Авторы

  • Обидахон Файзуллаева
    Ташкентский государственный университет узбекского языка и литературы имени А.Навои

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.autoabstract.41064

Ключевые слова:

сонет художественность сюжет композиция катрен терцет сонет – венок цикл сонетов ассоциативное мышление дифирамбы «сонетарии» метафора художественные тропы сравнение поэтический образ лирический герой символический образ средства художественного изображения

Аннотация

Объект исследования: в основном сонеты Б.Байкабилова, Рауфа Парфи и Фахрияра.
Цель исследования: состоит из научно-теоретического обоснования художественных свойств жанра сонет в современной узбекской поэзии, в частности тенденции и специфика его развития, композиционного строения, проблемы роли и существования сюжета на материале творчества Б.Байкабилова, Р. Парфи и Фахрияра, а также анализа секрета мастерства поэтов.
Методы исследования: использованы методы интерпретации текста, сравнительно-типологический и аналитический.
Полученные результаты и их новизна: До настоящего времени не было научно-исследовательских работ посвященных специально анализу и исследованию художественных свойств жанра сонет в современной узбекской поэзии. Данная сложная проблема впервые на монографическом плане исследуется в диссертации. Новизна исследования видна в изучении последовательности развития данного жанра в обосновании на конкретных примерах и роли описательных средств создающих художественность сонета, его специфического характера, а также в том, что было показано на должном уровне значимость сонета в современной узбекской поэзии.
Практическая ценность: материалы исследования и научно-теоретические выводы могут быть использованы в изучении современной узбекской поэзии и узбекской поэзии второй половины XX века, в частности, в исследовании поэтики жанра сонет, в создании учебников и учебных пособий посвященных изучению этого жанра и в проведении практических и лекционных занятий.
Степень применения и экономическая эффективность: на основе результатов исследования были сделаны доклады на республиканских научных конференциях и опубликованы 11 научных статей, за рубежом 1 статья.
Сфера применения: узбекская литература, теория литературы.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ

АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ТИЛ ВА АДАБИЁТ ИНСТИТУТИ

Қўлёзма ҳуқуқида

УДК 821.512.133 - 1

ФАЙЗУЛЛАЕВА ОБИДАХОН ХОЛБЕКОВНА

ҲОЗИРГИ ЎЗБЕК ШЕЪРИЯТИДА СОНЕТ

ЖАНРИНИНГ БАДИИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ

10.01.01 – Ўзбек адабиёти

Филология фанлари номзоди илмий даражасини

олиш учун тақдим этилган диссертация

А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И

Тошкент – 2011


background image

2

Диссертация Гулистон давлат университетининг Адабиётшунослик

кафедрасида бажарилган.

Илмий раҳбар –

филология фанлари доктори, профессор

РАҲИМЖОНОВ Нўъмон Каримович

Расмий оппонентлар:

филология фанлари доктори

ҲАСАНОВ Шавкат


филология фанлари номзоди

ҲАМДАМОВ Улуғбек

Етакчи ташкилот –

Ўзбекистон Миллий университети





Диссертация ҳимояси 2011 йил “ ” __________ куни соат ____ да

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Тил
ва адабиёт институти ҳузуридаги Д. 015.04.01 рақамли фан доктори илмий
даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича Ихтисослашган
кенгаш йиғилишида ўтказилади.


Манзил: 100170, Тошкент шаҳри, И.Мўминов кўчаси, 9-уй

Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг

Асосий кутубхонасида танишиш мумкин.

Манзил: 100170, Тошкент шаҳри, И.Мўминов кўчаси, 13-уй

Автореферат 2011 йил “ ” ________ да тарқатилди.











Ихтисослашган кенгаш илмий котиби,
филология фанлари доктори, профессор

М.ЖЎРАЕВ


background image

3

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги.

Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, маданий

ҳаётидаги улкан ўзгаришлар миллий адабиётимиз олдига ҳам қатор
вазифалар юклади. Ҳозирги ўзбек адабиётида лириканинг ўрни ва поэтик
мукаммаллиги, унинг маънавий таъсири, тасаввурлар хазинасини тобора
бойитаётганлиги узоқ асрлик бой адабий анъаналарнинг муносиб давомчиси
бўлиб қолаётганлигидан далолатдир. Муҳтарам юртбошимиз: “Ҳар бир
илмий янгилик, яратилган кашфиёт – бу янгича фикр ва дунёқарашга туртки
беради, маънавиятнинг шаклланишига ўзига хос таъсир кўрсатади”

1

, – дейди.

Табиийки, тараққиёт тинимсиз изланиш натижасида юзага келади. Жаҳон
адабиёти вакилларининг бадиий тажрибалари таъсири лирик жанрлар ва
турли шаклларнинг миллий шеъриятимизда акс этиши – поэтик хилма-
хилликни юзага келтирди. Жумладан, рондел, рондо, терцина, хокку, элегия,
танка, сонет каби бир қатор шаклларнинг ХХ аср II ярмида кенг қўлланиб
келингани фикримиз далилидир. Улар орасида сонет ўзининг специфик
хусусиятлари, айниқса, композициясидаги ички мураккаб ва қатъий
қонуниятлар, ўзига хос компонентлар ундан ижодий фойдаланиш осон
эмаслигини рўй-рост кўрсатади.

Сонет тарихига назар ташласак, Данте ва Микеланжелолар бу жанр

имкониятларидан тўлақонли фойдаландилар, унинг оммавийлашувига катта
ҳисса қўшдилар. Кейинчалик ХIV асрга келиб Англияда сонетга қизиқиш
кучайди, инглиз адибларидан Даниел, Барнс, Перси, Спенсер, Шекспирлар
сонет жанри тадрижий тараққиётини ўз асарлари билан таъминладилар.

Бу жанр ўзбек шеъриятига ХХ асрнинг биринчи чорагида кириб келди

ва оммалаша бошлади. Илк сонет намуналари Чўлпон, Усмон Носир ва
Мақсуд Шайхзодалар ижодида учрайди. Кейинчалик Барот Бойқобилов,
Рауф Парфи, Абдулла Шер, Мирпўлат Мирзо, Фахриёр каби шоирлар жанр
имкониятларидан унумли фойдаланган ҳолда унинг поэтик гўзаллигидан
ўзбек китобхонларини баҳраманд этдилар.

Ўзбек сонетнавислари ижодини ўрганишга эҳтиёж сонетнинг тараққиёт

тадрижини, такомил хусусиятларини кўрсатиб бериш зарурати туфайли
юзага калган. Ўзбек шеъриятида бу жараённи, асосан, ХХ асрнинг иккинчи
ярмида ижод этган Б.Бойқобилов, Р.Парфи, А.Шер, М.Мирзо, Фахриёр
сонетлари тадқиқи орқали кузатиш мақсадга мувофиқдир.

Хусусан, сонет жанрини ҳам шаклан, ҳам мазмунан бойитган

ижодкорлардан бири Б.Бойқобиловдир, унинг 400 дан ортиқ сонетлари, 2 та
сонетлар туркумини ташкил этган достонлари ушбу жанрнинг ўзбек
адабиётидаги такомил жараёнини кузатишга асос бўлади.

ХХ аср ўзбек модерн адабиётининг етук вакилларидан бири Рауф

Парфи ижодининг салмоқли қисмини сонетлар ташкил қилади. У ўзбек
сонети мактабини яратишда фаоллик кўрсатган, жанрни янги босқичга
кўтарган ижодкордир. Шоир сонетлари жаҳон бадиияти андозалари

1

Каримов И. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Тошкент: Маънавият, 2008. – Б. 41.


background image

4

даражасида яратилганлиги, юксак эстетик савияда эканлиги билан диққатга
сазовордир.

Ўзбек адабиётида Фахриёр сонетларининг ҳам алоҳида ўрни бор. У

ўзига хос сонет туркумлари яратиб, ўзбек сонети тараққиётига муносиб ҳисса
қўшган шоирдир.

Сонетнинг адабиётимизда ўринлашувини тадқиқ этиш, назарий

умумлаштириш, бадиий-эстетик савиясини ўрганиш ва баҳолаш мавзунинг
долзарблигини белгилайди.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Сонет жанри спецификасига

бағишланган тадқиқотлар

1

, қатор мақолалар, асарлар юзага калган. Лекин

ўзбек сонети бадиияти юзасидан фундаментал тадқиқот яратилган эмас.
Професор Э.Я.Фесенконинг “Адабиёт назарияси” ўқув қўлланмаси

2

нинг

“Лирика тури ва жанрлари” бобида жаҳон ва рус сонетнавислари тажрибаси
юзасидан қимматли кузатишлар бор. Сонетнинг ўзига хос хусусиятлари
билан алоҳида шуғулланган Б.Михайличенко

3

нинг илмий изланишлари

эътиборга молик. У Б.Бойқобилов ижоди мисолида ўзбек сонетининг хос
жиҳатларини, сонетнавислар ижоди намуналарини изчил ўрганади. “Ўзбек
сонети поэтикаси” тадқиқоти бу жиҳатдан эътиборли. Унда ўзбек
сонетнавислиги шартли равишда босқичларга бўлиб ўрганилган. Сонет
жанрига қўл урганлар изланишлари кўпроқ қофияланиш тартибига, мазмун-
моҳиятига кўра текширилган. Михайличенконинг рус сонетнавислари ижоди
намуналари хусусидаги назарий қарашлари жанр тадқиқида ўзига хос ўринга
эга.
Абдулла Шернинг “Сонет сирлари”

4

мақоласида ушбу жанр генезиси

масаласи ёритилган, унинг келиб чиқиши Шарқ адабиётидаги ғазал
жанрининг мумтоз етти байтлик намуналари билан боғланган. Муаллиф
сонет

жанри

спецификасидаги

қатъий

қонуниятларга

риоя

этиш

масалаларига жиддий ёндашади, Усмон Носир, А.Файнберг сонетларини
жанрнинг етук намуналари сирасига киритади. Қолганларини ўн тўрт сатрли
оддий шеърлар дея ҳисоблайди. Сонетнинг ҳам шаклан, ҳам мазмунан
диалектик тизимга асосланган қатъий шакл эканлигини таъкидлаш А.Шер
мақоланинг мағзини ташкил этади.
Тадқиқотчи Ҳ.Мирзаев мақоласида Усмон Носир, Р.Парфи сонетлар
туркумидаги поэтик ғоя талқинига асосий эътибор қаратилади

5

. Б.Алиев

кузатишларида эса Рауф Парфи сонетларида руҳият таҳлили масаласи орқали

1

Теория литературы. Том III. Роды и жанры. (Основные проблемы в историческом освещении). М.: ИМЛИ

РАН, 2003. – С. 421-465.

2

Фесенко Э.Я. Теория литературы. Учебное пособие. Издание второе, исправленное и дополненное. М.,

2004. – С. 236-250.

3

Михайличенко Б.С.Сонетный мирообраз Фахриёра / Актуальные проблемы гуманитарных наук. –

Самарканд, 2004; Теория сонетного жанра. – Самарқанд, 1995; Поэтика узбекского сонета. – Самарканд,
1999. – 120 с.; Русский сонет: Сонеты русских поэтов начало ХХ века и советских поэтов. – М., 1987;
Русский сонет: XVIII - начало ХХ века. – М., 1983; Сонет Серебряного века: Русский сонет конца XIX
начало ХХ века. – М., 1990; Введение в зарубежную сонетологию ХХ века (60-80-годы). – Самарканд:
СамГУ, 1995.

