ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ
И.МЎМИНОВ НОМИДАГИ ФАЛСАФА ВА ҲУҚУҚ ИНСТИТУТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК 1:374.32(575.1)
ЮЛДАШЕВА МАТЛУБА МУНАВАРОВНА
ҲОЗИРГИ ДАВРДА МАФКУРАВИЙ ТАҲДИДЛАР НАМОЁН
БЎЛИШИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ
ЙЎЛЛАРИ
09.00.11 – Ижтимоий фалсафа
Фалсафа фанлари номзоди илмий даражасини
олиш учун тақдим этилган диссертация
АВТОРЕФЕРАТИ
Тошкент – 2010
2
Диссертация
Наманган
давлат
университети
“Фалсафа”
кафедрасида бажарилган
Илмий раҳбар:
фалсафа фанлари доктори, профессор
Ачилдиев Абдувоҳид Саибназарович
Расмий оппонентлар:
фалсафа фанлари доктори, профессор
Назаров Қиѐмиддин Нормирзаевич
фалсафа фанлари доктори, профессор
Қодиров Анвар Қаҳҳорович
Етакчи ташкилот: Тошкент Давлат Иқтисодиѐт университети
Ҳимоя 2010 йил ________ ойининг «___» куни соат ___ да Мирзо
Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Ўзбекистон
Республикаси Фанлар Академияси И.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ
институти ҳузуридаги фалсафа фанлари доктори (номзоди) илмий
даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича Д.067.02.01 рақамли
Бирлашган Ихтисослашган кенгаш йиғилишида ўтказилади. Манзил:
Тошкент шаҳри, 100095, Талабалар шаҳарчаси, Фаробий кўчаси 16, Мирзо
Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Маданият саройи
мажлислар зали.
Диссертация билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университетининг Асосий кутубхонаси (Ахборот – ресурс маркази)да
танишиш мумкин. Манзил: Тошкент шаҳри, 100095, Талабалар шаҳарчаси,
ЎзМУ маъмурий биноси, 2 қават 4 – хона.
Автореферат 2010 йил «___»__________да тарқатилди.
Тамғали муҳр билан тасдиқланган тақризларингизни Бирлашган
Ихтисослашган кенгаш илмий котиби (Тошкент шаҳри, 100095, Талабалар
шаҳарчаси, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети,
Фалсафа факультети, 208-хонага) юборишингизни сўраймиз.
Бирлашган Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби, фалсафа фанлари доктори
Ш.О.Мадаева
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Жамият барқарорлигини издан чиқаришга
қаратилган таҳдидлар ва уларнинг олдини олиш муаммоларини тадқиқ этиш
муҳим назарий ва амалий аҳамият касб этади. Зеро, сўнгги йилларда глобал
миқѐс касб этиб, жамиятнинг барча соҳаларини қамраб олаѐтган турли хавф-
хатарлар вужудга келди, уларнинг олдини олишнинг самарали йўлларини
аниқлаш устувор вазифага айланди. Хусусан, улкан таҳдид – жаҳон
молиявий иқтисодий инқирози ҳақида Президентимиз И.А.Каримов шундай
ѐзади: “Бугунги кунда мамлакатимизни, аввало, иқтисодиѐтимизни ислоҳ
этиш, эркинлаштириш ва модернизация қилиш, унинг таркибий тузилишини
диверсификация қилиш борасида амалга оширилаѐтган, ҳар томонлама
асосли ва чуқур ўйланган сиѐсат бизни инқирозлар ва бошқа таҳдидларнинг
салбий таъсиридан ҳимоя қиладиган кучли тўсиқ, айтиш мумкинки,
мустаҳкам ва ишончли ҳимоя воситасини яратди”
1
.
Инсон онги ва қалби учун кураш тарихан турли шаклларда инсоният
ҳаѐтидан ўрин эгаллаб келган. Ҳозирги давр мафкуравий таҳдидларнинг
кучайиб бораѐтгани, турли оқимлар ва кучлар томонидан ғаразли мақсадлар
йўлида амалга оширилаѐтган, жамият маънавий барқарорлигига салбий
таъсир этадиган мафкуравий хуружларнинг юзага келаѐтгани билан
характерланади. Бундай жараѐнлар мустақил тараққиѐт йўлига чиққан янги
давлатларнинг ҳаѐтида ҳам ўзига хос тарзда акс этмоқда. Шу боис “…
ҳозирги мураккаб ва таҳликали замонда миллий ўзлигимиз, азалий
қадриятларимизга ѐт ва бегона бўлган турли хил хуружлар, ѐшларимизнинг
онги ва қалбини эгаллашга қаратилган ғаразли интилишлар тобора кучайиб
бораѐтгани барчамизни янада ҳушѐр ва огоҳ бўлишга даъват этиши
табиийдир”
2
.
Айниқса, шу йил 11-14 июн кунлари Қирғиситонда бўлган воқеалар
мафкуравий таҳдидларда “учинчи қўлнинг” ташкилотчилик роли
мавжудлигини кўрсатди. Ўзбекистон Президенти И.А.Каримовнинг БМТ
саммити мингйиллик ривожланиш мақсадларига бағишланган нутқида:
“Узоқни кўзлаб амалга оширилган бу акциядан мақсад мамлакатда нафақат
тартибсизлик ва парокандаликни юзага келтириш, балки Ўзбекистонни ушбу
ваҳшиѐна хунрезликка тортиш, пировард натижада, миллатлараро қарама-
қаршиликни икки қўшни мамлакат – Қирғизистон ҳамда Ўзбекистон
ўртасидаги давлатлараро қарама-қаршиликка айлантиришдан иборат эди”
3
-
деб таъкидлайди.
1
Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва
чоралари. – Тошкент: Ўзбекистон, 2009. – Б. 31-32.
2
Каримов И.А. Ўзбекистон Конституцияси – биз учун демократик тараққиѐт йўлида ва фуқаролик жамиятини
барпо этишда мустаҳкам пойдевордир.– Тошкент: Ўзбекистон , 2009. – Б. 29.
3
Қаранг: Каримов И.А. Хамкорлик, тараққиѐт ва хавфсизликни таъминлаш йўлидан. БМТ Бош Ассамблеясининг
Мингйиллик ривожланиш мақсадлари бўйича олий даражадаги ялпи мажлисидаги нутқи. Тошкент: /Халқ сўзи.
2010 йил 22 сентябр.
4
Жамият маънавиятига таҳдид солаѐтган мафкуравий омилларнинг
объектив ва субъектив жиҳатлари, ғоявий хавф-хатарларнинг олдини
олишнинг самарали усуллари, воситалари ва йўлларини аниқлаш зарурияти
билан боғлиқ бўлган мазкур тадқиқотнинг долзарблиги қуйидаги жиҳатлар
билан ифодаланган:
Биринчидан, глобаллашув шароитида жамият ҳаѐтига хавф солаѐтган
таҳдидлар ўзига хос тарзда намоѐн бўлиб, таъсир кучи ортиб бормоқда.
Хусусан, турли ѐвуз ва вайронкор ғоялар, қарашларнинг мураккаб синтези
сифатида чиқаѐтган мафкуравий таҳдидлар жамият умумий хавфсизлигига
жиддий таъсир этаѐтганини таъкидлаш зарур. Бу мафкуравий таҳдидларнинг
мазмун-моҳияти, намоѐн бўлиш шакллари ва ижтимоий оқибатларига янгича
нуқтаи назардан ѐндашувни тақозо қилади.
Иккинчидан, бугунги кунда илғор коммуникация воситалари
шароитида мафкуравий таъсир кўрсатиш тезкор ва шиддатли тус олиб, турли
соҳа ва йўналишлар доирасида хилма-хил шаклларда намоѐн бўлмоқда. Бу
мафкуравий таҳдидларнинг тарихан янги сифат босқичига кирганини
кўрсатади. Шу нуқтаи назардан қараганда, бузғунчи ва вайронкор ғояларнинг
ҳозирги даврда намоѐн бўлиш хусусиятларини ижтимоий-фалсафий
жиҳатдан тадқиқ этиш ҳаѐтий-амалий аҳамият касб этади.
Учинчидан, миллий ғоя концепциясини самарали амалга ошириш
ғоявий хуружларнинг олдини олишнинг муҳим шартидир. Зеро, миллий
мафкура тизимидаги ғоялар жаҳолатга қарши курашда илмий ѐндашув
асосида белгилаб олинган асосий маърифий восита ҳисобланади. Бу борада,
юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги, Ватан равнақи ғояларидан мафкуравий
курашда фойдаланишнинг оқилона йўлларини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга.
Тўртинчидан, ѐшлар турли объектив ва субъектив омиллар таъсирида
мафкуравий таҳдидларнинг асосий объектига айланмоқда. Натижада,
ѐшларда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш масаласи ҳар қачонгидан
ҳам долзарб бўлиб бормоқда. Бу мафкуравий таҳдидларнинг олдини
олишнинг асосий йўналишларидан бири сифатида жамиятимиз ѐшларининг
ҳаѐтий мўлжал ва мақсадларини, орзу-идеалларини билиш, маънавий-
ахлоқий ҳаѐтидаги устувор тенденцияларни аниқлашни талаб этади.
Бешинчидан, ўзининг мафкуравий таъсир кучига кўра оила, маҳалла ва
таълим-тарбия тизими ғоявий тарбия жараѐнида муҳим ўрин тутади. Айни
пайтда, мазкур институтлар мафкуравий таҳдидларнинг олдини олишда ҳам
алоҳида аҳамият касб этади. Шундай экан, уларнинг фаолиятида тарбия ва
мафкуравий муҳофаза уйғунлигини таъминлаш билан боғлиқ масалаларни
тизимли таҳлил қилиш мавжуд муаммоларнинг оқилона ечимларини топишга
хизмат қилади.
Олтинчидан, кунда ОАВнинг аҳоли, айниқса, ѐшлар дунѐқараши ва
тафаккурига таъсири ошиб бормоқда. Бу ОАВ орқали амалга ошириладиган
мафкуравий таҳдидларнинг моҳиятини аниқлаш, уларнинг олдини олиш
билан боғлиқ муаммоларни таҳлил қилиш, “тўртинчи ҳокимият”нинг турли
тармоқларида олиб бориладиган ғоявий тарғибот мазмунини кучайтириш
имкониятлари ва йўлларини тадқиқ этиш зарурлигини кўрсатади.
