ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ
САНЪАТШУНОСЛИК ИНСТИТУТИ
Қўлѐзма ҳуқуқида
УДК 792.7.01
ПАНЖИЕВ ҚУРБОННИЁЗ БЕРДИЕВИЧ
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ЎЗБЕК ХАЛҚ ҚЎШИҚЧИЛИК
ИЖОДИЁТИ
17.00.02 – “Мусиқа санъати”
санъатшунослик фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун тақдим
этилган диссертация
АВТОРЕФЕРАТИ
Тошкент - 2010
2
Диссертация ЎзР ФА Санъатшунослик институтининг “Мусиқа” бўлимида
бажарилган
Илмий раҳбар:
санъатшунослик фанлари доктори
Иброҳимов Оқилхон Акбарович
Расмий оппонентлар:
филология фанлари доктори, профессор
Жўраев Маматқули
санъатшунослик фанлари номзоди, профессор
Юнусов Ровшан Юсупович
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети
Ҳимоя _____ йил “____” ________ соат ____да Ўзбекистон
Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институти ҳузуридаги
Д.092.11.01 рақамли Бирлашган Ихтисослашган кенгаш мажлисида
ўтказилади.
Диссертация билан ЎзР ФА Санъатшунослик институти кутубхонасида
танишиш мумкин.
Манзил: 100029, Тошкент, Мустақиллик майдони, 2.
Автореферат _____ йил “____” ________да тарқатилган
Бирлашган Ихтисослашган Кенгаш
илмий котиби,
санъатшунослик фанлари номзоди О.Қ.Тожибоева
3
1. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Янги аср бўсағасида Мустақил давлат
мақомига эришган Ўзбекистон Республикаси жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрни,
нуфузли мавқеига эга бўлмоқда. Зеро мамлакатимизда бошланган
демократик ўзгаришлар ижтимоий ҳаѐтнинг барча соҳаларида, шу жумладан,
маънавий ҳаѐтимизда ҳам яққол кўзга ташланмоқда. Олиб борилаѐтган
одилона сиѐсат натижасида кўп асрлик миллий қадриятларимиз қад ростлай
бошлади. “Мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ”, деб ѐзади
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов, – аждодларимиз
томонидан кўп асрлар мобайнида яратиб келинган ғоят улкан, бебаҳо
маънавий ва маданий меросни тиклаш Давлат сиѐсати даражасига кўтарилган
ниҳоятда муҳим вазифа бўлиб қолди”
1
.
Давлатимиз томонидан белгиланган аниқ мақсадли амалий тадбирлар
Ватанимизнинг жанубий ўлкаси – Сурхондарѐ вилояти маданий ҳаѐтида ҳам
яққол кўзга ташланади. Хусусан, 1998 йили Термиз шаҳрида
аждодларимизнинг
қаҳрамонлик
эпоси–“Алпомиш”
достони
яратилганлигининг 1000 йиллиги халқаро миқѐсда кенг нишонланди,
шунингдек, 2001 йил вилоятнинг Бойсун тумани ЮНЕСКО халқаро
ташкилоти томонидан “Инсониятнинг оғзаки ва номоддий бойликлари
дурдонаси” сифатида эътироф этилди. Эндиликда Ватанимизда 2002 йилдан
бошлаб ҳар йили “Бойсун баҳори” очиқ халқаро фольклор мусиқа фестивали
мунтазам ташкил этилиб, унинг доирасида Бойсун тумани халқ оғзаки
ижодига бағишланган халқаро илмий анжуман ўтказилиши анъанага
айланмоқда.
Дарҳақиқат, Бойсун тумани ўзининг ноѐб ва турфа мусиқа анъаналари
билан алоҳида эътиборга сазовор. Айни пайтда шу каби эътиборга молик
ҳолатлар Сурхондарѐ вилояти таркибидаги бошқа (жами ўн тўртта)
туманларда ҳам кузатилади.
Бироқ, бу ҳудудларда расм бўлган маҳаллий аҳоли қўшиқчилик
ижодиѐти ҳозирга қадар мусиқашунослик нуқтаи назаридан махсус
ўрганилмаган бўлиб, вилоятнинг ўзига хос ва хилма–хил мусиқа анъаналари
қўшни Қашқадарѐ анъаналари билан умумлаштирилган ҳолда “Сурхондарѐ-
Қашқадарѐ маҳаллий мусиқа услуби” иборасида тавсиф этиб келинди
2
.
“Ҳолбуки, ҳозирги даврда ҳар бир миллий мусиқани атрофлича ўрганиш ва
бунда энг аввало маҳаллий бадиий анъаналарни аторфлича тадқиқ этиш
масаласи кун тартибига қўйилган. Зеро, худди ана шундай тадқиқотлар
пировардида миллий мусиқа қонуниятлари ҳақида тасавурлар узил–кесил
шаклланади”
3
. Шу боис эндиликда вилоятнинг барча туманларини бирма
–
1
Каримов И.А. Миллий истиқлол мафкураси – халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир. Тошкент,
Ўзбекистон. 2000 й. 32 б.
2
Кароматов Ф.М. О локалных стилях в узбекской музыке. – В кн.: Народы Азии и Африки. – М., 1961.
3
Тоштемиров Н. Жиззах вилояти ўзбек халқ қўшиқчилиги. Санъатшунослик фанлари номзоди илмий
даражасини олиш учун бажарилган диссертация. (17.00.02–“мусиқа санъати” ихтисослиги). 1993 й.
Санъатшунослик институти кутубхонаси. Инв. №920, 196 б.
4
бир кезиб чиқиб, аҳолидан қўшиқчилик ижодиѐтига доир айтим
4
намуналарини ѐзиб олиш ва илмий ўрганиш ишлари муҳим аҳамият касб
этмоқда. Шундагина бутун бир вилоят қўшиқчилик ижодиѐти хусусида узил-
кесил илмий тасаввур ҳосил қилиш мумкин. Қолаверса, кўп асрлик бой
маданиятга эга Сурхондарѐ вилояти қўшиқчилик анъаналарини илмий
ѐритиб бериш асносида аждодларимизнинг маънавий олами ва ижодий
салоҳиятини ҳам теран англаш имкони юзага келади. Келгусида эса бу каби
илмий изланишлар ўзбек халқ қўшиқчилик ижодиѐти борасида атрофлича
илмий манзара ҳосил қилишга ҳамда уни яхлит миллий маданий воқелик
сифатида эътироф этишга муҳим улуш бўлиб қўшилиши мумкин.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси
. Сурхондарѐ вилояти ўзбек
халқ мусиқа ижодини ўрганиш борасидаги дастлабки уринишларни ҳурматли
олим, профессор Ф.М.Кароматли томонидан 1955–1956, 1958 ва 1961–
йиллари мазкур вилоятга уюштирилган мусиқий–фольклор сафарлари
натижасида кўриш мумкин. Жумладан, йиғилган чолғу куй ва қўшиқ
намунлари асосида «Узбекская домбровая музыка» китоби ҳамда “Ўзбек
халқи музика мероси (йигирманчи асрда)” туркум нашрлари юзага келди,
вилоят мусиқаси эса ўзбек миллий мусиқаси таркибини ташкил этган тўртта
асосий маҳаллий услубнинг бири – Сурхондарѐ
–
Қашқадарѐ мусиқа услуби–
сифатида тавсиф этилди
5
.
2000 йиллари вилоятнинг Бойсун тумани ва унинг атрофларидаги
қишлоқлар профессор Р.С.Абдуллаев томонидан ўрганилиб, шу асосда
“Бойсун тарихи ва анъаналари” (2005), “Байсун. Традиционная музыкальная
культура» (2006), «Маросим ва маросим мусиқаси” ҳамда “Культурное
пространство Байсуна – шедевр наследия человечества” номли тўплам ва
бошқа бир қанча илмий мақолалар нашр этилди. 2003 йил Санъатшунослик
илмий–тадқиқот институти олимлари томонидан ўлка халқ санъатини
мажмуали ўрганиш мақсадида қатор илмий сафарлар уюштирилди. Бунда
Бойсун туманининг маданий ҳаѐти қаторида мусиқа анъаналари ҳам бир
қадар ўрганилиб, унинг дастлабки натижалари ўзбек, рус ва инглиз
тилларида илмий жамоатчилик ҳукмига ҳавола этилди
6
. Бироқ, буларнинг
барчаси Сурхондарѐ бой мусиқий анъаналарини ўрганиш йўлидаги илк
қадамлар эди, холос. Зеро, биргина Бойсун маҳаллий бадиий анъаналари
асосида бутун бир вилоят миқѐсида кечаѐтган халқ қўшиқчилик ижодиѐтига
объектив баҳо бериб бўлмайди.
