биринчи навбатда,
ишлаб чиқарувчи билан истеъмолчи муносабатларининг эркин рақобат асосида
йўлга қўйилиши, шунингдек, жаҳон молиявий - иқтисодий инқирози таъсирини
камайтириш, бозор субъектлари фаолиятининг ҳар бир имконият ва
ресурслардан самарали фойдаланиш ҳисобига ташкил этилишига эришиш шу
кун талабларидан келиб чиқади. Бу жараѐн ҳақида Республика Президенти
И.А.Каримов: “...эски маъмурий-буйруқбозлик, тақсимлаш тизимидан бозор
муносабатларига асосланган бошқарув тизимига ўтиш...”
1
иқтисодиѐтимизни
ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга деб яна бир бор таъкидлаб ўтдилар.
Бозор иқтисодиѐти муносабатларининг қарор топиб, ривожланиб бориши
шароитида иқтисодий ислоҳотлар стратегияси иқтисодиѐтнинг ҳамма
бўғинларида янги хўжалик муносабатларини мажмуавий ривожлантириш,
бошқарувнинг эгилувчан ва мослашувчан тизимини шакллантириш,
тадбиркорлик фаолияти учун зарур шарт - шароитларни яратиш, аҳолининг
истеъмол товарлари ва хизматларига бўлган талабларини, уларнинг
даромадлари ва эҳтиѐжларини ҳисобга олган ҳолда тўлароқ қондиришдан
иборатдир. Бундай улкан вазифаларни амалга оширишда мулк шаклидан
қатъий назар, барча хўжалик субъектларида бошқариш сиѐсатини тўғри
шакллантириш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бу жараѐнга ҳар доим катта эътибор
бериш лозим бўлади.
Жаҳон молиявий - иқтисодий инқирози таъсирини юмшатиш шароитида
ҳар бир корхона, фирма бозорга қандай товарлар ва хизматлар олиб чиқиш ѐки
товарни ва хизматни қайси бозорда сотиш, савдо жараѐнларини
такомиллаштириш, хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш каби масалаларнинг
оқилона ечимини топиш бошқарув жараѐнининг асосий вазифаларидан
ҳисобланади. Савдо ташкилоти ва корхоналари салоҳиятини ошириш ҳамда
бозорда ўзларининг муносиб ўринларини эгаллашида аҳолига хизмат
кўрсатишни самарали ташкил этиш, уни шакллантириш йўналишларини
аниқлаш ва такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга. Бунинг сабаби шундаки,
замонавий рақобат нафақат мақсадли бозорни топиш, балки потенциал
харидорни аниқлаш, уларнинг хоҳиш ва талабларини қондириш, унинг
шаклланиши ва кўламини орттириш борасидаги уринишларни оқилона
бошқариш билан ажралиб туради.
Ўзбекистонда бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиѐтни
эркинлаштириш жараѐнининг асосий шартлари ишлаб чиқарилаѐтган
маҳсулотлар ва хизматларнинг рақобатдошлигини таъминлаш, ишлаб
чиқарувчи ва харидорлар ўртасидаги муносабатларни самарали шакл ва
услубларда ташкил этишдан иборат. Бу жараѐн, айниқса аҳолига хизмат
кўрсатувчи чакана савдо фаолиятида ўта муҳим бўлиб, унинг бошқариш
1
Каримов И.А. Асосий вазифамиз-ватанимиз тараққиѐти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир.-
Т.: Ўзбекистон, 2010. 35-б.
4
стратегиясини ҳар доим такомиллаштириб бориш зарур бўлади. Чунки, бозор
иқтисодиѐти шароитида чакана савдо корхонасининг фаолияти рақобатбардош
хизмат кўрсатишдан олинадиган даромадга боғлиқ. Чакана савдо тармоғида
рақобатбардош тузилмани шакллантириш учун етарлича салоҳият мавжуд.
Шунинг учун ҳам, чакана савдо соҳасида хизматлар кўрсатиш самарадорлигини
ошириш ва бунинг учун бошқарув стратегиясидан фойдаланиш ва уни татбиқ
қилиш масалалари мавзунинг долзарблигидан далолат беради.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Чакана савдода товар ва
хизматлар сиѐсатини шакллантириш эндигина пайдо бўлган янги муаммо эмас.
Бизнинг мамлакатимизда ҳам, хорижий мамлакатларда ҳам етакчи олимлар бу
муаммо билан шуғулланиб келмоқда. Хусусан, Ф. Котлер, М. Портер,
Т.П. Данько, Ю.Н. Лапыгин, И. Ансофф, А.А. Горячев, В.Н. Парахина,
Т.М. Федоренко, П. Друкер, П.С. Завьялов, С.П. Бараненко, В.Е. Демидов,
И.И. Кретов, Л.М. Путятина ва бошқа кўпгина мутахассислар асарларида бу
масаланинг назарий ва услубий жиҳатлари ѐритиб берилган
2
.
Ўзбекистонда аҳолига хизмат кўрсатиш соҳалари фаолиятининг турли
жиҳатлари иқтисодчи олимлардан Н. Йўлдошев, А. Солиев, Ш. Зайнутдинов,
И. Иватов,
Р. Шодиев,
М. Мухамедов,
М. Пардаев,
М. Расулов,
Ш. Эргашходжаева, А. Фаттахов ва бошқаларнинг илмий тадқиқотларида акс
эттирилган
3
. Бироқ, уларнинг асарларида чакана савдода
харидорларга хизмат
кўрсатиш
сиѐсатини бошқариш, шунингдек, мазкур тизимни такомиллаштириш
бўйича услубий ва амалий тавсиялар етарлича ишлаб чиқилмаган. Савдо
корхоналари томонидан олиб бориладиган товар ва хизматларни бошқариш
сиѐсати самарадорлигини баҳолашнинг ягона услубиѐти мавжуд эмаслиги, аниқ
иқтисодиѐтни самарали бошқариш тамойилларидан етарли даражада
фойдаланилмаслиги, чакана савдо корхоналарини шакллантириш борасида
сезиларли қийинчиликлар мавжудлигини кўрсатмоқда. Шунингдек, чакана
савдо корхоналари фаолиятида замонавий бошқарув ҳамда ташкилий
вазифаларни самарали бажаришда менежмент тамойиллари ва услубларини
жорий этиш, тезкор бошқарув тузилмаларини шакллантириш, қолаверса,
бошқарув стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда татбиқ этишга йўналтириш
тадқиқотлари жуда кам. Бунинг натижасида чакана савдода бошқарув
стратегиясини аниқлаш масалаларига етарлича эътибор берилмаяпти. Айнан
мана шу ҳолат ушбу мавзуни тадқиқот иши сифатида танлашни тақозо этди.
2
Котлер Ф. Маркетинг менеджмент. 11-е изд. –СПб.: Питер. 2005. -800 с.; Портер Е. Майкл Конкурентная
стратегия: Методика анализа отраслей и конкурентов: Пер. с англ. –М.: Альпина Бизнес Буне, 2005. -454 с.;
Друкер П.Ф. Рынок: как войти в лидеры. Практика и принципы. -М.: Бук, 1992-122 с.; Данько Т.П. Управление
маркетингом: Учебник. 3-е изд., перераб. и доп. – М.: ИНФРА-М, 2009. – 363 с. Лапыгин Ю.Н. Стратегический
менеджмент: учеб. пособие. – М.: Эксмо, 2010. – 432 с.; Парахина В.Н, Федоренко Т.М. Теория организации.–
М.: КНОРУС, 2009. – 296 с.; Бараненко С.П, и др. Корпоративный менеджмент.–М.: Центрополиграф, 2010.–
319с.; Маслова Т.Д. Сестемное управление реализацией маркетинговой концепции развития предприятия. -
СПб: СПбГИЭА, 1998.-198 с.
3
Иватов И., Савдода маркетинг фаолияти. Монография. – Т.: ТДИУ, 2004.-102 б.; Юлдашев Н.К. Управление
торговлей в период формирования рынка. - Т.: Узбекистан. 1992. - 88 с.; Солиев А. Маркетинг. -Т.: “Фан”,
2008. – 427 б.; Жалолов Ж. Маркетинг. - Т.: ФТДК «ДИТАФ», 1999. - 398 б.; Зайнутдинов Ш.Н. Управление
развитием мелкого бизнеса и предпринимательства в рыночной экономике. -Т., 1996.-195 с.; Шодиев
Р. Ноишлаб чиқариш соҳаси иқтисодиѐти. Монография.- Т.: “Фан”, 2005. – 256 б.