4

Абдулла Шер. Сонет сирлари // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. – Тошкент, 2009. – № 43. – Б. 1-4.

5

Мирзаев Ҳ. Ўзбек шеъриятида сонетлар туркуми // Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент, 2007. – № 1. – Б.

65-68.


background image

5

сонетлардаги фалсафий руҳ такомили, индивидуал услуб муаммолари
жиҳатидан қисман ўрганилади

1

.

Б.Бойқобилов мақоласида сонетнинг жанр хусусиятлари ва тараққиёт

тадрижига тўхталади, жанр имкониятларини назарий жиҳатдан таҳлил
қилади

2

.

А.Раҳимов

китобида

Шекспир

сонетлари

таржимасига

3

,

Н.Шукуров

4

, Ғ.Саломов, Н.Комилов ва Т.Жўраевлар мақоласида эса

Б.Бойқобиловнинг сонетнависликдаги маҳорати ўрганилган

5

. Тадқиқотчи

Сайёра Раҳмонова мақоласида

6

Шекспирнинг сонетнавислик маҳорати ва

Б.Бойқобиловнинг сонет-гулчамбарлари ҳақида фикр юритса, кейинги
изланишларида

7

Фахриёр сонетларининг образлилиги масаласига эътиборни

қаратади. “Ўзбек сонетлари: поэтик структура ва бадиий образ”

8

мавзуидаги

номзодлик

диссертациясида

ўзбек

сонетининг

тарихий

шаклланиш

жараёнлари Ғарб ва Шарқ поэтика илми ҳамда адабий жанрлари негизида
илк бора ўрганилган. Ишда сонетнинг структурал компонентлари поэтик
семантика нуқтаи назаридан классик ва ўзгача сонет турлари асосида
текширилган. Ўрганилаётган давр сонетларида поэтик образ муаммосига ҳам
аҳамият берилган. Юқоридаги ишлар сонет жанри назарий жиҳатдан бир
қадар текширилганлигини далолатлайди. Бизнинг диссертациямизда сонет
жанрининг амалий жиҳатларига, хусусан, бадиияти масалаларига алоҳида
эътибор қаратилади.

Европа ва жаҳон адабиётида мазкур адабий жанрнинг турли қирралари

ўрганилган. Хусусан, адабиётшунос К.Д.Вишневский

9

рус сонетларининг

турли кўринишларини ўрганган бўлса, А.Аникст

10

ўз сўнгсўзида Шекспир

сонетларида қаҳрамон масаласини тадқиқ этади. С.Степанов

11

эса Шекспир

сонетларини адиб автобиографиясига солиштириш йўлидан боради.
В.Микушевич

12

ҳам Шекспир сонетларининг специфик белгиларига диққат

қилган.

Рус

адабиётшуносларидан

В.Огнев

Шекспир

сонетлари

эстетикасини

13

, Г.Гроссман эса сонет жанри поэтикасини тадқиқ этади

14

.

Мартин Хайдеггер

15

шоир Райнер Мария Рильке сонетлари руҳий олами ва

1

Алиев Б. Рауф Парфи сонетларида руҳият таҳлили // Ўзбек филологиясининг актуал муаммолари

тўплами. – Хўжанд, 1993. – Б. 61-64.

2

Бойқобилов Б. Сонет мулкига саёҳат / Навоий ватани. – Тошкент: Шарқ, 2003. – Б. 380-388.

3

Раҳимов А. Шекспир ўзбек тилида / Миллий адабиётлар равнақи. – Тошкент: Фан, 1981. – Б. 86-106.

4

Шукуров Н. Сонетлар / Бу олам саҳнида. – Тошкент: Адабиёт ва санъат, 1982. – Б. 192-192.

5

Саломов Ғ., Комилов Н., Жўраев Т. Сонетда янгратдим торимни / Ҳаёт кўзгуси. Тўплам. – Тошкент:

Адабиёт ва санъат, 1984. – Б. 345-360.

6

Раҳмонова С. Сонетлар гулчамбари ва жанр тараққиёти // Жаҳон адабиёти. – Тошкент, 2008. – № 1. – Б.

134-136.

7

Раҳмонова С. Сонетларда ошиқ образи // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. – Тошкент, 2009. –№40. – Б. 4.

8

Раҳмонова С.Р. Ўзбек сонетлари: поэтик структура ва бадиий образ: Филол. фан. ном. дисс. ... автореф. –

Тошкент., 2010. – 28 б.

9

Вишневский К.Д. Разнообразные формы русского сонета // Russian Verse Theory: Prok. of the 1987

Cont.At UCLA.Columbus, 1989.

10

Шекспир У. Полное собрание сочинений. Т.8. – М., 1960. – С. 559-591.

11

Степанов С. Шекспировы сонеты, или игра в игре. – Санкт-Петербург: Амфора. 2003. – С. 5-157.

12

Микушевич В. Трансмутация сонета / У. Шекспир. Сонеты. – М.: Водолей Рublishers, 2004. – С. 5-47.

13

Огнев В. Книга про стихи. – М.: Советский писатель, 1963. – С. 282 – 288.

14

Гроссман Л., Поэтика сонета. Борьба за стиль. – М.: Просвещение,1927.

15

Хайдеггер Мартин. Петь – для чего? / Райнер Мария Рильке. Сонеты к орфею. – М.: Текст, 2003. – С.

181-235.


background image

6

моҳияти хусусидаги фикр-мулоҳазаларини баён этади. Россияда сонет
жанрига бўлган алоҳида муносабат бадиий етук намуналари жамланган
сонетлар тўпламларда ҳам кўринади

1

. Рус сонетшунослиги олиб борган

илмий изланишлар анчагина салмоқли

2

. Сумароков, Пушкин, А.Ахматова,

А.Тарковский,

Л.Мартинов,

Н.Риленков,

Б.Винокуров,

О.Бергольц,

Н.Матвеева, А.Вознесенский, Р.Казакова каби рус шоирлари сонетга
мурожаат қилиш билан бирга, жанр тадқиқи билан ҳам шуғулланишган.
Ушбу кузатишларда жанр спецификаси, унинг композицион қурилиши,
поэтик образлар тизими, лирик қаҳрамон ўрни масалаларига ҳам эътибор
қаратилган.

Диссертациянинг

илмий-тадқиқот

ишлари

режалари

билан

боғлиқлиги.

Диссертация

мавзуси

Гулистон

давлат

университети

Aдабиётшунослик

кафедрасида

“Адабиётшуносликнинг

долзарб

муаммолари” мавзуида илмий иш олиб бораётган ижодий гуруҳнинг
тадқиқотлари режалари доирасида амалга оширилди.

Тадқиқот мақсади:

ҳозирги ўзбек шеъриятида сонет жанрининг

бадиий хусусиятларини, хусусан, унинг спецификаси ва тараққиёт
тенденцияларини,

бадиий-эстетик

тафаккур

такомилидаги

ўрни

масалаларини Б.Бойқобилов, Р.Парфи ва Фахриёр ижоди мисолида илмий-
назарий асослашдан, шоирларнинг маҳорат сирларини таҳлил қилишдан
иборат.

Тадқиқот вазифалари

. Мазкур диссертация ишида қуйидаги

вазифаларни ҳал қилиш кўзда тутилган:

– жанрнинг специфик хусусиятларини ўрганиш ва ўзига хос мураккаб

тадрижини аниқлаш;

– сонетнинг ўзбек адабиётига кириб келиши етакчи вакиллари

изланишларини кузатиш, ижодкорлар маҳорати ортишига таъсир кўрсатган
бирламчи асосларни таҳлилга тортиш ва шулар воситасида индивидуал услуб
қирраларини ўрганиш;

– жанр спецификасида композициянинг поэтик шакл сифатидаги

ўрнини аниқлаш;

– сонетда сюжет ва сюжетлилик масаласини ўзбек шоирлари ижод

намуналари мисолида тадқиқ этиш;

– ўзбек сонетининг бадиий-эстетик хусусиятларини етук бадиий

асарлар асосида таҳлил қилиш;

– сонетлар туркуми ва тизими масалаларининг шаклий изланишлар

самараси ёки анъанавийлик тадрижи эканлигини ёритиш;

1

Русский сонет: ХVIII - начало ХХ века / Сост.В.С.Совалин. – М.: Моск. рабочий, 1983. – 556 с.; Русский

сонет. Сонеты русских поэтов ХVIII- начало ХIХ века/ сост. Б.Романов. – М.: Сов. Россия, 1983. -511 с.

2

Бисько И.А. Некоторые структуро-стилистические особенности сонетов И.Бехера (повторы и стиховые

переносы): Дис. …канд. филол. наук. – Л., 1973. - 200 с.; Бердников Л.И. Становление сонета в русской
поэзии ХVIII века (1715-1770). – М., 2009. - 234 с.; Добрянский А.Н. Пути мировой сонетистики и развитие
сонета в украинской литературе: Дис. …канд. филол. наук. – Черновцы, 1979. - 394 с.; Заездная Т.А. Сонеты
Андреаса Ирифиуса: Дис. …канд. филол. наук. – Л., 1971. - 243 с.; Ташковска-Хоппе К. Некоторые
структурно-композиционные особенности сонетов Шекспира: Дис. …канд. филол. наук. – М., 1970. -215 с;
Титаренко С.Д. Сонет в русской поэзии первой трети ХIХ века: Автореф. дис. ... канд. филол. наук. – Томск,
1983. – 19 с.


background image

7

– ўзбек сонетнавислигида сонет – достон яратиш тажрибасини

ўрганиш;

– сонетда қаҳрамон масаласини тадқиқ этиш орқали сонет

ижодкорларининг ўзига хос жиҳатларини белгилаш;

– поэтик образлар, хусусан, рамзли образларда миллий-фалсафий

тафаккур ифодалари ва унинг тадрижини аниқлаштириш, умуминсоний
мавзу – ғоялар талқинида рус ва жаҳон адабиёти таъсирини кўрсатишга
интилиш;

сонетда шоир ёки муаллиф ўзлиги масаласини аниқлаштириш;

сонетнинг бадиий-эстетик тафаккур тараққиётидаги бетакрор
ўрнини кўрсатиб бериш.

Тадқиқотнинг

объекти

ва

предмети.

Ишда Усмон

Носир,

Б.Бойқобилов, Р.Парфи, А.Шер, М.Мирзо, Фахриёр сонетлари, шунингдек,
Петрарка, Данте, В.Шекспир, Ҳайнрих Ҳайне, А.С.Пушкин каби жаҳон
шоирларининг айрим асарлари объект сифатида танлаб олинди.

Тадқиқотнинг методологик асоси ва методлари.

Ўзбекистон

Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг маънавий қадриятлар, миллий
ғоя ва мафкурага доир назарий қарашлари мазкур диссертация ишининг
методологик асосини ташкил этади. Диссертацияда илмий-назарий жиҳатдан
дунё

адабиётшунослари

Гегель,

К.Кодуэлл,

Р.Уэллек,

О.Уоррен,

В.Белинский, Л.Гроссман, В.Огнев, Л.Тимофеев, Г.Поспелов, М.Гаспаров,
В.Хализев каби олимларнинг эстетик қарашларига таянилди. Ўзбек
адабиётшунос олимларидан И.Султон, О.Шарафиддинов, С.Мамажонов,
Н.Каримов, У.Тўйчиев, У.Норматов, Б.Назаров, А.Расулов, И.Ғофуров,
Жамол Камол, Н.Раҳимжонов, Қ.Йўлдошев, У.Ҳамдам, Д.Қуроновларнинг
илмий қарашларига ҳам мурожаат қилинди.
Мавзуни атрофлича очиб бериш мақсадида матн талқини, қиёсий-
тарихий, тавсифий методлардан фойдаланилди.