Сурхондарѐ ҳудуди маҳаллий анъаналарига доир айрим ўйин ва
томошалар, сўз, соз, нағма, қарсак ва рақслар ўзбек театршуносларидан
4
“Айтим” сўзи “қўшиқ”нинг маънодоши сифатида қўлланди. Диссертация мазмунида “қўшиқ” сўзи
мусиқашуносликда қабул қилинган икки хил маъно (1-сўз ва куйнинг бирлашувидан ҳосил бўлган айтим
намуналари, 2-банд шаклли айтим жанри)да келади. Бу ҳақда қаранг О.Иброҳимов “Ўзбек халқ мусиқа
ижоди”. Методик тавсиялар. I-қисм. Тошкент. 1994 й. 62 б.
5
Кароматов Ф.М. «Узбекская домбровая музыка». Т. 1962, 259 с.; Кароматов Ф.М.Ўзбек халқи музика
мероси (йигирманчи асрда). Биринчи китоб. Тошкент. 1978 й. 153 б.; Кароматов Ф. Ўзбек халқи музика
мероси (йигирманчи асрда). Иккинчи китоб. Тошкент. 1985 й. 211 б,
6
Труды Байсунской научной экспедиции, выпуск 1, Ташкент, 2003, 122 с.
5
И.Абдураҳмонов томонидан “қаламга” олинган
7
, халқ қўшиқлари эса
фольклоршунослик кесимида ҳам ўрганилган. Бу соҳада М.Алавия,
Б.Саримсоқов, М.Муродов, Т.Мирзаев, М.Жўраев, Т.Турдиев, С.Йўлдошева,
Р.Мустафоқуловларнинг илмий изланишлари эътиборлидир
8
. Бунда асосан
халқ қўшиқларининг шеърий матни, келиб чиқиш тарихи ва маҳаллий
маросимларга боғлиқ жиҳатлари маълум даражада тадқиқ қилинган.
Шунингдек, маданиятшунос Ҳ.Ғофуров “Халқ ўйинлари” қаторида мазкур
ҳудуд қўшиқларидан айримларини ѐзиб олиб нашр қилдирган
9
.
Вилоятнинг Шўрчи тумани атрофларида расм бўлган ва бугунги
кунда қайта тикланаѐтган айрим қўшиқ намуналари амалиѐтчи
Р.Мўминовнинг “Булбулигўѐ наволари” номли тўпламидан ўрин олган. Ушбу
айтимлар муаллиф ташкил этган “Булбулигўѐ” фольклор-этнографик
ансамбли томонидан турли тадбирларда ижро этилиб келинмоқда
10
.
М.Наимовнинг “Сурхон қўшиқлари” ва “Қадим Сурхон наволари”
11
,
Ў.Тошматовнинг “Наврўз тароналари”
12
тўпламларида вилоятда расм бўлган
қўшиқлар, уларнинг шеърий матнлари ва куй–оҳанглари нота ѐзувларида акс
этган.
Юқорида зикр этилган илмий тадқиқот ва нашрларда ўрганилаѐтган
қўшиқларнинг мусиқий парда–оҳанг, вазн–ритм ва бошқа мусиқий асослари
эътибордан четда қолган, оҳанг ва шеър муносабатлари ҳам деярли
ѐритилмаган. Шу боис тадқиқотимиз жараѐнида ҳудуднинг шаҳар ва
қишлоқларида истиқомат қилаѐтган аҳоли ижодиѐтида мавжуд қўшиқлар
бирма–бир кўздан кечирилиб, уларнинг ўзига хос жиҳатлари, куй–оҳанг ва
шеърий тузилмалари илмий ўрганилди, бир-бирига солиштирилган ҳолда
инвариант аслини аниқлашга ҳаракат қилинди ҳамда шу аснода Сурхондарѐ
халқ қўшиқчилик ижодиѐти хусусида узил–кесил хулосага келинди.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Диссертация
муаллиф
томонидан
Санъатшунослик
институтининг талабгор–тадқиқотчиси мақомида амалга оширилган бўлиб,
институтнинг истиқболли тадқиқот ишлари режасига мос келади. Тадқиқот
мавзуси Санъатшунослик институти Илмий Кенгашининг 1997 йил 12–
ноябрда бўлиб ўтган №5-сон мажлисида тасдиқланган.
Тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари
. Сурхондарѐ вилояти халқ
қўшиқчилик ижодиѐти намуналарини тизимлаштириш, уларнинг ички
тузилиш қонуниятларини илмий ѐритиб бериш ҳамда халқ маънавий ҳаѐтида
7
Ўзбек халқ ўйинлари ва томошалари (ХХ аср Ўзбекистоннинг жанубий вилоятлари мисолида) Т. 1997, 152
б.
8
Алавия М. Ўзбек халқ маросим қўшиқлари. Тошкент. 1974 й. 221 б.; Мирзаев Т., Имомов К., Саримсоқов
Б., Сафаров О. Ўзбек халқ оғзаки поэтик ижоди. Тошкент. 1990 й. 304 б.; Муродов М., Эргашев А.
“Алпомиш” Сурхондарѐ талқини (биринчи китоб). Тошкент. 1998 й. 486 б.; Жўраев М. Ўзбек халқ
эртакларида “сеҳрли” рақамлар. Тошкент Фан. 1991; Йўлдошева С. Барҳаѐт анъаналар. Тошкент. 1999 й. 46
б.; Мустафоқулов Р. Тошбосар достони. 1998 й. 160 б.
9
Ғофуров К. Халқ ўйинлари. Тошкент. 1992 й. 86 б.
10
Мўминов Р. Булбулигўѐ наволари. Тошкент. Янги аср авлоди. 2002 й. 116 б.
11
Наимов М. Сурхон қўшиқлари. Термиз. 1997 й. 32 б.; Қадим Сурхон наволари. Санъат. Т. 2006 й. 40 б.
12
Тошматов Ў. Наврўз тароналари. Тошкент 1998 й. 70 б.
6
тутган ўрнини аниқлаш ишлари диссертациянинг мақсадини ифодалайди.
Шу мақсадга эришиш йўлида қуйидаги асосий вазифалар белгиланди:
- Сурхондарѐ вилояти туманлари бўйлаб мусиқий фольклор
экспедицияларини уюштириш ва бу жараѐнда айтим намуналарини магнит
тасмаларига тушириш;
- жамланган қўшиқ намуналарини нотага “ўгириш”, шу асосда уларни
назарий таҳлил қилиш ва илмий таснифлаш;
- аввалги даврда йиғилган (магнит тасмаларига туширилган қўшиқлар,
нота ѐзувлари ва бошқа) манбалар билан танишиш ва уларни таҳлилий
назардан ўтказиш;
- вилоят ҳамда унинг таркибидаги (14) туманларнинг мусиқий
харитасини тузиш.
Таъкидлаб ўтилган мақсад ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда
муаллиф томонидан 1997–2008 йиллар давомида вилоятнинг барча
туманларига мусиқий–фольклор экспедициялари уюштирилди. Натижада
маҳаллий аҳоли орасида амалий “истеъмол”да бўлган 500 га яқин турли хил
айтим ва куй намуналари магнит тасмаларига ѐзиб олинди ҳамда улардан 152
намунаси ноталарга кўчирилиб, диссертацияга илова қилинди. Маҳаллий
аҳоли билан жонли мулоқот жараѐнида бу намуналарнинг тарихи,
этнографияси, ижро вазияти ва ички тузилишига доир айрим муҳим ҳолатлар
аниқланди. Пировардида ўзбек халқ мусиқасига оид айрим қимматли
маълумотлар қўлга киритилди, вилоят халқ қўшиқчилик ижодиѐтининг ўзбек
халқ мусиқаси умумий қонуниятларига мувофиқ жиҳатлари билан бирга яна
ўзига хос алоҳида ажралиб турувчи хусусиятлари ҳам аѐн бўлди.
Тадқиқот объекти.