5
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Диссертация иши Наманган муҳандислик - иқтисодиѐт институти
илмий - тадқиқотлар режаси доирасида бажарилган.
Тадқиқот мақсади:
чакана савдони ривожланишида бошқарув
стратегиясидан
фойдаланишнинг
ташкилий – иқтисодий
механизмини
такомиллаштириш бўйича илмий – услубий ва амалий тавсияларни ишлаб
чиқишдан иборат.
Тадқиқот вазифалари.
Қўйилган мақсадга эришиш учун қуйидаги
вазифалар белгиланди:
- турли мулкчилик шакллари шароитида менежментнинг назарий ва
амалий жиҳатларини ўрганиш;
- чакана савдо соҳасининг ижтимоий - иқтисодий моҳиятини очиб беpиш,
унинг мамлакат иқтисодиѐтидаги ўpни ва ўзига хос хусусиятлаpини аниқлаш;
- чакана савдо соҳасида менежмент тизимининг мазмуни, унинг
тавсифлари ва хусусиятлари ҳамда ундан фойдаланиш жараѐнларини кўрсатиш;
- харидорнинг талаб - эҳтиѐжини қондиpишда чакана савдони бошқарув
стратегиясини шакллантириш ва қўллаш механизмларини кўрсатиш;
- чакана савдо бошқарувида талаб ва таклифнинг намоѐн бўлиши ҳамда
улардаги ўзгаришларни таҳлил қилиш;
- чакана савдони ривожланишида товарлар таъминоти манбаларини ва
сотиш муаммоларини ўрганиш;
- жаҳондаги ривожланган мамлакатларда чакана савдони бошқариш
тажрибасини ўрганиш;
- чакана савдода хизмат кўрсатишни ташкил қилишни такомиллаштиpиш
йўлларини асослаш;
- чакана
савдо соҳасида бошқарув стратегиясининг истиқболли
йўналишларини аниқлаб бериш ҳисобланади.
Тадқиқот объекти ва предмети.
Тадқиқот объекти
бўлиб, Наманган
вилоятида фаолият юритаѐтган чакана савдо корхоналари ва фирмалари
ҳисобланади.
Тадқиқот предмети бўлиб, чакана савдо корхоналарининг
фаолияти ва унинг самарадорлигини оширишга қаратилган бошқарув,
ташкилий ва ижтимоий - иқтисодий муносабатлар йиғиндиси ҳисобланади.
Тадқиқотнииг назарий ва услубий асослари.
Диссертациянинг назарий ва
услубий асосини мамлакатимизда бозор иқтисодиѐтига ўтишнинг концептуал
қоидалари,
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг
иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари ва
стратегиясини ишлаб чиқишга бағишланган илмий ишлари ҳамда
мамлакатимиз ва хорижий иқтисодчи олимларнинг ушбу соҳасидаги илмий
асарлари ташкил этади. Илмий изланишнинг меъѐрий асосини савдо корхоналари
бошқарув фаолиятини йўлга қўйилиши ва унда менежмент тамойилларидан
фойдаланиш асосида тадбиркорлик жараѐнларини ривожлантириш бўйича
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунлари, Президент Фармонлари,
Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, тегишли вазирликларнинг меъѐрий-ҳуқуқий
ҳужжатлари ва кўрсатмалари ташкил қилади.
6
Тадқиқот усуллари.
Илмий изланишни олиб бориш жараѐнида мантиқий,
тизимли ва таққослаш таҳлили, иқтисодий-статистик таҳлил, эксперт баҳолаш,
башоратлаш ва бошқа усуллардан фойдаланилган.
Диссертациянинг ахборот манбаини Ўзбекистон Республикаси Давлат
статистика қўмитаси, Наманаган вилоят истиқболни белгилаш ва статистика
бошқармаси маълумотлари, махсус ташкил этилган социологик анкета сўрови
натижалари, илмий ва оммавий ахборот воситалари, интернет манбалари
маълумотлари ташкил этади.
Ҳимояга олиб чиқилаѐтган асосий ҳолатлар:
- иқтисодиѐтни модернизация қилиш ва турли мулкчилик шакллари
шароитида менежмент тушунчаси, унинг назарий ва амалий жиҳатлари;
- чакана савдода менежмент тизимининг мазмуни, унинг тавсифлари ва
хусусиятлари ҳамда ундан фойдаланиш жараѐнлари;
- чакана савдони ривожланишида товарлар таъминоти манбалари ва сотиш
муаммоларини ҳал этиш бўйича илмий тавсиялар;
- чакана савдода хизмат кўрсатишни ташкил қилишни такомиллаштиpиш
йўллари;
- чакана
савдо соҳасида бошқарув стратегиясининг истиқболли
йўналишлари.
Тадқиқот ишининг илмий янгилиги.
Менежмент назарияси ва
амалиѐтига таянган ҳолда унинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб,
чакана савдода хизмат кўрсатиш жараѐнларини замон талаблари асосида
бошқаришни такомиллаштириш билан белгиланиб, қуйидагиларда ўз
ифодасини топди:
-
чакана савдо ривожланишини бошқаришда менежмент назарияси ва
амалиѐтидан фойдаланиш, унинг ўзига хос хусусиятлари ва тамойиллари очиб
берилган;
- ҳудудий чакана савдо фаолиятини бошқариш тизимининг ҳозирги замон
концептуал жиҳатлари асосланган;
- чакана савдо ривожланишини бошқариш жараѐнлари билан боғлиқ
мезонлар ва ўлчамлар аниқланган;
- рақобатбардош чакана савдо корхоналарининг стратегик режалаштириш
ва бошқаришдаги фаолияти таҳлил қилиниб, уларда бошқарув стратегияси
усулларини жорий қилиш ва амалга ошириш мақсадида тавсиялар ишлаб
чиқилган;
- чакана
савдони
бошқариш
стратегиясида
савдо
корхоналари
персоналидан фойдаланиш механизми кўрсатиб берилган;
- чакана савдо корхоналарида миқдор ва сифат кўрсаткичларини ҳисобга
олган ҳолда, қабул қилинган стратегик ривожланиш режасининг амалга
оширилишини назорат қилиш жараѐнларини бошқариш бўйича таклифлар
шакллантирилган;
- чакана савдо ривожланишини башоратлаш усулларидан фойдаланиб, уни
бошқариш жараѐнлари бўйича истиқболли тавсиялар ишлаб чиқилган.
Тадқиқот
натижаларининг
назарий
ва
амалий
аҳамияти.
Диссертацияда ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва амалий таклифлар чакана
7
савдо соҳасини ривожлантиришда, уларни бошқариш жараѐнларини
такомиллаштиришда ва савдо хизмати кўрсатиш сифатини оширишга хизмат
қилади. Диссертацияда илгари сурилган хулоса ва таклифлардан келгусидаги
махсус илмий-тадқиқот ишларини амалга оширишда қўлланилиши мумкин.
Диссертацияда ишлаб чиқилган илмий хулоса ва амалий таклифлардан
мамлакатимизни савдо соҳасини ривожлантиришга қаратилган қарорлар ва
меъѐрий ҳужжатлар ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкин. Диссертация
материалларидан “Менежмент”, “Савдо менежменти”, “Маркетинг” ва “Савдо
жараѐнлари технологияси ва уни ташкил этиш” фанлари ўқув дастурларини
такомиллаштириш ва ўқитишда фойдаланиш мумкин.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Диссертациянинг асосий
натижалари ва хулосалари Наманган шаҳар хокимлиги ҳузуридаги “Савдо,
умумий овқатланиш, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ва ҳалқ истеъмоли
моллари ишлаб чиқариш” Давлат департаменти (2008 йил 4 августдаги 123/1-01
– сонли қарори) ва Наманган вилоят “Матлуботсавдо” акциядорлик компанияси
(2008 йил 26 августдаги 46 – сонли фармойиши) амалий фаолиятига ҳамда
Наманган муҳандислик - иқтисодиѐт институти (2010 йил 9 апрелдаги 390-
024 – сонли маълумтномаси) ўқув жараѐнига татбиқ этилган.
Ишнинг синовдан ўтиши.