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:

– Ўзбек шеъриятида жаҳон сонетшунослиги мактаби анъаналари

таъсирида сонетнинг ўзига хос шакли вужудга келди;

– миллий адабиётимизда сонет жанрининг тараққиёт тенденцияларини

таҳлил ва тадқиқ этиш муҳим илмий-амалий аҳамият касб этади. Рауф
Парфи, А.Шер, М.Мирзо ва Фахриёр сонетлари ўзбек сонетининг баркамол
намуналари сифатида эътироф этилади;

– сонет жанрининг поэтик хусусиятлари, хусусан, унда бадиий тасвир

воситаларининг,

санъатларнинг

қўлланилиши

жанрнинг

бадиий

мукаммаллашувига имкон берганлиги ўрганилди;

– жанр спецификаси, унинг композицион структураси масалалари

тадқиқи

сонетнинг

назарий

қонуниятларини

очишга

ва

ёритишга

кўмаклашади;

– қаҳрамон ва рамзли образлар маъно-моҳияти кўп ҳолларда қатъий

қонуниятли жанрда тўлақонли намоён бўлиши кўпинча шоир маҳорати
даражасини кўрсатиш билан боғлиқ.


background image

8

Тадқиқотнинг илмий янгилиги.

Диссертацияда ҳозирги ўзбек

шеъриятида сонет жанрининг бадиий хусусиятлари илк бор монографик
планда тадқиқ этилмоқда.

Ишнинг янгилиги яна қуйидаги масалаларда намоён бўлади:

ўзбек сонетининг бадиий-эстетик табиати атрофлича тадқиқ

этилганлигида;

ўзбек сонети мазмун-моҳиятига кўра янгиланганлигида, яъни

анъанавий муҳаббат талқинлари билан бир қаторда ижтимоий-фалсафий
мазмун касб эта борганини кўрсатишда;

сонет

бадииятини

юзага

келтирувчи

бадиий

тасвир

воситаларининг жанр структурасидаги ўрни, жанр имкониятлари, специфик
характери конкрет мисоллар орқали далиллаб борилганида;

ўзбек сонетида сюжетлилик барқарор ҳодисага айланганлиги

очиб берилганида;

ижодиётининг салмоқли қисмини сонет жанридаги шеърлар

ташкил этган Б.Бойқобилов, Р.Парфи, Фахриёр асарларининг поэтик
хусусиятлари илмий-назарий умумлаштирилганида;

ҳаётни, воқеликни акс эттиришда, инсонни тушунишда,

тушунтиришда бадиий сўз нечоғлик кенг, теран имкониятларга эга
эканлигини сонет мисолида илмий исботлашга эришганлигида;

мазкур жанрнинг ҳозирги ўзбек лирикаси тараққиётида тутган

ўзига хос ўрнини муносиб кўрсатиб беришда.

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.

Ишнинг

назарий хулосалари ХХ асрнинг иккинчи ярми ва ҳозирги ўзбек
лирикасининг ўзига хос тенденцияларини тасаввур этиш, ушбу жараёнда
сонет жанрининг, нуфузли ўрнини белгилаш, бошқа жанрлар билан ўзаро
алоқаси ва таъсири имкониятларини аниқлашда, бу борада Б.Бойқобилов,
Р.Парфи, А.Шер, М.Мирзо, Фахриёр изланишлари ўзбек сонет мактабини
юзага келтирганини ёритиш назарий ҳамда амалий аҳамиятга эга. Тадқиқотда
материаллари ҳамда илмий-назарий хулосаларидан олий ўқув юртларида
адабиёт назарияси ва ҳозирги ўзбек адабиёти фанларини ўқитиш, махсус
курсларни ташкил этишда фойдаланиш мумкин. Ишдаги илмий фикр-
мулоҳазалар, назарий умумлашмалар сонет жанри ҳақидаги қарашлар,
назарий муаммоларни ҳал этишда ёрдам беради.

Натижаларнинг жорий қилиниши.

Тадқиқот натижаларидан олий

ўқув юртлари филология факультетлари талабалари ва умумтаълим
мактаблари учун дарслик ҳамда қўлланмалар тузишда, махсус курслар
ўқишда, ўзбек адабиётшунослиги ва адабий танқидчилигида, сонетнавис
шоирлар

ижодий

портретларини

яратишда,

семинарлар

ўтказишда

фойдаланиш мумкин.

Ишнинг синовдан ўтиши.

Диссертация Гулистон давлат университети

Ўзбек адабиёти (ҳозирги Адабиётшунослик) кафедраси (25.11.2009), ЎзР ФА
Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти Ҳозирги адабий жараён,
ХХ аср ўзбек адабиёти тарихи ҳамда Адабиёт назарияси ва адабий алоқалар


background image

9

бўлимларининг (19.05.2010) қўшма йиғилишларида ҳамда ЎзР ФА Алишер
Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти ҳузуридаги Д. 015.04.01 рақамли
фан доктори илмий даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича
Ихтисослашган кенгаш қошидаги илмий семинар йиғилишида (18.05.2011)
муҳокама қилиниб, ҳимояга тавсия этилган. Диссертация мавзуси бўйича
Республика илмий-амалий (Гулистон, 2009 ва Фарғона, 2010), Республика ёш
олимларининг илмий (Тошкент, 2010), анжуманларида маърузалар қилинган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Ишнинг асосий мазмуни ва

натижалари “Ўзбек тили ва адабиёти”, “ГулДУ ахборотномаси”, “Türk
dünyası incelemeleri dergisi” журналларида, “Моҳият” ҳафталигида ва илмий
тўпламларда чоп этилган 12 та мақолада ўз ифодасини топган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Диссертация кириш, саккизта

фаслни ўз ичига олган уч асосий боб, умумий хулосалар ва фойдаланилган
адабиётлар рўйхатидан таркиб топган. Ишнинг умумий ҳажми 157 саҳифадан
иборат.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Тадқиқотнинг

“Кириш”

қисмида

мавзунинг

долзарблиги,

ўрганилганлик даражаси, мақсади, вазифалари, диссертациянинг илмий
янгилиги, назарий ва амалий аҳамияти, тадқиқот объекти, тадқиқот
натижаларининг жорийланиши, ишнинг тузилиши ҳақида маълумот
берилган.

Диссертациянинг

«Ҳозирги ўзбек лирикасида сонет жанрининг

тараққиёт тенденциялари»

деб аталган биринчи боби уч фаслдан иборат.

Сонетнинг специфик хусусиятлари. Поэтик тафаккур тарзининг етакчи

аломатлари”

номли дастлабки фаслда медитатив лириканинг ўзига хос

шакли бўлган сонет жанри хусусиятлари жаҳон сонетнавислигининг айрим
тажрибалари ва етук ўзбек сонетнавислари Б.Бойқобилов, Р.Парфи, Фахриёр
каби уч авлод вакиллари ижод намуналари асосида ўрганилди.

“Шеърий шакл сўзлардан ажойиб имкониятларни максимум даражада

“сўриб олади”, туйғуларнинг нозик ва турфа тўқималарига эътиборни
қаратади, ҳиссий-шуурий таъсирчанлик ҳолатлари тасаввурини беради”

1

.

Сонет ҳам шундай шеърий шакл бўлиб, қатъий тизимли бўлишига қарамай,
унда ҳиссиёт эркин, лекин локонизмдан фойдаланган ҳолда ифода этилади.
Шеърнинг композицион қурилишидаги қатъий қонуниятлар, яъни 14 қатор
бўлиши, олдинги икки тўртлик бандлар катрен, кейинги иккита учлик
бандлар терцет эканлиги жанрнинг специфик хусусиятини ташкил этади.
Жаҳон сонетнавислигида қофияланиш тартибида турли хил шакллар кўзга
ташланади. Бунга итальянча abab abab(ёки abba abba) cdc dcd (ёки cde cde),
французча abba abba ccd eed (ccd ede) ва abab cdcd efef gg инглизча
шаклларни мисол тарзида келтириш мумкин. Петрарка, Данте, Шекспир,
Ҳайнрих Ҳайне сонетлари таҳлили орқали сонетнависликнинг ўзига хос

1

Хализев В.Е. Теория литературы. Поэзия и проза. – М.: Высшая школа, 1999. – С. 237.


background image

10

тараққиёт тадрижини кузатишга ҳаракат қилинди. Ўзбек сонетнавислари
Б.Бойқобилов, Р.Парфи, Фахриёр сонетлари тадқиқидан поэтик тафаккур
тарзининг етакчи белгиларини аниқлашда фойдаланилди.

Жаҳон ва ўзбек сонетнавислари ижодининг тадрижий тараққиёти

ўрганилганда, бошқа адабий ҳодисалар қатори даврлар силсиласида сонет
ҳам такомиллашганига гувоҳ бўлиш мумкин. “Услуб – асарнинг яхлит
композициясидан тортиб алоҳида сифат белгисигача бўлган барча
элементлар

бирлигидир”

1

.

Сонетнавислар

ижодида

ҳам,

жанрдаги

қатъийликка қарамай, ҳар бир ижодкорнинг ўз услуби бўлган. Сонетнинг
мумтоз шаклига кейинги даврларда бошқа ўзгаришлар ҳам киритилган.
Хусусан, қофиялар тартибидаги ўзгаришлар (c-b-a-b, b-a-b-a А.С.Пушкин
сонетларида), қўшимча қофиялар (а-b-b-а, c-d-d-c – Ш.Бодлер сонетларида),
қўшимча қаторлар киритилиши (бу ҳол Буркьулло ва Ф.Берни сонетларида
учрайди), эркин шеър шаклидаги кетрен ва терцетлар (кўпроқ француз
символистларига хос), ноанъанавий ўлчовлар қўллаш (акцентли шеър –
Хопкинсдаги каби), оқ шеърдан фойдаланиш ҳоллари Мерил Мурники
сингари – унда сонетдан фақат 14 қатор қолган, холос. Мана шундай эркин
шакллардан фақат Шекспирга нисбат бериладиган “инглиз сонети”гина
сақланиб қолган. Унинг қофияланиш тартиби а-b-а-b, b-d-b-d, e-f-e-f, j-j
тарзида. Европада қатъий қонуниятли шеърлардан сонетгина миллий
поэзияда қўлланилиши қулай, дея тан олинган. Қисман бу ички бўлиниш,
кечинма ва руҳиятнинг ёритилишини тақозо қилишига боғлаб текширилиши
даркор. Илк сонет назариётчилари сонетнинг мазмуни учун паузалар, строфа
чегарасидаги нуқталар, бирорта аҳамиятли сўз такрорланмаслиги, охирги
сўзнинг мантиқий калит бўлиши кабилар зарур, деб ҳисоблайдилар.

Ўзбек сонетлари туйғулар талқини ва фикрнинг бадиий ифодаси билан

ўзаро фарқланиб туради. Яъни, ифодавий оригиналлик ҳар бир ижодкор учун
хос хусусият. Б.Бойқобилов сонетларида муаллиф ҳаётидаги деярли ҳар бир
вазият акс эттирилади. Бу ҳолат календар шеърларда, оила аъзоларига
бағишлов-мадҳияларда кўзга ташланади. Б.Бойқобиловнинг сонет жанри
тараққиётидаги

хизматларини

эътироф

этган

ҳолда,

зўрма-зўраки

дифирамблардан иборат сонетлари ўқувчига эстетик завқ бермаслигини
таъкидлаб ўтиш жоиз. Шоир танлаган хилма-хил вазиятлар ифодаси
бадиийлиги жиҳатидан оқсайди.