5
Шунингдек, тадқиқотнинг долзарблиги мафкуравий таҳдидларнинг
олдини олиш жамият барқарорлигини таъминлашнинг муҳим омили эканини
ижтимоий-фалсафий тадқиқ этиш зарурияти билан ҳам белгиланади.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси
. Мафкуравий таҳдидларнинг
олдини олишда буюк мутафаккир аждодларимизнинг маънавий баркамол
инсонни тарбиялаш масалалари акс этган мумтоз асарлари муҳим ўрин
тутади. Бу борада Имом Бухорий (810-870), “Боланинг табиати исломий (бу
ўринда “ишонувчан” – М.Ю.) бўлади, уни қандай ғоялар билан тўлдириш
ота-она ва устозга боғлиқ”
1
- дейди. Абу Наср Форобий (873-950), инсон
камолотга ѐлғиз ўзи эриша олмайди. У бошқалар билан алоқада бўлиши,
уларнинг кўмаклашуви ѐки муносабатларига муҳтож бўлади, дейди. Ана шу
жараѐнда инсонда фазилатларни камол топтириш ҳақида таъкидлаб қуйидаги
фикрларни илгари суради, “Инсон фазилатлар билан камолотга етади ва
камолотга етган одам бахтли ҳисобланади”
2
. Абу Райҳон Беруний (973-1048)
инсон ҳаѐтига дахл қилувчи хавф-хатарлар ҳақида фикр юрита туриб, улар
кўп ҳолларда ѐвуз ниятда қилинишини қайд этади
3
. Унга ҳамоҳанг тарзда
Ибн Сино (980-1037) эса хавф – хатарларни бартараф этишда тарбия омилига
таянишни таъкидлайди
4
. Шу муаммони таҳлил қилган Юсуф Хос Ҳожиб
(1019-1088), “Камолотга етиш йўли иккита: билим олиш ва ибрат ўрганиш”
5
,
- дейди. Шунингдек, Абулқосим Замаҳшарий (1074-1144), Аҳмад Яссавий
(1103-1166), Алишер Навоий (1441-1501), Заҳириддин Муҳаммад Бобур
(1483-1530) каби мутафаккирларимизнинг маънавий-ахлоқий таълимотлари
муҳим манба ҳисобланади
6
.
Ғоявий тарбия жараѐнида ѐшларнинг табиий-биологик, психо-
физиологик хусусиятларини ҳисобга олиш пировард мақсадга эришишнинг
зарурий шарти ҳисобланади. Бу борада Ғарбда бир неча мумтоз психология
оқимлари мавжуд. Жумладан, З.Фрейд таълимотига кўра ѐшларнинг психо-
физиологик шаклланишида оилавий тарбия катта роль ўйнайди. Т.Парсонс
фикрича, ѐшларнинг хатти-ҳаракатлари, феъл-атворлари вақтинчалик
функционал босқич бўлиб, бу даврда улар мавжуд ахлоқий меъѐрларни
ўзлаштирадилар. К.Маннгейм эса асосий эътиборни ѐш авлодда ижтимоий
тажрибанинг шаклланишига ва уларнинг катта авлоддан фарқини тадқиқ
этишга қаратади
7
.
1
Имом ал-Бухорий. Ал-адаб ал-муфрад. – Тошкент: Мовароуннаҳр, 2005. – Б. 16.
2
Абу Наср Форобий. Фазилат, бахт-саодат ва камолот ҳақида. – Тошкент: Ёзувчи, 2001. – Б. 38.
3
Абу Райҳон Беруний. “Қадимги халқлардан қолган ѐдгорликлар”. –Тошкент: Фан, 1972. – Б. 68.
4
Абу Али Ибн Сина. Философский трактаты. –М.: Наука, 1980. – С. 43.
5
Юсуф Хос Ҳожиб. Қутадғу билиг. – Тошкент: Фан, 1971. – Б. 103.
6
Абдулқосим Замаҳшарий. Нозик иборалар. – Тошкент: Камалак, 1992. – 80 б.; Аҳмад Яссавий. Ҳикматлар. –
Тошкент: 1990. – 163 б.; Алишер Навоий. Маҳбуб ул-қулуб. – Тошкент: Ғ. Ғулом номидаги Адабиѐт ва санъат
нашриѐти, 1983. – 112 б.; Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Бобурнома. – Тошкент: Юлдузча, 1989. – 368 б.
7
Eric H. Erickson. Identity. Youth and Crisis. W.W. Norton&Company. – New York. London. 1968. – P. 317. ;
Freud Z. Freud and the 20
th
century. - Cleveland, 1963. – P. 220.; Mannheim K. Freedom, power and democratic
planning. With a note by Ernest K[ohn] Bramstedt [i.e. Ernst Kohn-Bramstedt] and Hans Gerth. Xxiv, – New York,
1997. – P. 348.; Black M. The social theories of Talkott Parsons, a critical examination. Englewood Cliffs: Prentice-
Hall, 1961. – P. 326.; Toffler Al. Powershift: Knowledge, Wealth, and Violence at the Edge of the 21-st Century.
New York; London, 1990. – P. 114.;
6
Тадқиқотимиз учун жамиятда учрайдиган маданий маҳдудликни танқид
остига олиб, кишиларни илм-маърифатга даъват этган, ғоявий дунѐқарашни
бойитишга хизмат қиладиган асарлар яратиб, янги давр кишисининг маънавий
қиѐфаси ҳақида фалсафий қарашларни илгари сурган Абдулла Авлоний,
Абдулла Қодирий, Абдурауф Фитрат, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Чўлпон каби
маърифатпарварларнинг қарашлари ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Бунга Абдулла
Авлонийнинг “Илм, ахлоқ ва ҳаракат – ѐшлар учун зийнатдир”
1
, - деган фикри
ҳамда
Абдурауф
Фитратнинг
оиладаги
маънавий-ахлоқий
муҳитни
соғломлаштиришга доир мулоҳазалари мисол бўлади
2
.
Умуман олганда, тадқиқ этилаѐтган муаммо бўйича маънавий, мафкуравий
таҳдидларнинг моҳияти, уларнинг олдини олишнинг назарий-методологик
асослари тизимли равишда, энг аввало, Ўзбекистон Республикаси Президенти
И.А.Каримов асарларида ўз ифодасини топганини алоҳида қайд этиш лозим
3
.
Республикамиз олимлари томонидан сўнгги йилларда ғоявий
таъсирларнинг моҳиятини очиб бериш билан бир қаторда миллий ғоя ва
мафкуранинг турли қирраларини кенгроқ ѐритиш, ѐшларда мафкуравий
иммунитетни мустаҳкамлаш, ғоявий тарбия жараѐнида уларнинг эҳтиѐж ва
манфаатларини инобатга олишнинг аҳамияти каби масалалар таҳлилига ҳам
алоҳида
эътибор
берилмоқда.
Шу
нуқтаи-назардан
қараганда,
А.Э.Абдусамедов, Ў.М.Абилов, М.М.Гафарли, А.Ч.Касаев, С.Мамашокиров,
А.Мухтаров, С.Отамуродов, А.Очилдиев, Д.Саъдуллаев, Б.Т.Тўйчиев,
Ш.Тўраев, М.Қирғизбоев каби олимларнинг илмий ишлари тадқиқотимиз
олдига қўйилган вазифаларни бажаришда муҳим аҳамиятга эга
4
.
1
Авлоний А. Туркий гулистон ѐхуд ахлоқ. – Тошкент: Халқ мероси, 1994. – Б. 32.
2
Қаранг: Абдулла Қодирий. Тўла асарлар тўплами. Т.1. – Тошкент: Маънавият, 1996. – Б. 228.; Абдурауф Фитрат.
Оила ѐки оилани бошқариш тартиблари. – Тошкент: Маънавият, 1998. – 112 б.; Маҳмудхўжа Беҳбудий. Танланган
асарлар. – Тошкент: Маънавият, 1996. – 300 б.; Чўлпон. Асарлар: 3 томлик. (О.Шарафуддинов таҳрири остида). Т.1.
– Тошкент: Ғ.Ғулом номидаги адабиѐт ва санъат нашриѐти, 1994. – 448 б.
3
Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаѐт - пировард мақсадимиз. Т.8. – Тошкент: Ўзбекистон,
2000. – Б. 330-351.; Каримов И.А. Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз. Т.9. – Тошкент: Ўзбекистон, 2001. –
Б. 225-266.; Каримов И.А. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашамиз. Т.10. – Тошкент: Ўзбекистон, 2002. – 432 б.;
Каримов И.А. Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари – олий қадрият. Т.14. – Тошкент: Ўзбекистон, 2006. – Б. 61-97.;
Каримов И.А. Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиѐт йўли. Т.16. – Тошкент:Ўзбекистон, 2007. – Б. 3-56.;
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Тошкент: Маънавият, 2008. – 176 б.; Каримов И.А.
Ватанимизнинг босқичма-босқич ва барқарор ривожланишини таъминлаш - бизнинг олий мақсадимиз. Т.17. –
Тошкент: Ўзбекистон, 2009. – Б. 29-65.
4
Абдусамедов А.Э. Ислом дини асослари ва маънавияти. – Тошкент: Университет, 2007. – 165 б.; Абилов Ў.М.
Миллий ғоя: маънавий омиллар. – Тошкент: Маънавият, 1999. – 62 б.; Гафарли М.М., Касаев А.Ч. Ривожланишнинг
ўзбек модели: тинчлик ва барқарорлик - тараққиѐт асоси. – Тошкент: Ўзбекистон, 2000. – 288 б.; Мамашокиров
С.Ўзбекистонда янги жамият қурилишининг ғоявий-мафкуравий масалалари. – Тошкент: ЎзМУ. 2004. – 245 б.;
Мухтаров А. Шахс тарбиясида миллий ғоя, эҳтиѐж ва манфаатлар уйғунлиги. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2003. –
260 б.; Очилдиев А.С. Бугунги дунѐнинг мафкуравий манзараси. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2001. – 32 б.; Ўша
муаллиф. Миллий ғоя ва миллатлараро муносабатлар. – Тошкент: Ўзбекистон, 2004. – 134 б.; Ўша муаллиф.
Глобаллашув ва мафкуравий жараѐнлар. – Тошкент: Муҳаррир, 2009. – 96 б.; Отамуродов С. Глобаллашув ва
миллат. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2008. – 201 б.; Отамуродов С., Мамашокиров С., Холбеков А., Лафасов М.
Марказий Осиѐ: ғоявий жараѐнлар ва мафкуравий таҳдидлар. – Тошкент: IJOD DUNYOSI, 2001. – 31 б.;
Мамашокиров С., Тоғаев Ш. Эркин ва фаровон ҳаѐт қурилишининг ғоявий-мафкуравий масалалари. – Тошкент:
Маънавият, 2007. – 80 б.; Саъдуллаев Д. СМИ: язык, стиль, толерантность. – Тошкент: Фан, 2005. – 188 с.; Туйчиев
Б.Т. Политическая культура и демократизация общества. – Тошкент: Шарк, 2009. – 219 с.
;
Тўраев Ш.Н.
Ўзбекистонда демократик жамият қуришда миллий ғоянинг аҳамияти: Фалс. фан. номз. ... дис. автореф. – Тошкент:
ЎзМУ, 2007. – 22 б.; Қирғизбоев М. Фуқаролик жамияти: сиѐсий партиялар, мафкуралар, маданиятлар. – Тошкент:
Шарқ, 1998. – 221 б.
7
Шунингдек, таълим-тарбия тизими, маҳалла ва оила институтларининг
жамият маънавий ҳаѐти, ғоявий тарбияни амалга оширишдаги ўрни,
маънавий-маърифий ҳамда ахлоқий-эстетик асосларига доир илмий
тадқиқотлар М.Абдуллаева, М.Маҳмудов, Ф.Равшанов, О.Сафаров,
Р.Умурзакова,
М.Халматова,
С.Шермуҳамедов,
М.Қуронов
ва
Т.Эгамбердиева ижодидан кенг ўрин эгаллаган
1
.