Тадқиқот ишининг натижалари бўйича
“Билимларга асосланган янги иқтисодиѐт шароитида табиий ресурслардан
фойдаланиш муаммолари” (Фарғона ш.,
ФДУ, 27-28 июнь
2007 й.),
“Ўзбекистон иқтисодиѐтига хорижий инвестициялар ҳамда трансмиллий
корпорацияларни жалб қилиш муаммолари”
(Тошкент ш., ТДИУ, 8 июнь 2007
й.),
“Миллий иқтисодиѐтни барқарорлаштиришнинг ижтимоий-иқтисодий
омиллари” (Наманган ш., НамМИИ, 2008 й.),
“Иқтисодиѐтнинг таркибий
қисмлари ўртасидаги мутаносиблик ва мувозанатни таъминлашнинг назарий
асослари” (Тошкент ш., ТДИУ, 6 июн 2008 й.), “Тадбиркорлик менежменти:
назария, амалиѐт, истиқбол” (Тошкент ш., ТДИУ, 22 сентябрь 2008 й.),
“Баркамол авлод-илмий тадқиқотнинг интеллектуал бойлиги” (Тошкент ш.,
ТДИУ, 2010 й.) мавзуларидаги республика илмий-амалий анжуманиларида
маъруза қилинган ва маъқулланган.
Диссертация иши шунингдек, Наманган муҳандислик-иқтисодиѐт
институтининг “Менежмент” ва “Маркетинг” кафедраларини кенгайтирилган
қўшма йиғилшида (2008 йил 10 июндаги 1-сонли баѐннома), Фарғона
политехника институтининг “Иқтисодиѐт” ва “Менежмент” кафедраларини
кенгайтирилган қўшма илмий семинарида (2008 йил 27 июндаги 11-сонли
баѐннома), ЎзР. ФА Иқтисодиѐт институтининг “Иқтисодий интеграция
муаммолари” ва “Миллий иқтисодиѐт рақобатбардошлигининг ижтимоий
муаммолари” бўлимларини қўшма илмий семинарида (2008 йил 23 октябрдаги
10-сонли баѐннома) ва Ўзбекистон Миллий университетининг “Иқтисодиѐт”
факультетини бирлашган илмий семинарида (2008 йил 3 декабрдаги 14-сонли
баѐннома) ҳамда Тошкент Давлат иқтисодиѐт университети ҳузуридаги
Д.067.06.01 рақамли Ихтисослашган кенгаш қошидаги 08.00.13 – “Менежмент
ва маркетинг” ихтисослиги бўйича илмий семинарда (2010 йил 12 февралдаги
1-сонли баѐннома) муҳокама қилинган ва ҳимояга тавсия этилган.
8
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Диссертация иши бўйича муаллиф
12 та илмий мақола ва маъруза тезислари чоп этган.
Диссертациянинг тузилиши ва хажми.
Диссертация иши кириш, учта боб,
хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати ва иловалардан иборат.
Тадқиқот иши матнининг умумий ҳажми 174 бет бўлиб, унда 24 та жадвал, 31
та
расм, 116 та фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати, 4 та иловалар келтирилган.
Тадқиқотнинг
кириш
қисмида мавзунинг долзарблиги, муаммонинг
ўрганилганлик даражаси, мақсади, вазифалари асосланган, эришилган
натижаларнинг илмий янгилиги ва амалий аҳамияти баён қилинган.
Диссертациянинг
“Иқтисоий ислоҳотлар жараѐнида чакана савдо
ривожланишининг бошқарув стратегияси ва унинг илмий-услубий
асослари”
деб
номланган биринчи бобида жаҳон молиявий – иқтисодий
инқирози таъсирини юмшатишда менежмент ва ундан фойдаланиш зарурияти,
аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасида менежмент ва унинг моҳияти, чакана савдо
соҳасини ривожланишида бошқарувнинг функциялари ва механизмлари тадқиқ
қилинган.
Диссертациянинг “
Чакана савдони ривожланиши жараѐнлари ва уни
бошқариш стратегиясидаги ўзгаришлар”
деб номланган иккинчи бобида
чакана савдо корхоналари фаолиятини иқтисодий кўрсаткичлари таҳлили, савдо
корхоналарида хизмат кўрсатиш даражасини шакллантирувчи асосий
элементлар
тизимини
ѐритиш ҳамда чакана савдо корхоналарида хизмат кўрсатиш
жараѐнини бошқаришда рақобатбардошлик ва унинг намоѐн бўлиши ѐритилган.
Диссертациянинг
“Иқтисодиѐтни глобаллашуви шароитида чакана
савдони бошқариш стратегиясини такомиллаштириш йўллари”
деб
номланган учинчи боби глобаллашув шароитида чакана савдо менежментининг
стратегияси йўналишлари, чакана савдони бошқариш стратегиясида савдо
корхоналари персоналидан фойдаланиш ва унинг самарадорлигини ошириш,
шунингдек, чакана савдо корхоналарининг ривожланиш истиқболлари ва
бошқариш усулларини такомиллаштириш йўллари кўрсатиб берилган.
Хулоса қисмида тадқиқот натижаларидан келиб чиқадиган асосий
хулосалар, таклифлар ва тавсиялар баён қилинган.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Ўзбекистон қисқа давр
мобайнида
ўз
иқтисодиѐтини бозор
муносабатлари
асосида
шакллантириш
мақсадида
тажриба
тўплаб,
республикамиз иқтисодиѐтида бир қатор ижобий ишларни амалга оширишга
эришди.
Жумладан,
мулкни
давлат
тасарруфидан
чиқариш
ва
хусусийлаштириш, ўзининг миллий валютаси - сўмни жорий қилиш,
инфратузилма тизимларини ривожлантириш, молия ва кредит муассасаларида
бошқарув жараѐнларини қайтадан шакллантириш, ташқи иқтисодий фаолиятни
кучайтириш каби чора - тадбирларни амалга оширди.
Айниқса,
республиканинг
ижтимоий - иқтисодий
ривожланишида
кейинги йилларда эришилаѐтган ютуқлар давлатнинг нуфузини, салоҳиятини
9
дунѐ ҳамжамияти олдида янада обрўли бўлишига сабабчи бўлмоқда. Чунончи:
“
2009 йилда Ўзбeкистонда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 8,1 фоизни ташкил
этди. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 9,0 фоизга кўпайди, қишлоқ
хўжалигидаги ўсиш 5,7 фоизни ташкил этди, чакана савдо айланмаси 16,6 фоиз,
аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш 12,9 фоизга ошди”
4
. Бундай иқтисодий
ўсишнинг содир бўлиши мамлакатда амалга оширилаѐтган иқтисодий
ислоҳотлар кўлами билан боғлиқ бўлиб, кейинги пайтларда бозор
муносабатларини янада қарор топтириш ва ривожлантириш мақсадида
республика миқѐсида ижобий ўзгаришлар юз бераѐтганлиги кузатилмоқда.
Бу жараѐнларда бозор муносабатлари учун хос бўлган самарали бошқариш
механизмларидан Ўзбекистон иқтисодиѐтининг турли соҳаларида, хусусан,
чакана савдода ҳам фойдаланиш ва қўллашга ҳаракатларнинг бўлиши объектив
заруриятдир. Мана шундай шароитда
инсон фаолиятини аниқ мақсадларга
эришиши ва ижобий натижаларга эга бўлиши бошқариш воситаси асосида
содир бўлади ва юзага чиқади. Бу эса ўз навбатида,
жаҳон молиявий –
иқтисодий
инқирози таъсирини юмшатишда
бошқариш
ва
ундан
фойдаланишнинг обьектив заруриятини келтириб чиқаради.
Муаллиф фикрича, ҳозирги замон менежментининг моҳиятини аниқлаш,
унинг мазмуни ва функциясини тўлиқ ѐритишда, менежмент тўғрисида
билдирилган назарий ғоялар мазмуни ва уларнинг амалиѐтда қарор топиши
масалаларига ҳам эътиборни қаратиш зарур. “Менежмент фаолиятини назария
ва амалиѐтда ўзгармас ҳолат деб қараш мумкин эмас, чунки у илмий-техника
ютуқлари таъсирида ҳамда турли ижтимоий-иқтисодий ва сиѐсий ҳолатларда
юз бераѐтган ҳалқаро ва миллий бозорлардаги конъюнктура ўзгаришларига
мослашиш мақсадида ўзининг стратегия ва тактикасини ҳар доим
такомиллаштиради ва ривожлантириб бораверади”
5
. Менежмент тушунчаси,
унинг амалиѐтда қўлланиш баросидаги илмий баҳсларнинг натижаси ўлароқ,
менежмент назариясининг мавжудлик асоси бўлиб ҳисобланган самарали
фаолият турларини янада ривожланиб, такомиллашиб боришига эришилмоқда.