Рауф Парфи сонетлари мавзу ранг-баранглиги, ифоданинг оригиналлиги,

поэтик тафаккурнинг бетакрор ифодалари билан ажралиб туради. Шоирнинг
сонет жанрига мурожаат қилишига сабаб сифатида руҳият комиллигига
интилиш ва бунда устозлар йўлидан юриш истаги, шунингдек, тўкислик
ижодкор томонидан шеърнинг шакли учунгина қўйилган талаб бўлмасдан,
балки мазмун ва моҳият тақозо қилган талаблардан эканлигини таъкидлаш
жоиз. Шунингдек, ижодкор руҳиятидаги мураккаб шуурни, руҳият
эврилишларини қатъий қонуниятли жанрда жиловлаб олиш қобилиятини
шакллантиришга интилиш дея изоҳлаш мумкин. “Рауф Парфи кўпчилик

1

Тимофеев Л.И. Теория литературы. – М.: Учпедгиз. 1948. – С. 284 -285.


background image

11

катта истеъдод эгалари сингари энг баланд идеалларга, энг юксак
натижаларга интилади”

1

. Сўзни ўта нозик ҳис этадиган, сўнгги тасвир

имкониятларигача ишлатадиган ҳассос шоир учун ҳажман ихчам жанр қўл
келиши табиий ҳол.

“Йўловчи” сонетлар мажмуасининг 3-қисмида лирик қаҳрамон

зиддиятли дунёда, оқим билан сузиш жараёнида, умр сарҳисобида эришилган
ютуқ, йўл қўйилган камчиликлар ўз устидан чиқараётган ҳукмига нечоғлиқ
дахлдор эканлигини айтиб ўтади. Хиёнат йўлини тутмаганлигини, асосан,
зулмга, жаҳолатга қарши шеърлар ёзганлигини юрак ютиб эътироф этади.

Улар ким?! Мен Сўзни севдим. Мен – хароб,

Лойиқманми Сўзга, билмадим, нетай?

Ҳорғин йўловчиман, манзил-да сароб,

Итдек изғидим мен. Мен энди кетай

2

, –

Нотавон бандаларнинг қудратли сўз олдида ҳеч нарса эмаслиги, ҳатто сўз
қадрини билган ўзи ҳам унга лойиқ эмаслигини, ўткинчи дунёнинг бир
йўловчиси эканлигини бот-бот таъкидлайди. Лекин нима сабабдан манзили
сароб? Балки, у сўз қудратини намойиш этиш учун бу дунёга келганлигини
сезган-у, муддаосини адо эта олмаганидан хижолат чекиб, «матлабим ҳам,
манзилим ҳам сароб экан-да» дея, ёзғириб, ҳолатини тентираган жонзотга
менгзаганмикан?
Рауф Парфи шоир ва шеърият тушунчасига олий неъмат ва машаққатлар
силсиласи дея қарайди («Ҳеч тузалмас яра, у сўздир ахир»). Шоир юракдаги
ҳиссиётлар тўлқинини ифодалашда, тафаккурни жиловлаб беришда сонет
юксак чўққи, деб билади. Юксак бадиий-фалсафий ғояларни қолипли жанрда
ифода эта билиш маҳорати шоир истеъдоди даражасини ҳам кўрсатади.

Ўзбек сонетнавислигида Рауф Парфи феномени ўзига хос ҳодиса.

Шоир сонетларининг мавзуи рангин ва кўламли, поэтик тафаккурнинг ўзига
хос

тасвирлари

билан

ажралиб

туради.

Сонетнависликда

деярли

учрамайдиган ҳолат, яъни соф пейзаж тасвирларини Р.Парфи ижодида
учратиш мумкин. Шоир сонетлари руҳ изтироблари, кечинма эврилишлари
ва мураккаб ассоциациялар жанр табиатига сингдирилгани билан ажралиб
туради. Бу инсон дардларини ўз вужудида синтезлаётган руҳият рассомининг
чизгилари эканлиги айни ҳақиқатдир.

Петрарка сонетларидаги оташин муҳаббат, вафо, ҳижрон садолари,

Пушкиннинг дўстга меҳри, яширин севгиси, Б.Бойқобиловнинг ҳаёт
ҳодисалари мадҳидан фарқли ўлароқ, Рауф Парфи сонетларида изтироб,
тириклик, ҳаёт зиддиятлари, қарама-қарши кечинмалар туғёни бетакрор
ҳолатда намоён бўлади. «Ҳамлет», «Муҳаббат», «Микеланжело севгиси»,
«Қора девор», “Муножот” каби сонет туркумларида дарднинг нечоғли улкан,
изтиробнинг эса нақадар чуқур эканлиги ва бошқа хусусиятлар тадқиқотда
кўрсатилди.

1

Каримов Н. ва бошқалар. Рауф Парфи Ўзтурк. Адабиёт. Дарслик (11-синф учун). – Тошкент: Ўқитувчи,

2004. – Б. 340.

2

Рауф Парфи. Сўнгги видо. – Тошкент: Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси

нашриёти, 2006. – Б. 78.


background image

12

Фахриёр шеърлари эса модернча ифода услуби билан фарқланади.

Унинг сонетлари учун хос дардли кечинмаларнинг шаклларга солинганлиги,
туйғулар

симфониясининг

кутилмаган

ташбеҳлар,

тазодлар

орқали

ифодаланганлиги ижодий индивидуаллигининг асосий жиҳатларидир.

Ишда шоирнинг «Гул тахайюли», «Зулхумор кечалар», «Баҳор келар

далаларга», «Ойлоқ кеча, муҳаббат кечар», «Имло луғатидай ёлғизлик»,
«Сулук» каби қатор сонетлари тадқиқи мисолида унинг бадиий-эстетик
табиати ёритилди.

Ушбу бобнинг иккинчи фасли “

Сонетда шакл ва мазмун уйғунлиги”

дея номланган. Унда композиция ва сюжет масаласи ҳақида фикр
юритилади; сонетда барча қофиялар ўта жарангдор, тарҳи тоза, порлоқ
бўлиши шартлиги, мазмун бандлараро маълум изчиллик билан баён этилиши
кераклиги, ҳар бир банди мустақил шеър мақомида бўлиши зарурлиги
таъкидланади. Композицион кўринишда биринчи ўринда турувчи катренда
мазмун моҳияти, иккинчи катренда унинг ривожи ва юқори нуқтага
кўтарилиши, дастлабки терцетда масаланинг ечими ва сўнгги терцетда эса
унинг хулосаси берилиши назарда тутилади. Бехер бу ҳолатни «тезис-
антитезис-синтез» шаклида, Бальзак эса «муаммо-ўсиш-кульминация-ечим»
тарзида баҳолаган.

Сонетдаги мазмуннинг бандлараро изчиллиги, ички композицион

қурилишида ҳар бир банд мустақил шеър мақомида бўлиши ҳам мазкур
жанрнинг шакл ва мазмун муносабатига дахлдор жиҳатларидан ҳисобланади.
Лирик композициянинг асосий талабларидан бири зарур ижтимоий вазиятни
ва манзур мавзуни танлай билиш ҳам сонет жанридаги мазмунга алоқадор
ҳолатлардандир.

Ўзбек

сонетнавислари

ижодида

композиция

жиҳатидан

ўзига

хосликлар кузатилади. Хусусан, сонет таркибида (аслида, таъқиқланган) сўз
такрорлари, анафоралар қўлланилиш ҳолатлари мавжуд. Буни сонет
спецификасига ташқи ижтимоий-фалсафий фикр тараққиётининг таъсири
натижаси дейиш мумкин. Яна сонет спецификасида бадиий-психологик
омиллар билан бир қаторда ташқи ижтимоий муҳитнинг таъсири ҳам кучли
сезилиб туради.

Р.Парфининг “Тҳакурнинг охирги шеъри”да ўзига хос композицион

қурилиш кузатилади. Сонетнинг 1- ва 2-бандларида терцет, 3- ва 4-
бандларида катрен берилади. Бу “ўгирилган” сонет турига мисол бўла олади.

“Қора девор” сонетлар мажмуида эса анъанавий композицион

тамойилга амал қилинганлиги таҳлилларда ойдинлашган. Шунингдек, шоир
сонетларида асосан, катрен бандлар а-б-а-б, в-г-в-г, терцет бандлар эса д-е-д,
е-д-е шаклида қофияланиши ҳам таъкидланган.

“Сонетда давр яшайди, тўғрироғи – даврлар”

1

. Яъни, сонет жанри

моҳиятан улкан бир тарихий босқични босиб ўтган ва узоқ даврлар
мобайнида мукаммаллашган жанр ҳисобланади. Шу маънода, сонетнинг
композицион қурилишида ҳам маълум даражада эврилишлар кузатилади.

1

Огнев В. Книга про стихи. – М.: Советский писатель. 1963. – С. 92.


background image

13

Фахриёрнинг “Ҳадик”, “Сен мени...”, “Кайфият хулосасизлиги” ва х.к.
сонетларида шундай:

На гул бор синграрга отини айтиб,

На кул бор бошингга сочмоққа зорли,

На йўл бор бош олиб кетарга дайдиб.

1

Б.Бойқобилов ва Фахриёрнинг бошқа сонетлари таҳлилида ҳам бу

белгиларга диққат қилинган. Таҳлиллар асосида сонетдаги шакл ва мазмун
мутаносиблиги масаласи юзасидан муҳим назарий хулосалар чиқарилган.

Бобнинг учинчи фасли

“Сонетда лирик сюжет масаласи”

деб

аталади. Лирик сюжет ўзига хос композицион қурилишга эга. Яъни,
«муаммо-ўсиш-кульминация-ечим» сюжет унсурлари вазифасини бажаради.
Қаҳрамон руҳий ҳолатидаги туйғулар ҳаракати композициядаги изчиллик
сюжет унсурларини шакллантиради. Сонетлар илк мисраларидаги лирик
қаҳрамон ҳолати ёки кечинмаси хусусидаги дастлабки маълумот лирик
сюжетдаги ўзига хос экспозиция вазифасини ўташи мумкин. Бошқа сюжет
унсурларининг жойлашуви ҳам моҳиятига кўра, шу тартибда аниқланиши
мумкин. Акс эттирилган муаммо – тугун, ҳиссиётнинг юқори чўққиси ўз-
ўзидан кульминация, кечинманинг қисқача тавсифи ёки туйғулар ривожи,
хулоса ёки қулф эса ечим сифатида эътироф этилиши мумкинлиги
сонетнавислар ижоди мисолида кузатилиб, хулосалар қилинди.

Лирик кечинма табиатидаги эврилишлар лирик сюжет шаклининг

эстетик табиатини барқарорлаштиради. Шоир маҳорати бу вазиятда
салмоқли ўрин тутади. Ўзбек сонетида соф кечинма тавсифида ҳам
сюжетнинг «психологик сюжет» тури мавжуд. Сонетда сюжет масаласига
доир назарий фикрлар Б.Бойқобиловнинг “Фаввора, бир лаҳза руҳимни
яйрат”, Р.Парфининг “Яна мен уйғондим...”, Фахриёрнинг “Ҳаёт юрагимни
тилкалар” каби сонетлари таҳлили орқали билдирилган.