Мамлакатимизда мафкуравий жараѐнлар, ғоявий таҳдидлар, ѐшлар
тарбиясида миллий-ахлоқий қадриятларнинг ўрни, замонавий мафкуравий-
сиѐсий муаммолар таҳлилига бағишланган бир қатор ижтимоий-фалсафий ва
сиѐсий тадқиқотлар яратилган. Уларнинг орасида диний экстремизм,
терроризмнинг ижтимоий-тарихий моҳияти, барқарор тараққиѐтга салбий
таъсири билан боғлиқ масалалар таҳлил этилган О.Абдуллажанов, Н.Жўраев,
С.Камилова, О.Раҳматов каби олимларнинг илмий изланишлари мавжуд
2
.
Шунингдек, илмий-услубий ишланмалар ва тўпламларда ғоявий хавф-
хатарларга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари ҳамда йўллари
тадқиқ этилганини таъкидлаш жоиз
3
.
Булардан ташқари, мафкуравий глобаллашув шароитида ахборот
омилининг ўрни, ғоявий таъсир ва ахборот хуружларининг ўзаро алоқадорлиги
каби масалалар талқинига бағишланган Р.Ф.Авдеева, Т.А.Алексеев,
Ю.А.Нисневич, В.Слипченко, В.В.Согрин каби хорижлик мутахассисларнинг
илмий изланишлари ҳам алоҳида эътиборга молик
4
. Шунингдек,
И.А.Крилова, В.Крисько, Ю.Кузнецов, Е.П.Кожушко, В.Никольский каби
олимларнинг илмий ишларида давлат ва жамият хавфсизлигини
таъминлашга доир масалалар ҳам ўрганилганини таъкидлаш зарур
5
.
1
Абдуллаева М. Ўсмирларни оилавий ҳаѐтга маънавий тайѐрлашнинг ижтимоий - педагогик шарт-шароитлари:
Пед. фан. номз. ... дис. автореф. – Тошкент: ЎзПФИТИ, 2004. – 28 б.; Равшанов Ф. Маънавий тараққиѐтга таҳдидлар.
– Тошкент: Муҳаррир, 1998. – 190 б.; Сафаров О., Маҳмудов М. Оила маънавияти. – Тошкент: Маънавият, 1998. –
166 б.; Умурзақова Р.А. Ўзбекистонда оила мустаҳкамлигининг социал омиллари: Соц. фан. номз. ... дис. автореф. –
Тошкент: ЎзМУ, 2006. – 29 б.; Халматова М. Оилавий муносабатлар маданияти ва соғлом авлод тарбияси. –
Тошкент: Ўзбекистон, 2000. – 54 б.; Шермухамедов С., Султонов Т. Оила – истеъдодли ѐшларни тарбиялашда энг
муҳим босқич. – Тошкент: Маънавият, 2002. – 188 б.; Қуронов М.. Биз англаѐтган ҳақиқат. – Тошкент: Маънавият,
2008. – 152 б.; Эгамбердиева Т.А. Функциональные особенности узбекской семьи в условиях рыночных отношений.
– Фергана: 1997. – 148 с.;
2
Абдуллажанов О. Диний ақидапарастликнинг келиб чиқиши, моҳияти ва Ўзбекистонга кириб келиши. – Тошкент:
Академия, 2000. – 196 б.; Жўраев Н. Халқаро терроризм ва минтақавий можаролар. – Тошкент: Маънавият, 2001. –
248 б.; Камилова С.С. Диний эътиқод, ақидапарастлик, сиѐсат. – Тошкент: Ўзбекистон, 1999. – 88 б.; Раҳматов О.
Огоҳлик – муқаддас бурч. – Тошкент: Мовароуннаҳр, 2000. – 26 б.
3
Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари. – Тошкент: Тошкент ислом
университети, 2008. – 118 б.; Залолатга кетманг! Хизбут-таҳрир фитнасидан огоҳ бўлинг. – Тошкент:
Мавороуннаҳр, 2003. – 28 б.; Ислом: бағрикенглик ва мутаассиблик. – Тошкент: Мавороуннаҳр, 1998. – 31 б.;
Ислом, тарих ва маънавият. – Тошкент: Мавороуннаҳр, 2000. – 127 б.; Маънавий-ахлоқий қадриятлар ва уларнинг
ѐшлар тарбиясидаги ўрни. – Тошкент: Маънавият, 2004. – 200 б.; Ўзбекистон: динлараро ҳамжиҳатлик – тинчлик
гарови. – Тошкент: ЖИДУ, 2005. – 221 б.
4
Авдеева Р.Ф. Философия информационной цивилизации. – М.: ВЛАДОС, 1994. – 218 с.; Алексеева Т.А.
Либерализм как политическая идеология. – М.: Полития, 2000. – 220 с.; Нисневич Ю.А. Информация и власть. – М.:
Мысль, 2000. – 188 с.; Слипченко В. Война будущего (прогностический анализ). – М.: Глобус, 2001. – 198 с.; Согрин
В.В. Идеология в американской истории. – М.: ОЛМА-ПРЕСС, 1995. – 222 с.
5
Крылова И.А. Проблема безопасности России в контексте глобализации. – М: Институт философии РАН, 2001. –
226 с.; Крысько В. Секреты психологической войны. – М.: Наука, 1999. – 168 с.; Кузнецов Ю., Никольский В.
Введение в теорию национальной безопасности. – М.: Культура – Сеть, 2000. –198 с.; Кузнецов Ю.П. Террор как
средство политической борьбы экстремистских группировок и некоторых государств. – СПб., 1998. – 221 с.;
Кожушко Е.П. Современный терроризм: анализ основных направлений. – Минск: Харвест, 2000. – 166 с.
8
Айни пайтда, мафкуравий таҳдидларга қарши курашнинг турли
маърифий йўллари, усул ва воситалари, улардан фойдаланиш имкониятлари
билан боғлиқ муаммолар бўйича ўзбек олимларидан С.С.Абдуллаев, Д.С.
Абдуллажонова,
С.Абдухолиқов,
Х.М.Маннапов,
О.В.
Маматов,
Ш.И.Пахрутдинов, М.А. Собирова, Р.Э.Турдибоева, Г.Ж. Туленова, О.М.
Ғайбуллаевларнинг илмий-тадқиқот ишлари муҳим аҳамият касб этишини
таъкидлаш зарур
1
.
Шундай бўлса-да, мавжуд илмий адабиѐтлар, тадқиқотлар ва манбалар
таҳлили ҳозирги даврда мафкуравий таҳдидларнинг ижтимоий-тарихий
моҳияти, намоѐн бўлиш хусусиятлари ва уларнинг олдини олиш йўллари
яхлит ижтимоий-фалсафий изланишнинг мустақил тадқиқот объекти
сифатида алоҳида ўрганилмаганини кўрсатади.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги
. Диссертация иши Наманган давлат университети фалсафа
кафедрасининг “Миллий ғоя ва ижтимоий тараққиѐт” мавзуидаги илмий-
тадқиқот дастури доирасига киради.
Тадқиқот мақсади
– ҳозирги даврда мафкуравий таҳдидлар намоѐн
бўлишининг ўзига хос хусусиятлари ва уларнинг олдини олиш йўлларини
ижтимоий-фалсафий таҳлил этишдан иборат.
Тадқиқот
вазифалари:
- мафкуравий таҳдидларнинг мазмун-моҳияти ва намоѐн бўлиш
шаклларини ижтимоий-фалсафий таҳлил қилиш;
- тизимли ѐндашув асосида мафкуравий таҳдидлар ривожланиб
боришининг характерли хусусиятларини очиб бериш;
- миллий ғояни амалга ошириш ҳозирги даврда ғоявий хуружларнинг
олдини олишнинг муҳим шарти эканини асослаш;
- ѐшларнинг бузғунчи ғоя объектига айланиши шароитида мафкуравий
иммунитетни шакллантириш муаммоларининг ечимларини кўрсатиш;
- мафкуравий таҳдидларнинг олдини олишда оила, маҳалла ва таълим-
тарбия тизимининг ўрнини таҳлил қилиш;
- ғоявий тарбия самарадорлигини оширишда оммавий ахборот
воситалари имкониятлари ва улардан фойдаланиш масалаларини ѐритиш;
1
Абдуллаев С.С. Ўзбекистонда эътиқод эркинлиги ва ислом: Фалс. фан. номз. ... дис.автореф.– Тошкент: Тошкент
ислом университети, 2002. – 19 б.; Абдуллажонова Д.С. Миллий тарихий хотиранинг моҳияти ва ривожланишининг
ўзига хос хусусиятлари (ижтимоий-фалсафий таҳлил): Фалс. фан. номз. ... дис. автореф. – Тошкент: ЎзМУ, 2006. –
22 б.; Абдухолиқов С. Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлиги хуқуқининг методологик
муаммолари: Фалс. фан. номз. ... дис. автореф.
– Тошкент: ТошДУ, 2000. – 31 б.; Маннапов Х.М. Роль средств
массовой информации в культурной жизни общества в условиях перехода республики Узбекистан к рыночным
отношениям: Автореф. дис. … канд. филос. наук. – Тошкент: Академия, 1997. – 20 с.; Маматов О.В. Мустақиллик
мафкурасининг шаклланишида ворислик муаммоси: Фалс. фан. номз. ... дис. автореф. – Тошкент: ЎзФА, 2002. – 20
б.; Пахрутдинов Ш. И. Дунѐвий демократик давлатчилик қурилиши амалиѐтида диний экстремизм таҳдиди: Сиѐс.
фан. номз. ... дис. автореф. – Тошкент: Академия, 2001. – 18 б.; Собирова М. А. Миллий истиқлол мафкураси
моҳияти, манбалари ва ижтимоий вазифалари (ижтимоий-фалсафий таҳлил): Фалс. фан. номз. ... дис. автореф. –
Тошкент: ЎзМУ, 2001. – 20 б.; Туленова Г.Ж. Ёшлар ижтимоий фаоллигини оширишда маънавий омилнинг роли
(ижтимоий-фалсафий таҳлил): Фалс. фан. док. ... дис. автореф . – Тошкент: ТАТУ, 2006. – 32 б.; Турдибоева Р.Э.
Талаба ѐшларда хуқуқий маданиятни шакллантириш муаммолари: Юрид. фан. номз. ... дис. автореф.
– Тошкент:
ТДЮИ, 2001. – 21 б.; Ғайбуллаев О.М. Ўзбекистон мустақиллиги шароитида ѐшлар эстетик тафаккурининг
ривожланиш масалалари: Фалс. фан. номз. ... дис. автореф. – Тошкент: ЎзМУ, 2005. – 19 б.
9
- мафкуравий таҳдидларнинг олдини олишга доир назарий хулосалар
ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш, уларни ҳаѐтга татбиқ этиш
имкониятларини аниқлашдан иборат.
Тадқиқот объекти ва предмети.