Диссертацияда аниқланганидек, чакана савдо хизмати кўрсатиш соҳаси
тадбиркорлик фаолиятининг илғор ва қўшимча меҳнат муҳити сифатида
кейинги йилларда олдинга силжишга эришди. Оддий чайқовчилик ва олиб
сотиш бизнесидан тадбиркорлар, энди савдо фаолиятининг юқорироқ
босқичига, якка ва хусусий корхоналар ташкил этиш орқали ўтадилар. Бундай
корхона менежерлари ўз тажрибаларига суяниб, корхонанинг ақл билан ҳал
этишлари лозим бўлган иқтисодий ва молиявий аҳамиятга эга бўлган
муаммоларига ҳар куни дуч келадилар.
Чакана савдо соҳасида савдо менежментининг барча масалалари бир -
бири билан бевосита боғлиқ. Масалан, харидорларга савдо хизмати
кўрсатилишини юқори даражада таъминлашга қаратилган тадбирлар
корхонанинг меҳнат, моддий ва молиявий ресурсларидан қўшимча ҳаражатлар
қилишига олиб келиши мумкин. Бу билан савдо корхонаси фойда миқдорининг
4
Каримов И.А. Асосий вазифамиз-ватанимиз тараққиѐти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир.-
Т.: Ўзбекистон, 2010. 50-б.
5
Иваньков А.Е., Иванькова М.А. Менеджмент: учебный минимум. –М.: «Юриспруденция», 2008. с.32
10
камайиб кетиши табиий ҳол. Ўз навбатида, савдо корхонаси фойда миқдорини
ошириш бевосита хўжалик фаолиятига боғлиқ таваккалчилик даражасининг
ўсиши билан амалга оширилади. Шунинг учун, савдо менежментининг бу каби
алоҳида вазифалари бир-бирлари билан мувофиқлаштирилган тарзда
оптималлаштирилиши зарур.
Муаллиф диссертацияда чакана савдонинг асосий вазифаси, бу аҳолига
хизмат кўрсатишдан иборат деб таъкидлаб, ишлаб чиқарилган товарларни
аҳолига етказиб бериш жараѐни, чакана савдода ҳам икки йўналишдан иборат
эканлигини қайд қилади. Чакана савдодаги ишлаб чиқариш жараѐни транспорт
харажатлари, товарларни сақлаш, қадоқлаш, маркировка қилиш ва
ҳоказолардан иборат бўлиб, бу жараѐн барча чакана савдо шаҳобчалари
фаолиятида кузатилади. Натижада ҳозирги кунда чакана савдо соҳасида ишлаб
чиқариш операциялари жами меҳнатнинг 10-15 фоизини ташкил этади. Шу
билан бир вақт ичида чакана савдо соҳасидаги бевосита аҳолига хизмат
кўрсатиш операциялари 85-90 фоизини ташкил этади ва бу ўзгаришлар
1-расмда келтирилган.
26
74
25
75
22
78
19
81
17
83
17
83
15
85
14
86
0
10
20
30
40
50
60
70
80
90
100
Фоиз
2001 2002 2003 2004 2005 2006 2007 2008
йил
Ишлаб чиқариш
Хизмат кўрсатиш соҳаси
1-расм. Наманган вилояти чакана савдо фаолиятидаги ўзгаришлар*
* Муаллифнинг тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган.
1-расм маълумотларидан кўриниб турибдики, чакана савдодаги ишлаб
чиқариш ҳиссаси 2001 йилда 26 фоизга тенг бўлса, 2008 йилга келиб, бу
кўрсаткич 14 фоизга тушиб қолди. Бу табиий ҳолат бўлиб, товарлар ишлаб
чиқариш ва аҳолига хизмат кўрсатишда савдонинг ишлаб чиқариш фаолиятини
камайтириш орқали аҳолига хизмат кўрсатишни янада ривожлантириш
жараѐни билан тавсифланади ва бу ижобий ҳолат ҳисобланади.
Молия ва бозор механизмларидан максимал даражада фойдаланиш аввало
корхоналари аҳолининг товар ва хизматларга бўлган эҳтиѐжларини қондирувчи
тармоқлар, айнан савдо ва умумий овқатланиш тармоқлари учун тавсифлидир.
Мазкур фаолиятнинг моҳиятини товар - пул муносабатлари ва товар
айирбошлаш операциялари ташкил этади. Чакана савдо корхонасида мазкур
фаолиятни амалга ошириш хўжалик юритишнинг 3 та таркибий
инфратузилмасига асосланади ва у 2-расмда тасвирлангандек ифодаланади.
11
2-расм. Савдо корхонасининг фаолият юритиш асослари таркиби*
* Расм савдо корхоналарининг тижорат-тадбиркорлик фаолияти тўғрисидаги мавжуд меъѐрий ҳужжатлар
асосида муаллиф томонидан тузилди.
2-расмдан кўриниб турганидек, савдо корхонаси фаолиятини бошқаришда
ҳуқуқий, хўжалик ва тармоқ асослари бир-бири билан узвий боғланган бўлиб,
улар ҳар доим мантиқан кетма-кетликда ва ўрнатилган тартибда амалга
оширилади. Ва айнан ушбу жараѐнда чакана савдони бошқаришдаги
мутаносиблик у ѐки бу даражада корхонанинг самарали фаолиятини таъмин
этиш имкониятини яратади.
Чакана товар айланмасини таҳлил қилиш жараѐнида унинг қиймат ва
натурал кўринишда ўзгаришини аниқлаш мақсадга мувофиқ бўлиб, уни товар
айланмаси табиий ҳажмининг ўзгариши билан тавсифлаш мумкин. Чакана
савдо хизмати кўрсатишнинг ҳар қандай шакли даврли харажатларга эга бўлиб,
бир давр давомида керакли ресурсларни жалб қилиш, хизмат кўрсатиш
жараѐнида уларни бирлаштириш, савдо шахобчасидаги товарларни сотиш ва
пировард молиявий натижаларга эга бўлиш лозим бўлади.
Диссертацияда муаллиф, ташқи муҳит билан ички муҳитнинг бир-бирига
узвий боғлиқлиги ва бунда чакана савдода қабул қилинаѐтган бошқарув
қарорлари бевосита ташқи муҳит таъсирида содир бўлишини қайд қилган.
Ташқи муҳитга тааллуқли бўлган истеъмолчилар ѐки мижозлар, рақобатчилар,
бозор ва ижтимоий-иқтисодий муҳит ҳар доим чакана савдо корхонасининг
ички муҳитини ўзига мослашишини тақозо этади ва бу жараѐн 3–расмда
тасвирлангандек босқичларда амалга оширилади.
3-расм. Чакана савдо корхонаси ички муҳитини ташқи муҳитдаги
ўзгаришга мослашиш жараѐни*
* Муаллиф томонидан ишланган.
Савдо корхонаси
Хўжалик асоси
Ҳуқуқий асоси
Тармоқ асоси
Ҳуқуқий шахс:
ташкилий бирлик;
мулкнинг алоҳидалиги;
мустақил фуқаролик-
ҳуқуқий жавобгарлик;
фуқаролик ва ҳуқуқий
ишларда ўз номидан
иштирок этиш.
Хўжалик асоси:
ер; бинолар; асбоб-
ускуналар; инвентар;
хом-ашѐ; маҳсулот;
товар; пул маблағлари;
мулкка эгалик ҳуқуқи;
номоддий активлар.
Ташкилий мажмуа:
моддий таркиб;
савдо-технология
таркиби; ташкилий-
иқтисодий таркиб.
Кузатиш
Таҳлил
Қарорлар
Ўзгариш
Назорат (натижаларни
ўлчаш)
12
3-расмдан кўриниб турибдики, чакана савдо корхонасининг ички муҳит
омилларини ташқи муҳитга мослашиш жараѐни бир-неча босқичлардан иборат
бўлиб, айнан унга қатъий амал қилиниши натижасида корхонанинг ички
муҳитида мос ўзгаришларни амалга оширишни талаб қиладиган бошқарув
қарорлари қабул қилиниши содир бўлади. Ва бунинг натижасида ички муҳит
омилларидан бошқариш таркиби, савдони йўлга қўйиш, маркетинг, молиявий
ҳолат ва ходимларни бошқариш масалаларида янада ўзгаришлар бўлиши
кузатилади. Бу эса, ўз навбатида, чакана савдо корхоналарида янги
стратегияларни
амалга
ошириш
бўйича
режаларни
истиқболи
ва
имкониятларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилишини тақозо этади.