Сонетда шакл ва мазмун мутаносиблиги, юқорида айтиб ўтилганидек,

уйғун ҳолатда шаклланиши зарур. Хусусан, кечинма ёки фикр ҳаракати
туфайли изчил композицион қурилиш касб этиши шакл ҳодисаси бўлса,
ундаги кечинма табиати, характер хусусияти, моҳияти мазмун ҳодисасидир.
Чунки фикр образлар орқали кечинма талқини сифатида берилса-да, у
юқоридаги поғонали босқични босиб ўтади. «Адабий асар ўзини эстетик
тажриба бўла оладиган ва «тўлақонли шаклланган» эстетик объект сифатида
танитади»

2

. Сонет жанри тўлақонли шаклланган эстетик ҳодиса сифатида

ўзбек шеъриятида ўз ўрнига эга бўлди.

Тадқиқотнинг иккинчи боби

«Ўзбек сонетининг бадиий эстетик

табиати»

дея аталади. Бобнинг

“Сонетлар туркумининг асосий

белгилари”

деб

номланган

биринчи

фаслида

сонетнависликдаги

туркумлилик

ҳодисасининг

шаклланиш

жараёни

кузатилди,

асосий

белгилари аниқлаштирилади. Туркумлиликнинг илк намуналари Петрарка,
Шекспир ижодида қарор топганлиги, ўзбек шеъриятида эса Р.Парфи ва

1

Фахриёр. Аёлғу. –Тошкент: Шарқ, 2000. – Б. 121.

2

Уэллек Р., Уоррен О. Теория литературы. – М.: Прогресс, 1978. – С. 258.


background image

14

Фахриёр ижодидаги туркум сонетлар мазмун-моҳияти ва юксак бадиияти
билан сонетчилигимиз ютуқлари бўла олиши хусусида фикр юритилган.
Сонет туркумларининг хос жиҳатларидан бири композицион яхлитлик ҳам
шаклга, ҳам мазмунга тааллуқли бўлиши Р.Парфининг «Сенсиз», «Тангри
соғинчи», «Қора девор», «Тҳакурнинг охирги шеъри», «Йўловчи», «Ҳамлет»,
«У дунёга онамга мактуб», Фахриёрнинг «Сенсизлик», «Намозшомгул»
туркумлари мисолида асосланган. А.Шер ва М.Мирзо ижодида ҳам “Севги
олмоши” ва “Онажон” номли туркумлар мавжуд.

Ўзбек сонетнавислигида туркумлилик бадиий-эстетик хусусиятига,

назарий жиҳатдан асосланганлигига кўра шаклланган ҳодиса сифатида
эътироф этилади. Бу жараён типологик хусусиятни мужассамлаштиргани,
сонет туркумларининг ҳажми уч сонетдан ўн сонетгача бирлаштирилганлиги,
улар моҳиятан изчил ва кетма-кет боғлиқликда берилиши, мазмунан бир-
бирини тўлдириб, хулоса сари эниб бориши кабиларни ўз ичига олади.
Композиция ва сюжет унсурларининг жойлашувидаги мутаносиблик ҳам
туркумлиликни асослаши таъкидланган. Хусусан, сонетлар миқдоридан
қатъи назар, уларни боғлаб турувчи умумий композицион тузилиш мавжуд.
Бунга мос равишда умумий лирик сюжет унсурларининг жойлашувини ҳам
сезиш мумкин. Яъни, ҳар бир сонет қаҳрамон кечинмалари тавсифига кўра
бирор лирик сюжет унсури вазифасини ўтайди. Рауф Парфи, Фахриёрнинг
сонет туркумлари мазмун-моҳияти ва бадиий тўкислиги билан миллий
шеъриятимиз ютуқларидир. Ҳар бир туркумнинг ўзида якка лирик қаҳрамон
мавжуд, кечинмаларининг тадрижи, такомили сонетлар бирлигини ташкил
этади. Марказда лирик қаҳрамон руҳиятидаги эврилишлар жараёни ва
оқибатлари туради.

Рауф Парфининг сонет туркумлари ҳажм жиҳатидан анча катта.

Улардаги фалсафий мушоҳадакорлик, қофияланиш тартибидаги ўзига хос
уйғунлик

бошқа

сонет

туркумларидан

устунлигини

таъминлаган.

Фахриёрнинг «Сенсизлик» сонетлар туркумида муҳаббат мавзусидаги ўнта
шеър жамланган. Уларда ҳижрон изтироби қалбда оғриқ кучайишига сабаб
бўлаётган туйғулар тўлқини босқичма-босқич баён қилинган.

Шеърларнинг қофияланишида эркин йўл тутилган. Яъни, ўнта

сонетнинг аксар қисми – 5, 7, 9, 10-сонетлар a-b-а-b, c-d-c-d, е-f-е, j-h-j
тарзида бир хил қофияланган; қолганларида хилма-хиллик кузатилади. Бу
ҳолат жанр спецификаси қоидаларига жавоб беради.

Жудоликми – тонг каби отар? - e

Сенсизликми – бешумор ситам - f

Ҳажринг бўлиб кўксимга ботар? - e
Қофияланиш тартибидаги ҳар хиллик кечинма тасвири эврилишлари

билан боғлиқ бўлганлигидан сонетларнинг умумий савиясига у қадар салбий
таъсир кўрсатмайди. Буни шоирнинг ўзига хос услуби деб баҳолаш мумкин.

Туркум сонетларнинг яна бир кўриниши сонет-гулчамбар ҳам ўн беш

сонет бирлашмасидан иборат, ундаги 15-сонет чамбарак (йиғма) шеър
магистрал бўлади. Бунда ҳам ягона мазмун ва умумий ғоя остида бирлашиш
кузатилади. Сонет – гулчамбар яратиш шоирдан жуда катта маҳорат, юқори


background image

15

савия, дид, тажриба талаб қилади. Улар шеър техникасига кўра анча
мукаммал асарлардир. Ўзбек сонетнавислигида Б.Бойқобилов ижодидаги
«Самарқанд», «Олтин тўй» гулчамбарлари самарали уриниш, муваффақиятли
тажрибадан далолат беради.

Иккинчи

бобнинг

“Сонетда

поэтик

тасвир

ва

талқин

имкониятлари. Сонетлар тизимидан иборат достон тажрибаси”

фаслида

поэтик тасвир ва талқин имкониятлари Б.Бойқобилов қаламига мансуб
«Самарқанд ушшоғи», «Мен кашф этган Ўзбекистон» достонлари мисолида
ўрганилди.

Достонда ривоявийлик хусусияти лирик қаҳрамон нуқтаи назари

орқали акс эттирилади. Унда «характер бир эмас, бир неча босқичдан ўтиб,
кўз ўнгимизда шаклланиб ўсади ва маълум бир тугаллик касб этади ёки тугал
бир характер воқеалар оқимида янги-янги қирралари билан очила бориб, шу
йўсинда тўлиқ намоён бўлади»

1

. Кўринадики, лирик достонда эпиклик

хусусияти

кечинмалар

тизими

ва

бадиий-фалсафий

умумлашмалар

уйғунлигидан юзага келади. Лекин ўзи тугаллик хусусиятига эга бўлган
сонетда, бошқача айтганда, алоҳида бир лирик жанр асосида яна бир лирик
жанр ҳосил бўлиши учун юқоридаги хусусиятларни сонетлар тизмасида бера
олиш керак.

Ижодкор поэмага хос жиҳатларни сонет-достонларида бера олган. Ҳар

иккала достонда ҳам лирик поэмага хос характер талқини, ривоявийлик ёки
эпикликнинг

ўзига

хос

ифодаси

кузатилади.

Уларда

композиция

унсурларидан муқаддима ва хотима вазифасини мустақил сонетлар
бажарганлиги, сюжет унсурларининг мавжудлиги, туйғулар талқинидаги
уйғунлик

асосида

жойлашганлиги,

бу

эса

достон

бадииятининг

муваффақиятини таъминлашда сонетларнинг ўрни билан изоҳланган. Ишда
«Самарқанд ушшоғи»даги Баҳор, Бахтиёр образлари ҳақида мулоҳазалар
билдирилган.

Лирик кечинма тадрижига қурилган Б.Бойқобиловнинг сонет-

достонлари ҳажман анча салмоқли; “Самарқанд ушшоғи”да конфликтнинг
руҳий коллизияга асосланган тури қўлланилган. Кечинмалар сюжетлиликни
белгиласа, узвийлиги ҳолатлар, кайфиятлар бирлиги эпикликни тайин этган.

«Мен кашф этган Ўзбекистон» достони юз сонетдан таркиб топган.

Унда ўзбек миллати бош тимсол вазифасини ўтаган. Сонет-достондаги аксар
мисралар қуруқ риторика ва мадҳиядан иборат бўлиб қолган, яъни
дифирамблардан қурилган. Бу эса асар поэтикасига салбий таъсир кўрсатган.
Лекин достондаги ўзига хос ташбеҳлар силсиласини эътиборга лойиқ
бадиият намуналари сифатида баҳолаш мумкин. У ватанпарвар лирик
қаҳрамоннинг ҳаётга, воқеликка олқишидек туюлади.

Достонда сюжет ва композицион қурилишдаги изчиллик мавжуд,

лекин ҳажмдаги салмоқ маънонинг саёзлашувига сабаб бўлган ўринлар
анчагина. Умумий мазмунига кўра Ўзбекистонга аталган қасида-достон
дейиш мумкин.

1

Адабиёт назарияси. Икки томлик. 2-том. Адабий-тарихий жараён. –Тошкент: Фан, 1979, – Б. 272.


background image

16

Бобнинг учинчи фасли “

Сонетлар бадиияти”

дея аталган. Поэтик

тасвир ва талқин жиҳатидан ўзбек сонетида композицион «силсила»
кўриниши акс этган, лекин уни «мадҳ этувчи» шеърлар сирасига киритиб
бўлмайди. Уларда акс этган манзаралар хилма-хиллиги, мавзулар кўлами
асос вазифасини ўтайди. Ўзбек сонети тараққиётида фавқулодда ташбеҳлар,
янгича тимсоллар ҳисобига бойиб борганлиги диққатга сазовор.

Рауф Парфи сонетлари кўпроқ тахайюлли тафаккур ҳосиласи сифатида

юзага келган. Тахайюлот эса поэзияда метафоралар қўллаш, рамз-образларга
мурожаат, контраст усуллардан фойдаланиш сингари ҳолатларда вужудга
келади. Метафора вазифасини бажарган образлар Рауф Парфи шеъриятида
ҳиссий тафаккур психологиясини ёритишга, рамзли образлар табиатини
очишга хизмат қилади. Шоирнинг “Зангори оғочман, ҳозир осаман” сатрлари
билан бошланувчи сонетида шоирнинг бадиий идроки метафоралар шаклида
намоён бўлган. Сонетда зангори оғоч, меҳра, қиш, баҳор, барг каби
метафоралар қўлланилган. Улар мураккаб тахайюлли поэтик образлар
талқинида муҳим ўрин эгаллаган.