Тадқиқотнинг обьекти - мафкуравий
жараѐнлар, предмети эса мафкуравий таҳдидларнинг моҳияти ҳамда ҳозирги
даврда намоѐн бўлиш хусусиятлари ва уларнинг олдини олиш йўлларидан
иборат.
Тадқиқотнинг назарий ва методологик асослари.
Тарақиѐтнинг
ўзбек модели, миллий ғоянинг мазмун-моҳияти, замонавий мафкуравий-
маънавий таҳдидлар, уларнинг намоѐн бўлиш шакллари ва олдини олиш
йўллари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов
асарларида баѐн этилган фикрлар диссертациянинг назарий асоси бўлиб
хизмат қилди.
Ўзбекистонлик ва хорижлик олимларнинг ғоя ва мафкуранинг жамият
ҳаѐтидаги ўрни, бугунги кунда ғоявий курашнинг ўзига хос хусусиятлари,
мафкуравий таҳдидлар, уларни амалга ошириш йўллари, механизмлари ва
воситалари билан боғлиқ масалалар таҳлилига бағишланган илмий
изланишлари ҳам тадқиқотнинг назарий манбаини ташкил этди.
Кўзланган мақсадга эришиш, белгиланган вазифаларни ҳал этишда
фалсафанинг умумий алоқадорлик, ривожланиш, детерминизм ва
системалилик ҳақидаги таълимотига таянилди.
Тадқиқот методлари.
Диссертацияда илмий билишнинг объективлик,
тизимлилик, қиѐсий таҳлил, анализ ва синтез, умумлаштириш, тарихийлик ва
мантиқийлик каби методларига таянилди.
Тадқиқот фарази.
Тадқиқот фарази шундан иборатки, мафкуравий
таҳдидларнинг обьектив хусусияти мунтазам равишда уларнинг олдини
олишга устувор вазифа сифатида ѐндашишни зарурият қилиб қўяди.
Вайронкор ғоя шакллари кўпайиб боргани билан унинг жамият маънавий
ҳаѐтини издан чиқариш ва мафкуравий беқарорликни вужудга келтиришга
йўналтирилганлиги билан боғлиқ моҳияти ўзгармайди. Бу ўз навбатида,
кишилар
ғоявий
дунѐқарашини
бойитишга
қаратилган
тарғибот
технологияларининг яратилишини тақозо этади.
Ҳимояга олиб чиқилаѐтган асосий ҳолатлар:
-
мафкуравий таҳдидларнинг маъно-мазмуни, хусусиятлари ва уларга
ѐндашишнинг илмий-назарий жиҳатлари, мафкуравий таҳдидларнинг
замонавий кўринишларини аниқлаш методологиясига доир муаллифнинг
фикр-мулоҳазалари;
-
ҳозирги шароитда ғоявий хуружларнинг тарихий, типологик ва
ижтимоий-сиѐсий жиҳатдан чуқурлашиб бораѐтгани;
-
мафкуравий
таҳдидларга
қарши
мафкуравий
иммунитетни
шакллантиришга асос бўладиган манбалар, асослар ва омиллар;
-
мафкуравий таҳдидларни олдини олишда оила ва маҳалла
институтининг аҳамияти ва бу жараѐндаги воситалар ҳамда усуллар;
-
таълим ва тарбия воситасида мафкуравий таҳдидларга қарши
курашнинг асосий механизмлари, йўналишлари ва технологияси;
10
-
оммавий ахборот воситаларининг жамиятда маънавий-мафкуравий
барқарорликни таъминлашдаги ўрни ва бу борадаги парадигмалар, моделлар
ва тавсиялар.
Илмий янгилиги:
- “мафкуравий таҳдидлар” муаммоси ижтимоий-фалсафий таҳлил
қилинган;
- вайронкор ғоялар мафкуравий таҳдид ва хавф-хатарларнинг инъикоси
сифатида тадқиқ этилган;
- ѐшларнинг демографик гуруҳ сифатида психо-физиологик ва
ижтимоий жиҳатдан вояга етиш жараѐнлари ўзаро уйғун ҳолда мафкуравий
тарбия нуқтаи назаридан ўрганилган;
- мафкуравий иммунитет тизимига янгича ѐндашув асосида уни ташкил
этувчи элементлар кўрсатилган;
- айрим ѐшларнинг зарарли мафкуравий оқимлар таъсирига тушиб
қолиш сабаблари таҳлил этилган;
- миллий ғоянинг шаклланиши билан боғлиқ масалалар ҳамда ғаразли
геосиѐсий интилишлар моҳиятини теран англаб олишга қаратилган амалий
тавсиялар ишлаб чиқилган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти
.
Тадқиқотнинг илмий аҳамияти унда ўз аксини топган хулосалар ҳозирги
даврда мафкуравий таҳдидлар намоѐн бўлишининг хусусиятлари ва уларнинг
олдини олиш йўлларини чуқурроқ англаб етишга хизмат қилишида намоѐн
бўлади.
Диссертацияда
ўрганилган
масалаларнинг
ечимларидан
Ўзбекистонда, Марказий Осиѐ минтақаси ва умуман, дунѐ миқѐсида
кечаѐтган мафкуравий жараѐнларни ижтимоий-фалсафий тадқиқ этишда
ижодий фойдаланиш мумкин. Шунингдек, диссертацияда баѐн этилган
хулосалар ушбу йўналишдаги кейинги тадқиқотлар учун муайян назарий
манба бўлиб хизмат қилади.
Диссертациянинг амалий аҳамияти унда ўз аксини топган назарий
хулосалар ва умумлашмалар, конкрет амалий таклиф-тавсиялардан
Республика Маънавият тарғибот марказининг жойлардаги бўлимлари,
фуқаролик йиғинлари, «Камолот» ѐшлар ижтимоий ҳаракати фаолиятида,
шунингдек, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида ижтимоий-сиѐсий
фанларни ўқитишда, талабалар учун уюштириладиган мулоқот, давра
суҳбатларида ҳамда ушбу йўналишдаги маънавий-маърифий тадбирларни
ташкил этишда фойдаланиш мумкин.
Натижаларнинг жорий қилиниши
. Диссертацияда келтирилган
умумий хулосалардан Қўқон Давлат педагогика институти талабаларига
“Фалсафа”, “Диншунослик”, “Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва
тамойиллари”, каби фанлардан маърузалар ўтиш ва амалий машғулотлар
олиб боришда фойдаланилган. Шунингдек, тадқиқотнинг асосий ғоялари
муаллифнинг республика илмий конференцияларида қилган маърузаларида
ўз аксини топган.
Ишнинг синовдан ўтиши (апробацияси).
Диссертация Наманган
Давлат университети “Фалсафа” кафедрасида бажарилган ва кафедранинг
11
йиғилишида муҳокама этилиб (2009 йил, 10-декабрь. Баѐннома №5) ҳимояга
тавсия этилган. Шунингдек, Бирлашган Ихтисослашган кенгаш ҳузуридаги
илмий-назарий семинарда муҳокама қилиниб, ҳимояга тавсия этилган (2010
йил 7 октябрь 7-сонли баѐннома).
Натижаларининг эълон қилинганлиги.
Тадқиқот натижалари
муаллифнинг чоп этилган илмий ишларида, жумладан,
6 та журнал, 1
та
илмий тўплам, 5
та конференция материалларида эълон қилинган жами 12 та
мақолада ўз ифодасини топган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Тадқиқот “Кириш”, олтита
параграфни ўз ичига олган уч боб, “Хулоса” ҳамда “Фойдаланилган
адабиѐтлар рўйхати”дан иборат. Матнинг умумий ҳажми 155
бетни ташкил
этади.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Диссертациянинг
“
Кириш
”
қисмида
тадқиқот
мавзуининг
долзарблиги, муаммонинг ўрганилганлик даражаси, ишнинг мақсад ва
вазифалари, объекти ва предмети, назарий ва методологик асослари,
методлари, гипотезаси, ҳимояга олиб чиқилаѐтган асосий ҳолатлар, илмий
янгилиги, илмий ва амалий аҳамияти, жорий қилиниши, синовдан ўтиши,
натижаларининг эълон қилинганлиги ҳамда диссертациянинг тузилиши ва
ҳажми баѐн этилган.
Диссертациянинг биринчи боби
“Мафкуравий таҳдидларнинг
ижтимоий-тарихий моҳияти”
деб номланади. Унда мафкуравий
таҳдидларнинг мазмуни ҳамда уларнинг тарихий ўзгарувчан характери билан
боғлиқ масалалар таҳлил этилган.
Бобнинг “Мафкуравий таҳдид” тушунчасининг мазмуни”
деб
номланган биринчи параграфида кишилик жамиятининг кўп минг йиллик
тарихи барча даврларда эзгулик ва бунѐдкорликка етакловчи қарашлар, ғоя
ва мафкуралар билан бир қаторда, уларга қарама-қарши бўлган, инсон
ҳаѐтини издан чиқариш, жамият ва ижтимоий тизимларнинг емирилишига,
таназзулга юз тутишига замин яратган бузғунчи ва вайронкор қарашлар, ғоя
ва мафкуралар ҳам мавжуд бўлганидан далолат беради.
Жамият ҳаѐти, уларнинг алоҳида соҳаларига нисбатан таҳдидлар
тараққиѐтнинг барча босқичларида мавжуд бўлган. Бир-биридан фарқ
қилувчи маданий тизимлар, давлатчилик анъаналарининг шаклланиши, улар
ўртасидаги табиий ва ижтимоий ресурслар учун кечадиган доимий кураш ва
рақобат турли йўналишлардаги таҳдидларнинг пайдо бўлишига замин
яратган.
Муаллиф
томонидан
хавф-хатарлар
моҳиятига
нисбатан
ѐндашувларнинг таҳлили асосида, умумий маънода “таҳдид” тушунчаси
қуйидагича таърифланган: Таҳдид биологик ва ижтимоий тизимдаги нормал
ҳаѐт тарзининг бузилишига олиб келадиган омиллар, хавф-хатарлар
мажмуидир. Шу маънода, у негатив ҳодиса, жараѐндир.
12
Шу нуқтаи назардан қараганда, бобда таҳдидларнинг ҳарбий, сиѐсий,
иқтисодий, маънавий, демографик, экологик каби шакллари ажратиб
кўрсатилган. Ўз навбатида, турли соҳалар орқали амалга ошириладиган
таҳдидлар янада конкрет шаклларда юзага чиқиши мумкинлиги асосланган.
Мафкуравий таҳдидлар маънавий хавф-хатарларнинг ўзига хос шакли
ҳисобланади. Маънавий-мафкуравий йўналишдаги минтақавий можаролар,
диний экстремизм, буюк давлатчилик шовинизми ва агрессив миллатчилик,
этник ва миллатлараро зиддиятлар, коррупция ва жиноятчилик,
маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчилик муносабатлари
1
каби таҳдидлар асосан
ғоявий, мафкуравий йўллар орқали жамият ҳаѐтига таъсир кўрсатади. Шу
маънода, улар мафкуравий таҳдидлардир.