Харидорларга хизмат кўрсатиш жараѐни савдони бошқариш билан
бевосита боғлиқ бўлиб,
бу вазифани амалга ошириш савдо корхонасининг
асосий вазифаси билан тўғридан - тўғри боғлиқ ва унинг истеъмол бозоридаги
рақобат мавқеини оширишнинг шартларидан бири ҳисобланади. Харидорларга
хизмат кўрсатиш жараѐнини бошқариш, харидорларга товар сотиб олиш учун
қулай шароитларни яратиш, товар сотишнинг самарали усулларини танлаш,
кенг қамровдаги қўшимча савдо хизматларини ташкил этиш, дўконларда ички
рекламани ташкил этиш ва бошқа шу каби масалаларни назарда тутади. Бунинг
натижасида чакана савдонинг давлат ва нодавлат мулкчилигида катта
ўзгаришларни содир бўлиши кузатилмоқда ҳамда унда нодавлат мулкчилик
ҳиссаларини ўзгариб бориши сезилмоқда (4-расм).
4-расмдан кўриниб турибдики, 2005
йилда чакана савдо айланмасида
ширкатлар мулки улуши 0,3 фоизни ташкил этган бўлса, 2009 йилда унинг
улуши умуман сезилмади. Бу жараѐнда қўшма корхонлар мулки 0,4 фоизни
ташкил этиб, чакана савдонинг нодавлат мулкида хусусий фирмалар ва
хўжалик жамиятлари мулкларини кўпайиши, хусусий мулкнинг бошқа
шакллари хиссасини камайиши кузатилмоқда.
2005 йил
Хусусий
мулкнинг
бошқа
турлари:
73,5
Ширкатлар
мулки: 0,3
Давлат
мулки: 0,1
Хусусий
фирмалар
мулки: 13,1
Хўжалик
жамиятлари
мулки: 13
2009 йил
Хусусий
фирмалар
мулки: 17
Қўшма
корхоналар
мулки: 0,4
Давлат
мулки: 0,1
Хусусий
мулкнинг
бошқа
турлари:
60,9
Хўжалик
жамиятлари
мулки: 21,6
4-расм. Наманган вилоятида 2005-2009 йилларда чакана савдо
айланмасининг мулкчилик шакллари улушидаги ўзгаришлар (фоизда)*
*
Наманаган вилоят истиқболни белгилаш ва статистика бошқармаси маълумотлари асосида муаллиф ҳисоб
китоблари.
13
Муаллиф қайд қилганидек, Наманган вилояти шаҳарлари ва районлари
аҳолисини товарлар билан таъминлашда вилоятлараро ўзига хос бўлган товар
алмашиши мавжуд бўлиб, вилоятга бошқа вилоятларда ҳам зарур бўлган
маҳсулотлар келтирилади. Бу жараѐнни ўрганиш натижасида муаллиф
томонидан амалга оширилган изланишлар шундан далолат берадики, аҳоли
истеъмолида энг зарур бўлган маҳсулотларнинг маҳаллий ва ташқи ресурслари
салмоғида ҳар доим ўзгаришлар бўлиб келган ва у 5-расмда ифодаланган.
13
14
24
39
45
40
37
38
34
34
87
81
76
61
55
60
63
62
66
66
0
10
20
30
40
50
60
70
80
90
100
1995 2000 2001 2002 2003 2004 2005 2006 2007 2008
Фоиз
Ташқи товар ресурслари
Маҳаллий товар ресурслари
5-расм. Чакана савдо айланмасининг товар ресурслари динамикаси*
* Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Наманган вилоятининг ҳудудий бошқармаси маълумотлари
асосида муаллиф томонидан тузилди.
5-расм маълумотларидан кўриниб турибдики, Наманган вилояти чакана
савдо айланмасида товар ресурсларининг қайси манбалар ҳисобига келиши
муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг ҳиссасида содир бўлаѐтган ўзгаришларни
кўришимиз мумкин. Агар 1995 йилда чакана товар айланмасининг 87 фоиз
маҳаллий ресурслар, 13 фоиз ташқи товар ресурсларига тўғри келса, бу
кўрсаткичлар 2008 йилда бевосита 66 ва 34 фоизларга тўғри келган. Бу айнан
чакана савдони бошқариш жараѐни билан боғлиқ бўлиб, ташқаридан товар
ресурсларини келтиришга ҳам катта эътибор берилаѐтганидан далолат беради.
Харидорларга хизмат кўрсатишнинг юқори савияси ҳамда савдо
корхонасини истеъмол бозоридаги эришган муносиб ўрни унинг обруйини
шакллантириши
ва
харидорларга
хизмат
кўрсатиш
жараѐнини
такомиллаштиришга хизмат қилади. Бу ерда тармоқлар ичидаги рақобат
натижаси ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ҳар бир корхона ўзининг ожиз
томонларини аниқлаб, шунга кўра, ҳимояланиш стратегиясини ишлаб чиқиши,
кучли томонларини эса янада кучайтирмоғи лозим. Ўрганилаѐтган рақобатчи
савдо корхоналарнинг айрим хусусиятларини солиштириш асосида, улардан
қайси бири рақобатда ғолиб чиқишини кузатиш мумкин (1-жадвал).
14
1-жадвал
Рақобатлашувчи “Зухра-Захро”, “Исфархон” ва “Садоқат” хусусий савдо
корхоналари хусусиятлари*
Маҳсулотларга
қўйиладиган
талаблар
Савдо корхоналари
“Зухра-Захро”
“Исфархон”
“Садоқат”
Маҳсулот нархи
Бозор нархида
Бозор нархидан паст
Бозор нархида
Маҳсулот
сифати
Ўртача
Юқори
Ўртача
Тури
Колбаса, сосиска,
сарделька
Колбаса, сосиска
Колбаса, сосиска
Ўраб-
жойланиши
Унчалик жалб
этмайди
Жалб этадиган
Рангли
Ўраш ҳажми
850, 1000
граммли
450, 600, 850
граммли
450, 600
граммли
* Муаллифнинг тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган.
1-жадвал маълумотлари шуни кўрсатадики, “Зухра-Захро” хусусий савдо
корхонасининг рақобатбардошлик даражаси умуман олганда паст, яъни ўраб –
жойланиши ва ўраш ҳажмларидаги талаблари бўйича салбий кўрсаткичга,
баъзи соҳалардагина ижобий жиҳатларга эга. Савдо корхонасидаги эски
технология сотилаѐтган маҳсулот сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда. Ушбу
корхона бу каби камчиликларни бартараф этишни стратегик режаларида акс
эттириши лозим.
Чакана савдо хизмати кўрсатиш соҳасини ривожланиши рақобат муҳити
билан узвий боғлиқ бўлиб, бу жараѐнга соғлом рақобат қоидаларининг
нечоғлик амал қилаѐтганлигига баҳо бериш мумкин. Рақобат муҳитини
шакллантириш ва ривожлантириш нархлар эркинлигига, хусусий секторнинг
иқтисодиѐтдаги таъсирига, савдо валюта операцияларининг эркинлик даражаси
ва бошқа кўрсаткичларга таянган ҳолда амалга оширилади.
2-жадвал
Наманган вилояти чакана савдо хизмати кўрсатиш соҳасида рақобат
муҳитини шакллантиришга таъсир этувчи кўрсаткичлар*
Кўрсаткичлар
2005 й.
2006 й.
2007 й. 2008 й. 2009 й.
Савдо
айланмасининг
ЯҲМдаги
ҳиссаси (фоизда)
54,6
57,5
59,6
60,5
60,6
Нархларнинг эркинлик
индекси
2,6
2,6
2,5
2,7
2,9
Хусусий
секторнинг
ЯҲМдаги
ҳиссаси (фоизда)
35,1
36,7
38,0
39,4
41,4
Савдо валюта операцияларининг
эркинлик индекси
2,0
1,7
1,6
1,5
1,6
Рақобат индекси
1,2
1,3
1,3
1,3
1,4
*Наманаган вилоят истиқболни белгилаш ва статистика бошқармаси маълумотлари асосида диссертант ҳисоб-
китоблари.