Сурхондарѐ вилояти ўзбек халқ қўшиқчилик
ижодиѐтига оид оилавий маросим, меҳнат, мавсум ва турли мавзулардаги
айтим намуналари тадқиқот объекти сифатида олинди. Шунингдек, вилоят
туманларида
фаолият
кўрсатиб
келаѐтган
фольклор–этнографик
ансамблларининг “саҳнавий чиқишлари”да намоѐн бўлаѐтган “иккиламчи
фольклор” тарзидаги намуналарга ҳам эътибор қаратилди. Ушбуларни
тадқиқ этиш жараѐнида “қўшиқ” ва “айтим” атамалари ўзаро маънодош ва
пойдевор асос тушунчалар сифатида кенг қўлланди.
Тадқиқот предмети.
Сурхондарѐ вилояти ўзбек халқ қўшиқчилигида
юзага келган ижодий анъана ва тамойиллар ҳамда уларнинг хилма–хил
айтим жанрларида намоѐн бўлиш хусусиятлари тадқиқот предметини ташкил
этди. Ҳозирги кунгача сақланиб қолган маҳаллий қўшиқ намуналари,
уларнинг тарихий келиб чиқиши ва тадрижиѐтини аниқлаш мақсадида узоқ
даврларга ҳам мурожаат қилинди.
Тадқиқотнинг методологик асослари.
Мавзу юзасидан жамланган
барча манбалар Мустақиллик мафкураси асосида баҳоланди, халқ
қўшиқчилик намуналари замонавий мусиқашуносликда шаклланган илмий
ѐндошувлар асосида тадқиқ қилинди. Бунда ўзбек мусиқашунослари
(Ф.Кароматли, И.Ражабов, Т.Ғофурбеков, А.Азимова, Ил. Акбаров,
Р.Абдуллаев, О.Иброҳимов, Н.Тоштемиров, Р.Юнусов, Д.Муллажонов ва б.)
ҳамда Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги олимлари (А.Алексеев, В.Гусев,
7
И.Земцовский, Т.Попова, А.Мухамбетова, К.Дюшалиев, А.Низомов,
Ш.Гуллиев ва б.)нинг халқ мусиқа ижодига доир тадқиқотларида эришилган
илмий натижалари диссертациянинг таянч асосларини ташкил этди.
Мазкур диссертация ишида асосан халқ оғзаки ижодида шаклланган
ва аждодларимиздан бизга мерос қолган қўшиқлар ўрганиларкан, табиийки,
бу намуналарнинг тарихий келиб чиқиш илдизлари ва тадрижий ривожланиш
босқичлари ҳам илмий жиҳатдан эътиборни тортади. Хусусан, айтимлар
орасида неча асрлардан буѐн узлуксиз равишда аждоддан авлодга маънавий
мерос сифатида ўтиб келаѐтган турли даврларга мансуб (тотеизм, анемизм,
зардуштийлик каби эътиқод ва бошқа маросимлар билан боғлиқ) хилма–хил
қўшиқлар учрайди. Уларнинг тарихини аниқлашда маҳаллий аҳоли кекса
авлод вакилларидан олинган маълумотлар ҳам қимматли бўлди.
Шу билан бирга фольклоршунос, адабиѐтшунос, тарихшунос ва
археолог олимларнинг ҳам айрим тадқиқотлари муҳим услубий манба
қаторида хизмат қилди.
Тадқиқот методи.
Тадқиқот жараѐнида мавжуд манбалар билан
танишиш, жойларга мусиқий фольклор экспедицияларини уюштириш,
оғзаки анъана қўшиқларини нота ѐзувларига ўгириш, мусиқий хариталарни
ишлаб чиқиш, қўшиқлар паспортини тузиш, уларни илмий таснифлаш ва
назарий таҳлил қилиш каби ташкилий ва илмий усуллар қўлланди.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги
қуйидагиларда ўз аксини топди:
– Сурхондарѐ вилояти маҳаллий аҳоли қўшиқчилик ижодиѐти илк бор
махсус тадқиқот мавзуи сифатида ўрганилди;
– вилоят туманларининг муфассал мусиқий харитаси тузилди;
– Сурхондарѐ халқ қўшиқларининг ўзига хос жиҳатлари аниқланди ва
илмий асослаб берилди.
Тадқиқот натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқотда эришилган натижалар ўзбек халқ мусиқасига оид турли
масалаларни илмий ўрганишда назарий асослар қаторида хизмат қилиши
ҳамда махсус ўқув жараѐнлари ва ижрочилик амалиѐтида унумли қўлланиши
мумкин.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Тадқиқотнинг мазмуни, асосий
хулоса ва натижалари илмий журнал, тўплам ва конференция
материалларида ўз ифодасини топган. Мазкур диссертация натижаларидан
олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг “Анъанавий ўзбек мусиқаси
асослари”, “Шарқ халқлари мусиқа маданияти”, “Ўзбекистон мусиқа
санъати” каби ўқув курсларида маърузалар матни сифатида фойдаланиш
мумкин.
Ишнинг синовдан ўтиши.
Диссертация ЎзР ФА Санъатшунослик
институтининг “Мусиқа” бўлимида ва институт Илмий Кенгашида муҳокама
қилинган. 2010 йил 28 апрелда ЎзР ФА Санъатшунослик институти
ҳузуридаги Д.092.11.01 рақамли Бирлашган Ихтисослашган кенгаш
қошидаги илмий семинардан ўтиб, ҳимояга тавсия этилган.
8
Натижаларнинг эълон қилинганлиги
. Диссертациянинг илмий
натижалари ҳамда хулосалари 4 та илмий мақола ва тезис тўпламларда жами
9 та илмий ишда ўз аксини топган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Мазкур диссертация кириш,
уч боб, хулоса ва адабиѐтлар рўйхатидан иборат бўлиб, унга халқ
қўшиқларининг нота ѐзувларидаги 152 намунаси илова қилинди.
Тадқиқотнинг асосий қисми 134 бет бўлиб, адабиѐтлар рўйхати билан 148
бетни ташкил этади.
2.ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Кириш
қисмида
тадқиқот масалалари шакллантирилиб, Сурхондарѐ
вилоятининг
ўзбек
халқ
қўшиқчилик
ижодиѐти
ҳозирги
давр
мусиқашунослик илмида долзарб аҳамият касб этаѐтганлиги асосланади.
Шунингдек, диссертация мавзуининг ўрганилиш даражаси, бу борада амалга
оширилган айрим илмий уринишлар ва мавжуд камчиликлар хусусида сўз
юритилади.
Биринчи боб
– “Сурхондарѐ вилояти халқ мусиқа анъаналари”да
вилоят ва туманларнинг мухтасар тарихи, маъмурий–ҳудудий жиҳатдан
ташкил топиш шарт
–
шароитлари, географик жойлашуви, аҳолиси, унинг
этник таркиби, қўшиқчилик билан боғлиқ маросим ва анъаналари, халқ
истеъмолидаги чолғу ва, умуман, мусиқа ижодиѐтига доир зарур
маълумотлар
баѐн
этилади.
Шунингдек,
туманларнинг
мусиқий
“манзараси”ни акс эттирувчи мусиқий хариталар тузилиб, мавжуд қўшиқ ва
чолғу турлари махсус шартли белгилар асосида кўрсатилди.
Умумий манзара.
Сурхондарѐ халқ қўшиқчилик анъаналари тарихан
бой меросга эга. Унда асрлар давомида ўзбек халқ мусиқа ижодиѐтида юзага
келган айтимлар, хусусан, оилавий маросимга доир хилма-хил “Ёр–ѐр” ва
“Ўлан”лар, “Келин салом” ва “Алла”лар, йил фаслларига боғлиқ турли
мавсумий қўшиқлар, чорвадор, деҳқон ва ҳунармандлар фаолиятига дахлдор
меҳнат айтимлари ҳамда турли мавзудаги қўшиқ, терма, ялла, лапар каби
жанрлар учрайди. Улар халқнинг турли урф–одати, маросими ва анъаналари
билан бевосита ѐки билвосита боғлиқ ҳолда, ислом дини қадриятларига
мувофиқ асосда маънавий истеъмолда давом этиб келмоқда. Шунингдек,
маҳаллий аҳоли орасида дўмбира, чангқовуз, дапп (даф), сибизиқ, най,
қамиш най, сопол най ва сурнай сингари чолғулар анъанавий қўлланилиб
келинади. ХХ асрда эса санъат аҳли орасида дутор, рубоб, тор, афғон рубоби,
ғижжак, аккардеон, кларнет, скрипка ва гармон чолғулари бир қадар
оммалашди.