Мафкуравий таҳдидлар макон ва замон хусусиятларига эга. Зеро,
маълум бир тарихий давр учун реал хавф-хатарни ифодалаган ғоялар,
мафкуралар, вақт ўтиши билан бошқа тарихий босқичда бундай
тавсифланмаслиги ҳам мумкин. Шунингдек, бир маконда табиий ҳолат
сифатида қабул қилинувчи воқеа, ҳодиса, жараѐнлар, айни бир тарихий
даврда, бошқа маконга нисбатан таҳдид сифатида ўзлигини намоѐн қилиши
ҳам мумкин.
Тадқиқотчи томонидан, мафкуравий таҳдид ғоявий таъсирлар
тизимини ифода этиб, аниқ мақсадлар йўлида онгли, пухта ўйланган режа
асосида ҳамда уни рўѐбга чиқаришга потенциал имкониятлар мавжуд бўлган
ижтимоий маконга йўналган бўлиши асосланган.
Мафкуравий таҳдидлар бузғунчи, вайронкор моҳиятга эга ғояларда ўз
ифодасини топади. Бобда бу турдаги ғояларнинг турли даврларда ҳар хил
номлар, тушунчалар билан аталиб келиши, уларнинг олдини олиш кишилик
жамияти ривожланишининг барча босқичларида муҳим муаммолардан бўлиб
келаѐтгани конкрет ижтимоий-фалсафий таълимотлар таҳлили орқали очиб
берилган.
Айни пайтда, “бузғунчи ғоя” ва “вайронкор ғоя” тушунчаларининг
муайян ижтимоий тизим барқарорлигига салбий таъсир этиш хусусиятига
кўра мазмун жиҳатидан ўзаро тенглиги асосланган. Шунинг учун тадқиқотчи
“бузғунчи ғоя” тушунчасини шахс, ижтимоий гуруҳ, миллат, халқ, жамият
манфаатлари, мақсадлари ва қадриятларига зид бўлган, тараққиѐтига тўғаноқ
бўладиган, маънавияти ва қатъиятини сусайтиришга қаратилган ғоя деб
таърифлайди. Мазкур таъриф бузғунчи ғояларнинг маънавий жараѐнлар
ҳамда қадриятлар тизимининг барқарорлигига таҳдид солувчи, ғаразли,
қабиҳ мақсад ва манфаатларга хизмат қилувчи вайронкор моҳиятини муайян
маънода кўрсатиб беради.
Шунингдек, тадқиқотда бузғунчи ғояларни бунѐдкор ғояларга қарама-
қарши бўлган, жамият ѐки унинг айрим қатламларини эзгулик йўлидан
оғдирадиган вайронкор, ѐвуз, ғайриинсоний ғоялар тарзида таърифлаш
ўринли экани қайд этилади. Бинобарин, ғояларнинг эволюциясига хос
1
Қаранг: Каримов И.А. Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиѐт
кафолатлари / Ўзбекистон буюк келажак сари. – Тошкент: Ўзбекистон, 1997. – Б. 19-110.
13
умумий сифатлар бузғунчи ғояларга ҳам тегишлидир. Демак, бузғунчи
ғоялар ҳам конкрет тарихий шароитда, муайян мақсад ва муддаоларни ифода
этиб, ижтимоий муносабатлар ва уларнинг ривожланиш мўлжалларини
кўзлаб яратилади.
Диссертант томонидан тарихийлик ва мантиқийлик усули асосида
бузғунчи ғоялар қуйидагича илмий таснифланган:
-
жамият ва шахс маънавиятига;
-
ирқий, диний, этник, миллий тенгликка ҳамда халқнинг озод яшаш
хуқуқига;
-
давлатнинг суверенитети ва озодлиги ҳамда ижтимоий ва ҳудудий
яхлитлигига қарши қаратилган ғоялар.
Бузғунчи ғоялар тарқалиш доираси ва таъсир кучига кўра турли
кўринишда намоѐн бўлади. Шунинг учун, уларни ўрганиш, моҳияти ва
асосларини илмий таҳлил этишда конкрет ѐндашув муҳим аҳамиятга эга.
Зеро, шу орқали уларнинг таҳдиди, реал хавфини баҳолаш имкони пайдо
бўлади.
Биринчи бобнинг иккинчи параграфи “Мафкуравий таҳдидларнинг
тарихий ўзгарувчан характери” деб номланган бўлиб унда инсон ва жамият
камолотига хизмат қиладиган бунѐдкор ғоялар билан бир қаторда уларга
нисбатан таҳдид сифатида намоѐн бўладиган бузғунчи ғоя ва мафкуралар ҳам
ривожланиб, такомиллашиб бориши билан боғлиқ масалалар тадқиқ этилган.
Шунингдек, мафкуравий таҳдидларнинг босқинчилик, мустабидлик
(колониал), ирқчилик, буюк давлатчилик (шовинизм), агрессив миллатчилик,
диний ақидапарастлик, терроризм, космополитизм каби кўринишларининг
моҳияти ѐритиб беришга ҳаракат қилинган.
Турли ғоя ва қарашлар тизимида ифодасини топадиган мафкуравий
таҳдидлар макон ва замон нуқтаи назаридан ҳам мазмун, ҳам шаклига кўра
ўзгариб, такомиллашиб боради. Сиѐсий, иқтисодий, ижтимоий ва маънавий
ривожланиш уларнинг тарихий ўзгарувчан, бироқ доимий характерини
таъминлайди.
Тадқиқотда географик ҳудудлар зўравонлик йўли билан босиб олингач,
унинг устидан ўрнатиладиган ижтимоий-сиѐсий назорат ғоявий ва
мафкуравий сиѐсат орқали мустаҳкамланиши ҳамда мустабидлик
мафкурасининг географик детерминизм тамойили устувор бўлган геосиѐсий
таълимот ва қарашлардан ғоявий озуқа олиши қиѐсий таҳлил орқали очиб
берилган. Шундан келиб чиқиб, геосиѐсатнинг билимлар тизими сифатида
шаклланиб бориши, бир томондан, инсоният илмий салоҳиятининг ўсишини,
иккинчи томондан, мафкуравий таҳдидлар ривожланишида янги сифат
босқичини бошлаб бергани асослаб берилган.
Шунингдек, мазкур параграфда жамиятни ѐвуз ғоялардан ҳимоя
қилишни умрининг мазмуни деб билган ватандошларимизнинг ибратли
ҳаѐтига доир маълумотлар келтирилади. Уларда ѐш авлодни фақат ўтмиш
билан фахрланиш эмас, балки буюк аждодларга муносиб авлод бўлиш, жаҳон
эътирофига сазовор бўлиш руҳида тарбиялаш билан боғлиқ вазифаларнинг
аҳамияти очиб берилган. Мазкур масалада муаллиф “ғояга қарши фақат ғоя
14
билан курашиш”ни устувор тамойил сифатида давлат суверенитети,
ҳудудлар дахлсизлиги, ички ишларга аралашмаслик, ташқи сиѐсатда ўзаро
тенглик, ҳар томонлама ҳамкорлик ва унда Ўзбекистон манфаати каби
миллий давлатчилик тараққиѐтига хизмат қиладиган ғояларни янада кучли ва
таъсирчан йўллари ҳамда усуллари орқали сингдириш зарурлигига эътибор
қаратади. Шу маънода:
Биринчидан, мафкуравий таҳдидлар эзгу, бунѐдкор ғояларнинг акси
сифатида вайронкор характерга эга. Улар объектив хусусият касб этади,
субъект онги ва қалбига йўналган бўлади. Мунтазам давом этадиган ғоялар
кураши ва рақобати натижасида мафкуравий таҳдидлар мазмунан бойиб,
хилма-хил шаклларда намоѐн бўлиб боради.
Иккинчидан,
бузғунчи ғоялар қандай шаклда намоѐн бўлмасин, моҳият
эътибори билан шахс, ижтимоий гуруҳ, миллат ва жамиятнинг эркинлиги,
бунѐдкор фаолиятига қарши қаратилган бўлиб, ахборот хуружлари орқали
таъсир кўрсатади.
Учинчидан,
мафкуравий таҳдидлар ғаразли стратегик мақсадларни
кўзлайдиган кучлар томонидан ижтимоий макон ва замон хусусиятларини
инобатга олган ҳолда, пухта ишлаб чиқилган таъсир кўрсатиш тизими орқали
амалга оширилади.
Тўртинчидан,
ҳозирги даврда мафкуравий таҳдидларга қарши
курашнинг бирдан-бир йўли юксак маънавиятни шакллантиришдан иборат.
Шу
маънода, Ўзбекистонда
янги
жамият
асослари
шаклланиб,
мустаҳкамланиб бораѐтган ҳозирги мураккаб замонда кишиларимизни
бундай хатарлардан огоҳ этиш, кенг жамоатчилик эътиборини маънавият
соҳасидаги масалаларга қаратиш объектив заруриятдир.
Диссертациянинг иккинчи боби
“Мафкуравий таҳдидларнинг
олдини олиш ва уларга қарши курашнинг методологик масалалари”
деб
номланган. Унда бузғунчи ғояларга қарши курашишда миллий мафкура
асосий ғояларининг ижтимоий-фалсафий аҳамиятига доир масалалар тадқиқ
этилган. Бобнинг “Ҳозирги даврда ғоявий хуружларнинг ўзига хос
хусусиятлари ва уларнинг олдини олишда миллий ғоянинг ўрни” деб
номланган биринчи параграфида мамлакатимизда ҳар қандай “изм”лардан
холи бўлган инсонпарвар жамиятни мустаҳкамлаш шароитида миллий
манфаатлар ва тараққиѐтга хизмат қиладиган миллий ғоянинг ўзига хос
характерли жиҳатлари очиб берилган.
Шунингдек, ҳозирги даврда ғоявий хуружларнинг ўзига хос
хусусиятлари ва уларнинг олдини олишда миллий ғоянинг ўрни ва зарурати
ѐритилиши баробарида диний экстремистик оқимларнинг тарғиботчилари
томонидан ѐшларга таъсир кўрсатиш йўллари, унинг ўзига хослиги, моҳияти
билан боғлиқ масалалар илмий асосда қиѐсий таҳлил қилинган.
Тадқиқотчининг фикрига кўра, кишилик жамияти тарихи ва замонавий
воқелик мавжуд, реал ижтимоий вазиятни сақлаб қолишдан манфаатдор
бўлган кучлар ўзларини умрини яшаб бўлган эски, тараққиѐтга монелик
қилувчи мафкура тарафдорлари сифатида намоѐн қилишини кўрсатади. Янги,
илғор жамиятни барпо этиш тарафдорлари эса кишиларни бунѐдкорликка
15
йўналтирувчи мафкурани илгари сурадилар. Жумладан, Г.Туленованинг
фикрича,
“Ўзбекистоннинг
миллий
хавфсизлиги
нафақат
давлат
суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қурол билан ҳимоя қилишни, балки
урушларнинг олдини олиш, давлатнинг иқтисодий ва технологик
хавфсизлиги, ички барқарорлиги ва нормал ҳаѐт кечириш, фуқароларнинг
ҳуқуқий, маданий-маърифий ютуқларини ҳимоя қилиш бўйича фаол сиѐсий
ва дипломатик чоралар кўришни ҳам ўз ичига олади”
1
.