15
2-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, савдо айланмасининг
ЯҲМдаги ҳиссасини ошаѐтганлигида хусусий секторни ўрни муҳим аҳамиятга
эга эканлиги ва уларга яратиб берилаѐтган шарт-шароитлар мавжудлигидан
далолат беради. Диссертацияда бошқариш жараѐнида нархларнинг эркинлик
индекси ва савдо валюта операцияларининг эркинлик даражаси рақобат
муҳитини шакллантириш ҳамда ривожлантириш учун қандай таъсир кўрсатиши
мумкинлигини
ўрганиш
учун
қуйидаги
кўрсаткичли
функциядан
фойдаланилган:
.
4
3
2
1
4
3
2
1
0
a
a
a
a
x
x
x
x
a
y
Бу ерда:
y
- савдо айланмасининг ЯҲМдаги ҳиссаси;
1
x
- нархларнинг эркинлик индекси;
2
x
- хусусий секторнинг ЯҲМдаги ҳиссаси;
3
x
- савдо валюта операцияларининг эркинлик индекси;
4
x
- рақобат индекси.
Таҳлилий маълумотлар асосида Наманган вилояти чакана савдо хизмати
кўрсатиш соҳаси учун қуйидаги математик модел шакллантирилди:
.
95
,
29
588
,
0
4
0017
,
0
3
0031
,
0
2
517
,
0
1
x
x
x
x
y
Модел кўрсаткичларининг таҳлили шуни кўрсатадики, чакана савдо
хизмати кўрсатиш соҳасида рақобат муҳитини шакллантиришга хусусий
секторни ЯҲМдаги ҳиссаси, савдо валюта операцияларини эркинлик индекси,
айниқса рақобат индекси сезиларли таъсир этар экан.
Чакана
савдонинг
бошқариш
стратегияси
савдо
корхонасини
ривожлантиришнинг самарали кўрсаткичини юзага чиқариш билан боғлиқ.
Умумий кўринишда чакана савдонинг бошқариш стратегиясини савдо
корхонаси фаолиятини узоқ муддатли мақсадлари тизимини шакллантириш ва
унга эришишнинг энг маъқул йўлини танлаш деб тушуниш мумкин.
Диссертацияда муаллиф, харидорларга савдо хизмати кўрсатилиши бўйича
корхонанинг рақобатбардошлик имкониятлари ва фаолиятининг асосий
молиявий - иқтисодий кўрсаткичлари қаторида корхонанинг
ривожланишида
ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган ходимлар фаолиятига ҳам алоҳида эътибор
беради ва бу борада улар бошқариш стратегиясида ҳал қилувчи аҳамиятга эга
зканлиги кўрсатиб берилди. Бунинг учун ишлаш қобилияти ва маҳорати бўйича
ходимнинг қай даражада корхонанинг келгуси ривожланишига қўшган салмоғи
аниқланиб, ҳаѐтийлик даври босқичларидан келиб чиққан ҳолда, корхона
ривожланишини юқори даражада таъминловчи муайян мақсадга йўналтирилган
фаолиятнинг стратегик моделини аниқлаш имкони туғилди.
Тадқиқотни амалга ошириш жараѐнида муаллиф чакана савдо корхоналари
ва фирмалари раҳбарлари ўртасида анкета сўровини ўтказиб, қайси омиллар
бошқариш жараѐнида муҳим эканлигини аниқлашга эришган. Хусусан,
сўралган раҳбарлардан 64 фоизи ички муҳитдаги ҳолат ташқи муҳитга
қараганда бошқаришга кўпроқ таъсир кўрсатиши ва бу жараѐнда
16
сўралганлардан 12,3 фоизи ходимлар касбий малаксини пастлиги, 12,1 фоизи
ходимларга нисбатан назоратнинг сустлиги, 8 фоизи рағбатлантириш етарли
даражада эмаслиги, 15,1 фоизи бизнес жараѐнларини тўлиқ тушунмаслиги, 13,5
фоизи режалаштириш тизимини такомиллашмаганлиги, 11 фоизи ходимларни
меҳнатга масъулиятсиз ѐндашишини, 14 фоизи қарор қабул қилишда ахборотни
етишмаслигини, 8,7 фоизи жавобгарликни аниқ тақсимланмаганлиги, 5,3 фоизи
эса бошқариш жараѐнларидаги камчиликларни қайд қилдилар. Бу
жараѐнларнинг барчаси чакана савдо корхонасини бошқариш стратегияси
билан боғлиқ бўлиб, у ўтган даврнинг давоми ҳисобланган ҳозирги ҳолатга
асосланиб, келажакдаги ривожланишни шакллантириб беради. Иқтисодий
ишлар чакана савдо корхонасидаги хўжалик ва бошқарув фаолиятини ўзида
мужассамлаштиради. Ташқи шароит ва ички мақсадларга мос келадиган
иқтисодий ишларни замон талаблари асосида йўлга қўйилиши чакана савдо
корхонасини самарали бошқариш тизимини таъминлайди.
Диссертацияда аниқланганидек, персоналнинг таркиби ва сонини
бошқаришнинг асосий мақсади савдо корхона фаолияти билан боғлиқ жонли
меҳнат сарфлари оптимизацияси ва мутахассисликка, касбига, билим
даражасига мос равишда ишчиларни иш жойи билан таъминлаш ҳисобланади.
Муаллифнинг фикрича, 10 йилдан кўп ишлаган раҳбарлар юқори фоизни
ташкил қилиб, бошқарув қарорларини қабул қилишда энг яхши натжаларга
эришмоқда. Персоналнинг таркиби ва сонини бошқаришда раҳбар фаолияти,
айниқса унинг тажрибаси ўта муҳим бўлган жараѐн ҳисобланади. Ҳозирги
кунда Республикда чакана савдо хизмати кўрсатиш соҳаси корхоналари
ривожланиб бормоқда. Бу борада ҳукумат томонидан кўпгина қонунлар,
карорлар, фармонлар қабул қилинган ва қилинмоқда. Чакана савдо хизмати
кўрсатиш соҳаси корхоналарида менежментни қўллаш, айниқса бошқариш
стратегияларини тадбиқ этиш муҳим аҳамият касб этади. Бошқариш
стратегияси
корхоналар
имкониятларини
бозордаги
ҳолатга
мувофиқлаштириш,
қўйилган
мақсадларга
эришишнинг
мажмуали
воситаларини белгилашдан иборатдир.
ХУЛОСА
Олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра, менежмент тизимини қўллаш
жараѐни ва уни янада такомиллаштириш жуда кўплаб омиллар таъсирида
шаклланиб, Наманган вилоятида ишлаб чиқарилаѐтган ва сотилаѐтган истеъмол
маҳсулотлари бозорида эришилган илмий-амалий натижалар, улардан олинган
хулосалар ва таклифлар чакана савдонинг ривожланиши учун муҳим йўналиш
ҳисобланади. Чакана савдони ривожланишида бошқарув стратегияси ва уни
жорий қилиш масалалари хусусида қуйидаги хулоса ва таклифларни қайд этиш
мумкин:
1. Эркин хўжалик муносабатларига асосланган бозор иқтисодиѐтига ҳамда
бошқаришнинг янги иқтисодий тизимига ўтиши шароитида иқтисодиѐтнинг
асосий субъектларидан бири бўлган корхоналарнинг мулк шакли, уларнинг
таркиби ва фаолият олиб борадиган муҳити ҳам ўзгариб боради. Ўзбекистон
17
иқтисодиѐти учун ҳозирги даврда бозор иқтисодиѐти муносабатларини фаол
шакллантириш жараѐни иқтисодий ислоҳотларни изчиллик билан амалга
ошириш ҳисобига содир бўлмоқда. Шунинг учун ҳам бошқаришнинг назарий
ва услубий асосларини ўрганиш ҳал қилиниши лозим бўлган муҳим
масалалардан биридир.
2. Ривожланишнинг янги ижтимоий-иқтисодий шароитида иқтисодиѐтнинг
яна бир муҳим субъекти бўлган истеъмолчиларнинг ҳам талаб ва эҳтиѐжларига
бевосита таъсир кўрсатиши, бундай шароитда ҳам ишлаб чиқарувчилар, ҳам
истеъмолчиларнинг манфаатларини уйғунлаштириш муҳим аҳамият касб этади.
Мана шу вазифани амалга оширишда бошқариш тизимининг аҳамияти янада
ортиб бораверади. Ҳозирги ривожланиш шароитида бошқаришнинг замонавий
концепцияси иқтисодиѐтни ривожлантиришга қаратилган бўлиб, бу жараѐндан
хўжалик субъектларини тўлақонли фойдаланиши учун етарли шарт-шароит ва
имкониятлар мавжуд.