Зангори оғочман. Ҳозир осаман,

Қайта тириламан тўлиб сеҳрга

Ул Меҳранинг қанотини ёзаман,

Дунёларни тўлдираман меҳрга

1

Рауф Парфи шеъриятида дарахт поэтик образи ўрнида кўп ҳолларда асл
туркийча оғоч сўзи қўлланилади. Юқорида кузатилганидек, оғоч-зангори
шаклда, яъни лирик қаҳрамон кечинмалари ифодасида шоирнинг ижод
палласи тасвири ўрин олган. Ушбу ҳолат яшнаган яшил дарахтга менгзалган.
Яшил дарахт ҳақида сўз бораётганда шоир ассоциатив ҳолатни вужудга
келтиради. “Ҳозир осаман” жумласини ўқигач, ўз-ўзидан савол туғилади.
Лирик қаҳрамон дарахт шохларига нимани осмоқчи ва бу ҳолат нима
маънода? Аён бўладики, “Зангори оғоч”да лирик қаҳрамон ўз меваларини
пайдо қилмоқчи. Ана шу меваларда у қайтадан жонланади. Мевалар эса
пишиб-етилиши учун қуёшни, қадимги туркий тушунча-Меҳрани чорлашади.
Меҳра эса меваларни ларзонлаштиради. Поэтик мушоҳада шу тариқа ижод
маҳсулига айланади. Сонетнинг терцет қисмида лирик қаҳрамон ижодкор
сифатида ўзлигини, индивидуал жиҳатларини барг, шох, халқ, оломон, шоир
каби поэтик шаклларга кўчиради:

Абадий коинот бирла қоламан,

Ўлсам чирқирайди овозим танда,

Энг янгроқ юлдузни узиб оламан.

Эзилган, хўрланган баргман тубанда,

Ёлғиз, ўзим-халқман, ўзим оломон,

Мен шоирман ахир, шоҳман, эй банда

2

.

Ижодкорнинг коинотда абадий қолиши, албатта, унинг ижод маҳсули
самарасидир. Асарлари умумбашарий аҳамият касб этган ижодкор шахси

1

Рауф Парфи. Сўнгги видо. – Тошкент: Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси

нашриёти, 2006. – Б. 127.

2

Ўша китоб. – Б. 127.


background image

17

абадиятга дахлдор. Энг янгроқ юлдузни узиб олиши эса, ижод осмонида
порлаётган юлдузга эгалик қилиш – бу мангуликка ишора. Барг поэтик
образида

“эзилган”,

“хўрланган”

эпитетларининг

ишлатилиши

эса

ижодкорнинг хокисорлигига ишора. Бу ҳолат сонетнинг ечими саналади.
Шоир ўзлигини топганда, “ўз” “мен”ига эга бўлганида эса ўз кунининг
“шоҳ”и даражасига кўтарилади. Кўринадики, асл лирик асар “Тилсиз
сезгиларга сўз ва образ беради, уларга алоҳида умр бағишлайди”

1

.

Шеърларидаги қиш, баҳор, тонг, шамол, булут, бўрон, ёмғир каби

табиат ҳодисалари шоирнинг севимли образлари даражасига кўтарилган.
Тахайюлот оламидаги ушбу тимсоллар кечинма тавсифида шоирга қўл
келганлиги сонетларда ҳам ўз исботини топган. Фалсафий йўналишдаги
сонетларда комил инсон розлари, кечинмалари, инсон эрки, миллат
тақдирига қайғуриш, шоирнинг ўзига хос олами, Ватан муқаддаслиги, севги
изтироблари ва ҳижрон дардлари асосий мавзулар саналади.

Фахриёр изланишларида фалсафий мазмун касб этган бир қанча

сонетлар қаторида анъанавий севги, ҳижрон, вафо, садоқат, сукунат,
ёлғизлик, ҳадик каби мавзулардаги асарлар ҳам учрайди. Унинг рассомга хос
чизгиларида ўзгача шакллар кўзга ташланади. Шоир сонетларида
истиоранинг ўрни ўзгача. Метафора – тушунчаларнинг тасаввурдаги
уйғунлигидир (Н. Эшонқул). Фахриёр шеъриятини метафоралар асосига
қурилган шеърият дейиш мумкин. Зеро, у сўз билан эмас, асосан,
метафоралар орқали фикрлайди. “Метафора эса иккита белгининг
тўқнашувидир”

2

. “Ойна каби шаффоф шамол”, “Осмон ёнбошлайди ҳовуз

четига”, “Самон йўли чангларини ювиб олар юлдузлар”, “Қалдирғочлар дарз
кетган осмон”, “Соя тикка турар ерга суяниб” каби рукнларда истиоранинг
ўзига хос намуналари кузатилади. Шоир “Бўғзимдан сирқирар товуш” деб
бошланадиган сонетида “қон”, “гул”, “муҳаббат”, “юрак ” каби истиоралар
қўллаган:

Бўғзидан сирқирар товуш – қон,

гул – менинг энг сўнгги сўзимдир.

Ибтидо, интиҳо овушган,
муҳаббат сен берган тўзимдир

3

.

Бу ўринда қонли товуш ёки қон истиораси аслида жигарлари хун

ошиқнинг бағридан отилаётган оҳи, фарёди, бемеҳр ёрига аталган гул сўзи
сифатида айтилмоқда; гул – маъшуқанинг рамзи. Ошиқ учун севгининг
ибтидоси, ўша севгининг интиҳоси бўлган, яъни у севгиси бошланишидаёқ
ўз интиҳосига етган. Муҳаббатнинг тўзимга қиёс этилаётганининг сабаби эса
ошиқнинг қалби парокандалигидир.

Фахриёр сонетларида модерн услуб устунлик қилади, Хусусан,

кечинмалар бадиий тасвир воситаларининг ўзига хос шаклларидан
фойдаланган ҳолда ифодаланади. Ташбеҳлар билан бир қаторда бадиий

1

Йўлдошев Қ.Ёниқ сўз. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2006. – Б. 375.

2

Огнев В. Книга про стихи. – М.: Советский писатель, 1963. – С. 92.

3

Фахриёр. Геометрик баҳор. – Тошкент: Маънавият, 2004. – Б. 94.


background image

18

санъатларнинг аксар турларига намуналар топиш мумкин. Булар шоир
изланишлари бадиий жиҳатдан хос савиядалигидан далолатдир.

«Сонетнинг образлар тизими»

деб номланган учинчи бобнинг илк

фасли “

Сонетда шоир шахси ва лирик қаҳрамон масаласи”

деб аталади.

Бу фаслда лирик қаҳрамоннинг бадиий-эстетик ҳамда ижтимоий-маънавий
позицияси аниқланган.

Образлилик сонет жанрининг етакчи тенденцияларидан саналади.

Ушбу жанр ҳиссиёт талқинига йўналтирилган; аксар ўринларда автор
(муаллиф) образи лирик қаҳрамон вазифасини ўтайди. Яъни, сонетлар лирик
қаҳрамони – шоир ёки муаллифнинг ўзидир.

Жаҳон сонетнавислигида лирик қаҳрамон, асосан, ошиқ, дўст, шоир,

файласуф бўлса, ўзбек сонетлари қаҳрамони ўз даврининг фидойи
инсонлари, дардкаш, дилкаш, донишманд фуқаро, шоир сифатида майдонга
келади. Бундан ўзбек сонетларида қаҳрамон нисбатан кенгроқ, моҳиятан
теран маъно касб эта борган, деган хулосага келиш мумкин. Жумладан,
Б.Бойқобилов сонетларида лирик қаҳрамон «аҳд кишиси» сифатида,
Р.Парфида «Оллоҳ ошиғи» ва «миллат фидойиси», Фахриёрда «қайғудош
инсон», «файласуф», «телбавор ошиқ» сифатида тасвирланган.

Сонетларда поэтик образнинг лирик-трагик, фалсафий-лирик, интим-

лирик, образ-портрет, образ-манзара каби турларига мос шаклларни учратиш
мумкин. Образлиликни юзага келтирувчи воситалар эса кейинги йилларда
яратилган сонетларда модерн ифода ва оригинал мазмун билан ажралиб
туради.

Рауф Парфи сонетларида лирик қаҳрамон шоирнинг ўзи бўлиб, у дард

ва изтироб куйчиси тарзида майдонга келади. Қалб кечинмаларининг туғёнли
дақиқаларини борича намойиш қилади. Шоир сонетларида ошиқ лирик
қаҳрамон бўлган ўринларда икки хил маъно англашилади. Бирида шоир
Оллоҳ ошиғи сифатида, бошқасида дунёвий ишқ соҳиби, ўз рафиқасига
кўнгил қўйган инсон сифатида кўринади.

Санъаткор шоир ижодида конкрет шахс портрети тавсиф орқали

чизилмайди, балки ўша шахс лирик қаҳрамон вазифасида келиб кечинма
унинг тилидан баён қилинади. Бундан шоирнинг бадиий-эстетик позицияси
ойдинлашади. Яъни масалан, “Сиёвуш фарёди” сонетининг лирик қаҳрамони
– Сиёвушнинг ўзи. Яъни шоир ўша қаҳрамоннинг ўзлигини ҳиссиётлари
орқали намоён қилишни маъқул кўради.

Бу шеъриятда “сўз”, ”тош”, ”ҳаёт”, ”алам”, ”ўлим” каби кўплаб поэтик

образлар алоҳида мавқега эга; улар мураккаб тахайюлот маҳсули сифатида
турли маъно қирраларини ифодалашга кўмаклашади. Шоир сонетларида
“инсон”, ”севги”, ”озод руҳ”, ”тафаккур”, ”жасорат” каби қатор образ –
кечинма намуналарини ҳам учратиш мумкин. Образ – портрет шаклидаги
тимсолларининг аксарияти мазмун-моҳиятига кўра фалсафий ёки фоже
маъно касб этиши таҳлиллардан аёнлашди. Фахриёр сонетларидаги “тош”,
”намозшомгул”, ”ҳаёт” каби образлар бадииятини белгилашда алоҳида
мазмун-моҳият касб этади. “Юрак”, “кўнгил”, “ҳижрон” кабиларни кўчиб
юрувчи сайёр ёки тез-тез учрайдиган образлар сирасига киритиш мумкин.


background image

19

Хуллас, сонет жанридаги ижод намуналарининг аксариятида лирик

қаҳрамон муаллифнинг ўзидир. Шоир шахси кечинма табиати ва бадиий-
эстетик хусусиятига кўра турли шакллар ва турфа қиёфаларда намоён бўлган.
Сонетлардаги қаҳрамонлар ҳам, шоир шахси концепциясига кўра, мазмунга
мослаб танланган ва маҳорат билан акс эттирилган.

Учинчи бобнинг иккинчи фасли

“Поэтик образлар тизимида тимсол”

дея номланади. Рамзли образлар қўлланилганлиги ўзбек сонети тараққиёти
даражасини кўрсатувчи муҳим омил вазифасини бажарганлигидан далолат.
Ўзбек шеъриятида тимсоллар, рамзларга асосланган бадиий идрок ва ифода
маданиятидаги фалсафий умумлашмалар сонетда ҳам ўз ифодасини топган.

Б.Бойқобилов сонетларининг айримларидагина рамзли образлар

учрагани ҳолда, Р.Парфи сонетларининг аксар қисмида рамз-образларнинг
оригинал намуналари учрайди. Шоир сонетларида “сўз”, “ўлим”, “қора
девор”, ”тахт” каби рамз-образлар ушбу жумлаларга боғлиқ тушунчаларнинг
тимсоли вазифасини ўтаган. Улар мураккаб руҳий жараён ифодасида алоҳида
ўрин

тутади.