Сурхондарѐ вилоят халқ қўшиқчилик ижодиѐтини ўрганиш жараѐнида
туманларнинг географик жойлашуви, аҳоли таркиби ва меҳнат фаолияти
кабилардан келиб чиқиб, икки йўналишда – Бойсун–Шеробод (Термиз,
Ангор, Музработ, Қизириқ, Шеробод, Бандихон, Бойсун) ва Жарқўрғон–
Денов (Жарқўрғон, Қумқўрғон, Шўрчи, Денов, Олтинсой, Узун, Сариосиѐ) –
мусиқий фольклор экспедициялари уюштирилди. Бу жараѐнда маҳаллий
9
аҳолидан олинган маълумотлар мавжуд ѐзма манбаларга қиѐсан таҳлил
этилди. Ижрочилар ҳақидаги маълумотлар (туғилган йили, жойи, миллати,
уруғи, ижро этилаѐтган қўшиқни кимдан, қачон ва қайси вазиятда эшитган,
олдин қандай айтилган) ҳам тўпланди. Олинган натижалар ҳар бир
туманнинг мусиқий харитасида акс эттирилди. Бу ишнинг дебочасини вилоят
маркази – Термиз туманидан бошлаш мақсадга мувофиқ кўрилди. Чунки, шу
йўсинда вилоят туманларининг ҳудудий жиҳатдан ўзаро яқин ва мазмунан
бир–бирини тўлдириб борувчи тартибли мусиқий манзараси юзага келади.
Туманларнинг мусиқий харитаси.
Сурхондарѐ – Республикамизнинг
энг жанубида жойлашган вилоят. 1925 йил 29 июнда Сурхондарѐ ўлкаси,
1941 йилнинг 6 мартида вилоят сифатида ислоҳ этилган
13
. Вилоят жанубда
(Амударѐ бўйлаб) Афғонистон, шимол ва шарқдан Тожикистон, жанубий
ғарбда Туркманистон Республикалари билан чегарадош, шимолий–ғарбдан
Қашқадарѐ вилояти билан туташган. Маъмурий маркази Термиз шаҳри.
Вилоятнинг умумий ер майдони 20,1 минг квадрат километр. Аҳолиси 1 млн
535,8 минг киши (2009). Унинг асосий қисмини ўзбеклар (79,9%ни), қисман
тожиклар (13,3%), қолган (06,8%) фоизини рус, туркман ва бошқа миллат
вакиллари ташкил этади. Вилоят аҳолиси қадимдан чорвачилик,
деҳқончилик, боғдорчилик ва турли ҳунармандлик ишлари билан
шуғулланиб ҳаѐт кечиради. Вилоят даставвал (1926 йилда) Денов, Термиз,
Жарқўрғон, Шеробод, Сариосиѐ ва Бойсун туманларидан таркиб топган.
Кейинчалик унинг ҳудуди Шўрчи (1939 йил), Ангор (1952 йил), Музработ
(1976), Қумқўрғон (1977 йил), Бандихон (1992 йил) ва Қизириқ (1991)
туманлари қўшилиши эвазига янада кенгайган. Айни пайтда вилоят 14 та
тумандан иборат.
Сурхондарѐ тарихи жуда қадимги асрларга бориб тақалади
14
. Бу замин
қадимшунос олимлар томонидан ибтидоий одамзод макон топган муқаддас
жой сифатида эътироф этилади
15
. Бойсунтоғ тизмалари бағрида (милоддан
аввалги 100–40 минг йиликлар) ўрта палеолит даврига оид топилмалар, ҳатто
бундан 60 миллион йил илгари судралиб юрувчи динозаврларнинг тошда
қотиб қолган излари мавжудлиги бу ҳудуднинг дунѐ маданий ҳаѐтида муҳим
аҳамиятга эканлигидан далолат беради. Қадимшунос олим А. П. Окладников
раҳбарлигида Бойсуннинг шимолий–ғарбидаги Тешиктош унгуридан қазиб
олинган чамаси саккиз-тўққиз яшар болага тегишли суяклар асосида
антрополог М. М. Герасимов тиклаган топилма фанда “неандертал одам”
номи билан машҳур. Ҳозирги Термиз туманининг дарѐ воҳалари ҳисобланган
Айритомда мезолит (ўрта тош) даврида (милоддан аввалги 12–6 минг
йилликлар), Мачай ғорида палеолит даврга оид хилма-хил тош қуроллари
топилганлиги, Шеробод Кўҳитанг тоғлари этакларида жойлашган Зараутсой
бўйида тошга қизил кесак (бўѐқ) билан (турли даврларда) чизилган 200 дан
13
Турсунов С., Қобилов Э., Пардаев Т., Муртазоев Б. Сурхондарѐ тарих кўзгусида. -Т.: “Шарқ”, 2001.-384 б.
14
Қаранг Турсунов С., Қобилов Э., Пардаев Т., Муртазоев Б. Сурхондарѐ тарих кўзгусида. -Т.: “Шарқ”,
2001.-384 б.
15
Ртвеладзе Э. Сурхондарѐ. Тошкент, Қомуслар Бош таҳририяти. 1996. 220 б.
10
ортиқ ибтидоий расмлар инсониятнинг илк босқичига доир қимматли
манбаларни ўзида сақлаб келмоқда
16
.
Вилоят ҳудудида яшовчи халқлар азалдан қабила, уруғ бўлиб яшаб
келадилар. Улар гоҳо бир–бирлари билан душманлашиб, гоҳо бирлашиб янги
қабила ва уруғларни пайдо қилишган ҳамда шу зайлда ўз сафларини
кенгайтириб борганлар. Қабила ва уруғларнинг номланишида кўпинча
саркардалар ѐки сардорларнинг исмларидан, баъзан эса жой номларидан
фойдаланилган. Қабила ичидаги низолар уларнинг иккига бўлинишига, яъни
уруғларнинг пайдо бўлишига, уруғлар ичидаги келишмовчиликлар эса улар
(уруғлар) ичидаги шоҳларнинг кўпайишига олиб келган. Бу каби
жараѐнларни Сурхондарѐ ҳудудида кўплаб учратиш мумкин. Вилоятда ўзбек
уруғларидан қўнғирот, барлос, жуз, минг, қатоғон, чиғатой, қипчоқ, қалмоқ,
найман, кенагас, манғит, тортувли уруғлар, шунингдек, қўнғирот ичидаги
қўштамғали, вахтамғали, қонжиғали, ойинни, тортувли каби уруғ шохлари,
кенагас уруғи ичида авлоди нурум, авлоди бекмурод, авлоди яраш, авлоди
мерган,
қатағон
уруғи
ичида
хидирники,
шерники,
ниѐзники,
шиҳмуҳаммадники, боймоғники, асадники, бобожонники, кўчакники кабилар
доимий яшаб келади.
Республиканинг бошқа ҳудудларида бўлгани каби ХХ аср бошларида
Сурхондарѐда ҳам миграция жараѐни амалга оширилган. Бу асосан
вилоятнинг (Бойсун, Шеробод, Музработ, Ангор, Қизириқ, Бандихон)
туманларида ҳамда қўшни Қашқадарѐ (Деҳқонобод, Ғузор ва Қарши
туманлари), ва Фарғона вилоятидан Жарқўрғон, Қумқўрғон, Денов,
Сариосиѐ, Узун ҳудудларида рўй берган. Бу ҳол ўз навбатида вилоят
қўшиқчилик санъатида бошқа маҳаллий услублар таъсирини оз бўлса–да
кўрсатади.
Сурхондарѐ халқ мусиқий анъаналари оилавий, мавсумий, диний
маросим ва меҳнат айтимлари ҳамда уларнинг ўзаро уйғунлашуви ўзининг
серқирра ва ранг–баранг кўринишига эга. Истиқлол нашидаси ила аҳолининг
унут бўлаѐзган мусиқий меросига ҳукуматимиз томонидан катта эътибор
қаратилди. “Алпомиш” достонининг 1000 йиллик тўйи, “Бойсун баҳори” ва
“Бахши–шоир ва оқинлар”нинг халқаро фестиваларининг мунтазам ўтказиб
келиниши фикримиз далилидир. Воҳа бўйлаб олиб борилган мусиқий
фольклор экспедициялари жараѐнида ҳар бир туманнинг мусиқий харитаси
тузилиб, уларга хос қўшиқ намуналари, ижрочилари, тарихи, ижро услуби ва
бошқа маълумотлар тўпланди. Туманларда аниқланган қўшиқчилик
ижодиѐти бир–бирини тўлдирган ҳолда кўзга ташланади. Қўшиқларнинг
ижодкори ва ижрочиси бўлган маҳаллий аҳоли вакилларидан ҳар бир
айтимнинг қайси бир вазият билан боғлиқлиги аниқланди. Шунингдек,
мавжуд қўшиқчилик анъаналари билан бирга мусиқий чолғулар ҳақида ҳам
маълумотлар бериб ўтилди. Меҳнат, оилавий ва турли вазият айтимлари,
қолаверса достончилик анъаналарининг вилоят бўйлаб тарқалишида оғзаки
ижоднинг ўрни муҳим эканлиги қайд этилди.