3. Замонавий бошқариш стратегиясини корхоналар фаолиятида қўллаш
менежмент, маркетинг ва логистика концепцияларини ҳисобга олган ҳолда
амалга оширилади ва унинг эволюцияси бошқариш тизимини ҳар доим
такомиллашишини таъмин этади. Шунинг учун бошқариш стратегиясида бу
концепциялардан оқилона фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлиб, иқтисодиѐтни
глобаллашиши жарайнида хўжаликни самарали юритиш механизмини кенг
қўллаш лозим бўлади.
4. Республикада бозор муносабатлари ривожланаѐтган шароитда бозор
фаолияти тўғрисидаги билимлар замонавий менежментнинг муҳим
қоидаларига асосланиши лозим. Бунинг учун эса, менежмент тўғрисида,
маркетинг тадқиқотларини ўтказиш услубияти тўғрисида чуқур тасаввурга эга
бўлиш талаб этилади.
5. Стратегик бошқарув масаласини ҳар томонлама кўриб чиқиш мақсадида,
чакана савдо корхоналарини ривожланишида бошқарувнинг асосий
муаммоларини, хусусан, маҳулот ассортиментини, корхонанинг бозор улушини
кенгайтириш ва шу кабиларга эътиборни қаратиш лозим. Бунинг учун
Наманган вилоятида фаолият юритаѐтган кичик бизнес ва тадбиркорлик
субъектлари истеъмолчиларга тез мослашувчан тамойилларга амал қилиши
мақсадга мувофиқ ва ундан ҳар доим барқарор фойдаланиш лозим.
6. Мамлакатда амалга оширилаѐтган иқтисодий ислоҳотларнинг ҳозирги
босқичида бозор муносабатларининг барча элементлари учун замин
яратилмоқда. Аммо чакана савдо тармоқларида харидорларга мунтазам
равишда сифатли хизмат кўрсатиш тизими замон талаби даражасида
шакллангани йўқ. Чакана савдо тармоқлари етарли даражада моддий техника
воситаларига эга эмас. Шунинг учун ҳам чакана савдо тармоқлари истеъмол
товарлари бозорини шакллантириш ва уни менежмент тамойиллари асосида
ташкил этиш борасидаги жараѐнларни янада такомиллаштириб бориш таклиф
этилади.
7. Чакана
савдо
корхоналари
ривожланишининиг
муваффақиятлари бозорни тўғри ўрганишда, бошқарув қарорларини белгилаш
18
фойда олишнинг зарурий шарти эканлиги корхонанинг устувор йўналишлари
сифатида қараб мавжуд бошқарув механизмига жорий қилиш таклиф қилинади.
8. Чакана савдо корхоналарида банд бўлган ходимлар ўз фаолиятларини
жадаллаштириб, бу соҳани янада ривожлантириш ва мавқеини кўтариш
имкониятларига эга. Айниқса харидорларга сифатли хизмат кўрсатиш
салоҳиятини бозор муносабатлари талаблари асосида юксалтириш зарур бўлиб,
рақобат муносабатларининг кучайиб бориш шароитида харидорларни жалб
қилиш жараѐнлари бошқариш санъати билан бевосита боғлиқ. Шунинг учун
ҳам сотувчи ва харидор ўртасидаги бошқарув муносабатларига илғор
корхоналар ва ташкилотларнинг иш бошқарув фаолиятидаги тажрибасини кенг
қўллаш лозим.
9. Истеъмол
маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчилар
манфаатлари ўзаро уйғунлигини таъминловчи менежмент механизмини
шакллантиришда бошқариш стратегиясининг аҳолини талаб–эҳтиѐжини, сифат
кўрсаткичларини эътиборга олган ҳолда тўла-тўкис қондириш масаласига
эътиборни қаратиб, унинг амалий жиҳатларига эътиборни қаратиш лозим.
10. Имкониятлардан самарали фойдаланиш мақсадида, корхонанинг
маркетинг бўлими томонидан, ҳар кварталга сотилиши кутилаѐтган маҳсулот
турлари ва миқдорлари бўйича режа тузилиши лозим. Чакана савдо хизмати
кўрсатиш соҳасида менежмент тизими ривожланишининг истиқболлари ҳақида
тўхталиб, уни мажмуали бошқариш шароитида, маҳсулот ишлаб чиқарувчилар
билан истеъмол бозори маркетинг бўлими ўртасида тузиладиган шартномалар
сони кўпайиб, савдо-сотиқ ишларига кўпроқ воситачиларни жалб қилиш
ҳисобига юқори даражада ташкил қилинган савдо маданиятини шакллантириш
лозим.
11. “Намангансавдо”
акционерлик жамиятининг минтақавий бозор
фаолиятини яхшилаш мақсадида истеъмол маҳсулотлари бозорларини
кенгайтириш, бунинг учун Республика ҳудудий бозорини ўзлаштириш ва
вилоятларда унинг савдосини ташкил этишни амалга ошириш, махсус ҳудудий
шўъбалар очиш орқали уларнинг савдосини уюштириш мақсадга мувофиқ.
Савдо корхоналари ўртасида савдо рақобат муҳитини янада кенгайтириш,
истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш, янгидан-янги иш
услубларининг жаҳон тажрибасини ўрганган ҳолда жорий этиш лозим ва шу
орқали чакана савдонинг бошқариш механизми самарадорлигини оширишга
зришиш мумкин.
Юқорида айтиб ўтилган чора-тадбирларнинг мажмуали равишда амалга
оширилиши чакана савдони бошқариш сифатини кўтаришга, бошқарувнинг
очиқ-ойдин бўлишига, иқтисодий ўсиш барқарорлигига ва пировард натижада
жамият фаровонлигининг ўсишига самарали таъсир кўрсатади.
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
1.
Иватов И., Дедажанов Б. Ноанъанавий савдода инвестицияни шаклланиши
ва бу жараѐнда маркетингдан фойдаланиш //Ўзбекистон иқтисодиѐтига
хорижий инвестициялар ҳамда трансмиллий корпорацияларни жалб қилиш
19
муаммолари: Республика илмий-амалий анжуманининг тезислар тўплами. –
Тошкент: ТДИУ, 2007 йил. –Б. 154-157.
2.
Иватов И., Дедажанов Б. Маркетинговая стратегия менеджмента сферы
услуг в условиях командной работы //Билмиларга асосланган янги
иқтисодиѐт шароитида табиий ресурслардан фойдаланиш муаммолари:
Республика илмий-амалий конференциясининг материаллари. –Фарғона:
ФДУ, 2007 йил. –С. 11-13.
3.
Дедажанов Б., Эргашева Ф. Корхоналарнинг инқирозга қарши бошқарувини
ташкил қилиш йўллари //Ж: Наманган Давлат Университети илмий
ахбороти. –Наманган, 2007 йил. -№ 1. –Б. 127-129.
4.
Дедажанов Б. Совершенствование управления региональным рынком услуг.
//Ж: Иқтисодиѐт ва таълим. – Тошкент, 2007 йил. -№ 1. –Б. 34-38.
5.
Дедажанов Б. Успешное стратегическое управление в сфере услуг, в
изменяющихся
условиях
хозяйствования //Миллий
иқтисодиѐтни
барқарорлаштиришнинг ижтимоий-иқтисодий омиллари: Республика
илмий-амалий анжуманининг тезислар тўплами. –Наманган: НамМИИ, 2008
йил. –Б. 149-151.
6.
Дедажанов Б. Управление маркетингом сферы услуг розничной торговли в
условиях рыночной коъюнктуры //Иқтисодиѐтнинг таркибий қисмлари
ўртасидаги мутаносиблик ва мувозанатни таъминлашнинг назарий
асослари: Республика илмий-амалий анжумани маърузалар тезислари
тўплами. –Тошкент: ТДИУ, 2008 йил. –С. 155-157.
7.
Дедажанов Б. Развитие теории о предпринимательстве в экономической
литературе //Социально-экономические
проблемы
развития
интеграционных процессов в условиях либерализации национальной
экономики: Сборник научных трудов. – Москва: ТФИ, МГЭИ, 2008 год. – С.
229-231.
8.
Дедажанов Б. Чакана савдо хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик
менежменти //Тадбиркорлик менежменти: назария, амалиѐт, истиқбол”
Республика илмий-амалий анжумани тезислари тўплами. –Тошкент: ТДИУ,
2008 йил. –Б. 191-193.
9.