Шунингдек, ички зиддиятлар, давлатлараро муносабатлардаги
келишмовчиликлар, диний асосдаги ихтилофлар, этник низолар, турли
оқимлар ва гуруҳлар ўртасидаги ҳокимият учун кураш жараѐнлари, уюшган
жиноятчилик ҳамда таъсир доирасини кенгайтиришга интилаѐтган турли
институтларнинг ноқонуний ҳаракатлари каби омиллар терроризмнинг келиб
чиқишига замин яратиши кўрсатилган. Хусусан терроризмнинг ривожланиш
динамикасидаги рақамларга таянган ҳолда уни кенг оммага сингдириб
бориладиган мафкуравий саъй-ҳаракатларга асосланиши нафақат муайян
миллат, балки умуминсоний маънавиятга нисбатан улкан таҳдиди экани очиб
берилган.
Шу маънода, параграфда диний экстремизм ва терроризм мисолида
ѐвуз кучлар фаолиятининг вайронкор моҳияти ва уларга қарши курашда
миллий мафкура ғояларидан оқилона фойдаланишнинг методологик
жиҳатлари тадқиқ этилган.
Иккинчи бобнинг иккинчи параграфи “Ёшлар бузғунчи ғоялар
объектига айланиши шароитида мафкуравий иммунитетни шакллантириш
муаммолари” деб номлаган.
Маълумки, ҳозирда турли кўриниш ва шакллардаги маънавий
таҳдидлар асосан ѐшларга қаратилмоқда. Шунинг учун ѐшлар орасида олиб
бориладиган ғоявий-тарбиявий ишларда, хусусан, вайронкор ғоявий
таъсирларга қарши иммунитетни шакллантиришда уларнинг социал-
демографик, психо-физиологик хусусиятларини ҳисобга олиш муҳим
аҳамиятга эга. Зеро, мамлакатнинг истиқболи айнан ѐшларнинг эҳтиѐжи,
манфаатлари ва улардан келиб чиқувчи мақсадлари билан белгиланади.
Шунинг
учун
ҳам
Президентимиз
И.А.Каримов:
“Бундай
тажовузкорона ҳаракатлар бизлар учун мутлақо бегона мафкура ва
дунѐқарашни аввало беғубор ѐшларимизнинг қалби ва онгига сингдиришга
қаратилгани билан айниқса хатарлидир”
2
, - деб таъкидлайди.
Мазкур параграфда шунингдек, мафкуравий иммунитет тизимини
шакллантиришда ѐт ғоялар кириб келишининг олдини олиш, уларга қарши
курашиш ва бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуини ўз ичига
олувчи мафкуравий профилактиканинг ўрни ва аҳамияти очиб берилган.
Чунончи, халқимизнинг миллий-маданий хусусиятларига таянган холда
таълим-тарбия, интеллектуал салоҳият, юксак маънавиятлилик ва масъулият
мафкуравий иммунитет тизимининг алоҳида элементлари сифатида таҳлил
1
Туленова Г. Ёшларда мафкуравий иммунитетни кучайтириш зарурати. –Тошкент: Ўзбекистон, 2010. – Б. 4.
2
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Тошкент: Маънавият, 2008. – Б. 14.
16
қилинган. Шулардан келиб чиққан ҳолда мафкуравий таҳдидларнинг олдини
олиш ва уларга қарши курашнинг методологик масалалари таҳлилига доир
қуйидаги хулосалар баѐн этилган:
Биринчидан, мафкуравий таҳдидлар ҳозирги даврда глобал характерга
эга бўлган объектив воқеликдир. Шу маънода, демократик жамият қуриш
йўлидан бораѐтган давлатларда уларга қарши кураш муқаррар тус олиб, бу
жараѐнда субъектив омиллар муҳим ўрин тутади.
Иккинчидан, миллий мафкура тизимидаги ғоялар нафақат ѐшлар, балки
мамлакатимизда истиқомат қилаѐтган ҳар бир шахс, ижтимоий гуруҳ,
қатламнинг бу жараѐндаги фаоллиги, жонбозлиги орқали таъсирчан амалий
кучга айланади.
Учинчидан, ѐшлар ўзига хос ижтимоий қатлам бўлиб, мамлакат
ҳаѐтининг истиқболи уларнинг ҳар томонлама етуклиги ва камолотига
боғлиқ. Шунинг учун, ѐшларга доир сиѐсат ҳар қандай давлатнинг устувор
стратегик масаласидир.
Тўртинчидан,
соғлом, мустақил дунѐқараш, юксак тафаккур, аниқ ва
оқилона мақсадларнинг қарор топишига эришиш – ѐшларнинг вайронкор
ғоялар объектига айланишининг олдини олиш ҳамда барқарор мафкуравий
иммунитет тизими шаклланишининг муҳим шартидир.
Тадқиқотнинг учинчи боби
“Мафкуравий таҳдидларга қарши
курашнинг асосий йўналишлари”
деб номланган. Унда оила, маҳалла ва
таълим-тарбия тизимининг мафкуравий таҳдидларнинг олдини олишдаги
ўрни билан боғлиқ масалалар таҳлил қилинган.
Учинчи бобнинг биринчи параграфи “Оила, маҳалла ва таълим-тарбия
тизимининг мафкуравий таҳдидларнинг олдини олишдаги ўрни” деб
номланган.
Олий қадрият ҳисобланмиш оила халқимизнинг бутун ҳаѐти билан
чамбарчас боғланиб кетган. У том маънодаги тарбия ўчоғи, энг муҳим ва энг
асосий ҳаѐтий макон бўлиб, инсоний фазилатлар ва сифатлар дастлаб
оиладаги ҳаѐт орқали шаклланади ва мустаҳкамланади. Шуни таъкидлаш
жоизки, кишиларнинг ғоявий-руҳий ҳолати, мафкуравий таҳдидларга қарши
курашиш кўникмаси ҳар доим ҳам атрофдагиларга яққол намоѐн бўлмайди.
Оилада эса бунинг акси: сўз ва фикр эркинлиги, атрофдаги ҳодисаларга
муносабат билдиришнинг қатъий регламентлашмагани ѐшларга ўз фикрини
ўзлари истаган шакл ва усулларда етказиб бериш имкониятини беради. Бу эса
оиланинг мафкуравий таҳдидларга қарши курашишининг асосий йўналиши
сифатида намоѐн бўлишини таъминлайди.
Параграфда миллий мафкурамизга хос бўлган илк тасаввурлар, аввало,
оила муҳитида сингиши, бу жараѐн боболар ўгити, ота ибрати, она меҳри
орқали амалга ошиши билан боғлиқ масалалар ҳам таҳлил қилинган. Бу айни
пайтда, оиладаги мафкуравий тарбиянинг самарадорлиги ота-она ва яқин
қариндошлар
томонидан
фарзандлар
онгига
меҳнатсеварлик,
тинчликсеварлик, масъулиятлилик, бурчга садоқат ҳамда ориятлилик ва
инсофлилик каби муҳим ахлоқий фазилатларнинг сингдирилиши билан
17
белгиланади. Зеро, “Оила - одамларнинг табиий, иқтисодий, ҳуқуқий,
маънавий муносабатларига асосланган ижтимоий бирликдир”
1
.
Шунинг учун, биз фарзандларимизни комил инсон бўлиб вояга
етишларини истасак, аввало, оиладаги маънавий-ахлоқий, мафкуравий-
тарбиявий муҳитнинг ҳолатига алоҳида эътибор беришимиз, бу масалада
зиммамизда улкан масъулият борлигини унутмаслик зарурлиги илмий
асосланган.
Маълумки, маҳалла ҳам асосий тарбиявий муҳит ҳисобланади.
Маҳалла туфайли кишиларнинг хулқ-атвори, ўзаро муносабатлари
жамоатчилик фикри асосида тартибга солиб турилади: маҳалладошлар
ўртасидаги интенсив алоқага асосланган қўни-қўшничилик алоқалари
туфайли маҳалла кучли коммуникатив имкониятга эга. Шу маънода, маҳалла
ўта самарадор “P.R.” технология ҳамдир. “Маҳаллада дув-дув гап”
иборасининг пайдо бўлиши ҳам мазкур феноменнинг ўзида “ахборотни яхши
ўтказиш” хусусияти билан боғлиқ. Ана шулардан келиб чиққан холда
ижтимоий ташкиллашувнинг бетакрор шакли бўлган маҳалланинг
тарбиявийлик, иқтисодий-ижтимоий, экологик ва маданий функциялари
илмий таҳлил этилган.
Маҳаллада эзгу мақсадларимизни амалга ошириш учун белгилаб
олинган ғояларнинг тарғибот-ташвиқотини ҳамда ѐшларимиз онги ва қалбига
салбий таъсир кўрсатаѐтган вайронкор ғояларнинг олдини олиш ишларини
тўғри йўлга қўйиш ўзининг ижобий самарасини беради. Тадқиқотда
жамоатчилик фикри ва назоратини ифода этадиган феномен - маҳалла
вайронкор ғоялар кириб келишининг олдини олишда муҳим аҳамият касб
этишига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.
Бундан ташқари, бобда ѐшларни мафкуравий таҳдидларга қарши кураш
руҳида тарбиялашда таълим-тарбиянинг ўрни ва аҳамияти билан боғлиқ
масалалар тадқиқ этилган. Ўзбекистонда истиқлолнинг илк йиллариданоқ
таълим-тарбия тизимини ислоҳ қилиш, миллий кадрлар тайѐрлашни замон
талаблари даражасига кўтариш масаласига жиддий эътибор қаратилмоқда.
Ғояга қарши ғоя билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳим аҳамият касб
этиб бораѐтгани ҳозирги даврда мамлакатимизда таълим тизимининг
тарбиявий аҳамияти аввало, миллий қадриятимизга айланган “устоз ва
шогирд” муносабатларида яққол акс этади. Шу маънода, ўқитувчи ва
муаллимларга нафақат таълим берувчи, балки уларга устоз сифатида
муносабатда бўлишни тақозо этади. Яъни таълимнинг ғоявий тарбия
функцияси мазмуни ҳар бир кишидан мазкур масалага дахлдорлик туйғуси
орқали изоҳланади. Зеро, “ ... онгли яшайдиган комил инсонлар этиб вояга
етказиш – таълим-тарбия соҳасининг асосий мақсади ва вазифаси бўлиши
лозим ... Таълимни тарбиядан, тарбияни эса таълимдан ажратиб бўлмайди -
бу шарқона қараш, шарқона ҳаѐт фалсафаси”
2
. Оилалардаги таълим-тарбия
жараѐнининг узлуксизлиги бевосита таълим тизими орқали таъминланади.
1
Халматова М. Оилавий муносабатлар маданияти ва соғлом авлод тарбияси. – Тошкент: Ўзбекистон, 2000. – Б. 25.
2
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Тошкент: Маънавият, 2008. – Б. 61-62.