16
Турсунов С., Қобилов Э., Пардаев Т., Муртазоев Б. Сурхондарѐ тарих кўзгусида. -Т.: “Шарқ”, 2001.-384 б.
11
Иккинчи боб
–
“Сурхондарѐ халқ қўшиқлари таснифи”да
вилоят
маҳаллий қўшиқларини таснифлаш масаласи мубоҳаса қилинди. Бунда ўзбек
мусиқашунослигида кенг этироф қилинган илмий таснифот асосида вилоят
халқ қўшиқлари қуйидаги икки йирик бўлимга ажратилди: 1) маълум вазият
билан шартланган қўшиқлар (ѐки қисқароқ қилиб “маълум вазият
айтимлари”), 2) турли мавзули қўшиқлар.
Маълум вазият айтимлари
гуруҳини
муайян шароит билан боғлиқ
оилавий маросим, мавсум ва меҳнат қўшиқлари ташкил этади. Жумладан,
оилавий маросим
17
қўшиқлари
кўп асрлар давомида шаклланиб, турли даврда
яшаб келган маҳаллий аҳоли руҳиятидан озиқланган ҳолда бизгача етиб
келган. Маросим қўшиқларининг келиб чиқиши, маҳаллий хусусиятлари,
ижро шакли, мақсади ва вазифалари алоҳида-алоҳида тадбирларга
боғлиқдир. Ана шундай тадбирларнинг аксарияти кўп ҳолларда оилавий
шароитда нишонланган. Оилавий маросимларнинг энг зарур вазифалари
қаторида авлодларни миллий қадрият, анъана ва кўркам одатлар асосида
тарбиялашини қайд этиш мумкин. Бу ҳол, ўз навбатида, мазкур вазият
қўшиқларини ижро шаклига кўра қатор тур ва туркумларга ажратишни
тақозо этади. Шунга кўра инсон умри давомида унга ҳамроҳлик қилиб
келувчи оилавий маросимларни шартли равишда етти тур (алла, бешик тўйи,
суннат тўй, мучал тўй, қиз кўриш маросими, никоҳ тўй ва мотам маросими)га
ажратиш мумкин
18
. Оилавий маросимларнинг юқори саъвияда ўтишида,
албатта, уларда анънанавий ўрин тутган куй ва қўшиқларнинг аҳамияти
бениҳоя каттадир. Хоҳ у тўй маросими, хоҳ мотам маросими бўлсин, унда
маълум кўринишлардаги оҳанг (айтим) ифода этилиши анъана тусини олган.
Мавсумий қўшиқлар воҳа мусиқа ижодиѐтининг салмоқли қисмини
ташкил этади. Инсониятнинг кўп асрлик умри давомида йил фаслларининг
тутган ўрни бениҳоят каттадир. Фольклоршунос ва мусиқашунос
олимларимиз томонидан йилнинг тўрт фаслига хос маросимлар
ўтказилганлиги эътироф этилган. Бир вақтлар Сурхондарѐ воҳасида анъана
тарзида қиш фаслида “Гап–гаштак”, баҳор фаслида “Наврўз”, “Шохмойлар”,
“Суст хотин”, “Дарвеш оши”, ѐз фаслида “Чой момо”, куз фаслида “Обло
барака”, “Шамол чақириш” каби мавсумий маросимлар ўтказилган.
Меҳнат
қўшиқлари
–
меҳнат машаққатини куй–қўшиқларига солиб куйлаш маҳаллий
аҳолининг ўзига хос ҳислатларидан биридир. Азалдан бу халқ оғир меҳнатни
енгиб ўтишда руҳий тетиклик ва қувват бағишловчи қўшиқлар тўқиган ва
куйлаган. Халқ қўшиқчилик ижодиѐтида юзага келган меҳнат айтимларини
мусиқашуносликда қайд этилган уч турга бўлиш анъанасига мувофиқ тасниф
этдик:
1. Чорвадорлик қўшиқлари;
2. Деҳқончилик қўшиқлари;
17
Мазкур атама аслида араб тилидаги “марсум” сўзидан истеъмолга кириб келган бўлиб, “чизилган”, “расм
қилинган”, “одат бўлган” деган маъноларни англатади. “Маросим” сўзи, шунингдек, жамоатчилик
иштирокида ўтказиладиган катта тадбир маъносини ҳам билдиради.
18
Имомов К., Мирзаев Т., Саримсоқов Б., Сафаров О. Ўзбек халқ поэтик ижоди. 1990 й. 304 б.; Иброҳимов
О. “Ўзбек халқ мусиқа ижоди” Методик тавсиялар I-қисм.. Тошкент. 1994 й. 62 б.; Рустамов М. Ўзбек
этнографияси. Тошкент. 1991 й. 82 б.
12
3. Ҳунармандлик қўшиқлари.
Турли мавзули қўшиқлар.
Вилоят қўшиқчилик ижодиѐтида
етакчилик қилаѐтган ушбу туркум асосини қўшиқ, терма, лапар, ялла каби
жанрлар ташкил этади. “Қўшиқ”, “терма”, “лапар”, “ялла” атамаларига
мусиқашунос олимлар томонидан илмий таъриф бирилган бўлиб, кўплаб
тадқиқотларда ўз исботини топган. Мазкур ишда вилоятда учрайдиган турли
мавзули айтимлар аниқланиб, улардан намуналар тариқасида айрим
мисоллар келтирилди. Қўшиқнинг матни бармоқ вазнли халқ шеърлари
асосида тўрт (баъзан уч) мисрадан таркиб топади. Ҳар бир мисра 7–11
бўғиндан иборат бўлиши мумкин. Мазкур мисранинг маъно англатган
сўзлари кейинги мисрада икки баробар такрорий вазн мувофиқлигида
қофияланади. Қўшиқлар ижро шароитига кўра қатъий белгиланган вақт ѐки
алоҳида расмиятчилик танламайди. Айрим қўшиқлар лирик хусусиятларга
эга. Чунончи, қўшиқларнинг шеърий матни кишининг ички руҳий
кечинмаларини ифода этиб, ундаги ҳис–туйғу, лирик кайфият қўшиқнинг
куй–оҳанграболигига, ташқи муҳит билан ўзаро уйғунлашувига мазмун
элтувчи вазифани ўтайди. Бунда куй–оҳанг билан матн сўзларининг ўзаро
ажралмас, яхлит бир бутун эканлиги кузатилади. Аксарият қўшиқлар ғоявий
таъсирчанлиги, баъзан фалсафий мушоҳадаларга ундовчи тарзи айтувчининг
кичик овоз ҳажмида (бир октавагача оралиғида) маҳоратли куйлаш
даражалари билан тингловчини ўзига тортади. Воҳада кичик–ўрта авжли
ашула сифат қўшиқлар ҳам учрайди. Бу каби қўшиқлар эса асосан
Мустақиллик йилларида ижод этилиб, мазмунан “Ватан” мавзусидадир.
Терма
19
– айтимнинг ўзига хос тури бўлиб, инсон ҳаѐтида хотирланган
ҳис–туйғуларга мойиллик берувчи мавзулар билан ижод қилинган мусиқий
асардир. Сурхондарѐ маҳаллий қўшиқчилик ижодиѐтида термаларнинг икки
тури учрайди. Биринчи тури шоир–бахши термаси, иккинчи тури халқ айтим
термалари. Бахшичилик мактаби – ўзбек мусиқа меросининг ажралмас қисми
сифатида эътироф этилади. Шоир–бахшилар, овоз ва дўмбира куй–оҳангини
созлаш мақсадида анъанавий достон ижросидан олдин катта–кичик ҳажмдаги
мардлик, ботирлик, жасурлик, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, инсонийлик
ғояларни акс эттирувчи насиҳатомуз “Ботирлик майдонда синалади”, савол
тариқасидаги “Нима айтай”, “Хуш кўрдик”, Ватан ҳақида “Ватаним”,
“Айланайин”, “Тупроғингни кўзга суртай” каби терма куйлаш анъана бўлган.