Дедажанов Б. Чакана савдо хизмат кўрсатиш соҳасида менежмент
стратегияси ва уларни амалга ошириш //Ж. Иқтисодиѐт ва таълим. 2008 йил,
3-сон. –Б. 44-49.
10.
Дедажанов Б. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида чакана
савдо соҳаларини бошқариш хусусиятлари.//
Инқироз сабоқлари ва глобал
таҳдидлар шароитида иқтисодий ривожланишнинг инновацион модели.
Республика илмий-амалий анжумани тезислари тўплами. 2-бўлим. -Т.:
Иқтисодиѐт, 2010. –Б. 21-23.
11.
Дедажанов Б. Чакана савдо корхоналари персонали фаолияти
самарадорлигини
ошириш //Баркамол
авлод-илмий
тадқиқотнинг
интеллектуал бойлиги: Республика илмий-амалий анжуманининг тезислар
тўплами. – Тошкент, 2010 йил. –Б. 251-253.
12.
Дедажанов Б., Расулов Н. Истеъмолчилар эҳтиѐжларини қондиришда
маркетинг тизимидан фойдаланиш.// Инқироз сабоқлари ва глобал
20
таҳдидлар шароитида иқтисодий ривожланишнинг инновацион модели.
Республика илмий-амалий анжумани тезислари тўплами. 2-бўлим. -Т.:
Иқтисодиѐт, 2010. –Б. 220-222.
21
Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасига талабгор
Бахтиёр
Набижанович Дедажанов
нинг 08.00.13-«Менежмент ва маркетинг»
ихтисослиги бўйича «Ч
акана савдони ривожланишида бошқарув
стратегиясидан фойдаланиш» (Наманган вилояти чакана савдо
корхоналари мисолида)
мавзуидаги диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч сўзлар
: менежмент, менжмент стратегияси, чакана савдо,
маркетинг тизими, истеъмол товарлари бозори, хизматлар бозори, чакана
савдони бошқариш, маркетингни бошқариш, ходимларни бошқариш, бозор
конъюнктураси.
Тадқиқот объектлари:
Наманган вилояти чакана савдо корхоналари ва
фирмалари.
Ишнинг
мақсади:
чакана
савдони
ривожланишида
бошқарув
стратегиясидан
фойдаланишнинг
ташкилий-иқтисодий
механизмини
такомиллаштириш бўйича илмий- услубий ва амалий тавсияларни ишлаб
чиқишдан иборат.
Тадқиқот методлари
: мантиқий, тизимли ва таққослаш таҳлили,
иқтисодий-статистик таҳлил, эксперт баҳолаш, башоратлаш ва бошқа усуллар.
Олинган натижалар
ва
уларнинг янгилиги:
чакана савдо
ривожланишини бошқаришда менежмент назарияси ва амалиѐтидан
фойдаланиш, унинг ўзига хос хусусиятлари ва тамойиллари очиб берилган;
ҳудудий чакана савдо фаолиятини бошқариш тизимининг ҳозирги замон
концептуал жиҳатлари асосланган; чакана савдо ривожланишини бошқариш
жараѐнлари билан боғлиқ мезонлар ва ўлчамлар аниқланган; чакана савдонинг
ривожланишида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш механизми
кўрсатиб берилган; иқтисодиѐтни модернизация қилиш шароитида чакана
савдони бошқарув стратегияси ишлаб чиқилган; чакана савдо ривожланишини
башоратлаш усулларидан фойдаланиб, уни бошқариш жараѐнлари бўйича
истиқболли тавсиялар ишлаб чиқилган.
Амалий аҳамияти:
чакана савдо ривожланишини бошқариш механизмини
такомиллаштириш ва амалда қўллаш бўйича ишлаб чиқилган илмий-услубий ва
амалий тавсиялар, унинг субьектлари хўжалик барқарорлигини оширишга,
шунингдек, чакана савдо корхоналарида аҳолига хизмат кўрсатиш сифати ва
маданиятини оширишга
хизмат қилади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
тадқиқот
натижалари, ишлаб чиқилган хулоса ва таклифлар Наманган шаҳар ҳокимлиги
ҳузуридаги “Савдо, умумий овқатланиш, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ва
ҳалқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш” Давлат департаменти ва Наманган
вилоят “Матлуботсавдо” акциядорлик компанияси амалиѐтларида ҳамда
Наманган
муҳандислик-иқтисодиѐт
институтининг
ўқув
жараѐнида
фойдаланилмоқда.
Қўлланиш соҳаси:
чакана савдони бошқариш соҳасида.
22
Р Е З Ю М Е
диссертации
Дедажанова Бахтиёра Набижановича
на тему:
«Использование стратегии управления в развитие розничной торговли»
(На примере
предприятий розничной торговли
Наманганской области)
на
соискание ученой степени кандидата экономических наук по
специальности
08.00.13-«Менеджмент и маркетинг»
Ключевые слова:
менеджмент, стратегия менеджмента, розничная
торговля, система маркетинга, рынок потребительских товаров, рынок услуг,
управление розничной торговлей, управление маркетингом, управление
персоналом, конъюнктура рынка.
Объекты исследования:
объектом исследования являются предприятия и
фирмы розничной торговли Наманганской области.
Цель работы:
Разработка научно-методических и практических
предложений использования стратегии управления по совершенствованию
организационно-экономического механизма в развитии розничной торговли.
Методы
исследования
:
методы
логического,
системного
и
сравнительного анализа, экономического и статистического анализа, экспертных
оценок, прогнозирование.
Полученные результаты и их новизна:
раскрыто использование теории и
практики менеджмента в управлении развитием розничной торговли, его
специфические особенности и принципы; обоснованы современные
концептуальные аспекты системы управления деятельности территориальной
розничной торговли; определены критерии и параметры, связанные процессами
управления по развитию розничной торговли; указан механизм осуществления
предпринимательской деятельности в развитии розничной торговли;
разработана стратегия управления розничной торговли в условиях
модернизации экономики; используя методы управления развитием розничной
торговли, разработаны рекомендации перспективного процесс ее управления.
Практическая значимость:
научно-методические и практические
рекомендации, разработанные по совершенствованию управления развитием
розничной торговли и использованию на практике будут способствовать
повышению хозяйственной устойчивости еѐ субьектов, а также улучшению
качества и культуры обслуживания населения на предприятиях розничной
торговли.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
результаты
исследования, выводы и предложения внедрены в практической деятельности
Государственного департамента “Торговля, общественное питание, бытовое
обслуживание населения и производство товаров народного потребления” при
хокимияте города Намангана и Акционерной компании “Матлуботсавдо”
Наманганской области, а также в учебном процессе Наманганского инженерно-
экономического института.
Область применения:
сфера управления розничной торговлей.
23
R E S U M E
Thesis of Bahtiyor Nabiganovich Dedaganov on scientific degree of the
candidate
of economic sciences, on specialty 08.00.13 – «Management and marketing».,
subject: «The use of management strategies in the retail development» (by the
example of retailers in Namangan region)
Key words:
management, strategy management, retail, marketing system, the
market of consumer goods, consumer services, retail management, marketing
management, personnel management, market conditions.
Subjects of the research:
the
object of study is business and retailers of
Namangan region.
Purpose of work:
the system of
development of theoretical and practical
scientific proposals for the development and management of strategies improvement
of the organizational-economic mechanism of management of retail trade.
Methods of research
: methods of logical, systemattic and comparative analysis
of economic and statistical analysis, expert assessments, prediction.
The results obtained and their novelty: the
use of the theory and management
practice in management of development of retail trade, its specific features and
principles are shown; the modern concept of management, principles, the nature and
essence is opened; criterion and the measurement are defined, connected with
managerial process by development of retail trade; realisation of process of business
in development of retail trade is shown; ways strategy of development of retail trade
is defined; the concept of strategy of management of retail trade in conditions of
society modernisations is developed; are defined managerial process by development
of retail trade and prospects are planned; recommendations about methods of
forecasting and prospects of development of retail trade are developed.
Practical value:
the scientific-methodological and practical recommendations
designed to improve the management of retail development and use in practice will
enhance the economic sustainability of its subjects, as well as improving the quality
and cultural services to the public at retail.
Degree of embed and economic efficiency:
the results of the research,
conclusions and proposals in place in the practice of the State Department, “Trade
and public catering, consumer services and consumer goods” in the municipality of
the city of Namangan, and the Joint Stock Company “Matlubotsavdo” Namangan
region, as well as in educational process of Namangan Engineering-Economic Institute.
Field of application:
in retail management.