18
Учинчи бобнинг иккинчи параграфи “Оммавий ахборот воситалари ва
ғоявий тарбиянинг устувор йўналишлари” деб номлаган.
Оммавий ахборот воситалари мафкуравий таҳдидларнинг олдини
олишнинг муҳим омилларидан бири ҳисобланади. Муаллиф оммавий
ахборот воситаларини мафкуравий таҳдидлар ҳамда турли ѐт ғояларнинг
тарқалишига қарши курашдаги аҳамиятини қатор жиҳатлар билан изоҳлайди.
Унинг фикрига кўра, ахборот ғоявий курашда энг самарали қурол. Шу боис,
ахборотни ўз мақсадларига хизмат қилдиришга интилиш кескин тус олаѐтган
ҳозирги даврда уни узатиш, қайта ишлаш ва йиғиш босқичлари ўзига хос
хусусиятга эга. Яъни, инсоннинг оддий, кундалик эҳтиѐжларини қондиришга
қаратилган хатти-ҳаракатларининг асосини ҳам, умумбашарий муаммолар
манбаини ҳам ахборот ташкил этади. Бу эса, ўз навбатида, ғоявий таъсир
ўтказиш имкониятларини янада кенгайтиради.
Тадқиқ этилаѐтган мазкур масала ўзининг икки асосий жиҳати билан
аҳамиятга эгалиги кўрсатиб ўтилади. Биринчиси - оммавий ахборот
воситаларининг мафкуравий таҳдидларни амалга оширишдаги, иккинчиси -
турли ѐт ва бегона ғояларнинг тарқалишига қарши курашдаги аҳамияти.
Шунга кўра, оммавий ахборот воситаларининг асосий вазифаси жамоатчилик
фикрини уйғотиш, шакллантириш ва уларни муайян манфаатлар асосида
мақсадли йўналтиришдан иборат. М.Бекмуродов фикрича, оммавий ахборот
воситаларининг ижтимоий фикр субъектларига кўрсатадиган таъсири одатда
икки йўналишда, яъни жамоатчилик фикрининг бошланиши, шаклланиши
жараѐнида ва унинг бевосита амал қилиш жараѐнларида намоѐн бўлади.
Шакллантириш босқичида жамоатчилик фикрини ижтимоий ҳаѐтнинг
долзарб масалаларига кенг ва актив жалб этишга қаратилса, амал қилиш
жараѐнларида жамоатчилик фикрини барқарор сақлаб туриш ва унинг
таъсирчанлигини ҳар томонлама оширишга жиддий эътибор қаратилади.
1
Оммавий ахборот воситалари ижтимоий, сиѐсий, иқтисодий, маданий
ва бошқа муаммоларнинг олдини олиш учун кенг оммани ва тегишли давлат
идораларини жалб қилиш, жамоатчилик фикрини аниқлаш, шакллантириш
кучига эга. Шу орқали оммавий ахборот воситалари ҳақиқатни оммага
етказади, натижада жамият тасаввурида турли нохолис маълумотларга, ѐлғон
фикрларга, бўҳтон, шубҳа ва ишончсизликка ўрин қолмайди. Бу эса аввало,
мафкуравий таҳдидларнинг олдини олишда, қолаверса, аҳолимизнинг тўғри
ва
холис
ахборот
истеъмол
қилиши
орқали
миллий
ғоянинг
мустаҳкамланиши учун муҳим омил бўлади.
Мафкуравий таҳдидларга қарши курашнинг асосий йўналишларини
тахлил қилиш асосида қуйидаги хулосалар баѐн қилинган:
Биринчидан, оила улкан тарбиявий аҳамиятга эга ижтимоий институт
бўлиб, инсоний фазилатлар, ҳаѐтий мақсад ва қадриятлар шаклланиши,
такомиллашиб боришида асосий ўрин тутади. Соғлом оилавий муҳитда
камол топаѐтган ѐш авлод онги ва қалбига эзгу ғоялар, миллий ва
1
Қаранг: Бекмуродов М. Ўзбекистонда жамоатчилик фикри. – Тошкент: Фан, 1999. – 170 б.
19
умуминсоний
қадриятларни
сингдириш,
уларни
авлоддан-авлодга
узатишнинг муҳим бўғини ҳисобланади.
Иккинчидан, тотувлик, ўзаро ҳурмат ва ҳамдардлик, бағрикенглик,
меҳр-оқибат
сингари
инсоний
фазилатларни
қарор
топтиришда
жамоавийликнинг ўзига хос шакли сифатида маҳалла институти муҳим
аҳамиятга эга. Барча социал структураларга таъсир кўрсатиш хусусиятига
кўра маҳалла, маънавий-мафкуравий таҳдидларнинг олдини олишнинг
самарали омилидир;
Учинчидан, таълим ва тарбия ишларининг диалектик алоқадорлиги
жамият маънавий ҳаѐти барқарорлигининг асосий шартидир. Таълим-
тарбиянинг яхлит тизим сифатида ғоявий хуружларга қарши курашиш
борасидаги ишларни оқилона йўлга қўйиш, уларнинг замонавий илм-фан,
маданият, техника ва технология ютуқлари билан мунтазам равишда бойитиб
боришни тақозо этади.
ХУЛОСА
Ҳозирги даврда мафкуравий таҳдидлар намоѐн бўлишининг
хусусиятлари таҳлили қўйидаги хулосаларни чиқариш имконини беради.
Биринчидан, мафкуравий таҳдидлар моҳият эътибори билан шахс,
ижтимоий гуруҳ, миллат ва жамиятнинг эркинлиги, барқарор тараққиѐтига
қарши қаратилган бўлиб, ғаразли сиѐсий ва геосиѐсий манфаатларнинг
инъикоси ҳисобланади. Вайронкор характерга эга бўлган бундай таҳдидлар
субъект онги ва қалбига йўналтирилгани, мазмун ва шакл жиҳатидан хилма-
хиллиги билан ажралиб туради.
Иккинчидан,
мафкуравий таҳдидлар глобал характер касб этмоқда.
Бу, бир томондан, ижтимоий ҳаѐтнинг барча соҳалари ана шундай таҳдидлар
остида қолаѐтгани, иккинчи томондан, стратегик мақсадларни, тактик
вазифаларни амалга оширадиган ва пухта ишлаб чиқилган халқаро
институционал тизим шаклланаѐтганида ҳам яққол кўринади.
Учинчидан,
мафкуравий таҳдидларга қарши кураш, уларнинг олдини
олиш юксак маънавиятни шакллантириш, ғоявий-мафкуравий жараѐнлар
моҳиятига кенг жамоатчилик эътиборини жалб этиш зарурлигини кўрсатади.
Бу объектив воқеликка айланган глобал мафкуравий таҳдидларнинг
ижтимоий жараѐнлар субъектига қарши қаратилгани ва уларнинг олдини
олиш шу субъектларнинг фаоллигини оширишнинг, содир бўлаѐтган
жараѐнларга дахлдорлик ва актив акс муносабатини шакллантиришнинг
ҳаѐтий-амалий аҳамиятга эгалиги билан белгиланади.
Тўртинчидан, миллий мафкуранинг моҳиятини ифодаловчи ғоялар
жамиятдаги барча ижтимоий қатламлар, демографик гуруҳлар манфаатини
акс эттиради. Шундан келиб чиққан ҳолда, уларнинг тўғри англаниши, чуқур
ўзлаштирилиши ва фаолият мотивига айланиши дифференциал ѐндашувни
тақозо қилади ва ғоявий тарғибот-ташвиқотнинг самарадорлигини
белгилайди.
20
Бешинчидан, ѐшларнинг мустақил дунѐқарашини, юксак маънавиятини
шакллантириш уларда вайронкор ғояларга қарши барқарор мафкуравий
иммунитетни мустаҳкамлашнинг муҳим шарти, соғлом оилавий муҳит эса,
камол топаѐтган ѐш авлод онги ва қалбига эзгу ғоялар, миллий ва
умуминсоний қадриятларни сингдиришнинг муҳим институционал асосидир.
Олтинчидан, мафкуравий таҳдидлар аниқ макон ва замон
характеристикасига эга. Бу ғоявий курашда маҳалла ва таълим-тарбия
тизимининг имкониятларидан оқилона фойдаланиш зарурлигини кўрсатади.
Маҳалла ғоявий тарғибот-ташвиқотни конкрет шароит ва вазиятдан,
аҳолининг ижтимоий аҳволидан, таълим тизими ѐшларнинг билим, кўникма
ва малакасига хос хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда ташкил этиш,
халқимизга
хос
жамоавийлик
ва
жамоавий
таъсир
кўрсатиш
механизмларидан фойдаланиш учун замин яратади.
Ушбу хулосалар асосида диссертация натижаларидан фойдаланиш бўйича
қуйидаги
тавсиялар
ишлаб чиқилган:
1.
Мафкуравий таҳдидларнинг моҳиятини теран англаш, уларга қарши
курашда тарбиявий жараѐнлар узвийлигини таъминлаш учун жойларда
Маънавият тарғибот марказлари қошида ғоявий тарбия мониторингини олиб
бориш бўлимларини ташкил этиш мақсадга мувофиқ;
2.
Жамоатчилик асосида олим, мутахассисларни жалб этиш йўли билан
маҳаллаларда доимий фаолият юритадиган ва ғоявий тарбияга
йўналтирилган “Мунозара” клубларини ташкил этиш зарур;
3.
Ғоявий тарғиботни амалга оширишда телевидение катта имкониятларга
эгалигини инобатга олиб, бадиий фильмлар намойиши вақтида мафкуравий
таҳдидларнинг олдини олиш ва кишиларимизда ғоявий иммунитетни
шакллантиришга қаратилган ижтимоий роликларнинг тизимли бериб
борилишини йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эга;
4.
Маънавий-маърифий
ва
ғоявий-мафкуравий
тарбия
билан
шуғулланувчи ташкилотларнинг Интернетдаги сайтларида махсус “Ёшлар ва
ғоявий кураш” веб саҳифасини ташкил этиш мақсадга мувофиқ. Бу,
биринчидан, ѐшлар орасида олиб бориладиган ғоявий тарбияни интернет
имкониятларидан фойдаланган ҳамда конкрет шароит, минтақага хос
хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда ташкил этиш имконини беради.
Иккинчидан, мазкур соҳада ѐшларни қизиқтираѐтган муаммоларни тезкор
ўрганиш ва ҳозиржавоблик учун замин яратади. Учинчидан, мавжуд
муаммолар юзасидан ѐшларнинг эркин фикр алмашиши учун ўзига хос
ахборот майдони юзага келади;
5.
Ёшларнинг ижтимоий-сиѐсий фаоллиги, ғоявий-сиѐсий позициясини
аниқлашга қаратилган социологик тадқиқотлар олиб борилишини тизимли
йўлга қўйиш ҳаѐтий-амалий аҳамиятга эга. Бунда олиб бориладиган ишларни
“Ёшлар дунѐқарашига хос хусусиятларни социологик ўрганиш - тадқиқот
хулосаларига таяниб мафкуравий тарбиянинг устувор йўналишлари
режасини ишлаб чиқиш ва ҳаѐтга татбиқ этиш – амалга оширилган ишлар
натижасини янги социологик сўровлар ѐрдамида ўрганиш” циклида ташкил
этиш кўзланган мақсадларга эришишга хизмат қилади.