Салобатли “Алпомиш” достонидан олинган катта ҳажмдаги “Ёй–ѐй”
термасини айтиш Сурхондарѐ вилоятида анъана тусига кирган. Кейинги
даврларда термаларнинг ўзига хос турлари ривожланмоқда. “Меҳмондирмиз”
номли анъанавий терма шулар жумласидандир. Ушбу терма кўплаб шоир–
бахшилар ижросида куйланса-да, бироқ ундаги муҳим сақланувчи куй–оҳанг
асоси (пойдевори) ўзгача ҳар бир бахшининг ўзига хос услуби ва қобилияти
даражасида кўриниш касб этади. Шоир–бахшилар терма ижро этаѐтганда
матн сўзларини моҳирлик билан топиб, даврага мослаб куйлайдилар. Бу
каби термаларнинг ўзига хос хусусиятлари шеър матнларининг кўп
19
Кароматов Ф.М. Ўзбек халқи музика мероси (йигирманчи асрда). Тошкент. 1985 й. 207 б.; Иброҳимов О.
“Ўзбек халқ мусиқа ижоди” Методик тавсиялар I-қисм.. Тошкент. 1994 й. 62 б.
13
мисралардан иборатлигида ҳамда ижро давомида 7–11 бармоқ вазн
ўлчовлари ўзгариб туришида ҳам кузатилади.
Халқ айтим термалари ҳаѐтий воқеликни акс эттирувчи мусиқий
ижодиѐт бўлиб, бунда эркак ва аѐлларнинг ўзига хос ижролари шаклланган.
Матн бандлари 10 ва ундан зиѐд байтдан иборат бўлган термаларда
ижтимоий воқелик таърифи қаторида термачи ўйлаган ўй–хаѐл ва ички
инсоний кечинмалар енгил, ҳазиломуз тарзда ифода этилади. Халқ термалари
кварта–квинта оралиғида, мусиқа чолғуларисиз (баъзан, дойра жўрлигида)
аниқ ритм ўлчови асосида куйланади. Термаларда мужассам бўлган мусиқий
ижодиѐтнинг барча тур йўналишлари бу услубнинг нечоғлик халқчиллиги
ҳамда миллий қадрият сифатида ардоқланишининг ѐрқин ифодасидир.
Лапарлар
20
, анъанага кўра, кўпроқ йигит ва қиз ижросида тўй
маросимларда, аҳолининг байрам тадбирларида айтилади. Сурхондарѐ халқ
мусиқа ижодиѐтида юқоридагилар билан бир қаторда “қиз ва қиз”, “чеча ва
қиз” айтишув - лапарлари учрайди. Бундай айтишувлар асосан никоҳ тўйи
маросимларида бўйи етган қизлар ва бир уйда яшаѐтган қиз ва унинг чечаси
томонидан чолғулар жўрлигида куйланади. Лапарларнинг шеърий
мазмунидан, уларнинг ҳазил мутойибали, пичинг аралаш севги–муҳаббат,
балоғат ѐшига хос енгил ҳазил аралаш савол ва жавоб хусусиятлари тилга
олиниб ўтилади. Рақс хусусиятлари билан йўғрилган ялла айтимлари тўй–
томоша, халқ байрам ва сайлларида, айримлари эса никоҳ тўйларида
куйланиб келинади. Бу намуналар мазмунан турличадир. Масалан, ишқий
(муҳаббат) мавзудаги “Ҳай–ҳай ука, ука” ялласи шўх уфор оҳангида
усулида бўлса, “Ҳай ѐр–ѐр, айланай” номли ялла лирик қўшиқ каби
хусусиятларга эга.
Халқ орасида фақатгина аѐлларга ҳос бўлган “Дойра бадашлари”
номли қадимий маросим туркуми сақланиб қолган. Мазкур маросим
вилоятнинг Шеробод, Ангор, Музработ ва Бойсун туманларида учрайди.
Бадашларни маҳаллий аҳоли доирада чалинадиган усул-оҳанглар туркуми
деб тушунади. Бизнинг диққат эътиборимизда турган дойра бадашлари
мавсумий маросимларда, тўй маросимларида ва турли байрам тантаналарида
ижро этилади. Бадаш усулларида маҳаллий дапп чолғуси ишлатилади баъзан
ангишвона, қошиқ ва сопол идишларидан ҳам жўрнавоз сифатида
фойдаланилади.
Учинчи боб –
“Қўшиқларнинг мусиқий–шеърий асослари”да оилавий
маросим, меҳнат, мавсумий қўшиқлар ва турли мавзули айтимларнинг ички
тузилиш қонун–қоидалари бир қадар ойдинлашди. Ўзбек миллий
мусиқасининг ажралмас таркибини ташкил этган Сурхондарѐ вилояти халқ
қўшиқчилик ижодиѐтида кўп асрлик мусиқамизга хос парда–оҳангларини
ҳамда уларнинг бармоқ вазнли шеърлар билан муштарак келишини кўрамиз.
Ўзбек этномусиқашунослигида эришилган натижалардан маълумки, асрлар
давомида анъанавий ўтказиб келинаѐтган оилавий маросим айтимлари
20
Кароматов Ф.М. Ўзбек халқи музика мероси (йигирманчи асрда). Тошкент. 1985 й. 207 б.; Иброҳимов О.
“Ўзбек халқ мусиқа ижоди” Методик тавсиялар I-қисм.. Тошкент. 1994 й. 62 б.
14
ўзгармас оҳанг андозалари (инвариант) асосида амалга оширилади. Бу
ўринда айниқса, кичик терция қобиғидаги оҳанг инвариантининг аҳамияти
алоҳида таъкидланади. Ушбу андозани мутахассислар “Ёр–ѐр” формуласи
ѐки андозаси деб ҳам аташади
21
. Сабаби, мазкур оҳанг тузилмаси никоҳ тўйи
маросимларида кенг ўрин тутишидадир.
Сурхондарѐ вилояти анъанавий қўшиқчилик ижодиѐтида мазкур
андозанинг хилма–хил назира кўринишларини ѐзиб олишга муваффақ
бўлдик. Жумладан, Сурхондарѐ қўшиқчилик ижодига оид намуналарда ушбу
андозанинг Фарғона–Тошкент кўринишига яқин ижролари билан бир қаторда
ўзгача зуҳурлари ҳам аниқланди.
Мавсумий қўшиқлар.
Мусиқий фольклор экспедициялари давомида
ѐзиб олинган мавсумий қўшиқларнинг каттагина қисми асосан баҳор фаслига
боғлиқдир. Бу намуналарда ўзбек халқ мусиқа ижоди учун хос парда оҳанг
тузилмалари қўлланилган бўлиб, уларнинг вариант зуҳурларида ўзига хос
бетакрор жиҳатлар ҳам намоѐн бўлади. Жумладан, мусиқашунос
олимларимизнинг тадқиқотларидан маълумки, мавсумий қўшиқларда
сакрама оҳанглар кенг ўрин тутади. Ушбу тоифа оҳангларни мусиқашунос
О.Иброҳимов “даракчи оҳанг” сифатида тавсиф этади
22
. Муаллиф бу ҳақда
шундай ѐзади: “Маълум масофа оралиғида ахборот (сигнал) узатиш воситаси
бўлган “даракчи оҳанг”лар ўтмишда турли вазиятлар билан боғлиқ ҳолда
(масалан, ҳарбий мақсадда, хавф–хатардан огоҳ этиш, байрам кунлари,
тантаналарни дараклаш, ва ҳоказо) қарор топиб келган. Ушбу оҳангларнинг
аксарияти байрам фасли–баҳорни дараклаш мазмуни билан боғлиқ юзага
келган эди. Даракчи оҳангларнинг мусиқий сифати оҳанг сакрамаларининг
кенг намоѐн бўлиши билан тавсифланади. Бунда сакрамалар даражаси асосан
тўрт парда (кварта) оралиғини ташкил этади
23
.
Меҳнат қўшиқлари.