Рамз-образлар

талқинида

ўзига

хос

ташбеҳлар,

оксиморонларнинг ўринли қўлланиши ҳам юқори савияли бадиият намунаси
яратилганидан далолатдир. Айрим сонетларида ”Оллоҳ ошиғи” ёки “ошиқ”
рамзи сифатида талқин этилишига сабаб фақат шоирларга хос инжа туйғулар
кечинмасида, уларнинг чексизликларни идрок эта билиш ва таъсирчанлик
хусусиятлари асос вазифасини ўтаган ҳолати дейиш мумкин.

Фахриёр сонетларида “гул” образи анъанавий маъшуқа эмас,

ҳижронзада ошиқ тимсолини акс эттиради, гулнинг поэтик образ тизимидаги
яна бир қирраси кашф этилгани. Номозшомгул образи эса фикримизни
тасдиқлайди.

Хуллас, поэтик образлар сонет жанрида ўзига хос тарзда талқин

этилади. Рауф Парфи, Фахриёр сонетларининг поэтик образлар тизимида
тимсолдан фойдаланиш ижод жараёнидаги мураккаб тахайюлот олами,
руҳий-психологик тасвир устунлиги ва сонет бадиий эстетик табиатидаги
оригиналликдан, образлар тасвиридаги серқирраликдан далолат беради. Шу
каби жиҳатларга кўра ўзбек сонети бадииятининг кўркам намуналари
сифатида эътирофга лойиқдир.

УМУМИЙ ХУЛОСАЛАР

1. Жаҳон сонетнавислигининг йирик вакиллари Петрарка, Данте, Гёте,

Микеланжело, Шекспир, Китс ва Пушкинлар ижодида сонет бадиияти
такомиллашуви образлилик ҳисобига амалга оширилган. Усмон Носир,
Б.Бойқобилов, Рауф Парфи, Абдулла Шер, Фахриёр шеъриятида руҳий-
психологик тасвир устунлиги услубда янгилик ва оригиналлик, образлар
силсиласидаги серқирралик каби хусусиятларнинг мураккаб тизимини
вужудга келтирди. Адабий ҳодисанинг мукаммаллик касб этишида
жамиятдаги мавжуд ижтимоий, сиёсий, маънавий ўзгаришларнинг таъсири
ҳам сезилади. Биринчи навбатда жанр спецификасини эътиборга олган
ҳолда,

унга

эркин

муносабатда

бўлиш,

жаҳон

сонетнавислиги


background image

20

тажрибаларини дадил татбиқ этиш ва ботиний маъно нозикликлари ҳамда
мавзулар кўламдорлигига кўпроқ эътибор қаратиш ҳам сонетнинг
оммалашуви учун муҳим омил вазифасини ўтаган.

2. Сонет медитатив лириканинг маҳсули бўлиб, унда ҳиссий фикрлаш

устун. У қатъий тизимли жанр бўлса-да, унда ҳиссиёт эркин, лекин
лаконизмдан фойдаланган ҳолда ифода этилади. Сонет узоқ тараққиёт
тадрижини босиб ўтса-да, моҳият мазмунига кўра янгича, лекин тузилиши ва
композициясидаги қатъий қонуниятлар ўзгармай қолган.

3. Руҳиятнинг нозик шаклларини сонетдай қатъий тизимли жанрда

бера олиш ижодкордан юксак салоҳият талаб этади. Муаллифнинг воқеликка
ўзига хос эстетик ёндашуви, услубий бирликлардан фойдаланиш малакаси
поэтик маҳорати билан боғланиб кетади. Бундай ижодий тажриба Р.Парфи,
М.Мирзо, Фахриёр шеърларида муваффақиятли қўлланилган, ижодидаги
ўзига хосликни таъминлаган. Тасвирий ифода воситалари ва поэтик тил
уйғунлиги бадиий-эстетик тафаккурнинг бетакрорлигини ёритишда қўл
келган. Воқеликни тимсоллар, рамзлар орқали идрок этадиган ҳар икки шоир
худди шу хил ифода усулларидан фойдаланганликлари фавқулодда ёрқин,
теран поэтик образларнинг вужудга келишига сабаб бўлган, дейиш мумкин.

4. Сонет ўзига хос ғоявий-бадиий бутунлигини композицион

қурилишида мужассам этган жанр ҳисобланади. Сюжет ҳам ундаги ана шу
изчилликка мослашади. Янгича мазмундаги сонетлар ўзига хос равишда
ислоҳ қилинган бўлса-да, жанрнинг қатъий қоидалари сақланиб қолди.
Унинг композицион қурилиши ва специфик изчиллиги Сўзнинг қудратида ўз
моҳиятини

сақлай

олди.

Сонет

жанри

специфик

хусусиятларида

композициянинг ўрни алоҳида аҳамиятга эга. Чунки сонетнинг тўртта қисми
(иккита катрен ва иккита терцет) мазмуни учун тўрт қатъий қонуният ишлаб
чиқилган бўлиб, бу «муаммо – ривожланиш – кульминация – ечим»
ҳисобланади. Композициядаги шакл ва мазмун моҳиятини асословчи ушбу
қатъийлик ўзбек сонетнавислигида қўлланилди ва ижодкорлар томонидан
такомиллаштирилди. Сонетнинг композицион қурилмасида қофиянинг ҳам
ўзига хос ўрни бор. Чунки катренлар ва терцетлар қофияланиш тартибида
ҳам қатъийликка амал қилинади. Ўзбек сонетнавислари ижодида ҳам бундай
қатъийлик сақланади. Хусусан, Рауф Парфи сонетларининг деярли бир хил
шаклда қофияланганлиги масъулият юки ва ёзувчи маҳорати уйғунлиги
исботидир.

5. Ўзбек сонети пайдо бўлишида ўзига хос ўрин тутган Б.Бойқобилов

асарларида ҳаётдаги барча ҳолатлар бадиий талқини эмас, тавсифи
етакчилик қилгани боис, ижодкорнинг аксар сонетлари қуруқ мадҳиялардан
иборат бўлиб қолган. Рауф Парфи сонетлари тахайюлли тафаккур маҳсули
бўлганидан ундаги моҳият безовта руҳнинг изтиробли кечинмалари тарзида
намоён бўлади. Шоир шеъриятида поэтик тафаккурни юзага чиқарувчи
асосий омил сўз бўлиб, у сўзга теран маъно нозикликларини юклайди.
Салафларнинг аксарияти соф пейзажни интуитив лирика намунаси бўлган
сонетда қўлламагани ҳолда Б.Бойқобилов ва айниқса, Р.Парфи, Фахриёр


background image

21

шеъриятида пейзажнинг ажойиб намуналари яратилганининг ўзи ушбу жанр
поэтикасидаги эврилишдан далолат беради.

6. Сонет жанрининг бадиияти тасвир воситалари, турли хил, хусусан,

кўчимнинг

турли

кўринишларидан

унумли

фойдаланиш

эвазига

ривожланди. Бадиий санъатларнинг турли хил кўринишлари қўлланганлиги
жанр бадиияти имкониятларини тасдиқлайди. Шоирларимиз биргина
катреннинг ўзида олти-еттитадан санъат қўллаб сонет поэтикасини
такомиллашишига муваффақ бўлишган.

7. Сонетда лирик қаҳрамон руҳияти таҳлили ҳам алоҳида ўрин тутади.

Аксар сонетлар лирик қаҳрамони маънавияти юксак ижодкорнинг бадиий-
фалсафий концепцияси, ижтимоий воқеликка муносабати ижтимоий-ахлоқий
мазмундаги умумлашма хулосалар самараси ўлароқ юзага келади. Ғарб
шеъриятидаги ошиқ, маъшуқа, дўст каби образлардан фарқли ўлароқ, ўзбек
сонетларида ватанпарвар фуқаро, табиат мафтуни бўлган инсон, озурдажон
руҳ, изтироблар исканжасидаги қалб тимсолларини учратиш мумкин. Поэтик
тимсоллардан тош, сўз, юрак, кўнгил, ҳаёт, гул, миллат ва ҳоказоларнинг
қўлланилиши сонет бадииятида алоҳида ўринга эгалиги билан ажралиб
туради. Сонетда рамзли образнинг қўлланилиши ундаги мураккаб руҳий
жараённинг турфа эврилишларини кўрсатувчи поэтик унсур саналади.
Бундай фикрлаш тарзи шоирнинг индивидуал услуб қирраларини, ижодий
концепциясини ойдинлаштиришга кўмаклашади. Булар орқали фалсафий-
тимсолли образлилик бадиий тафаккурнинг ўзига хос кўриниши эканлиги
исботланган.

8.

Фахриёр

сонетлари

ўзбек

сонетнавислигидаги

шаклий

изланишларнинг ўзига хос кўриниши; уларнинг лирик қаҳрамони моҳиятан
ошиқ бўлиши билан бирга, ҳамдард инсон қиёфасида ҳам намоён бўлади.
Сюжет ва кечинма мана шу қаҳрамон атрофида юз бераётганлиги сабабли у
сонет-туркумларнинг асосини ташкил қилади. Номозшомгул поэтик образи
шоирнинг ажойиб топилмаси бўлиб, у орқали баҳордаги ҳижрон мавзуси
ёритилган.

9. Маълумки, шеърий шакл мазмунга нисбатан секин ўзгаради, унга

фаол таъсир кўрсатади. Бу ҳолат бир жиҳатдан даврлар силсиласи,
ижтимоий воқеликлар билан боғлиқ бўлса, иккинчи жиҳатдан поэзия
соҳасидаги ислоҳотларга дахлдор. Чунки “янгиланаётган фикр янги
руҳиятни” (У.Ҳамдам) тақазо этаётган ҳозирги жараёнда сонет мустаҳкам ўз
ўрнига эга бўлиб бораётганлиги тасдиғидир. Ҳозирги ўзбек сонетининг
айримлари зоҳиран ноанъанавий туюлса-да, ботинан янгича шеърлар
сирасига киради (Рауф Парфининг аксар сонет мажмуалари ва Фахриёр
сонетлари). Ўзбек сонети жанр тараққиёти тадрижида бадиий жиҳатдан
баркамоллашди; жаҳон сонет асосчилари ижоди билан бемалол беллаша
олиш хусусиятини ўзида тўлақонли мужассам эта олди, юксак умумбашарий
қадриятларни ўзида акс эттира билди.



background image

22

ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ:

1. Файзуллаева О.Х. Рауф Парфи шеъриятида шакл // Гулистон давлат

университети

профессор-ўқитувчилари

ва

талабаларининг

ХХХVIII

анъанавий илмий-назарий анжумани маърузаларининг тезислар тўплами. –
Гулистон, 2004. – Б. 16-17.

2. Файзуллаева О.Х. Ойбек – табиат мусаввири // Ойбек – эпик шоир,

лирик носир. Илмий-амалий анжуман материаллари тўплами. – Янгиер, 2005.
– Б. 31-33.

3. Файзуллаева О.Х. Сонет жанри такомили // Гулистон давлат

университети профессор-ўқитувчилари ва иқтидорли талабаларининг 40-
анъанавий илмий услубий анжумани материаллари тўплами. – Гулистон,
2007. – Б. 56-59.

4. Файзуллаева О.Х. Рауф Парфи ижодида сонет // Ўзбек тили ва

адабиёти. – Тошкент, 2007. – №4. – Б. 56-58.

5. Файзуллаева О.Х. Озод Шарафиддиновнинг адабиётшунослик

маҳорати // Адабиётимиз виждони номли республика илмий амалий
анжумани материаллари тўплами. – Гулистон, 2009. – Б. 99-102.