21
Умуман олганда, замонавий воқелик мафкуравий таҳдидлар билан
боғлиқ масалаларни назарий-методологик жиҳатдан таҳлил этишни
чуқурлаштириш ва олинаѐтган илмий натижаларнинг амалий татбиқини
тўғри йўлга қўйиш маънавий юксалиш ва барқарор тараққиѐтни
таъминлашнинг зарурий шарти эканини кўрсатади.
22
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Юлдашева М.М. Ўзликни англаш // НамДУ Илмий ахбороти. –
Наманган: НамДУ, 2005. – №1. - Б. 92-95.
2.
Юлдашева М.М. Ёшлар ва ижтимоий фаоллик // Ёшлар онги,
қалби ва дунѐқарашини шакллантириш ҳозирги куннинг долзарб масаласи:
Республика илмий-услубий анжуман материаллари. 1-қисм. –Гулистон:
ГулДУ, 2006. - Б. 34-35.
3.
Юлдашева
М.М.
Вайронкор
ғояларга
қарши
кураш
иммунитетини шакллантиришда оиланинг роли // Фалсафа ва ҳуқуқ. –
Тошкент: ЎзФА, 2006.
–
№3. - Б. 43-44.
4.
Юлдашева М.М. Ёшларнинг ғоявий–сиѐсий тарбиясида оила ва
маҳалла ҳамкорлиги // Таълим самарадорлигини оширишнинг назарий-
амалий асослари: Илмий-услубий мақолалар тўплами. 1-қисм. –Тошкент:
Фан, 2006. - Б.67-70.
5.
Юлдашева М.М. Бузғунчи ғоя тушунчасининг фалсафий таҳлили
// Таълим тизимида ижтимоий-гуманитар фанлар. – Тошкент: ТошДТУ, 2006.
–№3. - Б.132-137.
6.
Юлдашева М.М. Бузғунчи ғояларга қарши курашнинг назарий-
методологик асослари // Миллий ғоя: маънавият ва маърифат: Республика
илмий-назарий, амалий-услубий конференция материаллари. 1-китоб. –
Тошкент: ЎзМУ, 2007. – Б.110-115.
7.
Юлдашева М.М. Халқаро терроризм, экстремизмга қарши
курашда жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорлик – цивилизация асоси //
Ўзбекистон Республикаси ташқи сиѐсатининг устувор йўналишлари:
Халқаро илмий – амалий конференция материаллари, 20-декабрь, 2006 йил. –
Тошкент: ЎзМУ, 2007. – Б. 308-310.
8.
Юлдашева М.М. Ёшларни бузғунчи ғоя ва мафкуралардан ҳимоя
қилиш масалалари // Ёшлар дунѐқараши ва ижтимоий фаоллигини
шакллантириш: муаммо ва ечимлари: Илмий-амалий конференция
материаллари. – Қўқон: ҚДПИ, 2007 йил 17-18 октябрь. – Б.131-133.
9.
Юлдашева М.М. Вайронкор ғояларнинг генезиси, моҳияти ва
оқибатлари // Фалсафа ва ижтимоий тараққиѐт: Илмий конференция
материаллари. 1-қисм. 2008 йил, 21-22 феврал. – Тошкент: Ўзбекистон
файласуфлари миллий жамияти, 2008. – Б. 314-317.
10.
Юлдашева М.М. Айрим ѐшларни ѐт ғояларга қарши кураш
руҳида тарбиялаш масалалари // Фалсафа ва ҳуқуқ. – Тошкент: 2008.
–
№19. –
Б.30-32.
11.
Юлдашева М.М. Мафкуравий таҳдидларнинг моҳияти // Тошкент
ислом университети Илмий-таҳлилий ахбороти . –Тошкент: 2009. – №2. –Б.
44-48.
12.
Юлдашева М.М. Бузғунчи ғояларнинг тарихий ўзгарувчан
хусусиятлари // Таълим тизимида ижтимоий-гуманитар фанлар. –Тошкент:
ТошДТУ, 2009. –№3. – Б. 43-45.
23
Фалсафа фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Юлдашева
Матлуба
Мунаваровнанинг 09.00.11 - ижтимоий фалсафа ихтисослиги бўйича
“Ҳозирги даврда мафкуравий таҳдидлар намоѐн бўлишининг хусусиятлари
ва уларнинг олдини олиш йўллари” мавзусидаги диссертациясининг
Р Е З Ю М Е С И
Таянч (энг муҳим) сўзлар:
таҳдид, мафкуравий таҳдид, бузғунчи ғоя
эволюцияси, вайронкор ғоя, мафкуравий глобаллашув, таълим-тарбия тизими
оила, маҳалла, оммавий ахборот воситалари.
Тадқиқот объектлари:
мафкуравий таҳдидларнинг ижтимоий-тарихий
моҳияти ва намоѐн бўлиш шакллари, вайронкор ғоялар таъсирининг олдини
олишда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетнинг ўрни, таълим-тарбия
тизими, оила, маҳалла, оммавий ахборот воситаларининг мазкур
жараѐнлардаги аҳамияти.
Ишнинг мақсади:
ҳозирги даврда мафкуравий таҳдидлар намоѐн
бўлишининг ўзига хос хусусиятлари ва уларнинг олдини олиш йўлларини
ижтимоий-фалсафий таҳлил этишдан иборат.
Тадқиқот методлари:
объективлик, тизимлилик, қиѐсий таҳлил,
анализ ва синтез, умумлаштириш, тарихийлик ва мантиқийлик.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
мафкуравий таҳдидлар
муаммоси ижтимоий-фалсафий таҳлил қилинган; ѐшларнинг психо-
физиологик ва ижтимоий жиҳатдан вояга етиши жараѐнлари ўзаро уйғун
ҳолда мафкуравий тарбия нуқтаи назаридан ўрганилган; мафкуравий
иммунитет тизимининг элементлари аниқланган; миллий ғоя билан боғлиқ
масалалар ҳамда ғоявий таҳдидлар моҳиятини теран англаб олишга
қаратилган аниқ амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Амалий аҳамияти:
диссертациянинг амалий аҳамияти унда ўз аксини
топган хулосалар, амалий таклиф-тавсиялардан мафкуравий таҳдидларнинг
мазмуни ва асосий йўналишларини аниқлашга бағишланган ижтимоий-
сиѐсий, илмий-амалий тадбирларни ташкил этиш, ўрта махсус ва олий
таълим муассасаларида мафкуравий таҳдидларнинг олдини олишнинг
устувор йўналишларига бағишланган тегишли ўқув курсларини ишлаб
чиқиш ва ўқитишда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
тадқиқот
натижалари илмий-назарий анжуманларда ўқилган маърузаларда, Қўқон
давлат педагогика институти талабалари билан олиб борилган маъруза ва
амалий машғулотларда, нашр этилган илмий ишларда ўз ифодасини топган.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:
тадқиқот натижаларидан илмий
изланишларни
олиб
боришда,
педагогик
фаолиятда,
мафкуравий
таҳдидларнинг олдини олишга қаратилган тадбирларни амалга оширишда
фойдаланиш мумкин.
24
Р Е З Ю М Е
диссертации Юлдашевой Матлубы Мунаваровны на тему: «Особенности
проявления идеологических угроз в современных условиях и пути их
предотвращения» на соискание ученой степени кандидата философских наук
по специальности 09.00.11 - социальная философия
Ключевые слова:
угроза, идеологическая угроза, эволюция
деструктивных идей, идеологическая глобализация, система образования и
воспитания, семья, махалля, средства массовой информации.
Объекты исследования:
социально-историческая сущность и формы
проявления идеологических угроз, место национальной идеи и
идеологического иммунитета в борьбе против деструктивных идей,
идеологическое значение семьи, махалли и средств массовой информации.
Цель работы:
социально-философский анализ форм проявления
идеологических угроз на современном этапе общественного развития и
определение путей их предотвращения.
Методы исследования:
использованы методы объективности,
системности, сравнительного анализа, анализа и синтеза, обобщения,
историчности и логичности.
Полученные результаты и их новизна:
на основе социально-
философского анализа иcследованна проблема идеологической угрозы;
изучены психо-физиологические и социальные факторы в процессе
достижения совершеннолетия молодежи с точки зрения идеологического
воспитания; определены элементы системы идеологического иммунитета;
разработаны конкретные рекомендации, направленные на осмысление
сущности вопросов, связанных с национальной идеей и идеологическими
угрозами.
Практическая значимость:
основные идеи, выводы и практические
рекомендации, нашедшие свое отражение в диссертации, могут быть
использованы: при разработке и изучении соответствующих учебных
предметов и курсов в средних специальных и высших учебных заведениях, в
организации
и
проведении
научных
мероприятий,
посвященных
приоритетным направлениям предотвращения идеологических угроз.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
основные
результаты исследования нашли своѐ отражение в докладах и выступлениях,
сделанных на научно-теоретических конференциях, использованы на
лекционных и практических занятиях со студентами Кокандского
государственного педагогического института, в опубликованных работах.
Область применения:
результаты работы можно использовать в
научных исследованиях, в преподавательской деятельности, в проведении
мероприятий, направленных на предотвращения идеологических угроз.
25
RESUME
Thesis of Yuldasheva Matluba Munavarovna on the scientific degree competition
of the candidate of sciences in Philosophy on speciality 09.00.11 - social
philosophy: "Peculiarities of occurrence of ideological threats in modern
conditions and the ways of averting them”
Key words
: threat, ideological threats, evolution of destructive ideas,
ideological globalization, educational system, family, mahalla (social structure in
society), mass media.
Subjects of research
: socially-historical essence and forms of manifestation
of ideological threats, place of national ideology and ideological immunity in the
struggle against destructive ideas, ideological importance of family, mahalla and
mass media.
Purpose of work
: social and philosophical analysis of manifestation forms
of ideological threats in the modern stage social development and determination of
the ways of their prevention.
Methods of research
: methods of objectivity, systemness, comparative
analysis, analysis and synthesis, generalization, historicity and logicality have been
used.
The results achieved and their novelty
: the problem of ideological threats
has been explored on the grounds of social-philosophical analysis; psycho-
physiological and social factors of youth’s attaining their majority have been
studied in terms of ideological upbringing; elements of the system of ideological
immunity have been defined; definite recommendations on the realization of issues
concerning national ideology and ideological threats have been worked out.
Practical value
: the main ideas, findings and practical recommendations
reflecting in the thesis can be used: in developing and studying corresponding
subjects and courses at secondary special and higher educational institutions, in
organizing and undertaking scientific events devoted to the most important
directions of the prevention of ideological threats.
Degree of embed and economic effectivity
: the main findings of the
research are stated in reports and speeches made at scientific and theoretical
conferences, they are used in lectures and practical classes with the students of
Kokand State Pedagogical Institute, as well as in the published works.
Field of application
: the findings of the thesis can be used in scientific
investigations, in teaching, in holding social events dedicated to averting
ideological threats.