Сурхондарѐ вилояти халқ ижодиѐтида меҳнат
қўшиқларининг қадимий даврлардан буѐн келаѐтган намуналари ўз кучини
сақлаб келмоқда. Шундай айтимлар қаторида энг аввало чорвадорлик ва
деҳқончилик фаолиятлари билан боғлиқ намуналарни мисол келтириш
мумкин. Чорвадорларнинг меҳнат жараѐнига оид қўшиқлари хусусида
мусиқашунос ва филолог олимларимиз қимматли маълумотларни қўлга
киритганлар. Бу турдаги халқ ижодида “Соғим қўшиқлари”нинг алоҳида
ўрни тўғри таъкидланган. Хусусан, “Хўш–хўш”, “Тўрай–тўрай”, “Чирей–
чирей” каби аталувчи қўшиқлар тор овоз доираси (кварта–квинта) оралиғида
айтилиши ва уларда турли эътиқодлар билан боғлиқ рақамлар ҳам аҳамиятли
бўлганлиги қайд қилинади
24
. Соғим қўшиқларида меҳнат жараѐнини
“тасвирлаш”га қаратилган товушлар уюшмасига дуч келамиз. Этиборли
жойи шундаки, бу айтимларнинг аксарияти юқоридан пастга қараб
поғонама–поғона қуйилиб келадиган парда товушлари асосида намоѐн
21
Иброҳимов О. “Ўзбек халқ мусиқа ижоди” Методик тавсиялар I-қисм. Тошкент. 1994 й. 62 б.
22
Иброҳимов О. “Ўзбек халқ мусиқа ижоди” Методик тавсиялар I-қисм.. Тошкент. 1994 й. 62 б.
23
Ўша манба, 30 бет.
24
Иброҳимов О. “Ўзбек халқ мусиқа ижоди” Методик тавсиялар I-қисм.. Тошкент. 1994 й. 62 б.; Жўраев М.
“Ўзбек халқ эртакларида “сеҳрли” рақамлар. Тошкент. Фан. 1991 й.
15
бўлади. Бу ҳол эса соғилаѐтган жониворнинг сути пақир (сут кади) ѐки бошқа
идишга гўѐ бир маромда оқиб тушишининг ўзига хос бадиий ифодаси каби
таассурот уйғотади. Қизиғи шундаки, соғим қўшиқларида аѐллар оҳанг
луғати асосини ташкил этган “Ёр–ѐр” андозаси ҳам ўзига хос кўринишда
келади. Жумладан, “Чирей-чирей” қўшиғида нақаротсимон аҳамиятга эга
“чирей” сўзи буткул “Ёр–ѐр” андозаси қобиғи билан ўралган ҳолда ифода
этилади. Бироқ, бунда барча соғим қўшиқлари учун хос бўлган ритмик
синкопа ҳолати андозага ўзгача хусусият бағишлайди. Афтидан, “Ёр-ѐр”
андозасининг қўлланилиши тасодифий эмас. Чунки, бу андоза асосан
оилавий шароитда ўтказилган маросимларда аѐллар томонидан қўлланилиши
маълум бўлмоқда. Қорамол, эчки, қўй каби уй ҳайвонларини соғиш билан
боғлиқ меҳнат жараѐни ҳам асосан оиланинг уй–ҳовлиси ҳудудида, аксарият
хотин қизлар томонидан амалга оширилиши боис мазкур андоза хотирага
олинса керак. Лекин шуни айтиш керакки, ушбу андоза асосан “Хўш–хўш”,
“Чирей–чирей”, “Турай–турай” каби такрорий сўзларда келади. Қолган
шеърий бандларда эса меҳнат қўшиқларига хос етти ва саккиз бўғинли ритм
тузилмаларига асосланган сўздош оҳанглар кенг қўлланилади. Ушбу вазият
тавсифланаѐтган “Чирей–чирей” қўшиғининг давомида яққол кўзга
ташланади. Натижада, “Ёр–ѐр” андозасига қурилган нақаротсимон тузилма
(а) ва сўздош оҳангларга таянган 8-бўғинли тузилма (b)нинг мунтазам
алмашиниб келишига асосланган шакл юзага келади.
Турли мавзули қўшиқлар.
Бу турдаги қўшиқлар маълум маросим ѐки
муайян вазиятларга бевосита боғлиқ бўлмаганлиги сабабидан уларда баѐн
этилган мавзулар нисбатан эркинлиги билан ажралиб туради. Мавзу хилма–
хиллиги, ўз навбатида, парда–оҳангларида бой тасвирий воситаларни юзага
келтиради. Инчунин қўшиқ оҳангларида аввалги бўлимларда кўрилган
андозалар билан бирга яна сўздош ва турли хусусиятли тузилмаларнинг
қўлланилиши маълум бўладики, бунда халқ донишмандлиги, бадиий
топқирлиги ўз ифодасини топади. Мисол учун “Тоққа чиқайлик” қўшиғида
сўздош оҳанглар асосида гўѐ баландликка (тоққа) чиқиш ва сўнгра пастга
қайтиб тушиш ҳаракати бадиий инъикосини топган. Бунда қўшиқнинг “до”
таянч пардасидан туриб дастлаб юқорига йўналган сакрама юзага келади
ҳамда ортга қайтиш ҳолати қуйи секвенция воситасида амалга оширилади.
Шу аснода қўшиқнинг квинта ҳажимдаги товушлар уюшмаси шаклланади.
Унинг ихчам шаклда келишини беш бўғинли шеър вазни билан боғлиқ
эканлигида ҳам кўриш мумкин. Шеър бўғинлари таъсирида юзага келган
ритм тузилмаси қўшиқ матнида муҳим ўрин тутади. Жумладан, у оҳанг
уруғининг турли пардаларда ривожланиб якун топишида барқарор асос
бўлиб хизмат қилади. Қўшиқнинг оддий банд (а + а
1
+ а
2
) шакли юқорида
қайд этилган оҳанг тузилмаларига янги ва янги шеърий тўртликларни ўзаро
қўшиш асосида юзага келган.
Яна бир мисол. “Том устидан тош отдим” қўшиғида ҳам тасвирий
оҳанг ҳолати диққатни ўзига тортади. Банд шаклида ифода этилган мазкур
айтим “Том устидан тош отдимо, пиѐлани ўхшатдим” каби мисралар билан
бошланади. Шу ўринда келган оҳанг тузилмаси эса худди том устидан ошиб
16
ўтиб, бошқа томондан қайтиб ерга тушаѐтган тош ҳаракатини тасвирлаб
бераѐтгандек йўлни “чизиб” ўтади. “Том устидан тош отдим” қўшиғини
кейинги мисраларида мазмун бўйича “тош” сўзи ташбеҳ сифатида
ишлатилган – “пиѐланинг гулини аскар боламга ўхшатдим”. Бу қўшиқнинг
асл мазмуни ҳам шунда аѐнлашади – ҳарбий хизматга кетган ўғлини
соғинган онага ҳар бир гўзал шакл, жумладан, “пиѐланинг гули” фарзандини
эслатмоқда. Эътиборли жиҳати шундаки, қўшиқнинг “аскар боламга
ўхшатдим” сўзлари ѐр–ѐр андозаси асосида айтилади. Демак, “тош отиш”
оҳанг тасвири билан бошланган қўшиқ бироз мунгли (дардли) туйғу ифодаси
билан хотима топади.
3.ХУЛОСА
Хулосада олиб борилган илмий тадқиқот натижалари, уларнинг
мусиқий меросни ўрганишдаги аҳамияти, келгусида бажарилиши лозим
тадқиқотлар ва бу борада билдирилган таклифлар ўрин олган.
Мавзуни илк
бор мусиқашунослик нуқтаи назардан ўрганилиши натижасида қуйидагига
илмий натижаларга келинди:
1. Сурхондарѐ вилояти ўзбек халқ қушиқчилик ижодиѐти
аждодларимиз бадиияти, маънавият олами ва энг гўзал эстетик
кечинмаларининг ўзига хос кўзгусидир.
2. Мазкур бой маънавий мероснинг ижтимоий моҳияти анаънавий
шаклдаги ижро маҳоратида намоѐн бўлади. Унда турли даврларга хос
моддий ва маънавий маданият ўзига хос уфуриб туради.
3. Ўрганилган мавзу тарихий характерга эга. Негаки, турлари диний
эътиқодлар, маросим, урф–одат ва анъаналар доирасида шаклланган Сурхон
қўшиқларида катта бир тарихий давр босқичлари бадиий мужассамдир.
4. Ўзбек халқ қўшиқчилик ижодиѐтида “саҳнавий” ҳаракатга эга сўз,
соз, куй–оҳанг, имо–ишора, бадиий образли рақсларнинг ўзаро бирикуви
кузатилади.