6. Файзуллаева О.Х. Сонет композицияси // Ўзбекистон ёш

тилшунослари

ва

адабиётшуносларининг

“Баркамол

авлод

йили”га

бағишланган анъанавий илмий анжумани материаллари. – Тошкент, 2010. –
Б. 97-101.

7. Файзуллаева О.Х. Сонетда сюжет масаласи // Илм-фан тараққиётида

олималарнинг ўрни. “Баркамол авлод йили”га бағишланган илмий-амалий
анжуман материаллари. – Фарғона, 2010. – Б. 35-36.

8. Файзуллаева О.Х. Фаслларнинг сокин қўшиғи // Моҳият. – Тошкент,

2010. 17 сентябр. – Б. 4.

9. Файзуллаева О.Х. Жаҳон сонетшунослигининг бадиий тажрибалари

// ГулДУ ахборотномаси. – Гулистон, 2010. – Б. 59-65.

10. Fayzullayeva Abide. Özbek Şairi Rauf Parfi Öztürk’ün Şiir Dünyası //

Türk dünyası incelemeleri dergisi. – Bornova-İzmir. X/2 (Kış 2010), – S. 173-184.

11. Файзуллаева О.Х. Рауф Парфи шеърларида ассоциатив тафакур

кўринишлари // Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент, 2011. – №1. – Б. 99-100.
12. Файзуллаева О.Х. Навоий ғазалиёти ва сонет жанри / Навоий
абадияти. Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига бағишланган илмий тўплам. –
Гулистон, 2011. – Б. 77-82.









background image

23

Филология фанлари номзоди илмий даржасига талабгор Файзуллаева

Обида Холбековнанинг 10.01.01 – Ўзбек адабиёти ихтисослиги бўйича

“Ҳозирги ўзбек шеъриятида сонет жанрининг бадиий хусусиятлари”

мавзусидаги диссертациясининг

РЕЗЮМЕСИ


Таянч (энг муҳим) сўзлар:

сонет, жаҳон сонетнавислиги, бадиият,

сюжет, композиция, катрен, терцет, сонет – гулчамбар, сонетлар туркуми,
тахайюлли тафаккур, дифирамблар, “Сонетарий”лар, кўчимлар, метафора,
бадиий санъатлар, ташбеҳ, поэтик образ, лирик қаҳрамон, рамзли образ,
бадиий тасвир воситалари.

Тадқиқот объектлари:

Б.Бойқобилов, Рауф Парфи ва Фахриёр

сонетлари.

Ишнинг мақсади:

ҳозирги ўзбек шеъриятида сонет жанрининг

бадиий хусусиятлари, хусусан, унинг тараққиёт тенденциялари ва
спецификаси, композицион тузилиши, унда сюжет барқарорлашгани ҳамда
бадиий-эстетик тафаккур такомилидаги ўрни масалаларини Б.Бойқобилов,
Р.Парфи ва Фахриёр ижоди мисолида илмий-назарий асослаш ва
шоирларнинг маҳорат сирларини таҳлил қилишдан иборат.

Тадқиқот методлари:

ишда матн талқини, қиёсий-типологик,

тавсифий таҳлил методлардан фойдаланилди

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

ҳозирги ўзбек

шеъриятида сонет мактабининг эстетик табиати, жанрнинг бадиий
хусусиятлари таҳлили ва тадқиқига бағишланган махсус илмий тадқиқот
амалга оширилмаган. Диссертацияда худди мана шу мураккаб масала илк бор
монографик планда тадқиқ этилмоқда. Ишнинг янгилиги мазкур жанрнинг
тараққиёт тадрижини ўрганишда, бадииятининг назарий қонуниятлари
асосида тадқиқ этишда, сонет бадииятини юзага келтирувчи бадиий тасвир
воситаларининг жанр структурасидаги ўрни, унинг специфик характери
конкрет мисоллар орқали далилланиб борилганда ва сонетнинг ҳозирги ўзбек
шеъриятида тутган ўрнини муносиб даражада кўрсатиб беришда кўринади.

Амалий аҳамияти:

Тадқиқот хулосалари ХХ аср иккинчи ярми ва

ҳозирги босқич ўзбек шеъриятининг ўзига хос тенденцияларини тасавввур
этиш, ушбу жараёнда сонет жанрининг ўрнини ва нуфузини белгилаш ва
унинг бошқа жанрлар билан алоқаси ва ўзаро таъсири имкониятларини
англаш, бу борада, Б.Бойқобилов, Р.Парфи, Фахриёр сонетларини тадқиқ
этишда назарий ва амалий аҳамиятга эга.

Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

тадқиқот

натижалари юзасидан республика миқёсидаги илмий конференцияларда
маърузалар қилинган ва Ўзбекистонда 11 та, хорижда 1 та мақола чоп
этилган.

Қўлланилиш (фойдаланиш) соҳаси:

ўзбек адабиёти, адабиёт

назарияси.



background image

24

РЕЗЮМЕ

диссертации

Файзуллаевой

Обиды

Холбековной

на

тему

«Художественные свойства жанра сонет в современной узбекской
поэзии»

на соискание ученой степени кандидата филологических наук по

специальности 10.01.01 – узбекская литература.

Ключевые слова:

сонет, художественность, сюжет, композиция,

катрен, терцет, сонет – венок, цикл сонетов, ассоциативное мышление,
дифирамбы, «сонетарии», метафора, художественные тропы, сравнение,
поэтический образ, лирический герой, символический образ, средства
художественного изображения.

Объект исследования

: в основном сонеты Б.Байкабилова, Рауфа

Парфи и Фахрияра.

Цель исследования:

состоит из научно-теоретического обоснования

художественных свойств жанра сонет в современной узбекской поэзии, в
частности тенденции и специфика его развития, композиционного строения,
проблемы роли и существования сюжета на материале творчества
Б.Байкабилова, Р. Парфи и Фахрияра, а также анализа секрета мастерства
поэтов.

Методы исследования

: использованы методы интерпретации текста,

сравнительно-типологический и аналитический.

Полученные результаты и их новизна:

До настоящего времени не

было научно-исследовательских работ посвященных специально анализу и
исследованию художественных свойств жанра сонет в современной
узбекской поэзии. Данная сложная проблема впервые на монографическом
плане исследуется в диссертации. Новизна исследования видна в изучении
последовательности развития данного жанра в обосновании на конкретных
примерах и роли описательных средств создающих художественность сонета,
его специфического характера, а также в том, что было показано на должном
уровне значимость сонета в современной узбекской поэзии.

Практическая ценность:

материалы исследования и научно-

теоретические выводы могут быть использованы в изучении современной
узбекской поэзии и узбекской поэзии второй половины ХХ века, в частности,
в исследовании поэтики жанра сонет, в создании учебников и учебных
пособий посвященных изучению этого жанра и в проведении практических и
лекционных занятий.

Степень применения и экономическая эффективность:

на основе

результатов исследования были сделаны доклады на республиканских
научных конференциях и опубликованы 11 научных статей, за рубежом 1
статья.

Сфера применения

: узбекская литература, теория литературы.


background image

25

RESUME

Thesis of Obida Fayzullayeva on the scientific degree competition of the

candidate of philological sciences on specialty 10.01.01 – Uzbek literature, on the
subject:

"Artictic characteristios of sonnets genre in uzbek modern poetry"

.

Key words:

sonnet, artistry, plot, composition, sonnet - garland, series of

sonnets, associative thinking, dithyrambs, metaphor, art throps, comparison, poetic
character, lyrical hero, symbolical character, means of the art portrait.

Object of the research:

in the main sonnets of B.Boykobilov, Rauf Parfy

and Fakhriyor.

The purpose of the research:

consists of a scientific - theoretical

substantiation of art properties of a genre sonnet in modern Uzbek poetry, in
particular tendencies and specificity of its development, composite structure,
problem of a role and existence of an item on a material of work of B.Boykobilov,
Rauf Parfy and Fakhriyor, and also analysis of a secret of the poets’ skill.

Methods of the research

: the methods of interpretation of the text,

contrastive - typological and analytical are used.

The received results and their novelty:

Till now there were no research

devoted specially to analysis and research of art properties of a sonnet genre in
modern Uzbek poetry. The given complex problem is for the first time investigated
in the dissertation on the monographic way. The novelty of research is visible in
study of a sequence of development of the given genre in a substantiation on
concrete examples and role of descriptive means creating artistry of a sonnet, its
specific character, and also that the importance of a sonnet in modern Uzbek
poetry was shown up to the mark.

Practical value:

the materials of research and scientific - theoretical

conclusions can be used in study of modern Uzbek poetry and the poetry of the
second half of the 20

th

century, in particular, in research of poetics of a genre

sonnet, in creation of the textbooks and manuals devoted to study of this genre and
in realization of lectures and practical lessons.

Degree of application and economic efficiency

: on the basis of the results

of the research the reports at republican scientific conferences were made and 12
scientific articles were published, and one article was published abroad.

Sphere of application:

Uzbek literature, theory of the literature.

Библиографические ссылки

Файзуллаева О.Х. Рауф Парфи шеъриятида шакл // Гулистон давлат университета профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг XXXVIII анъанавий илмий-назарий анжумани маърузаларининг тезислар тўплами. -Гулистон, 2004. - Б. 16-17.

Файзуллаева О.Х. Ойбек - табиат мусаввири // Ойбек - эпик шоир, лирик носир. Илмий-амалий анжуман материаллари тўплами. -Янгиер, 2005. -Б. 31-33.

Файзуллаева О.Х. Сонет жанри такомили // Гулистон давлат университета профессор-ўқитувчилари ва иқтидорли талабаларининг 40-анъанавий илмий услубий анжумани материаллари тўплами. — Гулистон, 2007. - Б. 56-59.

Файзуллаева О.Х. Рауф Парфи ижодида сонет И Узбек тили ва адабиёти. - Тошкент, 2007. - №4. - Б. 56-58.

Файзуллаева О.Х. Озод Шарафиддиновнинг адабиётшунослик махорати // Адабиётимиз виждони номли республика илмий амалий анжумани материаллари тўплами. - Гулистон, 2009. - Б. 99-102.

Файзуллаева О.Х. Сонет композицияси И Узбекистан ёш тилшунослари ва адабиётшуносларининг “Баркамол авлод йили”га багишланган анъанавий илмий анжумани материаллари. — Тошкент, 2010. -Б. 97-101.

Файзуллаева О.Х. Сонетда сюжет масаласи // Илм-фан тараққиётида олималарнинг ўрни. “Баркамол авлод йили’Та багишланган илмий-амалий анжуман материаллари. - Фаргона, 2010. - Б. 35-36.

Файзуллаева О.Х. Фаслларнинг сокин кўшиғи // Моҳият. - Тошкент, 2010. 17 сентябр. - Б. 4.

Файзуллаева О.Х. Жахон сонетшунослигининг бадиий тажрибалари // ГулДУ ахборотномаси. - Гулистон, 2010. - Б. 59-65.

Fayzullayeva Abide. Ozbek $airi Rauf Parfi Oztiirk’iin §iir Diinyasi И Turk diinyasi incelemeleri dergisi. - Bornova-izmir. X/2 (Ki? 2010), - S. 173-184.

Файзуллаева О.Х. Рауф Парфи шеърларида ассоциатив тафакур кўринишлари // Ўзбек тили ва адабиёти. - Тошкент, 2011. - №1. - Б. 99-100.

Файзуллаева О.Х. Навоий ғазалиёти ва сонет жанри / Навоий абадияти. Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига багишланган илмий тўплам. — Гулистон, 2011. - Б. 77-82.