Сурхондарѐ вилоят ўзбек халқ қўшиқчилик ижодиѐти оилавий,
мавсумий, меҳнат маросим қўшиқлари, диний айтимлар, эркин мавзули
қўшиқлар, достончилик ижодиѐти, соғинч мавзули қўшиқларнинг турли–
туман оҳанг ва усулларда, масрурий ва маҳзуний ҳисларни тингловчида
уйғотиш;
- овоз юритиш усул ва “безаклаш” белгиларини тингловчига
сингдириш;
- ҳамжўрлик туйғусини завқ–шавқ, ўкинч, дард мазмунларини
ифодалаш қудратига эгадир.
4.ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Панжиев Қ. Фольбин айтимларига доир. //Гулистон. – Тошкент,
2002. – Б.23-24.
17
2.
Панжиев Қ. Бойсун қўшиқларига доир //Замонавий бадиий
маданиятда фольклор ва халқ ижодиѐти. Халқаро илмий конференция
материаллари. Бойсун, – 2002. – Б.108.
3.
Панжиев Қ. Дойра бадашлари (Шеробод мусиқий фольклор
экспедицияси) //Мозийдан садо. – Тошкент, 2003. №3-4. – Б.96.
4.
Панжиев Қ. Жанубий Ўзбекистон зарбли чолғуларининг сақланиш
жараѐни //Анъанавий халқ маданиятини сақлаш муамолари. Халқаро
илмий конференция материаллари. Бойсун, – 2003. – Б.80.
5.
Панжиев Қ. Чангқобуз чолғуси хусусида //Ўзбекистон санъати: тарих
ва замонавийлик. Ёш олимларнинг илмий–амалий конференция
материаллари. Тошкент, 2003. – Б.86.
6.
Панжиев Қ. Қадимги Бақтрия мусиқа маданияти //Ўзбекистонда
замонавий бадиий таълим муаммаолари. Республика илмий-назарий
анжумани материаллари. Тошкент, 2007. – Б.276.
7.
Панжиев Қ. Этномусиқа: Сурхондарѐ халқ қўшиқлари //Тафаккур. –
Тошкент, – 2009 й. №1. – Б.120.
8.
Панжиев Қ. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси миллий-
маънавий қадриятларимиз кафолатидир //Конституция ва истиқлол.
Конференция материаллари. Тошкент, 2009. – Б.30-33.
9.
Панжиев Қ. Халқ томошаси //Театр. – Тошкент, 2009. – №6. – №40.
18
Санъатшунослик фанлари номзоди илмий даражасига талабгор
Панжиев Қурбонниѐз Бердиевичнинг 17.00.02.
–
Мусиқа санъати
ихтисослиги бўйича “Сурхондарѐ вилояти ўзбек халқ қўшиқчилик
ижодиѐти” мавзуидаги диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч иборалар:
айтим, қўшиқ, туя қадам, соғинч қўшиқлари, оҳува,
дойра бадаш, лапар, ялла, терма, достон, бахши, оилавий, мавсумий маросим,
меҳнат қўшиқлари, қабила, уруғ, дўмбира, чангқовуз, дапп, сопол най,
ижрочи, оҳанг, керага, чиғил, парда, усул.
Тадқиқот объекти
- Сурхондарѐ вилояти ўзбек халқ қўшиқчилик
ижодиѐтига оид оилавий маросим, меҳнат, мавсум ва турли мавзулардаги
айтим
ҳамда
фольклор–этнографик
ансамблларининг
“саҳнавий
чиқишлари”да намоѐн бўлаѐтган “иккиламчи фольклор” намуналари.
Тадқиқотнинг мақсади
- Сурхондарѐ вилояти халқ қўшиқчилик
ижодиѐти намуналарини тизимлаштириш, айтимларнинг ички тузилиш
қонуниятларини илмий асослаш ҳамда уларнинг халқ маънавий ҳаѐтида
тутган ўрнини ѐритиб беришдан иборат.
Тадқиқот усули:
мавзу юзасидан жамланган барча манбалар
Истиқлол мафкураси нуқтаи назаридан баҳоланди; халқ қўшиқчилик
намуналари замонавий этномусиқашуносликда шаклланган илмий усуллар
асосида тадқиқ қилинди.
Тадқиқот натижалари ва уларнинг янгилиги:
Сурхондарѐ вилояти
ўзбек халқ қўшиқчилик ижодиѐти илк бор яхлит тадқиқот мавзуи сифатида
ўрганилди. Қўшиқларнинг ўзига хос хусусиятлари ва ички қонуниятлари
илмий асослаб берилди.
Амалий аҳамияти:
тадқиқот натижаларидан ўзбек халқ мусиқасига
оид масалаларни илмий ўрганишда, шунингдек, фольклоршунослик,
этнография ва филология соҳаларида ҳам фойдаланиш мумкин.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
диссертация
мавзуси бўйича 9 та илмий мақола эълон қилинган бўлиб, уларда тадқиқот
мазмуни ўз аксини топган.
Фойдаланиш соҳаси:
Мазкур тадқиқот материалларидан олий ва ўрта
махсус таълим муассасаларининг “Анъанавий ўзбек мусиқаси асослари”,
“Шарқ халқлари мусиқа маданияти”, “Ўзбекистон мусиқа санъати” каби
курслари маърузаларида фойдаланиш мумкин.
19
РЕЗЮМЕ
диссертации Панжиева К.Б. на тему «Узбекское народное песенное
творчество Сурхандарьинской области» на соискание ученой степени
кандидата искусствоведения по специальности 17. 00. 02 – музыкальное
искусство
Ключевые слова –
айтим, песня, верблюжий шаг, охува, бадаш,
песны семейно-бытовые, сезонные, обрядовые, трудовые, племенно-родовые,
думбира, чангковуз, дапп, глиновый най, испольнитель, ритм, звук, керага,
чигил, лад, интонация, усуль.
Объект исследования -
обрядовые, трудовые, сезонные и необрядовые
народные песни Сурхандарьинской области; образцы «вторичного
фольклора» из репертуара фольклорно-этногрфических ансамблей.
Цель работы
– исследование и систематизация образцов народно-
песенного
творчества
Сурхандарьинской
области;
выявление
закономерностей музыкально-поэтического строения песен, а также
определение их роли в духовной жизни народа.
Метод исследования
– источники по теме оцениваются в свете
идеологии независимости. При освещении образцов народного песенного
творчества применены научные методы, сформированные в современном
этномузыковедении.
Полученные результаты и их новизна:
впервые комплексно
исследованы и классифицированы народные песни Сурхандарьинской
области; выявлены жанровые особенности и имманентные закономерноти
народных песен.
Практическая значимость:
полученные научные результаты
имеют
значение для дальнейших разработок проблем народной музыки, а также
могут быть использованы в области фольклористики, этнографии и
филологии.
Степень внедрения и экономическая эффективность
– по теме
диссертации опубликовано 9 научных статей, отражающих основное
содержание диссертации.
Область применения
– материалы диссертации могут быть
использованы в лекционных курсах «Основы узбекской традиционной
музыки», «Музыкальная культура народов восточных стран», «Музыкальное
искусство Узбекистана» в высших и средних специальных учебных
заведениях Республики Узбекистана.
20
RESUME
Thesis of K.B.Panjiev’s on the scientific degree competition
of the candidate of art on specialty 17.00.02 – music art
Subject: “Surkhandarya region Uzbek folk song arts”
Key words
: aytim, song, camel’s step, ohuva, badash, family damestic
songs, season, working, tribal domestic, dumbira, changkovuz, dapp, clay nay,
performer, rhythm, sound, keraga, chigil, fret, intonation, usul.
Subject of the inquiry
: ritual, working, season and non ritual folk songs of
Surkhandarya region: models of “second folklore” from the repertoire of folk-
ethnographic ensembles.
Aim of the inquiry
: research and systematization of folk song creation
models of Surkhandarya region; exposure of appropriate of musical-poetic songs
structure, and also definition of their role in spiritual life of people.
Method of inquiry
: sources on theme are estimated in advantage of
independence ideology. During the treatment of folk song creation models
scientific methods formed in modern ethno music science research were used.
The results achieved and their novelty
: it must be underlined that this
work is the first attempt of complex research and classification of Surkhandarya
region folk songs; genre features and immanent appropriates of folk songs are
exposed.
Practical value
: received scientific results have significance for further
working out of folk music problems, and also can be used in folklore scientific
researches, ethnography and philology.
Degree of embed and economic effectively
: results of the inquiry reflected
in 9 scientific articles.
Sphere of usage
: materials of the dissertation can be used in lections on
“Basis of Uzbek traditional music”, “Musical culture of East countries”, “Musical
art of Uzbekistan” in high and specialized education establishments of the
Republic of Uzbekistan.
